📅 2020-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 17 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
схемаси
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони 10-бандига асосан Наманган шаҳри ва Қарши туманида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сон мажлис баёнининг 146-бандига асосан Андижон вилояти Марҳамат туманида эксперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирликлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) марказлар:
юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади;
Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликлари (бошлиқ ва етакчи юрисконсульт лавозимлари)дан иборат бўлади. Бунда, бошлиқ лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра — бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади;
тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади;
ходимларига адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;
жорий таъминоти ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш учун харажатларни молиялаштириш — тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
б) мазкур қарор доирасида экспериментни ўтказиш даврида 1-иловада кўрсатилган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
4. Қуйидагилар:
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага ;
Юридик хизмат кўрсатиш марказларини эксперимент тариқасида ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
а) бир ой муддатда:
марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун уларни адлия органлари ва муассасаларининг биноларига жойлаштирилишини таъминласин;
Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда аниқ ҳисоб-китобларга мувофиқ марказларни зарур компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, дастурий воситалар, мебель жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда, заруратга кўра, тегишли биноларни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши назарда тутилсин;
марказлар фаолиятига кўмаклашиш мақсадида тегишли буйруқлар, шартномалар, фармойишлар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини ишлаб чиқсин, уларни электрон кўринишда эксперимент доирасидаги марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига етказсин;
марказларни танлов асосида ўзларига юклатилган вазифалар ижросини юқори касбий даражада таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда қисқартирилаётган штат бирликларини эгаллаб турган юридик хизматлар ходимларини мутахассислигига мувофиқ ишга жойлашишларига кўмаклашсин;
б) 2020 йил 25 сентябрга қадар эксперимент доирасидаги туман (шаҳар)ларда марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизимини ишга туширсин.
Бунда, ягона электрон тизимни яратиш, унинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши назарда тутилсин;
в) 2021 йил 1 январга қадар марказлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан реал иш ҳажмидан келиб чиққан ҳамда штат бирликларини, ходимларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиққан ҳолда, уларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
г) марказлар фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб борсин, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини қатъий назоратга олсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирликлари
Т/р Давлат органлари ва ташкилотлари Қисқартирилаётган юридик хизматлар штат бирлиги сони I. Наманган шаҳри бўйича 1. давлат солиқ инспекцияси 1 2. бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими 1 3. халқ таълими бўлими 1 4. мактабгача таълим бўлими 1 5. маданият бўлими 1 6. молия бўлими 1 7. тиббиёт бирлашмаси 1 8. давлат ўрмон хўжалиги 1 9. ободонлаштириш бошқармаси 1 Жами: 9 та штат бирлиги II . Қарши тумани бўйича 10. давлат солиқ инспекцияси 1 11. бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими 1 12. халқ таълими бўлими 1 13. мактабгача таълим бўлими 1 14. маданият бўлими 1 15. молия бўлими 1 16. тиббиёт бирлашмаси 1 Жами: 7 та штат бирлиги III . Марҳамат тумани бўйича 17. давлат солиқ инспекцияси 1 18. бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими 1 19. халқ таълими бўлими 1 20. мактабгача таълим бўлими 1 21. маданият бўлими 1 22. молия бўлими 1 23. тиббиёт бирлашмаси 1 Жами: 7 та штат бирлиги Жами (туман (шаҳар) бўйича): 23 та штат бирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларига (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — марказ) фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ ушбу Низом талаблари асосида 1-иловага мувофиқ эксперимент жорий этилаётган ҳудуд (туман, шаҳар)лардаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
3. Марказ юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади.
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари ва фармойишларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
5. Марказ ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.
Зарур ҳолларда, марказ ходими ўз фаолиятини тегишли ташкилот жойлашган бинода ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда ташкилот раҳбари марказ ходимига тегишли шарт-шароит яратиши лозим.
6. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари
7. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат органи ва ташкилоти буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
давлат органлари ва ташкилотлари мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиладиган текширишларда қатнашиш.
3-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
8. Марказга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Марказ бошлиғи лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра — бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади.
9. Марказда у жойлашган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, 3 — 5 нафар штат бирлигидан иборат етакчи юрисконсульт лавозими жорий этилади.
Ушбу лавозимларга ишга қабул қилиш ва озод қилиш мазкур Низомнинг 8-банди биринчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Марказ ходими ўз фаолиятини тегишли туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи томонидан вилоят адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда тегишли давлат органи ва ташкилотини ходимларга бириктириш асосида ҳар уч ойда тасдиқланадиган вазифалар тақсимотига мувофиқ амалга оширади.
11. Марказ бошлиғи марказ ходимларининг иш ҳажмидан келиб чиқиб, вазифалар тақсимотига кўра тегишли ходимга бириктирилмаган ташкилотнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун бошқа ходимга йўналтириши мумкин.
12. Марказ бошлиғи:
марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
марказ ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотига мувофиқ вазифаларни тақсимлайди;
марказ фаолияти юзасидан мунтазам тегишли адлия органларига маълумот бериб боради;
марказ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича марказга юкланган асосий вазифалар доирасида бошқа чора-тадбирлар кўради.
13. Марказ ходими:
давлат органи ва ташкилотига келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олади;
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг мансабдор шахсларидан ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий масалаларга оид йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этади;
давлат органи ёки ташкилоти раҳбарияти сўровига кўра ёхуд тегишли таркибий бўлинма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини идоравий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ёки юридик хизмат фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилади;
қонунчиликка зид бўлган, жумладан қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган идоравий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтаради, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида юридик хулосалар беради;
давлат органи ёки ташкилоти раҳбарияти сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан давлат органи ёхуд ташкилотининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишланишида иштирок этади;
давлат органи ва ташкилотининг таркибий бўлинмаларида давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганади ҳамда натижаси бўйича маълумот тайёрлайди;
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларининг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат органи ва ташкилотининг раҳбариятига таклифлар киритади;
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларида ёки давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган текширишларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этади ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан юридик хулосалар беради.
14. Марказ ходими:
ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифаларни лозим даражада ва самарали бажаришга;
Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишга;
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан ташкилот раҳбарига ва адлия бўлимига хабар бериши шарт.
15. Марказ ходими томонидан шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида вакил сифатида иштирок этишда бир тараф сифатида адлия органлари қатнашадиган битим (шартнома) тузишда ёки суд процессида ёхуд бошқа низоли ҳолларда давлат органи ва ташкилотининг вакили сифатида марказ ходими иштирок этишига йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатда давлат органи ва ташкилоти белгиланган тартибда адвокат жалб этиши мумкин.
4-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш
16. Марказ фаолиятини молиялаштириш тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
17. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Марказ ходимларига тўланадиган рағбатлантириш хусусиятига эга устамалар ва мукофотлар миқдори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланади.
5-боб. Якуний қоидалар
18. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли вилоят адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилади.
19. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизматлар кўрсатиш бўйича эксперимент жорий этилаётган ҳудудлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари
Т/р Ҳудуд номи Давлат органи (ташкилоти) номи 1 . Наманган вилояти Наманган шаҳри давлат солиқ инспекцияси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими халқ таълими бўлими мактабгача таълим бўлими маданият бўлими молия бўлими тиббиёт бирлашмаси давлат ўрмон хўжалиги ободонлаштириш бошқармаси 2 . Қашқадарё вилояти Қарши тумани давлат солиқ инспекцияси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими халқ таълими бўлими мактабгача таълим бўлими маданият бўлими молия бўлими тиббиёт бирлашмаси 3 . Андижон вилояти Марҳамат тумани давлат солиқ инспекцияси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими халқ таълими бўлими мактабгача таълим бўлими маданият бўлими молия бўлими тиббиёт бирлашмаси
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Юридик хизмат марказлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ягона электрон тизим орқали ўзаро ишни ташкил қилиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарорига 3-ИЛОВА
Юридик хизматлар кўрсатиш марказларини эксперимент тариқасида ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Ижро учун масъуллар 1. Туман (шаҳар) бўлинмаларида юридик хизмат штат бирликлари қисқартирилаётган вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 1. Янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш. 2. Янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш. 2020 йил 25 сентябрь Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2020 йил 10 октябрь 2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 1. Адлия вазирлигининг янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш. 2. Янгиланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш. 2020 йил 25 сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2020 йил 10 октябрь 3. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари жойлаштирилишини таъминлаш, заруратга кўра уларнинг биноларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларидаги юридик хизмат кўрсатиш марказларини адлия органлари ва муассасалари биноларига жойлаштириш, заруратга кўра ушбу биноларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш 2020 йил 1 октябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 4. Қисқартирилаётган штат бирликларини эгаллаб турган юридик хизматлар ходимларини мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминлаш 1. Штат бирликлари қисқартирилаётган ходимларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ огоҳлантириш. 2. Меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловларни амалга ошириш. 3. Туман (шаҳар)да бўш иш ўринларини аниқлаш. 4. Штат бирликлари қисқартирилаётган ходимларни мутахассислигига мос келадиган иш ўринлари билан таъминлаш. 2020 йил 25 сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 15 октябрь 5. Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг моддий-техник базасини шакллантириш, улар иш фаолиятини самарали ташкил қилиши учун зарур бўлган жиҳозлар ва техник воситаларни харид қилиш ва уларни сақлаш учун маблағлар ажратиш 1. Зарур моддий-техник воситаларни харид қилишга буюртмаларни шакллантириш. 2. Моддий-техник воситалар харидини давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш. 3. Харид қилинган моддий-техник воситаларни юридик хизмат кўрсатиш марказларига етказилишини таъминлаш. Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2020 йил 15 октябрь 6. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Юридик хизмат кўрсатиш маркази ўртасида ҳужжатларни тезкор алмашиш чораларини кўриш 1. Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимларини электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 2. Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Юридик хизмат марказлари билан ўзаро ишни ташкил этиш бўйича ягона электрон тизимни ишга тушириш. Ягона электрон тизимни модернизация қилиш ва такомиллаштириш. 3. Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент ўтказиладиган давлат органлари ва ташкилотларини оптик толали Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш 2020 йил 10 октябрь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2020 йил 25 сентябрь заруратга кўра 2020 йил 1 октябрь 7. Юридик хизмат кўрсатиш марказларини қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш Юридик хизмат кўрсатиш марказларига ишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш 2020 йил 1 октябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 8. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолиятини таҳлил қилиб бориш ва мониторингини юритиш 1. Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолияти бўйича зарур маълумотларни тўплаш, ўрганиш ва мониторинг юритиш. 2. Мониторинг натижалари ва тўпланган маълумотлардан келиб чиқиб таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. 2020 йил 1 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 9. Эксперимент тариқасида жорий этилган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг якунлари бўйича юридик хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу марказларни республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш 1. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотнома асосида ушбу марказларни республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил 1 январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 сентябрь,
561-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
NIZOM
ROʻYXATI
sxemasi
“YOʻL XARITASI”
Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini eksperiment tariqasida tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoni ijrosi yuzasidan, shuningdek davlat organlari va tashkilotlariga sifatli yuridik xizmat koʻrsatilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoni 10-bandiga asosan Namangan shahri va Qarshi tumanida;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 21-22-may kunlari Andijon viloyatiga tashrifi davomida kengaytirilgan tarzda oʻtkazilgan 34-son majlis bayonining 146-bandiga asosan Andijon viloyati Marhamat tumanida eksperiment tariqasida budjetdan moliyalashtiriladigan tuman (shahar) davlat organlari va tashkilotlarining yuridik xizmatlaridagi mavjud shtat birliklarini qisqartirish hisobiga tuman (shahar) adliya boʻlimlari huzurida davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmatlar koʻrsatish markazlari (keyingi oʻrinlarda — markazlar) tashkil etilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan tuman (shahar) davlat organlari va tashkilotlarida qisqartirilayotgan yuridik xizmatlar shtat birliklari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
a) markazlar:
yuridik shaxs hisoblanmaydi va tuman (shahar) adliya boʻlimlarining tarkibiy boʻlinmasi sifatida faoliyat yuritadi hamda bevosita tegishli viloyat adliya boshqarmasiga boʻysunadi;
Namangan shahrida 5 ta, Marhamat tumanida 4 ta, Qarshi tumanida 3 ta shtat birliklari (boshliq va yetakchi yuriskonsult lavozimlari)dan iborat boʻladi. Bunda, boshliq lavozimi tuman (shahar) darajasidagi davlat organlari va tashkilotlarining yuridik xizmati xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha lavozim razryadlariga koʻra — bosh yuriskonsult lavozimiga tenglashtiriladi;
tegishli tashkilotda qonun hujjatlari bilan yuridik xizmatlarga yuklangan vazifa va funksiyalarni amalga oshiradi;
xodimlariga adliya organlari xodimlari uchun nazarda tutilgan martaba darajalari va koʻp yillik xizmatlari uchun ustama haq miqdorlari tatbiq etiladi;
joriy taʼminoti hamda xodimlar mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish uchun xarajatlarni moliyalashtirish — tegishli mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi;
b) mazkur qaror doirasida eksperimentni oʻtkazish davrida 1-ilovada koʻrsatilgan tuman (shahar) davlat organlari va tashkilotlari tomonidan markaz bilan kelishilmagan holda qabul qilingan buyruqlar, farmoyishlar, shartnomalar va yuridik tusdagi boshqa hujjatlar haqiqiy emas, deb hisoblanadi.
4. Quyidagilar:
Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini eksperiment tariqasida tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga ;
Yuridik xizmat koʻrsatish markazlarini eksperiment tariqasida tashkil etish va faoliyat koʻrsatishini taʼminlash boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
a) bir oy muddatda:
markazlar faoliyatini samarali tashkil etish uchun ularni adliya organlari va muassasalarining binolariga joylashtirilishini taʼminlasin;
Andijon, Namangan va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda aniq hisob-kitoblarga muvofiq markazlarni zarur kompyuter va nusxa koʻchirish texnikasi, aloqa vositalari, dasturiy vositalar, mebel jihozlari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin. Bunda, zaruratga koʻra, tegishli binolarni taʼmirlash uchun mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hamda qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan mablagʻlar ajratilishi nazarda tutilsin;
markazlar faoliyatiga koʻmaklashish maqsadida tegishli buyruqlar, shartnomalar, farmoyishlar va boshqa yuridik tusdagi hujjatlarning namunalarini ishlab chiqsin, ularni elektron koʻrinishda eksperiment doirasidagi markazlar hamda davlat organlari va tashkilotlariga yetkazsin;
markazlarni tanlov asosida oʻzlariga yuklatilgan vazifalar ijrosini yuqori kasbiy darajada taʼminlay oladigan malakali kadrlar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda belgilangan tartibda qisqartirilayotgan shtat birliklarini egallab turgan yuridik xizmatlar xodimlarini mutaxassisligiga muvofiq ishga joylashishlariga koʻmaklashsin;
b) 2020-yil 25-sentabrga qadar eksperiment doirasidagi tuman (shahar)larda markazlar hamda davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida oʻzaro ishni tashkil qilishning yagona elektron tizimini ishga tushirsin.
Bunda, yagona elektron tizimni yaratish, uning uzluksiz faoliyat koʻrsatishi, unga texnik xizmat koʻrsatish va qoʻllab-quvvatlash, shuningdek uning funksional imkoniyatlarini yanada takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga moliyalashtirilishi nazarda tutilsin;
v) 2021-yil 1-yanvarga qadar markazlar faoliyatini takomillashtirish, shu jumladan real ish hajmidan kelib chiqqan hamda shtat birliklarini, xodimlarning funksional vazifalarini qayta koʻrib chiqqan holda, ularni boshqa hududlarda ham tashkil etishning maqsadga muvofiqligi boʻyicha asoslantirilgan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
g) markazlar faoliyatini doimiy ravishda tahlil qilib borsin, ularga yuklatilgan vazifalarning samarali bajarilishini qatʼiy nazoratga olsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 561-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan tuman (shahar) davlat organlari va tashkilotlarida qisqartirilayotgan yuridik xizmatlar shtat birliklari
T/r Davlat organlari va tashkilotlari Qisqartirilayotgan yuridik xizmatlar shtat birligi soni I. Namangan shahri boʻyicha 1. davlat soliq inspeksiyasi 1 2. budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1 3. xalq taʼlimi boʻlimi 1 4. maktabgacha taʼlim boʻlimi 1 5. madaniyat boʻlimi 1 6. moliya boʻlimi 1 7. tibbiyot birlashmasi 1 8. davlat oʻrmon xoʻjaligi 1 9. obodonlashtirish boshqarmasi 1 Jami: 9 ta shtat birligi II . Qarshi tumani boʻyicha 10. davlat soliq inspeksiyasi 1 11. budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1 12. xalq taʼlimi boʻlimi 1 13. maktabgacha taʼlim boʻlimi 1 14. madaniyat boʻlimi 1 15. moliya boʻlimi 1 16. tibbiyot birlashmasi 1 Jami: 7 ta shtat birligi III . Marhamat tumani boʻyicha 17. davlat soliq inspeksiyasi 1 18. budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1 19. xalq taʼlimi boʻlimi 1 20. maktabgacha taʼlim boʻlimi 1 21. madaniyat boʻlimi 1 22. moliya boʻlimi 1 23. tibbiyot birlashmasi 1 Jami: 7 ta shtat birligi Jami (tuman (shahar) boʻyicha): 23 ta shtat birligi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 561-son qaroriga 2-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini eksperiment tariqasida tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom tuman (shahar) davlat organlari va tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari) yuridik xizmat koʻrsatish markazlari (keyingi oʻrinlarda — markaz) faoliyatini eksperiment tariqasida tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Markaz ushbu Nizom talablari asosida 1-ilovaga muvofiq eksperiment joriy etilayotgan hudud (tuman, shahar)lardagi davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat koʻrsatish maqsadida tashkil etiladi.
3. Markaz yuridik shaxs hisoblanmaydi va tuman (shahar) adliya boʻlimlarining tarkibiy boʻlinmasi sifatida faoliyat yuritadi hamda bevosita tegishli viloyat adliya boshqarmasiga boʻysunadi.
4. Markaz oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri, viloyatlar adliya boshqarmalari boshliqlarining buyruqlari va farmoyishlariga, tegishli davlat organlari va tashkilotlarining hujjatlariga, shuningdek mazkur Nizomga amal qiladi.
5. Markaz hamda davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida oʻzaro ishni tashkil qilish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq yagona elektron tizim orqali amalga oshiriladi.
Zarur hollarda, markaz xodimi oʻz faoliyatini tegishli tashkilot joylashgan binoda ham amalga oshirishi mumkin. Bunda tashkilot rahbari markaz xodimiga tegishli shart-sharoit yaratishi lozim.
6. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan markaz bilan kelishilmagan holda qabul qilingan buyruqlar, farmoyishlar, shartnomalar va yuridik tusdagi boshqa hujjatlar haqiqiy emas, deb hisoblanadi.
2-bob. Markazning asosiy vazifalari
7. Markazning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
davlat organi va tashkiloti buyruqlari, farmoyishlari, shartnomalari va yuridik tusdagi boshqa hujjatlari loyihalarini ularning qonunchilikka muvofiqligi yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish;
davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash;
davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy madaniyati va huquqiy savodxonligini oshirish;
davlat organlari va tashkilotlari mulkiy va boshqa manfaatlarining ishonchli himoya qilinishini taʼminlash;
davlat organlari va tashkilotlarida oʻtkaziladigan tekshirishlarda qatnashish.
3-bob. Markaz faoliyatini tashkil etish
8. Markazga Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bilan kelishilgan holda viloyat adliya boshqarmasi boshligʻi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan boshliq rahbarlik qiladi.
Markaz boshligʻi lavozimi tuman (shahar) darajasidagi davlat organlari va tashkilotlarining yuridik xizmati xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha lavozim razryadlariga koʻra — bosh yuriskonsult lavozimiga tenglashtiriladi.
9. Markazda u joylashgan hududning oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib, 3 — 5 nafar shtat birligidan iborat yetakchi yuriskonsult lavozimi joriy etiladi.
Ushbu lavozimlarga ishga qabul qilish va ozod qilish mazkur Nizomning 8-bandi birinchi xatboshisida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
10. Markaz xodimi oʻz faoliyatini tegishli tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻi tomonidan viloyat adliya boshqarmasi bilan kelishilgan holda tegishli davlat organi va tashkilotini xodimlarga biriktirish asosida har uch oyda tasdiqlanadigan vazifalar taqsimotiga muvofiq amalga oshiradi.
11. Markaz boshligʻi markaz xodimlarining ish hajmidan kelib chiqib, vazifalar taqsimotiga koʻra tegishli xodimga biriktirilmagan tashkilotning hujjatlarini koʻrib chiqish uchun boshqa xodimga yoʻnaltirishi mumkin.
12. Markaz boshligʻi:
markaz faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi;
markaz xodimlari oʻrtasida vazifalar taqsimotiga muvofiq vazifalarni taqsimlaydi;
markaz faoliyati yuzasidan muntazam tegishli adliya organlariga maʼlumot berib boradi;
markaz faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha markazga yuklangan asosiy vazifalar doirasida boshqa chora-tadbirlar koʻradi.
13. Markaz xodimi:
davlat organi va tashkilotiga kelib tushayotgan normativ-huquqiy va boshqa hujjatlar bilan tanishish, xizmatda foydalanish va ularning tizimlashtirilgan hisobini yuritish uchun birinchi navbatda oladi;
davlat organi va tashkiloti, shuningdek uning mansabdor shaxslaridan oʻz zimmasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun zarur boʻlgan hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;
davlat organi va tashkiloti tomonidan oʻtkaziladigan huquqiy masalalarga oid yigʻilishlar, kengashlar va majlislarda ishtirok etadi;
davlat organi yoki tashkiloti rahbariyati soʻroviga koʻra yoxud tegishli tarkibiy boʻlinma rahbarining roziligi bilan ularning xodimlarini idoraviy va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash yoki yuridik xizmat faoliyati bilan bogʻliq boshqa tadbirlarga jalb qiladi;
qonunchilikka zid boʻlgan, jumladan qonunchilik texnikasi talablariga javob bermaydigan idoraviy va boshqa hujjatlar loyihalarini ijrochilariga puxta ishlash uchun qaytaradi, oʻz eʼtirozlarini asoslagan holda, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida yuridik xulosalar beradi;
davlat organi yoki tashkiloti rahbariyati soʻroviga koʻra yoki oʻz tashabbusi bilan davlat organi yoxud tashkilotining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda hujjatlar loyihalarini puxta ishlanishida ishtirok etadi;
davlat organi va tashkilotining tarkibiy boʻlinmalarida davlat organi va tashkiloti vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha qonun hujjatlariga rioya qilinishi masalalarini oʻrganadi hamda natijasi boʻyicha maʼlumot tayyorlaydi;
davlat organi va tashkiloti, shuningdek uning tarkibiy boʻlinmalarining qonun hujjatlari bajarilishini taʼminlamayotgan yoxud ularni buzayotgan rahbarlari va xodimlarini javobgarlikka tortish toʻgʻrisida davlat organi va tashkilotining rahbariyatiga takliflar kiritadi;
davlat organi va tashkilotida, shuningdek uning tarkibiy boʻlinmalarida yoki davlat organi va tashkiloti tomonidan oʻtkaziladigan tekshirishlarda, shuningdek ularning yakunlari boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqishda ishtirok etadi hamda aniqlangan huquqbuzarliklar yuzasidan yuridik xulosalar beradi.
14. Markaz xodimi:
ushbu Nizom va boshqa qonun hujjatlari bilan oʻziga yuklangan vazifalarni lozim darajada va samarali bajarishga;
Adliya vazirligi xodimlarining odob-axloq qoidalariga qatʼiy rioya qilishga;
davlat organi va tashkilotida, shuningdek uning tarkibiy boʻlinmalarida qonun buzilishi holatlari aniqlanganligi toʻgʻrisida zudlik bilan tashkilot rahbariga va adliya boʻlimiga xabar berishi shart.
15. Markaz xodimi tomonidan shartnomaviy-huquqiy va talabnoma-daʼvo ishlarini yuritish, sud protsesslarida vakil sifatida ishtirok etishda bir taraf sifatida adliya organlari qatnashadigan bitim (shartnoma) tuzishda yoki sud protsessida yoxud boshqa nizoli hollarda davlat organi va tashkilotining vakili sifatida markaz xodimi ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Ushbu holatda davlat organi va tashkiloti belgilangan tartibda advokat jalb etishi mumkin.
4-bob. Markaz faoliyatini moliyalashtirish hamda xodimlar mehnatiga haq toʻlash
16. Markaz faoliyatini moliyalashtirish tegishli mahalliy budjet mablagʻlari hamda qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
17. Markaz xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, qoʻshimcha haqlar, ustamalar, mukofotlar va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.
Markaz xodimlariga toʻlanadigan ragʻbatlantirish xususiyatiga ega ustamalar va mukofotlar miqdori Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan belgilanadi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
18. Ushbu Nizomga rioya etilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va tegishli viloyat adliya boshqarmalari, tuman (shahar) adliya boʻlimlari tomonidan amalga oshiriladi.
19. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini eksperiment tariqasida tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari tomonidan yuridik xizmatlar koʻrsatish boʻyicha eksperiment joriy etilayotgan hududlar hamda davlat organlari va tashkilotlari
T/r Hudud nomi Davlat organi (tashkiloti) nomi 1 . Namangan viloyati Namangan shahri davlat soliq inspeksiyasi budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimi xalq taʼlimi boʻlimi maktabgacha taʼlim boʻlimi madaniyat boʻlimi moliya boʻlimi tibbiyot birlashmasi davlat oʻrmon xoʻjaligi obodonlashtirish boshqarmasi 2 . Qashqadaryo viloyati Qarshi tumani davlat soliq inspeksiyasi budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimi xalq taʼlimi boʻlimi maktabgacha taʼlim boʻlimi madaniyat boʻlimi moliya boʻlimi tibbiyot birlashmasi 3 . Andijon viloyati Marhamat tumani davlat soliq inspeksiyasi budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi boʻlimi xalq taʼlimi boʻlimi maktabgacha taʼlim boʻlimi madaniyat boʻlimi moliya boʻlimi tibbiyot birlashmasi
Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini eksperiment tariqasida tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Yuridik xizmat markazlari hamda davlat organlari va tashkilotlari oʻrtasida yagona elektron tizim orqali oʻzaro ishni tashkil qilish
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 561-son qaroriga 3-ILOVA
Yuridik xizmatlar koʻrsatish markazlarini eksperiment tariqasida tashkil etish va faoliyat koʻrsatishini taʼminlash boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Ijro uchun masʼullar 1. Tuman (shahar) boʻlinmalarida yuridik xizmat shtat birliklari qisqartirilayotgan vazirlik va idoralarning xarajatlar smetasi va shtatlar jadvaliga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 1. Yangilangan xarajatlar smetasi va shtatlar jadvali loyihasini tayyorlash. 2. Yangilangan xarajatlar smetasi va shtatlar jadvalini belgilangan tartibda tasdiqlash va moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlash. 2020-yil 25-sentabr Moliya vazirligi (T. Ishmetov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2020-yil 10-oktabr 2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining xarajatlar smetasi va shtatlar jadvaliga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish 1. Adliya vazirligining yangilangan xarajatlar smetasi va shtatlar jadvali loyihasini tayyorlash. 2. Yangilangan xarajatlar smetasi va shtatlar jadvalini belgilangan tartibda tasdiqlash va Moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlash. 2020-yil 25-sentabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 2020-yil 10-oktabr 3. Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari joylashtirilishini taʼminlash, zaruratga koʻra ularning binolarida taʼmirlash ishlarini amalga oshirish Namangan shahar, Qarshi va Marhamat tumanlaridagi yuridik xizmat koʻrsatish markazlarini adliya organlari va muassasalari binolariga joylashtirish, zaruratga koʻra ushbu binolarda taʼmirlash ishlarini amalga oshirish 2020-yil 1-oktabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 4. Qisqartirilayotgan shtat birliklarini egallab turgan yuridik xizmatlar xodimlarini mutaxassisligiga muvofiq ishga joylashtirilishini taʼminlash 1. Shtat birliklari qisqartirilayotgan xodimlarni mehnat qonunchiligiga muvofiq ogohlantirish. 2. Mehnat shartnomasi bekor qilinadigan xodimlarga qonun hujjatlariga muvofiq toʻlovlarni amalga oshirish. 3. Tuman (shahar)da boʻsh ish oʻrinlarini aniqlash. 4. Shtat birliklari qisqartirilayotgan xodimlarni mutaxassisligiga mos keladigan ish oʻrinlari bilan taʼminlash. 2020-yil 25 sentyab� Adliya vazirligi (R. Davletov), Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Xusanov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 15-oktabr 5. Yuridik xizmat koʻrsatish markazlarining moddiy-texnik bazasini shakllantirish, ular ish faoliyatini samarali tashkil qilishi uchun zarur boʻlgan jihozlar va texnik vositalarni xarid qilish va ularni saqlash uchun mablagʻlar ajratish 1. Zarur moddiy-texnik vositalarni xarid qilishga buyurtmalarni shakllantirish. 2. Moddiy-texnik vositalar xaridini davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshirish. 3. Xarid qilingan moddiy-texnik vositalarni yuridik xizmat koʻrsatish markazlariga yetkazilishini taʼminlash. Adliya vazirligi (R. Davletov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 2020-yil 15-oktabr 6. Davlat organlari va tashkilotlari hamda Yuridik xizmat koʻrsatish markazi oʻrtasida hujjatlarni tezkor almashish choralarini koʻrish 1. Yuridik xizmat koʻrsatish markazi xodimlarini elektron raqamli imzo bilan bepul taʼminlash. 2. Tuman (shahar) darajasidagi davlat organlari va tashkilotlarining Yuridik xizmat markazlari bilan oʻzaro ishni tashkil etish boʻyicha yagona elektron tizimni ishga tushirish. Yagona elektron tizimni modernizatsiya qilish va takomillashtirish. 3. Namangan shahar, Qarshi va Marhamat tumanlarida eksperiment oʻtkaziladigan davlat organlari va tashkilotlarini optik tolali Internet jahon axborot tarmogʻiga ulash 2020-yil 10-oktabr Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev) Adliya vazirligi (R. Davletov) Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2020-yil 25-sentabr zaruratga koʻra 2020-yil 1-oktabr 7. Yuridik xizmat koʻrsatish markazlarini qonun hujjatlari bilan zimmasiga yuklangan vazifalarni yuqori professional darajada amalga oshirishga qodir boʻlgan malakali kadrlar bilan toʻldirish Yuridik xizmat koʻrsatish markazlariga ishga qabul qilish uchun tanlov oʻtkazish va tanlov natijalari boʻyicha xodimlar bilan mehnat shartnomasini tuzish 2020-yil 1-oktabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 8. Manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda yuridik xizmat koʻrsatish markazlarining faoliyatini tahlil qilib borish va monitoringini yuritish 1. Yuridik xizmat koʻrsatish markazlarining faoliyati boʻyicha zarur maʼlumotlarni toʻplash, oʻrganish va monitorin� yuritish. 2. Monitoring natijalari va toʻplangan maʼlumotlardan kelib chiqib tahliliy maʼlumotnoma tayyorlash. 2020-yil 1-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 9. Eksperiment tariqasida joriy etilgan yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatining yakunlari boʻyicha yuridik xizmat koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish hamda ushbu markazlarni respublikaning boshqa tuman (shahar)larida tashkil etishning maqsadga muvofiqligi yuzasidan takliflar ishlab chiqish 1. Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyati boʻyicha tayyorlangan tahliliy maʼlumotnoma asosida ushbu markazlarni respublikaning boshqa tuman (shahar)larida tashkil etishning maqsadga muvofiqligi yuzasidan takliflar ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil 1-yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov) , manfaatdor vazirlik va idoralar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 17-sentabr,
561-son