UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 2 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМА

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкларни расмийлаштириш, сақлаш ва уларга нисбатан қарор қабул қилишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш давомида аниқланган эгасиз ашёларни расмийлаштириш;

эгасиз ашёларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига олиб келишда хавфсизлик чораларини таъминлаш;

эгасиз ашёларни сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш;

эгасиз ашёларни сақлаш ва уларни экспертизадан ўтказиш (баҳолаш) тартиби;

аниқланган эгасиз ашёларга нисбатан қарор қабул қилиш ва уни бажариш тартиби.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 533-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда — Чегара қўшинлари) бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини (кейинги ўринларда — Давлат чегараси) қўриқлаш ва ҳимоя қилиш давомида аниқланган эгасиз ашёлар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкларни (кейинги ўринларда — эгасиз ашё) расмийлаштириш, сақлаш, экспертизадан ўтказиш (баҳолаш), уларга нисбатан қарор қабул қилиш ва уларни сотиш тартибини белгилайди.

Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар Низомга иловага мувофиқ схемада белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Эгасиз ашё деганда, Давлат чегарасининг ўтказиш пунктларидан ташқари ҳудудда Давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказилишига уринилган вақтда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан аниқланган, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 7-бобида назарда тутилган эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган моддий неъматлар тушунилади.

3. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва олиб юриш тақиқланган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди ва улар юзасидан қонун талабларига мувофиқ қарор қабул қилинади.

2-боб. Эгасиз ашёларни расмийлаштириш тартиби

4. Чегара қўшинлари аниқлаган эгасиз ашёлар улар топилган жойда синчковлик билан кўздан кечирилади, фото суратга олинади ҳамда ваколатли мансабдор шахс томонидан кўздан кечириш баённомаси тузилиб, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) баённомани тузиш вақти ва жойи;

б) баённома тузувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва ҳарбий унвони;

в) эгасиз ашёни олиб қўйишда иштирок этган холислар (гувоҳлар, мутахассис ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

г) эгасиз ашёлар аниқланган вақт ва жой;

д) эгасиз ашёнинг номи, сони ва алоҳида (идентификация) белгилари (вазни, ҳажми, узунлиги, фойдаланилганлик ҳолати ва бошқалар).

Баённома ваколатли мансабдор шахс, эгасиз ашёни аниқлаган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва холислар (гувоҳлар, мутахассис ва бошқалар) томонидан имзоланади.

5. Давлат чегарасида эгасиз ашёни аниқлаган ҳарбий хизматчилар ва мазкур аниқланган ашё юзасидан холис (гувоҳ), мутахассис ва эксперт сифатида жалб қилинган шахслардан тушунтириш хатлари олинади.

6. Эгасиз ашёлар Чегара қўшинлари бўлинмаларига зарур хавфсизлик ва сақлаш чораларини кўрган ҳолда олиб келинади.

7. Эгасиз ашё юзасидан расмийлаштирилган баённоманинг нусхаси ва унга оид барча маълумотлар Чегара қўшинлари қўмондонлигида умумлаштирилади.

3-боб. Эгасиз ашёларни Чегара қўшинлари бўлинмаларида сақлаш ва экспертизадан ўтказиш (баҳолаш) тартиби

8. Эгасиз ашёлар улар юзасидан қарор қабул қилингунга қадар Чегара қўшинлари бўлинмаларининг махсус омборларида сақланади.

9. Тез бузиладиган товарлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа ашёлар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда, Чегара қўшинлари бўлинмаларида мавжуд бўлган музлатгич (совитгич) ларда сақланади.

10. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари Чегара қўшинлари бўлинмалари омборларидаги махсус резервуарларда сақланади.

11. Майда ва йирик шохли ҳайвонлар, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар Чегара қўшинлари бўлинмаларига ёки Чегара қўшинлари таъсислигидаги юридик шахслар ҳудудларига жойлаштирилади.

12. Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёларнинг истеъмол қилиш, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, уларни баҳолаш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахслари эгасиз ашё аниқлангандан бошлаб уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчи ташкилотни тайинлайди.

13. Экспертиза ашёнинг турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколати органлар (ташкилотлар) («Ўзстандарт» агентлиги ёки у томонидан аккредитация қилинган ташкилотлар, лабораториялар, фитосанитария, санитария-карантин ва ветеринария органлари, ихтисослаштирилган эксперт ташкилотлар ва бошқа муассасалар) (кейинги ўринларда — экспертиза органлари) томонидан ўтказилади. Экспертиза натижалари тўғрисида экспертиза органлари экспертиза тайинлангандан бошлаб уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — бир сутка мобайнида Чегара қўшинлари бўлинмаларига хулоса тақдим этади.

Уч сутка муддатда экспертиза ўтказиш мумкин бўлмаган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ашёларнинг айрим турлари, тез бузиладиган товарлардан ташқари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўтказилади.

Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш кунида амал қилган нархлар бўйича ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳоланади. Мутахассис баҳоловчи ташкилот тайинлангандан бошлаб уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса — бир сутка мобайнида ёзма равишда хулоса (маълумот) тақдим этади.

14. Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган эгасиз ашёлар бўйича Чегара қўшинлари бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан уларни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади.

Тез бузиладиган товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида амалга оширилади. Бошқа турдаги мол-мулкларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.

15. Эксперт, баҳоловчи ташкилот, шунингдек, бошқа мутахассислар ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий ва бошқача тарзда жавобгар бўладилар.

16. Эгасиз ашёлар уларнинг истеъмолга (фойдаланишга) яроқсизлиги бўйича хулоса олинган тақдирда, Чегара қўшинлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда йўқ қилинади.

4-боб. Эгасиз ашёларга нисбатан қарор қабул қилиш тартиби

17. Аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш тўғрисидаги қарор Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан жойларда ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссия) томонидан қабул қилинади. Ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тасдиқланади. Ҳудудий комиссияга Чегара қўшинлари оператив қўмондонлиги бошлиғи раҳбарлик қилади.

18. Ҳудудий комиссия тўпланган ҳужжатларга мувофиқ экспертиза ҳулосаси олингандан сўнг уч сутка мобайнида, тез бузиладиган ашёларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш ҳамда Чегара қўшинлари ҳисобига ўтказиш бўйича қарор қабул қилади. Қарор қабул қилингандан сўнг ҳудудий комиссия бир сутка ичида эгасиз деб топилган ашёларнинг ҳисобга олинишини таъминлайди.

Чегара қўшинлари бўлинмаларида фойдаланилмайдиган эгасиз ашёлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо ташкилотлари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг рухсатига асосан жисмоний ва юридик шахсларга беғараз берилиши мумкин.

19. Ҳудудий комиссиянинг қарорига мувофиқ Чегара қўшинлари ҳисобига ўтказилган эгасиз ашёларни Чегара қўшинлари бўлинмаларида ҳисобга олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, сарфлаш, сотувга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш (йўқ қилиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг уч сутка ичида қарордан кўчирма ашё топиб олинган жойдаги ички ишлар органига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълумот учун юборилади.

20. Эгасиз ашёларни сотишдан тушган пул маблағлари тўлиқ Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобига ўтказилади.

21. Эгасиз озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқли деб топилган ҳолатларда, Чегара қўшинлари шахсий таркибининг истеъмоли учун фойдаланилиши мумкин.

22. Эгасиз ашёларни расмийлаштириш ва сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

23. Ҳудудий комиссиянинг аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш ҳамда Чегара қўшинлари ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги қарори Чегара қўшинлари қўмондони томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

24. Ашёларни эгасиз деб топиш ва уларни Чегара қўшинлари ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги қарор бекор қилинганда ёки ўзгарганда, шунингдек, уларни натурада қайтариш ёки қийматини қоплаб бериш тўғрисида суд қарори қабул қилинган тақдирда, Чегара қўшинлари ушбу ашёларни белгиланган тартибда тегишли шахсларга қайтарилишини ёки уларнинг қиймати Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини таъминлайди.

