UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 27 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 августа 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 August 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистонда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтариш, илғор хорижий тажрибага асосланган диагностика ва даволаш технологияларини, шу жумладан телемедицина, рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасалари имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корея Республикаси ҳамкорлигида ва иқтисодий ривожланиш жамғармасининг молиявий ҳамкорлигида «Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини тузиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 10 декабрдаги ПҚ-2082-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — объект) қуриб битказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг объектда 280 ўринли давлат муассасаси шаклидаги Болалар миллий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан нейрохирургия, кардиохирургия, оторинолорингология каби соҳаларни ривожлантириш;

республика ва ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини педиатриянинг барча йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш, ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этиш;

педиатриянинг барча йўналишлари бўйича тиббиёт соҳасидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда тиббиёт кадрларини тайёрлашда иштирок этиш;

болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

тиббий туризм соҳасида тиббий хизматлар ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва мазкур хизматлар экспорти ҳажмини ошириш.

4. 2020 — 2022 йилларда болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

телемедицина ва бошқа юқори рақамли технологияларни қўллаган ҳолда, болаларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш;

болаларга юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

педиатрия соҳасида ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этишни кенгайтириш.

5. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига 1 — 4-иловалар қоидалари Марказ фаолиятига ҳам татбиқ этилади.

Бунда касалликни юқори технологиялар ёрдамида даволайдиган турлар бўйича харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги республика болалар тиббиёт муассасалари ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан берилган йўлланмаларга (ордерларга) асосан табақалаштирилган тарифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

6. Марказга:

хорижий ва маҳаллий мутахассисларни бошқарувчи, консультант, маслаҳатчи ва тиббиёт ходими сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маоши ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;

лаборатория, радиология, нуклеар тиббиёт ва гемодиализ хизматларини ижара ҳамда аутсорсинг механизмларини қўллаш орқали тажрибали нодавлат тиббиёт ташкилотларига бериш;

штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари Марказ бўйсунувига ўтказилсин.

Белгилансинки:

ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари юридик шахс мақомини ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолади;

Марказ ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари болалар бўлими фаолиятига услубий раҳбарлик қилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўн кун муддатда:

а) Марказ устави ва унинг тузилмасини;

Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган беморларни танлаш мезонлари, заруратга кўра, уларни навбатга қўйиш ва шифохонага ётқизиш, шу жумладан шошилинч ва фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

б) Марказнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқласин ва Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин;

Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари клиник базаларини Марказда жойлаштирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Марказ, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари (бўлимлари) ўртасида телемедицина алоқасини ўрнатишни таъминласин. Бунда:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020 йил 1 декабрга қадар Марказ, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларини (бўлимларини) юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш ва барча ҳудудларда белгиланган тартибда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 январга қадар телемедицина йўналишидаги лойиҳанинг амалга оширилишини таъминласин.

Ушбу бандда белгиланган тадбирлар жалб қилинадиган чет эл инвестициялари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган харидлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

2020 йил сентябрдан бошлаб икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағларни асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ;

республика болалар тиббиёт муассасалари ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан бериладиган йўлланмаларга (ордерларга) асосан табақалаштирилган тарифлар асосида Марказ томонидан кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 523-сон қарорига ИЛОВА

2020 — 2022 йилларда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Бажариш муддатлари Сумма Молиялаштириш манбаи Ижрочилар I. Болаларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш буйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш 1. Болалар миллий тиббиёт маркази штат бирликларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг тузилмаси, умумий ўринлар фонди, штат бирликлари ва Низомини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи 2020 йил август - - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) 2. Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро стандартларга мос келадиган тиббий хизматларни кўрсатиш ва бемор хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун «JCI» ташкилотида халқаро аккредитациядан ўтиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил 1 декабр 400 минг АҚШ долл Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) гранти Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) , Болалар миллий тиббиёт маркази 3. Болаларга юқори технологик ёрдам кўрсатишнинг янги имконияти асосида ташхис қўйиш ва касалликларни даволаш стандартларини ҳамда клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020-2021 йиллар - - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) 4. Ўзбекистонда генетик омилларни ҳисобга олган ҳолда эрта ташхис қўйиш , прогнозлаш ва даволашнинг янги персоналлашган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йилдан бошлаб Ҳисоб-китоблар асосида Болалар миллий тиббиёт марказининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлик ва хайрия маблағлар? Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Болалар миллий тиббиёт маркази 5. Позитрон-эмиссион томография ва гамма-камера текширувлари учун зарур бўлган радиоизотоп ашёларни етказиш, созлаш ва Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш учун радиоактив назорат ускуналарига лицензия олиш. Режа бўйича 2021-2022 йилларда Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида хамда Халқаро молия институтлари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Республика санитария-эпидемиология хизмати (Юсупалиев), «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (Гуломов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) II. Телемедицина ва бошқа юқори рақамли технологияларни қўллаган ҳолда, болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш 6. Болалар миллий тиббиёт марказида Пусан Университети ва ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари билан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, ўзаро маълумотлар алмашувини ҳамда таълим олиш, малака ошириш ва масофавий телемедицинани босқичма-босқич татбиқ этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020-2021 йиллар Ҳисоб-китоблар асосида Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари, Корея Республикаси Пусан Университети ва KHIDI ташкилоти грантлари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Молия вазирлиги (Ишметов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) 7. Болалар миллий тиббиёт марказининг «Шифохона ахборот тизими» орқали HIS тизимини EMR даражасига етказиш ва HIMSS сертификатини олиш; Ташкилий чора-тадбирлар 2020-2021 1 млн АҚШ долл Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари, Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) гранти, Маҳаллий бюджет маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари барча ҳудудийкўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида «Шифохона ахборот тизимини» (HIS) шакллантириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 — 2022 йиллар 6 млрд сўм 8. «Электрон поликлиника» намунавий ахборот тизимини ишга тушириш ҳамда қуйидаги имкониятларни яратиш: шифокорлар иш жадвалини шакллантириш; тиббиёт муассасаларининг жойлашган жойи ва уларнинг иш соатлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш; «Шифокор қабулига ёзилиш» электрон хизматини жорий қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020-2021 4600 минг АҚШ долл Халқаро молия институтлари кредит маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) III. Болаларга юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш 9. Болалар миллий тиббиёт марказ фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида 2 та енгил ва 1 та юк ташиш автомобилини; ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларига 13 та енгил хизмат автомобилини харид қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 - 2021 йиллар 850млн, сўм Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Молия вазирлиги (Ишметов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 1500,0 млн,сўм 10. Нукус шаҳрида Шайх Ҳалифа номидаги «Она ва бола» марказини халқаро талаблар ва стандартлар асосида қуриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020-2021 йиллар 7 млн. АҚШ доллари «Khalifa Bin Zayed AI Nahyan Foundation» (ОАЭ) ташкилоти грант маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 11. Юқори технологияли ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ходимларининг малакасини ошириш. Режа-жадвал Доимий Ҳисоб-китоблар асосида Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Болалар миллий тиббиёт маркази (Ж афаров ) 12. Хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт, таълим ва илмий муассасаларида малакали соҳа мутахассисларини тайёрлаш; 2021 йилдан бошлаб Ҳисоб-китоблар асосида «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмурадов) «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида мутахассислик йўналиши бўйича кадрларни танлов асосида хорижий тиббиёт, таълим ва илмий муассасаларнинг клиник ординатура, магистратура ва докторантура босқичларида тайёрлаш; Танлов асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш орқали уларнинг қисқа ва узоқ муддатли малакасини ошириш. Режа жадвал 13. Халқаро илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш: болалар жарроҳлиги ва педиатрия соҳасида малакали хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда юқори технологияли амалиётларни ўтказиш; касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика усуллари бўйича семинарлар, конференциялар, тренинглар ҳамда вебинарлар ўтказиш хамда ўзаро илмий тадқиқотлар олиб бориш. Режа асосида Доимий Ҳисоб-китоблар асосида Давлат тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Болалар миллий тиббиёт маркази 14. Миллий болалар тиббиёт марказида умумлаштирилган болалар гематология-онкология бўлими мавжудлиги сабабли ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларда умумлаштирилган бўлимлар жорий этиш. Ўзбекистонда жорий этилган «Болалар гематологияси » ва «Болалар онкологияси» соҳаларини умумлаштириб, дунё стандартларига мос равишда «Болалар ва ўсмирлар гематология ва онкологияси» номлисоҳани татбиқ килиш ва шу йуналишда магистратура, ихтисослаш ва малака ошириш курслари дастурида кадрлар тайёрлаш Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошида «Болалар гематология ва онкологияси » курси ташкил қилиш. Болалар онкология бўлимларини вилоят онкодиспансерларидан ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларига ўтказиш ва умумлаштирилган болалар гематология-онкология бўлимлари ташкил килиш Режа асосида 2020-2021 йиллар Ҳисоб-китоблар асосида Жахон согликни саклаш ташкилотини сармояси хисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Болалар миллий тиббиёт маркази 15. Марказда тиббиёт йўналишида мақолалар чоп этиш ва илм-фанни ривожлантириш максадида Олий аттестация комиссияси рўйхатидан ўтган «Болалар миллий марказининг ахборотномаси» журналини таъсис этиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020-2021 йиллар Ҳисоб-китоблар асосида Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Болалар миллий тиббиёт маркази 16. Болалар миллий тиббиёт маркази базасида китоб -журналлар ва ахборот — ресурс маркази ташкил этиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил 4 чорак Ҳисоб-китоблар асосида KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Болалар миллий тиббиёт маркази 17. Болалар миллий тиббиёт марказда болалар жарроҳлиги йўналиши учун махсус илмий кенгаш ташкил қилиш Режа асосида 2021 йил - - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Олий аттестация комиссияси (Юсупов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов) 18. Клиник ординатурада Болалар миллий тиббиёт маркази йўналишлари буйича мутахассислар тайёрлаш Йиллик режа 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоблар асосида Маҳаллий бюджет маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ) 19. Мактаб ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни ўтказиш: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Соғлиқни сақлашга кўмаклашувчи мактаблар» дастурининг республиканинг 3 та вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида тажриба лойиҳасини жорий қилиш; миллий дастур асосида ўсмирлар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича глобал изланиш ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил 34,0 минг АҚШ доллари ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов) , Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) , тегишли ҳокимликла

Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш учун 8 ,35 млрд сўм ва 12,64 млн АҚШ доллари талаб этилади, шундан: млрд сўмда млн АҚШ долларида Давлат бюджети маблағлари 2 , 35 - Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари - 7 Халқаро молия ташкилотлар нинг кредит маблағлари ва грантлари 6,0 5,64

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 27 август,

523-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/523/1244-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR REJASI

Oʻzbekiston Respublikasi Bolalar milliy tibbiyot markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekistonda bolalarga koʻrsatilayotgan tibbiy yordam sifatini yangi bosqichga koʻtarish, ilgʻor xorijiy tajribaga asoslangan diagnostika va davolash texnologiyalarini, shu jumladan telemeditsina, raqamlashtirish imkoniyatlaridan foydalangan holda bolalarga ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam xizmatlarini koʻrsatish hamda hududiy tibbiyot muassasalari imkoniyatlarini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koreya Respublikasi hamkorligida va iqtisodiy rivojlanish jamgʻarmasining moliyaviy hamkorligida “Bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazini tuzish” loyihasini amalga oshirish boʻyicha dastlabki chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2013-yil 10-dekabrdagi PQ-2082-son qaroriga muvofiq Toshkent shahrining Yashnobod tumanida tibbiy yordam koʻrsatishga ixtisoslashtirilgan bino va inshootlar (keyingi oʻrinlarda — obyekt) qurib bitkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining obyektda 280 oʻrinli davlat muassasasi shaklidagi Bolalar milliy tibbiyot markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar Markaz faoliyatining asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:

pediatriyaning barcha yoʻnalishlarida diagnostika, davolash, profilaktika va reabilitatsiya boʻyicha ixtisoslashtirilgan va yuqori texnologik tibbiy yordam koʻrsatish, shu jumladan neyroxirurgiya, kardioxirurgiya, otorinoloringologiya kabi sohalarni rivojlantirish;

respublika va hududiy tibbiyot muassasalari hamda tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari faoliyatini pediatriyaning barcha yoʻnalishlari boʻyicha muvofiqlashtirish, ixtisoslashtirilgan, shu jumladan yuqori texnologik diagnostika va davolash amaliyotlarini joriy etish;

pediatriyaning barcha yoʻnalishlari boʻyicha tibbiyot sohasidagi taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda tibbiyot kadrlarini tayyorlashda ishtirok etish;

bolalar kasalliklari boʻyicha fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy izlanish hamda tadqiqotlar olib borish, ularning natijalarini keng joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

xorijiy ilmiy-tadqiqot tibbiyot markazlari, klinikalar va taʼlim muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini rivojlantirish, qoʻshma ilmiy loyihalarni amalga oshirish;

tibbiy turizm sohasida tibbiy xizmatlar va yuqori malakali tibbiyot kadrlarini tayyorlash va mazkur xizmatlar eksporti hajmini oshirish.

4. 2020 — 2022-yillarda bolalarga koʻrsatiladigan tibbiy yordam sifatini yangi bosqichga koʻtarishga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Quyidagilar bolalarga koʻrsatilayotgan tibbiy yordam sifatini yangi bosqichga koʻtarishning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

telemeditsina va boshqa yuqori raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda, bolalarga koʻrsatiladigan tibbiy xizmatlar sifatini yanada oshirish;

bolalarga yuqori texnologik tibbiy xizmat koʻrsatish boʻyicha tibbiyot kadrlarini tayyorlash, ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish;

hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

pediatriya sohasida ixtisoslashtirilgan, shu jumladan yuqori texnologik diagnostika va davolash amaliyotlarini joriy etishni kengaytirish.

5. Belgilab qoʻyilsinki, Vazirlar Mahkamasining “Sogʻliqni saqlash tizimida eksperimentni tugallash va islohotlarni chuqurlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2004-yil 8-iyundagi 264-son qaroriga 1 — 4-ilovalar qoidalari Markaz faoliyatiga ham tatbiq etiladi.

Bunda kasallikni yuqori texnologiyalar yordamida davolaydigan turlar boʻyicha xarajatlar Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi respublika bolalar tibbiyot muassasalari va hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari tomonidan berilgan yoʻllanmalarga (orderlarga) asosan tabaqalashtirilgan tariflar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.

6. Markazga:

xorijiy va mahalliy mutaxassislarni boshqaruvchi, konsultant, maslahatchi va tibbiyot xodimi sifatida jalb qilish va ularga mehnat bozorining amaldagi konyunkturasini hisobga olgan holda, lavozim maoshi hamda boshqa toʻlovlarni belgilash va toʻlash;

laboratoriya, radiologiya, nuklear tibbiyot va gemodializ xizmatlarini ijara hamda autsorsing mexanizmlarini qoʻllash orqali tajribali nodavlat tibbiyot tashkilotlariga berish;

shtatlar jadvalini mustaqil ravishda ishlab chiqish va tasdiqlash, Markaz xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish shartlarini bajariladigan ishlarning murakkablik darajasi, sifati va hajmiga nisbatan tabaqalashtirilgan tarzda belgilash huquqi berilsin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda joylashgan hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari Markaz boʻysunuviga oʻtkazilsin.

Belgilansinki:

hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari yuridik shaxs maqomini hamda amaldagi moliyalashtirish tartibini saqlab qoladi;

Markaz hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari, tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari bolalar boʻlimi faoliyatiga uslubiy rahbarlik qiladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi oʻn kun muddatda:

a) Markaz ustavi va uning tuzilmasini;

Moliya vazirligi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan davolanadigan bemorlarni tanlash mezonlari, zaruratga koʻra, ularni navbatga qoʻyish va shifoxonaga yotqizish, shu jumladan shoshilinch va favqulodda vaziyatlarda tibbiy yordam koʻrsatish tartibini ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda tasdiqlasin;

b) Markazning daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlasin va Moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkazsin;

Toshkent shahrida joylashgan tibbiyot sohasidagi oliy taʼlim muassasalari klinik bazalarini Markazda joylashtirsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda Markaz, viloyat bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari va bolalarga tibbiy yordam koʻrsatishga ixtisoslashtirilgan tibbiyot tashkilotlari (boʻlimlari) oʻrtasida telemeditsina aloqasini oʻrnatishni taʼminlasin. Bunda:

Sogʻliqni saqlash vazirligi va Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2020-yil 1-dekabrga qadar Markaz, hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari va bolalarga tibbiy yordam koʻrsatishga ixtisoslashtirilgan tibbiyot tashkilotlarini (boʻlimlarini) yuqori tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulash va barcha hududlarda belgilangan tartibda zamonaviy telekommunikatsiya xizmatlaridan foydalanish imkoniyatini taʼminlasin;

Sogʻliqni saqlash vazirligi 2021-yil 1-yanvarga qadar telemeditsina yoʻnalishidagi loyihaning amalga oshirilishini taʼminlasin.

Ushbu bandda belgilangan tadbirlar jalb qilinadigan chet el investitsiyalari va Sogʻliqni saqlash vazirligiga markazlashgan xaridlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida moliyalashtiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda:

2020-yil sentyabrdan boshlab ikki oy muddatda Markaz faoliyatini tashkil etish uchun zarur mablagʻlarni asoslantirilgan hisob-kitoblarga muvofiq;

respublika bolalar tibbiyot muassasalari va hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari tomonidan beriladigan yoʻllanmalarga (orderlarga) asosan tabaqalashtirilgan tariflar asosida Markaz tomonidan koʻrsatilgan tibbiy xizmatlar qiymatini qoplash uchun Davlat budjetidan mablagʻlar ajratilishi taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 27-avgustdagi 523-son qaroriga ILOVA

2020 — 2022-yillarda bolalarga koʻrsatilayotgan tibbiy yordam sifatini yangi bosqichga koʻtarishga yoʻnaltirilgan

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Bajarish muddatlari Summa Moliyalashtirish manbai Ijrochilar I. Bolalarga yuqori texnologik tibbiy yordam koʻrsatish buyicha normativ-huquqiy bazani takomillashtirish 1. Bolalar milliy tibbiyot markazi shtat birliklarini ishlab chiqish va tasdiqlash; hududiy koʻp tarmoqli bolalar tibbiyot markazlarining tuzilmasi, umumiy oʻrinlar fondi, shtat birliklari va Nizomini koʻrib chiqish va tasdiqlash. Sogʻliqni saqlash vazirligi buyrugʻi 2020-yil avgust - - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Moliya vazirligi (Ishmetov), Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (Xusanov) 2. Bolalar milliy tibbiyot markazida xalqaro standartlarga mos keladigan tibbiy xizmatlarni koʻrsatish va bemor xavfsizligini yuqori darajada taʼminlash uchun “JCI” tashkilotida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil 1-dekabr 400 ming AQSh doll Koreya xalqaro sogʻliqni saqlash jamgʻarmasi (KOFIH) granti Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Kudratov) , Bolalar milliy tibbiyot markazi 3. Bolalarga yuqori texnologik yordam koʻrsatishning yangi imkoniyati asosida tashxis qoʻyish va kasalliklarni davolash standartlarini hamda klinik protokollarni ishlab chiqish va tasdiqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-2021-yillar - - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) 4. Oʻzbekistonda genetik omillarni hisobga olgan holda erta tashxis qoʻyish , prognozlash va davolashning yangi personallashgan texnologiyalarini ishlab chiqish va joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yildan boshlab Hisob-kitoblar asosida Bolalar milliy tibbiyot markazining budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari, homiylik va xayriya mablagʻlar? Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Bolalar milliy tibbiyot markazi 5. Pozitron-emission tomografiya va gamma-kamera tekshiruvlari uchun zarur boʻlgan radioizotop ashyolarni yetkazish, sozlash va Oʻzbekiston Respublikasi xududiga olib kirish uchun radioaktiv nazorat uskunalariga litsenziya olish. Reja boʻyicha 2021-2022-yillarda Sogʻliqni saqlash sohasi uchun ajratiladigan Davlat budjeti mablagʻlari doirasida xamda Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Respublika sanitariya-epidemiologiya xizmati (Yusupaliyev), “Sanoatkontexnazorat” davlat inspeksiyasi (Gulomov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Kudratov) II. Telemeditsina va boshqa yuqori raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda, bolalarga koʻrsatiladigan tibbiy xizmat sifatini yanada oshirish 6. Bolalar milliy tibbiyot markazida Pusan Universiteti va hududiy koʻp tarmoqli bolalar tibbiyot markazlari bilan zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda, oʻzaro maʼlumotlar almashuvini hamda taʼlim olish, malaka oshirish va masofaviy telemeditsinani bosqichma-bosqich tatbiq etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-2021-yillar Hisob-kitoblar asosida Xalqaro moliya institutlarining kredit mablagʻlari, Koreya Respublikasi Pusan Universiteti va KHIDI tashkiloti grantlari asosida Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Moliya vazirligi (Ishmetov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Kudratov) 7. Bolalar milliy tibbiyot markazining “Shifoxona axborot tizimi” orqali HIS tizimini EMR darajasiga yetkazish va HIMSS sertifikatini olish; Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-2021 1 mln AQSh doll Xalqaro moliya institutlarining kredit mablagʻlari, Koreya xalqaro sogʻliqni saql�sh jamgʻarmasi (KOFIH) granti, Mahalliy budjet mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (Kudratov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari barcha hududiykoʻp tarmoqli bolalar tibbiyot markazlarida “Shifoxona axborot tizimini” (HIS) shakllantirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020 — 2022-yillar 6 mlrd soʻm 8. “Elektron poliklinika” namunaviy axborot tizimini ishga tushirish hamda quyidagi imkoniyatlarni yaratish: shifokorlar ish jadvalini shakllantirish; tibbiyot muassasalarining joylashgan joyi va ularning ish soatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirish; “Shifokor qabuliga yozilish” elektron xizmatini joriy qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-2021 4600 ming AQSh doll Xalqaro moliya institutlari kredit mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Investitsiya va tashqi savdo vazirligi (Kudratov) III. Bolalarga yuqori texnologik tibbiy xizmat koʻrsatish boʻyicha tibbiyot kadrlarini tayyorlash, ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish va hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash 9. Bolalar milliy tibbiyot markaz faoliyatini muvofiqlashtirish maqsadida 2 ta yengil va 1 ta yuk tashish avtomobilini; hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlariga 13 ta yengil xizmat avtomobilini xarid qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020 - 2021-yillar 850mln, soʻm Sogʻliqni saqlash sohasi uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Moliya vazirligi (Ishmetov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 1500,0 mln,soʻm 10. Nukus shahrida Shayx Halifa nomidagi “Ona va bola” markazini xalqaro talablar va standartlar asosida qurish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-2021-yillar 7 mln. AQSh dollari “Khalifa Bin Zayed AI Nahyan Foundation” (OAE) tashkiloti grant mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi 11. Yuqori texnologiyali yordam koʻrsatish boʻyicha hududiy koʻp tarmoqli bolalar tibbiyot markazi xodimlarining malakasini oshirish. Reja-jadval Doimiy Hisob-kitoblar asosida Markazning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Bolalar milliy tibbiyot markazi (J afarov ) 12. Xorijiy davlatlarning yetakchi tibbiyot, taʼlim va ilmiy muassasalarida malakali soha mutaxassislarini tayyorlash; 2021-yildan boshlab Hisob-kitoblar asosida “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari, Sogʻliqni saqlash vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (Bekmuradov) “El-yurt umidi” jamgʻarmasi koʻmagida mutaxassislik yoʻnalishi boʻyicha kadrlarni tanlov asosida xorijiy tibbiyot, taʼlim va ilmiy muassasalarning klinik ordinatura, magistratura va doktorantura bosqichlarida tayyorlash; Tanlov asosida Sogʻliqni saqlash vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga davlat tibbiyot muassasalarining tibbiyot kadrlarini yetakchi xorijiy tibbiyot va ilmiy muassasalarga markazlashtirilgan holda yuborish orqali ularning qisqa va uzoq muddatli malakasini oshirish. Reja jadval 13. Xalqaro ilmiy-amaliy hamkorlikni kengaytirish: bolalar jarrohligi va pediatriya sohasida malakali xorijiy mutaxassislar ishtirokida mahorat darslari hamda yuqori texnologiyali amaliyotlarni oʻtkazish; kasalliklarni erta aniqlash, tashxis qoʻyish, davolash va profilaktika usullari boʻyicha seminarlar, konferensiyalar, treninglar hamda vebinarlar oʻtkazish xamda oʻzaro ilmiy tadqiqotlar olib borish. Reja asosida Doimiy Hisob-kitoblar asosida Davlat tibbiyot tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro tashkilotlar va moliya institutlarining grantlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Bolalar milliy tibbiyot markazi 14. Milliy bolalar tibbiyot markazida umumlashtirilgan bolalar gematologiya-onkologiya boʻlimi mavjudligi sababli hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarda umumlashtirilgan boʻlimlar joriy etish. Oʻzbekistonda joriy etilgan “Bolalar gematologiyasi ” va “Bolalar onkologiyasi” sohalarini umumlashtirib, dunyo standartlariga mos ravishda “Bolalar va oʻsmirlar gematologiya va onkologiyasi” nomlisohani tatbiq kilish va shu yunalishda magistratura, ixtisoslash va malaka oshirish kurslari dasturida kadrlar tayyorlash Toshkent pediatriya tibbiyot instituti qoshida “Bolalar gematologiya va onkologiyasi ” kursi tashkil qilish. Bolalar onkologiya boʻlimlarini viloyat onkodispanserlaridan hududiy bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlariga oʻtkazish va umumlashtirilgan bolalar gematologiya-onkologiya boʻlimlari tashkil kilish Reja asosida 2020-2021-yillar Hisob-kitoblar asosida Jaxon soglikni saklash tashkilotini sarmoyasi xisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Bolalar milliy tibbiyot markazi 15. Markazda tibbiyot yoʻnalishida maqolalar chop etish va ilm-fanni rivojlantirish maksadida Oliy attestatsiya komissiyasi roʻyxatidan oʻtgan “Bolalar milliy markazining axborotnomasi” jurnalini taʼsis etish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-2021-yillar Hisob-kitoblar asosida Mazkur maqsadlar uchun aj�atilgan budjet mablagʻlari doirasida hamda budjetdan tashqari mablagʻlar Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (Ortiqov) , Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov), Bolalar milliy tibbiyot markazi 16. Bolalar milliy tibbiyot markazi bazasida kitob -jurnallar va axborot — resurs markazi tashkil etish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil 4 chorak Hisob-kitoblar asosida KOICA xalqaro hamkorlik agentligi granti Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Bolalar milliy tibbiyot markazi 17. Bolalar milliy tibbiyot markazda bolalar jarrohligi yoʻnalishi uchun maxsus ilmiy kengash tashkil qilish Reja asosida 2021-yil - - Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Oliy attestatsiya komissiyasi (Yusupov), Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov) 18. Klinik ordinaturada Bolalar milliy tibbiyot markazi yoʻnalishlari buyicha mutaxassislar tayyorlash Yillik reja 2021-2022-yillar Hisob-kitoblar asosida Mahalliy budjet mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (Ortiqov) , Innovatsion rivojlanish vazirligi (Abduraxmonov ), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari ) 19. Maktab oʻquvchilari orasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish maqsadida quyidagi tadbirlarni oʻtkazish: Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining “Sogʻliqni saqlashga koʻmaklashuvchi maktablar” dasturining respublikaning 3 ta viloyati hamda Toshkent shahrida tajriba loyihasini joriy qilish; milliy dastur asosida oʻsmirlar orasida tamaki mahsulotlarini isteʼmol qilish boʻyicha global izlanish oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil 34,0 ming AQSh dollari JSSTning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Shermatov) , tegishli hokimlikla

Chora-tadbirlar rejasini amalga oshirish uchun 8 ,35 mlrd soʻm va 12,64 mln AQSh dollari talab etiladi, shundan: mlrd soʻmda mln AQSh dollarida Davlat budjeti mablagʻlari 2 , 35 - Ijrochilar va xayriya tashkilotlari mablagʻlari - 7 Xalqaro moliya tashkilotlar ning kredit mablagʻlari va grantlari 6,0 5,64

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 27-avgust,

523-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 28.08.2020-y., 09/20/523/1244-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2021-y., 06/21/6221/0428-son, 13.08.2021-y., 09/21/511/0793-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz