UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 24 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

РЎЙХАТИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ёшлар, шу жумладан талабалар ва ўқувчилар ўртасида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, уларнинг адабиётга қизиқишларини янада ошириш, рағбатлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида барпо этилган Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган:

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) 1-иловага мувофиқ;

Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхати 2-иловага мувофиқ;

атоқли адиблар номидаги махсус стипендияларни ва кўкрак нишонларини жорий қилиш асослари, тартиби, ушбу стипендиялар ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш мезонлари, стипендияларни тўлаш муддатлари ва миқдорини, кўкрак нишонларининг тавсифини назарда тутувчи Атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган олий таълим муассасаларида:

бир ой муддатда бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқув-маърифий тадбирларни амалга оширувчи ижодий гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, илмий-адабий маслаҳатчи лавозимини жорий этсин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларида уларга бириктирилган атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонларини жорий қилишни таъминласин;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилишга бошқа олий таълим муассасаларини ҳам жалб қилиш чораларини кўрсин.

3. Олий таълим муассасасининг илмий-адабий маслаҳатчиси:

олий таълим муассасасига бириктирилган атоқли адибнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш билан шуғулланиши;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тавсияси билан жалб этилиши ҳамда олий таълим муассасасида жамоатчилик асосида фаолият юритиши;

олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкинлиги;

олий таълим муассасалари ўзларига бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқитувчи ва талабалардан ташкил топган ижодий гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириши белгилаб қўйилсин.

4. Белгилансинки:

атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларининг 2-бандига мувофиқ ҳисобланади;

чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент тарихи музейининг фонди мунтазам равишда шаҳар тарихига оид археологик, нумизматик ва этнографик топилмалар, шунингдек, турли экспонатлар билан доимий янгиланиб ва тўлдириб борилишини ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2021 йил 1 январдан бошлаб, Адиблар хиёбони ҳамда Тошкент тарихи музейини туристик йўналишларга киритиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда тизимидаги таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги мавжуд музейларнинг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда гидлар (гид-таржимонлар) тайёрлашни ташкил этсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Муддати Молиявий манба Масъуллар 1. Адиблардан бирининг илмий-ижодий фаолиятини ўрганувчи тадқиқотчилар, адабиёт ва санъат йўналишидаги фаол талабалар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасаси ректори томонидан бериладиган муайян адиблар номидаги кўкрак нишонини жорий қилиб, бир марталик пул мукофоти билан тақдирлашни йўлга қўйиш. 1. Намунавий низом асосида ҳар бир олий таълим муассасасида кўкрак нишони ва уни бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. 2021 йил I чорак Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим кенгаши, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2. Адабиёт ва санъат йўналишидаги тадқиқотчилар ҳамда фаол талабаларни муайян адиблар номидаги кўкрак нишони билан тақдирлаб бориш. ҳар ўқув йили якунида 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармони 9-бандига мувофиқ энг илғор илмий ходим, ўқитувчи, ўқувчи ваталабаларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириб бориш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан талабалар учун ректор томонидан бир семестр давомида бериладиган муайян адиблар номидаги махсус стипендияни жорий қилиш. 1. Намунавий низом асосида ҳар бир олий таълим муассасасида муайян адиблар номидаги махсус стипендияни жорий қилиш ва уни бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. 2021 йил I чорак Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим кенгаши, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2. Ушбу йўналишдаги фаол талабаларни махсус стипендия билан тақдирлаб бориш. ҳар ўқув йили якунида 3. Миллий бадиий адабиётга доир ўқув манбалари, мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва шоирларнинг маҳорат сабоқларини ўзида жамлаган, Адиблар хиёбонида ҳайкали ўрнатилган ҳар бир ижодкорнинг ҳаёти ва бой меросини кенг тарғиб қилишга мўлжалланган ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги «Адиблар хиёбони» интернет порталини яратиш. 1. «Адиблар хиёбони» интернет порталининг концепцияси ва техник топшириқларини ишлаб чиқиш. 2020 йил август Адиблар хиёбонига бириктирилган олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 2. Ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги «Адиблар хиёбони» интернет порталини яратиш. 2020 йил сентябрь 3. «Адиблар хиёбони» интернет порталини адиблар билан боғлиқ бўлган ахборот ва маълумотлар билан бойитиб, янгилаб бориш. доимий 4. Адиблар хиёбонида 5 та муҳим ташаббусга бағишланган «Адабиёт ҳафталиги» доирасида «Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!» шиори остида республика талабалар фестивалини, унинг доирасида китоб ярмаркаси ва фестивалини ташкил этиш. 1. Фестиваль концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2020 йил декабрь Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш фонди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Бадиий академия, Республика Олий таълим кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2. Фестивални талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиб, унинг қуйи босқичларини ўтказиш. ҳар йили I чорак 3. Фестивалнинг республика босқичини ўтказиш. ҳар йили II чорак 4. Китоб ярмаркаси ва фестивали, «Адабиёт ва бадиий ижод» мавзусида фотокўргазма, либослар кўргазмаси, амалий ижод намуналари кўргазмаси, Ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси ва бошқа турли кўргазмалар ташкил этиш. фестиваль доирасида 5. Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли адибларнинг номи билан аталадиган жойлардаги кўча, маҳалла ёки бошқа ижтимоий объектларда яшаётган, фаолият олиб бораётган ёшлар иштирокида «Адибимиз — фахримиз» шиори остидаёшлар фестивали ва китоб ярмаркасини ташкил этиш. 1. Фестивалнинг концепцияси, намунавий дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил март Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиг и 2. Фестивални талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиб, унинг қуйи босқичларини ўтказиш. ҳар йили II чорак 3. Фестивалнинг республика босқичини ўтказиш. ҳар йили II чорак 4. Китоб ярмаркаси ва фестивалини ўтказиш. фестивал доирасида 6. Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган эсселар, иншолар танловлари, викториналар ҳамда уларнинг асарлари асосида саҳналаштирилган драма асарлари кўригини ўтказиш ҳамда ғолибларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. 1. Талабалари ўртасида Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган эсселар, иншолар танловлари, викториналар, уларнинг асарлари асосида саҳналаштирилган драма асарлари танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил апрель Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Ушбу танловларни талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиб, унинг қуйи босқичларини ўтказиш. ҳар йили II чорак 3. Танловларнинг республика босқичини ўтказиш. 2021 йил июнь 7. Адиблар ҳаёти ва ижодига бағишлаб янги чоп этилган бадиий адабиётнинг тақдимотини ташкил этиб бориш. 1. Тадбирларни ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш. 2020 йил сентябрь - Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Тадбирларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил октябрь 3. Тадбирларни ўтказиб бориш ҳамда фаол ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш. ҳар йили II чорак 8. «Яшнагай то абад илму фан, ижод» мавзусида Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган адибларга бағишланган публицистик ва илмий мақолалар танловини ташкил этиб бориш. 1. Адиблар хиёбонидаги адибларга бағишланган публицистик, илмий мақолалар танлови низоми, режа, дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил ноябрь-декабрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Танловнинг Тошкент шаҳар ва Республика босқичларини Адиблар хиёбонида ташкил этиб бориш. ҳар йили II чорак 9. «Адиблар билан танишув» деб номланган адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги бадиий, ҳужжатли фильмларнинг илк намойишини Адиблар хиёбонида ташкил этиш. 1. Адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг илк намойишини Адиблар хиёбонида ташкил этиш тартиби ва режасини тасдиқлаш. 2020 йил октябрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини Адиблар хиёбонида ташкил этиш. ҳар йили II чорак 10. «Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон» шиори остида таълим муассасаларидаги адабиёт, маънавият, одоб-ахлоқ ва тарбия билан боғлиқ бўлган маҳорат дарсларни ташкил этиш. 1. Ўтказиладиган тадбирлар ва дарслар рўйхатини шакллантириш. 2020 йил сентябрь - Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 2. Ўтказиладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил октябрь 3. Адиблар хиёбонида ўтказиладиган адабиёт, маънавият ва тарбия билан боғлиқ бўлган маҳорат дарсларини ОАВда ёритиб бориш. доимий 4. Адибларнинг асарлари асосида к?т??хонлик танловларини ташкил этиш. ҳар йили II чорак 11. Адиблар ҳақида хотиралар жамланган китоб тайёрлаш ва нашр этиш. 1. Адиблар ҳақида хотиралар жамланган нашрларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш. 2020 йил сентябрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Бириктирилган олий таълим муассасалари, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси 2. Адиблар ҳақида хотиралар жамланган мавжуд нашрларни ўрганиш. 2021 йил I чорак 3. Жамланган нашрларни тайёрлаш ва чоп қилиш. 2021 йил II чорак 12. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус саҳифалар яратиш, уларни мазмунли контент билан тўлдириш. 1. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус саҳифалар яратиш. 2020 йил октябрь - Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Саҳифаларни мазмунли контент билан тўлдириш бўйича масъулларни белгилаш. 2020 йил ноябрь 3. Махсус саҳифаларни мазмунли контент билан тўлдириб бориш ва муаллифларни рағбатлантириш. 2020 — 2022 йиллар 4. Ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига оид мультимедиа дастурлари, видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. 5. «Ватанпарвар шоир» мавзусида радио ва онлайн викторина ўтказиш ҳамда маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. 2020 — 2022 йиллар 13. Нофилологик олий таълим муассасалари учун «Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши» фан дастурига «Ўзбек адабиёти», «Навоийшунослик» мавзуларини киритиш ва тегишли ўқув адабиётларини яратиш. 1. Нофилологик олий таълим муассасалари учун фан дастурига тегишли мавзуларни киритиш. 2. Нофилологик олий таълим муассасалари учун «Ўзбек адабиёти», «Навоийшунослик» фанлари бўйича ўқув қўлланма яратиш. 2020/2021 ўқув йилидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Олий таълим муассасалари 14. Атоқли шоир Бердақ ҳаёти ваижодини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институти мисолида ташкил этиш ҳамда ижобий натижалари ҳисобга олинган ҳолда, бу тажрибани бошқа олий ўқув юртларида жорий этиш. 1. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида атоқли шоир Бердақ ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқитувчи ва талабалардан ташкил топган ижодий гуруҳ тузиш. 2020 йил сентябрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 2. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида, Бердақ яшаб ижод қилган ҳу??д?? ?тказиладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. 2020 йил октябрь 3. Бердақ ижодига бағишланган туркум маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда ижодий гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикасига бориши, Бердақ ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишни ташкил этиш. 2020/2021 ўқув йилидан мунтазам 4. Ўтказиладиган тадбирларни ОАВда ёритиб бориш. тадбирлар давомида 5. Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг ижобий тажрибасини адиблар бириктирилган бошқа олий ўқув юртларида оммалаштириш. 2021/2022 ўқув йилидан 15. Адиблар яшаб ижод қилган ҳудуд ва қадамжоларга илмий-маърифий экспедициялар ташкил этиш ҳамда улар билан боғлиқ мавзуларда конференциялар ўтказиб бориш. 1. Конференцияларни ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2020 йил сентябрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Конференцияларни Вазирлар Маҳкамасининг йиллик конференциялар режасига киритиш. ҳар йили январь 3. Адиблар туғилиб ўсган, ижод қилган масканларга экскурсияларини ташкил этиш. режа асосида, конференция давомида 4. Конференцияларда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда мақолалар тўпламларини чоп этиш. конференция даврида 5. Конференция материаллари асосида хулосавий таклифлар тайёрлаш. конференциядан сўнг 16. Адиблар хиёбонида ҳайкали ўрнатилган ёзувчи ва шоирларнинг уй музейлари, уларнинг номларида ташкил этилган ижод мактабларини олий таълим муассасалари томонидан оталиққа олиш, уларнинг энг илғор илмий ходим, ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириб бориш. 1. Оталиққа олинган мактаблар билан ҳамкорликда ишлаш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. 2020 йил октябрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Бириктирилган олий таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим кенгаши 2. Ёзувчи ва шоирларнинг номларида ташкил этилган ижод мактабларида «йўл харитаси» асосида тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш. «Йўл харитаси» асосида 17. Талабалар қалбида адабиётга, она тилимизга меҳр, ҳурмат ва эътибор ҳиссини юксалтириш мақсадида олий ўқув юрти ҳаваскорлик жамоалари томонидан уларга бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти, фаолияти ва асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш 1. Атоқли адибларнинг ҳаёти, фаолияти ва асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш учун сценарийлар тузиш. 2021 йил январь-февраль Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Сценарийлар асосида спектакллар саҳналаштириш. 2021 йил март — май 3. Спектакллар намойишини ташкил этиш. 2020/2021 ўқув йили давомида 18. Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида Адиблар хиёбонининг аҳамияти ва ўзбек адабиёти намояндаларига бағишланган махсус курс ташкил этиш. 1. Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида Адиблар хиёбонининг аҳамияти, ўзбек адабиёти намояндаларига бағишланган махсус курс ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. 2020 йил октябрь – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Республика Олий таълим кенгаши 2. Таълим муассасалари учун махсус курс дастурини тайёрлаш. 2020 йил ноябрь 3. Таълим муассасаларида асосий фанларга қўшимча равишда ўтиладиган, 6 соатдан иборат махсус курс жорий қилиш. 2020 йил декабрь 4. Бириктирилган адибнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш бўйича ўқув-маърифий тадбир ташкил этиш ва телеканалларда эфирга бериб бориш. 2020/2021 ўқув йили давомида 19. Адиблар хиёбони ҳақида ҳужжатли фильм ҳамда у ерда ҳайкали ўрнатилган ёзувчи ва шоирлар ҳақида алоҳида режа бўйича бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиб, уларнинг кенг намойиш этилишини таъминлаш. 1. Адиблар хиёбони, ёзувчи ва шоирлар ҳақидаги фильмларни яратиш бўйича ижодий гуруҳлар тузиш. 2020 йил август Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Фильмларнинг сценарийларини ишлаб чиқиш ва бадиий кенгаш кўригидан ўтказиш. 2020 йил ноябрь 3. Фильмларни яратиш бўйича режа ва лойиҳа тайёрлаш. 2020 йил декабрь 4. Фильмларни фестиваллар, ОАВ, интернет саҳифалари ва ижтимоий тармоқларда намойиш қилиш. 2021 йил давомида режа асосида 20. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодини олий таълим муассасаларида ўрганиш бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида намунали ўқув-маърифий тадбирларни ташкил этиш. 1. Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқитувчи, талабаларидан иборат ижодий гуруҳни шакллантириш ҳамда намунали ўқув-маърифий тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь-октябрь Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 3. Шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ўқув-маърифий тадбирларни ОАВда ёритиб бориш. тадбирлар давомида 4. Мазкур ижобий тажрибани адиблар бириктирилган бошқа олий таълим муассасаларида оммалаштириш. 2021/2022 ўқув йилидан 21. Таълим муассасаларида муайян адиблар тарихи ва ижодига бағишланган экспозицияни ташкил қилиш. 1. Муайян адиблар тарихи ваижодига бағишланган экспозиция хонасини тайёрлаш бўйича намунавий концепцияни ишлаб чиқиш. 2020 йил октябрь Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Адиблар хиёбонидаги тадбирларга бириктирилган олий таълим муассасалари 2. Доимий экспозиция хонасини зарур материаллар билан жиҳозлаш ва хонанинг очилиш маросимини тантанали ташкил этиш. 2020 йил декабрь 3. Экспозиция хонасининг 3D макетини яратиш ва хонада кўчма машғулотлар ташкил этиб бориш. 2020-2021 ўқув йилини иккинчи ярмидан 22. Миллий гвардия ҳарбий-техник институтида энг намунали ҳарбий тайёргарликка эга, юксак маънавиятли ўқитувчилар ва талабаларни муносиб тақдирлаш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендия таъсис этиш ҳамда бу тажрибани бошқа олий ўқув юртларида ҳам жорий этиш. 1. Тасдиқланган намунавий низом асосида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендия низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил январь Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2. Танлов комиссиясини тузиш, тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уни амалга ошириш. 2020 йил февраль 3. Институт ўқитувчи ва талабалари орасидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендияга муносибларни аниқлаш. 2020 йил март-апрель 4. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендия ғолибларини тақдирлаш. 2020 йил март-апрель 5. Бошқа олий ўқув юртларига жорий этиш. 2021/2022 ўқув йилидан

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарорига 2-ИЛОВА

Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш

1. Алишер Навоий ҳайкалига — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалига — Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 3. Фурқат ҳайкалига — Тошкент архитектура-қурилиш институти 4. Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳайкалига — Тошкент давлат шарқшунослик университети 5. Муқимий ҳайкалига — Тошкент давлат иқтисодиёт университети 6. Бердақ ҳайкалига — Тошкент педиатрия тиббиёт институти 7. Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкалига — Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси 8. Абдулла Авлоний ҳайкалига — Тошкент давлат педагогика университети 9. Абдулҳамид Чўлпон ҳайкалига — Ички ишлар вазирлиги Академияси 10. Абдулла Қодирий ҳайкалига — Тошкент давлат техника университети 11. Ғафур Ғулом ҳайкалига — Тошкент давлат юридик университети 12. Ҳамид Олимжон ҳайкалига — Ўзбекистон давлат консерваторияси 13. Зулфия ҳайкалига — Тошкент тиббиёт академияси 14. Ойбек ҳайкалига — Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 15. Мақсуд Шайхзода ҳайкалига — Тошкент давлат транспорт университети 16. Абдулла Қаҳҳор ҳайкалига — Тошкент молия институти 17. Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкалига — Тошкент ахборот технологиялари университети 18. Тўлепберген Каипбергенов ҳайкалига — Тошкент давлат аграр университети 19. Ибройим Юсупов ҳайкалига — Тошкент кимё-технология институти 20. Эркин Воҳидов ҳайкалига — Ўзбекистон Миллий университети 21. Озод Шарафиддинов ҳайкалига — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 22. Абдулла Орипов ҳайкалига — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 23. Александр Файнберг ҳайкалига — Тошкент давлат жаҳон тиллари университети 24. Муҳаммад Юсуф ҳайкалига — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарорига 3-ИЛОВА

Атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом олий таълим муассасаларининг талабаларига адиблар номидаги махсус стипендиялар (кейинги ўринларда — махсус стипендия) тайинлаш ва тўлаш, шунингдек, адиблар номидаги кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Махсус стипендия ва кўкрак нишони тегишли адибга бириктирилган олий таълим муассасасида мазкур адиблар ҳаёти ва ижодини ўрганиш, фаолиятини ёритиш, илмий тадқиқ қилиш ҳамда тарғиб этиш йўналишида изланиш олиб бораётган, алоҳида фаоллик кўрсатган ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилади.

2-боб. Адиблар номидаги махсус стипендияларни тайинлаш тартиби ва мезонлари

3. Махсус стипендия квотаси олий таълим муассасаларидаги факультетлар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир факультет бўйича биттадан алоҳида-алоҳида ажратилади.

4. Махсус стипендия қуйидаги мезонларга жавоб берадиган давлат олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган бакалавриатининг 1 — 3-босқич ҳамда магистратурасининг 1-босқич талабаларига белгиланади:

махсус стипендия номига таъсис этилган адибнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, фаолиятини ёритиш, илмий тадқиқ қилиш ва тарғиб этиш йўналишида изланиш олиб бориш;

адабиёт ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналишида алоҳида фаоллик кўрсатиш;

адабиёт ва китобхонликка доир конференцияларда (танловларда) қатнашиш;

нашр этилган ишларнинг (асарларнинг) мавжудлиги.

5. Махсус стипендия тайинланишида талабгорларнинг ушбу Намунавий низомнинг 4-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ билим ва ижодий тайёргарлик даражасини синовдан ўтказиш мақсадида олий таълим муассасаси:

махсус стипендияга талабгорлар орасидан танлаб олиш учун таълим йўналишлари ва адабиёт соҳасидаги мутахассислардан иборат танлов комиссиясини (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) тузади ва унинг иш тартибини белгилайди;

адиблар ҳаёти ва ижоди бўйича тест синовлари (кейинги ўринларда — тест синови) саволларини тасдиқлайди.

6. Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун факультет илмий кенгашига ҳар йили 20 мартга қадар қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

синов дафтарчасидан кўчирма (ўзлаштириш кўрсаткичи);

кафедра тавсияномаси;

ижодий (илмий) иш, унинг аннотацияси ва тақриз (мавжуд бўлса);

мураббийнинг фикр-мулоҳазалари;

муайян адиб ҳаёти ва ижоди ҳамда фаолиятини (оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда ва бошқа) тарғиботи бўйича материаллар;

муайян адиб ҳаёти ва ижодини, фаолиятини тадқиқ қилиш бўйича республика ва халқаро миқёсдаги журналларда чоп этилган якка муаллифликдаги илмий мақолалар, ўтказилган анжуманлардаги фаол иштирокини тасдиқловчи ҳужжат (асл нусхаси);

ўз соҳаси бўйича халқаро ёки республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги (мавжуд бўлса) тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат.

Барча ҳужжатлар икки нусхада, ҳар бир нусхаси алоҳида жилдга жойланган ҳолда тақдим қилинади. Ҳар бир жилд муқовасида тақдим қилаётган факультетнинг номи, талабгорнинг исми ва фамилияси, ишнинг номи кўрсатилган бўлади.

7. Факультет илмий кенгаши ҳар йили 31 мартга қадар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, махсус стипендияга номзодларни тавсия этиш, номзодликка талабгорларнинг ўқишдаги ва ижодий (илмий) фаолиятидаги муваффақиятларини баҳолаш учун муҳокамага қўяди.

Муҳокамадан сўнг яширин овоз бериш йўли билан энг муносиб талабгорлар танлаб олинади. Бунда талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган кенгаш аъзоларининг учдан икки қисмидан ортиғи овоз берганда, номзод талабалар маъқулланган ҳисобланади ва уларнинг номзодини факультет илмий кенгаши Танлов комиссиясига киритиш мақсадида факультет деканатига тақдим этади.

Факультет деканати ҳар йили 10 апрелга қадар номзодларнинг ҳужжатларини Танлов комиссиясига тақдим этади.

8. Танлов комиссияси:

ҳар йили 20 апрелга қадар талабгорлар билан тест синови ҳамда суҳбат ўтказади;

ҳар йили 25 апрелга қадар номзодларнинг сўнгги танловини яширин овоз бериш йўли билан ташкил этади, бунда талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган комиссия аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берганда, ушбу номзодни махсус стипендия тайинлаш учун тавсия қилади;

ҳар йили 27 апрелга қадар махсус стипендия тайинлаш учун тавсия этиш тўғрисидаги қарорни олий таълим муассасаси илмий кенгашига тақдим этади.

9. Танлов комиссиясининг махсус стипендияни тайинлаш тўғрисидаги қарори асосида ҳар йили 30 апрелга қадар олий таълим муассасаси илмий кенгашининг қарори қабул қилинади.

Олий таълим муассасаси илмий кенгашининг махсус стипендияни тайинлаш тўғрисидаги қарори ректор буйруғи асосида кучга киради.

10. Махсус стипендияга сазовор бўлган талабаларга ҳар йили 20 майга қадар «Адиблар номидаги махсус стипендия совриндори» гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) берилади.

11. Махсус стипендия талабаларга ҳар йили, бир ўқув йили учун 1 сентябрдан бошлаб белгиланган миқдорга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.

Махсус стипендия миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори 2-иловасининг 2-бандига мувофиқ белгиланади.

12. Талаба ўқишини бошқа олий таълим муассасасига кўчирганда ёки академик таътил олганда махсус стипендия тўланмайди. 4-босқич талабаларига махсус стипендия ўқиган даври учун тўланади.

3-боб. Адиблар номидаги кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тартиби

13. Кўкрак нишони билан олий таълим муассасаларида маданият ва маърифат соҳасини ривожлантириш, адиблар ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда аҳоли ўртасида, шунингдек, дунё миқёсида кенг тарғиб қилиш борасида юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари тақдирланади.

14. Кўкрак нишони билан ушбу Намунавий низомга мувофиқ олий таълим муассасаси ректори тақдирлайди.

15. Олий таълим муассасасида кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни танлаш ва тайинлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига адабиётшунос олим ва мутахассислар, шунингдек, фуқаролик жамияти институти вакиллари киритилади. Ишчи гуруҳ таркиби олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.

Ишчи гуруҳ Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис ва адолатли кўриб чиқилиши учун масъул.

16. Кўкрак нишони квотаси олий таълим муассасаларидаги факультетлар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир факультет бўйича биттадан ажратилади.

Олий таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари ва тегишлилиги бўйича деканатлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни олий таълим муассасасининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига ҳар йили 1 апрелга қадар тақдим этади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 20 апрелга қадар олий таълим муассасаси ишчи гуруҳига тақдим этади.

17. Кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 майга қадар энг муносиб номзодлар тўғрисида якуний хулоса қабул қилинади ҳамда олий таълим муассасаси ректорига тақдим этилади.

Олий таълим муассасаси ректорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 8 майга қадар чиқарилади.

18. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 20 майга қадар олий таълим муассасаси ректори томонидан тантанали равишда топширилади.

19. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марта тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Бир марта тўланадиган пул мукофотлари олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлар) ички имкониятлардан келиб чиқиб молиялаштирилади.

20. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Кўкрак нишонининг тавсифи

21. Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда олтин рангли мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Кўкрак нишонининг марказида адиб қиёфаси акс эттирилади. Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб, юқори қисмида оқ эмаль фонида адибнинг тахаллуси ёки исми ёзилган бўлади. Айлананинг қуйи қисмида адиб қаламига мансуб ҳикматли сўз жойлаштирилиши мумкин. Ҳарфлар баландлиги — 2,2 миллиметр.

22. Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланади.

Кўкрак нишонининг қалинлиги — 3 миллиметр.

Ёзув ва тасвирлар — бўртма.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган бўлади.

Кўкрак нишони илмоқ ва ҳалқа ёрдамида беш қиррали қадағичга уланади.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилади.

23. Ҳар бир кўкрак нишонининг тавсифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Кундалик дарсларни ўзлаштирмайдиган, ўқув интизомини ва одоб-ахлоқни бузган талабаларни ўқув йили мобайнида факультет кенгашининг тавсиясига биноан олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида махсус стипендиядан маҳрум қилиниши мумкин.

25. Махсус стипендия ва кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ариза ва шикоятлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 24 август,

502-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/502/1206-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

ROʻYXATI

NAMUNAVIY NIZOM

Atoqli adiblar va mutafakkirlarimiz ijodiy merosini yoshlar oʻrtasida targʻib qilish hamda Adiblar xiyobonidan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Yoshlar, shu jumladan talabalar va oʻquvchilar oʻrtasida atoqli adiblar va mutafakkirlarimiz ijodiy merosini keng targʻib qilish, ularning adabiyotga qiziqishlarini yanada oshirish, ragʻbatlantirish, shuningdek, Toshkent shahrida barpo etilgan Adiblar xiyobonidan samarali foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi hamda Toshkent shahar hokimligi tomonidan ishlab chiqilgan:

Toshkent shahridagi Adiblar xiyobonidan samarali foydalanish va taʼlim muassasalarida adiblar ijodini oʻrganish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — chora-tadbirlar rejasi) 1-ilovaga muvofiq;

Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli yozuvchi va shoirlarning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oliy taʼlim muassasalarini biriktirish roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;

atoqli adiblar nomidagi maxsus stipendiyalarni va koʻkrak nishonlarini joriy qilish asoslari, tartibi, ushbu stipendiyalar va koʻkrak nishonlari bilan taqdirlash mezonlari, stipendiyalarni toʻlash muddatlari va miqdorini, koʻkrak nishonlarining tavsifini nazarda tutuvchi Atoqli adiblar nomidagi maxsus stipendiyalar va koʻkrak nishonlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning 2-ilovasida nazarda tutilgan oliy taʼlim muassasalarida:

bir oy muddatda biriktirilgan atoqli adiblarning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oʻquv-maʼrifiy tadbirlarni amalga oshiruvchi ijodiy guruhlar faoliyatini yoʻlga qoʻysin;

2020/2021 oʻquv yilidan boshlab, ilmiy-adabiy maslahatchi lavozimini joriy etsin;

2020/2021 oʻquv yilidan boshlab, oliy taʼlim muassasalarida ularga biriktirilgan atoqli adiblar nomidagi maxsus stipendiyalar va koʻkrak nishonlarini joriy qilishni taʼminlasin;

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab, atoqli yozuvchi va shoirlarning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilishga boshqa oliy taʼlim muassasalarini ham jalb qilish choralarini koʻrsin.

3. Oliy taʼlim muassasasining ilmiy-adabiy maslahatchisi:

oliy taʼlim muassasasiga biriktirilgan atoqli adibning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish bilan shugʻullanishi;

Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining tavsiyasi bilan jalb etilishi hamda oliy taʼlim muassasasida jamoatchilik asosida faoliyat yuritishi;

oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantirilishi mumkinligi;

oliy taʼlim muassasalari oʻzlariga biriktirilgan atoqli adiblarning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oʻqituvchi va talabalardan tashkil topgan ijodiy guruhlar faoliyatini muvofiqlashtirishi belgilab qoʻyilsin.

4. Belgilansinki:

atoqli adiblar nomidagi maxsus stipendiyalar miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun stipendiyalarning belgilangan miqdorlarining 2-bandiga muvofiq hisoblanadi;

chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

5. Toshkent shahar hokimligi Toshkent tarixi muzeyining fondi muntazam ravishda shahar tarixiga oid arxeologik, numizmatik va etnografik topilmalar, shuningdek, turli eksponatlar bilan doimiy yangilanib va toʻldirib borilishini hamda ushbu maqsadlar uchun mahalliy budjetdan mablagʻ ajratilishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 2021-yil 1-yanvardan boshlab, Adiblar xiyoboni hamda Toshkent tarixi muzeyini turistik yoʻnalishlarga kiritish choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Madaniyat vazirligi hamda Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda tizimidagi taʼlim muassasalarida 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab mamlakatimizdagi mavjud muzeylarning yoʻnalishlarini hisobga olgan holda gidlar (gid-tarjimonlar) tayyorlashni tashkil etsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 502-son qaroriga 1-ILOVA

Toshkent shahridagi Adiblar xiyobonidan samarali foydalanish va taʼlim muassasalarida adiblar ijodini oʻrganish boʻyicha

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddati Moliyaviy manba Masʼullar 1. Adiblardan birining ilmiy-ijodiy faoliyatini oʻrganuvchi tadqiqotchilar, adabiyot va sanʼat yoʻnalishidagi faol talabalar faoliyatini ragʻbatlantirish maqsadida oliy taʼlim muassasasi rektori tomonidan beriladigan muayyan adiblar nomidagi koʻkrak nishonini joriy qilib, bir martalik pul mukofoti bilan taqdirlashni yoʻlga qoʻyish. 1. Namunaviy nizom asosida har bir oliy taʼlim muassasasida koʻkrak nishoni va uni berish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash. 2021-yil I chorak Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan mablagʻlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Respublika Oliy taʼlim kengashi, tizimida oliy taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar, Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Adabiyot va sanʼat yoʻnalishidagi tadqiqotchilar hamda faol talabalarni muayyan adiblar nomidagi koʻkrak nishoni bilan taqdirlab borish. har oʻquv yili yakunida 2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonning oʻquvchi yoshlarini ragʻbatlantirish choralari toʻgʻrisida” 1993-yil 5-fevraldagi PF-555-son Farmoni 9-bandiga muvofiq eng ilgʻor ilmiy xodim, oʻqituvchi, oʻquvchi vatalabalarni moddiy hamda maʼnaviy ragʻbatlantirib borish maqsadida har bir oliy taʼlim muassasasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan talabalar uchun rektor tomonidan bir semestr davomida beriladigan muayyan adiblar nomidagi maxsus stipendiyani joriy qilish. 1. Namunaviy nizom asosida har bir oliy taʼlim muassasasida muayyan adiblar nomidagi maxsus stipendiyani joriy qilish va uni berish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash. 2021-yil I chorak Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Respublika Oliy taʼlim kengashi, tizimida oliy taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar, Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 2. Ushbu yoʻnalishdagi faol talabalarni maxsus stipendiya bilan taqdirlab borish. har oʻquv yili yakunida 3. Milliy badiiy adabiyotga doir oʻquv manbalari, mumtoz va zamonaviy asarlarning elektron nusxalari, yozuvchi va shoirlarning mahorat saboqlarini oʻzida jamlagan, Adiblar xiyobonida haykali oʻrnatilgan har bir ijodkorning hayoti va boy merosini keng targʻib qilishga moʻljallangan oʻzbek, ingliz va rus tillaridagi “Adiblar xiyoboni” internet portalini yaratish. 1. “Adiblar xiyoboni” internet portalining konsepsiyasi va texnik topshiriqlarini ishlab chiqish. 2020-yil avgust Adiblar xiyoboniga biriktirilgan oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi 2. Oʻzbek, ingliz va rus tillaridagi “Adiblar xiyoboni” internet portalini yaratish. 2020-yil sentabr 3. “Adiblar xiyoboni” internet portalini adiblar bilan bogʻliq boʻlgan axborot va maʼlumotlar bilan boyitib, yangilab borish. doimiy 4. Adiblar xiyobonida 5 ta muhim tashabbusga bagʻishlangan “Adabiyot haftaligi” doirasida “Erkin, yosh avlodlar senga zoʻr qanot!” shiori ostida respublika talabalar festivalini, uning doirasida kitob yarmarkasi va festivalini tashkil etish. 1. Festival konsepsiyasi va dasturini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2020-yil dekabr Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylar mablagʻlari, Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish fondi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Yoshlar ishlari agentligi, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Badiiy akademiya, Respublika Oliy taʼlim kengashi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 2. Festivalni talabalar oʻrtasida keng targʻib qilib, uning quyi bosqichlarini oʻtkazish. har yili I chorak 3. Festivalning respublika bosqichini oʻtkazish. har yili II chorak 4. Kitob yarmarkasi va festivali, “Adabiyot va badiiy ijod” mavzusida fotokoʻrgazma, liboslar koʻrgazmasi, amaliy ijod namunalari koʻrgazmasi, Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari koʻrgazmasi va boshqa turli koʻrgazmalar tashkil etish. festival doirasida 5. Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli adiblarning nomi bilan ataladigan joylardagi koʻcha, mahalla yoki boshqa ijtimoiy obyektlarda yashayotgan, faoliyat olib borayotgan yoshlar ishtirokida “Adibimiz — faxrimiz” shiori ostidayoshlar festivali va kitob yarmarkasini tashkil etish. 1. Festivalning konsepsiyasi, namunaviy dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil mart Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Badiiy akademiya, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentlig i 2. Festivalni talabalar oʻrtasida keng targʻib qilib, uning quyi bosqichlarini oʻtkazish. har yili II chorak 3. Festivalning respublika bosqichini oʻtkazish. har yili II chorak 4. Kitob yarmarkasi va festivalini oʻtkazish. festival doirasida 6. Oliy oʻquv yurtlari talabalari oʻrtasida Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli adiblarning hayoti va ijodiga bagʻishlangan esselar, insholar tanlovlari, viktorinalar hamda ularning asarlari asosida sahnalashtirilgan drama asarlari koʻrigini oʻtkazish hamda gʻoliblarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Talabalari oʻrtasida Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli adiblarning hayoti va ijodiga bagʻishlangan esselar, insholar tanlovlari, viktorinalar, ularning asarlari asosida sahnalashtirilgan drama asarlari tanlovini oʻtkazish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil aprel Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, tizimida oliy taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar, Yoshlar ishlari agentligi 2. Ushbu tanlovlarni talabalar oʻrtasida keng targʻib qilib, uning quyi bosqichlarini oʻtkazish. har yili II chorak 3. Tanlovlarning respublika bosqichini oʻtkazish. 2021-yil iyun 7. Adiblar hayoti va ijodiga bagʻishlab yangi chop etilgan badiiy adabiyotning taqdimotini tashkil etib borish. 1. Tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha dastur ishlab chiqish. 2020-yil sentabr - Yozuvchilar uyushmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Tadbirlarni oʻtkazish rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil oktabr 3. Tadbirlarni oʻtkazib borish hamda faol yoshlarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish. har yili II chorak 8. “Yashnagay to abad ilmu fan, ijod” mavzusida Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan adiblarga bagʻishlangan publitsistik va ilmiy maqolalar tanlovini tashkil etib borish. 1. Adiblar xiyobonidagi adiblarga bagʻishlangan publitsistik, ilmiy maqolalar tanlovi nizomi, reja, dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil noyabr-dekabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Jurnalistlar ijodiy uyushmasi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Tanlovning Toshkent shahar va Respublika bosqichlarini Adiblar xiyobonida tashkil etib borish. har yili II chorak 9. “Adiblar bilan tanishuv” deb nomlangan adiblar hayoti va ijodi haqidagi badiiy, hujjatli filmlarning ilk namoyishini Adiblar xiyobonida tashkil etish. 1. Adiblar hayoti va ijodi haqidagi badiiy va hujjatli filmlarning ilk namoyishini Adiblar xiyobonida tashkil etish tartibi va rejasini tasdiqlash. 2020-yil oktabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Yozuvchilar uyushmasi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Badiiy va hujjatli filmlar namoyishini Adiblar xiyobonida tashkil etish. har yili II chorak 10. “Shuhrating porlasin toki bor jahon” shiori ostida taʼlim muassasalaridagi adabiyot, maʼnaviyat, odob-axloq va tarbiya bilan bogʻliq boʻlgan mahorat darslarni tashkil etish. 1. Oʻtkaziladigan tadbirlar va darslar roʻyxatini shakllantirish. 2020-yil sentabr - Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar 2. Oʻtkaziladigan tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil oktabr 3. Adiblar xiyobonida oʻtkaziladigan adabiyot, maʼnaviyat va tarbiya bilan bogʻliq boʻlgan mahorat darslarini OAVda yoritib borish. doimiy 4. Adiblarning asarlari asosida k?t??xonlik tanlovlarini tashkil etish. har yili II chorak 11. Adiblar haqida xotiralar jamlangan kitob tayyorlash va nashr etish. 1. Adiblar haqida xotiralar jamlangan nashrlarni tayyorlash boʻyicha ishchi guruh shakllantirish. 2020-yil sentabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari, Fanlar akademiyasi, Yozuvchilar uyushmasi 2. Adiblar haqida xotiralar jamlangan mavjud nashrlarni oʻrganish. 2021-yil I chorak 3. Jamlangan nashrlarni tayyorlash va chop qilish. 2021-yil II chorak 12. Ijtimoiy tarmoqlarda har bir adib hayoti va ijodiga bagʻishlangan maxsus sahifalar yaratish, ularni mazmunli kontent bilan toʻldirish. 1. Ijtimoiy tarmoqlarda har bir adib hayoti va ijodiga bagʻishlangan maxsus sahifalar yaratish. 2020-yil oktabr - Yozuvchilar uyushmasi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Sahifalarni mazmunli kontent bilan toʻldirish boʻyicha masʼullarni belgilash. 