UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

АРИЗА

МАЪЛУМОТ

МАЪЛУМОТ

ҲИСОБ-КИТОБИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

НИЗОМ

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

КОДЛАРИ

КОДЛАРИ

КОДЛАРИ

Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарорга 5 ва 6-иловалар 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритсинлар;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда ҳисобот топшириш муддатларига риоя қилмаган ҳамда тўлов интизомини бузган тадбиркорлик субъектлари мансабдор (жисмоний) шахсларига нисбатан маъмурий жарима қўллаш ваколатини солиқ органларига беришни ва солиқ ҳуқуқбузарликка оид ишларни электрон юритиш тизимини жорий этишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш шартлари ва тартибини белгилайди.

2. Қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) салбий фарқ суммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни узиш ҳисобига қоплаш Солиқ кодексига ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига (давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар бундан мустасно) солиқнинг салбий фарқ суммаси бир кун муддатда текширувларсиз ушбу Низомга 1 1 -иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади (қайтарилади).

Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчиларига (пахта ва ғалла бундан мустасно) солиқнинг салбий фарқ суммаси уч кун муддатда автоматлаштирилган тарзда ушбу Низомга 1 2 -иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади (қайтарилади).

Қўшилган қиймат солиғи суммасини текширувларсиз тезлаштирилган тарзда қайтариш тартиби, башарти ушбу шахсларнинг судланганлиги олиб ташланмаган бўлса қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёхуд йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектлари;

таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёхуд йиғимларни бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси ёки раҳбари томонидан охирги 12 ойда янги ёхуд қайта ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 2-илованинг 4-бандидаги жарима қўлланилган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди.

3. Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтаришга ҳамда чет давлат фуқароларига солиқ суммаси ўрнини қоплашга (ТАХ FREE) нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди.

4. Ушбу Низом мақсадларида қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси деганда Солиқ кодексига мувофиқ аниқланадиган, товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади.

Бунда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича етказиб берувчиларга товарлар (хизматлар) қийматида тўланган солиқ суммаси тушунилади.

5. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса) ноль даражали ставкани қўллашда қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси ушбу Низомнинг 7 ва 8-бобларида белгиланган тартибда ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

6. Солиқ суммаси ўрнини қоплаш масаласи қоида тариқасида солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси топшириғига асосан солиқ тўловчининг аризаси ва тақдим этилган ҳужжатлари солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдан ўзга жойдаги солиқ органлари томонидан кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши мумкин.

7. Солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ органининг солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори асосида солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги ариза тушган санадан эътиборан ўттиз кундан, ушбу Низомнинг 6-бобида кўрсатилган тартибда эса етти кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

2-боб. Солиқ суммасини қоплаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш тартиби

8. Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.

9. Ариза солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

10. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари томонидан солиқ органига бевосита ёки буюртма хати билан почта, алоқаси хизмати орқали ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади.

11. Хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилмаган ҳолатларда контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини (кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Бунда, воситачилик шартномасига асосан воситачининг (агентнинг) воситачилик ҳақи суммаси кўрсатилган хизматлар учун комитент ҳисобидан воситачига келиб тушган суммадан ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳисобот (бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома) тақдим этилади.

Ушбу хизматлар бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали кўрсатилган бўлса (электрон шаклдаги хизматлардан ташқари), контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

12. Хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, умумқабул қилинган хорижий амалиётга мувофиқ тузилган ҳисобот ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий харидор томонидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

13. Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар Солиқ кодексининг 264-моддаси учинчи қисмида қайд қилинган шахсларга кўрсатилганда аризага ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда реализация қилинган сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

3- боб. Экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш тартиби

14. Божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ товарлар, шунингдек, миллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида (электрон савдо платформаларида) хорижий давлатларга реализация қилинган товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади. Бунда экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди.

Экспорт операциялари бўйича солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади:

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги товарлар экспорт қилинганлиги ҳамда чет эл ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотлар;

товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда, экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);

йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар кўрсатилганда — ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш хужжатлари реестри.

Экспорт операциялари бўйича маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими ҳамда солиқ ва божхона органлари ўртасида ахборот алмашинуви тизимида мавжуд бўлмаганда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилади:

контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган божхона юк декларацияси;

миллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида (электрон савдо платформаларида) хорижий давлатларга реализация қилинган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар ортилган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатлари;

валюта тушганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси;

товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар.

15. Солиқ кодексининг 262-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга нисбатан солиқ суммаси ўрнини қоплашда ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилади.

16. Ноль даражали ставка қўлланиши натижасида ҳосил бўлган ва қопланиши лозим бўлган солиқ суммасининг асосланганлигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчи аризага ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда солиқ тўловчига қоплаб берилиши лозим бўлган солиқ суммаси бўйича ҳисоб-китобни илова қилади.

Бунда товарларни экспортга жўнатиш ва жўнатилган товар учун тўловлар турли чет эл валютасида амалга оширилган бўлса, юклаб жўнатиш амалга оширилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг ушбу Низомга 7а-иловадаги шаклга мувофиқ ҳисоб-китобини илова қилади.

17. Солиқ тўловчининг аризаси ушбу Низомда назарда тутилган иловаларсиз тақдим этилса, ушбу ариза солиқ органи томонидан кўриб чиқилмаган ҳолда беш кун мобайнида солиқ тўловчига қайтарилади. Аризаси кўриб чиқилмаган ва қайтарилган солиқ тўловчи, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган холда, қайта ариза беришга ҳақли.

4-боб. Қопланадиган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби

18. Қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан солиқ органи камерал солиқ текширувини ўтказади. Камерал солиқ текшируви солиқ органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғисиз амалга оширилади.

Бунда аризада кўрсатиб ўтилган солиқ даври бўйича қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши юзасидан аввал солиқ аудити ўтказилган бўлса, қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилмайди.

19. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилган кундан кейинги кундан бошланади ва ўттиз кунгача бўлган муддатда якунланиши лозим.

20. Камерал солиқ текширувини ўтказиш даврида солиқ органи зарур ҳужжатлар ва мавжуд товар-моддий бойликлари қолдиғини кўздан кечириш, зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда инвентаризациядан ўтказиш Солиқ кодексининг 145-моддасида назарда тутилган тартибда ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш, Солиқ кодексининг 146-моддасида назарда тутилган тартибда ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳамда Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган тартибда учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

21. Солиқ органининг мансабдор шахси камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳолатларни баён этган ҳолда хулоса расмийлаштиради ва бир кундан кечиктирмай тегишли қарор қабул қилиш учун солиқ органи раҳбарига (ўринбосарига) киритади.

22. Солиқ суммасини қоплаш бўйича ўтказилаётган камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

23. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаган муддатда қабул қилиниши лозим.

24. Қарор кириш, тавсиф-асослантириш ва қарор қисмларидан иборат бўлади.

Кириш қисмида: қарор қабул қилинган вақт, жой, қарорни қабул қилган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими, солиқ тўловчининг номи, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР), аризанинг солиқ органида рўйхатга олинган санаси ва рақами, қопланиши сўралаётган солиқ суммаси кўрсатилади.

Тавсиф-асослантириш қисмида: камерал солиқ текшируви ўтказган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими, бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини қоплаш ҳисобига йўналтириладиган солиқ суммаси, банк ҳисобварағига қопланиши (қайтарилиши) лозим деб топилган солиқ суммаси, қопланиши рад этилган (тўлиқ ёки қисман) ҳолларда эса, рад этиш асослари батафсил баён қилинади.

Қарор қисмида: бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини қоплаш ҳисобига йўналтириладиган солиқ суммаси, солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтарилиши лозим деб топилган солиқ суммаси, қопланиши рад этилган ҳолларда рад этилган (тўлиқ ёки қисман) солиқ суммаси ҳамда рад этилган солиқ суммаси миқдорида солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш мажбурияти, қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи кўрсатилади.

25. Солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда;

солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда;

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда;

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда;

битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда;

солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда;

солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланмаганда);

ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда.

26. Солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кундан кечиктирмай юборилади.

27. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қарор қабул қилинганда қопланиши асосли деб топилмаган солиқ суммаси юзасидан Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан умумий тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади.

28. Солиқ органининг қарорига асосан қопланиши рад этилган солиқ суммаси юзасидан солиқ тўловчи асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Аризани қайта кўриб чиқишда илгари солиқ суммасини қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича солиқ суммасини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.

5-боб. Солиқ суммасини қоплаш тартиби

29. Солиқ органининг солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ солиқ органи бир кун муддатда қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узишни Солиқ кодексининг 104-моддасига асосан мустақил равишда амалга оширади.

30. Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узиш амалга оширгандан сўнг солиқ органи томонидан бир кун муддатда солиқ суммасининг қолган қисми бўйича ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади ва электрон шаклда (солиқ органлари электрон ахборот тизими) орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.

31. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси солиқ органлари ахборот тизими орқали солиқ органларининг хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида бир кунда автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

6-боб. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби

32. Солиқ кодексининг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади:

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахсларга;

солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини Солиқ кодексининг 109 ёки 107-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;

экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга — агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари;

маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;

солиқ мониторинги иштирокчиларига;

ўз фаолиятини кичик тадбиркорлик субъектидан ўрта ёки йирик тоифага, ўрта тадбиркорлик субъектидан йирик тоифага йириклаштирган тадбиркорлик субъектларига — тегишли тоифага ўтган санадан эътиборан бир йил давомида. Бунда мазкур тартиб тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давомида бир маротаба қўлланади. Ушбу хатбошининг қоидалари тегишли тоифага ўтганидан кейин қайта ташкил этилган субъектнинг ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) нисбатан татбиқ этилмайди.

Қуйидаги ҳолларда солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайди:

аризага ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган зарур ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган бўлса;

ариза тақдим этилган вақтда солиқ тўловчи солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлса;

ушбу Низомнинг 25-банди бешинчи — ўн учинчи хатбошиларда қайд этилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, салбий фарқнинг асосланмаган қисми доирасида.

Қўшилган қиймат солиғи суммасини текширувларсиз тезлаштирилган тарзда қайтариш тартиби таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёхуд йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, бундай тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси ёки раҳбари томонидан охирги 12 ойда янги ёхуд қайта ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига нисбатан, башарти ушбу шахсларнинг судланганлиги олиб ташланмаган бўлса татбиқ этилмайди.

32 1 . Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатиб ўтилган солиқ тўловчилар тоифасидан ташқари интизомли солиқ тўловчиларга ҳам солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби қўлланилади.

Солиқ тўловчиларни инсофли солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари (талаблари) ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

33. Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қоплаш учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси унга тўлиқ ҳажмда етти кун ичида ушбу Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда қоплаб берилади. Бунда қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайдиган ҳолларда солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади ва камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

34. Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз деб топилса, солиқ тўловчи асоссиз равишда қопланган солиқ суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисоблаган ҳолда Давлат бюджетига тўлаши шарт. Кўрсатилган тартиб чет эл дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга татбиқ этилмайди.

7-боб. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларига солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тартиби

35. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари томонидан расмий фойдаланиш, шунингдек, уларнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно), шу жумладан, улар билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (кейинги ўринларда-дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари) шахсий эҳтиёжи учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммаси солиқ органларига сотиб олиш операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган харидларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этилган аризалар асосида қоплаб (қайтариб) берилади.

Бундай ҳужжатлар жумласига етказиб берувчилар томонидан расмийлаштирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар, назорат-касса техникасининг чеклари, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган чипталар, талонлар, чеклар ёки шуларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар киради.

36. Дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар (шу жумладан, улар билан бирга яшовчи оила аъзолари) томонидан сотиб олинган товарлар бўйича тўланган солиқ суммаси хорижий давлатларнинг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналари орқали қопланади (қайтарилади).

37. Дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар (шу жумладан, улар билан бирга яшовчи оила аъзолари) томонидан бир йил мобайнида сотиб олинган бир нечта автотранспорт воситалари бўйича тўланган солиқ суммаси фақат битта объект бўйича қоплаб (қайтариб) берилади, уч йил мобайнида бир нечта кўчмас мулк объектлари сотиб олинган бўлса, солиқ суммаси фақат битта объект бўйича қоплаб (қайтариб) берилади. Бунда, кўрсатилган шахслар қайси объект бўйича солиқ суммаси қопланишини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўладилар.

38. Солиқ органи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар камерал солиқ текширувидан ўтказилади ва ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда ариза берилган кундан эътиборан беш кун мобайнида солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки солиқ суммасини қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

39. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қарор қабул қилинганда қопланиши лозим деб топилган солиқ суммаси ушбу Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда қайтарилади.

40. Ушбу Низомнинг 35 — 39-бандларида белгиланган қоидалар тегишли чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан, улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан солиқ суммасини қоплаш тартиби белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса қўлланилади.

Агар тегишли хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига, шу жумладан, улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига солиқ суммасини қоплашда қўшимча чекловлар ёки алоҳида шартлар мавжуд бўлганда солиқ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан ушбу Низомда кўзда тутилмаган қўшимча чекловлар ва шартлар паритет асосда қўлланилиши мумкин.

41. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳар йили жорий йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига, ушбу Низомнинг 40-банди :

биринчи хатбошисида қайд этилган қоидалар татбиқ этиладиган хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари рўйхати;

иккинчи хатбошида қайд этилган қўшимча чекловлар ва шартлар тўғрисида маълумотни тегишли хорижий давлатнинг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига нисбатан қўшимча чекловлар ва шартлар паритет асосда қўлланилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосасини илова қилган ҳолда киритади.

8-боб. Маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тартиби

42. Маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиси томонидан битим доирасида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммаси ушбу солиқ тўловчига сотиб олиш операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган харидларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда солиқ органларига тақдим этган аризаси асосида қоплаб (қайтариб) берилади.

43. Бундай ҳужжатлар жумласига етказиб берувчилар томонидан расмийлаштирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар киради.

44. Солиқ тўловчининг аризасини кўриб чиқиш, камерал солиқ текширувини ўтказиш ва солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ушбу Низомнинг 10 , 38 ва 39-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

45. Ушбу Низомнинг 42 ва 43-бандларида белгиланган қоидалар маҳсулот тақсимотига оид битимда солиқ бўйича ноль даражали ставка қўлланиши назарда тутилган бўлса татбиқ этилади.

46. Мазкур бобда қайд этилган шахсларга солиқ суммаси 2020 йил 1 январдан кейин сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича қоплаб берилади.

9-боб. Якунловчи қоида

47. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим бўлган суммани солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

Босқич лар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1 . Солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади. 2. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари солиқ органига бевосита ёки буюртма хат билан почта алоқаси хизмати орқали ариза тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич С олиқ органи Ариза берувчи Солиқ тўловчининг ушбу Низомда назарда тутилган иловаларсиз аризаси тақдим этилган ариза ларни кўриб чиқмаган ҳолда солиқ тўловчига қайтаради. Аризаси кўриб чиқилмаган ва қайтарилган солиқ тўловчи, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган холда, қайта ариза беришга ҳақли. Беш кун мобайнида Заруратга кўра 3-босқич Солиқ органи Аризада қайд этилган, қ оплана ши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказ ади. 1. Ариза тақдим этилган кундан кейинги кундан бошланади ва ўттиз кунгача бўлган муддатда. 2. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартибида камерал назорат солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг бошланади ва ўттиз кунгача бўлган муддатда. 4-босқич Солиқ органи Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор нусхасини солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали юборади. 1. Бир кун муддатда 2. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартибида ариза тушган кундан бошлаб тўрт кун муддатда 5-босқич Ариза берувчи 1. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қабул қилинга н қарор га асосан тафовут аниқланган (тафовут аниқланган ҳолларда) солиқ даври учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим эт ади. 2. Солиқ органининг қарорига асосан қопланиши рад этилган солиқ суммаси юзасидан асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли. 1. Қарорни олган кундан эътиборан уч кун мобайнида 2. Заруратга кўра 6-босқич Солиқ органи Солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси мустақил равишда солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узишга йўналтиради. Бир кун муддатда 7 -босқич Солиқ органи Қопланиши лозим бўлган солиқ суммасининг қолган қисми бўйича ушбу Низом 8-иловага мувофиқ шаклда солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса ни р асмийлашти р ади ва электрон шаклда (солиқ органлари электрон ахборот тизими орқали) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Бир кун муддатда 8 -босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Давлат бюджети маблағлари доирасида (етарли маблағлар бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бир кун муддатда

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим бўлган суммани солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Солиқ тўловчи (ариза берувчи) Ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Солиқ органи Барқарорлик рейтинги даражаси «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚСни қайтаришда хулосаларни автоматик равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Бир кун мобайнида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Давлат бюджети маблағлари доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Шу куннинг ўзида

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1 2 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар учун қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим бўлган суммани солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Солиқ тўловчи (ариза берувчи) Ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади. Заруратга кўра 2-босқич Солиқ органи Аризада кўрсатилган суммадан солиқ органлари маълумотлар базасида қўшилган қиймат солиғи бўйича аниқланган тафовут суммалари чегирилади. Бир кун мобайнида 3-босқич Солиқ органи Қўшилган қиймат солиғини қайтаришда хулосаларни автоматик равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Бир кун мобайнида 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Давлат бюджети маблағлари доирасида автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Шу куннинг ўзида

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим бўлган суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги

Ариза тақдим этилаётган солиқ органи (йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ,солиқ бошқармаси) Ариза берувчи тўғрисида маълумот (ариза берувчининг тўлиқ номи) (СТИР) (ИФУТ) (давлат рўйхатидан ўтказиш рақами) (ташкил этилган сана) Жойлашган жойи бўйича манзили (индекс, вилоят,туман (шаҳар), кўча, уй) Раҳбар (ФИО) (СТИР) Бош бухгалтер (ФИО) (СТИР) ҚҚС рақам ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун материаллар кўриб чиқилишини сўрайди Банкдаги ҳисобварағи (миллий валютадаги амал қилаётган ҳисобварағи) Ариза тақдим этилган давр дан гача (кк.оо.йййй) (кк.оо.йййй) Суммаси Қоплаш тартиби (умумбелгиланган, тезлаштирилган) Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар ФАЙЛ ТАНЛАШ ФАЙЛ ТАНЛАШ Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариб бериладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби (6-илова) Юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги чет эл валютасининг ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқишнинг ҳисоб-китоби Банк кафолати, Гаров шартномаси ФАЙЛ ТАНЛАШ ФАЙЛ ТАНЛАШ Товарлар экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисидаги маълумот (4-илова) Ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри, аҳолига кўрсатилган коммунал хизматлар бўйича маълумотлар, бошқа ҳужжатлар Ариза тақдим этилган сана (кк.оо.йййй)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариб бериш тўғрисида

Ариза тақдим этилаётган солиқ органи (ариза берувчи жойлашган жойдаги солиқ инспекцияси) Ариза берувчи тўғрисидаги маълумот (ариза берувчининг тўлиқ номи) (СТИР) (ИФУТ) (давлат рўйхатидан ўтказиш рақами) (ташкил этилган сана) Жойлашган жойи бўйича манзили (индекс, вилоят, туман (шаҳар), кўча, уй) Раҳбар (ФИО) (СТИР) Бош бухгалтер (ФИО) (СТИР) ҚҚСни тўлашга ўтилган-лиги (кк.оо.йййй) (ҚҚС рақам) ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун материаллар кўриб чиқилишини сўрайди Банкдаги ҳисобварағи (миллий валютадаги амал қилаётган ҳисобварағи) Ариза тақдим этилган давр (кк.оо.йййй) Суммаси Қоплаш тартиби (умумбелгиланган, тезлаштирилган) Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар ФАЙЛ ТАНЛАШ (тасдиқловчи ҳужжатлар) Ариза тақдим этилган сана (кк.оо.йййй)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Реализация қилинган сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисида

СТИР (Корхона номи) (давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар) Т/Р Коммунал хизмат истеъмолчиларининг номи Сотиш ҳажми Етказиб беришнинг ҚҚСсиз қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг умумий қиймати 1 2 3 4 1. аҳоли улардан 1.1 ХУЖМШ 1.2 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари 1.3 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари 2. Бошқа истеъмолчилар 3. Киритилган тузатиш Жами Раҳбар ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош бухгалтер ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

20__ йил _____________ учун Йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари РЕЕСТРИ (СТИР) (Корхона номи) (Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар) Т/Р Рейс рақами Ташиш санаси Йўл Миқдори Хизматлар қиймати қаердан қаерга ташилган йўловчилар ташилганбагажлар ташилган юклар ташилган почта йўловчиларни ташиш бўйича багажларни ташиш бўйича юкларни ташиш бўйича почтани ташиш бўйича Раҳбар ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош бухгалтер ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Товарлар экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида

(СТИР) (Корхона номи) (Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар) Т/Р Чет эллик ҳамкор номи Воситачи номи Шартнома Давр бошига қолдиқ Жўнатилган товарлар Валюта тушуми Чет эллик ҳамкорга қайтарилган маблағ Бошқа ҳолатлар (корхона фойдасига олинган ва х.к) Давр охирига қолдиқ изоҳ рақами санаси суммаси дебет кредит Божхона юк декларацияси санаси чет эл валютаси-даги сумма валюта курси миллий валютада банк хизмати (восита-чилик ҳақ) суммаси санаси чет эл валюта-сидаги сумма сана чет эл валютаси-даги сумма дебет кредит БЮД рақами (бланка рақами) санаси БЮД- нинг рўйхат рақами ташқи савдо контрактининг (шартноманинг, келишувнинг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами валюта тури чет эл валютасида-ги сумма валюта курси миллий валютада 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 1. х Шартнома бўйича жами х х х х х х х х х х х х х х 2. х Шартнома бўйича жами х х х х х х х х х х х х х х 3. х Шартнома бўйича жами х х х х х х х х х х х х х х Жами х х х х х х х х х х х х х х Раҳбар ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош бухгалтер ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Солиқ тўловчига қоплаб берилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси

(СТИР) (Корхонанинг номи) (Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар) Кўрсатгичлар Сатр коди Солиқ солинадиган оборот Қайтарилган ҚҚС суммаси Ҳисоб-китоб бўйича қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси Жами шу жумладан солиқлар бўйича қарздорликни қоплаш ҳисобига солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига 15 % ставка бўйича экспортдан ташқари ноль даражали ставка бўйича ноль даражали ставка бўйича чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот 10 х х х Товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум 20 х х х Товарларни экспортга чет эл валютасида реализация қилиш 21 х х х х х х х х х х Валюта тушумининг тушиши (чет эл валютасида) 30 х х х х х х х х х х Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши (030-сатр/ 021-сатр х 100) 40 х х х х х х х х х х Валюта тушумининг ҳисоб-китоб тушуми (миллий валютада) (040-сатр 9-уст. х 020-сатр 9 уст. / 100) 401 х х х х х х х х х х Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси 50 х х х х х х х Жорий солиқ даврида тушуми тушган, аввалги солиқ даврининг экспорт маҳсулоти реализацияси обороти бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 60 х х х х х х х х х Ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг умумий суммаси (050-сатр + 060-сатр) 70 х х х х х х х Қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси (010-сатр — 070-сатр) 80 х х х х

Раҳбар ____________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош ҳисобчи _____________ __________________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 7а-ИЛОВА

Юклаб жўнатиш амалга оширилган санадаги чет эл валютасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг

(СТИР) (Корхонанинг номи) (ҳужжатларни тақдим этилаётган давр) Т/Р Чет эллик ҳамкорнинг номи Шартнома (келишув) Божхона юк декларацияси рақами ва санаси Юклаб жўнатиш санаси Товарнинг чет эл валютасидаги қиймати Валюта тури Юклаб жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси Товарнинг миллий валюта эквивалентдаги қиймати (минг сўмда) Чет эл валютасидаги тушумнинг тушиш санаси Чет эл валютасидаги тушум суммаси Юклаб жўнатиш амалга оширилган санадаги курс бўйича миллий валютадаги эквиваленти (минг сўмда) Салмоғи Рақам Сана А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. 3. Жами Раҳбар ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош бухгалтер ______________ _______________________ (имзо) (Ф.И.О.)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

_____‎‎сон ХУЛОСА ‎ ‎ ______________________________________________________________________________‎ аризаси бўйича ‎(ариза берувчининг номи) ‎____________________ СТИР _________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ноль даражали ставкани қўллаш ёки ҳисобга олинган сумма ҳисобланган суммадан ортганлиги) ‎‎натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси ‎______________________________________________________________________________________ учун ‎ ‎ ‎ ‎‎(давр) ‎ ‎ ‎ ‎‎тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш асосида тўловчида 20___ йил ______________ ҳолатига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________‎‎ _______________________________________________‎‎ ‎‎(рақам билан) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________ ‎(сўз билан) ‎‎сўм ҳосил бўлганлиги аниқланди. ‎‎Ҳ/р_________________________ , __________________________________, МФО______________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(хизмат кўрсатувчи банк номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎______________________________________‎ _____________ ______________________‎‎ ‎‎(солиқ органининг номи (раҳбари ёки раҳбар ўринбосари)) ‎‎(имзо) ‎‎(Ф.И.О) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Муҳр ўрни ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «____» __________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.

Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.

Товар-моддий бойликларни юклаб жўнатиш билан реализация қилинганда электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.

3. Агар ушбу банднинг иккинчи қисмида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассаса орқали фаолият кўрсатаётган норезидент юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

Ҳисобварақ-фактура қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши шарт эмас:

сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг банк карталари, шунингдек, юридик шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари орқали амалга оширилганда, назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилганда;

хўжалик юритувчи субъект томонидан аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда расмийлаштириладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган шакл бўйича квитанция тақдим этилганда. Квитанциялар солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган ҳолда фақат назорат-касса техникаси таъмирлашга топширилганда ёки савдо шахобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилади;

товарлар экспорти бўйича божхона юк декларациялари (кейинги ўринларда — БЮД) расмийлаштирилганда;

банк операциялари мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳужжат бериш билан расмийлаштирилганда;

товарлар текинга оммавий тарқатилганда;

ҳар қандай транспорт воситаси орқали йўловчиларни ташишда йўл чипталари (шу жумладан, электрон) расмийлаштирилганда;

кўрсатилган коммунал хизматлар, алоқа хизматлари учун банк орқали бухгалтерия ҳисобини юритишда асос бўлиб хизмат қилувчи бирламчи ҳужжатлар қўллаган ҳолда тўловлар амалга оширилганда.

Ушбу банднинг иккинчи қисми иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:

товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;

юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинмаганда.

4. Ҳисобварақ-фактура, агар ушбу Низомнинг 5 — 7-бандларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади.

6. Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, ҳисобварақ-фактура календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади.

Бунда, ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади.

7. Объектлар қурилишида, шу жумладан, объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек, узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги куни тақдим этилади.

Узоқ муддатли шартноманинг календарь ойнинг охирида ҳақиқатда бажарилганлиги ҳисобот даврида қилинган харажатлар суммасининг шартномани бажариш учун кетадиган жами харажатлар умумий суммасидаги солиштирма миқдорини ҳисоб-китоб қилиш асосида белгиланади.

Календарь ойнинг охиридаги даромад шартнома бўйича қилинган харажатларнинг ҳисобланган солиштирма миқдори ва жами даромад суммасининг (шартнома баҳосининг) ҳосиласи сифатида аниқланади.

Бунда, ҳисобварақ-фактура хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар, хизматлар реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади.

8. Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (хизматларнинг) қиймати миллий валютада, сўмда кўрсатилади. Бунда, сумма кўрсатилаётганда бутун сондан сўнг юздан биргача яхлитланиши лозим бўлади.

9. Қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда-ҚҚС) солиқ тўловчилари сотиб олинган ва реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) журналини (реестрларини) юритишлари шарт.

Ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ юритилади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар миллий валютадаги корпоратив банк карталари орқали тўловни амалга оширган ҳолда, товарларни (хизматларни) сотиб олган ҚҚС солиқ тўловчилари онлайн назорат-касса техникаси ва виртуал касса чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қайд этиб, харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш муддати харидлар амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилади.

10. Агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилади.

Товарларни (хизматларни) сотиб олувчи фақат электрон шаклда қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли.

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Лицензияланадиган ёки рухсат этиш ёхуд хабардор қилиш тартибига кирувчи фаолият турлари бўйича товарларни реализация қилишда, бундай товарларни сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тегишли лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ёки хабарнома мавжудлиги ва уларнинг амал қилиш муддати реал вақт режимида автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали текширилади. Мазкур ҳужжатлар мавжудлиги (амал қилаётганлиги) аниқланган тақдирда, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилади.

11. Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт.

12. Солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операциялари амалга оширилганда қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

13. Ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклда расмийлаштирилса камида икки нусхада тузилади ва улардан бири товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этилади.

2-боб. Товарлар (хизматлар) реализациясида ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш тартиби

14. Ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами;

ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) ҳужжатнинг ёки шартноманинг рақами ва санаси;

товарлар (хизматлар) реализация қилинган сана;

етказиб берувчининг ва товарларни (хизматларни) сотиб олувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк ҳисобварағи ва хизмат кўрсатувчи банк номи ҳамда филлиаллараро айрибошлаш коди (МФО);

ҚҚС рўйхат рақами (ҚҚС солиқ тўловчисининг шахсий рўйхат рақами);

Товарлар (хизматлар) етказиб берувчининг (сотиб олувчининг) ҚҚС солиқ тўловчиси бўлмаган алоҳида бўлинмаси орқали, яъни ҚҚС марказлашган тартибда юқори турувчи юридик шахс томонидан тўланиши белгиланган ҳолатларда, етказиб берилганда (кўрсатилганда) ёки сотиб олинганда ҳисобварақ-фактурада ҚҚС солиқ тўловчиси бўлган юқори турувчи юридик шахснинг реквизитларидан ташқари қўшимча равишда етказиб берувчининг (сотиб олувчининг) (ҚҚС солиқ тўловчиси бўлмаган алоҳида бўлинманинг) номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами (мавжуд бўлса) кўрсатилиши шарт.

Ёрдамчи пудрат корхоналари томонидан бош пудратчига тақдим қилинадиган ҳисобварақ-фактурада бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартноманинг «kapital.imv.uz» порталида рўйхатга олиш рақами, бошқа қурилиш-монтаж ишлари бўйича эса солиқ органларида рўйхатга олиш рақами кўрсатилиши шарт.

14 1 .Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилади ва қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

иштирокчилар (юк ташувчи, юкни олувчи, ҳайдовчи);

манзиллар (юкни жўнатиш ва етказиш манзиллари);

транспорт маълумотлари (давлат рақами ва русуми);

юк ташиш нархи.

15. Ҳисобварақ-фактура ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади:

Етказиб берувчи тоифаси:

□ Ишлаб чиқарувчи;

□ Импорт қилувчи;

□ Улгуржи савдо;

□ Чакана савдо;

□ Воситачи;

□ Хизмат кўрсатувчи;

□ Бошқалар;

Реализация мақсади:

□ Ўз эҳтиёжи учун;

□ Тижорат мақсадида;

□ Жисмоний шахсларга иштирокчилар таркибидан чиқиш, устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига товарлар (хизматлар) бериш;

□ Жисмоний шахсларга (дивидендларни товар кўринишида олишда);

□ Товарларни (хизматларни) текинга бериш (бунда товарларнинг (хизматларнинг) таннархи ёки уларни сотиб олиш баҳоси кўрсатилади);

□ Юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга товарлар (хизматлар)ни бериш;

□ Товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш;

□ Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш;

□ Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни реализация қилиш;

□ Корхона мол-мулкини мажмуа сифатида реализация қилиш.

1-устунда — товарлар (хизматлар) номи;

2-устунда — рақамли маркировка мавжудлиги;

3-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

4-устунда — товарлар (хизматлар) штрих коди;

5-устунда — товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

6-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган товарлар миқдори (кўрсатилган хизматлар ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

7-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

8-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати;

9-устунда — ҚҚС ставкаси;

10-устунда — товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси.

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар томонидан 9-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;

11-устунда — реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати.

Якунловчи сатрда — товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш кодлари бириктирилиши шарт.

Аксиз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва акциз солиғи суммасини кўрсатишлари шарт.

Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар тўғри шаклланиши мақсадида сонларни яхлитлаш бутун сондан кейин 10 тагача сон чегарасида амалга оширилиши керак.

3-боб. Дори воситаларини реализация қилишда ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш хусусиятлари

16. Дори воситалари реализация қилинганда ушбу Низомга 2-иловадаги шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.

17. Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда — товарлар номи;

2-устунда — товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

3-устунда — дори воситасининг рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича берилиши тўғрисидаги ахборот;

4-устунда — товарларнинг серияси;

5-устунда — товар ўлчов бирликлари;

6-устунда — рецепт билан бериладиган дори воситаларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи (базавий нарх) ёки сотишнинг асосий баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);

7-устунда — асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси (устамаси). Агар бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари рецепт билан бериладиган дори воситаларини етказиб беришда иштирок этаётган бўлса, савдо қўшимчаси (устамаси) умумий ҳолда аниқланади;

8-устунда — ўлчов бирлигидан келиб чиқиб миқдор (ҳажм);

9-устунда — ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг нархи;

10-устунда — реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати.

11-устунда — ҚҚС ставкаси;

12-устунда — товарларни сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси;

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни реализация қилувчилар томонидан 12-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;

13-устунда — реализация қилинган товарларнинг ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати;

якунловчи сатрда — 10, 12 ва 13-устунлар бўйича суммалар жамланади.

Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш коди кўрсатилади.

Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари реализациясида 6 ва 7-устунлардаги маълумотлар тўлдирилмайди.

3 1 -боб. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш хусусиятлари

17 1 . 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари топширилганда ушбу Низомга 3-иловадаги шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.

17 2 . Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда — тартиб рақами;

2-устунда — норматив шифр рақами (ШНҚга кўра);

3-устунда — иш тури номи;

4-устунда — маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

5-устунда — ўлчов бирлиги;

6-устунда — жами иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари;

7-устунда — жорий йилдаги ишлаб чиқариш графиги бўйича иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари;

8-устунда — жами шартномавий нарх қиймати;

9-устунда — жорий йилда шартномавий нарх қиймати;

10-устунда — ишнинг бошланган давридан буён бажарилган ишларнинг физик кўрсаткичлари;

11-устунда — ишнинг бошланган давридан буён бажарилган ишларнинг умумий ишга нисбатан фоиз ҳисобидаги улуши;

12-устунда — ишнинг бошланган давридан буён бажарилган ишларнинг шартномавий нархи;

13-устунда — жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан буён бажарилган ишларнинг физик кўрсаткичлари;

14-устунда — жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан буён бажарилган ишларнинг умумий ишга нисбатан фоиз ҳисобидаги улуши;

15-устунда — жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан буён бажарилган ишларнинг шартномавий нархи;

16-устунда — жорий ойда бажарилган ишларнинг физик кўрсаткичлари;

17-устунда — жорий ойда бажарилган ишларнинг умумий ишга нисбатан фоиз ҳисобидаги улуши;

18-устунда — жорий ойда бажарилган ишларнинг шартномавий нархи;

якунловчи учта сатрларда — 6 — 9, 12, 15 ва 18-устунлар бўйича суммалар, қўшилган қиймат солиғи миқдори ҳамда қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолдаги жами қийматлар, шунингдек, айнан шу ишларни бажариш учун сарфланган иш ҳақи, жумладан, ижтимоий солиқ бўйича тўловлар алоҳида кўрсатилади.

3 2 -боб. Электрон ҳисобварақ-фактура ва товар-транспорт юк хатини бирлаштирган ҳолда тўлдириш хусусиятлари

17 3 . Ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тўлдирилади.

17 4 . Дори воситалари ва тиббий буюмларни юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда, ушбу Низомга 5-иловадаги шаклга мувофиқ тўлдирилади.

17 5 . Бирлаштирилган ҳолдаги ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда қуйидаги тартибда тўлдирилади:

транспорт тури (автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув) танланади;

«Юк ташувчи» катакчасига юк ташувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)/жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) киритилади;

транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми) киритилади. Бунда юк ташувчига тегишли автотранспорт воситалари рўйхати электрон товар-транспорт юк хати тизимини Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

ҳайдовчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О. ва ЖШШИР) киритилади;

юк ташилаётган транспорт туридан келиб чиқиб, «Юклаш манзили» ва «Юкни етказиш манзили» тўлдирилади;

агар қўшимча юклаш ёки етказиш манзиллари мавжуд бўлса, қўшиш (+) тугмаси орқали амалга оширилади.

Юк ташишнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, қуйидаги маълумотлар ихтиёрий равишда тўлдирилиши мумкин:

юкни етказиб бериш экспедитор томонидан амалга оширилган тақдирда, «Юкни етказиб берувчи» катакчасига юкни етказиб берувчининг номи ҳамда СТИР/ЖШШИР киритилади;

мижознинг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк экспедитор томонидан етказиб берилган тақдирда);

буюртмачининг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда юк ташувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа (юк жўнатувчи, юк олувчи ва экспедитордан ташқари) юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда);

юклаш ва етказиш манзилининг оралиқ масофаси (км) тўлдирилади;

юк ташиш нархи киритилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда).

17 6 . Ишлаб чиқариш зарурати юзасидан солиқ тўловчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, бирлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хатида ихтиёрий тўлдирилиши лозим бўлган маълумотлар қўшимча киритилиши мумкин.

4-боб. Воситачилик, топшириқ ва транспорт экспедицияси шартномалари асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятлари

18. Воситачи томонидан комитентнинг манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида товарлар (хизматлар) реализация қилинганда воситачи (ишончли вакил) сотиб олувчига (комитентга) ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги ҳисобварақ-фактура шаклларининг жадвал қисми 1-устунидан аввал 1а-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) номи», 1б-«Комитентнинг (Етказиб берувчининг) СТИРи», 1в-«ҚҚС рақами» қўшимча устунларни киритган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура шакли ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларида белгиланган тартибда тўлдирилади.

19. Товарлар (хизматлар) комитентнинг топшириғи асосида реализация қилинганда воситачи ўзининг номидан икки нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» сўзи кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактуранинг 1а, 1б, 1в-устунларида мос равишда комитентнинг номи, СТИР ва ҚҚС рақамини кўрсатади.

20. Товарларни (хизматларни) топшириқ шартномаси бўйича реализация қилишда ишончли вакил сотиб олувчи номига топшириқ берувчи номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ҳисобварақ-фактурада топшириқ берувчи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари ишончли вакилнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши лозим. Ҳисобварақ-фактура уч нусхада тақдим этилади. Биринчи нусха сотиб олувчига, иккинчиси топшириқ берувчига юборилади, учинчиси ишончли вакилда сақланади.

21. Комитентга (топшириқ берувчига) тегишли товарлар (хизматлар) реализациясини амалга оширувчи воситачи (ишончли вакил), ушбу товарлар (хизматлар)ни сотиб олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналида сақлайди. Кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактураларга тартиб рақамлари воситачи (ишончли вакил) томонидан хронологик тартибда берилади. Бунда мазкур ҳисобварақ-фактуралар Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди ва воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилмайди.

22. Товарларни (ишларни, хизматларни) топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил орқали олишда топшириқ берувчи учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос бўлиб топшириқ берувчи номига сотувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура ҳисобланади.

23. Воситачилик шартномаси бўйича комитент учун товарлар (хизматлар) олинаётганда сотувчи ҳисобварақ-фактурани воситачининг номига тақдим этади.

24. Воситачи комитент учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича комитентга сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирилган ҳолда у томонидан тақдим этиладиган хронологик тартибда рақамланган ҳисобварақ-фактура тақдим этади (сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани ўз номидан комитент номига қайта тақдим этади). Бунда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» номи кўрсатилади.

Ҳисобварақ-фактуранинг 1а, 1б, 1в-устунларида мос равишда товарларни (хизматлар)ни етказиб берувчининг (сотувчининг) номи, СТИР ва ҚҚС рақамини кўрсатади.

25. Комитентга тақдим этилган ҳисобварақ-фактура воситачининг Тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналида сақланади. Кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактуралар воситачи томонидан хронологик тартибда рақамланади. Бунда ушбу ҳисобварақ-фактуралар воситачининг Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди ва воситачи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилмайди.

