📅 2020-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 6 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
СЕРТИФИКАТЛАШ СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТЛАР
НИЗОМ
НИЗОМ
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги:
а) ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 20-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарори ҳамда мазкур қарорга мувофиқ тадбиркорлик субъектларига ажратилган маблағлар ҳисоб-китоби асосида кейинги ой учун ажратилиши режалаштирилаётган маблағлар бўйича буюртманомани Молия вазирлигига тақдим қилиб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртманомасига биноан ҳар ойнинг якунига қадар буюртманомада келтирилган маблағларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳисобига ўтказсин;
б) бир ой муддатда ўзининг расмий веб-саҳифасида субсидия, давлат субсидияси ва грант олганлар сони ҳамда тақдим этилган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар янгилаб борилишини таъминласин.
4. Белгилансинки:
а) туристик зонада замонавий автотураргоҳ ташкил этиш, унга киришда тўлов операцияларини амалга ошириш ва текшириб бориш учун мўлжалланган дастурий-аппаратли таъминот мажмуаси ва унинг тўлиқ жорий қилиниши ва ишлаши учун зарур бўлган ускуналарни ўрнатиш маҳаллий бюджет манбалари ҳисобига қопланади;
б) туристик зонага киришдан тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
80 фоизи — Туристик зона дирекцияси махсус ҳисобрақамига;
20 фоизи — маҳаллий бюджет ҳисобрақамига ўтказилади.
Бунда, туристик зонада замонавий автотураргоҳ ташкил этиш ва унга киришда тўлов операцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган дастурий-аппаратли таъминот мажмуасини ўрнатишга оид харажатлар қоплангандан сўнг туристик зонага киришда тушадиган маблағларнинг 100 фоизи Туристик зона дирекцияси махсус ҳисобига йўналтирилади.
в) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК, истисно тариқасида, туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиеник хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш фаолияти билан шуғулланишга аккредитация қилинмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарорига 1-ИЛОВА
Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобига субсидиялар ажратишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
субсидия — туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларининг Жамғармадан тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун ажратилган маблағлар;
туроператор — туристик маҳсулотларни шакллантириш, илгари суриш ва реализация қилиш юзасидан туристик фаолият билан шуғулланадиган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
турагент — туристик маҳсулотни илгари суриш ва реализация қилиш учун туризм фаолияти билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
3. Субсидиялар қуйидагиларга:
туроператорларга — авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;
жойлаштириш воситалари — жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун ажратилади.
4. Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари ҳар ой якуни билан (келгуси ойнинг 10-кунига қадар) субсидиялар ажратилиши учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) маълумотлар тақдим этади.
5. Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари аризани топшириш вақтида қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги керак ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги лозим.
2-боб. Авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларга субсидиялар ажратиш тартиби
6. Субсидия кириш туризмини қайта тиклаш бошланганидан эътиборан 2020 йил 31 декабргача ажратилади.
7. Субсидия қуйидаги шартларда берилади:
а) хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (хорижий туристлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунашни ўз ичига олган турни ташкил қилиш;
б) ҳар бир туристик гуруҳ камида 10 нафар хорижий туристлардан иборат бўлиши.
8. Субсидия ҳар бир ташкил қилинган тур учун сотиб олинган авиа ва темир йўл чипталарининг умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида ажратилади.
9. Туроператор субсидия олиш мақсадида Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) авиа ва темир йўл чипталари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситаларида туристларга кўрсатилган хизматлар учун тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (касса чеклари, бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқалар);
в) туристик ваучерларнинг нусхалари;
г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисобот шакли.
4-боб. Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидиялар ажратиш тартиби
16. Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидиялар 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабргача ажратилади.
17. Субсидиялар жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари)га номер (жой) нархига киритиладиган хизматлар ҳисобга олинади ҳамда жойлаштириш воситаси томонидан кўрсатилган қўшимча хизматлар (бар хизмати, ресторан хизмати ва бошқалар) киритилмайди.
Жойлаштириш воситаси ҳар бир ташриф буюрувчи ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган махсус электрон дастур («E-MEHMON»)га киритиш чоғида у жойлашган номер (жой) нархини қўшимча равишда киритиб бориши шарт.
18. Субсидия олиш учун жойлаштириш воситалари Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда маблағ ажратилиши тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
19. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) жойлаштириш воситасида жойлаштириш хизматлари кўрсатилган ташриф буюрувчилар рўйхати ва уларга кўрсатилган жойлаштириш хизматлари ҳажми тўғрисида маълумот;
б) жойлаштириш хизматлари кўрсатиш шартномалари (инвойс) ва/ёки жойлаштириш хизматларига ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
в) номер (жой) нархини шакллантириш тартибини белгиловчи жойлаштириш воситасининг ички қоидалари нусхаси.
20. Вазирлик жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатилганлигининг ҳаққонийлигини автоматлаштирилган махсус электрон дастур («E-MEHMON») орқали текширади.
5-боб. Аризаларни кўриб чиқиш тартиби
21. Вазирлик ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текширади.
22. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Вазирлик ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 5 календарь кунга узайтириши мумкин.
Бунда қўшимча ўрганиш ҳудудларга чиқиб ўрганиш зарурати туғилганда амалга оширилади.
23. Аризани ўрганиб чиққандан сўнг, бир иш куни мобайнида субсидияларни ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кунда ариза берувчига юборилади.
24. Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан икки ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирликка такроран ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
25. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
а) ушбу Низомнинг 10 , 15 ва 19-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим қилинмаган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
б) тақдим қилинган ҳужжатларнинг нотўғрилиги;
в) ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган туристлар сони лимитининг тугаши;
г) ушбу Низомнинг 6 ва 16-бандларида белгиланган маблағлар ажратиш муддатининг тугаши.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
26. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.
Бунда янги асослар бўйича субсидия беришни рад этиш мумкин эмас.
27. Ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
28. Ушбу Низомнинг 24-банди «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган сабабларга кўра янгидан тақдим қилинган аризалар кўриб чиқилмайди.
29. Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг якуний муддатлари:
авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларнинг аризаларини қабул қилиш 2020 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш эса 2020 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади;
жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларининг аризаларини қабул қилиш 2021 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш эса 2021 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади;
олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир турист учун туроператорлар ва турагентларнинг аризаларини қабул қилиш кириш туризми бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристлар сони 500 мингга етганлиги эълон қилинган кунгача, уларни кўриб чиқиш эса кириб келувчи хорижий туристлар сони Вазирлик томонидан 500 мингга етганлиги эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида амалга оширилади.
6-боб. Субсидия ажратиш тартиби ва муддатлари
30. Субсидия туроператор, турагент ва жойлаштириш воситаларига ҳар ой якуни бўйича, уларнинг ҳар ойда (ой якуни билан кейинги ойнинг 5-кунига қадар) тақдим этадиган аризалари асосида ажратилади.
31. Субсидия ажратиш учун Вазирлик Молия вазирлигига тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
32. Молия вазирлиги Қўмита томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.
Бунда тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш учун Молия вазирлиги томонидан Қўмитага белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
33. Маблағлар ўтказилгандан сўнг уларни Вазирлик уч иш кунида тадбиркорлик субъектларининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклардаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.
7-боб. Якунловчи қоидалар
34. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли тадбиркорлик субъектлари масъул ҳисобланади.
35. Вазирлик субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
36. Субсидия маблағларининг тадбиркорлик субъектларига ўтказилиши устидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
37. Тақдим этилган маълумотлар соҳталиги аниқланган ҳолларда Вазирлик томонидан Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритилади ва ажратилган субсидия мазкур департамент томонидан белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.
38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига Субсидия (рағбатлантириш субсидия) олиш тўғрисида АРИЗА __________________________________________________________________________________________, (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан сўровчининг тўлиқ номи) ________________________________________________________________________________ (манзил, телефон, факс, электрон почта) __________________________________________________________________манзил бўйича рўйхатдан ўтган, (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) _______________________________________________________________________________шахс номидан, (сўровчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) авиа ва темир йўл чипталари харажатларини қоплаш учун субсидия; кирувчи туристлар оқимини таъминловчи туроператор ва туроператорга субсидия; жойлаштириш воситалари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига субсидия (танлаш лозим). __________________________________________________________________________манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) Харажатларни қоплашда жами: ____________ сўм миқдорида ажратишингизни сўрайман. Сертификат олинган сана ва рақами: ______________________________________________________________ Корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили):_____________________________________________________ СТИР рақами:________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили: _______________________________________________________________________ Ҳисобрақами: _______________________________________________________________________________ Илова: ______ варақда __________________________________________ _____________ (ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) (шахсий имзо) 20____ йил ___________________
Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
ҲИСОБОТ ШАКЛИ Т/р Турист тўғрисидаги маълумотлар Хорижий туристнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига саёҳати тўғрисида маълумот Фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса) Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар Хорижий туристнинг кириш ва чиқиш саналарини кўрсатган ҳолда мамлакатда бўлиш давомийлиги Жойлаштириш воситасининг номи 1 . Жами Туристик оқимни таъминлаш учун туристик маҳсулотни амалга ошириш шартномаси доираси ________________ сўм харажат қилинди, шу жумладан, транспорт харажатлари ________________ сўм Т/р Республика ҳудудида кўрсатилан транспорт хизматлари тўғрисидаги ҳужжатлар номи (авиа ва темир йўл чиптаси) Харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (санаси, рақами) Харажатлар суммаси (сўм) 1. Жами: Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги тасдиқланган. __________________________ (лавозими) ______________________________ (имзо) _________________________________________ (Ф.И.Ш.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарорига 2-ИЛОВА
Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туризм соҳаси субъектларини рағбатлантирувчи қуйидаги чора-тадбирларнинг вақтинчалик тартибини белгилайди:
жойлаштириш воситаларининг тоифа олиш ёки тоифани ошириш учун реновация, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатларини қисман субсидиялаш;
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими доирасида туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактика тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган хўжалик субъектларининг харажатларини қоплаш;
хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига грантлар ажратиш;
гидлар ва туроператорлар учун янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун компенсация ажратиш.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат субсидияси — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ва Қурилиш вазирлигининг намунали лойиҳалари асосида туризм зоналари ва республиканинг қишлоқ жойларида тадбиркорлик субъектлари томонидан тез қуриладиган конструкциялар (ўтов, контейнер, сендвич панеллари) билан жойлаштириш воситаларини қуриш харажатларининг бир қисмини, шунингдек, туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ажратиладиган беғараз маблағлар;
субсидия — юридик шахсларнинг жойлаштириш воситаларини (кейинги ўринларда — меҳмонхона) тоифа (юлдуз) олиш ёки тоифани ошириш учун бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қилинган ишлар бўйича харажатларини, шунингдек, дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қисман қоплаш учун Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобига ажратиладиган беғараз маблағлар;
грант — республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига ҳамда гидлар ва туроператорлар учун янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобига ажратиладиган беғараз маблағлар;
хўжалик субъектлари — «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган хўжалик субъектлари.
3. Давлат субсидияси, субсидия ва грант олувчилар уларни олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги лозим.
2-боб. Меҳмонхонанинг тоифа олиш ёки оширишини субсидиялаш тартиби
4. Субсидия қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) кўрсатувчи юридик шахсларга меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки тоифани ошириш учун меҳмонхонани реновация, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қилинган ишларга ажратилади.
Меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки ошириш ишлари учун субсидия ажратиш 2021 йил 1 июнга қадар амалга оширилади.
5. Субсидия бир марта, қуйидаги миқдорларда ажратилади:
3 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 5 миллион сўм;
4 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 10 миллион сўм;
5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 15 миллион сўм.
6. Юридик шахс субсидия ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда субсидия олиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда аризаларни қабул қилиш 2021 йил 15 майга қадар, уларни кўриб чиқиш 2021 йил 1 июнга қадар амалга оширилади.
7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма;
меҳмонхонанинг бинолари ва иншоотларини реновация, реконструкция қилиш ва (ёки) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишларни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Вазирлик ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан тақдим этилган 3, 4 ёки 5 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси.
5-боб. Хўжалик субъектларига дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплаш тартиби
17. Давлат субсидияси «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган хўжалик субъектларига дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини тўлик қоплаш учун ажратилади.
18. Хўжалик субъекти давлат субсидиясини олиш учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда давлат субсидиясини олиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда аризаларни қабул қилиш 2020 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2020 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.
19. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирлари амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома нусхаси, тўлов чеклари/квитанцияси);
санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан тегишли хизмат кўрсатилган объектнинг «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
6-боб. Хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига грант ажратиш тартиби
20. 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун грант шаклида пул маблағлари ажратилади:
республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) овқат етказиб бериш хизматига эга хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчаларини ташкил қилиш;
овқат ва озиқ-овқат ёки сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш.
21. Грант битта лойиҳа учун 100 млн сўмгача бўлган миқдорда ажратилади, бунда грант миқдори лойиҳа қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим.
22. Тадбиркорлик субъектлари грант ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда аризаларни қабул қилиш 2021 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2021 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.
23. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ариза берувчининг номи, СТИР, ҳисоб рақами ва банк реквизитлари кўрсатиб ўтилган ҳолда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома нусхаси;
б) санитария ва ёнғин хавфсизлиги устидан масъул ваколатли органлар томонидан берилган хулоса ва далолатнома нусхаси (овқатланиш шохобчалари учун);
в) ходимларнинг (ошхона ишчилари, официант ва бошқалар) тиббиёт дафтарчалари (овқатланиш шохобчалари учун).
24. Грант маблағларини олиш учун тематик овқатланиш шохобчалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналишга ихтисослашган бўлиши;
б) камида битта ҳудуд (туман ёки вилоят маркази) доирасида овқатни етказиб бериш хизматига эга бўлиши;
в) бинога қулай автомобиль ва пиёда кириш йўлларига, зарур ахборот кўрсаткичларига эга бўлиши;
г) бинога ёндош ҳудуд ободонлаштирилганлиги ва тунги вақтда ёритилиши;
д) бинонинг ва унда қўлланилаётган техник жиҳоз ва ускуналар мос равишда архитектура-қурилиш нормалари ва техник меъёрларга жавоб бериши;
е) камида икки хорижий тилдаги турли дизайндаги овқат таомномаси (менюси) ва вино (ва/ёки чой, кофе, десерт) карталарига эга бўлиши.
25. Ҳар бир объектга грант олиш учун алоҳида ариза топширилади.
26. Грант маблағларини олиш учун етказиб бериш хизматлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) овқат ва озиқ-овқат ёки сувенир маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган бўлиши (бунда бошқа турдаги товарларни ҳам етказиш билан шуғулланиш мумкин);
б) товарларни буюртма қилиш ва сотиб олиш учун фаолият юритувчи онлайн портал ва унинг мобил иловасига эга бўлиши;
в) камида битта ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоят) товарларни етказиб бериши.
7-боб. Янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун гидлар ва туроператорларга грант ажратиш тартиби
27. 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар грантлар гидлар (гид-таржимон) (кейинги ўринларда — гид) ва туроператорларга янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун қуйидаги ҳажмларда ажратилади:
гидларга — ишлаб чиқиш учун 5 миллион сўм,
туроператорларга — турларни реклама ва сотиш учун 10 миллион сўм.
28. Туроператор ва гидлар грант ажратилиши учун Вазирликка ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда аризаларни қабул қилиш 2021 йил 15 декабрга қадар, уларни кўриб чиқиш 2021 йил 31 декабрга қадар амалга оширилади.
29. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) туроператор фаолияти хизматларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки гиднинг малакасини тасдиқловчи малака сертификати ёхуд вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси;
б) тур ёки экскурсиянинг асосланган харажатларни ўз ичига олган технологик харитаси;
в) янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини, шу жумладан, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали тарғиб қилиш режаси (туроператорлар учун).
30. Лойиҳалар қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши лозим:
а) янги туризм хизматлари (маҳсулотлари) турларини диверсификация қилиш;
б) янги туризм турларини ривожлантириш доирасида аввал фойдаланилмаган туризм объектлари (жойлаштириш воситаларидан ташқари) ва ресурсларини монетизация қилиш;
в) янги туризм объектида сервис хизматлари ва инфратузилмани ривожлантириш;
г) туризм хизматларини кўрсатиш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш;
д) янги туризм объектларига туристларнинг ташрифини таъминлаш;
е) қўшимча (янги) иш жойларини яратиш.
31. Вазирлик туроператор ва гидлар томонидан ишлаб чиқилган янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Давлат субсидияси ва субсидия олишга ариза топшириш тартиби
32. Давлат субсидияси ва субсидия олиш учун ариза берувчилар Вазирликка мурожаат қилади.
33. Вазирлик ариза тушган кундан бошлаб, 10 иш куни мобайнида унинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
34. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Вазирлик ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 10 иш кунига узайтириши мумкин.
Бунда қўшимча ўрганиш ҳудудларга чиқиб ўрганиш зарурати туғилганда амалга оширилади.
35. Вазирлик аризани ўрганиб чиқиб бир иш кунида давлат субсидияси ва субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини ариза берувчига қарор қабул қилинган куни юборади.
36. Давлат субсидияси ва субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирликка такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
37. Давлат субсидияси ва субсидия бериш ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги, шунингдек ариза берувчининг кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги сабабларига кўра рад этилиши мумкин.
Давлат субсидияси ва субсидия беришни ушбу Низомда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
38. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.
Бунда, янги асослар бўйича давлат субсидияси ва субсидия беришни рад этиш мумкин эмас.
39. Ушбу Низомнинг 36-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
9-боб. Грантлар учун берилган аризаларни кўриб чиқиш тартиби
40. Грант олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш ва маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида Комиссия шакллантирилади. Комиссия таркиби Вазирлик раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
41. Комиссия таркибига Вазирлик ходимлари билан бир қаторда тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари киритилиши мумкин.
42. Комиссия фаолияти очиқлик, холис баҳолаш, талабларнинг умумийлиги ва тенглик тамойиллари, масалаларни коллегиал муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш асосида олиб борилади.
43. Комиссия қарори Комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори кўпчилик овоз олиш йўли қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Комиссиянинг ишчи органи Вазирлик ҳисобланади.
44. Комиссия фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида унинг йиғилишларида оммавий ахборот воситалари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа давлат органлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
45. Комиссия ишчи органи:
Комиссия аъзоларини зарур маълумотлар билан таъминлайди;
грант олиш учун аризалар, лойиҳалар ва бошқа тегишли материалларни қабул қилади;
комиссия йиғилиши баённомалари ва қарорларини тайёрлайди;
грант олиш учун ариза берувчиларнинг йиғилишларда иштирокини ва тақдимотларини ташкил қилади.
46. Комиссия:
тушган аризаларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
Вазирликнинг Молия-иқтисодиёт бошқармаси билан келишган ҳолда лойиҳанинг қийматини белгилайди;
маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Вазирликка тақдим қилади.
47. Комиссия йиғилишлари ва қабул қилган қарорлари барча йиғилиш аъзолари имзолаган баённома билан тасдиқланади.
48. Комиссия йиғилишларида зарур ҳолларда грант маблағи ажратилиши кўриб чиқилаётган лойиҳа ташаббускорлари иштирок этишлари мумкин.
49. Комиссия ариза тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида маблағ ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарор нусхасини ариза берувчига қарор қабул қилинган куни юборади.
50. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Комиссия ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади ҳамда аризани ўрганиб чиқишни қўшимча 10 иш кунига узайтириши мумкин.
Бунда қўшимча ўрганиш лойиҳани ҳудудларга чиқиб ўрганиш зарурати туғилганда амалга оширилади.
51. Грант ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Комиссияга такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
52. Грант бериш ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги, шунингдек, ариза берувчининг кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги сабабларига кўра рад этилиши мумкин.
Грант беришни ушбу Низомда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
53. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.
Бунда янги асослар бўйича грант беришни рад этиш мумкин эмас.
10-боб. Давлат субсидияси, субсидия ва грант ажратиш тартиби
54. Давлат субсидиясини ажратиш учун Вазирлик қарор қабул қилгандан сўнг бир иш кунида Молия вазирлигига юридик шахс ва хўжалик субъекти тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилаётган маблағлар ҳисоб-китоби акс эттирилган буюртманомани тақдим этади.
55. Молия вазирлиги Вазирлик томонидан тақдим этилган буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Вазирликнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.
Бунда юридик шахслар ва хўжалик субъектларига субсидия ажратиш учун Молия вазирлиги томонидан Вазирликка белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
56. Маблағлар тушганидан сўнг Вазирлик беш иш кунида юридик шахслар ва хўжалик субъектларининг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига маблағларни ўтказади.
57. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағларнинг ажратилиши ҳамда юридик шахслар ва хўжалик субъектларига етказилишини Давлат молиявий назорати инспекцияси назорат қилади.
58. Субсидия ва грант Жамғармадан ажратилади ва Вазирлик томонидан ариза берувчиларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказилади.
Бунда грант маблағларини ариза берувчилар ҳисобрақамларига ўтказиб бериш Комиссия қарорлари асосида амалга оширилади.
59. 3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 3 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади.
Ушбу талабга меҳмонхона томонидан риоя этилиш устидан мониторинг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Қўмита томонидан амалга оширилади. Ушбу талаб таъминланмаган тақдирда, Қўмита томонидан Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритилади ва ажратилган субсидия ушбу департамент томонидан белгиланган тартибда меҳмонхонадан Давлат бюджетига қайтарилади
Бунда меҳмонхона 5 юлдузли тоифадан 4 юлдузли тоифага ҳамда 4 юлдузли тоифадан 3 юлдузли тоифага ўтганда ажратилган субсидия тўлиқ эмас, балки икки тоифа учун белгиланган маблағлар ўртасидаги фарқ Жамғармага қайтарилади.
11-боб. Якунловчи қоидалар
60. Давлат субсидияси, субсидия ва грант олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.
61. Вазирлик давлат субсидияси, субсидия ва грант тақдим этиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, Давлат бюджети ва Жамғармадан ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
62. Давлат субсидияси, субсидия ва грант маблағлари тадбиркорлик субъектларига ўтказилиши устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига Субсидия олиш учун АРИЗА ___________________________________________________________________________________________, (юридик шахснинг рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномага кўра ариза берувчининг тўлиқ номи) ___________________________________________________________________________________________ (манзил, телефон, факс, электрон почта) _______________________________________________________________ манзили бўйича рўйхатга олинган, ___________________________________________________________________________________________, (рўйхатга олиш рақами, санаси, гувоҳномани берган орган) ____________________________________________________________________________________ номидан (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) тез қуриладиган конструкциялар билан жойлаштириш воситаларини қуриш/дезинфекция, дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга ошириш/меҳмонхона биноси ва иншоотларини реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини янгилаш бўйича амалга оширилган ишлар/янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети/Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан субсидия ажратилишини сўрайман. _______________________________________________________________________________ (вилоят, туман, шаҳар, (кўча, бино рақами) манзили бўйича жойлашган Жой сони/меҳмонхона номери/дор йўли узунлиги: ___________________________________________________________________________________________ Мувофиқлик сертификати рақами ва берилган санаси: ___________________________________________________________________________________________ Ташкилотнинг почта манзили: ___________________________________________________________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили: ___________________________________________________________________________________________ Ҳисоб рақами / банк реквизитлари: ___________________________________________________________________________________________ Илова: ______ варақда. ___________________________________ _____________ (ариза берувчи лавозими, Ф.И.О.) (шахсий имзо) 20____ йил __________________
Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Ариза ______________ (ариза берувчининг номи) грант олиш учун 20____й. «____»__________ 1. Сўралаётган молиявий маблағлар орқали эришиш кўзда тутилган мақсадлар. 2. Сўралаётган грант миқдори: 3. Сўралаётган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китоби, жорий йил учун тадбирлар режаси ва молиявий режа; 4. Олинган грантдан фойдаланиш орқали олинадиган иқтисодий самара. Имзо, сана Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарорига 3-ИЛОВА
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, жисмоний тарбия-спорт объектлари ҳамда туристик хизматларни санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
сертификатлаш объектлари — жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва уларда кўрсатилаётган хизматлар, кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, жисмоний тарбия-спорт ҳамда туристларга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар мажмуи;
ариза берувчи — сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлашга ариза берган шахс;
сертификат эгаси — сертификат берилган шахс;
сертификатлаш — сертификатлаш объектининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларда белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;
санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари — санитария-гигиена жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли идоралар томонидан белгиланган меъёрлар асосида кўриладиган чоралар мажмуи;
«Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» («Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED») махсус танитиш белгиси — туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларда санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талабларининг жорий этилгани ва мавжудлигини тасдиқловчи сифат ва хавфсизлик белгиси;
«Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» («Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED») тизимининг хавфсиз объектлар ягона реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — барча сертификатлаш объектлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси ўтказиш пунктлари, авиа, темир йўл ва автовокзаллар ва давлат тасарруфидаги моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар ҳамда юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга ошириладиган бошқа маданият объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси.
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими бўйича менежер (UzSTG менежери) — сертификатлаш объекти мижозлари ва ходимларининг умумий санитария-гигиена ва эпидемиологияга қарши талаблар ҳамда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш ходимларнинг ўрта ёки юқори таркибидаги масъул ходим.
3. Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
4. Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан амалга оширилади.
5. «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» («Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED») махсус танитиш белгисидан фойдаланишга фақатгина ушбу Низомга мувофиқ Реестрга киритилган объектларга рухсат берилади. Ундан бошқа объектлар томонидан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
6. Сертификатлаш объектларида UzSTG тизимини жорий қилиш учун санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга масъул шахс тайинланган бўлиши лозим
2-боб. Сертификатлаш тартиби
7. Сертификатлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
ариза берувчи томонидан ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сертификатлаш учун ариза (кейинги ўринларда — ариза) ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни юбориш;
сертификатлашни ўтказишга шартнома тузиш;
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни ўрганиб чиқиш;
ўрганишнинг ижобий натижасига кўра сертификатни расмийлаштириш, уни рўйхатдан ўтказиш ва бериш;
сертификатланган объектларни Реестрга киритиш.
8. Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти томонидан берилган ариза берувчи ходимларнинг санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификати нусхаси.
9. Санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлашни амалга ошириш учун ариза берувчи Марказга электрон шаклда Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни юборади.
10. Сертификатлашга ариза қабул қилинган тақдирда у қабул қилинган куннинг ўзида Марказ ва ариза берувчи ўртасида сертификатлашни ўтказиш бўйича шартнома тузилади.
Сертификатлаш бўйича ишларга ҳақ тўлаш шартнома шартларига асосан ариза берувчи томонидан амалга оширилади.
Сертификатлаш бўйича ишлар (хизматлар) нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараварини ташкил қилади.
11. Сертификатлаш бўйича ишларга ҳақ тўлангандан сўнг бир иш куни мобайнида Марказ аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади ва сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ариза берувчига асосланган рад жавоби юборади.
12. Сертификат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилинганда;
Сертификатлаш аризасига илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда.
13. Сертификат бериш рад этилган тақдирда ариза берувчи рад жавобини бериш учун асос бўлган камчиликларни бартараф қилгандан сўнг бир ой муддатда аризани қайта тақдим қилиш ҳуқуқига эга. Қайта кўриб чиқиш вақтида сертификатлаш ишлари учун қайта тўлов тўланмайди.
3-боб. Сертификат бериш ва уни Реестрга киритиш
14. Сертификат бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, бланкалар Марказга бланкаларни зарур миқдорда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги буюртмасига биноан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади, зарур миқдорда Марказга етказилади ва унда сақланади.
15. Марказ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганишнинг ижобий натижасига асосан қабул қилинган қарорга мувофиқ бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловага биноан сертификатни расмийлаштиради ва уни рўйхатдан ўтказади.
Марказ ариза берувчининг тегишли тарзда ваколат берилган вакилига сертификатни имзолаб беради.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра сертификат QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда жўнатилиши мумкин.
16. Сертификатнинг амал қилиш муддати у рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 12 ойни ташкил қилади.
17. Марказ сертификатни расмийлаштириб берган куннинг ўзида сертификатлаш объекти тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади ва ариза берувчига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» («Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED») махсус танитиш белгисини тақдим қилади.
18. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ объектлар тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;
маълумотлар базасини бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида онлайн режимида янгилаб туриш.
19. Реестр электрон шаклда юритилади ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
20. Сертификат эгаси:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар ва ушбу Низом талабларига риоя қилиши;
барча манфаатдор шахслар учун сертификат билан бемалол танишиш имкониятини таъминлаши;
ўз сертификатини қўллаш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслиги;
фаолиятни тўхтатиш, қайтадан ташкил этиш ёки жойлашган жойини ёки хизмат кўрсатиш жойини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатнинг асл нусхасини илова қилган ҳолда Марказга ёзма хабар бериши лозим.
Сертификат эгаси фаолияти тугатилган, вақтинча тўхтатилган ва қайтадан ташкил этилган тақдирда сертификатнинг ҳам амал қилиши тўхтатилади.
4-боб. Сертификатланган объектнинг инспекция назорати
21. Реестрга киритилган сертификатланган объектнинг (кейинги ўринларда — объект) сертификатлаш вақтида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида инспекция назорати Марказ томонидан 12 ойда 1 марта (режага мувофиқ огоҳлантирган ҳолда) олиб борилади.
22. Марказ инспекция назоратини ўтказиш даврини белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги веб-сайтида инспекция назоратини ўтказиш режасини жойлаштиради. Инспекция назоратини ўтказиш муддати 2 иш кунини ташкил қилади.
23. Режага асосан инспекция назоратини ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби, инспекция назоратини ўтказиш муддати ва дастури тасдиқланади.
Инспекция назоратини ўтказиш комиссияси таркибига соҳага оид нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари киритилиши мажбурийдир.
24. Реестрга киритилган объектлар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларда белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида навбатдан ташқари инспекция назорати:
«яширин харидор» принципи бўйича хизматлардан фойдаланиш орқали;
Реестрга киритилган объектлар хизматидан фойдаланувчиларнинг интернет тармоғида объект тўғрисида қолдирган фикрларини таҳлил қилиш, зарур бўлганда қолдирилган фикрларни кейинчалик қайта текшириш орқали ўтказилади.
25. Комиссия ўтказилган инспекция назорати натижалари бўйича 2 кун муддатда объект маъмуриятига ва Марказга маълумот ва ҳужжатларларни тақдим этади.
Инспекция назорати натижалари салбий бўлганда, бу тўғрисида далолатномада кўрсатиб ўтилади ва Комиссия томонидан Марказга сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида таклиф киритилади.
26. Марказ 1 иш куни мобайнида Комиссия таклифига кўра сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади, бу тўғрисида Реестрга маълумотлар киритади ва сертификат эгасига билдиришнома юборади.
27. Инспекция назорати далолатномасида кўрсатилган камчиликлар объект томонидан бартараф этилган тақдирда Марказ тақдим этилган ҳужжатларлар ва жойида ўрганиш асосида 1 иш куни мобайнида олдин тузилган далолатномага қўшимча далолатнома тузади ва объектга расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ариза берувчилар ва сертификат эгалари улар томонидан тақдим қилинган аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
29. Марказ ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган, ариза берувчи ва сертификат эгаси тўғрисидаги махфий маълумотларнинг сақланишини таъминлаши керак.
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларларига мувофиқ жавоб берадилар.
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича
Субъект лар Тадбирлар Бажариш муддатилари Ариза берувчи Ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ Сертификатлаш учун электрон шаклда Марказ расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни юборади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра Сертификатлаш органи А риза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ариза берувчи ўртасида сертификатлашни ўтказиш бўйича шартнома тузади ва юборади . 1 иш куни мобайнида Аризачи Шартнома бўйича сертификатлаш ишларига ҳақ тўлайди. Шартномада белгиланган муддатда Сертификатлаш органи А риза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганиб чиқади , сертификатни расмийлаштир ади , уни рўйхатдан ўтказ ади ва сертификатни бер ади. С ертификатла н ган объектларни ягона реестрга кирит ади . 1 иш куни мобайнида
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ МАРКАЗИ» ДУК Сертификатлаш учун АРИЗА 1. _________________________________________________________________________________________, (шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган (манзил, телефон, факс, электрон почта) _______________________________________________________________________________, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида гувоҳнома: __________________________________________________________________________________________, (рўйхатдан ўтиш рақами, сана, гувоҳномани берган орган номи) _______________________________________________________________________________ шахс номидан, (ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) ____________________________________________________________________ манзил бўйича туристларга (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) кўрсатиладиган қуйидаги соҳаларда: а) жойлаштириш воситаси: _____________________________________________________________________ (жойлаштириш воситасининг тури ва номи, номер ва жойлар миқдори) б) автотранспорт хизматлари:____________________________________________________________________ (транспорт воситаси сони, тури ва давлат рақами) в) умумий овқатланиш объекти:__________________________________________________________________ (овқатланиш объекти тури ва жойлар сони) г) бошқа туристик объект:______________________________________________________________________ (объект тури) ___________________________________________________________________________________________ (мулк мақоми тўғрисида ҳужжатлар/ижара шартномаси бўйича фойдаланилади) хизматлари __________________________________________________________________________________ (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар) ________________________________________________________ да белгиланган талабларга мувофиқлигини маълум қилади ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларга ушбу хизматларнинг мувофиқлигини сертификатлашни сўрайди; 2. Сертификатлашни ўтказишда иштирок этадиган ариза берувчининг жавобгар шахси ___________________________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта) 3. Ариза берувчи сертификатлашнинг қонунчилик томонидан белгиланган барча шартларини бажариши ва сертификатлашни ўтказиш бўйича барча харажатларни тўлаши лозим. 4. Аризага зарур ҳужжатларлар ва маълумотлар _____ варақда илова қилинади. _____________________________________________ (ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) _______________________ (имзо) 20 ____ йил ______________ (сана)
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Сертификатлаш объектини санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талабларини бажарганлигини тасдиқловчи маълумотлар __________________________________________________________________________________________________ (сертификатлаш объектининг номи) Т/р Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларлар талаблари Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларнинг бажарилганлиги тўғрисида маълумот Тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар 1. 2. 3. 4. Ташкилот раҳбари : __________________ (шахсий имзо) ____________________________________________ (Ф.И. О .) 20__ йил ____ ______________ (сана)
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(бланканинг босмахона рақами) Ўзбекистон Республикаси сертификатлаш миллий тизими Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК СЕРТИФИКАТИ (мувофиқлик белгиси) Рўйхатдан ўтказиш рақами №:____________________________ рўйхатга олиш санаси:_______________ ___________________ гача амал қилади _________________________________________________________________________ манзилда жойлашган, (сертификат эгасининг номи ва манзили) ___________________________________________________________________________________________ (сертификатлаш объекти номи ва тури) _____________________________________________________________________ томонидан кўрсатилаётган (сертификат эгасининг номи ва манзили) меҳмонхона/транспорт/овқатланиш/бошқа туристик хизматларнинг _________________________ да белгиланган (техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатларлар) талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди. Сертификат:_______________________________________________________________________ га тааллуқли. (номерлар ва жойлар сони /транспорт воситаси тури/овқатланиш объекти тури ва жойлар сони) Қўшимча маълумотлар _______________________________________________________________________. Сертификат __________________________________________________________________ асосида берилган. (Марказ қарорининг рақами ва санаси) Марказ раҳбари _________________ _______________________________ (шахсий имзо) (Ф.И.О.)
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
«Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» («Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» махсус танитиш белгиси
Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиения жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Объектлар ягона реестрига киритиладиган
1. Ариза берувчининг номи. 2. Ариза берувчининг почта манзили (жойлашган жойи). 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами. 4. Ариза берувчининг вакили тўғрисида маълумот (Ф.И. О ., телефон рақами, электрон почта манзили). 5. Ариза берувчига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати рақами ва берилган сана.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Хавфсиз туризм жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) вазифалари ва фаолияти йўналишларини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузурида юридик шахс мақомисиз, туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий туристларга санитария-эпидемиологик хавфсизлик талаблари асосида кўрсатиладиган хизматлар мажмуини ўз ичига олган тизим;
даволаниш ҳаражатларини қоплаб бериш учун компенсация — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператор томонидан «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими талабларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус (КОРОНАВИРУС (COVID-19)) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўловларини тўлаб бериш;
туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш — «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагент томонидан туристик хизматларни кўрсатиш шартномасида белгиланган хизматларни тақдим қилмаслик ёки қисман тақдим қилмаслик, шунингдек, туроператор ва (ёки) турагент банкрот деб эътироф этилиши оқибатида вақтинча бўлиш мамлакатида қолиб кетган туристларга ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
турист — белгиланган тартибда «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ёки турагент билан хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс;
хорижий турист — Ўзбекистон Республикаси резидентлари — туроператор орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик хизматлардан фойдаланувчи хорижий мамлакат фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдигани фуқаролиги бўлмаган шахс.
4. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасига ва (ёки) Ўзбекистон Республикасидан форс-мажор ҳолатларда фуқароларни олиб кириш ва (ёки) олиб чиқиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
5. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
«Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими доирасида жорий этилаётган ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтиш учун тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўловлар;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
«чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамғармага тушадиган маблағлар Вазирлик томонидан тақдим этилган аризага асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақаларида жамланади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида коронавирус (КОРОНАВИРУС (COVID-19)) инфекцияси билан зарарланган хорижий туристларга даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун компенсация тўловларини амалга ошириш учун;
б) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагент банкрот деб эътироф этилиши оқибатида туристик маҳсулотни сотиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги натижасида вақтинча бўлиш мамлакатида қолиб кетган туристларга молиявий ёрдам кўрсатиш;
в) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагент томонидан туристик хизматларни кўрсатиш шартномасида белгиланган хизматларни тақдим қилмаслик ёки қисман тақдим қилмаслик натижасида вақтинча бўлиш мамлакатида қолиб кетган туристларга ёрдам кўрсатиш.
4-боб. Компенсация олишга ариза топшириш ва ажратиш тартиби
8. Компенсация тўлови қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
хорижий турист Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператор ёки турагент томонидан ташкил қилинган саёҳат доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлиши;
саёҳат ташкил қилувчи туроператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар фақат «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизимига кирган туризм ва ёндош инфратузилма объектларида ташкил қилиниши ҳамда тизим талабларига риоя қилган бўлиши лозим.
9. Туроператор хорижий туристда коронавирус (COVID-19) инфекцияси аниқланганда, саёҳат давомида хорижий турист ташриф буюрган объект (жой)лар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни шакллантириши шарт.
Туроператор коронавирус (COVID-19) инфекцияси аниқланган хорижий турист ташриф буюрган объект (жой)лар тўғрисидаги тўлиқ маълумотни бир кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органларига тақдим қилади.
10. Саёҳат давомида коронавирус (COVID-19) инфекцияси билан зарарланган хорижий туристларнинг даволаниш харажатларини қоплашга компенсация олиш учун туроператор Вазирликка ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Аризада туроператорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили кўрсатилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
туроператор ва хорижий турист ёки хорижий ҳамкор ташкилот ўртасида Ўзбекистонда туристик хизматлар кўрсатилиши тўғрисидаги шартнома нусхаси ва ваучер;
хорижий туристнинг паспорт нусхаси;
тиббиёт муассасасининг касалликка чалинганлик бўйича хулосаси (турист қайси вақтда касалликка чалинганлиги тўғрисида);
тиббиёт муассасасига ётқизилганини тасдиқловчи ҳужжат, муассасанинг манзили, СТИР, ҳисоб рақами ва тижорат банки реквизитлари.
11. Туроператор аризани хорижий турист тиббиёт муассасасига ётқизилган кундан бошлаб уч кун мобайнида Вазирликка топшириши шарт.
Хорижий турист Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетганидан сўнг хорижий мамлакат тиббиёт муассасаларининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси билан зарарланганлигини ва даволанганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари компенсация мақсадида қабул қилинмайди.
12. Туроператор ёки турагент компенсация олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига масъул ҳисобланади.
13. Вазирлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида унинг ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган талабларга мослигини ўрганади.
14. Вазирлик аризани ўрганиб чиқиб бир иш кунида компенсация ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва натижаси бўйича туроператорни қарор қабул қилинган куни хабардор қилади.
15. Компенсация ажратиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатиб ўтилган рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида юборилади.
Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб уч иш кунида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
16. Компенсация бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:
ушбу Низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим қилинмаганлиги;
ариза берувчининг ушбу Низомниг 8-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Компенсация беришни ушбу Низомда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.
17. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб икки иш кунида Вазирлик томонидан қайта кўриб чиқилади.
Бунда янги асослар бўйича компенсация беришни рад этиш мумкин эмас.
18. Компенсация Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилади ва компенсация ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунида Вазирлик томонидан тиббиёт муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
5-боб. Захира қилинган маблағларни шакллантириш тартиби
19. «Чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагент Қўмитага 15 минг АҚШ долларига тенг миқдоридаги маблағларни Жамғармага захирага қўйиш юзасидан ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар нусхаси;
банк ҳисобрақамлари, электрон почта манзили тўғрисидаги маълумотлар.
20. Захира қилинган маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида маблағлар захира қилинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида туроператор ёки турагент ва Қўмита ўртасида шартнома тузилади.
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
шартноманинг амал қилиш муддати;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ушбу Низомнинг 7-банди «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган мақсадлар учун захира қилинган маблағлардан фойдаланиш, улар ўрнини тўлдириш тартиби ва муддатлари;
шартномани бекор қилиш ва захира қилинган маблағларни қайтариш тартиби ва муддатлари.
21. Қўмита захира қилинган маблағларни Жамғарманинг хорижий валютадаги ҳисоб рақамида жамғариб боради.
22. Туроператор ва турагентнинг лицензияси амал қилиши тўхтатилган ва бекор қилинган тақдирда, Қўмита захира қилинган маблағлар 3 иш куни мобайнида туроператор ва турагентга қайтарилишини таъминлайди.
6-боб. Туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш тартиби
23. Қуйидагилар туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун маблағлар ажратишга асос бўлади:
а) вақтинча бўлиш мамлакатидан туристларни транспорт (авиа, темир йўл, сув транспорти ва автотранспорт) воситалари орқали энг мақбул ва энг қисқа вақтда ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариш;
б) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагент банкрот деб эътироф этилиши оқибатида туристик маҳсулотни сотиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги натижасида вақтинча бўлиш мамлакатида қолиб кетган туристларга шартномада белгиланган хизматларни кўрсатиш;
в) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагент томонидан туристик хизматларни кўрсатиш шартномасида белгиланган хизматларни тақдим қилмаслик ёки қисман тақдим қилмаслик натижасида вақтинча бўлиш мамлакатида қолиб кетган туристларга шартномада белгиланган хизматларни кўрсатиш.
24. Туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш туроператор ёки турагент билан туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган туристга кўрсатилади.
25. Қўмита турист (ёки ваколатли вакил), туроператор ёки турагент мурожаатига асосан хизмат кўрсатган туроператор ёки турагентнинг захира қилинган маблағлари ҳисобидан шошилинч ёрдам кўрсатади.
26. Мурожаатда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
а) туристнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар бўлса);
б) турист жойлашган жойнинг манзили;
в) туристик маҳсулотни сотиш тўғрисидаги шартнома реквизитлари (сана, рақами ва туроператор ва (ёки) турагентнинг номи;
д) мурожаат этувчининг алоқа қилинадиган маълумотлари (телефон рақами ва (ёки) электрон почта манзили);
г) туроператор ёки турагент туризм маҳсулотини сотиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини, унга кирган туризм хизматларининг тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлигини тасдиқловчи ҳолатлар (фактлар).
27. Қўмита ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ мурожаатда мавжуд бўлган маълумотларнинг тўғрилигини хизмат кўрсатувчи туроператор ёки турагентни жалб қилган ҳолда текширади.
Захира қилинган маблағлардан фойдаланиш ҳолатлари юзага келганда ва туристга хизмат кўрсатган туроператор ёки турагент билан алоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда, Қўмита бир иш кунида туристга хизмат кўрсатган туроператор ёки турагентни ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатдаги дипломатик ваколатхонасини ёзма ёки электрон шаклда туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
28. Қўмита мурожаат қилувчидан туристик маҳсулотга киритилган хизматлар бўйича бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.
29. Қўмита мурожаат олинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай туристга шошилинч ёрдам кўрсатиш ёки уни тақдим этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш кунида турист ва хизмат кўрсатган туроператор ёки турагент хабардор қилинади.
30. Туристга шошилинч ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги асослар бўйича қабул қилинади:
а) мурожаатда ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган маълумотларнинг мавжуд эмаслиги;
б) мурожаатда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар аниқланиши;
в) шошилинч ёрдам кўрсатиш учун асос йўқлигини кўрсатадиган ҳолатлар аниқланиши;
г) ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланиши.
31. Ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
32. Туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни молиялаштириш Жамғарма маблағлари ҳисобидан транспорт ва (ёки) жойлаштириш воситалари учун тўловлар ва туристга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа хизматлар учун бундай хизматларни тақдим этадиган учинчи шахсларга ёки турист (ваколатли вакил)нинг Ўзбекистон Республикасида очилган халқаро пластик картасига тўлаш шаклида амалга оширилади.
33. Жамғармадан ажратиладиган тўловлар миқдори туристларга шошилинч ёрдам кўрсатишнинг ҳақиқий харажатлари асосида белгиланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
34. Вазирлик компенсация тақдим этиш, туристларга шошилинч ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, Жамғармадан ажратилган маблағларнинг етказилиши юзасидан масъул ҳисобланади.
35. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
36. Вазир ва бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
37. Вазирлик Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
38. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари кейинчалик ушбу Низомда, шунингдек, Вазирлик рахбарининг қарорига мувофиқ назарда тутилган тартибда ва мақсадларда фойдаланиш учун миллий валютада (захира қилинган маблағлар бундан мустасно) жамғариб бориладиган ғазна ҳисоб варағида қолади.
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғимни ундириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғим ундириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
туристик зона (туристик-рекреацион зона, эркин туристик зона, кичик туристик зона, махсус туристик зона) — муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, шунингдек, туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд;
Туристик зона дирекцияси — Туристик зонанинг фаолият кўрсатиши ва бошқарилишини таъминлаш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ёки Туристик зона дирекцияси ваколатлари берилган бошқарув компанияси;
туристик зона йиғими — Ўзбекистон Республикаси туристик зоналарига автотранспорт воситалари билан кириш учун юридик ва жисмоний шахслардан Туристик зона дирекцияси томонидан белгиланган миқдорларда ундириладиган йиғим;
хизмат кўрсатиш пункти — туристик зона ҳудудига кириш учун транспорт воситаларидан туристик зона йиғимини ундириш мақсадида ташкил этилган, автотураргоҳи мавжуд бўлган ҳамда «Tourism Zone» махсус белгиси билан жиҳозланган махсус пункт;
Туристик зона дирекцияси махсус ҳисоб рақами — Туристик зона дирекциясига туристик зона йиғимидан тушадиган маблағларни жамлаш учун очиладиган махсус ҳисоб рақами.
2-боб. Туристик зона ҳудудига кириш учун тўловларни амалга ошириш тартиби
3. Туристик зона йиғимини ундириш учун Туристик зона дирекцияси томонидан туристик зонага кириш нуқтасида миллий валютада тўловларни қабул қилувчи хизмат кўрсатиш пункти ташкил қилинади.
4. Туристик зона дирекцияси хизмат кўрсатиш пунктида қуйидагиларни таъминлаши шарт:
хизмат кўрсатиш пунктининг куну тун фаолият олиб бориши;
автотураргоҳ бўлиши;
йўл қисмини тўсиб турувчи шлагбаум бўлиши;
ахборот ва йўл ҳаракати қоидалари белгилари ўрнатилиши;
туристик зона йиғим суммалари ва уларни тўлаш тартиби ҳақидаги маълумотларни давлат тилида, рус ва инглиз тилларида кўринарли тарзда жойлаштириш ва бошқалар.
Туристик зона дирекцияси туристик зона йиғими тўловини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган мобил тўлов дастури ишлаб чиқилишини ёки мавжуд шу каби дастурга уланишни ҳамда уни халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашни таъминлайди.
5. Ўзбекистон Республикаси туристик зоналарига кириш учун туристик зона йиғими:
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларидан;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситаларидан (Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф буюрган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситалари бундан мустасно) миллий валютада ундирилади.
6. Туристик зона йиғими қонунчиликда белгиланган тартибда нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда, шу жумладан, мобил тўлов воситалари орқали тўланади.
7. Хизмат кўрсатиш пункти фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассага ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
8. Туристик зона йиғимини қабул қилиш талон асосида, фискал хотирали назорат-касса машинаси ёки пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали чекини берган ҳолда туристик зонага киришда белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади.
9. Туристик зона йиғими олдиндан мобил тўлов дастурлари орқали тўланган тақдирда, туристик зонага киришда ушбу тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи маълумот кўрсатилади.
3-боб. Туристик зона ҳудудига бепул кириш ёки имтиёзли кириш ҳуқуқи
10. Туристик зона ҳудудига киришда қуйидаги транспорт воситалари йиғимдан озод қилинади:
белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси);
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф буюрган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситалари;
аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, оқова сув ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситалари;
алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг почта жўнатмалари;
тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситалари;
тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситалари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситалари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 тоифадаги автотранспорт воситалари;
етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари,
дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари;
электр транспортлари (электромобиллар);
туристик зона ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳамда ушбу ҳудудда меҳнат фаолиятини олиб борувчи ишчи ва ходимларнинг автотранспорт воситалари;
давлат органларининг хизмат автомашиналари.
Туристик зона дирекцияси ушбу тоифадаги транспорт воситаларининг ўтишини таъминлайдиган «очиқ пункт» ўрнатилишини ва ушбу тоифадаги транспорт воситаларининг ўтиш ҳисоби алоҳида қайд этилиб борилишини таъминлайди.
11. Туристик зона ҳудудига имтиёзли (чегирмали) асосларда кириш фақат туристик зона иштирокчилари (резидентлари) автомототранспорт воситаларига татбиқ этилади.
4-боб. Туристик зона йиғими миқдорини белгилаш ва маблағлардан фойдаланиш тартиби
12. Туристик зона йиғимининг миқдори Туристик зона дирекцияси томонидан туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда ҳар йили 1 ноябрь кунига қадар кейинги йил учун белгиланади.
Туристик зона йиғимининг миқдори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилиши шарт.
13. Туристик зона йиғими миқдори қуйидаги шаклларда тасдиқланади:
кунлик;
ҳафталик;
ойлик;
йиллик.
Туристик зона йиғими куннинг вақти, ҳафтанинг куни ёки йилнинг ойига, туристик мавсумга ва транспорт тоифасига қараб табақалаштирилган тўлов шаклида жорий этилиши ҳам мумкин.
14. Туристик зона йиғими Туристик зона дирекцияси махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Туристик зона йиғими маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) туристик зонанинг экологик ҳолатини яхшилаш, дарахтлар экиш;
б) чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш;
в) экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллар ва маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда туристик инфратузилмани (йўл-кўрсаткичлар, замонавий чиқинди ташлаш нуқталари ва бошқалар) ривожлантириш;
г) туристик зонасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш;
д) туризм зонада электр транспортларидан фойдаланишни ривожлантириш ва рағбатлантириш;
е) туристик зонанинг инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш.
5-боб. Якунловчи қоида
15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 октябрь,
602-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
NIZOM
SERTIFIKATLASH SXEMASI
MAʼLUMOTLAR
NIZOM
NIZOM
Koronavirus pandemiyasi tufayli yuzaga kelgan iqtisodiy vaziyatda turizm sohasi subyektlarini qoʻllab-quvvatlash va turizm infratuzilmasini rivojlantirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasining salbiy taʼsirini kamaytirish uchun turizm sohasini qoʻllab-quvvatlashga doir kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi PF-6002-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm sohasini sanitariya-epidemiologik xavfsizlikning kuchaytirilgan rejimi talablariga qatʼiy rioya qilgan holda rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-iyundagi PQ-4755-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar berishning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Turizm sohasining alohida subyektlari faoliyati bilan bogʻliq xarajatlarni qisman kompensatsiya qilish va xoʻjalik subyektlarining epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplashning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Xavfsiz turizm jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida turistik zonalarga avtotransport vositalari bilan kirish uchun yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi:
a) har oy yakuni bilan keyingi oyning 20-kuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasining salbiy taʼsirini kamaytirish uchun turizm sohasini qoʻllab-quvvatlashga doir kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi PF-6002-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm sohasini sanitariya-epidemiologik xavfsizlikning kuchaytirilgan rejimi talablariga qatʼiy rioya qilgan holda rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-iyundagi PQ-4755-son qarori hamda mazkur qarorga muvofiq tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan mablagʻlar hisob-kitobi asosida keyingi oy uchun ajratilishi rejalashtirilayotgan mablagʻlar boʻyicha buyurtmanomani Moliya vazirligiga taqdim qilib borsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Turizm va madaniy meros vazirligining buyurtmanomasiga binoan har oyning yakuniga qadar buyurtmanomada keltirilgan mablagʻlarni Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga hisobiga oʻtkazsin;
b) bir oy muddatda oʻzining rasmiy veb-sahifasida subsidiya, davlat subsidiyasi va grant olganlar soni hamda taqdim etilgan mablagʻlar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yangilab borilishini taʼminlasin.
4. Belgilansinki:
a) turistik zonada zamonaviy avtoturargoh tashkil etish, unga kirishda toʻlov operatsiyalarini amalga oshirish va tekshirib borish uchun moʻljallangan dasturiy-apparatli taʼminot majmuasi va uning toʻliq joriy qilinishi va ishlashi uchun zarur boʻlgan uskunalarni oʻrnatish mahalliy budjet manbalari hisobiga qoplanadi;
b) turistik zonaga kirishdan tushgan mablagʻlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:
80 foizi — Turistik zona direksiyasi maxsus hisobraqamiga;
20 foizi — mahalliy budjet hisobraqamiga oʻtkaziladi.
Bunda, turistik zonada zamonaviy avtoturargoh tashkil etish va unga kirishda toʻlov operatsiyalarini amalga oshirish uchun moʻljallangan dasturiy-apparatli taʼminot majmuasini oʻrnatishga oid xarajatlar qoplangandan soʻng turistik zonaga kirishda tushadigan mablagʻlarning 100 foizi Turistik zona direksiyasi maxsus hisobiga yoʻnaltiriladi.
v) Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi “Turizm xizmatlarini sertifikatlash markazi” DUK, istisno tariqasida, turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyenik xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash faoliyati bilan shugʻullanishga akkreditatsiya qilinmaydi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qaroriga 1-ILOVA
Turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar berishning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobiga subsidiyalar ajratishning vaqtinchalik tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
subsidiya — turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalarining Jamgʻarmadan tadbirkorlik faoliyatini ragʻbatlantirish uchun ajratilgan mablagʻlar;
turoperator — turistik mahsulotlarni shakllantirish, ilgari surish va realizatsiya qilish yuzasidan turistik faoliyat bilan shugʻullanadigan yuridik shaxs — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti;
turagent — turistik mahsulotni ilgari surish va realizatsiya qilish uchun turizm faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik yoki jismoniy shaxs — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti;
joylashtirish vositalari — mehmonxonalar, turistik bazalar va majmualar, dam olish uylari va zonalari, pansionatlar, kempinglar, motellar, mehmon uylari, oʻtov va chodirli oromgohlar, sanatoriylar hamda mehmonxona xizmatlari (joylashtirish boʻyicha xizmatlar) koʻrsatiladigan boshqa obyektlar, shuningdek, joylashtirish vositasi sifatida tunab qolish uchun jihozlangan yer usti transporti;
3. Subsidiyalar quyidagilarga:
turoperatorlarga — avia va temir yoʻl chiptalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun;
joylashtirish vositalari — joylashtirish xizmatlari (mehmonxona xizmatlari) uchun ajratiladi.
4. Turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalari har oy yakuni bilan (kelgusi oyning 10-kuniga qadar) subsidiyalar ajratilishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) maʼlumotlar taqdim etadi.
5. Turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalari arizani topshirish vaqtida qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi kerak va faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi lozim.
2-bob. Avia va temir yoʻl chiptalari xarajatlarining bir qismini qoplash boʻyicha turoperatorlarga subsidiyalar ajratish tartibi
6. Subsidiya kirish turizmini qayta tiklash boshlanganidan eʼtiboran 2020-yil 31-dekabrgacha ajratiladi.
7. Subsidiya quyidagi shartlarda beriladi:
a) xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar (xorijiy turistlar) uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi joylashtirish vositalarida kamida 5 kecha tunashni oʻz ichiga olgan turni tashkil qilish;
b) har bir turistik guruh kamida 10 nafar xorijiy turistlardan iborat boʻlishi.
8. Subsidiya har bir tashkil qilingan tur uchun sotib olingan avia va temir yoʻl chiptalarining umumiy qiymatining 30 foizi miqdorida ajratiladi.
9. Turoperator subsidiya olish maqsadida Vazirlikka ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
10. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) avia va temir yoʻl chiptalari toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
b) Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan joylashtirish vositalarida turistlarga koʻrsatilgan xizmatlar uchun tuzilgan shartnomalar boʻyicha haq toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari (kassa cheklari, bajarilgan ishlar dalolatnomalari va boshqalar);
v) turistik vaucherlarning nusxalari;
g) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq hisobot shakli.
4-bob. Joylashtirish xizmatlari (mehmonxona xizmatlari) uchun joylashtirish vositalariga subsidiyalar ajratish tartibi
16. Joylashtirish xizmatlari (mehmonxona xizmatlari) uchun joylashtirish vositalariga subsidiyalar 2020-yil 1-iyundan 2021-yil 31-dekabrgacha ajratiladi.
17. Subsidiyalar joylashtirish xizmatlari (mehmonxona xizmatlari) narxining 10 foizi miqdorida ajratiladi.
Bunda joylashtirish xizmatlari (mehmonxona xizmatlari)ga nomer (joy) narxiga kiritiladigan xizmatlar hisobga olinadi hamda joylashtirish vositasi tomonidan koʻrsatilgan qoʻshimcha xizmatlar (bar xizmati, restoran xizmati va boshqalar) kiritilmaydi.
Joylashtirish vositasi har bir tashrif buyuruvchi haqidagi maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan maxsus elektron dastur (“E-MEHMON”)ga kiritish chogʻida u joylashgan nomer (joy) narxini qoʻshimcha ravishda kiritib borishi shart.
18. Subsidiya olish uchun joylashtirish vositalari Vazirlikka ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda mablagʻ ajratilishi toʻgʻrisidagi ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
19. Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
a) joylashtirish vositasida joylashtirish xizmatlari koʻrsatilgan tashrif buyuruvchilar roʻyxati va ularga koʻrsatilgan joylashtirish xizmatlari hajmi toʻgʻrisida maʼlumot;
b) joylashtirish xizmatlari koʻrsatish shartnomalari (invoys) va/yoki joylashtirish xizmatlariga haq toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
v) nomer (joy) narxini shakllantirish tartibini belgilovchi joylashtirish vositasining ichki qoidalari nusxasi.
20. Vazirlik joylashtirish vositalarida tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatilganligining haqqoniyligini avtomatlashtirilgan maxsus elektron dastur (“E-MEHMON”) orqali tekshiradi.
5-bob. Arizalarni koʻrib chiqish tartibi
21. Vazirlik ariza olingan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida hujjatlarning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini tekshiradi.
22. Arizani oʻrganib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, Vazirlik ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi hamda arizani oʻrganib chiqishni qoʻshimcha 5 kalendar kunga uzaytirishi mumkin.
Bunda qoʻshimcha oʻrganish hududlarga chiqib oʻrganish zarurati tugʻilganda amalga oshiriladi.
23. Arizani oʻrganib chiqqandan soʻng, bir ish kuni mobaynida subsidiyalarni ajratish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Qarorning nusxasi qabul qilingan kunda ariza beruvchiga yuboriladi.
24. Subsidiya ajratish rad etilgan taqdirda, rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatib oʻtilgan qaror ariza beruvchiga ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida yuboriladi.
Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab koʻpi bilan ikki hafta muddatda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklar bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Vazirlikka takroran ariza bilan murojaat qilish huquqiga ega.
25. Subsidiya berish quyidagi asoslarga koʻra rad etilishi mumkin:
a) ushbu Nizomning 10 , 15 va 19-bandlarida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar taqdim qilinmagan yoki toʻliq hajmda taqdim qilinmaganligi;
b) taqdim qilingan hujjatlarning notoʻgʻriligi;
v) ushbu Nizomning 11-bandida belgilangan turistlar soni limitining tugashi;
g) ushbu Nizomning 6 va 16-bandlarida belgilangan mablagʻlar ajratish muddatining tugashi.
Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etish mumkin emas.
26. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida Vazirlik tomonidan qayta koʻrib chiqiladi.
Bunda yangi asoslar boʻyicha subsidiya berishni rad etish mumkin emas.
27. Ushbu Nizomning 24-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat tugagandan keyin taqdim qilingan ariza yangidan berilgan ariza hisoblanadi.
28. Ushbu Nizomning 24-bandi “v” va “g” kichik bandlarida koʻrsatilgan sabablarga koʻra yangidan taqdim qilingan arizalar koʻrib chiqilmaydi.
29. Arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqishning yakuniy muddatlari:
avia va temir yoʻl chiptalari xarajatlarining bir qismini qoplash boʻyicha turoperatorlarning arizalarini qabul qilish 2020-yil 15-dekabrga qadar, ularni koʻrib chiqish esa 2020-yil 31-dekabrga qadar amalga oshiriladi;
joylashtirish xizmatlari (mehmonxona xizmatlari) uchun joylashtirish vositalarining arizalarini qabul qilish 2021-yil 15-dekabrga qadar, ularni koʻrib chiqish esa 2021-yil 31-dekabrga qadar amalga oshiriladi;
olib kelingan va xizmat koʻrsatilgan har bir turist uchun turoperatorlar va turagentlarning arizalarini qabul qilish kirish turizmi boshlangan kundan eʼtiboran kirib keluvchi xorijiy turistlar soni 500 mingga yetganligi eʼlon qilingan kungacha, ularni koʻrib chiqish esa kirib keluvchi xorijiy turistlar soni Vazirlik tomonidan 500 mingga yetganligi eʼlon qilingan kundan boshlab 10 kun ichida amalga oshiriladi.
6-bob. Subsidiya ajratish tartibi va muddatlari
30. Subsidiya turoperator, turagent va joylashtirish vositalariga har oy yakuni boʻyicha, ularning har oyda (oy yakuni bilan keyingi oyning 5-kuniga qadar) taqdim etadigan arizalari asosida ajratiladi.
31. Subsidiya ajratish uchun Vazirlik Moliya vazirligiga tadbirkorlik subyektlariga ajratilayotgan mablagʻlar hisob-kitobi aks ettirilgan buyurtmanomani taqdim etadi.
32. Moliya vazirligi Qoʻmita tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazadi.
Bunda tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratish uchun Moliya vazirligi tomonidan Qoʻmitaga belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.
33. Mablagʻlar oʻtkazilgandan soʻng ularni Vazirlik uch ish kunida tadbirkorlik subyektlarining ularga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklardagi hisobraqamlariga oʻtkazib beradi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
34. Subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligiga tegishli tadbirkorlik subyektlari masʼul hisoblanadi.
35. Vazirlik subsidiya berish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring olib borish, ajratilgan mablagʻlarning yetkazilishi yuzasidan masʼul hisoblanadi.
36. Subsidiya mablagʻlarining tadbirkorlik subyektlariga oʻtkazilishi ustidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
37. Taqdim etilgan maʼlumotlar sohtaligi aniqlangan hollarda Vazirlik tomonidan Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga taqdimnoma kiritiladi va ajratilgan subsidiya mazkur departament tomonidan belgilangan tartibda Davlat budjetiga qaytariladi.
38. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar berishning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligiga Subsidiya (ragʻbatlantirish subsidiya) olish toʻgʻrisida ARIZA __________________________________________________________________________________________, (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga binoan soʻrovchining toʻliq nomi) ________________________________________________________________________________ (manzil, telefon, faks, elektron pochta) __________________________________________________________________manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) _______________________________________________________________________________shaxs nomidan, (soʻrovchi rahbarining lavozimi, F.I.O.) avia va temir yoʻl chiptalari xarajatlarini qoplash uchun subsidiya; kiruvchi turistlar oqimini taʼminlovchi turoperator va turoperatorga subsidiya; joylashtirish vositalari (mehmonxona xizmatlari) uchun joylashtirish vositalariga subsidiya (tanlash lozim). __________________________________________________________________________manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) Xarajatlarni qoplashda jami: ____________ soʻm miqdorida ajratishingizni soʻrayman. Sertifikat olingan sana va raqami: ______________________________________________________________ Korxonaning joylashgan joyi (pochta manzili):_____________________________________________________ STIR raqami:________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili: _______________________________________________________________________ Hisobraqami: _______________________________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda __________________________________________ _____________ (ariza beruvchi rahbarining lavozimi, F.I.O.) (shaxsiy imzo) 20____ yil ___________________
Turoperatorlar, turagentlar va joylashtirish vositalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar berishning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 2-ILOVA
HISOBOT SHAKLI T/r Turist toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Xorijiy turistning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sayohati toʻgʻrisida maʼlumot Familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlsa) Shaxsni tasdiqlovchi hujjatdagi maʼlumotlar Xorijiy turistning kirish va chiqish sanalarini koʻrsatgan holda mamlakatda boʻlish davomiyligi Joylashtirish vositasining nomi 1 . Jami Turistik oqimni taʼminlash uchun turistik mahsulotni amalga oshirish shartnomasi doirasi ________________ soʻm xarajat qilindi, shu jumladan, transport xarajatlari ________________ soʻm T/r Respublika hududida koʻrsatilan transport xizmatlari toʻgʻrisidagi hujjatlar nomi (avia va temir yoʻl chiptasi) Xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (sanasi, raqami) Xarajatlar summasi (soʻm) 1. Jami: Taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligi va haqqoniyligi tasdiqlangan. __________________________ (lavozimi) ______________________________ (imzo) _________________________________________ (F.I.Sh.)
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qaroriga 2-ILOVA
Turizm sohasining alohida subyektlari faoliyati bilan bogʻliq xarajatlarni qisman kompensatsiya qilish va xoʻjalik subyektlarining epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplashning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom turizm sohasi subyektlarini ragʻbatlantiruvchi quyidagi chora-tadbirlarning vaqtinchalik tartibini belgilaydi:
joylashtirish vositalarining toifa olish yoki toifani oshirish uchun renovatsiya, rekonstruksiya qilish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha xarajatlarini qisman subsidiyalash;
“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimi doirasida turizm va yondosh infratuzilma obyektlarining bino va inshootlarida dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya hamda yuqumli kasalliklar paydo boʻlishining oldini olish va darajasini pasaytirishga qaratilgan epidemiyaga qarshi kurashish profilaktika tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xoʻjalik subyektlarining xarajatlarini qoplash;
xorijiy oshxona yoki alohida yoʻnalish boʻyicha ixtisoslashgan tematik ovqatlanish shoxobchalari, ovqat va oziq-ovqat mahsulotlarini yetkazib berish, shuningdek, suvenir mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha xizmatlarni tashkil etish boʻyicha loyiha tashabbuskorlariga grantlar ajratish;
gidlar va turoperatorlar uchun yangi turizm mahsulotlari va yoʻnalishlarini ishlab chiqish va targʻib qilish uchun kompensatsiya ajratish.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
davlat subsidiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) va Qurilish vazirligining namunali loyihalari asosida turizm zonalari va respublikaning qishloq joylarida tadbirkorlik subyektlari tomonidan tez quriladigan konstruksiyalar (oʻtov, konteyner, sendvich panellari) bilan joylashtirish vositalarini qurish xarajatlarining bir qismini, shuningdek, turizm va yondosh infratuzilma obyektlarining bino va inshootlarida dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya hamda yuqumli kasalliklar paydo boʻlishining oldini olish va darajasini pasaytirishga qaratilgan epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplash uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga ajratiladigan begʻaraz mablagʻlar;
subsidiya — yuridik shaxslarning joylashtirish vositalarini (keyingi oʻrinlarda — mehmonxona) toifa (yulduz) olish yoki toifani oshirish uchun bino va inshootlarni rekonstruksiya qilish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun qilingan ishlar boʻyicha xarajatlarini, shuningdek, dor yoʻllarini qurish va jihozlash xarajatlarini qisman qoplash uchun Vazirlik huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobiga ajratiladigan begʻaraz mablagʻlar;
grant — respublika hududlarida (Toshkent shahri bundan mustasno) xorijiy oshxona yoki alohida yoʻnalish boʻyicha ixtisoslashgan tematik ovqatlanish shoxobchalari, ovqat va oziq-ovqat mahsulotlarini yetkazib berish, shuningdek, suvenir mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha xizmatlarni tashkil etish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlariga hamda gidlar va turoperatorlar uchun yangi turizm mahsulotlari va yoʻnalishlarini ishlab chiqish va targʻib qilish uchun Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga ajratiladigan begʻaraz mablagʻlar;
xoʻjalik subyektlari — “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimining xavfsiz obyektlari reyestriga kiritilgan xoʻjalik subyektlari.
3. Davlat subsidiyasi, subsidiya va grant oluvchilar ularni olish uchun hujjatlarni topshirish sanasida qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi va ularning faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi lozim.
2-bob. Mehmonxonaning toifa olish yoki oshirishini subsidiyalash tartibi
4. Subsidiya qonunchilikda belgilangan tartibda joylashtirish boʻyicha xizmatlar (mehmonxona xizmatlari) koʻrsatuvchi yuridik shaxslarga mehmonxonaga toifa (yulduz) olish yoki toifani oshirish uchun mehmonxonani renovatsiya, rekonstruksiya qilish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun qilingan ishlarga ajratiladi.
Mehmonxonaga toifa (yulduz) olish yoki oshirish ishlari uchun subsidiya ajratish 2021-yil 1-iyunga qadar amalga oshiriladi.
5. Subsidiya bir marta, quyidagi miqdorlarda ajratiladi:
3 yulduzli toifadagi mehmonxonalarning har bir xonasi uchun 5 million soʻm;
4 yulduzli toifadagi mehmonxonalarning har bir xonasi uchun 10 million soʻm;
5 yulduzli toifadagi mehmonxonalarning har bir xonasi uchun 15 million soʻm.
6. Yuridik shaxs subsidiya ajratilishi uchun Vazirlikka ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda subsidiya olish toʻgʻrisidagi ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Bunda arizalarni qabul qilish 2021-yil 15-mayga qadar, ularni koʻrib chiqish 2021-yil 1-iyunga qadar amalga oshiriladi.
7. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirma;
mehmonxonaning binolari va inshootlarini renovatsiya, rekonstruksiya qilish va (yoki) moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha amalga oshirilgan ishlarni tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
Vazirlik huzuridagi “Turizm xizmatlarini sertifikatlash markazi” DUK tomonidan taqdim etilgan 3, 4 yoki 5 yulduzli mehmonxona toifasi koʻrsatilgan muvofiqlik sertifikatining nusxasi.
5-bob. Xoʻjalik subyektlariga dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya hamda yuqumli kasalliklar paydo boʻlishining oldini olish va darajasini pasaytirishga qaratilgan epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplash tartibi
17. Davlat subsidiyasi “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimining xavfsiz obyektlari reyestriga kiritilgan xoʻjalik subyektlariga dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya hamda yuqumli kasalliklar paydo boʻlishining oldini olish va darajasini pasaytirishga qaratilgan epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini toʻlik qoplash uchun ajratiladi.
18. Xoʻjalik subyekti davlat subsidiyasini olish uchun Vazirlikka ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda davlat subsidiyasini olish toʻgʻrisidagi ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Bunda arizalarni qabul qilish 2020-yil 15-dekabrga qadar, ularni koʻrib chiqish 2020-yil 31-dekabrga qadar amalga oshiriladi.
19. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
sanitariya-epidemiologiya xizmati tashkilotlari tomonidan dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya hamda yuqumli kasalliklar paydo boʻlishining oldini olish va darajasini pasaytirishga qaratilgan epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlari amalga oshirganligini tasdiqlovchi hujjatlar (shartnoma nusxasi, toʻlov cheklari/kvitansiyasi);
sanitariya-epidemiologiya xizmati tashkilotlari tomonidan tegishli xizmat koʻrsatilgan obyektning “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimining xavfsiz obyektlari reyestriga kiritilganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.
6-bob. Xorijiy oshxona yoki alohida yoʻnalish boʻyicha ixtisoslashgan tematik ovqatlanish shoxobchalari, ovqat va oziq-ovqat mahsulotlari, shuningdek, suvenir mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha xizmatlarni tashkil etish boʻyicha loyiha tashabbuskorlariga grant ajratish tartibi
20. 2020-yil 1-iyundan 2021-yil 31-dekabrga qadar tadbirkorlik subyektlariga quyidagilarni tashkil qilish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish uchun grant shaklida pul mablagʻlari ajratiladi:
respublika hududlarida (Toshkent shahri bundan mustasno) ovqat yetkazib berish xizmatiga ega xorijiy oshxona yoki alohida yoʻnalish boʻyicha ixtisoslashgan tematik ovqatlanish shoxobchalarini tashkil qilish;
ovqat va oziq-ovqat yoki suvenir mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha xizmatlarni tashkil etish.
21. Grant bitta loyiha uchun 100 mln soʻmgacha boʻlgan miqdorda ajratiladi, bunda grant miqdori loyiha qiymatining 30 foizidan oshmasligi lozim.
22. Tadbirkorlik subyektlari grant ajratilishi uchun Vazirlikka ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Bunda arizalarni qabul qilish 2021-yil 15-dekabrga qadar, ularni koʻrib chiqish 2021-yil 31-dekabrga qadar amalga oshiriladi.
23. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) ariza beruvchining nomi, STIR, hisob raqami va bank rekvizitlari koʻrsatib oʻtilgan holda tadbirkorlik subyekti sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan guvohnoma nusxasi;
b) sanitariya va yongʻin xavfsizligi ustidan masʼul vakolatli organlar tomonidan berilgan xulosa va dalolatnoma nusxasi (ovqatlanish shoxobchalari uchun);
v) xodimlarning (oshxona ishchilari, ofitsiant va boshqalar) tibbiyot daftarchalari (ovqatlanish shoxobchalari uchun).
24. Grant mablagʻlarini olish uchun tematik ovqatlanish shoxobchalari quyidagi talablarga javob berishi lozim:
a) xorijiy oshxona yoki alohida yoʻnalishga ixtisoslashgan boʻlishi;
b) kamida bitta hudud (tuman yoki viloyat markazi) doirasida ovqatni yetkazib berish xizmatiga ega boʻlishi;
v) binoga qulay avtomobil va piyoda kirish yoʻllariga, zarur axborot koʻrsatkichlariga ega boʻlishi;
g) binoga yondosh hudud obodonlashtirilganligi va tungi vaqtda yoritilishi;
d) binoning va unda qoʻllanilayotgan texnik jihoz va uskunalar mos ravishda arxitektura-qurilish normalari va texnik meʼyorlarga javob berishi;
e) kamida ikki xorijiy tildagi turli dizayndagi ovqat taomnomasi (menyusi) va vino (va/yoki choy, kofe, desert) kartalariga ega boʻlishi.
25. Har bir obyektga grant olish uchun alohida ariza topshiriladi.
26. Grant mablagʻlarini olish uchun yetkazib berish xizmatlari quyidagi talablarga javob berishi lozim:
a) ovqat va oziq-ovqat yoki suvenir mahsulotlari yetkazib berishga ixtisoslashgan boʻlishi (bunda boshqa turdagi tovarlarni ham yetkazish bilan shugʻullanish mumkin);
b) tovarlarni buyurtma qilish va sotib olish uchun faoliyat yurituvchi onlayn portal va uning mobil ilovasiga ega boʻlishi;
v) kamida bitta hudud doirasida (Qoraqalpogʻiston Respublikasi yoki viloyat) tovarlarni yetkazib berishi.
7-bob. Yangi turizm mahsulotlari va yoʻnalishlarini ishlab chiqish va targʻib qilish uchun gidlar va turoperatorlarga grant ajratish tartibi
27. 2020-yil 1-iyundan 2021-yil 31-dekabrga qadar grantlar gidlar (gid-tarjimon) (keyingi oʻrinlarda — gid) va turoperatorlarga yangi turizm mahsulotlari va yoʻnalishlarini ishlab chiqish hamda targʻib qilishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplash uchun quyidagi hajmlarda ajratiladi:
gidlarga — ishlab chiqish uchun 5 million soʻm,
turoperatorlarga — turlarni reklama va sotish uchun 10 million soʻm.
28. Turoperator va gidlar grant ajratilishi uchun Vazirlikka ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Bunda arizalarni qabul qilish 2021-yil 15-dekabrga qadar, ularni koʻrib chiqish 2021-yil 31-dekabrga qadar amalga oshiriladi.
29. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) turoperator faoliyati xizmatlarini amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi hujjat nusxasi yoki gidning malakasini tasdiqlovchi malaka sertifikati yoxud vaqtinchalik mehnat guvohnomasi;
b) tur yoki ekskursiyaning asoslangan xarajatlarni oʻz ichiga olgan texnologik xaritasi;
v) yangi turizm mahsulotlari va yoʻnalishlarini, shu jumladan, butunjahon Internet axborot tarmogʻi orqali targʻib qilish rejasi (turoperatorlar uchun).
30. Loyihalar quyidagilarga yoʻnaltirilgan boʻlishi lozim:
a) yangi turizm xizmatlari (mahsulotlari) turlarini diversifikatsiya qilish;
b) yangi turizm turlarini rivojlantirish doirasida avval foydalanilmagan turizm obyektlari (joylashtirish vositalaridan tashqari) va resurslarini monetizatsiya qilish;
v) yangi turizm obyektida servis xizmatlari va infratuzilmani rivojlantirish;
g) turizm xizmatlarini koʻrsatish sohasiga zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy qilish;
d) yangi turizm obyektlariga turistlarning tashrifini taʼminlash;
e) qoʻshimcha (yangi) ish joylarini yaratish.
31. Vazirlik turoperator va gidlar tomonidan ishlab chiqilgan yangi turizm mahsulotlari va yoʻnalishlarini, shu jumladan, ommaviy axborot vositalarida keng targʻib qilish huquqiga ega.
8-bob. Davlat subsidiyasi va subsidiya olishga ariza topshirish tartibi
32. Davlat subsidiyasi va subsidiya olish uchun ariza beruvchilar Vazirlikka murojaat qiladi.
33. Vazirlik ariza tushgan kundan boshlab, 10 ish kuni mobaynida uning ushbu Nizomda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi.
34. Arizani koʻrib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, Vazirlik ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi hamda arizani oʻrganib chiqishni qoʻshimcha 10 ish kuniga uzaytirishi mumkin.
Bunda qoʻshimcha oʻrganish hududlarga chiqib oʻrganish zarurati tugʻilganda amalga oshiriladi.
35. Vazirlik arizani oʻrganib chiqib bir ish kunida davlat subsidiyasi va subsidiya ajratish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va ushbu qaror nusxasini ariza beruvchiga qaror qabul qilingan kuni yuboradi.
36. Davlat subsidiyasi va subsidiya ajratish rad etilgan taqdirda, rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatib oʻtilgan rad etish toʻgʻrisidagi qaror ariza beruvchiga ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida yuboriladi.
Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab koʻpi bilan bir oy davomida koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Vazirlikka takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
37. Davlat subsidiyasi va subsidiya berish ushbu Nizomda koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq hajmda taqdim qilinmaganligi, shuningdek ariza beruvchining koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi sabablariga koʻra rad etilishi mumkin.
Davlat subsidiyasi va subsidiya berishni ushbu Nizomda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etish mumkin emas.
38. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida Vazirlik tomonidan qayta koʻrib chiqiladi.
Bunda, yangi asoslar boʻyicha davlat subsidiyasi va subsidiya berishni rad etish mumkin emas.
39. Ushbu Nizomning 36-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat tugagandan keyin taqdim qilingan ariza yangidan berilgan ariza hisoblanadi.
9-bob. Grantlar uchun berilgan arizalarni koʻrib chiqish tartibi
40. Grant olish uchun berilgan arizalarni koʻrib chiqish va mablagʻ ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilish maqsadida Komissiya shakllantiriladi. Komissiya tarkibi Vazirlik raisining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
41. Komissiya tarkibiga Vazirlik xodimlari bilan bir qatorda tegishli nodavlat notijorat tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari vakillari hamda soha mutaxassislari kiritilishi mumkin.
42. Komissiya faoliyati ochiqlik, xolis baholash, talablarning umumiyligi va tenglik tamoyillari, masalalarni kollegial muhokama qilish va qaror qabul qilish asosida olib boriladi.
43. Komissiya qarori Komissiya tarkibining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda haqiqiy hisoblanadi. Komissiya qarori koʻpchilik ovoz olish yoʻli qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda Komissiya raisining ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega. Komissiyaning ishchi organi Vazirlik hisoblanadi.
44. Komissiya faoliyati ochiqligini taʼminlash maqsadida uning yigʻilishlarida ommaviy axborot vositalari vakillari, tadbirkorlik subyektlari va boshqa davlat organlari vakillari ishtirok etishlari mumkin.
45. Komissiya ishchi organi:
Komissiya aʼzolarini zarur maʼlumotlar bilan taʼminlaydi;
grant olish uchun arizalar, loyihalar va boshqa tegishli materiallarni qabul qiladi;
komissiya yigʻilishi bayonnomalari va qarorlarini tayyorlaydi;
grant olish uchun ariza beruvchilarning yigʻilishlarda ishtirokini va taqdimotlarini tashkil qiladi.
46. Komissiya:
tushgan arizalarning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi;
Vazirlikning Moliya-iqtisodiyot boshqarmasi bilan kelishgan holda loyihaning qiymatini belgilaydi;
mablagʻ ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va Vazirlikka taqdim qiladi.
47. Komissiya yigʻilishlari va qabul qilgan qarorlari barcha yigʻilish aʼzolari imzolagan bayonnoma bilan tasdiqlanadi.
48. Komissiya yigʻilishlarida zarur hollarda grant mablagʻi ajratilishi koʻrib chiqilayotgan loyiha tashabbuskorlari ishtirok etishlari mumkin.
49. Komissiya ariza tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida mablagʻ ajratish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va ushbu qaror nusxasini ariza beruvchiga qaror qabul qilingan kuni yuboradi.
50. Arizani koʻrib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, Komissiya ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi hamda arizani oʻrganib chiqishni qoʻshimcha 10 ish kuniga uzaytirishi mumkin.
Bunda qoʻshimcha oʻrganish loyihani hududlarga chiqib oʻrganish zarurati tugʻilganda amalga oshiriladi.
51. Grant ajratish rad etilgan taqdirda, rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatib oʻtilgan rad etish toʻgʻrisidagi qaror ariza beruvchiga ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida yuboriladi.
Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab koʻpi bilan bir oy davomida koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Komissiyaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
52. Grant berish ushbu Nizomda koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq hajmda taqdim qilinmaganligi, shuningdek, ariza beruvchining koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi sabablariga koʻra rad etilishi mumkin.
Grant berishni ushbu Nizomda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etish mumkin emas.
53. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida Komissiya tomonidan qayta koʻrib chiqiladi.
Bunda yangi asoslar boʻyicha grant berishni rad etish mumkin emas.
10-bob. Davlat subsidiyasi, subsidiya va grant ajratish tartibi
54. Davlat subsidiyasini ajratish uchun Vazirlik qaror qabul qilgandan soʻng bir ish kunida Moliya vazirligiga yuridik shaxs va xoʻjalik subyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ajratilayotgan mablagʻlar hisob-kitobi aks ettirilgan buyurtmanomani taqdim etadi.
55. Moliya vazirligi Vazirlik tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Vazirlikning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazadi.
Bunda yuridik shaxslar va xoʻjalik subyektlariga subsidiya ajratish uchun Moliya vazirligi tomonidan Vazirlikka belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.
56. Mablagʻlar tushganidan soʻng Vazirlik besh ish kunida yuridik shaxslar va xoʻjalik subyektlarining ularga xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklaridagi hisobraqamlariga mablagʻlarni oʻtkazadi.
57. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlarning ajratilishi hamda yuridik shaxslar va xoʻjalik subyektlariga yetkazilishini Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi nazorat qiladi.
58. Subsidiya va grant Jamgʻarmadan ajratiladi va Vazirlik tomonidan ariza beruvchilarning xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklaridagi hisobraqamlariga oʻtkaziladi.
Bunda grant mablagʻlarini ariza beruvchilar hisobraqamlariga oʻtkazib berish Komissiya qarorlari asosida amalga oshiriladi.
59. 3, 4 yoki 5 yulduzli toifaga ega boʻlgan mehmonxona uchun subsidiya ajratilgan davrdan boshlab 3 yildan kam boʻlmagan muddatda mehmonxonaning kamida ushbu toifaga egaligi taʼminlanishi lozim, aks holda ajratilgan subsidiya Davlat budjetiga qaytariladi.
Ushbu talabga mehmonxona tomonidan rioya etilish ustidan monitoring Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va Qoʻmita tomonidan amalga oshiriladi. Ushbu talab taʼminlanmagan taqdirda, Qoʻmita tomonidan Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga taqdimnoma kiritiladi va ajratilgan subsidiya ushbu departament tomonidan belgilangan tartibda mehmonxonadan Davlat budjetiga qaytariladi
Bunda mehmonxona 5 yulduzli toifadan 4 yulduzli toifaga hamda 4 yulduzli toifadan 3 yulduzli toifaga oʻtganda ajratilgan subsidiya toʻliq emas, balki ikki toifa uchun belgilangan mablagʻlar oʻrtasidagi farq Jamgʻarmaga qaytariladi.
11-bob. Yakunlovchi qoidalar
60. Davlat subsidiyasi, subsidiya va grant olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligiga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi.
61. Vazirlik davlat subsidiyasi, subsidiya va grant taqdim etish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring olib borish, Davlat budjeti va Jamgʻarmadan ajratilgan mablagʻlarning yetkazilishi yuzasidan masʼul hisoblanadi.
62. Davlat subsidiyasi, subsidiya va grant mablagʻlari tadbirkorlik subyektlariga oʻtkazilishi ustidan nazorat qilish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
63. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Turizm sohasining alohida subyektlari faoliyati bilan bogʻliq xarajatlarni qisman kompensatsiya qilish va xoʻjalik subyektlarining epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplashning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligiga Subsidiya olish uchun ARIZA ___________________________________________________________________________________________, (yuridik shaxsning roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi guvohnomaga koʻra ariza beruvchining toʻliq nomi) ___________________________________________________________________________________________ (manzil, telefon, faks, elektron pochta) _______________________________________________________________ manzili boʻyicha roʻyxatga olingan, ___________________________________________________________________________________________, (roʻyxatga olish raqami, sanasi, guvohnomani bergan organ) ____________________________________________________________________________________ nomidan (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) tez quriladigan konstruksiyalar bilan joylashtirish vositalarini qurish/dezinfeksiya, dezinseksiya, deratizatsiya hamda yuqumli kasalliklar paydo boʻlishining oldini olish va darajasini pasaytirishga qaratilgan epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirish/mehmonxona binosi va inshootlarini rekonstruksiya qilish va moddiy-texnika bazasini yangilash boʻyicha amalga oshirilgan ishlar/yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarning bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjeti/Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan subsidiya ajratilishini soʻrayman. _______________________________________________________________________________ (viloyat, tuman, shahar, (koʻcha, bino raqami) manzili boʻyicha joylashgan Joy soni/mehmonxona nomeri/dor yoʻli uzunligi: ___________________________________________________________________________________________ Muvofiqlik sertifikati raqami va berilgan sanasi: ___________________________________________________________________________________________ Tashkilotning pochta manzili: ___________________________________________________________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili: ___________________________________________________________________________________________ Hisob raqami / bank rekvizitlari: ___________________________________________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda. ___________________________________ _____________ (ariza beruvchi lavozimi, F.I.O.) (shaxsiy imzo) 20____ yil __________________
Turizm sohasining alohida subyektlari faoliyati bilan bogʻliq xarajatlarni qisman kompensatsiya qilish va xoʻjalik subyektlarining epidemiyaga qarshi kurashish profilaktik tadbirlarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan xarajatlarini qoplashning vaqtinchalik tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga 2-ILOVA
Ariza ______________ (ariza beruvchining nomi) grant olish uchun 20____y. “____”__________ 1. Soʻralayotgan moliyaviy mablagʻlar orqali erishish koʻzda tutilgan maqsadlar. 2. Soʻralayotgan grant miqdori: 3. Soʻralayotgan mablagʻlarning asoslangan hisob-kitobi, joriy yil uchun tadbirlar rejasi va moliyaviy reja; 4. Olingan grantdan foydalanish orqali olinadigan iqtisodiy samara. Imzo, sana F.I.O.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qaroriga 3-ILOVA
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom joylashtirish vositalari, transport, umumiy ovqatlanish obyektlari va koʻngilochar, maʼrifiy, ishbilarmonlik, jismoniy tarbiya-sport obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
sertifikatlash obyektlari — joylashtirish vositalari, transport, umumiy ovqatlanish obyektlari va ularda koʻrsatilayotgan xizmatlar, koʻngilochar, maʼrifiy, ishbilarmonlik, jismoniy tarbiya-sport hamda turistlarga xizmat koʻrsatuvchi boshqa obyektlar, turistik faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlar, ekskursiya xizmatlari koʻrsatuvchi tashkilotlar majmui;
ariza beruvchi — sertifikatlash obyektini sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlashga ariza bergan shaxs;
sertifikat egasi — sertifikat berilgan shaxs;
sertifikatlash — sertifikatlash obyektining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlarda belgilangan talablariga muvofiqligini tasdiqlash boʻyicha faoliyat;
sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari — sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha vakolatli idoralar tomonidan belgilangan meʼyorlar asosida koʻriladigan choralar majmui;
“Oʻzbekiston. Xavfsiz sayohat kafolatlangan” (“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED”) maxsus tanitish belgisi — turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarda sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablarining joriy etilgani va mavjudligini tasdiqlovchi sifat va xavfsizlik belgisi;
“Oʻzbekiston. Xavfsiz sayohat kafolatlangan” (“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED”) tizimining xavfsiz obyektlar yagona reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — barcha sertifikatlash obyektlari hamda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi oʻtkazish punktlari, avia, temir yoʻl va avtovokzallar va davlat tasarrufidagi moddiy madaniy meros obyektlari, muzeylar, teatrlar hamda yuritilishi Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi tomonidan amalga oshiriladigan boshqa madaniyat obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning axborot bazasi.
“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimi boʻyicha menejer (UzSTG menejeri) — sertifikatlash obyekti mijozlari va xodimlarining umumiy sanitariya-gigiyena va epidemiologiyaga qarshi talablar hamda shaxsiy gigiyena qoidalariga rioya qilishlarini nazorat qilish xodimlarning oʻrta yoki yuqori tarkibidagi masʼul xodim.
3. Sertifikatlash obyektini sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash ixtiyoriy ravishda amalga oshiriladi.
4. Sertifikatlash obyektini sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi “Turizm xizmatlarini sertifikatlash markazi” DUK (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan amalga oshiriladi.
5. “Oʻzbekiston. Xavfsiz sayohat kafolatlangan” (“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED”) maxsus tanitish belgisidan foydalanishga faqatgina ushbu Nizomga muvofiq Reyestrga kiritilgan obyektlarga ruxsat beriladi. Undan boshqa obyektlar tomonidan foydalanish qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi.
6. Sertifikatlash obyektlarida UzSTG tizimini joriy qilish uchun sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish boʻyicha malaka sertifikatiga ega masʼul shaxs tayinlangan boʻlishi lozim
2-bob. Sertifikatlash tartibi
7. Sertifikatlash ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi va quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:
ariza beruvchi tomonidan ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq sertifikatlash uchun ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza) va unga ilova qilingan hujjatlarlar va maʼlumotlarni yuborish;
sertifikatlashni oʻtkazishga shartnoma tuzish;
ariza va unga ilova qilingan hujjatlarlar va maʼlumotlarni oʻrganib chiqish;
oʻrganishning ijobiy natijasiga koʻra sertifikatni rasmiylashtirish, uni roʻyxatdan oʻtkazish va berish;
sertifikatlangan obyektlarni Reyestrga kiritish.
8. Sertifikatlash obyektini sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash uchun arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari bajarilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Turizmni rivojlantirish instituti tomonidan berilgan ariza beruvchi xodimlarning sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish boʻyicha malaka sertifikati nusxasi.
9. Sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlashni amalga oshirish uchun ariza beruvchi Markazga elektron shaklda Markazning rasmiy veb-sayti orqali ariza va unga ilova qilingan hujjatlarlar va maʼlumotlarni yuboradi.
10. Sertifikatlashga ariza qabul qilingan taqdirda u qabul qilingan kunning oʻzida Markaz va ariza beruvchi oʻrtasida sertifikatlashni oʻtkazish boʻyicha shartnoma tuziladi.
Sertifikatlash boʻyicha ishlarga haq toʻlash shartnoma shartlariga asosan ariza beruvchi tomonidan amalga oshiriladi.
Sertifikatlash boʻyicha ishlar (xizmatlar) narxi bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarini tashkil qiladi.
11. Sertifikatlash boʻyicha ishlarga haq toʻlangandan soʻng bir ish kuni mobaynida Markaz arizani va unga ilova qilingan hujjatlarlar va maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi va sertifikat berish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi yoki ariza beruvchiga asoslangan rad javobi yuboradi.
12. Sertifikat berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim qilinganda;
Sertifikatlash arizasiga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarning soxtaligi yoki notoʻgʻriligi aniqlanganda.
13. Sertifikat berish rad etilgan taqdirda ariza beruvchi rad javobini berish uchun asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf qilgandan soʻng bir oy muddatda arizani qayta taqdim qilish huquqiga ega. Qayta koʻrib chiqish vaqtida sertifikatlash ishlari uchun qayta toʻlov toʻlanmaydi.
3-bob. Sertifikat berish va uni Reyestrga kiritish
14. Sertifikat blankasi qatʼiy hisobda turadigan hujjatlar hisoblanadi, hisobga olish raqami va himoyalanganlik darajasiga ega boʻladi, blankalar Markazga blankalarni zarur miqdorda Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi buyurtmasiga binoan “Davlat belgisi” davlat-ishlab chiqarish birlashmasi tomonidan tayyorlanadi, zarur miqdorda Markazga yetkaziladi va unda saqlanadi.
15. Markaz ariza va unga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarni oʻrganishning ijobiy natijasiga asosan qabul qilingan qarorga muvofiq bir ish kuni mobaynida ushbu Nizomga 4-ilovaga binoan sertifikatni rasmiylashtiradi va uni roʻyxatdan oʻtkazadi.
Markaz ariza beruvchining tegishli tarzda vakolat berilgan vakiliga sertifikatni imzolab beradi.
Ariza beruvchining xohishiga koʻra sertifikat QR-kod sanoqli tizimidan foydalangan holda elektron shaklda joʻnatilishi mumkin.
16. Sertifikatning amal qilish muddati u roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab 12 oyni tashkil qiladi.
17. Markaz sertifikatni rasmiylashtirib bergan kunning oʻzida sertifikatlash obyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi va ariza beruvchiga ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda “Oʻzbekiston. Xavfsiz sayohat kafolatlangan” (“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED”) maxsus tanitish belgisini taqdim qiladi.
18. Reyestrni yuritish quyidagilarni nazarda tutadi:
ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni maʼlumotlar bazasiga kiritish;
maʼlumotlar bazasini butunjahon Internet axborot tarmogʻida onlayn rejimida yangilab turish.
19. Reyestr elektron shaklda yuritiladi va Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
20. Sertifikat egasi:
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlar va ushbu Nizom talablariga rioya qilishi;
barcha manfaatdor shaxslar uchun sertifikat bilan bemalol tanishish imkoniyatini taʼminlashi;
oʻz sertifikatini qoʻllash huquqini uchinchi shaxslarga bermasligi;
faoliyatni toʻxtatish, qaytadan tashkil etish yoki joylashgan joyini yoki xizmat koʻrsatish joyini oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻttiz kun davomida sertifikatning asl nusxasini ilova qilgan holda Markazga yozma xabar berishi lozim.
Sertifikat egasi faoliyati tugatilgan, vaqtincha toʻxtatilgan va qaytadan tashkil etilgan taqdirda sertifikatning ham amal qilishi toʻxtatiladi.
4-bob. Sertifikatlangan obyektning inspeksiya nazorati
21. Reyestrga kiritilgan sertifikatlangan obyektning (keyingi oʻrinlarda — obyekt) sertifikatlash vaqtida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlarda belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlash maqsadida inspeksiya nazorati Markaz tomonidan 12 oyda 1-marta (rejaga muvofiq ogohlantirgan holda) olib boriladi.
22. Markaz inspeksiya nazoratini oʻtkazish davrini belgilaydi va Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi veb-saytida inspeksiya nazoratini oʻtkazish rejasini joylashtiradi. Inspeksiya nazoratini oʻtkazish muddati 2 ish kunini tashkil qiladi.
23. Rejaga asosan inspeksiya nazoratini oʻtkazish uchun Markaz rahbarining buyrugʻi bilan komissiya tarkibi, inspeksiya nazoratini oʻtkazish muddati va dasturi tasdiqlanadi.
Inspeksiya nazoratini oʻtkazish komissiyasi tarkibiga sohaga oid nodavlat notijorat tashkilot vakillari kiritilishi majburiydir.
24. Reyestrga kiritilgan obyektlar tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlarning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlarda belgilangan talablarga muvofiqligini aniqlash maqsadida navbatdan tashqari inspeksiya nazorati:
“yashirin xaridor” prinsipi boʻyicha xizmatlardan foydalanish orqali;
Reyestrga kiritilgan obyektlar xizmatidan foydalanuvchilarning internet tarmogʻida obyekt toʻgʻrisida qoldirgan fikrlarini tahlil qilish, zarur boʻlganda qoldirilgan fikrlarni keyinchalik qayta tekshirish orqali oʻtkaziladi.
25. Komissiya oʻtkazilgan inspeksiya nazorati natijalari boʻyicha 2 kun muddatda obyekt maʼmuriyatiga va Markazga maʼlumot va hujjatlarlarni taqdim etadi.
Inspeksiya nazorati natijalari salbiy boʻlganda, bu toʻgʻrisida dalolatnomada koʻrsatib oʻtiladi va Komissiya tomonidan Markazga sertifikatning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida taklif kiritiladi.
26. Markaz 1 ish kuni mobaynida Komissiya taklifiga koʻra sertifikatning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, bu toʻgʻrisida Reyestrga maʼlumotlar kiritadi va sertifikat egasiga bildirishnoma yuboradi.
27. Inspeksiya nazorati dalolatnomasida koʻrsatilgan kamchiliklar obyekt tomonidan bartaraf etilgan taqdirda Markaz taqdim etilgan hujjatlarlar va joyida oʻrganish asosida 1 ish kuni mobaynida oldin tuzilgan dalolatnomaga qoʻshimcha dalolatnoma tuzadi va obyektga rasmiylashtirilgan sertifikatning amal qilishini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Ariza beruvchilar va sertifikat egalari ular tomonidan taqdim qilingan arizalar va ularga ilova qilingan hujjatlarlar va maʼlumotlarda koʻrsatib oʻtilgan axborotlarning ishonchliligi uchun javob beradilar.
29. Markaz oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida olingan, ariza beruvchi va sertifikat egasi toʻgʻrisidagi maxfiy maʼlumotlarning saqlanishini taʼminlashi kerak.
30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarlariga muvofiq javob beradilar.
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlar talablariga muvofiqligini tasdiqlash boʻyicha
Subyekt lar Tadbirlar Bajarish muddatilari Ariza beruvchi Ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq Sertifikatlash uchun elektron shaklda Markaz rasmiy veb-sayti orqali ariza va unga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarni yuboradi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra Sertifikatlash organi A riza va unga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi hamda ariza beruvchi oʻrtasida sertifikatlashni oʻtkazish boʻyicha shartnoma tuzadi va yuboradi . 1 ish kuni mobaynida Arizachi Shartnoma boʻyicha sertifikatlash ishlariga haq toʻlaydi. Shartnomada belgilangan muddatda Sertifikatlash organi A riza va unga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi , sertifikatni rasmiylashtir adi , uni roʻyxatdan oʻtkaz adi va sertifikatni ber adi. S yertifikatla n gan obyektlarni yagona reyestrga kirit adi . 1 ish kuni mobaynida
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“TURIZM XIZMATLARINI SERTIFIKATLASH MARKAZI” DUK Sertifikatlash uchun ARIZA 1. _________________________________________________________________________________________, (shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga binoan ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan (manzil, telefon, faks, elektron pochta) _______________________________________________________________________________, tadbirkorlik subyekti sifatida roʻyxatdan oʻtish toʻgʻrisida guvohnoma: __________________________________________________________________________________________, (roʻyxatdan oʻtish raqami, sana, guvohnomani bergan organ nomi) _______________________________________________________________________________ shaxs nomidan, (ariza beruvchi rahbarining lavozimi, F.I.O.) ____________________________________________________________________ manzil boʻyicha turistlarga (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) koʻrsatiladigan quyidagi sohalarda: a) joylashtirish vositasi: _____________________________________________________________________ (joylashtirish vositasining turi va nomi, nomer va joylar miqdori) b) avtotransport xizmatlari:____________________________________________________________________ (transport vositasi soni, turi va davlat raqami) v) umumiy ovqatlanish obyekti:__________________________________________________________________ (ovqatlanish obyekti turi va joylar soni) g) boshqa turistik obyekt:______________________________________________________________________ (obyekt turi) ___________________________________________________________________________________________ (mulk maqomi toʻgʻrisida hujjatlar/ijara shartnomasi boʻyicha foydalaniladi) xizmatlari __________________________________________________________________________________ (texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlar) ________________________________________________________ da belgilangan talablarga muvofiqligini maʼlum qiladi va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlarga ushbu xizmatlarning muvofiqligini sertifikatlashni soʻraydi; 2. Sertifikatlashni oʻtkazishda ishtirok etadigan ariza beruvchining javobgar shaxsi ___________________________________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O., telefon raqami, elektron pochta) 3. Ariza beruvchi sertifikatlashning qonunchilik tomonidan belgilangan barcha shartlarini bajarishi va sertifikatlashni oʻtkazish boʻyicha barcha xarajatlarni toʻlashi lozim. 4. Arizaga zarur hujjatlarlar va maʼlumotlar _____ varaqda ilova qilinadi. _____________________________________________ (ariza beruvchi rahbarining lavozimi, F.I.O.) _______________________ (imzo) 20 ____ yil ______________ (sana)
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Sertifikatlash obyektini sanitariya-gigiyena jihatidan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablarini bajarganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar __________________________________________________________________________________________________ (sertifikatlash obyektining nomi) T/r Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlar talablari Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarlarning bajarilganligi toʻgʻrisida maʼlumot Tasdiqlovchi hujjat va maʼlumotlar 1. 2. 3. 4. Tashkilot rahbari : __________________ (shaxsiy imzo) ____________________________________________ (F.I. O .) 20__ yil ____ ______________ (sana)
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
(blankaning bosmaxona raqami) Oʻzbekiston Respublikasi sertifikatlash milliy tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi “Turizm xizmatlarini sertifikatlash markazi” DUK SERTIFIKATI (muvofiqlik belgisi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami №:____________________________ roʻyxatga olish sanasi:_______________ ___________________ gacha amal qiladi _________________________________________________________________________ manzilda joylashgan, (sertifikat egasining nomi va manzili) ___________________________________________________________________________________________ (sertifikatlash obyekti nomi va turi) _____________________________________________________________________ tomonidan koʻrsatilayotgan (sertifikat egasining nomi va manzili) mehmonxona/transport/ovqatlanish/boshqa turistik xizmatlarning _________________________ da belgilangan (texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjatlarlar) talablarga muvofiqligini tasdiqlaydi. Sertifikat:_______________________________________________________________________ ga taalluqli. (nomerlar va joylar soni /transport vositasi turi/ovqatlanish obyekti turi va joylar soni) Qoʻshimcha maʼlumotlar _______________________________________________________________________. Sertifikat __________________________________________________________________ asosida berilgan. (Markaz qarorining raqami va sanasi) Markaz rahbari _________________ _______________________________ (shaxsiy imzo) (F.I.O.)
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
“Oʻzbekiston. Xavfsiz sayohat kafolatlangan” (“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” maxsus tanitish belgisi
Turizm va yondosh infratuzilma obyektlari hamda turistik xizmatlarni sanitar-gigiyeniya jihatdan xavfsiz xizmat koʻrsatish talablari asosida sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Obyektlar yagona reyestriga kiritiladigan
1. Ariza beruvchining nomi. 2. Ariza beruvchining pochta manzili (joylashgan joyi). 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami. 4. Ariza beruvchining vakili toʻgʻrisida maʼlumot (F.I. O ., telefon raqami, elektron pochta manzili). 5. Ariza beruvchiga rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikati raqami va berilgan sana.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Xavfsiz turizm jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Xavfsiz turizm jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) vazifalari va faoliyati yoʻnalishlarini, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilab beradi.
2. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) huzurida yuridik shaxs maqomisiz, turistlarning xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tadbirlarni moliyalashtirish maqsadida tashkil etiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy turistlarga sanitariya-epidemiologik xavfsizlik talablari asosida koʻrsatiladigan xizmatlar majmuini oʻz ichiga olgan tizim;
davolanish harajatlarini qoplab berish uchun kompensatsiya — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan turoperator tomonidan “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimi talablariga rioya qilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi hududida tashkil etilgan sayohat davomida xorijiy turistlar koronavirus (KORONAVIRUS (COVID-19)) infeksiyasini yuqtirib olgan taqdirda, ularga 3 ming AQSH dollari miqdorida kompensatsiya toʻlovlarini toʻlab berish;
turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish — “chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagent tomonidan turistik xizmatlarni koʻrsatish shartnomasida belgilangan xizmatlarni taqdim qilmaslik yoki qisman taqdim qilmaslik, shuningdek, turoperator va (yoki) turagent bankrot deb eʼtirof etilishi oqibatida vaqtincha boʻlish mamlakatida qolib ketgan turistlarga yordam koʻrsatishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;
turist — belgilangan tartibda “chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator yoki turagent bilan xizmat koʻrsatish toʻgʻrisida shartnoma tuzgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxs;
xorijiy turist — Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — turoperator orqali Oʻzbekiston Respublikasi hududida turistik xizmatlardan foydalanuvchi xorijiy mamlakat fuqarosi yoki Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashamaydigani fuqaroligi boʻlmagan shaxs.
4. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasiga va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasidan fors-major holatlarda fuqarolarni olib kirish va (yoki) olib chiqish holatlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari
5. Jamgʻarma quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimi doirasida joriy etilayotgan ixtiyoriy sertifikatlashtirishdan oʻtish uchun toʻlanadigan bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdoridagi toʻlovlar;
Moliya vazirligi huzuridagi Inqirozga qarshi kurashish jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻlar;
“chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagentlar tomonidan zaxira qilinadigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriya mablagʻlari;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy va donor tashkilotlarning grantlari;
Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini depozitlarga joylashtirishdan tushadigan daromadlar boʻyicha tushumlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Jamgʻarmaga tushadigan mablagʻlar Vazirlik tomonidan taqdim etilgan arizaga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqalarida jamlanadi.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
7. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi hududida tashkil etilgan sayohat davomida koronavirus (KORONAVIRUS (COVID-19)) infeksiyasi bilan zararlangan xorijiy turistlarga davolanish xarajatlarini qoplab berish uchun kompensatsiya toʻlovlarini amalga oshirish uchun;
b) “chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagent bankrot deb eʼtirof etilishi oqibatida turistik mahsulotni sotish toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajara olmasligi natijasida vaqtincha boʻlish mamlakatida qolib ketgan turistlarga moliyaviy yordam koʻrsatish;
v) “chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagent tomonidan turistik xizmatlarni koʻrsatish shartnomasida belgilangan xizmatlarni taqdim qilmaslik yoki qisman taqdim qilmaslik natijasida vaqtincha boʻlish mamlakatida qolib ketgan turistlarga yordam koʻrsatish.
4-bob. Kompensatsiya olishga ariza topshirish va ajratish tartibi
8. Kompensatsiya toʻlovi quyidagi shartlar asosida amalga oshiriladi:
xorijiy turist Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan turoperator yoki turagent tomonidan tashkil qilingan sayohat doirasida Oʻzbekistonga tashrif buyurgan boʻlishi;
sayohat tashkil qiluvchi turoperator tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar faqat “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” tizimiga kirgan turizm va yondosh infratuzilma obyektlarida tashkil qilinishi hamda tizim talablariga rioya qilgan boʻlishi lozim.
9. Turoperator xorijiy turistda koronavirus (COVID-19) infeksiyasi aniqlanganda, sayohat davomida xorijiy turist tashrif buyurgan obyekt (joy)lar toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlarni shakllantirishi shart.
Turoperator koronavirus (COVID-19) infeksiyasi aniqlangan xorijiy turist tashrif buyurgan obyekt (joy)lar toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotni bir kunda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati organlariga taqdim qiladi.
10. Sayohat davomida koronavirus (COVID-19) infeksiyasi bilan zararlangan xorijiy turistlarning davolanish xarajatlarini qoplashga kompensatsiya olish uchun turoperator Vazirlikka ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Arizada turoperatorning nomi, joylashgan joyi (pochta manzili), elektron pochta manzili koʻrsatiladi hamda unga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
turoperator va xorijiy turist yoki xorijiy hamkor tashkilot oʻrtasida Oʻzbekistonda turistik xizmatlar koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi shartnoma nusxasi va vaucher;
xorijiy turistning pasport nusxasi;
tibbiyot muassasasining kasallikka chalinganlik boʻyicha xulosasi (turist qaysi vaqtda kasallikka chalinganligi toʻgʻrisida);
tibbiyot muassasasiga yotqizilganini tasdiqlovchi hujjat, muassasaning manzili, STIR, hisob raqami va tijorat banki rekvizitlari.
11. Turoperator arizani xorijiy turist tibbiyot muassasasiga yotqizilgan kundan boshlab uch kun mobaynida Vazirlikka topshirishi shart.
Xorijiy turist Oʻzbekiston hududidan chiqib ketganidan soʻng xorijiy mamlakat tibbiyot muassasalarining koronavirus (COVID-19) infeksiyasi bilan zararlanganligini va davolanganligini tasdiqlovchi hujjatlari kompensatsiya maqsadida qabul qilinmaydi.
12. Turoperator yoki turagent kompensatsiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligiga masʼul hisoblanadi.
13. Vazirlik ariza tushgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida uning ushbu Nizomning 10-bandida belgilangan talablarga mosligini oʻrganadi.
14. Vazirlik arizani oʻrganib chiqib bir ish kunida kompensatsiya ajratish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va natijasi boʻyicha turoperatorni qaror qabul qilingan kuni xabardor qiladi.
15. Kompensatsiya ajratish rad etilgan taqdirda, rad etish uchun asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatib oʻtilgan rad etish toʻgʻrisidagi qaror ariza beruvchiga ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida yuboriladi.
Ariza beruvchi qarorni olgan kundan boshlab uch ish kunida koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
16. Kompensatsiya berish quyidagi asoslarga koʻra rad etilishi mumkin:
ushbu Nizomda koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar va maʼlumotlar toʻliq hajmda taqdim qilinmaganligi;
ariza beruvchining ushbu Nizomnig 8-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi.
Kompensatsiya berishni ushbu Nizomda koʻrsatib oʻtilmagan asoslar boʻyicha rad etish mumkin emas.
17. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kunida Vazirlik tomonidan qayta koʻrib chiqiladi.
Bunda yangi asoslar boʻyicha kompensatsiya berishni rad etish mumkin emas.
18. Kompensatsiya Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan ajratiladi va kompensatsiya ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng bir ish kunida Vazirlik tomonidan tibbiyot muassasasining hisob raqamiga oʻtkaziladi.
5-bob. Zaxira qilingan mablagʻlarni shakllantirish tartibi
19. “Chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagent Qoʻmitaga 15 ming AQSH dollariga teng miqdoridagi mablagʻlarni Jamgʻarmaga zaxiraga qoʻyish yuzasidan ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar nusxasi;
bank hisobraqamlari, elektron pochta manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
20. Zaxira qilingan mablagʻlardan foydalanish tartibini belgilash maqsadida mablagʻlar zaxira qilingan kundan boshlab oʻn besh kun mobaynida turoperator yoki turagent va Qoʻmita oʻrtasida shartnoma tuziladi.
Shartnomada quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
shartnomaning amal qilish muddati;
tomonlarning huquq va majburiyatlari;
Ushbu Nizomning 7-bandi “b” va “v” kichik bandlarida belgilangan maqsadlar uchun zaxira qilingan mablagʻlardan foydalanish, ular oʻrnini toʻldirish tartibi va muddatlari;
shartnomani bekor qilish va zaxira qilingan mablagʻlarni qaytarish tartibi va muddatlari.
21. Qoʻmita zaxira qilingan mablagʻlarni Jamgʻarmaning xorijiy valyutadagi hisob raqamida jamgʻarib boradi.
22. Turoperator va turagentning litsenziyasi amal qilishi toʻxtatilgan va bekor qilingan taqdirda, Qoʻmita zaxira qilingan mablagʻlar 3 ish kuni mobaynida turoperator va turagentga qaytarilishini taʼminlaydi.
6-bob. Turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish tartibi
23. Quyidagilar turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish uchun mablagʻlar ajratishga asos boʻladi:
a) vaqtincha boʻlish mamlakatidan turistlarni transport (avia, temir yoʻl, suv transporti va avtotransport) vositalari orqali eng maqbul va eng qisqa vaqtda ichida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga qaytarish;
b) “chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagent bankrot deb eʼtirof etilishi oqibatida turistik mahsulotni sotish toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajara olmasligi natijasida vaqtincha boʻlish mamlakatida qolib ketgan turistlarga shartnomada belgilangan xizmatlarni koʻrsatish;
v) “chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshiruvchi turoperator va turagent tomonidan turistik xizmatlarni koʻrsatish shartnomasida belgilangan xizmatlarni taqdim qilmaslik yoki qisman taqdim qilmaslik natijasida vaqtincha boʻlish mamlakatida qolib ketgan turistlarga shartnomada belgilangan xizmatlarni koʻrsatish.
24. Turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish turoperator yoki turagent bilan turizm xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisida shartnoma tuzgan turistga koʻrsatiladi.
25. Qoʻmita turist (yoki vakolatli vakil), turoperator yoki turagent murojaatiga asosan xizmat koʻrsatgan turoperator yoki turagentning zaxira qilingan mablagʻlari hisobidan shoshilinch yordam koʻrsatadi.
26. Murojaatda quyidagi maʼlumotlar boʻlishi lozim:
a) turistning familiyasi, ismi va otasining ismi (agar boʻlsa);
b) turist joylashgan joyning manzili;
v) turistik mahsulotni sotish toʻgʻrisidagi shartnoma rekvizitlari (sana, raqami va turoperator va (yoki) turagentning nomi;
d) murojaat etuvchining aloqa qilinadigan maʼlumotlari (telefon raqami va (yoki) elektron pochta manzili);
g) turoperator yoki turagent turizm mahsulotini sotish toʻgʻrisidagi shartnoma boʻyicha oʻz majburiyatlarini, unga kirgan turizm xizmatlarining toʻliq koʻrsatilmaganligi yoki lozim darajada koʻrsatilmaganligini tasdiqlovchi holatlar (faktlar).
27. Qoʻmita ushbu Nizomning 26-bandiga muvofiq murojaatda mavjud boʻlgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini xizmat koʻrsatuvchi turoperator yoki turagentni jalb qilgan holda tekshiradi.
Zaxira qilingan mablagʻlardan foydalanish holatlari yuzaga kelganda va turistga xizmat koʻrsatgan turoperator yoki turagent bilan aloqa oʻrnatish imkoni boʻlmagan taqdirda, Qoʻmita bir ish kunida turistga xizmat koʻrsatgan turoperator yoki turagentni va Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatdagi diplomatik vakolatxonasini yozma yoki elektron shaklda turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish uchun mablagʻ ajratilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi.
28. Qoʻmita murojaat qiluvchidan turistik mahsulotga kiritilgan xizmatlar boʻyicha boshqa maʼlumot va hujjatlarni talab qilishi mumkin.
29. Qoʻmita murojaat olingan kundan boshlab bir ish kunidan kechiktirmay turistga shoshilinch yordam koʻrsatish yoki uni taqdim etishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bir ish kunida turist va xizmat koʻrsatgan turoperator yoki turagent xabardor qilinadi.
30. Turistga shoshilinch yordam koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror quyidagi asoslar boʻyicha qabul qilinadi:
a) murojaatda ushbu Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjud emasligi;
b) murojaatda haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlar aniqlanishi;
v) shoshilinch yordam koʻrsatish uchun asos yoʻqligini koʻrsatadigan holatlar aniqlanishi;
g) ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan holatlar aniqlanishi.
31. Ushbu Nizomning 30-bandida nazarda tutilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
32. Turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan transport va (yoki) joylashtirish vositalari uchun toʻlovlar va turistga shoshilinch yordam koʻrsatish uchun zarur boʻlgan boshqa xizmatlar uchun bunday xizmatlarni taqdim etadigan uchinchi shaxslarga yoki turist (vakolatli vakil)ning Oʻzbekiston Respublikasida ochilgan xalqaro plastik kartasiga toʻlash shaklida amalga oshiriladi.
33. Jamgʻarmadan ajratiladigan toʻlovlar miqdori turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatishning haqiqiy xarajatlari asosida belgilanadi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
34. Vazirlik kompensatsiya taqdim etish, turistlarga shoshilinch yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoring olib borish, Jamgʻarmadan ajratilgan mablagʻlarning yetkazilishi yuzasidan masʼul hisoblanadi.
35. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishini nazorat qilish belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
36. Vazir va bosh buxgalteri buxgalteriya hisobi toʻgʻri yuritilishi, Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishi va ulardan foydalanilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni tuzish va taqdim etish yuzasidan belgilangan tartibda javob beradi.
37. Vazirlik Jamgʻarmaga mablagʻlar tushishi va ulardan foydalanilishi toʻgʻrisida har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning 20-kunigacha Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga hisobot taqdim etadi.
38. Jamgʻarmaning hisobot yilida foydalanilmagan mablagʻlari keyinchalik ushbu Nizomda, shuningdek, Vazirlik raxbarining qaroriga muvofiq nazarda tutilgan tartibda va maqsadlarda foydalanish uchun milliy valyutada (zaxira qilingan mablagʻlar bundan mustasno) jamgʻarib boriladigan gʻazna hisob varagʻida qoladi.
39. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida turistik zonalarga avtotransport vositalari bilan kirish uchun yigʻimni undirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida turistik zonalarga avtotransport vositalari bilan kirish uchun yigʻim undirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
turistik zona (turistik-rekreatsion zona, erkin turistik zona, kichik turistik zona, maxsus turistik zona) — muayyan chegaralarga ega boʻlgan, bir yoki bir necha turistik resurslar (tabiiy, tarixiy, ijtimoiy-madaniy, davolash-sogʻlomlashtirish obyektlari, shuningdek, turistlar va ekskursantlarning ehtiyojlarini qanoatlantira oladigan boshqa obyektlar) joylashgan, kirish turizmini va ichki turizmni, turistik industriyani rivojlantirish, turistik resurslarni muhofaza qilish hamda ulardan oqilona foydalanish maqsadida tashkil etilgan hudud;
Turistik zona direksiyasi — Turistik zonaning faoliyat koʻrsatishi va boshqarilishini taʼminlash uchun tashkil etiladigan davlat unitar korxonasi shaklidagi yuridik shaxs yoki Turistik zona direksiyasi vakolatlari berilgan boshqaruv kompaniyasi;
turistik zona yigʻimi — Oʻzbekiston Respublikasi turistik zonalariga avtotransport vositalari bilan kirish uchun yuridik va jismoniy shaxslardan Turistik zona direksiyasi tomonidan belgilangan miqdorlarda undiriladigan yigʻim;
xizmat koʻrsatish punkti — turistik zona hududiga kirish uchun transport vositalaridan turistik zona yigʻimini undirish maqsadida tashkil etilgan, avtoturargohi mavjud boʻlgan hamda “Tourism Zone” maxsus belgisi bilan jihozlangan maxsus punkt;
Turistik zona direksiyasi maxsus hisob raqami — Turistik zona direksiyasiga turistik zona yigʻimidan tushadigan mablagʻlarni jamlash uchun ochiladigan maxsus hisob raqami.
2-bob. Turistik zona hududiga kirish uchun toʻlovlarni amalga oshirish tartibi
3. Turistik zona yigʻimini undirish uchun Turistik zona direksiyasi tomonidan turistik zonaga kirish nuqtasida milliy valyutada toʻlovlarni qabul qiluvchi xizmat koʻrsatish punkti tashkil qilinadi.
4. Turistik zona direksiyasi xizmat koʻrsatish punktida quyidagilarni taʼminlashi shart:
xizmat koʻrsatish punktining kunu tun faoliyat olib borishi;
avtoturargoh boʻlishi;
yoʻl qismini toʻsib turuvchi shlagbaum boʻlishi;
axborot va yoʻl harakati qoidalari belgilari oʻrnatilishi;
turistik zona yigʻim summalari va ularni toʻlash tartibi haqidagi maʼlumotlarni davlat tilida, rus va ingliz tillarida koʻrinarli tarzda joylashtirish va boshqalar.
Turistik zona direksiyasi turistik zona yigʻimi toʻlovini amalga oshirish imkoniyati mavjud boʻlgan mobil toʻlov dasturi ishlab chiqilishini yoki mavjud shu kabi dasturga ulanishni hamda uni xalqaro toʻlov tizimlari bilan integratsiyalashni taʼminlaydi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi turistik zonalariga kirish uchun turistik zona yigʻimi:
yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan va belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtkazilgan avtomototransport vositalaridan;
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy davlatlarning diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalariga, xalqaro (davlatlararo, hukumatlararo) tashkilotlar va ularning vakolatxonalariga, shuningdek, ushbu vakolatxonalar va tashkilotlarning xodimlariga va ularning oila aʼzolariga qarashli boʻlgan avtomototransport vositalaridan (Tashqi ishlar vazirligining takliflariga muvofiq tashrif buyurgan xalqaro tashkilotlarning delegatsiyalari aʼzolarining tegishli avtotransport vositalari bundan mustasno) milliy valyutada undiriladi.
6. Turistik zona yigʻimi qonunchilikda belgilangan tartibda naqd pul yoki naqd pulsiz shaklda, shu jumladan, mobil toʻlov vositalari orqali toʻlanadi.
7. Xizmat koʻrsatish punkti fiskal xotiraga ega boʻlgan nazorat-kassa mashinasiga, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda esa onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassaga va plastik kartochkalardan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallari bilan jihozlangan boʻlishi shart.
8. Turistik zona yigʻimini qabul qilish talon asosida, fiskal xotirali nazorat-kassa mashinasi yoki plastik kartochkalardan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminali chekini bergan holda turistik zonaga kirishda belgilangan tariflar asosida amalga oshiriladi.
9. Turistik zona yigʻimi oldindan mobil toʻlov dasturlari orqali toʻlangan taqdirda, turistik zonaga kirishda ushbu toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi maʼlumot koʻrsatiladi.
3-bob. Turistik zona hududiga bepul kirish yoki imtiyozli kirish huquqi
10. Turistik zona hududiga kirishda quyidagi transport vositalari yigʻimdan ozod qilinadi:
belgilangan yoʻnalishi va bekatlari boʻlgan, yoʻlovchi tashish uchun moʻljallangan umum foydalanishdagi transport vositalari (trolleybus, tramvay, avtobus, yoʻnalishli taksi);
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining takliflariga muvofiq tashrif buyurgan xalqaro tashkilotlarning delegatsiyalari aʼzolarining tegishli avtotransport vositalari;
aholi va tashkilotlarga kommunal xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga (gaz, elektr energiyasi, issiqlik taʼminoti, sovuq suv, oqova suv va boshqa tashkilotlar) tegishli avtotransport vositalari;
aloqa xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlarga tegishli avtotransport vositalari hamda “Oʻzbekiston pochtasi” AJning pochta joʻnatmalari;
tijorat banklariga tegishli xizmat avtotransport vositalari;
tibbiy va epidemiologik xizmatlar koʻrsatuvchi korxonalarning avtotransport vositalari;
huquqni muhofaza qiluvchi organlar va maxsus hamda qutqaruv korxonalarining avtotransport vositalari;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini olib kelayotgan M1 toifadagi avtotransport vositalari;
yetkazib berish xizmati (keytering) tashkilotlarining avtotransport vositalari,
dafn marosimlarida xizmat koʻrsatuvchi maxsus avtotransport vositalari;
elektr transportlari (elektromobillar);
turistik zona hududida istiqomat qiluvchi aholining hamda ushbu hududda mehnat faoliyatini olib boruvchi ishchi va xodimlarning avtotransport vositalari;
davlat organlarining xizmat avtomashinalari.
Turistik zona direksiyasi ushbu toifadagi transport vositalarining oʻtishini taʼminlaydigan “ochiq punkt” oʻrnatilishini va ushbu toifadagi transport vositalarining oʻtish hisobi alohida qayd etilib borilishini taʼminlaydi.
11. Turistik zona hududiga imtiyozli (chegirmali) asoslarda kirish faqat turistik zona ishtirokchilari (rezidentlari) avtomototransport vositalariga tatbiq etiladi.
4-bob. Turistik zona yigʻimi miqdorini belgilash va mablagʻlardan foydalanish tartibi
12. Turistik zona yigʻimining miqdori Turistik zona direksiyasi tomonidan turizm sohasidagi vakolatli davlat organi bilan kelishgan holda har yili 1-noyabr kuniga qadar keyingi yil uchun belgilanadi.
Turistik zona yigʻimining miqdori ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib borilishi shart.
13. Turistik zona yigʻimi miqdori quyidagi shakllarda tasdiqlanadi:
kunlik;
haftalik;
oylik;
yillik.
Turistik zona yigʻimi kunning vaqti, haftaning kuni yoki yilning oyiga, turistik mavsumga va transport toifasiga qarab tabaqalashtirilgan toʻlov shaklida joriy etilishi ham mumkin.
14. Turistik zona yigʻimi Turistik zona direksiyasi maxsus hisob raqamiga yoʻnaltiriladi. Turistik zona yigʻimi mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
a) turistik zonaning ekologik holatini yaxshilash, daraxtlar ekish;
b) chiqindilarni qayta ishlash tizimini takomillashtirish;
v) ekologik jihatdan eng kam xavf tugʻdiruvchi materiallar va mahsulotlardan foydalangan holda turistik infratuzilmani (yoʻl-koʻrsatkichlar, zamonaviy chiqindi tashlash nuqtalari va boshqalar) rivojlantirish;
g) turistik zonasida qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanishni rivojlantirish;
d) turizm zonada elektr transportlaridan foydalanishni rivojlantirish va ragʻbatlantirish;
e) turistik zonaning infratuzilmasi holatini yaxshilash.
5-bob. Yakunlovchi qoida
15. Ushbu Nizom buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 6-oktabr,
602-son