📅 2020-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
МЕТОДИКАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ёшларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4609-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи (кейинги ўринларда ― лицей) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларини чуқур ҳурмат қилиш, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахсий хислатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало, Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;
ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.
3. Белгилансинки:
лицей Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати муассислигидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланади;
лицейга қабул ва ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
лицейда ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 100 нафарни ташкил этади;
лицей Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетига бириктирилади.
4. Қуйидагилар:
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага ;
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низом 2-иловага ;
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил қилиш ва унинг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага ;
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги лицейнинг ўқитувчи, ишчи ва хизматчилари лавозимлари учун лозим бўлган штат бирликларини ажратсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, хорижий мамлакатларнинг кредитлари ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
лицей ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш ҳамда лицей битирувчиларига бериладиган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорида белгиланган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг
Директор 1 (0-0-0-1) Илмий-педагогик кенгаш Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари* 1 (1-0-0-0) Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 1 (0-0-0-1) Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 1 (0-0-0-1) Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўлими 214 (2-10-200-2) Ўқув-методик бўлинмаси 2 (0-0-0-2) Маъмурий бўлинма 3 (0-0-0-3) Кадрлар бўлинмаси 2 (0-1-0-1) Аниқ ва табиий фанлар кафедраси 11** (0-0-0-11) Автомобиль секцияси 5 (0-1-0-4) Молия хизмати 3 (0-1-0-2) Ахборот-ресурс маркази 3 (0-0-0-3) Алоқа ва ахборот технологиялари бўлинмаси 3 (0-0-0-3) Психолог 1 (0-0-0-1) Тўгараклар 4 (0-0-0-4) Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси 6** (0-0-0-6 Котибият 1 (0-0-0-1) Тиббиёт бўлинмаси 5 (0-0-0-5) Касбий ва амалий фанлар кафедраси 6** (0-0-0-6) Хўжалик бўлинмаси 14 (0-0-0-14) Тиллар кафедраси 10** (0-0-0-10) Лаборатория 3 (0-0-0-3)
Шахсий таркиб сони Жами Офицерлар Сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар Ўқувчилар Ишчи ва хизматчилар 300 3 13 200 84
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисида
1-боб. Асосий қоидалар
1. Мазкур Низом «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг (кейинги ўринларда ― лицей) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларни саралаш, қабул қилиш ва четлатиш тартибини белгилайди.
2. Лицей давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва банкларда ҳисобварағи ва бошқа ҳисоблар, белгиланган намунадаги муҳр, штамп, ўз номи туширилган бланкаларига эга бўлади.
3. Лицей ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , мазкур Низом, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, ўз Уставига мувофиқ амалга оширади.
4. Лицейда ўқув-тарбия жараёни ўқувчиларни ҳарбий-касбий йўналтириш ва келгусида уларни республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш назарда тутилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
Лицейда ўқиш муддати икки йил бўлиб, қабул квотаси 100 нафарни ташкил этади.
5. Лицейга умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
6. Лицейнинг ўқувчилар кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби, уларнинг суткалик озиқ-овқат паёги нормалари Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2-боб. Лицейнинг мақсади ва асосий вазифалари
7. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини, чегаралари дахлсизлигини таъминлаш учун масъулият ҳиссини ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини, Ўзбекистон Республикасига содиқ, фидойи фуқароларни аниқ мақсадли ва тизимли тайёрлаш самарадорлигини такомиллаштириш лицей фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
8. Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахсий хислатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;
ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.
3-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш
9. Лицейда ўқув жараёни Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари асосида ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил қилинади.
10. Лицейда таълим давлат, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
11. Тиббий ва педагогик асосларга асосланган таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирлар уйғунлигини таъминловчи кун тартиби ўқувчилар кечаю-кундуз лицейда бўлишини ҳисобга олиб тузилади ва илмий-педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланади.
12. Лицей раҳбар ходимларининг ваколатлари ва функционал вазифалари, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари лицейнинг устави билан белгиланади.
13. Биринчи курсда ўқув йили якунланганидан сўнг якуний назорат натижалари асосида лицей ўқувчиларини кейинги курсга ўтказиш тўғрисида директорнинг буйруғи чиқарилади.
14. Халқаро ва республика фан олимпиадаларида 1 ― 3-ўринларни эгаллаган лицей ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчилари республика умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактабларининг ўқувчиларини ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантиришни (мукофотлашни) тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида рағбатлантирилади (мукофотланади).
4-боб. Лицейга номзодларни саралаш тартиби
15. Лицейга умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон Республикасининг эркак жинсли фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Лицей фаолияти ва ўқишга номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда — Чегара қўшинлари) расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали лицейга қабул бошланганлиги тўғрисида эълон берилади.
16. Саралаш тадбирлари дастлабки танлов, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларидан иборат.
Саралаш тадбирларини ўтказиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан келишилган ҳолда белгиланади.
17. Номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, зарур материал ва ҳисоботларни тайёрлаш учун лицейда қабул комиссияси тузилади, унинг таркиби ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси ўз фаолиятини лицейнинг устави асосида амалга оширади.
18. Ҳарбий-касбий танлов тадбирлари Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилади.
19. Дастлабки танловни ўтказишдан асосий мақсад номзодларнинг кейинчалик олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши, давлат хизматчиси бўлиш истагида бўлган шахсларга соғлиғи, шахсий-психологик сифатлари, жисмоний тайёргарлиги бўйича қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, шунингдек, юқори интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга номзодларни аниқлаш ҳисобланади.
20. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий тадбирлари ҳисобланади:
лицей билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш;
умумтаълим мактабларининг маъмурияти билан ҳамкорликда 9-синф ўқувчилари орасидан фанларни ўзлаштириш даражаси юқори бўлган, ватанпарвар ва соғлом муҳитда тарбияланаётган ўқувчиларни танлаб олиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантириш;
номзодга тегишли ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва бошқалар), номзоднинг лицейга ўқишга киришни танлашига асослари ва сабабларини аниқлаш;
номзоддан ариза қабул қилиш.
21. Номзодлар учун дастлабки танлов уларнинг яшаш ва ўқиш жойи бўйича Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармаларининг бўлинмалари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилади.
Дастлабки танлов натижалари бўйича Чегара қўшинларининг чегарани қўриқлаш взводлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаларининг бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан лицейга ўқишга кириш учун тавсия қилинган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларидан 5 сентябрдан 5 октябрга қадар аризалар қабул қилиниб, Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг шахсий таркиб билан ишлаш бўлинмаларига тақдим этилади.
22. Қуйидагилар лицейга ўқишга кириш учун рад жавобининг берилишига асос бўлади:
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги;
номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги, дастлабки тергов ёки суриштирув ўтказилаётганлиги, жиноят иши судда кўриб чиқилаётганлиги;
жазо чораси туридан ёки амнистия қарори қўлланилганлигидан қатъи назар, содир этилган жиноят учун айблов ҳукми чиқарилганлиги;
яшаш жойидан ва ички ишлар органларидан салбий тавсияномалар мавжудлиги;
номзод Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келмаслиги.
23. Номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати лицей устави билан белгиланади.
24. Ҳарбий-касбий танловнинг бош мақсади ўзининг психофизиологик хусусиятлари ва соғлигининг ҳолати бўйича белгиланган талабларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг махсус талабларига мос келадиган, етакчилик сифатларига, ички ишончга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга, келгусида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг муносиб ҳарбий хизматчиси ва ходимлари ҳамда давлат хизматчилари бўла оладиган номзодларни аниқлашдир.
25. Ҳарбий-касбий танловнинг асосий тадбирлари қуйидагилардан иборат:
тақдим қилинган номзодга тегишли ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи маълумотларни ўрганиш;
номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш;
номзоднинг психофизиологик хусусиятларини аниқлаш;
номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;
номзоднинг саводхонлик даражасини баҳолаш (ижодий баён олиш);
номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келишини аниқлаш;
номзод билан якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш ва уни тест синовларига қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш.
26. Ҳарбий-касбий танлов номзоднинг яшаш жойи бўйича Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари ва лицейнинг малакали ходимлари билан биргаликда 5 октябрдан 1 февралга қадар ўтказилади.
27. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибда Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармалари ҳарбий-тиббий муассасаларида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тасдиқлаган ҳарбий-тиббий комиссия (кейинги ўринларда — ҲТК) томонидан ўтказилади.
Тиббий кўрикни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ҳузуридаги ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими мутахассис-шифокорлари жалб қилинади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида мутахассис-шифокорлар хулосаларига кўра ҲТК номзоднинг лицейга ўқишга киришга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқаради.
28. Саломатлигига кўра лицейга ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
29. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ ноябрь-декабрь ойларида Давлат хавфсизлик хизмати органлари мутахассис-психологларидан иборат психологлар гуруҳи томонидан ўрганилади.
Психологлар гуруҳи таркибига олий таълим муассасаларининг мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалар чиқарилади:
ўқишга кириш учун тавсия этилади;
ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.
30. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижаси бўйича ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида ноябрь-декабрь ойларида аниқланади.
32. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
33. Номзодларнинг саводхонлик даражасини ижодий баён олиш орқали баҳолаш тадбири лицейнинг педагог ходимларидан иборат комиссия томонидан январь ойида ўтказилади.
Ижодий баён синови мазкур Низомга иловада келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади ва баҳоланади.
Ижодий баён олиш комиссияси таркибига таълим муассасаларининг тегишли мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
34. Ижодий баён якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
35. Номзодларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келиши Чегара қўшинлари томонидан аниқланади.
36. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келмайдиган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
37. Якка тартибдаги якуний суҳбат Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг ўқув-методик комиссияси томонидан номзодларнинг етакчилик сифатлари, мантиқий фикрлаш ва саводхонлик даражаси, ақлий қобилиятлари, шунингдек, ҳарбий хизматчи ва давлат хизмати ходими учун муҳим касбий сифатларини аниқлаш мақсадида 1 февралга қадар ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра номзодларни тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинади.
38. Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра лицейга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган, саломатлигига кўра ўқишга яроқсиз деб топилган ва махсус талабларга мос келмаган номзодларга саралаш натижаларининг сабаблари ошкор этилмайди.
39. Тест синовларига қатнашишга тавсия этилган номзодларнинг Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлари 15 мартга қадар лицейнинг қабул комиссиясига юборилади.
40. Тест синовларида қатнашишга тавсия этилган номзодларга Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан маълумотнома берилади. Маълумотнома умумтаълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
41. Шахсий йиғмажилдларни ўрганиш натижаларига кўра тест синовларига қатнашишга рухсат этилган номзодларнинг рўйхатларини Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига етказиш учун лицейнинг қабул комиссияси масъул ҳисобланади.
42. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Агентлик билан келишилган ҳолда белгилайди.
43. Тест синовлари ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида номзодларни ўз вақтида хабардор қилиш учун жавобгарлик уларни ўрганган ҳарбий қисм командирлари зиммасига юкланади.
44. Лицейга келиб-кетиш, тест синовларига тайёрланиш ва топшириш даврида жойлашиш ҳамда овқатланиш билан боғлиқ харажатлар номзодларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қопланади.
45. Тест синовлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
46. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрига кўра уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирида топширадилар.
47. Агентлик томонидан ўтказилган тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда мазкур комиссияга ҳамда лицей қабул комиссиясига тақдим этилади.
48. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
49. Лицейга қабул қилинмаган (саралашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари (бошқа ҳужжатлари билан биргаликда) далолатнома асосида уларни ўрганган Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига юборилади.
50. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларининг (5 — 9-синфлар кесимида) давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
51. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзодлар, уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки иш куни давомида тест синови ўтказилган Агентликнинг ҳудудий бўлимларида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг шикояти қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
52. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган куйидаги номзодлар лицейга тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:
халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари — белгиланган қабул квотаси доирасида;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари — квотадан ташқари;
етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият ёрдамига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг қарорлари асосида — квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
53. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Агентлик томонидан лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
5-боб. Лицейга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби
54. Номзодларни лицей ўқувчилари сафига қабул қилиш Агентлик томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.
Мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлган номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан ўқишга қабул қилинади.
55. Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан ўтган номзодлар сони белгиланган қабул квоталаридан кам бўлган тақдирда, тест синовлари ўтказилмайди ҳамда номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан қабул қилинади.
56. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда, улар орасидан биринчи блок фанидан тест натижалари юқори бўлган номзод қабул қилинади, шунда ҳам баҳолар тенг бўлиб қолган тақдирда, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномадаги математика, физика, она-тили ва адабиёт фанларидан олган якуний баҳолари йиғиндиси бошқаларникидан юқори бўлган номзод ўқишга қабул қилинади.
57. Тест натижалари тақдим этилгандан сўнг лицейнинг қабул комиссияси номзодлар рўйхатини тузади ҳамда баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланиб, лицейнинг муҳри билан тасдиқланади.
58. Қабул комиссиясининг баённомаси номзодларни лицейга ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида лицей директорининг буйруғини чиқариш учун асос бўлади.
59. Лицейга ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчи деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва рейтинг дафтарчаси берилади.
60. Лицейнинг ташкилий-штат тузилмасига мувофиқ ўқув курслари бўйича академик гуруҳлар взводларга бирлашади.
Алгебра, геометрия, физика, хорижий тиллар, информатика, рус тили, она тили ва адабиёт фанлари бўйича машғулотларни ўтказиш вақтида ўқувчилар гуруҳи иккита кичик гуруҳларга бўлинади.
61. Лицейни тамомлагандан кейин битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
Лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги кўкрак нишонининг ягона намунаси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати қарори билан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Кўкрак нишони китель кўкрак қисмининг ўнг томонига тақилади.
6-боб. Лицей ўқувчиларни ўқишдан четлатиш тартиби
62. Ўқувчилар лицейдан қуйидагилар асосларга кўра четлатилади:
соғлиғи туфайли (тиббий комиссия хулосаси асосида);
ўқувчининг аризасига мувофиқ, ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг ташаббусига кўра;
академик ўзлаштиришдан ортда қолиш, бир семестр мобайнида икки ҳафта давомида (72 ва ундан кўп соат) узрли сабабларсиз машғулотларда қатнашмаслик;
ўқув йили якунида 3 та фанни яхши ўзлаштира олмаган ҳолда, қайта имтиҳон топширишда ҳам ўта олмаган тақдирда;
лицей уставида белгиланган ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиш;
суднинг қарорига кўра жиноят содир этганликда айбдор деб топилиши;
вафот этганлиги муносабати билан.
63. Ўқувчилар лицейдан лицей илмий-педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ директорнинг буйруғи билан четлатилади.
Ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар йиғмажилди лицей илмий-педагогик кенгашининг қарори қабул қилингандан сўнг лицей директорининг буйруғи билан имзоланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда унинг бошқа умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олишни давом эттиришини ташкил этиш учун яшаш жойидаги болалар масалалари бўйича комиссияларига юборилади.
64. Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди (бошқа ҳужжатлари билан биргаликда) тегишли таълим муассасаси раҳбарининг таълимга жалб қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингани ҳақида хабарнома олингандан сўнг далолатнома асосида ота-онасининг иштирокида унга қайтариб берилади.
65. Ўқишдан четлатилган ўқувчиларни тиклаш ва бошқа таълим муассасаларидан лицейга ўтказиш тақиқланади.
66. Ўқувчиларни лицейдан четлатишдан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
7-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар, лицейни бошқариш
67. Раҳбар ва педагог кадрлар ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
68. Лицейга қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
69. Директор лицейнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, ўқувчиларга сифатли таълим бериш ва уларни тарбиялаш, ўқув режаси ва дастурларининг бажарилиши, лицейнинг ўқув-услубий ва молия-хўжалик фаолияти лозим даражада амалга оширилиши учун жавоб беради. Директор ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан озод қилади, ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда лицей бўйича буйруқлар чиқаради.
70. Лицей директори Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда, таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича республика ва хорижий таълим муассасалари билан халқаро меморандум ва битимлар тузиш ҳуқуқига эга.
71. Лицейда педагогик фаолият билан шуғулланишга тегишли маълумотга ва профессионал тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ҳақлидир.
72. Лицейда директор ҳузурида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи, коллегиал орган ҳисобланадиган Илмий-педагогик кенгаш тузилади.
Илмий-педагогик кенгашнинг вазифа ва функциялари лицей устави билан белгиланади.
8-боб. Давлат органларининг лицейни бошқариш бўйича асосий вазифалари
73. Қуйидагилар вазирлик ва идораларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
лицейга бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, ўқувчиларнинг олий ҳарбий, ихтисослаштирилган ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлашда уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек, бевосита иштирокини таъминлаш;
таълим дастурлари ва ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;
лицейни ҳарбий хизматга чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик учун мўлжалланган ўқув воситалари, махсус адабиётлар, спорт жиҳозлари, замонавий компьютер техникаси, ўқув мақсадлари учун мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулкларнинг замонавий намуналари билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик дастурига мувофиқ ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;
лицей ўқувчилари билан ҳарбий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг дала ўқув майдонлари базаларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик амалий машғулотларини ўтказиш;
лицей ўқувчиларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифларини ташкил этиш;
лицей ҳарбий хизматчиларини олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг малака ошириш факультетларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида малака оширишини ташкил қилиш;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ўтказиш;
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан биргаликда лицейга муносиб номзодларни танлаб олиш учун умумтаълим мактаблари 5-6 синф ўқувчиларининг билими, жисмоний қобилиятлари ва шахсий сифатларини доимий равишда ўрганиш ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини тузиш ҳамда умумтаълим мактабларида лицейнинг фаолияти, қабул шартлари ва тақдим қилинаётган имтиёзлар тўғрисида ўқувчиларни хабардор қилиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда олиб бориш.
74. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
вазирлик ва идоралар томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган лицейнинг ўқув режалари ва дастурларини келишиш;
соҳадаги олий таълим муассасалари негизида ва малака ошириш муассасаларида лицей педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ўқув жараёнини ташкил этиш учун лицейни барча зарур расмий ҳужжатлар ҳамда ўқув муассасасини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги диплом ва сертификатлар билан таъминлаш;
лицейни зарур ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш.
75. Қуйидаги масалаларда кўмаклашиш лицейга бириктирилган олий ҳарбий, ихтисослаштирилган ва олий таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш, таълим дастурлари ва ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, таҳсил олаётган ёшларни олий таълим муассасасига қадар касбга йўналтириш ва педагог кадрлар малакасини оширишни самарали ташкил этиш;
ўқувчиларнинг билим даражаси ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, уларни аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришга тайёрлаш;
миллий ва хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнини ташкиллаштиришнинг замонавий методларини жорий этиш, шунингдек, унинг мазмунини доимий равишда янгилаш;
юқори билим даражаси, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда қоида тариқасида камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни лицейда ишлаш учун танлаб олиш.
9-боб. Лицейнинг молиявий ва моддий-техник таъминоти
76. Лицей фаолияти қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ҳарбий-маъмурий секторларнинг маблағлари;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
77. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари, тегишли ҳарбий-маъмурий секторларнинг маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан шакллантириладиган Лицей ишчи ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдоридаги директор фонди ташкил этилади.
Ушбу фонднинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мустақил белгиланади.
Лицей директори фондининг жорий йилда ўзлаштирилмаган молиявий маблағларини улардан кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун келаси йилга ўтказишга рухсат этилади.
78. Лицей белгиланган тартибда ўз ишининг натижаларини оператив ва бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширади, статистик ва бухгалтерлик ҳисобини юритади.
Лицейда хўжалик ва молия интизомига риоя этилиши ваколатли давлат органи томонидан назорат қилинади.
10-боб. Якунловчи қоида
79. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ижодий баён синовини ўтказиш ва баҳолаш
1. «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига саралаш тадбирларида номзодлар она тили фанидан ижодий баён ёзадилар.
Номзоднинг она тили таълими жараёнида эгаллаган кўникма ва малакалари у ёзган баёнда акс этади. Ёзма ишда асосий кўрсаткич фикрни мантиқий изчилликда она тилининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда равон ва тўғри баён эта олиш малакаси, фикр баён этилаётган соҳа бўйича номзоднинг билимлари кенглиги ва чуқурлиги, тузган матнининг имловий, услубий саводлилик даражаси билан белгиланади.
2. Ижодий баёнда номзодларнинг танлаган матнни бадиий жиҳатдан аниқ ва пухта, мантиқий изчил, ижтимоий ҳаёт ва воқелик билан боғлиқ ҳолда ёритиши, мустақил ижодий фикрлаши, она тилининг бой ифода воситаларидан унумли фойдаланиш кўникмаси ва саводхонлик даражаси баҳоланади.
3. Ижодий баённинг мавзуси ва намунавий матнлари 1 январга қадар ишлаб чиқилади ва лицей директори томонидан тасдиқланади.
4. Ижодий баённинг тасдиқланган мавзуси ва намунавий матнлари «Ёш чегарачилар» ҲАЛ директорида сақланади. Директор уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
5. Ижодий баён ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
6. Ижодий баён бошланишидан олдин комиссия аъзолари томонидан номзодларга синов ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган дафтарлар тарқатилади.
7. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.
8. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган ижодий баён намунавий матнининг ҳажми 150 — 200 та сўздан иборат бўлади.
9. Ижодий баён намунавий матнлари 3 вариантда тайёрланади.
10. Бир номзод 3 та вариантдан (конвертдан) биттасини танлаб олади. Танлаб олинган конвертдаги матн мавзуси доскага ёзиб қўйилади.
11. Комиссия аъзолари томонидан ижодий баён намунавий матни икки марта ўқиб эшиттирилади.
Номзодларга намунавий матнни ўқиб эшиттириш учун комиссияга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлимидан мутахассис жалб этилиши мумкин.
12. Номзод эшитган намунавий матн юзасидан режа тузади ва ижодий баён ёзади.
13. Ижодий баён ҳажми камида 3 — 3,5 бет бўлиши лозим.
14. Ижодий баён ёзиш учун 2 астрономик соат берилади.
15. Номзод ижодий баённи ёзиб тугатганидан кейин рақамланган дафтарини комиссия аъзосига топшириб, аудиторияни тарк этади.
16. Номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарлар текшириш учун мутахассисларга топширилади.
17. Мутахассислар номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини икки кун ичида текширади. Баён матнини ўқиб эшиттирган мутахассис томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини текширишга йўл қўйилмайди.
18. Номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини текширган мутахассис ижодий баёнларга ва ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзади ва имзо қўяди.
19. Ижодий баён натижалари лицей томонидан уч кун муддатда ҳарбий қисмларга номзодлар эътиборига етказиш учун тақдим этилади.
20. Номзодларга ижодий баённи қайта топширишга рухсат берилмайди.
21. Номзодлар томонидан ёзилган баён «5» балли тизимда баҳоланади.
Т/р Билим, кўникма, малакалар балл 1. Режа мавзуга мувофиқ тузилган, матн мазмуни тўғри баён қилинган бўлса; баён мантиқли ва изчил бўлса; сўз бойлиги, ифода қурилиши ва услуби адабий тил талабларига мос бўлса; мазмун ва ифодада бир-икки хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда қўпол бўлмаган битта имло ёки иккита ишоравий хатоси бўлса; услубий хато бўлмаса. 5 балл 2. Матн режа асосида ёритилиб, лекин кичик хатоларга йўл қўйилган бўлса; фикр баёнида изчиллик қисман бузилган бўлса; сўз танлашда ва ифода қурилишида ҳар хиллик бўлса; мазмун ва ифодада 2-3 хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда 2 та имло, 2 та ишоравий ва 2 тагача услубий хато мавжуд бўлса. 4 балл 3. Мавзу тўлиқ ёритилмаган, мавзудан қисман четга чиқилган бўлса; аниқ воқеалар изоҳида хатоларга йўл қўйилган бўлса; сўз бойлиги ва ифода тузилишида саёзлик сезилиб турса; саводхонликда 3 тагача имло, 4 тагача ишоравий, 3 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса. 3 балл 4. Матн мазмуни кўп бузилган бўлса; иш режага мос бўлмаса, фикр баёни ва қурилишида камчилик бўлса, фикрлар бир-бирига боғланмаса; сўз бойлиги саёз бўлса; мазмун ва ифодада 5-6 тагача хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда 7 тагача имло, 7 тагача ишоравий ва 7 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса. 2 балл 5. Матндаги хатолар миқдори баҳолашнинг «2» балл учун белгиланган мезонидан ошган тақдирда 1 балл
22. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:
тасодифий хатолар (масалан, «тушмоқ» сўзи айрим ўринларда тўғри, айрим ўринларда хато ёзилган бўлса);
такрорий хатолар (масалан, «қутулмоқ» сўзи 5 тагача ўринда «қутилмоқ» тарзида қўлланилган бўлса);
айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота — Чўпон ота).
Ижодий баёндаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, тегишли равишда пасайтирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил қилиш ва уларнинг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Лицей фаолиятини тартибга солувчи ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 1. Ўтказиладиган тадбирларнинг мақсади ва вазифаларини етказиш, «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейини (кейинги ўринларда ― лицей) фаолиятини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ мажлисини ўтказиш ҳамда иш тартибини белгилаш Идоралараро ва идоравий ички йиғилишларни ўтказиш, йиғилиш баённомаларини тайёрлаш 2020 йил 10 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 2. «Ёш чегарачилар» лицей ўқувчиларининг озиқ-овқат ва ҳарбий кийим таъминоти, кийимининг ягона намуналари, тақдирлаш нишонлари ва уларни тақиш тартиби, шунингдек, лицейни тугатганлиги тўғрисидаги кўкрак нишони ва дипломи намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2020 йил 1 декабрь Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) II. Лицей инфратузилмаси ва моддий-техник базасини такомиллаштириш 3. Лицей инфратузилмасини такомиллаштириш, тадбирларни молиялаштириш манбалари ва тегишли ҳисоботларни тайёрлаш юзасидан зарур чораларни белгилаш Қурилиш ишлари баённомалари, техник-иқтисодий ҳисоботлар 2020 йил 10 сентябрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) , Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 4. Лицей объектининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича ҳамда лицейда: компьютер, машқ қилиш (тренажёр) синфлари ҳамда масофадан ўқитиш учун синфлар ва электрон ахборот-ресурс марказларини яратиш; замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, интерактив виртуал стендлар ва лабораториялар кўринишида дастурий-педагогик таълим олиш воситаларини жорий қилиш; ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт ютуқлари даражасини ошириш учун тегишли шароитларни яратиш; ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинги тизимини жорий қилиш ва назоратини ташкил этиш; педагоглар таркибини ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллари билан таъминлаш ва мустақил ишларни ташкил этиш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратишни кўзда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Чора-тадбирлар режаси 2021 йил 1 март Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) III. Ўқув-услубий база ва ўқув жараёнини такомиллаштириш 5. Принципиал янги самарали ўқув режалари ва дастурлари, тематик режалар, ўқув-услубий ресурсларни ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий таълим бериш шакли ва услубларини қўллаш. Республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасалари, махсус ва бошқа олий таълим муассасаларига кириш учун зарур бўлган алоҳида фанлар бўйича (математика, физика, кимё, она тили ва адабиёт, тарих ва хорижий тиллар) чуқурлаштирилган тарзда таълим берилиши учун шароит яратиш. Чора-тадбирлар режаси 2021 йил 1 апрель Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 6. Лицей ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш (енгил ва юк автомобилларини бошқариш), ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатларни бериш масаласини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга ошириш ва ўқув гуруҳларини Ички ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил 1 сентябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 7. Лицей ўқувчилари томонидан мунтазам равишда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, ўқувчиларда мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Тегишли идоравий ҳужжат 2021 йил сентябрь 8. Лицейни ўқув мақсадлари учун мўлжалланган зарур ўқув, илмий ва махсус адабиётлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари билан таъминлаш. Вазирлик ва идораларнинг тасдиқланган иш режалари Иш режада белгиланган муддатларда Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , Ўзбекистон Республмкаси Қуролли Кучлар Академияси (Х. Қаршиев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 9. Республиканинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига кириш учун зарур фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун факультатив машғулотлар ва тўгарак ишларини ташкил этиш. IV. Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тарбия жараёнини такомиллаштириш 10. Ўзбекистон Республикаси Президентига, халқига содиқ бўлган, Ватанга хизмат қилишга тайёр турган ақл-заковатли номзодларни республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига киришини таъминлаш мақсадида «Маънавият асослари» дарси бўйича ўқув дастури, режалари ва ўқув-услубий мажмуаларини такомиллаштириш. Янги ўқув дастури, ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тарбия бўйича режалари ва ўқув-услубий комплекслари 2021 йил 1 апрель Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси (Х. Қаршиев) , Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ҳожиматов) 11. Ўқувчиларнинг маънавий-маърифий ривожланишини таъминлаш учун китобларни ўқиш, кинотеатр, театр ва музейларга бориш, маданият ва спорт вакиллари билан учрашувларни ташкил этиш, шунингдек, ўзбек халқининг тарихи, анъаналари ва бойликларини фаол ўрганиши учун зарур шароитларни яратиш. Алоҳида режа асосида Мунтазам равишда Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Ўзбекистон ЁИМК (А. Саъдуллаев) , Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ҳожиматов) 12. Ўқувчиларда ахлоқий-психологик барқарорлик ва касбий вазифаларни бажаришга шай туришни шакллантириш мақсадида уларни психологик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш. Жойларда ўқувчиларга психологик ёрдамни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов) V. Раҳбар ва педагоглар таркиби тайёргарлигини ва малакасини ошириш 13. Лицей раҳбар ва педагоглар таркибининг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш. Раҳбар ва педагог таркибнинг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонлари 2021 йил 1 август Идоралараро ишчи гуруҳ 14. Эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини объектив баҳолаш мақсадида раҳбар ва педагоглар таркибининг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш, замон талабларига жавоб берувчи малакали кадрлар билан лицейни бутлаш ва уларнинг алмашинувини ўтказиш. Вазирлик ва идораларнинг шахсий таркиб бўйича тегишли қарорлари 2021 йил 1 августга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( И. Маджидов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 15. Олий таълим муассасалари ва хорижий олий таълим муассасалари базаларининг тегишли ҳудудий (соҳа) марказларида раҳбар ва педагоглар таркибининг таълим олиши ҳамда малака оширишини ташкиллаштириш. Лицей раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш режаси Алоҳида режа асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 16. Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган конференцияларда раҳбар ва педагоглар таркибининг иштирокини таъминлаш, шунингдек, улар учун АКТ ўрганиш бўйича интенсив курслар ва хорижий тилларни ўрганишини ташкил этиш. Вазирлик ва идораларнинг алоҳида режалари бўйича Алоҳида режа асосида Тегишли вазирлик ва идоралар 17. Илғор педагогик тажрибани оммалаштириш мақсадида ўқув-методик семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш. 18. Машғулотларни, шу билан бир қаторда, таълим беришнинг инновацион усуллари бўйича ўқув жараёнига юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг самарали механизмини татбиқ этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича
Т /р Амалга ошириладиган ишлар Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар «Ёш чегарачилар» ҳ арбий-академик лицейи (Термиз шаҳри ) Бино ва иншоотлар қурилиши ҳамда уларни муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш, атроф-ҳудудни ободонлаштириш 1. Маъмурий бино ва 2 5 0 ў ринга мў лжалланган клуб. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий-маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 2. 210 ўринга мўлжалланган ошхона, автомобилларни сақлаш жойлари. 3. Спорт зали биноси. 4. Назорат ўтиш жойи ҳамда ота-оналар билан учрашув хонаси (замонавий жиҳозлар ва турникетбилан таъминлаш). 5. Комплекс спорт майдончаси. (футбол майдончаси, волейбол, баскетбол, теннис майдончаларива югуриш йўлаклари). 6. Тўсиқли югуриш мажмуаси (тоғ тайёргарлиги шаҳарчаси, психологик ва ҳарбий тайёргарлик). 7. Ўқув-машқ майдончалари (хизмат ҳайвонлари, ўқ отиш ва ўқув автомашиналарини бошқариш учун). 8. Давлат чегараси акс эттирилган ўқув-муҳандислик шаҳарчаси. 2021 йил августга қадар Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари маблағлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (С. Хусанов) 9. «Мардлик ва мангулик» (Мард ўғлонлар номи барҳаёт) номли тарғибот майдончаси. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 10. Ер ости ичимлик суви билан таъминлаш ва умумий ер майдонларини суғориш учун кўтарма насос ва суғориш тизимини ўрнатиш, ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. 11. Қозонхона биносини қуриш. Мавжуд бино ва иншоотлари р еконструкция қилиш 12. 2 1 0 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув корпуси , фаоллар зали, ётоқхона ва кир-ювиш комбинати. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 13. Электрон ахборот-ресурс маркази, кутубхона, ихтисослаштирилган синфлар, тиббий пункт хоналарини ажратиш ва жиҳозлаш. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 14. «Йўл ҳаракати қоидалари», «Ҳайдовчилик асослари» ва «Автомобиллар тузилиши ва уларнинг ишлатилиши» фанларидан назарий машғулотлар ўтказиш синф хоналари. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат нспекцияси (У. Ташкенбаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 15. Саф майдони ва минбар (флагшток). 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 1 6 . Мавжуд биноларни демонтаж қилиш. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) Моддий-техник базани замон талаблари асосида ривожлантириш 17. Оптик толали алоқа линясини ташкил қилиш ва замонавий хизматлар билан таъминлаш. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 18. Замонавий автомобил ва махсус техникалар, ускуна ва агрегатлар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш . Жумладан , « Нексия-3 » русумли енгил автомашина ― 1 та; « Дамас » русумли автомашина ― 1 та; автобуслар ― 2 та; юк автомобили ― 1 та. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), «Oʼzavtosanoat» АК (Ш. Умурзаков), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 19. Сервер, компьютер ва ўқув синф хоналарини, шунингдек, масофавий ўқитиш хоналарини ажратиш ва жиҳозлаш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 20. Сервер ва тармоқ ускуналари, узлуксиз қувват манбаи, автоматик телефон станцияси, совитиш тизими ва бошқа техник восита ва ускуналар билан таъминлаш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 21. Панорамали ўқ отиш тренажёри. 22. Енгил автотранспорт воситасини ҳайдаш учун 1 та тренажёр. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Oʼzavtosanoat» АК (Ш. Умурзаков) 23. Юк автотранспорт воситасини ҳайдаш учун 1 та тренажёр. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , « O ʼ zavtosanoat » АК (Ш. Умурзаков), 24. Ахборот-коммуникация технологиялари синфини ва чет тили синфларини 50 та шахсий компьютер т ўплами билан жиҳозлаш. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 25. Масофавий таълим учун синф хонасини тегишли компьютерлар, экран, видеокамера, микрофонлар, аудио мосламалар ва видеоконференц алоқа тизими билан жиҳозлаш. 26. 25 ўринли « Электрон кутубхона » дастурий-техник мажмуаси. 27. Клуб ва унинг саҳнасини театр , концерт томошалари учун зарур реквизитлар билан жиҳозлаш (мусиқа ва бошқа жиҳозлари билан). Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 28. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан дастурий таъминот ва ўқув воситаларини интерфаол виртуал стендлар ва лабораториялар шаклида жорий этиш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 29. Физика ва кимё фанлари бўйича лаборатория хоналарини ташкил этиш, шунингдек, уларни тегишли асбоб-ускуналар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 30. Спорт ва тренажёр залларини спорт инвентарлари, жиҳозлар (универсал тренажёр) ва мебеллар билан жиҳозлаш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 31. Ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинг тизими ва ўқув жараёнини назорат қилишни жорий қилиш. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 32. Ҳар бир ўқув хонаси, лаборатория, спорт ва тренажёр залларини видео ва аудио кузатув тизими билан жиҳозлаш. 33. Ҳарбий-академик лицейни « Kundalik.uz » веб-сайтига улаш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 34. Педагоглар таркибини ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллари билан таъминлаш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил этиш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратиш. 35. Ҳ ар бир ўқитувчини шахсий комп ь ютерлар билан таъминлаш. 36. Бадиий, илмий-оммабоп ва ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) 37. Ўқув, ишлаб чиқариш устахоналарини замонавий дастгоҳлар ва ускуналар билан жиҳозлаш. 38. Ўқув мажмуасини (комплексини) мебеллар, жиҳозлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш. 39. Лицей ҳудудини замонавий видеокузатув тизими билан жиҳозлаш. 2021 йил августга қадар Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 август,
473-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TASHKILIY-SHTAT TUZILMASI
NIZOM
METODIKASI
“YOʻL XARITASI”
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va harbiy-vatanparvarlik, ona Vatanga muhabbat va sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ularning intellektual va ijodiy salohiyatini yanada rivojlantirish, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 18-fevraldagi PQ-4609-son qarori bilan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tizimida Surxondaryo viloyatining Termiz shahrida “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi (keyingi oʻrinlarda ― litsey) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar litseyning asosiy vazifalari etib belgilansin:
oʻquvchilarda xalqimizning maʼnaviy-maʼrifiy qadriyatlariga, uning madaniyati va urf-odatlarini chuqur hurmat qilish, ularda halollik, vatanparvarlik, sadoqat, fidokorlik singari shaxsiy xislatlarini, shuningdek, milliy gʻurur tuygʻularini shakllantirish;
xalqimizning tarixi va boy madaniyati, buyuk ajdodlarimizning, eng avvalo, Amir Temurning bebaho merosi, Vatan ozodligi va farovonligi yoʻlida oʻzini qurbon qilgan zamondosh vatandoshlarimizning qahramonligi asosida Oʻzbekiston xalqiga sodiq, qatʼiy hayotiy qarashlar va faol fuqarolik pozitsiyasiga ega boʻlgan oʻquvchilarni tarbiyalash;
oʻquvchilarda keng dunyoqarash, intellektual salohiyat, ijodiy va tahliliy fikrlashni rivojlantirish, tabiiy va aniq fanlar, xorijiy tillar va zamonaviy axborot texnologiyalari boʻyicha mustahkam bilimlarni shakllantirish, shuningdek, ularga harbiy ishdagi boshlangʻich bilimlarni singdirish;
notiqlik va yetakchilik xislatlariga ega, jismonan rivojlangan, chidamli, mard va jasur Vatan himoyachilarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari va davlat xizmati uchun kadrlar zaxirasini shakllantirish maqsadida respublikaning oliy, oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun munosib nomzodlarni tayyorlash.
3. Belgilansinki:
litsey Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati muassisligidagi davlat taʼlim muassasasi hisoblanadi;
litseyga qabul va oʻquv jarayoni 2021/2022 oʻquv yilidan boshlanadi;
litseyda oʻquv jarayoni davomiyligi ikki yil boʻlib, yillik qabul kvotasi 100 nafarni tashkil etadi;
litsey Termiz davlat universiteti va Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetiga biriktiriladi.
4. Quyidagilar:
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyining tashkiliy-shtat tuzilmasi 1-ilovaga ;
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga ;
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi faoliyatini tashkil qilish va uning oʻquv-tarbiya jarayonini takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga ;
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyining infratuzilmasi, oʻquv va moddiy-texnik bazasini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi litseyning oʻqituvchi, ishchi va xizmatchilari lavozimlari uchun lozim boʻlgan shtat birliklarini ajratsin.
6. Belgilab qoʻyilsinki:
mazkur qarorda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining asoslangan hisob-kitoblariga koʻra har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari, xorijiy mamlakatlarning kreditlari va xalqaro moliya tashkilotlarining mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi;
litsey xodimlari, ishchi va xizmatchilarining mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish hamda litsey bitiruvchilariga beriladigan imtiyozlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻsmirlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari va davlat xizmati uchun kadrlar zaxirasini tayyorlash tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-iyundagi PQ-4375-son qarorida belgilangan tartib va shartlar asosida amalga oshiriladi.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi A.A. Azizov hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qaroriga 1-ILOVA
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyining
Direktor 1 (0-0-0-1) Ilmiy-pedagogik kengash Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlar boʻyicha birinchi oʻrinbosari* 1 (1-0-0-0) Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 (0-0-0-1) Direktorning maʼmuriy-xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 (0-0-0-1) Maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlar boʻlimi 214 (2-10-200-2) Oʻquv-metodik boʻlinmasi 2 (0-0-0-2) Maʼmuriy boʻlinma 3 (0-0-0-3) Kadrlar boʻlinmasi 2 (0-1-0-1) Aniq va tabiiy fanlar kafedrasi 11** (0-0-0-11) Avtomobil seksiyasi 5 (0-1-0-4) Moliya xizmati 3 (0-1-0-2) Axborot-resurs markazi 3 (0-0-0-3) Aloqa va axborot texnologiyalari boʻlinmasi 3 (0-0-0-3) Psixolog 1 (0-0-0-1) Toʻgaraklar 4 (0-0-0-4) Ijtimoiy-gumanitar fanlar kafedrasi 6** (0-0-0-6 Kotibiyat 1 (0-0-0-1) Tibbiyot boʻlinmasi 5 (0-0-0-5) Kasbiy va amaliy fanlar kafedrasi 6** (0-0-0-6) Xoʻjalik boʻlinmasi 14 (0-0-0-14) Tillar kafedrasi 10** (0-0-0-10) Laboratoriya 3 (0-0-0-3)
Shaxsiy tarkib soni Jami Ofitserlar Serjantlar tarkibiga mansub kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar Oʻquvchilar Ishchi va xizmatchilar 300 3 13 200 84
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qaroriga 2-ILOVA
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisida
1-bob. Asosiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyining (keyingi oʻrinlarda ― litsey) maqomi, maqsadi va asosiy vazifalari, faoliyatini tashkil etish, oʻquvchilarni saralash, qabul qilish va chetlatish tartibini belgilaydi.
2. Litsey davlat taʼlim muassasasi hisoblanadi va banklarda hisobvaragʻi va boshqa hisoblar, belgilangan namunadagi muhr, shtamp, oʻz nomi tushirilgan blankalariga ega boʻladi.
3. Litsey oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , mazkur Nizom, boshqa qonunchilik hujjatlari, shuningdek, oʻz Ustaviga muvofiq amalga oshiradi.
4. Litseyda oʻquv-tarbiya jarayoni oʻquvchilarni harbiy-kasbiy yoʻnaltirish va kelgusida ularni respublikaning oliy, oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida oʻqitish nazarda tutilgan davlat taʼlim standartlari, oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq amalga oshiriladi.
Litseyda oʻqish muddati ikki yil boʻlib, qabul kvotasi 100 nafarni tashkil etadi.
5. Litseyga umumiy rahbarlik qilish, uning faoliyatini moliyalashtirish, moddiy-texnik taʼminoti Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan amalga oshiriladi.
6. Litseyning oʻquvchilar kiyim-bosh namunalari va kiyinish tartibi, ularning sutkalik oziq-ovqat payogi normalari Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
2-bob. Litseyning maqsadi va asosiy vazifalari
7. Oʻquvchilarni maʼnaviy-axloqiy va harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularning intellektual va ijodiy salohiyatini rivojlantirish, mamlakatimiz suvereniteti va mustaqilligini, chegaralari daxlsizligini taʼminlash uchun masʼuliyat hissini oshirish, shuningdek, ularning huquqiy bilim va madaniyatini, Oʻzbekiston Respublikasiga sodiq, fidoyi fuqarolarni aniq maqsadli va tizimli tayyorlash samaradorligini takomillashtirish litsey faoliyatining maqsadi hisoblanadi.
8. Quyidagilar litseyning asosiy vazifalari hisoblanadi:
oʻquvchilarda xalqimizning maʼnaviy-maʼrifiy qadriyatlariga, uning madaniyati va urf-odatlariga chuqur hurmatni, ularda halollik, vatanparvarlik, sadoqat, fidokorlik singari shaxsiy xislatlarini, shuningdek, milliy gʻurur tuygʻularini shakllantirish;
xalqimizning tarixi va boy madaniyati, buyuk ajdodlarimizning, eng avvalo Amir Temurning bebaho merosi, Vatan ozodligi va farovonligi yoʻlida oʻzini qurbon qilgan zamondosh vatandoshlarimizning qahramonligi asosida Oʻzbekiston xalqiga sodiq, qatʼiy hayotiy qarashlar va faol fuqarolik pozitsiyasiga ega boʻlgan oʻquvchilarni tarbiyalash;
oʻquvchilarda keng dunyoqarash, intellektual salohiyat, ijodiy va tahliliy fikrlashni rivojlantirish, tabiiy va aniq fanlar, xorijiy tillar va zamonaviy axborot texnologiyalari boʻyicha mustahkam bilimlarni shakllantirish, shuningdek, ularga harbiy ishdagi boshlangʻich bilimlarni singdirish;
notiqlik va yetakchilik xislatlariga ega, jismonan rivojlangan, chidamli, mard va jasur Vatan himoyachilarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari va davlat xizmati uchun kadrlar zaxirasini shakllantirish maqsadida respublikaning oliy, oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun munosib nomzodlarni tayyorlash.
3-bob. Oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil qilish
9. Litseyda oʻquv jarayoni Oʻzbekiston Respublikasining davlat taʼlim standartlari asosida hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq tashkil qilinadi.
10. Litseyda taʼlim davlat, rus va ingliz tillarida olib boriladi.
11. Tibbiy va pedagogik asoslarga asoslangan taʼlim, mehnat, dam olish va turli tadbirlar uygʻunligini taʼminlovchi kun tartibi oʻquvchilar kechayu-kunduz litseyda boʻlishini hisobga olib tuziladi va ilmiy-pedagogik kengash qarori bilan tasdiqlanadi.
12. Litsey rahbar xodimlarining vakolatlari va funksional vazifalari, shuningdek, oʻquvchilarning huquq va majburiyatlari litseyning ustavi bilan belgilanadi.
13. Birinchi kursda oʻquv yili yakunlanganidan soʻng yakuniy nazorat natijalari asosida litsey oʻquvchilarini keyingi kursga oʻtkazish toʻgʻrisida direktorning buyrugʻi chiqariladi.
14. Xalqaro va respublika fan olimpiadalarida 1 ― 3-oʻrinlarni egallagan litsey oʻquvchilari hamda ularning oʻqituvchilari respublika umumtaʼlim maktablari, akademik litseylar va kasb-hunar maktablarining oʻquvchilarini va ularning oʻqituvchilarini ragʻbatlantirishni (mukofotlashni) tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar asosida ragʻbatlantiriladi (mukofotlanadi).
4-bob. Litseyga nomzodlarni saralash tartibi
15. Litseyga umumtaʼlim va ixtisoslashtirilgan maktab-internat maktablarining (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim maktablari) 9-sinfini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi shahodatnomaga ega, sogʻligʻining holatiga koʻra oʻqishga yaroqli deb topilgan hamda haqqoniy va shaffoflik tamoyillariga asoslangan saralash tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Oʻzbekiston Respublikasining erkak jinsli fuqarolari oʻqishga qabul qilinadi.
