UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 24 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАЛАБЛАР

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, божхона маъмурчилиги соҳасидаги халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган талабларга жавоб берадиган инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди.

Бугунги кунда республикада ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга бўлган 25 та юридик шахс божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда.

Мазкур институтнинг жорий этилиши божхона тартиб-таомилларининг янада соддалаштирилишига, божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида шаклланган амалиёт ваколатли иқтисодий операторлар институтини амалиётга кенг жорий этиш борасида қуйидаги тизимли вазифаларни ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

биринчидан, ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ташкил этиш тартибини аниқ белгилаб бериш, ваколатли иқтисодий операторларга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар рўйхатини соҳага оид халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш;

иккинчидан, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлов мезонларини ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

учинчидан, ваколатли иқтисодий операторлар институтини соҳага оид илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, махсус соддалаштиришлар рўйхатини ҳамда ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорининг 2-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ваколатли иқтисодий операторлар институтини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда таклифлар киритиб борилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарорига ИЛОВА

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — оператор) — божхона операцияларни амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун ушбу Низом талабларига жавоб берувчи юридик шахсларга бериладиган мақом;

юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) — мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ электрон тарзда тузиладиган, оператор мақомини тасдиқловчи ва божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат;

махсус соддалаштиришлар — гувоҳноманинг турига қараб қўлланиладиган алоҳида божхона операциялари ва божхона назоратини амалга ошириш хусусиятлари;

ваколатли иқтисодий операторлар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳномага эга бўлган юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан шакллантириладиган ва Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган рўйхати;

юридик шахснинг (операторнинг) ваколатли шахси — ишончнома ёки тегишли шартнома, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи шахслар;

ваколатли органлар — суд, прокуратура органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва солиқ органлари.

3. Оператор реестрга киритилган вақтдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган тоифага киради.

4. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўла олмайди.

2-боб. Гувоҳнома ва унинг турлари

5. Гувоҳноманинг қуйидаги уч тури мавжуд:

божхона масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради;

божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор) гувоҳномаси ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

6. Гувоҳнома юридик шахс реестрга киритилган кундан бошлаб кучга киради ва 5 йил муддат амал қилади.

Юридик шахс операторлик фаолиятини давом эттириш мақсадида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой аввал божхона органларига мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Белгиланган муддат ичида мурожаат қилмаслик, шу муддат тугагач гувоҳноманинг амалда бекор қилинишига сабаб бўлади.

Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

7. Гувоҳнома ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ электрон тарзда берилади.

Гувоҳнома Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

3-боб. Реестрни шакллантириш

8. Реестр Қўмитанинг юридик шахсни реестрга киритиш ҳақидаги қарорига асосан шакллантирилади.

9. Қўмита юридик шахсни реестрга киритиш, шунингдек, унинг мақомини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки операторни реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Қўмита реестрни ҳар ойда янгилаб борилишини таъминлайди.

4-боб. Реестрга киритиш учун танлаш мезонлари

10. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги мезонларга мос келиши лозим:

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171 , 171 1 , 174 , 175 , 176 , 177 ва 227 — 227 21 -моддалари , 227 22 -моддасининг биринчи қисми , 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслиги;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175 , 182 , 184 , 188 , 189 , 209 , 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича белгиланган ўқув дастурини тугатиши;

божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ортиқ миқдорда қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

товарларни декларациялаш ва ҳисобга олиш бўйича божхона операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган автоматлаштирилган тизимга эга бўлиш;

божхона органларида реестрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида 2 йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши, бунда:

божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар ҳар йили товарларнинг фактура қиймати камида 10 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияларини тақдим этиши;

божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 млн кг миқдордаги товарлар сақловини таъминлаши;

ташувчи сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар, ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши лозим.

товарлар импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 10 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 25 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши лозим;

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб:

божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган сана;

божхона брокери ҳамда товарларни импорт/экспорт қилувчилар учун — божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт)/экспорт божхона режимларига мувофиқ тақдим этилган дастлабки божхона юк декларациясини божхона расмийлаштируви санаси;

ташувчилар учун — юридик шахс ташкил этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган сана ҳисобланади.

11. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 10-банди иккинчи , учинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган мезонларга, шунингдек, қуйидагиларга мос келиши лозим:

божхона органларида реестрга киритиш ҳақида аризани қайд этиш кунига қадар камида 3 йил ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширган бўлиши;

юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона иши бўйича белгиланган ўқув дастурини тугатиши;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;

товарлар импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар охирги 12 ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги;

товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб, божхона органларига эркин муомалага чиқариш импорт/экспорт божхона режимларига мувофиқ тақдим этилган биринчи божхона юк декларациясининг божхона расмийлаштируви санаси ҳисобланади.

12. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс:

ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор сифатида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши;

мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган мезонларга мос келиши лозим.

13. Оператор ушбу Низомнинг 10 — 12-бандларида келтирилган мезонларга мослиги бўйича маълумотларни йилда бир марта, операторлик гувоҳномаси берилган йилдан бошлаб кейинги йилнинг 20 январига қадар электрон шаклда божхона органларига тақдим этади.

5-боб. Реестрга киритиш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

14. Юридик шахс реестрга киритиш учун божхона органига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат орқали электрон ариза тақдим этади.

Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида ариза берилган санада ва ушбу аризани кўриб чиқиш даврида қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаслиги керак (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш бундан мустасно).

Аризага раҳбар, бош бухгалтер ва ваколатли шахснинг иш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Оператор мақомини олиш учун божхона органларига мурожаат қилинган кунда ёки аризани кўриб чиқиш давомида ташкилотга нисбатан ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган, суриштирув ва тергов органлари томонидан маъмурий ёки жиноий иш юритилган ҳолатларда аризани кўриб чиқиш суд ёки тергов органининг якуний қарори қабул қилунгунига қадар вақтинча тўхтатилади.

15. Аризага алоҳида ҳужжатлар илова қилинмайди, агарда Қўмита бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ва (ёки) улардаги маълумотларни давлат божхона органлари фойдаланадиган ахборот тизимлари, шунингдек, идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали олиши мумкин бўлса, мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар бундан мустасно.

16. Қўмита аризани рўйхатга олинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида кўриб чиқади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

16 1 . Қўмита қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқишни рад этади:

ариза ушбу Низомнинг 29-банди учинчи , бешинчи , саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахсга тегишли гувоҳнома бекор қилинган кундан эътиборан 3 йил ўтгунга қадар берилган бўлса;

ариза ушбу Низомнинг 29-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахсга тегишли гувоҳнома бекор қилинган кундан эътиборан 5 йил ўтгунга қадар берилган бўлса»;

17. Қўмита ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёзма ёки электрон тарзда юборади.

Юридик шахснинг ушбу Низомнинг 10 — 12-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмаслиги уни реестрга киритишни рад этишга сабаб бўлади.

18. Оператор реестрга киритилган кундан эътиборан махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

6-боб. Божхона операцияларини амалга ошириш учун махсус соддалаштиришлар турлари

19. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда божхона юк декларацияси хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;

оператор томонидан ташиладиган товарларга нисбатан товарни ташиш йўналишини белгиламаслик;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, операторнинг товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, операторнинг транспорт воситасида божхона транзитини амалга ошириш;

экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юк хоналари (отсеклари) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши;

давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтни қисқартириш ва божхона операцияларини ўтказиш тартибини оптималлаштиришга қаратилган тажриба лойиҳаларида устувор иштирок этиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини ўттиз календарь кунигача кечиктирган ҳолда операторнинг товарларини эркин муомалага чиқариш;

чет эл товарлари ташилаётганда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламаслик.

20. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:

товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда божхона юк декларацияси хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;

операторнинг товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни оператор томонидан гувоҳнома олиш учун тақдим қилинган аризада кўрсатилган манзил бўйича операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда божхона назорати остида (сариқ ва яшил йўлакда — видеокузатув тизими остида, қизил йўлакда божхона ходими иштирокида) жойлаштириш;

божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг очиқ майдонлари ва бошқа ҳудудларида товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;

божхона кўригини биринчи навбатда ўтказиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлаш ва (ёки) муддатини олтмиш календарь кунигача кечиктирган ҳолда товарларни эркин муомалага чиқариш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш;

алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь кун давомида тақдим этиш;

божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;

товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш;

ваколатли давлат муассасалари билан операторларни ўзаро тан олиш ва махсус соддалаштиришларни биргаликда қўллашни назарда тутувчи ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш;

божхона органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларида иштирок этиш;

божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун божхона хизмати органларининг масъул ходими (кейинги ўринларда — координатор) кўмагидан фойдаланиш;

экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юк хоналари (отсеклари) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши.

Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг мақсади товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш бўлса, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома талаб этилмайди.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни божхона юк декларациясига илова қилинган ҳолда амалга оширилади.

21. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида фаолият юритувчи операторга мазкур Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган махсус соддалаштиришлар қўлланилади.

7-боб. Операторларни ўзаро тан олиш

22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ операторларга хорижий давлатлар ҳудудида қўлланиладиган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар тақдим этилиши мумкин.

23. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар хорижий давлатларнинг ваколатли хўжалик юритувчи субъектларига ҳам ўзаро асосда берилиши мумкин.

8-боб. Оператор мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш

24. Оператор мақоми қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:

операторнинг ёзма мурожаатига асосан;

операторга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганда;

оператор ушбу Низомнинг 33-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 3-иловага мувофиқ товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) қўйилган талабларга риоя қилмасa;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171 , 171 1 , 174 , 175 , 176 , 177 ва 227 — 227 21 -моддалари , 227 22 -модданинг биринчи қисми , 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба такроран кучга кирганда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175 , 182 , 184 , 188 , 189 , 209 , 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;

хабарномада белгиланган муддатда солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда;

ушбу Низомнинг 10-банди олтинчи хатбошисига мувофиқ белгиланган фаолият кўрсаткичлари камайганда;

ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ўзгарганда ва (ёки) амал қилиш муддати тугаган ҳолда божхона органларини 15 кун ичида хабардор қилинмаганлиги маълум бўлганда»;

25. Ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, Қўмита операторнинг мақомини тўхтатади ва тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.

26. Қуйидаги ҳолатлар юзага келганда, мазкур Низомнинг:

24-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;

24-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлов ҳукми чиққунига қадар бўлган даврни;

24-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати ўттиз иш кунини;

24-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 10-банди олтинчи ва 11-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади.

27. Мақомни тўхтатиб туриш билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилганда ёки суднинг оқлов ҳукми чиқарилганда, оператор беш иш куни ичида Қўмитага тегишли хабарнома юборади.

28. Қўмита хабарномани олган кундан эътиборан беш иш куни ичида операторнинг мақомини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида уни хабардор қилади.

Ушбу Низомнинг 24-бандида келтирилган ҳолатларнинг бартараф этилмаслиги мақомни қайта тиклашни рад этишга сабаб бўлади.

9-боб. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш ва бекор қилиш асослари

29. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш ёки бекор қилишга қуйидагилар асос бўлади:

операторнинг ўз хоҳиши билан реестрдан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўйича;

оператор мақомига эга бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175 , 182 , 184 , 188 , 189 , 209 , 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;

оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 24-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар ўттиз иш куни ичида бартараф этилмаганда;

оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 24-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган муддатда тўхтатиб туриш асослари бартараф этилганлиги ҳақида ҳудудий божхона бошқармасига хабарнома юбормаса;

оператор қайта ташкил этилганда, ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш бундан мустасно;

оператор мақоми ваколатли орган томонидан тақдим этилган ва бундай мақомни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ишончсиз маълумотлар асосида берилгани аниқланганда;

оператор томонидан ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда.

30. Қўмита ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган асослар юзага келиши тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан, операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қўмита операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида чиқариш учун асосларни кўрсатган ҳолда, операторни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.

31. Оператор реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу Низомнинг 29-банди иккинчи хатбошисида келтирилган ҳолатдан ташқари юридик шахс уч йилдан сўнг ушбу Низомнинг 29-банди тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатда — беш йилдан сўнг реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқига эга.

Оператор реестрдан чиқарилган кундан бошлаб, унга берилган гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва шу муддатдан бошлаб оператор мақоми учун назарда тутилган соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.

10-боб. Операторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

32. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

реестрга киритилган кундан бошлаб, ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш, оператор мақомини тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно;

координатор ёрдамида божхона масалалари юзасидан белгиланган тартибда маълумот ва маслаҳатлар олиш;

божхона операцияларини махсус соддалаштиришларни қўллаган ҳолда, амалга оширишга масъул раҳбарлар ва ўз штатидаги шахслар орасидан координатор билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун масъул шахсни белгилаш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

33. Оператор қуйидагиларга мажбур:

реестрга киритилганидан сўнг ушбу Низомнинг 10 — 12-бандларида келтирилган мезонларга мувофиқ бўлиши;

божхона органларига реестрга киритишда тақдим этилган маълумотлар ўзгариши ҳақида хабар бериш ва бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни ушбу маълумотлар ўзгарган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этиш;

бўлиб тўлашга рухсат берилган ёки муддати кечиктирилган божхона тўловларининг божхона органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юборилган хабарномада кўрсатилган муддатнинг охирги кунидан кечиктирмасдан тўланишини таъминлаш;

давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахслари операторларнинг божхона назоратида турган товарлар сақланаётган иншоотлари, бинолари (биноларнинг қисмлари) ва (ёки) очиқ майдонларига (очиқ майдонлар қисмларига) тўсиқсиз кириши тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг талабларини бажариш;

давлат божхона хизмати органлари талабларига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш;

давлат божхона хизмати органи божхона назорати шакллари ва божхона назоратининг амалга оширилишини таъминлаш чораларини қўллаш зарурлиги тўғрисида хабар бермаган тақдирда, товарлар чиқарилгунига қадар қонунбузарликларни мустақил равишда аниқлаш ва бартараф этиш;

товарларни декларациялаш ва ҳисобга олиш бўйича божхона операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган автоматлаштирилган тизимга эга бўлиш.

Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11-боб. Оператор фаолиятини назорат қилиш

34. Агар назорат чораси хавфни бошқариш тизимида мавжуд бўлса:

божхона хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда операторларнинг товарларига нисбатан божхона назорати шакллари қўлланиши мумкин;

ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти бир йилда бир марта божхона аудитидан ўтказилади.

Бунда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини бир йилда бир мартадан ортиқ божхона аудитидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.

35. Божхона назоратида бўлган операторнинг товарларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (чеклаш) бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган асослар мавжуд бўлса, давлат божхона хизмати органи ушбу товарларга нисбатан божхона тартиб-таомилларини ваколатли органнинг алоҳида қарори қабул қилингунига қадар тўхтатиб туради.

Ваколатли органлар аниқланган ва фош этилган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, операторларнинг солиқлар бўйича қарздорлиги (жарималар, пенялар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) тўғрисида уч иш кунидан кечиктирмасдан, давлат божхона хизмати органларини ахборот тизимлари орқали (мавжуд ахборотдан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналлари орқали) хабардор қилиши шарт.

12-боб. Давлат божхона хизмати органларининг операторлар билан ўзаро ҳамкорлиги

36. Қўмита операторнинг Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги ва ушбу Низом талабларига риоя этиши юзасидан назоратни таъминлайди.

37. Давлат божхона хизмати органлари ушбу Низомда белгиланган тартибда оператор декларант бўлган товарларга нисбатан божхона операцияларини амалга оширади.

38. Божхона органлари махсус соддалаштиришларни қўллашда, шу жумладан, божхона қонунчилигини қўллаш масалалари юзага келганда, операторлар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида бундай ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун координаторларни белгилаши мумкин.

13-боб. Якунловчи қоидалар

39. Давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахсларининг қарорлари, шунингдек, ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.

40. Давлат божхона хизмати органлари айрим операторларга қайд этилган фаолиятни амалга ошириш учун бошқа имтиёзли шароитлар яратишга ҳақли эмас.

41. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ ОПЕРАТОРЛАР ‎ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ‎ГУВОҲНОМА ШАКЛИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ваколатли иқтисодий операторлар ‎реестрига киритиш тўғрисидаги ‎ ГУВОҲНОМА ‎________________________________ ‎ (гувоҳнома тури кўрсатилади) ‎__________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат божхона қўмитаси ушбу орқали тасдиқлайдики, ______________________________________________ ‎ __________________________________________________________________________________________‎ ‎(ташкилий-ҳуқуқий шакли, ‎___________________________________________________________________________________________ ‎юридик шахс номи) ‎‎ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилди. ‎ ‎Юридик шахснинг манзили: _____________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мазкур гувоҳнома _____________________________________________________________ дан кучга киради. ‎(сана) ‎ ‎Алоҳида белгилар: ____________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________‎‎ ‎ _______________________________‎‎ (ДБҚ раҳбарининг лавозими)‎‎ ‎ (имзо, раҳбар Ф.И.О)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20_____й «_____»‎‎ ______________ ‎ ‎ ‎

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш

Босқичлар Субъект лар Тадбирлар Муддат 1- босқич Юриди к шахс Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги ёзма шаклдаги аризани Давлат божхона қўмитасига тақдим этади. Юриди к шахснинг хоҳишига кўра 2- босқич Давлат божхона қўмитаси 1. Аризани кўриб чиқади. 2. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса асосида юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 3. Юридик шахсга қуйидагилар ҳақида хабарнома юборади: а) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида; б) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни рад этиш тўғрисида. 30 кундан ошмаган муддатда 3- босқич Давлат божхона қўмитаси 1. Юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради. 2. Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар ҳақидаги маълумотни ҳамда юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштиради. Қарор қабул қилинган кунда

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми)

1. Иккинчи ёки учинчи турдаги ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага талабгор бўлган юридик шахслар қуйидагиларни таъминланиш шарти билан, товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши лозим:

а) божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг сақланиши;

б) божхона органлари рухсатисиз божхона назорати остида товарлар ва транспорт воситалари билан юк тушириш, қайта ортиш ва бошқа юк операцияларини амалга оширишга йўл қўймаслиги;

в) товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

2. Юридик шахс ваколатли иқтисодий оператор ҳудудида қуйидагиларни таъминлаб бериши керак:

а) қаттиқ (бетон, асфальт ёки бошқа) қоплама, шу жумладан, ушбу ҳудудга туташ бўлган тушириш-ортиш жойлари;

б) транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи;

в) очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг қисмлари) атрофи бутун периметр бўйлаб яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган бўлиши;

г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона назорати зоналарини белгилаши;

д) товарлар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун ажратилган жойлар;

е) мазкур ҳудудга техник жиҳатдан соз бўлган олиб борувчи йўллар;

ж) ушбу ҳудудда жойлашган объектларга, шу жумладан, товарлар ва транспорт воситаларини юклаш (тушириш) ва сақлаш жойларига рухсатсиз киришни истисно этадиган қуйидагиларни таъминловчи назорат-ўтказиш ва қўриқлаш режими:

юридик шахс ишчиларининг идентификация қилган ҳолда, уларнинг мазкур объектларга киришини;

юридик шахснинг ишчилари бўлмаган шахсларни идентификация ҳамда қайд қилган ҳолда, уларнинг мазкур объектларга киришини;

ишдан бўшатилган юридик шахс ишчиларининг ушбу объектлар ва ахборот тизимларига кириш имконини оператив равишда бекор қилиш.

з) олиб кириладиган товарларни божхона кўригидан ўтказилиши лозим бўлган ҳолатлар учун уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган, туну кун ишлайдиган, шунингдек, транспорт воситалари ҳамда шахсларнинг киришини (чиқишини) назорат қилиш тизимлари;

и) қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация, очиқ майдончалар (очиқ майдончаларнинг қисмлари) бундан мустасно;

к) видеокузатувни амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими;

л) ушбу ҳудудда жойлаштириш учун мўлжалланган товарларни тортиш имкониятини таъминловчи, қонуний талабларга жавоб берадиган тортиш мосламалари (ўлчов воситалари);

м) товарларни божхона назоратидан ўтказиш учун зарур бўлган ортиш-тушириш техникаси ва механизмлари.

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

20__ _ _ й. «____» _______ _____-сон (ариза санаси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ҳақида АРИЗА ________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи ва манзили) ______________________________________________________________ (СТИР)

қуйидаги турдаги гувоҳномани берган ҳолда, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни сўрайди:

божхона масалалари бўйича оператор хавфсизлик масалалари бўйича оператор божхона масалалари бўйича оператор ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор

Вазирлар Маҳкамасининг _______ йил «____» ____________ даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 4-бобида белгиланган мезонларга мувофиқлигини маълум қилади:

Т/р Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун мезонлар Мезонларга мувофиқлиги бўйича маълумотлар 1. Юридик шахс ташкил этилганлиги тўғрисида маълумот. юридик шахсни рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами кўрсатилади. 2. Юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О. паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади. 3. Юридик шахс бош бухгалтери Ф.И.О. паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади. 4. Юридик шахснинг ваколатли шахси Ф.И.О. (ишончнома ёки тегишли шартнома, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахслар кўрсатилади). паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади. 5. Божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 ва 227 — 227 21 , 227 22 -модданинг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслиги. жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилганлик моддаси ва санаси кўрсатилади. 6. Божхона органларига мурожаат қилингунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд эмаслиги. жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноий жавобгарликка тортилганлик моддаси ва санаси кўрсатилади. 7. Божхона тўловлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд эмаслиги. ариза берилган санада қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси ва тури кўрсатилади. 8. Ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши, бунда: божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия рақами ва берилган санаси; божхона брокери ҳамда товарларни импорт/экспорт қилувчилар учун — божхона органларига тақдим этилган, дастлабки божхона юк декларациясини божхона расмийлаштируви санаси; божхона ташувчилари учун — юридик шахс божхона ташувчилари реестрига киритилган сана кўрсатилади. божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (ҳар йили товарларни фактура қиймати камида 10,0 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациялари тақдим этилиши лозим); божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида): импорт ва (ёки) экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган божхона юк декларацияларидаги фактура қиймати млн АҚШ долларида; импорт ва (ёки) экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган божхона юк декларациялари сони донада. божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10,0 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 10,0 млн кг миқдорида товарлар сақлови амалга оширилиши лозим); божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида): божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати млн АҚШ долларида; сақланган товарлар миқдори млн кгда. божхона ташувчиси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширилиши лозим); божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида) амалга оширилган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини сони. товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати йилда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши лозим). божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида: импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати млн АҚШ долларида; импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациялари сони донада; тўланган божхона тўловларининг суммаси млрд сўмда кўрсатилади. 9. Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончалар (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эгаликда бўлиши. хавфсизлик масалалари бўйича гувоҳнома учун — ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлганлиги кўрсатилади. 10. Божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар охирги 12 ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги. ариза берилган санада муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси кўрсатилади.

Илова: мазкур аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

_____________________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) _______________________ (имзо)

Масъул шахс тўғрисида маълумот

(Ф.И.О., хизмат ва мобил телефон рақамлари) .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 24 август,

500-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/500/1204-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон; 05.08.2026 й., 09/26/430/0820-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TALABLAR

Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Mamlakatimizda bojxona maʼmuriyatchiligini takomillashtirish va Oʻzbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari faoliyati samaradorligini oshirish, shuningdek, bojxona tartib-taomillarini yanada soddalashtirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Jumladan, bojxona maʼmurchiligi sohasidagi xalqaro standartlar talablaridan kelib chiqqan holda belgilanadigan talablarga javob beradigan insofli tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilariga soddalashtirilgan bojxona tartib-taomillaridan foydalanish huquqini berishni nazarda tutuvchi vakolatli iqtisodiy operatorlar instituti joriy etildi.

Bugungi kunda respublikada vakolatli iqtisodiy operator maqomiga ega boʻlgan 25 ta yuridik shaxs bojxona operatsiyalarini amalga oshirishda maxsus soddalashtirishlardan foydalanib kelmoqda.

Mazkur institutning joriy etilishi bojxona tartib-taomillarining yanada soddalashtirilishiga, bojxona organlari faoliyati samaradorligini oshirishga, shuningdek, biznesni rivojlantirish yoʻlida byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish va mamlakatda investitsiya muhitini yaxshilashga xizmat qilmoqda.

Shu bilan birga, oʻtgan davr mobaynida shakllangan amaliyot vakolatli iqtisodiy operatorlar institutini amaliyotga keng joriy etish borasida quyidagi tizimli vazifalarni hal etish zarurligini koʻrsatmoqda. Xususan:

birinchidan, vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyatini tashkil etish tartibini aniq belgilab berish, vakolatli iqtisodiy operatorlarga taqdim etiladigan maxsus soddalashtirishlar roʻyxatini sohaga oid xalqaro standartlardan kelib chiqqan holda yanada kengaytirish;

ikkinchidan, vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish uchun tanlov mezonlarini va tartib-taomillarini yanada takomillashtirish;

uchinchidan, vakolatli iqtisodiy operatorlar institutini sohaga oid ilgʻor xorijiy tajriba va xalqaro standartlar talablariga muvofiqlashtirish.

Vazirlar Mahkamasining “Vakolatli iqtisodiy operator institutini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 29-apreldagi 363-son qaroriga muvofiq, shuningdek, bojxona tartib-taomillarini xalqaro standartlar talablariga muvofiqlashtirish, maxsus soddalashtirishlar roʻyxatini hamda vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish uchun tanlash mezonlarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Vakolatli iqtisodiy operator institutini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 29-apreldagi 363-son qarorining 2-bandi va qarorga ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi:

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda vakolatli iqtisodiy operatorlar institutini takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga doimiy ravishda takliflar kiritib borilsin.

4. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M.B. Azimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qaroriga ILOVA

Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — operator) — bojxona operatsiyalarni amalga oshirishda soddalashtirilgan bojxona tartib-taomillaridan foydalanish uchun ushbu Nizom talablariga javob beruvchi yuridik shaxslarga beriladigan maqom;

yuridik shaxsning vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) — mazkur Nizomga 1-ilovadagi shaklga muvofiq elektron tarzda tuziladigan, operator maqomini tasdiqlovchi va bojxona operatsiyalarini amalga oshirishda maxsus soddalashtirilgan bojxona tartib-taomillaridan foydalanish huquqini beruvchi, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron hujjat;

maxsus soddalashtirishlar — guvohnomaning turiga qarab qoʻllaniladigan alohida bojxona operatsiyalari va bojxona nazoratini amalga oshirish xususiyatlari;

vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — bojxona operatsiyalarini amalga oshirishda soddalashtirilgan bojxona tartib-taomillaridan foydalanish huquqi berilgan va guvohnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan shakllantiriladigan va Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida joylashtiriladigan roʻyxati;

yuridik shaxsning (operatorning) vakolatli shaxsi — ishonchnoma yoki tegishli shartnoma, shuningdek, bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha xizmat koʻrsatish shartnomasi asosida ushbu yuridik shaxs manfaatlaridan kelib chiqib, uning nomidan va/yoki topshirigʻi boʻyicha harakat qiluvchi shaxslar;

vakolatli organlar — sud, prokuratura organlari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, Majburiy ijro byurosi, shuningdek, Davlat xavfsizlik xizmati, ichki ishlar va soliq organlari.

3. Operator reyestrga kiritilgan vaqtdan boshlab, xavf darajasi past boʻlgan toifaga kiradi.

4. Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlari operatorlar boʻla olmaydi.

2-bob. Guvohnoma va uning turlari

5. Guvohnomaning quyidagi uch turi mavjud:

bojxona masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — bojxona masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi;

xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — xavfsizlik masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi;

bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — bojxona va xavfsizlik masalalarida operator) guvohnomasi ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi.

6. Guvohnoma yuridik shaxs reyestrga kiritilgan kundan boshlab kuchga kiradi va 5 yil muddat amal qiladi.

Yuridik shaxs operatorlik faoliyatini davom ettirish maqsadida guvohnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida 2 oy avval bojxona organlariga mazkur Nizomning 5-bobida belgilangan tartibda ariza bilan murojaat qilishi lozim.

Belgilangan muddat ichida murojaat qilmaslik, shu muddat tugagach guvohnomaning amalda bekor qilinishiga sabab boʻladi.

Guvohnomani boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi.

7. Guvohnoma ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq elektron tarzda beriladi.

Guvohnoma Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

3-bob. Reyestrni shakllantirish

8. Reyestr Qoʻmitaning yuridik shaxsni reyestrga kiritish haqidagi qaroriga asosan shakllantiriladi.

9. Qoʻmita yuridik shaxsni reyestrga kiritish, shuningdek, uning maqomini toʻxtatib turish, qayta tiklash yoki operatorni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng ushbu maʼlumotni oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiradi.

Qoʻmita reyestrni har oyda yangilab borilishini taʼminlaydi.

4-bob. Reyestrga kiritish uchun tanlash mezonlari

10. Bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs quyidagi mezonlarga mos kelishi lozim:

bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 171 , 171 1 , 174 , 175 , 176 , 177 va 227 — 227 21 -moddalari , 227 22 -moddasining birinchi qismi , 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarlik uchun yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari ikki va undan ortiq marotaba mavjud boʻlmasligi;

bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar soʻnggi besh yil mobaynida yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsi, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175 , 182 , 184 , 188 , 189 , 209 , 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyat uchun jinoiy javobgarlikka tortilgan holatlari mavjud boʻlmasligi;

yuridik shaxsning masʼul xodimi bojxona organlari yoki u tan olgan tashkilotlar tomonidan tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari uchun bojxona ishi boʻyicha belgilangan oʻquv dasturini tugatishi;

bojxona toʻlovlari, soliqlar va yigʻimlarni, shu jumladan, ular boʻyicha jarima va penyalar toʻlash yuzasidan bazaviy hisoblash miqdorining 50 barobaridan ortiq miqdorda qarzdorlik mavjud boʻlmasligi;

tovarlarni deklaratsiyalash va hisobga olish boʻyicha bojxona operatsiyalarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan avtomatlashtirilgan tizimga ega boʻlish;

bojxona organlarida reyestrga kiritish haqida arizani qayd etish kuniga qadar kamida 2 yil tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirgan boʻlishi, bunda:

bojxona brokeri sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar har yili tovarlarning faktura qiymati kamida 10 mln. AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilgan holda, 500 tadan kam boʻlmagan import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyalarini taqdim etishi;

bojxona ombori egasi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar, bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha yillik qiymati 10 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qiladigan 10 mln kg miqdordagi tovarlar saqlovini taʼminlashi;

tashuvchi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar, har yili 200 tadan kam boʻlmagan import va (yoki) eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlarini amalga oshirgan boʻlishi lozim.

tovarlar import va (yoki) eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar import va (yoki) eksport qilingan tovarlarning faktura qiymati soʻnggi oʻn ikki oy mobaynida kamida 1 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilishi va kamida 50 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirgan boʻlishi yoki toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi bazaviy hisoblash miqdorining kamida 10 000 barobarini tashkil qilishi va kamida 25 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtiruvini amalga oshirgan boʻlishi lozim;

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishning boshlanish sanasi deb:

bojxona ombori egalari uchun — bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berilgan sana;

bojxona brokeri hamda tovarlarni import/eksport qiluvchilar uchun — bojxona organlariga erkin muomalaga chiqarish (import)/eksport bojxona rejimlariga muvofiq taqdim etilgan dastlabki bojxona yuk deklaratsiyasini bojxona rasmiylashtiruvi sanasi;

tashuvchilar uchun — yuridik shaxs tashkil etilganligi haqida guvohnoma berilgan sana hisoblanadi.

11. Xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs mazkur Nizomning 10-bandi ikkinchi , uchinchi va beshinchi xatboshilarida koʻrsatilgan mezonlarga, shuningdek, quyidagilarga mos kelishi lozim:

bojxona organlarida reyestrga kiritish haqida arizani qayd etish kuniga qadar kamida 3 yil tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirgan boʻlishi;

yuridik shaxsning masʼul xodimi bojxona organlari yoki u tan olgan tashkilotlar tomonidan tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari uchun bojxona ishi boʻyicha belgilangan oʻquv dasturini tugatishi;

ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilangan talablarga mos keladigan tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) ega boʻlishi;

tovarlar import va (yoki) eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar import va (yoki) eksport qilingan tovarlarning faktura qiymati soʻnggi oʻn ikki oy mobaynida kamida 2 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilishi va kamida 100 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirgan boʻlishi yoki toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi bazaviy hisoblash miqdorining kamida 20 000 barobarini tashkil qilishi va kamida 50 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtiruvini amalga oshirgan boʻlishi;

bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oxirgi 12 oy davomida har bir tashqi savdo shartnomasi doirasida amalga oshirilgan tashqi savdo operatsiyalariga nisbatan muddati oʻtgan debitor qarzdorligi 10 foizdan oshmasligi;

tovarlarni import va (yoki) eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar uchun tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishning boshlanish sanasi deb, bojxona organlariga erkin muomalaga chiqarish import/eksport bojxona rejimlariga muvofiq taqdim etilgan birinchi bojxona yuk deklaratsiyasining bojxona rasmiylashtiruvi sanasi hisoblanadi.

12. Bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs:

ariza bergan kuniga qadar kamida 2 yil davomida bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator sifatida tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishi;

mazkur Nizomning 10 va 11-bandlarida belgilangan mezonlarga mos kelishi lozim.

13. Operator ushbu Nizomning 10 — 12-bandlarida keltirilgan mezonlarga mosligi boʻyicha maʼlumotlarni yilda bir marta, operatorlik guvohnomasi berilgan yildan boshlab keyingi yilning 20-yanvariga qadar elektron shaklda bojxona organlariga taqdim etadi.

5-bob. Reyestrga kiritish toʻgʻrisida ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi

14. Yuridik shaxs reyestrga kiritish uchun bojxona organiga ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida mavjud interaktiv xizmat orqali elektron ariza taqdim etadi.

Yuridik shaxs vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisida ariza berilgan sanada va ushbu arizani koʻrib chiqish davrida qayta tashkil etish, tugatish yoki bankrotlik bosqichida boʻlmasligi kerak (oʻzgartirish shaklidagi qayta tashkil etish bundan mustasno).

Arizaga rahbar, bosh buxgalter va vakolatli shaxsning ish joyini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi.

Operator maqomini olish uchun bojxona organlariga murojaat qilingan kunda yoki arizani koʻrib chiqish davomida tashkilotga nisbatan huquqbuzarlik bayonnomasi tuzilgan, surishtiruv va tergov organlari tomonidan maʼmuriy yoki jinoiy ish yuritilgan holatlarda arizani koʻrib chiqish sud yoki tergov organining yakuniy qarori qabul qilunguniga qadar vaqtincha toʻxtatiladi.

15. Arizaga alohida hujjatlar ilova qilinmaydi, agarda Qoʻmita bunday hujjatlar haqidagi maʼlumotlarni va (yoki) ulardagi maʼlumotlarni davlat bojxona organlari foydalanadigan axborot tizimlari, shuningdek, idoralararo axborot hamkorligi doirasida davlat organlari va boshqa tashkilotlarning axborot tizimlari orqali olishi mumkin boʻlsa, mazkur Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan hujjatlar bundan mustasno.

16. Qoʻmita arizani roʻyxatga olingan kundan boshlab 30 ish kuni ichida koʻrib chiqadi.

Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

16 1 . Qoʻmita quyidagi hollarda arizani koʻrib chiqishni rad etadi:

ariza ushbu Nizomning 29-bandi uchinchi , beshinchi , sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha yuridik shaxsga tegishli guvohnoma bekor qilingan kundan eʼtiboran 3 yil oʻtgunga qadar berilgan boʻlsa;

ariza ushbu Nizomning 29-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha yuridik shaxsga tegishli guvohnoma bekor qilingan kundan eʼtiboran 5 yil oʻtgunga qadar berilgan boʻlsa”;

17. Qoʻmita ushbu Nizomning 16-bandida belgilangan muddatdan kechiktirmay, yuridik shaxsni reyestrga kiritish yoki kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani yozma yoki elektron tarzda yuboradi.

Yuridik shaxsning ushbu Nizomning 10 — 12-bandlarida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq emasligi uni reyestrga kiritishni rad etishga sabab boʻladi.

18. Operator reyestrga kiritilgan kundan eʼtiboran maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqiga ega.

6-bob. Bojxona operatsiyalarini amalga oshirish uchun maxsus soddalashtirishlar turlari

19. Bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi yuridik shaxsga quyidagi maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi:

tovarlarni deklaratsiyalash va chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini birinchi navbatda amalga oshirish. Bunda bojxona yuk deklaratsiyasi xavf darajasi past boʻlganda avtorasmiylashtiruvdan, xavf darajasi oʻrta koʻrsatkichga ega boʻlganda hamda bojxona yuk deklaratsiyasiga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelmaganda bir soat davomida bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkaziladi;

operator tomonidan tashiladigan tovarlarga nisbatan tovarni tashish yoʻnalishini belgilamaslik;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, operatorning tovarlarini joʻnatuvchi bojxona organidan tovar kelib tushadigan joygacha yetkazib berish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, operatorning transport vositasida bojxona tranzitini amalga oshirish;

eksportga joʻnatiladigan operatorning tovarlari yuklangan transport vositalarining yuk xonalari (otseklari) yoki ularning bir qismiga operator tomonidan qoʻyilgan plombalarni davlat bojxona xizmati organlari tomonidan identifikatsiya vositalari sifatida tan olinishi;

davlat bojxona xizmati organlari tomonidan vaqtni qisqartirish va bojxona operatsiyalarini oʻtkazish tartibini optimallashtirishga qaratilgan tajriba loyihalarida ustuvor ishtirok etish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash va (yoki) muddatini oʻttiz kalendar kunigacha kechiktirgan holda operatorning tovarlarini erkin muomalaga chiqarish;

chet el tovarlari tashilayotganda bojxona hamrohligida kuzatib borishni qoʻllamaslik.

20. Xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi yuridik shaxsga quyidagi maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi:

tovarlarni deklaratsiyalash va chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini birinchi navbatda amalga oshirish. Bunda bojxona yuk deklaratsiyasi xavf darajasi past boʻlganda avtorasmiylashtiruvdan, xavf darajasi oʻrta koʻrsatkichga ega boʻlganda hamda bojxona yuk deklaratsiyasiga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelmaganda bir soat davomida bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkaziladi;

operatorning tovar va transport vositalarini chiqarib yuborish toʻgʻrisida qaror qabul qilishda bojxona nazorati shakllari qoʻllanilmasligi, xavfni boshqarish tizimida belgilangan choralar bundan mustasno;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, tovarlarni operator tomonidan guvohnoma olish uchun taqdim qilingan arizada koʻrsatilgan manzil boʻyicha operatorning binolari, ochiq maydonchalari va bojxona ombori hisoblanmaydigan joylarda bojxona nazorati ostida (sariq va yashil yoʻlakda — videokuzatuv tizimi ostida, qizil yoʻlakda bojxona xodimi ishtirokida) joylashtirish;

bojxona organlari bilan kelishilgan holda, operatorning ochiq maydonlari va boshqa hududlarida tovarlarni chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini amalga oshirish;

bojxona koʻrigini birinchi navbatda oʻtkazish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash va (yoki) muddatini oltmish kalendar kunigacha kechiktirgan holda tovarlarni erkin muomalaga chiqarish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, tovarlarni chiqarishda ularning bojxona qiymatini shartli ravishda aniqlash;

alohida hujjatlar (muvofiqlik sertifikati) mavjud boʻlmaganda, tovarlarni (oziq-ovqat tovarlari va farmatsevtika mahsulotlari bundan mustasno) shartli ravishda chiqarish va hujjatlarni keyinchalik oltmish kalendar kun davomida taqdim etish;

bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 272-moddasiga muvofiq bojxona yuk deklaratsiyasi taqdim etilgunga qadar tovarlarni chiqarib yuborish;

tovarlarning TIF tovarlar nomenklaturasi boʻyicha kodini aniqlash yuzasidan bojxona organi tomonidan tayinlangan ekspertiza yakunlangunga qadar tovarlarni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash orqali shartli chiqarib yuborish;

vakolatli davlat muassasalari bilan operatorlarni oʻzaro tan olish va maxsus soddalashtirishlarni birgalikda qoʻllashni nazarda tutuvchi hamkorlik loyihalarida ishtirok etish;

bojxona organlari tomonidan bojxona operatsiyalarini amalga oshirish vaqtini qisqartirish va tartibini takomillashtirish boʻyicha amalga oshiriladigan tajriba loyihalari sinovlarida ishtirok etish;

bojxona masalalarini muvofiqlashtirish va hal qilishda operatorga koʻmaklashish uchun bojxona xizmati organlarining masʼul xodimi (keyingi oʻrinlarda — koordinator) koʻmagidan foydalanish;

eksportga joʻnatiladigan operatorning tovarlari yuklangan transport vositalarining yuk xonalari (otseklari) yoki ularning bir qismiga operator tomonidan qoʻyilgan plombalarni davlat bojxona xizmati organlari tomonidan identifikatsiya vositalari sifatida tan olinishi.

Bojxona hududida qayta ishlash bojxona rejimini qoʻllashning maqsadi tovarlarni qadoqlash, oʻrash (shu jumladan, qayta oʻrash), saralash, tozalash boʻlsa, tovarni bojxona hududida qayta ishlashga ruxsatnoma talab etilmaydi.

Bunda Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-sentabrdagi 555-son qarori bilan tasdiqlangan Bojxona hududida qayta ishlash bojxona rejimi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni bojxona yuk deklaratsiyasiga ilova qilingan holda amalga oshiriladi.

21. Bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida faoliyat yurituvchi operatorga mazkur Nizomning 19 va 20-bandlarida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlar qoʻllaniladi.

7-bob. Operatorlarni oʻzaro tan olish

22. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq operatorlarga xorijiy davlatlar hududida qoʻllaniladigan imtiyozlar va maxsus soddalashtirishlar taqdim etilishi mumkin.

23. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq ushbu Nizomda nazarda tutilgan imtiyozlar va maxsus soddalashtirishlar xorijiy davlatlarning vakolatli xoʻjalik yurituvchi subyektlariga ham oʻzaro asosda berilishi mumkin.

8-bob. Operator maqomini toʻxtatib turish va qayta tiklash

24. Operator maqomi quyidagi holatlarda toʻxtatib turiladi:

operatorning yozma murojaatiga asosan;

operatorga nisbatan bankrotlik toʻgʻrisidagi ish yuritish qoʻzgʻatilganda;

operator ushbu Nizomning 33-bandida belgilangan majburiyatlarni bajarmaganda;

operator tomonidan ushbu Nizomning 3-ilovaga muvofiq tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) qoʻyilgan talablarga rioya qilmasa;

Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 171 , 171 1 , 174 , 175 , 176 , 177 va 227 — 227 21 -moddalari , 227 22 -moddaning birinchi qismi , 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarliklar uchun operatorning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsini maʼmuriy javobgarlikka tortish toʻgʻrisida sud qarori bir yil ichida ikki va undan ortiq marotaba takroran kuchga kirganda;

Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175 , 182 , 184 , 188 , 189 , 209 , 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri yoxud vakolatli shaxsiga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatilganda;

xabarnomada belgilangan muddatda soliqlar, bojxona toʻlovlari va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha majburiyatlar bajarilmaganda;

ushbu Nizomning 10-bandi oltinchi xatboshisiga muvofiq belgilangan faoliyat koʻrsatkichlari kamayganda;

ushbu Nizomning 14-bandiga muvofiq taqdim etilgan hujjatlar oʻzgarganda va (yoki) amal qilish muddati tugagan holda bojxona organlarini 15 kun ichida xabardor qilinmaganligi maʼlum boʻlganda”;

25. Ushbu Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlsa, Qoʻmita operatorning maqomini toʻxtatadi va tegishli qaror qabul qilinganidan soʻng bir ish kunidan kechiktirmagan holda, uni bu haqda yozma ravishda xabardor qiladi.

26. Quyidagi holatlar yuzaga kelganda, mazkur Nizomning:

24-bandi oltinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati bir yilni;

24-bandi yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati sudning oqlov hukmi chiqquniga qadar boʻlgan davrni;

24-bandi sakkizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati oʻttiz ish kunini;

24-bandi toʻqqizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati 10-bandi oltinchi va 11-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq holga keltirilgunga qadar boʻlgan, lekin bir yildan ortiq boʻlmagan davrni tashkil qiladi.

27. Maqomni toʻxtatib turish bilan bogʻliq holatlar bartaraf etilganda yoki sudning oqlov hukmi chiqarilganda, operator besh ish kuni ichida Qoʻmitaga tegishli xabarnoma yuboradi.

28. Qoʻmita xabarnomani olgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida operatorning maqomini qayta tiklash yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va qabul qilingan qaror toʻgʻrisida uni xabardor qiladi.

Ushbu Nizomning 24-bandida keltirilgan holatlarning bartaraf etilmasligi maqomni qayta tiklashni rad etishga sabab boʻladi.

9-bob. Operator maqomini muddatidan oldin tugatish va bekor qilish asoslari

29. Operator maqomini muddatidan oldin tugatish yoki bekor qilishga quyidagilar asos boʻladi:

operatorning oʻz xohishi bilan reyestrdan chiqarish toʻgʻrisidagi yozma murojaati boʻyicha;

operator maqomiga ega boʻlgan yuridik shaxs qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tugatilgan taqdirda;

Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175 , 182 , 184 , 188 , 189 , 209 , 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri yoxud vakolatli shaxsiga nisbatan sud hukmi kuchga kirganda;

operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga olib kelgan va ushbu Nizomning 24-bandi toʻqqizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar oʻttiz ish kuni ichida bartaraf etilmaganda;

operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga sabab boʻlgan va ushbu Nizomning 24-bandi oʻninchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bir yil ichida bartaraf etilmaganda;

operator tomonidan ushbu Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan muddatda toʻxtatib turish asoslari bartaraf etilganligi haqida hududiy bojxona boshqarmasiga xabarnoma yubormasa;

operator qayta tashkil etilganda, oʻzgartirish orqali qayta tashkil etish bundan mustasno;

operator maqomi vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan va bunday maqomni berish uchun asos boʻlib xizmat qilgan ishonchsiz maʼlumotlar asosida berilgani aniqlanganda;

operator tomonidan ushbu Nizomning 33-bandida nazarda tutilgan majburiyatlar bir yil mobaynida ikki martadan ortiq bajarilmaganda.

30. Qoʻmita ushbu Nizomning 29-bandida nazarda tutilgan asoslar yuzaga kelishi toʻgʻrisida xabar olingan kundan boshlab besh ish kunidan kechiktirmasdan, operatorni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Qoʻmita operatorni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida chiqarish uchun asoslarni koʻrsatgan holda, operatorni bu haqda yozma ravishda xabardor qiladi.

31. Operator reyestrdan chiqarilgan taqdirda, ushbu Nizomning 29-bandi ikkinchi xatboshisida keltirilgan holatdan tashqari yuridik shaxs uch yildan soʻng ushbu Nizomning 29-bandi toʻrtinchi xatboshida keltirilgan holatda — besh yildan soʻng reyestrga kiritish toʻgʻrisida takroran ariza berish huquqiga ega.

Operator reyestrdan chiqarilgan kundan boshlab, unga berilgan guvohnoma oʻz kuchini yoʻqotgan hisoblanadi va shu muddatdan boshlab operator maqomi uchun nazarda tutilgan soddalashtirilgan bojxona tartib-taomillaridan foydalanish huquqi bekor qilinadi.

10-bob. Operatorning huquq va majburiyatlari

32. Operator quyidagi huquqlarga ega:

reyestrga kiritilgan kundan boshlab, ushbu Nizomning 6-bobida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlardan foydalanish, operator maqomini toʻxtatib turish holati bundan mustasno;

koordinator yordamida bojxona masalalari yuzasidan belgilangan tartibda maʼlumot va maslahatlar olish;

bojxona operatsiyalarini maxsus soddalashtirishlarni qoʻllagan holda, amalga oshirishga masʼul rahbarlar va oʻz shtatidagi shaxslar orasidan koordinator bilan oʻzaro hamkorlik qilish uchun masʼul shaxsni belgilash.

Operator qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

33. Operator quyidagilarga majbur:

reyestrga kiritilganidan soʻng ushbu Nizomning 10 — 12-bandlarida keltirilgan mezonlarga muvofiq boʻlishi;

bojxona organlariga reyestrga kiritishda taqdim etilgan maʼlumotlar oʻzgarishi haqida xabar berish va bunday oʻzgarishlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ushbu maʼlumotlar oʻzgargan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida taqdim etish;

boʻlib toʻlashga ruxsat berilgan yoki muddati kechiktirilgan bojxona toʻlovlarining bojxona organlari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuborilgan xabarnomada koʻrsatilgan muddatning oxirgi kunidan kechiktirmasdan toʻlanishini taʼminlash;

davlat bojxona xizmati organlari mansabdor shaxslari operatorlarning bojxona nazoratida turgan tovarlar saqlanayotgan inshootlari, binolari (binolarning qismlari) va (yoki) ochiq maydonlariga (ochiq maydonlar qismlariga) toʻsiqsiz kirishi toʻgʻrisida davlat bojxona xizmati organlarining talablarini bajarish;

davlat bojxona xizmati organlari talablariga muvofiq bojxona nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish;

davlat bojxona xizmati organi bojxona nazorati shakllari va bojxona nazoratining amalga oshirilishini taʼminlash choralarini qoʻllash zarurligi toʻgʻrisida xabar bermagan taqdirda, tovarlar chiqarilguniga qadar qonunbuzarliklarni mustaqil ravishda aniqlash va bartaraf etish;

tovarlarni deklaratsiyalash va hisobga olish boʻyicha bojxona operatsiyalarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan avtomatlashtirilgan tizimga ega boʻlish.

Operator qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

11-bob. Operator faoliyatini nazorat qilish

34. Agar nazorat chorasi xavfni boshqarish tizimida mavjud boʻlsa:

bojxona xizmati organlari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda operatorlarning tovarlariga nisbatan bojxona nazorati shakllari qoʻllanishi mumkin;

vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyati bir yilda bir marta bojxona auditidan oʻtkaziladi.

Bunda vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyatini bir yilda bir martadan ortiq bojxona auditidan oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

35. Bojxona nazoratida boʻlgan operatorning tovarlariga huquqiy taʼsir choralarini qoʻllash (cheklash) boʻyicha vakolatli organlar tomonidan taqdim etilgan asoslar mavjud boʻlsa, davlat bojxona xizmati organi ushbu tovarlarga nisbatan bojxona tartib-taomillarini vakolatli organning alohida qarori qabul qilinguniga qadar toʻxtatib turadi.

Vakolatli organlar aniqlangan va fosh etilgan jinoyatlar yoki boshqa tergov natijalari, jinoyatlarni sodir etgan shaxslar, shuningdek, operatorlarning soliqlar boʻyicha qarzdorligi (jarimalar, penyalar va boshqa huquqbuzarliklar) toʻgʻrisida uch ish kunidan kechiktirmasdan, davlat bojxona xizmati organlarini axborot tizimlari orqali (mavjud axborotdan noqonuniy foydalanish imkonini bermaydigan himoyalangan aloqa kanallari orqali) xabardor qilishi shart.

12-bob. Davlat bojxona xizmati organlarining operatorlar bilan oʻzaro hamkorligi

36. Qoʻmita operatorning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona qonunchiligi va ushbu Nizom talablariga rioya etishi yuzasidan nazoratni taʼminlaydi.

37. Davlat bojxona xizmati organlari ushbu Nizomda belgilangan tartibda operator deklarant boʻlgan tovarlarga nisbatan bojxona operatsiyalarini amalga oshiradi.

38. Bojxona organlari maxsus soddalashtirishlarni qoʻllashda, shu jumladan, bojxona qonunchiligini qoʻllash masalalari yuzaga kelganda, operatorlar bilan oʻzaro hamkorlikni muvofiqlashtirish maqsadida bunday oʻzaro hamkorlikni tashkil etish uchun koordinatorlarni belgilashi mumkin.

13-bob. Yakunlovchi qoidalar

39. Davlat bojxona xizmati organlari mansabdor shaxslarining qarorlari, shuningdek, harakatlari (harakatsizliklari) yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq shikoyat qilinishi mumkin.

40. Davlat bojxona xizmati organlari ayrim operatorlarga qayd etilgan faoliyatni amalga oshirish uchun boshqa imtiyozli sharoitlar yaratishga haqli emas.

41. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

VAKOLATLI IQTISODIY OPERATORLAR ‎ REYESTRIGA KIRITISH TOʻGʻRISIDAGI ‎GUVOHNOMA SHAKLI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Vakolatli iqtisodiy operatorlar ‎reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi ‎ GUVOHNOMA ‎________________________________ ‎ (guvohnoma turi koʻrsatiladi) ‎__________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat bojxona qoʻmitasi ushbu orqali tasdiqlaydiki, ______________________________________________ ‎ __________________________________________________________________________________________‎ ‎(tashkiliy-huquqiy shakli, ‎___________________________________________________________________________________________ ‎yuridik shaxs nomi) ‎‎vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritildi. ‎ ‎Yuridik shaxsning manzili: _____________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Mazkur guvohnoma _____________________________________________________________ dan kuchga kiradi. ‎(sana) ‎ ‎Alohida belgilar: ____________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________‎‎ ‎ _______________________________‎‎ (DBQ rahbarining lavozimi)‎‎ ‎ (imzo, rahbar F.I.O)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20_____y “_____”‎‎ ______________ ‎ ‎ ‎

Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yuridik shaxsni vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish

Bosqichlar Subyekt lar Tadbirlar Muddat 1- bosqich Yuridi k shaxs Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi yozma shakldagi arizani Davlat bojxona qoʻmitasiga taqdim etadi. Yuridi k shaxsning xohishiga koʻra 2- bosqich Davlat bojxona qoʻmitasi 1. Arizani koʻrib chiqadi. 2. Arizani koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha xulosa asosida yuridik shaxsni vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish yoki kiritishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 3. Yuridik shaxsga quyidagilar haqida xabarnoma yuboradi: a) vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisida; b) vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritishni rad etish toʻgʻrisida. 30 kundan oshmagan muddatda 3- bosqich Davlat bojxona qoʻmitasi 1. Yuridik shaxsning vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani rasmiylashtiradi. 2. Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilgan yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotni hamda yuridik shaxsni vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani Davlat bojxona qoʻmitasining rasmiy veb-saytida joylashtiradi. Qaror qabul qilingan kunda

Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi)

1. Ikkinchi yoki uchinchi turdagi vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaga talabgor boʻlgan yuridik shaxslar quyidagilarni taʼminlanish sharti bilan, tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) ega boʻlishi lozim:

a) bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining saqlanishi;

b) bojxona organlari ruxsatisiz bojxona nazorati ostida tovarlar va transport vositalari bilan yuk tushirish, qayta ortish va boshqa yuk operatsiyalarini amalga oshirishga yoʻl qoʻymasligi;

v) tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratini amalga oshirish imkoniyatiga ega boʻladi.

2. Yuridik shaxs vakolatli iqtisodiy operator hududida quyidagilarni taʼminlab berishi kerak:

a) qattiq (beton, asfalt yoki boshqa) qoplama, shu jumladan, ushbu hududga tutash boʻlgan tushirish-ortish joylari;

b) transport vositalarining toʻxtab turish joyi;

v) ochiq maydonchalarning (ochiq maydonchalarning qismlari) atrofi butun perimetr boʻylab yaxlit toʻsiqlar bilan aylantirib toʻsilgan boʻlishi;

g) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bojxona nazorati zonalarini belgilashi;

d) tovarlar va transport vositalarini bojxona koʻzdan kechiruvi hamda bojxona koʻrigini oʻtkazish uchun ajratilgan joylar;

e) mazkur hududga texnik jihatdan soz boʻlgan olib boruvchi yoʻllar;

j) ushbu hududda joylashgan obyektlarga, shu jumladan, tovarlar va transport vositalarini yuklash (tushirish) va saqlash joylariga ruxsatsiz kirishni istisno etadigan quyidagilarni taʼminlovchi nazorat-oʻtkazish va qoʻriqlash rejimi:

yuridik shaxs ishchilarining identifikatsiya qilgan holda, ularning mazkur obyektlarga kirishini;

yuridik shaxsning ishchilari boʻlmagan shaxslarni identifikatsiya hamda qayd qilgan holda, ularning mazkur obyektlarga kirishini;

ishdan boʻshatilgan yuridik shaxs ishchilarining ushbu obyektlar va axborot tizimlariga kirish imkonini operativ ravishda bekor qilish.

z) olib kiriladigan tovarlarni bojxona koʻrigidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan holatlar uchun uch oy davomida bojxona koʻrigi protsedurasi videoyozuvi saqlanishini va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi markaziy apparati va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari va “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi ulanishini taʼminlovchi videokuzatuv tizimi bilan jihozlangan, tunu kun ishlaydigan, shuningdek, transport vositalari hamda shaxslarning kirishini (chiqishini) nazorat qilish tizimlari;

i) qoʻriqlash va yongʻinga qarshi signalizatsiya, ochiq maydonchalar (ochiq maydonchalarning qismlari) bundan mustasno;

k) videokuzatuvni amalga oshirish imkonini beradigan yoritish tizimi;

l) ushbu hududda joylashtirish uchun moʻljallangan tovarlarni tortish imkoniyatini taʼminlovchi, qonuniy talablarga javob beradigan tortish moslamalari (oʻlchov vositalari);

m) tovarlarni bojxona nazoratidan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan ortish-tushirish texnikasi va mexanizmlari.

Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

20__ _ _ y. “____” _______ _____-son (ariza sanasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish haqida ARIZA ________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi va manzili) ______________________________________________________________ (STIR)

quyidagi turdagi guvohnomani bergan holda, vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritishni soʻraydi:

bojxona masalalari boʻyicha operator xavfsizlik masalalari boʻyicha operator bojxona masalalari boʻyicha operator va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator bojxona va xavfsizlik masalalarida operator

Vazirlar Mahkamasining _______ yil “____” ____________ dagi ____-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomning 4-bobida belgilangan mezonlarga muvofiqligini maʼlum qiladi:

T/r Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi guvohnoma olish uchun mezonlar Mezonlarga muvofiqligi boʻyicha maʼlumotlar 1. Yuridik shaxs tashkil etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot. yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat sanasi va raqami koʻrsatiladi. 2. Yuridik shaxs rahbarining F.I.O. pasport maʼlumotlari va STIR koʻrsatiladi. 3. Yuridik shaxs bosh buxgalteri F.I.O. pasport maʼlumotlari va STIR koʻrsatiladi. 4. Yuridik shaxsning vakolatli shaxsi F.I.O. (ishonchnoma yoki tegishli shartnoma, shuningdek, bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha xizmat koʻrsatish shartnomasi asosida ushbu yuridik shaxs manfaatlaridan kelib chiqib, uning nomidan va/yoki topshirigʻi boʻyicha harakat qiluvchi shaxslar, shu jumladan yakka tartibdagi tadbirkor va yuridik shaxslar koʻrsatiladi). pasport maʼlumotlari va STIR koʻrsatiladi. 5. Bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 va 227 — 227 21 , 227 22 -moddaning birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarlik uchun yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari ikki va undan ortiq marotaba mavjud boʻlmasligi. javobgarlikka tortilgan holatlar mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki holatlar mavjud boʻlsa, maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik moddasi va sanasi koʻrsatiladi. 6. Bojxona organlariga murojaat qilingunga qadar soʻnggi besh yil mobaynida yuridik shaxsning rahbari va bosh buxgalteri, shuningdek, vakolatli shaxsi Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat Kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyat uchun jinoiy javobgarlikka tortilgan holatlari mavjud emasligi. javobgarlikka tortilgan holatlar mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki holatlar mavjud boʻlsa, jinoiy javobgarlikka tortilganlik moddasi va sanasi koʻrsatiladi. 7. Bojxona toʻlovlari, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni, shu jumladan, ular boʻyicha jarima va penyalar toʻlash yuzasidan qarzdorlik mavjud emasligi. ariza berilgan sanada qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki qarzdorlik boʻlgan holatlarda, uning summasi va turi koʻrsatiladi. 8. Tashqi iqtisodiy faoliyat amalga oshirilishi, bunda: bojxona ombori egalari uchun — bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya raqami va berilgan sanasi; bojxona brokeri hamda tovarlarni import/eksport qiluvchilar uchun — bojxona organlariga taqdim etilgan, dastlabki bojxona yuk deklaratsiyasini bojxona rasmiylashtiruvi sanasi; bojxona tashuvchilari uchun — yuridik shaxs bojxona tashuvchilari reyestriga kiritilgan sana koʻrsatiladi. bojxona brokeri sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar tomonidan toʻldiriladi (har yili tovarlarni faktura qiymati kamida 10,0 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilgan holda, 500 tadan kam boʻlmagan import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyalari taqdim etilishi lozim); bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan uch yil mobaynida (yillar kesimida): import va (yoki) eksport qilinayotgan tovarlar boʻyicha taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyalaridagi faktura qiymati mln AQSH dollarida; import va (yoki) eksport qilinayotgan tovarlar boʻyicha taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyalari soni donada. bojxona ombori egasi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar tomonidan toʻldiriladi (bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha yillik qiymati 10,0 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilgan holda, 10,0 mln kg miqdorida tovarlar saqlovi amalga oshirilishi lozim); bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan uch yil mobaynida (yillar kesimida): bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha yillik qiymati mln AQSH dollarida; saqlangan tovarlar miqdori mln kgda. bojxona tashuvchisi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar tomonidan toʻldiriladi (har yili 200 tadan kam boʻlmagan import va (yoki) eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlarini amalga oshirilishi lozim); bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan uch yil mobaynida (yillar kesimida) amalga oshirilgan import va (yoki) eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlarini soni. tovarlarni import va (yoki) eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar tomonidan toʻldiriladi (import va (yoki) eksport qilingan tovarlarning faktura qiymati yilda kamida 2 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilishi va soʻnggi oʻn ikki oy mobaynida kamida 100 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirgan boʻlishi yoki toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi bazaviy hisoblash miqdorining kamida 20 000 barobarini tashkil qilishi va kamida 50 ta import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirgan boʻlishi lozim). bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida: import va (yoki) eksport qilingan tovarlarning faktura qiymati mln AQSH dollarida; import va (yoki) eksport bojxona yuk deklaratsiyalari soni donada; toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi mlrd soʻmda koʻrsatiladi. 9. Tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalar (ochiq maydonchalarning bir qismi) egalikda boʻlishi. xavfsizlik masalalari boʻyicha guvohnoma uchun — ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilangan talablarga mos keladigan tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va (yoki) ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) ega boʻlganligi koʻrsatiladi. 10. Bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oxirgi 12 oy davomida har bir tashqi savdo shartnomasi doirasida amalga oshirilgan tashqi savdo operatsiyalariga nisbatan muddati oʻtgan debitor qarzdorligi 10 foizdan oshmasligi. ariza berilgan sanada muddati oʻtkazib yuborilgan debitor qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki qarzdorlik boʻlgan holatlarda, uning summasi koʻrsatiladi.

Ilova: mazkur arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlar.

_____________________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O.) _______________________ (imzo)

Masʼul shaxs toʻgʻrisida maʼlumot

(F.I.O., xizmat va mobil telefon raqamlari) .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 24-avgust,

500-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.08.2020-y., 09/20/500/1204-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 05.09.2022-y., 09/22/487/0794-son; 25.10.2023-y., 09/23/560/0796-son; 18.02.2025-y., 09/25/77/0155-son; 05.02.2026-y., 09/26/40/0112-son; 05.08.2026-y., 09/26/430/0820-son)

lex.uz