📅 2020-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда хотин-қизлар кенгашлари) ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари — хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
хотин-қизлар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, шунингдек, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг моҳияти;
хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.
3. Қуйидагилар хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш;
хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ваколатли орган ва ташкилотларга таклифлар киритиш;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар эътиборига етказиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил этиш;
иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибаларини аёллар ва қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларни маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш чораларини кўриш;
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларга ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга услубий-амалий кўмаклашиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
хотин-қизлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;
жамоат ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифаларни давлат ва жамоат ташкилотларидан жамоат кенгашига жалб этилган вакил билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда ушбу вакил тегишли вазифаларнинг қуйи тизимда амалга оширилишини таъминлайди;
хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади;
ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариб келаётган хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаол ва ташаббускор аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкин;
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишли хотин-қизлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 2020 йил 30 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда:
мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомларни ҳамда хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, уларнинг иш режаларини тасдиқласин;
тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида намунали фаолият олиб бораётган, обрў-эътиборли ва ташаббускор хотин-қизлардан, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисларидан иборат жамоатчилик кенгашлари таркибини шакллантирсин.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-августдаги 486-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Намунавий низом (кейинги ўринларда — Низом) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда — хотин-қизлар кенгашлари) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
3. Хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳужжатларига, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
2-боб. Хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
5. Хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;
хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижроси таъминланишида тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш;
хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ваколатли орган ва ташкилотларга таклифлар киритиш;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар эътиборига етказиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил этиш;
иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибаларини аёллар ва қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларни маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш чораларини кўриш;
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларга ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга услубий-амалий кўмаклашиш.
6. Хотин-қизлар кенгашлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
доимий равишда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш натижалари асосида ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритади;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги келишмовчиликларни тўғри ҳал қилиш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишга кўмаклашади;
хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, кредитлар ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни ваколатли давлат органларга киритади;
хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказади;
маҳаллаларда хотин-қизлар иштирокида ўтказиладиган тадбирларларни ташкиллаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига яқиндан кўмаклашади;
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқарилиши юзасидан жамоатчилик фикрини таҳлил қилиб боради;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказади, шунингдек, ушбу масалаларда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;
маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, оғир руҳий ҳолатга ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилади ва амалга ошириладиган зарур амалий чора-тадбирларни белгилайди.
7. Хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат органлари, хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларига хотин-қизлар кенгашлари ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ишларини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун тегишли давлат органларидан зарур бўлган ахборотлар, статистика ва бошқа материалларни белгиланган тартибда олиш;
давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасида иштирок этиш;
хотин-қизлар кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
хотин-қизлар, айниқса ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
хотин-қизларнинг мурожаатларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан берилган жавобларни таҳлил қилиш;
ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
Хотин-қизлар кенгашлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Хотин-қизлар кенгашларининг ўз фаолиятини амалга ошириш доирасидаги мажбуриятлари:
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига риоя этиши;
фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши.
Хотин-қизлар кенгашлари ўз зиммасига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
3-боб. Хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби
9. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари) бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади.
10. Хотин-қизлар кенгашлари туман (шаҳар)ларда 15 — 25 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30 — 40 нафар аъзодан иборат бўлади.
Хотин-қизлар кенгашларини мазкур низомга 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда шакллантириш тавсия этилади.
Вилоят хотин-қизлар кенгаши таркибига, қоида тариқасида, ҳудуддаги ҳар бир туман (шаҳар) хотин-қизлар кенгашлари раислари киритилади.
11. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби ҳар уч йилда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
12. Хотин-қизлар кенгашларининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради.
13. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларига раислик қилади.
14. Вилоятларда оила ва хотин-қизлар бошқармасининг Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси, туман (шаҳар)ларда оила ва хотин-қизлар бўлимининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларининг котиблари ҳисобланади.
15. Хотин-қизлар кенгашлари раисларининг ўринбосарлари хотин-қизлар кенгашлари аъзолари орасидан йиғилиш иштирокчиларининг учдан икки қисмининг овози билан сайлаб олинади.
16. Қуйидаги ҳолатларда хотин-қизлар кенгашлари раисларининг ўринбосарлари ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
улар томонидан хотин-қизлар кенгашлари таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
хотин-қизлар кенгашларининг мажлисларида уч ва ундан ортиқ маротаба иштирок этмаганда;
мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш ишларида мунтазам қатнашмаганда;
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.
Хотин-қизлар кенгашларининг раиси ва котиби Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда хотин-қизлар кенгашларидаги ваколатларини ҳам ўзидан соқит қилади.
17. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб беш кун ичида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
18. Хотин-қизлар кенгашининг раиси:
фаолиятга умумий раҳбарлик қилади;
мажлисларни чақиради ва кун тартибини белгилайди;
мажлисларда раислик қилади;
иш режаларни, мажлис баённомаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
қарорлари ижросини назорат қилади;
аъзоларни маҳаллаларга ҳамда зиммасига юклатилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб тегишли йўналишларга бириктиради;
аъзолар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган хотин-қизлар кенгашлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ҳамда уларни Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари билан келишади;
қарорларини бажариш масалалари юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
хотин-қизлар кенгашларининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
19. Хотин-қизлар кенгашларининг раиси ўрнида бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.