5-боб. Якунловчи қоида

25. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар тартиби тўғрисида

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддат 1-босқич Чегара қўшинлари бўлинмалари Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш давомида эгасиз ашёларни аниқлаш. Доимо 2-босқич Чегара қўшинлари бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахслари Аниқланган эгасиз ашёларни кўздан кечириш, фото суратга олиш ҳамда ваколатли мансабдор шахс томонидан баённомани расмийлаштириш ва тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиш. Зудлик билан 3-босқич Чегара қўшинлари бўлинмаларининг ваколатли мансабдор шахслари Аниқланган эгасиз ашёлар юзасидан тегишли эксперт ва баҳоловчи ташкилотни тайинлаш. Тез бузиладиган товарлар бўйича — бир сутка мобайнида, қолган ашёлар бўйича — уч сутка мобайнида 4-босқич Экспертиза органлари ва баҳолаш ташкилотлари Аниқланган эгасиз ашёлар бўйича экспертиза ва баҳолаш хулосаларини бериш. Тез бузиладиган товарлар бўйича — бир сутка мобайнида, қолган ашёлар бўйича — уч сутка мобайнида 5-босқич Ҳудудий комиссия Аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш ҳамда Чегара қўшинлари ҳисобига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш. Тез бузиладиган товарлар бўйича — бир сутка мобайнида, қолган ашёлар бўйича — уч сутка мобайнида 6-босқич Чегара қўшинлари бўлинмалари Эгасиз деб топилган ашёларни Чегара қўшинлари бўлинмаларида ҳисобга олиш. Қарор қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида 7-босқич Чегара қўшинлари бўлинмалари Чегара қўшинлари бўлинмаларида фойдаланилмайдиган эгасиз ашёларни савдо ташкилотлари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда 8-босқич Чегара қўшинлари бўлинмалари Эгасиз ашёларни сотишдан тушган пул маблағларини Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобига ўтказиш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда 9-босқич Ҳудудий комиссия Аниқланган ашёларни эгасиз деб топиш тўғрисидаги қарордан кўчирмани ашё топиб олинган жойдаги ички ишлар органига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига юбориш. Қарор қабул қилингандан сўнг уч сутка мобайнида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 2 сентябрь,

533-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.09.2020 й., 09/20/533/1245-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulklarni rasmiylashtirish, saqlash va ularga nisbatan qaror qabul qilishni tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolar toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilish davomida aniqlangan egasiz ashyolarni rasmiylashtirish;

egasiz ashyolarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizligi xizmati Chegara qoʻshinlari boʻlinmalariga olib kelishda xavfsizlik choralarini taʼminlash;

egasiz ashyolarni saqlashda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilish;

egasiz ashyolarni saqlash va ularni ekspertizadan oʻtkazish (baholash) tartibi;

aniqlangan egasiz ashyolarga nisbatan qaror qabul qilish va uni bajarish tartibi.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi A.A. Azizov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 533-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolar toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari (keyingi oʻrinlarda — Chegara qoʻshinlari) boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini (keyingi oʻrinlarda — Davlat chegarasi) qoʻriqlash va himoya qilish davomida aniqlangan egasiz ashyolar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulklarni (keyingi oʻrinlarda — egasiz ashyo) rasmiylashtirish, saqlash, ekspertizadan oʻtkazish (baholash), ularga nisbatan qaror qabul qilish va ularni sotish tartibini belgilaydi.

Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolar yuzasidan amalga oshiriladigan tadbirlar Nizomga ilovaga muvofiq sxemada belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2. Egasiz ashyo deganda, Davlat chegarasining oʻtkazish punktlaridan tashqari hududda Davlat chegarasi orqali noqonuniy ravishda oʻtkazilishiga urinilgan vaqtda Chegara qoʻshinlari harbiy xizmatchilari tomonidan aniqlangan, Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 7-bobida nazarda tutilgan egasi boʻlmagan yoki egasi nomaʼlum boʻlgan moddiy neʼmatlar tushuniladi.

3. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksi bilan tayyorlash, saqlash, tashish va olib yurish taqiqlangan ashyolarga nisbatan tatbiq etilmaydi va ular yuzasidan qonun talablariga muvofiq qaror qabul qilinadi.

2-bob. Egasiz ashyolarni rasmiylashtirish tartibi

4. Chegara qoʻshinlari aniqlagan egasiz ashyolar ular topilgan joyda sinchkovlik bilan koʻzdan kechiriladi, foto suratga olinadi hamda vakolatli mansabdor shaxs tomonidan koʻzdan kechirish bayonnomasi tuzilib, unda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

a) bayonnomani tuzish vaqti va joyi;

b) bayonnoma tuzuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va harbiy unvoni;

v) egasiz ashyoni olib qoʻyishda ishtirok etgan xolislar (guvohlar, mutaxassis va boshqalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

g) egasiz ashyolar aniqlangan vaqt va joy;

d) egasiz ashyoning nomi, soni va alohida (identifikatsiya) belgilari (vazni, hajmi, uzunligi, foydalanilganlik holati va boshqalar).

Bayonnoma vakolatli mansabdor shaxs, egasiz ashyoni aniqlagan Chegara qoʻshinlari harbiy xizmatchilari va xolislar (guvohlar, mutaxassis va boshqalar) tomonidan imzolanadi.

5. Davlat chegarasida egasiz ashyoni aniqlagan harbiy xizmatchilar va mazkur aniqlangan ashyo yuzasidan xolis (guvoh), mutaxassis va ekspert sifatida jalb qilingan shaxslardan tushuntirish xatlari olinadi.

6. Egasiz ashyolar Chegara qoʻshinlari boʻlinmalariga zarur xavfsizlik va saqlash choralarini koʻrgan holda olib kelinadi.

7. Egasiz ashyo yuzasidan rasmiylashtirilgan bayonnomaning nusxasi va unga oid barcha maʼlumotlar Chegara qoʻshinlari qoʻmondonligida umumlashtiriladi.

3-bob. Egasiz ashyolarni Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarida saqlash va ekspertizadan oʻtkazish (baholash) tartibi

8. Egasiz ashyolar ular yuzasidan qaror qabul qilingunga qadar Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarining maxsus omborlarida saqlanadi.

9. Tez buziladigan tovarlar, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va boshqa ashyolar belgilangan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilingan holda, Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarida mavjud boʻlgan muzlatgich (sovitgich) larda saqlanadi.

10. Yoqilgʻi-moylash mahsulotlari Chegara qoʻshinlari boʻlinmalari omborlaridagi maxsus rezervuarlarda saqlanadi.

11. Mayda va yirik shoxli hayvonlar, parrandalar va boshqa hayvonlar Chegara qoʻshinlari boʻlinmalariga yoki Chegara qoʻshinlari taʼsisligidagi yuridik shaxslar hududlariga joylashtiriladi.

12. Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolarning isteʼmol qilish, foydalanish, qayta ishlash uchun yaroqliligini ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, ularni baholash maqsadida Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarining vakolatli mansabdor shaxslari egasiz ashyo aniqlangandan boshlab uch sutka mobaynida, tez buziladigan tovarlarga nisbatan esa — bir sutka mobaynida ekspert va baholovchi tashkilotni tayinlaydi.

13. Ekspertiza ashyoning turiga qarab qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli vakolati organlar (tashkilotlar) (“Oʻzstandart” agentligi yoki u tomonidan akkreditatsiya qilingan tashkilotlar, laboratoriyalar, fitosanitariya, sanitariya-karantin va veterinariya organlari, ixtisoslashtirilgan ekspert tashkilotlar va boshqa muassasalar) (keyingi oʻrinlarda — ekspertiza organlari) tomonidan oʻtkaziladi. Ekspertiza natijalari toʻgʻrisida ekspertiza organlari ekspertiza tayinlangandan boshlab uch sutka mobaynida, tez buziladigan tovarlar boʻyicha esa — bir sutka mobaynida Chegara qoʻshinlari boʻlinmalariga xulosa taqdim etadi.

Uch sutka muddatda ekspertiza oʻtkazish mumkin boʻlmagan, oʻziga xos xususiyatlarga ega boʻlgan ashyolarning ayrim turlari, tez buziladigan tovarlardan tashqari qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda oʻtkaziladi.

Mol-mulk baholovchi tashkilot tomonidan baholash kunida amal qilgan narxlar boʻyicha ichki bozorda talab va taklif konyunkturasining mavjud maʼlumotlari asosida baholanadi. Mutaxassis baholovchi tashkilot tayinlangandan boshlab uch sutka mobaynida, tez buziladigan tovarlar boʻyicha esa — bir sutka mobaynida yozma ravishda xulosa (maʼlumot) taqdim etadi.

14. Majburiy sertifikatlanishi kerak boʻlgan (etil, oziq-ovqat spirti, alkogolli mahsulotlar, pivo, tamaki mahsulotlari, dori vositalari va tibbiy jihozlar, oziq-ovqatga biologik aktiv qoʻshimchalar, oziq-ovqat qoʻshimchalari bundan mustasno) va ular boʻyicha muvofiqlik sertifikatlari mavjud boʻlmagan egasiz ashyolar boʻyicha Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarining vakolatli mansabdor shaxslari tomonidan ularni sertifikatlashtirish va belgilangan tartibda muvofiqlik sertifikatini olish uchun sertifikatlashtirish organiga buyurtmanoma beriladi.

Tez buziladigan tovarlarga muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish va berish barcha zarur hujjatlar (sinov bayonnomalari, ishlab chiqarishni baholash dalolatnomasi, sanitariya-epidemiologiya, veterinariya, fitosanitariya xulosalari) taqdim etilgan vaqtdan boshlab bir sutka mobaynida amalga oshiriladi. Boshqa turdagi mol-mulklarga muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish va berish muddati qonunchilik hujjatlarida belgilanadi.

15. Ekspert, baholovchi tashkilot, shuningdek, boshqa mutaxassislar oʻzlari bergan xulosaning ishonchliligi va xolisligi uchun qonun hujjatlarida belgilangan tartibda toʻliq moddiy va boshqacha tarzda javobgar boʻladilar.

16. Egasiz ashyolar ularning isteʼmolga (foydalanishga) yaroqsizligi boʻyicha xulosa olingan taqdirda, Chegara qoʻshinlari tomonidan tegishli dalolatnoma tuzilgan holda yoʻq qilinadi.

4-bob. Egasiz ashyolarga nisbatan qaror qabul qilish tartibi

17. Aniqlangan ashyolarni egasiz deb topish toʻgʻrisidagi qaror Davlat xavfsizlik xizmati raisining buyrugʻi bilan joylarda tashkil etiladigan hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda – hududiy komissiya) tomonidan qabul qilinadi. Hududiy komissiyaning namunaviy tarkibi va faoliyatini tashkil etish tartibi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan tasdiqlanadi. Hududiy komissiyaga Chegara qoʻshinlari operativ qoʻmondonligi boshligʻi rahbarlik qiladi.

18. Hududiy komissiya toʻplangan hujjatlarga muvofiq ekspertiza hulosasi olingandan soʻng uch sutka mobaynida, tez buziladigan ashyolarga nisbatan esa — bir sutka mobaynida aniqlangan ashyolarni egasiz deb topish hamda Chegara qoʻshinlari hisobiga oʻtkazish boʻyicha qaror qabul qiladi. Qaror qabul qilingandan soʻng hududiy komissiya bir sutka ichida egasiz deb topilgan ashyolarning hisobga olinishini taʼminlaydi.

Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarida foydalanilmaydigan egasiz ashyolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda savdo tashkilotlari orqali yoki toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotilishi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati rahbariyatining ruxsatiga asosan jismoniy va yuridik shaxslarga begʻaraz berilishi mumkin.

19. Hududiy komissiyaning qaroriga muvofiq Chegara qoʻshinlari hisobiga oʻtkazilgan egasiz ashyolarni Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarida hisobga olish, saqlash, tashish, oʻtkazish, sarflash, sotuvga qoʻyish va hisobdan chiqarish (yoʻq qilish) tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan belgilanadi.

Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilishda Chegara qoʻshinlari boʻlinmalari tomonidan aniqlangan ashyolarni egasiz deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng uch sutka ichida qarordan koʻchirma ashyo topib olingan joydagi ichki ishlar organiga va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga maʼlumot uchun yuboriladi.

20. Egasiz ashyolarni sotishdan tushgan pul mablagʻlari toʻliq Chegara qoʻshinlarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisobiga oʻtkaziladi.

21. Egasiz oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmolga yaroqli deb topilgan holatlarda, Chegara qoʻshinlari shaxsiy tarkibining isteʼmoli uchun foydalanilishi mumkin.

22. Egasiz ashyolarni rasmiylashtirish va saqlash bilan bogʻliq barcha xarajatlar Chegara qoʻshinlarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi.

23. Hududiy komissiyaning aniqlangan ashyolarni egasiz deb topish hamda Chegara qoʻshinlari hisobiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarori Chegara qoʻshinlari qoʻmondoni tomonidan bekor qilinishi yoki oʻzgartirilishi mumkin.

24. Ashyolarni egasiz deb topish va ularni Chegara qoʻshinlari hisobiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror bekor qilinganda yoki oʻzgarganda, shuningdek, ularni naturada qaytarish yoki qiymatini qoplab berish toʻgʻrisida sud qarori qabul qilingan taqdirda, Chegara qoʻshinlari ushbu ashyolarni belgilangan tartibda tegishli shaxslarga qaytarilishini yoki ularning qiymati Chegara qoʻshinlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplab berilishini taʼminlaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

25. Ushbu Nizom talablarini buzishda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

Nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasida aniqlangan egasiz ashyolar yuzasidan amalga oshiriladigan tadbirlar tartibi toʻgʻrisida

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddat 1-bosqich Chegara qoʻshinlari boʻlinmalari Davlat chegarasini qoʻriqlash va himoya qilish davomida egasiz ashyolarni aniqlash. Doimo 2-bosqich Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarining vakolatli mansabdor shaxslari Aniqlangan egasiz ashyolarni koʻzdan kechirish, foto suratga olish hamda vakolatli mansabdor shaxs tomonidan bayonnomani rasmiylashtirish va tegishli shaxslardan tushuntirish xatlari olish. Zudlik bilan 3-bosqich Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarining vakolatli mansabdor shaxslari Aniqlangan egasiz ashyolar yuzasidan tegishli ekspert va baholovchi tashkilotni tayinlash. Tez buziladigan tovarlar boʻyicha — bir sutka mobaynida, qolgan ashyolar boʻyicha — uch sutka mobaynida 4-bosqich Ekspertiza organlari va baholash tashkilotlari Aniqlangan egasiz ashyolar boʻyicha ekspertiza va baholash xulosalarini berish. Tez buziladigan tovarlar boʻyicha — bir sutka mobaynida, qolgan ashyolar boʻyicha — uch sutka mobaynida 5-bosqich Hududiy komissiya Aniqlangan ashyolarni egasiz deb topish hamda Chegara qoʻshinlari hisobiga oʻtkazish boʻyicha qaror qabul qilish. Tez buziladigan tovarlar boʻyicha — bir sutka mobaynida, qolgan ashyolar boʻyicha — uch sutka mobaynida 6-bosqich Chegara qoʻshinlari boʻlinmalari Egasiz deb topilgan ashyolarni Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarida hisobga olish. Qaror qabul qilingandan soʻng bir sutka mobaynida 7-bosqich Chegara qoʻshinlari boʻlinmalari Chegara qoʻshinlari boʻlinmalarida foydalanilmaydigan egasiz ashyolarni savdo tashkilotlari orqali yoki toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida sotish. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatda 8-bosqich Chegara qoʻshinlari boʻlinmalari Egasiz ashyolarni sotishdan tushgan pul mablagʻlarini Chegara qoʻshinlarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi hisobiga oʻtkazish. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatda 9-bosqich Hududiy komissiya Aniqlangan ashyolarni egasiz deb topish toʻgʻrisidagi qarordan koʻchirmani ashyo topib olingan joydagi ichki ishlar organiga va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga yuborish. Qaror qabul qilingandan soʻng uch sutka mobaynida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 2-sentabr,

533-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.09.2020-y., 09/20/533/1245-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz