📅 2020-yil 25-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 25-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 25 август · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 августа 2020 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 August 2020 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сон қарори (рўйхат рақами 2570, 2014 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 160-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган
1. Муқаддимадаги «Электрон тўловлар тўғрисида» деган сўзлар «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
клиринг — электрон тўловларни йиғиш, ишлов бериш, тасдиқлаш ва юритиш ҳамда Клиринг тизими иштирокчиларининг соф позицияларини амалга ошириш жараёни;
клиринг сессияси — Клиринг тизимида клиринг амалга оширилиши учун ўрнатилган вақт;
якуний ҳисоб-китоб — тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали Клиринг тизимида амалга оширилган ҳисоб-китоб;
Клиринг тизими фойдаланувчилари — маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчилар;
электрон тўлов — Клиринг тизими орқали нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган тўлов;
электрон тўлов бўйича хабар — Клиринг тизимидаги ҳисоб-китобларга оид электрон ахборот;
соф позиция — Клиринг тизими иштирокчисининг клиринг сессияси даврида тўловлар бўйича мажбуриятлар ва талабларнинг фарқи (иштирокчининг бошқа барча иштирокчилардан олган тўловлари йиғиндисидан ушбу иштирокчининг бошқа барча иштирокчиларга юборган тўловлари йиғиндисининг айирмаси);
биллинг тизими — истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.».
3. 2-банддан «чакана» деган сўз чиқариб ташлансин.
4. 3-банддаги «электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов» деган сўзлар «электрон тўлов ҳужжатлари (бундан буён матнда ЭТҲ деб юритилади) ва электрон тўлов» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Клиринг тизимида иштирок этиш ва ундан чиқиш».
6. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими иштирокчилари ҳисобланади.
Тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизими иштирокчиси бўлишлари мумкин.».
7. 5-банддаги «аъзолари» ва «аъзолигидан» деган сўзлар тегишли равишда «иштирокчилари» ва «иштирокчилигидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Клиринг тизими иштирокчилари, тўлов хизматларидан фойдаланувчилар ҳамда АБМнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари».
9. 6-банддаги «аъзолари» деган сўз «иштирокчилари» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Клиринг тизими иштирокчиси:
тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;
тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизматларини фақат тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойишида назарда тутилган шартларга мувофиқ кўрсатиши;
тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойиши шартлари ва у тақдим этган реквизитларга ўзгартириш киритмаслиги;
тўловчи томонидан тақдим этилган фармойишга мувофиқ ҳолда тўловларни амалга ошириши;
ўзининг айби билан нотўғри амалга оширилган операцияларни тиклаши ёки тузатиши;
тўлов тизимидан фойдаланувчига унинг ҳисобварағига оид ахборотни шартномада белгиланган муддатларда қоғоздаги ёки электрон шаклда тақдим этиши;
тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизмати кўрсатилганидан сўнг тўлов хизматларидан фойдаланувчига тўлов хизмати кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши;
якуний ҳисоб-китоб қилиш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаши;
ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни шакллантириши ҳамда Клиринг марказига узатиши шарт.».
11. Қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:
«8 1 . Биллинг тизимига эга бўлган Клиринг тизими фойдаланувчилари — маблағларни олувчилар АБМ томонидан белгиланадиган талабларни бажарган ҳолда Клиринг тизимига уланишлари ва ўзларининг фойдаларига ўтказиладиган тўловлар бўйича электрон маълумот алмашинуви жараёнида иштирок этишлари мумкин.
Улар ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.».
12. 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «аъзосига» деган сўз «иштирокчисига» деган сўз билан алмаштирилсин.
13. 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Клиринг тизими фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатация хизматларини кўрсатади.
Клиринг тизимининг узлуксиз ишлаши, ЭТҲ ва хабарларига ўз вақтида ишлов берилиши, ахборотнинг тўлиқлиги, хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш АБМ зиммасига юклатилади. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими иштирокчиларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
11. АБМ, Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.
Клиринг тизими қоидалари Марказий банк томонидан АБМ билан келишилган ҳолда белгиланади.».
14. Қуйидаги мазмундаги 11 1 ва 11 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«11 1 . Клиринг тизимига уланган банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаса ёки ликвидлилик кўрсаткичининг кескин тушиб кетиши кузатилса, АБМ Марказий банкнинг кўрсатмасига асосан мазкур банк ва ушбу банк орқали якуний ҳисоб-китобни амалга оширадиган тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишини камчиликлар бартараф этилгунга қадар чеклаши мумкин.
