UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 24 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилганда ёхуд ер майдони мақбуллаштирилганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш ва қоплашни назарда тутувчи Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги ташкилоти) тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш ва қоплаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ер майдонида сарфланган харажатлар — қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ажратилган ер майдонида бажарилган ишлар;

ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида қоплаш — қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан белгиланган тартибда ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида унинг тегишли ҳисобварағига ўтказиш ёки бошқа шаклда қоплаш;

талабгор — тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида олаётган қишлоқ хўжалиги ташкилоти.

3. Қишлоқ хўжалиги ташкилоти тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш ва қоплаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4. Ер майдонида сарфланган қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:

кўчатлар, кўп йиллик мевали, ҳосилга кирмаган кўчатлар ва манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари;

қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мақсадида ўрнатилган томчилатиб суғориш тизимлари, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш насос станцияларини ўрнатиш ҳамда ариқ — зовурлар қазиш, уларни таъмирлашга кетган харажатлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари бундан мустасно);

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар (ерларни бегона ўтлардан, тош ва бошқа чиқиндилардан тозалаш, ер майдонларини текислаш, ҳайдаш, экишга тайёрлаш);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун сарфланган харажатлар, етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликлар;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун бошқа инфратузилма объектлари — газ, электр, оқава ва ичимлик суви, канализация тармоқлари ва йўл қурилишига сарфланган харажатлар;

чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қурилган иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини қуриш ва таъмирлашга сарфланган харажатлар;

қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасида фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида сарфланган харажатлар;

жорий йил ҳосилидан пахта хомашёси, бошоқли дон, шоли ва сабзавот экинлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб — қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратилган кредит маблағлари.

5. Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер майдонида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилган баҳолаш натижалари асосида аниқланади.

2-боб. Қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш тартиби

6. Ихтиёрийлик асосида тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган кўчмас мулкни, шунингдек, бажарилган ишлар қийматини аниқлаш учун тегишли баҳолаш ташкилотига мурожаат қилади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотининг кўчмас мулки ёки бажарилган ишлари қиймати баҳоловчи ташкилот томонидан қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ҳисобидан аниқланади. Бунда қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисобидан кўчмас мулкни ёки бажарилган ишлари қийматини аниқлаш харажатлари (кейинги ўринларда — баҳолаш харажатлари) танловда ғолиб чиққан талабгор томонидан қоплаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги баҳолаш ташкилотига мурожаат қилади ҳамда баҳолаш харажатларини қоплаш туман (шаҳар) ҳокимлигига юкланади. Бунда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳисобидан амалга оширилган баҳолаш харажатлари танловда ғолиб чиққан талабгор томонидан қоплаб берилади.

7. Қишлоқ хўжалиги ташкилотига ажратилган ер майдонида жойлашган кўчмас мулк объектларининг қиймати баҳолаш шаклида аниқланади.

8. Баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги шартнома баҳоловчи ташкилот билан туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.

Баҳолашни амалга ошириш муддати ва бошқа шартлар тарафларнинг келишувига мувофиқ шартномада белгиланади.

9. Баҳоловчи ташкилот ер майдонларида қурилган объектларнинг ёки ер майдонларида сарфланган харажатларнинг бозор қийматини аниқлаш мақсадида тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин. Бунда баҳоловчи ташкилот туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлимларига мурожаат этади.

10. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлими баҳоловчи ташкилотнинг мурожаатига асосан уч кун муддатда баҳолаш учун зарур бўлган барча маълумотларни баҳоловчи ташкилотга тақдим этилишини таъминлайди.

11. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш якуни бўйича баҳолаш тўғрисида ҳисобот (кейинги ўринларда — ҳисобот) тузади.

Баҳоловчи ташкилот шартнома бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида буюртмачига етказилган зарар учун жавобгар бўлади.

3-боб. Сарфланган харажатларнинг бозор қийматини қишлоқ хўжалиги ташкилотига қоплаш тартиби

12. Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи нусхаси унга иловалар билан биргаликда ташкилот томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.

13. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатларни икки кун ичида ўрганиб чиқади. Агар туман (шаҳар) ҳокимлигида баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботга нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса, уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш якунлари бўйича ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

Экспертиза билан боғлиқ харажатлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тарафнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.

14. Туман (шаҳар) ҳокимлигида ҳисобот бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаганда, тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер майдони бир кун ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танловга қўйилади ҳамда талабгорларни ҳисоботда кўрсатилган қопланиши лозим бўлган харажатларнинг бозор қиймати ҳақида белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилиш таъминланади. Мазкур талаб бажарилмаган тақдирда, ушбу ер майдони бўйича танлов ўтказилишига йўл қўйилмайди.

15. Қишлоқ хўжалиги ташкилотига ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни қоплаш турлари қуйидагилардан иборат:

тижорат банкларининг кредитлари;

бошқа объектни мулк қилиб бериш;

компенсациянинг бошқа турлари.

16. Қишлоқ хўжалиги ташкилотига ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар пул маблағлари кўринишида қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк (депозит) ҳисобварағига ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишда қоплаб берилиши мумкин.

Харажатлар нақд пул кўринишида қоплаб берилганда харажатларнинг қоплаб берилганлиги пул маблағларининг қишлоқ хўжалиги ташкилотига кирим қилинганлигини исботловчи ҳужжатлар билан тасдиқланади.

17. Талабгорлар томонидан бошқа мулк объектларини қишлоқ хўжалиги ташкилотига мулк қилиб бериш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Агар олиб қўйилаётган мулкнинг қиймати қоплаб берилаётган мулкнинг бозор қийматидан ортиқ бўлса, ушбу фарқ талабгор томонидан қишлоқ хўжалиги ташкилотига қоплаб берилиши шарт.

18. Қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасида сарфланган харажатлари ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш танлови натижалари асосида олган фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан қопланади.

19. Талабгор танлов ғолиби деб эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида харажатларнинг бозор қийматини қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ тўлаши лозим.

20. Агар талабгор харажатларнинг бозор қийматини белгиланган муддатда тўлиқ қоплаб бермаса, туман (шаҳар) ҳокимлиги кейинги календарь кунидан кечиктирмай қуйидагиларга хат юборади:

танлов ғолибига — у ғолиб деб топилган танлов натижасининг бекор қилинганлиги ҳақида;

ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга — танлов ўтказилаётганда таклиф этилган ер участкаси харажатлар қийматини ўн кун мобайнида тўлаш тўғрисидаги таклиф ҳақида.

Агар ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгор ўн кун ичида харажатларнинг бозор қийматини тўлиқ қопласа, у танлов ғолиби деб топилади ва унга мазкур ер майдони ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг қарори билан расмийлаштирилади. Танлов иштирокчиси ўн кун ичида харажатларнинг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бермаса, у харажатларни тўлашдан бош тортган ҳамда танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади. Бунда ер майдони туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан такроран танловга қўйилади.

21. Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори қуйидагилардан сўнг қабул қилинади:

ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;

қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганда.

22. Тугатилаётган ва мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотига қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш учун ҳосил йили даврида ажратилган банк кредитларининг, шу жумладан имтиёзли банк кредитларининг қопланмаган қисми танловда ғолиб бўлган талабгорга уч томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштирилади.

23. «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти тугатилаётган ва мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасига лизинг ва кредит асосида берилган қишлоқ хўжалиги техникалари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ҳосил йили даврида ажратилган имтиёзли ва тижорат кредитлари (жорий йил пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар) қопланмаган қисми танловда ғолиб бўлган ёки мақбуллаштириш натажасида ер участкаси берилган қишлоқ хўжалиги корхонасига томонларнинг келишувига асосан уч томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштирилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

24. Қишлоқ хўжалиги ташкилоти, талабгор ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида юзага келадиган низо бўйича келишувга эришилмаган тақдирда, ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилади.

24 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

тугатиш ёки мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилмаганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.

25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш ва қоплаш тартиби бўйича

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъект, баҳоловчи ташкилот Ер майдонида сарфланган ҳаражатларнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади. Келишувга эришилмаган тақдирда, уч кун муддатда 2-босқич Баҳоловчи ташкилот Баҳоловчи ташкилот томонидан ер майдонларида қурилган объектларнинг ёки экин майдонларида сарфланган ҳаражатларнинг бозор қийматини аниқлаш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб этиши ёки шу мақсадда туман ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлимига мурожаат этади. Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъект билан шартнома тузилгандан сўнг икки кун муддатда 3-босқич Баҳоловчи ташкилот, туман (шаҳар) ҳокимлиги Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади, агар баҳолаш натижалари бўйича тузилган ҳисоботдан норози бўлган тақдирда, ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича экспертиза ўтказилади. Икки кун муддатда 4-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Туман (шаҳар) ҳокимлиги тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектнинг ер майдони танловга қўйилганда, талабгорларнинг ҳисоботда кўрсатилган қопланиши лозим бўлган ҳаражатларнинг бозор қиймати ҳақида олдиндан хабардор қилинишини таъминлайди. Бир кун муддатда 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги, талабгор, фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъект Талабгор ҳаражатларнинг бозор қийматини тўлиқ тўламаса, туман (шаҳар) ҳокимлиги кейинги календарь кунидан кечиктирмай қуйидагиларга хат юборади: ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга — танлов ўтказилаётганда таклиф этилган ер участкасининг харажатлар қийматини тўлаш тўғрисидаги таклиф ҳақида. Ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгор ўн иш куни ичида ҳаражатларнинг бозор қийматини тўлиқ тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга мазкур ер майдони расмийлаштирилади. Бир кун муддатда Ўн кун муддатда 6-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектнинг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади. Харажатларнинг бозор қиймати фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектга тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг 7-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Танлов иштирокчиси ўн иш куни давомида ҳаражатларнинг бозор қийматини тўлиқ тўламаса, у харажатларни тўлашдан бош тортган ҳамда танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади. Бир кун муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча тўғрисида

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 24-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қийматли мол-мулк бериш ва унинг кўрган зарарларини қоплаш, ер участкасида сарфланган харажатлар ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш тегишли ер майдонини уни узоқ муддатли ижарага бериш танлови натижалари асосида олган фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги қарори етказилган зарар суммаси ёки ер участкасида сарфланган харажатлар қиймати тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банкдаги ҳисобварағида кўрингандан ёки қишлоқ хўжалиги ташкилотига бошқа шаклда тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг қабул қилинади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 24 август,

501-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi PF-5742-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlar tugatilganda yoxud yer maydoni maqbullashtirilganda, ularga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida hisoblash va qoplashni nazarda tutuvchi Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 501-son qaroriga 1-ILOVA

Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlar (keyingi oʻrinlarda — qishloq xoʻjaligi tashkiloti) tugatilayotganda yoxud maqbullashtirilayotganda, ularga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida hisoblash va qoplash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yer maydonida sarflangan xarajatlar — qishloq xoʻjaligi tashkiloti tomonidan ishlab chiqarish faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida ajratilgan yer maydonida bajarilgan ishlar;

yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida qoplash — qishloq xoʻjaligi tashkiloti tomonidan belgilangan tartibda yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida uning tegishli hisobvaragʻiga oʻtkazish yoki boshqa shaklda qoplash;

talabgor — tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan qishloq xoʻjaligi tashkilotining yer uchastkasini ijara huquqi asosida olayotgan qishloq xoʻjaligi tashkiloti.

3. Qishloq xoʻjaligi tashkiloti tugatilayotganda yoki maqbullashtirilayotganda, ularga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida hisoblash va qoplash ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

4. Yer maydonida sarflangan quyidagi xarajatlar qoplab beriladi:

koʻchatlar, koʻp yillik mevali, hosilga kirmagan koʻchatlar va manzarali daraxtlar, ularni parvarishlash, hududni obodonlashtirish hamda koʻkalamzorlashtirish ishlari;

qishloq xoʻjaligi ekinlarini sugʻorish maqsadida oʻrnatilgan tomchilatib sugʻorish tizimlari, suv chiqarish uchun burgʻilangan quduq, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv havzalaridan suvni tortish nasos stansiyalarini oʻrnatish hamda ariq — zovurlar qazish, ularni taʼmirlashga ketgan xarajatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan subsidiya mablagʻlari bundan mustasno);

qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish maqsadida bajarilgan agrotexnik tadbirlar (yerlarni begona oʻtlardan, tosh va boshqa chiqindilardan tozalash, yer maydonlarini tekislash, haydash, ekishga tayyorlash);

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish uchun sarflangan xarajatlar, yetkazib berilgan moddiy-texnik resurslar va koʻrsatilgan xizmatlar boʻyicha yuzaga kelgan qarzdorliklar;

ishlab chiqarish maqsadlari uchun boshqa infratuzilma obyektlari — gaz, elektr, oqava va ichimlik suvi, kanalizatsiya tarmoqlari va yoʻl qurilishiga sarflangan xarajatlar;

chorvachilik, baliqchilik va parrandachilik faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida qurilgan inshootlar va boshqa koʻchmas mulk obyektlarini qurish va taʼmirlashga sarflangan xarajatlar;

qishloq xoʻjaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish konsepsiyasi doirasida foydalanishdan chiqqan yerlarni qayta foydalanishga kiritish maqsadida sarflangan xarajatlar;

joriy yil hosilidan paxta xomashyosi, boshoqli don, sholi va sabzavot ekinlari yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab — quvvatlash jamgʻarmasining resurslari hisobidan ajratilgan kredit mablagʻlari.

5. Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan qishloq xoʻjaligi tashkilotining yer maydonida sarflangan xarajatlarning bozor qiymati mazkur Nizomda belgilangan tartibda oʻtkazilgan baholash natijalari asosida aniqlanadi.

2-bob. Qishloq xoʻjaligi tashkiloti tomonidan yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida hisoblash tartibi

6. Ixtiyoriylik asosida tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan qishloq xoʻjaligi tashkiloti rahbari ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan koʻchmas mulkni, shuningdek, bajarilgan ishlar qiymatini aniqlash uchun tegishli baholash tashkilotiga murojaat qiladi.

Qishloq xoʻjaligi tashkilotining koʻchmas mulki yoki bajarilgan ishlari qiymati baholovchi tashkilot tomonidan qishloq xoʻjaligi tashkilotining hisobidan aniqlanadi. Bunda qishloq xoʻjaligi tashkiloti hisobidan koʻchmas mulkni yoki bajarilgan ishlari qiymatini aniqlash xarajatlari (keyingi oʻrinlarda — baholash xarajatlari) tanlovda gʻolib chiqqan talabgor tomonidan qoplab beriladi.

Qishloq xoʻjaligi tashkilotining yer maydonini maqbullashtirish yoki uni tugatish ishlari tuman (shahar) hokimligi tashabbusi bilan amalga oshirilganda, tuman (shahar) hokimligi baholash tashkilotiga murojaat qiladi hamda baholash xarajatlarini qoplash tuman (shahar) hokimligiga yuklanadi. Bunda, tuman (shahar) hokimligi hisobidan amalga oshirilgan baholash xarajatlari tanlovda gʻolib chiqqan talabgor tomonidan qoplab beriladi.

7. Qishloq xoʻjaligi tashkilotiga ajratilgan yer maydonida joylashgan koʻchmas mulk obyektlarining qiymati baholash shaklida aniqlanadi.

8. Baholash obyektini baholash toʻgʻrisidagi shartnoma baholovchi tashkilot bilan tuman (shahar) hokimligi yoki qishloq xoʻjaligi tashkiloti oʻrtasida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi.

Baholashni amalga oshirish muddati va boshqa shartlar taraflarning kelishuviga muvofiq shartnomada belgilanadi.

9. Baholovchi tashkilot yer maydonlarida qurilgan obyektlarning yoki yer maydonlarida sarflangan xarajatlarning bozor qiymatini aniqlash maqsadida tegishli mutaxassislarni shartnoma asosida jalb etishi mumkin. Bunda baholovchi tashkilot tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri, qishloq xoʻjaligi, suv xoʻjaligi boʻlimlariga murojaat etadi.

10. Tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri, qishloq xoʻjaligi, suv xoʻjaligi boʻlimi baholovchi tashkilotning murojaatiga asosan uch kun muddatda baholash uchun zarur boʻlgan barcha maʼlumotlarni baholovchi tashkilotga taqdim etilishini taʼminlaydi.

11. Baholovchi tashkilot baholash yakuni boʻyicha baholash toʻgʻrisida hisobot (keyingi oʻrinlarda — hisobot) tuzadi.

Baholovchi tashkilot shartnoma bajarilmaganligi yoki lozim darajada bajarilmaganligi natijasida buyurtmachiga yetkazilgan zarar uchun javobgar boʻladi.

3-bob. Sarflangan xarajatlarning bozor qiymatini qishloq xoʻjaligi tashkilotiga qoplash tartibi

12. Baholash qishloq xoʻjaligi tashkiloti tashabbusi asosida amalga oshirilganda, baholovchi tashkilotning hisoboti nusxasi unga ilovalar bilan birgalikda tashkilot tomonidan tuman (shahar) hokimligiga taqdim etiladi.

13. Tuman (shahar) hokimligi hisobot va unga ilova qilingan hujjatlarni ikki kun ichida oʻrganib chiqadi. Agar tuman (shahar) hokimligida baholash natijalari boʻyicha hisobotga nisbatan eʼtirozlar mavjud boʻlsa, uch kun muddatda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda baholash yakunlari boʻyicha hisobotning ishonchliligi yuzasidan ekspertiza oʻtkaziladi.

Ekspertiza bilan bogʻliq xarajatlar baholash natijalaridan norozi boʻlgan tarafning mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

14. Tuman (shahar) hokimligida hisobot boʻyicha eʼtirozlar mavjud boʻlmaganda, tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan qishloq xoʻjaligi tashkilotining yer maydoni bir kun ichida Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 30-oktabrdagi 476-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalarini fermer xoʻjaliklariga uzoq muddatli ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq tanlovga qoʻyiladi hamda talabgorlarni hisobotda koʻrsatilgan qoplanishi lozim boʻlgan xarajatlarning bozor qiymati haqida belgilangan tartibda oldindan xabardor qilish taʼminlanadi. Mazkur talab bajarilmagan taqdirda, ushbu yer maydoni boʻyicha tanlov oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Qishloq xoʻjaligi tashkilotiga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlarni qoplash turlari quyidagilardan iborat:

tijorat banklarining kreditlari;

boshqa obyektni mulk qilib berish;

kompensatsiyaning boshqa turlari.

16. Qishloq xoʻjaligi tashkilotiga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar pul mablagʻlari koʻrinishida qishloq xoʻjaligi tashkilotining bank (depozit) hisobvaragʻiga oʻtkazish yoʻli bilan yoki naqd pul koʻrinishda qoplab berilishi mumkin.

Xarajatlar naqd pul koʻrinishida qoplab berilganda xarajatlarning qoplab berilganligi pul mablagʻlarining qishloq xoʻjaligi tashkilotiga kirim qilinganligini isbotlovchi hujjatlar bilan tasdiqlanadi.

17. Talabgorlar tomonidan boshqa mulk obyektlarini qishloq xoʻjaligi tashkilotiga mulk qilib berish Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Agar olib qoʻyilayotgan mulkning qiymati qoplab berilayotgan mulkning bozor qiymatidan ortiq boʻlsa, ushbu farq talabgor tomonidan qishloq xoʻjaligi tashkilotiga qoplab berilishi shart.

18. Qishloq xoʻjaligi tashkilotining yer uchastkasida sarflangan xarajatlari yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga berish tanlovi natijalari asosida olgan fermer xoʻjaligi yoki boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan qoplanadi.

19. Talabgor tanlov gʻolibi deb eʼlon qilingan kundan boshlab oʻn kun ichida xarajatlarning bozor qiymatini qishloq xoʻjaligi tashkilotiga toʻliq toʻlashi lozim.

20. Agar talabgor xarajatlarning bozor qiymatini belgilangan muddatda toʻliq qoplab bermasa, tuman (shahar) hokimligi keyingi kalendar kunidan kechiktirmay quyidagilarga xat yuboradi:

tanlov gʻolibiga — u gʻolib deb topilgan tanlov natijasining bekor qilinganligi haqida;

gʻolibdan keyin eng yuqori ball toʻplagan talabgorga — tanlov oʻtkazilayotganda taklif etilgan yer uchastkasi xarajatlar qiymatini oʻn kun mobaynida toʻlash toʻgʻrisidagi taklif haqida.

Agar gʻolibdan keyin eng yuqori ball toʻplagan talabgor oʻn kun ichida xarajatlarning bozor qiymatini toʻliq qoplasa, u tanlov gʻolibi deb topiladi va unga mazkur yer maydoni yer maydonlarini berish (realizatsiya qilish) masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha tuman komissiyasining qarori bilan rasmiylashtiriladi. Tanlov ishtirokchisi oʻn kun ichida xarajatlarning bozor qiymatini toʻliq qoplab bermasa, u xarajatlarni toʻlashdan bosh tortgan hamda tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblanadi. Bunda yer maydoni tuman (shahar) hokimligi tomonidan takroran tanlovga qoʻyiladi.

21. Tuman (shahar) hokimning tugatilgan yoki maqbullashtirilgan qishloq xoʻjaligi tashkilotining yer uchastkasini boshqa talabgorga ajratish toʻgʻrisidagi qarori quyidagilardan soʻng qabul qilinadi:

yer uchastkasida sarflangan xarajatlarning bozor qiymati, baholash xarajatlari tegishli qishloq xoʻjaligi tashkilotining bank hisobvaragʻiga oʻtkazilganida yoki boshqa shaklda qishloq xoʻjaligi tashkilotiga toʻliq qoplab berilganda;

qishloq xoʻjaligi tashkiloti yer maydonini maqbullashtirish yoki uni tugatish tuman (shahar) hokimligi tashabbusi asosida amalga oshirilganda, baholash xarajatlari tanlov gʻolibi tomonidan tuman (shahar) hokimligiga toʻlab berilganda.

22. Tugatilayotgan va maqbullashtirilayotgan qishloq xoʻjaligi tashkilotiga qishloq xoʻjaligi maxsulotlarini yetishtirish uchun hosil yili davrida ajratilgan bank kreditlarining, shu jumladan imtiyozli bank kreditlarining qoplanmagan qismi tanlovda gʻolib boʻlgan talabgorga uch tomonlama dalolatnoma asosida qayta rasmiylashtiriladi.

23. “Oʻzagrolizing” aksiyadorlik jamiyati tugatilayotgan va maqbullashtirilayotgan qishloq xoʻjaligi korxonasiga lizing va kredit asosida berilgan qishloq xoʻjaligi texnikalari, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish uchun hosil yili davrida ajratilgan imtiyozli va tijorat kreditlari (joriy yil paxta va gʻalla hosilini yetishtirish xarajatlarini moliyalashtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlar) qoplanmagan qismi tanlovda gʻolib boʻlgan yoki maqbullashtirish natajasida yer uchastkasi berilgan qishloq xoʻjaligi korxonasiga tomonlarning kelishuviga asosan uch tomonlama dalolatnoma asosida qayta rasmiylashtiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Qishloq xoʻjaligi tashkiloti, talabgor va tuman (shahar) hokimligi oʻrtasida yuzaga keladigan nizo boʻyicha kelishuvga erishilmagan taqdirda, ushbu nizo sud tartibida koʻrib chiqiladi.

24 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

tugatish yoki maqbullashtirish jarayonida fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlar tomonidan qonunchilik hujjatlari buzilmaganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi.

25. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlar tugatilayotganda yoki maqbullashtirilayotganda, ularga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlarni bozor qiymatida hisoblash va qoplash tartibi boʻyicha

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyekt, baholovchi tashkilot Yer maydonida sarflangan harajatlarning bozor qiymatini aniqlash uchun baholovchi tashkilotga murojaat qiladi. Kelishuvga erishilmagan taqdirda, uch kun muddatda 2-bosqich Baholovchi tashkilot Baholovchi tashkilot tomonidan yer maydonlarida qurilgan obyektlarning yoki ekin maydonlarida sarflangan harajatlarning bozor qiymatini aniqlash maqsadida tegishli mutaxassislarni jalb etishi yoki shu maqsadda tuman yer resurslari va davlat kadastri, qishloq xoʻjaligi, suv xoʻjaligi boʻlimiga murojaat etadi. Fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyekt bilan shartnoma tuzilgandan soʻng ikki kun muddatda 3-bosqich Baholovchi tashkilot, tuman (shahar) hokimligi Tuman (shahar) hokimligi hisobot va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqadi, agar baholash natijalari boʻyicha tuzilgan hisobotdan norozi boʻlgan taqdirda, hisobotning ishonchliligi boʻyicha ekspertiza oʻtkaziladi. Ikki kun muddatda 4-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Tuman (shahar) hokimligi tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektning yer maydoni tanlovga qoʻyilganda, talabgorlarning hisobotda koʻrsatilgan qoplanishi lozim boʻlgan harajatlarning bozor qiymati haqida oldindan xabardor qilinishini taʼminlaydi. Bir kun muddatda 5-bosqich Tuman (shahar) hokimligi, talabgor, fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyekt Talabgor harajatlarning bozor qiymatini toʻliq toʻlamasa, tuman (shahar) hokimligi keyingi kalendar kunidan kechiktirmay quyidagilarga xat yuboradi: gʻolibdan keyin eng yuqori ball toʻplagan talabgorga — tanlov oʻtkazilayotganda taklif etilgan yer uchastkasining xarajatlar qiymatini toʻlash toʻgʻrisidagi taklif haqida. Gʻolibdan keyin eng yuqori ball toʻplagan talabgor oʻn ish kuni ichida harajatlarning bozor qiymatini toʻliq toʻlasa, u tanlov gʻolibi deb hisoblanadi va unga mazkur yer maydoni rasmiylashtiriladi. Bir kun muddatda Oʻn kun muddatda 6-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Tuman (shahar) hokimining fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektning yer uchastkasini boshqa talabgorga ajratish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilinadi. Xarajatlarning bozor qiymati fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektga toʻliq qoplab berilgandan soʻng 7-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Tanlov ishtirokchisi oʻn ish kuni davomida harajatlarning bozor qiymatini toʻliq toʻlamasa, u xarajatlarni toʻlashdan bosh tortgan hamda tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblanadi. Bunda tuman (shahar) hokimligi tomonidan yer maydoni keyingi tanlovga takroran qoʻyiladi. Bir kun muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 501-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha toʻgʻrisida

2. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 31-yanvardagi 22-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 1-son, 6-modda) bilan tasdiqlangan Fermer xoʻjaligining yer maydonini maqbullashtirish va uni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 24-bandining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tuman (shahar) hokimining qarori asosida mulkdorga olib qoʻyilgan mol-mulkka teng qiymatli mol-mulk berish va uning koʻrgan zararlarini qoplash, yer uchastkasida sarflangan xarajatlar yoki mulk huquqi bekor qilinishi tufayli yetkazilgan zararning oʻrnini toʻliq hajmda qoplash tegishli yer maydonini uni uzoq muddatli ijaraga berish tanlovi natijalari asosida olgan fermer xoʻjaligi, boshqa qishloq xoʻjaligi tashkiloti tomonidan amalga oshiriladi. Bunda tuman (shahar) hokimining yer maydonini uzoq muddatli ijaraga berish haqidagi qarori yetkazilgan zarar summasi yoki yer uchastkasida sarflangan xarajatlar qiymati tegishli qishloq xoʻjaligi tashkilotining bankdagi hisobvaragʻida koʻringandan yoki qishloq xoʻjaligi tashkilotiga boshqa shaklda toʻliq qoplab berilgandan soʻng qabul qilinadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 24-avgust,

501-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.08.2020-y., 09/20/501/1205-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son; 04.08.2023-y., 09/23/331/0560-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son)

lex.uz