Litsey faoliyati va oʻqishga nomzodlarga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati hamda Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari (keyingi oʻrinlarda — Chegara qoʻshinlari) rasmiy veb-saytlariga joylashtirib boriladi, shuningdek, ommaviy axborot vositalari orqali litseyga qabul boshlanganligi toʻgʻrisida eʼlon beriladi.
16. Saralash tadbirlari dastlabki tanlov, harbiy-kasbiy tanlov va test sinovlaridan iborat.
Saralash tadbirlarini oʻtkazish muddati Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan kelishilgan holda belgilanadi.
17. Nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlari bilan ishlash, tashkiliy ishlarni bajarish, zarur material va hisobotlarni tayyorlash uchun litseyda qabul komissiyasi tuziladi, uning tarkibi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Qabul komissiyasi oʻz faoliyatini litseyning ustavi asosida amalga oshiradi.
18. Harbiy-kasbiy tanlov tadbirlari Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining boshqa manfaatdor boʻlinmalari bilan hamkorlikda oʻtkaziladi.
19. Dastlabki tanlovni oʻtkazishdan asosiy maqsad nomzodlarning keyinchalik oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi, davlat xizmatchisi boʻlish istagida boʻlgan shaxslarga sogʻligʻi, shaxsiy-psixologik sifatlari, jismoniy tayyorgarligi boʻyicha qoʻyiladigan talablarga muvofiqligini, shuningdek, yuqori intellektual va maʼnaviy-axloqiy salohiyatga ega nomzodlarni aniqlash hisoblanadi.
20. Quyidagilar dastlabki tanlovning asosiy tadbirlari hisoblanadi:
litsey bilan hamkorlikda umumtaʼlim maktablarida targʻibot va tashviqot ishlarini amalga oshirish;
umumtaʼlim maktablarining maʼmuriyati bilan hamkorlikda 9-sinf oʻquvchilari orasidan fanlarni oʻzlashtirish darajasi yuqori boʻlgan, vatanparvar va sogʻlom muhitda tarbiyalanayotgan oʻquvchilarni tanlab olish hamda ularning roʻyxatini shakllantirish;
nomzodga tegishli hujjatlar va nomzodni tavsiflovchi maʼlumotlarni toʻplash;
nomzod toʻgʻrisidagi turli maʼlumotlarni (oilaviy ahvoli, ota-onasi va yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati va boshqalar), nomzodning litseyga oʻqishga kirishni tanlashiga asoslari va sabablarini aniqlash;
nomzoddan ariza qabul qilish.
21. Nomzodlar uchun dastlabki tanlov ularning yashash va oʻqish joyi boʻyicha Chegara qoʻshinlari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati hududiy boshqarmalarining boʻlinmalari, tuman va shahar boʻlinmalari (boʻlimlari) tomonidan “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi masʼul xodimlari bilan birgalikda oʻtkaziladi.
Dastlabki tanlov natijalari boʻyicha Chegara qoʻshinlarining chegarani qoʻriqlash vzvodlari, Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy boshqarmalarining boʻlimlari, tuman va shahar boʻlinmalari (boʻlimlari) tomonidan litseyga oʻqishga kirish uchun tavsiya qilingan umumtaʼlim maktablarining 9-sinf oʻquvchilaridan 5-sentabrdan 5-oktabrga qadar arizalar qabul qilinib, Chegara qoʻshinlari harbiy qismlarining shaxsiy tarkib bilan ishlash boʻlinmalariga taqdim etiladi.
22. Quyidagilar litseyga oʻqishga kirish uchun rad javobining berilishiga asos boʻladi:
nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi emasligi;
nomzodga nisbatan jinoiy ish qoʻzgʻatilganligi, dastlabki tergov yoki surishtiruv oʻtkazilayotganligi, jinoyat ishi sudda koʻrib chiqilayotganligi;
jazo chorasi turidan yoki amnistiya qarori qoʻllanilganligidan qatʼi nazar, sodir etilgan jinoyat uchun ayblov hukmi chiqarilganligi;
yashash joyidan va ichki ishlar organlaridan salbiy tavsiyanomalar mavjudligi;
nomzod Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelmasligi.
23. Nomzodlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati litsey ustavi bilan belgilanadi.
24. Harbiy-kasbiy tanlovning bosh maqsadi oʻzining psixofiziologik xususiyatlari va sogʻligining holati boʻyicha belgilangan talablarga, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining maxsus talablariga mos keladigan, yetakchilik sifatlariga, ichki ishonchga, mustahkam maʼnaviy-axloqiy va intellektual salohiyatga ega, kelgusida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining munosib harbiy xizmatchisi va xodimlari hamda davlat xizmatchilari boʻla oladigan nomzodlarni aniqlashdir.
25. Harbiy-kasbiy tanlovning asosiy tadbirlari quyidagilardan iborat:
taqdim qilingan nomzodga tegishli hujjatlar va nomzodni tavsiflovchi maʼlumotlarni oʻrganish;
nomzodni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;
nomzodning psixofiziologik xususiyatlarini aniqlash;
nomzodning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash;
nomzodning savodxonlik darajasini baholash (ijodiy bayon olish);
nomzodning Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelishini aniqlash;
nomzod bilan yakka tartibda yakuniy suhbat oʻtkazish va uni test sinovlariga qoʻyish toʻgʻrisida yakuniy qaror qabul qilish.
26. Harbiy-kasbiy tanlov nomzodning yashash joyi boʻyicha Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining tegishli boʻlinmalari va litseyning malakali xodimlari bilan birgalikda 5-oktabrdan 1-fevralga qadar oʻtkaziladi.
27. Tibbiy koʻrik Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati va Sogʻliqni saqlash vazirligining qoʻshma qarori bilan tasdiqlangan nizomda belgilangan tartibda Chegara qoʻshinlari Harbiy gospitali va Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy boshqarmalari harbiy-tibbiy muassasalarida Davlat xavfsizlik xizmati boshqarmasi boshligʻi va hududiy sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi tasdiqlagan harbiy-tibbiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — HTK) tomonidan oʻtkaziladi.
Tibbiy koʻrikni oʻtkazish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahar oʻsmirlar dispanseri, viloyat koʻp tarmoqli bolalar tibbiyot markazlari huzuridagi oʻsmirlar va chaqiriluvchi yoshlarga tibbiy yordam koʻrsatish boʻlimi mutaxassis-shifokorlari jalb qilinadi.
Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari asosida mutaxassis-shifokorlar xulosalariga koʻra HTK nomzodning litseyga oʻqishga kirishga yaroqliligi toʻgʻrisida xulosa chiqaradi.
28. Salomatligiga koʻra litseyga oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topilgan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
29. Nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan ishlab chiqilgan metodikaga muvofiq noyabr-dekabr oylarida Davlat xavfsizlik xizmati organlari mutaxassis-psixologlaridan iborat psixologlar guruhi tomonidan oʻrganiladi.
Psixologlar guruhi tarkibiga oliy taʼlim muassasalarining mutaxassislari shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.
Nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlarini oʻrganish natijalariga koʻra quyidagi xulosalar chiqariladi:
oʻqishga kirish uchun tavsiya etiladi;
oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmaydi.
30. Nomzodlarning psixofiziologik xususiyatlarini oʻrganish natijasi boʻyicha oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
31. Nomzodlarning jismoniy tayyorgarlik darajasi Chegara qoʻshinlari harbiy qismlarida noyabr-dekabr oylarida aniqlanadi.
32. Jismoniy tayyorgarlik darajasi boʻyicha talablarga javob bermaydigan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
33. Nomzodlarning savodxonlik darajasini ijodiy bayon olish orqali baholash tadbiri litseyning pedagog xodimlaridan iborat komissiya tomonidan yanvar oyida oʻtkaziladi.
Ijodiy bayon sinovi mazkur Nizomga ilovada keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi va baholanadi.
Ijodiy bayon olish komissiyasi tarkibiga taʼlim muassasalarining tegishli mutaxassislari shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.
34. Ijodiy bayon yakuni boʻyicha qoniqarsiz baho olgan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
35. Nomzodlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelishi Chegara qoʻshinlari tomonidan aniqlanadi.
36. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilari uchun belgilangan maxsus talablarga mos kelmaydigan nomzodlar saralash tadbirlarining keyingi bosqichiga qoʻyilmaydi.
37. Yakka tartibdagi yakuniy suhbat Chegara qoʻshinlari harbiy qismlarining oʻquv-metodik komissiyasi tomonidan nomzodlarning yetakchilik sifatlari, mantiqiy fikrlash va savodxonlik darajasi, aqliy qobiliyatlari, shuningdek, harbiy xizmatchi va davlat xizmati xodimi uchun muhim kasbiy sifatlarini aniqlash maqsadida 1-fevralga qadar oʻtkaziladi.
Yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalariga koʻra nomzodlarni test sinovlarini topshirishga qoʻyish toʻgʻrisida yakuniy qaror qabul qilinadi.
38. Psixofiziologik xususiyatlarni oʻrganish natijalariga koʻra litseyga oʻqishga kirish uchun tavsiya etilmagan, salomatligiga koʻra oʻqishga yaroqsiz deb topilgan va maxsus talablarga mos kelmagan nomzodlarga saralash natijalarining sabablari oshkor etilmaydi.
39. Test sinovlariga qatnashishga tavsiya etilgan nomzodlarning Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan rasmiylashtirilgan shaxsiy yigʻmajildlari 15-martga qadar litseyning qabul komissiyasiga yuboriladi.
40. Test sinovlarida qatnashishga tavsiya etilgan nomzodlarga Chegara qoʻshinlari harbiy qismlari tomonidan maʼlumotnoma beriladi. Maʼlumotnoma umumtaʼlim maktabidan umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomani olish uchun asos boʻlib xizmat qiladi.
41. Shaxsiy yigʻmajildlarni oʻrganish natijalariga koʻra test sinovlariga qatnashishga ruxsat etilgan nomzodlarning roʻyxatlarini Chegara qoʻshinlari harbiy qismlariga yetkazish uchun litseyning qabul komissiyasi masʼul hisoblanadi.
42. Test sinovlarini oʻtkazish sanasi, joyi va vaqtini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Agentlik bilan kelishilgan holda belgilaydi.
43. Test sinovlari oʻtkaziladigan joy va vaqt toʻgʻrisida nomzodlarni oʻz vaqtida xabardor qilish uchun javobgarlik ularni oʻrgangan harbiy qism komandirlari zimmasiga yuklanadi.
44. Litseyga kelib-ketish, test sinovlariga tayyorlanish va topshirish davrida joylashish hamda ovqatlanish bilan bogʻliq xarajatlar nomzodlarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan qoplanadi.
45. Test sinovlari Agentlik tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
46. Test sinovlari oʻtkaziladigan umumtaʼlim fanlari bloki Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
Nomzodlar test sinovlarini oʻz ixtiyoriga koʻra uch tildan — oʻzbek, qoraqalpoq va rus tillaridan birida topshiradilar.
47. Agentlik tomonidan oʻtkazilgan test sinovlarining natijalari Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasi belgilagan muddatlarda mazkur komissiyaga hamda litsey qabul komissiyasiga taqdim etiladi.
48. Test sinovlariga belgilangan muddatda kelmagan nomzodlar uchun takroriy test sinovlari oʻtkazilmaydi.
49. Litseyga qabul qilinmagan (saralashdan oʻtmagan) nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlari (boshqa hujjatlari bilan birgalikda) dalolatnoma asosida ularni oʻrgangan Chegara qoʻshinlari harbiy qismlariga yuboriladi.
50. Test topshiriqlari umumiy oʻrta taʼlim fanlarining (5 — 9-sinflar kesimida) davlat taʼlim standartlariga muvofiq tuziladi.
51. Test sinovlari natijasidan norozi boʻlgan nomzodlar, ularning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchilar (vasiylar) test sinovlari natijasi eʼlon qilingandan keyin ikki ish kuni davomida test sinovi oʻtkazilgan Agentlikning hududiy boʻlimlarida tashkil etilgan apellyatsiya komissiyasiga yozma ravishda test natijalari boʻyicha apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega boʻlib, ularning shikoyati qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
52. Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasining qaroriga muvofiq dastlabki va harbiy-kasbiy tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgan kuyidagi nomzodlar litseyga test sinovlarisiz tanlovdan tashqari oʻqishga qabul qilinadi:
xalqaro va respublika fan olimpiadalarining gʻoliblari — belgilangan qabul kvotasi doirasida;
oʻz xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan hamda jarohatlanish (shikastlanish) natijasida nogiron boʻlib qolgan harbiy xizmatchilarning farzandlari — kvotadan tashqari;
yetim, ota-ona qarovisiz qolgan, davlat va jamiyat yordamiga muhtoj boʻlgan, joriy yilda umumtaʼlim maktablarining 9-sinfini tamomlagan voyaga yetmagan yoshlar bilan ishlash boʻyicha hududiy idoralararo komissiya tavsiyasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati rahbariyatining qarorlari asosida — kvotadan tashqari belgilangan kvotaning 5 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda.
53. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi rahbarligida oʻtkazilayotgan respublika va xalqaro sport musobaqalarining gʻoliblariga Agentlik tomonidan litseyga kirish uchun oʻtkazilayotgan test sinovlarida ular toʻplagan ballarning 20 foizi miqdoridagi qoʻshimcha ballar koʻrinishida imtiyoz beriladi.
5-bob. Litseyga oʻquvchilarni qabul qilish tartibi
54. Nomzodlarni litsey oʻquvchilari safiga qabul qilish Agentlik tomonidan oʻtkazilgan test sinovlari natijalariga koʻra amalga oshiriladi.
Mazkur Nizomning 52-bandida koʻrsatilgan imtiyozlarga ega boʻlgan nomzodlar dastlabki va harbiy-kasbiy tanlash natijalariga asosan oʻqishga qabul qilinadi.
55. Dastlabki va harbiy-kasbiy tanlashdan oʻtgan nomzodlar soni belgilangan qabul kvotalaridan kam boʻlgan taqdirda, test sinovlari oʻtkazilmaydi hamda nomzodlar dastlabki va harbiy-kasbiy tanlash natijalariga asosan qabul qilinadi.
56. Bir nechta nomzodlarning oʻtish reyting ballari teng boʻlgan hollarda, ular orasidan birinchi blok fanidan test natijalari yuqori boʻlgan nomzod qabul qilinadi, shunda ham baholar teng boʻlib qolgan taqdirda, umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomadagi matematika, fizika, ona-tili va adabiyot fanlaridan olgan yakuniy baholari yigʻindisi boshqalarnikidan yuqori boʻlgan nomzod oʻqishga qabul qilinadi.
57. Test natijalari taqdim etilgandan soʻng litseyning qabul komissiyasi nomzodlar roʻyxatini tuzadi hamda bayonnomani rasmiylashtiradi. Mazkur hujjatlar qabul komissiyasi raisi va aʼzolari tomonidan imzolanib, litseyning muhri bilan tasdiqlanadi.
58. Qabul komissiyasining bayonnomasi nomzodlarni litseyga oʻquvchilar safiga qabul qilish toʻgʻrisida litsey direktorining buyrugʻini chiqarish uchun asos boʻladi.
59. Litseyga oʻqishga qabul qilinadigan shaxslar oʻquvchi deb ataladi, ularga belgilangan namunadagi oʻquvchi bileti va reyting daftarchasi beriladi.
60. Litseyning tashkiliy-shtat tuzilmasiga muvofiq oʻquv kurslari boʻyicha akademik guruhlar vzvodlarga birlashadi.
Algebra, geometriya, fizika, xorijiy tillar, informatika, rus tili, ona tili va adabiyot fanlari boʻyicha mashgʻulotlarni oʻtkazish vaqtida oʻquvchilar guruhi ikkita kichik guruhlarga boʻlinadi.
61. Litseyni tamomlagandan keyin bitiruvchilarga belgilangan namunadagi diplom va koʻkrak nishoni beriladi.
Litseyni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi koʻkrak nishonining yagona namunasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati qarori bilan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi. Koʻkrak nishoni kitel koʻkrak qismining oʻng tomoniga taqiladi.
6-bob. Litsey oʻquvchilarni oʻqishdan chetlatish tartibi
62. Oʻquvchilar litseydan quyidagilar asoslarga koʻra chetlatiladi:
sogʻligʻi tufayli (tibbiy komissiya xulosasi asosida);
oʻquvchining arizasiga muvofiq, ota-onasi yoki ular oʻrnini bosuvchi shaxslarning tashabbusiga koʻra;
akademik oʻzlashtirishdan ortda qolish, bir semestr mobaynida ikki hafta davomida (72 va undan koʻp soat) uzrli sabablarsiz mashgʻulotlarda qatnashmaslik;
oʻquv yili yakunida 3 ta fanni yaxshi oʻzlashtira olmagan holda, qayta imtihon topshirishda ham oʻta olmagan taqdirda;
litsey ustavida belgilangan ichki tartib qoidalarini qoʻpol ravishda buzish;
sudning qaroriga koʻra jinoyat sodir etganlikda aybdor deb topilishi;
vafot etganligi munosabati bilan.
63. Oʻquvchilar litseydan litsey ilmiy-pedagogik kengashining qaroriga muvofiq direktorning buyrugʻi bilan chetlatiladi.
Oʻqishdan chetlatilgan oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yigʻmajildi litsey ilmiy-pedagogik kengashining qarori qabul qilingandan soʻng litsey direktorining buyrugʻi bilan imzolangan kundan boshlab bir hafta muddatda uning boshqa umumtaʼlim, oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalarida taʼlim olishni davom ettirishini tashkil etish uchun yashash joyidagi bolalar masalalari boʻyicha komissiyalariga yuboriladi.
64. Shaxsiy hujjatlar yigʻmajildi (boshqa hujjatlari bilan birgalikda) tegishli taʼlim muassasasi rahbarining taʼlimga jalb qilish toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilingani haqida xabarnoma olingandan soʻng dalolatnoma asosida ota-onasining ishtirokida unga qaytarib beriladi.
65. Oʻqishdan chetlatilgan oʻquvchilarni tiklash va boshqa taʼlim muassasalaridan litseyga oʻtkazish taqiqlanadi.
66. Oʻquvchilarni litseydan chetlatishdan norozi boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda yuqori turuvchi davlat organlariga murojaat qilish huquqiga egadirlar.
7-bob. Rahbar va pedagog kadrlar, litseyni boshqarish
67. Rahbar va pedagog kadrlar hamda kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilar lavozimlarini butlash qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
68. Litseyga qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.
69. Direktor litseyning faoliyatiga rahbarlik qiladi, oʻquvchilarga sifatli taʼlim berish va ularni tarbiyalash, oʻquv rejasi va dasturlarining bajarilishi, litseyning oʻquv-uslubiy va moliya-xoʻjalik faoliyati lozim darajada amalga oshirilishi uchun javob beradi. Direktor ishchi va xizmatchilarni ishga qabul qiladi va ishdan ozod qiladi, oʻz vakolati doirasida qonunchilikda belgilangan tartibda litsey boʻyicha buyruqlar chiqaradi.
70. Litsey direktori Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati bilan kelishilgan holda, taʼlim sohasida hamkorlik boʻyicha respublika va xorijiy taʼlim muassasalari bilan xalqaro memorandum va bitimlar tuzish huquqiga ega.
71. Litseyda pedagogik faoliyat bilan shugʻullanishga tegishli maʼlumotga va professional tayyorgarlikka hamda yuksak axloqiy sifatlarga ega shaxslar haqlidir.
72. Litseyda direktor huzurida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil qilish va takomillashtirishga koʻmaklashuvchi, kollegial organ hisoblanadigan Ilmiy-pedagogik kengash tuziladi.
Ilmiy-pedagogik kengashning vazifa va funksiyalari litsey ustavi bilan belgilanadi.
8-bob. Davlat organlarining litseyni boshqarish boʻyicha asosiy vazifalari
73. Quyidagilar vazirlik va idoralarning asosiy vazifalari hisoblanadi:
litseyga biriktirilgan oliy, oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari bilan oʻzaro samarali hamkorlikni tashkil etish, oʻquvchilarning oliy harbiy, ixtisoslashtirilgan va oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun sifatli tayyorlashda ularning roli va masʼuliyatini oshirish, shuningdek, bevosita ishtirokini taʼminlash;
taʼlim dasturlari va oʻquv jarayoniga ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini joriy etish;
litseyni harbiy xizmatga chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik uchun moʻljallangan oʻquv vositalari, maxsus adabiyotlar, sport jihozlari, zamonaviy kompyuter texnikasi, oʻquv maqsadlari uchun moʻljallangan qurol-aslaha va harbiy-texnik mulklarning zamonaviy namunalari bilan taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi yoshlarini harbiy xizmatga chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik dasturiga muvofiq oʻquv va koʻrgazmali qoʻllanmalar bilan taʼminlash;
litsey oʻquvchilari bilan harbiy va ixtisoslashtirilgan oliy taʼlim muassasalari va Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining dala oʻquv maydonlari bazalarida chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik amaliy mashgʻulotlarini oʻtkazish;
litsey oʻquvchilarining oliy harbiy taʼlim muassasalariga, harbiy qismlar va muassasalarga tashriflarini tashkil etish;
litsey harbiy xizmatchilarini oliy harbiy va ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarining malaka oshirish fakultetlarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetida malaka oshirishini tashkil qilish;
oʻquvchilarni harbiy-vatanparvarlik, huquqiy, maʼnaviy-axloqiy va estetik tarbiyalashni taʼminlaydigan kompleks maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlarni oʻtkazish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi bilan birgalikda litseyga munosib nomzodlarni tanlab olish uchun umumtaʼlim maktablari 5-6 sinf oʻquvchilarining bilimi, jismoniy qobiliyatlari va shaxsiy sifatlarini doimiy ravishda oʻrganish va ular boʻyicha yagona maʼlumotlar bazasini tuzish hamda umumtaʼlim maktablarida litseyning faoliyati, qabul shartlari va taqdim qilinayotgan imtiyozlar toʻgʻrisida oʻquvchilarni xabardor qilish boʻyicha keng targʻibot-tashviqot ishlarini muntazam ravishda olib borish.
74. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining asosiy vazifalari hisoblanadi:
vazirlik va idoralar tomonidan davlat taʼlim standartlariga muvofiq ishlab chiqilgan litseyning oʻquv rejalari va dasturlarini kelishish;
sohadagi oliy taʼlim muassasalari negizida va malaka oshirish muassasalarida litsey pedagog xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish;
oʻquv jarayonini tashkil etish uchun litseyni barcha zarur rasmiy hujjatlar hamda oʻquv muassasasini tamomlaganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom va sertifikatlar bilan taʼminlash;
litseyni zarur oʻquv va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash.
75. Quyidagi masalalarda koʻmaklashish litseyga biriktirilgan oliy harbiy, ixtisoslashtirilgan va oliy taʼlim muassasalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
oʻquv-tarbiyaviy jarayonni tashkil qilish, taʼlim dasturlari va oʻquv jarayoniga ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini joriy etish, shuningdek, tahsil olayotgan yoshlarni oliy taʼlim muassasasiga qadar kasbga yoʻnaltirish va pedagog kadrlar malakasini oshirishni samarali tashkil etish;
oʻquvchilarning bilim darajasi va intellektual salohiyatini yanada rivojlantirish, ularni aniq maqsadga yoʻnaltirilgan tarzda oliy taʼlim muassasalarida oʻqishni davom ettirishga tayyorlash;
milliy va xorijiy taʼlim muassasalarining ilgʻor tajribasini hisobga olgan holda, taʼlim jarayonini tashkillashtirishning zamonaviy metodlarini joriy etish, shuningdek, uning mazmunini doimiy ravishda yangilash;
yuqori bilim darajasi, intellektual salohiyat va professional mahoratga hamda qoida tariqasida kamida 5 yil uzluksiz pedagogik ish stajiga ega boʻlgan oʻqituvchilarni litseyda ishlash uchun tanlab olish.
