📅 2020-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 21 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎРСАТКИЧЛАРИ
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
«Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида »ги 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон, « Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон ва « Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорларини ижро этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни изчиллик билан кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисининг электр энергиясига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2019 йил 30 сентябрда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ОТБ) директорлар кенгаши томонидан «Барқарор гидроэнергетика» («Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши») инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига ОТБнинг одатий капитал манбаларидан 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 60,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланганлиги;
инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослануви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3857-сон қарорида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар 2020 — 2022 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 75,3 млн АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
60,0 млн АҚШ доллари — ОТБ томонидан ажратиладиган кредит;
5,8 млн АҚШ доллари — Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги улуши;
9,5 млн АҚШ доллари — «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари.
3. Қуйидагилар:
«Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
«Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ОТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ОТБ билан қарз битимини ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан қайта молиялаштириш битимини имзолаш ваколати берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида имзоланадиган қарз битими, шунингдек, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўртасида имзоланадиган қайта молиялаштириш битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ лойиҳа ташаббускори, қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг 2020 — 2022 йиллар давомида самарали амалга оширилиши ва қарздан мақсадли фойдаланилиши учун масъул ҳисобланади;
қарзни қайтариш ва қарзга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг «1-сон қурилиш дирекцияси» унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачиси ва ижро этувчи ташкилоти ҳисобланади, лойиҳа ечимларини иншоотларнинг ишончлилик ва хавфсиз эксплуатация қилинишига доир талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўғри танлаш ва қўллаш, инвестиция лойиҳаси бўйича ускуналар, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни кузатиш ва техник назорат ҳамда қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳаси доирасида гидроэлектрстанцияларни ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш учун ўз вақтида ер участкалари ажратилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси А.А. Сангинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 августдаги 497-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий
Т/р Компонентнинг номланиши Ўлчов бирлиги Жами Молиялаштириш манбалари ОТБ кредити Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги улуши * «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағи 1. Лойиҳанинг умумий қиймати минг АҚШ долл 75300,0 60000,0 5800,0 9500,0 2. Жами капитал қўйилмалар суммаси, шу жумладан: минг АҚШ долл 69500,0 60000,0 - 9500,0 2.1. машина ва ускуналар минг АҚШ долл 23600,0 23600,0 - - 2.2. қурилиш-монтаж ишлари минг АҚШ долл 21300,0 21300,0 - - 2.3. юқори кучланиш тармоғи минг АҚШ долл 9000,0 9000,0 - - 2.4. лойиҳани бошқариш ва салоҳиятини ошириш минг АҚШ долл 5000,0 2000,0 - 3000,0 2.5. кўзда тутилмаган харажатлар минг АҚШ долл 4700,0 2800,0 - 1900,0 2.6. инвестиция даври молиявий харажатлари минг АҚШ долл 3600,0 - - 3600,0 2.7. бошқа харажатлар, шундан: минг АҚШ долл 2300,0 1300,0 - 1000,0 2.7.1. лойиҳа олди харажатлари минг АҚШ долл 1300,0 1300,0 - - 2.7.2. аҳолини кўчириш харажатлари минг АҚШ долл 1000,0 - - 1000,0 3. Солиқ ва божхона имтиёзлари минг АҚШ долл 5800,0 - 5800,0 - 4. Лойиҳа бўйича ишга тушириладиган қувват Жами — 24 МВт , шу жумладан: Рабат ГЭС — 6,2 МВт, Чаппасуй ГЭС — 7,5 МВт, Тамшуш ГЭС — 10,3 МВт 5. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2020 — 2022 йиллар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 августдаги 497-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган Осиё тараққиёт банки кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг
Жами 60,0 млн АҚШ доллари Кредит муддати 25 йил Имтиёзли давр 5 йил Фоиз ставкаси 3% (6-ойлик Libor + 0,6 % йиллик ставкаси) Мажбурият учун воситачилик тўлови ўзлаштирилмаган кредитдан йиллик 0,15% млн АҚШ доллари Тўлов санаси Ўзлаштириш суммаси * Асосий қарз суммаси ** Қарз қолдиғи Фоиз тўлов миқдори *** Мажбурият учун комиссия тўлови суммаси Тўланадиган жами сумма 2020 йил 15 декабрь 1,30 - 1,30 0,020 0,04 0,06 2021 йил 15 июнь 5,70 - 7,00 0,105 0,04 0,14 2021 йил 15 декабрь 6,00 - 13,00 0,195 0,04 0,23 2022 йил 15 июнь 10,00 - 23,00 0,345 0,03 0,37 2022 йил 15 декабрь 9,50 - 32,50 0,488 0,02 0,51 2023 йил 15 июнь 10,00 - 42,50 0,638 0,01 0,65 2023 йил 15 декабрь 7,50 - 50,00 0,750 0,01 0,76 2024 йил 15 июнь 10,00 - 60,00 0,90 0,00 0,90 2024 йил 15 декабрь - - 60,00 0,90 - 0,90 2025 йил 15 июнь - 1,50 58,50 0,88 - 2,38 2025 йил 15 декабрь - 1,50 57,00 0,86 - 2,36 2026 йил 15 июнь - 1,50 55,50 0,83 - 2,33 2026 йил 15 декабрь - 1,50 54,00 0,81 - 2,31 2027 йил 15 июнь - 1,50 52,50 0,79 - 2,29 2027 йил 15 декабрь - 1,50 51,00 0,77 - 2,27 2028 йил 15 июнь - 1,50 49,50 0,74 - 2,24 2028 йил 15 декабрь - 1,50 48,00 0,72 - 2,22 2029 йил 15 июнь - 1,50 46,50 0,70 - 2,20 2029 йил 15 декабрь - 1,50 45,00 0,68 - 2,18 2030 йил 15 июнь - 1,50 43,50 0,65 - 2,15 2030 йил 15 декабрь - 1,50 42,00 0,63 - 2,13 2031 йил 15 июнь - 1,50 40,50 0,61 - 2,11 2031 йил 15 декабрь - 1,50 39,00 0,59 - 2,09 2032 йил 15 июнь - 1,50 37,50 0,56 - 2,06 2032 йил 15 декабрь - 1,50 36,00 0,54 - 2,04 2033 йил 15 июнь - 1,50 34,50 0,52 - 2,02 2033 йил 15 декабрь - 1,50 33,00 0,50 - 2,00 2034 йил 15 июнь - 1,50 31,50 0,47 - 1,97 2034 йил 15 декабрь - 1,50 30,00 0,45 - 1,95 2035 йил 15 июнь - 1,50 28,50 0,43 - 1,93 2035 йил 15 декабрь - 1,50 27,00 0,41 - 1,91 2036 йил 15 июнь - 1,50 25,50 0,38 - 1,88 2036 йил 15 декабрь - 1,50 24,00 0,36 - 1,86 2037 йил 15 июнь - 1,50 22,50 0,34 - 1,84 2037 йил 15 декабрь - 1,50 21,00 0,32 - 1,82 2038 йил 15 июнь - 1,50 19,50 0,29 - 1,79 2038 йил 15 декабрь - 1,50 18,00 0,27 - 1,77 2039 йил 15 июнь - 1,50 16,50 0,25 - 1,75 2039 йил 15 декабрь - 1,50 15,00 0,23 - 1,73 2040 йил 15 июнь - 1,50 13,50 0,20 - 1,70 2040 йил 15 декабрь - 1,50 12,00 0,18 - 1,68 2041 йил 15 июнь - 1,50 10,50 0,16 - 1,66 2041 йил 15 декабрь - 1,50 9,00 0,14 - 1,64 2042 йил 15 июнь - 1,50 7,50 0,11 - 1,61 2042 йил 15 декабрь - 1,50 6,00 0,09 - 1,59 2043 йил 15 июнь - 1,50 4,50 0,07 - 1,57 2043 йил 15 декабрь - 1,50 3,00 0,05 - 1,55 2044 йил 15 июнь - 1,50 1,50 0,02 - 1,52 2044 йил 15 декабрь - 1,50 0,00 0,00 - 1,50 Жами 60,00 60,00 - 21,89 0,19 82,08
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 август,
497-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KOʻRSATKIChLARI
PROGNOZ JADVALI
“Oqsu daryosida Rabat GES qurilishi, Oqsu daryosida Chappasuy GES qurilishi va Oqdaryo-Oqsu daryosida Tamshush GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ 2017 — 2021-yillarda gidroenergetikani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida ”gi 2017-yil 2-maydagi PQ-2947-son, “ Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yilga moʻljallangan Investitsiya dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi 2018-yil 19-dekabrdagi PQ-4067-son va “ Oʻzbekiston Respublikasining 2020 — 2022-yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi 2020-yil 9-yanvardagi PQ-4563-son qarorlarini ijro etish hamda qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanishni izchillik bilan koʻpaytirish, iqtisodiyot tarmoqlari va respublika aholisining elektr energiyasiga boʻlgan talabini toʻlaqonli taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2019-yil 30-sentabrda Osiyo taraqqiyot banki (keyingi oʻrinlarda — OTB) direktorlar kengashi tomonidan “Barqaror gidroenergetika” (“Oqsu daryosida Rabat GES qurilishi, Oqsu daryosida Chappasuy GES qurilishi va Oqdaryo-Oqsu daryosida Tamshush GES qurilishi”) investitsiya loyihasini (keyingi oʻrinlarda — investitsiya loyihasi) amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasiga OTBning odatiy kapital manbalaridan 25 yil muddatga, shu jumladan 5 yillik imtiyozli davr bilan 60,0 mln AQSh dollari miqdorida kredit ajratish maʼqullanganligi;
investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslanuvi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-iyuldagi “Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari ishtirokidagi loyihalarni tayyorlash va amalga oshirish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-3857-son qarorida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hamda Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligida belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar 2020 — 2022-yillarda amalga oshiriladigan umumiy qiymati 75,3 mln AQSh dollariga teng investitsiya loyihasini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
60,0 mln AQSh dollari — OTB tomonidan ajratiladigan kredit;
5,8 mln AQSh dollari — Oʻzbekiston Respublikasining soliq va bojxona imtiyozlari koʻrinishidagi ulushi;
9,5 mln AQSh dollari — “Oʻzbekgidroenergo” AJning oʻz mablagʻlari.
3. Quyidagilar:
“Oqsu daryosida Rabat GES qurilishi, Oqsu daryosida Chappasuy GES qurilishi va Oqdaryo-Oqsu daryosida Tamshush GES qurilishi” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslanuvining asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;
“Oqsu daryosida Rabat GES qurilishi, Oqsu daryosida Chappasuy GES qurilishi va Oqdaryo-Oqsu daryosida Tamshush GES qurilishi” investitsiya loyihasi doirasida jalb etiladigan OTB krediti boʻyicha asosiy qarzni soʻndirish, foiz va vositachilik toʻlovlarini toʻlashning prognoz jadvali 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziriga Oʻzbekiston Respublikasi nomidan OTB bilan qarz bitimini hamda “Oʻzbekgidroenergo” AJ bilan qayta moliyalashtirish bitimini imzolash vakolati berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi va OTB oʻrtasida imzolanadigan qarz bitimi, shuningdek, “Oʻzbekgidroenergo” AJ oʻrtasida imzolanadigan qayta moliyalashtirish bitimi boʻyicha belgilangan tartibda yuridik xulosa bersin.
6. Belgilab qoʻyilsinki:
“Oʻzbekgidroenergo” AJ loyiha tashabbuskori, qarz oluvchi va investitsiya loyihasining 2020 — 2022-yillar davomida samarali amalga oshirilishi va qarzdan maqsadli foydalanilishi uchun masʼul hisoblanadi;
qarzni qaytarish va qarzga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlar “Oʻzbekgidroenergo” AJning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
“Oʻzbekgidroenergo” AJning “1-son qurilish direksiyasi” unitar korxonasi investitsiya loyihasining buyurtmachisi va ijro etuvchi tashkiloti hisoblanadi, loyiha yechimlarini inshootlarning ishonchlilik va xavfsiz ekspluatatsiya qilinishiga doir talablarga muvofiqligi nuqtai nazaridan toʻgʻri tanlash va qoʻllash, investitsiya loyihasi boʻyicha uskunalar, mahsulotlar, ishlar va xizmatlarni kuzatish va texnik nazorat hamda qabul qilib olish uchun masʼul hisoblanadi.
7. Qashqadaryo viloyati hokimligi investitsiya loyihasi doirasida gidroelektrstansiyalarni va yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmoqlarini qurish uchun oʻz vaqtida yer uchastkalari ajratilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi investitsiya loyihasi doirasida qurilish-montaj ishlarining sifatli bajarilishi boʻyicha davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov va “Oʻzbekgidroenergo” AJ boshqaruvi raisi A.A. Sanginov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-avgustdagi 497-son qaroriga 1-ILOVA
“Oqsu daryosida Rabat GES qurilishi, Oqsu daryosida Chappasuy GES qurilishi va Oqdaryo-Oqsu daryosida Tamshush GES qurilishi” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslanuvining asosiy texnik-iqtisodiy
T/r Komponentning nomlanishi Oʻlchov birligi Jami Moliyalashtirish manbalari OTB krediti Oʻzbekiston Respublikasining soliq va bojxona imtiyozlari koʻrinishidagi ulushi * “Oʻzbekgidroenergo” AJ mablagʻi 1. Loyihaning umumiy qiymati ming AQSh doll 75300,0 60000,0 5800,0 9500,0 2. Jami kapital qoʻyilmalar summasi, shu jumladan: ming AQSh doll 69500,0 60000,0 - 9500,0 2.1. mashina va uskunalar ming AQSh doll 23600,0 23600,0 - - 2.2. qurilish-montaj ishlari ming AQSh doll 21300,0 21300,0 - - 2.3. yuqori kuchlanish tarmogʻi ming AQSh doll 9000,0 9000,0 - - 2.4. loyihani boshqarish va salohiyatini oshirish ming AQSh doll 5000,0 2000,0 - 3000,0 2.5. koʻzda tutilmagan xarajatlar ming AQSh doll 4700,0 2800,0 - 1900,0 2.6. investitsiya davri moliyaviy xarajatlari ming AQSh doll 3600,0 - - 3600,0 2.7. boshqa xarajatlar, shundan: ming AQSh doll 2300,0 1300,0 - 1000,0 2.7.1. loyiha oldi xarajatlari ming AQSh doll 1300,0 1300,0 - - 2.7.2. aholini koʻchirish xarajatlari ming AQSh doll 1000,0 - - 1000,0 3. Soliq va bojxona imtiyozlari ming AQSh doll 5800,0 - 5800,0 - 4. Loyiha boʻyicha ishga tushiriladigan quvvat Jami — 24 MVt , shu jumladan: Rabat GES — 6,2 MVt, Chappasuy GES — 7,5 MVt, Tamshush GES — 10,3 MVt 5. Loyihani amalga oshirish muddati 2020 — 2022-yillar
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-avgustdagi 497-son qaroriga 2-ILOVA
“Oqsu daryosida Rabat GES qurilishi, Oqsu daryosida Chappasuy GES qurilishi va Oqdaryo-Oqsu daryosida Tamshush GES qurilishi” investitsiya loyihasi doirasida jalb etiladigan Osiyo taraqqiyot banki krediti boʻyicha asosiy qarzni soʻndirish, foiz va vositachilik toʻlovlarini toʻlashning
Jami 60,0 mln AQSh dollari Kredit muddati 25 yil Imtiyozli davr 5 yil Foiz stavkasi 3% (6-oylik Libor + 0,6 % yillik stavkasi) Majburiyat uchun vositachilik toʻlovi oʻzlashtirilmagan kreditdan yillik 0,15% mln AQSh dollari Toʻlov sanasi Oʻzlashtirish summasi * Asosiy qarz summasi ** Qarz qoldigʻi Foiz toʻlov miqdori *** Majburiyat uchun komissiya toʻlovi summasi Toʻlanadigan jami summa 2020-yil 15-dekabr 1,30 - 1,30 0,020 0,04 0,06 2021-yil 15-iyun 5,70 - 7,00 0,105 0,04 0,14 2021-yil 15-dekabr 6,00 - 13,00 0,195 0,04 0,23 2022-yil 15-iyun 10,00 - 23,00 0,345 0,03 0,37 2022-yil 15-dekabr 9,50 - 32,50 0,488 0,02 0,51 2023-yil 15-iyun 10,00 - 42,50 0,638 0,01 0,65 2023-yil 15-dekabr 7,50 - 50,00 0,750 0,01 0,76 2024-yil 15-iyun 10,00 - 60,00 0,90 0,00 0,90 2024-yil 15-dekabr - - 60,00 0,90 - 0,90 2025-yil 15-iyun - 1,50 58,50 0,88 - 2,38 2025-yil 15-dekabr - 1,50 57,00 0,86 - 2,36 2026-yil 15-iyun - 1,50 55,50 0,83 - 2,33 2026-yil 15-dekabr - 1,50 54,00 0,81 - 2,31 2027-yil 15-iyun - 1,50 52,50 0,79 - 2,29 2027-yil 15-dekabr - 1,50 51,00 0,77 - 2,27 2028-yil 15-iyun - 1,50 49,50 0,74 - 2,24 2028-yil 15-dekabr - 1,50 48,00 0,72 - 2,22 2029-yil 15-iyun - 1,50 46,50 0,70 - 2,20 2029-yil 15-dekabr - 1,50 45,00 0,68 - 2,18 2030-yil 15-iyun - 1,50 43,50 0,65 - 2,15 2030-yil 15-dekabr - 1,50 42,00 0,63 - 2,13 2031-yil 15-iyun - 1,50 40,50 0,61 - 2,11 2031-yil 15-dekabr - 1,50 39,00 0,59 - 2,09 2032-yil 15-iyun - 1,50 37,50 0,56 - 2,06 2032-yil 15-dekabr - 1,50 36,00 0,54 - 2,04 2033-yil 15-iyun - 1,50 34,50 0,52 - 2,02 2033-yil 15-dekabr - 1,50 33,00 0,50 - 2,00 2034-yil 15-iyun - 1,50 31,50 0,47 - 1,97 2034-yil 15-dekabr - 1,50 30,00 0,45 - 1,95 2035-yil 15-iyun - 1,50 28,50 0,43 - 1,93 2035-yil 15-dekabr - 1,50 27,00 0,41 - 1,91 2036-yil 15-iyun - 1,50 25,50 0,38 - 1,88 2036-yil 15-dekabr - 1,50 24,00 0,36 - 1,86 2037-yil 15-iyun - 1,50 22,50 0,34 - 1,84 2037-yil 15-dekabr - 1,50 21,00 0,32 - 1,82 2038-yil 15-iyun - 1,50 19,50 0,29 - 1,79 2038-yil 15-dekabr - 1,50 18,00 0,27 - 1,77 2039-yil 15-iyun - 1,50 16,50 0,25 - 1,75 2039-yil 15-dekabr - 1,50 15,00 0,23 - 1,73 2040-yil 15-iyun - 1,50 13,50 0,20 - 1,70 2040-yil 15-dekabr - 1,50 12,00 0,18 - 1,68 2041 yil 15-iyun - 1,50 10,50 0,16 - 1,66 2041 yil 15-dekabr - 1,50 9,00 0,14 - 1,64 2042 yil 15-iyun - 1,50 7,50 0,11 - 1,61 2042 yil 15-dekabr - 1,50 6,00 0,09 - 1,59 2043 yil 15-iyun - 1,50 4,50 0,07 - 1,57 2043 yil 15-dekabr - 1,50 3,00 0,05 - 1,55 2044 yil 15-iyun - 1,50 1,50 0,02 - 1,52 2044 yil 15-dekabr - 1,50 0,00 0,00 - 1,50 Jami 60,00 60,00 - 21,89 0,19 82,08
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 21-avgust,
497-son