📅 2020-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 2-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 2 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
ТУЗИЛМАСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Китоб геология миллий табиат боғини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Китоб геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Китоб геология миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
геология табиат боғи Китоб давлат геологик қўриқхонасининг барча ҳуқуқ, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
геология табиат боғини ЮНЕСКО глобал геопарк тармоғига киритиш бўйича Давлат геология қўмитаси масъул орган ҳисобланади;
геология табиат боғи ўз низомида белгиланган мақсад ва вазифалар доирасида белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат ҳамда тарифларга мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.
4. Қуйидагилар геология табиат боғи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда:
геология табиат боғининг низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
«Зинзилбан» кесмасига олиб борувчи йўлдан янги туризм йўналиши сифатида фойдаланиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ёритувчи тарқатма материалларни тайёрлаш ва тарғиб қилишни;
геология табиат боғи штатлар жадвали тасдиқланишини ҳамда у малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
6. Давлат геология қўмитаси раисига геология табиат боғининг ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган умумий сони доирасида геология табиат боғи штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, рекреация ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобига қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
7. Кашқадарё вилояти ҳокимлиги ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда геология табиат боғининг:
қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш зоналари чегаралари аниқ белгиланишини;
ер кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 534-сон қарорига 1-ИЛОВА
Китоб геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари
Т/р Ҳудудлар гектар 1. Қўриқхона ҳудуди 2221 2. Рекреация ҳудуди 0 400 3. Хўжалик мақсадида фойдаланиш ҳудуди 1317 ЖАМИ 3938
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 534-сон қарорига 2-ИЛОВА
Китоб геология миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 534-сон қарорига 3-ИЛОВА
Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда уни келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича
Т/Р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар (вазирликлар ва идоралар) I. Китоб геология миллий табиат боғи фаолиятини ташкил этиш 1. Китоб геология миллий табиат боғи фаолиятини ташкил этиш бўйича тегишли таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш тартибини жорий қилиш. 1. Китоб геология миллий табиат боғининг низоми ва ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь Давлат геология қўмитаси ( Исламов ), Давлат экология қўмитаси ( Абдуразаков ), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ( Абдухакимов ) 2. Китоб геология миллий табиат боғида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда эталон объектлар мониторингини олиб бориш тартибини жорий қилиш. 2020 йил октябрь 3. Китоб геология миллий табиат боғининг штатлар жадвалини тасдиқлаш ҳамда малакали мутахассислар билан, шу жумладан, туризм соҳасида тажрибага эга кадрлар жалб қилишни таъминлаш. 2020 йил октябрь 2. Китоб геология миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер майдонларини тоифаларга ажратиш. 1. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудини қўриқхона (қатъий қўриқланадиган), рекреация ва хўжалик зоналарига ажратиш. 2020 йил сентябрь Давлат геология қўмитаси ( Исламов ), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ( Мирзаев ), «Давергеодезкадастр» қўмитаси ( Тўрахужаев ), Давлат экология қўмитаси ( Абдуразаков ), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ( Бакиров ) 2. Ҳудуддаги геологик, табиий ва маданий мерос объектларининг қўриқланадиган чегараларини белгилаш ва муҳофазага олиш. 2020 йил октябрь 3. Китоб геология миллий табиат боғининг ер участкалари бўйича тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш. 3. Китоб геология миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлини қайта реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 1. Китоб геология миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бош режасини ишлаб чиқиш, 2021 йил Давлат дастурига киритиш. 2020 йил Ноябрь Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ( Абдувалиев ), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ( Мирзаев ) 2. Режани ишлаб чиқишда автомобиллар қатновини бошқариш, йўл кўрсаткичлар, автотураргоҳлар ва бекатларни ўрнатишни ҳисобга олиш. 2021 йил дастури асосида 3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобига Китоб геология миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлини қайта реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 2021 йил декабрь II. Китоб геология миллий табиат боғини келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича ташкилий ишлар 4. Китоб геология миллий табиат боғиниижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқариш, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш. 1. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудуди объектларининг муҳофазаси бўйича тегишли қарорларни қабул қилиш, шунингдек уларни амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи ваколатли Дирекцияни ташкил этиш. 2020 йил октябрь Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ( Кучкоров ), Молия вазирлиги ( Ишметов ), Давлат геология қўмитаси ( Исламов ), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ( Мирзаев ), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ( Абдухакимов ) «Давергеодезкадастр» қўмитаси ( Тўрахужаев ), Давлат экология қўмитаси ( Абдуразаков ) Маданият вазирлиги ( Назарбеков ), Савдо-саноат палатаси ( Икрамов ) 2. ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар учун белгиланган талаблари (мезонлар) асосида Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудининг аниқ чегараларини белгилаш. 2020 йил октябрь 3. Китоб геология миллий табиат боғини ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш талабларига мувофиқ геопаркни бошқариш бўйича таркибий тузилма лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2020 йил ноябрь 4. Китоб геология миллий табиат боғини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. 2020 йилда 5. Китоб геология миллий табиат боғини алоҳида мустақил бюджет, штатлар жадвали ва моддий-техника базаси билан таъминлаш чораларини кўриш. 2020 йилда 5. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудидаги барча турдаги объектларнинг (геологик, табиий ва маданий) рўйхатини шакллантириш ва маълумотлар базасини яратиш. 1. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудида ва унинг атрофида халқаро ва миллий аҳамиятга эга бўлган мавжуд геологик, табиий ва маданий мерос объектларини аниқлаш, уларнинг турлари бўйича рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғи талабларига мувофиқ маълумотлар базасини яратиш. 2020 йил декабрь Давлат геология қўмитаси ( Исламов ), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ( Абдухакимов ) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ( Садиков ) Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ( Хаджаев ) 2. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудининг объектлари жойлашуви харитасини тузиш ҳамда геотуризм объектларининг аҳамиятига кўра экскурсия йўналишларини ишлаб чиқиш. 2020 йилда 3. Китоб геология миллий табиат боғи ҳақида тарғибот материалларини давлат тилида ва хорижий тилларда ишлаб чиқиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 6. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудида минтақавий геологик илмий марказни ташкил этиш. 1. Китоб геология миллий табиат боғида илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган тадбирларни ташкил этиш бўйича йиллик тадбирлар календарь режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. ҳар йил январь ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ( Абдухакимов ), Давлат геология қўмитаси ( Исламов ), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( Маджидов ), Фанлар академияси ( Юлдашев ) 2. Талаба ва профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ўртасида геология, геопарк ва геотуризм йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ва амалий семинарлар олиб боришни йўлга қўйиш. доимий равишда III. Китоб геология миллий табиат боғини кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш ишлари 7. Маҳаллий аҳоли ўртасида, айниқса ёшларда фахрланиш, ватанпарварлик ҳисси ва экологик тарбияни ҳамда Китоб геология миллий табиат боғи ҳақида тушунчани шакллантириш. 1. Умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига экологик маданият ва Китоб геология миллий табиат боғининг ноёблиги ҳақида мавзулар киритиш ҳамда баркамол авлод болалар марказлари негизида тегишли йўналишлар бўйича тўгаракларни ташкил қилиш. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги ( Шерматов ), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ( Ходжаев ), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ( Мирзаев ), Ўзбекистон мусулмонлари идораси ( Алимов ), Давлат экология қўмитаси ( Абдуразаков ), Давлат геология қўмитаси ( Исламов ) 2. Китоб геология миллий табиат боғи атрофидаги фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари салоҳиятидан келиб чиқиб, узумчилик, табиий виночилик, анорчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича деҳқончиликни ривожлантириш. 2020 йил якунигача 3. Китоб тумани «Кухсор» МФЙ ҳудудидаги «Шайх Собир», «Матмон» ва «Денов Боло» масжидлари ҳовлисини миллий услубда таъмирлаш чораларини кўриш. 2020 йил, октябрь 4. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудидаги геологик, экологик ва табиий объектларни асраб-авайлаш, ҳудудни ифлослантирмаслик бўйича тарғибот тадбирларни ўтказиш. доимий равишда 8. Ҳудуднинг ЮНЕСКОнинг Осиё геопарклари тармоғи ассоциациясига аъзо бўлиши чора-тадбирларини амалга ошириш. 1. ЮНЕСКОнинг Осиё геопарклари тармоғи ассоциациясига аъзо бўлиш талабларини ўрганиб чиқиш ва ҳудудни тармоққа киритиш чораларини кўриш. 2020 йил Давлат геология қўмитаси ( Исламов ), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов ), Давлат экология қўмитаси ( Абдуразаков ), ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия ( Маллахонов ) 2. ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Глобал геопарклар тармоғига бағишланган халқаро анжуманлар ташкил этиш ҳамда доимий равишда талабларга мувофиқ аъзоликни таъминлаб бориш. 2021 йилдан бошлаб
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 сентябрь,
534-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
TUZILMASI
“YOʻL XARITASI”
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida”gi Qonuniga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tabiatni muhofaza qilish davlat muassasasi shaklidagi Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4766-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tabiatni muhofaza qilish davlat muassasasi shaklidagi Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4766-son qaroriga muvofiq Qashqadaryo viloyati Kitob tumanidagi Kitob davlat geologik qoʻriqxonasi davlat muassasasi negizida tabiatni muhofaza qilish davlat muassasasi shaklidagi Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiga qoʻriqxona, rekreatsiya va xoʻjalik maqsadlarida doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladigan yer maydonlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi ijro etuvchi apparatining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini tashkil etish hamda kelgusida YUNESKOning Global geoparklar tarmogʻiga kiritish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
geologiya tabiat bogʻi Kitob davlat geologik qoʻriqxonasining barcha huquq, majburiyatlari va shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
geologiya tabiat bogʻini YUNESKO global geopark tarmogʻiga kiritish boʻyicha Davlat geologiya qoʻmitasi masʼul organ hisoblanadi;
geologiya tabiat bogʻi oʻz nizomida belgilangan maqsad va vazifalar doirasida belgilangan tartibda tasdiqlangan roʻyxat hamda tariflarga muvofiq pullik xizmatlar koʻrsatish huquqiga ega.
4. Quyidagilar geologiya tabiat bogʻi faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
pullik xizmatlar koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlar, xorijiy tashkilotlarning grantlari doirasida tushadigan mablagʻlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Davlat geologiya qoʻmitasi ikki oy muddatda:
geologiya tabiat bogʻining nizomi ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;
“Zinzilban” kesmasiga olib boruvchi yoʻldan yangi turizm yoʻnalishi sifatida foydalanish, hududning turizm salohiyatini yorituvchi tarqatma materiallarni tayyorlash va targʻib qilishni;
geologiya tabiat bogʻi shtatlar jadvali tasdiqlanishini hamda u malakali mutaxassislar bilan toʻldirilishini taʼminlasin.
6. Davlat geologiya qoʻmitasi raisiga geologiya tabiat bogʻining ijro etuvchi apparati xodimlarining cheklangan umumiy soni doirasida geologiya tabiat bogʻi shtatlar jadvaliga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, rekreatsiya va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyat turlaridan olingan mablagʻlar hisobiga qoʻshimcha shtat birliklarini kiritish huquqi berilsin.
7. Kashqadaryo viloyati hokimligi ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda geologiya tabiat bogʻining:
qoʻriqxona, rekreatsiya va xoʻjalik maqsadlarida foydalanish zonalari chegaralari aniq belgilanishini;
yer kadastr hujjatlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlasin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi raisi B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 534-son qaroriga 1-ILOVA
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiga qoʻriqxona, rekreatsiya va xoʻjalik maqsadlarida doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladigan yer maydonlari
T/r Hududlar gektar 1. Qoʻriqxona hududi 2221 2. Rekreatsiya hududi 0 400 3. Xoʻjalik maqsadida foydalanish hududi 1317 JAMI 3938
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 534-son qaroriga 2-ILOVA
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi ijro etuvchi apparatining
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 534-son qaroriga 3-ILOVA
Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini tashkil etish hamda uni kelgusida YUNESKOning Global geoparklar tarmogʻiga kiritish boʻyicha
T/R Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar (vazirliklar va idoralar) I. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi faoliyatini tashkil etish 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi faoliyatini tashkil etish boʻyicha tegishli taʼsis hujjatlarini tasdiqlash hamda ilmiy tadqiqotlar va monitoring olib borish tartibini joriy qilish. 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻining nizomi va tashkiliy tuzilmasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil sentabr Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( Abdurazakov ), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi ( Abduxakimov ) 2. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻida ilmiy-tadqiqot ishlarini oʻtkazish hamda etalon obyektlar monitoringini olib borish tartibini joriy qilish. 2020-yil oktabr 3. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻining shtatlar jadvalini tasdiqlash hamda malakali mutaxassislar bilan, shu jumladan, turizm sohasida tajribaga ega kadrlar jalb qilishni taʼminlash. 2020-yil oktabr 2. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladigan yer maydonlarini toifalarga ajratish. 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududini qoʻriqxona (qatʼiy qoʻriqlanadigan), rekreatsiya va xoʻjalik zonalariga ajratish. 2020-yil sentabr Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ), Qashqadaryo viloyati hokimligi ( Mirzayev ), “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi ( Toʻraxujayev ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( Abdurazakov ), Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi ( Bakirov ) 2. Hududdagi geologik, tabiiy va madaniy meros obyektlarining qoʻriqlanadigan chegaralarini belgilash va muhofazaga olish. 2020-yil oktabr 3. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻining yer uchastkalari boʻyicha tegishli kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish. 3. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiga olib boruvchi avtomobil yoʻlini qayta rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiga olib boruvchi avtomobil yoʻlini rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari bosh rejasini ishlab chiqish, 2021-yil Davlat dasturiga kiritish. 2020-yil Noyabr Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi ( Abduvaliyev ), Qashqadaryo viloyati hokimligi ( Mirzayev ) 2. Rejani ishlab chiqishda avtomobillar qatnovini boshqarish, yoʻl koʻrsatkichlar, avtoturargohlar va bekatlarni oʻrnatishni hisobga olish. 2021-yil dasturi asosida 3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Qashqadaryo viloyati hokimligi moliya bosh boshqarmasi huzuridagi avtomobil yoʻllarini rivojlantirish hududiy maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiga olib boruvchi avtomobil yoʻlini qayta rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. 2021-yil dekabr II. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini kelgusida YUNESKOning Global geoparklar tarmogʻiga kiritish boʻyicha tashkiliy ishlar 4. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻiniijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va boshqarish, shuningdek, YUNESKOning Global geoparklar tarmogʻiga kiritish boʻyicha strategiyani ishlab chiqish. 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududi obyektlarining muhofazasi boʻyicha tegishli qarorlarni qabul qilish, shuningdek ularni amalga oshirish va nazorat qilish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi vakolatli Direksiyani tashkil etish. 2020-yil oktabr Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi ( Kuchkorov ), Moliya vazirligi ( Ishmetov ), Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ), Qashqadaryo viloyati hokimligi ( Mirzayev ), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi ( Abduxakimov ) “Davergeodezkadastr” qoʻmitasi ( Toʻraxujayev ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( Abdurazakov ) Madaniyat vazirligi ( Nazarbekov ), Savdo-sanoat palatasi ( Ikramov ) 2. YUNESKOning Global geoparklar uchun belgilangan talablari (mezonlar) asosida Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududining aniq chegaralarini belgilash. 2020-yil oktabr 3. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini YUNESKOning Global geoparklar tarmogʻiga kiritish talablariga muvofiq geoparkni boshqarish boʻyicha tarkibiy tuzilma loyihasini ishlab chiqish. 2020-yil noyabr 4. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va tegishli infratuzilmani yaratish boʻyicha konsepsiyani ishlab chiqish va tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2020 yilda 5. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini alohida mustaqil budjet, shtatlar jadvali va moddiy-texnika bazasi bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2020 yilda 5. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududidagi barcha turdagi obyektlarning (geologik, tabiiy va madaniy) roʻyxatini shakllantirish va maʼlumotlar bazasini yaratish. 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududida va uning atrofida xalqaro va milliy ahamiyatga ega boʻlgan mavjud geologik, tabiiy va madaniy meros obyektlarini aniqlash, ularning turlari boʻyicha roʻyxatini shakllantirish, shuningdek, YUNESKOning Global geoparklar tarmogʻi talablariga muvofiq maʼlumotlar bazasini yaratish. 2020-yil dekabr Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi ( Abduxakimov ) Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi ( Sadikov ) Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi ( Xadjayev ) 2. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududining obyektlari joylashuvi xaritasini tuzish hamda geoturizm obyektlarining ahamiyatiga koʻra ekskursiya yoʻnalishlarini ishlab chiqish. 2020 yilda 3. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi haqida targʻibot materiallarini davlat tilida va xorijiy tillarda ishlab chiqish, mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 6. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududida mintaqaviy geologik ilmiy markazni tashkil etish. 1. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻida ilmiy va madaniy ahamiyatga ega boʻlgan tadbirlarni tashkil etish boʻyicha yillik tadbirlar kalendar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. har yil yanvar oyida Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi ( Abduxakimov ), Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( Madjidov ), Fanlar akademiyasi ( Yuldashev ) 2. Talaba va professor-oʻqituvchilar, ilmiy xodimlar oʻrtasida geologiya, geopark va geoturizm yoʻnalishlari boʻyicha ilmiy tadqiqotlar va amaliy seminarlar olib borishni yoʻlga qoʻyish. doimiy ravishda III. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻini keng targʻib va tashviq qilish ishlari 7. Mahalliy aholi oʻrtasida, ayniqsa yoshlarda faxrlanish, vatanparvarlik hissi va ekologik tarbiyani hamda Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi haqida tushunchani shakllantirish. 1. Umumtaʼlim maktablari oʻquv dasturlariga ekologik madaniyat va Kitob geologiya milliy tabiat bogʻining noyobligi haqida mavzular kiritish hamda barkamol avlod bolalar markazlari negizida tegishli yoʻnalishlar boʻyicha toʻgaraklarni tashkil qilish. 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Xalq taʼlimi vazirligi ( Shermatov ), Qishloq xoʻjaligi vazirligi ( Xodjayev ), Qashqadaryo viloyati hokimligi ( Mirzayev ), Oʻzbekiston musulmonlari idorasi ( Alimov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( Abdurazakov ), Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ) 2. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi atrofidagi fermer xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari salohiyatidan kelib chiqib, uzumchilik, tabiiy vinochilik, anorchilik, asalarichilik va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirish boʻyicha dehqonchilikni rivojlantirish. 2020-yil yakunigacha 3. Kitob tumani “Kuxsor” MFY hududidagi “Shayx Sobir”, “Matmon” va “Denov Bolo” masjidlari hovlisini milliy uslubda taʼmirlash choralarini koʻrish. 2020-yil, oktabr 4. Kitob geologiya milliy tabiat bogʻi hududidagi geologik, ekologik va tabiiy obyektlarni asrab-avaylash, hududni ifloslantirmaslik boʻyicha targʻibot tadbirlarni oʻtkazish. doimiy ravishda 8. Hududning YUNESKOning Osiyo geoparklari tarmogʻi assotsiatsiyasiga aʼzo boʻlishi chora-tadbirlarini amalga oshirish. 1. YUNESKOning Osiyo geoparklari tarmogʻi assotsiatsiyasiga aʼzo boʻlish talablarini oʻrganib chiqish va hududni tarmoqqa kiritish choralarini koʻrish. 2020-yil Davlat geologiya qoʻmitasi ( Islamov ), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (Abduxakimov ), Davlat ekologiya qoʻmitasi ( Abdurazakov ), YUNESKO ishlari boʻyicha milliy komissiya ( Mallaxonov ) 2. YUNESKO bilan hamkorlikda Global geoparklar tarmogʻiga bagʻishlangan xalqaro anjumanlar tashkil etish hamda doimiy ravishda talablarga muvofiq aʼzolikni taʼminlab borish. 2021 yildan boshlab
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 2-sentabr,
534-son