📅 2020-yil 12-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 12-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 12 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ― Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 205-модда) 9-банди биринчи хатбошисидан «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда :
а) 23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«республика календарь режасини шакллантиришда ― Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, спорт турлари бўйича республика олий маҳорати мактабларининг, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси таркиби тегишли Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади. Шунингдек, комиссия қарорлари тегишли Бош вазир ўринбосари билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда) 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 ноябрдаги 388-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг I бўлими 6-позициясида:
а) «Молиялаштириш манбаи» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарорининг 2-бандида :
а) бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
б) еттинчи ― ўн иккинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ― ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 январдаги 8-сон қарорининг 3-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 333-сон қарорининг 3-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги 485-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Инвестиция дастури доирасида давлат бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарори билан тасдиқланган Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари ― ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 январдаги 6-сон қарорида :
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 17-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида» 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида :
а) 4-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 32-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-иловада :
2, 8 ва 9-позицияларнинг «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
7 ва 10-позицияларда:
«Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «давлат бюджети маблағлари доирасида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ижро учун масъуллар» устунига «Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзларидан кейин «, Молия вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
11-позицияда:
«Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ижро учун масъуллар» устунидан «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 ― 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тўғрисида» 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорида :
а) қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд қўшилсин:
«3 1 . Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақамининг йиллик ҳаражатлар сметаси тегишли Бош вазир ўринбосари билан келишилади»;
б) 1-илованинг 44-бандидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 21, 37 ва 49-позициялари «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 614-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатининг Спорт мажмуалари бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Спорт мажмуалари 2. Янги қурилиш 7 000 0 7 000 1. Деҳқонобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун якка кураш турларига ихтисослаштирилган спорт мажмуаси қуриш. 7 000 0 7 000 Инвестиция дастури доирасида марказлашган маблағлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги ».
17. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 ― 2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорининг 4-банди «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2008 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 8-9-сон, 40-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 50-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 41-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда) 5-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 39-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 86-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 28-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 22 августдаги 680-сон қарорига илованинг 20-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-иловаси 6-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2019 йил 16 январдаги 40-сон қарорининг 5-банди ва унга илова .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 август,
481-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash ishlarini moliyalashtirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-avgustdagi PF-5787-son Farmoni)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash va jihozlash ishlarini moliyalashtirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 26-avgustdagi PF-5787-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari ― Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov hamda Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-avgustdagi 481-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
2. Vazirlar Mahkamasining “Ommaviy sport targʻibotini yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 4-noyabrdagi 484-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2003-y., 21-son, 205-modda) 9-bandi birinchi xatboshisidan “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari chiqarib tashlansin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 14-iyundagi 173-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 6-son, 44-modda) bilan tasdiqlangan Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
a) 23-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“respublika kalendar rejasini shakllantirishda ― Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining, sport turlari boʻyicha respublika sport federatsiyalari (uyushmalari)ning, sport turlari boʻyicha respublika oliy mahorati maktablarining, shuningdek, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasining vakillari kiritiladi. Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar rejasini shakllantirish va sport turlari boʻyicha moliyaviy mablagʻlarni taqsimlash komissiyasi tarkibi tegishli Bosh vazir oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi. Shuningdek, komissiya qarorlari tegishli Bosh vazir oʻrinbosari bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi”;
b) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Oliy mahorat sport maktablari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-yanvardagi 18-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 1-son, 7-modda) 4-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) mablagʻlari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 18-noyabrdagi 388-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-y., 46-son, 532-modda) bilan tasdiqlangan Sportning gimnastika turlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari dasturining I boʻlimi 6-pozitsiyasida:
a) “Moliyalashtirish manbai” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) “Masʼul bajaruvchilar” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududlarini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholi turmush darajasini yanada yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 17-yanvardagi 15-son qarorining 2-bandida :
a) beshinchi va oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
b) yettinchi ― oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi ― oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahridagi basseynlar faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-yanvardagi 8-son qarorining 3-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Suzish sport turlarini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 3-maydagi 333-son qarorining 3-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi huzuridagi sportchilarning olimpiya tayyorgarligi markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyundagi 485-son qarorining 7-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Investitsiya dasturi doirasida davlat budjeti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qarori bilan tasdiqlangan Mahalla fuqarolar yigʻinlari raislarining oʻrinbosarlari ― yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarining jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-yanvardagi 6-son qarorida :
a) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 17-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilish va aholini jismoniy tarbiya va ommaviy sportga jalb etish toʻgʻrisida” 2019-yil 29-yanvardagi 65-son qarorida :
a) 4-banddagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 32-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 5-ilovada :
2, 8 va 9-pozitsiyalarning “Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7 va 10-pozitsiyalarda:
“Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “davlat budjeti mablagʻlari doirasida, Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami mablagʻlari, homiylik xayriyalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Ijro uchun masʼullar” ustuniga “Toshkent shahar hokimliklari” soʻzlaridan keyin “, Moliya vazirligi” soʻzlari qoʻshilsin;
11-pozitsiyada:
“Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Maktabgacha taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Ijro uchun masʼullar” ustunidan “Jismoniy tarbiya va sport vazirligi,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
14. Vazirlar Mahkamasining “2019 ― 2023-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasida jismoniy tarbiya va ommaviy sportni rivojlantirish konsepsiyasini toʻgʻrisida” 2019-yil 13-fevraldagi 118-son qarorida :
a) quyidagi mazmundagi 3 1 -band qoʻshilsin:
“3 1 . Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqamining yillik harajatlar smetasi tegishli Bosh vazir oʻrinbosari bilan kelishiladi”;
b) 1-ilovaning 44-bandidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning 21, 37 va 49-pozitsiyalari “Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-iyuldagi 614-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy soha infratuzilmasini yanada takomillashtirish boʻyicha investitsiya loyihalari manzilli roʻyxatining Sport majmualari boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Sport majmualari 2. Yangi qurilish 7 000 0 7 000 1. Dehqonobod tumani Bolalar-oʻsmirlar sport maktabi uchun yakka kurash turlariga ixtisoslashtirilgan sport majmuasi qurish. 7 000 0 7 000 Investitsiya dasturi doirasida markazlashgan mablagʻlar Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Moliya vazirligi ”.
17. Vazirlar Mahkamasining “2020 ― 2024-yillarda respublikada bolalar va oʻsmirlar sport maktablari, umumtaʼlim maktablarida sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash hamda ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-iyuldagi 637-son qarorining 4-bandi “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Sport obyektlari infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat unitar korxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-avgustdagi 481-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi bolalar sportini rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha kiritish haqida” 2008-yil 20-fevraldagi 27-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-y., 8-9-son, 40-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash boʻyicha ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2010-yil 5-iyundagi 108-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 6-son, 27-modda) ilovaning 50-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasining valyuta mablagʻlarini jalb etgan holda bolalar sporti uchun mahsulotlar ishlab chiqaruvchi korxonalarni yanada rivojlantirish va modernizatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 5-maydagi 114-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 5-son, 41-modda).
4. Vazirlar Mahkamasining “Oliy mahorat sport maktablari faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-yanvardagi 18-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 1-son, 7-modda) 5-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xuquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ–2833-son qarori)” 2017-yil 20-dekabrdagi 1001-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 292-modda) ilovaning 39-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-apreldagi 274-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 4-son, 86-modda).
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyuldagi 507-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PQ-3583-son qarori)” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 28-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan oʻzbekiston respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-avgustdagi 680-son qaroriga ilovaning 20-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga mamlakatimizda jismoniy tarbiya va sportni qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 15-yanvardagi 32-son qaroriga 1-ilovasi 6-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro moliya institutlari mablagʻlaridan foydalanish mexanizmini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida“ 2019-yil 16-yanvardagi 40-son qarorining 5-bandi va unga ilova .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 12-avgust,
481-son