UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 16-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 16 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ушбу соҳада кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 52-моддасига мувофиқ фуқаролик масалалари бўйича манфаатдор давлат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, ҳужжатларни ва маълумотларни киритиш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базаси шакллантирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини модернизация қилиш орқали унинг таркибида қуйидагиларни назарда тутувчи «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасини (кейинги ўринларда — «E-Fuqaro» ИМБ) жорий этсин:

фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар автоматлаштирилади;

фуқаролик масалалари бўйича тушган аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади ҳамда уларга тегишли муносабат билдирилади;

фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

3. Қуйидагилар:

давлат органлари ва ташкилотларининг «E-Fuqaro» ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган маълумотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемаси 1-иловага мувофиқ;

«E-Fuqaro» ИМБни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «E-Fuqaro» ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги аризалари реал вақт режимида «E-Fuqaro» ИМБ орқали қабул қилинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда доимий равишда идоралараро электрон ҳамкорлик воситаси орқали алмашинадиган маълумотларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янгилаб бориш, олиш ва беришда фойдаланиладиган ахборот тизимларини «E-Fuqaro» ИМБ билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

фуқаролик масалалари бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган давлат божи тўловлари, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлари «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизими орқали амалга оширилишини таъминласин;

2021 йил 1 январга қадар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали, хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизмини кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиш шартини инобатга олган ҳолда жорий қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «E-Fuqaro» ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг «E-Fuqaro» ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган маълумотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарорига 2-ИЛОВА

«E-Fuqaro» ИМБни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишни «E-Fuqaro» электрон тизимга ўтказиш бўйича муаммоларни аниқлаш ва мавжуд техник имкониятларни ўрганиш. Фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларини «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига интеграциялаштиришни ўрганиш натижаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Давлат персоналлаштириш маркази 2. «E-Fuqaro» ИМБни яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш. «E-Fuqaro» ИМБга уланиш учун техник йўриқнома ишлаб чиқиш, тегишли идора ва ташкилотлар билан келишиш. 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази, «Ўзсувтаъминот» АЖ 3. Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш, кўриб чиқиш тартибини жорий этиш. Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш, кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат персоналлаштириш маркази 4. «E-Fuqaro» ИМБни амалиётга жорий этиш доирасида ваколатли органларнинг ахборот тизимлари самарали ишлаши учун зарур техник қурилма ва сервер ускуналарини модернизация қилиш. «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасини амалиётга жорий этиш доирасида ички ахборот тизимларини модернизация қилиш чораларини кўриш, харид қилинган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасидан аттестация ва сертификациядан ўтказиш. 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқалар 5. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни электрон тарзда юбориш, қабул қилиш жараёнларини жорий қилиш. 1. ЯИДХПда давлат хизмати шаклини ишга тушириш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Фуқаролик масалалари бўйича хизматни ЯИДХПда ишга тушириш. 2020 йил сентябрь 6. Хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати (ТИВ ИКХ) орқали дастлабки ариза юбориш тартибини белгилаш. 1. ТИВ ИКХда интерактив шаклда фуқаролардан аризаларни қабул қилиш учун техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2020 йил ноябрь Ташқи ишлар вазирлиги 2. Техник ҳужжатлар асосида аризаларни қабул қилишни амалиётга жорий этиш. 2020 йил декабрь Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш учун мавжуд давлат божи ва йиғимларни электрон тарзда амалга ошириш механизмларини жорий қилиш. 1. Фуқаролик масалалари бўйича мавжуд давлат божи ва йиғимларни «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига улаш учун ҳисобрақамлар очиш. 2020 йил октябрь Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, 2. «E-Fuqaro» ИМБни «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига улаш. 2020 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк 8. «E-Fuqaro» ИМБни ишга тушириш. 1. Фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни ваколатли органлар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали кўриб чиқишни синовдан ўтказиш. 2020 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати 2. Синов натижалари бўйича «E-Fuqaro» ИМБда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш ва ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш. 2020 йил сентябрь 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли тузилмасига «E-Fuqaro» ИМБни кузатиб бориш ваколатини бериш. 2020 йил сентябрь 9. «E-Fuqaro» ИМБни ишга тушириш. Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Махкамасига ахборот бериб бериш. 2020 йил октябрь Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 16 сентябрь,