9-bob. Litseyning moliyaviy va moddiy-texnik taʼminoti
76. Litsey faoliyati quyidagilar hisobidan moliyalashtiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
harbiy-maʼmuriy sektorlarning mablagʻlari;
Surxondaryo viloyati hokimligi mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
77. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari, tegishli harbiy-maʼmuriy sektorlarning mablagʻlari, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa moliyalashtirish manbalari hisobidan shakllantiriladigan Litsey ishchi va xodimlari mehnatiga haq toʻlash fondining 15 foizi miqdoridagi direktor fondi tashkil etiladi.
Ushbu fondning mablagʻlaridan foydalanish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan mustaqil belgilanadi.
Litsey direktori fondining joriy yilda oʻzlashtirilmagan moliyaviy mablagʻlarini ulardan keyinchalik maqsadli foydalanish uchun kelasi yilga oʻtkazishga ruxsat etiladi.
78. Litsey belgilangan tartibda oʻz ishining natijalarini operativ va buxgalteriya hisob-kitoblarini amalga oshiradi, statistik va buxgalterlik hisobini yuritadi.
Litseyda xoʻjalik va moliya intizomiga rioya etilishi vakolatli davlat organi tomonidan nazorat qilinadi.
10-bob. Yakunlovchi qoida
79. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgarlikka tortiladi.
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ijodiy bayon sinovini oʻtkazish va baholash
1. “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyiga saralash tadbirlarida nomzodlar ona tili fanidan ijodiy bayon yozadilar.
Nomzodning ona tili taʼlimi jarayonida egallagan koʻnikma va malakalari u yozgan bayonda aks etadi. Yozma ishda asosiy koʻrsatkich fikrni mantiqiy izchillikda ona tilining keng imkoniyatlaridan foydalangan holda ravon va toʻgʻri bayon eta olish malakasi, fikr bayon etilayotgan soha boʻyicha nomzodning bilimlari kengligi va chuqurligi, tuzgan matnining imloviy, uslubiy savodlilik darajasi bilan belgilanadi.
2. Ijodiy bayonda nomzodlarning tanlagan matnni badiiy jihatdan aniq va puxta, mantiqiy izchil, ijtimoiy hayot va voqelik bilan bogʻliq holda yoritishi, mustaqil ijodiy fikrlashi, ona tilining boy ifoda vositalaridan unumli foydalanish koʻnikmasi va savodxonlik darajasi baholanadi.
3. Ijodiy bayonning mavzusi va namunaviy matnlari 1-yanvarga qadar ishlab chiqiladi va litsey direktori tomonidan tasdiqlanadi.
4. Ijodiy bayonning tasdiqlangan mavzusi va namunaviy matnlari “Yosh chegarachilar” HAL direktorida saqlanadi. Direktor ularning oshkor qilinmasligi uchun masʼul hisoblanadi.
5. Ijodiy bayon oʻtkazilayotgan auditoriyaga kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalar olib kirish taqiqlanadi.
6. Ijodiy bayon boshlanishidan oldin komissiya aʼzolari tomonidan nomzodlarga sinov oʻtkazish tartibi tushuntiriladi hamda raqamlangan daftarlar tarqatiladi.
7. Nomzod raqamlangan daftarning ustki qismiga oʻzining familiyasi, ismi va otasining ismini yozadi.
8. Nomzodlarga oʻqib eshittiriladigan ijodiy bayon namunaviy matnining hajmi 150 — 200 ta soʻzdan iborat boʻladi.
9. Ijodiy bayon namunaviy matnlari 3 variantda tayyorlanadi.
10. Bir nomzod 3 ta variantdan (konvertdan) bittasini tanlab oladi. Tanlab olingan konvertdagi matn mavzusi doskaga yozib qoʻyiladi.
11. Komissiya aʼzolari tomonidan ijodiy bayon namunaviy matni ikki marta oʻqib eshittiriladi.
Nomzodlarga namunaviy matnni oʻqib eshittirish uchun komissiyaga Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hududiy boʻlimidan mutaxassis jalb etilishi mumkin.
12. Nomzod eshitgan namunaviy matn yuzasidan reja tuzadi va ijodiy bayon yozadi.
13. Ijodiy bayon hajmi kamida 3 — 3,5 bet boʻlishi lozim.
14. Ijodiy bayon yozish uchun 2 astronomik soat beriladi.
15. Nomzod ijodiy bayonni yozib tugatganidan keyin raqamlangan daftarini komissiya aʼzosiga topshirib, auditoriyani tark etadi.
16. Nomzodlardan qabul qilib olingan daftarlar tekshirish uchun mutaxassislarga topshiriladi.
17. Mutaxassislar nomzodlarning yozgan ijodiy bayonlarini ikki kun ichida tekshiradi. Bayon matnini oʻqib eshittirgan mutaxassis tomonidan shu auditoriyadagi nomzodlarning yozgan ijodiy bayonlarini tekshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Nomzodlarning yozgan ijodiy bayonlarini tekshirgan mutaxassis ijodiy bayonlarga va har bir raqamlangan daftarga oʻzining familiyasi, ismi, otasining ismini yozadi va imzo qoʻyadi.
19. Ijodiy bayon natijalari litsey tomonidan uch kun muddatda harbiy qismlarga nomzodlar eʼtiboriga yetkazish uchun taqdim etiladi.
20. Nomzodlarga ijodiy bayonni qayta topshirishga ruxsat berilmaydi.
21. Nomzodlar tomonidan yozilgan bayon “5” balli tizimda baholanadi.
T/r Bilim, koʻnikma, malakalar ball 1. Reja mavzuga muvofiq tuzilgan, matn mazmuni toʻgʻri bayon qilingan boʻlsa; bayon mantiqli va izchil boʻlsa; soʻz boyligi, ifoda qurilishi va uslubi adabiy til talablariga mos boʻlsa; mazmun va ifodada bir-ikki xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; savodxonlikda qoʻpol boʻlmagan bitta imlo yoki ikkita ishoraviy xatosi boʻlsa; uslubiy xato boʻlmasa. 5 ball 2. Matn reja asosida yoritilib, lekin kichik xatolarga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; fikr bayonida izchillik qisman buzilgan boʻlsa; soʻz tanlashda va ifoda qurilishida har xillik boʻlsa; mazmun va ifodada 2-3 xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; savodxonlikda 2 ta imlo, 2 ta ishoraviy va 2 tagacha uslubiy xato mavjud boʻlsa. 4 ball 3. Mavzu toʻliq yoritilmagan, mavzudan qisman chetga chiqilgan boʻlsa; aniq voqealar izohida xatolarga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; soʻz boyligi va ifoda tuzilishida sayozlik sezilib tursa; savodxonlikda 3 tagacha imlo, 4 tagacha ishoraviy, 3 tagacha uslubiy xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa. 3 ball 4. Matn mazmuni koʻp buzilgan boʻlsa; ish rejaga mos boʻlmasa, fikr bayoni va qurilishida kamchilik boʻlsa, fikrlar bir-biriga bogʻlanmasa; soʻz boyligi sayoz boʻlsa; mazmun va ifodada 5-6 tagacha xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa; savodxonlikda 7 tagacha imlo, 7 tagacha ishoraviy va 7 tagacha uslubiy xatoga yoʻl qoʻyilgan boʻlsa. 2 ball 5. Matndagi xatolar miqdori baholashning “2” ball uchun belgilangan mezonidan oshgan taqdirda 1 ball
22. Quyidagilar xato deb hisoblanmaydi:
tasodifiy xatolar (masalan, “tushmoq” soʻzi ayrim oʻrinlarda toʻgʻri, ayrim oʻrinlarda xato yozilgan boʻlsa);
takroriy xatolar (masalan, “qutulmoq” soʻzi 5 tagacha oʻrinda “qutilmoq” tarzida qoʻllanilgan boʻlsa);
ayrim atamalarning yozilishidagi xatolar (masalan, Choʻlpon ota — Choʻpon ota).
Ijodiy bayondagi tuzatishlar miqdori 5 tadan ortiq boʻlsa, tegishli ravishda pasaytiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qaroriga 3-ILOVA
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi faoliyatini tashkil qilish va ularning oʻquv-tarbiya jarayonini takomillashtirish boʻyicha
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Litsey faoliyatini tartibga soluvchi tashkiliy-huquqiy chora-tadbirlar 1. Oʻtkaziladigan tadbirlarning maqsadi va vazifalarini yetkazish, “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyini (keyingi oʻrinlarda ― litsey) faoliyatini tashkil etish boʻyicha ishchi guruh majlisini oʻtkazish hamda ish tartibini belgilash Idoralararo va idoraviy ichki yigʻilishlarni oʻtkazish, yigʻilish bayonnomalarini tayyorlash 2020-yil 10-sentabr Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 2. “Yosh chegarachilar” litsey oʻquvchilarining oziq-ovqat va harbiy kiyim taʼminoti, kiyimining yagona namunalari, taqdirlash nishonlari va ularni taqish tartibi, shuningdek, litseyni tugatganligi toʻgʻrisidagi koʻkrak nishoni va diplomi namunalarini ishlab chiqish va tasdiqlash Idoraviy normativ-huquqiy hujjat 2020-yil 1-dekabr Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) II. Litsey infratuzilmasi va moddiy-texnik bazasini takomillashtirish 3. Litsey infratuzilmasini takomillashtirish, tadbirlarni moliyalashtirish manbalari va tegishli hisobotlarni tayyorlash yuzasidan zarur choralarni belgilash Qurilish ishlari bayonnomalari, texnik-iqtisodiy hisobotlar 2020-yil 10-sentabr Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov) , Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 4. Litsey obyektining infratuzilmasi, oʻquv va moddiy-texnik bazasini takomillashtirish boʻyicha hamda litseyda: kompyuter, mashq qilish (trenajyor) sinflari hamda masofadan oʻqitish uchun sinflar va elektron axborot-resurs markazlarini yaratish; zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, shuningdek, interaktiv virtual stendlar va laboratoriyalar koʻrinishida dasturiy-pedagogik taʼlim olish vositalarini joriy qilish; oʻquvchilarining jismoniy tayyorgarligi va sport yutuqlari darajasini oshirish uchun tegishli sharoitlarni yaratish; oʻquv jarayonining yagona avtomatlashtirilgan ichki monitoringi tizimini joriy qilish va nazoratini tashkil etish; pedagoglar tarkibini va oʻquvchilarni taʼlim fanlari boʻyicha oʻquv materiallari bilan taʼminlash va mustaqil ishlarni tashkil etish uchun yagona elektron axborot-resurs bazasini yaratishni koʻzda tutuvchi chora-tadbirlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. Chora-tadbirlar rejasi 2021-yil 1-mart Axborot kommunikatsiyalari va texnologiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) III. Oʻquv-uslubiy baza va oʻquv jarayonini takomillashtirish 5. Prinsipial yangi samarali oʻquv rejalari va dasturlari, tematik rejalar, oʻquv-uslubiy resurslarni ishlab chiqish, shuningdek, zamonaviy taʼlim berish shakli va uslublarini qoʻllash. Respublikamizning oliy harbiy taʼlim muassasalari, maxsus va boshqa oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun zarur boʻlgan alohida fanlar boʻyicha (matematika, fizika, kimyo, ona tili va adabiyot, tarix va xorijiy tillar) chuqurlashtirilgan tarzda taʼlim berilishi uchun sharoit yaratish. Chora-tadbirlar rejasi 2021-yil 1-aprel Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 6. Litsey oʻquvchilariga yoʻl harakati qoidalarini oʻrgatish (yengil va yuk avtomobillarini boshqarish), haydovchilik guvohnomasini olish uchun asos boʻladigan tegishli hujjatlarni berish masalasini Vazirlar Mahkamasining tegishli qarorlariga muvofiq belgilangan tartibda amalga oshirish va oʻquv guruhlarini Ichki ishlar vazirligi roʻyxatidan oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil 1-sentabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 7. Litsey oʻquvchilari tomonidan muntazam ravishda badiiy va ilmiy-ommabop adabiyotlarni oʻqish tizimini ishlab chiqish va joriy qilish, shuningdek, oʻquvchilarda musiqa, rassomchilik, adabiyot, teatr va boshqa sanʼat turlariga qiziqishni oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. Tegishli idoraviy hujjat 2021-yil sentabr 8. Litseyni oʻquv maqsadlari uchun moʻljallangan zarur oʻquv, ilmiy va maxsus adabiyotlar, qurol-aslaha va harbiy-texnik mulk namunalari bilan taʼminlash. Vazirlik va idoralarning tasdiqlangan ish rejalari Ish rejada belgilangan muddatlarda Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , Oʻzbekiston Respublmkasi Qurolli Kuchlar Akademiyasi (X. Qarshiyev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 9. Respublikaning oliy harbiy, maxsus va boshqa taʼlim muassasalariga kirish uchun zarur fanlar boʻyicha bilimlarni mustahkamlash uchun fakultativ mashgʻulotlar va toʻgarak ishlarini tashkil etish. IV. Harbiy-vatanparvarlik va maʼnaviy-maʼrifiy tarbiya jarayonini takomillashtirish 10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga, xalqiga sodiq boʻlgan, Vatanga xizmat qilishga tayyor turgan aql-zakovatli nomzodlarni respublikamizning oliy harbiy, maxsus va boshqa taʼlim muassasalariga kirishini taʼminlash maqsadida “Maʼnaviyat asoslari” darsi boʻyicha oʻquv dasturi, rejalari va oʻquv-uslubiy majmualarini takomillashtirish. Yangi oʻquv dasturi, harbiy-vatanparvarlik va maʼnaviy-maʼrifiy tarbiya boʻyicha rejalari va oʻquv-uslubiy komplekslari 2021-yil 1-aprel Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar Akademiyasi (X. Qarshiyev) , Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Hojimatov) 11. Oʻquvchilarning maʼnaviy-maʼrifiy rivojlanishini taʼminlash uchun kitoblarni oʻqish, kinoteatr, teatr va muzeylarga borish, madaniyat va sport vakillari bilan uchrashuvlarni tashkil etish, shuningdek, oʻzbek xalqining tarixi, anʼanalari va boyliklarini faol oʻrganishi uchun zarur sharoitlarni yaratish. Alohida reja asosida Muntazam ravishda Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oʻzbekiston YOIMK (A. Saʼdullayev) , Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Hojimatov) 12. Oʻquvchilarda axloqiy-psixologik barqarorlik va kasbiy vazifalarni bajarishga shay turishni shakllantirish maqsadida ularni psixologik qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish. Joylarda oʻquvchilarga psixologik yordamni tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi Davlat xavfsizlik xizmati (A.Azizov) V. Rahbar va pedagoglar tarkibi tayyorgarligini va malakasini oshirish 13. Litsey rahbar va pedagoglar tarkibining shaxsiy va kasbiy sifatlarini kompleks baholash mezonlarini aniqlash va ishlab chiqish. Rahbar va pedagog tarkibning shaxsiy va kasbiy sifatlarini kompleks baholash mezonlari 2021-yil 1-avgust Idoralararo ishchi guruh 14. Egallab turgan lavozimiga muvofiqligini obyektiv baholash maqsadida rahbar va pedagoglar tarkibining shaxsiy va kasbiy sifatlarini oʻrganish, zamon talablariga javob beruvchi malakali kadrlar bilan litseyni butlash va ularning almashinuvini oʻtkazish. Vazirlik va idoralarning shaxsiy tarkib boʻyicha tegishli qarorlari 2021-yil 1-avgustga Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( I. Madjidov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 15. Oliy taʼlim muassasalari va xorijiy oliy taʼlim muassasalari bazalarining tegishli hududiy (soha) markazlarida rahbar va pedagoglar tarkibining taʼlim olishi hamda malaka oshirishini tashkillashtirish. Litsey rahbar va pedagog kadrlarning malakasini oshirish rejasi Alohida reja asosida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 16. Respublika va xorijiy oliy taʼlim muassasalarida tashkil etiladigan konferensiyalarda rahbar va pedagoglar tarkibining ishtirokini taʼminlash, shuningdek, ular uchun AKT oʻrganish boʻyicha intensiv kurslar va xorijiy tillarni oʻrganishini tashkil etish. Vazirlik va idoralarning alohida rejalari boʻyicha Alohida reja asosida Tegishli vazirlik va idoralar 17. Ilgʻor pedagogik tajribani ommalashtirish maqsadida oʻquv-metodik seminarlar, treninglar, mahorat darslari, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni tashkil etish. 18. Mashgʻulotlarni, shu bilan bir qatorda, taʼlim berishning innovatsion usullari boʻyicha oʻquv jarayoniga yuqori malakali mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb qilishning samarali mexanizmini tatbiq etish.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qaroriga 4-ILOVA
“Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyining infratuzilmasi, oʻquv va moddiy-texnik bazasini takomillashtirish boʻyicha
T /r Amalga oshiriladigan ishlar Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar “Yosh chegarachilar” h arbiy-akademik litseyi (Termiz shahri ) Bino va inshootlar qurilishi hamda ularni muhandislik tarmoqlari bilan taʼminlash, atrof-hududni obodonlashtirish 1. Maʼmuriy bino va 2 5 0 oʻ ringa moʻ ljallangan klub. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy-maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 2. 210 oʻringa moʻljallangan oshxona, avtomobillarni saqlash joylari. 3. Sport zali binosi. 4. Nazorat oʻtish joyi hamda ota-onalar bilan uchrashuv xonasi (zamonaviy jihozlar va turniketbilan taʼminlash). 5. Kompleks sport maydonchasi. (futbol maydonchasi, voleybol, basketbol, tennis maydonchalariva yugurish yoʻlaklari). 6. Toʻsiqli yugurish majmuasi (togʻ tayyorgarligi shaharchasi, psixologik va harbiy tayyorgarlik). 7. Oʻquv-mashq maydonchalari (xizmat hayvonlari, oʻq otish va oʻquv avtomashinalarini boshqarish uchun). 8. Davlat chegarasi aks ettirilgan oʻquv-muhandislik shaharchasi. 2021-yil avgustga qadar Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari (S. Xusanov) 9. “Mardlik va mangulik” (Mard oʻgʻlonlar nomi barhayot) nomli targʻibot maydonchasi. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 10. Yer osti ichimlik suvi bilan taʼminlash va umumiy yer maydonlarini sugʻorish uchun koʻtarma nasos va sugʻorish tizimini oʻrnatish, hududda obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish. 11. Qozonxona binosini qurish. Mavjud bino va inshootlari r yekonstruksiya qilish 12. 2 1 0 nafar oʻquvchiga moʻljallangan oʻquv korpusi , faollar zali, yotoqxona va kir-yuvish kombinati. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 13. Elektron axborot-resurs markazi, kutubxona, ixtisoslashtirilgan sinflar, tibbiy punkt xonalarini ajratish va jihozlash. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlimi vazirligi (I. Madjidov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 14. “Yoʻl harakati qoidalari”, “Haydovchilik asoslari” va “Avtomobillar tuzilishi va ularning ishlatilishi” fanlaridan nazariy mashgʻulotlar oʻtkazish sinf xonalari. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat nspeksiyasi (U. Tashkenbayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Transport vazirligi (I. Maxkamov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 15. Saf maydoni va minbar (flagshtok). 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 1 6 . Mavjud binolarni demontaj qilish. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) Moddiy-texnik bazani zamon talablari asosida rivojlantirish 17. Optik tolali aloqa linyasini tashkil qilish va zamonaviy xizmatlar bilan taʼminlash. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 18. Zamonaviy avtomobil va maxsus texnikalar, uskuna va agregatlar hamda shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlash . Jumladan , “ Neksiya-3 ” rusumli yengil avtomashina ― 1 ta; “ Damas ” rusumli avtomashina ― 1 ta; avtobuslar ― 2 ta; yuk avtomobili ― 1 ta. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), “Oʼzavtosanoat” AK (Sh. Umurzakov), Transport vazirligi (I. Maxkamov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 19. Server, kompyuter va oʻquv sinf xonalarini, shuningdek, masofaviy oʻqitish xonalarini ajratish va jihozlash. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlimi vazirligi (I. Madjidov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 20. Server va tarmoq uskunalari, uzluksiz quvvat manbai, avtomatik telefon stansiyasi, sovitish tizimi va boshqa texnik vosita va uskunalar bilan taʼminlash. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 21. Panoramali oʻq otish trenajyori. 22. Yengil avtotransport vositasini haydash uchun 1 ta trenajyor. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov), Transport vazirligi (I. Maxkamov), “Oʼzavtosanoat” AK (Sh. Umurzakov) 23. Yuk avtotransport vositasini haydash uchun 1 ta trenajyor. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov) Transport vazirligi (I. Maxkamov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , “ O ʼ zavtosanoat ” AK (Sh. Umurzakov), 24. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sinfini va chet tili sinflarini 50 ta shaxsiy kompyuter t oʻplami bilan jihozlash. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 25. Masofaviy taʼlim uchun sinf xonasini tegishli kompyuterlar, ekran, videokamera, mikrofonlar, audio moslamalar va videokonferens aloqa tizimi bilan jihozlash. 26. 25 oʻrinli “ Elektron kutubxona ” dasturiy-texnik majmuasi. 27. Klub va uning sahnasini teatr , konsert tomoshalari uchun zarur rekvizitlar bilan jihozlash (musiqa va boshqa jihozlari bilan). Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 28. Zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini, shu jumladan dasturiy taʼminot va oʻquv vositalarini interfaol virtual stendlar va laboratoriyalar shaklida joriy etish. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 29. Fizika va kimyo fanlari boʻyicha laboratoriya xonalarini tashkil etish, shuningdek, ularni tegishli asbob-uskunalar, mebel va inventarlar bilan jihozlash. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 30. Sport va trenajyor zallarini sport inventarlari, jihozlar (universal trenajyor) va mebellar bilan jihozlash. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 31. Oʻquv jarayonining yagona avtomatlashtirilgan ichki monitoring tizimi va oʻquv jarayonini nazorat qilishni joriy qilish. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 32. Har bir oʻquv xonasi, laboratoriya, sport va trenajyor zallarini video va audio kuzatuv tizimi bilan jihozlash. 33. Harbiy-akademik litseyni “ Kundalik.uz ” veb-saytiga ulash. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 34. Pedagoglar tarkibini va oʻquvchilarni taʼlim fanlari boʻyicha oʻquv materiallari bilan taʼminlash va ularning mustaqil ishlarini tashkil etish uchun yagona elektron axborot-resurs bazasini yaratish. 35. H ar bir oʻqituvchini shaxsiy komp yuterlar bilan taʼminlash. 36. Badiiy, ilmiy-ommabop va oʻquv-uslubiy adabiyotlar bilan taʼminlash. Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) 37. Oʻquv, ishlab chiqarish ustaxonalarini zamonaviy dastgohlar va uskunalar bilan jihozlash. 38. Oʻquv majmuasini (kompleksini) mebellar, jihozlar va zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlash. 39. Litsey hududini zamonaviy videokuzatuv tizimi bilan jihozlash. 2021-yil avgustga qadar Mahalliy budjet mablagʻlari, harbiy maʼmuriy sektor va Davlat xavfsizlik xizmatining budjetdan tashqari mablagʻlari Surxondaryo viloyati hokimligi (T. Bobolov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov), Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 11-avgust,
473-son