📅 2020-yil 27-iyun · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 27-iyun · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 27 июнь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 июня 2020 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 June 2020 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
НИЗОМ
Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сонли «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/4-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
Мазкур Низом тижорат банклари томонидан инкассация хизматини ташкил этишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
зирҳли автотранспорт ― нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишда қатнашаётган инкассация хизмати ходимлари ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш ҳамда қимматликларнинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида махсус ҳимоя (брон)ланган автотранспорт воситаси;
инкассация хизмати ― хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш хизмати;
ихтисослашган хизмат кийими ― форма атрибутларидан фойдаланган ҳолда инкассация хизмати ходимлари томонидан кийиб юришга мўлжалланган хизмат кийимлари;
махсус автотранспорт ― нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш ва ташиш учун мўлжалланган тегишли рангли график схемага эга бўлган, махсус кўк рангли маёқча (мигалка) ва товушли сигнал (сирена), радиоалоқа ва бошқа воситалар билан жиҳозланган, банк (инкассация хизмати) логотипи туширилган, автотранспорт воситаси;
махсус ҳимоя воситалари ― инсон танасини ўқотар қуроллар, шунингдек, портлашда металл парчалари (осколка)дан сақлаш мақсадида фойдаланиладиган махсус зирҳли нимча, қуролни олиб юриш учун кабура, энли камар ҳамда қуролни ҳимоя тасмаси;
нақд пуллар ― Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан турли номиналлардаги банкнот ва тангалар кўринишида муомалага чиқарилган пуллар;
рангли график схема (декоратив) чизиқ ― махсус автотранспорт воситаси ташқи қисмининг асосий рангига нисбатан ёрқинроқ бўлган ён қисмларига горизонтал транспортлар оқимида ажралиб турадиган бир лаҳзада аниқлаш имкониятини таъминловчи чизиқ;
радиоалоқа воситаси ― навбатчи инкассатор ва инкассаторлар гуруҳлари ўртасида тезкор алоқани таъминлаш ва хавфдан огоҳ этишда фойдаланиш воситаси.
қимматликлар ― банк касса тармоғига сақлаш учун ёки гаров таъминоти сифатида топширилган ва ўз қийматига эга бўлган барча қимматликлар (қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган буюмлар, сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, тўлов-ҳисоб ва қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва ҳоказолар).
2-боб. Инкассация хизматини ташкил этиш
2. Тижорат банкларининг инкассация хизмати (бундан буён матнда инкассация хизмати деб юритилади) фаолиятининг асосий мақсади хўжалик юритувчи субъектлар, банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларини шартнома асосида дахлсизлиги (бутлиги)ни таъминлаган ҳолда инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб боришдан иборат.
3. Инкассация хизмати нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб боришни ва унинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат қуролидан фойдаланган ҳолда, шунингдек ихтисослашган хизмат кийимида ва махсус автотранспорт воситалари орқали инкассация бригадаси томонидан амалга оширади.
4. Инкассация хизмати ходимларини хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш, уларни сақлаш, фойдаланиш ҳамда ҳисобини юритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ ишларга жалб этиладиган ходимларнинг хизмат вазифасини бажариш вақтида кийиб юришлари учун ихтисослашган хизмат кийими, махсус ҳимоя воситалари, хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дорилари тижорат банки томонидан таъминланади.
6. Инкассаторлар хўжалик юритувчи субъектлардан пул тушумларини йиғиш йўналишларини ва уларнинг ташриф вақти жадваллари инкассация хизмати томонидан тузилади. Мазкур қатнов жадваллари ҳар йилнинг бошига янгиланиши мумкин.
Инкассация йўналишлари ва инкассаторлар гуруҳини паналаб ҳимоялаш режаси жойлардаги ички ишлар органлари билан келишилади ҳамда заруратга қараб, янгилаб борилади.
7. Тижорат банклари инкассация хизматини ташкил этишда хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дориларини сотиб олиш, сақлаш, фойдаланиш ҳуқуқига ҳамда имкониятига эга бўлмаган ҳолларда, қонунчилик ҳужжатлари билан нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш ваколати берилган ҳамда хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик ва идораларга қарашли корхона ва ташкилотларнинг ходимлари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
8. Тижорат банкларининг инкассация хизмати ушбу тижорат банкининг алоҳида таркибий бўлинмаси ёки тижорат банки томонидан мутлақ эгалигида алоҳида юридик шахс сифатида, шунингдек бир неча банклар томонидан алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этилиши мумкин.
9. Тижорат банкининг инкассация хизмати банк кенгаши томонидан (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда уларнинг кенгашлари томонидан биргаликда) тасдиқланган Устав асосида фаолият юритади.
Тижорат банкининг инкассация хизмати банк кенгаши томонидан (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда уларнинг кенгашлари томонидан биргаликда) тасдиқланган Устав асосида фаолият юритади.
10. Инкассация хизмати махсус автотранспорт ва радиоалоқа воситалари ҳамда бошқа зарур бўлган моддий-техник базани замонавий инновацион воситалари билан шакллантириб бориш чораларини кўриши мумкин.
11. Инкассация хизмати томонидан махсус автотранспорт воситалари ҳамда ташиладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар суғурта қилиниши шарт.
12. Банк кенгаши (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда биргаликда) инкассация хизматининг хизмат вазифалари ва функциялари белгиланган ички ҳужжатларини қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқлайди.
3-боб. Инкассация хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар
13. Инкассация хизматининг штатлар жадвали инкассация хизмати кўрсатиш бўйича иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари бошқарувлари (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда биргаликда) томонидан белгиланади.
14. Инкассация хизмати раҳбари лавозимига олий маълумотга ҳамда иқтисодиёт ва молия соҳасида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган шахслар тайинланади.
Иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар инкассация хизмати раҳбари лавозимига тайинланиши мумкин эмас.
15. Инкассация хизматига, агар иш бевосита нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, соғлом, ўқотар қуроллар бўйича билим ва кўникмага эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Инкассация хизматининг хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, қабул қилиш ва топширилишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланишни таъминлаш мажбурияти зиммасига юклатилган ходими, шунингдек хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари бириктирилган ходимлари шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши шарт.
16. Инкассация хизматига қабул қилинаётган ҳар бир ходим турар жойи бўйича тиббий муассасадан, шунингдек руҳий-асаб ва наркологик диспансерлар текширувидан дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилади.
Янги ишга қабул қилинган ҳар бир ходимнинг инкассация ишига доир норматив ҳужжатларни ўзлаштирганлиги, ўқотар қуролларнинг материал қисми, техник-тактик ҳусусиятлари ва улардан фойдаланиш тартибини билиши, шунингдек уларнинг жисмоний тайёргарлиги синалганидан сўнг инкассация хизмати раҳбари томонидан ишлашларига рухсат берилади.
17. Ишга қабул қилинган ҳар бир ходимнинг шахсий йиғма жилдида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан биргаликда:
тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома;
хизмат сири, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш бўйича маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат бўлиши лозим.
18. Тижорат банки (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда уларнинг ўзаро келишуви асосида) томонидан инкассация хизматининг хизмат қуроли бириктирилган ҳар бир ходимининг ҳаёти ва соғлиги суғурта қилиниши лозим.
19. Хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари бириктирилган инкассация хизмати ходимлари мажбурий равишда йилига бир марта тижорат банк томонидан тиббий муассасалар билан тузилган шартнома асосида тиббий текширувидан ўтказилиши шарт.
20. Инкассация хизмати норматив ҳужжатлар талаблари асосида мунтазам равишда нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш ишларига жалб этилган ходимларнинг касбий, жисмоний ҳамда жанговар маҳоратини ошириб бориш учун бир йилда икки маротаба бириктирилган хизмат қуролларидан ходимлар билан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказиш, шунингдек бир йилда бир маротаба ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини синаш бўйича зарур чораларни кўриб бориши лозим.
4-боб. Инкассация хизматининг махсус автотранспорт воситаларига талаблар
21. Нақд пул ва бошқа қимматликлар инкассация хизматининг ёпиқ кузовли махсус автотранспорт воситасида ташилиши шарт.
22. Инкассация йўналишлари давомида нақд пул ва бошқа қимматликларнинг дахлсизлигини ва бутлигини таъминлаш мақсадида ёпиқ кузовли махсус автотранспорт воситалари:
нақд пул ва бошқа қимматликларни жойлаштириш учун қутилар билан жиҳозланиши ва ушбу қутилар махсус автотранспорт воситасининг ички салонига ҳайдовчининг автомобилни бошқариш вақтида манёвр қилишга халақит бермайдиган ўлчамда ва жойда маҳкамланган бўлиши (ёки ушбу қутилар махсус автотранспорт воситасининг юк хонасига жиҳозланиши мумкин);
ҳайдовчининг бошқариши тарафидан эшикларни блокировка қилиниши, ўриндиқлари икки қатор, йўловчи бўлинмаси тўртта эшикли бўлиши;
ўриндиқлар сони ҳайдовчи билан бирга 5 тадан кам бўлмаслиги, олди ва орқа томондан зарбалардан ҳимояланган бўлиши лозим.
23. Нақд пул ва бошқа қимматликлар ҳажми ва муҳимлигидан келиб чиқиб, зирҳли (бронли) автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши ва ушбу автотранспорт воситаси:
кузови юк фургон бўлиши;
кабина ва ойналари зирҳланган;
кабинада «ҳайдовчи-кўча» ва «ҳайдовчи-юкхона» мулоқот ускунаси;
юкхонанинг ички панжарали эшиги қулфланиши;
ичкаридан қулфланувчи ўқ отиш туйнуклари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
24. Махсус ва зирҳли (бронли) автотраспорт воситалари нақд пул ва бошқа қимматликларнинг дахлсизлиги (бутлиги)ни, шунингдек бригада аъзоларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа қурилма ва воситалар билан жиҳозланиши мумкин.
25. Инкассация хизмати махсус ва зирҳли (бронли) автотранспорт воситаларини қўшимча равишда видеорегистратор ва навигация мониторинг тизимлари билан жиҳозлаши мумкин.
26. Инкассация хизмати нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб боришда фойдаланиладиган махсус автотранспорт воситалари Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишилган ҳолда махсус кўк рангли чироқли маёқча (мигалка), товушли сигналлар (сирена), ҳимояланган радио каналини ташкиллаштириш ҳусусиятига эга рақамли радиоалоқа воситалари билан жиҳозланган, инкассация хизмати логотипи туширилган ва ташқи қисмлари рангли-график схема асосида бўялган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларида махсус автомобиль сифатида рўйхатга қўйилади.
27. Махсус автотранспорт воситаси инкассация хизматида фойдаланишдан тўхтатилганда махсус кўк рангли маёқча (мигалка), товушли сигнал (сирена), тезкор радиоалоқа воситалари ва ташқи қисмларидаги рангли-график схемалар демонтаж қилиниши шарт.
Бу ҳақда тузилган далолатнома нусхаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хизматларига махсус автомобилларни рўйхатдан чиқариш учун тақдим этилади.
28. Инкассация хизмати махсус автотранспорт воситаларига бошқа автотранспорт воситаларидан ажралиб турувчи ахборот ёзувларининг (логотип, эмблема ва бошқалар) мазмуни инкассация хизмати томонидан мустақил равишда белгиланади.
29. Махсус автотранспорт воситалари инкассаторлар гуруҳи, нақд пул ва бошқа қимматликларнинг сони ва ҳажмларини тўлиқ жойлаштирилишини ҳамда ташишда дахлсизлигини таъминлаш каби талабларга тўлиқ жавоб бериши лозим.
30. Инкассация хизматининг махсус автотранспорт воситаларида нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш ишларида бригада ходимларидан ташқари (кузатувни амалга ошириш ишлар бундан мустасно) бошқа ходимлари бўлишига, шунингдек ушбу махсус автотранспорт воситалардан инкассация қилиш ва ташиш ишларидан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Инкассация хизматининг бино ва иншоотларига қўйиладиган талаблар
31. Инкассация хизмати ўз фаолиятининг амалга ошириши учун қуйидагилар билан жиҳозланган бино (иншоот)ларга эга бўлиши лозим:
инкассация хизмати ходимлари йўналишга чиқишда тайёргарлик кўриш ва йўл-йўриқларни ўтказиш учун хона;
махсус автотранспорт воситаларини сақлаш учун жой (гараж);
муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамланган, сигнализация воситалари ва ёнғиндан автоматик хабарлаш қурилмалари билан жиҳозланган хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун хона;
хизмат қуролини ўқлаш ва ўқсизлантириш учун ўқ ушлаб қолувчи мослама ўрнатилган хона;
инкассаторлар гуруҳи фаолиятини тезкор назорат қилиниши учун турғун (стационар) радиоалоқа ўрнатилган ҳамда инкассация ишига оид ҳужжатларни сақлаш учун сейф (темир шкаф)лар билан жиҳозланган навбатчи инкассатор хонаси;
инкассация хизмати ходимлари ечиниб кийинишлари ва шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш учун хона.
32. Бино (иншоот)лар амалдаги ёнғин хавфсизлиги меъёри талабларига мос келиши ва доимий ишчи ҳолатда бўлиши лозим. Бунда фавқулодда вазиятларда инсонларни, хизмат қуроллари ва унинг ўқ дориларини, моддий бойликларни инкассация биносидан хавфсиз эвакуация қилиш учун шароит яратилган бўлиши керак.
33. Инкассация хизмати бино (иншоот)ларидаги хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналари муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамланган, хавфдан огоҳ этувчи, қўриқлаш сигнализация воситалари ва ёнғиндан автоматик хабарлаш қурилмалари билан жиҳозланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматининг техник маркази (пункт)га уланган бўлиши ва қўриқлаш саф бўлинмалари билан қўриқланиши шарт.
34. Инкассация хизматининг хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда навбатчи хоналари видео кузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
6-боб. Инкассация хизматини ташкил этиш бўйича қўйилган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш
35. Инкассация хизмати мазкур низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда фаолиятини бошлайди.
Тижорат банклари (бир неча банклар ташкил этганда улар томонидан танлаб олинган банк) томонидан инкассация хизмати тўлиқ ташкил этилган кундан бошлаб 2 кун муддат ичида Марказий банкка инкассация хизмати ташкил этганлиги тўғрисида маълумотнома ва банк кенгаши қарори нусхаси (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда кенгаш қарорлари) ёзма равишда ёки электрон шаклда юборилади.
36. Марказий банк томонидан инкассация хизмати ташкил этилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилади ва далолатнома расмийлаштирилади. Ўрганиш натижаларида камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланса, далолатномада қайд этилади ва Марказий банк томонидан тижорат банкига муддати белгиланган ҳолда камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма хат юборилади.
7-боб. Якуний қоидалар
37. Инкассация хизматини ташкил этиш, сифатли инкассация хизматини кўрсатиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб боришда ҳамда уларнинг даҳлсизлигини таъминлашда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тижорат банки ва инкассация хизмати раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар.
38. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 июнь,
2020 йил 27 июнь
2020 йил 27 июнь
2020 йил 27 июнь
15/4-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining
qarori
NIZOM
Tijorat banklari tomonidan tashkil etiladigan inkassatsiya xizmatiga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 30-oktabrdagi PF-5564-sonli “Tovar bozorlarida savdoni yanada erkinlashtirish va raqobatni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Tijorat banklari tomonidan tashkil etiladigan inkassatsiya xizmatiga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon kilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2020-yil 27-iyundagi 15/4-son qaroriga ILOVA
Tijorat banklari tomonidan tashkil etiladigan inkassatsiya xizmatiga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom tijorat banklari tomonidan inkassatsiya xizmatini tashkil etishga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
zirhli avtotransport ― naqd pul va boshqa qimmatliklarni tashishda qatnashayotgan inkassatsiya xizmati xodimlari hayoti va sogʻligʻini himoyalash hamda qimmatliklarning daxlsizligini taʼminlash maqsadida maxsus himoya (bron)langan avtotransport vositasi;
inkassatsiya xizmati ― xoʻjalik yurituvchi subyektlar, shuningdek banklar, banklarning filiallari va alohida boʻlinmalariga tegishli boʻlgan naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish hamda kuzatib borish xizmati;
ixtisoslashgan xizmat kiyimi ― forma atributlaridan foydalangan holda inkassatsiya xizmati xodimlari tomonidan kiyib yurishga moʻljallangan xizmat kiyimlari;
maxsus avtotransport ― naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish va tashish uchun moʻljallangan tegishli rangli grafik sxemaga ega boʻlgan, maxsus koʻk rangli mayoqcha (migalka) va tovushli signal (sirena), radioaloqa va boshqa vositalar bilan jihozlangan, bank (inkassatsiya xizmati) logotipi tushirilgan, avtotransport vositasi;
maxsus himoya vositalari ― inson tanasini oʻqotar qurollar, shuningdek, portlashda metall parchalari (oskolka)dan saqlash maqsadida foydalaniladigan maxsus zirhli nimcha, qurolni olib yurish uchun kabura, enli kamar hamda qurolni himoya tasmasi;
naqd pullar ― Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan turli nominallardagi banknot va tangalar koʻrinishida muomalaga chiqarilgan pullar;
rangli grafik sxema (dekorativ) chiziq ― maxsus avtotransport vositasi tashqi qismining asosiy rangiga nisbatan yorqinroq boʻlgan yon qismlariga gorizontal transportlar oqimida ajralib turadigan bir lahzada aniqlash imkoniyatini taʼminlovchi chiziq;
radioaloqa vositasi ― navbatchi inkassator va inkassatorlar guruhlari oʻrtasida tezkor aloqani taʼminlash va xavfdan ogoh etishda foydalanish vositasi.
qimmatliklar ― bank kassa tarmogʻiga saqlash uchun yoki garov taʼminoti sifatida topshirilgan va oʻz qiymatiga ega boʻlgan barcha qimmatliklar (qimmatbaho metall va toshlardan tayyorlangan buyumlar, saqlash uchun topshirilgan qimmatli qogʻozlar, mulklar va mulkiy huquqlarni tasdiqlovchi hujjatlar, toʻlov-hisob va qatʼiy hisobda turuvchi blanklar va hokazolar).
2-bob. Inkassatsiya xizmatini tashkil etish
2. Tijorat banklarining inkassatsiya xizmati (bundan buyon matnda inkassatsiya xizmati deb yuritiladi) faoliyatining asosiy maqsadi xoʻjalik yurituvchi subyektlar, banklar, banklarning filiallari va alohida boʻlinmalariga tegishli boʻlgan naqd pul va boshqa qimmatliklarini shartnoma asosida daxlsizligi (butligi)ni taʼminlagan holda inkassatsiya qilish, tashish hamda kuzatib borishdan iborat.
3. Inkassatsiya xizmati naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish hamda kuzatib borishni va uning daxlsizligini taʼminlash maqsadida xizmat qurolidan foydalangan holda, shuningdek ixtisoslashgan xizmat kiyimida va maxsus avtotransport vositalari orqali inkassatsiya brigadasi tomonidan amalga oshiradi.
4. Inkassatsiya xizmati xodimlarini xizmat qurollari va uning oʻq-dorilari bilan taʼminlash, ularni saqlash, foydalanish hamda hisobini yuritish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5. Naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borish bilan bogʻliq ishlarga jalb etiladigan xodimlarning xizmat vazifasini bajarish vaqtida kiyib yurishlari uchun ixtisoslashgan xizmat kiyimi, maxsus himoya vositalari, xizmat qurollari va uning oʻq-dorilari tijorat banki tomonidan taʼminlanadi.
6. Inkassatorlar xoʻjalik yurituvchi subyektlardan pul tushumlarini yigʻish yoʻnalishlarini va ularning tashrif vaqti jadvallari inkassatsiya xizmati tomonidan tuziladi. Mazkur qatnov jadvallari har yilning boshiga yangilanishi mumkin.
Inkassatsiya yoʻnalishlari va inkassatorlar guruhini panalab himoyalash rejasi joylardagi ichki ishlar organlari bilan kelishiladi hamda zaruratga qarab, yangilab boriladi.
7. Tijorat banklari inkassatsiya xizmatini tashkil etishda xizmat qurollari va uning oʻq-dorilarini sotib olish, saqlash, foydalanish huquqiga hamda imkoniyatiga ega boʻlmagan hollarda, qonunchilik hujjatlari bilan naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borish vakolati berilgan hamda xizmat qurollari va uning oʻq-dorilarini saqlash, olib yurish va ulardan foydalanish huquqiga ega boʻlgan vazirlik va idoralarga qarashli korxona va tashkilotlarning xodimlari shartnoma asosida jalb etilishi mumkin.
8. Tijorat banklarining inkassatsiya xizmati ushbu tijorat bankining alohida tarkibiy boʻlinmasi yoki tijorat banki tomonidan mutlaq egaligida alohida yuridik shaxs sifatida, shuningdek bir necha banklar tomonidan alohida yuridik shaxs sifatida tashkil etilishi mumkin.
9. Tijorat bankining inkassatsiya xizmati bank kengashi tomonidan (bir necha banklar tomonidan tashkil etilganda ularning kengashlari tomonidan birgalikda) tasdiqlangan Ustav asosida faoliyat yuritadi.
Tijorat bankining inkassatsiya xizmati bank kengashi tomonidan (bir necha banklar tomonidan tashkil etilganda ularning kengashlari tomonidan birgalikda) tasdiqlangan Ustav asosida faoliyat yuritadi.
10. Inkassatsiya xizmati maxsus avtotransport va radioaloqa vositalari hamda boshqa zarur boʻlgan moddiy-texnik bazani zamonaviy innovatsion vositalari bilan shakllantirib borish choralarini koʻrishi mumkin.
11. Inkassatsiya xizmati tomonidan maxsus avtotransport vositalari hamda tashiladigan naqd pul va boshqa qimmatliklar sugʻurta qilinishi shart.
12. Bank kengashi (bir necha banklar tomonidan tashkil etilganda birgalikda) inkassatsiya xizmatining xizmat vazifalari va funksiyalari belgilangan ichki hujjatlarini qonunchilik hujjatlari talablari asosida tasdiqlaydi.
3-bob. Inkassatsiya xizmati xodimlariga qoʻyiladigan talablar
13. Inkassatsiya xizmatining shtatlar jadvali inkassatsiya xizmati koʻrsatish boʻyicha ish hajmidan kelib chiqqan holda tijorat banklari boshqaruvlari (bir necha banklar tomonidan tashkil etilganda birgalikda) tomonidan belgilanadi.
14. Inkassatsiya xizmati rahbari lavozimiga oliy maʼlumotga hamda iqtisodiyot va moliya sohasida kamida uch yillik ish tajribasiga ega boʻlgan shaxslar tayinlanadi.
Iqtisodiyot sohasidagi yoki boshqaruv tartibiga qarshi jinoyat uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan shaxslar inkassatsiya xizmati rahbari lavozimiga tayinlanishi mumkin emas.
15. Inkassatsiya xizmatiga, agar ish bevosita naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borish bilan bogʻliq boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtagan, sogʻlom, oʻqotar qurollar boʻyicha bilim va koʻnikmaga ega boʻlgan shaxslar qabul qilinadi.
Inkassatsiya xizmatining xizmat quroli va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, qabul qilish va topshirilishini, hisobga olinishini hamda ulardan foydalanishni taʼminlash majburiyati zimmasiga yuklatilgan xodimi, shuningdek xizmat quroli va uning oʻq-dorilari biriktirilgan xodimlari shartnomaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti bazasida xizmat quroli va maxsus vositalarni olib yurish va ulardan foydalanishga ruxsat berilgan tashkilotlar xodimlarini tayyorlash va qayta tayyorlash kurslaridan oʻtishi va tegishli sertifikatga ega boʻlishi shart.
16. Inkassatsiya xizmatiga qabul qilinayotgan har bir xodim turar joyi boʻyicha tibbiy muassasadan, shuningdek ruhiy-asab va narkologik dispanserlar tekshiruvidan dastlabki tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.
Yangi ishga qabul qilingan har bir xodimning inkassatsiya ishiga doir normativ hujjatlarni oʻzlashtirganligi, oʻqotar qurollarning material qismi, texnik-taktik hususiyatlari va ulardan foydalanish tartibini bilishi, shuningdek ularning jismoniy tayyorgarligi sinalganidan soʻng inkassatsiya xizmati rahbari tomonidan ishlashlariga ruxsat beriladi.
17. Ishga qabul qilingan har bir xodimning shaxsiy yigʻma jildida qonunchilik hujjatlarida belgilangan hujjatlar bilan birgalikda:
toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma;
xizmat siri, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borish boʻyicha maʼlumotlarni oshkor qilmaslik toʻgʻrisida tilxat boʻlishi lozim.
18. Tijorat banki (bir necha banklar tomonidan tashkil etilganda ularning oʻzaro kelishuvi asosida) tomonidan inkassatsiya xizmatining xizmat quroli biriktirilgan har bir xodimining hayoti va sogʻligi sugʻurta qilinishi lozim.
19. Xizmat quroli va uning oʻq-dorilari biriktirilgan inkassatsiya xizmati xodimlari majburiy ravishda yiliga bir marta tijorat bank tomonidan tibbiy muassasalar bilan tuzilgan shartnoma asosida tibbiy tekshiruvidan oʻtkazilishi shart.
20. Inkassatsiya xizmati normativ hujjatlar talablari asosida muntazam ravishda naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borish ishlariga jalb etilgan xodimlarning kasbiy, jismoniy hamda jangovar mahoratini oshirib borish uchun bir yilda ikki marotaba biriktirilgan xizmat qurollaridan xodimlar bilan amaliy oʻq otish mashgʻulotlarini oʻtkazish, shuningdek bir yilda bir marotaba xodimlarning jismoniy tayyorgarligini sinash boʻyicha zarur choralarni koʻrib borishi lozim.
4-bob. Inkassatsiya xizmatining maxsus avtotransport vositalariga talablar
21. Naqd pul va boshqa qimmatliklar inkassatsiya xizmatining yopiq kuzovli maxsus avtotransport vositasida tashilishi shart.
22. Inkassatsiya yoʻnalishlari davomida naqd pul va boshqa qimmatliklarning daxlsizligini va butligini taʼminlash maqsadida yopiq kuzovli maxsus avtotransport vositalari:
naqd pul va boshqa qimmatliklarni joylashtirish uchun qutilar bilan jihozlanishi va ushbu qutilar maxsus avtotransport vositasining ichki saloniga haydovchining avtomobilni boshqarish vaqtida manyovr qilishga xalaqit bermaydigan oʻlchamda va joyda mahkamlangan boʻlishi (yoki ushbu qutilar maxsus avtotransport vositasining yuk xonasiga jihozlanishi mumkin);
haydovchining boshqarishi tarafidan eshiklarni blokirovka qilinishi, oʻrindiqlari ikki qator, yoʻlovchi boʻlinmasi toʻrtta eshikli boʻlishi;
oʻrindiqlar soni haydovchi bilan birga 5 tadan kam boʻlmasligi, oldi va orqa tomondan zarbalardan himoyalangan boʻlishi lozim.
23. Naqd pul va boshqa qimmatliklar hajmi va muhimligidan kelib chiqib, zirhli (bronli) avtotransport vositalaridan foydalanilishi va ushbu avtotransport vositasi:
kuzovi yuk furgon boʻlishi;
kabina va oynalari zirhlangan;
kabinada “haydovchi-koʻcha” va “haydovchi-yukxona” muloqot uskunasi;
yukxonaning ichki panjarali eshigi qulflanishi;
ichkaridan qulflanuvchi oʻq otish tuynuklari bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
24. Maxsus va zirhli (bronli) avtotrasport vositalari naqd pul va boshqa qimmatliklarning daxlsizligi (butligi)ni, shuningdek brigada aʼzolarini xavfsizligini taʼminlash maqsadida boshqa qurilma va vositalar bilan jihozlanishi mumkin.
25. Inkassatsiya xizmati maxsus va zirhli (bronli) avtotransport vositalarini qoʻshimcha ravishda videoregistrator va navigatsiya monitoring tizimlari bilan jihozlashi mumkin.
26. Inkassatsiya xizmati naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borishda foydalaniladigan maxsus avtotransport vositalari Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi bilan kelishilgan holda maxsus koʻk rangli chiroqli mayoqcha (migalka), tovushli signallar (sirena), himoyalangan radio kanalini tashkillashtirish hususiyatiga ega raqamli radioaloqa vositalari bilan jihozlangan, inkassatsiya xizmati logotipi tushirilgan va tashqi qismlari rangli-grafik sxema asosida boʻyalgan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatlarida maxsus avtomobil sifatida roʻyxatga qoʻyiladi.
27. Maxsus avtotransport vositasi inkassatsiya xizmatida foydalanishdan toʻxtatilganda maxsus koʻk rangli mayoqcha (migalka), tovushli signal (sirena), tezkor radioaloqa vositalari va tashqi qismlaridagi rangli-grafik sxemalar demontaj qilinishi shart.
Bu haqda tuzilgan dalolatnoma nusxasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi xizmatlariga maxsus avtomobillarni roʻyxatdan chiqarish uchun taqdim etiladi.
28. Inkassatsiya xizmati maxsus avtotransport vositalariga boshqa avtotransport vositalaridan ajralib turuvchi axborot yozuvlarining (logotip, emblema va boshqalar) mazmuni inkassatsiya xizmati tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.
29. Maxsus avtotransport vositalari inkassatorlar guruhi, naqd pul va boshqa qimmatliklarning soni va hajmlarini toʻliq joylashtirilishini hamda tashishda daxlsizligini taʼminlash kabi talablarga toʻliq javob berishi lozim.
30. Inkassatsiya xizmatining maxsus avtotransport vositalarida naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borish ishlarida brigada xodimlaridan tashqari (kuzatuvni amalga oshirish ishlar bundan mustasno) boshqa xodimlari boʻlishiga, shuningdek ushbu maxsus avtotransport vositalardan inkassatsiya qilish va tashish ishlaridan tashqari boshqa maqsadlarda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
5-bob. Inkassatsiya xizmatining bino va inshootlariga qoʻyiladigan talablar
31. Inkassatsiya xizmati oʻz faoliyatining amalga oshirishi uchun quyidagilar bilan jihozlangan bino (inshoot)larga ega boʻlishi lozim:
inkassatsiya xizmati xodimlari yoʻnalishga chiqishda tayyorgarlik koʻrish va yoʻl-yoʻriqlarni oʻtkazish uchun xona;
maxsus avtotransport vositalarini saqlash uchun joy (garaj);
muhandislik-texnik jihatdan mustahkamlangan, signalizatsiya vositalari va yongʻindan avtomatik xabarlash qurilmalari bilan jihozlangan xizmat qurollari va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun xona;
xizmat qurolini oʻqlash va oʻqsizlantirish uchun oʻq ushlab qoluvchi moslama oʻrnatilgan xona;
inkassatorlar guruhi faoliyatini tezkor nazorat qilinishi uchun turgʻun (statsionar) radioaloqa oʻrnatilgan hamda inkassatsiya ishiga oid hujjatlarni saqlash uchun seyf (temir shkaf)lar bilan jihozlangan navbatchi inkassator xonasi;
inkassatsiya xizmati xodimlari yechinib kiyinishlari va shaxsiy himoya vositalarini saqlash uchun xona.
32. Bino (inshoot)lar amaldagi yongʻin xavfsizligi meʼyori talablariga mos kelishi va doimiy ishchi holatda boʻlishi lozim. Bunda favqulodda vaziyatlarda insonlarni, xizmat qurollari va uning oʻq dorilarini, moddiy boyliklarni inkassatsiya binosidan xavfsiz evakuatsiya qilish uchun sharoit yaratilgan boʻlishi kerak.
33. Inkassatsiya xizmati bino (inshoot)laridagi xizmat qurollari va uning oʻq-dorilari saqlanadigan xonalari muhandislik-texnik jihatdan mustahkamlangan, xavfdan ogoh etuvchi, qoʻriqlash signalizatsiya vositalari va yongʻindan avtomatik xabarlash qurilmalari bilan jihozlangan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash xizmatining texnik markazi (punkt)ga ulangan boʻlishi va qoʻriqlash saf boʻlinmalari bilan qoʻriqlanishi shart.
34. Inkassatsiya xizmatining xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlash hamda navbatchi xonalari video kuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
6-bob. Inkassatsiya xizmatini tashkil etish boʻyicha qoʻyilgan talablarga muvofiqligini nazorat qilish
35. Inkassatsiya xizmati mazkur nizom talablariga toʻliq rioya qilgan holda faoliyatini boshlaydi.
Tijorat banklari (bir necha banklar tashkil etganda ular tomonidan tanlab olingan bank) tomonidan inkassatsiya xizmati toʻliq tashkil etilgan kundan boshlab 2 kun muddat ichida Markaziy bankka inkassatsiya xizmati tashkil etganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma va bank kengashi qarori nusxasi (bir necha banklar tomonidan tashkil etilganda kengash qarorlari) yozma ravishda yoki elektron shaklda yuboriladi.
36. Markaziy bank tomonidan inkassatsiya xizmati tashkil etilganligi yuzasidan oʻrganish oʻtkaziladi va dalolatnoma rasmiylashtiriladi. Oʻrganish natijalarida kamchiliklarga yoʻl qoʻyilganligi aniqlansa, dalolatnomada qayd etiladi va Markaziy bank tomonidan tijorat bankiga muddati belgilangan holda kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan koʻrsatma xat yuboriladi.
7-bob. Yakuniy qoidalar
37. Inkassatsiya xizmatini tashkil etish, sifatli inkassatsiya xizmatini koʻrsatish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish va kuzatib borishda hamda ularning dahlsizligini taʼminlashda qonunchilik hujjatlariga muvofiq tijorat banki va inkassatsiya xizmati rahbarlari javobgar hisoblanadilar.
38. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiya qoʻmondoni R. DJURAYEV
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vaziri v.b. T. XUDAYBERGENOV
Toshkent sh.,
2020-yil 27-iyun,
2020-yil 27-iyun
2020-yil 27-iyun
2020-yil 27-iyun
15/4-son