UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 24 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ихтисослашуви ва таклифларини, ички ва ташқи бозордаги талабларини, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ҳамда сув билан таъминланганлик даражасини, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлигини, шунингдек, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда, суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар мустақил равишда экинларини жойлаштириши учун ҳар йили 1 августга қадар илгари ҳисобга олинган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш ишларини «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида ташкил этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарорига ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартибини белгилайди.

2. Суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг таклифлари, ихтисослашуви, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички ва ташқи бозор талаблари, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлиги, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган ҳолда оқилона жойлаштирилади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасида фойдаланишга киритилаётган ер майдонларига, деҳқон хўжаликлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, уларнинг филиаллари ва илмий тажриба станциялари ер майдонларига татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«CropAgro » АТ — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экинларни жойлаштириш бўйича маълумотларини қабул қилиш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими;

Агропортал — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

оператор — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти;

алмашлаб экиш — қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда, муайян муддат давомида навбатлаб экиш ва далаларга жойлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш — қишлоқ хўжалиги экинларининг алоҳида турларини экин ер майдонлари контурлари ва ердан фойдаланувчилар кесимида жойлаштириш ва етиштиришни (ишлаб чиқаришни) ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) учун белгиланган тартибда ер участкасидан ижара шартлари асосида фойдаланувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар (корхона, муассаса, кластер, бирлашма ва кооперациялар);

қишлоқ хўжалиги экинлари — асосий ва такрорий майдонларга экиладиган ғўза, бошоқли дон, шоли, сабзавот, полиз, картошка, ем-хашакбоп илдиз мевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки, дуккакли экинлар, шунингдек, «тўқсонбосди» усулида экиладиган бошқа экинлар;

қишлоқ хўжалиги экин майдонлари — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш мақсадида фойдаланиладиган (суғориладиган ва лалми) ерлар;

лалми ерлар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобига етиштириладиган ерлар;

суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;

сув билан таъминланганлик даражаси — муайян ҳудудда аниқ қишлоқ хўжалиги экин турини етиштириш бўйича вегетация даврида ушбу экин турининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун талаб этиладиган илмий асосланган миқдордаги сув ҳажми билан таъминланганлик;

тупроқ балл-бонитети — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганда, тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;

тупроқ унумдорлиги — тупроқнинг ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни таъминлаш қобилияти;

ҳосилдорлик — бир гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги экинидан олинадиган ялпи ҳосил кўрсаткичи;

ҳудудларнинг табиий иқлим шароитлари — муайян ҳудуднинг географик жойлашувига мувофиқ об-ҳавонинг кўп йиллик статистик таҳлили бўйича иқлим тавсифлари.

4. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш қуйидаги асосий мезонларга асосланади:

а) ҳудуднинг табиий-иқлим шароити:

географик жойлашган ўрни, геоморфолик-литологик тузилиши, гидрогеологик ва иқлим шароитлари, тупроқ унумдорлиги (балл-бонитети) ва мелиоратив ҳолати;

фойдали ҳарорат йиғиндиси, ёғингарчилик миқдори, гидромелиоратив тизимлари ва ер ости сувларининг ҳолати, совуқ ва қурғоқчилик даврининг бошланиш эҳтимоли, сув ва шамол эрозияси;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш даври давомийлигининг муайян ҳудуд учун мослиги;

б) ҳудуднинг зарур ресурслар билан таъминланганлиги:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) имконияти бўлган ер майдонларининг мавжудлиги;

ер майдонларининг сув, зарур қишлоқ хўжалиги техникалари ва меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги;

муайян бир қишлоқ хўжалиги экин турининг ҳосилдорлигини ошириш учун алоҳида имкониятларнинг мавжудлиги;

в) етиштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозордаги талаб:

етиштириладган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички бозор эҳтиёжини қондириш даражаси ва ташқи бозордаги талаби;

экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар, агрокластер (кооперация)ларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича таклифлари.

2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда давлат бошқаруви органларининг вазифалари

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини ҳисобга олган ҳолда Агропорталда ердан фойдаланувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш имкониятини яратади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ердан фойдаланувчиларнинг барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш маълумотлари билан истеъмолчилар талабини таҳлил қилади ва мувофиқлаштириш чораларини кўради;

қишлоқ хўжалиги экинларининг навлар бўйича жойлаштирилишини, контурлар бўйича экин турлари тўлиқ экилишини, белгиланган агротехник тадбирлар ўтказилишини, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг қишлоқ хўжалиги еларидан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда етказиб берилиши мониторингини юритади ва уларнинг натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.

ер ҳисоботи бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган ер майдонларини таҳлил қилади;

қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган майдонларнинг чегаралари ва ердан фойдаланувчилар кесимидаги хариталарни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига Агропортал орқали тақдим этади;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиради ҳамда экин майдонларининг жойлашган чегаралари бўйича тупроқ балл-бонитети тўғрилигини ва ишончлилигини таъминлайди.

Бунда, ер ҳисоботи, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш учун ер майдонлари ва уларнинг фойдаланувчилари кесимидаги хариталар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

ҳар бир ҳудуд бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги объектив маълумотлар (сув етказиб беришнинг минимал ва максимал лимитлари)ни ер участкаларининг контурлари кесимида шакллантиради ҳамда Агропорталга жойлаштиради;

Агропорталда шакллантирилган ер участкаларининг контурлар кесимидаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга оид зарур маълумотларни «Сув ҳисоби» ахборот тизими билан интеграция қилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ички ва ташқи бозор талабларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмларини туманлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:

ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ундан қайта ишланган тайёр маҳсулотлар маркетингини олиб боради;

ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича савдо айланмаси ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни давлатлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари:

ҳудудларда экинларни оқилона жойлаштириш ишларини мувофиқлаштиради;

экинларни жойлаштиришда ҳудуднинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт имкониятлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:

ўз вазифа ва функцияларини бажариши учун оператор билан, у билан тузиладиган шартнома асосида Агропорталдаги бажарадиган функцияларини ишлаб чиқади, ушбу тизимга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг уланиши ва фойдаланишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши ҳамда агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда ҳар чорак якунлари бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиб боради.

11 1 . Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини мунтазам ўрганиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.

3-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш

12. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги охирги уч йиллик статистик маълумотларга асосланган ҳолда хорижий давлатлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аниқ турларини экспорт қилиш талаблари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ҳар йили апрель ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига такдим этади.

14. Ердан фойдаланувчилар ҳар йили 1 июлга (2026 йил ҳосили учун 1 сентябрга) қадар ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш туридан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини ер участкалари кесимида Агропорталда мустақил жойлаштиради:

14 1 . Ердан фойдаланувчиларга оператор томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштиришга кўмаклашиш, шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатиш учун хусусий сектор вакилларининг кўмагидан фойдаланиш имкониятлари жорий қилиниши мумкин.

14 2 . Ердан фойдаланувчилар томонидан сув таъминоти мавжуд бўлмаган ёки ернинг норматив қиймати аниқланмайдиган яйлов ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари ушбу ердан фойдаланувчиларнинг ўз ҳисобидан етиштирилиши мумкин.

18. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ирригация бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги ғўза экинининг норматив ҳосилдорлиги тўғрисидаги маълумотлар Агропортал «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимига юборилади.

20. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 5 иш кунида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.

24. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида онлайн тарзда акс эттирилади.

4-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш натижалари мониторингини юритиш

26. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари мониторинги қишлоқ хўжалиги туман бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан юритилади.

Бу тадбир геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш, космик ва спекторли тасвирлар ва бошқа инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоида

27. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси кадастр рақами, фойдаланувчиси, контур рақами, чегаралари, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда) ва бошқа маълумотларни интеграция орқали тақдим этади. Доимий 2-босқич «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ Агропорталда маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, фойдаланувчиларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳисоботларни автоматик шакллантириш, инсон омилини қисқартириш бўйича дастурий ечимларни жорий этади ва такомиллаштириб боради. Доимий 3-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имконияти тўғрисида; ички ва ташқи бозордаги талабларни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 майга қадар 4-босқич Ердан фойдаланувчилар Агропортал орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштиради. Ҳар йили 1 июлга қадар 5-босқич Ирригация бўлими ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, «Тупроқ таҳлил маркази» ДМ Қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. 2 иш кунида 6-босқич Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Экинларнинг экилиши ва ҳолати мониторингини юритади. Доимий 7-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида онлайн тарзда акс эттирилади. Доимий

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 24 август,

505-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/505/1209-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish tizimini tubdan takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining ixtisoslashuvi va takliflarini, ichki va tashqi bozordagi talablarini, hududlarning tabiiy iqlim sharoiti hamda suv bilan taʼminlanganlik darajasini, yer maydonlarining meliorativ holati va tuproq unumdorligini, shuningdek, moddiy-texnika, mehnat va boshqa resurslar bilan taʼminlanganligini inobatga olgan holda, sugʻoriladigan va lalmi ekin yerlarida qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirishni nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi ushbu nizom talablaridan kelib chiqqan holda oʻzlariga yuklatilgan vazifalarni oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlasin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar (Quvasoy shahar) hokimliklari qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar mustaqil ravishda ekinlarini joylashtirishi uchun har yili 1-avgustga qadar ilgari hisobga olingan yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlarini belgilash ishlarini “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida tashkil etsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 505-son qaroriga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom sugʻoriladigan va lalmi ekin yerlarida qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibini belgilaydi.

2. Sugʻoriladigan va lalmi ekin yerlarida qishloq xoʻjaligi ekinlari, birinchi navbatda, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining takliflari, ixtisoslashuvi, hududlarning tabiiy iqlim sharoiti va suv bilan taʼminlanganlik darajasi hamda ichki va tashqi bozor talablari, yerlarning meliorativ holati va tuproq unumdorligi, moddiy-texnika, mehnat va boshqa resurslar bilan taʼminlanganlik darajasi tahlil qilingan holda oqilona joylashtiriladi.

Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoni bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish konsepsiyasi doirasida foydalanishga kiritilayotgan yer maydonlariga, dehqon xoʻjaliklari, ilmiy-tadqiqot tashkilotlari, ularning filiallari va ilmiy tajriba stansiyalari yer maydonlariga tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“CropAgro ” AT — qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilarning ekinlarni joylashtirish boʻyicha maʼlumotlarini qabul qilish, kelishish, maʼlumot va hisobotlarni shakllantirish uchun foydalaniladigan axborot tizimi;

Agroportal — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

operator — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati;

almashlab ekish — qishloq xoʻjaligi ekinlarini ilmiy asoslangan holda, muayyan muddat davomida navbatlab ekish va dalalarga joylashtirish;

qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish — qishloq xoʻjaligi ekinlarining alohida turlarini ekin yer maydonlari konturlari va yerdan foydalanuvchilar kesimida joylashtirish va yetishtirishni (ishlab chiqarishni) tashkil etish boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;

qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchi — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish (ishlab chiqarish) uchun belgilangan tartibda yer uchastkasidan ijara shartlari asosida foydalanuvchi fermer xoʻjaliklari va boshqa tashkilotlar (korxona, muassasa, klaster, birlashma va kooperatsiyalar);

qishloq xoʻjaligi ekinlari — asosiy va takroriy maydonlarga ekiladigan gʻoʻza, boshoqli don, sholi, sabzavot, poliz, kartoshka, yem-xashakbop ildiz mevali oʻsimliklar, bir yillik oʻtlar, beda, makkajoʻxori, tamaki, dukkakli ekinlar, shuningdek, “toʻqsonbosdi” usulida ekiladigan boshqa ekinlar;

qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari — muntazam ravishda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, ozuqa (yem-xashak) ekinlarini yetishtirish maqsadida foydalaniladigan (sugʻoriladigan va lalmi) yerlar;

lalmi yerlar — qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tabiiy yogʻingarchilik hisobiga yetishtiriladigan yerlar;

sugʻoriladigan yerlar — qishloq xoʻjaligida foydalanish va sugʻorish uchun yaroqli boʻlgan, suv resurslari sugʻorishni taʼminlay oladigan sugʻorish manbai bilan bogʻlangan doimiy yoki muvaqqat sugʻorish tarmogʻiga ega boʻlgan yerlar;

suv bilan taʼminlanganlik darajasi — muayyan hududda aniq qishloq xoʻjaligi ekin turini yetishtirish boʻyicha vegetatsiya davrida ushbu ekin turining suvga boʻlgan ehtiyojini qondirish uchun talab etiladigan ilmiy asoslangan miqdordagi suv hajmi bilan taʼminlanganlik;

tuproq ball-boniteti — qishloq xoʻjaligi ekinlari agrotexnikasi oʻrtacha darajada boʻlganda, tuproq sifati hamda tabiiy unumdorlik quvvatiga beriladigan qiyosiy baho;

tuproq unumdorligi — tuproqning oʻsimliklar oʻsishi va rivojlanishi uchun zarur sharoitlarni taʼminlash qobiliyati;

hosildorlik — bir gektar maydondagi qishloq xoʻjaligi ekinidan olinadigan yalpi hosil koʻrsatkichi;

hududlarning tabiiy iqlim sharoitlari — muayyan hududning geografik joylashuviga muvofiq ob-havoning koʻp yillik statistik tahlili boʻyicha iqlim tavsiflari.

4. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish quyidagi asosiy mezonlarga asoslanadi:

a) hududning tabiiy-iqlim sharoiti:

geografik joylashgan oʻrni, geomorfolik-litologik tuzilishi, gidrogeologik va iqlim sharoitlari, tuproq unumdorligi (ball-boniteti) va meliorativ holati;

foydali harorat yigʻindisi, yogʻingarchilik miqdori, gidromeliorativ tizimlari va yer osti suvlarining holati, sovuq va qurgʻoqchilik davrining boshlanish ehtimoli, suv va shamol eroziyasi;

qishloq xoʻjaligi ekinlarining oʻsish davri davomiyligining muayyan hudud uchun mosligi;

b) hududning zarur resurslar bilan taʼminlanganligi:

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish (ishlab chiqarish) imkoniyati boʻlgan yer maydonlarining mavjudligi;

yer maydonlarining suv, zarur qishloq xoʻjaligi texnikalari va mehnat resurslari bilan taʼminlanganligi;

muayyan bir qishloq xoʻjaligi ekin turining hosildorligini oshirish uchun alohida imkoniyatlarning mavjudligi;

v) yetishtiriladigan mahsulotga ichki va tashqi bozordagi talab:

yetishtiriladgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining ichki bozor ehtiyojini qondirish darajasi va tashqi bozordagi talabi;

eksport qiluvchi va qayta ishlovchi korxonalar, agroklaster (kooperatsiya)larning qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish boʻyicha takliflari.

2-bob. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirishda davlat boshqaruvi organlarining vazifalari

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarini hisobga olgan holda Agroportalda yerdan foydalanuvchilar tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlarini mustaqil joylashtirish imkoniyatini yaratadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda yerdan foydalanuvchilarning barcha turdagi qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish maʼlumotlari bilan isteʼmolchilar talabini tahlil qiladi va muvofiqlashtirish choralarini koʻradi;

qishloq xoʻjaligi ekinlarining navlar boʻyicha joylashtirilishini, konturlar boʻyicha ekin turlari toʻliq ekilishini, belgilangan agrotexnik tadbirlar oʻtkazilishini, mineral oʻgʻitlar, yoqilgʻi-moylash materiallari va boshqa moddiy-texnika resurslarining qishloq xoʻjaligi yelaridan foydalanuvchilarga belgilangan tartibda yetkazib berilishi monitoringini yuritadi va ularning natijalari boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqadi.

yer hisoboti boʻyicha qishloq xoʻjaligi ekinlari joylashtiriladigan yer maydonlarini tahlil qiladi;

qishloq xoʻjaligi ekinlari joylashtiriladigan maydonlarning chegaralari va yerdan foydalanuvchilar kesimidagi xaritalarni tuman (Quvasoy shahar) hokimliklariga va tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimlariga Agroportal orqali taqdim etadi;

qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtiradi hamda ekin maydonlarining joylashgan chegaralari boʻyicha tuproq ball-boniteti toʻgʻriligini va ishonchliligini taʼminlaydi.

Bunda, yer hisoboti, qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish uchun yer maydonlari va ularning foydalanuvchilari kesimidagi xaritalar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan elektron shaklda ishlab chiqiladi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etiladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi:

har bir hudud boʻyicha ekin maydonlarining meliorativ holati va suv bilan taʼminlash imkoniyatlari toʻgʻrisidagi obyektiv maʼlumotlar (suv yetkazib berishning minimal va maksimal limitlari)ni yer uchastkalarining konturlari kesimida shakllantiradi hamda Agroportalga joylashtiradi;

Agroportalda shakllantirilgan yer uchastkalarining konturlar kesimidagi qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirishga oid zarur maʼlumotlarni “Suv hisobi” axborot tizimi bilan integratsiya qiladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi ichki va tashqi bozor talablarini inobatga olgan holda, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarishning yillik prognoz hajmlarini tumanlar kesimida shakllantiradi va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi:

tashqi bozorlarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va undan qayta ishlangan tayyor mahsulotlar marketingini olib boradi;

tashqi bozorlarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari turlari boʻyicha savdo aylanmasi va hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlatlar kesimida shakllantiradi va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda tumanlar (Quvasoy shahar) hokimliklari:

hududlarda ekinlarni oqilona joylashtirish ishlarini muvofiqlashtiradi;

ekinlarni joylashtirishda hududning oziq-ovqat xavfsizligi va eksport imkoniyatlari toʻliq hisobga olinishini taʼminlaydi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi:

oʻz vazifa va funksiyalarini bajarishi uchun operator bilan, u bilan tuziladigan shartnoma asosida Agroportaldagi bajaradigan funksiyalarini ishlab chiqadi, ushbu tizimga Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi markaziy apparati va hududiy boʻlinmalarining ulanishi va foydalanishini tashkil etadi;

qishloq xoʻjaligi ekinlarining oqilona joylashtirilishi hamda agrotexnik tadbirlarning sifatli bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi hamda har chorak yakunlari boʻyicha maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga hamda manfaatdor vazirlik va idoralarga taqdim etib boradi.

11 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi suv resurslaridan samarali foydalanish holatini muntazam oʻrganib boradi hamda har chorak yakuni boʻyicha maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga taqdim etib boradi.

3-bob. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish

12. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish ishlari ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi oxirgi uch yillik statistik maʼlumotlarga asoslangan holda xorijiy davlatlar kesimida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining aniq turlarini eksport qilish talablari va hajmlari toʻgʻrisidagi takliflarni har yili aprel oyida Qishloq xoʻjaligi vazirligiga takdim etadi.

14. Yerdan foydalanuvchilar har yili 1-iyulga (2026-yil hosili uchun 1-sentabrga) qadar yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turidan kelib chiqqan holda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yer uchastkalari kesimida Agroportalda mustaqil joylashtiradi:

14 1 . Yerdan foydalanuvchilarga operator tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlari yordamida qishloq xoʻjaligi ekinlarini mustaqil joylashtirishga koʻmaklashish, shartnomaviy munosabatlarni yoʻlga qoʻyish va boshqa yoʻnalishlarda xizmat koʻrsatish uchun xususiy sektor vakillarining koʻmagidan foydalanish imkoniyatlari joriy qilinishi mumkin.

14 2 . Yerdan foydalanuvchilar tomonidan suv taʼminoti mavjud boʻlmagan yoki yerning normativ qiymati aniqlanmaydigan yaylov yerlarida qishloq xoʻjaligi ekinlari ushbu yerdan foydalanuvchilarning oʻz hisobidan yetishtirilishi mumkin.

18. Tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari irrigatsiya boʻlimlari, fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, “Tuproq tarkibi va repozitoriysi, sifati tahlil markazi” davlat unitar korxonasi bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi ekinlarining konturlar kesimida joylashtirilishini koʻrib chiqadi, zarur hollarda qoʻshimcha va toʻldirishlar kiritadi hamda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.

Tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi gʻoʻza ekinining normativ hosildorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agroportal “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ axborot tizimiga yuboriladi.

20. Tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi, fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan birgalikda 5 ish kunida qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish va mahsulot yetishtirish prognoz koʻrsatkichlari toʻgʻrisida tuman (Quvasoy shahar) hokimining qarori loyihasini ishlab chiqadi.

24. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarning qishloq xoʻjaligi geoportallarida onlayn tarzda aks ettiriladi.

4-bob. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish natijalari monitoringini yuritish

26. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish natijalari monitoringi qishloq xoʻjaligi tuman boʻlimlari va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti tomonidan yuritiladi.

Bu tadbir geoaxborot tizimlari, masofadan zondlash, kosmik va spektorli tasvirlar va boshqa innovatsion texnologiyalardan foydalangan holda amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

27. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda javobgar boʻladi.

Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish ishlarini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi kadastr raqami, foydalanuvchisi, kontur raqami, chegaralari, yer turi va geografik joylashuvi, maydoni (gektarda) va boshqa maʼlumotlarni integratsiya orqali taqdim etadi. Doimiy 2-bosqich “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJ Agroportalda maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, ishlov berish, foydalanuvchilarni texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash, hisobotlarni avtomatik shakllantirish, inson omilini qisqartirish boʻyicha dasturiy yechimlarni joriy etadi va takomillashtirib boradi. Doimiy 3-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ekin maydonlarining meliorativ holati va suv bilan taʼminlash imkoniyati toʻgʻrisida; ichki va tashqi bozordagi talablarni inobatga olgan holda, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini turlari boʻyicha ishlab chiqarishning yillik prognoz hajmlari toʻgʻrisida maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. Har yili 1-mayga qadar 4-bosqich Yerdan foydalanuvchilar Agroportal orqali qishloq xoʻjaligi ekinlarini mustaqil joylashtiradi. Har yili 1-iyulga qadar 5-bosqich Irrigatsiya boʻlimi va Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, “Tuproq tahlil markazi” DM Qishloq xoʻjaligi ekinlarining konturlar kesimida joylashtirilishini koʻrib chiqadi, zarur hollarda qoʻshimcha va toʻldirishlar kiritadi hamda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. 2 ish kunida 6-bosqich Qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari Ekinlarning ekilishi va holati monitoringini yuritadi. Doimiy 7-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish maʼlumotlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarning qishloq xoʻjaligi geoportallarida onlayn tarzda aks ettiriladi. Doimiy

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 24-avgust,

505-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.08.2020-y., 09/20/505/1209-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.11.2021-y., 09/21/721/1110-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 04.08.2023-y., 09/23/330/0559-son; 13.12.2023-y., 09/23/653/0931-son; 02.04.2025-y., 09/25/197/0299-son; 29.07.2025-y., 09/25/469/0659-son; 15.07.2026-y., 09/26/381/0734-son)

lex.uz