557-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2020 й., 09/20/557/1291-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

DASTURI

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi masalalarini koʻrib chiqishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

“Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 52-moddasiga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi masalalarini koʻrib chiqish jarayonida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish va ushbu sohada koʻrsatilayotgan davlat xizmatlarining sifatini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunining 52-moddasiga muvofiq fuqarolik masalalari boʻyicha manfaatdor davlat organlari oʻrtasida oʻzaro hamkorlikni taʼminlash, shuningdek, hujjatlarni va maʼlumotlarni kiritish, hisobga olish hamda monitoring qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi masalalariga oid idoralararo maʼlumotlar bazasi shakllantirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi hamda Davlat xavfsizlik xizmati “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimi majmuasini modernizatsiya qilish orqali uning tarkibida quyidagilarni nazarda tutuvchi “E-Fuqaro” idoralararo maʼlumotlar bazasini (keyingi oʻrinlarda — “E-Fuqaro” IMB) joriy etsin:

fuqarolik masalalari boʻyicha arizalarni qabul qilish va ularni koʻrib chiqish bilan bogʻliq tartib-taomillar avtomatlashtiriladi;

fuqarolik masalalari boʻyicha tushgan arizalar idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan manfaatdor vazirliklar va idoralar oʻrtasida koʻrib chiqiladi hamda ularga tegishli munosabat bildiriladi;

fuqarolikka qabul qilish, uni tiklash, undan chiqish va uni yoʻqotish boʻyicha yagona maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi.

3. Quyidagilar:

davlat organlari va tashkilotlarining “E-Fuqaro” IMB orqali real vaqt rejimida maʼlumotlar bazasiga kiritiladigan maʼlumotlari hamda idoralararo oʻzaro elektron hamkorlik orqali ayirboshlanadigan maʼlumotlar sxemasi 1-ilovaga muvofiq;

“E-Fuqaro” IMBni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “E-Fuqaro” IMBning yagona buyurtmachisi va saqlovchisi hisoblanadi;

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan fuqarolarni Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilish, Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqish haqidagi arizalari real vaqt rejimida “E-Fuqaro” IMB orqali qabul qilinadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi, Bosh prokuratura hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda doimiy ravishda idoralararo elektron hamkorlik vositasi orqali almashinadigan maʼlumotlarni amaldagi qonunchilik hujjatlari talablaridan kelib chiqqan holda yangilab borish, olish va berishda foydalaniladigan axborot tizimlarini “E-Fuqaro” IMB bilan oʻzaro muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish yuklansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Moliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda:

fuqarolik masalalari boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan davlat boji toʻlovlari, davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlari “Elektron hukumat”ning yagona billing tizimi orqali amalga oshirilishini taʼminlasin;

2021-yil 1-yanvarga qadar — Oʻzbekiston Respublikasi hududida fuqarolik masalalari boʻyicha murojaatlar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali, xorijda doimiy istiqomat qilayotgan shaxslar tomonidan Tashqi ishlar vazirligi veb-saytida joylashtirilgan interaktiv konsullik xizmati orqali dastlabki ariza yuborish mexanizmini keyinchalik shaxsan kelib murojaat qilish shartini inobatga olgan holda joriy qilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi “E-Fuqaro” IMB doirasida ishtirok etuvchi vazirliklar va idoralarning asoslangan hisob-kitoblari boʻyicha mazkur loyihani amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-sentabrdagi 557-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining “E-Fuqaro” IMB orqali real vaqt rejimida maʼlumotlar bazasiga kiritiladigan maʼlumotlari hamda idoralararo oʻzaro elektron hamkorlik orqali ayirboshlanadigan maʼlumotlar

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-sentabrdagi 557-son qaroriga 2-ILOVA

“E-Fuqaro” IMBni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Fuqarolik masalalari boʻyicha hujjatlarni vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqishni “E-Fuqaro” elektron tizimga oʻtkazish boʻyicha muammolarni aniqlash va mavjud texnik imkoniyatlarni oʻrganish. Fuqarolik masalalari boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqishda vazirliklar va idoralarning axborot tizimlarini “E-Fuqaro” idoralararo maʼlumotlar bazasiga integratsiyalashtirishni oʻrganish natijasi boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan muammolar va ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar tayyorlash. 2020-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy sud, Bosh prokuratura, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Mudofaa vazirligi, Davlat xizmatlari agentligi, Davlat personallashtirish markazi 2. “E-Fuqaro” IMBni yaratish boʻyicha texnik hujjatlarni ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlash. “E-Fuqaro” IMBga ulanish uchun texnik yoʻriqnoma ishlab chiqish, tegishli idora va tashkilotlar bilan kelishish. 2020-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy sud, Bosh prokuratura, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat personallashtirish markazi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 3. Fuqarolik masalalari boʻyicha arizalarni idoralararo elektron hamkorlikni qoʻllagan holda avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish, koʻrib chiqish tartibini joriy etish. Fuqarolik masalalari boʻyicha arizalarni idoralararo elektron hamkorlikni qoʻllagan holda avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish, koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi qoʻshma qaror loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat xizmatlari agentligi, Oliy sud, Bosh prokuratura, Davlat personallashtirish markazi 4. “E-Fuqaro” IMBni amaliyotga joriy etish doirasida vakolatli organlarning axborot tizimlari samarali ishlashi uchun zarur texnik qurilma va server uskunalarini modernizatsiya qilish. “E-Fuqaro” idoralararo maʼlumotlar bazasini amaliyotga joriy etish doirasida ichki axborot tizimlarini modernizatsiya qilish choralarini koʻrish, xarid qilingan apparat vositalari va dasturiy mahsulotlarni “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasidan attestatsiya va sertifikatsiyadan oʻtkazish. 2020-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat personallashtirish markazi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va boshqalar 5. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP)dan fuqarolik masalalari boʻyicha hujjatlarni elektron tarzda yuborish, qabul qilish jarayonlarini joriy qilish. 1. YIDXPda davlat xizmati shaklini ishga tushirish boʻyicha texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 2020-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Fuqarolik masalalari boʻyicha xizmatni YIDXPda ishga tushirish. 2020-yil sentabr 6. Xorijda doimiy istiqomat qilayotgan shaxslar tomonidan fuqarolik masalalari boʻyicha murojaatlarni Tashqi ishlar vazirligi veb-saytida joylashtirilgan interaktiv konsullik xizmati (TIV IKX) orqali dastlabki ariza yuborish tartibini belgilash. 1. TIV IKXda interaktiv shaklda fuqarolardan arizalarni qabul qilish uchun texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 2020-yil noyabr Tashqi ishlar vazirligi 2. Texnik hujjatlar asosida arizalarni qabul qilishni amaliyotga joriy etish. 2020-yil dekabr Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 7. Oʻzbekiston Respublikasi hududida fuqarolik masalalarini koʻrib chiqish uchun mavjud davlat boji va yigʻimlarni elektron tarzda amalga oshirish mexanizmlarini joriy qilish. 1. Fuqarolik masalalari boʻyicha mavjud davlat boji va yigʻimlarni “Elektron hukumat”ning yagona billing tizimiga ulash uchun hisobraqamlar ochish. 2020-yil oktabr Markaziy bank, Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, 2. “E-Fuqaro” IMBni “Elektron hukumat”ning yagona billing tizimiga ulash. 2020-yil noyabr Ichki ishlar vazirligi, Markaziy bank 8. “E-Fuqaro” IMBni ishga tushirish. 1. Fuqarolik masalalari boʻyicha murojaatlarni vakolatli organlar tomonidan “E-Fuqaro” IMB orqali koʻrib chiqishni sinovdan oʻtkazish. 2020-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati 2. Sinov natijalari boʻyicha “E-Fuqaro” IMBda aniqlangan nuqsonlarni bartaraf etish va axborot tizimini amaliyotga joriy qilish. 2020-yil sentabr 3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tuzilmasiga “E-Fuqaro” IMBni kuzatib borish vakolatini berish. 2020-yil sentabr 9. “E-Fuqaro” IMBni ishga tushirish. Amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga hamda Vazirlar Maxkamasiga axborot berib berish. 2020-yil oktabr Ichki ishlar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 16-sentabr,

557-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.09.2020-y., 09/20/557/1291-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz