📅 2020-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 6 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 июня 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр обороны
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 June 2020 · Ministry and agency documents · Mudofaa vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
РЎЙХАТИ
ЖУРНАЛИ
МУҲРЛАР НАМУНАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 6 июндаги 390-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захираси ва резервида турувчи фуқаролар — «ҳарбий хизматга мажбурлар» деб, ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар — «чақирилувчилар» деб аталади.
2. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади .
Ҳарбий рўйхатга олиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотлар, шу жумладан, таълим ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳарбий хизматга мажбурлар ҳамда чақирилувчиларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойлари бўйича юритилади.
3. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ ташкил этилади ва юритилади.
4. Ҳарбий хизматга мажбурлар ўз навбатида резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига бўлинади.
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларни) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини тугатган фуқаролар киради.
Захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан (саломатлигига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлардан ташқари) ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматдан озод этилганлар, ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўлган аёллар, шунингдек, муқобил хизматни ўтаган фуқаролар киради .
5. Туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар қайд этилган кундан бошлаб, муддатли ҳарбий хизматга чақирилгунга ёки белгиланган тартибда захирага ўтказилгунга қадар чақирилувчилар ҳарбий рўйхатида туради.
Чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туришининг белгиланган ёши йигирма етти ёш ҳисобланади.
2-боб. Ташкилот ва муассасаларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизмачилари ҳамда муқобил хизмат хизматчиларини рўйхатга олишни ташкил этиш
6. Ташкилотларда ишчилар, хизматчилар ва ўқувчилардан иборат ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олиш ишлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган шахсий варақа (Т-2 намунавий шакл) (бундан буён матнда шахсий варақа деб юритилади) бўйича олиб борилади.
7. Ташкилотларда ишлайдиган ва ўқийдиган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар шахсий варақаларининг II бўлими қуйидаги ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларига асосан тўлдирилади:
ҳарбий хизматга мажбурлар учун — ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси;
муқобил хизмат хизматчилари учун — муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси;
сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари учун — ҳарбий гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлими томонидан берилган сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётганлик тўғрисидаги маълумотнома;
чақирилувчилар учун — чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
8. Резервдаги ва захирадаги оддий аскар, матрос, сержантлар шахсий варақаларининг II бўлими қуйидаги тартибда тўлдирилади:
а) «Ҳисоб гуруҳи» сатрида «А» ёки «БҚ», «ДХХ», «ИИВ», «ДХХ ЧҚ» (ҳарбий гувоҳноманинг 21-банди) кўрсатилади;
б) «Ҳисоб тоифаси» сатрида — резерв ёки захира деб (ҳарбий гувоҳноманинг 20-банди) кўрсатилади;
в) «Таркиби» сатрида — оддий аскар, матрос, сержантлар (ҳарбий гувоҳноманинг 22-банди) кўрсатилади;
г) «Ҳарбий унвони» сатрида — оддий аскар, матрос, кичик сержант, старшина, III даражали сержант, III даражали старшина, II даражали сержант, II даражали старшина, I даражали сержант, I даражали старшина, катта сержант, бош старшина (ҳарбий гувоҳноманинг 16-банди) кўрсатилади;
д) «Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги ____ -сон» сатрининг суръатида учта рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг сони ёзилади (ҲҲМ), махражида эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг тўлиқ рақамли белгиси (ҳарбий гувоҳноманинг 25-банди) кўрсатилади;
е) «Ҳарбий хизматга яроқлилиги» сатрида қуйидагилар кўрсатилади:
агар ҳарбий гувоҳноманинг II бўлим 7-бандида ва V бўлимида ҳарбий хизматга яроқлилиги кўрсатилган ёзув бўлса, «ҳарбий хизматга яроқли» деб ёзилади;
агар ҳарбий гувоҳноманинг V бўлимида «вақтинча ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 5)», «тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз», «уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 6)», «ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7)» каби ёзувлар бўлса, «яроқсиз» деб ёзилади;
агар ҳарбий гувоҳноманинг 28-бандида «ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7)» деган ёзув бўлса, у ҳолда «яроқсиз» деб ёзилади;
ж) «Турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи» сатрида ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатда турадиган мудофаа ишлари бўлимининг номи кўрсатилади;
з) «Махсус ҳарбий рўйхатда турадими» сатрида қалам билан чақирув муддати кечиктирилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва сони, ҳарбий хизматга мажбурларнинг бронлаштирилган рўйхатининг сони, бўлими, банди ҳамда мудофаа ишлари бўлимининг чақирув муддатини кечиктириш кунининг санаси ёзилади.
9. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақаларида ҳарбий рўйхат тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади:
а) «Ҳисоб гуруҳи» сатри тўлдирилмайди;
б) «Ҳисоб тоифаси» сатрида «резерв» ёки «захира» деб кўрсатилади;
в) «Таркиб» сатрида захирадаги офицер ҳарбий гувоҳномасининг 7-бандида кўрсатилган ихтисослик (қўмондонлик, муҳандислик ва техник, шахсий таркиб билан ишлаш, юридик, тиббий, ветеринария ва ҳоказолар) кўрсатилади;
г) «Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги» сатрида мутахассислиги олти хонали рақам билан белгиланади (захирадаги офицер гувоҳномасининг 9-банди);
д) «Ҳарбий хизматга яроқлилиги» сатри ҳарбий рўйхатда турган резервдаги ва захирадаги офицерлар учун тўлдирилмайди. Ҳарбий рўйхатдан умуман ўчирилган офицерлар учун бу сатр захирадаги офицер гувоҳномасининг 22-бандидаги ёзувга асосланиб тўлдирилади.
10. Чақирилувчиларнинг шахсий варақаларини тўлдиришда «Ҳисоб гуруҳи» сатрига «чақирилувчи» деб, «Турар жойидаги МИБ номи» сатрида ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимининг номи, «Махсус рўйхатда турадими» сатрида чақирилувчи чақирув муддатини кечиктириш ҳуқуқидан ва қанча муддатга фойдаланиши кўрсатилади.
11. Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг шахсий варақаларини тўлдиришда «Ҳисоб гуруҳи» сатрида «СЧР хизматчиси» деб, «Турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи» сатрида у ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимининг номи кўрсатилади.
12. Резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган шахсларнинг шахсий варақаларида мудофаа ишлари бўлимларининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 1 январидан кейин ҳарбий рўйхат ҳақидаги маълумотлар устига чизиқ тортиб ўчирилади ва «ёши бўйича ҳарбий рўйхатдан чиқарилди» деб белги қўйилади.
13. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақалари қуйидаги саккиз гуруҳга бўлинадиган алоҳида картотекада қатъий алфавит тартибида сақланади:
биринчи — резервдаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақалари;
иккинчи — захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақалари;
учинчи — резервдаги оддий аскар ва сержантларнинг шахсий варақалари;
тўртинчи — захирадаги оддий аскар ва сержантларнинг шахсий варақалари;
бешинчи — ҳарбий хизматга мажбур аёлларнинг шахсий варақалари;
олтинчи — чақирилувчиларнинг шахсий варақалари;
еттинчи — сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг шахсий варақалари;
саккизинчи — муқобил хизмат хизматчиларининг шахсий варақалари.
Уруш даврида чақирув муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурларнинг шахсий варақалари ҳар бир гуруҳда алоҳида ажратилиб қўйилади.
Ёши бўйича ёки соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқароларнинг шахсий варақалари ташкилотларнинг умумий картотекасида сақланади.
Айрим ташкилотларда шахсий варақалардан тузилган картотека юқорида келтирилган саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда юритилиши мумкин.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақаларидан иборат картотека «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи билан расмийлаштириладиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар асосида сақланади.
14. Ҳарбий рўйхат масалалари бўйича тадбирларни бажариш жараёнида ташкилотларнинг маъмурияти қуйидагиларга мажбурдир:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда ва тартибда ташкилот ва муассасаларнинг барча ҳарбий хизматга мажбурлари ва чақирилувчиларини тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлашга;
захирадаги офицерлар гувоҳномалари, ҳарбий гувоҳномалар, чақирилувчиларни қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий варақаларидаги ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу шахсий варақаларни солиштириш учун ҳар йили камида бир марта мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга ;
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш манзили, хизмат мавқеи, таълим тури, техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда беш кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритиш, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида бир марта маълум қилишга ;
раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар таркибидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ сафарбарлик ва уруш даври учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига бронлаштириб қўйилишини ўз вақтида расмийлаштиришга;
ҳар йили февраль ойида тегишли мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳарбий хизматга тайёрлаш лозим бўлган чақириққача ёшдаги ўсмирлар рўйхатини ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган ўсмирлар рўйхатини тақдим қилишга;
мудофаа ишлари бўлимларининг талабига асосан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари бўлимларига келишлари ҳақида хабардор қилиш ҳамда ўз вақтида етиб келишларида кўмаклашишга;
ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан бўшатилган (таълим ташкилотидан четлаштирилган) барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида етти кунлик муддатда мудофаа ишлари бўлимларига хабар қилишга ;
фуқароларни ишга (ўқишга) қабул қилишда уларда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурлар учун — захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун — чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома) мавжудлигини текшириш ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлашга ;
мудофаа ишлари бўлимига тақдим қилиш учун ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилардан ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги тилхат билан қабул қилиб олишга;
ташкилотларда ҳарбий хизматга мажбурларни бронлаштириб қўйиш ҳолатини мудофаа ишлари бўлимлари ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан текшириш журналини мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда юритишга.
Қонунчиликка мувофиқ ишга (ўқишга) қабул қилинаётган фуқаролар турар жойи бўйича ҳарбий ҳисобга киритилиши лозим.
3-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар, сафарбарлик чақируви резерви ва муқобил хизмат хизматчиларини ҳарбий рўйхатга олиш ишларини ташкил қилиш
1-§. Умумий қоидалар
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар, сафарбарлик чақируви резерви ва муқобил хизмат хизматчиларининг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги бошланғич ҳисоб варақаси қуйидаги саккиз гуруҳга бўлинадиган картотекада алфавит тартибида сақланади:
биринчи гуруҳ — резервдаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
иккинчи гуруҳ — захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
учинчи гуруҳ — резервдаги оддий аскар ва сержантларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
тўртинчи гуруҳ — захирадаги оддий аскар ва сержантларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
бешинчи гуруҳ — ҳарбий хизматга мажбур аёлларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
олтинчи гуруҳ — чақирилувчиларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
еттинчи гуруҳ — сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг бошланғич ҳисоб варақалари;
саккизинчи гуруҳ — муқобил хизмат хизматчиларининг бошланғич ҳисоб варақалари.
Сафарбарлик кўрсатмасига эга бўлган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг бошланғич ҳисоб варақалари алоҳида ажратилиб командалар бўйича тахланади. Картотекаларнинг ҳарбий ҳисоб хусусиятлари ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг мўлжалланганлиги бўйича тахланиши мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари томонидан ва ишлаш учун қулайлигига қараб бошқача тартибда белгиланиши ҳам мумкин.
16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич ҳарбий рўйхатга олиш масалалари бўйича тадбирларни бажариш жараёнида қуйидагиларга мажбур:
фаолият юритаётган ҳудудда яшовчи барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар рўйхатининг тўла қамраб олинганлигини ва сифатлилигини таъминлаш ;
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич рўйхатга олиш карточкаларини захирадаги офицер гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳнома, чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномасидаги ёзувлар билан мунтазам равишда солиштиришга ҳамда ушбу карточкаларни ҳар йили камида бир марта солиштириш учун мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга;
ҳарбий рўйхатга қўйилган ва рўйхатдан чиқарилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳақида ўн кун муддат ичида мудофаа ишлари бўлимларига маълумот тақдим этишга ;
доимий ёки бир ярим ойдан ортиқ муддатга вақтинча яшаш учун келган ҳарбий хизматга мажбурларни уч кун муддат ичида ҳарбий рўйхатга қўйиш, чақирилувчиларни эса рўйхатга олиш ҳамда бошқа жойга доимий ёки вақтинча (бир ярим ойдан ортиқ муддатга) яшаш учун, уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига, таътилга ёки даволанишга кетаётган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан, чақирилувчиларни эса чақирилувчилар рўйхатидан чиқаришга;
доимий ёки вақтинча яшаш учун келиб ҳарбий рўйхатда турмаган ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирув участкаларида қайд этилмаган чақирилувчиларни аниқлаш ҳамда уларни ҳарбий рўйхатга қўйиш ва қайд этиш учун мудофаа ишлари бўлимларига юборишга;
мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқларининг сўровига асосан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари бўлимига келишлари ҳақида хабардор қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида етиб келишларига ёрдам кўрсатишга;
ҳарбий хизматга мажбурларнинг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги бошланғич ҳисоб варақаси ва чақирилувчиларнинг мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги номма-ном рўйхатига маълумоти, иш жойи, лавозими, оилавий аҳволи ва турар жойи бўйича ўзгаришларни киритиб бориш ҳамда бу ҳақда ҳар ойда мудофаа ишлари бўлимларига маълумот тақдим этишга;
ҳар йили камида бир марта ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳисоб варақаси ва чақирилувчилар рўйхатидаги маълумотларни қайд қилиш варақалари билан солиштириш ҳамда уйма-уй юриб ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳақиқий сонини аниқлашга ва аниқлик киритилган бошланғич ҳисоб варақаларини мудофаа ишлари бўлимларидаги ҳисоб маълумотлари билан солиштиришга;
ҳисобда турувчи чақирилувчилар рўйхатини мудофаа ишлари бўлимларидаги ҳисоб маълумотлари билан чақириққача ёшдаги ўсмирлар чақирув ҳудудларида қайд қилингач, фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши олдидан ҳамда мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқларининг кўрсатмасига асосан бошқа муддатларда таққослаб чиқишга;
ҳар йили февраль ойида ҳарбий хизматга тайёрланиши лозим бўлган ўсмирларнинг рўйхатини ва чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган ўсмирларнинг рўйхатини тузиб мудофаа ишлари бўлимларига тақдим қилишга;
соғлигида рўй берган ўзгаришлар ҳақида арз қилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳисобга олиш ва ҳар ойда бир марта бу ҳақда мудофаа ишлари бўлимларига маълумот беришга;
фуқароларга амалдаги ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя қилишлари ва бу борада қонун билан зиммасига юклатилган бурчларини бажаришлари лозимлигини тушунтиришга;
фаолият юритаётган ҳудуддаги ҳарбий рўйхат ҳолати ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар томонидан ҳарбий рўйхат қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликларига маълумотлар тақдим этишга.
17. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мазкур Йўриқноманинг 1 — 12-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар бланкалари билан мудофаа ишлари бўлимлари, муҳр (штамп) ва канцелярия моллари билан туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда таъминланади.
18. Ҳарбий рўйхатга тааллуқли бўлган номма-ном рўйхатлар, ҳисоб ва алфавит варақалари, муҳрлар (штамплар), китоблар, ҳисоб журнали қулфланадиган сейфларда ёки темир қопламали шкафларда сақланиши керак.
Қулфланадиган сейфлар ва темир қопламали шкафларни очишга фақат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва бевосита ҳарбий ҳисоб ишларини юритувчи шахсларга рухсат этилади.
2-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш
19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳисобга олади ва қуйидагиларни ҳисобини юритади:
бошқа мудофаа ишлари бўлимларидан доимий ёки бир ярим ойдан ортиқ муддатга вақтинча яшаш учун келганларни;
муддатли ҳарбий хизматни ўтагандан сўнг резервга бўшатилганларни;
турли сабабларга кўра захирага ўтказилган ва мудофаа ишлари бўлимларидан ҳарбий гувоҳнома олган чақирув ёшидаги эркак фуқароларни.
20. Мудофаа ишлари бўлими мавжуд бўлмаган, лекин ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бўлган туман (шаҳар)га доимий ёки бир ярим ойдан ортиқ муддатга вақтинча яшаш учун келган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий рўйхатга туришни расмийлаштириш учун уй-жой мулкдорлари ширкатига биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда ҳарбий гувоҳномаларини ҳам топширадилар. Қишлоқ жойларига борган ёки у ердан жўнаб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топширишлари керак.
Баъзи жойларда иш фаолияти доимо кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматга мажбурларни туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг рухсати билан ҳарбий рўйхатга олиш ва чиқариш уларни мудофаа ишлари бўлимига келтирмасдан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицерлар гувоҳномаси, чақирув участкасида қайд этилганлик гувоҳномаси мудофаа ишлари бўлимига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан етказиб борилади.
Чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш учун туман мудофаа ишлари бўлимига шахсан келишлари ва янги турар жойига боргач уч кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари шарт.
Чақирилувчиларни уй дафтарлари (қайд этиш варақалари) бўйича рўйхатга қўйиш фақат чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги ёзувлар бўлгандагина амалга оширилади. Фаолият юритилаётган ҳудудга бир ярим ойгача хизмат сафари, ўқиш, таътил ёки даволанишга эса уч ойгача муддатга келган чақирилувчилар чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида илгари яшаган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўлимининг рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги белгиси бўлса, вақтинча рўйхатга қўйилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ушбу чақирилувчилар ҳақида туман мудофаа ишлари бўлимларига маълум қилишлари лозим.
21. Ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатга олиш ва чақирилувчиларни ҳисобга киритиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
а) ҳарбий гувоҳномалар, захирадаги офицерлар гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигини синчиклаб текширилади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини ўз эгасига тегишли эканлигини ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги фотосурат биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасидаги фотосурат ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчининг ташқи қиёфаси билан солиштириб кўриш орқали аниқланади. Бундан ташқари, ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида барча варақларнинг мавжудлиги, уларни қалбакилаштириш, изоҳланмаган тўғрилашлардан холислиги ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчини аввалги турар жойидаги ҳарбий ҳисоб органидан рўйхатдан чиқарилганлиги, чақирилувчининг шу жойдаги мудофаа ишлари бўлимида рўйхатга олинганлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз муддатида келганлиги текширилади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида турли хил тафовутлар, ноаниқликлар ва қалбакилаштиришлар ҳамда алоҳида варақларнинг йўқолганлиги аниқланса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бу ҳақда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғига маълум қилади ва унинг кўрсатмасига биноан тегишли чораларни қўллайди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини қолдириш зарурати туғилганда ҳарбий хизматга мажбурларга (чақирилувчиларга) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида кўрсатилган шаклда тилхат берилади;
б) барча ҳарбий хизматга мажбурларга мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда бошланғич ҳисоб варақаси тўлдирилади, чақирилувчилар эса мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги чақирилувчилар рўйхатига киритилади ва уларга мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда алфавит варақалари тўлдирилади. Резервдаги сержант, старшина, аскар ва матросларга, бундан ташқари мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақаларни мазкур Йўриқноманинг 21-бандида кўрсатилган тартибда ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицерлар гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги ёзувларга тўла мос равишда тўлдирилади. Бунда маълумоти, иш жойи, лавозими, турар жойи ва оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар улар аниқлангандан сўнг ёзилади. Баъзи ҳисоб белгиларида нотўғри ёзувлар бўлса, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатга олиб расмийлаштирилгандан сўнг уларнинг ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун мудофаа ишлари бўлимига юборилади;
в) мудофаа ишлари бўлимига учрагандан сўнг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига келган, туман ичида турар жойини ўзгартирган ҳарбий хизматга мажбурларга фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи, иш жойи, лавозими кўрсатилган мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги номма-ном рўйхат тўлдирилади ва мудофаа ишлари бўлимига юборилади. Туман ичида турар жойини ўзгартирган шахсларга эса бундан ташқари, аввал ҳарбий рўйхатда турган ҳарбий ҳисоб ташкилотларининг номи кўрсатилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бундай ҳарбий хизматга мажбурларга мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақалари тўлдирилмайди;
г) ҳарбий рўйхатга олинган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномаларидаги VIII бўлимида ва мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақасида (уй дафтарида) муҳр билан уларни рўйхатга олинганлиги ҳақидаги белги қўйилади;
д) бошқа туманлардан сафарбарлик гувоҳномаси билан келган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳақида мудофаа ишлари бўлимига маълумот берилади. Сафарбарлик гувоҳномасини олиш мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг кўрсатмаси билан амалга оширилади ва бу ҳақда ҳарбий гувоҳноманинг VI бўлимига мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ махсус муҳр билан белги қўйилади;
е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига янги келган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳақидаги маълумотлар ўн кунда бир марта белгиланган тартибда мудофаа ишлари бўлимларига юборади;
ж) рўйхатга олинган ҳарбий хизматга мажбурларнинг бошланғич ҳисоб варақаларини картотекага жойлаштирилади.
3-§. Ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳисоб варақаларини тўлдириш тартиби
22. Оддий аскар ва сержантлар таркибининг мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақаси фуқаролар йиғинларида ҳарбий гувоҳномадаги маълумотлар билан бир хил тартибда ва мос равишда тўлдирилади. Етишмаётган маълумотларни ҳисоб варақасига ҳарбий хизматга мажбурлар билан шахсий суҳбат жараёнида тўлдирилади.
Ҳисоб варақалари фақат қора ва бинафша рангли сиёҳда чиройли ёзув билан тўлдирилади.
Мазкур Йўриқнома 9-иловасининг 5 — 7-бандлари (иш жойи, лавозими, турар жойи, оилавий аҳволи ва оиласининг турар жойи ҳақидаги маълумотлар) фақат оддий юмшоқ қалам билан тўлдирилади.
23. Мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида кўрсатилган ҳисоб варақаси қуйидаги тартибга амал қилган ҳолда тўлдирилади:
«Ҳарбий гувоҳнома серияси ва рақами» катаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномасидаги серияси ва рақамига мос равишда ёзилади, VII бўлимининг охирида эса ҳисоб варақаси қачон ва қайси мудофаа ишлари бўлими томонидан берилганлиги кўрсатилади; юқоридаги чап катакдаги «туғилган йили», «фамилияси, исми, отасининг исми», «туғилган жойи ва йили, ойи, куни», «миллати» (1 ва 2-бандлар) сатрлари биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси ва гувоҳномадаги маълумотлар бўйича тўлдирилади. Туғилган жойи қуйидаги тартибда тўлдирилади: вилоят, туман (шаҳар), қишлоқ;
«Ҳарбий хизматга яроқлилиги» катаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий хизматга яроқлилиги (яроқсизлиги) ҳақидаги тиббий кўрсатмаларга мувофиқ тўлдирилади:
агар ҳарбий гувоҳноманинг II бўлим, 7-бандида ва V бўлимида ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 1, 2), айрим чекланишлар билан ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 3), чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 4), деб ёзилган бўлса, «яроқли» деб;
агар ҳарбий гувоҳноманинг V бўлимида вақтинча ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 5), тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 6), ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7) каби ёзувлар бўлса, «яроқсиз» деб;
агар ҳарбий гувоҳноманинг ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7), деган ёзуви бўлса, у ҳолда «яроқсиз» деб ёзилади;
2-бандда миллатига оид маълумот биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасидаги ёзувга асосланиб ёзилади;
3-бандда олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар учун таълим ташкилотининг тўлиқ номи, қайси йили ва қандай мутахассислик билан тамомлаганлиги кўрсатилади. Агар олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус таълим ташкилотини тамомламаган бўлса, қайси босқични (курс, синф) тугаллаганлиги кўрсатилади. Агар ҳарбий хизматга мажбурлар бир нечта таълим ташкилотини тамомлаган бўлса, у ҳолда энг юқори маълумот берадиган таълим ташкилоти кўрсатилади. Бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва ўрта махсус таълим ташкилотларини тамомлаган шахслар учун ҳисоб варақасини тўлдиришда таълим ташкилотининг номи, қачон ва қандай мутахассислик бўйича тамомлаганлиги кўрсатилади, ўқувчиларга эса умумтаълим мактабининг қайси синфида, олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус таълим ташкилотининг қайси босқичида (курсида) таҳсил олаётганлиги кўрсатилади. Масалан: «умумтаълим мактабининг 11-синфида ўқийди» ёки «Тошкент давлат университетининг амалий математика факультетида 3-босқичда ўқийди», «Туризм коллежининг 2-босқичида ўқийди». Фақат умумтаълим маълумотига эга бўлганлар учун «умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаган;
4-бандда асосий фуқаролик мутахассислиги, малакаси бўйича даражаси ва тоифаси кўрсатилади. Ҳарбий хизматга мажбурлар бир нечта фуқаролик мутахассислигига эга бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун устувор бўлган мутахассислик тури ёзилади. Автомототранспорт воситалари (енгил автотранспорт, трактор, мотоцикл ва бошқалар) ҳайдовчилари учун ушбу автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси ёзилади;
5-бандда иш жойи ва мансаби уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти, ташкилот тўғрисидаги маълумотлар ёки ҳарбий хизматга мажбурларнинг сўзидан ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили ва ходимлар бўлимининг телефон рақами кўрсатилган ҳолда ёзилади;
6-бандда ҳақиқатда яшаб турган жойнинг тўлиқ манзили ва уй телефони рақами, қишлоқ жойларида эса аҳоли яшаш пунктининг номи ва қайси фуқаролар йиғинига қарашли эканлиги кўрсатилади (ёзилади). Турар жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан ҳарбий рўйхатга олинган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳисоб варақаларида ички ишлар органи томонидан улар рўйхатдан ўтмасдан яшаётган яшаш жойларининг тўлиқ манзили ёзилади;
биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотларига асосланган ҳолда 7-бандда «уйланмаган» (турмушга чиқмаган), агар уйланган (турмушга чиққан) бўлса, оиласининг таркиби (турмуш ўртоғининг исми, фамилияси ва отасининг исми, фарзандларининг туғилган санаси) кўрсатилади. Ҳарбий хизматга мажбурларнинг сўзи бўйича оиласининг турар жойи ёки уй-жойдан фойдаланиш ташкилотининг аниқ маълумотлари бўйича ёзилади;
8-банд ҳарбий гувоҳномадаги ёзувлар (8, 9-бандлар) асосида тўлдирилади;
20-бандда ҳарбий хизматга мажбурларга муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки захирада бўлган вақтида берилган охирги ҳарбий унвони кўрсатилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган ва ҳарбий унвонга эга бўлмаган ҳарбий хизматга мажбурларга «оддий аскар» деб ёзилади;
23-бандда ҳисоб тоифаси «Р» ёки «З» (ҳарбий гувоҳноманинг 21-банди) ҳарфлари билан кўрсатилади;
24-бандда ҳисоб гуруҳи «А», «БҚ», «ҲДФ», «ДХХ», «ИИВ», «ДЧҚҚ» (ҳарбий гувоҳноманинг 22-банди);
25-бандда «таркиби» ҳарбий хизматга мажбурларга берилган ҳарбий унвонга мувофиқ тўлдирилади (ҳарбий гувоҳноманинг 23-банди);
26-бандда «ҲҲМ рақами»ни тўлдиришда уч рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг рақами кўрсатилади, «ҲҲМ рақами»ни тўлдиришда эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг олтита рақам ва ҳарф белгисидан иборат рақамли ифодаланиш кўрсатилади (ҳарбий гувоҳноманинг 24-банди);
27-бандда ҳарбий хизматга мажбурларнинг олти хонали рақам билан белгиланган ҲҲМга мос келадиган лавозими бўйича малакаси ёзилади (ҳарбий гувоҳноманинг 26-банди);
ҳисоб варақасининг 15-банди ҳарбий гувоҳноманинг 10-бандидаги ёзувлар асосида тўлдирилади. Ҳарбий қисм рўйхатига киритилганлиги ва чиқарилганлиги ҳақидаги буйруқнинг сони ҳисоб варақасининг 15-бандида кўрсатилмайди. Ойларнинг номланиши араб рақамлари билан ёзилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган ҳарбий хизматга мажбурлар учун «хизмат қилмаган» деб ёзилади;
12-бандда ҳарбий гувоҳноманинг 9-бандидаги ёзувлар асосида тўлдирилади;
16-бандда ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий гувоҳномасининг 11-бандида ҳарбий қисм командири томонидан уни уруш даврида ишлатиш бўйича берилган хулосаси ёзилади. Агар ҳарбий гувоҳномада мазкур ёзув бўлмаса, у ҳoлда ҳисоб варақасининг ушбу ёзуви назарда тутилган 16-банди тўлдирилмайди.
Ҳисоб варақасининг орқа томонида ҳарбий хизматга мажбурларнинг бўйи, бош айланаси, газниқоб ўлчови, пойабзал ва кийим-кечак ўлчамлари ҳақидаги ёзувлар ҳарбий хизматга мажбурларнинг сўзидан тўлдирилади;
18-19-бандлар ҳарбий гувоҳноманинг тегишли бандларидаги ёзувлар асосида тўлдирилади. Ватанга қасамёд қабул қилмаган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этмаган шахсларнинг ҳисоб варақасида мазкур бандлар тўлдирилмайди;
21-банд ҳарбий хизматга мажбурларнинг давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланганлигини тасдиқловчи орден дафтарчаси, гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлари асосида тўлдирилади. Бу бандда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ва захирасида хизматни ўтаган даврида олган барча орден, медаль, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар санаб ўталади ва улар олинган сана кўрсатилади. Мукофотлар олмаган, совғалар билан тақдирланмаганга мазкур банднинг бу устуни тўлдирилмайди;
22-бандда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга асосан, олинган жароҳатлар (контузиялар)нинг хусусияти ва аниқ санаси ёзилади, агар жароҳатлар (контузиялар) олмаган бўлса «олмаган» деб ёзиб қўйилади;
28-бандда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги хизмат давомида ўқув йиғинлари ва қайта тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар ёзилади. Мазкур банд ҳарбий гувоҳноманинг 27-бандидаги ёзувлар асосида тўлдирилади;
V бўлимда «Тиббий текширув ҳақидаги маълумотлар» тиббий комиссиялар қуйидаги тоифа ва чекланиш даражаси (соғлиги ва жисмоний ривожланиши ҳолатининг кўрсаткичлари) бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида хулоса қабул қилади ва тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 6) ҳамда учиш хизматларига ва ҳаво-десант қўшинларида «хизматга яроқсиз» деб топилган шахсларга нисбатан чиқарган қарорлари ёзилади. Ёзувлар ҳарбий гувоҳноманинг 15-бетида ёзилган тиббий текширишлар ҳақидаги маълумотлар асосида ёзилади;
ҳарбий гувоҳноманинг тегишли бўлимларидаги ёзувлар VII бўлимдаги «алоҳида белгилар» асосида тўлдирилади;
VIII бўлимдаги «ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш белгилари»даги ёзувлар ҳарбий гувоҳноманинг саккизинчи бўлимида кўрсатилган ҳарбий рўйхатга қўйиш санаси кўрсатилган белгига мос келиши лозим. Мазкур бўлимда ҳарбий хизматга мажбурларнинг чегара ёшига етганлиги сабабли ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги ёзув ҳам ёзилади.
4-§. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш ва рўйхатдан ўчириш
24. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни ҳарбий рўйхатдан чиқарадилар :
а) тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқароларни;
б) резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етганларни;
в) доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқароларни;
г) вафот этган ёки қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқароларни.
Бошқа барча ҳолатларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатдан чиқариш ва рўйхатдан ўчириш фақат мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади.
25. Мудофаа ишлари бўлими бўлмаган, бироқ ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими мавжуд бўлган туман (шаҳар)дан бошқа жойларга доимий ёки вақтинча (бир ярим ойдан ортиқ муддатга) яшашга, хизмат сафарига, ўқишга, таътилга ёки даволанишга — уч ойдан ортиқ муддатга кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий рўйхатдан чиқиш ва уни расмийлаштириш учун ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицерлар гувоҳномаси, чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳномани топширадилар.
26. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
а) ҳарбий гувоҳноманинг VIII бўлимида ва уй дафтарида (қайд этиш варақасида) муҳр билан ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлик ҳақида белги қўйилади;
б) мудофаа ишлари бўлими масъулиятига бириктирилган ҳудуддан ташқарига чиқиб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлардаги сафарбарлик гувоҳномаси олиниб, бу ҳақда ҳарбий гувоҳноманинг VI бўлимида мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда штамп билан белги қўйилади. Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг кўрсатмасига асосан баъзи командаларга киритилган ҳарбий хизматга мажбурлардан сафарбарлик гувоҳномаси олиб қўйилмаслиги мумкин;
в) бошланғич ҳисоб варақасида ҳарбий рўйхатдан чиқиш сабаби ва санаси кўрсатилади;
г) ҳарбий рўйхатдан чиқарилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг рўйхати тузилиб, олинган сафарбарлик гувоҳномалари билан биргаликда ўн кунда бир марта мудофаа ишлари бўлимига юборилади. Мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида кўрсатилган чақирилувчилар рўйхатида рўйхатдан чиқарилганлик ҳақида белги қўйилади.
27. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ва захирасида бўлиш ёшининг чегарасига етган ҳарбий хизматга мажбурлар фақат мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг рухсати билан ҳар йили январь-февраль ойларида рўйхатдан чиқарилади.
28. Вафот этган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилгандан сўнг амалга оширилади. Фуқаролар йиғинларида ўлимни қайд этишда ушбу ҳужжатлар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич ҳарбий ҳисобини юритиш юклатилган мансабдор шахсларга бевосита топширилади.
Ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг биринчи бетида «Вафот этган» 20___й. «___» ____ ўлим ҳақидаги ___- сон ёзув далолатномаси» белгиси қўйилиб фуқаролар йиғини раисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади ҳамда ҳарбий гувоҳнома ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома мудофаа ишлари бўлимига юборилади, ФҲДЁ органидан ёки вафот этган шахснинг қариндошларидан ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳномани олишининг иложи бўлмаса, бу ҳақда мудофаа ишлари бўлимига хабар берилади.
Бошланғич ҳисоб варақасида ўлим ҳақидаги далолатнома рақами кўрсатиб белгиланади, шундан сўнг, варақа рўйхатдан чиқарилганлар картотекасига қўйилади. Бу варақалар мудофаа ишлари бўлими маълумотлари билан навбатдаги таққослашдан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
4-боб. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
29. Резерв ва захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатга олиш мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Мудофаа ишлари бўлимидан олисда жойлашган ҳудудларда яшовчи резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш ишлари мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг қарори билан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатини юритиш вазифаси юклатилган фуқаролар йиғинлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан резервдаги, захирадаги генерал вa офицерлар гувоҳномаларида уларнинг рўйхатга қўйилганлиги ва чиқарилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг ҳарбий рўйхати мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги бошланғич ҳисоб варақалари бўйича олиб борилади.
30. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳисобга олиш масалалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни амалга оширади:
фаолият юритаётган ҳудудга доимий ёки вақтинча (бир ярим ойдан ортиқ муддатга) яшаш учун, шунингдек хизмат сафари, ўқиш, таътил ёки даволаниш учун уч ойдан ортиқ муддатга келган барча резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни уч кунлик муддатда ҳарбий ҳисобга олади;
мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома юборади;
резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларга ҳарбий рўйхатга олишни батамом ҳал қилиш учун мудофаа ишлари бўлимида ҳозир бўлишлари лозимлигини етказади, мазкур Йўриқноманинг 28-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Агар ҳарбий рўйхатга олишни расмийлаштириш учун резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни мудофаа ишлари бўлимига келишлари шарт бўлмаса, мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномада уларнинг шахсий йиғмажилдини қаердан сўраб олиш лозимлиги кўрсатилади;
мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг кўрсатмасига асосан резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатдан чиқаради ва рўйхатдан ўчиради. Бунда кўчиб кетган захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақаларида рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатдан ўчиришнинг сабаблари кўрсатилади. Ҳарбий рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатдан ўчирилган резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақалари бир йил давомида сақланади, шундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади;
ҳар йили камида бир марта резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақаларини уй дафтарлари (қайд этиш варақалари), ташкилотларнинг шахсий варақалари билан, шунингдек резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг аниқлик киритилган бошланғич ҳисоб варақаларини мудофаа ишлари бўлимидаги ҳисоб маълумотлари билан солиштиради;
ҳар ойда туман мудофаа ишлари бўлимига резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг маълумоти, иш жойи, лавозими, оилавий аҳволи, соғлигининг ҳолати, шунингдек судланганлиги ёки вафот этганлиги тўғрисидаги маълумотларни мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномада кўрсатган ҳолда юборади.
5-боб. Ҳарбий рўйхат қоидаларини бузганлик ва ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини йўқотганлик учун жавобгарлик
31. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ҳарбий рўйхат қоидаларини бажаришлари керак.
32. Мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳарбий мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун жалб қилинган чақирилувчиларнинг машғулотларга қатнашишлари мажбурий ҳисобланади.
33. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар оилавий аҳволи, соғлигининг ҳолати, яшаш жойи, маълумоти, иш жойи, лавозими ўзгарган тақдирда, ҳарбий рўйхатда турган жойидаги мудофаа ишлари бўлимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бу ҳақда етти кунлик муддат ичида шахсан маълум қилишлари керак.
34. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар мудофаа ишлари бўлимига узрли сабабларсиз келмаганлик, ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимларигa турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозими ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида хабар қилмаганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини (ҳарбий гувоҳнома), муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси ҳамда чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳномани) қасддан яроқсизлантириш ёки бепарволик билан сақлаш туфайли йўқотилишига олиб келса фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Туман (шаҳар) чақирув участкаларида рўйхатдан ўтиш учун мудофаа ишлари бўлимининг чақирувига биноан узрли сабабларсиз келмаган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
35. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич ҳарбий рўйхатини юритиш вазифаси юкланган мансабдор шахслари мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумотнома тузиб, чора кўриш учун мудофаа ишлари бўлимига тақдим этишлари лозим.
Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчиларнинг иш (ўқиш) жойига, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига, ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчиларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда маълум қилади.
6-боб. Кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда ишлайдиган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатининг ўзига хос хусусиятлари
36. Чекка ҳудудлардан навбатдаги таътилга кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар таътилнинг муддатидан қатъи назар ҳарбий рўйхатдан чиқарилмайди. Бунда ҳарбий хизматга мажбурлар шахсан ёки ўзлари ишлайдиган ташкилот ва муассасалар маъмурияти орқали ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимига навбатдаги таътилга кетаётганлиги ҳақида маълум қилишлари керак.
37. Дала шароитида геологик ва топо-геодезик ташкилотлар, қидирув, разведка, суратга олиш, гидрогеологик, геофизик, ўрмон барпо этиш ва ер тузиш экспедициялари, партия ва отрядлари, йўналишдаги қурилиш-монтаж ва махсус поездлар, йўл машина станциялари, кўчма механизациялашган ва махсус колонналар, ер ости йўллари, кўприк қуриш ва сузиб юрувчи отрядлар ва участкалар, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ташкилотлари, механизация ва сувости-техник ишлар бошқармалари, шунингдек шу каби, фаолият тури кўчиб юриш билан боғлиқ тенглаштирилган ташкилотларда ишлайдиган ва доимий турар жойига эга бўлмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар уларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган асосий базалари, қурилиш-монтаж ва бошқа ташкилотлари жойлашган ҳудуддаги ҳарбий рўйхатга олиш органларида рўйхатга олинадилар.
Ушбу ташкилотларга ишга қабул қилинаётган ва ишдан бўшатилаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш учун ушбу ташкилотлар маъмурияти ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг қайд этиш варақаси (уй дафтари) ва ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли ҳарбий рўйхат органларига тақдим қилишлари лозим.
7-боб. Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарлиги
38. Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига асосан идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотлар маъмурияти ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриши, чақирув участкаларида қайд қилиниши, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши, ҳарбий йиғинлар ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан ўтказиладиган ўқув машғулотларида қатнашиши учун қонунда белгиланган тартибда уларни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қиладилар. Бунда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг доимий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади.
Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчиларнинг иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи уларнинг бутун тайёргарлик даврида, шу жумладан ўқиш (йиғинлар) ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида сақланиб қолади .
Чақирилувчиларга уларнинг таълим олиш (йиғинлар) даврида уй-жой ижарасига кетган харажатлари қопланиши, ўқиш ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш (агар бу бошқа аҳоли пунктига бориш билан боғлиқ бўлса) йўл ҳақи ҳамда ўртача иш ҳақи тўланиши уларнинг асосий иш жойида амалга оширилади. Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади ( тўланади ).
39. Муддатли ҳарбий хизматга, контракт бўйича ҳарбий хизматга, офицерлик мансабида ишлатиш учун сафарбарлик чақирув резервидаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётганда, ҳарбий билим юртига қабул қилинаётганда ишчи хизматчиларга ҳамда стипендия олувчи таълим ташкилотлари ўқувчиларига қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўқишдан бўшатиш пули тўланади.
40. Ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар.
Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида ҳарбий хизматга мажбурларнинг иш жойи (лавозими) ва иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ташкилот ўз фаолиятини батамом тугатган тақдирда ҳарбий хизматга мажбурларга ўқув йиғинга (машғулотга) қатнашиши давомидаги муддат учун иш ҳақи ва бошқа моддий таъминотлар қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Агар ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий йиғинлар вақтида касал бўлиб қолса ва ҳарбий йиғинлар тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб иш ҳақи ўрнига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади .
41. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига мутахассислар тайёрлаш учун мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларининг таълим ташкилотларига жалб қилинган ўсмирлар учун ўқув давомида қисқартирилган иш куни жорий қилинади, имтиҳонларга тайёрланиш ва топшириш вақтида эса уларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда асосий иш жойларидан 7 — 15 кунлик таътил (мутахассислиги ва ўқув дастурига боғлиқ равишда) берилади.
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун жалб қилинган чақирилувчиларнинг ўқиш давомида ва ўқишга бориб келиш вақтида иш жойи, лавозими сақланади ва ўртача иш ҳақи тўланади. Чақирилувчилар ўқиш давомидаги турар жойи учун тўланадиган ижара ҳақи харажатлари ҳамда ўқишга бориб келиш йўл харажатлари улар доимий ишлаётган ташкилот томонидан тўланади.
42. Мудофаа вазирлиги органлари томонидан диспансер ёки стационар текширувига юборилган фуқароларнинг тиббий муассасада бўлган бутун даври мобайнида иш жойи, эгаллаган лавозими, ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ҳамда текширув жойига бориш ва у ердан қайтиб келишга кетган харажатлари иш (ўқиш) жойида қопланади. Стационар даволанишга юборилганда уларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш жойида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади .
43. Чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш учун мудофаа ишлари бўлимларига шахсан келишлари ва янги яшаш жойларига боргач, уч кун муддат ичида рўйхатга туришлари шарт.
44. 3ахирадаги офицерлар рўйхатга туриш учун мудофаа ишлари бўлимларига шахсан келишлари лозим. Мудофаа ишлари бўлимидан олисда яшовчи захирадаги офицерларни рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш ҳарбий ҳисобни юритиш вазифаси юкланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўтказилиши мумкин.
45. Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар оилавий аҳволи, саломатлиги, турар жойи, маълумоти, иш жойи ва лавозими ўзгарган тақдирда ўзлари ҳарбий рўйхатда турган жойдаги органларга бу ҳақда етти кунлик муддат ичида шахсан маълум қилишлари шарт .
46. Агар ҳарбий рўйхат қоидаларининг бузилиши маълум бўлса, у ҳолда қоидани бузган фуқаролар ва мансабдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
8-боб. Якуний қоида
47. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
(Олд томони) Ишлов бериш учун шифр Т-2-сон намунавий шакл Бошланғич Таянч ўрта Ўрта Ўрта махсус (академик лицей) Профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус) Олий Табел рақами Алфавит Ташкилотнинг номи ШАХСИЙ ВАРАҚА _____-сон I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР 1. Фамилияси ___________________ исми _________________ отасининг исми _________________________ 2. Туғилган йили _____ ой______ кун______ 3. Туғилган жойи _____________________________________________________________________________ 4. Миллати ____________________________ 5. Умумий ёлланма иш стажи ________________________________ 6. Маълумоти __________________________ а) ____________________________________ (олий, профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус), ўрта махсус, ўрта, таянч ўрта, бошланғич) б) ____________________________________ (олий ёки профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус) ёхуд ўрта махсус таълим ташкилотининг номи ва тамомлаган вақти) ___________________________________________________________________________________________ в) ____________________________________ (академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум, умумтаълим мактаби номи ва тамомлаган вақти) 7. Диплом бўйича мутахассислиги _______________________________________________________________ (олий ёки профессионал (бошланғич, ўрта, ўрта махсус) ёхуд ўрта махсус таълим ташкилотини тамомлаганлар учун) Факультет Бўлим Диплом ___ ___-сон «___»________дан. 8. Асосий мутахассислиги _______________ ______________________________________ 9. Узлуксиз иш стажи__________________ ______________________________________ 10. Охирги иш жойи, лавозими, ишдан бўшаган вақти ва сабаби ___________________________________________________________________________________________ _________________________ ______________________________________ 11. Оилавий аҳволи _____________________ ___________________________________________________________________________________________ оила таркиби ва уларнинг туғилган йиллари 12. Биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари:___________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 13. Яшаш манзили______________________ ______________________________________ Гувоҳнома
(Орқа томони) II. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР Ҳисоб гуруҳи __________________________ Ҳисоб тоифаси _________________________ Таркиб _______________________________ Ҳарбий унвони ________________________ ? Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги _____________ Ҳарбий хизматга яроқлилиги_______________ Яшаш жойидаги МИБнинг номи ___________ ______________________________________ Махсус рўйхатда турадими_______________ III. ИШГА ТАЙИНЛАШ ВА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ IV. ТАЪТИЛЛАР Сана Бўлим, цех Касби Даражаси (оклад) Асос Таътил тури Қайси давр учун Сана Асос Таътилга кетиши Қайтиши Тўлдирилган сана 20__ й. «___» __________ Алоҳида белгилар______________________ Ишдан бўшаш сабаби ва санаси ______________________________________ ______________________________________ Имзо _________________________________. ______________________________________
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
________________ ________________ ________________________ да ишловчи (ўқувчи) ҳарбий хизматга (ташкилот, таълим ташкилоти номи) тайёрлаш лозим бўлган 20 __ йилда туғилган ўс мир лар РЎЙХАТИ Т/р Фамилия, исми, отасининг исми Миллати Маълумоти (қаерда, қайси синфда, босқичда ўқийди ёки қайси синфни, босқични тамомлаган) Иш жойи ва лавозими Яшаш жойи Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 20__ й. «___» _____________ Имзо _____________ Рўйхатни тузиш бўйича тушунтиришлар 1. Рўйхат уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари, корхоналари муассасалари томонидан тузилади, корхона ташкилот, муассаса, таълим ташкилотлари, ходимлар бўлими томонидан Т- 2 -сон шаклдаги шахсий варақалар, қайдловлари, уй дафтарлари, хон а дон варақалари бўйича алоҳида туғилган йиллари бўйича алфавит тартибида тузилиб, мудофаа ишлари бўлимига ва фуқаролар йиғинларига тақдим қилинади. 2. Рўйхат ташкилотлар раҳбарлари томонида имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади. Хусусий уйлар бўйича эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади. 3. Умумий йиғма рўйхат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланиб, мудофаа ишлари бўлимига тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Чақирув участкасида қайд қилиниши лозим бўлган таълим ташкилотидаги охирги ўқиш йилининг битирувчилар
_______________________________________________ (ташкилот, таълим ташкилотининг номи) 20__ й . 1 февраль ҳ олатига Т/р Фамилия, исми, отасининг исми Иш (ўқиш) жойи ва лавозими Яшаш жойи Изоҳ 1 2 3 4 5 20__ й. «___» ______________ Имзо _____________ Рўйхатни тузиш бўйича тушунтиришлар 1. Рўйхат алфавит тартибида тузилади. Рўйхатга соғлигининг ҳолати, доимий ёки вақтинча яшаши (ишлаши, ўқиши), суд ҳукми бўйича далил ва жўнатмалар, озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаб чиққанлиги, фуқаролигидан қатъий назар қайдлов йилида таълим ташкилотини битирувчи барча фуқаролар киритилади. 2. Аввал чақирув участкаларида қайдловдан ўтмаганлар (катта ёшдаги ўс п ир ин лар) ҳам ушбу рўйхатга киритилади. Уларнинг туғилган йили 2-устунда кўрсатилади. 3. Рўйхат ташкилот, таълим ташкилотлари кадрлар бўлими бошлиқлари томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
Раҳбарият таркиби, муҳандислик-техник ходимлар ва малакали ишчилар орасидан ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларни бронлашни рўйхатга олиш ҳолатини текшириш
____________________________________________________ ( ташкилот номи кўрсатилсин ) Текшириш санаси Текширувчининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми Текшириш натижалари, асосий камчиликлар ва хулосалар Аниқланган камчиликларни бартараф қилинганлиги ҳақида белги
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
__________ туман _________ маҳалла (қишлоқ, посёлка, овул) фуқаролар йиғинида рўйхат да турувчи чақирилувчилар РЎЙХАТИ Т/р Қачон рўйхатга олинди ва қаердан келди Фамилияси, исми ва отасининг исми Туғилган йили Миллати Маълумоти (қайси таълим ташкилотини тугатган ёки қайси курсда, қайси синфда ўқийди) Иш жойи ва лавозими Яшаш жойи Ў қиш ёки даволаниш и лозимлиги (қайси модда билан ва касаллик номи), қаерга бириктирилган Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказда ўқияпти (ўқийди) Ўқиш ёки даволанишни якунлаганлиги ҳақида белги Сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинганлиги тўғрисида белги Рўйхатдан чиққанлиги ҳақида белги (қачон ва қаерга кетди) Изоҳ (чақирувдан кечиктирилганлиги, вақтинчалик кетиши ва ҳ.к. ҳақида белгилар) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 Рўйхатни юритиш бўйича тушунтиришлар 1. Рўйхат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бошланғич рўйхати ни юритиш учун масъул бўлган ходими томонидан юритилади. 2. Рўйхатга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшовчи, чақирув участкасида қайд қилинган барча чақирилувчилар киритилади. Бошқа туманлардан рўйхатдан ўтгач келган чақирилувчиларни улар тегишли мудофаа ишлари бўлимининг рўйхатига қўйилганлиги ҳақидаги белги қўйилган чақирув участкасида қайд қилинганлик ҳақидаги гувоҳномани кўрсатганларидан сўнг рўйхатга киритилади. 3. Ҳар бир чақирилувчига рўйхатда 4-5 сатр ажратилади. 4. Рўйхатнинг 7 ва 8 устундан ташқари ҳамма устунлари сиёҳ билан тушунарли қилиб, сўзларни қисқартирмасдан тўлдирилади. 7 ва 8 устунлар оддий қалам билан тўлдирилади. 5. Рўйхатни сақлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар рўйхатини юритиш учун масъул бўлган мансабдор шахсга юклатилади. 6. 13-устунда рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги белгини туман мудофаа ишлари бўлими томонидан чақирув участкасида қайд қилинганлик гувоҳномасида қўйилган рўйхатдан чиқарилганлик белгисига асосланиб ёзилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8-ИЛОВА
( Олд томони ) Чақирилувчининг АЛФАВИТ ВАРАҚАСИ 1. (фамилияси, исми, отасининг исми) 2. 3. (туғилган йили) (миллати) 4. (маълумоти) 5. (мутахассислиги) 6. (қайси мудофаа ишлари бўлимидан рўйхат га келди) 7. (иш ёки ўқиш жойи) 8. (яшаш жойи) (хат матни) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси 20__ й. «___» _______________
( Орқа томони ) Қаерга Кимга Кимдан 20__ й. « ___» ____________ ___________ -сон
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА
( Олд томони ) Формат160 х 230 мм Туғилган йили Ҳарбий хизматга яроқлилиги ҲИСОБ ВАРАҚАСИ (26) ҲҲМ рақами ҲҲМ рақами Ҳарбий гувоҳнома серия ____ ____ -сон (20) Ҳарбий унвони ТАЙИНЛАНГАН: Команда ва литер (23) Ҳисоб тоифаси (фамилияси, исми, отасининг исми) ҲҲМ (24) Ҳисоб рақами Мансаби (1) Туғилган йили, куни, ойи ва жойи (25) Таркиби (27) Лавозимининг номи ва ҲҲМ (лавозим малакаси) Штат бўйича ҳарбий унвони (2) Миллати Йўналиш рақами Келиш куни ва вақти (3) Маълумоти Келиш жойи (4) Асосий фуқаролик мутахассислиги Сафарбарлик гувоҳномаси берилди Ижозат __-сон (15) ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ Ҳарбий қисм номи, лавозими ва техника русуми ҲҲМ Қачондан Қачонгача (5) Иш жойи (корхона манзили ва мансаби) Телефон рақами (6) Яшаш жойи Телефон рақами (7) Оилавий аҳволи ва оилисининг яшаш жойи (8) _______________ МИБ чақирув коммисияси томонидан (12) 20___й. «____» _________ асосан резервга бўшатилди (16) Ҳарбий қисм қўмондонлигининг уруш давр и да қўллаш деб топилди ҳақида хулосаси (қайси ҲҲМ, лавозим, хизматнинг алоҳида белгилари, қандай қ урол ва техникада ва уларнинг рақами) Ҳарбий хизматга чақирилди (захирага ўтказилди) 20 ___ й. « ___ » ____________ Ҳарбий қисм вакилининг тайинланганди ўрганганлик тўғрисида белгиси Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг уруш давр и да қўллаш бўйича хулосаси (Унвон ва имзо) 20 ___ й. « ___ » ____________ 20 ___ й. « ___ » ____________ (имзо)
( О рқа томони ) Бўйи Бош айланаси Газ ниқоб ўлчови Кийим-кечак ўлчови Пойафзар ўлчови (18) Жангларда, жанговар ҳаракатларда, партизан отрядларида, қирувчи батальонларда иштироки (19) 20 ___ й. « ___ » ____________ да Ватанга қасамёд қабул қилди (21) Давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари ва қимматли буюмлар билан мукофотланиши (22) Жароҳат ва контузиялар (жароҳат ва контузия характери, санаси) (28) ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИНИ ЎТАШ Қайси йили Неча кун Қайси ҳарбий қисм ёки ташкилотда Қайси лавозим ва техника бўйича ҲҲМ рақами (V) ТИББИЙ ТЕКШИРИШЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР: (29) 20 ___ й. « ___ » _____ да _______ даги комиссия томонидан ___модда ___банди бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори , касалликлар жадвали) (30) 20 ___ й. « ___ » _____ да _______ даги комиссия томонидан ___модда ___банди бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори , касалликлар жадвали) Деб топилди Деб топилди 20 ___ й. « ___ » _____ да қайта тиббий текширувдан ўтиши лозим 20 ___ й. « ___ » _____ да қайта тиббий текширувдан ўтиши лозим (VII) АЛОҲИДА БЕЛГИЛАР (қўшимча маълумотлар) 20 ___ й. « ___ » ____________ да туман (шаҳар) МИБ томонидан ҳарбий гувоҳнома берилган (VIII) ҲАРБИЙ РЎЙХАТГА ҚЎЙИШ ВА ЧИҚАРИШ (ўчириш) ҳақида белгилар 20 ___ й. « ___ » ________ да рўйхатга қўйилди 20 ___ й. « ___ » ________ да рўйхатдан чиқарилди Келди Кетди Ф 11 рақамли хабар Ф 11 рақамли хабар ________________ вилояти _________________ тумани ________________ вилояти _____________ тумани МИБга юборилди МИБдан келди (имзо) (имзо) 20 ___ й. « ___ » ____________ да рўйхатга қўйилди 20 ___ й. « ___ » __________ да рўйхатдан чиқарилди Келди Кетди Ф 11 рақамли хабар Ф 11 рақамли хабар ________________ вилояти _________________ тумани ________________ вилояти _____________ тумани МИБга юборилди МИБдан келди (имзо) (имзо)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 10-ИЛОВА
Рўйхатига олинган лик тўғрисидаги штамп белги намунаси (ўлчами 35х30 мм) (ўлчами 35х30 мм) Фарғона тумани МИБ (tuman mudofaa ishlari bolimi)ga ____ yili «____» _________ Rоʻyxatga olindi сафарбарлик гувоҳномаси олинганида ги штамп белги намунаси (ўлчами 35х30 мм) (ўлчами 35х30 мм) Наманган вилояти (Норин тумани МИБ да ) 20___й. «____» ___________ сафарбарлик гувоҳномаси оли б қўйилди _______ (имзо)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 11-ИЛОВА
(Олд томони) Формат 102х144 Офицерлар рўйхатидаги маълумотлар (ҳисоби) ўзгарганлиги ҳақида МАЪЛУМОТ 1. Фамилияси, исми, отасининг исми ва шахсий рақами ____________________________ 2. Ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг рақами (ҲҲМ) _______________________________ ____________________________________________________________________________ 3. Ҳарбий унвони _____________________________________________________________ 4. Туғилган йили ва жойи ______________________________________________________ 5. Рўйхатдаги маълумотларда қандай ўзгаришлар содир бўлди _______________________ 6. Асосий ўзгаришлар _________________________________________________________ (ўзгаришларни ёзиш учун асос бўлган ____________________________________________________________________________ ҳужжатлар номи, рақами ______ ва санаси)
(Орқа томони) 7. Захирадаги офицерлар гувоҳнома серияси «______» рақами _______________________ 20__й. «______»_______________да берилган 8. Қаерда рўйхатда туради (мудофаа ишлари бўлими) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ 9. Захирадаги офицерлар манзилгоҳи____________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ________________________________ (имзо)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 12-ИЛОВА
Ҳарбий хизматга мажбурларнинг маъмурий қоидабузарлиги ҳақида ____- сонли маълумотнома 20__ й. «___» ________________ ______________________________________ (вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Мен ________________________________________________________________________ (баённома тузувчининг лавозими, исми, фамилияси, отасининг исми) Ушбу баённомани ______ йилда туғилган __________________да яшовчи «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган ҳарбий рўйхат қоидаларини бузган_____________________ _________________________________________________________га нисбатан туздим Ҳарбий хизматга мажбур ҳақидаги маълумотлар Ҳарбий унвони _______________________________________________________________ Маълумоти___________________________________________________________________ Биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари:___________ рақами ______ 20__й. «____» _____________да берилган. Иш жойи ва мансаби __________________________________________________________ Ойлик иш ҳақи _______________________________________________________________ Оилавий аҳволи ва оиласининг таркиби __________________________________________ Судланганлиги _______________________________________________________________ Аввал маъмурий жавобгарликка тортилганми ва жазо тури _________________________ ____________________________________________________________________________ Қоидабузарликнинг қисқача тафсилоти (жойи, вақти) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Гувоҳларнинг фамилияси ва манзили ____________________________________________ ____________________________________________________________________________ Ҳарбий хизматга мажбурнинг тушунтириши ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Қоидабузар имзоси ___________________________________________________________ Баённома тузувчининг лавозими ва имзоси ______________________________________ Гувоҳларнинг имзоси _________________________________________________________
Вазир Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 июнь,
390-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirining
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
ROʻYXATI
JURNALI
MUHRLAR NAMUNALARI
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-martdagi 119-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining 2020-yil 6-iyundagi 390-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-martdagi 119-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini (bundan buyon matnda fuqarolar deb yuritiladi) harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va uni yuritish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining zaxirasi va rezervida turuvchi fuqarolar — “harbiy xizmatga majburlar” deb, harbiy xizmatga chaqiriladigan va tuman (shahar) chaqiruv uchastkalarida qayd etilgan fuqarolar — “chaqiriluvchilar” deb ataladi.
2. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatga olish davlatdagi mavjud va harbiy xizmatga yaroqli chaqiriluvchilar resurslarini hisobga olish va tahlil qilishning umumdavlat tizimi hisoblanadi .
Harbiy roʻyxatga olish davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, mudofaa ishlari boʻlimlari, idoraviy mansubligi va mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar tashkilotlar, shu jumladan, taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi), fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan harbiy xizmatga majburlar hamda chaqiriluvchilarning yashash, ishlash va oʻqish joylari boʻyicha yuritiladi.
3. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatga olish Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-martdagi 119-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori hamda mazkur Yoʻriqnomaga muvofiq tashkil etiladi va yuritiladi.
4. Harbiy xizmatga majburlar oʻz navbatida rezervdagi va zaxiradagi harbiy xizmatga majburlar tarkibiga boʻlinadi.
Rezervdagi harbiy xizmatga majburlar tarkibiga muddatli harbiy xizmatni, safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtagan va xizmatni oʻtash davrida harbiy hisobdagi ixtisoslikni egallagan, shuningdek, oliy taʼlim tashkilotlarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida (harbiy taʼlim fakultetlari, harbiy tayyorgarlik oʻquv markazlari, harbiy kafedralar, sikllar va kurslarni) ofitserlar tayyorlash dasturi asosida taʼlimning toʻliq kursini tugatgan fuqarolar kiradi.
Zaxiradagi harbiy xizmatga majburlar tarkibiga muddatli harbiy xizmatga chaqirilishdan (salomatligiga koʻra harbiy roʻyxatdan chiqarilganlardan tashqari) va safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatdan ozod etilganlar, harbiy xizmatni oʻtamagan ofitserlar, harbiy hisobdagi ixtisosligi boʻlgan ayollar, shuningdek, muqobil xizmatni oʻtagan fuqarolar kiradi .
5. Tuman (shahar) chaqiruv uchastkalarida qayd etilgan fuqarolar qayd etilgan kundan boshlab, muddatli harbiy xizmatga chaqirilgunga yoki belgilangan tartibda zaxiraga oʻtkazilgunga qadar chaqiriluvchilar harbiy roʻyxatida turadi.
Chaqiriluvchilarning harbiy roʻyxatda turishining belgilangan yoshi yigirma yetti yosh hisoblanadi.
2-bob. Tashkilot va muassasalarda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar, safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmachilari hamda muqobil xizmat xizmatchilarini roʻyxatga olishni tashkil etish
6. Tashkilotlarda ishchilar, xizmatchilar va oʻquvchilardan iborat harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni roʻyxatga olish ishlari mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasida koʻrsatilgan shaxsiy varaqa (T-2 namunaviy shakl) (bundan buyon matnda shaxsiy varaqa deb yuritiladi) boʻyicha olib boriladi.
7. Tashkilotlarda ishlaydigan va oʻqiydigan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar shaxsiy varaqalarining II boʻlimi quyidagi harbiy-hisob hujjatlariga asosan toʻldiriladi:
harbiy xizmatga majburlar uchun — harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitser guvohnomasi;
muqobil xizmat xizmatchilari uchun — muqobil xizmat xizmatchisining guvohnomasi;
safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilari uchun — harbiy guvohnoma yoki mudofaa ishlari boʻlimi tomonidan berilgan safarbarlik chaqiruvi rezervida xizmatni oʻtayotganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
chaqiriluvchilar uchun — chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma.
8. Rezervdagi va zaxiradagi oddiy askar, matros, serjantlar shaxsiy varaqalarining II boʻlimi quyidagi tartibda toʻldiriladi:
a) “Hisob guruhi” satrida “A” yoki “BQ”, “DXX”, “IIV”, “DXX CHQ” (harbiy guvohnomaning 21-bandi) koʻrsatiladi;
b) “Hisob toifasi” satrida — rezerv yoki zaxira deb (harbiy guvohnomaning 20-bandi) koʻrsatiladi;
v) “Tarkibi” satrida — oddiy askar, matros, serjantlar (harbiy guvohnomaning 22-bandi) koʻrsatiladi;
g) “Harbiy unvoni” satrida — oddiy askar, matros, kichik serjant, starshina, III darajali serjant, III darajali starshina, II darajali serjant, II darajali starshina, I darajali serjant, I darajali starshina, katta serjant, bosh starshina (harbiy guvohnomaning 16-bandi) koʻrsatiladi;
d) “Harbiy hisob mutaxassisligi ____ -son” satrining surʼatida uchta raqamdan iborat harbiy hisob mutaxassisligining soni yoziladi (HHM), maxrajida esa harbiy hisob mutaxassisligining toʻliq raqamli belgisi (harbiy guvohnomaning 25-bandi) koʻrsatiladi;
e) “Harbiy xizmatga yaroqliligi” satrida quyidagilar koʻrsatiladi:
agar harbiy guvohnomaning II boʻlim 7-bandida va V boʻlimida harbiy xizmatga yaroqliligi koʻrsatilgan yozuv boʻlsa, “harbiy xizmatga yaroqli” deb yoziladi;
agar harbiy guvohnomaning V boʻlimida “vaqtincha harbiy xizmatga yaroqsiz (cheklanish darajasi — 5)”, “tinchlik davrida harbiy xizmatga yaroqsiz”, “urush davrida cheklangan ravishda harbiy xizmatga yaroqli (cheklanish darajasi — 6)”, “harbiy hisobdan chiqarilgan holda harbiy xizmatga yaroqsiz (cheklanish darajasi — 7)” kabi yozuvlar boʻlsa, “yaroqsiz” deb yoziladi;
agar harbiy guvohnomaning 28-bandida “harbiy hisobdan chiqarilgan holda harbiy xizmatga yaroqsiz (cheklanish darajasi — 7)” degan yozuv boʻlsa, u holda “yaroqsiz” deb yoziladi;
j) “Turar joyidagi mudofaa ishlari boʻlimining nomi” satrida harbiy xizmatga majburlarning harbiy roʻyxatda turadigan mudofaa ishlari boʻlimining nomi koʻrsatiladi;
z) “Maxsus harbiy roʻyxatda turadimi” satrida qalam bilan chaqiruv muddati kechiktirilganligi haqidagi guvohnomaning seriyasi va soni, harbiy xizmatga majburlarning bronlashtirilgan roʻyxatining soni, boʻlimi, bandi hamda mudofaa ishlari boʻlimining chaqiruv muddatini kechiktirish kunining sanasi yoziladi.
9. Rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarning shaxsiy varaqalarida harbiy roʻyxat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar quyidagi alohida xususiyatlarini inobatga olgan holda mazkur Yoʻriqnomaning 7-bandida koʻrsatilgan tartibda toʻldiriladi:
a) “Hisob guruhi” satri toʻldirilmaydi;
b) “Hisob toifasi” satrida “rezerv” yoki “zaxira” deb koʻrsatiladi;
v) “Tarkib” satrida zaxiradagi ofitser harbiy guvohnomasining 7-bandida koʻrsatilgan ixtisoslik (qoʻmondonlik, muhandislik va texnik, shaxsiy tarkib bilan ishlash, yuridik, tibbiy, veterinariya va hokazolar) koʻrsatiladi;
g) “Harbiy hisob mutaxassisligi” satrida mutaxassisligi olti xonali raqam bilan belgilanadi (zaxiradagi ofitser guvohnomasining 9-bandi);
d) “Harbiy xizmatga yaroqliligi” satri harbiy roʻyxatda turgan rezervdagi va zaxiradagi ofitserlar uchun toʻldirilmaydi. Harbiy roʻyxatdan umuman oʻchirilgan ofitserlar uchun bu satr zaxiradagi ofitser guvohnomasining 22-bandidagi yozuvga asoslanib toʻldiriladi.
10. Chaqiriluvchilarning shaxsiy varaqalarini toʻldirishda “Hisob guruhi” satriga “chaqiriluvchi” deb, “Turar joyidagi MIB nomi” satrida harbiy roʻyxatda turgan mudofaa ishlari boʻlimining nomi, “Maxsus roʻyxatda turadimi” satrida chaqiriluvchi chaqiruv muddatini kechiktirish huquqidan va qancha muddatga foydalanishi koʻrsatiladi.
11. Safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilarining shaxsiy varaqalarini toʻldirishda “Hisob guruhi” satrida “SCHR xizmatchisi” deb, “Turar joyidagi mudofaa ishlari boʻlimining nomi” satrida u harbiy roʻyxatda turgan mudofaa ishlari boʻlimining nomi koʻrsatiladi.
12. Rezervda va zaxirada boʻlish yoshining chegarasiga yetgan shaxslarning shaxsiy varaqalarida mudofaa ishlari boʻlimlarining koʻrsatmasiga asosan joriy yilning 1-yanvaridan keyin harbiy roʻyxat haqidagi maʼlumotlar ustiga chiziq tortib oʻchiriladi va “yoshi boʻyicha harbiy roʻyxatdan chiqarildi” deb belgi qoʻyiladi.
13. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning shaxsiy varaqalari quyidagi sakkiz guruhga boʻlinadigan alohida kartotekada qatʼiy alfavit tartibida saqlanadi:
birinchi — rezervdagi general va ofitserlarning shaxsiy varaqalari;
ikkinchi — zaxiradagi general va ofitserlarning shaxsiy varaqalari;
uchinchi — rezervdagi oddiy askar va serjantlarning shaxsiy varaqalari;
toʻrtinchi — zaxiradagi oddiy askar va serjantlarning shaxsiy varaqalari;
beshinchi — harbiy xizmatga majbur ayollarning shaxsiy varaqalari;
oltinchi — chaqiriluvchilarning shaxsiy varaqalari;
yettinchi — safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilarining shaxsiy varaqalari;
sakkizinchi — muqobil xizmat xizmatchilarining shaxsiy varaqalari.
Urush davrida chaqiruv muddatini kechiktirish huquqiga ega boʻlgan harbiy xizmatga majburlarning shaxsiy varaqalari har bir guruhda alohida ajratilib qoʻyiladi.
Yoshi boʻyicha yoki sogʻligʻining holatiga koʻra harbiy roʻyxatdan chiqarilgan fuqarolarning shaxsiy varaqalari tashkilotlarning umumiy kartotekasida saqlanadi.
Ayrim tashkilotlarda shaxsiy varaqalardan tuzilgan kartoteka yuqorida keltirilgan sakkiz guruhga boʻlingan holda yuritilishi mumkin.
Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning shaxsiy varaqalaridan iborat kartoteka “Xizmat doirasida foydalanish uchun” grifi bilan rasmiylashtiriladigan hujjatlarga qoʻyiladigan talablar asosida saqlanadi.
14. Harbiy roʻyxat masalalari boʻyicha tadbirlarni bajarish jarayonida tashkilotlarning maʼmuriyati quyidagilarga majburdir:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi tomonidan belgilanadigan shaklda va tartibda tashkilot va muassasalarning barcha harbiy xizmatga majburlari va chaqiriluvchilarini toʻliq va sifatli roʻyxatga olinishini taʼminlashga;
zaxiradagi ofitserlar guvohnomalari, harbiy guvohnomalar, chaqiriluvchilarni qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalari va muqobil xizmat xizmatchilarining guvohnomalaridagi yozuvlarni ularning shaxsiy varaqalaridagi yozuvlar bilan doimiy ravishda aniqlashtirib borish hamda ushbu shaxsiy varaqalarni solishtirish uchun har yili kamida bir marta mudofaa ishlari boʻlimlariga taqdim etishga ;
harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning oilaviy ahvoli, yashash manzili, xizmat mavqeyi, taʼlim turi, texnik tayyorgarligidagi oʻzgarishlarni muntazam ravishda hisobga olib borish hamda besh kun muddatda ushbu oʻzgarishlarni ularning shaxsiy kartochkalariga kiritish, bu toʻgʻrida tegishli harbiy roʻyxatga olish organlariga ular tomonidan belgilanadigan muddatlarda, lekin har oyda kamida bir marta maʼlum qilishga ;
rahbarlar, muhandis-texnik xodimlar va malakali ishchilar tarkibidan boʻlgan harbiy xizmatga majburlarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxatlarga muvofiq safarbarlik va urush davri uchun Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyoti tarmoqlariga bronlashtirib qoʻyilishini oʻz vaqtida rasmiylashtirishga;
har yili fevral oyida tegishli mudofaa ishlari boʻlimlariga mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi harbiy xizmatga tayyorlash lozim boʻlgan chaqiriqqacha yoshdagi oʻsmirlar roʻyxatini va mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi tuman (shahar) chaqiruv uchastkalarida qayd etilishi lozim boʻlgan oʻsmirlar roʻyxatini taqdim qilishga;
mudofaa ishlari boʻlimlarining talabiga asosan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni mudofaa ishlari boʻlimlariga kelishlari haqida xabardor qilish hamda oʻz vaqtida yetib kelishlarida koʻmaklashishga;
ishga (oʻqishga) yangi qabul qilingan yoki ishdan boʻshatilgan (taʼlim tashkilotidan chetlashtirilgan) barcha harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar toʻgʻrisida yetti kunlik muddatda mudofaa ishlari boʻlimlariga xabar qilishga ;
fuqarolarni ishga (oʻqishga) qabul qilishda ularda harbiy-hisob hujjatlari (harbiy xizmatga majburlar uchun — zaxiradagi ofitser guvohnomasi, harbiy guvohnoma, chaqiriluvchilar uchun — chaqiruv uchastkasida qayd etilganligi haqidagi guvohnoma) mavjudligini tekshirish hamda ularning harbiy hisobda turishini aniqlashga ;
mudofaa ishlari boʻlimiga taqdim qilish uchun harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilardan harbiy-hisob hujjatlarini mazkur Yoʻriqnomaning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi tilxat bilan qabul qilib olishga;
tashkilotlarda harbiy xizmatga majburlarni bronlashtirib qoʻyish holatini mudofaa ishlari boʻlimlari va yuqori turuvchi tashkilotlar tomonidan tekshirish jurnalini mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq shaklda yuritishga.
Qonunchilikka muvofiq ishga (oʻqishga) qabul qilinayotgan fuqarolar turar joyi boʻyicha harbiy hisobga kiritilishi lozim.
3-bob. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida harbiy xizmatga majburlar, chaqiriluvchilar, safarbarlik chaqiruvi rezervi va muqobil xizmat xizmatchilarini harbiy roʻyxatga olish ishlarini tashkil qilish
1-§. Umumiy qoidalar
15. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida harbiy xizmatga majburlar, chaqiriluvchilar, safarbarlik chaqiruvi rezervi va muqobil xizmat xizmatchilarining mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq shakldagi boshlangʻich hisob varaqasi quyidagi sakkiz guruhga boʻlinadigan kartotekada alfavit tartibida saqlanadi:
birinchi guruh — rezervdagi general va ofitserlarning boshlangʻich hisob varaqalari;
ikkinchi guruh — zaxiradagi general va ofitserlarning boshlangʻich hisob varaqalari;
uchinchi guruh — rezervdagi oddiy askar va serjantlarning boshlangʻich hisob varaqalari;
toʻrtinchi guruh — zaxiradagi oddiy askar va serjantlarning boshlangʻich hisob varaqalari;
beshinchi guruh — harbiy xizmatga majbur ayollarning boshlangʻich hisob varaqalari;
oltinchi guruh — chaqiriluvchilarning boshlangʻich hisob varaqalari;
yettinchi guruh — safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatchilarining boshlangʻich hisob varaqalari;
sakkizinchi guruh — muqobil xizmat xizmatchilarining boshlangʻich hisob varaqalari.
Safarbarlik koʻrsatmasiga ega boʻlgan rezervdagi harbiy xizmatga majburlarning boshlangʻich hisob varaqalari alohida ajratilib komandalar boʻyicha taxlanadi. Kartotekalarning harbiy hisob xususiyatlari va harbiy xizmatga majburlarning moʻljallanganligi boʻyicha taxlanishi mudofaa ishlari boʻlimlari boshliqlari tomonidan va ishlash uchun qulayligiga qarab boshqacha tartibda belgilanishi ham mumkin.
16. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni boshlangʻich harbiy roʻyxatga olish masalalari boʻyicha tadbirlarni bajarish jarayonida quyidagilarga majbur:
faoliyat yuritayotgan hududda yashovchi barcha harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar roʻyxatining toʻla qamrab olinganligini va sifatliligini taʼminlash ;
harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni boshlangʻich roʻyxatga olish kartochkalarini zaxiradagi ofitser guvohnomasi va harbiy guvohnoma, chaqiruv uchastkasida qayd etilganlik haqidagi guvohnoma va muqobil xizmat xizmatchisining guvohnomasidagi yozuvlar bilan muntazam ravishda solishtirishga hamda ushbu kartochkalarni har yili kamida bir marta solishtirish uchun mudofaa ishlari boʻlimlariga taqdim etishga;
harbiy roʻyxatga qoʻyilgan va roʻyxatdan chiqarilgan barcha harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar haqida oʻn kun muddat ichida mudofaa ishlari boʻlimlariga maʼlumot taqdim etishga ;
doimiy yoki bir yarim oydan ortiq muddatga vaqtincha yashash uchun kelgan harbiy xizmatga majburlarni uch kun muddat ichida harbiy roʻyxatga qoʻyish, chaqiriluvchilarni esa roʻyxatga olish hamda boshqa joyga doimiy yoki vaqtincha (bir yarim oydan ortiq muddatga) yashash uchun, uch oydan ortiq muddatga xizmat safariga, taʼtilga yoki davolanishga ketayotgan harbiy xizmatga majburlarni harbiy roʻyxatdan, chaqiriluvchilarni esa chaqiriluvchilar roʻyxatidan chiqarishga;
doimiy yoki vaqtincha yashash uchun kelib harbiy roʻyxatda turmagan harbiy xizmatga majburlarni va chaqiruv uchastkalarida qayd etilmagan chaqiriluvchilarni aniqlash hamda ularni harbiy roʻyxatga qoʻyish va qayd etish uchun mudofaa ishlari boʻlimlariga yuborishga;
mudofaa ishlari boʻlimlari boshliqlarining soʻroviga asosan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni mudofaa ishlari boʻlimiga kelishlari haqida xabardor qilish hamda ularning oʻz vaqtida yetib kelishlariga yordam koʻrsatishga;
harbiy xizmatga majburlarning mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq shakldagi boshlangʻich hisob varaqasi va chaqiriluvchilarning mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq shakldagi nomma-nom roʻyxatiga maʼlumoti, ish joyi, lavozimi, oilaviy ahvoli va turar joyi boʻyicha oʻzgarishlarni kiritib borish hamda bu haqda har oyda mudofaa ishlari boʻlimlariga maʼlumot taqdim etishga;
har yili kamida bir marta harbiy xizmatga majburlarning hisob varaqasi va chaqiriluvchilar roʻyxatidagi maʼlumotlarni qayd qilish varaqalari bilan solishtirish hamda uyma-uy yurib harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning haqiqiy sonini aniqlashga va aniqlik kiritilgan boshlangʻich hisob varaqalarini mudofaa ishlari boʻlimlaridagi hisob maʼlumotlari bilan solishtirishga;
hisobda turuvchi chaqiriluvchilar roʻyxatini mudofaa ishlari boʻlimlaridagi hisob maʼlumotlari bilan chaqiriqqacha yoshdagi oʻsmirlar chaqiruv hududlarida qayd qilingach, fuqarolar muddatli harbiy xizmatga chaqirilishi oldidan hamda mudofaa ishlari boʻlimlari boshliqlarining koʻrsatmasiga asosan boshqa muddatlarda taqqoslab chiqishga;
har yili fevral oyida harbiy xizmatga tayyorlanishi lozim boʻlgan oʻsmirlarning roʻyxatini va chaqiruv uchastkalarida qayd etilishi lozim boʻlgan oʻsmirlarning roʻyxatini tuzib mudofaa ishlari boʻlimlariga taqdim qilishga;
sogʻligida roʻy bergan oʻzgarishlar haqida arz qilgan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni hisobga olish va har oyda bir marta bu haqda mudofaa ishlari boʻlimlariga maʼlumot berishga;
fuqarolarga amaldagi harbiy roʻyxat qoidalariga rioya qilishlari va bu borada qonun bilan zimmasiga yuklatilgan burchlarini bajarishlari lozimligini tushuntirishga;
faoliyat yuritayotgan hududdagi harbiy roʻyxat holati hamda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar tomonidan harbiy roʻyxat qoidalarining buzilish holatlari haqida tuman (shahar) hokimliklariga maʼlumotlar taqdim etishga.
17. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini mazkur Yoʻriqnomaning 1 — 12-ilovalarida koʻrsatilgan hujjatlar blankalari bilan mudofaa ishlari boʻlimlari, muhr (shtamp) va kanselyariya mollari bilan tuman (shahar) hokimliklari tomonidan belgilangan tartibda taʼminlanadi.
18. Harbiy roʻyxatga taalluqli boʻlgan nomma-nom roʻyxatlar, hisob va alfavit varaqalari, muhrlar (shtamplar), kitoblar, hisob jurnali qulflanadigan seyflarda yoki temir qoplamali shkaflarda saqlanishi kerak.
Qulflanadigan seyflar va temir qoplamali shkaflarni ochishga faqat fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi va bevosita harbiy hisob ishlarini yurituvchi shaxslarga ruxsat etiladi.
2-§. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatga olish
19. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni hisobga oladi va quyidagilarni hisobini yuritadi:
boshqa mudofaa ishlari boʻlimlaridan doimiy yoki bir yarim oydan ortiq muddatga vaqtincha yashash uchun kelganlarni;
muddatli harbiy xizmatni oʻtagandan soʻng rezervga boʻshatilganlarni;
turli sabablarga koʻra zaxiraga oʻtkazilgan va mudofaa ishlari boʻlimlaridan harbiy guvohnoma olgan chaqiruv yoshidagi erkak fuqarolarni.
20. Mudofaa ishlari boʻlimi mavjud boʻlmagan, lekin ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimi boʻlgan tuman (shahar)ga doimiy yoki bir yarim oydan ortiq muddatga vaqtincha yashash uchun kelgan harbiy xizmatga majburlar harbiy roʻyxatga turishni rasmiylashtirish uchun uy-joy mulkdorlari shirkatiga biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini koʻrsatgan holda harbiy guvohnomalarini ham topshiradilar. Qishloq joylariga borgan yoki u yerdan joʻnab ketayotgan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar harbiy-hisob hujjatlarini tegishli fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga topshirishlari kerak.
Baʼzi joylarda ish faoliyati doimo koʻchib yurish bilan bogʻliq boʻlgan harbiy xizmatga majburlarni tuman mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining ruxsati bilan harbiy roʻyxatga olish va chiqarish ularni mudofaa ishlari boʻlimiga keltirmasdan amalga oshirilishi mumkin. Bunday hollarda harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitserlar guvohnomasi, chaqiruv uchastkasida qayd etilganlik guvohnomasi mudofaa ishlari boʻlimiga fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi tomonidan yetkazib boriladi.
Chaqiriluvchilar harbiy roʻyxatdan chiqish uchun tuman mudofaa ishlari boʻlimiga shaxsan kelishlari va yangi turar joyiga borgach uch kunlik muddat ichida harbiy roʻyxatdan oʻtishlari shart.
Chaqiriluvchilarni uy daftarlari (qayd etish varaqalari) boʻyicha roʻyxatga qoʻyish faqat chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasida mudofaa ishlari boʻlimi tomonidan roʻyxatga olinganligi haqidagi yozuvlar boʻlgandagina amalga oshiriladi. Faoliyat yuritilayotgan hududga bir yarim oygacha xizmat safari, oʻqish, taʼtil yoki davolanishga esa uch oygacha muddatga kelgan chaqiriluvchilar chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasida ilgari yashagan hududdagi mudofaa ishlari boʻlimining roʻyxatdan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi belgisi boʻlsa, vaqtincha roʻyxatga qoʻyiladi. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari ushbu chaqiriluvchilar haqida tuman mudofaa ishlari boʻlimlariga maʼlum qilishlari lozim.
21. Harbiy xizmatga majburlarni harbiy roʻyxatga olish va chaqiriluvchilarni hisobga kiritish boʻyicha quyidagi ishlar bajariladi:
a) harbiy guvohnomalar, zaxiradagi ofitserlar guvohnomasi va chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning haqiqiyligini sinchiklab tekshiriladi. Harbiy-hisob hujjatlarini oʻz egasiga tegishli ekanligini harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitser guvohnomasi va chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomadagi fotosurat biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasidagi fotosurat hamda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchining tashqi qiyofasi bilan solishtirib koʻrish orqali aniqlanadi. Bundan tashqari, harbiy-hisob hujjatlarida barcha varaqlarning mavjudligi, ularni qalbakilashtirish, izohlanmagan toʻgʻrilashlardan xolisligi hamda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchini avvalgi turar joyidagi harbiy hisob organidan roʻyxatdan chiqarilganligi, chaqiriluvchining shu joydagi mudofaa ishlari boʻlimida roʻyxatga olinganligi va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga oʻz muddatida kelganligi tekshiriladi. Harbiy-hisob hujjatlarida turli xil tafovutlar, noaniqliklar va qalbakilashtirishlar hamda alohida varaqlarning yoʻqolganligi aniqlansa, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bu haqda tuman mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻiga maʼlum qiladi va uning koʻrsatmasiga binoan tegishli choralarni qoʻllaydi. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida harbiy-hisob hujjatlarini qoldirish zarurati tugʻilganda harbiy xizmatga majburlarga (chaqiriluvchilarga) mazkur Yoʻriqnomaning 4-ilovasida koʻrsatilgan shaklda tilxat beriladi;
b) barcha harbiy xizmatga majburlarga mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq shaklda boshlangʻich hisob varaqasi toʻldiriladi, chaqiriluvchilar esa mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi chaqiriluvchilar roʻyxatiga kiritiladi va ularga mazkur Yoʻriqnomaning 8-ilovasiga muvofiq shaklda alfavit varaqalari toʻldiriladi. Rezervdagi serjant, starshina, askar va matroslarga, bundan tashqari mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq shakldagi hisob varaqalarni mazkur Yoʻriqnomaning 21-bandida koʻrsatilgan tartibda harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitserlar guvohnomasi va chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomadagi yozuvlarga toʻla mos ravishda toʻldiriladi. Bunda maʼlumoti, ish joyi, lavozimi, turar joyi va oilaviy ahvoli haqidagi maʼlumotlar ular aniqlangandan soʻng yoziladi. Baʼzi hisob belgilarida notoʻgʻri yozuvlar boʻlsa, harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar harbiy roʻyxatga olib rasmiylashtirilgandan soʻng ularning hujjatlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish uchun mudofaa ishlari boʻlimiga yuboriladi;
v) mudofaa ishlari boʻlimiga uchragandan soʻng fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga kelgan, tuman ichida turar joyini oʻzgartirgan harbiy xizmatga majburlarga familiyasi, ismi, otasining ismi, turar joyi, ish joyi, lavozimi koʻrsatilgan mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq shakldagi nomma-nom roʻyxat toʻldiriladi va mudofaa ishlari boʻlimiga yuboriladi. Tuman ichida turar joyini oʻzgartirgan shaxslarga esa bundan tashqari, avval harbiy roʻyxatda turgan harbiy hisob tashkilotlarining nomi koʻrsatiladi. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida bunday harbiy xizmatga majburlarga mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq shakldagi hisob varaqalari toʻldirilmaydi;
g) harbiy roʻyxatga olingan harbiy xizmatga majburlarning harbiy guvohnomalaridagi VIII boʻlimida va mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq shakldagi hisob varaqasida (uy daftarida) muhr bilan ularni roʻyxatga olinganligi haqidagi belgi qoʻyiladi;
d) boshqa tumanlardan safarbarlik guvohnomasi bilan kelgan harbiy xizmatga majburlar haqida mudofaa ishlari boʻlimiga maʼlumot beriladi. Safarbarlik guvohnomasini olish mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining koʻrsatmasi bilan amalga oshiriladi va bu haqda harbiy guvohnomaning VI boʻlimiga mazkur Yoʻriqnomaning 10-ilovasiga muvofiq maxsus muhr bilan belgi qoʻyiladi;
e) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga yangi kelgan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar haqidagi maʼlumotlar oʻn kunda bir marta belgilangan tartibda mudofaa ishlari boʻlimlariga yuboradi;
j) roʻyxatga olingan harbiy xizmatga majburlarning boshlangʻich hisob varaqalarini kartotekaga joylashtiriladi.
3-§. Harbiy xizmatga majburlarning hisob varaqalarini toʻldirish tartibi
22. Oddiy askar va serjantlar tarkibining mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasiga muvofiq shakldagi hisob varaqasi fuqarolar yigʻinlarida harbiy guvohnomadagi maʼlumotlar bilan bir xil tartibda va mos ravishda toʻldiriladi. Yetishmayotgan maʼlumotlarni hisob varaqasiga harbiy xizmatga majburlar bilan shaxsiy suhbat jarayonida toʻldiriladi.
Hisob varaqalari faqat qora va binafsha rangli siyohda chiroyli yozuv bilan toʻldiriladi.
Mazkur Yoʻriqnoma 9-ilovasining 5 — 7-bandlari (ish joyi, lavozimi, turar joyi, oilaviy ahvoli va oilasining turar joyi haqidagi maʼlumotlar) faqat oddiy yumshoq qalam bilan toʻldiriladi.
23. Mazkur Yoʻriqnomaning 9-ilovasida koʻrsatilgan hisob varaqasi quyidagi tartibga amal qilgan holda toʻldiriladi:
“Harbiy guvohnoma seriyasi va raqami” katagi harbiy xizmatga majburlarning harbiy guvohnomasidagi seriyasi va raqamiga mos ravishda yoziladi, VII boʻlimining oxirida esa hisob varaqasi qachon va qaysi mudofaa ishlari boʻlimi tomonidan berilganligi koʻrsatiladi; yuqoridagi chap katakdagi “tugʻilgan yili”, “familiyasi, ismi, otasining ismi”, “tugʻilgan joyi va yili, oyi, kuni”, “millati” (1 va 2-bandlar) satrlari biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi va guvohnomadagi maʼlumotlar boʻyicha toʻldiriladi. Tugʻilgan joyi quyidagi tartibda toʻldiriladi: viloyat, tuman (shahar), qishloq;
“Harbiy xizmatga yaroqliligi” katagi harbiy xizmatga majburlarning harbiy xizmatga yaroqliligi (yaroqsizligi) haqidagi tibbiy koʻrsatmalarga muvofiq toʻldiriladi:
agar harbiy guvohnomaning II boʻlim, 7-bandida va V boʻlimida harbiy xizmatga yaroqli (cheklanish darajasi — 1, 2), ayrim cheklanishlar bilan harbiy xizmatga yaroqli (cheklanish darajasi — 3), cheklangan ravishda harbiy xizmatga yaroqli (cheklanish darajasi — 4), deb yozilgan boʻlsa, “yaroqli” deb;
agar harbiy guvohnomaning V boʻlimida vaqtincha harbiy xizmatga yaroqsiz (cheklanish darajasi — 5), tinchlik davrida harbiy xizmatga yaroqsiz, urush davrida cheklangan ravishda harbiy xizmatga yaroqli (cheklanish darajasi — 6), harbiy hisobdan chiqarilgan holda harbiy xizmatga yaroqsiz (cheklanish darajasi — 7) kabi yozuvlar boʻlsa, “yaroqsiz” deb;
agar harbiy guvohnomaning harbiy hisobdan chiqarilgan holda harbiy xizmatga yaroqsiz (cheklanish darajasi — 7), degan yozuvi boʻlsa, u holda “yaroqsiz” deb yoziladi;
2-bandda millatiga oid maʼlumot biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasidagi yozuvga asoslanib yoziladi;
3-bandda oliy yoki boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional yoxud oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar uchun taʼlim tashkilotining toʻliq nomi, qaysi yili va qanday mutaxassislik bilan tamomlaganligi koʻrsatiladi. Agar oliy yoki boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional yoxud oʻrta maxsus taʼlim tashkilotini tamomlamagan boʻlsa, qaysi bosqichni (kurs, sinf) tugallaganligi koʻrsatiladi. Agar harbiy xizmatga majburlar bir nechta taʼlim tashkilotini tamomlagan boʻlsa, u holda eng yuqori maʼlumot beradigan taʼlim tashkiloti koʻrsatiladi. Boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarini tamomlagan shaxslar uchun hisob varaqasini toʻldirishda taʼlim tashkilotining nomi, qachon va qanday mutaxassislik boʻyicha tamomlaganligi koʻrsatiladi, oʻquvchilarga esa umumtaʼlim maktabining qaysi sinfida, oliy yoki boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional yoxud oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining qaysi bosqichida (kursida) tahsil olayotganligi koʻrsatiladi. Masalan: “umumtaʼlim maktabining 11-sinfida oʻqiydi” yoki “Toshkent davlat universitetining amaliy matematika fakultetida 3-bosqichda oʻqiydi”, “Turizm kollejining 2-bosqichida oʻqiydi”. Faqat umumtaʼlim maʼlumotiga ega boʻlganlar uchun “umumtaʼlim maktabining 11-sinfini tamomlagan;
4-bandda asosiy fuqarolik mutaxassisligi, malakasi boʻyicha darajasi va toifasi koʻrsatiladi. Harbiy xizmatga majburlar bir nechta fuqarolik mutaxassisligiga ega boʻlsa, u holda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari uchun ustuvor boʻlgan mutaxassislik turi yoziladi. Avtomototransport vositalari (yengil avtotransport, traktor, mototsikl va boshqalar) haydovchilari uchun ushbu avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi guvohnomaning raqami va berilgan sanasi yoziladi;
5-bandda ish joyi va mansabi uy-joylardan foydalanish tashkiloti, tashkilot toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yoki harbiy xizmatga majburlarning soʻzidan tashkilotning toʻliq nomi, manzili va xodimlar boʻlimining telefon raqami koʻrsatilgan holda yoziladi;
6-bandda haqiqatda yashab turgan joyning toʻliq manzili va uy telefoni raqami, qishloq joylarida esa aholi yashash punktining nomi va qaysi fuqarolar yigʻiniga qarashli ekanligi koʻrsatiladi (yoziladi). Turar joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmasdan harbiy roʻyxatga olingan harbiy xizmatga majburlarning hisob varaqalarida ichki ishlar organi tomonidan ular roʻyxatdan oʻtmasdan yashayotgan yashash joylarining toʻliq manzili yoziladi;
biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlariga asoslangan holda 7-bandda “uylanmagan” (turmushga chiqmagan), agar uylangan (turmushga chiqqan) boʻlsa, oilasining tarkibi (turmush oʻrtogʻining ismi, familiyasi va otasining ismi, farzandlarining tugʻilgan sanasi) koʻrsatiladi. Harbiy xizmatga majburlarning soʻzi boʻyicha oilasining turar joyi yoki uy-joydan foydalanish tashkilotining aniq maʼlumotlari boʻyicha yoziladi;
8-band harbiy guvohnomadagi yozuvlar (8, 9-bandlar) asosida toʻldiriladi;
20-bandda harbiy xizmatga majburlarga muddatli harbiy xizmatni oʻtagan yoki zaxirada boʻlgan vaqtida berilgan oxirgi harbiy unvoni koʻrsatiladi. Muddatli harbiy xizmatni oʻtamagan va harbiy unvonga ega boʻlmagan harbiy xizmatga majburlarga “oddiy askar” deb yoziladi;
23-bandda hisob toifasi “R” yoki “Z” (harbiy guvohnomaning 21-bandi) harflari bilan koʻrsatiladi;
24-bandda hisob guruhi “A”, “BQ”, “HDF”, “DXX”, “IIV”, “DCHQQ” (harbiy guvohnomaning 22-bandi);
25-bandda “tarkibi” harbiy xizmatga majburlarga berilgan harbiy unvonga muvofiq toʻldiriladi (harbiy guvohnomaning 23-bandi);
26-bandda “HHM raqami”ni toʻldirishda uch raqamdan iborat harbiy hisob mutaxassisligining raqami koʻrsatiladi, “HHM raqami”ni toʻldirishda esa harbiy hisob mutaxassisligining oltita raqam va harf belgisidan iborat raqamli ifodalanish koʻrsatiladi (harbiy guvohnomaning 24-bandi);
27-bandda harbiy xizmatga majburlarning olti xonali raqam bilan belgilangan HHMga mos keladigan lavozimi boʻyicha malakasi yoziladi (harbiy guvohnomaning 26-bandi);
hisob varaqasining 15-bandi harbiy guvohnomaning 10-bandidagi yozuvlar asosida toʻldiriladi. Harbiy qism roʻyxatiga kiritilganligi va chiqarilganligi haqidagi buyruqning soni hisob varaqasining 15-bandida koʻrsatilmaydi. Oylarning nomlanishi arab raqamlari bilan yoziladi. Muddatli harbiy xizmatni oʻtamagan harbiy xizmatga majburlar uchun “xizmat qilmagan” deb yoziladi;
12-bandda harbiy guvohnomaning 9-bandidagi yozuvlar asosida toʻldiriladi;
16-bandda harbiy xizmatga majburlar harbiy guvohnomasining 11-bandida harbiy qism komandiri tomonidan uni urush davrida ishlatish boʻyicha berilgan xulosasi yoziladi. Agar harbiy guvohnomada mazkur yozuv boʻlmasa, u holda hisob varaqasining ushbu yozuvi nazarda tutilgan 16-bandi toʻldirilmaydi.
Hisob varaqasining orqa tomonida harbiy xizmatga majburlarning boʻyi, bosh aylanasi, gazniqob oʻlchovi, poyabzal va kiyim-kechak oʻlchamlari haqidagi yozuvlar harbiy xizmatga majburlarning soʻzidan toʻldiriladi;
18-19-bandlar harbiy guvohnomaning tegishli bandlaridagi yozuvlar asosida toʻldiriladi. Vatanga qasamyod qabul qilmagan va jangovar harakatlarda ishtirok etmagan shaxslarning hisob varaqasida mazkur bandlar toʻldirilmaydi;
21-band harbiy xizmatga majburlarning davlat mukofotlari, koʻkrak nishonlari va qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlanganligini tasdiqlovchi orden daftarchasi, guvohnomasi va boshqa hujjatlari asosida toʻldiriladi. Bu bandda muddatli harbiy xizmatni oʻtagan, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari rezervida va zaxirasida xizmatni oʻtagan davrida olgan barcha orden, medal, koʻkrak nishonlari va qimmatbaho sovgʻalar sanab oʻtaladi va ular olingan sana koʻrsatiladi. Mukofotlar olmagan, sovgʻalar bilan taqdirlanmaganga mazkur bandning bu ustuni toʻldirilmaydi;
22-bandda harbiy xizmatga majburlar tomonidan taqdim qilingan hujjatlarga asosan, olingan jarohatlar (kontuziyalar)ning xususiyati va aniq sanasi yoziladi, agar jarohatlar (kontuziyalar) olmagan boʻlsa “olmagan” deb yozib qoʻyiladi;
28-bandda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari zaxirasidagi xizmat davomida oʻquv yigʻinlari va qayta tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi maʼlumotlar yoziladi. Mazkur band harbiy guvohnomaning 27-bandidagi yozuvlar asosida toʻldiriladi;
V boʻlimda “Tibbiy tekshiruv haqidagi maʼlumotlar” tibbiy komissiyalar quyidagi toifa va cheklanish darajasi (sogʻligi va jismoniy rivojlanishi holatining koʻrsatkichlari) boʻyicha harbiy xizmatga yaroqlilik toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi va tinchlik davrida harbiy xizmatga yaroqsiz, urush davrida cheklangan ravishda harbiy xizmatga yaroqli (cheklanish darajasi — 6) hamda uchish xizmatlariga va havo-desant qoʻshinlarida “xizmatga yaroqsiz” deb topilgan shaxslarga nisbatan chiqargan qarorlari yoziladi. Yozuvlar harbiy guvohnomaning 15-betida yozilgan tibbiy tekshirishlar haqidagi maʼlumotlar asosida yoziladi;
harbiy guvohnomaning tegishli boʻlimlaridagi yozuvlar VII boʻlimdagi “alohida belgilar” asosida toʻldiriladi;
VIII boʻlimdagi “harbiy roʻyxatga qoʻyish va chiqarish belgilari”dagi yozuvlar harbiy guvohnomaning sakkizinchi boʻlimida koʻrsatilgan harbiy roʻyxatga qoʻyish sanasi koʻrsatilgan belgiga mos kelishi lozim. Mazkur boʻlimda harbiy xizmatga majburlarning chegara yoshiga yetganligi sababli harbiy roʻyxatdan chiqarilganligi haqidagi yozuv ham yoziladi.
4-§. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatdan chiqarish va roʻyxatdan oʻchirish
24. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari quyidagilarni harbiy roʻyxatdan chiqaradilar :
a) tibbiy komissiyalar tomonidan harbiy xizmatga yaroqsiz deb topilib, harbiy roʻyxatdan chiqarilgan fuqarolarni;
b) rezervda va zaxirada boʻlish yoshining chegarasiga yetganlarni;
v) doimiy yashash uchun chet elga joʻnab ketayotgan fuqarolarni;
g) vafot etgan yoki qonunda belgilangan tartibda bedarak yoʻqolgan deb topilgan fuqarolarni.
Boshqa barcha holatlarda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni roʻyxatdan chiqarish va roʻyxatdan oʻchirish faqat mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining ruxsati bilan amalga oshiriladi.
25. Mudofaa ishlari boʻlimi boʻlmagan, biroq ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimi mavjud boʻlgan tuman (shahar)dan boshqa joylarga doimiy yoki vaqtincha (bir yarim oydan ortiq muddatga) yashashga, xizmat safariga, oʻqishga, taʼtilga yoki davolanishga — uch oydan ortiq muddatga ketayotgan harbiy xizmatga majburlar uy-joydan foydalanish tashkilotlariga biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi yoxud mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shaklini koʻrsatgan holda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarida harbiy roʻyxatdan chiqish va uni rasmiylashtirish uchun harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitserlar guvohnomasi, chaqiriluvchining qayd etilganligi haqidagi guvohnomani topshiradilar.
26. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatdan chiqarish boʻyicha quyidagi ishlar bajariladi:
a) harbiy guvohnomaning VIII boʻlimida va uy daftarida (qayd etish varaqasida) muhr bilan harbiy roʻyxatdan chiqarilganlik haqida belgi qoʻyiladi;
b) mudofaa ishlari boʻlimi masʼuliyatiga biriktirilgan hududdan tashqariga chiqib ketayotgan harbiy xizmatga majburlardagi safarbarlik guvohnomasi olinib, bu haqda harbiy guvohnomaning VI boʻlimida mazkur Yoʻriqnomaning 10-ilovasiga muvofiq shaklda shtamp bilan belgi qoʻyiladi. Mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining koʻrsatmasiga asosan baʼzi komandalarga kiritilgan harbiy xizmatga majburlardan safarbarlik guvohnomasi olib qoʻyilmasligi mumkin;
v) boshlangʻich hisob varaqasida harbiy roʻyxatdan chiqish sababi va sanasi koʻrsatiladi;
g) harbiy roʻyxatdan chiqarilgan harbiy xizmatga majburlarning roʻyxati tuzilib, olingan safarbarlik guvohnomalari bilan birgalikda oʻn kunda bir marta mudofaa ishlari boʻlimiga yuboriladi. Mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasida koʻrsatilgan chaqiriluvchilar roʻyxatida roʻyxatdan chiqarilganlik haqida belgi qoʻyiladi.
27. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari rezervida va zaxirasida boʻlish yoshining chegarasiga yetgan harbiy xizmatga majburlar faqat mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining ruxsati bilan har yili yanvar-fevral oylarida roʻyxatdan chiqariladi.
28. Vafot etgan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatdan chiqarish fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlaridan harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitser guvohnomasi va chaqiriluvchining qayd etilganligi haqidagi guvohnoma berilgandan soʻng amalga oshiriladi. Fuqarolar yigʻinlarida oʻlimni qayd etishda ushbu hujjatlar harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni boshlangʻich harbiy hisobini yuritish yuklatilgan mansabdor shaxslarga bevosita topshiriladi.
Harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitser guvohnomasi va chaqiriluvchining qayd etilganligi haqidagi guvohnomaning birinchi betida “Vafot etgan” 20___y. “___” ____ oʻlim haqidagi ___- son yozuv dalolatnomasi” belgisi qoʻyilib fuqarolar yigʻini raisining imzosi va muhri bilan tasdiqlanadi hamda harbiy guvohnoma va chaqiriluvchining qayd etilganligi haqidagi guvohnoma mudofaa ishlari boʻlimiga yuboriladi, FHDY organidan yoki vafot etgan shaxsning qarindoshlaridan harbiy guvohnoma, zaxiradagi ofitser guvohnomasi va chaqiriluvchining qayd etilganligi haqidagi guvohnomani olishining iloji boʻlmasa, bu haqda mudofaa ishlari boʻlimiga xabar beriladi.
Boshlangʻich hisob varaqasida oʻlim haqidagi dalolatnoma raqami koʻrsatib belgilanadi, shundan soʻng, varaqa roʻyxatdan chiqarilganlar kartotekasiga qoʻyiladi. Bu varaqalar mudofaa ishlari boʻlimi maʼlumotlari bilan navbatdagi taqqoslashdan soʻng belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.
4-bob. Rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarni harbiy roʻyxatga olishning oʻziga xos xususiyatlari
29. Rezerv va zaxiradagi general va ofitserlarni harbiy roʻyxatga olish mudofaa ishlari boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi.
Mudofaa ishlari boʻlimidan olisda joylashgan hududlarda yashovchi rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarni harbiy roʻyxatga qoʻyish, roʻyxatdan chiqarish ishlari mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining qarori bilan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar harbiy roʻyxatini yuritish vazifasi yuklatilgan fuqarolar yigʻinlari tomonidan amalga oshirilishi mumkin. Bunday hollarda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlar guvohnomalarida ularning roʻyxatga qoʻyilganligi va chiqarilganligi haqida yozib qoʻyiladi va gerbli muhr bilan tasdiqlanadi.
Rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarning harbiy roʻyxati mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasiga muvofiq shakldagi boshlangʻich hisob varaqalari boʻyicha olib boriladi.
30. Rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarni hisobga olish masalalari boʻyicha fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari quyidagilarni amalga oshiradi:
faoliyat yuritayotgan hududga doimiy yoki vaqtincha (bir yarim oydan ortiq muddatga) yashash uchun, shuningdek xizmat safari, oʻqish, taʼtil yoki davolanish uchun uch oydan ortiq muddatga kelgan barcha rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarni uch kunlik muddatda harbiy hisobga oladi;
mudofaa ishlari boʻlimiga mazkur Yoʻriqnomaning 11-ilovasiga muvofiq shaklda maʼlumotnoma yuboradi;
rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarga harbiy roʻyxatga olishni batamom hal qilish uchun mudofaa ishlari boʻlimida hozir boʻlishlari lozimligini yetkazadi, mazkur Yoʻriqnomaning 28-bandida koʻrsatilgan hollar bundan mustasno. Agar harbiy roʻyxatga olishni rasmiylashtirish uchun rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarni mudofaa ishlari boʻlimiga kelishlari shart boʻlmasa, mazkur Yoʻriqnomaning 11-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotnomada ularning shaxsiy yigʻmajildini qayerdan soʻrab olish lozimligi koʻrsatiladi;
mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining koʻrsatmasiga asosan rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarni harbiy roʻyxatdan chiqaradi va roʻyxatdan oʻchiradi. Bunda koʻchib ketgan zaxiradagi general va ofitserlarning boshlangʻich hisob varaqalarida roʻyxatdan chiqarish yoki roʻyxatdan oʻchirishning sabablari koʻrsatiladi. Harbiy roʻyxatdan chiqarilgan yoki roʻyxatdan oʻchirilgan rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarning boshlangʻich hisob varaqalari bir yil davomida saqlanadi, shundan soʻng belgilangan tartibda yoʻq qilinadi;
har yili kamida bir marta rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarning boshlangʻich hisob varaqalarini uy daftarlari (qayd etish varaqalari), tashkilotlarning shaxsiy varaqalari bilan, shuningdek rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarning aniqlik kiritilgan boshlangʻich hisob varaqalarini mudofaa ishlari boʻlimidagi hisob maʼlumotlari bilan solishtiradi;
har oyda tuman mudofaa ishlari boʻlimiga rezervdagi, zaxiradagi general va ofitserlarning maʼlumoti, ish joyi, lavozimi, oilaviy ahvoli, sogʻligining holati, shuningdek sudlanganligi yoki vafot etganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mazkur Yoʻriqnomaning 11-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotnomada koʻrsatgan holda yuboradi.
5-bob. Harbiy roʻyxat qoidalarini buzganlik va harbiy-hisob hujjatlarini yoʻqotganlik uchun javobgarlik
31. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan belgilangan harbiy roʻyxat qoidalarini bajarishlari kerak.
32. Mudofaa ishlari boʻlimi tomonidan harbiy mutaxassisliklar boʻyicha oʻqitish uchun jalb qilingan chaqiriluvchilarning mashgʻulotlarga qatnashishlari majburiy hisoblanadi.
33. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar oilaviy ahvoli, sogʻligining holati, yashash joyi, maʼlumoti, ish joyi, lavozimi oʻzgargan taqdirda, harbiy roʻyxatda turgan joyidagi mudofaa ishlari boʻlimlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga bu haqda yetti kunlik muddat ichida shaxsan maʼlum qilishlari kerak.
34. Harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar mudofaa ishlari boʻlimiga uzrli sabablarsiz kelmaganlik, harbiy roʻyxatda turgan mudofaa ishlari boʻlimlariga turar joyi, oʻqish joyi, ish joyi va lavozimi oʻzgarganligi haqidagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida xabar qilmaganliklari uchun qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Harbiy-hisob hujjatlarini (harbiy guvohnoma), muqobil xizmat xizmatchisining guvohnomasi hamda chaqiruv uchastkasida qayd etilganlik haqidagi guvohnomani) qasddan yaroqsizlantirish yoki beparvolik bilan saqlash tufayli yoʻqotilishiga olib kelsa fuqarolar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Tuman (shahar) chaqiruv uchastkalarida roʻyxatdan oʻtish uchun mudofaa ishlari boʻlimining chaqiruviga binoan uzrli sabablarsiz kelmagan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
35. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni boshlangʻich harbiy roʻyxatini yuritish vazifasi yuklangan mansabdor shaxslari mazkur Yoʻriqnomaning 12-ilovasiga muvofiq shaklda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar tomonidan sodir etilgan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma tuzib, chora koʻrish uchun mudofaa ishlari boʻlimiga taqdim etishlari lozim.
Mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻi harbiy xizmatga majburlar yoki chaqiriluvchilarning ish (oʻqish) joyiga, tashkilot va muassasalar rahbarlariga, harbiy xizmatga majburlar yoki chaqiriluvchilarga nisbatan maʼmuriy jazo choralari qoʻllanilganligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda maʼlum qiladi.
6-bob. Koʻchib yurish bilan bogʻliq ishlarda ishlaydigan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar harbiy roʻyxatining oʻziga xos xususiyatlari
36. Chekka hududlardan navbatdagi taʼtilga ketayotgan harbiy xizmatga majburlar taʼtilning muddatidan qatʼi nazar harbiy roʻyxatdan chiqarilmaydi. Bunda harbiy xizmatga majburlar shaxsan yoki oʻzlari ishlaydigan tashkilot va muassasalar maʼmuriyati orqali harbiy roʻyxatda turgan mudofaa ishlari boʻlimiga navbatdagi taʼtilga ketayotganligi haqida maʼlum qilishlari kerak.
37. Dala sharoitida geologik va topo-geodezik tashkilotlar, qidiruv, razvedka, suratga olish, gidrogeologik, geofizik, oʻrmon barpo etish va yer tuzish ekspeditsiyalari, partiya va otryadlari, yoʻnalishdagi qurilish-montaj va maxsus poyezdlar, yoʻl mashina stansiyalari, koʻchma mexanizatsiyalashgan va maxsus kolonnalar, yer osti yoʻllari, koʻprik qurish va suzib yuruvchi otryadlar va uchastkalar, qurilish-montaj va ishga tushirish tashkilotlari, mexanizatsiya va suvosti-texnik ishlar boshqarmalari, shuningdek shu kabi, faoliyat turi koʻchib yurish bilan bogʻliq tenglashtirilgan tashkilotlarda ishlaydigan va doimiy turar joyiga ega boʻlmagan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar ularni ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish huquqiga ega boʻlgan asosiy bazalari, qurilish-montaj va boshqa tashkilotlari joylashgan hududdagi harbiy roʻyxatga olish organlarida roʻyxatga olinadilar.
Ushbu tashkilotlarga ishga qabul qilinayotgan va ishdan boʻshatilayotgan harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarni harbiy roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish uchun ushbu tashkilotlar maʼmuriyati harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning qayd etish varaqasi (uy daftari) va harbiy-hisob hujjatlarini tegishli harbiy roʻyxat organlariga taqdim qilishlari lozim.
7-bob. Harbiy xizmatga majburlar, chaqiriluvchilar va mansabdor shaxslarning huquqlari, burchlari va javobgarligi
38. Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan idoraviy mansubligi va mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar tashkilotlar maʼmuriyati harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning harbiy roʻyxatda turishi, chaqiruv uchastkalarida qayd qilinishi, muddatli harbiy va muqobil xizmatga chaqirilishi, harbiy yigʻinlar hamda mudofaa ishlari boʻlimi tomonidan oʻtkaziladigan oʻquv mashgʻulotlarida qatnashishi uchun qonunda belgilangan tartibda ularni ish joyini (lavozimini) saqlagan holda ishdan ozod qiladilar. Bunda harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilarning doimiy ish joyi boʻyicha oʻrtacha ish haqi saqlanadi.
Mudofaa ishlari boshqarmalari huzuridagi Chaqiriluvchilarni harbiy-texnik mutaxassisliklar boʻyicha tayyorlash markazlarida ishlab chiqarishdan ajralgan holda tayyorgarlikdan oʻtayotgan chaqiriluvchilarning ish joyi, lavozimi va oʻrtacha ish haqi ularning butun tayyorgarlik davrida, shu jumladan oʻqish (yigʻinlar) oʻtkaziladigan joyga borish va u yerdan qaytib kelish davrida saqlanib qoladi .
Chaqiriluvchilarga ularning taʼlim olish (yigʻinlar) davrida uy-joy ijarasiga ketgan xarajatlari qoplanishi, oʻqish oʻtkaziladigan joyga borish va u yerdan qaytib kelish (agar bu boshqa aholi punktiga borish bilan bogʻliq boʻlsa) yoʻl haqi hamda oʻrtacha ish haqi toʻlanishi ularning asosiy ish joyida amalga oshiriladi. Ishlamaydigan chaqiriluvchilarning ana shunday xarajatlari, shuningdek qonun hujjatlarida belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 35,2 foizi miqdoridagi nafaqa tegishli hokimliklar tomonidan qoplanadi ( toʻlanadi ).
39. Muddatli harbiy xizmatga, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga, ofitserlik mansabida ishlatish uchun safarbarlik chaqiruv rezervidagi muddatli harbiy xizmatga chaqirilayotganda, harbiy bilim yurtiga qabul qilinayotganda ishchi xizmatchilarga hamda stipendiya oluvchi taʼlim tashkilotlari oʻquvchilariga qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan tartibda oʻqishdan boʻshatish puli toʻlanadi.
40. Harbiy yigʻinlarga jalb etilgan harbiy xizmatga majburlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan belgilanadigan tartibda va miqdorlarda pul hamda boshqa turdagi taʼminot oladilar.
Harbiy yigʻinlar davrida, shu jumladan ular oʻtkaziladigan joyga borish va u yerdan qaytib kelish davrida harbiy xizmatga majburlarning ish joyi (lavozimi) va ish joyidagi oʻrtacha ish haqi saqlanib qoladi.
Mazkur shaxslar bilan tuzilgan mehnat shartnomasi chaqiruv qogʻozi olingan kundan harbiy yigʻinlardan qaytilgunga qadar boʻlgan davrda ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilinishi mumkin emas, tashkilot tugatilgan hollar bundan mustasno.
Tashkilot oʻz faoliyatini batamom tugatgan taqdirda harbiy xizmatga majburlarga oʻquv yigʻinga (mashgʻulotga) qatnashishi davomidagi muddat uchun ish haqi va boshqa moddiy taʼminotlar qonunchilikda belgilangan tartibda toʻlab beriladi.
Agar harbiy xizmatga majbur harbiy yigʻinlar vaqtida kasal boʻlib qolsa va harbiy yigʻinlar tugaganidan keyin ham kasalligi davom etsa, uning ish joyi (lavozimi) saqlanib qoladi, harbiy yigʻinlar tugagan kundan boshlab ish haqi oʻrniga qonunchilik hujjatlariga muvofiq vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi toʻlanadi .
41. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlariga mutaxassislar tayyorlash uchun mudofaa ishlari boshqarmalari huzuridagi Chaqiriluvchilarni harbiy-texnika mutaxassisliklari boʻyicha tayyorlash markazlarining taʼlim tashkilotlariga jalb qilingan oʻsmirlar uchun oʻquv davomida qisqartirilgan ish kuni joriy qilinadi, imtihonlarga tayyorlanish va topshirish vaqtida esa ularga oʻrtacha ish haqi saqlangan holda asosiy ish joylaridan 7 — 15 kunlik taʼtil (mutaxassisligi va oʻquv dasturiga bogʻliq ravishda) beriladi.
Ishlab chiqarishdan ajralgan holda oʻqish uchun jalb qilingan chaqiriluvchilarning oʻqish davomida va oʻqishga borib kelish vaqtida ish joyi, lavozimi saqlanadi va oʻrtacha ish haqi toʻlanadi. Chaqiriluvchilar oʻqish davomidagi turar joyi uchun toʻlanadigan ijara haqi xarajatlari hamda oʻqishga borib kelish yoʻl xarajatlari ular doimiy ishlayotgan tashkilot tomonidan toʻlanadi.
42. Mudofaa vazirligi organlari tomonidan dispanser yoki statsionar tekshiruviga yuborilgan fuqarolarning tibbiy muassasada boʻlgan butun davri mobaynida ish joyi, egallagan lavozimi, oʻrtacha ish haqi saqlanib qoladi hamda tekshiruv joyiga borish va u yerdan qaytib kelishga ketgan xarajatlari ish (oʻqish) joyida qoplanadi. Statsionar davolanishga yuborilganda ularga vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi ish joyida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻlanadi .
43. Chaqiriluvchilar harbiy roʻyxatdan chiqish uchun mudofaa ishlari boʻlimlariga shaxsan kelishlari va yangi yashash joylariga borgach, uch kun muddat ichida roʻyxatga turishlari shart.
44. 3axiradagi ofitserlar roʻyxatga turish uchun mudofaa ishlari boʻlimlariga shaxsan kelishlari lozim. Mudofaa ishlari boʻlimidan olisda yashovchi zaxiradagi ofitserlarni roʻyxatga qoʻyish va roʻyxatdan chiqarish harbiy hisobni yuritish vazifasi yuklangan fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan oʻtkazilishi mumkin.
45. Harbiy xizmatga majburlar, chaqiriluvchilar oilaviy ahvoli, salomatligi, turar joyi, maʼlumoti, ish joyi va lavozimi oʻzgargan taqdirda oʻzlari harbiy roʻyxatda turgan joydagi organlarga bu haqda yetti kunlik muddat ichida shaxsan maʼlum qilishlari shart .
