📅 2020-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 21 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Бадиий академияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 августдаги 499-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида :
а) 1-банднинг олтинчи хатбошидаги «касб-ҳунар коллежлари» сўзлари «профессионал таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга 4-иловада :
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия қарорларига кўра ўтказиладиган республика мусобақаларини: академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларини, ўқувчиларнинг бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича танловларини, спортнинг шахсий ва команда турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этишнинг умумий принципларини белгилайди»;
4-бандда :
иккинчи хатбошидаги «мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари» сўзлари «мусиқа ва санъат мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчиларининг иккита гуруҳи ўртасида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бадиий академия танлов ихтисосликлари ва шартлар рўйхатини ва танловлар шартларини тасдиқлайди»;
бешинчи хатбошидаги «мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари» сўзлари «мусиқа ва санъат мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади»;
ўн учинчи хатбошига «зиммасига» сўзидан кейин «Бадиий академияга» сўзлари қўшилсин;
5-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Спорт мусобақалари босқичларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, тўртинчи финал босқичи бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлари зиммасига юкланади»;
6-банддаги «касб-ҳунар коллежлари» сўзлари «профессионал таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика мусобақаларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бадиий академия ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари мусобақаларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия томонидан тасдиқланадиган, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тузилган сметалар бўйича амалга оширилади»;
10-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» сўзлари «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олимпиада, танлов ва мусобақанинг ҳар бир фани учун халқаро ва республика мусобақалари ғолиблари тест синовисиз ҳамда қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг фан мажмуаларидан бирига имтиёз бериладиган соҳа ихтисосликлари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади»;
в) қарорга 5-иловада :
номидаги «касб-ҳунар коллежлари» сўзлари «профессионал таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом умумтаълим фанлари бўйича академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг расмий халқаро ва республика олимпиадалари, бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг танловлари, спорт мусобақалари (спортнинг олимпия турлари, шу жумладан спортнинг техник ва амалий турлари, «Кураш» миллий спорт тури, шахмат, шашка, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари бўйича) ғолибларига татбиқ этилади ҳамда таълим муассасаларига имтиёзли кириш ва пул мукофотлари олиш тартибини белгилайди»;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1 — 3-ўринлар) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги танловлар бундан мустасно»;
қуйидаги мазмундаги 2 2 -банд қўшилсин:
«Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1 — 3-ўринлар) ғолиб чиққан профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.
Агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.
Агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади»;
8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг фан мажмуаларидан бирига имтиёз орқали олий таълим муассасасига қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар таъсис этадиган махсус гувоҳнома асосида амалга оширилади»;
9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Маданият вазирлигига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳамда Бадиий академияга ўзлари эришган натижаларни тасдиқловчи дипломларни (1 — 3-ўринлар) ёки жюри қарорини, сертификатларни (4-5-ўринлар) махсус гувоҳномалар берилиши учун асос сифатида тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия назорат тартибида, ғолибларга берилган махсус гувоҳномаларнинг реестри билан битирувчилар рўйхатини тест синовлари ўтказиладиган кундан олдин Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этадилар»;
13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия сметаларида назарда тутилади.
Ғолибларга дипломлар, махсус гувоҳномалар ва пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия томонидан тантанали вазиятда топширилади»;
16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махсус гувоҳномалар рўйхатдан ўтказилган тартиб рақамига эга бўлиб, қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киради, имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестри Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар томонидан шакллантириб борилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг уставида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бадиий академия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида» 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонига, шунингдек, «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорларига мувофиқ амалга оширади.»;
б) 8-банднинг ўн биринчи — ўн саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари;
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги галереялари;
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти;
ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари;
Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси);
Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолият олиб боради.»;
в) 9-бандда :
бешинчи хатбошидаги «Бадиий академияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидаги «мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари» сўзлари «мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-бандда :
«б» кичик бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бадиий таълимнинг изчиллигини кучайтириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бошланғич, умумий ўрта, ўрта махсус, олий ва ундан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштиришда иштирок этади ҳамда тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик соҳасида педагог ва мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим тизимини мунтазам такомиллаштириб боради»;
бешинчи хатбошига «санъат» сўзидан кейин «мактаблари ҳамда» сўзлари қўшилсин;
«в» кичик банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«долзарб илмий-ижодий муаммолар ҳамда буюк мутафаккирлар, машҳур фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига бағишланган, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик ҳамда бадиий таълим соҳаларига доир халқаро илмий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этишда иштирок этади»;
д) 13-бандда :
7-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бадиий академия фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш, марказий аппарат ҳамда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўринбосар, бош илмий котиб, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат таркибидаги бўлим ва бошқармалар раҳбар ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда уларнинг галереяларининг раҳбар ходимлари фаолиятини назорат қилиш»;
18-кичик бандга «илмий котиб» сўзларидан кейин «матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи» сўзлари қўшилсин;
19-кичик бандга «илмий котиб» сўзларидан кейин «матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчини» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги 31 1 -кичик банд қўшилсин:
«Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)ни бошқариш.»;
е) 15-бандда :
29 — 31-кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
34-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси), Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази, Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари, уларнинг ўқув, устувор илмий йўналишлари, норматив ҳужжатлари, лойиҳалари, дастурлари, таълимни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш»;
ж) 16-бандга қуйидаги мазмундаги 21-кичик банд қўшилсин:
«Ташкилий-таҳлилий бўлимга белгиланган муддатларда тегишли топшириқлар ижроси юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб бориш»;
з) 21-банддаги «ва Бадиий ижодкорлар уюшмасининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорларига мувофиқ Раис мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб вазир ўринбосарига, шунингдек, матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи раис ўринбосарига тенглаштирилади»;
к) 31-банднинг 2-кичик бандига «Бадиий ижодкорлар уюшмаси» сўзларидан олдин «Бадиий академия раиси» сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнида :
а) «Перечень категорий должностных лиц и сотрудников дипломатических миссий, имеющих право на обслуживание в Зале VIP аэропорта «Ташкент» на бесплатной основе (Перечень № 1)» рўйхати қуйидаги мазмундаги 8.5-кичик банд билан тўлдирилсин:
«8.5. Председатель Академии художеств Узбекистана»;
б) «Перечень категорий должностных лиц и сотрудников дипломатических миссий, имеющих право на обслуживание в Зале VIP аэропорта «Ташкент» на платной основе (Перечень № 2)» рўйхатининг 4.6.2-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 август,
499-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qarori)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-avgustdagi 499-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston iqtidorli yoshlarini taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish toʻgʻrisida” 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarorida :
a) 1-bandning oltinchi xatboshidagi “kasb-hunar kollejlari” soʻzlari “professional taʼlim muassasalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) qarorga 4-ilovada :
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Badiiy akademiya qarorlariga koʻra oʻtkaziladigan respublika musobaqalarini: akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablari oʻquvchilarining umumtaʼlim fanlari boʻyicha olimpiadalarini, oʻquvchilarning badiiy-ijodiy ixtisosliklar boʻyicha tanlovlarini, sportning shaxsiy va komanda turlari boʻyicha sport musobaqalarini tashkil etishning umumiy prinsiplarini belgilaydi”;
4-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “musiqa maktablari va sanʼat maktablari” soʻzlari “musiqa va sanʼat maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“professional taʼlim muassasalari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlari oʻquvchilarining ikkita guruhi oʻrtasida oʻtkaziladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Badiiy akademiya tanlov ixtisosliklari va shartlar roʻyxatini va tanlovlar shartlarini tasdiqlaydi”;
beshinchi xatboshidagi “musiqa maktablari va sanʼat maktablari” soʻzlari “musiqa va sanʼat maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Professional taʼlim muassasalari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlari oʻquvchilarining ijodiy tanlovlari musiqa ijrochilari oʻrtasida har ikki yilda bir marta, uch turda oʻtkaziladi”;
oʻn uchinchi xatboshiga “zimmasiga” soʻzidan keyin “Badiiy akademiyaga” soʻzlari qoʻshilsin;
5-bandning sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sport musobaqalari bosqichlarini tashkil etish uchun masʼuliyat tegishli ravishda akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablari, Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining hududiy boʻlinmalari, toʻrtinchi final bosqichi boʻyicha esa — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi rahbarlari zimmasiga yuklanadi”;
6-banddagi “kasb-hunar kollejlari” soʻzlari “professional taʼlim muassasalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublika musobaqalarini oʻtkazish boʻyicha butun tadbirlar kompleksini bajarish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Badiiy akademiya hamda ularning hududiy boʻlinmalari oʻz buyruqlari bilan tashkiliy qoʻmitalar, jyurilar, hakamlar hayʼatlari, apellyatsiya komissiyalari va boshqa tuzilmalarni tashkil etadilar”;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari musobaqalarini mablagʻ bilan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Badiiy akademiya tomonidan tasdiqlanadigan, ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida tuzilgan smetalar boʻyicha amalga oshiriladi”;
10-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi” soʻzlari “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Olimpiada, tanlov va musobaqaning har bir fani uchun xalqaro va respublika musobaqalari gʻoliblari test sinovisiz hamda qoʻshimcha imtihonsiz qabul qilinadigan, shuningdek, kasbiy (ijodiy) imtihonlarning fan majmualaridan biriga imtiyoz beriladigan soha ixtisosliklari roʻyxati har yili Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi tomonidan belgilanadi”;
v) qarorga 5-ilovada :
nomidagi “kasb-hunar kollejlari” soʻzlari “professional taʼlim muassasalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu Nizom umumtaʼlim fanlari boʻyicha akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablari oʻquvchilarining rasmiy xalqaro va respublika olimpiadalari, badiiy-ijodiy ixtisosliklar boʻyicha professional taʼlim muassasalari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlari va umumtaʼlim maktablari oʻquvchilarining tanlovlari, sport musobaqalari (sportning olimpiya turlari, shu jumladan sportning texnik va amaliy turlari, “Kurash” milliy sport turi, shaxmat, shashka, avtomobil va mototsikl sporti, sportning aviamodel va raketamodel turlari boʻyicha) gʻoliblariga tatbiq etiladi hamda taʼlim muassasalariga imtiyozli kirish va pul mukofotlari olish tartibini belgilaydi”;
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublika (1-oʻrin) va xalqaro tanlovlar va musobaqalarning (Olimpiya oʻyinlarida, Osiyo oʻyinlarida, jahon chempionatida va Osiyo chempionatida 1 — 3-oʻrinlar) individual turlarida gʻolib chiqqan akademik litseylar, professional taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablarining bitiruvchilari oliy taʼlim muassasasiga test sinovlarisiz va qoʻshimcha imtihonsiz qabul qilinadilar, tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishlaridagi tanlovlar bundan mustasno”;
quyidagi mazmundagi 2 2 -band qoʻshilsin:
“Tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishlaridagi respublika (1-oʻrin) va xalqaro tanlovlarda (1 — 3-oʻrinlar) gʻolib chiqqan professional taʼlim muassasalari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlari va umumtaʼlim maktablarining bitiruvchilariga oliy taʼlim muassasalarining kasbiy (ijodiy) imtihonlarida soha boʻyicha eng yuqori ball belgilangan fandan maksimal ball olish imtiyozi beriladi.
Agar kasbiy (ijodiy) imtihonlarda eng yuqori ball bir nechta fanlardan belgilangan boʻlsa, abituriyentga imtiyozli maksimal ball olish uchun fanlardan birini tanlash huquqi beriladi.
Agar ayrim taʼlim yoʻnalishlarida 1 ta fandan kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish belgilangan boʻlsa, abituriyentga mazkur fan boʻyicha maksimal ball beriladi”;
8-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlari va musobaqalari gʻoliblarini test sinovlarisiz va qoʻshimcha imtihonsiz, shuningdek, kasbiy (ijodiy) imtihonlarning fan majmualaridan biriga imtiyoz orqali oliy taʼlim muassasasiga qabul qilish uchun hujjatlarni rasmiylashtirish Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 468-son qarorida nazarda tutilgan imtiyozlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar taʼsis etadigan maxsus guvohnoma asosida amalga oshiriladi”;
9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalqaro olimpiadalar, tanlovlar va musobaqalarning gʻoliblari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga, Madaniyat vazirligiga, Jismoniy tarbiya va sport vazirligiga hamda Badiiy akademiyaga oʻzlari erishgan natijalarni tasdiqlovchi diplomlarni (1 — 3-oʻrinlar) yoki jyuri qarorini, sertifikatlarni (4-5-oʻrinlar) maxsus guvohnomalar berilishi uchun asos sifatida taqdim etadilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Badiiy akademiya nazorat tartibida, gʻoliblarga berilgan maxsus guvohnomalarning reyestri bilan bitiruvchilar roʻyxatini test sinovlari oʻtkaziladigan kundan oldin Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taqdim etadilar”;
13 va 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Olimpiadalar, tanlovlar va musobaqalar gʻoliblarini moddiy ragʻbatlantirish uchun mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Badiiy akademiya smetalarida nazarda tutiladi.
Gʻoliblarga diplomlar, maxsus guvohnomalar va pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi hamda Badiiy akademiya tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi”;
16-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maxsus guvohnomalar roʻyxatdan oʻtkazilgan tartib raqamiga ega boʻlib, qatʼiy hisobot hujjatlari toifasiga kiradi, imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar toifasi hamda ularning reyestri Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 468-son qarorida nazarda tutilgan imtiyozlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar tomonidan shakllantirib boriladi”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 957-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining ustavida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Badiiy akademiya oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasini tashkil etish haqida” 1997-yil 23-yanvardagi PF-1701-son Farmoniga, shuningdek, “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son hamda “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qarorlariga muvofiq amalga oshiradi.”;
b) 8-bandning oʻn birinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlimlari;
Oʻzbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlardagi galereyalari;
Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti;
ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlari;
Rassomlik mahorat ustaxonasi (oliy rassomlik kursi);
Badiiy taʼlim yoʻnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi faoliyat olib boradi.”;
v) 9-bandda :
beshinchi xatboshidagi “Badiiy akademiyasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshidagi “maktab-internatlari va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari” soʻzlari “maktablari hamda maktab-internatlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 10-bandda :
“b” kichik bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“badiiy taʼlimning izchilligini kuchaytirish, taʼlimning uzviyligi va uzluksizligini taʼminlash maqsadida boshlangʻich, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, oliy va undan keyingi taʼlim tizimini muvofiqlashtirishda ishtirok etadi hamda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik hamda muzeyshunoslik sohasida pedagog va mutaxassis kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha taʼlim tizimini muntazam takomillashtirib boradi”;
beshinchi xatboshiga “sanʼat” soʻzidan keyin “maktablari hamda” soʻzlari qoʻshilsin;
“v” kichik bandning beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“dolzarb ilmiy-ijodiy muammolar hamda buyuk mutafakkirlar, mashhur fan, adabiyot va sanʼat arboblari sharafiga bagʻishlangan, shuningdek, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik, muzeyshunoslik hamda badiiy taʼlim sohalariga doir xalqaro ilmiy kongresslar, konferensiyalar, simpoziumlar, seminarlarni tashkil etishda ishtirok etadi”;
d) 13-bandda :
7-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Badiiy akademiya faoliyatining alohida yoʻnalishlariga rahbarlik qilish, markaziy apparat hamda Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar ishi yuzasidan shaxsiy javobgarlik darajasini belgilash, ularning faoliyatini muvofiqlashtirish, oʻrinbosar, bosh ilmiy kotib, matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchi, markaziy apparat tarkibidagi boʻlim va boshqarmalar rahbar va xodimlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Badiiy akademiya tizimiga kiruvchi tashkilotlar, Badiiy ijodkorlar uyushmasi va uning hududiy boʻlimlari hamda ularning galereyalarining rahbar xodimlari faoliyatini nazorat qilish”;
18-kichik bandga “ilmiy kotib” soʻzlaridan keyin “matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchi” soʻzlari qoʻshilsin;
19-kichik bandga “ilmiy kotib” soʻzlaridan keyin “matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchini” soʻzlari qoʻshilsin;
quyidagi mazmundagi 31 1 -kichik band qoʻshilsin:
“Badiiy akademiya huzuridagi Rassomlik mahorat ustaxonasi (oliy rassomlik kursi)ni boshqarish.”;
e) 15-bandda :
29 — 31-kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
34-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti, Rassomlik mahorat ustaxonasi (oliy rassomlik kursi), Badiiy taʼlim yoʻnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi, Ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari va maktab-internatlari, ularning oʻquv, ustuvor ilmiy yoʻnalishlari, normativ hujjatlari, loyihalari, dasturlari, taʼlimni rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirilishini nazorat qilish”;
j) 16-bandga quyidagi mazmundagi 21-kichik band qoʻshilsin:
“Tashkiliy-tahliliy boʻlimga belgilangan muddatlarda tegishli topshiriqlar ijrosi yuzasidan hisobotlarni taqdim etib borish”;
z) 21-banddagi “va Badiiy ijodkorlar uyushmasining” soʻzlari chiqarib tashlansin;
i) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini rivojlantirish va yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3219-son hamda “Ommaviy axborot vositalari mustaqilligini taʼminlash hamda davlat organlari va tashkilotlari axborot xizmatlari faoliyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi PQ-4366-son qarorlariga muvofiq Rais maqomi, moddiy, maishiy, transport va tibbiy xizmat koʻrsatish shart-sharoitlari boʻyicha vazirga, uning oʻrinbosari va bosh ilmiy kotib vazir oʻrinbosariga, shuningdek, matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchi rais oʻrinbosariga tenglashtiriladi”;
k) 31-bandning 2-kichik bandiga “Badiiy ijodkorlar uyushmasi” soʻzlaridan oldin “Badiiy akademiya raisi” soʻzlari qoʻshilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 26-apreldagi 180-f-son farmoyishining rus tilidagi matnida :
a) “Perechen kategoriy doljnostnix lits i sotrudnikov diplomaticheskix missiy, imeyushix pravo na obslujivaniye v Zale VIP aeroporta “Tashkent” na besplatnoy osnove (Perechen № 1)” roʻyxati quyidagi mazmundagi 8.5-kichik band bilan toʻldirilsin:
“8.5. Predsedatel Akademii xudojestv Uzbekistana”;
b) “Perechen kategoriy doljnostnix lits i sotrudnikov diplomaticheskix missiy, imeyushix pravo na obslujivaniye v Zale VIP aeroporta “Tashkent” na platnoy osnove (Perechen № 2)” roʻyxatining 4.6.2-kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 21-avgust,
499-son