UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 24-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 24 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СТРАТЕГИЯСИ

ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

Давлат молиясини бошқариш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, Давлат бюджетини ўрта муддатли давр учун режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар 2020 — 2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш;

бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

2. Қуйидагилар:

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарорига 1-ИЛОВА

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш

1-боб. Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикасида давлатнинг стратегик мақсадларига эришиш учун йўналтирилган ислоҳотларни давлат молиясини бошқаришни такомиллаштиришга асосланган ҳолда амалга ошириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини ҳамда фуқароларнинг бюджет жараёнидаги иштирокини таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилаётганлиги, шу жумладан Давлат бюджети Парламент томонидан тасдиқланиши, «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри чоп этилиши, Openbudget.uz ахборот портали ишга туширилиши, Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотлар миллий ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси (GFS) стандартларига мувофиқ эълон қилинишига қарамасдан, Давлат молиясини бошқаришни янада такомиллаштиришни талаб этадиган бир қатор йўналишлари мавжуд.

Жумладан:

давлат молиясини бошқариш тизимида давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларига эришиш борасида стратегик ўрта муддатли истиқболларини белгилаш;

бюджет ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарнинг ҳисобини алоҳида юритиш, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағларини консолидациялашган бюджетда акс эттириш;

маҳаллий бюджетларни мустақил равишда белгилаш имконини берадиган бюджетлараро трансфертларни ҳисоблашнинг шаффоф услубиятини ишлаб чиқиш;

давлат харидлари ва инвестицияларини бошқариш самарадорлигини ошириш, давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш, давлат активлари ва мажбуриятларини бошқариш учун мавжуд таваккалчиликларни баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молия институтлари кўмагида аниқ мақсадлар, вазифалар ва асосий йўналишларни белгиловчи 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) ишлаб чиқилди.

Стратегияда давлат молияси тўғрисида жамоатчиликка кенг қамровли маълумотлар бериш ва шаффофликни таъминлаш, самарадорлик ва натижадорликка босқичма-босқич эришишга қаратилган солиқ-бюджет сиёсатига ўтиш учун стратегик ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш каби йўналишлар ҳам белгиланмоқда.

Стратегияни ишлаб чиқишда нафақат иқтисодиёти ривожланган давлатлар, балки молиявий-иқтисодий жиҳатидан тузилмаси ўхшаш давлатлар тажрибаси ҳам ўрганиб чиқилди.

2-боб. Стратегиянинг мақсад ва вазифалари

Давлатни узоқ муддатли ривожлантириш концепциялари ҳамда устувор давлат дастурлари, хусусан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазкур Стратегияни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилди.

Стратегияни амалга ошириш даври 2024 йилгача мўлжалланган бўлиб, қуйидаги муҳим мақсадларни ўз ичига олади:

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

бюджет ҳисоби стандартларини бирхиллаштириш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш;

бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Стратегия мақсадларига эришиш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш зарур:

узоқ муддатли давлат молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган стратегик ўрта муддатга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатини юритиш;

макроиқтисодий чекловлар ва вазифаларни назарда тутувчи бюджетлаштиришнинг «юқоридан пастга» ёндашувини жорий этиш йўли билан солиқ-бюджет назоратини кучайтириш ва барча бюджет жараёни иштирокчиларининг жавобгарлиги ва ҳисобдорлигини ошириш;

бюджет маблағлари тақсимловчилари учун ажратиладиган бюджет маблағларини дастурлар кесимида тасдиқлаш ва натижадорлигини баҳолаш тизимига босқичма-босқич ўтиш;

фискал таваккалчиликларини баҳолаш ҳамда замонавий макропрогнозлаштириш модулларини қўллашни жорий этиш;

бюджет жараёнининг шаффофлиги ва бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириб бориш, жумладан давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Парламентга тақдим этиш жараёнини такомиллаштириш ва шаффофлигини ошириш;

бюджетлараро муносабатларни ислоҳ қилиш, маҳаллий бошқарув органларининг мустақиллигини ва жавобгарлигини ошириш ҳамда бюджетлараро трансфертлар тақдим этиш қоидалари асосида уларни ажратишнинг шаффоф механизмини жорий этиш.

Мазкур Стратегияни амалга ошириш учун Стратегияда белгиланган мақсадларга босқичма-босқич эришишни назарда тутувчи ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган.

Давлат корхоналарининг ислоҳоти, солиқ ислоҳоти, солиқ-бюджет шаффофлигини таъминлаш бўйича йўл хариталари, давлат харидлари тизими ислоҳотлари Стратегия билан бир қаторда амалга оширилади.

Стратегия мувофиқлаштирувчи восита бўлиб, келгусида ҳам индивидуал ислоҳотлар ишлаб чиқилиб, улар ҳаракатлар режасига мувофиқ амалга оширилади.

3-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари

1-§. Солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш

Бюджетни режалаштиришнинг амалдаги тизимида стратегик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги бюджет маблағларини солиқ-бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ва Давлат бюджетининг молиявий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш имкониятини чеклайди.

Бу эса, ўз навбатида, бюджет мажбуриятларининг мантиқсиз ўсишига ва ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги етарли даражада назорат қилинмаслигига олиб келади.

Давлат сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва унга эришиш талабларига жавоб берадиган самарали давлат молиясини бошқариш тизимини яратиш мақсадида «молия йили давомида молиявий ресурсларнинг етарлилигини баҳолаш» тамойилидан «қабул қилинаётган сиёсий қарорларнинг ўрта ва узоқ муддатли оқибатларини ва ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигини баҳолаш» тамойилига ўтишни назарда тутувчи стратегик ёндашувни солиқ-бюджет сиёсати доирасида кенг жорий этиш зарур.

1.1. Бюджет жараёнини такомиллаштириш

Тўлақонли ўрта муддатли бюджетли режалаштиришга ўтиш мақсадида солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ва Давлат бюджетини ўрта муддатли даврга тайёрлаш тамойилларини, аниқ мақсадлар ва уларга эришиш муддатларини белгиловчи ҳамда фискал таваккалчиликлар таҳлили ҳисобга олинган ҳолда ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш механизмини амалга ошириш чораларини кўриш зарур.

Шу билан бирга, солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлашда давлат органлари томонидан фойдаланиладиган ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозлар ишончлилигини ошириш чораларини кўриш ва бу маълумотларни ҳисобот даври якунлари бўйича ҳақиқий кўрсаткичлар билан таққослаш орқали баҳолаб бориш лозим.

Бюджет жараёни босқичлари (Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларини тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва тасдиқлаш) бюджетни ўрта муддатли режалаштиришга ўтилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг назорат функциялари, Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг (бюджет маблағларини тақсимловчилар) роли ва функционал вазифалари қайта тақсимланиши муносабати билан қайта кўриб чиқилади.

Бунда, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга дастлабки бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан етказиш орқали мазкур ажратилаётган маблағларнинг Ҳукумат томонидан белгиланган устувор йўналишларга мувофиқлиги ҳамда тақдим этиладиган бюджет сўровларининг сифат даражасининг ошишига эришиш кўзда тутилмоқда.

1.2. Ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш (MTBF)

Солиқ-бюджет сиёсатини ишлаб чиқишнинг стратегик йўналтирилганлигини кучайтириш бюджет қонунчилигида ўрта муддатли бюджетни режалаштиришни жорий этишга доир тадбирларни мустаҳкамлаш билан биргаликда олиб борилиши зарур.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш доирасида ўрта муддатли бюджетни режалаштиришнинг услубий ва меъёрий базасини ишлаб чиқишга, давлат молиясининг барқарорлигини таъминлаш учун солиқ-бюджет қоидаларини (узоқ муддатли солиқ-бюджет кўрсаткичларни) ишлаб чиқишга эътибор қаратилади.

1.3. Бюджетнинг самарадорликка ва натижага йўналтирилганлигини ошириш

Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш доимий такомиллаштириб борилиши натижасида ўрта муддатда мавжуд бўлган бўш молиявий ресурсларни аниқлаш имкониятлари кенгайиб боради.

Бюджетдан маблағ олувчилар кесимида бюджетни тақсимлаш ва уларнинг бюджет ваколатларини кенгайтириш механизмининг жорий этилиши билан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўз мақсадларини белгилаш ва мувофиқ равишда аниқ тадбирларини режалаштириш имкониятлари ҳам кенгайиб боради.

Асосий эътибор бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини кенгайтириш бўйича тегишли чоралар кўриш зарур.

Айни пайтда «Дастурий бюджетлаштириш»ни жорий этиш учун зарур бўлган механизмлар аниқлаштирилади, мазкур тизимнинг афзаллик ва камчиликлари ўрганилиб, жорий ва янги тадбирларни молиялаштириш харажатларини аниқлаш услублари ишлаб чиқилади. Жумладан, амалдаги бюджет таснифига ўзгартириш киритилиб, давлат харажатларини дастурлар бўйича таснифлаш жорий этиш кўзда тутилмоқда.

1.4. Давлат инвестицияларининг самарадорлигини ошириш

Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро эътироф этилган услубиятлар асосида давлат инвестицияларини бошқариш тизими таҳлил қилинади ва мазкур тизимни яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланади.

Давлат инвестиция харажатларини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар параллел равишда олиб борилмоқда, лекин энг мақбул натижага эришиш учун давлат инвестициялари бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнининг бюджет жараёни билан янада интеграциялашувини таъминлаш лозим.

Шу билан бирга, Инвестиция дастурини шакллантиришда иштирок этувчи давлат органларининг ваколатлари қайта кўриб чиқилади.

2-§. Макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш

Давлат молиясини бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил амалга ошириш ва уларнинг натижаларини мустаҳкамлаш мақсадида давлат органларида институционал ривожланишни таъминлаш ва зарур имкониятларни яратиш — Стратегиянинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўрта муддатли бюджетни тўлиқ режалаштиришга муваффақиятли ўтиш учун асос бўлган молия органларининг макрофискал фаолияти чекланган бўлиб, илғор амалиётга мос келмайди.

Макроиқтисодий прогнозларни тайёрлаш учун асосан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жавобгар ҳисобланади.

Молия вазирлиги Давлат бюджети даромадларини прогноз ва таҳлил қилиш функциясини бажаради, аммо ўрта муддатда давлат молияси барқарорлигини ва унга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни (солиқ-бюджет сиёсатининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири таҳлили ва ўз навбатида, макроиқтисодий омилларнинг Давлат молияси тизимига таъсири) таҳлил қилиш функцияси мавжуд эмас.

2.1. Давлат молиясини бошқариш соҳасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш

Давлат молиясини бошқариш тизимида ислоҳотларни амалга ошириш давлат молиясини жамлаш ва тақсимлашга доир масалаларни тартибга солувчи норматив ва услубий базани такомиллаштириш билан бирга олиб борилиши лозим.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш жараёнидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш чоралари кўрилади.

2.2 Молия вазирлиги таркибий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва макрофискал таҳлил функцияларини мустаҳкамлаш

Молия вазирлиги тузилмасининг самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилган ҳолда вазирлик департаментлари, бош бошқармалари ва бошқармалари функцияларини, уларнинг тармоқ вазирликлари ҳамда бошқа биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари билан муносабатларини ўрганиш лозим.

Макрофискал таҳлил функцияларини мустаҳкамлаш доирасида давлат молиясини бошқариш тизимини мақбуллаштириш мақсадида Молия вазирлигининг таҳлилий салоҳиятини унинг ташкилий тузилмаси ва мавжуд иш жараёнларини янгилаш орқали оширишга йўналтирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарур.

Ушбу йўналишни амалга оширишда ривожланиб бораётган ахборотлаштириш жараёнлари ҳамда Молия вазирлиги таркибий бўлинмалари ва бошқа давлат ҳокимияти органлари функцияларининг мақбуллаштирилиши муҳим аҳамият касб этади.

Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат молиявий назорат департаментининг фаолияти таҳлилий ўрганилиб, бошқаришнинг марказлашган тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилади.

3-§. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш

Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида:

Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва бюджет даромадларини аниқ прогнозлаш имкониятларини ошириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш учун бюджет жараёнининг барча босқичларида вазирлик ва идоралар фаолиятининг ўзаро мувофиқлиги ва ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан зарур тадбирларни амалга ошириш лозим.

Ҳозирда Давлат фаолиятининг сезиларли қисми амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат бюджети жараёни доирасидан ташқарида амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган давлат тадбирларининг аксарият қисми бюджетдан ташқари манбалар, яъни бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобидан бажарилмоқда. Бу тарздаги харажатлар эса Парламент томонидан тасдиқланадиган йиллик бюджет миқдорлари ҳамда Парламентга тақдим этиладиган ҳисоботларда акс этмайди.

Айрим давлат корхоналари фаолиятининг самарадорлиги пастлигига қарамасдан, иқтисодиётда давлатнинг сезиларли иштироки сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан давлат корхоналари фаолиятида давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш лозим.

3.1. Бюджет устуворлигини таъминлаш

Давлат бюджетининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва Давлат бюджетининг стратегик йўналтирилганлигини таъминлаш мақсадида барча давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағларни Давлат бюджетига қўшиш чораларини кўриш, шунингдек, бюджет ҳисоботида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг консолидациялашган жами молиявий кўрсаткичларини ягона шаклда тақдим этиш зарур.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга тўлиқ ўтишни таъминлаш ва ички назорат самарадорлигини ошириш мақсадида Молия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар — бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг (олувчиларнинг) роли ва функционал мажбуриятлари қайта кўриб чиқилиши лозим.

3.2. Давлат бюджети даражалари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш

Давлат молиясини бошқаришнинг янада оқилона ва самарали тизимини таъминлаш мақсадида бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида улардан ҳар бирининг харажатлар бўйича мажбуриятларини аниқ ажратишни ва даромад олиш манбаларини мустаҳкамлашни назарда тутувчи бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш зарур.

Шу билан бирга, бюджетлараро трансфертлар миқдорини ҳисоблаш ва ажратишнинг ягона ва шаффоф услубияти жорий этилади.

Шунингдек маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини таъминлаш учун бюджет қоидаларини кучайтириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бюджет интизоми қоидаларига риоя қилишини қатъий назоратга олиш талаб этилади.

4-§. Фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш

Давлат молиясининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш ва олдиндан прогноз қилиш имкониятини ошириш учун фискал таваккалчиликлар таҳлилини ва уларнинг ошкор этиш жараёнини яхшилаш чораларини кўриш лозим.

Фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва бошқариш давлат секторида солиқ-бюджет сиёсатига оид қарорларни қабул қилиш жараёни самарали мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

Ҳозирги вақтда фискал таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш ва бошқариш яхши йўлга қўйилмаган.

Асосий макроиқтисодий таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор қилиниши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарз олиш устидан қатъий назоратнинг мавжудлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан берилган давлат қарзлари ва кафолатлари тўғрисидаги жами маълумотлар ошкор этилишига қарамасдан, фискал таваккалчиликларнинг алоҳида йўналишлари ошкор қилинмайди ва ҳисоби юритилмайди.

4.1. Таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий этиш

Фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва ошкор этишни ўз ичига олган ҳолда узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигини баҳолаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва кенг жамоатчиликда олиб борилаётган солиқ-бюджет сиёсатининг барқарорлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилади ва, зарур ҳолларда, солиқ-бюджет сиёсатига ўз вақтида зарур тузатишлар киритиш имконини беради.

4.2. Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш

Давлат бошқаруви сектори жуда катта миқдордаги молиявий активларни тасарруф этади. Ушбу активларнинг асосий қисмини хорижий валюта ва депозитлар, давлат корхоналарига берилган кредитлар, шунингдек, давлат корхоналари капиталида давлат иштироки доирасидаги активлар ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ва давлат кафолатининг умумий миқдори эълон қилиб борилади, бироқ бюджет ҳисоботида давлат активлари ва мажбуриятлари ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлар акс эттирилмайди.

Шу муносабат билан активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва уларни бошқаришнинг самарали тизимини, шу жумладан давлат секторида шакллантиришда бошқарувнинг молиявий балансини тайёрлаш жараёнини яхшилаш бўйича чоралар кўриш талаб этилади.

4.3. Давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш

Қарз барқарорлигининг ишончли баҳоланишини таъминлаш ҳамда ўрта муддатда самарали қарз сиёсатини олиб бориш мақсадида давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим.

Давлат қарзи билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва бошқариш тизимини яхшилаш учун қуйидаги биринчи навбатдаги вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:

давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш;

давлат қарзи барқарорлигини таҳлил қилиш тизимини амалиётга жорий этиш ва янада такомиллаштириш;

давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш.

5-§. Бюджет ҳисоби стандартларини бирхиллаштириш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш

Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини тўлақонли жорий этиш учун қадрлар тайёрлаш ва тегишли дастурий таъминотларни такомиллаштириш зарур бўлади ва бу, ўз навбатида, узоқ муддатни талаб этади.

Бундан ташқари, алоҳида вазирлик ва идораларда ички назорат ва аудит хизмати таъсис этилган.

Бироқ, ички аудит хизмати фаолиятининг ҳуқуқий ва услубий асослари мавжуд эмаслиги, уларнинг фаолияти фақат бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилганлиги туфайли ушбу хизматларни кўрсатиш фаолиятининг самарадорлиги чегараланиб қолган.

5.1. Давлат секторида бюджет ҳисоби стандартларини бирхиллаштириш

Давлат секторида бюджет ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимининг лозим даражада йўлга қўйилиши давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлаш бўйича қарор қабул қилиш учун уларни давлат молияси тўғрисидаги шаффоф, ишончли ва кенг қамровли маълумотлар билан таъминлаш имконини беради.

Бу йўналишда бюджет ҳисоби стандартларини босқичма-босқич Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига (IPSAS) мослаштиришни назарда тутувчи чораларни амалга ошириш устувор аҳамиятга эгадир.

Шундан келиб чиқиб, Молия вазирлигининг ахборот тизимига ягона счётлар режаси ҳамда янгиланган ҳисобот шаклларини жорий этиш орқали давлат бошқаруви сектори учун Ягона счётлар режаси амалиётга татбиқ этилади.

5.2. Ички назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш

Молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш мақсадида халқаро стандартларга мос ички назорат ва аудит хизматини, шунингдек, лозим даражадаги молиявий назоратни амалиётга жорий этиш зарур.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида, авваламбор, бюджет маблағлари тақсимловчи (олувчи)ларининг, жумладан, уларнинг раҳбарларининг масъулиятини ва жавобгарлик ҳиссини оширишга қаратиш лозим бўлади.

Ўрта муддатли даврда барча вазирлик ва идораларда — бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи)ларда ички аудит хизматини жорий этиш назарда тутилмоқда.

5.3. Давлат молияси устидан ташқи назоратни кучайтириш

Солиқ-бюджет соҳасидаги шаффофликни, назоратни ва бюджет ҳисоби сифатини ошириш учун ташқи аудитдан ўтказиш фунцияларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек, бюджет маблағларини аниқ вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқлаш орқали парламент назоратини кучайтириш лозим.

5.4. Солиқ хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш

Солиқ маъмурчилигини ва қоидаларини такомиллаштириш орқали яширин иқтисодиётни улушини қисқартириш ҳамда бюджет даромадларини ошириш.

Солиқ турлари базасини такомиллаштириш, ресурс солиқларини самарадорлигини ошириш. Солиқ имтиёзларини мақбуллаштириш жараёнини якунлаш орқали фаолиятнинг барча иштирокчиларига бир хил шароит яратиш ва рақобатни ривожлантириш.

Солиқ хизматларини ривожлантириш ва солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни киритиш. Бунда солиқ хизматларини кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш, онлайн назорат-касса аппарати ва виртуал касса тизимини қўллашни таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини (электрон ҳисоб-фактуралар тизимини тўлиқ жорий этиш) рақамлаштириш ва бирхиллаштириш каби чоралар кўрилади.

5.5. Давлат харидлари тизимини мустаҳкамлаш

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари самарали электрон харидлар тизимини янгилаш ва ишга туширишни назарда тутади.

Барча давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида буюртмачиларнинг харидларини босқичма-босқич ғазначилик ижроси билан қамраб олиш бўйича чоралар кўрилади.

5.6. Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш

Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш олиб борилаётган солиқ-бюджет сиёсати мақсадларининг фуқаролар эҳтиёжларига мос келишини ва ҳукуматнинг ҳисобдорлигини таъминлайди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида бюджет жараёнига жамоатчиликни жалб этишни янада кенгайтириш чоралари кўрилади, шунингдек, фуқароларнинг бюджет жараёнидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, ўрта муддатда солиқ-бюджет сиёсатининг устувор ва асосий йўналишларини муҳокама қилишда фуқаролар иштирокини таъминлаш механизмлари кенг қўлланилади (хусусан, бюджет маблағларининг харажатлари йўналишида).

6-§. Бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш

Давлат ресурсларига оид ошкора, ишончли ва кенг қамровли маълумотларнинг мавжудлиги давлат молиясини бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилади.

Давлат молияси маълумотларининг кенг қамровлилиги, қиёсланувчанлиги ҳамда яхлитлилиги солиқ-бюджет сиёсатини шакллантиришга стратегик ёндашувни жорий этишда, кейинчалик эса бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга ўтишда тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли ахборот базасини яратишни таъминлайди.

Амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини тузишда бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг барча даромадлари ва харажатлари ҳисобга олинсада, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари инобатга олинмайди.

Натижада давлат секторининг айрим харажатлари, шунингдек, алоҳида пул оқимлари, шу жумладан давлат корхоналари фаолияти, давлат активлари ва айрим давлат мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар бюджет ҳисоботида акс эттирилмайди.

6.1. Солиқ-бюджет ҳисоботларининг кенг қамровлилигини, солиштирилувчанлигини ва яхлитлигини яхшилаш

Макро ва микро даражада солиқ-бюджет сиёсатни бошқариш учун жуда муҳим бўлган солиқ-бюджет ҳисоботлари сифатини ошириш чоралари кўрилади.

Солиқ-бюджет ҳисоботларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш Ҳукуматнинг жорий молиявий ҳолатдан хабардорлигини ошириш ва халқаро таққослаш имконини беради.

Шу билан бирга, тегишли солиқ-бюджет сиёсатини шакллантиришда, солиқ-бюджет прогнозлаштиришни яхшилашда ва узоқ муддатли барқарорликни таъминлашда ёрдам беради.

Солиқ-бюджет ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш давлат молиясининг барқарорлиги ҳамда даромадларни прогноз қилиш имкониятларини оширади ва ишончли баҳолаш учун солиқ-бюджет маълумотларининг солиштирилувчанлигини ва мувофиқлигини таъминлайди.

6.2. Давлат солиқ-бюджет сиёсати мўлжаллари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш

Давлат молияси тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва солиштирилувчанлигини ошириш мақсадида бюджет ҳисоботларини тузишда асос бўладиган иқтисодий ҳамда вазифа жиҳатдан бюджет таснифлари халқаро стандартларга янада мувофиқлаштирилиши лозим.

Бундан ташқари, давлат қарзининг умумий миқдоридаги ўзгаришларни соф молиялаштириш ҳажми ва бошқа оқимлар билан солиштириш тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиши давлат қарзининг шаклланишига олиб келадиган асосий молиявий оқимларни ажратиш ва тафовутлар ёки маълумотларнинг яхлитлигини аниқлаш имконини беради.

Шу билан бирга, алоҳида корхоналар ва иқтисодиёт тармоқларига берилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш лозим. Солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш натижасида Давлат бюджети даромадларининг камайган қисми тўғрисидаги маълумотлар амалдаги солиқ-бюджет сиёсати ва давлат сектори фаолиятини тўлиқроқ баҳолаш имконини беради.

4-боб. Кутилаётган натижалар

Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар:

давлат молияси тўғрисида ишончли, шаффоф, долзарб ва муддатли комплекс маълумотлар мавжуд бўлади;

ўрта муддатли бюджетни режалаштириш тўлақонли татбиқ этилади;

ўрта муддатли истиқболда макрофискал прогнозлаш ва таҳлил қилишнинг барқарор ва башорат қилинадиган тизими яратилади;

маҳаллий бюджет параметрларини шакллантириш ва тасдиқлаш жараёнида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари ва мустақиллиги кенгайтирилади ва ўз навбатида уларнинг масъулияти сезиларли даражада оширилади;

ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига мос равишда бюджет маблағларини тақсимлаш самарадорлиги оширилади, солиқ-бюджет сиёсатининг мақсадларига эришишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг сон ва сифат кўрсаткичлари жорий этилади;

Давлат бюджети ижроси жараёнида самарадорликка ва натижадорликка эришилади;

давлат инвестицияларининг самарадорлиги ва бошқарилиши яхшиланади;

давлат молия тизимининг барқарорлиги мустаҳкамланади, солиқ-бюджет таваккалчиликлари ишончли баҳоланади ва минималлаштирилади;

давлат қарзини самарали бошқариш тизими жорий этилади;

бюджет жараёнида жамоатчилик ва фуқаролар иштирокини кенг фаоллаштириш учун бюджет маълумотларининг ошкоралик даражаси оширилади;

самарали электрон давлат харидлари тизими жорий этилади;

халқаро молия институтларининг рейтинг ва индексларида Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланади.

Юқорида қайд этилган мақсадлар мантиқий кетма-кетликдан келиб чиқиб шаклланади. Аксарият соҳаларда асосий эътибор амалдаги давлат молиясини бошқариш тизимининг базавий элементларини ёки услубиётини такомиллаштиришга қаратилади.

Мисол учун, хукуматнинг ролини аниқлаш учун аввал Ҳукуматнинг роли ва жавобгарлигини, кейин эса маҳаллий бошқарув органлари, сўнгра янада кенгроқ қамровда — яъни давлат секторида, кўриб чиқиш зарур.

Шу тарзда, ўрта муддатли стратегик бюджетни ишлаб чиқиш ва натижага йўналтирилганликка ўтиш жараёнидан олдин йиллик бюджет тақвимини мустаҳкамлаш зарур.

Ҳукуматнинг барча ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида ишончли, ўз вақтида ва ҳар томонлама тақдим қилинадиган маълумотлар белгиланган мақсадларга эришиш ва лозим даражадаги ҳисобдорликни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарорига 2-ИЛОВА

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича

Т/р Мақсад Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддатлари Масъул ижрочилар Техник ёрдам ва тренинг 1-бўлим. Солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш 1-боб. Бюджет жараёнини такомиллаштириш 1. Стратегик бюджетни шакллантиришда восита сифатида фойдаланиладиган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш. Бюджетни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ўрта муддатли даврга мўлжалланган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш: ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозлари; ўрта муддатли давр учун бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ва солиқ-бюджет мақсадлари; кейинги молия йили учун бюджет харажатларини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқиладиган мақсадли мўлжаллар. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия 2021 йил II чорак Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмагини жалб этиш 2. Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларининг ишончлилигини ошириш. Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларни тузиш, прогнозлашнинг амалдаги услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларни ҳисобот даври якунлари бўйича ҳақиқий кўрсаткичлар билан фарқ қилиш сабабларини ўрганиш орқали баҳолаш. Чора-тадбирлар режаси Таҳлилий ҳисобот 2020 йил IV чорак 2021 йилдан бошлаб ҳар йили I чоракда Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти 3. Янги бюджет тақвимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Қуйидагиларни назарда тутувчи бюджетни шакллантириш муддатларини (бюджет тақвимини) қайта кўриб чиқиш: 1) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан икки босқичда макроиқтисодий кўрсаткичларни тақдим этиш, бунда: ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси; ўрта муддатли давр учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнози; 2) Фискал стратегия билан бирга биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг қабул қилинган Ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурларига асосан келгуси ўрта муддатли даврда амалга оширилиши лозим бўлган ёки тугаш муддати келган тадбирлар ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар тўғрисидаги дастлабки сўровлари асосида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган чегараланган миқдорларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабкимиқдорларини Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш; 3) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳамда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўрта муддатли давр учун бюджет сўровлари тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган Давлат дастурлари ва бошқа тадбирларга талаб этиладиган харажатларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, тасдиқланган чегараланган миқдорлар доирасида шакллантириш ва тегишли молия органига тақдим этиш; 4) ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тақдим этилган бюджет сўровлари умумлаштирилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этиш; 5) Молия вазирлиги томонидан келгуси йил учун Давлат бюджетининг лойиҳасини шакллантириш жараёнида бюджет сўровларида назарда тутилган мақсадлар учун Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилишининг иқтисодий асосланганлигини ўрганиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш. Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки экспертларининг техник кўмаги 4. Бюджет сўровини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш. Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан молия органларига бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини «ЎзАСБО» ва ДМБАТ дастурий мажмуаларини интеграция қилиш орқали автоматлаштириш. Молия вазири буйруғи 2020 йил якунига қадар Молия вазирлиги 5. Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини шакллантириш ҳамда уларнинг ижро жараёнини максимал автоматлаштириш. «ЎзАСБО» дастурий мажмуасида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини яратилган электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш ишларини якунлаш. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, бирламчи тиббий хизмат муассасалари, кейинчалик эса барча бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали, тарификация рўйхатларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш механизмларини автоматлаштириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш имкониятини яратиш. Дастурий таъминотни такомиллаштириш 2020 йил III чорак 2021 йил I чорак Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари 6. Бюджетда назарда тутилмаган янги харажатларнинг молиявий оқибатларини баҳолаш функцияларини такомиллаштириш. Молия вазирлиги ҳамда тармоқ вазирликлари ўртасида бюджет ваколатларини тақсимлаш жараёни якунлангандан кейин жорий йил бюджетида назарда тутилмаган ташаббуслар устидан лозим даражадаги назоратни ўрнатиш, шунингдек, уларни узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигига таъсирини таҳлил қилиш тизимини жорий этиш. Бу жараённи аввал Молия вазирлигида бошлаб, кейинчалик вазирликларнинг ўзида амалга оширишни йўлга қўйиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2021 йил II чорак Молия вазирлиги АҚШ Ғазначилиги экспертлари кўмаги 7. Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари сонини мақбуллаштириш. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар сонини мақбуллаштириш нуқтаи назаридан ташкилий асосда қайта кўриб чиқилган (оралиқ) дастлабки бюджет таснифини тасдиқлаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси 2024 йил I чорак Молия вазирлиги 2-боб. Ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш (MTBF) 8. Ўрта муддатли бюджет асосларининг ҳуқуқий базасини таъминлаш. Ўрта муддатли режалаштиришни жорий этиш учун қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш ва бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш. Ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш жараёнини икки босқичда (тузиш ва тайёрлаш) амалга ошириш бўйича ягона қўлланмалар тўплами (циркуляр) ни тайёрлаш. Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2020 йил IV чорак 2021 йил II чорак Молия вазирлиги 9. Базавий харажатларни аниқлаш услубияти. Амалдаги давлат дастурларида белгиланган сиёсатни давом эттириш, шунингдек, инфратузилмани сақлаш бўйича капитал қўйилмалар учун зарур бўлган базавий харажатларни аниқлаш. Яъни, таркибига янги ташаббуслар учун зарур бўладиган харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг жорий харажатлари ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар миқдорини ҳисоблаш. Методик қўлланма 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги 10. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларини етказиш. 1. Бирламчи Фискал стратегияни шакллантиришда умумлашган харажатлар прогнози доирасида номинал қийматда харажатларнинг чегараланган миқдорларини ўрта муддат учун ишлаб чиқиш ва ҳар йили сузувчи график асосида бир йилдан қўшиб бориш. 2. Бюджет маблағларининг чегараланган миқдорларини ажратиш лозим бўлган биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари қамровини аниқлаш ҳамда чегараланган миқдорларни ҳисоблаш услубиятини, шунингдек, уларни қайта кўриб чиқиш шартларини белгилаш. 3. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун бюджетдан ажратиладиган бюджет маблағлари чегараланган миқдорларини белгилаш. 4. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ҳамда улар тасарруфидаги бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағларининг чегараланган миқдорларини белгилаш жараёнини тартибга солиш. Ўрта муддатли бюджет асосларининг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида захира маблағларини шакллантириш учун ҳисобга олинадиган тадбирлар ва мезонларни белгилаш. Методик қўлланма 2021 йил I чорак Молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки экспертларини жалб қилиш 11. Узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигини таъминлаш. Солиқ-бюджет барқарорлигини янада ошириш мақсадида солиқ-бюджет қоидаларини (узоқ муддатли солиқ-бюджет мақсадларининг миқдор кўрсаткичларини) баҳолаш тизимини жорий этиш. 2022 — 2024 йиллар учун фискал стратегия таркибида акс эттириш 2021 йил II чорак Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк Халқаро валюта жамғармаси техник кўмаги 3-боб. Бюджетнинг самарадорлик ва натижадорликка қараб йўналтирилганлигини ошириш 12. Харажатларнинг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш услубиятини босқичма-босқич жорий этиш. Тажриба тариқасида танланган вазирлик ва идоралар мисолида аввалги йилларда тадбирларга йўналтирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг натижадорлигини баҳолаш. Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, мазкур вазирлик ва идораларда харажатларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаш ҳамда тажриба тариқасида уларни баҳолаш тизимини жорий этиш ва шу асосда кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг келгуси йиллар учун бюджетларини шакллантириш. Тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун уларнинг бюджет бўйича таклифлари билан бир қаторда самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ўз мақсадларини белгилаш ва шунга мувофиқ тадбирларини режалаштириш имкониятларини ошириш мақсадида уларнинг бюджет ваколатларини кенгайтириш механизмини жорий этиш. Бюджет ташкилотлари томонидан харажатлар сметасини режалаштиришда иқтисодий тасниф бўйича харажатлар моддаларини йирик гуруҳларга бирлаштириш. 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида ҳамда бюджетномада акс эттириш Молия вазирининг Бюджет таснифига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруғи 2020 йил IV чорак 2022 йил I чорак Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида 13. Самарадорлик ва натижадорлик тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш. Бюджетнома таркибида тақдим этиладиган бюджет ҳужжатларида босқичма-босқич харажатларни баҳолашнинг индикаторларини ва назорат кўрсаткичларини кўрсатишни кенгайтириш ва улар бўйича ҳисоботларни тақдим қилиб боришни йўлга қўйиш. Бюджетнома лойиҳаси 2021 — 2025 йиллар Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 14. Дастурий бюджетлаштиришни жорий этиш учун зарур бўлган механизмларни белгилаш. Дастурий бюджетлаштириш учун зарур бўлган механизмларни аниқл?ш ҳамда мазкур тизимнинг афзаллик ва камчиликларини ўрганиш. Жорий ва янги тадбирлар учун харажатларни аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш. Давлат бюджети харажатларини дастурлар бўйича таснифлашни жорий этиш. Молия вазирининг бюджет таснифига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруғи. 2021-2022 йиллар Молия вазирлиги 4-боб. Давлат инвестицияларининг самарадорлигини ошириш 15. Давлат инвестицияларини бошқариш (ДИБ) жараёнини такомиллаштириш, инвестиция лойиҳасини саралаш, молиялаштириш ва бошқариш жараёнига жалб қилинган иштирокчиларнинг ваколатларини белгилаш. Мавжуд муаммолар ва тўсиқларни тўлақонли тушуниб етиш мақсадида Халқаро валюта жамғармасининг Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш ҳамда Давлат инвестицияларини бошқариш жараёнини кучайтириш учун ўрта муддатли ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш. Юқоридаги таҳлил натижаларига асосланган ҳолда: Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш учун тақдим этиладиган талабномаларни бюджет жараёни билан бевосита боғлиқлигини назарда тутувчи ўрта муддатга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш. Тегишли тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларининг устуворлигини аниқлаш ва саралаш мезонларини ўрнатиш (ижтимоий соҳа, йўл-транспорт инфраструктураси, сув хўжалиги ва мелиорация ва бошқа инфратузилма объектлари) . Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш. Шу жумладан, объектларни дастурга киритиш босқичида ҳам баҳолашни назарда тутиш, бунда тармоқ вазирликлари ва идораларнинг (буюртмачиларнинг) Инвестиция дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнидаги ваколатларига аниқлик киритиш (инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, тасдиқлаш, амалга ошириш, самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш босқичларида) . ХВЖга Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш бўйича талабнома киритиш Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритиш 2020 йил август 2021йил II чорак Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро валюта жамғармаси диагностикаси Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида 16. Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорларни бюджет жараёни билан интеграциялаш 1. Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнини бюджет жараёнига босқичма-босқич рационаллаштириш ва интеграциялашда: Давлат инвестиция лойиҳаларини бюджет чегаралари доирасида узоқ муддатга мўлжалланган тартибда танлаб олиш ва тасдиқлаш; якунланган ёки якунланаётган лойиҳалар бўйича сақлаш ва эксплуатация харажатларини бюджет харажатлари прогнозида ҳисобга олиш. 2. «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш орқали инвестициялар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини жорий этиш. 3. Инвестиция дастурларининг улар тугалланган ва эксплуатацияга киритилгандан сўнг операцион ва эксплуатация харажатларини баҳолаш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2021 йил II чорак 2020 йил III чорак 2021 йил II чорак Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2-бўлим. Макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш 5-боб. Давлат молиясини бошқариш соҳасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш 17. Амалдаги бюджет қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганиш. Бюджет жараёнини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда ягона тизим ва талабларни белгилайдиган қонунчилик базасини шакллантириш. Бунда бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш жараёнидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш. Бюджет қонунчилигига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш 2021 — 2024 йиллар Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 6-боб. Макрофискал таҳлил функцияларини мустаҳкамлаш 18. Макрофискал таҳлилни ўтказиш салоҳиятини мустаҳкамлаш. Макро ва тармоқлар кесимида солиқ-бюджет маълумотларини таҳлил қилиш учун кўникмалар ва салоҳиятни шакллантириш. Мазкур кўникмаларни фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш, давлат кафолатлари, давлат-хусусий шериклик ва инфратузилмага инвестициялар киритиш каби соҳаларда Молия вазирлиги функцияларини амалга оширишда қўллаш. Фискал таваккалчиликларни бошқариш, макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозлари масалаларига оид халқаро ўқув курсларида ходимлар иштирокини таъминлаш орқали институционал салоҳиятни ошириш. Ўқув тренинглари ташкил этиш 2020-2021 йиллар Молия вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти Иқтисодчиларнинг катта бўлмаган гуруҳини аниқлаш ва/ёки ёллаш ва ўқитиш 19. Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва ўзаро алоқаларни такомиллаштириш. Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлаш, жумладан, уларни бюджет жараёнига интеграциялаш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларга бўлган талабни қондириш мақсадида прогнозларни батафсил аниқлаштириш даражасини ва уларни тақдим этиш бўйича вазирлик функцияларини белгилаш. Макроиқтисодий прогнозларни бошқа ваколатли органлар ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан ҳисобланган прогнозлар билан солиштириш орқали уларнинг ишончлилигини тасдиқлаш. Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш. Молия вазирининг буйруғи 2020 йил IV чорак 2021 йил I чорак Молия вазирлиги, Марказий банк, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти 7-боб. Молия вазирлиги таркибий тузилмасини қайта кўриб чиқиш 20. Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг функционал тузилмаси таҳлили. Вазирлик департаментлари, бош бошқармалари ва бошқармалари функцияларини, уларнинг тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар билан муносабатларини ўрганиш. Хорижий экспертларни жалб қилиш 2021 йил I чорак Молия вазирлиги Мустақил экспертлар томонидан тегишли функциялар диагностикасини ўтказиш 21. Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бизнес жараёнларини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги жорий бизнес жараёнларини ўрганиш, шунингдек, кейинчалик бизнес жараёнларини бошқаришнинг мақсадли модели бўйича тавсиялар, шу жумладан вазирлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича таклифлар ва ечимлар ишлаб чиқиш. Таҳлил натижаларига кўра, Молия вазирлиги бизнес жараёнларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва ахборот дастурларига ўзгартиришлар киритиш. Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат молиявий назорати департаментининг фаолиятини қайта кўриб чиқиб, бошқаришнинг марказлашган тизимини жорий этиш масалаларини кўриб чиқиш. Молия вазири буйруғи 2021 йил IV чорак Молия вазирлиги Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида 8-боб. Солиқ хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш 22. Хизмат кўрсатишга йўна?тирилган солиқ хизматларини ривожлантириш ва солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни киритиш. Солиқ хизматларини кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш. Онлайн назорат-касса аппарати ва виртуал касса тизимини қўллашни таъминлаш бўйича чоралар кўриш. Бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини (электрон ҳисоб-фактуралар тизимини тўлиқ жорий этиш) рақамлаштириш ва бирхиллаштириш. Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш стратегияси доирасида 2020-2021 йиллар Давлат солиқ қўмитаси 9-боб. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш 23. Давлат харидлари соҳасида норматив ва услубий базани такомиллаштириш. Давлат харидларининг танлов ва тендер савдолари орқали амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги Осиё тараққиёт банки ва Франция ривожланиш агентлиги ёрдами 24. Электрон давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш. Давлат харидлари бўйича ахборот тизимларига харид қилиш тартиб-таомилларининг электрон шаклда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларни модернизация қилиш. Техник талабномалар ишлаб чиқиш 2020-2021 йиллар Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Европа тикланиш ва тараққиёт банки 25. Давлат харидлари жараёнларида янада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш. Электрон харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг замонавий турларини жорий қилиш орқали давлат харидлари жараёнларида тадбиркорлик субъектлари иштирокини тизимли кўпайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантириб бориш. Молия вазири буйруғи 2023-2024 йиллар Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш 26. Давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида мониторинг қамровини кенгайтириш Корпоратив буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида корпоратив буюртмачиларнинг харидларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон мониторинг қилишни босқичма-босқич татбиқ этиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш . Норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2021 йил II чорак Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш 3-бўлим. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш 10-боб. Бюджет устуворлигини таъминлаш 27. Бюджет қамровининг тўлиқлиги таъминлаш Консолидациялашган бюджет таркибига бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармаларининг киришини назарда тутадиган меъёрий талабларни ўрнатиш, шунингдек, бюджет ҳисоботларида (жумладан, Давлат молияси статистикани юритиш форматларида) уларни акс эттириш учун бирхиллаштирилган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш. 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғарма-сининг даромад ва харажатларини жамланган ҳолда, консолидациялашган ҳисоботини тақдим этиш ҳамда давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариладиган ташқи қарз ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш. Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот 2020 йил IV чорак 2021 йил I чорак Молия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар Вазирлик ва идораларнинг иқтисодий блок ходимларини ўқитиш 28. Давлат сектори корхоналарининг ваколат чегараларини қайта кўриб чиқиш. Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда давлат корхоналарининг функция ва вазифаларини таҳлил қилиш. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартиришга қаратган ҳолда давлат корхоналари фаолиятини таркибий ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш 29. Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларни қайта тақсимлаш. Ўрта муддатли бюджетлаштиришга тўлиқ ўтишга тайёргарлик кўриш жараёнида бюджет ташкилотларининг ва давлат бошқарувининг қуйи органлари жавобгарлигини ва мажбуриятларини кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги ва тармоқ вазирликларининг бюджет ва молияни бошқариш соҳасидаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2021 йил II чорак Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари Жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва таклиф ишлаб чиқиш бўйича халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш 30. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети жараёни иштирокчиларининг ҳисобдорлигини ошириш. Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда давлат корхоналари томонидан бюджет маблағлари, давлат активлари ва давлат ресурсларидан фойдаланганлик юзасидан ҳисобот бериш тартибини қайта кўриб чиқиш. Таҳлилий ҳисобот ҳамда натижаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш 2021 йил май Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари Халқаро валюта жамғармаси навбатдаги миссияси даврида муҳокама қилиш ва тавсияларни олиш 11-боб. Давлат бюджети даражалари ўртасида мажбуриятларни ажратиш 31. Бюджет тизими даражалари ўртасидаги бюджет муносабатларини такомиллаштириш. Жаҳон банкининг харажат ваколатларини аниқлаштириш ва даромадларни давлат бошқарувининг турли даражасида тақсимлаш нуқтаи назаридан ўтказилган Давлат харажатлари шарҳидан келиб чиқиб жорий бюджетлараро муносабатларни қайта кўриб чиқиш. Бунда маҳаллий бюджетларнинг харажат мажбуриятлари бажарилмаслиги бўйича жиддий хавфларни келтириб чиқармайдиган, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ҳамда солиқ ва йиғимларни маҳаллий бюджетларга бириктириш сиёсатини давом эттириш. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет параметрларини мустақил тайёрлаш ва тасдиқлаш амалиётини мустаҳкамлаш. Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Амалий тренинглар ташкил этиш 2020 йил IV чорак 2020-2021 йиллар давомида Молия вазирлиги Жаҳон банки 32. Маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш. Маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган бюджет қоидалариникучайтириш. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бюджет интизоми қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан: молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган ишларни бошламаслик; давлат харидларини белгиланланган тартибда амалга ошириш; параллел лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширмаслик; ортиқча штат бирликлари ва самарасиз харажатларга йўл қўймаслик бўйича доимий назорат олиб бориш. Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2020 йил IV чорак Доимий равишда Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4-бўлим. Фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш 12-боб. Таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий этиш 33. Фискал таваккалчилик-ларни ошкор этиш ва таҳлил қилиш ҳамда бошқаришни такомиллаштириш. Барча муҳим молиявий таваккалчиликларни фискал таваккалчиликлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш, шу жумладан: давлат кредитлари бўйича бериладиган кафолатлар ва уларнинг бенефициарларини баҳолаш; давлат сектори корхоналари, давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ яширин таваккалчиликлар; давлат қарзи билан боғлиқ таваккалчиликлар таҳлили. Бюджетнома таркибида фискал таваккалчиликлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили эълон қилиш. Молия вазирлигида молиявий таваккалчиликларни бошқариш функциясини жорий этиш, шунингдек, уларни баҳолаш учун институционал салоҳиятини ошириш. Фискал таваккалчиликларни бошқариш, шу жумладан давлат иштирокидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида фаолият юритувчи корхоналарга кредитлар, кафолатлар тақдим этиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган молиявий таваккалчиликларни баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш. Бюджетнома Молия вазирининг буйруги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ҳар йили III чорак 2021 йил I чорак 2021 йил IV чорак Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар Халқаро молия институтлари кўмагида хорижий экспертларни жалб қилиш 34. Давлат-хусусий шерикликни тартибга солиш бўйича қонуний ва институционал асосларни мустаҳкамлаш. Молия вазирлигининг солиқ-бюджет сиёсатини юритишга ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга масъул орган сифатидаги функцияларини инобатга олиб, давлат-хусусий шерик-ликнинг норматив-ҳуқуқий ва институционал асосини янада такомиллаштириш. Давлат-хусусий шериклик бўйича маълумотларни ва ҳисоботларни, шунингдек, уларни амалга ошириш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни ошкор этиш. Бюджет кодекси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш Мунтазам равишда расмий веб-сайтда эълон қилиш 2022 йил II чорак Доимий Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Халқаро молиявий институтлар кўмагида хорижий экспертларни жалб қилиш 13-боб. Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш 35. Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда янада тўлиқроқ маълумот бериш орқали номолиявий активларни ҳисобдан чиқариш жараёнининг шаффофлигини ошириш. Молиявий активлар (хусусан, юридик шахсларнинг устав фондидаги давлат улуши) бўйича жамланма ҳисоботни тузиш, активларни тўғри баҳолаш ва уларнинг молиявий кўрсаткичларини назорат қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш 2022 йил I чорак Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида 36. Активлар ва мажбуриятларни ошкор этишни яхшилаш. Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлари, берилган қарзлари ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш. Давлат бошқаруви секторида молиявий ва номолиявий активлар ва мажбуриятлар баланси учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш. Давлат бошқаруви секторининг барча молиявий активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва эълон қилиш. Қарздорликлар ва молиявий оқимларнинг ўзгаришлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва эълон қилиш. Очиқ бюджет порталида эълон қилиш Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттириш 2021 йил II чорак 2020 йил IV чорак 2021 йил II чорак 2022 йил II чорак Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида 37. Пул маблағларини бошқариш тизимини такомиллаштириш. Бунда: соддалаштириш ва модернизация қилиш мақсадида бюджет ижроси ва пул маблағларини бошқариш жараёнларини қайта кўриб чиқиш; харажатлар ва даромадларни ўз ичига олган ҳолда республика ва маҳаллий даражада пул оқимларини хар ойлик прогноз қилиш тизимини жорий этиш; ДМБАТ ва «ЎзАСБО»да тўловларни назорат қилиш воситаларини жорий этиш, тўлов жараёнини автоматлаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари томонидан банклардан нақд пул маблағларини олишда қоғоз чеклардан фойдаланиш амалиётини бекор қилиш. Молия вазирининг буйруғи 2020 йил III чорак Молия вазирлиги, 38. Ягона ғазна ҳисобрақами қамровининг тўлиқлигини таъминлаш. Бюджет ташкилотларининг (босқичма-босқич мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳам ҳисобга олган ҳолда) банклардаги барча ҳисобрақамларини ёпиш орқали уларнинг миллий ва халқаро валютадаги ҳисобрақамларини Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ) билан қамровини кенгайтириш. ЯҒҲ вақтинча бўш маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида ликвидлиликни бошқариш учун қўлланиладиган молиявий воситалар турини кенгайтириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш 2022 йил II чорак Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 14-боб. Давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш 39. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат қарзи тўғрисда»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли мақсадларини шакллантириш. Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 40. Давлат қарзи барқарорлигини таҳлил қилиш амалиётини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси билан тақдим этиладиган бюджет ҳужжатлари таркибига давлат қарзи барқарорлиги таҳлилини киритиш. Таҳлилий ҳисоботни чоп этиш 2020 йил III чорак Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 41. Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш. Давлат қарзи статистикасининг қамрови ва сифатини яхшилаш. Давлат қарзининг автоматик ҳисобини юритиш, ҳисоблаш ва ҳисоботларни шакллантириш учун Қарзни бошқариш ва молиявий таҳлил тизимини (DMFAS) жорий этиш. Қўшма чора-тадбирлар режаси 2020 йил III чорак Молия вазирлиги, Марказий банк 5-бўлим. Бюджет ҳисоби стандартларини бирхиллаштириш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш 15-боб. Давлат секторида бюджет ҳисоби стандартларини бирхиллаштириш 42. Ҳисоблаш методи бўйича ҳисоб юритишга босқичма-босқич ўтиш. Давлат секторида халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ДСХМҲ) га мувофиқ ҳисоблаш методига босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирлик идоралар Осиё тараққиёт банки ёрдами 43. Давлат бошқаруви сектори учун Ягона ҳисобрақамлар режасини амалиётга тадбиқ этиш. Молия вазирлигининг ахборот тизимига ягона ҳисобрақамлар режаси ҳамда янгиланган ҳисобот шаклларини жорий этиш мақсадида техник талабнома ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан дастурий таъминотга ўзгартириш киритиш юзасидан «Fido Biznes» МЧЖ хизматлари бўйича тўловларни ошириш. Ахборот тизимида ягона ҳисобрақамлар режаси ва молиявий ҳисобот шакллари сифатлишакллантирилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида ҳудудларда синов ўтказиш. Ахборот тизимида ягона счётлар режасини амалиётга татбиқ этиш. Техник талабномалар ишлаб чиқиш Ҳисоб-китобларга асосан шартнома тузиш ҳамда бажарилган ишлар бўйича тўловларни амалга ошириш. 2020 йил III чорак 2020 йил якунига қадар 2020 йил IV чорак 2021 йил 1 январь Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банки ва Франция ривожланиш агентлиги ёрдами 44. Давлат секторида консолидациялашган молиявий ҳисоботларни шакллантириш Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш 2021 йил I чорак Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банки ёрдами 45. Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимида автоматлаштириш даражасини ошириш учун ахборот тизимларини такомиллаштириш. Амалдаги бюджет ҳисоби ва ҳисоботларини халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ автоматлаштириш учун ДМБАТ ва «ЎзАСБО» каби дастурий мажмуаларни янада модернизациялаш. Тажриба лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Тажриба лойиҳасини баҳолаш ва амалиётга тўлиқ жорий этиш. Техник вазифалар ишлаб чиқиш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш 2020 йил III чорак 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги 16-боб. Ички назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш 46. Ички назорат ва ички аудит соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ва жавобгарлигини оширишни назарда тутувчи Ички назорат ва ички аудитни ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда ички назорат ва ички аудит тизимини жорий этишда институционал салоҳиятни ошириш учун керакли тадбирлар, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги, реал муддатлар ҳамда амалга ошириш механизмларини ўз ичига олган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши лозим. Ички аудит хизматлари фаолият-ларини тартибга солиш масалалари бўйича Молия вазирлигининг тармоқ вазирлик ва идоралар ўртасидаги муносабатларининг амалдаги ролини белгилаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмидан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларда босқичма-босқич ички аудит хизматини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2020 йил IV чорак 2021 йил II чорак 2021 — 2023 йиллар Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида 47. Ички аудит фаолияти бўйича қонуности ҳужжатларни ва услубиётини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бунда: ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни; ички аудит стандартлари (сифат ва ички аудит фаолияти натижалари ста?дартлари) ни; аудиторлик таваккалчиликларини баҳолаш услубиётини ўз ичига олувчи ички аудит масалалари бўйича норматив базани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Янги норматив-хуқуқий базани ишлаб чиқиш 2021-2022 йиллар Молия вазирлиги Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида 48. Ички аудит учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш. Аудиторларга самарали аудиторлик текширувларини ҳамда таваккалчиликлар ҳисобини юритишни таъминлайдиган дастурий таъминот ишлаб чиқиш Дастурий таъминот ишлаб чиқиш 2021 йил IV чорак Молия вазирлиги 17-боб. Давлат молияси устидан ташқи назоратни кучайтириш 49. Халқаро стандартларга мувофиқ Давлат молиявий назорати тизимини йўлга қўйиш бўйича таклиф тайёрлаш. Давлат молиявий назоратини тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш 2021 йил II чорак Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг техник кўмаги 50. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети устидан парламент назоратини кучайтириш. йиллик бюджет тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, унинг ижроси жараёнида Олий Мажлис функция ва мажбуриятларини кучайтириш. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси ходимларининг давлат молиясини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш. Бюджет кодексига ўзгартиришлар киритиш Молиявий-иқтисодий тренинглар 2020 йил III чорак 2020-2021 йиллар Молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки экспертлари 18-боб. Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш 51. Бюджет ҳужжатларидан жамоатчиликнинг фойдаланишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари тасдиқлангандан сўнг уларни нашр этиш. Бюджетнома лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилгунга қадар нашр этиш. Йил мобайнида ҳар чорак ҳамда йиллик ижро бўйича (қабул қилинган барча бюджет таснифларини ўз ичига олган ҳолда) бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни чоп этиш. Расмий веб-сайтда эълон қилиш Ҳар йили I чорак Ҳар йили III чорак Ҳар чорак якуни бўйича Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари 52. Бюджет жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш. Бюджетни тайёрлаш ва фуқаролар учун бюджет нашрини ишлаб чиқиш жараёнига ҳамда ўрта муддатли бюджетнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишга жамоатчилик иштирокини таъминлашнинг очиқ механизмларини кенг қўллаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Олиб борилаётган бюджет сиёсатини аҳолининг турли қатламаларига таъсирини ўрганиш ҳамда бюджет сиёсатида қабул қилинаётган қарорларни аҳоли томонидан яхшироқ тушунилиши учун уларнинг натижаларини эълон қилиш. Молия вазирининг буйруғи 2021 йил II чорак Молия вазирлиги БМТнинг Тараққиёт дастури 6-бўлим. Бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш 19-боб. Солиқ-бюджет маълумотларининг кенг қамровлилигини, солиштирилувчанлигини ва яхлитлигини яхшилаш 53. Давлат молияси ҳисоботининг институционал қамровини ошириш. Давлат молияси ҳисоботининг институционал қамровини қуйидагилар ҳисобига яхшилаш: бюджетдан ташқари жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳисоб-рақамлари, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш; Халқаро валюта жамғармаси Давлат молияси статистикасининг 2014 йилги қўлланмасига мувофиқ давлат корхоналарининг нобозор субъектлар сифатида таснифланадиган солиқ-бюджет операциялари ҳисобини юритиш; давлат иштирокидаги корхоналарни кредитлаш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар («policy lending») , шунингдек, молиялаштиришнинг барча операцияларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган давлат кафолатларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ операцияларни қўшиш. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар Халқаро валюта жамғармасининг статистика департаменти билан ҳамкорлик қилиш 54. Солиқ-бюджет ҳисоботларини халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш. Миллий ҳисоботларни, молиялаш-тириш операциялари молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни қабул қилиш сифатида таснифланишни назарда тутувчи «Давлат молия статистикасини юритиш қўлланмаси — 2014» (ДМСҚ-2014) ҳисоботлари формати билан уйғунлаштириш. Тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 2022 йил III чорак Молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармасининг Статистика департаменти 20-боб. Давлат солиқ-бюджет сиёсати мўлжаллари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш 55. Миллий ҳисоботларни «ДМСҚ-2014»га мувофиқлигини таъминлаш. Бюджетномада қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичларини «ДМСҚ-2014» форматида ҳам тақдим этиш амалиётини жорий этиш. Бюджетномада тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий жамланган кўрсаткичларини «ДМСҚ-2014» ўртасидаги фарқни ёритувчи тушунтириш хатини киритиш. Бюджетнома таркибидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этиш Ҳар йилибюджетнома тақдим этиш муддатларида Молия вазирлиги 56. Бюджет ҳужжатларининг шаффофлигини ошириш. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бир вақтда тақдим этиладиган бюджет ҳужжатлари таркибини қуйидагиларни қўшиш орқали кенгайтириш: «ДМСҚ-2014»нинг соф кредитлаш /қарз олиш концепциясига мувофиқ бюджет сальдоси тўғрисидаги маълумотлар; даромадларни асосий компонентларга, шу жумладан солиқ бўлмаган даромадларга бўлиб чиқиш; иқтисодий ва функционал таснифлар бўйича ўтган йил якунлари, жорий йилда кутилаётган харажатлар ҳамда кейинги уч йил учун прогнозлар; даромадлар, харажатлар ва бюджет баланси бўйича тушунтиришлар. Бюджетнома ва бюджет ижросидаги ҳисоботларда акс эттириш Бюджетнома ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатларида Молия вазирлиги 57. Солиқ харажатлари бўйича маълумотларни ошкор этиш. Cолиқ имтиёзлари ва преференциялари ҳисобини юритиш методологиясини ишлаб чиқиш. Бюджетнома таркибида асосий солиқ имтиёзлари ва преференциялари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш. Тегишли норматив-ҳукуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш Бюджетнома таркибига киритиш 2020 йил III чорак 2020 йил IV чорак Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўшмитаси, Давлат божхона қўмитаси Халқаро молиявий институтларнинг техник кўмагини жалб этиш 58. Ижтимоий ҳимоя дастури бўйича ижтимоий нафақалар олувчилар (бенефициарлар) тўғрисида маълумотларни кенгайтириш. Давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг шаффофлигини ошириш мақсадида ижтимоий ҳимоянинг ягона реестрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Дастурий маҳсулот 2020 йил IV чорак Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги UNICEF

