UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 2 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Мақом ва бахшичилик санъати соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, соҳа мутахассисларининг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Ўзбек мақом санъати факультети» ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ― Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти (кейинги ўринларда ― Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, Институт:

юридик шахс мақомига, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган, ушбу қарорга 1-иловада келтирилган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

бир қанча халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этади;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади.

4. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

маданият соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;

мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;

миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларида ўқув-методик адабиётлар яратиш, атоқли бастакорлар, ҳофиз ва созандалар, бахши ва оқинларнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва қайта тиклаш, шунингдек, мумтоз мусиқа санъати намуналарини нотага кўчириш;

миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

ўқув жараёнининг амалиёт билан узвийлигини таъминлаш мақсадида маданият муассасалари ва бадиий жамоалар билан талабалар амалиётини ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш;

миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларининг ижодий, илмий-методик ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш мақсадида маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари тегишли ўқув дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, таълим муассасаларига таниқли санъаткорларни бириктириш ва шу асосда «устоз-шогирд» анъаналарини кенг жорий этиш;

республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа ва санъат коллежларида таълим олаётган, турли кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этаётган иқтидорли ёшларнинг селекциясини амалга ошириш ва уларни Институтга ўқишга жалб этиш тизимини ишлаб чиқиш;

мақом ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим олаётган ўқувчилар, «Халқаро мақом фестивали» ва «Халқаро бахшичилик санъати фестивали» доирасида ташкил этиладиган кўрик-танловларда истеъдодли ёшларнинг селекциясини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга кенг жорий этиш, хусусан, ёшларни мусиқа ва санъатга кенг жалб қилиш, уларда эстетик дид ва касб одоб-ахлоқини тарбиялаш мақсадида маданият, мусиқа ва санъат йўналишида турли танловлар, кўргазмалар, ансамбллар ва тўгараклар ташкил этиш.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ушбу қарорга 1-иловада келтирилган йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича ўқишга қабул қилинган, шунингдек, ушбу йўналишлар (мутахассисликлар)да таҳсил олаётган талабалар ўқишларини Институтда давом эттирадилар;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда махсус сиртқи таълим ташкил этилади ҳамда унга маданият ва санъат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга, тест синовларидан (кириш имтиҳонлари ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул қилинади.

6. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини, битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

кредит-модуль тизимини ўқув жараёнига жорий этиш борасида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини мустақил меъёрлаштириш, шунингдек, педагог ходимлар томонидан олиб борилаётган ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини, «устоз-шогирд» анъаналари жорий қилинишини рағбатлантириб бориш;

ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш.

7. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган профессор-ўқитувчиларнинг ижодий фаолияти натижалари қуйидагиларга тенглаштирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвонлари ― профессор илмий унвонига;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари ― доцент илмий унвонига;

ижодий ишлар (саҳналаштирилган мусиқий спектакль, мусиқий асарлар, концертлар, бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли ва анимацион фильмларга ёзилган мусиқалар) муаллифлиги ― илмий, ўқув-методик ишларга.

8. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Қуйидагилар Институтни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

тўлов-контракт асосида талабалар ўқишидан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий-ижодий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан, концерт-томоша ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда Институт Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 31-уй манзилидаги Ўзбекистон давлат консерваториясига тегишли бўлган бинога белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани атрофлича ўрганган ҳолда, Институтнинг ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш;

б) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

Институтнинг илмий-педагог кадрлари таркибини олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириб келган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳадаги салоҳиятли амалиётчи мутахассислар орасидан шакллантириш;

ўзбек миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиётининг ижодий, илмий-методик ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш ва муносиб давом эттириш, бунда таълим муассасаларига мақом ва бахшичилик санъати ҳамда халқ мусиқаси усталарини жалб этиш;

республикадаги мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларида ўзбек миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиётини ўқитиш тизимининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш;

в) 2021 йилдан бошлаб:

республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини бириктириш орқали «маҳорат мактаблари»ни йўлга қўйиш;

иқтидорли талабаларнинг мамлакатимизда ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган нуфузли танлов, фестиваль ва илмий-ижодий тадбирларда мунтазам иштирок этишларини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

12. Белгилаб қўйилсинки, Институт фаолиятини молиялаштириш ҳамда уни мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, зарур ускуналар ва овоз ёзиш студияси анжомлари билан таъминлаш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Институт фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Институтнинг республиканинг бошқа ҳудудларидан келиб таълим олаётган талабаларининг турар жойга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб Институтга яқин бўлган ҳудуддан талабалар турар жойи учун мос бино ёки ер майдони ажратиш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

14. Институтга 3 та, шу жумладан, 2 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Институт фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида Институтни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва бошқа техник воситалар билан белгиланган тартибда таъминлаш чораларини кўрсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 536-сон қарорига 1-ИЛОВА

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар)

I. Ўзбекистон давлат консерваториясидан

Бакалавриат

5111000 ― Профессионал таълим

5150602 ― Вокал санъати: анъанавий хонандалик

5150716 ― Чолғу ижрочилиги: анъанавий чолғулар

5150201 ― Санъатшунослик: мусиқашунослик

Магистратура

5А150202 ― Мусиқа санъати

5А150601 ― Вокал санъати: анъанавий хонандалик

5А150702 ― Чолғу ижрочилиги: анъанавий чолғулар

II. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан

Бакалавриат

5151606 ― Халқ ижодиёти: бахшичилик ва достончилик

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 536-сон қарорига 2-ИЛОВА

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини йўлга қўйиш 1. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти (кейинги ўринларда ― Институт) тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Институт олдига қўйилган мақсадлар ва вазифаларни, мусиқа санъати таълими борасида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари тажрибасини таҳлил қилиш. 2. Факультетлар, умумкасбий ва мутахассислик кафедралари ҳамда функционал бўлимлар таркибини қайтадан кўриб чиққан ҳолда Институтнинг тузилмасини тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 2. Институт уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 1. Институтнинг устави лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Устав лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь - Маданият вазирлиги ( О. Назарбеков ) 3. Институтнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. 1. Институтнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 4. Институт ўқув-норматив базасини яратиш. Кадрлар буюртмачилари томонидан маданият соҳасининг тармоқ квалификация доираси, ҳар бир касб ва лавозими бўйича профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва улар асосида давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув-режа ва фан дастурларини тасдиқлаш. 2020 ― 2023 йиллар - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ўзбек миллий мусиқа санъати институти 5. Институтни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчи ва ходимлар таркибини шакллантириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини танлов асосида ташкил этиш. 1. Юқори малакали профессор-ўқитувчи ва ходимларни ишга жалб қилиш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2. Ўзбек миллий мусиқа санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчи ва ходимлар таркибини танлов асосида шакллантириш. 2020 йил 10 сентябрга қадар - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 6. Ўқитишнинг кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтиш. 1. Ўқитишда кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича маҳаллий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш. 2. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб биринчи босқич талабаларини ўқитишда кредит-модуль тизимини жорий этиш. 2021/2022 ўқув йили Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ўзбек миллий мусиқа санъати институти II. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 7. Кадрларни танлаш ва тайинлашнинг самарали механизмини жорий этиш. 1. Ректорат, факультетлар, кафедралар раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш ва уларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини босқичма-босқич жорий этиш. 2. Институт бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш, уларни мақсадли ўқитиш тизимини йўлга қўйиш. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Ўзбек миллий мусиқа санъати институти 8. Институтнинг 2021/2022 ўқув йили ва келгуси йиллар учун ўқишга қабул қилиш квотасини истиқболда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни ҳамда ўзбек миллий мусиқа санъати соҳаси бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда шакллантириш. 1. Маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талабни аниқлаш. 2021 йил март - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 2. Таҳлил натижаси бўйича аниқланган эҳтиёжни олий таълим муассасаларига квота ажратиш режасига киритиш. ҳар йили апрель ойида 9. Институтда маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш. 1. Етакчи турдош хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларнинг маҳорат дарсларини тажриба алмашиш мақсадида ташкил этиш. 2. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олим ва санъат арбобларини таклиф этиш. доимо Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги ( О. Назарбеков ) 10. Хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро алмашинув амалиётини кенгайтириш. 1. Профессор-ўқитувчиларни хорижий мамлакатлардаги етакчи олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш. 2. Турдош ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ёзги мактабларининг интеграциялашган инновацион таълим дастурларида қатнашувчи талабалар қамровини кенгайтириш. 2020 ― 2023 йиллар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳ омийлик хайриялари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов) 11. Иш берувчиларнинг кадрларга бўлган талабларини Институтнинг мутахассис тайёрлаш дастурлари билан мувофиқлаштириш. 1. Талабаларда амалий ва ижодий кўникмаларни шакллантиришда иш берувчи ташкилотларнинг иштироки ва масъулиятини ошириш механизмини ишлаб чиқиш. 2. Институт маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш. 2021 йил декабрь - Маданият вазирлиги ( О. Назарбеков ) III. Институтда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш ва ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш 12. Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш. 1. Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимлар орасидан номзодларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш. 2. Мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш. 3. Уларнинг халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳ омийлик хайриялари Маданият вазирлиги ( О. Назарбеков ) 13. Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. 1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш. 2020/2021 ўқув йили давомида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳ омийлик хайриялари Маданият вазирлиги ( О. Назарбеков ) 2. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёни учун замонавий педагогик технологиялар ва методлар бўйича тақдимот ва муҳокамалар ўтказиш тизимини жорий қилиш. 2021 йил март-апрель 3. Самарали таълим инновацияларини рағбатлантириш, замонавий таълим технологияларини қўллайдиган ўқитувчиларни рағбатлантириш чораларини кўриш. 2021 йил август IV. Институтнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш 14. Институтни тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш. 1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидаги таълим йўналишлари бўйича чолғулар ҳамда ўқув- методик адабиётларни хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижасига кўра аниқланган талабдан келиб чиқиб ўқув- методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мунтазам Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Ўзбек миллий мусиқа санъати институти 15. Институтда жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш. 1. Ахборот-ресурс марказини ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш. 2. Ахборот-ресурс марказида комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш. 3. Веб ва булутли технологиялар асосида кутубхонанинг рақамли ресурслари электрон каталогини яратиш. 4. RFED технологияси асосида кутубхона фондини рўйхатга олиш, ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва ҳимоя қилиш тизимини яратиш. 2021 йил декабрь Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) 16. Институтни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. 1. Ахборот коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб Институтни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. 2020 йил сентябрь Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги ( О. Назарбеков ) 17. Таълим жараёнини ахборот-коммуникацион қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш. 1. Масофавий таълим ва модуль тизимига ўтишда зарур ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда вебинар хоналар ташкил этиш. 2. Институтдаги маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини онлайн трансляция қилишга ҳамда уларнинг сифатини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон платформани босқичма-босқич жорий этиш. 3. Ахборот-ресурс маркази базасидаги ўқув адабиётларини рақамлаштириш ҳамда Институт платформасига жойлаштириш. 2021-2022 йиллар давомида Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков ), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов) 18. Институтни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 31-уйдаги бинога белгиланган тартибда жойлаштириш. 2020 йил сентябрь - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) 19. Институтни мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, зарур ускуналар ва овоз ёзиш студияси анжомлари билан таъминлаш. 1. Институтга зарур бўлган мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, ускуналар ҳамда овоз ёзиш студияси ва бошқа анжомлар рўйхатини шакллантириш. 2. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мазкур анжомларни харид қилиш учун Молия вазирлигига тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этиш. 2020 йил сентябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва Институт бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 2 сентябрь,

536-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/536/1248-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ChORA-TADBIRLARI DASTURI

Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Maqom va baxshichilik sanʼati sohasi uchun yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish, taʼlim jarayoniga oʻqitishning innovatsion shakl va metodlari hamda zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalarini keng joriy etish, soha mutaxassislarining ilmiy salohiyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasining jamiyat hayotidagi oʻrni va taʼsirini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PF-6000-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimida Oʻzbekiston davlat konservatoriyasining “Oʻzbek maqom sanʼati fakulteti” hamda Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutining tegishli taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari negizida maqom ijrochiligi, baxshichilik va katta ashula yoʻnalishlari boʻyicha kadrlar tayyorlovchi tayanch oliy taʼlim muassasasi ― Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti (keyingi oʻrinlarda ― Institut) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati institutiga Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi hamda Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutidan oʻtkaziladigan taʼlim yoʻnalishlari (mutaxassisliklar) roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, Institut:

yuridik shaxs maqomiga, oʻz ustaviga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga hamda blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga ega boʻlgan, ushbu qarorga 1-ilovada keltirilgan taʼlim yoʻnalishlari (mutaxassisliklar) boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassislar va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash boʻyicha tayanch oliy taʼlim muassasasi hisoblanadi;

bir qancha xalqaro taʼlim standartlari hamda oʻquv dasturlariga muvofiq, 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab taʼlimning kredit-modul tizimini bosqichma-bosqich joriy etadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga idoraviy jihatdan boʻysunadi.

4. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:

madaniyat sohasi ehtiyojlaridan kelib chiqib maqom ijrochiligi va baxshichilik sanʼati boʻyicha yuqori malakali mutaxassislar va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash, ularning ilmiy-ijodiy faoliyat bilan shugʻullanishlari uchun keng imkoniyatlar yaratish;

maqom ijrochiligi va baxshichilik sanʼati boʻyicha fundamental, amaliy va ijodiy izlanish hamda tadqiqotlar olib borish, sohada shakllangan ijodiy maktablarning oʻziga xos ijro uslublari va anʼanalarini qayta tiklash va rivojlantirish;

milliy musiqa sanʼati va xalq ijodiyoti yoʻnalishlarida oʻquv-metodik adabiyotlar yaratish, atoqli bastakorlar, hofiz va sozandalar, baxshi va oqinlarning ijodiy merosini chuqur oʻrganish va qayta tiklash, shuningdek, mumtoz musiqa sanʼati namunalarini notaga koʻchirish;

milliy musiqa sanʼati va xalq ijodiyoti yoʻnalishlarida xorijiy taʼlim muassasalari va markazlari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, oʻzaro tajriba almashish, qoʻshma taʼlim dasturlari va ilmiy loyihalarni amalga oshirish;

oʻquv jarayonining amaliyot bilan uzviyligini taʼminlash maqsadida madaniyat muassasalari va badiiy jamoalar bilan talabalar amaliyotini tashkil etish, bitiruvchilarni ish bilan taʼminlash boʻyicha maqsadli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;

milliy musiqa sanʼati va xalq ijodiyoti yoʻnalishlarining ijodiy, ilmiy-metodik va ijro anʼanalarini puxta oʻzlashtirish maqsadida madaniyat va sanʼat sohasidagi taʼlim muassasalari tegishli oʻquv dasturlarining uzluksizligi va uzviyligini taʼminlash, taʼlim muassasalariga taniqli sanʼatkorlarni biriktirish va shu asosda “ustoz-shogird” anʼanalarini keng joriy etish;

respublikadagi bolalar musiqa va sanʼat maktablari, ixtisoslashtirilgan madaniyat va sanʼat maktablari, maktab-internatlar hamda musiqa va sanʼat kollejlarida taʼlim olayotgan, turli koʻrik-tanlovlarda muvaffaqiyatli ishtirok etayotgan iqtidorli yoshlarning seleksiyasini amalga oshirish va ularni Institutga oʻqishga jalb etish tizimini ishlab chiqish;

maqom va baxshichilik sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda taʼlim olayotgan oʻquvchilar, “Xalqaro maqom festivali” va “Xalqaro baxshichilik sanʼati festivali” doirasida tashkil etiladigan koʻrik-tanlovlarda isteʼdodli yoshlarning seleksiyasini amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan ilgari surilgan beshta muhim tashabbusni amaliyotga keng joriy etish, xususan, yoshlarni musiqa va sanʼatga keng jalb qilish, ularda estetik did va kasb odob-axloqini tarbiyalash maqsadida madaniyat, musiqa va sanʼat yoʻnalishida turli tanlovlar, koʻrgazmalar, ansambllar va toʻgaraklar tashkil etish.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

Institutda oʻquv jarayoni 2020/2021 oʻquv yilidan boshlanadi;

2020/2021 oʻquv yilida Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi hamda Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutiga ushbu qarorga 1-ilovada keltirilgan yoʻnalishlar (mutaxassisliklar) boʻyicha oʻqishga qabul qilingan, shuningdek, ushbu yoʻnalishlar (mutaxassisliklar)da tahsil olayotgan talabalar oʻqishlarini Institutda davom ettiradilar;

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Institutga talabalarni bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha qabul qilish soni har yili belgilangan tartibda tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish parametrlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi;

2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Institutda maxsus sirtqi taʼlim tashkil etiladi hamda unga madaniyat va sanʼat taʼlimi yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumotiga va taʼlim yoʻnalishiga muvofiq soha, kasb, lavozimlarda kamida uch yillik amaliy ish stajiga (pedagogika yoʻnalishlari uchun pedagogik stajga) ega boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan berilgan tavsiyanomaga ega, test sinovlaridan (kirish imtihonlari yoki kasbiy suhbatdan) muvaffaqiyatli oʻtgan abituriyentlar qabul qilinadi.

6. Institutga quyidagi huquqlar berilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda oʻquv rejalari va dasturlarini, bitiruvchilarga qoʻyiladigan malaka talablarini oʻquv jarayonining oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olib mustaqil ishlab chiqish va tasdiqlash;

kredit-modul tizimini oʻquv jarayoniga joriy etish borasida professor-oʻqituvchilar oʻquv yuklamasini mustaqil meʼyorlashtirish, shuningdek, pedagog xodimlar tomonidan olib borilayotgan oʻquv-metodik, ilmiy-tadqiqot ishlari olib borilishini, “ustoz-shogird” anʼanalari joriy qilinishini ragʻbatlantirib borish;

oʻquv rejalaridagi nazariy taʼlim ulushini qisqartirish hisobiga amaliy mashgʻulotlar hajmini oshirish.

7. 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi oliy taʼlim muassasalarida faoliyat yuritib kelayotgan professor-oʻqituvchilarning ijodiy faoliyati natijalari quyidagilarga tenglashtirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi sanʼat arbobi”, “Oʻzbekiston Respublikasi xalq artisti”, “Oʻzbekiston Respublikasi xalq baxshisi”, “Oʻzbekiston Respublikasi xalq hofizi” faxriy unvonlari ― professor ilmiy unvoniga;

“Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artist”, “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimi” faxriy unvonlari ― dotsent ilmiy unvoniga;

ijodiy ishlar (sahnalashtirilgan musiqiy spektakl, musiqiy asarlar, konsertlar, badiiy, hujjatli, qisqa metrajli va animatsion filmlarga yozilgan musiqalar) muallifligi ― ilmiy, oʻquv-metodik ishlarga.

8. Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti faoliyatini tashkil etish va rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

9. Quyidagilar Institutni moliyalashtirish manbai etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;

toʻlov-kontrakt asosida talabalar oʻqishidan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida koʻrsatilgan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;

taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy-ijodiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqishdan, konsert-tomosha va boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bir oy muddatda Institut Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Mustaqillik shoh koʻchasi, 31-uy manzilidagi Oʻzbekiston davlat konservatoriyasiga tegishli boʻlgan binoga belgilangan tartibda joylashtirilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:

a) bir oy muddatda:

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda ilgʻor xorijiy tajribani atroflicha oʻrgangan holda, Institutning oʻquv reja va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash;

bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha oʻquv jarayonini sifatli tashkil etish;

b) 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab:

Institutning ilmiy-pedagog kadrlari tarkibini oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimida faoliyat koʻrsatayotgan, shu jumladan, xorijiy taʼlim va ilmiy muassasalarda malakasini oshirib kelgan professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlar, shuningdek, sohadagi salohiyatli amaliyotchi mutaxassislar orasidan shakllantirish;

oʻzbek milliy musiqa sanʼati va xalq ijodiyotining ijodiy, ilmiy-metodik va ijro anʼanalarini puxta oʻzlashtirish va munosib davom ettirish, bunda taʼlim muassasalariga maqom va baxshichilik sanʼati hamda xalq musiqasi ustalarini jalb etish;

respublikadagi mavjud bolalar musiqa va sanʼat maktablari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari, maktab-internatlar hamda madaniyat, musiqa va sanʼat kollejlarida oʻzbek milliy musiqa sanʼati va xalq ijodiyotini oʻqitish tizimining uzluksizligi va uzviyligini taʼminlash;

v) 2021-yildan boshlab:

respublikadagi bolalar musiqa va sanʼat maktablari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari, maktab-internatlar hamda madaniyat, musiqa va sanʼat kollejlariga Institutning yetakchi professor-oʻqituvchilarini biriktirish orqali “mahorat maktablari”ni yoʻlga qoʻyish;

iqtidorli talabalarning mamlakatimizda va xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan nufuzli tanlov, festival va ilmiy-ijodiy tadbirlarda muntazam ishtirok etishlarini taʼminlash yuzasidan zarur choralarni koʻrsin.

12. Belgilab qoʻyilsinki, Institut faoliyatini moliyalashtirish hamda uni musiqa cholgʻulari, mebel jihozlari, zarur uskunalar va ovoz yozish studiyasi anjomlari bilan taʼminlash 2020-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida, 2021-yildan boshlab esa Institut faoliyatini moliyalashtirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

13. Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Institutning respublikaning boshqa hududlaridan kelib taʼlim olayotgan talabalarining turar joyga boʻlgan ehtiyojini inobatga olib Institutga yaqin boʻlgan hududdan talabalar turar joyi uchun mos bino yoki yer maydoni ajratish yuzasidan bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

14. Institutga 3 ta, shu jumladan, 2 ta yengil va 1 ta navbatchi avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Institut faoliyatini samarali tashkil qilish maqsadida Institutni aloqa vositalari, keng qamrovli Internet jahon axborot tarmogʻi va boshqa texnik vositalar bilan belgilangan tartibda taʼminlash choralarini koʻrsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

17. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 536-son qaroriga 1-ILOVA

Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati institutiga Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi hamda Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutidan oʻtkaziladigan taʼlim yoʻnalishlari (mutaxassisliklar)

I. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasidan

Bakalavriat

5111000 ― Professional taʼlim

5150602 ― Vokal sanʼati: anʼanaviy xonandalik

5150716 ― Cholgʻu ijrochiligi: anʼanaviy cholgʻular

5150201 ― Sanʼatshunoslik: musiqashunoslik

Magistratura

5A150202 ― Musiqa sanʼati

5A150601 ― Vokal sanʼati: anʼanaviy xonandalik

5A150702 ― Cholgʻu ijrochiligi: anʼanaviy cholgʻular

II. Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutidan

Bakalavriat

5151606 ― Xalq ijodiyoti: baxshichilik va dostonchilik

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 536-son qaroriga 2-ILOVA

Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti faoliyatini tashkil etish va rivojlantirish

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti faoliyatini yoʻlga qoʻyish 1. Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti (keyingi oʻrinlarda ― Institut) tuzilmasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Institut oldiga qoʻyilgan maqsadlar va vazifalarni, musiqa sanʼati taʼlimi borasida nufuzli xorijiy oliy taʼlim muassasalari tajribasini tahlil qilish. 2. Fakultetlar, umumkasbiy va mutaxassislik kafedralari hamda funksional boʻlimlar tarkibini qaytadan koʻrib chiqqan holda Institutning tuzilmasini tasdiqlash. 2020-yil sentyabr - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 2. Institut ustavini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 1. Institutning ustavi loyihasini ishlab chiqish. 2. Ustav loyihasini belgilangan tartibda tasdiqlash. 2020-yil sentyabr - Madaniyat vazirligi ( O. Nazarbekov ) 3. Institutning shtatlar jadvali va xarajatlari smetasini ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda tasdiqlash. 1. Institutning shtatlar jadvali va xarajatlari smetasi loyihalarini ishlab chiqish. 2. Shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash. 2020-yil sentyabr - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 4. Institut oʻquv-normativ bazasini yaratish. Kadrlar buyurtmachilari tomonidan madaniyat sohasining tarmoq kvalifikatsiya doirasi, har bir kasb va lavozimi boʻyicha professional standartlarni ishlab chiqish va ular asosida davlat taʼlim standartlari, malaka talablari, oʻquv-reja va fan dasturlarini tasdiqlash. 2020 ― 2023-yillar - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti 5. Institutni yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash maqsadida professor-oʻqituvchi va xodimlar tarkibini shakllantirish hamda ishga qabul qilish jarayonini tanlov asosida tashkil etish. 1. Yuqori malakali professor-oʻqituvchi va xodimlarni ishga jalb qilish boʻyicha Ishchi guruh tashkil etish. 2. Oʻzbek milliy musiqa sanʼatining oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda professor-oʻqituvchi va xodimlar tarkibini tanlov asosida shakllantirish. 2020-yil 10-sentabrga qadar - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 6. Oʻqitishning kredit-modul tizimiga bosqichma-�osqich oʻtish. 1. Oʻqitishda kredit-modul tizimini joriy etish boʻyicha mahalliy va xalqaro tajribalarni oʻrganish. 2. 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab birinchi bosqich talabalarini oʻqitishda kredit-modul tizimini joriy etish. 2021/2022 oʻquv yili Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti II. Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbek milliy musiqa sanʼati institutida taʼlim dasturlari doirasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish 7. Kadrlarni tanlash va tayinlashning samarali mexanizmini joriy etish. 1. Rektorat, fakultetlar, kafedralar rahbar xodimlari va professor-oʻqituvchilari tarkibini shakllantirish va ularning ish samaradorligini baholashning reyting tizimini bosqichma-bosqich joriy etish. 2. Institut boshqaruv kadrlari zaxirasini shakllantirish, ularni maqsadli oʻqitish tizimini yoʻlga qoʻyish. 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti 8. Institutning 2021/2022 oʻquv yili va kelgusi yillar uchun oʻqishga qabul qilish kvotasini istiqbolda hududlarni rivojlantirish bilan bogʻliq dasturlarni hamda oʻzbek milliy musiqa sanʼati sohasi boʻyicha mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojni hisobga olgan holda shakllantirish. 1. Madaniyat sohasida mehnat resurslariga boʻlgan talabni aniqlash. 2021-yil mart - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (A. Ortiqov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 2. Tahlil natijasi boʻyicha aniqlangan ehtiyojni oliy taʼlim muassasalariga kvota ajratish rejasiga kiritish. har yili aprel oyida 9. Institutda mahorat darslari va maxsus mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun yetakchi xorijiy taʼlim va ilmiy muassasalarning yuqori malakali olimlari va sanʼat arboblarini taklif etish. 1. Yetakchi turdosh xorijiy oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilari va tajribali mutaxassislarning mahorat darslarini tajriba almashish maqsadida tashkil etish. 2. Konferensiya va ilmiy seminarlarga hamda ilmiy ishlar muhokamalariga malakali olim va sanʼat arboblarini taklif etish. doimo Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi ( O. Nazarbekov ) 10. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan oʻzaro almashinuv amaliyotini kengaytirish. 1. Professor-oʻqituvchilarni xorijiy mamlakatlardagi yetakchi oliy taʼlim muassasalarida stajirovkadan oʻtkazish. 2. Turdosh hamkor xorijiy oliy taʼlim muassasalari yozgi maktablarining integratsiyalashgan innovatsion taʼlim dasturlarida qatnashuvchi talabalar qamrovini kengaytirish. 2020 ― 2023-yillar Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning h omiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abdurahmonov) 11. Ish beruvchilarning kadrlarga boʻlgan talablarini Institutning mutaxassis tayyorlash dasturlari bilan muvofiqlashtirish. 1. Talabalarda amaliy va ijodiy koʻnikmalarni shakllantirishda ish beruvchi tashkilotlarning ishtiroki va masʼuliyatini oshirish mexanizmini ishlab chiqish. 2. Institut marketing xizmati faoliyati samaradorligini oshirish. 2021-yil dekabr - Madaniyat vazirligi ( O. Nazarbekov ) III. Institutda taʼlim-tarbiya sifatini yanada yaxshilash va oʻqitishning ilgʻor usullarini joriy etish 12. Iqtidorli yosh musiqashunos va sanʼatshunos olimlarni xorijiy mamlakatlar bilan ilmiy-ijodiy tajriba almashish maqsadida xizmat safarlariga yuborish hamda ularning xalqaro miqyosdagi ilmiy anjumanlarda ishtirokini taʼminlash. 1. Iqtidorli yosh musiqashunos va sanʼatshunos olimlar orasidan nomzodlarni saralab olish mexanizmini ishlab chiqish. 2. Musiqashunos va sanʼatshunos olimlarni xorijiy mamlakatlar bilan ilmiy-ijodiy tajriba almashish maqsadida xizmat safarlariga yuborish. 3. Ularning xalqaro miqyosdagi ilmiy-amaliy anjumanlarda qatnashishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning h omiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi ( O. Nazarbekov ) 13. Taʼlimning zamonaviy pedagogik texnologiyalari va metodlaridan foydalanish samaradorligini oshirish. 1. Yetakchi xorijiy taʼlim muassasalarining zamonaviy pedagogik texnologiyalar va metodlardan foydalanish tajribasini oʻrganish. 2020/2021 oʻquv yili davomida Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning h omiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi ( O. Nazarbekov ) 2. Professor-oʻqituvchilar tomonidan oʻquv jarayoni uchun zamonaviy pedagogik texnologiyalar va metodlar boʻyicha taqdimot va muhokamalar oʻtkazish tizimini joriy qilish. 2021-yil mart-aprel 3. Samarali taʼlim innovatsiyalarini ragʻbatlantirish, zamonaviy taʼlim texnologiyalarini qoʻllaydigan oʻqituvchilarni ragʻbatlantirish choralarini koʻrish. 2021-yil avgust IV. Institutning moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash va samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash 14. Institutni tegishli darslik, oʻquv qoʻllanmalari va ilmiy-metodik adabiyotlar bilan taʼminlash. 1. Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi, Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat institutidagi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha cholgʻular hamda oʻquv- metodik adabiyotlarni xatlovdan oʻtkazish. 2. Xatlov natijasiga koʻra aniqlangan talabdan kelib chiqib oʻquv- metodik adabiyotlarni xarid qilish va chop etish uchun zarur mablagʻlar ajratish. 3. Yangi avlod oʻquv adabiyotlarini yaratish va nashr etish. 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab muntazam Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oʻzbek milliy musiqa sanʼati instituti 15. Institutda jahon standartlariga mos keladigan zamonaviy axborot-resurs markazini tashkil etish. 1. Axborot-resurs markazini oʻquv va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash. 2. Axborot-resurs markazida kompleks elektron xizmatlar koʻrsatuvchi zamonaviy avtomatlashtirilgan axborot tizimini yaratish. 3. Veb va bulutli texnologiyalar asosida kutubxonaning raqamli resurslari elektron katalogini yaratish. 4. RFED texnologiyasi asosida kutubxona fondini roʻyxatga olish, hisobga qoʻyish, tarqatish va himoya qilish tizimini yaratish. 2021-yil dekabr Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) 16. Institutni zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash. 1. Axborot kommunikatsiya texnologiyalariga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. Ehtiyojdan kelib chiqib Institutni zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlash. 2020-yil sentyabr Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi ( O. Nazarbekov ) 17. Taʼlim jarayonini axborot-kommunikatsion qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish. 1. Masofaviy taʼlim va modul tizimiga oʻtishda zarur axborot texnologiyalari jihozlari bilan taʼminlash hamda vebinar xonalar tashkil etish. 2. Institutdagi maʼruza, amaliy va laboratoriya mashgʻulotlarini onlayn translatsiya qilishga hamda ularning sifatini monitoring qilishga moʻljallangan elektron platformani bosqichma-bosqich joriy etish. 3. Axborot-resurs markazi bazasidagi oʻquv adabiyotlarini raqamlashtirish hamda Institut platformasiga joylashtirish. 2021-2022-yillar davomida Ajratilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov ), Innovatsion rivojlanish vazirligi (I. Abdurahmonov) 18. Institutni Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Mustaqillik shox koʻchasi, 31-uydagi binoga belgilangan tartibda joylashtirish. 2020-yil sentyabr - Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev) 19. Institutni musiqa cholgʻulari, mebel jihozlari, zarur uskunalar va ovoz yozish studiyasi anjomlari bilan taʼminlash. 1. Institutga zarur boʻlgan musiqa cholgʻulari, mebel jihozlari, uskunalar hamda ovoz yozish studiyasi va boshqa anjomlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ehtiyojdan kelib chiqqan holda mazkur anjom�arni xarid qilish uchun Moliya vazirligiga tegishli hisob-kitoblarni taqdim etish. 2020-yil sentyabr Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va Institut budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 2-sentabr,

536-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.09.2020-y., 09/20/536/1248-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz