📅 2020-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОИДАЛАРИ
ГУРУҲЛАРИ
МАСОФА
ВАЗИФАЛАРИ
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси электр энергетика объектларида электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С.Султанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 638-сон қарорига ИЛОВА
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — электр станциялар) ҳамда электр энергиясининг узатилишини, тақсимланишини амалга оширувчи ташкилотлар, шунингдек, ушбу ташкилотларга тааллуқли ишларни бажарувчи илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
баландликда бажариладиган ишлар — монтаж мосламаларидан ёки бевосита конструкциялар, ускуналар, машина ва механизмлардан туриб ер, бостирма ёки ишчи тўшама юзасидан 3 метр ва ундан юқори баландликда бажариладиган ишлар. Бунда иш жараёнининг барча босқичида ва жойдан-жойга ўтишда ишчини баландликдан йиқилишдан асрайдиган ягона восита бўлиб ҳимоя камари хизмат қилади;
бригада (наряд ёки фармойиш бўйича) — таркибида иш бажарувчи ёки кузатувчи билан бирга икки ва ундан ортиқ аъзоси бўлган бригада;
бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги — иш жараёнида одам бўлиши мумкин бўлган зонада аниқланадиган, одамнинг қатнашишида бузилмайдиган электр майдонининг кучланганлиги;
иккиламчи (ёрдамчи) занжир — электр станциялардаги (подстанциялардаги) асбоблар ва бошқарув, автоматика, ўлчов, ҳимоя ва сигнализация тузилмаларини бир-бирига боғловчи симлар ва қисқичлар қаторининг мажмуи;
«ижозат берилади», «мумкин» — Қоидаларнинг ушбу талаблари, истисно тариқасида (маҳаллий шароитларга қараб) мажбуран қўлланилишини билдиради;
илашган кучланиш остидаги ҳаво линияси — 110 кВ ва ундан юқори кучланишли бошқа электр узатиш ҳаво линиясининг (кейинги ўринларда — ҲЛ) ўқ чизиғидан:
110 кВ кучланишли ҲЛ учун — 100 м;
220 кВ кучланишли ҲЛ учун — 150 м;
500 кВ кучланишли ҲЛ учун — 200 м гача масофада, узунлиги бўйича ёки айрим участкалар бўйлаб умумий узунлиги 2 км дан кам бўлмаган масофада ўтадиган ҲЛ ва алоқа ҳаво линияси (кейинги ўринларда — АҲЛ);
иш жойи — ходимлар ишларни бажариш учун ишга қўйиладиган электр қурилманинг участкаси. Фақат наряд ёки фармойиш бўйича ишлар кўзда тутилган иш жойига тааллуқли;
иш жойини тайёрлаш — иш хавфсиз бажарилишини таъминлаш учун иш жойида бажариладиган техник тадбирлар;
ишлаб турган электр қурилма — кучланиш остида бўлган ёки коммутация аппаратларини улаш билан кучланиш берилиши мумкин бўлган электр қурилмаси ёки унинг қисми;
коммутация аппарати — электр занжирларини коммутация қилиш ва ток ўтказиш учун мўлжалланган электр аппарати (ўчиргич, юклама ўчиргичи, бўлгич, ажратгич, автомат, рубильник, пакетли ўчиргич, сақлагич ва ҳоказолар);
кучланиш остидаги иш — кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиб бажариладиган ёки ушбу ток ўтказувчи қисмларга рухсат этилганидан кам масофага яқинлашиб бажариладиган ишлар;
маъмурий-техник ходимлар — электр энергетика соҳасидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, зиммасига маъмурий вазифалар юклатилган муҳандислар, техниклар ва усталар;
маҳаллий навбатчи ходимларсиз электр қурилма — тезкор чиқиш бригадалари (кейинги ўринларда — ТЧБ) ёки тезкор таъмирлаш ходимлари томонидан хизмат кўрсатиладиган электр қурилма, ҲЛ ва электр узатиш кабель линияси (кейинги ўринларда — КЛ);
механизмлар — гидравлик кўтаргичлар, телескопик миноралар, экскаваторлар, тракторлар, автоюклагичлар, бурғулаш-кран машиналари, механик узатма ёрдамида узайтириш ёки қисқартириш мумкин бўлган нарвонлар ва ҳоказолар;
механик қулф — калит, олинадиган дастак ва ҳоказолар билан беркитиладиган қулф;
навбатчи ходимлар (навбатчи) — сменада навбатчилик қилаётган ва тезкор бошқарув ёки тезкор алмашлаб-улашга рухсат этилган ходимлар: диспетчерлар, навбатчи муҳандислар, техниклар, смена бошлиқлари, уйда навбатчилик қилувчилар ва бошқарув шчитлари навбатчилари, ТЧБ аъзолари;
наряд-ижозат — ишнинг мазмуни, жойи, уни бошлаш ва тамомлаш вақтларини, зарур хавфсизлик чораларини, бригада таркибини ҳамда ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни белгиловчи ишни хавфсиз бажариш учун махсус бланкада тузилган топшириқ;
таъмирловчи ходимлар — электр станциялар, подстанциялар, ҳаво линияси, кабель линияси, АҲЛ, алоқа кабель линияси (кейинги ўринларда — АКЛ), реле ҳимояси, автоматика, ўлчаш воситалари, изоляция ва яшиндан ҳимоя воситалари, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаларида эксплуатацион таъмирлаш ва созлаш ишлари билан шуғулланувчи муҳандислар, техниклар, усталар, ишчилар, электр лабораториялар ходимлари;
тезкор таъмирловчи ходимлар — ўзига тасдиқланган ҳажмда бириктирилган электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида тайёрланган, махсус ўргатилган, таъмирловчи ходимлар тоифасига кирувчи хизматчилар;
ток ўтказмайдиган қисм — ишнинг авария режимларида кучланиш остида бўлиб қолиши мумкин бўлган электр қурилманинг қисми, масалан, электр машина корпуси;
ток ўтказувчи қисм — электр қурилманинг нормал ҳолатда кучланиш остида бўладиган қисми;
уланиш — электр станция, подстанция ва ҳоказолар чегарасида жойлашган ва тақсимловчи қурилма (кейинги ўринларда — ТҚ), генератор, шчит, йиғмаларнинг шиналарига уланган, кучланиши, номи ва мақсади бир бўлган электр занжири (ускуна ва шиналар). Битта куч трансформаторининг (ўрамларининг сонидан қатъи назар), иккита тезликда ишловчи электр двигателнинг ҳар хил кучланишли электр занжирлари бир уланиш ҳисобланади. Кўп бурчакли, бир яримталик ва шунга ўхшаш схемаларда линия, трансформатор уланишсига ушбу линия ёки трансформатор ТҚга бевосита уланган барча коммутацион аппаратлар ва шиналар тегишли бўлади;
фармойиш — ишни хавфсиз бажариш учун унинг мазмунини, иш жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (керак бўлган тақдирда) бажариш топширилган шахсларни белгиловчи оғзаки топшириқ;
хавфли таъсир — бирор-бир нарсанинг қандайдир объектга (организмга, ускунага) салбий таъсири хавфи;
«шарт», «зарур», «керак» — Қоидаларнинг ушбу талабларини бажариш мажбурийлигини билдиради;
экранлаш зонаси — электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м дан ортмайдиган, электр майдонида бўлган бино ва иншоотлар, шунингдек, ерга уланган металл конструкциялар, ускуна пойдеворлари, трансформаторлар ва йирик габаритли объектлар яқинидаги фазо;
электр майдонининг таъсир зонаси — электр майдонининг кучланганлиги 5 кВ/м дан ортиқ бўлган очиқ фазо;
электр узатиш кабель линияси — бир ёки бир неча кабеллардан ташкил топган, бевосита ерга, кабель каналларига, қувурларига ва кабель конструкцияларига ётқизилган электр узатиш линияси;
электр узатиш кабель линиялари ва алоқа кабель линияларининг муҳофаза зонаси — ер остида жойлашган КЛнинг энг четдаги кабелидан икки томонга вертикал сиртлар билан: КЛ учун 1 м, АКЛ учун 2 м масофада чегараланган ер участкаси. Сув ҳавзасининг сув ости КЛ ва АКЛ бўйлаб энг четдаги кабелидан икки томонга 100 м масофада вертикал сиртлар билан чегараланган сув сиртидан тубигача бўлган қисм;
электр узатиш ҳаво линияси — очиқ ҳавода жойлашган, изолятор ва арматуралар ёрдамида таянчларга ёки муҳандислик иншоотлари (кўприклар, кўприк йўллари ва ҳоказолар) кронштейнларига ҳамда устунларига маҳкамланган симлар орқали электр энергиясини узатиш учун тузилма. Электр узатиш ҳаво линиясининг бошланиши ва охири деб линия порталлари ёки ТҚ, шошобчалар учун эса — шохобчага ажралган ердаги таянч ва линия порталлари ёки тақсимловчи қурилмага кирувчи қисми қабул қилинади. Бунда ҲЛ томонида линия порталларига ўрнатилган тортувчи изоляцияловчи осмалар ҳамда ҲЛ симларида маҳкамланган барча қисқичлар, ҲЛга қарашлидир. Линия порталлари, подстанция томонидан тортувчи изоляцияловчи осмалари билан ушбу порталлардаги ҳалқа, ҲЛ симларидан ҳар хил ускуналарга (ўчириш-ёқиш аппаратларига, разрядлагичларга, алоқа конденсаторларига ва ҳоказоларга) тушган симлар ҳамда юқори частотали тўсгичлар ҳаво электр узатиш линиясига кирмайди;
электр узатиш ҳаво линиялари ва алоқа ҳаво линияларининг муҳофаза зонаси — ҲЛ бўйлаб, энг четда жойлашган симлардан, уларнинг оғишмаган ҳолатида:
1 кВгача кучланишда бўлган ҲЛ ва АҲЛ учун — 2 м;
1 — 10 кВ ҲЛ учун — 10 м;
35 кВ ҲЛ учун — 15 м;
110 кВ ҲЛ учун — 20 м;
220 кВ ҲЛ учун — 25 м;
500 кВ ҲЛ учун — 30 м масофада, линиянинг иккала томони бўйлаб, вертикал сиртлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво бўшлиғи кўринишидаги зона.
Кемалар қатновчи сув ҳавзалари (дарёлар, каналлар, кўллар ва ҳоказолар) устидан ўтган ҲЛ бўйлаб, энг четда жойлашган симлардан, уларнинг оғишмаган ҳолатида линиянинг иккала томонида вертикал сиртлар билан 100 м масофада, кемалар қатнамайдиган сув ҳавзалари учун эса қуруқликдан ўтадиган ҲЛ муҳофаза зонасини белгилаш учун назарда тутилган масофадаги чегараланган ҳаво бўшлиғи кўринишидаги зона;
электр энергетика — электр энергиясини ҳосил қилиш (ишлаб чиқариш), узатиш, тақсимлаш, сотиш ва истеъмол қилиш соҳаси;
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан биргаликда);
электр ҳимоя воситалари — электр қурилмаларида ишлаётган одамларни электр токидан жароҳатланишдан, электр ёй ва электромагнит майдони таъсиридан ҳимоя қилиш учун хизмат қиладиган, ҳолда ўзи билан ва транспортда олиб юриладиган воситалар;
юк кўтариш машиналари — юк кўтариш учун барча турдаги кранлар, кран-экскаваторлар (пўлат арқонга осилган илгаклар ёрдамида иш бажарадиган экскаваторлар), таллар ва чиғирлар;
қайта ишга қўйиш — ушбу наряд бўйича аввал бажарилаётган ишга қайта ишга қўйиш;
1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр қурилма — 1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр қурилма (амалдаги кучланишнинг қийматига қараб). Ушбу Қоидаларнинг 1000 В гача электр қурилмаларига қўйиладиган талаблари 42 В дан юқори кучланишга тегишлидир.
4. Ушбу Қоидаларга мувофиқ электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда ишлар бажарилиши, шунингдек, фойдаланиладиган ҳимоя воситалари давлат стандартлари талабларига мувофиқ ва синовдан ўтган бўлиши шарт.
Ишларни бажаришда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, компрессор қурилмалари ва ҳаво йиғгичлар, асбоблар ва мосламалар белгиланган тартибда синовдан ўтган бўлиши лозим. Улар меҳнат хавфсизлиги стандартлари талабларига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) томонидан саноат хавфсизлиги соҳасида қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, асбоб ва мосламаларга қўйилган талабларга риоя этган ҳолда, шунингдек, ишлаб чиқарувчининг йўриқномаларига мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт.
5. Ишлаб турган электр қурилмаларида қурилиш ва монтаж ишлари қурилиш меъёрлари ва Қоидалари (кейинги ўринларда — ҚМҚ) талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши шарт.
6. Ишчи ва хизматчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларида ушбу Қоидалар талаблари инобатга олиниши шарт.
Ҳар бир ходим, агар у Қоидалар бузилишини бартараф этиш чораларини кўра олмаса, зудлик билан ўзидан юқори турган раҳбариятга барча аниқланган бузилишлар, шунингдек, электр қурилмаларидаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликлар, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машиналар, механизмлар, асбоблар, мосламалар ва ҳимоя воситаларидаги бузилишлар ҳақида хабар бериши шарт.
7. Ушбу Қоидаларга зид бўлган фармойиш ва топшириқларни бажариш тақиқланади.
2-боб. Ходимларга қўйиладиган талаблар
8. Ходимларнинг малакасини ошириш ва билимларини текшириш тартиби электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил қилиш талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
9. Зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлайдиган ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (кейинги ўринларда — МТХ) ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби талабларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
10. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатаётган ишчи ва хизматчилар, ўзларига юклатилган вазифалар доирасида ушбу Қоидаларни билишлари ва ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ электр хавфсизлиги бўйича гуруҳга мансуб бўлишлари шарт.
Қўйилган талабларга жавоб берадиган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади ва ходим гувоҳномани иш вақтида ўзи билан олиб юриши шарт.
11. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида билимлар синовидан ўтганлиги ҳақида белгиланган намунадаги ёзув бўлиши шарт. Бундай ишларга қуйидагилар киради:
баландликда бажариладиган ишлар;
ток ўтказувчи қисмларда, кучланиш остида бажариладиган ишлар: изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, изоляторларни ва бириктирувчи қисқичларни ўлчов штангаси билан назорат қилиш, тросларни мойлаш;
босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатиш;
ускуналарни юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан, маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши мумкин.
12. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишларига жалб қилиниши тақиқланади.
3-боб. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби
1-§. Тезкор хизмат кўрсатиш тартиби
13. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларига бир ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлар ва смена бўйича катта навбатчилар электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга мансуб, қолганлари эса III гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
1000 В гача кучланишли электр қурилмаларига бир ўзи хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлар III гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
14. Кучланиш остида бўлган электр қурилмаларининг тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмларига ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилгандан кам масофага одамларнинг, юк кўтарувчи машиналар ва механизмларнинг яқинлашиши тақиқланади.
15. Электр станция ва подстанция электр қурилмаларини навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга мансуб хизматчи ёки V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходим ёхуд ташкилот раҳбарияти бир ўзи кўрикдан ўтказиши мумкин.
Ноэлектротехник ходимларнинг электр станция ва подстанциянинг электр қурилмаларини кўриб чиқиши ва экскурсияси корхона раҳбариятининг рухсати билан бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган IV гуруҳга мансуб ходим назорати остида амалга оширилиши мумкин.
ҲЛни кўриб чиқиш ушбу Қоидаларнинг 367 ва 368-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
16. Ушбу электр қурилмаларига хизмат кўрсатмайдиган ходимлар, навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим ёки бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим ҳамроҳлигида электр қурилмаларга киритилиши мумкин.
Ҳамроҳ ходим электр қурилмаларига кириши мумкин бўлган одамларнинг хавфсизлигини кузатиши ҳамда уларни ток ўтказувчи қисмларга яқинлашмаслиги ҳақида огоҳлантириши керак.
17. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларини кўриб чиқишда ток ўтказувчи қисмларга ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишга қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хона ва камераларга кириш тақиқланади. Тўсиқларнинг эшигини очиш ва тўсиқлар орқасига ўтиш тақиқланади. Тўсиқлар электр қурилмаларининг тузилиши талабларига мувофиқ ўрнатилади.
1000 В гача кучланишли электр қурилмаларини кўриб чиқишда шчит, йиғмалар, бошқарув пультлари ва бошқа тузилмаларнинг эшигини очишга рухсат этилади.
Электр қурилмаларини кўриб чиқиш жараёнида бирор-бир ишни бажариш тақиқланади.
18. 6 — 35 кВли электр қурилмаларида ерга туташиш содир бўлса, фақат тезкор алмашлаб улашларни бажариш ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган одамларни қутқариш учун аниқланган туташиш жойига ёпиқ тақсимловчи қурилмасига (кейинги ўринларда — ЁТҚ) 4 м дан, очиқ тақсимловчи қурилмасига (кейинги ўринларда — ОТҚ) ва ҲЛ да 8 м дан кам масофага яқинлашишга ижозат берилади. Бунда электр ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт.
19. 1000 В дан юқори бўлган қўл билан ҳаракатлантириладиган узатмали ажратгич, бўлгич ва ўчиргичларни ўчириш ва ёқишда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
20. Сақлагичларни ўрнатиш ва олиб қўйиш кучланиш олинган ҳолатда амалга оширилиши лозим.
Схемасида кучланишни олувчи коммутацион аппаратлар бўлмаган электр уланишларидаги сақлагичларни кучланиш остида, лекин юклама бўлмаган ҳолатда олишга ва ўрнатишга ижозат берилади.
Иккиламчи занжирларда, ёритиш тармоқларида ва кучланиш трансформаторларида сақлагичларни кучланиш ва юклама остида алмаштиришга ижозат берилади.
21. Сақлагичларни кучланиш остида олиб қўйиш ва ўрнатишда қуйидагилардан:
1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида — диэлектрик қўлқоплар ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланган ҳолда изоляцияловчи қисқичлардан (штангадан);
1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида — изоляцияловчи қисқичлар ёки диэлектрик қўлқоплардан ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
22. 1000 В гача кучланишли шчитлар ва йиғмаларда сақлагичлар вертикал устма-уст жойлашганда (фазалар вертикал жойлашганда) ва коммутацион аппаратлар бўлмаганда юклама остида сақлагичларни ўрнатиш ва олиб қўйишга ижозат берилади. Бунда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия этилади.
23. Иш олиб борилаётган камералардан ташқари қолган барча электр қурилмалари хоналари, камералари, шчитлари ва йиғмаларининг эшиклари қулфланган бўлиши шарт.
24. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмалари (ЁТҚнинг хоналари ва камералари, комплект тақсимловчи қурилмалар, ОТҚ) ҳамда 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларидан ташқарида жойлашган 1000 В гача кучланишли тақсимловчи шчитлар ва йиғмаларнинг калитлари навбатчи ходим ҳисобида туриши шарт. Маҳаллий навбатчи ходимлар бўлмаган электр қурилмаларида калитлар маъмурий-техник ходимлар ҳисобида туриши мумкин.
Ҳар бир калит рақамланган бўлиши шарт. Калитларнинг бир жамланмаси захирада бўлиши шарт.
Қуйидаги ходимларга:
бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга — барча хоналарнинг калитлари;
ишга қўйишда тезкор таъмирловчи ходимларни ишга қўйувчига, иш раҳбарига ва иш бажарувчига, кузатувчига — иш олиб бориладиган хоналарнинг калитлари тилхат билан берилиши керак.
25. Ҳар куни кўрикдан ёки иш тугагандан кейин калитлар қайтариб топширилиши шарт. Маҳаллий навбатчи бўлмаган электр қурилмаларида иш олиб борилганда калитлар кўрикдан ёки иш батамом тугагандан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилиши шарт.
Калитларни узоқ муддатга электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр қурилмаларида тезкор алмашлаб улаш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчилар ходимига, шунингдек, навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимга бериш зарурияти корхона бош муҳандиси томонидан белгиланади.
Калитларни олиш ва қайтариш жараёни ихтиёрий шаклдаги журналда ёки тезкор-диспетчерлик журналида қайд этилиши шарт.
26. Бахтсиз ҳодиса содир бўлганда жароҳатланган шахсни электр токи таъсиридан қутқариш учун кучланиш зудлик билан олдиндан рухсатсиз олиниши шарт.
2-§. Ишларни бажариш тартиби
27. Ишлаб турган электр қурилмаларида бажариладиган ишлар ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган наряд-ижозат шакли бўйича олиб борилиши лозим.
Ушбу Қоидаларда кўрсатилган ҳолатларда ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат берилади.
28. Ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, шунингдек, иш жойларини ва топшириқ ҳажмини наряд ёки фармойишда белгиланганидан кенгайтириш тақиқланади.
29. Электр қурилмаларида, бошқа наряд амал қилаётган зонада бажариладиган ҳар қандай ишлар, ушбу наряд бўйича иш олиб бораётган шахс (иш раҳбари) ёки ушбу нарядни берган шахс билан келишган ҳолда бажарилиши шарт.
Келишув иш жойини тайёрлашдан олдин наряднинг ҳошиясида «Келишилди» деган сўз ёзилиб, келишган шахс имзоси (ушбу Қоидаларга 3-илова, 2-жадвали ) билан расмийлаштирилади.
30. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларини, шунингдек, кучланишидан қатъи назар ҲЛни мукаммал таъмирлаш технологик харита ёки ишларни бажариш лойиҳаси (кейин ўринларда — ИБЛ) бўйича амалга оширилиши шарт.
31. Электр станция ва подстанцияларнинг 1000 В гача кучланишли электр қурилмалари ва КЛда кучланиш остида ишлаётганда қуйидагилар бажарилиши шарт:
иш жойига яқин жойлашган, бехосдан тегиш эҳтимоли бўлган кучланиш остидаги бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиб қўйиш;
диэлектрик калишларда ёки изоляцияланган тагликда ёхуд диэлектрик гиламчада туриб ишлаш;
дастаги изоляцияланган асбобларни (бундан ташқари отверткаларнинг ўзаги ҳам изоляцияланган бўлиши керак) қўллаш; агар бундай асбоблар бўлмаса, диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш.
Енги калта ёки шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек, темир арралар, эговлар, металлдан қилинган метрлар ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
32. Агар электр қурилмаларида эгилиб ишлаётган шахс қаддини ростлаганда электр қурилмасининг ток ўтказувчи қисмларигача масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай ҳолатда ишлаш тақиқланади. Электр станция ва подстанцияларнинг 6 — 110 кВ кучланишли электр қурилмаларида тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмларида орқа ёки икки ён томонда жойлашган ҳолатда иш бажариш тақиқланади.
33. Кучланиш остида бўлган ускунанинг изоляторларига электр ҳимоя воситаларини қўлламасдан тегиш тақиқланади.
34. ҲЛ ва АҲЛнинг электр боғланган участкаларини (симларни, тросларни) улаш ёки узишдан олдин, уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Участкаларнинг потенциалларини тенглаштириш, уларни сим орқали улаш ёки узилиши керак бўлган (узилиши мўлжалланган) жойнинг иккала томонига ерга улагичларни ўрнатиш, сўнгра уларни бир умумий ерга улагичга (ерга улаш тузилмасига) улаш орқали амалга оширилади.
35. Электр ҳимоя воситаларидан (изоляцияловчи штангалар ва омбирлар, электр ўлчов штангалари ва омбирлари, кучланишни кўрсатувчи асбоблар билан) фойдаланиб ишлаганда ток ўтказувчи қисмларга одамнинг яқинлашишига — ушбу воситаларнинг изоляцияланган қисми узунлиги билан белгиланадиган масофага ижозат берилади.
36. ОТҚда ва ҲЛнинг кесишиш оралиқларида кучланиш остида бўлган симлардан пастда жойлашган симлар (трослар), уларга тааллуқли изоляторлар ва арматураларни алмаштиришда, алмаштириш учун мўлжалланган симларни силтаб тортганда юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симларга тегиб кетмаслик учун ушбу ўзгартирилаётган симлар (трослар) устига ўсимлик ёки синтетик толадан тўқилган арқонлар ташланади. Арқонлар кесишган оралиқда жойлашган симни икки жойдан ҳар тарафга ташланиб, уларнинг учлари лангарга, конструкцияларга ёки бошқа жойларга тортиб маҳкамланиши керак. Симларни (тросни) кўтариш аста-секин ва бир маромда бажарилиши шарт.
37. Кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симларда ва уларга тааллуқли изоляторлардаги, арматурадаги ишлар корхона раҳбарияти тасдиқлаган ИБЛ бўйича олиб борилиши керак. ИБЛда симлар (трослар) осилиб тушиб кетмаслиги ҳамда илашган кучланишдан ҳимоя қилиш чоралари кўзда тутилган бўлиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симлардан кучланишни олмасдан туриб симларни (тросларни) алмаштириш тақиқланади.
38. Ходимлар, агар электр қурилмасида кучланиш йўқолса, унга кучланиш огоҳлантирилмасдан яна берилиши мумкинлигини ёдда тутишлари керак.
39. Сутканинг қоронғи пайтида иш олиб борилаётган жойлар — йўлкалар, у ерга бориш йўллари ва иш жойлари ёритилган бўлиши шарт. Ёритилиш даражаси бир маромда бўлиб, ёритиш қурилмалари ишлаётганларнинг кўзини қамаштирмаслиги керак. Ёритилмаган жойларда ишлаш тақиқланади.
40. Момоқалдироқ яқинлашаётганда ҲЛ, АҲЛ, ОТҚ, ЁТҚнинг ҲЛ чиқармалари ва линия ажратгичларида, ҲЛ участкаларига уланган КЛда, шунингдек, алоқа узеллари хоналарининг АҲЛ кирган қисмида ва антенна-устунли иншоотлардаги барча ишлар тўхтатилиши шарт.
41. Электр станциялар ва подстанцияларнинг ишлаб турган электр ускуналари (бошқариш, реле ва шунга ўхшаш шчитлардан ташқари) жойлашган хоналарда, ЁТҚ ва ОТҚда, қудуқларда, туннелларда ва траншеяларда бўлган, шунингдек, ҲЛга хизмат кўрсатишда ва мукаммал таъмирлашда иштирок берувчи барча ходимлар ҳимоя каскаларидан фойдаланишга мажбурдир.
42. Компрессор қурилмалари ва ҳаво йиғгичларга, аккумулятор батареялари ҳамда зарядловчи тузилмаларга хизмат кўрсатувчи хизматчилар III гуруҳга мансуб бўлишлари шарт.
43. Бошқариш шчитларида, ТҚда жойлашган ҳисоблагичлар ва бошқа ўлчов воситаларининг кўрсаткичларини навбатчи назорати остида корхона ёки бошқа ташкилот ходимидан бўлган хизматчи ёзиб олиши мумкин. Маҳаллий навбатчи ходим бўлмаган тақдирда, кўрсатгичлар ТЧБнинг катта ходими назорати остида ёзиб олиниши мумкин.
44. Ер қазиш ишларини бажаришда КМК 3.01.02-00 Қурилишда хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши керак.
4-боб. Ташкилий тадбирлар
1-§. Ишлар хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
45. Ишлар хавфсиз бажарилиши учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:
ишлар хавфсиз олиб борилишига жавобгар шахсларни тайинлаш;
наряд ёки фармойиш бериш;
иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш;
иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш;
иш бажарилаётганда назорат қилиш;
бошқа иш жойига ўтказиш;
ишдаги танаффусларни ва иш тугатилганини расмийлаштириш.
46. Ишлар хавфсиз бажарилиши учун қуйидаги шахслар жавобгардир:
наряд ва фармойиш берувчи;
иш раҳбари;
иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчи шахс;
иш жойини тайёрловчи шахс;
ишга қўйувчи (иш жойини тайёрловчи ва ишга қўйувчи битта ходим бўлиши мумкин);
иш бажарувчи;
кузатувчи;
бригада аъзоси.
47. Наряд ва фармойиш берувчи ишларни хавфсиз бажариш имкониятини белгилайди. У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилиги учун, бригаданинг сифат ва сон жиҳатдан таркиби ҳамда жавобгар шахсларни тайинлаш учун, шунингдек, нарядда кўрсатилган хизматчилар бажариши керак бўлган ишга уларнинг электр хавфсизлиги гуруҳи бўйича мувофиқлиги учун жавобгардир.
48. Наряд ва фармойишни бериш ҳуқуқи корхонанинг ва унинг таркибий қисмларининг V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходимларига берилади.
Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимлар бўлмаганда, кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш учун ушбу электр қурилмани эксплуатация қилувчи IV гуруҳга мансуб навбатчи ходим томонидан наряд ва фармойиш беришга ижозат берилади.
Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш ҳуқуқи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт.
49. Иш раҳбари нарядда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилганлиги ва етарли эканлигига, ишга қўйувчи ва иш бажарувчи томонидан бригада аъзоларига берилган йўл-йўриқнинг сифати ва тўлиқлиги учун, шунингдек, иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришни ташкил қилиш учун жавоб беради.
Иш раҳбарлари этиб V гуруҳга мансуб муҳандис-техник ходимлар тайинланиши шарт. Агар бажарилаётган ишнинг айрим босқичлари иш раҳбарининг узлуксиз назорати остида ва иш раҳбари бошчилигида бажарилиши зарур бўлса, у ҳолда наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига бу ҳақда ёзиб қўйиши шарт.
50. Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган ускунани ўчириш ва ерга улаш чораларининг етарлилиги ва уларни амалга ошириш мумкинлиги, шунингдек, ишга қўйиладиган бригадаларнинг иш вақтлари ва жойларини мувофиқлаштириш учун жавобгар ҳисобланади.
Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйишга ижозат берувчи шахс навбатчиларга ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор таъмирловчи ходимларга, шунингдек, ишга қўйувчиларга ускунада олдиндан бажарилган ўчириш ва ерга улаш ишлари ҳақида маълумот бериши шарт.
Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш ҳуқуқига лавозим йўриқномасига асосан IV гуруҳга мансуб навбатчи ходимлар, шунингдек, корхона кўрсатмаси бўйича бунга ваколат берилган маъмурий-техник ходимлар ҳақли бўлади.
51. Иш жойини тайёрловчи шахс иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларнинг тўғри ва аниқ бажарилиши, шунингдек, иш шароитлари бўйича талаб қилинаётган чоралар (қулфларни, плакатларни, тўсиқларни ўрнатиш ва ҳоказо) учун жавоб беради.
Иш жойларини тайёрлашга навбатчилар ёки электр қурилмасида тезкор алмашлаб улашларни бажаришга ижозат берилган тезкор таъмирловчи ходимларнинг ҳуқуқлари бор.
52. Ишга қўйувчи кўрилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилиги, нарядда кўрсатилган чоралар, иш жойи иш хусусиятига мувофиқлиги, ишга қўйишнинг тўғрилиги, шунингдек, берилаётган йўриқнинг сифати ва тўлалиги учун жавоб беради.
Ишга қўйувчилар навбатчилар ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланиши лозим. Ушбу Қоидаларнинг 57-бандида қайд этилган шартлар бажарилганда ҲЛ да ишга қўйиш бундан мустасно. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида ишга қўйувчи IV гуруҳга мансуб, 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларда эса ишга қўйувчи III гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
53. Иш бажарувчи:
тайёрланган иш жойининг наряд кўрсатмаларига мувофиқлигига;
бригада аъзоларига берилган йўл-йўриқнинг аниқ ва тўлалигига;
керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инвентарлар, мосламаларнинг мавжудлигига, ишга яроқлилиги ва уларни тўғри қўллашга;
иш жойида тўсиқлар, хавфсизлик белгиларининг ва плакатларнинг, қулфлаш тузилмаларининг сақланишига;
ишларнинг хавфсиз бажарилиши ва ушбу Қоидаларга риоя этилишига жавоб беради.
Иш бажарувчи бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва алкоголь таъсиридан маст ҳолатда бўлган бригада аъзоларини ишдан четлаштириши шарт.
Наряд бўйича 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмасида иш бажарувчи IV гуруҳга мансуб, 1000 В гача бўлган электр қурилмасида эса — III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Зарарли газлар пайдо бўлиши мумкин бўлган ер ости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишлар бундан мустасно, бунда иш бажарувчи IV гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
Барча электр қурилмаларида фармойиш бўйича иш бажарилаётганда, ушбу Қоидаларнинг 67 , 199 ва 400-бандларида кўрсатилганидан ташқари, иш бажарувчи III гуруҳга мансуб бўлиши мумкин.
54. Электр қурилмаларида мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланиши шарт.
Кузатувчи:
тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмаларига мувофиқлиги учун;
иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, плакатлар, узатмаларнинг қулфловчи тузилмалари мавжудлиги ва сақланиши учун;
бригада аъзоларининг электр қурилмасини электр токидан жароҳатланиш борасидаги хавфсизлиги учун жавоб беради.
Ишнинг технологияси билан боғлиқ хавфсизлик учун шу бригада таркибига киритилган, унга бошчилик қиладиган хизматчи жавобгардир ва у доим иш жойида бўлиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида кўрсатилади.
Кузатувчилар III гуруҳга мансуб хизматчилардан тайинланиши мумкин.
55. Ҳар бир бригада аъзоси ушбу Қоидаларни, ишга қўйиш пайтида ва иш жараёнида олган йўл-йўриқли кўрсатмаларни, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқномалар талабларини бажариши шарт.
56. Ташкилот раҳбарияти ёзма кўрсатма билан ўз хизматчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериши расмийлаштирилиши шарт: наряд, фармойиш бериш; иш раҳбари; иш бажарувчи; ишга қўйувчи (тезкор таъмирловчи ходимлардан), шунингдек, электр қурилмаларини бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлиш.
57. Жавобгар шахсларга ўриндошлик асосида ушбу Қоидаларга 4-иловада келтирилган вазифаларнинг бирини бажаришларига ижозат берилади.
ҲЛда иш жойини тайёрлаш учун коммутация аппарати билан операция бажармасдан туриб, фақат кучланиш йўқлигини текшириш ва кўчма ерга улагичларни ўрнатиш талаб этилган ҳолларда иш раҳбари ёки таъмирлаш бригадасидан тайинланган иш бажарувчи ўриндошлик асосида ишга қўйувчи вазифасини бажаришига ижозат берилади.
2-§. Наряд ёки фармойиш бериш
58. Наряд икки нусхада, телефон ёки радиоалоқа орқали берилганда эса уч нусхада ёзилади. Телефон ёки радиоалоқа орқали берилганда наряд берувчи бир нусхада, наряд матнини қабул қилувчи шахс эса, нарядни икки нусхада телефон ёки радиограмма ҳолида қабул қилади ва қайта текширгандан сўнг наряд берувчи имзоси ўрнига унинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, наряд ёзуви тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Иш бажарувчи бир вақтнинг ўзида ишга қўйувчи қилиб тайинланган ҳолларда наряд иш бажарувчига қандай усулда берилишидан қатъи назар икки нусхада тўлдирилади ва наряднинг бир нусхаси наряд берувчида қолади.
Маҳаллий шароитларга (диспетчерлик пунктининг жойлашишига) қараб наряднинг бир нусхаси иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчида (диспетчерда) қолиши мумкин.
59. Бир иш раҳбарига бериладиган нарядлар сонини наряд берувчи белгилайди.
Ишга қўйувчига ва иш бажарувчига (кузатувчига) навбатма-навбат ишга қўйиш ва улар бўйича ишлаш учун бирданига бир нечта наряд ва фармойишлар берилиши мумкин.
60. Нарядни иш бошланган кундан бошлаб 15 календарь кундан кўп бўлмаган муддатга беришга рухсат этилади. Нарядни 1 марта, узайтирилган кундан бошлаб 15 календарь кундан кўп бўлмаган муддатгача узайтириш мумкин. Иш жараёнидаги танаффусларда наряд ўз кучини сақлаб қолади.
61. Наряд муддатини фақат ушбу нарядни берган ёки ушбу электр қурилмасида ишлашга наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим узайтириши мумкин.
Наряд муддатини узайтириш тўғрисидаги рухсат телефон, радиоалоқа ёки курьер орқали ишга қўйувчига, иш раҳбарига ёки ишни бажарувчига топширилиши мумкин, бундай ҳолда ушбу ходим ўз имзоси билан наряд муддатини узайтирган ходимнинг исми ва фамилиясини нарядда кўрсатади.
62. Нарядлар бўйича ишлар тўлиқ тугагандан сўнг улар 30 сутка давомида сақланиши шарт, кейин эса йўқ қилиб юборилиши мумкин.
63. Фармойиш бир марталик хусусиятга эга бўлиб, унинг муддати ижрочилар иш кунининг давомийлиги билан белгиланади.
64. Ишлашга фармойиш иш бажарувчига ва ишга қўйувчига ёки иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчига берилади.
Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларида, иш жойида ишга қўйиш талаб қилинмаганда, фармойиш тўғридан-тўғри иш бажарувчига берилиши мумкин.
65. Фармойиш бўйича бажарилиши мўлжалланган ишлар наряд берувчи ходим ихтиёрига қараб наряд бўйича бажарилиши мумкин. Нарядлар ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларни ҳисобга олиш ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган тартиб бўйича амалга оширилади.
3-§. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
66. Қисқа муддатли, яъни давомийлиги 1 соатдан ортиқ бўлмаган ишлар фармойиш бўйича таъмирлаш ходим томонидан навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим назорати остида, шунингдек, навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимнинг ўзи томонидан бажарилишига рухсат берилади.
Бундай ишларга қуйидагилар киради:
электр двигатель ва бошқа ускуналардан кабеллар, симлар, шиналарни ажратиш ёки улаш;
ТҚда релели ҳимоя, автоматика, телемеханика ва алоқа, шу жумладан, юқори частотали ҳимоя ва алоқа фильтрларининг тузилмалари ва занжирларидаги ишлар;
0,4 кВ ли ҲЛни, шунингдек, барча кучланишли КЛни ажратиш ёки улаш, фазировка қилиш, КЛ занжирларининг бутунлигини текшириш, трансформатор шохобчаларини алмашлаб улаш, мой ўлчагич ойналарини ва якка изоляторларни артиш, қўшимча мой қуйиш ва текширишга олиш, мойни қуритиш ва тозалаш аппаратларини улаш ва ажратиш, ҳаво ўчиргичларининг манометрларини алмаштириш, ток ўтказувчи қисмларнинг қизиши ва титрашини текшириш, электр ўлчаш омбирлари билан ўлчаш, симлар ва шиналардан бегона нарсаларни, ҲЛ симларидан қулаган дарахтлар, шох-шабба ва бошқаларни олиб ташлаш;
электр қурилмаларининг, энергетика тизимининг диспетчерлик ва технологик бошқариш воситалари (кейинги ўринларда — ДТБВ) (алоқа ва телемеханиканинг кабель ва ҳаво линиялари, юқори частотали каналлар, телемеханика ва алоқа тузилмалари), каналларининг, иссиқлик автоматикасининг, иссиқлик техника ўлчовлари ҳамда ҳимоя тузилмаларининг, масофадан бошқариш воситалари, сигнализация ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари техник воситаларининг (кейинги ўринларда — ИАЎ), истеъмолчилар электр таъминотининг нормал ишлашига хавф солувчи носозликлар пайдо бўлганда, уларни бартараф қилиш учун кечиктириб бўлмайдиган ишлар.
67. Ушбу Қоидаларнинг 66-бандида келтирилган ишларни бажаришда ишлаётганларнинг сони назорат қилувчи ходим билан биргаликда 3 кишидан ортмаслиги шарт.
1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида ишлаганда, ишни бажараётган ёки назорат қилаётган навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бошлиғи IV гуруҳга мансуб, 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида — III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Бригаданинг қолган аъзолари III гуруҳга мансуб бўлишлари керак. Истеъмолчини таъминловчи уланишлардаги ишларга истеъмолчи ходими жалб қилиниши мумкин.
Ишни бошлашдан олдин иш жойида барча техник тадбирлар амалга оширилиши шарт, очиқ тақсимловчи қурилмаларда иш жойини арқон ёки шнур билан ўрашдан ташқари бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи қурилмасида иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас.
Ушбу Қоидаларнинг 66-бандида қайд этилган ишларни бажариш учун 1 соатдан кўп вақт ёки 3 кишидан ортиқ одам талаб этилса, у ҳолда ушбу иш наряд бўйича бажарилиши шарт.
4-§. Бригада таркиби
68. Бригада аъзолари сони ва унинг таркиби уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда иш бажариш шароитларига ҳамда бригада аъзолари устидан иш бажарувчининг (кузатувчининг) назоратини таъминлаш имкониятига қараб белгиланади.
Иш бажарувчи раҳбарлик қилаётган бригада аъзоси II гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Ишлар кучланиш остида бажариладиган бўлса, бригада аъзоси III гуруҳга мансуб бўлиши шарт, ҲЛда бажариладиган ишлар бундан мустасно (ушбу Қоидаларнинг 332-банди ), бундай ишларни IV гуруҳга мансуб бригада аъзоси бажариши шарт.
Бригадага унинг III гуруҳга мансуб ҳар бир аъзосига I гуруҳга мансуб бир ишчини киритишга ижозат берилади. Лекин I гуруҳга мансуб бригада аъзоларининг умумий сони 3 кишидан ортмаслиги керак.
Ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда ( 120 — 124 , 127 , 487 , 525-бандларига қаралсин) ишларни фармойиш бўйича бир киши бажаришига рухсат этилади.
69. Навбатчи ўзидан юқори турувчи навбатчининг рухсати билан нарядга киритилмасдан, тезкор журналга ёзиб қўйилиб, таъмирлаш бригадасида ишлашга жалб қилиниши мумкин.
70. Бригада таркибини ўзгартириш, наряд берувчига ёки ушбу электр қурилмасида ушбу ишни бажариш учун наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимга ижозат берилади. Бригада таркибини ўзгартириш ҳақидаги кўрсатмалар телефон, радиоалоқа ёки курьер орқали ишга қўйувчига, иш раҳбарига ёки ишни бажарувчига юборилиши мумкин, у ўз имзоси билан ушбу ўзгартириш тўғрисида кўрсатма берган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини нарядга ёзиб қўяди.
Бригада таркибини ўзгартиришда ушбу Қоидаларнинг 68-банди талаблари бузилишига йўл қўйилмаслиги шарт. Иш бажарувчи бригада таркибига қўшилган янги ишчиларга йўл-йўриқ бериши шарт.
71. Иш раҳбари ёки иш бажарувчи алмаштирилганда ёки бригада таркиби ярмидан кўпга ўзгартирилса, наряд янгидан берилиши шарт.
5-§. Иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш
72. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш фақат навбатчи ёки бунга ваколати бор шахсдан ижозат олингандан сўнг бажарилиши мумкин, ИАЎ қурилмаларида ишга қўйиш бундан мустасно (ИАЎ қурилмаларида ишга қўйиш тартиби ушбу Қоидаларнинг XVIII бобида келтирилган).
73. Ижозат иш жойини тайёрлашни амалга оширувчига ва ходимларни ишга қўйувчига шахсан, телефон, радиоалоқа, курьер ёки оралиқ подстанция навбатчиси орқали берилиши мумкин. Бундай ижозатни олдиндан бериш тақиқланади.
74. Бригадани фақат битта наряд бўйича ишга қўйишга ижозат берилади.
6-§. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш
75. Иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларни ўзгартириш тақиқланади.
Иш жойини тайёрлашга тааллуқли чораларнинг тўғрилигига ва етарлилигига, шунингдек, ишнинг хавфсиз бажарилишига шубҳа пайдо бўлганда, ушбу иш жойини тайёрлаш тўхтатилиши шарт.
76. Иш бажарувчи ишга қўйувчи вазифасини ўриндошлик асосида бажарган ҳолларда, у иш жойини III гуруҳга мансуб бригада аъзоларидан бирортаси билан тайёрлаши шарт.
77. Ишга қўйувчи ишга қўйишдан олдин иш жойини тайёрлаш бўйича техник тадбирларнинг бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Ишонч шахсан кўриш билан, тезкор журналдаги ёзувлар бўйича, тезкор схема бўйича ёки навбатчи, тезкор таъмирловчи ходим ва истеъмолчилар ходимларининг хабарлари бўйича ҳосил қилиниши мумкин.
78. Иш раҳбари ва иш бажарувчи (кузатувчи) ишга қўйишдан олдин, ишга қўйувчидан иш жойларини тайёрлашда қандай чоралар кўрилганлигини аниқлаши ва ушбу тайёргарликни иш жойи чегарасида шахсан кўздан кечириши шарт.
Ишга қўйишдан олдин иш жойи тайёрлигини иш раҳбари ишга қўйувчи билан бирга ёки унинг рухсати билан ўзи мустақил, иш бажарувчи — иш раҳбари ёки ишга қўйувчи билан бирга текшириши шарт.
79. Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишга қўйиш бевосита иш жойида амалга оширилиши шарт.
Фармойиш бўйича ишлашда иш жойини тайёрлаш керак бўлмаган ҳолларда ишга қўйиш иш жойида амалга оширилиши шарт эмас, ҲЛ, АҲЛ ва КЛда эса талаб қилинмайди.
80. Ишга қўйиш иш жойининг тайёрлиги текширилганидан сўнг амалга оширилади.
Бунда ишга қўйувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
наряд ёки фармойишда кўрсатилган бригада таркибининг шахсий гувоҳномаларига мослигини текшириши;
соғлиги ёмон ва маст ҳолатдаги ишчиларни бригада таркибидан чиқариши;
йўл-йўриқ бериши: бригадани наряд, фармойиш мазмуни билан таништириши; иш жойининг чегараларини кўрсатиши; иш жойига яқин турган ускуналарни ва кучланиш бор-йўқлигидан қатъи назар яқинлашиш тақиқланган таъмирланаётган ва қўшни уланишларнинг ток ўтказувчи қисмларини кўрсатиши;
кучланиш йўқлигини бригадага тармоқда ўрнатилган ерга улагичларни кўрсатиши ёки иш жойидан ерга улагичлар кўринмаган тақдирда, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр қурилмаларида кучланиш йўқлигини текшириш билан кейинчалик ток ўтказувчи қисмларга қўл теккизиш орқали исбот қилиши шарт (конструкцияси имкон берадиган жойларда).
81. Ишга қўйишда ишга қўйувчидан ташқари иш бажарувчи ҳам бригадага йўл-йўриқ бериши шарт. У ишларни хавфсиз бажариш чоралари, шу жумладан, уларнинг технологияси, асбоблар, мосламалар, юк кўтариш машиналари ва механизмлардан фойдаланиш ҳақида ҳам йўл-йўриқ беради. Зарур бўлганда иш раҳбари йўриқни тўлдириши мумкин.
Йўл-йўриқ берилмасдан бригадани ишга қўйиш тақиқланади.
82. Йўл-йўриқни бериш ва ишга қўйиш ишга қўйувчи, иш бажарувчининг (кузатувчининг) ва бригада аъзоларининг имзолари билан ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган наряднинг 3-жадвалида куни ва вақти кўрсатилиб расмийлаштирилади.
Ишга қўйишда берилган йўл-йўриқни йўл-йўриқ бериш журналида расмийлаштириш талаб қилинмайди.
83. Ишга қўйиш наряднинг ҳар икки нусхасида расмийлаштирилади. Наряднинг бир нусхаси иш бажарувчида (кузатувчида), иккинчиси эса навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишга қўйувчида қолдирилади.
Иш бажарувчи ўриндошлик асосида ишга қўйувчи вазифасини бажарганда ишга қўйиш наряднинг бир нусхасида расмийлаштирилади.
Фармойиш бўйича ишга қўйиш тезкор журналда ёки ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни қайд этиш журналида расмийлаштирилади.
7-§. Иш олиб боришни назорат қилиш
84. Ишга қўйилгандан сўнг бригада томонидан хавфсизлик талабларининг бажарилиши устидан назорат иш бажарувчига (кузатувчига) юкланади. У иложи борича хавфи юқорироқ иш бажарилаётган жойда туриб ўз ишини шундай ташкил қилиши керакки, ўша ердан туриб ишлаётган барча бригада аъзолари ишини назорат қила оладиган бўлсин.
Кузатувчига ўриндошлик асосида назорат қилишдан бошқа бирон ишни бажариш тақиқланади.
85. Иш бажарувчи (кузатувчи) иш жойидан вақтинча кетиши зарур бўлганда, агар унинг ўрнини иш раҳбари, ишга қўйувчи ёки наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходимга алмаштириш имконияти бўлмаса, иш бажарувчи бригадани (тақсимловчи қурилмасидан чиқариб, эшикларни қулфлаб, ходимларни ҲЛ таянчларидан тушириб ва ҳоказо) иш жойидан чиқариши шарт.
Иш бажарувчи (кузатувчи) алмаштирилганда, у нарядни ўз ўрнига вақтинчалик қолдирилган ходимга бериб кетиши шарт.
1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида фармойиш бўйича ишлар бажарилаётган бўлса, зарурат бўлганда, иш бажарувчининг қисқа вақтга кетишига ижозат берилади. Бундай пайтда бригаданинг III гуруҳга мансуб бир ёки бир неча аъзолари иш жойида қолиб ишни давом эттиришлари мумкин.
86. Иш бажарувчининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ёки бир нечтаси иш жойидан вақтинча кетишларига ижозат берилади. Бунда уларни бригада таркибидан чиқариш талаб қилинмайди. 1000 В дан юқори бўлган кучланишли электр қурилмаларида иш жойида қолган бригада аъзоларининг сони, иш бажарувчи билан ҳисоблаганда икки кишидан кам бўлмаслиги шарт.
III гуруҳга мансуб бригада аъзолари ТҚдан мустақил чиқишлари ва яна иш жойига қайтиб келишлари мумкин, I ва II гуруҳга мансуб бригада аъзолари эса фақат III гуруҳга мансуб бригада аъзоси ёки электр қурилмасини бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳамроҳлигида чиқишлари ва яна иш жойига қайтиб келишлари мумкин. ТҚдан чиққандан сўнг эшикни очиқ — қулфланмаган ҳолда қолдириш тақиқланади.
Ишга қайтган бригада аъзолари фақат иш бажарувчининг рухсати билан ишга тушишлари мумкин. Агар электр қурилмаси жойлашган хонани қулфлашнинг иложи бўлмаса, иш бажарувчи бригада аъзолари қайтгунга қадар иш жойини ташлаб кетиш ҳуқуқига эга эмас.
87. Ушбу Қоидаларнинг бузилиши ёки ишлаётганлар ҳаётига хавф туғдирувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда, бригада иш жойидан чиқарилиши ва иш бажарувчидан наряд қайтариб олиниши шарт. Бригадага фақат аниқланган камчиликлар бартараф қилингандан сўнг бирламчи ишга қўйишда кўрсатилган талаблар бажарилганда янгидан ишлашга ижозат берилиши мумкин.
8-§. Бошқа иш жойига ўтказиш
88. Электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В дан юқори электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказишни ишга қўйувчи амалга оширади. Агар наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда ишни топширган бўлса, ушбу ўтказишни иш раҳбари ёки иш бажарувчи ҳам амалга ошириши мумкин.
89. Битта ҲЛ, АҲЛ, КЛнинг турли иш жойларида ҳамда электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказишни иш бажарувчи нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади.
90. Бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади. Навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган ишга қўйувчи амалга ошираётган ўтказишни наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштиради.
91. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ускунани ўчирмасдан бажариладиган ишларни нарядда расмийлаштириш бригадани бир тақсимловчи қурилмасидан бошқасига кўчиришда талаб қилинади.
Барча электр қурилмаларида фармойиш бўйича иш бажарилаётганда бригадани бошқа иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
9-§. Иш жараёнидаги танаффусларни ва иш тугашини расмийлаштириш
92. Иш куни давомидаги танаффус вақтида (овқатланиш ёки иш шароитлари туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши ҳамда ТҚ жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши шарт.
Наряд иш бажарувчида (кузатувчида) қолади. Бригада аъзолари танаффусдан сўнг иш бажарувчисиз (кузатувчисиз) иш жойига қайтиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай танаффусдан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) бригадани нарядда расмийлаштирмасдан ишга қўяди.
93. Иш куни тугаши туфайли ишда танаффус бўлса, бригада иш жойидан чиқарилиши шарт.
Плакатлар, тўсиқлар, байроқчалар ва ерга улагичлар олинмайди.
Иш бажарувчи (кузатувчи) нарядни ишга қўйувчига топшириши, у йўқ бўлган тақдирда эса нарядни махсус ажратилган жойда, масалан, амалдаги нарядлар жилдига солиб қолдириши шарт. Маҳаллий навбатчи ходимлар бўлмаган электр қурилмаларида иш куни тугаши билан иш бажарувчига (кузатувчига) нарядни ўзида қолдиришига рухсат этилади.
Иш бажарувчи (кузатувчи) иш тугашини наряднинг ўзидаги нусхасида қўл қўйиб расмийлаштиради.
94. Келгуси кунларда бригадани тайёрланган иш жойига қайта қўйиш ишга қўйувчи ёки унинг ижозати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунда юқори турувчи тезкор ходимнинг ижозатини олиш талаб қилинмайди.
Агар ишни бажарувчига (кузатувчига) наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда топшириқ берилган бўлса, у ишга қўйувчининг ижозати билан бригадани тайёрланган иш жойига ишлашга қўйиши мумкин.
Навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан бўлган ишга қўйувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш наряднинг ҳар иккала нусхасида; иш раҳбари ёки иш бажарувчи (кузатувчи) томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш — фақат наряднинг ишни бажарувчида (кузатувчида) бўлган нусхасида расмийлаштирилади.
95. Келгуси куни ишни бошлашдан олдин ишни бажарувчи (кузатувчи) иш жойида қолдирилган плакатлар, тўсиқлар, байроқчалар бутунлигига ва тўлалигига, шунингдек, ерга улагичларнинг мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин бригадани ишга қўяди.
96. Ишлар тўлиқ тугагандан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқлар, плакатлар, байроқчалар ва ерга улагичларни олиши, электр қурилмаси эшикларини қулфлаши, нарядда ўз имзоси билан ишлар тўлиқ тугаганини расмийлаштириши шарт. Иш раҳбари иш жойларини текширганидан сўнг ишлар тўлиқ тугаганини нарядда расмийлаштиради.
97. Ишни бажарувчи (кузатувчи) ишлар тўлиқ тугагани ва ушбу Қоидаларинг 96-банди талаблари бажарилгани тўғрисида ишга қўйувчига, у йўқ бўлган ҳолда иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган шахсга хабар бериши шарт.
98. Ишлар тўлиқ тугагани расмийлаштирилган нарядни иш бажарувчи (кузатувчи) ишга қўйувчига топшириши, у йўқ бўлганда махсус ажратилган жойга, масалан, амалдаги нарядлар жилдига солиб қолдириши шарт.
Ишлар тўлиқ тугагандан сўнг нарядни топшириш қийин бўлса, ишга қўйувчининг ёки иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган шахснинг рухсати билан иш бажарувчи нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳолда иш бажарувчи ўриндошлик асосида ишга қўйувчи вазифасини бажарса, иш бажарувчи (кузатувчи) эртаси кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ёки наряд берган ходимга, узоқ участкаларда эса участка маъмурий-техник ходимига топшириши шарт.
99. Ишга қўйувчи ишлар тўлиқ тугагани расмийлаштирилган нарядни олгандан кейин иш жойларини кўздан кечириб чиқиши, иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ходимга ишлар тўлиқ бажарилганлиги ҳамда электр қурилмасини улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши шарт.
10-§. Ишлар тўлиқ тугаганидан сўнг электр қурилмасини улаш
100. Фақат иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ёки уни алмаштирган шахсдан рухсат (фармойиш) олингандан сўнг электр қурилмасини улаш мумкин.
Электр қурилмасини улаб ишга туширишга рухсат (фармойиш) фақат ушбу электр қурилмасида иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ишни бажарувчилар ва ишга қўйувчиларнинг барчасидан иш тўлиқ тугаганлиги, ушбу Қоидаларнинг 96-банди талаблари бажарилганлиги тўғрисидаги хабар олингандан ва электр қурилмасини улаш имконияти мавжуд бўлгандан сўнг берилиши мумкин.
101. Ишлар тўлиқ тугагандан сўнг электр қурилмасини улашга рухсат (фармойиш) олган навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган шахс ушбу электр қурилмасини улашдан олдин иш жойларини тайёрлашда навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим томонидан ўрнатилган вақтинчалик тўсиқларни, кўчма плакатларни ва ерга улагичларни олиши, доимий тўсиқларни тиклаши шарт.
102. Тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган ишга қўйувчига электр қурилмасида ишлар тугагандан сўнг иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ёки уни алмаштирган ходимнинг рухсатини ёки фармойишини олмасдан, электр қурилмасини улаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Бундай улашга ҳуқуқ берилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзилиши ва ишга қўйувчига иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат беришда тасдиқланиши шарт. Нарядда бундай тасдиқни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Бундай улаш ҳуқуқи фақат ушбу қурилмада ёки унинг участкасида бошқа бригада ишлашига рухсат этилмаган ҳолда берилади.
103. Авария ҳолатларида таъмирлашга чиқарилган электр ускунасини ёки электр қурилмасини навбатчи ходим ёки ишга қўйувчи, ишни бажараётган бригада йўқлигида иш тамом бўлгунга қадар, иш бажарувчи ўз иш жойига етиб келгунча ёки улар нарядни қайтариб бергунча иш жойларида ишни бажарувчини электр қурилмаси уланганлиги ва ишни давом эттириш тақиқланганлиги ҳақида огоҳлантириш учун одамлар қўйилиши шарти билан улаши мумкин.
11-§. Электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда ишларни бажаришда амалга ошириладиган ташкилий чора-тадбирлар
а) Иш раҳбарини тайинлаш
104. Иш раҳбари қуйидаги ҳолатларда тайинланиши шарт:
ишлар механизмлар ва юк кўтариш машиналари ёрдамида бажарилганда;
1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларидаги ускуналарни ўчириб бажариладиган ишларда, электр қурилмаларининг барча ток ўтказувчи қисмларидан ушбу Қоидаларнинг 106-бандига мувофиқ кучланиш олинган ҳолатлар, оддий ва кўринарли схемали электр қурилмалари, электр двигателлари ва улар уланган ЁТҚдаги ишлардан ташқари;
КЛ ва АКЛда коммуникациялар жойлашган ва транспорт ҳаракати серқатнов зоналарда.
Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбарини тайинлашга рухсат берилади.
б) Бир нечта иш жойларида, уланишларда, подстанцияларда битта наряд бўйича ишлар
105. Битта уланишнинг бир ёки бир неча иш жойларида ишлашга наряд беришга рухсат этилади. Ушбу Қоидаларнинг 106 , 107 , 109 , 110 , 112-бандларида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
106. Ҳамма ток ўтказувчи қисмлардан, жумладан, ҲЛ ва КЛ чиқармаларидан кучланиш олинган электр қурилмаларида ва қўшни электр қурилмаларига кириш йўллари беркитилган (1000 В гача кучланишли шчит ва йиғмалар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда барча уланишларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд беришга ижозат берилади. Бунда иш раҳбарини тайинлаш талаб қилинмайди.
107. Агрегатлар (қозонлар, турбиналар, генераторлар) ва алоҳида технологик қурилмалар (кулни чиқариб ташлаш, тизимли иситиш, майдалаш тизимлари) таъмирлашга чиқарилганда, ушбу агрегат электр двигателларининг ҳаммасида (ёки бир қисмида) ишлаш учун битта наряд ва ушбу агрегатларнинг (қурилмаларнинг) электр двигателларини таъминловчи ТҚнинг ҳамма (ёки бир қисм) уланишларида ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин.
Битта наряд берилишига фақат кучланиши бир хил бўлган электр двигателларида ва бир ТҚнинг уланишларида ишлаш учун ижозат берилади.
108. Комплект тақсимловчи қурилмалар (кейинги ўринларда — КТҚ) билан жиҳозланган ТҚлардаги электр двигателларида ва уларнинг уланишларида битта наряд бўйича ишлашда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди, бригаданинг ҳар хил жойларда тарқалиб ишлашига рухсат этилади. Конструкцияси жиҳатдан бошқача ишланган ТҚларда электр двигателлар уланишларида ишга қўйиш ва ишлаш бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
109. Секцияларининг сони турлича бўлган битта шиналар тизимли 6 — 110 кВ кучланишли ТҚда барча секция тўлиқ таъмирлашга чиқарилганда, ушбу секциянинг шиналарида ва барча (ёки бир қисм) уланишларида ишлашга битта наряд беришга рухсат этилади. Бригаданинг ушбу секция чегарасида бир неча иш жойларига тарқалиб ишлашига рухсат этилади.
110. Бир электр қурилмасининг бир ёки бир неча уланишларида ҳар хил иш жойларида бир вақтнинг ўзида ёки навбатма-навбат ишлаш учун битта наряд беришга:
куч ва назорат кабелларини ётқизиш ва қайта ётқизишда, электр ускуналарини синашда, релели ҳимоя, ўлчов, блокировка, автоматика, телемеханика, алоқа ва бошқа тузилмаларни текширишда;
бир уланишдаги, жумладан, уларнинг узатмалари бошқа хонада жойлашган коммутацион аппаратларни таъмирлашда;
алоҳида кабелни туннелда, коллекторда, қудуқда, зовурда, котлованда таъмирлашда;
иш жойларининг жойлашиши иш бажарувчига бригада устидан назорат олиб бориш имконини берса, иккита котлованда ёки ТҚда ва ёнма-ён жойлашган котлованда бўлган кабелларни (иккитадан ортиқ бўлмаган) таъмирлашда ижозат берилади.
Бунда бригада аъзоларининг бир нечта иш жойларига тарқалиб ишлашига рухсат берилади. Нарядда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
111. Ушбу Қоидаларнинг 106 , 107 , 109 , 110-бандларига мувофиқ ишларни бажаришда ҳамма иш жойлари ишга қўйишдан олдин тайёрланган бўлиши шарт. Наряд бўйича ишлар тўлиқ тугатилмагунча бирор-бир уланишни улашга тайёрлаш, жумладан, электр двигателни синаб кўриш тақиқланади.
Бригада турли иш жойларига тарқатилганда III гуруҳга мансуб бир ёки бир неча бригада аъзоларига иш бажарувчидан алоҳида бўлишларига ижозат берилади.
Иш бажарувчидан алоҳида бўлиши керак бўлган бригада аъзоларини иш бажарувчи иш жойларига олиб бориб, уларга иш жараёнида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари ҳақида йўл-йўриқ бериши шарт.
112. Бир нечта подстанцияларда ёки бир подстанциянинг бир нечта уланишларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат берилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: изоляторларни тозалаш; қисқичларни тортиш; текшириш учун мой олиш ва кам бўлса қуйиш; трансформаторлар чулғамларини алмашлаб улаш; релели ҳимоя воситалари, автоматика, ўлчов воситаларини текшириш; бошқа манбадан юқори кучланиш билан синаш; изоляторларни ўлчов штангаси ёрдамида текшириш; КЛнинг шикастланган жойини топиш. Бундай наряднинг амал қилиш муддати 1 сутка.
Ҳар бир подстанцияда ва ҳар бир уланишда ишга қўйиш наряди ушбу Қоидаларга 3-илованинг 3-жадвалига мувофиқ расмийлаштирилади.
Подстанциялардан ҳар бирини ундаги ишлар берилган наряд бўйича тўлиқ бажарилгандан кейин улашга рухсат берилади.
113. Бир нечта электр қурилмаларида (уланишларда) бажариладиган ишлар учун навбатма-навбат фармойиш беришга ижозат берилади.
в) ТҚнинг ҲЛ, КЛ ва ДТБВ участкаларидаги ишлар
114. ТҚ ҳудудида жойлашган ҲЛ участкасидаги иш ҲЛга хизмат қўрсатувчи ходимлар томонидан берилган нарядлар асосида бажарилади. Ўз навбатчиси бўлган электр қурилмаларида охирги таянчда иш олиб борилганда навбатчи бригадага йўл-йўриқ бериши, уни шу таянчгача олиб бориши шарт. Ўз навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларида линия бригадасининг иш бажарувчисига ТҚнинг калитини олиб, ўзи мустақил равишда таянчга боришга рухсат берилади.
ОТҚнинг порталларида ва ЁТҚнинг биноларида иш бажарганда линия бригадасини ушбу ТҚда хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўйувчи нарядда расмийлаштириб, ишга қўйиши шарт.
ТҚдан иш бажарувчи линия бригадаси билан бирга мустақил, бригаданинг айрим аъзолари эса ушбу Қоидаларнинг 86-бандида кўрсатилган тартиб бўйича чиқишлари мумкин.
115. ТҚда жойлашган КЛнинг тугалловчи муфталарида ва қопламаларида ва ТҚ ҳудудидан ўтган ва кабель каналларига ётқизилган КЛларда бажариладиган ишлар, ушбу КЛга хизмат кўрсатувчи ходим берадиган нарядлар бўйича бажарилиши шарт. КЛнинг тугалловчи муфталарида ва тугалловчи қопламаларида ишга қўйишни ТҚга хизмат кўрсатувчи ходим, ТҚ ҳудудида ва кабель каналларидаги КЛда эса ишга қўйишни ушбу ТҚга хизмат кўрсатувчи навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимнинг ижозати билан КЛга хизмат кўрсатувчи ходим амалга оширади.
ТҚнинг тугалловчи қопламаларида, ушбу ТҚга хизмат кўрсатувчи ходим берадиган нарядлар бўйича КЛда хизмат кўрсатувчи ходимга хизмат сафаридаги ходим ҳуқуқида ишлашга ижозат берилади.
116. ТҚ ҳудудида жойлашган алоқа тузилмаларидаги ишлар ДТБВ хизмати ходимлари томонидан бериладиган нарядлар бўйича олиб борилиши шарт. Ушбу тузилмаларда ишга қўйишни ТҚга хизмат кўрсатувчи ходим амалга оширади.
ТҚга хизмат кўрсатувчи ходимлар берган нарядлар бўйича кўрсатилган тузилмалардаги ишларни ДТБВ хизмати ходимлари бажаришлари мумкин.
г) Фармойиш бўйича ишларни бажариш
117. Ток ўтказувчи қисмларда кучланишни олиш ва вақтинчалик тўсиқларни ўрнатиш талаб қилинмайдиган ишлар фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
118. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида:
кабели ажратилган, унинг учлари қисқа туташтирилган ва ерга уланган электр двигателларида;
чиқармалардан шиналар ва кабеллар ажратилган генераторда;
ТҚда чиқарилган КТҚ аравачаларда, уларнинг бўлмалари пардачалари ёпилиб, қулфланган ҳолатда ишларни фармойиш бўйича бажаришга ижозат берилади.
119. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида ишларни фармойиш бўйича бажаришга изожат этилади. ТҚнинг йиғма шиналари, тақсимловчи шчитлар ва уларнинг уламалари орқали йиғма шиналарга кучланиш берилиши мумкин бўлган ишлар бундан мустасно.
120. Одамлар электр токидан шикастланишига нисбатан хавфсиз хоналарда (электр токидан шикастланишга нисбатан хавфсиз хоналарнинг классификацияси электр қурилмаларининг тузилиши талабларида келтирилган) жойлашган 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида иш бажарувчи бўлиш ҳуқуқига эга бўлган III гуруҳга мансуб хизматчи бир ўзи ишлаши мумкин.
121. Иккиламчи занжирларни, ўлчаш воситалари, релели ҳимоя, автоматика, телемеханика ва алоқа тузилмаларини монтаж, таъмирлаш ва эксплуатация қилишда, жумладан, коммутация аппаратларининг узатмаларида ва агрегат шкафларидаги ишларда, улар кучланиш остида бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар:
ишларни фармойиш бўйича бажаришга, агар улар наряд бўйича бажарилса, иш раҳбарини тайинламасликка;
ушбу занжирлар ва тузилмалар 1000 В дан юқори кучланишли ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган, ёки бутунлай тўсилган, ёки тўсиқ талаб қилинмайдиган баландликда (тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлардан ергача ёки полгача бўлган масофа электр қурилмаларнинг тузилиши талабларига мувофиқ белгиланган) жойлашган хоналарда IV гуруҳга мансуб иш бажарувчи бир ўзи ишлашига;
юқорида кўрсатилган тузилмаларни эксплуатация қилувчи ходимлардан бўлган IV гуруҳга мансуб иш бажарувчига ишга қўйувчи мажбуриятини ўриндошлик асосида олиб боришга ижозат берилади. Бунда у иш жойини тайёрлаш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларини аниқлайди. Бундай ўриндошликка иш жойини тайёрлаш учун 1000 В дан юқори кучланишли занжирларда ўчириш, ерга улаш ва вақтинчалик тўсиқларни ўрнатиш талаб қилинмайдиган ҳолларда рухсат берилади;
иш бажарувчига юқорида кўрсатилган тузилмаларни узишга ва улашга, шунингдек, иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчи хизматчининг рухсати билан ҳимоя ва автоматика тузилмаларининг ўчиргичларини узиш ва улаш билан синашга ижозат берилади.
122. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида III гуруҳга мансуб бир хизматчига қуйидаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга ижозат берилади:
ОТҚ ҳудудини ободонлаштириш, ўтларни ўриш, йўллар ва йўлакчаларни қорлардан тозалаш;
ТҚ камераларидан ташқарида, 2,5 м дан ортиқ бўлмаган баландликда жойлашган симли радио ва телефон алоқа тузилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
ускуналарнинг қопламаларидаги ва ТҚ камерасидан ташқарида жойлашган тўсиқлардаги ёзувларни қайта тиклаш;
трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарнинг қуритилишини кузатиш;
мойни тозалаш ва қуритиш, мой тозаловчи ва бошқа ёрдамчи аппаратураларга хизмат кўрсатиш;
электр двигателларидаги, трансформаторларнинг вентиляторлари ва мой насосларининг ҳамда компрессорларнинг механик қисмларидаги ишлар;
ҳаво тозалаш фильтрларини текшириш ва улардаги сорбентларни алмаштириш.
123. ТҚдан ташқарида, 2,5 м дан ортиқ бўлмаган баландликда жойлашган ёритгичларни тозалаш ва улардаги лампаларни алмаштиришни фармойиш бўйича II гуруҳга мансуб бир хизматчи бажариши мумкин.
ТҚда, камералардан ташқарида 2,5 м гача баландликда жойлашган ёритгич аппаратларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишни фармойиш бўйича III гуруҳга мансуб хизматчи бир ўзи бажариши мумкин.
124. Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмалари жойлашган хоналарни, шунингдек, бошқарув ва реле шчитлари жойлашган хоналарни тозалашни фармойиш бўйича II гуруҳга мансуб бир хизматчи бажариши мумкин. ОТҚни тозалашни фармойиш бўйича III гуруҳга мансуб хизматчи бир ўзи бажариши мумкин.
12-§. ҲЛда ишларни бажаришнинг ташкилий чора-тадбирлари
а) Иш раҳбарини тайинлаш
125. 1000 В дан юқори кучланишли бўлган ҲЛда қуйидаги ишларни бажаришда иш раҳбари тайинланиши шарт:
ҲЛнинг муҳофаза зонасида юк кўтариш машина ва механизмларидан фойдаланиб ишлаш;
барча турдаги таянчларни ўрнатиш ва демонтаж қилиш бўйича;
бошқа ҲЛ ва транспорт магистраллари билан кесишган жойларда;
янгидан қурилган ҲЛни улаш бўйича;
симлар ва тросларни улаш схемаларини ўзгартириш бўйича;
кўп занжирли ҲЛда, агар унинг бир занжири иккинчиси билан устма-уст жойлашган бўлса, ёки занжирлар сони иккитадан кўп бўлган ва уларнинг бири ёки барча қолганлари кучланиш остида қолган бўлса, унинг ўчирилган занжирида;
илашган кучланиш остида;
одамни ердан изоляция қилиш билан ток ўтказувчи қисмларда кучланиш остида ишлар бажарилганда.
Наряд берувчига юқорида қайд қилинган ишлардан ташқари бошқа ишларга ҳам иш раҳбарини тайинлашга рухсат берилади.
б) Фармойиш бўйича ишларни бажариш
126. ҲЛнинг ток ўтмайдиган қисмларида, кучланишни олмасдан туриб, қуйидаги ишларни фармойиш бўйича бажариш мумкин:
ер сатҳидан одам оёғигача ҳисобланганда 3 м гача кўтарилиб бажариладиган ишлар;
таянчларнинг конструктив қисмларини бузмасдан бажариладиган ишлар;
таянчлар устунини 0,5 м гача чуқурликда қазиш ишлари;
кесилган дарахтлар симга ағанаб тушмаслигига, шох-шаббалар кесилганда одамлар симларга яқин келиб қолмаслигига ва улар симлар устига тушмаслигига қарши кўриладиган чоралар талаб қилинмайдиган ҲЛ трассаларини дарахт ва шох-шаббалардан тозалаш бўйича ишлар.
127. II гуруҳга мансуб бир хизматчига ҲЛда фармойиш бўйича қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади:
об-ҳаво яхши бўлганда ва йўл шароитлари қулай жойлардаги ҲЛни кўриб чиқиш;
таянчлардаги доимий белгиларни тиклаш;
ўлчаш воситалари ёрдамида бурчакларни ўлчаш;
таянчлар атрофидаги майдончани ёнғинга қарши тозалаш;
таянчлардаги бандажларни бўяш.
в) Кўп занжирли ҲЛда, ҲЛнинг кесишган жойларида, ҲЛнинг турли участкаларида наряд бўйича ишлар
128. Ҳар бир ҲЛга, кўп занжирли линияларда эса ҳар бир занжирга алоҳида наряд берилади. Бир неча ҲЛга (занжирларга) битта наряд беришга қуйидаги холларда ижозат берилади:
барча занжирлардан кучланишни олиб бажариладиган ишларга ёки кўп занжирли ҲЛнинг бирон-бир занжиридан кучланиш олинмай, кучланиш остида бажариладиган ишларга;
ҲЛда уларнинг бир-бири билан кесишган жойларида бажариладиган ишларга;
1000 В гача кучланишли бўлган ҲЛда навбатма-навбат бажариладиган ишларга, агар уларни таъминлаётган трансформатор пунктлари ёки комплект трансформатор пунктлари ўчирилган бўлса;
бир нечта ҲЛнинг ток узатадиган қисмларида, уларни ўчириш талаб қилинмаган бир турдаги ишларга.
129. Нарядда таъмирланаётган линияни кесиб ўтган ҲЛдан қайси бирларини ўчириш ва ерга улаш талаб қилиниши (ерга улагичларни иш жойлари яқинига ҳамда ушбу Қоидаларнинг 168-бандига мувофиқ ўрнатиш билан) кўрсатилиши шарт. Худди шундай кўрсатма, агар иш шароитлари бўйича таъмирланаётган ҲЛ яқинидан ўтган ҲЛни ўчириш талаб қилинадиган бўлса, нарядга киритилиши шарт. Бунда таъмирланаётган ҲЛни кесиб ўтаётган ёки яқинидан ўтган ҲЛни ерга улаш ишга қўйишдан олдин бажарилиши шарт. Улардан ерга улагичларни ишлар тўлиқ тугатилмагунча олиб ташлаш тақиқланади.
130. Бригаданинг ўчирилган ҲЛда 2 км дан кўп бўлмаган участкада тарқалиб ишлашига ижозат берилади. Анкер оралиғи бундан ортиқ бўлган чегарада симларни (тросларни) монтаж ва демонтаж қилиш бўйича ишлар бундан мустасно. Бундай ҳолда бир бригада ишлайдиган участканинг узунлигини наряд берувчи белгилайди.
Кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларда ишлар бажариладиган бўлса, бригада бир таянчда (бир таянчлар оралиғида) ёки иккита ёнма-ён турган таянчларда бўлиши шарт.
131. Битта наряд бўйича ҲЛнинг ҳар хил участкаларида, таянчларида ишлаганда бригадани бир иш жойидан бошқа иш жойига ўтказиш расмийлаштирилмайди (наряд-ижозатнинг 3-жадвали , ушбу Қоидаларга 3-илова).
5-боб. Техник чора-тадбирлар
1-§. Техник чора-тадбирлар. Ўчиришлар
132. Ишлашда иш жойини тайёрлаш учун кучланишни олиш талаб қилинганда кўрсатилган тартибда қуйидаги техник тадбирлар бажарилиши шарт:
зарур бўлган ўчиришлар амалга оширилиши ва коммутацион аппаратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланишига тўсқинлик қилувчи чоралар кўрилиши;
коммутацион аппаратларнинг қўл билан бошқариладиган узатмаларига ва масофадан бошқариладиган калитларига тақиқловчи плакатлар осилиши;
одамларни электр токидан жароҳатланишдан сақлаш учун ерга уланиши зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги текширилиши;
ерга улагичлар ўрнатилиши (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагичларни ўрнатиш);
зарур бўлганда иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик плакатлари осилиши. Маҳаллий шароитларга қараб ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ёки кейин тўсиқлар билан ажратилади.
133. Ток ўтказувчи қисмларда ишлашда кучланишни олиш талаб қилинса, қуйидагилар ўчирилиши шарт:
иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар;
одамлар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ушбу Қоидаларга 2-иловада қайд этилганидан кам масофага яқинлашиши мумкин бўлган, тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар.
Ўчирилган ҲЛда ишлашда ушбу ҲЛнинг айрим элементлари кучланиш остида бўлган бошқа ҲЛнинг ток ўтказувчи қисмларига ушбу Қоидаларга 2-илованинг 1-жадвали учинчи устунида қайд этилганидан кам масофагача яқинлашиш имконияти бўлса, бу линия ҳам ўчирилиши шарт. Таъмирланаётган ҲЛ билан бирга осилган АҲЛ ҳам ўчирилиши шарт.
134. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида, коммутацион аппаратлардан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳар томондан кўринадиган узилишлар ҳосил қилиниши шарт. Кўринадиган узилишлар шиналар ва симларни ажратиш ёки олиш, ажратгичларни ўчириш, сақлагичларни олиб қўйиш, шунингдек, бўлгичлар ва юклама ўчиргичлари орқали бажарилади. Аппаратларнинг ўзларида ўрнатилган пружина таъсирида автоматик тарзда уланадиганлар бундан мустасно.
Электр қурилмасининг ишлаш учун ажратилган участкаси билан боғлиқ кучланиш трансформатлари ва куч трансформаторлари улардаги тескари трансформация имкониятини бартараф қилиш учун, шунингдек, 1000 В гача кучланиш томонидан ҳам ўчирилиши шарт.
135. Иш жойини тайёрлашда қўл билан бошқариладиган ажратгичлар (бўлгичлар) ва юклама ўчиргичлари ўчирилганидан сўнг уларнинг ўчганлиги кўрилиши ва шунтловчи туташтиргичлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши зарур.
136. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида, коммутацион аппаратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланиши оқибатида иш жойига кучланиш бериб юбормасликнинг олдини олиш учун қуйидаги чоралар кўрилиши шарт:
ажратгичлар, бўлгичлар, юклама ўчиргичларининг қўл билан ҳаракатлантириладиган узатмалари ўчирилган ҳолатида механик қулф билан беркитилиши. 6 — 10 кВ кучланишли электр қурилмаларидаги бир қутбли ажратгичлар янглишиб улаб юборилишининг олдини олиш учун ажратгич пичоқларига махсус диэлектрик қалпоқлар кийдиришга ижозат берилади;
изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг стационар тўсиқлари механик қулф билан қулфланиши;
масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг узатмаларида куч ва бошқарув занжирлари ўчирилиши, ҳаво босими таъсирида ишлайдиган узатмаларда эса бундан ташқари келаётган ҳаво йўлидаги сурилма қопқоқ беркитилиши ва механик қулф билан қулфланиши ва сиқилган ҳаво чиқариб юборилиши, бунда ҳаво чиқарадиган бўшатиш клапанлари очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
юк оғирлиги ва пружина таъсирида ишлайдиган узатмаларда улайдиган юк ёки улайдиган пружиналар ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши шарт.
Тортиб чиқариладиган аравачали КТҚнинг коммутацион аппаратларини янглишиб улаб юборишнинг олдини олиш учун ушбу Қоидаларнинг 243 ва 244-бандларига мувофиқ чоралар кўрилган бўлиши шарт.
137. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларининг иш бажариладиган ток ўтказувчи қисмларида кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳамма томондан қўл қўл билан ҳаракатлантириладиган узатмаси билан жиҳозланган коммутацион аппаратлар ўчирилиши, схемаларда сақлагичлар бўлганда эса улар олиб қўйилиши шарт. Схемада сақлагичлар бўлмаган коммутацион аппаратларни янглишиб улаб юборилишнинг олдини олиш, шкаф эшиклари ва тутқичларни қулфлаш, тугмачаларни беркитиш, коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион қоплагичлар ўрнатиш каби чоралар билан таъминланиши шарт. Масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратлар билан кучланиш олинганда уни улайдиган ғалтак узиб қўйилиши шарт.
Юқорида кўрсатилган чораларни, агар аппаратларнинг конструктив тузилиши ва ишнинг хусусияти йўл қўядиган бўлса, иш бажариладиган ускуналарга ёки коммутацион аппаратларга уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ёки кабелларни, симларни ажратиш билан алмаштириш мумкин.
138. Иш жойини тайёрлашда шиналарни бўшатиб ажратишни, кабеллар ва симларни ажратишни навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлар кузатуви остида III гуруҳга мансуб таъмирлаш ходими бажариши мумкин. Иш жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиниши ёки улар тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши шарт.
139. 1000 В гача кучланишли, контактлари кўринмайдиган коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ёпиқ ҳолда ишланган рубильниклар ва ҳоказолар) ўчирилган ҳолати аппаратлардан чиққан қисқичларда ёки ушбу аппаратлар орқали уланадиган чиқувчи шиналарда, симларда, ёки ускунанинг қисқичларида кучланишнинг йўқлигини текшириш йўли билан аниқланади.
2-§. Хавфсизлик плакатларини осиш ва иш жойини тўсиш
140. Уланиш билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгичлар, бўлгичлар ва юклама ўчиргичларининг узатмаларига, масофадан бошқариш тугмачаларига ва калитларига, 1000 В гача кучланишли коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубильниклар, ўчиргичлар) «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОКДА!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
Автоматлари, рубильниклари ва ўчиргичлари бўлмаган 1000 В гача кучланишли уламаларда плакатлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади.
Тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда плакатлар тўсиқларга, бир қутбли ажратгичларда эса ҳар бир ажратгичнинг узатмасига осилади. КТҚда плакатлар ушбу Қоидаларнинг 243 ва 244-бандларига мувофиқ осилади.
Ажратгичларнинг пневматик узатмаларида ҳавони тўсадиган сурилма қопқоқларга «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилади.
141. ҲЛда ёки КЛда иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг узатмаларига ишлаётган бригадаларнинг сонидан қатъи назар битта «УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт. Бундай плакат иш жойларини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларнинг сонини ҳисобга олувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечилади.
142. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларни вақтинчалик тўсиш учун ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчитлар, ширмалар, экранлар ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Кучланишни олмасдан қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт. 6 — 10 кВ кучланишли электр қурилмаларида, зарур бўлганда, бу масофа 0,35 м гача камайтирилиши мумкин.
Вақтинчалик тўсиқларга «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган ёки мос хавфсизлик плакатлари маҳкамланган бўлиши шарт.
143. 6 — 15 кВ кучланишли электр қурилмаларида ток ўтказувчи қисмларни тўсқичлар билан тўсишнинг иложи бўлмаган ҳолда ўчирилган ва кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцияловчи қоплагичларни қўллашга ижозат берилади. Бу изоляцияловчи қоплагичлар кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.
Изоляцияловчи қоплагичларни ўрнатиш ва олишни IV ва III гуруҳга мансуб икки киши (улардан бири навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан) диэлектрик қўлқоплар ва изоляцияловчи штангалар ёки омбирлардан фойдаланиб бажариши шарт.
144. Иш жойи билан чегарадош камералар, шкафлар ва панелларнинг тўсиқларига «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
145. ОТҚда ерда туриб, пойдеворларга ва алоҳида конструкцияларга ўрнатилган ускуналарда ишлар бажарилганда иш жойи ўсимлик ёки синтетик толалардан қилинган канатлар, арқонлар ёки шнурлар билан (ўтиш учун жой қолдирилиб) тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
Арқонларни осиш учун иш жойи зонасига кирмаган конструкциялардан, улар ўралган майдондан ташқарида қолиш шарти билан фойдаланишга рухсат этилади.
Линия (ҲЛ) ажратгичларидан ташқари бутун ОТҚдан кучланиш олинганда ажратгич ўрнатилган тузилмалар арқонлар билан тўсилиб, тўсилган майдондан ташқарига қаратиб «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт. ОТҚнинг иккиламчи занжирларида фармойиш бўйича ишлар бажарилганда иш жойини тўсиш талаб қилинмайди.
146. ҲЛ ва КЛдан ташқари электр қурилмаларида тайёрланган иш жойларига «ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
147. ОТҚда иш жойидан у билан чегарадош, кучланиш остида бўлган участкаларгача бориш мумкин бўлган конструкция участкаларида яққол кўринадиган «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар ўрнатилган бўлиши шарт. Бу плакатларни III гуруҳга мансуб таъмирлаш ходими ишга қўйувчи раҳбарлигида ўрнатиши мумкин.
Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкцияларга чегарадош бўлган конструкцияларнинг пастки қисмида «ЧИҚМА! ЎЛДИРАДИ!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
Ишларни бажариш учун юқорига чиқишга рухсат этилган стационар нарвонларга ва конструкцияларга «ШУ ЕРДАН ЧИҚИЛСИН!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
148. Иш тўлиқ тугамагунча иш жойларини тайёрлаш пайтида қўйилган плакатлар ва тўсиқларни олиб ташлаш ёки бошқа ерга кўчириш тақиқланади.
3-§. Кучланиш йўқлигини текшириш
149. Кучланиш йўқлигини — ишлатиш олдидан ишга яроқлилигини текширишга мўлжалланган махсус асбоблар ёрдамида ёки яқин орада жойлашган ва олдиндан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга яқинлаштириб текшириб олинган кучланиш кўрсаткичи ёрдамида текшириш зарур.
1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида кучланиш кўрсаткичидан диэлектрик қўлқопларда фойдаланиш зарур.
35 кВ ва ундан юқори электр қурилмаларида кучланиш йўқлигини изоляцион штанга билан уни ток ўтказувчи қисмларга бир неча марта теккизиб текшириш мумкин. Кучланиш йўқлигининг аломати учқун чиқмаслиги ва чирсиллаш бўлмаслигидир. 500 кВ дан юқори кучланишли бир занжирли ҲЛда кучланиш йўқлигининг етарли аломати чамбарланишнинг бўлмаслиги ҳисобланади.
150. Электр станция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида кучланишнинг йўқлигини 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида IV гуруҳга ва 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида III гуруҳга мансуб навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлар таркибидаги битта хизматчи томонидан текширишга рухсат этилади.
ҲЛда кучланиш йўқлигини текширишни иккита хизматчи бажариши шарт:
1000 В дан юқори кучланишли ҲЛда — IV ва III гуруҳларга мансуб;
1000 В гача кучланишли ҲЛда — III гуруҳга мансуб ходимлар томонидан.
151. Амалда схеманинг тўғрилигини текшириш ва кучланиш йўқлигини аниқлашга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:
махсус кучланиш кўрсатгичлари бўлмаганда ОТҚда, ташқарида ўрнатилган КТҚ ва КТПда, шунингдек, ҲЛда туманда, ёмғир, қор ёғаётган вақтда;
220 кВ дан юқори кучланишли ОТҚда ва 220 кВ дан юқори кучланишли икки занжирли ҲЛда.
ҲЛ ва KЛнинг киритгичларида амалда схеманинг тўғрилигини текшириш билан кучланиш йўқлиги бу линияларнинг тезкор бошқаруви тасарруфида бўлган навбатчи томонидан тасдиқланади.
ҲЛда амалда схеманинг тўғрилигини текшириш линияларнинг йўналиши ва ташқи аломатларини, шунингдек, таянчлардаги белгиларнинг диспетчерлик номига мос келганлигини текширишдан иборат.
152. 6 — 20 кВ кучланишли ҲЛда ёғоч ёки темир-бетон таянчларда, шунингдек, телескопик минорада туриб сиғим токи оқиши принципига асосланиб кўрсаткич билан кучланиш йўқлигини текширганда кўрсаткичнинг талаб қилинган сезгирлиги таъминланиши керак. Бунинг учун унинг ишчи қисмини ерга улаш керак.
153. Симлари ҳар хил баландликда осилган ҲЛда кучланиш йўқлигини кўрсаткич ёки изоляцияловчи штанга билан текшириш ва ерга улагичларни ўрнатиш пастдаги симдан юқорига қараб бажарилиши шарт. Симлар горизонтал ҳолда осилганда кучланиш йўқлигини текширишни яқин жойлашган симдан бошлаш керак.
154. Нейтрали ерга уланган, 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида икки қутбли кучланиш кўрсаткичи қўлланилганда кучланиш йўқлигини ҳам фазалар орасида, ҳам ҳар бир фаза билан ускунанинг ерга уланган корпуси ёки ерга улайдиган (сими нолга уланган) ўтказгич орасида текшириш керак. Олдиндан текширилган вольтметрни ишлатишга ижозат берилади. «Текшириш» лампаларини қўллаш тақиқланади.
155. Аппарат ўчирилганлиги ҳақида сигнал берувчи тузилмалар, блокировка тузилмалари, доимий уланган вольтметрлар ва бошқалар кучланиш йўқлигини тасдиқловчи фақат қўшимча воситалар ҳисобланади ва уларнинг маълумотлари асосида кучланишнинг йўқлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин эмас.
4-§. Ерга улагичларни ўрнатиш. Умумий талаблар
156. Ток ўтказувчи қисмларга ерга улагичларни бевосита кучланиш йўқлиги текширилгандан кейин ўрнатиш шарт.
157. Кўчма ерга улагични аввал ерга улайдиган тузилмага, кучланиш йўқлиги текширилгандан кейин ток ўтказувчи қисмларга ушбу Қоидаларга 6-иловада келтирилган схемаларга мувофиқ ўрнатиш керак.
Кўчма ерга улагични олиш тескари кетма-кетликда амалга оширилади: аввал ток ўтказувчи қисмларидан олинади, кейин ерга улайдиган тузилмадан ажратилади.
158. Кўчма ерга улагичларни диэлектрик қўлқопларда, 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида изоляцияловчи штангани қўллаб ўрнатиш ва олиш шарт. Кўчма ерга улагичларнинг қисқичларини шу штанга ёрдамида ёки диэлектрик қўлқопларда бевосита қўллар билан маҳкамлаш керак.
159. Ерга улаш учун бунга мўлжалланмаган ўтказгичлардан фойдаланиш тақиқланади, ушбу Қоидаларнинг 227-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
5-§. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ерга улагичларни ўрнатиш
160. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида ишлаш учун ўчирилган участкага кучланиш берилиши мумкин бўлган барча томондан ток ўтказувчи қисмларнинг ҳамма фазалари (қутблари) ерга уланиши шарт, ишлаш учун ўчирилган битта ерга улагични ўрнатиш етарли бўлган йиғма шиналар бундан мустасно (ушбу Қоидаларга 6-илова ).
Ўчирилган линия ажратгичида ишлар олиб борганда, унда ерга улайдиган пичоқларнинг борлигидан қатъи назар, ҲЛ томонидан тушган симларга ажратгич билан манипуляция қилинганда бузилмайдиган қилиб қўшимча ерга улагич ўрнатилиши шарт.
161. Ерга уланган ток ўтказувчи қисмлар кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кўринадиган узилиш билан ажратилиши шарт.
Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилган ажратгичлар, ўчиргичлар, бўлгичлар ёки юклама ўчиргичлари, олиб қўйилган сақлагичлар, демонтаж қилинган шиналар ва симлар орқали ажратилиши мумкин.
Бевосита иш жойида ток ўтказувчи қисмларга, ушбу қисмлар илашган кучланиш (потенциал) остида бўлиши мумкин бўлганда, қўшимча ерга улагич ўрнатилиши шарт.
162. Кўчма ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқдан тозаланган жойларига улаш керак.
163. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида ТҚнинг йиғма шиналарида, шчитларда, йиғмаларда ишлар олиб борилганда шиналардан кучланиш олиниши ва шиналар (изоляцияланган симлардан қилинган шиналардан ташқари) ерга уланиши шарт. Бу ТҚ, шчитлар, йиғмаларнинг уланишлари ва уларга уланган ускуналарни ерга улаш зарурлигини ва имкониятини наряд, фармойиш берувчи аниқлайди.
164. Агар ишлар бажариш хусусиятига (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) кўра талаб қилинса, иш жойини тайёрлашда ўрнатилган ерга улагичларни вақтинчалик олиб қўйишга ижозат берилади.
Ерга улагичларни вақтинчалик олишни ва қайта ўрнатишни навбатчи, тезкор таъмирловчи ходим ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан иш бажарувчи амалга оширади.
Ерга улагичларни вақтинчалик олишга рухсат ва унинг иш бажарувчи томонидан амалга оширилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзилиб, қаерда ва нима мақсадда ерга улагичлар олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт.
165. Конструкциялари ерга улагични ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган электр қурилмаларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, КТҚнинг алоҳида турларида, фазалари вертикал жойлашган йиғмаларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични ўрнатмасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қалпоқлар кийгизишга ёки коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион қоплама ўрнатишга ижозат берилади.
166. 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида ерга улагичларни ўрнатиш ва олиш бўйича ишларни бажаришга III гуруҳга мансуб навбатчи ёки бир нафар тезкор таъмирловчи ходимга рухсат этилади.
167. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида:
кўчма ерга улагичларни икки хизматчи ўрнатиши шарт: бири IV гуруҳга мансуб (навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан), бошқаси III гуруҳга; III гуруҳга мансуб хизматчи таъмирлаш ходимларидан, истеъмолчи уланишсига ерга улагичларни ўрнатишда эса истеъмолчи ходимидан бўлиши мумкин. Узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий-техник ходимларнинг ёки диспетчернинг рухсати билан асосий схемада ерга улагичларни ўрнатишда иккинчи шахс сифатида III гуруҳга мансуб истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади;
ерга улайдиган пичоқларни навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан IV гуруҳга мансуб бир хизматчи улаши мумкин;
ерга улайдиган пичоқларини узишни ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан III гуруҳга мансуб бир одам бажариши мумкин.
6-§. ҲЛда ерга улагичларни ўрнатиш
168. 1000 В дан юқори кучланишли ҲЛ, линия ўчирилган барча ТҚда ва секцияга ажратадиган коммутацион аппаратларнинг олдида ерга уланган бўлиши шарт.
Қуйидагиларга:
35 кВ ва ундан юқори кучланишли ва шохобчалари мавжуд ҲЛда ҲЛ икки томонидан ерга уланганда, шохобчалардаги подстанцияларда ерга улагичлар ўчирилган линия ажратгичларидан кейин ўрнатилган бўлса, ушбу шохобчаларга уланган подстанцияларда ерга уламасликка (ушбу Қоидаларга 6-илова , 6-расм);
6 — 20 кВ кучланишли ҲЛни фақат бир ТҚда, ёки бир секцияга ажратадиган аппарат олдида ёки ТҚга, ёки секцияга ажратадиган аппаратга энг яқин турган таянчда ерга улашга йўл қўйилади. Ушбу кучланишдаги қолган ТҚларда ва ҲЛ ўчирилган, секцияга ажратадиган аппаратлар олдида, уни ерга уламасликка, ҲЛда иш жойлари ва ушбу ТҚ ёки секцияга ажратадиган аппаратлар оралиғида ерга улагичларни ўрнатиш шарти билан ижозат берилади.
ҲЛда кўрсатилган ерга улагичларни, ерга улайдиган тузилмалари бор таянчларга ўрнатиш керак (ушбу Қоидаларга 6-илова , 7-расм).
1000 В гача кучланишли ҲЛда ерга улагичларни фақат иш жойида ўрнатиш етарлидир.
169. Ушбу Қоидаларнинг 168-бандида келтирилган ерга улагичларга қўшимча равишда ҳар бир бригаданинг иш жойида барча фазаларнинг симлари, зарур бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт.
170. Айланадиган металл роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда ётган симлар учун шу роликларнинг ҳалқаларини ёки қисқичларни ерга улаш етарли. Роликнинг ҳалқаси ёки қисқич ва металл таянч конструкцияси, шунингдек, темир-бетон таянчнинг ерга уланган арматураси орасида табиий металли туташиш бўлса, ролик ва қисқични қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
171. Анкер таянчлари орасида симлар монтаж қилинаётганда, шунингдек, ҲЛнинг монтаж қилинган участкасидаги анкер таянчларида сиртмоқлар улангандан кейин симлар (трослар) бошланғич анкер таянчида ва охирги оралиқ таянчларининг бирида ерга уланиши шарт.
172. ҲЛнинг тайёр участкасидаги симлар (трослар) орқали момақалдироқ разрядидан ва бошқа ўта кучланишлар кейинги монтаж қилинаётган участкага потенциал ўтиш хавфини бартараф қилиш учун монтаж қилинган анкер оралиғининг охирги анкер таянчида, шунингдек, ҲЛнинг монтаж қилинган участкасида симларни (тросларни) ерга улаш тақиқланади.
173. Симлари ажратилган ҲЛда ҳар бир фазада фақат битта симни ерга улашга ижозат берилади; изоляцияловчи тиргаклар бўлса, фазанинг ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади.
174. Бир занжирли ҲЛда ерга улагични иш олиб борилаётган таянчга ёки қўшни таянчга ўрнатиш керак. Бригада ишлаётган ҲЛ участкасининг икки томонидан ерга улагичларни ўрнатишга, ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан ижозат берилади.
175. Таянчдан изоляция қилинган яшиндан ҳимоялаш тросида ёки таянч конструкцияларида ушбу тросга 1 м дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, трос ерга уланган бўлиши шарт. Ерга улагични троснинг изоляция қилинган оралиқ томонига ёки шу оралиқда ўрнатиш керак.
Агар ушбу тросда музни эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин трос кучланиш келиши мумкин бўлган томонлардан ўчирилган ва ерга уланган бўлиши шарт.
176. Кўчма ерга улагичларни металл таянчларда — уларнинг элементларига, ерга уловчи туширишлари бўлган темир-бетон ва ёғоч таянчларда — ушбу туширишларга, уларнинг бутунлиги текширилганидан кейин улаш керак. Ерга уловчи туширишлари бўлмаган темир-бетон таянчларда ерга улагичларни таянчнинг траверсларига ва бошқа металл элементларига улаш мумкин.
Нейтрали ерга уланган 1000 В гача кучланишли электр тармоқларда ноль симни такрор ерга улашлар мавжудлигида кўчма ерга улагичларни ушбу симга улашга ижозат берилади.
Кўчма ерга улагичларнинг ерга уловчи симларга ёки конструкцияларга улаш жойлари бўёқдан тозаланиши шарт.
Кўчма ерга улагични иш жойида ерга камида 0,5 м вертикал қоқилган ерга улагичга улаш мумкин. Ерга улагичларни тасодифий тупроқ уюмларига ўрнатиш тақиқланади.
177. 000 В гача кучланишли ҲЛнинг таянчларида ёки изоляцияловчи звеноси бўлмаган телескопик минорада туриб ишлаганда таъмирланаётган линиянинг симларига, ушбу таянчларга осилган барча симларга, жумладан, радиотрансляция ва телемеханика линияларининг барча осилган изоляцияланмаган симларига ҳам ерга улагич ўрнатилиши шарт.
178. Таъмирлашга топшириш учун ўчирилган ҲЛда кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиш ва таянчлардаги ерга улайдиган пичоқларни улаш ишларини навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган хизматчилар амалга оширишлари шарт: биринчи ходим IV гуруҳга (1000 В дан юқори кучланишли ҲЛда) ёки III гуруҳга (1000 В гача кучланишли ҲЛда), иккинчиси III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Иккинчи ходим сифатида III гуруҳга мансуб таъмирлаш ходимини, истеъмолчиларни таъминловчи ҲЛда эса — истеъмолчи ходимини ишлатишга ижозат берилади.
Ерга улайдиган пичоқларни ўчиришга навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган III гуруҳга мансуб бир хизматчига рухсат берилади.
ҲЛнинг иш жойларида кўчма ерга улагичларни иш бажарувчи III гуруҳга мансуб бригада аъзоси билан биргаликда ўрнатиши мумкин. Ушбу кўчма ерга улагичларни олишни иш бажарувчининг фармойиши бўйича III гуруҳга мансуб икки бригада аъзоси бажариши мумкин.
179. ҲЛда кучланиш йўқлигини текшириш, ерга улагичларни ўрнатиш ва олиш пайтида икки хизматчидан бири ерда туриши ва бошқасини кузатиши керак.
6-боб. Электр майдони таъсири доирасидаги ОТҚдаги ва ҲЛдаги ишлар
180. Электр майдони таъсири доирасидаги 220 кВ дан юқори кучланишли ОТҚда ва ҲЛда ишларни бажаришда одамнинг ушбу майдонда бўлиш вақти давлат стандартлари талабларига асосан чекланиши зарур.
181. Электр майдон кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлганда, у ерда бўлиш вақти чекланмайди. Электр майдон кучланганлиги 20 дан ортиқ 25 кВ/м гача бўлганда у ерда бўлиш вақти 10 дақиқадан ошмаслиги шарт. Электр майдон кучланганлиги 25 кВ/м дан юқори бўлганда ҳимоя воситаларини қўллаш керак. Бунда ишлаш муддати бир иш куни билан чекланади.
Электр майдон кучланганлиги 5 дан юқори 20 кВ/м дан ортиқ бўлмаган (20 кВ/м ҳам қўшилган ҳолда) майдонда (маълум бир кучланганлик остида) бўлиш мумкин бўлган вақт Т, соат қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Бунда: Е — текширилаётган зонада таъсир этаётган электр майдонининг кучланганлиги — кВ/м .
Келтирилган формула бўйича ҳисобланган кучланганлиги 10 кВ/м бўлган электр майдонида бўлиш вақти 180 дақиқани, кучланганлиги 15 кВ/м бўлганда эса — 80 дақиқани ташкил этади.
Ушбу банд талаблари ходимларга электр разрядлар таъсир қилиш имкони бартараф қилинган шароитда кучга эга.
182. Иш куни мобайнида электр майдонида бўлишнинг рухсат этилган вақтини бир марта ёки бўлиб амалга ошириш мумкин. Қолган иш вақтида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ёки электр майдони кучланганлиги 5 кВ/м гача бўлган майдонда қолиш керак.
183. Электр майдони кучланганлиги, шунингдек, таъсир ва экранлаш майдони чегаралари ўлчаш натижалари бўйича аниқланади. Барча ҳолларда ишларни бажариш жараёнида одам бўлиши мумкин бўлган бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги бутун зона бўйлаб ўлчаниши шарт.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилмасдан бажариладиган ишларда ўлчашлар қуйидагича амалга оширилиши шарт:
ҳимоя воситалари йўқ бўлганда — ер сиртидан 1,8 м баландликда;
жамоа ҳимоя воситаларидан фойдаланилганда — ер сиртидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда.
Ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиб бажариладиган (ҳимоя воситалари бор-йўқлигидан қатъи назар) ишларда ўлчашлар иш жойи майдончасидан 0,5; 1,0 ва 1,8 м баландликда ва ерга уланган ускунанинг ток ўтказувчи қисмларидан 0,5 м масофада ўлчаниши шарт.
184. Назорат қилинаётган майдонда бўлиш вақти ўлчанган кучланганликнинг энг юқори қийматини ҳисобга олиб белгиланади.
185. Ҳимоя воситалари сифатида қуйидагиларни қўллаш мумкин:
стационар, олиб юриладиган ва кўчма экранлаш тузилмалари;
машиналар ва механизмларга ўрнатиладиган-олинадиган экранлаш тузилмалари;
экранлаш комплектлари.
Экранлаш тузилмалари давлат стандартлари талабларига жавоб бериши шарт.
Ерга уланган автомашина кабиналари ва кузовларида, механизмлар, кўчма устахона ва лабораторияларда, шунингдек, темир-бетонли биноларда, темир-бетон қопламали, металл каркасли ёки металл томлари ерга уланган ғиштли биноларда электр майдон бўлмайди, шунинг учун ҳимоя воситаларини қўллаш талаб қилинмайди.
186. Олиб юриладиган ва кўчма экранлаш тузилмалари ўрнатилган жойларда ерга улаш тузилмалари ёки уларга уланган металл конструкциялар йўғонлиги 10 мм 2 дан кам бўлмаган эгилувчан мис сим ёрдамида ерга уланган бўлиши шарт.
Машиналар ва механизмларда ўрнатиладиган-олинадиган экранлаш тузилмалари улар ўрнатилган машина ва механизмлар билан гальваник уланган бўлиши шарт. Машиналар ва механизмлар ерга уланганда уларга ўрнатиладиган-олинадиган экранлаш тузилмаларини қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
Шахсий экранлаш комплектларини ерга улаш махсус ток ўтказувчи тагчармли оёқ кийим ёрдамида бажарилиши керак. Изоляцияловчи асос устида (бўялган металл, изолятор, ёғоч тўшама ва ҳ.з.) туриб ишланганда ёки ерга уланган конструкцияларга ҳимояланмаган қўл билан (қўлқопларни ечиб) тегиш керак бўлганда, экранлаш кийимлари қўшимча равишда кўндаланг кесими 10 мм 2 дан кам бўлмаган юмшоқ эгилувчан мис сим билан ерга улаш тузилмаларига ёки ушбу тузилмаларга уланган металл конструкцияларга уланиши шарт.
187. 1000 В гача кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиш имконияти бартараф қилинмаган, шунингдек, ускуналарни синашларда (бевосита юқори кучланиш билан синашлар ўтказаётган шахслар учун) ва электр пайвандлаш ишларида экранлаш комплектларини ишлатиш тақиқланади. Бундай ҳолларда ишлаётганларни ҳимоя қилиш экранлаш тузилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши шарт.
188. Ўчириб қўйилган ток ўтказувчи қисмларнинг участкаларида ишлаганда илашган потенциални олиш учун улар ерга уланиши зарур. Ўчирилган, лекин ерга уланишган ток ўтказувчи қисмларга ҳимоя воситаларисиз тегиш тақиқланади. Ердан изоляцияланган бўлиши мумкин бўлган таъмирлаш мосламалари ва жиҳозлари ҳам ерга уланган бўлиши шарт.
189. Электр майдони таъсири доирасида турган пневмоғилдирак ёрдамида юрадиган машиналар ва механизмлар ерга уланган бўлиши шарт. Улар электр майдони таъсири доирасида ҳаракатланганда илашган потенциални олиш учун унинг шассисига ёки кузовига ерга тегиб турувчи металл занжир уланган бўлиши зарур.
190. Электр майдони таъсири доирасида машиналар ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қуйиш тақиқланади.
191. Электр майдони таъсири доирасидаги ускуналар ва конструкцияларга кўтарилиш керак бўлганда электр майдони кучланганлигидан ва иш жараёнининг муддатидан қатъи назар ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. Телескопик минора ва гидрокўтаргич ёрдамида кўтарилганда уларнинг савати (осма кажаваси) экран билан таъминланган бўлиши ёки экранлаш комплектлари қўлланилиши зарур.
192. Экранлаш майдонида ОТҚнинг конструкциялари ичида одам турганда, шунингдек, газ релесига, куч трансформаторининг мой сатҳи релесига нарвон орқали кўтарилишда электр майдонининг таъсирига қарши ҳимоя воситаларини ишлатиш шарт эмас.
193. ОТҚда кўрикдан ўтказишда ва иш жойига боришда ходимлар ушбу мақсад учун ишлаб чиқилган йўналиш бўйича ҳаракатланиши керак.
7-боб. Генераторлар
194. Ушбу боб ва IX бобнинг талаблари синхрон компенсаторларга ҳам тегишлидир.
195. Қўзғатилмаган ва майдонни автоматик сўндириш (кейинги ўринларда — МАС) қурилмаси ўчирилган ҳолда айланаётган генератор кучланиш остида (вал айлантирувчи қурилма орқали айлантирилганидан ташқари) деб ҳисобланиши керак.
196. Генераторни синашда унинг схемасидаги участкаларга ёки блок схемасига махсус қисқа туташтиргичлар ўрнатилиши ва олинишига, улар ерга улагандан сўнг қўзғатиши олинган ва МАС қурилмаси ўчирилган генератор ишчи частотада айланаётганда ижозат берилади.
197. Тўхтатилган блокли генераторнинг схемасида ишлар бажарилганида, агар кучайтирувчи трансформатор юқори кучланиш томонидан, ўз эҳтиёжлар трансформаторлари эса шохобчаланишда паст кучланиш томонидан ерга уланган бўлса, унинг чиқармаларини ерга улаш талаб қилинмайди.
198. Қўзғатилмаган, МАС қурилмаси ўчирилган, айланаётган генераторнинг статор занжирларидаги қолдиқ кучланишни ўлчаш, фазаларнинг алмашиш тартибини аниқлаш ва бошқа ишларни бажаришга ижозат берилади.
Ушбу ишларни махсус хизматлар, лабораториялар, созлаш корхоналарининг ходимлари навбатчи ходимлар кузатуви остида ёки наряд бўйича электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажаришлари шарт.
199. Ишлаб турган генератор валидаги кучланишни ва роторининг изоляция қаршилигини навбатчи ходимлардан бўлган хизматчи бир ўзи ёки фармойиш бўйича махсус бўлинма ходимларидан IV ва III гуруҳга мансуб икки хизматчи ўлчашига рухсат этилади.
200. Роторнинг контакт ҳалқаларини чархлаш ва силлиқлашни, қўзғатгич коллекторини силлиқлашни фармойиш бўйича электротехник бўлмаган ходимлардан бўлган хизматчи бир ўзи бажариши мумкин. Ишлаётганда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш керак.
201. Ишлаб турган генераторнинг чётка аппаратига хизмат кўрсатишни навбатчи ёки ушбу мақсад учун белгиланган III гуруҳга мансуб ходимга бир ўзи бажаришга ижозат берилади. Бунда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя этилиши зарур:
бош кийимда бўлиш ва машинанинг айланаётган қисмларига илашиб, тортиб кетишнинг олдини олиш учун тугмалари тақилган махсус кийимларда ишлаш;
диэлектрик қўлқопларни ишлатмасдан, диэлектрик калишлардан ёки резинали диэлектрик гиламчалардан фойдаланиш;
бир вақтнинг ўзида иккита қутбнинг ток ўтказувчи қисмларига ёки ток ўтказувчи ва ерга уланган қисмларга қўл текизмаслик керак.
8-боб. Водород билан совитиладиган генераторларнинг газ-мой тизими. Электролиз қурилмалари
202. Генераторларнинг газ-мой тизимини эксплуатация қилишда хавфли портловчи газ аралашмаси ҳосил бўлишининг олдини олиш зарур, бунда қуйидагиларга йўл қўймаслик керак:
генераторнинг корпусида водороддаги кислород миқдори 1,2 % дан кўп бўлмаслигига, пўк тубигача тамбада, пуфлаш бакчасида ва мой тозалаш қурилмасининг водородни ажратувчи бакида эса 2% дан кўп бўлмаслигига;
генераторнинг ток ўтказувчи қисмларида водород миқдори 1% дан кўп, подшипникларнинг картерларида эса 2 % дан кўп бўлмаслиги.
Мойли бакда водород бўлмаслиги шарт.
203. Генератордан водород ёки ҳавони инерт гази ёрдамида сиқиб чиқариш керак, сиқиб чиқариш тамом бўлганда машинанинг чиқишида аниқланган инерт газнинг минимал концентрацияси қуйидаги миқдорни:
карбонат ангидрид гази ҳаво сиқиб чиқарилганда — 85 %ни ва водород сиқиб чиқарилганда — 95%ни;
азот ҳаво ва водород сиқиб чиқарилганда — 97%ни ташкил қилиши шарт.
Генератордан инерт гази ёрдамида ҳаво ёки водород тўлиқ пуфлаб чиқарилганлиги газни таҳлил қилиш билан тасдиқланиши шарт.
204. Генераторларнинг корпусларини ва газ-мой тизимли аппаратларни очишдан олдин водород инерт гази билан, инерт гази эса ҳаво билан сиқиб чиқарилиши шарт. Ён томон шчитларини, люкларни ва бошқа жойларни очишга фақат таҳлил карбонат ангидрид гази йўқлиги ёки (азотни сиқиб чиқаришда) ҳавода кислороднинг етарлилиги (ҳажм бўйича 20% дан кам эмас) тасдиқлаганидан кейин рухсат берилади.
205. Корпусидан водородни сиқиб чиқармасдан, тўхтатилган синхрон компенсаторнинг контакт ҳалқалари камерасини очишдан олдин, камерага инерт газини бермай туриб, компенсатор корпусидан уни ажратиб турувчи тамбанинг зичлигини текшириш зарур.
Камерада инерт гази билан пуфлаб чиқарилгандан (кейинчалик ҳаво билан сиқиб чиқармасдан) ва таҳлил ўтказилганидан сўнг ишни бошлашга ижозат берилади.
206. Газ-мой тизими ускуналари ва қувурларини таъмирлашга чиқаришда қувурлар ажратилиши ёки таъмирланаётган участкага зич ёпилмай қолган сурилма қопқоқлардан водород ёки инерт гази ўтишининг олдини олиш мақсадида тиқинлар ўрнатилиши шарт.
207. Таркибида водород бўлган газ-мойли тизим участкаларидан 10 м дан кам масофада очиқ олов билан бажариладиган ишлар (электр пайвандлаш, газ билан пайвандлаш ва бошқа ишлар) наряд бўйича бажарилиши, бунда наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ишни хавфсиз олиб боришни таъминловчи қўшимча тадбирлар (тўсиқларни ўрнатиш, бинодаги ҳавода водород йўқлигини текшириш ва бошқалар) ёзилиши шарт.
Бевосита водород билан тўлдирилган генератор корпусида, газ-мойли тизимнинг қувурларида ва аппаратларида олов билан ишлаш тақиқланади.
Генераторлар ва газ-мой тизимли қурилмалар олдида «ВОДОРОД! ЁНҒИНГА ХАВФЛИ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
208. Тўхтатилган генераторнинг газ-мойли тизимида таъмирлаш ишлари фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
209. Электролиз қурилмаларини (кейинги ўринларда — ЭҚ) эксплуатация қилишда водороднинг кислород ёки ҳаво билан портловчи аралашмаси ҳосил бўлишига йўл қўймаслик шарт. Водороднинг тозалиги 98,5 % дан кам бўлмаслиги, кислородники эса — 98 % дан кам бўлмаслиги шарт.
210. Босим ростлагичларининг кузатув ойнасидан суюқлик сатҳи кўринмаса, электролизерларни ишлатиш тақиқланади.
Водород ва кислород тизимлари ўртасидаги босимнинг рухсат этилган максимал фарқи 1961,4 пa (200 мм сув. уст.)дан кўп бўлмаслиги шарт.
211. ЭҚнинг (ресиверлардан ташқари) аппаратлари ва қувурларини ишга туширишдан олдин давлат стандартларига мос азот (II нав) билан пуфлаб тозаланиши шарт. Ушбу аппаратларни карбонат ангидрид гази билан тозалаш тақиқланади.
ЭҚнинг ресиверлари азот ёки давлат стандартларига мос келувчи карбонат ангидрид гази (озиқ-овқат ёки техникавий нави) билан пуфлаб тозаланиши мумкин. Бир ресивер ёки ресиверлар гуруҳининг ичини кўздан кечириш зарур бўлганда водородни чиқариб юбориш учун карбонат ангидрид гази ёки азот гази ёрдамида пуфлаш, бошқа ресиверлар гуруҳидан уларни беркитувчи арматуралар ва фланецдан ташқарига чиққан думли металл тиқинлар билан ажратиш ва ундан кейин эса тоза ҳаво билан пуфлаш керак.
Ресиверларни инерт гази, ҳаво ва водород билан пуфлашни улардаги компонентларнинг концентрацияси ушбу Қоидаларга 7-иловада кўрсатилган даражага етгунча амалга ошириш зарур.
Ресиверларни пуфлаш учун 0,05 % гача углерод оксидидан таркиб топган карбонат ангидрид газининг техник навидан фойдаланилганда уни карбонат ангидрид газининг озиқ-овқат навидан алоҳида сақлаш зарур.
212. ЭҚ 4 соатдан ортиқ ўчирилганда унинг аппаратлари ва қувурларини азот билан пуфлаш мажбурийдир. ЭҚ 1 — 4 соатгача ўчирилган ҳолларда тизимни водород ёки кислород босими (9,807 ÷19,614) • 10 3 пa (0,1 — 0,2 кгс/cм 2 ) чегарасида қолдириш мумкин. ЭҚ 1 соатдан кам вақтга ўчирилганда аппаратурани газларнинг номинал босими остида қолдириш мумкин, бунда водород ва кислород босими ростлагичларида босимлар фарқининг ортиш сигнализацияси ўчирилмаслиги шарт.
Агар электролизернинг ўчиши технологик режимнинг бузилиши билан боғлиқ бўлса ёки ўчиришдан кейин электролизердан электролитни сўpиб чиқариш зарур бўлса, у ҳолда азот билан пуфлаш мажбурийдир.
213. ЭҚдаги ускуналарни очиш билан боғлиқ пайвандлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилганда водороднинг юриш йўли бўйича энг охирги нуқтасида водород бутунлай чиқарилмагунча пуфлашни давом эттириш зарур.
214. ЭҚ хонасида қурилма ўчирилганидан, хонадаги ҳавода водороднинг йўқлиги текширилганидан ва хонани тўхтовсиз шамоллатиш ташкил қилинганидан кейин очиқ олов билан ишлаш мумкин.
Таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар жойлашган хонадаги аппаратларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни бажаришда ушбу хонада ишлаб турган бошқа қурилма мавжуд бўлса, унинг қувурларини таъмирлашга чиқарилган ускуналардан узиш ва думли тиқин ўрнатиш зарур. Олов билан ишланадиган жой тўсиқлар билан тўсилиши шарт.
Водород билан тўлдирилган аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
215. Музлаб қолган қувурлар ва сурилма қопқоқларни фақат буғ ёки иссиқ сув билан қиздириш (эритиш) мумкин. Уланишдан газ сирқиб чиқаётган жойни махсус оқим қидиргич ёки совунли эритма ёрдамида аниқлаш мумкин. Газ сирқиб чиқаётган жойни қидириш ва музлаган жойни қиздириш (эритиш) учун очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади.
216. Электр қурилмалар хонасида ва ресиверлар олдида чекиш, очиқ оловдан, электр иситиш асбобларидан ва кўчма лампалардан фойдаланиш тақиқланади.
Аппаратларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш вақтида уларнинг ички қисмларини ёритиш учун портлашдан ҳимоя қилинган металл тўрлар билан қопланган, кучланиши 12 В дан ортиқ бўлмаган кўчма ёритгичлардан фойдаланиш шарт.
217. ЭҚ хонаси ичида ва эшикларида давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт; водород ресиверларида эса «ВОДОРОД! ЁНҒИНГА ХАВФЛИ!» деб ёзилган бўлиши шарт.
218. ЭҚ хонасида тез аланга оладиган портловчи моддаларни сақлаш тақиқланади.
219. Электролит билан ишлашда махсус ҳимоя кийимидан (пахтадан тикилган костюм, резинали этик, резина шимдирилган фартук ва резина қўлқоплар) ва кўзойнакдан фойдаланиш зарур. Суюқ ёки қаттиқ ишқорнинг терига, сочга ва айниқса, кўзга тегиши оғир куйишларга олиб келиши мумкин.
220. Фақат босим олиб ташлангандан сўнг электролит зичлигини текшириш учун ундан намуна олиш мумкин.
221. Электролизерларга, айниқса охирги плиталарига ҳимоя воситаларисиз тегиш мумкин эмас. Маҳкамловчи болтларнинг изоляцион втулкаларига ва монополяр плиталар тагидаги изоляторларга ишқорнинг тушишига ижозат берилмайди. Ушбу элементлар изоляцияси бузилганда ёй пайдо бўлиши мумкин, бу эса ёнғинга ва аварияга олиб келади.
Электролизерлар олдидаги полда резинали диэлектрик гиламлар тўшалган бўлиши шарт.
222. ЭҚнинг ускуналари ва қувурлари, ресиверлар ва ресиверлардан машина залигача қувурлар бутун узунлиги давомида узлуксиз электр занжирини ташкил қилиши ва ерга улаш тузилмаларига уланган бўлиши шарт. ЭҚ доирасида аппаратлар ва қувурлар камида икки жойдан ерга уланган бўлиши шарт.
223. Сақлагич клапанларини текшириш учун қурилма ўчирилиши ва азот билан пуфлаб тозаланиши шарт. Қурилма ишлаб турганда клапанларни синаш тақиқланади.
224. Босим остида бўлган аппаратлар ва арматураларнинг болтлари ва гайкаларини қаттиқроқ тортиш тақиқланади. Шланглар ва штуцерлар ишончли маҳкамланган бўлиши шарт.
225. Монтаждан ёки мукаммал таъмирлашдан кейин ёки узоқ вақт тўхтаб турган ЭҚни ишга тушириш жавобгар муҳандис-техник ходим назорати остида амалга оширилиши шарт.
Қурилмасидаги таъмирлаш ишлари наряд бўйича бажарилиши шарт.
9-боб. Электр двигателлар
226. Электр двигателда ёки у ҳaрaкaтгa келтираётган механизмда ток ўтказувчи ёки айланаётган қисмларга тегиш билан боғлиқ ишлар олиб борилганда электр двигателдан кучланиш олиниши шарт.
Электр двигателнинг ток ўтказувчи ёки айланаётган қисмларига ва у ҳаpaкaтгa келтираётган механизмга тегиш билан боғлиқ бўлмаган ишлар двигатель ишлаб турган пайтда бажарилиши мумкин.
227. Электр двигателда иш олиб борилганда электр двигателни ТҚ (йиғма) билан боғловчи кабель линиясининг исталган қисмига ерга улагич ўрнатилиши мумкин. Механизмда айланаётган қисмларга тегиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришда ва улаш муфтаси ажратилганда кабель линиясини ерга улаш талаб қилинмайди.
Агар ўчирилган электр двигателда ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатиб қўйилган бўлса, ундан ажратилган кабель линияси электр двигатель томонидан ерга уланган бўлиши шарт. Кабель толаларининг кесими кўчма ерга улагични қўллашга имкон бермаган ҳолларда кучланиши 1000 В гача бўлган электр двигателларда кабель линиясининг кўндаланг кесими — кабель толасидан кам бўлмаган мис сим билан ерга улашга ёки кабель толаларини ўзаро бир-бирига улашга ва уларни изоляциялашга ижозат берилади. Бундай ерга улаш ва кабель толаларини бир-бирига улаш тезкор ҳужжатларда кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт.
228. Насослар, тутун сўргичлар ва вентиляторларнинг электр двигателларда ишга қўйишдан олдин, агар электр двигателлар уларга уланган механизмлар орқали айланиб кетиши мумкин бўлса, уларнинг сурилма қопқоқлари ва шиберлари беркитилиши ва қулфланиши, шунингдек, электр двигателларнинг роторларини тормозлаш бўйича чоралар кўрилиши шарт.
229. Иш олиб борилаётган электр двигатель олдида жойлашган бир турдаги ёки унга ўхшаш ўлчамли электр двигателларга ишлаётганидан ёки захирада турганидан қатъи назар «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилиши шарт.
230. Электр двигателлар ишлаб турганда уларнинг айланаётган қисмларига қўйилган тўсиқларни олиш тақиқланади.
231. Узатмалари қўлда бошқариладиган ишга тушириш аппаратуралари бўлган электр двигателларини улаш ва ўчириш диэлектрик қўлқопларда бажарилиши зарур.
232. Сурилма қопқоқлар электр узатмаларини ва бажарувчи механизмларни синаб кўриш, агар уларнинг электр узатмалари шибер, сурилма қопқоқ ва бошқа қурилмаларга уланган бўлса, ушбу қурилмалар ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан бригада томонидан амалга оширилиши шарт.
Рухсат берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкор журналига, бу рухсат олинганлиги ҳақида эса синаб кўришни ўтказаётган цехнинг (участканинг) тезкор журналига ёзиб қўйилади.
233. Бажарувчи механизмларга уланишган электр узатмаларининг электр схемаларини, ростловчи органларини ва беркитувчи арматураларни таъмирлаш ва созлаш фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. Фармойиш берган ходим уларни синаб кўришга рухсат беради. Бу тўғрида фармойиш рўйхатга олинаётганда ёзилиши шарт.
234. Электр двигателда иш тўлиқ тугагунга қадар уни синаб кўриш учун улаш тартиби қуйидагича:
иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, иш бажарувчи нарядда (ушбу Қоидаларга 3-илованинг 3-жадвали ) иш тамом бўлганлигини расмийлаштириб, нарядни топширади;
ишлар фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, ишлар тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чиқарилиши шарт.
Синаб кўрилгандан кейин наряд расмийлаштирилиб, қайта ишга қўйиш бажарилади (ушбу Қоидаларга 3-илованинг 3-жадвали ).
Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага қайта ишга қўйишга фармойиш қайтадан берилади.
10-боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект тақсимловчи қурилмалар
235. Масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларда ишга қўйишдан олдин қуйидагилар бажарилиши шарт:
ёрдамчи электр занжирлари (бошқарув, сигнализация, иситиш ва бошқалар) ва узатманинг куч занжирлари ўчирилиши;
ўчиргичлар бакига ёки пневматик узатмаларга ҳаво узатувчи қувурларнинг сурилма қопқоқлари беркитилиши ва улардаги ҳаво атмосферага чиқариб юборилиши ва бунда ҳаво чиқарувчи тиқинлар (клапанлар) очиқ ҳолда қолдирилиши;
улайдиган юк ёки улайдиган пружиналар ишламайдиган ҳолатга келтирилиши;
масофадан бошқариш калитларига «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!», беркитилган сурилма қопқоқларга эса «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
236. Коммутацион аппаратларни созлаш ва ростлашда, уларни синаш учун улаш ва ўчиришда узатманинг ёрдамчи занжирларини ва куч занжирларини вақтинчалик улашга, шунингдек, узатмага ва ўчиргичга ҳаво юборишга ижозат берилади. Бунда «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ва «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакатлар олинган бўлиши керак.
Коммутацион аппаратни масофадан бошқариб улаш ва ўчиришни синаб кўришни навбатчи ходим рухсати билан созлаш ва ростлашни бажарувчи хизматчи амалга ошириши мумкин. Ўз навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларида бундай рухсат талаб қилинмайди.
Коммутацион аппарат синаб кўрилганидан кейин навбатчи ёки иш бажарувчи (ким аппаратни масофадан бошқариб улаган ва ўчирган бўлса) томонидан ишни давом эттириш зарур бўлганда ушбу Қоидаларинг 235-банди талаблари бажарилиши шарт.
237. Ишчи босим остида бўлган ҳаволи ўчиргичларга фақат синашларда ва созлаш ишлари бажарилаётганда (демпферларни ростлаш, виброграммларни олиш, ўлчаш воситаларига ва уларнинг уланишларига симларни улаш ёки уларни узиш, ҳавонинг сирқиш жойини аниқлаш ва ҳоказо) кўтарилишга рухсат этилади.
Ҳаво билан тўлдирилган бўлгичи бор ўчирилган ҳаволи ўчиргичларга бўлгич ишчи босим остида турганда кўтарилиш тақиқланади.
238. Ҳаволи ўчиргичларнинг нам ўтказмаслик қобилиятини (зичлигини) текшириш паст босимда, завод йўриқномаларига мувофиқ бажарилиши зарур.
239. Синашлар ва созлаш учун ҳаволи ўчиргичларга кўтарилишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
бошқарув занжирларини узиш;
маҳаллий бошқарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанларини блокировка қилиш (масалан, ҳаво узатувчи қувурларни узиш, шкафларни ёпиш ва ҳоказо) ёки иш бажарувчи кўрсатмаси бўйича аниқланган фақат бир ишловчига ўчиргич билан операцияларни бажаришга ижозат берадиган (бошқарув занжири улангандан кейин), йўриқ олган бригада аъзосини ўчиргич олдига қўйиш зарур.
Босим остида бўлган ҳаво ўчиргичлар устида одамлар бўлган пайтда бошқариш ва тақсимлаш шкафларида ҳамма ишлар тўхтатилиши шарт.
240. Ҳаволи ўчиргичларни текшириш, созлаш ва синашда узиш ва улаш вақтида уларнинг олдида ходимларнинг туриши тақиқланади.
Синашлар ва созлаш бўйича ишларни бажарувчи (ёки у томонидан тайинланган бригада аъзоси) ҳаволи ўчиргичларни улаш ва узиш учун топшириқни, бригада аъзолари ўчиргич олдидан хавфсиз масофага ёки пана жойга чиқарилгандан кейин бериши шарт.
241. Ҳаво тўплагичлар ичида одамларнинг бўлиши билан боғлиқ ишга қўйишда қуйидагилар бажарилиши:
ҳаво берилиши мумкин бўлган қувурларнинг сурилма қопқоқлари ёпилиб, қулфга беркитилиши ва сурилма қопқоқларга «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакатлар осилиши;
ҳаво тўплагич ичидаги босим остида бўлган ҳаво ташқарига чиқарилиб, ҳаво чиқарувчи клапанлар очиқ ҳолда қолдирилиши;
ҳаво тўплагичдан ҳаво қувури ажратилиши ва унга тиқинлар ўрнатилиши лозим.
242. Ҳаво тўплагичлар ва ўчиргич бакларидаги манометрларнинг нолни кўрсатиши сиқилган ҳаво йўқлигининг аниқ белгиси бўлиб хизмат қила олмайди. Туйнук қопқоғини олишда бевосита гайкалар ва болтларни бўшатиб очишдан олдин ҳаво чиқариш клапанларини ёки сурилма қопқоқларни очиш билан ҳақиқатан ҳам сиқилган ҳаво йўқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Ҳаво чиқариш клапанларини ёки сурилма қопқоқларни фақат туйнук қопқоғини маҳкамловчи барча гайкалар ва болтлар бураб қўйилгандан кейин беркитиш мумкин.
243. КТҚнинг шкафлари бўлинмасида ишлар олиб борилганда: ускуналар жойлаштирилган аравача тортиб чиқарилиши; кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар бўлинмасининг пардачасини қулфга беркитиш ва «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакат осилиши; ишлаш учун мўлжалланган бўлинмада эса «ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!» деб ёзилган плакат осилиши керак.
244. КТҚдан ташқарида, унга уланган ускуналарда ёки ундан кетувчи ҲЛ ва КЛда ишлар бажарилганда ўчиргич жойлаштирилган аравача шкафдан тортиб чиқарилиши, пардача ёки эшикча қулфланиши ва унга «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёки «УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилиши керак.
Бунда қуйидагиларга:
ерга улайдиган пичоқлар билан ўчиргич жойлаштирилган аравача орасида блокировка бўлса, ушбу пичоқлар уланганидан сўнг аравачани назорат ҳолатига келтиришга;
КТҚ шкафларида бундай блокировка ёки ерга улайдиган пичоқлар бўлмаганда аравачани қулфлаш шарти билан назорат ҳолати ҳамда шкафдан чиқарилган ҳолат оралиғига ўрнатишга ижозат берилади. Уланишда ерга улагич борлигидан қатьи назар аравача оралиқ ҳолатда ўрнатилиши мумкин.
Кетувчи ҲЛда ишлаш керак бўлганда КТҚнинг шкафида ерга улагичларни ўрнатишда ушбу Қоидаларнинг 168-банди талабларини ҳисобга олиш зарур.
245. Бошқарув ва ҳимоя занжирларида синаб кўриш ва ишлаш учун ўчиргич ўрнатилган аравачани назорат ҳолатига ўрнатишга КТҚдан ташқарида, кетувчи ҲЛ ва КЛда ёки уларга уланган ускуналарда, электр двигателлар орқали уланган механизмларда ишлар бажарилмаётган ёки КТҚнинг шкафида ерга улаш бажарилган ҳолларда рухсат этилади.
11-боб. Ток трансформаторлари, электродли қозонлар, электр фильтрлар
1-§. Ток трансформаторлари
246. Ток трансформаторининг (кейинги ўринларда — ТТ) иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни узиш тақиқланади. Бу занжирларни узиш зарур бўлганда улар узилиши керак бўлган жойгача (ТТдан ҳисоблаганда) ўрнатилган туташтиргич билан олдиндан туташтирилган бўлиши шарт. Туташтиргични ўрнатишда дасталари изоляцияланган асбобдан фойдаланиш зарур.
247. ТТларда ёки уларнинг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилиниши шарт:
иккиламчи чулғамларнинг қисқичлари, уларга уланаётган занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар қисқа туташтирилган бўлиши шарт. Монтаж қилинган занжирлар ТТларига улангандан кейин қисқа туташтиргич энг яқиндаги қисқичлар йиғмасига кўчирилиши ва у фақат монтаж тўлиқ тамом бўлгандан, монтаж қилинган занжирларнинг тўғри уланганлиги текшириб чиқилгандан кейин олиниши керак;
қутбларни текширишда бирламчи чулғамга ток импульсларини беришдан олдин асбоблар иккиламчи чулғамнинг қисқичларига уланган бўлиши шарт.
Монтаж ва пайвандлаш ишларини бажаришда бирламчи чулғамларнинг шиналаридан ток ўтказувчи сифатида фойдаланиш тақиқланади.
2-§. Электродли қозонлар
248. Изоляцияланган корпусли 1000 В гача кучланишли электродли қозоннинг ғилофи қулфланиши шарт. Ғилофни очишга фақат қозондан кучланиш олингандан кейин ижозат берилади.
249. Уланган электродли қозонларнинг қувурларида уларнинг ҳимояловчи ерга уланишини бузадиган ишларни бажариш тақиқланади.
250. Қувурларни ажратишда электр пайвандлаш ёрдамида ажратилаётган қисмлар орасида ишончли металл контакт бўлишини олдиндан таъминлаш лозим. Байпас айланмаси бўлганда қувурларни бир-биридан ажратишда қисмлар орасида бундай контакт талаб қилинмайди.
3-§. Электр фильтрлари
251. Электр фильтрларини эксплуатация қилишда қуйидагилар тақиқланади:
одамлар электр фильтри ичида бўлган пайтда қоқиш механизмларини иш раҳбарининг алоҳида кўрсатмаси бўйича нарядда айтиб ўтилган ҳоллардан ташқари улаш;
бир вақтнинг ўзида электр фильтрининг бункерларида ва секцияларида таъмирлаш ишларини олиб бориш;
таъминлаш агрегатларининг блокировкалари носоз бўлганда электр фильтрларининг секция тешиклари ва люкларини ёпувчи тамбалар, изоляторли қутилар ва ҳоказолар носоз ёки йўқ бўлганда электр фильтрларига ва уларни таъминловчи кабелларга кучланиш бериш.
252. Электр фильтрининг ҳар қандай секциясида (электр майдонида), захирадаги шинада, секцияни таъминловчи ҳар қандай кабелларда (электр майдонида) ишлар олиб борилганда барча таъминловчи агрегатлар ва барча секцияларнинг кабеллари (электр майдонлари) ўчирилган ва ерга уланган бўлиши шарт.
253. Электр фильтрининг секциясида одамларни ишга қўйишдан олдин улар шамоллатилиши ва бункерлардаги кул олиб ташланиши шарт. Температура 33 о дан ошмаслиги шарт.
254. Электр фильтри ўчирилгандан кейин ундан ва таъминловчи кабеллардан статик зарядни электр агрегатларини ерга улаш йўли билан олиш шарт. Электр фильтрининг ерга уланишган қисмларига тегиш тақиқланади.
255. Электр станцияларда кул ушлайдиган қурилмаларнинг хусусиятларини эътиборга олиб электр фильтрларига хизмат кўpсатиш бўйича маҳаллий йўpиқнома ишлаб чиқилиши шарт. Йўpиқномада цехлар орасидаги хизмат кўpсатиш чегараларининг тақсимланишига боғлиқ ҳолда электр фильтрларида ишлаш учун наряд бериш ва ишга қўйиш тартиби аниқ белгиланган бўлиши шарт. Йўриқномани ишлаб чиқишда ушбу Қоидалар ва электр станция ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механика ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги талаблари ҳисобга олиниши шарт.
12-боб. Аккумуляторли батареялар
256. Аккумуляторли хона ҳар доим қулфланган бўлиши шарт. Бу хоналарни кўздан кечирувчи ва уларда ишловчи шахсларга калитлар умумий тартибга асосан берилади.
257. Аккумуляторли хонада чекиш, унга олов билан кириш, учқун бериши мумкин бўлган асбоблардан ва аппаратлардан, электр иситиш асбобларидан (ушбу Қоидаларнинг 266-бандидан ташқари) фойдаланиш тақиқланади.
Аккумуляторли хона эшикларида «Аккумуляторли хона!», «Ёнғинга хавфли!», «Чекиш тақиқланади!» деган ёзувлар бўлиши ёки давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни ва чекишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт.
258. Оқим тортувчи вентиляцияси бўлган аккумуляторли хоналарда оқим тортувчи вентиляция зарядлаш бошланиши олдидан ёқилиши ва газ чиқариб юборилганидан, лекин зарядлаш тамом бўлгандан камида 1,5 соат ўтгандан кейин ўчирилиши шарт.
259. Ҳар бир аккумуляторли хонада қуйидагилар бўлиши шарт:
электролит тайёрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган ҳажми 1,5 — 2,0 л бўлган жўмракли шиша ёки чинни кружка (ёки кўза);
кислотали батареялар учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эритмаси ва ишқорли батареялар учун борат кислотаси ёки сирка эссенцияси.
260. Электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмалари бўлган барча идишларда тегишли ёзувлар (номлари кўрсатилган) бўлиши шарт.
261. Кислотани унинг номи ёзилган ёрлиқлар билан таъминланган, силлиқланган тиқин билан беркитилган шиша бутилларда сақлаш зарур. Батареяни эксплуатация қилиш учун зарур миқдорда кислотали бутиллар ва бўш бутиллар аккумуляторли батареяга тегишли алоҳида хонада сақланиши шарт. Бутилларни полда саватларга ёки ёғоч тоқиларга ўрнатиш керак.
262. Кислота, ишқор ва қўрғошин билан махсус ўқитилган одамлар ишлашлари шарт.
263. Кислота ва ишқорлари бўлган шиша бутилларни икки ишчи ташиши шарт. Бутиль саватчаси билан биргаликда дастакли махсус ёғоч қутиларда ёки ўртасида чуқурчаси ва тоқиси бўлган ва бутиль баландлигининг 2/3 қисми сават билан бирга жойлашиши керак бўлган махсус замбилда ташилиши шарт.
264. Электролит тайёрлашда кислотани дистилланган сув бор чинни ёки бошқа иссиққа чидамли идишга аста-секин (эритманинг жадал қизишининг олдини олиш учун) жилдиратиб қуйиш керак. Бунда ҳар доим электролитни стержен, ёки шиша найча, ёхуд кислотага чидамли пластмассадан ясалган қориштиргич билан аралаштириб туриш керак.
Кислотага сув қуйиб электролитни тайёрлаш тақиқланади. Тайёр электролитга сувни кам қисмига қуйиш мумкин.
265. Кислота ва ишқор билан ишлаганда костюм (кислота учун дағал жун мато ва ишқор учун пахтадан), резинали этик (шим тагидан) ёки калиш, резинали фартук, ҳимоя кўзойнаги ва резинали қўлқопларни кийиш зарур.
Ўювчи ишқорнинг бўлакларини махсус ажратилган жойда қоп-қанорга ўраб майдалаш зарур.
266. Аккумуляторли хонада пластиналарни кавшарлаш ишларини бажаришга қуйидаги шароитларда ижозат берилади:
кавшарлашга зарядлаш тамом бўлганига камида 2 соатдан кейин рухсат берилади. Доимий зарядланиш усулида ишлайдиган батареялар ишлар бошланишидан 2 соат илгари разрядлаш режимига ўтказилиши шарт;
иш бошлашдан олдин хонани 2 соат давомида шамоллатиш шарт;
кавшарлаш пайтида хона узлуксиз вентиляция қилиниб турилиши шарт;
кавшарланаётган жой қолган батареялардан ўтга чидамли тўсиқлар билан тўсилиши шарт;
қўрғошин ёки унинг бирикмаларидан заҳарланишнинг олдини олиш учун махсус эҳтиёт чоралари кўрилиши ва аккумуляторли батареяларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномаларига мувофиқ иш режими аниқланиши шарт;
ишлар наряд бўйича бажарилиши шарт.
13-боб. Кабель линиялари
1-§. Ер қазиш ишлари
267. Ер ости иншоотлари ва коммуникациялари жойлашган зонада кабелларни таъмирлаш ёки ётқизиш билан боғлиқ ер қазиш ишлари ушбу ер ости иншоотлари ва коммуникацияларининг эксплуатацияси учун жавобгар корхона ёки цех раҳбарининг ёзма рухсати билан ва иш раҳбари тайинланиб олиб борилади. Рухсатга ер ости иншоотлари ва коммуникацияларининг жойлашиши ва ётган чуқурлиги кўрсатилган режа илова қилинган бўлиши керак.
268. Режаларда белгиланмаган кабеллар, қувурлар, ер ости иншоотлари, шунингдек, қурол-яроқлар топилса, улар қайси ташкилотга қарашли эканлиги аниқланмагунча ва тегишли ташкилотлардан ишни давом эттиришга рухсат олинмагунча ер қазиш ишлари тўхтатилиши зарур.
269. Кабель трассасига 5 м дан яқин жойларда куч билан урадиган машиналар ва механизмлардан, КЛнинг муҳофаза зонасида эса ер қазиш машиналаридан фойдаланиш тақиқланади.
270. КЛнинг муҳофаза зонасида ер қазиш машиналаридан фойдаланишга фақат ушбу тармоқни эксплуатация қилувчи корхона ходимлари томонидан қазиш ишлари олиб борилганда рухсат берилади. Бевосита кабель устида қазиш ишларини ер қазиш машиналари ва пневматик асбоб-ускуналар ҳамда ломлар ва киркалар ёрдамида кабельгача ёки унинг ҳимоя қатламигача 0,3 м ер қатлами қолгунча амалга оширишга ижозат берилади. Қолган тупроқни қўлда белкурак ёрдамида олиб ташлаш шарт.
271. Қиш вақтида белкурак билан тупроқ қазишга фақат тупроқ иситилгандан кейин киришиш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелларга 15 cм дан кам бўлмаган масофагача яқинлаштиришга ижозат берилади.
272. Котлованлар, зовурлар ёки ўраларни қазиш бўйича иш жойи КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлиги талабларини эътиборга олган ҳолда тўсилган бўлиши шарт. Тўсиқда огоҳлантирувчи белгилар ва ёзувлар, тунда эса ёруғлик сигнали бўлиши шарт.
273. Ўпирилиш хавфи бўлган бўш ёки нам тупроқли ерларда зовурлар қазилаётганда уларнинг деворлари ишончли мустаҳкамланиши шарт.
Сочилувчан тупроқларда деворларни мустаҳкамламасдан, лекин унинг четидаги табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда ишларни бажариш мумкин.
274. Ер ости сувлари йўқ табиий нам тупроқларда ва ер ости иншоотларига яқин жойлашган ерларда котлованлар ва зовурлар, мустаҳкамланмаган тик деворларнинг чуқурлигини: уйилган, қумли ва йирик бўлакли ерларда 1 м; қумлоқ ерларда 1,25 м дан; қумоқ ва соз тупроқли ерларда 1,5 м дан оширмасдан қазишга рухсат этилади.
Зич ёпишқоқ тупроқларда ротор ва траншеяли экскаваторлар билан маҳкамлаш қурилмаларини қўймасдан, вертикал деворни 3 м гача чуқурликда ковлашга ижозат берилади. Бундай ҳолларда зовурларга одамларнинг тушиши тақиқланади. Одамларнинг бўлиши зарур бўлган зовур қисмлари тирговичлар билан мустаҳкамланиши ёки ён томонлари қиялик ҳолида бажарилиши шарт.
Йилнинг қиш вақтида ернинг музлаган қисмини қазишни (ернинг қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) тирговичларсиз бажаришга ижозат берилади.
275. Ер қазиш шароитлари ушбу Қоидаларнинг 274-бандида келтирилганидан фарқ қилса, котлованлар ва зовурларни қазиш вертикал деворларни тиргович билан мустаҳкамлаб ёки қияликни сақлаган ҳолда бажарилиши зарур.
276. Чуқурлиги 3 м гача бўлган котлованларни ва зовурларни мустаҳкамлаш, одатда, инвентарли бўлиши ва намунавий лойиҳалар бўйича бажарилиши шарт.
2-§. Кабеллар ва муфталарни осиш ва маҳкамлаш
277. Очиқ муфталар траншея орқали ошириб ташланган брусларга сим ёки трос ёрдамида осиб тахтага маҳкамланиши ва қути ичига жойлаштирилиши шарт. Қутининг бир девори олиб қўйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши шарт.
Қазиб очилган кабелларни ёпувчи қутилар устига огоҳлантирувчи плакатлар ёки хавфсизлик белгилари осилиши шарт.
278. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва ҳоказолардан фойдаланишга ижозат берилмайди. Кабелларни жойидан силжитмасдан осиш керак.
3-§. Муфталарни очиш, кабелни кесиш
279. Муфталарни очишдан ёки кабелни кесишдан олдин таъмирланиши керак бўлган кабельда иш олиб борилишига, ушбу кабель ўчирилганлигига ва унда ишга қўйиш учун зарур техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
280. Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида қуйидагиларга қараб аниқлаш керак:
кабелни туннел, коллектор, канал ва бошқа кабель иншоотлари ёки бинолар деворлари бўйлаб ётқизишда — кузатиш орқали, схемалар ва чизмалар бўйича кабелларнинг жойлашишини солиштириш, ёрлиқлар бўйича текшириш билан;
кабелни ерга ётқизишда — унинг жойлашишини ётқизиш схемаларида кўрсатилган ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун олдиндан ҳамма кабелларни кўриш имконини берадиган кабеллар дастасига кўндаланг қилиб назорат зовури (шурфи) қазилиши шарт.
281. Кабелнинг шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолларда ясама рамкаси бўлган кабель қидирувчи аппаратни қўллаш керак.
282. Кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ёрдамида кучланиш йўқлигини текшириш шарт. Туннеллар, коллекторлар, қудуқлар ва бошқа кабель иншоотларида мосламани қўллашга уни масофадан бошқариш имкони бўлганда ижозат берилади. Мослама кабелнинг зирҳи ва қобиғини, кабель толаларигача бир-бирига қисқа туташтирилган ва ерга уланган ҳолда тешиш ёки кесишни таъминлаши шарт.
283. Кабель тешувчи мосламани ерга улаш учун камида 0,5 м чуқурликда кўмилган ерга улагичдан ёки кабель зирҳидан фойдаланиш мумкин. Ерга улайдиган симни кабель зирҳига хомут ёрдамида улаш керак, хомут остидаги зирҳ тозаланган бўлиши шарт.
Агар кабель зирҳи коррозияга учраган бўлса, у ҳолда ерга улайдиган симни кабелнинг металл қобиғига улашга ижозат берилади.
284. Кабель шикастланиши натижасида ҳамма ток ўтказувчи толалар очилиб қолган бўлса, унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан, кучланишнинг кўрсаткичи ёрдамида текшириш мумкин.
285. Изоляцияловчи штангага ўрнатилган игна ва кесувчи учликдан фойдаланилганда махсус ҳимоя экрани қўлланиши зарур.
Кабелни тешаётганда диэлектрик қўлқоплар ва ҳимоя кўзойнакларини кийиш керак, бунда зовур тепасида — изоляцияловчи асос устида тешилаётган кабельдан иложи борича узоқда туриш лозим.
Кабелни тешиш ишларини икки хизматчи бажариши керак: ишга қўйувчи ва иш бажарувчи; улардан бири бевосита кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради.
286. Электр станция ва подстанцияларнинг ички кабель линияларида кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби, чизмалар, ёрлиқлар, кабель қидирувчи аппаратлар ёрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аниқ топиш имкон бўлса, наряд берувчининг қарорига қараб кесиш ёки шикастланган муфтани очишга кабелни тешмасдан бажаришга ижозат берилади.
287. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабель муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик қўлқоплар ва ҳимоя кўзойнагини кийган ҳолда, изоляцияловчи асосда туриб, ерга уланган асбоб ёрдамида бажариш зарур.
Олдиндан тешилган кабельдаги ўша операциялар санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин.
4-§. Муфталарга қуйиладиган таркиблар билан ишлаш
288. Муфталарга қуйиладиган таркиблар қопқоғи ва жўмраги бўлган махсус металл идишда иситилиши зарур. Очилмаган банкадаги таркибларни иситиш тақиқланади.
289. Муфталарга қуйиладиган қайноқ таркиблар ва кавшар билан ишлаганда брезент қўлқоплардан ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
Кийимнинг енги қўлқоп устига чиқарилиб, билакда бойланган бўлиши шарт ёки тирсаккача узунликдаги қўлқопдан фойдаланиш шарт. Қайноқ таркибли ва кавшарли идишни қўлдан-қўлга узатиш тақиқланади. Уларни узатишда ерга ёки мустаҳкам тагликка қўйиш зарур.
290. Муфталарга қуйиладиган эритилган таркиб ва кавшарни олдиндан қиздирилган металл таёқча ёки қошиқ ёрдамида аралаштириш зарур. Қизиган таркибларга ва кавшар ичига сув тушишига йўл қўйиб бўлмайди.
291. Йилнинг совуқ вақтларида муфталарга қайноқ таркибларни қуйишдан олдин уларни иситиш шарт.
5-§. Кабелларни ётқизиш ва қайта ётқизиш, муфталарни кўчириш
292. Барабанни кабели билан думалатганда унинг туртиб чиққан қисмлари ишлаётганларнинг кийимларини тортиб кетишига қарши чораларни кўpиш зарур.
Барабанни кабели билан фақат горизонтал текислик бўйича қаттиқ ерда ёки тормозлаш мосламаси бўлганда мустаҳкам тўшама бўйлаб думалатишга ижозат берилади. Кабеллар, бўш барабанлар, механизмлар, мосламалар ва асбобларни тупроқнинг ўпирилиш призмасидан ташқарига ва зовур четидан 1 м дан кам бўлмаган масофага жойлаштириш керак.
293. Кабелни қўлда ётқизишда умумий ишчилар сони шундай бўлиши керакки, ҳар бирига эркаклар учун кабель массаси 35 кг дан, аёллар учун 15 кг дан кўп бўлмаган қисми тўғри келиши керак. Ишлар брезент қўлқопларда бажарилиши зарур.
294. Кабелни ётқизишда бурилиш бурчаклари ичида туриш ва бурчакларда кабелни қўлда ушлаш тақиқланади. Шунинг учун бурчак роликлари ўpнатилиши шарт.
295. Кабелларни электр токи билан иститиш учун 380 В дан юқори кучланиш трансформаторларидан фойдаланиш тақиқланади.
296. Кабелларни қайтадан ётқизиш ва муфталарни кўчириш, кабель линияси ўчирилганидан кейин бажарилиши зарур.
Зарур бўлганда кучланиш остидаги кабелларни қайтадан ётқизишга қуйидаги шартлар бажарилгандан кейин ижозат берилади:
қайтадан ётқизиладиган кабелнинг ҳарорати 5 оС дан кам бўлмаслиги;
қайтадан ётқизиладиган кабель қисмидаги муфталар ёғоч тахталарга хомутлар ёрдамида қаттиқ маҳкамланиши;
ишлаш учун диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш, уларнинг устидан механик шикастланишдан ҳимоялаш учун брезент қўлқоплар кийилган бўлиши;
ишлар кабелларни ётқизиш тажрибасига эга ишчилар томонидан V гуруҳга мансуб ходим назоратида бажарилиши шарт.
6-§. Ер ости иншоотларидаги ишлар
297. Газ хавфи мавжуд иншоотларга тегишли бўлмаган ер ости иншоотларини кўздан кечириш ва уларда тозалаш, кабелларни бўяш, қурилиш, таъмирлаш бўйича ва ҳоказолар ишларни камида иккита ишчи бажариши шарт. Электр станция ва подстанциялардаги ер остидаги коллекторлар ва туннелларни III гуруҳга мансуб бир хизматчи кўздан кечириши мумкин.
298. Зарарли газлар пайдо бўлиши эҳтимоли бор ер ости иншоотларидаги ишлар наряд бўйича камида 3 ишчи иштирокида бажарилиши, улардан иккитаси — хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўрувчилар бўлиши шарт. Иш бажарувчи IV гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
299. Ҳар бир цехда (туманда, участкада) газ хавфи мавжуд ер ости иншоотларининг рўйхати бўлиши ва ушбу рўйхат билан хизмат кўрсатувчи ходимлар таништирилиши шарт.
Газ хавфи мавжуд барча ер ости иншоотлари схемада белгиланган бўлиши шарт.
300. Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан олдин ва бажариш жараёнида табиий ёки мажбурий вентиляция таъминланиши шарт.
Табиий вентиляция камида иккита люкларни очиб, улар олдига шамол оқимини йўналтирувчи махсус соябонларни ўрнатиш орқали амалга оширилади.
Мажбурий вентиляция 10 — 15 минут давомида вентилятор ёки компрессор орқали иншоот тубидан 0,25 м баландликка туширилган йўғон шланг ёрдамида ер ости иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилади.
Вентиляция учун сиқилган газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади.
301. Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавода зарарли газлар мавжудлиги даражасини текширмасдан туриб, у ерда иш бошлаш тақиқланади. Текширишни ҳаводаги хавфли газлар борлигини ўлчовчи асбобни ишлатишга ўргатилган махсус ходимлар амалга ошириши шарт. Ушбу ходимлар рўйхати корxона раҳбарияти кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Зарарли газлар бор-йўқлигини очиқ олов билан текшириш тақиқланади.
302. Оқим тортувчи вентиляция билан жиҳозланган коллекторлар ва туннелларда иш бошлашдан олдин ушбу вентиляция маҳаллий шароитларга қараб маълум муддатга ишлатилиши шарт. Бунда газ йўқлигини текширмаслик мумкин.
303. Коллекторлар ва туннеллар ичида ишлаганда хизматчилар ҳамма вақт очиқ туриши керак булган икки люк ёки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқ ўрнатилган ёки огоҳлантирувчи белги қўйилган бўлиши шарт.
304. Қудуқларни очаётганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва қудуқ қопқоқларининг люк четига урилиб кетмаслиги чораларини кўриш зарур.
Очилган қудуқлap атрофига тўсиқ қилиниши ёки огоҳлантирувчи белги қўйилиши шарт.
305. III гуруҳга мансуб бир ходим хавфсизлик эҳтиёт чораси арқони бўлган ҳимоя камарини тақиб қудуқ ичида ишлашига ижозат берилади. Ҳимоя камари орқa томонда кесишган елка тасмаларига эга бўлиши керак. Кесишиш жойида арқонни маҳкамлаш учун ҳалқа ўрнатилади. Арқоннинг бошқа учини хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўрувчи ишчилардан бири ушлаб туриши шарт.
306. Қудуқ ичида ишлаганда унда кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфталарга қуйиладиган таркибларни ва кавшарни қиздириш тақиқланади. Қудуққа эритилган кавшарни ва қиздирилган муфталарга қуйиладиган таркибни металл тросга карабин ёрдамида осилган махсус қопқоқли идишларда тушириш керак.
Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чекловчи тўсиқлар қўлланилиши ва ёнғин чиқишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
307. Кабеллар ётқизилган коллекторлар, туннеллар, кабель ярим қаватлари ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда хонада ишлатилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 л дан ошмаслиги шарт.
Ишлар тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши шарт.
308. Кабелларни куйдириш жараёнида қудуқда туриш тақиқланади. Коллекторлар ва туннелларда эса фақат иккита очиқ кириш орасида туришга ижозат берилади. Кабелларни куйдириш жараёнида уларда ишлаш тақиқланади.
Кабелларни куйдириб бўлгандан сўнг ёнғин чиқишининг олдини олиш мақсадида уларни кўздан кечириш зарур.
309. Ишга қўйишдан ва туннелларни кўздан кечиришдан олдин улардаги ёнғинга қарши ҳимоя қурилмалари автоматик иш режимидан масофадан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
310. Қудуқлар, коллекторлар ва тунелларда, шунингдек, очиқ люклар яқинида чекиш тақиқланади.
311. Қудуқлар, коллекторлар ва тунелларда узоқ муддатли ишларни бажараётганда улар ичида бўлиш вақтини ишларни бажариш шароитларига қaраб наряд берувчи ходим белгилайди.
312. Қудуқлар, коллекторлар ва тунелларда газ пайдо бўлган ҳолларда иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манба топилиб, бартараф қилингунга қaдap ишчилар хавфли жойдан чиқарилиши шарт.
Газни чиқариб юбориш учун мажбурий вентиляциядан фойдаланиш зарур.
14-боб. Электр узатиш ҳаво линиялари
1-§. Таянчлардаги ишлар
313. ҲЛнинг симларини ва таянчларини демонтаж қилиш, шунингдек, таянч элементларини алмаштириш бўйича ишлар иш раҳбари иштирокида технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши шарт.
314. Таянчга чиқиш ва унда ишлашга фақат таянчнинг етарлича мустаҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил қилинганда рухсат этилади. Таянчлар мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда (таянчларнинг ерга мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқнинг юмшоқ ва майдалиги, ёғочларнинг чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар) уларни маҳкамлаш зарурияти ва усулларини иш раҳбари ёки иш бажарувчи иш жойида аниқлайди.
Таянчларни тортқилар ёрдамида маҳкамлаш ишлари таянч устига чиқмасдан, яъни телескопик минора ёки бошқа одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмларни бевосита таянч ёнига ўpнатиб ёки бу ишлар таянчларга кўтарилмасдан ўpнатиладиган махсус мустаҳкамлаш тузилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши керак.
Таянч мустаҳкамлангандан кейингина унга кўтaрилишга рухсат этилади.
315. Сим ва тросларни бир томонлама тортишга мўлжалланмаган таянчлар вақтинча шундай тортилиши керак бўлганда, улар ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт.
Таянчларни олдиндан маҳкамламасдан туриб уларга осилган симларнинг бутунлигини узиш ва оралиқ таянчлардаги сим боғичларини бўшатиш тақиқланади.
316. Таянчга чиқишга қуйидаги бригада аъзоларига рухсат этилади:
III гуруҳга мансуб бўлса — таянчнинг юқорисигача барча турдаги ишларни бажариш учун;
II гуруҳга мансуб бўлса — ўчирилган ҲЛнинг таянчларида юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, ўчирилмаган ҲЛнинг ток ўтказмайдиган қисмида эса таянчдаги пастки симдан ишлаётган ходимнинг бошигача бўлган масофа 2 м қолгунча бажариладиган ишларга. Таянчларни бўяш бўйича ишлар бундан мустасно (ушбу Қоидаларнинг 328-банди );
I гуруҳга мансуб бўлса — ер сатҳидан 3 м гача (ишлаётган ходимнинг оёғигача) бўлган баландликдаги барча турдаги ишларга.
Баландликда бажариладиган айрим турдаги ишлар ушбу ишларни бажариш учун ушбу Қоидаларда белгиланган электр хавфсизлиги гуруҳига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши шарт.
317. Ёғоч ва темир-бетон таянчларга кўтарилишда ҳимоя камарининг арқони (занжири) ёғоч таянч орқасидан айлантириб ўтказилиши, темир-бетон ycтyнларда эса таянч орқасидан айлантириб ўтказилиши ёки тирноққа маҳкамланиши керак.
Штирли изоляторли бурчак таянчларга ички бурчак томондан чиқиш ва ишлаш тақиқланади.
Таянчларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиб ва тирноқлар (лаз) қўлланилганда уларга таяниб ишлаш шарт.
Таянчнинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин симлар кўринадиган бўлиши зарур.
318. Таянчнинг деталларини алмаштириш жараёнида унинг қулаши ёки қўзғалишининг олди олиниши шарт.
319. П ва АП турдаги бир ва икки тиргакли таянчлар тиргакларини алмаштиришда бир йўла таянчнинг иккала устунини қазиш тақиқланади. Аввал бир таянчнинг устунидаги тиргак алмаштирилиши, бандаж билан маҳкамланиши ва ер шиббалаб босилиши керак ва ундан кейин иккинчи устундаги тиргакларни алмаштиришга киришиш мумкин. Икки тиргакли таянчлар навбатма-навбат алмаштирилиши керак.
Тиргакларни чиқариш ва тушириш жараёнида котлованда бўлиш тақиқланади.
320. Таянчни йиқитиш ва ўpнатиш усулларини, қийшайиб кетишининг олдини олиш зарурлигини ва мустахкамлаш усулларини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди.
321. Илгакли тортқи ишлатилган тақдирда, улар, албатта, ҳимоя қулфлари билан таъминланиши шарт.
322. Изоляцияловчи осмаларда ишлаганда ушлаб турувчи бир ва кўп занжирли (изоляторларнинг икки ва ундан ортиқ шодалари билан) ва кўп занжирли тортиб турувчи осмалар бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи осмада махсус мосламалар ишлатиб ёки унинг устига ётиб ҳамда тана мувозанатини сақлаш учун оёқларни траверсга илаштириб ишлашга ижозат берилади.
323. Ушлаб турувчи изоляцияловчи осмада ишлаш жараёнида ҳимоя камарининг арқони (занжири) траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита хавфсизлик эҳтиёт чораси арқонидан фойдаланиш зарур. Арқоннинг бири траверсга маҳкам боғланади, иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб, хавфсизлик эҳтиёт чорасини кўрувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда қисмлаб тушириб боради.
324. Тортиб турувчи изоляцияловчи осмаларда ишлаганда ҳимоя камарининг арқони траверсга ёки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт.
325. Ушлаб ва тортиб турувчи кўп занжирли изоляцияловчи осмаларда ҳимоя камарининг apқoнини изоляторларнинг иш олиб борилмаётган шодаларининг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарининг арқонини иш бажарилаётган шодага маҳкамлаш тақиқланади.
326. Изоляцияловчи осмаларнинг ажралиб кетишига олиб келадиган носозликлар аниқланса, иш тўxтатилиши шарт.
327. Сим ва тросларни траверсга кўтариш (ёки тушириш), шунингдек, уларни тортиш жараёнида траверсда ёки траверс остидаги устунларда туриш тақиқланади.
Юк кўтариш схемасини танлашда ва кўтариш блокларини ўpнатишда шундай ҳисоб-китоб қилиш керакки, бунда таянчга шикаст етказадиган куч пайдо бўлмасин.
328. Таянчга кўтарилиб, унинг устки қисмларигача бўяш ишларини II гуруҳга мансуб бригада аъзоси бажариши мyмкин. Таянч бўялганда бўёқнинг симларга ва изоляторларга тегмаслиги чораларини кўриш зарур (масалан, тагликларни ишлатиш).
2-§. Кучланиш остида ишлаш
329. Кучланиш остида бўлган ҲЛда бажариладиган ишлар қуйидаги иккита схема бўйича бажарилиши мумкин:
«сим — одам — изоляция — ер» схемаси бўйича, бунда ишлаётган симдаги потенциал остида ва ердан изоляцияланган бўлади;
«сим — изоляция — одам — ер» схемаси бўйича, бунда ишлаётган симдан изоляцияланган бўлади.
330. Симдаги потенциал остида ишлашга қуйидаги шартларда ижозат берилади:
одам ердан изоляциялаганда, экранловчи комплект кийимларидан фойдаланилганда ва экран комплектлари, иш майдончаси ва симдаги потенциаллар тенглаштирилганда.
Потенциалларни тенглаштириш уларни кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан амалга оширилади.
Хизматчи симга кўтарилишидан олдин унинг экранловчи комплекти потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан ва агар қўлланилаётган бўлса, монтер кабинаси билан уланган бўлиши шарт.
Бундай ишларни бажаришда одамдан ерга уланган қисмларгача ва ускуна қисмларигача бўлган масофа ушбу Қоидаларга 2-илованинг 1-жадвалида кўpсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
Сим потенциали остида бажариладиган аниқ ишлар турлари технологик карталар бўйича махсус йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши шарт.
331. Одамни симдан изоляциялаб, кучланиш остида бажариладиган ишларни ушбу кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш шарт.
332. Симдаги потенциал остида (бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиш билан) ишлаш ҳуқуқига эга бўлган бригада аъзолари IV гуруҳга, бригада аъзоларининг қолганлари эса III гуруҳга мансуб бўлишлари шарт.
333. Сим потенциалига нисбатан бошқа потенциал остида бўлган изоляцияловчи осмаларнинг изоляторларига ва арматурасига тегиш, шунингдек, сим потенциали остида бўлган изоляцияловчи тузилманинг майдончасида ишлар бажарилаётганда ушбу иш майдонида бўлмаган ишчиларга асбоб ёки мосламаларни узатиш ва олиш тақиқланади.
334. Изоляцияловчи осмаларда иш бошлашдан аввал ўлчов штангаси билан осма изоляторларнинг электр мустаҳкамлигини ва арматурадаги барча шплинтлар ва қулфларнинг борлигини текшириш зарур. Чиқарувчи қисқичлар бўлганда уларни иш бажарилаётган таянчларда, агар трасса рельефи бўйича талаб қилинса, қўшни таянчларда ҳам пона қўйиш зарур.
335. Изоляцияланган тузилмаларда ёки траверсларда туриб монтёрлар томонидан изоляцияловчи осмаларда уларни бошқа жойга қайта илиш ёки айрим изоляторлар ва арматураларни алмаштириш ишларини бажаришга фақат осмалардаги ишга яроқли изоляторлар сони 70 % дан кам бўлмаганда ижозат берилади.
336. 220 кВ дан юқори кучланишли ҲЛда траверсда туриб изоляцияловчи осмаларни қайта илишда траверсдан керакли мосламаларни ажратиш ва ўрнатиш диэлектрик қўлқопларда ва экранлаш комплектида бажарилиши керак.
35 кВ ҲЛда изоляцияловчи османинг икки изолятори ишга яроқли бўлганда — биринчи изолятор қалпоғига, 110 кВ дан юқори кучланишли ҲЛда эса — биринчи ва иккинчи изолятор қалпоғига тегишга рухсат этилади. Изоляторларни ҳисоблаш тартиби траверсдан бошланади.
337. 35 — 110 кВ кучланишли ҲЛда қувурсимон разрядлагичларни кучланиш остида ўрнатишга разрядлагичнинг ташқи электродининг симга берилган масофадан кам бўлган масофага яқинлашиш имконини бермайдиган изоляцияловчи осмали габаритникни қўллаш шарти билан ижозат берилади.
Разрядлагичнинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда ёки разрядлагични ечиш пайтида электродни четлатишда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш тақиқланади. Разрядлагичнинг ташқи электродини симга яқинлаштириш ва четлатиш изоляцион штанга ёрдамида бажарилиши керак.
338. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтарувчи тросга 1 м дан кам бўлган масофага яқинлашиш тақиқланади.
Агар трос музни эритиш учун мўлжалланган схемада ишлатилса, тросга яқинлашиш масофаси музни эритиш кучланишига боғлиқ равишда аниқланиши шарт.
339. Туманда, ёмғир ва қор ёғаётгaндa, сутканинг қоронғи вақтида, шунингдек, таянчларда ишлашга қийинчилик туғдирувчи шамол пайтида кучланиш остидаги ҲЛ ва АҲЛда ишлаш тақиқланади.
3-§. Ишлаб турган ҲЛ билан кесишган жойлардаги таянчлар оралиғида, илашган кучланиш остида бўлган ҲЛда, кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган бир занжирида ишларни бажариш
340. Ушбу Қоидаларнинг XIV боби, 3-§ининг ушбу ва кейинги бандларининг талаблари тросларга ҳам тааллуқлидр.
Симларни монтаж қилишда ва алмаштиришда улар бир текис, силтанмасдан ёзилиши керак. Тopтaётгaн арқонни шундай йўналтириш керакки, унда осилаётган сим, кучланиш остида бўлган симга яқинлашмаслиги ва илашмаслиги шарт. Тортқилар ва қарши тортқилар учун қўлланиладиган арқонлар ўсимлик толаси ёки синтетик толадан тайёрланган бўлиши, улар минимал узунликда танланиши ва тортилиши бўш бўлмаслиги зарур.
Ишлатилаётган чиғирлар ва пўлат арқонлар ерга уланган бўлиши шарт.
341. Симларни монтаж қилишда ва алмаштиришда ҳар бир барабандаги сим ёзишдан олдин ерга уланиши шарт. Симни бевосита барабан олдида ерга улаш шарт эмас.
Телескопик минорада (кўтаргичда) туриб симларда иш олиб бориш жараёнида минорадаги иш майдончаси потенциалини тенглаштиришга мўлжалланган махсус штанга ёрдамида симга кўндаланг кесими 10 мм 2 дан кам бўлмаган эгилувчан мис сим билан уланиши керак, телескопик миноранинг ўзи эса ерга уланиши шарт. Бунда сим яқин турган таянчда ёки икки таянч оралиғида ерга уланиши шарт.
Телескопик минорадаги иш майдончаси сим билан бир-бирига улангандан кейин минора кабинасига кириш ва ундан чиқиш, шунингдек, ерда туриб минора корпусига тегиш тақиқланади.
Телескопик миноралардан фойдаланишда амалдаги Юк кўтаргич (минора) ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари талабларига амал қилган ҳолда фойдаланиш шарт.
Металл арқонларни узлуксиз apқoн сифатида ишлатиш тақиқланади.
342. Анкерли таянчдаги сиртмоқларни фақат ушбу таянч билан қўшни анкер opалиғидаги монтаж ишлари тугатилганидан кейин улаш керак.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛларнинг анкерли таянчдаги сиртмоқларини улашдан олдин улар симларга ёки тортиб турувчи изоляцияловчи осмаларга маҳкамланиши шарт, лекин траверсдан ҳисоблаганда тўртинчи изолятордан яқин қилмай, 35 кВ ва ундан паст кучланишли ҲЛда эса — фақат симларга маҳкамланиши шарт.
343. Агар икки таянч оралиғидаги симлар кучланиш остидаги бошқа ҲЛлари билан кесишган бўлса, ушбу таянчлар оралиғидаги симларда иш бажариш учун ерга улагични иш бажариладиган таянчга ўрнатиш зарур.
Агар ушбу таянчлар оралиғига симлар осилса ёки алмаштирилса, у ҳолда кесишиш жойидаги ҳам осилаётган, ҳам алмаштирилаётган симлар ҳар иккала томонидан ерга уланган бўлиши шарт.
344. ҲЛга хизмат кўрсатувчи ходимлар ўчирилганидан сўнг илашган кучланиш остида қолган линиялар рўйхати билан танишган бўлишлари шарт.
345. Илашган кучланиш таъсири остидаги ҲЛда ердан туриб таянчдан ергача туширилган симга тегиш билан боғлиқ ишлар электр ҳимоя воситалари (қўлқоплар, штангалар) қўлланилиши билан ёки бу сим билан потенциални тенглаштириш учун сим билан уланган металл майдончада туриб бажарилиши шарт. Электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончани қўлламасдан ерда туриб иш бажаришга, симга тегиб ишланадиган ҳар бир жойнинг бевосита яқинида симни epгa улаш шарти билан ижозат берилади.
346. Илашган кучланиш остидаги ҲЛда симларни монтаж қилишда қўлланиладиган тортувчи пўлат арқонларни аввал тортувчи механизмга маҳкамлаш зарур. Сўнг потенциалларини тенглаштириш учун ерга улагични худди сим ерга уланган жойдаги улагичга улаш керак. Шундан кейин пўлат арқонни симга улашга рухсат берилади. Пўлат apқон ва сим фақат уларнинг потенциаллари тенглаштирилгандан кейин бир-биридан ажратилиши мумкин.
347. Илашган кучланиш остидаги ҲЛдаги монтаж ишларида (симларни кўтариш, тортиш, таянчлар орасидаги симларнинг осилиб туришини (солқилигини) ўлчаш ва симларни узатиш роликларидан қисқичларга олиб маҳкамлаш) сим ёзилаётган анкерли таянчда, тортилаётган сим ўтaётгaн охирги анкерли таянчда ва сим осилиши керак бўлган ҳар бир оралиқдаги таянчларда симлар ерга уланиши шарт.
Оралиқ таянчларда иш тамом бўлгандан cўнг ерга улагич симдан олиниши мумкин. Оралиқ таянчда симга тегиш билан боғлиқ ишлар давом эттириладиган ҳолларда сим шу таянчда қайтадан ерга уланиши шарт.
348. Илашган кучланиш остидаги ҲЛда симларни узатиш роликларидан yшлаб турувчи қисқичларга ўтказишни симларни тортиш йўналишига тескари йўналишда бажариш зарур. Симларни қисқичларга ўтказишдан олдин ўтказилиши керак бўлган тарафдаги анкерли таянчдаги ерга уланган симлар қолдирилиб, қисқичга ўтказиш бошланадиган тарафдаги анкерли таянчдаги симлардан ерга улагич олиб ташланиши керак.
349. Илашган кучланиш остидаги ҲЛда симларни монтаж қилишда ўрнатилган ерга улагичлар фақат симни ушлаб турувчи қисқичларга ўтказилгандан ва ушбу таянчда ишлар тyгaгaндaн кейин олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараёнида ўтказиш тугатилган қўшни анкер оралиғини илашган кучланиш остида деб ҳисоблаш зарур. Унда симларга тегиш билан боғлиқ барча ишларни бажаришга уларни иш жойида ерга улагандан кейин рухсат этилади.
350. Корхоналар илашган кучланиш остидаги ҲЛ орасидан ўлчашлар билан улар ўчирилганда ва ерга уланганда — линиянинг охирларида (ТҚда) ерга уланган симларда ишлаб турган ҲЛнинг энг кўп ишчи токида симдаги қолган кучланиш потенциали 42 В дан юқори бўлган линияларни аниқлаб олишлари зарур.
Ушбу ҲЛдаги симларга тегиш билан боғлиқ асосий электр ҳимоя воситаларини қўлламасдан бажариладиган барча ишлар иш жойларида илашган кучланишнинг потенциали 42 В дан паст бўлишини таъминловчи ерга улашларни жойлаштириш талаблари кўpcaтилган технологик карта ёки ИБЛ бўйича амалга оширилиши лозим.
Агар илашган кучланиш остидаги ўчирилган тармоқда (занжирда) кучланиш потенциалини 42 В гача пасайтиришнинг иложи бўлмаса, иш бажарилаётганда фақат битта таянчда ёки икки ён томондаги таянчларда симларни ерга улаш билан ишлаш зарур. Бунда ҲЛни (занжирни) ТҚда ерга улаш тақиқланади. Бригадага фақат ерга уланган таянчларда ёки улар оралиғида ишлашга ижозат берилади.
Ишлар икки ёки ундан кўп таянчлар оралиғида (участкаларда) бажарилиши керак бўлган ҳолларда ҲЛ (занжири) анкерли таянчларда сиртмоқларни ажратиш ёрдамида электр боғлиқ бўлмаган участкаларга ажратилиши шарт. Ҳар бир шундай ажратилган участкаларда ерга улагичлар ўрнатилган жойлар олдида фақат бир бригада ишлаши мумкин.
351. Бир-бири билан устма-уст жойлашган кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида фақат ушбу занжир кучланиш остида қолган занжирдан пастда жойлашган ҳолда ишлаш мумкин. Ўчирилган занжир симларини алмаштириш ва созлаш тақиқланади.
352. Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган бир занжирида иш олиб борилганда таянчнинг кучланиш остида қолган занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши шарт. Байроқчаларни ердан 2-3 м баландликка иш бажарувчи билан бирга III гуруҳга мансуб бригада аъзоси осади.
Таянчга кучланиш остида қолган занжир томонидан кўтарилиш ва ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш тақиқланади. Агар таянчда степ-болтлар бўлса, уларнинг қайси занжир остидалигидан қатъи назар кўтарилишга рухсат берилади. Таянчдаги степ-болтлар кучланиш остида бўлган занжирлар тарафида жойлашганда таянчга ерда турган иш бажарувчи ёки III гуруҳга мансуб бригада аъзоси кузатувида чиқиш зарур.
353. Таянчларда туриб кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда ерга улагични иш олиб борилаётган ҳар бир таянчга ўрнатиш зарур.
354. Икки занжирли (кўп занжирли) ҲЛнинг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда ўчирилган ҲЛнинг симларини ТҚда ерга улаш тақиқланади. Симлар фақат иш жойида ерга уланиши шарт.
355. Кўп занжирли ҲЛнинг ўчирилган занжирида ишлар олиб борилганда ерга улагичнинг ишончлигини ошириш учун битта ерга улагичга маҳкамланган қўшалоқ, иккита алоҳида бир-бирига параллел ўрнатилган ерга улагичлардан фойдаланиш зарур. Ўрнатилган ерга улагичдан 20 м дан ортиқ бўлмаган масофада симда ишлашга рухсат этилади.
Бир нечта бригада бараварига иш олиб борганда ўчирилган сим электр боғлиқ бўлмаган участкаларга ажратилиши шарт. Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб, бир дона қўшалоқ ерга улагич ўpнатилади.
356. Икки занжирли (кўп занжирли) ҲЛнинг ўчирилган занжирини таъмирлашда ёйли разряднинг кенгайишига йўл қўймаслик учун ерга улагични ўрнатишдан ёки ечишдан олдин сим ёйни сўндирувчи мосламали штанга ёрдамида ерга уланган бўлиши шарт. Штанганинг ерга уловчи сими олдиндан ерлагичга уланган бўлиши шарт. Бу штанга фақат ерга улагич ўрнатилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши мумкин. Ёй сўндирувчи мосламали штанга бўлмаганда иш жойидаги симларга ерга улагични ўрнатиш (ечиш) ерга уловчи пичоқлар (ўрнатилган кўчма ерга улагичларда) тақсимловчи қурилмасида ҲЛнинг охирларида уланган ҳолатда амалга оширилади.
Бу ҳолда иш жойида кўчма ерга улагич қўйилиши (ёки олиниши) ҲЛнинг номинал кучланишига мос келувчи штанга ёрдамида амалга оширилади.
357. Икки занжирли (кўп занжирли) 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҲЛнинг ўчирилган занжирида ишлашда кучланиш остида қолган фазалар симларини ушлаб турувчи траверс участкаларига ўтиш тақиқланади.
4-§. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш
358. Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши шарт. Қиш пайтида йиқилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унинг ағанашига қapaма-қарши тарафга қараб йиқилиш чизиғига бурчак остида қopдaн тозаланган 5-6 м узунликда иккита йўлакча очилиши керак. Чопилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш тақиқланади.
359. Иш бажарувчи барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин aғнaётгaн дарахтларнинг, арқонларнинг ва шу кабиларнинг ҲЛнинг симларига яқинлашиши хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт.
360. Дарахтларнинг симлар устига ағнашининг олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқилар қўлланилиши шарт.
361. Дарахт симларга ағанаса ҲЛдан кучланишни олмасдан туриб унга 8 м гача масофага яқинлашиш тақиқланади.
362. Ағнатилаётган дарахтнинг тушиши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Дарахт ағнаши мўлжалланган йиқитиш томонда ҳaмдa унинг қарама-қарши томонида туриш тақиқланади.
363. Дарахтни маълум қисмини чопмасдан ёки арраламасдан йиқитиш, шунингдек, бутунлай арралаб ағнатиш тақиқланади. Қийшайган дарахтларни эгилган томонга ағанатиш зарур.
364. Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни охиригача ағнатмасдан ишдаги танаффусга чиқиш ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш тақиқланади.
365. Чириган ва қуриган дарахтни ағнатишдан олдин унинг маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг ағнатиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни тагидан чопиб ағнатиш тақиқланади.
366. Дарахтларни олдиндан қисман арралаб қўйиб, гуруҳлаб, бирининг устига бошқасини йиқитишдан фойдаланиб ағнатиш тақиқланади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар ағнатилиши зарур.
5-§. Кўздан кечиришлар ва кўрикдан ўтказишлар
367. ҲЛни ёки ҳаво алмашлаб улаш пунктларини кўрикдан ўтказиш жараёнида бирор-бир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек, таянчларга ва унинг конструктив элементларига кўтарилиш тақиқланади. ҲЛни юқорига чиқиб кўрикдан ўтказишда таянчга кўтарилишга ижозат берилади.
368. Ўтиш қийин бўлган жойларда (ботқоқлар, сув тўсиқлари, тоғлар, ўрмонлар ва шу кабиларва ҳаво ноқулай бўлган шароитларда (ёмғир, қор бўрони, кучли совуқ ва шу кабилар), шунингдек, куннинг қоронғи пайтларида ҲЛни кўрикдан ўтказиш II гуруҳга мансуб икки ходим томонидан амалга оширилиши шарт. Қолган пайтларда ҲЛни кўрикдан ўтказиш II гуруҳга мансуб бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.
Куннинг қоронғи пайтида ҲЛни кўрикдан ўтказишда симлар остидан юриш тақиқланади.
ҲЛнинг шикастланишларини қидираётганда кўрикдан ўтказувчиларда ўзлари билан огоҳлантирувчи белгилар ёки плакатлар бўлиши зарур.
369. 1000 В дан юқори кучланишли ҲЛда ерда узилиб ётган симга 8 м дан кам масофага яқинлашиш тақиқланади. Бундай симга одамлар ва ҳайвонлар яқинлашишининг олдини олиш учун қўриқлаш ташкил этилиши, мумкин бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи белгилар ёки плакатлар қўйилиши ва ушбу ҳодиса тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур.
370. Агар темир-бетон таянчли 6 — 35 кВ кучланишли ҲЛ изоляторларининг шикастланганлиги, симларнинг таянчга тегиб тургани ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлиги аломати сезилса (яъни ердан намнинг кўтарилиши, таянчда ва таянчнинг ерга тегиб турган жойида электр ёйининг пайдо бўлиши ва бошқа белгилар), кучланиш остидаги таянчга 8 м дан кам масофага яқинлашиш тақиқланади.
6-§. ҲЛнинг йўллар билан кесишган ва йўлга яқинлашган участкаларидаги ишлар
371. ҲЛнинг транспорт магистраллари (темир йўллар, кема қатновчи дарёлар ва каналлар) билан кесишган участкаларида иш олиб бориш учун вақтинча транспорт ҳаракатини тўхтатиш ёки транспорт ҳаракати туфайли ҲЛдаги ишларни тўхтатиб туриш талаб қилинса, наряд берувчи ходим иш жойига транспорт магистраллари ҳаракати хизмати вакилини чақириши шарт. Транспортларни ўтказиб юбориш учун халақит бераётган симлар хавфсиз баландликка кўтарилиши шарт.
372. ҲЛнинг шоссе ва қишлоқлараро йўллар билан кесишган ёки бевосита яқинлашган участкаларида ишлар олиб борилса, транспорт ҳайдовчиларини огоҳлантириш ёки транспорт ҳаракатини тўхтатиш учун иш бажарувчи белгиланган тартибда шоссе ва йўлга сигнал берувчиларни қўйиши шарт. Зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили чақирилиши мумкин.
Сигнал берувчилар ҲЛ билан йўлнинг кесишган ёки яқинлашган жойидан ҳар икки томонда 100 м узоқликда туришлари ва уларда кундузи қизил байроқчалар, кечаси эса қизил фонарлар бўлиши керак.
7-§. Кўчани ёритиш тармоқларига хизмат кўрсатиш
373. Фармойиш бўйича кўчани ёритиш тармоқларини ўчирмасдан қуйидаги ҳолларда ишлашга ижозат берилади:
ёритгичлари симлардан пастга ўрнатилган, қайта ерлагич сими билан жиҳозланмаган ёғоч устунларда ёки ёғоч нарвон қўйиб ишлаган ҳолларда;
изоляцияловчи звеноси бўлган телескопик миноралардан фойдаланилганда.
Бошқа ҳамма шароитларда таянчдаги барча симлардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши ва ишлар наряд бўйича бажарилиши шарт.
374. Газ разрядли лампаларнинг ишга тушириш-созлаш аппаратларида ишларни бажариш учун ёритгичнинг умумий схемасидан ўчиришдан олдин уларни таъминлаш тармоғи симларидан узиш ва статик конденсаторларни разрядлантириш зарур (разрядлантириш резисторлари бўлишидан қатъи назар).
8-§. Бошқа ташкилий ишлар
375. Ердан изоляцияланган, момақалдироқдан ҳимоя қилувчи тросдан тушаётган ерлагични улаш ва узиш олдиндан трос ерга улангандан сўнг амалга оширилиши зарур.
376. ҲЛдаги кесими 240 мм2 дан кам бўлмаган симларда ва кесими 70 мм2 дан кам бўлмаган тросларда одамларнинг ҳаракат қилишларига ижозат берилади.
Ажратилган сим ва трослар бўйлаб ҳаракат қилинганда ходим ҳимоя камари арқонини уларга, махсус аравача ишлатилган тақдирда эса аравачага маҳкамлаши зарур.
15-боб. Синашлар ва ўлчашлар
1-§. Бегона манбадан юқори кучланиш бериб синашлар
377. Синашларни ўтказишга махсус тайёргарликдан ўтгaн ва ушбу боб талаблари бўйича билимлари текширилган ходимга рухсат берилиши мумкин. Иш бажарувчи бундан ташқари тажрибали ходим назоратида бир ойлик стажировкадан ўтиши зарур.
378. Электр ускуналарида, жумладан, электр қурилмаларидан ташқарида (ишлатилмайдиган электр қурилмаларида, омборхоналарда, корхона майдонида, далада ва ҳоказолар) кўчма синаш қурилмаларини қўллаб синашлар наряд бўйича бажарилиши шарт. Синашларга ишга қўйишни иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи амалга оширади. Бундай ҳолларда синовни ўтказишга нарядни ушбу ишлар зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим беради.
Монтаж ёки таъмирлаш жараёнида ўтказиладиган синаш ишлари наряднинг «Топширилади» деган сатрида қайд этилиши шарт.
1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида синашларни фармойиш бўйича бажаришга ижозат берилади.
379. Синашларни бригада амалга оширади. Унда иш бажарувчи IV гуруҳга, бригада аъзоси — III гуруҳга, қўpиқлаш учун қўйилган ходим — II гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
380. Синашларни бажарувчи бригада таркибига тайёргарлик ишларини бажаришга жалб қилинган ва ускуна устидан назорат қилиш учун таъмирловчи ходимлар тоифасига кирувчи хизматчилар киритилиши мумкин.
Ускунани монтаж қилиш ёки таъмирлашни бажарадиган бригада таркибига синаш ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ёки электр лаборатория ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда синаш ишларига иш бажарувчининг ўзи, ёки унинг кўpсатмаси билан созлаш корхонаси ёки лаборатория ходимларидан IV гуруҳга мансуб хизматчи раҳбарлик қилади.
381. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмасидан ташқарида ток ўтказувчи қисмлари яхлит ва тўрли тўсиқлар билан ёпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган стационар синаш қурилмаларидан фойдаланиб изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий синашдан ўтказиш ишларини амалдаги йўpиқномага асосан III гуруҳга мансуб хизматчи бир ўзи бажариши мумкин.
382. Синашларни ўтказишга берилган наряд бўйича ишга қўйиш ва унга тайёргарлик ишларини бажариш синаш учун мўлжалланган электр ускунасида ишлаётган бошқа бригадалар чиқариб юборилганидан ва улар нарядларини ишга қўйувчига топширганларидан кейин амалга оширилади. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр қурилмаларида иш бажарувчига бригадани иш жойидан чиқарганидан кейин ишдаги танаффусни расмийлаштириб нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади.
383. Синаш қурилмалари ва синаш мақсадида қўлланиладиган ўлчаш воситалари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий ташкилотларида текширилган, синов лабораторияси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган бўлиши керак.
384. Синалаётган ускуна, синаш қурилмаси ва улаш симлари тўсиқлар, арқонлар ва ҳоказолар билан тўсилиши ва уларга ёзуви ташқарига қараган «СИНОВ! ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ!» деб ёзилган плакатлар осилиши шарт. Тўсиқни синов ўтказаётган ходим ўрнатади.
385. Зарур бўлганда синалаётган ускуна, синаш қурилмаси ва улаш симларига бегона одамлар яқинлашишининг олдини олиш учун II гуруҳга мансуб бригада аъзоларидан бирини назоратчи қилиб қўйиш керак. Назоратчилик қилаётган бригада аъзолари тўсиқдан ташқарида туришлари ва синалаётган ускунани кучланиш остида деб ҳисоблашлари шарт. Назоратчилик қилаётган бу ходимлар ўз жойларини фақат иш бажарувчининг рухсати билан ташлаб кетиши мумкин.
386. Кабель линияларини синаш жараёнида, агар кабелнинг иккинчи учи беркитилган камерада, комплект тақсимловчи қурилма хонасида ёки хона ичида жойлашган бўлса, эшикка ёки тўсиққа «СИНОВ! ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ!» деб ёзилган плакат осилиши шарт. Агар эшик ва тўсиқлар беркитилмаган ёки кабелнинг толалари трассадаги таъмирлашга мўлжалланган тармоқ билан қўшиб синаладиган бўлса, кабелнинг трассадаги толалари уланган жойга плакатлар осишдан ташқари бригада таркибига киритилган II гуруҳга мансуб ишчидан ёки навбатчи ходимлардан қўриқловчи қўйилиши керак.
387. Синаш қурилмаси ва синалаётган ускуна ҳар хил хоналарда ёки ТҚнинг ҳар хил участкаларида жойлашган бўлса, изоляция ҳолатини текшириб туриш учун III гуруҳга мансуб бригада аъзолари иш бажарувчидан алоҳида туришига рухсат берилади. Ушбу бригада аъзолари тўсиқдан ташқарида бўлишлари ва синаш ишларини бошлашдан олдин иш бажарувчидан йўл-йўриқ олишлари шарт.
388. Синашга халақит берадиган ерга улагичларни ечиш ва синаш ишлари тамом бўлгандан кейин қайта ўрнига қўйиш — фақат синаш ишларига раҳбарлик қилаётган ходим кўрсатмаси билан синаш қурилмасининг юқори кучланишли чиқармаси ерга улангандан кейин амалга оширилиши мумкин.
389. Синаш схемасини йиғишда энг аввал синаш қурилмасида ҳимоя ва ишчи ерга улагичларни ўрнатиш ва керак бўлганда, синаладиган ускуна корпусида ҳимоя ерга улагични ўрнатиш зарур. Кўчма синаш қурилмаси билан ушбу қурилма корпусини фақат ишчи схема ёрдамида ерга улаш орқали синов ўтказиш тақиқланади. Кўчма синаш қурилмасининг корпуси алоҳида кўндаланг кесими камида 10 мм2 бўлган эгилувчан мис сим билан ерга уланиши керак. Синов ўтказишдан олдин корпуснинг ерга ишончли уланганлигини текшириш зарур.
Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли тapмoққа улашдан олдин унинг юқори кучланишли чиқармаси ерга уланган бўлиши шарт.
Синаш схемаларини ерга улаш учун ишлатиладиган мис симнинг кўндаланг кесими 4 мм 2 дан кам бўлмаслиги шарт.
390. Синаш қурилмасини 380/220 В кучланишли тapмoққа улаш қурилмани бошқарув жойида жойлашган занжир узилиши яққол кўринадиган коммутация аппарати орқали ёки ўpнатилган штепсель вилкаси орқали амалга оширилиши шарт.
Коммутация аппарати ушлаб қолувчи тузилма билан жиҳозланган бўлиши ёки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига изоляцион қоплама қўйилиши шарт.
Синаш электр қурилмасини 380/220 В кучланишли тармоқдан таъминлаш учун фойдаланилаётган сим ёки кабель ушбу тapмoққа ўрнатилган автоматик ўчиргич ёки сақлагичлар билан ҳимояланган бўлиши шарт. Кўчма синаш қурилмасини электр тармоғига ушбу электр тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот вакиллари улаб беришлари шарт.
391. Синаш қурилмаларида операторнинг иш жойи қурилманинг 1000 В дан юқори кучланишли қисмидан ажратилган бўлиши шарт. Қурилманинг 1000 В дан юқори кучланишли қисмига кирадиган эшиги блокировка билан жиҳозланган бўлиб, эшик очилганда синов схемасидан кучланиш олиниши ва эшиклар очилганда қурилмага кучланиш бериш мумкин бўлмаслиги таъминланиши шарт. Операторнинг иш жойида ускунага 1000 В дан паст ва ундан юқори кучланиш берилганлигини кўрсатувчи алоҳида ёруғлик сигнализацияси ўрнатилган бўлиши шарт. Бундан ташқари, кўчма синаш қурилмалари уларнинг чиқармаларида кучланиш пайдо бўлиши билан автоматик равишда ишлайдиган ташқи ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланиши шарт.
392. Юқори кучланишли ўзгармас токни олиш учун, одатда, қаттиқ ярим ўтказгичлардан йиғилган схемалар қўлланилиши шарт.
Кенотронли синаш қурилмалари уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни рентген нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоялашни назарда тутувчи кенотронли қурилмаларига хизмат кўрсатишда ходимлар учун техника хавфсизлиги бўйича умумий намунавий йўриқномага мувофиқ эксплуатация қилиниши зарур.
393. Синалаётган ускуна билан синаш қурилмасини уловчи сим олдин синаш ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, бунда кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган жадвалнинг 3-устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслик керак.
Синаш ускунасидан келаётган симни фазага, синалаётган ускуна қутбига ёки кабель толасига улаш ва ажратиш синов раҳбари кўрсатмаси билан фақат ушбу ускунани ерга улаш пичоғи ёхуд кўчма ерга улагич ёрдамида, шунингдек, махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ёрдамида ерга улангандан кейин амалга оширилади.
394. Ҳар бир синаш кучланиши берилишидан олдин иш бажарувчи қуйидаги тадбирларни бажариши шарт:
синаш учун йиғилган схемаларнинг тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларнинг ишончлилигини текшириши;
барча бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган хизматчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар чиқарилганлигини ва ускунага синаш учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириши;
бригада аъзоларини «Кучланиш бераяпман!» деган сўзлар билан огоҳлантириши ва ушбу огоҳлантиришни ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейин синаш қурилмасининг чиқармасидан ерга улагични олиб ташлаши ва унга 380/220 В кучланиш бериши лозим.
395. Синаш қурилмасининг чиқармасидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб синаш қурилмаси, синалаётган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва синаш схемасида ва синалаётган ускунада симларни қайта улаш тақиқланади.
396. Синаш қурилмасининг чиқармасига кучланиш берилган пайтдан бошлаб синаш ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаётган ускуна устида бўлиш ва ерда туриб синаш ускунаси корпусига тегиш тақиқланади.
397. Кабелларни синаш ёки куйдириш ерга уловчи тузилмаси бор пунктлар томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида, ерга уловчи тузилмаси ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар корхона раҳбари рухсати билан бажарилиши мумкин.
398. Синаш ишлари тамом бўлгандан кейин иш бажарувчи синаш қурилмаси кучланишини нолгача пасайтириши, уни 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва юқори кучланиш томонини ерга улаши ҳамда «Кучланиш олинди!» деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши шарт. Фақат шундан кейин симларни қайта улаш ёки синаш ишлари тўлиқ тугалланган тақдирда синалаётган ускуна синаш қурилмасидан узиб ташланиши ва тўсиқлар олиниши мумкин.
399. Катта сиғимли ускунада (кабелларда, генераторларда) синаш ишлари тугагандан сўнг ундан қолдиқ заряд олиб ташланиши шарт.
2-§. Электр ўлчов қисқичлари ва ўлчов штангалари билан ишлаш
400. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида электр ўлчов қисқичларидан фойдаланиб бажариладиган иш фармойиш бўйича икки ишчи иштирокида бажарилиши зарур. Бунда ходимларнинг бири IV гуруҳга, иккинчиси эса Ш гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Кўрсаткичларни олиш учун асбобга эгилиб қараш тақиқланади. Диэлектрик қўлқопларни кийиб ишлаш зарур.
401. 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида Ш гуруҳга мансуб бир киши диэлектрик қўлқоплардан фойдаланмасдан электр ўлчов қисқичлари билан ишлаши мумкин.
ҲЛнинг таянчида туриб электр ўлчов қисқичлари билан ишлаш тақиқланади.
402. Ўлчаш штангалари билан ишлар камида икки ходим иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларнинг бири — IV гуруҳга, қолганлари эса — III гуруҳга мансуб бўлишлари шарт. Таянчларнинг конструкцияларига ёки телескопик минорага чиқиш, шунингдек, ундан тушиш штангасиз амалга оширилиши керак.
Штанга билан иш бажараётганда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш шарт эмас.
3-§. Линияда импульсли ўлчагич билан ишлаш
403. Импульсли ўлчагични фақат ўчирилган ва ерга уланган ҲЛга улашга рухсат берилади. Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур:
уловчи симни аввал импульсли ўлчагичнинг ерга уланган (ҳимоя тузилмасидан келаётган) симига, сўнг изоляцияловчи штангалар ёрдамида ҲЛнинг симига улаш керак. ҲЛга уловчи симни улаган штангалар ўлчаш вақтида линия симида қолдирилиши шapт. Штангалар билан ишлаганда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур;
импульсли ўлчагич қаерга уланган бўлса, ҲЛнинг ўша охиридаги ерга улагич олиниши керак. Керак бўлганда текширилаётган ҲЛнинг бошқа тугалланишларига ўрнатилган ерга улагичларни олишга ижозат берилади. ҲЛдан ерга улагичлар олингандан сўнг уловчи сим, ҳимоя тузилмаси ва унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва уларга тегиш тақиқланади;
импульсли ўлчаш воситасига келган симдан ерга улагич олиниши зарур.
404. Импульсли ўлчагич симини изоляцион штанга ёрдамида ҲЛга улашни IV гуруҳга мансуб навбатчи ёки навбатчи назорати остида лаборатория ходимлардан бўлган хизматчи бажариши шарт.
Импульсли ўлчагични стационар коммутацион аппаратлар орқали ҲЛнинг олдиндан уланган стационар симига улашни ва ўлчаш ишларини навбатчи ходимнинг бир ўзи ёки фармойиш бўйича IV гуруҳга мансуб лаборатория ходимларидан бўлган хизматчи бажариши мумкин.
405. Ўлчашлар тамом бўлгандан сўнг ҲЛ яна ерга уланиши, фақат шyндан кейин изоляцион штангалар улаш сими билан аввал ҲЛдан, кейин эса импульсли ўлчагич симидан олинади.
406. Юқори кучланишли импульсли генератори бўлмаган импульсли ўлчагич билан ўлчашлар ишлаётган бригадаларни ҲЛдан четлаштирмасдан бажарилишига ижозат берилади.
4-§. Мегаомметр ва электр ўлчаш воситалари билан ишлаш
407. Изоляция қаршилигини мегаомметр билан ўлчаш заряд олинган ток ўтказувчи қисмларда улар олдиндан ерга уланиши орқали амалга оширилади. Ток ўтказувчи қисмлардан ерга улагич фақат мегаомметр улангандан кейин олиниши керак.
Мегаомметр ва электр ўлчаш асбоблари аккредитация килинган давлат метрология хизмати органлари томонидан даврий қиёслашдан ёки калибрлашдан ўтган бўлиши шарт.
408. Мегаомметр билан ток ўтказувчи қисмларнинг изоляция қаршилигини ўлчашда ўлчаш симларини ток ўтказувчи қисмларга изоляцияловчи тутқичлар (штангалар) ёрдамида улаш керак. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида бундан ташқари диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
409. Мегаомметр билан иш бажариш жараёнида мегаомметрга уланган ток ўтказувчи қисмларга тегиш тақиқланади. Иш тамом бўлгандан сўнг ток ўтказувчи қисмлардаги қолдиқ заряд уларни қисқа вақт ерга улаш билан олиниши зарур.
410. Изоляция қаршилигини мегаомметр билан ўлчашни III гуруҳга мансуб бир одам бажариши мумкин.
Агар изоляция қаршилигини ўлчаш ушбу электр ускунада бажарилаётган иш ҳажмига кирса, наряд ёки фармойишда бу тўғрисида қайд этиш талаб қилинмайди.
411. 1000 В гача кучланиш остида бўлган электр занжирини узишни талаб қилган асбобларни улаш ва ажратиш, ушбу занжирдан кучланиш олингандан кейин бажарилиши шарт. Асбобларни улаш ва ажратиш электр занжирини узишни талаб қилмаса, бу ишларни электр ҳимоя воситаларини қўллаб, кучланиш остида бажаришга ижозат берилади.
412. 1000 В гача кучланиш остида бўлган қурилмаларнинг электр параметрларини ўлчаш талаб қилинган ҳолларда кўчма ўлчаш воситасининг металл ғилофи ерга уланиши ва махсус шчуплардан ёки изоляцион тутқичли уловчи ўтказгичлардан фойдаланиш лозим.
16-боб. Кучланиш остида бўлган изоляторларни ювиш ва тозалаш
413. Электр қурилмаларидаги изоляторлар шодаларини, таянч изоляторларини ва ускунанинг чинни изоляциясини ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни олмасдан туриб, солиштирма ўтказувчанлиги ҲЛлар учун 1430 мкCм/cм дан юқори бўлмаган ва ОТҚ учун 667 мкCм/cм бўлган узлуксиз тизиллаб оқаётган сув оқими билан ювиш мумкин.
Оқим узунлиги ушбу Қоидаларга 8-иловада кўрсатилгандан кам бўлмаслиги шарт.
414. Ювиш жараёнида дастак, телескопик минора ва сувли цистерна ерга уланган бўлиши шарт.
Телескопик минорадан туриб ювишда дастакка кийдирилган учлик кўндаланг кесими 25 мм 2 дан кам бўлмаган эгилувчан мис сим ёрдамида телескопик минора саватчаси ва автоцистерна рамаси билан уланган бўлиши шарт.
Ердан туриб ювишда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур, телескопик минорадан ёки автоцистернага ўрнатилган махсус металл майдончадан туриб ювишда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш талаб қилинмайди.
415. Ердан туриб ювиш жараёнида ювиш учун ишлатилаётган машина ёки механизмларга тегиш, ушбу машина кабинасидан ёки кузовидан чиқиш ва унга кириш тақиқланади. Ювиш учун ишлатилаётган машина ва механизмларга бегона одамларнинг яқинлашишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
Сувли шлангни бошқа ерга кўчиришга фақат ювиш тамом бўлганидан кейин рухсат этилади.
416. ЁТҚда ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни олмасдан, изоляцияловчи штангага ўрнатилган махсус чўткалар ёки комплектида учлиги бўлган ичи тешик изоляцияловчи штангали чанг ютиш машинаси ёрдамида изоляторларни тозалаш мумкин.
Тозалаш полдан ёки мустаҳкам супадан туриб бажарилиши керак. Тозалаш жараёнида диэлектрик қўлқопларни қўллаш зарур.
417. Ишни бошлашдан олдин изоляцион штангаларнинг юзаси чангдан тозаланиши шарт. Штангаларнинг ички юзасини мунтазам равишда ва тозалаш жараёнида чангдан тозалаб туриш зарур.
17-боб. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари
1-§. Умумий талаблар
418. Ушбу бобнинг қоидаларига қуйидагиларда ишларни бажаришда риоя қилиниши шарт:
алоқа кабель ва ҳаво линияларида;
энергетика корхоналарининг алоқа аппарат залларида, кроссларда, алоқа радиоузелларида ва хоналарида жойлашган ДТБВ ускуналари ва тузилмаларида;
алоқа тузилмаларида, ҳаво электр узатиш линиялари орқали ишлайдиган юқори частотали алоқа, реле ҳимояси ва телемеханика қурилмаларида;
саноат телевидениеси қурилмаларида ва ҳисоблаш тузилмаларида (кейинги ўринларда — ДТБВ).
419. Иш раҳбари ушбу Қоидаларнинг 125-бандига мувофиқ ва қуйидаги ишларда тайинланиши зарур:
ҲЛ муҳофаза зонасида механизмлар ва юк кўтариш машиналарини қўллаб бажариладиган ишларда;
кучланиш остида бўлган ҲЛни муҳофаза зонасида ҳамма турдаги таянчларни монтаж қилиш ва симларни (тросларни) алмаштиришда ҳамда бошқа ҲЛ билан I класс фидерли радиоузатиш линиялари билан, темир ва шоссе йўллари билан, кемалар қатнови ташкил қилинган дарёлар билан кесишган жойларда иш бажаришда;
илашган кучланиш остидаги ва аҳоли пунктларидан ўтган АҲЛда симларни алмаштиришда ва монтаж қилишда;
мачтали ўтишларни ўрнатишда, тугалловчи ва бурчак таянчларини алмаштиришда;
АКЛни синашда;
навбатчисиз кучайтиргич пунктлари (кейинги ўринларда — НКП) аппаратураси билан ишлашда;
ерга улагич пичоғини уламасдан улаш фильтрларидаги ишларда, фильтр қурилмаларининг ичини очмасдан бажариладиган ишлар бундан мустасно. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат этилади.
420. Иш жойини тайёрлаш жараёнида коммутация аппаратлари билан ўчириб-ёқиш талаб қилинмаса, ДТБВда таъмирлаш ходимларидан тайинланган иш раҳбари ёки иш бажарувчи ишга қўйувчи шахс вазифасини ўpиндошлик асосида бажаришига ижозат берилади. Бунда ишга қўйувчи сақлагичларни ечиши ва бригада аъзолари билан биргаликда кўчма ерга улагичларни ўpнатиши мумкин.
421. ДТБВда фармойиш бўйича ушбу Қоидаларнинг 117 — 124 , 126 , 127-бандларида кўрсатилган талаблар билан бирга қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:
электр узатиш линиялари ва I класс фидерли радиоузатиш линиялари таъсир ўтказмайдиган, ўчирилган АҲЛ ва АКЛдаги ишлар;
ТТларга ўpнатилган НКП ва юқори частотали алоқа аппаратлари, юқори частотали алоқа каналларини улаш ва элементларини созлаш ишларидан ташқари, ДТБВ тузилмаларини таъмирлаш, ўpнатиш ва созлаш ишлари.
2-§. Алоқа кабель линиялари
422. АКЛни юқори кучланиш билан синаш жараёнида синалаётган участка чегараланган бўлиши шарт. АКЛнинг синалмаётган участкаларида синаш кучланиши пайдо бўлишининг олдини олиш учун синалаётган участка билан синалмаётган участка орасидаги ҳамма уланишлар олиб қўйилган бўлиши шарт.
423. Изоляциянинг электр мустаҳкамлигини синаш мобайнида АКЛнинг ҳар иккала томонида турган ходимлар орасида ўзаро алоқа бўлиши зарур.
424. Синаш ишларини бошлашдан олдин АКЛнинг узоқдаги тугаш жойида ўpнатилган телефон аппарати ажратувчи конденсаторлар (сиғими 0,1 мкФ ва ишчи кучланиши 5 — 6 кВ) орқали алоқа учун ажратилган жуфт симнинг ҳар бир толасига уланган бўлиши шарт. Телефон аппарати ва конденсаторларни қудуқ ёки котлован ташқарисида резинали диэлектрик гиламча тўшалган тахта супада жойлаштириш зарур. Телефон орқали гаплашишни, кабельда синаш кучланиши йўқ бўлган пайтда ва фақат иш раҳбаридан чақириқ олинганда амалга ошириш шарт. Синаш жараёнида телефон аппаратига ва уланган симларга тегиш тақиқланади.
425. Синаш жараёнида иш раҳбарининг телефон аппарати ўчирилган бўлиши шарт, уни синаш ишлари тамом бўлганидан ва кабельдан электр заряди олингандан кейин улаш керак.
426. Кабельга синаш кучланишини беришдан олдин иш раҳбари телефон орқали бригада аъзоларини синаш ишлари бошланганлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт.
427. Синаш жараёнида боксларда ва кабелнинг ажратилган учларидаги симларда бирон-бир алмашлаб улашлар, шунингдек, кабельга тегиш тақиқланади.
428. АКЛда кўчма ўлчаш воситалари билан ўлчашлар камида икки нафар — бири IV гуруҳга, бошқаси III гуруҳга мансуб ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.
429. Электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан электр токи билан электрлаштирилган темир йўлларнинг хавфли таъсирига учрайдиган АКЛда электр ўлчаш ишларини ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш зарур.
430. Кабелларни коррозиядан ҳимоя тузилмаларига ва дайди ток манбаларидан ҳимоя тузилмаларига улаш, шунингдек, катодли қурилмаларда кучланишни олмай бажариладиган ишлар электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажарилиши зарур.
Дренаж қурилмаларида таъмирлаш ишларини ушбу қурилма контакт тармоғи ва кабель тарафидан ўчирилганидан кейин ҳaмдa дренаж кабели электрлаштирилган темир йўл ёки трамвай контакт тармоғи томонидан ерга улангандан кейин бажаришга рухсат этилади.
431. Кабелни ўзгармас ҳаво босими остида сақлаб туриш учун компрессор-сигнал қурилмасини (кейинги ўринларда — КСҚ) эксплуатация қилиш, босим остида ишлаётган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига асосан олиб борилиши шарт.
432. КСҚни эксплуатация қилишга Ш гуруҳга мансуб ходимларга рухсат берилади.
433. КСҚдаги барча ишлар қурилма ўчирилганидан ва кучланиш олинганидан кейин фармойиш бўйича бажарилиши мумкин.
434. Қуритиш ва автоматика блокининг олди, орқа ва ён томонидаги панелларни олишга ва ишларни бошлашга КСҚдан кучланиш олиниб, 15 минут ўтгандан кейин рухсат этилади.
Қуритиш ва автоматика блоки олдидаги ҳамма ишларда резинали диэлектрик гиламчадан фойдаланиш зарур.
435. НКПларни ўзгармас ва ўзгарувчан ток билан масофадан таъминлаш АКЛда қуйидаги ишларни бажаришда ўчирилади:
кабелларни монтаж, демонтаж қилишда, бошқа ерга кўчиришда;
шикастланган телефон алоқасини таъмирлашда;
кабельдаги ўлчашларда.
436. НКПни масофадан таъминлаш ДТБВ навбатчисининг хизмат кўрсатиладиган кучайтириш пунктининг (кейинги ўринларда — ХККП) навбатчисига ёки бошлиғига берилган буюртманомаси бўйича ўчирилади. Буюртманомада кабелнинг номи, ишнинг характери ва участкаси, ишни бошлаш ва тугатиш вақти, масофадан таъминлаш тури, иш раҳбарининг фамилияси кўрсатилади.
437. НКПда масофадан таъминотни ўчириш бунга ваколат берилган шахсдан рухсат олингандан сўнг ХККП навбатчиси ёки бошлиғи томонидан таъминланаётган кучайтириш пунктидан амалга оширилади.
Масофадан таъминлашдан кучланиш олинган калитлар ва тугмачаларга «УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилиши шарт.
Масофадан таъминотни узатиш занжирида аппаратлар конструкциясидан келиб чиқиб тегишли ёйсимон эгилган симлар, сақлагичлар ёки бошқа элементларни ечиш билан узилиш жойларини ҳосил қилиш керак. Бунда диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур.
438. Масофадан таъминлашни ўчириш билан бирга кабельдан телебошқарув ва сигнализация тузилмаларига берилаётган кучланиш ҳам олиниши ва уларнинг платасига «УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилиши шарт.
439. НКПда иш бажаришга рухсат олингандан кейин иш раҳбари таъмирлаш учун мўлжалланган кабелни аниқлаши, унда кучланиш йўқлигини текшириши ва уни разрядлаши шарт. Бу ишлар ҳимоя кўзойнаги ва диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиб бажарилиши зарур.
440. Кабелда хавфсиз ишлашни таъминлаш учун НКПнинг масофадан таъминотни қабул қилиш занжирида қўшимча узилишлар ҳосил қилиниши шарт. Симметрик кабелнинг масофадан таъминлаш занжирларида кўринарли узилиш ҳосил қилиш бокслардан икки жуфтли вилка олиниши билан амалга оширилиши керак. Коаксиал жуфтларда кўринарли узилиш ҳосил қилиш учун фильтрлар платаси ва автотрансформатлар блоки оралиғидаги тегишли ёйсимон эгилган симлар олиниши, симметрик жуфтларда эса қўшимча таянчда жойлашган бокслардаги ёйсимон эгилган симлар ҳам олиниши керак. Олишга мўлжалланган ёйсимон эгилган сим ва вилкалар фарқли бўёқ билан ажралиб туриши зарур.
441. НКПдаги кабельда бригадани ишга қўйиш ушбу Қоидаларнинг 440-бандидаги тадбирлар бажарилгандан кейин иш раҳбари томонидан амалга оширилади.
Корхонада масофадан таъминланадиган тузилмаларнинг рўйхати бўлиши шарт. Тузилмаларни эксплуатация қилувчи ходимлар ушбу руйхат билан таништирилган бўлиши шарт.
3-§. Навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратлари
442. НКПдаги барча ишларни иш бажарувчи — IV гуруҳга, бригада аъзоси эса — III гуруҳга мансуб бригада бажариши шарт.
443. Доимий вентиляцияга эга бўлмаган НКПнинг камералари ишларни бошлашдан олдин ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш жараёнида камера эшиги ҳамма вақт очиқ ҳолда бўлиши шарт. Вентиляция билан жиҳозланган НКПда вентиляция каналлари иш жараёнида очиқ ҳолда бўлиши шарт.
444. Масофадан таъминлаш аппаратларини синашдан олдин барча НКП ва уларни таъминловчи ХККП орасида телефон алоқаси таъминланиши шарт.
445. Аппаратлардан айрим платаларни ечиш масофадан таъминлаш кучланиши олингандан кейин иш раҳбарининг ижозати билан амалга оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш тақиқланади.
4-§. Алоқа ҳаво линиялари
446. Электрлаштирилган темир йўл, трамвай ва троллейбусларнинг контакт электр тармоқлари билан кесишган жойлардаги АҲЛнинг симларини таъмирлаш ва ўтказиш ишлари ИБЛга асосан, контакт электр тapмоқларининг дистанция (туман) вакили иштирокида ушбу тармоқ ўчирилиб, ерга улагандан кейин бажарилиши шарт.
447. Аҳоли яшайдиган жойларнинг кўчаларида ҳаво электр узатиш линиялари устидан симларни тортиш жараёнида йўловчилар ва транспортни огоҳлантириб туриш учун йўл устига қўлида байроқчаси бўлган сигнал берувчилар қўйилиши шарт.
448. Электр узатиш линияси остидан кесиб ўтаётган алоқа симларини тортиш ва созлаш жараёнида ушбу Қоидаларнинг 35 , 343-бандлари талабларига риоя қилиниши шарт.
449. Иш бошлашдан олдин АҲЛнинг симларида (симлар билан ер ўртасида) 42 В дан юқори бўлган кучланиш йўқлигини текшириш керак.
АҲЛнинг симларида 42 В дан юқори кучланиш борлиги аниқланса, кучланишнинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланмагунча ва уни 42 В гача пасайтириш чоралари кўрилмагунча иш бошлаш тақиқланади.
450. Илашган кучланиш остида бўлган АҲЛда иш бажариш жараёнида ушбу Қоидаларнинг илашган кучланиш остида бўлган ҲЛларида ишлашга тааллуқли 14-бобнинг 3-§и талабларига риоя қилиниши шарт.
451. Илашган кучланиш остида бўлган АҲЛлари симларини ерга улаш, дренаж ғалтакчаси орқали, кўчма ерга улагични ўрнатишда ишлатиладиган штанга ёрдамида бажарилиши керак.
452. Илашган кучланиш остида бўлган АҲЛларига тортилаётган ва монтаж қилинаётган симлар оралиқ бошида ва бевосита иш жойида ерга уланиши шарт. Ерда ётган сим линия симларига ва кейинги участкалар учун ёйилган симларга тегмаслиги шарт.
Участкадаги симнинг солқилигини созлаш ва уни маҳкамлаш ишлари ушбу симни олдинги участка симларига улашдан олдин бажарилиши керак. Айрим участкаларнинг симларини бир-бирига улашдан олдин улаш жойининг ҳар икки томонидан симлар ерга уланиши шарт.
5-§. Радио ва радио реле линиялари
453. Транзисторлар ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратурадаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат берилади. Иш жойида резинали диэлектрик гиламчалар тўшалган ёки изоляцияловчи тагликлар ўрнатилган бўлиши шарт.
454. 42 В гача бўлган кучланиш билан таъминланадиган транзисторлар ва микросхемалардан йиғилган аппаратурадаги ишлардан ташқари радиоаппаратурага хизмат кўрсатишга бирон-бир таъмирлаш ишларини бажариш ҳуқуқисиз, III гуруҳга мансуб бир ишчига рухсат берилади.
455. Частоталар диапазони 60 кГц — 300 ГГц бўлган электромагнит майдонида бажариладиган ишларда давлат стандартлари талаблари бажарилиши шарт.
456. Юқори частотали аппаратураларни созлаш ва синашларда электр токидан шикастланишга қарши ва юқори электр магнит майдони нурланишидан сақланиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур.
Қўлланиладиган ҳимоя кўзойнакларининг ойналари металлаштирилган қопламага эга бўлиши керак.
457. Носозликларни бартараф қилиш, схемаларга ўзгартиришлар киритиш, антенна-фидер тузилмаларини йиғиш ва бўлакларга ажратиш ишларини улардан кучланиш олингандан кейин бажариш керак.
Қуйидагилар тақиқланади:
электромагнит нурланиши борлигини қўлда ёки баданнинг бошқа жойлари ёрдамида иссиқлик самараси бўйича аниқлаш;
ҳимоя воситаларисиз энергия оқимининг зичлиги рухсат этилганидан юқори бўлган нурланиш зонасида бўлиш;
электр магнит нурланиш манбаининг экранларини бузиш;
очиқ ишлаётган антенна-фидер тузилмалари олдида туриш.
458. Минора ва мачталарга ўpнатилган ташқи антенна-фидер тузилмаларидаги монтаж ва профилактика ишлари IV ва III гуруҳга мансуб ходимлардан иборат бригада томонидан бажариши шарт. Иш бошлашдан олдин юқори частота аппаратураси ўчирилиши шарт.
459. Антенна-мачта иншоотларида иш бажарганда қуйидаги талаблар бажарилиши шарт:
иншоотга кўтарилаётган хизматчилар баландликда иш бажаришга қўйилиши шарт;
иш бошлашдан олдин мачтанинг сигнал чироқлари ва антеннанинг иситилиши ўчирилган бўлиши ва «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакатлар осилиши шарт;
мачталарда электр сигнал чироқлари лампаларини алмаштиришда ушбу Қоидаларнинг 373 , 374-бандлари талабларига риоя қилиш шарт.
6-§. ҲЛ ва яшин қайтаргич трослари бўйлаб юқори частотали алоқа
460. 1000 В дан юқори кучланишли ТҚларда ёки ҲЛда жойлашган юқори частотали қурилмаларга хизмат кўрсатиш, созлаш ва таъмирлаш камида икки хизматчи томонидан амалга оширилиши, улардан бири IV гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
461. III гуруҳга мансуб бир хизматчига резинали диэлектрик гиламчани қўллаб ишлаб турган аппаратурада панелларни (блокларни) очиб ишлашга рухсат этилади.
Иш бошлашдан олдин юқори частотали уланадиган линияда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. Кучланиш 42 В дан юқори бўлганда ишлаш тақиқланади.
462. Фақат қайта ишлаш элементларидан ва ҲЛ уланишларидан кучланиш олингандан кейин схемаларга ўзгартиришлар киритиш, юқори частотали трактни ажратиш ва йиғиш, улардаги носозликларни бартараф қилиш мумкин. Уланишнинг кабелида ва фильтрида иш бажариш учун алоқа конденсаторининг пастки қопламасида ерга улайдиган пичоқни улаш кифоя.
463. Алоқа конденсаторининг пастки қопламасини ерга уламасдан туриб ҳимоя тузилмаларидан, ҲЛга уланган аппаратуралардан ва юқори частотали қурилма ускунасининг бошқа элементларидан ерга улайдиган ўтказгичларни узиш тақиқланади.
464. Алоқа конденсаторлари билан уланиш фильтри ўpтасидаги занжирда асбобларни улаш ва ўчиришга фақат алоқа конденсаторининг пастки қопламасида ерга улайдиган пичоқ ёрдамида ерга улагандан кейин рухсат берилади. Асбобларни кўп марта ўчириш ва улаш керак бўлганда, ҳар сафар алоқа конденсаторининг пастки қопламаси ерга уланиши шарт.
Бир соатгача чўзиладиган ўлчашларни фармойиш бўйича навбатчи ёки IV гуруҳга мансуб тезкор таъмирловчи ходим назорати остида IV гуруҳга мансуб бир хизматчи амалга ошириши мумкин. Ушбу ўлчашлар уланишнинг алоқа фильтри ичида, разрядлагични ўчирмасдан, алоқа конденсатори пастки қопламасининг ерга улагич пичоғини ўчирган ҳолда амалга оширилади. Бунда асбоблар ерга уланган бўлиши, ўлчаш ишлари электр ҳимоя воситаларини (диэлектрик этиклар ва қўлқоплар, дастаги изоляцияланган асбоблар) қўллаб бажарилиши шарт.
7-§. Бригадалар билан вақтинчалик юқори частотали алоқа
465. Кўчма (олиб юриладиган) юқори частотали алоқа постларини монтаж ва демонтаж қилиш икки кишидан кам бўлмаган бригада аъзолари томонидан амалга оширилади. Улардан бири IV гуруҳга, бошқаси эса III гуруҳга мансуб бўлиши шарт.
466. Антенна 110 кВ кучланишгача (110 кВ ҳам қўшилган ҳолда) бўлган ҲЛдаги пастки симлардан камида 3 м масофада, 154 ва 220 кВ кучланишли ҲЛларида пастки симлардан эса камида 4 м масофада маҳкамланиши шарт. Антеннанинг солқилиги ҲЛ симларининг солқилигидан ортиқ бўлиши шарт.
467. Антеннани осишдан олдин пост билан биргаликда антенна ғалтаги 1 — 1,5 м баландликда таянчга маҳкамланиши ва ерга уланиши шарт.
Антеннанинг постга кирадиган учи пост ичидаги дроссель орқали ва дроссель билан параллел уланган ерга улагич пичоғи орқали ерга уланади. Дросселга 1кВ кучланишли разрядлагич параллел уланиши шарт.
Антеннани силкитмасдан, эҳтиёткорлик билан тортиш зарур.
468. Антеннани кўтариш ва тушириш жараёнида икки таянч оралиғи ўртасида трассадан четда туриб бир ходим антенна симини кучланиш остидаги ҲЛ симига ушбу Қоидаларнинг 466-бандида кўрсатилган масофадан кам масофага яқинлашмаслигини назорат қилиб туриши зарур. Антеннанинг сими остида туриш тақиқланади.
469. Антеннани тyширишдан олдин уни ерга улайдиган пичоқ ёки кўчма ерга улагич ёрдамида ерга улаш зарур.
8-§. ДТБВнинг аппаратхоналари
470. Аппаратхоналарига ўрнатилган алоқа тузилмаларида ишлаш, шунингдек, электр станция ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида телефон алоқаси, радиотрансляция ва ҳоказо аппаратураларни таъмирлаш, улаш ва узиш ишлари III гуруҳга мансуб бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.
471. Алоқа ҳаво ва кабель линияларининг кириш ва кириш-синаш устунлари, масофадан таъминлаш устунлари, кучланишни автоматик бошқариш устунлари, токни тақсимлаш устунлари олдидаги полда резинали диэлектрик гиламча ёки изоляцияловчи тагликлар бўлиши шарт.
472. Масофадан таъминлашдан кучланиш келаётган ускуналарнинг ғилофларига улар кучланиш остида эканлигидан огоҳлантирувчи ҳимоя белгилари тyширилган бўлиши шарт.
473. Қидиргичларнинг ва релеларнинг контактларини (контакт майдонларини) ювиш фақат улардан кучланиш олингандан кейин бажарилиши зарур.
474. Ускуналарни тозалашда очиқ металл гардишли чўткадан, шунингдек, металл учлик чангютгич шлангларидан фойдаланиш тақиқланади.
475. Аппаратурадаги лампаларни улардан кучланиш олингандан кейин алмаштириш керак. 250 В гача кучланиш остидаги лампаларни ҳимоя воситаларини қўллаб алмаштиришга рухсат берилади.
476. Кириш-синаш устунларига ёки кросснинг ҳимоя чегарасига уланган алоқа линиясида 42 В дан юқори бегона кучланиш (электр узатиш линиясидан, масофадан таъминлаш аппаратурасидан ва шу кабилардан) пайдо бўлса, навбатчи ходим бундай линияни ҳимоя воситалари ёрдамида ўчириши ва изоляция қилиши шарт. 42 В дан юқори бегона кучланиш борлиги тўғрисида объектнинг навбатчиси ёки у йўқ бўлган тақдирда — юқори ташкилот навбатчиси хабардор қилиниши керак. Разрядлагичлар ёки сақлагичларни алмаштиришга фақат бегона кучланиш йўқлигида рухсат берилади.
477. Электр узатиш линиялари ва ўзгарувчан токли электрлаштирилган темир йўл таъсирига тушган алоқа линиялари аппаратурасида ишлаганда линия ҳимоя тузилмаларини алмаштириш диэлектрик қўлқопларда (ёки изоляцияланган дастакли омбирлар ёрдамида) ва ҳимоя кўзойнакларини тақиб, резинали диэлектрик гиламчани қўллаб бажарилиши шарт.
478. Маҳаллий телефон станцияси коммутаторлари ва автоматик телефон станциясини узатиш столларидаги телефонистларнинг иш жойлари акустик зарблардан чеклагичлар билан ҳимояланган бўлиши шарт. Момақалдироқ пайтида телефонистлар микротелефон гарнитурлари ўрнига микротелефон трубкаларидан фойдаланишлари шарт.
18-боб. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчовлари ва ҳимоя тузилмаларининг электр қисми
479. Қоидаларнинг ушбу бобига ИАЎ тузилмаларининг ва автоматик бошқарув тизими (кейинги ўринларда — АБТ) техник воситаларининг электр қисмида ишларни бажаришда риоя қилиниши шарт бўлган талаблар келтирилган.
ИАЎ тузилмаларига хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари электр станциялар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механикаси ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги талабларига мувофиқ амалга оширилади.
480. ИАЎ тузилмаларининг пультлари, тақсимловчи шчитлари ва йиғмаларида коммутация аппаратураларида операцияларни III гуруҳга мансуб навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим, шунингдек, IV гуруҳга мансуб таъмирлаш бригадасининг иш бажарувчиси амалга ошириши мумкин. Агар наряд ёки фармойиш берувчи шахс наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзма равишда унга коммутацион аппаратурани ёқишни ва ўчиришни топширганда, ишлар фармойиш бўйича бажарилаётганда эса — ёзма равишда фармойиш рўйхатга олинади.
481. Иссиқлик ва электр юкламаларига таъсир қилувчи ИАЎ тузилмаларининг электр ускуналарини ўчириш станция смена бошлиғи ёки технологик цех бошлиғи рухсати (фармойиши) олингандан кейин амалга оширилиши зарур.
482. ИАЎ тузилмаларида ишга қўйишдан олдин технологик ускуналар участкасини тайёрлаш, технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади.
483. Созлаш ва таъмирлаш жараёнида иш бажарувчининг илтимоси бўйича регуляторларни синаш учун ишлатиб кўриш — технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан бажарилиши шарт.
484. ИАЎ тузилмаларида ускунанинг схемасини ёки иш режимини ўзгартириш талаб қилмайдиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишларини фармойиш бўйича бажариш мумкин.
485. Tўлиқ таъмирлаш жараёнида ИАЎ тузилмалари схемасининг айрим элементларини ва схема участкаларини ёки узелини кучланиш остида синаб кўриш ва текшириш — технологик цехнинг смена бошлиғи (навбатчи) рухсати билан қуйидаги шартларга риоя этилганда бажарилади: таъмирлаш бўйича ишлар тўхтатилиши керак, синаб кўрилаётган ускунадан одамлар четлатилиши лозим, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, тўсиқлар ва плакатлар қўйилиши шарт.
Иш жойидан кучланиш олинганда текшириб кўрилаётган ускуна билан иш жойи орасида тўсиқ қўйилган ва ишлаётган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланганда қўшни участкадаги бригадалар ишларини давом эттиришлари мумкин.
486. Синаб кўришда электр ускуналарни бир неча марта ўчириш-ёқиш билан боғлиқ бўлган ишларни нарядда танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, лекин ҳар бир ўчириш ва ёқиш олдидан зарур техник тадбирларни бажариб, амалга оширишга рухсат этилади.
Электр ускуналарини ўчириш ва ёқиш технологик цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан бажарилиши шарт.
487. ИАЎ тузилмаларида III гуруҳга мансуб ходим фармойиш бўйича бир ўзи қуйидаги ишларни бажариши мумкин:
асбобларнинг қайд берувчи қисмларини созлаш;
манометрларни (электр контактли манометрлардан ташқари), дифманометрларни, термопараларни алмаштириш;
блокли бошқарув шчитларида иссиқлик техника назорати асбобларидаги носозликларни бартараф қилиш;
АБТ ҳисоблаш техникасининг техник воситалар комплексини таъмирлаш;
авторегуляторларнинг электрон блоклари параметрларини созлаш ва текшириш;
қисқичлар қутисини зичлаш;
датчиклар, стендлар, ижрочи механизмлар, панелларда ва шу кабиларда маркировкалашни ва ёзувларни бажариш;
панеллар ва шчитларни сиқилган ҳаво билан тозалаш.
488. Ҳар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуна ва йиғмаларда ўрнатилган ИАЎ тузилмаларида бажариладиган барча ишлар ишлаш керак бўлган цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши шарт.
489. ИАЎ тузилмаларида нарядлар бўйича бажариладиган ишларда ишга қўйувчи цехнинг (участканинг) ИАЎ смена бошлиғи (навбатчиси) бўлади. Сменада навбатчи ходим йўқ бўлганда ҳамда ҳудуд бўйича бир-биридан узоқда жойлашган объектларда — наряд бўйича ишга қўйувчи тезкор таъмирловчи ходимлардан бири бўлиши мумкин.
Фармойиш бўйича ишлаганда ишга қўйишни ИАЎ цехининг (участкасининг) ёки фармойишда иш жойи белгиланган бошқа цехларнинг (учаcткаларнинг) навбатчиси ёки тезкор таъмирловчи ходимлар амалга ошириши мумкин.
490. Кўчма ерга улагични ўрнатиш ва олиш ИАЎ цехининг навбатчиси ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан бажарилиши шарт. Электр цехи ходимлари хизмат кўрсатадиган коммутацион аппаратура ёрдамида ИАЎ тузилмалари ўчирилганда ўчирилган коммутацион аппаратлар олдида ерга улагични ўрнатиш электр цехи ходимлари томонидан бажарилиши шарт.
19-боб. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари, механизмлар ва нарвонларни қўллаш орқали бажариладиган ишлар
491. Ишлаб турган электр қурилмаларида юк кўтариш кранларини қўллаш орқали ишларни бажарилганда юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсиз ташкил қилиш бўйича жавобгар IV гуруҳга мансуб муҳандис-техник ходим бўлиши шарт. Ушбу шахснинг вазифаси наряд берувчига ёки иш раҳбарига юклатилиши мумкин. Юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришга жавобгар шахсни тайинлаш тартиби ва уларнинг вазифалари юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш талабларига мувофиқ белгиланади.
Айрим ҳолларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг ихтиёрига кўра юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат қилиш наряд бўйича иш бажарувчига топширилиши мумкин. Бундай шахс тайинланганлиги тўғрисидаги ёзув наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида қайд этилиши шарт.
492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр қурилмаларида ишлайдиган ҳайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга мансуб бўлишлари шарт.
Бегона ташкилот кранчиларини юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш талабларига мувофиқ ишга қўйишга ижозат берилади.
493. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛнинг муҳофаза зонасида автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг ҳaракатига ушбу Қоидаларнинг 491-бандида эслатилган шахсларнинг бири ёки V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходим назорати остида рухсат берилади. ОТҚ бўйлаб автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳаpaкaтига навбатчининг ёки IV гуруҳга мансуб тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўйувчининг назорати остида ҳам ижозат берилади.
494. ОТҚ бўйлаб ва ҲЛ остидан ўтaётгaнда юк кўтариш машиналари ва механизмларининг юкни кўтарувчи ва сурилма қисмлари транспорт ҳолатида бўлиши шарт. Иш жойи чегарасида текис жой бўйлаб юк кўтарувчи машиналарнинг ишчи органларини юксиз ва сурилма ёки юқорига кўтapyвчи қисмлари кўтарилган ҳолда одамларсиз юришига ижозат берилади. Фақат бунинг учун бундай юриш мумкинлиги ушбу механизмни ишлаб чиқарган корхона йўриқномасида қайд этилган бўлиши ва ушбу механизм кучланиш остидаги бўлган шиналар ва ҲЛ остидан ўтмаслиги талаб этилади.
ОТҚда механизмларнинг ҳapaкaт тезлиги маҳаллий шароитларга қараб аниқланади, лекин 10 км/с дан ошмаслиги шарт.
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлари ҲЛ остидан, симларининг солқилиги энг кам жойларидан (таянчлар олдидан) ўтиши лозим.
495. Стрелали юк кўтариш механизмларини бевосита кучланиш остидаги ҲЛ симлари остида ўрнатиш ва ишлатиш тақиқланади.
Юк кўтариш машинасини (механизмини) чиқарилган тиргакларга ўрнатиш ва унинг ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни уни бошқарувчи машинист бажариши шарт. Ушбу мақcадлap учун бошқа хизматчиларни жалб қилиш тақиқланади.
496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ҳаракатланишида, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва сурилма қисмлари, строплари, юк иладиган мосламалари, юклари билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар ўртасидаги масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
497. Телескопик миноралар ва гидрокўтаргич ёрдамида иш бошлашдан олдин уларнинг кўтарувчи ва сурилма қисмлари текширилиши шарт. Телескопик минораларда эса бундан ташқари механизмнинг кўтарувчи қисми вертикал ҳолатда ўрнатилиши ва шундай ҳолатни сақлай олиши шарт.
498. Бурчак таянчларида изоляторлар ва симларни алмаштириш ёки арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидрокўтаргични) симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш тақиқланади.
499. ОТҚда ва ҲЛнинг муҳофаза зонасида бажариладиган барча ишларда пневмоғилдиракда юрадиган автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлари ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машинасининг, механизмининг) корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини, юк иладиган мосламаларини ва бошқа асосий деталларини жойидан қўзғатиш тақиқланади.
Гусеницали юк кўтариш машиналари ва механизмлари бевосита ерда турганда уларни ерга улаш талаб қилинмайди.
500. Юк кўтариш машиналари ва механизмлари ишлаётганда кўтарилаётган юк, телескопик минора саватчаси тагида, шунингдек, тортилаётган симлар (трослар), маҳкамлагичлар, тирговичлар ва ишлаб турган механизмларнинг бевосита яқинида (5 м дан кам масофада) одамларнинг туриши тақиқланади.
501. Телескопик минорадан (гидрокўтаргичдан) туриб ишлаганда ҳайдовчи билан телескопик минора саватидаги (осма кажавадаги) бригада аъзоси орасида бир-бирини кўрадиган алоқа бўлиши шарт. Бундай алоқа бўлмаганда телескопик минора яқинида ҳайдовчига саватни (осма кажавани) юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисидаги топшириқни етказиб турувчи бригада аъзоси туриши шарт.
Телескопик минорада (гидрокўтаргичда) сават (осма кажава) тубида туриб, ҳимоя камарининг арқони билан маҳкам боғланиб ишлаш керак.
Саватдан (осма кажавадан) таянчга ёки ускуналарга ўтиш ва қайтиб ўтиш фақат иш бажарувчининг ижозати билан амалга оширилади.
502. Краннинг стреласи ёки кўтарувчи механизмнинг савати (осма кажаваси) кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга теккан ҳолларда машинист дарҳол юзага келган контактни ажратиш ва механизмнинг ҳаракатланувчи қисмларини ток ўтказувчи қисмларидан ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоқлаштириш чораларини кўриши шарт.
Механизм (машина) кучланиш остида қолганда механизмдан ерга тушиш ёки унинг устига чиқиш, шунингдек, ерда туриб унга тегиш тақиқланади.
Машинист атрофдаги хизматчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт.
Кучланиш остидаги автомобиль, юк кўтариш машинаси ёки механизми ёна бошлаган ҳолатда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан, оёқларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг ер бўйлаб оёқларини бир-биридан ажратмаган ҳолда оёқ кафтлари билан машинадан 8 м масофагача узоқлашиши керак.
503. 220 кВ ва ундан паст кучланишли ТҚда кўчма металл нарвонларни қўллаш тақиқланади.
504. 220 кВ дан юқори кучланишли ОТҚда кўчма металл нарвонларни қўллашга қуйидаги шартлар бажарилганда рухсат этилади:
нарвон горизонтал ҳолатда иш бажарувчи, навбатчи ёки IV гуруҳга мансуб тезкор таъмирловчи ходимнинг узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб борилиши;
кўчма нарвондан илашган потенциални йўқотиш учун унга ерга тегиб турувчи металл занжир уланиши шарт.
20-боб. Ҳавозалар, сўрилар, конструкциялар ва ускуналарга чиқиб бажариладиган ишлар
505. Конструкцияга, таянчга ва шунга ўхшаш ҳимоя камарини маҳкамлаб ишлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда конструкция, таянч деталлари ва ҳоказолар орқали ўраб ўтказилган эҳтиёт чора арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши зарур бўлганда улардан бири зарур бўлганда эҳтиёт чора арқонини секин бўшатиши ёки тортиб туриши керак.
506. Асбоб ва мосламалар билан ишлаганда ҳавозалар умумий хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ясалиши шарт.
507. Ҳавозалар, сўрилар ва осма кажаваларнинг тўшамаси ердан ёки томдан 1,3 м дан юқорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт.
Тўсиқлар ва тўшамаларни ўрнатишнинг иложи бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ келмаса, шунингдек, ускуналар устида иш олиб борилса, ҳар бир алоҳида ҳолат учун хавфсизлик чоралари технологик карта, ИБЛ ёки бошқа ҳужжатлар билан белгиланади.
508. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар жойлашган конструкцияларда иш олиб борилганда таъмирлаш мосламалари ва асбоблар тушиб кетмаслиги учун улар боғланган бўлиши зарур.
509. Электр ва газ пайвандчилар арқони металл занжирлардан қилинган ҳимоя камарларидан фойдаланишлари шарт.
Агар иш жойи ва унга келадиган йўл атрофи тўсиқлар билан ўралмаган кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлар устида жойлашган бўлса ҳамда юқорида ишлаётган ходимнинг ҳимоя камарининг осма металл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток ўтказувчи қисм орасидаги масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлса, бундай иш ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олингандан кейин бажарилиши шарт.
510. Деталлар конструкцияга узлуксиз канат, арқон ёки шнур ёрдамида чиқариб берилиши шарт. Арқоннинг тебраниб кетишининг ва ток ўтказувчи қисмларга яқинлашишининг олдини олиш учун пастда турган ишчи уни ушлаб туриши зарур.
511. Порталлар, конструкциялар, таянчлар ва ҳоказоларда ишлаётган ходимлар ишга халақит бермайдиган кийимлардан фойдаланишлари шарт. Шахсий асбоблар махсус сумкада сақланиши шарт.
512. Кўприкли кран аравачасида туриб машиналар зали ва қозонхоналарнинг шифтларидаги ёритиш арматураларида олиб бориладиган ишлар камида икки навбатчи ходим ёки наряд бўйича таъмирлаш ходими томонидан амалга оширилиши шарт. Хизматчилардан бири ишлаётган ходимнинг яқинида туриб у томонидан техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини кузатиши зарур.
Аравачага вақтинчалик ҳавозалар, нарвонлар ва шунга ўхшаш жихозларни ўpнатиш тақиқланади. Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ёки доимий ўpнатилган сўpида туриб ишлаш лозим.
Аравачага кўтарилишдан олдин унинг троллей симларидан кучланиш олиб қўйилиши шарт. Иш жараёнида ҳимоя камаридан фойдаланиш лозим.
Краннинг кўприги ёки аравачасини ҳаракатлантиришни фақат кран ҳайдовчиси иш бажарувчининг буйруғи билан амалга ошириши керак. Кўприк крани ҳаракатланганда ишчилар кабинада ёки кўприк тўшамасида бўлишлари шарт. Одамлар аравачада бўлган пайтларда кўприкни ва аравачани ҳаракатлантириш тақиқланади.
21-боб. Хизмат сафарига юборилган ходимларнинг иши
513. Хизмат сафарига юборилган ходимлар деганда — ягона электр энергетикаси тизимининг эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва созлаш корхоналари (электр cтанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, таъмирлаш заводлари, электр созлаш корхоналари), таъминловчи заводлар, илмий-текшириш институтлари, бошқа муассасалар ва истеъмолчиларнинг таъмирловчи ва созловчи ташкилотлари (кейинги ўринларда — хизмат сафарига юбораётган корхона) томонидан электр станциялар, электр ёки иссиқлик тармоқлари корхоналарининг ишлаб турган электр қурилмаларида ишларни бажариш учун юборилган ва уларнинг штатида бўлмаган ходимлари тушунилади.
Ишлаб турган электр қурилмаларида ишлаш учун юборилган қурилиш-монтаж ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ҚМТ) монтаж қилувчи ходимлари ҳам хизмат сафарига юборилган ходимлар сафига киритилиши мумкин. Ушбу ходимларни хизмат сафарига юборилган ходимга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни қурилиш-монтаж ташкилоти раҳбарияти билан келишган ҳолда электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси қабул қилади.
514. Хизмат сафаридаги ходимларни электр қурилмаларида ишга қўйиш ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафарига юборилган ходимда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган ушбу Қоидалар бўйича билимлари текширилгани ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига эга бўлганлиги ҳақида белгиланган шаклдаги гувоҳнома бўлиши шарт.
515. Хизмат сафарига юбораётган корхона иш раҳбарлари, иш бажарувчилари, кузатувчилар ва бригада аъзолари этиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек, узоқ муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ёзма равишда кўpсатиши шарт.
516. Ишлаб турган электр қурилмаларида хизмат сафарига юборилган ходимларга иш раҳбари, иш бажарувчиси ва бригада аъзоси сифатида ишлаш ҳуқуқини — электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти хизмат сафарига юборган корхона хатига қўйилган резолюция ёки махсус ёзма кўрсатма билан расмийлаштириши мумкин. Нарядлар ва фармойишлар бериш ҳуқуқи электр қурилмаларини эксплуатация қилувчи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт.
517. Хизмат сафаридаги ходим сафар жойига келиши билан ишлар бажарилиши керак бўлган электр қурилмаларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўpиқнома олиши шapт. Наряд берувчилар, иш раҳбарлари ва иш бажарувчилар вазифасини бажариш ҳуқуқи юклатилаётган ходимларга ҳам ушбу электр қурилмаларининг схемалари бўйича йўл-йўpиқ берилиши зарур.
Йўл-йўpиқ йўл-йўриқларни қайд этиш журналида йўл-йўриқ олганлар ва йўриқ берган хизматчининг имзоси билан расмийлаштирилади.
518. Хизмат сафарига юборилган ходимларга йўл-йўpиқ беришни эксплуатация қилувчи корхонанинг V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходими ёки IV гуруҳга мансуб навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим амалга ошириши шарт.
Йўл-йўpиқнинг мазмунини бажарилиши керак бўлган ишнинг характерига ва мураккаблигига, электр қурилмаларининг схемасига ва хусусиятига қараб йўл-йўpиқ берувчи ходим белгилайди.
519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафарига юборилган ходимларнинг электр хавфсизлиги гуруҳига ва уларга берилган ҳуқуқларга лойиқ эканлиги, шунингдек, ходимлар томонидан ушбу Қоидалар бажарилиши учун жавоб беради.
520. Электр қурилмаларида хизмат сафарига юборилган ходимлар ишлаётган корхона ишлаётганларни ишчи ва илашган кучланишнинг электр токидан шикастланишидан ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларининг бажарилишига жавоб беради.
521. Электр қурилмаларига махсус таъмирлаш ташкилотларининг участкалари томонидан доимий хизмат кўрсатиладиган корхона ушбу ташкилотлар билан келишган ҳолда участка ходимларини энергетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар билан иш ташкил қилиш бўйича амал қиладиган кўрсатмаларга асосан тайёрлагандан сўнг уларга тезкор таъмирловчи ходим хуқуқини бериши мумкин.
22-боб. Энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлар томонидан электр ҳисоблагичлари билан бажарадиган ишлар
522. Энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлари ишлаб турган электр қурилмаларида электр ҳисоблагичлари билан ишларни ушбу Қоидаларга риоя қилиб бажаришлари шарт.
523. ТТига уланган электр ҳисоблагичи занжирларидаги ишларни IV ва III гуруҳга мансуб ходимлардан ташкил топган бригада бажариши шарт. Бригада аъзоларидан бири сифатида истеъмолчи корхонанинг III гуруҳга мансуб ходими жалб қилиниши мумкин.
Агар электр ҳисоблагичи занжирларида ТТининг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни узмасдан ишлаш имконини берувчи контактлар (блоклар) ўрнатилган бўлса, ушбу ишлар фармойиш бўйича электр ҳисоблагичи схемасидан кучланишни олмасдан туриб бажарилиши мумкин. Юқоридаги контактлар йўқ бўлганда электр ҳисоблагичи занжирларидан ток ва кучланиш олиниши шарт.
Электр қурилмасининг узилган уланишларидаги электр ҳисоблагичларининг ва тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларининг занжирларида бажариладиган ишлар фармойиш бўйича амалга оширилиши мумкин.
524. Бир хонада жойлашган, турли уланишлардаги электр ҳисоблагичлари билан ишлар битта наряд (фармойиш) бўйича амалга оширилиши мумкин. Нарядда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтишни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
525. Одамларни электр токидан шикастланиш хавфи нисбатан юқори бўлмаган хоналардаги тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларидаги ишларни бир киши ушбу ҳисоблагичдан кучланишни олмасдан туриб, лекин юкламани ўчириб бажариши мумкин.
526. 1000 В гача кучланишли бўлган, хизмат кўрсатувчи ходим бўлмаган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидаги электр ҳисоблагичларидаги ишларни наряд (фармойиш) бўйича расмийлаштириш, иш жойларини тайёрлаш ва ишга қўйишни энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлари бажариши мумкин.
23-боб. ҚМТ ходимларини ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида ишга қўйиш
1-§. Умумий талаблар
527. Ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ҚМТ эксплуатация қилувчи корхонадан ёзма рухсатнома олиниши шарт.
528. Ишларни олиб бориш учун бериладиган рухсатномада қуйидагилар кўpсатилган бўлиши шарт: ишлаш учун ажратилган жойдаги ишлаб турган электр қурилмасининг участкаси (ТҚ, линия, занжир, таянчлар); ишларни бажариш муддатлари (бошланиши ва тамом бўлиши); ишлар тугаганлиги ҳақида хабарни етказиш керак бўлган эксплуатация қилувчи корхонанинг жавобгар шахси; агар улар мавжуд бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр линияларининг яқинлиги, электр майдони, илашган кучланиш).
ҚМТ учун махсус тўсиқлар билан ўралган иш зоналари ажратилган бўлса, рухсатнома ўрнига КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлиги талабларига асосан ишлашга далолотнома-ижозат расмийлаштирилиши лозим.
529. Ишлашга далолотнома-ижозатда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: иш зонаси ўралган тўсиқларнинг тури, ушбу зонага кириш (чиқиш) ва транспортда кириш (транспортда чиқиш) жойлари, агар улар мавжуд бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр линияларининг яқинлиги, электр майдони, илашган кучланиш).
530. ҚМТ иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига, эксплуатация корхонасининг вакили шахсан ишлашга ижозат берадиганлардан (ишга қўядиганлардан) наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган хизматчилар, жавобгар иш раҳбарлари ва жавобгар ижрочилар (жавобгар иш раҳбари ва жавобгар ижрочи КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлигига мувофиқ) ҳуқуқи берилган ходимлар рўйхатини тақдим қилиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми-фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи кўрсатилган бўлиши керак.
531. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ходимлари эксплуатация корхоналарига келишлари билан иш бажаришлари керак бўлган электр қурилмаси хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар ижрочи ҳуқуқи берилган ходимлар эса бундан ташқари, уларнинг схемалари бўйича ҳам йўл-йўриқ олишлари шарт.
Йўл-йўриқ ўтказилганлиги ҳақида эксплуатация қилувчи корхонадаги йўл-йўриқлар рўйхатга олиш журналида қайд этилиши лозим.
532. ҚМТларнинг ходимлари ишлаб турган электр қурилмалари ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зоналаридаги қурилиш-монтаж ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидан бериладиган наряд-ижозат бўйича бажаришлари шарт. Наряд-ижозат шакли КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлигида белгиланган.
533. Электр қурилмаларини ўчиришни талаб қиладиган, шунингдек, кучланиш остидаги электр узатиш линияларининг муҳофаза зоналаридаги ишларда биринчи бор ишга қўйиш эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишга қўйувчи томонидан амалга оширилади. У ушбу Қоидаларнинг 80 ва 545-бандлари талабларига асосан ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарини ёки жавобгар ижрочини ишга қўяди.
534. ҚМТнинг жавобгар иш раҳбари ёки жавобгар ижрочисида биринчи бор ишга қўйишда унга берилган икки нусхадаги наряд бўлиши шарт. Ишга қўйиш наряднинг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг унинг бири ишга қўйувчида иш тамом бўлгандан сўнг ишга қўйилган ҚМТнинг хизматчиси бу тўғрида хабар бериши лозим бўлган жавобгар шахсга бериш учун қолади.
535. ҚМТ ишларни бутунлай тамом қилганлиги тўғрисидаги хабар ёзма равишда шахсан ёки курьер орқали топширилиши, шунингдек, телефон ёки радиоалоқа орқали берилиши мумкин.
Хабарда нарядда кўрсатилган ишлар тўлиқ тугаганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чиқарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоблар ва ҳоказолар йиғиштириб олинганлиги, ҚМТ ходимлари қўйган ерга улашлар, тўсиқлар, ҳимоя плакатлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт.
536. Эксплуатация қилувчи корхона ишлар тўлиқ тугаганлиги тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг ишга қўйувчи томонидан қўйилган ерга улашлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгиларини (плакатларини) олиш ва электр қурилмасини тармоқга улаш ҳуқуқига эгадир.
537. ҚМТ ўз ходимларига берилган ҳуқуқларга ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига мос эканига, иш шартлари ва муддатларининг бажарилишига, иш жараёнида ҚМТ ходимлари томонидан хавфсизлик чораларини ва йўл-йўриқ олишдаги ишга қўйувчининг кўрсатмаларини бажаришларига жавоб беради.
2-§. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ишга қўйиш
538. ҚМТ учун ажратилган ишлар зонаси электр қурилмасининг ишлаб турган қисмига ходимларнинг киришига тўсқинлик қилувчи яхлит ёки тўр тўсиқларга эга бўлиши шарт.
539. ҚМТнинг ходимлари машиналари ва механизмлари ўтиши учун ажратилган йўл ва йўлкалар ишлаб турган электр қурилмасининг ҳудудини ёки биносини кесиб ўтмаслиги шарт.
ҚМТ учун ажратилган зонага қатналадиган йўл ишлаб турган ТҚнинг ҳудуди ёки бинолари орқали ўтca, ушбу зонага ўтишни (одамларни, машиналар ва механизмларнинг ўтиши) тақсимловчи қурилмаларни якка ўзи назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган эксплуатация қилувчи корхонанинг вакили ҚМТ ходимларини иш зонасининг кириш йўлигача ёки йўлкасигача кузатиб бориши шарт.
540. Агар ҚМТ учун ажратилган майдон тўсилмаган бўлса, у ердаги ишлар III гуруҳга мансуб эксплуатация корхонаси вакили кузатувчининг назорати остида бажарилиши ва бу ҳaқдa нарядда ёзилиши шарт. Бундай ҳолларда эксплуатация қилувчи корхона вакили ҳap куни ишга қўйишни амалга оширади.
Созлаш ишларини олиб боришда кузатувчи тайинланмайди. ҚМТ ходимлари бу ишларни хизмат сафаридаги ходим сифатида бажаришлари мумкин.
541. Кузатувчи ҚМТнинг жавобгар ижрочиси билан бир қaтopдa вақтинчалик тўсиқларнинг, огоҳлантириш плакатларининг сақланишига ва бригада аъзолари томонидан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларгача бўлган хавфсиз масофа сақланиб турилишига жавоб беради.
542. Эксплуатация қилувчи корхона ҚМТ ходимларининг ишга қўйилган участкага кучланиш берилишига йўл қўймаслик учун жавобгардир.
3-§. Электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида ишга қўйиш
543. КЛнинг муҳофаза зонасида иш бажариш учун берилган рухсатномада (далолатнома-ижозатда) кабель линиясининг жойлашиши ва ётган чуқурлиги кўpсатилиши шарт.
544. Эксплуатация корхонасининг ходимларидан тайинланган ишга қўйувчи кучланиш остида бўлган электр узатиш линиясининг муҳофаза зонасида, шунингдек, ишлаб турган ҲЛ таянчлари оралиғидаги ишларга ҚМТнинг ҳap бир бригадасидаги жавобгар ижрочини ишга қўйиши шарт. Ўчирилган электр узатиш линиясининг муҳофаза зонасидаги бошқа ишларга ижозатни ишга қўйувчи ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарига бериши, қолган ходимларни эса ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарининг ўзи ишга қўйиши шарт.
545. ҲЛда жавобгар ижрочиларни ишга қўйишда ишга қўйувчи ҳар бир бригада ишлаётган участкага биттадан ерга улагични ўрнатиши шарт, жавобгар иш раҳбарини ишга қўйишда эса иш участкасига иложи борича яқин қилиб битта ерга улагични ўрнатиши шарт.
546. ҲЛда ҚМТнинг иш участкасида ерга улагичларни ўрнатиш ва олишни эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишга қўйувчи наряд бўйича бажариши шарт. Ерга улагичларни олишга уларни ўpнатиш ҳақидаги топшириқ кўрсатилмасдан алоҳида наряд берилиши мумкин. Бунда бригада аъзоси сифатида ҚМТнинг III гуруҳга мансуб ходими жалб қилиниши мумкин.
547. Кўп занжирли ҲЛда эксплуатация қилувчи корхона томонидан тайинланган ишга қўйувчи иш жойини тайёрлашда ушбу Қоидаларнинг 354-бандига асосан байроқчаларни ерга улагичлар ўрнатилган таянчларга ўрнатиши шарт. Байроқчалар ерга улагичлар билан бирга олиниши зарур.
548. КЛнинг муҳофаза зонасида ер қазиш ишларини бошлашдан олдин кабель линияларини эксплуатация қилувчи корхона ходими назорати остида кабелларнинг жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун текшириб кўриш мақсадида ер юзаси очилиши (шурф қазилиши), шунингдек, ер қазиш машиналарининг ишлаш майдонини белгилаб қўйиш учун вақтинчалик тўсиқлар ўрнатилиши шарт.
549. Кабель трассаларидан 5 м дан кам масофада зарб билан ҳаракатланадиган машиналар ва механизмлардан фойдаланишга, ер қазиш машиналарини эса — кабель трассасининг муҳофаза зонаси чегарасида ишлашига ижозат берилмайди. Кабель трассаси устидаги тупроқни урувчи болғалар билан 0,3 м дан ортиқ бўлмаган чуқурликгача юмшатишга рухсат этилади.
550. Кабелни тешиш зарур бўлганда бу иш наряд бўйича эксплуатация қилувчи корхона ходимларидан тайинланган ишга қўйувчи томонидан бажарилади. Бригада аъзоси сифатида ҚМТнинг IV гуруҳга мансуб ходими жалб қилиниши мумкин.
551. Ер қазиш ишлари жараёнида ушбу ишни бажаришга берилган ҳужжатларда кўрсатилмаган кабель кўриниб қолса, ишлар дарҳол тўхтатилиши ва уни сақлаб қолиш чоралари кўрилиб, бу ҳақда ер қазишга рухсат (далолатнома-ижозат) берган корхонага хабар бериш зарур.
552. Авария ҳолатларида КЛнинг муҳофаза зонасида ер қазиш ишларини бажаришга рухсатни эксплуатация қилувчи корхонанинг иш бажаришга ва ишга қўйиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчи ходими бериши мумкин. Бу ҳолда ер қазиш ишлари эксплуатация қилувчи корхона вакили назорати остида олиб борилади.
553. Эксплуатация қилувчи корхона ҚМТ ходимлари ишга қўйилган участкаларга ишчи кучланиши берилишига йўл қўймаслик учун жавоб беради.
24-боб. Якунловчи қоида
554. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 1-ИЛОВА
Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг электр хавфсизлиги бўйича
Т/р Ходимларнинг тоифаси Хизмат кўрсатиладиган ёки шунга ўхшаш электр қурилмаларида гуруҳни олиш учун зарур бўлган энг кам меҳнат стажи I II III IV V 1. Электр қурилмаларида ишлашга жалб қилинган электротехник бўлмаган ходимлар (қурувчи ишчилар, фаррошлар, ҳайдовчилар, юк кўтариш машиналари ва механизмларининг машинистлари ва бошқалар) Белгилан майди 2 ой 12 ой - - 2. Маъмурий-техник, навбатчи, тезкор таъмирловчи ҳамда таъмирлаш ходимлари маълумоти даражаси бўлмаганлар Белгиланмайди 1 ой олдинги гуруҳда 2 ой олдинги гуруҳда 6 ой олдинги гуруҳда 24 ой ўрта маълумот эга бўлганлар Белгиланмайди 1 ой олдинги гуруҳда 2 ой олдинги гуруҳда 3 ой олдинги гуруҳда 12 ой олий маълумотга эга бўлганлар Белгиланмайди Белгиланмайди олдинги гуруҳда 2 ой олдинги гуруҳда 3 ой олдинги гуруҳда 6 ой 3. Амалиётчилар ўрта махсус таълим муассасаси амалиётчилари Белгиланмайди 1 ой олдинги гуруҳда 6 ой - - олий таълим муассасаси амалиётчилари Белгиланмайди 1 ой олдинги гуруҳда 3 ой - -
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 2-ИЛОВА
Кучланиш остида бўлган ток узатувчи қисмларга яқинлашиш мумкин бўлган
Кучланиш (кВ) Одамлардан ва улар қўллайдиган асбоб ҳамда мосламалардан, вақтинча тўсиқлардан ток узатувчи қисмларгача бўлган масофа (м) Ишчи ва транспорт ҳолатида бўлган механизмлар ва юк кўтариш машиналаридан, строплардан, юк чангалловчи мосламалар ва юклардан ток узатувчи қисмларгача бўлган масофа (м) 1 кВ гача: ҲЛ да қолган электр қурилмаларида 0,6 Меъёрланмайди (тегмасдан) 1,0 1,0 6 — 35 0,6 1,0 110 1,0 1,5 220 2,0 2,5 500 3,5 4,5
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 3-ИЛОВА
Наряд-ижозат шакли ва уни тўлдириш бўйича кўрсатмалар Ташкилот ___________________________________________________ Бўлим _____________________________________________________ Наряд-ижозат № _________ Иш раҳбарига_______________________ ишга кўювчига______________________ Иш бажарувчига ___________________ кузатувчига__________________________ Бригада аъзолари билан ___________________________________________________ Топширилади____________________________________________________________ Иш бошлансин: сана ___________________ вақти_________________ Иш тугатилсин: сана___________________ вақти _________________ 1-жадвал Иш жойларини тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар Ўчириш ишларини бажариш ва ерга улагичларни ўрнатиш лозим бўлган электр қурилмаларининг номи Нима ўчирилиши ва қаерларга ерга улагич ўрнатилиши керак 1 2 Алоҳида кўрсатмалар _________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Нарядни берди: сана _______________ вақти _______________ Имзо ____________ фамилияси__________________________________ Наряд муддати : сана___________ вақти_______________ гача узайтирилди. Имзо ____________ фамилияси__________________________________ сана _______________ вақти______________________________________
2-жадвал Иш жойларини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат Иш жойларини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат берди (лавозими, фамилияси ёки имзоси) Рухсат берилган сана ва вақт Иш жойларини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат олган шахснинг имзоси Наряднинг орқа саҳифаси Иш жойлари тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди: ___________________ _______________________________________________________________________ Ишга қўювчи _______________________________ (имзо) Иш раҳбари (иш бажарувчи ёки кузатувчи) ______________________ (имзо)
3-жадвал Кундалик ишлашга ижозат бериш ва иш тугаши Бригадага йўл-йўриқ берилди ва тайёрланган иш жойида ишга қўйилди Иш тугади, бригада иш жойидан чиқарилди Иш жойининг номланиши Санаси, вақти Имзолар Сана, вақти Иш бажарувчи (кузатувчи) имзоси Ишга қўювчи Иш бажарувчи (кузатувчи) Бригада аъзолари 1 2 3 4 5 6 7
4-жадвал Бригада таркибидаги ўзгаришлар Бригада таркибига киритилди (фамилияси, исми, гуруҳи) Бригада таркибидан чиқарилди (фамилияси, исми, гуруҳи) Санаси, вақти Рухсат бердим (имзо) 1 2 3 4 Иш бутунлай тугатилди, бригада иш жойидан чиқарилди, бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди ____________________________________________________________________________________________ (лавозими) ______________________________________ га хабар берилди (фамилияси) Сана ____________________ вақти ________________________ Иш бажарувчи (кузатувчи) _______________________________________ (имзо) Иш раҳбари____________________________________________________ (имзо)
Наряд-ижозатни тўлдириш бўйича кўрсатма
1. Наряддаги ёзувлар аниқ бўлиши керак. Нарядни қалам билан тўлдириш ва матнга тузатишлар киритиш тақиқланади.
2. Нарядларни рақамлаш тизими корхона раҳбарияти томонидан белгиланади.
3. Сана ёзилаётганда аввал кун, кейин ой ва йилнинг охирги икки сони кўpсатилади. Масалан: 02.11.19, 26.01.20.
4. Нарядда кўpсатилаётган шахснинг фамилиясидан ташқари унинг исми ва отасининг исми ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ёзилади.
5. Нарядда электр қурилмаларининг, уланмаларининг, ускуналарининг диспетчерлик номи (белгиси) кўpсатилади.
6. Агар нарядни тўлдиришда жадвалдаги бўш сатрларга ва матнга ёзиш учун жой етишмаса, ёзувни давом эттириш учун наряд берувчининг имзоси билан наряднинг асосий нусхасидаги тартиб рақами билан унга қўшимча наряд бланкаси бириктирилади. Бунда наряднинг асосий бланкадаги жадвалларнинг охирги сатрига ёки ёзувни давом эттириш керак бўлган матн охирига «Қўшимча нарядга қаралсин» деган ёзув ёзилиши керак.
Наряднинг биринчи бети
7. «Бўлим» деб кўpсатилган сатрдa электр қурилмаларида иш олиб бориш лозим бўлган корхонанинг бўлими (цех, хизмат тури, туман, участка) кўpсатилади.
8. Иш раҳбари тайинланмай бажариладиган ишларда «Иш раҳбарига» деган қaтopга «Тайинланмайди» деб ёзиб қўйилади.
9. «Ишга қўювчига» деган сатрдa тезкор таъмирловчи ходимлардан ёки иш бажарувчи тарафидан ишга қўювчини ўриндошлик йўли билан бажаришга таъмирлаш ходимларидан тайинланган шахснинг фамилияси кўрсатилади.
Электр қурилмаларида ишга қўювчи вазифасини навбатчи бажарадиган бўлса, «Ишга қўювчига» деган қатopгa фамилиясини кўpсатмасдан «Навбатчи» деб ёзилади.
10. «Бригада аъзолари билан» деган сатрларда бригада аъзоларининг ҳаммаси қайд этилиши зарур.
Агар ишлар автомобиллар, механизмлар, ўзи юрар кранларни қўллаб бажариладиган бўлса, унда бригада аъзоларидан ким ҳайдовчи, кранчи, юк илувчи экани кўpсатилиши ҳамда ишлатилаётган механизмнинг ёки ўзи юрар краннинг тури кўpсатилиши зарур (масалан, Тошматов И.Б., II гуруҳ, ТВ-26 телеминора ҳайдовчиси; Аҳмедов Р.С., II гуруҳ, АК-51 кран кранчиси; Саидов Г.Н., I гуруҳ, юк илувчи). Бригада аъзоларининг фамилияси бош келишикда ёзилиши мумкин.
11. «Топширилади» деган сатрда:
электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмалари ва КЛ учун ишлаш керак бўлган электр қурилмасининг номи ва унинг уланмалари ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади. Масалан: Жанубий подстанция, 110 кВ кучланишли ОТҚ, шиналарни бириктирувчи ўчиргич, киритгичларни алмаштириш. Мазкур Қоидаларга 8-илованинг 3-бандига асосан бажариладиган ишларда фақат электр қурилмасининг номи ва иш мазмунини кўpcaтишга ижозат берилади;
ҲЛ учун ушбу линиянинг номи ва иш бажарилиши керак бўлган участка чегараси (таянчларнинг тартиб рақами кўpсатилиб, қайси таянчларда ёки таянчлар оралиғида иш олиб борилиши, қайси таянчлар оралиғидаги симларда ишлаш, масалан: охирги таянч билан ОТҚ портали орасидаги симда ва шунга ўхшаш) ҳамда ишнинг мазмуни кўpсатилади. Масалан, 500 кВ ли Навоий ИЭС ― Самарқанд ҲЛ, 14 ― 20-рақамли таянчлар, симларни тортиш. Кўп занжирли ҲЛда, шунингдек, занжирнинг номи кўpсатилиши зарур.
12. «Ишлар бошлансин» ва «Ишлар тугатилсин» сатрларида ушбу наряд бўйича ишларни бошлаш ва тугатиш санаси ҳамда вақти кўpсатилади.
13. Электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда ишлар олиб борилганда 1-жадвалда қуйидагилар кўpсатилади:
1-устунда — коммутация аппаратлари билан операция қилиниши ва ерга улагичлар ўpнатилиши зарур бўлган электр қурилмаларининг номлари;
2-устунда — операция бажарилиши зарур бўлган коммутация аппаратлари, уланмалар, ускуналарнинг номлари (белгилари) ва ерга улагичлар ўpнатилиши зарур бўлган жойлар.
1-жадвалда иккиламчи занжирларда, релели ҳимоя, автоматика, телемеханика, алоқа тузилмаларидаги ўчиришларни кўpcaтиш талаб қилинмайди.
ТҚдан ўчириладиган ва ерга улагичлар ўрнатиладиган ҲЛ ва КЛ учун бу линияларни эксплуатация қилмайдиган ходим томонидан (масалан: электр станция ва подстанция навбатчиси) 1-жадвал қуйидагича тўлдирилади:
1-устунда — линия ўчирилиши керак бўлган электр станция ёки подстанциянинг номи кўрсатилади;
2-устунда — электр станция ёки подстанциянинг номига мос электр узатиш линиясининг номи (белгиси) кўрсатилади.
14. ҲЛда иш бажарилганда 1-жадвалда қуйидагилар кўрсатилади:
1-устунда — наряднинг «Топширилади» деган сатрига ёзилган электр узатиш линиясининг, занжирининг, симларнинг номи ҳамда таъмирланаётган электр узатиш линияси ёки занжирдаги таъмирлаш билан боғлиқ ўчирилишлар ва ерга улагичлар ўрнатилиши зарур бўлган бошқа электр узатиш линиясининг номи (масалан, таъмирланаётган электр узатиш линияси кесиб ўтгaн ёки унинг яқинидан ўтган электр узатиш линияси, кўп занжирли ҲЛнинг бошқа занжирлари ва ҳоказолар);
2-устунда — тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўювчи томонидан ўчириладиган ва ерга улагичлар ўрнaтиладиган ҲЛ учун тақсимловчи қурилмадаги ва ҲЛнинг ўзидаги коммутация аппаратларининг номи ва ерга улагичлар ўрнатилиши зарур бўлган таянчларнинг тартиб рақами. Шу билан бирга ушбу устунда мазкур Қоидаларнинг 169 , 173 — 175 , 177-бандларига асосан иш жойида иш бажарувчи сим ва тросларга ерга улагичларни ўрнатиши шарт бўлган таянчларнинг тартиб рақамлари ёки таянчлар оралиғи кўрсатилиши шарт.
Агар наряд бериш пайтида ерга улагичлар ўpнатилиши лозим бўлган жойни аниқлаш мумкин бўлмаса ёки бажариладиган иш ерга улагичларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб бажаришни талаб қилса, ушбу устунда «иш жойларида ерга улагичлар ўрнатилсин» деб ёзилиши зарур.
2-устунда, шунингдек, иш бажарувчи томонидан таъмирланаётган ҲЛ билан кесишган ёки унинг яқинидан ўтган ҲЛга ўрнатилиши керак бўлган ерга улагичларнинг жойлари ҳам кўpсатилиши керак. Агар ушбу ҲЛ бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, наряднинг «Алоҳида кўpсатмалар» деган сатрига бошқа корхона ходимлари томонидан ўрнатиладиган ерга улагичларни текшириш зарурлиги кўpсатилиши керак.
15. 1-жадвалга бевосита иш жойини тайёрлаш учун керак бўлган коммутация аппаратлари билан бажариладиган операциялар киритилиши шарт. Иш жойини тайёрлаш жараёнида схемага ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган алмашлаб улагичлар (ТҚларда бир уланмани ўчириб, бошқа шиналар тизмасига ўтказиш, тармоқ участкасини бир манбадан иккинчи манбага ўтказиш ва ҳоказолар) жадвалга ёзилмайди.
16. Тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўйувчига наряд бериш пайтида олдиндан тайёрланган иш жойига ижозат бериш топширилган ҳолларда 1-жадвалнинг 2-устунида наряд берувчи иш жойини тайёрлаш учун зарур бўлган ўчирилиши ва ерга уланиши керак бўлган операцияларни ёзиб, ушбу операциялардан қайсилари бажарилгани кўрсатилади.
Иш жойини тайёрлаш талаб қилинмайдиган ишларда 1-жадвал устунларига «Талаб қилинмайди» деб ёзиб қуйилади.
17. «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига қуйидагилар ёзилади:
ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи қўшимча чоралар (тўсиқлар ўрнатиш, иш бажарилаётган хоналарда водород йўқлигини текшириш, ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари ва ҳоказолар);
иш раҳбарининг узлуксиз раҳбарлигида бажариладиган ишнинг босқичлари ёки алоҳида операциялари (мазкур Қоидаларнинг 49-банди );
агар наряд кузатувчи номига расмийлаштирилса, бригадага бошчилик қилувчи, жавобгар шахс (мазкур Қоидаларнинг 54-банди );
иш раҳбарига ёки иш бажарувчига (кузатувчига) бригадани бир иш жойдан бошқа иш жойга кўчиришга ва иш жойига қайта қўйишга ижозат бериш (мазкур Қоидаларнинг 88 , 94-бандлари );
электр қурилмасини ёки унинг қисмини (айрим коммутация аппаратларини) навбатчидан рухсат ёки фармойиш олмасдан улашга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 102-банди );
ерга улагичларни вақтинчалик олишга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 164-банди );
иш бажарувчига коммутация аппаратлари билан операцияларни бажаришга рухсат бериш (мазкур Қоидаларнинг 480-банди );
кранлар билан юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахс тайинлаш (мазкур Қоидаларнинг 491-банди );
бошқа корхоналарнинг ҲЛга қўйилrан ерга улагичларини текшириш зарурлиги тўғpисида кўрсатма (мазкур илованинг 14-банди ).
Наряд берувчининг хоҳишига кўра ушбу сатрга ишни хавфсиз бажариш билан боғлиқ бўлган қўшимча тадбирларни ҳам ёзишга рухсат этилади.
18. «Нарядни берди» ва «Наряд муддати .... гача узайтирилди» деган сатрларга наряд берувчи унга қўл қўйган вақт ва сана кўрсатади.
Наряд берувчи ва унинг муддатини узайтирувчи шахслар қўл қўйишдан ташқари ўзларининг фамилияларини ҳам кўрсатишлари шарт.
19. 2-жадвал иш жойини тайёрлашга ижозат берилганда ва биринчи бор ишга қўйишда тўлдирилади.
1-устунда иш жойларини тайёрловчи ва ишга қўювчи шахслар иш жойларини тайёрлашга рухсат ва ишга қўйишга ижозат берган шахсларнинг лавозими ва фамилияларини кўрсатадилар. Агар рухсат шахсан берилса, 1-устунда рухсат берувчи имзо чекиб, ўз лавозимини ёзиб қўйиши шарт.
2-устунда рухсат берилган вaқт ва сана кўрсатилади.
3-устунга иш жойларини тайёрлашга рухсат ва ишлашга ижозат олган шахслар имзо қўядилар. Иш жойларини бир нечта шахслар ёки ҳар хил цех хизматчилари тайёрлашса, 3-устунга иш жойларини тайёрлаганларнинг барчаси имзо қўйишади.
Агар иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат ҳар хил вaқтдa сўраладиган бўлса, 2-жадвалнинг икки қатори: биринчи қатори иш жойини тайёрлашга рухсат учун тўлдирилади, иккинчиси эса ишлашга ижозат учун.
Наряднинг иккинчи бети
20. Электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда иш олиб борилrанда «Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган сатрга ишга қўювчи таъмирланаётган ва иш жойи яқинидаги қўшни уланмаларнинг (ёки қўшни уланмаларнинг ускуналарини) кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларини кўрсатади.
ҲЛда иш олиб борилганда ушбу сатрларга наряд берувчи «Алоҳида кўрсатмалар» қаторида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмларни, зарур бўлганда эса бошқа ток ўткaзувчи қисмларни ҳам ёзиб қўяди.
Ишга қўювчи ва иш раҳбари (агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи ёки кузатувчи) «Иш жойлари тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган сатр остига фақат биринчи бор ишлашга ижозат беришда имзо чекадилар.
21. 3-жадвалда ҳар кунги ишга қўйиш ва уни тугатиш, шу жумладан, бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишда ишга қўйиш ҳамда бригада аъзоларига иш жойида йўл-йўриқ берилганлиги расмийлаштирилади.
Агар иш бажарувчи ишга қўювчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарса, шунингдек, иш бажарувчига қайта ишга қўйишида бригадани ишга қўйишга рухсат берилган бўлса, у ижозат бераётган пайтида жадвалнинг 3 ва 4-устунларига имзо чекади.
Агар иш раҳбарига қайта ишга қўйишда бригадани ишга қўйиш учун рухсат берилган бўлса, у ижозат берган пайтида жадвалнинг 3-устунига имзо чекади.
Иш кунининг тугаши муносабати билан боғлиқ бўлган ишни тамомлашни иш бажарувчи (кузатувчи) 6 ва 7-устунларни тўлдириш билан расмийлаштиради.
22. 4-жадвалда автомобиль ҳайдовчиси ёки механизм машинистини ва кранчини бригада таркибига киритиш ёки ундан чиқаришда қўшимча равишда яна унга бириктирилган автомобиль, механизм ва ўзи юрар краннинг тури ҳам кўрсатилиши керак. 4-устунга бригада таркибини ўзгартиришга рухсат берган хизматчи имзо чекади. Агар рухсат телефон ёки радиоалоқа орқали берилса, иш бажарувчи 4-устунда шу ходим фамилиясини кўрсатиши зарур.
23. Ишлар тўлиқ тамом қилингандан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) ва иш раҳбари наряднинг ушбу ишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган қаторига иш тамом бўлган вақт ва санани кўрсатиб имзо қўядилар. Агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса, «Иш раҳбари» деган қaтopгa ҳеч қандай имзо қўйилмайди.
Агар ишнинг тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўювчи ёки навбатчи йўқ бўлса ёки иш бажарувчи ўриндошлик йўли билан ишга қўювчи вазифасини ҳам бажарса, иш бажарувчи ёки кузатувчи ушбу расмийлаштиришни фақат ўзининг наряд нусхасида бажаради ва иш тўлиқ тамом бўлганлиги тўғpисидаги хабарни олган хизматчининг лавозимини ва фамилиясини кўрсатиб, хабар қилинган вақт ва санани ёзиб қўяди.
Агар ишнинг тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўювчи қатнашаётган бўлса, иш бажарувчи ёки кузатувчи, ушбу расмийлаштиришни наряднинг иккала нусхасида бажаради. Агар бригада томонидан ерга улагичлар ўрнатилмаган бўлса, у ҳолда «бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди» деган сўзлар иш тўлиқ бажарилганлиги тўғpисидаги хабардан ўчириб ташланиши шарт.
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 4-ИЛОВА
Жавобгар шахсларнинг ўриндошлик йўли билан бажаришлари мумкин бўлган
Жавобгар шахс Ўриндошлик асосида бажарилиши мумкин бўлган вазифалар Наряд берувчи Иш раҳбари, Маҳаллий навбатчисиз электр қурилмаларида ишга қўювчи Иш раҳбари Иш бажарувчи Тезкор таъмирловчи ходимдан тайинланган иш раҳбари Маҳаллий навбатчисиз электр қурилмаларида ишга қўювчи Тезкор таъмирловчи ходимдан тайинланган иш бажарувчи Маҳаллий навбатчисиз электр қурилмаларида ишга қўювчи IV гуруҳга мансуб бўлган иш бажарувчи Ушбу Қоидаларнинг 121-бандида кўрсатилган ҳолларда ишга қўювчи Тезкор таъмирловчи ходимдан тайинланган ишга қўювчи Бригада аъзолари
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 5-ИЛОВА
Нарядлар ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларни ҳисобга олиш ТАРТИБИ Маҳаллий навбатчиси бўлган электр қурилмаларида (уйда навбатчилик қилувчилар бундан мустасно) нарядлар ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишлар қуйида тавсия қилинаётган нарядлар ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларни ҳисобга олишга мўлжалланган журналда ҳисобга олиниши шарт. Журналнинг мос устунларида наряд билан биринчи ишга қўйиш ва уни тўлиқ тугатиш, фармойиш бўйича ишга қўйиш ва уни тугатиш ҳисобга олинади. Унда фақат тезкор журналда қайд этиладиган тезкор ходимларнинг ўзлари берадиган ёки уларнинг кузатуви остидаги фармойишлар билан бажариладиган ишлар бундан мустаснодир. Бундан ташқари наряд бўйича биринчи ва ҳар кунги ишга қўйиш тезкор журналда ёзиб расмийлаштирилади. Бунда фақат наряднинг тартиб рақами ва иш жойи кўрсатилади холос. Нарядлар ва фармойишлар билан бажариладиган ишларни ҳисобга олиш журналини навбатчи ходим тўлдириб боради. Журнал бетларига тартиб рақамлари ёзилган, шнурланган ва шнур учлари муҳрланиб боғланган бўлиши шарт. Журнални сақлаш муддати охирги ёзувдан сўнг 6 ой. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган ва уйда навбатчилик қиладиган электр қурилмаларида нарядлар ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларни ҳисобга олиш журнали юритилмайди. Бригаданинг нарядлар ва фармойишлар бўйича ишлашига ижозат берилиши тезкор журналда ҳисобга олиниши шарт. Нарядлар ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларни ҳисобга олиш журнали Фармойишнинг тартиб рақами Наряднинг тартиб рақами Иш жойи ва номи Иш бажарувчи ёки кузатувчи (Фамилияси, исми, отасининг исми) Фармойиш бўйича ишлаётган бригада аъзолари (Фамилияси, исми, отасининг исми) Фармойиш берган шахс (Фамилияси, исми, отасининг исми) Иш бошланди (сана, вақти) Иш тугатилди (сана, вақти ) 1 2 3 4 5 6 7 8
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 6-ИЛОВА
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 7-ИЛОВА
Ресиверларни пуфлаш тартиби
Сиқиб чиқариш операцияси Танлаш жойи Аниқланаётган компонент Меъёр бўйича компонент таркиби, % Ҳавони карбонат ангидрид гази билан пуфлаш Ресивернинг усти Карбонат ангидрид гази 85 Ҳавони азот билан пуфлаш Ресивернинг усти Кислород 3,0 Карбонат ангидрид газини водород билан пуфлаш Ресивернинг пасти Карбонат ангидрид гази, кислород 1,0 0,5 Азотни водород билан пуфлаш Ресивернинг пасти Азот, кислород 1,0 0,5 Водородни карбонат ангидрид гази билан пуфлаш Ресивернинг усти Карбонат ангидрит гази 95 Водородни азот билан пуфлаш Ресивернинг усти Водород 3,0 Карбонат ангидрид газини ҳаво билан пуфлаш Ресивернинг пасти Карбонат ангидрид гази Йўқ Азотни ҳаво билан пуфлаш Ресивернинг пасти Кислород 20
Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 8-ИЛОВА
Ўрнатма учлик ва ювилаётган изолятор ўртасида рухсат этилган сув оқими бўйича минимал масофа
Ўрнатма учликнинг чиқиш диаметри, мм Оқим бўйича рухсат этилган минимал масофа,м, ҲЛ кучланишида, кВ 10 гача 35 110 220 500 10 3,0 4,4 5,0 6,0 8,0 12 3,5 4,5 6,0 8,0 10,0 14 4,0 5,0 6,5 8,5 11,0 16 4,0 6,0 7,0 9,0 12,0
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 октябрь,
638-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
QOIDALARI
GURUHLARI
MASOFA
VAZIFALARI
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda texnika xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi elektr energetika obyektlarida elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya etilishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi — Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi hamda Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S.Sultanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-oktabrdagi 638-son qaroriga ILOVA
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Qoidalar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda texnika xavfsizligi qoidalarini belgilaydi.
2. Ushbu Qoidalar elektr energiyasi ishlab chiqaruvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — elektr stansiyalar) hamda elektr energiyasining uzatilishini, taqsimlanishini amalga oshiruvchi tashkilotlar, shuningdek, ushbu tashkilotlarga taalluqli ishlarni bajaruvchi ilmiy-tadqiqot, loyiha, qurilish-montaj, taʼmirlash tashkilotlari uchun majburiy hisoblanadi.
3. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
balandlikda bajariladigan ishlar — montaj moslamalaridan yoki bevosita konstruksiyalar, uskunalar, mashina va mexanizmlardan turib yer, bostirma yoki ishchi toʻshama yuzasidan 3 metr va undan yuqori balandlikda bajariladigan ishlar. Bunda ish jarayonining barcha bosqichida va joydan-joyga oʻtishda ishchini balandlikdan yiqilishdan asraydigan yagona vosita boʻlib himoya kamari xizmat qiladi;
brigada (naryad yoki farmoyish boʻyicha) — tarkibida ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi bilan birga ikki va undan ortiq aʼzosi boʻlgan brigada;
buzilmagan elektr maydonining kuchlanganligi — ish jarayonida odam boʻlishi mumkin boʻlgan zonada aniqlanadigan, odamning qatnashishida buzilmaydigan elektr maydonining kuchlanganligi;
ikkilamchi (yordamchi) zanjir — elektr stansiyalardagi (podstansiyalardagi) asboblar va boshqaruv, avtomatika, oʻlchov, himoya va signalizatsiya tuzilmalarini bir-biriga bogʻlovchi simlar va qisqichlar qatorining majmui;
“ijozat beriladi”, “mumkin” — Qoidalarning ushbu talablari, istisno tariqasida (mahalliy sharoitlarga qarab) majburan qoʻllanilishini bildiradi;
ilashgan kuchlanish ostidagi havo liniyasi — 110 kV va undan yuqori kuchlanishli boshqa elektr uzatish havo liniyasining (keyingi oʻrinlarda — HL) oʻq chizigʻidan:
110 kV kuchlanishli HL uchun — 100 m;
220 kV kuchlanishli HL uchun — 150 m;
500 kV kuchlanishli HL uchun — 200 m gacha masofada, uzunligi boʻyicha yoki ayrim uchastkalar boʻylab umumiy uzunligi 2 km dan kam boʻlmagan masofada oʻtadigan HL va aloqa havo liniyasi (keyingi oʻrinlarda — AHL);
ish joyi — xodimlar ishlarni bajarish uchun ishga qoʻyiladigan elektr qurilmaning uchastkasi. Faqat naryad yoki farmoyish boʻyicha ishlar koʻzda tutilgan ish joyiga taalluqli;
ish joyini tayyorlash — ish xavfsiz bajarilishini taʼminlash uchun ish joyida bajariladigan texnik tadbirlar;
ishlab turgan elektr qurilma — kuchlanish ostida boʻlgan yoki kommutatsiya apparatlarini ulash bilan kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan elektr qurilmasi yoki uning qismi;
kommutatsiya apparati — elektr zanjirlarini kommutatsiya qilish va tok oʻtkazish uchun moʻljallangan elektr apparati (oʻchirgich, yuklama oʻchirgichi, boʻlgich, ajratgich, avtomat, rubilnik, paketli oʻchirgich, saqlagich va hokazolar);
kuchlanish ostidagi ish — kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlarga tegib bajariladigan yoki ushbu tok oʻtkazuvchi qismlarga ruxsat etilganidan kam masofaga yaqinlashib bajariladigan ishlar;
maʼmuriy-texnik xodimlar — elektr energetika sohasidagi tashkilotlarning rahbarlari, boʻlim boshliqlari, ularning oʻrinbosarlari, shuningdek, zimmasiga maʼmuriy vazifalar yuklatilgan muhandislar, texniklar va ustalar;
mahalliy navbatchi xodimlarsiz elektr qurilma — tezkor chiqish brigadalari (keyingi oʻrinlarda — TCHB) yoki tezkor taʼmirlash xodimlari tomonidan xizmat koʻrsatiladigan elektr qurilma, HL va elektr uzatish kabel liniyasi (keyingi oʻrinlarda — KL);
mexanizmlar — gidravlik koʻtargichlar, teleskopik minoralar, ekskavatorlar, traktorlar, avtoyuklagichlar, burgʻulash-kran mashinalari, mexanik uzatma yordamida uzaytirish yoki qisqartirish mumkin boʻlgan narvonlar va hokazolar;
mexanik qulf — kalit, olinadigan dastak va hokazolar bilan berkitiladigan qulf;
navbatchi xodimlar (navbatchi) — smenada navbatchilik qilayotgan va tezkor boshqaruv yoki tezkor almashlab-ulashga ruxsat etilgan xodimlar: dispetcherlar, navbatchi muhandislar, texniklar, smena boshliqlari, uyda navbatchilik qiluvchilar va boshqaruv shchitlari navbatchilari, TCHB aʼzolari;
naryad-ijozat — ishning mazmuni, joyi, uni boshlash va tamomlash vaqtlarini, zarur xavfsizlik choralarini, brigada tarkibini hamda ishni xavfsiz bajarish uchun javobgar shaxslarni belgilovchi ishni xavfsiz bajarish uchun maxsus blankada tuzilgan topshiriq;
taʼmirlovchi xodimlar — elektr stansiyalar, podstansiyalar, havo liniyasi, kabel liniyasi, AHL, aloqa kabel liniyasi (keyingi oʻrinlarda — AKL), rele himoyasi, avtomatika, oʻlchash vositalari, izolyatsiya va yashindan himoya vositalari, dispetcherlik va texnologik boshqaruv vositalarida ekspluatatsion taʼmirlash va sozlash ishlari bilan shugʻullanuvchi muhandislar, texniklar, ustalar, ishchilar, elektr laboratoriyalar xodimlari;
tezkor taʼmirlovchi xodimlar — oʻziga tasdiqlangan hajmda biriktirilgan elektr qurilmalariga tezkor xizmat koʻrsatish maqsadida tayyorlangan, maxsus oʻrgatilgan, taʼmirlovchi xodimlar toifasiga kiruvchi xizmatchilar;
tok oʻtkazmaydigan qism — ishning avariya rejimlarida kuchlanish ostida boʻlib qolishi mumkin boʻlgan elektr qurilmaning qismi, masalan, elektr mashina korpusi;
tok oʻtkazuvchi qism — elektr qurilmaning normal holatda kuchlanish ostida boʻladigan qismi;
ulanish — elektr stansiya, podstansiya va hokazolar chegarasida joylashgan va taqsimlovchi qurilma (keyingi oʻrinlarda — TQ), generator, shchit, yigʻmalarning shinalariga ulangan, kuchlanishi, nomi va maqsadi bir boʻlgan elektr zanjiri (uskuna va shinalar). Bitta kuch transformatorining (oʻramlarining sonidan qatʼi nazar), ikkita tezlikda ishlovchi elektr dvigatelning har xil kuchlanishli elektr zanjirlari bir ulanish hisoblanadi. Koʻp burchakli, bir yarimtalik va shunga oʻxshash sxemalarda liniya, transformator ulanishsiga ushbu liniya yoki transformator TQga bevosita ulangan barcha kommutatsion apparatlar va shinalar tegishli boʻladi;
farmoyish — ishni xavfsiz bajarish uchun uning mazmunini, ish joyini, vaqtini, xavfsizlik choralarini (kerak boʻlgan taqdirda) bajarish topshirilgan shaxslarni belgilovchi ogʻzaki topshiriq;
xavfli taʼsir — biror-bir narsaning qandaydir obyektga (organizmga, uskunaga) salbiy taʼsiri xavfi;
“shart”, “zarur”, “kerak” — Qoidalarning ushbu talablarini bajarish majburiyligini bildiradi;
ekranlash zonasi — elektr maydoni kuchlanganligi 5 kV/m dan ortmaydigan, elektr maydonida boʻlgan bino va inshootlar, shuningdek, yerga ulangan metall konstruksiyalar, uskuna poydevorlari, transformatorlar va yirik gabaritli obyektlar yaqinidagi fazo;
elektr maydonining taʼsir zonasi — elektr maydonining kuchlanganligi 5 kV/m dan ortiq boʻlgan ochiq fazo;
elektr uzatish kabel liniyasi — bir yoki bir necha kabellardan tashkil topgan, bevosita yerga, kabel kanallariga, quvurlariga va kabel konstruksiyalariga yotqizilgan elektr uzatish liniyasi;
elektr uzatish kabel liniyalari va aloqa kabel liniyalarining muhofaza zonasi — yer ostida joylashgan KLning eng chetdagi kabelidan ikki tomonga vertikal sirtlar bilan: KL uchun 1 m, AKL uchun 2 m masofada chegaralangan yer uchastkasi. Suv havzasining suv osti KL va AKL boʻylab eng chetdagi kabelidan ikki tomonga 100 m masofada vertikal sirtlar bilan chegaralangan suv sirtidan tubigacha boʻlgan qism;
elektr uzatish havo liniyasi — ochiq havoda joylashgan, izolyator va armaturalar yordamida tayanchlarga yoki muhandislik inshootlari (koʻpriklar, koʻprik yoʻllari va hokazolar) kronshteynlariga hamda ustunlariga mahkamlangan simlar orqali elektr energiyasini uzatish uchun tuzilma. Elektr uzatish havo liniyasining boshlanishi va oxiri deb liniya portallari yoki TQ, shoshobchalar uchun esa — shoxobchaga ajralgan yerdagi tayanch va liniya portallari yoki taqsimlovchi qurilmaga kiruvchi qismi qabul qilinadi. Bunda HL tomonida liniya portallariga oʻrnatilgan tortuvchi izolyatsiyalovchi osmalar hamda HL simlarida mahkamlangan barcha qisqichlar, HLga qarashlidir. Liniya portallari, podstansiya tomonidan tortuvchi izolyatsiyalovchi osmalari bilan ushbu portallardagi halqa, HL simlaridan har xil uskunalarga (oʻchirish-yoqish apparatlariga, razryadlagichlarga, aloqa kondensatorlariga va hokazolarga) tushgan simlar hamda yuqori chastotali toʻsgichlar havo elektr uzatish liniyasiga kirmaydi;
elektr uzatish havo liniyalari va aloqa havo liniyalarining muhofaza zonasi — HL boʻylab, eng chetda joylashgan simlardan, ularning ogʻishmagan holatida:
1 kVgacha kuchlanishda boʻlgan HL va AHL uchun — 2 m;
1 — 10 kV HL uchun — 10 m;
35 kV HL uchun — 15 m;
110 kV HL uchun — 20 m;
220 kV HL uchun — 25 m;
500 kV HL uchun — 30 m masofada, liniyaning ikkala tomoni boʻylab, vertikal sirtlar bilan chegaralangan yer uchastkasi va havo boʻshligʻi koʻrinishidagi zona.
Kemalar qatnovchi suv havzalari (daryolar, kanallar, koʻllar va hokazolar) ustidan oʻtgan HL boʻylab, eng chetda joylashgan simlardan, ularning ogʻishmagan holatida liniyaning ikkala tomonida vertikal sirtlar bilan 100 m masofada, kemalar qatnamaydigan suv havzalari uchun esa quruqlikdan oʻtadigan HL muhofaza zonasini belgilash uchun nazarda tutilgan masofadagi chegaralangan havo boʻshligʻi koʻrinishidagi zona;
elektr energetika — elektr energiyasini hosil qilish (ishlab chiqarish), uzatish, taqsimlash, sotish va isteʼmol qilish sohasi;
elektr qurilmasi — elektr energiyasini ishlab chiqarish, transformatsiya qilish, uzatish, taqsimlash hamda uni energiyaning boshqa turiga aylantirish uchun moʻljallangan mashinalar, apparatlar, elektr uzatish liniyalari va yordamchi uskunalar yigʻindisi (ular oʻrnatilgan inshootlar va binolar bilan birgalikda);
elektr himoya vositalari — elektr qurilmalarida ishlayotgan odamlarni elektr tokidan jarohatlanishdan, elektr yoy va elektromagnit maydoni taʼsiridan himoya qilish uchun xizmat qiladigan, holda oʻzi bilan va transportda olib yuriladigan vositalar;
yuk koʻtarish mashinalari — yuk koʻtarish uchun barcha turdagi kranlar, kran-ekskavatorlar (poʻlat arqonga osilgan ilgaklar yordamida ish bajaradigan ekskavatorlar), tallar va chigʻirlar;
qayta ishga qoʻyish — ushbu naryad boʻyicha avval bajarilayotgan ishga qayta ishga qoʻyish;
1000 V gacha va undan yuqori kuchlanishli elektr qurilma — 1000 V gacha va undan yuqori kuchlanishli elektr qurilma (amaldagi kuchlanishning qiymatiga qarab). Ushbu Qoidalarning 1000 V gacha elektr qurilmalariga qoʻyiladigan talablari 42 V dan yuqori kuchlanishga tegishlidir.
4. Ushbu Qoidalarga muvofiq elektr qurilmalarida foydalaniladigan himoya vositalarini qoʻllagan holda ishlar bajarilishi, shuningdek, foydalaniladigan himoya vositalari davlat standartlari talablariga muvofiq va sinovdan oʻtgan boʻlishi shart.
Ishlarni bajarishda qoʻllaniladigan mexanizmlar va yuk koʻtarish mashinalari, kompressor qurilmalari va havo yigʻgichlar, asboblar va moslamalar belgilangan tartibda sinovdan oʻtgan boʻlishi lozim. Ular mehnat xavfsizligi standartlari talablariga, Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi) tomonidan sanoat xavfsizligi sohasida qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarga, asbob va moslamalarga qoʻyilgan talablarga rioya etgan holda, shuningdek, ishlab chiqaruvchining yoʻriqnomalariga muvofiq ekspluatatsiya qilinishi shart.
5. Ishlab turgan elektr qurilmalarida qurilish va montaj ishlari qurilish meʼyorlari va Qoidalari (keyingi oʻrinlarda — QMQ) talablariga rioya etgan holda amalga oshirilishi shart.
6. Ishchi va xizmatchilar uchun mehnatni muhofaza qilish yoʻriqnomalarida ushbu Qoidalar talablari inobatga olinishi shart.
Har bir xodim, agar u Qoidalar buzilishini bartaraf etish choralarini koʻra olmasa, zudlik bilan oʻzidan yuqori turgan rahbariyatga barcha aniqlangan buzilishlar, shuningdek, elektr qurilmalaridagi inson hayoti uchun xavf tugʻdiruvchi nosozliklar, ish olib borish jarayonida ishlatiladigan mashinalar, mexanizmlar, asboblar, moslamalar va himoya vositalaridagi buzilishlar haqida xabar berishi shart.
7. Ushbu Qoidalarga zid boʻlgan farmoyish va topshiriqlarni bajarish taqiqlanadi.
2-bob. Xodimlarga qoʻyiladigan talablar
8. Xodimlarning malakasini oshirish va bilimlarini tekshirish tartibi elektr energetikasi obyektlarida xodimlar bilan ishlashni tashkil qilish talablariga muvofiq amalga oshirilishi shart.
9. Zararli va xavfli mehnat sharoitlarida ishlaydigan ishchilar va muhandis-texnik xodimlar (keyingi oʻrinlarda — MTX) xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi talablariga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtishlari shart.
10. Elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatayotgan ishchi va xizmatchilar, oʻzlariga yuklatilgan vazifalar doirasida ushbu Qoidalarni bilishlari va ushbu Qoidalarga 1-ilovaga muvofiq elektr xavfsizligi boʻyicha guruhga mansub boʻlishlari shart.
Qoʻyilgan talablarga javob beradigan xodimga belgilangan namunadagi guvohnoma beriladi va xodim guvohnomani ish vaqtida oʻzi bilan olib yurishi shart.
11. Xavfsizlik boʻyicha qoʻshimcha talablar qoʻyiladigan ishlarni (maxsus ishlarni) bajarish huquqiga ega boʻlgan xodimlar guvohnomasida bilimlar sinovidan oʻtganligi haqida belgilangan namunadagi yozuv boʻlishi shart. Bunday ishlarga quyidagilar kiradi:
balandlikda bajariladigan ishlar;
tok oʻtkazuvchi qismlarda, kuchlanish ostida bajariladigan ishlar: izolyatorlarni tozalash, yuvish va almashtirish, simlarni taʼmirlash, izolyatorlarni va biriktiruvchi qisqichlarni oʻlchov shtangasi bilan nazorat qilish, troslarni moylash;
bosim ostida ishlaydigan idishlarga xizmat koʻrsatish;
uskunalarni yuqori kuchlanish ostida sinash (megaommetr bilan ishlashdan tashqari).
Maxsus ishlar roʻyxati korxona rahbariyati koʻrsatmasiga binoan, mahalliy sharoitlarni hisobga olgan holda toʻldirilishi mumkin.
12. Oʻn sakkiz yoshdan kichik shaxslarning mehnati qoʻllanishi taqiqlanadigan noqulay mehnat sharoitlari ishlariga jalb qilinishi taqiqlanadi.
3-bob. Tezkor xizmat koʻrsatish va ishlarni bajarish tartibi
1-§. Tezkor xizmat koʻrsatish tartibi
13. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalariga bir oʻzi xizmat koʻrsatuvchi navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlar va smena boʻyicha katta navbatchilar elektr xavfsizligi boʻyicha IV guruhga mansub, qolganlari esa III guruhga mansub boʻlishi shart.
1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalariga bir oʻzi xizmat koʻrsatuvchi navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlar III guruhga mansub boʻlishi shart.
14. Kuchlanish ostida boʻlgan elektr qurilmalarining toʻsiqsiz tok oʻtkazuvchi qismlariga ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgandan kam masofaga odamlarning, yuk koʻtaruvchi mashinalar va mexanizmlarning yaqinlashishi taqiqlanadi.
15. Elektr stansiya va podstansiya elektr qurilmalarini navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan elektr xavfsizligi boʻyicha kamida III guruhga mansub xizmatchi yoki V guruhga mansub maʼmuriy-texnik xodim yoxud tashkilot rahbariyati bir oʻzi koʻrikdan oʻtkazishi mumkin.
Noelektrotexnik xodimlarning elektr stansiya va podstansiyaning elektr qurilmalarini koʻrib chiqishi va ekskursiyasi korxona rahbariyatining ruxsati bilan bir oʻzi koʻrib chiqish huquqiga ega boʻlgan IV guruhga mansub xodim nazorati ostida amalga oshirilishi mumkin.
HLni koʻrib chiqish ushbu Qoidalarning 367 va 368-bandlari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
16. Ushbu elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatmaydigan xodimlar, navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodim yoki bir oʻzi koʻrib chiqish huquqiga ega boʻlgan xodim hamrohligida elektr qurilmalarga kiritilishi mumkin.
Hamroh xodim elektr qurilmalariga kirishi mumkin boʻlgan odamlarning xavfsizligini kuzatishi hamda ularni tok oʻtkazuvchi qismlarga yaqinlashmasligi haqida ogohlantirishi kerak.
17. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarini koʻrib chiqishda tok oʻtkazuvchi qismlarga ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgandan kam masofaga yaqinlashishga qarshi qoʻyiladigan toʻsiqlar bilan jihozlanmagan xona va kameralarga kirish taqiqlanadi. Toʻsiqlarning eshigini ochish va toʻsiqlar orqasiga oʻtish taqiqlanadi. Toʻsiqlar elektr qurilmalarining tuzilishi talablariga muvofiq oʻrnatiladi.
1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarini koʻrib chiqishda shchit, yigʻmalar, boshqaruv pultlari va boshqa tuzilmalarning eshigini ochishga ruxsat etiladi.
Elektr qurilmalarini koʻrib chiqish jarayonida biror-bir ishni bajarish taqiqlanadi.
18. 6 — 35 kVli elektr qurilmalarida yerga tutashish sodir boʻlsa, faqat tezkor almashlab ulashlarni bajarish hamda kuchlanish taʼsiriga tushib qolgan odamlarni qutqarish uchun aniqlangan tutashish joyiga yopiq taqsimlovchi qurilmasiga (keyingi oʻrinlarda — YOTQ) 4 m dan, ochiq taqsimlovchi qurilmasiga (keyingi oʻrinlarda — OTQ) va HL da 8 m dan kam masofaga yaqinlashishga ijozat beriladi. Bunda elektr himoya vositalaridan foydalanish shart.
19. 1000 V dan yuqori boʻlgan qoʻl bilan harakatlantiriladigan uzatmali ajratgich, boʻlgich va oʻchirgichlarni oʻchirish va yoqishda dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish zarur.
20. Saqlagichlarni oʻrnatish va olib qoʻyish kuchlanish olingan holatda amalga oshirilishi lozim.
Sxemasida kuchlanishni oluvchi kommutatsion apparatlar boʻlmagan elektr ulanishlaridagi saqlagichlarni kuchlanish ostida, lekin yuklama boʻlmagan holatda olishga va oʻrnatishga ijozat beriladi.
Ikkilamchi zanjirlarda, yoritish tarmoqlarida va kuchlanish transformatorlarida saqlagichlarni kuchlanish va yuklama ostida almashtirishga ijozat beriladi.
21. Saqlagichlarni kuchlanish ostida olib qoʻyish va oʻrnatishda quyidagilardan:
1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida — dielektrik qoʻlqoplar va himoya koʻzoynaklaridan foydalangan holda izolyatsiyalovchi qisqichlardan (shtangadan);
1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarida — izolyatsiyalovchi qisqichlar yoki dielektrik qoʻlqoplardan va himoya koʻzoynaklaridan foydalanish zarur.
22. 1000 V gacha kuchlanishli shchitlar va yigʻmalarda saqlagichlar vertikal ustma-ust joylashganda (fazalar vertikal joylashganda) va kommutatsion apparatlar boʻlmaganda yuklama ostida saqlagichlarni oʻrnatish va olib qoʻyishga ijozat beriladi. Bunda koʻzni himoya qilish vositasi oʻrniga yuzni himoya qilish vositasidan foydalanish tavsiya etiladi.
23. Ish olib borilayotgan kameralardan tashqari qolgan barcha elektr qurilmalari xonalari, kameralari, shchitlari va yigʻmalarining eshiklari qulflangan boʻlishi shart.
24. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalari (YOTQning xonalari va kameralari, komplekt taqsimlovchi qurilmalar, OTQ) hamda 1000 V dan yuqori boʻlgan elektr qurilmalaridan tashqarida joylashgan 1000 V gacha kuchlanishli taqsimlovchi shchitlar va yigʻmalarning kalitlari navbatchi xodim hisobida turishi shart. Mahalliy navbatchi xodimlar boʻlmagan elektr qurilmalarida kalitlar maʼmuriy-texnik xodimlar hisobida turishi mumkin.
Har bir kalit raqamlangan boʻlishi shart. Kalitlarning bir jamlanmasi zaxirada boʻlishi shart.
Quyidagi xodimlarga:
bir oʻzi koʻrib chiqish huquqiga ega boʻlgan xodimlarga — barcha xonalarning kalitlari;
ishga qoʻyishda tezkor taʼmirlovchi xodimlarni ishga qoʻyuvchiga, ish rahbariga va ish bajaruvchiga, kuzatuvchiga — ish olib boriladigan xonalarning kalitlari tilxat bilan berilishi kerak.
25. Har kuni koʻrikdan yoki ish tugagandan keyin kalitlar qaytarib topshirilishi shart. Mahalliy navbatchi boʻlmagan elektr qurilmalarida ish olib borilganda kalitlar koʻrikdan yoki ish batamom tugagandan soʻng, uzogʻi bilan keyingi ish kunidan kechiktirmasdan qaytarilishi shart.
Kalitlarni uzoq muddatga elektr tarmogʻi korxonasining taqsimlovchi elektr qurilmalarida tezkor almashlab ulash huquqiga ega boʻlgan isteʼmolchilar xodimiga, shuningdek, navbatchiga, tezkor-taʼmirlash va bir oʻzi koʻrib chiqish huquqiga ega boʻlgan maʼmuriy-texnik xodimga berish zaruriyati korxona bosh muhandisi tomonidan belgilanadi.
Kalitlarni olish va qaytarish jarayoni ixtiyoriy shakldagi jurnalda yoki tezkor-dispetcherlik jurnalida qayd etilishi shart.
26. Baxtsiz hodisa sodir boʻlganda jarohatlangan shaxsni elektr toki taʼsiridan qutqarish uchun kuchlanish zudlik bilan oldindan ruxsatsiz olinishi shart.
2-§. Ishlarni bajarish tartibi
27. Ishlab turgan elektr qurilmalarida bajariladigan ishlar ushbu Qoidalarga 3-ilovada keltirilgan naryad-ijozat shakli boʻyicha olib borilishi lozim.
Ushbu Qoidalarda koʻrsatilgan holatlarda ishlarni farmoyish boʻyicha bajarishga ruxsat beriladi.
28. Ishlarni oʻzboshimchalik bilan bajarish, shuningdek, ish joylarini va topshiriq hajmini naryad yoki farmoyishda belgilanganidan kengaytirish taqiqlanadi.
29. Elektr qurilmalarida, boshqa naryad amal qilayotgan zonada bajariladigan har qanday ishlar, ushbu naryad boʻyicha ish olib borayotgan shaxs (ish rahbari) yoki ushbu naryadni bergan shaxs bilan kelishgan holda bajarilishi shart.
Kelishuv ish joyini tayyorlashdan oldin naryadning hoshiyasida “Kelishildi” degan soʻz yozilib, kelishgan shaxs imzosi (ushbu Qoidalarga 3-ilova, 2-jadvali ) bilan rasmiylashtiriladi.
30. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarini, shuningdek, kuchlanishidan qatʼi nazar HLni mukammal taʼmirlash texnologik xarita yoki ishlarni bajarish loyihasi (keyin oʻrinlarda — IBL) boʻyicha amalga oshirilishi shart.
31. Elektr stansiya va podstansiyalarning 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalari va KLda kuchlanish ostida ishlayotganda quyidagilar bajarilishi shart:
ish joyiga yaqin joylashgan, bexosdan tegish ehtimoli boʻlgan kuchlanish ostidagi boshqa tok oʻtkazuvchi qismlarni toʻsib qoʻyish;
dielektrik kalishlarda yoki izolyatsiyalangan taglikda yoxud dielektrik gilamchada turib ishlash;
dastagi izolyatsiyalangan asboblarni (bundan tashqari otvertkalarning oʻzagi ham izolyatsiyalangan boʻlishi kerak) qoʻllash; agar bunday asboblar boʻlmasa, dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish.
Yengi kalta yoki shimarilgan kiyimda ishlash, shuningdek, temir arralar, egovlar, metalldan qilingan metrlar va boshqa shunga oʻxshash asboblardan foydalanish taqiqlanadi.
32. Agar elektr qurilmalarida egilib ishlayotgan shaxs qaddini rostlaganda elektr qurilmasining tok oʻtkazuvchi qismlarigacha masofa ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgan masofadan kam boʻladigan boʻlsa, bunday holatda ishlash taqiqlanadi. Elektr stansiya va podstansiyalarning 6 — 110 kV kuchlanishli elektr qurilmalarida toʻsiqsiz tok oʻtkazuvchi qismlarida orqa yoki ikki yon tomonda joylashgan holatda ish bajarish taqiqlanadi.
33. Kuchlanish ostida boʻlgan uskunaning izolyatorlariga elektr himoya vositalarini qoʻllamasdan tegish taqiqlanadi.
34. HL va AHLning elektr bogʻlangan uchastkalarini (simlarni, troslarni) ulash yoki uzishdan oldin, ularning potensiallarini tenglashtirish kerak. Uchastkalarning potensiallarini tenglashtirish, ularni sim orqali ulash yoki uzilishi kerak boʻlgan (uzilishi moʻljallangan) joyning ikkala tomoniga yerga ulagichlarni oʻrnatish, soʻngra ularni bir umumiy yerga ulagichga (yerga ulash tuzilmasiga) ulash orqali amalga oshiriladi.
35. Elektr himoya vositalaridan (izolyatsiyalovchi shtangalar va ombirlar, elektr oʻlchov shtangalari va ombirlari, kuchlanishni koʻrsatuvchi asboblar bilan) foydalanib ishlaganda tok oʻtkazuvchi qismlarga odamning yaqinlashishiga — ushbu vositalarning izolyatsiyalangan qismi uzunligi bilan belgilanadigan masofaga ijozat beriladi.
36. OTQda va HLning kesishish oraliqlarida kuchlanish ostida boʻlgan simlardan pastda joylashgan simlar (troslar), ularga taalluqli izolyatorlar va armaturalarni almashtirishda, almashtirish uchun moʻljallangan simlarni siltab tortganda yuqorida joylashgan kuchlanish ostida boʻlgan simlarga tegib ketmaslik uchun ushbu oʻzgartirilayotgan simlar (troslar) ustiga oʻsimlik yoki sintetik toladan toʻqilgan arqonlar tashlanadi. Arqonlar kesishgan oraliqda joylashgan simni ikki joydan har tarafga tashlanib, ularning uchlari langarga, konstruksiyalarga yoki boshqa joylarga tortib mahkamlanishi kerak. Simlarni (trosni) koʻtarish asta-sekin va bir maromda bajarilishi shart.
37. Kuchlanish ostidagi simlardan (troslardan) yuqorida joylashgan simlarda va ularga taalluqli izolyatorlardagi, armaturadagi ishlar korxona rahbariyati tasdiqlagan IBL boʻyicha olib borilishi kerak. IBLda simlar (troslar) osilib tushib ketmasligi hamda ilashgan kuchlanishdan himoya qilish choralari koʻzda tutilgan boʻlishi kerak. Bunday ishlarni bajarishda kesishgan oraliqda joylashgan simlardan kuchlanishni olmasdan turib simlarni (troslarni) almashtirish taqiqlanadi.
38. Xodimlar, agar elektr qurilmasida kuchlanish yoʻqolsa, unga kuchlanish ogohlantirilmasdan yana berilishi mumkinligini yodda tutishlari kerak.
39. Sutkaning qorongʻi paytida ish olib borilayotgan joylar — yoʻlkalar, u yerga borish yoʻllari va ish joylari yoritilgan boʻlishi shart. Yoritilish darajasi bir maromda boʻlib, yoritish qurilmalari ishlayotganlarning koʻzini qamashtirmasligi kerak. Yoritilmagan joylarda ishlash taqiqlanadi.
40. Momoqaldiroq yaqinlashayotganda HL, AHL, OTQ, YOTQning HL chiqarmalari va liniya ajratgichlarida, HL uchastkalariga ulangan KLda, shuningdek, aloqa uzellari xonalarining AHL kirgan qismida va antenna-ustunli inshootlardagi barcha ishlar toʻxtatilishi shart.
41. Elektr stansiyalar va podstansiyalarning ishlab turgan elektr uskunalari (boshqarish, rele va shunga oʻxshash shchitlardan tashqari) joylashgan xonalarda, YOTQ va OTQda, quduqlarda, tunnellarda va transheyalarda boʻlgan, shuningdek, HLga xizmat koʻrsatishda va mukammal taʼmirlashda ishtirok beruvchi barcha xodimlar himoya kaskalaridan foydalanishga majburdir.
42. Kompressor qurilmalari va havo yigʻgichlarga, akkumulyator batareyalari hamda zaryadlovchi tuzilmalarga xizmat koʻrsatuvchi xizmatchilar III guruhga mansub boʻlishlari shart.
43. Boshqarish shchitlarida, TQda joylashgan hisoblagichlar va boshqa oʻlchov vositalarining koʻrsatkichlarini navbatchi nazorati ostida korxona yoki boshqa tashkilot xodimidan boʻlgan xizmatchi yozib olishi mumkin. Mahalliy navbatchi xodim boʻlmagan taqdirda, koʻrsatgichlar TCHBning katta xodimi nazorati ostida yozib olinishi mumkin.
44. Yer qazish ishlarini bajarishda KMK 3.01.02-00 Qurilishda xavfsizlik texnikasi talablariga rioya qilinishi kerak.
4-bob. Tashkiliy tadbirlar
1-§. Ishlar xavfsiz bajarilishi uchun javobgar shaxslar, ularning huquq va majburiyatlari
45. Ishlar xavfsiz bajarilishi uchun quyidagi tashkiliy tadbirlar amalga oshirilishi shart:
ishlar xavfsiz olib borilishiga javobgar shaxslarni tayinlash;
naryad yoki farmoyish berish;
ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat berish;
ish joyini tayyorlash va ishga qoʻyish;
ish bajarilayotganda nazorat qilish;
boshqa ish joyiga oʻtkazish;
ishdagi tanaffuslarni va ish tugatilganini rasmiylashtirish.
46. Ishlar xavfsiz bajarilishi uchun quyidagi shaxslar javobgardir:
naryad va farmoyish beruvchi;
ish rahbari;
ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat beruvchi shaxs;
ish joyini tayyorlovchi shaxs;
ishga qoʻyuvchi (ish joyini tayyorlovchi va ishga qoʻyuvchi bitta xodim boʻlishi mumkin);
ish bajaruvchi;
kuzatuvchi;
brigada aʼzosi.
47. Naryad va farmoyish beruvchi ishlarni xavfsiz bajarish imkoniyatini belgilaydi. U naryadda koʻrsatilgan xavfsizlik choralarining toʻgʻriligi va yetarliligi uchun, brigadaning sifat va son jihatdan tarkibi hamda javobgar shaxslarni tayinlash uchun, shuningdek, naryadda koʻrsatilgan xizmatchilar bajarishi kerak boʻlgan ishga ularning elektr xavfsizligi guruhi boʻyicha muvofiqligi uchun javobgardir.
48. Naryad va farmoyishni berish huquqi korxonaning va uning tarkibiy qismlarining V guruhga mansub maʼmuriy-texnik xodimlariga beriladi.
Naryad berish huquqiga ega boʻlgan maʼmuriy-texnik xodimlar boʻlmaganda, kechiktirib boʻlmaydigan ishlarni bajarish uchun ushbu elektr qurilmani ekspluatatsiya qiluvchi IV guruhga mansub navbatchi xodim tomonidan naryad va farmoyish berishga ijozat beriladi.
Bunday paytlarda navbatchi xodimga naryad berish huquqi korxona rahbariyatining yozma koʻrsatmasi bilan rasmiylashtirilishi shart.
49. Ish rahbari naryadda koʻrsatilgan barcha xavfsizlik choralarining bajarilganligi va yetarli ekanligiga, ishga qoʻyuvchi va ish bajaruvchi tomonidan brigada aʼzolariga berilgan yoʻl-yoʻriqning sifati va toʻliqligi uchun, shuningdek, ish jarayonida ishni xavfsiz olib borishni tashkil qilish uchun javob beradi.
Ish rahbarlari etib V guruhga mansub muhandis-texnik xodimlar tayinlanishi shart. Agar bajarilayotgan ishning ayrim bosqichlari ish rahbarining uzluksiz nazorati ostida va ish rahbari boshchiligida bajarilishi zarur boʻlsa, u holda naryad beruvchi naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satriga bu haqda yozib qoʻyishi shart.
50. Ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat beruvchi shaxs ish bajarish uchun koʻzda tutilgan uskunani oʻchirish va yerga ulash choralarining yetarliligi va ularni amalga oshirish mumkinligi, shuningdek, ishga qoʻyiladigan brigadalarning ish vaqtlari va joylarini muvofiqlashtirish uchun javobgar hisoblanadi.
Ish joyini tayyorlash va ishga qoʻyishga ijozat beruvchi shaxs navbatchilarga yoki ish joyini tayyorlayotgan tezkor taʼmirlovchi xodimlarga, shuningdek, ishga qoʻyuvchilarga uskunada oldindan bajarilgan oʻchirish va yerga ulash ishlari haqida maʼlumot berishi shart.
Ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat berish huquqiga lavozim yoʻriqnomasiga asosan IV guruhga mansub navbatchi xodimlar, shuningdek, korxona koʻrsatmasi boʻyicha bunga vakolat berilgan maʼmuriy-texnik xodimlar haqli boʻladi.
51. Ish joyini tayyorlovchi shaxs ish joyini tayyorlash boʻyicha naryadda koʻrsatilgan choralarning toʻgʻri va aniq bajarilishi, shuningdek, ish sharoitlari boʻyicha talab qilinayotgan choralar (qulflarni, plakatlarni, toʻsiqlarni oʻrnatish va hokazo) uchun javob beradi.
Ish joylarini tayyorlashga navbatchilar yoki elektr qurilmasida tezkor almashlab ulashlarni bajarishga ijozat berilgan tezkor taʼmirlovchi xodimlarning huquqlari bor.
52. Ishga qoʻyuvchi koʻrilgan xavfsizlik choralarining toʻgʻriligi va yetarliligi, naryadda koʻrsatilgan choralar, ish joyi ish xususiyatiga muvofiqligi, ishga qoʻyishning toʻgʻriligi, shuningdek, berilayotgan yoʻriqning sifati va toʻlaligi uchun javob beradi.
Ishga qoʻyuvchilar navbatchilar yoki tezkor-taʼmirlash xodimlaridan tayinlanishi lozim. Ushbu Qoidalarning 57-bandida qayd etilgan shartlar bajarilganda HL da ishga qoʻyish bundan mustasno. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida ishga qoʻyuvchi IV guruhga mansub, 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarda esa ishga qoʻyuvchi III guruhga mansub boʻlishi shart.
53. Ish bajaruvchi:
tayyorlangan ish joyining naryad koʻrsatmalariga muvofiqligiga;
brigada aʼzolariga berilgan yoʻl-yoʻriqning aniq va toʻlaligiga;
kerakli himoya vositalari, asboblar, inventarlar, moslamalarning mavjudligiga, ishga yaroqliligi va ularni toʻgʻri qoʻllashga;
ish joyida toʻsiqlar, xavfsizlik belgilarining va plakatlarning, qulflash tuzilmalarining saqlanishiga;
ishlarning xavfsiz bajarilishi va ushbu Qoidalarga rioya etilishiga javob beradi.
Ish bajaruvchi brigada aʼzolari ustidan doimiy nazorat olib borishi va alkogol taʼsiridan mast holatda boʻlgan brigada aʼzolarini ishdan chetlashtirishi shart.
Naryad boʻyicha 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmasida ish bajaruvchi IV guruhga mansub, 1000 V gacha boʻlgan elektr qurilmasida esa — III guruhga mansub boʻlishi shart. Zararli gazlar paydo boʻlishi mumkin boʻlgan yer osti inshootlarida va kuchlanish ostida bajariladigan ishlar bundan mustasno, bunda ish bajaruvchi IV guruhga mansub boʻlishi shart.
Barcha elektr qurilmalarida farmoyish boʻyicha ish bajarilayotganda, ushbu Qoidalarning 67 , 199 va 400-bandlarida koʻrsatilganidan tashqari, ish bajaruvchi III guruhga mansub boʻlishi mumkin.
54. Elektr qurilmalarida mustaqil ishlash huquqiga ega boʻlmagan brigada ishchilari ustidan nazorat olib borish uchun kuzatuvchi tayinlanishi shart.
Kuzatuvchi:
tayyorlangan ish joyi naryad koʻrsatmalariga muvofiqligi uchun;
ish joyida oʻrnatilgan yerga ulagichlar, toʻsiqlar, xavfsizlik belgilari, plakatlar, uzatmalarning qulflovchi tuzilmalari mavjudligi va saqlanishi uchun;
brigada aʼzolarining elektr qurilmasini elektr tokidan jarohatlanish borasidagi xavfsizligi uchun javob beradi.
Ishning texnologiyasi bilan bogʻliq xavfsizlik uchun shu brigada tarkibiga kiritilgan, unga boshchilik qiladigan xizmatchi javobgardir va u doim ish joyida boʻlishi shart. Uning familiyasi naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satrida koʻrsatiladi.
Kuzatuvchilar III guruhga mansub xizmatchilardan tayinlanishi mumkin.
55. Har bir brigada aʼzosi ushbu Qoidalarni, ishga qoʻyish paytida va ish jarayonida olgan yoʻl-yoʻriqli koʻrsatmalarni, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomalar talablarini bajarishi shart.
56. Tashkilot rahbariyati yozma koʻrsatma bilan oʻz xizmatchilariga quyidagi huquqlarni berishi rasmiylashtirilishi shart: naryad, farmoyish berish; ish rahbari; ish bajaruvchi; ishga qoʻyuvchi (tezkor taʼmirlovchi xodimlardan), shuningdek, elektr qurilmalarini bir oʻzi koʻrib chiqish huquqiga ega boʻlish.
57. Javobgar shaxslarga oʻrindoshlik asosida ushbu Qoidalarga 4-ilovada keltirilgan vazifalarning birini bajarishlariga ijozat beriladi.
HLda ish joyini tayyorlash uchun kommutatsiya apparati bilan operatsiya bajarmasdan turib, faqat kuchlanish yoʻqligini tekshirish va koʻchma yerga ulagichlarni oʻrnatish talab etilgan hollarda ish rahbari yoki taʼmirlash brigadasidan tayinlangan ish bajaruvchi oʻrindoshlik asosida ishga qoʻyuvchi vazifasini bajarishiga ijozat beriladi.
2-§. Naryad yoki farmoyish berish
58. Naryad ikki nusxada, telefon yoki radioaloqa orqali berilganda esa uch nusxada yoziladi. Telefon yoki radioaloqa orqali berilganda naryad beruvchi bir nusxada, naryad matnini qabul qiluvchi shaxs esa, naryadni ikki nusxada telefon yoki radiogramma holida qabul qiladi va qayta tekshirgandan soʻng naryad beruvchi imzosi oʻrniga uning familiyasi, ismi, otasining ismini yozib, naryad yozuvi toʻgʻriligini oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi.
Ish bajaruvchi bir vaqtning oʻzida ishga qoʻyuvchi qilib tayinlangan hollarda naryad ish bajaruvchiga qanday usulda berilishidan qatʼi nazar ikki nusxada toʻldiriladi va naryadning bir nusxasi naryad beruvchida qoladi.
Mahalliy sharoitlarga (dispetcherlik punktining joylashishiga) qarab naryadning bir nusxasi ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat beruvchida (dispetcherda) qolishi mumkin.
59. Bir ish rahbariga beriladigan naryadlar sonini naryad beruvchi belgilaydi.
Ishga qoʻyuvchiga va ish bajaruvchiga (kuzatuvchiga) navbatma-navbat ishga qoʻyish va ular boʻyicha ishlash uchun birdaniga bir nechta naryad va farmoyishlar berilishi mumkin.
60. Naryadni ish boshlangan kundan boshlab 15 kalendar kundan koʻp boʻlmagan muddatga berishga ruxsat etiladi. Naryadni 1-marta, uzaytirilgan kundan boshlab 15 kalendar kundan koʻp boʻlmagan muddatgacha uzaytirish mumkin. Ish jarayonidagi tanaffuslarda naryad oʻz kuchini saqlab qoladi.
61. Naryad muddatini faqat ushbu naryadni bergan yoki ushbu elektr qurilmasida ishlashga naryad berish huquqiga ega boʻlgan xodim uzaytirishi mumkin.
Naryad muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi ruxsat telefon, radioaloqa yoki kuryer orqali ishga qoʻyuvchiga, ish rahbariga yoki ishni bajaruvchiga topshirilishi mumkin, bunday holda ushbu xodim oʻz imzosi bilan naryad muddatini uzaytirgan xodimning ismi va familiyasini naryadda koʻrsatadi.
62. Naryadlar boʻyicha ishlar toʻliq tugagandan soʻng ular 30 sutka davomida saqlanishi shart, keyin esa yoʻq qilib yuborilishi mumkin.
63. Farmoyish bir martalik xususiyatga ega boʻlib, uning muddati ijrochilar ish kunining davomiyligi bilan belgilanadi.
64. Ishlashga farmoyish ish bajaruvchiga va ishga qoʻyuvchiga yoki ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat beruvchiga beriladi.
Mahalliy navbatchisi boʻlmagan elektr qurilmalarida, ish joyida ishga qoʻyish talab qilinmaganda, farmoyish toʻgʻridan-toʻgʻri ish bajaruvchiga berilishi mumkin.
65. Farmoyish boʻyicha bajarilishi moʻljallangan ishlar naryad beruvchi xodim ixtiyoriga qarab naryad boʻyicha bajarilishi mumkin. Naryadlar va farmoyishlar boʻyicha bajariladigan ishlarni hisobga olish ushbu Qoidalarga 5-ilovada keltirilgan tartib boʻyicha amalga oshiriladi.
3-§. Qisqa muddatli va kechiktirib boʻlmaydigan ishlar
66. Qisqa muddatli, yaʼni davomiyligi 1 soatdan ortiq boʻlmagan ishlar farmoyish boʻyicha taʼmirlash xodim tomonidan navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodim nazorati ostida, shuningdek, navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimning oʻzi tomonidan bajarilishiga ruxsat beriladi.
Bunday ishlarga quyidagilar kiradi:
elektr dvigatel va boshqa uskunalardan kabellar, simlar, shinalarni ajratish yoki ulash;
TQda releli himoya, avtomatika, telemexanika va aloqa, shu jumladan, yuqori chastotali himoya va aloqa filtrlarining tuzilmalari va zanjirlaridagi ishlar;
0,4 kV li HLni, shuningdek, barcha kuchlanishli KLni ajratish yoki ulash, fazirovka qilish, KL zanjirlarining butunligini tekshirish, transformator shoxobchalarini almashlab ulash, moy oʻlchagich oynalarini va yakka izolyatorlarni artish, qoʻshimcha moy quyish va tekshirishga olish, moyni quritish va tozalash apparatlarini ulash va ajratish, havo oʻchirgichlarining manometrlarini almashtirish, tok oʻtkazuvchi qismlarning qizishi va titrashini tekshirish, elektr oʻlchash ombirlari bilan oʻlchash, simlar va shinalardan begona narsalarni, HL simlaridan qulagan daraxtlar, shox-shabba va boshqalarni olib tashlash;
elektr qurilmalarining, energetika tizimining dispetcherlik va texnologik boshqarish vositalari (keyingi oʻrinlarda — DTBV) (aloqa va telemexanikaning kabel va havo liniyalari, yuqori chastotali kanallar, telemexanika va aloqa tuzilmalari), kanallarining, issiqlik avtomatikasining, issiqlik texnika oʻlchovlari hamda himoya tuzilmalarining, masofadan boshqarish vositalari, signalizatsiya va avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimlari texnik vositalarining (keyingi oʻrinlarda — IAOʻ), isteʼmolchilar elektr taʼminotining normal ishlashiga xavf soluvchi nosozliklar paydo boʻlganda, ularni bartaraf qilish uchun kechiktirib boʻlmaydigan ishlar.
67. Ushbu Qoidalarning 66-bandida keltirilgan ishlarni bajarishda ishlayotganlarning soni nazorat qiluvchi xodim bilan birgalikda 3 kishidan ortmasligi shart.
1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida ishlaganda, ishni bajarayotgan yoki nazorat qilayotgan navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boshligʻi IV guruhga mansub, 1000 V gacha boʻlgan elektr qurilmalarida — III guruhga mansub boʻlishi shart. Brigadaning qolgan aʼzolari III guruhga mansub boʻlishlari kerak. Isteʼmolchini taʼminlovchi ulanishlardagi ishlarga isteʼmolchi xodimi jalb qilinishi mumkin.
Ishni boshlashdan oldin ish joyida barcha texnik tadbirlar amalga oshirilishi shart, ochiq taqsimlovchi qurilmalarda ish joyini arqon yoki shnur bilan oʻrashdan tashqari bunday hollarda ochiq taqsimlovchi qurilmasida ish joyini arqon bilan oʻrash shart emas.
Ushbu Qoidalarning 66-bandida qayd etilgan ishlarni bajarish uchun 1 soatdan koʻp vaqt yoki 3 kishidan ortiq odam talab etilsa, u holda ushbu ish naryad boʻyicha bajarilishi shart.
4-§. Brigada tarkibi
68. Brigada aʼzolari soni va uning tarkibi ularning elektr xavfsizligi boʻyicha guruhlarini hisobga olgan holda ish bajarish sharoitlariga hamda brigada aʼzolari ustidan ish bajaruvchining (kuzatuvchining) nazoratini taʼminlash imkoniyatiga qarab belgilanadi.
Ish bajaruvchi rahbarlik qilayotgan brigada aʼzosi II guruhga mansub boʻlishi shart. Ishlar kuchlanish ostida bajariladigan boʻlsa, brigada aʼzosi III guruhga mansub boʻlishi shart, HLda bajariladigan ishlar bundan mustasno (ushbu Qoidalarning 332-bandi ), bunday ishlarni IV guruhga mansub brigada aʼzosi bajarishi shart.
Brigadaga uning III guruhga mansub har bir aʼzosiga I guruhga mansub bir ishchini kiritishga ijozat beriladi. Lekin I guruhga mansub brigada aʼzolarining umumiy soni 3 kishidan ortmasligi kerak.
Ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan hollarda ( 120 — 124 , 127 , 487 , 525-bandlariga qaralsin) ishlarni farmoyish boʻyicha bir kishi bajarishiga ruxsat etiladi.
69. Navbatchi oʻzidan yuqori turuvchi navbatchining ruxsati bilan naryadga kiritilmasdan, tezkor jurnalga yozib qoʻyilib, taʼmirlash brigadasida ishlashga jalb qilinishi mumkin.
70. Brigada tarkibini oʻzgartirish, naryad beruvchiga yoki ushbu elektr qurilmasida ushbu ishni bajarish uchun naryad berish huquqiga ega boʻlgan boshqa xodimga ijozat beriladi. Brigada tarkibini oʻzgartirish haqidagi koʻrsatmalar telefon, radioaloqa yoki kuryer orqali ishga qoʻyuvchiga, ish rahbariga yoki ishni bajaruvchiga yuborilishi mumkin, u oʻz imzosi bilan ushbu oʻzgartirish toʻgʻrisida koʻrsatma bergan xodimning familiyasi, ismi va otasining ismini naryadga yozib qoʻyadi.
Brigada tarkibini oʻzgartirishda ushbu Qoidalarning 68-bandi talablari buzilishiga yoʻl qoʻyilmasligi shart. Ish bajaruvchi brigada tarkibiga qoʻshilgan yangi ishchilarga yoʻl-yoʻriq berishi shart.
71. Ish rahbari yoki ish bajaruvchi almashtirilganda yoki brigada tarkibi yarmidan koʻpga oʻzgartirilsa, naryad yangidan berilishi shart.
5-§. Ish joylarini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat berish
72. Ish joyini tayyorlash va ishga qoʻyish faqat navbatchi yoki bunga vakolati bor shaxsdan ijozat olingandan soʻng bajarilishi mumkin, IAOʻ qurilmalarida ishga qoʻyish bundan mustasno (IAOʻ qurilmalarida ishga qoʻyish tartibi ushbu Qoidalarning XVIII bobida keltirilgan).
73. Ijozat ish joyini tayyorlashni amalga oshiruvchiga va xodimlarni ishga qoʻyuvchiga shaxsan, telefon, radioaloqa, kuryer yoki oraliq podstansiya navbatchisi orqali berilishi mumkin. Bunday ijozatni oldindan berish taqiqlanadi.
74. Brigadani faqat bitta naryad boʻyicha ishga qoʻyishga ijozat beriladi.
6-§. Ish joyini tayyorlash va ishga qoʻyish
75. Ish joyini tayyorlash boʻyicha naryadda koʻrsatilgan choralarni oʻzgartirish taqiqlanadi.
Ish joyini tayyorlashga taalluqli choralarning toʻgʻriligiga va yetarliligiga, shuningdek, ishning xavfsiz bajarilishiga shubha paydo boʻlganda, ushbu ish joyini tayyorlash toʻxtatilishi shart.
76. Ish bajaruvchi ishga qoʻyuvchi vazifasini oʻrindoshlik asosida bajargan hollarda, u ish joyini III guruhga mansub brigada aʼzolaridan birortasi bilan tayyorlashi shart.
77. Ishga qoʻyuvchi ishga qoʻyishdan oldin ish joyini tayyorlash boʻyicha texnik tadbirlarning bajarilganligiga ishonch hosil qilishi shart. Ishonch shaxsan koʻrish bilan, tezkor jurnaldagi yozuvlar boʻyicha, tezkor sxema boʻyicha yoki navbatchi, tezkor taʼmirlovchi xodim va isteʼmolchilar xodimlarining xabarlari boʻyicha hosil qilinishi mumkin.
78. Ish rahbari va ish bajaruvchi (kuzatuvchi) ishga qoʻyishdan oldin, ishga qoʻyuvchidan ish joylarini tayyorlashda qanday choralar koʻrilganligini aniqlashi va ushbu tayyorgarlikni ish joyi chegarasida shaxsan koʻzdan kechirishi shart.
Ishga qoʻyishdan oldin ish joyi tayyorligini ish rahbari ishga qoʻyuvchi bilan birga yoki uning ruxsati bilan oʻzi mustaqil, ish bajaruvchi — ish rahbari yoki ishga qoʻyuvchi bilan birga tekshirishi shart.
79. Naryadlar va farmoyishlar boʻyicha ishga qoʻyish bevosita ish joyida amalga oshirilishi shart.
Farmoyish boʻyicha ishlashda ish joyini tayyorlash kerak boʻlmagan hollarda ishga qoʻyish ish joyida amalga oshirilishi shart emas, HL, AHL va KLda esa talab qilinmaydi.
80. Ishga qoʻyish ish joyining tayyorligi tekshirilganidan soʻng amalga oshiriladi.
Bunda ishga qoʻyuvchi quyidagilarni amalga oshirishi shart:
naryad yoki farmoyishda koʻrsatilgan brigada tarkibining shaxsiy guvohnomalariga mosligini tekshirishi;
sogʻligi yomon va mast holatdagi ishchilarni brigada tarkibidan chiqarishi;
yoʻl-yoʻriq berishi: brigadani naryad, farmoyish mazmuni bilan tanishtirishi; ish joyining chegaralarini koʻrsatishi; ish joyiga yaqin turgan uskunalarni va kuchlanish bor-yoʻqligidan qatʼi nazar yaqinlashish taqiqlangan taʼmirlanayotgan va qoʻshni ulanishlarning tok oʻtkazuvchi qismlarini koʻrsatishi;
kuchlanish yoʻqligini brigadaga tarmoqda oʻrnatilgan yerga ulagichlarni koʻrsatishi yoki ish joyidan yerga ulagichlar koʻrinmagan taqdirda, 35 kV va undan past kuchlanishli elektr qurilmalarida kuchlanish yoʻqligini tekshirish bilan keyinchalik tok oʻtkazuvchi qismlarga qoʻl tekkizish orqali isbot qilishi shart (konstruksiyasi imkon beradigan joylarda).
81. Ishga qoʻyishda ishga qoʻyuvchidan tashqari ish bajaruvchi ham brigadaga yoʻl-yoʻriq berishi shart. U ishlarni xavfsiz bajarish choralari, shu jumladan, ularning texnologiyasi, asboblar, moslamalar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlardan foydalanish haqida ham yoʻl-yoʻriq beradi. Zarur boʻlganda ish rahbari yoʻriqni toʻldirishi mumkin.
Yoʻl-yoʻriq berilmasdan brigadani ishga qoʻyish taqiqlanadi.
82. Yoʻl-yoʻriqni berish va ishga qoʻyish ishga qoʻyuvchi, ish bajaruvchining (kuzatuvchining) va brigada aʼzolarining imzolari bilan ushbu Qoidalarga 3-ilovada keltirilgan naryadning 3-jadvalida kuni va vaqti koʻrsatilib rasmiylashtiriladi.
Ishga qoʻyishda berilgan yoʻl-yoʻriqni yoʻl-yoʻriq berish jurnalida rasmiylashtirish talab qilinmaydi.
83. Ishga qoʻyish naryadning har ikki nusxasida rasmiylashtiriladi. Naryadning bir nusxasi ish bajaruvchida (kuzatuvchida), ikkinchisi esa navbatchi yoki tezkor-taʼmirlash xodimlaridan tayinlangan ishga qoʻyuvchida qoldiriladi.
Ish bajaruvchi oʻrindoshlik asosida ishga qoʻyuvchi vazifasini bajarganda ishga qoʻyish naryadning bir nusxasida rasmiylashtiriladi.
Farmoyish boʻyicha ishga qoʻyish tezkor jurnalda yoki ushbu Qoidalarga 5-ilovada keltirilgan naryadlar va farmoyishlar boʻyicha ishlarni qayd etish jurnalida rasmiylashtiriladi.
7-§. Ish olib borishni nazorat qilish
84. Ishga qoʻyilgandan soʻng brigada tomonidan xavfsizlik talablarining bajarilishi ustidan nazorat ish bajaruvchiga (kuzatuvchiga) yuklanadi. U iloji boricha xavfi yuqoriroq ish bajarilayotgan joyda turib oʻz ishini shunday tashkil qilishi kerakki, oʻsha yerdan turib ishlayotgan barcha brigada aʼzolari ishini nazorat qila oladigan boʻlsin.
Kuzatuvchiga oʻrindoshlik asosida nazorat qilishdan boshqa biron ishni bajarish taqiqlanadi.
85. Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) ish joyidan vaqtincha ketishi zarur boʻlganda, agar uning oʻrnini ish rahbari, ishga qoʻyuvchi yoki naryad berish huquqiga ega boʻlgan xodimga almashtirish imkoniyati boʻlmasa, ish bajaruvchi brigadani (taqsimlovchi qurilmasidan chiqarib, eshiklarni qulflab, xodimlarni HL tayanchlaridan tushirib va hokazo) ish joyidan chiqarishi shart.
Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) almashtirilganda, u naryadni oʻz oʻrniga vaqtinchalik qoldirilgan xodimga berib ketishi shart.
1000 V gacha boʻlgan kuchlanishli elektr qurilmalarida farmoyish boʻyicha ishlar bajarilayotgan boʻlsa, zarurat boʻlganda, ish bajaruvchining qisqa vaqtga ketishiga ijozat beriladi. Bunday paytda brigadaning III guruhga mansub bir yoki bir necha aʼzolari ish joyida qolib ishni davom ettirishlari mumkin.
86. Ish bajaruvchining ruxsati bilan brigada aʼzolaridan biri yoki bir nechtasi ish joyidan vaqtincha ketishlariga ijozat beriladi. Bunda ularni brigada tarkibidan chiqarish talab qilinmaydi. 1000 V dan yuqori boʻlgan kuchlanishli elektr qurilmalarida ish joyida qolgan brigada aʼzolarining soni, ish bajaruvchi bilan hisoblaganda ikki kishidan kam boʻlmasligi shart.
III guruhga mansub brigada aʼzolari TQdan mustaqil chiqishlari va yana ish joyiga qaytib kelishlari mumkin, I va II guruhga mansub brigada aʼzolari esa faqat III guruhga mansub brigada aʼzosi yoki elektr qurilmasini bir oʻzi koʻrib chiqish huquqiga ega boʻlgan shaxslar hamrohligida chiqishlari va yana ish joyiga qaytib kelishlari mumkin. TQdan chiqqandan soʻng eshikni ochiq — qulflanmagan holda qoldirish taqiqlanadi.
Ishga qaytgan brigada aʼzolari faqat ish bajaruvchining ruxsati bilan ishga tushishlari mumkin. Agar elektr qurilmasi joylashgan xonani qulflashning iloji boʻlmasa, ish bajaruvchi brigada aʼzolari qaytgunga qadar ish joyini tashlab ketish huquqiga ega emas.
87. Ushbu Qoidalarning buzilishi yoki ishlayotganlar hayotiga xavf tugʻdiruvchi boshqa holatlar aniqlanganda, brigada ish joyidan chiqarilishi va ish bajaruvchidan naryad qaytarib olinishi shart. Brigadaga faqat aniqlangan kamchiliklar bartaraf qilingandan soʻng birlamchi ishga qoʻyishda koʻrsatilgan talablar bajarilganda yangidan ishlashga ijozat berilishi mumkin.
8-§. Boshqa ish joyiga oʻtkazish
88. Elektr stansiyalar va podstansiyalarning 1000 V dan yuqori elektr qurilmalarida brigadani boshqa ish joyiga oʻtkazishni ishga qoʻyuvchi amalga oshiradi. Agar naryad beruvchi naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satrida yozma ravishda ishni topshirgan boʻlsa, ushbu oʻtkazishni ish rahbari yoki ish bajaruvchi ham amalga oshirishi mumkin.
89. Bitta HL, AHL, KLning turli ish joylarida hamda elektr stansiyalar va podstansiyalarning 1000 V gacha boʻlgan kuchlanishli elektr qurilmalarida brigadani boshqa ish joyiga oʻtkazishni ish bajaruvchi naryadda rasmiylashtirmasdan amalga oshiradi.
90. Brigadani boshqa ish joyiga oʻtkazish ushbu Qoidalarga 3-ilovada keltirilgan naryadning 3-jadvalida rasmiylashtiriladi. Navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan ishga qoʻyuvchi amalga oshirayotgan oʻtkazishni naryadning har ikkala nusxasida rasmiylashtiradi.
91. Elektr stansiyalar va podstansiyalarning elektr qurilmalarida uskunani oʻchirmasdan bajariladigan ishlarni naryadda rasmiylashtirish brigadani bir taqsimlovchi qurilmasidan boshqasiga koʻchirishda talab qilinadi.
Barcha elektr qurilmalarida farmoyish boʻyicha ish bajarilayotganda brigadani boshqa ish joyiga oʻtkazishni rasmiylashtirish talab qilinmaydi.
9-§. Ish jarayonidagi tanaffuslarni va ish tugashini rasmiylashtirish
92. Ish kuni davomidagi tanaffus vaqtida (ovqatlanish yoki ish sharoitlari tufayli) brigada ish joyidan chiqarilishi hamda TQ joylashgan xona eshigi qulflab qoʻyilishi shart.
Naryad ish bajaruvchida (kuzatuvchida) qoladi. Brigada aʼzolari tanaffusdan soʻng ish bajaruvchisiz (kuzatuvchisiz) ish joyiga qaytish huquqiga ega emas. Bunday tanaffusdan soʻng ish bajaruvchi (kuzatuvchi) brigadani naryadda rasmiylashtirmasdan ishga qoʻyadi.
93. Ish kuni tugashi tufayli ishda tanaffus boʻlsa, brigada ish joyidan chiqarilishi shart.
Plakatlar, toʻsiqlar, bayroqchalar va yerga ulagichlar olinmaydi.
Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) naryadni ishga qoʻyuvchiga topshirishi, u yoʻq boʻlgan taqdirda esa naryadni maxsus ajratilgan joyda, masalan, amaldagi naryadlar jildiga solib qoldirishi shart. Mahalliy navbatchi xodimlar boʻlmagan elektr qurilmalarida ish kuni tugashi bilan ish bajaruvchiga (kuzatuvchiga) naryadni oʻzida qoldirishiga ruxsat etiladi.
Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) ish tugashini naryadning oʻzidagi nusxasida qoʻl qoʻyib rasmiylashtiradi.
94. Kelgusi kunlarda brigadani tayyorlangan ish joyiga qayta qoʻyish ishga qoʻyuvchi yoki uning ijozati bilan ish rahbari tomonidan amalga oshiriladi. Bunda yuqori turuvchi tezkor xodimning ijozatini olish talab qilinmaydi.
Agar ishni bajaruvchiga (kuzatuvchiga) naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satrida yozma ravishda topshiriq berilgan boʻlsa, u ishga qoʻyuvchining ijozati bilan brigadani tayyorlangan ish joyiga ishlashga qoʻyishi mumkin.
Navbatchi yoki tezkor taʼmirlash xodimlaridan boʻlgan ishga qoʻyuvchi tomonidan amalga oshiriladigan brigadani ishga qoʻyish naryadning har ikkala nusxasida; ish rahbari yoki ish bajaruvchi (kuzatuvchi) tomonidan amalga oshiriladigan brigadani ishga qoʻyish — faqat naryadning ishni bajaruvchida (kuzatuvchida) boʻlgan nusxasida rasmiylashtiriladi.
95. Kelgusi kuni ishni boshlashdan oldin ishni bajaruvchi (kuzatuvchi) ish joyida qoldirilgan plakatlar, toʻsiqlar, bayroqchalar butunligiga va toʻlaligiga, shuningdek, yerga ulagichlarning mustahkamligiga ishonch hosil qilgandan keyin brigadani ishga qoʻyadi.
96. Ishlar toʻliq tugagandan soʻng ish bajaruvchi (kuzatuvchi) brigadani ish joyidan chiqarishi, brigada qoʻygan vaqtinchalik toʻsiqlar, plakatlar, bayroqchalar va yerga ulagichlarni olishi, elektr qurilmasi eshiklarini qulflashi, naryadda oʻz imzosi bilan ishlar toʻliq tugaganini rasmiylashtirishi shart. Ish rahbari ish joylarini tekshirganidan soʻng ishlar toʻliq tugaganini naryadda rasmiylashtiradi.
97. Ishni bajaruvchi (kuzatuvchi) ishlar toʻliq tugagani va ushbu Qoidalaring 96-bandi talablari bajarilgani toʻgʻrisida ishga qoʻyuvchiga, u yoʻq boʻlgan holda ish joylarini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat bergan shaxsga xabar berishi shart.
98. Ishlar toʻliq tugagani rasmiylashtirilgan naryadni ish bajaruvchi (kuzatuvchi) ishga qoʻyuvchiga topshirishi, u yoʻq boʻlganda maxsus ajratilgan joyga, masalan, amaldagi naryadlar jildiga solib qoldirishi shart.
Ishlar toʻliq tugagandan soʻng naryadni topshirish qiyin boʻlsa, ishga qoʻyuvchining yoki ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat bergan shaxsning ruxsati bilan ish bajaruvchi naryadni oʻzida qoldirishi mumkin. Bunday holda ish bajaruvchi oʻrindoshlik asosida ishga qoʻyuvchi vazifasini bajarsa, ish bajaruvchi (kuzatuvchi) ertasi kundan kechiktirmay naryadni navbatchiga yoki naryad bergan xodimga, uzoq uchastkalarda esa uchastka maʼmuriy-texnik xodimiga topshirishi shart.
99. Ishga qoʻyuvchi ishlar toʻliq tugagani rasmiylashtirilgan naryadni olgandan keyin ish joylarini koʻzdan kechirib chiqishi, ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat bergan xodimga ishlar toʻliq bajarilganligi hamda elektr qurilmasini ulash mumkinligi haqida xabar berishi shart.
10-§. Ishlar toʻliq tugaganidan soʻng elektr qurilmasini ulash
100. Faqat ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat bergan yoki uni almashtirgan shaxsdan ruxsat (farmoyish) olingandan soʻng elektr qurilmasini ulash mumkin.
Elektr qurilmasini ulab ishga tushirishga ruxsat (farmoyish) faqat ushbu elektr qurilmasida ish joylarini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat bergan ishni bajaruvchilar va ishga qoʻyuvchilarning barchasidan ish toʻliq tugaganligi, ushbu Qoidalarning 96-bandi talablari bajarilganligi toʻgʻrisidagi xabar olingandan va elektr qurilmasini ulash imkoniyati mavjud boʻlgandan soʻng berilishi mumkin.
101. Ishlar toʻliq tugagandan soʻng elektr qurilmasini ulashga ruxsat (farmoyish) olgan navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan shaxs ushbu elektr qurilmasini ulashdan oldin ish joylarini tayyorlashda navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodim tomonidan oʻrnatilgan vaqtinchalik toʻsiqlarni, koʻchma plakatlarni va yerga ulagichlarni olishi, doimiy toʻsiqlarni tiklashi shart.
102. Tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan ishga qoʻyuvchiga elektr qurilmasida ishlar tugagandan soʻng ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat bergan yoki uni almashtirgan xodimning ruxsatini yoki farmoyishini olmasdan, elektr qurilmasini ulash huquqi berilishi mumkin.
Bunday ulashga huquq berilishi naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satrida yozilishi va ishga qoʻyuvchiga ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat berishda tasdiqlanishi shart. Naryadda bunday tasdiqni rasmiylashtirish talab qilinmaydi.
Bunday ulash huquqi faqat ushbu qurilmada yoki uning uchastkasida boshqa brigada ishlashiga ruxsat etilmagan holda beriladi.
103. Avariya holatlarida taʼmirlashga chiqarilgan elektr uskunasini yoki elektr qurilmasini navbatchi xodim yoki ishga qoʻyuvchi, ishni bajarayotgan brigada yoʻqligida ish tamom boʻlgunga qadar, ish bajaruvchi oʻz ish joyiga yetib kelguncha yoki ular naryadni qaytarib berguncha ish joylarida ishni bajaruvchini elektr qurilmasi ulanganligi va ishni davom ettirish taqiqlanganligi haqida ogohlantirish uchun odamlar qoʻyilishi sharti bilan ulashi mumkin.
11-§. Elektr stansiyalar, podstansiyalarning elektr qurilmalarida va KLda ishlarni bajarishda amalga oshiriladigan tashkiliy chora-tadbirlar
a) Ish rahbarini tayinlash
104. Ish rahbari quyidagi holatlarda tayinlanishi shart:
ishlar mexanizmlar va yuk koʻtarish mashinalari yordamida bajarilganda;
1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalaridagi uskunalarni oʻchirib bajariladigan ishlarda, elektr qurilmalarining barcha tok oʻtkazuvchi qismlaridan ushbu Qoidalarning 106-bandiga muvofiq kuchlanish olingan holatlar, oddiy va koʻrinarli sxemali elektr qurilmalari, elektr dvigatellari va ular ulangan YOTQdagi ishlardan tashqari;
KL va AKLda kommunikatsiyalar joylashgan va transport harakati serqatnov zonalarda.
Naryad beruvchiga yuqorida sanab oʻtilgan ishlardan tashqari boshqa ishlarda ham ish rahbarini tayinlashga ruxsat beriladi.
b) Bir nechta ish joylarida, ulanishlarda, podstansiyalarda bitta naryad boʻyicha ishlar
105. Bitta ulanishning bir yoki bir necha ish joylarida ishlashga naryad berishga ruxsat etiladi. Ushbu Qoidalarning 106 , 107 , 109 , 110 , 112-bandlarida qayd etilgan holatlar bundan mustasno.
106. Hamma tok oʻtkazuvchi qismlardan, jumladan, HL va KL chiqarmalaridan kuchlanish olingan elektr qurilmalarida va qoʻshni elektr qurilmalariga kirish yoʻllari berkitilgan (1000 V gacha kuchlanishli shchit va yigʻmalar kuchlanish ostida qolishi mumkin) hollarda barcha ulanishlarda bir vaqtda ishlash uchun bitta naryad berishga ijozat beriladi. Bunda ish rahbarini tayinlash talab qilinmaydi.
107. Agregatlar (qozonlar, turbinalar, generatorlar) va alohida texnologik qurilmalar (kulni chiqarib tashlash, tizimli isitish, maydalash tizimlari) taʼmirlashga chiqarilganda, ushbu agregat elektr dvigatellarining hammasida (yoki bir qismida) ishlash uchun bitta naryad va ushbu agregatlarning (qurilmalarning) elektr dvigatellarini taʼminlovchi TQning hamma (yoki bir qism) ulanishlarida ishlash uchun bitta naryad berilishi mumkin.
Bitta naryad berilishiga faqat kuchlanishi bir xil boʻlgan elektr dvigatellarida va bir TQning ulanishlarida ishlash uchun ijozat beriladi.
108. Komplekt taqsimlovchi qurilmalar (keyingi oʻrinlarda — KTQ) bilan jihozlangan TQlardagi elektr dvigatellarida va ularning ulanishlarida bitta naryad boʻyicha ishlashda brigadani bir ish joyidan ikkinchi ish joyiga oʻtkazishni rasmiylashtirish talab qilinmaydi, brigadaning har xil joylarda tarqalib ishlashiga ruxsat etiladi. Konstruksiyasi jihatdan boshqacha ishlangan TQlarda elektr dvigatellar ulanishlarida ishga qoʻyish va ishlash bir ish joyidan ikkinchi ish joyiga oʻtkazishni rasmiylashtirgan holda amalga oshiriladi.
109. Seksiyalarining soni turlicha boʻlgan bitta shinalar tizimli 6 — 110 kV kuchlanishli TQda barcha seksiya toʻliq taʼmirlashga chiqarilganda, ushbu seksiyaning shinalarida va barcha (yoki bir qism) ulanishlarida ishlashga bitta naryad berishga ruxsat etiladi. Brigadaning ushbu seksiya chegarasida bir necha ish joylariga tarqalib ishlashiga ruxsat etiladi.
110. Bir elektr qurilmasining bir yoki bir necha ulanishlarida har xil ish joylarida bir vaqtning oʻzida yoki navbatma-navbat ishlash uchun bitta naryad berishga:
kuch va nazorat kabellarini yotqizish va qayta yotqizishda, elektr uskunalarini sinashda, releli himoya, oʻlchov, blokirovka, avtomatika, telemexanika, aloqa va boshqa tuzilmalarni tekshirishda;
bir ulanishdagi, jumladan, ularning uzatmalari boshqa xonada joylashgan kommutatsion apparatlarni taʼmirlashda;
alohida kabelni tunnelda, kollektorda, quduqda, zovurda, kotlovanda taʼmirlashda;
ish joylarining joylashishi ish bajaruvchiga brigada ustidan nazorat olib borish imkonini bersa, ikkita kotlovanda yoki TQda va yonma-yon joylashgan kotlovanda boʻlgan kabellarni (ikkitadan ortiq boʻlmagan) taʼmirlashda ijozat beriladi.
Bunda brigada aʼzolarining bir nechta ish joylariga tarqalib ishlashiga ruxsat beriladi. Naryadda bir ish joyidan ikkinchi ish joyiga oʻtkazishni rasmiylashtirish talab qilinmaydi.
111. Ushbu Qoidalarning 106 , 107 , 109 , 110-bandlariga muvofiq ishlarni bajarishda hamma ish joylari ishga qoʻyishdan oldin tayyorlangan boʻlishi shart. Naryad boʻyicha ishlar toʻliq tugatilmaguncha biror-bir ulanishni ulashga tayyorlash, jumladan, elektr dvigatelni sinab koʻrish taqiqlanadi.
Brigada turli ish joylariga tarqatilganda III guruhga mansub bir yoki bir necha brigada aʼzolariga ish bajaruvchidan alohida boʻlishlariga ijozat beriladi.
Ish bajaruvchidan alohida boʻlishi kerak boʻlgan brigada aʼzolarini ish bajaruvchi ish joylariga olib borib, ularga ish jarayonida amal qilinishi kerak boʻlgan xavfsizlik choralari haqida yoʻl-yoʻriq berishi shart.
112. Bir nechta podstansiyalarda yoki bir podstansiyaning bir nechta ulanishlarida bir turdagi ishlarni ketma-ket bajarish uchun bitta naryad berishga ijozat beriladi. Bunday ishlarga quyidagilar kiradi: izolyatorlarni tozalash; qisqichlarni tortish; tekshirish uchun moy olish va kam boʻlsa quyish; transformatorlar chulgʻamlarini almashlab ulash; releli himoya vositalari, avtomatika, oʻlchov vositalarini tekshirish; boshqa manbadan yuqori kuchlanish bilan sinash; izolyatorlarni oʻlchov shtangasi yordamida tekshirish; KLning shikastlangan joyini topish. Bunday naryadning amal qilish muddati 1 sutka.
Har bir podstansiyada va har bir ulanishda ishga qoʻyish naryadi ushbu Qoidalarga 3-ilovaning 3-jadvaliga muvofiq rasmiylashtiriladi.
Podstansiyalardan har birini undagi ishlar berilgan naryad boʻyicha toʻliq bajarilgandan keyin ulashga ruxsat beriladi.
113. Bir nechta elektr qurilmalarida (ulanishlarda) bajariladigan ishlar uchun navbatma-navbat farmoyish berishga ijozat beriladi.
v) TQning HL, KL va DTBV uchastkalaridagi ishlar
114. TQ hududida joylashgan HL uchastkasidagi ish HLga xizmat qoʻrsatuvchi xodimlar tomonidan berilgan naryadlar asosida bajariladi. Oʻz navbatchisi boʻlgan elektr qurilmalarida oxirgi tayanchda ish olib borilganda navbatchi brigadaga yoʻl-yoʻriq berishi, uni shu tayanchgacha olib borishi shart. Oʻz navbatchisi boʻlmagan elektr qurilmalarida liniya brigadasining ish bajaruvchisiga TQning kalitini olib, oʻzi mustaqil ravishda tayanchga borishga ruxsat beriladi.
OTQning portallarida va YOTQning binolarida ish bajarganda liniya brigadasini ushbu TQda xizmat koʻrsatuvchi navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan tayinlangan ishga qoʻyuvchi naryadda rasmiylashtirib, ishga qoʻyishi shart.
TQdan ish bajaruvchi liniya brigadasi bilan birga mustaqil, brigadaning ayrim aʼzolari esa ushbu Qoidalarning 86-bandida koʻrsatilgan tartib boʻyicha chiqishlari mumkin.
115. TQda joylashgan KLning tugallovchi muftalarida va qoplamalarida va TQ hududidan oʻtgan va kabel kanallariga yotqizilgan KLlarda bajariladigan ishlar, ushbu KLga xizmat koʻrsatuvchi xodim beradigan naryadlar boʻyicha bajarilishi shart. KLning tugallovchi muftalarida va tugallovchi qoplamalarida ishga qoʻyishni TQga xizmat koʻrsatuvchi xodim, TQ hududida va kabel kanallaridagi KLda esa ishga qoʻyishni ushbu TQga xizmat koʻrsatuvchi navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimning ijozati bilan KLga xizmat koʻrsatuvchi xodim amalga oshiradi.
TQning tugallovchi qoplamalarida, ushbu TQga xizmat koʻrsatuvchi xodim beradigan naryadlar boʻyicha KLda xizmat koʻrsatuvchi xodimga xizmat safaridagi xodim huquqida ishlashga ijozat beriladi.
116. TQ hududida joylashgan aloqa tuzilmalaridagi ishlar DTBV xizmati xodimlari tomonidan beriladigan naryadlar boʻyicha olib borilishi shart. Ushbu tuzilmalarda ishga qoʻyishni TQga xizmat koʻrsatuvchi xodim amalga oshiradi.
TQga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar bergan naryadlar boʻyicha koʻrsatilgan tuzilmalardagi ishlarni DTBV xizmati xodimlari bajarishlari mumkin.
g) Farmoyish boʻyicha ishlarni bajarish
117. Tok oʻtkazuvchi qismlarda kuchlanishni olish va vaqtinchalik toʻsiqlarni oʻrnatish talab qilinmaydigan ishlar farmoyish boʻyicha bajarilishi mumkin.
118. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida:
kabeli ajratilgan, uning uchlari qisqa tutashtirilgan va yerga ulangan elektr dvigatellarida;
chiqarmalardan shinalar va kabellar ajratilgan generatorda;
TQda chiqarilgan KTQ aravachalarda, ularning boʻlmalari pardachalari yopilib, qulflangan holatda ishlarni farmoyish boʻyicha bajarishga ijozat beriladi.
119. 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarida ishlarni farmoyish boʻyicha bajarishga izojat etiladi. TQning yigʻma shinalari, taqsimlovchi shchitlar va ularning ulamalari orqali yigʻma shinalarga kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan ishlar bundan mustasno.
120. Odamlar elektr tokidan shikastlanishiga nisbatan xavfsiz xonalarda (elektr tokidan shikastlanishga nisbatan xavfsiz xonalarning klassifikatsiyasi elektr qurilmalarining tuzilishi talablarida keltirilgan) joylashgan 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarida ish bajaruvchi boʻlish huquqiga ega boʻlgan III guruhga mansub xizmatchi bir oʻzi ishlashi mumkin.
121. Ikkilamchi zanjirlarni, oʻlchash vositalari, releli himoya, avtomatika, telemexanika va aloqa tuzilmalarini montaj, taʼmirlash va ekspluatatsiya qilishda, jumladan, kommutatsiya apparatlarining uzatmalarida va agregat shkaflaridagi ishlarda, ular kuchlanish ostida boʻlgan yoki boʻlmaganligidan qatʼi nazar:
ishlarni farmoyish boʻyicha bajarishga, agar ular naryad boʻyicha bajarilsa, ish rahbarini tayinlamaslikka;
ushbu zanjirlar va tuzilmalar 1000 V dan yuqori kuchlanishli tok oʻtkazuvchi qismlari boʻlmagan, yoki butunlay toʻsilgan, yoki toʻsiq talab qilinmaydigan balandlikda (toʻsilmagan tok oʻtkazuvchi qismlardan yergacha yoki polgacha boʻlgan masofa elektr qurilmalarning tuzilishi talablariga muvofiq belgilangan) joylashgan xonalarda IV guruhga mansub ish bajaruvchi bir oʻzi ishlashiga;
yuqorida koʻrsatilgan tuzilmalarni ekspluatatsiya qiluvchi xodimlardan boʻlgan IV guruhga mansub ish bajaruvchiga ishga qoʻyuvchi majburiyatini oʻrindoshlik asosida olib borishga ijozat beriladi. Bunda u ish joyini tayyorlash uchun zarur boʻlgan xavfsizlik choralarini aniqlaydi. Bunday oʻrindoshlikka ish joyini tayyorlash uchun 1000 V dan yuqori kuchlanishli zanjirlarda oʻchirish, yerga ulash va vaqtinchalik toʻsiqlarni oʻrnatish talab qilinmaydigan hollarda ruxsat beriladi;
ish bajaruvchiga yuqorida koʻrsatilgan tuzilmalarni uzishga va ulashga, shuningdek, ish joyini tayyorlashga va ishga qoʻyishga ijozat beruvchi xizmatchining ruxsati bilan himoya va avtomatika tuzilmalarining oʻchirgichlarini uzish va ulash bilan sinashga ijozat beriladi.
122. Elektr stansiyalar va podstansiyalarning elektr qurilmalarida III guruhga mansub bir xizmatchiga quyidagi ishlarni farmoyish boʻyicha bajarishga ijozat beriladi:
OTQ hududini obodonlashtirish, oʻtlarni oʻrish, yoʻllar va yoʻlakchalarni qorlardan tozalash;
TQ kameralaridan tashqarida, 2,5 m dan ortiq boʻlmagan balandlikda joylashgan simli radio va telefon aloqa tuzilmalariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash;
uskunalarning qoplamalaridagi va TQ kamerasidan tashqarida joylashgan toʻsiqlardagi yozuvlarni qayta tiklash;
transformatorlar, generatorlar va boshqa uskunalarning quritilishini kuzatish;
moyni tozalash va quritish, moy tozalovchi va boshqa yordamchi apparaturalarga xizmat koʻrsatish;
elektr dvigatellaridagi, transformatorlarning ventilyatorlari va moy nasoslarining hamda kompressorlarning mexanik qismlaridagi ishlar;
havo tozalash filtrlarini tekshirish va ulardagi sorbentlarni almashtirish.
123. TQdan tashqarida, 2,5 m dan ortiq boʻlmagan balandlikda joylashgan yoritgichlarni tozalash va ulardagi lampalarni almashtirishni farmoyish boʻyicha II guruhga mansub bir xizmatchi bajarishi mumkin.
TQda, kameralardan tashqarida 2,5 m gacha balandlikda joylashgan yoritgich apparatlarini taʼmirlash va ularga xizmat koʻrsatishni farmoyish boʻyicha III guruhga mansub xizmatchi bir oʻzi bajarishi mumkin.
124. Tok oʻtkazuvchi qismlari toʻsilgan 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalari joylashgan xonalarni, shuningdek, boshqaruv va rele shchitlari joylashgan xonalarni tozalashni farmoyish boʻyicha II guruhga mansub bir xizmatchi bajarishi mumkin. OTQni tozalashni farmoyish boʻyicha III guruhga mansub xizmatchi bir oʻzi bajarishi mumkin.
12-§. HLda ishlarni bajarishning tashkiliy chora-tadbirlari
a) Ish rahbarini tayinlash
125. 1000 V dan yuqori kuchlanishli boʻlgan HLda quyidagi ishlarni bajarishda ish rahbari tayinlanishi shart:
HLning muhofaza zonasida yuk koʻtarish mashina va mexanizmlaridan foydalanib ishlash;
barcha turdagi tayanchlarni oʻrnatish va demontaj qilish boʻyicha;
boshqa HL va transport magistrallari bilan kesishgan joylarda;
yangidan qurilgan HLni ulash boʻyicha;
simlar va troslarni ulash sxemalarini oʻzgartirish boʻyicha;
koʻp zanjirli HLda, agar uning bir zanjiri ikkinchisi bilan ustma-ust joylashgan boʻlsa, yoki zanjirlar soni ikkitadan koʻp boʻlgan va ularning biri yoki barcha qolganlari kuchlanish ostida qolgan boʻlsa, uning oʻchirilgan zanjirida;
ilashgan kuchlanish ostida;
odamni yerdan izolyatsiya qilish bilan tok oʻtkazuvchi qismlarda kuchlanish ostida ishlar bajarilganda.
Naryad beruvchiga yuqorida qayd qilingan ishlardan tashqari boshqa ishlarga ham ish rahbarini tayinlashga ruxsat beriladi.
b) Farmoyish boʻyicha ishlarni bajarish
126. HLning tok oʻtmaydigan qismlarida, kuchlanishni olmasdan turib, quyidagi ishlarni farmoyish boʻyicha bajarish mumkin:
yer sathidan odam oyogʻigacha hisoblanganda 3 m gacha koʻtarilib bajariladigan ishlar;
tayanchlarning konstruktiv qismlarini buzmasdan bajariladigan ishlar;
tayanchlar ustunini 0,5 m gacha chuqurlikda qazish ishlari;
kesilgan daraxtlar simga agʻanab tushmasligiga, shox-shabbalar kesilganda odamlar simlarga yaqin kelib qolmasligiga va ular simlar ustiga tushmasligiga qarshi koʻriladigan choralar talab qilinmaydigan HL trassalarini daraxt va shox-shabbalardan tozalash boʻyicha ishlar.
127. II guruhga mansub bir xizmatchiga HLda farmoyish boʻyicha quyidagi ishlarni bajarishga ijozat beriladi:
ob-havo yaxshi boʻlganda va yoʻl sharoitlari qulay joylardagi HLni koʻrib chiqish;
tayanchlardagi doimiy belgilarni tiklash;
oʻlchash vositalari yordamida burchaklarni oʻlchash;
tayanchlar atrofidagi maydonchani yongʻinga qarshi tozalash;
tayanchlardagi bandajlarni boʻyash.
v) Koʻp zanjirli HLda, HLning kesishgan joylarida, HLning turli uchastkalarida naryad boʻyicha ishlar
128. Har bir HLga, koʻp zanjirli liniyalarda esa har bir zanjirga alohida naryad beriladi. Bir necha HLga (zanjirlarga) bitta naryad berishga quyidagi xollarda ijozat beriladi:
barcha zanjirlardan kuchlanishni olib bajariladigan ishlarga yoki koʻp zanjirli HLning biron-bir zanjiridan kuchlanish olinmay, kuchlanish ostida bajariladigan ishlarga;
HLda ularning bir-biri bilan kesishgan joylarida bajariladigan ishlarga;
1000 V gacha kuchlanishli boʻlgan HLda navbatma-navbat bajariladigan ishlarga, agar ularni taʼminlayotgan transformator punktlari yoki komplekt transformator punktlari oʻchirilgan boʻlsa;
bir nechta HLning tok uzatadigan qismlarida, ularni oʻchirish talab qilinmagan bir turdagi ishlarga.
129. Naryadda taʼmirlanayotgan liniyani kesib oʻtgan HLdan qaysi birlarini oʻchirish va yerga ulash talab qilinishi (yerga ulagichlarni ish joylari yaqiniga hamda ushbu Qoidalarning 168-bandiga muvofiq oʻrnatish bilan) koʻrsatilishi shart. Xuddi shunday koʻrsatma, agar ish sharoitlari boʻyicha taʼmirlanayotgan HL yaqinidan oʻtgan HLni oʻchirish talab qilinadigan boʻlsa, naryadga kiritilishi shart. Bunda taʼmirlanayotgan HLni kesib oʻtayotgan yoki yaqinidan oʻtgan HLni yerga ulash ishga qoʻyishdan oldin bajarilishi shart. Ulardan yerga ulagichlarni ishlar toʻliq tugatilmaguncha olib tashlash taqiqlanadi.
130. Brigadaning oʻchirilgan HLda 2 km dan koʻp boʻlmagan uchastkada tarqalib ishlashiga ijozat beriladi. Anker oraligʻi bundan ortiq boʻlgan chegarada simlarni (troslarni) montaj va demontaj qilish boʻyicha ishlar bundan mustasno. Bunday holda bir brigada ishlaydigan uchastkaning uzunligini naryad beruvchi belgilaydi.
Kuchlanish ostidagi tok oʻtkazuvchi qismlarda ishlar bajariladigan boʻlsa, brigada bir tayanchda (bir tayanchlar oraligʻida) yoki ikkita yonma-yon turgan tayanchlarda boʻlishi shart.
131. Bitta naryad boʻyicha HLning har xil uchastkalarida, tayanchlarida ishlaganda brigadani bir ish joyidan boshqa ish joyiga oʻtkazish rasmiylashtirilmaydi (naryad-ijozatning 3-jadvali , ushbu Qoidalarga 3-ilova).
5-bob. Texnik chora-tadbirlar
1-§. Texnik chora-tadbirlar. Oʻchirishlar
132. Ishlashda ish joyini tayyorlash uchun kuchlanishni olish talab qilinganda koʻrsatilgan tartibda quyidagi texnik tadbirlar bajarilishi shart:
zarur boʻlgan oʻchirishlar amalga oshirilishi va kommutatsion apparatlarning oʻz-oʻzidan yoki yanglishib ulanishiga toʻsqinlik qiluvchi choralar koʻrilishi;
kommutatsion apparatlarning qoʻl bilan boshqariladigan uzatmalariga va masofadan boshqariladigan kalitlariga taqiqlovchi plakatlar osilishi;
odamlarni elektr tokidan jarohatlanishdan saqlash uchun yerga ulanishi zarur boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlarda kuchlanish yoʻqligi tekshirilishi;
yerga ulagichlar oʻrnatilishi (yerga ulagich pichoqlarini ulash, koʻchma yerga ulagichlarni oʻrnatish);
zarur boʻlganda ish joylarini yoki kuchlanish ostida qolgan boshqa tok oʻtkazuvchi qismlarni toʻsish va toʻsiqlarga xavfsizlik plakatlari osilishi. Mahalliy sharoitlarga qarab oʻchirilgan tok oʻtkazuvchi qismlar yerga ulanishdan oldin yoki keyin toʻsiqlar bilan ajratiladi.
133. Tok oʻtkazuvchi qismlarda ishlashda kuchlanishni olish talab qilinsa, quyidagilar oʻchirilishi shart:
ish bajarilishi kerak boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlar;
odamlar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarni ushbu Qoidalarga 2-ilovada qayd etilganidan kam masofaga yaqinlashishi mumkin boʻlgan, toʻsilmagan tok oʻtkazuvchi qismlar.
Oʻchirilgan HLda ishlashda ushbu HLning ayrim elementlari kuchlanish ostida boʻlgan boshqa HLning tok oʻtkazuvchi qismlariga ushbu Qoidalarga 2-ilovaning 1-jadvali uchinchi ustunida qayd etilganidan kam masofagacha yaqinlashish imkoniyati boʻlsa, bu liniya ham oʻchirilishi shart. Taʼmirlanayotgan HL bilan birga osilgan AHL ham oʻchirilishi shart.
134. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida, kommutatsion apparatlardan ish joyiga kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan har tomondan koʻrinadigan uzilishlar hosil qilinishi shart. Koʻrinadigan uzilishlar shinalar va simlarni ajratish yoki olish, ajratgichlarni oʻchirish, saqlagichlarni olib qoʻyish, shuningdek, boʻlgichlar va yuklama oʻchirgichlari orqali bajariladi. Apparatlarning oʻzlarida oʻrnatilgan prujina taʼsirida avtomatik tarzda ulanadiganlar bundan mustasno.
Elektr qurilmasining ishlash uchun ajratilgan uchastkasi bilan bogʻliq kuchlanish transformatlari va kuch transformatorlari ulardagi teskari transformatsiya imkoniyatini bartaraf qilish uchun, shuningdek, 1000 V gacha kuchlanish tomonidan ham oʻchirilishi shart.
135. Ish joyini tayyorlashda qoʻl bilan boshqariladigan ajratgichlar (boʻlgichlar) va yuklama oʻchirgichlari oʻchirilganidan soʻng ularning oʻchganligi koʻrilishi va shuntlovchi tutashtirgichlar yoʻqligiga ishonch hosil qilinishi zarur.
136. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida, kommutatsion apparatlarning oʻz-oʻzidan yoki yanglishib ulanishi oqibatida ish joyiga kuchlanish berib yubormaslikning oldini olish uchun quyidagi choralar koʻrilishi shart:
ajratgichlar, boʻlgichlar, yuklama oʻchirgichlarining qoʻl bilan harakatlantiriladigan uzatmalari oʻchirilgan holatida mexanik qulf bilan berkitilishi. 6 — 10 kV kuchlanishli elektr qurilmalaridagi bir qutbli ajratgichlar yanglishib ulab yuborilishining oldini olish uchun ajratgich pichoqlariga maxsus dielektrik qalpoqlar kiydirishga ijozat beriladi;
izolyatsion tezkor shtangalar bilan boshqariladigan ajratgichlarning statsionar toʻsiqlari mexanik qulf bilan qulflanishi;
masofadan boshqariladigan kommutatsion apparatlarning uzatmalarida kuch va boshqaruv zanjirlari oʻchirilishi, havo bosimi taʼsirida ishlaydigan uzatmalarda esa bundan tashqari kelayotgan havo yoʻlidagi surilma qopqoq berkitilishi va mexanik qulf bilan qulflanishi va siqilgan havo chiqarib yuborilishi, bunda havo chiqaradigan boʻshatish klapanlari ochiq holda qoldirilishi shart;
yuk ogʻirligi va prujina taʼsirida ishlaydigan uzatmalarda ulaydigan yuk yoki ulaydigan prujinalar ishlamaydigan holatga oʻtkazilishi shart.
Tortib chiqariladigan aravachali KTQning kommutatsion apparatlarini yanglishib ulab yuborishning oldini olish uchun ushbu Qoidalarning 243 va 244-bandlariga muvofiq choralar koʻrilgan boʻlishi shart.
137. 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarining ish bajariladigan tok oʻtkazuvchi qismlarida kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan hamma tomondan qoʻl qoʻl bilan harakatlantiriladigan uzatmasi bilan jihozlangan kommutatsion apparatlar oʻchirilishi, sxemalarda saqlagichlar boʻlganda esa ular olib qoʻyilishi shart. Sxemada saqlagichlar boʻlmagan kommutatsion apparatlarni yanglishib ulab yuborilishning oldini olish, shkaf eshiklari va tutqichlarni qulflash, tugmachalarni berkitish, kommutatsion apparatlarning kontaktlari orasiga izolyatsion qoplagichlar oʻrnatish kabi choralar bilan taʼminlanishi shart. Masofadan boshqariladigan kommutatsion apparatlar bilan kuchlanish olinganda uni ulaydigan gʻaltak uzib qoʻyilishi shart.
Yuqorida koʻrsatilgan choralarni, agar apparatlarning konstruktiv tuzilishi va ishning xususiyati yoʻl qoʻyadigan boʻlsa, ish bajariladigan uskunalarga yoki kommutatsion apparatlarga ulangan shinalarni boʻshatib ajratish yoki kabellarni, simlarni ajratish bilan almashtirish mumkin.
138. Ish joyini tayyorlashda shinalarni boʻshatib ajratishni, kabellar va simlarni ajratishni navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlar kuzatuvi ostida III guruhga mansub taʼmirlash xodimi bajarishi mumkin. Ish joyiga yaqin va unga tegib ketish ehtimoli boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlardan kuchlanish olinishi yoki ular toʻsiqlar bilan toʻsib qoʻyilishi shart.
139. 1000 V gacha kuchlanishli, kontaktlari koʻrinmaydigan kommutatsion apparatlarni (tortib chiqarilmaydigan avtomatlar, paketli oʻchirgichlar, yopiq holda ishlangan rubilniklar va hokazolar) oʻchirilgan holati apparatlardan chiqqan qisqichlarda yoki ushbu apparatlar orqali ulanadigan chiquvchi shinalarda, simlarda, yoki uskunaning qisqichlarida kuchlanishning yoʻqligini tekshirish yoʻli bilan aniqlanadi.
2-§. Xavfsizlik plakatlarini osish va ish joyini toʻsish
140. Ulanish bilan ish joyiga kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan ajratgichlar, boʻlgichlar va yuklama oʻchirgichlarining uzatmalariga, masofadan boshqarish tugmachalariga va kalitlariga, 1000 V gacha kuchlanishli kommutatsion apparatlarga (avtomatlar, rubilniklar, oʻchirgichlar) “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOKDA!” deb yozilgan plakatlar osilgan boʻlishi shart.
Avtomatlari, rubilniklari va oʻchirgichlari boʻlmagan 1000 V gacha kuchlanishli ulamalarda plakatlar saqlagichlar olib qoʻyilgan joylarga osiladi.
Tezkor shtangalar bilan boshqariladigan ajratgichlarda plakatlar toʻsiqlarga, bir qutbli ajratgichlarda esa har bir ajratgichning uzatmasiga osiladi. KTQda plakatlar ushbu Qoidalarning 243 va 244-bandlariga muvofiq osiladi.
Ajratgichlarning pnevmatik uzatmalarida havoni toʻsadigan surilma qopqoqlarga “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” deb yozilgan plakat osiladi.
141. HLda yoki KLda ish bajarish uchun oʻchirilgan ajratgichlarning uzatmalariga ishlayotgan brigadalarning sonidan qatʼi nazar bitta “ULANMASIN! LINIYADA ISH BAJARILMOQDA!” deb yozilgan plakat osilgan boʻlishi shart. Bunday plakat ish joylarini tayyorlashga farmoyish beruvchi va tarmoqda ishlayotgan brigadalarning sonini hisobga oluvchi xodimning koʻrsatmasi boʻyicha osiladi va yechiladi.
142. Kuchlanish ostida qolgan tok oʻtkazuvchi qismlarni vaqtinchalik toʻsish uchun yogʻochdan yoki boshqa izolyatsion materiallardan yasalgan shchitlar, shirmalar, ekranlar va boshqalar ishlatilishi mumkin.
Kuchlanishni olmasdan qoʻyiladigan vaqtinchalik toʻsiqlardan tok oʻtkazuvchi qismlargacha boʻlgan masofa ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgan masofadan kam boʻlmasligi shart. 6 — 10 kV kuchlanishli elektr qurilmalarida, zarur boʻlganda, bu masofa 0,35 m gacha kamaytirilishi mumkin.
Vaqtinchalik toʻsiqlarga “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan yoki mos xavfsizlik plakatlari mahkamlangan boʻlishi shart.
143. 6 — 15 kV kuchlanishli elektr qurilmalarida tok oʻtkazuvchi qismlarni toʻsqichlar bilan toʻsishning iloji boʻlmagan holda oʻchirilgan va kuchlanish ostida qolgan tok oʻtkazuvchi qismlar orasiga (masalan, oʻchirilgan ajratgichning kontaktlari orasiga) izolyatsiyalovchi qoplagichlarni qoʻllashga ijozat beriladi. Bu izolyatsiyalovchi qoplagichlar kuchlanish ostidagi tok oʻtkazuvchi qismlarga tegib turishi mumkin.
Izolyatsiyalovchi qoplagichlarni oʻrnatish va olishni IV va III guruhga mansub ikki kishi (ulardan biri navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan) dielektrik qoʻlqoplar va izolyatsiyalovchi shtangalar yoki ombirlardan foydalanib bajarishi shart.
144. Ish joyi bilan chegaradosh kameralar, shkaflar va panellarning toʻsiqlariga “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan plakatlar osilgan boʻlishi shart.
145. OTQda yerda turib, poydevorlarga va alohida konstruksiyalarga oʻrnatilgan uskunalarda ishlar bajarilganda ish joyi oʻsimlik yoki sintetik tolalardan qilingan kanatlar, arqonlar yoki shnurlar bilan (oʻtish uchun joy qoldirilib) toʻsilgan boʻlishi, toʻsilgan maydon ichiga qaratib toʻsiqlarga “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan plakatlar osilgan boʻlishi shart.
Arqonlarni osish uchun ish joyi zonasiga kirmagan konstruksiyalardan, ular oʻralgan maydondan tashqarida qolish sharti bilan foydalanishga ruxsat etiladi.
Liniya (HL) ajratgichlaridan tashqari butun OTQdan kuchlanish olinganda ajratgich oʻrnatilgan tuzilmalar arqonlar bilan toʻsilib, toʻsilgan maydondan tashqariga qaratib “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan plakatlar osilgan boʻlishi shart. OTQning ikkilamchi zanjirlarida farmoyish boʻyicha ishlar bajarilganda ish joyini toʻsish talab qilinmaydi.
146. HL va KLdan tashqari elektr qurilmalarida tayyorlangan ish joylariga “SHU YERDA ISHLANSIN!” deb yozilgan plakat osilgan boʻlishi shart.
147. OTQda ish joyidan u bilan chegaradosh, kuchlanish ostida boʻlgan uchastkalargacha borish mumkin boʻlgan konstruksiya uchastkalarida yaqqol koʻrinadigan “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan plakatlar oʻrnatilgan boʻlishi shart. Bu plakatlarni III guruhga mansub taʼmirlash xodimi ishga qoʻyuvchi rahbarligida oʻrnatishi mumkin.
Yuqoriga chiqishga ruxsat etilgan konstruksiyalarga chegaradosh boʻlgan konstruksiyalarning pastki qismida “CHIQMA! OʻLDIRADI!” deb yozilgan plakat osilgan boʻlishi shart.
Ishlarni bajarish uchun yuqoriga chiqishga ruxsat etilgan statsionar narvonlarga va konstruksiyalarga “SHU YERDAN CHIQILSIN!” deb yozilgan plakat osilgan boʻlishi shart.
148. Ish toʻliq tugamaguncha ish joylarini tayyorlash paytida qoʻyilgan plakatlar va toʻsiqlarni olib tashlash yoki boshqa yerga koʻchirish taqiqlanadi.
3-§. Kuchlanish yoʻqligini tekshirish
149. Kuchlanish yoʻqligini — ishlatish oldidan ishga yaroqliligini tekshirishga moʻljallangan maxsus asboblar yordamida yoki yaqin orada joylashgan va oldindan kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlarga yaqinlashtirib tekshirib olingan kuchlanish koʻrsatkichi yordamida tekshirish zarur.
1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida kuchlanish koʻrsatkichidan dielektrik qoʻlqoplarda foydalanish zarur.
35 kV va undan yuqori elektr qurilmalarida kuchlanish yoʻqligini izolyatsion shtanga bilan uni tok oʻtkazuvchi qismlarga bir necha marta tekkizib tekshirish mumkin. Kuchlanish yoʻqligining alomati uchqun chiqmasligi va chirsillash boʻlmasligidir. 500 kV dan yuqori kuchlanishli bir zanjirli HLda kuchlanish yoʻqligining yetarli alomati chambarlanishning boʻlmasligi hisoblanadi.
150. Elektr stansiya va podstansiyalarning elektr qurilmalarida kuchlanishning yoʻqligini 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida IV guruhga va 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarida III guruhga mansub navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlar tarkibidagi bitta xizmatchi tomonidan tekshirishga ruxsat etiladi.
HLda kuchlanish yoʻqligini tekshirishni ikkita xizmatchi bajarishi shart:
1000 V dan yuqori kuchlanishli HLda — IV va III guruhlarga mansub;
1000 V gacha kuchlanishli HLda — III guruhga mansub xodimlar tomonidan.
151. Amalda sxemaning toʻgʻriligini tekshirish va kuchlanish yoʻqligini aniqlashga quyidagi hollarda ruxsat etiladi:
maxsus kuchlanish koʻrsatgichlari boʻlmaganda OTQda, tashqarida oʻrnatilgan KTQ va KTPda, shuningdek, HLda tumanda, yomgʻir, qor yogʻayotgan vaqtda;
220 kV dan yuqori kuchlanishli OTQda va 220 kV dan yuqori kuchlanishli ikki zanjirli HLda.
HL va KLning kiritgichlarida amalda sxemaning toʻgʻriligini tekshirish bilan kuchlanish yoʻqligi bu liniyalarning tezkor boshqaruvi tasarrufida boʻlgan navbatchi tomonidan tasdiqlanadi.
HLda amalda sxemaning toʻgʻriligini tekshirish liniyalarning yoʻnalishi va tashqi alomatlarini, shuningdek, tayanchlardagi belgilarning dispetcherlik nomiga mos kelganligini tekshirishdan iborat.
152. 6 — 20 kV kuchlanishli HLda yogʻoch yoki temir-beton tayanchlarda, shuningdek, teleskopik minorada turib sigʻim toki oqishi prinsipiga asoslanib koʻrsatkich bilan kuchlanish yoʻqligini tekshirganda koʻrsatkichning talab qilingan sezgirligi taʼminlanishi kerak. Buning uchun uning ishchi qismini yerga ulash kerak.
153. Simlari har xil balandlikda osilgan HLda kuchlanish yoʻqligini koʻrsatkich yoki izolyatsiyalovchi shtanga bilan tekshirish va yerga ulagichlarni oʻrnatish pastdagi simdan yuqoriga qarab bajarilishi shart. Simlar gorizontal holda osilganda kuchlanish yoʻqligini tekshirishni yaqin joylashgan simdan boshlash kerak.
154. Neytrali yerga ulangan, 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarida ikki qutbli kuchlanish koʻrsatkichi qoʻllanilganda kuchlanish yoʻqligini ham fazalar orasida, ham har bir faza bilan uskunaning yerga ulangan korpusi yoki yerga ulaydigan (simi nolga ulangan) oʻtkazgich orasida tekshirish kerak. Oldindan tekshirilgan voltmetrni ishlatishga ijozat beriladi. “Tekshirish” lampalarini qoʻllash taqiqlanadi.
155. Apparat oʻchirilganligi haqida signal beruvchi tuzilmalar, blokirovka tuzilmalari, doimiy ulangan voltmetrlar va boshqalar kuchlanish yoʻqligini tasdiqlovchi faqat qoʻshimcha vositalar hisoblanadi va ularning maʼlumotlari asosida kuchlanishning yoʻqligi haqida xulosa qilish mumkin emas.
4-§. Yerga ulagichlarni oʻrnatish. Umumiy talablar
156. Tok oʻtkazuvchi qismlarga yerga ulagichlarni bevosita kuchlanish yoʻqligi tekshirilgandan keyin oʻrnatish shart.
157. Koʻchma yerga ulagichni avval yerga ulaydigan tuzilmaga, kuchlanish yoʻqligi tekshirilgandan keyin tok oʻtkazuvchi qismlarga ushbu Qoidalarga 6-ilovada keltirilgan sxemalarga muvofiq oʻrnatish kerak.
Koʻchma yerga ulagichni olish teskari ketma-ketlikda amalga oshiriladi: avval tok oʻtkazuvchi qismlaridan olinadi, keyin yerga ulaydigan tuzilmadan ajratiladi.
158. Koʻchma yerga ulagichlarni dielektrik qoʻlqoplarda, 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida izolyatsiyalovchi shtangani qoʻllab oʻrnatish va olish shart. Koʻchma yerga ulagichlarning qisqichlarini shu shtanga yordamida yoki dielektrik qoʻlqoplarda bevosita qoʻllar bilan mahkamlash kerak.
159. Yerga ulash uchun bunga moʻljallanmagan oʻtkazgichlardan foydalanish taqiqlanadi, ushbu Qoidalarning 227-bandida koʻrsatilgan hollar bundan mustasno.
5-§. Elektr stansiyalar va podstansiyalarning elektr qurilmalarida yerga ulagichlarni oʻrnatish
160. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida ishlash uchun oʻchirilgan uchastkaga kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan barcha tomondan tok oʻtkazuvchi qismlarning hamma fazalari (qutblari) yerga ulanishi shart, ishlash uchun oʻchirilgan bitta yerga ulagichni oʻrnatish yetarli boʻlgan yigʻma shinalar bundan mustasno (ushbu Qoidalarga 6-ilova ).
Oʻchirilgan liniya ajratgichida ishlar olib borganda, unda yerga ulaydigan pichoqlarning borligidan qatʼi nazar, HL tomonidan tushgan simlarga ajratgich bilan manipulyatsiya qilinganda buzilmaydigan qilib qoʻshimcha yerga ulagich oʻrnatilishi shart.
161. Yerga ulangan tok oʻtkazuvchi qismlar kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlardan koʻrinadigan uzilish bilan ajratilishi shart.
Oʻrnatilgan yerga ulagichlar bevosita ish bajarilayotgan tok oʻtkazuvchi qismlardan oʻchirilgan ajratgichlar, oʻchirgichlar, boʻlgichlar yoki yuklama oʻchirgichlari, olib qoʻyilgan saqlagichlar, demontaj qilingan shinalar va simlar orqali ajratilishi mumkin.
Bevosita ish joyida tok oʻtkazuvchi qismlarga, ushbu qismlar ilashgan kuchlanish (potensial) ostida boʻlishi mumkin boʻlganda, qoʻshimcha yerga ulagich oʻrnatilishi shart.
162. Koʻchma yerga ulagichlarni tok oʻtkazuvchi qismlarning boʻyoqdan tozalangan joylariga ulash kerak.
163. 1000 V gacha kuchlanishli elektr qurilmalarida TQning yigʻma shinalarida, shchitlarda, yigʻmalarda ishlar olib borilganda shinalardan kuchlanish olinishi va shinalar (izolyatsiyalangan simlardan qilingan shinalardan tashqari) yerga ulanishi shart. Bu TQ, shchitlar, yigʻmalarning ulanishlari va ularga ulangan uskunalarni yerga ulash zarurligini va imkoniyatini naryad, farmoyish beruvchi aniqlaydi.
164. Agar ishlar bajarish xususiyatiga (izolyatsiya qarshiligini oʻlchash va h.k.) koʻra talab qilinsa, ish joyini tayyorlashda oʻrnatilgan yerga ulagichlarni vaqtinchalik olib qoʻyishga ijozat beriladi.
Yerga ulagichlarni vaqtinchalik olishni va qayta oʻrnatishni navbatchi, tezkor taʼmirlovchi xodim yoki naryad beruvchi koʻrsatmasi bilan ish bajaruvchi amalga oshiradi.
Yerga ulagichlarni vaqtinchalik olishga ruxsat va uning ish bajaruvchi tomonidan amalga oshirilishi naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satriga yozilib, qayerda va nima maqsadda yerga ulagichlar olinishi kerakligi qayd qilinishi shart.
165. Konstruksiyalari yerga ulagichni oʻrnatish xavfli yoki oʻrnatishning iloji boʻlmagan elektr qurilmalarida (masalan, ayrim taqsimlovchi qutilarda, KTQning alohida turlarida, fazalari vertikal joylashgan yigʻmalarda) ish joyini tayyorlashda yerga ulagichni oʻrnatmasdan ajratgich pichoqlariga dielektrik qalpoqlar kiygizishga yoki kommutatsion apparatlarning kontaktlari orasiga izolyatsion qoplama oʻrnatishga ijozat beriladi.
166. 1000 V gacha boʻlgan kuchlanishli elektr qurilmalarida yerga ulagichlarni oʻrnatish va olish boʻyicha ishlarni bajarishga III guruhga mansub navbatchi yoki bir nafar tezkor taʼmirlovchi xodimga ruxsat etiladi.
167. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida:
koʻchma yerga ulagichlarni ikki xizmatchi oʻrnatishi shart: biri IV guruhga mansub (navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan), boshqasi III guruhga; III guruhga mansub xizmatchi taʼmirlash xodimlaridan, isteʼmolchi ulanishsiga yerga ulagichlarni oʻrnatishda esa isteʼmolchi xodimidan boʻlishi mumkin. Uzoqda joylashgan podstansiyalarda maʼmuriy-texnik xodimlarning yoki dispetcherning ruxsati bilan asosiy sxemada yerga ulagichlarni oʻrnatishda ikkinchi shaxs sifatida III guruhga mansub isteʼmolchi xodimi ishlashiga ruxsat beriladi;
yerga ulaydigan pichoqlarni navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan IV guruhga mansub bir xizmatchi ulashi mumkin;
yerga ulaydigan pichoqlarini uzishni va koʻchma yerga ulagichni olishni navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan III guruhga mansub bir odam bajarishi mumkin.
6-§. HLda yerga ulagichlarni oʻrnatish
168. 1000 V dan yuqori kuchlanishli HL, liniya oʻchirilgan barcha TQda va seksiyaga ajratadigan kommutatsion apparatlarning oldida yerga ulangan boʻlishi shart.
Quyidagilarga:
35 kV va undan yuqori kuchlanishli va shoxobchalari mavjud HLda HL ikki tomonidan yerga ulanganda, shoxobchalardagi podstansiyalarda yerga ulagichlar oʻchirilgan liniya ajratgichlaridan keyin oʻrnatilgan boʻlsa, ushbu shoxobchalarga ulangan podstansiyalarda yerga ulamaslikka (ushbu Qoidalarga 6-ilova , 6-rasm);
6 — 20 kV kuchlanishli HLni faqat bir TQda, yoki bir seksiyaga ajratadigan apparat oldida yoki TQga, yoki seksiyaga ajratadigan apparatga eng yaqin turgan tayanchda yerga ulashga yoʻl qoʻyiladi. Ushbu kuchlanishdagi qolgan TQlarda va HL oʻchirilgan, seksiyaga ajratadigan apparatlar oldida, uni yerga ulamaslikka, HLda ish joylari va ushbu TQ yoki seksiyaga ajratadigan apparatlar oraligʻida yerga ulagichlarni oʻrnatish sharti bilan ijozat beriladi.
HLda koʻrsatilgan yerga ulagichlarni, yerga ulaydigan tuzilmalari bor tayanchlarga oʻrnatish kerak (ushbu Qoidalarga 6-ilova , 7-rasm).
1000 V gacha kuchlanishli HLda yerga ulagichlarni faqat ish joyida oʻrnatish yetarlidir.
169. Ushbu Qoidalarning 168-bandida keltirilgan yerga ulagichlarga qoʻshimcha ravishda har bir brigadaning ish joyida barcha fazalarning simlari, zarur boʻlganda troslar ham yerga ulanishi shart.
170. Aylanadigan metall roliklarda va ushlab turuvchi qisqichlarda yotgan simlar uchun shu roliklarning halqalarini yoki qisqichlarni yerga ulash yetarli. Rolikning halqasi yoki qisqich va metall tayanch konstruksiyasi, shuningdek, temir-beton tayanchning yerga ulangan armaturasi orasida tabiiy metalli tutashish boʻlsa, rolik va qisqichni qoʻshimcha yerga ulash talab qilinmaydi.
171. Anker tayanchlari orasida simlar montaj qilinayotganda, shuningdek, HLning montaj qilingan uchastkasidagi anker tayanchlarida sirtmoqlar ulangandan keyin simlar (troslar) boshlangʻich anker tayanchida va oxirgi oraliq tayanchlarining birida yerga ulanishi shart.
172. HLning tayyor uchastkasidagi simlar (troslar) orqali momaqaldiroq razryadidan va boshqa oʻta kuchlanishlar keyingi montaj qilinayotgan uchastkaga potensial oʻtish xavfini bartaraf qilish uchun montaj qilingan anker oraligʻining oxirgi anker tayanchida, shuningdek, HLning montaj qilingan uchastkasida simlarni (troslarni) yerga ulash taqiqlanadi.
173. Simlari ajratilgan HLda har bir fazada faqat bitta simni yerga ulashga ijozat beriladi; izolyatsiyalovchi tirgaklar boʻlsa, fazaning hamma simlarini yerga ulash talab qilinadi.
174. Bir zanjirli HLda yerga ulagichni ish olib borilayotgan tayanchga yoki qoʻshni tayanchga oʻrnatish kerak. Brigada ishlayotgan HL uchastkasining ikki tomonidan yerga ulagichlarni oʻrnatishga, yerga ulagichlar orasidagi masofa 2 km dan oshmasligi sharti bilan ijozat beriladi.
175. Tayanchdan izolyatsiya qilingan yashindan himoyalash trosida yoki tayanch konstruksiyalarida ushbu trosga 1 m dan kam masofaga yaqinlashib ishlaganda, tros yerga ulangan boʻlishi shart. Yerga ulagichni trosning izolyatsiya qilingan oraliq tomoniga yoki shu oraliqda oʻrnatish kerak.
Agar ushbu trosda muzni eritish moʻljallangan boʻlsa, ish boshlashdan oldin tros kuchlanish kelishi mumkin boʻlgan tomonlardan oʻchirilgan va yerga ulangan boʻlishi shart.
176. Koʻchma yerga ulagichlarni metall tayanchlarda — ularning elementlariga, yerga ulovchi tushirishlari boʻlgan temir-beton va yogʻoch tayanchlarda — ushbu tushirishlarga, ularning butunligi tekshirilganidan keyin ulash kerak. Yerga ulovchi tushirishlari boʻlmagan temir-beton tayanchlarda yerga ulagichlarni tayanchning traverslariga va boshqa metall elementlariga ulash mumkin.
Neytrali yerga ulangan 1000 V gacha kuchlanishli elektr tarmoqlarda nol simni takror yerga ulashlar mavjudligida koʻchma yerga ulagichlarni ushbu simga ulashga ijozat beriladi.
Koʻchma yerga ulagichlarning yerga ulovchi simlarga yoki konstruksiyalarga ulash joylari boʻyoqdan tozalanishi shart.
Koʻchma yerga ulagichni ish joyida yerga kamida 0,5 m vertikal qoqilgan yerga ulagichga ulash mumkin. Yerga ulagichlarni tasodifiy tuproq uyumlariga oʻrnatish taqiqlanadi.
177. 000 V gacha kuchlanishli HLning tayanchlarida yoki izolyatsiyalovchi zvenosi boʻlmagan teleskopik minorada turib ishlaganda taʼmirlanayotgan liniyaning simlariga, ushbu tayanchlarga osilgan barcha simlarga, jumladan, radiotranslyatsiya va telemexanika liniyalarining barcha osilgan izolyatsiyalanmagan simlariga ham yerga ulagich oʻrnatilishi shart.
178. Taʼmirlashga topshirish uchun oʻchirilgan HLda koʻchma yerga ulagichlarni oʻrnatish va keyin uni olish va tayanchlardagi yerga ulaydigan pichoqlarni ulash ishlarini navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan xizmatchilar amalga oshirishlari shart: birinchi xodim IV guruhga (1000 V dan yuqori kuchlanishli HLda) yoki III guruhga (1000 V gacha kuchlanishli HLda), ikkinchisi III guruhga mansub boʻlishi shart. Ikkinchi xodim sifatida III guruhga mansub taʼmirlash xodimini, isteʼmolchilarni taʼminlovchi HLda esa — isteʼmolchi xodimini ishlatishga ijozat beriladi.
Yerga ulaydigan pichoqlarni oʻchirishga navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan boʻlgan III guruhga mansub bir xizmatchiga ruxsat beriladi.
HLning ish joylarida koʻchma yerga ulagichlarni ish bajaruvchi III guruhga mansub brigada aʼzosi bilan birgalikda oʻrnatishi mumkin. Ushbu koʻchma yerga ulagichlarni olishni ish bajaruvchining farmoyishi boʻyicha III guruhga mansub ikki brigada aʼzosi bajarishi mumkin.
179. HLda kuchlanish yoʻqligini tekshirish, yerga ulagichlarni oʻrnatish va olish paytida ikki xizmatchidan biri yerda turishi va boshqasini kuzatishi kerak.
6-bob. Elektr maydoni taʼsiri doirasidagi OTQdagi va HLdagi ishlar
180. Elektr maydoni taʼsiri doirasidagi 220 kV dan yuqori kuchlanishli OTQda va HLda ishlarni bajarishda odamning ushbu maydonda boʻlish vaqti davlat standartlari talablariga asosan cheklanishi zarur.
181. Elektr maydon kuchlanganligi 5 kV/m gacha boʻlganda, u yerda boʻlish vaqti cheklanmaydi. Elektr maydon kuchlanganligi 20 dan ortiq 25 kV/m gacha boʻlganda u yerda boʻlish vaqti 10 daqiqadan oshmasligi shart. Elektr maydon kuchlanganligi 25 kV/m dan yuqori boʻlganda himoya vositalarini qoʻllash kerak. Bunda ishlash muddati bir ish kuni bilan cheklanadi.
Elektr maydon kuchlanganligi 5 dan yuqori 20 kV/m dan ortiq boʻlmagan (20 kV/m ham qoʻshilgan holda) maydonda (maʼlum bir kuchlanganlik ostida) boʻlish mumkin boʻlgan vaqt T, soat quyidagi formula bilan hisoblanadi:
Bunda: E — tekshirilayotgan zonada taʼsir etayotgan elektr maydonining kuchlanganligi — kV/m .
Keltirilgan formula boʻyicha hisoblangan kuchlanganligi 10 kV/m boʻlgan elektr maydonida boʻlish vaqti 180 daqiqani, kuchlanganligi 15 kV/m boʻlganda esa — 80 daqiqani tashkil etadi.
Ushbu band talablari xodimlarga elektr razryadlar taʼsir qilish imkoni bartaraf qilingan sharoitda kuchga ega.
182. Ish kuni mobaynida elektr maydonida boʻlishning ruxsat etilgan vaqtini bir marta yoki boʻlib amalga oshirish mumkin. Qolgan ish vaqtida himoya vositalaridan foydalanish yoki elektr maydoni kuchlanganligi 5 kV/m gacha boʻlgan maydonda qolish kerak.
183. Elektr maydoni kuchlanganligi, shuningdek, taʼsir va ekranlash maydoni chegaralari oʻlchash natijalari boʻyicha aniqlanadi. Barcha hollarda ishlarni bajarish jarayonida odam boʻlishi mumkin boʻlgan buzilmagan elektr maydonining kuchlanganligi butun zona boʻylab oʻlchanishi shart.
Uskunalar va konstruksiyalarga koʻtarilmasdan bajariladigan ishlarda oʻlchashlar quyidagicha amalga oshirilishi shart:
himoya vositalari yoʻq boʻlganda — yer sirtidan 1,8 m balandlikda;
jamoa himoya vositalaridan foydalanilganda — yer sirtidan 0,5; 1,0 va 1,8 m balandlikda.
Uskunalar va konstruksiyalarga koʻtarilib bajariladigan (himoya vositalari bor-yoʻqligidan qatʼi nazar) ishlarda oʻlchashlar ish joyi maydonchasidan 0,5; 1,0 va 1,8 m balandlikda va yerga ulangan uskunaning tok oʻtkazuvchi qismlaridan 0,5 m masofada oʻlchanishi shart.
184. Nazorat qilinayotgan maydonda boʻlish vaqti oʻlchangan kuchlanganlikning eng yuqori qiymatini hisobga olib belgilanadi.
185. Himoya vositalari sifatida quyidagilarni qoʻllash mumkin:
statsionar, olib yuriladigan va koʻchma ekranlash tuzilmalari;
mashinalar va mexanizmlarga oʻrnatiladigan-olinadigan ekranlash tuzilmalari;
ekranlash komplektlari.
Ekranlash tuzilmalari davlat standartlari talablariga javob berishi shart.
Yerga ulangan avtomashina kabinalari va kuzovlarida, mexanizmlar, koʻchma ustaxona va laboratoriyalarda, shuningdek, temir-betonli binolarda, temir-beton qoplamali, metall karkasli yoki metall tomlari yerga ulangan gʻishtli binolarda elektr maydon boʻlmaydi, shuning uchun himoya vositalarini qoʻllash talab qilinmaydi.
186. Olib yuriladigan va koʻchma ekranlash tuzilmalari oʻrnatilgan joylarda yerga ulash tuzilmalari yoki ularga ulangan metall konstruksiyalar yoʻgʻonligi 10 mm 2 dan kam boʻlmagan egiluvchan mis sim yordamida yerga ulangan boʻlishi shart.
Mashinalar va mexanizmlarda oʻrnatiladigan-olinadigan ekranlash tuzilmalari ular oʻrnatilgan mashina va mexanizmlar bilan galvanik ulangan boʻlishi shart. Mashinalar va mexanizmlar yerga ulanganda ularga oʻrnatiladigan-olinadigan ekranlash tuzilmalarini qoʻshimcha yerga ulash talab qilinmaydi.
Shaxsiy ekranlash komplektlarini yerga ulash maxsus tok oʻtkazuvchi tagcharmli oyoq kiyim yordamida bajarilishi kerak. Izolyatsiyalovchi asos ustida (boʻyalgan metall, izolyator, yogʻoch toʻshama va h.z.) turib ishlanganda yoki yerga ulangan konstruksiyalarga himoyalanmagan qoʻl bilan (qoʻlqoplarni yechib) tegish kerak boʻlganda, ekranlash kiyimlari qoʻshimcha ravishda koʻndalang kesimi 10 mm 2 dan kam boʻlmagan yumshoq egiluvchan mis sim bilan yerga ulash tuzilmalariga yoki ushbu tuzilmalarga ulangan metall konstruksiyalarga ulanishi shart.
187. 1000 V gacha kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlarga tegish imkoniyati bartaraf qilinmagan, shuningdek, uskunalarni sinashlarda (bevosita yuqori kuchlanish bilan sinashlar oʻtkazayotgan shaxslar uchun) va elektr payvandlash ishlarida ekranlash komplektlarini ishlatish taqiqlanadi. Bunday hollarda ishlayotganlarni himoya qilish ekranlash tuzilmalaridan foydalanib amalga oshirilishi shart.
188. Oʻchirib qoʻyilgan tok oʻtkazuvchi qismlarning uchastkalarida ishlaganda ilashgan potensialni olish uchun ular yerga ulanishi zarur. Oʻchirilgan, lekin yerga ulanishgan tok oʻtkazuvchi qismlarga himoya vositalarisiz tegish taqiqlanadi. Yerdan izolyatsiyalangan boʻlishi mumkin boʻlgan taʼmirlash moslamalari va jihozlari ham yerga ulangan boʻlishi shart.
189. Elektr maydoni taʼsiri doirasida turgan pnevmogʻildirak yordamida yuradigan mashinalar va mexanizmlar yerga ulangan boʻlishi shart. Ular elektr maydoni taʼsiri doirasida harakatlanganda ilashgan potensialni olish uchun uning shassisiga yoki kuzoviga yerga tegib turuvchi metall zanjir ulangan boʻlishi zarur.
190. Elektr maydoni taʼsiri doirasida mashinalar va mexanizmlarga yoqilgʻi va moylash materiallarini quyish taqiqlanadi.
191. Elektr maydoni taʼsiri doirasidagi uskunalar va konstruksiyalarga koʻtarilish kerak boʻlganda elektr maydoni kuchlanganligidan va ish jarayonining muddatidan qatʼi nazar himoya vositalaridan foydalanish shart. Teleskopik minora va gidrokoʻtargich yordamida koʻtarilganda ularning savati (osma kajavasi) ekran bilan taʼminlangan boʻlishi yoki ekranlash komplektlari qoʻllanilishi zarur.
192. Ekranlash maydonida OTQning konstruksiyalari ichida odam turganda, shuningdek, gaz relesiga, kuch transformatorining moy sathi relesiga narvon orqali koʻtarilishda elektr maydonining taʼsiriga qarshi himoya vositalarini ishlatish shart emas.
193. OTQda koʻrikdan oʻtkazishda va ish joyiga borishda xodimlar ushbu maqsad uchun ishlab chiqilgan yoʻnalish boʻyicha harakatlanishi kerak.
7-bob. Generatorlar
194. Ushbu bob va IX bobning talablari sinxron kompensatorlarga ham tegishlidir.
195. Qoʻzgʻatilmagan va maydonni avtomatik soʻndirish (keyingi oʻrinlarda — MAS) qurilmasi oʻchirilgan holda aylanayotgan generator kuchlanish ostida (val aylantiruvchi qurilma orqali aylantirilganidan tashqari) deb hisoblanishi kerak.
196. Generatorni sinashda uning sxemasidagi uchastkalarga yoki blok sxemasiga maxsus qisqa tutashtirgichlar oʻrnatilishi va olinishiga, ular yerga ulagandan soʻng qoʻzgʻatishi olingan va MAS qurilmasi oʻchirilgan generator ishchi chastotada aylanayotganda ijozat beriladi.
197. Toʻxtatilgan blokli generatorning sxemasida ishlar bajarilganida, agar kuchaytiruvchi transformator yuqori kuchlanish tomonidan, oʻz ehtiyojlar transformatorlari esa shoxobchalanishda past kuchlanish tomonidan yerga ulangan boʻlsa, uning chiqarmalarini yerga ulash talab qilinmaydi.
198. Qoʻzgʻatilmagan, MAS qurilmasi oʻchirilgan, aylanayotgan generatorning stator zanjirlaridagi qoldiq kuchlanishni oʻlchash, fazalarning almashish tartibini aniqlash va boshqa ishlarni bajarishga ijozat beriladi.
Ushbu ishlarni maxsus xizmatlar, laboratoriyalar, sozlash korxonalarining xodimlari navbatchi xodimlar kuzatuvi ostida yoki naryad boʻyicha elektr himoya vositalarini qoʻllab bajarishlari shart.
199. Ishlab turgan generator validagi kuchlanishni va rotorining izolyatsiya qarshiligini navbatchi xodimlardan boʻlgan xizmatchi bir oʻzi yoki farmoyish boʻyicha maxsus boʻlinma xodimlaridan IV va III guruhga mansub ikki xizmatchi oʻlchashiga ruxsat etiladi.
200. Rotorning kontakt halqalarini charxlash va silliqlashni, qoʻzgʻatgich kollektorini silliqlashni farmoyish boʻyicha elektrotexnik boʻlmagan xodimlardan boʻlgan xizmatchi bir oʻzi bajarishi mumkin. Ishlayotganda himoya koʻzoynaklaridan foydalanish kerak.
201. Ishlab turgan generatorning chyotka apparatiga xizmat koʻrsatishni navbatchi yoki ushbu maqsad uchun belgilangan III guruhga mansub xodimga bir oʻzi bajarishga ijozat beriladi. Bunda quyidagi ehtiyot choralariga rioya etilishi zarur:
bosh kiyimda boʻlish va mashinaning aylanayotgan qismlariga ilashib, tortib ketishning oldini olish uchun tugmalari taqilgan maxsus kiyimlarda ishlash;
dielektrik qoʻlqoplarni ishlatmasdan, dielektrik kalishlardan yoki rezinali dielektrik gilamchalardan foydalanish;
bir vaqtning oʻzida ikkita qutbning tok oʻtkazuvchi qismlariga yoki tok oʻtkazuvchi va yerga ulangan qismlarga qoʻl tekizmaslik kerak.
8-bob. Vodorod bilan sovitiladigan generatorlarning gaz-moy tizimi. Elektroliz qurilmalari
202. Generatorlarning gaz-moy tizimini ekspluatatsiya qilishda xavfli portlovchi gaz aralashmasi hosil boʻlishining oldini olish zarur, bunda quyidagilarga yoʻl qoʻymaslik kerak:
generatorning korpusida vodoroddagi kislorod miqdori 1,2 % dan koʻp boʻlmasligiga, poʻk tubigacha tambada, puflash bakchasida va moy tozalash qurilmasining vodorodni ajratuvchi bakida esa 2% dan koʻp boʻlmasligiga;
generatorning tok oʻtkazuvchi qismlarida vodorod miqdori 1% dan koʻp, podshipniklarning karterlarida esa 2 % dan koʻp boʻlmasligi.
Moyli bakda vodorod boʻlmasligi shart.
203. Generatordan vodorod yoki havoni inert gazi yordamida siqib chiqarish kerak, siqib chiqarish tamom boʻlganda mashinaning chiqishida aniqlangan inert gazning minimal konsentratsiyasi quyidagi miqdorni:
karbonat angidrid gazi havo siqib chiqarilganda — 85 %ni va vodorod siqib chiqarilganda — 95%ni;
azot havo va vodorod siqib chiqarilganda — 97%ni tashkil qilishi shart.
Generatordan inert gazi yordamida havo yoki vodorod toʻliq puflab chiqarilganligi gazni tahlil qilish bilan tasdiqlanishi shart.
204. Generatorlarning korpuslarini va gaz-moy tizimli apparatlarni ochishdan oldin vodorod inert gazi bilan, inert gazi esa havo bilan siqib chiqarilishi shart. Yon tomon shchitlarini, lyuklarni va boshqa joylarni ochishga faqat tahlil karbonat angidrid gazi yoʻqligi yoki (azotni siqib chiqarishda) havoda kislorodning yetarliligi (hajm boʻyicha 20% dan kam emas) tasdiqlaganidan keyin ruxsat beriladi.
205. Korpusidan vodorodni siqib chiqarmasdan, toʻxtatilgan sinxron kompensatorning kontakt halqalari kamerasini ochishdan oldin, kameraga inert gazini bermay turib, kompensator korpusidan uni ajratib turuvchi tambaning zichligini tekshirish zarur.
Kamerada inert gazi bilan puflab chiqarilgandan (keyinchalik havo bilan siqib chiqarmasdan) va tahlil oʻtkazilganidan soʻng ishni boshlashga ijozat beriladi.
206. Gaz-moy tizimi uskunalari va quvurlarini taʼmirlashga chiqarishda quvurlar ajratilishi yoki taʼmirlanayotgan uchastkaga zich yopilmay qolgan surilma qopqoqlardan vodorod yoki inert gazi oʻtishining oldini olish maqsadida tiqinlar oʻrnatilishi shart.
207. Tarkibida vodorod boʻlgan gaz-moyli tizim uchastkalaridan 10 m dan kam masofada ochiq olov bilan bajariladigan ishlar (elektr payvandlash, gaz bilan payvandlash va boshqa ishlar) naryad boʻyicha bajarilishi, bunda naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satriga ishni xavfsiz olib borishni taʼminlovchi qoʻshimcha tadbirlar (toʻsiqlarni oʻrnatish, binodagi havoda vodorod yoʻqligini tekshirish va boshqalar) yozilishi shart.
Bevosita vodorod bilan toʻldirilgan generator korpusida, gaz-moyli tizimning quvurlarida va apparatlarida olov bilan ishlash taqiqlanadi.
Generatorlar va gaz-moy tizimli qurilmalar oldida “VODOROD! YONGʻINGA XAVFLI!” deb yozilgan plakatlar osilgan boʻlishi shart.
208. Toʻxtatilgan generatorning gaz-moyli tizimida taʼmirlash ishlari farmoyish boʻyicha bajarilishi mumkin.
209. Elektroliz qurilmalarini (keyingi oʻrinlarda — EQ) ekspluatatsiya qilishda vodorodning kislorod yoki havo bilan portlovchi aralashmasi hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik shart. Vodorodning tozaligi 98,5 % dan kam boʻlmasligi, kislorodniki esa — 98 % dan kam boʻlmasligi shart.
210. Bosim rostlagichlarining kuzatuv oynasidan suyuqlik sathi koʻrinmasa, elektrolizerlarni ishlatish taqiqlanadi.
Vodorod va kislorod tizimlari oʻrtasidagi bosimning ruxsat etilgan maksimal farqi 1961,4 pa (200 mm suv. ust.)dan koʻp boʻlmasligi shart.
211. EQning (resiverlardan tashqari) apparatlari va quvurlarini ishga tushirishdan oldin davlat standartlariga mos azot (II nav) bilan puflab tozalanishi shart. Ushbu apparatlarni karbonat angidrid gazi bilan tozalash taqiqlanadi.
EQning resiverlari azot yoki davlat standartlariga mos keluvchi karbonat angidrid gazi (oziq-ovqat yoki texnikaviy navi) bilan puflab tozalanishi mumkin. Bir resiver yoki resiverlar guruhining ichini koʻzdan kechirish zarur boʻlganda vodorodni chiqarib yuborish uchun karbonat angidrid gazi yoki azot gazi yordamida puflash, boshqa resiverlar guruhidan ularni berkituvchi armaturalar va flanetsdan tashqariga chiqqan dumli metall tiqinlar bilan ajratish va undan keyin esa toza havo bilan puflash kerak.
Resiverlarni inert gazi, havo va vodorod bilan puflashni ulardagi komponentlarning konsentratsiyasi ushbu Qoidalarga 7-ilovada koʻrsatilgan darajaga yetguncha amalga oshirish zarur.
Resiverlarni puflash uchun 0,05 % gacha uglerod oksididan tarkib topgan karbonat angidrid gazining texnik navidan foydalanilganda uni karbonat angidrid gazining oziq-ovqat navidan alohida saqlash zarur.
212. EQ 4 soatdan ortiq oʻchirilganda uning apparatlari va quvurlarini azot bilan puflash majburiydir. EQ 1 — 4 soatgacha oʻchirilgan hollarda tizimni vodorod yoki kislorod bosimi (9,807 ÷19,614) • 10 3 pa (0,1 — 0,2 kgs/cm 2 ) chegarasida qoldirish mumkin. EQ 1 soatdan kam vaqtga oʻchirilganda apparaturani gazlarning nominal bosimi ostida qoldirish mumkin, bunda vodorod va kislorod bosimi rostlagichlarida bosimlar farqining ortish signalizatsiyasi oʻchirilmasligi shart.
Agar elektrolizerning oʻchishi texnologik rejimning buzilishi bilan bogʻliq boʻlsa yoki oʻchirishdan keyin elektrolizerdan elektrolitni soʻrib chiqarish zarur boʻlsa, u holda azot bilan puflash majburiydir.
213. EQdagi uskunalarni ochish bilan bogʻliq payvandlash va taʼmirlash ishlari bajarilganda vodorodning yurish yoʻli boʻyicha eng oxirgi nuqtasida vodorod butunlay chiqarilmaguncha puflashni davom ettirish zarur.
214. EQ xonasida qurilma oʻchirilganidan, xonadagi havoda vodorodning yoʻqligi tekshirilganidan va xonani toʻxtovsiz shamollatish tashkil qilinganidan keyin ochiq olov bilan ishlash mumkin.
Taʼmirlash uchun moʻljallangan qurilmalar joylashgan xonadagi apparatlarda ochiq olov bilan bogʻliq ishlarni bajarishda ushbu xonada ishlab turgan boshqa qurilma mavjud boʻlsa, uning quvurlarini taʼmirlashga chiqarilgan uskunalardan uzish va dumli tiqin oʻrnatish zarur. Olov bilan ishlanadigan joy toʻsiqlar bilan toʻsilishi shart.
Vodorod bilan toʻldirilgan apparatlarda taʼmirlash ishlarini olib borish taqiqlanadi.
215. Muzlab qolgan quvurlar va surilma qopqoqlarni faqat bugʻ yoki issiq suv bilan qizdirish (eritish) mumkin. Ulanishdan gaz sirqib chiqayotgan joyni maxsus oqim qidirgich yoki sovunli eritma yordamida aniqlash mumkin. Gaz sirqib chiqayotgan joyni qidirish va muzlagan joyni qizdirish (eritish) uchun ochiq olovdan foydalanish taqiqlanadi.
216. Elektr qurilmalar xonasida va resiverlar oldida chekish, ochiq olovdan, elektr isitish asboblaridan va koʻchma lampalardan foydalanish taqiqlanadi.
Apparatlarni koʻrikdan oʻtkazish va taʼmirlash vaqtida ularning ichki qismlarini yoritish uchun portlashdan himoya qilingan metall toʻrlar bilan qoplangan, kuchlanishi 12 V dan ortiq boʻlmagan koʻchma yoritgichlardan foydalanish shart.
217. EQ xonasi ichida va eshiklarida davlat standartlariga muvofiq ochiq olovdan foydalanishni taqiqlovchi xavfsizlik belgilari osilgan boʻlishi shart; vodorod resiverlarida esa “VODOROD! YONGʻINGA XAVFLI!” deb yozilgan boʻlishi shart.
218. EQ xonasida tez alanga oladigan portlovchi moddalarni saqlash taqiqlanadi.
219. Elektrolit bilan ishlashda maxsus himoya kiyimidan (paxtadan tikilgan kostyum, rezinali etik, rezina shimdirilgan fartuk va rezina qoʻlqoplar) va koʻzoynakdan foydalanish zarur. Suyuq yoki qattiq ishqorning teriga, sochga va ayniqsa, koʻzga tegishi ogʻir kuyishlarga olib kelishi mumkin.
220. Faqat bosim olib tashlangandan soʻng elektrolit zichligini tekshirish uchun undan namuna olish mumkin.
221. Elektrolizerlarga, ayniqsa oxirgi plitalariga himoya vositalarisiz tegish mumkin emas. Mahkamlovchi boltlarning izolyatsion vtulkalariga va monopolyar plitalar tagidagi izolyatorlarga ishqorning tushishiga ijozat berilmaydi. Ushbu elementlar izolyatsiyasi buzilganda yoy paydo boʻlishi mumkin, bu esa yongʻinga va avariyaga olib keladi.
Elektrolizerlar oldidagi polda rezinali dielektrik gilamlar toʻshalgan boʻlishi shart.
222. EQning uskunalari va quvurlari, resiverlar va resiverlardan mashina zaligacha quvurlar butun uzunligi davomida uzluksiz elektr zanjirini tashkil qilishi va yerga ulash tuzilmalariga ulangan boʻlishi shart. EQ doirasida apparatlar va quvurlar kamida ikki joydan yerga ulangan boʻlishi shart.
223. Saqlagich klapanlarini tekshirish uchun qurilma oʻchirilishi va azot bilan puflab tozalanishi shart. Qurilma ishlab turganda klapanlarni sinash taqiqlanadi.
224. Bosim ostida boʻlgan apparatlar va armaturalarning boltlari va gaykalarini qattiqroq tortish taqiqlanadi. Shlanglar va shtutserlar ishonchli mahkamlangan boʻlishi shart.
225. Montajdan yoki mukammal taʼmirlashdan keyin yoki uzoq vaqt toʻxtab turgan EQni ishga tushirish javobgar muhandis-texnik xodim nazorati ostida amalga oshirilishi shart.
Qurilmasidagi taʼmirlash ishlari naryad boʻyicha bajarilishi shart.
9-bob. Elektr dvigatellar
226. Elektr dvigatelda yoki u harakatga keltirayotgan mexanizmda tok oʻtkazuvchi yoki aylanayotgan qismlarga tegish bilan bogʻliq ishlar olib borilganda elektr dvigateldan kuchlanish olinishi shart.
Elektr dvigatelning tok oʻtkazuvchi yoki aylanayotgan qismlariga va u harakatga keltirayotgan mexanizmga tegish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlar dvigatel ishlab turgan paytda bajarilishi mumkin.
227. Elektr dvigatelda ish olib borilganda elektr dvigatelni TQ (yigʻma) bilan bogʻlovchi kabel liniyasining istalgan qismiga yerga ulagich oʻrnatilishi mumkin. Mexanizmda aylanayotgan qismlarga tegish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlarni bajarishda va ulash muftasi ajratilganda kabel liniyasini yerga ulash talab qilinmaydi.
Agar oʻchirilgan elektr dvigatelda ishlar bajarilmayotgan yoki bir necha kunga toʻxtatib qoʻyilgan boʻlsa, undan ajratilgan kabel liniyasi elektr dvigatel tomonidan yerga ulangan boʻlishi shart. Kabel tolalarining kesimi koʻchma yerga ulagichni qoʻllashga imkon bermagan hollarda kuchlanishi 1000 V gacha boʻlgan elektr dvigatellarda kabel liniyasining koʻndalang kesimi — kabel tolasidan kam boʻlmagan mis sim bilan yerga ulashga yoki kabel tolalarini oʻzaro bir-biriga ulashga va ularni izolyatsiyalashga ijozat beriladi. Bunday yerga ulash va kabel tolalarini bir-biriga ulash tezkor hujjatlarda koʻchma yerga ulagichlar singari hisobga olinishi shart.
228. Nasoslar, tutun soʻrgichlar va ventilyatorlarning elektr dvigatellarda ishga qoʻyishdan oldin, agar elektr dvigatellar ularga ulangan mexanizmlar orqali aylanib ketishi mumkin boʻlsa, ularning surilma qopqoqlari va shiberlari berkitilishi va qulflanishi, shuningdek, elektr dvigatellarning rotorlarini tormozlash boʻyicha choralar koʻrilishi shart.
229. Ish olib borilayotgan elektr dvigatel oldida joylashgan bir turdagi yoki unga oʻxshash oʻlchamli elektr dvigatellarga ishlayotganidan yoki zaxirada turganidan qatʼi nazar “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan plakatlar osilishi shart.
230. Elektr dvigatellar ishlab turganda ularning aylanayotgan qismlariga qoʻyilgan toʻsiqlarni olish taqiqlanadi.
231. Uzatmalari qoʻlda boshqariladigan ishga tushirish apparaturalari boʻlgan elektr dvigatellarini ulash va oʻchirish dielektrik qoʻlqoplarda bajarilishi zarur.
232. Surilma qopqoqlar elektr uzatmalarini va bajaruvchi mexanizmlarni sinab koʻrish, agar ularning elektr uzatmalari shiber, surilma qopqoq va boshqa qurilmalarga ulangan boʻlsa, ushbu qurilmalar oʻrnatilgan texnologik sexning smena boshligʻi ruxsati bilan brigada tomonidan amalga oshirilishi shart.
Ruxsat berilganligi toʻgʻrisida texnologik sexning tezkor jurnaliga, bu ruxsat olinganligi haqida esa sinab koʻrishni oʻtkazayotgan sexning (uchastkaning) tezkor jurnaliga yozib qoʻyiladi.
233. Bajaruvchi mexanizmlarga ulanishgan elektr uzatmalarining elektr sxemalarini, rostlovchi organlarini va berkituvchi armaturalarni taʼmirlash va sozlash farmoyish boʻyicha bajarilishi mumkin. Farmoyish bergan xodim ularni sinab koʻrishga ruxsat beradi. Bu toʻgʻrida farmoyish roʻyxatga olinayotganda yozilishi shart.
234. Elektr dvigatelda ish toʻliq tugagunga qadar uni sinab koʻrish uchun ulash tartibi quyidagicha:
ish naryad boʻyicha bajarilayotgan boʻlsa, ish bajaruvchi naryadda (ushbu Qoidalarga 3-ilovaning 3-jadvali ) ish tamom boʻlganligini rasmiylashtirib, naryadni topshiradi;
ishlar farmoyish boʻyicha bajarilayotgan boʻlsa, ishlar toʻxtatilishi va brigada ish joyidan chiqarilishi shart.
Sinab koʻrilgandan keyin naryad rasmiylashtirilib, qayta ishga qoʻyish bajariladi (ushbu Qoidalarga 3-ilovaning 3-jadvali ).
Ish farmoyish boʻyicha bajarilayotgan boʻlsa, brigadaga qayta ishga qoʻyishga farmoyish qaytadan beriladi.
10-bob. Kommutatsion apparatlar va komplekt taqsimlovchi qurilmalar
235. Masofadan boshqariladigan kommutatsion apparatlarda ishga qoʻyishdan oldin quyidagilar bajarilishi shart:
yordamchi elektr zanjirlari (boshqaruv, signalizatsiya, isitish va boshqalar) va uzatmaning kuch zanjirlari oʻchirilishi;
oʻchirgichlar bakiga yoki pnevmatik uzatmalarga havo uzatuvchi quvurlarning surilma qopqoqlari berkitilishi va ulardagi havo atmosferaga chiqarib yuborilishi va bunda havo chiqaruvchi tiqinlar (klapanlar) ochiq holda qoldirilishi;
ulaydigan yuk yoki ulaydigan prujinalar ishlamaydigan holatga keltirilishi;
masofadan boshqarish kalitlariga “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!”, berkitilgan surilma qopqoqlarga esa “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” deb yozilgan plakatlar osilgan boʻlishi shart.
236. Kommutatsion apparatlarni sozlash va rostlashda, ularni sinash uchun ulash va oʻchirishda uzatmaning yordamchi zanjirlarini va kuch zanjirlarini vaqtinchalik ulashga, shuningdek, uzatmaga va oʻchirgichga havo yuborishga ijozat beriladi. Bunda “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” va “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” deb yozilgan plakatlar olingan boʻlishi kerak.
Kommutatsion apparatni masofadan boshqarib ulash va oʻchirishni sinab koʻrishni navbatchi xodim ruxsati bilan sozlash va rostlashni bajaruvchi xizmatchi amalga oshirishi mumkin. Oʻz navbatchisi boʻlmagan elektr qurilmalarida bunday ruxsat talab qilinmaydi.
Kommutatsion apparat sinab koʻrilganidan keyin navbatchi yoki ish bajaruvchi (kim apparatni masofadan boshqarib ulagan va oʻchirgan boʻlsa) tomonidan ishni davom ettirish zarur boʻlganda ushbu Qoidalaring 235-bandi talablari bajarilishi shart.
237. Ishchi bosim ostida boʻlgan havoli oʻchirgichlarga faqat sinashlarda va sozlash ishlari bajarilayotganda (dempferlarni rostlash, vibrogrammlarni olish, oʻlchash vositalariga va ularning ulanishlariga simlarni ulash yoki ularni uzish, havoning sirqish joyini aniqlash va hokazo) koʻtarilishga ruxsat etiladi.
Havo bilan toʻldirilgan boʻlgichi bor oʻchirilgan havoli oʻchirgichlarga boʻlgich ishchi bosim ostida turganda koʻtarilish taqiqlanadi.
238. Havoli oʻchirgichlarning nam oʻtkazmaslik qobiliyatini (zichligini) tekshirish past bosimda, zavod yoʻriqnomalariga muvofiq bajarilishi zarur.
239. Sinashlar va sozlash uchun havoli oʻchirgichlarga koʻtarilishdan oldin quyidagilarni bajarish zarur:
boshqaruv zanjirlarini uzish;
mahalliy boshqaruv tugmachasi va ishga tushirish klapanlarini blokirovka qilish (masalan, havo uzatuvchi quvurlarni uzish, shkaflarni yopish va hokazo) yoki ish bajaruvchi koʻrsatmasi boʻyicha aniqlangan faqat bir ishlovchiga oʻchirgich bilan operatsiyalarni bajarishga ijozat beradigan (boshqaruv zanjiri ulangandan keyin), yoʻriq olgan brigada aʼzosini oʻchirgich oldiga qoʻyish zarur.
Bosim ostida boʻlgan havo oʻchirgichlar ustida odamlar boʻlgan paytda boshqarish va taqsimlash shkaflarida hamma ishlar toʻxtatilishi shart.
240. Havoli oʻchirgichlarni tekshirish, sozlash va sinashda uzish va ulash vaqtida ularning oldida xodimlarning turishi taqiqlanadi.
Sinashlar va sozlash boʻyicha ishlarni bajaruvchi (yoki u tomonidan tayinlangan brigada aʼzosi) havoli oʻchirgichlarni ulash va uzish uchun topshiriqni, brigada aʼzolari oʻchirgich oldidan xavfsiz masofaga yoki pana joyga chiqarilgandan keyin berishi shart.
241. Havo toʻplagichlar ichida odamlarning boʻlishi bilan bogʻliq ishga qoʻyishda quyidagilar bajarilishi:
havo berilishi mumkin boʻlgan quvurlarning surilma qopqoqlari yopilib, qulfga berkitilishi va surilma qopqoqlarga “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” deb yozilgan plakatlar osilishi;
havo toʻplagich ichidagi bosim ostida boʻlgan havo tashqariga chiqarilib, havo chiqaruvchi klapanlar ochiq holda qoldirilishi;
havo toʻplagichdan havo quvuri ajratilishi va unga tiqinlar oʻrnatilishi lozim.
242. Havo toʻplagichlar va oʻchirgich baklaridagi manometrlarning nolni koʻrsatishi siqilgan havo yoʻqligining aniq belgisi boʻlib xizmat qila olmaydi. Tuynuk qopqogʻini olishda bevosita gaykalar va boltlarni boʻshatib ochishdan oldin havo chiqarish klapanlarini yoki surilma qopqoqlarni ochish bilan haqiqatan ham siqilgan havo yoʻq ekanligiga ishonch hosil qilish zarur.
Havo chiqarish klapanlarini yoki surilma qopqoqlarni faqat tuynuk qopqogʻini mahkamlovchi barcha gaykalar va boltlar burab qoʻyilgandan keyin berkitish mumkin.
243. KTQning shkaflari boʻlinmasida ishlar olib borilganda: uskunalar joylashtirilgan aravacha tortib chiqarilishi; kuchlanish ostida qolgan tok oʻtkazuvchi qismlar boʻlinmasining pardachasini qulfga berkitish va “TOʻXTA! KUCHLANISH!” deb yozilgan plakat osilishi; ishlash uchun moʻljallangan boʻlinmada esa “SHU YERDA ISHLANSIN!” deb yozilgan plakat osilishi kerak.
244. KTQdan tashqarida, unga ulangan uskunalarda yoki undan ketuvchi HL va KLda ishlar bajarilganda oʻchirgich joylashtirilgan aravacha shkafdan tortib chiqarilishi, pardacha yoki eshikcha qulflanishi va unga “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yoki “ULANMASIN! LINIYADA ISH BAJARILMOQDA!” deb yozilgan plakat osilishi kerak.
Bunda quyidagilarga:
yerga ulaydigan pichoqlar bilan oʻchirgich joylashtirilgan aravacha orasida blokirovka boʻlsa, ushbu pichoqlar ulanganidan soʻng aravachani nazorat holatiga keltirishga;
KTQ shkaflarida bunday blokirovka yoki yerga ulaydigan pichoqlar boʻlmaganda aravachani qulflash sharti bilan nazorat holati hamda shkafdan chiqarilgan holat oraligʻiga oʻrnatishga ijozat beriladi. Ulanishda yerga ulagich borligidan qati nazar aravacha oraliq holatda oʻrnatilishi mumkin.
Ketuvchi HLda ishlash kerak boʻlganda KTQning shkafida yerga ulagichlarni oʻrnatishda ushbu Qoidalarning 168-bandi talablarini hisobga olish zarur.
245. Boshqaruv va himoya zanjirlarida sinab koʻrish va ishlash uchun oʻchirgich oʻrnatilgan aravachani nazorat holatiga oʻrnatishga KTQdan tashqarida, ketuvchi HL va KLda yoki ularga ulangan uskunalarda, elektr dvigatellar orqali ulangan mexanizmlarda ishlar bajarilmayotgan yoki KTQning shkafida yerga ulash bajarilgan hollarda ruxsat etiladi.
11-bob. Tok transformatorlari, elektrodli qozonlar, elektr filtrlar
1-§. Tok transformatorlari
246. Tok transformatorining (keyingi oʻrinlarda — TT) ikkilamchi chulgʻamlariga ulangan zanjirlarni uzish taqiqlanadi. Bu zanjirlarni uzish zarur boʻlganda ular uzilishi kerak boʻlgan joygacha (TTdan hisoblaganda) oʻrnatilgan tutashtirgich bilan oldindan tutashtirilgan boʻlishi shart. Tutashtirgichni oʻrnatishda dastalari izolyatsiyalangan asbobdan foydalanish zarur.
247. TTlarda yoki ularning ikkilamchi chulgʻamlariga ulangan zanjirlarda ish bajarilganda quyidagi ehtiyot choralariga rioya qilinishi shart:
ikkilamchi chulgʻamlarning qisqichlari, ularga ulanayotgan zanjirlardagi montaj ishlari tamom boʻlgunga qadar qisqa tutashtirilgan boʻlishi shart. Montaj qilingan zanjirlar TTlariga ulangandan keyin qisqa tutashtirgich eng yaqindagi qisqichlar yigʻmasiga koʻchirilishi va u faqat montaj toʻliq tamom boʻlgandan, montaj qilingan zanjirlarning toʻgʻri ulanganligi tekshirib chiqilgandan keyin olinishi kerak;
qutblarni tekshirishda birlamchi chulgʻamga tok impulslarini berishdan oldin asboblar ikkilamchi chulgʻamning qisqichlariga ulangan boʻlishi shart.
Montaj va payvandlash ishlarini bajarishda birlamchi chulgʻamlarning shinalaridan tok oʻtkazuvchi sifatida foydalanish taqiqlanadi.
2-§. Elektrodli qozonlar
248. Izolyatsiyalangan korpusli 1000 V gacha kuchlanishli elektrodli qozonning gʻilofi qulflanishi shart. Gʻilofni ochishga faqat qozondan kuchlanish olingandan keyin ijozat beriladi.
249. Ulangan elektrodli qozonlarning quvurlarida ularning himoyalovchi yerga ulanishini buzadigan ishlarni bajarish taqiqlanadi.
250. Quvurlarni ajratishda elektr payvandlash yordamida ajratilayotgan qismlar orasida ishonchli metall kontakt boʻlishini oldindan taʼminlash lozim. Baypas aylanmasi boʻlganda quvurlarni bir-biridan ajratishda qismlar orasida bunday kontakt talab qilinmaydi.
3-§. Elektr filtrlari
251. Elektr filtrlarini ekspluatatsiya qilishda quyidagilar taqiqlanadi:
odamlar elektr filtri ichida boʻlgan paytda qoqish mexanizmlarini ish rahbarining alohida koʻrsatmasi boʻyicha naryadda aytib oʻtilgan hollardan tashqari ulash;
bir vaqtning oʻzida elektr filtrining bunkerlarida va seksiyalarida taʼmirlash ishlarini olib borish;
taʼminlash agregatlarining blokirovkalari nosoz boʻlganda elektr filtrlarining seksiya teshiklari va lyuklarini yopuvchi tambalar, izolyatorli qutilar va hokazolar nosoz yoki yoʻq boʻlganda elektr filtrlariga va ularni taʼminlovchi kabellarga kuchlanish berish.
252. Elektr filtrining har qanday seksiyasida (elektr maydonida), zaxiradagi shinada, seksiyani taʼminlovchi har qanday kabellarda (elektr maydonida) ishlar olib borilganda barcha taʼminlovchi agregatlar va barcha seksiyalarning kabellari (elektr maydonlari) oʻchirilgan va yerga ulangan boʻlishi shart.
253. Elektr filtrining seksiyasida odamlarni ishga qoʻyishdan oldin ular shamollatilishi va bunkerlardagi kul olib tashlanishi shart. Temperatura 33 o dan oshmasligi shart.
254. Elektr filtri oʻchirilgandan keyin undan va taʼminlovchi kabellardan statik zaryadni elektr agregatlarini yerga ulash yoʻli bilan olish shart. Elektr filtrining yerga ulanishgan qismlariga tegish taqiqlanadi.
255. Elektr stansiyalarda kul ushlaydigan qurilmalarning xususiyatlarini eʼtiborga olib elektr filtrlariga xizmat koʻrsatish boʻyicha mahalliy yoʻriqnoma ishlab chiqilishi shart. Yoʻriqnomada sexlar orasidagi xizmat koʻrsatish chegaralarining taqsimlanishiga bogʻliq holda elektr filtrlarida ishlash uchun naryad berish va ishga qoʻyish tartibi aniq belgilangan boʻlishi shart. Yoʻriqnomani ishlab chiqishda ushbu Qoidalar va elektr stansiya va issiqlik tarmoqlarining issiqlik mexanika uskunalarini ekspluatatsiya qilishda texnika xavfsizligi talablari hisobga olinishi shart.
12-bob. Akkumulyatorli batareyalar
256. Akkumulyatorli xona har doim qulflangan boʻlishi shart. Bu xonalarni koʻzdan kechiruvchi va ularda ishlovchi shaxslarga kalitlar umumiy tartibga asosan beriladi.
257. Akkumulyatorli xonada chekish, unga olov bilan kirish, uchqun berishi mumkin boʻlgan asboblardan va apparatlardan, elektr isitish asboblaridan (ushbu Qoidalarning 266-bandidan tashqari) foydalanish taqiqlanadi.
Akkumulyatorli xona eshiklarida “Akkumulyatorli xona!”, “Yongʻinga xavfli!”, “Chekish taqiqlanadi!” degan yozuvlar boʻlishi yoki davlat standartlariga muvofiq ochiq olovdan foydalanishni va chekishni taqiqlovchi xavfsizlik belgilari osib qoʻyilishi shart.
258. Oqim tortuvchi ventilyatsiyasi boʻlgan akkumulyatorli xonalarda oqim tortuvchi ventilyatsiya zaryadlash boshlanishi oldidan yoqilishi va gaz chiqarib yuborilganidan, lekin zaryadlash tamom boʻlgandan kamida 1,5 soat oʻtgandan keyin oʻchirilishi shart.
259. Har bir akkumulyatorli xonada quyidagilar boʻlishi shart:
elektrolit tayyorlash va uni idishlarga quyishga moʻljallangan hajmi 1,5 — 2,0 l boʻlgan joʻmrakli shisha yoki chinni krujka (yoki koʻza);
kislotali batareyalar uchun ichimlik sodasining neytrallashtiruvchi eritmasi va ishqorli batareyalar uchun borat kislotasi yoki sirka essensiyasi.
260. Elektrolit, distillangan suv va neytrallashtiruvchi eritmalari boʻlgan barcha idishlarda tegishli yozuvlar (nomlari koʻrsatilgan) boʻlishi shart.
261. Kislotani uning nomi yozilgan yorliqlar bilan taʼminlangan, silliqlangan tiqin bilan berkitilgan shisha butillarda saqlash zarur. Batareyani ekspluatatsiya qilish uchun zarur miqdorda kislotali butillar va boʻsh butillar akkumulyatorli batareyaga tegishli alohida xonada saqlanishi shart. Butillarni polda savatlarga yoki yogʻoch toqilarga oʻrnatish kerak.
262. Kislota, ishqor va qoʻrgʻoshin bilan maxsus oʻqitilgan odamlar ishlashlari shart.
263. Kislota va ishqorlari boʻlgan shisha butillarni ikki ishchi tashishi shart. Butil savatchasi bilan birgalikda dastakli maxsus yogʻoch qutilarda yoki oʻrtasida chuqurchasi va toqisi boʻlgan va butil balandligining 2/3 qismi savat bilan birga joylashishi kerak boʻlgan maxsus zambilda tashilishi shart.
264. Elektrolit tayyorlashda kislotani distillangan suv bor chinni yoki boshqa issiqqa chidamli idishga asta-sekin (eritmaning jadal qizishining oldini olish uchun) jildiratib quyish kerak. Bunda har doim elektrolitni sterjen, yoki shisha naycha, yoxud kislotaga chidamli plastmassadan yasalgan qorishtirgich bilan aralashtirib turish kerak.
Kislotaga suv quyib elektrolitni tayyorlash taqiqlanadi. Tayyor elektrolitga suvni kam qismiga quyish mumkin.
265. Kislota va ishqor bilan ishlaganda kostyum (kislota uchun dagʻal jun mato va ishqor uchun paxtadan), rezinali etik (shim tagidan) yoki kalish, rezinali fartuk, himoya koʻzoynagi va rezinali qoʻlqoplarni kiyish zarur.
Oʻyuvchi ishqorning boʻlaklarini maxsus ajratilgan joyda qop-qanorga oʻrab maydalash zarur.
266. Akkumulyatorli xonada plastinalarni kavsharlash ishlarini bajarishga quyidagi sharoitlarda ijozat beriladi:
kavsharlashga zaryadlash tamom boʻlganiga kamida 2 soatdan keyin ruxsat beriladi. Doimiy zaryadlanish usulida ishlaydigan batareyalar ishlar boshlanishidan 2 soat ilgari razryadlash rejimiga oʻtkazilishi shart;
ish boshlashdan oldin xonani 2 soat davomida shamollatish shart;
kavsharlash paytida xona uzluksiz ventilyatsiya qilinib turilishi shart;
kavsharlanayotgan joy qolgan batareyalardan oʻtga chidamli toʻsiqlar bilan toʻsilishi shart;
qoʻrgʻoshin yoki uning birikmalaridan zaharlanishning oldini olish uchun maxsus ehtiyot choralari koʻrilishi va akkumulyatorli batareyalarni ekspluatatsiya qilish va taʼmirlash yoʻriqnomalariga muvofiq ish rejimi aniqlanishi shart;
ishlar naryad boʻyicha bajarilishi shart.
13-bob. Kabel liniyalari
1-§. Yer qazish ishlari
267. Yer osti inshootlari va kommunikatsiyalari joylashgan zonada kabellarni taʼmirlash yoki yotqizish bilan bogʻliq yer qazish ishlari ushbu yer osti inshootlari va kommunikatsiyalarining ekspluatatsiyasi uchun javobgar korxona yoki sex rahbarining yozma ruxsati bilan va ish rahbari tayinlanib olib boriladi. Ruxsatga yer osti inshootlari va kommunikatsiyalarining joylashishi va yotgan chuqurligi koʻrsatilgan reja ilova qilingan boʻlishi kerak.
268. Rejalarda belgilanmagan kabellar, quvurlar, yer osti inshootlari, shuningdek, qurol-yaroqlar topilsa, ular qaysi tashkilotga qarashli ekanligi aniqlanmaguncha va tegishli tashkilotlardan ishni davom ettirishga ruxsat olinmaguncha yer qazish ishlari toʻxtatilishi zarur.
269. Kabel trassasiga 5 m dan yaqin joylarda kuch bilan uradigan mashinalar va mexanizmlardan, KLning muhofaza zonasida esa yer qazish mashinalaridan foydalanish taqiqlanadi.
270. KLning muhofaza zonasida yer qazish mashinalaridan foydalanishga faqat ushbu tarmoqni ekspluatatsiya qiluvchi korxona xodimlari tomonidan qazish ishlari olib borilganda ruxsat beriladi. Bevosita kabel ustida qazish ishlarini yer qazish mashinalari va pnevmatik asbob-uskunalar hamda lomlar va kirkalar yordamida kabelgacha yoki uning himoya qatlamigacha 0,3 m yer qatlami qolguncha amalga oshirishga ijozat beriladi. Qolgan tuproqni qoʻlda belkurak yordamida olib tashlash shart.
271. Qish vaqtida belkurak bilan tuproq qazishga faqat tuproq isitilgandan keyin kirishish mumkin. Bunda issiqlik manbaini kabellarga 15 cm dan kam boʻlmagan masofagacha yaqinlashtirishga ijozat beriladi.
272. Kotlovanlar, zovurlar yoki oʻralarni qazish boʻyicha ish joyi KMK 3.01.02-00 Qurilishda texnika xavfsizligi talablarini eʼtiborga olgan holda toʻsilgan boʻlishi shart. Toʻsiqda ogohlantiruvchi belgilar va yozuvlar, tunda esa yorugʻlik signali boʻlishi shart.
273. Oʻpirilish xavfi boʻlgan boʻsh yoki nam tuproqli yerlarda zovurlar qazilayotganda ularning devorlari ishonchli mustahkamlanishi shart.
Sochiluvchan tuproqlarda devorlarni mustahkamlamasdan, lekin uning chetidagi tabiiy qiyalik burchagini saqlagan holda ishlarni bajarish mumkin.
274. Yer osti suvlari yoʻq tabiiy nam tuproqlarda va yer osti inshootlariga yaqin joylashgan yerlarda kotlovanlar va zovurlar, mustahkamlanmagan tik devorlarning chuqurligini: uyilgan, qumli va yirik boʻlakli yerlarda 1 m; qumloq yerlarda 1,25 m dan; qumoq va soz tuproqli yerlarda 1,5 m dan oshirmasdan qazishga ruxsat etiladi.
Zich yopishqoq tuproqlarda rotor va transheyali ekskavatorlar bilan mahkamlash qurilmalarini qoʻymasdan, vertikal devorni 3 m gacha chuqurlikda kovlashga ijozat beriladi. Bunday hollarda zovurlarga odamlarning tushishi taqiqlanadi. Odamlarning boʻlishi zarur boʻlgan zovur qismlari tirgovichlar bilan mustahkamlanishi yoki yon tomonlari qiyalik holida bajarilishi shart.
Yilning qish vaqtida yerning muzlagan qismini qazishni (yerning quruq tuproq qismidan tashqari) tirgovichlarsiz bajarishga ijozat beriladi.
275. Yer qazish sharoitlari ushbu Qoidalarning 274-bandida keltirilganidan farq qilsa, kotlovanlar va zovurlarni qazish vertikal devorlarni tirgovich bilan mustahkamlab yoki qiyalikni saqlagan holda bajarilishi zarur.
276. Chuqurligi 3 m gacha boʻlgan kotlovanlarni va zovurlarni mustahkamlash, odatda, inventarli boʻlishi va namunaviy loyihalar boʻyicha bajarilishi shart.
2-§. Kabellar va muftalarni osish va mahkamlash
277. Ochiq muftalar transheya orqali oshirib tashlangan bruslarga sim yoki tros yordamida osib taxtaga mahkamlanishi va quti ichiga joylashtirilishi shart. Qutining bir devori olib qoʻyiladigan va mixsiz mahkamlanadigan boʻlishi shart.
Qazib ochilgan kabellarni yopuvchi qutilar ustiga ogohlantiruvchi plakatlar yoki xavfsizlik belgilari osilishi shart.
278. Kabellarni osish uchun qoʻshni kabellardan, quvurlardan va hokazolardan foydalanishga ijozat berilmaydi. Kabellarni joyidan siljitmasdan osish kerak.
3-§. Muftalarni ochish, kabelni kesish
279. Muftalarni ochishdan yoki kabelni kesishdan oldin taʼmirlanishi kerak boʻlgan kabelda ish olib borilishiga, ushbu kabel oʻchirilganligiga va unda ishga qoʻyish uchun zarur texnik tadbirlar bajarilganligiga ishonch hosil qilish kerak.
280. Taʼmirlanishi kerak boʻlgan kabelni ish joyida quyidagilarga qarab aniqlash kerak:
kabelni tunnel, kollektor, kanal va boshqa kabel inshootlari yoki binolar devorlari boʻylab yotqizishda — kuzatish orqali, sxemalar va chizmalar boʻyicha kabellarning joylashishini solishtirish, yorliqlar boʻyicha tekshirish bilan;
kabelni yerga yotqizishda — uning joylashishini yotqizish sxemalarida koʻrsatilgan holatlari bilan solishtirib aniqlanadi. Buning uchun oldindan hamma kabellarni koʻrish imkonini beradigan kabellar dastasiga koʻndalang qilib nazorat zovuri (shurfi) qazilishi shart.
281. Kabelning shikastlangan joyi koʻrinmaydigan barcha hollarda yasama ramkasi boʻlgan kabel qidiruvchi apparatni qoʻllash kerak.
282. Kabelni kesishdan yoki ulovchi muftani ochishdan oldin maxsus moslama yordamida kuchlanish yoʻqligini tekshirish shart. Tunnellar, kollektorlar, quduqlar va boshqa kabel inshootlarida moslamani qoʻllashga uni masofadan boshqarish imkoni boʻlganda ijozat beriladi. Moslama kabelning zirhi va qobigʻini, kabel tolalarigacha bir-biriga qisqa tutashtirilgan va yerga ulangan holda teshish yoki kesishni taʼminlashi shart.
283. Kabel teshuvchi moslamani yerga ulash uchun kamida 0,5 m chuqurlikda koʻmilgan yerga ulagichdan yoki kabel zirhidan foydalanish mumkin. Yerga ulaydigan simni kabel zirhiga xomut yordamida ulash kerak, xomut ostidagi zirh tozalangan boʻlishi shart.
Agar kabel zirhi korroziyaga uchragan boʻlsa, u holda yerga ulaydigan simni kabelning metall qobigʻiga ulashga ijozat beriladi.
284. Kabel shikastlanishi natijasida hamma tok oʻtkazuvchi tolalar ochilib qolgan boʻlsa, unda kuchlanish yoʻqligini kabelni teshmasdan, kuchlanishning koʻrsatkichi yordamida tekshirish mumkin.
285. Izolyatsiyalovchi shtangaga oʻrnatilgan igna va kesuvchi uchlikdan foydalanilganda maxsus himoya ekrani qoʻllanishi zarur.
Kabelni teshayotganda dielektrik qoʻlqoplar va himoya koʻzoynaklarini kiyish kerak, bunda zovur tepasida — izolyatsiyalovchi asos ustida teshilayotgan kabeldan iloji boricha uzoqda turish lozim.
Kabelni teshish ishlarini ikki xizmatchi bajarishi kerak: ishga qoʻyuvchi va ish bajaruvchi; ulardan biri bevosita kabelni teshadi, ikkinchisi esa kuzatib turadi.
286. Elektr stansiya va podstansiyalarning ichki kabel liniyalarida kabellarning uzunligi va joylashish tartibi, chizmalar, yorliqlar, kabel qidiruvchi apparatlar yordamida taʼmirlanishi kerak boʻlgan kabelni aniq topish imkon boʻlsa, naryad beruvchining qaroriga qarab kesish yoki shikastlangan muftani ochishga kabelni teshmasdan bajarishga ijozat beriladi.
287. Oldindan teshmasdan turib bajariladigan kabel muftalarini ochish va kesish ishlarini dielektrik qoʻlqoplar va himoya koʻzoynagini kiygan holda, izolyatsiyalovchi asosda turib, yerga ulangan asbob yordamida bajarish zarur.
Oldindan teshilgan kabeldagi oʻsha operatsiyalar sanab oʻtilgan qoʻshimcha xavfsizlik choralarisiz bajarilishi mumkin.
4-§. Muftalarga quyiladigan tarkiblar bilan ishlash
288. Muftalarga quyiladigan tarkiblar qopqogʻi va joʻmragi boʻlgan maxsus metall idishda isitilishi zarur. Ochilmagan bankadagi tarkiblarni isitish taqiqlanadi.
289. Muftalarga quyiladigan qaynoq tarkiblar va kavshar bilan ishlaganda brezent qoʻlqoplardan va himoya koʻzoynaklaridan foydalanish zarur.
Kiyimning yengi qoʻlqop ustiga chiqarilib, bilakda boylangan boʻlishi shart yoki tirsakkacha uzunlikdagi qoʻlqopdan foydalanish shart. Qaynoq tarkibli va kavsharli idishni qoʻldan-qoʻlga uzatish taqiqlanadi. Ularni uzatishda yerga yoki mustahkam taglikka qoʻyish zarur.
290. Muftalarga quyiladigan eritilgan tarkib va kavsharni oldindan qizdirilgan metall tayoqcha yoki qoshiq yordamida aralashtirish zarur. Qizigan tarkiblarga va kavshar ichiga suv tushishiga yoʻl qoʻyib boʻlmaydi.
291. Yilning sovuq vaqtlarida muftalarga qaynoq tarkiblarni quyishdan oldin ularni isitish shart.
5-§. Kabellarni yotqizish va qayta yotqizish, muftalarni koʻchirish
292. Barabanni kabeli bilan dumalatganda uning turtib chiqqan qismlari ishlayotganlarning kiyimlarini tortib ketishiga qarshi choralarni koʻrish zarur.
Barabanni kabeli bilan faqat gorizontal tekislik boʻyicha qattiq yerda yoki tormozlash moslamasi boʻlganda mustahkam toʻshama boʻylab dumalatishga ijozat beriladi. Kabellar, boʻsh barabanlar, mexanizmlar, moslamalar va asboblarni tuproqning oʻpirilish prizmasidan tashqariga va zovur chetidan 1 m dan kam boʻlmagan masofaga joylashtirish kerak.
293. Kabelni qoʻlda yotqizishda umumiy ishchilar soni shunday boʻlishi kerakki, har biriga erkaklar uchun kabel massasi 35 kg dan, ayollar uchun 15 kg dan koʻp boʻlmagan qismi toʻgʻri kelishi kerak. Ishlar brezent qoʻlqoplarda bajarilishi zarur.
294. Kabelni yotqizishda burilish burchaklari ichida turish va burchaklarda kabelni qoʻlda ushlash taqiqlanadi. Shuning uchun burchak roliklari oʻrnatilishi shart.
295. Kabellarni elektr toki bilan istitish uchun 380 V dan yuqori kuchlanish transformatorlaridan foydalanish taqiqlanadi.
296. Kabellarni qaytadan yotqizish va muftalarni koʻchirish, kabel liniyasi oʻchirilganidan keyin bajarilishi zarur.
Zarur boʻlganda kuchlanish ostidagi kabellarni qaytadan yotqizishga quyidagi shartlar bajarilgandan keyin ijozat beriladi:
qaytadan yotqiziladigan kabelning harorati 5 oS dan kam boʻlmasligi;
qaytadan yotqiziladigan kabel qismidagi muftalar yogʻoch taxtalarga xomutlar yordamida qattiq mahkamlanishi;
ishlash uchun dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish, ularning ustidan mexanik shikastlanishdan himoyalash uchun brezent qoʻlqoplar kiyilgan boʻlishi;
ishlar kabellarni yotqizish tajribasiga ega ishchilar tomonidan V guruhga mansub xodim nazoratida bajarilishi shart.
6-§. Yer osti inshootlaridagi ishlar
297. Gaz xavfi mavjud inshootlarga tegishli boʻlmagan yer osti inshootlarini koʻzdan kechirish va ularda tozalash, kabellarni boʻyash, qurilish, taʼmirlash boʻyicha va hokazolar ishlarni kamida ikkita ishchi bajarishi shart. Elektr stansiya va podstansiyalardagi yer ostidagi kollektorlar va tunnellarni III guruhga mansub bir xizmatchi koʻzdan kechirishi mumkin.
298. Zararli gazlar paydo boʻlishi ehtimoli bor yer osti inshootlaridagi ishlar naryad boʻyicha kamida 3 ishchi ishtirokida bajarilishi, ulardan ikkitasi — xavfsizlik ehtiyot choralarini koʻruvchilar boʻlishi shart. Ish bajaruvchi IV guruhga mansub boʻlishi shart.
299. Har bir sexda (tumanda, uchastkada) gaz xavfi mavjud yer osti inshootlarining roʻyxati boʻlishi va ushbu roʻyxat bilan xizmat koʻrsatuvchi xodimlar tanishtirilishi shart.
Gaz xavfi mavjud barcha yer osti inshootlari sxemada belgilangan boʻlishi shart.
300. Yer osti inshootlarida ishlarni boshlashdan oldin va bajarish jarayonida tabiiy yoki majburiy ventilyatsiya taʼminlanishi shart.
Tabiiy ventilyatsiya kamida ikkita lyuklarni ochib, ular oldiga shamol oqimini yoʻnaltiruvchi maxsus soyabonlarni oʻrnatish orqali amalga oshiriladi.
Majburiy ventilyatsiya 10 — 15 minut davomida ventilyator yoki kompressor orqali inshoot tubidan 0,25 m balandlikka tushirilgan yoʻgʻon shlang yordamida yer osti inshootlaridagi havo toʻla almashguncha amalga oshiriladi.
Ventilyatsiya uchun siqilgan gaz ballonlaridan foydalanish taqiqlanadi.
301. Yer osti inshootlari ichidagi havoda zararli gazlar mavjudligi darajasini tekshirmasdan turib, u yerda ish boshlash taqiqlanadi. Tekshirishni havodagi xavfli gazlar borligini oʻlchovchi asbobni ishlatishga oʻrgatilgan maxsus xodimlar amalga oshirishi shart. Ushbu xodimlar roʻyxati korxona rahbariyati koʻrsatmasi bilan tasdiqlanadi.
Zararli gazlar bor-yoʻqligini ochiq olov bilan tekshirish taqiqlanadi.
302. Oqim tortuvchi ventilyatsiya bilan jihozlangan kollektorlar va tunnellarda ish boshlashdan oldin ushbu ventilyatsiya mahalliy sharoitlarga qarab maʼlum muddatga ishlatilishi shart. Bunda gaz yoʻqligini tekshirmaslik mumkin.
303. Kollektorlar va tunnellar ichida ishlaganda xizmatchilar hamma vaqt ochiq turishi kerak bulgan ikki lyuk yoki eshik oʻrtasida boʻlishlari shart. Ochiq lyuk oldida toʻsiq oʻrnatilgan yoki ogohlantiruvchi belgi qoʻyilgan boʻlishi shart.
304. Quduqlarni ochayotganda uchqun chiqarmaydigan asboblardan foydalanish va quduq qopqoqlarining lyuk chetiga urilib ketmasligi choralarini koʻrish zarur.
Ochilgan quduqlap atrofiga toʻsiq qilinishi yoki ogohlantiruvchi belgi qoʻyilishi shart.
305. III guruhga mansub bir xodim xavfsizlik ehtiyot chorasi arqoni boʻlgan himoya kamarini taqib quduq ichida ishlashiga ijozat beriladi. Himoya kamari orqa tomonda kesishgan yelka tasmalariga ega boʻlishi kerak. Kesishish joyida arqonni mahkamlash uchun halqa oʻrnatiladi. Arqonning boshqa uchini xavfsizlik ehtiyot choralarini koʻruvchi ishchilardan biri ushlab turishi shart.
306. Quduq ichida ishlaganda unda kavsharlash lampalarini yoqish, propan-butan ballonlarini oʻrnatish, muftalarga quyiladigan tarkiblarni va kavsharni qizdirish taqiqlanadi. Quduqqa eritilgan kavsharni va qizdirilgan muftalarga quyiladigan tarkibni metall trosga karabin yordamida osilgan maxsus qopqoqli idishlarda tushirish kerak.
Olovli ishlarni bajarishda olovga chidamli, alanga tarqalishini cheklovchi toʻsiqlar qoʻllanilishi va yongʻin chiqishiga qarshi choralar koʻrilishi shart.
307. Kabellar yotqizilgan kollektorlar, tunnellar, kabel yarim qavatlari va boshqa xonalarda propan-butandan foydalaniladigan ishlarni bajarishda xonada ishlatilayotgan ballonlarning umumiy hajmi 5 l dan oshmasligi shart.
Ishlar tamom boʻlgandan soʻng gazli ballonlar olib chiqilishi va xonalar shamollatilishi shart.
308. Kabellarni kuydirish jarayonida quduqda turish taqiqlanadi. Kollektorlar va tunnellarda esa faqat ikkita ochiq kirish orasida turishga ijozat beriladi. Kabellarni kuydirish jarayonida ularda ishlash taqiqlanadi.
Kabellarni kuydirib boʻlgandan soʻng yongʻin chiqishining oldini olish maqsadida ularni koʻzdan kechirish zarur.
309. Ishga qoʻyishdan va tunnellarni koʻzdan kechirishdan oldin ulardagi yongʻinga qarshi himoya qurilmalari avtomatik ish rejimidan masofadan boshqariladigan rejimga oʻtkazilishi va boshqaruv kalitiga “Ulanmasin! Odamlar ishlamoqda!” deb yozilgan plakat osilgan boʻlishi shart.
310. Quduqlar, kollektorlar va tunellarda, shuningdek, ochiq lyuklar yaqinida chekish taqiqlanadi.
311. Quduqlar, kollektorlar va tunellarda uzoq muddatli ishlarni bajarayotganda ular ichida boʻlish vaqtini ishlarni bajarish sharoitlariga qarab naryad beruvchi xodim belgilaydi.
312. Quduqlar, kollektorlar va tunellarda gaz paydo boʻlgan hollarda ish darhol toʻxtatilishi va gaz chiqayotgan manba topilib, bartaraf qilingunga qadap ishchilar xavfli joydan chiqarilishi shart.
Gazni chiqarib yuborish uchun majburiy ventilyatsiyadan foydalanish zarur.
14-bob. Elektr uzatish havo liniyalari
1-§. Tayanchlardagi ishlar
313. HLning simlarini va tayanchlarini demontaj qilish, shuningdek, tayanch elementlarini almashtirish boʻyicha ishlar ish rahbari ishtirokida texnologik karta yoki ish bajarish loyihasi asosida bajarilishi shart.
314. Tayanchga chiqish va unda ishlashga faqat tayanchning yetarlicha mustahkam va chidamli ekanligiga ishonch hosil qilinganda ruxsat etiladi. Tayanchlar mustahkam turganiga shubha tugʻilgan taqdirda (tayanchlarning yerga moʻljaldan kam chuqurlikda koʻmilganligi, tuproqning yumshoq va maydaligi, yogʻochlarning chiriganligi, betondagi darzlar va hokazolar) ularni mahkamlash zaruriyati va usullarini ish rahbari yoki ish bajaruvchi ish joyida aniqlaydi.
Tayanchlarni tortqilar yordamida mahkamlash ishlari tayanch ustiga chiqmasdan, yaʼni teleskopik minora yoki boshqa odamlarni koʻtarishga moʻljallangan mexanizmlarni bevosita tayanch yoniga oʻrnatib yoki bu ishlar tayanchlarga koʻtarilmasdan oʻrnatiladigan maxsus mustahkamlash tuzilmalaridan foydalanib amalga oshirilishi kerak.
Tayanch mustahkamlangandan keyingina unga koʻtarilishga ruxsat etiladi.
315. Sim va troslarni bir tomonlama tortishga moʻljallanmagan tayanchlar vaqtincha shunday tortilishi kerak boʻlganda, ular agʻdarilib tushmasligi uchun oldindan mahkamlangan boʻlishi shart.
Tayanchlarni oldindan mahkamlamasdan turib ularga osilgan simlarning butunligini uzish va oraliq tayanchlardagi sim bogʻichlarini boʻshatish taqiqlanadi.
316. Tayanchga chiqishga quyidagi brigada aʼzolariga ruxsat etiladi:
III guruhga mansub boʻlsa — tayanchning yuqorisigacha barcha turdagi ishlarni bajarish uchun;
II guruhga mansub boʻlsa — oʻchirilgan HLning tayanchlarida yuqorisigacha chiqib bajariladigan ishlarga, oʻchirilmagan HLning tok oʻtkazmaydigan qismida esa tayanchdagi pastki simdan ishlayotgan xodimning boshigacha boʻlgan masofa 2 m qolguncha bajariladigan ishlarga. Tayanchlarni boʻyash boʻyicha ishlar bundan mustasno (ushbu Qoidalarning 328-bandi );
I guruhga mansub boʻlsa — yer sathidan 3 m gacha (ishlayotgan xodimning oyogʻigacha) boʻlgan balandlikdagi barcha turdagi ishlarga.
Balandlikda bajariladigan ayrim turdagi ishlar ushbu ishlarni bajarish uchun ushbu Qoidalarda belgilangan elektr xavfsizligi guruhiga ega boʻlgan xodimlar tomonidan bajarilishi shart.
317. Yogʻoch va temir-beton tayanchlarga koʻtarilishda himoya kamarining arqoni (zanjiri) yogʻoch tayanch orqasidan aylantirib oʻtkazilishi, temir-beton yctynlarda esa tayanch orqasidan aylantirib oʻtkazilishi yoki tirnoqqa mahkamlanishi kerak.
Shtirli izolyatorli burchak tayanchlarga ichki burchak tomondan chiqish va ishlash taqiqlanadi.
Tayanchlarda ishlaganda himoya kamaridan foydalanib va tirnoqlar (laz) qoʻllanilganda ularga tayanib ishlash shart.
Tayanchning asosiy tik turgan qismida ishlaganda shunday joylashish kerakki, bunda kuchlanish ostida boʻlgan eng yaqin simlar koʻrinadigan boʻlishi zarur.
318. Tayanchning detallarini almashtirish jarayonida uning qulashi yoki qoʻzgʻalishining oldi olinishi shart.
319. P va AP turdagi bir va ikki tirgakli tayanchlar tirgaklarini almashtirishda bir yoʻla tayanchning ikkala ustunini qazish taqiqlanadi. Avval bir tayanchning ustunidagi tirgak almashtirilishi, bandaj bilan mahkamlanishi va yer shibbalab bosilishi kerak va undan keyin ikkinchi ustundagi tirgaklarni almashtirishga kirishish mumkin. Ikki tirgakli tayanchlar navbatma-navbat almashtirilishi kerak.
Tirgaklarni chiqarish va tushirish jarayonida kotlovanda boʻlish taqiqlanadi.
320. Tayanchni yiqitish va oʻrnatish usullarini, qiyshayib ketishining oldini olish zarurligini va mustaxkamlash usullarini ish rahbari, agar u tayinlanmagan boʻlsa, naryad beruvchi belgilaydi.
321. Ilgakli tortqi ishlatilgan taqdirda, ular, albatta, himoya qulflari bilan taʼminlanishi shart.
322. Izolyatsiyalovchi osmalarda ishlaganda ushlab turuvchi bir va koʻp zanjirli (izolyatorlarning ikki va undan ortiq shodalari bilan) va koʻp zanjirli tortib turuvchi osmalar boʻylab harakat qilishga ruxsat beriladi.
Bir zanjirli tortib turuvchi izolyatsiyalovchi osmada maxsus moslamalar ishlatib yoki uning ustiga yotib hamda tana muvozanatini saqlash uchun oyoqlarni traversga ilashtirib ishlashga ijozat beriladi.
323. Ushlab turuvchi izolyatsiyalovchi osmada ishlash jarayonida himoya kamarining arqoni (zanjiri) traversga mahkamlanishi shart. Agar himoya kamarining osma arqoni kaltalik qilsa, belga mahkamlangan ikkita xavfsizlik ehtiyot chorasi arqonidan foydalanish zarur. Arqonning biri traversga mahkam bogʻlanadi, ikkinchisini esa oldindan travers orqali oʻtkazib, xavfsizlik ehtiyot chorasini koʻruvchi brigada aʼzosi ushlab, kerak paytda qismlab tushirib boradi.
324. Tortib turuvchi izolyatsiyalovchi osmalarda ishlaganda himoya kamarining arqoni traversga yoki ushbu maqsadga moʻljallangan moslamaga mahkamlanishi shart.
325. Ushlab va tortib turuvchi koʻp zanjirli izolyatsiyalovchi osmalarda himoya kamarining arqonini izolyatorlarning ish olib borilmayotgan shodalarining biriga mahkamlashga ijozat beriladi. Himoya kamarining arqonini ish bajarilayotgan shodaga mahkamlash taqiqlanadi.
326. Izolyatsiyalovchi osmalarning ajralib ketishiga olib keladigan nosozliklar aniqlansa, ish toʻxtatilishi shart.
327. Sim va troslarni traversga koʻtarish (yoki tushirish), shuningdek, ularni tortish jarayonida traversda yoki travers ostidagi ustunlarda turish taqiqlanadi.
Yuk koʻtarish sxemasini tanlashda va koʻtarish bloklarini oʻrnatishda shunday hisob-kitob qilish kerakki, bunda tayanchga shikast yetkazadigan kuch paydo boʻlmasin.
328. Tayanchga koʻtarilib, uning ustki qismlarigacha boʻyash ishlarini II guruhga mansub brigada aʼzosi bajarishi mymkin. Tayanch boʻyalganda boʻyoqning simlarga va izolyatorlarga tegmasligi choralarini koʻrish zarur (masalan, tagliklarni ishlatish).
2-§. Kuchlanish ostida ishlash
329. Kuchlanish ostida boʻlgan HLda bajariladigan ishlar quyidagi ikkita sxema boʻyicha bajarilishi mumkin:
“sim — odam — izolyatsiya — yer” sxemasi boʻyicha, bunda ishlayotgan simdagi potensial ostida va yerdan izolyatsiyalangan boʻladi;
“sim — izolyatsiya — odam — yer” sxemasi boʻyicha, bunda ishlayotgan simdan izolyatsiyalangan boʻladi.
330. Simdagi potensial ostida ishlashga quyidagi shartlarda ijozat beriladi:
odam yerdan izolyatsiyalaganda, ekranlovchi komplekt kiyimlaridan foydalanilganda va ekran komplektlari, ish maydonchasi va simdagi potensiallar tenglashtirilganda.
Potensiallarni tenglashtirish ularni koʻchirish uchun moʻljallangan maxsus shtanga bilan amalga oshiriladi.
Xizmatchi simga koʻtarilishidan oldin uning ekranlovchi komplekti potensialni koʻchirish uchun moʻljallangan maxsus shtanga bilan va agar qoʻllanilayotgan boʻlsa, monter kabinasi bilan ulangan boʻlishi shart.
Bunday ishlarni bajarishda odamdan yerga ulangan qismlargacha va uskuna qismlarigacha boʻlgan masofa ushbu Qoidalarga 2-ilovaning 1-jadvalida koʻrsatilgan masofadan kam boʻlmasligi shart.
Sim potensiali ostida bajariladigan aniq ishlar turlari texnologik kartalar boʻyicha maxsus yoʻriqnomalarga muvofiq amalga oshirilishi shart.
331. Odamni simdan izolyatsiyalab, kuchlanish ostida bajariladigan ishlarni ushbu kuchlanishga moʻljallangan elektr himoya vositalarini qoʻllab bajarish shart.
332. Simdagi potensial ostida (bevosita tok oʻtkazuvchi qismlarga tegish bilan) ishlash huquqiga ega boʻlgan brigada aʼzolari IV guruhga, brigada aʼzolarining qolganlari esa III guruhga mansub boʻlishlari shart.
333. Sim potensialiga nisbatan boshqa potensial ostida boʻlgan izolyatsiyalovchi osmalarning izolyatorlariga va armaturasiga tegish, shuningdek, sim potensiali ostida boʻlgan izolyatsiyalovchi tuzilmaning maydonchasida ishlar bajarilayotganda ushbu ish maydonida boʻlmagan ishchilarga asbob yoki moslamalarni uzatish va olish taqiqlanadi.
334. Izolyatsiyalovchi osmalarda ish boshlashdan avval oʻlchov shtangasi bilan osma izolyatorlarning elektr mustahkamligini va armaturadagi barcha shplintlar va qulflarning borligini tekshirish zarur. Chiqaruvchi qisqichlar boʻlganda ularni ish bajarilayotgan tayanchlarda, agar trassa relyefi boʻyicha talab qilinsa, qoʻshni tayanchlarda ham pona qoʻyish zarur.
335. Izolyatsiyalangan tuzilmalarda yoki traverslarda turib montyorlar tomonidan izolyatsiyalovchi osmalarda ularni boshqa joyga qayta ilish yoki ayrim izolyatorlar va armaturalarni almashtirish ishlarini bajarishga faqat osmalardagi ishga yaroqli izolyatorlar soni 70 % dan kam boʻlmaganda ijozat beriladi.
336. 220 kV dan yuqori kuchlanishli HLda traversda turib izolyatsiyalovchi osmalarni qayta ilishda traversdan kerakli moslamalarni ajratish va oʻrnatish dielektrik qoʻlqoplarda va ekranlash komplektida bajarilishi kerak.
35 kV HLda izolyatsiyalovchi osmaning ikki izolyatori ishga yaroqli boʻlganda — birinchi izolyator qalpogʻiga, 110 kV dan yuqori kuchlanishli HLda esa — birinchi va ikkinchi izolyator qalpogʻiga tegishga ruxsat etiladi. Izolyatorlarni hisoblash tartibi traversdan boshlanadi.
337. 35 — 110 kV kuchlanishli HLda quvursimon razryadlagichlarni kuchlanish ostida oʻrnatishga razryadlagichning tashqi elektrodining simga berilgan masofadan kam boʻlgan masofaga yaqinlashish imkonini bermaydigan izolyatsiyalovchi osmali gabaritnikni qoʻllash sharti bilan ijozat beriladi.
Razryadlagichning tashqi elektrodini simga yaqinlashtirishda yoki razryadlagichni yechish paytida elektrodni chetlatishda gaz otilib ketishi mumkin boʻlgan zonada turish taqiqlanadi. Razryadlagichning tashqi elektrodini simga yaqinlashtirish va chetlatish izolyatsion shtanga yordamida bajarilishi kerak.
338. Tayanchdan izolyatsiyalangan yashin qaytaruvchi trosga 1 m dan kam boʻlgan masofaga yaqinlashish taqiqlanadi.
Agar tros muzni eritish uchun moʻljallangan sxemada ishlatilsa, trosga yaqinlashish masofasi muzni eritish kuchlanishiga bogʻliq ravishda aniqlanishi shart.
339. Tumanda, yomgʻir va qor yogʻayotganda, sutkaning qorongʻi vaqtida, shuningdek, tayanchlarda ishlashga qiyinchilik tugʻdiruvchi shamol paytida kuchlanish ostidagi HL va AHLda ishlash taqiqlanadi.
3-§. Ishlab turgan HL bilan kesishgan joylardagi tayanchlar oraligʻida, ilashgan kuchlanish ostida boʻlgan HLda, koʻp zanjirli HLning oʻchirilgan bir zanjirida ishlarni bajarish
340. Ushbu Qoidalarning XIV bobi, 3-§ining ushbu va keyingi bandlarining talablari troslarga ham taalluqlidr.
Simlarni montaj qilishda va almashtirishda ular bir tekis, siltanmasdan yozilishi kerak. Tortayotgan arqonni shunday yoʻnaltirish kerakki, unda osilayotgan sim, kuchlanish ostida boʻlgan simga yaqinlashmasligi va ilashmasligi shart. Tortqilar va qarshi tortqilar uchun qoʻllaniladigan arqonlar oʻsimlik tolasi yoki sintetik toladan tayyorlangan boʻlishi, ular minimal uzunlikda tanlanishi va tortilishi boʻsh boʻlmasligi zarur.
Ishlatilayotgan chigʻirlar va poʻlat arqonlar yerga ulangan boʻlishi shart.
341. Simlarni montaj qilishda va almashtirishda har bir barabandagi sim yozishdan oldin yerga ulanishi shart. Simni bevosita baraban oldida yerga ulash shart emas.
Teleskopik minorada (koʻtargichda) turib simlarda ish olib borish jarayonida minoradagi ish maydonchasi potensialini tenglashtirishga moʻljallangan maxsus shtanga yordamida simga koʻndalang kesimi 10 mm 2 dan kam boʻlmagan egiluvchan mis sim bilan ulanishi kerak, teleskopik minoraning oʻzi esa yerga ulanishi shart. Bunda sim yaqin turgan tayanchda yoki ikki tayanch oraligʻida yerga ulanishi shart.
Teleskopik minoradagi ish maydonchasi sim bilan bir-biriga ulangandan keyin minora kabinasiga kirish va undan chiqish, shuningdek, yerda turib minora korpusiga tegish taqiqlanadi.
Teleskopik minoralardan foydalanishda amaldagi Yuk koʻtargich (minora) larni oʻrnatish va ulardan foydalanishda xavfsizlik qoidalari talablariga amal qilgan holda foydalanish shart.
Metall arqonlarni uzluksiz arqon sifatida ishlatish taqiqlanadi.
342. Ankerli tayanchdagi sirtmoqlarni faqat ushbu tayanch bilan qoʻshni anker oraligʻidagi montaj ishlari tugatilganidan keyin ulash kerak.
110 kV va undan yuqori kuchlanishli HLlarning ankerli tayanchdagi sirtmoqlarini ulashdan oldin ular simlarga yoki tortib turuvchi izolyatsiyalovchi osmalarga mahkamlanishi shart, lekin traversdan hisoblaganda toʻrtinchi izolyatordan yaqin qilmay, 35 kV va undan past kuchlanishli HLda esa — faqat simlarga mahkamlanishi shart.
343. Agar ikki tayanch oraligʻidagi simlar kuchlanish ostidagi boshqa HLlari bilan kesishgan boʻlsa, ushbu tayanchlar oraligʻidagi simlarda ish bajarish uchun yerga ulagichni ish bajariladigan tayanchga oʻrnatish zarur.
Agar ushbu tayanchlar oraligʻiga simlar osilsa yoki almashtirilsa, u holda kesishish joyidagi ham osilayotgan, ham almashtirilayotgan simlar har ikkala tomonidan yerga ulangan boʻlishi shart.
344. HLga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar oʻchirilganidan soʻng ilashgan kuchlanish ostida qolgan liniyalar roʻyxati bilan tanishgan boʻlishlari shart.
345. Ilashgan kuchlanish taʼsiri ostidagi HLda yerdan turib tayanchdan yergacha tushirilgan simga tegish bilan bogʻliq ishlar elektr himoya vositalari (qoʻlqoplar, shtangalar) qoʻllanilishi bilan yoki bu sim bilan potensialni tenglashtirish uchun sim bilan ulangan metall maydonchada turib bajarilishi shart. Elektr himoya vositalarini va metall maydonchani qoʻllamasdan yerda turib ish bajarishga, simga tegib ishlanadigan har bir joyning bevosita yaqinida simni erga ulash sharti bilan ijozat beriladi.
346. Ilashgan kuchlanish ostidagi HLda simlarni montaj qilishda qoʻllaniladigan tortuvchi poʻlat arqonlarni avval tortuvchi mexanizmga mahkamlash zarur. Soʻng potensiallarini tenglashtirish uchun yerga ulagichni xuddi sim yerga ulangan joydagi ulagichga ulash kerak. Shundan keyin poʻlat arqonni simga ulashga ruxsat beriladi. Poʻlat arqon va sim faqat ularning potensiallari tenglashtirilgandan keyin bir-biridan ajratilishi mumkin.
347. Ilashgan kuchlanish ostidagi HLdagi montaj ishlarida (simlarni koʻtarish, tortish, tayanchlar orasidagi simlarning osilib turishini (solqiligini) oʻlchash va simlarni uzatish roliklaridan qisqichlarga olib mahkamlash) sim yozilayotgan ankerli tayanchda, tortilayotgan sim oʻtayotgan oxirgi ankerli tayanchda va sim osilishi kerak boʻlgan har bir oraliqdagi tayanchlarda simlar yerga ulanishi shart.
Oraliq tayanchlarda ish tamom boʻlgandan coʻng yerga ulagich simdan olinishi mumkin. Oraliq tayanchda simga tegish bilan bogʻliq ishlar davom ettiriladigan hollarda sim shu tayanchda qaytadan yerga ulanishi shart.
348. Ilashgan kuchlanish ostidagi HLda simlarni uzatish roliklaridan yshlab turuvchi qisqichlarga oʻtkazishni simlarni tortish yoʻnalishiga teskari yoʻnalishda bajarish zarur. Simlarni qisqichlarga oʻtkazishdan oldin oʻtkazilishi kerak boʻlgan tarafdagi ankerli tayanchdagi yerga ulangan simlar qoldirilib, qisqichga oʻtkazish boshlanadigan tarafdagi ankerli tayanchdagi simlardan yerga ulagich olib tashlanishi kerak.
349. Ilashgan kuchlanish ostidagi HLda simlarni montaj qilishda oʻrnatilgan yerga ulagichlar faqat simni ushlab turuvchi qisqichlarga oʻtkazilgandan va ushbu tayanchda ishlar tygagandan keyin olib tashlanishi mumkin.
Simlarni qisqichlarga oʻtkazish jarayonida oʻtkazish tugatilgan qoʻshni anker oraligʻini ilashgan kuchlanish ostida deb hisoblash zarur. Unda simlarga tegish bilan bogʻliq barcha ishlarni bajarishga ularni ish joyida yerga ulagandan keyin ruxsat etiladi.
350. Korxonalar ilashgan kuchlanish ostidagi HL orasidan oʻlchashlar bilan ular oʻchirilganda va yerga ulanganda — liniyaning oxirlarida (TQda) yerga ulangan simlarda ishlab turgan HLning eng koʻp ishchi tokida simdagi qolgan kuchlanish potensiali 42 V dan yuqori boʻlgan liniyalarni aniqlab olishlari zarur.
Ushbu HLdagi simlarga tegish bilan bogʻliq asosiy elektr himoya vositalarini qoʻllamasdan bajariladigan barcha ishlar ish joylarida ilashgan kuchlanishning potensiali 42 V dan past boʻlishini taʼminlovchi yerga ulashlarni joylashtirish talablari koʻrcatilgan texnologik karta yoki IBL boʻyicha amalga oshirilishi lozim.
Agar ilashgan kuchlanish ostidagi oʻchirilgan tarmoqda (zanjirda) kuchlanish potensialini 42 V gacha pasaytirishning iloji boʻlmasa, ish bajarilayotganda faqat bitta tayanchda yoki ikki yon tomondagi tayanchlarda simlarni yerga ulash bilan ishlash zarur. Bunda HLni (zanjirni) TQda yerga ulash taqiqlanadi. Brigadaga faqat yerga ulangan tayanchlarda yoki ular oraligʻida ishlashga ijozat beriladi.
Ishlar ikki yoki undan koʻp tayanchlar oraligʻida (uchastkalarda) bajarilishi kerak boʻlgan hollarda HL (zanjiri) ankerli tayanchlarda sirtmoqlarni ajratish yordamida elektr bogʻliq boʻlmagan uchastkalarga ajratilishi shart. Har bir shunday ajratilgan uchastkalarda yerga ulagichlar oʻrnatilgan joylar oldida faqat bir brigada ishlashi mumkin.
351. Bir-biri bilan ustma-ust joylashgan koʻp zanjirli HLning oʻchirilgan zanjirida faqat ushbu zanjir kuchlanish ostida qolgan zanjirdan pastda joylashgan holda ishlash mumkin. Oʻchirilgan zanjir simlarini almashtirish va sozlash taqiqlanadi.
352. Gorizontal joylashgan koʻp zanjirli HLning oʻchirilgan bir zanjirida ish olib borilganda tayanchning kuchlanish ostida qolgan zanjirlar tomoniga qizil bayroqchalar osilishi shart. Bayroqchalarni yerdan 2-3 m balandlikka ish bajaruvchi bilan birga III guruhga mansub brigada aʼzosi osadi.
Tayanchga kuchlanish ostida qolgan zanjir tomonidan koʻtarilish va ushbu zanjirni ushlab turgan traversga oʻtish taqiqlanadi. Agar tayanchda step-boltlar boʻlsa, ularning qaysi zanjir ostidaligidan qatʼi nazar koʻtarilishga ruxsat beriladi. Tayanchdagi step-boltlar kuchlanish ostida boʻlgan zanjirlar tarafida joylashganda tayanchga yerda turgan ish bajaruvchi yoki III guruhga mansub brigada aʼzosi kuzatuvida chiqish zarur.
353. Tayanchlarda turib koʻp zanjirli HLning oʻchirilgan zanjirida ish olib borilganda yerga ulagichni ish olib borilayotgan har bir tayanchga oʻrnatish zarur.
354. Ikki zanjirli (koʻp zanjirli) HLning oʻchirilgan zanjirida ish olib borilganda oʻchirilgan HLning simlarini TQda yerga ulash taqiqlanadi. Simlar faqat ish joyida yerga ulanishi shart.
355. Koʻp zanjirli HLning oʻchirilgan zanjirida ishlar olib borilganda yerga ulagichning ishonchligini oshirish uchun bitta yerga ulagichga mahkamlangan qoʻshaloq, ikkita alohida bir-biriga parallel oʻrnatilgan yerga ulagichlardan foydalanish zarur. Oʻrnatilgan yerga ulagichdan 20 m dan ortiq boʻlmagan masofada simda ishlashga ruxsat etiladi.
Bir nechta brigada baravariga ish olib borganda oʻchirilgan sim elektr bogʻliq boʻlmagan uchastkalarga ajratilishi shart. Har bir brigadaga alohida uchastka ajratilib, bir dona qoʻshaloq yerga ulagich oʻrnatiladi.
356. Ikki zanjirli (koʻp zanjirli) HLning oʻchirilgan zanjirini taʼmirlashda yoyli razryadning kengayishiga yoʻl qoʻymaslik uchun yerga ulagichni oʻrnatishdan yoki yechishdan oldin sim yoyni soʻndiruvchi moslamali shtanga yordamida yerga ulangan boʻlishi shart. Shtanganing yerga ulovchi simi oldindan yerlagichga ulangan boʻlishi shart. Bu shtanga faqat yerga ulagich oʻrnatilgandan (yoki olingandan) keyingina olinishi mumkin. Yoy soʻndiruvchi moslamali shtanga boʻlmaganda ish joyidagi simlarga yerga ulagichni oʻrnatish (yechish) yerga ulovchi pichoqlar (oʻrnatilgan koʻchma yerga ulagichlarda) taqsimlovchi qurilmasida HLning oxirlarida ulangan holatda amalga oshiriladi.
Bu holda ish joyida koʻchma yerga ulagich qoʻyilishi (yoki olinishi) HLning nominal kuchlanishiga mos keluvchi shtanga yordamida amalga oshiriladi.
357. Ikki zanjirli (koʻp zanjirli) 110 kV va undan yuqori kuchlanishli HLning oʻchirilgan zanjirida ishlashda kuchlanish ostida qolgan fazalar simlarini ushlab turuvchi travers uchastkalariga oʻtish taqiqlanadi.
4-§. HL trassalarini daraxtlardan tozalash
358. Daraxtlarni yiqitishdan oldin ish joyi tozalanishi shart. Qish paytida yiqilayotgan daraxt tagidan tez qochish maqsadida uning agʻanashiga qapama-qarshi tarafga qarab yiqilish chizigʻiga burchak ostida qordan tozalangan 5-6 m uzunlikda ikkita yoʻlakcha ochilishi kerak. Chopilayotgan yoki arralanayotgan daraxtlar ustiga chiqish taqiqlanadi.
359. Ish bajaruvchi barcha brigada aʼzolarini ish boshlashdan oldin agʻnayotgan daraxtlarning, arqonlarning va shu kabilarning HLning simlariga yaqinlashishi xavfli ekanligi toʻgʻrisida ogohlantirishi shart.
360. Daraxtlarning simlar ustiga agʻnashining oldini olish uchun ularni kesishdan oldin tortqilar qoʻllanilishi shart.
361. Daraxt simlarga agʻanasa HLdan kuchlanishni olmasdan turib unga 8 m gacha masofaga yaqinlashish taqiqlanadi.
362. Agʻnatilayotgan daraxtning tushishi toʻgʻrisida arrakashlar boshqa ishchilarni oldindan ogohlantirishlari shart. Daraxt agʻnashi moʻljallangan yiqitish tomonda hamda uning qarama-qarshi tomonida turish taqiqlanadi.
363. Daraxtni maʼlum qismini chopmasdan yoki arralamasdan yiqitish, shuningdek, butunlay arralab agʻnatish taqiqlanadi. Qiyshaygan daraxtlarni egilgan tomonga agʻanatish zarur.
364. Kesilayotgan yoki arralanayotgan daraxtlarni oxirigacha agʻnatmasdan ishdagi tanaffusga chiqish yoki boshqa daraxtni kesishga oʻtish taqiqlanadi.
365. Chirigan va qurigan daraxtni agʻnatishdan oldin uning mahkamligini tekshirish, shundan soʻng agʻnatish uchun arralashni boshlash zarur. Bu daraxtlarni tagidan chopib agʻnatish taqiqlanadi.
366. Daraxtlarni oldindan qisman arralab qoʻyib, guruhlab, birining ustiga boshqasini yiqitishdan foydalanib agʻnatish taqiqlanadi. Birinchi navbatda chirigan, kuygan va qurigan daraxtlar agʻnatilishi zarur.
5-§. Koʻzdan kechirishlar va koʻrikdan oʻtkazishlar
367. HLni yoki havo almashlab ulash punktlarini koʻrikdan oʻtkazish jarayonida biror-bir taʼmirlash va tiklash ishlarini bajarish, shuningdek, tayanchlarga va uning konstruktiv elementlariga koʻtarilish taqiqlanadi. HLni yuqoriga chiqib koʻrikdan oʻtkazishda tayanchga koʻtarilishga ijozat beriladi.
368. Oʻtish qiyin boʻlgan joylarda (botqoqlar, suv toʻsiqlari, togʻlar, oʻrmonlar va shu kabilarva havo noqulay boʻlgan sharoitlarda (yomgʻir, qor boʻroni, kuchli sovuq va shu kabilar), shuningdek, kunning qorongʻi paytlarida HLni koʻrikdan oʻtkazish II guruhga mansub ikki xodim tomonidan amalga oshirilishi shart. Qolgan paytlarda HLni koʻrikdan oʻtkazish II guruhga mansub bir xodim tomonidan amalga oshirilishi mumkin.
Kunning qorongʻi paytida HLni koʻrikdan oʻtkazishda simlar ostidan yurish taqiqlanadi.
HLning shikastlanishlarini qidirayotganda koʻrikdan oʻtkazuvchilarda oʻzlari bilan ogohlantiruvchi belgilar yoki plakatlar boʻlishi zarur.
369. 1000 V dan yuqori kuchlanishli HLda yerda uzilib yotgan simga 8 m dan kam masofaga yaqinlashish taqiqlanadi. Bunday simga odamlar va hayvonlar yaqinlashishining oldini olish uchun qoʻriqlash tashkil etilishi, mumkin boʻlgan hollarda ogohlantiruvchi belgilar yoki plakatlar qoʻyilishi va ushbu hodisa toʻgʻrisida elektr tarmoqlari korxonasiga xabar berilishi zarur.
370. Agar temir-beton tayanchli 6 — 35 kV kuchlanishli HL izolyatorlarining shikastlanganligi, simlarning tayanchga tegib turgani va boshqa sabablar natijasida yerga tok oʻtayotganligi alomati sezilsa (yaʼni yerdan namning koʻtarilishi, tayanchda va tayanchning yerga tegib turgan joyida elektr yoyining paydo boʻlishi va boshqa belgilar), kuchlanish ostidagi tayanchga 8 m dan kam masofaga yaqinlashish taqiqlanadi.
6-§. HLning yoʻllar bilan kesishgan va yoʻlga yaqinlashgan uchastkalaridagi ishlar
371. HLning transport magistrallari (temir yoʻllar, kema qatnovchi daryolar va kanallar) bilan kesishgan uchastkalarida ish olib borish uchun vaqtincha transport harakatini toʻxtatish yoki transport harakati tufayli HLdagi ishlarni toʻxtatib turish talab qilinsa, naryad beruvchi xodim ish joyiga transport magistrallari harakati xizmati vakilini chaqirishi shart. Transportlarni oʻtkazib yuborish uchun xalaqit berayotgan simlar xavfsiz balandlikka koʻtarilishi shart.
372. HLning shosse va qishloqlararo yoʻllar bilan kesishgan yoki bevosita yaqinlashgan uchastkalarida ishlar olib borilsa, transport haydovchilarini ogohlantirish yoki transport harakatini toʻxtatish uchun ish bajaruvchi belgilangan tartibda shosse va yoʻlga signal beruvchilarni qoʻyishi shart. Zarur boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati vakili chaqirilishi mumkin.
Signal beruvchilar HL bilan yoʻlning kesishgan yoki yaqinlashgan joyidan har ikki tomonda 100 m uzoqlikda turishlari va ularda kunduzi qizil bayroqchalar, kechasi esa qizil fonarlar boʻlishi kerak.
7-§. Koʻchani yoritish tarmoqlariga xizmat koʻrsatish
373. Farmoyish boʻyicha koʻchani yoritish tarmoqlarini oʻchirmasdan quyidagi hollarda ishlashga ijozat beriladi:
yoritgichlari simlardan pastga oʻrnatilgan, qayta yerlagich simi bilan jihozlanmagan yogʻoch ustunlarda yoki yogʻoch narvon qoʻyib ishlagan hollarda;
izolyatsiyalovchi zvenosi boʻlgan teleskopik minoralardan foydalanilganda.
Boshqa hamma sharoitlarda tayanchdagi barcha simlardan kuchlanish olinishi va yerga ulanishi va ishlar naryad boʻyicha bajarilishi shart.
374. Gaz razryadli lampalarning ishga tushirish-sozlash apparatlarida ishlarni bajarish uchun yoritgichning umumiy sxemasidan oʻchirishdan oldin ularni taʼminlash tarmogʻi simlaridan uzish va statik kondensatorlarni razryadlantirish zarur (razryadlantirish rezistorlari boʻlishidan qatʼi nazar).
8-§. Boshqa tashkiliy ishlar
375. Yerdan izolyatsiyalangan, momaqaldiroqdan himoya qiluvchi trosdan tushayotgan yerlagichni ulash va uzish oldindan tros yerga ulangandan soʻng amalga oshirilishi zarur.
376. HLdagi kesimi 240 mm2 dan kam boʻlmagan simlarda va kesimi 70 mm2 dan kam boʻlmagan troslarda odamlarning harakat qilishlariga ijozat beriladi.
Ajratilgan sim va troslar boʻylab harakat qilinganda xodim himoya kamari arqonini ularga, maxsus aravacha ishlatilgan taqdirda esa aravachaga mahkamlashi zarur.
15-bob. Sinashlar va oʻlchashlar
1-§. Begona manbadan yuqori kuchlanish berib sinashlar
377. Sinashlarni oʻtkazishga maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan va ushbu bob talablari boʻyicha bilimlari tekshirilgan xodimga ruxsat berilishi mumkin. Ish bajaruvchi bundan tashqari tajribali xodim nazoratida bir oylik stajirovkadan oʻtishi zarur.
378. Elektr uskunalarida, jumladan, elektr qurilmalaridan tashqarida (ishlatilmaydigan elektr qurilmalarida, omborxonalarda, korxona maydonida, dalada va hokazolar) koʻchma sinash qurilmalarini qoʻllab sinashlar naryad boʻyicha bajarilishi shart. Sinashlarga ishga qoʻyishni ish rahbari, agar u tayinlanmagan boʻlsa, ish bajaruvchi amalga oshiradi. Bunday hollarda sinovni oʻtkazishga naryadni ushbu ishlar zarurligi haqida qaror qabul qilgan va naryad berish huquqiga ega boʻlgan xodim beradi.
Montaj yoki taʼmirlash jarayonida oʻtkaziladigan sinash ishlari naryadning “Topshiriladi” degan satrida qayd etilishi shart.
1000 V gacha boʻlgan kuchlanishli elektr qurilmalarida sinashlarni farmoyish boʻyicha bajarishga ijozat beriladi.
379. Sinashlarni brigada amalga oshiradi. Unda ish bajaruvchi IV guruhga, brigada aʼzosi — III guruhga, qoʻriqlash uchun qoʻyilgan xodim — II guruhga mansub boʻlishi shart.
380. Sinashlarni bajaruvchi brigada tarkibiga tayyorgarlik ishlarini bajarishga jalb qilingan va uskuna ustidan nazorat qilish uchun taʼmirlovchi xodimlar toifasiga kiruvchi xizmatchilar kiritilishi mumkin.
Uskunani montaj qilish yoki taʼmirlashni bajaradigan brigada tarkibiga sinash ishlarini bajarish uchun sozlash korxonalari yoki elektr laboratoriya xodimlari kiritilishi mumkin. Bunday holatda sinash ishlariga ish bajaruvchining oʻzi, yoki uning koʻrsatmasi bilan sozlash korxonasi yoki laboratoriya xodimlaridan IV guruhga mansub xizmatchi rahbarlik qiladi.
381. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmasidan tashqarida tok oʻtkazuvchi qismlari yaxlit va toʻrli toʻsiqlar bilan yopilgan, eshiklari esa blokirovka bilan jihozlangan statsionar sinash qurilmalaridan foydalanib izolyatsiya materiallarini va buyumlarini (himoya vositalari, har xil izolyatsion detallar va hokazolar) ommaviy sinashdan oʻtkazish ishlarini amaldagi yoʻriqnomaga asosan III guruhga mansub xizmatchi bir oʻzi bajarishi mumkin.
382. Sinashlarni oʻtkazishga berilgan naryad boʻyicha ishga qoʻyish va unga tayyorgarlik ishlarini bajarish sinash uchun moʻljallangan elektr uskunasida ishlayotgan boshqa brigadalar chiqarib yuborilganidan va ular naryadlarini ishga qoʻyuvchiga topshirganlaridan keyin amalga oshiriladi. Mahalliy navbatchisi boʻlmagan elektr qurilmalarida ish bajaruvchiga brigadani ish joyidan chiqarganidan keyin ishdagi tanaffusni rasmiylashtirib naryadni oʻzida qoldirishga ruxsat etiladi.
383. Sinash qurilmalari va sinash maqsadida qoʻllaniladigan oʻlchash vositalari “Oʻzstandart” agentligining hududiy tashkilotlarida tekshirilgan, sinov laboratoriyasi tomonidan belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligi maʼqullangan boʻlishi kerak.
384. Sinalayotgan uskuna, sinash qurilmasi va ulash simlari toʻsiqlar, arqonlar va hokazolar bilan toʻsilishi va ularga yozuvi tashqariga qaragan “SINOV! HAYOT UCHUN XAVFLI!” deb yozilgan plakatlar osilishi shart. Toʻsiqni sinov oʻtkazayotgan xodim oʻrnatadi.
385. Zarur boʻlganda sinalayotgan uskuna, sinash qurilmasi va ulash simlariga begona odamlar yaqinlashishining oldini olish uchun II guruhga mansub brigada aʼzolaridan birini nazoratchi qilib qoʻyish kerak. Nazoratchilik qilayotgan brigada aʼzolari toʻsiqdan tashqarida turishlari va sinalayotgan uskunani kuchlanish ostida deb hisoblashlari shart. Nazoratchilik qilayotgan bu xodimlar oʻz joylarini faqat ish bajaruvchining ruxsati bilan tashlab ketishi mumkin.
386. Kabel liniyalarini sinash jarayonida, agar kabelning ikkinchi uchi berkitilgan kamerada, komplekt taqsimlovchi qurilma xonasida yoki xona ichida joylashgan boʻlsa, eshikka yoki toʻsiqqa “SINOV! HAYOT UCHUN XAVFLI!” deb yozilgan plakat osilishi shart. Agar eshik va toʻsiqlar berkitilmagan yoki kabelning tolalari trassadagi taʼmirlashga moʻljallangan tarmoq bilan qoʻshib sinaladigan boʻlsa, kabelning trassadagi tolalari ulangan joyga plakatlar osishdan tashqari brigada tarkibiga kiritilgan II guruhga mansub ishchidan yoki navbatchi xodimlardan qoʻriqlovchi qoʻyilishi kerak.
387. Sinash qurilmasi va sinalayotgan uskuna har xil xonalarda yoki TQning har xil uchastkalarida joylashgan boʻlsa, izolyatsiya holatini tekshirib turish uchun III guruhga mansub brigada aʼzolari ish bajaruvchidan alohida turishiga ruxsat beriladi. Ushbu brigada aʼzolari toʻsiqdan tashqarida boʻlishlari va sinash ishlarini boshlashdan oldin ish bajaruvchidan yoʻl-yoʻriq olishlari shart.
388. Sinashga xalaqit beradigan yerga ulagichlarni yechish va sinash ishlari tamom boʻlgandan keyin qayta oʻrniga qoʻyish — faqat sinash ishlariga rahbarlik qilayotgan xodim koʻrsatmasi bilan sinash qurilmasining yuqori kuchlanishli chiqarmasi yerga ulangandan keyin amalga oshirilishi mumkin.
389. Sinash sxemasini yigʻishda eng avval sinash qurilmasida himoya va ishchi yerga ulagichlarni oʻrnatish va kerak boʻlganda, sinaladigan uskuna korpusida himoya yerga ulagichni oʻrnatish zarur. Koʻchma sinash qurilmasi bilan ushbu qurilma korpusini faqat ishchi sxema yordamida yerga ulash orqali sinov oʻtkazish taqiqlanadi. Koʻchma sinash qurilmasining korpusi alohida koʻndalang kesimi kamida 10 mm2 boʻlgan egiluvchan mis sim bilan yerga ulanishi kerak. Sinov oʻtkazishdan oldin korpusning yerga ishonchli ulanganligini tekshirish zarur.
Sinash qurilmasini 380/220 V kuchlanishli tarmoqqa ulashdan oldin uning yuqori kuchlanishli chiqarmasi yerga ulangan boʻlishi shart.
Sinash sxemalarini yerga ulash uchun ishlatiladigan mis simning koʻndalang kesimi 4 mm 2 dan kam boʻlmasligi shart.
390. Sinash qurilmasini 380/220 V kuchlanishli tarmoqqa ulash qurilmani boshqaruv joyida joylashgan zanjir uzilishi yaqqol koʻrinadigan kommutatsiya apparati orqali yoki oʻrnatilgan shtepsel vilkasi orqali amalga oshirilishi shart.
Kommutatsiya apparati ushlab qoluvchi tuzilma bilan jihozlangan boʻlishi yoki apparatning qoʻzgʻalmas va qoʻzgʻaluvchi kontaktlari orasiga izolyatsion qoplama qoʻyilishi shart.
Sinash elektr qurilmasini 380/220 V kuchlanishli tarmoqdan taʼminlash uchun foydalanilayotgan sim yoki kabel ushbu tarmoqqa oʻrnatilgan avtomatik oʻchirgich yoki saqlagichlar bilan himoyalangan boʻlishi shart. Koʻchma sinash qurilmasini elektr tarmogʻiga ushbu elektr tarmogʻini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot vakillari ulab berishlari shart.
391. Sinash qurilmalarida operatorning ish joyi qurilmaning 1000 V dan yuqori kuchlanishli qismidan ajratilgan boʻlishi shart. Qurilmaning 1000 V dan yuqori kuchlanishli qismiga kiradigan eshigi blokirovka bilan jihozlangan boʻlib, eshik ochilganda sinov sxemasidan kuchlanish olinishi va eshiklar ochilganda qurilmaga kuchlanish berish mumkin boʻlmasligi taʼminlanishi shart. Operatorning ish joyida uskunaga 1000 V dan past va undan yuqori kuchlanish berilganligini koʻrsatuvchi alohida yorugʻlik signalizatsiyasi oʻrnatilgan boʻlishi shart. Bundan tashqari, koʻchma sinash qurilmalari ularning chiqarmalarida kuchlanish paydo boʻlishi bilan avtomatik ravishda ishlaydigan tashqi yorugʻlik signalizatsiyasi bilan jihozlanishi shart.
392. Yuqori kuchlanishli oʻzgarmas tokni olish uchun, odatda, qattiq yarim oʻtkazgichlardan yigʻilgan sxemalar qoʻllanilishi shart.
Kenotronli sinash qurilmalari ularga xizmat koʻrsatuvchi xodimlarni rentgen nurlarining zararli taʼsiridan himoyalashni nazarda tutuvchi kenotronli qurilmalariga xizmat koʻrsatishda xodimlar uchun texnika xavfsizligi boʻyicha umumiy namunaviy yoʻriqnomaga muvofiq ekspluatatsiya qilinishi zarur.
393. Sinalayotgan uskuna bilan sinash qurilmasini ulovchi sim oldin sinash uskunasining yerga ulangan yuqori kuchlanishli qurilmasiga ulanadi. Bu sim shunday mahkamlanishi kerakki, bunda kuchlanish ostidagi tok oʻtkazuvchi qismlarga ushbu Qoidalarga 2-ilovada keltirilgan jadvalning 3-ustunida koʻrsatilgan masofadan yaqin kelishiga (ilashishiga) yoʻl qoʻymaslik kerak.
Sinash uskunasidan kelayotgan simni fazaga, sinalayotgan uskuna qutbiga yoki kabel tolasiga ulash va ajratish sinov rahbari koʻrsatmasi bilan faqat ushbu uskunani yerga ulash pichogʻi yoxud koʻchma yerga ulagich yordamida, shuningdek, maxsus laboratoriyada ishlatiladigan izolyatsion dastakli yerga ulagich yordamida yerga ulangandan keyin amalga oshiriladi.
394. Har bir sinash kuchlanishi berilishidan oldin ish bajaruvchi quyidagi tadbirlarni bajarishi shart:
sinash uchun yigʻilgan sxemalarning toʻgʻriligini, ishchi va himoya yerga ulagichlarning ishonchliligini tekshirishi;
barcha brigada aʼzolari va qoʻriqlash uchun tayinlangan xizmatchilar oʻz joylarida turganligini, begona odamlar chiqarilganligini va uskunaga sinash uchun kuchlanish berish mumkinligini tekshirishi;
brigada aʼzolarini “Kuchlanish berayapman!” degan soʻzlar bilan ogohlantirishi va ushbu ogohlantirishni hamma brigada aʼzolari eshitganligi toʻgʻrisida ishonch hosil qilgandan keyin sinash qurilmasining chiqarmasidan yerga ulagichni olib tashlashi va unga 380/220 V kuchlanish berishi lozim.
395. Sinash qurilmasining chiqarmasidan yerga ulagich olib tashlangan paytdan boshlab sinash qurilmasi, sinalayotgan uskuna va ular orasidagi sim kuchlanish ostida deb hisoblanishi kerak va sinash sxemasida va sinalayotgan uskunada simlarni qayta ulash taqiqlanadi.
396. Sinash qurilmasining chiqarmasiga kuchlanish berilgan paytdan boshlab sinash uskunasiga kirish va u yerdan chiqish, sinalayotgan uskuna ustida boʻlish va yerda turib sinash uskunasi korpusiga tegish taqiqlanadi.
397. Kabellarni sinash yoki kuydirish yerga ulovchi tuzilmasi bor punktlar tomonidan bajarilishi zarur. Mustasno tariqasida, yerga ulovchi tuzilmasi oʻrnatilmagan kabellarda ushbu ishlar korxona rahbari ruxsati bilan bajarilishi mumkin.
398. Sinash ishlari tamom boʻlgandan keyin ish bajaruvchi sinash qurilmasi kuchlanishini nolgacha pasaytirishi, uni 380/220 V kuchlanishli tarmoqdan uzishi va yuqori kuchlanish tomonini yerga ulashi hamda “Kuchlanish olindi!” degan soʻzlar bilan brigada aʼzolarini xabardor qilishi shart. Faqat shundan keyin simlarni qayta ulash yoki sinash ishlari toʻliq tugallangan taqdirda sinalayotgan uskuna sinash qurilmasidan uzib tashlanishi va toʻsiqlar olinishi mumkin.
399. Katta sigʻimli uskunada (kabellarda, generatorlarda) sinash ishlari tugagandan soʻng undan qoldiq zaryad olib tashlanishi shart.
2-§. Elektr oʻlchov qisqichlari va oʻlchov shtangalari bilan ishlash
400. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida elektr oʻlchov qisqichlaridan foydalanib bajariladigan ish farmoyish boʻyicha ikki ishchi ishtirokida bajarilishi zarur. Bunda xodimlarning biri IV guruhga, ikkinchisi esa Sh guruhga mansub boʻlishi shart. Koʻrsatkichlarni olish uchun asbobga egilib qarash taqiqlanadi. Dielektrik qoʻlqoplarni kiyib ishlash zarur.
401. 1000 V gacha boʻlgan kuchlanishli elektr qurilmalarida Sh guruhga mansub bir kishi dielektrik qoʻlqoplardan foydalanmasdan elektr oʻlchov qisqichlari bilan ishlashi mumkin.
HLning tayanchida turib elektr oʻlchov qisqichlari bilan ishlash taqiqlanadi.
402. Oʻlchash shtangalari bilan ishlar kamida ikki xodim ishtirokida bajarilishi zarur, bunda xodimlarning biri — IV guruhga, qolganlari esa — III guruhga mansub boʻlishlari shart. Tayanchlarning konstruksiyalariga yoki teleskopik minoraga chiqish, shuningdek, undan tushish shtangasiz amalga oshirilishi kerak.
Shtanga bilan ish bajarayotganda dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish shart emas.
3-§. Liniyada impulsli oʻlchagich bilan ishlash
403. Impulsli oʻlchagichni faqat oʻchirilgan va yerga ulangan HLga ulashga ruxsat beriladi. Ulash quyidagi tartibda amalga oshirilishi zarur:
ulovchi simni avval impulsli oʻlchagichning yerga ulangan (himoya tuzilmasidan kelayotgan) simiga, soʻng izolyatsiyalovchi shtangalar yordamida HLning simiga ulash kerak. HLga ulovchi simni ulagan shtangalar oʻlchash vaqtida liniya simida qoldirilishi shart. Shtangalar bilan ishlaganda dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish zarur;
impulsli oʻlchagich qayerga ulangan boʻlsa, HLning oʻsha oxiridagi yerga ulagich olinishi kerak. Kerak boʻlganda tekshirilayotgan HLning boshqa tugallanishlariga oʻrnatilgan yerga ulagichlarni olishga ijozat beriladi. HLdan yerga ulagichlar olingandan soʻng ulovchi sim, himoya tuzilmasi va unga kelgan sim kuchlanish ostida deb hisoblanishi kerak va ularga tegish taqiqlanadi;
impulsli oʻlchash vositasiga kelgan simdan yerga ulagich olinishi zarur.
404. Impulsli oʻlchagich simini izolyatsion shtanga yordamida HLga ulashni IV guruhga mansub navbatchi yoki navbatchi nazorati ostida laboratoriya xodimlardan boʻlgan xizmatchi bajarishi shart.
Impulsli oʻlchagichni statsionar kommutatsion apparatlar orqali HLning oldindan ulangan statsionar simiga ulashni va oʻlchash ishlarini navbatchi xodimning bir oʻzi yoki farmoyish boʻyicha IV guruhga mansub laboratoriya xodimlaridan boʻlgan xizmatchi bajarishi mumkin.
405. Oʻlchashlar tamom boʻlgandan soʻng HL yana yerga ulanishi, faqat shyndan keyin izolyatsion shtangalar ulash simi bilan avval HLdan, keyin esa impulsli oʻlchagich simidan olinadi.
406. Yuqori kuchlanishli impulsli generatori boʻlmagan impulsli oʻlchagich bilan oʻlchashlar ishlayotgan brigadalarni HLdan chetlashtirmasdan bajarilishiga ijozat beriladi.
4-§. Megaommetr va elektr oʻlchash vositalari bilan ishlash
407. Izolyatsiya qarshiligini megaommetr bilan oʻlchash zaryad olingan tok oʻtkazuvchi qismlarda ular oldindan yerga ulanishi orqali amalga oshiriladi. Tok oʻtkazuvchi qismlardan yerga ulagich faqat megaommetr ulangandan keyin olinishi kerak.
Megaommetr va elektr oʻlchash asboblari akkreditatsiya kilingan davlat metrologiya xizmati organlari tomonidan davriy qiyoslashdan yoki kalibrlashdan oʻtgan boʻlishi shart.
408. Megaommetr bilan tok oʻtkazuvchi qismlarning izolyatsiya qarshiligini oʻlchashda oʻlchash simlarini tok oʻtkazuvchi qismlarga izolyatsiyalovchi tutqichlar (shtangalar) yordamida ulash kerak. 1000 V dan yuqori kuchlanishli elektr qurilmalarida bundan tashqari dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish zarur.
409. Megaommetr bilan ish bajarish jarayonida megaommetrga ulangan tok oʻtkazuvchi qismlarga tegish taqiqlanadi. Ish tamom boʻlgandan soʻng tok oʻtkazuvchi qismlardagi qoldiq zaryad ularni qisqa vaqt yerga ulash bilan olinishi zarur.
410. Izolyatsiya qarshiligini megaommetr bilan oʻlchashni III guruhga mansub bir odam bajarishi mumkin.
Agar izolyatsiya qarshiligini oʻlchash ushbu elektr uskunada bajarilayotgan ish hajmiga kirsa, naryad yoki farmoyishda bu toʻgʻrisida qayd etish talab qilinmaydi.
411. 1000 V gacha kuchlanish ostida boʻlgan elektr zanjirini uzishni talab qilgan asboblarni ulash va ajratish, ushbu zanjirdan kuchlanish olingandan keyin bajarilishi shart. Asboblarni ulash va ajratish elektr zanjirini uzishni talab qilmasa, bu ishlarni elektr himoya vositalarini qoʻllab, kuchlanish ostida bajarishga ijozat beriladi.
412. 1000 V gacha kuchlanish ostida boʻlgan qurilmalarning elektr parametrlarini oʻlchash talab qilingan hollarda koʻchma oʻlchash vositasining metall gʻilofi yerga ulanishi va maxsus shchuplardan yoki izolyatsion tutqichli ulovchi oʻtkazgichlardan foydalanish lozim.
16-bob. Kuchlanish ostida boʻlgan izolyatorlarni yuvish va tozalash
413. Elektr qurilmalaridagi izolyatorlar shodalarini, tayanch izolyatorlarini va uskunaning chinni izolyatsiyasini tok oʻtkazuvchi qismlardan kuchlanishni olmasdan turib, solishtirma oʻtkazuvchanligi HLlar uchun 1430 mkCm/cm dan yuqori boʻlmagan va OTQ uchun 667 mkCm/cm boʻlgan uzluksiz tizillab oqayotgan suv oqimi bilan yuvish mumkin.
Oqim uzunligi ushbu Qoidalarga 8-ilovada koʻrsatilgandan kam boʻlmasligi shart.
414. Yuvish jarayonida dastak, teleskopik minora va suvli sisterna yerga ulangan boʻlishi shart.
Teleskopik minoradan turib yuvishda dastakka kiydirilgan uchlik koʻndalang kesimi 25 mm 2 dan kam boʻlmagan egiluvchan mis sim yordamida teleskopik minora savatchasi va avtotsisterna ramasi bilan ulangan boʻlishi shart.
Yerdan turib yuvishda dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish zarur, teleskopik minoradan yoki avtotsisternaga oʻrnatilgan maxsus metall maydonchadan turib yuvishda dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish talab qilinmaydi.
415. Yerdan turib yuvish jarayonida yuvish uchun ishlatilayotgan mashina yoki mexanizmlarga tegish, ushbu mashina kabinasidan yoki kuzovidan chiqish va unga kirish taqiqlanadi. Yuvish uchun ishlatilayotgan mashina va mexanizmlarga begona odamlarning yaqinlashishiga qarshi choralar koʻrilishi shart.
Suvli shlangni boshqa yerga koʻchirishga faqat yuvish tamom boʻlganidan keyin ruxsat etiladi.
416. YOTQda tok oʻtkazuvchi qismlardan kuchlanishni olmasdan, izolyatsiyalovchi shtangaga oʻrnatilgan maxsus choʻtkalar yoki komplektida uchligi boʻlgan ichi teshik izolyatsiyalovchi shtangali chang yutish mashinasi yordamida izolyatorlarni tozalash mumkin.
Tozalash poldan yoki mustahkam supadan turib bajarilishi kerak. Tozalash jarayonida dielektrik qoʻlqoplarni qoʻllash zarur.
417. Ishni boshlashdan oldin izolyatsion shtangalarning yuzasi changdan tozalanishi shart. Shtangalarning ichki yuzasini muntazam ravishda va tozalash jarayonida changdan tozalab turish zarur.
17-bob. Dispetcherlik va texnologik boshqaruv vositalari
1-§. Umumiy talablar
418. Ushbu bobning qoidalariga quyidagilarda ishlarni bajarishda rioya qilinishi shart:
aloqa kabel va havo liniyalarida;
energetika korxonalarining aloqa apparat zallarida, krosslarda, aloqa radiouzellarida va xonalarida joylashgan DTBV uskunalari va tuzilmalarida;
aloqa tuzilmalarida, havo elektr uzatish liniyalari orqali ishlaydigan yuqori chastotali aloqa, rele himoyasi va telemexanika qurilmalarida;
sanoat televideniyesi qurilmalarida va hisoblash tuzilmalarida (keyingi oʻrinlarda — DTBV).
419. Ish rahbari ushbu Qoidalarning 125-bandiga muvofiq va quyidagi ishlarda tayinlanishi zarur:
HL muhofaza zonasida mexanizmlar va yuk koʻtarish mashinalarini qoʻllab bajariladigan ishlarda;
kuchlanish ostida boʻlgan HLni muhofaza zonasida hamma turdagi tayanchlarni montaj qilish va simlarni (troslarni) almashtirishda hamda boshqa HL bilan I klass fiderli radiouzatish liniyalari bilan, temir va shosse yoʻllari bilan, kemalar qatnovi tashkil qilingan daryolar bilan kesishgan joylarda ish bajarishda;
ilashgan kuchlanish ostidagi va aholi punktlaridan oʻtgan AHLda simlarni almashtirishda va montaj qilishda;
machtali oʻtishlarni oʻrnatishda, tugallovchi va burchak tayanchlarini almashtirishda;
AKLni sinashda;
navbatchisiz kuchaytirgich punktlari (keyingi oʻrinlarda — NKP) apparaturasi bilan ishlashda;
yerga ulagich pichogʻini ulamasdan ulash filtrlaridagi ishlarda, filtr qurilmalarining ichini ochmasdan bajariladigan ishlar bundan mustasno. Naryad beruvchiga yuqorida sanab oʻtilgan ishlardan tashqari boshqa ishlarda ham ish rahbari tayinlashga ruxsat etiladi.
420. Ish joyini tayyorlash jarayonida kommutatsiya apparatlari bilan oʻchirib-yoqish talab qilinmasa, DTBVda taʼmirlash xodimlaridan tayinlangan ish rahbari yoki ish bajaruvchi ishga qoʻyuvchi shaxs vazifasini oʻrindoshlik asosida bajarishiga ijozat beriladi. Bunda ishga qoʻyuvchi saqlagichlarni yechishi va brigada aʼzolari bilan birgalikda koʻchma yerga ulagichlarni oʻrnatishi mumkin.
421. DTBVda farmoyish boʻyicha ushbu Qoidalarning 117 — 124 , 126 , 127-bandlarida koʻrsatilgan talablar bilan birga quyidagi ishlar bajarilishi mumkin:
elektr uzatish liniyalari va I klass fiderli radiouzatish liniyalari taʼsir oʻtkazmaydigan, oʻchirilgan AHL va AKLdagi ishlar;
TTlarga oʻrnatilgan NKP va yuqori chastotali aloqa apparatlari, yuqori chastotali aloqa kanallarini ulash va elementlarini sozlash ishlaridan tashqari, DTBV tuzilmalarini taʼmirlash, oʻrnatish va sozlash ishlari.
2-§. Aloqa kabel liniyalari
422. AKLni yuqori kuchlanish bilan sinash jarayonida sinalayotgan uchastka chegaralangan boʻlishi shart. AKLning sinalmayotgan uchastkalarida sinash kuchlanishi paydo boʻlishining oldini olish uchun sinalayotgan uchastka bilan sinalmayotgan uchastka orasidagi hamma ulanishlar olib qoʻyilgan boʻlishi shart.
423. Izolyatsiyaning elektr mustahkamligini sinash mobaynida AKLning har ikkala tomonida turgan xodimlar orasida oʻzaro aloqa boʻlishi zarur.
424. Sinash ishlarini boshlashdan oldin AKLning uzoqdagi tugash joyida oʻrnatilgan telefon apparati ajratuvchi kondensatorlar (sigʻimi 0,1 mkF va ishchi kuchlanishi 5 — 6 kV) orqali aloqa uchun ajratilgan juft simning har bir tolasiga ulangan boʻlishi shart. Telefon apparati va kondensatorlarni quduq yoki kotlovan tashqarisida rezinali dielektrik gilamcha toʻshalgan taxta supada joylashtirish zarur. Telefon orqali gaplashishni, kabelda sinash kuchlanishi yoʻq boʻlgan paytda va faqat ish rahbaridan chaqiriq olinganda amalga oshirish shart. Sinash jarayonida telefon apparatiga va ulangan simlarga tegish taqiqlanadi.
425. Sinash jarayonida ish rahbarining telefon apparati oʻchirilgan boʻlishi shart, uni sinash ishlari tamom boʻlganidan va kabeldan elektr zaryadi olingandan keyin ulash kerak.
426. Kabelga sinash kuchlanishini berishdan oldin ish rahbari telefon orqali brigada aʼzolarini sinash ishlari boshlanganligi toʻgʻrisida ogohlantirishi shart.
427. Sinash jarayonida bokslarda va kabelning ajratilgan uchlaridagi simlarda biron-bir almashlab ulashlar, shuningdek, kabelga tegish taqiqlanadi.
428. AKLda koʻchma oʻlchash vositalari bilan oʻlchashlar kamida ikki nafar — biri IV guruhga, boshqasi III guruhga mansub xodimlar tomonidan amalga oshirilishi lozim.
429. Elektr uzatish liniyalari va oʻzgaruvchan elektr toki bilan elektrlashtirilgan temir yoʻllarning xavfli taʼsiriga uchraydigan AKLda elektr oʻlchash ishlarini himoya vositalarini qoʻllab bajarish zarur.
430. Kabellarni korroziyadan himoya tuzilmalariga va daydi tok manbalaridan himoya tuzilmalariga ulash, shuningdek, katodli qurilmalarda kuchlanishni olmay bajariladigan ishlar elektr himoya vositalarini qoʻllab bajarilishi zarur.
Drenaj qurilmalarida taʼmirlash ishlarini ushbu qurilma kontakt tarmogʻi va kabel tarafidan oʻchirilganidan keyin hamda drenaj kabeli elektrlashtirilgan temir yoʻl yoki tramvay kontakt tarmogʻi tomonidan yerga ulangandan keyin bajarishga ruxsat etiladi.
431. Kabelni oʻzgarmas havo bosimi ostida saqlab turish uchun kompressor-signal qurilmasini (keyingi oʻrinlarda — KSQ) ekspluatatsiya qilish, bosim ostida ishlayotgan idishlarning tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish qoidalariga asosan olib borilishi shart.
432. KSQni ekspluatatsiya qilishga Sh guruhga mansub xodimlarga ruxsat beriladi.
433. KSQdagi barcha ishlar qurilma oʻchirilganidan va kuchlanish olinganidan keyin farmoyish boʻyicha bajarilishi mumkin.
434. Quritish va avtomatika blokining oldi, orqa va yon tomonidagi panellarni olishga va ishlarni boshlashga KSQdan kuchlanish olinib, 15 minut oʻtgandan keyin ruxsat etiladi.
Quritish va avtomatika bloki oldidagi hamma ishlarda rezinali dielektrik gilamchadan foydalanish zarur.
435. NKPlarni oʻzgarmas va oʻzgaruvchan tok bilan masofadan taʼminlash AKLda quyidagi ishlarni bajarishda oʻchiriladi:
kabellarni montaj, demontaj qilishda, boshqa yerga koʻchirishda;
shikastlangan telefon aloqasini taʼmirlashda;
kabeldagi oʻlchashlarda.
436. NKPni masofadan taʼminlash DTBV navbatchisining xizmat koʻrsatiladigan kuchaytirish punktining (keyingi oʻrinlarda — XKKP) navbatchisiga yoki boshligʻiga berilgan buyurtmanomasi boʻyicha oʻchiriladi. Buyurtmanomada kabelning nomi, ishning xarakteri va uchastkasi, ishni boshlash va tugatish vaqti, masofadan taʼminlash turi, ish rahbarining familiyasi koʻrsatiladi.
437. NKPda masofadan taʼminotni oʻchirish bunga vakolat berilgan shaxsdan ruxsat olingandan soʻng XKKP navbatchisi yoki boshligʻi tomonidan taʼminlanayotgan kuchaytirish punktidan amalga oshiriladi.
Masofadan taʼminlashdan kuchlanish olingan kalitlar va tugmachalarga “ULANMASIN! LINIYADA ISH BAJARILMOQDA!” deb yozilgan plakat osilishi shart.
Masofadan taʼminotni uzatish zanjirida apparatlar konstruksiyasidan kelib chiqib tegishli yoysimon egilgan simlar, saqlagichlar yoki boshqa elementlarni yechish bilan uzilish joylarini hosil qilish kerak. Bunda dielektrik qoʻlqoplardan foydalanish zarur.
438. Masofadan taʼminlashni oʻchirish bilan birga kabeldan teleboshqaruv va signalizatsiya tuzilmalariga berilayotgan kuchlanish ham olinishi va ularning platasiga “ULANMASIN! LINIYADA ISH BAJARILMOQDA!” deb yozilgan plakat osilishi shart.
439. NKPda ish bajarishga ruxsat olingandan keyin ish rahbari taʼmirlash uchun moʻljallangan kabelni aniqlashi, unda kuchlanish yoʻqligini tekshirishi va uni razryadlashi shart. Bu ishlar himoya koʻzoynagi va dielektrik qoʻlqoplardan foydalanib bajarilishi zarur.
440. Kabelda xavfsiz ishlashni taʼminlash uchun NKPning masofadan taʼminotni qabul qilish zanjirida qoʻshimcha uzilishlar hosil qilinishi shart. Simmetrik kabelning masofadan taʼminlash zanjirlarida koʻrinarli uzilish hosil qilish bokslardan ikki juftli vilka olinishi bilan amalga oshirilishi kerak. Koaksial juftlarda koʻrinarli uzilish hosil qilish uchun filtrlar platasi va avtotransformatlar bloki oraligʻidagi tegishli yoysimon egilgan simlar olinishi, simmetrik juftlarda esa qoʻshimcha tayanchda joylashgan bokslardagi yoysimon egilgan simlar ham olinishi kerak. Olishga moʻljallangan yoysimon egilgan sim va vilkalar farqli boʻyoq bilan ajralib turishi zarur.
441. NKPdagi kabelda brigadani ishga qoʻyish ushbu Qoidalarning 440-bandidagi tadbirlar bajarilgandan keyin ish rahbari tomonidan amalga oshiriladi.
Korxonada masofadan taʼminlanadigan tuzilmalarning roʻyxati boʻlishi shart. Tuzilmalarni ekspluatatsiya qiluvchi xodimlar ushbu ruyxat bilan tanishtirilgan boʻlishi shart.
3-§. Navbatchisiz kuchaytirgich punktlari apparatlari
442. NKPdagi barcha ishlarni ish bajaruvchi — IV guruhga, brigada aʼzosi esa — III guruhga mansub brigada bajarishi shart.
443. Doimiy ventilyatsiyaga ega boʻlmagan NKPning kameralari ishlarni boshlashdan oldin va ishlash davomida shamollatilishi zarur. Ish jarayonida kamera eshigi hamma vaqt ochiq holda boʻlishi shart. Ventilyatsiya bilan jihozlangan NKPda ventilyatsiya kanallari ish jarayonida ochiq holda boʻlishi shart.
444. Masofadan taʼminlash apparatlarini sinashdan oldin barcha NKP va ularni taʼminlovchi XKKP orasida telefon aloqasi taʼminlanishi shart.
445. Apparatlardan ayrim platalarni yechish masofadan taʼminlash kuchlanishi olingandan keyin ish rahbarining ijozati bilan amalga oshirilishi zarur. Kuchlanish ostida boʻlgan apparatlarni taʼmirlash taqiqlanadi.
4-§. Aloqa havo liniyalari
446. Elektrlashtirilgan temir yoʻl, tramvay va trolleybuslarning kontakt elektr tarmoqlari bilan kesishgan joylardagi AHLning simlarini taʼmirlash va oʻtkazish ishlari IBLga asosan, kontakt elektr tarmoqlarining distansiya (tuman) vakili ishtirokida ushbu tarmoq oʻchirilib, yerga ulagandan keyin bajarilishi shart.
447. Aholi yashaydigan joylarning koʻchalarida havo elektr uzatish liniyalari ustidan simlarni tortish jarayonida yoʻlovchilar va transportni ogohlantirib turish uchun yoʻl ustiga qoʻlida bayroqchasi boʻlgan signal beruvchilar qoʻyilishi shart.
448. Elektr uzatish liniyasi ostidan kesib oʻtayotgan aloqa simlarini tortish va sozlash jarayonida ushbu Qoidalarning 35 , 343-bandlari talablariga rioya qilinishi shart.
449. Ish boshlashdan oldin AHLning simlarida (simlar bilan yer oʻrtasida) 42 V dan yuqori boʻlgan kuchlanish yoʻqligini tekshirish kerak.
AHLning simlarida 42 V dan yuqori kuchlanish borligi aniqlansa, kuchlanishning paydo boʻlish sabablari aniqlanmaguncha va uni 42 V gacha pasaytirish choralari koʻrilmaguncha ish boshlash taqiqlanadi.
450. Ilashgan kuchlanish ostida boʻlgan AHLda ish bajarish jarayonida ushbu Qoidalarning ilashgan kuchlanish ostida boʻlgan HLlarida ishlashga taalluqli 14-bobning 3-§i talablariga rioya qilinishi shart.
451. Ilashgan kuchlanish ostida boʻlgan AHLlari simlarini yerga ulash, drenaj gʻaltakchasi orqali, koʻchma yerga ulagichni oʻrnatishda ishlatiladigan shtanga yordamida bajarilishi kerak.
452. Ilashgan kuchlanish ostida boʻlgan AHLlariga tortilayotgan va montaj qilinayotgan simlar oraliq boshida va bevosita ish joyida yerga ulanishi shart. Yerda yotgan sim liniya simlariga va keyingi uchastkalar uchun yoyilgan simlarga tegmasligi shart.
Uchastkadagi simning solqiligini sozlash va uni mahkamlash ishlari ushbu simni oldingi uchastka simlariga ulashdan oldin bajarilishi kerak. Ayrim uchastkalarning simlarini bir-biriga ulashdan oldin ulash joyining har ikki tomonidan simlar yerga ulanishi shart.
5-§. Radio va radio rele liniyalari
453. Tranzistorlar va mikrosxemalardan yigʻilgan radioapparaturadagi ishlarni farmoyish boʻyicha bajarishga ruxsat beriladi. Ish joyida rezinali dielektrik gilamchalar toʻshalgan yoki izolyatsiyalovchi tagliklar oʻrnatilgan boʻlishi shart.
454. 42 V gacha boʻlgan kuchlanish bilan taʼminlanadigan tranzistorlar va mikrosxemalardan yigʻilgan apparaturadagi ishlardan tashqari radioapparaturaga xizmat koʻrsatishga biron-bir taʼmirlash ishlarini bajarish huquqisiz, III guruhga mansub bir ishchiga ruxsat beriladi.
455. Chastotalar diapazoni 60 kGs — 300 GGs boʻlgan elektromagnit maydonida bajariladigan ishlarda davlat standartlari talablari bajarilishi shart.
456. Yuqori chastotali apparaturalarni sozlash va sinashlarda elektr tokidan shikastlanishga qarshi va yuqori elektr magnit maydoni nurlanishidan saqlanish uchun himoya vositalaridan foydalanish zarur.
Qoʻllaniladigan himoya koʻzoynaklarining oynalari metallashtirilgan qoplamaga ega boʻlishi kerak.
457. Nosozliklarni bartaraf qilish, sxemalarga oʻzgartirishlar kiritish, antenna-fider tuzilmalarini yigʻish va boʻlaklarga ajratish ishlarini ulardan kuchlanish olingandan keyin bajarish kerak.
Quyidagilar taqiqlanadi:
elektromagnit nurlanishi borligini qoʻlda yoki badanning boshqa joylari yordamida issiqlik samarasi boʻyicha aniqlash;
himoya vositalarisiz energiya oqimining zichligi ruxsat etilganidan yuqori boʻlgan nurlanish zonasida boʻlish;
elektr magnit nurlanish manbaining ekranlarini buzish;
ochiq ishlayotgan antenna-fider tuzilmalari oldida turish.
458. Minora va machtalarga oʻrnatilgan tashqi antenna-fider tuzilmalaridagi montaj va profilaktika ishlari IV va III guruhga mansub xodimlardan iborat brigada tomonidan bajarishi shart. Ish boshlashdan oldin yuqori chastota apparaturasi oʻchirilishi shart.
459. Antenna-machta inshootlarida ish bajarganda quyidagi talablar bajarilishi shart:
inshootga koʻtarilayotgan xizmatchilar balandlikda ish bajarishga qoʻyilishi shart;
ish boshlashdan oldin machtaning signal chiroqlari va antennaning isitilishi oʻchirilgan boʻlishi va “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” deb yozilgan plakatlar osilishi shart;
machtalarda elektr signal chiroqlari lampalarini almashtirishda ushbu Qoidalarning 373 , 374-bandlari talablariga rioya qilish shart.
6-§. HL va yashin qaytargich troslari boʻylab yuqori chastotali aloqa
460. 1000 V dan yuqori kuchlanishli TQlarda yoki HLda joylashgan yuqori chastotali qurilmalarga xizmat koʻrsatish, sozlash va taʼmirlash kamida ikki xizmatchi tomonidan amalga oshirilishi, ulardan biri IV guruhga mansub boʻlishi shart.
461. III guruhga mansub bir xizmatchiga rezinali dielektrik gilamchani qoʻllab ishlab turgan apparaturada panellarni (bloklarni) ochib ishlashga ruxsat etiladi.
Ish boshlashdan oldin yuqori chastotali ulanadigan liniyada kuchlanish yoʻqligini tekshirish shart. Kuchlanish 42 V dan yuqori boʻlganda ishlash taqiqlanadi.
462. Faqat qayta ishlash elementlaridan va HL ulanishlaridan kuchlanish olingandan keyin sxemalarga oʻzgartirishlar kiritish, yuqori chastotali traktni ajratish va yigʻish, ulardagi nosozliklarni bartaraf qilish mumkin. Ulanishning kabelida va filtrida ish bajarish uchun aloqa kondensatorining pastki qoplamasida yerga ulaydigan pichoqni ulash kifoya.
463. Aloqa kondensatorining pastki qoplamasini yerga ulamasdan turib himoya tuzilmalaridan, HLga ulangan apparaturalardan va yuqori chastotali qurilma uskunasining boshqa elementlaridan yerga ulaydigan oʻtkazgichlarni uzish taqiqlanadi.
464. Aloqa kondensatorlari bilan ulanish filtri oʻrtasidagi zanjirda asboblarni ulash va oʻchirishga faqat aloqa kondensatorining pastki qoplamasida yerga ulaydigan pichoq yordamida yerga ulagandan keyin ruxsat beriladi. Asboblarni koʻp marta oʻchirish va ulash kerak boʻlganda, har safar aloqa kondensatorining pastki qoplamasi yerga ulanishi shart.
Bir soatgacha choʻziladigan oʻlchashlarni farmoyish boʻyicha navbatchi yoki IV guruhga mansub tezkor taʼmirlovchi xodim nazorati ostida IV guruhga mansub bir xizmatchi amalga oshirishi mumkin. Ushbu oʻlchashlar ulanishning aloqa filtri ichida, razryadlagichni oʻchirmasdan, aloqa kondensatori pastki qoplamasining yerga ulagich pichogʻini oʻchirgan holda amalga oshiriladi. Bunda asboblar yerga ulangan boʻlishi, oʻlchash ishlari elektr himoya vositalarini (dielektrik etiklar va qoʻlqoplar, dastagi izolyatsiyalangan asboblar) qoʻllab bajarilishi shart.
7-§. Brigadalar bilan vaqtinchalik yuqori chastotali aloqa
465. Koʻchma (olib yuriladigan) yuqori chastotali aloqa postlarini montaj va demontaj qilish ikki kishidan kam boʻlmagan brigada aʼzolari tomonidan amalga oshiriladi. Ulardan biri IV guruhga, boshqasi esa III guruhga mansub boʻlishi shart.
466. Antenna 110 kV kuchlanishgacha (110 kV ham qoʻshilgan holda) boʻlgan HLdagi pastki simlardan kamida 3 m masofada, 154 va 220 kV kuchlanishli HLlarida pastki simlardan esa kamida 4 m masofada mahkamlanishi shart. Antennaning solqiligi HL simlarining solqiligidan ortiq boʻlishi shart.
467. Antennani osishdan oldin post bilan birgalikda antenna gʻaltagi 1 — 1,5 m balandlikda tayanchga mahkamlanishi va yerga ulanishi shart.
Antennaning postga kiradigan uchi post ichidagi drossel orqali va drossel bilan parallel ulangan yerga ulagich pichogʻi orqali yerga ulanadi. Drosselga 1kV kuchlanishli razryadlagich parallel ulanishi shart.
Antennani silkitmasdan, ehtiyotkorlik bilan tortish zarur.
468. Antennani koʻtarish va tushirish jarayonida ikki tayanch oraligʻi oʻrtasida trassadan chetda turib bir xodim antenna simini kuchlanish ostidagi HL simiga ushbu Qoidalarning 466-bandida koʻrsatilgan masofadan kam masofaga yaqinlashmasligini nazorat qilib turishi zarur. Antennaning simi ostida turish taqiqlanadi.
469. Antennani tyshirishdan oldin uni yerga ulaydigan pichoq yoki koʻchma yerga ulagich yordamida yerga ulash zarur.
8-§. DTBVning apparatxonalari
470. Apparatxonalariga oʻrnatilgan aloqa tuzilmalarida ishlash, shuningdek, elektr stansiya va podstansiyalarning elektr qurilmalarida telefon aloqasi, radiotranslyatsiya va hokazo apparaturalarni taʼmirlash, ulash va uzish ishlari III guruhga mansub bir xodim tomonidan amalga oshirilishi mumkin.
471. Aloqa havo va kabel liniyalarining kirish va kirish-sinash ustunlari, masofadan taʼminlash ustunlari, kuchlanishni avtomatik boshqarish ustunlari, tokni taqsimlash ustunlari oldidagi polda rezinali dielektrik gilamcha yoki izolyatsiyalovchi tagliklar boʻlishi shart.
472. Masofadan taʼminlashdan kuchlanish kelayotgan uskunalarning gʻiloflariga ular kuchlanish ostida ekanligidan ogohlantiruvchi himoya belgilari tyshirilgan boʻlishi shart.
473. Qidirgichlarning va relelarning kontaktlarini (kontakt maydonlarini) yuvish faqat ulardan kuchlanish olingandan keyin bajarilishi zarur.
474. Uskunalarni tozalashda ochiq metall gardishli choʻtkadan, shuningdek, metall uchlik changyutgich shlanglaridan foydalanish taqiqlanadi.
475. Apparaturadagi lampalarni ulardan kuchlanish olingandan keyin almashtirish kerak. 250 V gacha kuchlanish ostidagi lampalarni himoya vositalarini qoʻllab almashtirishga ruxsat beriladi.
476. Kirish-sinash ustunlariga yoki krossning himoya chegarasiga ulangan aloqa liniyasida 42 V dan yuqori begona kuchlanish (elektr uzatish liniyasidan, masofadan taʼminlash apparaturasidan va shu kabilardan) paydo boʻlsa, navbatchi xodim bunday liniyani himoya vositalari yordamida oʻchirishi va izolyatsiya qilishi shart. 42 V dan yuqori begona kuchlanish borligi toʻgʻrisida obyektning navbatchisi yoki u yoʻq boʻlgan taqdirda — yuqori tashkilot navbatchisi xabardor qilinishi kerak. Razryadlagichlar yoki saqlagichlarni almashtirishga faqat begona kuchlanish yoʻqligida ruxsat beriladi.
477. Elektr uzatish liniyalari va oʻzgaruvchan tokli elektrlashtirilgan temir yoʻl taʼsiriga tushgan aloqa liniyalari apparaturasida ishlaganda liniya himoya tuzilmalarini almashtirish dielektrik qoʻlqoplarda (yoki izolyatsiyalangan dastakli ombirlar yordamida) va himoya koʻzoynaklarini taqib, rezinali dielektrik gilamchani qoʻllab bajarilishi shart.
478. Mahalliy telefon stansiyasi kommutatorlari va avtomatik telefon stansiyasini uzatish stollaridagi telefonistlarning ish joylari akustik zarblardan cheklagichlar bilan himoyalangan boʻlishi shart. Momaqaldiroq paytida telefonistlar mikrotelefon garniturlari oʻrniga mikrotelefon trubkalaridan foydalanishlari shart.
18-bob. Issiqlik avtomatikasi, issiqlik texnikasi oʻlchovlari va himoya tuzilmalarining elektr qismi
479. Qoidalarning ushbu bobiga IAOʻ tuzilmalarining va avtomatik boshqaruv tizimi (keyingi oʻrinlarda — ABT) texnik vositalarining elektr qismida ishlarni bajarishda rioya qilinishi shart boʻlgan talablar keltirilgan.
IAOʻ tuzilmalariga xizmat koʻrsatishda xavfsizlik choralari elektr stansiyalar va issiqlik tarmoqlarining issiqlik mexanikasi uskunalarini ekspluatatsiya qilishda texnika xavfsizligi talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
480. IAOʻ tuzilmalarining pultlari, taqsimlovchi shchitlari va yigʻmalarida kommutatsiya apparaturalarida operatsiyalarni III guruhga mansub navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodim, shuningdek, IV guruhga mansub taʼmirlash brigadasining ish bajaruvchisi amalga oshirishi mumkin. Agar naryad yoki farmoyish beruvchi shaxs naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satriga yozma ravishda unga kommutatsion apparaturani yoqishni va oʻchirishni topshirganda, ishlar farmoyish boʻyicha bajarilayotganda esa — yozma ravishda farmoyish roʻyxatga olinadi.
481. Issiqlik va elektr yuklamalariga taʼsir qiluvchi IAOʻ tuzilmalarining elektr uskunalarini oʻchirish stansiya smena boshligʻi yoki texnologik sex boshligʻi ruxsati (farmoyishi) olingandan keyin amalga oshirilishi zarur.
482. IAOʻ tuzilmalarida ishga qoʻyishdan oldin texnologik uskunalar uchastkasini tayyorlash, texnologik uskuna qaysi sexning tezkor boshqaruvida boʻlsa, oʻsha sexning navbatchi xodimi tomonidan amalga oshiriladi.
483. Sozlash va taʼmirlash jarayonida ish bajaruvchining iltimosi boʻyicha regulyatorlarni sinash uchun ishlatib koʻrish — texnologik uskuna qaysi sexning tezkor boshqaruvida boʻlsa, oʻsha sexning navbatchi xodimi tomonidan bajarilishi shart.
484. IAOʻ tuzilmalarida uskunaning sxemasini yoki ish rejimini oʻzgartirish talab qilmaydigan taʼmirlash, tekshirib koʻrish va sozlash ishlarini farmoyish boʻyicha bajarish mumkin.
485. Toʻliq taʼmirlash jarayonida IAOʻ tuzilmalari sxemasining ayrim elementlarini va sxema uchastkalarini yoki uzelini kuchlanish ostida sinab koʻrish va tekshirish — texnologik sexning smena boshligʻi (navbatchi) ruxsati bilan quyidagi shartlarga rioya etilganda bajariladi: taʼmirlash boʻyicha ishlar toʻxtatilishi kerak, sinab koʻrilayotgan uskunadan odamlar chetlatilishi lozim, himoya qiluvchi yerga ulagichlar, toʻsiqlar va plakatlar qoʻyilishi shart.
Ish joyidan kuchlanish olinganda tekshirib koʻrilayotgan uskuna bilan ish joyi orasida toʻsiq qoʻyilgan va ishlayotgan xodimlarning xavfsizligi taʼminlanganda qoʻshni uchastkadagi brigadalar ishlarini davom ettirishlari mumkin.
486. Sinab koʻrishda elektr uskunalarni bir necha marta oʻchirish-yoqish bilan bogʻliq boʻlgan ishlarni naryadda tanaffuslarni rasmiylashtirmasdan turib, lekin har bir oʻchirish va yoqish oldidan zarur texnik tadbirlarni bajarib, amalga oshirishga ruxsat etiladi.
Elektr uskunalarini oʻchirish va yoqish texnologik sexning smena boshligʻi (navbatchisi) ruxsati bilan bajarilishi shart.
487. IAOʻ tuzilmalarida III guruhga mansub xodim farmoyish boʻyicha bir oʻzi quyidagi ishlarni bajarishi mumkin:
asboblarning qayd beruvchi qismlarini sozlash;
manometrlarni (elektr kontaktli manometrlardan tashqari), difmanometrlarni, termoparalarni almashtirish;
blokli boshqaruv shchitlarida issiqlik texnika nazorati asboblaridagi nosozliklarni bartaraf qilish;
ABT hisoblash texnikasining texnik vositalar kompleksini taʼmirlash;
avtoregulyatorlarning elektron bloklari parametrlarini sozlash va tekshirish;
qisqichlar qutisini zichlash;
datchiklar, stendlar, ijrochi mexanizmlar, panellarda va shu kabilarda markirovkalashni va yozuvlarni bajarish;
panellar va shchitlarni siqilgan havo bilan tozalash.
488. Har xil sexlardagi ishlab turgan elektr uskuna va yigʻmalarda oʻrnatilgan IAOʻ tuzilmalarida bajariladigan barcha ishlar ishlash kerak boʻlgan sexning smena boshligʻi (navbatchisi) ruxsati bilan amalga oshirilishi shart.
489. IAOʻ tuzilmalarida naryadlar boʻyicha bajariladigan ishlarda ishga qoʻyuvchi sexning (uchastkaning) IAOʻ smena boshligʻi (navbatchisi) boʻladi. Smenada navbatchi xodim yoʻq boʻlganda hamda hudud boʻyicha bir-biridan uzoqda joylashgan obyektlarda — naryad boʻyicha ishga qoʻyuvchi tezkor taʼmirlovchi xodimlardan biri boʻlishi mumkin.
Farmoyish boʻyicha ishlaganda ishga qoʻyishni IAOʻ sexining (uchastkasining) yoki farmoyishda ish joyi belgilangan boshqa sexlarning (uchactkalarning) navbatchisi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlar amalga oshirishi mumkin.
490. Koʻchma yerga ulagichni oʻrnatish va olish IAOʻ sexining navbatchisi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlar tomonidan bajarilishi shart. Elektr sexi xodimlari xizmat koʻrsatadigan kommutatsion apparatura yordamida IAOʻ tuzilmalari oʻchirilganda oʻchirilgan kommutatsion apparatlar oldida yerga ulagichni oʻrnatish elektr sexi xodimlari tomonidan bajarilishi shart.
19-bob. Avtomobillar, yuk koʻtarish mashinalari, mexanizmlar va narvonlarni qoʻllash orqali bajariladigan ishlar
491. Ishlab turgan elektr qurilmalarida yuk koʻtarish kranlarini qoʻllash orqali ishlarni bajarilganda yuklarni kranlar bilan koʻchirishda ishni xavfsiz tashkil qilish boʻyicha javobgar IV guruhga mansub muhandis-texnik xodim boʻlishi shart. Ushbu shaxsning vazifasi naryad beruvchiga yoki ish rahbariga yuklatilishi mumkin. Yuklarni kranlar bilan xavfsiz koʻchirishga javobgar shaxsni tayinlash tartibi va ularning vazifalari yuk koʻtarish kranlarining tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish talablariga muvofiq belgilanadi.
Ayrim hollarda Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining ixtiyoriga koʻra yuklarni kranlar bilan xavfsiz koʻchirishni nazorat qilish naryad boʻyicha ish bajaruvchiga topshirilishi mumkin. Bunday shaxs tayinlanganligi toʻgʻrisidagi yozuv naryadning “Alohida koʻrsatmalar” satrida qayd etilishi shart.
492. Energetika korxonalari shtatida boʻlgan va ishlab turgan elektr qurilmalarida ishlaydigan haydovchi va mashinistlar elektr xavfsizligi boʻyicha II guruhga mansub boʻlishlari shart.
Begona tashkilot kranchilarini yuk koʻtarish kranlarining tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish talablariga muvofiq ishga qoʻyishga ijozat beriladi.
493. OTQ boʻylab va HLning muhofaza zonasida avtomobillar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarning harakatiga ushbu Qoidalarning 491-bandida eslatilgan shaxslarning biri yoki V guruhga mansub maʼmuriy-texnik xodim nazorati ostida ruxsat beriladi. OTQ boʻylab avtomobillar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarining harakatiga navbatchining yoki IV guruhga mansub tezkor taʼmirlovchi xodimlardan tayinlangan ishga qoʻyuvchining nazorati ostida ham ijozat beriladi.
494. OTQ boʻylab va HL ostidan oʻtayotganda yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarining yukni koʻtaruvchi va surilma qismlari transport holatida boʻlishi shart. Ish joyi chegarasida tekis joy boʻylab yuk koʻtaruvchi mashinalarning ishchi organlarini yuksiz va surilma yoki yuqoriga koʻtapyvchi qismlari koʻtarilgan holda odamlarsiz yurishiga ijozat beriladi. Faqat buning uchun bunday yurish mumkinligi ushbu mexanizmni ishlab chiqargan korxona yoʻriqnomasida qayd etilgan boʻlishi va ushbu mexanizm kuchlanish ostidagi boʻlgan shinalar va HL ostidan oʻtmasligi talab etiladi.
OTQda mexanizmlarning hapakat tezligi mahalliy sharoitlarga qarab aniqlanadi, lekin 10 km/s dan oshmasligi shart.
Avtomobillar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlari HL ostidan, simlarining solqiligi eng kam joylaridan (tayanchlar oldidan) oʻtishi lozim.
495. Strelali yuk koʻtarish mexanizmlarini bevosita kuchlanish ostidagi HL simlari ostida oʻrnatish va ishlatish taqiqlanadi.
Yuk koʻtarish mashinasini (mexanizmini) chiqarilgan tirgaklarga oʻrnatish va uning ishchi organini transport holatidan ishchi holatiga oʻtkazishni uni boshqaruvchi mashinist bajarishi shart. Ushbu maqcadlap uchun boshqa xizmatchilarni jalb qilish taqiqlanadi.
496. Avtomobillar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarining harakatlanishida, oʻrnatishda va ishlatishda ularning koʻtaruvchi va surilma qismlari, stroplari, yuk iladigan moslamalari, yuklari bilan kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlar oʻrtasidagi masofa ushbu Qoidalarga 2-ilovada keltirilgan masofadan kam boʻlmasligi shart.
497. Teleskopik minoralar va gidrokoʻtargich yordamida ish boshlashdan oldin ularning koʻtaruvchi va surilma qismlari tekshirilishi shart. Teleskopik minoralarda esa bundan tashqari mexanizmning koʻtaruvchi qismi vertikal holatda oʻrnatilishi va shunday holatni saqlay olishi shart.
498. Burchak tayanchlarida izolyatorlar va simlarni almashtirish yoki armaturalarni taʼmirlash jarayonida teleskopik minorani (gidrokoʻtargichni) simlardan hosil boʻlgan burchak ichiga oʻrnatish taqiqlanadi.
499. OTQda va HLning muhofaza zonasida bajariladigan barcha ishlarda pnevmogʻildirakda yuradigan avtomobillar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlari yerga ulanishi shart. Yerga ulagich oʻrnatilmaguncha avtomobilning (yuk koʻtarish mashinasining, mexanizmining) korpusiga tegish, ularning ishchi organlarini, yuk iladigan moslamalarini va boshqa asosiy detallarini joyidan qoʻzgʻatish taqiqlanadi.
Gusenitsali yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlari bevosita yerda turganda ularni yerga ulash talab qilinmaydi.
500. Yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlari ishlayotganda koʻtarilayotgan yuk, teleskopik minora savatchasi tagida, shuningdek, tortilayotgan simlar (troslar), mahkamlagichlar, tirgovichlar va ishlab turgan mexanizmlarning bevosita yaqinida (5 m dan kam masofada) odamlarning turishi taqiqlanadi.
501. Teleskopik minoradan (gidrokoʻtargichdan) turib ishlaganda haydovchi bilan teleskopik minora savatidagi (osma kajavadagi) brigada aʼzosi orasida bir-birini koʻradigan aloqa boʻlishi shart. Bunday aloqa boʻlmaganda teleskopik minora yaqinida haydovchiga savatni (osma kajavani) yuqoriga koʻtarish yoki pastga tushirish toʻgʻrisidagi topshiriqni yetkazib turuvchi brigada aʼzosi turishi shart.
Teleskopik minorada (gidrokoʻtargichda) savat (osma kajava) tubida turib, himoya kamarining arqoni bilan mahkam bogʻlanib ishlash kerak.
Savatdan (osma kajavadan) tayanchga yoki uskunalarga oʻtish va qaytib oʻtish faqat ish bajaruvchining ijozati bilan amalga oshiriladi.
502. Kranning strelasi yoki koʻtaruvchi mexanizmning savati (osma kajavasi) kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlarga tekkan hollarda mashinist darhol yuzaga kelgan kontaktni ajratish va mexanizmning harakatlanuvchi qismlarini tok oʻtkazuvchi qismlaridan ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgan masofadan kam boʻlmagan masofaga uzoqlashtirish choralarini koʻrishi shart.
Mexanizm (mashina) kuchlanish ostida qolganda mexanizmdan yerga tushish yoki uning ustiga chiqish, shuningdek, yerda turib unga tegish taqiqlanadi.
Mashinist atrofdagi xizmatchilarni mexanizm kuchlanish ostida ekanligi toʻgʻrisida ogohlantirishi shart.
Kuchlanish ostidagi avtomobil, yuk koʻtarish mashinasi yoki mexanizmi yona boshlagan holatda haydovchi (mashinist) mashinani qoʻli bilan ushlamasdan, oyoqlarini juftlab yerga sakrashi zarur. Soʻng yer boʻylab oyoqlarini bir-biridan ajratmagan holda oyoq kaftlari bilan mashinadan 8 m masofagacha uzoqlashishi kerak.
503. 220 kV va undan past kuchlanishli TQda koʻchma metall narvonlarni qoʻllash taqiqlanadi.
504. 220 kV dan yuqori kuchlanishli OTQda koʻchma metall narvonlarni qoʻllashga quyidagi shartlar bajarilganda ruxsat etiladi:
narvon gorizontal holatda ish bajaruvchi, navbatchi yoki IV guruhga mansub tezkor taʼmirlovchi xodimning uzluksiz nazorati ostida bir joydan ikkinchi joyga olib borilishi;
koʻchma narvondan ilashgan potensialni yoʻqotish uchun unga yerga tegib turuvchi metall zanjir ulanishi shart.
20-bob. Havozalar, soʻrilar, konstruksiyalar va uskunalarga chiqib bajariladigan ishlar
505. Konstruksiyaga, tayanchga va shunga oʻxshash himoya kamarini mahkamlab ishlashning iloji boʻlmagan hollarda konstruksiya, tayanch detallari va hokazolar orqali oʻrab oʻtkazilgan ehtiyot chora arqonidan foydalanish zarur. Bu ishlarni ikki xodim bajarishi zarur boʻlganda ulardan biri zarur boʻlganda ehtiyot chora arqonini sekin boʻshatishi yoki tortib turishi kerak.
506. Asbob va moslamalar bilan ishlaganda havozalar umumiy xavfsizlik qoidalariga muvofiq yasalishi shart.
507. Havozalar, soʻrilar va osma kajavalarning toʻshamasi yerdan yoki tomdan 1,3 m dan yuqorida oʻrnatilgan boʻlsa, panjara bilan oʻralgan boʻlishi shart.
Toʻsiqlar va toʻshamalarni oʻrnatishning iloji boʻlmasa yoki maqsadga muvofiq kelmasa, shuningdek, uskunalar ustida ish olib borilsa, har bir alohida holat uchun xavfsizlik choralari texnologik karta, IBL yoki boshqa hujjatlar bilan belgilanadi.
508. Tagida kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlar joylashgan konstruksiyalarda ish olib borilganda taʼmirlash moslamalari va asboblar tushib ketmasligi uchun ular bogʻlangan boʻlishi zarur.
509. Elektr va gaz payvandchilar arqoni metall zanjirlardan qilingan himoya kamarlaridan foydalanishlari shart.
Agar ish joyi va unga keladigan yoʻl atrofi toʻsiqlar bilan oʻralmagan kuchlanish ostidagi tok oʻtkazuvchi qismlar ustida joylashgan boʻlsa hamda yuqorida ishlayotgan xodimning himoya kamarining osma metall zanjiri xodim egilgan paytda zanjir bilan tok oʻtkazuvchi qism orasidagi masofa ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgan masofadan kam boʻlsa, bunday ish tok oʻtkazuvchi qismlardan kuchlanish olingandan keyin bajarilishi shart.
510. Detallar konstruksiyaga uzluksiz kanat, arqon yoki shnur yordamida chiqarib berilishi shart. Arqonning tebranib ketishining va tok oʻtkazuvchi qismlarga yaqinlashishining oldini olish uchun pastda turgan ishchi uni ushlab turishi zarur.
511. Portallar, konstruksiyalar, tayanchlar va hokazolarda ishlayotgan xodimlar ishga xalaqit bermaydigan kiyimlardan foydalanishlari shart. Shaxsiy asboblar maxsus sumkada saqlanishi shart.
512. Koʻprikli kran aravachasida turib mashinalar zali va qozonxonalarning shiftlaridagi yoritish armaturalarida olib boriladigan ishlar kamida ikki navbatchi xodim yoki naryad boʻyicha taʼmirlash xodimi tomonidan amalga oshirilishi shart. Xizmatchilardan biri ishlayotgan xodimning yaqinida turib u tomonidan texnika xavfsizligi talablariga rioya qilinishini kuzatishi zarur.
Aravachaga vaqtinchalik havozalar, narvonlar va shunga oʻxshash jixozlarni oʻrnatish taqiqlanadi. Aravacha ichida bevosita toʻshama ustida turib yoki doimiy oʻrnatilgan soʻrida turib ishlash lozim.
Aravachaga koʻtarilishdan oldin uning trolley simlaridan kuchlanish olib qoʻyilishi shart. Ish jarayonida himoya kamaridan foydalanish lozim.
Kranning koʻprigi yoki aravachasini harakatlantirishni faqat kran haydovchisi ish bajaruvchining buyrugʻi bilan amalga oshirishi kerak. Koʻprik krani harakatlanganda ishchilar kabinada yoki koʻprik toʻshamasida boʻlishlari shart. Odamlar aravachada boʻlgan paytlarda koʻprikni va aravachani harakatlantirish taqiqlanadi.
21-bob. Xizmat safariga yuborilgan xodimlarning ishi
513. Xizmat safariga yuborilgan xodimlar deganda — yagona elektr energetikasi tizimining ekspluatatsiya qilish, taʼmirlash va sozlash korxonalari (elektr ctansiyalar, elektr va issiqlik tarmoqlari, taʼmirlash zavodlari, elektr sozlash korxonalari), taʼminlovchi zavodlar, ilmiy-tekshirish institutlari, boshqa muassasalar va isteʼmolchilarning taʼmirlovchi va sozlovchi tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — xizmat safariga yuborayotgan korxona) tomonidan elektr stansiyalar, elektr yoki issiqlik tarmoqlari korxonalarining ishlab turgan elektr qurilmalarida ishlarni bajarish uchun yuborilgan va ularning shtatida boʻlmagan xodimlari tushuniladi.
Ishlab turgan elektr qurilmalarida ishlash uchun yuborilgan qurilish-montaj tashkilotlarining (keyingi oʻrinlarda — QMT) montaj qiluvchi xodimlari ham xizmat safariga yuborilgan xodimlar safiga kiritilishi mumkin. Ushbu xodimlarni xizmat safariga yuborilgan xodimga tenglashtirish toʻgʻrisidagi qarorni qurilish-montaj tashkiloti rahbariyati bilan kelishgan holda elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qiluvchi korxonaning bosh muhandisi qabul qiladi.
514. Xizmat safaridagi xodimlarni elektr qurilmalarida ishga qoʻyish ushbu Qoidalarga muvofiq amalga oshiriladi. Xizmat safariga yuborilgan xodimda xizmat safariga yuborgan korxona (tashkilot) tomonidan berilgan ushbu Qoidalar boʻyicha bilimlari tekshirilgani va elektr xavfsizligi boʻyicha malaka guruhiga ega boʻlganligi haqida belgilangan shakldagi guvohnoma boʻlishi shart.
515. Xizmat safariga yuborayotgan korxona ish rahbarlari, ish bajaruvchilari, kuzatuvchilar va brigada aʼzolari etib tayinlanishi mumkin boʻlgan xodimlarni, shuningdek, uzoq muddatli ishlarga naryad berish huquqi berilgan xodimlarni yozma ravishda koʻrsatishi shart.
516. Ishlab turgan elektr qurilmalarida xizmat safariga yuborilgan xodimlarga ish rahbari, ish bajaruvchisi va brigada aʼzosi sifatida ishlash huquqini — elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qiluvchi korxona rahbariyati xizmat safariga yuborgan korxona xatiga qoʻyilgan rezolyutsiya yoki maxsus yozma koʻrsatma bilan rasmiylashtirishi mumkin. Naryadlar va farmoyishlar berish huquqi elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qiluvchi korxona rahbariyatining yozma koʻrsatmasi bilan rasmiylashtirilishi shart.
517. Xizmat safaridagi xodim safar joyiga kelishi bilan ishlar bajarilishi kerak boʻlgan elektr qurilmalarning xususiyatini hisobga olgan holda elektr xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma olishi shart. Naryad beruvchilar, ish rahbarlari va ish bajaruvchilar vazifasini bajarish huquqi yuklatilayotgan xodimlarga ham ushbu elektr qurilmalarining sxemalari boʻyicha yoʻl-yoʻriq berilishi zarur.
Yoʻl-yoʻriq yoʻl-yoʻriqlarni qayd etish jurnalida yoʻl-yoʻriq olganlar va yoʻriq bergan xizmatchining imzosi bilan rasmiylashtiriladi.
518. Xizmat safariga yuborilgan xodimlarga yoʻl-yoʻriq berishni ekspluatatsiya qiluvchi korxonaning V guruhga mansub maʼmuriy-texnik xodimi yoki IV guruhga mansub navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodim amalga oshirishi shart.
Yoʻl-yoʻriqning mazmunini bajarilishi kerak boʻlgan ishning xarakteriga va murakkabligiga, elektr qurilmalarining sxemasiga va xususiyatiga qarab yoʻl-yoʻriq beruvchi xodim belgilaydi.
519. Xizmat safariga yuborgan korxona xizmat safariga yuborilgan xodimlarning elektr xavfsizligi guruhiga va ularga berilgan huquqlarga loyiq ekanligi, shuningdek, xodimlar tomonidan ushbu Qoidalar bajarilishi uchun javob beradi.
520. Elektr qurilmalarida xizmat safariga yuborilgan xodimlar ishlayotgan korxona ishlayotganlarni ishchi va ilashgan kuchlanishning elektr tokidan shikastlanishidan himoya qilish uchun xavfsizlik choralarining bajarilishiga javob beradi.
521. Elektr qurilmalariga maxsus taʼmirlash tashkilotlarining uchastkalari tomonidan doimiy xizmat koʻrsatiladigan korxona ushbu tashkilotlar bilan kelishgan holda uchastka xodimlarini energetika korxonalari va tashkilotlarida xodimlar bilan ish tashkil qilish boʻyicha amal qiladigan koʻrsatmalarga asosan tayyorlagandan soʻng ularga tezkor taʼmirlovchi xodim xuquqini berishi mumkin.
22-bob. Energiya bilan taʼminlovchi tashkilot xodimlar tomonidan elektr hisoblagichlari bilan bajaradigan ishlar
522. Energiya bilan taʼminlovchi tashkilot xodimlari ishlab turgan elektr qurilmalarida elektr hisoblagichlari bilan ishlarni ushbu Qoidalarga rioya qilib bajarishlari shart.
523. TTiga ulangan elektr hisoblagichi zanjirlaridagi ishlarni IV va III guruhga mansub xodimlardan tashkil topgan brigada bajarishi shart. Brigada aʼzolaridan biri sifatida isteʼmolchi korxonaning III guruhga mansub xodimi jalb qilinishi mumkin.
Agar elektr hisoblagichi zanjirlarida TTining ikkilamchi chulgʻamlariga ulangan zanjirlarni uzmasdan ishlash imkonini beruvchi kontaktlar (bloklar) oʻrnatilgan boʻlsa, ushbu ishlar farmoyish boʻyicha elektr hisoblagichi sxemasidan kuchlanishni olmasdan turib bajarilishi mumkin. Yuqoridagi kontaktlar yoʻq boʻlganda elektr hisoblagichi zanjirlaridan tok va kuchlanish olinishi shart.
Elektr qurilmasining uzilgan ulanishlaridagi elektr hisoblagichlarining va toʻgʻridan-toʻgʻri ulangan bir fazali elektr hisoblagichlarining zanjirlarida bajariladigan ishlar farmoyish boʻyicha amalga oshirilishi mumkin.
524. Bir xonada joylashgan, turli ulanishlardagi elektr hisoblagichlari bilan ishlar bitta naryad (farmoyish) boʻyicha amalga oshirilishi mumkin. Naryadda bir ish joyidan ikkinchi ish joyiga oʻtishni rasmiylashtirish talab qilinmaydi.
525. Odamlarni elektr tokidan shikastlanish xavfi nisbatan yuqori boʻlmagan xonalardagi toʻgʻridan-toʻgʻri ulangan bir fazali elektr hisoblagichlaridagi ishlarni bir kishi ushbu hisoblagichdan kuchlanishni olmasdan turib, lekin yuklamani oʻchirib bajarishi mumkin.
526. 1000 V gacha kuchlanishli boʻlgan, xizmat koʻrsatuvchi xodim boʻlmagan isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridagi elektr hisoblagichlaridagi ishlarni naryad (farmoyish) boʻyicha rasmiylashtirish, ish joylarini tayyorlash va ishga qoʻyishni energiya bilan taʼminlovchi tashkilot xodimlari bajarishi mumkin.
23-bob. QMT xodimlarini ishlab turgan elektr qurilmalarida va elektr uzatish liniyalarining muhofaza zonasida ishga qoʻyish
1-§. Umumiy talablar
527. Ishlab turgan elektr qurilmalarida va elektr uzatish liniyalarining muhofaza zonasida qurilish-montaj ishlarini olib borish uchun QMT ekspluatatsiya qiluvchi korxonadan yozma ruxsatnoma olinishi shart.
528. Ishlarni olib borish uchun beriladigan ruxsatnomada quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi shart: ishlash uchun ajratilgan joydagi ishlab turgan elektr qurilmasining uchastkasi (TQ, liniya, zanjir, tayanchlar); ishlarni bajarish muddatlari (boshlanishi va tamom boʻlishi); ishlar tugaganligi haqida xabarni yetkazish kerak boʻlgan ekspluatatsiya qiluvchi korxonaning javobgar shaxsi; agar ular mavjud boʻlsa, xavfli va zararli omillarning borligi (ishlab turgan elektr liniyalarining yaqinligi, elektr maydoni, ilashgan kuchlanish).
QMT uchun maxsus toʻsiqlar bilan oʻralgan ish zonalari ajratilgan boʻlsa, ruxsatnoma oʻrniga KMK 3.01.02-00 Qurilishda texnika xavfsizligi talablariga asosan ishlashga dalolotnoma-ijozat rasmiylashtirilishi lozim.
529. Ishlashga dalolotnoma-ijozatda quyidagilar koʻrsatilishi shart: ish zonasi oʻralgan toʻsiqlarning turi, ushbu zonaga kirish (chiqish) va transportda kirish (transportda chiqish) joylari, agar ular mavjud boʻlsa, xavfli va zararli omillarning borligi (ishlab turgan elektr liniyalarining yaqinligi, elektr maydoni, ilashgan kuchlanish).
530. QMT ish boshlashdan oldin ekspluatatsiya korxonasiga, ekspluatatsiya korxonasining vakili shaxsan ishlashga ijozat beradiganlardan (ishga qoʻyadiganlardan) naryad berish huquqiga ega boʻlgan xizmatchilar, javobgar ish rahbarlari va javobgar ijrochilar (javobgar ish rahbari va javobgar ijrochi KMK 3.01.02-00 Qurilishda texnika xavfsizligiga muvofiq) huquqi berilgan xodimlar roʻyxatini taqdim qilishi kerak. Roʻyxatda xodimlarning lavozimi, ismi-familiyasi va elektr xavfsizligi boʻyicha guruhi koʻrsatilgan boʻlishi kerak.
531. Qurilish-montaj tashkilotlari xodimlari ekspluatatsiya korxonalariga kelishlari bilan ish bajarishlari kerak boʻlgan elektr qurilmasi xususiyatini hisobga olgan holda elektr xavfsizligi boʻyicha yoʻl-yoʻriq olishlari, naryad beruvchi, javobgar ish rahbari va javobgar ijrochi huquqi berilgan xodimlar esa bundan tashqari, ularning sxemalari boʻyicha ham yoʻl-yoʻriq olishlari shart.
Yoʻl-yoʻriq oʻtkazilganligi haqida ekspluatatsiya qiluvchi korxonadagi yoʻl-yoʻriqlar roʻyxatga olish jurnalida qayd etilishi lozim.
532. QMTlarning xodimlari ishlab turgan elektr qurilmalari va elektr uzatish liniyalarining muhofaza zonalaridagi qurilish-montaj ishlarini ushbu tashkilot xodimlari tomonidan beriladigan naryad-ijozat boʻyicha bajarishlari shart. Naryad-ijozat shakli KMK 3.01.02-00 Qurilishda texnika xavfsizligida belgilangan.
533. Elektr qurilmalarini oʻchirishni talab qiladigan, shuningdek, kuchlanish ostidagi elektr uzatish liniyalarining muhofaza zonalaridagi ishlarda birinchi bor ishga qoʻyish ekspluatatsiya korxonasi tomonidan tayinlangan ishga qoʻyuvchi tomonidan amalga oshiriladi. U ushbu Qoidalarning 80 va 545-bandlari talablariga asosan QMTning javobgar ish rahbarini yoki javobgar ijrochini ishga qoʻyadi.
534. QMTning javobgar ish rahbari yoki javobgar ijrochisida birinchi bor ishga qoʻyishda unga berilgan ikki nusxadagi naryad boʻlishi shart. Ishga qoʻyish naryadning ikkala nusxasida rasmiylashtirilgandan soʻng uning biri ishga qoʻyuvchida ish tamom boʻlgandan soʻng ishga qoʻyilgan QMTning xizmatchisi bu toʻgʻrida xabar berishi lozim boʻlgan javobgar shaxsga berish uchun qoladi.
535. QMT ishlarni butunlay tamom qilganligi toʻgʻrisidagi xabar yozma ravishda shaxsan yoki kuryer orqali topshirilishi, shuningdek, telefon yoki radioaloqa orqali berilishi mumkin.
Xabarda naryadda koʻrsatilgan ishlar toʻliq tugaganligi, brigada (brigadalar) ish joyidan chiqarilganligi, ish joyi tekshirilganligi (materiallar, asboblar va hokazolar yigʻishtirib olinganligi, QMT xodimlari qoʻygan yerga ulashlar, toʻsiqlar, himoya plakatlari va belgilari olinganligi) koʻrsatilishi shart.
536. Ekspluatatsiya qiluvchi korxona ishlar toʻliq tugaganligi toʻgʻrisidagi xabarni olganidan soʻng ishga qoʻyuvchi tomonidan qoʻyilgan yerga ulashlar, toʻsiqlar, xavfsizlik belgilarini (plakatlarini) olish va elektr qurilmasini tarmoqga ulash huquqiga egadir.
537. QMT oʻz xodimlariga berilgan huquqlarga va elektr xavfsizligi boʻyicha malaka guruhiga mos ekaniga, ish shartlari va muddatlarining bajarilishiga, ish jarayonida QMT xodimlari tomonidan xavfsizlik choralarini va yoʻl-yoʻriq olishdagi ishga qoʻyuvchining koʻrsatmalarini bajarishlariga javob beradi.
2-§. Elektr stansiyalar va podstansiyalarning elektr qurilmalarida ishga qoʻyish
538. QMT uchun ajratilgan ishlar zonasi elektr qurilmasining ishlab turgan qismiga xodimlarning kirishiga toʻsqinlik qiluvchi yaxlit yoki toʻr toʻsiqlarga ega boʻlishi shart.
539. QMTning xodimlari mashinalari va mexanizmlari oʻtishi uchun ajratilgan yoʻl va yoʻlkalar ishlab turgan elektr qurilmasining hududini yoki binosini kesib oʻtmasligi shart.
QMT uchun ajratilgan zonaga qatnaladigan yoʻl ishlab turgan TQning hududi yoki binolari orqali oʻtca, ushbu zonaga oʻtishni (odamlarni, mashinalar va mexanizmlarning oʻtishi) taqsimlovchi qurilmalarni yakka oʻzi nazorat qilish huquqiga ega boʻlgan ekspluatatsiya qiluvchi korxonaning vakili QMT xodimlarini ish zonasining kirish yoʻligacha yoki yoʻlkasigacha kuzatib borishi shart.
540. Agar QMT uchun ajratilgan maydon toʻsilmagan boʻlsa, u yerdagi ishlar III guruhga mansub ekspluatatsiya korxonasi vakili kuzatuvchining nazorati ostida bajarilishi va bu haqda naryadda yozilishi shart. Bunday hollarda ekspluatatsiya qiluvchi korxona vakili hap kuni ishga qoʻyishni amalga oshiradi.
Sozlash ishlarini olib borishda kuzatuvchi tayinlanmaydi. QMT xodimlari bu ishlarni xizmat safaridagi xodim sifatida bajarishlari mumkin.
541. Kuzatuvchi QMTning javobgar ijrochisi bilan bir qatorda vaqtinchalik toʻsiqlarning, ogohlantirish plakatlarining saqlanishiga va brigada aʼzolari tomonidan kuchlanish ostida boʻlgan tok oʻtkazuvchi qismlargacha boʻlgan xavfsiz masofa saqlanib turilishiga javob beradi.
542. Ekspluatatsiya qiluvchi korxona QMT xodimlarining ishga qoʻyilgan uchastkaga kuchlanish berilishiga yoʻl qoʻymaslik uchun javobgardir.
3-§. Elektr uzatish liniyalarining muhofaza zonasida ishga qoʻyish
543. KLning muhofaza zonasida ish bajarish uchun berilgan ruxsatnomada (dalolatnoma-ijozatda) kabel liniyasining joylashishi va yotgan chuqurligi koʻrsatilishi shart.
544. Ekspluatatsiya korxonasining xodimlaridan tayinlangan ishga qoʻyuvchi kuchlanish ostida boʻlgan elektr uzatish liniyasining muhofaza zonasida, shuningdek, ishlab turgan HL tayanchlari oraligʻidagi ishlarga QMTning hap bir brigadasidagi javobgar ijrochini ishga qoʻyishi shart. Oʻchirilgan elektr uzatish liniyasining muhofaza zonasidagi boshqa ishlarga ijozatni ishga qoʻyuvchi QMTning javobgar ish rahbariga berishi, qolgan xodimlarni esa QMTning javobgar ish rahbarining oʻzi ishga qoʻyishi shart.
545. HLda javobgar ijrochilarni ishga qoʻyishda ishga qoʻyuvchi har bir brigada ishlayotgan uchastkaga bittadan yerga ulagichni oʻrnatishi shart, javobgar ish rahbarini ishga qoʻyishda esa ish uchastkasiga iloji boricha yaqin qilib bitta yerga ulagichni oʻrnatishi shart.
546. HLda QMTning ish uchastkasida yerga ulagichlarni oʻrnatish va olishni ekspluatatsiya korxonasi tomonidan tayinlangan ishga qoʻyuvchi naryad boʻyicha bajarishi shart. Yerga ulagichlarni olishga ularni oʻrnatish haqidagi topshiriq koʻrsatilmasdan alohida naryad berilishi mumkin. Bunda brigada aʼzosi sifatida QMTning III guruhga mansub xodimi jalb qilinishi mumkin.
547. Koʻp zanjirli HLda ekspluatatsiya qiluvchi korxona tomonidan tayinlangan ishga qoʻyuvchi ish joyini tayyorlashda ushbu Qoidalarning 354-bandiga asosan bayroqchalarni yerga ulagichlar oʻrnatilgan tayanchlarga oʻrnatishi shart. Bayroqchalar yerga ulagichlar bilan birga olinishi zarur.
548. KLning muhofaza zonasida yer qazish ishlarini boshlashdan oldin kabel liniyalarini ekspluatatsiya qiluvchi korxona xodimi nazorati ostida kabellarning joylashishi va chuqurligini aniqlash uchun tekshirib koʻrish maqsadida yer yuzasi ochilishi (shurf qazilishi), shuningdek, yer qazish mashinalarining ishlash maydonini belgilab qoʻyish uchun vaqtinchalik toʻsiqlar oʻrnatilishi shart.
549. Kabel trassalaridan 5 m dan kam masofada zarb bilan harakatlanadigan mashinalar va mexanizmlardan foydalanishga, yer qazish mashinalarini esa — kabel trassasining muhofaza zonasi chegarasida ishlashiga ijozat berilmaydi. Kabel trassasi ustidagi tuproqni uruvchi bolgʻalar bilan 0,3 m dan ortiq boʻlmagan chuqurlikgacha yumshatishga ruxsat etiladi.
550. Kabelni teshish zarur boʻlganda bu ish naryad boʻyicha ekspluatatsiya qiluvchi korxona xodimlaridan tayinlangan ishga qoʻyuvchi tomonidan bajariladi. Brigada aʼzosi sifatida QMTning IV guruhga mansub xodimi jalb qilinishi mumkin.
551. Yer qazish ishlari jarayonida ushbu ishni bajarishga berilgan hujjatlarda koʻrsatilmagan kabel koʻrinib qolsa, ishlar darhol toʻxtatilishi va uni saqlab qolish choralari koʻrilib, bu haqda yer qazishga ruxsat (dalolatnoma-ijozat) bergan korxonaga xabar berish zarur.
552. Avariya holatlarida KLning muhofaza zonasida yer qazish ishlarini bajarishga ruxsatni ekspluatatsiya qiluvchi korxonaning ish bajarishga va ishga qoʻyish huquqiga ega boʻlgan navbatchi xodimi berishi mumkin. Bu holda yer qazish ishlari ekspluatatsiya qiluvchi korxona vakili nazorati ostida olib boriladi.
553. Ekspluatatsiya qiluvchi korxona QMT xodimlari ishga qoʻyilgan uchastkalarga ishchi kuchlanishi berilishiga yoʻl qoʻymaslik uchun javob beradi.
24-bob. Yakunlovchi qoida
554. Ushbu Qoidalar talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 1-ILOVA
Elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning elektr xavfsizligi boʻyicha
T/r Xodimlarning toifasi Xizmat koʻrsatiladigan yoki shunga oʻxshash elektr qurilmalarida guruhni olish uchun zarur boʻlgan eng kam mehnat staji I II III IV V 1. Elektr qurilmalarida ishlashga jalb qilingan elektrotexnik boʻlmagan xodimlar (quruvchi ishchilar, farroshlar, haydovchilar, yuk koʻtarish mashinalari va mexanizmlarining mashinistlari va boshqalar) Belgilan maydi 2 oy 12 oy - - 2. Maʼmuriy-texnik, navbatchi, tezkor taʼmirlovchi hamda taʼmirlash xodimlari maʼlumoti darajasi boʻlmaganlar Belgilanmaydi 1 oy oldingi guruhda 2 oy oldingi guruhda 6 oy oldingi guruhda 24 oy oʻrta maʼlumot ega boʻlganlar Belgilanmaydi 1 oy oldingi guruhda 2 oy oldingi guruhda 3 oy oldingi guruhda 12 oy oliy maʼlumotga ega boʻlganlar Belgilanmaydi Belgilanmaydi oldingi guruhda 2 oy oldingi guruhda 3 oy oldingi guruhda 6 oy 3. Amaliyotchilar oʻrta maxsus taʼlim muassasasi amaliyotchilari Belgilanmaydi 1 oy oldingi guruhda 6 oy - - oliy taʼlim muassasasi amaliyotchilari Belgilanmaydi 1 oy oldingi guruhda 3 oy - -
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 2-ILOVA
Kuchlanish ostida boʻlgan tok uzatuvchi qismlarga yaqinlashish mumkin boʻlgan
Kuchlanish (kV) Odamlardan va ular qoʻllaydigan asbob hamda moslamalardan, vaqtincha toʻsiqlardan tok uzatuvchi qismlargacha boʻlgan masofa (m) Ishchi va transport holatida boʻlgan mexanizmlar va yuk koʻtarish mashinalaridan, stroplardan, yuk changallovchi moslamalar va yuklardan tok uzatuvchi qismlargacha boʻlgan masofa (m) 1 kV gacha: HL da qolgan elektr qurilmalarida 0,6 Meʼyorlanmaydi (tegmasdan) 1,0 1,0 6 — 35 0,6 1,0 110 1,0 1,5 220 2,0 2,5 500 3,5 4,5
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 3-ILOVA
Naryad-ijozat shakli va uni toʻldirish boʻyicha koʻrsatmalar Tashkilot ___________________________________________________ Boʻlim _____________________________________________________ Naryad-ijozat № _________ Ish rahbariga_______________________ ishga koʻyuvchiga______________________ Ish bajaruvchiga ___________________ kuzatuvchiga__________________________ Brigada aʼzolari bilan ___________________________________________________ Topshiriladi____________________________________________________________ Ish boshlansin: sana ___________________ vaqti_________________ Ish tugatilsin: sana___________________ vaqti _________________ 1-jadval Ish joylarini tayyorlash boʻyicha chora-tadbirlar Oʻchirish ishlarini bajarish va yerga ulagichlarni oʻrnatish lozim boʻlgan elektr qurilmalarining nomi Nima oʻchirilishi va qayerlarga yerga ulagich oʻrnatilishi kerak 1 2 Alohida koʻrsatmalar _________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Naryadni berdi: sana _______________ vaqti _______________ Imzo ____________ familiyasi__________________________________ Naryad muddati : sana___________ vaqti_______________ gacha uzaytirildi. Imzo ____________ familiyasi__________________________________ sana _______________ vaqti______________________________________
2-jadval Ish joylarini tayyorlashga ruxsat va ishlashga ijozat Ish joylarini tayyorlashga ruxsat va ishlashga ijozat berdi (lavozimi, familiyasi yoki imzosi) Ruxsat berilgan sana va vaqt Ish joylarini tayyorlashga ruxsat va ishlashga ijozat olgan shaxsning imzosi Naryadning orqa sahifasi Ish joylari tayyorlandi. Kuchlanish ostida quyidagilar qoldi: ___________________ _______________________________________________________________________ Ishga qoʻyuvchi _______________________________ (imzo) Ish rahbari (ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi) ______________________ (imzo)
3-jadval Kundalik ishlashga ijozat berish va ish tugashi Brigadaga yoʻl-yoʻriq berildi va tayyorlangan ish joyida ishga qoʻyildi Ish tugadi, brigada ish joyidan chiqarildi Ish joyining nomlanishi Sanasi, vaqti Imzolar Sana, vaqti Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) imzosi Ishga qoʻyuvchi Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) Brigada aʼzolari 1 2 3 4 5 6 7
4-jadval Brigada tarkibidagi oʻzgarishlar Brigada tarkibiga kiritildi (familiyasi, ismi, guruhi) Brigada tarkibidan chiqarildi (familiyasi, ismi, guruhi) Sanasi, vaqti Ruxsat berdim (imzo) 1 2 3 4 Ish butunlay tugatildi, brigada ish joyidan chiqarildi, brigada oʻrnatgan yerga ulagichlar olindi ____________________________________________________________________________________________ (lavozimi) ______________________________________ ga xabar berildi (familiyasi) Sana ____________________ vaqti ________________________ Ish bajaruvchi (kuzatuvchi) _______________________________________ (imzo) Ish rahbari____________________________________________________ (imzo)
Naryad-ijozatni toʻldirish boʻyicha koʻrsatma
1. Naryaddagi yozuvlar aniq boʻlishi kerak. Naryadni qalam bilan toʻldirish va matnga tuzatishlar kiritish taqiqlanadi.
2. Naryadlarni raqamlash tizimi korxona rahbariyati tomonidan belgilanadi.
3. Sana yozilayotganda avval kun, keyin oy va yilning oxirgi ikki soni koʻrsatiladi. Masalan: 02.11.19, 26.01.20.
4. Naryadda koʻrsatilayotgan shaxsning familiyasidan tashqari uning ismi va otasining ismi va elektr xavfsizligi boʻyicha guruhi yoziladi.
5. Naryadda elektr qurilmalarining, ulanmalarining, uskunalarining dispetcherlik nomi (belgisi) koʻrsatiladi.
6. Agar naryadni toʻldirishda jadvaldagi boʻsh satrlarga va matnga yozish uchun joy yetishmasa, yozuvni davom ettirish uchun naryad beruvchining imzosi bilan naryadning asosiy nusxasidagi tartib raqami bilan unga qoʻshimcha naryad blankasi biriktiriladi. Bunda naryadning asosiy blankadagi jadvallarning oxirgi satriga yoki yozuvni davom ettirish kerak boʻlgan matn oxiriga “Qoʻshimcha naryadga qaralsin” degan yozuv yozilishi kerak.
Naryadning birinchi beti
7. “Boʻlim” deb koʻrsatilgan satrda elektr qurilmalarida ish olib borish lozim boʻlgan korxonaning boʻlimi (sex, xizmat turi, tuman, uchastka) koʻrsatiladi.
8. Ish rahbari tayinlanmay bajariladigan ishlarda “Ish rahbariga” degan qatorga “Tayinlanmaydi” deb yozib qoʻyiladi.
9. “Ishga qoʻyuvchiga” degan satrda tezkor taʼmirlovchi xodimlardan yoki ish bajaruvchi tarafidan ishga qoʻyuvchini oʻrindoshlik yoʻli bilan bajarishga taʼmirlash xodimlaridan tayinlangan shaxsning familiyasi koʻrsatiladi.
Elektr qurilmalarida ishga qoʻyuvchi vazifasini navbatchi bajaradigan boʻlsa, “Ishga qoʻyuvchiga” degan qatorga familiyasini koʻrsatmasdan “Navbatchi” deb yoziladi.
10. “Brigada aʼzolari bilan” degan satrlarda brigada aʼzolarining hammasi qayd etilishi zarur.
Agar ishlar avtomobillar, mexanizmlar, oʻzi yurar kranlarni qoʻllab bajariladigan boʻlsa, unda brigada aʼzolaridan kim haydovchi, kranchi, yuk iluvchi ekani koʻrsatilishi hamda ishlatilayotgan mexanizmning yoki oʻzi yurar kranning turi koʻrsatilishi zarur (masalan, Toshmatov I.B., II guruh, TV-26 teleminora haydovchisi; Ahmedov R.S., II guruh, AK-51 kran kranchisi; Saidov G.N., I guruh, yuk iluvchi). Brigada aʼzolarining familiyasi bosh kelishikda yozilishi mumkin.
11. “Topshiriladi” degan satrda:
elektr stansiyalar, podstansiyalarning elektr qurilmalari va KL uchun ishlash kerak boʻlgan elektr qurilmasining nomi va uning ulanmalari hamda ishning mazmuni koʻrsatiladi. Masalan: Janubiy podstansiya, 110 kV kuchlanishli OTQ, shinalarni biriktiruvchi oʻchirgich, kiritgichlarni almashtirish. Mazkur Qoidalarga 8-ilovaning 3-bandiga asosan bajariladigan ishlarda faqat elektr qurilmasining nomi va ish mazmunini koʻrcatishga ijozat beriladi;
HL uchun ushbu liniyaning nomi va ish bajarilishi kerak boʻlgan uchastka chegarasi (tayanchlarning tartib raqami koʻrsatilib, qaysi tayanchlarda yoki tayanchlar oraligʻida ish olib borilishi, qaysi tayanchlar oraligʻidagi simlarda ishlash, masalan: oxirgi tayanch bilan OTQ portali orasidagi simda va shunga oʻxshash) hamda ishning mazmuni koʻrsatiladi. Masalan, 500 kV li Navoiy IES ― Samarqand HL, 14 ― 20-raqamli tayanchlar, simlarni tortish. Koʻp zanjirli HLda, shuningdek, zanjirning nomi koʻrsatilishi zarur.
12. “Ishlar boshlansin” va “Ishlar tugatilsin” satrlarida ushbu naryad boʻyicha ishlarni boshlash va tugatish sanasi hamda vaqti koʻrsatiladi.
13. Elektr stansiyalar, podstansiyalarning elektr qurilmalarida va KLda ishlar olib borilganda 1-jadvalda quyidagilar koʻrsatiladi:
1-ustunda — kommutatsiya apparatlari bilan operatsiya qilinishi va yerga ulagichlar oʻrnatilishi zarur boʻlgan elektr qurilmalarining nomlari;
2-ustunda — operatsiya bajarilishi zarur boʻlgan kommutatsiya apparatlari, ulanmalar, uskunalarning nomlari (belgilari) va yerga ulagichlar oʻrnatilishi zarur boʻlgan joylar.
1-jadvalda ikkilamchi zanjirlarda, releli himoya, avtomatika, telemexanika, aloqa tuzilmalaridagi oʻchirishlarni koʻrcatish talab qilinmaydi.
TQdan oʻchiriladigan va yerga ulagichlar oʻrnatiladigan HL va KL uchun bu liniyalarni ekspluatatsiya qilmaydigan xodim tomonidan (masalan: elektr stansiya va podstansiya navbatchisi) 1-jadval quyidagicha toʻldiriladi:
1-ustunda — liniya oʻchirilishi kerak boʻlgan elektr stansiya yoki podstansiyaning nomi koʻrsatiladi;
2-ustunda — elektr stansiya yoki podstansiyaning nomiga mos elektr uzatish liniyasining nomi (belgisi) koʻrsatiladi.
14. HLda ish bajarilganda 1-jadvalda quyidagilar koʻrsatiladi:
1-ustunda — naryadning “Topshiriladi” degan satriga yozilgan elektr uzatish liniyasining, zanjirining, simlarning nomi hamda taʼmirlanayotgan elektr uzatish liniyasi yoki zanjirdagi taʼmirlash bilan bogʻliq oʻchirilishlar va yerga ulagichlar oʻrnatilishi zarur boʻlgan boshqa elektr uzatish liniyasining nomi (masalan, taʼmirlanayotgan elektr uzatish liniyasi kesib oʻtgan yoki uning yaqinidan oʻtgan elektr uzatish liniyasi, koʻp zanjirli HLning boshqa zanjirlari va hokazolar);
2-ustunda — tezkor taʼmirlovchi xodimlardan tayinlangan ishga qoʻyuvchi tomonidan oʻchiriladigan va yerga ulagichlar oʻrnatiladigan HL uchun taqsimlovchi qurilmadagi va HLning oʻzidagi kommutatsiya apparatlarining nomi va yerga ulagichlar oʻrnatilishi zarur boʻlgan tayanchlarning tartib raqami. Shu bilan birga ushbu ustunda mazkur Qoidalarning 169 , 173 — 175 , 177-bandlariga asosan ish joyida ish bajaruvchi sim va troslarga yerga ulagichlarni oʻrnatishi shart boʻlgan tayanchlarning tartib raqamlari yoki tayanchlar oraligʻi koʻrsatilishi shart.
Agar naryad berish paytida yerga ulagichlar oʻrnatilishi lozim boʻlgan joyni aniqlash mumkin boʻlmasa yoki bajariladigan ish yerga ulagichlarni bir joydan ikkinchi joyga koʻchirib bajarishni talab qilsa, ushbu ustunda “ish joylarida yerga ulagichlar oʻrnatilsin” deb yozilishi zarur.
2-ustunda, shuningdek, ish bajaruvchi tomonidan taʼmirlanayotgan HL bilan kesishgan yoki uning yaqinidan oʻtgan HLga oʻrnatilishi kerak boʻlgan yerga ulagichlarning joylari ham koʻrsatilishi kerak. Agar ushbu HL boshqa korxona tomonidan ekspluatatsiya qilinsa, naryadning “Alohida koʻrsatmalar” degan satriga boshqa korxona xodimlari tomonidan oʻrnatiladigan yerga ulagichlarni tekshirish zarurligi koʻrsatilishi kerak.
15. 1-jadvalga bevosita ish joyini tayyorlash uchun kerak boʻlgan kommutatsiya apparatlari bilan bajariladigan operatsiyalar kiritilishi shart. Ish joyini tayyorlash jarayonida sxemaga oʻzgartirishlar kiritish bilan bogʻliq boʻlgan almashlab ulagichlar (TQlarda bir ulanmani oʻchirib, boshqa shinalar tizmasiga oʻtkazish, tarmoq uchastkasini bir manbadan ikkinchi manbaga oʻtkazish va hokazolar) jadvalga yozilmaydi.
16. Tezkor taʼmirlovchi xodimlardan tayinlangan ishga qoʻyuvchiga naryad berish paytida oldindan tayyorlangan ish joyiga ijozat berish topshirilgan hollarda 1-jadvalning 2-ustunida naryad beruvchi ish joyini tayyorlash uchun zarur boʻlgan oʻchirilishi va yerga ulanishi kerak boʻlgan operatsiyalarni yozib, ushbu operatsiyalardan qaysilari bajarilgani koʻrsatiladi.
Ish joyini tayyorlash talab qilinmaydigan ishlarda 1-jadval ustunlariga “Talab qilinmaydi” deb yozib quyiladi.
17. “Alohida koʻrsatmalar” satriga quyidagilar yoziladi:
ishchilarning xavfsizligini taʼminlovchi qoʻshimcha choralar (toʻsiqlar oʻrnatish, ish bajarilayotgan xonalarda vodorod yoʻqligini tekshirish, yongʻinga qarshi xavfsizlik choralari va hokazolar);
ish rahbarining uzluksiz rahbarligida bajariladigan ishning bosqichlari yoki alohida operatsiyalari (mazkur Qoidalarning 49-bandi );
agar naryad kuzatuvchi nomiga rasmiylashtirilsa, brigadaga boshchilik qiluvchi, javobgar shaxs (mazkur Qoidalarning 54-bandi );
ish rahbariga yoki ish bajaruvchiga (kuzatuvchiga) brigadani bir ish joydan boshqa ish joyga koʻchirishga va ish joyiga qayta qoʻyishga ijozat berish (mazkur Qoidalarning 88 , 94-bandlari );
elektr qurilmasini yoki uning qismini (ayrim kommutatsiya apparatlarini) navbatchidan ruxsat yoki farmoyish olmasdan ulashga ruxsat berish (mazkur Qoidalarning 102-bandi );
yerga ulagichlarni vaqtinchalik olishga ruxsat berish (mazkur Qoidalarning 164-bandi );
ish bajaruvchiga kommutatsiya apparatlari bilan operatsiyalarni bajarishga ruxsat berish (mazkur Qoidalarning 480-bandi );
kranlar bilan yuklarni bir joydan ikkinchi joyga koʻchirishda ishni xavfsiz bajarish uchun javobgar shaxs tayinlash (mazkur Qoidalarning 491-bandi );
boshqa korxonalarning HLga qoʻyilran yerga ulagichlarini tekshirish zarurligi toʻgʻrisida koʻrsatma (mazkur ilovaning 14-bandi ).
Naryad beruvchining xohishiga koʻra ushbu satrga ishni xavfsiz bajarish bilan bogʻliq boʻlgan qoʻshimcha tadbirlarni ham yozishga ruxsat etiladi.
18. “Naryadni berdi” va “Naryad muddati .... gacha uzaytirildi” degan satrlarga naryad beruvchi unga qoʻl qoʻygan vaqt va sana koʻrsatadi.
Naryad beruvchi va uning muddatini uzaytiruvchi shaxslar qoʻl qoʻyishdan tashqari oʻzlarining familiyalarini ham koʻrsatishlari shart.
19. 2-jadval ish joyini tayyorlashga ijozat berilganda va birinchi bor ishga qoʻyishda toʻldiriladi.
1-ustunda ish joylarini tayyorlovchi va ishga qoʻyuvchi shaxslar ish joylarini tayyorlashga ruxsat va ishga qoʻyishga ijozat bergan shaxslarning lavozimi va familiyalarini koʻrsatadilar. Agar ruxsat shaxsan berilsa, 1-ustunda ruxsat beruvchi imzo chekib, oʻz lavozimini yozib qoʻyishi shart.
2-ustunda ruxsat berilgan vaqt va sana koʻrsatiladi.
3-ustunga ish joylarini tayyorlashga ruxsat va ishlashga ijozat olgan shaxslar imzo qoʻyadilar. Ish joylarini bir nechta shaxslar yoki har xil sex xizmatchilari tayyorlashsa, 3-ustunga ish joylarini tayyorlaganlarning barchasi imzo qoʻyishadi.
Agar ish joylarini tayyorlashga va ishlashga ijozat har xil vaqtda soʻraladigan boʻlsa, 2-jadvalning ikki qatori: birinchi qatori ish joyini tayyorlashga ruxsat uchun toʻldiriladi, ikkinchisi esa ishlashga ijozat uchun.
Naryadning ikkinchi beti
20. Elektr stansiyalar, podstansiyalarning elektr qurilmalarida va KLda ish olib borilranda “Ish joyi tayyorlandi. Kuchlanish ostida quyidagilar qoldi” degan satrga ishga qoʻyuvchi taʼmirlanayotgan va ish joyi yaqinidagi qoʻshni ulanmalarning (yoki qoʻshni ulanmalarning uskunalarini) kuchlanish ostida qolgan tok oʻtkazuvchi qismlarini koʻrsatadi.
HLda ish olib borilganda ushbu satrlarga naryad beruvchi “Alohida koʻrsatmalar” qatorida koʻrsatilgan tok oʻtkazuvchi qismlarni, zarur boʻlganda esa boshqa tok oʻtkazuvchi qismlarni ham yozib qoʻyadi.
Ishga qoʻyuvchi va ish rahbari (agar ish rahbari tayinlanmagan boʻlsa, ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi) “Ish joylari tayyorlandi. Kuchlanish ostida quyidagilar qoldi” degan satr ostiga faqat birinchi bor ishlashga ijozat berishda imzo chekadilar.
21. 3-jadvalda har kungi ishga qoʻyish va uni tugatish, shu jumladan, brigadani bir ish joyidan ikkinchi ish joyiga oʻtkazishda ishga qoʻyish hamda brigada aʼzolariga ish joyida yoʻl-yoʻriq berilganligi rasmiylashtiriladi.
Agar ish bajaruvchi ishga qoʻyuvchi vazifasini oʻrindoshlik yoʻli bilan bajarsa, shuningdek, ish bajaruvchiga qayta ishga qoʻyishida brigadani ishga qoʻyishga ruxsat berilgan boʻlsa, u ijozat berayotgan paytida jadvalning 3 va 4-ustunlariga imzo chekadi.
Agar ish rahbariga qayta ishga qoʻyishda brigadani ishga qoʻyish uchun ruxsat berilgan boʻlsa, u ijozat bergan paytida jadvalning 3-ustuniga imzo chekadi.
Ish kunining tugashi munosabati bilan bogʻliq boʻlgan ishni tamomlashni ish bajaruvchi (kuzatuvchi) 6 va 7-ustunlarni toʻldirish bilan rasmiylashtiradi.
22. 4-jadvalda avtomobil haydovchisi yoki mexanizm mashinistini va kranchini brigada tarkibiga kiritish yoki undan chiqarishda qoʻshimcha ravishda yana unga biriktirilgan avtomobil, mexanizm va oʻzi yurar kranning turi ham koʻrsatilishi kerak. 4-ustunga brigada tarkibini oʻzgartirishga ruxsat bergan xizmatchi imzo chekadi. Agar ruxsat telefon yoki radioaloqa orqali berilsa, ish bajaruvchi 4-ustunda shu xodim familiyasini koʻrsatishi zarur.
23. Ishlar toʻliq tamom qilingandan soʻng ish bajaruvchi (kuzatuvchi) va ish rahbari naryadning ushbu ishlarni rasmiylashtirish uchun moʻljallangan qatoriga ish tamom boʻlgan vaqt va sanani koʻrsatib imzo qoʻyadilar. Agar ish rahbari tayinlanmagan boʻlsa, “Ish rahbari” degan qatorga hech qanday imzo qoʻyilmaydi.
Agar ishning toʻliq tamom boʻlganligini naryadda rasmiylashtirish vaqtida navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan tayinlangan ishga qoʻyuvchi yoki navbatchi yoʻq boʻlsa yoki ish bajaruvchi oʻrindoshlik yoʻli bilan ishga qoʻyuvchi vazifasini ham bajarsa, ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi ushbu rasmiylashtirishni faqat oʻzining naryad nusxasida bajaradi va ish toʻliq tamom boʻlganligi toʻgʻrisidagi xabarni olgan xizmatchining lavozimini va familiyasini koʻrsatib, xabar qilingan vaqt va sanani yozib qoʻyadi.
Agar ishning toʻliq tamom boʻlganligini naryadda rasmiylashtirish vaqtida navbatchi yoki tezkor taʼmirlovchi xodimlardan tayinlangan ishga qoʻyuvchi qatnashayotgan boʻlsa, ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi, ushbu rasmiylashtirishni naryadning ikkala nusxasida bajaradi. Agar brigada tomonidan yerga ulagichlar oʻrnatilmagan boʻlsa, u holda “brigada oʻrnatgan yerga ulagichlar olindi” degan soʻzlar ish toʻliq bajarilganligi toʻgʻrisidagi xabardan oʻchirib tashlanishi shart.
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 4-ILOVA
Javobgar shaxslarning oʻrindoshlik yoʻli bilan bajarishlari mumkin boʻlgan
Javobgar shaxs Oʻrindoshlik asosida bajarilishi mumkin boʻlgan vazifalar Naryad beruvchi Ish rahbari, Mahalliy navbatchisiz elektr qurilmalarida ishga qoʻyuvchi Ish rahbari Ish bajaruvchi Tezkor taʼmirlovchi xodimdan tayinlangan ish rahbari Mahalliy navbatchisiz elektr qurilmalarida ishga qoʻyuvchi Tezkor taʼmirlovchi xodimdan tayinlangan ish bajaruvchi Mahalliy navbatchisiz elektr qurilmalarida ishga qoʻyuvchi IV guruhga mansub boʻlgan ish bajaruvchi Ushbu Qoidalarning 121-bandida koʻrsatilgan hollarda ishga qoʻyuvchi Tezkor taʼmirlovchi xodimdan tayinlangan ishga qoʻyuvchi Brigada aʼzolari
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 5-ILOVA
Naryadlar va farmoyishlar boʻyicha bajariladigan ishlarni hisobga olish TARTIBI Mahalliy navbatchisi boʻlgan elektr qurilmalarida (uyda navbatchilik qiluvchilar bundan mustasno) naryadlar va farmoyishlar boʻyicha bajariladigan ishlar quyida tavsiya qilinayotgan naryadlar va farmoyishlar boʻyicha bajariladigan ishlarni hisobga olishga moʻljallangan jurnalda hisobga olinishi shart. Jurnalning mos ustunlarida naryad bilan birinchi ishga qoʻyish va uni toʻliq tugatish, farmoyish boʻyicha ishga qoʻyish va uni tugatish hisobga olinadi. Unda faqat tezkor jurnalda qayd etiladigan tezkor xodimlarning oʻzlari beradigan yoki ularning kuzatuvi ostidagi farmoyishlar bilan bajariladigan ishlar bundan mustasnodir. Bundan tashqari naryad boʻyicha birinchi va har kungi ishga qoʻyish tezkor jurnalda yozib rasmiylashtiriladi. Bunda faqat naryadning tartib raqami va ish joyi koʻrsatiladi xolos. Naryadlar va farmoyishlar bilan bajariladigan ishlarni hisobga olish jurnalini navbatchi xodim toʻldirib boradi. Jurnal betlariga tartib raqamlari yozilgan, shnurlangan va shnur uchlari muhrlanib bogʻlangan boʻlishi shart. Jurnalni saqlash muddati oxirgi yozuvdan soʻng 6 oy. Mahalliy navbatchisi boʻlmagan va uyda navbatchilik qiladigan elektr qurilmalarida naryadlar va farmoyishlar boʻyicha bajariladigan ishlarni hisobga olish jurnali yuritilmaydi. Brigadaning naryadlar va farmoyishlar boʻyicha ishlashiga ijozat berilishi tezkor jurnalda hisobga olinishi shart. Naryadlar va farmoyishlar boʻyicha bajariladigan ishlarni hisobga olish jurnali Farmoyishning tartib raqami Naryadning tartib raqami Ish joyi va nomi Ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi (Familiyasi, ismi, otasining ismi) Farmoyish boʻyicha ishlayotgan brigada aʼzolari (Familiyasi, ismi, otasining ismi) Farmoyish bergan shaxs (Familiyasi, ismi, otasining ismi) Ish boshlandi (sana, vaqti) Ish tugatildi (sana, vaqti ) 1 2 3 4 5 6 7 8
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 6-ILOVA
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 7-ILOVA
Resiverlarni puflash tartibi
Siqib chiqarish operatsiyasi Tanlash joyi Aniqlanayotgan komponent Meʼyor boʻyicha komponent tarkibi, % Havoni karbonat angidrid gazi bilan puflash Resiverning usti Karbonat angidrid gazi 85 Havoni azot bilan puflash Resiverning usti Kislorod 3,0 Karbonat angidrid gazini vodorod bilan puflash Resiverning pasti Karbonat angidrid gazi, kislorod 1,0 0,5 Azotni vodorod bilan puflash Resiverning pasti Azot, kislorod 1,0 0,5 Vodorodni karbonat angidrid gazi bilan puflash Resiverning usti Karbonat angidrit gazi 95 Vodorodni azot bilan puflash Resiverning usti Vodorod 3,0 Karbonat angidrid gazini havo bilan puflash Resiverning pasti Karbonat angidrid gazi Yoʻq Azotni havo bilan puflash Resiverning pasti Kislorod 20
Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari qoidalariga 8-ILOVA
Oʻrnatma uchlik va yuvilayotgan izolyator oʻrtasida ruxsat etilgan suv oqimi boʻyicha minimal masofa
Oʻrnatma uchlikning chiqish diametri, mm Oqim boʻyicha ruxsat etilgan minimal masofa,m, HL kuchlanishida, kV 10 gacha 35 110 220 500 10 3,0 4,4 5,0 6,0 8,0 12 3,5 4,5 6,0 8,0 10,0 14 4,0 5,0 6,5 8,5 11,0 16 4,0 6,0 7,0 9,0 12,0
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 9-oktabr,
638-son