20. Хотин-қизлар кенгаши раисининг ўринбосари:
раис йўқлигида хотин-қизлар кенгашининг мажлисларида раислик қилади;
хотин-қизлар кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, хотин-қизлар кенгаши фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
хотин-қизлар кенгашининг самарали ишларини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
21. Хотин-қизлар кенгашининг котиби:
хотин-қизлар кенгашининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
хотин-қизлар кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ходимларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
кун тартибига мувофиқ хотин-қизлар кенгашларининг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
хотин-қизлар кенгашининг тадбирлари ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини хотин-қизлар кенгашининг раиси билан келишади;
хотин-қизлар кенгашининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни хотин-қизлар кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
хотин-қизлар кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини хотин-қизлар кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
хотин-қизлар кенгаши мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг хотин-қизлар кенгашлари аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;
хотин-қизлар кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа чораларни амалга оширади.
22. Хотин-қизлар кенгашларининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолларда, кенгаш аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.
Хотин-қизлар кенгашининг аъзоси:
хотин-қизлар кенгашининг иш режаларига таклифлар беради ҳамда тасдиқланган иш режалари бажарилишида иштирок этади;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;
хотин-қизлар кенгаши мажлисларининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайди;
хотин-қизлар кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан учрашувлар ўтказади ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни хотин-қизлар кенгашига киритади;
хотин-қизлар кенгашининг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
23. Хотин-қизлар кенгашлари фаолияти мазкур низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.
Фаолиятнинг асосий масалалари кенгашнинг мажлисида кўриб чиқилади. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар ойда камида бир марта чақирилади.
Хотин-қизлар кенгашлари раисининг ташаббуси, шунингдек, хотин-қизлар кенгашлари аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.
24. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисларига давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва жамоат ташкилотларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг раислари, шунингдек, бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, маҳалла фаоллари таклиф этилиши мумкин.
25. Хотин-қизлар кенгашлари мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан унинг аъзолари таклифлари ва раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.
26. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисини унинг раиси олиб боради.
Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.
27. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлиси, агар унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
28. Хотин-қизлар кенгашларининг қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
29. Хотин-қизлар кенгашларининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.
30. Хотин-қизлар кенгашларининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Аъзоларнинг фикри хотин-қизлар кенгашлари мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.
31. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади.
Хотин-қизлар кенгашлари мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, хотин-қизлар кенгашлари аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.
Хотин-қизлар кенгашининг бевосита унинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари ва баённомаларидаги кўрсатмалар хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар томонидан бажарилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
32. Зарур ҳолларда хотин-қизлар кенгашларининг раиси ташаббуси билан қарор хотин-қизлар кенгашларининг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари хотин-қизлар кенгашларининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, қарорни олган санадан бошлаб ўн кундан кечикмай унга ўзининг асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.
33. Хотин-қизлар кенгашларининг котиби кенгаш аъзолари кўмагида хотин-қизлар кенгашлари қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур ҳолларда хотин-қизлар кенгашларининг раисига тегишли таклифлар киритади.
34. Хотин-қизлар кенгашларининг фаолияти оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириб борилади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини маҳаллий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилишини ташкил этади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Матбуот хизмати хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини марказий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилишини таъминлайди ва ушбу мақсадда хотин-қизлар кенгашларининг котиблари билан тезкор маълумотлар алмашинувини амалга оширади.
35. Туман (шаҳар)лар хотин-қизлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашларига амалга оширилган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан йилнинг ҳар чораги якунида ахборот тақдим этиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашлари раислари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар амалга оширилган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан ахборот тақдим этиб боради.
36. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси марказий аппаратининг Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими томонидан хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолияти мунтазам мониторинг қилинади ҳамда уларга услубий ва амалий кўмаклашилади.
4-боб. Хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
37. Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, миллий, маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тузилиши мумкин.
Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар хотин-қизларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
38. Хотин-қизлар кенгашлари давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
39. Хотин-қизлар кенгашлари хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар орқали хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор долзарб масалалар юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади, уларга услубий-амалий кўмаклашади ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар беради.
40. Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар мажлисларига давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги бошқа хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг раислари ва хотин-қизлар кенгашларининг аъзолари таклиф этилиши мумкин.
41 . Хотин-қизлар кенгашлари ўз иш режалари ва қарорларини уч кун ичида бошланғич ташкилотларига фойдаланиш учун юборади.
42 . Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, миллий, маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларини амалга ошириш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидаги таклифларини хотин-қизлар кенгашларига беради.
43. Хотин-қизлар кенгашлари аъзолигига давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаол раислари ҳам киритилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
44. Хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
45. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан масъул ҳисобланади.
46. Хотин-қизлар кенгашларининг ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг хотин-қизлар кенгашлари фаолияти билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
47. Хотин-қизлар кенгашларини тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомга 1а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг
1. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси 2. Хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари 3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (келишув асосида) 4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида) 5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати (келишув асосида) 6 . Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиғининг ўринбосари 7 . Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари масъул ходими 8 . Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходими 9 . Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари масъул ходими 1 0 . Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари масъул ходими 1 1 . Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бўлимлари масъул ходими 1 2 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Марказий банки бош бошқармаси масъул ходими (келишув асосида) 1 3 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар телерадиокомпанияси масъул ходими (келишув асосида) 1 4 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар газетаси таҳририяти масъул ходими (келишув асосида) 1 5 . Республика «Тадбиркор аёл» Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари раиси 1 6 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари раҳбари 1 7 . Республика зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари раҳбари 1 8 . Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибалари 19 . Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаол, тажрибали ва ташаббускор раислари 20. Хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол, тажрибали ва ташаббускор раҳбарлари (келишув асосида) 21. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари. 2 2 . Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг котиби
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомга 1б-ИЛОВА
Туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг
1. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси 2. Хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари 3. Халқ депуталари туман (шаҳар) Кенгашлари депутати (келишув асосида) 4 . Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори 5 . Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими масъул ходими 6 . Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими масъул ходими 7 . Туман (шаҳар) аҳолига кўмаклашиш марказлари масъул ходими 8 . Туман (шаҳар) тижорат банклари филиаллари масъул ходими (келишув асосида) 9 . Туман (шаҳар) ФҲДЁ органи мудири 1 0 . Туман (шаҳар) газетаси таҳририяти масъул ходими (келишув асосида) 1 1 . Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари масъул ходими 1 2 . Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш маркази туман (шаҳар) филиаллари раҳбари 1 3 . Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибалари 1 4 . Фаол, тажрибали ва ташаббускор фуқаролар йиғини раиси (келишув асосида) 1 5 . Маҳаллалардаги фаол, тажрибали ва ташаббускор хотин-қизлар фаоллари 1 6 . Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаол, тажрибали ва ташаббускор раислари 1 7 . Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг котиби
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомга 2-ИЛОВА
Хотин-қизлар Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш схемаси
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари) Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30 — 40 нафар, туман (шаҳар)ларда 15 — 25 нафар аъзодан иборат таркибда ташкил этилади. Доимий 2-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тегишлилиги бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади. Ҳар уч йилда тасдиқланади 3-босқич Хотин-қизлар кенгашлари Хотин-қизлар кенгашлари фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади. Ҳар ойда камида бир маротаба 4-босқич Хотин-қизлар кенгашлари Хотин-қизлар кенгашлари аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлисини чақириши мумкин. Ёзма мурожаат тақдим қилинганда 5-босқич Хотин-қизлар кенгаши раиси Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади. Мажлис ўтказилган санада 6-босқич Хотин-қизлар кенгашлари Хотин-қизлар кенгашлари мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, хотин-қизлар кенгашлари аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади. Уч кун муддатда 7-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари хотин-қизлар кенгашларининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, унга ўзининг асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади. Кенгаш қарори олинган санадан бошлаб ўн кунда 8-босқич Хотин-қизлар кенгаши котиби ва аъзолари Хотин-қизлар кенгашларининг котиби кенгаш аъзолари кўмагида хотин-қизлар кенгашлари қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур бўлган ҳолларда раисга тегишли таклифлар киритади. Доимий 9-босқич Туман (шаҳар)лар хотин-қизлар кенгашлари раислари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашларига қилинган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан ахборот тақдим этиб боради. Ҳар чорак якунида 10-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашлари раислари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига қилинган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан ахборот тақдим этиб боради. Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг бешинчи санагача
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 август,
486-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)larda xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoniga muvofiq quyidagilar:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)larda xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari (keyingi oʻrinlarda xotin-qizlar kengashlari) tashkil etilganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari boshliqlarining birinchi oʻrinbosarlari — xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari raislari etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
xotin-qizlar kengashlarining huquqiy maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari;
xotin-qizlar kengashlarining tarkibini shakllantirish va ishini tashkil etish tartibi, shuningdek, ular tomonidan qabul qilingan qarorlarning mohiyati;
xotin-qizlar kengashlarining davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorligini tashkil etish.
3. Quyidagilar xotin-qizlar kengashlarining asosiy vazifalari hisoblanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi roli va faolligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, ularning bu boradagi savodxonligini oshirishga qaratilgan tadbirlar oʻtkazish;
xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish hamda yordamga muhtoj va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlarga, shu jumladan nogironligi boʻlgan ayollarga oʻz vaqtida ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish yuzasidan Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga hamda vakolatli davlat organlariga takliflar kiritish;
xotin-qizlarni oilaviy va xususiy tadbirkorlikka, hunarmandchilikka keng jalb etish ishlarini tashkillashtirishga koʻmaklashish orqali ularning bandligini taʼminlash uchun vakolatli organ va tashkilotlarga takliflar kiritish;
xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar va islohotlarning mazmun-mohiyatini xotin-qizlar eʼtiboriga yetkazish;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxldor masalalarni har tomonlama tahlil qilish, ularni bartaraf etishning eng maqbul yoʻllarini aniqlash maqsadida ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazilishini tashkil etish;
iqtidorli, faol va tashabbuskor xotin-qizlarni, Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti hamda “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni sohibalarini ayollar va qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotidagi faolligini oshirish, ularni mahallalar va oilalardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni mustahkamlash borasidagi targʻibot-tashviqot ishlariga keng jalb etish choralarini koʻrish;
oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash, xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyalarga hamda xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarga uslubiy-amaliy koʻmaklashish.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
xotin-qizlar kengashlari oʻz ishini jamoatchilik asosida olib boradigan, doimiy faoliyat yurituvchi maslahat-kengash organi hisoblanadi;
jamoat tashkilotlari zimmasiga yuklatilgan vazifalarni davlat va jamoat tashkilotlaridan jamoat kengashiga jalb etilgan vakil bilan hamkorlikda amalga oshiradi hamda ushbu vakil tegishli vazifalarning quyi tizimda amalga oshirilishini taʼminlaydi;
xotin-qizlar kengashlari oʻz faoliyatini mazkur qaror bilan tasdiqlangan Namunaviy nizomga muvofiq ishlab chiqilgan va tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hududiy boʻlinmalari tomonidan tasdiqlanadigan nizom asosida amalga oshiradi;
oʻziga yuklatilgan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli bajarib kelayotgan xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarining faol va tashabbuskor aʼzolari Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy, tuman va shaharlar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari va Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzuridagi Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantirilishi mumkin;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari tegishli xotin-qizlar kengashlari faoliyatini samarali tashkil etishga shaxsan javobgar hisoblanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining hududiy boʻlinmalari 2020-yil 30-avgustga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar)lar hokimliklari bilan birgalikda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan namunaviy nizom asosida tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi nizomlarni hamda xotin-qizlar kengashlari zimmasiga yuklatilgan vazifalardan kelib chiqib, ularning ish rejalarini tasdiqlasin;
tegishli hududdagi davlat organlari va jamoat tashkilotlari, ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarida namunali faoliyat olib borayotgan, obroʻ-eʼtiborli va tashabbuskor xotin-qizlardan, fuqarolar yigʻinlari raislarining oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha oʻrinbosarlari hamda oila va xotin-qizlar masalalari boʻyicha mutaxassislaridan iborat jamoatchilik kengashlari tarkibini shakllantirsin.
6. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasiga ushbu qarorda belgilangan vazifalarning amalga oshirilishini muntazam yoritib borish tavsiya etilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 486-son qaroriga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Namunaviy nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — xotin-qizlar kengashlari) asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari, shuningdek faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Xotin-qizlar kengashlari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida olib boradigan, doimiy faoliyat yurituvchi maslahat-kengash organi hisoblanadi.
3. Xotin-qizlar kengashlari oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hujjatlariga, mazkur Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar)lar xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi nizomlar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi.
2-bob. Xotin-qizlar kengashlarining asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari
5. Xotin-qizlar kengashlarining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish hamda xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi roli va faolligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, ularning bu boradagi savodxonligini oshirishga qaratilgan tadbirlar oʻtkazish;
xotin-qizlar manfaatlarini himoya qilishga oid qonunchilik hujjatlari hamda dasturlarning ishlab chiqilishi va ularning ijrosi taʼminlanishida toʻsiq boʻlayotgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish;
xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish hamda yordamga muhtoj va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlarga, shu jumladan nogironligi boʻlgan ayollarga oʻz vaqtida ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish yuzasidan Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga hamda vakolatli davlat organlariga takliflar kiritish;
xotin-qizlarni oilaviy va xususiy tadbirkorlikka, hunarmandchilikka keng jalb etish ishlarini tashkillashtirishga koʻmaklashish orqali ularning bandligini taʼminlash uchun vakolatli organ va tashkilotlarga takliflar kiritish;
xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar va islohotlarning mazmun-mohiyatini xotin-qizlar eʼtiboriga yetkazish;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxldor masalalarni har tomonlama tahlil qilish, ularni bartaraf etishning eng maqbul yoʻllarini aniqlash maqsadida ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazilishini tashkil etish;
iqtidorli, faol va tashabbuskor xotin-qizlarni, Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti hamda “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni sohibalarini ayollar va qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi faolligini oshirish, ularni mahallalar va oilalardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhitni mustahkamlash borasidagi targʻibot-tashviqot ishlariga keng jalb etish choralarini koʻrish;
oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash, xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyalarga hamda xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarga uslubiy-amaliy koʻmaklashish.
6. Xotin-qizlar kengashlari oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:
doimiy ravishda xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlashga toʻsiq boʻlayotgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish natijalari asosida yordamga muhtoj, nogironligi boʻlgan va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlarga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish boʻyicha Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga hamda vakolatli davlat organlariga takliflar kiritadi;
yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, oiladagi kelishmovchiliklarni toʻgʻri hal qilish hamda oilalarni mustahkamlash, erta nikoh va ajralishlarning oldini olish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va ularni amalga oshirishga koʻmaklashadi;
xotin-qizlarni oilaviy va xususiy tadbirkorlikka, hunarmandchilikka keng jalb etish, kreditlar ajratish orqali ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan takliflarni vakolatli davlat organlarga kiritadi;
xotin-qizlarga ularning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish sohasida amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyatini yetkazadi;
mahallalarda xotin-qizlar ishtirokida oʻtkaziladigan tadbirlarlarni tashkillashtirishda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga yaqindan koʻmaklashadi;
xotin-qizlarning huquq va qonuniy manfaatlarini roʻyobga chiqarilishi yuzasidan jamoatchilik fikrini tahlil qilib boradi;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxldor masalalar yuzasidan ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazadi, shuningdek, ushbu masalalarda konferensiyalar, seminarlar, davra suhbatlarini tashkil etishda ishtirok etadi;
mahallalarda huquqbuzarliklar sodir etishga moyilligi boʻlgan, jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan, ogʻir ruhiy holatga va ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga har tomonlama yordam koʻrsatish masalalarini muhokama qiladi va amalga oshiriladigan zarur amaliy chora-tadbirlarni belgilaydi.
7. Xotin-qizlar kengashlari zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari, davlat organlari, xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarning yigʻilishlari va boshqa ommaviy tadbirlar toʻgʻrisidagi axborotni olish hamda mazkur tadbirlarda ishtirok etish;
Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hamda tuman (shahar)lar hokimliklari hamda boshqa tashkilotlar rahbarlariga xotin-qizlar kengashlari vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan takliflar kiritish;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash ishlarini kuchaytirish boʻyicha taklif va tavsiyalarni ishlab chiqish hamda amalga oshirish uchun tegishli davlat organlaridan zarur boʻlgan axborotlar, statistika va boshqa materiallarni belgilangan tartibda olish;
davlat organlari tomonidan ishlab chiqilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining jamoatchilik muhokamasida ishtirok etish;
xotin-qizlar kengashlari majlislarida muhokama qilinadigan masalalarni yoritish boʻyicha ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlik qilish;
xotin-qizlar, ayniqsa yordamga muhtoj va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan nogironligi boʻlgan ayollar uchun nazarda tutilgan imtiyozlar haqidagi qonunchilik hujjatlarining ijrosi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
xotin-qizlarning murojaatlariga davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan berilgan javoblarni tahlil qilish;
oʻzlariga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun konferensiyalar, forumlar, seminarlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni tashkil etish.
Xotin-qizlar kengashlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
8. Xotin-qizlar kengashlarining oʻz faoliyatini amalga oshirish doirasidagi majburiyatlari:
qonunchilik hujjatlari va mazkur Nizom talablariga rioya etishi;
fuqarolarning or-nomusi va qadr-qimmatini tahqirlashga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymasligi;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, maxfiyligiga rioya qilishi.
Xotin-qizlar kengashlari oʻz zimmasiga qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
3-bob. Xotin-qizlar kengashlarining tarkibini shakllantirish va ishini tashkil etish tartibi
9. Xotin-qizlar kengashlarining tarkibi tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari) boshliqlari buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
10. Xotin-qizlar kengashlari tuman (shahar)larda 15 — 25 nafar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida 30 — 40 nafar aʼzodan iborat boʻladi.
Xotin-qizlar kengashlarini mazkur nizomga 1a va 1b-ilovalarga muvofiq namunaviy tarkibda shakllantirish tavsiya etiladi.
Viloyat xotin-qizlar kengashi tarkibiga, qoida tariqasida, hududdagi har bir tuman (shahar) xotin-qizlar kengashlari raislari kiritiladi.
11. Xotin-qizlar kengashlarining tarkibi har uch yilda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining tegishli hududiy boʻlinmalari boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi.
12. Xotin-qizlar kengashlarining tarkibiga uning raisi, rais oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari kiradi.
13. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari bir vaqtning oʻzida xotin-qizlar kengashlariga raislik qiladi.
14. Viloyatlarda oila va xotin-qizlar boshqarmasining Gender tenglikni taʼminlash va xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish boʻyicha bosh mutaxassisi, tuman (shahar)larda oila va xotin-qizlar boʻlimining xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, mahallalardagi xotin-qizlar faollari ishini muvofiqlashtirish va boshlangʻich tashkilotlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi bir vaqtning oʻzida xotin-qizlar kengashlarining kotiblari hisoblanadi.
15. Xotin-qizlar kengashlari raislarining oʻrinbosarlari xotin-qizlar kengashlari aʼzolari orasidan yigʻilish ishtirokchilarining uchdan ikki qismining ovozi bilan saylab olinadi.
16. Quyidagi holatlarda xotin-qizlar kengashlari raislarining oʻrinbosarlari va aʼzolari uning tarkibidan chiqarilishi mumkin:
ular tomonidan xotin-qizlar kengashlari tarkibidan chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;
xotin-qizlar kengashlarining majlislarida uch va undan ortiq marotaba ishtirok etmaganda;
mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;
xotin-qizlar kengashlari zimmasiga yuklatilgan vazifalar ijrosini taʼminlash ishlarida muntazam qatnashmaganda;
ularga nisbatan chiqarilgan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
vafot etganda, shuningdek, sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida ular muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda.
Xotin-qizlar kengashlarining raisi va kotibi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalarida egallab turgan lavozimidan ozod etilganda xotin-qizlar kengashlaridagi vakolatlarini ham oʻzidan soqit qiladi.
17. Xotin-qizlar kengashlarining tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va unga kiritilgan oʻzgartirishlar ular tasdiqlangan paytdan boshlab besh kun ichida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
18. Xotin-qizlar kengashining raisi:
faoliyatga umumiy rahbarlik qiladi;
majlislarni chaqiradi va kun tartibini belgilaydi;
majlislarda raislik qiladi;
ish rejalarni, majlis bayonnomalarini va boshqa hujjatlarini tasdiqlaydi;
qarorlari ijrosini nazorat qiladi;
aʼzolarni mahallalarga hamda zimmasiga yuklatilgan vazifalarning mazmun-mohiyatidan kelib chiqib tegishli yoʻnalishlarga biriktiradi;
aʼzolar zimmasiga yuklatilgan vazifalarning bajarilishini muvofiqlashtiradi;
Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hududiy boʻlinmalarining rasmiy veb-saytlarida va boshqa resurslarda joylashtiriladigan xotin-qizlar kengashlari faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tarkibi boʻyicha takliflar kiritadi hamda ularni Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining tegishli hududiy boʻlinmalari boshliqlari bilan kelishadi;
qarorlarini bajarish masalalari yuzasidan Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va boshqa davlat organlari hamda jamoat tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi;
xotin-qizlar kengashlarining samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
19. Xotin-qizlar kengashlarining raisi oʻrnida boʻlmagan taqdirda, uning vazifasini rais oʻrinbosari bajaradi.
20. Xotin-qizlar kengashi raisining oʻrinbosari:
rais yoʻqligida xotin-qizlar kengashining majlislarida raislik qiladi;
xotin-qizlar kengashi qarorlarining ijrosini nazorat qilish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
fuqarolarni va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qiladi, shuningdek, xotin-qizlar kengashi faoliyatiga taalluqli murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;
xotin-qizlar kengashining samarali ishlarini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
21. Xotin-qizlar kengashining kotibi:
xotin-qizlar kengashining faoliyatini uslubiy, tashkiliy-huquqiy va tashkiliy-texnik jihatdan taʼminlash masalalarini hal qiladi;
xotin-qizlar kengashining navbatdagi majlisiga barcha zarur materiallar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari xodimlaridan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;
kun tartibiga muvofiq xotin-qizlar kengashlarining majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
xotin-qizlar kengashining tadbirlari oʻtkaziladigan sana, joy va taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini xotin-qizlar kengashining raisi bilan kelishadi;
xotin-qizlar kengashining aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni xotin-qizlar kengashi majlisi oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt haqida xabardor qiladi;
xotin-qizlar kengashi qarorlarining ijro etilishi ustidan monitoring olib boradi va uning natijalarini xotin-qizlar kengashi majlisida koʻrib chiqish boʻyicha takliflar kiritadi;
xotin-qizlar kengashi majlisining bayonnomasini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonnomaning xotin-qizlar kengashlari aʼzolari hamda boshqa manfaatdor shaxslarga yuborilishini taʼminlaydi;
xotin-qizlar kengashining samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa choralarni amalga oshiradi.
22. Xotin-qizlar kengashlarining aʼzolari oʻz majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal qilishda oʻz vakolatini boshqalarga oʻtkazish huquqiga ega emas.
Xotin-qizlar kengashlarining majlisida ishtirok etish imkoni boʻlmagan hollarda, kengash aʼzosi majlis kun tartibidagi masalalar boʻyicha oʻz fikrini yozma shaklda yuborishi mumkin. Bunda uning fikri majlisda koʻrib chiqiladi va ovoz berishda hisobga olinadi.
Xotin-qizlar kengashining aʼzosi:
xotin-qizlar kengashining ish rejalariga takliflar beradi hamda tasdiqlangan ish rejalari bajarilishida ishtirok etadi;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlashga toʻsiq boʻlayotgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflar va tavsiyalarni ishlab chiqishda hamda amalga oshirishda qatnashadi;
xotin-qizlar kengashi majlislarining kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan tahliliy materiallar tayyorlaydi;
xotin-qizlar kengashining vakolatiga kiradigan masalalar bilan bogʻliq murojaatlarni koʻrib chiqadi va natijalari boʻyicha tegishli hujjatlarni tayyorlaydi;
yordamga muhtoj va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar bilan uchrashuvlar oʻtkazadi va ularning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlarini taʼminlash boʻyicha takliflarni xotin-qizlar kengashiga kiritadi;
xotin-qizlar kengashining zimmasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
23. Xotin-qizlar kengashlari faoliyati mazkur nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil etiladi.
Faoliyatning asosiy masalalari kengashning majlisida koʻrib chiqiladi. Xotin-qizlar kengashlarining majlisi uning ish rejalari asosida har oyda kamida bir marta chaqiriladi.
Xotin-qizlar kengashlari raisining tashabbusi, shuningdek, xotin-qizlar kengashlari aʼzolarining uchdan bir qismining yozma murojaati asosida uning navbatdan tashqari majlisi chaqirilishi mumkin.
24. Xotin-qizlar kengashlarining majlislariga davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va jamoat tashkilotlaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarning raislari, shuningdek, boshqa davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyati institutlarining vakillari, mahalla faollari taklif etilishi mumkin.
25. Xotin-qizlar kengashlari majlisi kun tartibining loyihasi kotib tomonidan uning aʼzolari takliflari va raisining topshirigʻi asosida shakllantiriladi.
26. Xotin-qizlar kengashlarining majlisini uning raisi olib boradi.
Xotin-qizlar kengashlarining majlisida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari, ularning oʻrinbosarlari va boshqa xodimlar ishtirok etishi mumkin.
27. Xotin-qizlar kengashlarining majlisi, agar unda kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.
28. Xotin-qizlar kengashlarining qarori majlisda ishtirok etayotgan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
29. Xotin-qizlar kengashlarining qarorlari tavsiyaviy xususiyatga ega.
30. Xotin-qizlar kengashlarining har bir aʼzosi qabul qilinayotgan qarorlar boʻyicha oʻzining fikrini yozma shaklda ifodalashga haqli. Aʼzolarning fikri xotin-qizlar kengashlari majlisining bayonnomasiga majburiy tartibda qoʻshib qoʻyiladi.
31. Xotin-qizlar kengashlarining majlisida qabul qilingan qaror bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Xotin-qizlar kengashlari majlisining bayonnomasi kotib tomonidan imzolanadi, majlisga raislik qiluvchi tomonidan tasdiqlanadi va uch kun muddatda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga, mahallalardagi xotin-qizlar faollariga, xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarga, xotin-qizlar kengashlari aʼzolariga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuboriladi.
Xotin-qizlar kengashining bevosita uning vakolatlariga kiritilgan masalalar boʻyicha qabul qilgan qarorlari va bayonnomalaridagi koʻrsatmalar xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar tomonidan bajarilishi maqsadga muvofiq hisoblanadi.
32. Zarur hollarda xotin-qizlar kengashlarining raisi tashabbusi bilan qaror xotin-qizlar kengashlarining aʼzolari bilan kelishilgan holda soʻrov yoʻli bilan qabul qilinishi mumkin.
Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari xotin-qizlar kengashlarining qabul qilgan qaroriga qoʻshilmagan hollarda, qarorni olgan sanadan boshlab oʻn kundan kechikmay unga oʻzining asoslantirilgan eʼtirozini yozma shaklda yuboradi.
33. Xotin-qizlar kengashlarining kotibi kengash aʼzolari koʻmagida xotin-qizlar kengashlari qarorlari ijrosining borishini oʻrganadi va koʻrib chiqadi, zarur hollarda xotin-qizlar kengashlarining raisiga tegishli takliflar kiritadi.
34. Xotin-qizlar kengashlarining faoliyati ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritib boriladi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hududiy boʻlinmalarining rasmiy veb-saytlarida joylashtirib boriladi.
Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari xotin-qizlar kengashlarining faoliyatini mahalliy bosma va elektron ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritilishini tashkil etadi.
Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining Matbuot xizmati xotin-qizlar kengashlarining faoliyatini markaziy bosma va elektron ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritib borilishini taʼminlaydi va ushbu maqsadda xotin-qizlar kengashlarining kotiblari bilan tezkor maʼlumotlar almashinuvini amalga oshiradi.
35. Tuman (shahar)lar xotin-qizlar kengashlari raislari tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar kengashlariga amalga oshirilgan ishlar va mavjud takliflar yuzasidan yilning har choragi yakunida axborot taqdim etib boradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar kengashlari raislari Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga har chorak yakunidan keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar amalga oshirilgan ishlar va mavjud takliflar yuzasidan axborot taqdim etib boradi.
36. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi markaziy apparatining Gender tenglikni taʼminlash va xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish boʻlimi tomonidan xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari faoliyati muntazam monitoring qilinadi hamda ularga uslubiy va amaliy koʻmaklashiladi.
4-bob. Xotin-qizlar kengashlarining davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi
37. Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalarida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlarning jamiyat hayotidagi siyosiy, ijtimoiy, iqtisodiy sohalardagi faolligini kuchaytirish, xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-iqtisodiy ahvolini yaxshilash, huquq va manfaatlarini himoya qilish hamda taʼminlash, tadbirkorlik va kasbiy mahoratini oshirish, milliy, maʼnaviy qadriyatlarimizga asoslangan holda oila munosabatlarini mustahkamlash, sogʻlom turmush tarzini shakllantirish maqsadida xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar tuzilishi mumkin.
Xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar xotin-qizlarni ixtiyoriylik asosida birlashtiradi, oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
38. Xotin-qizlar kengashlari davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.
39. Xotin-qizlar kengashlari xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar orqali xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxldor dolzarb masalalar yuzasidan takliflar va tavsiyalar ishlab chiqadi, ularga uslubiy-amaliy koʻmaklashadi hamda faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha tavsiyalar beradi.
40. Xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar majlislariga davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi boshqa xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarning raislari va xotin-qizlar kengashlarining aʼzolari taklif etilishi mumkin.
41 . Xotin-qizlar kengashlari oʻz ish rejalari va qarorlarini uch kun ichida boshlangʻich tashkilotlariga foydalanish uchun yuboradi.
42 . Xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar davlat organlari va xoʻjalik birlashmalarida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlarning jamiyat hayotidagi siyosiy, ijtimoiy, iqtisodiy sohalaridagi faolligini kuchaytirish, xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-iqtisodiy ahvolini yaxshilash, huquq va manfaatlarini himoya qilish hamda taʼminlash, tadbirkorlik va kasbiy mahoratini oshirish, milliy, maʼnaviy qadriyatlarimizga asoslangan holda oila munosabatlarini mustahkamlash, sogʻlom turmush tarzini shakllantirish ishlarini amalga oshirish, mavjud muammolarini bartaraf etish yuzasidagi takliflarini xotin-qizlar kengashlariga beradi.
43. Xotin-qizlar kengashlari aʼzoligiga davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarning faol raislari ham kiritiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
44. Xotin-qizlar kengashlarining faoliyatini moddiy-texnik jihatdan taʼminlash Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari tomonidan, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
45. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari xotin-qizlar kengashlarining faoliyatini samarali tashkil etishga shaxsan masʼul hisoblanadi.
46. Xotin-qizlar kengashlarining hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlarining xotin-qizlar kengashlari faoliyati bilan bogʻliq qarorlari ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
47. Xotin-qizlar kengashlarini tugatish va qayta tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 1a-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri xotin-qizlar jamoatchilik kengashining
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari, xotin-qizlar jamoatchilik kengashi raisi 2. Xotin-qizlarni huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qiluvchi nodavlat notijorat tashkilot rahbari, xotin-qizlar jamoatchilik kengashi raisining oʻrinbosari 3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati aʼzosi (kelishuv asosida) 4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi deputati (kelishuv asosida) 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi hamda xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar Kengashlari deputati (kelishuv asosida) 6 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar ichki ishlar boshqarmasi huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmalari boshligʻining oʻrinbosari 7 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari masʼul xodimi 8 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari masʼul xodimi 9 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq taʼlimi boshqarmalari masʼul xodimi 1 0 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar bandlik bosh boshqarmalari masʼul xodimi 1 1 . Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat va Toshkent shahar boʻlimlari masʼul xodimi 1 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Markaziy banki bosh boshqarmasi masʼul xodimi (kelishuv asosida) 1 3 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar teleradiokompaniyasi masʼul xodimi (kelishuv asosida) 1 4 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gazetasi tahririyati masʼul xodimi (kelishuv asosida) 1 5 . Respublika “Tadbirkor ayol” Assotsiatsiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boʻlinmalari raisi 1 6 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar tadbirkorlik markazlari rahbari 1 7 . Respublika zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish, oʻz joniga qasd qilishni oldini olish markazi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallari rahbari 1 8 . Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti hamda “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni sohibalari 19 . Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarning faol, tajribali va tashabbuskor raislari 20. Xotin-qizlarni huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qiluvchi nodavlat notijorat tashkilotlarning faol, tajribali va tashabbuskor rahbarlari (kelishuv asosida) 21. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari — tuman (shahar) xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari raislari. 2 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari Gender tenglikni taʼminlash va xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish boʻyicha bosh mutaxassisi, xotin-qizlar jamoatchilik kengashining kotibi
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 1b-ILOVA
Tuman (shahar) xotin-qizlar jamoatchilik kengashining
1. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, xotin-qizlar jamoatchilik kengashi raisi 2. Xotin-qizlarni huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qiluvchi nodavlat notijorat tashkilot rahbari, xotin-qizlar jamoatchilik kengashi raisining oʻrinbosari 3. Xalq deputalari tuman (shahar) Kengashlari deputati (kelishuv asosida) 4 . Tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimi huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlimi xotin-qizlar masalalari boʻyicha katta inspektori 5 . Tuman (shahar) sogʻliqni saqlash boʻlimi masʼul xodimi 6 . Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi masʼul xodimi 7 . Tuman (shahar) aholiga koʻmaklashish markazlari masʼul xodimi 8 . Tuman (shahar) tijorat banklari filiallari masʼul xodimi (kelishuv asosida) 9 . Tuman (shahar) FHDY organi mudiri 1 0 . Tuman (shahar) gazetasi tahririyati masʼul xodimi (kelishuv asosida) 1 1 . Savdo-sanoat palatasining tuman (shahar) tadbirkorlikka koʻmaklashish markazlari masʼul xodimi 1 2 . Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish, oʻz joniga qasd qilishni oldini olish markazi tuman (shahar) filiallari rahbari 1 3 . Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti hamda “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni sohibalari 1 4 . Faol, tajribali va tashabbuskor fuqarolar yigʻini raisi (kelishuv asosida) 1 5 . Mahallalardagi faol, tajribali va tashabbuskor xotin-qizlar faollari 1 6 . Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalaridagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarning faol, tajribali va tashabbuskor raislari 1 7 . Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimining xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, mahallalardagi xotin-qizlar faollari ishini muvofiqlashtirish va boshlangʻich tashkilotlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassisi, xotin-qizlar jamoatchilik kengashining kotibi
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 2-ILOVA
Xotin-qizlar Kengashlari faoliyatini tashkil etish sxemasi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, tuman (shahar)lar boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari) Xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida 30 — 40 nafar, tuman (shahar)larda 15 — 25 nafar aʼzodan iborat tarkibda tashkil etiladi. Doimiy 2-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari Xotin-qizlar kengashlarining tarkibi tegishliligi boʻyicha Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari boshliqlari buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Har uch yilda tasdiqlanadi 3-bosqich Xotin-qizlar kengashlari Xotin-qizlar kengashlari faoliyatining asosiy masalalari uning majlisida koʻrib chiqiladi. Har oyda kamida bir marotaba 4-bosqich Xotin-qizlar kengashlari Xotin-qizlar kengashlari aʼzolarining uchdan bir qismining yozma murojaati asosida navbatdan tashqari majlisini chaqirishi mumkin. Yozma murojaat taqdim qilinganda 5-bosqich Xotin-qizlar kengashi raisi Xotin-qizlar kengashlarining majlisida qabul qilingan qaror bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi. Majlis oʻtkazilgan sanada 6-bosqich Xotin-qizlar kengashlari Xotin-qizlar kengashlari majlisining bayonnomasi kotib tomonidan imzolanadi, majlisga raislik qiluvchi tomonidan tasdiqlanadi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalariga, mahallalardagi xotin-qizlar faollariga, xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlarga, xotin-qizlar kengashlari aʼzolariga va boshqa manfaatdor shaxslarga yuboriladi. Uch kun muddatda 7-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari xotin-qizlar kengashlarining qabul qilgan qaroriga qoʻshilmagan hollarda, unga oʻzining asoslantirilgan eʼtirozini yozma shaklda yuboradi. Kengash qarori olingan sanadan boshlab oʻn kunda 8-bosqich Xotin-qizlar kengashi kotibi va aʼzolari Xotin-qizlar kengashlarining kotibi kengash aʼzolari koʻmagida xotin-qizlar kengashlari qarorlari ijrosining borishini oʻrganadi va koʻrib chiqadi, zarur boʻlgan hollarda raisga tegishli takliflar kiritadi. Doimiy 9-bosqich Tuman (shahar)lar xotin-qizlar kengashlari raislari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar kengashlariga qilingan ishlar va mavjud takliflar yuzasidan axborot taqdim etib boradi. Har chorak yakunida 10-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar kengashlari raislari Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga qilingan ishlar va mavjud takliflar yuzasidan axborot taqdim etib boradi. Har chorak yakunidan keyingi oyning beshinchi sanagacha
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 14-avgust,
486-son