📅 2020-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августа 488-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкаммасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор 4-бандининг биринчи хатбоши , 5-бандининг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги ҳамда 7 ва 8-бандлардаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Қарорга 1-иловада (Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомда):
а) 3-банднинг бешинчи хатбоши , 6-банддаги , 8-банднинг биринчи ва йигирма тўртинчи хатбошиларидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари тегишлича «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-банддаги «иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари «молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд қўшилсин:
«18 1 . «Намунали» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «намунали» бўлган тақдирда тақдирланади.»;
г) қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд қўшилсин:
«19 1 . «Қониқарсиз» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «қониқарсиз» бўлган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилади.»;
д) Низомга 1-илованинг «Масъуллар» устунидаги 1, 2, 4, 5, 6 ва 9-босқичларидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари тегишлича «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) Низомга 2-иловада :
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони* уларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 3 = (Қ б / Т ҳф ) × 1000
бунда:
И 3 — индикатор миқдори (сонда);
Қ б — ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони;
Т ҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
13-банддаги «И 7 » белгилари «И 7.1 » белгилари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 13 1 -банд қўшилсин:
«13 1 . Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 7.2 = Т т - Т ҳд
бунда:
И 7.2 — индикатор миқдори (сўмда);
Т Т — тегишли ҳудуддаги Давлат бюджетига тўланган солиқ тўловлари (жисмоний шахслардан ва давлат органларидан ундирилган солиқ тўловлари бундан мустасно) миқдори (сўмда);
Т ҳд — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан тўланган солиқ тўловлари.»
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда кўрсатилганлиги индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 18 = ((Э ў + Г ў + С ў ) / 3
бунда:
И 18 — индикатор миқдори (сонда);
Э ў — етказиб берилган электр энергиясига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;
Г ў — етказиб берилган табиий газга тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;
С ў — етказиб берилган ичимлик сувига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл»;
қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд қўшилсин:
«31 1 . Тадбиркорлик субъектларига етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувига қўйилган ўртача балл қуйидаги формула асосида аниқланади:
бунда:
Б й1 — биринчи савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
Р с1 — биринчи савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;
Б йn — ҳар бир савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
Р сn — ҳар бир савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;
C n — сўровда берилган жами саволлар сони.
Мисол учун : Электр энергияси тармоғига уланиш ва таъминланганлик даражаси бўйича сўровнома 3 та саволдан иборат бўлиб, 1-саволда 1 000 нафар респондент, 2-саволда 800 нафар респондент ва 3-саволда 700 нафар респондент иштирок этган тақдирда:
Савол Жами респондент (Р сn ) Жавоб вариантлари Берилган жавоблар сони Қўйиладиган балл Ҳар бир жавоб бўйича баллар йиғиндиси Б йn 1 2 3 4 5 6 =(4 х 5) 7 1-савол 1000 1-жавоб 200 1 200 2600 2-жавоб 250 2 500 3-жавоб 350 3 1050 4-жавоб 150 4 600 5-жавоб 50 5 250 2- савол 800 1-жавоб 100 1 100 2375 2-жавоб 200 2 400 3-жавоб 250 3 750 4-жавоб 125 4 500 5-жавоб 125 5 625 3 - савол 700 1-жавоб 50 1 50 2675 2-жавоб 85 2 170 3-жавоб 105 3 315 4-жавоб 160 4 640 5-жавоб 300 5 1500
Юқоридагиларга асосан электр энергияси учун ўртача балл қуйидагича аниқланади:
((2600 / 1000) + (2375 / 800) + (2675 / 700)) / 3 = 3,13 балл
бунда:
2 600 — 1-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
1 000 — 1-саволда иштирок этган жами респондентлар;
2 375 — 2-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
800 — 2-саволда иштирок этган жами респондентлар;
2 675 — 3-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;
700 — 3-саволда иштирок этган жами респондентлар;
3 — саволлар сони»;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатининг индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 5.2 = ((Б й1 / Р с1 ) + ... + (Б йn / Р сn )) / C n **
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 19 = ((Б й1 / Р с1 ) + ... + (Б йn / Р сn )) / C n ***
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 20 = ((Б й1 / Р с1 ) + ... + (Б йn / Р сn )) / C n ****
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И 1 , И 3 , И 7.1 , И 7.2 , И 8 , И 101 , И 10.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.3 , И 11.4 , И 12 , И 15.1 , И 18 , И 5.2 , И 19 , И 20 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И 2.1 , И 2.2 , И 4 , И 5.1 , И 6 , И 9.1 , И 9.2 , И 10.3 , И 13 , И 14 , И 15.2 , И 16 , И 17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур Методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади»;
36-банддаги «И 7 » белгиси «И 7.1 , И 7.2 ,» белгилари билан алмаштирилсин;
39-бандда :
«Б ии17 » белгиси «Б ии18 » белгиси билан алмаштирилсин;
«17» рақами «18» рақами билан алмаштирилсин;
ж) Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-иловада :
2 ва 17-позицияларнинг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позицияда:
«Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига туширилган тушумнинг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори.
2. Ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдори.»;
«Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-позициянинг «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (республика бўйича расман банд бўлган аҳоли сони бўйича), Давлат статистика қўмитаси (республика бўйича тадбиркорлик субъектларида расман банд бўлган аҳоли сони бўйича)»;
з) Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 2-илованинг 1-3-позициялари «Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» устунидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари тегишлича «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Қарорга 2-иловада :
а) 10-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 август,
488-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Adliya vazirligi tomonidan respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi koʻrsatkichlarini hisoblash va baholash boʻyicha “BUSINESS INDICATOR” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgusta 488-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkammasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Qaror 4-bandining birinchi xatboshi , 5-bandining “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi hamda 7 va 8-bandlardagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Qarorga 1-ilovada (Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda):
a) 3-bandning beshinchi xatboshi , 6-banddagi , 8-bandning birinchi va yigirma toʻrtinchi xatboshilaridagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 17-banddagi “iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari” soʻzlari “moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) quyidagi mazmundagi 18 1 -band qoʻshilsin:
“18 1 . “Namunali” deb topilgan viloyat yoki tuman (shahar) darajasidagi hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi tashkilotlar xodimlari faqat ushbu tashkilotlar masʼul boʻlgan koʻrsatkichlar “namunali” boʻlgan taqdirda taqdirlanadi.”;
g) quyidagi mazmundagi 19 1 -band qoʻshilsin:
“19 1 . “Qoniqarsiz” deb topilgan viloyat yoki tuman (shahar) darajasidagi hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga taʼsir etuvchi tashkilotlar rahbarlari faqat ushbu tashkilotlar masʼul boʻlgan koʻrsatkichlar “qoniqarsiz” boʻlgan taqdirda intizomiy javobgarlikka tortiladi.”;
d) Nizomga 1-ilovaning “Masʼullar” ustunidagi 1, 2, 4, 5, 6 va 9-bosqichlaridagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) Nizomga 2-ilovada :
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Yarim yil davomida tegishli hududda yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish boʻyicha tuman (shahar) hokimliklari va xalq deputatlari Kengashlari qarorlarida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlari hamda noturar koʻchmas mulk mulkdorlari boʻlgan jismoniy shaxslar soni* ularning ushbu hududda faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan oʻrtacha miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 3 = (Q b / T hf ) × 1000
bunda:
I 3 — indikator miqdori (sonda);
Q b — yer uchastkalarini davlat va jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish boʻyicha tuman (shahar) hokimliklari va xalq deputatlari Kengashlari qarorlarida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlari hamda noturar koʻchmas mulk mulkdorlari boʻlgan jismoniy shaxslar soni;
T hf — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari soni.
13-banddagi “I 7 ” belgilari “I 7.1 ” belgilari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 13 1 -band qoʻshilsin:
“13 1 . Yarim yil davomida tegishli hududda tadbirkorlik subyektlaridan Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning miqdorini aniqlash yoʻli bilan quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 7.2 = T t - T hd
bunda:
I 7.2 — indikator miqdori (soʻmda);
T T — tegishli hududdagi Davlat budjetiga toʻlangan soliq toʻlovlari (jismoniy shaxslardan va davlat organlaridan undirilgan soliq toʻlovlari bundan mustasno) miqdori (soʻmda);
T hd — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan davlat ishtirokidagi tashkilotlar tomonidan toʻlangan soliq toʻlovlari.”
31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra, tadbirkorlik subyektlariga muhandislik-kommunikatsiya xizmatlari amalda koʻrsatilganligi indikatori 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 18 = ((E oʻ + G oʻ + S oʻ ) / 3
bunda:
I 18 — indikator miqdori (sonda);
E oʻ — yetkazib berilgan elektr energiyasiga tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoʻyilgan oʻrtacha ball;
G oʻ — yetkazib berilgan tabiiy gazga tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoʻyilgan oʻrtacha ball;
S oʻ — yetkazib berilgan ichimlik suviga tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan qoʻyilgan oʻrtacha ball”;
quyidagi mazmundagi 31 1 -band qoʻshilsin:
“31 1 . Tadbirkorlik subyektlariga yetkazib berilgan elektr energiyasi, tabiiy gaz va ichimlik suviga qoʻyilgan oʻrtacha ball quyidagi formula asosida aniqlanadi:
bunda:
B y1 — birinchi savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
R s1 — birinchi savol boʻyicha ishtirok etgan jami respondentlar soni;
B yn — har bir savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
R sn — har bir savol boʻyicha ishtirok etgan jami respondentlar soni;
C n — soʻrovda berilgan jami savollar soni.
Misol uchun : Elektr energiyasi tarmogʻiga ulanish va taʼminlanganlik darajasi boʻyicha soʻrovnoma 3 ta savoldan iborat boʻlib, 1-savolda 1 000 nafar respondent, 2-savolda 800 nafar respondent va 3-savolda 700 nafar respondent ishtirok etgan taqdirda:
Savol Jami respondent (R sn ) Javob variantlari Berilgan javoblar soni Qoʻyiladigan ball Har bir javob boʻyicha ballar yigʻindisi B yn 1 2 3 4 5 6 =(4 x 5) 7 1-savol 1000 1-javob 200 1 200 2600 2-javob 250 2 500 3-javob 350 3 1050 4-javob 150 4 600 5-javob 50 5 250 2- savol 800 1-javob 100 1 100 2375 2-javob 200 2 400 3-javob 250 3 750 4-javob 125 4 500 5-javob 125 5 625 3 - savol 700 1-javob 50 1 50 2675 2-javob 85 2 170 3-javob 105 3 315 4-javob 160 4 640 5-javob 300 5 1500
Yuqoridagilarga asosan elektr energiyasi uchun oʻrtacha ball quyidagicha aniqlanadi:
((2600 / 1000) + (2375 / 800) + (2675 / 700)) / 3 = 3,13 ball
bunda:
2 600 — 1-savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
1 000 — 1-savolda ishtirok etgan jami respondentlar;
2 375 — 2-savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
800 — 2-savolda ishtirok etgan jami respondentlar;
2 675 — 3-savol boʻyicha jami ballar yigʻindisi;
700 — 3-savolda ishtirok etgan jami respondentlar;
3 — savollar soni”;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra, tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatilayotgan bank xizmatlari sifatining indikatori 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 5.2 = ((B y1 / R s1 ) + ... + (B yn / R sn )) / C n **
33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra tadbirkorlik subyektlari tomonidan majburiy homiylik va boshqa tadbirlarga jalb etish 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 19 = ((B y1 / R s1 ) + ... + (B yn / R sn )) / C n ***
34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Tegishli hududda oʻtkazilgan soʻrovlar natijasiga koʻra, tadbirkorlik subyektlarining tashkilotlar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga boʻlgan ishonchi indikatori 1 dan 5 gacha boʻlgan oʻrtacha ballar yigʻindisi boʻyicha quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 20 = ((B y1 / R s1 ) + ... + (B yn / R sn )) / C n ****
35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Indikator koʻrsatkichlarini baholashda I 1 , I 3 , I 7.1 , I 7.2 , I 8 , I 101 , I 10.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.3 , I 11.4 , I 12 , I 15.1 , I 18 , I 5.2 , I 19 , I 20 indikatorlari tuman (shahar) darajasida, I 2.1 , I 2.2 , I 4 , I 5.1 , I 6 , I 9.1 , I 9.2 , I 10.3 , I 13 , I 14 , I 15.2 , I 16 , I 17 indikatorlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar darajasida hisoblanadi. Mazkur Metodika boʻyicha aniqlangan indikatorlar ijobiy va salbiy koʻrsatkichlarga ega boʻladi”;
36-banddagi “I 7 ” belgisi “I 7.1 , I 7.2 ,” belgilari bilan almashtirilsin;
39-bandda :
“B ii17 ” belgisi “B ii18 ” belgisi bilan almashtirilsin;
“17” raqami “18” raqami bilan almashtirilsin;
j) Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodikaga 1-ilovada :
2 va 17-pozitsiyalarning “Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar” ustunidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-pozitsiyada:
“Indikator (koʻrsatkich)ni hisoblash metodikasi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Hududdagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tushirilgan tushumning ushbu hududdagi faoliyat yuritayotgan har 1 000 nafar tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdori.
2. Hududda tadbirkorlik subyektlaridan Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning miqdori.”;
“Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar” ustunidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-pozitsiyaning “Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (respublika boʻyicha rasman band boʻlgan aholi soni boʻyicha), Davlat statistika qoʻmitasi (respublika boʻyicha tadbirkorlik subyektlarida rasman band boʻlgan aholi soni boʻyicha)”;
z) Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodikaga 2-ilovaning 1-3-pozitsiyalari “Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar” ustunidagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Qarorga 2-ilovada :
a) 10-banddagi “Iqtisodiyot va sanoat vazirligining hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 13-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining hududiy boʻlinmalari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 14-avgust,
488-son