📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 24 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича экспертиза комиссиясини шакллантириш тартиби;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини ушбу ҳужжатлардан фойдалананувчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, қуйидаги тадбирлар доимий равишда амалга оширилишини таъминласин:
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатлари матнидан давлат тили ва бошқа тилларда фойдаланишга рухсат олиш мақсадида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди билан шартнома шартларини кўриб чиқиш;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларининг давлат тилидаги матнини мазкур ҳужжатлардан фойдаланувчилар, илмий жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;
мутахассислар муҳокамалари натижасида келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш ва зарурат бўлганда, давлат тилига таржима қилинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатлари матнини қайта кўриб чиқиш;
халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини қўллаш амалиёти бўйича тизимли равишда семинар-тренинглар ўтказиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон қарорига ИЛОВА
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди (кейинги ўринларда — МҲХС фонди) томонидан қабул қилинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар (кейинги ўринларда — МҲХС ҳужжатлари) матнига МҲХС фонди томонидан қабул қилинган қуйидаги ҳужжатлар киради:
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига тушунтиришлар;
МҲХС ҳужжатлари матнига киритиладиган ўзгартиришлар;
МҲХС ҳужжатлари матнининг ажралмас қисми сифатида МҲХС фонди томонидан белгиланган бошқа ҳужжатлар.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан МҲХС фонди билан МҲХС ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузиш;
МҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш тўғрисидаги буйруғини қабул қилиш;
Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш тўғрисидаги буйруғини белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш;
Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғини ҳамда МҲХС ҳужжатлари матнини «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш;
Молия вазирлигининг веб-сайтида МҲХС ҳужжатларининг давлат ва бошқа тиллардаги матнини эълон қилиш;
давлат тилидаги МҲХС ҳужжатлари матнининг доимий равишда янгиланиб борилишини таъминлаш.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матни тан олиниши лозим.
Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимасини МҲХС фондидан олинишини таъминлайди.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади
2-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш
6. МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан экспертиза комиссияси тузилади.
Экспертиза комиссиясининг таркиби ва иш регламенти Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
Экспертиза комиссиясининг таркиби бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари, МҲХС ҳужжатларидан фойдаланувчилар, халқаро экспертлар, илмий жамоатчилик вакилларидан иборат бўлиб, камида етти нафарни ташкил этади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш мақсадида экспертиза комиссияси ҳар бир МҲХС ҳужжатларини ҳар томонлама кўриб чиқишни таъминлаши лозим.
8. МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан экспертиза комиссиясига барча зарур ҳужжатлар тақдим этилади.
9. Экспертиза натижалари экспертиза комиссиясининг хулосаси шаклида расмийлаштирилади ва унда қуйидаги якуний фикрлардан бири акс эттирилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини тўлиқ қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларининг айрим қоидаларини чиқариб ташлаган ҳолда қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш ва бунда ушбу ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши мумкин бўлмаган қоидаларини кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини тўлиқ қўллаш мумкин эмаслигини тасдиқлаш.
10. Ушбу Низомнинг 9-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳолатларда, экспертиза комиссиясининг хулосасида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкин эмаслиги тасдиқланиши ёки алоҳида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашни тасдиқлашга олиб келиши мумкин бўлмаган шартлар ва шароитлар кўрсатилган бўлиши лозим.
11. Экспертиза комиссиясининг фаолияти ва экспертиза натижалари Молия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали жамоатчиликка тақдим этиб борилади.
3-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисидаги қарор Молия вазирлиги томонидан экспертиза комиссиясининг хулосаси асосида қабул қилинади.
13. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини амалга киритиш бўйича қарори қуйидагилардан бири тўғрисида бўлиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатини тўлиқ амалга киритиш тўғрисида;
ушбу Низомнинг 9-банди учинчи хатбошида назарда тутилган МҲХС ҳужжатларининг айрим қоидаларини чиқариб ташлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш тўғрисида;
ушбу Низомнинг 9-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган алоҳида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкин эмаслиги тўғрисида.
14. Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисидаги қарори экспертиза комиссиясининг хулосаси келиб тушгандан сўнг эътирозлар бўлмаганда қабул қилинади.
Экспертиза хулосаси бўйича эътирозлар бўлса, Молия вазирлиги уни экспертиза комиссиясига қайта кўриб чиқиш учун юборади. Қайта кўриб чиқиш натижалари экспертиза комиссиясининг хулосаси шаклида расмийлаштирилади ва шунга асосан Молия вазирлигининг буйруғи қабул қилинади.
МҲХС фондидан МҲХС ҳужжатларини тўлиқ ёки унинг алоҳида қоидаларининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат келиб тушганда, МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказмаган ҳолда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
15. МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилади, бунда давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатининг матни Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.
16. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатлари матни ушбу Низомнинг 3-банди еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
Бунда МҲХС ҳужжатларининг ўзида бошқача муддат белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатлари матни ҳужжатнинг ўзида белгиланган вақтдан бошлаб кучга киради.
Агар МҲХС ҳужжатининг кучга кириш санаси ушбу Низомнинг 3-банди еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилинган санадан кейин бўлса ва МҲХС фонди томонидан ушбу МҲХС ҳужжатини унинг кучга кириш санасигача ихтиёрий қўллаш рухсат этилган бўлса, ташкилотлар ушбу МҲХС ҳужжатини расмий эълон қилинган санадан кучга киргунга қадар ихтиёрий қўллаши мумкин.
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тугатиш ушбу Низомнинг 3-банд еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
18. Агар МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матни билан ушбу ҳужжатларнинг инглиз тилидаги матни ўртасида фарқ аниқланса, манфаатдор шахслар давлат тилидаги матнга аниқлик киритиш учун Молия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларини уларнинг давлат тилидаги матни билан ушбу ҳужжатларнинг инглиз тилидаги матни ўртасидаги мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш учун экспертиза комиссиясига тақдим этади.
Экспертиза комиссияси ушбу фарқ тасдиқлангандан сўнг белгиланган тартибда МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матнига тегишли тушунтириш бериш учун Молия вазирлигига хулоса юборади.
19. МҲХС ҳужжатлари расмий эълон қилингандан сўнг Молия вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартибининг
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш. Белгиланган муддатларда 2-босқич Молия вазирлиги МҲХС фондидан олинган МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матнини экспертиза комиссиясига тақдим этиш. Ҳужжатлар олингандан сўнг 10 кун муддатда 3-босқич Экспертиза комиссияси (таркиби Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш мақсадида МҲХС ҳужжатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва натижаси бўйича экспертиза хулосасини тақдим этиш. Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг бир календар ой муддатда 4-босқич Молия вазирлиги Экспертиза комиссиясининг хулосаси асосида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисида Молия вазирлигининг буйруғини қабул қилиш ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш. Экспертиза комиссияси хулосаси тақдим этилгандан сўнг бир ҳафта муддатда 5-босқич Адлия вазирлиги 1. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисидабуйруғини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғини ҳамда МҲХС ҳужжатлари матнини «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонунсилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш. Молия вазирлигининг буйруғи тақдим этилгандан сўнг ўттиз кун муддатда 6-босқич Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатлари расмийэълон қилингандан сўнг веб-сайтда жойлаштириш. Давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг уч кун муддатда
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 август,
507-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Moliyaviy hisobotning halqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga oʻtish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4611-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish;
moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertiza komissiyasini shakllantirish tartibi;
moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlarini ushbu hujjatlardan foydalananuvchilar va ilmiy jamoatchilik vakillari bilan muhokama qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlarini joriy etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi buxgalterlar va auditorlarning respublika jamoat birlashmalari bilan birgalikda xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda, quyidagi tadbirlar doimiy ravishda amalga oshirilishini taʼminlasin:
moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlari matnidan davlat tili va boshqa tillarda foydalanishga ruxsat olish maqsadida moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari fondi bilan shartnoma shartlarini koʻrib chiqish;
moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlarining davlat tilidagi matnini mazkur hujjatlardan foydalanuvchilar, ilmiy jamoatchilik vakillari bilan muhokama qilish;
mutaxassislar muhokamalari natijasida kelib tushgan takliflarni koʻrib chiqish va zarurat boʻlganda, davlat tiliga tarjima qilingan moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlari matnini qayta koʻrib chiqish;
xalqaro va mahalliy ekspertlarni jalb qilgan holda, moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari hujjatlarini qoʻllash amaliyoti boʻyicha tizimli ravishda seminar-treninglar oʻtkazish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 507-son qaroriga ILOVA
Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari fondi (keyingi oʻrinlarda — MHXS fondi) tomonidan qabul qilingan moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar (keyingi oʻrinlarda — MHXS hujjatlari) matniga MHXS fondi tomonidan qabul qilingan quyidagi hujjatlar kiradi:
moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari;
moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga tushuntirishlar;
MHXS hujjatlari matniga kiritiladigan oʻzgartirishlar;
MHXS hujjatlari matnining ajralmas qismi sifatida MHXS fondi tomonidan belgilangan boshqa hujjatlar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun MHXS hujjatlarini tan olish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Moliya vazirligi) tomonidan MHXS fondi bilan MHXS hujjatlaridan foydalanish huquqini olish uchun shartnoma tuzish;
MHXS hujjatlarini MHXS fondidan rasmiy ravishda qabul qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun MHXS hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish;
Moliya vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun MHXS hujjatlarini tan olish toʻgʻrisidagi buyrugʻini qabul qilish;
Moliya vazirligining MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasida tan olish toʻgʻrisidagi buyrugʻini belgilangan tartibda Adliya vazirligida davlat roʻyxatidan oʻtkazish;
Moliya vazirligining MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olish toʻgʻrisidagi buyrugʻini hamda MHXS hujjatlari matnini “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” va Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilish;
Moliya vazirligining veb-saytida MHXS hujjatlarining davlat va boshqa tillardagi matnini eʼlon qilish;
davlat tilidagi MHXS hujjatlari matnining doimiy ravishda yangilanib borilishini taʼminlash.
4. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun MHXS hujjatlarining davlat tilidagi matni tan olinishi lozim.
Moliya vazirligi MHXS hujjatlarining davlat tilidagi tarjimasini MHXS fondidan olinishini taʼminlaydi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun MHXS hujjatlarini tan olish mazkur Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi
2-bob. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun MHXS hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish
6. MHXS hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun Moliya vazirligi tomonidan ekspertiza komissiyasi tuziladi.
Ekspertiza komissiyasining tarkibi va ish reglamenti Moliya vazirligining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Ekspertiza komissiyasining tarkibi buxgalterlar va auditorlarning respublika jamoat birlashmalari, MHXS hujjatlaridan foydalanuvchilar, xalqaro ekspertlar, ilmiy jamoatchilik vakillaridan iborat boʻlib, kamida yetti nafarni tashkil etadi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash mumkinligini tasdiqlash maqsadida ekspertiza komissiyasi har bir MHXS hujjatlarini har tomonlama koʻrib chiqishni taʼminlashi lozim.
8. MHXS hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun Moliya vazirligi tomonidan ekspertiza komissiyasiga barcha zarur hujjatlar taqdim etiladi.
9. Ekspertiza natijalari ekspertiza komissiyasining xulosasi shaklida rasmiylashtiriladi va unda quyidagi yakuniy fikrlardan biri aks ettiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatlarini toʻliq qoʻllash mumkinligini tasdiqlash;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatlarining ayrim qoidalarini chiqarib tashlagan holda qoʻllash mumkinligini tasdiqlash va bunda ushbu hujjatlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllanishi mumkin boʻlmagan qoidalarini koʻrsatish;
Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatlarini toʻliq qoʻllash mumkin emasligini tasdiqlash.
10. Ushbu Nizomning 9-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi holatlarda, ekspertiza komissiyasining xulosasida MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash mumkin emasligi tasdiqlanishi yoki alohida MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllashni tasdiqlashga olib kelishi mumkin boʻlmagan shartlar va sharoitlar koʻrsatilgan boʻlishi lozim.
11. Ekspertiza komissiyasining faoliyati va ekspertiza natijalari Moliya vazirligining rasmiy veb-sayti orqali jamoatchilikka taqdim etib boriladi.
3-bob. Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatlarini joriy etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish
12. Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatlarini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror Moliya vazirligi tomonidan ekspertiza komissiyasining xulosasi asosida qabul qilinadi.
13. Moliya vazirligining MHXS hujjatlarini amalga kiritish boʻyicha qarori quyidagilardan biri toʻgʻrisida boʻlishi mumkin:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatini toʻliq amalga kiritish toʻgʻrisida;
ushbu Nizomning 9-bandi uchinchi xatboshida nazarda tutilgan MHXS hujjatlarining ayrim qoidalarini chiqarib tashlagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga kiritish toʻgʻrisida;
ushbu Nizomning 9-bandi toʻrtinchi xatboshida nazarda tutilgan alohida MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash mumkin emasligi toʻgʻrisida.
14. Moliya vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi hududida MHXS hujjatlarini amalga kiritish yoki tugatish toʻgʻrisidagi qarori ekspertiza komissiyasining xulosasi kelib tushgandan soʻng eʼtirozlar boʻlmaganda qabul qilinadi.
Ekspertiza xulosasi boʻyicha eʼtirozlar boʻlsa, Moliya vazirligi uni ekspertiza komissiyasiga qayta koʻrib chiqish uchun yuboradi. Qayta koʻrib chiqish natijalari ekspertiza komissiyasining xulosasi shaklida rasmiylashtiriladi va shunga asosan Moliya vazirligining buyrugʻi qabul qilinadi.
MHXS fondidan MHXS hujjatlarini toʻliq yoki uning alohida qoidalarining amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi tegishli hujjat kelib tushganda, MHXS hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazmagan holda ularning Oʻzbekiston Respublikasi hududida amal qilishini tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
15. MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olish Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
Mazkur buyruq belgilangan tartibda Adliya vazirligida davlat roʻyxatdan oʻtkaziladi, bunda davlat tiliga tarjima qilingan MHXS hujjatining matni Adliya vazirligi tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazish predmeti hisoblanmaydi.
16. Moliya vazirligining MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olish toʻgʻrisidagi buyrugʻi hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olingan MHXS hujjatlari matni ushbu Nizomning 3-bandi yettinchi xatboshida belgilangan tartibda rasmiy eʼlon qilingandan soʻng kuchga kiradi.
Bunda MHXS hujjatlarining oʻzida boshqacha muddat belgilangan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olingan MHXS hujjatlari matni hujjatning oʻzida belgilangan vaqtdan boshlab kuchga kiradi.
Agar MHXS hujjatining kuchga kirish sanasi ushbu Nizomning 3-bandi yettinchi xatboshida belgilangan tartibda rasmiy eʼlon qilingan sanadan keyin boʻlsa va MHXS fondi tomonidan ushbu MHXS hujjatini uning kuchga kirish sanasigacha ixtiyoriy qoʻllash ruxsat etilgan boʻlsa, tashkilotlar ushbu MHXS hujjatini rasmiy eʼlon qilingan sanadan kuchga kirgunga qadar ixtiyoriy qoʻllashi mumkin.
17. Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olingan MHXS hujjatlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududida amal qilishini tugatish Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi. Mazkur buyruq belgilangan tartibda Adliya vazirligida davlat roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olingan MHXS hujjatlarining Oʻzbekiston Respublikasi hududida amal qilishini tugatish ushbu Nizomning 3-band yettinchi xatboshida belgilangan tartibda rasmiy eʼlon qilingandan soʻng kuchga kiradi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Agar MHXS hujjatlarining davlat tilidagi matni bilan ushbu hujjatlarning ingliz tilidagi matni oʻrtasida farq aniqlansa, manfaatdor shaxslar davlat tilidagi matnga aniqlik kiritish uchun Moliya vazirligiga murojaat qilishi mumkin. Moliya vazirligi MHXS hujjatlarini ularning davlat tilidagi matni bilan ushbu hujjatlarning ingliz tilidagi matni oʻrtasidagi muvofiqligi yuzasidan ekspertiza oʻtkazish uchun ekspertiza komissiyasiga taqdim etadi.
Ekspertiza komissiyasi ushbu farq tasdiqlangandan soʻng belgilangan tartibda MHXS hujjatlarining davlat tilidagi matniga tegishli tushuntirish berish uchun Moliya vazirligiga xulosa yuboradi.
19. MHXS hujjatlari rasmiy eʼlon qilingandan soʻng Moliya vazirligi veb-saytida joylashtiriladi.
Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibining
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Moliya vazirligi MHXS hujjatlarini MHXS fondidan rasmiy ravishda qabul qilish. Belgilangan muddatlarda 2-bosqich Moliya vazirligi MHXS fondidan olingan MHXS hujjatlarining davlat tilidagi matnini ekspertiza komissiyasiga taqdim etish. Hujjatlar olingandan soʻng 10 kun muddatda 3-bosqich Ekspertiza komissiyasi (tarkibi Moliya vazirligining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi) Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash mumkinligini tasdiqlash maqsadida MHXS hujjatlarini har tomonlama koʻrib chiqish va natijasi boʻyicha ekspertiza xulosasini taqdim etish. Hujjatlar taqdim etilgandan soʻng bir kalendar oy muddatda 4-bosqich Moliya vazirligi Ekspertiza komissiyasining xulosasi asosida MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga kiritish yoki tugatish toʻgʻrisida Moliya vazirligining buyrugʻini qabul qilish va Adliya vazirligida davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun taqdim etish. Ekspertiza komissiyasi xulosasi taqdim etilgandan soʻng bir hafta muddatda 5-bosqich Adliya vazirligi 1. Moliya vazirligining MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga kiritish yoki tugatish toʻgʻrisidabuyrugʻini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2. Moliya vazirligining MHXS hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olish toʻgʻrisidagi buyrugʻini hamda MHXS hujjatlari matnini “Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari toʻplami” va Oʻzbekiston Respublikasi qonunsilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilish. Moliya vazirligining buyrugʻi taqdim etilgandan soʻng oʻttiz kun muddatda 6-bosqich Moliya vazirligi MHXS hujjatlari rasmiyeʼlon qilingandan soʻng veb-saytda joylashtirish. Davlat roʻyxatidan oʻtgandan soʻng uch kun muddatda
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 24-avgust,
507-son