📅 2020-yil 4-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 4-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 4 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 сентября 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 September 2020 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
ўзгартиришлар ва қўшимча
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 4 сентябрдаги 202-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
1. 2-банддаги «давлат нотариал идорасида (кейинги ўринларда нотариал идора деб юритилади)» деган сўзлар «нотариал идорада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида»
3. 4-бандда:
биринчи хатбошидаги «Нотариал идораларда» деган сўзлар «Давлат нотариал идораларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёри Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёри Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар орасидан танлаб олинади.».
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Стажировка ўтаганлар тегишли адлия бошқармаси ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиб борилади.».
5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган ва нотариал фаолият бўйича етарли тажрибага эга бўлган нотариус тайинланади. Бунда, навбат асосида ва қоида тариқасида, бир нотариусга битта стажёр бириктирилади.
Давлат нотариал идораси нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида фаолиятини қайта ташкил этганда, стажировка ўташ муддати якунланмаган нотариус стажёри стажировка ўташни ушбу хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус раҳбарлигида давом эттиради.».
6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Стажировка ўталишини ўрганиш, умумлаштириш ва назорат қилиш адлия бошқармаси ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.».
7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади.
Бунда, давлат нотариал идораси нотариусининг стажёрлигига номзод томонидан тегишли ҳудуддаги адлия бошқармасига, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг стажёрлигига номзод томонидан эса, Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар нусхасини тавсияномага илова қилган ҳолда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга юборади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишига асос номзоднинг мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга мос келмаслиги ҳисобланади.».
8. 11-банднинг « д » ва «е» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);»;
е) меҳнат дафтарчасининг иш жойидан ёки нотариал тасдиқланган нусхаси ёхуд юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма;».
9. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрини ишга қабул қилишда фуқаронинг ҳужжатлари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.».
10. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Давлат нотариал идорасига стажёрликка қабул қилиш тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади. Ушбу буйруқ билан стажировка раҳбари ҳам тайинланади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрини ишга қабул қилиш тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига асосан ушбу бошқарма томонидан бириктирилган нотариуснинг буйруғи билан амалга оширилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асос бўлади.».
11. 16-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
12. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Давлат нотариал идораси нотариус стажёрининг шахсий иши тегишлилиги бўйича адлия бошқармасида, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг шахсий иши эса, тегишлилиги бўйича Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасида юритилади.».
13. 18-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
«18. Стажёрнинг ёхуд стажировкага раҳбар нотариуснинг узоқ муддат касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбар нотариуснинг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши кабилар) кўра стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, тегишли адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғига ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармасининг тавсиясига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа нотариус ҳузурида стажировка ўташ учун бириктирилиши мумкин.»
14. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Давлат нотариал идораларида стажёрлар меҳнатига белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси томонидан ҳақ тўланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёрининг меҳнатига унга раҳбар этиб тайинланган нотариус томонидан ҳақ тўланади.».
15. 21-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси раҳбари томонидан тегишлилиги бўйича стажёрнинг ўзлаштириши лозим бўлган ва нотариал фаолиятга тааллуқли бошқа масалаларни ўзида мужассамлаштирган стажировка ўташ режаси (кейинги ўринларда режа деб юритилади) тасдиқланади ва ушбу режа асосида стажёрлар ўз вазифаларини амалга оширади.».
16. 22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. 25-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Стажёрнинг стажировка ўташ даврида амалга оширган ишлари ҳамда режаларнинг бажарилиши юзасидан тегишлилиги бўйича адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳар чоракда бир марта мониторинг олиб борилади.».
18. 27 , 28 1 , 28 2 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
19. 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашишга;».
20. 5-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.
21. 41-банд «Адлия бошқармаси» деган сўзлардан кейин «ва Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
22. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Раис Д.Р. АШУРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 сентябрь,
2020 йил 21 август
202-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
Notarius stajorining faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2010-yil 20-oktabrdagi 223-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2149, 2010-yil 20-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 42-43-son, 369-modda) bilan tasdiqlangan Notarius stajorining faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va bu haqda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuv kiritsin.
3. Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” — “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin.
4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 4-sentabrdagi 202-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Notarius stajorining faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan
1. 2-banddagi “davlat notarial idorasida (keyingi oʻrinlarda notarial idora deb yuritiladi)” degan soʻzlar “notarial idorada” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 3-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi stajor boʻlishi mumkin. Bunda stajorning stajirovkaning tugash muddatida yigirma besh yoshdan kichik va oltmish besh yoshdan katta boʻlmasligi inobatga olinishi lozim.”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“notarius, advokat, tergovchi, surishtiruvchi, prokuror, sudya yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarning boshqa xodimi sifatidagi vakolatlari oʻz kasbiy faoliyatiga mos kelmaydigan qilmishlar sodir etganligi uchun tugatilgan shaxs — uch yil mobaynida”
3. 4-bandda:
birinchi xatboshidagi “Notarial idoralarda” degan soʻzlar “Davlat notarial idoralarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat notarial idorasi notariusining stajori Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda adliya boshqarmasi deb yuritiladi) tomonidan, xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius stajori Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasi hududiy boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda Notarial palataning hududiy boshqarmasi deb yuritiladi) tomonidan mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan talablarga javob beradigan shaxslar orasidan tanlab olinadi.”.
4. 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Stajirovka oʻtaganlar tegishli adliya boshqarmasi va Notarial palataning hududiy boshqarmasi tomonidan alohida kitobda roʻyxatga olib boriladi.”.
5. 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Stajorga rahbar etib notariuslik lavozimida kamida uch yil ishlagan va notarial faoliyat boʻyicha yetarli tajribaga ega boʻlgan notarius tayinlanadi. Bunda, navbat asosida va qoida tariqasida, bir notariusga bitta stajor biriktiriladi.
Davlat notarial idorasi notariusi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius sifatida faoliyatini qayta tashkil etganda, stajirovka oʻtash muddati yakunlanmagan notarius stajori stajirovka oʻtashni ushbu xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius rahbarligida davom ettiradi.”.
6. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Stajirovka oʻtalishini oʻrganish, umumlashtirish va nazorat qilish adliya boshqarmasi va Notarial palataning hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.”.
7. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Davlat notarial idorasi notariusining stajorini ishga qabul qilish tegishliligi boʻyicha adliya boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius stajorini ishga qabul qilish tegishliligi boʻyicha Notarial palataning hududiy boshqarmasi tavsiyasiga asosan biriktirilgan notarius tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda, davlat notarial idorasi notariusining stajorligiga nomzod tomonidan tegishli hududdagi adliya boshqarmasiga, xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusning stajorligiga nomzod tomonidan esa, Notarial palataning tegishli hududiy boshqarmasiga mazkur Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan hujjatlar taqdim etilishi lozim.
Notarial palataning hududiy boshqarmasi nomzod tomonidan taqdim etilgan hujjatlar nusxasini tavsiyanomaga ilova qilgan holda xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariusga yuboradi.
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius tomonidan notarius stajorini ishga qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Notarial palataning hududiy boshqarmasi notarius stajorini ishga qabul qilishni rad etishiga asos nomzodning mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan talablarga mos kelmasligi hisoblanadi.”.
8. 11-bandning “ d ” va “e” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoxud vakolatli davlat organining xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish toʻgʻrisidagi guvohnomasi (nusxasi olinib, asli qaytariladi);”;
e) mehnat daftarchasining ish joyidan yoki notarial tasdiqlangan nusxasi yoxud yuridik mutaxassislik boʻyicha ish stajini tasdiqlovchi “Elektron mehnat daftarchasi” tizimidan koʻchirma;”.
9. 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Davlat notarial idorasi notarius stajorini ishga qabul qilishda fuqaroning hujjatlari kelishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga yuboriladi.”.
10. 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Davlat notarial idorasiga stajorlikka qabul qilish tegishliligi boʻyicha adliya boshqarmasi boshligʻining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi. Ushbu buyruq bilan stajirovka rahbari ham tayinlanadi. Buyruq chiqarish uchun stajor bilan tuzilgan mehnat shartnomasi (kontrakt) asos boʻladi.
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius stajorini ishga qabul qilish tegishliligi boʻyicha Notarial palataning hududiy boshqarmasining tavsiyasiga asosan ushbu boshqarma tomonidan biriktirilgan notariusning buyrugʻi bilan amalga oshiriladi. Buyruq chiqarish uchun stajor bilan tuzilgan mehnat shartnomasi (kontrakt) asos boʻladi.”.
11. 16-bandda:
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Surishtiruvchi, tergovchi, prokuror, adliya organlarining ishi notariat faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan boshqaruv xodimi yoki advokat sifatida kamida uch yil ishlagan shaxslar, agar ularning vakolatlari tugatilgan paytdan eʼtiboran besh yil oʻtmagan boʻlsa, olti oy muddat stajirovka oʻtaydi.”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.
12. 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Davlat notarial idorasi notarius stajorining shaxsiy ishi tegishliligi boʻyicha adliya boshqarmasida, xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius stajorining shaxsiy ishi esa, tegishliligi boʻyicha Notarial palataning hududiy boshqarmasida yuritiladi.”.
13. 18-band quyidagi tahririda bayon etilsin:
“18. Stajorning yoxud stajirovkaga rahbar notariusning uzoq muddat kasalligi yoki boshqa uzrli sabablarga (homiladorlik va tugʻish taʼtillari, bola parvarishlash taʼtillari, ishdan ajralgan holda malaka oshirish, stajirovkaga rahbar notariusning litsenziyasining amal qilishi toʻxtatib turilishi yoki tugatilishi kabilar) koʻra stajirovkaning maʼlum muddati oʻtalmay qolgan taqdirda, tegishli adliya boshqarmasi rahbarining buyrugʻiga yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasining tavsiyasiga koʻra stajirovka ana shu davrga uzaytirilishi yoki stajor boshqa notarius huzurida stajirovka oʻtash uchun biriktirilishi mumkin.”
14. 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Davlat notarial idoralarida stajorlar mehnatiga belgilangan tartibda tegishliligi boʻyicha adliya boshqarmasi tomonidan haq toʻlanadi.
Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius stajorining mehnatiga unga rahbar etib tayinlangan notarius tomonidan haq toʻlanadi.”.
15. 21-bandning birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Adliya boshqarmasi yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasi rahbari tomonidan tegishliligi boʻyicha stajorning oʻzlashtirishi lozim boʻlgan va notarial faoliyatga taalluqli boshqa masalalarni oʻzida mujassamlashtirgan stajirovka oʻtash rejasi (keyingi oʻrinlarda reja deb yuritiladi) tasdiqlanadi va ushbu reja asosida stajorlar oʻz vazifalarini amalga oshiradi.”.
16. 22-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
17. 25-bandning birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Stajorning stajirovka oʻtash davrida amalga oshirgan ishlari hamda rejalarning bajarilishi yuzasidan tegishliligi boʻyicha adliya boshqarmasi yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasi tomonidan har chorakda bir marta monitoring olib boriladi.”.
18. 27 , 28 1 , 28 2 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
19. 31-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“adliya boshqarmasi yoki Notarial palataning hududiy boshqarmasi tomonidan tashkil etiladigan amaliy mashgʻulotlarda qatnashishga;”.
20. 5-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
21. 41-band “Adliya boshqarmasi” degan soʻzlardan keyin “va Notarial palataning hududiy boshqarmalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
22. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasi bilan kelishilgan.
Vazir R. DAVLETOV
Rais D.R. AShUROV
Toshkent sh.,
2020-yil 4-sentabr,
2020-yil 21-avgust
202-mh-son