📅 2020-yil 25-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 25-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 25 август · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 августа 2020 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 August 2020 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/10-сон қарорига ИЛОВА
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддимадаги «Электрон тўловлар тўғрисида» деган сўзлар «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2 . 1-бандда :
1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда — МБ ҲКМ) — бу Банклараро тўлов тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими бўлиб, унинг функцияларига тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда — банклар) ва Марказий банкка вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг белгиланган вақт давомида узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш киради;»;
3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда — АБМ) — Марказий банк билан тузиладиган шартномага асосан банклараро тўлов тизимига техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ;»;
5-кичик банддаги «Электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китобга» ва «Электрон тўлов ҳужжати» деган сўзлар тегишли равишда «ЭТҲ тўловга» ва «ЭТҲ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-кичик банддаги «бошқа банк адресига» деган сўзлар «бенефициар банкка» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-банднинг «л» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«л) электрон тўловлар суммасининг миқдори бўйича чеклов ўрнатилмаслиги.».
4. 4 — 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Марказий банк билан АБМ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Банклараро тўлов тизими фаолият юритишини техник, дастурий ва эксплуатацион хизматлари таъминоти АБМ зиммасига юклатилади.
5. АБМ билан тузиладиган шартнома асосида МБ ҲКМ орқали электрон тўловларни амалга оширувчи банклар банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.
6. Банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар — тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов хизматларидан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади.».
5. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги АБМ билан тузиладиган икки томонлама шартномалар асосида белгиланади.
Банклараро тўловларни амалга ошириш мақсадида банклар томонидан МБ ҲКМга узатилган ЭТҲларини қайта ишлаш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Банклараро тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.
9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича масъулият банк мижози зиммасига юклатилади.».
6. 11-банддан «ва МБ ҲКМ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. 13-банддаги «Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари» ва «ТТАТД» деган сўзлар тегишли равишда «Тўлов тизимлари фаолиятини тартибга солувчи» ва «ТТД» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 15-бандда :
1 ва 2-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) Марказий банкнинг банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда — МБ ЛБД) МБ ТТДга банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясини олганлиги тўғрисида, банкнинг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;
2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банк учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида банк ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;».
5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5) МБ ЛБДнинг банкка лицензия берилганлиги, банкнинг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади. Ўз навбатида, Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.».
9. 16-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.
Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда захираланган хос рақам ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида МБ ТТД томонидан барча банкларга расмий хабарнома юборилади.».
10. 17-банднинг 2-кичик бандидаги «МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса» деган сўзлар «шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Банклараро тўлов тизимида қўлланиладиган ЭТҲларининг таркиби ва тузилиши:
1) Банклараро тўлов тизимида 2 — 6-иловаларда келтирилган ЭТҲлар қўлланилади;
2) ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор банк томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар банкда электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжати кодлари (кейинги ўринларда — ТҲК) 8-иловада келтирилган;
3) маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини таъминлаш учун ЭТҲ тайёрлашда тўлов ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритилиши керак;
4) тўлов топшириқномасини (ТҲК 01), тўлов талабномасини (ТҲК 02), мемориал ордерни (ТҲК 06), инкассо топшириқномасини (ТҲК 11) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:
ҳужжатнинг рақами;
ҳужжатнинг санаси;
тўловчининг номи;
тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
тўловчи банкнинг коди;
тўловчи банкнинг номи;
ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);
олувчининг номи;
олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;
олувчи банкнинг коди;
олувчи банкнинг номи;
ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);
тўловнинг мақсади.
Тўлов мақсадида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳамда банк ва унинг мижози ўртасида тузилган шартнома шартларига мос келувчи маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим ташкилотлар томонидан маблағларни тўловчи ёки маблағларни олувчи бўлган тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин;
5) аккредитив учун ариза (ТҲК 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:
аккредитив номери;
аккредитивни ёзиш санаси;
тўловчининг номи;
тўловчининг ҳисобварақ рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
эмитент банкнинг номи;
эмитент банк (ташаббускор банк)нинг коди,
аккредитив суммаси рақам билан;
етказиб берувчининг номи;
етказиб берувчининг ҳисобварағи рақами;
аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;
аккредитивни ижро этувчи банк (бенефициар банк)нинг коди;
аккредитив суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);
аккредитив муддати.
Аккредитив шартлари:
аккредитив тури;
товар (маҳсулот), хизматнинг номи;
аккредитив бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи.».
12. 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «АБМ» деган аббревиатура «МБ ҲКМ» деган аббревиатура билан алмаштирилсин.
13. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини мувофиқлаштирувчи раис ўринбосарининг ёзма ёки электрон кўрсатмасига асосан узайтириши мумкин. АБМ томонидан тизим иштирокчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида электрон тарзда хабардор қилинади.».
14. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Мижоз томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 18-бандида келтирилган барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича текширувдан ўтказилади.».
15. 31-бандда :
биринчи хатбошидан «тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
16. 32-банддаги «пул-ҳисоб-китоб» деган сўзлар «тўлов» деган сўз билан алмаштирилсин.
17. 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан олинган ЭТҲларига асосан:
Кредит операциялари (ТҲК — 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:
ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;
2) Марказий банкнинг Тўлов марказида Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:
Кредит операциялари (ТҲК — 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:
ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;
КРЕДИТ 11005;
Дебет операциялари (ТҲК — 06) бўйича:
ДЕБЕТ 11005;
КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи.
34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро тўлов тизимидан олинган тўлов ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:
Кредит операциялари (ТҲК — 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:
ДЕБЕТ 10301;
КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
2) Марказий банкнинг Тўлов марказида ЭТҲ келиб тушганда:
Кредит операциялари (ТҲК — 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:
ДЕБЕТ 11005;
КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;
Дебет операциялари (ТҲК — 06) бўйича:
ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;
КРЕДИТ 11005.».
18. Қуйидаги мазмундаги VII боб билан тўлдирилсин:
«VII. Банклараро тўловларни узлуксиз равишда амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
43. Банклараро тўловлар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими (кейинги ўринларда — Тезкор тўловлар тизими) орқали узлуксиз равишда амалга оширилади. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Тезкор тўловлар тизими узлуксиз фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайди.
44. Тезкор тўловлар тизимига уланиш учун банклар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизимига уланган бўлиши ва АБМга мурожаат қилиши керак. Тезкор тўловлар тизими хизматларидан фойдаланишда банклар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт. Банклар Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириладиган ҳар бир электрон тўлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо калитлари билан ҳимояланганлигини таъминлайди.
45. Тезкор тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида онлайн тарзда амалга оширилади. Бунда тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғидан келиб чиққан ҳолда лимит белгиланади ва ҳисоб-китоблар мазкур лимит қолдиғи доирасида амалга оширилади. Банклар тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварақлари ликвидлилигини таъминлашлари шарт.
46. Тезкор тўловлар тизимида белгиланган тартибда клиринг сессиялари амалга оширилади. Клиринг сессияси бошланишидан олдин банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи етарли ижобий қолдиққа эга бўлиши керак.
47. Тўловларни амалга ошириш мақсадида қайта ишлаш учун Тезкор тўловлар тизимига узатилган тўлов топшириқномалари банк мижозлари томонидан масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали 24/7 режимида хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинган бўлиши ва тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлиши лозим.
48. Ҳар бир клиринг сессияси охирида банкларнинг соф позициялари аниқланади. Соф позиция банкнинг бошқа банкларга тўлаши ва бошқа банклардан олиши керак бўлган пул маблағлари фарқини аниқлаш орқали ҳисобланади. Аниқланган соф позициялар ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказига узатилади ва пул маблағларини банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан ўчириш ёки киритиб қўйиш орқали якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади.
49. Тўловни амалга ошириш учун узатилган тўлов топшириқномаси муваффақиятли қайта ишланганлиги тўғрисида Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ олингунига қадар тўловчининг ҳисобварағида тўлов топшириқномасидаги суммага тенг бўлган сумма захираланади ва тасдиқ келгач ҳисобдан чиқарилади. Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ келганидан сўнг маблағ олувчилар ҳисобварақларига кирим қилинган маблағларни сарфлаш имкониятига эга бўладилар, бунга қадар маблағларни олувчи фойдасига ўтказилган маблағлар унинг ҳисобварағида захираланади.».
19. 7-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
20. 8-иловада :
«Ҳужжатларнинг номи» ва «Операциялар тури» деган сўзлар тегишли равишда «Тўлов ҳужжатлари номи» ва «Тўлов ҳужжатлари коди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 6. Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси 21 ».
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 август,
18/10-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining
Qarori
Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2006-yil 17-yanvardagi 1/3-son qarori (roʻyxat raqami 1545, 2006-yil 14-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 6-7-son, 48-modda) bilan tasdiqlangan Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2020-yil 25-avgustdagi 18/10-son qaroriga ILOVA
Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Muqaddimadagi “Elektron toʻlovlar toʻgʻrisida” degan soʻzlar “Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2 . 1-bandda :
1-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1) Markaziy bankning Hisob-kitoblar markazi (keyingi oʻrinlarda — MB HKM) — bu Banklararo toʻlov tizimi tarkibiga kiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining axborot tizimi boʻlib, uning funksiyalariga tijorat banklarining Bosh ofislariga (keyingi oʻrinlarda — banklar) va Markaziy bankka vakillik hisobvaraqlarini ochish va xizmat koʻrsatish hamda ular oʻrtasida elektron toʻlovlarning belgilangan vaqt davomida uzluksiz amalga oshirilishini taʼminlash kiradi;”;
3-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3) Markaziy bankning Axborotlashtirish Bosh markazi (keyingi oʻrinlarda — ABM) — Markaziy bank bilan tuziladigan shartnomaga asosan banklararo toʻlov tizimiga texnik, dasturiy va ekspluatatsion xizmatlarini taʼminlaydigan markaz;”;
5-kichik banddagi “Elektron toʻlov hujjati pul-hisob-kitobga” va “Elektron toʻlov hujjati” degan soʻzlar tegishli ravishda “ETH toʻlovga” va “ETH” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6-kichik banddagi “boshqa bank adresiga” degan soʻzlar “benefitsiar bankka” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 3-bandning “l” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“l) elektron toʻlovlar summasining miqdori boʻyicha cheklov oʻrnatilmasligi.”.
4. 4 — 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Markaziy bank bilan ABM oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida Banklararo toʻlov tizimi faoliyat yuritishini texnik, dasturiy va ekspluatatsion xizmatlari taʼminoti ABM zimmasiga yuklatiladi.
5. ABM bilan tuziladigan shartnoma asosida MB HKM orqali elektron toʻlovlarni amalga oshiruvchi banklar banklararo toʻlov tizimining ishtirokchilari hisoblanadi.
6. Banklararo toʻlov tizimi ishtirokchilari boʻlgan banklar — toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchilarning toʻlov xizmatlaridan foydalanadigan jismoniy va yuridik shaxslar banklararo toʻlov tizimining foydalanuvchilari hisoblanadi.”.
5. 8 va 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Banklararo toʻlov tizimi ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari, banklarning vakillik hisobvaraqlarini ochish va banklararo toʻlov tizimi orqali elektron toʻlovlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi ABM bilan tuziladigan ikki tomonlama shartnomalar asosida belgilanadi.
Banklararo toʻlovlarni amalga oshirish maqsadida banklar tomonidan MB HKMga uzatilgan ETHlarini qayta ishlash haq evaziga amalga oshiriladi.
Banklararo toʻlovlar amalga oshirilganligi uchun undiriladigan xizmat haqini oʻzgartirish haqida qaror qabul qilinganda, Markaziy bank oʻzining rasmiy veb-saytida uch ish kunidan kechikmay eʼlon joylashtiradi va bu oʻzgartirish Markaziy bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinganidan oʻn besh kun oʻtgach toʻlov tizimi operatori va ishtirokchilari tomonidan qoʻllaniladi.
9. Banklararo toʻlov tizimida uzatish uchun moʻljallangan toʻlov hujjatlarining toʻgʻri toʻldirilishi boʻyicha masʼuliyat bank mijozi zimmasiga yuklatiladi.”.
6. 11-banddan “va MB HKM” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
7. 13-banddagi “Toʻlov tizimlari va axborot texnologiyalari” va “TTATD” degan soʻzlar tegishli ravishda “Toʻlov tizimlari faoliyatini tartibga soluvchi” va “TTD” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 15-bandda :
1 va 2-kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1) Markaziy bankning banklarga litsenziya berishga masʼul departamenti (keyingi oʻrinlarda — MB LBD) MB TTDga bank tomonidan bank faoliyatini amalga oshirish uchun Markaziy bank litsenziyasini olganligi toʻgʻrisida, bankning toʻliq nomi va manzili koʻrsatilgan holda xabar beradi;
2) MB TTDning yozma xabarnomasiga muvofiq, ABMning BDMAB boʻlimi tijorat bank uchun xos raqam va unga tegishli rekvizitlarni zaxiralaydi hamda bir vaqtning oʻzida bank va MB TTDga bu haqda xabar beradi;”.
5-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5) MB LBDning bankka litsenziya berilganligi, bankning banklararo toʻlov tizimida ishlashga tayyorligi toʻgʻrisidagi Markaziy bank Xavfsizlik va axborotlarni muhofaza qilish departamentining xabarnomalari hamda sinovning ijobiy natijasi toʻgʻrisidagi ABMning dalolatnomasiga, shuningdek, soliq toʻlovchining identifikatsion raqami koʻrsatilgan Davlat soliq qoʻmitasidan roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi asosida, MB TTD barcha banklarga bankning ochilganligi, unga BDMABda xos raqam berilgani va banklararo toʻlov tizimiga ulanganligi toʻgʻrisida rasmiy xabarnoma yuboradi. Oʻz navbatida, Markaziy bankning elektron maʼlumotnomalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.”.
9. 16-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Barcha ishlar tugatilgandan soʻng, filialni banklararo toʻlov tizimiga ulash masalasida bank MB TTDga xat taqdim etadi. Unda bank filialining nomi, manzili va bank statistik hisobotlarini berishda filialning hududiy tobeligi koʻrsatiladi.
Ushbu xatga asosan bank filiali uchun BDMABda zaxiralangan xos raqam va tegishli rekvizitlar Markaziy bankning tegishli elektron maʼlumotnomasiga kiritiladi va bank filiali ochilganligi hamda uni banklararo toʻlov tizimiga ulanganligi toʻgʻrisida MB TTD tomonidan barcha banklarga rasmiy xabarnoma yuboriladi.”.
10. 17-bandning 2-kichik bandidagi “MB HKM va bank oʻrtasidagi shartnomada boshqa holat kelishilmagan boʻlsa” degan soʻzlar “shartnomada boshqa hollar koʻzda tutilmagan boʻlsa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Banklararo toʻlov tizimida qoʻllaniladigan ETHlarining tarkibi va tuzilishi:
1) Banklararo toʻlov tizimida 2 — 6-ilovalarda keltirilgan ETHlar qoʻllaniladi;
2) har bir ETH, tashabbuskor bank tomonidan joʻnatish uchun tayyorlangan hujjatni va benefitsiar bankda elektron usul bilan olingan hujjatni identifikatsiya qilish uchun moʻljallangan tegishli kod (Toʻlov hujjati kodi) bilan belgilanishi kerak. Toʻlov hujjati kodlari (keyingi oʻrinlarda — THK) 8-ilovada keltirilgan;
3) mablagʻlarni oʻz vaqtida va toʻgʻri oʻtkazilishini taʼminlash uchun ETH tayyorlashda toʻlov hujjatlarining barcha rekvizitlarini toʻgʻri kiritilishi kerak;
4) toʻlov topshiriqnomasini (THK 01), toʻlov talabnomasini (THK 02), memorial orderni (THK 06), inkasso topshiriqnomasini (THK 11) va masofadan xizmat koʻrsatish tizimi orqali oʻtkazilgan toʻlov topshiriqnomasi (THK 21) kiritishda quyidagi rekvizitlar toʻgʻri toʻldirilishi kerak:
hujjatning raqami;
hujjatning sanasi;
toʻlovchining nomi;
toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻi raqami;
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);
toʻlovchi bankning kodi;
toʻlovchi bankning nomi;
hujjatning summasi (raqam bilan);
oluvchining nomi;
oluvchining shaxsiy hisobvaragʻi raqami;
oluvchi bankning kodi;
oluvchi bankning nomi;
hujjatning summasi soʻz bilan (avtomatik tarzda yoziladi);
toʻlovning maqsadi.
Toʻlov maqsadida qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan hamda bank va uning mijozi oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlariga mos keluvchi maʼlumotlar koʻrsatilishi mumkin.
Ijro hujjatlari boʻyicha inkasso topshiriqnomasida undirib olish uchun asos boʻlayotgan ijro hujjatining raqami, sanasi va nomi koʻrsatiladi.
Qonun hujjatlariga muvofiq ayrim tashkilotlar tomonidan mablagʻlarni toʻlovchi yoki mablagʻlarni oluvchi boʻlgan toʻlov hujjatlarining “toʻlov maqsadi” grafasida nima maqsadda toʻlov oʻtkazilayotganligi toʻgʻrisida maʼlumot koʻrsatilmasligi mumkin;
5) akkreditiv uchun ariza (THK 05)ni kiritishda quyidagi rekvizitlar toʻgʻri toʻldirilishi kerak:
akkreditiv nomeri;
akkreditivni yozish sanasi;
toʻlovchining nomi;
toʻlovchining hisobvaraq raqami;
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);
emitent bankning nomi;
emitent bank (tashabbuskor bank)ning kodi,
akkreditiv summasi raqam bilan;
yetkazib beruvchining nomi;
yetkazib beruvchining hisobvaragʻi raqami;
akkreditivni ijro etuvchi bankning nomi;
akkreditivni ijro etuvchi bank (benefitsiar bank)ning kodi;
akkreditiv summasi soʻz bilan (avtomatik tarzda yoziladi);
akkreditiv muddati.
Akkreditiv shartlari:
akkreditiv turi;
tovar (mahsulot), xizmatning nomi;
akkreditiv boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun asos boʻladigan hujjatning nomi.”.
12. 24-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ABM” degan abbreviatura “MB HKM” degan abbreviatura bilan almashtirilsin.
13. 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki pul-kreditni boshqarish xususiyat (parametr)laridan kelib chiqqan holda, banklararo ETHlarining oʻtkazish vaqtini toʻlov tizimi masalalarini muvofiqlashtiruvchi rais oʻrinbosarining yozma yoki elektron koʻrsatmasiga asosan uzaytirishi mumkin. ABM tomonidan tizim ishtirokchilari ETHga ishlov berish vaqtining uzaytirilganligi haqida elektron tarzda xabardor qilinadi.”.
14. 29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Mijoz tomonidan taqdim qilingan toʻlov hujjatlari mazkur Nizomning 18-bandida keltirilgan barcha majburiy rekvizitlarning toʻgʻri toʻldirilishi boʻyicha tekshiruvdan oʻtkaziladi.”.
15. 31-bandda :
birinchi xatboshidan “tijorat bankning hisob-kitob cheklari,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2-kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
16. 32-banddagi “pul-hisob-kitob” degan soʻzlar “toʻlov” degan soʻz bilan almashtirilsin.
17. 33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Tashabbuskor bankda, ichki nazorat va elektron raqamli imzo tekshiruvi oʻtkazilganidan soʻng, banklararo hisob-kitoblar boʻyicha quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:
1) Tashabbuskor bankning Toʻlov (Hisob-kitob) markazida filiallardan olingan ETHlariga asosan:
Kredit operatsiyalari (THK — 01, 02, 05, 06, 11, 21) boʻyicha:
DEBET 22204 tegishli filial hisobvaragʻi;
KREDIT 10301 bankning hisobvaragʻi;
2) Markaziy bankning Toʻlov markazida Markaziy bankning Hisob-kitob-kassa markazlaridan olingan ETHga asosan:
Kredit operatsiyalari (THK — 01, 02, 05, 06, 11, 21) boʻyicha:
DEBET 22204 tegishli Hisob-kitob-kassa markazi hisobvaragʻi;
KREDIT 11005;
Debet operatsiyalari (THK — 06) boʻyicha:
DEBET 11005;
KREDIT 22204 tegishli Hisob-kitob-kassa markazi hisobvaragʻi.
34. Benefitsiar bankda, ichki nazorat va elektron raqamli imzo tekshiruvi oʻtkazilganidan soʻng, banklararo toʻlov tizimidan olingan toʻlov hujjatlari asosida quyidagi buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi:
1) Benefitsiar bankning Toʻlov (Hisob-kitob) markazida bankka ETH kelib tushganda:
Kredit operatsiyalari (THK — 01, 02, 05, 06, 11, 21) boʻyicha:
DEBET 10301;
KREDIT 22204 tegishli filial hisobvaragʻi;
2) Markaziy bankning Toʻlov markazida ETH kelib tushganda:
Kredit operatsiyalari (THK — 01, 02, 05, 06, 11, 21) boʻyicha:
DEBET 11005;
KREDIT 22204 tegishli Hisob-kitob-kassa markazi hisobvaragʻi;
Debet operatsiyalari (THK — 06) boʻyicha:
DEBET 22204 tegishli Hisob-kitob-kassa markazi;
KREDIT 11005.”.
18. Quyidagi mazmundagi VII bob bilan toʻldirilsin:
“VII. Banklararo toʻlovlarni uzluksiz ravishda amalga oshirishning oʻziga xos xususiyatlari
43. Banklararo toʻlovlar Markaziy bankning Tezkor toʻlovlar tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tezkor toʻlovlar tizimi) orqali uzluksiz ravishda amalga oshiriladi. ABM Markaziy bank bilan shartnoma asosida Tezkor toʻlovlar tizimi uzluksiz faoliyat yuritishi boʻyicha texnik, dasturiy va ekspluatatsion xizmatlarini taʼminlaydi.
44. Tezkor toʻlovlar tizimiga ulanish uchun banklar Markaziy bankning banklararo toʻlov tizimiga ulangan boʻlishi va ABMga murojaat qilishi kerak. Tezkor toʻlovlar tizimi xizmatlaridan foydalanishda banklar axborot xavfsizligi talablariga rioya qilishlari shart. Banklar Tezkor toʻlovlar tizimi orqali amalga oshiriladigan har bir elektron toʻlov hujjatlarini elektron raqamli imzo kalitlari bilan himoyalanganligini taʼminlaydi.
45. Tezkor toʻlovlar tizimi orqali banklararo hisob-kitoblar uzluksiz (dam olish kunlarisiz) tunu kun 24/7 rejimida onlayn tarzda amalga oshiriladi. Bunda tijorat banklarining Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻi qoldigʻidan kelib chiqqan holda limit belgilanadi va hisob-kitoblar mazkur limit qoldigʻi doirasida amalga oshiriladi. Banklar toʻlovlar uzluksizligini taʼminlash maqsadida vakillik hisobvaraqlari likvidliligini taʼminlashlari shart.
46. Tezkor toʻlovlar tizimida belgilangan tartibda kliring sessiyalari amalga oshiriladi. Kliring sessiyasi boshlanishidan oldin banklarning Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻi yetarli ijobiy qoldiqqa ega boʻlishi kerak.
47. Toʻlovlarni amalga oshirish maqsadida qayta ishlash uchun Tezkor toʻlovlar tizimiga uzatilgan toʻlov topshiriqnomalari bank mijozlari tomonidan masofaviy xizmat koʻrsatish tizimlari orqali 24/7 rejimida xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim qilingan boʻlishi va toʻlovchining hisobvaragʻida yetarli mablagʻ boʻlishi lozim.
48. Har bir kliring sessiyasi oxirida banklarning sof pozitsiyalari aniqlanadi. Sof pozitsiya bankning boshqa banklarga toʻlashi va boshqa banklardan olishi kerak boʻlgan pul mablagʻlari farqini aniqlash orqali hisoblanadi. Aniqlangan sof pozitsiyalar haqidagi maʼlumotlar Markaziy bankning Hisob-kitoblar markaziga uzatiladi va pul mablagʻlarini banklarning vakillik hisobvaraqlaridan oʻchirish yoki kiritib qoʻyish orqali yakuniy hisob-kitob amalga oshiriladi.
49. Toʻlovni amalga oshirish uchun uzatilgan toʻlov topshiriqnomasi muvaffaqiyatli qayta ishlanganligi toʻgʻrisida Tezkor toʻlovlar tizimidan tasdiq olinguniga qadar toʻlovchining hisobvaragʻida toʻlov topshiriqnomasidagi summaga teng boʻlgan summa zaxiralanadi va tasdiq kelgach hisobdan chiqariladi. Tezkor toʻlovlar tizimidan tasdiq kelganidan soʻng mablagʻ oluvchilar hisobvaraqlariga kirim qilingan mablagʻlarni sarflash imkoniyatiga ega boʻladilar, bunga qadar mablagʻlarni oluvchi foydasiga oʻtkazilgan mablagʻlar uning hisobvaragʻida zaxiralanadi.”.
19. 7-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
20. 8-ilovada :
“Hujjatlarning nomi” va “Operatsiyalar turi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Toʻlov hujjatlari nomi” va “Toʻlov hujjatlari kodi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 6. Masofadan xizmat koʻrsatish tizimi orqali oʻtkazilgan toʻlov topshiriqnomasi 21 ”.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2020-yil 25-avgust,
18/10-son