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 24 август,

506-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/506/1210-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

STRATEGIYASI

HARAKATLAR REJASI

2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Davlat moliyasini boshqarish tizimini yangi bosqichga olib chiqish va budjet intizomini yanada mustahkamlash, soliq-budjet tizimining shaffofligini oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻlaridan foydalanish samaradorligi va natijadorligini oshirish, Davlat budjetini oʻrta muddatli davr uchun rejalashtirishning zamonaviy usullarini joriy etish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4555-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining “2020-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-dekabrdagi PQ-4555-son qaroriga muvofiq quyidagilar 2020 — 2024-yillarda davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasining asosiy yoʻnalishlari etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:

soliq-budjet siyosatiga strategik yondashuvni tatbiq etish maqsadida oʻrta muddatli budjet asoslarini ishlab chiqish hamda yillik budjetni shakllantirishning yangi “natijaga yoʻnaltirilgan budjet” tizimini joriy etish;

makrofiskal prognozlar ishonchliligini taʼminlash boʻyicha institutsional salohiyatni va budjet jarayoni ishtirokchilarining masʼuliyatini oshirish;

budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar va mahalliy davlat hokimiyati organlarining budjet sohasidagi vakolatlarini va hisobdorligini oshirish hamda ularning masʼuliyatini kuchaytirish;

fiskal tavakkalchiliklarni baholash, moliyaviy aktivlar va majburiyatlar hisobini yuritish hamda ularni samarali boshqarish tizimini joriy etish;

budjet hisobi standartlarini unifikatsiya qilish, ichki nazorat va audit tizimini takomillashtirish orqali moliyaviy intizomni mustahkamlash;

budjet maʼlumotlarining ochiqligi, toʻliqligi va xalqaro standartlarga mosligini taʼminlash;

budjet jarayoni ustidan parlament va jamoatchilik nazoratini kuchaytirish.

2. Quyidagilar:

2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasi 1-ilovaga muvofiq;

2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha harakatlar rejasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 506-son qaroriga 1-ILOVA

2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish

1-bob. Umumiy qoidalar

Oʻzbekiston Respublikasida davlatning strategik maqsadlariga erishish uchun yoʻnaltirilgan islohotlarni davlat moliyasini boshqarishni takomillashtirishga asoslangan holda amalga oshirish talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning ochiqligi va shaffofligini hamda fuqarolarning budjet jarayonidagi ishtirokini taʼminlashga qaratilgan bir qator tadbirlar amalga oshirilayotganligi, shu jumladan Davlat budjeti Parlament tomonidan tasdiqlanishi, “Fuqarolar uchun budjet” axborot nashri chop etilishi, Openbudget.uz axborot portali ishga tushirilishi, Davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar milliy hamda Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Davlat moliyaviy statistikasi (GFS) standartlariga muvofiq eʼlon qilinishiga qaramasdan, Davlat moliyasini boshqarishni yanada takomillashtirishni talab etadigan bir qator yoʻnalishlari mavjud.

Jumladan:

davlat moliyasini boshqarish tizimida davlatning oʻrta va uzoq muddatli maqsadlariga erishish borasida strategik oʻrta muddatli istiqbollarini belgilash;

budjet tashkilotlari va muassasalari hamda davlat ulushi mavjud boʻlgan korxonalarning hisobini alohida yuritish, shuningdek, vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlarini konsolidatsiyalashgan budjetda aks ettirish;

mahalliy budjetlarni mustaqil ravishda belgilash imkonini beradigan budjetlararo transfertlarni hisoblashning shaffof uslubiyatini ishlab chiqish;

davlat xaridlari va investitsiyalarini boshqarish samaradorligini oshirish, davlat qarzini boshqarish strategiyasini ishlab chiqish, davlat aktivlari va majburiyatlarini boshqarish uchun mavjud tavakkalchiliklarni baholashning samarali tizimini joriy etish zarurligini koʻrsatmoqda.

Shu munosabat bilan Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va boshqa xalqaro moliya institutlari koʻmagida aniq maqsadlar, vazifalar va asosiy yoʻnalishlarni belgilovchi 2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) ishlab chiqildi.

Strategiyada davlat moliyasi toʻgʻrisida jamoatchilikka keng qamrovli maʼlumotlar berish va shaffoflikni taʼminlash, samaradorlik va natijadorlikka bosqichma-bosqich erishishga qaratilgan soliq-budjet siyosatiga oʻtish uchun strategik yondashuvlarni ishlab chiqish hamda budjet jarayoni ishtirokchilarining masʼuliyati va javobgarligini oshirish kabi yoʻnalishlar ham belgilanmoqda.

Strategiyani ishlab chiqishda nafaqat iqtisodiyoti rivojlangan davlatlar, balki moliyaviy-iqtisodiy jihatidan tuzilmasi oʻxshash davlatlar tajribasi ham oʻrganib chiqildi.

2-bob. Strategiyaning maqsad va vazifalari

Davlatni uzoq muddatli rivojlantirish konsepsiyalari hamda ustuvor davlat dasturlari, xususan, 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishlari boʻyicha Harakatlar strategiyasi mazkur Strategiyani ishlab chiqish uchun asos boʻlib xizmat qildi.

Strategiyani amalga oshirish davri 2024-yilgacha moʻljallangan boʻlib, quyidagi muhim maqsadlarni oʻz ichiga oladi:

soliq-budjet siyosatiga strategik yondashuvni tatbiq etish maqsadida oʻrta muddatli budjet asoslarini ishlab chiqish hamda yillik budjetni shakllantirishning yangi “natijaga yoʻnaltirilgan budjet” tizimini joriy etish;

makrofiskal prognozlar ishonchliligini taʼminlash boʻyicha institutsional salohiyatni va budjet jarayoni ishtirokchilarining masʼuliyatini oshirish;

budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar va mahalliy davlat hokimiyati organlarining budjet sohasidagi vakolatlarini va hisobdorligini oshirish hamda ularning masʼuliyatini kuchaytirish;

fiskal tavakkalchiliklarni baholash, moliyaviy aktivlar va majburiyatlar hisobini yuritish hamda ularni samarali boshqarish tizimini joriy etish;

budjet hisobi standartlarini birxillashtirish, ichki nazorat va audit tizimini takomillashtirish orqali moliyaviy intizomni mustahkamlash;

budjet maʼlumotlarining ochiqligi, toʻliqligi va xalqaro standartlarga mosligini taʼminlash;

budjet jarayoni ustidan parlament va jamoatchilik nazoratini kuchaytirish.

Strategiya maqsadlariga erishish uchun quyidagi asosiy vazifalarni amalga oshirish zarur:

uzoq muddatli davlat moliyaviy barqarorligini taʼminlashga qaratilgan strategik oʻrta muddatga moʻljallangan soliq-budjet siyosatini yuritish;

makroiqtisodiy cheklovlar va vazifalarni nazarda tutuvchi budjetlashtirishning “yuqoridan pastga” yondashuvini joriy etish yoʻli bilan soliq-budjet nazoratini kuchaytirish va barcha budjet jarayoni ishtirokchilarining javobgarligi va hisobdorligini oshirish;

budjet mablagʻlari taqsimlovchilari uchun ajratiladigan budjet mablagʻlarini dasturlar kesimida tasdiqlash va natijadorligini baholash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish;

fiskal tavakkalchiliklarini baholash hamda zamonaviy makroprognozlashtirish modullarini qoʻllashni joriy etish;

budjet jarayonining shaffofligi va budjet maʼlumotlarining ochiqligini oshirib borish, jumladan davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotni Parlamentga taqdim etish jarayonini takomillashtirish va shaffofligini oshirish;

budjetlararo munosabatlarni isloh qilish, mahalliy boshqaruv organlarining mustaqilligini va javobgarligini oshirish hamda budjetlararo transfertlar taqdim etish qoidalari asosida ularni ajratishning shaffof mexanizmini joriy etish.

Mazkur Strategiyani amalga oshirish uchun Strategiyada belgilangan maqsadlarga bosqichma-bosqich erishishni nazarda tutuvchi harakatlar rejasi ishlab chiqilgan.

Davlat korxonalarining islohoti, soliq islohoti, soliq-budjet shaffofligini taʼminlash boʻyicha yoʻl xaritalari, davlat xaridlari tizimi islohotlari Strategiya bilan bir qatorda amalga oshiriladi.

Strategiya muvofiqlashtiruvchi vosita boʻlib, kelgusida ham individual islohotlar ishlab chiqilib, ular harakatlar rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.

3-bob. Strategiyaning ustuvor yoʻnalishlari

1-§. Soliq-budjet siyosatiga strategik yondashuvni tatbiq etish maqsadida oʻrta muddatli budjet asoslarini ishlab chiqish hamda yillik budjetni shakllantirishning yangi “natijaga yoʻnaltirilgan budjet” tizimini joriy etish

Budjetni rejalashtirishning amaldagi tizimida strategik yondashuvning mavjud emasligi budjet mablagʻlarini soliq-budjet siyosatining ustuvor yoʻnalishlari va Davlat budjetining moliyaviy salohiyatidan kelib chiqqan holda taqsimlash imkoniyatini cheklaydi.

Bu esa, oʻz navbatida, budjet majburiyatlarining mantiqsiz oʻsishiga va ajratilgan budjet mablagʻlaridan foydalanish samaradorligi yetarli darajada nazorat qilinmasligiga olib keladi.

Davlat siyosatining oʻrta va uzoq muddatli maqsadlarini qoʻllab-quvvatlash va unga erishish talablariga javob beradigan samarali davlat moliyasini boshqarish tizimini yaratish maqsadida “moliya yili davomida moliyaviy resurslarning yetarliligini baholash” tamoyilidan “qabul qilinayotgan siyosiy qarorlarning oʻrta va uzoq muddatli oqibatlarini va ajratilgan budjet mablagʻlarining natijadorligini baholash” tamoyiliga oʻtishni nazarda tutuvchi strategik yondashuvni soliq-budjet siyosati doirasida keng joriy etish zarur.

1.1. Budjet jarayonini takomillashtirish

Toʻlaqonli oʻrta muddatli budjetli rejalashtirishga oʻtish maqsadida soliq-budjet siyosatining asosiy yoʻnalishlarini va Davlat budjetini oʻrta muddatli davrga tayyorlash tamoyillarini, aniq maqsadlar va ularga erishish muddatlarini belgilovchi hamda fiskal tavakkalchiliklar tahlili hisobga olingan holda oʻrta muddatli davr uchun fiskal strategiyani ishlab chiqish va uning ijrosini taʼminlash mexanizmini amalga oshirish choralarini koʻrish zarur.

Shu bilan birga, soliq-budjet prognozlarini tayyorlashda davlat organlari tomonidan foydalaniladigan oʻrta muddatli makroiqtisodiy prognozlar ishonchliligini oshirish choralarini koʻrish va bu maʼlumotlarni hisobot davri yakunlari boʻyicha haqiqiy koʻrsatkichlar bilan taqqoslash orqali baholab borish lozim.

Budjet jarayoni bosqichlari (Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarini tayyorlash, koʻrib chiqish, qabul qilish va tasdiqlash) budjetni oʻrta muddatli rejalashtirishga oʻtilishi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining nazorat funksiyalari, Moliya vazirligi hamda boshqa vazirlik va idoralarning (budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar) roli va funksional vazifalari qayta taqsimlanishi munosabati bilan qayta koʻrib chiqiladi.

Bunda, birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga dastlabki budjetdan ajratiladigan mablagʻlarning chegaralangan miqdorlarini Vazirlar Mahkamasi tomonidan yetkazish orqali mazkur ajratilayotgan mablagʻlarning Hukumat tomonidan belgilangan ustuvor yoʻnalishlarga muvofiqligi hamda taqdim etiladigan budjet soʻrovlarining sifat darajasining oshishiga erishish koʻzda tutilmoqda.

1.2. Oʻrta muddatli budjet asoslarini ishlab chiqish (MTBF)

Soliq-budjet siyosatini ishlab chiqishning strategik yoʻnaltirilganligini kuchaytirish budjet qonunchiligida oʻrta muddatli budjetni rejalashtirishni joriy etishga doir tadbirlarni mustahkamlash bilan birgalikda olib borilishi zarur.

Yuqoridagi vazifalarni amalga oshirish doirasida oʻrta muddatli budjetni rejalashtirishning uslubiy va meʼyoriy bazasini ishlab chiqishga, davlat moliyasining barqarorligini taʼminlash uchun soliq-budjet qoidalarini (uzoq muddatli soliq-budjet koʻrsatkichlarni) ishlab chiqishga eʼtibor qaratiladi.

1.3. Budjetning samaradorlikka va natijaga yoʻnaltirilganligini oshirish

Oʻrta muddatli budjetni rejalashtirish doimiy takomillashtirib borilishi natijasida oʻrta muddatda mavjud boʻlgan boʻsh moliyaviy resurslarni aniqlash imkoniyatlari kengayib boradi.

Budjetdan mablagʻ oluvchilar kesimida budjetni taqsimlash va ularning budjet vakolatlarini kengaytirish mexanizmining joriy etilishi bilan budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilarning oʻz maqsadlarini belgilash va muvofiq ravishda aniq tadbirlarini rejalashtirish imkoniyatlari ham kengayib boradi.

Asosiy eʼtibor budjet mablagʻlaridan foydalanish samaradorligini oshirishga qaratiladi.

Shundan kelib chiqqan holda, ajratilgan budjet mablagʻlaridan foydalanishning samaradorligi va natijadorligini baholash koʻrsatkichlarini kengaytirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish zarur.

Ayni paytda “Dasturiy budjetlashtirish”ni joriy etish uchun zarur boʻlgan mexanizmlar aniqlashtiriladi, mazkur tizimning afzallik va kamchiliklari oʻrganilib, joriy va yangi tadbirlarni moliyalashtirish xarajatlarini aniqlash uslublari ishlab chiqiladi. Jumladan, amaldagi budjet tasnifiga oʻzgartirish kiritilib, davlat xarajatlarini dasturlar boʻyicha tasniflash joriy etish koʻzda tutilmoqda.

1.4. Davlat investitsiyalarining samaradorligini oshirish

Xalqaro moliya institutlarining texnik koʻmagida xalqaro eʼtirof etilgan uslubiyatlar asosida davlat investitsiyalarini boshqarish tizimi tahlil qilinadi va mazkur tizimni yaxshilash boʻyicha zarur chora-tadbirlar belgilanadi.

Davlat investitsiya xarajatlarini takomillashtirish boʻyicha islohotlar parallel ravishda olib borilmoqda, lekin eng maqbul natijaga erishish uchun davlat investitsiyalari boʻyicha qarorlarni qabul qilish jarayonining budjet jarayoni bilan yanada integratsiyalashuvini taʼminlash lozim.

Shu bilan birga, Investitsiya dasturini shakllantirishda ishtirok etuvchi davlat organlarining vakolatlari qayta koʻrib chiqiladi.

2-§. Makrofiskal prognozlar ishonchliligini taʼminlash boʻyicha institutsional salohiyatni va budjet jarayoni ishtirokchilarining masʼuliyatini oshirish

Davlat moliyasini boshqarish tizimida islohotlarni izchil amalga oshirish va ularning natijalarini mustahkamlash maqsadida davlat organlarida institutsional rivojlanishni taʼminlash va zarur imkoniyatlarni yaratish — Strategiyaning muhim yoʻnalishlaridan biri hisoblanadi.

Oʻrta muddatli budjetni toʻliq rejalashtirishga muvaffaqiyatli oʻtish uchun asos boʻlgan moliya organlarining makrofiskal faoliyati cheklangan boʻlib, ilgʻor amaliyotga mos kelmaydi.

Makroiqtisodiy prognozlarni tayyorlash uchun asosan Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi javobgar hisoblanadi.

Moliya vazirligi Davlat budjeti daromadlarini prognoz va tahlil qilish funksiyasini bajaradi, ammo oʻrta muddatda davlat moliyasi barqarorligini va unga taʼsir etuvchi ichki va tashqi omillarni (soliq-budjet siyosatining makroiqtisodiy koʻrsatkichlarga taʼsiri tahlili va oʻz navbatida, makroiqtisodiy omillarning Davlat moliyasi tizimiga taʼsiri) tahlil qilish funksiyasi mavjud emas.

2.1. Davlat moliyasini boshqarish sohasida qonunchilik bazasini mustahkamlash

Davlat moliyasini boshqarish tizimida islohotlarni amalga oshirish davlat moliyasini jamlash va taqsimlashga doir masalalarni tartibga soluvchi normativ va uslubiy bazani takomillashtirish bilan birga olib borilishi lozim.

Ushbu vazifalarni amalga oshirish doirasida budjet tizimi budjetlarini shakllantirish, tayyorlash, koʻrib chiqish, qabul qilish, tasdiqlash va ijro etish jarayonidagi munosabatlarni tartibga soluvchi huquqiy bazani qayta koʻrib chiqish choralari koʻriladi.

2.2 Moliya vazirligi tarkibiy tuzilmasini qayta koʻrib chiqish va makrofiskal tahlil funksiyalarini mustahkamlash

Moliya vazirligi tuzilmasining samaradorlik koʻrsatkichlarini tahlil qilgan holda vazirlik departamentlari, bosh boshqarmalari va boshqarmalari funksiyalarini, ularning tarmoq vazirliklari hamda boshqa birinchi va ikkinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchilari bilan munosabatlarini oʻrganish lozim.

Makrofiskal tahlil funksiyalarini mustahkamlash doirasida davlat moliyasini boshqarish tizimini maqbullashtirish maqsadida Moliya vazirligining tahliliy salohiyatini uning tashkiliy tuzilmasi va mavjud ish jarayonlarini yangilash orqali oshirishga yoʻnaltirilgan holda qayta koʻrib chiqish zarur.

Ushbu yoʻnalishni amalga oshirishda rivojlanib borayotgan axborotlashtirish jarayonlari hamda Moliya vazirligi tarkibiy boʻlinmalari va boshqa davlat hokimiyati organlari funksiyalarining maqbullashtirilishi muhim ahamiyat kasb etadi.

Gʻaznachilikning hududiy boʻlinmalari va Davlat moliyaviy nazorat departamentining faoliyati tahliliy oʻrganilib, boshqarishning markazlashgan tizimini joriy etish masalalari koʻrib chiqiladi.

3-§. Budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar va mahalliy davlat hokimiyati organlarining budjet sohasidagi vakolatlarini va hisobdorligini oshirish hamda ularning masʼuliyatini kuchaytirish

Budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar va mahalliy davlat hokimiyati organlarining budjet sohasidagi vakolatlarini va hisobdorligini oshirish hamda ularning masʼuliyatini kuchaytirish maqsadida:

Davlat budjetining barqarorligini taʼminlash va budjet daromadlarini aniq prognozlash imkoniyatlarini oshirish, shuningdek, ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha belgilangan maqsadlarga erishish uchun budjet jarayonining barcha bosqichlarida vazirlik va idoralar faoliyatining oʻzaro muvofiqligi va hamkorligini taʼminlash yuzasidan zarur tadbirlarni amalga oshirish lozim.

Hozirda Davlat faoliyatining sezilarli qismi amaldagi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda Davlat budjeti jarayoni doirasidan tashqarida amalga oshirilmoqda.

Amalga oshirilayotgan davlat tadbirlarining aksariyat qismi budjetdan tashqari manbalar, yaʼni budjetdan tashqari jamgʻarmalar hamda davlat ishtirokidagi korxonalar hisobidan bajarilmoqda. Bu tarzdagi xarajatlar esa Parlament tomonidan tasdiqlanadigan yillik budjet miqdorlari hamda Parlamentga taqdim etiladigan hisobotlarda aks etmaydi.

Ayrim davlat korxonalari faoliyatining samaradorligi pastligiga qaramasdan, iqtisodiyotda davlatning sezilarli ishtiroki saqlanib qolmoqda. Shu munosabat bilan davlat korxonalari faoliyatida davlatning iqtisodiyotdagi ishtirokini qisqartirishga yoʻnaltirilgan tarkibiy oʻzgartirishlarni amalga oshirish lozim.

3.1. Budjet ustuvorligini taʼminlash

Davlat budjetining toʻliqligi, ishonchliligi va Davlat budjetining strategik yoʻnaltirilganligini taʼminlash maqsadida barcha davlat maqsadli jamgʻarmalari hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi mablagʻlarni Davlat budjetiga qoʻshish choralarini koʻrish, shuningdek, budjet hisobotida Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalarining konsolidatsiyalashgan jami moliyaviy koʻrsatkichlarini yagona shaklda taqdim etish zarur.

Ushbu chora-tadbirlar doirasida oʻrta muddatli budjetni rejalashtirishga toʻliq oʻtishni taʼminlash va ichki nazorat samaradorligini oshirish maqsadida Moliya vazirligi, boshqa vazirlik va idoralar — budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning (oluvchilarning) roli va funksional majburiyatlari qayta koʻrib chiqilishi lozim.

3.2. Davlat budjeti darajalari oʻrtasida majburiyatlarni taqsimlash

Davlat moliyasini boshqarishning yanada oqilona va samarali tizimini taʼminlash maqsadida budjet tizimining budjetlari oʻrtasida ulardan har birining xarajatlar boʻyicha majburiyatlarini aniq ajratishni va daromad olish manbalarini mustahkamlashni nazarda tutuvchi budjetlararo munosabatlarni takomillashtirish zarur.

Shu bilan birga, budjetlararo transfertlar miqdorini hisoblash va ajratishning yagona va shaffof uslubiyati joriy etiladi.

Shuningdek mahalliy budjetlarning barqarorligini taʼminlash uchun budjet qoidalarini kuchaytirish hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan budjet intizomi qoidalariga rioya qilishini qatʼiy nazoratga olish talab etiladi.

4-§. Fiskal tavakkalchiliklarni baholash, moliyaviy aktivlar va majburiyatlar hisobini yuritish hamda ularni samarali boshqarish tizimini joriy etish

Davlat moliyasining uzoq muddatli barqarorligini taʼminlash va oldindan prognoz qilish imkoniyatini oshirish uchun fiskal tavakkalchiliklar tahlilini va ularning oshkor etish jarayonini yaxshilash choralarini koʻrish lozim.

Fiskal tavakkalchiliklarni tahlil qilish va boshqarish davlat sektorida soliq-budjet siyosatiga oid qarorlarni qabul qilish jarayoni samarali muvofiqlashtirilishini taʼminlaydi.

Hozirgi vaqtda fiskal tavakkalchiliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor etish va boshqarish yaxshi yoʻlga qoʻyilmagan.

Asosiy makroiqtisodiy tavakkalchiliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning oshkor qilinishi, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qarz olish ustidan qatʼiy nazoratning mavjudligiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi hukumati nomidan berilgan davlat qarzlari va kafolatlari toʻgʻrisidagi jami maʼlumotlar oshkor etilishiga qaramasdan, fiskal tavakkalchiliklarning alohida yoʻnalishlari oshkor qilinmaydi va hisobi yuritilmaydi.

4.1. Tavakkalchiliklarni boshqarish tizimini joriy etish

Fiskal tavakkalchiliklarni tahlil qilish va oshkor etishni oʻz ichiga olgan holda uzoq muddatli soliq-budjet barqarorligini baholash mahalliy davlat hokimiyati organlari va keng jamoatchilikda olib borilayotgan soliq-budjet siyosatining barqarorligi toʻgʻrisida tasavvur hosil qiladi va, zarur hollarda, soliq-budjet siyosatiga oʻz vaqtida zarur tuzatishlar kiritish imkonini beradi.

4.2. Aktivlar va majburiyatlarni boshqarish tizimini mustahkamlash

Davlat boshqaruvi sektori juda katta miqdordagi moliyaviy aktivlarni tasarruf etadi. Ushbu aktivlarning asosiy qismini xorijiy valyuta va depozitlar, davlat korxonalariga berilgan kreditlar, shuningdek, davlat korxonalari kapitalida davlat ishtiroki doirasidagi aktivlar tashkil qiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi davlat qarzi va davlat kafolatining umumiy miqdori eʼlon qilib boriladi, biroq budjet hisobotida davlat aktivlari va majburiyatlari va ular bilan bogʻliq tavakkalchiliklar aks ettirilmaydi.

Shu munosabat bilan aktivlar va majburiyatlar hisobini yuritish va ularni boshqarishning samarali tizimini, shu jumladan davlat sektorida shakllantirishda boshqaruvning moliyaviy balansini tayyorlash jarayonini yaxshilash boʻyicha choralar koʻrish talab etiladi.

4.3. Davlat qarzini boshqarish tizimini takomillashtirish

Qarz barqarorligining ishonchli baholanishini taʼminlash hamda oʻrta muddatda samarali qarz siyosatini olib borish maqsadida davlat qarzini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha choralar koʻrilishi lozim.

Davlat qarzi bilan bogʻliq tavakkalchiliklar hisobini yuritish, tahlil qilish, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilish va boshqarish tizimini yaxshilash uchun quyidagi birinchi navbatdagi vazifalarni amalga oshirish talab etiladi:

davlat qarzini boshqarishning oʻrta muddatli strategiyasini ishlab chiqish;

davlat qarzi barqarorligini tahlil qilish tizimini amaliyotga joriy etish va yanada takomillashtirish;

davlat qarzi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sifatini oshirish.

5-§. Budjet hisobi standartlarini birxillashtirish, ichki nazorat va audit tizimini takomillashtirish orqali moliyaviy intizomni mustahkamlash hamda budjet jarayoni ustidan parlament va jamoatchilik nazoratini kuchaytirish

Davlat sektorida buxgalteriya hisobining xalqaro standartlarini toʻlaqonli joriy etish uchun qadrlar tayyorlash va tegishli dasturiy taʼminotlarni takomillashtirish zarur boʻladi va bu, oʻz navbatida, uzoq muddatni talab etadi.

Bundan tashqari, alohida vazirlik va idoralarda ichki nazorat va audit xizmati taʼsis etilgan.

Biroq, ichki audit xizmati faoliyatining huquqiy va uslubiy asoslari mavjud emasligi, ularning faoliyati faqat budjet mablagʻlaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish bilan bogʻliq holatlarni aniqlashga qaratilganligi tufayli ushbu xizmatlarni koʻrsatish faoliyatining samaradorligi chegaralanib qolgan.

5.1. Davlat sektorida budjet hisobi standartlarini birxillashtirish

Davlat sektorida budjet hisobi va moliyaviy hisobot tizimining lozim darajada yoʻlga qoʻyilishi davlat hokimiyati organlari tomonidan soliq-budjet siyosatining asosiy yoʻnalishlarini aniqlash boʻyicha qaror qabul qilish uchun ularni davlat moliyasi toʻgʻrisidagi shaffof, ishonchli va keng qamrovli maʼlumotlar bilan taʼminlash imkonini beradi.

Bu yoʻnalishda budjet hisobi standartlarini bosqichma-bosqich Davlat sektorida buxgalteriya hisobining xalqaro standartlariga (IPSAS) moslashtirishni nazarda tutuvchi choralarni amalga oshirish ustuvor ahamiyatga egadir.

Shundan kelib chiqib, Moliya vazirligining axborot tizimiga yagona schyotlar rejasi hamda yangilangan hisobot shakllarini joriy etish orqali davlat boshqaruvi sektori uchun Yagona schyotlar rejasi amaliyotga tatbiq etiladi.

5.2. Ichki nazorat va ichki audit tizimini takomillashtirish

Moliyaviy resurslardan foydalanish samaradorligini va natijadorligini oshirish maqsadida xalqaro standartlarga mos ichki nazorat va audit xizmatini, shuningdek, lozim darajadagi moliyaviy nazoratni amaliyotga joriy etish zarur.

Ushbu chora-tadbirlar doirasida, avvalambor, budjet mablagʻlari taqsimlovchi (oluvchi)larining, jumladan, ularning rahbarlarining masʼuliyatini va javobgarlik hissini oshirishga qaratish lozim boʻladi.

Oʻrta muddatli davrda barcha vazirlik va idoralarda — budjet mablagʻlarini taqsimlovchi (oluvchi)larda ichki audit xizmatini joriy etish nazarda tutilmoqda.

5.3. Davlat moliyasi ustidan tashqi nazoratni kuchaytirish

Soliq-budjet sohasidagi shaffoflikni, nazoratni va budjet hisobi sifatini oshirish uchun tashqi auditdan oʻtkazish funsiyalarini xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish, shuningdek, budjet mablagʻlarini aniq vazirlik va idoralar kesimida tasdiqlash orqali parlament nazoratini kuchaytirish lozim.

5.4. Soliq xizmatlarini koʻrsatish sifatini oshirish

Soliq maʼmurchiligini va qoidalarini takomillashtirish orqali yashirin iqtisodiyotni ulushini qisqartirish hamda budjet daromadlarini oshirish.

Soliq turlari bazasini takomillashtirish, resurs soliqlarini samaradorligini oshirish. Soliq imtiyozlarini maqbullashtirish jarayonini yakunlash orqali faoliyatning barcha ishtirokchilariga bir xil sharoit yaratish va raqobatni rivojlantirish.

Soliq xizmatlarini rivojlantirish va soliq maʼmurchiligiga raqamli texnologiyalarni kiritish. Bunda soliq xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha mobil ilovalar sonini koʻpaytirish, onlayn nazorat-kassa apparati va virtual kassa tizimini qoʻllashni taʼminlash boʻyicha choralar koʻrish, birlamchi hisob-kitob hujjatlarini (elektron hisob-fakturalar tizimini toʻliq joriy etish) raqamlashtirish va birxillashtirish kabi choralar koʻriladi.

5.5. Davlat xaridlari tizimini mustahkamlash

Davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari samarali elektron xaridlar tizimini yangilash va ishga tushirishni nazarda tutadi.

Barcha davlat buyurtmachilari tomonidan amalga oshiriladigan davlat xaridlarining shaffofligi va maqsadliligini taʼminlash maqsadida buyurtmachilarning xaridlarini bosqichma-bosqich gʻaznachilik ijrosi bilan qamrab olish boʻyicha choralar koʻriladi.