26. Товарлар (хизматлар)ни сотувчидан олинган комитент учун мўлжалланган ҳисобварақ-фактуралар воситачининг Олинган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналида сақланади. Бунда ушбу ҳисобварақ-фактуралар воситачининг Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилмайди ва ушбу ҳисобварақ-фактурада ажратилган ҚҚС суммаси воситачи томонидан ҳисобга олинмайди.

27. Воситачи (ишончли вакил) комитентга (топшириқ берувчига) воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш бўйича ўзининг ҳақи суммасига алоҳида ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ушбу ҳисобварақ-фактура воситачи (ишончли вакил) томонидан Сотиш реестрида, комитент (топшириқ берувчи) томонидан эса Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилади. Воситачи (ишончли вакил) ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда комитент (топшириқ берувчи) томонидан имзоланган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши лозим.

28. Воситачи (ишончли вакил) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида амалга ошириладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш ва (ёки) сотиб олиш операциялари бўйича унга бирламчи ҳужжатлар учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган воситачи (ишончли вакил) ва комитентнинг (топшириқ берувчининг) барча реквизитларига эга бўлган ҳисоботни тақдим этади. Воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботига қуйидаги маълумотлар киритилган бўлиши лозим:

тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи (ишончли вакил) томонидан реализация қилинган (сотиб олинган) товарлар (хизматлар) миқдори ва қиймати. Бунда ҳисоботга воситачи (ишончли вакил) томонидан товарлар (хизматлар) комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида реализация қилинганлигини (сотиб олинганлигини) тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;

воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга оширилган ишлар бўйича комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларнинг қиймати. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган харажатларга воситачи (ишончли вакил) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) комитент (топшириқ берувчи) ўзи бажарган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган, воситачи (ишончли вакил) томонидан учинчи шахсларга воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича топшириқни бажариш муносабати билан (товарлар (хизматлар) учун ҳақ тўлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш) тўланган маблағлар тааллуқли.

Бунда воситачи (ишончли вакил) агар қонунчилик ҳужжатларида ёки воситачилик (топшириқ) шартномасида бошқача қоида белгиланган бўлмаса комитентнинг (топшириқ берувчининг) мол-мулкини ўзида сақлаш бўйича харажатларни қоплатишга ҳақли эмас.

Ҳисоботга ушбу харажатларнинг юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Воситачи (ишончли вакил) томонидан комитент (топшириқ берувчи) учун амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, комитент (топшириқ берувчи) ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;

шартнома шартларига мувофиқ воситачининг (ишончли вакилнинг) (агар воситачи (ишончли вакил) ҚҚС солиқ тўловчиси бўлса) ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;

комитентдан (топшириқ берувчидан) олинган аванслар суммаси;

воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига (ишончли вакилга) тўланиши лозим бўлган сумма.

Воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботига шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

29. Ҳисоботни тақдим этиш муддати воситачи (ишончли вакил) томонидан комитентнинг (топшириқ берувчининг) манфаатида товарлар (хизматлар) реализация қилинган (сотиб олинган) ой тугаганидан сўнг беш иш кунидан ошмаслиги лозим.

30. Воситачи (ишончли вакил) комитентга тегишли бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича операцияларни амалга оширишда комитент (топшириқ берувчи) воситачидан (ишончли вакилдан) олинган ҳисобот асосида беш иш куни давомида воситачининг (ишончли вакилнинг) номига санаси, шунингдек, воситачи (ишончли вакил) томонидан сотиб олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичлари акс эттирилган ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрига қўшимча равишда «Комитент» («Топшириқ берувчи») номи кўрсатилади.

31. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳисобварақ-фактура комитент (топшириқ берувчи) томонидан хронологик тартибда рақамланади. Комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган ҳисобварақ-фактура комитентнинг (топшириқ берувчининг) Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказилади.

32. Агар воситачилик (топшириқ) шартномасига асосан комитент (топшириқ берувчи) воситачи (ишончли вакил) томонидан унинг топшириғини бажариш билан боғлиқ харажат қилинган маблағларни қоплаши лозим бўлса, ушбу харажатлар бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби ушбу Низомнинг 22 — 26-бандларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

33. Воситачининг (ишончли шахснинг) ҳисоботига асосан комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган маблағлар, воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади. Бунда воситачи (ишончли вакил) томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада комитент (топшириқ берувчи) томонидан қопланиши лозим бўлган сумма кўрсатилмайди.

34. Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ мижознинг экспедиторлик топшириғини бажараётган юридик шахс, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш ва ҳисобини юритишда, агар мазкур юридик шахс мижоз номидан иш юритаётган бўлса, топшириқ шартномаси бўйича ҳисобварақ-фактура ҳисобини юритиш қоидаларини қўллайди ёки агар ўз номидан иш юритаётган бўлса, воситачилик шартномаси бўйича ҳисобварақ-фактура ҳисобини юритиш қоидаларини қўллайди.

35. Мижознинг экспедиторлик топшириғини бажараётган экспедитор транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш шартномасини бажариш бўйича ташувчилардан ва бошқа контрагентлардан олинган ҳисобварақ-фактураларни мижозга ўзининг номидан қайта тақдим этади. Бунда у ташувчилар ва контрагентларнинг ҳисобварақ-фактураларида кўрсатилган кўрсаткичларни акс эттиради. Экспедитор ушбу ҳисобварақ-фактураларни Сотиб олиш реестри ва Сотиш реестрларида рўйхатдан ўтказмайди.

36. ҚҚС тўловчиси бўлмаган, бироқ ҚҚС тўловчиси бўлган комитентнинг ҚҚС солинадиган товарларини (хизматларини) реализация қилишда ўз номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этувчи воситачи, сотиб олувчи номига тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактурада комитентнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш айланмасидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатади.

37. ҚҚС солиқ тўловчиси бўлиб ҚҚС солиқ тўловчиси бўлмаган комитентнинг товарларини (хизматларини) реализация қилишда ўз номидан ҳисобварақ-фактура тақдим этувчи воситачи, сотиб олувчи номига тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатмайди ва «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади.

38. Комитент (топшириқ берувчи) учун реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлган норезидент томонидан кўрсатиладиган хизматлар олинганда комитентнинг (топшириқ берувчининг) номига ҳисобварақ-фактура ушбу Низомнинг 22 — 26-бандларида назарда тутилган тартибда расмийлаштиради.

39. Норезидент (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширмайдиган чет эл юридик шахси) томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси, бюджетга комитент (топшириқ берувчи) томонидан, агар воситачилик (топшириқ) шартномасида ушбу мажбурият бевосита воситачига (ишончли вакилга) юклатилган бўлса, у томонидан тўланиши мумкин.

Комитент (топшириқ берувчи) воситачига (ишончли вакилга) тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида тўланган ҚҚС суммасини қоплаб беради. Норезидент томонидан бажарилган хизматлар бўйича тўланган ҚҚС суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС ҳисоб-китобида комитент (топшириқ берувчи) томонидан Солиқ кодексининг 37-бобида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.

5-боб. Қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

40. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан қуйидаги ҳолларда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) етказиб бериш қийматига уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилган тақдирда, ушбу товарларни (хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади:

товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;

битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан, жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;

товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.

Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан, товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қўшимча ҳисобварақ-фактура мазкур ҳолатлар рўй берган санада расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

41. Қўшимча ҳисобварақ-фактура тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуралар бўйича, улар тақдим этилган санадан бошлаб бир йиллик муддат доирасида ҳамда кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича — кафолат муддати доирасида расмийлаштирилиши мумкин.

42. Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белги;

қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;

ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий).

43. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ҳолда солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда олувчи етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида у томонидан илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тегишли тартибда тузатиш киритади.

44. Ушбу Низомнинг 40-бандида қайд этилган ҳолатлардан ташқари қуйидаги ҳолатларда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига олувчи томонидан тасдиқланадиган тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади:

хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган тақдирда;

илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда.

45. Тузатилган ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан даъво қилиш муддатлари давомида расмийлаштирилади.

46. Тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ҳисобварақ-фактура тузатилган эканлиги тўғрисида белги;

тузатилган ҳисобварақ-фактура тартиб рақами ва санаси. Бунда тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлади.

Тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши натижасида аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартириш киритилиши шарт бўлган ҳолларда, тузатилган ҳисобварақ-фактура тегишли бўлган солиқ даври бўйича, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилади.

47. Ушбу Низом кучга киришидан олдин расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура мазкур Низомга асосан тақдим этилади.

6-боб. Айрим шартномалар бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҳамда чегирмаларни тақдим этишда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари

48. Ижарага берувчи томонидан етказиб берувчилардан олинган электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ижарага олувчиларга берилади.

49. Агар ижара шартномасига мувофиқ электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.

50. Ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Ижарага олувчидан электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди.

51. Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига қоплаб бериладиган қиймати ижарага олувчининг харажатлари ҳисобланади ва улар бўйича ҚҚС суммаси ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 37-бобида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади. Ижарага олувчига электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун ижарага берувчидан олинган ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматларнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қоплаш суммаси алоҳида қаторда кўрсатиб ўтилган ҳисобварақ-фактура асос ҳисобланади.

52. Агар товарлар (хизматлар) текинга берилса (кўрсатилса), якунловчи сатрда «тўловсиз» деган ёзув киритилади. Агар товарлар (хизматлар) устав капиталига қўйилма сифатида берилса (кўрсатилса), якуний сатрда «устав фондига (устав капиталига) қўйилма» ёзуви киритилади.

53. Товарлар (хизматлар) оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) кўра қўйилма сифатида берилса (кўрсатилса), якуний сатрда «оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) кўра қўйилма» ёзуви киритилади.

Оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага), концессия битимига ёки мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ товарларни (хизматларни) реализация қилишда ширкатнинг ишончли шахси, концессионер ёки ишончли бошқарувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Ишончли шахс», «Концессионер» ёки «Ишончли бошқарувчи» сўзлари кўрсатади.

54. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида тузилган шартномага асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҳисобварақ-фактура товарларни (хизматларни) реализация қилиш санасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курси бўйича сўмда расмийлаштирилади ва унга чет эл валютасида расмийлаштирилган инвойс (ҳисобварақ-фактура) ёки товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

55. Корхона мулкий мажмуа сифатида сотилганда сотувчи томонидан корхона сотилган нархни кўрсатган ҳолда жамлама ҳисобварақ-фактура тузилади.

Жамлама ҳисобварақ-фактурада асосий воситалар, номоддий активлар, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган мол-мулкнинг бошқа турлари, дебиторлик қарзининг суммалари, қимматли қоғозларнинг қиймати ҳамда баланс активларининг бошқа позициялари мустақил позицияларга ажратилади. Жамлама ҳисобварақ-фактурага инвентаризация далолатномаси илова қилинади.

Жамлама ҳисобварақ-фактурада ҳар бир мол-мулк турининг нархи Солиқ кодексининг 251-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда баланс қийматининг тузатиш коэффициентига кўпайтмасига тенг деб қабул қилинади.

56. Шартномага мувофиқ харидорларга товарларни жўнатиш (хизматларни кўрсатиш) санасида чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) тақдим этилган тақдирда, нарх бундай чегирма чиқариб ташланганидан кейин жами қийматни камайтириш йўли билан аниқланади ва ҳисобварақ-фактурада нарх чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) чиқариб ташланган ҳолда кўрсатилади.

57. Шартномада солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатига мувофиқ товарлар жўнатилганидан кейин сийловлар (чегирмалар) тақдим этиш шартлари белгиланган бўлса, яъни товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартлари харидор томонидан бажаришни, шу жумладан, товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартлар белгиланган бўлса, сийловлар (чегирмалар) тақдим этиш шартлари бажарилганидан сўнг қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва сийлов (чегирма) миқдорида аввал расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритилади.

7-боб. Электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиш ва жўнатишнинг ўзига хос хусусиятлари

58. Электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш ушбу Низомда белгиланган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартиби асосида амалга оширилади.

59. Ушбу Низомнинг 3-бандига асосан товарлар (хизматлар) ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган ҳолда реализация қилинганда етказиб берувчи ҳар календарь ой якуни билан бир марта умумлаштирилган ҳолда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактурани шакллантиради. Товарлар экспорти бўйича БЮД расмийлаштирилган ҳамда сотилган товарлар (хизматлар) учун тўловлар нақд пулда ёки юридик шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари орқали, шунингдек, жисмоний шахсларнинг банк карталари орқали амалга оширилганда, назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеки тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Сотиб олувчининг талабига асосан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар қиймати умумлаштирган ҳолда бир томонлама шакллантириладиган электрон ҳисобварақ-фактуранинг қийматига киритилмайди.

Умумлаштирилган ҳолдаги бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги кунидаги сана билан шакллантирилади.

59 1 . Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга солиқ солиш объекти сифатида қуйидаги харажат ва бошқа даромадларга бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади:

акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг маҳсули бўлган, акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига ишлаб чиқарувчи томонидан топшириш;

акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

акциз товарларни реализация қилиш нархи ва таннархи ўртасидаги ижобий фарқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, яроқсизлиги, камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;

узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар;

РЕПО операциялари бўйича даромадлар;

қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар;

асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар;

текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар);

инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захираларнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;

талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар;

илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар;

шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари;

валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши;

акциядор (мулкдор, иштирокчи, муассис) юридик шахс фойдасига ўз улушининг (улуши бир қисмининг) қийматини олишдан воз кечиш натижасида устав фонди (устав капитали) камайиши муносабати билан олган даромадлар ёки юридик шахснинг устав фонди шакллантирилганда (кўпайтирилган ёки камайтирилганда);

Солиқ кодексининг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;

дивидендлар тарзида олинган даромадлар;

фоизлар тарзида олинган даромадлар.

60. Товарлар (хизматлар) экспорти (БЮД расмийлаштирилмайдиган ҳолатлар) бўйича етказиб берувчи электрон ҳисобварақ-фактурани ўзи шакллантиради. Бунда сотиб олувчининг фақат номи қайд этилади ҳамда норезидент сўзи қўшиб ёзилади.

61. Электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш:

юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали;

якка тартибдаги тадбиркор номидан-якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланувчи жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси орқали;

жисмоний шахс номидан-жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси орқали амалга оширилади. Бунда жисмоний шахс электрон рақамли имзога эга бўлмаса, унга юборилган электрон ҳисобварақ-фактура автоматик тарзда тасдиқланади ва электрон ҳисобварақ-фактура икки нусхада қоғоз шаклида чоп этилади ҳамда бир нусхаси жисмоний шахсга тақдим этилади, иккинчи нусхаси товарлар (хизматлар) олинганлиги тўғрисидаги жисмоний шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда солиқ тўловчида сақланади.

61 1 . Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура электрон тасдиқлагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилиб, иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади.

Юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини рад этиши мумкин.

Юкни ташувчи юкни олганда ва етказиб берганда, сотиб олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда товар-транспорт юк хатини электрон тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиши мумкин.

62. Электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақ-фактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди.

63. Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.

Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.

Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.

64. Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва қабул қилиш бўйича белгиланган муддатнинг охирги куни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.

65. Сотиб олувчи шахсий кабинетга тушган ва тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олиниши ёки олинмаслиги тоифасини белгилайди.

66. Қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактуралар ушбу Низом 5-бобига мувофиқ электрон кўринишда расмийлаштирилади.

67. Товарлар транспорт воситасида ташилганда электрон шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура QR кодга эга бўлган электрон тарзда ёки қоғоз нусхаси чоп этилган ҳолда ташувчига тақдим этилади.

8-боб. Якунловчи қоида

68. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага ‎20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ‎ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА ‎ ‎‎Етказиб берувчи ______________________ ‎Манзил: _____________________________ ‎Етказиб берувчининг идентификация ‎рақами (СТИР) _______________________ ‎ҚҚС рўйхат рақами____________________ ‎Банк ҳисобварағи _____________________ ‎Банк МФО ___________________________ ‎ ‎‎Сотиб олувчи ______________________ ‎Манзил: ________________________ ‎Сотиб олувчининг идентификация ‎рақами (СТИР) ______________ ‎ҚҚС рўйхат рақами ____________ ‎Банк ҳисобварағи______________ ‎Банк МФО _________________________ ‎ Т/р ‎Товар (хизмат)лар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди‎‎ ‎‎Товар/ хизмат штрих коди ‎‎Ўлчов бирлиги ‎‏‎Миқдори ‎‎Нархи ‎‎‏Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка сумма 1 2 3‎‎ 4‎‎ 5‎‎ 6‎‎ 7‎‎ 8‎‎ 9‎‎ 10‎‎ 1‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ 2‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Жами ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎Раҳбар________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Олдим ________________ ‎20__ йил «___» ______даги _____-сон ишончнома бўйича ‎‎Товарни бердим _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон

(қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган дори воситалари учун)

Етказиб берувчи _________________________________ Манзил: ___________________________________ __________________________________________ Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) __________________________________ ҚҚС рўйхат рақами _________________________ Банк ҳисобварағи ___________________________ Банк МФО _________________________________ Сотиб олувчи ___________________________________ Манзил: ___________________________________ ___________________________________________ Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) __________________________________ ҚҚС рўйхат рақами __________________________ Банк ҳисобварағи ___________________________ Банк МФО _________________________________

Т/р Товарлар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Дори воситасини бериш усули (рецептли/ рецептсиз Серия Ўлчов бирлиги Сотиб олиш қиймати (базавий нарх) Савдо қўшимчаси (устама) фоизда Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка суммаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. Жами

Раҳбар _________________________ Товарни бердим _________________ (етказиб берувчи масъул шахснинг имзоси) Олдим _________________________ 20 ____ йил «___» ___________ даги __________-сон ишончнома бўйича.

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

20___ йил «___» ___________ даги ___-сон шартномага 20___ йил «___» ___________ даги ___-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА (бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун) Пудрат ташкилоти ______________________ Буюртмачи ______________________ Манзил ______________________ Манзил ______________________ Пудрат ташкилотининг идентификация рақами (СТИР) _________________ Буюртмачининг идентификация рақами (СТИР) __________________ ҚҚС рўйхат рақами ______________________ ҚҚС рўйхат рақами ______________________ Банк ҳисобварағи ______________________ Банк ҳисобварағи ______________________ Банк МФО ______________________ Банк МФО ______________________ Объект номи ______________________ Объектнинг идентификация рақами ______________________ Лот рақами ______________________ Т/р Норматив шифр рақами (ШНҚга кўра) Иш тури номи Маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Ўлчов бирлиги Иш ҳажмлари ва харажатларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари Шартномавий нарх қиймати Бажарилган ишлар ишнинг бошланган давридан шундан, жорий йилнинг ҳисобот даври бошидан шундан, жорий ойда жами шундан, жорий йилдаги ишлаб чиқариш графиги бўйича жами шундан, жорий йилда физик кўрсаткичлар жами умумий ишга нисбатан, %да шартномавий нархда физик кўрсаткичлар жами умумий ишга нисбатан, %да шартномавий нархда физик кўрсаткичлар жами умумий ишга нисбатан, %да шартномавий нархда 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 1 2 ... Жами ҚҚС қиймати Иш ҳақи Ижтимоий солиқ Ҳаммаси Пудрат ташкилоти раҳбари __________________ Буюртмачи раҳбари ___________________________ Буюртмачи техник назоратчиси ________________

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА Етказиб берувчи _________________________ Сотиб олувчи _______________________ Манзил: _______________________________ Манзил: ___________________________ Етказиб берувчининг идентификация Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) ___________________________ рақами (СТИР) _______________________ ҚҚС рўйхат рақами _______________________ ҚҚС рўйхат рақами ____________________ Банк ҳисобварағи ________________________ Банк ҳисобварағи ______________________ Банк МФО ______________________________ Банк МФО ___________________________

Т/р Товар (хизмат)лар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Товар/ хизмат штрих коди Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати ставка сумма 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 2. Жами

Юк ташиш маълумотлари: Юкни ташувчи _________ СТИР/ЖШШИР: Транспорт тури □ Автомобиль, □ Темир йўл, □ Ҳаво, □ Сув Ҳайдовчи _________ ЖШШИР: Автомобиль давлат рақами __________ Экспедитор________ СТИР/ЖШШИР: Автомобиль русуми _________ Юклаш манзили __________ Юкни етказиш манзили __________ Юк ташиш нархи __________ Масофа __________ Мижоз __________ СТИР/ЖШШИР: Ярим тиркама __________ Буюртмачи __________ СТИР/ЖШШИР: Тиркама __________ Юк оғирлиги (брутто) __________ Юк оғирлиги (нетто) __________

Раҳбар ___________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс ________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс __________ Олдим____________ Товарни бердим ______________ (етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) (Юк қабул қилиб олинганда тасдиқланади) (Юкни етказиб берганда тасдиқланади) 20__ йил «__» _______ даги _____-сон ишончнома бўйича

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага 20__ йил «___» ____________ даги ____-сон ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА (қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун) Етказиб берувчи _________________________ Сотиб олувчи __________________________ Манзил: ________________________________ Манзил: _______________________________ ________________________________________ _______________________________________ Етказиб берувчининг идентификация рақами (СТИР) Сотиб олувчининг идентификация рақами (СТИР) ________________________________________ _______________________________________ ҚҚС рўйхат рақами _______________________ ҚҚС рўйхат рақами ______________________ Банк ҳисобварағи ________________________ Банк ҳисобварағи_________________________ Банк МФО ______________________________ Банк МФО __________________________

Т/р Товарлар номи Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди Серия Ўлчов бирлиги Сотиб олиш қиймати (базавий нарх) Савдо қўшимчаси (устама) фоизда Миқдори Нархи Етказиб бериш қиймати ҚҚС Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати Товар/ хизмат штрих коди ставка суммаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. Жами

Юк ташиш маълумотлари: Юкни ташувчи _________ СТИР/ЖШШИР: Транспорт тури □ Автомобиль, □ Темир йўл, □ Ҳаво, □ Сув Ҳайдовчи _________ ЖШШИР: Автомобиль давлат рақами __________ Экспедитор________ СТИР/ЖШШИР: Автомобиль русуми _________ Юклаш манзили __________ Юкни етказиш манзили __________ Юк ташиш нархи __________ Масофа __________ Мижоз __________ СТИР/ЖШШИР: Ярим тиркама __________ Буюртмачи __________ СТИР/ЖШШИР: Тиркама __________ Юк оғирлиги (брутто) __________ Юк оғирлиги (нетто) __________

Раҳбар _______________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс __________ Юкни етказиб берувчи масъул шахс __________ Олдим _______________ Товарни бердим ________________ (етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) (Юк қабул қилиб олинганда тасдиқланади) (Юкни етказиб берганда тасдиқланади) 20__ йил «___» ________даги _____-сон ишончнома бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 3-ИЛОВА

Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини белгилайди ва қуйидагиларга нисабатан татбиқ этилади:

товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;

юридик шахснинг мол-мулкидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда;

агар Солиқ кодексининг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда).

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати — товарларнинг (хизматларнинг) эҳтимолга энг яқин ва адолатли қиймати, шу жумладан, ваколатли органлар, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланадиган ва (ёки) белгиланган, товарлар (хизматлар) бозорида реализация қилиниши (кўрсатилиши) мумкин бўлган қиймат;

товарларнинг (хизматларнинг) бозори — харидорнинг (сотувчининг) товарларни (хизматларни) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқарида қўшимча харажатларсиз олиш (реализация қилиш) имкониятидан келиб чиқиб аниқланадиган товарларнинг (хизматларнинг) муомалада бўлиш соҳаси.

3. Қонунчилик ҳужжатларида товарларнинг (хизматларнинг) қийматини бозор қиймати сифатида аниқлашга нисбатан молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларидан мажбурий тарзда фойдаланиш лозимлиги белгиланган тақдирда, мазкур стандартларда белгиланган қоидалардан фойдаланилади.

2-боб. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш чоғида товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини аниқлаш тартиби

4. Солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — ҚҚС) тўғри ҳисобланиши юзасидан ўтказилаётган солиқ текширувларида қуйидаги битимлар (операциялар) бўйича солиқ базаси товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланганлиги ўрганилади:

товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда, шу жумладан, товар айирбошлаш (бартер) операциялари бўйича;

тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзига тегишли мол-мулкни (хизматларни), агар бундай мол-мулк (хизматлар) бўйича солиқ суммаси тўлиқ ёки қисман ҳисобга олинган бўлса, бошқарув органи аъзоларига, ходимларга, уларнинг оила аъзоларига ёхуд бошқа шахсларга солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланиш учун беришда (хизматлар кўрсатишда);

товарларни (хизматларни) бепул бериш, бунда шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган деб эътироф этилганда. Бунда товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:

а) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

б) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

в) қонунчилик ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқилган бўлса.

5. Агар ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси Солиқ кодексининг 248-моддаси биринчи қисмида белгиланган тартибда аниқланади. Бунинг акси исботланмагунга қадар мазкур қиймат бозор нархларига мувофиқ келади деб қабул қилинади.

6. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган битимларни (операцияларни) амалга ошираётганда товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати қуйидагиларни қўллаган ҳолда аниқланиши мумкин:

ўзининг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар);

ахборот-нарх агентликлари маълумотлари;

оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

биржа хабарлари;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан эълон қилинадиган ёки сўровга кўра тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг божхона статистикаси;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда нархларни белгилаш учун нормативларни ўрнатадиган ваколатли органларнинг маълумотлари.

Агар товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати кўрсатиб ўтилган органларда турлича бўлса, солиқ солиш мақсадларида уларнинг ўртача қиймати инобатга олинади.

7. Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган тартибда аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, бундай қиймат баҳоловчи ташкилотларнинг хулосалари асосида ёхуд харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

8. Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланган ҳолда аниқлашда, муайян тармоқнинг саноат маҳсулотларининг харид қилиш санасидан бошлаб реализация қилиш санасигача бўлган даврда ушбу тармоқлардаги статистика органи томонидан эълон қилинадиган нарх қимматлашуви индекслари асосида ҳисобланади.

Бунда саноат маҳсулоти айнан қайси тармоққа тегишли эканлигини аниқ белгилаш имконияти бўлмаган тақдирда, саноат бўйича умумий индекс қўлланилади.

Функционал ёки иқтисодий жиҳатдан эскирган асосий воситалар ва товарларнинг бозор қиймати баҳоланаётганда дастлабки харажатларни индексациялаш усулини қўллашда қолган иқтисодий хизмат қилиш муддати ёки тегишли эскириш фоизи ҳисобга олинади.

9. Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини аниқлашда ўзаро боғлиқ бўлмаган шахслар ўртасида битимлар тузишда нархларга қўйиладиган одатдаги устамалар ёки чегирмалар ҳисобга олинади. Хусусан, қуйидагилар юзага келтирган чегирмалар ҳисобга олинади:

товарларга нисбатан бўлган истеъмол талабининг мавсумий ва бошқа тебранишлари;

товарларнинг сифат ёки бошқа истеъмол хусусиятларини йўқотиши;

товарларнинг яроқлилик ёки реализация қилиш муддатларининг тугаши (тугаш санасининг яқинлашиши);

маркетинг сиёсати, шу жумладан, унга ўхшаш товарлар бўлмаган янги товарларнинг (хизматларнинг) бозорга кириб бориши, шунингдек, товарларнинг (хизматларнинг) янги бозорларга кириб бориши;

истеъмолчиларни улар билан таништириш мақсадида товарларнинг тажриба моделлари ва намуналарини реализация қилиш.

10. Солиқ органи битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан фарқ қиладиган (у ёки бу томонга) қийматини қўллангани далили аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблангани каби ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.

11. Солиқ органининг ушбу Низомга мувофиқ товарлар (хизматлар) бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори Солиқ кодексининг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган молиявий жарималарни қўллашга олиб келмайди.

12. Солиқ тўловчи солиқ органининг ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори юзасидан битимнинг (операциянинг) қиймати бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли.

13. Ушбу Низомнинг 5 — 9-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар билан чекланмаган ҳолда битим (операция) натижаларини аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай вазиятлар суд тартибида амалга оширилади.

3-боб. Якунловчи қоида

14. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу Низомга риоя этишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари томонидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 4-ИЛОВА

Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда солиқ тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш тартибини белгилайди.

2. Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деганда қонунчиликка мувофиқ даъво қилиш муддати ўтган ва ундириш нореал бўлган бошқа қарзлар бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича тўланиши шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар тушунилади.

3. Солиқ тўловчи томонидан солиқ базасига тузатиш киритиш, товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда амалга оширилади.

4. Мазкур Низом талаблари Солиқ кодексининг 15-моддасига асосан лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда қарздорлик хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик ҳамда солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланиб жиноят иши қўзғатилганлиги оқибатида хўжалик юритувчи субъект тугатилганда банкрот деб эътироф этиш орқали ҳосил бўлган бўлиши лозим.

2-боб. Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият бўйича умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик юзасидан қарор қабул қилиш шартлари

5. Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умид қилиб бўлмайдиган қарздорликларни чегириб ташлашга ҳақли.

Бунда умид қилиб бўлмайдиган қарздорликларни чегириб ташлашга фақат қарз ҳисобдан чиқарилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилган тақдирда йўл қўйилади.

6. Мажбуриятлар бекор қилиниши оқибатида қарздор томонидан сўндирилиши мумкин бўлмаган ундирилиши умид қилиб бўлмайдиган қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида корхона раҳбарининг фармойишини чиқариши учун қуйидаги ҳужжатлар асос ҳисобланади:

суд ҳал қилув қарорига биноан мажбуриятлар тугатилганлиги;

банкротлик (иқтисодий суднинг банкрот юридик шахсни тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисидаги ажрими);

хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботи;

қарздор жисмоний шахс вафот этганлиги ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганлиги;

қарздорликнинг даъво қилиш муддати ўтганлиги.

7. Қуйидаги ҳолларда қарздорликлар умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилмайди:

ҳужжатлар билан тасдиқланмаган қарздорлик;

ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ кечикишлардан ҳосил бўлган қарздорлик;

даъво муддати оралиғида қарз берувчи томонидан ўз пул маблағлари ёки активларини муддати ўтказиб юборилган ҳолда узоқ вақт мобайнида қарзни ундириш чоралари кўрилмаган қарздорлик;

кафолатли (кафиллик мажбурияти олинган) қарздорлик;

солидар шартнома шартлари асосида юзага келган қарздорлик.

8. Солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадлари учун қарздорликни бекор қилиш мезонлари ҳисоб сиёсатида аниқланиши лозим.

3-боб. Қўшилган қиймат солиғи базасига тузатишлар киритиш

9. Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.

10. Тадбиркорлик субъекти томонидан умид қилиб бўлмайдиган қарздорликни ҳисобдан чиқариши учун қарздорлик суммаси юзага келганлигини ҳамда даъво муддати ўтганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар жамланган бўлиши зарур. Бунда:

тўлов муддати аниқ белгиланган шартнома;

шартнома шартларига мувофиқ берилган товар моддий қийматликларни ўтказиш бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳамда товарлар (хизматлар)ни қабул қилиш далолатномалари;

тўлов топшириқномалари, шунингдек, охирги ҳисобот даврида тузилган ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган дебитор қарздорлик ҳақиқатдан қайтарилмаганлигини тасдиқловчи инвентаризация ҳисоботи;

умид қилиб бўлмайдиган дебитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш юзасидан чиқарилган корхона раҳбари фармойиши.

Шунингдек, солиқ тўловчи олдида дебитор қарздорлик юзага келганлиги юзасидан молиявий операцияларни тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиши мумкин.

11. Солиқ базасига тузатишлар киритиш вақтида уни амалга оширувчи солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатда турган бўлиши лозим.

12. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича қарздорлик суммаси суд органлари томонидан умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб топилса, қўшилган қиймат солиғини тўловчи бундай қарздорлик бўйича солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш суммасига мос равишда камайтиради.

13. Умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисобдан чиқарилганда солиқ солинадиган айланма суммаси товарларни (хизматларни) реализация қилишда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган кўрсаткичлар бўйича, шунингдек, қўшилган қиймат солиғи ставкаси миқдорида, солиқ солинадиган айланма сумма доирасида камайтирилади.

14. Қарздорлик ҳисобдан чиқарилганда тарафлар томонидан шартнома шартларига мувофиқ ҳисобланган жарима ва пеня суммалари тузатиш киритиш суммасига киритилмайди.

15. Қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш бир нечта айланмалар расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича қуйидаги формула орқали амалга оширилади:

СҚҚС = Қ х Cc%

Бунда:

СҚҚС — жами амалга оширилган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси;

Қ — жами реализация қилинган товарлар (хизматлар) қиймати.

Cc — солиқ ставкаси.

16. Товарлар (хизматлар) реализациясини амалга оширган корхона томонидан аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилганда тузатиш киритилган тегишли ўзгартиришлар қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 1-илова «Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» да акс эттирилади.

17. Товарлар (хизматлар) реализациясини амалга оширган корхона томонидан солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда харидор томонидан илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тегишли тартибда тузатиш киритади.

18. Товарлар (хизматлар)ни харид қилишда илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаси, агар бундай товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисобланса, бундай тузатиш амалга оширилган солиқ даврида ҳисобдан чиқарилади.

19. Солиқ суммасига тузатиш киритишда агар харидор томонидан қабул қилиб олинган тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактураларда солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланма мавжуд бўлса, қўшилган қиймат солиғи суммаси мутаносиб усулда аниқланади.

20. Солиқ базасига тузатиш киритишда, бир нечта айланмалар расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси мазкур низомнинг 15-бандида келтирилган формула орқали амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Солиқ тўловчи солиқ ва молиявий ҳисоботларга киритилган тузатишлар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

22. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 5-ИЛОВА

Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоида

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг (кейинги ўринларда — хабарнома) шаклларини уларни тўлдириш ва солиқ органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.

2-боб. Хабарнома шакллари ва таркиби

2. Мазкур Низомга иловага мувофиқ Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш ҳақидаги хабарнома шакли 6 варақдан иборат бўлиб:

1 — варақ (титул варақ);

2 — варақ (жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар);

3 — варақ (чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар);

4 — варақ (Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар);

5 — варақ (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар);

6 — варақ (солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби)ни ўз ичига олади.

3-боб. Хабарнома шаклларини тўлдиришнинг умумий талаблари

3. Хабарнома варақлари қора ёки кўк сиёҳда ёхуд тегишли дастурий таъминот орқали битта нусхада, тўлдириш учун асослар мавжуд бўлган варақлар тўлдирилади.

Хабарномани тўлдиришда хатоларни тузатишга ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланган ҳолда ўзгартиришга, қоғоз кўринишида тақдим этилганда икки томонлама чоп этишга ва тикишга йўл қўйилмайди.

4. Хабарнома варақлари тўлдириладиган бўлимлари мавжудлиги ёки йўқлиги ҳамда сонидан қатъи назар рақамланади, титул варақ рақамланмайди, рақамлаш иккинчи варақдан «2» рақами билан бошланади ва кўрсатилган майдонга қўйилади.

5. Хабарномада маълум бир белгилардан ташкил топган ҳар бир кўрсаткичга битта майдон тўғри келади. Ҳар бир майдонга фақат битта кўрсаткич ва ҳар бир катакка битта белги тўлдирилади.

Истисно тариқасида сана учун учта майдон мавжуд бўлиб, кун, ой ва йил «.» (нуқта) билан ажратилади.

Мисол учун, 15.01.2022.

6. Хабарнома майдонларини матн, сон ва кодли кўрсаткичлар билан тўлдиришда чапдан ўнгга қараб, қўлёзма ёки босма ҳарфлардан фойдаланилади.

7. Хабарномадаги барча қиймат кўринишидаги кўрсаткичлар сўмда тўлдирилади.

8. Хабарноманинг титул варағидан ташқари қуйи қисмидаги «Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман» майдони солиқ тўловчи ёки вакилининг имзоси билан тасдиқланади.

9. Хабарнома шаклини дастурий таъминот орқали принтерда чоп этишда «Times New Roman» 12 — 14 ўлчамдаги шрифтдан фойдаланилади.

10. Хабарноманинг тегишли майдон кўрсаткичи мавжуд бўлмаганда майдоннинг бутун узунлиги бўйлаб ўртасига «—» (чизиқча) белгиси қўйилади.

Агар соннинг каср қисмидаги рақамлар бутун қисмидаги рақамлар сонидан кўп бўлса, бўш майдонлар чизиқча билан тўлдирилади.

Масалан, солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида ёки назорат қилинадиган чет эл компанияси «Иштирок этиш улуши» 53,87423 фоизни ташкил этса, соннинг бутун қисми 3 хонали, каср қисми 15 хонали сонларда, бўш катаклари чизиқча билан «53-.87423----------» кўринишда тўлдирилади.

11. Дастурий таъминот ёрдамида тўлдирилган ва принтерда чоп этилган хабарномани юборишда бўш жойлар учун майдон ва чизиқлар бўлмаслиги мумкин. Майдонларнинг жойлашуви ва ўлчамлари ўзгартирилмаслиги керак.

12. Солиқ тўловчи томонидан хабарномалар солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин.

4-боб. Хабарноманинг титул варағини тўлдириш тартиби

13. Хабарнома шаклларидаги «СТИР» майдони ҳар бир варақнинг юқори қисмида такрорланади ва унда хабарномани тақдим этаётган солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилади.

14. «Ҳужжат тури» майдонида:

«1» рақами тегишли ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётганлигини;

«2» ва ундан кейинги рақамлар тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тартиб рақамларини билдиради.

15. «Ҳисобот даври» майдонида хабарнома тақдим этилаётган ой тартиб рақами ва «Солиқ даври» майдонида календарь йил кўрсатилади.

16. «Хабарномани тақдим этишга асослар» майдонида қуйидагиларнинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:

«1» рақами — иштирок этиш бошланганда;

«2» рақами — иштирок этиш улуши ўзгарганда.

Солиқ тўловчи томонидан хабарнома тақдим этилгандан сўнг чет эл корхонасидаги иштирок этиш улуши ўзгарган тақдирда тўлдирилади. Шу билан бир қаторда, чет эл корхонасида иштирок этиш улушидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар хабарноманинг тегишли варақларида кўрсатилади.

«3» рақами — иштирок этиш якунланганда.

Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштирок этиш якунланганда тўлдирилади.

«4» рақами — иштирок этиш асослари 2022 йил 1 январгача юзага келган бўлса.

Иштирок этиш асослари 2022 йил 1 январгача юзага келган ва чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштироки якунланмаган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

«5» рақами — аниқлаштирилган хабарнома тақдим этилганда.

«5» рақами илгари тақдим этилган хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки мавжуд хатоликлар тузатилган ҳолларда солиқ тўловчи томонидан қайта тақдим этилганда тўлдирилади.

Шу билан бир қаторда, хабарноманинг 3 ёки 4-варақларида кўрсатилган тегишли маълумотлар аниқлаштирилган ҳолда қайта тўлдирилиши лозим.Шу билан бир қаторда, хабарноманинг 3 ёки 4-варақларида кўрсатилган тегишли маълумотлар аниқлаштирилган ҳолда қайта тўлдирилиши лозим.

«6» рақами — иштирок этиш тартиби ўзгарганда (иштирок этиш улушини ўзгартирмаган ҳолда).

«6» рақами чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштирок этиш тартиби ўзгарган (иштирок этиш улушини ўзгартирмаган) ҳолларда тақдим этилади ва хабарноманинг иштирок этиш тартибининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли варақлари тўлдирилади.

17. «Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар» майдонида солиқ тўловчи:

юридик шахслар бўйича таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг тўлиқ номи;

жисмоний шахслар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса) тўлиқ ёзилади. Бунда жисмоний шахс бўйича маълумотлар 2-варақда кўрсатилади.

18. «Юридик шахснинг жойлашган жойи» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи кўрсатилади.

19. «Почта манзили» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи бўйича почта манзили ёзилади.

20. «Электрон почта манзили» майдонида юридик шахснинг Интернет тармоғида рўйхатга олинган ва актив ҳолатдаги электрон почта манзили кўрсатилади.

21. «Телефон» майдонида солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.

22. «Хабарномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)» майдонига хабарнома тақдим этилаётган сана кун, ой, йил шаклида тўлдирилади.

23. «_________га тақдим этилади» майдонига хабарнома тақдим этилаётган давлат солиқ хизмати органининг тўлиқ номи ёзилади.

24. «Мазкур хабарнома _ _ _ ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда варақда тузилди.» майдонида тўлдирилган хабарнома шакллари, «Илова _ _ _ варақда.» майдонида тақдим этилаётган хабарномада илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони кўрсатилади.

