📅 2020-yil 24-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 24-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 24 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 сентября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 September 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида» 2019 йил 2 майдаги 2491-III-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги СҚ-419-III-сон қарорига мувофиқ Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар:
Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов:
ўн кун муддатда Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳри бюджетининг прогноз параметрларини белгиласин;
Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Нурота туманидаги мавжуд штатларни қисқариши натижасида бўш қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
бир ой муддатда Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри бўлинмаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ғозғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижросини ташкил этсин ва жойига чиққан ҳолда муҳокама қилиб борсин. Бунда:
шаҳарда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш;
шаҳар ҳудудида геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш орқали янги конларни аниқлаш ва ўзлаштириш чораларини кўриш;
шаҳарда кўп квартирали уйлар қурилишини ташкил этиш орқали урбанизация даражасини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш ишларига асосий эътибор қаратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Ғозғон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Ғозғон шаҳрининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида маъмурий-ҳудудий чегаралар ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
8. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти Ғозғон шаҳрида адлия бўлими, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат хизматлари маркази ташкил этилишини;
Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар давлат хизматлари маркази биносининг қурилиши инвесторлар бўлмаган тақдирда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ташкил этилишини таъминлайди.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Навоий вилояти ҳокими Қ.Б. Турсунов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий
Ҳоким Ёрдамчи Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ҳоким ўринбосари — шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳоким ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ташкилий-назорат гуруҳи 1 Бош мутахассис — 1 1 Бош мутахассис — 1 1 Бош мутахассис — 1 1 Бош мутахассис — 1 1 Бош мутахассис — 1 1 Бухгалтерия 1 Бош юрисконсульт 1 Девонхона 1 Матбуот котиби 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони *
Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони 1. Мактабгача таълим бўлими 1 2. Халқ таълими бўлими 1 3. Тиббиёт бирлашмаси 2 4. Давлат солиқ инспекцияси 4 5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими 2 6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими 2 7. Молия бўлими 3 8. Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими 2 9. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2 10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 2 11. Қурилиш бўлими 1 12. Маданият бўлими 1 13. Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 1 14. Кадастр агентлигининг бўлими 1 15. Статистика бўлими 1 16. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 2 17. Ғазначилик бўлинмаси 2 18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 1 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 2 21. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими 3 21 1 Оила ва хотин-қизлар бўлими 3 22. Ободонлаштириш бошқармаси 2 23. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси 1 24. Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими 1 Жами: 41
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 сентябрь,
584-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
Navoiy viloyati tarkibida Gʻozgʻon shahar hokimligini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Navoiy viloyatining Gʻozgʻon shahri va Nurota tumanining chegaralari oʻzgarishi hamda Gʻozgʻon shahri viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritilishi munosabati bilan Navoiy viloyati boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahar hokimligini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining “Navoiy viloyati Nurota tumani Gʻozgʻon shaharchasini Gʻozgʻon shahri etib oʻzgartirish, Gʻozgʻon shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish hamda Navoiy viloyati Nurota tumani chegaralarini oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-maydagi 2491-III-son qaroriga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining “Navoiy viloyati Nurota tumani Gʻozgʻon shaharchasini Gʻozgʻon shahri etib oʻzgartirish, Gʻozgʻon shahrini viloyat boʻysunuvidagi shaharlar turkumiga kiritish hamda Navoiy viloyati Nurota tumani chegaralarini oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2019-yil 3-maydagi SQ-419-III-son qaroriga muvofiq Navoiy viloyati boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahri tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Navoiy viloyati tarkibida viloyat boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahar hokimligi tashkil etilsin.
3. Quyidagilar:
Gʻozgʻon shahar hokimligi boshqaruv apparatining namunaviy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Gʻozgʻon shahridagi davlat organlari va tashkilotlarining boʻlinmalari va boshqaruv xodimlarining soni 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Belgilansinki, Gʻozgʻon shahrida joylashgan davlat organlari va tashkilotlarining boshqaruv xodimlari vazirliklar va idoralarning umumiy shtat birliklari doirasida kiritiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov:
oʻn kun muddatda Navoiy viloyati tarkibida viloyat boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahar hokimligini tashkil etish bilan bogʻliq zarur tashkiliy-texnik tadbirlar kompleksini ishlab chiqsin va belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini taʼminlasin;
bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi bilan birgalikda Gʻozgʻon shahri budjetining prognoz parametrlarini belgilasin;
Navoiy viloyati hokimligi bilan birgalikda Gʻozgʻon shahrini tashkil etish davrida iqtisodiyot tarmoqlarining aniq, barqaror va bir maromda ishlashini, shuningdek, yuzaga keladigan ijtimoiy masalalarning oʻz vaqtida hal etilishini taʼminlasin;
Navoiy viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda Navoiy viloyati tarkibida viloyat boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahri tashkil etilishi munosabati bilan yangidan tashkil etilayotgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hududiy tuzilmalarini koʻp yillik tajribaga ega boʻlgan malakali kadrlar bilan toʻldirish, shuningdek, Nurota tumanidagi mavjud shtatlarni qisqarishi natijasida boʻsh qolayotgan shaxslarni ishga joylashtirish chora-tadbirlarini koʻrsin;
bir oy muddatda Navoiy viloyati hokimligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda Gʻozgʻon shahar hokimligi, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining Navoiy viloyati tarkibida viloyat boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahri boʻlinmalarini zarur bino va inshootlar hamda moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;
Gʻozgʻon shahrini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturi ijrosini tashkil etsin va joyiga chiqqan holda muhokama qilib borsin. Bunda:
shaharda qurilish materiallari ishlab chiqarish klasterlarini tashkil etish orqali aholi bandligini taʼminlash;
shahar hududida geologiya-qidiruv ishlari koʻlamini kengaytirish orqali yangi konlarni aniqlash va oʻzlashtirish choralarini koʻrish;
shaharda koʻp kvartirali uylar qurilishini tashkil etish orqali urbanizatsiya darajasini oshirish va aholi uchun munosib turmush sharoitini yaxshilash ishlariga asosiy eʼtibor qaratsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Bosh prokuratura, Ichki ishlar vazirligi va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarga ikki oy muddatda Gʻozgʻon shahrida huquqni muhofaza qiluvchi organlarning tuzilmalarini tashkil etish masalasini koʻrib chiqish tavsiya etilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi statistika koʻrsatkichlarini shakllantirish hamda yuritishda tashkil etilayotgan Gʻozgʻon shahrining maʼmuriy hududlarini inobatga olsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Navoiy viloyati tarkibida viloyat boʻysunuvidagi Gʻozgʻon shahar hokimligi tashkil etilishi natijasida maʼmuriy-hududiy chegaralar oʻzgarganligi munosabati bilan belgilangan tartibda yer hisobotlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.
8. Belgilansinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda Navoiy viloyati Gʻozgʻon shahrida adliya boʻlimi, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari va davlat xizmatlari markazi tashkil etilishini;
Navoiy viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda Gʻozgʻon shahar davlat xizmatlari markazi binosining qurilishi investorlar boʻlmagan taqdirda, davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida Adliya organlari va muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga tashkil etilishini taʼminlaydi.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Navoiy viloyati hokimi Q.B. Tursunov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-sentabrdagi 584-son qaroriga 1-ILOVA
Gʻozgʻon shahar hokimligi boshqaruv apparatining namunaviy
Hokim Yordamchi Hokimning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — shahar iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi boshligʻi Hokimning kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosari Hokim oʻrinbosari — shahar investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi boshligʻi Hokimning yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Hokim oʻrinbosari — oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi Tashkiliy-nazorat guruhi 1 Bosh mutaxassis — 1 1 Bosh mutaxassis — 1 1 Bosh mutaxassis — 1 1 Bosh mutaxassis — 1 1 Bosh mutaxassis — 1 1 Buxgalteriya 1 Bosh yuriskonsult 1 Devonxona 1 Matbuot kotibi 1
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-sentabrdagi 584-son qaroriga 2-ILOVA
Gʻozgʻon shahridagi davlat organlari va tashkilotlarining boʻlinmalari boshqaruv xodimlarining soni *
T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni 1. Maktabgacha taʼlim boʻlimi 1 2. Xalq taʼlimi boʻlimi 1 3. Tibbiyot birlashmasi 2 4. Davlat soliq inspeksiyasi 4 5. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boʻlimi 2 6. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi 2 7. Moliya boʻlimi 3 8. Investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi 2 9. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi 2 10. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 2 11. Qurilish boʻlimi 1 12. Madaniyat boʻlimi 1 13. Jismoniy tarbiya va sport boʻlimi 1 14. Kadastr agentligining boʻlimi 1 15. Statistika boʻlimi 1 16. Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 2 17. Gʻaznachilik boʻlinmasi 2 18. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi 1 19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonasi 2 21. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 3 21 1 Oila va xotin-qizlar boʻlimi 3 22. Obodonlashtirish boshqarmasi 2 23. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish inspeksiyasi 1 24. Yoshlar ishlari agentligi shahar boʻlimi 1 Jami: 41
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 24-sentabr,
584-son