UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 22-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 22 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июня 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства народного образования Министерства финансов Министерства здравоохранения

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 June 2020 · Ministry and agency documents · Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

қарори

НИЗОМ

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

1. Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарорига ИЛОВА

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

базавий тариф ставкаси ― бир ставка дарс соати учун ўқитувчининг маълумоти ва малака тоифасига кўра белгиланган базавий ҳақ миқдори;

ўқитувчининг тариф ставкаси ― ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор;

синф комплекти ― ўқувчиларни белгиланган меъёрлар асосида битта синфга жамлаш;

дарс соатлари сеткаси ― умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида умумтаълим муассасасининг синфлар сони, синф комплектидаги ўқувчилар сони ва тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчилар мавжудлигини инобатга олган ҳолда барча фанлар бўйича шакллантирилган жами дарс соатлари;

электрон дастур ― умумтаълим муассасалари тўғрисида зарур маълумотлар киритиладиган ва исталган вақтда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ушбу маълумотлардан фойдаланиш имкониятини яратиб берувчи дастур.

2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

2-боб. Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш

3. Умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:

шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;

қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно).

Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.

«Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасалари, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари ҳамда айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида синфлар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон « Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисид а»ги, 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон « Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон « Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ комплектланади.

4. Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;

ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;

ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I вa III, II вa IV синфлар).

5. Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

6. Умумтаълим муассасаларида синфлар комплектларини шакллантиришда синфлар бўйича жами ўқувчилар сони, шу жумладан ўғил ва қиз бола ўқувчилар, инклюзив таълим ва якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар сонининг мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган меъёрларга мувофиқ бўлиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида умумтаълим муассасаларида мазкур Низомда белгиланган меъёрлардан ортиқ синфлар комплектларини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

7. Умумтаълим муассасалари ҳар йили 30 августга қадар таълим олаётган ҳамда I синфга қабул қилинаётган ўқувчиларнинг номма-ном рўйхатини шакллантиради ҳамда электрон дастур орқали маълумотларни тегишлилиги бўйича ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига кўриб чиқиш учун юборади.

Синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун умумтаълим муассасасининг директори масъул ҳисобланади.

8. Умумтаълим муассасалари томонидан электрон дастур орқали юборилган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:

умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд) бўйича бир-бирига яқин бўлган умумтаълим муассасаларидаги ўқувчилар сони ва синф комплектини ўзаро таққослаш;

бошқа умумтаълим муассасаларидан келган ва кетган ўқувчиларнинг умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида саноққа киритилганлиги ёки саноқдан чиқарилганлиги ўрганиш;

ҳар бир синф бўйича ўтган йилга нисбатан синф сонининг ўсиши ёки камайишини таҳлил қилиш;

қиз ва ўғил болалар сонидан келиб чиқиб, синф ўқувчиларининг гуруҳларга тўғри ажратилганлиги ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда сунъий равишда синфлар сонининг кўпайиши ҳолатларига йўл қўймаслигини ўрганиш.

9. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқилган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 сентябрга қадар тасдиқланади ёки аниқланган хато ва камчиликларни асослантирган ҳолда қайта ишлаш учун юборилади.

Қайта ишлаш учун юборилган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар умумтаълим муассасаси томонидан қайта кўриб чиқилади ва ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига икки иш куни ичида электрон дастур орқали тасдиқлаш учун қайтадан юборилади.

10. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқланган синфлар комплектини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмасининг ўз ҳудудидаги умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган синфлар комплектлари тўғрисидаги тегишли буйруғи қабул қилинади.

11. Ҳар йили январь ойида зарурат туғилганда синфлар комплектлари мазкур Низомга асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

12. Тегишли молия йили учун тузилган харажатлар сметасида кўзда тутилган синфлар сонидан ортиқ синфларни ташкил этиш, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

3-боб. Тарификация рўйхатларини шакллантириш

13. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тарификация рўйхатларини шакллантириш учун умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси ишлаб чиқилади.

14. Умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.

Бунда таълим ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларида олиб бориладиган кам комплектли умумтаълим муассасаларида ўқиш, она тили ва адабиёт фанлари бўйича дарс соатлари сеткаси ўқувчилар таълим олишни хоҳлаган тилдан келиб чиқиб, умумтаълим муассасалари томонидан ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);

биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);

ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;

олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчиларнинг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки тегишинча ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.

Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

16. Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

Ўқитувчи мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади.

Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

17. Умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

18. Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тақсимланган дарс соатлари ҳар йили 17 сентябрга қадар электрон дастурга киритилади.

19. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

20. Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаси томонидан ҳар йили 20 сентябрга қадар электрон дастурга қуйидаги маълумотлар киритилади:

ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан исми, фамилияси, отасининг исми, диплом бўйича маълумоти, малака тоифаси тўғрисида маълумотлар;

базавий тариф ставкалари тўғрисида маълумотлар, шу жумладан ўқитувчининг тариф ставкалари тўғрисида маълумотлар (бунда ўқитувчининг ҳар бир фан учун маълумоти ва тегишли малака тоифаси берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади);

педагогик кенгаш томонидан ўқитувчилар ўртасида тақсимланган дарс соатлари;

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча ҳақ тўловлари;

информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари;

ўқитувчига бириктирилган синф ва синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари;

уйда якка тартибда машғулотлар олиб бораётган ўқитувчиларга тақсимланган дарс соатлари ва улар бўйича ўқитувчи ходимнинг тариф ставкалари;

ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан белгиланган ҳар ойлик устамалар миқдорлари (фоизи ва миқдори кўрсатилади);

амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланадиган бошқа устама ва қўшимча тўловлар.

21. Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан электрон дастурга киритилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати тегишлилиги бўйича ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига ҳар йили 20 сентябрга қадар кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун юборилади.

Электрон дастурга ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатининг тўғри ва ҳаққоний киритилиши учун умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари масъул ҳисобланади.

22. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари ҳар йили 25 сентябрга қадар ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини кўриб чиқади ва уларни тасдиқлайди ёки тасдиқлашни рад этади.

23. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:

бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич I ― IV синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 18 соат ва педагогик юкламаси ― 18 соатни ҳамда юқори V ― XI синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 20 соатни ва педагогик юклама ― 16 соатни ташкил этади, бунда ўқитувчининг педагогик юкламаси ҳафталик ўқув юкламасига мос равишда бошланғич I ― IV синфларда 1,0 коэффициентга, юқори V — XI синфларда 0,8 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланганлиги;

умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги;

умумтаълим муассасаларининг уйда якка тартибда машғулотлар олиб бораётган ўқитувчиларига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкасини ўқув ва педагогик юкламаларга бўлиш, уларни якка тартибда ўтказилган ҳақиқий дарс соатларига кўпайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон «Халқ таълими тизими ходимларига ҳақ тўлашни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган ўқитувчининг тариф ставкаси ҳамда лавозим маошлари миқдорига қўшимча ойига 50 фоиз тўлов амалга оширилганлиги (бунда якка тартибда ўқувчини уйда ўқитаётган ўқитувчиларнинг асосий ойлик юкламаси мактабда бўлиши шарт);

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча ҳақ ўқитувчининг дафтарлар ва ёзма ишлар бўйича текшириладиган фанларнинг умумий соатлари ва синф комплектидаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганлиги;

синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорлар бўйича ҳисобланганлиги;

умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга биттадан ортиқ синфга раҳбарлик қилишга ва меҳнатини соатбай асосда олиб борувчи ўқитувчиларга синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилмаслиги (бунда бошланғич синфларда синф раҳбарлиги она тили, ўқиш ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади);

информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча тўловлар белгиланган миқдорлар асосида умумтаълим муассасасидаги мавжуд жиҳозланган информатика кабинети сонига кўра ҳисобланганлиги;

информатика кабинети мудирлиги информатика фани ўқитувчисига юклатилганлиги (бунда информатика фани бўйича мутахассис бўлмаган ҳолларда математика ёки физика фанлари ўқитувчиларига бириктирилиши мумкин, бир нафар информатика фани ўқитувчисига биттадан ортиқ информатика кабинети юклатилганда фақат битта информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ белгиланади);

директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар белгиланадиган ўқитувчилар рўйхати умумтаълим муассасасида ташкил этилган Устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ томонидан белгиланган талабларга кўра аниқланиши ва устамалар миқдорлари ўқитувчининг тариф ставкасига нисбатан ҳисобланганлиги;

умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ҳар ойлик қўшимча тўловлар ва устамалар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланганлиги;

умумтаълим муассасасида фанлар бўйича вакант соатлар учун маблағларни режалаштириш барча устама ва қўшимчаларни (директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган устамалар бундан мустасно) инобатга олиб, бир ставкада ишловчи олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан келиб чиққан ҳолда электрон дастур орқали ҳисобланганлиги;

вакант синф раҳбарлиги бўйича қўшимча ҳақ тўловлари синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланган миқдорларда ҳисобланганлиги.

24. Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати мазкур Низомнинг 23-бандидаги мезонларга мувофиқ ҳолда тўлдирилган бўлса, улар ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тасдиқланади.

Мазкур Низомнинг 23-бандидаги мезонларга номувофиқ ҳолда тўлдирилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини тасдиқлаш рад этилади.

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тасдиқлаш рад этилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати хато ва камчиликларни асослантирган ҳолда қайта ишлаш учун умумтаълим муассасасига қайтарилади.

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайтарилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати умумтаълим муассасаси томонидан икки иш куни ичида қайта кўриб чиқилади ва электрон дастур орқали қайта юборилади.

Қайта юборилган ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

25. Ўқитувчиларининг тарификация рўйхати ўзгартирилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда ўқитувчилар ўртасида жами дарс соатлари режаси доирасида киритиладиган ўзгартиришлар умумтаълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатидаги синф сонининг кўпайиши ёки камайиши оқибатида киритиладиган ўзгартиришлар тегишли ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайта тасдиқланиши лозим.

26. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.

Қайта кўриб чиқилган базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) асосида ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати электрон дастур орқали қайта шакллантирилади.

4-боб. Якуний қоида

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Молия вазири Т. ИШМЕТОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 22 июнь,

Тошкент ш.,

2020 йил 22 июнь,

Тошкент ш.,

2020 йил 22 июнь,

8-мҳ-сон

28-сон

124/1-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3271/1117-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 28.10.2025 й., 10/25/3271-1/0989-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining

qarori

NIZOM

Umumtaʼlim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4555-son “Oʻzbekiston Respublikasining “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi qaror qiladi:

1. Umumtaʼlim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligining 2020-yil 20-iyundagi 8-mh, 28, 124/1-son qaroriga ILOVA

Umumtaʼlim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4555-son “Oʻzbekiston Respublikasining “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq umumtaʼlim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

bazaviy tarif stavkasi ― bir stavka dars soati uchun oʻqituvchining maʼlumoti va malaka toifasiga koʻra belgilangan bazaviy haq miqdori;

oʻqituvchining tarif stavkasi ― oʻqituvchiga biriktirilgan dars soatlari asosida bir stavka uchun belgilangan bazaviy tarif stavkadan kelib chiqib aniqlanadigan miqdor;

sinf komplekti ― oʻquvchilarni belgilangan meʼyorlar asosida bitta sinfga jamlash;

dars soatlari setkasi ― umumiy oʻrta taʼlimning tayanch oʻquv rejasi asosida umumtaʼlim muassasasining sinflar soni, sinf komplektidagi oʻquvchilar soni va tegishli mutaxassislik boʻyicha oʻqituvchilar mavjudligini inobatga olgan holda barcha fanlar boʻyicha shakllantirilgan jami dars soatlari;

elektron dastur ― umumtaʼlim muassasalari toʻgʻrisida zarur maʼlumotlar kiritiladigan va istalgan vaqtda Internet jahon axborot tarmogʻi orqali ushbu maʼlumotlardan foydalanish imkoniyatini yaratib beruvchi dastur.

2. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi umumtaʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etiladi.

2-bob. Umumtaʼlim muassasalarida sinflarni komplektlash

3. Umumtaʼlim muassasalarining sinflari oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, quyidagi meʼyorlar asosida komplektlanadi:

shahar hududi va tuman markazlarida 25 ― 35 nafargacha;

qishloq hududlarida 20 ― 35 nafargacha (olis (togʻli, choʻlli) hududlarda joylashgan umumtaʼlim muassasalari bundan mustasno).

Oʻquvchilar soni mazkur meʼyorlardan kam boʻlgan hollarda umumtaʼlim muassasasi hamda hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishilgan holda sinflar komplektlanadi.

“Jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalari, Respublika oʻgʻil bolalar oʻquv-tarbiya muassasalari, Respublika qiz bolalar oʻquv-tarbiya muassasalari hamda ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalarida sinflar tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 7-avgustdagi 173-son “ Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisid a”gi, 2019-yil 17-oktabrdagi 880-son “ Respublika oʻquv-tarbiya muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son “ Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga taʼlim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq komplektlanadi.

4. Kam komplektli umumtaʼlim muassasalarida (filiallarda) boshlangʻich sinf oʻquvchilari quyidagi hollarda bitta sinfga birlashtirilishi mumkin:

oʻquvchilar soni 8 nafargacha boʻlgan I ― IV sinflar;

oʻquvchilar soni 12 nafargacha boʻlgan uchta boshlangʻich sinf;

oʻquvchilar soni 24 nafargacha boʻlgan ikkita boshlangʻich sinf (I va III, II va IV sinflar).

5. Namunaviy loyihalar boʻyicha qurilmagan, moslashtirilgan binolarda joylashgan, oʻquvchilar soni yetarli boʻlmagan umumtaʼlim muassasalarida, olis (togʻli, choʻlli) hududlarda joylashgan umumtaʼlim muassasalarida, shuningdek, oʻzbek tilida oʻqitilmaydigan umumtaʼlim muassasalarida oʻquvchilar soni sinflarni komplektlashning oʻziga xos shart-sharoitlaridan kelib chiqib, hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishilgan holda belgilanadi.

6. Umumtaʼlim muassasalarida sinflar komplektlarini shakllantirishda sinflar boʻyicha jami oʻquvchilar soni, shu jumladan oʻgʻil va qiz bola oʻquvchilar, inklyuziv taʼlim va yakka tartibda uyda taʼlim oluvchi oʻquvchilar sonining mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan meʼyorlarga muvofiq boʻlishi hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilinishi talab etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan oqilona foydalanish va ortiqcha xarajatlarga yoʻl qoʻymaslik maqsadida umumtaʼlim muassasalarida mazkur Nizomda belgilangan meʼyorlardan ortiq sinflar komplektlarini shakllantirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

7. Umumtaʼlim muassasalari har yili 30-avgustga qadar taʼlim olayotgan hamda I sinfga qabul qilinayotgan oʻquvchilarning nomma-nom roʻyxatini shakllantiradi hamda elektron dastur orqali maʼlumotlarni tegishliligi boʻyicha hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga koʻrib chiqish uchun yuboradi.

Sinflar komplektini shakllantirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻgʻri va haqqoniy kiritilishi uchun umumtaʼlim muassasasining direktori masʼul hisoblanadi.

8. Umumtaʼlim muassasalari tomonidan elektron dastur orqali yuborilgan sinflar komplektini shakllantirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan quyidagi mezonlar asosida koʻrib chiqiladi:

umumtaʼlim muassasalariga biriktirilgan hudud (mikrohudud) boʻyicha bir-biriga yaqin boʻlgan umumtaʼlim muassasalaridagi oʻquvchilar soni va sinf komplektini oʻzaro taqqoslash;

boshqa umumtaʼlim muassasalaridan kelgan va ketgan oʻquvchilarning umumtaʼlim muassasasi direktori buyrugʻi asosida sanoqqa kiritilganligi yoki sanoqdan chiqarilganligi oʻrganish;

har bir sinf boʻyicha oʻtgan yilga nisbatan sinf sonining oʻsishi yoki kamayishini tahlil qilish;

qiz va oʻgʻil bolalar sonidan kelib chiqib, sinf oʻquvchilarining guruhlarga toʻgʻri ajratilganligi oʻrganish;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan samarali foydalanish hamda sunʼiy ravishda sinflar sonining koʻpayishi holatlariga yoʻl qoʻymasligini oʻrganish.

9. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan koʻrib chiqilgan sinflar komplektini shakllantirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 15-sentabrga qadar tasdiqlanadi yoki aniqlangan xato va kamchiliklarni asoslantirgan holda qayta ishlash uchun yuboriladi.

Qayta ishlash uchun yuborilgan sinflar komplektini shakllantirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar umumtaʼlim muassasasi tomonidan qayta koʻrib chiqiladi va hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlinmalari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga ikki ish kuni ichida elektron dastur orqali tasdiqlash uchun qaytadan yuboriladi.

10. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlinmalari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan koʻrib chiqilgan va tasdiqlangan sinflar komplektini shakllantirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlinmasining oʻz hududidagi umumtaʼlim muassasalarida tashkil etiladigan sinflar komplektlari toʻgʻrisidagi tegishli buyrugʻi qabul qilinadi.

11. Har yili yanvar oyida zarurat tugʻilganda sinflar komplektlari mazkur Nizomga asosan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

12. Tegishli moliya yili uchun tuzilgan xarajatlar smetasida koʻzda tutilgan sinflar sonidan ortiq sinflarni tashkil etish, hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

3-bob. Tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish

13. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tarifikatsiya roʻyxatlarini shakllantirish uchun umumiy oʻrta taʼlimning tayanch oʻquv rejasi ishlab chiqiladi.

14. Umumtaʼlim muassasalari umumiy oʻrta taʼlimning tayanch oʻquv rejasi asosida har yili 10-sentabrga qadar umumtaʼlim muassasasining dars soatlari setkasini shakllantiradi.

Bunda taʼlim oʻzbek, qoraqalpoq, rus, qozoq, tojik, qirgʻiz, turkman tillarida olib boriladigan kam komplektli umumtaʼlim muassasalarida oʻqish, ona tili va adabiyot fanlari boʻyicha dars soatlari setkasi oʻquvchilar taʼlim olishni xohlagan tildan kelib chiqib, umumtaʼlim muassasalari tomonidan hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlinmalari bilan kelishilgan holda shakllantiriladi.

15. Umumtaʼlim muassasalari tomonidan shakllantirilgan dars soatlari setkasi umumtaʼlim muassasasining pedagogik kengashi tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqilib, har yili 15-sentabrga qadar oʻqituvchilarga dars soatlari quyidagi koʻrsatkichlarning ustuvor ketma-ketligi asosida taqsimlanadi:

oliy malaka toifasiga ega oʻqituvchilar (pedagog kadrning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning amal qilish muddatiga koʻra);

dars beradigan fanidan pedagog xodimlarga ustama belgilashda qoʻllaniladigan milliy yoki xalqaro tan olingan sertifikatga ega oʻqituvchilar (sertifikatning belgilangan darajasi va amal qilish muddatiga koʻra);

birinchi malaka toifasiga ega oʻqituvchilar (pedagog kadrning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning amal qilish muddatiga koʻra);

ikkinchi malaka toifasiga ega oʻqituvchilar (pedagog kadrning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning amal qilish muddatiga koʻra);

oliy maʼlumotli toifasiz oʻqituvchilar;

qayta tayyorlash boʻyicha diplomga ega oʻqituvchilar (oʻqituvchida qayta tayyorlash mutaxassisligi boʻyicha mazkur bandning ikkinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlardan biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlganda taalluqliligiga koʻra tegishli koʻrsatkichlar mavjud boʻlgan oʻqituvchilar bilan teng ustuvorlikka ega boʻladi);

oʻrindoshlik asosida ishlayotgan oliy maʼlumotli oʻqituvchilar;

oliy taʼlim muassasalarining pedagogika yoʻnalishi boʻyicha uchinchi va undan yuqori kurs talabalari;

oliy maʼlumotli oʻqituvchilar bilan taʼminlanguniga qadar oʻrta maxsus, professional maʼlumotga ega oʻqituvchilar (faqat boshlangʻich sinflarda dars beruvchi oʻqituvchilar uchun);

oliy maʼlumotli oʻqituvchilar bilan taʼminlanguniga qadar umumtaʼlim muassasasining tegishli mutaxassisligi boʻyicha rahbar xodimlari.

Boshlangʻich sinflarda oʻqitiladigan fanlar boʻyicha dars soatlarini taqsimlashda oʻqituvchilarning boshlangʻich taʼlim mutaxassisligiga egaligi yoki tegishincha ushbu fanni boshlangʻich sinflarda oʻqitish metodikasi boʻyicha taʼlim olganligi inobatga olinadi.

Umumtaʼlim muassasasining pedagogik kengashi tomonidan dars soatlari qayta taqsimlanishi mumkin.

16. Yuqoridagi koʻrsatkichlar ketma-ketlik asosida ustunlikka ega boʻlgan oʻqituvchilarga dars soatlarining maksimal miqdorlari belgilanishi tavsiya etiladi.

Maksimal dars soati olish imkoniyatiga ega boʻlgan oʻqituvchining yozma roziligi bilan unga ajratilishi mumkin boʻlgan dars soatlari boshqa oʻqituvchilarga berilishi mumkin.

Oʻqituvchi mazkur Nizomning 15-bandida belgilangan koʻrsatkichlarning bir nechtasiga ega boʻlganda, koʻrsatkichlarning eng ustuvorini inobatga olgan holda dars soatlari taqsimlanadi.

Aynan bir xil koʻrsatkichlar mavjud boʻlgan bir nechta oʻqituvchilar oʻrtasida dars soatlari teng taqsimlanadi.

17. Umumtaʼlim muassasalarining oʻqituvchilariga yillik bir yarim stavkadan (yillik 2 322 soat) ortiq dars soatlari belgilanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Umumtaʼlim muassasasining pedagogik kengashi tomonidan taqsimlangan dars soatlari har yili 17-sentabrga qadar elektron dasturga kiritiladi.

19. Homiladorlik va tugʻish taʼtili hamda bola parvarishidan qaytgan oʻqituvchilarga, shuningdek, ishlovchi pensionerlarga dars soatlari mehnat qonunchiligiga asosan mazkur Nizomning 15-bandida belgilangan koʻrsatkichlar ustuvor ketma-ketligi asosida taqsimlanadi.

20. Oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxatini shakllantirish maqsadida umumtaʼlim muassasasi tomonidan har yili 20-sentabrga qadar elektron dasturga quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:

oʻqituvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan ismi, familiyasi, otasining ismi, diplom boʻyicha maʼlumoti, malaka toifasi toʻgʻrisida maʼlumotlar;

bazaviy tarif stavkalari toʻgʻrisida maʼlumotlar, shu jumladan oʻqituvchining tarif stavkalari toʻgʻrisida maʼlumotlar (bunda oʻqituvchining har bir fan uchun maʼlumoti va tegishli malaka toifasi berilgan sanasi va amal qilish muddati koʻrsatiladi);

pedagogik kengash tomonidan oʻqituvchilar oʻrtasida taqsimlangan dars soatlari;

daftarlarni va yozma ishlarni tekshirganlik uchun qoʻshimcha haq toʻlovlari;

informatika kabineti mudirligi uchun qoʻshimcha haq toʻlovlari;

oʻqituvchiga biriktirilgan sinf va sinf rahbarligi uchun qoʻshimcha haq toʻlovlari;

uyda yakka tartibda mashgʻulotlar olib borayotgan oʻqituvchilarga taqsimlangan dars soatlari va ular boʻyicha oʻqituvchi xodimning tarif stavkalari;

oʻqituvchilarga direktor jamgʻarmasi hisobidan belgilangan har oylik ustamalar miqdorlari (foizi va miqdori koʻrsatiladi);

amaldagi meʼyoriy hujjatlarga muvofiq belgilanadigan boshqa ustama va qoʻshimcha toʻlovlar.

21. Umumtaʼlim muassasasi direktorining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan elektron dasturga kiritilgan oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati tegishliligi boʻyicha hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga har yili 20-sentabrga qadar koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun yuboriladi.

Elektron dasturga oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxatining toʻgʻri va haqqoniy kiritilishi uchun umumtaʼlim muassasasi direktorining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari masʼul hisoblanadi.

22. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari har yili 25-sentabrga qadar oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxatini koʻrib chiqadi va ularni tasdiqlaydi yoki tasdiqlashni rad etadi.

23. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati quyidagi mezonlar asosida koʻrib chiqiladi:

bir stavkada ishlovchi oʻqituvchi uchun boshlangʻich I ― IV sinflardagi haftalik oʻquv yuklamasi ― 18 soat va pedagogik yuklamasi ― 18 soatni hamda yuqori V ― XI sinflardagi haftalik oʻquv yuklamasi ― 20 soatni va pedagogik yuklama ― 16 soatni tashkil etadi, bunda oʻqituvchining pedagogik yuklamasi haftalik oʻquv yuklamasiga mos ravishda boshlangʻich I ― IV sinflarda 1,0 koeffitsiyentga, yuqori V — XI sinflarda 0,8 koeffitsiyentga koʻpaytirilgan holda hisoblanganligi;

umumtaʼlim muassasasining rahbar xodimi (direktor va uning oʻrinbosarlari) tomonidan asosiy lavozimning bir haftada 10 soatgacha hajmda oʻqituvchi lavozimi bilan qoʻshib olib borilganligi (oʻquv yuklamasi yuritilishiga) hamda ular tomonidan bajarilgan dars soatlariga soatbay haq toʻlanganligi;

umumtaʼlim muassasalarining uyda yakka tartibda mashgʻulotlar olib borayotgan oʻqituvchilariga haq toʻlash bazaviy tarif stavkasini oʻquv va pedagogik yuklamalarga boʻlish, ularni yakka tartibda oʻtkazilgan haqiqiy dars soatlariga koʻpaytirish va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 29-sentabrdagi 490-son “Xalq taʼlimi tizimi xodimlariga haq toʻlashni tartibga solish toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan oʻqituvchining tarif stavkasi hamda lavozim maoshlari miqdoriga qoʻshimcha oyiga 50 foiz toʻlov amalga oshirilganligi (bunda yakka tartibda oʻquvchini uyda oʻqitayotgan oʻqituvchilarning asosiy oylik yuklamasi maktabda boʻlishi shart);

daftarlarni va yozma ishlarni tekshirganlik uchun qoʻshimcha haq oʻqituvchining daftarlar va yozma ishlar boʻyicha tekshiriladigan fanlarning umumiy soatlari va sinf komplektidagi oʻquvchilar sonidan kelib chiqqan holda hisoblanganligi;

sinf rahbarligi uchun qoʻshimcha haq sinfdagi oʻquvchilar soniga koʻra belgilangan miqdorlar boʻyicha hisoblanganligi;

umumtaʼlim muassasalarida oʻqituvchilarga bittadan ortiq sinfga rahbarlik qilishga va mehnatini soatbay asosda olib boruvchi oʻqituvchilarga sinfga rahbarlik qilishga yoʻl qoʻyilmasligi (bunda boshlangʻich sinflarda sinf rahbarligi ona tili, oʻqish va matematika fanlaridan dars oʻtadigan oʻqituvchilarga yuklatiladi);

informatika kabineti mudirligi uchun qoʻshimcha toʻlovlar belgilangan miqdorlar asosida umumtaʼlim muassasasidagi mavjud jihozlangan informatika kabineti soniga koʻra hisoblanganligi;

informatika kabineti mudirligi informatika fani oʻqituvchisiga yuklatilganligi (bunda informatika fani boʻyicha mutaxassis boʻlmagan hollarda matematika yoki fizika fanlari oʻqituvchilariga biriktirilishi mumkin, bir nafar informatika fani oʻqituvchisiga bittadan ortiq informatika kabineti yuklatilganda faqat bitta informatika kabineti mudirligi uchun qoʻshimcha haq belgilanadi);

direktor jamgʻarmasi hisobidan har oylik ustamalar belgilanadigan oʻqituvchilar roʻyxati umumtaʼlim muassasasida tashkil etilgan Ustamalar belgilash, moddiy ragʻbatlantirish va moddiy yordam berish boʻyicha ishchi guruh tomonidan belgilangan talablarga koʻra aniqlanishi va ustamalar miqdorlari oʻqituvchining tarif stavkasiga nisbatan hisoblanganligi;

umumtaʼlim muassasalari oʻqituvchilariga har oylik qoʻshimcha toʻlovlar va ustamalar amaldagi meʼyoriy hujjatlarga muvofiq belgilanganligi;

umumtaʼlim muassasasida fanlar boʻyicha vakant soatlar uchun mablagʻlarni rejalashtirish barcha ustama va qoʻshimchalarni (direktor jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlanadigan ustamalar bundan mustasno) inobatga olib, bir stavkada ishlovchi oliy maʼlumotli oʻqituvchining bazaviy tarif stavkasi hisobidan kelib chiqqan holda elektron dastur orqali hisoblanganligi;

vakant sinf rahbarligi boʻyicha qoʻshimcha haq toʻlovlari sinfdagi oʻquvchilar soniga koʻra belgilangan miqdorlarda hisoblanganligi.

24. Oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati mazkur Nizomning 23-bandidagi mezonlarga muvofiq holda toʻldirilgan boʻlsa, ular hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tasdiqlanadi.

Mazkur Nizomning 23-bandidagi mezonlarga nomuvofiq holda toʻldirilgan oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxatini tasdiqlash rad etiladi.

Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tasdiqlash rad etilgan oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati xato va kamchiliklarni asoslantirgan holda qayta ishlash uchun umumtaʼlim muassasasiga qaytariladi.

Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan qaytarilgan oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati umumtaʼlim muassasasi tomonidan ikki ish kuni ichida qayta koʻrib chiqiladi va elektron dastur orqali qayta yuboriladi.

Qayta yuborilgan oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan bir ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.

25. Oʻqituvchilarining tarifikatsiya roʻyxati oʻzgartirilishi va qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

Bunda oʻqituvchilar oʻrtasida jami dars soatlari rejasi doirasida kiritiladigan oʻzgartirishlar umumtaʼlim muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.

Oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxatidagi sinf sonining koʻpayishi yoki kamayishi oqibatida kiritiladigan oʻzgartirishlar tegishli hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan qayta tasdiqlanishi lozim.

26. Budjet tashkilotlari xodimlariga ish haqi miqdorlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlariga muvofiq oshirilgan taqdirda maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari xodimlarining bazaviy tarif stavkalari (lavozim maoshlari) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda qayta koʻrib chiqiladi.

Qayta koʻrib chiqilgan bazaviy tarif stavkalari (lavozim maoshlari) asosida oʻqituvchilarning tarifikatsiya roʻyxati elektron dastur orqali qayta shakllantiriladi.

4-bob. Yakuniy qoida

27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Xalq taʼlimi vaziri Sh. SHERMATOV

Moliya vaziri T. ISHMETOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Toshkent sh.,

2020-yil 22-iyun,

Toshkent sh.,

2020-yil 22-iyun,

Toshkent sh.,

2020-yil 22-iyun,

8-mh-son

28-son

124/1-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3271/1117-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 28.10.2025-y., 10/25/3271-1/0989-son)

lex.uz