📅 2020-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 17-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 17 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ *
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Бўстонлиқ тумани ҳудудида бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ҳамда улар негизида туризм инфратузилмаси объектларини яратиш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва ҳудуднинг туристик жозибадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекциясининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида давлат ташкилотларига ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига тегишли бўлган бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари негизида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва тезкор ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш шарти билан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва инвестиция киритиш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлиги, молиявий ташкилотлар ва инвесторлар ўртасида тузиладиган уч томонлама ҳамкорлик шартномаси асосида инвесторларга «нол» харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларига қарашли бўш турган ва хусусий секторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Бўстонлиқ тумани ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва экологияни муҳофаза қилиш инфратузилмасиии ривожлантиришга доир чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
мазкур қарорга 1-иловада қайд этилган объектларни сотишда инвестиция мажбуриятлари ва амалга ошириш муддатларини белгилаш, шунингдек, уларни лойиҳа институтларини жалб этган ҳолда лотларга бўлиш, бирлаштириш ва савдодан ечиш Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади;
мазкур қарорга 2-иловада қайд этилган объектларни сотишда инвестиция мажбуриятлари ва амалга ошириш муддатларини белгилаш, шунингдек, уларни лойиҳа институтларини жалб этган ҳолда лотларга бўлиш ва бирлаштириш «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси маъмурий кенгаши қарорига мувофиқ амалга оширилади;
объектларни лотларга бўлиш ва бирлаштириш учун лойиҳа институтларининг харажатлари Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиб олинган объектлар ва ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари инвесторларга, истисно тариқасида, Тошкент вилояти ҳокимининг алоҳида қарори қабул қилинмасдан расмийлаштириб берилади;
мазкур қарорга 1 — 3-иловаларга киритилган объектларни балансда сақловчи ташкилотлар раҳбарлари бино ва иншоотлар сотилгунга қадар уларнинг ўзгага берилмаслиги ва бутлигини таъминлаш учун шахсан масъул ҳисобланади;
мазкур қарорга 1 ва 3-иловаларга киритилган давлат мулки объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи, шунингдек бўш турган ер майдонларига бўлган ҳуқуқни сотишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари) тўлиқлигича Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
4. Вазирликлар ва идоралар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари бир ой муддатда 1 — 3-иловаларда назарда тутилган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда Агентликка топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширсин.
Бунда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларига тегишли бино ва иншоотларни Агентликка бериш масаласи белгиланган тартибда уларнинг тегишли бошқарув органлари қарорларига асосан барча акциядорлар (иштирокчилар) манфаатларини инобатга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда, жумладан, устав капиталидаги (устав фондидаги) давлат улушини камайтириш орқали амалга оширилади.
5. Агентлик «Чорвоқ» эркин туристик зонаси Дирекцияси ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
мазкур қарорга 1-иловага киритилган объектлар уларнинг негизида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этишнинг аниқ шартларини бажариш мажбуриятлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини;
мазкур қарорга 2-иловага киритилган объектлар уларнинг негизида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этишнинг аниқ шартлари асосида Ўзбекистон Республикасининг молиявий ташкилотлари билан тузиладиган ҳамкорлик шартномаси асосида инвесторларга «нол» харид қийматида инвестиция киритиш шарти билан сотилишини;
мазкур қарорга 3-иловага киритилган объектлар белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
6. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 4-иловада кўрсатилган муҳандислик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш манбаини аниқласин ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиб борсин.
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ 4-иловада кўрсатилган муҳандислик инфратузилма лойиҳаларининг ўз муддатида амалга оширилиши бўйича қатьий назорат ўрнатсин ва ҳар ойнинг 5-кунигача амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекциясига ахборот киритиб борсин.
Белгилансинки, туризм объектлари, шу жумладан, қурилаётган ва мавжуд меҳмонхона ҳамда барча бино ва иншоотларда қурилиш ишлари юқори ва паст кучланишли электр ҳаво тармоқлари муҳофаза масофаси сақланган ҳолда амалга оширилади.
8. Агентлик Касаба уюшмалари федерацияси Халқ таълими вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда болалар соғломлаштириш оромгоҳларини самарали бошқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
9. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
10 кун муддатда Бўстонлиқ туманида вақтинчалик аҳоли дам олиш масканларини ташкил этиш учун енгил конструкцияли кўчма қурилмалар жойлаштириладиган ер участкалари (Ўрмон хўжалиги қўмитаси тасарруфидаги ерлар бундан мустасно) белгиланган тартибда «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси захирасига олинишини;
20 кун муддатда ижарага бериш учун улар «E-auksion» электрон савдо платформасининг аукцион савдоларига қўйилишини таъминласинлар.
10. Агентлик «Чорвоқ» эркин туристик зонаси Дирекцияси ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда «Бурчмулло» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Ўгам-Чотқол» давлат миллий табиат боғи бошқармасининг «Бурчмулло» ўрмон хўжалигига тегишли бўлган давлат объектлари негизида туристик мажмуа ташкил этилаётганлиги сабабли «Ўгам-Чотқол» давлат миллий табиат боғи бошқармасининг «Бурчмулло» ўрмон хўжалигига бошқа объектни ажратиш чорасини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда туманнинг туристик харитасини ишлаб чиқиш ҳамда барча туризм объектларининг (умумий овқатланиш, кафе, ресторан, савдо, сиҳатгоҳ, меҳмонхона, оилавий уй меҳмонхоналари, болалар дам олиш масканлари, кузатув марказлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи жойлар) Яндекс, Maps.Me, Google Maps каби электрон хариталарда координаталари (жойлашув нуқталари) белгиланишини таъминласин;
«Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ҳамда объектларни балансда сақловчи ташкилотлар мурожаатига асосан мазкур қарорга иловаларга киритилган объектларнинг кадастр ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
12. Қурилиш вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси билан келишган ҳолда бир ой муддатда Чорвоқ сув омбори атрофида вертолёт қўниш майдончаси, йирик автотураргоҳ, овқатланиш ва савдо шохобчаси, замонавий санитария-гигиена шохобчасини ташкил этишни инобатга олган ҳолда, таклиф лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси Агентлик билан биргаликда сотилиши белгиланган объектлардан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласинлар.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига 1-ИЛОВА
Замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш шарти билан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиладиган давлат мулки объектлари
Т/р Объект номи Жойлашган манзили Ер майдони, га Бино ва иншоот майдони, кв.м Идоравий мансублиги Балансда сақловчи 1. Фойдаланилмаётган эски бино «Боладала» МФЙ, Мирза Турсунзода кўчаси 0,71 354,0 Халқ таълим вазирлиги Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 2. Ирригация институтига қарашли полигон биноси «Новобод» МФЙ 3,00 500 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалпги механизациялаш муҳандислари институти 3. Тошкент молия институтига қарашли «Молиячи» оромгоҳи «Новобод» МФЙ 5,00 3 600 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия институти 4. «Геобуртехника» давлат корхонасининг дам олиш маскани «Новобод» МФЙ 5,16 54 Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси 5. «Зумрад сервис» МЧЖ «Новобод» МФЙ 6,76 2 832,07 «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ 6. «Чотқол» дам олиш оромгоҳи бино ва иншоотлари * «Новобод» МФЙ 8,00 3 700 «Ўзагросаноат-машхолдинг» АЖ «Ўзагросаноат-машхолдинг» АЖ 7. «Иқтисодчи» дам олиш оромгоҳи «Новобод» МФЙ 13,01 3 974 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университети 8. «Чотқол реабилитация маркази» УК «С. Рахимов» МФЙ 10,15 12 906 Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 9. «Автомобилчи» дам олиш оромгоҳи «С. Хондойлиқий» МФЙ 8,45 2 144,15 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 10. Собиқ тиббиёт академияси оромгоҳи «Сарбоғ» МФЙ 2,00 235,44 «Ўзстандарт» агентлиги Дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази 11. «Сиджак» дам олиш оромгоҳи «Сижжак» МФЙ 10,00 800 Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги 12. «Ўгам» оромгоҳи «Хумсон» МФЙ 20,00 5 000 «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзтрансгаз» АЖ 13. «Гидроэнергетик» спорт соғломлаштириш лагери «Хўжакент» МФЙ 2,5 1 116 «Ўзгидроэнерго» АЖ «Гидропроект» АЖ 15. Рангли металл институтининг оромгоҳи «Чимбойлиқ» МФЙ 2,64 788,41 «Ўзметкомбинат» АЖ «Ранглиметал-электролойиҳа» 16. «Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ «Чимбойлиқ» МФЙ 5,90 2 746,20 «Ўзавтосаноат» AK «Ўзавтосаноат» AK 18. Собиқ таянч пункти биноси ва унинг атрофидаги ҳудуд «Чимён» МФЙ 3,0 354,0 Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати инжиринг компаняси» ДУК 19. Белдирсой оромгоҳи «Чимён» МФЙ 46,10 9 628 Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги 20. Чорвоқ оромгоҳи (Пирамида) «Чимён» МФЙ 72,00 Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ДУК 21. «Anhor Sayli» оромҳоги (собиқ «Азиз» оромгоҳи) «Қоронқул» МФЙ 1,22 1 736,00 «Ўзбектемирйўллари» АЖ «AnhorSayli» МЧЖ (таъсисчи: «O`ztemiryo`lkonteyner» АЖ — 92,3%, «O`ztemiryo`lmashta`mir» АЖ — 7,7%) 22. «AnhorSayli» оромҳоги (собиқ «Казбек» оромгоҳи) «Қоронқул» МФЙ 1,40 2 095,00 «Ўзбектемирйўллари» АЖ «AnhorSayli» МЧЖ (таъсисчи: «O`ztemiryo`lkonteyner» АЖ — 92,3%, «O`ztemiryo`lmashta`mir» АЖ — 7,7%) 23. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига қарашли «Сойлиқ» оромгоҳи «Кичиксой» МФЙ 5,91 3 516,16 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 24. Космос соғломлаштириш оромгоҳи «Кўктўнли» МФЙ 13,76 1 308 Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги 25. Ғазалкент Сувоқова бино-иншоотлари ва ер майдонлари «Қизил сув» МФЙ, Тошкент кўчаси 8,70 96,0 «Ўзсувтаъминот» АЖ Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 26. «Лингвист» спорт соғломлаштириш оромгоҳи «Хумсон» МФЙ 0,04 2,4 Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига 2-ИЛОВА
Замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва инвестиция киритиш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлиги, молиявий ташкилотлар ва инвесторлар ўртасида тузиладиган уч томонлама ҳамкорлик шартномаси асосида инвесторларга «нол» харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектлари *
Т/р Объект номи Жойлашган манзили Ер майдони (га) Бино-иншоот майдони (кв. м) Идоравий мансублиги Балансда сақловчи Масъул банк Бурчмулла лойиҳавий зонаси 1. «Бурчмулло» давлат ўрмон хўжалигининг ёрдамчи хўжаликлари «Бурчмулло» МФЙ 0,75 1 100,0 Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси «Бурчмулло» ўрмон хўжалиги Асака банк 2. Ўқув-амалиёт полигони «Бурчмулло» МФЙ 1,49 488,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат техника университети 3. «Бурчмулло» заргарлик заводининг фаолият кўрсатмаётган мулкий мажмуаси «Бурчмулло» МФЙ 2,20 4 802,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги» Бўстонлиқ туман ҳокимлиги 4. Ўрмон хўжалигига тегишли бино «Бурчмулло» МФЙ 2,20 1 200,0 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «Бурчимулло» ўрмон хўжалиги 5. Тошкент давлат техника университетига қарашли Бурчмулла полигони «Бурчмулло» МФЙ 4,00 1 502,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат техника университети Чимён лойиҳавий зонаси 6. Қурилиши тугалланмаган 52-сон оромгоҳ «Чимён» МФЙ 7,0 5 000,0 Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати инжиринг компанияси» ДУК Миллий банк, аввал хусусийлаштириб олган тадбиркорлик субъектлари ** 7. Қурилиши тугалланмаган бино «Чимён» МФЙ 10,0 14 000,0 Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати инжиринг компанияси» ДУК Нанай ва Яккатут лойиҳавий зонаси 8. Туман Халқ банкига карашли 16-сон шохобча «Нанай» МФЙ 0,01 50,4 «Халқ банки» АЖ «Халқ банки» АЖ Халқ банки 9. Почта биноси «Нанай» МФЙ 0,11 236,0 «Ўзбектелеком» АЖ «Ўзбектелеком» АЖ 10. Полвонак МТП «Нанай» МФЙ 0,22 238,0 «Ўзагротехсервис» АЖ Тошкент «Агросервис» МТП 11. Ёшлар оромгоҳи (собиқ Камолот) «Нанай» МФЙ 2,50 663 Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги Ипотека банк 12. Тошкент давлат техника университетига қарашли ўқув амалиёти полигони «Яккатут» МФЙ 2,48 1 396,0 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат техника университети Алоқа банк Бошқа лойиҳавий зоналар 13. Дам олиш маскани «Қорамозор» МФЙ 3,83 387,0 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ўзсаноат-қурилишбанк 14. Тошкент оромгоҳи «Чимён» МФЙ 5,0 727,0 «Тошкент оромгоҳи» ДУК Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзсаноат-қурилишбанк 15. Собиқ карлар жамиятига қарашли қурилиши тугалланмаган объект Новобод МФЙ 10 300 Туман ҳокимлиги Туман ҳокимлиги Капитал банк 16. 125-сон автобазага қарашли собиқ автотураргоҳ Новобод МФЙ 4 100 Туман ҳокимлиги Туман ҳокимлиги Алоқа банк 17. Геология дам олиш оромгоҳи «Янгиқўргон» МФЙ 1,00 373,53 Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Капитал суғурта компанияси 18. Роҳат оромгохи «Хумсон» МФЙ 2,00 300 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Давр банк
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларига қарашли бўш турган ва хусусий секторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиладиган давлат мулки объектлари
Т/р Объект номи Жойлашган манзили Ер майдони (га) Бино-иншоот майдони (кв.м) Идоравий мансублиги Балансда сақловчи номи 1. Дўкон биноси «Ёшлик» МФЙ, Нурчилар кўчаси 0,01 20,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 2. Омборхона биноси «Боғистон» МФЙ, Тагиқалъа кўчаси ҳудуди 0,01 32,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 3. Алоқа биноси «Марказий» МФЙ, Амир Темур кўчаси 0,01 64,0 «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Ўзбекистон почтаси» АЖ 4. Савдо дўкони «Сари Қонли» МФЙ, Сари-Қонли кўчаси 33 уй, (Думалоқ) МФЙ 0,01 70,0 «Халқ банки» «Халқ банки» 5. Собиқ кутубхона биноси «Хумсон» МФЙ, Субқадам кўчаси 0,01 72,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 6. Савдо дўкони «Боғистон» МФЙ 0,01 110,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлиқ таъминот савдо» МЧЖ 7. Бўш турган дўкон биноси «Боладала» МФЙ 0,01 144,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлиқ таъминот савдо» МЧЖ 8. Бўш турган Қозонхона биноси «Марказий» МФЙ 0,02 20,0 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Бўстонлиқ тумани «Иссиқлик манбаи» филиали 9. Собиқ ФАП биноси «Қизил сув» МФЙ, Жомбойота кўчаси 0,02 81,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 10. Қурилиши тугалланмаган клуб биноси «Кўктўнли» МФЙ, Марказий кўча 0,02 85,0 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 11. Савдо дўкони (10-сон дўкон) «Боғистон» МФЙ 0,02 126,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлиқ таъминот савдо» МЧЖ 12. Фойдаланилмаётган (собиқ) 19-сон мактаб биноси «Хумсон» МФЙ, Ҳамдом булоқ кўчаси 64 уй 0,02 160,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 13. Агрофирма биносининг бир қисми «Сари Қонли» МФЙ, Сари Қонли кўчаси 0,03 150,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 14. «Сувоқова» МЧЖ биноси «Яккатут» МФЙ, Хўжақўрғон кўчаси 0,03 189,0 «Ўзсувтаъминот» АЖ «Сувоқова» МЧЖ 15. 29-сон мактабнинг қурилиши тугалланмаган спорт зали биноси «Аччисой» МФЙ 0,03 340,0 Халқ таълими вазирлиги Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 16. Қурилиши тугалланмаган бино «Бўстон» МФЙ 0,03 360,0 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Бўстонлиқ тумани «Иссиқлик манбаи» филиали 17. Собиқ савдо дўкони «Узун» МФЙ, Испай қишлоғи 0,04 89,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлик таъминот савдо» ДУК 18. Эски собиқ молхона биноси «Писком» МФЙ, Қуруқсой маҳалласи 0,04 444,0 Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Бурчмулло ўрмон хўжалиги 19. «Бўстонлиқ туман газтаъминот» АЖнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари «Парго» МФЙ 0,6 120,0 «Ўзтрансгаз» АЖ «Бўстонлиқ туман газтаъминот» АЖ 20. Эски собиқ ҚВП биноси «Алгабас» МФЙ, Қораманас кўчаси 0,06 130,0 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси 21. Нанай қишлоғида бўш турган ФЁҚШ биноси «Нанай» МФЙ 0,07 37,0 «Ўзбекнефтегаз» АЖ «Кучлик нефть базаси» УК 22. Омборхона биноси «Товоксой» МФЙ, Кумушсой кўчаси 0,07 600,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлиқ таъминот савдо» МЧЖ 23. Бўстонлиқ тумани «Иссиқлик манбаи» ИЧК маъмурий биносининг бир қисми «Марказий» МФЙ, Махтумқули 1 уй 0,08 200,0 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Бўстонлиқ тумани «Иссиқлик манбаи» филиали 24. Бўш турган омборхона биноси «Боладала» МФЙ Мирзо Улуғбек кўчаси 0,08 385,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлиқ таъминот савдо» МЧЖ 25. «Бўстонлиқ агросервис МТП» МЧЖ ошхонаси «Таллин» МФЙ, С. Раҳимов кўчаси 0,08 405,0 «Ўзагротехсервис» АЖ «Бўстонлиқ агросервис МТП» МЧЖ 26. Почта биноси «Боғистон» МФЙ 0,10 206,0 «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Ўзбекистон почтаси» АЖ 27. Клуб биноси «С. Раҳимов» МФЙ 0,11 1 075 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 28. Буш турган дўкон ва клуб биноси «Боладала» МФЙ Мирзо Турсунзода кўчаси 0,15 178,0 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Бўстонлиқ таъминот савдо» МЧЖ 29. Фойдаланилмаётган 18-сон мусиқа ва санъат мактабининг бино ва иншоотлари «Дўстлик» МФЙ 0,15 473,2 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 30. Фойдаланилмаётган 37-сон мактабнинг эски биноси «Янгиқўрғон» МФЙ 0,20 350,0 Халқ таълим вазирлиги Бўстонлиқ тумани Халқ таълими бўлими 31. Эски ферма «Намуна» МФЙ, Галавасой 0,20 752,0 «Ўзсувтаъминот» АЖ «Сувоқова» МЧЖ 32. Фойдаланилмаётган (собиқ) 44-сон мактаб биноси «Нанай» МФЙ 0,23 444,6 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 33. Собиқ вилоят йўл ҳаракати хавфзлик бошқармасига қарашли пост патрул хизмати биноси «Намуна» МФЙ 0,35 180 Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 34. Фойдаланилмаётган собиқ болалар боғчаси биноси «Нанай» МФЙ 0,35 418,4 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 35. Фойдаланилмаётган (собиқ) 14-сон мактаб биноси «Қизил сув» МФЙ, Жомбойота кўчаси 0,50 180,0 Тошкент вилояти ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига 4-ИЛОВА
Бўстонлиқ тумани ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва экологияни муҳофаза қилиш инфратузилмасини ривожлантиришга доир
Т/р Амалга ошириладиган ишлар Қуввати Талаб этиладиган маблағ (млн сўм) * Қурилиш ишларини якунлаш муддати Масъуллар Ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари инфратузилмасини тезкор ривожлантириш 1. «Чимён» МФЙ ҳудудида ичимлик сув тизимларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. 4 та объект 22 км 36 900 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 2. «Чимён» МФЙ ҳудудида оқова суви тизимларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. 1 та объект 25 км 10 220 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 3. Юсуфхона қишлоғи сув таъминоти ва оқова сувларини оптималлаштириш тизимини қуриш. сув кувури 2,5 км, оқова сувлари кувури 3 км, 2 та объект 9 000 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиш, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 4. «Чотқол» оқова сувлари коллекторини қуриш. 5,0 км 8 000 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстоилиқ тумани ҳокимлиги 5. «Хумсон» ва «Чорбоғ» МФЙлар ҳудудларида ичимлик сув тизимларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. 5 та объект 66 км 53 600 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 6. Бўстонлиқ туманида жойлашган «Янгиовул», «Чахчам», «Қорамозор», «Гижол», «Ғалвасой», «Учтерак» МФЙларда яшовчи аҳолини марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш. 6 та объект 39,5 км 11 500 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 7. «Нанай», «Боғистон» ва «Боладала» МФЙ ҳудудларида аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида ичимлик сув қувурини ўтказиш. 3 та объект 35,8 км 38 400 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 8. «Сижжак-Чорбоғ» оқова сув тизимини қуриш. Туристик зонани келажакда ривожланишини ҳисобга олиб ичимлик сув қувурини ўтказиш. 1 та объект 20 км 13 000 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 9. «Хумсон» ва «Чорбоғ» МФЙ ҳудудларида оқова сув тизимларини куриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. 5 та объект 35 км 14 200 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 10. «Яккатут» МФЙ ҳудудларида оқова суви тизимларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. Аниқланмоқда Аниқланмоқда 2021-2022 йиллар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иктисодий тараққиёт ва камбағалликни кисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Йўл-транспорт инфратузилмасини тезкор ривожлантириш 11. 4Р6 «Тошкент ш. — Чирчиқ ш. — Чимён қ.» автомобиль йўлининг 51 — 92 км орасидаги масофани жорий таъмирлаш. Пиёдалар учун йўлаклар қуриш темир-бетон лоток ўрнатиш, йўлни жиҳозлаш, йул қопламасини карта усулида жорий таъмирлаш, тунги ёритиш тизимини жорий таъмирлаш. 29,6 км 24 876 30.12.2021 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 12. 4Р10 «Чорбоғ сув омбори айланма йўли» автомобиль йўлининг 22 — 32 км орасида йўл қопламасини асфальт-бетон билан таъмирлаш, пиёдалар учун йўлак қуриш, йўлни жиҳозлаш. 10 км 9 100 30.10.2021 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 13. 4Р12 «Бектемир ш. — Чирчиқ ш. — Ғазалкент ш. — Чорбоғ кўрғони» автомобиль йўлининг 73 км да пиёдалар учун ер ости йўли қуриш. 1 дона 2 400 30.10.2020 й. Молия вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 14. 4Р12 «Бектемир ш. — Чирчиқ ш. — Ғазалкент ш. — Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 71 — 74 км оралиғида тўла таъмирлаш ишлари таркибида йўлнинг 73-74 км оралиғида йўлни чап томонга кенгайтириш орқали йўлда тўрт тасмали ҳаракат ташкил қилиш ишларини якунлаш. 1 км 8 200 30.12.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 15. 4Р12 «Бектемир ш. — Чирчиқ ш. — Ғазалкент ш. — Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 53,8 км. да «Оқсоқота» кўпригини қайта тиклаш. 1 дона 8 259,7 30.11.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 16. 4Р11 «Ғазалкент ш. — Қизилсув қ. — Чорбоғ маскани» автомобиль йўлининг 0 — 8 км оралиғида йўл қопламасини асфальт-бетон билан таъмирлаш (карта усулида). Йўлнинг 15 — 17 км оралиғидаги қопламани таъмирлаш. 10 км 1 005 30.10.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 17. 4Р6Г «Тошкент ш. — Чирчиқ ш. — Чимён қ.» автомобиль йўлининг 6 — 8 км қисмини жорий таъмирлаш, металл тўсиқ ўрнатиш, қопламани карта усулида жорий таъмирлаш ва йўлни жиҳозлаш. 2 км 1 300 30.10.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 18. 4Р6Д «Тошкент ш. — Чирчиқ ш. — Чимён к.» автомобиль йўлининг 0 — 2 км қисмини жорий таъмирлаш. 2 км 1 430 30.10.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 19. 4Н692 «Ғазалкент ш. — Қорамозор қ. — Мармар кони» автомобиль йўлининг 0 — 9 км қисмининг йўл қопламасини карта усулида таъмирлаш. 9 км 2 315,25 30.10.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 20. 4К794 «4Р10 автомобиль йўли — Хумсан қишлоғи» автомобиль йўлининг 0 — 8 км қисмини жорий таъмирлаш. Пиёдалар учун йўлак қуриш темир-бетон лоток ўрнатиш йўлни жиҳозлаш, тунги ёритиш тизимини жорий таъмирлаш 1-гуруҳ металл тўсиқ ўрнатиш, монолит темир-бетон тўсиқ қуриш. 8 км 5 250 30.12.2021 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 21. «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи янги автомобиль йўлини қуриш ишларини давом эттириш ва якунлаш. 4,2 км 14 700 31.12.2020 й. Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Чимён лойиҳа зонаси 22. «Чимён» МФЙ ҳудудидаги 4Р6Г автомобиль йўлини жорий таъмирлаш (Қурилиши тугалланмаган 52-сон оромгоҳи). узунлиги 0,05 км, кенглиги 4,5 м 33,8 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 23. «Чимён» МФЙ ҳудудидаги 4Р6Г автомобиль йўлини жорий таъмирлаш (қурилиши тугалланмаган бино). узунлиги 0,05 км, Кенглиги 4,5 м 33,8 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Бурчмулла лойиҳа зонаси 24. «Бурчмулло» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 29 км қисмидаги (Ўқув амалиёт полигони) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,81 км, кенглиги 4,5 м 656,1 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 25. «Бурчмулло» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 29 км қисмидаги («Бурчумулло» заргарлик заводининг фаолият кўрсатмаётган мулкий мажмуаси) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,310 км, кенглиги 5 м 232,5 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 26. «Бурчмулло» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 29,8 км қисмидаги (Ўрмон хўжалигига тегишли объект) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,1 км, кенглиги 3,5 м 52,5 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 27. «Бурчмулло» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 29,4 км қисмидаги (Тошкент давлат техника университетига қарашли Бурчумулла полигони) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,15 км, кенглиги 4,5 м 108,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Бошқа лойиҳа участкалари 28. «Яккатут» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 32,7 км қисмидаги (Тошкент давлат техника университетига қарашли ўқув амалиёти полигони) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,150 км, кенглиги 5 м 120,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 29. «Нанай» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 48,1 км қисмидаги (собиқ болалар боғчаси биноси) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,25 км, кенглиги 4 м 160,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 30. «Чимбойлик» МФЙ ҳудудидаги 4Р11 автомобиль йўлининг 8 км қисмидаги («Агромир Ғазалкент» МЧЖ дам олиш оромгоҳи) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,38 км, кенглиги 5 м 380,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 31. «Куктунли» МФЙ ҳудудидаги 4Р6В автомобиль йўлининг 6 км қисмидаги («Космос» соғломлаштириш оромгоҳи) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,12 км, кенглиги 4 м 516,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 32. «Ҳумсон» МФЙ ҳудудидаги 4К794 автомобиль йўлининг 8 км қисмидан ўнг томонга («Малика» дам олиш оромгоҳи) йўлни мукаммал жорий таъмирлаш. узунлиги 1,8 км, кенглиги 4 м 1 860,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 33. «Нанай» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 49 км қисмининг чап томонидаги (туман Халқ банкига қарашли 16-шохобча) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,2 км, кенглиги 5 м 15,0 31.12.2020 й. Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги 34. «Нанай» МФЙ ҳудудидаги 4Р10 автомобиль йўлининг 49 км қисмининг чап томонидаги (почта биноси) йўлни жорий таъмирлаш. узунлиги 0,05 км, кенглиги 5 м 37,5 31.12.2020 й Автомобиль йўллари қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Электр тармоқлари инфратузилмасини тезкор ривожлантириш 35. «Чорбоғ-Чимган» йўналиши ҳудудидан ўтувчи 110 кВ Чорвоқ-1,2 хаво электр узатиш тармоқларини «Хожикент» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 6,5 км қисмини хавфсиз ҳудудга кўчириш. 6,5 км Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2020 йил IV-чорак Тошкент вилояти ҳокимлиги, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 36. «Яккатут» МФЙ ҳудудида туризмни ривожлантириш, ҳудуддаги электр энергияси истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 110/35/10 кВ подстанция қуриш. 110/35/10 кВ Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Тошкент вилояти ҳокимлиги, Бўстонлик тумани ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 37. «Чорбоғ-Чимган» йўналиши ҳудудидан ўтувчи 110 кВ Чорвоқ-1,2 хаво электр узатиш тармоқларини «Чимган» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 8,5 км қисмини хавфсиз ҳудудга кўчириш. 8,5 км Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2020 йил IV-чорак Тошкент вилояти ҳокимлиги, Бўстонлик тумани ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоклари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 38. Туризмни ривожлантириш, ҳудуддаги электр энергияси истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 110/35/10 кВ подстанция қуриш. 110/35/10 кВ Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Тошкент вилояти ҳокимлиги, Бўстонлик тумани ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 39. «Чорбоғ-Чимган» йўналиши бўйича йўл бўйида жойлашган электр тармоқлари ўтказилган 275 та ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш. 275 та Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2020 йил III-чорак «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 40. «Чорбоғ-Чимган» йўналиши бўйича йўл бўйида жойлашган 8,5 км узунликдаги электр тармоқларини замонавий турдаги СИП русумли ўтказгичларга алмаштириш. 8.5 км Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2020 йил III-чорак «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 41. «Чорбоғ-Чимган» йўналиши бўйича йўл бўйида жойлашган 12 та ТПларнинг эстетик ҳолатини яхшилаш. 12 дона Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2020 йил III-чорак «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Toshkent НЕТК» АЖ 42. «Чимён» МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган 52-сонли оромгоҳни электр энергияси билан таъминлаш учун 35/10 кВ «Ёшлик» ПСдан чиқувчи 10 кВ «Кашшоф-1,2» фидеридан алоҳида 10 кВ электр тармоқ тортиш ҳамда 10/0,4 кВ ТП ўрнатиш. 10 к В электр узатиш тармоғи 10/0,4 кВ трансформатор пункти Лойиҳа-смета Ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ 43. «Чимён» МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинони электр энергияси билан таъминлаш учун 35/10 кВ «Ёшлик» ПСдан чиқувчи 10 кВ «Кашшоф-1,2» фидеридан алоҳида 10 кВ электр тармоқ тортиш ҳамда 10/0,4 кВ ТП ўрнатиш. 10 кВ электр узатиш тармоғи 10/0,4 кВ трансформатор пункти Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ 44. «Бурчумулло» МФЙ ҳудудидаги «Бурчумулло» заргарлик заводининг фаолият кўрсатмаётган мулкий мажмуасини электр энергияси билан таъминлаш учун 35/6 кВ «Бурчумулло» ПСдан чиқувчи 6 кВ «Олмос» фидеридан алоҳида 6 кВ электр тармоқ тортиш ҳамда 6/0,4 кВ ТП ўрнатиш. 6 кВ электр узатиш тармоги 6/0,4 кВ трансформатор пункти Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ 45. «Хумсон» МФЙ ҳудудидаги «Малика» дам олиш оромгоҳини электр энергияси билан таъминлаш учун 35/6 кВ «Думба» ПСдан чиқувчи 6 кВ «Ором» фидеридан алоҳида 6 кВ электр тармоқ тортиш ҳамда 6/0,4 кВ ТП ўрнатиш. 6 кВ электр узатиш тармоги 6/0,4 кВ трансформатор пункти Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ 46. «Нанай» МФЙ ҳудудидаги «Полвонак» МТПни электр энергияси билан таъминлаш учун 35/10 кВ «Тепар» ПСдан чиқувчи 10 кВ «Тепар» фидеридан алоҳида 10 кВ электр тармоқ тортиш ҳамда 10/0,4 кВ ТП ўрнатиш. 10 кВ электр узатиш тармоги 10/0,4 кВ трансформатор пункти Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ 47. «Нанай» МФЙ ҳудудидаги туман Халқ банкига қарашли 16-сонли шоҳобчани электр энергияси билаи таъминлаш учун 35/10 кВ «Сижжак» ПСдан чиқувчи 10 кВ «Нанай» фидеридаги 128-сонли ТПнинг 0,4 кВ қутисидан алоҳида кучланишли 0,4 кВ электр тармоқ тортиш. 0,4 кВ электр узатиш тармоғи Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ 48. «Нанай» МФЙ ҳудудидаги почта биносини электр энергияси билан таъминлаш учун 35/10 кВ «Сижжак» ПСдан чиқувчи 10 кВ «Нанай» фидеридаги 128-сонли ТПнинг 0,4 кВ қутисидан алоҳида кучланишли 0,4 кВ электр тармоқ тортиш. 0,4 кВ электр узатиш тармоги Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 2021-2022 йиллар Бўстонлик тумани ҳокимлиги, Лойиҳа ташаббускори «ҲЭТ» АЖ, «Toshkent НЕТК» АЖ «Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш ва Экоинспекция назорати тизимини ташкил этиш» лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси 49. Чиқинди ташувчи техника ажратиш. 9 дона Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 50. Ассенизатор техникасини ажратиш. 5 дона Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 51. Бўстонлиқ тумани чиқинди полигони фаолиятини тўхтатиш. 1 дона Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 52. Аҳоли ва дам олиш ҳудудларида чиқинди йиғиш майдончаларини ташкил этиш. 12 дона Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг аниқланади 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 53. Онлайн экологик назоратни амалга ошириш учун мобиль илова ишлаб чиқиш. 1 дона 7 000 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 54. Ғазалкент шаҳрида чиқинди қайта юклаш станциясини қуриш. 1 дона 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 55. Чиқиндини қайта юклаш станциясида чиқиндилар ҳисобшш юритиш учун тарози ўрнатиш. 1 дона 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 56. Чиқиндини қайта юклаш станциясидан кайта юкланган чиқиндиларни Чирчиқ шаҳрининг «Майдонтол» чиқинди полигонига жойлаштириш. 102 тонна Доимий Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 57. Чиқиндини қайта юклаш станциясида чиқиндиларни қайта юклаш ва «Майдонтол» чиқинди полигонига олиб бориш учун махсус шатакли техника билан таъминлаш. 2 дона 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 58. Чиқиндини қайта юклаш станциясида чиқиндиларни қайта юклаш учун тиркамали контейнер билан таъминлаш. 3 дона 01.10.2020 й. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 сентябрь,
560-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI *
ROʻYXATI
ROʻYXATI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Boʻstonliq tumanidagi boʻsh turgan, foydalanilmayotgan hamda samarasiz foydalanilayotgan obyektlar va yer uchastkalaridan samarali foydalanish, ular negizida turizm va xizmat koʻrsatish infratuzilmasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Boʻstonliq tumani hududida boʻsh turgan, samarasiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlaridan kelgusida samarali foydalanish hamda ular negizida turizm infratuzilmasi obyektlarini yaratish, shu asosda yangi ish oʻrinlarini tashkil qilish va hududning turistik jozibadorligini oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Boʻstonliq tumanida boshqaruvning alohida tartibini joriy etish orqali turizmni jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-avgustdagi PF-6053-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasining Boʻstonliq tumani hududida davlat tashkilotlariga hamda ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud xoʻjalik jamiyatlariga tegishli boʻlgan boʻsh turgan va samarasiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlari negizida turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etish va tezkor ishga tushirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etish sharti bilan “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali sotiladigan davlat mulki obyektlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etish va investitsiya kiritish sharti bilan Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, moliyaviy tashkilotlar va investorlar oʻrtasida tuziladigan uch tomonlama hamkorlik shartnomasi asosida investorlarga “nol” xarid qiymatida sotiladigan davlat mulki obyektlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
vazirliklar va idoralar hamda davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlariga qarashli boʻsh turgan va xususiy sektorga “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali sotiladigan davlat mulki obyektlari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq;
Boʻstonliq tumani hududida muhandislik-kommunikatsiya va ekologiyani muhofaza qilish infratuzilmasiii rivojlantirishga doir chora-tadbirlar rejasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
mazkur qarorga 1-ilovada qayd etilgan obyektlarni sotishda investitsiya majburiyatlari va amalga oshirish muddatlarini belgilash, shuningdek, ularni loyiha institutlarini jalb etgan holda lotlarga boʻlish, birlashtirish va savdodan yechish Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha davlat komissiyasi qaroriga muvofiq amalga oshiriladi;
mazkur qarorga 2-ilovada qayd etilgan obyektlarni sotishda investitsiya majburiyatlari va amalga oshirish muddatlarini belgilash, shuningdek, ularni loyiha institutlarini jalb etgan holda lotlarga boʻlish va birlashtirish “Chorvoq” turistik-rekreatsion zonasi maʼmuriy kengashi qaroriga muvofiq amalga oshiriladi;
obyektlarni lotlarga boʻlish va birlashtirish uchun loyiha institutlarining xarajatlari Togʻli va olis hududlarda turizm infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi;
investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun sotib olingan obyektlar va yer uchastkalariga boʻlgan egalik huquqlari investorlarga, istisno tariqasida, Toshkent viloyati hokimining alohida qarori qabul qilinmasdan rasmiylashtirib beriladi;
mazkur qarorga 1 — 3-ilovalarga kiritilgan obyektlarni balansda saqlovchi tashkilotlar rahbarlari bino va inshootlar sotilgunga qadar ularning oʻzgaga berilmasligi va butligini taʼminlash uchun shaxsan masʼul hisoblanadi;
mazkur qarorga 1 va 3-ilovalarga kiritilgan davlat mulki obyektlarini sotishdan tushadigan mablagʻlarning 50 foizi, shuningdek boʻsh turgan yer maydonlariga boʻlgan huquqni sotishdan tushadigan mablagʻlar (baholash va xususiylashtirish tadbirlarini amalga oshirish xarajatlaridan tashqari) toʻliqligicha Togʻli va olis hududlarda turizm infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
4. Vazirliklar va idoralar hamda ustav fondida (kapitalida) davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari bir oy muddatda 1 — 3-ilovalarda nazarda tutilgan bino va inshootlarni belgilangan tartibda Agentlikka topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida topshirsin.
Bunda davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlariga tegishli bino va inshootlarni Agentlikka berish masalasi belgilangan tartibda ularning tegishli boshqaruv organlari qarorlariga asosan barcha aksiyadorlar (ishtirokchilar) manfaatlarini inobatga olgan holda qonunchilikda belgilangan tartibda, jumladan, ustav kapitalidagi (ustav fondidagi) davlat ulushini kamaytirish orqali amalga oshiriladi.
5. Agentlik “Chorvoq” erkin turistik zonasi Direksiyasi va Boʻstonliq tumani hokimligi bilan birgalikda bir oy muddatda:
mazkur qarorga 1-ilovaga kiritilgan obyektlar ularning negizida turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etishning aniq shartlarini bajarish majburiyatlari bilan belgilangan tartibda auksion savdolariga chiqarilishini;
mazkur qarorga 2-ilovaga kiritilgan obyektlar ularning negizida turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etishning aniq shartlari asosida Oʻzbekiston Respublikasining moliyaviy tashkilotlari bilan tuziladigan hamkorlik shartnomasi asosida investorlarga “nol” xarid qiymatida investitsiya kiritish sharti bilan sotilishini;
mazkur qarorga 3-ilovaga kiritilgan obyektlar belgilangan tartibda auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlasin.
6. Moliya vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi hamda tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda 4-ilovada koʻrsatilgan muhandislik infratuzilma loyihalarini moliyalashtirish manbaini aniqlasin va ularning amalga oshirilishini nazorat qilib borsin.
7. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 4-ilovada koʻrsatilgan muhandislik infratuzilma loyihalarining oʻz muddatida amalga oshirilishi boʻyicha qatiy nazorat oʻrnatsin va har oyning 5-kunigacha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Vazirlar Mahkamasi va “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasiga axborot kiritib borsin.
Belgilansinki, turizm obyektlari, shu jumladan, qurilayotgan va mavjud mehmonxona hamda barcha bino va inshootlarda qurilish ishlari yuqori va past kuchlanishli elektr havo tarmoqlari muhofaza masofasi saqlangan holda amalga oshiriladi.
8. Agentlik Kasaba uyushmalari federatsiyasi Xalq taʼlimi vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarini samarali boshqarish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslangan takliflar kiritsin.
9. “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi, Boʻstonliq tumani hokimligi va Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi:
10 kun muddatda Boʻstonliq tumanida vaqtinchalik aholi dam olish maskanlarini tashkil etish uchun yengil konstruksiyali koʻchma qurilmalar joylashtiriladigan yer uchastkalari (Oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi tasarrufidagi yerlar bundan mustasno) belgilangan tartibda “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi zaxirasiga olinishini;
20 kun muddatda ijaraga berish uchun ular “E-auksion” elektron savdo platformasining auksion savdolariga qoʻyilishini taʼminlasinlar.
10. Agentlik “Chorvoq” erkin turistik zonasi Direksiyasi va Boʻstonliq tumani hokimligi bilan birgalikda “Burchmullo” mahalla fuqarolar yigʻinida joylashgan “Oʻgam-Chotqol” davlat milliy tabiat bogʻi boshqarmasining “Burchmullo” oʻrmon xoʻjaligiga tegishli boʻlgan davlat obyektlari negizida turistik majmua tashkil etilayotganligi sababli “Oʻgam-Chotqol” davlat milliy tabiat bogʻi boshqarmasining “Burchmullo” oʻrmon xoʻjaligiga boshqa obyektni ajratish chorasini koʻrsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bir oy muddatda:
Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi va Boʻstonliq tumani hokimligi bilan birgalikda tumanning turistik xaritasini ishlab chiqish hamda barcha turizm obyektlarining (umumiy ovqatlanish, kafe, restoran, savdo, sihatgoh, mehmonxona, oilaviy uy mehmonxonalari, bolalar dam olish maskanlari, kuzatuv markazlari va boshqa xizmat koʻrsatuvchi joylar) Yandeks, Maps.Me, Google Maps kabi elektron xaritalarda koordinatalari (joylashuv nuqtalari) belgilanishini taʼminlasin;
“Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi Boʻstonliq tumani hokimligi hamda obyektlarni balansda saqlovchi tashkilotlar murojaatiga asosan mazkur qarorga ilovalarga kiritilgan obyektlarning kadastr hujjatlari belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
12. Qurilish vazirligi Transport vazirligi va Boʻstonliq tumani hokimligi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi bilan kelishgan holda bir oy muddatda Chorvoq suv ombori atrofida vertolyot qoʻnish maydonchasi, yirik avtoturargoh, ovqatlanish va savdo shoxobchasi, zamonaviy sanitariya-gigiyena shoxobchasini tashkil etishni inobatga olgan holda, taklif loyihasini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
13. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi Agentlik bilan birgalikda sotilishi belgilangan obyektlardan kelgusida samarali foydalanish va ularni tasarruf etish chora-tadbirlari yuzasidan amalga oshirilayotgan ishlarning ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borilishini taʼminlasinlar.
14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduhakimov va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori S.X. Bekenov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 560-son qaroriga 1-ILOVA
Zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etish sharti bilan “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali sotiladigan davlat mulki obyektlari
T/r Obyekt nomi Joylashgan manzili Yer maydoni, ga Bino va inshoot maydoni, kv.m Idoraviy mansubligi Balansda saqlovchi 1. Foydalanilmayotgan eski bino “Boladala” MFY, Mirza Tursunzoda koʻchasi 0,71 354,0 Xalq taʼlim vazirligi Boʻstonliq tumani xalq taʼlimi boʻlimi 2. Irrigatsiya institutiga qarashli poligon binosi “Novobod” MFY 3,00 500 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjalpgi mexanizatsiyalash muhandislari instituti 3. Toshkent moliya institutiga qarashli “Moliyachi” oromgohi “Novobod” MFY 5,00 3 600 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Moliya instituti 4. “Geoburtexnika” davlat korxonasining dam olish maskani “Novobod” MFY 5,16 54 Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi Geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasi 5. “Zumrad servis” MChJ “Novobod” MFY 6,76 2 832,07 “Oʻzogʻirsanoatloyiha” AJ “Oʻzogʻirsanoatloyiha” AJ 6. “Chotqol” dam olish oromgohi bino va inshootlari * “Novobod” MFY 8,00 3 700 “Oʻzagrosanoat-mashxolding” AJ “Oʻzagrosanoat-mashxolding” AJ 7. “Iqtisodchi” dam olish oromgohi “Novobod” MFY 13,01 3 974 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti 8. “Chotqol reabilitatsiya markazi” UK “S. Raximov” MFY 10,15 12 906 Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi 9. “Avtomobilchi” dam olish oromgohi “S. Xondoyliqiy” MFY 8,45 2 144,15 Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi 10. Sobiq tibbiyot akademiyasi oromgohi “Sarbogʻ” MFY 2,00 235,44 “Oʻzstandart” agentligi Dori vositalarini ekspertiza va standartlashtirish davlat markazi 11. “Sidjak” dam olish oromgohi “Sijjak” MFY 10,00 800 Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 12. “Oʻgam” oromgohi “Xumson” MFY 20,00 5 000 “Oʻztransgaz” AJ “Oʻztransgaz” AJ 13. “Gidroenergetik” sport sogʻlomlashtirish lageri “Xoʻjakent” MFY 2,5 1 116 “Oʻzgidroenergo” AJ “Gidroproyekt” AJ 15. Rangli metall institutining oromgohi “Chimboyliq” MFY 2,64 788,41 “Oʻzmetkombinat” AJ “Ranglimetal-elektroloyiha” 16. “Qizil suv sport sogʻlomlashtirish” MChJ “Chimboyliq” MFY 5,90 2 746,20 “Oʻzavtosanoat” AK “Oʻzavtosanoat” AK 18. Sobiq tayanch punkti binosi va uning atrofidagi hudud “Chimyon” MFY 3,0 354,0 Toshkent shahar hokimligi “Yagona buyurtmachi xizmati injiring kompanyasi” DUK 19. Beldirsoy oromgohi “Chimyon” MFY 46,10 9 628 Toshkent shahar hokimligi Toshkent shahar hokimligi 20. Chorvoq oromgohi (Piramida) “Chimyon” MFY 72,00 Toshkent shahar hokimligi qoshidagi “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” DUK Toshkent shahar hokimligi qoshidagi “Munitsipal aktivlarni boshqarish markazi” DUK 21. “Anhor Sayli” oromhogi (sobiq “Aziz” oromgohi) “Qoronqul” MFY 1,22 1 736,00 “Oʻzbektemiryoʻllari” AJ “AnhorSayli” MChJ (taʼsischi: “O`ztemiryo`lkonteyner” AJ — 92,3%, “O`ztemiryo`lmashta`mir” AJ — 7,7%) 22. “AnhorSayli” oromhogi (sobiq “Kazbek” oromgohi) “Qoronqul” MFY 1,40 2 095,00 “Oʻzbektemiryoʻllari” AJ “AnhorSayli” MChJ (taʼsischi: “O`ztemiryo`lkonteyner” AJ — 92,3%, “O`ztemiryo`lmashta`mir” AJ — 7,7%) 23. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qiskartirish vazirligi huzuridagi Prognozlashtirish va makroiqtisodiy tadqiqotlar institutiga qarashli “Soyliq” oromgohi “Kichiksoy” MFY 5,91 3 516,16 Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 24. Kosmos sogʻlomlashtirish oromgohi “Koʻktoʻnli” MFY 13,76 1 308 Toshkent viloyati hokimligi Toshkent viloyati hokimligi 25. Gʻazalkent Suvoqova bino-inshootlari va yer maydonlari “Qizil suv” MFY, Toshkent koʻchasi 8,70 96,0 “Oʻzsuvtaʼminot” AJ Boʻstonliq tumani hokimligi 26. “Lingvist” sport sogʻlomlashtirish oromgohi “Xumson” MFY 0,04 2,4 Oʻzbekiston Jahon tillari universiteti Oʻzbekiston Jahon tillari universiteti
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 560-son qaroriga 2-ILOVA
Zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlarini barpo etish va investitsiya kiritish sharti bilan Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, moliyaviy tashkilotlar va investorlar oʻrtasida tuziladigan uch tomonlama hamkorlik shartnomasi asosida investorlarga “nol” xarid qiymatida sotiladigan davlat mulki obyektlari *
T/r Obyekt nomi Joylashgan manzili Yer maydoni (ga) Bino-inshoot maydoni (kv. m) Idoraviy mansubligi Balansda saqlovchi Masʼul bank Burchmulla loyihaviy zonasi 1. “Burchmullo” davlat oʻrmon xoʻjaligining yordamchi xoʻjaliklari “Burchmullo” MFY 0,75 1 100,0 Oʻrmon hoʻjaligi davlat qoʻmitasi “Burchmullo” oʻrmon xoʻjaligi Asaka bank 2. Oʻquv-amaliyot poligoni “Burchmullo” MFY 1,49 488,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent davlat texnika universiteti 3. “Burchmullo” zargarlik zavodining faoliyat koʻrsatmayotgan mulkiy majmuasi “Burchmullo” MFY 2,20 4 802,0 Toshkent viloyati hokimligi” Boʻstonliq tuman hokimligi 4. Oʻrmon xoʻjaligiga tegishli bino “Burchmullo” MFY 2,20 1 200,0 Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi “Burchimullo” oʻrmon xoʻjaligi 5. Toshkent davlat texnika universitetiga qarashli Burchmulla poligoni “Burchmullo” MFY 4,00 1 502,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent davlat texnika universiteti Chimyon loyihaviy zonasi 6. Qurilishi tugallanmagan 52-son oromgoh “Chimyon” MFY 7,0 5 000,0 Toshkent shahar hokimligi “Yagona buyurtmachi xizmati injiring kompaniyasi” DUK Milliy bank, avval xususiylashtirib olgan tadbirkorlik subyektlari ** 7. Qurilishi tugallanmagan bino “Chimyon” MFY 10,0 14 000,0 Toshkent shahar hokimligi “Yagona buyurtmachi xizmati injiring kompaniyasi” DUK Nanay va Yakkatut loyihaviy zonasi 8. Tuman Xalq bankiga karashli 16-son shoxobcha “Nanay” MFY 0,01 50,4 “Xalq banki” AJ “Xalq banki” AJ Xalq banki 9. Pochta binosi “Nanay” MFY 0,11 236,0 “Oʻzbektelekom” AJ “Oʻzbektelekom” AJ 10. Polvonak MTP “Nanay” MFY 0,22 238,0 “Oʻzagrotexservis” AJ Toshkent “Agroservis” MTP 11. Yoshlar oromgohi (sobiq Kamolot) “Nanay” MFY 2,50 663 Yoshlar ishlari agentligi Yoshlar ishlari agentligi Ipoteka bank 12. Toshkent davlat texnika universitetiga qarashli oʻquv amaliyoti poligoni “Yakkatut” MFY 2,48 1 396,0 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent davlat texnika universiteti Aloqa bank Boshqa loyihaviy zonalar 13. Dam olish maskani “Qoramozor” MFY 3,83 387,0 Sogʻliqni saqlash vazirligi Toshkent pediatriya tibbiyot instituti Oʻzsanoat-qurilishbank 14. Toshkent oromgohi “Chimyon” MFY 5,0 727,0 “Toshkent oromgohi” DUK Toshkent shahar hokimligi Oʻzsanoat-qurilishbank 15. Sobiq karlar jamiyatiga qarashli qurilishi tugallanmagan obyekt Novobod MFY 10 300 Tuman hokimligi Tuman hokimligi Kapital bank 16. 125-son avtobazaga qarashli sobiq avtoturargoh Novobod MFY 4 100 Tuman hokimligi Tuman hokimligi Aloqa bank 17. Geologiya dam olish oromgohi “Yangiqoʻrgon” MFY 1,00 373,53 Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi Kapital sugʻurta kompaniyasi 18. Rohat oromgoxi “Xumson” MFY 2,00 300 Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti Davr bank
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 560-son qaroriga 3-ILOVA
Vazirliklar va idoralar hamda davlat ulushi mavjud boʻlgan xoʻjalik jamiyatlariga qarashli boʻsh turgan va xususiy sektorga “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali sotiladigan davlat mulki obyektlari
T/r Obyekt nomi Joylashgan manzili Yer maydoni (ga) Bino-inshoot maydoni (kv.m) Idoraviy mansubligi Balansda saqlovchi nomi 1. Doʻkon binosi “Yoshlik” MFY, Nurchilar koʻchasi 0,01 20,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 2. Omborxona binosi “Bogʻiston” MFY, Tagiqalʼa koʻchasi hududi 0,01 32,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 3. Aloqa binosi “Markaziy” MFY, Amir Temur koʻchasi 0,01 64,0 “Oʻzbekiston pochtasi” AJ “Oʻzbekiston pochtasi” AJ 4. Savdo doʻkoni “Sari Qonli” MFY, Sari-Qonli koʻchasi 33 uy, (Dumaloq) MFY 0,01 70,0 “Xalq banki” “Xalq banki” 5. Sobiq kutubxona binosi “Xumson” MFY, Subqadam koʻchasi 0,01 72,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 6. Savdo doʻkoni “Bogʻiston” MFY 0,01 110,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonliq taʼminot savdo” MChJ 7. Boʻsh turgan doʻkon binosi “Boladala” MFY 0,01 144,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonliq taʼminot savdo” MChJ 8. Boʻsh turgan Qozonxona binosi “Markaziy” MFY 0,02 20,0 Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Boʻstonliq tumani “Issiqlik manbai” filiali 9. Sobiq FAP binosi “Qizil suv” MFY, Jomboyota koʻchasi 0,02 81,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 10. Qurilishi tugallanmagan klub binosi “Koʻktoʻnli” MFY, Markaziy koʻcha 0,02 85,0 Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 11. Savdo doʻkoni (10-son doʻkon) “Bogʻiston” MFY 0,02 126,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonliq taʼminot savdo” MChJ 12. Foydalanilmayotgan (sobiq) 19-son maktab binosi “Xumson” MFY, Hamdom buloq koʻchasi 64 uy 0,02 160,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 13. Agrofirma binosining bir qismi “Sari Qonli” MFY, Sari Qonli koʻchasi 0,03 150,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 14. “Suvoqova” MChJ binosi “Yakkatut” MFY, Xoʻjaqoʻrgʻon koʻchasi 0,03 189,0 “Oʻzsuvtaʼminot” AJ “Suvoqova” MChJ 15. 29-son maktabning qurilishi tugallanmagan sport zali binosi “Achchisoy” MFY 0,03 340,0 Xalq taʼlimi vazirligi Boʻstonliq tumani xalq taʼlimi boʻlimi 16. Qurilishi tugallanmagan bino “Boʻston” MFY 0,03 360,0 Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Boʻstonliq tumani “Issiqlik manbai” filiali 17. Sobiq savdo doʻkoni “Uzun” MFY, Ispay qishlogʻi 0,04 89,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonlik taʼminot savdo” DUK 18. Eski sobiq molxona binosi “Piskom” MFY, Quruqsoy mahallasi 0,04 444,0 Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Burchmullo oʻrmon xoʻjaligi 19. “Boʻstonliq tuman gaztaʼminot” AJning foydalanilmayotgan bino va inshootlari “Pargo” MFY 0,6 120,0 “Oʻztransgaz” AJ “Boʻstonliq tuman gaztaʼminot” AJ 20. Eski sobiq QVP binosi “Algabas” MFY, Qoramanas koʻchasi 0,06 130,0 Sogʻliqni saqlash vazirligi Boʻstonliq tuman tibbiyot birlashmasi 21. Nanay qishlogʻida boʻsh turgan FYOQSH binosi “Nanay” MFY 0,07 37,0 “Oʻzbekneftegaz” AJ “Kuchlik neft bazasi” UK 22. Omborxona binosi “Tovoksoy” MFY, Kumushsoy koʻchasi 0,07 600,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonliq taʼminot savdo” MChJ 23. Boʻstonliq tumani “Issiqlik manbai” ICHK maʼmuriy binosining bir qismi “Markaziy” MFY, Maxtumquli 1 uy 0,08 200,0 Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Boʻstonliq tumani “Issiqlik manbai” filiali 24. Boʻsh turgan omborxona binosi “Boladala” MFY Mirzo Ulugʻbek koʻchasi 0,08 385,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonliq taʼminot savdo” MChJ 25. “Boʻstonliq agroservis MTP” MChJ oshxonasi “Tallin” MFY, S. Rahimov koʻchasi 0,08 405,0 “Oʻzagrotexservis” AJ “Boʻstonliq agroservis MTP” MChJ 26. Pochta binosi “Bogʻiston” MFY 0,10 206,0 “Oʻzbekiston pochtasi” AJ “Oʻzbekiston pochtasi” AJ 27. Klub binosi “S. Rahimov” MFY 0,11 1 075 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 28. Bush turgan doʻkon va klub binosi “Boladala” MFY Mirzo Tursunzoda koʻchasi 0,15 178,0 Boʻstonliq tumani hokimligi “Boʻstonliq taʼminot savdo” MChJ 29. Foydalanilmayotgan 18-son musiqa va sanʼat maktabining bino va inshootlari “Doʻstlik” MFY 0,15 473,2 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 30. Foydalanilmayotgan 37-son maktabning eski binosi “Yangiqoʻrgʻon” MFY 0,20 350,0 Xalq taʼlim vazirligi Boʻstonliq tumani Xalq taʼlimi boʻlimi 31. Eski ferma “Namuna” MFY, Galavasoy 0,20 752,0 “Oʻzsuvtaʼminot” AJ “Suvoqova” MChJ 32. Foydalanilmayotgan (sobiq) 44-son maktab binosi “Nanay” MFY 0,23 444,6 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 33. Sobiq viloyat yoʻl harakati xavfzlik boshqarmasiga qarashli post patrul xizmati binosi “Namuna” MFY 0,35 180 Boʻstonliq tumani hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 34. Foydalanilmayotgan sobiq bolalar bogʻchasi binosi “Nanay” MFY 0,35 418,4 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi 35. Foydalanilmayotgan (sobiq) 14-son maktab binosi “Qizil suv” MFY, Jomboyota koʻchasi 0,50 180,0 Toshkent viloyati hokimligi Boʻstonliq tumani hokimligi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-sentabrdagi 560-son qaroriga 4-ILOVA
Boʻstonliq tumani hududida muhandislik-kommunikatsiya va ekologiyani muhofaza qilish infratuzilmasini rivojlantirishga doir
T/r Amalga oshiriladigan ishlar Quvvati Talab etiladigan mablagʻ (mln soʻm) * Qurilish ishlarini yakunlash muddati Masʼullar Ichimlik suv va oqova suv tarmoqlari infratuzilmasini tezkor rivojlantirish 1. “Chimyon” MFY hududida ichimlik suv tizimlarini qurish va mavjudlarini rekonstruksiya qilish. 4 ta obyekt 22 km 36 900 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qiskartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 2. “Chimyon” MFY hududida oqova suvi tizimlarini qurish va mavjudlarini rekonstruksiya qilish. 1 ta obyekt 25 km 10 220 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 3. Yusufxona qishlogʻi suv taʼminoti va oqova suvlarini optimallashtirish tizimini qurish. suv kuvuri 2,5 km, oqova suvlari kuvuri 3 km, 2 ta obyekt 9 000 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirlish, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 4. “Chotqol” oqova suvlari kollektorini qurish. 5,0 km 8 000 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstoiliq tumani hokimligi 5. “Xumson” va “Chorbogʻ” MFYlar hududlarida ichimlik suv tizimlarini qurish va mavjudlarini rekonstruksiya qilish. 5 ta obyekt 66 km 53 600 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 6. Boʻstonliq tumanida joylashgan “Yangiovul”, “Chaxcham”, “Qoramozor”, “Gijol”, “Gʻalvasoy”, “Uchterak” MFYlarda yashovchi aholini markazlashgan ichimlik suv bilan taʼminlash. 6 ta obyekt 39,5 km 11 500 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 7. “Nanay”, “Bogʻiston” va “Boladala” MFY hududlarida aholini sifatli ichimlik suv bilan taʼminlash maqsadida ichimlik suv quvurini oʻtkazish. 3 ta obyekt 35,8 km 38 400 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 8. “Sijjak-Chorbogʻ” oqova suv tizimini qurish. Turistik zonani kelajakda rivojlanishini hisobga olib ichimlik suv quvurini oʻtkazish. 1 ta obyekt 20 km 13 000 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 9. “Xumson” va “Chorbogʻ” MFY hududlarida oqova suv tizimlarini kurish va mavjudlarini rekonstruksiya qilish. 5 ta obyekt 35 km 14 200 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi 10. “Yakkatut” MFY hududlarida oqova suvi tizimlarini qurish va mavjudlarini rekonstruksiya qilish. Aniqlanmoqda Aniqlanmoqda 2021-2022-yillar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Iktisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni kisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Boʻstonliq tumani hokimligi Yoʻl-transport infratuzilmasini tezkor rivojlantirish 11. 4R6 “Toshkent sh. — Chirchiq sh. — Chimyon q.” avtomobil yoʻlining 51 — 92 km orasidagi masofani joriy taʼmirlash. Piyodalar uchun yoʻlaklar qurish temir-beton lotok oʻrnatish, yoʻlni jihozlash, yul qoplamasini karta usulida joriy taʼmirlash, tungi yoritish tizimini joriy taʼmirlash. 29,6 km 24 876 30.12.2021-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 12. 4R10 “Chorbogʻ suv ombori aylanma yoʻli” avtomobil yoʻlining 22 — 32 km orasida yoʻl qoplamasini asfalt-beton bilan taʼmirlash, piyodalar uchun yoʻlak qurish, yoʻlni jihozlash. 10 km 9 100 30.10.2021-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 13. 4R12 “Bektemir sh. — Chirchiq sh. — Gʻazalkent sh. — Chorbogʻ koʻrgʻoni” avtomobil yoʻlining 73 km da piyodalar uchun yer osti yoʻli qurish. 1 dona 2 400 30.10.2020-y. Moliya vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Boʻstonliq tumani hokimligi 14. 4R12 “Bektemir sh. — Chirchiq sh. — Gʻazalkent sh. — Chorbogʻ qoʻrgʻoni” avtomobil yoʻlining 71 — 74 km oraligʻida toʻla taʼmirlash ishlari tarkibida yoʻlning 73-74 km oraligʻida yoʻlni chap tomonga kengaytirish orqali yoʻlda toʻrt tasmali harakat tashkil qilish ishlarini yakunlash. 1 km 8 200 30.12.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 15. 4R12 “Bektemir sh. — Chirchiq sh. — Gʻazalkent sh. — Chorbogʻ qoʻrgʻoni” avtomobil yoʻlining 53,8 km. da “Oqsoqota” koʻprigini qayta tiklash. 1 dona 8 259,7 30.11.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 16. 4R11 “Gʻazalkent sh. — Qizilsuv q. — Chorbogʻ maskani” avtomobil yoʻlining 0 — 8 km oraligʻida yoʻl qoplamasini asfalt-beton bilan taʼmirlash (karta usulida). Yoʻlning 15 — 17 km oraligʻidagi qoplamani taʼmirlash. 10 km 1 005 30.10.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 17. 4R6G “Toshkent sh. — Chirchiq sh. — Chimyon q.” avtomobil yoʻlining 6 — 8 km qismini joriy taʼmirlash, metall toʻsiq oʻrnatish, qoplamani karta usulida joriy taʼmirlash va yoʻlni jihozlash. 2 km 1 300 30.10.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 18. 4R6D “Toshkent sh. — Chirchiq sh. — Chimyon k.” avtomobil yoʻlining 0 — 2 km qismini joriy taʼmirlash. 2 km 1 430 30.10.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 19. 4N692 “Gʻazalkent sh. — Qoramozor q. — Marmar koni” avtomobil yoʻlining 0 — 9 km qismining yoʻl qoplamasini karta usulida taʼmirlash. 9 km 2 315,25 30.10.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 20. 4K794 “4R10 avtomobil yoʻli — Xumsan qishlogʻi” avtomobil yoʻlining 0 — 8 km qismini joriy taʼmirlash. Piyodalar uchun yoʻlak qurish temir-beton lotok oʻrnatish yoʻlni jihozlash, tungi yoritish tizimini joriy taʼmirlash 1-guruh metall toʻsiq oʻrnatish, monolit temir-beton toʻsiq qurish. 8 km 5 250 30.12.2021-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 21. “Amirsoy” togʻ-changʻi kurortiga olib boruvchi yangi avtomobil yoʻlini qurish ishlarini davom ettirish va yakunlash. 4,2 km 14 700 31.12.2020-y. Moliya vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi Chimyon loyiha zonasi 22. “Chimyon” MFY hududidagi 4R6G avtomobil yoʻlini joriy taʼmirlash (Qurilishi tugallanmagan 52-son oromgohi). uzunligi 0,05 km, kengligi 4,5 m 33,8 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 23. “Chimyon” MFY hududidagi 4R6G avtomobil yoʻlini joriy taʼmirlash (qurilishi tugallanmagan bino). uzunligi 0,05 km, Kengligi 4,5 m 33,8 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi Burchmulla loyiha zonasi 24. “Burchmullo” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 29 km qismidagi (Oʻquv amaliyot poligoni) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,81 km, kengligi 4,5 m 656,1 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 25. “Burchmullo” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 29 km qismidagi (“Burchumullo” zargarlik zavodining faoliyat koʻrsatmayotgan mulkiy majmuasi) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,310 km, kengligi 5 m 232,5 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 26. “Burchmullo” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 29,8 km qismidagi (Oʻrmon xoʻjaligiga tegishli obyekt) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,1 km, kengligi 3,5 m 52,5 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 27. “Burchmullo” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 29,4 km qismidagi (Toshkent davlat texnika universitetiga qarashli Burchumulla poligoni) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,15 km, kengligi 4,5 m 108,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi Boshqa loyiha uchastkalari 28. “Yakkatut” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 32,7 km qismidagi (Toshkent davlat texnika universitetiga qarashli oʻquv amaliyoti poligoni) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,150 km, kengligi 5 m 120,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 29. “Nanay” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 48,1 km qismidagi (sobiq bolalar bogʻchasi binosi) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,25 km, kengligi 4 m 160,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 30. “Chimboylik” MFY hududidagi 4R11 avtomobil yoʻlining 8 km qismidagi (“Agromir Gʻazalkent” MChJ dam olish oromgohi) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,38 km, kengligi 5 m 380,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 31. “Kuktunli” MFY hududidagi 4R6V avtomobil yoʻlining 6 km qismidagi (“Kosmos” sogʻlomlashtirish oromgohi) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,12 km, kengligi 4 m 516,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 32. “Humson” MFY hududidagi 4K794 avtomobil yoʻlining 8 km qismidan oʻng tomonga (“Malika” dam olish oromgohi) yoʻlni mukammal joriy taʼmirlash. uzunligi 1,8 km, kengligi 4 m 1 860,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 33. “Nanay” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 49 km qismining chap tomonidagi (tuman Xalq bankiga qarashli 16-shoxobcha) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,2 km, kengligi 5 m 15,0 31.12.2020-y. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi 34. “Nanay” MFY hududidagi 4R10 avtomobil yoʻlining 49 km qismining chap tomonidagi (pochta binosi) yoʻlni joriy taʼmirlash. uzunligi 0,05 km, kengligi 5 m 37,5 31.12.2020-y Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi Elektr tarmoqlari infratuzilmasini tezkor rivojlantirish 35. “Chorbogʻ-Chimgan” yoʻnalishi hududidan oʻtuvchi 110 kV Chorvoq-1,2 xavo elektr uzatish tarmoqlarini “Xojikent” MFY hududidan oʻtuvchi 6,5 km qismini xavfsiz hududga koʻchirish. 6,5 km Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2020-yil IV-chorak Toshkent viloyati hokimligi, Boʻstonliq tumani hokimligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Toshkent NETK” AJ 36. “Yakkatut” MFY hududida turizmni rivojlantirish, hududdagi elektr energiyasi isteʼmolchilarini elektr energiyasi bilan barqaror taʼminlash maqsadida 110/35/10 kV podstansiya qurish. 110/35/10 kV Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Toshkent viloyati hokimligi, Boʻstonlik tumani hokimligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Toshkent NETK” AJ 37. “Chorbogʻ-Chimgan” yoʻnalishi hududidan oʻtuvchi 110 kV Chorvoq-1,2 xavo elektr uzatish tarmoqlarini “Chimgan” MFY hududidan oʻtuvchi 8,5 km qismini xavfsiz hududga koʻchirish. 8,5 km Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2020-yil IV-chorak Toshkent viloyati hokimligi, Boʻstonlik tumani hokimligi, “Hududiy elektr tarmoklari” AJ “Toshkent NETK” AJ 38. Turizmni rivojlantirish, hududdagi elektr energiyasi isteʼmolchilarini elektr energiyasi bilan barqaror taʼminlash maqsadida 110/35/10 kV podstansiya qurish. 110/35/10 kV Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Toshkent viloyati hokimligi, Boʻstonlik tumani hokimligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Toshkent NETK” AJ 39. “Chorbogʻ-Chimgan” yoʻnalishi boʻyicha yoʻl boʻyida joylashgan elektr tarmoqlari oʻtkazilgan 275 ta yogʻoch ustunlarni beton ustunlarga almashtirish. 275 ta Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2020-yil III-chorak “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Toshkent NETK” AJ 40. “Chorbogʻ-Chimgan” yoʻnalishi boʻyicha yoʻl boʻyida joylashgan 8,5 km uzunlikdagi elektr tarmoqlarini zamonaviy turdagi SIP rusumli oʻtkazgichlarga almashtirish. 8.5 km Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2020-yil III-chorak “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Toshkent NETK” AJ 41. “Chorbogʻ-Chimgan” yoʻnalishi boʻyicha yoʻl boʻyida joylashgan 12 ta TPlarning estetik holatini yaxshilash. 12 dona Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2020-yil III-chorak “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Toshkent NETK” AJ 42. “Chimyon” MFY hududidagi qurilishi tugallanmagan 52-sonli oromgohni elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun 35/10 kV “Yoshlik” PSdan chiquvchi 10 kV “Kashshof-1,2” fideridan alohida 10 kV elektr tarmoq tortish hamda 10/0,4 kV TP oʻrnatish. 10 k V elektr uzatish tarmogʻi 10/0,4 kV transformator punkti Loyiha-smeta Hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonliq tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ 43. “Chimyon” MFY hududidagi qurilishi tugallanmagan binoni elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun 35/10 kV “Yoshlik” PSdan chiquvchi 10 kV “Kashshof-1,2” fideridan alohida 10 kV elektr tarmoq tortish hamda 10/0,4 kV TP oʻrnatish. 10 kV elektr uzatish tarmogʻi 10/0,4 kV transformator punkti Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonliq tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ 44. “Burchumullo” MFY hududidagi “Burchumullo” zargarlik zavodining faoliyat koʻrsatmayotgan mulkiy majmuasini elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun 35/6 kV “Burchumullo” PSdan chiquvchi 6 kV “Olmos” fideridan alohida 6 kV elektr tarmoq tortish hamda 6/0,4 kV TP oʻrnatish. 6 kV elektr uzatish tarmogi 6/0,4 kV transformator punkti Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonliq tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ 45. “Xumson” MFY hududidagi “Malika” dam olish oromgohini elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun 35/6 kV “Dumba” PSdan chiquvchi 6 kV “Orom” fideridan alohida 6 kV elektr tarmoq tortish hamda 6/0,4 kV TP oʻrnatish. 6 kV elektr uzatish tarmogi 6/0,4 kV transformator punkti Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonliq tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ 46. “Nanay” MFY hududidagi “Polvonak” MTPni elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun 35/10 kV “Tepar” PSdan chiquvchi 10 kV “Tepar” fideridan alohida 10 kV elektr tarmoq tortish hamda 10/0,4 kV TP oʻrnatish. 10 kV elektr uzatish tarmogi 10/0,4 kV transformator punkti Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonliq tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ 47. “Nanay” MFY hududidagi tuman Xalq bankiga qarashli 16-sonli shohobchani elektr energiyasi bilai taʼminlash uchun 35/10 kV “Sijjak” PSdan chiquvchi 10 kV “Nanay” fideridagi 128-sonli TPning 0,4 kV qutisidan alohida kuchlanishli 0,4 kV elektr tarmoq tortish. 0,4 kV elektr uzatish tarmogʻi Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonliq tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ 48. “Nanay” MFY hududidagi pochta binosini elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun 35/10 kV “Sijjak” PSdan chiquvchi 10 kV “Nanay” fideridagi 128-sonli TPning 0,4 kV qutisidan alohida kuchlanishli 0,4 kV elektr tarmoq tortish. 0,4 kV elektr uzatish tarmogi Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 2021-2022-yillar Boʻstonlik tumani hokimligi, Loyiha tashabbuskori “HET” AJ, “Toshkent NETK” AJ “Chiqindilar bilan ishlash sohasidagi ishlarni takomillashtirish va Ekoinspeksiya nazorati tizimini tashkil etish” loyihasi boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar rejasi 49. Chiqindi tashuvchi texnika ajratish. 9 dona Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 50. Assenizator texnikasini ajratish. 5 dona Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 51. Boʻstonliq tumani chiqindi poligoni faoliyatini toʻxtatish. 1 dona Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 52. Aholi va dam olish hududlarida chiqindi yigʻish maydonchalarini tashkil etish. 12 dona Loyiha-smeta hujjatlari tayyorlangandan soʻng aniqlanadi 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 53. Onlayn ekologik nazoratni amalga oshirish uchun mobil ilova ishlab chiqish. 1 dona 7 000 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 54. Gʻazalkent shahrida chiqindi qayta yuklash stansiyasini qurish. 1 dona 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 55. Chiqindini qayta yuklash stansiyasida chiqindilar hisobshsh yuritish uchun tarozi oʻrnatish. 1 dona 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 56. Chiqindini qayta yuklash stansiyasidan kayta yuklangan chiqindilarni Chirchiq shahrining “Maydontol” chiqindi poligoniga joylashtirish. 102 tonna Doimiy Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 57. Chiqindini qayta yuklash stansiyasida chiqindilarni qayta yuklash va “Maydontol” chiqindi poligoniga olib borish uchun maxsus shatakli texnika bilan taʼminlash. 2 dona 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 58. Chiqindini qayta yuklash stansiyasida chiqindilarni qayta yuklash uchun tirkamali konteyner bilan taʼminlash. 3 dona 01.10.2020-y. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 17-sentabr,
560-son