11 2 . Клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилишга тааллуқли техник ҳужжат ёки дастурий таъминотга ўзгартириш киритилса, Клиринг тизими фойдаланувчилари бу ҳақда уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.».
15. 12-банддаги «аъзоларнинг» деган сўз «иштирокчиларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
16. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари автоматлаштирилган иш жойи шаклида бўлиб, ЭТҲ ва хабарларини олиш, тайёрлаш ва Клиринг тизимига узатиш ҳамда мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.».
17. 14-банддаги «аъзоларининг» деган сўз «иштирокчиларининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
18. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.».
19. 16-банддаги «электрон тўлов ҳужжатлари» деган сўзлар «ЭТҲ» деган аббревиатура билан алмаштирилсин.
20. 17-банддаги «аъзолар» деган сўз «иштирокчилар» деган сўз билан алмаштирилсин.
21. 18 — 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Клиринг тизимида электрон тўловлар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун (24/7) режимида онлайн тарзда амалга оширилади.
19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими иштирокчисининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши шарт. Банклар Клиринг тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўз вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка жавобгар ҳисобланади.
20. Клиринг тизимида тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитларига аниқлик киритиш учун АБМ Клиринг маркази томонидан биллинг тизимларига сўровнома юборилиши ва олинган маълумотлар асосида ЭТҲга ўзгартириш киритиш учун тизим иштирокчилари ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга тақдим қилиниши мумкин.».
22. Қуйидаги мазмундаги 20 1 — 20 6 -бандлар билан тўлдирилсин:
«20 1 . Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасида келтирилган тўлов хизматларини етказиб берувчилар тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитлари тўғрисидаги Клиринг тизими орқали олинган маълумотларнинг ЭТҲда тўлиқ акс эттирилиши учун жавобгардир.
20 2 . Клиринг тизими иштирокчилари томонидан тўловларни амалга ошириш мақсадида узатиладиган ЭТҲ Марказий банкдан олинган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.
20 3 . Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун шакллантирилган ЭТҲнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:
1) тўлов амалга оширилган сана ва вақт (соат, дақиқа, сония);
2) ЭТҲ рақами;
3) тўловчининг номи;
4) тўловчининг банк ҳисобварағига оид маълумотлар;
5) электрон тўлов бланкасининг тартиб рақами;
6) тўловнинг Клиринг тизимидаги тартиб рақами;
7) ЭТҲга Клиринг тизими аъзосининг (тўлов хизматларини кўрсатувчининг) ахборот тизимида бириктирилган рўйхат рақами;
8) тўлов суммаси;
9) олувчининг номи;
10) олувчининг ҳисобварағига оид маълумотлар;
11) тўлов мақсади;
12) хизматлар етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) Клиринг тизимидаги коди;
13) хизматлар етказиб берувчи фойдасига қабул қилинадиган тўлов тури коди.
20 4 . Клиринг тизими фойдаланувчилари – маблағларни олувчилар фойдасига шакллантириладиган ЭТҲ реквизитлари таркибига тегишли маблағ олувчи билан келишилган ҳолда қўшимча реквизитлар киритилиши мумкин.
20 5 . Клиринг тизими орқали тўловни амалга ошириш истагида бўлган жисмоний шахслар Клиринг тизими иштирокчиларига тўловни амалга ошириш учун керак бўладиган, маблағларни олувчи томонидан берилган реквизитларни бевосита мурожаат қилганда қоғоз шаклида ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон шаклда тақдим қиладилар.
20 6 . Тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида, ЭТҲнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги нусхаси тўловчига тақдим этилиши ёҳуд ЭТҲнинг реквизитларига оид маълумотлар мижоз тақдим этган ҳужжатга чоп этиб берилиши шарт.».
23. 21 ва 22-бандлардаги «электрон тўлов ҳужжатлари» деган сўзлар «ЭТҲ» деган аббревиатура билан алмаштирилсин.
24. 23 ва 25-бандлардаги «аъзоларига» деган сўз «иштирокчиларига» деган сўз билан алмаштирилсин.
25. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Тўловлар бўйича маблағларни банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби ҳамда воситачилик ҳақлари миқдори Клиринг тизими иштирокчилари ва пул маблағларини олувчилар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.
Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.».
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 август,
18/11-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
oʻzgartirish va qoʻshimchalar
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2014-yil 21-fevraldagi 4/4-son qarori (roʻyxat raqami 2570, 2014-yil 4-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 14-son, 160-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 25-avgustdagi 18/11-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining hisob-kitoblar kliring tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan
1. Muqaddimadagi “Elektron toʻlovlar toʻgʻrisida” degan soʻzlar “Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
kliring — elektron toʻlovlarni yigʻish, ishlov berish, tasdiqlash va yuritish hamda Kliring tizimi ishtirokchilarining sof pozitsiyalarini amalga oshirish jarayoni;
kliring sessiyasi — Kliring tizimida kliring amalga oshirilishi uchun oʻrnatilgan vaqt;
yakuniy hisob-kitob — tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Hisob-kitoblar markazida ochilgan vakillik hisobvaraqlari orqali Kliring tizimida amalga oshirilgan hisob-kitob;
Kliring tizimi foydalanuvchilari — mablagʻlarni toʻlovchi va mablagʻlarni oluvchilar;
elektron toʻlov — Kliring tizimi orqali naqd pulsiz shaklda amalga oshiriladigan toʻlov;
elektron toʻlov boʻyicha xabar — Kliring tizimidagi hisob-kitoblarga oid elektron axborot;
sof pozitsiya — Kliring tizimi ishtirokchisining kliring sessiyasi davrida toʻlovlar boʻyicha majburiyatlar va talablarning farqi (ishtirokchining boshqa barcha ishtirokchilardan olgan toʻlovlari yigʻindisidan ushbu ishtirokchining boshqa barcha ishtirokchilarga yuborgan toʻlovlari yigʻindisining ayirmasi);
billing tizimi — isteʼmolchilarning rekvizitlari va yetkazib berilgan tovar va koʻrsatilgan xizmatlar boʻyicha tarifikatsiyalashning hisobini yurituvchi axborot tizimi.”.
3. 2-banddan “chakana” degan soʻz chiqarib tashlansin.
4. 3-banddagi “elektron toʻlov hujjatlari va elektron toʻlov” degan soʻzlar “elektron toʻlov hujjatlari (bundan buyon matnda ETH deb yuritiladi) va elektron toʻlov” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 2-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-bob. Kliring tizimida ishtirok etish va undan chiqish”.
6. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) vakillik hisobvaragʻiga ega boʻlgan va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Axborotlashtirish Bosh markazi (bundan buyon matnda ABM deb yuritiladi) bilan Kliring tizimida ishtirok etish toʻgʻrisida shartnoma tuzgan tijorat banklari Kliring tizimi ishtirokchilari hisoblanadi.
Toʻlov tizimlari operatorlari hamda toʻlov tashkilotlari ham ABM bilan tuzilgan shartnoma asosida Kliring tizimi ishtirokchisi boʻlishlari mumkin.”.
7. 5-banddagi “aʼzolari” va “aʼzoligidan” degan soʻzlar tegishli ravishda “ishtirokchilari” va “ishtirokchiligidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 3-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-bob. Kliring tizimi ishtirokchilari, toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchilar hamda ABMning huquq va majburiyatlari”.
9. 6-banddagi “aʼzolari” degan soʻz “ishtirokchilari” degan soʻz bilan almashtirilsin.
10. 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Kliring tizimi ishtirokchisi:
toʻlov tizimidan foydalanuvchining hisobvaragʻiga tushadigan pul mablagʻlarini qabul qilishi va hisobga kiritishi, uning tegishli summalarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi topshiriqlarini bajarishi;
toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchi toʻlov xizmatlarini faqat toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchining farmoyishida nazarda tutilgan shartlarga muvofiq koʻrsatishi;
toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchining farmoyishi shartlari va u taqdim etgan rekvizitlarga oʻzgartirish kiritmasligi;
toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan farmoyishga muvofiq holda toʻlovlarni amalga oshirishi;
oʻzining aybi bilan notoʻgʻri amalga oshirilgan operatsiyalarni tiklashi yoki tuzatishi;
toʻlov tizimidan foydalanuvchiga uning hisobvaragʻiga oid axborotni shartnomada belgilangan muddatlarda qogʻozdagi yoki elektron shaklda taqdim etishi;
toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchi toʻlov xizmati koʻrsatilganidan soʻng toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchiga toʻlov xizmati koʻrsatilganligi faktini tasdiqlovchi hujjatni qogʻozda yoki elektron shaklda taqdim etishi;
yakuniy hisob-kitob qilish uchun vakillik hisobvaragʻining likvidligini taʼminlashi;
ETH va elektron toʻlov boʻyicha xabarlarni shakllantirishi hamda Kliring markaziga uzatishi shart.”.
11. Quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:
“8 1 . Billing tizimiga ega boʻlgan Kliring tizimi foydalanuvchilari — mablagʻlarni oluvchilar ABM tomonidan belgilanadigan talablarni bajargan holda Kliring tizimiga ulanishlari va oʻzlarining foydalariga oʻtkaziladigan toʻlovlar boʻyicha elektron maʼlumot almashinuvi jarayonida ishtirok etishlari mumkin.
Ular oʻrtasidagi munosabatlar shartnomalar asosida hamda maʼlumot almashinuvi texnologik yoʻriqnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.”.
12. 9-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “aʼzosiga” degan soʻz “ishtirokchisiga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
13. 10 va 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. ABM Markaziy bank bilan shartnoma asosida Kliring tizimi faoliyat yuritishi boʻyicha texnik, dasturiy va ekspluatatsiya xizmatlarini koʻrsatadi.
Kliring tizimining uzluksiz ishlashi, ETH va xabarlariga oʻz vaqtida ishlov berilishi, axborotning toʻliqligi, xavfsizligi va maxfiyligini taʼminlash ABM zimmasiga yuklatiladi. ABM koʻrsatilgan xizmatlar uchun Kliring tizimi ishtirokchilaridan shartnomada belgilangan miqdorda haq olish huquqiga ega.
11. ABM, Kliring tizimi ishtirokchilari va foydalanuvchilari oʻrtasidagi munosabatlar tegishli qonun hujjatlari va shartnomalar bilan tartibga solinadi.
Kliring tizimi qoidalari Markaziy bank tomonidan ABM bilan kelishilgan holda belgilanadi.”.
14. Quyidagi mazmundagi 11 1 va 11 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“11 1 . Kliring tizimiga ulangan bankning vakillik hisobvaragʻida yetarli mablagʻ mavjud boʻlmasa yoki likvidlilik koʻrsatkichining keskin tushib ketishi kuzatilsa, ABM Markaziy bankning koʻrsatmasiga asosan mazkur bank va ushbu bank orqali yakuniy hisob-kitobni amalga oshiradigan toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchilar tomonidan Kliring tizimi orqali toʻlovlar amalga oshirilishini kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar cheklashi mumkin.
11 2 . Kliring tizimi orqali toʻlovlarni qabul qilishga taalluqli texnik hujjat yoki dasturiy taʼminotga oʻzgartirish kiritilsa, Kliring tizimi foydalanuvchilari bu haqda uch ish kunidan kechiktirmay xabardor qilinadi.”.
15. 12-banddagi “aʼzolarning” degan soʻz “ishtirokchilarning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
16. 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Kliring tizimi ishtirokchilarining axborot tizimlari avtomatlashtirilgan ish joyi shaklida boʻlib, ETH va xabarlarini olish, tayyorlash va Kliring tizimiga uzatish hamda monitoring olib borish uchun moʻljallangan.”.
17. 14-banddagi “aʼzolarining” degan soʻz “ishtirokchilarining” degan soʻz bilan almashtirilsin.
18. 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Kliring tizimi ishtirokchilari va foydalanuvchilari Kliring tizimi orqali maʼlumot almashinuvini amalga oshirishda axborot xavfsizligini taʼminlashga doir qonunchilik talablarini bajarishlari shart.”.
19. 16-banddagi “elektron toʻlov hujjatlari” degan soʻzlar “ETH” degan abbreviatura bilan almashtirilsin.
20. 17-banddagi “aʼzolar” degan soʻz “ishtirokchilar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
21. 18 — 20-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Kliring tizimida elektron toʻlovlar uzluksiz (dam olish kunlarisiz) tunu kun (24/7) rejimida onlayn tarzda amalga oshiriladi.
19. Kliring sessiyasi boshlanishidan oldin Kliring tizimi ishtirokchisining Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻi ijobiy qoldiqqa ega boʻlishi shart. Banklar Kliring tizimida toʻlovlar uzluksizligini taʼminlash maqsadida oʻz vakillik hisobvaraqlaridagi likvidlikka javobgar hisoblanadi.
20. Kliring tizimida toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchining rekvizitlariga aniqlik kiritish uchun ABM Kliring markazi tomonidan billing tizimlariga soʻrovnoma yuborilishi va olingan maʼlumotlar asosida ETHga oʻzgartirish kiritish uchun tizim ishtirokchilari va toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchilarga taqdim qilinishi mumkin.”.
22. Quyidagi mazmundagi 20 1 — 20 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“20 1 . Oʻzbekiston Respublikasining “Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida”gi Qonunining 13-moddasida keltirilgan toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchilar toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchining rekvizitlari toʻgʻrisidagi Kliring tizimi orqali olingan maʼlumotlarning ETHda toʻliq aks ettirilishi uchun javobgardir.
20 2 . Kliring tizimi ishtirokchilari tomonidan toʻlovlarni amalga oshirish maqsadida uzatiladigan ETH Markaziy bankdan olingan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan boʻlishi kerak.
20 3 . Kliring tizimi orqali toʻlovlarni amalga oshirish uchun shakllantirilgan ETHning majburiy rekvizitlari quyidagilardan iborat:
1) toʻlov amalga oshirilgan sana va vaqt (soat, daqiqa, soniya);
2) ETH raqami;
3) toʻlovchining nomi;
4) toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oid maʼlumotlar;
5) elektron toʻlov blankasining tartib raqami;
6) toʻlovning Kliring tizimidagi tartib raqami;
7) ETHga Kliring tizimi aʼzosining (toʻlov xizmatlarini koʻrsatuvchining) axborot tizimida biriktirilgan roʻyxat raqami;
8) toʻlov summasi;
9) oluvchining nomi;
10) oluvchining hisobvaragʻiga oid maʼlumotlar;
11) toʻlov maqsadi;
12) xizmatlar yetkazib beruvchining (mablagʻ oluvchining) Kliring tizimidagi kodi;
13) xizmatlar yetkazib beruvchi foydasiga qabul qilinadigan toʻlov turi kodi.
20 4 . Kliring tizimi foydalanuvchilari – mablagʻlarni oluvchilar foydasiga shakllantiriladigan ETH rekvizitlari tarkibiga tegishli mablagʻ oluvchi bilan kelishilgan holda qoʻshimcha rekvizitlar kiritilishi mumkin.
20 5 . Kliring tizimi orqali toʻlovni amalga oshirish istagida boʻlgan jismoniy shaxslar Kliring tizimi ishtirokchilariga toʻlovni amalga oshirish uchun kerak boʻladigan, mablagʻlarni oluvchi tomonidan berilgan rekvizitlarni bevosita murojaat qilganda qogʻoz shaklida yoki masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlari orqali elektron shaklda taqdim qiladilar.
20 6 . Toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlash maqsadida, ETHning qogʻoz yoki elektron shakldagi nusxasi toʻlovchiga taqdim etilishi yohud ETHning rekvizitlariga oid maʼlumotlar mijoz taqdim etgan hujjatga chop etib berilishi shart.”.
23. 21 va 22-bandlardagi “elektron toʻlov hujjatlari” degan soʻzlar “ETH” degan abbreviatura bilan almashtirilsin.
24. 23 va 25-bandlardagi “aʼzolariga” degan soʻz “ishtirokchilariga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
25. 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Toʻlovlar boʻyicha mablagʻlarni bank hisobvaragʻiga oʻtkazish tartibi hamda vositachilik haqlari miqdori Kliring tizimi ishtirokchilari va pul mablagʻlarini oluvchilar oʻrtasida tuziladigan shartnomaga asosan belgilanadi.
Kliring tizimi orqali toʻlovlar amalga oshirilganligi uchun undiriladigan xizmat haqini oʻzgartirish haqida qaror qabul qilinganda, Markaziy bank oʻzining rasmiy veb-saytida uch ish kunidan kechikmay eʼlon joylashtiradi va bu oʻzgartirish Markaziy bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinganidan oʻn besh kun oʻtgach toʻlov tizimi operatori va ishtirokchilari tomonidan qoʻllaniladi.”.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2020-yil 25-avgust,
18/11-son