2020-yil noyabr 3. Maxsus sahifalarni mazmunli kontent bilan toʻldirib borish va mualliflarni ragʻbatlantirish. 2020 — 2022-yillar 4. Har bir adib hayoti va ijodiga oid multimedia dasturlari, videoroliklar tayyorlash va tarqatish. 5. “Vatanparvar shoir” mavzusida radio va onlayn viktorina oʻtkazish hamda maʼlumotlarni ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish. 2020 — 2022-yillar 13. Nofilologik oliy taʼlim muassasalari uchun “Oʻzbek tilini sohada qoʻllanilishi” fan dasturiga “Oʻzbek adabiyoti”, “Navoiyshunoslik” mavzularini kiritish va tegishli oʻquv adabiyotlarini yaratish. 1. Nofilologik oliy taʼlim muassasalari uchun fan dasturiga tegishli mavzularni kiritish. 2. Nofilologik oliy taʼlim muassasalari uchun “Oʻzbek adabiyoti”, “Navoiyshunoslik” fanlari boʻyicha oʻquv qoʻllanma yaratish. 2020/2021 oʻquv yilidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi,Fanlar akademiyasi, Yozuvchilar uyushmasi, Oliy taʼlim muassasalari 14. Atoqli shoir Berdaq hayoti vaijodini oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha Toshkent pediatriya tibbiyot instituti misolida tashkil etish hamda ijobiy natijalari hisobga olingan holda, bu tajribani boshqa oliy oʻquv yurtlarida joriy etish. 1. Toshkent pediatriya tibbiyot institutida atoqli shoir Berdaq hayoti va ijodini oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oʻqituvchi va talabalardan tashkil topgan ijodiy guruh tuzish. 2020-yil sentabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent pediatriya tibbiyot instituti 2. Toshkent pediatriya tibbiyot institutida, Berdaq yashab ijod qilgan hu??d?? ?tkaziladigan tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlash. 2020-yil oktabr 3. Berdaq ijodiga bagʻishlangan turkum madaniy-maʼrifiy tadbirlar oʻtkazish hamda ijodiy guruhning Qoraqalpogʻiston Respublikasiga borishi, Berdaq hayoti va ijodini targʻib qilishni tashkil etish. 2020/2021 oʻquv yilidan muntazam 4. Oʻtkaziladigan tadbirlarni OAVda yoritib borish. tadbirlar davomida 5. Toshkent pediatriya tibbiyot institutining ijobiy tajribasini adiblar biriktirilgan boshqa oliy oʻquv yurtlarida ommalashtirish. 2021/2022 oʻquv yilidan 15. Adiblar yashab ijod qilgan hudud va qadamjolarga ilmiy-maʼrifiy ekspeditsiyalar tashkil etish hamda ular bilan bogʻliq mavzularda konferensiyalar oʻtkazib borish. 1. Konferensiyalarni tashkil etish boʻyicha Ishchi guruh tashkil etish. 2020-yil sentabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi, tizimida oliy taʼlim muassasasi boʻlgan vazirlik va idoralar, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Konferensiyalarni Vazirlar Mahkamasining yillik konferensiyalar rejasiga kiritish. har yili yanvar 3. Adiblar tugʻilib oʻsgan, ijod qilgan maskanlarga ekskursiyalarini tashkil etish. reja asosida, konferensiya davomida 4. Konferensiyalarda professor-oʻqituvchilar, tadqiqotchilar va talabalarning faol ishtirokini taʼminlash hamda maqolalar toʻplamlarini chop etish. konferensiya davrida 5. Konferensiya materiallari asosida xulosaviy takliflar tayyorlash. konferensiyadan soʻng 16. Adiblar xiyobonida haykali oʻrnatilgan yozuvchi va shoirlarning uy muzeylari, ularning nomlarida tashkil etilgan ijod maktablarini oliy taʼlim muassasalari tomonidan otaliqqa olish, ularning eng ilgʻor ilmiy xodim, oʻqituvchi va oʻquvchilarini moddiy hamda maʼnaviy ragʻbatlantirib borish. 1. Otaliqqa olingan maktablar bilan hamkorlikda ishlash boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash. 2020-yil oktabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari, Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Respublika Oliy taʼlim kengashi 2. Yozuvchi va shoirlarning nomlarida tashkil etilgan ijod maktablarida “yoʻl xaritasi” asosida tadbirlarning amalga oshirilishini taʼminlash. “Yoʻl xaritasi” asosida 17. Talabalar qalbida adabiyotga, ona tilimizga mehr, hurmat va eʼtibor hissini yuksaltirish maqsadida oliy oʻquv yurti havaskorlik jamoalari tomonidan ularga biriktirilgan atoqli adiblarning hayoti, faoliyati va asarlari asosida spektakllar sahnalashtirish 1. Atoqli adiblarning hayoti, faoliyati va asarlari asosida spektakllar sahnalashtirish uchun ssenariylar tuzish. 2021-yil yanvar-fevral Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Madaniyat vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Ssenariylar asosida spektakllar sahnalashtirish. 2021-yil mart — may 3. Spektakllar namoyishini tashkil etish. 2020/2021 oʻquv yili davomida 18. Oliy, oʻrta maxsus va kasb-hunar taʼlim muassasalarida Adiblar xiyobonining ahamiyati va oʻzbek adabiyoti namoyandalariga bagʻishlangan maxsus kurs tashkil etish. 1. Oliy, oʻrta maxsus va kasb-hunar taʼlim muassasalarida Adiblar xiyobonining ahamiyati, oʻzbek adabiyoti namoyandalariga bagʻishlangan maxsus kurs tashkil etish boʻyicha ishchi guruhni shakllantirish. 2020-yil oktabr – Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Respublika Oliy taʼlim kengashi 2. Taʼlim muassasalari uchun maxsus kurs dasturini tayyorlash. 2020-yil noyabr 3. Taʼlim muassasalarida asosiy fanlarga qoʻshimcha ravishda oʻtiladigan, 6 soatdan iborat maxsus kurs joriy qilish. 2020-yil dekabr 4. Biriktirilgan adibning hayoti va ijodini chuqur oʻrganish boʻyicha oʻquv-maʼrifiy tadbir tashkil etish va telekanallarda efirga berib borish. 2020/2021 oʻquv yili davomida 19. Adiblar xiyoboni haqida hujjatli film hamda u yerda haykali oʻrnatilgan yozuvchi va shoirlar haqida alohida reja boʻyicha badiiy va hujjatli filmlar yaratib, ularning keng namoyish etilishini taʼminlash. 1. Adiblar xiyoboni, yozuvchi va shoirlar haqidagi filmlarni yaratish boʻyicha ijodiy guruhlar tuzish. 2020-yil avgust Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Yozuvchilar uyushmasi, biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Filmlarning ssenariylarini ishlab chiqish va badiiy kengash koʻrigidan oʻtkazish. 2020-yil noyabr 3. Filmlarni yaratish boʻyicha reja va loyiha tayyorlash. 2020-yil dekabr 4. Filmlarni festivallar, OAV, internet sahifalari va ijtimoiy tarmoqlarda namoyish qilish. 2021-yil davomida reja asosida 20. Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad Yusufning hayoti va ijodini oliy taʼlim muassasalarida oʻrganish boʻyicha Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutida namunali oʻquv-maʼrifiy tadbirlarni tashkil etish. 1. Muhammad Yusufning hayoti va ijodini oʻrganish boʻyicha Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutida oʻqituvchi, talabalaridan iborat ijodiy guruhni shakllantirish hamda namunali oʻquv-maʼrifiy tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2020-yil sentabr-oktabr Ijrochilar hamda homiylar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent pediatriya tibbiyot instituti 3. Shoir hayoti va ijodi haqidagi oʻquv-maʼrifiy tadbirlarni OAVda yoritib borish. tadbirlar davomida 4. Mazkur ijobiy tajribani adiblar biriktirilgan boshqa oliy taʼlim muassasalarida ommalashtirish. 2021/2022 oʻquv yilidan 21. Taʼlim muassasalarida muayyan adiblar tarixi va ijodiga bagʻishlangan ekspozitsiyani tashkil qilish. 1. Muayyan adiblar tarixi vaijodiga bagʻishlangan ekspozitsiya xonasini tayyorlash boʻyicha namunaviy konsepsiyani ishlab chiqish. 2020-yil oktabr Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda homiylar mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Adiblar xiyobonidagi tadbirlarga biriktirilgan oliy taʼlim muassasalari 2. Doimiy ekspozitsiya xonasini zarur materiallar bilan jihozlash va xonaning ochilish marosimini tantanali tashkil etish. 2020-yil dekabr 3. Ekspozitsiya xonasining 3D maketini yaratish va xonada koʻchma mashgʻulotlar tashkil etib borish. 2020-2021 oʻquv yilini ikkinchi yarmidan 22. Milliy gvardiya harbiy-texnik institutida eng namunali harbiy tayyorgarlikka ega, yuksak maʼnaviyatli oʻqituvchilar va talabalarni munosib taqdirlash maqsadida Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi koʻkrak nishoni, maxsus stipendiya taʼsis etish hamda bu tajribani boshqa oliy oʻquv yurtlarida ham joriy etish. 1. Tasdiqlangan namunaviy nizom asosida Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi koʻkrak nishoni, maxsus stipendiya nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil yanvar Oliy taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda homiylar mablagʻlari Milliy gvardiya, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 2. Tanlov komissiyasini tuzish, tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlash va uni amalga oshirish. 2020-yil fevral 3. Institut oʻqituvchi va talabalari orasidan Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi koʻkrak nishoni, maxsus stipendiyaga munosiblarni aniqlash. 2020-yil mart-aprel 4. Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi koʻkrak nishoni, maxsus stipendiya gʻoliblarini taqdirlash. 2020-yil mart-aprel 5. Boshqa oliy oʻquv yurtlariga joriy etish. 2021/2022 oʻquv yilidan

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 502-son qaroriga 2-ILOVA

Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli yozuvchi va shoirlarning ibratli hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oliy taʼlim muassasalarini biriktirish

1. Alisher Navoiy haykaliga — Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti 2. Zahiriddin Muhammad Bobur haykaliga — Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti 3. Furqat haykaliga — Toshkent arxitektura-qurilish instituti 4. Muhammad Rizo Ogahiy haykaliga — Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti 5. Muqimiy haykaliga — Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti 6. Berdaq haykaliga — Toshkent pediatriya tibbiyot instituti 7. Mahmudxoʻja Behbudiy haykaliga — Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi 8. Abdulla Avloniy haykaliga — Toshkent davlat pedagogika universiteti 9. Abdulhamid Choʻlpon haykaliga — Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi 10. Abdulla Qodiriy haykaliga — Toshkent davlat texnika universiteti 11. Gʻafur Gʻulom haykaliga — Toshkent davlat yuridik universiteti 12. Hamid Olimjon haykaliga — Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi 13. Zulfiya haykaliga — Toshkent tibbiyot akademiyasi 14. Oybek haykaliga — Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti 15. Maqsud Shayxzoda haykaliga — Toshkent davlat transport universiteti 16. Abdulla Qahhor haykaliga — Toshkent moliya instituti 17. Said Ahmad va Saida Zunnunova haykaliga — Toshkent axborot texnologiyalari universiteti 18. Toʻlepbergen Kaipbergenov haykaliga — Toshkent davlat agrar universiteti 19. Ibroyim Yusupov haykaliga — Toshkent kimyo-texnologiya instituti 20. Erkin Vohidov haykaliga — Oʻzbekiston Milliy universiteti 21. Ozod Sharafiddinov haykaliga — Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 22. Abdulla Oripov haykaliga — Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti 23. Aleksandr Faynberg haykaliga — Toshkent davlat jahon tillari universiteti 24. Muhammad Yusuf haykaliga — Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 502-son qaroriga 3-ILOVA

Atoqli adiblar nomidagi maxsus stipendiyalar va koʻkrak nishonlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom oliy taʼlim muassasalarining talabalariga adiblar nomidagi maxsus stipendiyalar (keyingi oʻrinlarda — maxsus stipendiya) tayinlash va toʻlash, shuningdek, adiblar nomidagi koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Maxsus stipendiya va koʻkrak nishoni tegishli adibga biriktirilgan oliy taʼlim muassasasida mazkur adiblar hayoti va ijodini oʻrganish, faoliyatini yoritish, ilmiy tadqiq qilish hamda targʻib etish yoʻnalishida izlanish olib borayotgan, alohida faollik koʻrsatgan oʻqituvchi va talabalarni ragʻbatlantirish maqsadida taʼsis etiladi.

2-bob. Adiblar nomidagi maxsus stipendiyalarni tayinlash tartibi va mezonlari

3. Maxsus stipendiya kvotasi oliy taʼlim muassasalaridagi fakultetlar sonidan kelib chiqib, har bir fakultet boʻyicha bittadan alohida-alohida ajratiladi.

4. Maxsus stipendiya quyidagi mezonlarga javob beradigan davlat oliy taʼlim muassasalari kunduzgi taʼlim shaklida tahsil olayotgan bakalavriatining 1 — 3-bosqich hamda magistraturasining 1-bosqich talabalariga belgilanadi:

maxsus stipendiya nomiga taʼsis etilgan adibning hayoti va ijodini oʻrganish, faoliyatini yoritish, ilmiy tadqiq qilish va targʻib etish yoʻnalishida izlanish olib borish;

adabiyot va kitobxonlikni keng targʻib qilish yoʻnalishida alohida faollik koʻrsatish;

adabiyot va kitobxonlikka doir konferensiyalarda (tanlovlarda) qatnashish;

nashr etilgan ishlarning (asarlarning) mavjudligi.

5. Maxsus stipendiya tayinlanishida talabgorlarning ushbu Namunaviy nizomning 4-bandida belgilangan mezonlarga muvofiq bilim va ijodiy tayyorgarlik darajasini sinovdan oʻtkazish maqsadida oliy taʼlim muassasasi:

maxsus stipendiyaga talabgorlar orasidan tanlab olish uchun taʼlim yoʻnalishlari va adabiyot sohasidagi mutaxassislardan iborat tanlov komissiyasini (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) tuzadi va uning ish tartibini belgilaydi;

adiblar hayoti va ijodi boʻyicha test sinovlari (keyingi oʻrinlarda — test sinovi) savollarini tasdiqlaydi.

6. Talabgorlar dastlabki koʻrib chiqish uchun fakultet ilmiy kengashiga har yili 20-martga qadar quyidagi hujjatlarni topshiradilar:

sinov daftarchasidan koʻchirma (oʻzlashtirish koʻrsatkichi);

kafedra tavsiyanomasi;

ijodiy (ilmiy) ish, uning annotatsiyasi va taqriz (mavjud boʻlsa);

murabbiyning fikr-mulohazalari;

muayyan adib hayoti va ijodi hamda faoliyatini (ommaviy axborot vositalarida, ijtimoiy tarmoqlarda va boshqa) targʻiboti boʻyicha materiallar;

muayyan adib hayoti va ijodini, faoliyatini tadqiq qilish boʻyicha respublika va xalqaro miqyosdagi jurnallarda chop etilgan yakka mualliflikdagi ilmiy maqolalar, oʻtkazilgan anjumanlardagi faol ishtirokini tasdiqlovchi hujjat (asl nusxasi);

oʻz sohasi boʻyicha xalqaro yoki respublika darajasidagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishganligi (mavjud boʻlsa) toʻgʻrisida tasdiqlovchi hujjat.

Barcha hujjatlar ikki nusxada, har bir nusxasi alohida jildga joylangan holda taqdim qilinadi. Har bir jild muqovasida taqdim qilayotgan fakultetning nomi, talabgorning ismi va familiyasi, ishning nomi koʻrsatilgan boʻladi.

7. Fakultet ilmiy kengashi har yili 31-martga qadar talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, maxsus stipendiyaga nomzodlarni tavsiya etish, nomzodlikka talabgorlarning oʻqishdagi va ijodiy (ilmiy) faoliyatidagi muvaffaqiyatlarini baholash uchun muhokamaga qoʻyadi.

Muhokamadan soʻng yashirin ovoz berish yoʻli bilan eng munosib talabgorlar tanlab olinadi. Bunda talabgor va uning ishi uchun ovoz berishda ishtirok etgan kengash aʼzolarining uchdan ikki qismidan ortigʻi ovoz berganda, nomzod talabalar maʼqullangan hisoblanadi va ularning nomzodini fakultet ilmiy kengashi Tanlov komissiyasiga kiritish maqsadida fakultet dekanatiga taqdim etadi.

Fakultet dekanati har yili 10-aprelga qadar nomzodlarning hujjatlarini Tanlov komissiyasiga taqdim etadi.

8. Tanlov komissiyasi:

har yili 20-aprelga qadar talabgorlar bilan test sinovi hamda suhbat oʻtkazadi;

har yili 25-aprelga qadar nomzodlarning soʻnggi tanlovini yashirin ovoz berish yoʻli bilan tashkil etadi, bunda talabgor va uning ishi uchun ovoz berishda ishtirok etgan komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi yoqlab ovoz berganda, ushbu nomzodni maxsus stipendiya tayinlash uchun tavsiya qiladi;

har yili 27-aprelga qadar maxsus stipendiya tayinlash uchun tavsiya etish toʻgʻrisidagi qarorni oliy taʼlim muassasasi ilmiy kengashiga taqdim etadi.

9. Tanlov komissiyasining maxsus stipendiyani tayinlash toʻgʻrisidagi qarori asosida har yili 30-aprelga qadar oliy taʼlim muassasasi ilmiy kengashining qarori qabul qilinadi.

Oliy taʼlim muassasasi ilmiy kengashining maxsus stipendiyani tayinlash toʻgʻrisidagi qarori rektor buyrugʻi asosida kuchga kiradi.

10. Maxsus stipendiyaga sazovor boʻlgan talabalarga har yili 20-mayga qadar “Adiblar nomidagi maxsus stipendiya sovrindori” guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) beriladi.

11. Maxsus stipendiya talabalarga har yili, bir oʻquv yili uchun 1-sentabrdan boshlab belgilangan miqdorga qatʼiy rioya qilingan holda tayinlanadi.

Maxsus stipendiya miqdori Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarori 2-ilovasining 2-bandiga muvofiq belgilanadi.

12. Talaba oʻqishini boshqa oliy taʼlim muassasasiga koʻchirganda yoki akademik taʼtil olganda maxsus stipendiya toʻlanmaydi. 4-bosqich talabalariga maxsus stipendiya oʻqigan davri uchun toʻlanadi.

3-bob. Adiblar nomidagi koʻkrak nishonlari bilan taqdirlash tartibi

13. Koʻkrak nishoni bilan oliy taʼlim muassasalarida madaniyat va maʼrifat sohasini rivojlantirish, adiblar hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda aholi oʻrtasida, shuningdek, dunyo miqyosida keng targʻib qilish borasida yuqori natijalarga erishgan oliy taʼlim muassasalarining oʻqituvchi va talabalari taqdirlanadi.

14. Koʻkrak nishoni bilan ushbu Namunaviy nizomga muvofiq oliy taʼlim muassasasi rektori taqdirlaydi.

15. Oliy taʼlim muassasasida koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun nomzodlarni tanlash va tayinlash boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tuziladi.

Ishchi guruh tarkibiga adabiyotshunos olim va mutaxassislar, shuningdek, fuqarolik jamiyati instituti vakillari kiritiladi. Ishchi guruh tarkibi oliy taʼlim muassasasi rektori tomonidan tasdiqlanadi.

Ishchi guruh Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis va adolatli koʻrib chiqilishi uchun masʼul.

16. Koʻkrak nishoni kvotasi oliy taʼlim muassasalaridagi fakultetlar sonidan kelib chiqib, har bir fakultet boʻyicha bittadan ajratiladi.

Oliy taʼlim muassasalarining tarkibiy boʻlinmalari va tegishliligi boʻyicha dekanatlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni oliy taʼlim muassasasining Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimiga har yili 1-aprelga qadar taqdim etadi.

Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi nomzodlar boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda har yili 20-aprelga qadar oliy taʼlim muassasasi ishchi guruhiga taqdim etadi.

17. Koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh yigʻilishida nomzodlarning hujjatlari oʻrganilib, har yili 1-mayga qadar eng munosib nomzodlar toʻgʻrisida yakuniy xulosa qabul qilinadi hamda oliy taʼlim muassasasi rektoriga taqdim etiladi.

Oliy taʼlim muassasasi rektorining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 8-mayga qadar chiqariladi.

18. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi har yili 20-mayga qadar oliy taʼlim muassasasi rektori tomonidan tantanali ravishda topshiriladi.

19. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida bir marta toʻlanadigan pul mukofoti oladilar.

Bir marta toʻlanadigan pul mukofotlari oliy taʼlim muassasasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan (oʻqitishning bazaviy qiymati miqdoridan oshadigan qismida toʻlov-kontrakt asosida oʻqishdan tushadigan tushumlar) ichki imkoniyatlardan kelib chiqib moliyalashtiriladi.

20. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.

Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Koʻkrak nishonining tavsifi

21. Koʻkrak nishoni 0,25 mikron qalinlikda oltin rangli mis qotishmasidan tayyorlanadi va diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻladi.

Koʻkrak nishonining markazida adib qiyofasi aks ettiriladi. Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab, yuqori qismida oq emal fonida adibning taxallusi yoki ismi yozilgan boʻladi. Aylananing quyi qismida adib qalamiga mansub hikmatli soʻz joylashtirilishi mumkin. Harflar balandligi — 2,2 millimetr.

22. Koʻkrak nishonining orqa tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasvirlanadi.

Koʻkrak nishonining qalinligi — 3 millimetr.

Yozuv va tasvirlar — boʻrtma.

Koʻkrak nishonining old va orqa tomonlarining chetlari qabariq doira bilan oʻralgan boʻladi.

Koʻkrak nishoni ilmoq va halqa yordamida besh qirrali qadagʻichga ulanadi.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatiladi.

23. Har bir koʻkrak nishonining tavsifi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan holda tegishli oliy taʼlim muassasasi tomonidan tasdiqlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Kundalik darslarni oʻzlashtirmaydigan, oʻquv intizomini va odob-axloqni buzgan talabalarni oʻquv yili mobaynida fakultet kengashining tavsiyasiga binoan oliy taʼlim muassasasi rektori buyrugʻi asosida maxsus stipendiyadan mahrum qilinishi mumkin.

25. Maxsus stipendiya va koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha ariza va shikoyatlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 24-avgust,

502-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.08.2020-y., 09/20/502/1206-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.08.2021-y., 09/21/500/0767-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 06.09.2025-y., 09/25/565/0807-son)

lex.uz