5.6. Budjet jarayonida jamoatchilik ishtirokini taʼminlash

Budjet jarayonida jamoatchilik ishtirokini taʼminlash olib borilayotgan soliq-budjet siyosati maqsadlarining fuqarolar ehtiyojlariga mos kelishini va hukumatning hisobdorligini taʼminlaydi.

Ushbu vazifalarni amalga oshirish doirasida budjet jarayoniga jamoatchilikni jalb etishni yanada kengaytirish choralari koʻriladi, shuningdek, fuqarolarning budjet jarayonidagi faol ishtirokini qoʻllab-quvvatlash, oʻrta muddatda soliq-budjet siyosatining ustuvor va asosiy yoʻnalishlarini muhokama qilishda fuqarolar ishtirokini taʼminlash mexanizmlari keng qoʻllaniladi (xususan, budjet mablagʻlarining xarajatlari yoʻnalishida).

6-§. Budjet maʼlumotlarining ochiqligi, toʻliqligi va xalqaro standartlarga mosligini taʼminlash

Davlat resurslariga oid oshkora, ishonchli va keng qamrovli maʼlumotlarning mavjudligi davlat moliyasini boshqarish sohasida olib borilayotgan islohotlarning muvaffaqiyatli amalga oshirilishiga xizmat qiladi.

Davlat moliyasi maʼlumotlarining keng qamrovliligi, qiyoslanuvchanligi hamda yaxlitliligi soliq-budjet siyosatini shakllantirishga strategik yondashuvni joriy etishda, keyinchalik esa budjet mablagʻlaridan foydalanishning samaradorligi va natijadorligini baholashga oʻtishda toʻliq, oʻz vaqtida va ishonchli axborot bazasini yaratishni taʼminlaydi.

Amaldagi budjet qonunchiligiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjetini tuzishda budjet tizimi budjetlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari va Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlarining barcha daromadlari va xarajatlari hisobga olinsada, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari inobatga olinmaydi.

Natijada davlat sektorining ayrim xarajatlari, shuningdek, alohida pul oqimlari, shu jumladan davlat korxonalari faoliyati, davlat aktivlari va ayrim davlat majburiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar budjet hisobotida aks ettirilmaydi.

6.1. Soliq-budjet hisobotlarining keng qamrovliligini, solishtiriluvchanligini va yaxlitligini yaxshilash

Makro va mikro darajada soliq-budjet siyosatni boshqarish uchun juda muhim boʻlgan soliq-budjet hisobotlari sifatini oshirish choralari koʻriladi.

Soliq-budjet hisobotlarini xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish Hukumatning joriy moliyaviy holatdan xabardorligini oshirish va xalqaro taqqoslash imkonini beradi.

Shu bilan birga, tegishli soliq-budjet siyosatini shakllantirishda, soliq-budjet prognozlashtirishni yaxshilashda va uzoq muddatli barqarorlikni taʼminlashda yordam beradi.

Soliq-budjet hisobotini xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish davlat moliyasining barqarorligi hamda daromadlarni prognoz qilish imkoniyatlarini oshiradi va ishonchli baholash uchun soliq-budjet maʼlumotlarining solishtiriluvchanligini va muvofiqligini taʼminlaydi.

6.2. Davlat soliq-budjet siyosati moʻljallari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kengaytirish

Davlat moliyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi va solishtiriluvchanligini oshirish maqsadida budjet hisobotlarini tuzishda asos boʻladigan iqtisodiy hamda vazifa jihatdan budjet tasniflari xalqaro standartlarga yanada muvofiqlashtirilishi lozim.

Bundan tashqari, davlat qarzining umumiy miqdoridagi oʻzgarishlarni sof moliyalashtirish hajmi va boshqa oqimlar bilan solishtirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning oshkor etilishi davlat qarzining shakllanishiga olib keladigan asosiy moliyaviy oqimlarni ajratish va tafovutlar yoki maʼlumotlarning yaxlitligini aniqlash imkonini beradi.

Shu bilan birga, alohida korxonalar va iqtisodiyot tarmoqlariga berilgan soliq imtiyozlari va preferensiyalar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor qilish lozim. Soliq imtiyozlari va preferensiyalar berish natijasida Davlat budjeti daromadlarining kamaygan qismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar amaldagi soliq-budjet siyosati va davlat sektori faoliyatini toʻliqroq baholash imkonini beradi.

4-bob. Kutilayotgan natijalar

Strategiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar:

davlat moliyasi toʻgʻrisida ishonchli, shaffof, dolzarb va muddatli kompleks maʼlumotlar mavjud boʻladi;

oʻrta muddatli budjetni rejalashtirish toʻlaqonli tatbiq etiladi;

oʻrta muddatli istiqbolda makrofiskal prognozlash va tahlil qilishning barqaror va bashorat qilinadigan tizimi yaratiladi;

mahalliy budjet parametrlarini shakllantirish va tasdiqlash jarayonida vazirliklar, idoralar va mahalliy hokimliklarning budjet sohasidagi vakolatlari va mustaqilligi kengaytiriladi va oʻz navbatida ularning masʼuliyati sezilarli darajada oshiriladi;

ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishning ustuvor yoʻnalishlariga mos ravishda budjet mablagʻlarini taqsimlash samaradorligi oshiriladi, soliq-budjet siyosatining maqsadlariga erishishning samaradorligi va natijadorligini baholashning son va sifat koʻrsatkichlari joriy etiladi;

Davlat budjeti ijrosi jarayonida samaradorlikka va natijadorlikka erishiladi;

davlat investitsiyalarining samaradorligi va boshqarilishi yaxshilanadi;

davlat moliya tizimining barqarorligi mustahkamlanadi, soliq-budjet tavakkalchiliklari ishonchli baholanadi va minimallashtiriladi;

davlat qarzini samarali boshqarish tizimi joriy etiladi;

budjet jarayonida jamoatchilik va fuqarolar ishtirokini keng faollashtirish uchun budjet maʼlumotlarining oshkoralik darajasi oshiriladi;

samarali elektron davlat xaridlari tizimi joriy etiladi;

xalqaro moliya institutlarining reyting va indekslarida Oʻzbekistonning oʻrni yaxshilanadi.

Yuqorida qayd etilgan maqsadlar mantiqiy ketma-ketlikdan kelib chiqib shakllanadi. Aksariyat sohalarda asosiy eʼtibor amaldagi davlat moliyasini boshqarish tizimining bazaviy elementlarini yoki uslubiyotini takomillashtirishga qaratiladi.

Misol uchun, xukumatning rolini aniqlash uchun avval Hukumatning roli va javobgarligini, keyin esa mahalliy boshqaruv organlari, soʻngra yanada kengroq qamrovda — yaʼni davlat sektorida, koʻrib chiqish zarur.

Shu tarzda, oʻrta muddatli strategik budjetni ishlab chiqish va natijaga yoʻnaltirilganlikka oʻtish jarayonidan oldin yillik budjet taqvimini mustahkamlash zarur.

Hukumatning barcha hatti-harakatlari toʻgʻrisida ishonchli, oʻz vaqtida va har tomonlama taqdim qilinadigan maʼlumotlar belgilangan maqsadlarga erishish va lozim darajadagi hisobdorlikni taʼminlash uchun muhim ahamiyatga ega.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 506-son qaroriga 2-ILOVA

2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha

T/r Maqsad Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddatlari Masʼul ijrochilar Texnik yordam va trening 1-boʻlim. Soliq-budjet siyosatiga strategik yondashuvni tatbiq etish maqsadida oʻrta muddatli budjet asoslarini ishlab chiqish hamda yillik budjetni shakllantirishning yangi “natijaga yoʻnaltirilgan budjet” tizimini joriy etish 1-bob. Budjet jarayonini takomillashtirish 1. Strategik budjetni shakllantirishda vosita sifatida foydalaniladigan Fiskal strategiyani ishlab chiqish. Budjetni shakllantirish jarayoniga koʻmaklashish maqsadida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan oʻrta muddatli davrga moʻljallangan Fiskal strategiyani ishlab chiqish va eʼlon qilish: oʻrta muddatli davr uchun makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlari; oʻrta muddatli davr uchun budjet siyosatining ustuvor yoʻnalishlari va soliq-budjet maqsadlari; keyingi moliya yili uchun budjet xarajatlarini va ular asosida kelgusi ikki yil uchun ishlab chiqiladigan maqsadli moʻljallar. Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Oʻrta muddatli davr uchun fiskal strategiya 2021-yil II chorak Vazirlar Mahkamasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasining texnik koʻmagini jalb etish 2. Makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlarining ishonchliligini oshirish. Makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlarni tuzish, prognozlashning amaldagi uslubiyotini takomillashtirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqish. Makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlarni hisobot davri yakunlari boʻyicha haqiqiy koʻrsatkichlar bilan farq qilish sabablarini oʻrganish orqali baholash. Chora-tadbirlar rejasi Tahliliy hisobot 2020-yil IV chorak 2021-yildan boshlab har yili I chorakda Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Budjet-soliq tadqiqotlari instituti 3. Yangi budjet taqvimini ishlab chiqish va tasdiqlash. Quyidagilarni nazarda tutuvchi budjetni shakllantirish muddatlarini (budjet taqvimini) qayta koʻrib chiqish: 1) Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan ikki bosqichda makroiqtisodiy koʻrsatkichlarni taqdim etish, bunda: oʻrta muddatli davr uchun kamida ikkita ssenariydagi asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlar prognozining dastlabki bahosi; oʻrta muddatli davr uchun asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlarning aniqlashtirilgan prognozi; 2) Fiskal strategiya bilan birga birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning qabul qilingan Hukumat qarorlari va Davlat dasturlariga asosan kelgusi oʻrta muddatli davrda amalga oshirilishi lozim boʻlgan yoki tugash muddati kelgan tadbirlar va ularni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar toʻgʻrisidagi dastlabki soʻrovlari asosida birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga budjetdan ajratiladigan chegaralangan miqdorlarini hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga ajratiladigan budjetlararo transfertlarning dastlabkimiqdorlarini Moliya vazirligi tomonidan ishlab chiqish hamda Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritish; 3) birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar hamda hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan oʻrta muddatli davr uchun budjet soʻrovlari tarmoq va hududiy rivojlantirish dasturlari, shuningdek, amaldagi qonun hujjatlariga asosan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi nazarda tutilgan Davlat dasturlari va boshqa tadbirlarga talab etiladigan xarajatlarning asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq, tasdiqlangan chegaralangan miqdorlar doirasida shakllantirish va tegishli moliya organiga taqdim etish; 4) hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan taqdim etilgan budjet soʻrovlari umumlashtirilgan holda Moliya vazirligiga taqdim etish; 5) Moliya vazirligi tomonidan kelgusi yil uchun Davlat budjetining loyihasini shakllantirish jarayonida budjet soʻrovlarida nazarda tutilgan maqsadlar uchun Davlat budjetidan tegishli mablagʻlar ajratilishining iqtisodiy asoslanganligini oʻrganish hamda samaradorligini baholash. Budjet kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va Osiyo taraqqiyot banki ekspertlarining texnik koʻmagi 4. Budjet soʻrovini shakllantirish jarayonini avtomatlashtirish. Budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilar tomonidan moliya organlariga budjet soʻrovlarini taqdim etish jarayonini “OʻzASBO” va DMBAT dasturiy majmualarini integratsiya qilish orqali avtomatlashtirish. Moliya vaziri buyrugʻi 2020-yil yakuniga qadar Moliya vazirligi 5. Budjet tashkilotlarining xarajatlar smetalari va shtatlar jadvallarini shakllantirish hamda ularning ijro jarayonini maksimal avtomatlashtirish. “OʻzASBO” dasturiy majmuasida umumtaʼlim maktablari va maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun yillik xarajatlar smetalarini yaratilgan elektron tarifikatsiya va shtatlar jadvali asosida shakllantirish hamda xodimlarning oylik maoshlarini hisoblashni ish haqi toʻlash moduliga bogʻlash ishlarini yakunlash. Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari, birlamchi tibbiy xizmat muassasalari, keyinchalik esa barcha budjet tashkilotlarining shtatlar jadvali, tarifikatsiya roʻyxatlarini tuzish, tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish mexanizmlarini avtomatlashtirish hamda xodimlarning oylik maoshlarini hisoblashni ish haqi toʻlash moduliga bogʻlash imkoniyatini yaratish. Dasturiy taʼminotni takomillashtirish 2020-yil III chorak 2021-yil I chorak Moliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi Moliya vazirligi, tarmoq vazirlik va idoralari 6. Budjetda nazarda tutilmagan yangi xarajatlarning moliyaviy oqibatlarini baholash funksiyalarini takomillashtirish. Moliya vazirligi hamda tarmoq vazirliklari oʻrtasida budjet vakolatlarini taqsimlash jarayoni yakunlangandan keyin joriy yil budjetida nazarda tutilmagan tashabbuslar ustidan lozim darajadagi nazoratni oʻrnatish, shuningdek, ularni uzoq muddatli soliq-budjet barqarorligiga taʼsirini tahlil qilish tizimini joriy etish. Bu jarayonni avval M�liya vazirligida boshlab, keyinchalik vazirliklarning oʻzida amalga oshirishni yoʻlga qoʻyish. Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2021-yil II chorak Moliya vazirligi AQSh Gʻaznachiligi ekspertlari koʻmagi 7. Birinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchilari sonini maqbullashtirish. Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar sonini maqbullashtirish nuqtai nazaridan tashkiliy asosda qayta koʻrib chiqilgan (oraliq) dastlabki budjet tasnifini tasdiqlash. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori loyihasi 2024-yil I chorak Moliya vazirligi 2-bob. Oʻrta muddatli budjet asoslarini ishlab chiqish (MTBF) 8. Oʻrta muddatli budjet asoslarining huquqiy bazasini taʼminlash. Oʻrta muddatli rejalashtirishni joriy etish uchun qonunchilikka tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, budjet taqvimini qayta koʻrib chiqish va budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning vakolatlarini qayta koʻrib chiqish. Oʻrta muddatli budjetni tayyorlash jarayonini ikki bosqichda (tuzish va tayyorlash) amalga oshirish boʻyicha yagona qoʻllanmalar toʻplami (sirkulyar) ni tayyorlash. Budjet kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2020-yil IV chorak 2021-yil II chorak Moliya vazirligi 9. Bazaviy xarajatlarni aniqlash uslubiyati. Amaldagi davlat dasturlarida belgilangan siyosatni davom ettirish, shuningdek, infratuzilmani saqlash boʻyicha kapital qoʻyilmalar uchun zarur boʻlgan bazaviy xarajatlarni aniqlash. Yaʼni, tarkibiga yangi tashabbuslar uchun zarur boʻladigan xarajatlarni hisobga olmagan holda budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilarning joriy xarajatlari hamda obyektlarni loyihalashtirish, qurish (rekonstruksiya qilish) va jihozlash uchun kapital qoʻyilmalar miqdorini hisoblash. Metodik qoʻllanma 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi 10. Navbatdagi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini shakllantirishda budjetdan ajratiladigan mablagʻlarning chegaralangan miqdorlarini yetkazish. 1. Birlamchi Fiskal strategiyani shakllantirishda umumlashgan xarajatlar prognozi doirasida nominal qiymatda xarajatlarning chegaralangan miqdorlarini oʻrta muddat uchun ishlab chiqish va har yili suzuvchi grafik asosida bir yildan qoʻshib borish. 2. Budjet mablagʻlarining chegaralangan miqdorlarini ajratish lozim boʻlgan birinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchilari qamrovini aniqlash hamda chegaralangan miqdorlarni hisoblash uslubiyatini, shuningdek, ularni qayta koʻrib chiqish shartlarini belgilash. 3. Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun budjetdan ajratiladigan budjet mablagʻlari chegaralangan miqdorlarini belgilash. 4. Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga hamda ular tasarrufidagi budjet tashkilotlari uchun budjet mablagʻlarining chegaralangan miqdorlarini belgilash jarayonini tartibga solish. Oʻrta muddatli budjet asoslarining mustahkamligini taʼminlash maqsadida zaxira mablagʻlarini shakllantirish uchun hisobga olinadigan tadbirlar va mezonlarni belgilash. Metodik qoʻllanma 2021-yil I chorak Moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va Osiyo taraqqiyot banki ekspertlarini jalb qilish 11. Uzoq muddatli soliq-budjet barqarorligini taʼminlash. Soliq-budjet barqarorligini yanada oshirish maqsadida soliq-budjet qoidalarini (uzoq muddatli soliq-budjet maqsadlarining miqdor koʻrsatkichlarini) baholash tizimini joriy etish. 2022 — 2024-yillar uchun fiskal strategiya tarkibida aks ettirish 2021-yil II chorak Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Markaziy bank Xalqaro valyuta jamgʻarmasi texnik koʻmagi 3-bob. Budjetning samaradorlik va natijadorlikka qarab yoʻnaltirilganligini oshirish 12. Xarajatlarning samaradorligini va natijadorligini baholash uslubiyatini bosqichma-bosqich joriy etish. Tajriba tariqasida tanlangan vazirlik va idoralar misolida avvalgi yillarda tadbirlarga yoʻnaltirilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlarning natijadorligini baholash. Baholash natijalaridan kelib chiqib, mazkur vazirlik va idoralarda xarajatlarning sifat va miqdor koʻrsatkichlarini belgilash hamda tajriba tariqasida ularni baholash tizimini joriy etish va shu asosda koʻrsatilgan vazirlik va idoralarning kelgusi yillar uchun budjetlarini shakllantirish. Tarmoq vazirliklari va boshqa birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun ularning budjet boʻyicha takliflari bilan bir qatorda samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish. Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning oʻz maqsadlarini belgilash va shunga muvofiq tadbirlarini rejalashtirish imkoniyatlarini oshirish maqsadida ularning budjet vakolatlarini kengaytirish mexanizmini joriy etish. Budjet tashkilotlari tomonidan xarajatlar smetasini rejalashtirishda iqtisodiy tasnif boʻyicha xarajatlar moddalarini yirik guruhlarga birlashtirish. 2021-yil uchun Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun loyihasida hamda budjetnomada aks ettirish Moliya vazirining Budjet tasnifiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi buyrugʻi 2020-yil IV chorak 2022-yil I chorak Moliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Suv xoʻjaligi vazirligi Moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Jahon bankining Institutsional salohiyatni oshirish loyihasi doirasida 13. Samaradorlik va natijadorlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sifatini oshirish. Budjetnoma tarkibida taqdim etiladigan budjet hujjatlarida bosqichma-bosqich xarajatlarni baholashning indikatorlarini va nazorat koʻrsatkichlarini koʻrsatishni kengaytirish va ular boʻyicha hisobotlarni taqdim qilib borishni yoʻlga qoʻyish. Budjetnoma loyihasi 2021 — 2025-yillar Moliya vazirligi, vazirlik va idoralar 14. Dasturiy budjetlashtirishni joriy etish uchun zarur boʻlgan mexanizmlarni belgilash. Dasturiy budjetlashtirish uchun zarur boʻlgan mexanizmlarni aniql?sh hamda mazkur tizimning afzallik va kamchiliklarini oʻrganish. Joriy va yangi tadbirlar uchun xarajatlarni aniqlash uslublarini ishlab chiqish. Davlat budjeti xarajatlarini dasturlar boʻyicha tasniflashni joriy etish. Moliya vazirining budjet tasnifiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi buyrugʻi. 2021-2022-yillar Moliya vazirligi 4-bob. Davlat investitsiyalarining samaradorligini oshirish 15. Davlat investitsiyalarini boshqarish (DIB) jarayonini takomillashtirish, investitsiya loyihasini saralash, moliyalashtirish va boshqarish jarayoniga jalb qilingan ishtirokchilarning vakolatlarini belgilash. Mavjud muammolar va toʻsiqlarni toʻlaqonli tushunib yetish maqsadida Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Davlat investitsiyalarini boshqarishni baholash (PIMA) mezonlariga muvofiq toʻliq tahlilini oʻtkazish hamda Davlat investitsiyalarini boshqarish jarayonini kuchaytirish uchun oʻrta muddatli harakatlar rejasini ishlab chiqish. Yuqoridagi tahlil natijalariga asoslangan holda: Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritish uchun taqdim etiladigan talabnomalarni budjet jarayoni bilan bevosita bogʻliqligini nazarda tutuvchi oʻrta muddatga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish tartibini ishlab chiqish. Tegishli tarmoqlar boʻyicha investitsiya loyihalarining ustuvorligini aniqlash va saralash mezonlarini oʻrnatish (ijtimoiy soha, yoʻl-transport infrastrukturasi, suv xoʻjaligi va melioratsiya va boshqa infratuzilma obyektlari) . Investitsiya loyihalari samaradorligini baholash tizimini joriy etish. Shu jumladan, obyektlarni dasturga kiritish bosqichida ham baholashni nazarda tutish, bunda tarmoq vazirliklari va idoralarning (buyurtmachilarning) Investitsiya dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirish jarayonidagi vakolatlariga aniqlik kiritish (investitsiya loyihalarini shakllantirish, tasdiqlash, amalga oshirish, samaradorligini monitoring qilish va baholash bosqichlarida) . XVJga Davlat investitsiyalarini boshqarishni baholash (PIMA) mezonlariga muvofiq toʻliq tahlilini oʻtkazish boʻyicha talabnoma kiritish Tahlil natijalariga asoslangan holda Vazirlar Mahkamasining qarori loyihasini kiritish 2020-yil avgust 2021yil II chorak Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro valyuta jamgʻarmasi diagnostikasi Jahon bankining Institutsional salohiyatni oshirish loyihasi doirasida 16. Davlat investitsiya loyihalarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi qarorlarni budjet jarayoni bilan integratsiyalash 1. Davlat investitsiya loyihalarini amalga oshirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish jarayonini budjet jarayoniga bosqichma-bosqich ratsionallashtirish va integratsiyalashda: Davlat investitsiya loyihalarini budjet chegaralari doirasida uzoq muddatga moʻljallangan tartibda tanlab olish va tasdiqlash; yakunlangan yoki yakunlanayotgan loyihalar boʻyicha saqlash va ekspluatatsiya xarajatlarini budjet xarajatlari prognozida hisobga olish. 2. “Investitsiya loyihalarini amalga oshirishni nazorat va monitoring qilish” avtomatlashtirilgan axborot tizimini amaliyotga joriy etish orqali investitsiyalar hisobi va hisobotini yuritish tartibini joriy etish. 3. Investitsiya dasturlarining ular tugallangan va ekspluatatsiyaga kiritilgandan soʻng operatsion va ekspluatatsiya xarajatlarini baholash orqali ularning iqtisodiy samaradorligini baholash tartibini ishlab chiqish va joriy etish. Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish “Investitsiya loyihalarini amalga oshirishni nazorat va monitoring qilish” avtomatlashtirilgan axborot tizimini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish Normativ-huquqiy hujjat 2021-yil II chorak 2020-yil III chorak 2021-yil II chorak Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, vazirlik va idoralar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2-boʻlim. Makrofiskal prognozlar ishonchliligini taʼminlash boʻyicha institutsional salohiyatni va budjet jarayoni ishtirokchilarining masʼuliyatini oshirish 5-bob. Davlat moliyasini boshqarish sohasida qonunchilik bazasini mustahkamlash 17. Amaldagi budjet qonunchiligi va normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish va oʻrganish. Budjet jarayonini tartibga soluvchi barcha normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish hamda yagona tizim va talablarni belgilaydigan qonunchilik bazasini shakllantirish. Bunda budjet tizimi budjetlarini shakllantirish, tayyorlash, koʻrib chiqish, qabul qilish, tasdiqlash va ijro etish jarayonidagi munosabatlarni tartibga soluvchi huquqiy bazani qayta koʻrib chiqish. Budjet qonunchiligiga hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish 2021 — 2024-yillar Moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 6-bob. Makrofiskal tahlil funksiyalarini mustahkamlash 18. Makrofiskal tahlilni oʻtkazish salohiyatini mustahkamlash. Makro va tarmoqlar kesimida soliq-budjet maʼlumotlarini tahlil qilish uchun koʻnikmalar va salohiyatni shakllantirish. Mazkur koʻnikmalarni fiskal tavakkalchiliklarni tahlil qilish, davlat ishtirokidagi korxonalarni boshqarish, davlat kafolatlari, davlat-xususiy sheriklik va infratuzilmaga investitsiyalar kiritish kabi sohalarda Moliya vazirligi funksiyalarini amalga oshirishda qoʻllash. Fiskal tavakkalchiliklarni boshqarish, makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlari masalalariga oid xalqaro oʻquv kurslarida xodimlar ishtirokini taʼminlash orqali institutsional salohiyatni oshirish. Oʻquv treninglari tashkil etish 2020-2021-yillar Moliya vazirligi, Budjet-soliq tadqiqotlari instituti Iqtisodchilarning katta boʻlmagan guruhini aniqlash va/yoki yollash va oʻqitish 19. Makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlarini tayyorlash mexanizmlarini qayta koʻrib chiqish va oʻzaro aloqalarni takomillashtirish. Makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlarini tayyorlash, jumladan, ularni budjet jarayoniga integratsiyalash hamda tegishli qarorlar qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarga boʻlgan talabni qondirish maqsadida prognozlarni batafsil aniqlashtirish darajasini va ularni taqdim etish boʻyicha vazirlik funksiyalarini belgilash. Makroiqtisodiy prognozlarni boshqa vakolatli organlar hamda xalqaro tashkilotlar tomonidan hisoblangan prognozlar bilan solishtirish orqali ularning ishonchliligini tasdiqlash. Makroiqtisodiy va soliq-budjet prognozlarini tayyorlash boʻyicha idoralararo ishchi guruhni tashkil etish. Moliya vazirining buyrugʻi 2020-yil IV chorak 2021-yil I chorak Moliya vazirligi, Markaziy bank, Budjet-soliq tadqiqotlari instituti 7-bob. Moliya vazirligi tarkibiy tuzilmasini qayta koʻrib chiqish 20. Moliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalarining funksional tuzilmasi tahlili. Vazirlik departamentlari, bosh boshqarmalari va boshqarmalari funksiyalarini, ularning tarmoq vazirliklari va boshqa birinchi va ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar bilan munosabatlarini oʻrganish. Xorijiy ekspertlarni jalb qilish 2021-yil I chorak Moliya vazirligi Mustaqil ekspertlar tomonidan tegishli funksiyalar diagnostikasini oʻtkazish 21. Moliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalarining biznes jarayonlarini takomillashtirish. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligidagi joriy biznes jarayonlarini oʻrganish, shuningdek, keyinchalik biznes jarayonlarini boshqarishning maqsadli modeli boʻyicha tavsiyalar, shu jumladan vazirlik faoliyatini avtomatlashtirish boʻyicha takliflar va yechimlar ishlab chiqish. Tahlil natijalariga koʻra, Moliya vazirligi biznes jarayonlarini avtomatlashtirish, optimallashtirish va axborot dasturlariga oʻzgartirishlar kiritish. Moliya vazirligi Gʻaznachiligining hududiy boʻlinmalari va Davlat moliyaviy nazorati departamentining faoliyatini qayta koʻrib chiqib, boshqarishning markazlashgan tizimini joriy etish masalalarini koʻrib chiqish. Moliya vaziri buyrugʻi 2021-yil IV chorak Moliya vazirligi Jahon bankining Institutsional salohiyatni oshirish loyihasi doirasida 8-bob. Soliq xizmatlarini koʻrsatish sifatini oshirish 22. Xizmat koʻrsatishga yoʻna?tirilgan soliq xizmatlarini rivojlantirish va soliq maʼmurchiligiga raqamli texnologiyalarni kiritish. Soliq xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha mobil ilovalar sonini koʻpaytirish. Onlayn nazorat-kassa apparati va virtual kassa tizimini qoʻllashni taʼminlash boʻyicha choralar koʻrish. Birlamchi hisob-kitob hujjatlarini (elektron hisob-fakturalar tizimini toʻliq joriy etish) raqamlashtirish va birxillashtirish. Soliq maʼmurchiligini takomillashtirish strategiyasi doirasida 2020-2021-yillar Davlat soliq qoʻmitasi 9-bob. Davlat xaridlari tizimini takomillashtirish 23. Davlat xaridlari sohasida normativ va uslubiy bazani takomillashtirish. Davlat xaridlarining tanlov va tender savdolari orqali amalga oshirish tartib-taomillarini axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda elektron shaklga oʻtkazish. Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, Adliya vazirligi Osiyo taraqqiyot banki va Fransiya rivojlanish agentligi yordami 24. Elektron davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish. Davlat xaridlari boʻyicha axborot tizimlariga xarid qilish tartib-taomillarining elektron shaklda amalga oshirilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish orqali ularni modernizatsiya qilish. Texnik talabnomalar ishlab chiqish 2020-2021-yillar Moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki 25. Davlat xaridlari jarayonlarida yanada ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash va raqobat muhitini yanada yaxshilash. Elektron xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirishning zamonaviy turlarini joriy qilish orqali davlat xaridlari jarayonlarida tadbirkorlik subyektlari ishtirokini tizimli koʻpaytirish va raqobat muhitini rivojlantirib borish. Moliya vaziri buyrugʻi 2023-2024-yillar Moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar Joriy holatni oʻrganish yuzasidan xalqaro moliya institutlari texnik koʻmagini jalb qilish 26. Davlat xaridlarining shaffofligi va maqsadliligini taʼminlash maqsadida monitoring qamrovini kengaytirish Korporativ buyurtmachilar tomonidan amalga oshiriladigan davlat xaridlarining shaffofligi va maqsadliligini taʼminlash maqsadida korporativ buyurtmachilarning xaridlarini axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda elektron monitoring qilishni bosqichma-bosqich tatbiq etish boʻyicha chora-tadbirlarni tashkil etish . Normativ-xuquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2021-yil II chorak Moliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Joriy holatni oʻrganish yuzasidan xalqaro moliya insti�utlari texnik koʻmagini jalb qilish 3-boʻlim. Budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar va mahalliy davlat hokimiyati organlarining budjet sohasidagi vakolatlarini va hisobdorligini oshirish hamda ularning masʼuliyatini kuchaytirish 10-bob. Budjet ustuvorligini taʼminlash 27. Budjet qamrovining toʻliqligi taʼminlash Konsolidatsiyalashgan budjet tarkibiga budjet tashkilotlarining barcha budjetdan tashqari jamgʻarmalarining kirishini nazarda tutadigan meʼyoriy talablarni oʻrnatish, shuningdek, budjet hisobotlarida (jumladan, Davlat moliyasi statistikani yuritish formatlarida) ularni aks ettirish uchun birxillashtirilgan hisobot shakllarini tasdiqlash. 2020-yil yakunlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotdan boshlab, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari va Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarma-sining daromad va xarajatlarini jamlangan holda, konsolidatsiyalashgan hisobotini taqdim etish hamda davlat maqsadli dasturlarini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi nomidan yoki Oʻzbekiston Respublikasi kafolati ostida jalb qilinadigan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qaytariladigan tashqi qarz oʻzlashtirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish. Byudjet kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Budjet ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot 2020-yil IV chorak 2021-yil I chorak Moliya vazirligi, boshqa vazirlik va idoralar Vazirlik va idoralarning iqtisodiy blok xodimlarini oʻqitish 28. Davlat sektori korxonalarining vakolat chegaralarini qayta koʻrib chiqish. Tarmoq vazirliklari, idoralar, davlat maqsadli jamgʻarmalari hamda davlat korxonalarining funksiya va vazifalarini tahlil qilish. Davlatning iqtisodiyotdagi ishtirokini qisqartirishga qaratgan holda davlat korxonalari faoliyatini tarkibiy oʻzgartirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, tarmoq vazirliklari va idoralari Joriy holatni oʻrganish yuzasidan xalqaro moliya institutlari texnik koʻmagini jalb qilish 29. Moliya vazirligi, tarmoq vazirliklari va boshqa birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarni qayta taqsimlash. Oʻrta muddatli budjetlashtirishga toʻliq oʻtishga tayyorgarlik koʻrish jarayonida budjet tashkilotlarining va davlat boshqaruvining quyi organlari javobgarligini va majburiyatlarini kuchaytirish maqsadida Moliya vazirligi va tarmoq vazirliklarining budjet va moliyani boshqarish sohasidagi vakolatlarini qayta koʻrib chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2021-yil II chorak Moliya vazirligi, tarmoq vazirliklari va idoralari Joriy holatni tahlil qilish va taklif ishlab chiqish boʻyicha xalqaro moliya institutlari texnik koʻmagini jalb qilish 30. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti jarayoni ishtirokchilarining hisobdorligini oshirish. Tarmoq vazirliklari, idoralar, davlat maqsadli jamgʻarmalari hamda davlat korxonalari tomonidan budjet mablagʻlari, davlat aktivlari va davlat resurslaridan foydalanganlik yuzasidan hisobot berish tartibini qayta koʻrib chiqish. Tahliliy hisobot hamda natijasi boʻyicha normativ-huquqiy hujjat qabul qilish 2021-yil may Moliya vazirligi, tarmoq vazirliklari va idoralari Xalqaro valyuta jamgʻarmasi navbatdagi missiyasi davrida muhokama qilish va tavsiyalarni olish 11-bob. Davlat budjeti darajalari oʻrtasida majburiyatlarni ajratish 31. Budjet tizimi darajalari oʻrtasidagi budjet munosabatlarini takomillashtirish. Jahon bankining xarajat vakolatlarini aniqlashtirish va daromadlarni davlat boshqaruvining turli darajasida taqsimlash nuqtai nazaridan oʻtkazilgan Davlat xarajatlari sharhidan kelib chiqib joriy budjetlararo munosabatlarni qayta koʻrib chiqish. Bunda mahalliy budjetlarning xarajat majburiyatlari bajarilmasligi boʻyicha jiddiy xavflarni keltirib chiqarmaydigan, mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlar hamda soliq va yigʻimlarni mahalliy budjetlarga biriktirish siyosatini davom ettirish. Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan mahalliy budjet parametrlarini mustaqil tayyorlash va tasdiqlash amaliyotini mustahkamlash. Budjet kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Amaliy treninglar tashkil etish 2020-yil IV chorak 2020-2021-yillar davomida Moliya vazirligi Jahon banki 32. Mahalliy budjetlarning barqarorligini taʼminlashga qaratilgan choralarni amalga oshirish. Mahalliy budjetlarning barqarorligini taʼminlashga qaratilgan budjet qoidalarinikuchaytirish. Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan budjet intizomi qoidalariga qatʼiy rioya qilish, jumladan: moliyalashtirish manbasi aniq boʻlmagan ishlarni boshlamaslik; davlat xaridlarini belgilanlangan tartibda amalga oshirish; parallel loyihalashti�ish, tender savdolarini oʻtkazmasdan qurish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirmaslik; ortiqcha shtat birliklari va samarasiz xarajatlarga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha doimiy nazorat olib borish. Budjet kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2020-yil IV chorak Doimiy ravishda Moliya vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4-boʻlim. Fiskal tavakkalchiliklarni baholash, moliyaviy aktivlar va majburiyatlar hisobini yuritish hamda ularni samarali boshqarish tizimini joriy etish 12-bob. Tavakkalchiliklarni boshqarish tizimini joriy etish 33. Fiskal tavakkalchilik-larni oshkor etish va tahlil qilish hamda boshqarishni takomillashtirish. Barcha muhim moliyaviy tavakkalchiliklarni fiskal tavakkalchiliklar toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettirish, shu jumladan: davlat kreditlari boʻyicha beriladigan kafolatlar va ularning benefitsiarlarini baholash; davlat sektori korxonalari, davlat-xususiy sheriklik bilan bogʻliq yashirin tavakkalchiliklar; davlat qarzi bilan bogʻliq tavakkalchiliklar tahlili. Budjetnoma tarkibida fiskal tavakkalchiliklar toʻgʻrisidagi hisobotni har yili eʼlon qilish. Moliya vazirligida moliyaviy tavakkalchiliklarni boshqarish funksiyasini joriy etish, shuningdek, ularni baholash uchun institutsional salohiyatini oshirish. Fiskal tavakkalchiliklarni boshqarish, shu jumladan davlat ishtirokidagi hamda davlat-xususiy sheriklik shartnomalari asosida faoliyat yurituvchi korxonalarga kreditlar, kafolatlar taqdim etish boʻyicha amaldagi normativ-huquqiy hujjatlardagi mavjud kamchiliklarni aniqlash va ularni bartaraf etish maqsadida qonunchilikka tegishli oʻzgartirishlar kiritish. Davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan moliyaviy tavakkalchiliklarni baholash uslubiyatini ishlab chiqish. Budjetnoma Moliya vazirining buyrugi Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Har yili III chorak 2021-yil I chorak 2021-yil IV chorak Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Budjet-soliq tadqiqotlari instituti, manfaatdor vazirlik va idoralar Xalqaro moliya institutlari koʻmagida xorijiy ekspertlarni jalb qilish 34. Davlat-xususiy sheriklikni tartibga solish boʻyicha qonuniy va institutsional asoslarni mustahkamlash. Moliya vazirligining soliq-budjet siyosatini yuritishga hamda davlat-xususiy sheriklik sohasida davlat siyosatini amalga oshirishga masʼul organ sifatidagi funksiyalarini inobatga olib, davlat-xususiy sherik-likning normativ-huquqiy va institutsional asosini yanada takomillashtirish. Davlat-xususiy sheriklik boʻyicha maʼlumotlarni va hisobotlarni, shuningdek, ularni amalga oshirish bilan bogʻliq yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tavakkalchiliklarni oshkor etish. Budjet kodeksi va normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish kiritish Muntazam ravishda rasmiy veb-saytda eʼlon qilish 2022-yil II chorak Doimiy Moliya vazirligi, Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi Xalqaro moliyaviy institutlar koʻmagida xorijiy ekspertlarni jalb qilish 13-bob. Aktivlar va majburiyatlarni boshqarish tizimini mustahkamlash 35. Aktivlar va majburiyatlarni boshqarish tizimini takomillashtirish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarda yanada toʻliqroq maʼlumot berish orqali nomoliyaviy aktivlarni hisobdan chiqarish jarayonining shaffofligini oshirish. Moliyaviy aktivlar (xususan, yuridik shaxslarning ustav fondidagi davlat ulushi) boʻyicha jamlanma hisobotni tuzish, aktivlarni toʻgʻri baholash va ularning moliyaviy koʻrsatkichlarini nazorat qilish. Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish kiritish 2022-yil I chorak Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Moliya vazirligi, tarmoq vazirlik va idoralari Xalqaro valyuta jamgʻarmasi texnik koʻmagida 36. Aktivlar va majburiyatlarni oshkor etishni yaxshilash. Budjet tashkilotlari va davlat maqsadli jamgʻarmalarining depozitlari, berilgan qarzlari va qarz majburiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ch�p etish. Davlat boshqaruvi sektorida moliyaviy va nomoliyaviy aktivlar va majburiyatlar balansi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish kiritish. Davlat boshqaruvi sektorining barcha moliyaviy aktivlari va majburiyatlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni tuzish va eʼlon qilish. Qarzdorliklar va moliyaviy oqimlarning oʻzgarishlari toʻgʻrisidagi hisobotni tuzish va eʼlon qilish. Ochiq budjet portalida eʼlon qilish Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarda aks ettirish 2021-yil II chorak 2020-yil IV chorak 2021-yil II chorak 2022-yil II chorak Moliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi texnik koʻmagida 37. Pul mablagʻlarini boshqarish tizimini takomillashtirish. Bunda: soddalashtirish va modernizatsiya qilish maqsadida budjet ijrosi va pul mablagʻlarini boshqarish jarayonlarini qayta koʻrib chiqish; xarajatlar va daromadlarni oʻz ichiga olgan holda respublika va mahalliy daraja�a pul oqimlarini xar oylik prognoz qilish tizimini joriy etish; DMBAT va “OʻzASBO”da toʻlovlarni nazorat qilish vositalarini joriy etish, toʻlov jarayonini avtomatlashtirish maqsadida budjet tashkilotlari tomonidan banklardan naqd pul mablagʻlarini olishda qogʻoz cheklardan foydalanish amaliyotini bekor qilish. Moliya vazirining buyrugʻi 2020-yil III chorak Moliya vazirligi, 38. Yagona gʻazna hisobraqami qamrovining toʻliqligini taʼminlash. Budjet tashkilotlarining (bosqichma-bosqich mudofaa va huquqni muhofaza qiluvchi organlarni ham hisobga olgan holda) banklardagi barcha hisobraqamlarini yopish orqali ularning milliy va xalqaro valyutadagi hisobraqamlarini Yagona gʻazna hisobvaragʻi (YaGʻH) bilan qamrovini kengaytirish. YaGʻH vaqtincha boʻsh mablagʻlaridan samarali foydalanish maqsadida likvidlilikni boshqarish uchun qoʻllaniladigan moliyaviy vositalar turini kengaytirish. Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish kiritish 2022-yil II chorak Moliya vazirligi, vazirlik va idoralar 14-bob. Davlat qarzini boshqarish tizimini takomillashtirish 39. Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat qarzi toʻgʻrisda”gi qonuni loyihasini ishlab chiqish. Oʻzbekiston Respublikasi davlat qarzini boshqarishning oʻrta muddatli maqsadlarini shakllantirish. Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni loyihasini tayyorlash 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 40. Davlat qarzi barqarorligini tahlil qilish amaliyotini joriy etish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti loyihasi bilan taqdim etiladigan budjet hujjatlari tarkibiga davlat qarzi barqarorligi tahlilini kiritish. Tahliliy hisobotni chop etish 2020-yil III chorak Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 41. Davlat qarzi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sifatini oshirish. Davlat qarzi statistikasining qamrovi va sifatini yaxshilash. Davlat qarzining avtomatik hisobini yuritish, hisoblash va hisobotlarni shakllantirish uchun Qarzni boshqarish va moliyaviy tahlil tizimini (DMFAS) joriy etish. Qoʻshma chora-tadbirlar rejasi 2020-yil III chorak Moliya vazirligi, Markaziy bank 5-boʻlim. Budjet hisobi standartlarini birxillashtirish, ichki nazorat va audit tizimini takomillashtirish orqali moliyaviy intizomni mustahkamlash hamda budjet jarayoni ustidan parlament va jamoatchilik nazoratini kuchaytirish 15-bob. Davlat sektorida budjet hisobi standartlarini birxillashtirish 42. Hisoblash metodi boʻyicha hisob yuritishga bosqichma-bosqich oʻtish. Davlat sektorida xalqaro moliyaviy hisobot standartlari (DSXMH) ga muvofiq hisoblash metodiga bosqichma-bosqich oʻtish chora-tadbirlarini ishlab chiqish. Qoʻshma chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, Davlat s�liq qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi va manfaatdor vazirlik idoralar Osiyo taraqqiyot banki yordami 43. Davlat boshqaruvi sektori uchun Yagona hisobraqamlar rejasini amaliyotga tadbiq etish. Moliya vazirligining axborot tizimiga yagona hisobraqamlar rejasi hamda yangilangan hisobot shakllarini joriy etish maqsadida texnik talabnoma ishlab chiqish. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan dasturiy taʼminotga oʻzgartirish kiritish yuzasidan “Fido Biznes” MChJ xizmatlari boʻyicha toʻlovlarni oshirish. Axborot tizimida yagona hisobraqamlar rejasi va moliyaviy hisobot shakllari sifatlishakllantirilishini oʻrganish va tahlil qilish maqsadida hududlarda sinov oʻtkazish. Axborot tizimida yagona schyotlar rejasini amaliyotga tatbiq etish. Texnik talabnomalar ishlab chiqish Hisob-kitoblarga asosan shartnoma tuzish hamda bajarilgan ishlar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish. 2020-yil III chorak 2020-yil yakuniga qadar 2020-yil IV chorak 2021-yil 1-yanvar Moliya vazirligi Osiyo taraqqiyot banki va Fransiya rivojlanish agentligi yordami 44. Davlat sektorida konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlarni shakllantirish Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlarni tuzish va taqdim etish boʻyicha tartib ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish 2021-yil I chorak Moliya vazirligi Osiyo taraqqiyot banki yordami 45. Budjet hisobi va hisoboti tizimida avtomatlashtirish darajasini oshirish uchun axborot tizimlarini takomillashtirish. Amaldagi budjet hisobi va hisobotlarini xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq avtomatlashtirish uchun DMBAT va “OʻzASBO” kabi dasturiy majmualarni yanada modernizatsiyalash. Tajriba loyihasini ishlab chiqish va amalga oshirish. Tajriba loyihasini baholash va amaliyotga toʻliq joriy etish. Texnik vazifalar ishlab chiqish, tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish kiritish 2020-yil III chorak 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi 16-bob. Ichki nazorat va ichki audit tizimini takomillashtirish 46. Ichki nazorat va ichki audit sohasini rivojlantirish boʻyicha islohotlarni amalga oshirish. Xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda vazirlik va idoralar, budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini va javobgarligini oshirishni nazarda tutuvchi Ichki nazorat va ichki auditni rivojlantirish konsepsiyasi loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda ichki nazorat va ichki audit tizimini joriy etishda institutsional salohiyatni oshirish uchun kerakli tadbirlar, harakatlarning mantiqiy ketma-ketligi, real muddatlar hamda amalga oshirish mexanizmlarini oʻz ichiga olgan harakatlar rejasi ishlab chiqilishi lozim. Ichki audit xizmatlari faoliyat-la�ini tartibga solish masalalari boʻyicha Moliya vazirligining tarmoq vazirlik va idoralar oʻrtasidagi munosabatlarining amaldagi rolini belgilash. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlarning hajmidan kelib chiqib, vazirlik va idoralarda bosqichma-bosqich ichki audit xizmatini joriy etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni loyihasi Normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2020-yil IV chorak 2021-yil II chorak 2021 — 2023-yillar Moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Jahon bankining Institutsional salohiyatni oshirish loyihasi doirasida 47. Ichki audit faoliyati boʻyicha qonunosti hujjatlarni va uslubiyotini ishlab chiqish va qabul qilish. Bunda: ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomni; ichki audit standartlari (sifat va ichki audit faoliyati natijalari sta?dartlari) ni; auditorlik tavakkalchiliklarini baholash uslubiyotini oʻz ichiga oluvchi ichki audit masalalari boʻyicha normativ bazani ishlab chiqish va tasdiqlash. Yangi normativ-xuquqiy bazani ishlab chiqish 2021-2022-yillar Moliya vazirligi Jahon bankining Institutsional salohiyatni oshirish loyihasi doirasida 48. Ichki audit uchun dasturiy taʼminot ishlab chiqish. Auditorlarga samarali auditorlik tekshiruvlarini hamda tavakkalchiliklar hisobini yuritishni taʼminlaydigan dasturiy taʼminot ishlab chiqish Dasturiy taʼminot ishlab chiqish 2021-yil IV chorak Moliya vazirligi 17-bob. Davlat moliyasi ustidan tashqi nazoratni kuchaytirish 49. Xalqaro standartlarga muvofiq Davlat moliyaviy nazorati tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha taklif tayyorlash. Davlat moliyaviy nazoratini tartibga soluvchi qonun loyihasini ishlab chiqish. Qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish 2021-yil II chorak Moliya vazirligi Osiyo taraqqiyot banki hamda Jahon bankining texnik koʻmagi 50. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti ustidan parlament nazoratini kuchaytirish. yillik budjet toʻgʻrisidagi qonunni koʻrib chiqish va tasdiqlash, shuningdek, uning ijrosi jarayonida Oliy Majlis funksiya va majburiyatlarini kuchaytirish. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Davlat budjeti boshqarmasi xodimlarining davlat moliyasini boshqarish sohasidagi salohiyatini oshirish. Budjet kodeksiga oʻzgartirishlar kiritish Moliyaviy-iqtisodiy treninglar 2020-yil III chorak 2020-2021-yillar Moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasi va Osiyo taraqqiyot banki ekspertlari 18-bob. Budjet jarayonida jamoatchilik ishtirokini taʼminlash 51. Budjet hujjatlaridan jamoatchilikning foydalanishini kengaytirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti hamda Toshkent shahar va viloyatlar mahalliy budjetlari tasdiqlangandan soʻng ularni nashr etish. Budjetnoma loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga taqdim etilgunga qadar nashr etish. Yil mobaynida har chorak hamda yillik ijro boʻyicha (qabul qilingan barcha budjet tasniflarini oʻz ichiga olgan holda) budjet ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni chop etish. Rasmiy veb-saytda eʼlon qilish Har yili I chorak Har yili III chorak Har chorak yakuni boʻyicha Moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari 52. Budjet jarayonida jamoatchilikning faol ishtirokini qoʻllab-quvvatlash. Budjetni tayyorlash va fuqarolar uchun budjet nashrini ishlab chiqish jarayoniga hamda oʻrta muddatli budjetning ustuvor yoʻnalishlarini muhokama qilishga jamoatchilik ishtirokini taʼminlashning ochiq mexanizmlarini keng qoʻllash boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va joriy etish. Olib borilayotgan budjet siyosatini aholining turli qatlamalariga taʼsirini oʻrganish hamda budjet siyosatida qabul qilinayotgan qarorlarni aholi tomonidan yaxshiroq tushunilishi uchun ularning natijalarini eʼlon qilish. Moliya vazirining buyrugʻi 2021-yil II chorak Moliya vazirligi BMTning Taraqqiyot dasturi 6-boʻlim. Budjet maʼlumotlarining ochiqligi, toʻliqligi va xalqaro standartlarga mosligini taʼminlash 19-bob. Soliq-budjet maʼlumotlarining keng qamrovliligini, solishtiriluvchanligini va yaxlitligini yaxshilash 53. Davlat moliyasi hisobotining institutsional qamrovini oshirish. Davlat moliyasi hisobotining institutsional qamrovini quyidagilar hisobiga yaxshilash: budjetdan tashqari jamgʻarmalar va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari hisob-raqamlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, shuningdek, tashqi manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettirish; Xalqaro valyuta jamgʻarmasi Davlat moliyasi statistikasining 2014-yilgi qoʻllanmasiga muvofiq davlat korxonalarining nobozor subyektlar sifatida tasniflanadigan soliq-budjet operatsiyalari hisobini yuritish; davlat ishtirokidagi korxonalarni kreditlash hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (“policy lending”) , shuningdek, moliyalashtirishning barcha operatsiyalarini toʻliq qamrab olishni taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan berilgan davlat kafolatlariga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq operatsiyalarni qoʻshish. Tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, vazirlik va idoralar Xalqaro valyuta jamgʻarmasining statistika departamenti bilan hamkorlik qilish 54. Soliq-budjet hisobotlarini xalqaro standartlar bilan muvofiqlashtirish. Milliy hisobotlarni, moliyalash-tirish operatsiyalari moliyaviy aktivlarni yoki moliyaviy majburiyatlarni qabul qilish sifatida tasniflanishni nazarda tutuvchi “Davlat moliya statistikasini yuritish qoʻllanmasi — 2014” (DMSQ-2014) hisobotlari formati bilan uygʻunlashtirish. Tegishli idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 2022-yil III chorak Moliya vazirligi Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Statistika �epartamenti 20-bob. Davlat soliq-budjet siyosati moʻljallari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kengaytirish 55. Milliy hisobotlarni “DMSQ-2014”ga muvofiqligini taʼminlash. Budjetnomada qoʻshimcha ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti koʻrsatkichlarini “DMSQ-2014” formatida ham taqdim etish amaliyotini joriy etish. Budjetnomada taqdim etilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining asosiy jamlangan koʻrsatkichlarini “DMSQ-2014” oʻrtasidagi farqni yorituvchi tushuntirish xatini kiritish. Budjetnoma tarkibidagi hujjatlar bilan birga taqdim etish Har yilibudjetnoma taqdim etish muddatlarida Moliya vazirligi 56. Budjet hujjatlarining shaffofligini oshirish. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonun loyihasi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot bilan bir vaqtda taqdim etiladigan budjet hujjatlari tarkibini quyidagilarni qoʻshish orqali kengaytirish: “DMSQ-2014”ning sof kreditlash /qarz olish konsepsiyasiga muvofiq budjet saldosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; daromadlarni asosiy komponentlarga, shu jumladan soliq boʻlmagan daromadlarga boʻlib chiqish; iqtisodiy va funksional tasniflar boʻyicha oʻtgan yil yakunlari, joriy yilda kutilayotgan xarajatlar hamda keyingi uch yil uchun prognozlar; daromadlar, xarajatlar va budjet balansi boʻyicha tushuntirishlar. Budjetnoma va budjet ijrosidagi hisobotlarda aks ettirish Budjetnoma va hisobotlarni taqdim etish muddatlarida Moliya vazirligi 57. Soliq xarajatlari boʻyicha maʼlumotlarni oshkor etish. Coliq imtiyozlari va preferensiyalari hisobini yuritish metodologiyasini ishlab chiqish. Budjetnoma tarkibida asosiy soliq imtiyozlari va preferensiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish. Tegishli normativ-hukuqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish Budjetnoma tarkibiga kiritish 2020-yil III chorak 2020-yil IV chorak Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻshmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi Xalqaro moliyaviy institutlarning texnik koʻmagini jalb etish 58. Ijtimoiy himoya dasturi boʻyicha ijtimoiy nafaqalar oluvchilar (benefitsiarlar) toʻgʻrisida maʼlumotlarni kengaytirish. Davlat tomonidan ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashning shaffofligini oshirish maqsadida ijtimoiy himoyaning yagona reyestrini ishlab chiqish va joriy etish. Dasturiy mahsulot 2020-yil IV chorak Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi UNICEF

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 24-avgust,

506-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.08.2020-y., 09/20/506/1210-son)

lex.uz