📅 2020-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июля 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 July 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон қарори ижросини таъминлаш, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишни давлат томонидан субсидия ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга қуйидаги шартларда субсидиялар ажратилади:
аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;
камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;
деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йилга ижарага берилган ва битта контурда ёки ёнма-ён иккита контурда жойлашган камида 10 та деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 январь ва 1 июлга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида бурғиланадиган вертикал суғориш қудуқларининг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди;
субсидиялар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган рўйхатга асосан 2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан, 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳамда 2026 йилдан бошлаб — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг келгуси йилларда Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга субсидия ажратишга зарур маблағларни назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 224-модда):
а) 2-бандда :
биринчи хатбошидан «(Мирзаев, Нарбаева)» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «томорқа ер участкаларига» сўзлари «деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
2 — 5-бобларнинг номларидаги , 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 9-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги , 10-банддаги , 15-банддаги , 17-банддаги , 18-банднинг «а» кичик бандидаги «томорқа ер» сўзлари «деҳқон хўжалиги ва томорқа ер» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг :
биринчи хатбошидаги «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси» сўзлари «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи — туман ҳокимининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишчи гуруҳ таркибига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ирригация бўлими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, профилактика инспектори, туман касаба уюшмалари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади»;
г) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи ТАРКИБИ
1. Ў.И. Барноев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари 2. Р.Т. Маматов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 3. А.А. Хаитов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 4. И.И. Норқулов Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари 5. Э.М. Мухитдинов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари 6. А.А. Мирзаев Сув хўжалиги вазири ўринбосари 7. С.С. Ходжаев Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 8. А.Ж. Тошқулов Адлия вазири ўринбосари 9. А.Э. Эргашев Молия вазири ўринбосари 10. А.И. Икрамов Ички ишлар вазири ўринбосари 11. Ф.К. Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари 12. М.И. Рузметов «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари 13. А.А. Икрамов Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари 14. А.А. Рахимов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 15. Б.Х. Махмадалиев Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари 16. Б.Р. Парпиев Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари 17. Т.Ш. Бозоров Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари 18. А.Р. Сидиқов Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси, Республика ишчи гуруҳи котиби
д) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурслар етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи аъзоларига бириктирилган ҳудудларнинг РЎЙХАТИ
Т/р Ҳудудлар номи Ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва идоралар Ф.И.О. лавозими 1. Қорақалпоғистон Республикаси Умаров Ф.К. Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари 2. Андижон Тошқулов А.Ж. Адлия вазири ўринбосари 3. Бухоро Эргашев А.Э. Молия вазири ўринбосари 4. Жиззах Мухитдинов Э .М. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари 5. Қашқадарё Мирзаев А.А. Сув хўжалиги вазир и ўринбосари 6. Навоий Рузметов М.И. « Давергеодезкадастр » давлат қўмитаси раиси ўринбосари 7. Наманган Бозоров Т.Ш. Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари 8. Самарқанд Рахимов А.А. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 9. Сурхондарё Икрамов А.А. Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари 10. Сирдарё Норқулов И.И. Иқтисоди й тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари 11. Тошкент И кромов А.И. Ички ишлар вазир и ўринбосари 12. Фарғона Парпиев Б.Р. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари 13 Хоразм Ходжаев С.С. Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 1-банд «реконструкция қилиш» сўзларидан кейин «шунингдек, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «суғориладиган ерларга» сўзлари «суғориладиган ерларга ҳамда туман ҳокимликлари захирасидаги ер майдонлари негизида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига ажратилган ерларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банд :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«вертикал суғориш қудуғи — ер ости сувларини чиқаришга хизмат қиладиган, сув қабул қилгич, электр насос, қувурлар, шунингдек, бошқариш станцияси билан жиҳозланган ҳамда хизмат кўрсатаётган майдонни сув билан таъминлаш учун барпо этиладиган қудуқдан иборат сув хўжалиги объекти»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«талабгорлар — аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш истагини билдирган томорқа ер эгалари»;
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бароваридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади) маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади.
Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар учун субсидия:
аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажтларни қоплашга қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бароваридан ошмаган қисмини;
камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.
Бунда, лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишлари, шунингдек, талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг қолган қисми уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади»;
д) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалиги кооперативларига маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонларини ўзлаштириш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари харажатларининг бир қисмини қоплашга зарур қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилади»;
е) 7-бандда :
биринчи хат бошидаги «иловада» сўзи «1-иловада» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади»;
ж) 2-боб номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Манзилли дастурни шакллантириш тартиби»
з) 2-боб номланишидан кейин қуйидаги мазмундаги 1-§ номланиши билан тўлдирилсин:
«1-§. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларининг манзилли дастурини шакллантириш»;
и) 8-бандда :
биринчи хатбошидаги «манзилли рўйхатини» сўзларини «туман (шаҳар) манзилли рўйхатини» сўзлари билан, «ҳамда» сўзи «ҳамда тасдиқлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалиги кооперативларига маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонлари миқдори»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
к) 9-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) манзилли рўйхатини белгиланган тартибда кўриб чиқиб ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда ҳисобот йилининг 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигига тақдим этадилар»;
иккинчи хатбошидаги «Манзилли рўйхатни» сўзлари «Туман (шаҳар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳисобот йилининг 1 апрелига қадар тасдиқлайди.
Маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонлари негизида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари бўйича манзилли дастур Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳам келишилади»;
м) қуйидаги мазмундаги 2-§ параграф билан тўлдирилсин:
«2-§. Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли дастурини шакллантириш тартиби»
10 1 . Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини йилига икки марта, яъни биринчи марта ҳисобот йилининг 1 февралига қадар, иккинчи марта ҳисобот йилининг 1 июнига қадар шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
Туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиришда вертикал суғориш қудуқлари бурғуланадиган сув таъминоти оғир бўлган маҳалла фуқаролари йиғинлари, аҳоли хонадонлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинади.
10 2 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган туманлар манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиб ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда ҳисобот йилининг тегишлича 1 марти ва 1 июлига қадар Кенгашга тақдим этади.
Туман (шаҳар) ва ҳудудий манзилли рўйхатларни сифатли шакллантириш, тақдим этилган маълумотларнинг аниқ ва ишончлиги юзасидан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
10 3 . Кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳисобот йилининг 1 апрелига ва 1 августига қадар тасдиқлайди.
Кенгаш ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг манзилли дастурини ҳисобот йилининг тегишлича 15 апрели ва 15 августига қадар оммавий ахборот воситаларида ҳамда Кенгашнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради»;
н) 4-боб номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш тартиби»;
о) 4-боб номланишидан кейин қуйидаги мазмундаги 1-§ параграф номланиши билан тўлдирилсин:
«1-§ Қуриш ва реконструкция қилиш харажатларини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби»;
п) 17-банддаги «15» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
р) 18-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
«18. Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган ирригация ва мелиорация тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш юзасидан келиб тушган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади»;
с) қуйидаги мазмундаги 2-§ параграф билан тўлдирилсин:
«2-§ Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш тартиби
20 1 . Талабгорлар вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилгандан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (кейинги ўринларда — туман кенгаши) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза-талабнома;
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар);
туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида тасдиқланадиган фойдаланишга қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.
20 2 . Туман кенгашлари талабгорлар томонидан мазкур Низомнинг 20 1 -бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда, уларни уч иш кунида талабгорга тўлиқ ҳолда қайта тақдим қилиш учун қайтаради.
20 3 . Туман кенгашлари талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишади ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар) тақдим қилади.
20 4 . Ҳудудий кенгашлар талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича тушган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишиб Кенгашга тақдим этади.
20 5 . Кенгаш ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан уч иш кунида талабгорлар кесимида буюртманома расмийлаштиради. Буюртманомаларни:
2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
2022 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш учун тақдим қилади.
20 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун мобайнида Кенгаш томонидан киритилган буюртманома асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради.
20 8 . Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бир иш кунида Кенгаш томонидан киритилган буюртманома асосида субсидияларни бир иш кунида талабгорларнинг тегишли тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради»;
т) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан тизимли равишда назорат амалга оширилади»;
у) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун давлат томонидан субсидия бериладиган ер майдонларида қуриш ва реконструкция ишлари юзасидан назорат белгиланган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари зиммасига юклатилади.
Аҳоли томорқа ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга Давлат бюджетидан субсидия бериладиган ер майдонларида бурғуланадиган ва ишга тушириладиган вертикал суғориш қудуқлари юзасидан назорат бегилаган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Кенгаш ҳамда унинг ҳудудий органлари зиммасига юклатилади»;
ф) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лойиҳа ташаббускорларининг ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини давлат бюджетидан қоплаш СХЕМАСИ
Босқич Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектлар нинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади. 1 февралга қадар 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Туман (шаҳар) манзилли рўйхатини кўриб чиқиб ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантир ади ва тасдиқла йди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ва Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигига тақдим этади. 1 мартга қадар 3-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Ҳудудий манзилли рўйхатларни кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб , Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. Маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонлари негизида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кооперативлари бўйича манзилли дастур ни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳам келишади. 1 апрелга қадар 4-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг т асдиқланган манзилли дастур и ни оммавий ахборот воситаларида ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтларида эълон қил ади. 15 апрелга қадар 5-босқич Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари Тасдиқланган манзилли дастурга асосан лойиҳа ташаббускорлари билан инвестиция шартнома си ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзолайди. келишувга кўра 6-босқич Лойиҳа ташаббускорлари Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг бир қисмини Давлат бюджети ҳисоби дан қоплаш учун Сув �?жалиги вазирлигининг вилоят ҳудудий органларига ҳужжатларни тақдим этади. Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида 7-босқич Сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ҳудудий орган и Лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштириб Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади. 3 кун мобайнида 8-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини лойиҳа ташаббускорларининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 кун мобайнида ».
х) Низом қуйидаги таҳрирдаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш СХЕМАСИ
Босқич Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади. йилига икки марта: 1 февраль ва 1 июнга қадар 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Туманлар (шаҳар) манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Кенгашга тақдим этади. йилига икки марта: 1 март ва 1 июлга қадар 3-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. йилига икки марта: 1 апрельва 1 августга қадар 4-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Манзилли дастурини оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади. йилига икки марта: 15апрель ва 15 августга қадар 5-босқич Талабгор Вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилганидан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда туман кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ихтиёрига кўра 6-босқич Туман кенгаши Талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда вилоят фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилади. Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида 7-босқич Ҳудудий кенгаш Туман кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишади ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши тақдим этади. 3 кун мобайнида 8-босқич Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан талабгорлар кесимида буюртманома расмийлаштиради. Буюртманомаларни: 2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига; 2022 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун мазкур жамғармага тақдим қилади. 3 кун мобайнида 9-босқич Молия вазирлиги Кенгаш томонидан 2020-2021 йилларда киритилган буюртманома асосида зарур маблағларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 кун мобайнида 1 0 -босқич Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгаш томонидан 2022 йилдан бошлаб киритилган буюртманома асосида зарур маблағларни талабгорнинг тегишли тижорат банкидаги ҳисобварақасига ўтказиб беради. Бир иш кунида ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 июль,
459-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
OʻZGARTIRISH VA QOʻSHIMCHALAR
Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlariga suv chiqarish ishlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4767-son qarori ijrosini taʼminlash, suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatishni davlat tomonidan subsidiya ajratish orqali qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Suv xoʻjaligi vazirligining suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatishga davlat tomonidan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish xarajatlarining bir qismini qoplashga quyidagi shartlarda subsidiyalar ajratiladi:
aholi tomorqa yerini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi uchun 5 metrdan ortiq boʻlgan kichik hajmdagi har bir vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻilash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning birinchi metridan boshlab 100 foizini, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmagan miqdorda;
kamida 30 ta aholi tomorqa yerlarini sugʻorish uchun katta hajmdagi vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻilash va ishga tushirish, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish bilan bogʻliq xarajatlarning 100 foizini, biroq 150 million soʻmdan oshmagan miqdorda;
dehqon xoʻjaligi tashkil etish uchun 0,15 gektardan 2 gektargacha boʻlgan oʻlchamlarda 30 yilga ijaraga berilgan va bitta konturda yoki yonma-yon ikkita konturda joylashgan kamida 10 ta dehqon xoʻjaliklari yerlarini sugʻorish uchun katta hajmdagi vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻilash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning 100 foizini, biroq 150 million soʻmdan oshmagan miqdorda.
3. Belgilansinki:
Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda har yili 1-yanvar va 1-iyulga qadar suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalarida burgʻilanadigan vertikal sugʻorish quduqlarining manzilli dasturini shakllantiradi va tasdiqlaydi;
subsidiyalar Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda tasdiqlanadigan roʻyxatga asosan 2020-yilda Inqirozga qarshi kurashish jamgʻarmasi hisobidan, 2021 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan hamda 2026-yildan boshlab — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi huzuridagi Fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasining kelgusi yillarda Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqa yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplashga subsidiya ajratishga zarur mablagʻlarni nazarda tutsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi A.A. Xaitov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-iyuldagi 459-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan
1. Vazirlar Mahkamasining “Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalaridan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-martdagi 205-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 12-son, 224-modda):
a) 2-bandda :
birinchi xatboshidan “(Mirzayev, Narbayeva)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “tomorqa yer uchastkalariga” soʻzlari “dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
2 — 5-boblarning nomlaridagi , 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 9-bandning birinchi — uchinchi xatboshilaridagi , 10-banddagi , 15-banddagi , 17-banddagi , 18-bandning “a” kichik bandidagi “tomorqa yer” soʻzlari “dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bandning :
birinchi xatboshidagi “tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashining raisi” soʻzlari “Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash tuman boʻlimi boshligʻi — tuman hokimining oʻrinbosari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ishchi guruh tarkibiga Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash tuman boʻlimi, tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi (keyingi oʻrinlarda Kengash deb ataladi), tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi, tuman irrigatsiya boʻlimi, tuman yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi, profilaktika inspektori, tuman kasaba uyushmalari, tuman bandlikka koʻmaklashish markazi, tuman davlat soliq inspeksiyasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar vakillari kiritiladi”;
g) 2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, ekish va parvarishlash, shuningdek, zarur moddiy resurslar yetkazib berilishini muvofiqlashtiruvchi respublika ishchi guruhi TARKIBI
1. Oʻ.I. Barnoyev Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Respublika ishchi guruhi rahbari 2. R.T. Mamatov Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri, Respublika ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 3. A.A. Xaitov Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi, Respublika ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 4. I.I. Norqulov Iqtisodiy taraqqiyot va qambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari 5. E.M. Muxitdinov Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari 6. A.A. Mirzayev Suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 7. S.S. Xodjayev Qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 8. A.J. Toshqulov Adliya vaziri oʻrinbosari 9. A.E. Ergashev Moliya vaziri oʻrinbosari 10. A.I. Ikramov Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 11. F.K. Umarov Davlat soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 12. M.I. Ruzmetov “Davergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 13. A.A. Ikramov Davlat statistika qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 14. A.A. Raximov Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 15. B.X. Maxmadaliyev Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi oʻrinbosari 16. B.R. Parpiyev Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri oʻrinbosari 17. T.Sh. Bozorov Oʻzbekiston agrosanoat majmui xodimlari kasaba uyushmasi respublika kengashi raisi oʻrinbosari 18. A.R. Sidiqov Vazirlar Mahkamasining Agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyati bosh mutaxassisi, Respublika ishchi guruhi kotibi
d) 3-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer uchastkalariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish, ekish va parvarishlash, shuningdek, zarur moddiy resurslar yetkazib berilishini muvofiqlashtiruvchi Respublika ishchi guruhi aʼzolariga biriktirilgan hududlarning ROʻYXATI
T/r Hududlar nomi Hududlarga biriktirilgan vazirlik va idoralar F.I.O. lavozimi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Umarov F.K. Davlat soliq qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 2. Andijon Toshqulov A.J. Adliya vaziri oʻrinbosari 3. Buxoro Ergashev A.E. Moliya vaziri oʻrinbosari 4. Jizzax Muxitdinov E .M. Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining birinchi oʻrinbosari 5. Qashqadaryo Mirzayev A.A. Suv xoʻjaligi vazir i oʻrinbosari 6. Navoiy Ruzmetov M.I. “ Davergeodezkadastr ” davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 7. Namangan Bozorov T.Sh. Oʻzbekiston agrosanoat majmui xodimlari kasaba uyushmasi respublika kengashi raisi oʻrinbosari 8. Samarqand Raximov A.A. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 9. Surxondaryo Ikramov A.A. Davlat statistika qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 10. Sirdaryo Norqulov I.I. Iqtisodi y tarqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari 11. Toshkent I kromov A.I. Ichki ishlar vazir i oʻrinbosari 12. Fargʻona Parpiyev B.R. Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri oʻrinbosari 13 Xorazm Xodjayev S.S. Qishloq xoʻjaligi vazir oʻrinbosari
”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 1-band “rekonstruksiya qilish” soʻzlaridan keyin “shuningdek, suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “sugʻoriladigan yerlarga” soʻzlari “sugʻoriladigan yerlarga hamda tuman hokimliklari zaxirasidagi yer maydonlari negizida tashkil etilgan qishloq xoʻjaligi kooperativlariga ajratilgan yerlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-band :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“vertikal sugʻorish qudugʻi — yer osti suvlarini chiqarishga xizmat qiladigan, suv qabul qilgich, elektr nasos, quvurlar, shuningdek, boshqarish stansiyasi bilan jihozlangan hamda xizmat koʻrsatayotgan maydonni suv bilan taʼminlash uchun barpo etiladigan quduqdan iborat suv xoʻjaligi obyekti”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“talabgorlar — aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish istagini bildirgan tomorqa yer egalari”;
g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan har bir gektar yerni foydalanishga kiritish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 barovaridan oshmagan qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda Davlat budjeti deb ataladi) mablagʻlari hisobidan (subsidiya sifatida) tuzilgan investitsiya shartnomasi yoki davlat-xususiy sheriklik bitimi doirasida bir marta qoplab beriladi.
Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiya:
aholi tomorqa yerini sugʻorish uchun chuqurligi 10 metrdan ortiq boʻlgan har bir vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajtlarni qoplashga quduqning har bir metr chuqurligi uchun 100 ming soʻmdan, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 barovaridan oshmagan qismini;
kamida 30 ta aholi tomorqa yerlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning 70 foizini, biroq 120 million soʻmdan oshmagan qismini qoplash uchun ajratiladi.
Bunda, loyiha tashabbuskorlarining qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritish uchun irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya ishlari, shuningdek, talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining qolgan qismi ularning oʻz mablagʻlari hisobidan qoplanadi”;
d) 6-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qishloq xoʻjaligi kooperativlariga mahalliy hokimliklar zaxirasidan ajratilgan yer maydonlarini oʻzlashtirish uchun irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlari xarajatlarining bir qismini qoplashga zarur qoʻshimcha mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan ajratiladi”;
e) 7-bandda :
birinchi xat boshidagi “ilovada” soʻzi “1-ilovada” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini davlat tomonidan qoplash ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi”;
j) 2-bob nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-bob. Manzilli dasturni shakllantirish tartibi”
z) 2-bob nomlanishidan keyin quyidagi mazmundagi 1-§ nomlanishi bilan toʻldirilsin:
“1-§. Qurish va rekonstruksiya qilish obyektlarining manzilli dasturini shakllantirish”;
i) 8-bandda :
birinchi xatboshidagi “manzilli roʻyxatini” soʻzlarini “tuman (shahar) manzilli roʻyxatini” soʻzlari bilan, “hamda” soʻzi “hamda tasdiqlab” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“qishloq xoʻjaligi kooperativlariga mahalliy hokimliklar zaxirasidan ajratilgan yer maydonlari miqdori”;
toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
k) 9-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tuman (shahar) hokimliklari tomonidan taqdim etilgan tuman (shahar) manzilli roʻyxatini belgilangan tartibda koʻrib chiqib hududiy manzilli roʻyxatni shakllantiradi va tasdiqlaydi hamda hisobot yilining 1-martiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligiga va Qishloq hoʻjaligi vazirligiga taqdim etadilar”;
ikkinchi xatboshidagi “Manzilli roʻyxatni” soʻzlari “Tuman (shahar) va hududiy manzilli roʻyxatlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari tomonidan taqdim etilgan hududiy manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqadi hamda manzilli dasturni shakllantirib, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan kelishilgan holda hisobot yilining 1-apreliga qadar tasdiqlaydi.
Mahalliy hokimliklar zaxirasidan ajratilgan yer maydonlari negizida tashkil etilgan qishloq xoʻjaligi kooperativlari boʻyicha manzilli dastur Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi bilan ham kelishiladi”;
m) quyidagi mazmundagi 2-§ paragraf bilan toʻldirilsin:
“2-§. Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish boʻyicha talabgorlarning manzilli dasturini shakllantirish tartibi”
10 1 . Tuman (shahar) hokimliklari Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligining tuman boʻlimlari hamda manfaatdor idora va tashkilotlar bilan birgalikda hisobot yilida suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish boʻyicha talabgorlarning manzilli roʻyxatini yiliga ikki marta, yaʼni birinchi marta hisobot yilining 1-fevraliga qadar, ikkinchi marta hisobot yilining 1-iyuniga qadar shakllantiradi hamda tasdiqlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga kiritadi.
Tuman (shahar) manzilli roʻyxatini shakllantirishda vertikal sugʻorish quduqlari burgʻulanadigan suv taʼminoti ogʻir boʻlgan mahalla fuqarolari yigʻinlari, aholi xonadonlari, shuningdek, qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar inobatga olinadi.
10 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tuman (shahar) hokimliklari tomonidan taqdim etilgan tumanlar manzilli roʻyxatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqib hududiy manzilli roʻyxatni shakllantiradi va tasdiqlaydi hamda hisobot yilining tegishlicha 1-marti va 1-iyuliga qadar Kengashga taqdim etadi.
Tuman (shahar) va hududiy manzilli roʻyxatlarni sifatli shakllantirish, taqdim etilgan maʼlumotlarning aniq va ishonchligi yuzasidan javobgarlik Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklari zimmasiga yuklatiladi.
10 3 . Kengash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari tomonidan taqdim etilgan hududiy manzilli roʻyxatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda manzilli dasturni shakllantirib, Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan holda hisobot yilining 1-apreliga va 1-avgustiga qadar tasdiqlaydi.
Kengash hisobot yilida suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish boʻyicha talabgorlarning manzilli dasturini hisobot yilining tegishlicha 15-apreli va 15-avgustiga qadar ommaviy axborot vositalarida hamda Kengashning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boradi”;
n) 4-bob nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-bob. Xarajatlarni davlat tomonidan qoplab berish tartibi”;
o) 4-bob nomlanishidan keyin quyidagi mazmundagi 1-§ paragraf nomlanishi bilan toʻldirilsin:
“1-§ Qurish va rekonstruksiya qilish xarajatlarini davlat budjetidan qoplab berish tartibi”;
p) 17-banddagi “15” raqami “16” raqami bilan almashtirilsin;
r) 18-band quyidagi tahrida bayon etilsin:
“18. Suv xoʻjaligi vazirligining hududiy organlari loyiha tashabbuskorlarining qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritish boʻyicha bajarilgan irrigatsiya va melioratsiya tadbirlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish yuzasidan kelib tushgan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklari bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi”;
s) quyidagi mazmundagi 2-§ paragraf bilan toʻldirilsin:
“2-§ Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni davlat tomonidan qoplab berish tartibi
20 1 . Talabgorlar vertikal sugʻorish quduqlari burgʻulanib ishga tushirilgandan soʻng sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga mablagʻ olish uchun tegishli ravishda tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga (keyingi oʻrinlarda — tuman kengashi) quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
ariza-talabnoma;
amalga oshirilgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi (hisob-faktura va boshqalar);
tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari raisligida tasdiqlanadigan foydalanishga qabul qilish komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi.
20 2 . Tuman kengashlari talabgorlar tomonidan mazkur Nizomning 20 1 -bandida belgilangan hujjatlar toʻliq taqdim qilinmaganda, ularni uch ish kunida talabgorga toʻliq holda qayta taqdim qilish uchun qaytaradi.
20 3 . Tuman kengashlari talabgorlar tomonidan toʻliq taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi, tuman (shahar) hokimligi bilan kelishadi hamda viloyat fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlariga (keyingi oʻrinlarda — hududiy kengashlar) taqdim qiladi.
20 4 . Hududiy kengashlar talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash boʻyicha tushgan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqadi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan kelishib Kengashga taqdim etadi.
20 5 . Kengash hududiy kengashlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va ularga asosan talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash yuzasidan uch ish kunida talabgorlar kesimida buyurtmanoma rasmiylashtiradi. Buyurtmanomalarni:
2020-yilda Inqirozga qarshi kurash jamgʻarmasi, 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplash uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga;
2022-yildan boshlab — Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga mazkur jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplash uchun taqdim qiladi.
20 6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi uch kun mobaynida Kengash tomonidan kiritilgan buyurtmanoma asosida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
20 8 . Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi bir ish kunida Kengash tomonidan kiritilgan buyurtmanoma asosida subsidiyalarni bir ish kunida talabgorlarning tegishli tijorat bankidagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi”;
t) 21-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“21. Qurish va rekonstruksiya qilish, shuningdek, suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash boʻyicha hujjatlar toʻgʻri rasmiylashtirilishi hamda davlat tomonidan subsidiya mablagʻlari ajratilishi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti tomonidan tizimli ravishda nazorat amalga oshiriladi”;
u) 22-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“22. Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritish uchun davlat tomonidan subsidiya beriladigan yer maydonlarida qurish va rekonstruksiya ishlari yuzasidan nazorat belgilangan vakolatlar doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar, tuman (shahar) hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligining hududiy organlari zimmasiga yuklatiladi.
Aholi tomorqa va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirishga Davlat budjetidan subsidiya beriladigan yer maydonlarida burgʻulanadigan va ishga tushiriladigan vertikal sugʻorish quduqlari yuzasidan nazorat begilagan vakolatlar doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar, tuman (shahar) hokimliklari, Kengash hamda uning hududiy organlari zimmasiga yuklatiladi”;
f) Nizomga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Loyiha tashabbuskorlarining yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarini davlat budjetidan qoplash SXEMASI
Bosqich Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini foydalanishga kiritish uchun quriladigan va rekonstruksiya qilinadigan obyektlar ning tuman (shahar) manzilli roʻyxatini shakllantiradi hamda tasdiqlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga koʻrib chiqish uchun kiritadi. 1-fevralga qadar 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Tuman (shahar) manzilli roʻyxatini koʻrib chiqib hududiy manzilli roʻyxatni shakllantir adi va tasdiqla ydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligiga va Qishloq hoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. 1-martga qadar 3-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Hududiy manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqadi hamda manzilli dasturni shakllantirib , Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi. Mahalliy hokimliklar zaxirasidan ajratilgan yer maydonlari negizida tashkil etilgan qishloq xoʻjaligi kooperativlari boʻyicha manzilli dastur ni Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi bilan ham kelishadi. 1-aprelga qadar 4-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Hisobot yilida quriladigan va rekonstruksiya qilinadigan obyektlarning t asdiqlangan manzilli dastur i ni ommaviy axborot vositalarida hamda vazirlikning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qil adi. 15-aprelga qadar 5-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligining hududiy boʻlinmalari Tasdiqlangan manzilli dasturga asosan loyiha tashabbuskorlari bilan investitsiya shartnoma si yoki davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim imzolaydi. kelishuvga koʻra 6-bosqich Loyiha tashabbuskorlari Irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlari yakunlanib, sarflangan xarajatlarning bir qismini Davlat budjeti hisobi dan qoplash uchun Suv �?jaligi vazirligining viloyat hududiy organlariga hujjatlarni taqdim etadi. Talabgor murojaati tushgan kundan boshlab 3 kun mobaynida 7-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligining viloyat hududiy organ i Loyiha tashabbuskorlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni umumlashtirib Suv xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. 3 kun mobaynida 8-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Yer maydonlarini foydalanishga kiritishda qurish va rekonstruksiya qilish ishlarining Davlat budjetidan qoplanadigan qismini loyiha tashabbuskorlarining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 kun mobaynida ”.
x) Nizom quyidagi tahrirdagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini davlat tomonidan qoplash SXEMASI
Bosqich Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligining tuman boʻlimlari hamda manfaatdor idora va tashkilotlar bilan birgalikda Suv taʼminoti ogʻir hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash va ishga tushirish boʻyicha talabgorlarning tuman (shahar) manzilli roʻyxatini shakllantiradi hamda tasdiqlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga kiritadi. yiliga ikki marta: 1-fevral va 1-iyunga qadar 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Tumanlar (shahar) manzilli roʻyxatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqadi, hududiy manzilli roʻyxatni shakllantiradi va tasdiqlaydi hamda Kengashga taqdim etadi. yiliga ikki marta: 1-mart va 1-iyulga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi Hududiy manzilli roʻyxatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda manzilli dasturni shakllantirib Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi. yiliga ikki marta: 1-aprelva 1-avgustga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi Manzilli dasturini ommaviy axborot vositalarida hamda oʻzining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qiladi. yiliga ikki marta: 15aprel va 15-avgustga qadar 5-bosqich Talabgor Vertikal sugʻorish quduqlari burgʻulanib ishga tushirilganidan soʻng sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga mablagʻ olish uchun tegishli ravishda tuman kengashiga zarur hujjatlarni taqdim etadi. Ixtiyoriga koʻra 6-bosqich Tuman kengashi Talabgorlar tomonidan toʻliq taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda tuman (shahar) hokimligi bilan kelishilgan holda viloyat fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashlariga taqdim qiladi. Talabgor murojaati tushgan kundan boshlab 3 kun mobaynida 7-bosqich Hududiy kengash Tuman kengashi tomonidan kiritilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan kelishadi hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi taqdim etadi. 3 kun mobaynida 8-bosqich Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaligi va tomorqa yer egalari kengashi Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va ularga asosan talabgorlarning suv taʼminoti ogʻir hududlarda aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻulash hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash yuzasidan talabgorlar kesimida buyurtmanoma rasmiylashtiradi. Buyurtmanomalarni: 2020-yilda Inqirozga qarshi kurash jamgʻarmasi, 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplash uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga; 2022-yildan boshlab — Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan qoplash uchun mazkur jamgʻarmaga taqdim qiladi. 3 kun mobaynida 9-bosqich Moliya vazirligi Kengash tomonidan 2020-2021-yillarda kiritilgan buyurtmanoma asosida zarur mablagʻlarni Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 kun mobaynida 1 0 -bosqich Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Kengash tomonidan 2022-yildan boshlab kiritilgan buyurtmanoma asosida zarur mablagʻlarni talabgorning tegishli tijorat bankidagi hisobvaraqasiga oʻtkazib beradi. Bir ish kunida ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 30-iyul,
459-son