UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 16-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 16 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҚАБУЛ КВОТАСИ

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали (кейинги ўринларда — Филиал) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Филиал Тошкент давлат аграр университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган илғор технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;

ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳага оид инновацион ва замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ҳамда ресурс тежайдиган илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш;

хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида Филиалнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ва илмий-педагог кадрларининг малакасини ошириш ва стажировкаларини ҳамда талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш;

илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;

профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «кичик инновацион корхоналар» ташкил этиш;

кафедралар ихтисослиги бўйича талабалар ва ёш олимларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида илмий мактаб ва тўгаракларни, шунингдек, «Ёш олимлар клуби»ни (Young Scholars Club) ташкил этиш ҳамда кейинчалик энг иқтидорли ёш олимларни хорижий давлатларга ўқишга ва стажировкага юбориш;

ўқув ва бошқарув жараёнини ташкил ва назорат қилишда ахборот тизимларини жорий қилиш, талабаларнинг мустақил таълим олиши учун масофавий ўқитиш шаклини татбиқ этиш орқали қулай шарт-шароитлар яратиш;

замонавий технологиялар ва интерактив таълим услубларини (E-Minbar электрон платформаси), талабаларнинг мустақил ўқув ва амалий фаолиятини (кейс-стади, коучинг ва бошқалар) ривожлантириш орқали амалиёт ўташ, шунингдек, ўқитувчи ва талабанинг ўзаро масофавий ҳамкорлигини (вебинар технологиялар) таъминлашга, уларда инновацион ва таҳлилий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган модулли, объектга йўналтирилган ва динамик таълим муҳитини (Moodle) кенг жорий қилиш;

кредит-модуль тизимини ўқув жараёнига жорий этиш борасида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини меъёрлаштириш, шунингдек, педагог ходимлар томонидан ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари, «устоз-шогирд» тизими бўйича ишларнинг бажарилишини рағбатлантириб бориш;

хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим (double degree) дастурларини амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш;

истиқболли ёш битирувчиларни республика ва хорижий мамлакатлардаги етакчи олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг магистратура ва докторантурасига мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

3. Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул квотаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабалар республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

бакалавриат таълим йўналишида таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш, бунда таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқишни ҳамда ҳафтанинг шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини Тошкент давлат аграр университети томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишган ҳолда мустақил тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:

бир ой муддатда олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ Филиалнинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

Филиални олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш корхоналарининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;

Филиал профессор-ўқитувчиларини ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, агрокластерларда, кооперацияларда ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрланишини ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

Филиалда ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

ислоҳотларнинг ҳозирги босқичига ҳамоҳанг тарзда янги авлод дарсликлар ва ўқув қўлланмалари туркумини хорижий олимлар, олий таълим ва аграр соҳаларда самарали фаолият юритаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, ўқув режалари ва дастурларини янгилаш ҳамда қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;

Филиалда Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига юқори малакали мутахассисларни фаол жалб қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

Филиалнинг ахборот-ресурс марказини ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

6. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Белгилаб қўйилсинки:

2020/2021 ўқув йилида Филиалнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва самарали фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўладиган харажатлар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан амалга оширилади;

Филиални сақлаш харажатлари 2020 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2021 йилдан бошлаб мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;

Филиалга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Самарқанд агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи бинолари ва иншоотлари, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва ётоқхона мебелларини Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

Филиалга бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилинадиган профессор-ўқитувчиларни Филиалда фаолият юритган даврда турар жой билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини, профессор-ўқитувчиларнинг ҳамда илмий тадқиқотчиларнинг дала тажрибалари ва илмий тадқиқотларини ўтказиш мақсадида «Ахборот маслаҳат маркази»ни (Extension center) ташкил этиш учун 50 гектар суғориладиган ер майдони ажратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 556-сон қарорига ИЛОВА

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича

Т/р Йўналиш шифри Таълим йўналиши Қабул квотаси шундан давлат гранти тўлов-контракт Бакалавриат таълим йўналишлари 1. 5230100 Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) 50 10 40 2. 5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида) 25 5 20 3. 52332500 Логистика (агрологистика) 25 5 20 4. 5233300 Агробизнес ва инвестицион фаолият 25 5 20 5. 5410100 Агрокимё ва агротупроқшунослик 25 5 20 6. 5410200 Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) 50 10 40 7. 5410300 Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича) 50 10 40 8. 5410400 Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича) 25 5 20 9. 5410500 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича) 25 5 20 10. 5411000 Мевачилик ва узумчилик 25 5 20 11. 5411500 Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини 25 5 20 12. 5411600 Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик 25 5 20 13. 5411700 Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш 25 5 20 14. 5430100 Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш 25 5 20 15. 5311000 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (қишлоқ хўжалигида) 25 5 20 16. 5610300 Туризм (агротуризм) 25 5 20 Жами: 475 95 380 Магистратура мутахассисликлари 1. 5А410101 Агротупроқшунослик ва агрофизика (соҳалар бўйича) 3 3 2. 5А410102 Агрокимё 3 3 3. 5А410201 Агрономия 3 3 4. 5А410202 Ўсимликшунослик (экин гуруҳлари бўйича) 4 4 5. 5А410301 Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича) 4 4 6. 5А410401 Селекция ва уруғчилик (экин гуруҳлари бўйича) 4 4 7. 5А410501 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича) 4 4 8. 5А411001 Сабзавотчилик ва полизчилик 4 4 9. 5А411002 Мевачилик 4 4 10. 5А411701 Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги 3 3 11. 5А430101 Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича) 4 4 Жами: 40 40 Ҳаммаси: 515 135 380

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 16 сентябрь,

556-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2020 й., 09/20/556/1289-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

QABUL KVOTASI

Toshkent davlat agrar universitetining Samarqand filiali faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent davlat agrar universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 19-avgustdagi PQ-4421-son qarori ijrosi yuzasidan, shuningdek, qishloq xoʻjaligi sohasi va tarmoqlari uchun kadrlar tayyorlash sifatini tubdan yaxshilash, fan, taʼlim va ishlab chiqarishning samarali integratsiyasini taʼminlash, yuqori malakali kadrlarga boʻlgan ehtiyojni qondirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Samarqand viloyati hokimligining 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab Toshkent davlat agrar universitetining Samarqand filiali (keyingi oʻrinlarda — Filial) faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Belgilansinki, Filial Toshkent davlat agrar universitetining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

2. Quyidagilar Filialning asosiy vazifalari etib belgilansin:

qishloq xoʻjaligida innovatsion resurs tejaydigan ilgʻor texnologiyalarni qoʻllash, “Aqlli qishloq xoʻjaligi” (Smart agriculture) va raqamlashtirilgan agrotexnologiyalarni joriy qilish boʻyicha zamonaviy bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan kadrlarni tayyorlash;

oʻquv-laboratoriya bazasini modernizatsiyalash, fan dasturlarida sohaga oid innovatsion va zamonaviy ishlab chiqarish jarayonlari, yuqori unumli hamda resurs tejaydigan ilgʻor texnologiyalar boʻyicha bilimlarni aks ettirish;

xorijiy ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarida Filialning professor-oʻqituvchilari, ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarining malakasini oshirish va stajirovkalarini hamda talabalarning ishlab chiqarish amaliyotlarini tashkil etish;

ilmiy-tadqiqot institutlari bilan manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlar hamkorligida fundamental, amaliy va innovatsion tadqiqotlarni olib borish hamda ularning natijalarini ishlab chiqarishga keng joriy etish;

professor-oʻqituvchilar, ilmiy tadqiqotchilar, talabalarning innovatsion texnologiyalarni yaratish hamda joriy etish borasidagi tashabbuskorligini va moddiy manfaatdorligini oshirish maqsadida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida “kichik innovatsion korxonalar” tashkil etish;

kafedralar ixtisosligi boʻyicha talabalar va yosh olimlarni ilmiy faoliyatga keng jalb qilish maqsadida ilmiy maktab va toʻgaraklarni, shuningdek, “Yosh olimlar klubi”ni (Young Scholars Club) tashkil etish hamda keyinchalik eng iqtidorli yosh olimlarni xorijiy davlatlarga oʻqishga va stajirovkaga yuborish;

oʻquv va boshqaruv jarayonini tashkil va nazorat qilishda axborot tizimlarini joriy qilish, talabalarning mustaqil taʼlim olishi uchun masofaviy oʻqitish shaklini tatbiq etish orqali qulay shart-sharoitlar yaratish;

zamonaviy texnologiyalar va interaktiv taʼlim uslublarini (E-Minbar elektron platformasi), talabalarning mustaqil oʻquv va amaliy faoliyatini (keys-stadi, kouching va boshqalar) rivojlantirish orqali amaliyot oʻtash, shuningdek, oʻqituvchi va talabaning oʻzaro masofaviy hamkorligini (vebinar texnologiyalar) taʼminlashga, ularda innovatsion va tahliliy fikrlashni rivojlantirishga moʻljallangan modulli, obyektga yoʻnaltirilgan va dinamik taʼlim muhitini (Moodle) keng joriy qilish;

kredit-modul tizimini oʻquv jarayoniga joriy etish borasida professor-oʻqituvchilar oʻquv yuklamasini meʼyorlashtirish, shuningdek, pedagog xodimlar tomonidan oʻquv-metodik, ilmiy-tadqiqot ishlari, “ustoz-shogird” tizimi boʻyicha ishlarning bajarilishini ragʻbatlantirib borish;

xorijiy hamkorlar bilan birgalikda qishloq xoʻjaligi sohasi uchun kadrlar tayyorlash boʻyicha qoʻshma taʼlim (double degree) dasturlarini amalga oshirish, oʻquv-taʼlim jarayoniga xorijiy olimlar va mutaxassislarni faol jalb qilish;

istiqbolli yosh bitiruvchilarni respublika va xorijiy mamlakatlardagi yetakchi oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarning magistratura va doktoranturasiga muntazam yuborish orqali Filialning ilmiy-pedagogik salohiyatini oshirib borish.

3. Toshkent davlat agrar universitetining Samarqand filialida 2020/2021 oʻquv yili uchun bakalavrlar va magistrlar tayyorlashning taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha qabul kvotasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab Filialga talabalar respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha har yili tasdiqlanadigan parametrlar doirasida amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Innovatsion rivojlanish vazirligining 2020/2021 oʻquv yilidan boshlab:

bakalavriat taʼlim yoʻnalishida taʼlimning kredit-modul tizimini joriy etish, bunda taʼlimning kredit tizimida talabalar uchun haftada besh kunlik oʻqishni hamda haftaning shanba kunini mustaqil oʻzlashtirish kuni deb belgilash;

xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda tashkil etiladigan qoʻshma taʼlim dasturlarining oʻquv rejalari va fan dasturlarini Toshkent davlat agrar universiteti tomonidan xorijiy hamkorlar bilan kelishgan holda mustaqil tasdiqlash toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Toshkent davlat agrar universiteti bilan birgalikda:

bir oy muddatda oliy taʼlim muassasalari uchun belgilangan normativlarga muvofiq Filialning tuzilmasi va ustavi tasdiqlanishini hamda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlash;

Filialni oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari, tegishli yoʻnalishlar boʻyicha ishlab chiqarish korxonalarining katta amaliy tajribaga ega mutaxassislaridan iborat boʻlgan yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirish;

Filial professor-oʻqituvchilarini har yili Oʻzbekiston hamda xorijiy davlatlarning yetakchi taʼlim muassasalarida, ilmiy-tadqiqot markazlarida, agroklasterlarda, kooperatsiyalarda va yirik ishlab chiqarish tashkilotlarida stajirovka oʻtashi boʻyicha dasturlar tayyorlanishini hamda amalga oshirilishini taʼminlash;

Filialda oʻquv-metodik jarayonning tashkil etilishini taʼminlash, shtatlar jadvali va xarajatlar smetasini tasdiqlash, uni oʻquv-laboratoriya jihozlari va kompyuter texnikasi bilan taʼminlash boʻyicha aniq chora-tadbirlarni amalga oshirish;

islohotlarning hozirgi bosqichiga hamohang tarzda yangi avlod darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari turkumini xorijiy olimlar, oliy taʼlim va agrar sohalarda samarali faoliyat yuritayotgan mutaxassislarni jalb etgan holda tayyorlash, shuningdek, oʻquv rejalari va dasturlarini yangilash hamda qayta koʻrib chiqish boʻyicha chora-tadbirlar majmuini ishlab chiqish;

Filialda Belarus Respublikasining Grodno davlat agrar universiteti bilan qishloq xoʻjaligi sohasida qoʻshma taʼlim dasturlarini (double degree) amalga oshirish, oʻquv-taʼlim jarayoniga yuqori malakali mutaxassislarni faol jalb qilish hamda ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish boʻyicha hamkorlik aloqalarini oʻrnatish;

Filialning axborot-resurs markazini oʻquv, ilmiy va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

6. Quyidagilar Filial faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlarining grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Belgilab qoʻyilsinki:

2020/2021 oʻquv yilida Filialning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish va samarali faoliyatini tashkil etish uchun zarur boʻladigan xarajatlar hamda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositalari bilan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi, xalqaro tashkilotlar va moliya institutlari mablagʻlari hamda xorijiy tashkilotlarning grantlari hisobidan amalga oshiriladi;

Filialni saqlash xarajatlari 2020-yilda “Maorif” sohasi boʻyicha tasdiqlangan budjet parametrlari doirasida, 2021-yildan boshlab mazkur sohaga har yili ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi;

Filialga 2 ta, shu jumladan 1 ta xizmat va 1 ta navbatchi yengil avtotransport vositalarini saqlashga limit ajratiladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hamda Samarqand viloyati hokimligining Samarqand viloyati Oqdaryo tumanidagi Samarqand agroiqtisodiyot kasb-hunar kolleji binolari va inshootlari, oʻquv-laboratoriya jihozlari va yotoqxona mebellarini Filialga operativ boshqaruv huquqi asosida berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

9. Samarqand viloyati hokimligi:

Filialga boshqa hududlardan ishga qabul qilinadigan professor-oʻqituvchilarni Filialda faoliyat yuritgan davrda turar joy bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda talabalarning oʻquv-ishlab chiqarish amaliyotlarini, professor-oʻqituvchilarning hamda ilmiy tadqiqotchilarning dala tajribalari va ilmiy tadqiqotlarini oʻtkazish maqsadida “Axborot maslahat markazi”ni (Extension center) tashkil etish uchun 50 gektar sugʻoriladigan yer maydoni ajratilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Oʻ.I. Barnoyev, Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev hamda Samarqand viloyati hokimi E.O. Turdimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-sentabrdagi 556-son qaroriga ILOVA

Toshkent davlat agrar universitetining Samarqand filialida 2020/2021 oʻquv yili uchun bakalavrlar va magistrlar tayyorlashning taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha

T/r Yoʻnalish shifri Taʼlim yoʻnalishi Qabul kvotasi shundan davlat granti toʻlov-kontrakt Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari 1. 5230100 Iqtisodiyot (qishloq xoʻjaligida) 50 10 40 2. 5230900 Buxgalteriya hisobi va audit (qishloq xoʻjaligida) 25 5 20 3. 52332500 Logistika (agrologistika) 25 5 20 4. 5233300 Agrobiznes va investitsion faoliyat 25 5 20 5. 5410100 Agrokimyo va agrotuproqshunoslik 25 5 20 6. 5410200 Agronomiya (dehqonchilik mahsulotlari turlari boʻyicha) 50 10 40 7. 5410300 Oʻsimliklarni himoya qilish (ekin turlari boʻyicha) 50 10 40 8. 5410400 Qishloq xoʻjaligi ekinlari seleksiyasi va urugʻchiligi (ekin turlari boʻyicha) 25 5 20 9. 5410500 Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va dastlabki qayta ishlash texnologiyasi (mahsulot turlari boʻyicha) 25 5 20 10. 5411000 Mevachilik va uzumchilik 25 5 20 11. 5411500 Oʻsimliklar va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari karantini 25 5 20 12. 5411600 Sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik 25 5 20 13. 5411700 Issiqxona xoʻjaligini tashkil etish va yuritish 25 5 20 14. 5430100 Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalashtirish 25 5 20 15. 5311000 Texnologik jarayonlar va ishlab chiqarishni avtomatlashtirish va boshqarish (qishloq xoʻjaligida) 25 5 20 16. 5610300 Turizm (agroturizm) 25 5 20 Jami: 475 95 380 Magistratura mutaxassisliklari 1. 5A410101 Agrotuproqshunoslik va agrofizika (sohalar boʻyicha) 3 3 2. 5A410102 Agrokimyo 3 3 3. 5A410201 Agronomiya 3 3 4. 5A410202 Oʻsimlikshunoslik (ekin guruhlari boʻyicha) 4 4 5. 5A410301 Oʻsimliklar himoyasi (usullari boʻyicha) 4 4 6. 5A410401 Seleksiya va urugʻchilik (ekin guruhlari boʻyicha) 4 4 7. 5A410501 Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash va dastlabki qayta ishlash texnologiyasi (mahsulot turlari boʻyicha) 4 4 8. 5A411001 Sabzavotchilik va polizchilik 4 4 9. 5A411002 Mevachilik 4 4 10. 5A411701 Himoyalangan yer meva-sabzavotchiligi 3 3 11. 5A430101 Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalashtirish (tarmoqlar boʻyicha) 4 4 Jami: 40 40 Hammasi: 515 135 380

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 16-sentabr,

556-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.09.2020-y., 09/20/556/1289-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz