📅 2020-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 21 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
низом
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Илғор халқаро тажриба асосида давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) ташкил этилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорликни қарздор ташкилотлардан ундириш шарти билан Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;
Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига қарздорликнн қоплаш ва Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланган маблағларни қарздордан ундириш тартиби;
Кафолат жамғармасининг бўш турган маблағларини вақтинча депозитга жойлаштириш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш орқали самарали бошқариш;
Кафолат жамғармаси маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.
3. Белгилансинки:
давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда Кафолат жамғармаси маблағлари, Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
Кафолат жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар:
ҳар йили кейинги молия йили учун шакллантириладиган бизнес режа ёки харажатлар сметаларида қарз тўловлари билан боғлиқ харажатларни мажбурий равишда назарда тутсин;
қарзларни ўз вақтида тўлаш мақсадида қўшимча даромад манбаларини аниқлаштириб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 15 ноябрга қадар ушбу қарор мазмунидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик) Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Кафолат жамғармаси давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида тузилади.
Кафолат жамғармаси даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
3. Кафолат жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари миллий ва чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан суверен халқаро облигациялар чиқариш, бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш ва бошқа дастурларни ўз ичига олади.
5. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу қарз уларнинг ўз маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши назарда тутилган лойиҳаларни ўз ичига олади.
6. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати учун тўловлар (кейинги ўринларда — тақдирлаш пули) кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоиз ҳисоблаш даври мобайнида кредит бўйича қарздорликнинг кунлик қолдиғидан камида йиллик 0,5 % миқдорида ҳисобланиб, йиғиб борилади ҳамда фоизлар ва асосий қарз тўланадиган тегишли саналарда (тўлов кунидан олдин амалга оширилган тўловлар ҳам) «Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси» АЖ савдо сессияларида белгиланган жорий курс бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.
Тақдирлаш пулини тўлаш уч банк иш кунидан ортиқ муддат мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар томонидан муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кафолат учун ҳисобланган тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
7. Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашда кредит (қарз) бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида фойдаланиш учун қайта кредитланадиган битимларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жалб қилинаётган кредит (қарз) ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси маржаси (кейинги ўринларда — маржа) белгиланади.
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган қайта кредитланадиган битимларда маржа белгиланмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ тақдирлаш пули ва (ёки) маржадан тўлиқ ёки қисман озод қилиш бўйича имтиёз берилиши мумкин.
2-боб. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш
9. Қуйидагилар Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
а) жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилганлиги учун ундириладиган тақдирлаш пули;
б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва шу валютада кайта кредитланадиган битимлардаги кредит (қарз) бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган тақдирда, кредит (қарз) бўйича Ўзбекистон Республикаси маржасининг фойдаланилмай қолган суммасига тенг миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўтказиладиган маблағлар;
в) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва миллий валюта, шунингдек, чет эл валютасида қайта кредитланадиган битимлар бўйича тўлов муддатларининг талаблари тўлиқ бажарилмаганда муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз, маржа ва бошқа тўловлар) юзасидан ҳисобланган ва тўланган (ундирилган) пенялар (шу билан биргаликда жарималар);
г) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган барча турдаги ҳалқаро ва маҳаллий қарз битимларида, қайта кредитлаш битимларида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан чет эл валютасида маблағларни депозитга қўйиш, ссуда ва кредит линияларини ажратиш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги бошқа мажбуриятлар бўйича шартномаларда белгиланган молиявий шартлар ва талабларнинг (ковенантлар) бузилиши ҳолатлари аниқланганда ундириладиган тўловлар;
д) Ўзбекистон Республикаси номидан хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки улар ваколат берган орган томонидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ёки миллий валютада қайта кредитланадиган битимларда кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқдан тушадиган тушумлар;
е) Иқтисодиёт ва молия вазирлигида вақтинча бўш турган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган қарзларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
ж) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ бўйича даромадлар;
з) қайта кредитлаш шартномаларига асосан қарздорлар томонидан қайтарилган маблағларнинг давлат ташқи қарзи тўловларидан ортиб қолган қисмини келгусида давлат ташқи қарзи тўловлари учун захира сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
и) Кафолат жамғармасининг вақтинча бўш турган миллий ва чет эл валютасидаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан олинадиган даромадлар;
к) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида тўланадиган даромадлардан олинган фойда солиғи миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда ўтказиладиган ажратмалар;
л) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (норуда фойдали қазилмалардан ташқари) прогноздан орттириб бажарилган қисмининг 50 фоизи миқдорида, лекин йиллик жами 150 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратмалар;
м) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
н) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
о) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.
3-боб. Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
10. Кафолат жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
а) қарздор ташкилотлар давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда қарздор ташкилотлар томонидан қайта қоплаш шарти билан қарз тўловларини амалга ошириш;
б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган давлат ташқи қарз маблағларини миллий валюта ҳамда чет эл валютасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш натижасида юзага келадиган валюта курси хатарларининг олдини олиш учун. Бунда чет эл валютасида жалб қилинган ва миллий валюта ҳамда чет эл валютасида берилган кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ Кафолат жамғармасида жамланади ва валюта курси ўзгариши таъсирида юзага келадиган тафовутлар ушбу маблағлар ҳисобига қопланади;
в) чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш;
г) давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларни қоплаш;
д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида олинадиган даромадлар ва облигациянинг ташқи купон фоиз тўлови ўртасида юзага келадиган салбий фарқни қоплаш;
е) қарздор ташкилотлар томонидан қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг давлат қарзи тўловларининг етишмаган қисмини тўлаш. Шунингдек, давлат қарзи билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган бошқа турли тўловлар ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;
ж) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келадиган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш.
11. Кафолат жамғармаси маблағларидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.
4-боб. Кафолат жамғармаси маблағларини бошқариш
12. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда, Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига, Кафолат жамғармаси маблағлари етмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қайтарилади.
13. Кафолат жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган маблағлари молия йили охирида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилларда фойдаланилади.
14. Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ташқи қарзи учун амалга оширилган тўловдан сўнг бир банк иш куни мобайнида Ғазначилик томонидан қарздор ташкилот(лар)га амалга оширилган тўлов ва қарзларни қайтариш бўйича хабарнома жўнатилади.
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан қарздор ташкилот ўртасида тузилган қайта кредитлаш шартномаларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қарздор ташкилотнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланган кундан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қарздор ташкилотнинг асосий банк ҳисобварақларига инкассо топшириқномалари қўйилади. Инкассо топшириқномалари қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида бажарилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалдаги қарздор ташкилотларнинг қарздорлигини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ёки бошқа шерик қарздорлар маблағлари ҳисобига ундириб олиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари доирасида чоралар кўради.
Қарздор ташкилотлардан тўловлар 30 календарь кун давомида тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, мазкур тўланмаган қарздорлик ва унга ҳисобланган пенялар ҳамда қўлланилган жарималар суд тартибида ундирилади.
16. Қарздор ташкилотларнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланишидан қатьи назар, қарздор ташкилотнинг қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолади ҳамда ўз вақтида қопланмаган муддати ўтган қарздорликлар учун шартнома шартлари бўйича пенялар ва жарималар қўлланиланади.
5-боб. Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб ва ҳисобот
17. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳисоби Ғазначилик томонидан юритилади ва чораклик, ярим йиллик ҳамда йиллик ҳисоботлар тузилади.
18. Ғазначилик Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
20. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича қарз олувчилардан (субқарз олувчилардан) тушадиган тақдирлаш пули Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари сифатида ҳисобга олинади ва Кафолат жамғармасининг чет эл ва миллий валютадаги очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади»;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари учун тўловлар қарзларнинг қолдиқ суммасига камида йиллик 0,5 фоиз миқдорида белгиланади.
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.»;
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Қарз олувчилар (субқарз олувчилар) томонидан тўланган тақдирлаш пули қайтарилмайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси тасарруфида қолади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомида :
а) 27 ва 30-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши» лойиҳаси доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини, шу жумладан, устама ҳақи қайтарилиши СХЕМАСИ
Т/Р Кўрсаткичлар номи Қарзнинг қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига Иштирок этувч и тижорат банклари маблағлари ҳисобига (Қишлоқ қурилиш банк билан тузилган Ислом тараққиёт банки молиявий маблағларига хизмат кўрсатиш ва қайтариш ҳақида ги шартномага асосан асосий қарз ва фоизлар бўйича тушумлар ҳисоби га ) 1 . Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган маблағлар, шу жумладан , устама ҳақи харажатлари 100% Қарзни қайтаришда вужудга келадиган валюта курсинининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан , устама ҳақи харажатлари 100% 2 . Сув таъминоти ва кириш автомобиль йўллари қурилиши учун сарфланган молиялаштириш харажатлари, шу жумладан , устама ҳақи харажатлари 100% 3 . Лойиҳани амалга ошириш бўлимини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан , устама ҳақи харажатлари 100% ».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 6 февралдаги 79-сон қарорига илованинг 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 сентябрь,
573-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
nizom
OʻZGARTIRIShLAR
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Ilgʻor xalqaro tajriba asosida davlat qarziga oʻz vaqtida, toʻliq va kafolatli xizmat koʻrsatilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Kafolat jamgʻarmasi) tashkil etilsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish manbalari hamda ulardan foydalanish yoʻnalishlarini belgilash;
davlat qarzi hisobiga moliyalashtirilgan loyiha va dasturlar boʻyicha qarzdor tashkilotlar yoki qayta moliyalashtiruvchi banklar oʻz qarz toʻlovlarini vaqtida va toʻliq amalga oshirmagan holatlarda mazkur qarzdorlikni qarzdor tashkilotlardan undirish sharti bilan Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplash;
Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga qarzdorliknn qoplash va Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga qoplangan mablagʻlarni qarzdordan undirish tartibi;
Kafolat jamgʻarmasining boʻsh turgan mablagʻlarini vaqtincha depozitga joylashtirish, chet el valyutasini sotish va sotib olish hamda yuqori likvidli qimmatli qogʻozlarga investitsiya qilish orqali samarali boshqarish;
Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarining hisobi va hisobotini yuritish.
3. Belgilansinki:
davlat qarzi hisobiga moliyalashtirilgan loyiha va dasturlar boʻyicha qarzdor tashkilotlar yoki qayta moliyalashtiruvchi banklar oʻz qarz toʻlovlarini vaqtida va toʻliq amalga oshirmagan holatlarda mazkur qarzdorlik, birinchi navbatda Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari, Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari yetarli boʻlmagan taqdirda esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga qoplanadi;
Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga qoplangan qarzdorlik, hisoblangan penya va jarima toʻlovlari qarzdor tashkilotlar yoki qayta moliyalashtiruvchi banklar tomonidan mos ravishda Kafolat jamgʻarmasi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.
4. Davlat qarzi hisobiga moliyalashtirilgan loyiha va dasturlar boʻyicha qarzdor tashkilotlar yoki qayta moliyalashtiruvchi banklar:
har yili keyingi moliya yili uchun shakllantiriladigan biznes reja yoki xarajatlar smetalarida qarz toʻlovlari bilan bogʻliq xarajatlarni majburiy ravishda nazarda tutsin;
qarzlarni oʻz vaqtida toʻlash maqsadida qoʻshimcha daromad manbalarini aniqlashtirib borsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2020-yil 15-noyabrga qadar ushbu qaror mazmunidan kelib chiqib Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-sentabrdagi 573-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik) Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Kafolat jamgʻarmasi) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Kafolat jamgʻarmasi davlat qarziga oʻz vaqtida, toʻliq va kafolatli xizmat koʻrsatishni taʼminlash maqsadida tuziladi.
Kafolat jamgʻarmasi daromadlari va xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti tarkibiga kiritiladi.
3. Kafolat jamgʻarmasi yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari milliy va chet el valyutasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.
4. Davlat qarzi hisobiga moliyalashtiriladigan dasturlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) tomonidan suveren xalqaro obligatsiyalar chiqarish, budjetni qoʻllab-quvvatlash dasturlarini amalga oshirish va boshqa dasturlarni oʻz ichiga oladi.
5. Davlat qarzi hisobiga moliyalashtiriladigan loyihalar davlat tashkilotlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ishlab chiqiladi va ushbu qarz ularning oʻz mablagʻlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga qoplanishi nazarda tutilgan loyihalarni oʻz ichiga oladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasining davlat kafolati uchun toʻlovlar (keyingi oʻrinlarda — taqdirlash puli) kreditni qaytarish jadvaliga muvofiq foiz hisoblash davri mobaynida kredit boʻyicha qarzdorlikning kunlik qoldigʻidan kamida yillik 0,5 % miqdorida hisoblanib, yigʻib boriladi hamda foizlar va asosiy qarz toʻlanadigan tegishli sanalarda (toʻlov kunidan oldin amalga oshirilgan toʻlovlar ham) “Oʻzbekiston Respublikasi valyuta birjasi” AJ savdo sessiyalarida belgilangan joriy kurs boʻyicha teng miqdorda soʻmda toʻlanadi.
Toʻlash manbai Davlat budjeti mablagʻlari boʻlgan kreditlar boʻyicha taqdirlash puli undirilmaydi.
Taqdirlash pulini toʻlash uch bank ish kunidan ortiq muddat mobaynida kechiktirilgan taqdirda, qarz oluvchilar tomonidan muddati oʻtkazib yuborilgan summaga qoʻshimcha ravishda har bir kechiktirilgan kun uchun muddati oʻtkazib yuborilgan qarz summasining 0,1 foizi miqdorida penya toʻlanadi, biroq bunda penyaning umumiy summasi kafolat uchun hisoblangan toʻlov miqdorining 50 foizidan oshib ketmasligi lozim.
7. Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chet el valyutasida jalb qilingan kreditlarni (qarzlarni) qaytadan kreditlashda kredit (qarz) boʻyicha xizmat koʻrsatish yuzasidan ehtimoldagi tavakkalchiliklarni qoplash maqsadida foydalanish uchun qayta kreditlanadigan bitimlarda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan jalb qilinayotgan kredit (qarz) stavkasining 50 foizidan oshmaydigan miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi marjasi (keyingi oʻrinlarda — marja) belgilanadi.
Toʻlash manbai Davlat budjeti mablagʻlari boʻlgan qayta kreditlanadigan bitimlarda marja belgilanmaydi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga muvofiq taqdirlash puli va (yoki) marjadan toʻliq yoki qisman ozod qilish boʻyicha imtiyoz berilishi mumkin.
2-bob. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish
9. Quyidagilar Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
a) jalb etiladigan kreditlar (qarzlar) boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining davlat kafolatlari berilganligi uchun undiriladigan taqdirlash puli;
b) Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chet el valyutasida jalb qilinadigan va shu valyutada kayta kreditlanadigan bitimlardagi kredit (qarz) boʻyicha qarzdorlik toʻliq toʻlangan taqdirda, kredit (qarz) boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi marjasining foydalanilmay qolgan summasiga teng miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan oʻtkaziladigan mablagʻlar;
v) Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chet el valyutasida jalb qilinadigan va milliy valyuta, shuningdek, chet el valyutasida qayta kreditlanadigan bitimlar boʻyicha toʻlov muddatlarining talablari toʻliq bajarilmaganda muddati oʻtgan qarzdorliklar (asosiy qarz, foiz, marja va boshqa toʻlovlar) yuzasidan hisoblangan va toʻlangan (undirilgan) penyalar (shu bilan birgalikda jarimalar);
g) Oʻzbekiston Respublikasi nomidan tuziladigan barcha turdagi halqaro va mahalliy qarz bitimlarida, qayta kreditlash bitimlarida, Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan chet el valyutasida mablagʻlarni depozitga qoʻyish, ssuda va kredit liniyalarini ajratish hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi oldidagi boshqa majburiyatlar boʻyicha shartnomalarda belgilangan moliyaviy shartlar va talablarning (kovenantlar) buzilishi holatlari aniqlanganda undiriladigan toʻlovlar;
d) Oʻzbekiston Respublikasi nomidan xorijdan mablagʻ jalb qilish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi nomidan shartnomalar tuzish huquqiga ega boʻlgan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi yoki ular vakolat bergan organ tomonidan chet el valyutasida jalb qilinadigan yoki milliy valyutada qayta kreditlanadigan bitimlarda kreditlarning foiz toʻlovlari oʻrtasidagi ijobiy farqdan tushadigan tushumlar;
e) Iqtisodiyot va moliya vazirligida vaqtincha boʻsh turgan xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlaridan jalb qilingan qarzlarni Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga belgilangan tartibda depozitga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
j) Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro obligatsiyalarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga belgilangan tartibda depozitga joylashtirishdan olinadigan foiz toʻlovlari oʻrtasidagi ijobiy farq boʻyicha daromadlar;
z) qayta kreditlash shartnomalariga asosan qarzdorlar tomonidan qaytarilgan mablagʻlarning davlat tashqi qarzi toʻlovlaridan ortib qolgan qismini kelgusida davlat tashqi qarzi toʻlovlari uchun zaxira sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga belgilangan tartibda depozitga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
i) Kafolat jamgʻarmasining vaqtincha boʻsh turgan milliy va chet el valyutasidagi mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga belgilangan tartibda depozitga joylashtirishdan hamda yuqori likvidli qimmatli qogʻozlarga investitsiya qilishdan olinadigan daromadlar;
k) Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushadigan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro obligatsiyalarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlarni depozitga joylashtirish, kredit liniyasi ochish va budjet ssudasini ajratishdan foiz tarzida toʻlanadigan daromadlardan olingan foyda soligʻi miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti daromadlarini ushbu summaga kamaytirgan holda oʻtkaziladigan ajratmalar;
l) Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushadigan yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqning (noruda foydali qazilmalardan tashqari) prognozdan orttirib bajarilgan qismining 50 foizi miqdorida, lekin yillik jami 150 mlrd. soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan ajratmalar;
m) qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;
n) davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim muvaffaqiyatli rasmiylashtirilganligi uchun tender gʻolibidan yoki toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar ishtirokchisidan undiriladigan bir martalik toʻlovlarning 50 foizi miqdoridagi ajratmalar;
o) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻlar.
3-bob. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish
10. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlaridan quyidagi maqsadlar uchun foydalaniladi:
a) qarzdor tashkilotlar davlat qarzi boʻyicha toʻlovlarni oʻz vaqtida va toʻliq amalga oshirmagan holatlarda qarzdor tashkilotlar tomonidan qayta qoplash sharti bilan qarz toʻlovlarini amalga oshirish;
b) Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chet el valyutasida jalb qilingan davlat tashqi qarz mablagʻlarini milliy valyuta hamda chet el valyutasida amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish natijasida yuzaga keladigan valyuta kursi xatarlarining oldini olish uchun. Bunda chet el valyutasida jalb qilingan va milliy valyuta hamda chet el valyutasida berilgan kreditlarning foiz toʻlovlari oʻrtasidagi ijobiy farq Kafolat jamgʻarmasida jamlanadi va valyuta kursi oʻzgarishi taʼsirida yuzaga keladigan tafovutlar ushbu mablagʻlar hisobiga qoplanadi;
v) chet el valyutasini sotish va sotib olish;
g) davlat sherigining aybi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim doirasida davlat-xususiy sheriklik loyihasi boʻyicha yuzaga kelgan zararlarni qoplash;
d) Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro obligatsiyalarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlarni depozitga joylashtirish, kredit liniyasi ochish va budjet ssudasini ajratishdan foiz tarzida olinadigan daromadlar va obligatsiyaning tashqi kupon foiz toʻlovi oʻrtasida yuzaga keladigan salbiy farqni qoplash;
e) qarzdor tashkilotlar tomonidan qayta kreditlash shartnomalariga muvofiq majburiyatlar toʻliq amalga oshirilgandan soʻng davlat qarzi toʻlovlarining yetishmagan qismini toʻlash. Shuningdek, davlat qarzi bilan bogʻliq yuzaga kelishi mumkin boʻlgan boshqa turli toʻlovlar ham jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi mumkin;
j) davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan yuzaga keladigan davlatning shartli majburiyatlari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish.
11. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlaridan mazkur Nizomning 10-bandida nazarda tutilmagan boshqa maqsadlar uchun foydalanish taqiqlanadi.
4-bob. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqarish
12. Davlat qarzi hisobiga moliyalashtirilgan loyiha va dasturlar boʻyicha qarzdor tashkilotlar yoki qayta moliyalashtiruvchi banklar oʻz qarz toʻlovlarini vaqtida va toʻliq amalga oshirmagan holatlarda mazkur qarzdorlik, birinchi navbatda, Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga, Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari yetmagan taqdirda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan qaytariladi.
13. Kafolat jamgʻarmasining joriy moliya yilida foydalanilmagan mablagʻlari moliya yili oxirida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga olib qoʻyilmaydi va ulardan keyingi yillarda foydalaniladi.
14. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga davlat tashqi qarzi uchun amalga oshirilgan toʻlovdan soʻng bir bank ish kuni mobaynida Gʻaznachilik tomonidan qarzdor tashkilot(lar)ga amalga oshirilgan toʻlov va qarzlarni qaytarish boʻyicha xabarnoma joʻnatiladi.
15. Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan qarzdor tashkilot oʻrtasida tuzilgan qayta kreditlash shartnomalarida boshqa muddat belgilanmagan boʻlsa, qarzdor tashkilotning qarzdorligi Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga toʻlangan kundan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qarzdor tashkilotning asosiy bank hisobvaraqlariga inkasso topshiriqnomalari qoʻyiladi. Inkasso topshiriqnomalari qonunchilik hujjatlari talablari asosida bajariladi.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi amaldagi qarzdor tashkilotlarning qarzdorligini mahalliy budjetlarning qoʻshimcha daromadlari yoki boshqa sherik qarzdorlar mablagʻlari hisobiga undirib olish boʻyicha qonunchilik hujjatlari doirasida choralar koʻradi.
Qarzdor tashkilotlardan toʻlovlar 30 kalendar kun davomida toʻliq qaytarilmagan taqdirda, mazkur toʻlanmagan qarzdorlik va unga hisoblangan penyalar hamda qoʻllanilgan jarimalar sud tartibida undiriladi.
16. Qarzdor tashkilotlarning qarzdorligi Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga toʻlanishidan qati nazar, qarzdor tashkilotning qayta kreditlash shartnomalariga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligi oldidagi majburiyatlari oʻz kuchida qoladi hamda oʻz vaqtida qoplanmagan muddati oʻtgan qarzdorliklar uchun shartnoma shartlari boʻyicha penyalar va jarimalar qoʻllanilanadi.
5-bob. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisob va hisobot
17. Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish hisobi Gʻaznachilik tomonidan yuritiladi va choraklik, yarim yillik hamda yillik hisobotlar tuziladi.
18. Gʻaznachilik Kafolat jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
20. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-sentabrdagi 573-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan
1. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 8-yanvardagi 7-son qarori bilan tasdiqlangan Jalb etiladigan xorijiy kreditlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi kafolatlari berilganligi uchun toʻlov undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2. Oʻzbekiston Respublikasining kafolati ostida jalb etiladigan xorijiy kreditlar boʻyicha qarz oluvchilardan (subqarz oluvchilardan) tushadigan taqdirlash puli Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzuridagi Kafolat jamgʻarmasi daromadlarini shakllantirish manbalari sifatida hisobga olinadi va Kafolat jamgʻarmasining chet el va milliy valyutadagi ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkaziladi”;
b) 4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasining kafolatlari uchun toʻlovlar qarzlarning qoldiq summasiga kamida yillik 0,5 foiz miqdorida belgilanadi.
Toʻlash manbai Davlat budjeti mablagʻlari boʻlgan kreditlar boʻyicha taqdirlash puli undirilmaydi.”;
v) 8-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“8. Qarz oluvchilar (subqarz oluvchilar) tomonidan toʻlangan taqdirlash puli qaytarilmaydi va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzuridagi Kafolat jamgʻarmasi tasarrufida qoladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 10-iyuldagi 189-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda namunaviy loyihalar boʻyicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishi doirasida Islom taraqqiyot bankining jalb etilgan moliyaviy mablagʻlaridan foydalanish, ularga xizmat koʻrsatish va ularni qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomida :
a) 27 va 30-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Qishloq joylarda namunaviy loyihalar boʻyicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishi” loyihasi doirasida Islom taraqqiyot bankining moliyaviy mablagʻlarini, shu jumladan, ustama haqi qaytarilishi SXEMASI
T/R Koʻrsatkichlar nomi Qarzning qaytarilishi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobiga Ishtirok etuvch i tijorat banklari mablagʻlari hisobiga (Qishloq qurilish bank bilan tuzilgan Islom taraqqiyot banki moliyaviy mablagʻlariga xizmat koʻrsatish va qaytarish haqida gi shartnomaga asosan asosiy qarz va foizlar boʻyicha tushumlar hisobi ga ) 1 . Qishloq joylarda namunaviy loyihalar boʻyicha yakka tartibdagi uy-joy qurish uchun ajratilgan mablagʻlar, shu jumladan , ustama haqi xarajatlari 100% Qarzni qaytarishda vujudga keladigan valyuta kursinining oʻzgarishi bilan bogʻliq xarajatlar, shu jumladan , ustama haqi xarajatlari 100% 2 . Suv taʼminoti va kirish avtomobil yoʻllari qurilishi uchun sarflangan moliyalashtirish xarajatlari, shu jumladan , ustama haqi xarajatlari 100% 3 . Loyihani amalga oshirish boʻlimini moliyalashtirish bilan bogʻliq xarajatlar, shu jumladan , ustama haqi xarajatlari 100% ”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq joylarda namunaviy loyihalar boʻyicha yakka tartibdagi uy-joy qurilishi doirasida Islom taraqqiyot bankining jalb etilgan moliyaviy mablagʻlaridan foydalanish, ularga xizmat koʻrsatish va ularni qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida” 2018-yil 6-fevraldagi 79-son qaroriga ilovaning 4 va 5-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 21-sentabr,
573-son