UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 4-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 4 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда — марказий маълумотлар базаси) юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

марказий маълумотлар базаси солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси негизида ташкил этилади ва юритилади;

марказий маълумотлар базасини ташкил этиш, амалиётга жорий қилиш ва юритишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш лойиҳасининг молиялаштириш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

марказий маълумотлар базаси давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги ягона маълумот манбаи ҳисобланади;

мазкур қарорга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ масъул давлат органлари томонидан тегишли маълумотномалар ва классификаторлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида жойлаштирилади ва янгилаб борилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ой муддатда 2020 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини марказий маълумотлар базасига интеграция қилиш графигини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда:

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан киберхавфсизлик талабларига жавоб берадиган замонавий сервер ускуналарини харид қилсин ва ўрнатсин, «Электрон ҳукумат» тизими доирасида идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун ишлатилувчи сервер ускуналари кейинчалик Электрон ҳукуматнинг маълумотларни қайта ишлаш ягона марказига жойлаштирилишини назарда тутсин;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқласин;

в) 2021 йил 1 январга қадар марказий маълумотлар базасини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.

4. Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари:

икки ой муддатда мазкур қарорга 2-иловада келтирилган маълумотномалар ва классификаторлардан фойдаланиш бўйича ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларига ўзгартириш киритилишини таъминласинлар;

2021 йил 1 январга қадар юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисида ўзларининг мавжуд маълумотлар базаларидаги маълумотларни ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлаш бўйича хатловдан ўтказсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда марказий маълумотлар базасидаги йиғма маълумотларни эълон қилиш жадваллари намуналарини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ҳар ой якуни бўйича таҳлилий маълумотларни белгиланган тартибда вазирлик ва идораларга тақдим этиб боришни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали қуйидаги маълумотларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — рўйхатдан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари, адвокатлик бюролари ва фирмалари, адвокатлар ҳайъати тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — рўйхатдан ўтган банклар, кредит бюролари ва хорижий банкларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — хорижий тижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтган ваколатхоналари тўғрисидаги маълумотлар марказий маълумотлар базасига ўтказилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг 7-банди 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига 1-ИЛОВА

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом юридик шахслар, Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорларнинг) марказий маълумотлар базасини (кейинги ўринларда — марказий маълумотлар базаси) шакллантириш, янгилаш, юритиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Марказий маълумотлар базасида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурси жамланади.

3. Марказий маълумотлар базаси:

давлат хизматларини, жумладан, электрон шаклда кўрсатиш;

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш ва вақтини қисқартириш;

давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш;

давлат хизматларини кўрсатишда юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни идентификациялаш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг ягона инфратузилмасига бирлаштириш мақсадида шакллантирилади ва юритилади.

4. Марказий маълумотлар базаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида шакллантирилади ва юритилади.

2-боб. Марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш

5. Марказий маълумотлар базаси ваколатли органлар томонидан юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақамидан (кейинги ўринларда — СТИР) ва жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамидан (кейинги ўринларда — ЖШШИР) фойдаланган ҳолда шакллантирилади ва янгиланади.

6. Марказий маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва янгилаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида сақланадиган ва қайта ишланадиган маълумотлар рўйхатига мувофиқ маълумотларни киритиш ва уларни янгилаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Марказий маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва янгилаш қатъий равишда Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрига киритилган маълумотномалар ва классификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

7. Маълумотлар ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг автоматлаштирилган сўровларига мувофиқ янгиланади.

8. Марказий маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган ва давлат хизматларини кўрсатиш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маълумотлар электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари асосида шакллантирилган тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида сақланади.

3-боб. Марказий маълумотлар базасини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби

9. Марказий маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан юритилади ва қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:

марказий маълумотлар базаси дастурий-техник мажмуасининг ишлашини техник таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш;

белгиланган тартибда марказий маълумотлар базасида маълумотларнинг сақланиши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

ваколатли органлар билан келишган ҳолда марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш графигини тасдиқлаш;

ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базасида сақланадиган маълумотларнинг ўз вақтида янгиланишини назорат қилиш;

марказий маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини марказий маълумотлар базаси билан бирлаштириш учун техник талабларни тасдиқлаш.

10. Марказий маълумотлар базасига маълумотларнинг киритилиши ва янгиланишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларига марказий маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси шаклланган марказий маълумотлар базасининг нусхаларини унга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тақдим этишга ҳақли эмас.

12. Ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базасига тақдим этиладиган маълумотлар тақдим этилаётган вақтда ишончли, тўлиқ ва долзарб бўлиши керак.

13. Маълумотлар марказий маълумотлар базасидан электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш орқали олинади.

14. Идоралараро электрон ҳамкорликда бошқа идентификаторлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

15. Давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликда марказий маълумотлар базаси маълумотларидан фойдаланиш «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси ёрдамида амалга оширилади.

16. Давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслардан марказий маълумотлар базасида ва тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларни талаб этиш тақиқланади.

Бунда ваколатли органлар бошқа органларда ва ташкилотларда мавжуд бўлган ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан электрон тарзда мустақил равишда олади.

4-боб. Якунловчи қоида

17. Марказий маълумотлар базасидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблиги учун жавобгарлик ваколатли органларга юкланади.

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Ташкилий тадбирлар 1-босқич Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий маълумотлар базасини ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш графигини тасдиқлаш. бир ой муддатда 2-босқич Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш учун техник талабларни тасдиқлаш. уч ой муддатда II. Техник тадбирлар 3-босқич Ваколатли органлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Маълумотномалар ва классификаторларни шакллантириш ҳамда «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимига жойлаштириш. 2021 йил 1 январь 4-босқич Ваколатли органлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш. алоҳида графикка мувофиқ 5-босқич Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий маълумотлар базасини шакллантириш. алоҳида графикка мувофиқ 6-босқич Давлат солиқ қўмитаси Марказий маълумотлар базасини юритиш, техник қўллаб-қувватлаш ва янада такомиллаштириш. доимий равишда 7-босқич Ваколатли органлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Маълумотномалар ва классификаторлардан фойдаланиш ва уларни янгилаш. доимий равишда 8-босқич Ваколатли органлар Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорликда марказий маълумотлар базасидаги маълумотлардан фойдаланиш. доимий равишда 9-босқич Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк Марказий маълумотлар базасини янгилаш ва юритиш. доимий равишда

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида сақланадиган ва қайта ишланадиган маълумотлар

Т/р Т/р Маълумотлар номи Маълумотларни киритиш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари Маълумотларни янгилаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари Таснифлагич мавжудлиги Таснифлагич учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари Маълумот тури Рўйхатга олиш маълумотлари 1. 1. Субъектнинг тўлиқ номи ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 2. 2. Субъектнинг қисқача номи ДХА, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 3. 3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 4. 4. Мулкчилик шакли ДХА ДХА мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 5. 5. СТИР ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 6. 6. ИФУТ рақами ДХА Давлат статистика қўмитаси мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 7. 7. МҲОБТ коди ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ Давлат статистика қўмитаси мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 8. 8. ДБИБТ коди Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика қўмитаси мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 9. 9. Рўйхатга олувчи орган ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 10. 10. Рўйхатга олиш санаси ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 11. 11. Рўйхатга олиш рақами (реестр рақами) ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 12. 12. Қайта рўйхатга олиш санаси ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 13. 13. Ҳолати ДХА, АВ, ДСҚ ДХА, АВ, ДСҚ мавжуд ДСҚ очиқ 14. 14. Ҳолатни ўзгартириш санаси ДХА, АВ, ДСҚ ДХА, АВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 15. 15. Корхона мақоми ДСҚ ДСҚ мавжуд ДСҚ очиқ 16. 16. Тугатиш санаси (реестрдан чиқарилган сана) ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 17. 17. Тугатиш сабаби ( реестрдан чиқариш асоси ) ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд ДСҚ фойдаланиш чекланган 18. 18. Фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш санаси ДХА ДХА/ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 19. 19. Фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш сабаби ДХА ДХА/ДСҚ мавжуд ДСҚ фойдаланиш чекланган 20. 20. Солиқ режими ДХА ДСҚ мавжуд ДСҚ фойдаланиш чекланган 21. 21. Қўшилган қиймат солиғи тўловчининг рақами ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас ДСҚ очиқ 22. 22. Солиқ тўловчи тури ДСҚ ДСҚ мавжуд ДСҚ очиқ 23. 23. Корхона тури Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика қўмитаси мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 24. 24. Устав фонди миқдори, сўмда ДХА, АВ, МБ ДХА, АВ, МБ мавжуд эмас - очиқ Субъектнинг почта манзили 25. 1. Мамлакат ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд МБ очиқ 26. 2. Вилоят/шаҳар ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 27. 3. Туман/шаҳар ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 28. 4. Сектор ДХА, ДСҚ ДХА, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 29. 5. Маҳалла ДХА, ДСҚ ДХА, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 30. 6. Кўча (ҚФЙ, мавзе, даҳа) ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 31. 7. Уй ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 32. 8. Хонадон ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 33. 9. Кўчмас мулк объектининг кадастр рақами ДХА ДХА мавжуд эмас - очиқ 34. 10. Почта индекси ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ Субъектнинг фаолиятни амалга ошириш манзили 35. 1. Мамлакат ДХА ДХА мавжуд Давлат божхона қўмитаси очиқ 36. 2. Вилоят/шаҳар ДХА ДХА мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 37. 3. Туман/шаҳар ДХА ДХА мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 38. 4. Сектор ДХА, ДСҚ ДХА, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 39. 5. Маҳалла ДХА, ДСҚ ДХА, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 40. 6. Кўча (ҚФЙ, мавзе, даҳа) ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 41. 7. Уй ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 42. 8. Хонадон ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Раҳбар тўғрисида маълумотлар 43. 1. Фамилияси ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 44. 2. Исми ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 45. 3. Отасининг исми ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 46. 4. Жинси ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 47. 5. Миллати ДХА, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Миллий статистика қўмитаси фойдаланиш чекланган 48. 6. Фуқаролиги ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд МБ фойдаланиш чекланган 49. 7. Паспорт серияси ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 50. 8. Паспорт рақами ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 51. 9. ЖШШИР ДХА ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 52. 10. СТИР ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Раҳбарнинг боғланиш учун маълумотлари 53. 1. Телефон рақами ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 54. 2. Е-mail ДХА, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Раҳбарнинг манзили 55. 1. Мамлакат ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Давлат божхона қўмитаси фойдаланиш чекланган 56. 2. Вилоят/шаҳар ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр фойдаланиш чекланган 57. 3. Туман/шаҳар ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, �Б, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр фойдаланиш чекланган 58. 4. Сектор ДХА, ДСҚ ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 59. 5. Маҳалла ДХА, ДСҚ ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 60. 6. Кўча (ҚФЙ, мавзе, даҳа) ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас фойдаланиш чекланган 61. 7. Уй ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 62. 8. Хонадон ДХА, АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ АВ, МБ, ИТСВ, ТИВ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Муассис — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 63. 1. Фамилияси ДХА ДХА/ДПМ мавжуд эмас - очиқ 64. 2. Исми ДХА ДХА/ДПМ мавжуд эмас - очиқ 65. 3. Отасининг исми ДХА ДХА/ДПМ мавжуд эмас - очиқ 66. 4. Жинси ДХА ДХА/ДПМ мавжуд Миллий статистика қўмитаси очиқ 67. 5. Миллати ДХА ДХА/ДПМ мавжуд Миллий статистика қўмитаси фойдаланиш чекланган 68. 6. Фуқаролиги ДХА ДХА/ДПМ мавжуд Давлат божхона қўмитаси фойдаланиш чекланган 69. 7. Паспорт серияси ДХА ДХА/ДПМ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 70. 8. Паспорт рақами ДХА ДХА/ДПМ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 71. 9. ЖШШИР ДХА ДХА/ДПМ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 72. 10. СТИР ДХА ДХА/ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 73. 11. Муассиснинг улуши, фоизда ДХА, МБ ДХА, МБ мавжуд эмас - очиқ 74. 12. Муассиснинг улуши, сўмда ДХА, МБ ДХА, МБ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Муассис — юридик шахс тўғрисидаги �аълумотлар 75. 1. Номи ДХА ДХА мавжуд эмас - очиқ 76. 2. СТИР ДХА ДХА/ДСҚ мавжуд эмас - очиқ 77. 3. Рўйхатдан ўтган мамлакати ДХА ДСҚ мавжуд Давлат божхона қўмитаси очиқ 78. 4. Муассиснинг улуши, фоизда ДХА, МБ ДХА, МБ мавжуд эмас - очиқ 79. 5. Муассиснинг улуши, сўмда ДХА, МБ ДХА, МБ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Муассиснинг боғланиш учун маълумотлари 80. 1. Телефон рақами ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 81. 2. Е-mail ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Муассиснинг манзили 82. 1. Мамлакат ДХА ДХА мавжуд Давлат божхона қўмитаси фойдаланиш чекланган 83. 2. Вилоят/шаҳар ДХА ДХА мавжуд Давергеодезкадастр фойдаланиш чекланган 84. 3. Туман/шаҳар ДХА ДХА мавжуд Давергеодезкадастр фойдаланиш чекланган 85. 4. Сектор ДХА ДХА мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 86. 5. Маҳалла ДХА ДХА мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 87. 6. Кўча (ҚФЙ, мавзе, даҳа) ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 88. 7. Уй ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 89. 8. Хонадон ДХА ДХА мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Ҳисобчи тўғрисидаги маълумотлар 90. 1. Фамилияси МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 91. 2. Исми МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 92. 3. Отасининг исми МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 93. 4. Паспорт серияси МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 94. 5. Паспорт рақами МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 95. 6. ЖШШИР МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 96. 7. СТИР МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Ҳисобчининг боғланиш учун маълумотлари 97. 1. Телефон рақами МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 98. 2. Е-mail МБ, ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Ҳисобчининг манзили 99. 1. Мамлакат МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд Давлат божхона қўмитаси фойдаланиш чекланган 100. 2. Вилоят/шаҳар МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр фойдаланиш чекланган 101. 3. Туман/шаҳар МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр фойдаланиш чекланган 102. 4. Сектор МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 103. 5. Маҳалла МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд Давергеодезкадастр очиқ 104. 6. Кўча (ҚФЙ, мавзе, даҳа) МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 105. 7. Уй МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган 106. 8. Хонадон МБ, ДСҚ МБ, ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Субъектнинг банк реквизитлари 107. 1. МФО МБ МБ мавжуд МБ фойдаланиш чекланган 108. 2. Ҳисоб рақами МБ МБ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган Субъектнинг бошқа маълумотлари 109. 1. Ходимларнинг ўртача йиллик сони Миллий статистика қўмитаси Миллий статистика қўмитаси мавжуд МБ фойдаланиш чекланган 110. 2. Ходимларнинг ойлик сони ДСҚ ДСҚ мавжуд эмас - фойдаланиш чекланган

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига 2-ИЛОВА

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасидаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган классификатор ва маълумотномалар

Т/р Классификатор ва маълумотномалар номи Маълумотнома/ классификатор тури Масъул давлат органи 1. Миллатлар классификатори Халқаро классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 2. Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 3. Мулкчилик шакли классификатори Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 5. Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир) Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 6. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими Бошқа маълумотнома/ классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 7. Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 8. «Жаҳон мамлакатлари» классификаторлари Халқаро классификаторлар Давлат божхона қўмитаси 9. Гендер классификатори Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 10. Валюталар классификатори Халқаро классификаторлар Марказий банк 11. Манзиллар маълумотномаси Бошқа маълумотнома/ классификаторлар Давергеодезкадастр 12. Юридик шахснинг ҳолати классификатор и Бошқа маълумотнома/ классификаторлар Давлат солиқ қўмитаси 13. Юридик шахсларни тугатиш сабаблари маълумотномаси Бошқа маълумотнома/ классификаторлар Давлат солиқ қўмитаси 14. Фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш сабаби маълумотномаси Бошқа маълумотнома/ классификаторлар Давлат солиқ қўмитаси 15. Кичик бизнесга алоқадорлиги маълумотномаси Умумдавлат классификаторлар Миллий статистика қўмитаси 16. Солиқ режими классификатор и Умумдавлат классификаторлар Давлат солиқ қўмитаси 17. Солиқ тўловчи тури классификатори Умумдавлат классификаторлар Давлат солиқ қўмитаси 18. «Ўзбекистон Республикаси банклари» маълумотномаси Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари Марказий банк

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«33. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда янгидан рўйхатдан ўтказган адлия органи бу тўғрида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органини, тегишли рўйхатдан ўтказиш маълумотлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади. Олинган маълумотлар асосида олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги адлия органи бу тўғрида давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда бу ўзгаришлар ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилишини таъминлайди.

34. Почта манзили, банк реквизитлари ўзгарган тақдирда ННТ бир ой муддатда бу тўғрида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар қилиши шарт.

Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган почта манзили ўзгарганлиги бўйича билдиришномани олган куни бу ўзгаришнинг ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилишини таъминлайди»;

б) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«46. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида давлат реестридан ННТ тўғрисидаги тегишли маълумотлар ахборот тизимлари орқали «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»га киритилишини таъминлайди.

Бунда ННТ бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 4 сентябрь,

539-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2020 й., 09/20/539/1257-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2022 й., 09/22/180/0307-сон; 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон; 08.02.2024 й., 09/24/76/0109-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va saqlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisida yagona markazlashtirilgan axborot manbaini shakllantirish, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatishda idoralararo elektron hamkorlikni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarni qayta ishlashda foydalaniladigan klassifikator va maʼlumotnomalar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini (keyingi oʻrinlarda — markaziy maʼlumotlar bazasi) yuritish boʻyicha vakolatli organ hisoblanadi;

markaziy maʼlumotlar bazasi soliq organlarining Yagona integratsiyalashtirilgan axborot-resurs bazasi negizida tashkil etiladi va yuritiladi;

markaziy maʼlumotlar bazasini tashkil etish, amaliyotga joriy qilish va yuritishni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markazini modernizatsiya qilish va soliq maʼmuriyatchiligida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish loyihasining moliyalashtirish mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

markaziy maʼlumotlar bazasi davlat xizmatlarini koʻrsatish va davlat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan idoralararo elektron hamkorlik uchun zarur boʻlgan yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi yagona maʼlumot manbai hisoblanadi;

mazkur qarorga 2-ilovada keltirilgan roʻyxatga muvofiq masʼul davlat organlari tomonidan tegishli maʼlumotnomalar va klassifikatorlar Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qarori bilan tasdiqlangan Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registrini shakllantirish va yuritish hamda yagona identifikatorlardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimida joylashtiriladi va yangilab boriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

a) bir oy muddatda 2020-yil 1-dekabrga qadar davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslarini markaziy maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish grafigini tasdiqlasin;

b) uch oy muddatda:

Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan kiberxavfsizlik talablariga javob beradigan zamonaviy server uskunalarini xarid qilsin va oʻrnatsin, “Elektron hukumat” tizimi doirasida idoralararo elektron hamkorlikni taʼminlash uchun ishlatiluvchi server uskunalari keyinchalik Elektron hukumatning maʼlumotlarni qayta ishlash yagona markaziga joylashtirilishini nazarda tutsin;

davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlarini markaziy maʼlumotlar bazasi bilan birlashtirish uchun texnik talablarni tasdiqlasin;

v) 2021-yil 1-yanvarga qadar markaziy maʼlumotlar bazasini ishlab chiqsin va ishga tushirsin.

4. Markaziy maʼlumotlar bazasiga maʼlumotlarning kiritilishi va yangilanishiga masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari:

ikki oy muddatda mazkur qarorga 2-ilovada keltirilgan maʼlumotnomalar va klassifikatorlardan foydalanish boʻyicha oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalariga oʻzgartirish kiritilishini taʼminlasinlar;

2021-yil 1-yanvarga qadar yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisida oʻzlarining mavjud maʼlumotlar bazalaridagi maʼlumotlarni haqqoniyligi va dolzarbligini taʼminlash boʻyicha xatlovdan oʻtkazsinlar.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi:

Davlat soliq qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda markaziy maʼlumotlar bazasidagi yigʻma maʼlumotlarni eʼlon qilish jadvallari namunalarini bir oy muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

har oy yakuni boʻyicha tahliliy maʼlumotlarni belgilangan tartibda vazirlik va idoralarga taqdim etib borishni taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda idoralararo elektron hamkorlik orqali quyidagi maʼlumotlarning:

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi — roʻyxatdan oʻtgan nodavlat notijorat tashkilotlari, advokatlik byurolari va firmalari, advokatlar hayʼati toʻgʻrisidagi;

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki — roʻyxatdan oʻtgan banklar, kredit byurolari va xorijiy banklarning vakolatxonalari toʻgʻrisidagi;

Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi — akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalar, xorijiy davlatlarning konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalari toʻgʻrisidagi;

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi — xorijiy tijorat tashkilotlarining akkreditatsiyadan oʻtgan vakolatxonalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar markaziy maʼlumotlar bazasiga oʻtkazilishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

8. Mazkur qarorning 7-bandi 2021-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qaroriga 1-ILOVA

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yuridik shaxslar, Oʻzbekiston Respublikasidagi faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari, akkreditatsiyadan oʻtgan diplomatik vakolatxonalar, xorijiy davlatlarning konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalari hamda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning (yakka tartibdagi tadbirkorlarning) markaziy maʼlumotlar bazasini (keyingi oʻrinlarda — markaziy maʼlumotlar bazasi) shakllantirish, yangilash, yuritish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Markaziy maʼlumotlar bazasida davlat xizmatlarini koʻrsatish va davlat organlari va boshqa tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish uchun zarur boʻlgan yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar manbai boʻlgan davlat axborot resursi jamlanadi.

3. Markaziy maʼlumotlar bazasi:

davlat xizmatlarini, jumladan, elektron shaklda koʻrsatish;

davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonlarini avtomatlashtirish va vaqtini qisqartirish;

davlat xizmatlarini koʻrsatish va idoralararo elektron hamkorlik uchun zarur boʻlgan yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni saqlash;

davlat xizmatlarini koʻrsatishda yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarni identifikatsiyalash;

vakolatli organlarning axborot tizimlarini “Elektron hukumat” tizimining yagona infratuzilmasiga birlashtirish maqsadida shakllantiriladi va yuritiladi.

4. Markaziy maʼlumotlar bazasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida shakllantiriladi va yuritiladi.

2-bob. Markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yangilash

5. Markaziy maʼlumotlar bazasi vakolatli organlar tomonidan yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamidan (keyingi oʻrinlarda — STIR) va jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiya raqamidan (keyingi oʻrinlarda — JSHSHIR) foydalangan holda shakllantiriladi va yangilanadi.

6. Markaziy maʼlumotlar bazasiga maʼlumotlarni kiritish va yangilash ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasida saqlanadigan va qayta ishlanadigan maʼlumotlar roʻyxatiga muvofiq maʼlumotlarni kiritish va ularni yangilash uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.

Markaziy maʼlumotlar bazasiga maʼlumotlarni kiritish va yangilash qatʼiy ravishda Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registriga kiritilgan maʼlumotnomalar va klassifikatorlardan foydalangan holda amalga oshiriladi.

7. Maʼlumotlar vakolatli davlat organlari va tashkilotlarining avtomatlashtirilgan soʻrovlariga muvofiq yangilanadi.

8. Markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlmagan va davlat xizmatlarini koʻrsatish, shuningdek, idoralararo elektron hamkorlik uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar elektron hukumatning yagona identifikatorlari asosida shakllantirilgan tegishli vakolatli organlarning axborot resurslarida saqlanadi.

3-bob. Markaziy maʼlumotlar bazasini yuritish va undan foydalanish tartibi

9. Markaziy maʼlumotlar bazasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan yuritiladi va quyidagilarni taʼminlashga qaratilgan:

markaziy maʼlumotlar bazasi dasturiy-texnik majmuasining ishlashini texnik taʼminlash va uni yanada takomillashtirish;

belgilangan tartibda markaziy maʼlumotlar bazasida maʼlumotlarning saqlanishi va axborot xavfsizligini taʼminlash boʻyicha choralar koʻrish;

vakolatli organlar bilan kelishgan holda markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yangilash grafigini tasdiqlash;

vakolatli organlar tomonidan markaziy maʼlumotlar bazasida saqlanadigan maʼlumotlarning oʻz vaqtida yangilanishini nazorat qilish;

markaziy maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlgan maʼlumotlarning toʻliqligini tekshirish;

vakolatli organlarning axborot tizimlarini markaziy maʼlumotlar bazasi bilan birlashtirish uchun texnik talablarni tasdiqlash.

10. Markaziy maʼlumotlar bazasiga maʼlumotlarning kiritilishi va yangilanishiga masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlariga markaziy maʼlumotlar bazasidan foydalanish imkoniyati yaratiladi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi shakllangan markaziy maʼlumotlar bazasining nusxalarini unga kirish huquqiga ega boʻlmagan shaxslarga taqdim etishga haqli emas.

12. Vakolatli organlar tomonidan markaziy maʼlumotlar bazasiga taqdim etiladigan maʼlumotlar taqdim etilayotgan vaqtda ishonchli, toʻliq va dolzarb boʻlishi kerak.

13. Maʼlumotlar markaziy maʼlumotlar bazasidan elektron hukumatning yagona identifikatorlaridan foydalanish orqali olinadi.

14. Idoralararo elektron hamkorlikda boshqa identifikatorlardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Davlat xizmatlarini koʻrsatish va idoralararo elektron oʻzaro hamkorlikda markaziy maʼlumotlar bazasi maʼlumotlaridan foydalanish “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi yordamida amalga oshiriladi.

16. Davlat xizmatlarini koʻrsatishda jismoniy va yuridik shaxslardan markaziy maʼlumotlar bazasida va tegishli vakolatli organlarning axborot resurslarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni talab etish taqiqlanadi.

Bunda vakolatli organlar boshqa organlarda va tashkilotlarda mavjud boʻlgan axborotlarni oʻzaro axborot hamkorligi yoʻli bilan elektron tarzda mustaqil ravishda oladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

17. Markaziy maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarning ishonchliligi va dolzarbligi uchun javobgarlik vakolatli organlarga yuklanadi.

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Tashkiliy tadbirlar 1-bosqich Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Davlat xizmatlari agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Markaziy maʼlumotlar bazasini vakolatli organlarning axborot tizimlari va resurslari bilan integratsiya qilish grafigini tasdiqlash. bir oy muddatda 2-bosqich Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Vakolatli organlarning axborot tizimlari va resurslarini markaziy maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya qilish uchun texnik talablarni tasdiqlash. uch oy muddatda II. Texnik tadbirlar 3-bosqich Vakolatli organlar, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Maʼlumotnomalar va klassifikatorlarni shakllantirish hamda “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimiga joylashtirish. 2021-yil 1-yanvar 4-bosqich Vakolatli organlar, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun vakolatli organlarning axborot tizimlari va resurslarini markaziy maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya qilish. alohida grafikka muvofiq 5-bosqich Davlat soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Davlat xizmatlari agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish. alohida grafikka muvofiq 6-bosqich Davlat soliq qoʻmitasi Markaziy maʼlumotlar bazasini yuritish, texnik qoʻllab-quvvatlash va yanada takomillashtirish. doimiy ravishda 7-bosqich Vakolatli organlar, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Maʼlumotnomalar va klassifikatorlardan foydalanish va ularni yangilash. doimiy ravishda 8-bosqich Vakolatli organlar Elektron hukumatning yagona identifikatorlaridan foydalanish orqali davlat xizmatlarini koʻrsatish va idoralararo elektron hamkorlikda markaziy maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlardan foydalanish. doimiy ravishda 9-bosqich Davlat soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Davlat xizmatlari agentligi, Adliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Markaziy bank Markaziy maʼlumotlar bazasini yangilash va yuritish. doimiy ravishda

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasida saqlanadigan va qayta ishlanadigan maʼlumotlar

T/r T/r Maʼlumotlar nomi Maʼlumotlarni kiritish uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari Maʼlumotlarni yangilash uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari Tasniflagich mavjudligi Tasniflagich uchun masʼul boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari Maʼlumot turi Roʻyxatga olish maʼlumotlari 1. 1. Subyektning toʻliq nomi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 2. 2. Subyektning qisqacha nomi DXA, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 3. 3. Tashkiliy-huquqiy shakli DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 4. 4. Mulkchilik shakli DXA DXA mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 5. 5. STIR DSQ DSQ mavjud emas - ochiq 6. 6. IFUT raqami DXA Davlat statistika qoʻmitasi mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 7. 7. MHOBT kodi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ Davlat statistika qoʻmitasi mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 8. 8. DBIBT kodi Davlat statistika qoʻmitasi Davlat statistika qoʻmitasi mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 9. 9. Roʻyxatga oluvchi organ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 10. 10. Roʻyxatga olish sanasi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 11. 11. Roʻyxatga olish raqami (reyestr raqami) DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 12. 12. Qayta roʻyxatga olish sanasi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 13. 13. Holati DXA, AV, DSQ DXA, AV, DSQ mavjud DSQ ochiq 14. 14. Holatni oʻzgartirish sanasi DXA, AV, DSQ DXA, AV, DSQ mavjud emas - ochiq 15. 15. Korxona maqomi DSQ DSQ mavjud DSQ ochiq 16. 16. Tugatish sanasi (reyestrdan chiqarilgan sana) DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 17. 17. Tugatish sababi ( reyestrdan chiqarish asosi ) DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud DSQ foydalanish cheklangan 18. 18. Faoliyatni vaqtincha toʻxtatib turish sanasi DXA DXA/DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 19. 19. Faoliyatni vaqtincha toʻxtatib turish sababi DXA DXA/DSQ mavjud DSQ foydalanish cheklangan 20. 20. Soliq rejimi DXA DSQ mavjud DSQ foydalanish cheklangan 21. 21. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchining raqami DSQ DSQ mavjud emas DSQ ochiq 22. 22. Soliq toʻlovchi turi DSQ DSQ mavjud DSQ ochiq 23. 23. Korxona turi Davlat statistika qoʻmitasi Davlat statistika qoʻmitasi mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 24. 24. Ustav fondi miqdori, soʻmda DXA, AV, MB DXA, AV, MB mavjud emas - ochiq Subyektning pochta manzili 25. 1. Mamlakat DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud MB ochiq 26. 2. Viloyat/shahar DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 27. 3. Tuman/shahar DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 28. 4. Sektor DXA, DSQ DXA, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 29. 5. Mahalla DXA, DSQ DXA, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 30. 6. Koʻcha (QFY, mavze, daha) DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 31. 7. Uy DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 32. 8. Xonadon DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 33. 9. Koʻchmas mulk obyektining kadastr raqami DXA DXA mavjud emas - ochiq 34. 10. Pochta indeksi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq Subyektning faoliyatni amalga oshirish manzili 35. 1. Mamlakat DXA DXA mavjud Davlat bojxona qoʻmitasi ochiq 36. 2. Viloyat/shahar DXA DXA mavjud Davergeodezkadastr ochiq 37. 3. Tuman/shahar DXA DXA mavjud Davergeodezkadastr ochiq 38. 4. Sektor DXA, DSQ DXA, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 39. 5. Mahalla DXA, DSQ DXA, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 40. 6. Koʻcha (QFY, mavze, daha) DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan 41. 7. Uy DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan 42. 8. Xonadon DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan Rahbar toʻgʻrisida maʼlumotlar 43. 1. Familiyasi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 44. 2. Ismi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 45. 3. Otasining ismi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - ochiq 46. 4. Jinsi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 47. 5. Millati DXA, MB, ITSV, TIV, DSQ MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Milliy statistika qoʻmitasi foydalanish cheklangan 48. 6. Fuqaroligi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud MB foydalanish cheklangan 49. 7. Pasport seriyasi DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 50. 8. Pasport raqami DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 51. 9. JSHSHIR DXA DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 52. 10. STIR DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan Rahbarning bogʻlanish uchun maʼlumotlari 53. 1. Telefon raqami DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 54. 2. E-mail DXA, MB, ITSV, TIV, DSQ MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan Rahbarning manzili 55. 1. Mamlakat DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Davlat bojxona qoʻmitasi foydalanish cheklangan 56. 2. Viloyat/shahar DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud Davergeodezkadastr foydalanish cheklangan 57. 3. Tuman/shahar DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, �B, ITSV, TIV, DSQ mavjud Davergeodezkadastr foydalanish cheklangan 58. 4. Sektor DXA, DSQ DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 59. 5. Mahalla DXA, DSQ DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 60. 6. Koʻcha (QFY, mavze, daha) DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas foydalanish cheklangan 61. 7. Uy DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 62. 8. Xonadon DXA, AV, MB, ITSV, TIV, DSQ AV, MB, ITSV, TIV, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan Muassis — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 63. 1. Familiyasi DXA DXA/DPM mavjud emas - ochiq 64. 2. Ismi DXA DXA/DPM mavjud emas - ochiq 65. 3. Otasining ismi DXA DXA/DPM mavjud emas - ochiq 66. 4. Jinsi DXA DXA/DPM mavjud Milliy statistika qoʻmitasi ochiq 67. 5. Millati DXA DXA/DPM mavjud Milliy statistika qoʻmitasi foydalanish cheklangan 68. 6. Fuqaroligi DXA DXA/DPM mavjud Davlat bojxona qoʻmitasi foydalanish cheklangan 69. 7. Pasport seriyasi DXA DXA/DPM mavjud emas - foydalanish cheklangan 70. 8. Pasport raqami DXA DXA/DPM mavjud emas - foydalanish cheklangan 71. 9. JSHSHIR DXA DXA/DPM mavjud emas - foydalanish cheklangan 72. 10. STIR DXA DXA/DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 73. 11. Muassisning ulushi, foizda DXA, MB DXA, MB mavjud emas - ochiq 74. 12. Muassisning ulushi, soʻmda DXA, MB DXA, MB mavjud emas - foydalanish cheklangan Muassis — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi �aʼlumotlar 75. 1. Nomi DXA DXA mavjud emas - ochiq 76. 2. STIR DXA DXA/DSQ mavjud emas - ochiq 77. 3. Roʻyxatdan oʻtgan mamlakati DXA DSQ mavjud Davlat bojxona qoʻmitasi ochiq 78. 4. Muassisning ulushi, foizda DXA, MB DXA, MB mavjud emas - ochiq 79. 5. Muassisning ulushi, soʻmda DXA, MB DXA, MB mavjud emas - foydalanish cheklangan Muassisning bogʻlanish uchun maʼlumotlari 80. 1. Telefon raqami DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan 81. 2. E-mail DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan Muassisning manzili 82. 1. Mamlakat DXA DXA mavjud Davlat bojxona qoʻmitasi foydalanish cheklangan 83. 2. Viloyat/shahar DXA DXA mavjud Davergeodezkadastr foydalanish cheklangan 84. 3. Tuman/shahar DXA DXA mavjud Davergeodezkadastr foydalanish cheklangan 85. 4. Sektor DXA DXA mavjud Davergeodezkadastr ochiq 86. 5. Mahalla DXA DXA mavjud Davergeodezkadastr ochiq 87. 6. Koʻcha (QFY, mavze, daha) DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan 88. 7. Uy DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan 89. 8. Xonadon DXA DXA mavjud emas - foydalanish cheklangan Hisobchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 90. 1. Familiyasi MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 91. 2. Ismi MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 92. 3. Otasining ismi MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 93. 4. Pasport seriyasi MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 94. 5. Pasport raqami MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 95. 6. JSHSHIR MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 96. 7. STIR MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan Hisobchining bogʻlanish uchun maʼlumotlari 97. 1. Telefon raqami MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 98. 2. E-mail MB, DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan Hisobchining manzili 99. 1. Mamlakat MB, DSQ MB, DSQ mavjud Davlat bojxona qoʻmitasi foydalanish cheklangan 100. 2. Viloyat/shahar MB, DSQ MB, DSQ mavjud Davergeodezkadastr foydalanish cheklangan 101. 3. Tuman/shahar MB, DSQ MB, DSQ mavjud Davergeodezkadastr foydalanish cheklangan 102. 4. Sektor MB, DSQ MB, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 103. 5. Mahalla MB, DSQ MB, DSQ mavjud Davergeodezkadastr ochiq 104. 6. Koʻcha (QFY, mavze, daha) MB, DSQ MB, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 105. 7. Uy MB, DSQ MB, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan 106. 8. Xonadon MB, DSQ MB, DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan Subyektning bank rekvizitlari 107. 1. MFO MB MB mavjud MB foydalanish cheklangan 108. 2. Hisob raqami MB MB mavjud emas - foydalanish cheklangan Subyektning boshqa maʼlumotlari 109. 1. Xodimlarning oʻrtacha yillik soni Milliy statistika qoʻmitasi Milliy statistika qoʻmitasi mavjud MB foydalanish cheklangan 110. 2. Xodimlarning oylik soni DSQ DSQ mavjud emas - foydalanish cheklangan

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qaroriga 2-ILOVA

Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarni qayta ishlashda foydalaniladigan klassifikator va maʼlumotnomalar

T/r Klassifikator va maʼlumotnomalar nomi Maʼlumotnoma/ klassifikator turi Masʼul davlat organi 1. Millatlar klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 2. Oʻzbekiston Respublikasi tashkiliy-huquqiy shakllari klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 3. Mulkchilik shakli klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 4. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha mahsulotlar (tovarlar, ishlar, xizmatlar) klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 5. Umumdavlat iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha klassifikatori (2-tahrir) Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 6. Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik boshqaruv organlarini belgilash tizimi Boshqa maʼlumotnoma/ klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 7. Maʼmuriy-hududiy tuzilma obyektlari maʼlumotlari toʻplami Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 8. “Jahon mamlakatlari” klassifikatorlari Xalqaro klassifikatorlar Davlat bojxona qoʻmitasi 9. Gender klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 10. Valyutalar klassifikatori Xalqaro klassifikatorlar Markaziy bank 11. Manzillar maʼlumotnomasi Boshqa maʼlumotnoma/ klassifikatorlar Davergeodezkadastr 12. Yuridik shaxsning holati klassifikator i Boshqa maʼlumotnoma/ klassifikatorlar Davlat soliq qoʻmitasi 13. Yuridik shaxslarni tugatish sabablari maʼlumotnomasi Boshqa maʼlumotnoma/ klassifikatorlar Davlat soliq qoʻmitasi 14. Faoliyatni vaqtincha toʻxtatib turish sababi maʼlumotnomasi Boshqa maʼlumotnoma/ klassifikatorlar Davlat soliq qoʻmitasi 15. Kichik biznesga aloqadorligi maʼlumotnomasi Umumdavlat klassifikatorlar Milliy statistika qoʻmitasi 16. Soliq rejimi klassifikator i Umumdavlat klassifikatorlar Davlat soliq qoʻmitasi 17. Soliq toʻlovchi turi klassifikatori Umumdavlat klassifikatorlar Davlat soliq qoʻmitasi 18. “Oʻzbekiston Respublikasi banklari” maʼlumotnomasi Tarmoq maʼlumotnoma/ klassifikatorlari Markaziy bank

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-sentabrdagi 539-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

3. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-martdagi 57-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2014-y., 11-son, 126-modda) bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“33. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning oʻzgarishi bilan bogʻliq holda NNT qayta roʻyxatdan oʻtkazilgan taqdirda yangidan roʻyxatdan oʻtkazgan adliya organi bu toʻgʻrida oldingi roʻyxatdan oʻtkazish joyidagi adliya organini, tegishli roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlari koʻrsatilgan holda yozma shaklda xabardor qiladi. Olingan maʼlumotlar asosida oldingi roʻyxatdan oʻtkazish joyidagi adliya organi bu toʻgʻrida davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi hamda bu oʻzgarishlar axborot tizimlari orqali “Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi”ga kiritilishini taʼminlaydi.

34. Pochta manzili, bank rekvizitlari oʻzgargan taqdirda NNT bir oy muddatda bu toʻgʻrida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga xabar qilishi shart.

Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ pochta manzili oʻzgarganligi boʻyicha bildirishnomani olgan kuni bu oʻzgarishning axborot tizimlari orqali “Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi”ga kiritilishini taʼminlaydi”;

b) 46-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“46. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar NNTni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida davlat reyestridan NNT toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlar axborot tizimlari orqali “Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi”ga kiritilishini taʼminlaydi.

Bunda NNT bir vaqtning oʻzida joylashgan joyi boʻyicha davlat soliq xizmati organlari va davlat statistika organlarida hisobga qoʻyiladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 4-sentabr,

539-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.09.2020-y., 09/20/539/1257-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.04.2022-y., 09/22/180/0307-son; 06.08.2022-y., 09/22/432/0717-son; 08.02.2024-y., 09/24/76/0109-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son)

lex.uz