UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 4-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 4 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарур тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган 2 та ихтисослашган тиббиёт мажмуалари (кейинги ўринларда — ихтисослашган тиббиёт мажмуалари) барпо этилганлиги;

ихтисослашган тиббиёт мажмуаларининг қурилиши тугатилган биноларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мақсадида 2 та шифохона ташкил этилиб, уларни бошқариш вақтинчалик 1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» шифохонасини (кейинги ўринларда — махсус шифохона) ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар:

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» шифохонаси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

4. Белгилансинки, махсус шифохона:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

малакали тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бошқа тиббиёт муассасаларидан тиббиёт ходимлари, ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда:

махсус шифохоналарнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланишини;

1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларнинг махсус шифохоналар билан қайта расмийлаштирилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарни (кейинги ўринларда — вақтинчалик шифохоналар) қуйидаги тартибда;

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;

«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Назарбек» соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Миллий гвардия ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга;

Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;

«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда (стационар даволаш муассасаларида) даволанаётган беморлар сонидан ва ходимларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимлар, шу жумладан ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш чораларини кўрсинлар.

Вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) ва бошқа шахсларни жойлаштиришда биноларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорнинг 7-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

7. Белгилансинки:

а) вақтинчалик шифохоналарнинг:

кадрлар ва бухгалтерия хизматлари тегишлича вақтинчалик шифохоналар бириктирилган ташкилотлар томонидан;

биноларни сақлаш, жумладан, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, электр энергияси, табиий газ, ободонлаштириш, техник кўмаклашиш харажатлари тегишлича биноларни балансда сақловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

б) вақтинчалик шифохоналарга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг госпиталлари ва бошқа бюджет ташкилотларидан бириктириладиган мутахассис ва ходимларнинг асосий иш жойи бўйича пул таъминоти (иш ҳақи) сақлаб қолинади;

в) махсус шифохона тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар белгиланган бош пудратчи ташкилотлар томонидан муассасаларни сақлаш билан боғлиқ жорий харажатлар буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

11. Вақтинчалик шифохоналарни жорий сақлаш, шунингдек, беморларни ҳамда жалб қилинган мутахассис ва бошқа ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

12. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси билан келишилган ҳолда қўшимча вақтинчалик шифохоналар ташкил этилганда, мазкур қарор билан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади ва ушбу қарор билан ўрнатилган нормативлар амал қилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч кун муддатда:

вақтинчалик шифохоналарни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан (зарур ҳолларда, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида), тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббиёт буюмлари, сарфлаш воситалари, шахсий ҳимоя, дезинфекция воситалари, ПЗР тестлар, реагентлар ва бошқалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг тиббиёт муассасаларидаги ҳамда марказлашган харидлар бўйича олинган товарларни қайта тақсимлаш орқали вақтинчалик шифохоналарнинг тезкор тайёргарлигини таъминласин, уларнинг бутлигини ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолияти тўхтатилгандан кейин барча технологик жиҳозлар қайтарилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг пандемия шароитида махсус шифохона ҳамда вақтинчалик шифохона фаолиятини тезкор ташкил этиш мақсадида:

зарур бўлган дори воситалари, дезинфекция буюмлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ва сарфлаш материаллар, хўжалик ва бошқа товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;

беморлар ва ходимларни овқатлантириш, кир ювиш, ташиш, чиқиндиларни чиқариш ҳамда утилизация қилиш ва зарур ҳолларда лаборатория ва диагностика хизматларини ташкил этишда аутсорсинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки хафта муддатда:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган барча турдаги амбулатор ва стационар даволаш муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

коронавирус билан касалланган беморларни даволаш муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган махсус қўшимча тўловларни такомиллаштириш ҳамда анестезиолог-реаниматолог врачларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

16. Амбулатор поликлиника муассасалари қошида ташкил этилган мобил бригадалар ходимларига мехнат қонунчилиги билан ўрнатилган тунги вақтда ва байрам кунлари ишлаганлиги учун назарда тутилган миқдорларда ҳақ тўланиши белгилансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохона, шу жумладан ихтисослашган тиббиёт мажмуаси ҳамда вақтинчалик шифохонадан соғайиб чиққан беморларни ҳамда тиббиёт ходимларини ташиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаси асосида керакли миқдорда автобуслар ажратилишини таъминласин.

18. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ва идораларга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида мурувват ёрдами тариқасида юборилган ва юк ҳужжатлари жўнатувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган товар-моддий бойликлар истисно тариқасида, божхонадан чиқарилиши ва тақсимланиши бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатсинлар.

19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидаги мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан:

махсус шифохонани сақлаш ва бошқа харажатлар учун асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан вақтинчалик шифохоналар харажатларини амалга ошириш учун маблағ ажратилишини таъминласин.

20. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси — коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохонани периметри бўйлаб кеча-кундуз қўриқлашга;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси — коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохонада ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлашга ва жамоат тартибини сақлашга масъул ҳисобланади.

21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбанов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига 1-ИЛОВА

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» шифохонасининг

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 4 август,

461-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2020 й., 09/20/461/1137-сон, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон; 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.07.2024 й., 09/24/446/0547-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

Koronavirus infeksiyasini yuqtirgan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida koronavirus infeksiyasi tarqalishining oldini olish, koronavirus boʻyicha epidemiologik vaziyatning yomonlashish ehtimoli belgilarini oʻz vaqtida aniqlash va kasallanish xavfini kamaytirish hamda bemorlarga malakali tibbiy yordam koʻrsatishga qaratilgan profilaktik va epidemiyaga qarshi kechiktirib boʻlmaydigan zarur tadbirlarni amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Toshkent viloyatining Zangiota tumanida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzurida koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moʻljallangan 2 ta ixtisoslashgan tibbiyot majmualari (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashgan tibbiyot majmualari) barpo etilganligi;

ixtisoslashgan tibbiyot majmualarining qurilishi tugatilgan binolarida koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolash maqsadida 2 ta shifoxona tashkil etilib, ularni boshqarish vaqtinchalik 1-son Respublika klinik shifoxonasi va 3-son Toshkent shahar yuqumli kasalliklar shifoxonasiga yuklanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining ixtisoslashgan tibbiyot majmualari negizida koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moʻljallangan maxsus “1-son Zangiota” shifoxonasini (keyingi oʻrinlarda — maxsus shifoxona) tashkil etish toʻgʻrisida taklifiga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar:

Koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moʻljallangan maxsus “1-son Zangiota” shifoxonasi tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

4. Belgilansinki, maxsus shifoxona:

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan davlat muassasasi shaklidagi tarkibiy boʻlinmasi hisoblanib, mustaqil balansga hamda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi;

direktor va uning oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

malakali tibbiy xizmatlar koʻrsatishni tashkil etish maqsadida boshqa tibbiyot muassasalaridan tibbiyot xodimlari, yordamchi va texnik xodimlarni jalb qilish huquqiga ega.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi ikki hafta muddatda:

maxsus shifoxonalarning ustavi belgilangan tartibda tasdiqlanishini;

1-son Respublika klinik shifoxonasi va 3-son Toshkent shahar yuqumli kasalliklar shifoxonasi hamda ularga xizmat koʻrsatayotgan tadbirkorlik subyektlari bilan tuzilgan shartnomalarning maxsus shifoxonalar bilan qayta rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiyasi, Davlat xavfsizlik xizmati hamda Toshkent shahar hokimligining Toshkent shahrida va Toshkent viloyatida koronavirus infeksiyasini yuqtirgan shaxslarni davolash maqsadida tashkil etiladigan vaqtinchalik shifoxonalarni (keyingi oʻrinlarda — vaqtinchalik shifoxonalar) quyidagi tartibda;

Oʻzbekiston gimnastika federatsiyasining “Universal” sport majmuasida tashkil etilgan 750 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxonani Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining markaziy gospitaliga;

“Oʻzekspomarkaz” MKK AJ 1 va 2-son pavilyonida tashkil etilgan 814 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxonani Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining markaziy harbiy klinik gospitaliga;

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning “Nazarbek” sogʻlomlashtirish maskanida tashkil etilgan 350 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxonani Milliy gvardiya va “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJga;

Yoshlik sport majmuasida tashkil etilgan 520 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxonani Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining markaziy harbiy gospitaliga;

“Oʻzekspomarkaz” MKK AJ 3 va 4-son pavilyonida tashkil etilgan 1000 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxona, Sergeli tumanidagi 2-son Bolalar va oʻsmirlar sport maktabida tashkil etilgan 250 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxona va Olimpiya zaxiralari sport saroyida 500 oʻringa moʻljallangan vaqtinchalik shifoxonani Toshkent shahar hokimligiga biriktirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga Moliya vazirligi bilan kelishgan holda koronavirus infeksiyasini yuqtirgan bemorlar bilan muloqotga kirishadigan, bemorlar joylashtirilgan obyektlarda (statsionar davolash muassasalarida) davolanayotgan bemorlar sonidan va xodimlarning ishlash xususiyatidan kelib chiqib tibbiyot xodimlari va boshqa xodimlarning meʼyorlarini tasdiqlash huquqi berilsin.

Toshkent shahri va Toshkent viloyati hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiyasi hamda Davlat xavfsizlik xizmati bilan birgalikda vaqtinchalik shifoxonalar faoliyatiga jalb qilingan tibbiyot, sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati va boshqa xodimlar, shu jumladan harbiy xizmatchilarni joylashtirish choralarini koʻrsinlar.

Vaqtinchalik shifoxonalar faoliyatiga jalb qilingan xodimlar (harbiy xizmatchilar) va boshqa shaxslarni joylashtirishda binolarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar ushbu qarorning 7-bandi “a” kichik bandining uchinchi xatboshida belgilangan tartibda amalga oshirilishi belgilab qoʻyilsin.

7. Belgilansinki:

a) vaqtinchalik shifoxonalarning:

kadrlar va buxgalteriya xizmatlari tegishlicha vaqtinchalik shifoxonalar biriktirilgan tashkilotlar tomonidan;

binolarni saqlash, jumladan, issiqlik va suv taʼminoti, kanalizatsiya, elektr energiyasi, tabiiy gaz, obodonlashtirish, texnik koʻmaklashish xarajatlari tegishlicha binolarni balansda saqlovchi tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi;

b) vaqtinchalik shifoxonalarga Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi hamda Davlat xavfsizlik xizmatining gospitallari va boshqa budjet tashkilotlaridan biriktiriladigan mutaxassis va xodimlarning asosiy ish joyi boʻyicha pul taʼminoti (ish haqi) saqlab qolinadi;

v) maxsus shifoxona toʻliq foydalanishga topshirilgunga qadar belgilangan bosh pudratchi tashkilotlar tomonidan muassasalarni saqlash bilan bogʻliq joriy xarajatlar buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan hisob-kitoblar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Inqirozga qarshi kurashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

11. Vaqtinchalik shifoxonalarni joriy saqlash, shuningdek, bemorlarni hamda jalb qilingan mutaxassis va boshqa xodimlarni oziq-ovqat mahsulotlari, dori vositalari, niqob, dezinfeksiya vositalari va boshqa zarur anjomlar bilan taʼminlash xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Inqirozga qarshi kurashish jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

12. Belgilansinki, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida Inqirozga qarshi kurashish respublika komissiyasi bilan kelishilgan holda qoʻshimcha vaqtinchalik shifoxonalar tashkil etilganda, mazkur qaror bilan belgilangan tartibda chora-tadbirlar amalga oshiriladi va ushbu qaror bilan oʻrnatilgan normativlar amal qiladi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiyasi hamda Davlat xavfsizlik xizmati bilan birgalikda uch kun muddatda:

vaqtinchalik shifoxonalarni koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarga samarali tibbiy xizmat koʻrsatish uchun zarur boʻlgan tibbiyot xodimlari va boshqa xodimlar bilan (zarur hollarda, vaqtinchalik mehnat shartnomasi asosida), tibbiy asbob-uskunalar, dori vositalari, tibbiyot buyumlari, sarflash vositalari, shaxsiy himoya, dezinfeksiya vositalari, PZR testlar, reagentlar va boshqalar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya hamda Davlat xavfsizlik xizmatining tibbiyot muassasalaridagi hamda markazlashgan xaridlar boʻyicha olingan tovarlarni qayta taqsimlash orqali vaqtinchalik shifoxonalarning tezkor tayyorgarligini taʼminlasin, ularning butligini va maqsadli foydalanilishini hamda vaqtinchalik shifoxonalar faoliyati toʻxtatilgandan keyin barcha texnologik jihozlar qaytarilishini taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Moliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiyasi hamda Davlat xavfsizlik xizmatining pandemiya sharoitida maxsus shifoxona hamda vaqtinchalik shifoxona faoliyatini tezkor tashkil etish maqsadida:

zarur boʻlgan dori vositalari, dezinfeksiya buyumlari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnikalar va sarflash materiallar, xoʻjalik va boshqa tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berish boʻyicha, istisno tariqasida, tender (tanlov) oʻtkazmasdan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish;

bemorlar va xodimlarni ovqatlantirish, kir yuvish, tashish, chiqindilarni chiqarish hamda utilizatsiya qilish va zarur hollarda laboratoriya va diagnostika xizmatlarini tashkil etishda autsorsing xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan, istisno tariqasida, tender (tanlov) oʻtkazmasdan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Moliya vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki xafta muddatda:

koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moslashtirilgan barcha turdagi ambulator va statsionar davolash muassasalari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin;

koronavirus bilan kasallangan bemorlarni davolash muassasalarida ishlayotgan tibbiyot xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan belgilangan maxsus qoʻshimcha toʻlovlarni takomillashtirish hamda anesteziolog-reanimatolog vrachlarning mehnatini yanada ragʻbatlantirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

16. Ambulator poliklinika muassasalari qoshida tashkil etilgan mobil brigadalar xodimlariga mexnat qonunchiligi bilan oʻrnatilgan tungi vaqtda va bayram kunlari ishlaganligi uchun nazarda tutilgan miqdorlarda haq toʻlanishi belgilansin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moslashtirilgan maxsus shifoxona, shu jumladan ixtisoslashgan tibbiyot majmuasi hamda vaqtinchalik shifoxonadan sogʻayib chiqqan bemorlarni hamda tibbiyot xodimlarini tashish uchun tegishli vazirlik va idoralarning buyurtmasi asosida kerakli miqdorda avtobuslar ajratilishini taʼminlasin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona qoʻmitasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda vazirlik va idoralarga koronavirus infeksiyasi tarqalishining oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar doirasida muruvvat yordami tariqasida yuborilgan va yuk hujjatlari joʻnatuvchi tomonidan lozim darajada rasmiylashtirilmagan tovar-moddiy boyliklar istisno tariqasida, bojxonadan chiqarilishi va taqsimlanishi boʻyicha zarur amaliy yordam koʻrsatsinlar.

19. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi quyidagi maqsadlar uchun Inqirozga qarshi kurashish jamgʻarmasidan:

maxsus shifoxonani saqlash va boshqa xarajatlar uchun asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiyasi, Davlat xavfsizlik xizmati hamda Qoraqolpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan taqdim etilgan hisob-kitoblarga asosan vaqtinchalik shifoxonalar xarajatlarini amalga oshirish uchun mablagʻ ajratilishini taʼminlasin.

20. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi va Milliy gvardiyasi — koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moslashtirilgan maxsus shifoxonani perimetri boʻylab kecha-kunduz qoʻriqlashga;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi — koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moslashtirilgan maxsus shifoxonada ichki tartib-qoidalariga rioya etilishini taʼminlashga va jamoat tartibini saqlashga masʼul hisoblanadi.

21. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov, Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Qurbanov, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiya qoʻmondoni R.M. Djurayev va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi A.A. Azizov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-avgustdagi 461-son qaroriga 1-ILOVA

Koronavirus infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarni davolashga moʻljallangan maxsus “1-son Zangiota” shifoxonasining

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 4-avgust,

461-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.08.2020-y., 09/20/461/1137-son, 25.09.2020-y., 09/20/583/1320-son; 06.05.2021-y., 06/21/6221/0428-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 25.07.2024-y., 09/24/446/0547-son)

lex.uz