46. Agar harbiy roʻyxat qoidalarining buzilishi maʼlum boʻlsa, u holda qoidani buzgan fuqarolar va mansabdor shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
8-bob. Yakuniy qoida
47. Ushbu Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
(Old tomoni) Ishlov berish uchun shifr T-2-son namunaviy shakl Boshlangʻich Tayanch oʻrta Oʻrta Oʻrta maxsus (akademik litsey) Professional (boshlangʻich, oʻrta, oʻrta maxsus) Oliy Tabel raqami Alfavit Tashkilotning nomi SHAXSIY VARAQA _____-son I. UMUMIY MAʼLUMOTLAR 1. Familiyasi ___________________ ismi _________________ otasining ismi _________________________ 2. Tugʻilgan yili _____ oy______ kun______ 3. Tugʻilgan joyi _____________________________________________________________________________ 4. Millati ____________________________ 5. Umumiy yollanma ish staji ________________________________ 6. Maʼlumoti __________________________ a) ____________________________________ (oliy, professional (boshlangʻich, oʻrta, oʻrta maxsus), oʻrta maxsus, oʻrta, tayanch oʻrta, boshlangʻich) b) ____________________________________ (oliy yoki professional (boshlangʻich, oʻrta, oʻrta maxsus) yoxud oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining nomi va tamomlagan vaqti) ___________________________________________________________________________________________ v) ____________________________________ (akademik litsey, kasb-hunar maktabi, kollej, texnikum, umumtaʼlim maktabi nomi va tamomlagan vaqti) 7. Diplom boʻyicha mutaxassisligi _______________________________________________________________ (oliy yoki professional (boshlangʻich, oʻrta, oʻrta maxsus) yoxud oʻrta maxsus taʼlim tashkilotini tamomlaganlar uchun) Fakultet Boʻlim Diplom ___ ___-son “___”________dan. 8. Asosiy mutaxassisligi _______________ ______________________________________ 9. Uzluksiz ish staji__________________ ______________________________________ 10. Oxirgi ish joyi, lavozimi, ishdan boʻshagan vaqti va sababi ___________________________________________________________________________________________ _________________________ ______________________________________ 11. Oilaviy ahvoli _____________________ ___________________________________________________________________________________________ oila tarkibi va ularning tugʻilgan yillari 12. Biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari:___________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ ______________________________________ 13. Yashash manzili______________________ ______________________________________ Guvohnoma
(Orqa tomoni) II. HARBIY ROʻYXAT HAQIDA MAʼLUMOTLAR Hisob guruhi __________________________ Hisob toifasi _________________________ Tarkib _______________________________ Harbiy unvoni ________________________ ? Harbiy hisob mutaxassisligi _____________ Harbiy xizmatga yaroqliligi_______________ Yashash joyidagi MIBning nomi ___________ ______________________________________ Maxsus roʻyxatda turadimi_______________ III. ISHGA TAYINLASH VA BOSHQA ISHGA OʻTKAZISH IV. TAʼTILLAR Sana Boʻlim, sex Kasbi Darajasi (oklad) Asos Taʼtil turi Qaysi davr uchun Sana Asos Taʼtilga ketishi Qaytishi Toʻldirilgan sana 20__ y. “___” __________ Alohida belgilar______________________ Ishdan boʻshash sababi va sanasi ______________________________________ ______________________________________ Imzo _________________________________. ______________________________________
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
________________ ________________ ________________________ da ishlovchi (oʻquvchi) harbiy xizmatga (tashkilot, taʼlim tashkiloti nomi) tayyorlash lozim boʻlgan 20 __ yilda tugʻilgan oʻs mir lar ROʻYXATI T/r Familiya, ismi, otasining ismi Millati Maʼlumoti (qayerda, qaysi sinfda, bosqichda oʻqiydi yoki qaysi sinfni, bosqichni tamomlagan) Ish joyi va lavozimi Yashash joyi Izoh 1 2 3 4 5 6 7 20__ y. “___” _____________ Imzo _____________ Roʻyxatni tuzish boʻyicha tushuntirishlar 1. Roʻyxat uy-joydan foydalanish tashkilotlari, korxonalari muassasalari tomonidan tuziladi, korxona tashkilot, muassasa, taʼlim tashkilotlari, xodimlar boʻlimi tomonidan T- 2 -son shakldagi shaxsiy varaqalar, qaydlovlari, uy daftarlari, xon a don varaqalari boʻyicha alohida tugʻilgan yillari boʻyicha alfavit tartibida tuzilib, mudofaa ishlari boʻlimiga va fuqarolar yigʻinlariga taqdim qilinadi. 2. Roʻyxat tashkilotlar rahbarlari tomonida imzolanib, gerbli muhr bilan tasdiqlanadi. Xususiy uylar boʻyicha esa fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi tomonidan imzolanib, gerbli muhr bilan tasdiqlanadi. 3. Umumiy yigʻma roʻyxat fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi tomonidan imzolanib, gerbli muhr bilan tasdiqlanib, mudofaa ishlari boʻlimiga taqdim qiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
Chaqiruv uchastkasida qayd qilinishi lozim boʻlgan taʼlim tashkilotidagi oxirgi oʻqish yilining bitiruvchilar
_______________________________________________ (tashkilot, taʼlim tashkilotining nomi) 20__ y . 1 fevral h olatiga T/r Familiya, ismi, otasining ismi Ish (oʻqish) joyi va lavozimi Yashash joyi Izoh 1 2 3 4 5 20__ y. “___” ______________ Imzo _____________ Roʻyxatni tuzish boʻyicha tushuntirishlar 1. Roʻyxat alfavit tartibida tuziladi. Roʻyxatga sogʻligining holati, doimiy yoki vaqtincha yashashi (ishlashi, oʻqishi), sud hukmi boʻyicha dalil va joʻnatmalar, ozodlikdan mahrum qilish joylarida jazoni oʻtab chiqqanligi, fuqaroligidan qatʼiy nazar qaydlov yilida taʼlim tashkilotini bitiruvchi barcha fuqarolar kiritiladi. 2. Avval chaqiruv uchastkalarida qaydlovdan oʻtmaganlar (katta yoshdagi oʻs p ir in lar) ham ushbu roʻyxatga kiritiladi. Ularning tugʻilgan yili 2-ustunda koʻrsatiladi. 3. Roʻyxat tashkilot, taʼlim tashkilotlari kadrlar boʻlimi boshliqlari tomonidan imzolanib, gerbli muhr bilan tasdiqlanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
Rahbariyat tarkibi, muhandislik-texnik xodimlar va malakali ishchilar orasidan harbiy xizmatga majburlar, chaqiriluvchilar hamda harbiy xizmatga majburlarni bronlashni roʻyxatga olish holatini tekshirish
____________________________________________________ ( tashkilot nomi koʻrsatilsin ) Tekshirish sanasi Tekshiruvchining lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi Tekshirish natijalari, asosiy kamchiliklar va xulosalar Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilinganligi haqida belgi
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 7-ILOVA
__________ tuman _________ mahalla (qishloq, posyolka, ovul) fuqarolar yigʻinida roʻyxat da turuvchi chaqiriluvchilar ROʻYXATI T/r Qachon roʻyxatga olindi va qayerdan keldi Familiyasi, ismi va otasining ismi Tugʻilgan yili Millati Maʼlumoti (qaysi taʼlim tashkilotini tugatgan yoki qaysi kursda, qaysi sinfda oʻqiydi) Ish joyi va lavozimi Yashash joyi Oʻ qish yoki davolanish i lozimligi (qaysi modda bilan va kasallik nomi), qayerga biriktirilgan Mudofaa ishlari boshqarmalari huzuridagi markazda oʻqiyapti (oʻqiydi) Oʻqish yoki davolanishni yakunlaganligi haqida belgi Safarbarlik chaqiruvi rezervi xizmatiga olinganligi toʻgʻrisida belgi Roʻyxatdan chiqqanligi haqida belgi (qachon va qayerga ketdi) Izoh (chaqiruvdan kechiktirilganligi, vaqtinchalik ketishi va h.k. haqida belgilar) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 Roʻyxatni yuritish boʻyicha tushuntirishlar 1. Roʻyxat fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar boshlangʻich roʻyxati ni yuritish uchun masʼul boʻlgan xodimi tomonidan yuritiladi. 2. Roʻyxatga fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi hududida yashovchi, chaqiruv uchastkasida qayd qilingan barcha chaqiriluvchilar kiritiladi. Boshqa tumanlardan roʻyxatdan oʻtgach kelgan chaqiriluvchilarni ular tegishli mudofaa ishlari boʻlimining roʻyxatiga qoʻyilganligi haqidagi belgi qoʻyilgan chaqiruv uchastkasida qayd qilinganlik haqidagi guvohnomani koʻrsatganlaridan soʻng roʻyxatga kiritiladi. 3. Har bir chaqiriluvchiga roʻyxatda 4-5 satr ajratiladi. 4. Roʻyxatning 7 va 8 ustundan tashqari hamma ustunlari siyoh bilan tushunarli qilib, soʻzlarni qisqartirmasdan toʻldiriladi. 7 va 8 ustunlar oddiy qalam bilan toʻldiriladi. 5. Roʻyxatni saqlash fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining, harbiy xizmatga majburlar va chaqiriluvchilar roʻyxatini yuritish uchun masʼul boʻlgan mansabdor shaxsga yuklatiladi. 6. 13-ustunda roʻyxatdan chiqarilganligi haqidagi belgini tuman mudofaa ishlari boʻlimi tomonidan chaqiruv uchastkasida qayd qilinganlik guvohnomasida qoʻyilgan roʻyxatdan chiqarilganlik belgisiga asoslanib yoziladi.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 8-ILOVA
( Old tomoni ) Chaqiriluvchining ALFAVIT VARAQASI 1. (familiyasi, ismi, otasining ismi) 2. 3. (tugʻilgan yili) (millati) 4. (maʼlumoti) 5. (mutaxassisligi) 6. (qaysi mudofaa ishlari boʻlimidan roʻyxat ga keldi) 7. (ish yoki oʻqish joyi) 8. (yashash joyi) (xat matni) Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi raisi 20__ y. “___” _______________
( Orqa tomoni ) Qayerga Kimga Kimdan 20__ y. “ ___” ____________ ___________ -son
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 9-ILOVA
( Old tomoni ) Format160 x 230 mm Tugʻilgan yili Harbiy xizmatga yaroqliligi HISOB VARAQASI (26) HHM raqami HHM raqami Harbiy guvohnoma seriya ____ ____ -son (20) Harbiy unvoni TAYINLANGAN: Komanda va liter (23) Hisob toifasi (familiyasi, ismi, otasining ismi) HHM (24) Hisob raqami Mansabi (1) Tugʻilgan yili, kuni, oyi va joyi (25) Tarkibi (27) Lavozimining nomi va HHM (lavozim malakasi) Shtat boʻyicha harbiy unvoni (2) Millati Yoʻnalish raqami Kelish kuni va vaqti (3) Maʼlumoti Kelish joyi (4) Asosiy fuqarolik mutaxassisligi Safarbarlik guvohnomasi berildi Ijozat __-son (15) HARBIY XIZMATNI OʻTASH Harbiy qism nomi, lavozimi va texnika rusumi HHM Qachondan Qachongacha (5) Ish joyi (korxona manzili va mansabi) Telefon raqami (6) Yashash joyi Telefon raqami (7) Oilaviy ahvoli va oilisining yashash joyi (8) _______________ MIB chaqiruv kommisiyasi tomonidan (12) 20___y. “____” _________ asosan rezervga boʻshatildi (16) Harbiy qism qoʻmondonligining urush davr i da qoʻllash deb topildi haqida xulosasi (qaysi HHM, lavozim, xizmatning alohida belgilari, qanday q urol va texnikada va ularning raqami) Harbiy xizmatga chaqirildi (zaxiraga oʻtkazildi) 20 ___ y. “ ___ ” ____________ Harbiy qism vakilining tayinlangandi oʻrganganlik toʻgʻrisida belgisi Mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻining urush davr i da qoʻllash boʻyicha xulosasi (Unvon va imzo) 20 ___ y. “ ___ ” ____________ 20 ___ y. “ ___ ” ____________ (imzo)
( O rqa tomoni ) Boʻyi Bosh aylanasi Gaz niqob oʻlchovi Kiyim-kechak oʻlchovi Poyafzar oʻlchovi (18) Janglarda, jangovar harakatlarda, partizan otryadlarida, qiruvchi batalyonlarda ishtiroki (19) 20 ___ y. “ ___ ” ____________ da Vatanga qasamyod qabul qildi (21) Davlat mukofotlari, koʻkrak nishonlari va qimmatli buyumlar bilan mukofotlanishi (22) Jarohat va kontuziyalar (jarohat va kontuziya xarakteri, sanasi) (28) OʻQUV YIGʻINLARINI OʻTASH Qaysi yili Necha kun Qaysi harbiy qism yoki tashkilotda Qaysi lavozim va texnika boʻyicha HHM raqami (V) TIBBIY TEKSHIRISHLAR HAQIDA MAʼLUMOTLAR: (29) 20 ___ y. “ ___ ” _____ da _______ dagi komissiya tomonidan ___modda ___bandi boʻyicha (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori , kasalliklar jadvali) (30) 20 ___ y. “ ___ ” _____ da _______ dagi komissiya tomonidan ___modda ___bandi boʻyicha (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori , kasalliklar jadvali) Deb topildi Deb topildi 20 ___ y. “ ___ ” _____ da qayta tibbiy tekshiruvdan oʻtishi lozim 20 ___ y. “ ___ ” _____ da qayta tibbiy tekshiruvdan oʻtishi lozim (VII) ALOHIDA BELGILAR (qoʻshimcha maʼlumotlar) 20 ___ y. “ ___ ” ____________ da tuman (shahar) MIB tomonidan harbiy guvohnoma berilgan (VIII) HARBIY ROʻYXATGA QOʻYISH VA CHIQARISH (oʻchirish) haqida belgilar 20 ___ y. “ ___ ” ________ da roʻyxatga qoʻyildi 20 ___ y. “ ___ ” ________ da roʻyxatdan chiqarildi Keldi Ketdi F 11 raqamli xabar F 11 raqamli xabar ________________ viloyati _________________ tumani ________________ viloyati _____________ tumani MIBga yuborildi MIBdan keldi (imzo) (imzo) 20 ___ y. “ ___ ” ____________ da roʻyxatga qoʻyildi 20 ___ y. “ ___ ” __________ da roʻyxatdan chiqarildi Keldi Ketdi F 11 raqamli xabar F 11 raqamli xabar ________________ viloyati _________________ tumani ________________ viloyati _____________ tumani MIBga yuborildi MIBdan keldi (imzo) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 10-ILOVA
Roʻyxatiga olingan lik toʻgʻrisidagi shtamp belgi namunasi (oʻlchami 35x30 mm) (oʻlchami 35x30 mm) Fargʻona tumani MIB (tuman mudofaa ishlari bolimi)ga ____ yili “____” _________ Roʻyxatga olindi safarbarlik guvohnomasi olinganida gi shtamp belgi namunasi (oʻlchami 35x30 mm) (oʻlchami 35x30 mm) Namangan viloyati (Norin tumani MIB da ) 20___y. “____” ___________ safarbarlik guvohnomasi oli b qoʻyildi _______ (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 11-ILOVA
(Old tomoni) Format 102x144 Ofitserlar roʻyxatidagi maʼlumotlar (hisobi) oʻzgarganligi haqida MAʼLUMOT 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi va shaxsiy raqami ____________________________ 2. Harbiy hisob mutaxassisligining raqami (HHM) _______________________________ ____________________________________________________________________________ 3. Harbiy unvoni _____________________________________________________________ 4. Tugʻilgan yili va joyi ______________________________________________________ 5. Roʻyxatdagi maʼlumotlarda qanday oʻzgarishlar sodir boʻldi _______________________ 6. Asosiy oʻzgarishlar _________________________________________________________ (oʻzgarishlarni yozish uchun asos boʻlgan ____________________________________________________________________________ hujjatlar nomi, raqami ______ va sanasi)
(Orqa tomoni) 7. Zaxiradagi ofitserlar guvohnoma seriyasi “______” raqami _______________________ 20__y. “______”_______________da berilgan 8. Qayerda roʻyxatda turadi (mudofaa ishlari boʻlimi) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ 9. Zaxiradagi ofitserlar manzilgohi____________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ________________________________ (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 12-ILOVA
Harbiy xizmatga majburlarning maʼmuriy qoidabuzarligi haqida ____- sonli maʼlumotnoma 20__ y. “___” ________________ ______________________________________ (viloyat, tuman, shahar, qishloq) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Men ________________________________________________________________________ (bayonnoma tuzuvchining lavozimi, ismi, familiyasi, otasining ismi) Ushbu bayonnomani ______ yilda tugʻilgan __________________da yashovchi “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni bilan belgilangan harbiy roʻyxat qoidalarini buzgan_____________________ _________________________________________________________ga nisbatan tuzdim Harbiy xizmatga majbur haqidagi maʼlumotlar Harbiy unvoni _______________________________________________________________ Maʼlumoti___________________________________________________________________ Biometrik pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari:___________ raqami ______ 20__y. “____” _____________da berilgan. Ish joyi va mansabi __________________________________________________________ Oylik ish haqi _______________________________________________________________ Oilaviy ahvoli va oilasining tarkibi __________________________________________ Sudlanganligi _______________________________________________________________ Avval maʼmuriy javobgarlikka tortilganmi va jazo turi _________________________ ____________________________________________________________________________ Qoidabuzarlikning qisqacha tafsiloti (joyi, vaqti) ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Guvohlarning familiyasi va manzili ____________________________________________ ____________________________________________________________________________ Harbiy xizmatga majburning tushuntirishi ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Qoidabuzar imzosi ___________________________________________________________ Bayonnoma tuzuvchining lavozimi va imzosi ______________________________________ Guvohlarning imzosi _________________________________________________________
Vazir B. KURBANOV
Toshkent sh.,
2020-yil 6-iyun,
390-son