25. Титул варақнинг «Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:» бўлимида бўш майдонига хабарнома ким томонидан тақдим этилаётган бўлса,«1 — жисмоний шахс», «2 — жисмоний шахс вакили», «3 — корхона раҳбари» ва «4 — корхона вакили»нинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:

а) агар хабарнома юридик шахс томонидан тақдим этилаётган бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона раҳбарининг ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ҳамда шахсий имзоси ва имзоланган санаси билан тасдиқланади.

б) агар хабарнома солиқ тўловчи — жисмоний шахс, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор, адвокат, нотариус ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланадиган бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланиб, имзолаган санаси қўйилади.

Хабарнома жисмоний шахс ёки корхона вакили томонидан тақдим этилганда «Солиқ тўловчининг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонида вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари тўлиқ кўрсатилиши ва илова қилиниши лозим.

Хабарномани тақдим этаётган корхона раҳбарининг ёки вакилининг ёхуд жисмоний шахс ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми бошқа варақларда ҳам такрорланади ва уларда мазкур шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

26. «Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади» майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.

5-боб. Хабарноманинг «Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

27. Хабарноманинг «Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар» варағи якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс томонидан тўлдирилади.

28. Маълумотлар жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида:

«Фамилияси», «Исми», «Отасининг исми» майдонларида хабарномани тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар бор бўлса);

«Туғилган санаси» майдонида туғилган санаси (кун, ой, йил);

«Туғилган жойи» майдонида жисмоний шахснинг туғилган жойи;

«Фуқаролиги» майдонида «1 — Ўзбекистон Республикаси фуқароси», «2 — чет эл фуқароси» ва «3 — фуқаролиги бўлмаган шахс» жисмоний шахс фуқаролигига оид мос рақам;

«Мамлакати коди» майдонига жисмоний шахс фуқаролиги бўлган мамлакатнинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди ёзиб қўйилади.

«Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар» майдонида:

«Ҳужжат тури» майдонида кўрсатилган ҳужжат турларининг мос рақами;

«Серияси» майдонида ҳужжат серияси;

«Рақами» майдонида ҳужжат рақами;

«Берилган вақти» майдонида ҳужжатнинг берилган вақти;

«Ким томонидан берилган» майдонида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.

29. «Чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили» чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили, «Мамлакат коди» майдонида чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) фуқаролиги бўлган мамлакатнинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.

6-боб. Хабарноманинг «Чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

30. Хабарноманинг «Чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи чет эл корхонасида тўғридан-тўғри, билвосита ёки аралаш иштирок этган ҳолларда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл корхоналарида иштирок этса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

31. Хабарномаларнинг «Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл корхонасига берилган тартиб рақами қўйилади.

Мисол учун, ХК — 00001. Бунда «ХК» — хорижий корхона маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этса, уларнинг ҳар бирига битта тартиб рақами берилади. Рақамлаш саноқ тартибида изчил кетма-кетлик асосида амалга оширилади ва иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.

Иштирок этиши якунланганда мазкур рақам бошқа корхонага такроран берилмайди.

32. Хабарноманинг «Тўлиқ номи» майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.

33. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакат коди» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) ва солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат (давлат, ҳудуд)нинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.

«Солиқ резиденти мамлакатининг коди» майдони ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат (давлат, ҳудуд) ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартлари бўйича рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакат (давлат, ҳудуд)дан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.

34. «Чет эл корхонаси рўйхатдан ўтган сана» майдонида чет эл корхонасининг ўз мамлакатида рўйхатдан ўтган санаси ёзилади.

35. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақами» майдонида ушбу чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) давлат томонидан берилган рақам кўрсатилади.

36. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдаги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки ўхшаш (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.

37. «Солиқ резиденти бўлган мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдони ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти бўлган мамлакати рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.

38. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлиқ кўрсатилади.

39. «Иштироки» майдонининг бўш хонасига солиқ тўловчининг чет эл корхонасида кўрсатилган иштирок этиш тартибларига мос келадиган рақамлардан бири қўйилади:

«1» рақами — тўғридан-тўғри иштирок этганда;

«2» рақами — билвосита иштирок этганда;

«3» рақами — аралаш (бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри ва билвосита) иштирок этганда.

40. «Иштирок этиш юзага келган сана» майдонига солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиши бошланган сана кўрсатилади.

Хабарномани тўлдиришда солиқ тўловчининг иштироки 2022 йил 1 январгача бошланган бўлса, 01.01.2022 кўрсатилади.

41. «Иштирок этиш улуши (тартиби) ўзгарган сана» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиш улуши ёки тартиби (қатнашиш усулини ўзгартирмасдан) ўзгарган сана кўрсатилади.

Мазкур майдон хабарноманинг титул варағида иштирок этиш асосларида «2» ва «6» рақамлари кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.

42. «Иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонаси фаолиятида тўғридан-тўғри ва билвосита иштирок этган тақдирда, фоиз ҳисобидаги улуши, аралаш иштирок этган ҳолларда аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) иштирок этиш улушининг суммаси кўрсатилади.

43. «Иштирок этиш якунланиши санаси» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиши тугайдиган сана кўрсатилади. Мазкур майдон хабарноманинг титул варағида иштирок этиш асосларида «3» кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.

Иштирок этиш бошланиши ёки иштирок этиш улушининг ўзгарганлиги ҳақидаги хабарнома шаклини тўлдиришда мазкур майдон тўлдирилмайди.

7-боб. Хабарноманинг «Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

44. Хабарноманинг «Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи чет эл корхонасида иштирокини Ўзбекистон Республикаси корхонаси орқали амалга оширган корхонага нисбатан тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида иштирокини бир нечта Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали амалга оширса, мазкур варақ ҳар бир корхона учун алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

45. «Ўзбекистон Республикаси корхонасининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган Ўзбекистон корхонасининг тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун: U Z B - 0 0 0 0 1

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасидаги иштирокини бир нечта Ўзбекистон корхонаси орқали амалга оширса, ҳар бир корхонага алоҳида тартиб рақами берилади.

Рақамлар саноқ тартибида кетма-кетлик асосида берилади ва иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.

Солиқ тўловчининг Ўзбекистон корхонаси орқали иштирок этиши якунланган тақдирда, мазкур рақам бошқа Ўзбекистон корхонасига такроран берилмайди.

46. «Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган асосий рақами» майдонида Ўзбекистон корхонасининг давлат рўйхатига олинган рақами кўрсатилади.

47. «СТИР» майдонида Ўзбекистон корхонасининг рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органидаги солиқ тўловчининг идентификацион рақами қўйилади.

48. «Тўлиқ номи» майдонида таъсис ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон корхонасининг тўлиқ номи ёзилади.

8-боб. Хабарноманинг «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

49. Хабарноманинг «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар» варағи қуйидаги ҳолларда:

а) агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлганда;

б) агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этганда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали иштирок этганда хабарномаларнинг мазкур варағи ҳар бир чет тузилмаси бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

Бир вақтнинг ўзида мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда, бундай чет эл тузилмасига нисбатан битта тўлдирилади.

50. «Чет эл тузилмасининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган чет эл тузилмасининг тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун: Х Т - 0 0 0 0 1

Бунда «ХТ» хорижий тузилма маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси ҳисобланса, ҳар бир чет эл тузилмасига битта тартиб рақами берилади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали иштирок этганда, ҳар бир юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ўзининг тартиб рақамига эга бўлади.

Тартиб рақамлари саноқ тартибида изчил кетма-кетлик асосида берилади ва чет эл корхонасида иштирок этиш муддати давомида ўзгартирилмайди.

Бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 53-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига битта рақам берилади ҳамда иштирок этиш якунланган тақдирда такроран берилмайди.

51. «Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумот тақдим этишга асослар» бўлимини тўлдиришда:

«Муассис» майдонига:

агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлмаган ҳолларда «0» рақами;

агар, солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлган ҳолларда «1» рақами қўйилади.

«Назорат қилувчи шахс» майдонига:

агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси ҳисобланмаган ҳолларда — «0» рақами;

агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси ҳисобланса — «1» рақами қўйилади.

52. «Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумотлар» бўлимида:

«Ташкилий тузилмаси шакли (коди)» майдонига қуйидаги кўрсатилганлардан бирининг мос рақами қўйилади:

«1» — жамғарма;

«2» — шериклик;

«3» — ширкат;

«4» — траст;

«5» — жамоавий инвестиция ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари.

«Чет эл тузилмаси номи» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси номи лотин ёзувида кўрсатилади. Номи мавжуд бўлмаган ҳолларда чет эл давлатлари қонунчилиги ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг ташкилий шаклини идентификация қилиш имконини берувчи ахборотлар келтирилади.

«Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари» майдони чет эл тузилмасини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари ўзбек тилида кўрсатилади.

«Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) вақти» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг хорижий давлатда ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) (агар рўйхатдан ўтказилган бўлса) санаси кўрсатилади. Хабарноманинг титул варағида «Хабарномани тақдим этишга асослар»ида «4» кўрсатилган бўлса, 01.01.2022 қўйилади.

«Чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакат коди» майдонида ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакатнинг уч рақамли коди кўрсатилади.

«Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакатда рўйхатга олинган (ёки идентификация қилувчи бошқа) рақами» майдонида чет эл тузилмасининг ташкил этилган мамлакатда рўйхатга олинган рақами ёки идентификация қилувчи бошқа рақами мавжуд бўлса, ўша рақам кўрсатилади.

«Чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар» майдони чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.

Чет эл тузилмасини идентификация қилишда солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг ушбу варағидаги «Муассис» ёки «Назорат қилувчи шахс» майдонлари тўлдиришда «1» рақами қўйилган ёхуд «Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонини тўлдиришга маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда тўлдирилиши шарт.

53. «Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар юзага келган сана» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ҳақидаги хабарномани тақдим этишга асос юзага келган сана кўрсатилади. Хабарномани тақдим этишга бир ёки бир нечта асослар мавжуд бўлган ҳолларда мазкур варақда кўрсатилган биринчи сана қўйилади.

54. «Иштирок этиш улуши, %» майдони солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган чет эл корхонасининг устав фондида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этган ҳолларда тўлдирилади. Бунда «Иштирок этиш улуши, %» майдонида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 38-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланган солиқ тўловчининг чет эл корхонаси устав фондида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали билвосита иштирок этиши улуши кўрсатилади.

55. «Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар тугаш санаси» майдонида «Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумот тақдим этишга асослар» майдонида кўрсатилган бўлса, солиқ тўловчининг юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасида муассис ёки назорат қилувчи шахс мақомини йўқотган сана кўрсатилади.

9-боб. Хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағини тўлдириш

56. Хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағи солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартибини аниқлаш мақсадида тўлдирилади.

Агар хабарнома солиқ тўловчи билвосита иштирок этаётган бир нечта чет эл корхонасига нисбатан тақдим этилаётган бўлса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

57. «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:

«Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами» майдонида хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан чет эл юридик шахсига мустақил ҳолда берилган тартиб рақами;

«Тўлиқ номи» майдонида лотин ёзувида чет эл корхонасида лотин ёзувидаги тўлиқ номи;

«Билвосита иштирок этиш улуши — жами, %» майдонида хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчининг барча кетма-кетлик бўйича мазкур чет эл корхонасида иштирок этиши улушининг фоизларда ифодаланган суммаси кўрсатилади.

58. «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлимида солиқ тўловчининг чет эл (Ўзбекистон) корхоналари ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали чет эл корхонасида иштирок этиши кетма-кетлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

«Иштирок этиш кетма-кетлиги тартиб рақами» майдонида хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами кўрсатилади. Мазкур рақам солиқ тўловчи томонидан мустақил белгиланади, агар билвосита иштирок этиш бир нечта кетма-кетликда амалга оширилса, ҳар бир кетма-кетликка алоҳида рақам берилади.

«Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши — жами, %» майдонида «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг кетма-кетлик бўйича бевосита иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.

«Кетма-кетликда иштирок этувчилар тўғрисида маълумотлар» майдонида «Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида келтирилган барча иштирокчилар кетма-кетлиги кўрсатилади.

Биринчи навбатда, солиқ тўловчи тўғридан-тўғри улушга эга бўлган чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси кўрсатилади.

Кетма-кетлик охирида «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси кўрсатилади.

«Иштирокчи тартиб рақами» майдонида хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган чет эл корхонаси, 4-варағида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси корхонаси, 5-варағида кўрсатилган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг тартиб рақамлари мос ҳолда кўрсатилади.

«Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида:

кетма-кетликнинг биринчи иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.

Кетма-кетликнинг навбатдаги ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан олдинги иштирокчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.

«Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдонида:

биринчи иштирокчига майдон тўлдирилмайди;

кетма-кетликнинг навбатдаги ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасидаги билвосита иштирок этиш улушининг фоизи кўрсатилади.

59. Агар солиқ тўловчи «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган кетма-кетликдан бошқача кетма-кетлик бўйича қатнашса, «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлими мазкур Низомнинг 61-бандига асосан ҳар бир кетма-кетлик учун тўлдирилади.

60. Агар солиқ тўловчи бошқа чет эл корхонасида билвосита иштирок этса, мазкур варақ ҳар бир чет эл корхонаси бўйича тўлдирилади.

61. Чет эл корхонасида аралаш ҳолда иштирок этилганда хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағининг биттасида тўғридан-тўғри, бошқасида билвосита иштирок этиш улуши кўрсатилиши лозим.

«Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағини тўлдиришда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

«Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимининг «Билвосита иштирок этиш улуши — жами, %» майдонида тўғридан-тўғри ва билвосита иштирок этиш улуши кўрсатилади.

«Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлимида чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришда чет эл корхонасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши кўрсатилади:

«Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами, аралаш ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

«Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши — жами, %» майдони бундай кетма-кетлик бўйича тўлдирилмайди;

«Иштирокчи тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи аралаш ҳолда иштирок этаётган чет эл корхонаси тартиб рақами кўрсатилади;

«Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши, аралаш ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

«Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдони бундай кетма-кетлик бўйича тўлдирилмайди.

62. Билвосита иштирок этиш, аралаш иштирок этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бошқа кетма-кетлик бўйича кўрсатилади. У ҳолда бундай кетма-кетлик бўйича билвосита иштирок этиш кетма-кетлиги мазкур варақнинг «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлими мазкур Низомнинг 60-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

63. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

64. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга илова

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 6-ИЛОВА

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг (кейинги ўринларда — хабарнома) шакллари, уларни тўлдириш ва солиқ органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 209-моддасида назарда тутилган тартиб ва муддатларда:

Солиқ кодексининг 40-моддасининг биринчи ёки бешинчи қисмларида назарда тутилган асосларга кўра, чет эл компаниясининг;

Солиқ кодексининг 40-моддасининг тўққизинчи ёки ўн иккинчи қисмларида назарда тутилган асосларга кўра юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этган ҳолларда хабардор қилади.

2-боб. Хабарномалар шакллари ва таркиби

3. Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақида хабарнома 10 варақдан иборат бўлиб:

1 — варақ (титул варақ);

2 — варақ (жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар);

3 — варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар);

4 — варақ (солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар);

5 — варақ (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар);

6 — варақ (солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар);

7 — варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молиявий ҳисоботи тўғрисида маълумотлар);

8 — варақ (солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тартиби);

9 — варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхонаси тўғрисида маълумотлар);

10 — варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси тўғрисида маълумотлар)ни ўз ичига олади.

3-боб. Хабарнома шаклларини тўлдиришнинг умумий талаблари

4. Хабарнома варақлари қора ёки кўк сиёҳда ёхуд тегишли дастурий таъминот орқали битта нусхада тўлдирилади.

Фақат тўлдириш учун асослар мавжуд бўлган варақлар тўлдирилади.

Хабарномани тўлдиришда хатоларни тузатишга ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланган ҳолда ўзгартиришга, қоғоз кўринишида тақдим этилганда икки томонлама чоп этишга ва тикишга йўл қўйилмайди.

Хабарнома варақлари тўлдириладиган бўлимлари мавжудлиги ёки йўқлиги ва сонидан қатъи назар рақамланади, титул варақ рақамланмайди, рақамлаш иккинчи варақдан «2» рақами билан бошланади ва кўрсатилган майдонга қўйилади.

5. Хабарномада маълум бир белгилардан ташкил топган ҳар бир кўрсаткичга битта майдон тўғри келади. Ҳар бир майдонга фақат битта кўрсаткич ва ҳар бир катакка битта белги тўлдирилади.

Истисно тариқасида сана учун учта майдон мавжуд бўлиб кун, ой ва йил «.» (нуқта) билан ажратилади.

Мисол учун, 15.01.2023.

6. Хабарнома майдонларини матн, сон ва кодли кўрсаткичлар билан тўлдиришда чапдан ўнгга қараб, қўлёзма ёки босма ҳарфлардан фойдаланилади.

7. Хабарномадаги барча қиймат кўринишидаги кўрсаткичлар сўмда тўлдирилади.

8. Хабарноманинг титул варағидан ташқари қуйи қисмидаги «Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман» майдони солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг имзоси билан тасдиқланади.

9. Хабарнома шаклини дастурий таъминот орқали принтерда чоп этишда «Times New Roman» 12 — 14 ўлчамдаги шрифтдан фойдаланилади.

10. Хабарноманинг тегишли майдон кўрсаткичи мавжуд бўлмаганда майдоннинг бутун узунлиги бўйлаб ўртасига «—» (чизиқча) белгиси қўйилади.

Агар соннинг каср қисмидаги рақамлар бутун қисмидаги рақамлар сонидан кўп бўлса, бўш майдонлар чизиқча билан тўлдирилади.

Масалан, солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясида «Иштирок этиш улуши» 53,87423 фоизни ташкил этса, соннинг бутун қисми 3 хонали, каср қисми 15 хонали сонларда, бўш катаклари чизиқча билан «53-.87423----------» кўринишда тўлдирилади.

11. Дастурий таъминот ёрдамида тўлдирилган ва принтерда чоп этилган хабарномани юборишда бўш жойлар учун майдон ва чизиқлар бўлмаслиги мумкин. Майдонларнинг жойлашуви ва ўлчамлари ўзгартирилмаслиги керак.

12. Солиқ тўловчи томонидан хабарномалар солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин.

4-боб. Хабарноманинг титул варақларини тўлдириш

13. Хабарнома шаклларидаги «СТИР» майдони ҳар бир варақнинг юқори қисмида такрорланади ва унда хабарномани тақдим этаётган солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.

14. «Ҳужжат тури» майдонида:

«1» рақами тегишли ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётганлигини;

«2» ва ундан кейинги рақамлар тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тартиб рақамларини билдиради.

15. «Ҳисобот даври» майдонида хабарнома тақдим этилаётган ой тартиб рақами ва «Солиқ даври» майдонида календарь йил кўрсатилади.

16. «Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар» майдонида солиқ тўловчи:

юридик шахслар бўйича таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг тўлиқ номи;

жисмоний шахслар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса) тўлиқ ёзилади. Бунда жисмоний шахс бўйича маълумотлар 2-варақда кўрсатилади.

17. «Юридик шахснинг жойлашган жойи» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи кўрсатилади.

18. «Почта манзили» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи бўйича почта манзили ёзилади.

19. «Электрон почта манзили» майдонида юридик шахснинг Интернет тармоғида рўйхатга олинган ва актив ҳолатдаги электрон почта манзили кўрсатилади.

20. «Телефон» майдонида солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.

21. «Хабарномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)» майдонига хабарнома тақдим этилаётган сана кун, ой, йил шаклида тўлдирилади.

22. «_________га тақдим этилади» майдонига хабарнома тақдим этилаётган давлат солиқ хизмати органининг тўлиқ номи ёзилади.

23. «Мазкур хабарнома _ _ _ ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда варақда тузилди.» майдонида тўлдирилган хабарнома шакллари, «Илова _ _ _ варақда.» майдонида тақдим этилаётган хабарномага илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони кўрсатилади.

24. Титул варақнинг «Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:» бўлимида бўш майдонига хабарнома ким томонидан тақдим этилаётган бўлса, «1 — жисмоний шахс», «2 — жисмоний шахс вакили», «3 — корхона раҳбари» ва « 4 — корхона вакили»нинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:

агар хабарнома юридик шахс томонидан тақдим этилаётган бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона раҳбарининг ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификация рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ҳамда шахсий имзоси ва имзоланган санаси билан тасдиқланади;

агар хабарнома солиқ тўловчи — жисмоний шахс, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор, адвокат, нотариус ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланадиган бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланиб, имзолаган санаси қўйилади.

Хабарнома жисмоний шахс ёки корхона вакили томонидан тақдим этилганда «Солиқ тўловчининг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонида вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари тўлиқ кўрсатилиши ва илова қилиниши лозим.

Хабарномани тақдим этаётган корхона раҳбарининг ёки вакилининг ёхуд жисмоний шахс ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми бошқа варақларда ҳам такрорланади ва уларда мазкур шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

25. «Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади» майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.

5-боб. Хабарномаларнинг «Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

26. Хабарномаларнинг «Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар» варағи якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс томонидан тўлдирилади.

27. Маълумотлар жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида:

«Фамилияси», «Исми», «Отасининг исми» майдонларида хабарномани тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар бор бўлса);

«Туғилган санаси» майдонида туғилган санаси (кун, ой, йил);

«Туғилган жойи» майдонида жисмоний шахснинг туғилган жойи;

«Фуқаролиги» майдонида «1 — Ўзбекистон Республикаси фуқароси», «2 — чет эл фуқароси» ва «3 — фуқаролиги бўлмаган шахс» жисмоний шахс фуқаролигига оид мос рақам;

«Мамлакати» майдонига жисмоний шахс фуқаролиги бўлган мамлакат номи ёзиб қўйилади;

«Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар» майдонида:

«Ҳужжат тури» майдонида кўрсатилган ҳужжат турларининг мос рақами;

«Серияси» майдонида ҳужжат серияси;

«Рақами» майдонида ҳужжат рақами;

«Берилган вақти» майдонида ҳужжатнинг берилган вақти;

«Ким томонидан берилган» майдонида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.

28. «Яшаш жойи манзили» майдонида доимий прописка бўйича Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти сифатида рўйхатда турган жой манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

29. «Телефони» майдонида алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.

30. «Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:» бўлимида жисмоний шахснинг СТИР, исми, фамилияси, отасининг исми (агар бор бўлса) кўрсатилиб, шахсий имзоси билан тасдиқланади ва имзолаган санаси қўйилади.

31. «Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади» майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар варақлари сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.

6-боб. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

32. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар» варағи назорат қилинадиган чет эл компанияси ҳисобланган чет эл корхонасига нисбатан солиқ тўловчи назорат қилувчи шахс деб эътироф этилган ҳолларда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган бўлса, ҳар бир чет эл компанияси бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

33. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл компаниясига берилган тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун, Х К - 0 0 0 0 1 .

Бунда «ХК» хорижий компания маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этса ва у тўғридаги маълумотлар Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган бўлса, ҳар бир назорат қилинадиган чет эл компаниясига чет эл корхонасига мос ҳолда тартиб рақами берилади.

Назорат қилинадиган чет эл компанияси солиқ резиденти мақомини ўзгартирганда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг рақами сақлаб қолинади ва қайта берилмайди.

Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси мақоми тугатилганда (якунланганда) мазкур рақам такроран бошқасига берилмайди.

34. Хабарноманинг «Чет эл корхонасининг номи» майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.

35. «Рўйхатдан ўтган мамлакат (ҳудуд) коди» майдонида ушбу чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган мамлакат (ҳудуд)нинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.

36. «Чет эл корхонаси рўйхатдан ўтган сана» майдонида чет эл корхонасининг ўз мамлакатида рўйхатдан ўтказилган санаси ёзилади.

37. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақам(лар)и (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги рўйхатга олинган (агар олинган бўлса) рақам(лар)и (мавжуд бўлса) ёки унинг анолог(лар)и кўрсатилади.

38. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки унинг аналоги (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.

39. «Солиқ резиденти бўлган мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти бўлган мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки унинг аналоги (агар мавжуд бўлса) кўрсатилади.

40. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги манзили (агар мавжуд бўлса)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлдирилади.

7-боб. Хабарноманинг «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» варағини тўлдириш

41. Мазкур варақ солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг 3-варағида назорат қилинадиган чет эл компанияси тўғрисида маълумотлар кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.

42. «Умумий маълумотлар» бўлимида:

1) «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида хабарноманинг 3-варағидаги кўрсатилган чет эл компаниясининг тартиб рақами;

2) «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдонида мазкур низомга 2-иловага мувофиқ чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асосларнинг тегишли коди кўрсатилади;

Агар солиқ тўловчи тегишли код қаршисида «1» рақамини кўрсатганда солиқ тўловчи муносабатларида бажарилмайдиган ва/ёки бажарилганлиги ҳолати инобатга олинмаган тегишли асос коди қаршисида «0» ёки «2» рақамини кўрсатиш ваколатига эга.

3) «Мустақил равишда чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш» майдонида мос ҳолда «0» ёки «1» рақами, «1» рақами Солиқ кодексининг 40-моддасининг биринчи қисми ёки бешинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти ўзини мустақил ҳолда чет эл компанияси назорат қилувчи шахси деб эътироф этган ҳолларда кўрсатилади.

Мустақил равишда чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилганда «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдони мазкур банднинг «2» кичик бандига мувофиқ тўлдирилади.

43. «Чет эл корхонасида иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлими чет эл корхонасида иштироки солиқ тўловчи чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган ҳолларда тўлдирилади:

1) «Иштирок этиш тури» майдонида мазкур низомга 3-иловага мувофиқ чет эл корхонасида иштирок этиш турлари кодларига мос ҳолда «0» ёки «1» рақами, солиқ тўловчига нисбатан бир нечта асослар мос келган ҳолларда тегишли код қаршисига «1» рақами қўйилади.

2) «Иштирок этиш тури» майдони 205-код «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар»да фақат 102-код кўрсатилганда тўлдирилади.

3) «Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасида тўғридан-тўғри ягона иштирокчи бўлган ҳолларда, шу жумладан, ягона иштироки аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) амалга оширилгандаги улуши кўрсатилади. Агар, тўғридан-тўғри ягона иштирокчи бўлмаган ҳолларда, «0» қўйилади;

4) «Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасида билвосита ягона иштирокчи бўлган ҳолларда, шу жумладан, ягона иштироки аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) амалга оширилгандаги улуши кўрсатилади. Агар, солиқ тўловчи чет эл корхонасида билвосита ягона иштирокчи бўлмаса, «0» қўйилади;

5) «Аралаш иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасидаги ягона аралаш ҳолда тўғридан-тўғри ва билвосита иштирокининг умумий улуши миқдори кўрсатилади;

6) «Эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомий)си ва ҳомийлигидаги шахс билан биргаликда иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасида эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомий)си ва ҳомийлигидаги шахс билан биргаликда иштирок этган ҳоллардаги улуши кўрсатилади.

Мазкур майдон «Иштирок этиш тури» майдонида 204-код танланган ҳолларда тўлдирилади;

7) «Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти билан биргаликда иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасидаги иштироки эри (хотини)нинг, ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомийси) ва ҳомийлигидаги шахс бўлмаган Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти билан иштирок этган ҳоллардаги улуши кўрсатилиб, мазкур майдон «Иштирок этиш тури» майдонида 205-код танланган ҳолларда тўлдирилади.

44. «Чет эл корхонаси назорати тўғрисида маълумотлар» бўлими Солиқ кодекси 40-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра чет эл компанияси назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган ҳолларда тўлдирилади.

«Асослар (ҳужжатнинг номи ва реквизитлари)» майдонида солиқ тўловчи чет эл компанияси назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган ҳужжат номи, шунингдек, рақами ва санаси кўрсатилади.

8-боб. Хабарноманинг «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар» варақларини тўлдириш

45. Хабарноманинг «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар» варағи юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясига нисбатан тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган бир нечта назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилганда ҳар бир чет эл тузилмаси бўйича хабарноманинг мазкур варағи алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

46. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган чет эл тузилмасининг тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун, Х Т - 0 0 0 0 1 .

Бунда «ХТ» хорижий тузилма маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этса ва у тўғрисидаги маълумотлар Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган бўлса, ҳар бир назорат қилинадиган чет эл компаниясига чет эл корхонасига мос ҳолда тартиб рақами берилади.

Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси мақоми тугатилганда (якунланганда) мазкур рақам такроран бошқасига берилмайди.

47. «Ташкилий тузилмаси шакли (коди)» майдонига қуйидагиларнинг мос рақамларидан бири қўйилади:

«1» — жамғарма;

«2» — шериклик;

«3» — ширкат;

«4» — траст;

«5» — жамоавий инвестиция ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари.

48. «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси номи» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси номи лотин ёзувида кўрсатилади. Номи мавжуд бўлмаган ҳолларда чет эл давлатлари қонунчилиги ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг ташкилий шаклини идентификация қилиш имконини берувчи ахборотлар келтирилади.

49. «Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва унинг реквизитлари (мавжуд бўлган ҳолларда) ўзбек тилида лотин ёзувида тўлдирилади.

50. «Ташкил топган (рўйхатдан ўтган) санаси» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг хорижий давлатда ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) (агар рўйхатдан ўтказилган бўлса) санаси кўрсатилади.

51. «Ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакат коди» майдонида ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ ушбу чет эл тузилмаси мамлакатининг уч рақамли коди кўрсатилади.

53. «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар» майдони чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.

9-боб. Хабарноманинг «Солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» варағини тўлдириш

54. Хабарноманинг «Солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» варағи солиқ тўловчи ушбу хабарноманинг 5-варағида ўзини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб кўрсатган бўлса тўлдирилади.

55. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида ушбу хабарноманинг 5-варағида қайд қилинган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами кўрсатилади.

56. «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдонида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахслари деб эътироф этиш учун асосларнинг тегишли коди кўрсатилади;

Агар солиқ тўловчи тегишли код қаршисида «1» рақамини кўрсатганда солиқ тўловчи муносабатларида бажарилмайдиган ва/ёки бажарилганлиги ҳолати инобатга олинмаган тегишли асос коди қаршисида «0» ёки «2» рақамини кўрсатиш ваколатига эга.

57. «Мустақил равишда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш» майдонида «0» ёки «1» рақами, «1» рақами Солиқ кодексининг 40-моддаси ўн учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти мустақил равишда ўзини юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этган ҳолларда қўйилади.

Солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл корхонаси назорат қилувчи шахси деб эътироф этилганда «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдони мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади.

58. «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш тўғрисидаги асосларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи (тасдиқланган ҳужжатлар номи ва реквизитлари» майдонида солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш тўғрисидаги асосларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат(лар) номи, шунингдек, у(лар)нинг рақами ва санаси кўрсатилади.

10-боб. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молиявий ҳисоботи тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

59. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молиявий ҳисоботи тўғрисида маълумотлар» варағи мазкур хабарноманинг 3 ва 5-варақларида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компанияларининг молиявий ҳисоботларига нисбатан тўлдирилади.

60. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида мазкур хабарноманинг 3 ва 5-варақларида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компанияларининг тартиб рақамлари кўрсатилади.

61. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини аниқлаш» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси:

Солиқ кодексининг 331-моддаси 1-қисми «1» кичик банди асосида аниқланганда «1» рақами;

Солиқ кодексининг 331-моддаси 1-қисми «2» кичик банди асосида аниқланганда «2» рақами кўрсатилади.

62. «Молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг охирги куни» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молия йили учун молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг тугаши санаси кўрсатилади.

63. «Молия йили учун молиявий ҳисобот тузилган сана» майдонида назорат қилинадиган чет эл компанияси томонидан молиявий ҳисобот тузилган сана кўрсатилади.

64. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси аниқланадиган даврнинг охирги санаси» майдонида Солиқ кодексининг 331-моддаси биринчи қисми «2» кичик бандига мувофиқ назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси аниқланадиган охирги сана кўрсатилади.

65. «Аудиторлик хулосаси тузилган сана» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг шахсий қонунида ёки таъсис (корпоратив) ҳужжатларида молия йилида молиявий ҳисоботлар мажбурий тартибда аудит текшируви ўтказилиши белгиланган ёки ихтиёрий равишда аудит текшируви ўтказилган бўлса, молиявий ҳисоботлар бўйича тузилган аудит хулосаси санаси кўрсатилади.

66. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқ солишдан озод қилиш учун асослар» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқдан озод қилиш учун мазкур Низомга 4-иловада кўрсатилган асосларнинг тегишли кодларига «0» ёки «1» рақамлари қўйилади.

Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқдан озод қилишга бир нечта асослар тўғри келганда, унинг қаршисига «1» рақами қўйилади.

11-боб. Хабарноманинг «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тартиби» варақларини тўлдириш

67. Хабарноманинг «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тартиби» варағи назорат қилинадиган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг бир ўзи (солиқ резиденти бўлган эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомий)си ва ҳомийлигидаги шахслар иштирокисиз) иштирок этган ҳолларда тўлдирилади.

Солиқ тўловчи бир нечта назорат қилинадиган компаниясида билвосита иштирок этган тақдирда, ҳар бир чет эл корхонаси ва назорат қилинадиган компания бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

68. «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компанияда билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:

«Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниясига мустақил ҳолда берилган тартиб рақами;

«Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг номи» майдонида лотин ёзувида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг ўзбек тилидаги тўлиқ номи;

«Билвосита иштирок этиш улуши — жами, %» майдонида хабарноманинг «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчининг барча кетма-кетликлар бўйича мазкур назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этиши улушининг фоизларда аниқланган суммаси кўрсатилади.

69. «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлимида солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этиши кетма-кетлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

1) «Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиш тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компанияси ва чет эл (Ўзбекистон Республикаси) корхонасида солиқ тўловчининг билвосита иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами кўрсатилади. Мазкур рақам солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади;

2) «Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши — жами, %» майдонида «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиш тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчининг мазкур кетма-кетлик бўйича охирги иштирокчига нисбатан билвосита иштирок этиш улушининг фоизи кўрсатилади.

70. «Кетма-кетликда иштирок этувчилар тўғрисида маълумотлар» майдонида «Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида келтирилган барча иштирокчилар кетма-кетлиги кўрсатилади.

Биринчи навбатда, тўғридан-тўғри улушга эга бўлган чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ёки назорат қилинадиган чет эл компанияси, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этишда фойдаланилган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси кўрсатилади.

Охирги бўлиб «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиш тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган назорат қилинадиган чет эл компанияси кўрсатилади.

«Иштирокчининг тартиб рақами» майдонида мазкур хабарноманинг 3-варағига асосан назорат қилинадиган чет эл компаниясининг, 5-варағига асосан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компанияси, 9-варағига асосан назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхонаси ва 10-варағига асосан назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонасининг тартиб рақамлари кўрсатилади.

«Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида:

кетма-кетликнинг биринчи иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши кетма-кетлиги кўрсатилади;

кетма-кетликнинг ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги олдинги иштирокчининг тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши фоизларда кўрсатилади.

«Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдонида:

биринчи иштирокчига майдон тўлдирилмайди;

кетма-кетликнинг ҳар бир кейинги иштирокчига нисбатан солиқ тўловчининг ҳар бир чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги билвосита иштирок этиши улуши фоизларда кўрсатилади.

71. Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида бир нечта кетма-кетлик бўйича иштирок этса, ҳар бир кетма-кетлик учун мазкур варақ алоҳида тўлдирилади.

12-боб. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхоналари тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

72. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирокини Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали амалга оширганда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида бир нечта Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали билвосита иштирок этса, ҳар бир Ўзбекистон Республикаси корхонаси бўйича мазкур варақ алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

73. «Ўзбекистон Республикаси корхонасининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган Ўзбекистон корхонасининг тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун, U Z B - 0 0 0 0 1 .

Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган компанияда Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига асосан тақдим этилган «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисида»ги хабарномада кўрсатилган бир нечта Ўзбекистон корхонаси орқали иштирок этса, уларнинг ҳар бирига мос ҳолда алоҳида тартиб рақами берилади. Берилган рақам иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.

Иштирок этиш якунланган тақдирда, мазкур рақам бошқа Ўзбекистон корхонасига такроран берилмайди.

74. «Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган асосий рақами» майдонида Ўзбекистон корхонасининг давлат рўйхатига олинган рақами кўрсатилади.

75. «СТИР» майдонида мос ҳолда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органидаги солиқ тўловчининг идентификация рақами қўйилади.

76. «Тўлиқ номи» майдонида таъсис ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон корхонасининг тўлиқ номи ёзилади.

13-боб. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағини тўлдириш

77. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги билвосита иштирокини чет эл корхонасидан фойдаланган ҳолда амалга оширган чет эл корхонасига нисбатан тўлдиради. Бунда солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида тўғридан-тўғри назорат қилувчи шахс сифатида қаралмайди.

Агар солиқ тўловчи ўз иштирокини бир нечта чет эл корхоналари орқали амалга оширса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақ алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

78. «Чет эл корхонасининг тартиб рақами» майдонида чет эл корхонасига солиқ тўловчи томонидан мустақил ҳолда берилган тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун, Х К - 0 0 0 0 1 .

Бунда «ХК» хорижий корхона маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ тақдим этилган «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган чет эл корхоналари орқали иштирок этса, мос ҳолда уларнинг ҳар бирига алоҳида тартиб рақами берилади.

Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида иштироки якунланганда мазкур рақам такроран бошқасига берилмайди.

79. «Чет эл корхонасининг номи» майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.

80. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакат коди» майдонида чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатнинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.

81. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақами (агар мавжуд бўлса)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган мамлакат (ҳудуд)да рўйхат олинган (инкорпорация қилинган) рақами (мавжуд бўлган ҳолларда) кўрсатилади.

82. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди (мавжуд бўлган тақдирда)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки унинг аналоги (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.

83. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги манзили (мавжуд бўлган тақдирда)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги юридик манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлиқ кўрсатилади.

14-боб. Якунловчи қоидалар

84. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

85. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахслари деб эътироф этиш учун асослар

101 Чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 1-қисми 1-банди ) 102 Чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 10 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс, агар барча шахсларнинг иштирок этиш улуши 50 фоиздан ортиқ бўлса (Солиқ кодексининг 40-моддаси 1-қисми 2-банди ) 103 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ўз шахсий манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 104 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни эри (хотини) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 105 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ота-онаси (шу жумладан, фарзандликка олган ота-онаси) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 106 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни эрининг (хотинининг) ота-онаси манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 107 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмид а белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олган фарзандлар) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 108 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 109 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни васийси (ҳомийси) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 110 Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ҳомийлигидаги шахс манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми ) 111 Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилманинг фойдасини (даромадини) бевосита ёки билвосита тўлиқ ёки қисман олишга (олишни талаб қилишга) ҳақли бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 1-банди ) 112 Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилманинг фойдасини (даромадини) ёки унинг бир қисмини тасарруф этишга ҳақли бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 2-банди ) 113 Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилмага берилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолган (қайтариш асосида берилган) шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 3-банди ) 114 Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) ва унинг активларини бошқаришда, фойдасини (даромадини) тақсимлашда қабул қилинадиган қарорга таъсир кўрсатиш ёки таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган, юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси устидан назоратни амалга оширувчи шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 7-қисми ) 115 Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва олинган даромадга (унинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 1-банди ) 116 Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 2-банди ) 117 Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва тузилма тугатилган (шартнома тугатилган, бекор қилинган) тақдирда, унинг мол-мулкини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 3-банди )

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида иштирок этиши турлари

201 Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида тўғридан-тўғри иштирок этишни амалга оширади 202 Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этишни амалга оширади 203 Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида ҳам тўғридан-тўғри, ҳам билвосита (аралаш) иштирок этишни амалга оширади 204 Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эрининг (хотинининг) ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васийси (ҳомийси) ва ҳомийлигидаги шахс билан биргаликда иштирок этишни амалга оширади 205 Солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисми «2»-кичик бандига асосан чет эл юридик шахсида Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари билан биргаликда иштирок этишни амалга оширади

Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солишдан озод қилиш асослари

1001 Назорат қилинадиган чет эл компанияси ташкил қилинган чет давлатнинг (ҳудуднинг) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотижорат ташкилоти бўлиб, олинган фойдани (даромадни) акциядорлар (иштирокчилар, муассислар) ёки бошқа шахслар ўртасида тақсимламайди (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 1-банди ) 1002 Назорат қилинадиган чет эл компанияси актив чет эл компанияси ёки актив чет эл холдинг компанияси (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 2-банди ) 1003 Назорат қилинадиган чет эл компанияси чет эл компанияси учун даромадларни (фойдани) бундай компания доимий жойлашган давлатнинг (ҳудуднинг) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий йил учун молиявий ҳисобот тузиладиган давр якунлари бўйича ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ аниқланадиган солиқ солишнинг самарали ставкаси ушбу Кодекснинг 337-моддаси 12-бандида кўрсатилган фойдадан олинадиган солиқ ставкаси миқдоридан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 3-банди ) 1004 Назорат қилинадиган чет эл компанияси хорижий давлатнинг (ҳудуднинг) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк ёки суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ёхуд бошқа махсус рухсатнома асосида фаолият юритадиган банк ёки суғурта ташкилоти (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 4-банди )

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 14 август,

489-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2020 й., 09/20/489/1184-сон, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон; 15.06.2024 й., 09/24/330/0420-сон; 17.07.2024 й., 09/24/428/0515-сон; 14.03.2025 й., 09/25/160/0239-сон; 19.03.2025 й., 09/25/168/0254-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

SXEMASI

ARIZA

ARIZA

MAʼLUMOT

MAʼLUMOT

HISOB-KITOBI

HISOB-KITOBI

NIZOM

HISOBVARAQ-FAKTURA

NIZOM

NIZOM

NIZOM

NIZOM

KODLARI

KODLARI

KODLARI

Qoʻshilgan qiymat soligʻi hamda chet el yuridik shaxslari bilan bogʻliq soliq maʼmurchiligini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

“Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-dekabrdagi OʻRQ-599-son Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan kelib chiqib aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyat umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deb eʼtirof etilganda va uni hisobdan chiqarish lozim boʻlgan hollarda qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasiga tuzatish kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Chet el yuridik shaxslarida ishtirok etish toʻgʻrisidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ushbu qarorga 5 va 6-ilovalar 2022-yil 1-yanvardan eʼtiboran amalga kiritiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va Moliya vazirligi:

Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalarida muntazam va keng yoritsinlar;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi bir oy muddatda hisobot topshirish muddatlariga rioya qilmagan hamda toʻlov intizomini buzgan tadbirkorlik subyektlari mansabdor (jismoniy) shaxslariga nisbatan maʼmuriy jarima qoʻllash vakolatini soliq organlariga berishni va soliq huquqbuzarlikka oid ishlarni elektron yuritish tizimini joriy etishni nazarda tutuvchi takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qaroriga 1-ILOVA

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash shartlari va tartibini belgilaydi.

2. Qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — soliq) salbiy farq summasini qoplash, shu jumladan, boshqa soliqlar boʻyicha qarzdorlikni uzish hisobiga qoplash Soliq kodeksiga va ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi boʻyicha “AAA” toifadagi tadbirkorlik subyektlariga (davlat korxonalari hamda ustav kapitalida 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno) soliqning salbiy farq summasi bir kun muddatda tekshiruvlarsiz ushbu Nizomga 1 1 -ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplanadi (qaytariladi).

Qishloq xoʻjaligi tovarlarini ishlab chiqaruvchilariga (paxta va gʻalla bundan mustasno) soliqning salbiy farq summasi uch kun muddatda avtomatlashtirilgan tarzda ushbu Nizomga 1 2 -ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplanadi (qaytariladi).

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini tekshiruvlarsiz tezlashtirilgan tarzda qaytarish tartibi, basharti ushbu shaxslarning sudlanganligi olib tashlanmagan boʻlsa quyidagilarga tatbiq etilmaydi:

taʼsischisi yoki rahbari soliqlar yoxud yigʻimlarni toʻlashdan boʻyin tovlash bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etgan tadbirkorlik subyektlari;

taʼsischisi yoki rahbari soliqlar yoxud yigʻimlarni boʻyin tovlash bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etgan tadbirkorlik subyektlarining taʼsischisi yoki rahbari tomonidan oxirgi 12 oyda yangi yoxud qayta tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Majburiy raqamli markirovkalash tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 23-maydagi PQ-190-son qaroriga 2-ilovaning 4-bandidagi jarima qoʻllanilgan tadbirkorlik subyektlariga bir yil davomida qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining oʻrni qoplanmaydi.

3. Soliq toʻlovchi tomonidan ortiqcha toʻlangan yoki undan ortiqcha undirilgan soliq summasini qaytarishga hamda chet davlat fuqarolariga soliq summasi oʻrnini qoplashga (TAX FREE) nisbatan ushbu Nizom qoidalari tatbiq etilmaydi.

4. Ushbu Nizom maqsadlarida qoplanishi lozim boʻlgan soliq summasi deganda Soliq kodeksiga muvofiq aniqlanadigan, tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishga doir operatsiyalarning soliq bazasidan hisoblab chiqarilgan soliq summasi bilan olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olinadigan soliq summasi oʻrtasidagi salbiy farq tushuniladi.

Bunda xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari, shuningdek, mahsulot taqsimotiga oid bitim ishtirokchilari uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha yetkazib beruvchilarga tovarlar (xizmatlar) qiymatida toʻlangan soliq summasi tushuniladi.

5. Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari, shuningdek, mahsulot taqsimotiga oid bitim ishtirokchilariga (agar bunday bitimda nol darajali stavka qoʻllanilishi nazarda tutilgan boʻlsa) nol darajali stavkani qoʻllashda qoplanishi lozim boʻlgan soliq summasi ushbu Nizomning 7 va 8-boblarida belgilangan tartibda oʻziga xos xususiyatlarni inobatga olgan holda amalga oshiriladi.

6. Soliq summasi oʻrnini qoplash masalasi qoida tariqasida soliq toʻlovchi hisobga olingan joydagi soliq boshqarmasi tomonidan, yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha esa Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi va qaror qabul qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi topshirigʻiga asosan soliq toʻlovchining arizasi va taqdim etilgan hujjatlari soliq toʻlovchi hisobga olingan joydan oʻzga joydagi soliq organlari tomonidan koʻrib chiqilishi va qaror qabul qilinishi mumkin.

7. Soliq summasi soliq toʻlovchiga soliq organining soliq summasi oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi qarori asosida soliq summasini qoplash (qaytarish) toʻgʻrisidagi ariza tushgan sanadan eʼtiboran oʻttiz kundan, ushbu Nizomning 6-bobida koʻrsatilgan tartibda esa yetti kundan kechiktirmay qaytarilishi lozim.

2-bob. Soliq summasini qoplash uchun asos boʻluvchi hujjatlar va ularni taqdim etish tartibi

8. Soliq summasining qoplanishi soliq toʻlovchining ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi qoʻshilgan qiymat soligʻining qoplanishi lozim boʻlgan summasini qaytarish toʻgʻrisidagi arizasi asosida amalga oshiriladi.

9. Ariza soliq toʻlovchi hisobga olingan joydagi soliq organlariga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali taqdim etiladi.

10. Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari tomonidan soliq organiga bevosita yoki buyurtma xati bilan pochta, aloqasi xizmati orqali ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi ariza taqdim etiladi.

11. Xizmatlarni realizatsiya qilish joyi Oʻzbekiston Respublikasi hududi deb eʼtirof etilmagan holatlarda kontrakt hamda xorijiy xaridor tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi ushbu xizmatlar haqiqatda realizatsiya qilinganligini (koʻrsatilganligini) tasdiqlovchi hujjatlar hisoblanadi. Bunda, vositachilik shartnomasiga asosan vositachining (agentning) vositachilik haqi summasi koʻrsatilgan xizmatlar uchun komitent hisobidan vositachiga kelib tushgan summadan ushlab qolinganligini tasdiqlovchi hisobot (bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi dalolatnoma) taqdim etiladi.

Ushbu xizmatlar butunjahon Internet axborot tarmogʻi orqali koʻrsatilgan boʻlsa (elektron shakldagi xizmatlardan tashqari), kontrakt hamda xorijiy xaridor tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi ushbu xizmatlar haqiqatda realizatsiya qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlar hisoblanadi.

12. Xizmatlar elektron shaklda koʻrsatilgan boʻlsa, umumqabul qilingan xorijiy amaliyotga muvofiq tuzilgan hisobot va koʻrsatilgan xizmatlar uchun xorijiy xaridor tomonidan toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi ushbu xizmatlar haqiqatda realizatsiya qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlar hisoblanadi.

13. Suv taʼminoti, kanalizatsiya, sanitariya jihatdan tozalash, issiqlik taʼminoti boʻyicha xizmatlar Soliq kodeksining 264-moddasi uchinchi qismida qayd qilingan shaxslarga koʻrsatilganda arizaga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda realizatsiya qilingan suv taʼminoti, kanalizatsiya, issiqlik taʼminoti xizmatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ilova qilinadi.

3- bob. Eksport operatsiyalarini tasdiqlovchi hujjatlar va ularni taqdim etish tartibi

14. Bojxona organlari tomonidan real vaqt rejimida elektron axborot almashinuvi vositasida soliq organlariga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 133-moddasiga muvofiq tovarlar, shuningdek, milliy va xorijiy elektron savdo maydonchalarida (elektron savdo platformalarida) xorijiy davlatlarga realizatsiya qilingan tovarlar bojxona chegarasini kesib oʻtganligi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar tovarlar eksport qilinganligini tasdiqlash uchun asos boʻladi. Bunda eksport operatsiyalarini tasdiqlovchi hujjatlarni soliq organlariga taqdim etish talab etilmaydi.

Eksport operatsiyalari boʻyicha soliq summasi oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi arizaga quyidagi hujjat va maʼlumotlar ilova qilinadi:

ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakldagi tovarlar eksport qilinganligi hamda chet el hamkorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

tovarlar eksportga vositachi (ishonchli vakil) orqali vositachilik (topshiriq) shartnomasi boʻyicha realizatsiya qilinganda, eksportni tasdiqlash uchun komitent (ishonch bildiruvchi) tomonidan qoʻshimcha tarzda soliq toʻlovchining vositachi yoki ishonchli vakil bilan tuzilgan vositachilik shartnomasi yoki topshiriq shartnomasi (shartnomaning koʻchirma nusxasi);

yoʻlovchilar, bagajlar, yuklar va pochtani xalqaro yoʻnalishda tashish boʻyicha xizmatlar koʻrsatilganda — ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda toʻldirilgan yoʻlovchilar, bagajlar, yuklar va pochtani xalqaro yoʻnalishda tashish boʻyicha yagona xalqaro tashish xujjatlari reyestri.

Eksport operatsiyalari boʻyicha maʼlumotlar Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimi hamda soliq va bojxona organlari oʻrtasida axborot almashinuvi tizimida mavjud boʻlmaganda arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinishi talab etiladi:

kontrakt (kontraktning belgilangan tartibda tasdiqlangan koʻchirma nusxasi);

tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqish uchun asos boʻlgan bojxona yuk deklaratsiyasi;

milliy va xorijiy elektron savdo maydonchalarida (elektron savdo platformalarida) xorijiy davlatlarga realizatsiya qilingan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqish uchun asos boʻlgan hujjatlar;

Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududidan oʻtkazish punktida joylashgan bojxona organining tovarlar ortilgan transport vositalari bojxona chegarasini kesib oʻtganligini tasdiqlovchi belgisi qoʻyilgan tovarning kuzatuv hujjatlari;

valyuta tushganligini tasdiqlovchi bank maʼlumotnomasi;

tovarlar eksport qilinganligini tasdiqlash uchun amalga oshirilayotgan faoliyatning turiga qarab boshqa hujjatlar.

15. Soliq kodeksining 262-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududida tovarlarni qayta ishlash boʻyicha xizmatlarga nisbatan soliq summasi oʻrnini qoplashda ushbu Nizomning 14-bandi ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlar talab etiladi.

16. Nol darajali stavka qoʻllanishi natijasida hosil boʻlgan va qoplanishi lozim boʻlgan soliq summasining asoslanganligini tasdiqlash uchun soliq toʻlovchi arizaga ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda soliq toʻlovchiga qoplab berilishi lozim boʻlgan soliq summasi boʻyicha hisob-kitobni ilova qiladi.

Bunda tovarlarni eksportga joʻnatish va joʻnatilgan tovar uchun toʻlovlar turli chet el valyutasida amalga oshirilgan boʻlsa, yuklab joʻnatish amalga oshirilgan sanadagi chet el valyutasining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada (soʻmda) qayta hisoblab chiqishning ushbu Nizomga 7a-ilovadagi shaklga muvofiq hisob-kitobini ilova qiladi.

17. Soliq toʻlovchining arizasi ushbu Nizomda nazarda tutilgan ilovalarsiz taqdim etilsa, ushbu ariza soliq organi tomonidan koʻrib chiqilmagan holda besh kun mobaynida soliq toʻlovchiga qaytariladi. Arizasi koʻrib chiqilmagan va qaytarilgan soliq toʻlovchi, ushbu Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni ilova qilgan xolda, qayta ariza berishga haqli.

4-bob. Qoplanadigan soliq summasining asoslanganligi yuzasidan kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish tartibi

18. Qoplanishi nazarda tutilgan soliq summasining asoslanganligi yuzasidan soliq organi kameral soliq tekshiruvini oʻtkazadi. Kameral soliq tekshiruvi soliq organining tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻisiz amalga oshiriladi.

Bunda arizada koʻrsatib oʻtilgan soliq davri boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻining toʻgʻri hisoblanishi yuzasidan avval soliq auditi oʻtkazilgan boʻlsa, qoplanishi nazarda tutilgan soliq summasining asoslanganligi yuzasidan kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi.

19. Kameral soliq tekshiruvi soliq toʻlovchi tomonidan ariza taqdim etilgan kundan keyingi kundan boshlanadi va oʻttiz kungacha boʻlgan muddatda yakunlanishi lozim.

20. Kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish davrida soliq organi zarur hujjatlar va mavjud tovar-moddiy boyliklari qoldigʻini koʻzdan kechirish, zarur hollarda sayyor soliq tekshiruvini tashkil etgan holda inventarizatsiyadan oʻtkazish Soliq kodeksining 145-moddasida nazarda tutilgan tartibda hududni va binolarni koʻzdan kechirish, Soliq kodeksining 146-moddasida nazarda tutilgan tartibda hujjatlarni talab qilib olish hamda Soliq kodeksining 147-moddasida nazarda tutilgan tartibda uchinchi shaxslardan hujjatlarni (axborotni) talab qilib olish huquqiga ega.

21. Soliq organining mansabdor shaxsi kameral soliq tekshiruvi natijalari boʻyicha aniqlangan holatlarni bayon etgan holda xulosa rasmiylashtiradi va bir kundan kechiktirmay tegishli qaror qabul qilish uchun soliq organi rahbariga (oʻrinbosariga) kiritadi.

22. Soliq summasini qoplash boʻyicha oʻtkazilayotgan kameral soliq tekshiruvi yakuni boʻyicha soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) yoki qoplashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

23. Soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) yoki qoplashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror soliq toʻlovchining arizasi olingan kundan boshlab oʻttiz kundan oshmagan muddatda qabul qilinishi lozim.

24. Qaror kirish, tavsif-asoslantirish va qaror qismlaridan iborat boʻladi.

Kirish qismida: qaror qabul qilingan vaqt, joy, qarorni qabul qilgan mansabdor shaxsning F.I.O., lavozimi, soliq toʻlovchining nomi, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami (STIR), arizaning soliq organida roʻyxatga olingan sanasi va raqami, qoplanishi soʻralayotgan soliq summasi koʻrsatiladi.

Tavsif-asoslantirish qismida: kameral soliq tekshiruvi oʻtkazgan mansabdor shaxsning F.I.O., lavozimi, boshqa soliqlardan boʻlgan soliq qarzini qoplash hisobiga yoʻnaltiriladigan soliq summasi, bank hisobvaragʻiga qoplanishi (qaytarilishi) lozim deb topilgan soliq summasi, qoplanishi rad etilgan (toʻliq yoki qisman) hollarda esa, rad etish asoslari batafsil bayon qilinadi.

Qaror qismida: boshqa soliqlardan boʻlgan soliq qarzini qoplash hisobiga yoʻnaltiriladigan soliq summasi, soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga qaytarilishi lozim deb topilgan soliq summasi, qoplanishi rad etilgan hollarda rad etilgan (toʻliq yoki qisman) soliq summasi hamda rad etilgan soliq summasi miqdorida soliq hisobotiga tuzatish kiritish majburiyati, qaror ustidan shikoyat qilish huquqi koʻrsatiladi.

25. Soliq summasini qoplashni rad etishni (toʻliq yoki qisman) oʻz ichiga olgan qaror quyidagi holatlarda qabul qilinadi:

soliq summasini hisobga olish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmaganda;

tovarlar (xizmatlar) xarid qilinishida hisobvaraq-fakturalar elektron hisobvaraq-fakturalarning axborot tizimida rasmiylashtirilmaganda;

soliq toʻlovchi tomonidan realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirish toʻliq elektron hisobvaraq-fakturalarning axborot tizimi orqali amalga oshirilmaganligi aniqlanganda;

huquqni suiisteʼmol qilish, qalbaki yoki koʻzboʻyamachilik uchun bitimlar tuzish (operatsiyalar amalga oshirish) orqali soliqni toʻlamaslik yoki toʻliq toʻlamaslik holatlari aniqlanganda;

huquqni suiisteʼmol qilish, shu jumladan, soliq toʻlovchi tomonidan hisobga olinadigan soliq summasini qonunga xilof ravishda oshirish yoki toʻlanadigan soliq summasini kamaytirish sxemalarining qoʻllanishi natijasida asossiz soliq nafi olinganlik holatlari aniqlanganda;

soliq toʻlovchi tomonidan iqtisodiy mazmuniga mos kelmaydigan xoʻjalik operatsiyalari hisobotda aks ettirilishi va (yoki) kontragentni tanlashda lozim darajada ehtiyotkorlik qilish boʻyicha majburiyat bajarilmasligi natijasida asossiz soliq nafi olinishi holatlari aniqlanganda;

soliq toʻlovchi tomonidan amalga oshirilgan bitim (operatsiya)ning asosiy maqsadi soliq summasini toʻlamaslik (toʻliq toʻlamaslik) va (yoki) hisobga olish boʻlgan hamda bitim (operatsiya) boʻyicha majburiyat soliq toʻlovchi bilan tuzilgan shartnomaning tarafi boʻlmagan shaxs yoki bitimni (operatsiyani) bajarish majburiyati shartnoma yoki qonun boʻyicha yuklatilmagan shaxs tomonidan bajarilgan holatlar aniqlanganda;

bitimlar (operatsiyalar) haqiqiy emas va tadbirkorlik faoliyati doirasida daromad olishga qaratilmagan yoki (va) iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlamagan deb topilganda;

soliq toʻlovchi tomonidan soʻralgan hujjatlar taqdim etilmagan yoki soxta hujjatlar taqdim etilganda, shuningdek, hududni, ishlab chiqarish, omborxona, shu jumladan, soliq toʻlovchi daromad olish uchun foydalanadigan yoki soliq solish obyektlarini saqlash bilan bogʻliq joylarni koʻzdan kechirishga, sayyor soliq tekshiruvini oʻtkazishga toʻsqinlik qilinganda;

soliq toʻlovchi va unga tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berish boʻyicha operatsiyalar ketma-ketligida ishtirok etgan kontragentlar tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi hisoblanmaganda (toʻliq hisoblanmaganda);

hisobga olish huquqini beruvchi tovarlar (xizmatlar)ni xarid qilish va sotish boʻyicha operatsiyalar ketma-ketligida ishtirok etgan yetkazib beruvchilarda (kontragentlarda) ushbu tovarlarning qonuniy kelib chiqishini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmaganda;

soliq toʻlovchi tomonidan asossiz soliqdan naf olinishiga olib keladigan, tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berish zanjiridagi bitimlar (operatsiyalar) ishtirokchi shaxslarning oʻzaro bogʻliqligi (huquqiy, iqtisodiy va boshqa nazorat ostidagi) aniqlanganda.

26. Soliq organi tomonidan qabul qilingan qaror soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali, ushbu qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir kundan kechiktirmay yuboriladi.

27. Soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda qoplanishi asosli deb topilmagan soliq summasi yuzasidan Soliq kodeksining 138-moddasiga asosan umumiy tartibda kameral soliq tekshiruvi oʻtkaziladi.

28. Soliq organining qaroriga asosan qoplanishi rad etilgan soliq summasi yuzasidan soliq toʻlovchi asoslantiruvchi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan qayta murojaat qilishga haqli.

Arizani qayta koʻrib chiqishda ilgari soliq summasini qoplashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha soliq summasini qoplashni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

5-bob. Soliq summasini qoplash tartibi

29. Soliq organining soliq summasini (toʻliq yoki qisman) qoplash toʻgʻrisidagi qaroriga muvofiq soliq organi bir kun muddatda qoplanishi lozim boʻlgan soliq summasini hisobga olish orqali soliq toʻlovchining boshqa soliqlardan boʻlgan soliq qarzini uzishni Soliq kodeksining 104-moddasiga asosan mustaqil ravishda amalga oshiradi.

30. Soliq toʻlovchining boshqa soliqlardan boʻlgan soliq qarzini uzish amalga oshirgandan soʻng soliq organi tomonidan bir kun muddatda soliq summasining qolgan qismi boʻyicha ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shaklda soliq summasini qaytarish toʻgʻrisidagi xulosa rasmiylashtiriladi va elektron shaklda (soliq organlari elektron axborot tizimi) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboriladi.

31. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi soliq organlari axborot tizimi orqali soliq organlarining xulosasini olgandan soʻng Davlat budjeti mablagʻlari doirasida bir kunda avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

6-bob. Soliq summasini qoplashning tezlashtirilgan tartibi

32. Soliq kodeksining 274-moddasi toʻrtinchi qismiga binoan soliqning jami summasi oʻrnini tezlashtirilgan tarzda qoplash tartibi bu haqda soliqni qaytarish toʻgʻrisidagi arizada koʻrsatilgan taqdirda, quyidagi toifadagi soliq toʻlovchilarga nisbatan qoʻllaniladi:

roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tasdiqlanadigan yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiritilgan yuridik shaxslarga;

soliqni qoplashga doir ariza bilan birga amaldagi bank kafolatini taqdim etgan yoki soliq organlari bilan garov shartnomasini Soliq kodeksining 109 yoki 107-moddalarida belgilangan tartibda rasmiylashtirgan soliq toʻlovchilarga;

eksport va unga tenglashtirilgan operatsiyalarni amalga oshiradigan shaxslarga — agar ilgari bu shaxslarga soliq summasi qoplangan va bunda qonunbuzarliklar aniqlanmagan boʻlsa, nol darajali soliq stavkasi qoʻllanilishi natijasida hosil boʻlgan soliqning oshib ketgan summalari qismida;

xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari;

mahsulot taqsimotiga oid bitim ishtirokchilariga, agar bunday bitimda nol darajali stavka qoʻllanilishi nazarda tutilgan boʻlsa;

soliq monitoringi ishtirokchilariga;

oʻz faoliyatini kichik tadbirkorlik subyektidan oʻrta yoki yirik toifaga, oʻrta tadbirkorlik subyektidan yirik toifaga yiriklashtirgan tadbirkorlik subyektlariga — tegishli toifaga oʻtgan sanadan eʼtiboran bir yil davomida. Bunda mazkur tartib tadbirkorlik subyektlarining faoliyati davomida bir marotaba qoʻllanadi. Ushbu xatboshining qoidalari tegishli toifaga oʻtganidan keyin qayta tashkil etilgan subyektning huquqiy vorisiga (huquqiy vorislariga) nisbatan tatbiq etilmaydi.

Quyidagi hollarda soliq summasini qoplashning tezlashtirilgan tartibi tatbiq etilmaydi:

arizaga ushbu Nizomning 2-bobida belgilangan zarur hujjatlar toʻliq ilova qilinmagan boʻlsa;

ariza taqdim etilgan vaqtda soliq toʻlovchi soliqlarni toʻlamaslik xavfi darajasi yuqori boʻlgan soliq toʻlovchilar toifasiga mansub boʻlsa;

ushbu Nizomning 25-bandi beshinchi — oʻn uchinchi xatboshilarda qayd etilgan holatlar aniqlangan taqdirda, salbiy farqning asoslanmagan qismi doirasida.

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini tekshiruvlarsiz tezlashtirilgan tarzda qaytarish tartibi taʼsischisi yoki rahbari soliqlar yoxud yigʻimlarni toʻlashdan boʻyin tovlash bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etgan tadbirkorlik subyektlariga, shuningdek, bunday tadbirkorlik subyektlarining taʼsischisi yoki rahbari tomonidan oxirgi 12 oyda yangi yoxud qayta tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan, basharti ushbu shaxslarning sudlanganligi olib tashlanmagan boʻlsa tatbiq etilmaydi.

32 1 . Ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatib oʻtilgan soliq toʻlovchilar toifasidan tashqari intizomli soliq toʻlovchilarga ham soliq summasi oʻrnini qoplashning tezlashtirilgan tartibi qoʻllaniladi.

Soliq toʻlovchilarni insofli soliq toʻlovchilar toifasiga kiritish mezonlari (talablari) va ularning roʻyxatini shakllantirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan belgilanadi.

33. Soliqning oʻrnini tezlashtirilgan tartibda qoplashda soliq toʻlovchi tomonidan qoplash uchun arizada koʻrsatilgan soliq summasi unga toʻliq hajmda yetti kun ichida ushbu Nizomning 5-bobida belgilangan tartibda qoplab beriladi. Bunda qoplanishi uchun arizada koʻrsatilgan soliq summasi asoslantirilganligining kameral soliq tekshiruvi ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Ushbu Nizomning 32-bandiga muvofiq soliq summasini qoplashning tezlashtirilgan tartibi tatbiq etilmaydigan hollarda soliq summasi asoslanganligi yuzasidan ushbu Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda kameral soliq tekshiruvi oʻtkaziladi va kameral soliq tekshiruvi yakuni boʻyicha soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) yoki qoplashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

34. Kameral soliq tekshiruvi natijalariga koʻra arizada koʻrsatilgan soliq summasi yoki uning bir qismi asossiz deb topilsa, soliq toʻlovchi asossiz ravishda qoplangan soliq summasini qoplash sanasidan to uni budjetga toʻlash sanasigacha penya hisoblagan holda Davlat budjetiga toʻlashi shart. Koʻrsatilgan tartib chet el diplomatik va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalarga tatbiq etilmaydi.

7-bob. Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlariga soliq summasini qoplash (qaytarish) tartibi

35. Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari tomonidan rasmiy foydalanish, shuningdek, ularning diplomatik va maʼmuriy-texnik xodimlarining (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar bundan mustasno), shu jumladan, ular bilan birga yashovchi oila aʼzolarining (keyingi oʻrinlarda-diplomatik va maʼmuriy-texnik xodimlar hamda ularning oila aʼzolari) shaxsiy ehtiyoji uchun sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha toʻlangan soliq summasi soliq organlariga sotib olish operatsiya sanasini, summasini, xususiyatini aniqlash va uning ishtirokchilarini identifikatsiya qilish imkonini beradigan xaridlarni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasini ilova qilgan holda taqdim etilgan arizalar asosida qoplab (qaytarib) beriladi.

Bunday hujjatlar jumlasiga yetkazib beruvchilar tomonidan rasmiylashtirilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi alohida ajratib koʻrsatilgan hisobvaraq-fakturalar, invoyslar, nazorat-kassa texnikasining cheklari, davlat soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtgan chiptalar, talonlar, cheklar yoki shularga tenglashtirilgan boshqa hujjatlar kiradi.

36. Diplomatik va maʼmuriy-texnik xodimlar (shu jumladan, ular bilan birga yashovchi oila aʼzolari) tomonidan sotib olingan tovarlar boʻyicha toʻlangan soliq summasi xorijiy davlatlarning diplomatik va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalari orqali qoplanadi (qaytariladi).

37. Diplomatik va maʼmuriy-texnik xodimlar (shu jumladan, ular bilan birga yashovchi oila aʼzolari) tomonidan bir yil mobaynida sotib olingan bir nechta avtotransport vositalari boʻyicha toʻlangan soliq summasi faqat bitta obyekt boʻyicha qoplab (qaytarib) beriladi, uch yil mobaynida bir nechta koʻchmas mulk obyektlari sotib olingan boʻlsa, soliq summasi faqat bitta obyekt boʻyicha qoplab (qaytarib) beriladi. Bunda, koʻrsatilgan shaxslar qaysi obyekt boʻyicha soliq summasi qoplanishini mustaqil belgilash huquqiga ega boʻladilar.

38. Soliq organi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar kameral soliq tekshiruvidan oʻtkaziladi va ushbu Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan qoidalarni inobatga olgan holda ariza berilgan kundan eʼtiboran besh kun mobaynida soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) yoki soliq summasini qoplashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

39. Soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda qoplanishi lozim deb topilgan soliq summasi ushbu Nizomning 5-bobida belgilangan tartibda qaytariladi.

40. Ushbu Nizomning 35 — 39-bandlarida belgilangan qoidalar tegishli chet davlatning qonunchilik hujjatlarida Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalarga, ushbu vakolatxonalarning diplomatik hamda maʼmuriy-texnik xodimlariga (shu jumladan, ular bilan birga yashaydigan oila aʼzolariga) nisbatan soliq summasini qoplash tartibi belgilangan boʻlsa yoxud bunday norma Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasida nazarda tutilgan boʻlsa qoʻllaniladi.

Agar tegishli xorijiy davlatning qonunchilik hujjatlarida Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalariga, ushbu vakolatxonalarning diplomatik hamda maʼmuriy-texnik xodimlariga, shu jumladan, ular bilan birga yashaydigan oila aʼzolariga soliq summasini qoplashda qoʻshimcha cheklovlar yoki alohida shartlar mavjud boʻlganda soliq organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi taklifiga binoan ushbu Nizomda koʻzda tutilmagan qoʻshimcha cheklovlar va shartlar paritet asosda qoʻllanilishi mumkin.

41. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi har yili joriy yilning 1-fevraliga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga, ushbu Nizomning 40-bandi :

birinchi xatboshisida qayd etilgan qoidalar tatbiq etiladigan xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari roʻyxati;

ikkinchi xatboshida qayd etilgan qoʻshimcha cheklovlar va shartlar toʻgʻrisida maʼlumotni tegishli xorijiy davlatning diplomatik va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalariga, ushbu vakolatxonalarning diplomatik hamda maʼmuriy-texnik xodimlariga nisbatan qoʻshimcha cheklovlar va shartlar paritet asosda qoʻllanilishining maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosasini ilova qilgan holda kiritadi.

8-bob. Mahsulot taqsimotiga oid bitim ishtirokchilariga soliq summasini qoplash (qaytarish) tartibi

42. Mahsulot taqsimotiga oid bitim ishtirokchisi tomonidan bitim doirasida sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha toʻlangan soliq summasi ushbu soliq toʻlovchiga sotib olish operatsiya sanasini, summasini, xususiyatini aniqlash va uning ishtirokchilarini identifikatsiya qilish imkonini beradigan xaridlarni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasini ilova qilgan holda soliq organlariga taqdim etgan arizasi asosida qoplab (qaytarib) beriladi.

43. Bunday hujjatlar jumlasiga yetkazib beruvchilar tomonidan rasmiylashtirilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi alohida ajratib koʻrsatilgan hisobvaraq-fakturalar, invoyslar va ularga tenglashtirilgan boshqa hujjatlar kiradi.

44. Soliq toʻlovchining arizasini koʻrib chiqish, kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish va soliq summasini qoplash (qaytarish) toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish ushbu Nizomning 10 , 38 va 39-bandlarida nazarda tutilgan qoidalarga muvofiq amalga oshiriladi.

45. Ushbu Nizomning 42 va 43-bandlarida belgilangan qoidalar mahsulot taqsimotiga oid bitimda soliq boʻyicha nol darajali stavka qoʻllanishi nazarda tutilgan boʻlsa tatbiq etiladi.

46. Mazkur bobda qayd etilgan shaxslarga soliq summasi 2020-yil 1-yanvardan keyin sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha qoplab beriladi.

9-bob. Yakunlovchi qoida

47. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan summani soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga qaytarish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish

Bosqich lar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1 . Soliq toʻlovchi hisobga olingan joydagi soliq organlariga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali ariza taqdim etadi. 2. Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlari soliq organiga bevosita yoki buyurtma xat bilan pochta aloqasi xizmati orqali ariza taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich S oliq organi Ariza beruvchi Soliq toʻlovchining ushbu Nizomda nazarda tutilgan ilovalarsiz arizasi taqdim etilgan ariza larni koʻrib chiqmagan holda soliq toʻlovchiga qaytaradi. Arizasi koʻrib chiqilmagan va qaytarilgan soliq toʻlovchi, ushbu Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni ilova qilgan xolda, qayta ariza berishga haqli. Besh kun mobaynida Zaruratga koʻra 3-bosqich Soliq organi Arizada qayd etilgan, q oplana shi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi asoslanganligi yuzasidan kameral soliq tekshiruvi oʻtkaz adi. 1. Ariza taqdim etilgan kundan keyingi kundan boshlanadi va oʻttiz kungacha boʻlgan muddatda. 2. Soliq summasini qoplashning tezlashtirilgan tartibida kameral nazorat soliq summasi qoplab berilgandan soʻng boshlanadi va oʻttiz kungacha boʻlgan muddatda. 4-bosqich Soliq organi Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va qaror nusxasini soliq toʻlovchiga uning shaxsiy kabineti orqali yuboradi. 1. Bir kun muddatda 2. Soliq summasini qoplashning tezlashtirilgan tartibida ariza tushgan kundan boshlab toʻrt kun muddatda 5-bosqich Ariza beruvchi 1. Soliq summasini qoplash (toʻliq yoki qisman) toʻgʻrisida qabul qilinga n qaror ga asosan tafovut aniqlangan (tafovut aniqlangan hollarda) soliq davri uchun aniqlashtirilgan soliq hisobotini taqdim et adi. 2. Soliq organining qaroriga asosan qoplanishi rad etilgan soliq summasi yuzasidan asoslantiruvchi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan qayta murojaat qilishga haqli. 1. Qarorni olgan kundan eʼtiboran uch kun mobaynida 2. Zaruratga koʻra 6-bosqich Soliq organi Soliq summasini (toʻliq yoki qisman) qoplash toʻgʻrisidagi qarorga muvofiq qoplanishi lozim boʻlgan soliq summasi mustaqil ravishda soliq toʻlovchining boshqa soliqlardan boʻlgan soliq qarzini uzishga yoʻnaltiradi. Bir kun muddatda 7 -bosqich Soliq organi Qoplanishi lozim boʻlgan soliq summasining qolgan qismi boʻyicha ushbu Nizom 8-ilovaga muvofiq shaklda soliq summasini qaytarish toʻgʻrisidagi xulosa ni r asmiylashti r adi va elektron shaklda (soliq organlari elektron axborot tizimi orqali) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Bir kun muddatda 8 -bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida (yetarli mablagʻlar boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir kun muddatda

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA

Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi boʻyicha “AAA” toifadagi tadbirkorlik subyektlari uchun qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan summani soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga qaytarish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Soliq toʻlovchi (ariza beruvchi) Hisobga olingan joydagi soliq organlariga shaxsiy kabineti orqali ariza taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Soliq organi Barqarorlik reytingi darajasi “AAA” toifadagi tadbirkorlik subyektlariga QQSni qaytarishda xulosalarni avtomatik ravishda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Bir kun mobaynida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Shu kunning oʻzida

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 2 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligi tovarlarini ishlab chiqaruvchilar uchun qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan summani soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga qaytarish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Soliq toʻlovchi (ariza beruvchi) Hisobga olingan joydagi soliq organlariga shaxsiy kabineti orqali ariza taqdim etadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Soliq organi Arizada koʻrsatilgan summadan soliq organlari maʼlumotlar bazasida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha aniqlangan tafovut summalari chegiriladi. Bir kun mobaynida 3-bosqich Soliq organi Qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarishda xulosalarni avtomatik ravishda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Bir kun mobaynida 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Davlat budjeti mablagʻlari doirasida avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Shu kunning oʻzida

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga qaytarish toʻgʻrisidagi

Ariza taqdim etilayotgan soliq organi (yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi ,soliq boshqarmasi) Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot (ariza beruvchining toʻliq nomi) (STIR) (IFUT) (davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami) (tashkil etilgan sana) Joylashgan joyi boʻyicha manzili (indeks, viloyat,tuman (shahar), koʻcha, uy) Rahbar (FIO) (STIR) Bosh buxgalter (FIO) (STIR) QQS raqam QQS summasini qaytarib berish uchun materiallar koʻrib chiqilishini soʻraydi Bankdagi hisobvaragʻi (milliy valyutadagi amal qilayotgan hisobvaragʻi) Ariza taqdim etilgan davr dan gacha (kk.oo.yyyy) (kk.oo.yyyy) Summasi Qoplash tartibi (umumbelgilangan, tezlashtirilgan) Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar FAYL TANLASH FAYL TANLASH Soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaragʻiga qaytarib beriladigan QQS ortiqcha summasining hisob-kitobi (6-ilova) Yuklab joʻnatish amalga oshirilgan oyning soʻnggi kunidagi chet el valyutasining OʻzR MB tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada qayta hisoblab chiqishning hisob-kitobi Bank kafolati, Garov shartnomasi FAYL TANLASH FAYL TANLASH Tovarlar eksport qilinganligi va valyuta tushganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot (4-ilova) Yagona xalqaro tashish hujjatlari reyestri, aholiga koʻrsatilgan kommunal xizmatlar boʻyicha maʼlumotlar, boshqa hujjatlar Ariza taqdim etilgan sana (kk.oo.yyyy)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Xorijiy davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalari, konsullik muassasalari va ularga tenglashtirilgan tashkilotlariga qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini qaytarib berish toʻgʻrisida

Ariza taqdim etilayotgan soliq organi (ariza beruvchi joylashgan joydagi soliq inspeksiyasi) Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumot (ariza beruvchining toʻliq nomi) (STIR) (IFUT) (davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami) (tashkil etilgan sana) Joylashgan joyi boʻyicha manzili (indeks, viloyat, tuman (shahar), koʻcha, uy) Rahbar (FIO) (STIR) Bosh buxgalter (FIO) (STIR) QQSni toʻlashga oʻtilgan-ligi (kk.oo.yyyy) (QQS raqam) QQS summasini qaytarib berish uchun materiallar koʻrib chiqilishini soʻraydi Bankdagi hisobvaragʻi (milliy valyutadagi amal qilayotgan hisobvaragʻi) Ariza taqdim etilgan davr (kk.oo.yyyy) Summasi Qoplash tartibi (umumbelgilangan, tezlashtirilgan) Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar FAYL TANLASH (tasdiqlovchi hujjatlar) Ariza taqdim etilgan sana (kk.oo.yyyy)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Realizatsiya qilingan suv taʼminoti, kanalizatsiya, issiqlik taʼminoti xizmatlari toʻgʻrisida

STIR (Korxona nomi) (davr uchun taqdim etilayotgan hujjatlar) T/R Kommunal xizmat isteʼmolchilarining nomi Sotish hajmi Yetkazib berishning QQSsiz qiymati QQS Yetkazib berishning umumiy qiymati 1 2 3 4 1. aholi ulardan 1.1 XUJMSH 1.2 Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining boʻlinmalari 1.3 Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining boʻlinmalari 2. Boshqa isteʼmolchilar 3. Kiritilgan tuzatish Jami Rahbar ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh buxgalter ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

20__ yil _____________ uchun Yoʻlovchilar, bagajlar, yuklar va pochtani xalqaro yoʻnalishda tashish boʻyicha yagona xalqaro tashish hujjatlari REYESTRI (STIR) (Korxona nomi) (Davr uchun taqdim etilayotgan hujjatlar) T/R Reys raqami Tashish sanasi Yoʻl Miqdori Xizmatlar qiymati qayerdan qayerga tashilgan yoʻlovchilar tashilganbagajlar tashilgan yuklar tashilgan pochta yoʻlovchilarni tashish boʻyicha bagajlarni tashish boʻyicha yuklarni tashish boʻyicha pochtani tashish boʻyicha Rahbar ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh buxgalter ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Tovarlar eksport qilinganligi va valyuta tushganligi toʻgʻrisida

(STIR) (Korxona nomi) (Davr uchun taqdim etilayotgan hujjatlar) T/R Chet ellik hamkor nomi Vositachi nomi Shartnoma Davr boshiga qoldiq Joʻnatilgan tovarlar Valyuta tushumi Chet ellik hamkorga qaytarilgan mablagʻ Boshqa holatlar (korxona foydasiga olingan va x.k) Davr oxiriga qoldiq izoh raqami sanasi summasi debet kredit Bojxona yuk deklaratsiyasi sanasi chet el valyutasi-dagi summa valyuta kursi milliy valyutada bank xizmati (vosita-chilik haq) summasi sanasi chet el valyuta-sidagi summa sana chet el valyutasi-dagi summa debet kredit BYD raqami (blanka raqami) sanasi BYD- ning roʻyxat raqami tashqi savdo kontraktining (shartnomaning, kelishuvning) Tashqi savdo operatsiyalari yagona elektron axborot tizimidagi identifikatsiya raqami valyuta turi chet el valyutasida-gi summa valyuta kursi milliy valyutada 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 1. x Shartnoma boʻyicha jami x x x x x x x x x x x x x x 2. x Shartnoma boʻyicha jami x x x x x x x x x x x x x x 3. x Shartnoma boʻyicha jami x x x x x x x x x x x x x x Jami x x x x x x x x x x x x x x Rahbar ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh buxgalter ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Soliq toʻlovchiga qoplab berilishi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi

(STIR) (Korxonaning nomi) (Davr uchun taqdim etilayotgan hujjatlar) Koʻrsatgichlar Satr kodi Soliq solinadigan oborot Qaytarilgan QQS summasi Hisob-kitob boʻyicha qoplanishi lozim boʻlgan QQS summasi Jami shu jumladan soliqlar boʻyicha qarzdorlikni qoplash hisobiga soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaragʻiga 15 % stavka boʻyicha eksportdan tashqari nol darajali stavka boʻyicha nol darajali stavka boʻyicha chet el valyutasiga eksport qilingan tovarlar summa QQS summa QQS summa QQS summa QQS A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Tovarlar (ishlar, xizmatlar) realizatsiyasi boʻyicha oborot 10 x x x Tovarlar (ishlar, xizmatlar) realizatsiyasidan sof tushum 20 x x x Tovarlarni eksportga chet el valyutasida realizatsiya qilish 21 x x x x x x x x x x Valyuta tushumining tushishi (chet el valyutasida) 30 x x x x x x x x x x Chet el valyutasida tushgan tushumning ulushi (030-satr/ 021-satr x 100) 40 x x x x x x x x x x Valyuta tushumining hisob-kitob tushumi (milliy valyutada) (040-satr 9-ust. x 020-satr 9 ust. / 100) 401 x x x x x x x x x x Hisobot davrida hisobga olish uchun qabul qilinadigan sotib olingan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha QQS summasi 50 x x x x x x x Joriy soliq davrida tushumi tushgan, avvalgi soliq davrining eksport mahsuloti realizatsiyasi oboroti boʻyicha hisobga olinadigan QQS summasi 60 x x x x x x x x x Hisobga olinadigan QQSning umumiy summasi (050-satr + 060-satr) 70 x x x x x x x Qaytariladigan QQSning ortiqcha summasi (010-satr — 070-satr) 80 x x x x

Rahbar ____________ __________________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh hisobchi _____________ __________________________ (imzo) (F.I.O.)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7a-ILOVA

Yuklab joʻnatish amalga oshirilgan sanadagi chet el valyutasini Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan kurs boʻyicha milliy valyutada (soʻmda) qayta hisoblab chiqishning

(STIR) (Korxonaning nomi) (hujjatlarni taqdim etilayotgan davr) T/R Chet ellik hamkorning nomi Shartnoma (kelishuv) Bojxona yuk deklaratsiyasi raqami va sanasi Yuklab joʻnatish sanasi Tovarning chet el valyutasidagi qiymati Valyuta turi Yuklab joʻnatish sanasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan valyuta kursi Tovarning milliy valyuta ekvivalentdagi qiymati (ming soʻmda) Chet el valyutasidagi tushumning tushish sanasi Chet el valyutasidagi tushum summasi Yuklab joʻnatish amalga oshirilgan sanadagi kurs boʻyicha milliy valyutadagi ekvivalenti (ming soʻmda) Salmogʻi Raqam Sana A 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. 3. Jami Rahbar ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh buxgalter ______________ _______________________ (imzo) (F.I.O.)

Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

_____‎‎son XULOSA ‎ ‎ ______________________________________________________________________________‎ arizasi boʻyicha ‎(ariza beruvchining nomi) ‎____________________ STIR _________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(nol darajali stavkani qoʻllash yoki hisobga olingan summa hisoblangan summadan ortganligi) ‎‎natijasida hosil boʻlgan, qaytariladigan qoʻshilgan qiymat soligʻining ortiqcha summasi ‎______________________________________________________________________________________ uchun ‎ ‎ ‎ ‎‎(davr) ‎ ‎ ‎ ‎‎taqdim qilingan hujjatlarni tekshirish asosida toʻlovchida 20___ yil ______________ holatiga qaytariladigan QQSning ortiqcha summasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________‎‎ _______________________________________________‎‎ ‎‎(raqam bilan) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________________ ‎(soʻz bilan) ‎‎soʻm hosil boʻlganligi aniqlandi. ‎‎H/r_________________________ , __________________________________, MFO______________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(xizmat koʻrsatuvchi bank nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎______________________________________‎ _____________ ______________________‎‎ ‎‎(soliq organining nomi (rahbari yoki rahbar oʻrinbosari)) ‎‎(imzo) ‎‎(F.I.O) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Muhr oʻrni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “____” __________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qaroriga 2-ILOVA

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom hisobvaraq-fakturalarning shakllari va ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibini belgilaydi.

2. Hisobvaraq-faktura — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga muvofiq uni taqdim etish majburiyatiga ega boʻlgan tovarlarni (xizmatlarni) sotuvchi (yetkazib beruvchi) tomonidan rasmiylashtiriladigan qatʼiy belgilangan namunadagi (formatdagi), tovarlar haqiqatda joʻnatilganligini yoki xizmatlar koʻrsatilganligini va ularning qiymatini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi.

Hisobvaraq-faktura sotuvchi (yetkazib beruvchi) tomonidan taqdim etilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini xaridor (buyurtmachi) hisobga olishi uchun asos boʻladigan birlamchi hujjat hisoblanadi.

Hisobvaraq-faktura qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha soliq solish aylanmasi va realizatsiyani hisobga olish uchun yuritiladi.

Tovar-moddiy boyliklarni yuklab joʻnatish bilan realizatsiya qilinganda elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtirilishi mumkin.

3. Agar ushbu bandning ikkinchi qismida boshqa qoida belgilanmagan boʻlsa, tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda yuridik shaxslar, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy muassasa orqali faoliyat koʻrsatayotgan norezident yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) va yakka tartibdagi tadbirkorlar ushbu tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchilarga hisobvaraq-fakturani taqdim etishi shart.

Hisobvaraq-faktura quyidagi hollarda taqdim etilishi shart emas:

sotilgan tovarlar (xizmatlar) uchun toʻlovlar naqd pulda yoki jismoniy shaxslarning bank kartalari, shuningdek, yuridik shaxslarning yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning milliy valyutadagi korporativ bank kartalari orqali amalga oshirilganda, nazorat-kassa texnikasi yoki virtual kassa cheki taqdim etilganda;

xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan aholi bilan pullik hisob-kitoblarni amalga oshirishda rasmiylashtiriladigan, qatʼiy hisobot beriladigan blankalar hisoblanadigan shakl boʻyicha kvitansiya taqdim etilganda. Kvitansiyalar soliq organlarida roʻyxatdan oʻtkazilgan holda faqat nazorat-kassa texnikasi taʼmirlashga topshirilganda yoki savdo shaxobchasida (xizmat koʻrsatish joyida) elektr energiyasi vaqtincha mavjud boʻlmagan hollarda qoʻllaniladi;

tovarlar eksporti boʻyicha bojxona yuk deklaratsiyalari (keyingi oʻrinlarda — BYD) rasmiylashtirilganda;

bank operatsiyalari mijozning shaxsiy hisobvaragʻidan koʻchirma hujjat berish bilan rasmiylashtirilganda;

tovarlar tekinga ommaviy tarqatilganda;

har qanday transport vositasi orqali yoʻlovchilarni tashishda yoʻl chiptalari (shu jumladan, elektron) rasmiylashtirilganda;

koʻrsatilgan kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlari uchun bank orqali buxgalteriya hisobini yuritishda asos boʻlib xizmat qiluvchi birlamchi hujjatlar qoʻllagan holda toʻlovlar amalga oshirilganda.

Ushbu bandning ikkinchi qismi ikkinchi-toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar hisobvaraq-faktura oʻrnini bosadigan hujjatlar hisoblanadi.

Quyidagi hollarda elektron hisobvaraq-faktura bilan elektron tovar-transport yuk xati birlashtirilgan holda rasmiylashtirilmaydi:

tovarlar transport vositasidan foydalanmagan holda (shu jumladan, jamoat transportidan foydalangan holda) qoʻlda yoki maxsus qurilmalar (arava, eskalator va qonunchilik hujjatlariga koʻra davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaydigan boshqa qurilmalar) yordamida tashilganda;

yuk joʻnatuvchi tomonidan tovar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilinmaganda.

4. Hisobvaraq-faktura, agar ushbu Nizomning 5 — 7-bandlarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, tovarlar joʻnatilgan (topshirilgan) yoki xizmatlar koʻrsatilgan kalendar sanada rasmiylashtirilib taqdim etiladi.

6. Elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlari, temir yoʻlda tashish, transport-ekspeditorlik xizmati realizatsiya qilinganda, quvurlar tizimi orqali yuklarni tashishga doir xizmatlar realizatsiya qilinganda, hisobvaraq-faktura kalendar oyning soʻnggi kunida mazkur oy davomida jami yetkazib berilgan tovarlar (koʻrsatilgan xizmatlar) hajmi boʻyicha bir marta taqdim etiladi.

Bunda, hisobvaraq-faktura tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilingan oydan keyingi oyning oʻninchi kuniga qadar, tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilingan oyning oxirgi kunidagi sana bilan taqdim etiladi.

7. Obyektlar qurilishida, shu jumladan, obyektlarni foydalanish uchun tayyor holda qurishda, shuningdek, uzoq (bir soliq hisoboti davridan ortiq) texnologik davriylikdagi uzoq muddatli shartnomalar boʻyicha, agar tuzilgan uzoq muddatli shartnomalar shartlarida xizmatlarni har oyda topshirish nazarda tutilmagan boʻlsa, hisobvaraq-faktura har bir kalendar oyning oxirgi kuni taqdim etiladi.

Uzoq muddatli shartnomaning kalendar oyning oxirida haqiqatda bajarilganligi hisobot davrida qilingan xarajatlar summasining shartnomani bajarish uchun ketadigan jami xarajatlar umumiy summasidagi solishtirma miqdorini hisob-kitob qilish asosida belgilanadi.

Kalendar oyning oxiridagi daromad shartnoma boʻyicha qilingan xarajatlarning hisoblangan solishtirma miqdori va jami daromad summasining (shartnoma bahosining) hosilasi sifatida aniqlanadi.

Bunda, hisobvaraq-faktura xizmatlar realizatsiya qilingan oydan keyingi oyning oʻninchi kuniga qadar, xizmatlar realizatsiya qilingan oyning oxirgi kunidagi sana bilan taqdim etiladi.

8. Hisobvaraq-fakturada tovarlarning (xizmatlarning) qiymati milliy valyutada, soʻmda koʻrsatiladi. Bunda, summa koʻrsatilayotganda butun sondan soʻng yuzdan birgacha yaxlitlanishi lozim boʻladi.

9. Qoʻshilgan qiymat soligʻi (keyingi oʻrinlarda-QQS) soliq toʻlovchilari sotib olingan va realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobvaraq-fakturalar (hisobvaraq-faktura oʻrnini bosadigan hujjatlar) jurnalini (reyestrlarini) yuritishlari shart.

Hisobvaraq-fakturalar (hisobvaraq-faktura oʻrnini bosadigan hujjatlar) reyestrlari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan tartibga muvofiq yuritiladi.

Yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar milliy valyutadagi korporativ bank kartalari orqali toʻlovni amalga oshirgan holda, tovarlarni (xizmatlarni) sotib olgan QQS soliq toʻlovchilari onlayn nazorat-kassa texnikasi va virtual kassa cheklarini soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali qayd etib, xaridlarni hisobvaraq-fakturalar reyestriga kiritish hamda QQS summasini hisobga olish huquqiga ega boʻladi. Bunda xaridlarni hisobvaraq-fakturalar reyestriga kiritish muddati xaridlar amalga oshirilgan oydan keyingi oyning 10-sanasiga qadar amalga oshiriladi.

10. Agar ushbu Nizomning 12-bandida boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, hisobvaraq-fakturalar elektron shaklda rasmiylashtiriladi va ularning saqlanishi hamda hisobi yuritilishi elektron axborot tizimida amalga oshiriladi.

Tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchi faqat elektron shaklda qabul qilingan hisobvaraq-fakturalarda aks ettirilgan QQS summasini hisobga olishga haqli.

Majburiy raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarni realizatsiya qilishda markirovka kodi biriktirilmagan elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Litsenziyalanadigan yoki ruxsat etish yoxud xabardor qilish tartibiga kiruvchi faoliyat turlari boʻyicha tovarlarni realizatsiya qilishda, bunday tovarlarni sotuvchi (yetkazib beruvchi) tomonidan tegishli litsenziya, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat yoki xabarnoma mavjudligi va ularning amal qilish muddati real vaqt rejimida avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali tekshiriladi. Mazkur hujjatlar mavjudligi (amal qilayotganligi) aniqlangan taqdirda, hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyiladi.

11. Elektron hisobvaraq-fakturalar axborot tizimida texnik nosozliklar yuzaga kelganda hisobvaraq-faktura qogʻoz shaklida rasmiylashtiriladi. Bunda, texnik nosozlik xizmat koʻrsatuvchi elektron hisobvaraq-faktura aylanish tizimi operatori tomonidan rasman tasdiqlangan boʻlishi lozim va hisobvaraq-fakturalar keyinchalik elektron hisobvaraq-fakturalarning axborot tizimidagi nosozliklar bartaraf etilgandan soʻng besh kun ichida elektron shaklda hisobvaraq-fakturaning qogʻoz shaklida koʻrsatilgan sana bilan kiritilishi shart.

12. Soliq toʻlovchilar tomonidan davlat siriga taalluqli boʻlgan xoʻjalik operatsiyalari amalga oshirilganda qogʻoz shaklda hisobvaraq-faktura rasmiylashtiriladi.

13. Hisobvaraq-faktura qogʻoz shaklda rasmiylashtirilsa kamida ikki nusxada tuziladi va ulardan biri tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchiga taqdim etiladi.

2-bob. Tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasida hisobvaraq-fakturalarni toʻldirish tartibi

14. Hisobvaraq-fakturada quyidagilar koʻrsatilishi shart:

hisobvaraq-fakturaning tartib raqami;

hisobvaraq-faktura ilova qilinadigan tovar joʻnatish (xizmatlarni koʻrsatish) hujjatning yoki shartnomaning raqami va sanasi;

tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilingan sana;

yetkazib beruvchining va tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchining nomi, joylashgan joyi (pochta manzili) hamda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, bank hisobvaragʻi va xizmat koʻrsatuvchi bank nomi hamda filliallararo ayriboshlash kodi (MFO);

QQS roʻyxat raqami (QQS soliq toʻlovchisining shaxsiy roʻyxat raqami);

Tovarlar (xizmatlar) yetkazib beruvchining (sotib oluvchining) QQS soliq toʻlovchisi boʻlmagan alohida boʻlinmasi orqali, yaʼni QQS markazlashgan tartibda yuqori turuvchi yuridik shaxs tomonidan toʻlanishi belgilangan holatlarda, yetkazib berilganda (koʻrsatilganda) yoki sotib olinganda hisobvaraq-fakturada QQS soliq toʻlovchisi boʻlgan yuqori turuvchi yuridik shaxsning rekvizitlaridan tashqari qoʻshimcha ravishda yetkazib beruvchining (sotib oluvchining) (QQS soliq toʻlovchisi boʻlmagan alohida boʻlinmaning) nomi hamda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa) koʻrsatilishi shart.

Yordamchi pudrat korxonalari tomonidan bosh pudratchiga taqdim qilinadigan hisobvaraq-fakturada budjet mablagʻlari hisobidan bajariladigan qurilish-montaj ishlari boʻyicha shartnomaning “kapital.imv.uz” portalida roʻyxatga olish raqami, boshqa qurilish-montaj ishlari boʻyicha esa soliq organlarida roʻyxatga olish raqami koʻrsatilishi shart.

14 1 .Tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilingan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtiriladi va quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

ishtirokchilar (yuk tashuvchi, yukni oluvchi, haydovchi);

manzillar (yukni joʻnatish va yetkazish manzillari);

transport maʼlumotlari (davlat raqami va rusumi);

yuk tashish narxi.

15. Hisobvaraq-faktura ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq quyidagi tartibda toʻldiriladi:

Yetkazib beruvchi toifasi:

□ Ishlab chiqaruvchi;

□ Import qiluvchi;

□ Ulgurji savdo;

□ Chakana savdo;

□ Vositachi;

□ Xizmat koʻrsatuvchi;

□ Boshqalar;

Realizatsiya maqsadi:

□ Oʻz ehtiyoji uchun;

□ Tijorat maqsadida;

□ Jismoniy shaxslarga ishtirokchilar tarkibidan chiqish, ustav fondidagi hissasini kamaytirish yoxud ishtirokchining ulushini qaytarib sotib olish hisobiga tovarlar (xizmatlar) berish;

□ Jismoniy shaxslarga (dividendlarni tovar koʻrinishida olishda);

□ Tovarlarni (xizmatlarni) tekinga berish (bunda tovarlarning (xizmatlarning) tannarxi yoki ularni sotib olish bahosi koʻrsatiladi);

□ Yuridik shaxs tugatilganda hamda emitent tomonidan aksiyadordan ushbu emitent chiqargan aksiyalar qaytarib sotib olinganda aksiyadorga tovarlar (xizmatlar)ni berish;

□ Tovarlarni yoki boshqa mol-mulkni qayta ishlab berish uchun berish;

□ Tovarlarni (xizmatlarni) olish huquqini taqdim etuvchi vaucherlarni realizatsiya qilish yoki bepul berish;

□ Asosiy vositalar va boshqa mol-mulklarni realizatsiya qilish;

□ Korxona mol-mulkini majmua sifatida realizatsiya qilish.

1-ustunda — tovarlar (xizmatlar) nomi;

2-ustunda — raqamli markirovka mavjudligi;

3-ustunda — tovarlarning (xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi;

4-ustunda — tovarlar (xizmatlar) shtrix kodi;

5-ustunda — tovar (xizmat) oʻlchov birliklari. Koʻrsatkich mavjud boʻlmaganda ustun toʻldirilmaydi;

6-ustunda — oʻlchov birligidan kelib chiqib realizatsiya qilingan tovarlar miqdori (koʻrsatilgan xizmatlar hajmi). Koʻrsatkich mavjud boʻlmaganda ustun toʻldirilmaydi;

7-ustunda — QQSni hisobga olmagan holda tovar (xizmat) oʻlchov birligiga toʻgʻri keladigan narx (tarif);

8-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar jami sonining (hajmining) aksiz soligʻini qoʻshgan holdagi (QQSsiz) qiymati;

9-ustunda — QQS stavkasi;

10-ustunda — tovarlarni (xizmatlarni) sotib oluvchiga taqdim etiladigan QQS summasi.

QQS toʻlovchilari hisoblanmagan yoki realizatsiya qilish boʻyicha aylanmasi QQSdan ozod etiladigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qiluvchilar tomonidan 9-ustunda “Qoʻshilgan qiymat soligʻisiz” yoki “QQSsiz” yozuvi qayd etiladi;

11-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlarning (xizmatlarning) QQSni qoʻshgan holdagi jami qiymati.

Yakunlovchi satrda — tovarlar realizatsiya qilinganda hisobvaraq-fakturada markirovkalash kodlari biriktirilishi shart.

Aksiz soligʻi toʻlovchilari hisobvaraq-fakturada aksiz soligʻi stavkasi va aksiz soligʻi summasini koʻrsatishlari shart.

Tovarlar (xizmatlar) budjet tashkilotlariga yetkazib berilganda hisobvaraq-fakturada birja savdosining lot raqami koʻrsatilishi shart.

Elektron hisobvaraq-fakturalar toʻgʻri shakllanishi maqsadida sonlarni yaxlitlash butun sondan keyin 10 tagacha son chegarasida amalga oshirilishi kerak.

3-bob. Dori vositalarini realizatsiya qilishda hisobvaraq-fakturalarni toʻldirish xususiyatlari

16. Dori vositalari realizatsiya qilinganda ushbu Nizomga 2-ilovadagi shaklda hisobvaraq-faktura taqdim etiladi.

17. Hisobvaraq-faktura quyidagi tartibda toʻldiriladi:

1-ustunda — tovarlar nomi;

2-ustunda — tovarlarning (xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi;

3-ustunda — dori vositasining retseptsiz yoki shifokor retsepti boʻyicha berilishi toʻgʻrisidagi axborot;

4-ustunda — tovarlarning seriyasi;

5-ustunda — tovar oʻlchov birliklari;

6-ustunda — retsept bilan beriladigan dori vositalarni har bir oʻlchov birligiga sotib olish narxi (bazaviy narx) yoki sotishning asosiy bahosi (QQSni hisobga olmagan holda);

7-ustunda — asosiy bahodan oʻsib boruvchi yakun bilan foiz koʻrinishidagi savdo qoʻshimchasi (ustamasi). Agar bir nechta ulgurji savdo tashkilotlari retsept bilan beriladigan dori vositalarini yetkazib berishda ishtirok etayotgan boʻlsa, savdo qoʻshimchasi (ustamasi) umumiy holda aniqlanadi;

8-ustunda — oʻlchov birligidan kelib chiqib miqdor (hajm);

9-ustunda — QQSni hisobga olmagan holda savdo qoʻshimchasini (ustamasini) hisobga olgan holda retsept bilan beriladigan dori vositalarining narxi;

10-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlar, koʻrsatilgan xizmatlar jami sonining (hajmining) aksiz soligʻini qoʻshgan holdagi (QQSsiz) qiymati.

11-ustunda — QQS stavkasi;

12-ustunda — tovarlarni sotib oluvchiga taqdim etiladigan QQS summasi;

QQS toʻlovchilari hisoblanmagan yoki realizatsiya qilish boʻyicha aylanmasi QQSdan ozod etiladigan tovarlarni realizatsiya qiluvchilar tomonidan 12-ustunda “Qoʻshilgan qiymat soligʻisiz” yoki “QQSsiz” yozuvi qayd etiladi;

13-ustunda — realizatsiya qilingan tovarlarning QQSni qoʻshgan holdagi jami qiymati;

yakunlovchi satrda — 10, 12 va 13-ustunlar boʻyicha summalar jamlanadi.

Markirovkalanadigan tovarlar realizatsiya qilinganda hisobvaraq-fakturada markirovkalash kodi koʻrsatiladi.

Tovarlar (xizmatlar) budjet tashkilotlariga yetkazib berilganda hisobvaraq-fakturada birja savdosining lot raqami koʻrsatilishi shart.

Retseptsiz beriladigan dori vositalari realizatsiyasida 6 va 7-ustunlardagi maʼlumotlar toʻldirilmaydi.

3 1 -bob. Bajarilgan qurilish-montaj ishlari boʻyicha hisobvaraq-fakturalarni toʻldirish xususiyatlari

17 1 . 2024-yil 1-oktabrdan boshlab budjet tizimi budjetlari hisobidan bajarilgan qurilish-montaj ishlari topshirilganda ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklda hisobvaraq-faktura taqdim etiladi.

17 2 . Hisobvaraq-faktura quyidagi tartibda toʻldiriladi:

1-ustunda — tartib raqami;

2-ustunda — normativ shifr raqami (SHNQga koʻra);

3-ustunda — ish turi nomi;

4-ustunda — mahsulotlarning (tovar va xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi;

5-ustunda — oʻlchov birligi;

6-ustunda — jami ish hajmlari va xarajatlarning haqiqiy koʻrsatkichlari;

7-ustunda — joriy yildagi ishlab chiqarish grafigi boʻyicha ish hajmlari va xarajatlarning haqiqiy koʻrsatkichlari;

8-ustunda — jami shartnomaviy narx qiymati;

9-ustunda — joriy yilda shartnomaviy narx qiymati;

10-ustunda — ishning boshlangan davridan buyon bajarilgan ishlarning fizik koʻrsatkichlari;

11-ustunda — ishning boshlangan davridan buyon bajarilgan ishlarning umumiy ishga nisbatan foiz hisobidagi ulushi;

12-ustunda — ishning boshlangan davridan buyon bajarilgan ishlarning shartnomaviy narxi;

13-ustunda — joriy yilning hisobot davri boshidan buyon bajarilgan ishlarning fizik koʻrsatkichlari;

14-ustunda — joriy yilning hisobot davri boshidan buyon bajarilgan ishlarning umumiy ishga nisbatan foiz hisobidagi ulushi;

15-ustunda — joriy yilning hisobot davri boshidan buyon bajarilgan ishlarning shartnomaviy narxi;

16-ustunda — joriy oyda bajarilgan ishlarning fizik koʻrsatkichlari;

17-ustunda — joriy oyda bajarilgan ishlarning umumiy ishga nisbatan foiz hisobidagi ulushi;

18-ustunda — joriy oyda bajarilgan ishlarning shartnomaviy narxi;

yakunlovchi uchta satrlarda — 6 — 9, 12, 15 va 18-ustunlar boʻyicha summalar, qoʻshilgan qiymat soligʻi miqdori hamda qoʻshilgan qiymat soligʻini qoʻshgan holdagi jami qiymatlar, shuningdek, aynan shu ishlarni bajarish uchun sarflangan ish haqi, jumladan, ijtimoiy soliq boʻyicha toʻlovlar alohida koʻrsatiladi.

3 2 -bob. Elektron hisobvaraq-faktura va tovar-transport yuk xatini birlashtirgan holda toʻldirish xususiyatlari

17 3 . Hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati birlashtirilgan holda, ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq toʻldiriladi.

17 4 . Dori vositalari va tibbiy buyumlarni yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilingan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati birlashtirilgan holda, ushbu Nizomga 5-ilovadagi shaklga muvofiq toʻldiriladi.

17 5 . Birlashtirilgan holdagi hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xati ushbu Nizomning 14 va 15-bandlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi tartibda toʻldiriladi:

transport turi (avtomobil, temir yoʻl, havo, suv) tanlanadi;

“Yuk tashuvchi” katakchasiga yuk tashuvchi nomi hamda soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR)/jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) kiritiladi;

transport turidan kelib chiqib, transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomobil, tirkama, yarim tirkama davlat raqami va rusumi, vagon raqami va turi (yopiq, yarim ochiq, platforma, sisterna va boshqalar), havo kemasi raqami va rusumi, kema raqami va rusumi) kiritiladi. Bunda yuk tashuvchiga tegishli avtotransport vositalari roʻyxati elektron tovar-transport yuk xati tizimini Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiriladi;

haydovchi va yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs haqidagi maʼlumotlar (F.I.O. va JSHSHIR) kiritiladi;

yuk tashilayotgan transport turidan kelib chiqib, “Yuklash manzili” va “Yukni yetkazish manzili” toʻldiriladi;

agar qoʻshimcha yuklash yoki yetkazish manzillari mavjud boʻlsa, qoʻshish (+) tugmasi orqali amalga oshiriladi.

Yuk tashishning xususiyatlaridan kelib chiqib, quyidagi maʼlumotlar ixtiyoriy ravishda toʻldirilishi mumkin:

yukni yetkazib berish ekspeditor tomonidan amalga oshirilgan taqdirda, “Yukni yetkazib beruvchi” katakchasiga yukni yetkazib beruvchining nomi hamda STIR/JSHSHIR kiritiladi;

mijozning STIR/JSHSHIRi kiritiladi hamda tuzilgan “Shartnoma raqami va sanasi” toʻldiriladi (yuk ekspeditor tomonidan yetkazib berilgan taqdirda);

buyurtmachining STIR/JSHSHIRi kiritiladi hamda yuk tashuvchi va buyurtmachi oʻrtasida tuzilgan “Shartnoma raqami va sanasi” toʻldiriladi (yuk tashish xizmati yuk tashish shartnomasi asosida boshqa (yuk joʻnatuvchi, yuk oluvchi va ekspeditordan tashqari) yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan koʻrsatilgan taqdirda);

yuklash va yetkazish manzilining oraliq masofasi (km) toʻldiriladi;

yuk tashish narxi kiritiladi (yuk tashish xizmati yuk tashish shartnomasi asosida boshqa yuridik yoki jismoniy shaxs tomonidan koʻrsatilgan taqdirda).

17 6 . Ishlab chiqarish zarurati yuzasidan soliq toʻlovchilarning talablaridan kelib chiqib, birlashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura va elektron tovar-transport yuk xatida ixtiyoriy toʻldirilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar qoʻshimcha kiritilishi mumkin.

4-bob. Vositachilik, topshiriq va transport ekspeditsiyasi shartnomalari asosida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda hisobvaraq-fakturalarni toʻldirishning oʻziga xos xususiyatlari

18. Vositachi tomonidan komitentning manfaatida vositachilik xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq shartnoma asosida tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilinganda vositachi (ishonchli vakil) sotib oluvchiga (komitentga) ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalardagi hisobvaraq-faktura shakllarining jadval qismi 1-ustunidan avval 1a-“Komitentning (Yetkazib beruvchining) nomi”, 1b-“Komitentning (Yetkazib beruvchining) STIRi”, 1v-“QQS raqami” qoʻshimcha ustunlarni kiritgan holda hisobvaraq-faktura taqdim etishi shart. Hisobvaraq-faktura shakli ushbu Nizomning 2 va 3-boblarida belgilangan tartibda toʻldiriladi.

19. Tovarlar (xizmatlar) komitentning topshirigʻi asosida realizatsiya qilinganda vositachi oʻzining nomidan ikki nusxada hisobvaraq-faktura taqdim etadi. Bunda “Yetkazib beruvchi” satrida qoʻshimcha ravishda “Vositachi” soʻzi koʻrsatiladi. Hisobvaraq-fakturaning 1a, 1b, 1v-ustunlarida mos ravishda komitentning nomi, STIR va QQS raqamini koʻrsatadi.

20. Tovarlarni (xizmatlarni) topshiriq shartnomasi boʻyicha realizatsiya qilishda ishonchli vakil sotib oluvchi nomiga topshiriq beruvchi nomidan hisobvaraq-faktura taqdim etadi. Hisobvaraq-fakturada topshiriq beruvchi va sotib oluvchining rekvizitlaridan tashqari ishonchli vakilning rekvizitlari ham koʻrsatilishi lozim. Hisobvaraq-faktura uch nusxada taqdim etiladi. Birinchi nusxa sotib oluvchiga, ikkinchisi topshiriq beruvchiga yuboriladi, uchinchisi ishonchli vakilda saqlanadi.

21. Komitentga (topshiriq beruvchiga) tegishli tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasini amalga oshiruvchi vositachi (ishonchli vakil), ushbu tovarlar (xizmatlar)ni sotib oluvchiga taqdim etilgan hisobvaraq-fakturalarni taqdim etilgan hisobvaraq-fakturalar hisobi jurnalida saqlaydi. Koʻrsatib oʻtilgan hisobvaraq-fakturalarga tartib raqamlari vositachi (ishonchli vakil) tomonidan xronologik tartibda beriladi. Bunda mazkur hisobvaraq-fakturalar Sotish reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilmaydi va vositachi (ishonchli vakil) tomonidan taqdim etilgan hisobvaraq-fakturada koʻrsatilgan QQS summasi hisoblab chiqarilmaydi.

22. Tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) topshiriq shartnomasi boʻyicha ishonchli vakil orqali olishda topshiriq beruvchi uchun sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha QQSni hisobga olish uchun asos boʻlib topshiriq beruvchi nomiga sotuvchi tomonidan taqdim etilgan hisobvaraq-faktura hisoblanadi.

23. Vositachilik shartnomasi boʻyicha komitent uchun tovarlar (xizmatlar) olinayotganda sotuvchi hisobvaraq-fakturani vositachining nomiga taqdim etadi.

24. Vositachi komitent uchun sotib olingan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha komitentga sotuvchidan olingan hisobvaraq-fakturadagi koʻrsatkichlarni aks ettirilgan holda u tomonidan taqdim etiladigan xronologik tartibda raqamlangan hisobvaraq-faktura taqdim etadi (sotuvchidan olingan hisobvaraq-fakturani oʻz nomidan komitent nomiga qayta taqdim etadi). Bunda “Yetkazib beruvchi” satrida qoʻshimcha ravishda “Vositachi” nomi koʻrsatiladi.

Hisobvaraq-fakturaning 1a, 1b, 1v-ustunlarida mos ravishda tovarlarni (xizmatlar)ni yetkazib beruvchining (sotuvchining) nomi, STIR va QQS raqamini koʻrsatadi.

25. Komitentga taqdim etilgan hisobvaraq-faktura vositachining Taqdim etilgan hisobvaraq-fakturalar hisobi jurnalida saqlanadi. Koʻrsatib oʻtilgan hisobvaraq-fakturalar vositachi tomonidan xronologik tartibda raqamlanadi. Bunda ushbu hisobvaraq-fakturalar vositachining Sotish reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilmaydi va vositachi tomonidan taqdim etilgan hisobvaraq-fakturada koʻrsatilgan QQS summasi hisoblab chiqarilmaydi.

26. Tovarlar (xizmatlar)ni sotuvchidan olingan komitent uchun moʻljallangan hisobvaraq-fakturalar vositachining Olingan hisobvaraq-fakturalar hisobi jurnalida saqlanadi. Bunda ushbu hisobvaraq-fakturalar vositachining Sotib olish reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilmaydi va ushbu hisobvaraq-fakturada ajratilgan QQS summasi vositachi tomonidan hisobga olinmaydi.

27. Vositachi (ishonchli vakil) komitentga (topshiriq beruvchiga) vositachilik (topshiriq) shartnomasini bajarish boʻyicha oʻzining haqi summasiga alohida hisobvaraq-faktura taqdim etadi. Ushbu hisobvaraq-faktura vositachi (ishonchli vakil) tomonidan Sotish reyestrida, komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan esa Sotib olish reyestrida roʻyxatdan oʻtkaziladi. Vositachi (ishonchli vakil) hisobvaraq-fakturaga qoʻshimcha ravishda komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan imzolangan xizmat koʻrsatish toʻgʻrisidagi dalolatnomani rasmiylashtirishi lozim.

28. Vositachi (ishonchli vakil) komitentning (topshiriq beruvchining) manfaatida vositachilik xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq shartnoma asosida amalga oshiriladigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish va (yoki) sotib olish operatsiyalari boʻyicha unga birlamchi hujjatlar uchun qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan vositachi (ishonchli vakil) va komitentning (topshiriq beruvchining) barcha rekvizitlariga ega boʻlgan hisobotni taqdim etadi. Vositachining (ishonchli vakilning) hisobotiga quyidagi maʼlumotlar kiritilgan boʻlishi lozim:

tegishli QQS summasi ajratilgan holda vositachi (ishonchli vakil) tomonidan realizatsiya qilingan (sotib olingan) tovarlar (xizmatlar) miqdori va qiymati. Bunda hisobotga vositachi (ishonchli vakil) tomonidan tovarlar (xizmatlar) komitentning (topshiriq beruvchining) manfaatida realizatsiya qilinganligini (sotib olinganligini) tasdiqlovchi shartnomalar, hisobvaraq-fakturalar, dalolatnomalar va boshqa hujjatlarning nusxalari ilova qilingan boʻlishi lozim;

vositachi (ishonchli vakil) tomonidan amalga oshirilgan ishlar boʻyicha komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan qoplanishi lozim boʻlgan xarajatlarning qiymati. Komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan qoplanishi lozim boʻlgan xarajatlarga vositachi (ishonchli vakil) tomonidan amalga oshiriladigan harakatlarni (operatsiyalarni) komitent (topshiriq beruvchi) oʻzi bajargan taqdirda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan, vositachi (ishonchli vakil) tomonidan uchinchi shaxslarga vositachilik xizmatlarini koʻrsatish shartnomasi boʻyicha topshiriqni bajarish munosabati bilan (tovarlar (xizmatlar) uchun haq toʻlash, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni toʻlash) toʻlangan mablagʻlar taalluqli.

Bunda vositachi (ishonchli vakil) agar qonunchilik hujjatlarida yoki vositachilik (topshiriq) shartnomasida boshqacha qoida belgilangan boʻlmasa komitentning (topshiriq beruvchining) mol-mulkini oʻzida saqlash boʻyicha xarajatlarni qoplatishga haqli emas.

Hisobotga ushbu xarajatlarning yuzaga kelishi va toʻlanganligini tasdiqlovchi birlamchi hujjatlar ilova qilingan boʻlishi shart. Vositachi (ishonchli vakil) tomonidan komitent (topshiriq beruvchi) uchun amalga oshirilgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlsa, komitent (topshiriq beruvchi) ushbu summalarni oʻz xarajatlari tarkibiga kiritishga va QQSni hisoblab chiqarish paytida tegishli QQS summasini hisobga olish huquqiga ega;

shartnoma shartlariga muvofiq vositachining (ishonchli vakilning) (agar vositachi (ishonchli vakil) QQS soliq toʻlovchisi boʻlsa) QQSni oʻz ichiga oluvchi haqi summasi;

komitentdan (topshiriq beruvchidan) olingan avanslar summasi;

vositachilik (topshiriq) shartnomasini bajarish bilan bogʻliq vositachiga (ishonchli vakilga) toʻlanishi lozim boʻlgan summa.

Vositachining (ishonchli vakilning) hisobotiga shartnomada nazarda tutilgan boshqa maʼlumotlar ham kiritilishi mumkin.

29. Hisobotni taqdim etish muddati vositachi (ishonchli vakil) tomonidan komitentning (topshiriq beruvchining) manfaatida tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilingan (sotib olingan) oy tugaganidan soʻng besh ish kunidan oshmasligi lozim.

30. Vositachi (ishonchli vakil) komitentga tegishli boʻlgan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha operatsiyalarni amalga oshirishda komitent (topshiriq beruvchi) vositachidan (ishonchli vakildan) olingan hisobot asosida besh ish kuni davomida vositachining (ishonchli vakilning) nomiga sanasi, shuningdek, vositachi (ishonchli vakil) tomonidan sotib oluvchiga taqdim etilgan hisobvaraq-fakturaning koʻrsatkichlari aks ettirilgan hisobvaraq-faktura taqdim etadi. Bunda “Yetkazib beruvchi” satriga qoʻshimcha ravishda “Komitent” (“Topshiriq beruvchi”) nomi koʻrsatiladi.

31. Komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan vositachiga (ishonchli vakilga) taqdim etilgan hisobvaraq-faktura komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan xronologik tartibda raqamlanadi. Komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan vositachiga (ishonchli vakilga) taqdim etilgan hisobvaraq-faktura komitentning (topshiriq beruvchining) Sotish reyestrida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

32. Agar vositachilik (topshiriq) shartnomasiga asosan komitent (topshiriq beruvchi) vositachi (ishonchli vakil) tomonidan uning topshirigʻini bajarish bilan bogʻliq xarajat qilingan mablagʻlarni qoplashi lozim boʻlsa, ushbu xarajatlar boʻyicha hisobvaraq-fakturalar hisobi ushbu Nizomning 22 — 26-bandlariga muvofiq amalga oshirilishi lozim.

33. Vositachining (ishonchli shaxsning) hisobotiga asosan komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan qoplanishi lozim boʻlgan mablagʻlar, vositachi (ishonchli vakil) tomonidan oʻzining haqi summasiga taqdim etiladigan hisobvaraq-fakturaga ilova qilinadigan xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi dalolatnomada koʻrsatiladi. Bunda vositachi (ishonchli vakil) tomonidan oʻzining haqi summasiga taqdim etiladigan hisobvaraq-fakturada komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan qoplanishi lozim boʻlgan summa koʻrsatilmaydi.

34. Transport-ekspeditorlik xizmatlarini koʻrsatish shartnomasiga muvofiq mijozning ekspeditorlik topshirigʻini bajarayotgan yuridik shaxs, hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirish va hisobini yuritishda, agar mazkur yuridik shaxs mijoz nomidan ish yuritayotgan boʻlsa, topshiriq shartnomasi boʻyicha hisobvaraq-faktura hisobini yuritish qoidalarini qoʻllaydi yoki agar oʻz nomidan ish yuritayotgan boʻlsa, vositachilik shartnomasi boʻyicha hisobvaraq-faktura hisobini yuritish qoidalarini qoʻllaydi.

35. Mijozning ekspeditorlik topshirigʻini bajarayotgan ekspeditor transport-ekspeditorlik xizmatlarini koʻrsatish shartnomasini bajarish boʻyicha tashuvchilardan va boshqa kontragentlardan olingan hisobvaraq-fakturalarni mijozga oʻzining nomidan qayta taqdim etadi. Bunda u tashuvchilar va kontragentlarning hisobvaraq-fakturalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarni aks ettiradi. Ekspeditor ushbu hisobvaraq-fakturalarni Sotib olish reyestri va Sotish reyestrlarida roʻyxatdan oʻtkazmaydi.

36. QQS toʻlovchisi boʻlmagan, biroq QQS toʻlovchisi boʻlgan komitentning QQS solinadigan tovarlarini (xizmatlarini) realizatsiya qilishda oʻz nomidan hisobvaraq-faktura taqdim etuvchi vositachi, sotib oluvchi nomiga taqdim etilayotgan hisobvaraq-fakturada komitentning tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilish aylanmasidan hisoblab chiqarilgan QQS summasini ajratib koʻrsatadi.

37. QQS soliq toʻlovchisi boʻlib QQS soliq toʻlovchisi boʻlmagan komitentning tovarlarini (xizmatlarini) realizatsiya qilishda oʻz nomidan hisobvaraq-faktura taqdim etuvchi vositachi, sotib oluvchi nomiga taqdim etilayotgan hisobvaraq-fakturada QQS summasini koʻrsatmaydi va “Qoʻshilgan qiymat soligʻisiz” yoki “QQSsiz” yozuvi qayd etiladi.

38. Komitent (topshiriq beruvchi) uchun realizatsiya qilish joyi Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻlgan norezident tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar olinganda komitentning (topshiriq beruvchining) nomiga hisobvaraq-faktura ushbu Nizomning 22 — 26-bandlarida nazarda tutilgan tartibda rasmiylashtiradi.

39. Norezident (Oʻzbekiston Respublikasida doimiy muassasa orqali faoliyatni amalga oshirmaydigan chet el yuridik shaxsi) tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi hududida toʻlanishi lozim boʻlgan QQS summasi, budjetga komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan, agar vositachilik (topshiriq) shartnomasida ushbu majburiyat bevosita vositachiga (ishonchli vakilga) yuklatilgan boʻlsa, u tomonidan toʻlanishi mumkin.

Komitent (topshiriq beruvchi) vositachiga (ishonchli vakilga) taqdim etilgan toʻlov hujjatlari asosida toʻlangan QQS summasini qoplab beradi. Norezident tomonidan bajarilgan xizmatlar boʻyicha toʻlangan QQS summasi budjetga toʻlanishi lozim boʻlgan QQS hisob-kitobida komitent (topshiriq beruvchi) tomonidan Soliq kodeksining 37-bobida nazarda tutilgan tartibda hisobga olinadi.

5-bob. Qoʻshimcha va tuzatilgan hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishning oʻziga xos xususiyatlari

40. Tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchi tomonidan quyidagi hollarda realizatsiya qilingan tovarlarning (xizmatlarning) yetkazib berish qiymatiga uni koʻpaytirishga (kamaytirishga) qaratilgan tuzatish kiritilgan taqdirda, ushbu tovarlarni (xizmatlarni) oluvchi tomonidan tasdiqlanadigan qoʻshimcha hisobvaraq-faktura tuziladi:

tovarlar toʻliq yoki qisman qaytarilganda;

koʻrsatilgan xizmatlardan voz kechilganda;

bitim shartlari oʻzgarganda, shu jumladan, joʻnatilgan tovarlarning, koʻrsatilgan xizmatlarning narxi va (yoki) soni (hajmi) oʻzgarganda;

tovarlarni (xizmatlarni) sotuvchi tomonidan chegirmalar berilganda.

Ushbu bandda nazarda tutilgan tuzatish kiritish, agar siylovlar berish shartlari shartnoma shartlarida yoki soliq toʻlovchining narx (tarif) siyosatida nazarda tutilgan boʻlsa, ilgari amalga oshirilgan tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berish boʻyicha soliq bazasini kamaytiradi. Bunday shartlar tovarlar yetkazib berish (xizmatlar koʻrsatish) shartnomasining muayyan shartlarini xaridor tomonidan bajarishni, shu jumladan, tovarlarning (xizmatlarning) muayyan hajmini olishni va muddatidan oldin haq toʻlashni nazarda tutishi mumkin.

Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan holatlarda qoʻshimcha hisobvaraq-faktura mazkur holatlar roʻy bergan sanada rasmiylashtiriladi va taqdim etiladi.

41. Qoʻshimcha hisobvaraq-faktura tuzatish kiritilayotgan hisobvaraq-fakturalar boʻyicha, ular taqdim etilgan sanadan boshlab bir yillik muddat doirasida hamda kafolat muddati belgilangan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha — kafolat muddati doirasida rasmiylashtirilishi mumkin.

42. Qoʻshimcha hisobvaraq-faktura quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

hisobvaraq-faktura qoʻshimcha ekanligi toʻgʻrisida belgi;

qoʻshimcha hisobvaraq-fakturaning tartib raqami va yozib berilgan sanasi;

tuzatish kiritilayotgan hisobvaraq-fakturaning raqami va sanasi;

narxlarga tuzatish kiritish miqdori (ijobiy yoki salbiy), yetkazib berishning QQSni hisobga olmagan holdagi qiymati;

QQS summasiga tuzatish kiritish miqdori (ijobiy yoki salbiy).

43. Tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib beruvchi tomonidan qoʻshimcha hisobvaraq-faktura rasmiylashtirilgan holda soliq bazasiga tuzatishlar kiritish amalga oshirilganda oluvchi yetkazib beruvchi tomonidan rasmiylashtirilgan qoʻshimcha hisobvaraq-faktura asosida u tomonidan ilgari hisobga olish uchun qabul qilingan QQS summasiga tegishli tartibda tuzatish kiritadi.

44. Ushbu Nizomning 40-bandida qayd etilgan holatlardan tashqari quyidagi holatlarda ilgari yozib berilgan hisobvaraq-faktura bekor qilinadi va uning oʻrniga oluvchi tomonidan tasdiqlanadigan tuzatilgan hisobvaraq-faktura rasmiylashtiriladi:

xatolarni tuzatish natijasida soliq bazasi oʻzgargan taqdirda;

ilgari yozib berilgan hisobvaraq-fakturaga oʻzgartish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish zarur boʻlganda.

45. Tuzatilgan hisobvaraq-faktura Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 88-moddasiga asosan daʼvo qilish muddatlari davomida rasmiylashtiriladi.

46. Tuzatilgan hisobvaraq-faktura quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

hisobvaraq-faktura tuzatilgan ekanligi toʻgʻrisida belgi;

tuzatilgan hisobvaraq-faktura tartib raqami va sanasi. Bunda tuzatilgan hisobvaraq-fakturaning raqami va sanasi tuzatish kiritilayotgan ilgari rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturaning raqami va sanasi bilan bir xil boʻladi.

Tuzatilgan hisobvaraq-faktura rasmiylashtirilishi natijasida avval taqdim etilgan soliq hisobotlariga oʻzgartirish kiritilishi shart boʻlgan hollarda, tuzatilgan hisobvaraq-faktura tegishli boʻlgan soliq davri boʻyicha, aniqlashtirilgan soliq hisobotlari taqdim etiladi.

47. Ushbu Nizom kuchga kirishidan oldin rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturalarga qoʻshimcha yoki tuzatilgan hisobvaraq-faktura mazkur Nizomga asosan taqdim etiladi.

6-bob. Ayrim shartnomalar boʻyicha tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda hamda chegirmalarni taqdim etishda hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishning oʻziga xos xususiyatlari

48. Ijaraga beruvchi tomonidan yetkazib beruvchilardan olingan elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlari ijaraga oluvchilarga beriladi.

49. Agar ijara shartnomasiga muvofiq elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlarining qiymati ijara haqi summasiga kiritilmagan holda ijaraga oluvchi tomonidan isteʼmol qilingan xizmatlar miqdorida qoplanishi lozim boʻlsa, ijaraga beruvchi tomonidan ijaraga oluvchi nomiga taqdim etiladigan hisobvaraq-fakturada alohida qatorlarda quyidagilar aks ettiriladi:

ijara shartnomasiga muvofiq QQS summasi ajratib koʻrsatilgan holda (agar ijaraga beruvchi QQS toʻlovchisi boʻlsa) ijara haqi summasi;

ijaraga oluvchi tomonidan isteʼmol qilingan kommunal xizmatlar, elektr energiyasi, aloqa xizmatlari uchun ushbu xizmatlar qiymatiga toʻgʻri keluvchi QQS summasi ajratilgan holda qoplanishi lozim boʻlgan summa.

50. Ijara shartnomasiga muvofiq qiymati ijaraga oluvchi tomonidan qoplanishi lozim boʻlgan elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlari uchun ijaraga beruvchi tomonidan toʻlangan (toʻlanishi lozim boʻlgan) summalar ijaraga beruvchining xarajatlari hisoblanmaydi va ushbu xizmatlar boʻyicha QQS summasi ijaraga beruvchi tomonidan hisobga olinmaydi. Ijaraga oluvchidan elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlari isteʼmoli uchun olingan qoplash summasi ijaraga beruvchining daromadi hisoblanmaydi.

51. Elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlarining ijaraga oluvchi tomonidan ijaraga beruvchiga qoplab beriladigan qiymati ijaraga oluvchining xarajatlari hisoblanadi va ular boʻyicha QQS summasi ijaraga oluvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 37-bobida nazarda tutilgan tartibda hisobga olinadi. Ijaraga oluvchiga elektr va (yoki) issiqlik energiyasi, suv, gaz, kommunal xizmatlar, aloqa xizmatlari boʻyicha QQS summasini hisobga olish uchun ijaraga beruvchidan olingan ijaraga oluvchi tomonidan isteʼmol qilingan xizmatlarning QQSni hisobga olgan holda qoplash summasi alohida qatorda koʻrsatib oʻtilgan hisobvaraq-faktura asos hisoblanadi.

52. Agar tovarlar (xizmatlar) tekinga berilsa (koʻrsatilsa), yakunlovchi satrda “toʻlovsiz” degan yozuv kiritiladi. Agar tovarlar (xizmatlar) ustav kapitaliga qoʻyilma sifatida berilsa (koʻrsatilsa), yakuniy satrda “ustav fondiga (ustav kapitaliga) qoʻyilma” yozuvi kiritiladi.

53. Tovarlar (xizmatlar) oddiy shirkat shartnomasiga (birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaga) koʻra qoʻyilma sifatida berilsa (koʻrsatilsa), yakuniy satrda “oddiy shirkat shartnomasiga (birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaga) koʻra qoʻyilma” yozuvi kiritiladi.

Oddiy shirkat shartnomasiga (birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaga), konsessiya bitimiga yoki mol-mulkni ishonchli boshqarish shartnomasiga muvofiq tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda shirkatning ishonchli shaxsi, konsessioner yoki ishonchli boshqaruvchi hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishda “Yetkazib beruvchi” satrida qoʻshimcha ravishda “Ishonchli shaxs”, “Konsessioner” yoki “Ishonchli boshqaruvchi” soʻzlari koʻrsatadi.

54. Oʻzbekiston Respublikasi hududida chet el valyutasida tuzilgan shartnomaga asosan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda hisobvaraq-faktura tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish sanasida amalda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan chet el valyutasining soʻmga nisbatan kursi boʻyicha soʻmda rasmiylashtiriladi va unga chet el valyutasida rasmiylashtirilgan invoys (hisobvaraq-faktura) yoki tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilinganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar ilova qilinadi.

55. Korxona mulkiy majmua sifatida sotilganda sotuvchi tomonidan korxona sotilgan narxni koʻrsatgan holda jamlama hisobvaraq-faktura tuziladi.

Jamlama hisobvaraq-fakturada asosiy vositalar, nomoddiy aktivlar, ishlab chiqarish uchun moʻljallangan va ishlab chiqarish uchun moʻljallanmagan mol-mulkning boshqa turlari, debitorlik qarzining summalari, qimmatli qogʻozlarning qiymati hamda balans aktivlarining boshqa pozitsiyalari mustaqil pozitsiyalarga ajratiladi. Jamlama hisobvaraq-fakturaga inventarizatsiya dalolatnomasi ilova qilinadi.

Jamlama hisobvaraq-fakturada har bir mol-mulk turining narxi Soliq kodeksining 251-moddasi beshinchi qismida nazarda tutilgan oʻziga xos xususiyatlar hisobga olingan holda balans qiymatining tuzatish koeffitsiyentiga koʻpaytmasiga teng deb qabul qilinadi.

56. Shartnomaga muvofiq xaridorlarga tovarlarni joʻnatish (xizmatlarni koʻrsatish) sanasida chegirmalar (boshqa tijorat bonuslari) taqdim etilgan taqdirda, narx bunday chegirma chiqarib tashlanganidan keyin jami qiymatni kamaytirish yoʻli bilan aniqlanadi va hisobvaraq-fakturada narx chegirmalar (boshqa tijorat bonuslari) chiqarib tashlangan holda koʻrsatiladi.

57. Shartnomada soliq toʻlovchining narx (tarif) siyosatiga muvofiq tovarlar joʻnatilganidan keyin siylovlar (chegirmalar) taqdim etish shartlari belgilangan boʻlsa, yaʼni tovarlar yetkazib berish (xizmatlar koʻrsatish) shartnomasining muayyan shartlari xaridor tomonidan bajarishni, shu jumladan, tovarlarning (xizmatlarning) muayyan hajmini olishni va muddatidan oldin haq toʻlashni nazarda tutuvchi shartlar belgilangan boʻlsa, siylovlar (chegirmalar) taqdim etish shartlari bajarilganidan soʻng qoʻshimcha hisobvaraq-faktura rasmiylashtiriladi va siylov (chegirma) miqdorida avval rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturaga tuzatish kiritiladi.

7-bob. Elektron hisobvaraq-fakturalarni qabul qilish va joʻnatishning oʻziga xos xususiyatlari

58. Elektron hisobvaraq-fakturani rasmiylashtirish ushbu Nizomda belgilangan hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirish tartibi asosida amalga oshiriladi.

59. Ushbu Nizomning 3-bandiga asosan tovarlar (xizmatlar) hisobvaraq-faktura taqdim etmagan holda realizatsiya qilinganda yetkazib beruvchi har kalendar oy yakuni bilan bir marta umumlashtirilgan holda bir tomonlama elektron hisobvaraq-fakturani shakllantiradi. Tovarlar eksporti boʻyicha BYD rasmiylashtirilgan hamda sotilgan tovarlar (xizmatlar) uchun toʻlovlar naqd pulda yoki yuridik shaxslarning yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning milliy valyutadagi korporativ bank kartalari orqali, shuningdek, jismoniy shaxslarning bank kartalari orqali amalga oshirilganda, nazorat-kassa texnikasi yoki virtual kassa cheki taqdim etilgan holatlar bundan mustasno.

Sotib oluvchining talabiga asosan taqdim etilgan elektron hisobvaraq-fakturalar qiymati umumlashtirgan holda bir tomonlama shakllantiriladigan elektron hisobvaraq-fakturaning qiymatiga kiritilmaydi.

Umumlashtirilgan holdagi bir tomonlama elektron hisobvaraq-faktura tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilingan kalendar oydan keyingi oyning beshinchi kuniga qadar, tovarlar (xizmatlar) realizatsiya qilingan kalendar oyning oxirgi kunidagi sana bilan shakllantiriladi.

59 1 . Aylanmadan olinadigan soliq toʻlovchilarga soliq solish obyekti sifatida quyidagi xarajat va boshqa daromadlarga bir tomonlama elektron hisobvaraq-faktura rasmiylashtiriladi:

aksiz toʻlanadigan tovarlarni qaytarish sharti bilan qayta ishlash uchun topshirish, shuningdek qaytarish sharti bilan berilgan xom ashyo va materiallarni qayta ishlash mahsuli boʻlgan, shuningdek aksiz toʻlanadigan shunday xom ashyo va materiallarning mahsuli boʻlgan, aksiz toʻlanadigan tovarlarni qaytarish sharti bilan berilgan xom ashyo va materiallarning mulkdoriga ishlab chiqaruvchi tomonidan topshirish;

aksiz toʻlanadigan tovarlardan oʻz ehtiyojlari uchun foydalanish;

aksiz tovarlarni realizatsiya qilish narxi va tannarxi oʻrtasidagi ijobiy farq;

Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga import qilinadigan aksiz toʻlanadigan tovarlarning buzilishi, yoʻqotilishi, yaroqsizligi, kamomad, yoʻqotish yoki shikastlanish (sinish, boʻlinish) aniqlanishi;

uzoq muddatli shartnomalar boʻyicha daromadlar;

REPO operatsiyalari boʻyicha daromadlar;

qimmatli qogʻozlar va (yoki) muddatli bitimlarning moliyaviy vositalariga doir operatsiyalar boʻyicha olingan daromadlar;

asosiy vositalarning va boshqa mol-mulkning chiqib ketishidan olingan daromadlar;

tekinga olingan mol-mulk (olingan xizmatlar);

inventarizatsiya natijasida aniqlangan ortiqcha tovar-moddiy zaxiralarning va boshqa mol-mulkning qiymati tarzidagi daromadlar;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda majburiyatlarni hisobdan chiqarishdan olingan daromadlar;

talab qilish huquqidan oʻzganing foydasiga voz kechish shartnomasi boʻyicha olingan daromadlar;

ilgari chegirib tashlangan xarajatlar yoki zararlarning oʻrnini qoplash tarzidagi daromadlar;

shartnoma majburiyatlarini buzganlik uchun toʻlanishi lozim boʻlgan jarimalar, penyalar va boshqa sanksiyalar, shuningdek zararlarning (ziyonning) oʻrnini qoplash summalari;

valyuta hisobvaraqlari boʻyicha ijobiy kurs farqining salbiy kurs farqidan oshishi;

aksiyador (mulkdor, ishtirokchi, muassis) yuridik shaxs foydasiga oʻz ulushining (ulushi bir qismining) qiymatini olishdan voz kechish natijasida ustav fondi (ustav kapitali) kamayishi munosabati bilan olgan daromadlar yoki yuridik shaxsning ustav fondi shakllantirilganda (koʻpaytirilgan yoki kamaytirilganda);

Soliq kodeksining VII boʻlimida belgilangan hollarda va tartibda nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foyda tarzidagi daromadi;

dividendlar tarzida olingan daromadlar;

foizlar tarzida olingan daromadlar.

60. Tovarlar (xizmatlar) eksporti (BYD rasmiylashtirilmaydigan holatlar) boʻyicha yetkazib beruvchi elektron hisobvaraq-fakturani oʻzi shakllantiradi. Bunda sotib oluvchining faqat nomi qayd etiladi hamda norezident soʻzi qoʻshib yoziladi.

61. Elektron hisobvaraq-fakturani imzolash:

yuridik shaxs nomidan-tashkilot rahbari yoki tashkilot nomidan berilgan ishonchnoma yoki boshqa hujjat bilan vakolat berilgan shaxslar nomiga rasmiylashtirilgan elektron raqamli imzo orqali;

yakka tartibdagi tadbirkor nomidan-yakka tartibdagi tadbirkor hisoblanuvchi jismoniy shaxsning elektron raqamli imzosi orqali;

jismoniy shaxs nomidan-jismoniy shaxsning elektron raqamli imzosi orqali amalga oshiriladi. Bunda jismoniy shaxs elektron raqamli imzoga ega boʻlmasa, unga yuborilgan elektron hisobvaraq-faktura avtomatik tarzda tasdiqlanadi va elektron hisobvaraq-faktura ikki nusxada qogʻoz shaklida chop etiladi hamda bir nusxasi jismoniy shaxsga taqdim etiladi, ikkinchi nusxasi tovarlar (xizmatlar) olinganligi toʻgʻrisidagi jismoniy shaxsning imzosi bilan tasdiqlangan holda soliq toʻlovchida saqlanadi.

61 1 . Tovar-moddiy boyliklar yuklab joʻnatish bilan bir vaqtda realizatsiya qilingan hollarda, elektron hisobvaraq-faktura elektron tovar-transport yuk xati bilan birlashtirilgan holda rasmiylashtirilgan hisobvaraq-faktura elektron tasdiqlagandan soʻng elektron hujjat aylanish tizimi tomonidan avtomatik tarzda QR-kodi biriktirilib, ishtirokchilarga yuboriladi va rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura ishtirokchilarning shaxsiy kabinetida aks etadi.

Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs yukni olganda va yetkazib berganda, yuk oluvchi esa yuk tashish jarayoni yakunlanganda oʻz elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlaydi yoki yukni olish jarayonida aniq sababi koʻrsatilgan holda elektron tovar-transport yuk xatini rad etishi mumkin.

Yukni tashuvchi yukni olganda va yetkazib berganda, sotib oluvchi esa yuk tashish jarayoni yakunlanganda tovar-transport yuk xatini elektron tasdiqlaydi yoki yukni olish jarayonida aniq sababi koʻrsatilgan holda rad etishi mumkin.

62. Elektron hisobvaraq-fakturaga qoʻshimcha hujjatlarni ilova qilish mumkin. Elektron hisobvaraq-fakturaning elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanishi ilova qilingan hujjatlarning ham elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanganligini ifodalaydi.

63. Yetkazib beruvchi tomonidan taqdim etilgan elektron hisobvaraq-faktura oʻn kalendar kun, raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar boʻyicha esa bir kalendar kun ichida sotib oluvchi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanishi yoki sababi koʻrsatilgan holda rad etilishi shart.

Sotib oluvchi tomonidan belgilangan muddatda tasdiqlanmagan yoki rad etilmagan elektron hisobvaraq-faktura tasdiqlangan hisoblanadi.

Bunda haqiqatda amalga oshirilmagan xoʻjalik operatsiyalari boʻyicha rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturalar tovarlar joʻnatilganligini yoki xizmatlar koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hujjat sifatida tan olinmaydi.

64. Elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirish va qabul qilish boʻyicha belgilangan muddatning oxirgi kuni qonunchilik hujjatlariga muvofiq dam olish va (yoki) ish kuni boʻlmagan kun deb eʼtirof etiladigan kunga toʻgʻri kelsa, dam olish kunidan va (yoki) ish kuni boʻlmagan kundan keyingi ish kuni muddatning tamom boʻlish kuni deb hisoblanadi.

65. Sotib oluvchi shaxsiy kabinetga tushgan va tasdiqlangan elektron hisobvaraq-fakturalarning QQSni hisoblab chiqarishda hisobga olinishi yoki olinmasligi toifasini belgilaydi.

66. Qoʻshimcha yoki tuzatilgan hisobvaraq-fakturalar ushbu Nizom 5-bobiga muvofiq elektron koʻrinishda rasmiylashtiriladi.

67. Tovarlar transport vositasida tashilganda elektron shaklda rasmiylashtirilgan hisobvaraq-faktura QR kodga ega boʻlgan elektron tarzda yoki qogʻoz nusxasi chop etilgan holda tashuvchiga taqdim etiladi.

8-bob. Yakunlovchi qoida

68. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga ‎20__ yil “___” ____________ dagi ____-son ‎HISOBVARAQ-FAKTURA ‎ ‎‎Yetkazib beruvchi ______________________ ‎Manzil: _____________________________ ‎Yetkazib beruvchining identifikatsiya ‎raqami (STIR) _______________________ ‎QQS roʻyxat raqami____________________ ‎Bank hisobvaragʻi _____________________ ‎Bank MFO ___________________________ ‎ ‎‎Sotib oluvchi ______________________ ‎Manzil: ________________________ ‎Sotib oluvchining identifikatsiya ‎raqami (STIR) ______________ ‎QQS roʻyxat raqami ____________ ‎Bank hisobvaragʻi______________ ‎Bank MFO _________________________ ‎ T/r ‎Tovar (xizmat)lar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi‎‎ ‎‎Tovar/ xizmat shtrix kodi ‎‎Oʻlchov birligi ‎‏‎Miqdori ‎‎Narxi ‎‎‏Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summa 1 2 3‎‎ 4‎‎ 5‎‎ 6‎‎ 7‎‎ 8‎‎ 9‎‎ 10‎‎ 1‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ 2‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Jami ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎Rahbar________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Oldim ________________ ‎20__ yil “___” ______dagi _____-son ishonchnoma boʻyicha ‎‎Tovarni berdim _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son

(qatʼiy belgilangan ustamalarda realizatsiya qilinadigan dori vositalari uchun)

Yetkazib beruvchi _________________________________ Manzil: ___________________________________ __________________________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya raqami (STIR) __________________________________ QQS roʻyxat raqami _________________________ Bank hisobvaragʻi ___________________________ Bank MFO _________________________________ Sotib oluvchi ___________________________________ Manzil: ___________________________________ ___________________________________________ Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) __________________________________ QQS roʻyxat raqami __________________________ Bank hisobvaragʻi ___________________________ Bank MFO _________________________________

T/r Tovarlar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Dori vositasini berish usuli (retseptli/ retseptsiz Seriya Oʻlchov birligi Sotib olish qiymati (bazaviy narx) Savdo qoʻshimchasi (ustama) foizda Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. 2. Jami

Rahbar _________________________ Tovarni berdim _________________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsning imzosi) Oldim _________________________ 20 ____ yil “___” ___________ dagi __________-son ishonchnoma boʻyicha.

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

20___ yil “___” ___________ dagi ___-son shartnomaga 20___ yil “___” ___________ dagi ___-son HISOBVARAQ-FAKTURA (budjet tizimi budjetlari hisobidan bajarilgan qurilish-montaj ishlari uchun) Pudrat tashkiloti ______________________ Buyurtmachi ______________________ Manzil ______________________ Manzil ______________________ Pudrat tashkilotining identifikatsiya raqami (STIR) _________________ Buyurtmachining identifikatsiya raqami (STIR) __________________ QQS roʻyxat raqami ______________________ QQS roʻyxat raqami ______________________ Bank hisobvaragʻi ______________________ Bank hisobvaragʻi ______________________ Bank MFO ______________________ Bank MFO ______________________ Obyekt nomi ______________________ Obyektning identifikatsiya raqami ______________________ Lot raqami ______________________ T/r Normativ shifr raqami (SHNQga koʻra) Ish turi nomi Mahsulotlarning (tovar va xizmatlarning) Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Oʻlchov birligi Ish hajmlari va xarajatlarning haqiqiy koʻrsatkichlari Shartnomaviy narx qiymati Bajarilgan ishlar ishning boshlangan davridan shundan, joriy yilning hisobot davri boshidan shundan, joriy oyda jami shundan, joriy yildagi ishlab chiqarish grafigi boʻyicha jami shundan, joriy yilda fizik koʻrsatkichlar jami umumiy ishga nisbatan, %da shartnomaviy narxda fizik koʻrsatkichlar jami umumiy ishga nisbatan, %da shartnomaviy narxda fizik koʻrsatkichlar jami umumiy ishga nisbatan, %da shartnomaviy narxda 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 1 2 ... Jami QQS qiymati Ish haqi Ijtimoiy soliq Hammasi Pudrat tashkiloti rahbari __________________ Buyurtmachi rahbari ___________________________ Buyurtmachi texnik nazoratchisi ________________

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son HISOBVARAQ-FAKTURA Yetkazib beruvchi _________________________ Sotib oluvchi _______________________ Manzil: _______________________________ Manzil: ___________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) ___________________________ raqami (STIR) _______________________ QQS roʻyxat raqami _______________________ QQS roʻyxat raqami ____________________ Bank hisobvaragʻi ________________________ Bank hisobvaragʻi ______________________ Bank MFO ______________________________ Bank MFO ___________________________

T/r Tovar (xizmat)lar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Tovar/ xizmat shtrix kodi Oʻlchov birligi Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati stavka summa 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 2. Jami

Yuk tashish maʼlumotlari: Yukni tashuvchi _________ STIR/JSHSHIR: Transport turi □ Avtomobil, □ Temir yoʻl, □ Havo, □ Suv Haydovchi _________ JSHSHIR: Avtomobil davlat raqami __________ Ekspeditor________ STIR/JSHSHIR: Avtomobil rusumi _________ Yuklash manzili __________ Yukni yetkazish manzili __________ Yuk tashish narxi __________ Masofa __________ Mijoz __________ STIR/JSHSHIR: Yarim tirkama __________ Buyurtmachi __________ STIR/JSHSHIR: Tirkama __________ Yuk ogʻirligi (brutto) __________ Yuk ogʻirligi (netto) __________

Rahbar ___________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs ________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs __________ Oldim____________ Tovarni berdim ______________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi) (Yuk qabul qilib olinganda tasdiqlanadi) (Yukni yetkazib berganda tasdiqlanadi) 20__ yil “__” _______ dagi _____-son ishonchnoma boʻyicha

Hisobvaraq-fakturalarning shakllari hamda ularni toʻldirish, taqdim etish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

20__ yil “___” ____________ dagi ____-son shartnomaga 20__ yil “___” ____________ dagi ____-son HISOBVARAQ-FAKTURA (qatʼiy belgilangan ustamalarda realizatsiya qilinadigan dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun) Yetkazib beruvchi _________________________ Sotib oluvchi __________________________ Manzil: ________________________________ Manzil: _______________________________ ________________________________________ _______________________________________ Yetkazib beruvchining identifikatsiya raqami (STIR) Sotib oluvchining identifikatsiya raqami (STIR) ________________________________________ _______________________________________ QQS roʻyxat raqami _______________________ QQS roʻyxat raqami ______________________ Bank hisobvaragʻi ________________________ Bank hisobvaragʻi_________________________ Bank MFO ______________________________ Bank MFO __________________________

T/r Tovarlar nomi Tovar (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi Seriya Oʻlchov birligi Sotib olish qiymati (bazaviy narx) Savdo qoʻshimchasi (ustama) foizda Miqdori Narxi Yetkazib berish qiymati QQS Yetkazib berishning QQSni hisobga olgan holda qiymati Tovar/ xizmat shtrix kodi stavka summasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 1. Jami

Yuk tashish maʼlumotlari: Yukni tashuvchi _________ STIR/JSHSHIR: Transport turi □ Avtomobil, □ Temir yoʻl, □ Havo, □ Suv Haydovchi _________ JSHSHIR: Avtomobil davlat raqami __________ Ekspeditor________ STIR/JSHSHIR: Avtomobil rusumi _________ Yuklash manzili __________ Yukni yetkazish manzili __________ Yuk tashish narxi __________ Masofa __________ Mijoz __________ STIR/JSHSHIR: Yarim tirkama __________ Buyurtmachi __________ STIR/JSHSHIR: Tirkama __________ Yuk ogʻirligi (brutto) __________ Yuk ogʻirligi (netto) __________

Rahbar _______________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs __________ Yukni yetkazib beruvchi masʼul shaxs __________ Oldim _______________ Tovarni berdim ________________ (yetkazib beruvchi masʼul shaxsining imzosi) (Yuk qabul qilib olinganda tasdiqlanadi) (Yukni yetkazib berganda tasdiqlanadi) 20__ yil “___” ________dagi _____-son ishonchnoma boʻyicha

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qaroriga 3-ILOVA

Qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan kelib chiqib aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan kelib chiqib aniqlash tartibini belgilaydi va quyidagilarga nisabatan tatbiq etiladi:

tovarlarni (xizmatlarni) boshqa tovarlarga (xizmatlarga) ayirboshlab realizatsiya qilishda;

yuridik shaxsning mol-mulkidan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 239-moddasi toʻrtinchi qismi 6-bandiga muvofiq shaxsiy maqsadlarda foydalanishda;

agar Soliq kodeksining 239-moddasi birinchi qismi 2-bandida yoki ikkinchi qismining 2-bandida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, tovarlarni (xizmatlarni) bepul berishda (koʻrsatishda).

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymati — tovarlarning (xizmatlarning) ehtimolga eng yaqin va adolatli qiymati, shu jumladan, vakolatli organlar, baholash tashkilotlari tomonidan aniqlanadigan va (yoki) belgilangan, tovarlar (xizmatlar) bozorida realizatsiya qilinishi (koʻrsatilishi) mumkin boʻlgan qiymat;

tovarlarning (xizmatlarning) bozori — xaridorning (sotuvchining) tovarlarni (xizmatlarni) Oʻzbekiston Respublikasi hududida yoki uning hududidan tashqarida qoʻshimcha xarajatlarsiz olish (realizatsiya qilish) imkoniyatidan kelib chiqib aniqlanadigan tovarlarning (xizmatlarning) muomalada boʻlish sohasi.

3. Qonunchilik hujjatlarida tovarlarning (xizmatlarning) qiymatini bozor qiymati sifatida aniqlashga nisbatan moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlaridan majburiy tarzda foydalanish lozimligi belgilangan taqdirda, mazkur standartlarda belgilangan qoidalardan foydalaniladi.

2-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻini hisoblash va toʻlash chogʻida tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatini aniqlash tartibi

4. Soliq organlari tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi (keyingi oʻrinlarda — QQS) toʻgʻri hisoblanishi yuzasidan oʻtkazilayotgan soliq tekshiruvlarida quyidagi bitimlar (operatsiyalar) boʻyicha soliq bazasi tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan kelib chiqqan holda aniqlanganligi oʻrganiladi:

tovarlarni (xizmatlarni) boshqa tovarlarga (xizmatlarga) ayirboshlab realizatsiya qilishda, shu jumladan, tovar ayirboshlash (barter) operatsiyalari boʻyicha;

tadbirkorlik subyektlari tomonidan oʻziga tegishli mol-mulkni (xizmatlarni), agar bunday mol-mulk (xizmatlar) boʻyicha soliq summasi toʻliq yoki qisman hisobga olingan boʻlsa, boshqaruv organi aʼzolariga, xodimlarga, ularning oila aʼzolariga yoxud boshqa shaxslarga soliq toʻlovchining tadbirkorlik faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan shaxsiy maqsadlarda foydalanish uchun berishda (xizmatlar koʻrsatishda);

tovarlarni (xizmatlarni) bepul berish, bunda shunday berish iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlamaydigan deb eʼtirof etilganda. Bunda tovarlarni bepul berish yoki bepul xizmatlar koʻrsatish Soliq kodeksining 239-moddasiga muvofiq quyidagi shartlardan hech boʻlmaganda biriga rioya etilganda iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlaydi deb eʼtirof etiladi:

a) daromad olishga qaratilgan faoliyatni amalga oshirish maqsadida qilingan boʻlsa;

b) shunday tadbirkorlik faoliyatini saqlash yoki rivojlantirish uchun zarur boʻlsa va xarajatlarning tadbirkorlik faoliyati bilan bogʻliqligi asoslantirilgan boʻlsa;

v) qonunchilik hujjatlari qoidalaridan kelib chiqilgan boʻlsa.

5. Agar ushbu Nizomda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, soliq bazasi Soliq kodeksining 248-moddasi birinchi qismida belgilangan tartibda aniqlanadi. Buning aksi isbotlanmagunga qadar mazkur qiymat bozor narxlariga muvofiq keladi deb qabul qilinadi.

6. Ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan bitimlarni (operatsiyalarni) amalga oshirayotganda tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymati quyidagilarni qoʻllagan holda aniqlanishi mumkin:

oʻzining narxga doir maʼlumotlari (prays-varaqlar);

axborot-narx agentliklari maʼlumotlari;

ommaviy axborot vositalaridan olingan maʼlumotlar;

birja xabarlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan eʼlon qilinadigan yoki soʻrovga koʻra taqdim etiladigan Oʻzbekiston Respublikasi tashqi savdosining bojxona statistikasi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda narxlarni belgilash uchun normativlarni oʻrnatadigan vakolatli organlarning maʼlumotlari.

Agar tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymati koʻrsatib oʻtilgan organlarda turlicha boʻlsa, soliq solish maqsadlarida ularning oʻrtacha qiymati inobatga olinadi.

7. Tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatini ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan tartibda aniqlash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, bunday qiymat baholovchi tashkilotlarning xulosalari asosida yoxud xarajatlarni indeksatsiyalash usulidan foydalangan holda aniqlanadi.

8. Tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatini xarajatlarni indeksatsiyalash usulidan foydalangan holda aniqlashda, muayyan tarmoqning sanoat mahsulotlarining xarid qilish sanasidan boshlab realizatsiya qilish sanasigacha boʻlgan davrda ushbu tarmoqlardagi statistika organi tomonidan eʼlon qilinadigan narx qimmatlashuvi indekslari asosida hisoblanadi.

Bunda sanoat mahsuloti aynan qaysi tarmoqqa tegishli ekanligini aniq belgilash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, sanoat boʻyicha umumiy indeks qoʻllaniladi.

Funksional yoki iqtisodiy jihatdan eskirgan asosiy vositalar va tovarlarning bozor qiymati baholanayotganda dastlabki xarajatlarni indeksatsiyalash usulini qoʻllashda qolgan iqtisodiy xizmat qilish muddati yoki tegishli eskirish foizi hisobga olinadi.

9. Tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatini aniqlashda oʻzaro bogʻliq boʻlmagan shaxslar oʻrtasida bitimlar tuzishda narxlarga qoʻyiladigan odatdagi ustamalar yoki chegirmalar hisobga olinadi. Xususan, quyidagilar yuzaga keltirgan chegirmalar hisobga olinadi:

tovarlarga nisbatan boʻlgan isteʼmol talabining mavsumiy va boshqa tebranishlari;

tovarlarning sifat yoki boshqa isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotishi;

tovarlarning yaroqlilik yoki realizatsiya qilish muddatlarining tugashi (tugash sanasining yaqinlashishi);

marketing siyosati, shu jumladan, unga oʻxshash tovarlar boʻlmagan yangi tovarlarning (xizmatlarning) bozorga kirib borishi, shuningdek, tovarlarning (xizmatlarning) yangi bozorlarga kirib borishi;

isteʼmolchilarni ular bilan tanishtirish maqsadida tovarlarning tajriba modellari va namunalarini realizatsiya qilish.

10. Soliq organi bitimning narxi tovarlarning (xizmatlarning) bozor qiymatidan farq qiladigan (u yoki bu tomonga) qiymatini qoʻllangani dalili aniqlangan taqdirda, Soliq kodeksining 248-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq bozor qiymatidan kelib chiqib hisoblangani kabi QQS boʻyicha soliq bazasiga tuzatish kiritishga haqli.

11. Soliq organining ushbu Nizomga muvofiq tovarlar (xizmatlar) bozor qiymatidan kelib chiqib QQS boʻyicha soliq bazasiga tuzatish kiritish toʻgʻrisidagi qarori Soliq kodeksining 223 yoki 224-moddalarida nazarda tutilgan moliyaviy jarimalarni qoʻllashga olib kelmaydi.

12. Soliq toʻlovchi soliq organining QQS boʻyicha soliq bazasiga tuzatish kiritish toʻgʻrisidagi qarori yuzasidan bitimning (operatsiyaning) qiymati bozor narxlariga muvofiqligini va soliq toʻlashdan boʻyin tovlashga qaratilmaganligining asoslarini taqdim etish yoʻli bilan nizolashishga haqli.

13. Ushbu Nizomning 5 — 9-bandlarida koʻrsatib oʻtilgan holatlar bilan cheklanmagan holda bitim (operatsiya) natijalarini aniqlash uchun ahamiyatga ega boʻlgan har qanday vaziyatlar sud tartibida amalga oshiriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

14. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ushbu Nizomga rioya etishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlari tomonidan amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qaroriga 4-ILOVA

Tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyat umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deb eʼtirof etilganda va uni hisobdan chiqarish lozim boʻlgan hollarda qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasiga tuzatish kiritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyat umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deb eʼtirof etilganda va uni hisobdan chiqarish lozim boʻlgan hollarda soliq toʻlovchilar tomonidan qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasiga tuzatish kiritish tartibini belgilaydi.

2. Tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyat umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deganda qonunchilikka muvofiq daʼvo qilish muddati oʻtgan va undirish noreal boʻlgan boshqa qarzlar boʻyicha debitorlik qarzlarni hisobdan chiqarishdan koʻrilgan zararlar, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslar bilan hisob-kitoblar boʻyicha toʻlanishi shubhali qarzlarni hisobdan chiqarishdan koʻrilgan zararlar tushuniladi.

3. Soliq toʻlovchi tomonidan soliq bazasiga tuzatish kiritish, tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyatlar umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deb eʼtirof etilganda va uni hisobdan chiqarish lozim boʻlgan hollarda amalga oshiriladi.

4. Mazkur Nizom talablari Soliq kodeksining 15-moddasiga asosan lozim darajada ehtiyotkorlik qilmagan soliq toʻlovchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi. Bunda qarzdorlik xoʻjalik yurituvchi subyektlarning mansabdor shaxslariga nisbatan soliq toʻlashdan boʻyin tovlaganlik hamda soliq qonunchiligini buzish holatlari aniqlanib jinoyat ishi qoʻzgʻatilganligi oqibatida xoʻjalik yurituvchi subyekt tugatilganda bankrot deb eʼtirof etish orqali hosil boʻlgan boʻlishi lozim.

2-bob. Tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyat boʻyicha umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik yuzasidan qaror qabul qilish shartlari

5. Soliq toʻlovchi oldingi hisobot (soliq) davrlarida soliq solinadigan daromadlar olish bilan bogʻliq boʻlgan umid qilib boʻlmaydigan qarzdorliklarni chegirib tashlashga haqli.

Bunda umid qilib boʻlmaydigan qarzdorliklarni chegirib tashlashga faqat qarz hisobdan chiqarilgan va soliq toʻlovchining buxgalteriya hisobotida aks ettirilgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi.

6. Majburiyatlar bekor qilinishi oqibatida qarzdor tomonidan soʻndirilishi mumkin boʻlmagan undirilishi umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlikni hisobdan chiqarish toʻgʻrisida korxona rahbarining farmoyishini chiqarishi uchun quyidagi hujjatlar asos hisoblanadi:

sud hal qiluv qaroriga binoan majburiyatlar tugatilganligi;

bankrotlik (iqtisodiy sudning bankrot yuridik shaxsni tugatishga doir ish yuritish tamomlanganligi toʻgʻrisidagi ajrimi);

xoʻjalik yurituvchi subyektlarning tugatishga doir ish yuritish taomilini oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi yakuniy hisoboti;

qarzdor jismoniy shaxs vafot etganligi yoki jismoniy shaxs vafot etgan deb eʼlon qilinganligi;

qarzdorlikning daʼvo qilish muddati oʻtganligi.

7. Quyidagi hollarda qarzdorliklar umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deb eʼtirof etilmaydi:

hujjatlar bilan tasdiqlanmagan qarzdorlik;

huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish bilan bogʻliq kechikishlardan hosil boʻlgan qarzdorlik;

daʼvo muddati oraligʻida qarz beruvchi tomonidan oʻz pul mablagʻlari yoki aktivlarini muddati oʻtkazib yuborilgan holda uzoq vaqt mobaynida qarzni undirish choralari koʻrilmagan qarzdorlik;

kafolatli (kafillik majburiyati olingan) qarzdorlik;

solidar shartnoma shartlari asosida yuzaga kelgan qarzdorlik.

8. Soliq toʻlovchi tomonidan soliq solish maqsadlari uchun qarzdorlikni bekor qilish mezonlari hisob siyosatida aniqlanishi lozim.

3-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasiga tuzatishlar kiritish

9. Soliq bazasiga uni kamaytirish yoki koʻpaytirish tarafga tuzatish kiritish bir yillik muddat doirasida, kafolat muddati belgilangan tovarlar (xizmatlar) boʻyicha esa kafolat muddati doirasida amalga oshiriladi.

10. Tadbirkorlik subyekti tomonidan umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlikni hisobdan chiqarishi uchun qarzdorlik summasi yuzaga kelganligini hamda daʼvo muddati oʻtganligini tasdiqlovchi quyidagi hujjatlar jamlangan boʻlishi zarur. Bunda:

toʻlov muddati aniq belgilangan shartnoma;

shartnoma shartlariga muvofiq berilgan tovar moddiy qiymatliklarni oʻtkazish boʻyicha hisobvaraq-fakturalar hamda tovarlar (xizmatlar)ni qabul qilish dalolatnomalari;

toʻlov topshiriqnomalari, shuningdek, oxirgi hisobot davrida tuzilgan hisobdan chiqarilishi lozim boʻlgan debitor qarzdorlik haqiqatdan qaytarilmaganligini tasdiqlovchi inventarizatsiya hisoboti;

umid qilib boʻlmaydigan debitor qarzdorlikni hisobdan chiqarish yuzasidan chiqarilgan korxona rahbari farmoyishi.

Shuningdek, soliq toʻlovchi oldida debitor qarzdorlik yuzaga kelganligi yuzasidan moliyaviy operatsiyalarni tasdiqlovchi birlamchi hisob hujjatlari boʻlishi mumkin.

11. Soliq bazasiga tuzatishlar kiritish vaqtida uni amalga oshiruvchi soliq toʻlovchilar qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi sifatida roʻyxatda turgan boʻlishi lozim.

12. Tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha qarzdorlik summasi sud organlari tomonidan umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik deb topilsa, qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchi bunday qarzdorlik boʻyicha soliq solinadigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish summasiga mos ravishda kamaytiradi.

13. Umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik hisobdan chiqarilganda soliq solinadigan aylanma summasi tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda rasmiylashtirilgan hisobvaraq-fakturada aks ettirilgan koʻrsatkichlar boʻyicha, shuningdek, qoʻshilgan qiymat soligʻi stavkasi miqdorida, soliq solinadigan aylanma summa doirasida kamaytiriladi.

14. Qarzdorlik hisobdan chiqarilganda taraflar tomonidan shartnoma shartlariga muvofiq hisoblangan jarima va penya summalari tuzatish kiritish summasiga kiritilmaydi.

15. Qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasiga tuzatish kiritish bir nechta aylanmalar rasmiylashtirilgan hisobvaraq-faktura boʻyicha quyidagi formula orqali amalga oshiriladi:

SQQS = Q x Cc%

Bunda:

SQQS — jami amalga oshirilgan aylanmalar boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi;

Q — jami realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) qiymati.

Cc — soliq stavkasi.

16. Tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasini amalga oshirgan korxona tomonidan aniqlashtirilgan hisobot taqdim etilganda tuzatish kiritilgan tegishli oʻzgartirishlar qoʻshilgan qiymat soligʻi hisob-kitobiga 1-ilova “Soliq davridagi tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalar” da aks ettiriladi.

17. Tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasini amalga oshirgan korxona tomonidan soliq bazasiga tuzatishlar kiritish amalga oshirilganda xaridor tomonidan ilgari hisobga qabul qilingan soliq summasiga tegishli tartibda tuzatish kiritadi.

18. Tovarlar (xizmatlar)ni xarid qilishda ilgari hisobga olish uchun qabul qilingan soliq summasi, agar bunday tovarlarga (xizmatlarga) haq toʻlash boʻyicha majburiyat umid qilib boʻlmaydigan qarzdorlik hisoblansa, bunday tuzatish amalga oshirilgan soliq davrida hisobdan chiqariladi.

19. Soliq summasiga tuzatish kiritishda agar xaridor tomonidan qabul qilib olingan tuzatish kiritiladigan hisobvaraq-fakturalarda soliq solinadigan va solinmaydigan aylanma mavjud boʻlsa, qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi mutanosib usulda aniqlanadi.

20. Soliq bazasiga tuzatish kiritishda, bir nechta aylanmalar rasmiylashtirilgan hisobvaraq-faktura boʻyicha qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi mazkur nizomning 15-bandida keltirilgan formula orqali amalga oshiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Soliq toʻlovchi soliq va moliyaviy hisobotlarga kiritilgan tuzatishlar uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

22. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qaroriga 5-ILOVA

Chet el yuridik shaxslarida ishtirok etish toʻgʻrisidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoida

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidentlari boʻlgan soliq toʻlovchilar tomonidan chet el yuridik shaxslarida ishtirok etish toʻgʻrisidagi xabarnomalarning (keyingi oʻrinlarda — xabarnoma) shakllarini ularni toʻldirish va soliq organlariga taqdim etish tartibini belgilaydi.

2-bob. Xabarnoma shakllari va tarkibi

2. Mazkur Nizomga ilovaga muvofiq Chet el yuridik shaxslarida ishtirok etish haqidagi xabarnoma shakli 6 varaqdan iborat boʻlib:

1 — varaq (titul varaq);

2 — varaq (jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar);

3 — varaq (chet el yuridik shaxsi toʻgʻrisida maʼlumotlar);

4 — varaq (Oʻzbekiston Respublikasi korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar);

5 — varaq (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalari toʻgʻrisida maʼlumotlar);

6 — varaq (soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi tartibi)ni oʻz ichiga oladi.

3-bob. Xabarnoma shakllarini toʻldirishning umumiy talablari

3. Xabarnoma varaqlari qora yoki koʻk siyohda yoxud tegishli dasturiy taʼminot orqali bitta nusxada, toʻldirish uchun asoslar mavjud boʻlgan varaqlar toʻldiriladi.

Xabarnomani toʻldirishda xatolarni tuzatishga yoki shunga oʻxshash vositalardan foydalangan holda oʻzgartirishga, qogʻoz koʻrinishida taqdim etilganda ikki tomonlama chop etishga va tikishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4. Xabarnoma varaqlari toʻldiriladigan boʻlimlari mavjudligi yoki yoʻqligi hamda sonidan qatʼi nazar raqamlanadi, titul varaq raqamlanmaydi, raqamlash ikkinchi varaqdan “2” raqami bilan boshlanadi va koʻrsatilgan maydonga qoʻyiladi.

5. Xabarnomada maʼlum bir belgilardan tashkil topgan har bir koʻrsatkichga bitta maydon toʻgʻri keladi. Har bir maydonga faqat bitta koʻrsatkich va har bir katakka bitta belgi toʻldiriladi.

Istisno tariqasida sana uchun uchta maydon mavjud boʻlib, kun, oy va yil “.” (nuqta) bilan ajratiladi.

Misol uchun, 15.01.2022.

6. Xabarnoma maydonlarini matn, son va kodli koʻrsatkichlar bilan toʻldirishda chapdan oʻngga qarab, qoʻlyozma yoki bosma harflardan foydalaniladi.

7. Xabarnomadagi barcha qiymat koʻrinishidagi koʻrsatkichlar soʻmda toʻldiriladi.

8. Xabarnomaning titul varagʻidan tashqari quyi qismidagi “Mazkur sahifada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqligini tasdiqlayman” maydoni soliq toʻlovchi yoki vakilining imzosi bilan tasdiqlanadi.

9. Xabarnoma shaklini dasturiy taʼminot orqali printerda chop etishda “Times New Roman” 12 — 14 oʻlchamdagi shriftdan foydalaniladi.

10. Xabarnomaning tegishli maydon koʻrsatkichi mavjud boʻlmaganda maydonning butun uzunligi boʻylab oʻrtasiga “—” (chiziqcha) belgisi qoʻyiladi.

Agar sonning kasr qismidagi raqamlar butun qismidagi raqamlar sonidan koʻp boʻlsa, boʻsh maydonlar chiziqcha bilan toʻldiriladi.

Masalan, soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida yoki nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi “Ishtirok etish ulushi” 53,87423 foizni tashkil etsa, sonning butun qismi 3 xonali, kasr qismi 15 xonali sonlarda, boʻsh kataklari chiziqcha bilan “53-.87423----------” koʻrinishda toʻldiriladi.

11. Dasturiy taʼminot yordamida toʻldirilgan va printerda chop etilgan xabarnomani yuborishda boʻsh joylar uchun maydon va chiziqlar boʻlmasligi mumkin. Maydonlarning joylashuvi va oʻlchamlari oʻzgartirilmasligi kerak.

12. Soliq toʻlovchi tomonidan xabarnomalar soliq boʻyicha hisobga olingan joydagi soliq organiga qogʻozda yoki telekommunikatsiya kanallari orqali elektron shaklda yoxud soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuborilishi mumkin.

4-bob. Xabarnomaning titul varagʻini toʻldirish tartibi

13. Xabarnoma shakllaridagi “STIR” maydoni har bir varaqning yuqori qismida takrorlanadi va unda xabarnomani taqdim etayotgan soliq toʻlovchining identifikatsion raqami koʻrsatiladi.

14. “Hujjat turi” maydonida:

“1” raqami tegishli hisobot davri uchun birinchi marta taqdim etilayotganligini;

“2” va undan keyingi raqamlar tegishli hisobot davri uchun aniqlashtirilgan xabarnoma tartib raqamlarini bildiradi.

15. “Hisobot davri” maydonida xabarnoma taqdim etilayotgan oy tartib raqami va “Soliq davri” maydonida kalendar yil koʻrsatiladi.

16. “Xabarnomani taqdim etishga asoslar” maydonida quyidagilarning mos raqamlaridan biri koʻrsatiladi:

“1” raqami — ishtirok etish boshlanganda;

“2” raqami — ishtirok etish ulushi oʻzgarganda.

Soliq toʻlovchi tomonidan xabarnoma taqdim etilgandan soʻng chet el korxonasidagi ishtirok etish ulushi oʻzgargan taqdirda toʻldiriladi. Shu bilan bir qatorda, chet el korxonasida ishtirok etish ulushidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar xabarnomaning tegishli varaqlarida koʻrsatiladi.

“3” raqami — ishtirok etish yakunlanganda.

Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsi faoliyatida (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasida) ishtirok etish yakunlanganda toʻldiriladi.

“4” raqami — ishtirok etish asoslari 2022-yil 1-yanvargacha yuzaga kelgan boʻlsa.

Ishtirok etish asoslari 2022-yil 1-yanvargacha yuzaga kelgan va chet el yuridik shaxsi faoliyatida (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasida) ishtiroki yakunlanmagan soliq toʻlovchilar tomonidan toʻldiriladi.

“5” raqami — aniqlashtirilgan xabarnoma taqdim etilganda.

“5” raqami ilgari taqdim etilgan xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan yoki mavjud xatoliklar tuzatilgan hollarda soliq toʻlovchi tomonidan qayta taqdim etilganda toʻldiriladi.

Shu bilan bir qatorda, xabarnomaning 3 yoki 4-varaqlarida koʻrsatilgan tegishli maʼlumotlar aniqlashtirilgan holda qayta toʻldirilishi lozim.Shu bilan bir qatorda, xabarnomaning 3 yoki 4-varaqlarida koʻrsatilgan tegishli maʼlumotlar aniqlashtirilgan holda qayta toʻldirilishi lozim.

“6” raqami — ishtirok etish tartibi oʻzgarganda (ishtirok etish ulushini oʻzgartirmagan holda).

“6” raqami chet el yuridik shaxsi faoliyatida (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasida) ishtirok etish tartibi oʻzgargan (ishtirok etish ulushini oʻzgartirmagan) hollarda taqdim etiladi va xabarnomaning ishtirok etish tartibining oʻzgarishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan tegishli varaqlari toʻldiriladi.

17. “Soliq toʻlovchi toʻgʻrisida maʼlumotlar” maydonida soliq toʻlovchi:

yuridik shaxslar boʻyicha taʼsis hujjatlariga muvofiq yuridik shaxsning toʻliq nomi;

jismoniy shaxslar boʻyicha shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida jismoniy shaxsning ismi, familiyasi va otasining ismi (mavjud boʻlsa) toʻliq yoziladi. Bunda jismoniy shaxs boʻyicha maʼlumotlar 2-varaqda koʻrsatiladi.

18. “Yuridik shaxsning joylashgan joyi” maydonida yuridik shaxsning joylashgan joyi koʻrsatiladi.

19. “Pochta manzili” maydonida yuridik shaxsning joylashgan joyi boʻyicha pochta manzili yoziladi.

20. “Elektron pochta manzili” maydonida yuridik shaxsning Internet tarmogʻida roʻyxatga olingan va aktiv holatdagi elektron pochta manzili koʻrsatiladi.

21. “Telefon” maydonida soliq toʻlovchi yoki uning vakilining aloqa uchun telefon raqamlari operator kodi bilan koʻrsatiladi.

22. “Xabarnomani taqdim etish muddati (kun/oy/yil)” maydoniga xabarnoma taqdim etilayotgan sana kun, oy, yil shaklida toʻldiriladi.

23. “_________ga taqdim etiladi” maydoniga xabarnoma taqdim etilayotgan davlat soliq xizmati organining toʻliq nomi yoziladi.

24. “Mazkur xabarnoma _ _ _ hujjatlar nusxalari ilova qilingan holda varaqda tuzildi.” maydonida toʻldirilgan xabarnoma shakllari, “Ilova _ _ _ varaqda.” maydonida taqdim etilayotgan xabarnomada ilova qilinayotgan va tasdiqlovchi hujjatlar soni koʻrsatiladi.

25. Titul varaqning “Mazkur xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqligini tasdiqlayman:” boʻlimida boʻsh maydoniga xabarnoma kim tomonidan taqdim etilayotgan boʻlsa,“1 — jismoniy shaxs”, “2 — jismoniy shaxs vakili”, “3 — korxona rahbari” va “4 — korxona vakili”ning mos raqamlaridan biri koʻrsatiladi:

a) agar xabarnoma yuridik shaxs tomonidan taqdim etilayotgan boʻlsa, shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida korxona rahbarining yoki vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi toʻliq, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami, operator kodi bilan telefon raqamlari, elektron pochta manzili koʻrsatiladi hamda shaxsiy imzosi va imzolangan sanasi bilan tasdiqlanadi.

b) agar xabarnoma soliq toʻlovchi — jismoniy shaxs, shu jumladan, yakka tartibdagi tadbirkor, advokat, notarius va Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiy amaliyot bilan shugʻullanadigan boshqa shaxslar tomonidan taqdim etilganda ularning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida ismi, otasining ismi toʻliq, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami, operator kodi bilan telefon raqamlari, elektron pochta manzili koʻrsatiladi va shaxsiy imzosi bilan tasdiqlanib, imzolagan sanasi qoʻyiladi.

Xabarnoma jismoniy shaxs yoki korxona vakili tomonidan taqdim etilganda “Soliq toʻlovchining vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat nomi va rekvizitlari” maydonida vakilligini tasdiqlovchi hujjatlar nomi va uning rekvizitlari toʻliq koʻrsatilishi va ilova qilinishi lozim.

Xabarnomani taqdim etayotgan korxona rahbarining yoki vakilining yoxud jismoniy shaxs yoki vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi boshqa varaqlarda ham takrorlanadi va ularda mazkur shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatiladi.

26. “Davlat soliq xizmati organi xodimi tomonidan toʻldiriladi” maydonida xabarnomani taqdim etish usullari, xabarnoma varaqlari, ilova qilinayotgan va tasdiqlovchi hujjatlar soni, topshirilgan sanasi va roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami xabarnomani qabul qilgan soliq xizmati xodimining ismi, familiyasi va otasining ismi (agar bor boʻlsa) va imzosi bilan tasdiqlanadi.

5-bob. Xabarnomaning “Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

27. Xabarnomaning “Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi yakka tartibdagi tadbirkor boʻlmagan jismoniy shaxs tomonidan toʻldiriladi.

28. Maʼlumotlar jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida:

“Familiyasi”, “Ismi”, “Otasining ismi” maydonlarida xabarnomani taqdim etayotgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi (agar bor boʻlsa);

“Tugʻilgan sanasi” maydonida tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil);

“Tugʻilgan joyi” maydonida jismoniy shaxsning tugʻilgan joyi;

“Fuqaroligi” maydonida “1 — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi”, “2 — chet el fuqarosi” va “3 — fuqaroligi boʻlmagan shaxs” jismoniy shaxs fuqaroligiga oid mos raqam;

“Mamlakati kodi” maydoniga jismoniy shaxs fuqaroligi boʻlgan mamlakatning ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq uch raqamli kodi yozib qoʻyiladi.

“Shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar” maydonida:

“Hujjat turi” maydonida koʻrsatilgan hujjat turlarining mos raqami;

“Seriyasi” maydonida hujjat seriyasi;

“Raqami” maydonida hujjat raqami;

“Berilgan vaqti” maydonida hujjatning berilgan vaqti;

“Kim tomonidan berilgan” maydonida shaxsni tasdiqlovchi hujjatni bergan organ nomi koʻrsatiladi.

29. “Chet el fuqarosining (fuqaroligi boʻlmagan shaxsning) doimiy yashaydigan mamlakatdagi yashash manzili” chet el fuqarosining (fuqaroligi boʻlmagan shaxsning) doimiy yashaydigan mamlakatdagi yashash manzili, “Mamlakat kodi” maydonida chet el fuqarosining (fuqaroligi boʻlmagan shaxsning) fuqaroligi boʻlgan mamlakatning ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq uch raqamli kodi koʻrsatiladi.

6-bob. Xabarnomaning “Chet el yuridik shaxsi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

30. Xabarnomaning “Chet el yuridik shaxsi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi soliq toʻlovchi chet el korxonasida toʻgʻridan-toʻgʻri, bilvosita yoki aralash ishtirok etgan hollarda toʻldiriladi.

Agar soliq toʻlovchi bir nechta chet el korxonalarida ishtirok etsa, har bir chet el korxonasi boʻyicha mazkur varaqlar alohida-alohida toʻldiriladi.

31. Xabarnomalarning “Chet el yuridik shaxsining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda chet el korxonasiga berilgan tartib raqami qoʻyiladi.

Misol uchun, XK — 00001. Bunda “XK” — xorijiy korxona maʼnosini anglatadi.

Agar soliq toʻlovchi bir nechta chet el korxonasi faoliyatida ishtirok etsa, ularning har biriga bitta tartib raqami beriladi. Raqamlash sanoq tartibida izchil ketma-ketlik asosida amalga oshiriladi va ishtirok etish davrida oʻzgartirilmaydi.

Ishtirok etishi yakunlanganda mazkur raqam boshqa korxonaga takroran berilmaydi.

32. Xabarnomaning “Toʻliq nomi” maydonida transliteratsiya qoidalariga muvofiq chet el korxonasining toʻliq nomi lotin yozuvida yoziladi.

33. “Roʻyxatdan oʻtkazilgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat kodi” maydonida ushbu chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) va soliq rezidenti hisoblangan mamlakat (davlat, hudud)ning ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq uch raqamli kodi koʻrsatiladi.

“Soliq rezidenti mamlakatining kodi” maydoni ushbu chet el korxonasining soliq rezidenti hisoblangan mamlakat (davlat, hudud) ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) mamlakat (davlat, hudud)dan farq qilgan hollarda toʻldiriladi.

34. “Chet el korxonasi roʻyxatdan oʻtgan sana” maydonida chet el korxonasining oʻz mamlakatida roʻyxatdan oʻtgan sanasi yoziladi.

35. “Roʻyxatdan oʻtkazilgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi roʻyxat raqami” maydonida ushbu chet el korxonasini roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) davlat tomonidan berilgan raqam koʻrsatiladi.

36. “Roʻyxatdan oʻtkazilgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi soliq toʻlovchining kodi yoki analoglari (agar mavjud boʻlsa)” maydonida ushbu chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) mamlakatdagi soliq toʻlovchi sifatidagi kodi yoki oʻxshash (agar mavjud boʻlsa) raqamlari koʻrsatiladi.

37. “Soliq rezidenti boʻlgan mamlakatdagi soliq toʻlovchining kodi yoki analoglari (agar mavjud boʻlsa)” maydoni ushbu chet el korxonasining soliq rezidenti boʻlgan mamlakati roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) mamlakatdan farq qilgan hollarda toʻldiriladi.

38. “Roʻyxatdan oʻtkazilgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi manzili (agar mavjud boʻlsa)” maydonida chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) mamlakatdagi manzili (agar mavjud boʻlsa) lotin yozuvida toʻliq koʻrsatiladi.

39. “Ishtiroki” maydonining boʻsh xonasiga soliq toʻlovchining chet el korxonasida koʻrsatilgan ishtirok etish tartiblariga mos keladigan raqamlardan biri qoʻyiladi:

“1” raqami — toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etganda;

“2” raqami — bilvosita ishtirok etganda;

“3” raqami — aralash (bir vaqtning oʻzida toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita) ishtirok etganda.

40. “Ishtirok etish yuzaga kelgan sana” maydoniga soliq toʻlovchining chet el korxonasi faoliyatida ishtirok etishi boshlangan sana koʻrsatiladi.

Xabarnomani toʻldirishda soliq toʻlovchining ishtiroki 2022-yil 1-yanvargacha boshlangan boʻlsa, 01.01.2022 koʻrsatiladi.

41. “Ishtirok etish ulushi (tartibi) oʻzgargan sana” maydonida soliq toʻlovchining chet el korxonasi faoliyatida ishtirok etish ulushi yoki tartibi (qatnashish usulini oʻzgartirmasdan) oʻzgargan sana koʻrsatiladi.

Mazkur maydon xabarnomaning titul varagʻida ishtirok etish asoslarida “2” va “6” raqamlari koʻrsatilgan hollarda toʻldiriladi.

42. “Ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchi chet el korxonasi faoliyatida toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita ishtirok etgan taqdirda, foiz hisobidagi ulushi, aralash ishtirok etgan hollarda aralash (toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita) ishtirok etish ulushining summasi koʻrsatiladi.

43. “Ishtirok etish yakunlanishi sanasi” maydonida soliq toʻlovchining chet el korxonasi faoliyatida ishtirok etishi tugaydigan sana koʻrsatiladi. Mazkur maydon xabarnomaning titul varagʻida ishtirok etish asoslarida “3” koʻrsatilgan hollarda toʻldiriladi.

Ishtirok etish boshlanishi yoki ishtirok etish ulushining oʻzgarganligi haqidagi xabarnoma shaklini toʻldirishda mazkur maydon toʻldirilmaydi.

7-bob. Xabarnomaning “Oʻzbekiston Respublikasi korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

44. Xabarnomaning “Oʻzbekiston Respublikasi korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi soliq toʻlovchi chet el korxonasida ishtirokini Oʻzbekiston Respublikasi korxonasi orqali amalga oshirgan korxonaga nisbatan toʻldiriladi.

Agar soliq toʻlovchi chet el korxonasida ishtirokini bir nechta Oʻzbekiston Respublikasi korxonalari orqali amalga oshirsa, mazkur varaq har bir korxona uchun alohida-alohida toʻldiriladi.

45. “Oʻzbekiston Respublikasi korxonasining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda berilgan Oʻzbekiston korxonasining tartib raqami koʻrsatiladi.

Misol uchun: U Z B - 0 0 0 0 1

Agar soliq toʻlovchi chet el korxonasidagi ishtirokini bir nechta Oʻzbekiston korxonasi orqali amalga oshirsa, har bir korxonaga alohida tartib raqami beriladi.

Raqamlar sanoq tartibida ketma-ketlik asosida beriladi va ishtirok etish davrida oʻzgartirilmaydi.

Soliq toʻlovchining Oʻzbekiston korxonasi orqali ishtirok etishi yakunlangan taqdirda, mazkur raqam boshqa Oʻzbekiston korxonasiga takroran berilmaydi.

46. “Korxonaning davlat roʻyxatidan oʻtgan asosiy raqami” maydonida Oʻzbekiston korxonasining davlat roʻyxatiga olingan raqami koʻrsatiladi.

47. “STIR” maydonida Oʻzbekiston korxonasining roʻyxatdan oʻtgan davlat soliq xizmati organidagi soliq toʻlovchining identifikatsion raqami qoʻyiladi.

48. “Toʻliq nomi” maydonida taʼsis hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston korxonasining toʻliq nomi yoziladi.

8-bob. Xabarnomaning “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

49. Xabarnomaning “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi quyidagi hollarda:

a) agar soliq toʻlovchi yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi muassisi boʻlganda;

b) agar soliq toʻlovchi chet el korxonasida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi orqali ishtirok etganda toʻldiriladi.

Agar soliq toʻlovchi chet el korxonasida bir nechta yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmalari orqali ishtirok etganda xabarnomalarning mazkur varagʻi har bir chet tuzilmasi boʻyicha alohida-alohida toʻldiriladi.

Bir vaqtning oʻzida mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlaridagi asoslar mavjud boʻlgan hollarda, bunday chet el tuzilmasiga nisbatan bitta toʻldiriladi.

50. “Chet el tuzilmasining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda berilgan chet el tuzilmasining tartib raqami koʻrsatiladi.

Misol uchun: X T - 0 0 0 0 1

Bunda “XT” xorijiy tuzilma maʼnosini anglatadi.

Agar soliq toʻlovchi bir nechta yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi muassisi hisoblansa, har bir chet el tuzilmasiga bitta tartib raqami beriladi.

Agar soliq toʻlovchi chet el korxonasida bir nechta yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmalari orqali ishtirok etganda, har bir yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi oʻzining tartib raqamiga ega boʻladi.

Tartib raqamlari sanoq tartibida izchil ketma-ketlik asosida beriladi va chet el korxonasida ishtirok etish muddati davomida oʻzgartirilmaydi.

Bir vaqtning oʻzida mazkur Nizomning 53-bandi “a” va “b” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlgan hollarda yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasiga bitta raqam beriladi hamda ishtirok etish yakunlangan taqdirda takroran berilmaydi.

51. “Chet el tuzilmasi toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etishga asoslar” boʻlimini toʻldirishda:

“Muassis” maydoniga:

agar soliq toʻlovchi yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi muassisi boʻlmagan hollarda “0” raqami;

agar, soliq toʻlovchi yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi muassisi boʻlgan hollarda “1” raqami qoʻyiladi.

“Nazorat qiluvchi shaxs” maydoniga:

agar soliq toʻlovchi yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi nazorat qiluvchi shaxsi hisoblanmagan hollarda — “0” raqami;

agar soliq toʻlovchi yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi nazorat qiluvchi shaxsi hisoblansa — “1” raqami qoʻyiladi.

52. “Chet el tuzilmasi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida:

“Tashkiliy tuzilmasi shakli (kodi)” maydoniga quyidagi koʻrsatilganlardan birining mos raqami qoʻyiladi:

“1” — jamgʻarma;

“2” — sheriklik;

“3” — shirkat;

“4” — trast;

“5” — jamoaviy investitsiya va (yoki) ishonchli boshqaruvning boshqa shakllari.

“Chet el tuzilmasi nomi” maydonida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi nomi lotin yozuvida koʻrsatiladi. Nomi mavjud boʻlmagan hollarda chet el davlatlari qonunchiligi va (yoki) taʼsis hujjatlariga muvofiq yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining tashkiliy shaklini identifikatsiya qilish imkonini beruvchi axborotlar keltiriladi.

“Chet el tuzilmasini tashkil etish toʻgʻrisidagi hujjat nomi va rekvizitlari” maydoni chet el tuzilmasini taʼsis etish toʻgʻrisidagi hujjatlar nomi va uning rekvizitlari oʻzbek tilida koʻrsatiladi.

“Chet el tuzilmasining tashkil topgan (roʻyxatdan oʻtgan) vaqti” maydonida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining xorijiy davlatda tashkil etilgan (roʻyxatdan oʻtkazilgan) (agar roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa) sanasi koʻrsatiladi. Xabarnomaning titul varagʻida “Xabarnomani taqdim etishga asoslar”ida “4” koʻrsatilgan boʻlsa, 01.01.2022 qoʻyiladi.

“Chet el tuzilmasi tashkil etilgan mamlakat kodi” maydonida ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq chet el tuzilmasi tashkil etilgan mamlakatning uch raqamli kodi koʻrsatiladi.

“Chet el tuzilmasining tashkil topgan (roʻyxatdan oʻtgan) mamlakatda roʻyxatga olingan (yoki identifikatsiya qiluvchi boshqa) raqami” maydonida chet el tuzilmasining tashkil etilgan mamlakatda roʻyxatga olingan raqami yoki identifikatsiya qiluvchi boshqa raqami mavjud boʻlsa, oʻsha raqam koʻrsatiladi.

“Chet el tuzilmasini identifikatsiya qiluvchi boshqa maʼlumotlar” maydoni chet el tuzilmasini identifikatsiya qiluvchi boshqa maʼlumotlar mavjud boʻlgan hollarda toʻldiriladi.

Chet el tuzilmasini identifikatsiya qilishda soliq toʻlovchi tomonidan xabarnomaning ushbu varagʻidagi “Muassis” yoki “Nazorat qiluvchi shaxs” maydonlari toʻldirishda “1” raqami qoʻyilgan yoxud “Chet el tuzilmasini tashkil etish toʻgʻrisidagi hujjat nomi va rekvizitlari” maydonini toʻldirishga maʼlumotlar mavjud boʻlmagan hollarda toʻldirilishi shart.

53. “Chet el tuzilmasi haqida xabarnomani taqdim etish uchun asoslar yuzaga kelgan sana” maydonida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi haqidagi xabarnomani taqdim etishga asos yuzaga kelgan sana koʻrsatiladi. Xabarnomani taqdim etishga bir yoki bir nechta asoslar mavjud boʻlgan hollarda mazkur varaqda koʻrsatilgan birinchi sana qoʻyiladi.

54. “Ishtirok etish ulushi, %” maydoni soliq toʻlovchi tomonidan xabarnomaning 3-varagʻida koʻrsatilgan chet el korxonasining ustav fondida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi orqali ishtirok etgan hollarda toʻldiriladi. Bunda “Ishtirok etish ulushi, %” maydonida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 38-moddasi toʻrtinchi qismida belgilangan tartibda aniqlangan soliq toʻlovchining chet el korxonasi ustav fondida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi orqali bilvosita ishtirok etishi ulushi koʻrsatiladi.

55. “Chet el tuzilmasi haqida xabarnomani taqdim etish uchun asoslar tugash sanasi” maydonida “Chet el tuzilmasi toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etishga asoslar” maydonida koʻrsatilgan boʻlsa, soliq toʻlovchining yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasida muassis yoki nazorat qiluvchi shaxs maqomini yoʻqotgan sana koʻrsatiladi.

9-bob. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi tartibi” varagʻini toʻldirish

56. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi tartibi” varagʻi soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi tartibini aniqlash maqsadida toʻldiriladi.

Agar xabarnoma soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etayotgan bir nechta chet el korxonasiga nisbatan taqdim etilayotgan boʻlsa, har bir chet el korxonasi boʻyicha mazkur varaqlar alohida-alohida toʻldiriladi.

57. “Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida quyidagilar koʻrsatiladi:

“Chet el yuridik shaxsining tartib raqami” maydonida xabarnomaning 3-varagʻida koʻrsatilgan soliq toʻlovchi tomonidan chet el yuridik shaxsiga mustaqil holda berilgan tartib raqami;

“Toʻliq nomi” maydonida lotin yozuvida chet el korxonasida lotin yozuvidagi toʻliq nomi;

“Bilvosita ishtirok etish ulushi — jami, %” maydonida xabarnomaning “Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan soliq toʻlovchining barcha ketma-ketlik boʻyicha mazkur chet el korxonasida ishtirok etishi ulushining foizlarda ifodalangan summasi koʻrsatiladi.

58. “Bilvosita ishtirok etish tartibi” boʻlimida soliq toʻlovchining chet el (Oʻzbekiston) korxonalari va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmalari orqali chet el korxonasida ishtirok etishi ketma-ketligi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

“Ishtirok etish ketma-ketligi tartib raqami” maydonida xabarnomaning “Soliq toʻlovchining chet el korxonasida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan chet el korxonasida soliq toʻlovchining chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi orqali ishtirok etishi ketma-ketligi tartib raqami koʻrsatiladi. Mazkur raqam soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil belgilanadi, agar bilvosita ishtirok etish bir nechta ketma-ketlikda amalga oshirilsa, har bir ketma-ketlikka alohida raqam beriladi.

“Ketma-ketlikda bilvosita ishtirok etish ulushi — jami, %” maydonida “Soliq toʻlovchining chet el korxonasida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan chet el korxonasida soliq toʻlovchining ketma-ketlik boʻyicha bevosita ishtirok etishi ulushining foizi koʻrsatiladi.

“Ketma-ketlikda ishtirok etuvchilar toʻgʻrisida maʼlumotlar” maydonida “Ishtirok etish ketma-ketligi” maydonida keltirilgan barcha ishtirokchilar ketma-ketligi koʻrsatiladi.

Birinchi navbatda, soliq toʻlovchi toʻgʻridan-toʻgʻri ulushga ega boʻlgan chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi koʻrsatiladi.

Ketma-ketlik oxirida “Soliq toʻlovchining chet el korxonasida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etadigan chet el korxonasi koʻrsatiladi.

“Ishtirokchi tartib raqami” maydonida xabarnomaning 3-varagʻida koʻrsatilgan chet el korxonasi, 4-varagʻida koʻrsatilgan Oʻzbekiston Respublikasi korxonasi, 5-varagʻida koʻrsatilgan yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining tartib raqamlari mos holda koʻrsatiladi.

“Toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish ulushi, %” maydonida:

ketma-ketlikning birinchi ishtirokchisiga nisbatan soliq toʻlovchining keyingi chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan holda chet el tuzilmasidagi toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishi ulushining foizi koʻrsatiladi.

Ketma-ketlikning navbatdagi har bir keyingi ishtirokchisiga nisbatan oldingi ishtirokchining keyingi chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasidagi toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishi ulushining foizi koʻrsatiladi.

“Bilvosita ishtirok etish ulushi, %” maydonida:

birinchi ishtirokchiga maydon toʻldirilmaydi;

ketma-ketlikning navbatdagi har bir keyingi ishtirokchisiga nisbatan soliq toʻlovchining keyingi chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan holda chet el tuzilmasidagi bilvosita ishtirok etish ulushining foizi koʻrsatiladi.

59. Agar soliq toʻlovchi “Soliq toʻlovchining chet el korxonasida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan ketma-ketlikdan boshqacha ketma-ketlik boʻyicha qatnashsa, “Bilvosita ishtirok etish tartibi” boʻlimi mazkur Nizomning 61-bandiga asosan har bir ketma-ketlik uchun toʻldiriladi.

60. Agar soliq toʻlovchi boshqa chet el korxonasida bilvosita ishtirok etsa, mazkur varaq har bir chet el korxonasi boʻyicha toʻldiriladi.

61. Chet el korxonasida aralash holda ishtirok etilganda xabarnomaning “Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi tartibi” varagʻining bittasida toʻgʻridan-toʻgʻri, boshqasida bilvosita ishtirok etish ulushi koʻrsatilishi lozim.

“Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi tartibi” varagʻini toʻldirishda quyidagilarga eʼtibor berish lozim:

“Soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimining “Bilvosita ishtirok etish ulushi — jami, %” maydonida toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita ishtirok etish ulushi koʻrsatiladi.

“Bilvosita ishtirok etish tartibi” boʻlimida chet el korxonasida toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻldirishda chet el korxonasidagi toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish ulushi koʻrsatiladi:

“Ishtirok etish ketma-ketligi” maydonida soliq toʻlovchining chet el korxonasida toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishi ketma-ketligi tartib raqami, aralash holda ishtirok etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi;

“Ketma-ketlikda bilvosita ishtirok etish ulushi — jami, %” maydoni bunday ketma-ketlik boʻyicha toʻldirilmaydi;

“Ishtirokchi tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi aralash holda ishtirok etayotgan chet el korxonasi tartib raqami koʻrsatiladi;

“Toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchining chet el korxonasida toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishi ulushi, aralash holda ishtirok etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi;

“Bilvosita ishtirok etish ulushi, %” maydoni bunday ketma-ketlik boʻyicha toʻldirilmaydi.

62. Bilvosita ishtirok etish, aralash ishtirok etish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boshqa ketma-ketlik boʻyicha koʻrsatiladi. U holda bunday ketma-ketlik boʻyicha bilvosita ishtirok etish ketma-ketligi mazkur varaqning “Bilvosita ishtirok etish tartibi” boʻlimi mazkur Nizomning 60-bandida koʻrsatilgan tartibda toʻldiriladi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

63. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

64. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishini nazorat qilish davlat soliq xizmati organlari tomonidan amalga oshiriladi.

Chet el yuridik shaxslarida ishtirok etish toʻgʻrisidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilova

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qaroriga 6-ILOVA

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidentlari boʻlgan soliq toʻlovchilar tomonidan nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning (keyingi oʻrinlarda — xabarnoma) shakllari, ularni toʻldirish va soliq organlariga taqdim etish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti oʻzi hisobga olingan joydagi soliq organini Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 209-moddasida nazarda tutilgan tartib va muddatlarda:

Soliq kodeksining 40-moddasining birinchi yoki beshinchi qismlarida nazarda tutilgan asoslarga koʻra, chet el kompaniyasining;

Soliq kodeksining 40-moddasining toʻqqizinchi yoki oʻn ikkinchi qismlarida nazarda tutilgan asoslarga koʻra yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etgan hollarda xabardor qiladi.

2-bob. Xabarnomalar shakllari va tarkibi

3. Ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqida xabarnoma 10 varaqdan iborat boʻlib:

1 — varaq (titul varaq);

2 — varaq (jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar);

3 — varaq (nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar);

4 — varaq (soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar);

5 — varaq (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar);

6 — varaq (soliq toʻlovchini yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar);

7 — varaq (nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining moliyaviy hisoboti toʻgʻrisida maʼlumotlar);

8 — varaq (soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etishi tartibi);

9 — varaq (nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etadigan Oʻzbekiston korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar);

10 — varaq (nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etadigan chet el korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar)ni oʻz ichiga oladi.

3-bob. Xabarnoma shakllarini toʻldirishning umumiy talablari

4. Xabarnoma varaqlari qora yoki koʻk siyohda yoxud tegishli dasturiy taʼminot orqali bitta nusxada toʻldiriladi.

Faqat toʻldirish uchun asoslar mavjud boʻlgan varaqlar toʻldiriladi.

Xabarnomani toʻldirishda xatolarni tuzatishga yoki shunga oʻxshash vositalardan foydalangan holda oʻzgartirishga, qogʻoz koʻrinishida taqdim etilganda ikki tomonlama chop etishga va tikishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Xabarnoma varaqlari toʻldiriladigan boʻlimlari mavjudligi yoki yoʻqligi va sonidan qatʼi nazar raqamlanadi, titul varaq raqamlanmaydi, raqamlash ikkinchi varaqdan “2” raqami bilan boshlanadi va koʻrsatilgan maydonga qoʻyiladi.

5. Xabarnomada maʼlum bir belgilardan tashkil topgan har bir koʻrsatkichga bitta maydon toʻgʻri keladi. Har bir maydonga faqat bitta koʻrsatkich va har bir katakka bitta belgi toʻldiriladi.

Istisno tariqasida sana uchun uchta maydon mavjud boʻlib kun, oy va yil “.” (nuqta) bilan ajratiladi.

Misol uchun, 15.01.2023.

6. Xabarnoma maydonlarini matn, son va kodli koʻrsatkichlar bilan toʻldirishda chapdan oʻngga qarab, qoʻlyozma yoki bosma harflardan foydalaniladi.

7. Xabarnomadagi barcha qiymat koʻrinishidagi koʻrsatkichlar soʻmda toʻldiriladi.

8. Xabarnomaning titul varagʻidan tashqari quyi qismidagi “Mazkur sahifada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqligini tasdiqlayman” maydoni soliq toʻlovchi yoki uning vakilining imzosi bilan tasdiqlanadi.

9. Xabarnoma shaklini dasturiy taʼminot orqali printerda chop etishda “Times New Roman” 12 — 14 oʻlchamdagi shriftdan foydalaniladi.

10. Xabarnomaning tegishli maydon koʻrsatkichi mavjud boʻlmaganda maydonning butun uzunligi boʻylab oʻrtasiga “—” (chiziqcha) belgisi qoʻyiladi.

Agar sonning kasr qismidagi raqamlar butun qismidagi raqamlar sonidan koʻp boʻlsa, boʻsh maydonlar chiziqcha bilan toʻldiriladi.

Masalan, soliq toʻlovchining chet el yuridik shaxsida yoki nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida “Ishtirok etish ulushi” 53,87423 foizni tashkil etsa, sonning butun qismi 3 xonali, kasr qismi 15 xonali sonlarda, boʻsh kataklari chiziqcha bilan “53-.87423----------” koʻrinishda toʻldiriladi.

11. Dasturiy taʼminot yordamida toʻldirilgan va printerda chop etilgan xabarnomani yuborishda boʻsh joylar uchun maydon va chiziqlar boʻlmasligi mumkin. Maydonlarning joylashuvi va oʻlchamlari oʻzgartirilmasligi kerak.

12. Soliq toʻlovchi tomonidan xabarnomalar soliq boʻyicha hisobga olingan joydagi soliq organiga qogʻozda yoki telekommunikatsiya kanallari orqali elektron shaklda yoxud soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuborilishi mumkin.

4-bob. Xabarnomaning titul varaqlarini toʻldirish

13. Xabarnoma shakllaridagi “STIR” maydoni har bir varaqning yuqori qismida takrorlanadi va unda xabarnomani taqdim etayotgan soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami koʻrsatiladi.

14. “Hujjat turi” maydonida:

“1” raqami tegishli hisobot davri uchun birinchi marta taqdim etilayotganligini;

“2” va undan keyingi raqamlar tegishli hisobot davri uchun aniqlashtirilgan xabarnoma tartib raqamlarini bildiradi.

15. “Hisobot davri” maydonida xabarnoma taqdim etilayotgan oy tartib raqami va “Soliq davri” maydonida kalendar yil koʻrsatiladi.

16. “Soliq toʻlovchi toʻgʻrisida maʼlumotlar” maydonida soliq toʻlovchi:

yuridik shaxslar boʻyicha taʼsis hujjatlariga muvofiq yuridik shaxsning toʻliq nomi;

jismoniy shaxslar boʻyicha shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida jismoniy shaxsning ismi, familiyasi va otasining ismi (mavjud boʻlsa) toʻliq yoziladi. Bunda jismoniy shaxs boʻyicha maʼlumotlar 2-varaqda koʻrsatiladi.

17. “Yuridik shaxsning joylashgan joyi” maydonida yuridik shaxsning joylashgan joyi koʻrsatiladi.

18. “Pochta manzili” maydonida yuridik shaxsning joylashgan joyi boʻyicha pochta manzili yoziladi.

19. “Elektron pochta manzili” maydonida yuridik shaxsning Internet tarmogʻida roʻyxatga olingan va aktiv holatdagi elektron pochta manzili koʻrsatiladi.

20. “Telefon” maydonida soliq toʻlovchi yoki uning vakilining aloqa uchun telefon raqamlari operator kodi bilan koʻrsatiladi.

21. “Xabarnomani taqdim etish muddati (kun/oy/yil)” maydoniga xabarnoma taqdim etilayotgan sana kun, oy, yil shaklida toʻldiriladi.

22. “_________ga taqdim etiladi” maydoniga xabarnoma taqdim etilayotgan davlat soliq xizmati organining toʻliq nomi yoziladi.

23. “Mazkur xabarnoma _ _ _ hujjatlar nusxalari ilova qilingan holda varaqda tuzildi.” maydonida toʻldirilgan xabarnoma shakllari, “Ilova _ _ _ varaqda.” maydonida taqdim etilayotgan xabarnomaga ilova qilinayotgan va tasdiqlovchi hujjatlar soni koʻrsatiladi.

24. Titul varaqning “Mazkur xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqligini tasdiqlayman:” boʻlimida boʻsh maydoniga xabarnoma kim tomonidan taqdim etilayotgan boʻlsa, “1 — jismoniy shaxs”, “2 — jismoniy shaxs vakili”, “3 — korxona rahbari” va “ 4 — korxona vakili”ning mos raqamlaridan biri koʻrsatiladi:

agar xabarnoma yuridik shaxs tomonidan taqdim etilayotgan boʻlsa, shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida korxona rahbarining yoki vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi toʻliq, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, operator kodi bilan telefon raqamlari, elektron pochta manzili koʻrsatiladi hamda shaxsiy imzosi va imzolangan sanasi bilan tasdiqlanadi;

agar xabarnoma soliq toʻlovchi — jismoniy shaxs, shu jumladan, yakka tartibdagi tadbirkor, advokat, notarius va Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiy amaliyot bilan shugʻullanadigan boshqa shaxslar tomonidan taqdim etilganda ularning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida ismi, otasining ismi toʻliq, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami, operator kodi bilan telefon raqamlari, elektron pochta manzili koʻrsatiladi va shaxsiy imzosi bilan tasdiqlanib, imzolagan sanasi qoʻyiladi.

Xabarnoma jismoniy shaxs yoki korxona vakili tomonidan taqdim etilganda “Soliq toʻlovchining vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat nomi va rekvizitlari” maydonida vakilligini tasdiqlovchi hujjatlar nomi va uning rekvizitlari toʻliq koʻrsatilishi va ilova qilinishi lozim.

Xabarnomani taqdim etayotgan korxona rahbarining yoki vakilining yoxud jismoniy shaxs yoki vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi boshqa varaqlarda ham takrorlanadi va ularda mazkur shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatiladi.

25. “Davlat soliq xizmati organi xodimi tomonidan toʻldiriladi” maydonida xabarnomani taqdim etish usullari, xabarnoma varaqlari, ilova qilinayotgan va tasdiqlovchi hujjatlar soni, topshirilgan sanasi va roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami xabarnomani qabul qilgan soliq xizmati xodimining ismi, familiyasi va otasining ismi (agar bor boʻlsa) va imzosi bilan tasdiqlanadi.

5-bob. Xabarnomalarning “Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

26. Xabarnomalarning “Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi yakka tartibdagi tadbirkor boʻlmagan jismoniy shaxs tomonidan toʻldiriladi.

27. Maʼlumotlar jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar asosida:

“Familiyasi”, “Ismi”, “Otasining ismi” maydonlarida xabarnomani taqdim etayotgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi (agar bor boʻlsa);

“Tugʻilgan sanasi” maydonida tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil);

“Tugʻilgan joyi” maydonida jismoniy shaxsning tugʻilgan joyi;

“Fuqaroligi” maydonida “1 — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi”, “2 — chet el fuqarosi” va “3 — fuqaroligi boʻlmagan shaxs” jismoniy shaxs fuqaroligiga oid mos raqam;

“Mamlakati” maydoniga jismoniy shaxs fuqaroligi boʻlgan mamlakat nomi yozib qoʻyiladi;

“Shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar” maydonida:

“Hujjat turi” maydonida koʻrsatilgan hujjat turlarining mos raqami;

“Seriyasi” maydonida hujjat seriyasi;

“Raqami” maydonida hujjat raqami;

“Berilgan vaqti” maydonida hujjatning berilgan vaqti;

“Kim tomonidan berilgan” maydonida shaxsni tasdiqlovchi hujjatni bergan organ nomi koʻrsatiladi.

28. “Yashash joyi manzili” maydonida doimiy propiska boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti sifatida roʻyxatda turgan joy manzili aniq koʻrsatilishi lozim.

29. “Telefoni” maydonida aloqa uchun telefon raqamlari operator kodi bilan koʻrsatiladi.

30. “Mazkur xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqligini tasdiqlayman:” boʻlimida jismoniy shaxsning STIR, ismi, familiyasi, otasining ismi (agar bor boʻlsa) koʻrsatilib, shaxsiy imzosi bilan tasdiqlanadi va imzolagan sanasi qoʻyiladi.

31. “Davlat soliq xizmati organi xodimi tomonidan toʻldiriladi” maydonida xabarnomani taqdim etish usullari, xabarnoma varaqlari, ilova qilinayotgan va tasdiqlovchi hujjatlar varaqlari soni, topshirilgan sanasi va roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami xabarnomani qabul qilgan soliq xizmati xodimining ismi, familiyasi va otasining ismi (agar bor boʻlsa) va imzosi bilan tasdiqlanadi.

6-bob. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

32. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi hisoblangan chet el korxonasiga nisbatan soliq toʻlovchi nazorat qiluvchi shaxs deb eʼtirof etilgan hollarda toʻldiriladi.

Agar soliq toʻlovchi bir nechta chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilgan boʻlsa, har bir chet el kompaniyasi boʻyicha alohida-alohida toʻldiriladi.

33. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda chet el kompaniyasiga berilgan tartib raqami koʻrsatiladi.

Misol uchun, X K - 0 0 0 0 1 .

Bunda “XK” xorijiy kompaniya maʼnosini anglatadi.

Agar soliq toʻlovchi chet el korxonasining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida ishtirok etsa va u toʻgʻridagi maʼlumotlar Soliq kodeksining 209-moddasi birinchi qismi ikkinchi xatboshisiga muvofiq “Chet el yuridik shaxsi faoliyatida ishtirok etish (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalarini taʼsis etish) toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan boʻlsa, har bir nazorat qilinadigan chet el kompaniyasiga chet el korxonasiga mos holda tartib raqami beriladi.

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi soliq rezidenti maqomini oʻzgartirganda nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining raqami saqlab qolinadi va qayta berilmaydi.

Soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi maqomi tugatilganda (yakunlanganda) mazkur raqam takroran boshqasiga berilmaydi.

34. Xabarnomaning “Chet el korxonasining nomi” maydonida transliteratsiya qoidalariga muvofiq chet el korxonasining toʻliq nomi lotin yozuvida yoziladi.

35. “Roʻyxatdan oʻtgan mamlakat (hudud) kodi” maydonida ushbu chet el korxonasini roʻyxatdan oʻtkazgan mamlakat (hudud)ning ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq uch raqamli kodi koʻrsatiladi.

36. “Chet el korxonasi roʻyxatdan oʻtgan sana” maydonida chet el korxonasining oʻz mamlakatida roʻyxatdan oʻtkazilgan sanasi yoziladi.

37. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi roʻyxat raqam(lar)i (agar mavjud boʻlsa)” maydonida ushbu chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat (hudud)dagi roʻyxatga olingan (agar olingan boʻlsa) raqam(lar)i (mavjud boʻlsa) yoki uning anolog(lar)i koʻrsatiladi.

38. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi soliq toʻlovchining kodi yoki analoglari (agar mavjud boʻlsa)” maydonida ushbu chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat (hudud)dagi soliq toʻlovchi sifatidagi kodi yoki uning analogi (agar mavjud boʻlsa) raqamlari koʻrsatiladi.

39. “Soliq rezidenti boʻlgan mamlakat (hudud)dagi soliq toʻlovchining kodi yoki analoglari (agar mavjud boʻlsa)” maydonida ushbu chet el korxonasining soliq rezidenti boʻlgan mamlakat (hudud)dagi soliq toʻlovchi sifatidagi kodi yoki uning analogi (agar mavjud boʻlsa) koʻrsatiladi.

40. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat (hudud)dagi manzili (agar mavjud boʻlsa)” maydonida chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat (hudud)dagi manzili (agar mavjud boʻlsa) lotin yozuvida toʻldiriladi.

7-bob. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” varagʻini toʻldirish

41. Mazkur varaq soliq toʻlovchi tomonidan xabarnomaning 3-varagʻida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilgan hollarda toʻldiriladi.

42. “Umumiy maʼlumotlar” boʻlimida:

1) “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami” maydonida xabarnomaning 3-varagʻidagi koʻrsatilgan chet el kompaniyasining tartib raqami;

2) “Soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” maydonida mazkur nizomga 2-ilovaga muvofiq chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslarning tegishli kodi koʻrsatiladi;

Agar soliq toʻlovchi tegishli kod qarshisida “1” raqamini koʻrsatganda soliq toʻlovchi munosabatlarida bajarilmaydigan va/yoki bajarilganligi holati inobatga olinmagan tegishli asos kodi qarshisida “0” yoki “2” raqamini koʻrsatish vakolatiga ega.

3) “Mustaqil ravishda chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish” maydonida mos holda “0” yoki “1” raqami, “1” raqami Soliq kodeksining 40-moddasining birinchi qismi yoki beshinchi qismida koʻrsatilgan asoslarga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti oʻzini mustaqil holda chet el kompaniyasi nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etgan hollarda koʻrsatiladi.

Mustaqil ravishda chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilganda “Soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” maydoni mazkur bandning “2” kichik bandiga muvofiq toʻldiriladi.

43. “Chet el korxonasida ishtirok etishi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimi chet el korxonasida ishtiroki soliq toʻlovchi chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilgan hollarda toʻldiriladi:

1) “Ishtirok etish turi” maydonida mazkur nizomga 3-ilovaga muvofiq chet el korxonasida ishtirok etish turlari kodlariga mos holda “0” yoki “1” raqami, soliq toʻlovchiga nisbatan bir nechta asoslar mos kelgan hollarda tegishli kod qarshisiga “1” raqami qoʻyiladi.

2) “Ishtirok etish turi” maydoni 205-kod “Soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar”da faqat 102-kod koʻrsatilganda toʻldiriladi.

3) “Toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchi chet el korxonasida toʻgʻridan-toʻgʻri yagona ishtirokchi boʻlgan hollarda, shu jumladan, yagona ishtiroki aralash (toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita) amalga oshirilgandagi ulushi koʻrsatiladi. Agar, toʻgʻridan-toʻgʻri yagona ishtirokchi boʻlmagan hollarda, “0” qoʻyiladi;

4) “Bilvosita ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchi chet el korxonasida bilvosita yagona ishtirokchi boʻlgan hollarda, shu jumladan, yagona ishtiroki aralash (toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita) amalga oshirilgandagi ulushi koʻrsatiladi. Agar, soliq toʻlovchi chet el korxonasida bilvosita yagona ishtirokchi boʻlmasa, “0” qoʻyiladi;

5) “Aralash ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchining chet el korxonasidagi yagona aralash holda toʻgʻridan-toʻgʻri va bilvosita ishtirokining umumiy ulushi miqdori koʻrsatiladi;

6) “Eri (xotini), ota-onasi (farzandlikka olgan ota-onasi), eri (xotini)ning ota-onasi, farzandlari (farzandlikka olingan farzandlari), toʻliq va toʻliq boʻlmagan qarindosh aka-ukalari va opa-singillari, shuningdek, vasiy (homiy)si va homiyligidagi shaxs bilan birgalikda ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchi chet el korxonasida eri (xotini), ota-onasi (farzandlikka olgan ota-onasi), eri (xotini)ning ota-onasi, farzandlari (farzandlikka olingan farzandlari), toʻliq va toʻliq boʻlmagan qarindosh aka-ukalari va opa-singillari, shuningdek, vasiy (homiy)si va homiyligidagi shaxs bilan birgalikda ishtirok etgan hollardagi ulushi koʻrsatiladi.

Mazkur maydon “Ishtirok etish turi” maydonida 204-kod tanlangan hollarda toʻldiriladi;

7) “Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti bilan birgalikda ishtirok etish ulushi, %” maydonida soliq toʻlovchi chet el korxonasidagi ishtiroki eri (xotini)ning, ota-onasi (farzandlikka olgan ota-onasi), eri (xotini)ning ota-onasi, farzandlari (farzandlikka olingan farzandlari), toʻliq va toʻliq boʻlmagan qarindosh aka-ukalari va opa-singillari, shuningdek, vasiy (homiysi) va homiyligidagi shaxs boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti bilan ishtirok etgan hollardagi ulushi koʻrsatilib, mazkur maydon “Ishtirok etish turi” maydonida 205-kod tanlangan hollarda toʻldiriladi.

44. “Chet el korxonasi nazorati toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimi Soliq kodeksi 40-moddasining beshinchi qismida koʻrsatilgan asoslarga koʻra chet el kompaniyasi nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilgan hollarda toʻldiriladi.

“Asoslar (hujjatning nomi va rekvizitlari)” maydonida soliq toʻlovchi chet el kompaniyasi nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilgan hujjat nomi, shuningdek, raqami va sanasi koʻrsatiladi.

8-bob. Xabarnomaning “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varaqlarini toʻldirish

45. Xabarnomaning “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasiga nisbatan toʻldiriladi.

Agar soliq toʻlovchi yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan bir nechta nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilganda har bir chet el tuzilmasi boʻyicha xabarnomaning mazkur varagʻi alohida-alohida toʻldiriladi.

46. “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda berilgan chet el tuzilmasining tartib raqami koʻrsatiladi.

Misol uchun, X T - 0 0 0 0 1 .

Bunda “XT” xorijiy tuzilma maʼnosini anglatadi.

Agar soliq toʻlovchi chet el korxonasining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida ishtirok etsa va u toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Soliq kodeksining 209-moddasi birinchi qismi ikkinchi xatboshisiga muvofiq “Chet el yuridik shaxsi faoliyatida ishtirok etish (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalarini taʼsis etish) toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan boʻlsa, har bir nazorat qilinadigan chet el kompaniyasiga chet el korxonasiga mos holda tartib raqami beriladi.

Soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi maqomi tugatilganda (yakunlanganda) mazkur raqam takroran boshqasiga berilmaydi.

47. “Tashkiliy tuzilmasi shakli (kodi)” maydoniga quyidagilarning mos raqamlaridan biri qoʻyiladi:

“1” — jamgʻarma;

“2” — sheriklik;

“3” — shirkat;

“4” — trast;

“5” — jamoaviy investitsiya va (yoki) ishonchli boshqaruvning boshqa shakllari.

48. “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi nomi” maydonida yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi nomi lotin yozuvida koʻrsatiladi. Nomi mavjud boʻlmagan hollarda chet el davlatlari qonunchiligi va (yoki) taʼsis hujjatlariga muvofiq yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining tashkiliy shaklini identifikatsiya qilish imkonini beruvchi axborotlar keltiriladi.

49. “Yuridik shaxsni tashkil etmagan holda chet el tuzilmasini tashkil etish toʻgʻrisidagi hujjat nomi va rekvizitlari” maydonida yuridik shaxsni tashkil etmagan holda chet el tuzilmasini taʼsis etish toʻgʻrisidagi hujjat nomi va uning rekvizitlari (mavjud boʻlgan hollarda) oʻzbek tilida lotin yozuvida toʻldiriladi.

50. “Tashkil topgan (roʻyxatdan oʻtgan) sanasi” maydonida yuridik shaxsni tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining xorijiy davlatda tashkil etilgan (roʻyxatdan oʻtkazilgan) (agar roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa) sanasi koʻrsatiladi.

51. “Tashkil topgan (roʻyxatdan oʻtgan) mamlakat kodi” maydonida ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq ushbu chet el tuzilmasi mamlakatining uch raqamli kodi koʻrsatiladi.

53. “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasini identifikatsiya qiluvchi boshqa maʼlumotlar” maydoni chet el tuzilmasini identifikatsiya qiluvchi boshqa maʼlumotlar mavjud boʻlgan hollarda toʻldiriladi.

9-bob. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchini yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” varagʻini toʻldirish

54. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchini yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” varagʻi soliq toʻlovchi ushbu xabarnomaning 5-varagʻida oʻzini yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb koʻrsatgan boʻlsa toʻldiriladi.

55. “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami” maydonida ushbu xabarnomaning 5-varagʻida qayd qilingan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami koʻrsatiladi.

56. “Soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” maydonida mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxslari deb eʼtirof etish uchun asoslarning tegishli kodi koʻrsatiladi;

Agar soliq toʻlovchi tegishli kod qarshisida “1” raqamini koʻrsatganda soliq toʻlovchi munosabatlarida bajarilmaydigan va/yoki bajarilganligi holati inobatga olinmagan tegishli asos kodi qarshisida “0” yoki “2” raqamini koʻrsatish vakolatiga ega.

57. “Mustaqil ravishda yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish” maydonida “0” yoki “1” raqami, “1” raqami Soliq kodeksining 40-moddasi oʻn uchinchi qismiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti mustaqil ravishda oʻzini yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etgan hollarda qoʻyiladi.

Soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda chet el korxonasi nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etilganda “Soliq toʻlovchini nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish uchun asoslar” maydoni mazkur Nizomning 71-bandida koʻrsatilgan tartibda toʻldiriladi.

58. “Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi asoslarning bajarilganligini tasdiqlovchi (tasdiqlangan hujjatlar nomi va rekvizitlari” maydonida soliq toʻlovchini yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining nazorat qiluvchi shaxsi deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi asoslarning bajarilganligini tasdiqlovchi hujjat(lar) nomi, shuningdek, u(lar)ning raqami va sanasi koʻrsatiladi.

10-bob. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining moliyaviy hisoboti toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

59. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining moliyaviy hisoboti toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi mazkur xabarnomaning 3 va 5-varaqlarida koʻrsatilgan nazorat qilinadigan chet el kompaniyalarining moliyaviy hisobotlariga nisbatan toʻldiriladi.

60. “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami” maydonida mazkur xabarnomaning 3 va 5-varaqlarida koʻrsatilgan nazorat qilinadigan chet el kompaniyalarining tartib raqamlari koʻrsatiladi.

61. “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasini aniqlash” maydonida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasi:

Soliq kodeksining 331-moddasi 1-qismi “1” kichik bandi asosida aniqlanganda “1” raqami;

Soliq kodeksining 331-moddasi 1-qismi “2” kichik bandi asosida aniqlanganda “2” raqami koʻrsatiladi.

62. “Moliyaviy hisobot tuziladigan davrning oxirgi kuni” maydonida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining moliya yili uchun moliyaviy hisobot tuziladigan davrning tugashi sanasi koʻrsatiladi.

63. “Moliya yili uchun moliyaviy hisobot tuzilgan sana” maydonida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi tomonidan moliyaviy hisobot tuzilgan sana koʻrsatiladi.

64. “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasi aniqlanadigan davrning oxirgi sanasi” maydonida Soliq kodeksining 331-moddasi birinchi qismi “2” kichik bandiga muvofiq nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasi aniqlanadigan oxirgi sana koʻrsatiladi.

65. “Auditorlik xulosasi tuzilgan sana” maydonida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining shaxsiy qonunida yoki taʼsis (korporativ) hujjatlarida moliya yilida moliyaviy hisobotlar majburiy tartibda audit tekshiruvi oʻtkazilishi belgilangan yoki ixtiyoriy ravishda audit tekshiruvi oʻtkazilgan boʻlsa, moliyaviy hisobotlar boʻyicha tuzilgan audit xulosasi sanasi koʻrsatiladi.

66. “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasini soliq solishdan ozod qilish uchun asoslar” maydonida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasini soliqdan ozod qilish uchun mazkur Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan asoslarning tegishli kodlariga “0” yoki “1” raqamlari qoʻyiladi.

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining foydasini soliqdan ozod qilishga bir nechta asoslar toʻgʻri kelganda, uning qarshisiga “1” raqami qoʻyiladi.

11-bob. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etishi tartibi” varaqlarini toʻldirish

67. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etishi tartibi” varagʻi nazorat qilinadigan chet el korxonasida soliq toʻlovchining bir oʻzi (soliq rezidenti boʻlgan eri (xotini), ota-onasi (farzandlikka olgan ota-onasi), eri (xotini)ning ota-onasi, farzandlari (farzandlikka olingan farzandlari), toʻliq va toʻliq boʻlmagan qarindosh aka-ukalari va opa-singillari, shuningdek, vasiy (homiy)si va homiyligidagi shaxslar ishtirokisiz) ishtirok etgan hollarda toʻldiriladi.

Soliq toʻlovchi bir nechta nazorat qilinadigan kompaniyasida bilvosita ishtirok etgan taqdirda, har bir chet el korxonasi va nazorat qilinadigan kompaniya boʻyicha mazkur varaqlar alohida-alohida toʻldiriladi.

68. “Soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyada bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida quyidagilar koʻrsatiladi:

“Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasiga mustaqil holda berilgan tartib raqami;

“Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining nomi” maydonida lotin yozuvida nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining oʻzbek tilidagi toʻliq nomi;

“Bilvosita ishtirok etish ulushi — jami, %” maydonida xabarnomaning “Soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etishi toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan soliq toʻlovchining barcha ketma-ketliklar boʻyicha mazkur nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida ishtirok etishi ulushining foizlarda aniqlangan summasi koʻrsatiladi.

69. “Bilvosita ishtirok etish tartibi” boʻlimida soliq toʻlovchining nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida ishtirok etishi ketma-ketligi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

1) “Ishtirok etish ketma-ketligi” maydonida xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etish toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi va chet el (Oʻzbekiston Respublikasi) korxonasida soliq toʻlovchining bilvosita ishtirok etishi ketma-ketligi tartib raqami koʻrsatiladi. Mazkur raqam soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi;

2) “Ketma-ketlikda bilvosita ishtirok etish ulushi — jami, %” maydonida “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etish toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida soliq toʻlovchining mazkur ketma-ketlik boʻyicha oxirgi ishtirokchiga nisbatan bilvosita ishtirok etish ulushining foizi koʻrsatiladi.

70. “Ketma-ketlikda ishtirok etuvchilar toʻgʻrisida maʼlumotlar” maydonida “Ishtirok etish ketma-ketligi” maydonida keltirilgan barcha ishtirokchilar ketma-ketligi koʻrsatiladi.

Birinchi navbatda, toʻgʻridan-toʻgʻri ulushga ega boʻlgan chet el (Oʻzbekiston) korxonasi yoki nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi, shu jumladan, soliq toʻlovchi tomonidan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida ishtirok etishda foydalanilgan yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi koʻrsatiladi.

Oxirgi boʻlib “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etish toʻgʻrisida maʼlumotlar” boʻlimida koʻrsatilgan soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etadigan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi koʻrsatiladi.

“Ishtirokchining tartib raqami” maydonida mazkur xabarnomaning 3-varagʻiga asosan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasining, 5-varagʻiga asosan yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasi hisoblangan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi, 9-varagʻiga asosan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etadigan Oʻzbekiston korxonasi va 10-varagʻiga asosan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etadigan chet el korxonasining tartib raqamlari koʻrsatiladi.

“Toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish ulushi, %” maydonida:

ketma-ketlikning birinchi ishtirokchisiga nisbatan soliq toʻlovchining keyingi chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi yoki nazorat qilinadigan chet el kompaniyasidagi toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishi ulushi ketma-ketligi koʻrsatiladi;

ketma-ketlikning har bir keyingi ishtirokchisiga nisbatan chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasidagi yoki nazorat qilinadigan chet el kompaniyasidagi oldingi ishtirokchining toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishi ulushi foizlarda koʻrsatiladi.

“Bilvosita ishtirok etish ulushi, %” maydonida:

birinchi ishtirokchiga maydon toʻldirilmaydi;

ketma-ketlikning har bir keyingi ishtirokchiga nisbatan soliq toʻlovchining har bir chet el (Oʻzbekiston) korxonasi va (yoki) yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasidagi yoki nazorat qilinadigan chet el kompaniyasidagi bilvosita ishtirok etishi ulushi foizlarda koʻrsatiladi.

71. Agar soliq toʻlovchi nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bir nechta ketma-ketlik boʻyicha ishtirok etsa, har bir ketma-ketlik uchun mazkur varaq alohida toʻldiriladi.

12-bob. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etadigan Oʻzbekiston korxonalari toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

72. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirok etadigan Oʻzbekiston korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi soliq toʻlovchi tomonidan nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bilvosita ishtirokini Oʻzbekiston Respublikasi korxonalari orqali amalga oshirganda toʻldiriladi.

Agar soliq toʻlovchi nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida bir nechta Oʻzbekiston Respublikasi korxonalari orqali bilvosita ishtirok etsa, har bir Oʻzbekiston Respublikasi korxonasi boʻyicha mazkur varaq alohida-alohida toʻldiriladi.

73. “Oʻzbekiston Respublikasi korxonasining tartib raqami” maydonida soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil ravishda berilgan Oʻzbekiston korxonasining tartib raqami koʻrsatiladi.

Misol uchun, U Z B - 0 0 0 0 1 .

Agar soliq toʻlovchi nazorat qilinadigan kompaniyada Soliq kodeksining 209-moddasi birinchi qismi ikkinchi xatboshisiga asosan taqdim etilgan “Chet el yuridik shaxsi faoliyatida ishtirok etish (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalarini taʼsis etish) toʻgʻrisida”gi xabarnomada koʻrsatilgan bir nechta Oʻzbekiston korxonasi orqali ishtirok etsa, ularning har biriga mos holda alohida tartib raqami beriladi. Berilgan raqam ishtirok etish davrida oʻzgartirilmaydi.

Ishtirok etish yakunlangan taqdirda, mazkur raqam boshqa Oʻzbekiston korxonasiga takroran berilmaydi.

74. “Korxonaning davlat roʻyxatidan oʻtgan asosiy raqami” maydonida Oʻzbekiston korxonasining davlat roʻyxatiga olingan raqami koʻrsatiladi.

75. “STIR” maydonida mos holda soliq toʻlovchining roʻyxatdan oʻtgan davlat soliq xizmati organidagi soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami qoʻyiladi.

76. “Toʻliq nomi” maydonida taʼsis hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston korxonasining toʻliq nomi yoziladi.

13-bob. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etadigan chet el korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻini toʻldirish

77. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida soliq toʻlovchi bilvosita ishtirok etadigan chet el korxonasi toʻgʻrisida maʼlumotlar” varagʻi soliq toʻlovchi nazorat qilinadigan chet el kompaniyasidagi bilvosita ishtirokini chet el korxonasidan foydalangan holda amalga oshirgan chet el korxonasiga nisbatan toʻldiradi. Bunda soliq toʻlovchi nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida toʻgʻridan-toʻgʻri nazorat qiluvchi shaxs sifatida qaralmaydi.

Agar soliq toʻlovchi oʻz ishtirokini bir nechta chet el korxonalari orqali amalga oshirsa, har bir chet el korxonasi boʻyicha mazkur varaq alohida-alohida toʻldiriladi.

78. “Chet el korxonasining tartib raqami” maydonida chet el korxonasiga soliq toʻlovchi tomonidan mustaqil holda berilgan tartib raqami koʻrsatiladi.

Misol uchun, X K - 0 0 0 0 1 .

Bunda “XK” xorijiy korxona maʼnosini anglatadi.

Agar soliq toʻlovchi nazorat qilinadigan chet el kompaniyasida Soliq kodeksining 209-moddasi birinchi qismi ikkinchi xatboshisiga muvofiq taqdim etilgan “Chet el yuridik shaxsi faoliyatida ishtirok etish (yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmalarini taʼsis etish) toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan chet el korxonalari orqali ishtirok etsa, mos holda ularning har biriga alohida tartib raqami beriladi.

Soliq toʻlovchining chet el korxonasida ishtiroki yakunlanganda mazkur raqam takroran boshqasiga berilmaydi.

79. “Chet el korxonasining nomi” maydonida transliteratsiya qoidalariga muvofiq chet el korxonasining toʻliq nomi lotin yozuvida yoziladi.

80. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat kodi” maydonida chet el korxonasini roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilgan) mamlakatning ISO 3166 “Jahon mamlakatlari klassifikatori” xalqaro standartlariga muvofiq uch raqamli kodi koʻrsatiladi.

81. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi roʻyxat raqami (agar mavjud boʻlsa)” maydonida chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan mamlakat (hudud)da roʻyxat olingan (inkorporatsiya qilingan) raqami (mavjud boʻlgan hollarda) koʻrsatiladi.

82. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi soliq toʻlovchining kodi (mavjud boʻlgan taqdirda)” maydonida chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat (hudud)dagi soliq toʻlovchi sifatidagi kodi yoki uning analogi (agar mavjud boʻlsa) raqamlari koʻrsatiladi.

83. “Roʻyxatdan oʻtgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakatdagi manzili (mavjud boʻlgan taqdirda)” maydonida chet el korxonasining roʻyxatdan oʻtkazgan (inkorporatsiya qilingan) mamlakat (hudud)dagi yuridik manzili (agar mavjud boʻlsa) lotin yozuvida toʻliq koʻrsatiladi.

14-bob. Yakunlovchi qoidalar

84. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

85. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishini nazorat qilish davlat soliq xizmati organlari tomonidan amalga oshiriladi.

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Chet el kompaniyasining nazorat qiluvchi shaxslari deb eʼtirof etish uchun asoslar

101 Chet el kompaniyasida ishtirok etish ulushi 25 foizdan ortiq boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 1-qismi 1-bandi ) 102 Chet el kompaniyasida ishtirok etish ulushi 10 foizdan ortiq boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs, agar barcha shaxslarning ishtirok etish ulushi 50 foizdan ortiq boʻlsa (Soliq kodeksining 40-moddasi 1-qismi 2-bandi ) 103 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni oʻz shaxsiy manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 104 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni eri (xotini) manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 105 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni ota-onasi (shu jumladan, farzandlikka olgan ota-onasi) manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 106 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni erining (xotinining) ota-onasi manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 107 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismid a belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni farzandlari (shu jumladan, farzandlikka olgan farzandlar) manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 108 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni toʻliq va toʻliq boʻlmagan qarindosh aka-ukalari va opa-singillari manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 109 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni vasiysi (homiysi) manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 110 Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismida belgilangan shartlarga rioya etmagan, biroq chet el kompaniyasi ustidan nazoratni homiyligidagi shaxs manfaatlarini koʻzlab amalga oshirgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 5-qismi ) 111 Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining muassisi (asoschisi) boʻlgan va tuzilmaning foydasini (daromadini) bevosita yoki bilvosita toʻliq yoki qisman olishga (olishni talab qilishga) haqli boʻlgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 9-qismi 1-bandi ) 112 Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining muassisi (asoschisi) boʻlgan va tuzilmaning foydasini (daromadini) yoki uning bir qismini tasarruf etishga haqli boʻlgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 9-qismi 2-bandi ) 113 Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining muassisi (asoschisi) boʻlgan va tuzilmaga berilgan mol-mulkka boʻlgan huquqni oʻzida saqlab qolgan (qaytarish asosida berilgan) shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 9-qismi 3-bandi ) 114 Yuridik shaxs tashkil etmagan holda chet el tuzilmasining muassisi (asoschisi) va uning aktivlarini boshqarishda, foydasini (daromadini) taqsimlashda qabul qilinadigan qarorga taʼsir koʻrsatish yoki taʼsir koʻrsatish imkoniyati mavjud boʻlgan, yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasi ustidan nazoratni amalga oshiruvchi shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 7-qismi ) 115 Yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining taʼsis etuvchisi (asoschisi) hisoblanmaydigan va olingan daromadga (uning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 12-qismi 1-bandi ) 116 Yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining taʼsis etuvchisi (asoschisi) hisoblanmaydigan va mol-mulkini tasarruf etish huquqiga ega boʻlgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 12-qismi 2-bandi ) 117 Yuridik shaxsni tashkil etmagan chet el tuzilmasining taʼsis etuvchisi (asoschisi) hisoblanmaydigan va tuzilma tugatilgan (shartnoma tugatilgan, bekor qilingan) taqdirda, uning mol-mulkini olish huquqiga ega boʻlgan shaxs (Soliq kodeksining 40-moddasi 12-qismi 3-bandi )

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Soliq toʻlovchining chet el korxonasida ishtirok etishi turlari

201 Soliq toʻlovchi chet el yuridik shaxsida toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etishni amalga oshiradi 202 Soliq toʻlovchi chet el yuridik shaxsida bilvosita ishtirok etishni amalga oshiradi 203 Soliq toʻlovchi chet el yuridik shaxsida ham toʻgʻridan-toʻgʻri, ham bilvosita (aralash) ishtirok etishni amalga oshiradi 204 Soliq toʻlovchi chet el yuridik shaxsida eri (xotini), ota-onasi (farzandlikka olgan ota-onasi), erining (xotinining) ota-onasi, farzandlari (farzandlikka olingan farzandlari), toʻliq va toʻliq boʻlmagan qarindosh aka-ukalari va opa-singillari, shuningdek, vasiysi (homiysi) va homiyligidagi shaxs bilan birgalikda ishtirok etishni amalga oshiradi 205 Soliq toʻlovchi Soliq kodeksining 40-moddasi birinchi qismi “2”-kichik bandiga asosan chet el yuridik shaxsida Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari bilan birgalikda ishtirok etishni amalga oshiradi

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalari haqidagi xabarnomalarning shakllari, ularni toʻldirish va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Nazorat qilinadigan chet el kompaniyalarining foydasiga soliq solishdan ozod qilish asoslari

1001 Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi tashkil qilingan chet davlatning (hududning) qonunchilik hujjatlariga muvofiq notijorat tashkiloti boʻlib, olingan foydani (daromadni) aksiyadorlar (ishtirokchilar, muassislar) yoki boshqa shaxslar oʻrtasida taqsimlamaydi (Soliq kodeksining 204-moddasi 1-qismi 1-bandi ) 1002 Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi aktiv chet el kompaniyasi yoki aktiv chet el xolding kompaniyasi (Soliq kodeksining 204-moddasi 1-qismi 2-bandi ) 1003 Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi chet el kompaniyasi uchun daromadlarni (foydani) bunday kompaniya doimiy joylashgan davlatning (hududning) qonunchilik hujjatlariga muvofiq moliyaviy yil uchun moliyaviy hisobot tuziladigan davr yakunlari boʻyicha ushbu Kodeksning 207-moddasiga muvofiq aniqlanadigan soliq solishning samarali stavkasi ushbu Kodeksning 337-moddasi 12-bandida koʻrsatilgan foydadan olinadigan soliq stavkasi miqdoridan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etadi (Soliq kodeksining 204-moddasi 1-qismi 3-bandi ) 1004 Nazorat qilinadigan chet el kompaniyasi xorijiy davlatning (hududning) qonunchilik hujjatlariga muvofiq bank yoki sugʻurta faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya yoxud boshqa maxsus ruxsatnoma asosida faoliyat yuritadigan bank yoki sugʻurta tashkiloti (Soliq kodeksining 204-moddasi 1-qismi 4-bandi )

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 14-avgust,

489-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2020-y., 09/20/489/1184-son, 31.12.2020-y., 09/20/833/1704-son; 22.09.2021-y., 09/21/595/0900-son; 08.01.2021-y., 09/21/1/0002-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 22.08.2022-y., 09/22/471/0767-son, 02.11.2022-y., 09/22/631/0982-son; 15.06.2024-y., 09/24/330/0420-son; 17.07.2024-y., 09/24/428/0515-son; 14.03.2025-y., 09/25/160/0239-son; 19.03.2025-y., 09/25/168/0254-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son; 29.12.2025-y., 07/25/388/1235-son; 23.01.2026-y., 09/26/23/0070-son; 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son; 23.06.2026-y., 09/26/317/0617-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz