UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 18-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 18 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида кенг қамровли шерикликни янада ривожлантириш, илгари олий даражада қабул қилинган келишув ва битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берадиган аниқ ва салмоқли натижаларга эришишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туркия Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Дастурнинг бажарилишини таҳлил қилиш ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатиш;

Дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳар ойда масъул ижрочилар раҳбарларининг Дастурда уларга юклатилган вазифлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тўсиқларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Умурзоқов) ҳар ойда — ҳар календарь ойининг ўнинчи санасига қадар масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган чораларнинг натижадорлигини кўрсатган ҳолда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги танқидий таҳлилни Ўзбекистон Республикаси Президентига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида вазирликнинг тасдиқланган умумий штат бирликлари доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифаси этиб мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг устувор тармоқларини ислоҳ қилиш, янги йўналишларини белгилаш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган турк экспертлари билан тизимли ишлашни ташкил этиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туркиянинг қуйидаги йўналишлар бўйича илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида ишлаши учун турк экспертларини жалб қилсин:

жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш стратегияси ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришнинг халқаро сифат стандартларини жорий этиш;

«яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш;

махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш;

икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияларини янада ривожлантириш.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Республикаси Ҳукуматининг техник кўмагини кенгайтириш ва етакчи турк экспертларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятни ошириш;

сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, баланд бинолар, гидротехник иншоотлар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларида республикамизнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш;

йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

«электрон ҳукумат» соҳасида Туркия Республикасининг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш орқали ушбу тармоқдаги салоҳиятни ошириш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий Мажлис Сенати, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидаги йўналишлар бўйича институционал ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини тасдиқласин:

парламентаризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш;

диний соҳадаги сиёсат, мамлакатни ривожлантиришнинг дунёвий тамойилларини илгари суриш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонасини очишда амалий ёрдам кўрсатсин;

Туркия Республикасининг Анталия, Адана ва Бурса шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг фахрий консуллари тайинланиши масаласини кўриб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги турк инвесторларининг масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонда фаолият юритаётган Туркия компаниялари вакиллари билан Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида доимий, тўғридан-тўғри мулоқот учун платформа яратсин.

10. Масъул ижрочилар — вазирлик ва идоралар раҳбарлари:

тасдиқланган Дастурга киритилган лойиҳалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин;

ҳар ойда — ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дастур ижроси бўйича ахборот тақдим этсин.

11. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаковга — мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифларни сифатли ишлаб чиқишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаевга — соғлиқни сақлаш ва маданий-гуманитар соҳаларда турк томони билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Ш. Кудратовга — савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишини ҳамда турк компаниялари билан сермаҳсул ҳамкорлигини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 августдаги 494-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича

Т/р Кутилаётган аниқ натижа Амалий чора-тадбирлар ва уларни 2020 - 2021 йилларда амалга ошириш босқичлари Чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари Ижро учун масъул бўлган шахслар Шахсий жавобгарлик I. Икки томонлама чора-тадбирлар 1. Туркия Республикаси Вице-президенти Ф. Октайнинг ташрифини ўтказиш. 1. Ташриф муддатларини келишиш. 2020 йил август Ташқи ишлар вазирлиги ( А. Комилов ), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ( Л. Қудратов ), Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ( А. Агзамходжаев ) С. Умурзаков 2. Ташрифни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2020 йил август - сентябрь 3. Ташриф доирасида имзоланадиган битимлар ва шартномалар тўпламини тайёрлаш. 2020 йил сентябрь 2. Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш. 1. Тадбирни ўтказиш муддатларини келишиш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ( Л. Қудратов ), Ташқи ишлар вазирлиги ( А. Комилов ), Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ( А. Агзамходжаев ), вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Тадбир давомида муҳокама қилиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш. 2020 йил август - сентябрь 3. Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш. келишилган муддатларда 3. Савдо вазири Р. Пекжан бошчилигидаги Туркия ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифини ташкил қилиш. 1. Ташриф муддатларини келишиш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) С. Умурзаков 2. Икки мамлакат ишбилармон доиралари билан биргаликдаги тадбирларни кўриб чиқиш. 2020 йил сентябрь 3. Ташрифни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. келишилган муддатларда II. Олий даражада илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш 4. Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПҚ-3363-сон, 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3717-сон, 2020 йил 4 мартдаги ПҚ-4627-сон қарорлари билан тасдиқланган йўл хариталари ижроси тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига батафсил ахборот киритиш. ҳар ойнинг 3-санасига қадар в азирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш. ҳар ойнинг 10-санасига қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , вазирлик ва идоралар III. Савдо ҳамкорлигини фаоллаштириш, саноат кооперациясини кучайтириш 5. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, учинчи мамлакатларга экспорт қилишга мўлжалланган қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш. 1. Саноат кооперацияси лойиҳалари рўйхатини аниқлаш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни тайёрлаш 2020 йил август 3. Рўйхатни келишиш, лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган Туркиянинг хусусий компанияларини аниқлаш. 2020 йил сентябрь 4. Видео-конференцалоқа ташкиллаштириш, келишилган лойиҳалар тўпламини шакллантириш. 2020 йил сентябрь - октябрь 6. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш. 1. Дипломатик каналлар орқали ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишини ташкиллаштириш. 2020 йил сентябрь-октябрь Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (И. Эргашев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) У. Барноев 2. Битимда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 7. Ўзбекистон ва Туркияни боғловчи транспорт йўлакларининг самарадорлигини ошириш. 1. Туркия томонига жорий йил январь ойида Ўзбекистон, Қирғизстон Республикаси, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия ўртасида имзоланган «Боку — Тбилиси — Карс» йўлаги бўйлаб юкларни транзит ташишда чегирмалар тақдим этиш тўғрисидаги Протоколга қўшилиш юзасидан расмий таклиф йўллаш. 2020 йил август Транспорт вазирлиги , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) С. Умурзаков 2. Ушбу йўлак бўйлаб юкларни ташишни ташкиллаштириш жараёнида юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш. заруриятга қараб IV. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор тармоқлари ва йўналишларини ислоҳ қилиш учун маслаҳат ва эксперт кўмагини жалб қилиш 8. Вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг кадрлар салоҳиятини ошириш. 1. Махсус тренинглар ва ўқув дастурларини ташкил қилиш жадвалини Туркия томони билан келишиш. 2020 йил август-сентябрь Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Махсус тренинглар ва ўқув дастурларининг иштирокчиларини саралаб олиш. тадбирлардан бир ой аввал 3. Тренинглар ва ўқув дастурларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш. келишилган муддатларда 9. АКТ ва электрон ҳукумат соҳаларини ривожлантириш. 1. АКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Туркия томонига юбориш. 2020 йил сентябрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) С. Умурзаков, О. Умаров 2. АКТ соҳасида, шу жумладан тажриба, илғор ишланмалар ва «ноу-хау»лар алмашинуви бўйича турк экспертларини жалб қилиш чораларини кўриш. келишилган муддатларда 10. Соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш салоҳиятини ошириш. Ўзбекистондаги клиникаларни бошқариш учун турк мутахассисларини жалб қилиш масаласини ўрганиш. 2020 йил август Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) Б. Мусаев 11. Сейсмология соҳасидаги салоҳиятни ошириш. 1. Сейсмология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ҳамда баланд бинолар, кўприклар, гидро-техник иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларида республиканинг илмий салоҳиятини ошириш учун маслаҳат кўмагини кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш. 2020 йил сентябрь Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) , Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Т. Худайбергенов) , ФА Сейсмология институти (Юлдашев Б. ), Энергетика вазирлиги (А. Султонов) , «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А. Сангинов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) А. Раматов 2. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 12. Йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш соҳасига халқаро стандартларни жорий қилиш. 1. Йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш, шунингдек, улардан самарали фойдаланишда халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасида кўмак кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш. 2020 йил сентябрь Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев) , Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) А. Раматов 2. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 13. Мамлакатда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш. 1. Яширин иқтисодиётни қисқартириш соҳасида маслаҳат кўмагини кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида ишлаш учун турк экспертини жалб қилиш. 2020 йил сентябрь 3. Туркия тажрибаси ва механизмлари асосида иқтисодиётнинг яширин секторини легаллаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича аниқ таклифларни биргаликда тайёрлаш. 2020 йил октябрь 4. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 14. Ҳудудларни жадал саноатлаштириш, уларда тармоқларни ривожлантириш стратегиялари ҳамда комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга халқаро сифат мезонларини жорий қилиш, шунингдек, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш. 1. Ҳудудларни саноатлаштириш, уларда тармоқларни ривожланти?иш стратегиялари ва комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга халқаро сифат мезонларини жорий қилиш, шунингдек, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш соҳасида маслаҳат кўмагини кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Мазкур йўналишларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаш учун турк экспертларини жалб қилиш. 2020 йил сентябрь 3. Туркия тажрибаси асосида биргаликда аниқ таклифлар тайёрлаш. 2020 йил октябрь 4. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 15. Ўзбекистонда ишлаётган турк консультантларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш. 1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Лойиҳа офисини очиш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) , соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Республикамизда ишлаётган турк экспертлари, шунингдек, Туркия парламентининг Бюджет ва режалаштириш бўйича қўмитаси раиси Л. Элван, «Адолат ва тараққиёт» партияси раҳбарининг ўринбосари Ж. Йилмазни таклиф қилган ҳолда, Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири раислигида Мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилишларини ўтказиш. ҳар ой IV. Алоҳида йўналишлар бўйича икки мамлакатнинг ўзаро институционал ҳамкорлигини ривожлантириш 16. Парламентаризмни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш. 1. Тажриба алмашиш ҳамда Туркия томонининг билимлари билан ўртоқлашиш учун икки партия («ЎзЛиДеП» ва «Адолат ва тараққиёт» партияси) йўналиши бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифларни Туркия томонига юбориш. 2020 йил август Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Олий Мажлис Сенати (С. Сафоев), ЎзЛиДеП (А. Хаитов) С. Умурзаков 2. Партиялараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Туркия томонига йўллаш. 2020 йил август 3. Битим лойиҳасини келишиш ва имзолаш. 2020 йил сентябрь 4. Битимда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 17. Диний соҳада барқарорликни таъминлаш, мамлакат тараққиётининг дунёвий тамойилларини илгари суриш, экстремизмга қарши курашиш. 1. Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Диний ишлар бошқармаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш. 2020 йил август Диний ишлар қўмитаси (А. Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) Б. Мусаев 2. Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2020 йил сентябрь 3. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда 18. Ҳудудлардаги тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасидаги салоҳиятни ривожлантириш. 1. Туркиянинг Ҳудудларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ва Ўзбекистон ҳудудларидаги «Лойиҳалар фабрикаси» ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази (Х. Тешабоев), соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар С. Умурзаков 2. Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2020 йил сентябрь 3. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш. келишилган муддатларда V. Туркия билан инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш 19. Энергетика ва тоғ-кон секторларига « Женгиз » компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш. 1. «Женгиз» компанияси билан илгари «Акса Энержи» компанияси учун маъқулланган шартларда электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича электр энергиясини харид қилиш тўғрисида битим ва инвестиция битимини имзолаш. 2020 йил сентябрь Энергетика вазирлиги (А. Султанов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) С. Умурзаков 2. Олтин конларини қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш. 2020 йил август Давлат геология қўмитаси (Б. Исломов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) 3. Музокаралар ўтказиш, қатъий келишувларга эришиш. 2020 йил октябрь-ноябрь Энергетика вазирлиги (А. Султанов) , Давлат геология қўмитаси (Б. Исломов) 20. Тўқимачилик соҳасига « Агарта текстиль » компаниясининг инвестицияларини жалб қилиш. 1. Тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг кенг номенклатурасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш. 2. Лойиҳани амалга ошириш шартларини келишиш учун «Агарта текстиль» компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш. 2020 йил август Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) С. Умурзаков 21. Турк инвесторларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш. 1. Эркин иқтисодий зоналардаги тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши вақтида фаолият юритган сармоядорлар, шу жумладан «Ангрен» ЭИЗдаги «Дал Текник Макина» компанияси учун преференцияларни қайта тиклаш. 2020 йил август Молия вазирлиги (Т. Ишметов) , Давлат солиқ қўмитаси ( Ш. Кудбиев) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) С. Умурзаков 2. Тошкент шаҳрида «Жиотто» кафелар тармоғини очган турк сармоядори фаолиятига маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қилинган тўсқинликлар тўғрисидаги ахборотни ўрганиб чиқиш. Мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тугал чоралар кўриш ва амалга оширилган ишлар якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш. 2020 йил 25 август Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Давлат солиқ қўмитаси ( Ш. Кудбиев) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) 3. Турк инвесторларининг масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Туркия компаниялари вакиллари билан республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида доимий, тўғридан-тўғри мулоқот учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги негизида платформа яратиш. 2020 йил август Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 августдаги 494-сон қарорига 2-ИЛОВА

Туркия Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

С.У. Умурзаков — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси А.Х. Камилов — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Т.А. Ишметов — Ўзбекистон Республикаси молия вазири А.С. Султанов — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Р.К. Давлетов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ж.А. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ш.М. Садиков — Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири И.Р. Махкамов — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи А.И. Икрамов — Ўзбекистон Республикаси С авдо-саноат палатаси раиси А.А. Агзамходжаев — Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Л.Ш. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 18 август,

494-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.08.2020 й., 09/20/494/1191-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TADBIRLAR DASTURI

TARKIBI

Oʻzbekiston Respublikasi va Turkiya Respublikasi oʻrtasida strategik sheriklik munosabatlarini yanada mustahkamlash va koʻp qirrali hamkorlikni kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi va Turkiya Respublikasi oʻrtasida keng qamrovli sheriklikni yanada rivojlantirish, ilgari oliy darajada qabul qilingan kelishuv va bitimlarning oʻz vaqtida va soʻzsiz amalga oshirilishini taʼminlash, konstruktiv siyosiy muloqotni mustahkamlash, shuningdek, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, moliyaviy va madaniy-gumanitar hamkorlikni kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Ikki tomonlama munosabatlarni sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish imkonini beradigan aniq va salmoqli natijalarga erishishga qaratilgan Oʻzbekiston Respublikasi va Turkiya Respublikasi oʻrtasidagi kelishuvlarni oʻz vaqtida amaliy ijro etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Turkiya Respublikasi bilan koʻp qirrali hamkorlikni kengaytirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash (keyingi oʻrinlarda — Muvofiqlashtiruvchi kengash) 2-ilovaga muvofiq tarkibda tuzilsin.

Quyidagilar Muvofiqlashtiruvchi kengashning asosiy vazifalari etib belgilansin:

Dasturning bajarilishini tahlil qilish hamda undagi tadbirlar va loyihalarning ijrosida amaliy yordam koʻrsatish;

Dasturga kiritilgan tadbirlar va loyihalarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirish maqsadida masʼul ijrochilar — vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish;

har oyda masʼul ijrochilar rahbarlarining Dasturda ularga yuklatilgan vaziflar ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarini eshitish;

ikki tomonlama hamkorlikni kengaytirish boʻyicha toʻsiqlarni bartaraf etish yuzasidan tezkor choralar koʻrish va aniq takliflar ishlab chiqish.

3. Muvofiqlashtiruvchi kengash (Umurzoqov) har oyda — har kalendar oyining oʻninchi sanasiga qadar masʼul vazirlik va idoralar rahbarlari tomonidan qabul qilinayotgan choralarning natijadorligini koʻrsatgan holda Dasturning amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi tanqidiy tahlilni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga kiritsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzurida vazirlikning tasdiqlangan umumiy shtat birliklari doirasida Loyiha ofisi tashkil etilsin va uning asosiy vazifasi etib mamlakatni iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor tarmoqlarini isloh qilish, yangi yoʻnalishlarini belgilash boʻyicha strategiyalarni ishlab chiqish uchun jalb qilinadigan turk ekspertlari bilan tizimli ishlashni tashkil etish, shuningdek, ikki tomonlama savdo-iqtisodiy va investitsiyaviy hamkorlikning istiqbolli loyihalarini ilgari surish belgilansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Turkiyaning quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha ilgʻor tajribasi va innovatsion yondashuvlarini joriy etish masalalari boʻyicha investitsiyalar va tashqi savdo vazirining maslahatchisi sifatida ishlashi uchun turk ekspertlarini jalb qilsin:

jadal sanoatlashtirish va zamonaviy infratuzilmani rivojlantirish, iqtisodiyot tarmoqlarini rivojlantirish strategiyasi va hududlarni kompleks rivojlantirish siyosatini ishlab chiqish, ishlab chiqarishning xalqaro sifat standartlarini joriy etish;

“yashirin iqtisodiyot”ni qisqartirish va investitsiya muhitini takomillashtirish;

maxsus iqtisodiy zonalarning samarali faoliyatini tashkil etish;

ikki mamlakat oʻrtasidagi sanoat kooperatsiyalarini yanada rivojlantirish.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha Turkiya Respublikasi Hukumatining texnik koʻmagini kengaytirish va yetakchi turk ekspertlarini jalb qilish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin:

sogʻliqni saqlash infratuzilmasi obyektlarini boshqarish sohasidagi salohiyatni oshirish;

seysmologiya sohasidagi institutsional va normativ-huquqiy bazani mustahkamlash, zamonaviy xalqaro standartlarni joriy etish, shuningdek, baland binolar, gidrotexnik inshootlar, koʻpriklar va boshqa infratuzilma obyektlarini qurish va ulardan foydalanishda seysmik xavfsizlikni taʼminlash masalalarida respublikamizning ilmiy salohiyatini rivojlantirish;

yoʻllar va yoʻl boʻyi infratuzilmasini qurish hamda ulardan samarali foydalanish sohasida xalqaro standartlarni joriy etishga koʻmaklashish;

“elektron hukumat” sohasida Turkiya Respublikasining eng yaxshi yechimlari va texnologiyalarini joriy etish orqali ushbu tarmoqdagi salohiyatni oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni qoʻllab-quvvatlash.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oliy Majlis Senati, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha institutsional hamkorlikni rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar kompleksini tasdiqlasin:

parlamentarizmni rivojlantirish sohasida hamkorlikni kengaytirish va tajriba almashish;

diniy sohadagi siyosat, mamlakatni rivojlantirishning dunyoviy tamoyillarini ilgari surish, diniy ekstremizm va terrorizmga qarshi kurashish masalalari boʻyicha hamkorlikni rivojlantirish.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi:

Samarqand viloyat hokimligi bilan birgalikda 2020-yil yakuniga qadar Samarqand shahrida Turkiya Respublikasining Bosh konsulxonasini ochishda amaliy yordam koʻrsatsin;

Turkiya Respublikasining Antaliya, Adana va Bursa shaharlarida Oʻzbekiston Respublikasining faxriy konsullari tayinlanishi masalasini koʻrib chiqsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi turk investorlarining masalalarini tezkorlik bilan hal qilish va loyihalarning amalga oshirilishini jadallashtirish maqsadida Oʻzbekistonda faoliyat yuritayotgan Turkiya kompaniyalari vakillari bilan Oʻzbekiston Respublikasining vazirlik va idoralar rahbarlari oʻrtasida doimiy, toʻgʻridan toʻgʻri muloqot uchun platforma yaratsin.

10. Masʼul ijrochilar — vazirlik va idoralar rahbarlari:

tasdiqlangan Dasturga kiritilgan loyihalar va tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlashga shaxsan javobgar ekanligi koʻrsatib oʻtilsin;

har oyda — hisobot oyidan keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga Dastur ijrosi boʻyicha axborot taqdim etsin.

11. Quyidagilarga:

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.Oʻ. Umurzakovga — mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish, Oʻzbekiston Respublikasi va Turkiya Respublikasi oʻrtasidagi strategik sheriklikni yanada mustahkamlash boʻyicha takliflarni sifatli ishlab chiqishni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayevga — sogʻliqni saqlash va madaniy-gumanitar sohalarda turk tomoni bilan hamkorlikni muvofiqlashtirish;

Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar va tashqi savdo vazirining birinchi oʻrinbosari L.Sh. Kudratovga — savdo-iqtisodiy va investitsiyaviy hamkorlik dasturlari va loyihalarini oʻz vaqtida va toʻliq amalga oshirish boʻyicha vazirlik va idoralarning ishini hamda turk kompaniyalari bilan sermahsul hamkorligini samarali muvofiqlashtirishni taʼminlash yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-avgustdagi 494-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi va Turkiya Respublikasi oʻrtasidagi kelishuvlarni oʻz vaqtida amaliy ijro etish boʻyicha

T/r Kutilayotgan aniq natija Amaliy chora-tadbirlar va ularni 2020 - 2021-yillarda amalga oshirish bosqichlari Chora-tadbirlarni amalga oshirish muddatlari Ijro uchun masʼul boʻlgan shaxslar Shaxsiy javobgarlik I. Ikki tomonlama chora-tadbirlar 1. Turkiya Respublikasi Vitse-prezidenti F. Oktayning tashrifini oʻtkazish. 1. Tashrif muddatlarini kelishish. 2020-yil avgust Tashqi ishlar vazirligi ( A. Komilov ), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi ( L. Qudratov ), Oʻzbekistonning Turkiyadagi elchixonasi ( A. Agzamxodjayev ) S. Umurzakov 2. Tashrifni tashkillashtirish boʻyicha tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2020-yil avgust - sentyabr 3. Tashrif doirasida imzolanadigan bitimlar va shartnomalar toʻplamini tayyorlash. 2020-yil sentyabr 2. Oʻzbekiston Respublikasi va Turkiya Respublikasi oʻrtasidagi Hukumatlararo komissiyaning navbatdagi yigʻilishini oʻtkazish. 1. Tadbirni oʻtkazish muddatlarini kelishish. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi ( L. Qudratov ), Tashqi ishlar vazirligi ( A. Komilov ), Oʻzbekistonning Turkiyadagi elchixonasi ( A. Agzamxodjayev ), vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Tadbir davomida muhokama qilish uchun hujjatlar toʻplamini tayyorlash. 2020-yil avgust - sentyabr 3. Tadbirni oʻtkazish bilan bogʻliq barcha masalalarni hal qilish. kelishilgan muddatlarda 3. Savdo vaziri R. Pekjan boshchiligidagi Turkiya ishbilarmon doiralari delegatsiyasining tashrifini tashkil qilish. 1. Tashrif muddatlarini kelishish. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , Savdo-sanoat palatasi (A. Ikramov) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) S. Umurzakov 2. Ikki mamlakat ishbilarmon doiralari bilan birgalikdagi tadbirlarni koʻrib chiqish. 2020-yil sentyabr 3. Tashrifni tashkillashtirish boʻyicha tadbirlar rejasini ishlab chiqish. kelishilgan muddatlarda II. Oliy darajada ilgari erishilgan kelishuvlarning amalga oshirilishini taʼminlash 4. Oliy darajadagi tashriflar davomida erishilgan kelishuvlarni toʻliq va oʻz vaqtida amalga oshirish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 30-oktabrdagi PQ-3363-son, 2018-yil 12-maydagi PQ-3717-son, 2020-yil 4-martdagi PQ-4627-son qarorlari bilan tasdiqlangan yoʻl xaritalari ijrosi toʻgʻrisida Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga batafsil axborot kiritish. har oyning 3-sanasiga qadar v azirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Tegishli vazirlik va idoralar tomonidan amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar samaradorligini tanqidiy tahlil qilish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga takliflar kiritish. har oyning 10-sanasiga qadar Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , vazirlik va idoralar III. Savdo hamkorligini faollashtirish, sanoat kooperatsiyasini kuchaytirish 5. �anoat kooperatsiyasini chuqurlashtirish, uchinchi mamlakatlarga eksport qilishga moʻljallangan qoʻshma ishlab chiqarish korxonalarini tashkil qilish. 1. Sanoat kooperatsiyasi loyihalari roʻyxatini aniqlash. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov), vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Loyiha takliflari va biznes-rejalarni tayyorlash 2020-yil avgust 3. Roʻyxatni kelishish, loyihalarni amalga oshirishga qiziqish bildirgan Turkiyaning xususiy kompaniyalarini aniqlash. 2020-yil sentyabr 4. Video-konferensaloqa tashkillashtirish, kelishilgan loyihalar toʻplamini shakllantirish. 2020-yil sentyabr - oktyabr 6. Meva-sabzavot mahsulotlari eksportyorlari uchun qulay shart-sharoitlar yaratish. 1. Diplomatik kanallar orqali oʻsimliklar karantini sohasida hamkorlik toʻgʻrisidagi bitim imzolanishini tashkillashtirish. 2020-yil sentyabr-oktyabr Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (I. Ergashev), Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) U. Barnoyev 2. Bitimda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 7. Oʻzbekiston va Turkiyani bogʻlovchi transport yoʻlaklarining samaradorligini oshirish. 1. Turkiya tomoniga joriy yil yanvar oyida Oʻzbekiston, Qirgʻizston Respublikasi, Turkmaniston, Ozarbayjon va Gruziya oʻrtasida imzolangan “Boku — Tbilisi — Kars” yoʻlagi boʻylab yuklarni tranzit tashishda chegirmalar taqdim etish toʻgʻrisidagi Protokolga qoʻshilish yuzasidan rasmiy taklif yoʻllash. 2020-yil avgust Transport vazirligi , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov), Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) S. Umurzakov 2. Ushbu yoʻlak boʻylab yuklarni tashishni tashkillashtirish jarayonida yuzaga keladigan masalalarni tezkorlik bilan hal qilish. zaruriyatga qarab IV. Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning ustuvor tarmoqlari va yoʻnalishlarini isloh qilish uchun maslahat va ekspert koʻmagini jalb qilish 8. Vazirlik va idoralar, shuningdek, mahalliy hokimiyat organlari rahbarlarining kadrlar salohiyatini oshirish. 1. Maxsus treninglar va oʻquv dasturlarini tashkil qilish jadvalini Turkiya tomoni bilan kelishish. 2020-yil avgust-sentyabr Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Maxsus treninglar va oʻquv dasturlarining ishtirokchilarini saralab olish. tadbirlardan bir oy avval 3. Treninglar va oʻquv dasturlarida Oʻzbekiston vakillarining ishtirokini taʼminlash. kelishilgan muddatlarda 9. AKT va elektron hukumat sohalarini rivojlantirish. 1. AKT sohasida hamkorlikni rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash va Turkiya tomoniga yuborish. 2020-yil sentyabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sodiqov), Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) S. Umurzakov, O. Umarov 2. AKT sohasida, shu jumladan tajriba, ilgʻor ishlanmalar va “nou-xau”lar almashinuvi boʻyicha turk ekspertlarini jalb qilish choralarini koʻrish. kelishilgan muddatlarda 10. Sogʻliqni saqlash infratuzilmasi obyektlarini boshqarish salohiyatini oshirish. Oʻzbekistondagi klinikalarni boshqarish uchun turk mutaxassislarini jalb qilish masalasini oʻrganish. 2020-yil avgust Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xadjibayev) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) B. Musayev 11. Seysmologiya sohasidagi salohiyatni oshirish. 1. Seysmologiya sohasidagi normativ-huquqiy bazani rivojlantirish hamda baland binolar, koʻpriklar, gidro-texnik inshootlarni qurish va ulardan foydalanishda seysmik xavfsizlikni taʼminlash masalalarida respublikaning ilmiy salohiyatini oshirish uchun maslahat koʻmagini koʻrsatish yuzasidan Turkiya tomoniga soʻrov yuborish. 2020-yil sentyabr Qurilish vazirligi (B. Zakirov) , Favqulodda vaziyatlar vazirligi (T. Xudaybergenov) , FA Seysmologiya instituti (Yuldashev B. ), Energetika vazirligi (A. Sultonov) , “Oʻzbekgidroenergo” AJ (A. Sanginov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) A. Ramatov 2. Kelishilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 12. Yoʻllar va yoʻl boʻyi infratuzilmasini qurish sohasiga xalqaro standartlarni joriy qilish. 1. Yoʻllar va yoʻl boʻyi infratuzilmasini qurish, shuningdek, ulardan samarali foydalanishda xalqaro standartlarni joriy qilish sohasida koʻmak koʻrsatish yuzasidan Turkiya tomoniga soʻrov yuborish. 2020-yil sentyabr Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi (A. Abduvaliyev) , Qurilish vazirligi (B. Zakirov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) A. Ramatov 2. Kelishilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 13. Mamlakatda yashirin iqtisodiyot darajasini pasaytirish. 1. Yashirin iqtisodiyotni qisqartirish sohasida maslahat koʻmagini koʻrsatish yuzasidan Turkiya tomoniga soʻrov yuborish. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , sohaga aloqador vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirining maslahatchisi sifatida ishlash uchun turk ekspertini jalb qilish. 2020-yil sentyabr 3. Turkiya tajribasi va mexanizmlari asosida iqtisodiyotning yashirin sektorini legallashtirish va investitsiya muhitini yaxshilash boʻyicha aniq takliflarni birgalikda tayyorlash. 2020-yil oktyabr 4. Kelishilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 14. Hududlarni jadal sanoatlashtirish, ularda tarmoqlarni rivojlantirish strategiyalari hamda kompleks rivojlantirish siyosatini ishlab chiqish, ishlab chiqarishga xalqaro sifat mezonlarini joriy qilish, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalarning samarali faoliyatini tashkil etish mexanizmlarini takomillashtirish. 1. Hududlarni sanoatlashtirish, ularda tarmoqlarni rivojlanti?ish strategiyalari va kompleks rivojlantirish siyosatini ishlab chiqish, ishlab chiqarishga xalqaro sifat mezonlarini joriy qilish, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalarning samarali faoliyatini tashkil etish sohasida maslahat koʻmagini koʻrsatish yuzasidan Turkiya tomoniga soʻrov yuborish. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , sohaga aloqador vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Mazkur yoʻnalishlarda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligida vazir maslahatchisi sifatida ishlash uchun turk ekspertlarini jalb qilish. 2020-yil sentyabr 3. Turkiya tajribasi asosida birgalikda aniq takliflar tayyorlash. 2020-yil oktyabr 4. Kelishilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 15. Oʻzbekistonda ishlayotgan turk konsultantlarining faoliyatini samarali muvofiqlashtirish. 1. Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzurida Loyiha ofisini ochish. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) , sohaga aloqador vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Respublikamizda ishlayotgan turk ekspertlari, shuningdek, Turkiya parlamentining Budjet va rejalashtirish boʻyicha qoʻmitasi raisi L. Elvan, “Adolat va taraqqiyot” partiyasi rahbarining oʻrinbosari J. Yilmazni taklif qilgan holda, Bosh vazir oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri raisligida Muvofiqlashtiruvchi qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish. har oy IV. Alohida yoʻnalishlar boʻyicha ikki mamlakatning oʻzaro institutsional hamkorligini rivojlantirish 16. Parlamentarizmni rivojlantirish sohasida tajriba almashish. 1. Tajriba almashish hamda Turkiya tomonining bilimlari bilan oʻrtoqlashish uchun ikki partiya (“OʻzLiDeP” va “Adolat va taraqqiyot” partiyasi) yoʻnalishi boʻyicha hamkorlikni rivojlantirishga doir takliflarni Turkiya tomoniga yuborish. 2020-yil avgust Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov), Oliy Majlis Senati (S. Safoyev), OʻzLiDeP (A. Xaitov) S. Umurzakov 2. Partiyalararo hamkorlik toʻgʻrisidagi bitim loyihasini ishlab chiqish va uni Turkiya tomoniga yoʻllash. 2020-yil avgust 3. Bitim loyihasini kelishish va imzolash. 2020-yil sentyabr 4. Bitimda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 17. Diniy sohada barqarorlikni taʼminlash, mamlakat taraqqiyotining dunyoviy tamoyillarini ilgari surish, ekstremizmga qarshi kurashish. 1. Oʻzbekiston Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi va Turkiya Diniy ishlar boshqarmasi oʻrtasida hamkorlikni rivojlantirish boʻyicha Turkiya tomoniga takliflar yuborish. 2020-yil avgust Diniy ishlar qoʻmitasi (A. Axmedov), Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) B. Musayev 2. Hamkorlik dasturini ishlab chiqish va kelishish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2020-yil sentyabr 3. Kelishilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda 18. Hududlardagi tadbirkorlar uchun investitsiya loyihalarini ishlab chiqish sohasidagi salohiyatni rivojlantirish. 1. Turkiyaning Hududlarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash agentligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi qoshidagi Investitsiya loyihalarini ishlab chiqish markazi va Oʻzbekiston hududlaridagi “Loyihalar fabrikasi” oʻrtasida hamkorlik oʻrnatish boʻyicha Turkiya tomoniga takliflar yuborish 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov), Investitsiya loyihalarini ishlab chiqish markazi (X. Teshaboyev), sohaga aloqador vazirlik va idoralar S. Umurzakov 2. Hamkorlik dasturini ishlab chiqish va kelishish. 2020-yil sentyabr 3. Kelishilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. kelishilgan muddatlarda V. Turkiya bilan investitsiya loyihalarini qoʻllab-quvvatlash 19. Energetika va togʻ-kon sektorlariga “ Jengiz ” kompaniyasining toʻgʻridan toʻgʻri investitsiyalarini jalb qilish. 1. “Jengiz” kompaniyasi bilan ilgari “Aksa Enerji” kompaniyasi uchun maʼqullangan shartlarda elektr stansiyasini qurish loyihasini amalga oshirish boʻyicha elektr energiyasini xarid qilish toʻgʻrisida bitim va investitsiya bitimini imzolash. 2020-yil sentyabr Energetika vazirligi (A. Sultanov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) S. Umurzakov 2. Oltin konlarini qazib olish loyihalarida ishtirok etish boʻyicha Turkiya tomoniga takliflar yuborish. 2020-yil avgust Davlat geologiya qoʻmitasi (B. Islomov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) 3. Muzokaralar oʻtkazish, qatʼiy kelishuvlarga erishish. 2020-yil oktyabr-noyabr Energetika vazirligi (A. Sultanov) , Davlat geologiya qoʻmitasi (B. Islomov) 20. Toʻqimachilik sohasiga “ Agarta tekstil ” kompaniyasining investitsiyalarini jalb qilish. 1. Tayyor toʻqimachilik mahsulotlarining keng nomenklaturasini Oʻzbekistonda ishlab chiqarishni tashkil qilish boʻyicha aniq takliflar tayyorlash. 2. Loyihani amalga oshirish shartlarini kelishish uchun “Agarta tekstil” kompaniyasi rahbariyatining Oʻzbekistonga tashrifini tashkillashtirish. 2020-yil avgust Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi (O. Ismoilov), “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi (I. Haydarov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) S. Umurzakov 21. Turk investorlarining huquqlari himoya qilinishini taʼminlash. 1. Erkin iqtisodiy zonalardagi toʻgʻridan toʻgʻri investitsiyalar kiritilishi vaqtida faoliyat yuritgan sarmoyadorlar, shu jumladan “Angren” EIZdagi “Dal Teknik Makina” kompaniyasi uchun preferensiyalarni qayta tiklash. 2020-yil avgust Moliya vazirligi (T. Ishmetov) , Davlat soliq qoʻmitasi ( Sh. Kudbiyev) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) S. Umurzakov 2. Toshkent shahrida “Jiotto” kafelar tarmogʻini ochgan turk sarmoyadori faoliyatiga mahalliy hokimiyat organlari tomonidan qilingan toʻsqinliklar toʻgʻrisidagi axborotni oʻrganib chiqish. Mavjud toʻsiqlarni bartaraf etish boʻyicha tugal choralar koʻrish va amalga oshirilgan ishlar yakuni boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritish. 2020-yil 25-avgust Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Davlat soliq qoʻmitasi ( Sh. Kudbiyev) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov) 3. Turk investorlarining masalalarini tezkorlik bilan hal etish maqsadida Oʻzbekistonda faoliyat olib borayotgan Turkiya kompaniyalari vakillari bilan respublika vazirlik va idoralari rahbarlari oʻrtasida doimiy, toʻgʻridan toʻgʻri muloqot uchun Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi negizida platforma yaratish. 2020-yil avgust Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (L. Qudratov)

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-avgustdagi 494-son qaroriga 2-ILOVA

Turkiya Respublikasi bilan koʻp qirrali hamkorlikni kengaytirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash

S.U. Umurzakov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri, Muvofiqlashtiruvchi kengash raisi A.X. Kamilov — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri T.A. Ishmetov — Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri A.S. Sultanov — Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri R.K. Davletov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri J.A. Xodjayev — Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri Sh.M. Sadikov — Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri I.R. Maxkamov — Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining birinchi oʻrinbosari vazifasini bajaruvchi A.I. Ikramov — Oʻzbekiston Respublikasi S avdo-sanoat palatasi raisi A.A. Agzamxodjayev — Oʻzbekiston Respublikasining Turkiya Respublikasidagi Favqulodda va Muxtor Elchisi L.Sh. Kudratov — investitsiyalar va tashqi savdo vazirining birinchi oʻrinbosari, Muvofiqlashtiruvchi kengash kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 18-avgust,

494-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2020-y., 09/20/494/1191-son)

lex.uz