📅 2020-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 20 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАЛАБЛАР
ТАРТИБИ
ТАЛАБЛАР
ТАЛАБЛАР
рўйхати
тартиби
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёнғин хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари;
ёнғин келиб чиқиши хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда ҳамда муҳандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари;
ишлаб чиқариш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги объектлар ҳамда маъмурий бинолар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ҳамда мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарорига ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари
I бўлим. Умумий қоидалар
1-боб. Қоидаларни қўллаш соҳаси
1. Ушбу Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди.
Қоидалар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — ташкилотлар), уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ушбу Қоидалар билан бирга «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим.
3. Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда идоравий ҳужжатлар талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талаблардан паст бўлмаслиги керак.
4. Ушбу Қоидалар:
ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
кон қазилма ва шахта иншоотларида;
портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди.
4 1 . «Лицензия» ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими, «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ушбу Қоидалар ва ёнгин хавфсизлиги талаблари белгиланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан берилади.
Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ахборот тизимлари орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса 10 иш куни ичида берилади.
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, хулоса бериш рад этилади.
2-боб. Асосий тушунчалар
5. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан, улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;
оловли ишлар — учқун ҳосил бўлиши, очиқ алангадан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар (электр пайвандлаш, газ пайвандлаш, ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кесиш, кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш, битум эритиш ва учқун чиқариш билан боғлиқ бошқа ишлар);
технологик жараён — модда ва маҳсулотларнинг хусусиятини ва (ёки) ҳолатини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми;
одамлар оммавий бўладиган объект — бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўлиши кўзда тутилган хона, бино, иншоот (турар жойлар бундан мустасно);
ёнғинга қарши оралиқ — ёнғин тарқалишининг олдини олиш учун бинолар ва (ёки) иншоотлар оралиғидаги белгиланган масофа;
ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари — ёнғинни автоматик тарзда аниқлаш ва ўчириш, тутунни чиқариш, хабар бериш, ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, шунингдек, одамларни ва моддий бойликларни ёнғиндан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бошқа техник воситалар.
3-боб. Ташкилий-техник тадбирлар
6. Ташкилот раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар ҳамда ушбу Қоидаларнинг талабларига ҳар бир объектда риоя этилишини ва бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
б) таркибий тузилмалар низомларида ва объект ходимларининг лавозим йўриқномаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни назарда тутиш;
в) объект бўйича буйруқ билан:
объектнинг технологик ускуналарини, шамоллатиш ва иситиш тизимлари, яшиндан ҳимоя қилувчи ва ерга улаш мосламаларини, алоқа ва хабар бериш воситаларини, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини соз ҳолда сақлаш ва фойдаланиш учун ҳамда ташкилотнинг объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахсларни тайинлаш;
ҳар бир объект учун унинг ёнғин хавфлилигига кўра ёнғинга қарши режимини белгилайдиган ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ишлаб чиқилишини таъминлаш;
оловли ва бошқа ёнғин хавфи мавжуд ишларни хавфсиз бажариш тартиби ва вақтини белгилаш ҳамда улар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
объектнинг ходимлари ўртасида ёнғин содир бўлган вақтдаги мажбуриятларини тақсимлаш;
г) тегишли ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш орқали ходимларни ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига ўргатишни ва ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар ўтказишни ташкил этиш;
д) ёнғин содир бўлганда унинг сабабини, содир этилиши ва ривожланиши (тарқалиши) шароитларини, ёнғин келиб чиқишида ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишида айбдор бўлган шахсларни аниқлаш чораларини кўриш;
е) ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлардан иборат ахборот стендларини ташкил этиш, шунингдек, улар ўз вақтида янгиланишини таъминлаш.
7. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик объектларда, йирик ижтимоий-маданий объектларда, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига киритилган, портлаш-ёнғин хавфи муҳитини пайдо қилишга қодир бўлган моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишлов бериладиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.
8. Ёнғинда одамларни хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғинларни самарали ўчириш, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя воситалари жойлашган жойларни белгилаш мақсадида бир вақтнинг ўзида қаватида 10 нафардан ортиқ одамлар бўладиган бино ва иншоотларнинг (турар жойлардан ташқари) йўлаклари ва эвакуация йўлларининг кўринадиган жойларида қуйидагилар:
ушбу Қоидаларга 5-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган ёнғин вақтида бинони тарк этиш эвакуация режаси (схемаси) ўрнатилган бўлиши;
давлат стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ёнғин хавфсизлиги белгилари жойлаштирилган бўлиши керак.
9. Ташкилотларнинг ходимлари ҳамда фуқаролар қуйидагиларга мажбурдирлар:
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, норматив ҳужжатларда, давлат ёнғин назоратининг ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишга;
б) газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда эҳтиёткорлик чораларини кўришга;
в) ёнғинни сезиб қолганда зудлик билан бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига хабар беришга ҳамда одамларни, мол-мулкни эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш юзасидан чоралар кўришга.
10. Объектлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ соз ҳолатдаги ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа ёнғин техникаси, шунингдек, тезкор алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
11. Ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар эшикларининг (дарвозаларининг) ташқи тарафига, шунингдек, ташқи қурилмаларнинг ҳудудига ушбу Қоидаларга 7-иловага мувофиқ портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларнинг ҳамда зоналар синфининг белгиси ўрнатилиши керак.
12. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфлилиги бўйича «А» ва «Б» тоифаларига мансуб хоналарнинг эшикларига қўшимча равишда ушбу Қоидаларга 8-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг маълумот картаси ўрнатилиши керак.
4-боб. Ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиби
13. Ҳар бир фуқаро ёнғинни сезганда қуйидагиларни бажариши мажбур:
а) зудлик билан «101» телефон рақами орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда — ФВВ) ёнғин-қутқарув бўлинмасига хабар бериш (хабарда воқеа содир бўлган манзил, ёнғин чиққан жой ва ўзининг фамилиясини айтиш);
б) одамларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш чораларини кўриш;
в) имкон қадар мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан ёнғинни ўчириш чораларини кўриш.
14. Ёнғин жойга етиб келган ташкилот раҳбари (мансабдор шахс):
а) одамлар ҳаётига хавф туғилган тақдирда, уларни мавжуд куч ва воситалар ёрдамида қутқариш чораларини кўришга;
б) зарур бўлганда электр энергиясини (ёнғинга қарши ҳимоя тизимидан ташқари) ўчириш, юкларни ташишга мўлжалланган мосламалар, агрегатлар, аппаратларнинг иш фаолиятини тўхтатиш, хом ашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиб қўйиш, авария рўй берган ва унга туташ хоналарнинг шамоллатиш тизими ишини тўхтатиш, хоналар тутун билан қопланиши ва ёнғин тарқалишининг олдини олишга имкон берадиган бошқа чораларни кўришга;
в) ёнғинни ўчиришга қаратилган ишлардан ташқари бинодаги барча ишларни тўхтатишга (агар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни бўйича мумкин бўлса);
г) ёнғинни ўчиришга жалб этилган ходимлардан ташқари барча ходимларни хавфли ҳудуд ташқарисига чиқаришга;
д) ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунга қадар (объектнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда) ёнғинни ўчиришда умумий раҳбарлик қилишга;
е) ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган ходимлар хавфсизлик талабларига риоя қилишларини таъминлашга;
ж) ёнғин ўчириш билан бир вақтда одамларни эвакуация қилиш ва моддий бойликларни ҳимоя қилишни ташкил этишга;
з) ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ва ёнғин содир бўлган жойга қисқа йўл билан олиб боришни ташкил этишга мажбур.
15. Ташкилот (объект) раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс) ёнғин-қутқарув бўлинмаси ёнғинга етиб келиши билан ёнғинни ўчириш раҳбарига ёнғин жойи ҳақида, хоналарда одамларнинг мавжудлиги, ёрдамга муҳтожлар ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилганлар, сақланаётган ва ишлатилаётган моддалар, материаллар, маҳсулотларнинг миқдори ва ёнғинни ўчириш бўйича кўрилган чоралар ҳақида ахборот бериши керак.
16. Ташкилот (объект) раҳбари (мансабдор шахси) ёнғинни ўчириш штаби таркибига киритилганда:
а) ёнғинни ўчириш раҳбари томонидан берилган вазифаларни бажарилишини таъминлашга;
б) объектнинг хусусиятлари, туташ бино ва иншоотлар ҳақида ёнғинни ўчириш раҳбарига маълумот тақдим этишга;
в) ёнғинни ўчириш раҳбари томонидан берилган вазифалар бажарилишида объект ходимларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга мажбур.
II бўлим. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган умумий талаблар
5-боб. Ҳудудларга қўйиладиган ёнғин хавфсизилиги талаблари
17. Аҳоли яшаш пунктлари ва ташкилотларнинг ҳудудлари ҳамда ташкилотларга, турар жойларга, дала ҳовлиларга ва бошқа қурилмаларга туташ қисмлари ўз вақтида ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар, қадоқлар, хазонлар, қуруқ ўтлар ва бошқа ёнувчи буюмлардан тозаланиши керак.
Ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар ва шу каби бошқа буюмларни махсус ажратилган майдонлардаги ёнмайдиган материалдан ишланган контейнерларга ёки қутиларга йиғиш ва кейинчалик ҳудуддан олиб кетиш лозим.
18. Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмларни, асбоб-ускуналарни, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино ва иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
19. Ҳудуд ва хоналарнинг жойлаштирилиши, биноларнинг оловга бардошлилик даражаси, уларнинг орасидаги ёнғинга қарши масофалар, хоналардан чиқиш эшиклари амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши ва ёнғин хавфсизлиги таъминланган ҳолатда сақланиши керак.
20. Биноларга, иншоотларга, очиқ омборларга, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўлларни, тор кўчаларни ва ўтиш жойларини тўсиб ва ёпиб қўйиш тақиқланади.
Йўллар ва тор кўчалар қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак.
21. Йўллар ва тор кўчаларни таъмирлаш учун ёпилиши ёки ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бошқа сабаблар ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига дарҳол хабар берилиши ҳамда ушбу жойларга тўсиб қўйилган йўл қисмини энг яқин айланиб ўтиш йўналишини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши ёки йўлнинг таъмирланаётган қисмидан ўтиш имкони яратилиши керак.
22. Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада (агарда бошқа нормалар билан каттароқ ёнғинга қарши оралиқ масофа талаб этилмаса) ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Саноат корхоналарининг ҳудудида (қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ҳудудлардан ташқари) вақтинчалик ёнувчан бино ва иншоотларни, шу жумладан, вагон ва контейнерларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
23. Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган ва «Чекиш жойи» белгиси ўрнатилган жойлардан ташқари, чекиш тақиқланади.
24. Ёқиб юбориш йўли билан зарарсизлантиришга рухсат этилган чиқиндиларни ёқиш муассаса ходимларининг назорати остида ва шамолсиз об-ҳавода махсус ажратилган жойларда амалга оширилади.
25. Ёнғинга қарши сув манбаларини, ташқи ёнғин нарвонларини, бино ва иншоотларга кириш жойларини тезда топиш учун ташкилотлар ҳудуди етарли даражада ташқи ёритиш чироқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
26. Турар жойлар, дала ҳовлилар ва ташкилотларнинг ҳудудидаги очиқ майдонларда ичида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган идишларни ҳамда сиқилган ва суюлтирилган газ билан тўлдирилган баллонларни қолдириш тақиқланади.
27. Ишлаб чиқариш корхоналари, шифохоналар, санаторийлар ва соғломлаштириш муассасаларининг ҳудудига кириш жойларида мавжуд ва қурилаётган бино ва иншоотлар, ҳудудга кириш жойлари, ҳудуд ичидаги йўллар ва ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари кўрсатилган схемалар осиб қўйилиши керак. Схемалар қуёш нурига, қор ва ёмғирга чидамли материаллардан ишланиши лозим. Дарвозалар, шлагбаумлар ва ҳудудга киришни чеклайдиган бошқа қурилмалар механизациялаштирилган бўлса, уларни қўлда очиш имкони бўлиши керак.
28. Объектлар (ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардан ташқари), дала ҳовлилар ва турар жойлар ҳудудида қуйидагилар бажарилган тақдирда овқат тайёрлаш учун махсус мосламалар жойлаштирилиши мумкин:
а) ёниш майдонча ташқарисига тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилганда;
б) ёниш жараёни доимий назоратга олиниб, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (ўт ўчиргич, сув билан тўлдирилган сиғим, белкурак ва бошқалар) билан таъминланганда. Овқат тайёрланиб бўлгандан сўнг, ёнаётган ва чўғланаётган материаллар тўлиқ ўчирилиши керак.
29. Тандирларни жойлаштиришда ушбу ҳудудда шамол эсишининг асосий йўналиши ҳисобга олиниши ҳамда тандир хўжалик қурилмалари ва турар жойга нисбатан шамол эсадиган томонга қаратиб ўрнатилиши лозим.
6-боб. Бино, иншоот ва хоналарга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
30. Объектлар, ушбу Қоидаларга 9-иловага мувофиқ автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
31. Бинолар, иншоотлар ва хоналардан, асбоб-ускуналардан, жиҳозлардан фақат лойиҳа ва эксплуатацион-техник ҳужжатларда белгиланган мақсадларда ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш керак.
Белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳасиз конструктив, ҳажмий-лойиҳавий ва муҳандислик-техник ечимларга ўзгартириш киритилиши тақиқланади.
32. Бинолар, иншоотлар ва хоналардаги ёнғинга қарши тизимлар ва қурилмалар (тутунга қарши ҳимоя, ёнғин автоматикаси воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, ёнғинга қарши эшиклар, парда ва клапанлар, тутун чиқариш люклари, ёнғинга қарши девор ва шифтлардаги бошқа ҳимоя мосламалари ва шу кабилар) доимо соз ва ишчи ҳолатда бўлиши керак.
33. Эшикларнинг ўзини ёпадиган мосламалари доимо соз ҳолатда бўлиши зарур, тутунга қарши ва ёнғинга чидамли эшикларнинг осон очилишига ёки ёпилишига тўсқинлик қилувчи бирон-бир мослама ўрнатиш мумкин эмас.
34. Қурилиш конструкциялари, ёнувчи, пардозлаш ва иссиқликни тутувчи материалларнинг, ускуналарнинг металлдан ишланган устунларнинг (тиргакларнинг) оловдан ҳимоялаш қопламлари (оловдан ҳимоялаш хусусиятларини йўқотиш ва пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда сувоқлар, махсус бўёқлар, лок ва шу кабилар) бузилиши ҳолатлари дарҳол бартараф этилиши керак.
Меъёр талаблари асосида ишлов берилган (шимдирилган) ёғоч конструкциялари, декорация ва матолар оловдан ҳимоялаш таркибининг таъсир муддати тугаган ёки ҳимоялаш хусусиятини йўқотган бўлса, уларга такроран ишлов берилиши (шимдирилиши) лозим.
Оловдан ҳимоялаш таркиби билан ишлов берилган (шимдирилган) конструкция ва материалларнинг ҳолати йилига камида 2 марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома, журналда) қайд этилади.
35. Ҳар хил муҳандислик ва технологик коммуникациялар, ёнғинга қарши девор, ораёпмалар ва тўсувчи конструкциялар билан кесишган жойда ҳосил бўлган тешик ва туйнуклар қурилишда ишлатиладиган қоришмалар ёки ёнмайдиган материаллар билан суваб (беркитиб) ташланиши керак, бунда тутун ва газни ўтказмаслиги ҳамда талаб даражасида оловга бардошлилик чегараси таъминланиши керак.
36. Хоналарни қайта лойиҳалаштиришда, уларнинг функционал вазифаси ўзгартирилганда ёки янги технологик ускуналар ўрнатилаётганда амалдаги қурилиш ва технологик лойиҳалаш нормаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш керак.
Хоналар ижарага берилганда ижарага олувчилар томонидан ушбу турдаги бино учун ёнғинга қарши режим бажарилиши керак.
37. 1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.
38. Ташкилотларнинг хоналарида, бино ва иншоотларда (якка тартибдаги турар жойлардан ташқари) қуйидагилар тақиқланади:
а) ертўла ва цоколь қаватларида, йўлакларда, зина катакларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни, порох, портловчи моддаларни, газ баллонларини, аэрозоль идишдаги товарларни, целлулоид ва бошқа портлаш хавфи бор модда ва материалларни сақлаш ва фойдаланиш, амалдаги норматив ҳужжатларда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно;
б) чордоқлар, техник қаватлар, шамоллатиш тизими ўрнатилган ва бошқа техник хоналардан ишлаб чиқариш участкалари, устахоналар сифатида фойдаланиш ҳамда ушбу жойларда маҳсулотлар, ускуналар, мебеллар ва бошқа буюмларни сақлаш;
в) лифт холларига ҳужра, киоск, савдо шохобчалари ва шу кабиларни жойлаштириш;
г) ертўла ва цоколь қаватларидан чиқиш эшиклари умумий зинапоя катакчаларидан алоҳида ажратилмаган бўлса, уларда ёнувчи материалларни сақлаш омборлари ва устахоналарни ташкил этиш ҳамда бошқа хўжалик хоналарини жойлаштириш;
д) лойиҳада кўзда тутилган вестибюль ва холлар, йўлаклар, тамбур ва зина катакларининг эшикларини олиб ташлаш;
е) балкон ва лоджияларнинг эшик ва люкларини, қўшни хонага ўтиш йўлаклари ва ташқи қутқарув зиналарига чиқиш жойларини мебель, ускуна ва бошқа буюмлар билан тўсиб қўйиш;
ж) бензин, керосин ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланган ҳолда хоналарни тозалаш ва кийимларни ювиш, шунингдек, кавшарлаш лампаси ва очиқ оловдан фойдаланган ҳолда яхлаб қолган (музлаган) қувурларни эритиш;
з) белгиланган тартибда тасдиқланган норма ва қоидаларда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари деразаларга очилмайдиган панжаралар ўрнатиш;
и) ёнғин вақтида хавфсизлик зонасига кирувчи лоджия ва балконларни ойналар билан қоплаш;
к) зина катакларида ва йўлакларда ҳужралар ташкил этиш, шунингдек, зинанинг қаватлар орасидаги қисмида (марш) ва майдонларида буюмлар, мебель ва бошқа ёнувчи материалларни сақлаш (бинонинг биринчи ва цоколь қаватларидаги зина катаклари остида фақат марказий иситиш тизимини бошқариш тармоқлари, сув ўлчагич тармоқлари ва электр шчитлари ўрнатилган деворлари ёнмайдиган материаллардан ишланган хоналарни жойлаштириш мумкин);
л) омборлар ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида (оловга бардошлилиги V-даражали бинолардан ташқари) ёнувчи ва қийин ёнувчи материаллардан ҳамда тунука металлдан ясалган антресоллар, шунингдек, бошқа ички хоналарни ташкил этиш.
39. Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2 маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак. Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома, журналда) қайд этилади.
40. Чордоқлар, техник қаватлар ва ертўлаларнинг деразалари ойна билан қопланган, уларнинг эшиклари қулфланган ҳолатда бўлиши лозим. Эшикларга калит қаерда сақланиши ёзиб қўйилиши керак.
Бино ва иншоотларнинг ертўла ва цоколь қаватларидаги ёруғлик дарчалари мунтазам равишда ёнувчи ахлатлардан тозаланиб турилиши керак. Ушбу ёруғлик дарчаларини ва деразаларни очилмайдиган қилиб ёпиб ташлаш тақикланади.
41. Томоша, овқатланиш, кўргазма, савдо-сотиқ, биржа, ибодат хоналари ва бошқа заллар (хоналар), трибуналар, шунингдек, катта ва бошқа одамлар оммавий бўладиган хоналарга ташриф буюрувчилар сони, лойиҳалаш бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланганидан ёки эвакуация йўлларининг одамларни чиқара олиш қобилиятини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш орқали аниқланган сонидан кўп бўлиши тақиқланади.
Лойиҳалаш бўйича норматив ҳужжатларда ҳисоблаш учун кўрсаткичлар бўлмаса, заллардан (хоналардан) одамларнинг эвакуациясини таъминлаш вақтини 2 min, битта одамга тўғри келадиган майдонни эса 0,75 m 2 деб ҳисоблаш лозим.
7-боб. Хавфсиз эвакуацияни таъминлаш
42. Эвакуация чиқиш жойларининг сони, уларнинг ўлчамлари, ёритиш ва тутундан ҳимояланиш таъминланганлиги шароитлари, шунингдек, эвакуация йўлларининг узунлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
43. Эвакуация йўлларидаги эшикларни қулфлаб қўйиш тақиқланади. Хонада одамлар бўлганида эшикларни ички томонидан осон очиладиган қилиб қулфлаш мумкин.
Эвакуация йўлларидаги барча эшиклар бинодан чиқиш йўналиши бўйича эркин очилиши керак.
44. Эллик нафар одам йиғилиши мумкин бўлган барча хоналарда ҳамда барча зина катакларида, ўтиш жойлари ва бошқа эвакуация йўлларида эвакуация ёритиш чироқлари ўрнатилиши лозим.
45. Бино ва иншоотларда ҳамда улардан чиқиш эшикларининг устки қисмида эвакуация йўлларини ва чиқиш жойларини кўрсатувчи ёнғин хавфсизлиги белгилари ўрнатилиши керак.
Одамлар оммавий бўладиган бино ва иншоотлардаги эвакуация йўллари бўйлаб чиқиш эшикларининг устки қисмида бинони тарк этиш йўналиши бўйича яшил рангдаги «Чиқиш» деган ёзувли ёруғлик кўрсаткичлари ўрнатилиши лозим.
Оммавий тадбирларни ўтказишда бинода одамлар бўладиган вақт ичида ёруғлик кўрсаткичлари ёқилган ҳолатда бўлиши керак.
Жамоат бино ва иншоотларининг хоналари ва эвакуация йўлларидаги чиқиш кўрсатгичлари ҳамда пол устидаги ёниб турадиган «югурувчи йўлакча» типидаги чиқиш йўналишини кўрсатиб турадиган кўрсатгичлар соз ҳолатда бўлиши лозим.
46. Хавфсиз эвакуацияни таъминлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
а) йўлаклар, тамбурлар, галерея, лифт холлари, зинапоялар олдидаги майдонларни, зинанинг қаватлар орасидаги қисмини (марш) ва қопқоқли туйникларни (люкларни) мебель, асбоб-ускуна, хар ҳил буюмлар билан тўсиб қўйиш, шунингдек, эвакуация эшикларини михлаб (беркитиб) ташлаш;
б) хоналардан чиқиш жойларида (тамбурларда) ҳар хил кийим қуритиш жойлари, гардероб ва бошқаларни ўрнатиш ҳамда турли буюмларни ва материалларни сақлаш (кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги турар жойлар бундан мустасно);
в) эвакуация йўлларига эшикларни имитация қиладиган витражлар, ойналар, остоналар, турникетлар, суриладиган, кўтариладиган ва айланадиган эшикларни ҳамда одамларнинг хонани ёки бинони эркин ҳолда тарк этишларига халақит берадиган бошқа турдаги мосламаларни ўрнатиш;
г) эвакуация йўлларида (оловга бардошлилиги V-даражали бўлган бинолардан ташқари) деворлар, шифтлар, зинапоялар ва зина катаклари ҳамда полларни қоплашда, пардозлашда, бўёқлашда ёнувчи материаллардан фойдаланиш;
д) йўлак, холл, тамбур ва зина катакларидаги ўзи ёпиладиган эшикларни очиқ ҳолатда ушлаш учун мосламаларини маҳкамлаб қўйиш (агар бу мақсадда ёнғин вақтида автоматик ҳолда ёпилиш мосламаси ўрнатилмаган бўлса) ҳамда уларни олиб қўйиш;
е) тутун қопламайдиган зина катакларидаги ҳаво пурковчи зоналарни ойна билан қоплаш ёки ёпиш;
ж) эшик ва дарчаларга ўрнатилган арматурали ойналарни оддий ойналарга алмаштириш.
47. Технологик, кўргазмали ва бошқа ускуналарни ўрнатишда лойиҳалаш нормаларига мувофиқ хоналардан зина катакларига ва бошқа эвакуация йўлларига чиқиш (ўтиш) йўлаклари таъминланган бўлиши керак.
48. Эвакуация йўлларидаги гиламлар, гилам пойандозлар ва бошқа ўрамли қопламалар полга мустаҳкам қотирилган бўлиши керак.
Ушбу қопламаларни вестибюль ва зина катакларига жойлаштириш тақиқланади.
8-боб. Технологик жараённи ташкил этишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
49. Технологик жараёнлар регламентлар, техник эксплуатация қилиш қоидалари ва бошқа белгиланган тартибда тасдиқланган норматив-техник ва фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши керак.
50. Ишлаб чиқариш биноларида, хоналарида технологик жараёнда ишлатиладиган ва ўзаро алоқада экзотермик реакцияларга киришиши мумкин бўлган моддалар ва материаллар махсус ажратилган, авария ҳолатларида ҳам ушбу моддалар билан алоқа қилишга имкон бермайдиган жойларга жойлаштирилиши керак. Моддалар ва материалларни ташишда ушбу Қоидаларга 10-иловага мувофиқ уларнинг агрегат ҳолати, бир-бирига тўғри (мос) келиши, шунингдек, ёнғинни ўчирувчи воситаларнинг бир хиллигини ҳисобга олиш керак.
51. Технологик жараёнда ишлатиладиган ёнувчи моддалар ва материалларни хонада бевосита қурилмалар ва жиҳозларнинг ёнида технологик регламентларда (карталар ва бошқаларда) назарда тутилган миқдорда сақлашга рухсат этилади. Ушбу миқдор бир сменада ишлатиладиган меъёрдан ошмаслиги керак.
52. Махсус шкафларда кийимларни қуритганда белгиланган ҳарорат режимини назорат қилиш керак.
Кийимларни қуритиш хоналарида ёғланган кийимларни, матоларни, шунингдек, гугурт, чақнатгичлар (ёндирувчилар) ва ёнувчи материаллари бўлган кийимларни сақлаш тақиқланади.
53. Ускуналарга, қувурларга, сиғимли қурилмаларга, коммуникацияларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, синовдан ўтказиш, текшириш ва диагностика қилиш белгиланган муддатларда ҳамда уларнинг фойдаланиш бўйича тегишли техник ҳужжатларида назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда амалга оширилиши керак.
54. Машина ва ускуналарнинг қисмларини (деталларини) ювиш (мойдан тозалаш) учун ёнмайдиган техник суюқликлар ва таркиблар, шунингдек, ёнғин таъсирига хавфсиз қурилмалар ва усуллардан фойдаланиш керак.
55. Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган носозликлари мавжуд ускуналар ва қурилмаларда, шунингдек, ўлчов воситалари, автоматлаштириш, назорат қилиш ва ҳарорат, босим, концентрация ва ёнувчан буғлар, суюқликлар, газларнинг бошқа технологик параметрларини белгиловчи авария ҳолатларига қарши ҳимоя тизимлари ўчирилганда ишлаб чиқариш ишларини ўтказиш тақиқланади.
56. Енгил алангаланадиган ва ёнувчи моддалар ва материалларни қайта ишлаш ва сақлаш ускуналари ва идишлари герметик зич бўлиши керак. Герметиклик (зичланиш) ҳолати вақти-вақти билан текширилиши ва шикастланганда, эскирганда тикланиши керак.
57. Очиқ олов ва электр иситиш мосламалари ёрдамида ишлар олиб бориладиган столларда ва ҳаво тортувчи шкафларда портловчи реактивларни, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлашга, уларни тўкишга ва қурилмаларга куйишга рухсат этилмайди. Енгил алангаланувчи суюқликларни қиздириш пайтида, суюқликнинг авария ҳолатида тўкилишининг олдини олиш учун қурилма тагида хандақ (кювет) ўрнатилган бўлиши керак.
58. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифали ишлаб чиқариш хоналарида ускунанинг ишлаши пайтида учқун пайдо бўлиши эҳтимоли олди олиниши керак. Ушбу хоналарнинг поллари зарба ва ишқаланиш таъсирида учқун чиқармайдиган материаллардан ишланган бўлиши керак. Контейнернинг (идишнинг) ички қисми қуруқ ва тоза, коррозия изларисиз бўлиши керак. Технологик ускуналар, шунингдек, қувурлар статик электрдан ҳимояланган бўлиши лозим. Хавфли ҳудудларда ишлатиладиган тўқимачилик матоларига антистатик воситалар билан ишлов берилган бўлиши керак.
59. Портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардаги барча ишлар ҳар қандай ишлаш шароитларида ҳам портлашлардан ҳимояланган ҳаракатлар билан учқун чиқармайдиган воситалар ва жиҳозлардан фойдаланган ҳолда бажарилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлайдиган ходимлар антистатик воситалар билан ишлов берилган ҳимоя кийимлари билан таъминланиши лозим.
60. Портловчи моддаларни ушлаб қолишга мўлжалланган тозалаш воситаларини ишлатишда қуйидагилар талаб қилинади:
а) фильтрлаш мосламаларини тозалашни чиқиндилар тўпланишига кўра амалга ошириш;
б) циклонлардан чангни тушириш ишларини вентилятор ўчирилган ҳолда бажариш;
в) фильтрлаш мосламаларини тозалаш ва таъмирлаш пайтида очиқ олов ёки учқун чиқарадиган воситалардан фойдаланмаслик;
г) хавфсизлик ва оловушлаш воситаларининг (клапанлар, мембраналар, оловтўсқичлар) созлигини назорат қилиш;
д) ўз-ўзидан ёниб кетишга мойил бўлган чиқиндиларни йиғишда уларнинг ҳароратини доимий равишда назорат қилиб бориш. Ўз-ўзидан ёниб кетадиган ўчоқлар пайдо бўлганда, уларни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни дарҳол кўриш ва технологик қоидаларга мувофиқ чиқиндилар ва кулларни олиб ташлаш.
61. Технологик жараёнларни амалга оширишда бошқариш, назорат қилиш ва авариядан ҳимоялаш тизимларини ўчириб қўйишга рухсат этилмайди.
Зарур ҳолларда текшириш, синаш ва созлаш учун алоҳида қурилманинг ўчирилишига технологик жараённинг хавфсизлигини таъминлаш бўйча буйруқда кўрсатилган мансабдор шахснинг ёзма топшириғига кўра технологик жараённинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда рухсат этилиши мумкин.
62. Бўяш, ёғсизлантириш ва ювиш цехлари, участкалар ва қурилмаларни ишлатишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
а) бўяш шкафлари, камералари ва кабиналаридан улардаги ҳаво тортиш тизими, пуркагичлар (гидрофильтрлар) ҳамда техник ҳужжатларда назарда тутилган ёнувчан бўёқ ва локлар заррачаларини ушлаш учун бошқа самарали мосламалари носоз бўлганда фойдаланиш тақиқланади;
б) бўяш мосламаларини ёнувчан қолдиқлардан тозалаш ишлари ҳар куни смена тугаганидан кейин вентиляция ишлаб турган ҳолатда амалга оширилиши керак. Қирғичлар (скребоклар) учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланиши лозим;
в) лок-бўёқ материаллари иш жойларига смена талабидан кўп бўлмаган миқдорда тайёр ҳолатда олиб келиниши керак (куну тун ишлайдиганлар учун — бир суткага етадиганидан кўп бўлмаган миқдорда).
63. Қувурлардаги қотиб қолган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, музли тиқинлар ёнғинга хавфсиз тарзда (иссиқ сув, буғ, қиздирилган қум ва бошқалар ёрдамида) қиздирилиши керак. Иситиш учун очиқ оловдан ва қиздирилган буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
64. Оловтўсқичларсиз (гидравлик қулфларсиз) ёки улар ўчирилганда қуйидагиларни ишлатишга рухсат берилмайди:
а) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан идишлар ва аппаратларнинг нафас олиш тармоқларини;
б) тўлиқ бўлмаган ёки даврий оқим билан ишлайдиган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар тармоқларини;
в) газ ва буғ-ҳаво тармоқларини, агар уларда портловчи концентрациядаги аралашмалар пайдо бўлганда.
65. Оловтўсқичлар ва гидравлик қулфларини ўрнатиш жойларини текшириш ва таъмирлаш учун ушбу жойларга эркин кириш имконияти бўлиши керак. Оловтўсқичларни текшириш ва зарур ҳолатларда уларни тозалаш графикга мувофиқ, лекин 3 ойда бир мартадан кам бўлмаган тарзда амалга оширилиши керак.
9-боб. Моддалар ва материалларни сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
66. Моддалар ва материалларни сақлаш (жойлаштириш) уларнинг агрегат ҳолати, сақлаш мувофиқлиги, шунингдек, ўчирувчи моддаларнинг бир хиллигини ҳисобга олган ҳолда ушбу Қоидаларга 10-иловага мувофиқ амалга оширилади. Объектларда номаълум таркибли, портловчи ва ёниш хавфи бўйича хусусиятлари ўрганилмаган моддалар ва материаллардан фойдаланиш ва сақлаш тақиқланади.
67. Ҳаво, сув, ёнувчан моддалар билан тасирлашганда ўз-ўзидан ёниб кетиши ёки портловчи аралашмалар (кальций карбиди ва бошқа карбидлар, ишқорий металллар, натрий гидриди, барий пероксиди ва бошқалар) ҳосил қилиши мумкин бўлган кимёвий реактивлар бундай тасирланишни бутунлай истисно қиладиган, шунингдек, юқори ҳарорат ва механик таъсирлардан холи махсус шароитларда сақланиши керак.
68. Маҳсулотларни омборларда сақлаш унинг ҳолатини назорат қилиш учун эркин кириш имкони яратилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ўтиш жойлари ва сақлаш жойлари полда аниқ кўринадиган чегара чизиқлари билан белгиланиши керак. Стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасидаги ўтиш йўллари бўш бўлиши керак. Стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасидаги кенглиги камида 1 m бўлган йўлаклар, майдони 300 m 2 дан ортиқ бўлган омборхоналарда эса девор билан штабеллар (стеллаж) ўртасида қўшимча равишда 0,8 m йўлаклар қолдирилиши лозим.
Чироқлардан сақланадиган товарларгача бўлган масофа 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
69. Омборхона бинолари ва хоналарида моддалар ва материалларни жойлаштириш режаси осиб қўйилиши керак. Ушбу режаларда моддалар ва материалларнинг сақлаш жойлари, шунингдек, уларнинг физик ва кимёвий хусусиятлари акс эттирилиши лозим.
70. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўлган моддалар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш хоналарида (агар бу ишлаб чиқариш учун зарур бўлса), бир смена эҳтиёжларидан ортиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат этилади. Бунда улар махсус ажратилган жойларда, маҳкам беркитиладиган ёнмайдиган шкаф ёки қутиларда сақлаш шарт.
71. Контейнерларни очиш, созлигини текшириш ҳамда кичик таъмирлаш ишлари, маҳсулотларни қадоқлаш, ёнғинга хавфли суюқликларнинг (нитро бўёқлар, лок ва бошқа ёнувчи суюқликларнинг) аралашмаларини тайёрлаш билан боғлиқ барча ишлар сақлаш жойларидан ажратилган (изоляцияланган) хоналарда амалга оширилиши керак.
2-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда ёнувчи газларни сақлаш, ташиш ва тарқатишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
72. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни иш жойларига етказиб бериш марказлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак. Смена эҳтиёжи 200 L гача бўлганда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни хавфсиз герметик қадоқларда иш жойига етказиб беришга рухсат этилади.
73. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни тўкишда (қуйишда) сиғимларнинг герметиклигини таъминловчи ва буғларни ушлаб турувчи автоматлаштирилган қуйиш мосламаларидан фойдаланиш лозим. Бунда ҳудуд атрофидаги ҳавода газ йиғилиб қолишига йўл қўйилмаслиги керак.
74. Технологик аппаратларни ва сиғимларни тўлдириш ва бўшатиш учун ускуналардан енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни очиқ оқим билан қуйилишига йўл қўйилмайди.
75. Тўкилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сорбент материаллар (қипиқ, қум) ёки бошқа ёнғинга қарши воситалар ёрдамида зудлик билан йиғиб олиш ҳамда бинолар ва ташқи қурилмалар ҳудудидан олиб чиқилиши лозим. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг авариявий тўкилишини бартараф этиш учун объектда авариявий сорбент захираси бўлиши керак.
76. Технологик шартларга кўра очиқ қурилмалар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган сиғимли идишлар ва контейнерлардан фойдаланишни тақиқлаб бўлмайдиган цехларда қуйидагиларни таъминлаш зарур:
а) очиқ ванналар ва сиғимларда соз ҳолатдаги учқундан хавфсиз қопқоқларнинг бўлишини ҳамда уларни ишлатилмаётган пайтда ва ёнғин даврида ёпилишини;
б) суюқликни стационар ванналар ва сиғимлардан авариявий тўкиб олинишини.
77. Тўкиш-қуйиш жараёнида идишлар тошириб юборилишига йўл қўйилмайди. Иситиладиган ёки ёзда узоқ муддат сақланадиган резервуарни енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар билан тўлдиришда суюқлик миқдори (резервуарнинг тошиб кетишининг олдини олиш учун) қиздирилганда суюқликнинг кенгайишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.
78. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар билан ишлашда синтетик матолардан тикилган махсус кийимлардан фойдаланиш тақиқланади.
79. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар омборлари ҳудудига, шунингдек, ушбу омборлар эстакадаларига қайта ишланган газни чиқариб юбориш тизимларида учқун сўндиргичи бўлмаган ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланмаган тракторлар, автомобиллар, тепловозлар ва бошқа ички ёниш двигателли транспорт воситаларининг кириши тақиқланади.
80. Юкларни тушириш пайтида, резервуарларни кўрикдан ўтказишда, намуна олиш ёки суюқлик даражасини ўлчашда иш жойини ёритиш учун портлашдан ҳимояланган фонарлардан фойдаланиш керак. Юкларни ортиш ва тушириш ишлари олиб бориладиган жойларда очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади.
81. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар сақланадиган шиша идишлар герметиклиги йўқотилишини истисно қилиш мақсадида ёнмайдиган таглик ва бўш жойлари сингдирувчи материаллар билан тўлдирилган ёғоч, пластмасса, металлдан тайёрланган мустахкам қутиларга қадоқланади. Қутиларнинг деворлари ёпилган шиша идишлардан 5 sm дан баландроқ бўлиши керак.
82. Сиғими 30 L дан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар сақланадиган шиша идишларни устма-уст сақланиши ҳамда уларни стеллажларга ёки штабелларга қўйиш тақиқланади.
83. Омборларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар барабанларини қўлда жойлаштиришда полга 2 қатордан кўп бўлмаган тарзда ўрнатиш керак, механизациялаштирилган жойлаштиришда — ёнувчи суюқликлар 5 қатордан ошмаслиги, енгил алангаланувчи суюқликлар эса — 3 та қатордан ошмаслиги керак. Штабелнинг кенглиги 2 та барабандан катта бўлмаслиги лозим. Барабанларни ташиш учун асосий ўтиш жойларининг кенглиги камида 1,8 m, штабеллар ораси эса камида 1 m бўлиши керак.
84. Тўлдирилган барча баллонларнинг вентиллари ва резбали уланиш жойларининг герметиклиги текширилиши керак.
85. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар оқиб (сизиб) чиқиш ҳолатларида қуйидагиларни бажариш керак:
а) барча технологик операцияларни, шунингдек, ёнғинга хавфли вазиятни қуршаб олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ бўлмаган транспорт воситаларининг ҳаракатини тўхтатиш, мумкин бўлган ёндириш манбаини (олов, учқун ва бошқалар) бартараф этиш;
б) воқеа жойига авария хизматларини ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларини чақириш. Темир йўл линиялари кирган объект ҳудудида авария ҳолати ёки тўкилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг ёниши кузатилганда дарҳол темир йўл станцияси навбатчисига хабар бериш керак. Хабарда ёнғин хавфи ёки ёнғиннинг хусусияти, цистерна-вагонларда ташилаётган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг номи, уларнинг миқдори маълум қилиниши керак.
86. Ҳаво шарларини ва шунга ўхшаш бошқа буюмларни тўлдириш (шишириш) учун ёнувчи газлардан фойдаланиш тақиқланади.
3-§. Темир йўл цистерналари ва қуйиш-тўкиш эстакадаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
87. Эстакадада маҳсулотларни тўкиш ва қуйиш вақтида маневр ишларини бажариш тақиқланади.
Икки томонлама эстакадаларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни қуйиш ва тўкишда, қуйиш-тўкиш жараёни тугамагунча иккинчи йўлга цистерна киритилиши тақиқланади.
88. Қуйиш-тўкиш ишлари бошланишидан олдин цистерналар учқун ҳосил қилмайдиган материалдан тайёрланган махсус тормоз бошмоқлари ёрдамида рельсга маҳкамланади.
89. Цистернанинг носоз остки қуйиш қурилмаларини уларнинг конструкцияларида кўзда тутилмаган мосламалар, шунингдек, учқун чиқарувчи материалдан ясалган мосламалар ёрдамида очишга рухсат этилмайди.
90. Маҳсулотни қуйиш-тўкиш ҳаракатлари тугагач қуйиш-тўкиш устунлари, қувурлар, вакуум ва очиш учун мўлжалланган идишлар, ўлчагичлар, маҳсулот қабул қилгичлар ва бошқа жиҳозлардан маҳсулот бўшатилиши ва цистерналарнинг люк қопқоқлари герметик равишда ёпилиши керак.
91. Қуйиш-тўкиш эстакадалари ҳудудида цистерналарни таъмирлаш тақиқланади.
92. Цистерналардан ёнувчи газлар тўкилаётган сиғимлар, тўкиш қувурларига эга бўлган цистерналар, шунингдек, тўкиш вақтида ишлаётган насос ва компрессорлар қаровсиз қолдирилишига йўл қўйилмайди.
93. Қуйиш-тўкиш ишлари амалга оширилмаётган вақтда цистернани коммуникацияларга улаб туриш тақиқланади. Ёнувчи газларни қуйиш ёки тўкиш пайтида узоқ танаффус пайдо бўлса, улаш шланглари цистернадан узиб қўйилиши лозим.
94. Ёнувчи газлар билан цистернани тўлдириш жараёнида цистерна қозонидаги газ даражасини назорат қилиш керак. Агар маҳсулот оқиши (сизиб чиқиши) аниқланса, цистернани тўлдириш тўхтатилади, маҳсулот тўкилади, босим туширилади ва носозликни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилади.
95. Таъмирлаш ишларини олиб боришда қуйидагилар тақиқланади:
а) қозонни юкланган ва бўш ҳолатида уни дегазация қилинишидан олдин таъмирлаш;
б) цистерна қозонига зарба бериш;
в) учқун чиқарувчи воситадан ва цистернага бевосита яқин тарзда очиқ оловдан фойдаланиш.
96. Суюлтирилган углеводород гази оқишида (сизиб чиқишида) қуйидагиларни бажариш лозим:
а) суюлтирилган углеводород газини тўкиш (қуйиш) бўйича барча технологик операцияларни тўхтатиш, шунингдек, ёнғин хавфи ҳолатини қуршаб олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ бўлмаган поездлар ҳаракати ва маневр ишларини тўхтатиш, потенциал ёниш манбаини (олов, учқун ва бошқалар) бартараф қилиш;
б) суюлтирилган углеводород гази тўкилган жойдан ёнувчан моддаларни олиб ташлаш;
в) оқишни тўхтатиш ва (ёки) цистерна ичидаги суюлтирилган углеводород газини бошқа соз цистернага (сиғимга) ўтказиш;
г) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган цистерна-вагонни хавфсиз зонага олиб бориш;
д) воқеа содир бўлган жойга авария-қутқарув бўлинмаларини ва газ таъминоти хизматини чақириш;
е) суюлтирилган углеводород газини туннеллар, ертўлалар, канализацияга киришига йўл қўймаслик чоралари кўриш.
97. Агар интенсив оқим бўлса, газнинг цистернадан бутунлай чиқиб кетишига имкон яратиш, бунда 200 m радиусдаги газ йиғилиши мумкин бўлган зоналарни газ тарқалиб кеткунга қадар кузатиб туриш керак.
4-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг резервуар паркларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
98. Резервуарларда ва катта сиғимли иншоотларда фақат уларга мўлжалланган маҳсулотлар сақланиши керак. Зарур ҳолларда ва тегишли тайёргарлик бўлганда, резервуарга бошқа маҳсулот қуйишга, яъни буғ босими эгилувчанлиги ҳисоб-китоб бўйича ушбу турдаги резервуарникидан ошмаса рухсат берилади.
99. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар тўлдирилган сиғимлар, резервуарлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг герметиклиги, сифон жўмраклари, фланецли уланиш жойларининг қистирмалари, сальникли зичланишларнинг ҳолати устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиши керак. Аниқланган носозликлар дарҳол бартараф этилиши керак.
100. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар тўлдирилган сиғимлар, резервуарлар жойлашган ва айлана тўсиқ (обвалование) билан ўралган ҳудудга автотранспорт воситаларининг киришига фақат таъмирлаш ишларини олиб бориш учун объект раҳбари ёки унинг ўринбосарининг ёзма топшириғи асосида рухсат берилади.
101. Нафас олиш арматураларини текширганда клапанлар ва тўрларни кирлардан тозалаш, қишда эса муздан тозалаш керак. Гидравлик клапанларида суюқлик сатҳини текшириш зарур. Гидравлик ҳимоя клапани фақат қийин буғланадиган ва музламайдиган суюқлик билан тўлдирилиши керак. Ушбу суюқликни йилига камида икки марта алмаштириш керак ва ҳар бир чиқаришдан кейин суюқлик қўшилиши керак.
102. Стационар ўлчаш мосламалари бўлмаса, сиғим ускунасидаги суюқлик даражаси рангли металлдан ясалган лот билан ўлчанганда, люкнинг ички қисмига ўлчаш тасмаси туширилганда учқун ҳосил қилмайдиган ҳалқа ёки металлдан ясалган колодкани ўрнатиш керак.
103. Резервуарларнинг ички юзасини пирофор бирикмалардан ва коррозиядан тозалаш тасдиқланган жадвалга мувофиқ мунтазам равишда амалга оширилиши керак.
104. Ёнувчи газларни биринчи марта тўлдиришдан олдин резервуарларни инерт газ ёки буғ билан шамоллатиш керак. Шамоллатувчи газлар, уларнинг ёнишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилган ҳолатда свечалар орқали чиқарилади. Шамоллатишнинг якуни свечадан чиқарилаётган газ-ҳаво аралашмасидаги кислород миқдори билан белгиланади. Агар аралашмадаги кислород миқдори 1 фоиздан ошмаса, шамоллатиш якунланган ҳисобланади. Резервуарлар ёнувчи газлардан бўшатилгандан кейин ҳаво билан шамоллатишга рухсат берилмайди.
105. Авария ҳолатларида газни чиқариш тармоқларига қулфли арматура ўрнатиш зарурати бўлса, ушбу арматураларни масофадан бошқариш хавфсиз жойдан амалга оширилиши керак.
106. Резервуардаги (сиғимлардаги) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан намуна олиш ва уларнинг миқдорини ўлчаш сутканинг ёруғ вақтида амалга оширилиши керак.
107. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни резервуарларга (сиғимларга) очиқ оқим билан узатиш тақиқланади. Резервуарни тўлдириш ва бўшатиш тезлиги резервуарга ўрнатилган нафас олиш клапанларнинг (шамоллатиш қувурларининг) умумий ўтказувчанлигидан ошмаслиги керак.
108. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар омборларида қуйидагилар тақиқланади:
а) герметик бўлмаган қурилмалар ва қулфли арматураларни ишлатиш;
б) бузилишлар ва ёриқлар, сузувчи қопқоқларида тешиклар ёки ёриқлар бўлган резервуарлар, шунингдек, носоз бўлган ўлчаш воситалари, асбоблар, маҳсулот таъминот қувурлари ва стационар ёнғинга қарши қурилмаларни ишлатиш;
в) айлана тўсиқ (обвалование) ичида дарахтлар, буталар ва қуруқ ўсимликларнинг бўлиши;
г) сиғимларни (резервуарларни) ёнувчан материаллардан тайёрланган тагликка ўрнатиш;
д) резервуарлар ва цистерналарни ҳаддан ортиқ тўлдириб юбориш;
е) нефть ва нефть маҳсулотларини қуйиш-тўкиш пайтида резервуарлардан намуна олиш ёки маҳсулот сатҳини ўлчаш;
ж) момақалдироқ пайтида нефть ва нефть маҳсулотларини қуйиш ва тўкиш, шунингдек, резервуарлардан намуна олиш ёки сатҳини ўлчаш.
109. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар омборларида:
а) нафас олувчи клапанлар ва оловтўсқичларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг техник ҳужжатларига мувофиқ текшириш керак;
б) нафас олиш арматураларини текширганда клапанлар ва тўрларни муздан тозалаш керак, улар фақат ёнғин чиқишини истисно қилган усулларда иситилади;
в) намуна олиш ва идишдаги суюқлик даражасини ўлчаш учқун ҳосил қилмайдиган материаллардан тайёрланган асбоблар ёрдамида амалга оширилиши керак;
г) суюқликни фақат яроқли контейнерда сақлашга рухсат берилади. Тўкилган суюқликни дарҳол тозалаш керак;
д) нефть маҳсулотларини тўкиш, шунингдек, қадоқлаш материаллари ва контейнерларни тўғридан-тўғри омборхоналарда ва ўралган жойларда сақлаш тақиқланади.
III бўлим. Мухандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари
10-боб. Электр ускуналари ва яшиндан ҳимоя
110. Электр ускуналари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган «Энергетика корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари», «Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари», «Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари», «Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари», «Ўзбекистон электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари» ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрнатилиши ва фойдаланилиши керак.
111. Электр тармоғига уланган электр қурилмалари ва жиҳозларини қаровсиз қолдиришга йўл қўйилмайди (фойдаланиш ҳужжатларида уларни назоратсиз ишлашига рухсат этиладиган қурилмалар бундан мустасно).
Иш тугагандан сўнг бинодаги (тузилмадаги) барча электр қурилмалари ўчирилган бўлиши керак, навбатчи чироқлар, ёнғинга қарши автоматлаштирилган мосламалар учун қувват манбалари, огоҳлантириш ва эвакуация назорати тизимлари, тутунга қарши ҳимоя тизимлари, шунингдек, технологик жараённинг шартларига мувофиқ сутка давомида ишлаши керак бўлган электр қурилмалари бундан мустасно.
112. Одамлар оммавий бўладиган объектларда мато ва кийимларни дазмоллаш учун махсус хоналар жиҳозланиши ҳамда унда электр ва бошқа иситиш анжомларидан фойдаланиш бўйича қатъий режим ўрнатилиши лозим.
113. Электр қурилмаларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
а) электр жиҳозларини ишлаб чиқарувчининг фойдаланиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган шароитларда ишлатиш ёки носозлиги бўлган электр жиҳозларидан фойдаланиш;
б) ҳимоя қобиғи шикастланган ёки ҳимоялаш хусусиятини йўқотган электр кабель ва симлардан фойдаланиш;
в) шикастланган (носоз) электр розеткаларидан, рубильниклардан, ҳимоя воситаларидан, электр симлари қутиларидан ва бошқа электр қурилмалардан фойдаланиш;
г) электр симлари ва кабелларини елимлаш ва бўяш, электр лампалар ва ёриткичларни қоғоз, мато ва бошқа ёнувчи материаллар билан ўраш, шунингдек, ёнувчан материаллар сақланадиган омборхона (ёрдамчи) биноларидаги чироқлардан ҳимоя қалпоқларини ечиб олган ҳолда фойдаланиш;
д) ёнмайдиган материалдан ишланган тагликларисиз (подставка) дазмол, электр плитка, электр чойнак ва бошқа электр иситиш анжомларидан фойдаланиш;
е) тармоққа уланган электр иситиш мосламаларини ва бошқа маиший электр жиҳозларини назоратсиз қолдириш (ишлаб чиқарувчи корхонанинг йўриқномасида куну тун ишлайдиган ва (ёки) ишлаши мумкин бўлган электр жиҳозлари бундан мустасно);
ж) ностандарт (қўлбола) электр иситиш мосламаларидан, шунингдек, уларда конструкциясида назарда тутилган ёнғин келиб чиқиш эҳтимолини истисно қилувчи терморегуляторлари мавжуд бўлмаганда ёки ишламай қолганда фойдаланиш;
з) электр узатиш тармоқлари ва электр жиҳозларини ортиқча юкланишдан ва қисқа туташувлардан ҳимоя қилиш учун автоматик сақлагичлар ва калибрланган эрувчан ҳимоя ўрнатмаси ўрнига қўлбола тайёрланган (сим ўрамалари, «қўлбола сақлагич» ва бошқаларни) воситаларни қўллаш;
и) омборхоналар ичидан, шунингдек, ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган ҳудудлардан электр сим ва кабелларни транзит ҳолда ҳамда ҳаво қувурлари ва қувурлар тармоғи орқали олиб ўтиш;
к) ёнувчи материаллар сақлаш омборхоналари ва бостирмалари, ёнувчан томлар устидан очиқ электр узатиш линиялари ва ташқи электр симларини ётқизиш;
л) архивлар, музейлар, галереялар, кутубхоналар ва омборлар биноларида электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш;
м) электр тармоғининг юкламасини рухсат этилган меъёридан ошириш;
н) қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва авариявий-тиклаш ишлари амалга оширилаётган жойларни электр таъминоти билан таъминлаш ҳамда вақтинча иллюминация ёритиш учун ўтказилган электр ўтказгичлардан ташқари вақтинчалик электр ўтказгичлардан фойдаланиш ва уларни ўрнатиш;
о) радио ва телефон симларидан электр тармоқлари симлари сифатида фойдаланиш;
п) тақсимловчи электр шчитлари ва ишга тушириш бошқарув жиҳозларини очиқ ҳолатида ишлатиш;
р) турли хил материаллардан (мис ва алюминийдан) тайёрланган электр симлари (кабеллари) ўтказгичларни бир-бирига тўғридан-тўғри улаш;
с) бир-бирини захираловчи электр занжирларини, ишчи ва авария ёритиш занжирларини, бошқарув ва таъминловчи электр кабелларини бир лотокда ёки қурилиш конструкциясининг бир ёпиқ каналида, боғламида, металл енгда, қувурда ўтказиш тақиқланади.
114. Кўчма электр ёриткичлар эгилувчан электр симлардан фойдаланган ҳолда ишланиши, шиша қалпоқлар билан жиҳозланган ҳамда сақловчи ҳимоя сеткаси ва осиб қўйиш учун илгак билан таъминланган бўлиши керак.
115. Софитларни ўрнатиш вақтида фақат ёнмайдиган материаллар ишлатилиши, уларнинг корпуслари ушлаб турувчи тросслардан ҳимояланган (изоляция қилинган) бўлиши керак.
Прожектор ва софитларни ёнувчи конструкция ва материаллардан 0,5 m дан кам бўлмаган масофада ўрнатиш лозим.
116. Биноларда (иншоотларда) яшин қайтаргич, статик электрдан ҳимоялаш мосламаларини соз ҳолатда сақлаш керак.
117. Момақалдироқ пайтида қуйидагиларга рухсат этилмайди:
а) яшин қайтаргич воситаларини таъмирлаш;
б) газ қувурлари ва ҳаво чиқариш мосламалари орқали ишлаб чиқариш маҳсулотларини атмосферага чиқариш;
в) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ва ёнувчи газли қувурлар ва қурилмаларни шамоллатишни амалга ошириш;
г) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг қуйиш-тўкиш ишларини амалга ошириш.
118. Темир йўлларда қуйиш-тўкиш ишлари давомида резервуарларни, қувурларни, эстакадаларни ва цистерналарни ерга уланмасдан фойдаланиш тақиқланади.
11-боб. Иситишда ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
119. Биноларда (иншоотларда) фақат саноатда (заводда) ишлаб чиқарилган иссиқлик ҳосил қилувчи қурилмалардан (шу жумладан, иссиқлик тўпламайдиган печлардан) ва иситиш мосламаларидан (турли буюмлардан ясалган печлар бундан мустасно) фойдаланишга рухсат этилади.
120. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин печлар, қозонлар, иссиқлик ҳосил қилувчи ускуналар ҳамда бошқа иситиш анжомлари ва тизимлари текширилган ва таъмирланган бўлиши керак. Носоз иситиш печлари, қозонхона жиҳозлари, иссиқлик ҳосил қилувчи қурилмалар ва бошқа иситиш анжомларидан фойдаланиш тақиқланади.
121. Суюқ ёқилғида ишлайдиган қозонхона жиҳозларининг иссиқлик ҳосил қиладиган ускуналари ва иситиш мосламаларининг ҳар бир форсункасида қумли таглик бўлиши керак ва ёнилғи тармоғида камида иккита вентиль бўлиши зарур (биринчиси — ўчоқда, иккинчиси — ёнилғили идишда).
122. Қозонхона ва бошқа иссиқлик чиқарувчи қурилмалардан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
а) махсус ўқув курсида ўқитилмаган ва тегишли малакани берувчи гувоҳномага эга бўлмаган шахслар ишлашига йўл қўйилиши (турар жой биноларида ўрнатилганлар бундан мустасно);
б) қозонхоналарда ва иссиқлик чиқарувчи қурилмалар ўрнатилган хоналарда суюқ ёқилғи маҳсулотларини сақлаш;
в) иситиш ускуналаридан фойдаланиш учун техник шартларда кўрсатилмаган нефть маҳсулотлари чиқиндиларидан ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан ёқилғи сифатида фойдаланиш;
г) ёқилғи узатиш тизимидан суюқ ёқилғи томганда (газ сизиб чиққанда) иссиқлик ўтказувчи қурилмалардан фойдаланиш;
д) қўлбола ясалган газ горелкаларидан фойдаланиш;
е) ўчиб қолган форсунка ёки газ горелкаларига ёқилғини узатиш;
ж) ускуналарнинг ёниш камераларини шамоллатмасдан ёқиш, шунингдек, машъала ёрдамида ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланмасдан ёқиш;
з) ёқилғи таъминотини назорат қилиш ва бошқариш асбоблари билан жиҳозланмаганда, улар носоз ёки ўчирилган ҳолатда бўлганда ишлатиш;
и) кийимларни ёки бошқа ёнувчи материалларни қозонлар устида ва мўриларда сақлаш. Иссиқлик нурланишининг йўналиши бўйича ёнувчан материалларгача бўлган масофа камида 1,25 m бўлиши керак;
к) кўриш туйнуги орқали ишлатилувчи аралашмани ёқиш;
л) сарфлаш материаллари бакларини пуркагичлар, шунингдек, қозонхона жиҳозлари деворига 2 m яқинликда ўрнатиш;
м) очиқ ёқилғи баклари билан ишлаш;
н) сатх ўлчаш мосламалари билан жиҳозланмаган сарфлаш материаллари баклари билан ишлаш;
о) қурилма ва сарфлаш баклари яқинида ёнувчан материаллардан тўсиқлар ўрнатиш;
п) шамоллатиш каналлари ва бошқа каналлардан дудбурон сифатида фойдаланиш.
2-§. Печ ёрдамида иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
123. Одамлар оммавий бўладиган объектларда, шунингдек, сутка давомида болалар бўладиган муассасаларнинг ётоқхоналарида иситиш печларини ўрнатиш тақиқланади.
124. Суюқ ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган дудбурон ва печларни, иситиш мавсуми бошланишидан олдин ҳамда иситиш мавсуми давомида қурумдан тозалаш лозим, ушбу ишлар камида:
а) иситиш печлари уч ойда бир марта;
б) доимий (узлуксиз) ишлатиладиган печ ва ўчоқлар икки ойда бир марта;
в) ошхона плиталари ва бошқа узлуксиз (узоқ муддат) ёқиладиган печлар ойига бир марта ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг талабларига мувофиқ истеъмолчиларнинг ички газ тармоқларини, газдан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни техник текшириш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилади.
125. Иситиш печларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
а) ёқилган печларни назоратсиз қолдириш ҳамда уларни назорат қилишни ёш болаларга топшириш;
б) печлар атрофида ва уларнинг эшиклари (туйнуклари) олдидаги тунука қопламасида ёқилғи ва бошқа ёнувчи моддалар ва материалларни жойлаштириш;
в) печ ва тандирларни ёқиш учун енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан (бензин, керосин, дизель ёнилғиси ва бошқалар) фойдаланиш;
г) ушбу турдаги ёқилғиларга мўлжалланмаган печларни кўмир, кокс ва газ ёқилғилари билан ёқиш;
д) хоналарда мажлис ёки бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши даврида печларни ёқиш;
е) вентиляция (шамоллатиш) ва газ каналларидан дудбурон сифатида фойдаланиш;
ж) печларни ҳаддан зиёд қиздириб юбориш;
з) печлар ва бошқа иситиш мосламаларини ёнувчан конструкциялардан ёнғинга қарши бўлинмасиз (ажратмасиз), ёнмайдиган материалдан тайёрланган ўлчами 0,5×0,7 m дан кам бўлмаган ўчоқнинг олдига қўйиладиган панелларсиз (ёғочдан тайёрланган ва бошқа ёнувчан материаллардан тайёрлаган полларда), шунингдек, бўлинма (ажратма) ва ўчоқ олди панелларида куйишлар ва шикастланишлар (ёриқлар) бўлганда ишлатиш;
и) печларни ёқиш учун узунлиги ўчоқ катталигидан каттароқ ўтиндан фойдаланиш;
к) печларни эшиги очилган ҳолда ёқиш.
126. Биноларда ва иншоотларда (яшаш уйларидан ташқари) печларни ёқиш, иш вақти тугашидан икки соат олдин, шифохона ва бошқа одамлар куну тун бўладиган объектларда эса уйқуга кетишдан икки соат олдин тўхтатилиши лозим.
Болалар кундуз куни бўладиган хоналардаги печларни ёқиш ишлари камида болалар келишидан бир соат олдин тугатилиши лозим. Ёқилғи сифатида газдан фойдаланиладиган объектларда печларни ёқиш ҳар тўрт соатда бир маротаба бир соатдан кам бўлмаган танаффус билан амалга оширилиши лозим.
127. Ўтхонадан сидириб олинадиган кул ва кулга айланмаган қолдиқлар (шлаклар) устига сув қуйиб, уларни махсус ажратилган хавфсиз жойларга олиб чиқиб ташлаш керак.
128. Стандартлар ва техник шартларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган металл печларни ўрнатиш мумкин эмас.
Турар жой бинолари ва ташкилотларда, махсус корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган металлдан ясалган вақтинчалик ва бошқа печларни ўрнатишда ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи корхонасининг кўрсатмалари (йўриқномаси) ҳамда иситиш тизимларига қўйиладиган лойиҳалаш талаблари бажарилиши лозим.
129. Печлардан моддий бойликларгача, савдо расталари, пештахта, шкафлар ва бошқа анжомларгача бўлган масофа 0,7 m дан, ўтхона оғзидан эса 1,25 m дан кам бўлмаслиги лозим.
130. Чордоқлардаги барча дудбуронлар ва тутун каналлари ўтган барча деворларнинг юзалари ёриқларсиз, соз ҳолатда ва оқланган бўлиши лозим.
131. Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қозонхоналарнинг дудбуронлари учқун сўндиргич билан жиҳозланиши керак.
132. 3 соатдан кўп ёқиладиган, шу жумладан, газ билан иситиладиган печлар (ошхона, кир ювиш хоналари ва бошқалар) 51 sm кенгликдаги ва 3 соатдан кам ёқиладиганлар эса 38 sm кенгликдаги ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши керак.
3-§. Инфрақизил нурли горелкалар билан иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
133. Полга ўрнатиладиган инфрақизил нурли горелкага эга кўчма қурилмалар барқарор асосга эга бўлиши керак. Горелканинг нурланиш юзасидан газ баллонларига, ёнувчан материаллардан ясалган тузилмаларга, электр жиҳозларигача бўлган масофа горелкадан фойдаланиш ҳужжатларига мос келиши керак, лекин 1 m дан кам бўлмаслиги лозим.
134. Инфрақизил нурли горелкаларни ишлатишда қуйидагилар тақиқланади:
а) горелка ўчган ҳолатларда газ таъминотини тўхтатадиган автоматик қулф билан жиҳозланмаган қурилмалардан фойдаланиш;
б) табиий шамоллатиш ёки ҳаво алмашинувининг мос келадиган даражаси бўлган сунъий шамоллатиш мавжуд бўлмаган хоналарда, шунингдек, ертўлада ёки цоколь қаватларда фойдаланиш;
в) горелкани шикастланган керамика ва кўзга кўринадиган олов «тиллари» билан ишлатиш;
г) хонада газ ҳиди бўлганда ишлатиш;
д) захира баллонларини ишлаётган горелка яқинида сақлаш;
е) газ баллонлари ёнида очиқ оловдан фойдаланиш.
135. Очиқ жойларда ишлаш вақтида (иш жойларини иситиш, нам жойларни қуритиш учун) шамолга чидамли горелкалардан фойдаланиш керак.
12-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
136. Ҳаво ўтказгичларидаги оловни тўхтатувчи қурилмалар (заслонка, шибер, клапан ва бошқалар), автоматик ёнғин ўчириш ёки ёнғин сигнализацияси қурилмаларини шамоллатиш тизими билан блокировка қилиш мосламалари, ёнғин вақтида шамоллатиш тизимини автоматик равишда ўчириш мосламалари доимо соз бўлиши ва белгиланган вақтда текшириб турилиши керак.
137. Шамоллатиш ва совитиш тизимларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
а) шамоллатиш тизими камераларининг эшикларини очиқ ҳолда қолдириш;
б) ҳаво тортиш каналларини, туйнук ва панжараларни беркитиш;
в) ҳаво ўтказгичларга газ иситиш асбобларини улаш;
г) ҳаво ўтказгичларда йиғилиб қолган ёғ қатламлари, чанг ва бошқа ёнувчи моддаларнинг қолдиқларини ёқиш;
д) оловни тўхтатувчи қурилмаларни ўчириш ва олиб ташлаш;
е) ҳаво қувурлари ва уларнинг уланишлари яхлитлигини бузиш.
138. Шамоллатиш камералари, циклон, фильтрлар, ҳаво ўтказгичлар объект раҳбари томонидан белгиланган муддатларда ёнувчи чанг ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиши керак.
Портлаш ва ёнғин хавфи бўлган хоналарнинг шамоллатиш тизимларини хавфсиз усул билан тозалаш тартиби объект раҳбари томонидан ишлаб чиқилган бўлиши керак.
139. Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд хоналардаги технологик ускуналарни гидрофильтри, қуруқ фильтри, чанг ушлагич ва бошқа шамоллатиш (аспирация) қурилмалари носоз ёки ўчирилган бўлса ишлатишга йўл қўйилмайди.
140. Ёнувчи чанг, тола ва бошқа чиқиндиларни чиқариб ташловчи вентиляторга бегона жисмлар тушишининг олдини олиш мақсадида уларнинг олдига тош ушлагич, темир парчаларини ушлаб қолиш учун эса магнитли ушлагичлар ўрнатилиши лозим.
141. Маҳаллий ҳаво сўриш тизимлари ва пневматранспорт қувурларида уларни вақти билан кўздан кечириш, тозалаш ва ёнғин содир бўлганда уни ўчириш учун махсус туйнуклар бўлиши лозим.
Назорат қилиш туйнуклари бир-биридан 15 m узоқ бўлмаган масофада жойлашиши керак, бундан ташқари тростниклар, бурилишлар, девор ва тўсиқлар оралиғидан ўтувчи жойларга ҳам ўрнатилиши керак.
142. Чангдан тозаловчи машина ва агрегатлардаги ҳаво тозалаш фильтрлари алоҳида хоналарда ўрнатилиши лозим.
143. Рециркуляцияда, ускунадан чиқариладиган чангланган ҳаво фильтрлар орқали икки босқичли тозалашдан ўтказилиши лозим.
13-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
144. Носоз газ асбобларидан фойдаланиш, газ асбоблари ва газ қувурларининг жўмракларини очиқ ҳолда қолдириш, газ асбобларидан 50 sm яқинликда мебеллар ва бошқа ёнувчи жиҳозлар ва буюмларни қўйиш ёки ўрнатиш мумкин эмас.
145. Ёнғин ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган суюқликларни канализация тизимига тўкишга (шу жумладан, авария ҳолатларида ҳам) рухсат этилмайди. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ишлатиладиган объектларнинг канализация қувурларига ўрнатилган гидрозатворлар доимо соз ҳолатда бўлиши лозим.
146. Ахлатлар ҳамда кийим ўтишига мўлжалланган қувурларнинг (йўлларнинг) клапанлари зич ёпилиши лозим.
IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар
14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
147. Объектда буйруқ (фармойиш) асосида ёнғинга қарши автоматика, тутунга қарши ҳимоя тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантирувчи қурилмаларни ишлатишга жавобгар шахслар тайинланиши керак.
148. Ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ўчириш қурилмалари, тутундан ҳимоялаш, одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда режали-огоҳлантирув таъмирлаш бўйича регламент ишлари, мослама ва қурилмаларни ишлаб чиқарган корхонанинг техник ҳужжатлари ва таъмирлаш ишларининг ўтказиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган йиллик иш режаси асосида амалга оширилади. Техник хизмат кўрсатиш ва режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари, корхонада қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус ва даврий тайёргарликдан ўтган ходимлар ёки шартнома бўйича махсус лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ускуна ва мосламаларни ўчириб қўйиш йўли билан (алоҳида линия, ташвишгоҳ) таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга ошириладиган даврда объект раҳбари бино, иншоот, хона, технологик ускуналарнинг ёнғиндан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши керак.
149. Ёнғин автоматика мосламаларига, тутунга қарши ҳимоялаш тизимларига, одамларни ёнғиндан огоҳлантиришга объект мутахассислари томонидан техник хизмат кўрсатишни амалга оширишнинг имкони бўлмаган тақдирда, қурилмаларни ишга туширгандан кейин 30 кун ичида ушбу фаолият тури бўйича лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар билан уни амалга ошириш бўйича шартнома тузиш керак.
Ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимларига техник хизмат кўрсатиш шартномаси бекор қилинганда, корхона раҳбари 24 соат ичида шартномалар бўйича туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимини ёки объектга хизмат кўрсатадиган фавқулодда вазиятлар бўлинмаларини хабар қилиши шарт.
150. Ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларига жавобгар шахс қуйидагиларни:
а) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш мосламаларини ишчи ҳолатда ва ишга яроқли тарзда сақланишини;
б) ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилиши ва таъмирланилишини назорат қилишни;
в) хизмат кўрсатиш (агар мавжуд бўлса) ва корхонанинг тезкор ходимларини тайёрлаш, шунингдек, ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизими қурилмалари билан ҳимояланган биноларда ишлайдиган ишчилар учун кўрсатмалар берилишини;
г) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларидан фойдаланиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юритилишини тизимли равишда назорат қилишни;
д) давлат ёнғин назорати органларини ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмалари ишга тушишининг барча ҳолатлари ва ишламай қолиши тўғрисида хабардор қилинишини;
е) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларининг ишлаши пайтида аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиш чоралари кўрилишини;
ж) шикоятларни тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига (зарур ҳолларда) ўз вақтида тақдим этилишини;
з) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмалари техник ҳужжатларининг тўлиқ тўплами мавжудлиги ва сақланишини таъминлаши керак.
151. Диспетчерлик пункти (ёнғин ўчириш пости) хонасида кўринадиган жойга қуйидаги ҳужжатлар жойлаштирилиши керак:
а) ёнғин тўғрисида сигналларни қабул қилганда ва ёнғин автоматика мосламалари (тизимлари) носозлигида тезкор (навбатчи) ходимларнинг ҳаракатлари тартиби тўғрисида;
б) ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларининг умумий схемаси;
в) ўчириш воситасини узатиш йўналишлари ва уни ишга тушириш усули кўрсатилган автоматик ёнғин ўчириш мосламаларининг принципиал схемаси;
г) ёнғин автоматикаси билан ҳимояланган бинолар рўйхати;
д) ёнғиндан ҳимоя қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар;
е) авария ва махсус хизматларнинг, корхона раҳбарлари ва масъул шахсларнинг манзили ва телефон рақамларининг рўйхати.
Ушбу ҳужжатлар, қабул-назорат мосламаларидан сигналлар қабул қилинган ҳолларда навбатчиларнинг ҳаракатлари тўғрисидаги йўриқномадан ташқари ёнғин пости хонасида махсус папкада сақланиши мумкин.
Диспетчерлик пункти (ёнғин ўчириш пости) телефон алоқаси ва ишчи ҳолатдаги фонарлар (камида 3 дона) билан таъминланган бўлиши керак.
152. Ёнғин ўчириш пости, насос станциялари ва ёнғинни ўчириш станциялари хоналаридагида телефон ва (ёки) радио алоқа воситалари ишчи ҳолатда бўлиши керак. Телефонларни тармоқдан узиб қўйиш тақиқланади.
153. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини бўяш, шунингдек, уларнинг жойлашганлигини кўрсатадиган белги (символлар) амалдаги техник норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
154. Турар жойлар ва ётоқхоналар хоналарининг ижарачилари, ҳамда эгалари хоналардаги ёнғиндан огоҳлантирувчи воситаларни ишга яроқли ҳолда сақлашлари шарт.
155. Турар жой эгалари ёнғинни ўчириш мосламасини ишлаб чиқарувчининг (паспорти) талабларига мувофиқ сақлаши ҳамда йилига икки маротаба ёнғин ўчириш қурилмаларининг шланглари механик шикастланишини визуал ва сув юбориш орқали текшириши шарт.
156. Ёнғин ҳакидаги хабарни қабул қилиш-назорат мосламалари ёнғин ҳақида сигналларни қабул қилишга ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хабар беришга маcъул бўлган шахсларнинг (навбатчиларнинг) куну тун доимий бўладиган хоналарига ўрнатилиши керак.
157. Ёнғиндан хабар берувчи воситалар (кейинги ўринларда — ёнғин хабарлагичлари) ҳар доим тоза туриши керак. Ҳимояланган хоналардаги таъмирлаш ишлари давомида ёнғиндан хабар берувчи воситаларни сувоқ, бўёқ ва оҳакдан ҳимоя қилиш керак. Таъмирлашни тугатгандан сўнг ҳимоя воситалари ечилиши керак.
158. Носоз ёнғин хабарлагичлар ўрнига бошқа турдаги ёки иш принципи бошқача бўлган ёнғин хабарлагичларини ўрнатиш, шунингдек, улар бўлмаганда шлейф блокини туташтириш тақиқланади.
159. Корхонада ёнғиндан хабар берувчи воситаларнинг захираси ўрнатилганлар сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлиши керак.
160. Ёнғин сигнализацияси тизимининг ёнғин хабарлагичлари ва ёнғинни автоматик ўчириш қурилмаларининг қўзғатувчилари ҳимояланадиган хонага ўрнатилишда унинг барча нуқталаридаги ёнғинни ўз вақтида аниқлаш имконини таъминлаши лозим.
15-боб. Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар
161. Ёнғин автоматикаси қурилмалари доимо соз ва ишчи ҳолатда, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақланиши керак.
Қоидалар ва нормаларда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари қурилмаларни автоматик ишга тушириш режимидан қўлда ишга туширадиган режимга ўтказиш тақиқланади.
162. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизими эвакуация қилиш режасига мувофиқ бир вақтнинг ўзида бутун бино (иншоот) бўйича ёки танлов асосида унинг алоҳида қисмларига (қават, бўлимлар ва бошқалар) сигнал юборилишини таъминлай олиши керак.
163. Даволаш, мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда мактаб- интернатларнинг ётоқхоналарида фақат ходимларга ёнғин ҳақида хабар берилади.
164. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизимидан фойдаланиш тартиби, уларнинг йўриқномаларида ва ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаларида келтирилиши ҳамда уларда тизимни ишга тушириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
165. Ёнғин ҳақида хабар бериш мосламалари билан жиҳозланиши талаб этилмаган объектнинг раҳбари ёнғин ҳақида хабарни одамларга етказиш тартибини ишлаб чиқиши ва масъул шахсни тайинлаши лозим.
166. Хабар бериш (радиокарнай) мосламаларида овозни пасайтириш ва баланд қилиш мосламалари бўлмаслиги ҳамда тармоққа тўғридан тўғри узиб қуйиш имкониятисиз уланган бўлиши лозим.
167. Эвакуация қилишни бошқариш ва узатиладиган хабар матнининг ишончлилиги таъминланган ҳолда ички радиоэшиттириш тармоғи ва корхонадаги мавжуд бошқа тармоқлардан фойдаланиш мумкин.
168. Носоз ёнғин хабарлагичларни шлейфларда қолдириш тақиқланади. Таъмирлаш пайтида носоз қўлдан ишлайдиган ёнғин хабарлагич ўрнатилган жойга яқин жойда жойлашган соз ҳолатдаги қўлдан ишлайдиган ёнғин хабарлагичи ҳақидаги белги қўйилади.
169. Ёнғин хабарлагичларига ва қўл ёрдамида ишга тушириладиган ёнғин хабарлагичларига эркин ўтиш имкони таъминланган бўлиши керак.
170. Объектларда ўрнатилган автоном ёнғин хабарлагичларини демонтаж қилиш тақиқланади (бинолар ичида таъмирлаш ишлари ёки автоном ёнғин хабарлагичлари носоз бўлган ҳолда уларнинг ўрнига кейинчалик ўрнатиш шарти билан алмаштириш ҳолатлари бундан мустасно).
171. Автоном ёнғин хабарлагичларига хизмат кўрсатиш тартиби, шунингдек, қувват манбаи алмашиниш частотаси ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларидаги кўрсатмаларга мувофиқ бўлиши керак. Қувват манбаи зарядсизланган бўлса, уни дарҳол алмаштириш керак.
172. Автоном ёнғин хабарлагичларининг ишга яроқлилигини текшириш ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, аммо 3 ойда бир мартадан кам бўлмаган тарзда. Автоном ёнғин хабарлагичи ишламай қолганда, уни алмаштириш керак.
16-боб. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
1-§. Сувли ва кўпикли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
173. Қурилмалардан фойдалинишда қуйидагилар тақиқланади:
а) очилган, носоз пуркагичлар ўрнига тиқин ва беркитувчиларни ўрнатиш;
б) бошқа ускуналарни илиш ёки маҳкамлаш учун қувурлардан ва пуркагичлардан фойдаланиш;
в) ишлаб чиқариш ускуналари ва санитария жиҳозларини қурилма қувурларига улаш;
г) қурилмани автоматик режимдан қўл режимига ўтказиш;
д) қувурларга беркитиш арматуралари ва фланецли уланишларни ўрнатиш;
е) қувур тармоқлари маҳкамлагичларини бўшатиш ва букилишларини ўзгартириш.
174. Ёнғин ўчириш қурилмалари сиғимлари ва баллонлардаги ёнғин ўчириш воситасининг оғирлиги ёки босими ҳисобдаги кўрсаткичлардан 10 фоиз ва ундан кўпга камайган бўлса, уларни тўлдириш ёки алмаштириш талаб этилади.
175. Қурилмаларнинг спринклерли (дренчерли) сув пуркагичларига механик шикаст етказиш хавфи бор жойлар иссиқлик ва сувни сепиш майдонига таъсир кўрсатмайдиган ҳамда уни ўзгартирмайдиган ишончли тўсиқ билан ҳимояланиши керак.
Очилиб кетган ёки носоз пуркагичларнинг ўрнини тиқин (пробка) ёки заглушкалар билан беркитиш тақиқланади.
176. Ёнғин ўчириш станцияси ёнғин вақтида қурилмани бошқариш йўриқномаси ва тизимнинг бир-бирига уланиш чизмаси билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳар бир бошқариш нуқтаси олдида ҳимоядаги хоналар, улардаги сув пуркагичларнинг сони ва русуми ёзилган кўрсаткич билан таъминланиши керак. Жўмрак ва задвижкаларга уланиш чизмасига мувофиқ тартиб рақамлари қўйилиши лозим.
177. Бошқарув блоки хонаси доимий равишда ёпиқ бўлиши керак. Хоналарнинг калитлари хизмат кўрсатувчи ходим (агар мавжуд бўлса) ва тезкор ходимларда сақланиши керак.
178. Сув, паст ва ўрта каррали кўпик билан ёнғин ўчириш мосламалари билан ҳимояланган хоналарда изоляцияланмаган очиқ электр токини ўтказувчи қисмлари бўлган ускуналарнинг автоматик равишда ўчириш мосламалари ишга яроқли бўлиши ва ҳар ҳафта назорат қилиниши керак.
179. Кўпик ҳосил қилувчи модда ва унинг эритмасини сақлаш ишлаб чиқарувчининг кўпик ҳосил қилувчи модданинг музлашини истисно этадиган ҳарорат ва намлик шароитларига риоя этиш бўйича тавсияларига мувофиқ амалга оширилади. Кўпик ҳосил қилувчи модданинг сифати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатда назорат қилиниши керак.
2-§. Газ ва аэрозолли ёнғин ўчириш қурилмаларга қўйиладиган талаблар
180. Ёнғин сигнализацияси, спринклер ва дренчер тизимларининг қабул-назорат қурилмасига хизмат кўрсатувчи навбатчи шахсларига навбатчилик пайтида ухлаш ҳамда ушбу қурирлмаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади.
181. Ҳимояланган хоналарда ишлайдиган шахслар учун қурилмалар ишга тушгани тўғрисида хабарни (сигнални) олганларидан сўнг уларнинг ҳаракатлари ва эвакуация қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома кўринадиган жойларга ўрнатилиши керак.
182. Ёнғинни ўчириш станциясининг хоналарида станциялар тармоқларининг схемалари ва қурилмаларнинг принципиал схемалари ўрнатилиши керак.
183. Ёнғин ўчириш қурилмаларининг ҳар бир тарқатиш ускунасида ҳимояланадиган хонанинг номлари ва жойлашишини кўрсатувчи йўналиш рақами кўрсатилган ёрлиқ бўлиши керак. Газли ёнғин ўчирувчи батареяларнинг олд томонида бўлим рақамларини кўрсатадиган ёрлиқлар бўлиши керак.
184. Ҳимояланган хонага туташган хоналарнинг ҳаво каналларидаги герметикланган клапанларнинг ишга яроқлилигини текшириш ойига камида бир марта амалга оширилади. Текшириш натижалари журналга қайд этилади.
17-боб. Ёнғинга қарши сув таъминоти
185. Ҳар бир объектдаги ёнғин ўчириш насос станциясида ва ёнғин ўчириш станциясининг хонасида ёнғинга қарши сув резервуарлари (сув олиш мумкин бўлган жойлар), гидрантлар, клапанлар, сув қувурлари тармоғи қисмларидаги қувурлар диаметрлари кўрсатилган ёнғинга қарши сув таъминоти умумий схемаси бўлиши керак. Ёнғин ўчириш насос станцияси хонасида ёнғинга қарши сув таъминотининг умумий чизмаси ҳамда насосларнинг бир-бирига уланиш чизмаси осиб қўйилиши лозим.
186. Ёнғинга қарши сув таъминотини ташкил этишда қуйидагилар тақиқланади:
а) сув таъминоти тармоғининг қисмларини ёнғин ўчириш гидрантлари ва уларга ўрнатилган кранлардан ўчириш, шунингдек, ёнғинни ўчириш учун зарур бўлган тармоқдаги босимни пасайтириш (насос станцияларининг ишламай қолиши, таъмирлаш ишлари ёки авария юз берган тақдирда, тегишли ёнғин-қутқарув бўлинмалари бу ҳақда дарҳол огоҳлантирилиши керак);
б) лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқмасдан ва керакли оқимни таъминлаш учун ташқи синовларни ўтказмасдан, сув сарфини кўпайтириш ва тармоқдаги босимнинг пасайиши билан боғлиқ бўлган ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғига қўшимча уланишларни амалга ошириш;
в) ёнғинни ўчириш гидрантлари ва кранларини демонтаж қилиш;
г) ёнғинни ўчириш гидрантлари люкининг қопқоғини асфальт, бетон ва бошқа қопламалар билан қоплаш.
187. Обектдаги ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг ҳолатини текшириш камида 6 ойда бир марта (ташқи тизим учун — баҳор-ёз ва кузнинг бошланишида, сув чиқариш йўли билан текшириш), шунингдек, ҳар бир мукаммал таъмирдан сўнг реконструкция қилинган ёки янги истеъмолчилар далолатнома тузилган ҳолда комиссия орқали сув таъминотига уланганда ўтказилиши керак.
188. Ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг ҳолатини назорат қилиш масъул шахслар томонидан қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
а) ёнғинни ўчириш жўмракларининг тўпламни ташқи кўрикдан ўтказиш ҳамда сувнинг чиқишини (ёнғинни ўчириш спринклер пуркагич мосламасининг таъминот қувурларига уланган кранлардан ташқари) текшириш;
б) ихтиёрий шаклдаги далолатномани тузган ҳолда беркитиш арматураларини кўздан кечириш, ёнғинни ўчириш енглари ўрамаларини қуритиш (зарур ҳолларда) ва қайта ўраш;
в) ёнғинни ўчириш гидрантлари (люк, қудуқ, ёнғинга қарши гидрант) корпуси мавжудлиги, ишга яроқлилиги ва ҳолатини, ўрнатилган ёнғин хавфсизлиги белгиларининг мавжудлигини текшириш;
г) ёнғинга қарши насослар зарур босимни ушлаб туриши ва асосийдан захира насосга (агар мавжуд бўлса) ўтишнинг ишончлилигини ҳар ойда камида бир марта далолатнома тузиш орқали текшириш;
д) ёнғинга қарши резервуарларни, сиғимларни зарур сув сатҳини, сув олиш воситалари мавжудлиги ва уларнинг созлиги, қияликлар, ёнғин-қутқарув машиналари, шамоллатиш мосламалари ва бошқа жиҳозларни ўрнатиш учун кириш йўллари ва майдонлар мавжудлигини текшириш, сув ҳавзасини (резервуарни) атроф муҳитнинг салбий ҳароратида ишлатилишини таъминлаш чораларини кўриш.
189. Ёнғинни ўчириш мосламаси ўрнатилган сув таъминоти тизими зарур босимни ва ёнғинни ўчириш учун сувнинг етарли миқдорини таъминлаши керак.
190. Клапанлар ва насослар корхонанинг ёнғинга қарши сув таъминотининг умумий схемасига мос келадиган рақамларга эга бўлиши керак. Техник қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва бошқа ишлар билан боғлиқ сув таъминоти тизимидаги ўзгаришлар тегишли техник ҳужжатлар ва схемаларда акс эттирилиши керак.
191. Ёнғинни ўчириш насос станциясининг кириш эшиклари ёпиқ ҳолатда сақланиши керак. Эшикларда калитларнинг жойлашуви ҳақида маълумотлар кўрсатилиши лозим.
192. Ёнғинга қарши резервуарлар (ер ости ва ярим ер ости) икки қопқоқли люк билан жиҳозланган бўлиши керак, уларнинг орасидаги бўшлиқ қишки мавсумда иссиқликни изоляцияловчи материаллар билан тўлдирилиши керак (қипиқ, майда бўлаклар, сиқилган сомон ва бошқалар).
193. Сув миноралари йилнинг барча фаслларида ёнғин-қутқарув техникаларига сув олиш учун мослаштирилган бўлиши керак. Сув минорасидан сувни автоцистерналар ва ёнғин-қутқарув техникаларига олиш учун сув олиш мосламаси қишда иситилиши керак.
194. Ёнғинни ўчириш гидрантлари, сув хавзалари рақамланган бўлиши керак, амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ кўрсаткич белгиларига эга бўлиши керак. Ёнғинни ўчириш гидрантлари ва сув хавзалари жойлашган жойларини тунги вақтда аниқлаш учун мўлжалланган ёруғлик ёки люминесцент кўрсатгичлар кўринадиган жойларга 2,0 — 2,5 m баландликда жойлаштирилиши керак.
195. Ёнғинни ўчириш гидрантлари қиш шароитида ишлашга тайёрланиши керак (гидрант ва қудуқдан cув чиқарилан, қудуқларнинг қопқоқлари доимо қор ва муздан тозаланган ва иситилган бўлиши керак).
196. Ёнғинни ўчириш колонкаси ёнғинни ўчириш гидрантларига тўсқинликларсиз ўрнатилиши керак. Гидрант қудуғи қуруқ, чиқиндилардан тозаланган бўлиши ва унинг қопқоғи осон очилиши керак. Ёнғинни ўчириш гидрант қудуқларининг қопқоғида (қопқоқнинг тепасида) транспорт воситаларини тўхтатиш тақиқланади.
197. Объектнинг ҳудудида ва унинг ташқарисида жойлашган ёнғинни ўчиришга мўлжалланган сув манбаларига ёнғинни ўчириш техникаларини ўрнатиш ва улардан йилнинг барча фаслларида сув олиш учун кириш йўллари ва қаттиқ қопламали майдон ташкил этилиши керак. Ёнғинни ўчириш гидрантлари, сув хавзалари, резервуарлари, сув миноралари ва бошқа ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларига ҳамда қуруқ қувурларга кириш ва ўтиш йўлаклари доимо бўш бўлиши керак.
198. Ёнғинни ўчириш ёки ўқув машғулотлари учун ишлатилган сув захираси зудлик билан қайта тўлдирилиши керак.
199. Ёнғинга қарши резервуарлардан сув оқиши аниқланганда уларни зудлик билан таъмирлаш ва сув билан тўлдириш чораларини кўриш керак.
200. Градирняларга бориш йўллари қаттиқ қопламага эга бўлиши ва унинг ҳовузидаги сувдан ёнғин ўчириш мақсадида ишлатиш имконияти яратилган бўлиши керак.
201. Ички ёнғинга қарши сув таъминоти тизимидаги ёнғинни ўчириш жўмраклари ёнғинга қарши шкафлар ичига ўрнатилган, ёнғинни ўчириш енглари ва дастаклари билан жиҳозланган бўлиши керак. Ички ёнғинни ўчириш жўмракларидаги ёнғинни ўчириш енглари қуруқ, жуфт ўрамага ўралган, жўмракка ва дастакка уланган бўлиши лозим.
202. Ёнғинни ўчириш жўмракларидан доимо фойдаланиш шароити мавжуд бўлиши керак.
18-боб. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари
203. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига барча турдаги кўчма ва транспортировка қилинадиган ўт ўчиргичлар, тўкма материаллари (қум, перлит ва бошқалар) бўлган қутилар, шунингдек, ёнғинга чидамли матолар (асбест матоси, кигиз, намат ва бошқалар), бочкалар ва сув билан тўлдирилган идишлар, қўлда фойдаланиладиган механизациялашмаган ва механизациялашган ёнғинга қарши воситалар (илгаклар, ломлар, белкураклар, болталар, электр симларини кесиш мосламалари, электр двигатель томонидан бошқариладиган асбоблар, ички ёниш двигатели ва бошқалар) киради.
204. Объект ҳудуди, хоналар, бино ва иншоотлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.
205. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари уларнинг паспортларидаги маълумотларга мувофиқ сақланиши лозим.
Тегишли сертификати ёки сифат ҳужжатлари бўлмаган ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
206. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларидан белгиланган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
207. Хоналарда, бино ва иншоотларда жойлашган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг сақланиши ва улардан фойдаланишга тайёрлиги учун жавобгарлик ушбу объект раҳбари зиммасига юкланади.
208. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари уларни ишлатиш эҳтимоли юқори бўлган ва кўринадиган жойларга ўрнатилиши ҳамда уларга олиб борувчи йўллар доимо бўш ва тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим.
209. Объектнинг ҳудудидаги (бинонинг ташқарисидаги) ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ёғингарчилик таъсиридан ҳимоя қилувчи махсус ёнғинга қарши қалқонлари ва стендларига жамланган бўлиши керак.
210. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини йўлакларга, ўтиш жойларига жойлаштириш одамларни хавфсиз эвакуация қилишга тўсқинлик қилмаслиги керак. Кўчма ўт ўчиргичлар эшикдан унинг тўлиқ очилиши учун етарли бўлган масофада ва полдан 1,5 m баландликда (ўт ўчиргичнинг пастки қисмигача) жойлашган бўлиши керак.
211. Углекислотали, кимёвий, ҳаво-кўпикли, кукунли ва бошқа ўт ўчиргичларнинг беркитиш арматуралари (кранлари ва ричаг клапанлари) муҳрланган бўлиши керак.
212. Ишлатилган ҳамда муҳрлари бузилган ўт ўчиргичлар текшириш ёки зарядлаш учун дарҳол қайтарилиши керак.
213. Ўт ўчиргичлар, уларни сақлаш учун белгиланган ҳарорат диапазонига мувофиқ бўлмаган жойларда ўрнатилмаслиги керак.
214. Совуқ даврда очиқ ҳавода ёки иситилмайдиган хоналарда жойлашган ва манфий ҳароратда ишлаш учун мўлжалланмаган ўт ўчиргичлар иситиладиган хонада сақланиши лозим. Бундай ҳолларда ёнғинга қарши қалқонлар ва стендларга энг яқин иситиладиган хоналарда сақланаётган ўт ўчиргичлари тўғрисида маълумот жойлаштирилиши керак.
215. Барча турдаги ёнғинга қарши воситаларни зарядлаш, текшириш ва қайта зарядлаш амалдаги стандартга, ишлаб чиқарувчининг паспортига ёки фойдаланиш кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. OʼzDSt 3414: 2019га мувофиқ ўтказилган даврий текширув давомида белгиланган параметрларга мос келмайдиган оғишлар аниқланганда уларни бартараф этиш ва ўт ўчиргични зарядлаш керак.
216. Асбест мато, кигизни (наматни) қопқоқли металл қутиларда сақлаш, вақти-вақти билан (уч ойда бир марта) қуритиш ва чангдан тозалаш тавсия этилади.
217. Қум қутилари 3, 1 ва 0,5 m 3 сиғимга эга бўлиши ва белкурак билан жиҳозланиши керак.
Ёнғинга қарши қалқон таркибига киритилган қум учун идишлар камида 0,1 m 3 сиғимга эга бўлиши керак. Қутининг тузилиши қумни олиш қулайлигини таъминлаши ва ёғингарчилик тушишини истисно қилиши керак. Қумни қутига солишдан олдин қумалоқ бўлишининг олдини олиш мақсадида қуритиб, элакдан ўтказиш керак.
218. Сувли бочкалар камида 200 L сиғимга, қопқоққа эга бўлиши, қизил рангга бўялган ва оқ бўёқ билан «Ёнғинни ўчириш учун» сўзлари ёзилган бўлиши керак. Ҳар бир бочка қизил рангга бўялган ва «Ёнғин челаги» сўзлари ёзилган иккита челак билан жиҳозланган бўлиши керак.
V бўлим. Юқори даражада ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга оширишни ташкил этиш
19-боб. Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
219. Қуйидагилар пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни (кейинги ўринларда — оловли ишлар) бажариш жойлари бўлиши мумкин:
а) доимий — ушбу мақсадлар учун махсус жиҳозланган цехларда, устахоналарда ёки очиқ майдончаларда ташкил этиладиган;
б) вақтинчалик — бундай ишларни амалга оширишга мўлжалланмаган ва махсус жиҳозланмаган ташкилот ва турар жой бинолари ва иншоотларида (шу жумладан, қурилаётган ва фойдаланилаётган), шунингдек, уларнинг ҳудудида (очиқ майдончаларида) қурилмаларни таъмирлаш ва қурилиш тузилмаларини ўрнатиш мақсадида бажариладиган.
220. Вақтинчалик жойларда (қурилиш майдончалари ва хусусий уйлардан ташқари) оловли ишларни бажариш учун ташкилот раҳбари ёки ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахс томонидан ушбу Қоидаларга 11-иловага мувофиқ шаклда оловли ишни ўтказиш учун наряд-рухсатномаси расмийлаштирилади.
221. Қурилиш майдончаларида ва ёнғин хавфи бўлмаган жойларда фақат техника хавфсизлиги қоидаларини ва ушбу Қоидаларнинг талабларини яхши биладиган юқори малакали мутахассисларга оловли ишларни наряд-рухсатномасини расмийлаштирмасдан бажаришга рухсат берилади. Ёзма рухсат олмасдан оловли ишларни мустақил бажаришга рухсат берилган мутахассислар рўйхати объект раҳбари томонидан тасдиқланади.
222. Доимий оловли ишлар амалга ошириладиган жойлар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
223. Оловли ишлар бажариладиган жойни ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан (ўт ўчиргич ёки қум билан тўлдирилган қути, белкурак ва сув тўлдирилган челак) таъминлаш лозим. Агар пайвандлаш ишлари амалга оширилаётган жой яқинида ички ёнғинни ўчириш жўмраклари мавжуд бўлса, унда ушбу ички ёнғинни ўчириш жўмракларига ёнғинни ўчириш енг ва дастаклари уланган (фойдаланишга тайёр) ҳолатда бўлиши зарур.
224. Бинолар, иншоотлар ёки бошқа жойларда оловли ишлар олиб борилишида, ушбу жойларнинг ёнида ёки остида бўлган ёнадиган конструкциялар металл тўсиқлар билан ёки сув тўкилган ҳолда ёнишдан ишончли ҳимояланган бўлиши керак, шунингдек, учқунларнинг тарқалишига ва уларнинг ёнувчан қисмлари тушиши керак бўлмаган жой ва қаватга тушишига қарши чоралар кўрилиши керак.
225. Оловли ишлар тугагандан сўнг ишни бажарувчи ушбу ишлар амалга оширилган жойни, шунингдек, оловли ишлар таъсири этиши керак бўлмаган жойлар ва қаватларни синчковлик билан текшириши, ёнувчан конструкцияларга сув қуйиши ва ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларни бартараф қилиши шарт.
226. Объект раҳбари ёки бинодаги ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган бошқа мансабдор шахс вақтинча оловли ишлар ўтказиладиган жой иш тугаганидан кейин 3 — 5 соат ичида текширилишини таъминлаши керак.
227. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд жойларда пайвандлаш, газли кесиш, бензинли кесиш ва чилангарлик ишлари фақат портловчи ва ёнғин хавфи мавжуд маҳсулотлар, ускуналар ва бинолар яхшилаб тозалангач, портловчи чанг ва моддалар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда уларнинг буғлари тўлиқ тозалагандан сўнг амалга оширилиши керак. Хона доимий равишда шамоллатилиши ва газ анализаторлари ёрдамида экспресс-таҳлилларни ўтказиш орқали ҳаво муҳитининг ҳолати назорат қилиниши керак.
228. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар сақлаган идишларни (цистерналар, баклар ва бошқаларни) пайвандлашдан олдин тозалаш, каустик содали иссиқ сув билан ювиш, буғлаш, қуритиш ва ҳаво муҳитини лаборатория таҳлилидан ёки кўчма газ анализаторлари ёрдамида текшириш (экспресс усул) ҳамда шамоллатиш керак. Пайвандлаш ишлари ушбу идишларнинг туйнуклари, люклари ва тиқинлари очиқ ҳолатда, шунингдек, кўчма шамоллатиш орқали амалга оширилиши керак.
229. Вақтинчалик оловли ишлар ўтказиладиган жойлар ва пайвандлаш мосламалари, газ баллонлари ва ёнадиган суюқлик билан тўлдирилган контейнерлар ўрнатилган жойлар камида 5 m радиусда ёнувчи материаллардан тозаланган бўлиши керак.
230. Оловли ишларни бажараётганда қуйидагилар тақиқланади:
а) носоз бўлган аппаратларда ишга киришиш;
б) янги бўялган конструкциялар ва буюмларни тўлиқ қуримагунга қадар пайвандлаш, кесиш ёки кавшарлаш;
в) оловли ишларни бажаришда ёғ-мой, бензин, керосин бошқа ёнувчи суюқликлар излари қолган кийим ва қўлқоплардан фойдаланиш;
г) пайвандлаш жойларида кийим, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда бошқа ёнувчи материалларни сақлаш;
д) ўқувчиларга, шунингдек, малака сертификатига эга бўлмаган ходимларга мустақил равишда ишлашга рухсат бериш;
е) сиқилган, суюлтирилган ва эриган газлар баллонларига электр симлари тегиб туришига имкон бериш;
ж) ёнувчан ва заҳарли моддалар билан тўлдирилган, шунингдек, босим остида ёки электр кучланишида бўлган қурилмалар ва аппаратларда иш олиб бориш;
з) томга гидроизоляция ва буғ изоляциясини, ёнувчан ва қийин ёнувчан иситиш панелларни ўрнатиш, пол қопламаларини ёпиштириш ва ёнувчан локлар, елимлар, мастикалар ва бошқа ёнувчан материаллардан фойдаланган ҳолда биноларни пардозлаш ишлари билан бир вақтда оловли ишларни бажариш;
и) ёнувчан ва қийин ёнадиган иссиқлик сақловчи материаллари билан қопланган енгил металл конструкциялардан ясалган биноларда (хоналарда) оловли ишларни бажариш;
к) хонада болалар бўлганда оловли ишларни бажариш.
20-боб. Электр пайвандлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
231. Биноларда электр пайвандлаш ишлари фақат ҳаво алмашиш имконига эга бўлган хоналарда амалга оширилиши лозим.
232. Ёнғин хавфи эҳтимоли бор хоналарда пайвандлаш ишларини бажариш жойи ёнмайдиган тўсиқ билан ҳимояланган бўлиши ва тўсиқнинг баландлиги камида 2,5 m, тўсиқ ва пол орасидаги масофа эса — кўпи билан 5 sm га тенг бўлиши керак.
233. Пайвандлаш ишлари бажариладиган хоналардаги поллар ёнмайдиган материаллардан ясалган бўлиши зарур.
234. Резервуарлар, қозонхоналар ва металл қурилмаларининг бошқа ёпиқ бўшлиқларида, пайвандлаш қурилмаси ясси синган пайтда пайвандлашни ўчирадиган махсус мослама билан жиҳозланган бўлса, бунда ўчирилиш пайтидаги вақтнинг кечикиши эса 0,5 sec дан ошмаса ясси пайвандлашга рухсат этилади.
235. Қўлда пайвандлаш қурилмаси рубильник ёки контактор (пайвандлаш токи манбаини тақсимловчи цех тармоғига уланиш учун), сақлагич (бирламчи занжирда) ва пайвандлаш токининг миқдорини кўрсатувчи асбоблар (ток регуляторидаги амперметр ёки шкала) билан таъминланган бўлиши зарур.
236. Электр пайвандлаш кабеллари (электр симлари) кислород ўтувчи қувурлардан камида 0,5 m масофада, ацетилен ва бошқа ёнувчи газлар қувурларидан эса камида 1 m масофада ўтган бўлиши лозим. Баъзи ҳолларда, кабель ҳимоя металл қувурга ўралган тақдирда, белгиланган масофаларни икки баравар камайтиришга рухсат берилади.
237. Электр пайвандлаш ишларини бажараётганда манбага пайвандланадиган иш қисмидан қайтиб келадиган сим фақат изоляция қилинган сим билан амалга оширилади ва изоляция сифати жиҳатидан электрод ушлагичга уланган тўғридан-тўғри симга мос келиши керак.
238. Қайтиш сими сифатида ички темир йўллар, ноллаш ёки ерга улаш қурилмалари ҳамда биноларнинг металл конструкциялари, коммуникациялар ва технологик ускуналардан фойдаланиш тақиқланади. Пайвандлаш жараёни иккита симдан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.
239. Ўзига ўзи пайвандланадиган ҳар қандай профилнинг темир шиналари, пайвандлаш плиталари, стеллажлар ва конструкциялар, пайвандлаш оқими манбаи билан пайвандланадиган иш қисмини боғлайдиган қайтиш сими бўлиб хизмат қилиши мумкин, агар уларнинг кесишмаси иситиш шароитида пайвандлаш токининг хавфсиз оқимини таъминласа.
Қайтиш сими сифатида ишлатиладиган алоҳида элементлар орасидаги алоқа жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак (мурват, қисқичлар ёки тутқичлардан фойдаланган ҳолда).
240. Агрегат ва ишга тушириш мосламаларини тозалаш ҳар куни иш тугаганидан кейин амалга оширилиши лозим. Пайвандлаш ускуналарини таъмирлаш ишлари режали-огоҳлантирув таъмирлашни амалга ошириш режасига мувофиқ бажарилиши керак.
241. Пайвандлаш қувват манбаини цехнинг тақсимлаш тармоғига улаш учун исталган маркалардаги симларидан фойдаланишга рухсат этилмайди. Истисно тариқасида қувват симлари сифатида мустаҳкамланган изоляция ва механик шикастланишдан ҳимоя қилинган симлардан фойдаланиш мумкин.
242. Электродга электр токини етказиб бериш учун ўрта даражадаги шароитларга мўлжалланган ҳимоя шлангидаги изоляцияланган букилувчан симлардан фойдаланиш керак. Эгилувчанлиги кам бўлган симлардан фойдаланганда уларни электрод ушлагичга эгилувчан шланг симидан ёки узунлиги камида 3 m бўлган симдан ясалган узатма орқали улаш лозим.
243. Электр симлари ва пайвандлаш мосламалари ёнишининг олдини олиш мақсадида симларни уларнинг кесимини оқим қиймати ва иш кучланишининг қиймати бўйича изоляциялаш зарур, шунингдек, номинал ток рухсат этилган чегаралари электр сақлагичларнинг эрувчан ўрнатмалари тўғри танланиши керак.
244. Изоляциясиз ёки изоляцияси шикастланган симлардан, қўлбола электр сақлагичлар ва талаб этиладиган миқдордаги пайвандлаш токи ўтишини таъминлаб бермайдиган симлардан фойдаланиш тақиқланади.
245. Пайвандлаш симларини пресслаш, пайвандлаш, кавшарлаш билан ёки махсус қисқичлар ёрдамида бир-бирига улаш лозим. Электр симлари электрод ушлагичга, пайвандланадиган буюмга ва пайвандлаш аппаратига шайбаларни қўйиб болтлар билан маҳкамланган мисдан ясалган кабель учликлари ёрдамида уланиши лозим.
246. Пайвандлаш аппаратлари, тақсимловчи шчитлар ва бошқа ускуналарга ҳамда пайвандлаш ишлари олиб борилаётган жойга уланган симлар ишончли изоляцияланган, керакли жойларда юқори ҳарорат таъсиридан, механик шикастланишлардан ва кимёвий таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.
247. Ёнғин хавфи мавжуд бўлган бино ва иншоотларда электр пайвандлаш ишлари олиб борилаётганда пайвандланаётган буюмдан ток манбаигача ўтказилган қайтиш сими изоляцияланган бўлиши ҳамда унинг изоляциясининг сифати электрод ушлагичга уланган тўғри сим изоляциясининг сифатидан паст бўлиши лозим.
248. Қўлда пайвандлаш учун мўлжалланган электрод ушлагичлар пайвандлашда вақтинчалик узилишлар юзага келганда ёки устига темирли буюмлар тушиб кетганда унинг қобиғи пайвандланаётган деталь билан қисқа туташиб кетишига йўл қўймайдиган конструкцияга эга бўлиши лозим. Электрод ушлагичнинг дастаси ёнмайдиган диэлектрик ёки иссиқлик ўтказмайдиган материалдан ясалган бўлиши зарур.
249. Пайвандлаш учун қўлланиладиган электродлар пайвандлаш токининг номинал (белгиланган) миқдорига мувофиқ бўлиши лозим.
Пайвандлаш жараёнида электродлар алмаштирилганда уларнинг қолдиқлари пайвандлаш ишлари бажариладиган жойда ўрнатиладиган махсус металл қутига ташланиши керак.
250. Электр пайвандлаш ускунаси ҳар доим ерга уланган бўлиши керак. Асосий электр пайвандлаш ускуналарини ерга улашдан ташқари пайвандлаш мосламаларида тўғридан-тўғри пайвандлаш трансформаторининг маҳсулотга борадиган иккиламчи ўрамаси (қайтиш сими) уланган терминалини бевосита ерга қўйиш керак.
251. Очиқ ҳавода ўрнатиладиган пайвандлаш генераторлари ва трансформаторлари ҳамда уларнинг барча ёрдамчи асбоб-ускуналари ёпиқ ёки ҳимояланган шаклда ишланган, захни ўтказмайдиган изоляцияга эга бўлиши ҳамда ёнмайдиган материаллардан қурилган бостирма остида ўрнатилиши лозим.
252. Пайвандлаш агрегати алоҳида қисмларининг (трансформаторлар, подшипниклар, чўткалар, иккиламчи занжир контактлари ва шу кабилар) қизиш ҳарорати 75 °C дан юқори бўлмаслиги лозим.
21-боб. Газ билан пайвандлаш ва газли кесиш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
253. Газ пайвандлаш ишларини олиб бориш учун кўчма ацетилен генераторларини очиқ майдонларда ўрнатиш лозим. Уларни фақат ҳаво алмашиш имконига эга жойларда вақтинчалик ишлатиш мумкин.
254. Ацетилен генераторларини пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойдан, очиқ аланга ва қизиб кетган буюмлардан, компрессор ва вентиляторлар ҳаво тортадиган жойлардан камида 10 m бўлган масофада тўсиб қўйилган ҳолда жойлаштириш лозим.
Ацетилен генератори ўрнатилганда «Бегоналарга кириш тақиқланади», «Ёнғин хавфи мавжуд», «Чекилмасин», «Олов билан яқинлашманг» каби эслатмалар илинади.
255. Пайвандлаш ускуналари ёрдами газ тармоқларини таъмирлашга фақат Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига мувофиқ бинолар ва ташқи қурилмалар ҳудудида жойлашган ишлатиладиган табиий газ қувурлари учун рухсат этилади.
256. Авария юз берган жойда газланишни назорат қилиш газ анализаторлари ёрдамида амалга оширилиши керак. Газ қувурларидан газ чиқиши жойлари совун эмульсияси ёрдамида аниқланади. Ушбу мақсадлар учун очиқ олов манбаларидан фойдаланиш, шунингдек, бир вақтнинг ўзида газ тамоқларининг деформацияланган жойида пайвандлаш, изоляциялаш ва траншеяни тозалаш тақиқланади.
257. Ишлар тугагандан сўнг кўчма генератордаги кальций карбиди охиригача ишлатилиши лозим. Генераторлардан чиқариб ташланадиган оҳакли лой бунинг учун мослаштирилган идишга тўкилиши ва махсус бункерга ёки лойли чуқурга ташланиши талаб этилади.
258. Очиқ лойли чуқурлар панжаралар билан тўсиб қўйилиши, ёпиқлари эса — ёнмайдиган том бостирмасига эга бўлиши ҳамда оқимли шамоллатиш ва лойни чиқариб ташлаш учун тегишли туйнуклар билан жиҳозланиши зарур.
259. Оҳакли лой сақланадиган жойлардан камида 10 m радиусдаги масофада очиқ аланга манбаларидан фойдаланиш тақиқланади ва бу ҳақида тегишли огоҳлантирувчи белгилар илиб қўйилиши лозим.
260. Газ баллонларни сақлаш ва ташиш фақат уларнинг бўйинларига хавфсизлик қолпоқлари ўрнатилган ҳолда амалга оширилади. Баллонларни ташишда силкинишлар ва зарбаларга рухсат этилмайди.
Баллонлар пайвандлаш жойига махсус араваларда ва замбилларда етказиб берилади. Баллонларни елкаларда ва қўлларда ташиш тақиқланади.
261. Газ солинган баллонларни сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишда улар қуёш нурлари ва бошқа иссиқлик манбалари таъсиридан ҳимояланган бўлиши лозим.
262. Хоналарда ўрнатиладиган газ баллонлари иситиш радиаторлари ва бошқа иситиш асбоб-ускуналардан камида 1 m масофада, очиқ оловли иссиқлик манбаларидан эса — камида 5 m масофада бўлиши лозим.
263. Айланма рампа (гуруҳли) қурилмалардан горелкаларгача бўлган масофа (горизонтал бўйича) 10 m ва ёнувчан газлар ва кислородли баллонлардан камида 5 m дан кам бўлган масофада сақланиш керак.
264. Бир хонада кислород ва газ билан тўлдирилган баллонларни ҳамда кальций карбидини, бўёқлар, мойлар ва ёғларни сақлаш тақиқланади.
265. Пайвандлаш устахонасида 10 тадан кам пайвандлаш постлари бўлганда ҳар бир пост учун биттадан кислород ёки газ тўлдирилган захира баллонлар сақланиши мумкин. Захира баллонлар махсус пўлат шитлар билан тўсиб қўйилиши ёки пайвандлаш устахонасига қўшимча қурилган махсус ёрдамчи жойларда сақланиши лозим. Пайвандлаш устахонасида 10 тадан ортиқ пайвандлаш постлари бўлганда марказлаштирилган газ таъминоти бўлиши зарур.
266. Кислород ва ёнувчи газлар билан тўлдирилган ҳамда улардан бўшаган баллонларга бир хил хавфсизлик чоралари кўрилиши керак.
267. Кальций карбиди солинган барабанларни сақлаш ва очиш жойларида чекиш, очиқ алангадан фойдаланиш ва зарбада учқун ҳосил қилиши мумкин бўлган асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
268. Кальций карбиди солинган барабанларни жезли зубило ва болға ёрдамида очиш лозим. Кавшарланган барабанлар махсус пичоқ билан очилади. Барабан қопқоғидаги кесиб очиладиган жойга дастлаб солидолнинг қалин қатлами суртилади.
269. Очилган кальций карбидли барабанларнинг сув ўтказмайдиган ва барабанни зич қоплаб оладиган, четлари букилган қопқоқлар билан ҳимояси таъминланиши ҳамда қопқоқ бортининг баландлиги камида 50 mm га тенг бўлиши лозим.
270. Газ пайвандлаш ва газ билан кесиш ишларини бажаришда қуйидагилар тақиқланади:
а) музлаб қолган ацетилен генераторлари, қувурлар, вентиллар, редукторлар ва пайвандлаш қурилмаларининг бошқа деталларини очиқ аланга ёки қиздирилган буюмлар ёрдамида иситиш ҳамда урганда учқун ҳосил бўлиши мумкин бўлган асбоблардан фойдаланиш;
б) кислород баллонларини, редукторлар ва бошқа ускуналарнинг турли мой ва мойланиб кетган кийимлар ва артиш материалларига тегиб кетишига йўл қўйиш;
в) кислород ва ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонлар, ацетилен генераторлари ва оҳак-лой чуқурларидан 10 m дан кам бўлган масофада очиқ алангадан фойдаланиш;
г) бир сув затворидан икки пайвандчи томонидан фойдаланиш, грануляцияси белгилангандан йирикроқ бўлган кальций карбидини ортиш ёки уни аппаратнинг воронкасига темирли хипчин ёки сим билан итариб солиш, карбид кукунидан фойдаланиш;
д) кальций карбидини ҳўл ортиш корзиналарига солиш ёки газ тўплагичда сув мавжуд бўлганда генераторлар «сув-карбид устидан» режимида ишлашда корзина ҳажмининг яримидан ортиғини карбид билан тўлдириш;
е) ёнувчи газлар учун мўлжалланган шлангни кислород оқими билан тозалаш, кислород учун мўлжалланган шлангни ёнувчи газ оқими билан тозалаш ҳамда ушбу шлангларни алмаштириб ишлатиш, узунлиги 30 m дан кўп бўлмаган шланглардан фойдаланиш. Газ пайвандлаш ишларини бажаришда узунлиги 40 m гача бўлган шланглардан фойдаланиш мумкин. Узунлиги 40 m дан ортиқ бўлган шланглардан фойдаланишга алоҳида ҳолатларда ишларни бошқариш ва хавфсизлик бўйича муҳандиснинг рухсати билан амалга оширишга рухсат берилади;
ж) газ етказиб берувчи шлангларни бураб ташлаш, буклаш ёки сиқиб қўйиш;
з) газ тўплагичда ацетилен мавжуд бўлганда генераторни кўчириш;
и) генератордаги газ босимини атайлаб ёки бир ҳаракатда солинадиган кальций карбидининг миқдорини ошириш йўли билан ацетилен генераторининг ишини жадаллаштириш.
271. Кальций карбиди солинган барабанларни очиш учун мисдан ясалган асбоблардан фойдаланиш ҳамда ацетилен аппаратураси билан пайвандлаш ва ацетилен билан туташиб кетиш эҳтимоли бўлган бошқа жойларда мисдан кавшарлаш учун фойдаланиш тақиқланади.
22-боб. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини, қатрон ва мастика, битум эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб металл кесиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
272. Бензин ва керосин ёрдамида кесиш ишлари учун иш жойи электр пайвандлаш ишларида бўлгани каби ташкил этилади. Бунда енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқликни тўкиб юбориш мумкин эмаслигига ва улар тўғри сақланишига, кесиш ва ёнувчи суюқлик солинган кичик бакдан фойдаланилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
273. Ёнувчи суюқликлар ёрдамида кесиш ишлари бажарилаётган жойда фақат бир смена эҳтиёжларига етадиган миқдордаги ёқилғи сақланиши мумкин. Ёнилғи оловли ишлар олиб борилаётган жойдан камида 10 m масофада соз ҳолатдаги, синмайдиган, зич ёпиладиган махсус идишда сақланиши зарур.
274. Бензин ва керосин ёрдамида кесиш ишлари учун таркибида бегона аралашмалар ва сув мавжуд бўлмаган ёнувчи суюқликдан фойдаланиш лозим. Ёнилғи билан бак ҳажмининг 3/4 қисмидан ортиқ тўлдиришга йўл қўйилмайди.
275. Ёнилғи солинадиган бак соз ва герметик зич ёпиладиган бўлиши лозим. Бакда манометр ҳамда бакдаги босим 5 атмосферадан ортиқ кўтарилиб кетишига йўл қўймайдиган сақловчи клапан бўлиши лозим. Сув ёрдамида 10 атмосфера босимида синалмаган, ёнувчи суюқликлар сирқиб чиқаётган ёки насоси носоз бўлган баклардан фойдаланиш тақиқланади.
276. Иш жойида қуйилган ёнувчи суюқликни ўт олдириб, резакнинг тўғирловчи қисмини қиздириш тақиқланади.
277. Ёнилғи солинган бак кислород солинган баллонлардан ва очиқ аланга манбаларидан камида 5 m масофада, кесувчининг иш жойидан эса — камида 3 m масофада ўрнатилган бўлиши лозим. Бунда бакни иш жараёнида олов ва учқун тегмайдиган ҳолатда жойлаштириш лозим.
278. Бензин ва керосин ёрдамида кесиш ишларини олиб боришда қуйидагилар тақиқланади:
а) ёнувчи суюқлик солинган бакдаги ҳаво босими резакдаги кислороднинг ишчи босимидан юқори бўлган ҳолатда кесиш ишларини бажариш;
б) резакнинг буғлаткичини тўқ қизил ранггача қиздириб юбориш ҳамда иш бажариш вақтида резакни тик ҳолатда, головкаси билан тепа томон илиб қўйиш;
в) резакка кислород ва ёнувчи суюқликни узатувчи шлангларни сиқиб қўйиш, бураб юбориш ёки буклаб қўйиш;
г) резакка бензин ёки керосин узатиш учун кислород шлангидан фойдаланиш.
2-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
279. Кавшарлаш ишларини олиб боришда иш жойи ёнувчи материаллардан тозаланган, иш жойидан 5 m дан кам масофада жойлашган ёнувчи конструкциялар алангаланишдан темирли тўсиқлар билан ишончли ҳимояланган ёки устига сув сепилган бўлиши лозим.
280. Кавшарлаш лампаларини соз ҳолатда сақлаш, бир ойда бир марта мустаҳкамлигини ва герметиклигини текшириш ҳамда текширув санаси ва натижаларини махсус юритилган журналга киритиш лозим. Бундан ташқари, камида бир йилда бир марта гидравлик босим остида синаш керак.
281. Ҳар бир лампа заводда ўтказилган гидравлик синов натижалари ва рухсат этилган ишчи босим акс эттирилган паспортга эга бўлиши лозим. Лампалар белгиланган босимга созланган пружинали сақлагич клапанлар билан жиҳозланиши лозим.
282. Кавшарлаш лампаларига ёнувчи суюқлик қуйиш ва уни ўт олдириш махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши зарур. Ёнувчи суюқликни қуйиш жараёнида унинг тўкилиши ва очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.
283. Кавшарлаш лампасидан олов отилиб чиқишининг олдини олиш учун унга қуйиладиган ёнувчи суюқлик бегона аралашмалар ва сувдан тозаланган бўлиши лозим.
284. Кавшарлаш лампаси портлаб кетишининг олдини олиш учун қуйидагилар тақиқланади:
а) керосинда ишлайдиган лампалар учун ёнилғи сифатида бензин ёки бензин билан керосин аралашмасидан фойдаланиш;
б) лампа резервуаридаги босимни паспортида назарда тутилган босимдан ҳаво билан кўпайтириш;
в) лампага унинг ҳажмининг 3/4 қисмидан ортиқ миқдорда керосин қуйиш;
г) насос ёрдамида дам урилаётган лампанинг суюқлиги билан горелкани қиздириш;
д) ёниб турган ёки ҳали совишга улгурмаган лампанинг ҳаво винтини ва ёнилғи қуйиш қопқоғини бураб чиқариш;
е) очиқ алангага яқин жойда (ёниб турган гугурт, сигарета ва ҳоказолар) лампани қисмларга ажратиш, таъмирлаш ҳамда унинг ичидан суюқликни тўкиш ёки ичига қуйиш.
285. Конструкцияси ёки пардозлари ёнувчи материаллардан ишланган биноларда музлаб қолган водопровод, канализация ва буғ қувурларини қиздириш учун кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш тақиқланади.
3-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
286. Битум ва қатронларни эритиш қозонларини янги қурилаётган иморатлар, бинолар ва ёнувчи қурилиш материалларидан камида 50 m масофада жойлашган махсус ажратилган жойларда ўрнатиш керак.
Қозонларни биноларнинг чордоқ хоналарига ҳамда қопламаларнинг устига (ёнмайдиган қопламалар бундан мустасно) ўрнатиш тақиқланади.
287. Ёғингарчиликларидан ҳимоялаш ва қозонда алангаланган массани ўчириш учун ҳар бир қозон зич ёпиладиган ёнмайдиган қопқоқ билан таъминланиши, битум қайнаб кетганда ўт ёқиш камерасига тўкилишидан ҳимояловчи мослама билан жиҳозланиши лозим.
288. Қозонни ўрнатганда унинг ўт ёқиш камераси устидаги чети қарама-қарши томондаги четидан 5-6 sm га баландроқ бўлиши зарур. Қозоннинг ўт ёқиш камераси ёнмайдиган материалдан ясалган қопқоқ билан жиҳозланган бўлиши лозим.
289. Ишлар якунлангандан кейин қозонларнинг ўт ёқиш камераларидаги олов ўчирилиши ва устига сув сепилиши керак.
290. Юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш мақсадида битум эритиш жойи ҳажми 0,5 m 3 га тенг бўлган қуруқ қумли қутилар, 2 та белкурак ва ўт ўчиргичлар (кўпиклик ёки кукунли) билан таъминланиши зарур.
291. Газ баллонларидаги газ ёрдамида ишлатилганда кўчма қозонларни шамоллатиладиган металл шкафларда иккитадан кўп бўлмаган миқдорда, қозондан камида 20 m масофада жойлаштириш керак.
Металл шкафлар доимо қулфланган ҳолатда туриши зарур.
292. Битумни эритиш ёки иситиш вақтида қозонларни қаровсиз қолдириш тақиқланади.
293. Битум ва қатронларни эритувчи суюклик (растворитель) билан эритиш тақиқланади.
294. Қиздирилган битумни эритувчи суюклик билан аралаштиришда битумни суюқлика қўшиш лозим. Аралаштириш фақат ёғочли қорғич билан амалга оширилиши керак.
295. Қиздирилган битумни эритувчи суюклик билан аралаштиришда 50 m радиусда очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.
23-боб. Бўяш ишларига қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
296. Бўяш цехи ва участкалари портлашдан ҳимояланган мажбурий шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
297. Иш жараёнида зарарли буғ ва газлар чиқадиган (бўяш камералари, ванналар, қўлда бўяш постлари, қуритиш камералари, сиртларни бўяш учун тозалаш ва тайёрлаш постлари ҳамда агрегатлар ва ҳоказо) иш жойлари маҳаллий ҳаво тортиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши зарур.
298. Бўёқ тайёрлаш бўлимининг ташқи девори ёнмайдиган тўсувчи конструкциялардан ишланган, тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш жойи билан таъминланган бир қаватли бинода махсус ажратилган хонада жойлашган бўлиши лозим.
299. Бўяш цехларидаги электр ускуналари ва ёритқичлар портлашдан ҳимояланган шаклда бажарилган бўлиши лозим.
Электр ёқиш қурилмалари бўяш ва қуритиш камераларининг ташқарисида ўрнатилиши зарур.
300. Бўёқлар, локлар, грунтлар, шпатлёвкалар, қотирувчилар, суюлтирувчи ва эритувчилар сақланадиган жойларда ҳар бир идишда уларнинг аниқ номи ёзилган ёрлиғи бўлиши керак.
301. Лок-бўёқ материаллари, кукунли полимер бўёқлар, суюлтирувчилар, эритувчилар, қотирувчилар, ювиш, ёғсизлантириш ва ялтиратиш таркибларини тайёрлаш учун ярим тайёр маҳсулотларни алоҳида биноларда ёки мажбурий шамоллатиш тизими ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланган ер ости омборларда сақлаш лозим.
302. Лок-бўёқ материалларини сақлаш омборлари стеллажлар (ёпиқ металл шкафлар) билан жиҳозланган бўлиши зарур.
303. Бир-бирига таъсир кўрсатувчи моддалар алоҳида сақланиши лозим. Бўш идишларни сақлаш учун бўяш хонасининг ташқарисидан камида 25 m масофада бўлган махсус ажратилган майдон бўлиши керак.
304. Лок-бўёқ материаллари учун суюлтирувчи ва эритувчилар сифатида бензол, метанол ва пиробензолдан фойдаланиш тақиқланади. Мумкин бўлган барча ҳолатларда лок-бўёқ материалларида толуол ва ксилолни ишлатишни чеклаб қўйиш (15 фоиздан ортмаган ҳолда) лозим.
305. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёрдамида бажариладиган ишларни амалга ошириш учун учқун чиқармайдиган материаллардан (алюминий, мис, пластмасса, бронза) ясалган асбобларни ишлатиш лозим. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёрдамида ишлар бажарилгандан сўнг ушбу асбоблар очиқ майдонда ёки шамоллатиш тизимига эга бўлган хоналарда ювилиши лозим.
306. Ҳар бир электр бўяш камераси углекислотали автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
307. Қуритиш камералари ташқи деворларининг ҳарорати 45 о C дан юқори бўлмаслигини таъминлайдиган ишончли иссиқлик изоляцияси билан жиҳозланган бўлиши зарур.
308. Лок-бўёқ материалларидан бўшаган идишларни юмшоқ скребокалар ва чўткалар (мисдан ёки алюминийдан ясалган) ёрдамида тозалаш лозим.
309. Полга тўкилган бўёқлар ва эритувчиларни қуруқ қум ёки қиринди ёрдамида зудлик билан йиғиш ва бўяш хонасидан чиқариб ташлаш керак.
310. Ишлатиб бўлинган артиш материалларини қопқоқли темир қутиларга солиш ҳамда иш вақти тугаганидан сўнг бинонинг ташқарисидаги махсус ажратилган жойларга олиб чиқиш лозим.
311. Бўяш ишларини бажаришда қуйидагилар тақиқланади:
а) бўёқ тайёрлаш ва бўяш хоналарида очиқ оловдан фойдаланиш ва учқун чиқариш билан боғлиқ бўлган (пайвандлаш ишлари, чархловчи дастгоҳларда иш бажариш) ишларни амалга ошириш;
б) камераларни тозалаш учун қора металлардан ясалган ва ишқаланишда учқун чиқарадиган абразив асбоблардан фойдаланиш;
в) бўяш участкаларида ҳамда бўёқлар ва эритувчилар сақланадиган жойларда олов ёқиш, кавшарлайдиган лампалар ва электр кавшарлаш асбобларидан фойдаланиш;
г) портлашнинг олдини олиш мақсадида бочкалар, бидонлар, сиғимлар ва ичида лок-бўёқ материаллари мавжуд бўлган (ёки аввал солинган) идишларнинг ичини гугурт ёки бошқа аланга манбалари билан ёритиш;
д) енгил алангаланувчи суюқликларни очиқ идишларда сақлаш;
е) ишчи хоналарда бўёқлар ва эритувчилардан бўшаган идишларни сақлаш;
ж) ишчи хоналарда ифлосланган ва мойланиб кетган артиш материалларини иш туганадан сўнг йиғиштирилмаган ҳолда қолдириш.
24-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
312. Ёпиқ сиғимлардаги оловли ишлар фақат наряд-рухсатнома асосида ўтказилиши керак.
313. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар сақланадиган сиғимлар ва аппаратларда оловли ишларни ўтказишдан аввал улар тозаланиши, ювилиши, буғланиши, инерт газлар ва сиқилган ҳаво ёрдамида тозаланиши керак. Уларда оловли ишларни ўтказишда люклар ва қопқоқлар очиқ ҳолатда бўлиши ҳамда доимий шамоллатилиши керак. Ишларни бошлашдан аввал сиғимлар 40°C дан ошмайдиган ҳароратгача совитилиши керак.
314. Резервуарда оловли ишларни бажариш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ўтказишдан олдин унинг тайёрлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилиши керак.
315. Сиғимлар ва аппаратларга уланган барча коммуникациялар ҳимоя арматураси билан ёпилган ва ажратилган бўлиши керак.
Аппаратни кўрикдан ўтказиш, тозалаш ёки таъмирлаш учун уни очишдан олдин аппаратнинг ичидаги босимни атмосфера босимигача тушириш ёки вакуумни сўндириш, аппарат ичидан ишлаб чиқариш маҳсулотларини чиқариб ташлаш ва уни барча коммуникациялардан тиқинлар билан ажратиш керак. Бу ҳақда смена бошлиқларининг журналига ёки коммуникациялардаги тиқинларни олиш ва ўрнатиш бўйича махсус журналга ёзиб қўйилади.
316. Сиғимлар ва аппаратларда оловли ишларни бажаришдан олдин улар ерга ишончли уланиши керак.
317. Пайвандлаш аппарати электр ёйи узилган вақтда бўш юришини (холостой ход) автоматик равишда ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
318. Оловли ишларни бошлашдан аввал ва ҳар бир танаффусдан кейин таъмирлаш ишлари ўтказилаётган сиғимлар, аппаратлар, қувурлар ва технологик қурилмалардаги ҳамда ишлаб чиқариш биноси ва ҳудудидаги ҳаво таркибида углеводород газлари, шунингдек, шароитдан келиб чиқиб олтингугурт бирикмали газлар ва бошқа шу каби ёндош газлар мавжудлиги ҳамда уларнинг миқдори текширилиши керак. Текширишни ўтказиш даврийлиги наряд-рухсатномага асосан белгиланади. Агар ҳудудда ёки технологик қурилмада ёнувчи газлар ҳамда буғларнинг миқдори рухсат этилган чегаравий концентрациядан ошиб кетган ҳолатларда таъмирлаш ишларини зудлик билан тўхтатиш керак.
319. Иш бажарувчиларнинг сиғимларга тушиши ва чиқиши учун учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланган нарвонлардан фойдаланиш керак.
320. Қувурлар, резеруварлар ва бошқа технологик қурилмаларда таъмирлаш ва оловли ишларни ўтказиш учун газлардан тозалашда нефть маҳсулотлари буғларининг хавфсиз концентрацияси таъминланган бўлиши керак.
321. Қурилмаларда носозликлар аниқланганда ишчиларни содир бўлиши мумкин бўлган портлаш ва ёнғинлардан ҳимоя қилиш бўйича биринчи навбатдаги чоралар кўрилиши, шунингдек, нефть маҳсулотлари тарқалишини чеклаш чоралари кўрилиши керак.
322. Пайвандлаш ускуналари ўрнатилган оловли ишларни ўтказиш жойлари ва майдончаларда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилган бўлиши шарт:
а) ушбу ишларни ўтказиш жойларига енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газлар буғларининг тарқалиши бутунлай бартараф этилган бўлиши керак;
б) объектлардаги пайвандлаш ва кесиш ишлари ўтказиладиган жойларнинг конструкциялари ёнадиган материаллардан ишланган бўлса, улар ёнмайдиган яхлит тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши керак. Бунда тўсиқнинг баландлиги 1,8 m дан кам бўлмаслиги, тўсиқ ва ер оралиғи 0,05 m дан ошмаслиги керак. Қизиган чўғларнинг тарқалишини чеклаш учун юқоридаги оралиқлар ўлчами 0,001 x 0,001 m дан кам бўлмаган ёнмайдиган сим тўрлар билан тўсилган бўлиши керак.
323. Қуйидаги масофалардан яқин бўлмаган ҳолатларда объект ҳудудида очиқ оловдан фойдаланиб таъмирлаш ишларини бажаришга рухсат берилади:
а) тўкиш-қуйиш эстакадаларидан қуйиш ва тўкиш жараёнларини бажаришда — 100 m, ушбу жараёнлар бажарилмаётган вақтда — 50 m;
б) газ компрессорли аппаратлар, газгольдерлар, резервуарлар парклари ва енгил алангаланувчи суюқликлар бўлган алоҳида резервуарлардан — 40 m;
в) канализация қудуқлари ва оқиб тушиш жойларидан, сурилма қопқоқлар узеллари ва ёнувчи маҳсулот сизиб чиқиши мумкин бўлган жойлардан — 20 m. Канализация қудуқлари ва оқиб тушиш жойлари кўрсатилган масофадан яқинда жойлашганда қудуқларнинг қопқоқларини қалинлиги 5 sm бўлган тупроқ қатлами билан кўмиб ташлаш керак.
VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари
25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
324. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблардан ташқари якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида, ётоқхоналарнинг яшаш хоналарида, жойлаштириш воситалари номерларида ёнғин, портлаш ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материаллар ишлатиладиган ва сақланадиган турли ишлаб чиқариш ва омборхоналарни ташкил этиш тақиқланади, шу жумладан, улардан фойдаланиш мақсадлари ўзгарганда ҳам (ижарага берилишида ҳам).
325. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида 10 L гача бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ёпиқ идишда сақлашга (фойдаланишга) рухсат берилади. 3 L дан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёнмайдиган ва синмайдиган идишларда сақланиш лозим.
326. Ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонларни, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларининг эвакуация йўлларида, цоколь қаватларида, ертўла ва чордоқларида сақлашга рухсат берилмайди.
327. Ошхонадаги ва бошқа маиший газ ускуналарини газ билан таъминлайдиган газ баллонли қурилмалар (алоҳида баллонлар) газ таъминоти ташкилотларининг лойиҳаларига (чизмаларига) мувофиқ ўрнатилиши ҳамда улардан Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига асосан фойдаланиш лозим.
328. Дала ҳовли уйларидан узоқ вақт фойдаланилмаганда, уларнинг электр таъминоти ўчирилиши ва газ баллонларининг жўмраклари (клапанлари) мустаҳкам ёпилиши керак.
329. Ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик яшашга мўлжалланган жойлаштириш воситаларида, ёнғин хавфсизлиги қоидалари акс эттирилган эслатмалар (йўриқномалар) ушбу Қоидаларга 12-иловага мувофиқ бир нечта тилларда ишлаб чиқилиши лозим.
330. Жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчилар ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан (имзо қўйдириш орқали) таништирилиши керак.
Ташриф буюрувчиларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан видеороликлар орқали таништириш йўлга қўйилган тақдирда, имзо қўйдириш талаб этилмайди.
331. Жойлаштириш воситалари номерларида («электрон қулф» тизими билан жиҳозланган номерлар бундан мустасно) иситиш мосламаларидан (сув қайнатиш ва электр иситиш мосламаси, электр чойнаклар, дазмол ва бошқалардан) фойдаланиш тақиқланади.
Ушбу ишлар учун маъмурият томонидан алоҳида хона ажратилиши лозим.
332. Жойлаштириш воситаларининг яшашга мўлжалланган қаватларида омборхона, офис ва бошқаларни жойлаштиришга рухсат этилмайди.
333. Тунги вақтда одамлар бўладиган ижтимоий объектларда (мактаб-интернат, болалар уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар уйлари, шифохоналар, санаторий, ёзги дам олиш оромгоҳлари ва бошқалар) ходимларнинг куну тунлик навбатчилиги ташкил этилиши лозим. Навбатчиликда турган ходимда доимо барча эвакуация эшиклари қулфларининг калитлар тўплами бўлиши, калитларнинг иккинчи тўплами навбатчилилар хонасида сақланиши лозим.
Тўпламлардаги ҳар бир калитда қайси эшикдаги қулфга тааллуқлилиги юзасидан ёзувлари бўлиши керак.
Тунги вақтдаги навбатчи (қоровул) шаҳар телефон тармоғига уланган телефон аппарати мавжуд бўлган хонада бўлиши керак, уларга ухлаш ва объект ҳудудини тарк этишга рухсат этилмайди.
Бино қаватларининг йўлакларида, холларда ва бошқа эвакуация йўлларида жиҳозларни жойлаштириш тақиқланади.
334. Ҳар бир якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида ўт ўчиргич бўлиши тавсия этилади.
Кўп квартирали уйларга ўрнатилган ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналарини) ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органлари штатида ёнғин хавфсизлиги бўйича камида бир нафар мутахассис бўлиши лозим.
26-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
335. Соғломлаштириш муассасаси ва дам олиш уйи (базаси), шунингдек, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳи раҳбари мавсум бошланишидан олдин маҳаллий Давлат ёнғин назорати органлари вакилининг иштирокида муассасанинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиб чиқиши ҳамда аниқланган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
336. Соғломлаштириш муассасаси, дам олиш уйи (базаси) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳи раҳбари объект ҳудудидаги барча бинолар, одамлар яшаш жойлари (яшаш уйлари, палаткалар ва бошқалар), хўжалик бинолари (овқат тайёрлаш, кўчма электр станциялар ва бошқалар) маъмурий ва маиший хизматлар, савдо шохобчалари, ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, гулханлар ёқиш жойлари, автотураргоҳлар ва бошқа бинолар кўрсатилган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ва объектларнинг умумий чизмаси ишлаб чиқилишини таъминлашга мажбур.
Ишлаб чиқилган чизмалар объект ҳудудига кириш дарвозаси олдига (агар бир нечта кириш дарвозаси мавжуд бўлса ҳар бирига) кўринарли жойга ўрнатилиши шарт.
337. Ёнғин содир бўлганда болаларни ва мол-мулкни қутқариш режалари оромгоҳлар ва соғломлаштириш муассасаларининг барча хизмат кўрсатувчи ишчи-хизматчилари билан болаларни қабул қилишдан олдин ва ҳар бир сменадан сўнг амалий тарзда ўрганилиши керак.
338. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларининг ҳудудига ёнғин ўчириш автомобиллари кириб-чиқиши учун 2 тадан кам бўлмаган дарвозалар бўлиши керак.
339. Соғломлаштириш муассасалари ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудидаги йўллар ва йўлаклар ёнғинга қарши мақсадда айланма шаклда бўлиши керак.
340. Қишлоқ жойлардаги энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмасигача 3000 m дан ортиқ масофада жойлашган дам олиш уйлари (базалари) ва бошқа соғломлаштириш муассасалари ёнғин ўчириш мотопомпаси ёки ёнғин ўчиришга мослаштирилган (қайта жиҳозланган) техника ва анжомлар билан таъминланиши керак.
341. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида ёнғин ўчириш мотопомпаси ҳамда бошқа ёнғин ўчириш жиҳозлари ва техникаларини сақлаш учун 20 — 30 m 2 майдонга эга бўлган алоҳида бино қурилган бўлиши лозим.
342. Соғломлаштириш муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида баландлиги 10 m гача бўлган бинолар ташқи ёнғинга қарши тиркагич нарвонлар билан таъминланиши керак.
Тиркагич нарвонлар махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим.
343. Соғломлаштириш муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудидаги баландлиги 10 m дан юқори бўлган биноларга темирдан ишланган ташқи ёнғинга қарши нарвонлар ўрнатилиши лозим. Ушбу нарвонлар ер устидан 1,5 — 1,8 m баландликдан бошланиши керак.
344. Қийин ёнувчи ва ёнувчи бостирмали ётоқхоналарниг остки қисмида омборхоналар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш учун ёрдамчи хоналар ташкил этиш тақиқланади.
345. Болаларни жойлаштириш учун мўлжалланган палаткаларга ҳар йили оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилиши лозим.
346. Гуруҳлар жойлаштирилган павильонлар хоналари ўртасида оловга бардошлик чегараси 0,75 соатдан (45 min дан) кам бўлмаган ёнмайдиган деворлар ва оловга бардошлик чегараси 0,6 соатдан (36 min дан) кам бўлмаган эшиклар ўрнатилган бўлиши керак.
Ётоқхоналар, ошхона ва оммавий маданий тадбирларни ўтказиш хоналари оловга бардошли деворлар билан ажратилиши лозим.
347. Болалар ёзги дам олиш оромгоҳларининг кўп қаватли биноларида кичик ёшдаги болаларни биринчи қаватларда жойлаштириш лозим.
348. Хоналардаги стол, стул ва каравотлар чиқиш йўлакларини тўсиб қўймаслигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
349. Болалар учун гулханларни ёқиш фақат махсус тайёрланган ва бинолардан 100 m узоқликда жойлашган майдонларда рухсат этилади. Шамолли об-ҳаво шароитида гулхан ёқиш тақиқланади.
350. Байрам тугагандан сўнг гулханни сув билан ўчириш ва шундан сўнг тупроқ билан кўмиб ташлаш керак.
351. Электр ёритиш тармоқлари бўлмаган бостирма, омбор, чордоқ, ертўла ва бошқа жойларга кирганда қўл электр фонаридан фойдаланиш лозим, бундай вазиятларда гугурт, шам ва бошқа очиқ олов манбаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
352. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида мавжуд оловга бардошлилиги IV ва V-даражали бўлган ётоқхона, ошхоналар ва клублар бинолари яшиндан ҳимоя қилувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.
353. Барча ётоқхоналар, заллар, фойе, вестибюль, йўлаклар, зинапоялар, ошхоналар марказлаштирилган ҳолда ёнғин ҳақида хабар бериш мосламаси билан таъминланиши лозим. Агар ёнғин ҳақида хабар бериш мақсадида радиоэшиттириш тармоғидан фойдаланиладиган бўлса, куну тун ишлайдиган репродукторлар (радио карнайлар) ўрнатилиши керак.
354. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ёнғин-қутқарув бўлинмалари билан телефон алоқаси ўрнатилиган бўлиши лозим. Истисно тариқасида ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқа воситаси мавжуд бўлган диспетчерлик хизмати билан куну тун рация орқали алоқа ўрнатишга рухсат этилади.
Соғломлаштириш муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда хавфни билдирувчи сигнал берувчи мосламалар ўрнатилган бўлиш керак.
355. Ўрмон массивларида ёки бевосита уларнинг яқинида жойлашган соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйлари (базалари), шунингдек, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида ёнғин тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим (ўрмон массивлари томонидан периметри бўйлаб кенглиги 3 m дан кам бўлмаган маданлаштирилган ҳимоя йўли бўлиши керак).
356. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудларида мушакбозлик қилиш ва пиротехника буюмларидан фойдаланиш белиланган тартибда амалга оширилиши лозим.
357. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида шахсий автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини ташкил этиш тақиқланади. Ушбу объектларга тегишли бўлган хўжалик ишларида фойдаланиладиган автотранспорт воситалари маиший-хизмат ҳудудларидаги гаражларда сақланиши керак.
27-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
358. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларида (кейинги ўринларда — савдо объектлари) қуйидагилар тақиқланади:
а) мижозлар савдо залларида бўлганда оловли ишларни олиб бориш;
б) агар савдо объектлари енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни (шу жумладан, газ тўлдирилган баллонлар, лок-бўёқ материаллари, суюлтирувчилар, аэрозоль идишдаги товарлар), порох, капсюлалар, ўқ-дори, пиротехник ва бошқа портловчи буюмларнинг савдоси билан шуғулланишга мослаштирилмаган бўлса, савдо қилиш;
в) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, ёнувчи газлар ҳамда пиротехник буюмлар билан савдо қилиш бўлимлари ва секцияларни бинонинг эвакуация йўлларидаги барча эшиклар, зина катаклари ва бошқа эвакуация чиқиш жойларидан 4 m дан кам бўлган масофада жойлаштириш;
г) савдо залларида ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни ўрнатиш;
д) зина катаклари олдидаги майдончаларда, тамбур, холл, вестибюль, йўлаклар ва бошқа эвакуация йўлларида савдо-сотиқ билан шуғулланиш, савдо ва ўйин аппаратларини жойлаштириш (ўрнатиш).
359. Савдо залларида ва эвакуация йўлларида ёнувчи моддалар, чиқиндилар, қадоқлар (маҳсулотлар ўраладиган ёки солинадиган қоп, яшик, картон ва ҳоказо) ва контейнерларни вақтинча сақлаш тақиқланади.
360. Ёнувчи ёки ёнмайдиган товар маҳсулотларини ёнадиган қадоқларда, дераза (туйнук) ёки тутун тортиш тизими мавжуд бўлмаган хоналарда сақлаш тақиқланади.
361. Ярим тайёр маҳсулотларни идишсиз (қадоқсиз) кўтариб-тушириш учун мўлжалланган шахтали юклаш кўтаргичлар туйнуклари фақат уларни юклаш даврида очиладиган заслонкалар билан таъминланиши лозим.
362. Савдо майдонларида одамларнинг оммавий бўлиши билан боғлиқ савдо-сотиқ, акциялар ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказишни ташкил этувчи масъуллар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан, савдо майдонларига ташриф буюрувчиларни лойиҳада назарда тутилган сонидан ошиб кетишини чеклашга, шунингдек, уларнинг бажарилиши учун жавобгар шахсларни тайинлашга мажбур.
363. Иш жараёнида (вақтида) эвакуация йўлларида ва ўтиш жойларида юк ва товарларни ортиш (тушириш) тақиқланади.
364. Иш жараёнида (вақтида) юкларни қабул қилиш ва олиб чиқиш ишлари савдо объектларининг (биноларнинг) орқа томонидан харидорларнинг савдо объектларида (биноларида) ҳаракатланишига ва чиқишига халақит бермаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
365. Ҳар бирининг ҳажми 1 L дан ошадиган шиша идишларга қадоқланган маиший кимё воситалари, лок, бўёқлар ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, шунингдек, «Ёнғин хавфи мавжуд», «Очиқ олов яқинида сепилмасин» огоҳлантирувчи ёзувлари бўлмаган ёнғин чиқиш хавфи мавжуд бўлган товар ва маҳсулотларни сотиш тақиқланади.
366. Ёнғин чиқиш хавфи мавжуд бўлган маҳсулотларни қадоқлаш ишлари фақат ушбу мақсад учун мўлжалланган махсус хоналарда амалга оширилиши лозим.
367. Савдо объектларининг биноларида (павильонларида) мувофиқлик сертификатига эга бўлган ва ишлаб чиқарувчининг фойдаланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда мойли электррадиаторлар ва электрокалорифер иситиш ускуналаридан фойдаланишга рухсат этилади.
368. Электр иситгичлардан доимий равишда ёнмайдиган тагликларга ўрнатилган ҳолда фойдаланиш лозим. Иситиш қурилмасининг иссиқлик тарқатиш (қизиш) юзаси ёнувчан материаллар ҳамда бино (иншоотлар) конструкцияларидан камида 0,5 m узоқликда бўлиши лозим.
369. Керосин ва бошқа ёнувчи суюқликларни идишларга қуйиш йўли билан савдо қилиш ҳамда уларни сақлаш фақат деворлари, шу жумладан, пол қисми ёнмайдиган материаллардан ишланган хоналарда амалга оширилишига рухсат берилади. Авария ҳолатида ёнувчи суюқликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу хоналарнинг пол сатҳи қўшни хоналарнинг пол сатҳидан паст бўлиши лозим. Ушбу биноларда иситиш печларидан фойдаланиш тақиқланади.
370. Керосин ва бошқа ёнувчи суюқликлар солинган сиғимлар (резервуар, бочка) ўрнатилган (сақланаётган) омборлар билан савдо заллари оралиғи ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши лозим. Сиғимларнинг ҳажми 5 m 3 дан юқори бўлиши мумкин эмас.
371. Резервуардан тарқатиш сиғимларига ёнувчи суюқликларни узатиб берувчи қувурлар стационар қотирилган бўлиши ва уларни тарқатиш сиғимларига уланган жойлари жўмраклар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тарқатиш сиғимларининг ҳажми 100 L гача бўлиши керак. Қувурлар ва тарқатиш сиғимлари камида иккита жойдан ерга уланган бўлиши лозим. Ерга уланишнинг ишончлилиги электр қаршиликни ўлчаш йўли билан камида 1 йилда бир марта текширилиши керак.
372. Керосинни тарқатиш пештахтаси (растаси) ёнмайдиган ва зарбадан учқун чиқишини истисно этадиган материалдан қопланган бўлиши лозим.
373. Керосин савдоси амалга оширилаётган биноларда (иншоотларда) қадоқлаш материалларини (пайраха, сомон, қоғоз ва бошқаларни) сақлаш тақиқланади.
374. Керосин ва бошқа ёнувчи суюқликлардан бўшатилган (бўшаган) идишлар фақат махсус ажратилган майдонларда сақланиш лозим.
2-§. Ярмаркалар, бозорлар ва кўргазмаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
375. Очиқ майдонларда ёки биноларда (иншоотларда) белгиланган тартибда ташкил этилган кийим бозорларида ташкилот раҳбари қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилишини таъминлайди:
а) эвакуация йўлларига олиб борувчи йўлаклар ва ўтиш жойларидаги савдо расталарнинг ўтиш қаторларининг кенглиги 2 m дан кам бўлмаслигини;
б) савдо қаторларининг ҳар 30 m дан сўнг кенглиги камида 1,4 m бўлган кўндаланг йўлаклар бўлишини.
376. Ярмаркалар ва бозорларда ёнғин содир бўлганда одамларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш, биноларни ва ҳудудни тарк этиш режалари (схемаси) ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мажбуриятлари ишлаб чиқилиши лозим.
Ёнғин содир бўлганда фуқароларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш бўйича товушли хабар бериш мосламаларини ёқиш ва ишлатиш тартиби ҳамда хабар бериш матни ярмарка ва бозорлар раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади.
377. Ярмарка ва бозорлар ҳудудига ёнғин-қутқарув автомобиллари кириб-чиқиши учун кенглиги 5 m дан кам бўлмаган дарвоза бўлиши керак. Агар ушбу объектлар ҳудуди бир гектардан ошиқ бўлса, ҳудуд рельефига қараб бир нечта кириш жойлари ташкил этилиши мумкин, лекин уларнинг сони камида иккита бўлиши лозим. Ярмарка ва бозорларнинг иш вақтида уларнинг ҳудудларига кириш дарвозалари ва уларга бориш йўллари доимо очиқ бўлиши лозим.
378. Ярмарка ва бозорларда савдо расталари, бинолар, иншоотлар, омборлар, ёнғинга қарши сув манбаларининг жойлашуви, уларга ёнғин-қутқарув автомобилларини олиб борувчи йўллар, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ўрнатилган жойлар, шунингдек, харидорларнинг юриш ва ўтиш йўлаклари кўрсатилган схемалар ишлаб чиқилган бўлиши керак.
379. Ярмарка ва бозорларнинг махсус ажратилган ҳудудларида ҳар бир ғуруҳда 10 тадан автомобиллар ва уларнинг тиркамалари ҳамда 20 тадан савдо палаткаларини ўрнатишга рухсат берилади. Бунда уларнинг умумий майдони 160 m 2 дан ошмаслиги керак.
380. Транспорт воситалари кўргазмалари ўтказиладиган биноларда (иншоотларда) ва очиқ майдонларда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
а) транспорт воситаларини жойлаштириш тартибини бузиш;
б) транспорт воситалари орасидаги масофани, шунингдек, улардан биноларгача (иншоотларгача) белгиланган масофани қисқартириш;
в) чиқиш дарвозаларини тўсиб қуйиш;
г) биноларда транспорт воситаларига ёнилғи ва мойларни қуйиш ҳамда уларни тўкиб олиш;
д) транспорт воситаларини ёнилғи бакларининг қопқоқларини (оғзини) очиқ ҳолда сақлаш;
е) бинода (иншоотда) бўлган транспорт воситаларининг аккумуляторларини уларнинг ўзида (ечиб олмасдан) зарядлаш;
ё) транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш.
3-§. Ўқ-дорилар ва пиротехника буюмларини сотиш ва сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
381. Ўқ-дорилар (порох, капсюлалар, патронлар), пиротехника ва бошқа портловчи буюмлар савдоси махсус дўконларда амалга оширилиши лозим.
Ушбу буюмлар савдоси учун ихтисослаштирилмаган биноларда (иншоотларда) махсус савдо дўконларини жойлаштириш тақиқланади.
382. Битта савдо майдонида қурол-яроғ ва уларга тегишли патронларни бошқа товарлар билан бирлашган ҳолда сотиш тақиқланади. Спорт, ов ва балиқ овлаш аксессуарлари ва қурол учун эҳтиёт қисмлар бундан мустасно.
383. Ўқ-дори ва пиротехника буюмлари бошқа бинолардан (иншоотлардан) ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган хоналарга ўрнатилган металл шкафларда сақланиши лозим.
Ушбу металл шкафларни ертўлаларда жойлаштириш тақиқланади.
384. Ўқ-дори ва пиротехника буюмларини, порох ҳамда капсюлаларни ёки патронларни битта шкафда (сейфда) бирга сақлаш тақиқланади. Савдо дўконларидаги (шу жумладан, дўконларнинг омборхонасидаги) пиротехника буюмларнинг умумий вазни 50 kg дан ошмаслиги лозим.
385. Савдо дўконида (шу жумладан, дўкон омборхонасида) 50 kg тутунли ёки 50 kg тутунсиз порохни сақлаш мумкин.
386. Порохни фақат ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишларда сотиш мумкин.
387. Савдо объектларида куйидагилар тақиқланади:
а) пиротехника буюмларини улардан фойдаланиш йўриқномасисиз сотиш;
б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишлардан бошқаларида сотиш;
в) пиротехника буюмларини харидорлар учун осон олиш мумкин бўлган жойларда сақлаш;
г) пиротехника буюмларини ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларда сақлаш.
388. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш йўриқномаларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан кўрсатмалар бўлиши лозим. Истеъмолчи учун маълумотларнинг мазмуни пиротехника буюмларининг хавфлилик даражасига мос келиши керак.
389. Пиротехника буюмларининг хавфлилик даражаси аккредитацияланган лаборатория томонидан ўтказилган синовлар натижалари билан тасдиқланиши лозим. Синов натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати, синов баённомаси ёки уларнинг нусхалари) сотувчиларда сақланиши керак.
28-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
390. Мактабгача таълим ташкилотларининг биноларида, шунингдек, оммавий тадбирлар (томоша) ўтказиладиган хоналарда камида иккита эвакуация эшиклари бўлиши керак.
391. Мактабгача таълим ташкилотларида қуйидагилар тақиқланади:
а) бинони енгил алангаланувчи материаллар билан қоплаш (сомон, пайраха, қамиш, полигал, лексан ва шу кабилар);
б) ёғочли биноларнинг мансарда (чордоқ) хоналарида болаларни жойлаштириш;
в) ёғочдан қурилган биноларда кир ювиш хоналари ва ошхоналарни жойлаштириш;
г) ётоқхоналар ва гуруҳлар хоналарининг остки қисмида газ асбобларини ўрнатиш;
д) ёғочдан ва бошқа ёнувчи материаллардан қурилган биноларда 50 ва ундан ортиқ болаларни жойлаштириш;
е) болалар жойлашган биноларнинг хоналарида печларни ёқиш, шам, керосин лампалар, очиқ оловдан фойдаланиш имконини берувчи қурилмалар ва электр иситиш асбобларидан фойдаланиш.
392. Кичик ёшдаги (ясли) гуруҳлардаги болаларни биноларнинг пастки қаватларида жойлаштириш лозим.
393. Гуруҳлар хоналарига тўшалган гиламлар, гилам пойандозлар ва бошқа қопламалар полга мустаҳкам қотирилган бўлиши керак.
394. Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари, болаларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартибини махсус дастурларга мувофиқ ўргатишлари шарт.
29-боб. Маъмурий бинолар, илмий ва таълим объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
395. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган модда ва материалларни қўллаш билан боғлиқ тажриба (синов) қурилмаларида ишларни бажаришга фақат объект раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан ушбу қурилма фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг рухсат берилади.
396. Тажриба ишлари раҳбари (масъул ижрочи) тадқиқотлар олиб боришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриши керак.
397. Лаборатория ва бошқа хоналарда бир смена эҳтиёжидан ортиқ бўлмаган миқдорда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш мумкин. Суюқликларни хонага олиб келиш ёпиқ, хавфсиз идишда амалга оширилиши лозим.
398. Ҳаво тортиш шкафида бажарилаётган ишларга дахлдор (тааллуқли) бўлмаган материаллар ва ускуналар мавжуд бўлса, шунингдек, шамоллатиш тизими ўчирилганда ва унинг носозлигида ушбу шкафда ишлаш тақиқланади.
Столдан суюқликлар оқиб кетмаслигини таъминловчи қирралар (бортиклар) соз ҳолда бўлиши керак.
399. Ишлатиб бўлинган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар иш вақти тугагандан сўнг махсус беркитиладиган идишга йиғилиши ҳамда утилизация қилиш учун лаборатория хонасидан олиб чиқилиши лозим.
Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни канализацияга тўкиш тақиқланади.
400. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар солиб ишлатилган идишлар тажриба тугаганидан сўнг ёнғин хавфи бўлмаган эритмалар билан ювилиши керак.
401. Мактаб бинолари ўқув мавсуми бошланишидан олдин махсус тайинланган комиссия томонидан қабул қилиниши ва ушбу комиссия таркибига давлат ёнғин назорати органининг мансабдор шахси киритилиши керак.
402. Ўқув ва хизмат хоналарида фақат ўқитиш жараёнига тааллуқли бўлган мебель, ускуна, андаза, асбоблар, буюмлар, қўлланмалар ва бошқа кўргазмали ўқув қуролларини сақлаш керак.
403. Синф ва ўқув хоналаридаги парталарнинг (столларнинг) сони, лойиҳалаш меъёрларида белгиланган сонидан ошмаслиги керак.
404. Ўқувчи ва талабалар билан илмий тадқиқотлар ўтказишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан турмушда фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан машғулотлар (суҳбатлар) ўтказилиши лозим.
405. Машғулотлар тугагандан сўнг ўқув хоналари, устахона ва лабораториялардан барча ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни махсус жиҳозланган омборхоналарга олиб чиқиб жойлаштириш керак.
Ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни махсус жиҳозланган омборхоналарда сақлаш, ушбу модда ва материалларнинг физик-кимёвий, портлаш ва ёниш хусусиятларига мувофиқ уларнинг бирхиллиги (ўхшашлиги) нуқтаи назаридан келиб чиққан холда амалга оширилади.
406. Архив сақловхоналари металл шкафлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёниш хусусиятини пасайтирувчи бирикма билан ишлов берилган ёғоч шкафлардан фойдаланишга рухсат этилади. Ишлов берилган сана ва унинг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда ушбу ишни бажарган ташкилотнинг тегишли далолатномаси рамийлаштирилиши керак. Архив ҳужжатларини сақловхонанинг полида сақлашга йўл қўйилмайди.
407. Ҳужжатларни сақлаш учун стеллаж, шкафлар ва бошқа жиҳозларни бинонинг ташқи деворларига яқин масофада ҳамда иситиш асбоблари, электр ёриткичлар ва бошқа электр иситиш мосламаларидан 0,5 m дан яқин масофада жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
30-боб. Маданий-маърифий, томоша ва спорт объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
408. Чет эл ташкилотлари билан гастроль, томошалар ва кўргазмаларни ташкил этиш юзасидан тузиладиган шартномаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар белгиланиши шарт.
409. Музейлар ва расмлар галереялари учун кўргазма экспонатлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни эвакуация қилиш режалари, цирк ва ҳайвонот боғлари учун ҳайвонларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилган бўлиши шарт.
410. Оммавий тадбирларни ўтказишдан олдин барча маданий-маърифий, томоша ва спорт объектларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги белгиланган тартибда ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказишни назорат қилувчи комиссиясининг ишчи гуруҳлари томонидан текшириб чиқилиши шарт.
411. Томоша заллари ва трибуналардаги ўриндиқлар қаторлари бўйича бир-бирига уланган ва полга маҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Ложалардаги ўриндиқлар сони 12 тадан кўп бўлмаса ҳамда алоҳида чиқиш эшиклари бўлса, улардаги креслоларни (стулларни) маҳкамлаш шарт эмас.
Рақс кечалари ўтказишга мўлжалланган томоша залларида ўриндиқлар сони 200 тадан ортиқ бўлмаса, ўриндиқларни ҳар бир қаторда бири бирига ўзаро маҳкамланиши шарти билан полга маҳкамламасликка рухсат этилади.
412. Саҳнадаги ёғоч қурилмалар (декорацияларни маҳкамлаш ва кўтариш-тушириш учун саҳна тепасидаги панжаралар (колосник), осма кўприклар, ишчи галереялар ва шу кабилар), бинонинг чордоқлари, ёнувчи декорациялар, саҳна ва кўргазма безаклари ҳамда томоша ва экспозиция заллари, фойе, буфет деворларига қопланадиган матоларга (драпировкага) ёниш хусусиятини пасайтирувчи бирикма билан ишлов берилиши лозим. Объектда ушбу ишлар қайси ташкилот томонидан, қачон бажарилганлиги (санаси) ва амал қилиш муддати кўрсатилган далолатнома бўлиши шарт.
413. Театр ва томоша муассасаларининг саҳна қисмида бир вақтнинг ўзида 2 тадан ортиқ бўлмаган спектаклга мўлжалланган декорация, саҳна жиҳозлари туришига рухсат берилади. Декорацияларни, бутафория, ёғочли дастгоҳлар ва бошқа мол-мулкни трюмларда, колосникда, ишчи майдонларда (галерея), зинапоялар майдончалари ва уларнинг остки қисмида ҳамда томошабинлар залининг остки қисмида жойлашган ертўлада сақлаш тақиқланади.
414. Саҳна асари саҳнанинг атрофида қўйилганда 1 m кенгликдаги йўлак қолдирилиши шарт. Қоронғилаштирилган саҳна томошаларини қўйиш вақтида йўлакларнинг ёритилиши пол қисмидаги электр чироқлари орқали амалга оширилиши лозим.
Спектакль тугагандан сўнг барча декорация ва бутафориялар қисимларга бўлиниб, саҳнадан олиниши ва махсус омборхоналарда сақланиши керак. Декорация ва бутафорияларни сақлаш омборларида кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаган йўлаклар қолдирилиши керак.
415. Саҳнада чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш (машъала, шам, қандил ва шу кабилар), ёйли прожекторлардан, мушаклар (фейерверк) ва бошқа турдаги оловли эффектлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
416. Саҳна юзасига ёнғинга қарши парданинг тушиш жойини кўрсатувчи қизил рангли чизиқ чизилган бўлиши керак. Саҳна жиҳозлари ва декорациялар ушбу чизиқдан чиқиб кетмаслиги лозим.
417. Спектакллар (репетициялар) тугагандан сўнг ёнғинга қарши парда тушириб қўйилиши керак. Ёнғинга қарши парда саҳна юзасига қумли затвор (эластик ёстиқча) ёрдамида зич ёпилиши керак. Кўтариб-туширувчи механизмнинг тушириш тезлиги 0,2 m/c дан кам бўлмаган холда ишлашга тўғриланган бўлиши керак.
418. Қишки мавсумда тутун тортиш тизимининг клапанлари иссиқ ҳолда тутилиши керак ва ҳар 10 кунда бир марта текширилиб турилиши шарт. Текширув натижалари махсус журналда қайд этилиши лозим.
419. Пиротехника маҳсулотларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш махсус қоидалар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Уларни қўлбола усулда тайёрлаш ҳамда томоша муассасаларида, хоналарда ва стадион трибуналарида, маданият ва истироҳат боғларида ва одамлар оммавий бўладиган бошқа объектларда сақлаш тақиқланади.
420. Очиқ майдонда махсус оловли эффектларни ўтказиш зарурати туғилганда саҳналаштирувчи жавобгар шахс (бош режиссёр, бадий раҳбар) томонидан ёнғиннинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.
421. Томошабинлар залларининг шифти ва деворларини акустик қопламалар билан жиҳозлаш учун оловдан ҳимоя қилувчи таркиб билан ишлов берилмаган (шимдирилмаган) ёнувчи материаллардан фойдаланиш тақиқланади.
422. Деворлар ва саҳна қисмининг зина катакларидаги ўтиш жойлари ўзи ёпиладиган мосламалар ўрнатилган ёнғинга чидамли эшиклар билан ҳимояланган бўлиши шарт.
423. Актёрларнинг спектаклларда фойдаланиладиган кийим-кечакларни сақлаш хоналаридаги кийим осиш мосламалари оралиғида эркин ҳаракатланиш учун оралиқ масофалар сақланиши лозим.
Кийим-кечакларни сақлаш хоналаридаги марказий ўтиш йўлаги 1,2 m дан кам бўлмаслиги лозим. Кийим қабул қиладиган шахслар, кийимларнинг чўнтакларини текшириб, улардаги гугурт, ёндиргичлар ва шу кабиларни олиб қуйишлари керак.
424. Елим эритиш ва қайнатиш ишлари, шу мақсадда ажратилган махсус жойларда, ёнмайдиган асосга ўрнатилган электр елим қайнатгичларда амалга оширилиши лозим.
425. Ёритиш қурилмаларини цирк гумбази остига жойлаштиришда уларни ёнувчан материаллардан тайёрланган конструкцияларга тегиши имкониятини истисно қилиш керак.
426. Ҳайвон ва паррандаларни сақлаш хоналарида (отхона, паррандахона ва бошқалар), кундалик таъминотдан ортиқча ем-хашак сақлаш тақиқланади.
427. Ҳайвонларга овқат тайёрлаш хоналари цирк хоналаридан ёнмайдиган материаллардан тайёрланган конструкциялар билан ажратилган бўлиши керак.
2-§. Оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
428. Оммавий тадбир бошланишидан олдин объект раҳбари тадбирни ўтказиш учун ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахсларни тайинлаши ва қуйидагиларни:
а) ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинганлиги бўйича тайёрлигини аниқлаш учун тадбирдан олдин хоналарни кўздан кечирилишини (эвакуация чиқиш йўллари ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари етарли эканлигини, алоқа ва ёнғин автоматикаси воситаларининг созлигини);
б) саҳна ва томоша залларида масъул ходимлар навбатчилигини таъминлаши зарур.
429. Битта эвакуация чиқиш эшиги мавжуд бўлган хоналарда 50 нафардан кўп бўлмаган одамлар иштирокида тадбирлар ўтказишга рухсат этилади.
Оловга бардошлилиги IV ва V-даражали бўлган биноларда одамлар оммавий бўладиган (50 ва ундан ортиқ одамлар йиғиладиган) тадбирлар фақат 1-қават хоналарида ўтказилишига рухсат этилади.
430. Янги йил байрамлари ва одамлар оммавий бўладиган бошқа тадбирларни ўтказиш ва ташкил этишда:
а) фақат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган, эвакуация чиқиш жойлари иккитадан кам бўлмаган, шифти ёнувчи бўлган биноларнинг 2 қаватидан юқорида жойлашмаган ва деразаларига панжаралар ўрнатилмаган хоналардан фойдаланиш мумкин;
б) арча мустаҳкам тагликка ўрнатилиши ва хонадан чиқиш йўлакларни тўсиб қўймаслиги лозим;
в) арча шохлари шифт ва деворлардан 1 m дан кам бўлмаган узоқликда жойлашган бўлиши лозим;
г) хонада электр ёруғлиги бўлмаса, одамлар оммавий бўладиган тадбирлар куннинг ёруғ вақтида ўтказилиши керак;
д) тадбирларда тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлган электр гирляндалар ва иллюминациялардан фойдаланиш мумкин;
е) иллюминацияларда носозликлар аниқланганда (электр симларнинг қизиши, чироқларнинг ўчиб ёниши, учқунлар чиқиши ва шу кабилар), улар зудлик билан электр кучланишдан узилиши лозим.
431. Одамлар оммавий бўладиган тадбирларни ўтказишда хоналарда қуйидагилар тақиқланади:
а) ёйли прожекторлар, шамлар ва пақилдоқларни ишлатиш, мушакбозлик қилиш ҳамда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ёнғин хавфи мавжуд ёритиш эффектларни уюштириш;
б) арчани целлулоидли ўйинчоқлар ҳамда оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилмаган (шимдирилмаган) дока ва пахта билан безатиш;
в) болаларга тез ёнувчи материаллардан тикилган кийимлар кийгизиш;
г) томошалар бошланишидан олдин ёки томоша вақтида бўёқлаш, оловли ва бошқа ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ишларни амалга ошириш;
д) хоналарни қоронғилантириш учун деразаларга соябонлар ўрнатиш;
е) қаторлар оралиғидаги ўтиш жойларини торайтириш, у ерларга қўшимча стул, креслолар ва шу кабиларни ўрнатиш;
ж) спектакль ва томошалар давомида хонанинг электр ёруғлигини тўлиқ (батамом) ўчириш;
з) хоналарни белгиланган меъёрдан ортиқ одамлар билан тўлдиришга йўл қўйиш.
Тадбирлар ўтказилаётган вақтда саҳна ва томоша залларида масъул ходимларнинг навбатчилиги ташкил этилиши керак.
432. Одамлар оммавий бўладиган бинолардаги ходимлар, электр энергияси ўчиб қолганда фойдаланишлари учун электр фонарлар билан таъминланган бўлиши керак. Электр фонарлар сони раҳбар томонидан объектнинг хусусиятларидан, бинодаги одамлар сонидан, навбатчи ходимларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда электр фонарларнинг сони навбатчи ходимларнинг сонидан кам бўлмаслиги лозим.
433. Одамлар оммавий бўладиган объектларнинг 1-қаватида жойлашган хоналар дераза ва эшикларига темир панжаралар ўрнатиш тақиқланади.
31-боб. Даволаш муассасаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
434. Шифохона раҳбари ҳар куни беморларга жавоб бериш ва янгиларини қабул қилиш ишлари тугатилгандан сўнг шифохонанинг хар бир биносида мавжуд беморларнинг ва тиббиёт ходимларининг сони тўғрисида туман (шаҳар) ёнғин-қутқарув бўлинмасига хабар бериши шарт.
435. Қишлоқ жойларда жойлашган даволаш муассасаларининг ҳар бир биноси биттадан нарвон билан таъминланиши лозим.
436. Ҳаракати чекланган беморлар доимо бўладиган шифохоналар ва бошқа даволаш муассасаларининг бинолари, ҳар бешта беморга (ногиронлиги бўлган шахсга) бир дона ҳисобида санитар замбиллари билан таъминланган бўлиши шарт. Шифохоналарда оғир беморлар ва болалар учун мўлжалланган хоналарни бинонинг пастки қаватларида жойлаштириш керак.
437. Беморлар хоналаридаги каравотлар ўртасидаги оралиқ масофа 0,8 m дан кам бўлмаслиги, марказий (асосий) йўлакнинг кенглиги эса 1,2 m дан кам бўлмаслиги шарт. Стуллар, тумбочка ва бошқа мебеллар эвакуация йўлларини ва эшикларини тўсиб қўймаслиги керак.
438. Беморлар хоналарига (палата) кислород бериш, қоида тариқасида, марказлашган ҳолда алоҳида ўрнатилган баллонлар қурилмаси (баллонлар сони 10 тадан ортиқ бўлмаган) орқали ёки марказий кислород таянч масканидан (баллонлар сони 10 тадан ортиқ бўлса) амалга оширилиши керак.
Марказлашган ҳолда кислород билан таъминлаш йўлга қўйилмаган бўлса, кислород ёстиқчалардан фойдаланиш тартиби муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
Бир дона кислород баллонини муассаса биносининг оловга бардошли ташқи девори олдида ёнмайдиган шкаф ичида ўрнатишга рухсат этилади.
439. Даволаш муассасаларида қуйидагилар тақиқланади:
а) беморлар хоналари жойлашган корпусларда даволаш жараёни билан боғлиқ бўлмаган (лойиҳалаш меъёрларида белгиланганларидан ташқари) бошқа хоналарни жойлаштириш;
б) йўлакларда, холл ва бошқа эвакуация йўлларида каравотлар ўрнатиш;
в) беморлар ва тиббиёт ходимлари бўладиган хоналарнинг деразаларига металл панжаралар ўрнатиш;
г) ёғочли деворлар ва шифтларга гулқоғоз ёпиштириш ва уларни ёнувчи нитро ёки мойли бўёқлар билан бўяш;
д) хоналарни пардозлаш учун ёнганда заҳарли моддалар чиқарадиган материаллардан фойдаланиш;
е) кислород баллонларини даволаш муассасаларининг бинолари ичига ўрнатиш ва улардан фойдаланиш;
ж) беморлар хоналарига кислород юбориш учун резина ва пластмасса қувурлардан (шлангдан) фойдаланиш;
з) носоз даволаш электр жиҳозларидан фойдаланиш;
и) иситиш печларининг ўт ёқиш эшикларини беморлар хонасига ўрнатиш;
к) даволаш муассасаларининг ертўла ва цоколь қаватларида устахона ва омборхоналарни жойлаштириш.
440. Сув қайнатгич, сув иситгич ва титанлар ўрнатиш, тиббиёт асбобларини стерилизация қилиш ҳамда парафин ва озокеритларни эритиш (иситиш, қиздириш) ишлари фақат шу мақсад учун алоҳида ажратилган хоналарда амалга оширилишига рухсат берилади. Тиббиёт асбобларини қайнатиш учун ёпиқ спиралли стерилизаторлардан фойдаланиш керак. Ушбу мақсадда керогаз, керосин лампалари ва примуслардан фойдаланиш тақиқланади.
441. Лабораториялар, бўлимлар, шифокорлар хоналарида дори воситалари ва реактивларни (спирт, эфир ва шу каби бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни) ёпиладиган махсус металл шкафларда умумий миқдори 3 kg дан кўп бўлмаган ҳамда ўзаро бири-бири билан сақлаш мумкинлигини инобатга олган ҳолда сақлашга рухсат этилади.
442. Печ ёрдамида иситиладиган ёғочли биноларга 25 нафардан ортиқ беморлар ва болаларни жойлаштириш тақиқланади.
443. Ҳажми 300 kg дан ортиқ бўлган рентген плёнкаларини сақлаш хоналари алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак, ҳажми 300 kg дан кам бўлган ҳолда 1-турдаги ёнғинга қарши девор ва ораёпмалари билан тўсиб ажратилган сақловхоналарда сақлашга рухсат этилади. Рентген плёнкаларини сақлаш архив сақловхоналаридан қўшни биноларгача бўлган масофа 15 m дан кам бўлмаслиги керак.
444. Архив сақловхонасининг битта бўлимида (секциясида) 500 кг дан ортиқ бўлмаган рентген плёнкасини сақлашга рухсат этилади. Ҳар бир бўлим (секция) ўзининг тортувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур. Секция эшиклари фақат ташқарига очилиши керак. Архив сақловхоналаридаги деразалар майдонининг пол майдонига нисбати 1:8 дан кам бўлмаслиги керак.
445. Архив сақловхоналарини иситиш тизими марказлаштирилган бўлиши керак. Уларни иситиш учун буғли иситиш тизими, темир печлар ва вақтинчалик темир қувурли печлардан фойдаланиш тақиқланади.
446. Архив сақловхоналарида электр қутилар, ўчириш мосламалари, электр қўнғироқлар ва штепсел улагичлар (электр асбоб, розетка) ўрнатиш тақиқланади. Ишдан ташқари вақтда архив сақловхоналаридаги электр тармоғи электр манбаидан ўчирилган бўлиши шарт.
447. Рентген плёнкаларини 4 kg гача бўлган миқдорда архив сақловхонасидан ташқарида жойлашган темир шкафларда (қутиларда) ва ушбу шкафларни иситиш асбобларидан 1 m узоқликда жойлаштирилган ҳолда сақлашга рухсат этилади. Бундай шкафлар ўрнатилган хоналарда чекиш ва барча турдаги иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.
448. Рентген плёнкаларини сақлаш архив сақловхоналари металл (асбест устидан темир туника билан ўралган ёғоч) стеллажлар ёки чуқурлиги ва узунлиги 50 сm дан ортиқ бўлмаган бўлимларга бўлинган шкафлар билан жиҳозланади. Шкафлардан девор, дераза, шифт ва полгача бўлган масофа 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
449. Физиотерапия бўлимлари ва хоналарида полни қоплаш ҳамда даволаш хоналари учун пардалар тайёрлашда статик электрни ҳосил қиладиган ва тўплайдиган синтетик материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
450. Тиббий чўмилиш бассейнларида сувни зарарсизлантириш мақсадида ишлатиладиган хлор захирасини сақлаш учун хлорнинг истеъмол омбори билан таъминлаш керак. Ертўлага ёки бинога туташган ер сатҳи даражасидан паст бўлган бошқа хонага хлорлаш қурилмасини ва хлорни сақлаш омбориши жойлаштириш тақиқланади.
Хлорлаш қурилмаси ва хлорни сақлаш омборлари жойлаштирилган хоналарда ёнувчи материалларни сақлашга рухсат этилмайди.
32-боб. Телевидение ва радиоэшиттириш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Телевизион студияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
451. Кўрсатув ва унга тайёргарлик кўриш (репетиция) вақтида ёнғинга қарши режимга риоя қилинишини назорат қилиш учун студия ва аппарат хоналари бўйича жавобгар шахслар тайинланиши керак.
452. Телевизион студияларни акустик қопламалари билан қоплаш учун овоз ютувчи ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материал ва конструкциялардан фойдаланиш керак. Акустика конструкцияларини мустаҳкамлаш ва ўрнатиш учун асослар ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материалдан ишланган бўлиши керак.
453. Павильонларда чекиш, очиқ оловдан (машъала, шам, канделябр ва бошқалардан) фойдаланиш, ёйли прожекторлар ишлатиш ҳамда ўқ отиш, фейрверк ва оловли эффектлар ташкил этиш қатъиян тақиқланади. Суратга олиш жараёнида оловли эффектлардан фойдаланишга зарурат туғилса, яъни ўқ отиш ва портлаш ҳолатларини имитация қилиш ёнғин хавфсизлигига тўлиқ кафолат берувчи махсус ускуналар ёрдамида ҳамда ёнғиндан сақлаш хизмати вакилларининг кузатувида амалга оширилиши керак.
Актёрларнинг сигарета чекиши лозим бўлган саҳналари аппарат студия комплексининг навбатчи муҳандиси билан келишилган ҳолда олиб борилиши лозим.
454. Телевизион студияларда ишлатиладиган барча ёнувчи декорациялар ва пардозлаш материалларига оловдан ҳимоя қилувчи таркиб билан ишлов берилиши (шимдирилиши) керак.
Объект раҳбарида эса ушбу ишларни ким томонидан, қачон бажарилганлиги (санаси) ва амал қилиш муддати кўрсатилган далолатнома бўлиши шарт.
455. Павильонларда декорацияларни сақлаш жойларига аниқ белгилар қўйилган бўлиши керак. Бошқа декорациялар махсус омборхоналарда (сейф ва бошқаларда) сақланиши керак. Кўрсатувлар тугагач студиядан ортиқча бўлган декорациялар олиб ташланиши зарур.
456. Электр шчитлар атрофида ҳар хил буюмларни жойлаштириш тақиқланади.
457. Осма ва қия ҳамда пастки ёруғлик агрегатларининг ёриткичлари металл ёки шиша тўрли ҳимоя қалпоқлари билан ҳимояланган бўлиши шарт.
458. Электр тақсимловчи шчитларга, алоқа воситаларига, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига ва ускуналарига бориш ва ўтиш йўлаклари ҳамда чиқиш жойларини тўсиб қўйиш қатъиян ман этилади.
459. Декорацияларни қуриш ва ўрнатишда эркин ҳаракатланадиган йўлак тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Алоҳида декорациялар орасидаги ёки декорация ва девор орасидаги эркин ҳаракатланадиган йўлакнинг кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
460. Павильонларда декорацияларни ўрнатиш деворлар ва электр тақсимлаш мосламаларидан 1,5 m дан кам бўлмаган масофа қолдириб ўрнатилади. Дарвозалар қаршисида ва улардан ҳар томонга 3 m дан кам бўлмаган йўлак қолдирилиши шарт.
461. Ёритиш ускуналари шифт, балкон ва бошқаларнинг остида жойлаштирилганда ускунанинг устки қисмидан шифтгача ҳамда декорация, балкон ва бошқаларнинг энг яқин ён тарафларигача бўлган масофа ёйли ёриткичлар учун 0,8 m ва чўғланма лампали ёриткичлар учун 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
462. Электр ёритиш ускуналарини ўрнатиш учун осма ҳавоза, тахтасупа ва бошқа мосламалар мустаҳкам материаллардан ишланган бўлиши ва ускуналарнинг тушиб кетиш эҳтимолини олдини олишга қаратилган мосламалар билан таъминланган бўлиш керак.
463. Одамлар ўтадиган ва оғир юкларни олиб ўтиш йўлакларининг пол қисмидан ўтказилган (ётқизилган) электр сим ва кабеллар оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилган ёғочли ўтиш кўприклари билан ҳимояланиши керак.
464. Кўчма ёриткичлар корпусларининг ҳимоя даражаси ҳар куни иш бошланишидан олдин текширилиши ва ҳимоя даражаси сусайган ёриткичлар зудлик билан алмаштирилиши зарур.
465. Лампалар ва ёритқичлардан чиқаётган иссиқликни пасайтириш учун табиий шамоллатиш ташкил этилиши зарур. Лампалар бошқа буюмларга тегиб кетишидан ва зарбадан ҳимояланиши лозим. Шишаси қорайиб қолган ва шишиб чиққан лампалар зудлик билан алмаштирилиши керак.
466. Телестудияларда қуйидаги умумий мажбурий талабларни бажариш зарур:
а) саҳналаштиришга алоқаси бўлмаган шахсларнинг иштирок этишларига йўл қўймаслик;
б) очиқ турдаги ток тақсимлаш шчитлари ва сақлагичларни ўрнатмаслик;
в) прожекторларнинг нурларини фильтр қилиш сифатида целлофан ва бошқа ёнувчи материаллардан фойдаланмаслик, ёнмайдиган материаллардан ишланган рангли фильтрлар металл қисқичлари ёрдамида мустаҳкам қотирилган бўлиши керак;
г) вақтинча ўтказилган электр симлардан фойдаланмаслик;
д) иш вақти тугагандан сўнг электр ёритқичлар ва электр тармоқларини кучланиш остида қолдирмаслик;
е) маъмуриятни хабардор қилмасдан таъмирлаш ишларини олиб бориш.
Ушбу талаблар бажарилишини кўрсатувлар давомида, ёзиш ёки репетициялар вақтида назорат қилиш телестудия режиссёрига, у йўқлигида эса тегишли бўлинманинг навбатчи смена бошлиғига юклатилади.
467. Телевизион кўрсатувларнинг саҳналарини жиҳозлаш учун ҳар хил турдаги электр асбоб-ускуналардан (моторлар, вентиляторлар, электр сиреналари, пасайтирувчи трансформаторлари мавжуд электр қўнғироқлар ва бошқалардан) электр хавфсизлиги учун масъул ходим томонидан кўрикдан ўтказилгандан сўнг фойдаланишга рухсат этилади.
2-§. Телевизион аппарат хоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
468. Телемарказларнинг аппарат студия комплекси йўлакларида ва кўп ишлайдиган кабель коммуникацияларида кабеллар қопқоғи очиладиган махсус ариқчаларда жойлаштирилади. Олинадиган поллардаги ариқчалар, қопқоқлар ва металл устунларнинг барча темир қисмлари ерга уланган бўлиши керак. Кам ишлатиладиган кабеллар учун қувурлар тўплами ишлатилиши мумкин, бунда тўпламни текшириш туйнукчалари бўлиши ва электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига тўлиқ риоя этилиши керак.
Кабель каналлари ва олинадиган полларга қуйидаги талаблар қўйилади:
кабель каналларнинг ҳамда олинадиган полнинг ости чуқурлиги 15 сm дан кам бўлмаслиги керак (ва тоза сақланиши шарт);
кабель каналлари ёнмайдиган материаллардан, уларнинг қопқоқлари ва олинадиган поллар ёнмайдиган ва қийин ёнувчи материаллардан ишланиши керак.
469. Телевизион аппарат хоналарида ишлаш вақтида корпуслари ерга уланмаган жиҳозлардан фойдаланиш тақиқланади.
3-§. Ёруғликни тартибга солиш станциялари, автотрансформатор хоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
470. Ишга туширувчи мосламаларда «ишга тушириш» ва «иш» ҳолатини кўрсатувчи белгилар қўйилган бўлиши керак. Контактли ўчиргичлар, магнитли қўшгичлар, рубилниклар ва бошқалар ҳамда гуруҳли шчитларда ўрнатилган сақлагичларда қайси ёритиш асбобларига қарашли эканлиги ҳақида белги қўйилиши керак. Барча бошқарув калитлари, тугмалари ва дастакларида (рукояткаларида), улар бажарадиган вазифаларни кўрсатувчи («ўчириш», «ёқиш» ва бошқа) ёзувлар бўлиши керак.
471. Пультлар ва бошқа асбобларнинг корпуслари ишончли тарзда ерга уланган бўлиши керак.
4-§. Телекинопроекцион аппаратхоналар ва кино кўриш залларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
472. Киноаппарат хоналарида аппаратлардан фойдаланиш ҳужжатларини, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномаларни ойнали рамкада деворга осиб қўйиш мумкин.
473. Ёруғлик манбаи сифатида ионли лампа ишлатиладиган ҳар бир кинопроекторнинг фонари устига алоҳида ҳаво сўриш мосламаси ўрнатилиши лозим. Ушбу ҳаво сўриш мосламасини бинонинг умумий шамоллатиш тизимига улаш тақиқланади.
474. Барча кинопроекцион хоналарнинг томоша туйнуклари, пардалари автоматик равишда тушувчи ёки қўлда бошқариладиган ойнали заслонкалар билан таъминланиши керак.
475. Ертўлаларда томоша залларини жойлаштириш тақиқланади.
476. Чўғланиш лампали кинопроекторлар билан жиҳозланган кино қурилмаларида тасмани айлантириб ўраш мосламаси, аппаратура ва жиҳозлардан иборат 1 та киноаппарат жойлаштирилиши мумкин.
5-§. Видеоёзиш блокига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
477. Видеоёзиш аппаратлари хонасида ҳар бир видеомагнитафонга 10 тадан кўп бўлмаган видеотасмали кассеталар сақланиши мумкин. Видеотасмалар шкаф ёки ёнмайдиган стеллажларда, ишлаб чиқарувчининг ғилофларида сақланиши лозим (пластмассали кассеталарда).
478. Аппаратлар хонасида кийим-кечак ва захира ускуналарни сақлаш тақиқланади.
479. Видеоёзиш аппаратлари хонасидаги ҳавонинг ҳарорати ва намлигини бир маромда сақлаш тизими ёнғин содир бўлган пайтда автоматик равишда ўчириш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
480. Магнит видеотасмалар (видеотека) алоҳида ажратилган, ёнмайдиган шкаф ва стеллажлар билан таъминланган хоналарда сақланиши керак.
481. Ҳар чоракда бир марта видеомагнитафонларнинг барча блоклари, шунингдек, кабель каналлари ва пол оралиғидаги бўшлиқлар ҳаво пуфлаш йўли билан чангдан тозаланиши лозим.
482. Видеомагнитафонларнинг вакуум насослари фильтрлари алоҳида портлашдан ҳимояланган қилиб бажарилган ҳаво тортиш ва ҳаво бериш мосламалари ўрнатилган хоналарда бензин билан ювилади.
483. Видеоёзиш цехи (бўлими) бошлиғи енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланиш билан боғлиқ профилактик ишларни бошлашдан олдин цех ишчиларига йўл-йўриқ бериши ва ишга шахсан ўзи раҳбарлик қилиши лозим.
484. Видеоёзиш аппаратлари хоналарига автоматик ёнғин сигнализацияси ўрнатилган бўлиши керак.
485. Видеоёзиш блокларида кабелларни ўтказиш (ётқизиш), ушбу Қоидаларнинг 463-бандида телевизион студиялари учун белгиланган талаблар асосида полдаги ариқчаларда (каналларда) бажарилади.
6-§. Телевидение ва радионинг ҳаракатланувчи техник воситаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
486. Радио ва телевидениенинг ҳаракатланувчи техник воситалари (автозвукопередвижка, ҳаракатланувчи электростанциялар ва бошқалар) камида иккита углекислотали ўт ўчиргичлар билан таъминланади, шулардан биттаси ҳайдовчи кабинасида, иккинчиси ускуналар турган салон қисмида ўрнатилади.
487. Телекўрсатув, видеоёзиш ва радиоэшиттиришларни олиб бориш учун ҳаракатланувчи техник воситалар объект ёнига ўрнатилганда қуйидагиларни:
а) ҳаракатланувчи техник воситаларни (автобусларни) жойлаштиришда, уларнинг ёнғин содир бўлганда хавфли ҳудуддан (зонадан) ортиқча манёврларсиз чиқиб кетиш шароитларини;
б) автобусни ўт олдириш тизими ўчирилган ҳолда ишончли қўл тормозига қўйиш ва ғилдираклар тагига тиргаклар (башмаклар) ўрнатилишини;
в) кучланиш электр тармоғи автобуснинг электр тақсимлаш шчитига ишончли уланишини ҳамда уланиш жойларининг (контакт) қизимаслиги ва учқун чиқармаслигинин таъминланиш лозим.
488. Ҳаракатланувчи техник воситаларни электр тармоғига улаш ишлари, электр тақсимлаш қурилмалари жойлашган корхонанинг электр тармоғига хизмат кўрсатувчи ходими (электриги) томонидан амалга оширилиши лозим.
Кучланиш электр тармоғига ҳаракатланувчи техник воситалар уланганидан сўнг уларга ёнилғи ва мой маҳсулотларини қуйиш тақиқланади.
489. Автобус йўлга чиқишидан олдин унинг техник ҳолати объектнинг автотранспорт воситаларининг техник ҳолатига жавобгар шахс томонидан кўрикдан ўтказилиши ва бу ҳақида йўл варақасига белги қўйилиши лозим.
490. Автобуснинг ёнилғи ва газ тизими уланиш жойларидан бензин, мой, антифриз оқиши (томиши) кузатилганда, электр симларнинг ва ускуналарнинг ҳимоя қобиқлари шикастланганда, электр симларда ва улаш мосламаларида учқун чиқиш ҳолатлари мавжудлигида унинг йўлга чиқиши қатъиян тақиқланади.
491. Ҳаракат ва ишлаш вақтида ёнғин содир бўлишининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
а) двигатель ва унинг картерида мой ва ёнилғи билан аралашган кирларнинг йиғилиши;
б) мой ва ёнилғи теккан мато ва бошқа артиш учун ишлатиладиган воситаларни автобус ҳайдовчиси кабинасида ва салонида қолдириш;
в) двигателни ўт олдириш учун карбюраторга ёнилғи қуйиш;
г) автобус салонида ва двигателни ёнилғи билан таъминлаш тизими яқинида сигарета чекиш;
д) енгил алангаланувчи суюқликлар ва бошқа ёнувчи материалларни автобус салонида ташиш;
е) ускуналарнинг носозлигини тузатиш ва аниқлашда очиқ оловдан фойдаланиш.
33-боб. Ҳаммомларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
492. Буғ хонасида тошли печ ёнмайдиган материаллар асосида ўрнатилиши керак.
493. Ҳаммомларда қуйидагилар тақиқланади:
а) тошли печнинг электр тармоғига уланган электр иситгичини назоратсиз қолдириш;
б) қўлбола ясалган иссиқлик электр иситгичларини ўрнатиш;
в) ўчиқ ёки носоз терморегуляторли тошли печдан фойдаланиш;
д) очиқ оловдан фойдаланиш.
494. Буғ хонаси автоматик тарзда ҳимояловчи ва 8 соатлик узлуксиз ишлагандан сўнг тўлиқ совитилгунга қадар ўчирувчи ҳамда буғ хонасидаги ҳарорат 110 о C га етганда автоматик тарзда ўчирадиган ҳимоя воситасига эга электрда ишлайдиган тошли печ билан жиҳозланган бўлиши керак. Тошли печнинг қуввати буғ хонасининг ҳажмига мос келиши керак (ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ).
Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган буғли печларни ишлатишда иситиш печларига қўйилган ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш керак. Бундай ҳолатда ўт қалаш жойи буғ хонасидан ташқарида жойлашган бўлиши керак.
495. Буғ хонасини безашда баргли дарахтлар ёғочидан фойдаланиш керак.
496. Тошли печ ўрнатилган жойдаги буғ хонасининг деворлари полдан камида 1,4 m баландликда ёнмайдиган материаллар (ғишт, тош, сопол плиткалар ва бошқа шу каби материаллар) билан ишланган бўлиши керак. Бунда тошли печнинг ўт қалаш эшиги тепасидан ёнмайдиган материаллар билан қопланган жойнинг юқорисигача бўлган масофа камида 250 mm бўлиши керак. Ўт қалаш эшигидан қарама-қарши деворгача бўлган масофа 0,7 m дан кам бўлмаслиги керак.
497. Тошли печнинг юқори қисмидаги шифт остига ёнмайдиган иссиқликни тутувчи қалқон ўрнатилиши керак. Қалқоннинг ўлчами камида 1,2 х 1,2 m бўлиши керак. Қалқон ва шифт орасидаги масофа камида 0,05 m бўлиши керак.
498. Буғ хонанинг эшиги хонадан ташқарига чиқиш томонга очилиши лозим.
499. Буғ хонадаги эшик ва полнинг орасида 0,03 m дан кам бўлмаган бўшлиқ бўлишини таъминлаш керак.
34-боб. Ибодатхоналарнинг бино ва иншоотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
500. Шамдонлар, лампалар ва очиқ оловли бошқа қурилмалар ёнмайдиган асосларга ўрнатилиши керак. Улар қулаб тушишининг олдини олиш учун полга ишончли қотирилиши керак.
501. Ёнувчи суюқликлар (лампад, лампалар ва бошқалар учун) металл шкафларда сақланиши лозим. Хонада 5 L гача ёнувчи суюқликларни сақлашга рухсат этилади.
502. Лампад ва лампаларга ёнувчи суюқликларни қуйиш ёнмайдиган материалдан тайёрланган идиш устида синмайдиган ёпиқ идиш орқали амалга оширилиши керак.
Лампад ва лампаларга ёнувчи суюқликларни тўлдириш фақат очиқ аланга бўлмаганда, электр иситиш мосламалари ёқиқ бўлганда эса — улардан камида 1 m масофада амалга оширилиши керак.
503. Намозхонадаги лампад ва лампаларни тўлдириш учун ёнувчи суюқликлар захираси синмайдиган ва зич ёпиладиган идишда сақланиши керак ва унинг миқдори кунлик талабдан кўп бўлмаслиги керак.
504. Ибодатхона иншоотларида ташриф буюрувчилар томонидан маросим ўтказилаётганда ҳар қандай ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишларни амалга ошириш тақиқланади.
35-боб. Қишлоқ хўжалиги объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Қайта ишлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
505. Элеваторларда қуйидагилар тақиқланади:
а) битта силосда (бункерда) турли маҳсулотларни биргаликда сақлаш;
б) ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган бункер ва силосларда аспирацион чиқиндилар ва саноат чангларини йиғиш ва сақлаш.
506. Шоли, тариқ ва гречиха пўчоқлари дон заводининг икки кун ишлаши учун сиғимга эга бункер типидаги омборларда сақланиши керак. Пўчоқларни очиқ жойларда ва айвонлар остида сақлаш тақиқланади.
507. Шрот ва кунжараларнинг ҳарорати 35°C дан юқори бўлганда, улардаги намликнинг масса улуши ва эритувчининг қолдиқ миқдори технологик йўриқномаларда белгилангандан ортиқ бўлганда уларни омборхоналарга жойлаштириш тақиқланади. Сақланаётган шрот ва кунжараларнинг ҳарорати ҳар куни ўлчаб турилиши керак.
Ўз-ўзидан ёниш ҳолатларининг олдини олиш учун шрот, кунжара ва бошқа унли хом ашёларни вақти-вақти билан эгаллаб турган сиғимлардан бўшларига кўчириб туриш керак. Ушбу ишларни бункер ва силосларда узлуксиз сақлашнинг рухсат этилган муддатлари асосида ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ амалга ошириш лозим.
508. Суюқ ёнилғида ишлайдиган бўр ва тузларни қуритиш қурилмаларида ёнилғи баки қуритиш ва ишлаб чиқариш хоналарининг ташқи томонига ўрнатилиши керак.
509. Ўт қалаш жойи мавжуд бўлган қуритиш қурилмалари жойлашган хоналарда бегона материаллар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ҳамда қаттиқ ёқилғиларни (бир марта тўлдириш учун зарур бўлган миқдордан ортиқ бўлмаган) сақлаш тақиқланади.
510. Қуритиш қурилмаларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг сизиб чиқиши аниқланганда қурилма дарҳол тўхтатилиши керак. Қуритиш қурилмаси ишлаши вақтида аниқланган носозликларни бартараф этиш тақиқланади.
511. Ун ишлаб чиқариш саноати корхоналарининг соябон ва сўрувчи қувурларининг ички юзасидаги ёнувчан чиқиндиларни тегишли далолатномалар тузган ҳолда мунтазам (ярим йилда камида бир марта) тозалаб туриш керак.
512. Суюқ ёнилғида ишлайдиган нон пишириш печлари ва қовуриш барабанларида ёнилғини узатиш ва ўт олдириш тизимлари блокировкаланадиган бўлиши керак. Қувурлар, сальник ва жўмракларнинг уланган жойларидан ёнилғининг сизиб чиқишига йўл қўйилмайди.
513. Макарон ва ун ишлаб чиқариш корхоналарида қуйидагилар тақиқланади:
а) пишириш камерасида ушоқ ва нон маҳсулотлари тўпланиб қолиши (тўпланган ушоқлар металл идишларга йиғиб олиниши ва мунтазам равишда тозалаб турилиши керак);
б) унни бошқа ёнувчи материаллар билан бирга сақлаш (ун чиқиндилари ва бўш қоплар алоҳида хоналарда сақланиши керак).
514. Қандолат маҳсулотлари жойланган қутилар тахланишида уларнинг баландлиги 3,5 m дан ошмаслиги керак.
515. Дон қуритиш қурилмаларининг ёнилғи тизими улагичлари ва арматуралари заводда ишлаб чиқарилган бўлиши ҳамда ёнилғининг оқиб чиқишига йўл қўймаслиги керак. Ер устидаги ёнилғи сақлаш сиғими ерга уланган бўлиши керак.
516. Дон қуритиш қурилмаларининг хоналари бир смена давомида камида икки марта тозаланиб турилиши лозим, уларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда бошқа ёнувчи материалларни сақлаш тақиқланади. Йиғилган чиқинди ва чангларни хоналардан ташқарида махсус ташкил этилан жойларга чиқариб ташлаш керак.
517. Қуритиш қурилмаси ишлаши пайтида чиқариш механизмларининг созлигини доимий равишда кузатиб бориш ва уларнинг тиқилиб қолишига йўл қўймаслик керак. Донни узлуксиз чиқариб турадиган қуритгичларда қуритиш агентини қуритиш камерасига етказиб беришни тўхтатмасдан унинг чиқарилишини кечиктириш тақиқланади.
518. Қуритгич куну тун ишлаганда ҳар 10 кунда камида бир марта унинг шахталари ичидаги дондан бўшатиб тозаланиши, ҳаво тақсимлаш қурилмалари, чиқарувчи механизмлари, қуритгич ва ўт қалаш жойининг бошқа ускуналари кўздан кечирилиши керак. Кўздан кечиришда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши керак.
519. Дон қуритиш қурилмаларини ёниш жараёнини, қуритиш агентининг ҳароратини, донни қиздириш ва сатҳини ўлчаш датчикларини назорат қилувчи автоматика тизимисиз ишлатиш ҳамда ишлаб турган ўт қалаш жойини назоратсиз қолдириш тақиқланади.
Машъала ўчиб қолганда қайта ёқишдан олдин ўт қалаш жойи 5 min давомида шамоллатилиши керак. Печда ёқилғи ёки газ буғлари тўпланишига йўл қўйилмайди.
520. Дон қуритиш қурилмаларининг технологик эҳтиёжлари учун енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг сақлаш сиғимларидан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
а) объектнинг бинолари (иншоотлари) конструкциялари (орқали) ёнилғи қувурларининг транзит ўтказилишига йўл қўймаслик;
б) фақат герметик бўлган сиғимлардан фойдаланиш, агар сизиб чиқиш аниқланса, сиғим бўшатилиши ва таъмирланиши керак;
в) сиғимларни ёнилғи билан тўлдиришда махсус насослар ёки ёнилғи қуйиш мосламаларидан фойдаланиш. Бунда очиқ идишлардан фойдаланиш тақиқланади;
д) ёнилғининг тўкилиб кетишига йўл қўймаслик;
е) ёнилғи узатиш қувурлари учун камида иккитадан ёпувчи жўмраклар бўлиши (сиғим ва қуритиш хоналарида).
521. Суюқ ва газсимон ёнилғиларда ишловчи қуритиш агрегатларини ўт олдириш фақат электр ўт олдириш тизими орқали бажарилиши керак. Бунда машъалалардан фойдаланиш тақиқланади.
522. Аспирацион ва пневмотранспорт тизимларнинг циклонларини дон қуритиш хоналари ва қозонхоналарнинг мўриконларига қаратилган ҳолда бино деворига жойлаштириш ман этилади.
523. Соатига 12 t дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватига эга дон қуритиш мажмуалари қуритиш зонасидаги ёнғин ўчоқларини автоматик аниқловчи, ёнғин тўғрисида хабар берувчи овозли ва нурли сигнализациялар, иссиқлик оқимидаги учқунларни ушловчи учқун ушлагичлар ҳамда қуритиш зонасидаги алангани ўчириш учун сув узатувчи комплекс ҳимоя тизимли қурилмалар билан таъминланган бўлиши керак.
524. Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иссиқлик генераторлари билан жиҳозланган дон қуритиш мажмуаларини ўрнатиш ва ишлатишда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
а) қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иссиқлик генераторларининг ўт қалаш жойлари уларнинг зич ёпилишига тўсқинлик қилувчи деформацияга учрамаган бўлиши керак;
б) иссиқлик генераторларининг дудбуронлари учқун сўндиргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак;
в) ўлчамлари иссиқлик генераторининг ўт қалаш жойидан катта бўлган қаттиқ ёқилғидан фойдаланишга йўл қўйилмайди;
г) дудбуронларни қурумдан тозалашни иссиқлик генераторини ишга туширишдан олдин, мавсумий консервациядан сўнг ва фойдаланиш даврида бир ойда камида бир марта амалга оширилиши керак;
д) иссиқлик генераторига туташ ҳудудни ёнувчи чиқиндилардан ва иссиқлик генераторларининг учқун ушловчи мосламаларини ҳар сменада камида бир марта тозалаш лозим. Электрдвигателлар, ёриткичлар ва кабеллар ҳафтасига камида бир марта ёнувчи чанглардан тозаланиши керак;
е) кул, шлак ва кўмирни махсус белгиланган жойларга чиқариб ташлаш керак. Бундай тўплаш жойларини бинолардан (иншоотлардан) 15 m дан ва дон қуритиш конструкцияларидан 30 m дан кам бўлган масофада жойлаштириш мумкин эмас;
ж) дон қуритгичнинг ишлаш жараёнида оператор иссиқлик генераторининг ишлашини доимий кузатиб бориши керак;
з) иссиқлик генераторида ёқилғини ёқиш учун енгил алангаланувчи суюқликлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди;
и) иссиқлик генератори учун ёқилғи маҳсулотлари техник ҳужжатларда кўрсатилган физик-кимёвий хусусиятларга мос келиши керак.
525. Дон ёниши аниқланганда, зудлик билан агрегатни тўхтатиш, донни совитиш учун тушириш ва ёнган излари бўлган жойларни олиб ташлаш керак.
526. Қаттиқ ёқилғини тахлашда қуйидагилар бажарилиши лозим:
а) тахлаш учун фақат қатъий белгиланган майдонлардан фойдаланиш. Қуритгич яқинида қаттиқ ёқилғи захирасини сақлашда унинг миқдори бир мартада юкланадиган ҳажмдан ошмаслиги керак;
б) ёнғин ўчириш техникаси ўтиши учун талаб этиладиган ёнғинга қарши оралиқларига риоя қилиш;
в) қаттиқ ёқилғини ўт қалаш жойидан 3 m дан яқин сақлашга йўл қўйилмайди.
527. Қуйидаги ҳолатларда қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иссиқлик генераторларидан фойдаланиш тақиқланади:
а) иссиқликни алмаштириб берувчи қурилмасисиз;
б) тегишли ҳужжатларсиз қайта жиҳозланганда;
в) иссиқликни алмаштириб берувчи қурилманинг деворларида шикастланиш (тешиклар) мавжуд бўлганда.
528. Ёнғин аломатлари аниқланганда ўт қалаш жойига ёқилғи беришни тўхтатиш ва қуритиш камерасига қуритувчи агентни етказиб берувчи вентиляторни электр манбадан ўчириш, зудлик билан ёнғин-қутқарув бўлинмасига ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни бартараф этиш чораларини кўриш лозим.
529. Мойли ўсимликларнинг ертўла ва ярим ертўла омборлари, мойли ўсимликларни ташиш учун мўлжалланган галереялар ва туннеллар механик шамоллатиш ва ёритиш тизимлари билан жиҳозланиши керак. Чуқурлиги 0,5 m дан ортиқ бўлган мойли ўсимликларни ташиш учун ўрнатилган қурилмалар жойлашган чуқурчалар механик шамоллатиш тизими билан жиҳозланган, қопқоқлар билан ёпилган ёки ўралган бўлиши керак.
530. Мойли ўсимликларни сақлаш ертўла ва ярим ертўла омборларида, уларни ташиш галереяларида, туннеллар ва чуқурчаларда ҳаво муҳитини назорат қилиш тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилиши керак. Жадвал объект раҳбари томонидан белгиланади.
531. Шрот омборининг силос қутилари люк-қопқоқлари ва панжаралари зарба ва ишқаланиш вақтида учқун ҳосил қилмайдиган материаллардан тайёрланиши керак.
532. Ўз-ўзидан қизиш ва алангаланишни, шунингдек, элеваторнинг силос қутилар ва бункер омборларида тиқилиб қолишининг олдини олиш учун мойли ўсимликларни тахлашдан олдин уларни тозалаш ва қуритиш зарур. Омборларга жойлаштиришда уруғнинг намлиги меъёр талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Уруғларнинг ҳарорати 40°C дан ошмаслиги керак, агар ташқи ҳаво ҳарорати 35°C дан ортиқ бўлса, унинг ҳарорати 5°C дан ошмаслиги керак.
533. Дефлегматорлар ва сиртқи конденсаторларининг тизимларида ҳамда ёғни абсорбциялашда ҳаво-буғ аралашмасидан эритувчиларни рекуперация қилиш жараёнлари ҳаво ва эритмаларнинг буғлари аралашмаси алангаланишига олиб келувчи ёндириш манбаларини истисно қиладиган шароитларда бажарилиши керак.
534. Қуритиш қурилмаларидан фойдаланишда қуритиш жараёни режими ва назорат ҳамда сигнализация жиҳозларининг созлигини доимий равишда назорат қилиш керак.
Пуркаш механизмининг двигателини авариявий тўхташида қуритиш камерасининг автоматик ёнғин ўчириш тизими буғнинг ҳисобланган миқдори билан таъминланиши керак.
535. Қуритиш қурилмаларини (камералар, циклонлар ва бошқаларни) ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларининг (огоҳлантириш, технологик ва шошилинч) созлиги кундалик назорат қилиниши лозим. Хабар беришдан ташқари автоматика қиздириш ҳарорати кескин ошганда ёки ёнғинларда қуритиш агенти ёки ёқилғини печга етказиб бериш бутунлай тўхтатилишини таъминлаши керак.
536. Қуритгичларда печ устига панжаралар ўрнатилишига рухсат берилмайди. Печ томонида панжаралар печнинг шифтига қадар тўсилган бўлиши керак.
537. Ҳар иш сменасидан сўнг қуритгичнинг ўт қалаш жойи, кул тўпланиш камераси, учқун сўндиргич циклони ва аралаштириш камераси кулдан тозаланиши лозим.
538. Қуритиш камераларига янги донларни солишдан олдин улар камера ва лотокларга тушган сомон ва турли чиқиндилардан тозаланиши керак.
Қуритиш хоналарида бошоқли дон экинлари захирасини сақлашга йўл қўйилмайди.
539. Бошоқли дон экинлари юклангандан сўнг панжара остига тушган ва унда осилиб қолган пояларни олиб ташлаш ҳамда печни, деворларни ва полни тозалаш керак. Бошоқли дон экинларини қуритиш биносининг деворларига тақаган ҳолда сақлашга йўл қўйилмайди.
540. Зиғир, каноп ва бошқа экинларга ишлов бериш хоналари машина бўлинмасидан ажратилган ҳолда бўлиши керак.
Машина бўлинмасига ўрнатилган ички ёниш двигателининг тутун чиқариш қувурлари учқун сўндиргичлар билан жиҳозланиши керак. Ёнувчи конструкциялардан ўтган тутун чиқариш қувурларининг чиқиш жойига ёнғинга қарши ажратма (разделка) ўрнатилиши лозим.
541. Экинлар хом ашёсини ғарамларда, бостирмалар остида, ёпиқ омборларда, тола ва канопларни эса — фақат ёпиқ омборларда сақлаш керак.
542. Экинларга бирламчи ишлов бериш вақтида қуйидагилар тақиқланади:
а) зиғирни хўжаликлар ҳудудида хирмонларда ва таъмирлаш цехлари, гараж ва бошқа жойларда сақлаш;
б) автомобиллар ва тракторлар ишлаб чиқариш биноларига, тайёр маҳсулот омборлари ва бостирмалар остига кириши. Белгиланган бинолар, ғарамлар ва бостирмаларгача автомобиллар 5 m дан ва тракторлар 10 m дан кам бўлмаган масофада тўхташи;
в) эзиш-титиш цехида иситиш печларини ўрнатиш.
543. Зиғирни қайта ишлаш пункти ҳудудига кирувчи автомобиллар, тракторлар ва бошқа ўзиюрар транспорт воситалари соз ҳолдаги учқун сўндиргич билан жиҳозланиши керак.
544. Дағал ем-хашак ва толали ўсимликлар жойлашган ғарам, штабел ва бостирмаларга транспорт воситалари фақат тутун чиқариш қувурининг қарама-қарши томони билан ҳайдаб келиниши лозим. Бунда тутун чиқариш қувури учқун сўндиргич билан жиҳозланган бўлиши ва ғармалардан 3 m дан кам бўлмаган масофада тўхтатилиши лозим.
545. Бошоқли дон экинларини табиий қуритиш махсус белгиланган майдонларда амалга оширилиши керак.
Бошоқли дон экинларини сунъий қуритиш фақат махсус қуритгичларда, ригларда (овинларда) бажарилиши керак.
546. Бошоқли дон экинларини қуритиш учун ригларда (овинларда) жойлаштирилган печ конструкцияларидан учқунлар хона ичига тушишини олди олинган бўлиши керак.
Қуритгич ва ригларда (овинларда) зиғирни ёйиш учун печнинг устига панжара ўрнатишга йўл қўйилмайди. Печдан ёнувчи конструкцияларгача бўлган масофа камида 1 m бўлиши керак. Печ томонидаги панжаралар печнинг шифтига қадар ёнмайдиган материаллардан ишланган тўсиқларга эга бўлиши керак.
547. Қуритгич ва ригларда (овинларда) қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
а) бошоқли дон маҳсулотини қуритишда иссиқлик ҳарорати 80°C дан, бошоқларни қуритганда эса 50 °C дан кўп бўлмаслиги керак;
б) вентилятор ўт қалаш бошланишидан бир соатдан кейин ёқилиши керак.
548. Эзиш-титиш агрегатлари жойлашган хоналар ҳаво тортувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши ва титиш агрегатлари эса зонтлар билан жиҳозланиши керак.
549. Ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган бошоқли дон экинлари бир смена эҳтиёжидан ортиқча бўлмаган миқдордан ошмаслиги керак. Штабеллардаги бошоқли дон экинларини машиналарга 3 m га яқин тахланиши тақиқланади.
550. Хоналардан тайёр маҳсулотлар омборхонага сменада камида 2 марта олиб чиқилиши керак.
551. Ҳар иш куни тугагандан сўнг эзиш-титиш цехи хоналари чанг, тола ва бошқа чиқиндилардан тозаланиши керак. Дастгоҳлар, деворлар ва цехнинг ички юзалари супурилган ва тозаланган бўлиши керак.
552. Тамаки экинларини қуритишда ишлатиладиган токчалар ва жавонлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланини лозими. Иссиқлик қувурлари устидаги оловли қуритгичларга тамаки тушишидан ҳимоялайдиган металл соябонлар ўрнатилиши керак.
553. Мой ва ёқилғини сизиб чиқаётган қурилмаларга кимёвий моддаларни қўшиш учун тайёрлаш ва бошқа юклаш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
554. Соатига 50 t дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватига эга нориялар тасмаларнинг тўхташ жойларида тескари ишлашдан ҳимоя қиладиган автоматик тўхташ ускуналари билан жиҳозланади. Норияларни ва бошқа алоҳида деталларни ёғочдан ёки бошқа ёнувчи материаллардан ясаш тақиқланади.
555. Тозаланмаган дон учун шнеклар йирик аралашмаларни ушлаб қолиш учун мўлжалланган панжаралар ва маҳсулот босими остида очиладиган сақловчи клапанлар билан жиҳозланиши керак. Панжараларни тозалаш даврийлиги ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
556. Барча тасмали узатмаларнинг тасмаларини таранглиги бир хил бўлиши керак. Тўлиқ бўлмаган камарлар тўплами билан ишлаш ёки шкифли ариқчалари профилига тўғри келмайдиган профилли камарлардан фойдаланиш тақиқланади.
2-§. Паррандачилик ва чорвачилик объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
557. Ички (бириктирилган) вакуум-насос, иссиқлик ишлаб чиқариш, олов ёрдамида озуқа пишириш ва иситиш, шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида йирик озуқа захирасини сақлаш учун хоналар ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бўлиши ҳамда тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш жойлари билан таъминланиши керак.
558. Чорвачилик ва паррандачилик учун мўлжалланган биноларда транспорт воситалари, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун цехлар, омборлар ва автотургоҳларни ташкил этиш, шунингдек, хўжаликка техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш тақиқланади.
Чорвачилик ва паррандачилик биноларига учқун сўндиргич билан жиҳозланмаган тракторлар, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги машиналари кириши тақиқланади.
559. Чорвачилик учун мўлжалланган биноларнинг дарвозалари ва эшиклари фақат ташқарига очилиши ҳамда тўсиб қўйилмаган бўлиши керак. Дарвоза ва эшиклар олдидаги барча жойлар ҳар доим қордан тозаланган бўлиши керак. Кириш жойларига остона, зина ва бошқалар ўрнатилишига рухсат этилмайди.
560. Чорва моллари ва паррандаларни сақлаш учун биноларнинг дарвозалари ва эшиклари фақат осон очиладиган зулфинлар ёки илгаклар билан ёпилиши мумкин. Ушбу мақсадлар учун қулфлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
561. Чорвачилик фермаларида (мажмуаларида) 20 ёки ундан ортиқ бош қорамоллар бўлганда гуруҳли боғлаш усулидан фойдаланиш керак. Боғлаш конструкцияси ёнғин содир бўлганда ҳайвонлар биноларни тезда тарк этишини таъминлаши керак.
562. Жун олиш қурилмасининг бензинли двигателини бинолардан 15 m масофада куруқ ўт ва қолдиқлардан тозаланган жойга ўрнатиш керак. Ёқилғи ва мойлаш материалларини сақлаш ёпиқ металл идишда жун олиш жойидан ва бинолардан 20 m масофада амалга оширилади.
563. Жун олиш жойида бир сменада тўпланадиган миқдордан ортиқ юнглар йиғилиши ҳамда йўлаклар ва чиқиш жойлари тўсиб қўйилиши тақиқланади.
564. Объект раҳбари чорвачилик ва паррандачилик биноларида (агар уларда чорва моллари ва паррандалар мавжуд бўлса) тунги навбатчиликни ташкил этади.
565. Электр брудерларни ўрнатиш ва ишлатишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
а) иситиш элементларидан тўшама ва ёнувчи буюмларгача бўлган масофа вертикал бўйича камида 80 sm ва горизонтал бўйича камида 25 sm бўлиши керак;
б) иситиш элементлари заводда ишлаб чиқарилган бўлиши ва чўғланма зарраларни чиқариши истисно этилган бўлиши керак. Очиқ иситиш элементларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди;
в) брудерларни электр энергияси билан таъминлаш тақсимлагичдан мустақил линияларда амалга оширилади. Ҳар бир брудер алоҳида ўчиргичлар билан таъминланган бўлиши керак;
г) электр тақсимлаш қутиси электр тизимидан тўлиқ ўчириш мақсадида ўчиргичлар, шунингдек, қисқа туташув, ортиқча юкланиш ва ҳоказолардан ҳимоя қурилмалари билан таъминланиши керак;
е) брудер остидаги ҳарорат режими автоматик равишда сақланиши керак.
566. Мобил ультрабинафша ускуналари ва уларнинг электр жиҳозлари ёнувчи материаллардан камида 1 m масофада ўрнатилиши лозим.
Электр ва ультрабинафша ускуналарнинг элетр таъминоти симлари пол сатҳидан камида 2,5 m баландликда ва ёнувчи конструкциялардан 10 sm масофада ўтказилиши керак.
3-§. Ўрим-йиғим ва сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
567. Йиғим-терим бошланишидан олдин унда иштирок этадиган барча шахслар ёнғинга қарши йўл-йўриқдан ўтиши керак. Иғим-теримга жалб этилган қишлоқ хўжалик техникалари ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (барча турдаги комбайн ва тракторлар иккитадан ўт ўчиргич, белкурак ва супурги) билан таъминланган ҳамда соз ҳолатдаги учкун сўндиргич билан жиҳозланган бўлиши керак.
568. Темир йўл ва автомобиль йўлларининг муҳофаза зоналарига бошоқли экинларни экишга йўл қўйилмайди. Ушбу зоналардан ўриб олинган ўтлар дон массивларидан 30 m дан яқин бўлмаган масофада жойлаштирилиши мумкин.
569. Бошоқли экинлар етилишидан олдин ғалла майдонларининг ўрмонлар, дашт зоналари, автомобиль ва темир йўллари билан туташган жойлари камида 4 m кенгликда ўриб олиниши ва шудгорланиши керак.
570. Ғалла ўрим-йиғими ғалла майдонларини комбайннинг бир кунлик ўриш меъёри ҳисобида майдонларга бўлинишидан бошланиши керак. Ушбу майдонлар орасида 8 m дан кам бўлмаган кенгликда йўлаклар очилиши ҳамда ўрилган ғалла дарҳол олиб ташланиши лозим. Ўриб олинган йўлаклар ўртасида кенглиги камида 4 m бўлган шудгор қилинади.
571. Вақтинчалик дала шийпонлари ғаллазорлар, пичан ёки сомон ғарамларидан ва бошқалардан 100 m дан яқин бўлмаслиги керак. Вақтинчалик дала шийпонлари учун ажратилган жойлар хас-хашак ва қуруқ ўтлардан тозаланиб, камида 4 m кенгликда шудгорланиши керак.
572. Майдони 25 гектардан ортиқ бўлган ғалла майдонларини ўришда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин майдонини шудгорлаш учун омочли трактор доимо тайёр бўлиши керак.
573. Далаларда гулхан, хас-хашак ва экин қолдиқларини ёқиш тақиқланади.
574. Дон хирмонлари бино ва иншоотлардан 50 m дан, ғалла майдонларидан эса 100 m дан яқин бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак.
575. Бошоқли экинларни йиғиб-териб олиш ва ем-хашак тайёрлаш даврида қуйидагилар тақиқланади:
а) тракторлар ва автомобиллардан капотсиз ёки капоти очиқ ҳолатда фойдаланиш;
б) тракторлар ва автомобиллар двигателларининг радиаторларидаги чангни кавшарлаш лампаси ёрдамида ёки бошқа усулларда ёқиш;
в) ёнғинни ўчириш ускуналари билан жиҳозланган ва тунда ёритилган махсус майдонлардан ташқари майдонларда транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш.
576. Ички ёнув двигателларига эга бўлган транспорт воситасининг ҳайдовчиси двигатель, коллектор, тутун чиқариш қувури, учқун сўндиргич юзасини чанг ва қурумдан смена давоми камида 2-3 марта тозалаб туриши керак.
577. Тракторлар, электр машиналар ва бошқа ўзиюрар транспорт воситаларининг аккумуляторлари келмалари, стартерлари ва генераторлари уларга ўтказувчи мосламалар тегиб қолишидан (контактдан) ҳимояланган бўлиши керак.
578. Двигатель радиаторларини чиқинди газлар ёрдамида чангдан тозалаш дон майдонларидан ташқарида амалга оширилиши керак. Двигатель радиаторларида чангни ёқиш учун очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
579. Ўрим комбайнларининг битерли вали, сомон йиғувчи транспортёрлар ва бошқа айланувчи қисмлари ўралиб қолган сомонлардан ўз вақтида тозаланиши зарур.
580. Ўрим машиналари ва агрегатларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тўхташ жойларини ташкил этиш ғалла майдонларидан 30 m дан яқин бўлмаган жойда рухсат этилади.
581. Хўжалик-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида дағал ем омборлари скирда, уюм, ғарамдан (кейинги ўринларда — ғарам) 15 m дан яқин бўлмаган масофада жойлаштирилиши ҳамда камида 4 m кенгликда шудгорланган майдон билан ажратилиши керак. Алоҳида ғарамлар орасида (уларнинг асосидан) 5 m дан кам бўлмаган ҳимоя оралиқлари такшил этилиши керак. Битта ғарам асосининг майдони 300 m 2 дан, прессланган пичан ёки сомон штабелларида эса — 500 m 2 дан ошмаслиги керак.
Сомон ва пичанлардан 50 m дан яқин масофада очиқ олов билан ишлашга рухсат берилмайди.
582. Алоҳида штабел, бостирма ёки ғарамлар орасидаги масофа 20 m дан кам бўлмаслиги керак. Штабеллар, бостирмалар ва ғарамлар жуфт қилиб жойлаштирилиши керак, бунда штабеллар, бостирмалар ва ғарамларнинг бир жуфтлари орасидаги масофа 6 m дан, қўшни жуфтлар билан эса 30 m дан кам бўлмаслиги керак. Ёнғинга қарши оралиқ масофаси блоклар орасида (20 та штабел ёки ғарам) камида 100 m бўлиши керак. Икки жуфт скирда орасидаги оралиқ камида 4 m кенгликда шудгорланиши керак.
583. Дағал ем-хашак омборхоналари, штабел ва ғарамларидан электр узатиш линиясигача бўлган масофа камида 15 m, йўлларгача — камида 20 m, биноларга (иншоотларга) — камида 50 m бўлиши керак. Емни юклаш ва тушириш вақтида атомобиль двигатели ўчирилган бўлиши керак. Тутун чиқариш қувурлари олдида ётган ем олдирилгандан кейин автомобиллар двигатели ишга туширилиши мумкин.
584. Дағал ем-хашакларни қуйидаги ҳолатларда хўжаликларнинг ферма чордоқларида сақлаш тақиқланади:
а) хўжаликнинг томи ёнувчи материаллардан тайёрланган бўлса;
б) чордоқ хоналари ва унга туташ хоналарнинг ёғоч қурилиш қисмларига ёниш хусусиятини пасайтирувчи ёнғинга қарши кимёвий суюқлик билан ишлов берилмаган бўлса;
в) чордоқдаги электр сими механик шикастланишдан ҳимояланмаган ҳолатда ётқизилган бўлса;
г) дудбуронлар атрофига 1 m масофада тўсиқ ўрнатилган бўлмаса.
585. Ғалла майдонларида (пичан ва сомон ғарамларида) чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш, шунингдек, пичан ва сомон тўпланган жойларда ва улардан 30 m дан кам бўлган масофада қуруқ ўсимликлар, илдиз, хас ва экин қолдиқларини ёқиш тақиқланади. Дала шийпонларида чекишга фақат махсус белгиланган жойларда техника (машиналар) ва ёнувчи материаллардан камида 4 m масофада рухсат этилади.
586. Трактор, комбайн ва бошқа мавсумга жалб этилган техника воситаларини сақлаш ва уларга дала шароитида ёнилғи қуйиш ишлари фақат махсус ажратилган майдонларда ёнилғи ташиш техникалари орқали уларнинг двигателлари ўчирилган ҳолда бажарилиши лозим. Бунда ушбу майдонлар бошоқли дон экинлари далаларидан 100 m ва бино-иншоотлардан 50 m узоқликда жойлаштирилиши ҳамда қуруқ ўтлар ва ёнувчи чиқиндилардан тозаланиб, атрофи 4 m кенгликда шудгорланган бўлиши керак. Тунги вақтда ёнилғи қуйиш жойи ёритилиши керак.
587. Ўт унини тайёрлаш учун агрегатлар бостирма ёки хоналарда ўрнатилади. Ёнувчи материаллардан тайёрланган бостирмаларга ёниш хусусиятини пасайтирувчи ёнғинга қарши кимёвий суюқлик билан ишлов берилиши лозим.
588. Ўт унини тайёрлаш жойидан бино, иншоот ва ёнилғи-мойлаш материаллари бўлган сиғимларгача масофа камида 50 m, дағал ем омборлари учун эса камида 150 m бўлиши керак.
589. Ёнилғи баки агрегат хонаси ташқарисида ўрнатилган бўлиши керак. Ёнилғи қувурларида камида 2 жўмрак бўлиши керак (биринчиси — агрегатдан олдин, иккинчиси — ёнилғи баки олдида).
590. Сиғими 1500 t дан ортиқ бўлган дон элеваторларида ва дон учун металл силосларда ўт ва озуқа унини сақлаш тақиқланади.
Агар ўт ёки озуқа унининг сақланган қисмида ўз-ўзидан қизиш белгилари мавжуд бўлса, уни шамоллатиш, транспорт механизмларидан ўтказиш ва омборларни шамоллатиш орқали совитиш керак.
591. Витаминли ўт уни қурилмада алангаланиши аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчининг талабларига риоя этилиши, шунингдек, ёнғингача ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 150 kg миқдори ва ёнғин ўчирилгандан кейин ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 200 kg миқдори бостирмалар тагидаги алоҳида майдонларга жойлаштирилиб, камида 48 соат давомида кузатиб турилиши керак.
592. Тайёрланган ва қопларга қадоқланган витаминли ўт уни камида 48 соат давомида бостирма остида сақланиши керак.
593. Витаминли ўт унини шамоллатиш тизими соз ва ишчи ҳолатдаги омборларда сақлаш лозим.
594. Витаминли ўт унини ўз-ўзидан алангаланишининг олдини олиш мақсадида махсус журналда сана, вақт ва ўлчов жойи рўйхати билан намлик ва ҳарорат ўлчовларининг кунлик назоратини амалга ошириш лозим. Сақлаш ҳарорати атроф муҳит ҳароратидан 5 °C дан ортиқ бўлмаслиги ва намликнинг масса улуши — 11 — 13 фоиздан ошмаслиги керак. Намликни аниқлаш учун намлик ўлчагичлар ёрдамида экспресс усуллардан фойдаланиш мумкин. Витаминли ўт унининг намлиги 14 фоиз ёки ундан кўп бўлса, қўшимча қуритиш чоралари кўрилиши лозим.
Витаминли ўт унини сақлашга мўлжалланмаган бошқа омборхоналарда сақлашга (чорва ва паррандаларни сақлаш бинолари, дон омборлари ва бошқалар) рухсат этилмайди.
Витаминли ўт уни омборларида бошқа модда ва материалларни сақлаш тақиқланади.
595. Унни сақлаш алоҳида омбор ёки бўлинмада амалга оширилиб, ёнғинга қарши деворлари ёки шифтлари ҳамда шамоллатиш мосламаси билан таъминланган бўлиши керак.
Намликнинг омборга тушишига йўл қўйилмайди. Уннинг қопсиз сақланиши таъқиқланади.
596. Ун қоплари икки қатор қилиб, баландлиги 2 m дан ошмаган штабелларда сақланади. Қаторлар орасидаги йўлаклар камида 1 m ва деворлар бўйлаб 0,8 m кенгликда бўлиши керак.
597. Ўз-ўзидан ёнишнинг олдини олиш мақсадида ташкилот раҳбари сақлангаётан витаминли ўт уни ҳароратини назорат қилинишини ташкил этади.
598. Донни сақлаш учун мўлжалланган хоналарда қуйидагилар тақиқланади:
а) техника ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳар қандай ёнғин хавфи мавжуд бўлган материалларни сақлаш;
б) одамлар доимий ёки қисқа муддат бўладиган хўжалик хоналари ва ишчи ўринларини жойлаштириш;
в) иситиш жиҳозларини декорация панжаралар билан беркитиш.
4-§. Пахта хом ашёсини йиғиш, ташиш, қуритиш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
599. Пахта йиғим-терими мавсуми бошланишидан олдин унда иштирок этувчи барча шахслар ёнғинга қарши йўл-йўриқдан ўтиши керак. Пахта териш машиналари, тракторлар ва пахта ташиш автомобиллари ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (пахта териш машиналари — иккитадан ўт ўчиргич, белкурак ва 2х2 m кигиз, трактор ва автомобиллар — биттадан ўт ўчиргич ва белкурак) ва соз ҳолатдаги учқун сўндиргич билан таъминланган бўлиши, шунингдек, электр таъминоти ва ёнилғи-мойлаш тизимлари соз ҳолатда бўлиши керак.
Гидравлик тизимдан мой, ёнилғи сизиб чиқса, шунингдек, учқун сўндиргич бўлмаса, қишлоқ хўжалик машиналарида пахта териш ва ташишга рухсат берилмайди.
600. Пахта терими давомида қуйидагилар тақиқланади:
а) пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиш ва чекиш;
б) бункери пахта хом ашёси билан тўлдирилган пахта териш машинасини далада қолдириш ва унга пахта майдонида ёнилғи қуйиш;
в) носоз электр ускуналар билан пахта териш машинасидан фойдаланиш;
г) пахтани қуритиш майдончаларида пахта териш машиналарини сақлаш.
601. Пахта хом ашёсини техникада ташиш даврида унинг усти брезент ёки қийин ёнадиган мато билан ёпилиши керак. Автомобиль кузовининг полида ёки тиркама корпусида тирқишлар бўлишига йўл қўйилмайди.
602. Тракторлар, автомобиллар, пахта териш машиналарини тўхтатиб туриш, уларни таъмирлаш, мойлаш ва ёнилғи қуйиш, пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонларидан камида 50 m масофада амалга оширилади.
603. Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари турар жой ва жамоат биноларидан ҳамда таъмирлаш цехларидан камида 150 m, юқори ва паст кучланишли электр линиялар таянчларидан уларнинг 1,5 та баландлигига тенг масофада жойлаштирилади.
604. Пахта хом ашёсини табиий қуритиш майдонлари ёнғинни ўчириш мақсадида 50 m 3 дан кам бўлмаган миқдорда сув захираси билан таъминланади.
605. Автомобиль йўлларида пахтани қуритиш тақиқланади.
606. Пахта хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш ускуналаридаги чанг чиқишига тўсқинлик қилувчи қурилмалар (зичланган жойи, маҳаллий сўриш) соз ҳолатда бўлиши керак.
607. Қурилиш конструкциялари ва ускуналарнинг устига тушган пахта чанги ҳамда тўпланиб қолган пахта хом ашёси зарур ҳолларда, лекин иш сменасида камида бир марта тозаланиши керак.
608. Тош, металл ва бошқа бегона буюмларни ушлаб қолувчи қурилмалар соз ҳолатда сақланади.
609. Агрегатлар авриявий тўхтатилганда улардаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг қайта ишга туширилади.
610. Карданли валлар ва тасмаларнинг айланувчи қисмлари пахта тушишининг олдини олиш мақсадида соз ҳолатдаги ҳимоя қопқоқлари билан ёпилиши керак.
611. Пахта териш машиналарининг ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари пахта чанги ва толалардан тозаланиши лозим.
612. Элеваторлар стационар майдонча ва нарвонлар билан таъминланади. Майдонча камида 0,9 m баландликда панжара тўсиқлари билан ўралади ва пастки қисми 0,1 m баландликдаги яхлит қоплама билан ҳимояланади.
613. Транспортёрлар пахта хом ашёсини пастки тасмадан олиб ташлаш учун мўлжалланган махсус қурилмалар билан жиҳозланади.
614. Лентали транспортёрлар жойларини ўзгартириш электр таъминоти ўчирилган ҳолатда амалга оширилади.
615. Кичик механизмлар ўт ўчиргичлар билан таъминланиши керак.
616. Кабеллар транспорт воситаларининг ғилдираклари босиб ўтишидан ҳимояланган бўлиши керак.
617. Кўчма кичик механизмлар учун қўлланадиган эгилувчан кабеллар рақамланади ва қобиғининг ток қаршилиги йилига камида бир марта синовдан ўтказилади. Синовдан ўтмаган кабелларни ишлатиш тақиқланади.
618. Стационар электр тақсимлаш ускуналарининг электр таъминоти ер остида жойлаштирилган кабеллар орқали амалга оширилади.
619. Электр ускуналарига жавобгар бўлган шахслар қуйидагиларга мажбур:
а) электр ускуналарини, аппаратларни ва электр тармоқларини ўз вақтида профилактик кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;
б) аппаратлар зўриқишдан ҳамда бошқа нормал иш режимидан, қисқа туташувлардан мунтазам равишда ҳимоя қилинишини назорат қилиш;
в) ёнғиндан сақловчи махсус ускун а ва воситаларнинг созлигини назорат қилиш.
620. Электр тармоқлари ва аппаратларининг учқун чиқаришига, қисқа туташувга, ҳаддан ортиқ қизиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган барча носозликлар мутахассис томонидан зудлик билан бартараф этилиши керак.
621. Пневмотранспорт машина ва қурилмаларнинг ерга уланиш тизими соз ҳолатда сақланиши лозим. Пахта хом ашёсини вентилятор ёрдамида механизациялашган ҳолда ёйишга рухсат берилмайди.
622. Битта ғарамости майдони 25х14 m ёки 22х11 m бўлганда — ғарамлар сони олтитадан, ғарамости майдони 65х14 m бўлганда ғарамлар сони иккитадан кўп бўлишига йўл қўйилмайди. Бунда ғарам баландлиги 8 m дан ошмаслиги лозим.
623. Гуруҳлардаги пахта ғарамлари орасидаги масофа 15 m дан, гуруҳлар ўртасида масофа эса 30 m дан кам бўлмаслиги керак.
624. Пахта ғарамларини титиш даврида пахта ташувчи машиналар, механизмлар ва автопоездлар гуруҳлар орасидаги 30 m ли масофани сақлаган ҳолатда жойлаштирилиши керак.
625. Пахта тозалаш ва қабул қилиш корхоналари ҳудудларида ўтказилган электр кабеллар устидан автотранспорт ва кичик механизмларнинг ўтишига рухсат этилмайди.
626. Автотранспорт воситалари ва кичик механизмлар ҳамда агрегатларда юзага келган носозликларни бартараф қилиш, улар пахта ғарамидан камида 5 m узоқликдаги масофага ўтказилиб, ўчирилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
627. Фрезалар қозиқларининг учлари учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланиши лозим.
628. Фреза қозиқларининг ёпиқ омбор шифти ва полига ҳамда бошқа металл (бетон) конструкцияларига тегмаслиги учун стреланинг юқорига ва пастга ҳаракати чегараланиб қўйилиши лозим.
629. Қуритиш қурилмасидан фойдаланишда қуйидагилар таъминланиши лозим:
а) иссиқлик генераторларининг соз бўлиши;
б) иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмаларда ўлчаш воситалари ва хавфсизликнинг автоматлаштирилган тизими ишлаши;
в) қуритиш камераси эшиги ва таъминлагичининг маҳкамлиги;
г) барабан ва шнек бўлимларини пахта хом ашёсидан даврий равишда тозаланиши.
630. Пахта хом ашёсини қуритиш учун ишлатиладиган иссиқлик ишлаб чиқарувчи қурилмалар ёнмайдиган конструкциялардан тайёрланган алоҳида хоналарга ўрнатилади.
631. Қуритиш қурилмасининг ишлаши доимий назорат қилинади. Пахта хом ашёси ҳарорати чиқишда 70 о C дан ошишига йўл қўйилмайди.
632. Қуритиш барабанидан сарғайган пахта чиқса, дарҳол пахта ва иссиқ ҳаво бериш ҳамда механизмларнинг ишлашини тўхтатиш керак. Агар қуритиш барабанидан келаётган пахта ёнса, қуритгич дарҳол тўхтатилиб, чўғланган пахта ўчирилиши ва тозаланиши керак.
633. Қуритиш бошланиши фақат пахтанинг қизиб кетиши ёки ёниши сабабларини синчиклаб текшириш ва бартараф этиш орқали қайта тикланиши мумкин.
634. Пахта хом ашёси тозалагичларнинг жойини ўзгартиришда панжаралар орасидаги тирқишлар ўзгармаслиги ва тешикли тўрлар юзаси бегона жисм ва ўтлар билан тиқилиб қолмаслиги учун панжаранинг ҳолати кузатиб борилиши лозим.
Панжараларни тозалаш ва тола тозалагичларнинг сўриш камерасидаги тиқилган жисмларни бартараф этиш фақат ёғоч таёқчалар ёрдамида бажарилади.
635. Пахта толасини сақлаш фақат тойларда амалга оширилади. Барча очилиб кетган тойлар ҳар смена охирида қайта ишланади.
636. Пахта тойларини штабелларда очиқ майдонларда сақлашда штабелнинг ўлчамлари узунлиги 22 m, кенглиги 11 m ва баландлиги 8 m дан ошмаслиги керак.
Штабеллар ўлчами камайтирилса, улар орасидаги масофа энг баланд штабелнинг иккита баландлигидан кам бўлмаслиги керак.
637. Очиқ майдонлардаги сақланадиган пахта толалари тахланган барча штабелларнинг усти брезент билан ёпилган бўлиши лозим.
638. Бостирма остида сақланадиган пахта толалари эни 2 m дан кам бўлмаган кўндаланг йўлаклар қолдириб тахланади.
Бунда йўлаклар сони:
майдони 300 дан 600 m 2 гача бўлса — битта;
майдони 1200 квадрат m 2 гача бўлса — учта;
майдони 1800 m 2 гача бўлса — тўртта бўлиб, улар тенг масофада бўлиши керак.
Пахта толаси баландлиги бўйича эса томнинг панжараси ёки ферма шифтигача камида 1 m очиқ жой қолдириб тахланади.
639. Пахта тойларини ёпиқ омборларда сақлаганда улар махсус тагликлар устига тахланади. Бунда узунлиги камида 2 m ли битта йўлак ва ҳар бир эшик тўғрисида ушбу кенгликда кўндаланг йўлаклар қолдирилади. Омборнинг периметри бўйлаб девор билан орасида камида 1 m бўлган йўлак қолдирилиши лозим.
Омборлар ичида ҳар қандай тўсиқларни ўрнатиш тақиқланади.
640. Ёпиқ омборлар ва бостирма остидаги поллар, шунингдек, очиқ майдонлардаги штабелларнинг остидаги асослар ёнмайдиган материаллардан ишланган бўлиши керак.
641. Автомобиллар ва тракторлар пахта толаси бўлган ёпиқ омборлар, бостирмалар ва штабелларга фақат тутун чиқариш қувурининг қарама-қарши томони билан ҳайдаб келинади. Бунда тутун чиқариш қувури учқун сўндиргич билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Барча ҳолларда автомобиллар, мотовозлар, автодрезина, автокран ва мотоцикллар пахта толалари бўлган бостирма ва штабелларга 3 m дан яқинроқ киришига рухсат этилмайди.
642. 2400 t дан кўп пахта хом ашёсини сақлашга мўлжалланган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш масканларида юқори босимли ёнғинга қарши сув манбаси ташкил этилиши лозим.
643. 2400 t гача пахта хом ашёсини сақлашга мўлжалланган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш масканларида ёнғинни ўчириш учун ёнғинга қарши сув ҳавзаларидан фойдаланишга рухсат берилади.
644. Сув ҳавзаларига ёки табиий сув манбаларига бориш учун эни 3,75 m дан кам бўлмаган қаттиқ қопламали йўл ва 12х12 m ўлчамли майдон ташкил этилади.
36-боб. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
645. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (кейинги ўринларда — АЁҚШ) қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
а) объект раҳбари томонидан тасдиқланган АЁҚШда юзага келган аварияни бартараф этиш режаси (кейинги ўринларда — АБЭР) ;
б) объект раҳбари томонидан тасдиқланган АЁҚШ ҳудудидан одамлар ва транспорт воситаларини эвакуация қилиш режаси;
в) АЁҚШ ишчи-хизматчиларининг лавозим йўриқномалари, АЁҚШда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
г) ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар;
д) ёнғинга қарши йўл-йўриқни қайд қилиш журнали.
646. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни сақлаш резервуарларининг тўлдириш даражаси резервуарга ўрнатилган пеногенератор ва бошқа ускуналар жойлашган жойдан келиб чиққан холда техник паспортда кўрсатилган сатҳигача бўлиши, лекин 85 фоиздан ошмаслиги керак.
647. Технологик ускуналар статик электр токидан ҳимояланган бўлиши керак.
648. АЁҚШнинг люклари, эшиклари ва технологик қудуқларининг люк қопқоқлари учқунга хавфсиз бўлиши керак (рангли металлардан тайёрланган ёки учқун ҳосил қилмайдиган прокладкалар билан таъминланган).
649. Сиқилган, суюлтирилган ёки эриган ёнувчи газлар бўлган баллонлар металл шкафларга жойлаштирилиши керак. Шкафлар шамоллатиб туриладиган бўлиши керак.
650. Шламдан тозалаш ишлари якунлангандан сўнг шламларни дарҳол ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳудудидан чиқариб ташлаш керак.
651. Ёнилғини қуйиш жараёнида ёнилғи буғларининг рециркуляциясини амалга ошириш учун резервуарнинг деаэрация қувурини беркитиш тақиқланади.
652. АЁҚШ ҳудудида (бино, иншоот ва технологик тизимларда) таъмирлаш ишларини амалга оширишда объект раҳбари тегишли ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаши лозим.
653. Учқун ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида нефть маҳсулотларини ташувчи цистерналар, кўчма ёнилғи қуйиш шохобчаларининг қопқоқ ва пробкаларини бураш махсус калитлар ёрдамида бажарилиши керак. Уларни болғалар, кескичлар ва бошқа воситалар ёрдамида очишга йўл қўйилмайди.
654. Резервуарларни ёнилғи билан тўлдириш фақат ёпиқ усулда амалга оширилиши керак.
655. Ёнилғи буғларининг атроф муҳитга чиқарилиши резервуарларнинг деаэрация қувурларидан ташқари ёки ёнилғиси бўлган автоцистернанинг ҳаво клапанлари орқали амалга оширилиши керак.
656. Ҳар бир автоцистерна нефть маҳсулотларини тўкиш жараёни бошланишидан олдин алоҳида ерга уланиши керак. Ерга улаш мосламасини узишга фақат тўкиш жараёни якунлангандан сўнг рухсат этилади.
657. Бир вақтнинг ўзида автоцистернадан ёнилғи сақлаш резервуарини тўлдириш ва АЁҚШнинг бошқа резервуаридан транспорт воситаларига ёнилғини қуйиш фақат остки клапан билан жиҳозланган автоцистерналар учун алоҳида ўтиш жойи мавжуд бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаларига рухсат берилади.
658. Бошқа ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи сақлаш резервуарларини тўлдиришда шохобча ходимлари таркибига кирмайдиган (автоцистерна ҳайдовчиси бундан мустасно) одамларнинг ҳудудда бўлишига йўл қўйилмайди.
659. Ёнилғини автоцистернадан резервуарга тўкиш жараёни автомобилларга ёнгилғи қуйиш шохобчаси ишчилари ва автоцистерна ҳайдовчиси томонидан назорат қилиниши керак. Шу билан бирга, АЁҚШ ҳудудида 2 ва ундан ортиқ автоцистерналарнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
660. АЁҚШларнинг пастки клапан билан жиҳозланмаган резервуарларига автоцистерналардан ёнилғини тўлдиришда қуйидагилар бажарилиши лозим:
а) автоцистерна учун мўлжалланган ёнилғи қуйиш майдончасида ҳар бири камида 100 L ҳажмли 2 та транспортировка қилинадиган ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичларни ўрнатиш ва шай ҳолга келтириш;
б) автоцистерна учун мўлжалланган ёнилғи қуйиш майдончасидаги нефть маҳсулотлари билан ифлосланган атмосфера ёғинларини чиқариш учун ариқларни беркитиш ва тўкилган ёқилғини авариявий резервуарга юборувчи қувурни очиш;
в) автоцистернани унга мўлжалланган майдончага ўрнатиш ва ерга улаш.
Ерга улаш ўтказгичини автоцистернанинг ифлосланган ва бўялган металл корпусларига улашга йўл қўйилмайди. Ҳар бир автоцистерна ундаги нефть маҳсулоти тўлиқ тўкиб олингунча алоҳида ерга уланган бўлиши лозим.
661. Транспорт воситаларига ёнилғи қуйишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
а) мототехника воситалари ёнилғи қуйиш колонкаларига двигателлари ўчирилган ҳолда ўрнатилади, двигателни ишга тушириш ва тўхтатиш ёнилғи қуйиш колонкаларидан камида 15 m масофада амалга оширилади, автомобиллар эса — ўзининг ҳаракати билан;
б) ерга тўкилган нефть маҳсулотлари устига қум сепиб қўйилади ёки махсус шимдирувчи восита (адсорбент) билан тозаланади. Шимдирилган қум, адсорбент ва мойланган матолар оғзи маҳкам ёпиладиган металл идишга йиғилиб, иш куни якунлангандан сўг ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилади;
в) ёнилғи қуйилаётган транспорт воситаси билан ундан кейинги транспорт воситаси орасидаги масофа камида 3 m, навбатда турган кейинги автомобиллар ўртасида эса камида 1 m оралиқ масофа бўлиши керак. Шу билан бирга, ҳар бир транспорт воситаси шохобча ҳудудидан чиқиб кетиш ва ҳаракатланиш имкониятига эга бўлиши керак;
г) ёнилғини автомобиль бакика қуйиш жараёнида ҳайдовчилар бевосита иштирок этиши керак. Оч рангли нефть маҳсулотларини шиша идишлар ва полиэтилен идишларга антистатик мосламаларсиз қуйиш тақиқланади.
662. АЁҚШда қуйидагилар тақиқланади:
а) двигатели ишлаб турган транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш;
б) техник ва фойдаланиш ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаларининг ер ости резервуарлари устидан ҳаракатланиши;
в) момақалдироқ ва атмосферада зарядланиш юзага келиши хавфи мавжуд бўлган вақтларда резервуарларга ёнилғи тўлдириш ва автомобилларга ёнилғи қуйиш;
г) ёнилғи ва мойлар билан ифлосланган ҳамда статик разряд ҳосил қилувчи кийим-бошларда ишлаш;
д) ичида йўловчилари бўлган транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш (енгил автомобиллар бундан мустасно);
е) 1 — 9-синфларга мансуб хавфли юклар (портловчи моддалар, сиқилган ва суюлтирилган ёнувчи газлар, енгил алангаланувчи суюқликлар ва материаллар, заҳарли ва радиоактив моддалар ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш (ушбу транспорт воситалари учун мўлжалланган махсус шохобчалар бундан мустасно);
ж) шохобчада бензинни тўкиб олиш, сақлаш ёки қуйиш-тўкиш жараёнларида учқун сўндиргич билан жиҳозланмаган тракторларнинг ҳудудга кириши;
з) қуйиш-тўкиш жараёнлари олиб борилаётган жойдан 20 m радиусда, шунингдек, бевосита шохобчанинг ускуна ва биноларига (иншоотларига) тааллуқли бўлмаган таъмирлаш ва ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга ошириш.
663. Ҳаракатланувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларининг технологик қурилмалари стационар ёнилғи қуйиш шохобчалари учун белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган махсус майдончаларга ўрнатилиши керак.
664. Ҳаракатланувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларини бошқа мақсадларда ҳамда бошқа техникалардан ҳаракатланувчи ёнилғи қуйиш шохобчаси сифатида фойдаланиш тақиқланади.
665. АЁҚШ ёнғин чиққан транспорт воситасини фавқулодда эвакуация қилиш учун узунлиги 3 m дан кам бўлмаган қаттиқ шатакка олиш мосламаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
666. АЁҚШлар лойиҳага кўра остки клапан билан жиҳозланмаган автоцистернадан фойдаланишда ҳар бирининг сиғими 100 L дан кам бўлмаган, камида 2 дона транспортировка қилинадиган ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичлар билан таъминланиши лозим.
667. АЁҚШ қуйидаги ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши керак:
а) фақат енгил автомобилларга мўлжалланган, 1 тадан 4 тагача ёнилғи тарқатиш устунларига эга бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаси — 1 дона ҳаво-кўпикли ўт ўчиргич (сиғими 10 L ёки ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 9 kg) ва битта кукунли ўт ўчиргич (сиғими 5 L ёки ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 4 kg), 5 тадан 8 тагача ёнилғи тарқатиш устунлари бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаси — 2 та ҳаво-кўпикли ўт ўчиргич (сиғими 10 L ёки ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 9 kg) ва 2 та кукунли ўт ўчиргич (сиғими 5 L ёки ҳар биридаги ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 4 kg).
Ўт ўчиргичларни ёнилғи тўлдириш колонкасининг ёнига жойлаштириш лозим.
Тўлдириш жойлари орасидаги масофа 6 m дан ошмаса, 2 та шундай тўлдириш жойлари учун 1 та умумий ўт ўчиргичлар жамланмаси ўрнатилишига рухсат берилади;
б) юк машиналари, автобуслар, йирик қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларига мўлжалланган ёнилғи қуйиш шохобчалари — 2 та транспортировка қилинадиган кукунли ўт ўчиргичлар (ҳар бири камида 50 L сиғимга эга) ва енгил автомобилларга мўлжалланган ёнилғи қуйиш шохобчалари учун белгиланган миқдорда ҳаво-кўпикли кўчма ўт ўчиргичлар билан таъминланиши керак;
в) автоцистерналар ўрнатилган майдон — 2 дона транспортировка қилинадиган кукунли ўт ўчиргичлар (ҳар бири камида 50 L сиғимга эга) билан таъминланиши лозим.
668. АЁҚШда ёнғин чиқиши хавфи пайдо бўлса, технологик тизимларнинг электр таъминоти ўчирилиб (аварияга ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимларининг электр таъминотидан ташқари), объект иши тўхтатилиши, шохобча ҳудудидаги транспорт воситалари ва ташриф буюрувчилар ташқарига чиқарилиб, содир бўлган ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим.
Шохобчада ёнғин содир бўлса, дарҳол ёнғин-қутқарув бўлинмаларини чақириш, объектнинг ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимларини ишга тушириш ва мавжуд ўт ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни ташкил этиш керак.
669. Ёнилғи тўлдириш жойи ёки автоцистерна майдонида бензин сизиб чиқиши (тўкилиши) юзага келса, у ерда транспорт воситалари двигатели ўт олдирилишига йўл қўйилмайди.
Бензиннинг авариявий сизиб чиқиши (тўкилиши) содир бўлиб, ерга ёйилган ёнилғида алангаланиш кузатилмаётган бўлса, ёнилғи тўкилган майдон ўт ўчиргичнинг ҳаво-кўпиги билан тўлиқ қопланиши керак.
Автоцистерна майдонида юқоридаги каби тўкилиш юзага келганда, ҳосил қилинган кўпик қатлами резервуардаги ёнилғи тўлиқ тўкилиб бўлгунига қадар сақлаб турилиши керак.
2-§. Газ баллонли транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
670. Суюлтирилган газ ташувчи автоцистерналардан газни тўкиб олиш улардан бири масъул қилиб тайинланган икки нафар ишчилар назорати остида амалга оширилиши лозим. Тўкиб олиш кундузги вақтда амалга оширилиши керак. Газни қоронғи вақтда тўкиб олишга иш жойи етарли даражада ёруғлик билан таъминланган ҳолатдагина рухсат этилади.
671. Кўп тармоқли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси (кейинги ўринларда — КТАЁҚШ), автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси (кейинги ўринларда — АГҚШ), автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (кейинги ўринларда — АГТКШ)да қўлда олиб юрилувчи (кўчма) газ анализаторлар ёрдамида газ-ҳаво муҳити ўлчаб турилиши керак. Бунинг учун намуна олиш нуқталари белгиланган схемага эга бўлиши ҳамда ўлчовлар графиги ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим.
Ўлчов ўтказиш схемасида КТАЁҚШ ва АГҚШнинг технологик қурилмалари ва резервуарларидан 50 m радиусда жойлашган барча техник қудуқлар, шахталар, қўшма коммуникациялар қудуқлари ҳамда АГТКШнинг эгаллаб турган ҳудуди қамраб олиниши лозим. Ўлчашлар натижалари тегишли далолатномада қайд этилиши керак.
672. Автоцистерналарни бўшатишда унинг двигатели ўчиқ ҳолатда бўлиши керак (автомобиль двигатели ёрдамида суюлтирилган газларни тўкувчи насослар билан жиҳозланган ва тутун чиқариш қувури соз ҳолатдаги учқун сўндиргичга эга бўлган ҳоллар бундан мустасно).
673. АГҚШ ҳудудида газ сизиб чиқиши аниқланса, ҳудудда бегона шахслар бўлмаслигини таъминлаш, шохобчадаги ва ундан 50 m радиусда жойлашган барча автомобилларнинг двигателлари ўт олдирилмаслигини назорат қилиш ҳамда юзага келган ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
674. Газ баллонли транспорт воситаларига АГҚШ ва АГТКШларда қуйидагилар тақиқланади:
а) маиший газ баллонларини тўлдириш;
б) техник кўрикдан ўтказиш муддати тугаган баллонларни тўлдириш;
в) АСГҚШ, АГТКШ ҳудудида унинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш;
г) автоцистернадан суюлтирилган газни тўкиб олиш вақтида газ баллонли автомобилларнинг баллонларини тўлдириш. Бундай вақтларда объект ҳудудига киришни тақиқловчи белги ўрнатилиши керак;
д) суюлтирилган газ қувурларидан ерлантирувчи ток ўтказгич сифатида фойдаланиш;
е) зичлаш материалари яроқсиз ҳолга келган ёки герметик-маҳкамлигини йўқотган суюлтирилган газ қуювчи насос ва компрессорларидан фойдаланиш. Бунда насоснинг зичлаш материаллари ва герметик-маҳкамлагичлар ёғ ва бензинга чидамли бўлиши лозим;
ж) газ баллонли транспорт воситаларнинг двитагели ишлаб турган ҳолатда, шунингдек, газ баллонлари автомобилнинг багаж қисмида жойлашган бўлса, автомобиль капоти ва багаж қапқоғи ёпиқ турган вақтда ёнилғи қуйиш;
з) босим остида турган газ қувурлари ва аппаратларнинг гайка ёки уланмаларини қотириш ҳамда уларни металл жисмлар билан уриш.
675. Газ тўлдириш шлангини вентилга улаш ва ажратиб олиш, газни бошқариш клапанлари ва тўлдириш тугаганлигининг назорати АСГҚШ ёки АГТКШ оператори томонидан амалга оширилиши лозим. Суюлтирилган углеводород газ билан баллонларни тўлдириш унинг геометрик ҳажмининг 85 фоизидан ошмаслиги керак. Ёнилғини қуйиб бўлгандан сўнг оператор ташқи кўрик орқали тўлдириш вентили ёпилганига ишонч ҳосил қилиши керак. Двигатель ишида ўзгариш юзага келса дарҳол тўхтатилиши ва автотранспорт воситаси газ қуйиш колонкасидан хавфсиз масофага (камида 30 m) олиб чиқилиши керак.
37-боб. Лабораторияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
676. Нефть маҳсулотларининг намуналари тоза, қуруқ шиша идишларга қуйилиши керак. Шишалар 90 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳажмда тўлдирилиши ва пробка ёки винт қопқоқлар билан ёпилиши лозим. Намуналарни очиқ идишларда сақлаш тақиқланади.
677. Намуналарни ташиш учун махсус қутилар ишлатилиши керак.
678. Лабораторияларнинг иш жойида ҳар бир турдан 1 kg дан кўп бўлмаган, лекин умумий оғирлиги 4 kg дан кўп бўлмаган ёнувчи моддаларни сақлашга рухсат этилади.
679. Лаборатория хонасидаги нефть маҳсулотлари ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар намуналари ёнғиндан огоҳлантирувчи «Ёнғин хавфи мавжуд: енгил алангаланувчи моддалар» белгиси бўлган махсус металл шкафларда (қутиларда) герметик ёпилган идишларда сақланиши лозим. Шкафлар (қутилар) хонадан чиқишдан қарама-қарши томонга ўрнатилиши керак.
680. Портлаб-ёниш хавфи мавжуд модда ва материаллар билан ишлаш учун мўлжалланган иш столи ва шкафлар зарба пайтида учқун пайдо бўлишини истисно қилувчи ёнмайдиган материаллар билан тўлиқ қопланган бўлиши керак. Кислота, ишқорлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ишлашда суюқликнинг стол ёки шкафдан ташқарига тўкилишининг олдини олиш мақсадида ёнмайдиган материалдан тайёрланган қирралар билан қўшимча жиҳозланиши лозим.
681. Ҳаво тортувчи шкафлардаги электр қурилмалар портлашдан ҳимояланган ҳолда бажарилиши керак. Ўчириб-ёқиш мосламаси ва штепсель розеткалари ҳаво тортувчи шкафдан ташқарида ўрнатилиши лозим.
682. Портловчи газ ёки буғлар ажралиб чиқиши билан боғлиқ ишлар фақат ҳаво тортувчи шкафлар ичида бажарилиши керак. Носоз ҳаво тортувчи шкафлардан фойдаланиш тақиқланади.
683. Очиқ олов ёки электр иситиш мосламалари ишлатиладиган стол ва ҳаво тортувчи шкафларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш, уларни тўкиш ва жиҳозларга юклашга йўл қўйилмайди.
684. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар солинган идишларни очиқ олов ва очиқ ҳолатдаги электр иситиш мосламаларида қиздиришга, шунингдек, сув билан таъсирлашадиган кимёвий моддалар ва бирикмалар солинган идишларни иситиш учун сувли ҳаммомдан фойдаланиш тақиқланади.
685. Совитиш ва шамоллатиш тизимлари носоз бўлган лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш мумкин эмас.
686. Сув мавжудлиги белгилари бўлган ва иситиш талаб қилинадиган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар олдиндан сувсизлантирилиши керак.
687. Тўкилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар дарҳол йиғиштириб олиниши ва улар тўкилган жой сув билан ювилиши лозим.
688. Ишлатилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни умумий канализацияга тўкиш тақиқланади.
689. Ёнилғи-мойлаш лабораторияларидаги лаборатория идишларини ювиш махсус хоналарда амалга оширилиши керак. Ушбу хоналар ҳаво тортувчи шамоллатиш тизими ва ишлаб чиқариш канализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
690. Лаборатория хоналарида ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонларни сақлаш тақиқланади.
691. Автотрансформаторлар ва кавшарлаш лампалари махсус ёнмайдиган тагликларга эга бўлиши керак.
692. Kимёвий моддалар билан ишлашда қуйидагилар тақиқланади:
а) очиқ оловдан фойдаланиш;
б) тўкилган суюқликларни шимдириш учун ёнувчан материаллардан (қипиқ, торф, матодан) фойдаланиш;
в) тўкилган кукунсимон моддаларни учқун ҳосил қилувчи материалдан тайёрланган буюмлар билан йиғиб олиш;
г) кимёвий моддаларни учқун ҳосил қилувчи материаллардан тайёрланган асбоблар билан парчалаш.
38-боб. Саноат объектларига (ишлаб чиқариш объектларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Металлургия корхоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
693. Сув билан таъсирланиш натижасида ўзидан ёнувчи газларни ажратувчи силикокальций, ферросилиций ва бошқа ёнувчи қаттиқ материаллар газ сизиб чиқиши учун туйнуклари бўлган қопқоқли қуруқ ва тоза темир барабанларга қадоқланиши керак. Ушбу туйнуклар намлик тушишидан ҳимояланган бўлиши лозим.
694. Металлургия корхоналарида қуйидагилар тақиқланади:
а) гранулаларни майдалаш, юклаш-тушириш жойларида, транспорт галереяларида металл чангларнинг 5 mm дан ортиқ қалинликда тўпланиб қолиши;
б) ёнувчи кукун ва пудра кўринишидаги ишлаб чиқариш қолдиқларини чиқинди тўплаш жойларига ташлаш;
в) иш жойларида буюмларни пресслаш жараёнида керосин-стеарин аралашмасини тўкиш ва уларни тўплаш;
г) иш жойида ёғсизлантириш учун ишлатиладиган енгил алангаланувчи суюқликларни бир сменага етадиган миқдордан ортиқ, магний қотишмаларни қайта ишлаш участкаларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш;
д) титаннинг қипиғи, қириндиси ҳамда бошқа чиқиндилари ва қотишмаларини иш жойларида ҳамда очиқ ҳавода сақлаш. Tитаннинг чиқинди қотишмалари доимий шамоллатиш тизимига эга бўлган махсус ажратилган қуруқ хоналарда «Титан чиқиндиси» ёзуви туширилган герметик идишларда сақланиши керак. Бундай хоналарда кимёвий моддалар, ёнувчи суюқликлар ва бошқа ёнувчи материалларни сақлаш;
е) магнийли қотишма чиқиндиларини бошқа металларнинг чиқиндилари билан аралаштириш.
695. Ёнғинни ўчириш воситалари ва моддаларининг яроқлилиги бир ойда камида бир марта, эритиш печларининг авариявий бункерлари эса ҳар ҳафтада бир марта текшириб турилиши керак.
696. Карбонизациялаш жараёнлари вақтида карбонлаш сиғими олдида бирор-бир буюмда ҳосил бўлган алангани сув ва кўпикли ўт ўчиргичлар ёрдамида ўчириш тақиқланади. Ёнғинни ўчириш учун қуруқ қум ёки углекислотали ўт ўчигичлардан фойдаланиш керак.
697. Ишқорли ванналарда иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
а) изотермик сўндириш вақтида эритманинг оғирлиги иссиқ қисмлар чўктирилганда ҳарорат 10 °C дан ошмаслигини таъминлаши лозим;
б) ишқорли сиғимни ўраб турувчи қопламадаги ортиш дарчаси қулфланадиган эшикка эга бўлиши керак.
698. Тузли ванналарда иссиқлик билан ишлов бериш жараёнларида қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
а) ваннадаги эритма юзасида ҳосил бўладиган қоплама ва шлаклар вақти-вақти билан қуруқ махсус тешикли чўмич ёрдамида олиб ташланиши керак;
б) қотиб қолган тузларни қиздирганда тузларнинг қаттиқлашган бўлаклари сочилиб (сачраб) кетмаслиги учун уларни уриб эзғилаш тақиқланади;
в) ванна печларида таъмирлаш ишлари тугалланганда улар яхшилаб қуритилгандан сўнг иш бошлашга рухсат берилади;
г) эритилган туз ва металларнинг ёнишини ўчириш учун иш жойида қум тўлдирилган қути бўлиши керак.
699. Электр печларига маҳсулотни ортиш, тушириш, уларни текшириш, таъмирлаш ва тозалаш фақат электр таъминоти бутунлай ўчирилгандан кейин амалга оширилиши лозим.
700. Иш жойларини магний қириндиси ва чангидан тозалаш, иш жойининг ҳавосида чанг ва аэрозоллар пайдо бўлишини истисно қиладиган тарзда, бир сменада камида уч марта бажарилиши керак. Ишлатилган тозаловчи материаллар қопқоғи маҳкам ёпиладиган металл қутига йиғилиши ва ҳар сменада бир марта чиқариб ташланиши керак.
701. Магний қотишмасининг қиринди ва чиқиндилари (магний-литий қотишмасидан ташқари) ускуналардан камида 6 m узоқликда ўрнатилган «Магний чиқиндиси» ёзувли махсус ёпиқ идишда йиғилиши лозим.
702. Магний ва унинг қотишмаларидаги ёнғинни ўчиришда кукун таркибли бирикмадан фойдаланиш керак. Кичик ёнғин ўчоқларини бартараф этиш учун қуруқ қум, кукунсимон графит ва магний оксидидан фойдаланишга рухсат берилади. Ушбу моддаларни печда эритилаётган магнийни ўчиришда фойдаланишга йўл қуйилмайди. Мазкур барча ёнғин ўчирувчи моддалар ёнаётган магний ўчоғига белкурак ёки стационар қурилмалар ёрдамида етказилиши керак.
703. Оловга бардошли маҳсулотларни ишлаб чиқариш биноларида портлаш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус чораларни кўрмасдан ёнучи (портловчи) газлардан ёқилғи ва тикловчи муҳит сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
704. Эритиш камераси деворларини енгил алангаланувчи конденсатдан тозалаш ишлари механик усулда амалга оширилиши керак. Ушбу конденсат тўлиқ чиқариб ташланмагунга қадар вакуум камерасини таъмирлаш ишларини бажариш ва кўрикдан ўтказиш учун техник хизмат кўрсатувчи ходимларни киришига рухсат берилмайди.
705. Алюминий кукуни ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган жойларда унинг оксидланиши, ўз-ўзидан алангаланиши ва портлашининг олдини олиш мақсадида намлик ва захни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
706. Майдаланган портловчи моддалар пневматик ва бошқа қувур тармоқлари орқали узатилиши инерт газ муҳитида амалга оширилиши керак.
Ўз-ўзидан алангаланувчи материаллар сақланадиган бункерлар (омборхоналар) ушбу материалларнинг ҳароратини назорат қилувчи, ёнғинга қарши воситалар ишга туширилиши билан ўзаро боғлиқ ҳолда ишловчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бункерлар, конвейер галереяси ва бошқа хоналарнинг ускуна ва пол қисмидаги ёнувчи чангларни тозалаш ишлари — ҳар сменада, деворлар, шифтлар ва қурилиш конструкцияларини тозалаш эса — ҳафтада камида бир марта амалга оширилиши лозим.
707. Ишқорий металллар билан ишлашда қуйидаги талабларга амал қилиш керак:
а) ишқорий металлар (литий ва натрий) ва кальцийни қуруқ ўткир пичоқ билан фильтрли қоғоз устида кесиш керак. Ишқорий металл чиқиндилари қалин деворли идишларда тўпланиши ва сувсизлантирилган керосин ёки мой билан тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак. Ишқорий металлар солиб ишлатилган идиш ва мосламаларни этанол билан тозалаб, сув билан ювиш керак;
б) ишқорли металларни сувсизлантирилган керосин ёки мойда, ҳаво кирмайдиган қилиб маҳкам ёпилган, қалин деворли идишларда сақлаш лозим. Ишқорий металлар солинган идишлар деворлари ва остки қисми асбест билан қопланган мустаҳкам қопқоқли металл қутиларга жойлаштирилиши керак;
в) ишқорли металларни қутидан олиш ва уларни идишларга солишда қуруқ пинцет ёки ҳалқали қисқичлардан фойдаланиш зарур. Керосин устки қисмидаги металл бўлакчалар фильтрли қоғозлар ёрдамида йўқ қилиниши керак;
г) ишқорий металлар билан ишлаганда мой, ҳаво ёки қум ванналаридан фойдаланиш керак.
708. Ишқорий металлар билан ишлаганда қуйидагилар тақиқланади:
а) эритувчилар бўлмаганда уларнинг сув ёки галоген таркибли бирикмалар таъсирига учраши;
б) нисбий намлик 75 фоиздан ошадиган хоналарда ишқорий металлар билан ишлаш.
2-§. Енгил саноат корхоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
709. Енгил саноат корхоналарида қуйидагиларни:
а) мослама ичига металл, қаттиқ жисмлар (болтлар, гайкалар, сим бўлаклари, тошлар, шлак ва бошқалар) тушиб қолишига йўл қўймасликни;
б) ускуналарда юзага келган ортиқча юкланишни тезкорлик билан бартараф этишни;
в) ускуналардаги очиқ жойлар, айланали узатмалар юзасига толалар тушиб қолишининг олди олинишни;
г) чанг ҳавони регламент асосида сўриб олинишини ва герметикликни таъминлаш зарур.
3-§. Матбаа корхоналари ва нашриётларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
710. Матбаа саноати объектларида ёзув териш дастгоҳлари ўрнатилган бўлим хоналаридаги столлар ва шкафлар зангламайдиган ёки рухланган пўлатдан ишланган туника ёхуд иссиқликка чидамли пластмасса билан қопланиши керак.
711. Дастгоҳ ва жиҳозларни тозалашда ёнғин хавфи мавжуд бўлмаган суюқликлар ва эритмалардан фойдаланиш зарур.
712. Ишлаб чиқаришга қаттиқ ҳолатда келтирилган елим, маҳаллий ҳаво тортувчи шамоллатиш тизимига эга бўлган махсус резервуарларда эритилиши керак.
713. Матбаа саноати объектларида қуйидагилар тақиқланади:
а) қуйиш дастгоҳининг металл узатгичига намланган материалларни осиб қуйиш;
б) қуйиш қозонига бўёқлар ва ёнувчи моддалар билан ифлосланган ёзиш материалларини солиш;
в) ёзув териш дастгоҳлари устида ёки уларнинг ёнида ёнувчи тозаловчи моддалар ва мойланган идишларни сақлаш;
г) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар сингиб қолган махсус кийимларда қуйиш аппаратига яқинлашиш ва дастгоҳларда ишлаш;
д) гартоэритиш бўлинмаларининг полларини ёнувчан материаллар билан қоплаш;
е) пресс йўлаги ёки иситувчи мосламада матрица материалини каучукнинг бензиндаги эритмаси билан қоплаш ёки очиқ усул билан графитлаш, шунингдек, уни иситиш қурилмаларида қуритиш;
ж) бевосита стереотиплар ва гальваностереотиплар цехининг ўзида картонни намлаш ва тагликни очиқ усулда қуритиш.
4-§. Ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғозларни ишлаб чиқариш саноати объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
714. Траспортерларнинг ёнувчи эстакадаларини участкаларга (кўпи билан 50 m масофада), камида 10 m узунликдаги ёнғиндан ҳимоя қилиш зоналарига бўлиш керак.
Ёнғинга қарши зоналари ташкил этилган жойлардаги эстакадалар, соз ҳолатдаги ёнғин ўчириш жўмраклари бўлган қуруқ қувурлардан иборат бўлиши ва уларнинг диаметри белгиланган ўлчамларга мос келиши керак.
Қуруқ қувурлар соз ҳолатдаги сувни ишга туширувчи мосламалар (насослар, электр задвижкалар)га эга бўлиши керак.
715. Қуритиш хоналари, шунингдек, ёғочни сақлаш жойлари мунтазам равишда қиринди ва бошқа чиқиндилардан тозаланиши керак. Материалларни юклаш учун белгиланган максимал рухсат этилган меъёрлардан ва қуритиш қурилмасининг рухсат этилган ҳарорат режимидан ошиб кетишига йўл қўймаслик лозим. Тайёр маҳсулот ва ярим тайёр маҳсулотлар йўлкаларни тўсиб қўймаслиги ва ёғоч штабелларда сақланиши керак.
716. Ёғочни қайта ишлаш саноатида ўтин ёки чиқиндиларни сақлаш уюмларда амалга оширилиши керак. Уюмларнинг максимал сақлаш ўлчамлари узунлиги 120 m дан, кенглиги 50 m дан ошмаслиги ва баландлиги 14 m гача бўлиши керак.
717. Ёғочни қайта ишлаш ва ёғочсозлик саноатида ёғочга кириб қолган металл бўлаклар йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, кесувчи асбобни ишга туширишга йўл қўйилмайди.
718. Елимли ёғоч конструкцияларни ишлаб чиқаришдаги технологик ускуналар ва мосламалар ҳар сменанинг охирида қатронлар ва елимлардан тозаланиши керак, бино поллари эса ҳар ҳафтада бир марта тозаланиши керак.
719. Вақти-вақти билан (ўчиб-ёниб) ишлайдиган қуритиш камералари, калориферларга ёғоч материаллар ҳар бир юкланишидан олдин калориферлар ва вертикал кўтаргичли чуқурлар ёғоч чиқиндилари ҳамда чанглардан тозаланиши керак.
720. Газ қуритиш қурилмаларининг дудбуронларидаги учқун ушлагичлар ҳолати ҳар сменада камида бир марта текширилиши шарт. Дудбуронларда ёриқлар мавжуд ҳамда учқун ушлагичлар носоз бўлса қуритиш қурилмаларини ишлатиш тақиқланади.
Дудбурон тизимининг газ чиқариш деворлари ва дудбурон қувурини конденсациялашда ажралиб чиққан мой маҳсулотлардан ойига камида икки марта тозалаш керак.
721. Қуритиш камераларининг ўт қалаш жойлари бир ойда камида икки марта тозаланиши керак.
722. Мой маҳсулотлари тўлдирилган ускуналарни ишлатишда мой сизиб чиқиши ва тўкилишини, шунингдек, ёғоч қурилмалари ва буюмларига сингдирилишини истисно қилувчи чоралар кўрилиши керак.
723. Елимни иситиш буғ ёки соз ҳолатдаги ёпиқ турдаги электр иситиш қурилмалари ёрдамида амалга ошириш керак.
724. Игнабаргли дарахт туридан қилинган шпонларни қуритишда газ-ҳаво аралашмасининг рециркуляция қилинишига йўл қўйилмайди.
725. Оҳакни куйдириш ва регенерация қилишда қуйидагилар тақиқланади:
а) печни тайёргарликдан ўтмаган ходимлар томонидан ишлатиш (ёқиш);
б) печга етказиб бериладиган ҳаво ва чиқадиган газлар ҳажми ўртасидаги белгиланган нисбат бузилганда, печ дудбуронининг тортиш кучи бўлмаганда фойдаланиш ҳамда уни назоратсиз қолдириш.
726. Кесиш, пардозлаш, саралаш ва қадоқлаш цехлари ва участкаларида қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
а) парчаларни, толаларни ҳамда чангларни механик равишда тозалаш учун қурилмалар йўқлигида ҳамда улар носоз бўлганда фойдаланишни тақиқлаш;
б) целлюлоза, қоғоз ва картон бўлакларини етказиб бериш воситаларининг узатувчи канал ва чуқурларида тўпланган қоғоз ва кичик картон бўлакларини смена давомида камида бир марта тозалаш;
в) каландрирование (ишлов бериш) учун қурилмаларнинг статик электр токини ерга улаш мосламаси ҳар куни иш бошланишидан олдин текшириш.
727. Горизонтал ҳолатдаги вагонли реторт ва кўмир печларини ишлатишда қуйидагилар тақиқланади:
а) қуритиш мосламаси эшикларини тутун тортгич ишлаб турган ҳолатида ва тутун тортгич шиберини очиқ турган ҳолатда очиш;
б) ҳаво юбормасдан реторт ўчоғига ўт қалаш;
в) буғлар ва газлар ўтишига имкон берадиган ва такозлар билан тўлиқ жамланмаган эшиклари зич ёпилмаган ретортдан фойдаланиш;
г) реторт цехидан ташқарида ёнаётган кўмирни ташиш;
д) портлаш хавфи мавжуд бўлган газ аралашмаси ҳосил бўлишининг олдини олиш учун ўчириш қутисини тўлиқ тўлдирмаслик;
е) ретортларни ортиш ва тушириш газ магистралининг задвижкалари очиқ ҳолда амалга оширилади.
728. Реторт цехининг кўмир сақлаш майдони, ҳаракатланувчи дастгоҳлар (лебедкалар) ўрнатилган омбор, чуқурлар (котлованлар) ҳар сменада камида бир марта кўмир қолдиқларидан тозаланиши керак.
729. Босим остида ишлайдиаган печнинг конденсация тизими герметик бўлиши керак. Koнденсацияланмаган газлар таркибидаги кислород мавжудлигини ҳар сменада камида бир марта текшириш шарт.
730. Полимеризацияланган ва модификацияланган конифолни, канифол эфирини, модификацияланган канифол қатрони ва елимларини ишлаб чиқаришда қуйидаги талабларга амал қилиш керак:
а) малеинали ангдрид билан канифолни модификация қилиш жараёнида ёнғиннинг олдини олиш учун қисман омиленланган канифолдан фойдаланишга йўл қўйилмаслик;
б) реактор юклангандан кейин унинг қопқоғи тозаланиши ва герметик ёпилиши керак;
в) реактор деворлари ва тубидаги маҳсулот қолдиқлари ўз-ўзидан алангаланишининг олдини олиш мақсадида люк қопқоғи 180 °C дан юқори ҳароратда очилишига рухсат берилмайди.
5-§. Гугурт ишлаб чиқариш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
731. Гугурт ишлаб чиқаришда:
а) ишлаб чиқариш хоналари деворларига, полларга, шунингдек, асбоб-ускуналар ва механизмларга ёнувчи массалар ҳамда парафинлар тушганда зудлик билан тозаланиши ва сув билан ювилиши керак;
б) гугурт ишлаб чиқариш автомати (кейинги ўринлрада — автомат) цехининг полини тозалаш ва ювиш ҳар сменада камида 2 мaрта амалга оширилиши, канализация қудуғининг чўкинди чуқурчаси ҳар бир ювишдан сўнг тозаланиши лозим;
в) автомат олдида жойлаштирилган ёндирувчи массанинг захираси бир марта қуйиш миқдоридан ошмаслиги керак;
г) ботириш идишига тушган гугурт чўпларини тозалаш жараёни рангли металлдан тайёрланган тўрли белкураклар ёрдамида амалга оширилиши зарур;
д) автоматларни дам олиш кунларига, профилактик таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда аварияларни бартараф этиш мақсадида тўхтатиш гугуртлар йўқлигида амалга оширилиши керак;
е) автоматларни қисқа муддатга тўхтатишда ботирувчи плита ботирувчи идиш ичига тушириб қўйилиши лозим;
ж) ёндирувчи массани тайёр маҳсулотни сақлаш, суртиш бўлими ва қуритиш қурилмалари ёнидан, фосфорли массани эса — автомат цехи ва гугуртларни қадоқлаш хонасидан олиб ўтиш тақиқиланади;
з) янчиш бўлимининг поллари доимо нам ҳолатда сақланиши, кимё цехидаги материаллар захираси кундалик ишлаб чиқариш талабларидан ошмаслиги керак. Цехда иш тугагач 100 kg дан ортиқ бертолет тузи ва ёпилган бир банка фосфорни қолдиришга рухсат берилади;
и) фосфорли ёнувчи аралашмани тайёрлаш ва сақлаш учун идишларнинг сиғими 50 kg дан кўп бўлмаслиги, улар рангли металлдан тайёрланган бўлиши, шунингдек, кўтариш учун тутқичларга эга бўлиши керак;
к) сочилиб кетган бертолет тузи дарҳол сув солинган махсус идишларга йиғиб олинади;
л) бертолет тузи ва олтингугуртни қуруқ ҳолда тегирмонда майдалашга йўл қўйилмайди;
м) фосфор ва ёндирувчи массаларнинг гугурт таёқлари, гугурт ва турли ҳил чиқиндилар билан ёпилишига йўл қўйилмайди;
н) гугурт массалари учун кимёвий моддаларнинг оғирлигини ўлчаш махсус шкафларда, шамоллатиш тизими бўлган жойда амалга оширилиши керак.
732. Ёндирувчи массани тайёр маҳсулотларни сақлаш жойлари орқали, чўпларни қуритиш бўлими, гугурт ётқизиш жойлари, фосфор массасини қўллаш учун автоматлардан 2 m дан яқин, фосфор массасини эса — қурилмалардан 2 m дан яқин масофада ташишга йўл қўйилмайди.
733. Ёндирувчи ва фосфор массаси ҳар бир алмашганда идишларни бўшатиш ва иш тугаши билан ифлосланган асбоб-ускуналар ювилиши керак.
734. Гугурт массасини тайёрлаш ва автомат цехларининг ҳамда қути-ўраш дастгоҳи ишчиларининг иш кийимлари қийин алангаланадиган материалдан тайёрланган бўлиши ёки ёниш хусусиятини пасайтирувчи бирикма билан шимдирилган бўлиши керак. Шимдирилиш ҳар ювилишидан кейин амалга оширилади.
735. Қутиларни қадоқлаш машиналари олдида тайёр гугуртлар захираси ҳар бир машина учун 20 қутидан ошмаслиги керак. Оралиқ сақлаш жойларида тайёр маҳсулот миқдори битта гугурт автомати ишлаб чиқариш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
736. Сочилган гугуртларни жойлаштириш хоналарида ва кассеталарга жойлаштирилган ҳар бир машина учун гугурт захираси 10 та кичик ёки 5 та катта кассетадан ошмаслиги керак.
737. Қутини тўлдириш машиналари яқинидаги гугурт захираси 3 та кичик кассетадан ошмаслиги керак.
738. Гугурт солинган кассеталар стеллажларда сақланиши лозим. Улар рангли металлдан тайёрланган қистирмалар билан ажратилган ҳолатда 2 қатордан кўп бўлмаган тарзда жойлаштирилади.
739. Цехнинг бир жойида гугурт солинган 10 тадан ортиқ кичик ёки 5 тадан ортиқ катта кассеталарни сақлаш тақиқланади.
740. Гугурт чиқиндиси массаларини йиғиш, ташиш ва йўқ қилиш ишлари ташкилот раҳбари томондан тасдиқланган йўриқномага асосан амалга оширилади.
741. Гугурт чиқиндиси массалари ва ёғоч идишлар объект ҳудудидан ташқарида тўсилган ва қаттиқ қопламли майдонларда утилизация қилинади.
742. Гугурт чиқиндиси массалари утилизация қилиш жойига сув билан аралашган ҳолатда олиб борилади.
39-боб. Сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий мақсаддаги омборлар ва базаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
743. Ёнувчи моддалар агрегат ҳолатидан қатъи назар оксидловчи моддалардан алоҳида сақланиши керак.
744. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, қаттиқ ва газсимон ёнувчи материаллар, ҳавода ўз-ўзидан алангаланадиган, сув ва бир-бири билан таъсирлашадиган моддалар ҳамда органик ва ноорганик пероксидлар алоҳида омборларда, секциялар ва бўлинмаларда сақланиши керак.
745. Қурум, графит, майдаланган ва кукунсимон полимерлар алоҳида қуруқ хоналарда ёки атмосфера ёғинлари ва ер ости сувларидан ҳимояланган хоналарнинг бўлимларида сақланиши лозим.
746. Омборлар рампаларида, платформаларда ва пандусларда юкларни, идишларни ва юклаш механизмларини сақлашга йўл қўйилмайди.
747. Товар-моддий бойликларни (ёнувчи қадоқларда ёнувчи ва ёнмайдиган маҳсулотларни) очиқ майдонда сақлашда битта секция (штабел) майдони 300 m 2 дан ошмаслиги керак. Секциялар (штабеллар) орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар 6 m дан кам бўлмаслиги керак.
748. Аэрозоль пакетларини оксидловчи ёнадиган суюқликлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан битта хонада сақлашга йўл қўйилмайди.
Аэрозоль пакетларини фақат ёпиқ идишларда ва ёпиладиган контейнерларда, контейнерларга қуёш нури таъсир этмайдиган алоҳида ҳолларда бостирма остида ёки очиқ майдонларда сақлашга рухсат берилади.
749. Аэрозоль пакетларини ёрдамчи хоналарда сақлашда хоналарнинг майдони 20 m 2 дан ошмаслиги керак.
750. Майдони 1000 m 2 ва ундан ортиқ секциялар ҳамда секцияларга ажратилмаган омборларда штабелларнинг кенглиги ва узунлиги 25 m дан ошмаслиги керак.
751. Товарларни ва юкларни суриладиган токчали стеллажларда сақлашда ўтиш йўлларининг ўлчами:
стеллажлар бир томонлама жойлашганда — суриладиган токча кенглигининг ярмига;
стеллажлар икки томонлама жойлашганда — суриладиган токча кенглигида кенгайтирилиши керак.
752. Захарли металлар, шунингдек, кимёвий фаол металлар бошқа модда ва материаллардан алоҳида сақланиши керак.
753. Битта бинода қуруқ ва тайёр бўёқларни сақлашда улар алоҳида жойларга жойлаштирилиши керак.
754. Ички ёниш двигателли транспорт воситалари ва бошқа механизмларни ёнувчи маҳсулотлар ёки ёнувчи қадоқлар сақланаётган омборларда ишлатишга йўл қўйилмайди.
755. Кимёвий моддалар сақланадиган стеллажлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши ва иситиш асбобларидан камида 1 m масофада жойлаштирилиши керак.
756. Кичик идишлардаги кимёвий моддалар очиқ стеллажларда ёки шкафларда, катта идишларда эса штабелларда сақланиши керак.
757. Металли калий ва натрийни ўчиришда кукунли ўт ўчиргич, қуруқ қум ва қуруқ магнезиядан фойдаланиш керак. Ёнғинни ўчиришда сув ва углекислотали ўт ўчиргичлардан фойдаланиш тақиқланади.
758. Пирофор металлар омборнинг алоҳида бўлинмаларида герметик идишларда пассивланган ҳолатда сақланиши керак.
759. Олдиндан фаоаллаштирилиши тўхтатилган металлар (алюминий, руҳ, цирконий, титан) кукунлари намлик ва ҳаво ўтказмайдиган герметик идишларда сақланиши керак. Бу бўлинмаларда бошқа моддалар сақланишига йўл қўйилмайди.
760. Ёнғинда эриши мумкин бўлган кимёвий моддалар сақланадиган хоналар эритманинг эркин оқимини чекловчи қурилмалар (қирралар, остоналар, пандуслар ва бошқалар) билан таъминланиши керак.
761. Кислоталар сақланадиган жойда тўкилган кислотани зарарсизлантириш учун эритмалар бўлиши керак.
Кислоталар сақланадиган жой олдиндан белгиланган бўлиши шарт.
762. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган идишларга солинган кимёвий моддаларни омборларга қабул қилиш, уларни сақлаш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.
763. Ўз-ўзидан алангаланувчи материалларни стеллажларга ёки полга фақат бир қаторда баландлиги бўйлаб жойлаштиришга рухсат этилади.
764. Иидишларга жойланмаган ҳолатдаги кимёвий моддалар (калий, суперфосфат) алоҳида омборларда тўкилган уюм ҳолатида алоҳида-алоҳида, узоқ ётиб босилиб кетадиганлар учун баландлиги 2 m дан, узоқ ётиб босилиб кетмайдиганлар учун эса 3 m дан ошмаган ҳолда сақланиши керак.
765. Аммиакли селитра алоҳида чордоқсиз бир қаватли оловга бардошлилиги I ва II даражали бўлган бинолардаги ёнмайдиган полларда сақланиши керак.
766. Кучли таъсир этувчи оксидловчи моддалар (магний ва кальций хлорат, водород пероксид ва бошқалар) оловга бардошлилиги I, II ва III даражали бўлган биноларнинг алоҳида бўлинмаларида сақланиши лозим.
767. Аммиакли селитрани сақлашда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
а) аммиакли селитра сақлашга мўлжалланган бинолар (бўлмалар) қуруқ ва тоза бўлиши ҳамда уларда илгари сақланган моддаларнинг қолдиқлари бўлмаслиги керак;
б) аммиакли селитра омборхоналарига (деворлари ва дарвозаларига) «Аммиакли селитра» ёзуви ўрнатилган бўлиши керак;
в) тик турувчи поддонлардан фойдаланишда аммиакли селитра штабелларининг баландлиги 4,4 m гача бўлишига рухсат берилади. Ясси поддонларни икки қаватда ўрнатиш мумкин. Поддонсиз қопларни сақлашда улар 8-10 қаторда 1,5-1,8 m баландликда тахланади.
768. Модда ва материалларни транзит электр кабеллари ўтган, ёғ-мой тўлдирилган аппаратуралар мавжуд ҳамда газ коммуникациялари жойлашган хоналарда сақлаш тақиқланади.
769. Омборхоналарда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар аралашмаларини тайёрлаш, нитро бўёқлар, лок ва эмалларни эритиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
770. Бўёқлар сақланадиган омборларнинг табиий шамоллатиш қопқоқлари доимо очиқ туриши керак.
771. Каучук ва автошиналарни омборга жойлаштиришда қуйидаги талабларга амал қилиш зарур:
а) каучук ва автошиналар бир қаватли омборхоналарда сақланиши зарур, уларни ертўла ва цоколь қаватларида сақлаш мумкин эмас;
б) автошиналарни тахлашда тагликсиз «қудуқ» шаклида теришга йўл қўйилмайди, улар полга тагликсиз терилганда автошиналар «қовурғасига» (уларни тезкор эвакуация қилиш учун қулай ҳолатда) терилиши керак.
в) автошиналарни уюм қилиб сақлаш мумкин эмас;
г) ҳажми 25 m 2 дан катта бўлган шиналар сақлаш омборлари бинонинг ташқи деворлари ёнида бўлиши керак;
д) каучук ва шиналар сақланадиган стеллажлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак;
е) ёнувчи ва бошқа материалларни каучук ва резина сакланадиган бўлимда сақлаш мумкин эмас.
772. Кимёвий моддалар сақланадиган очиқ майдонлар ва бостирмалар ёғингарчилик ва қуёш нурларидан ҳимояланган бўлиши керак.
773. Кислоталар қуйилган шиша идишлар 2 ёки 4 қаторли гуруҳларда сақланиши керак. Шиша идишларнинг гуруҳдаги умумий миқдори 100 донадан ошмаслиги лозим. Гуруҳлар оралиғида 1 m дан кам бўлмаган ўтиш йўлларини қолдирилиши зарур.
774. Ишқорлар ва концентрацияланган кислоталар юпқа деворли шиша идишларда сақланишига йўл қўйилмайди.
775. Кислоталар сақланадиган омборларда қуйидагилар ман этилади:
а) кислотали шиша идишларни қизиган юзаларга яқин жойда жойлаштириш;
б) кислоталарни бошқа модда ва материаллар билан биргаликда сақлаш.
776. Омборхоналарда навбатчи авариявий ёриткичлардан, газ плиталаридан, электр иситиш асбобларидан фойдаланиш ҳамда розеткалар ўрнатиш тақиқланади.
777. Иш куни тугаганидан сўнг омборхонанинг барча электр таъминоти ўчирилиши керак.
778. Омборхонанинг электр ёриткичларини ёқиш-ўчириш мосламалари хонанинг ташқарисида ёнмайдиган материаллардан тайёрланган асосга ўрнатилган бўлиши керак.
2-§. Қаттиқ ёқилғи омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
779. Кўмир, ўтин ёки ёғочни қайта ишлаш саноатидан ҳосил бўлган иккиламчи ёқилғи ва бошқа турдаги қаттиқ ёқилғи сақланадиган омборхоналар турли хил чиқиндилар ва ўсимликлардан тозаланган ҳамда уларнинг пол қисми текисланган ва зичланиб мустаҳкамланган бўлиши керак.
780. Қаттиқ ёқилғи материалларини органик моддалар бўлган ерга тахлаш мумкин эмас.
781. Объект ҳудуди доимий равишда шоҳ-шаббалар, қуруқ ўтлар ва бошқа ёнувчи чиқиндилардан тозаланиши керак.
782. Омборхоналарда ўз-ўзидан ёниб кетадиган ёқилғини ўчириш ва уни штабелдан ажратилгандан сўнг совитиш учун махсус майдончалар бўлиши керак.
783. Портлаб-ёниш хавфи хусусияти ўрганилмаган ёки номаълум бўлган ёқилғини ёқиб юбориш ва қаттиқ ёқилғи омборларида сақлаш ман этилади.
784. Омборхонага узоқ муддатга сақлаш учун олиб келинган ёқилғи вагонлардан тушириш кетма-кетлиги бўйича тахланиши керак.
785. Ҳар бир ёқилғи тури учун алоҳида майдончалар ажратилиши керак.
786. Ҳар хил турдаги кўмирлар алоҳида штабелларда сақланиши керак.
787. Барча турдаги қаттиқ ёқилғиларни уларни сақлашга мўлжалланмаган биноларда сақлаш тақиқланади.
788. Ёнғин-қутқарув техникалари омборхона ҳудудида ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидаги кенгликдан кам бўлмаган ўтиш жойлари назарда тутилиши керак:
а) штабелларнинг (уюмлар) тагликларидан ажратувчи деворгача ва краности йўлининг фундаментигача — 3 m;
б) автойўлнинг ёки рельснинг ташқи чегарасидан — 2 m.
Ўтиш жойларини қаттиқ ёқилғи билан ва бошқа жиҳозлар билан тўсиш тақиқланади.
789. Қаттиқ ёқилғининг ўз-ўзидан қизиб кетиши аломатлари тизимли кузатиб борилиши лозим. Штабеллардаги ўз-ўзидан ёниб кетиш аломатларини белгиланган график асосида визуал кўрикдан ўтказиш керак.
790. Кўмирлар учун ёқилғи ҳароратини штабель ичида ускуналар ёрдамида ўлчаш фақат штабель орасидаги ўз-ўзидан қизиш тугамаган ҳолатда ва ўз-ўзидан қизиб кетиш ўчоғининг ҳажмини аниқлаш учун ўтказилади.
791. Кўмир штабеллари зичлаштирилган бўлиши, уларнинг ҳарорати штабеллар ёнбошига темир назорат қувурлари ва термометрларни ўрнатиш йўли билан доимий кузатиб борилиши зарур, шунингдек, штабеллар орасига ёғоч чиқиндилар, қоғоз, сомон тушиб қолмаслигини назорат қилиш керак.
Ёқилғи омборларидаги штабеллар ҳолатининг барча кузатув маълумотлари (ҳарорати ва бошқалар) сақланаётган ёқилғи тўғрисидаги журналга қайд этилиши лозим. Ушбу журналга штабелларнинг ўз-ўзидан қизиб кетиши, ювилиши ва бошқа ҳолатлар аниқланганда кўрилган чоралар ҳам киритилиши зарур.
792. Кўмирни очиқ ҳолатда сақлаш майдонларидан сувнинг омборхона ҳудуди ташқарисига чиқиб кетишини таъминлаш зарур.
793. Штабеллардаги ёнган кўмирни ўчириш ва совитиш учун сувдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ёниб турган кўмирни штабелдан ажратиб захира майдончасига ёйилгандан сўнг уни сув билан ўчириш мумкин. Ўз-ўзидан ёниб кетган кўмирни штабелларга қайтариб қўшишга рухсат этилмайди. Штабелда ҳосил бўлган чуқурни намланган кўмир билан тўлдириб, штабелнинг сатҳи билан тенглаштириб зичлаштириш зарур.
794. Бартараф этилган ёниш ўчоқлари ҳар бир сменада назоратга олиниши зарур.
795. Кўмир штабелларининг ҳолати устидан назорат бир ҳафта давомида ўтказилиши шарт. Бу штабеллар ҳолатида янги ўз-ўзидан ёниб кетиш ўчоқлари бўлмаганда уларни сақлаш ва ишлатиш оддий тартибда амалга оширилади.
796. Вагонлардан ёниш ўчоқлари бўлган ёқилғини бевосита ёқилғи штабелига ёки ёқилғини узатувчи ускунага ўтказиш, штабелдан ёқилғи узатиш трактига ўтказиш ман этилади.
3-§. Кальций карбиди омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
797. Кальций карбиди захиралари қуруқ, шамоллатиб туриладиган омборхоналарда полдан 0,5 m дан кам бўлмаган баландликда сақланиши керак. Омборхонанинг ойналари оқ рангга бўялган бўлиши керак.
798. Кальций карбидини сақлаш учун омборларни ертўлаларда, сув қувурлари мавжуд бўлган ва иситиладиган хоналарда, сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд жойларда ҳамда очиқ майдонларда ташкил этиш тақиқланади.
799. Кальций карбидини сақлаш ва ташиш «Карбид» ёзувли герметик ёпиладиган металл идишда (барабанда) амалга ошириш зарур.
800. Ацетиленли ускуналар бўлган хоналарда кальций карбиди учун оралиқ сақлаш омбори бўлмаган ҳолда бир вақтнинг ўзида 200 kg дан ортиқ бўлмаган кальций карбидини сақлашга рухсат этилади, ушбу миқдорда бир барабандан ортиқ бўлмаган модда очиқ ҳолда бўлиши мумкин.
Кальций карбиди барабанлари омборларда горизонтал ёки вертикал ҳолатда сақланиши мумкин.
Механизациялашган омборларда кальций карбиди барабанлари вертикал ҳолатда 2 қатордан кўп бўлмаган, горизонтал сақланишда эса 3 қатордан кўп бўлмаган ҳолатда сақланади. Барабан қаторлари орасига қалинлиги 40 — 50 mm бўлган ёғоч тахта жойлаштирилиши керак.
Кальций карбиди барабанлари тахланган штабеллар ўртасидаги ўтиш жойларининг оралиғи 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
801. Кальций карбиди омбори биноси ва бошқа бинолар (иншоотлар) орасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофаси 20 m дан кам бўлмаслиги керак.
802. Кальций карбидини бошқа материаллар ва маҳсулотлар билан бирга сақлашга йўл қўйилмайди.
803. Кальций карбиди омборларида қуйидагиларга:
а) карбид чангининг тўпланишига;
б) идишлар ва бошқа материаллар сақланишига;
в) барабанларни очишга;
г) кальций карбидини майдалаш ҳамда уни очиқ барабанларда сақлашга йўл қўйилмайди.
804. Кальций карбиди омборларидан 10 m дан яқин бўлган масофада оловли ишларни олиб бориш тақиқланади.
805. Кальций карбиди омборларидаги ёнғинларни ўчиришда сувдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ёнғин ўчириш ишлари қуруқ қум ёки углекислотали ўт ўчиргичлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
4-§. Ёнувчи толали материаллар омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
806. Техник хом ашё маҳсулотларини (пахта, каноп, рапс, хмель ва бошқаларни) сақлаш уюмларда, штабелларда, ғарамларда, бостирма остида, ёпиқ омборларда амалга оширилади, толалар ва каноп лослари (пакля) фақат ёпиқ омборларда сақланади.
807. Ёнувчи толали материалларни очиқ майдонларда штабелларда ва бостирма остида сақлашда қуйидагиларга риоя этиш зарур:
а) штабелнинг оғирлиги 300 t дан ошмаслиги керак;
б) штабелларнинг ўлчами 22 х 11 m дан ва баландлиги 8 m дан ошмаслиги керак;
в) битта бўлмада штабеллар ёки бостирмалар сони 6 та дан ошмаслиги керак, бунда штабеллар орасидаги масофа 15 m дан кам бўлмаслиги, бостирмалар орасидаги барча йўналишларда 20 m дан кам бўлмаслиги керак;
г) битта гуруҳда 4 тагача бўлма бўлиши мумкин (24 та штабель ёки бостирма), бўлмалар орасидаги оралиқ барча йўналишларда 30 m дан кам бўлмаслиги керак;
д) битта секторда 4 тагача гуруҳ бўлиши мумкин (96 та штабель ёки бостирма), гуруҳлар орасидаги оралиқ барча йўналишларда 50 m дан кам бўлмаслиги керак;
е) секторлар оралиғидаги масофа 100 m дан кам бўлмаслиги лозим.
808. Ёнувчи толали материалларни сақлаш учун мўлжалланган очиқ майдонлар, бостирмалар ва омборлар участкалари тўсилган бўлиши лозим, улардан тўсиқларгача бўлган масофа 5 m дан кам бўлмаслиги керак. Тўсиқ атрофидаги майдон ўсимликлардан тозаланган бўлиши керак.
809. Енгил ёнувчи толали материаллар фақат тойларда сақланишига рухсат этилади. Очиқ (боғланмаган) тойлар алоҳида участкаларда ёки махсус ажратилган майдонларда ёнғинга қарши оралиқ масофаларга риоя қилган ҳолда сақланади.
810. Учқун сўндиргичларсиз бостирма ва штабелларга темир йўл ва автомобиль транспортини 5 m дан яқин, тракторларни эса 10 m дан яқин масофада ҳаракатланиши тақиқланади. Бу ерларда чекловчи тўсиқлар (бруслар) ўрнатилиши лозим. Ёпиқ омборхоналар, бостирма ва штабелларга автотранспорт воситаларининг кириши газ чиқиш қувурининг тескари томонидан амалга оширилиши керак, бунда газ чиқиш қувури норматив талабларга жавоб берадиган ва соз бўлган учқун сўндиргич билан жиҳозланган бўлиши керак.
5-§. Ёнувчи газлар омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
811. Ёнувчи газларни сақлашда қуйидагиларни таъминлаш зарур:
а) газ баллонлари сақланадиган хоналарнинг ойналарини оқ рангли бўёқ билан бўяш ёки қуёш нурини қайтарувчи ёнмайдиган мосламалар билан жиҳозлаш;
б) баллонларни очиқ майдонларда сақлашда уларни қуёш нури ва ёғингарчиликдан ҳимоялайдиган қурилмаларни ёнмайдиган материаллардан тайёрлаш;
в) ёнувчи газлар тўлдирилган баллонларни кислород, сиқилган ҳаво, хлор, фтор ва бошқа оксидловчи ҳамда заҳарли газлар баллонларидан алоҳида сақлаш;
г) гуруҳли баллонли ускуналарни бинонинг ташқи (дарча, ойна, эшик жойи бўлмаган) деворларида ўрнатиш мумкин. Баллонлар жойлаштириладиган шкафлар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши ва портлаш хавфи бўлган модда йиғилишига йўл қўймайдиган табиий шамоллатишга эга бўлиши;
д) кислородли баллонларни сақлашда ва ташишда, уларга мойлар (ёғлар) тушиши ва мойланган материаллар билан баллоннинг арматурасига тегиш тақиқланади. Кислородли баллонларни ташишда уларнинг клапанларидан ушлашга рухсат этилмайди;
е) портлаш хавфи концентрацияси ҳосил бўлишини назорат қилиш учун хоналарда газ анализаторлар ўрнатиш. Газ анализаторлар бўлмаганда ташкилот раҳбари газ-ҳаво муҳитининг намунасини олиш ва назорат ўрнатиш тартибини белгилаши керак;
ж) баллонлардан газ сизиб чиқиши аниқланганда улар омборхонадан хавфсиз жойларга олиб чиқилиши керак;
з) ёнувчи газлар тўлдирилган баллонлар жойлашган омборларга металл мих ва тақалар қоқилган оёқ кийимида кириш тақиқланади;
и) бошмоқларга эга бўлган, ёнувчи газлар тўлдирилган баллонлар, вертикал ҳолатда махсус бўлмаларда ёки қулашига йўл қўймайдиган бошқа ускуналарда сақланиши керак. Бошмоқларга эга бўлмаган баллонлар, горизонтал ҳолатда рамкаларда ёки стеллажларда сақланади. Бундай ҳолатда штабелнинг баландлиги 1,5 m дан ошмаслиги лозим, клапанлари эса ҳимояловчи қалпоқлар билан ёпилган ва бир тарафга қаратилган бўлиши керак;
к) ёнувчи газлар омборхоналарида бошқа модда ва материалларни ҳамда жиҳозларни сақлаш ман этилади;
л) ёнувчи газлар омборхоналари табиий шамоллатилади.
812. Суюлтирилган газлар ва ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни ёнувчи моддалар билан бирга ташиш ман этилади.
813. Ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни олиб юриш учун автоюклагичлардан фойдаланиш тақиқланади.
814. Ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни юклаш-тушириш ишларида, ташишда ва сақлашда, уларнинг тушиб кетиши ва шикастланишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак. Автомашинадан баллонлар фақат клапанларини юқорига қаратиб олиб тушилиши лозим.
815. Ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни баллонлар бир-бирига урилиши ва қулашига йўл қўймайдиган махсус кузовли автомашиналарда ташиш лозим.
816. Ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни юклаш-тушириш ишлари автомашинанинг двигатели ўчиқ ҳолатда амалга оширилиши керак.
817. Ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни сақлаш хонасининг поли учқун ҳосил қилмайдиган материаллардан ишланган бўлиши лозим.
818. Ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонлар омборхонасининг 10 m масофадаги атрофида ёнувчи материалларни сақлаш ва оловли ишларни амалга ошириш тақиқланади.
819. Баллонларни сақлаш учун мўлжалланмаган омборларда ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни сақлаш ман этилади.
820. Хизмат кўрсатиш ходимлари омборда сақланаётган газнинг ёнғин хавфини, баллонларни эвакуация қилиш тартибини ва алангаланган ёнувчи газларни ўчириш тартибини билиши шарт.
6-§. Дорихоналар ва уларнинг омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
821. Дорихоналарда портлаб-ёниш хавфи мавжуд бўлган моддалар алоҳида хоналарда ёки махсус жиҳозланган сақлаш жойларида (ёнмайдиган шкафларда) сақланиши керак.
822. Дорихоналарда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бошқа товарлардан алоҳида сақланиши керак. Бошқа вазифали биноларда жойлашган дорихоналарда қадоқланмаган ҳолатда сақланадиган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар миқдори 100 kg дан ошмаслиги лозим. 100 kg дан ортиқ қадоқланмаган ҳолатдаги енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни бошқа гуруҳлардаги портлаш-ёниш хавфи мавжуд моддаларини сақлаш хоналаридан алоҳида турган бинода сақлаш керак.
40-боб. Қурилиш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар
823. Қурилиш объектларида (ҳудуд, бино, иншоот, қурилиш ишлари олиб борилаётган иморат ва қурилма, қайта таъмирлаш, функционал вазифасини қайта ихтисослаштириш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қайта тиклаш, модернизация қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш) ишлаб чиқариш, омбор ва ёрдамчи бино ва иншоотларни жойлаштириш қурилиш бош режасига мос бўлиши шарт.
824. Объект фаолиятини тўхтатмасдан реконструкция қилиш, қайта тиклаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек, объектларни навбат билан фойдаланишга туширишда объект маъмурияти қурилиш-монтаж ташкилотлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш учун буюртмачи ва пудратчи ташкилотлардан масъулларни буйруқ билан тайинлаши лозим (умумий объект учун ва алоҳида бўлимлари учун).
825. Ёнувчи қурилиш материалларини ёнғинга қарши оралиқларда сақлаш тақиқланади.
826. Ёнувчи қурилиш материаллари ва буюмларини, шунингдек, ёнувчи қадоқлардаги асбоб-ускуналар ва юкларни очиқ майдонларда сақлашда улар майдони 100 m 2 дан ва баландлиги 2,5 m дан кўп бўлмаган штабеллар ёки гуруҳларда жойлаштирилиши керак.
827. Майдони 2 ва ундан ортиқ гектарга тенг қурилиш ҳудудида камида иккита қарама-қарши ташкил этилган кириш жойлари бўлиши шарт. Йўллар йилнинг барча фаслларида ёнғин-қутқарув автомобиллари ўтиши учун қаттиқ қопламага эга бўлиши лозим. Кириш жойининг эни 4 m дан кам бўлмаслиги керак.
Йўлларнинг боши берк қисмларида ёнғин-қутқарув автомобилларининг айланиб олиши учун ҳалқасимон ўтиш жойи ёки ўлчами 12х12 m дан кам бўлмаган майдонча ташкил этилиши керак. Қурилиш майдонига кириш жойида қурилаётган ва ёрдамчи бино ва иншоотлар, кириш йўллари, сув манбалари, ёнғин ўчириш ва алоқа воситаларининг жойлашуви, уларга олиб борувчи йўл ва йўлкалар кўрсатилган ёнғинга қарши режалари ўрнатилиши шарт.
828. Қурилиш бошланишидан олдин, қурилиш майдончасидаги қурилиши режалаштирилган бинога нисбатан ёнғинга қарши оралиқларда жойлашган барча бино ва иншоотлар бузиб ташланиши лозим, бунда уларнинг эни қурилиш меъёр ва қоидаларининг талаблари билан аниқланади.
829. Қурилиш техникаси ва механизмларини, агар бу қурилиш ишлаб чиқариш технологияси билан асосланган бўлса, ёнғинга қарши оралиқларга риоя қилмасдан бинолар (иншоотлар) яқинида жойлаштиришга рухсат этилади.
Штабеллар (гуруҳлар) ҳамда улардан қурилаётган ва вақтинчалик биноларгача (иншоотлар) ёнғинга қарши оралиқлар 18 m дан кам бўлмаслиги керак.
830. Оловга бардошлилик даражаси IV дан паст бўлмаган ва қаватлар сони 10 қаватдан юқори бўлмаган биноларда (иншоотларда) вақтинчалик устахона ва омбор ташкил этишга ушбу Қоидаларнинг талаблари бажарилган тақдирда йўл қўйилади. Маъмурий-маиший хоналарни эвакуация чиқиш жойларининг сони нормаларга мувофиқ бўлган тақдирда 4-қаватгача жойлаштиришга рухсат этилади.
831. Объект ҳудудида маиший тиркамалар, блок контейнерлар ва бошқа вақтинчалик иншоотлар, объект раҳбари томонидан тасдиқланган жойлашиш тартиби (қурилишни ташкил этиш лойиҳалари бош режаси) асосида жойлаштирилиши керак. Маиший тиркамалар ва блок-контейнерларнинг гуруҳдаги сони 10 тадан ортиқ бўлмаслиги (майдони 800 m 2 ), ёнғинга қарши оралиқлар 15 m дан кам бўлмаслиги керак.
Вақтинчалик қурилмалар, қурилаётган ва бошқа мавжуд бинолардан камида 18 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар ёнига жойлаштирилади. Ҳар бир вақтинчалик бино ва маиший-тиркамалар унинг вазифаси, инвентар рақами ва уларни ишлатишга ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатига масъул шахслар номи ёзилган ёрлиқлар билан таъминланган бўлиши керак.
832. Қурилиш майдончалари ҳудудида иш вақти тугагандан сўнг суткалик навбатчиликни амалга оширувчи шахслардан ташқари ишчи- хизматчилар ва бошқа шахсларнинг бўлиши (яшаши) тақиқланади.
833. Қурилаётган бинога мебель ва бошқа ёнувчи ускуналарни (тасдиқланган иш жадвалига мувофиқ ўрнатиладиган ускуналар бундан мустасно) ички ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғин автоматикаси тизими ишга туширилгандан сўнг олиб киришга рухсат этилади.
2-§. Қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
834. Баландлиги 3 ва ундан юқори бўлган қаватли биноларни қуришда зиналарни монтаж қилиш зина катакларини ташкил этиш билан бир вақтда амалга оширилиши керак.
Зина катакларида икки оёқли тахта нарвонни ишлатиш қаватлар сони 2 дан юқори бўлмаган биноларда рухсат этилади. Қурилиш даврида ёнмайдиган поғонани ҳимоя қилиш учун ёнувчи материаллар билан ёпишга йўл қўйилади.
Қурилаётган биноларнинг юк кўтарувчи конструкциялари ўрнатилгандан сўнг, томларига лойиҳада назарда тутилган ташқи ёнғин нарвонини ва тўсиқларини дарҳол ўрнатиш керак.
835. Баландлиги 3 ва ундан юқори қаватли биноларни қуришда одатда инвентар металл ҳавозалардан фойдаланиш лозим.
Қурилиш ҳавозалари периметри бўйлаб ҳар 40 m га бир донадан нарвон ёки икки оёқли нарвон билан, лекин бутун бино бўйлаб 2 тадан кам бўлмаган нарвон (икки оёқли нарвон) билан таъминланган бўлиши керак.
836. Баланд қаватли иншоотлардан (дудбуронлар, совитиш миноралари, тўғон, силос хоналари ва бошқалар) одамларни эвакуация қилиш учун бутун қурилиш даврига, ёнмайдиган материаллардан тайёрланган камида 2 та нарвон ташкил қилиш зарур.
837. Ёнувчи ва ёнмайдиган материалдан тайёрланган опалубкаларни бир вақтда 3 қаватдан кўп бўлмаган жойга ўрнатишга рухсат этилади. Бетон конструкциясининг мустахкамлиги таъминланганидан сўнг ёғоч опалубка ва ҳавозалар бинодан олиб чиқилиши лозим.
838. Бинонинг металл конструкцияларини оловга бардошлилик даражасини ошириш ишлари бино қурилиши билан бир вақтда амалга оширилиши керак.
839. Бинолар ичида ёнувчи материаллар мавжуд бўлган тақдирда, девор ва шифтлардаги очиқ жойлар (тешиклар) орқали ёнғин тарқалишининг олдини олиш учун чоралар кўриш керак (талаб этилган оловга бардошлилик даражасини инобатга олган ҳолда ички ва ташқи деворлар ва томёпмаларнинг уланган жойларидаги тирқишларини ёпиш, муҳандислик коммуникациялари ўтган жойларни зичлаш).
Бино ва иншоотларни вақтинчалик иситиш учун бўшлиқларни тўлдиришда ёнмайдиган ва қийин ёнувчан материаллардан фойдаланиш лозим.
840. Томга ёнувчи изоляциловчи материалларни ётқизиш ва унда сув ўтказмайдиган тўшамни ташкил этиш, ҳимоя шағал қатламини ёйиш, ёнувчи изоляцияловчи материаллардан фойдаланган ҳолда ўраб турувчи конструкцияларни ўрнатиш ишларини амалга ошириш 500 m 2 дан кўп бўлмаган майдонларга ажратган ҳолда амалга ошириш керак.
Иш жойларида изоляцияловчи ва ўрамли том ёпиш материалларининг миқдори иш сменаси эҳтиёжидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ёнувчи изоляцияловчи материаллар қурилаётган бинодан ташқарида алоҳида иншоотда ёки қурилаётган ва вақтинчалик бинолардан, иншоотлар ҳамда омборхоналардан камида 18 m узоқликда бўлган махсус майдонда сақланиши керак.
841. Бинонинг фойдаланилаётган қисми қурилаётган қисмидан 1-турдаги ёнғинга қарши тўсиқ ва 3-турдаги ораёпмалар билан ажратилиши керак. Бунда бинонинг ҳар бир қисми норматив ҳужжатларга мувофиқ алоҳида қутқарув чиқиш йўллари билан таъминланиши лозим.
842. Қурилиш-монтаж ташкилотининг раҳбарлари (иш раҳбари) қуйидагиларга:
объектда муҳандислик-техник ходимлар, ишчи-хизматчилар томонидан ушбу Қоидалар талабларининг ҳамда қурилишни ташкил этиш лойиҳаси ва қурилишни амалга ошириш лойиҳасидаги ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлашга;
қурилиш майдонларида ишлаётганлар томонидан ёнғин хавфсизлиги талаблари, шунингдек, қурилишда ишлатилаётган моддалар, материаллар, конструкциялар ва қурилмалар ўрганилишини ташкил этишга;
қурилиш майдончасида қурилиш бош режаси, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси, шунингдек, ушбу Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ёнғинга қарши сув таъминоти, кириш жойлари, огоҳлантириш ва алоқа тизимлари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари бўлмаган (носоз) ҳолларда қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ асосий қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга йўл қўймасликка мажбур.
843. Ёниш ва портлаб-ёниш хавфи мавжуд модда ва материаллардан, иссиқликни сақловчи ёнувчи материаллардан, шу жумладан, таркибида иссиқликни сақловчи ёнувчи материаллар бўлган конструкциялардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар қурилиш майдончасида, ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахс томонидан имзоланган наряд-рухсатнома бўйича, «Олов хавфи бор — ёниш ва портлаб-ёниш хавфи мавжуд модда ва материаллар ишлатилмоқда» ёзувли огоҳлантирувчи белги ўрнатилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
844. Қуритиш қурилмаларини ҳамда иссиқлик чиқарадиган мосламаларни қурилиш ва вақтинчалик бинолардан (иншоотлардан) ва хоналардан чиқиш жойларига (тамбурларига) жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
845. Қурилиш майдонларининг иситиш хоналарида оловли ишларни бажаришга, шунингдек, электр калориферларидан ва инфрақизил нурланишли газли горелкалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
VII-бўлим. Якунловчи қоида
41-боб. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
846. Ушбу Қоидалар талабларини бузганлиги ва (ёки) бажармаганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 1-ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига қўйиладиган
1. Обектларда (фуқаролар мулки бўлган якка тартибдаги турар жойлардан ташқари) қуйидагилар ишлаб чиқилиши керак:
а) ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий йўриқнома;
б) таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоаралари бўйича йўриқномалар;
в) технологик ускуналардан фойдаланиш ва авария режимида ишлатиш бўйича йўриқномалар;
г) ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларини ҳамда ёнғинга қарши автоматик қурилмаларни ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар;
д) электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчириш бўйича йўриқномалар;
е) одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш бўйича ходимларнинг ҳаракатларини белгилайдиган йўриқномалар;
ж) оловли ишларни ўтказишда хавфсизлик чоралари бўйича йўриқномалар;
з) «ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш» иш тартибида ишлайдиган лифтлардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар;
и) ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатлари тартиби ва бошқалар.
Объектда фақат ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий йўриқномани ишлаб чиқишга рухсат берилади. Бунда қолган йириқномаларнинг асосий талаблари, унинг бўлимлари сифатида киритилиши керак.
2. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари бинолар (иншоотлар), уларнинг ёнғин хавфи бўйича хусусиятларини, технологик жараёнлар, технологик ва ишлаб чиқариш ускуналарини ҳисобга олган ҳолда Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилиши керак.
3. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ушбу соҳада янги талаблар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар) кучга кирганда, объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга талаблар ўзгарганда ҳамда юқори бошқарув органларининг тегишли топшириқлари асосида даврий равишда қайта кўриб чиқилиши керак.
4. Объектларда Ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида ишлаб чиқариш хусусиятлари ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўриқномалари ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ушбу йўриқномалар Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид бўлмаслиги ҳамда унинг талабларини пасайтирмаслиги керак.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий йўриқномалар объект раҳбари томонидан тасдиқланади ва қуйидаги талабларни акс эттириши керак:
а) ҳудудни, шу жумладан, йўллар, биноларга (иншоотларга) кириш жойларини сақлаш тартиби;
б) ёнғин содир бўлганда одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биноларни (иншоотларни) сақлаш тартиби;
в) ёнғин режимига ва унинг бажарилиши бўйича корхонадаги барча ишчиларнинг мажбуриятлари;
г) объектда ишларни бажаришда пудратчилар (субпудратчилар) томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари;
д) ёнғинга қарши сув манбалари, ёнғинга қарши воситалар, ёнғин сигнализацияси ва алоқа воситаларини сақлаш;
е) чекиш учун жойлар, уларни жиҳозлаш ва сақлаш тартиби;
ж) ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш тартиби;
з) биноларга (хоналарга) кириш ва уларнинг калитларни сақлаш тартиби.
Таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоаралари бўйича йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак.
а) ишлаб чиқариш жараёнлари учун уларга риоя қилмаган тақдирда ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган махсус ёнғинга қарши чоралари;
б) технологик ускунлар, сиғимли иншоотлар ва агрегатларда уларни фойданиш учун ишга туширишга тайёрлашда ҳамда таъмирлашдан сўнг ёнғин хавфсизлиги чоралари;
в) омборхонада, устахонада, лабораторияда, цехда ёнғин хавфи мавжуд моддалар ва материалларни сақлаш тартиби ва меъёрлари;
г) очиқ оловли қурилмалардан фойдаланиш тартибини ҳамда оловли ишларни бажариш учун махсус жиҳозланган жойларни ташкил қилиш;
д) ёнувчан материалларни йиғиш, сақлаш ва хонадан олиб чиқиш тартиби, маиший хоналарни сақлаш ҳамда махсус кийим-бошларни сақлаш тартиби;
е) мавжуд ёнғинга қарши воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда улар устидан техник назоратни амалга ошириш бўйича жавобгарлик тақсимоти;
ж) ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатларини, ёнғин-қутқарув бўлинмаларини (авария-қутқарув хизматини) чақириш ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари аъзоларини йиғиш усуллари;
з) ёнғин содир бўлганда технологик ускуналарни тўхтатиш, вентиляция тизимларини ўчириш, ходимларни ҳамда моддий бойликларни эвакуация қилиш тартиби;
и) хоналарни беркитишдан олдин кўздан кечириш тартиби.
Технологик ускуналардан фойдаланиш ва авария режимида ишлатиш бўйича йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ёнғин хавфсизлиги талаблари (ишлаб чиқариш шароитларига мос ҳолда);
б) ҳаво узатиш тизимларини, ёнғинга қарши клапанларни, шамоллатиш тизимларини, фильтрлар ва бошқа қурилмаларни тозалаш муддатлари;
в) ёнғин содир бўлганда ишчи-хизматчиларнинг ҳаракатланиш тартиби.
Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларини ҳамда ёнғинга қарши автоматик қурилмаларни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар қуйидагиларни белгилаши лозим:
а) объектнинг тегишли бўлинмалари ўртасида ёнғин сигнализацияси қурилмалари ва ёнғинга қарши сув таъминоти учун жавобгарлик ҳудуд чегаралари;
б) сув таъминоти тизимлари ва ёнғин автоматика ускуналарини ўрнатиш ҳамда уларни таъмирлаш устидан назорат тартиби;
в) техник ҳужжатларни юритиш талаблари.
Ушбу йўриқномалар намунавий йўриқномалар, шунингдек, ўрнатилган қурилмаларнинг лойиҳа ҳужжатлари ва паспорт маълумотлари асосида ишлаб чиқилиб, объектнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ёнғин-техник комиссияси томонидан белгиланган муддатларда қайта кўриб чиқилади.
Электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчириш бўйича йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) технологик жараёндаги моддалар ва материаллар, жиҳозларнинг ёнғин хавфи;
б) электр иншоотларидаги ёнғинларни ўчириш учун ёнғин хавфсизлиги талаблари, шу жумладан, бинолар (иншоотлар), хоналарнинг ёнғин хавфини ҳисобга олган ҳолда.
Ушбу турдаги йўриқнома энергетика объектлари учун ишлаб чиқилади (бошқа объектлар учун талабларни бошқа йўриқномаларнинг тегишли бўлимларига киритишга рухсат берилади).
Одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш бўйича ходимларнинг ҳаракатларини белгилайдиган йўриқномалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) одамларни хавфсиз зонага имкон қадар тезроқ эвакуация қилиш имкониятини таъминлайдиган энг хавфсиз эвакуация йўллари ва чиқишларининг рўйхати;
б) биринчи ва кейинги навбатдаги эвакуация қилиш тартиби;
в) қўшимча ёниш ўчоқлари, саросима ва бошқа ҳолатлар юзага келишини истисно қиладиган чоралар.
Одамлар кўп ва (ёки) кун давомида ишлайдиган бинолар учун йўриқномалар одамларни хавфсиз ва тезкорлик билан эвакуация қилишни таъминлаш бўйича ходимларнинг ҳаракатларини акс эттириши керак. Тунда одамлар қоладиган объектлар (мактабгача таълим ташкилотлари, интернатлар, касалхоналар ва бошқалар) учун йўриқномаларда ҳаракатларнинг иккита варианти кўзда тутилиши керак: кундузи ва тунги.
Оловли ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномалар вақтинча ва доимий жойларда оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус талабларни белгилайди.
«Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш» иш режимига эга лифтларни ишлатиш бўйича йўриқномалар ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган, ёнғин-қутқарув хизмати билан келишилган ва ташкилот томонидан белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилган, белгиланган лойиха ҳужжатлари ва паспорт маълумотлари асосида ишлаб чиқилади.
Йўриқнома бевосита лифт кабинасининг бошқарув тизими ёнида ўрнатилади.
Ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатлари тартиби Ёнғин хавфсизилиги қоидаларнинг 4-бобини ва технологик ишлаб чиқариш жараёнларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ёнғин содир бўлган тақдирда ходимларнинг ҳаракатланиши тартиби объектнинг ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича умумий йўриқномасига ёки таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича кўрсатмаларга киритилишига рухсат берилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 2-ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлиги бўйича ходимларнинг билимини текшириш ва тайёргарлик ишлари
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билимларини ўрганиш ва синовдан ўтказиш меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқув тизимининг бир қисми ҳисобланади.
2. Ишчилар, хизматчилар, раҳбар ходимлар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассисларни ўргатиш ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техник минимуми бўйича дастурни ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
2-боб. Ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш
3. Ёнғинга қарши йўл-йўриқ моҳияти ва вақти бўйича қуйидагиларга бўлинади: кириш, бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли.
4. Ёнғинга қарши йўл-йўриқ (кейинги ўринларда — йўл-йўриқ) ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис, ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандис, ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ ушбу вазифаларни бажарадиган бошқа шахслар), улар йўқлигида — ташкилот раҳбари томонидан берилади.
5. Кириш йўл-йўриғининг мақсади ходимни ташкилотдаги иш шароитлари, унинг ёнғинга қарши режими ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий жиҳатлари билан таништиришдан иборат.
6. Кириш йўл-йўриғи:
маълумоти, мутахассислиги, иш стажидан қатъи назар ташкилотда доимий ёки вақтинча ишлаш учун қабул қилинган шахслар билан;
ташкилотда ёки унинг ҳудудида ишларни амалга оширишга (хизмат кўрсатишга) жалб қилинган бошқа ташкилотлар ходимлари билан;
вақтинча хизмат сафарига юборилган ёки ташкилотда ишлаб чиқариш бўйича ўқув машғулотига (амалиётига) биринчи марта келган ишчилар билан;
ўқув лабораторияларида, устахоналарда, ишлаб чиқариш майдонлари ва полигонларида лаборатория ва амалий машғулотлар бошланишидан олдин олий ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотлари талабалари билан ўтказилиши керак.
7. Кириш йўл-йўриғи махсус ажратилган хонада ўтказилиши керак. Ушбу хона зарур кўргазмали қуроллар, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғиндан ҳимоя қилиш техник воситаларининг намуналари, объектда мавжуд бўлган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
8. Кириш йўл-йўриғи қуйидаги масалаларни ўрганишни ўз ичига олиши керак:
объектнинг ёнғин ва портлаш хавфи бўйича ўзига хос хусусиятлари ҳақида умумий маълумот;
ушбу ташкилотда (шу каби тоифадаги ташкилоларда) содир бўлган ёнғинларнинг сабабларини инобатга олган ҳолда ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирлари;
ташкилотнинг ёнғинга қарши режимига қўйиладиган талаблар;
ходимларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
ёнғин хавфсизлиги белгилари;
ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари хусусиятлари, ёнғиндан ҳимоя қилишнинг техник воситалари ва улардан фойдаланиш тартиби;
ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш тартиби (ёнғин-қутқарув бўлинмаларини чақириш, одамларни ва товар-моддий бойликларни эвакуация қилиш, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғиндан ҳимоя қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш, ёнғиндан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари).
9. Ўтказилган кириш йўл-йўриғи ёнғинга қарши йўл-йўриқларни рўйхатга олиш журналига қайд этилади.
10. Бирламчи йўл-йўриқнинг мақсади бўлинманинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашда иш жойида ишларни бажаришда риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар билан таништиришдан иборат.
11. Бирламчи йўл-йўриқ қуйидаги шахслар билан ўтказилиши лозим:
ёнғинга қарши кириш йўриқномасидан ўтган ва иш жойига келган;
бир бўлинмадан бошқасига ўтказилганда, агар ёнғин хавфи ва (ёки) янги иш жойи учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг талаблари аввалгисидан фарқ қилса.
12. Бирламчи йўл-йўриқ бевосита иш жойида берилади.
13. Бирламчи йўл-йўриқ ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган дастур бўйича ёки ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига асосан ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва алоқа воситаларини мажбурий намойиш этган ҳолда амалга оширилади.
14. Бирламчи йўл-йўриқ қуйидаги масалаларни ўрганишни ўз ичига олиши шарт:
модда ва материалларнинг портлаш-ёниш хавфлилиги;
ёнғин ва портлашнинг олдини олиш чоралари, уларнинг келиб чиқиши манбалари;
йўл-йўриқ берилаётган ходим томонидан иш бажариладиган ишлаб чиқариш майдончалари ва хоналарнинг ёнғин хавфи хусусиятлари;
мавжуд ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, алоқа воситалари, ёнғинни ўчиришда техника хавфсизлиги;
иш жойидаги ёнғинга қарши режим (ҳудудни сақлаш, ўтиш жойлари ва йўллари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига бориш йўллари, чекиш режими ва бошқа талаблар).
15. Такрорий йўл-йўриқнинг мақсади ходимнинг билимларини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатга барқарор шаклланиши учун ташкилотдаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларини такрорлашдан иборат.
16. Малака, маълумот, иш стажи, бажарилган ишнинг хусусиятидан қатъи назар барча ходимлар олти ойда камида бир марта бирламчи йўл-ўйриқ дастурига биноан такрорий йўл-йўриқдан ўтадилар.
17. Режадан ташқари йўл-йўриқнинг мақсади ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги билимларни янгилаш ҳамда уларга янги маълумотларни етказишдан иборат.
18. Режадан ташқари йўл-йўриқ қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
ёнғин хавфсизлиги бўйича янги ёки ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга кирганда (бунда йўл-йўриқ ва кейинги билимларни текшириш фақат мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва иш фаолияти янги (ўзгартирилган) талаблар билан боғлиқ бўлган ходимлар учун тааллуқли);
технологик жараён ўзгарганда (шу жумладан, янги ишга ўтишда), қурилмалар, жиҳозлар ва асбоблар алмаштирилганда ёки модернизация қилинганда ҳамда ёнғин хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа омилларнинг пайдо бўлгандада (бунда йўл-йўриқ ва кейинги билимларни текшириш фақат мазкур ўзгартиришларга мувофиқ тегишли технологик жараённи амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ходимлар билан ўтказилади);
ходимлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши оқибатида ёнғинларга ва (ёки) портлашларга олиб келиши мумкин бўлганда ёки улар содир бўлганда (бунда ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказилади ва бу борадаги билимлари текширилади);
давлат ёнғин назорати органлари (объектнинг мансабдор шахслари) томонидан ўтказилган текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳамда улар етарли даражада ўзлаширилмаганлиги аниқланганда. Бунда мансабдор шахслар томонидан тақдим этилган асосли таклифлар ва йўл-йўриқдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатига мувофиқ режадан ташқари йўл-йўриқ ўтказилади ва бу борадаги билимлари текширилади;
объектда содир бўлган ёнғинлардан ёки шунга ўхшаш объектлардаги ёнғинлар (портлашлар) тўғрисидаги маълумотлар тушгандан сўнг — барча ходимлар билан.
19. Режадан ташқари йўл-йўриқ ўтказилганлигини рўйхатга олишда унинг сабаблари кўрсатилади.
20. Ёнғинга қарши мақсадли йўл-йўриқ тегишли ходимлар билан қуйидаги зарур ҳолларда ўтказлади:
лавозим (касб) учун бевосита мажбуриятлар билан боғлиқ бўлмаган бир марталик ишларни бажаришда;
авариялар, табиий офатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда;
наряд-рухсатнома бериладиган ишларни амалга оширишда.
21. Мақсадли йўл-йўриқ ишлар бажариладиган жойга келишдан олдин берилади.
22. Ёнғинга қарши бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқ бериш иш фаолиятини олиб бораётган таркибий тузилмаларда объект раҳбарининг буйруғи билан тайинланган, ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахс томонидан ўтказилади.
23. Наряд-рухсатнома бўйича оловли ишларни олиб бораётган шахсларга мақсадли йўл-йўриқ берилганлиги тўғрисида наряд-рухсатномага тегишли белги қўйилади.
24. Ёнғинга қарши йўл-йўриқларни якка тартибда ёки бир гуруҳ шахсларга беришга рухсат этилади (умумий иш жойида бир хил турдаги ускуналарда ишлаётган шахсларга — иш жойида бирламчи, такрорий ва мақсадли йўл-йўриқ бериш, шунингдек, ишларнинг (хизматларнинг) битта турини бир хил лавозимда бажараётган шахсларга — режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқ бериш).
25. Йўл-йўриқларни бериш (кириш ва мақсадлидан ташқари) иш жойида назарий билим ва амалий кўникмаларни (ёнғин содир бўлган тақдирда) текшириш орқали якунланади. Билимларни текшириш йўл-йўриқни ўтказган шахс томонидан амалга оширилади. Ушбу шахс текширишнинг холислиги учун жавобгардир. Назарий билимларни синаб кўриш учун тестлардан, шу жумладан, дастурий таъминот орқали фойдаланишга рухсат берилади.
26. Навбатдан ташқари билимларни текширишга давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилаётган назорат ишлари давомида рухсат берилади. Ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича билимларни навбатдан ташқари текшириш хажми ва тартиби уни ўтказишга ташаббускор томонидан, йўл-йўриқларда берилган материаллар хажмини ҳамда объект фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини (технологик жараёни) инобатга олган ҳолда белгиланади.
27. Ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари юзасидан билимлари ўз вақтида текширилишини назорат қилиш ташкилот раҳбари томонидан амалга оширилади.
28. Билим савияси (амалий кўникмалари) қониқарсиз бўлган шахслар ишга қўйилмайди ҳамда қайта йўл-йўриқдан ўтказилиб, билим савияси такроран текширилади.
29. Ёнғинга қарши бирламчи, такрорий, режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқлар ўтказилганлиги тўрисида ёнғинга қарши йўл-йўрикларни қайд этиш журналига белгилар қўйилади. Бунда тегишли йўл-йўриқ дастурининг номи ёки ёнғин хавфсизлиги бўйича рақами кўрсатилиши шарт. Ёнғинга қарши йўл-йўриқлар уларни ўтказган ҳамда йўл-йўриқдан ўтган шахсларнинг имзолари билан тасдиқланади.
30. Ёнғинга қарши йўл-йўрикларни қайд этиш журнали рақамланган, тикилган ва муҳрланиб, корхона раҳбарининг ёки йўриқномани ўтказишга масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Журналлар охирги белги қўйилган кундан бошлаб 3 йил давомида сақланади.
31. Ёнғинга қарши йўл-йўриқларни (кириш, бошланғич, такрорий) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар билан бирлаштиришга рухсат этилади, агар ёнғинга қарши йўл-йўриқга тегишли масалалар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ дастурида тўлиқ ҳажмда назарда тутилган бўлса.
3-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари
1-§. Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимлар, ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказиш вазифаси юклатилган ходимлар, шунингдек, ёнғин-техник комиссиясиялар аъзолари учун ёнғин-техник минимуми дастури
1-мавзу: Кириш (1 соат).
Республикадаги ёнғинлар, уларларнинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида статистика маълумотлари. Ёнғинларнинг олдини олиш бўйича вазифалар.
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
2-мавзу: Модда ва материалларнинг ёниши, ёнғин ва портлаш хавфининг хусусиятлари, биноларнинг ёнғин хавфсизлиги тўғрисида умумий маълумотлар (2 соат).
Ёниш ҳақида умумий маълумот. Модда ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфи кўрсатгичлари. Модда ва материалларни биргаликда сақлашда ёнғин хавфсизлиги талаблари. Қурилиш материалларининг ёнғин-техник хусусиятлари, ёнғинга чидамлилик, уларнинг ёнғин хавфлилиги синфи, биноларнинг оловга бардошлилик даражаси тушунчаси. Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга чидамлилик даражасини ошириш ва ёнғин хавфини камайтириш усуллари. Ёнғинга қарши оралиқ масофа тушунчаси.
Ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган биноларни, иншоотларни ва ташқи қурилмаларни тоифалашнинг умумий принциплари, «Электр ускуналарнининг тузилиши қоидалари»га мувофиқ зоналар синфи.
3-мавзу: Ташкилотнинг ёнғин хавфлилиги (4 соат).
Ёнғинлар, уларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли омилларнинг таснифи: атамалар ва тушунчалар, ёнғинлар синфлари, ёнғиннинг ривожланиш динамикаси асослари. Ёнғин хавфини таҳлил қилиш: асосий атамалар ва терминлар, бинолар, иншоотлар, технологик жараёнлардаги ёнғин хавфини таҳлил қилиш усуллари. Ёндириш манбаларининг таснифлари, уларнинг энергетик хусусиятлари. Ёнғин тарқалишининг асосий йўллари. Объектларнинг ёнғин хавфи хусусиятлари (омиллари, аниқлашни қийнлаштирувчи, ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш, шунингдек, анча миқдорда зарар, одамларнинг ўлимига ва тан жароҳати олишига олиб келиши мумкин бўлган хусусиятлари).
Иситиш, шамоллатиш тизимлари ва электр қурилмаларининг ёнғин хавфи. Иситиш, шамоллатиш тизимлари ва электр қурилмаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари. Яшиннинг ёнғин хавфсизлиги. Бинолар ва иншоотларни яшиндан ҳимоя қилиш тизимларининг синфлари. Яшиндан ҳимоя қилиш қурилмасини ўрнатиш қоидалари. Статик электр токи: пайдо бўлиш сабаблари, ёнғин хавфлилиги, статик электр токидан ҳимоя воситалари (қурилма, иш принципи, ўрнатиш ва фойдаланиш қоидалари).
4-мавзу: Ёнғин хавфи мавжуд ишларни олиб бориш ҳамда модда ва материалларни сақлашда ёнғин хафсизлиги чоралари (3 соат).
Оловли ишларнинг турлари ва уларнинг ёнғин хавфлилиги. Оловли ишларни бажариш учун доимий ва вақтинчалик жойларга қўйиладиган талаблар. Оловли ишларни ташкил этиш, уларни бажарувчи шахсларга рухсат бериш ва уларнинг бажаралиши устидан назорат қилиш тартиби. Портлаш ва ёнғин хавфи зоналари мавжуд бино ва хоналарда оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфи хусусиятлари.
Кенг тарқалган енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи суюқликлар, ёнувчи газлар, қаттиқ енгил алангаланувчан материалларни сақлашда, ташишда ва иш жойларида фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги чоралари, бўёқларни ишлаб чиқариш ва бошқа ёнғинга хавфли ишларни олиб боришда ёнғин хавфлилик хусусиятлари.
5-мавзу: Ёнғинда хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш (2 соат).
Эвакуация йўллари ва чиқишлар: терминлар, эвакуация қилиш учун йўллар ва чиқишларни белгилаш тартиби. Эвакуация йўллари ва чиқишлар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари. Дарслар олиб борилаётган объектларда ёнғин вақтида эвакуация режаси.
Ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилишда хабар бериш ва бошқариш тизими: мақсади, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш. Одамларни бинолардан эвакуация қилиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш.
6-мавзу: Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари тўғрисида умумий маълумотлар (2 соат).
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари. Тузилиши, тактик ва техник хусусиятлари, фойдаланиш қоидалари.
Ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти, вазифалари, умумий тузилиши. Ёнғинга қарши сув таъминоти иншоотлари ва муҳандислик-техник воситалар назоратини амалга ошириш, сақлаб туриш қоидалари, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш тартиби.
Ёнғин сигнализацияси тизимлари ва ёнғин ўчириш қурилмалари, вазифалари, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш.
Ёнғин содир бўлганда тутунга қарши ҳимоя: вазифалари, таснифи, қўлланилиши, умумий тузилиши ва ишлаш принципи, фойдаланиш қоидалари, ишчи ҳолатини назорат қилиш.
7-мавзу: Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асослари (5 соат).
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул шахсларни тайинлаш. Ёнғин-техник комиссиясиялар (кейинги ўринларда — Комиссия): асосий вазифалари ва функциялари, Комиссияни ташкил этиш тартиби ва ишини ташкил этиш, Комиссия аъзолари ишини маънавий рағбатлантириш, уларининг ҳуқуқлари, фаолиятини расмийлаштириш, ёнғинга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш бўлинмалари (кейинги ўринларда — КЁСБ): асосий вазифалари, бўлинмаларни ташкил этиш тартиби ва ишини ташкил этиш, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, КЁСБ учун белгиланган имтиёзлар ва маънавий рағбатлантириш, ишчиларни КЁСБ аъзолигидан чиқариш. КЁСБнинг иш тартиби.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича ишчиларни тайёрлаш ва билимларини текшириш (ёнғинга қарши йўриқнома, ёнғин-техник минимум). Объектда ёнғинга қарши режим. Ёнғинга қарши йўриқнома. Ёнғинга қарши тарғибот. Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш учун ахборот стендлари.
Объектларда содир бўлган ёнғинларни ҳисобга олиш: ёнғинларни давлат (идоравий) статистик ҳисобга олиш. Давлат (идоравий) статистика маълумотлари нотўғри берилганлиги учун жавобгарлик.
Амалий машғулот: ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳужжатларни ишлаб чиқиш (объектда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича буйруқ, умумий объектнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома (алоҳида бўлимлар билан бошқа йўриқномаларни киритган ҳолда); одамларни эвакуация қилиш режаси).
8-мавзу: Ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби (2 соат).
Ёнғиннинг ривожланиш динамикаси ва унинг хавфли омилларининг тарқалишидан келиб чиқиб амалга ошириладиган ҳаракатлар.
Технологик ускуналарни, коммуникацияларни, электр қурилмаларини ва шамоллатиш тизимларини ўчириш (зарур ҳолларда содир бўлган вазиятдан келиб чиқиб).
Ёнғин тўғрисида ёнғин-қутқарув бўлинмасига, шунингдек, объект раҳбарига хабар бериш (объектда мавжуд бўлган алоқа воситалари ва сигнализация, уларнинг жойлашиш жойлари, ускуналар, ҳудудларда мавжуд бўлган товушли хабар бериш қурилмалари, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш қоидалари, алоқа воситалари орқали содир бўлган ёнғин тўғрисида хабарни етказиш тартиби).
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунга қадар ёнғин ўчиришни ташкил этиш (КЁСБнинг жангавор бўлинма табели бўйича вазифалари, ёнғинни ўчириш тартиби, техника хавфсизлиги).
Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этиш.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига етиб келганидан сўнг ёнғин ўчиришни ташкил этиш.
Бошқа ҳаракатлар (моддий бойликларни қўриқлаш, ёнғинни ўчиришга жалб этилмаган одамлар киришини чеклаш ва ҳаказо).
Амалий машғулот: ёнғин-қутқарув бўлинмаларига ёнғин тўғрисида хабарни бериш тартибини ўрганиш; ўт ўчиргичлардан фойдаланиш тартибини кўрсатиш ва қўллаш усулларини ўрганиш, ички ёнғинга қарши жўмраклардан фойдаланиш, ишчи-хизматчиларни эвакуация қилиш ҳаракатларини машқ қилиш.
Ёнғин-техник минимуми бўйича билимларини синовдан ўтказиш (1 соат).
2-§. Оловли ишларни бажарувчиларни тайёрлаш ва (ёки) ишларни бажаришга масъул бўлган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
1-мавзу: Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора тадбирлар. Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахслар ва ишчиларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги (2 соат).
Оловли ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг тартибга солувчи асосий норматив ҳуқуқий ҳужжатлар.
Оловли ишларни бажаришни ташкил этиш тартиби. Оловли ишларни бажариш босқичлари. Оловли ишларни бажаришга тайёрлаш ва ўтказиш учун жавобгар шахсларнинг мажбуриятлари. Оловли ишлар бажарилишини расмийлаштириш босқичлари.
Оловли ишларни бажарувчиларга қўйиладиган талаблар.
Оловли ишларни бажаришда масъул шахслар ва ижрочиларнинг ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик.
2-мавзу: Оловли ишларнинг ёнғин хавфлилиги. Ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари. Оловли ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган модда ва материалларнинг ёнғин хавфлилиги (2 соат).
Ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи омиллар. Модда ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфлилигининг асосий кўрсатгичлари, ёнучан муҳити.
Оловли ишларни бажаришда фойдалиниладиган аппаратлар тузилиши ва уларнинг ёнғин хавфлилиги. Оловли ишларни бажаришда ёндириш манбаи, уларнинг таснифи ва энергетик хусусиятлари. Ёнғин тарқалишининг асосий йўллари ва унинг хавфлари омиллари.
Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар, уларнинг аҳамияти.
Оловли ишларни бажариш натижасида республикада ва чет давлатларда содир бўлган ёнғинлар статистикаси ва таҳлили. Газ пайвандлаш, электр пайвандлаш, кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш, темирни кесиш, битум ва қатронларни эритиш ҳамда учқун чиқариш билан боғлиқ бошқа ишларни олиб боришда (ишларни олиб бориш қоидаларини бузиш, ускуналарнинг носозлиги, иш якунлангандан сўнг ишлар олиб борилган жойларни назоратсиз қолдириш ва бошқалар) ёнғин чиқиш сабаблари.
3-мавзу: Оловли ишларни бажаришга тайёргарлик кўришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари (1 соат).
Оловли ишларни доимий ва вақтинчалик олиб бориш жойлари, уларнинг тавсифи. Оловли ишларни доимий ва вақтинчалик олиб бориш жойларини ташкил этиш ва уларга тайёргарлик кўришда қўйиладиган талаблар.
Объектлардаги ёнғинга қарши режим ва ёнғиннинг олдини олиш тизими. Ёнувчан муҳитни, ёндириш манбаи юзага келмаслиги (ҳосил бўлишини чеклаш) ва ёнғин тарқалишини чеклаш чоралари. Оловли ишларни бажариш жойларини ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари билан таъминлаш миқдорларини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби.
Ижрочилар ва масъул шахсларнинг қоида талабларидан четга чиқиши, ишлаш учун наряд-рухсатномада назарда тутилган хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик ва оловли ишлар турларига бўлган махсус талаблар бузилганлиги аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
4-мавзу. Электр пайвандлаш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари (1 соат).
Электр пайвандлаш ишларини бажаришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Электр токининг ёнғин хавфи кўринишлари. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш.
Электр пайвандлаш аппаратлари, уларнинг умумий талаблари. Техник хизмат кўрсатиш, режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари. Пайвандлаш аппаратларини, кабелларни улаш. Пайвандлашда ишлатиладиган электродлар, ушлагичларга қўйиладиган талаблар.
Электр пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик чоралари.
5-мавзу. Газ пайвандлаш ва газли кесиш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари (1 соат).
Газ пайвандлаш ва газли кесиш ишларини бажаришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш.
Сиқилган ва суюлтирилган газлар учун мўлжалланган баллонлар билан ишлаш хусусиятлари. Кальций карбидларини ташиш, сақлаш ва ишлатиш қоидалари.
Ускунага қўйиладиган талаблар. Ацетилен генераторлари, уларга қўйиладиган умумий талаблар. Техник хизмат кўрсатиш, режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари.
Газ узатиш шлангларини синовдан ўтказиш ва текшириш тартиблари. Ацетилен аппаратлари ва газ баллонларини жойлаштириш жойи, уларни очиқ оловдан ва бошқа иссиқлик манбаларидан ҳимоя қилиш.
Газ пайвандлаш ва газли кесиш ишларини бажаришда хавфсизлик чоралари.
Метил ацетилен-аллен фракциясидан (МАФ) фойдаланган ҳолда газ пайвандлаш, газли кесиш ва газ алангали ишларни бажариш хусусиятлари.
6-мавзу. Кавшарлаш, битум ва қатронларни эритиш билан боғлиқ ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги чоралари (1 соат).
Кавшарлаш, битум ва қатронларни эритиш билан боғлиқ ишларни бажаришда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш.
Иш жойларига қўйиладиган талаблар. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини жойлаштириш.
Ускунага қўйиладиган талаблар. Битумни эритиш қурилмалари ва қозонларни жойлаштириш. Кавшарлаш лампаларини ёқилғи билан тўлдириш. Техник хизмат кўрсатиш, режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари.
7-мавзу. Оловли ишларнинг якуни бўйича ёнғин хавфсизлиги чоралари. Мансабдор шахслар ва ишчиларнинг вазифалари (1 соат).
Оловли ишларни бажаришда мансабдор шахслар ва ишчиларнинг вазифалари (жиҳозларни қабул қилиш, наряд-рухсатномани ёпиш, оловли ишлар бажарилгандан сўнг вақтинчалик ва доимий жойларнинг назоратини ташкил этиш). Оловли ишлар якуни бўйича ҳисобот ҳужжатларини сақланиши.
8-мавзу. Оловли ишларни бажаришнинг ўзига хос жиҳатлари (2 соат).
Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган хоналарда, қурилмаларда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар бўлган сиғимларда, босим остидаги ва ташқи технологик қурилмаларда оловли ишларни бажаришга тайёргарлик кўриш, наряд-рухсатномани расмийлаштириш ва ёзма топшириқ бериш жиҳатлари. Ишларни бажарувчи бригада таркиби.
Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган хоналарда, енгил алангаланувчи суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар бўлган сиғимларда, босим остидаги қурилмаларда оловли ишларни бажариш жиҳатлари.
Ёнғин хавфлилиги бўйича турли синфлардаги объектларда оловли ишларни ташкил этиш ва бажаришнинг ўзига хос томонлари.
9-мавзу. Ёнғин (аланга) аниқлангандаги ҳаракатлар. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларидан фойдаланиш. Жароҳат олганда биринчи ёрдам кўрсатиш (2 соат).
Ҳудудда ёки бинода (иншоотда) ёнғин (тутун)ни аниқлаган шахсларнинг ҳаракатланиш тартиби. Ёнғин (фавқулодда вазият) тўғрисида ёнғин-қутқарув бўлинмалари, авария хизматлари ва объект раҳбарларига хабар бериш.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва бошқа авария хизматлари келгунига қадар ишчиларнинг ҳаракатлари. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва бошқа авария хизматларининг учрашувини ташкил этиш.
Ўт ўчиргичлар ва ўт ўчириш воситаларининг таснифи. Ўт ўчиргичлардан фойдаланиш тартиби, уларга техник хизмат кўрсатиш, қайта зарядлаш муддатлари, хавфсизлик талаблари.
Ёнғинларни ўчиришда (фавқулодда вазиятларни бартараф этишда) ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларидан фойдаланиш усуллари. Объектнинг хусусиятлари ва технологик жараёндан келиб чиққан ҳолда ускуналар, коммуникациялар, электр қурилмалари ва бошқа муҳандислик тизимларини манбадан ўчириш. Одамга зарар келтирувчи омиллар таъсирини камайтириш йўллари (электр токи, ёнишнинг иссиқлик, заҳарли маҳсулотлари таъсири).
Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш (қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш, юрак ва ўпка фаолиятини тиклаш (сунъий нафас олдириш, билвосита юрак массажи), стерил боғламни қўйиш, қўл-оёқлар сингандаги ҳаракатлар, дорилар қутисининг (аптечканинг) тўлиқ жамланганлиги ва ундан фойдаланиш тартиби).
10-мавзу. Амалий машғулот (1 соат).
Ёнғин (аланга) аниқлаганда ҳаракат қилиш тартибини ўрганиш. Жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам келгунга қдар биринчи ёрдам кўрсатиш.
Ёнғин-техник минимуми бўйича билимларни синовдан ўтказиш (1 соат).
3-§. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни тайёрлаш ва сақлашга жалб этилган ишчилар учун ёнғин-техник минимуми дастури
1-мавзу. Кириш (0,5 соат).
Республикада содир бўлган ёнғинлар, уларларнинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида статистика маълумотлари. Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни (пичан, сомонни) тайёрлаш, тахлаш ва сақлаш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги объектларида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида мисоллар. Ёнғиннинг олдини олиш вазифалари.
Ишчиларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёнғин хавфсизлиги қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлиги. Давлат ёнғин назорати органлари ходимларининг ҳуқуқлари, ёнғин хавфсизлиги қонунчилигини бузганлик учун таъсир чоралари турлари.
2-мавзу. Қишлоқ хўжалиги объектларида ва турар жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг умумий талаблари (2 соат).
Ҳудудни, ёнғинга қарши оралиқлар, йўллар, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини сақлаш. Электр ускуналари, иситиш тизимлари ва қурилмаларидан фойдаланишда ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар. Чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш тартиби. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигининг умумий талаблари. Ёнувчи суюқликлар ва ёнувчи газлардан фойдаланишдаги ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Турар жойларда ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий чора-тадбирлар. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинларни ўчириш учун жамоатчиликни жалб қилиш (ташкилотларнинг ЁТК ва КЁСБ). КЁСК ҳақида умумий маълумот ва уларнинг қишлоқ жойлари учун аҳамияти.
3-мавзу. Иш жойида ёнғин хавфсизлиги чоралари (2 соат).
Фойдаланилаётган қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлари, қурилмалари, шунингдек, ишлатилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи хусусиятлари.
Иш жойидаги ёнғинга қарши режим.
Ғалла экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, дағал ем-хашакларни (пичан, сомонни) тайёрлаш, тахлаш ва сақлашда ёнғин хавфсизлиги чоралари. Иш жойида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ёки авариявий ҳолатларнинг эҳтимолий сабаблари. Ёнғин ёки авария ҳолатларида ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ишчилар ишга киришганда ва унинг якунидаги ҳаракатлари.
4-мавзу. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари ҳақида умумий маълумотлар. Ёнғин вақтидаги ҳаракатлар (2,5 соат).
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, уларнинг мақсади, фойдаланиш қоидалари, ёзги ва қишки шароитларда сақлаш тартиби.
Алоқа, сигнализация, ёнғин ҳақида хабар бериш воситалари. Уларнинг жойлашган жойи, ёнғин содир бўлганда улардан фойдаланиш қоидалари.
Технологик ускуналарни, коммуникацияларни, электр қурилмаларини ва шамоллатиш тизимларини ўчириш (зарур ҳолларда содир бўлган вазиятдан келиб чиқиб). Ёнғин ҳақида телефон орқали хабар бериш тартиби. Одамларни (моддий бойликларни) эвакуация қилишни ташкил этиш.
Иш жойида ёки объект ҳудудида, аҳоли пунктида тутун, аланга ёки ёнғин аниқланганда ишчиларнинг ҳаракатлари. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва КЁСКларини чақириш ҳамда уларни кутиб олиш тартиби. Ёнғин ва алангаларни ўчириш, техника хавфсизлиги.
Амалий машғулот: авария-қутқарув хизматига ёнғин ҳақида хабар бериш машқларини бажариш, шунингдек, ўт ўчиргичдан амалда фойдаланишни намойиш этиш.
Ёнғин-техник минимуми бўйича билимларни синовдан ўтказиш (1 соат).
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 3-ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот стендларини расмийлаштиришга ва мазмунига қўйиладиган
Ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича ахборот стенди — ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари мавзуидаги профилактик тусдаги матнли ёки графикли ахборот материалларини жойлаштириш учун мўлжалланган стационар қурилма (кейинги ўринларда — стенд).
Ходимлар сони 15 нафардан ортиқ ёки бир вақтнинг ўзида объектда бўладиган одамларнинг сони 10 нафардан ортиқ бўлган объектларда стендлар расмийлаштирилиши шарт.
Стенд, ундаги маълумотлардан кенг танишиш имконини берадиган жойларга жойлаштирилади (масалан, бинонинг биринчи қавати, ташкилот ёки корхонанинг фойеси, объект биносига кириш қисмида ва ҳаказо). Стендга бориш йўли объектнинг иш вақти мобайнида очиқ бўлиши ва ҳеч қандай ташқи тўсиқлар билан чекланмаслиги керак.
Ахборот стендларини камида 490 х 770 мм ўлчамда, бир хил услубда тайёрлаш, профилактика материалларини жойлаштириш учун қутилар сони А4 форматида камида 4 та бўлиши тавсия этилади.
Стендларга жойлаштириш учун ахборот материалларининг рўйхати:
асосий ёнғин хавфсизлиги талаблари ва ёнғин содир бўлгандаги ҳаракатлар;
уй-рўзғорда ёнғин хавфсизлиги чоралари;
жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби;
объектнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, содир бўлган ёнғинлар (фавқулодда вазиятлар), уларнинг сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
профилактик варақалар, брошюралар ва бошқалар.;
ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг «101» чақирув рақами ва бошқалар.;
бириктирилган давлат ёнғин назорати инспектори ҳақида маълумот (Ф.И.О., иш телефони).
Ёнғин хавфсизлиги масалалари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни стендларга жойлаштириш тақиқланади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА
Объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти
1. Ёнғин хавфсизлиги паспорти (кейинги ўринларда — паспорт) — объектнинг (бинонинг) мавжуд ёнғин хавфсизлиги даражасини тавсифловчи ва ёнғин хавфини камайтириш бўйича тавсияларни ўз ичига олган, белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳужжат.
2. Ёнғин хавфсизлиги паспорти қуйидаги объектлар учун ишлаб чиқилиши лозим:
а) ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ишлаб чиқаришлар:
500 m 2 дан ортиқ ишлаб чиқариш майдонига эга ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати корхоналари;
кунига 50 млн m 3 ортиқ газни ҳайдаш (ўтказиш) корхоналари;
кунига 20 минг t дан ортиқ нефтни ҳайдаш (ўтказиш) корхоналари;
кунига 15 минг t дан ортиқ нефтни қайта ишлаш корхоналари;
кунига 100 t дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватига эга кимёвий тола ишлаб чиқариш корхоналари;
кунига 20 t дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватига эга асоси ёнувчан бўлган лок-бўёқ маҳсулотлари корхоналари;
умумий сиғими 20 000 m 3 дан ортиқ бўлган нефть, нефть маҳсулотлари омборлари;
белгиланган қуввати 100 МV дан ортиқ бўлган электр станциялар ва иссиқлик электр марказлари;
сиғими 15 минг t дан ортиқ бўлган дон маҳсулотларини сақлаш ва уларни қайта ишлаш элеваторлари;
қуввати кунига 1 000 t дан ортиқ шакар ишлаб чиқариш корхоналари;
портлаш ва ёнғин хавфлилиги бўйича А, Б ва В тоифага кирувчи майдони 10 000 m 2 дан ортиқ бўлган ишлаб чиқариш ва (ёки) омборхона бинолари;
б) белгиланган вазифаси ёки лойиҳасига мувофиқ бир вақтнинг ўзида 800 дан ортиқ киши бўлиши мумкин бўлган изоляция қилинган хонага эга бинолар ва (ёки) иншоотлар:
шифохоналар, госпиталлар, даволаш станционарлари, туғруқхоналар, реабилитация марказлари;
меҳмонхоналар, санаторийлар, профилакторийлар, дам олиш уйлари;
концерт заллари, театрлар, амфитеатрлар, кинотеатрлар, маданият уйлари, спорт (кўнгилочар) саройлари, марказлар;
давлат бошқарув органлари, таълим, илмий ва лойиҳалаш ташкилотларини жойлаштириш учун фойдаланиладиган бинолар ва (ёки) иншоотлар, кутубхоналар;
бозорлар, савдо марказлари ва дўконлар, кўнгилочар ва дам олиш масканлари;
аэропортлар ва темир йўл вокзаллари;
телерадио марказлари;
кўп функцияли бино ва иншоотлар.
3. Ёнғин хавфсизлиги паспорти хўжалик ва тезкор бошқарувида обектларга эга бўлган юридик шахслар учун ишлаб чиқилади. Объектларни шартнома асосида объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарликни зиммасига олиш билан бошқа юридик шахсга (ижара, беғараз фойдаланиш ва ҳаказо) фойдаланишга берилганда, паспорт ушбу объектдан фойдаланаётган юридик шахс учун ишлаб чиқилади.
4. Паспорт объект раҳбари томонидан тасдиқланади.
Паспорт камида уч нусхада ишлаб чиқилади ва бир нусхаси давлат ёнғин назорати органига тақдим этилади.
Объектнинг функционал вазифаси, технологик жараёни, хажмий-режалаштириш ва лойиҳалаш ечимларини ўзгартиришда паспорт янгиланиши шарт.
6. Паспорт объектнинг хусусиятларини ўз ичига олиши ва сарлавҳа саҳифаси, паспортнинг қисқача тавсифи, мазмуни, фойдаланилган манбалар рўйхати ва қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши керак:
а) объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-функционал схемаси;
б) объектнинг ёнғин хавфи хусусиятлари;
в) ёнғиндан ҳимояланиш хусусиятлари;
г) портлашга қарши ҳимоя хусусиятлари;
д) ёнғин содир бўлганда одамлар хавфсизлигини таъминлаш;
е) муҳандислик тизимларининг ёнғин хавфсизлиги хусусиятлари;
ж) ёнғинга қарши ҳимоя воситалари ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг хусусиятлари;
з) ёнғин хавфсизлиги даражасини баҳолаш;
и) объектнинг ёнғин хавфини камайтириш чоралари.
Ҳар бир бўлим (рўйхатдан охирги иккитаси бундан мустасно) объектдаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ҳолатни тавсифловчи оралиқ хулосалар билан тугайди.
Паспортга технологик жараённи тасвирловчи чизмалар, шунингдек, қуйидаги режалар илова қилинади:
а) ёнғин ўтиш жойлари кўрсатилган ҳолда объектнинг бинолар, иншоотлар, очиқ қурилмаларини жойлаштириш;
б) объектнинг ёнғинга қарши сув таъминоти;
в) бинолар ва ташқи қурилмаларга ёнғинга қарши ҳимоя ускуналарини жойлаштириш.
Функционал вазифаси ёки лойиҳасига мувофиқ бир вақтнинг ўзида 800 дан ортиқ кишилар бўлиши мумкин бўлган изоляция қилинган хонага эга бинолар ва (ёки) иншоотлар учун кўрсатилган хонанинг жойлашиш тартиби белгиланади.
7. Паспортнинг қисқача тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: барча ишлаб чиқувчилар имзоси билан улар томонидан ишлаб чиқилган бўлимларни кўрсатган ҳолда тузувчи ташкилот ҳақида қисқача маълумот, ишлаб чиққан ташкилот тўғрисида қисқача маълумот, паспортни ишлаб чиқиш учун асослар, паспорт ишлаб чиқилган бинолар ва ҳудуд чегараларининг тўлиқ рўйхати, илгари ишлаб чиқилган паспортга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар (мавжуд бўлса).
8. «Объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-функционал схемаси» бўлимига объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги, бўйсуниши ва жавобгарлиги, объектда ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш, кўрилаётган чора-тадбирларнинг изчиллиги ва сифати ҳақидаги маълумотлар киритилиши лозим.
9. «Объектнинг ёнғинга хавфли хусусиятлари» бўлимида жадвал шаклидаги қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) технологик жараёнларда ишлатиладиган барча модда ва материалларнинг ёнғинга хавфли кўрсаткичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари (мавжуд бўлса), ёнғин-портлаш хавфи мавжуд модда ва материалларни сақлаш (фойдаланиш) шароитлари, эҳтимолий ёндириш манбаларининг таҳлили натижалари, ёнғиннинг (портлашнинг) содир бўлиш, ривожланиш сценарийлари ва етказилиши мумкин бўлган зарарлар;
б) портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд барча хоналарнинг тоифалари, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари бўйича зоналар синфи, портловчи аралашмаларнинг таснифи (тоифаси, гуруҳи);
в) барча биноларнинг портлаш ва ёнғин хавфилилиги тоифалари;
г) барча ташқи қурилмаларнинг портлаш ва ёнғин хавфлилиги тоифалари, уларнинг атрофидаги Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари бўйича зоналар синфи, портловчи аралашмаларнинг тоифалари ва гуруҳлари, портловчи зоналарнинг ўлчамлари;
д) ишлатиладиган модда ва материалларнинг бирга сақланиши мос келиши.
10. «Ёнғинга қарши ҳимоянинг хусусияти» бўлимида жадвал шаклидаги қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфлилиги ва оловга бардошлилиги, уларнинг майдони ва қавтлилиги;
б) бино ва иншоотларда фойдаланиладиган асосий қурилиш конструкцияларнинг оловга бардошлик чегаралари ва ёнғинга хавфлилик синфлари;
в) ёнғин-техник хусусиятларини кўрсатган ҳолда ёнғинга қарши тўсиқлар ва улардаги тешиклар тўлдирилиши.
11. «Портлашга қарши ҳимоянинг хусусиятлари» бўлимида портлашларнинг олдини олиш учун қўлланиладиган ечимлар, портлаш мумкин бўлган хоналарнинг биноларда жойлашиши, портлашга қарши ҳимоя элементлари, иншоотларнинг енгил ташлаб юборувчи конструкциялари ва хусусиятларига оид маълумотлар бўлиши керак.
12. «Ёнғин содир бўлганда одамлар хавфсизлигини таъминлаш» бўлимида жадвал шаклидаги қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) биноларда, қаватларда, хоналардаги одамлар сони;
б) хоналар, қаватлар ва бинолар эвакуация ва чиқиш йўллари билан таъминланганлиги, уларнинг параметрлари баҳоланиши;
в) ёнғинда эвакуацияни бошқариш ва фойдаланилаётган хабар бериш тизим қурилмаларининг мавжудлиги ва хусусиятлари;
г) бинонинг тутунга қарши ҳимоя элементи қурилмаларининг мавжудлиги ва хусусиятлари.
13. «Муҳандислик тизимларининг ёнғин хавфсизлиги хусусиятлари» бўлимида электр ускуналар, иситиш ва шамоллатиш тизимларининг хусусиятлари, портлаш хавфи бўлган бино ва хоналарда яшинга қарши ҳимоя воситаларининг хусусиятлари, уларнинг ёнғин хавфсизлигига таъсир қилувчи ҳамда ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар жадвал шаклида бўлиши керак.
14. «Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари хусусиятлари» бўлимида жадвал шаклидаги қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
а) автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларининг мавжудлиги ва хусусиятлари;
б) ички ва ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларининг мавжудлиги ва хусусиятлари;
в) объектнинг ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланганлиги.
15. «Ёнғин хавфсизлиги даражасини баҳолаш» бўлими олдинги бўлимлар орасидаги хулосалар асосида тузилади (зарур ҳолларда ёнғин хавфини баҳолаш) ва объектнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳақида батафсил хулосани ўз ичига олиши керак.
16. «Объектнинг ёнғин хавфини камайтириш чоралари» бўлимига амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш учун объектда амалга оширилиши лозим бўлган асосланган чора-тадбирлар жадвал шаклида киритилиши лозим.
17. Паспорт бўлимларининг рўйхати ва уларнинг мазмуни объектнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилиши мумкин. Паспортни ишлаб чиқишда ёнғин хавфини баҳолаш тавсия этилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 5-ИЛОВА
Эвакуация қилиш режаларига қўйиладиган
1. Эвакуация қилиш режаси (кейинги ўринларда — режа) объект раҳбари томонидан тасдиқланиши ҳамда график ва матнли қисмлардан иборат бўлиши керак.
2. Режанинг графикли қисмини тузишда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
а) қават режасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: зинапоялар, лифтлар ва лифт холлари, яшаш хоналари, маиший-хўжалик хоналар, балконлар, ташқи зинапоялар, шунингдек, зинапоя, лифт заллари эшиклари ва эвакуация йўлларида жойлашган эшиклар. Хоналарнинг номлари тўғридан-тўғри қават режаларида кўрсатилиши ёки улар рақамланиши ва хоналарга изоҳлар берилиши керак. Режада эшиклар очиқ ҳолда кўрсатилиши керак. Агар фойдаланиш вақтида алоҳида чиқиш жойлари қулфланган бўлса, эвакуация режасида эшик ёпиқ ҳолда ва калитлар сақланган жойда «Ташқи эшик калитлари қутиси» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак. Агар бинода ташқи ёнғинга қарши зинапоя мавжуд бўлса, режада «Ёнғинга қарши зинапояга чиқиш йўли» ёзуви бўлиши керак;
б) қаватлардаги одамларни эвакуация қилишнинг асосий йўллари режада тўғри чизиқ билан, захира йўллари эса пунктир чизиқ билан кўрсатилади. Чизиқлар асосийларидан икки баробар қалин ва яшил рангда бўлиши керак. Қаватлардаги асосий эвакуация йўллари зинапоялар йўналиши бўйича кўрсатилган бўлиши керак. Агар ёнғин хавфидан ҳимояланиш нуқтаи назаридан иккита зинапоя тенг бўлса, у ҳолда асосий эвакуация йўли энг яқин зинапояга кўрсатилади. Эвакуация йўлларини кўрсатувчи чизиқлар ҳар бир хонадан хавфсиз жойга ёки тўғридан-тўғри ташқарига чиқишга йўналтирилган бўлиши керак;
в) режанинг график қисмидаги белгиларни идрок қилишни яхшилаш мақсадида ташқи контур (ёнғинга қарши жўмраклардан ташқари) қизил рангда, эвакуация йўллари эса яшил рангда чизилишига рухсат этилади; ёнғинга карши жўмрак кўк рангда белгиланади;
г) режаларни чизишда жойлашган жойи тўғрисида тасаввурга эга бўлиш шароитларини яхшилаш мақсадида «сиз шу ердасиз» маъносидаги белгини режанинг изоҳида кўрсатиш керак;
д) қават режаларида шартли белгилар ёрдамида: қўл ёрдамида ишга тушириладиган ёнғин хабарларгичлари; телефон; ёнғинга қарши жўмраклар, ўт ўчиргичлар; тутун сўриш тизими қурилмаларини қўл билан ишга тушириш тугмалари жойлашган жойлари кўрсатилади. Шартли белгиларга қават режасининг пастки қисмида изоҳ берилиши керак;
е) режанинг график қисмида ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг, раҳбар ва объект бўйича масъул навбатчининг телефон рақамлари кўрсатилиши керак;
ж) режанинг график қисмининг намунавий шакли қуйида келтирилган 1-расмда кўрсатилган.
3. Режа навбатчи ходимлар хонасида ва ҳар бир қаватнинг зинапояларидан чиқиш эшиклари олдига (бинодан эвакуация чиқиш йўллари) шишали (плёнка) қоплама остида кўзга кўринарли жойга жойлаштирилади.
Болаларни эвакуация қилиш режасида унинг график қисмидан ташқари қуйидагилар ҳам кўрсатилади:
а) хизмат ходимларидан шахсан ким одамларни (болаларни) эвакуация қилади ва эвакуация тугагандан сўнг уларнинг рўйхат бўйича текширади;
б) эвакуация қилинаётган одамларни бинодан ёки соғломлаштириш муассасаси, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудидан хавфсиз жойга ҳаракатланиш йўллари;
в) мол-мулкни эвакуация қилиш жойи ва уни қўриқлаш учун жавобгар шахс;
д) ёнғин-қутқарув бўлинмасига ким хабар бериши ва алоқа воситасининг тури (телефон, рация, хабарчи ва бошқа йўл билан);
е) эвакуация режасига киритилган шахслар вақтинча йўқлигида уларнинг вазифасини бажарувчи шахслар захираси;
ж) ёнғинни ўчиришни ким ташкил этади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 6-ИЛОВА
Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг керакли миқдорини аниқлаш
1. Ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларининг турлари ва миқдори ёнувчи моддаларнинг физик-кимёвий ва ёнғин хавфли мавжуд хоссалари, уларнинг ўт ўчириш воситаларига бўлган алоқасини, шунингдек, ишлаб чиқариш бинолари, очиқ жойлар ва қурилмаларнинг майдонини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
2. Технологик ускуналарни ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш, ушбу ускуна учун техник шартлар (паспортлар) талабларига ёки тегишли ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Чет элда ишлаб чиқарилган ускуналарни ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш, уларни етказиб бериш бўйича шартнома талабларига мувофиқ амалга оширилади.
4. Муайян хонага ёки объектга ўт ўчиргичларнинг керакли турини аниқлаш ва миқдорини ҳисоблаш уларнинг ўчириш қувватига, максимал майдонига, шунингдек, ёнувчи модда ва материалларнинг ёнғин синфига кўра амалга оширилиши керак:
А синф — асосан келиб чиқиши органик бўлган, ёниши чўғланиш билан кузатиладиган қаттиқ моддаларнинг (ёғоч, мато, қоғоз) ёнғинлари;
B синф — ёнувчи суюқликлар ёки эрийдиган қаттиқ моддаларнинг ёнғинлари;
C синф — газлар ёнғинлари;
D синф — металлар ва уларнинг қоришмаларининг ёнғинлари;
Е синф — электр ускуналари ёниши билан боғлиқ ёнғинлар.
Ўт ўчиргич турини (кўчма ёки транспортировка қилинадиган) танлаш содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ўчоқларининг ҳажмига боғлиқ. Агар улар катта бўлса, транспортировка қилинадиган ўт ўчиргичлардан фойдаланиш керак.
5. Фойдаланишнинг тегишли ҳарорат чегарасига эга бўлган ўт ўчиргични танлашда бино ва иншоотларнинг иқлим шароитларини ҳисобга олиш зарур.
6. Агар аралаш ёнғин ўчоқлари бўлса, унда ўт ўчиргични танлашда афзаллик унинг қўллаш доираси нуқтаи назаридан универсал ёнғин ўчиргичга берилади.
7. Турли тоифадаги хоналарнинг тўлиқ майдони учун (битта ёки бир гуруҳ ўт ўчиргичлар билан ҳимояланадиган максимал майдон) 1 ва 2-жадвалларда «++» ёки «+» белгисидан олдин кўрсатилган турдаги ўт ўчиргичлар сонининг бирини танлаш керак.
8. Жамоат бинолари ва иншоотларнинг ҳар бир қаватида камида иккитадан кам бўлмаган кўчма ўт ўчиргичлар бўлиши керак.
9. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича Д тоифадаги хоналарнинг майдони 100 m 2 дан ошмаса, ушбу хоналар ўт ўчиргичлар билан жиҳозланмаслиги мумкин.
10. Агар ёнғин хавфи бўйича бир хил тоифадаги бир нечта кичик хоналар мавжуд бўлса, зарур ўт ўчиргичлар сони ушбу хоналарнинг умумий майдонини ҳисобга олган ҳолда 14-банд ва 1 ва 2-жадвалларга мувофиқ белгиланади.
11. Корхонадан қайта зарядлаш учун юборилган ўт ўчиргичлар, тегишли миқдордаги зарядланган ўт ўчиргичлар билан алмаштирилиши керак.
12. Компьютер хоналари, телефон станциялари, музейлар, архивлар ва бошқаларни ҳимоя қилишда ёнғинни ўчириш воситаларининг ҳимояланган ускуналар, маҳсулотлар, материаллар ва бошқалар билан ўзаро таъсирининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим. Ушбу хоналар ўт ўчириш моддаларининг максимал рухсат этилган концентрациясини ҳисобга олган ҳолда хладонли ва углекислотали ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши лозим.
13. Стационар автоматик ўт ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган хоналар ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши белгиланган сонидан келиб чиқиб 50 фоиз миқдорида таъминланиши керак.
14. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ўчоғидан ўт ўчиргич жойлашган жойигача бўлган масофа: жамоат бинолари ва иншоотлари учун 20 m дан; портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б ва В тоифадаги хоналар учун — 30 m дан, Г тоифадаги хоналар учун — 40 m дан, Д тоифадаги хоналар учун — 70 m дан ошмаслиги керак.
15. Объектда ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини сотиб олиш, таъмирлаш, сақлаш ва ишлатишга шайлиги учун жавобгар шахс тайинланиши керак.
16. Объектга ўрнатилган ҳар бир ўт ўчиргич устига оқ рангли бўёқ билан тартиб рақами ёзиб қўйилиши керак. Унга белгиланган шаклда паспорт юритилади.
17. Ўт ўчиргичлар ҳар доим соз ҳолатда сақланиши, мунтазам кўздан кечирилиши, текширилиши ва ўз вақтида қайта зарядланиши керак.
18. Қиш мавсумида (1 °C дан паст ҳароратда), сув асосидаги зарядли ўт ўчиргичлар иситиладиган хоналарда сақланиши керак.
19. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини йўлакларда ва ўтиш жойларида жойлаштириш одамларни хавфсиз эвакуация қилишга халақит бермаслиги керак. Улар 1,5 m дан ортиқ бўлмаган баландликда хоналардан чиқадиган жойларга яқин жойларда жойлаштирилиши керак.
20. Асбест, наматни (кигизни) қопқоқли металл идишларда сақлаш, вақти-вақти билан (уч ойда камида 1 марта) қуритиш ва чангдан тозалаш тавсия этилади.
21. Ички ёнғинга қарши сув таъминоти ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланмаган ишлаб чиқариш хоналарида ва омборхоналарда ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини, механизациялашмаган ёнғинни ўчириш воситалари ва ускуналарини жойлаштириш учун, шунингдек, ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти мавжуд бўлмаган объектлар ҳудуди ёки уларнинг бинолари (иншоотлари) ташқи технологик қурилмалари ташқи ёнғинга қарши сув манбаларидан 100 m дан узоқ масофада жойлашган тақдирда ёнғинга қарши қалқон билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёнғинга қарши қалқонларнинг тури ва уларнинг талаб қилинадиган сони, бинолар (иншоотлар) ва ташқи технологик қурилмаларнинг портлаш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасига, битта ёнғинга қарши қалқоннинг максимал ҳимоялаш майдонига ва ёнғин синфига кўра 3-жадвалга мувофиқ белгиланади.
22. Ёнғинга қарши қалқонлар 4-жадвалга мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, механизацияланмаган ёнғин воситалари ва инвентарлар билан жамланади.
23. Ёнғинга қарши қалқон ёнига ўрнатилган сув сиғимларининг ҳажми камида 0,2 m 3 бўлиши ва челаклар билан таъминланиши керак. Қум учун қутилар 3, 1 ёки 0,5 m 3 ҳажмга эга бўлиши ва белкурак билан таъминланиши керак. Қум осон олиниши ва ёғингарчиликдан ҳимояланган бўлиши керак.
24. Қум билан тўлдирилган қутилар, одатда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюкликлар тўкилиши мумкин бўлган хоналарда ёки очиқ майдонларда ёнғинга қарши қалқонлар билан бирга ўрнатилиши керак.
Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б ва В тоифадаги хоналар ва очиқ технологик қурилмалар учун қутилардаги қум захираси ҳимояланадиган ҳар бир 500 m 2 майдонга 0,5 m 3 , Г ва Д тоифадаги хоналар ва очиқ технологик қурилмалар учун эса ҳимояланадиган ҳар бир 1000 m 2 майдонга 0,5 m 3 дан кам бўлмаслиги керак.
25. Асбест, дағал жунли мато ёки намат ўлчами камида 1х1 m бўлиши ҳамда ушбу мато ўлчамининг 50 фоизидан катта бўлмаган майдондаги ва ҳавосиз ёниши мумкин бўлмаган модда ва материаллар ёнғин ўчоғини ўчириш учун мўлжалланган бўлиши керак. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни қўллаш ва сақлаш жойларида ушбу матолар ўлчамлари 2х1, 5 m ёки 2х2 m дан оширилиши мумкин.
Асбест мато, дағал жун матолар ёки намат (кигиз, ёнмайдиган материалдан тайёрланган чойшаб) сув ўтказмайдиган ёпиладиган ва ёнғин содир бўлганда тезда қўллаш имконини берадиган ғилофларда (қадоқларда) сақланиши лозим. Ушбу воситалар камида 3 ойда бир марта қуритилиши ва чангдан тозаланиши керак.
26. Ёнғинга қарши қалқон тўпламидаги механизацияланмаган ёнғинга қарши қўл асбобларига қуйидаги операцияларни ўз ичига олган даврий хизмат кўрсатилади:
чанг, кир ва коррозия изларини тозалаш;
ГОСТ-12.4.026-2015 стандартига мувофиқ бўёқларни тиклаш;
фойдаланишдан кейин қолдиқ деформацияларни бартараф этиш учун лом ва багорларни тўғрилаш;
ГОСТ 12.3.023-80 талабларига мос ҳолда керакли асбобларнинг чархлаш бурчакларини тиклаш.
27. Ёнғинга қарши қалқонлар уларга ўрнатилган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини тезкорлик билан олишда қулайликни ва уларни жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлаши лозим.
28. Ёнғинга қарши қалқон ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг ранги ва бўяш схемаси ГОСТ 12.4.026-2015 стандартига мувофиқ амалга оширилади.
29. Ёнғинга қарши қалқон эшикларининг ташқи томонида қум учун қути, сув учун бочкалар ва стендларда уларнинг тартиб рақамлари ва энг яқин ёнғин-қуткарув қисмининг телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак. Ёнғинга қарши қалқонларнинг тартиб рақами «ЁҚҚ» ҳарфли индексдан сўнг кўрсатилади.
6-Иловага 1-ЖАДВАЛ
Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш меъёрлари
Хона тоифаси Ҳимояланадиган чегара майдони m 2 Ёнғин синфи Сиғими 10 L бўлган кўпикли ва сувли ўт ўчиргичлар Кукунли ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш моддасининг оғирлиги (kg) Углекислотали ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш моддасининг оғирлиги (L) Хладонли ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш моддасининг оғирлиги (L) Ўт ўчириш аэрозоли генератори 2 4 8(9) 2 5 2 А, Б, В1-В4 (ёнувчан газлар ва суюқликлар) 200 A 2++ - 2+ 1++ - - - - B 4++ - 2+ 1++ - - 4+ - C - - 2+ 1++ - - 4+ - D - - 2+ 1++ - - - - E - - 2+ 1++ - 2++ - - B1-B4 (ёнувчан газлар ва суюқликлардан ташқари) 400 A 2++ 4+ 2++ 1+ - - 2+ 2+ D - - 2+ 1++ - - - - E - - 2++ 1+ 2+ 4+ 2++ 2+ Г 800 B 2+ . 2++ 1 + - - - 2+ C - 4+ 2++ 1+ - - - 2+ Г, Д 1 800 A 2++ 4+ 2++ 1+ - - - 2+ D - - 2+ 1++ - - - - E - 2+ 2++ 1 + 4+ 2++ 2+ 2+ Жамоат бинолари 800 A 4++ 8+ 4++ 2+ - 4+ - 2+ E - - 4++ 2+ 4+ 2++ 4+ 2+
6-Иловага 2-ЖАДВАЛ
Хоналарни транспортировка қилинадиган ўт ўчиргичлар билан жиҳозлаш меъёрлари
Хона тоифаси Ҳимояланадиган майдони m 2 Ёнғин синфи Ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичлар, сиғими 100 L Кўпик-кукунли ўт ўчиргичлар, сиғими 100 L Кукунли ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 80 дан 90kg гача Углекистлотали ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш моддасининг оғирлиги kg 25 80 А, Б, B1-B4 (ёнувчи газлар ва суюқликлар) 500 А 1++ 1++ 1++ - 3+ B 2+ 1++ 1++ - 3+ C - 1+ 1++ - 3+ D - - 1++ - - Е - - + 2+ 1++ B1-B4 (ёнувчи газлар ва суюқликлардан ташқари), Г 800 А 1++ 1++ 1++ 4+ 2+ B 2+ 1++ 1++ - 3+ C - 1+ 1++ - 3+ D - - 1++ - - Е - - 1+ 1++ 1+
6-Иловага 3-ЖАДВАЛ
Бинолар (иншоотлар) ва ҳудудларни ёнғинга қарши қалқонлар билан жиҳозлаш меъёрлари
Т/р Хоналарнинг ёки ташқи технологик қурилмаларнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаси ҳамда хоналарнинг функционал вазифаси бўйича номланиши Бир дона ёнғинга қарши қалқон билан ҳимояланадиган майдон, m 2 Ёнғин синфи Қалқон тури 1. А, Б, B1-B4 (ёнувчи газлар ва суюқликлар) 200 А ЁҚҚ-А B ЁҚҚ-B Е ЁҚҚ-Е 2. B1-B4 (қаттиқ ёнувчи модда ва материаллар) 400 А ЁҚҚ-А Е ЁҚҚ-Е 3. Г, Д 1800 А ЁҚҚ-А B ЁҚҚ-B Е ЁҚҚ-Е 4. Қишлоқ хўжалиги экинларини қайта ишлаш корхоналарининг хоналари ва очиқ майдонлари 100 - ЁҚҚ-ҚХ 5. Турли пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни олиб боришга мўлжалланган хоналар - А ЁҚҚ-Т
6-Иловага 4-ЖАДВАЛ
Ёнғинга қарши қалқонларни механизациялашмаган асбоб ва инвентарлар билан жиҳозлаш меъёрлари
Т/р Механизациялашмаган асбоб ва инвентарлар, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг номлари Ёнғин синфи ва ёнғинга қарши қалқоннинг турига қараб жиҳозлаш меъёрлари А-синфи ЁҚҚ-А В-синфи ЁҚҚ-B Е-синфи ЁҚҚ-Е ЁҚҚ-ҚХ ЁҚҚ-Т 1. Ўт ўчиргичлар: кўпикли ва сувли, ўт ўчириш моддасининг сиғими, L/оғирлиги, kg, 10/9 2+ 2+ 2+ 2+ кукунли ўт ўчириш моддасининг сиғими, L /оғирлиги, kg, 10/9 1++ 1++ 1++ 1++ 1++ ўт ўчириш моддасининг сиғими, L/ оғирлиги, kg,5/4 2+ 2+ 2+ 2+ 2+ угликислотали ўт ўчириш моддасининг сиғими, L / оғирлиги, kg, 5/3 2+ 1 2. Лом 1 1 1 1 3. Багор 1 1 4. Ёғоч дастакли илгак 1 5. Коннуссимон челак 2 1 2 1 6. Электр симларини кесиш учун тўплам: қайчи, диэлектрик пойафзал ва диэлектрик резинали гиламча 1 7. Асбестли тўшама, жун толали мато (намат, ёнмайдиган мато) 1 1 1 1 8. Тиғли белкурак 1 1 1 1 9. Яполоқ белкурак 1 1 1 1 10. Айри, паншаха 1 11. Қурилмаларни ташиш учун арава 1 12. Сув сақлаш учун сиғим хажми: 0,2 m 3 1 1 0,02 m 3 1 13. Қум солинган қути 1 1 14. Қўл насоси 1 15. Диамметри 51 sm, узунликдаги 18-20 m ёнғинни ўчириш енги 1 16. Ҳимоя экрани 1,4 х 2 m 6 17. Экранларни осиб қўйиш учун тиргаклар 6
6-Иловага 5-ЖАДВАЛ
Ёнғинни ўчириш бирламчи воситаларининг меъёрлари
Т/р Хоналар номлари Ҳисоблаш меъёри Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг номлари Кўчма ўт ўчиргичлар Ёнғинга қарши мато Углекислотали ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 5 kgдан кам бўлмаган Кукунли ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 8 kgдан кам бўлмаган ёки 2 та 4 kg Сувли, ҳаво-кўпикли ҳажми 10 Lдан кам бўлмаган ёки 2 та 5 L 1. Маданий-маърифий, томоша, даволаш, илмий, таълим ва соғломлаштириш муассасалари, оромгоҳлар, турар жойлар ва бошқа бинолар а) йўлак тизимидаги маиший-хизмат хоналар йўлакнинг 20 пагонометр - 1 1 б) йўлак тизимисиз (вестибюль билан),лекин ҳар бир хонага камида битта 200 м 2 - 1 1 в) архивлар, кутубхоналар 100 м 2 1 1 г) нусха олиш, кўпайтириш ускуналарининг хоналари, фонотека, видеотекалар 200 м 2 2 2 2. Лабораториялар, лекин ҳар бир хонага камида битта 50 м 2 1 1 3. Ошхона, омборлар, устахоналар ҳар бир хонага 1 1 1 4. Меҳмонхона, ётоқхона, дала ҳовли ва йўлак тизимли турар жойлар йўлакнинг ҳар 20 пагонометр 2 1 1 - 5. а) муассаса комплексининг студия-аппарат тезкор-технологик хоналари 50 м 2 1 1 б) ёрдамчи хоналар ҳар бир хонага 1 1 1 6. Қозонхоналар ҳар 100 м 2 1 1 1 7. Гараж хонаси, лекин камида ҳар бир хонага ҳар 100 м 2 - 1 1 1 8. Омборлар 100 м 2 - 1 1 9. Ошхона, клуб, конференция зали ва бошқалар, лекин ҳар бир қаватга камида иккитидан ҳар 100 м 2 - 1 1 10. Шахсий турар жойлар, дала ҳовли ва бошқа иншоотлар 1 1 11. Лифт двигатели хонаси ҳар бир хонага 2 1 1
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 7-ИЛОВА
Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи мавжуд хоналар, бинолар ва ташқи қурилмаларнинг тоифаларини аниқлаш
Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи мавжуд хоналар, бинолар ва ташқи қурилмаларнинг тоифалари амалдаги ШНҚ 2.01.19. «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш» ва «Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари» (кейинги ўринларда — ЭУТҚ) норматив ҳужжатларига кўра белгиланади.
Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича хона тоифасининг шакли ва ЭУТҚ бўйича зона синфлари 2-расмда кўрсатилган.
Портлаш ва ёнғин хавфи учун хона тоифаси индексининг шакли ва ЭУОҚ учун зона синфи
Айлана диаметри: 200, 250, 300 mm.
Ёзувлар эшиклар ва дарвозаларининг рангига қарама-қарши бўлган рангда бажарилади.
Кўрсаткич эшик ва эшикларнинг панелларига ер ёки пол қисмидан 2/3 баландликда ўрнатилади.
2-расм. Хоналарнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаси ҳамда ЭУТҚга кўра ёнғин синфи зонасининг кўрсаткичи
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 8-ИЛОВА
Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тўғрисида маълумот картаси шакли
Ёнғин хавфсизлиги чораларининг маълумот картаси — биноларда сақланаётган ёки фойдаланилаётган портловчи моддалар, материаллар ва маҳсулотлар (енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқлик, чанг, газлар, аэрозол қадоқдаги маҳсулотлар ва ҳоказоларнинг ёнғин хавфлилигини тавсифловчи стационар ёки вақтинчалик кўрсаткич).
Маълумотлар картаси хона тоифаси индикатори остидаги эшикларнинг (дарвоза) ташқи томонига жойлаштирилган ва хонадаги портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд материалларнинг рухсат этилган максимал миқдори ГОСТ 19433 га мувофиқ ёнғинни ўчириш бўйича чора-тадбирлар коди ва сақланган материалнинг хавф белгиси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Картанинг шакли, умумий ўлчамлари ва дизайни 3-расмда кўрсатилган.
3-расм. Маълумотлар картасининг шакли
Ёнғинни ўчиришдаги чоралар кодлари
Рақамли ва ҳарф кодлари Ёнғинни ўчириш бўйича чоралар 1. Сувдан фойдаланманг! Ёнғинни ўчирувчи қуруқ воситалардан фойдаланинг 2. Сув дастакларини қўлланг 3. Пуркалган сувни қўлланг 4. Таркиби хладон моддали ёки кўпик қўлланг 5. Оқова сувларга моддалар тушишининг олдини олиш 6. Кўпик ишлатманг 7. Умумий фойдаланишдаги кункунларни ишлатманг Д Нафас олиш аппаратлари ва ҳимоя қўлқоплари зарур П Нафас олиш аппаратлари ва қўлқоплар фақат ёнғин ҳолатида зарур К Тўлиқ ҳимоя мажмуаси зарур Э Эвакуация зарур
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 9-ИЛОВА
Aвтоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари ҳамда автоматик ёнғин сигнализацияси билан ҳимоя қилинадиган бинолар, иншоотлар, хоналар ва ускуналарнинг
Ушбу рўйхат бинолар, иншоотлар, хоналар ва ускуналарни (кейинги ўринларда — объект) автоматик ёнғин сигнализацияси (кейинги ўринларда — AЁС) ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари (кейинги ўринларда — AЁЎҚ) билан барча босқичларда ҳимоялаш, ўрнатиш, ишлатиш, таъмирлаш ва ҳоказоларнинг тартибга солувчи асосий талабларни белгилайди. Ушбу рўйхатнинг талаблари идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилот ва идоралар учун мажбурийдир.
Ушбу рўйхатга киритилмаган объектлар, қурилиш, ёнғин хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ (ҚМҚ, ШНҚ, РҲ, ЁХҚ ва бошқалар) ҳамда идоравий нормалар ва рўйхатлар талабларига мувофиқ AЁС ва АЁЎҚ билан жиҳозланади.
Ҳимоя объекти AЁЎҚ АЁС Меъёр кўрсаткичи I. Бинолар 1. Ёнувчан изоляцияли енгил металл конструкциялардан ишланган турар жой, умумий ётоқхоналар ва жамоат бинолари: бир қаватли; икки ва ундан юқори қаватли. Майдони 500 m 2 ва ундан катта Майдонидан қатъи назар 500 m 2 гача 2. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сотишга ихтисослаштирилган савдо корхоналари бинолари (сиғими 20 L дан ошмайдиган идишларда қадоқланган товарлар бундан мустасно). Майдонидан қатъи назар 3. Икки ва ундан юқори қаватли меҳмонхона бинолари. Ёнғинга қарши бўлма майдони 800 m 2 ва ундан катта бўлганда Ёнғинга қарши бўлма майдони 800 m 2 гача бўлганда 4. Ёнғин хавфи бўйича «В» тоифадаги омборлар: баландлиги икки ва ундан юқори қаватли; 5,5 m ёки ундан ортиқ баландликдаги жавонларда сақланадиган. Майдонидан қатъи назар 5. Транспорт воситаларини сақлаш учун ёпиқ турдаги бинолар: ер остида, қаватлар сонидан қатъи назар; ер устида, икки ёки ундан ортиқ қаватли; механизациялашган. Майдонидан қатъи назар 6. Aвтотранспорт воситаларини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, диагностика ва созлаш бинолари: ёнғинга бардошлилик бўйича I ва II-даражали; ёнғинга бардошлилик бўйича III-даражали; ёнғинга бардошлилик бўйича IV-даражали. Хоналарнинг умумий майдони: 7000 m 2 ва ундан катта 3600 m 2 ва ундан катта 2000 m 2 ва ундан катта 7000 m 2 гача 3600 m 2 гача 2000 m 2 гача II. Хоналар Жамоат биноларидаги (иншоотларидаги) хоналар 1. Цирклардаги безак буюмлари, бутафориялар ва реквизитлар хоналари, дурадгорлик устахоналари, ем-хашак, инвентар ва хўжалик, реклама маҳсулотларини сақлаш ва ишлаб чиқариш хоналари, сахнага хизмат кўрсатувчи ва таъмирлашга мўлжалланган хоналар, ҳайвонлар учун омборхоналар, томошабинлар зали гумбази остидаги чордоқ хоналари. Майдонидан қатъи назар 2. Жамоат биноларидаги ишлаб чиқариш ва омборхонларга мўлжалланган хоналар. Ишлаб чиқариш, сақлаш (сақлаб туриш) хоналарига қўйиладиган талабларга мувофиқ Ишлаб чиқариш хоналари 3. Портлаб-ёниш хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифадаги хоналарда (8-бандда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари). 300 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 4. Ишқорий металлар мавжуд хоналарни қаватларга жойлаштиришда: цоколь қаватларида; ер усти қаватларида. 300 m 2 ва ундан катта 500 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 500 m 2 гача 5. Ёнғин хавфи бўйича «В1» тоифадаги хоналарни қаватларга жойлаштиришда (донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари); цоколь ва ертўла қаватларида; ер усти қаватларида (8 —15 бандларда кўрсатилганлардан ташқари). Майдонидан қатъи назар 300 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 6. Ёнғин хавфи бўйича «В2-В3» тоифадаги хоналарни жойлаштиришда (7 — 15 бандларда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари): цоколь қавати ва ертўладан тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш йўллари мавжуд бўлмаганда; цоколь қавати ва ертўладан тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш йўллари мавжуд бўлганда; ер усти қаватларида. 300 m 2 ва ундан катта 700 m 2 ва ундан катта 1000 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 700 m 2 гача 1000 m 2 гача 7. Ёғ-мой ертўлалари. Майдонидан қатъи назар 8. Алюминий кукуни асосида суспензиялар, резина елимларини тайёрлаш хоналари; енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар асосида лок, бўёқ, елим, мастика ва сингдирувчи аралашмаларни тайёрлаш хоналари; бўёқлаш, синтетик каучукнинг полимеризациялаш, газ турбинали двигателлар ўрнатилган компрессор хоналари, нефтни оловли қиздиргичлар хоналари. Суюқ ёқилғида ишловчи двигателли генераторлар хоналари. Майдонидан қатъи назар 9. Юқори волтли синов хоналари, шунингдек, ёнувчи материаллар билан ҳимояланган хоналар. Майдонидан қатъи назар Алоқа тармоқлари хоналари 10. Узатиш мосламалари қуввати 150 kVt ва ундан юқори бўлган узатиш радиостанциялари, қабул қилиш мосламалари сони 20 дан ортиқ бўлган қабул қилиш радиостанциялари, узатиш мосламаси қуввати 1 kVt дан ортиқ бўлган стационар космик алоқа станциялари, узатиш мосламалари қуввати 25 — 50 kVt бўлган ретрансляция телевизион станциялари, тармоқ узеллари, шаҳарлараро ва шаҳар телефон станциялари, телеграф станциялари, чекка ҳудудлардаги кучайтириш пунктлари ва туманлар алоқа тармоқларининг шамоллаштиш, трансформаторлар ва ажратувчи қурилмалар хоналари. Майдонидан қатъи назар 11.Чекка ҳудудлардаги кучайтириш пунктларининг техник цехлари, оралиқ радио-релей станциялари, қабул қилиш ва узатиш радиомарказларининг тунги ва кечки сменаларсиз хизмат кўрсатиладиган ҳамда хизмат кўрсатилмайдиган хоналари. Майдонидан қатъи назар 12. Ҳаракатдаги радиоалоқа уяли тизимининг таянч станцияларидаги хизмат кўрсатилмайдиган аппарат хоналари ҳамда ҳаракатдаги радиоалоқа уяли тизимининг радио-релей станцияларидаги аппарат хоналари. 24 m 2 ва ундан катта 24 m 2 гача 13. Aсосий кассалар, ўтказмаларни назорат қилиш бюроси хоналари ва почта алоқа бўлимларининг ҳисоблаш марказлари, шаҳар ва туман почта алоқа бўлимларининг хоналари: бинонинг умумий ҳажми 40 минг m 3 ва ундан катта; бинонинг умумий ҳажми 40 минг m 3 гача. 24 m 2 ва ундан катта 24 m 2 гача 14. Кваз-электрон ва электрон турдаги коммутация ускуналари компютер билан биргаликда ўрнатиладиган автоматик телефон алмашув станциялари, бошқарув комплекси сифатида ишлатиладиган, кириш-чиқиш қурилмалари, электрон коммутация станциялари хоналари, узеллар, электралоқа ҳужжатлари марказлари, ҳажмига кўра: рақамлар, каналлар ёки уланиш жойлари 10 минг ва ундан ортиқ; рақамлар, каналлар ёки уланиш жойлари 10 мингтагача. Майдонидан қатъи назар Майдонидан қатъи назар 15. Станцияларнинг сиғими бўйича автоматик шаҳарлараро телефон станцияларининг компьютерлари асосида бошқариладиган қурилмалар учун ажратилган хоналар: шаҳарлараро каналлар 10 минг ва ундан ортиқ; шаҳарлараро каналлари 10 мингтагача. 24 m 2 ва ундан катта 24 m 2 гача Майдонидан қатъи назар 16. Почта жўнатмаларини сақлаш, саралаш ва жўнатишга тайёрлаш хоналари. 500 m 2 ва ундан катта 500 m 2 гача Транспортлар воситаларини сақлаш хоналари 17. Транспорт воситаларини бошқа мақсадлар учун мўлжалланган биноларда сақлаш хоналарида (якка тартибдаги тураржой бинолари бундан мустасно) жойлашувига кўра: ертўлаларда ва ер ости қаватларида (шу жумладан, кўприк остида); цоколь ва ер устидаги қаватларда. Майдонидан қатъи назар 3 ва ундан ортиқ автомобиллар 3 тагача автомобиллар Жойлаштириш ва сақлаш хоналари 18. Портлаб-ёниш хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифадаги хоналарда (донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларида жойлашган хоналардан ташқари). 300 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 19. Каучук, резина ва резинатехник буюмлар; целлулоид ва целлулоид буюмлари; гугурт, ишқорли металлар ва пиротехника буюмлари; мўйна, жун, мўйна ва ундан тайёрланган буюмлар; ёнадиган асосда кино-фото-аудио тасмалар; қимматбаҳо металлар ва тошлар. Майдонидан қатъи назар 20. Ёнғин хавфи бўйича «В1» тоифадаги хоналарни қаватларга жойлаштиришда (19-бандда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари): цоколь ва ертўла қаватларида; ер усти қаватларида. Майдонидан қатъи назар 300 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 21. Ёнғин хавфи бўйича «В2-В3» тоифадаги хоналарни қаватларда жойлаштиришда (19-бандда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари): цоколь ва ертўла қаватларида; ер усти қаватларида. 300 m 2 ва ундан катта 1000 m 2 ва ундан катта 300 m 2 гача 1000 m 2 гача III. Иншоотлар 1. Жамоат ва саноат биноларининг кабель иншоотлари *. 100 m 3 ва ундан катта 100 m 3 гача 2. Саноат бинолари оралиғида ётқизилган кабель туннеллари ва тўлиқ ёпиқ галереялар (шу жумладан комбинацияланган). 50 m 3 ва ундан катта 3. Шаҳар кабель коллекторлари ва тунеллари (шу жумладан, бошқа коммуникациялар билан комбинацияланган). Хажми ва майдонидан қатъи назар 4. Металл қувурлар орқали мойли кабеллар ётқизилган кабель иншоотлари. Хажми ва майдонидан қатъи назар 5. Ёғоч материалларини ташиш учун ёпиқ галереялар, тунеллар. Узунлигидан қатъи назар 6. Осма шифтлар юқорисидаги бўшлиқларда «Г1-Г4» алангаланиш гуруҳига мансуб материаллардан тайёрланган изоляцияли ҳаво каналлари ва қувурларни ётқизишда, шунингдек, аланга тарқатмайдиган кабеллар (симлар), шу жумладан, улар биргаликда ётқизилганида ** : ҳаво каналлари, қувурлар ёки кабеллар (симлар), шу жумладан, улар биргаликда ётқизилганида, кабелларнинг (симларнинг) ёнувчи массаси ҳажми билан; ёнадиган массанинг умумий ҳажми бўлган ёнмайдиган турдаги кабеллар учун. 1 метр кабель линияси учун 7 ва ундан ортиқ L бўлганда Узунлигидан қатъи назар 1 метр кабель линияси учун 1,5 дан 7 L гача бўлганда 7. Темир йўл ва автомобил йўллари туннеллари. Узунлиги 2500 m ва ундан ортиқ Узунлиги 300 m ва ундан ортиқ IV. Ускуналар 1. Енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар қўлланадиган бўяш камералари. Майдони ва туридан қатъи назар 2. Қуритиш камералари. Майдони ва туридан қатъи назар 3. Ёнувчи чиқиндиларни йиғиш жойлари (циклон, бункерлар). Майдони ва туридан қатъи назар 4. Автомобиллар ва тиркамаларга ўрнатилган дизель ва бензинли электр қурилмали кўчма электр станцияларининг синов станциялари. Майдонидан қатъи назар 5. Ёнувчи материалларни ва ёнувчи қадоқдаги ёнмайдиган материалларни сақлаш учун баландлиги 5,5 m дан ошиқ бўлган стеллажлар. Майдонидан қатъи назар 6. Мой қиздириш учун сиғимлар. 3 m 3 ва ундан ортиқ
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 10-ИЛОВА
Модда ва материалларни сақлаш
Гуруҳ коди Гуруҳдаги моддаларнинг хусусиятлари Биргаликда сақлашга рухсат этилмайдиган гуруҳлар коди 1. Хусусиятлари бўйича портлаши мумкин бўлган, портлаш орқали ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган портловчи моддалар 2.1, 2.2, 2.3, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2. Сиқилган, суюлтирилган ва босим остида эритилган газлар: 2.1 ёнмайдиган заҳарли бўлмаган газлар 1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2.2 заҳарли газлар 1, 2.1, 2.3, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2.3 енгил алангаланувчи газлар 1, 2.1, 2.2, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2.4 енгил алангаланувчи заҳарли газлар 1, 2.1, 2.3, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 3. Енгил алангаланувчи суюқликлар, суюқлик аралашмалари, таркибида қаттиқ моддаларга эга эритма ёки суспензиялар, ёпиқ сиғим ичида чақнаш ҳарорати 61 °С ва ундан паст бўлган енгил алангаланувчи буғларни ажратувчи суюқликлар: 3.1 ёпиқ сиғимда чақнаш ҳарорати 18 °С ва ундан паст бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 3.2 ёпиқ сиғимда чақнаш ҳарорати 18 °С дан 23 °С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 3.3 ёпиқ сиғимда чақнаш ҳарорати 23 °С дан 61 °С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 4. Енгил алангаланувчи модда ва материаллар (портловчилардан ташқари) сақлаш ва ташиш вақтида иситилиш натижасида ташқи алангаланиш манбаларидан енгил ёнадиган, ишқаланиш вақтида намликни сингдирадиган, ихтиёрий кимёвий ўзгаришларга қодир: 4.1 ташқи ёниш манбаларидан осон ёниб кетадиган ва фаол ёниб турадиган енгил алангаланувчи қаттиқ моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 4.2 нормал сақлаш ва ташиш шароитида ўз-ўзидан қизиб кетиши ва ёниши мумкин бўлган ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 4.3 сув билан таъсирлашганда енгил алангаланувчи газлар чиқарадиган моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 5. Кислородни ажратиб чиқарадиган, ёнишни ушлб турадиган ва тегишли шароитларда бошқа моддалар билан аралашиб, ўз-ўзидан ёниб кетишга ва портлашга олиб келиши мумкин бўлган оксидловчи моддалар ва органик пероксидлар: 5.1 ўзи ёнувчан бўлмаган, аммо бошқа моддаларнинг енгил алангаланишига имкон берадиган ва ёниш пайтида кислород чиқарадиган оксидловчи моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 5.2 ёнувчан бўлган органик пероксид ва гидропероксид оксидловчи моддалар сифатида ҳаракат қилиши мумкин, бошқа моддалар билан хавфли таъсир ўтказади 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 6. Организмга тушиши ёки терига ва терининг шиллиқ қатламига тегиши натижасида ўлим, заҳарланиш ёки касалланишга олиб келувчи заҳарли моддалар: 6.1 заҳарли моддалар (юқори хавфли ва ўта хавфли) 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 7. Радиоактив моддалар (изотоплар) 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 8. Терини, кўз ва нафас йўлларининг шиллиқ пардалари шикастланишига, органик материаллар ва кимёвий моддалар билан ўзаро таъсирлашганда ёнғинлар чиқиши мумкин бўлган металларнинг коррозияси ва транспорт воситаларининг шикастланишига олиб келадиган ўткир ва коррозион моддалар: 8.1 кислоталар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 8.2 ишқорлар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 8.3 турли ўткир ва коррозион моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 9.1, 9.2, 9.3 9. Сақланишида хавфи паст бўлган моддалар: 9.1 61°С дан юқори ҳароратда чақнайдиган қаттиқ ва суюқ ёнувчи моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3 9.2 намликда заҳарли ва коррозияга олиб келадиган моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3 9.3 ёнғинда ёки бошқа моддалар билан реакцияга киришганда захарли ёки қўзғатадиган кучсиз заҳарли моддалар 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 11-ИЛОВА
ТАСДИҚЛАЙМАН * ташкилот, корхона, цех _________________________________ (раҳбар ёки ёнғин хавфсизлигига жавобгар масъул шахснинг лавозими, Ф.И.О.) __________________________________ (имзо) 20____ й. «_____»_______________ Оловли ишларни олиб бориш учун наряд-рухсатнома 1. __________________________________________________________________________________________ (сана, иш бошқарувчининг лавозими, _____________________________________________________________________________ (кимга) берилган. ишни олиб боришга масъул, Ф.И.О.,) 2. ________________________________________________________________________________________ (ишнинг хусусияти ва мақсади кўрсатилади) __________________________________________________________________________ ишни бажариш учун. 3. Иш бажариш жойи __________________________________________________________________________ (бўлинма, майдон, қурилма, ___________________________________________________________________________________________ аппарат, ишлаб чиқариш жойи, хона) 4. Ижрочиларнинг таркиби Т/р Ижрочиларнинг Ф.И.О. Малака (тоифаси) Ёнғинга қарши йўл-йўриқни олдим Имзо Сана 1. 2. 3. 5. Режалаштирилган иш вақти: Бошланиш вақти __ ___ сана ______ Якунланиш вақти __ ___ сана ______ 6. Иш жойларининг (жойининг) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари ____________________________________________________________________________________________ (иш жойини тайёрлаш вақтида амалга ошириладиган ____________________________________________________________________________________________ ёнғин хавфсизлигининг ташкилий ва техник чоралари кўрсатилади) ____________________________________________________________________________________________ 7. Келишилган: объектдаги хизматлар билан, ____________________________________________________________________________________________ (сана, оловли ишлар олиб бориладиган хизматларнинг номи, ____________________________________________________________________________________________ масъулнинг Ф.И.О, имзо) ____________________________________________________________________________________________ (цех, майдон, масъулнинг Ф.И.О, имзоси) 8. Иш жойи тайёрланди: тайёргарлик учун жавобгар ___________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О., имзо) ___________________________________________________ ___________________________________________________ (сана, вақти) 9. Наряд-рухсатнома ____________________________________________________________________________________ (сана, вақти, нарядни берган шахснинг имзоси, ____________________________________________________________________________ гача узайтирилган. Ф.И.О., лавозими) 10. Наряд-рухсатномани узайтириш (7-бандга мувофиқ) ____________________________________________________________________________________________ (сана, хизматиинг номи, масъулнинг лавозими, __________________________________________________________________________________келишилган. Ф.И.О., имзо) 11. Ижрочилар жамоаси таркибидаги ўзгаришлар Ижрочилар жамоасига киритилди Ижрочилар жамоасидан чиқарилди Иш раҳбари (имзо) Ф.И.О. Иш шартлари билан таништирилди, йўл-йўриқ берилди (имзо) Малака (тоифаси) Бажариладиган вазифа Вақти, санаси Ф.И.О. Вақти, санаси Бажари ладиган вазифа 12. Иш тўлиқ бажарилди, иш жойлари тартибга келтирилди, асбоблар ва материаллар олиб ташланди, одамлар чиқарилди, наряд-рухсатнома ёпилди ___________________________________________________________________________________________ (иш раҳбари, имзо, сана, вақти) ___________________________________________________________________________________________ (смена бошлиғи (смена бўйича раҳбар) иш бажариладиган жой бўйича, ___________________________________________________________________________________________ Ф.И.О., имзо, сана, вақти)
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 12-ИЛОВА
Яшовчилар учун намунавий эслатманинг режа матни Aгар сиз жойлаштириш воситасига биринчи бор келган бўлсангиз, чиқиш ва зинапояларнинг жойлашган жойини яхши эслаб қолишга ҳаракат қилинг. Сизнинг хонангизда ёнғин юзага келганда: ҳодиса ҳақида зудлик билан ёнғин-қутқарув хизматига, ушбу телефон рақами _______________________________________________ (ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг телефон рақамини кўрсатинг) орқали маъмурият ёки хизмат кўрсатувчи шахсларга хабар беринг; агар ёнғинни ўз кучингиз ва имкониятингиз ёрдамида ўчира олмасангиз, хонани тарк этинг ва эшикни қулфламасдан ёпинг; хавфли ҳудудни тарк этинг ва маъмурият ёки ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилинг. Хонангиздан ташқарида ёнғин содир бўлган тақдирда: воқеа тўғрисида дарҳол ёнғин-қутқарув хизматига __________________________ телефон орқали хабар беринг; хонани тарк этишдан олдин, дераза ва эшикларни ёпинг ва бинодан чиқиб кетинг; агар коридорлар ва зинапояларни қуюқ тутун қоплаган бўлса ва Сиз хонани тарк эта олмасангиз, хонангизда қолиб, деразаларни тўлиқ очиб қўйинг. Ёпиқ ҳолатдаги ва тирқишлари тўлиқ беркитилган эшик Сизни узоқ вақт давомида хавфли ҳароратдан ҳимоя қилиши мумкин. Тутун билан заҳарланишнинг олдини олиш учун тирқишларни ва шамоллатиш туйникларни сувга намланган сочиқ ва чойшаб билан ёпинг. Телефонингиз орқали маъмуриятни манзилингиз тўғрисида хабардор қилишга ҳаракат қилинг. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига келганда деразага боринг ва улар Сизга ёрдам бериши учун ишора қилинг. Эвакуация пайтида лифтдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Сиз балконда ёки пешайвонда ёнғиндан ҳимояланишингиз мумкин, шу билан бирга Сиз балкон эшигини ёпишингиз керак. Яшовчилар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақида ЭСЛАТМА Ҳурматли меҳмонлар! Сиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз! хонада электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда (кофе қайнаткич, дазмол, электр чойнак) ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг; хонани тарк этганда телевизор, радио, кондиционер, ёритиш чироқларини ўчиришни унутманг. Эслатиб ўтамиз, ёритиш чироқларини ёнувчан материалдан ясалган буюмлар билан қоплаш хавфли. Умид қиламизки, Сиз ётоқда ётган вақтингизда чекмайсиз ва ўчирилмаган сигаретани қолдирмайсиз. Бу хавфли. Лифтда ўчирилмаган сигарета билан бўлишга рухсат этилмайди. Илтимос, сигаретани чиқинди қутиларига ташламанг, бунинг учун кулдондан фойдаланинг. Хонага ёнғин хавфи мавжуд модда ва материалларни олиб кириш ва у ерда сақлаш мумкин эмас. Маъмурият
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 октябрь,
649-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TALABLAR
TARTIBI
TALABLAR
TALABLAR
roʻyxati
tartibi
Yongʻin xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yongʻin xavfsizligi qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
odamlarning hayoti va sogʻligʻini, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulkini, atrof tabiiy muhitni yongʻinlardan himoya qilish yuzasidan umumiy yongʻin xavfsizligi talablari;
yongʻin kelib chiqishi xavfi yuqori boʻlgan ishlarni amalga oshirishda hamda muhandislik asbob-uskunalaridan foydalanishda yongʻin xavfsizligi talablari;
ishlab chiqarish, ijtimoiy, qishloq xoʻjaligi, qurilish va boshqa sohalardagi obyektlar hamda maʼmuriy binolar uchun yongʻin xavfsizligi talablari.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi:
Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadi hamda mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin;
aholi, shu jumladan, tadbirkorlik subyektlari orasida muntazam ravishda yongʻin xavfsizligi qoidalari bilan tanishtirish va tushuntirish yuzasidan tizimli targʻibot va tashviqot ishlarini olib borsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri vazifasini bajaruvchi T.A. Xudaybergenov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-oktabrdagi 649-son qaroriga ILOVA
Yongʻin xavfsizligi qoidalari
I boʻlim. Umumiy qoidalar
1-bob. Qoidalarni qoʻllash sohasi
1. Ushbu Yongʻin xavfsizligi qoidalari (keyingi oʻrinlarda — Qoidalar) “Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq odamlarning hayoti va sogʻligʻini, yuridik va jismoniy shaxslarning mol-mulkini, atrof tabiiy muhitni yongʻinlardan himoya qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi hududida umumiy yongʻin xavfsizligi talablarini belgilaydi.
Qoidalar davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy boʻysunuvidan qatʼi nazar boshqa tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar), ularning xodimlari, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlar va fuqarolar uchun majburiydir.
2. Yongʻin xavfsizligini taʼminlashda ushbu Qoidalar bilan birga “Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga hamda belgilangan tartibda tasdiqlangan yongʻin xavfsizligi talablarini oʻz ichiga olgan boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga amal qilish lozim.
3. Yongʻin xavfsizligi sohasiga oid boshqa normativ-huquqiy hujjatlar, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda idoraviy hujjatlar talablari ushbu Qoidalarda belgilangan talablardan past boʻlmasligi kerak.
4. Ushbu Qoidalar:
oʻrmon xoʻjaligi hududlarida;
kon qazilma va shaxta inshootlarida;
portlovchi materiallar ishlab chiqarilayotganda, tashilayotganda, saqlanayotganda, ulardan foydalanilayotganda va ular utilizatsiya qilinayotganda;
sanoat uchun moʻljallangan portlovchi materiallardan foydalanilgan holda portlatish ishlarini olib boruvchi tashkilotlarda;
havo, suv, temir yoʻl, avtomobil transporti hamda elektr transportida yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha talablarni belgilamaydi.
4 1 . “Litsenziya” axborot tizimi, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini boshqarish axborot tizimi, “Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimi, shuningdek, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali bino (inshoot) va xonalarning yongin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa ushbu Qoidalar va yongin xavfsizligi talablari belgilangan boshqa normativ-huquqiy hujjatlar, hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga asosan beriladi.
Bunda mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan axborot tizimlari orqali bino (inshoot) va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa 10 ish kuni ichida beriladi.
Bino (inshoot) va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablari ushbu Qoidalarda belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda, xulosa berish rad etiladi.
2-bob. Asosiy tushunchalar
5. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
obyekt — yuridik yoki jismoniy shaxsning mulkiy kompleksi (yoki uning bir qismi), shu jumladan, ular uchun yongʻin xavfsizligi talablari belgilangan binolar, inshootlar, transport vositalari, texnologik qurilmalar, asbob-uskuna, agregatlar, buyumlar va boshqa mol-mulk;
olovli ishlar — uchqun hosil boʻlishi, ochiq alangadan foydalanish bilan bogʻliq ishlar (elektr payvandlash, gaz payvandlash, yonuvchi suyuqliklardan foydalanib kesish, kavsharlash lampalaridan foydalanish, bitum eritish va uchqun chiqarish bilan bogʻliq boshqa ishlar);
texnologik jarayon — modda va mahsulotlarning xususiyatini va (yoki) holatini oʻzgartirishga qaratilgan harakatlar bilan bogʻliq boʻlgan ishlab chiqarish jarayonining bir qismi;
odamlar ommaviy boʻladigan obyekt — bir vaqtning oʻzida 50 nafardan koʻp odamlar boʻlishi koʻzda tutilgan xona, bino, inshoot (turar joylar bundan mustasno);
yongʻinga qarshi oraliq — yongʻin tarqalishining oldini olish uchun binolar va (yoki) inshootlar oraligʻidagi belgilangan masofa;
yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari — yongʻinni avtomatik tarzda aniqlash va oʻchirish, tutunni chiqarish, xabar berish, yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlari, shuningdek, odamlarni va moddiy boyliklarni yongʻindan himoya qilish uchun moʻljallangan boshqa texnik vositalar.
3-bob. Tashkiliy-texnik tadbirlar
6. Tashkilot rahbarining (yakka tartibdagi tadbirkorning) yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha majburiyatlariga quyidagilar kiradi:
a) “Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , yongʻin xavfsizligi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar va normativ hujjatlar hamda ushbu Qoidalarning talablariga har bir obyektda rioya etilishini va bajarilishi nazorat qilinishini taʼminlash;
b) tarkibiy tuzilmalar nizomlarida va obyekt xodimlarining lavozim yoʻriqnomalarida yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha majburiyatlarni nazarda tutish;
v) obyekt boʻyicha buyruq bilan:
obyektning texnologik uskunalarini, shamollatish va isitish tizimlari, yashindan himoya qiluvchi va yerga ulash moslamalarini, aloqa va xabar berish vositalarini, yongʻinga qarshi texnik himoya vositalarini soz holda saqlash va foydalanish uchun hamda tashkilotning obyektlarida yongʻin xavfsizligi boʻyicha masʼul shaxslarni tayinlash;
har bir obyekt uchun uning yongʻin xavfliligiga koʻra yongʻinga qarshi rejimini belgilaydigan yongʻin xavfsizligi yoʻriqnomalari ushbu Qoidalarga 1-ilovaga muvofiq ishlab chiqilishini taʼminlash;
olovli va boshqa yongʻin xavfi mavjud ishlarni xavfsiz bajarish tartibi va vaqtini belgilash hamda ular bajarilishi ustidan nazoratni tashkil etish;
obyektning xodimlari oʻrtasida yongʻin sodir boʻlgan vaqtdagi majburiyatlarini taqsimlash;
g) tegishli yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq berish orqali xodimlarni yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlariga oʻrgatishni va ushbu Qoidalarga 2-ilovaga muvofiq yongʻin-texnik minimum boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazishni tashkil etish;
d) yongʻin sodir boʻlganda uning sababini, sodir etilishi va rivojlanishi (tarqalishi) sharoitlarini, yongʻin kelib chiqishida va yongʻin xavfsizligi talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslarni aniqlash choralarini koʻrish;
e) ushbu Qoidalarga 3-ilovaga muvofiq yongʻin xavfsizligi va hayot faoliyati xavfsizligi haqidagi maʼlumotlardan iborat axborot stendlarini tashkil etish, shuningdek, ular oʻz vaqtida yangilanishini taʼminlash.
7. Oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik obyektlarda, yirik ijtimoiy-madaniy obyektlarda, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq xavfli ishlab chiqarish obyektlari jumlasiga kiritilgan, portlash-yongʻin xavfi muhitini paydo qilishga qodir boʻlgan moddalar ishlatiladigan, ishlab chiqariladigan, qayta ishlov beriladigan, hosil qilinadigan, saqlanadigan, tashiladigan, yoʻq qilinadigan obyektlarda tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan yongʻinlarning oldini olish va ularni oʻchirish boʻyicha saʼy-harakatlarni muvofiqlashtirish maqsadida yongʻin-texnik komissiyasi tuzilishi hamda ushbu Qoidalarga 4-ilovaga muvofiq obyektning yongʻin xavfsizligi pasporti ishlab chiqilishi kerak.
8. Yongʻinda odamlarni xavfsiz evakuatsiya qilish, yongʻinlarni samarali oʻchirish, shuningdek, yongʻinga qarshi himoya vositalari joylashgan joylarni belgilash maqsadida bir vaqtning oʻzida qavatida 10 nafardan ortiq odamlar boʻladigan bino va inshootlarning (turar joylardan tashqari) yoʻlaklari va evakuatsiya yoʻllarining koʻrinadigan joylarida quyidagilar:
ushbu Qoidalarga 5-ilovaga muvofiq ishlab chiqilgan yongʻin vaqtida binoni tark etish evakuatsiya rejasi (sxemasi) oʻrnatilgan boʻlishi;
davlat standarti talablariga muvofiq ishlab chiqilgan yongʻin xavfsizligi belgilari joylashtirilgan boʻlishi kerak.
9. Tashkilotlarning xodimlari hamda fuqarolar quyidagilarga majburdirlar:
a) normativ-huquqiy hujjatlarda, shuningdek, normativ hujjatlarda, davlat yongʻin nazoratining hujjatlarida va ushbu Qoidalarda nazarda tutilgan yongʻin xavfsizligi talablariga amal qilishga;
b) gaz va maishiy elektr asboblaridan, maishiy-kimyo vositalaridan foydalanishda, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar bilan hamda yongʻin xavfliligi jihatidan xavfli boʻlgan boshqa moddalar, materiallar va uskunalar yordamida ishlarni bajarishda ehtiyotkorlik choralarini koʻrishga;
v) yongʻinni sezib qolganda zudlik bilan bu haqda yongʻindan saqlash xizmatiga xabar berishga hamda odamlarni, mol-mulkni evakuatsiya qilish va yongʻinni oʻchirish yuzasidan choralar koʻrishga.
10. Obyektlar ushbu Qoidalarga 6-ilovaga muvofiq soz holatdagi yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va boshqa yongʻin texnikasi, shuningdek, tezkor aloqa vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
11. Ishlab chiqarish xonalari va omborxonalar eshiklarining (darvozalarining) tashqi tarafiga, shuningdek, tashqi qurilmalarning hududiga ushbu Qoidalarga 7-ilovaga muvofiq portlab yonish va yongʻin xavfi boʻyicha toifalarning hamda zonalar sinfining belgisi oʻrnatilishi kerak.
12. Portlab yonish va yongʻin xavfliligi boʻyicha “A” va “B” toifalariga mansub xonalarning eshiklariga qoʻshimcha ravishda ushbu Qoidalarga 8-ilovaga muvofiq yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlarining maʼlumot kartasi oʻrnatilishi kerak.
4-bob. Yongʻin sodir boʻlganda harakat qilish tartibi
13. Har bir fuqaro yongʻinni sezganda quyidagilarni bajarishi majbur:
a) zudlik bilan “101” telefon raqami orqali Favqulodda vaziyatlar vazirligining (keyingi oʻrinlarda — FVV) yongʻin-qutqaruv boʻlinmasiga xabar berish (xabarda voqea sodir boʻlgan manzil, yongʻin chiqqan joy va oʻzining familiyasini aytish);
b) odamlarga xabar berish va ularni evakuatsiya qilish choralarini koʻrish;
v) imkon qadar mavjud yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan yongʻinni oʻchirish choralarini koʻrish.
14. Yongʻin joyga yetib kelgan tashkilot rahbari (mansabdor shaxs):
a) odamlar hayotiga xavf tugʻilgan taqdirda, ularni mavjud kuch va vositalar yordamida qutqarish choralarini koʻrishga;
b) zarur boʻlganda elektr energiyasini (yongʻinga qarshi himoya tizimidan tashqari) oʻchirish, yuklarni tashishga moʻljallangan moslamalar, agregatlar, apparatlarning ish faoliyatini toʻxtatish, xom ashyo, gaz, bugʻ va suv kommunikatsiyalarini yopib qoʻyish, avariya roʻy bergan va unga tutash xonalarning shamollatish tizimi ishini toʻxtatish, xonalar tutun bilan qoplanishi va yongʻin tarqalishining oldini olishga imkon beradigan boshqa choralarni koʻrishga;
v) yongʻinni oʻchirishga qaratilgan ishlardan tashqari binodagi barcha ishlarni toʻxtatishga (agar ishlab chiqarishning texnologik jarayoni boʻyicha mumkin boʻlsa);
g) yongʻinni oʻchirishga jalb etilgan xodimlardan tashqari barcha xodimlarni xavfli hudud tashqarisiga chiqarishga;
d) yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari yetib kelgunga qadar (obyektning oʻziga xosligini hisobga olgan holda) yongʻinni oʻchirishda umumiy rahbarlik qilishga;
e) yongʻinni oʻchirishda ishtirok etayotgan xodimlar xavfsizlik talablariga rioya qilishlarini taʼminlashga;
j) yongʻin oʻchirish bilan bir vaqtda odamlarni evakuatsiya qilish va moddiy boyliklarni himoya qilishni tashkil etishga;
z) yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini kutib olishni va yongʻin sodir boʻlgan joyga qisqa yoʻl bilan olib borishni tashkil etishga majbur.
15. Tashkilot (obyekt) rahbari (yoki uning vazifasini bajaruvchi mansabdor shaxs) yongʻin-qutqaruv boʻlinmasi yongʻinga yetib kelishi bilan yongʻinni oʻchirish rahbariga yongʻin joyi haqida, xonalarda odamlarning mavjudligi, yordamga muhtojlar hamda yongʻinni oʻchirishga jalb etilganlar, saqlanayotgan va ishlatilayotgan moddalar, materiallar, mahsulotlarning miqdori va yongʻinni oʻchirish boʻyicha koʻrilgan choralar haqida axborot berishi kerak.
16. Tashkilot (obyekt) rahbari (mansabdor shaxsi) yongʻinni oʻchirish shtabi tarkibiga kiritilganda:
a) yongʻinni oʻchirish rahbari tomonidan berilgan vazifalarni bajarilishini taʼminlashga;
b) obyektning xususiyatlari, tutash bino va inshootlar haqida yongʻinni oʻchirish rahbariga maʼlumot taqdim etishga;
v) yongʻinni oʻchirish rahbari tomonidan berilgan vazifalar bajarilishida obyekt xodimlarining harakatlarini muvofiqlashtirishga majbur.
II boʻlim. Yongʻin xavfsizligini taʼminlashga qoʻyiladigan umumiy talablar
5-bob. Hududlarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsiziligi talablari
17. Aholi yashash punktlari va tashkilotlarning hududlari hamda tashkilotlarga, turar joylarga, dala hovlilarga va boshqa qurilmalarga tutash qismlari oʻz vaqtida yonuvchi chiqindilar, axlatlar, qadoqlar, xazonlar, quruq oʻtlar va boshqa yonuvchi buyumlardan tozalanishi kerak.
Yonuvchi chiqindilar, axlatlar va shu kabi boshqa buyumlarni maxsus ajratilgan maydonlardagi yonmaydigan materialdan ishlangan konteynerlarga yoki qutilarga yigʻish va keyinchalik hududdan olib ketish lozim.
18. Bino va inshootlarning yongʻinga qarshi oraliqlarida turli buyumlarni, asbob-uskunalarni, qadoqlarni va transport vositalarini saqlash hamda bino va inshootlarni qurish (oʻrnatish) taqiqlanadi.
19. Hudud va xonalarning joylashtirilishi, binolarning olovga bardoshlilik darajasi, ularning orasidagi yongʻinga qarshi masofalar, xonalardan chiqish eshiklari amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos kelishi va yongʻin xavfsizligi taʼminlangan holatda saqlanishi kerak.
20. Binolarga, inshootlarga, ochiq omborlarga, suv taʼminoti manbalariga, statsionar oʻt oʻchirish narvonlariga va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalariga olib boruvchi yoʻllarni, tor koʻchalarni va oʻtish joylarini toʻsib va yopib qoʻyish taqiqlanadi.
Yoʻllar va tor koʻchalar qishda qordan va muzlardan tozalanishi kerak.
21. Yoʻllar va tor koʻchalarni taʼmirlash uchun yopilishi yoki yongʻin oʻchirish avtomobillarining erkin harakatlanishiga toʻsqinlik qiladigan boshqa sabablar haqida yongʻin-qutqaruv xizmatiga darhol xabar berilishi hamda ushbu joylarga toʻsib qoʻyilgan yoʻl qismini eng yaqin aylanib oʻtish yoʻnalishini koʻrsatuvchi belgilar oʻrnatilishi yoki yoʻlning taʼmirlanayotgan qismidan oʻtish imkoni yaratilishi kerak.
22. Vaqtinchalik qurilmalar, doʻkonlar, kiosklar va shu kabilarni boshqa bino va inshootlardan kamida 15 m masofada (agarda boshqa normalar bilan kattaroq yongʻinga qarshi oraliq masofa talab etilmasa) yoki yongʻinga qarshi devorlar oldiga joylashtirish lozim.
Sanoat korxonalarining hududida (qurilish-montaj ishlari olib borilayotgan hududlardan tashqari) vaqtinchalik yonuvchan bino va inshootlarni, shu jumladan, vagon va konteynerlarni qurish (oʻrnatish) taqiqlanadi.
23. Ish joylarida, sogʻliqni saqlash, taʼlim, sport-sogʻlomlashtirish muassasalarida, yongʻin chiqish xavfi boʻlgan joylarda, shu jumladan, avtomobillarga yonilgʻi quyish shoxobchalarida va boshqa jamoat joylarida, tamaki mahsulotlarini isteʼmol qilish uchun maxsus ajratilgan va “Chekish joyi” belgisi oʻrnatilgan joylardan tashqari, chekish taqiqlanadi.
24. Yoqib yuborish yoʻli bilan zararsizlantirishga ruxsat etilgan chiqindilarni yoqish muassasa xodimlarining nazorati ostida va shamolsiz ob-havoda maxsus ajratilgan joylarda amalga oshiriladi.
25. Yongʻinga qarshi suv manbalarini, tashqi yongʻin narvonlarini, bino va inshootlarga kirish joylarini tezda topish uchun tashkilotlar hududi yetarli darajada tashqi yoritish chiroqlari bilan taʼminlangan boʻlishi lozim.
26. Turar joylar, dala hovlilar va tashkilotlarning hududidagi ochiq maydonlarda ichida yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar boʻlgan idishlarni hamda siqilgan va suyultirilgan gaz bilan toʻldirilgan ballonlarni qoldirish taqiqlanadi.
27. Ishlab chiqarish korxonalari, shifoxonalar, sanatoriylar va sogʻlomlashtirish muassasalarining hududiga kirish joylarida mavjud va qurilayotgan bino va inshootlar, hududga kirish joylari, hudud ichidagi yoʻllar va yongʻinga qarshi suv taʼminoti manbalari koʻrsatilgan sxemalar osib qoʻyilishi kerak. Sxemalar quyosh nuriga, qor va yomgʻirga chidamli materiallardan ishlanishi lozim. Darvozalar, shlagbaumlar va hududga kirishni cheklaydigan boshqa qurilmalar mexanizatsiyalashtirilgan boʻlsa, ularni qoʻlda ochish imkoni boʻlishi kerak.
28. Obyektlar (yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlardan tashqari), dala hovlilar va turar joylar hududida quyidagilar bajarilgan taqdirda ovqat tayyorlash uchun maxsus moslamalar joylashtirilishi mumkin:
a) yonish maydoncha tashqarisiga tarqalishining oldini olish choralari koʻrilganda;
b) yonish jarayoni doimiy nazoratga olinib, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari (oʻt oʻchirgich, suv bilan toʻldirilgan sigʻim, belkurak va boshqalar) bilan taʼminlanganda. Ovqat tayyorlanib boʻlgandan soʻng, yonayotgan va choʻgʻlanayotgan materiallar toʻliq oʻchirilishi kerak.
29. Tandirlarni joylashtirishda ushbu hududda shamol esishining asosiy yoʻnalishi hisobga olinishi hamda tandir xoʻjalik qurilmalari va turar joyga nisbatan shamol esadigan tomonga qaratib oʻrnatilishi lozim.
6-bob. Bino, inshoot va xonalarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
30. Obyektlar, ushbu Qoidalarga 9-ilovaga muvofiq avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va yongʻin signalizatsiyasi bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
31. Binolar, inshootlar va xonalardan, asbob-uskunalardan, jihozlardan faqat loyiha va ekspluatatsion-texnik hujjatlarda belgilangan maqsadlarda va yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilingan holda foydalanish kerak.
Belgilangan tartibda ishlab chiqilgan va tasdiqlangan loyihasiz konstruktiv, hajmiy-loyihaviy va muhandislik-texnik yechimlarga oʻzgartirish kiritilishi taqiqlanadi.
32. Binolar, inshootlar va xonalardagi yongʻinga qarshi tizimlar va qurilmalar (tutunga qarshi himoya, yongʻin avtomatikasi vositalari, yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlari, yongʻinga qarshi eshiklar, parda va klapanlar, tutun chiqarish lyuklari, yongʻinga qarshi devor va shiftlardagi boshqa himoya moslamalari va shu kabilar) doimo soz va ishchi holatda boʻlishi kerak.
33. Eshiklarning oʻzini yopadigan moslamalari doimo soz holatda boʻlishi zarur, tutunga qarshi va yongʻinga chidamli eshiklarning oson ochilishiga yoki yopilishiga toʻsqinlik qiluvchi biron-bir moslama oʻrnatish mumkin emas.
34. Qurilish konstruksiyalari, yonuvchi, pardozlash va issiqlikni tutuvchi materiallarning, uskunalarning metalldan ishlangan ustunlarning (tirgaklarning) olovdan himoyalash qoplamlari (olovdan himoyalash xususiyatlarini yoʻqotish va pasaytirishni hisobga olgan holda suvoqlar, maxsus boʻyoqlar, lok va shu kabilar) buzilishi holatlari darhol bartaraf etilishi kerak.
Meʼyor talablari asosida ishlov berilgan (shimdirilgan) yogʻoch konstruksiyalari, dekoratsiya va matolar olovdan himoyalash tarkibining taʼsir muddati tugagan yoki himoyalash xususiyatini yoʻqotgan boʻlsa, ularga takroran ishlov berilishi (shimdirilishi) lozim.
Olovdan himoyalash tarkibi bilan ishlov berilgan (shimdirilgan) konstruksiya va materiallarning holati yiliga kamida 2-marta tekshirilishi lozim. Tekshirish natijalari tegishli hujjatlarda (dalolatnoma, jurnalda) qayd etiladi.
35. Har xil muhandislik va texnologik kommunikatsiyalar, yongʻinga qarshi devor, orayopmalar va toʻsuvchi konstruksiyalar bilan kesishgan joyda hosil boʻlgan teshik va tuynuklar qurilishda ishlatiladigan qorishmalar yoki yonmaydigan materiallar bilan suvab (berkitib) tashlanishi kerak, bunda tutun va gazni oʻtkazmasligi hamda talab darajasida olovga bardoshlilik chegarasi taʼminlanishi kerak.
36. Xonalarni qayta loyihalashtirishda, ularning funksional vazifasi oʻzgartirilganda yoki yangi texnologik uskunalar oʻrnatilayotganda amaldagi qurilish va texnologik loyihalash normalarining yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilish kerak.
Xonalar ijaraga berilganda ijaraga oluvchilar tomonidan ushbu turdagi bino uchun yongʻinga qarshi rejim bajarilishi kerak.
37. 1000 nafar va undan ortiq odam sigʻimiga ega boʻlgan muassasalarda eng yaqin yongʻin-qutqaruv boʻlinmasi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri telefon aloqasi oʻrnatilishi kerak.
38. Tashkilotlarning xonalarida, bino va inshootlarda (yakka tartibdagi turar joylardan tashqari) quyidagilar taqiqlanadi:
a) yertoʻla va sokol qavatlarida, yoʻlaklarda, zina kataklarida yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni, porox, portlovchi moddalarni, gaz ballonlarini, aerozol idishdagi tovarlarni, selluloid va boshqa portlash xavfi bor modda va materiallarni saqlash va foydalanish, amaldagi normativ hujjatlarda keltirilgan holatlar bundan mustasno;
b) chordoqlar, texnik qavatlar, shamollatish tizimi oʻrnatilgan va boshqa texnik xonalardan ishlab chiqarish uchastkalari, ustaxonalar sifatida foydalanish hamda ushbu joylarda mahsulotlar, uskunalar, mebellar va boshqa buyumlarni saqlash;
v) lift xollariga hujra, kiosk, savdo shoxobchalari va shu kabilarni joylashtirish;
g) yertoʻla va sokol qavatlaridan chiqish eshiklari umumiy zinapoya katakchalaridan alohida ajratilmagan boʻlsa, ularda yonuvchi materiallarni saqlash omborlari va ustaxonalarni tashkil etish hamda boshqa xoʻjalik xonalarini joylashtirish;
d) loyihada koʻzda tutilgan vestibyul va xollar, yoʻlaklar, tambur va zina kataklarining eshiklarini olib tashlash;
e) balkon va lodjiyalarning eshik va lyuklarini, qoʻshni xonaga oʻtish yoʻlaklari va tashqi qutqaruv zinalariga chiqish joylarini mebel, uskuna va boshqa buyumlar bilan toʻsib qoʻyish;
j) benzin, kerosin va boshqa yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklardan foydalangan holda xonalarni tozalash va kiyimlarni yuvish, shuningdek, kavsharlash lampasi va ochiq olovdan foydalangan holda yaxlab qolgan (muzlagan) quvurlarni eritish;
z) belgilangan tartibda tasdiqlangan norma va qoidalarda nazarda tutilgan holatlardan tashqari derazalarga ochilmaydigan panjaralar oʻrnatish;
i) yongʻin vaqtida xavfsizlik zonasiga kiruvchi lodjiya va balkonlarni oynalar bilan qoplash;
k) zina kataklarida va yoʻlaklarda hujralar tashkil etish, shuningdek, zinaning qavatlar orasidagi qismida (marsh) va maydonlarida buyumlar, mebel va boshqa yonuvchi materiallarni saqlash (binoning birinchi va sokol qavatlaridagi zina kataklari ostida faqat markaziy isitish tizimini boshqarish tarmoqlari, suv oʻlchagich tarmoqlari va elektr shchitlari oʻrnatilgan devorlari yonmaydigan materiallardan ishlangan xonalarni joylashtirish mumkin);
l) omborlar va boshqa ishlab chiqarish xonalarida (olovga bardoshliligi V-darajali binolardan tashqari) yonuvchi va qiyin yonuvchi materiallardan hamda tunuka metalldan yasalgan antresollar, shuningdek, boshqa ichki xonalarni tashkil etish.
39. Bino va inshootlarning tashqi yongʻin narvonlari va tom ustidagi toʻsiqlar doimo soz holda boʻlishi va yiliga kamida 2 marotaba chidamliligi boʻyicha sinovdan oʻtkazilishi kerak. Tekshirish natijalari tegishli hujjatlarda (dalolatnoma, jurnalda) qayd etiladi.
40. Chordoqlar, texnik qavatlar va yertoʻlalarning derazalari oyna bilan qoplangan, ularning eshiklari qulflangan holatda boʻlishi lozim. Eshiklarga kalit qayerda saqlanishi yozib qoʻyilishi kerak.
Bino va inshootlarning yertoʻla va sokol qavatlaridagi yorugʻlik darchalari muntazam ravishda yonuvchi axlatlardan tozalanib turilishi kerak. Ushbu yorugʻlik darchalarini va derazalarni ochilmaydigan qilib yopib tashlash taqiklanadi.
41. Tomosha, ovqatlanish, koʻrgazma, savdo-sotiq, birja, ibodat xonalari va boshqa zallar (xonalar), tribunalar, shuningdek, katta va boshqa odamlar ommaviy boʻladigan xonalarga tashrif buyuruvchilar soni, loyihalash boʻyicha meʼyoriy hujjatlarda belgilanganidan yoki evakuatsiya yoʻllarining odamlarni chiqara olish qobiliyatini inobatga olgan holda hisoblash orqali aniqlangan sonidan koʻp boʻlishi taqiqlanadi.
Loyihalash boʻyicha normativ hujjatlarda hisoblash uchun koʻrsatkichlar boʻlmasa, zallardan (xonalardan) odamlarning evakuatsiyasini taʼminlash vaqtini 2 min, bitta odamga toʻgʻri keladigan maydonni esa 0,75 m 2 deb hisoblash lozim.
7-bob. Xavfsiz evakuatsiyani taʼminlash
42. Evakuatsiya chiqish joylarining soni, ularning oʻlchamlari, yoritish va tutundan himoyalanish taʼminlanganligi sharoitlari, shuningdek, evakuatsiya yoʻllarining uzunligi shaharsozlik normalari va qoidalaridagi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
43. Evakuatsiya yoʻllaridagi eshiklarni qulflab qoʻyish taqiqlanadi. Xonada odamlar boʻlganida eshiklarni ichki tomonidan oson ochiladigan qilib qulflash mumkin.
Evakuatsiya yoʻllaridagi barcha eshiklar binodan chiqish yoʻnalishi boʻyicha erkin ochilishi kerak.
44. Ellik nafar odam yigʻilishi mumkin boʻlgan barcha xonalarda hamda barcha zina kataklarida, oʻtish joylari va boshqa evakuatsiya yoʻllarida evakuatsiya yoritish chiroqlari oʻrnatilishi lozim.
45. Bino va inshootlarda hamda ulardan chiqish eshiklarining ustki qismida evakuatsiya yoʻllarini va chiqish joylarini koʻrsatuvchi yongʻin xavfsizligi belgilari oʻrnatilishi kerak.
Odamlar ommaviy boʻladigan bino va inshootlardagi evakuatsiya yoʻllari boʻylab chiqish eshiklarining ustki qismida binoni tark etish yoʻnalishi boʻyicha yashil rangdagi “Chiqish” degan yozuvli yorugʻlik koʻrsatkichlari oʻrnatilishi lozim.
Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda binoda odamlar boʻladigan vaqt ichida yorugʻlik koʻrsatkichlari yoqilgan holatda boʻlishi kerak.
Jamoat bino va inshootlarining xonalari va evakuatsiya yoʻllaridagi chiqish koʻrsatgichlari hamda pol ustidagi yonib turadigan “yuguruvchi yoʻlakcha” tipidagi chiqish yoʻnalishini koʻrsatib turadigan koʻrsatgichlar soz holatda boʻlishi lozim.
46. Xavfsiz evakuatsiyani taʼminlash maqsadida quyidagilar taqiqlanadi:
a) yoʻlaklar, tamburlar, galereya, lift xollari, zinapoyalar oldidagi maydonlarni, zinaning qavatlar orasidagi qismini (marsh) va qopqoqli tuyniklarni (lyuklarni) mebel, asbob-uskuna, xar hil buyumlar bilan toʻsib qoʻyish, shuningdek, evakuatsiya eshiklarini mixlab (berkitib) tashlash;
b) xonalardan chiqish joylarida (tamburlarda) har xil kiyim quritish joylari, garderob va boshqalarni oʻrnatish hamda turli buyumlarni va materiallarni saqlash (koʻp kvartirali uylar va yakka tartibdagi turar joylar bundan mustasno);
v) evakuatsiya yoʻllariga eshiklarni imitatsiya qiladigan vitrajlar, oynalar, ostonalar, turniketlar, suriladigan, koʻtariladigan va aylanadigan eshiklarni hamda odamlarning xonani yoki binoni erkin holda tark etishlariga xalaqit beradigan boshqa turdagi moslamalarni oʻrnatish;
g) evakuatsiya yoʻllarida (olovga bardoshliligi V-darajali boʻlgan binolardan tashqari) devorlar, shiftlar, zinapoyalar va zina kataklari hamda pollarni qoplashda, pardozlashda, boʻyoqlashda yonuvchi materiallardan foydalanish;
d) yoʻlak, xoll, tambur va zina kataklaridagi oʻzi yopiladigan eshiklarni ochiq holatda ushlash uchun moslamalarini mahkamlab qoʻyish (agar bu maqsadda yongʻin vaqtida avtomatik holda yopilish moslamasi oʻrnatilmagan boʻlsa) hamda ularni olib qoʻyish;
e) tutun qoplamaydigan zina kataklaridagi havo purkovchi zonalarni oyna bilan qoplash yoki yopish;
j) eshik va darchalarga oʻrnatilgan armaturali oynalarni oddiy oynalarga almashtirish.
47. Texnologik, koʻrgazmali va boshqa uskunalarni oʻrnatishda loyihalash normalariga muvofiq xonalardan zina kataklariga va boshqa evakuatsiya yoʻllariga chiqish (oʻtish) yoʻlaklari taʼminlangan boʻlishi kerak.
48. Evakuatsiya yoʻllaridagi gilamlar, gilam poyandozlar va boshqa oʻramli qoplamalar polga mustahkam qotirilgan boʻlishi kerak.
Ushbu qoplamalarni vestibyul va zina kataklariga joylashtirish taqiqlanadi.
8-bob. Texnologik jarayonni tashkil etishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
49. Texnologik jarayonlar reglamentlar, texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va boshqa belgilangan tartibda tasdiqlangan normativ-texnik va foydalanish hujjatlariga muvofiq tashkil etilishi kerak.
50. Ishlab chiqarish binolarida, xonalarida texnologik jarayonda ishlatiladigan va oʻzaro aloqada ekzotermik reaksiyalarga kirishishi mumkin boʻlgan moddalar va materiallar maxsus ajratilgan, avariya holatlarida ham ushbu moddalar bilan aloqa qilishga imkon bermaydigan joylarga joylashtirilishi kerak. Moddalar va materiallarni tashishda ushbu Qoidalarga 10-ilovaga muvofiq ularning agregat holati, bir-biriga toʻgʻri (mos) kelishi, shuningdek, yongʻinni oʻchiruvchi vositalarning bir xilligini hisobga olish kerak.
51. Texnologik jarayonda ishlatiladigan yonuvchi moddalar va materiallarni xonada bevosita qurilmalar va jihozlarning yonida texnologik reglamentlarda (kartalar va boshqalarda) nazarda tutilgan miqdorda saqlashga ruxsat etiladi. Ushbu miqdor bir smenada ishlatiladigan meʼyordan oshmasligi kerak.
52. Maxsus shkaflarda kiyimlarni quritganda belgilangan harorat rejimini nazorat qilish kerak.
Kiyimlarni quritish xonalarida yogʻlangan kiyimlarni, matolarni, shuningdek, gugurt, chaqnatgichlar (yondiruvchilar) va yonuvchi materiallari boʻlgan kiyimlarni saqlash taqiqlanadi.
53. Uskunalarga, quvurlarga, sigʻimli qurilmalarga, kommunikatsiyalarga texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, sinovdan oʻtkazish, tekshirish va diagnostika qilish belgilangan muddatlarda hamda ularning foydalanish boʻyicha tegishli texnik hujjatlarida nazarda tutilgan yongʻin xavfsizligi choralarini koʻrgan holda amalga oshirilishi kerak.
54. Mashina va uskunalarning qismlarini (detallarini) yuvish (moydan tozalash) uchun yonmaydigan texnik suyuqliklar va tarkiblar, shuningdek, yongʻin taʼsiriga xavfsiz qurilmalar va usullardan foydalanish kerak.
55. Yongʻin keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan nosozliklari mavjud uskunalar va qurilmalarda, shuningdek, oʻlchov vositalari, avtomatlashtirish, nazorat qilish va harorat, bosim, konsentratsiya va yonuvchan bugʻlar, suyuqliklar, gazlarning boshqa texnologik parametrlarini belgilovchi avariya holatlariga qarshi himoya tizimlari oʻchirilganda ishlab chiqarish ishlarini oʻtkazish taqiqlanadi.
56. Yengil alangalanadigan va yonuvchi moddalar va materiallarni qayta ishlash va saqlash uskunalari va idishlari germetik zich boʻlishi kerak. Germetiklik (zichlanish) holati vaqti-vaqti bilan tekshirilishi va shikastlanganda, eskirganda tiklanishi kerak.
57. Ochiq olov va elektr isitish moslamalari yordamida ishlar olib boriladigan stollarda va havo tortuvchi shkaflarda portlovchi reaktivlarni, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni saqlashga, ularni toʻkishga va qurilmalarga kuyishga ruxsat etilmaydi. Yengil alangalanuvchi suyuqliklarni qizdirish paytida, suyuqlikning avariya holatida toʻkilishining oldini olish uchun qurilma tagida xandaq (kyuvet) oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
58. Portlab yonish va yongʻin xavfi boʻyicha “A” va “B” toifali ishlab chiqarish xonalarida uskunaning ishlashi paytida uchqun paydo boʻlishi ehtimoli oldi olinishi kerak. Ushbu xonalarning pollari zarba va ishqalanish taʼsirida uchqun chiqarmaydigan materiallardan ishlangan boʻlishi kerak. Konteynerning (idishning) ichki qismi quruq va toza, korroziya izlarisiz boʻlishi kerak. Texnologik uskunalar, shuningdek, quvurlar statik elektrdan himoyalangan boʻlishi lozim. Xavfli hududlarda ishlatiladigan toʻqimachilik matolariga antistatik vositalar bilan ishlov berilgan boʻlishi kerak.
59. Portlash va yongʻin xavfi mavjud boʻlgan hududlardagi barcha ishlar har qanday ishlash sharoitlarida ham portlashlardan himoyalangan harakatlar bilan uchqun chiqarmaydigan vositalar va jihozlardan foydalangan holda bajarilishi kerak. Xavfli hududlarda ishlaydigan xodimlar antistatik vositalar bilan ishlov berilgan himoya kiyimlari bilan taʼminlanishi lozim.
60. Portlovchi moddalarni ushlab qolishga moʻljallangan tozalash vositalarini ishlatishda quyidagilar talab qilinadi:
a) filtrlash moslamalarini tozalashni chiqindilar toʻplanishiga koʻra amalga oshirish;
b) siklonlardan changni tushirish ishlarini ventilyator oʻchirilgan holda bajarish;
v) filtrlash moslamalarini tozalash va taʼmirlash paytida ochiq olov yoki uchqun chiqaradigan vositalardan foydalanmaslik;
g) xavfsizlik va olovushlash vositalarining (klapanlar, membranalar, olovtoʻsqichlar) sozligini nazorat qilish;
d) oʻz-oʻzidan yonib ketishga moyil boʻlgan chiqindilarni yigʻishda ularning haroratini doimiy ravishda nazorat qilib borish. Oʻz-oʻzidan yonib ketadigan oʻchoqlar paydo boʻlganda, ularni yoʻq qilish boʻyicha chora-tadbirlarni darhol koʻrish va texnologik qoidalarga muvofiq chiqindilar va kullarni olib tashlash.
61. Texnologik jarayonlarni amalga oshirishda boshqarish, nazorat qilish va avariyadan himoyalash tizimlarini oʻchirib qoʻyishga ruxsat etilmaydi.
Zarur hollarda tekshirish, sinash va sozlash uchun alohida qurilmaning oʻchirilishiga texnologik jarayonning xavfsizligini taʼminlash boʻycha buyruqda koʻrsatilgan mansabdor shaxsning yozma topshirigʻiga koʻra texnologik jarayonning xavfsizligi taʼminlangan holda ruxsat etilishi mumkin.
62. Boʻyash, yogʻsizlantirish va yuvish sexlari, uchastkalar va qurilmalarni ishlatishda quyidagi talablarga rioya qilish kerak:
a) boʻyash shkaflari, kameralari va kabinalaridan ulardagi havo tortish tizimi, purkagichlar (gidrofiltrlar) hamda texnik hujjatlarda nazarda tutilgan yonuvchan boʻyoq va loklar zarrachalarini ushlash uchun boshqa samarali moslamalari nosoz boʻlganda foydalanish taqiqlanadi;
b) boʻyash moslamalarini yonuvchan qoldiqlardan tozalash ishlari har kuni smena tugaganidan keyin ventilyatsiya ishlab turgan holatda amalga oshirilishi kerak. Qirgʻichlar (skreboklar) uchqun chiqarmaydigan materialdan tayyorlanishi lozim;
v) lok-boʻyoq materiallari ish joylariga smena talabidan koʻp boʻlmagan miqdorda tayyor holatda olib kelinishi kerak (kunu tun ishlaydiganlar uchun — bir sutkaga yetadiganidan koʻp boʻlmagan miqdorda).
63. Quvurlardagi qotib qolgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar, muzli tiqinlar yongʻinga xavfsiz tarzda (issiq suv, bugʻ, qizdirilgan qum va boshqalar yordamida) qizdirilishi kerak. Isitish uchun ochiq olovdan va qizdirilgan buyumlardan foydalanish taqiqlanadi.
64. Olovtoʻsqichlarsiz (gidravlik qulflarsiz) yoki ular oʻchirilganda quyidagilarni ishlatishga ruxsat berilmaydi:
a) yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar bilan idishlar va apparatlarning nafas olish tarmoqlarini;
b) toʻliq boʻlmagan yoki davriy oqim bilan ishlaydigan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar tarmoqlarini;
v) gaz va bugʻ-havo tarmoqlarini, agar ularda portlovchi konsentratsiyadagi aralashmalar paydo boʻlganda.
65. Olovtoʻsqichlar va gidravlik qulflarini oʻrnatish joylarini tekshirish va taʼmirlash uchun ushbu joylarga erkin kirish imkoniyati boʻlishi kerak. Olovtoʻsqichlarni tekshirish va zarur holatlarda ularni tozalash grafikga muvofiq, lekin 3 oyda bir martadan kam boʻlmagan tarzda amalga oshirilishi kerak.
9-bob. Moddalar va materiallarni saqlashga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
66. Moddalar va materiallarni saqlash (joylashtirish) ularning agregat holati, saqlash muvofiqligi, shuningdek, oʻchiruvchi moddalarning bir xilligini hisobga olgan holda ushbu Qoidalarga 10-ilovaga muvofiq amalga oshiriladi. Obyektlarda nomaʼlum tarkibli, portlovchi va yonish xavfi boʻyicha xususiyatlari oʻrganilmagan moddalar va materiallardan foydalanish va saqlash taqiqlanadi.
67. Havo, suv, yonuvchan moddalar bilan tasirlashganda oʻz-oʻzidan yonib ketishi yoki portlovchi aralashmalar (kalsiy karbidi va boshqa karbidlar, ishqoriy metalllar, natriy gidridi, bariy peroksidi va boshqalar) hosil qilishi mumkin boʻlgan kimyoviy reaktivlar bunday tasirlanishni butunlay istisno qiladigan, shuningdek, yuqori harorat va mexanik taʼsirlardan xoli maxsus sharoitlarda saqlanishi kerak.
68. Mahsulotlarni omborlarda saqlash uning holatini nazorat qilish uchun erkin kirish imkoni yaratilgan holda amalga oshirilishi kerak. Oʻtish joylari va saqlash joylari polda aniq koʻrinadigan chegara chiziqlari bilan belgilanishi kerak. Stellajlar (shtabellar, saqlash joylari) orasidagi oʻtish yoʻllari boʻsh boʻlishi kerak. Stellajlar (shtabellar, saqlash joylari) orasidagi kengligi kamida 1 m boʻlgan yoʻlaklar, maydoni 300 m 2 dan ortiq boʻlgan omborxonalarda esa devor bilan shtabellar (stellaj) oʻrtasida qoʻshimcha ravishda 0,8 m yoʻlaklar qoldirilishi lozim.
Chiroqlardan saqlanadigan tovarlargacha boʻlgan masofa 0,5 m dan kam boʻlmasligi kerak.
69. Omborxona binolari va xonalarida moddalar va materiallarni joylashtirish rejasi osib qoʻyilishi kerak. Ushbu rejalarda moddalar va materiallarning saqlash joylari, shuningdek, ularning fizik va kimyoviy xususiyatlari aks ettirilishi lozim.
70. Portlab yonish va yongʻin xavfi boʻlgan moddalar va mahsulotlarni ishlab chiqarish xonalarida (agar bu ishlab chiqarish uchun zarur boʻlsa), bir smena ehtiyojlaridan ortiq boʻlmagan miqdorda saqlashga ruxsat etiladi. Bunda ular maxsus ajratilgan joylarda, mahkam berkitiladigan yonmaydigan shkaf yoki qutilarda saqlash shart.
71. Konteynerlarni ochish, sozligini tekshirish hamda kichik taʼmirlash ishlari, mahsulotlarni qadoqlash, yongʻinga xavfli suyuqliklarning (nitro boʻyoqlar, lok va boshqa yonuvchi suyuqliklarning) aralashmalarini tayyorlash bilan bogʻliq barcha ishlar saqlash joylaridan ajratilgan (izolyatsiyalangan) xonalarda amalga oshirilishi kerak.
2-§. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni hamda yonuvchi gazlarni saqlash, tashish va tarqatishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
72. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni ish joylariga yetkazib berish markazlashtirilgan holda amalga oshirilishi kerak. Smena ehtiyoji 200 L gacha boʻlganda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni xavfsiz germetik qadoqlarda ish joyiga yetkazib berishga ruxsat etiladi.
73. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarni toʻkishda (quyishda) sigʻimlarning germetikligini taʼminlovchi va bugʻlarni ushlab turuvchi avtomatlashtirilgan quyish moslamalaridan foydalanish lozim. Bunda hudud atrofidagi havoda gaz yigʻilib qolishiga yoʻl qoʻyilmasligi kerak.
74. Texnologik apparatlarni va sigʻimlarni toʻldirish va boʻshatish uchun uskunalardan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni ochiq oqim bilan quyilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
75. Toʻkilgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni sorbent materiallar (qipiq, qum) yoki boshqa yongʻinga qarshi vositalar yordamida zudlik bilan yigʻib olish hamda binolar va tashqi qurilmalar hududidan olib chiqilishi lozim. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarning avariyaviy toʻkilishini bartaraf etish uchun obyektda avariyaviy sorbent zaxirasi boʻlishi kerak.
76. Texnologik shartlarga koʻra ochiq qurilmalar, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar boʻlgan sigʻimli idishlar va konteynerlardan foydalanishni taqiqlab boʻlmaydigan sexlarda quyidagilarni taʼminlash zarur:
a) ochiq vannalar va sigʻimlarda soz holatdagi uchqundan xavfsiz qopqoqlarning boʻlishini hamda ularni ishlatilmayotgan paytda va yongʻin davrida yopilishini;
b) suyuqlikni statsionar vannalar va sigʻimlardan avariyaviy toʻkib olinishini.
77. Toʻkish-quyish jarayonida idishlar toshirib yuborilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Isitiladigan yoki yozda uzoq muddat saqlanadigan rezervuarni yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar bilan toʻldirishda suyuqlik miqdori (rezervuarning toshib ketishining oldini olish uchun) qizdirilganda suyuqlikning kengayishini hisobga olgan holda belgilanishi kerak.
78. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar bilan ishlashda sintetik matolardan tikilgan maxsus kiyimlardan foydalanish taqiqlanadi.
79. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar omborlari hududiga, shuningdek, ushbu omborlar estakadalariga qayta ishlangan gazni chiqarib yuborish tizimlarida uchqun soʻndirgichi boʻlmagan va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan jihozlanmagan traktorlar, avtomobillar, teplovozlar va boshqa ichki yonish dvigatelli transport vositalarining kirishi taqiqlanadi.
80. Yuklarni tushirish paytida, rezervuarlarni koʻrikdan oʻtkazishda, namuna olish yoki suyuqlik darajasini oʻlchashda ish joyini yoritish uchun portlashdan himoyalangan fonarlardan foydalanish kerak. Yuklarni ortish va tushirish ishlari olib boriladigan joylarda ochiq olovdan foydalanish taqiqlanadi.
81. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar saqlanadigan shisha idishlar germetikligi yoʻqotilishini istisno qilish maqsadida yonmaydigan taglik va boʻsh joylari singdiruvchi materiallar bilan toʻldirilgan yogʻoch, plastmassa, metalldan tayyorlangan mustaxkam qutilarga qadoqlanadi. Qutilarning devorlari yopilgan shisha idishlardan 5 sm dan balandroq boʻlishi kerak.
82. Sigʻimi 30 L dan ortiq boʻlgan yengil alangalanuvchi suyuqliklar saqlanadigan shisha idishlarni ustma-ust saqlanishi hamda ularni stellajlarga yoki shtabellarga qoʻyish taqiqlanadi.
83. Omborlarda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar barabanlarini qoʻlda joylashtirishda polga 2 qatordan koʻp boʻlmagan tarzda oʻrnatish kerak, mexanizatsiyalashtirilgan joylashtirishda — yonuvchi suyuqliklar 5 qatordan oshmasligi, yengil alangalanuvchi suyuqliklar esa — 3 ta qatordan oshmasligi kerak. Shtabelning kengligi 2 ta barabandan katta boʻlmasligi lozim. Barabanlarni tashish uchun asosiy oʻtish joylarining kengligi kamida 1,8 m, shtabellar orasi esa kamida 1 m boʻlishi kerak.
84. Toʻldirilgan barcha ballonlarning ventillari va rezbali ulanish joylarining germetikligi tekshirilishi kerak.
85. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar oqib (sizib) chiqish holatlarida quyidagilarni bajarish kerak:
a) barcha texnologik operatsiyalarni, shuningdek, yongʻinga xavfli vaziyatni qurshab olish va bartaraf qilish bilan bogʻliq boʻlmagan transport vositalarining harakatini toʻxtatish, mumkin boʻlgan yondirish manbaini (olov, uchqun va boshqalar) bartaraf etish;
b) voqea joyiga avariya xizmatlarini va yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini chaqirish. Temir yoʻl liniyalari kirgan obyekt hududida avariya holati yoki toʻkilgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarning yonishi kuzatilganda darhol temir yoʻl stansiyasi navbatchisiga xabar berish kerak. Xabarda yongʻin xavfi yoki yongʻinning xususiyati, sisterna-vagonlarda tashilayotgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarning nomi, ularning miqdori maʼlum qilinishi kerak.
86. Havo sharlarini va shunga oʻxshash boshqa buyumlarni toʻldirish (shishirish) uchun yonuvchi gazlardan foydalanish taqiqlanadi.
3-§. Temir yoʻl sisternalari va quyish-toʻkish estakadalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
87. Estakadada mahsulotlarni toʻkish va quyish vaqtida manevr ishlarini bajarish taqiqlanadi.
Ikki tomonlama estakadalarda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni quyish va toʻkishda, quyish-toʻkish jarayoni tugamaguncha ikkinchi yoʻlga sisterna kiritilishi taqiqlanadi.
88. Quyish-toʻkish ishlari boshlanishidan oldin sisternalar uchqun hosil qilmaydigan materialdan tayyorlangan maxsus tormoz boshmoqlari yordamida relsga mahkamlanadi.
89. Sisternaning nosoz ostki quyish qurilmalarini ularning konstruksiyalarida koʻzda tutilmagan moslamalar, shuningdek, uchqun chiqaruvchi materialdan yasalgan moslamalar yordamida ochishga ruxsat etilmaydi.
90. Mahsulotni quyish-toʻkish harakatlari tugagach quyish-toʻkish ustunlari, quvurlar, vakuum va ochish uchun moʻljallangan idishlar, oʻlchagichlar, mahsulot qabul qilgichlar va boshqa jihozlardan mahsulot boʻshatilishi va sisternalarning lyuk qopqoqlari germetik ravishda yopilishi kerak.
91. Quyish-toʻkish estakadalari hududida sisternalarni taʼmirlash taqiqlanadi.
92. Sisternalardan yonuvchi gazlar toʻkilayotgan sigʻimlar, toʻkish quvurlariga ega boʻlgan sisternalar, shuningdek, toʻkish vaqtida ishlayotgan nasos va kompressorlar qarovsiz qoldirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
93. Quyish-toʻkish ishlari amalga oshirilmayotgan vaqtda sisternani kommunikatsiyalarga ulab turish taqiqlanadi. Yonuvchi gazlarni quyish yoki toʻkish paytida uzoq tanaffus paydo boʻlsa, ulash shlanglari sisternadan uzib qoʻyilishi lozim.
94. Yonuvchi gazlar bilan sisternani toʻldirish jarayonida sisterna qozonidagi gaz darajasini nazorat qilish kerak. Agar mahsulot oqishi (sizib chiqishi) aniqlansa, sisternani toʻldirish toʻxtatiladi, mahsulot toʻkiladi, bosim tushiriladi va nosozlikni aniqlash va bartaraf etish choralari koʻriladi.
95. Taʼmirlash ishlarini olib borishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) qozonni yuklangan va boʻsh holatida uni degazatsiya qilinishidan oldin taʼmirlash;
b) sisterna qozoniga zarba berish;
v) uchqun chiqaruvchi vositadan va sisternaga bevosita yaqin tarzda ochiq olovdan foydalanish.
96. Suyultirilgan uglevodorod gazi oqishida (sizib chiqishida) quyidagilarni bajarish lozim:
a) suyultirilgan uglevodorod gazini toʻkish (quyish) boʻyicha barcha texnologik operatsiyalarni toʻxtatish, shuningdek, yongʻin xavfi holatini qurshab olish va bartaraf etish bilan bogʻliq boʻlmagan poyezdlar harakati va manevr ishlarini toʻxtatish, potensial yonish manbaini (olov, uchqun va boshqalar) bartaraf qilish;
b) suyultirilgan uglevodorod gazi toʻkilgan joydan yonuvchan moddalarni olib tashlash;
v) oqishni toʻxtatish va (yoki) sisterna ichidagi suyultirilgan uglevodorod gazini boshqa soz sisternaga (sigʻimga) oʻtkazish;
g) suyultirilgan uglevodorod gazi bilan toʻldirilgan sisterna-vagonni xavfsiz zonaga olib borish;
d) voqea sodir boʻlgan joyga avariya-qutqaruv boʻlinmalarini va gaz taʼminoti xizmatini chaqirish;
e) suyultirilgan uglevodorod gazini tunnellar, yertoʻlalar, kanalizatsiyaga kirishiga yoʻl qoʻymaslik choralari koʻrish.
97. Agar intensiv oqim boʻlsa, gazning sisternadan butunlay chiqib ketishiga imkon yaratish, bunda 200 m radiusdagi gaz yigʻilishi mumkin boʻlgan zonalarni gaz tarqalib ketkunga qadar kuzatib turish kerak.
4-§. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarning rezervuar parklariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
98. Rezervuarlarda va katta sigʻimli inshootlarda faqat ularga moʻljallangan mahsulotlar saqlanishi kerak. Zarur hollarda va tegishli tayyorgarlik boʻlganda, rezervuarga boshqa mahsulot quyishga, yaʼni bugʻ bosimi egiluvchanligi hisob-kitob boʻyicha ushbu turdagi rezervuarnikidan oshmasa ruxsat beriladi.
99. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar toʻldirilgan sigʻimlar, rezervuarlardan foydalanish jarayonida ularning germetikligi, sifon joʻmraklari, flanetsli ulanish joylarining qistirmalari, salnikli zichlanishlarning holati ustidan doimiy nazorat oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Aniqlangan nosozliklar darhol bartaraf etilishi kerak.
100. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar toʻldirilgan sigʻimlar, rezervuarlar joylashgan va aylana toʻsiq (obvalovaniye) bilan oʻralgan hududga avtotransport vositalarining kirishiga faqat taʼmirlash ishlarini olib borish uchun obyekt rahbari yoki uning oʻrinbosarining yozma topshirigʻi asosida ruxsat beriladi.
101. Nafas olish armaturalarini tekshirganda klapanlar va toʻrlarni kirlardan tozalash, qishda esa muzdan tozalash kerak. Gidravlik klapanlarida suyuqlik sathini tekshirish zarur. Gidravlik himoya klapani faqat qiyin bugʻlanadigan va muzlamaydigan suyuqlik bilan toʻldirilishi kerak. Ushbu suyuqlikni yiliga kamida ikki marta almashtirish kerak va har bir chiqarishdan keyin suyuqlik qoʻshilishi kerak.
102. Statsionar oʻlchash moslamalari boʻlmasa, sigʻim uskunasidagi suyuqlik darajasi rangli metalldan yasalgan lot bilan oʻlchanganda, lyukning ichki qismiga oʻlchash tasmasi tushirilganda uchqun hosil qilmaydigan halqa yoki metalldan yasalgan kolodkani oʻrnatish kerak.
103. Rezervuarlarning ichki yuzasini pirofor birikmalardan va korroziyadan tozalash tasdiqlangan jadvalga muvofiq muntazam ravishda amalga oshirilishi kerak.
104. Yonuvchi gazlarni birinchi marta toʻldirishdan oldin rezervuarlarni inert gaz yoki bugʻ bilan shamollatish kerak. Shamollatuvchi gazlar, ularning yonishining oldini olish boʻyicha choralar koʻrilgan holatda svechalar orqali chiqariladi. Shamollatishning yakuni svechadan chiqarilayotgan gaz-havo aralashmasidagi kislorod miqdori bilan belgilanadi. Agar aralashmadagi kislorod miqdori 1 foizdan oshmasa, shamollatish yakunlangan hisoblanadi. Rezervuarlar yonuvchi gazlardan boʻshatilgandan keyin havo bilan shamollatishga ruxsat berilmaydi.
105. Avariya holatlarida gazni chiqarish tarmoqlariga qulfli armatura oʻrnatish zarurati boʻlsa, ushbu armaturalarni masofadan boshqarish xavfsiz joydan amalga oshirilishi kerak.
106. Rezervuardagi (sigʻimlardagi) yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklardan namuna olish va ularning miqdorini oʻlchash sutkaning yorugʻ vaqtida amalga oshirilishi kerak.
107. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni rezervuarlarga (sigʻimlarga) ochiq oqim bilan uzatish taqiqlanadi. Rezervuarni toʻldirish va boʻshatish tezligi rezervuarga oʻrnatilgan nafas olish klapanlarning (shamollatish quvurlarining) umumiy oʻtkazuvchanligidan oshmasligi kerak.
108. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar omborlarida quyidagilar taqiqlanadi:
a) germetik boʻlmagan qurilmalar va qulfli armaturalarni ishlatish;
b) buzilishlar va yoriqlar, suzuvchi qopqoqlarida teshiklar yoki yoriqlar boʻlgan rezervuarlar, shuningdek, nosoz boʻlgan oʻlchash vositalari, asboblar, mahsulot taʼminot quvurlari va statsionar yongʻinga qarshi qurilmalarni ishlatish;
v) aylana toʻsiq (obvalovaniye) ichida daraxtlar, butalar va quruq oʻsimliklarning boʻlishi;
g) sigʻimlarni (rezervuarlarni) yonuvchan materiallardan tayyorlangan taglikka oʻrnatish;
d) rezervuarlar va sisternalarni haddan ortiq toʻldirib yuborish;
e) neft va neft mahsulotlarini quyish-toʻkish paytida rezervuarlardan namuna olish yoki mahsulot sathini oʻlchash;
j) momaqaldiroq paytida neft va neft mahsulotlarini quyish va toʻkish, shuningdek, rezervuarlardan namuna olish yoki sathini oʻlchash.
109. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar omborlarida:
a) nafas oluvchi klapanlar va olovtoʻsqichlarni ishlab chiqaruvchi korxonalarning texnik hujjatlariga muvofiq tekshirish kerak;
b) nafas olish armaturalarini tekshirganda klapanlar va toʻrlarni muzdan tozalash kerak, ular faqat yongʻin chiqishini istisno qilgan usullarda isitiladi;
v) namuna olish va idishdagi suyuqlik darajasini oʻlchash uchqun hosil qilmaydigan materiallardan tayyorlangan asboblar yordamida amalga oshirilishi kerak;
g) suyuqlikni faqat yaroqli konteynerda saqlashga ruxsat beriladi. Toʻkilgan suyuqlikni darhol tozalash kerak;
d) neft mahsulotlarini toʻkish, shuningdek, qadoqlash materiallari va konteynerlarni toʻgʻridan-toʻgʻri omborxonalarda va oʻralgan joylarda saqlash taqiqlanadi.
III boʻlim. Muxandislik asbob-uskunalaridan foydalanishda umumiy yongʻin xavfsizligi talablari
10-bob. Elektr uskunalari va yashindan himoya
110. Elektr uskunalari Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan tasdiqlangan “Energetika korxonalari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalari”, “Elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari”, “Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari”, “Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda texnika xavfsizligi qoidalari”, “Oʻzbekiston elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari” va boshqa normativ hujjatlar talablariga muvofiq oʻrnatilishi va foydalanilishi kerak.
111. Elektr tarmogʻiga ulangan elektr qurilmalari va jihozlarini qarovsiz qoldirishga yoʻl qoʻyilmaydi (foydalanish hujjatlarida ularni nazoratsiz ishlashiga ruxsat etiladigan qurilmalar bundan mustasno).
Ish tugagandan soʻng binodagi (tuzilmadagi) barcha elektr qurilmalari oʻchirilgan boʻlishi kerak, navbatchi chiroqlar, yongʻinga qarshi avtomatlashtirilgan moslamalar uchun quvvat manbalari, ogohlantirish va evakuatsiya nazorati tizimlari, tutunga qarshi himoya tizimlari, shuningdek, texnologik jarayonning shartlariga muvofiq sutka davomida ishlashi kerak boʻlgan elektr qurilmalari bundan mustasno.
112. Odamlar ommaviy boʻladigan obyektlarda mato va kiyimlarni dazmollash uchun maxsus xonalar jihozlanishi hamda unda elektr va boshqa isitish anjomlaridan foydalanish boʻyicha qatʼiy rejim oʻrnatilishi lozim.
113. Elektr qurilmalaridan foydalanishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) elektr jihozlarini ishlab chiqaruvchining foydalanish hujjatlari talablariga muvofiq boʻlmagan sharoitlarda ishlatish yoki nosozligi boʻlgan elektr jihozlaridan foydalanish;
b) himoya qobigʻi shikastlangan yoki himoyalash xususiyatini yoʻqotgan elektr kabel va simlardan foydalanish;
v) shikastlangan (nosoz) elektr rozetkalaridan, rubilniklardan, himoya vositalaridan, elektr simlari qutilaridan va boshqa elektr qurilmalardan foydalanish;
g) elektr simlari va kabellarini yelimlash va boʻyash, elektr lampalar va yoritkichlarni qogʻoz, mato va boshqa yonuvchi materiallar bilan oʻrash, shuningdek, yonuvchan materiallar saqlanadigan omborxona (yordamchi) binolaridagi chiroqlardan himoya qalpoqlarini yechib olgan holda foydalanish;
d) yonmaydigan materialdan ishlangan tagliklarisiz (podstavka) dazmol, elektr plitka, elektr choynak va boshqa elektr isitish anjomlaridan foydalanish;
e) tarmoqqa ulangan elektr isitish moslamalarini va boshqa maishiy elektr jihozlarini nazoratsiz qoldirish (ishlab chiqaruvchi korxonaning yoʻriqnomasida kunu tun ishlaydigan va (yoki) ishlashi mumkin boʻlgan elektr jihozlari bundan mustasno);
j) nostandart (qoʻlbola) elektr isitish moslamalaridan, shuningdek, ularda konstruksiyasida nazarda tutilgan yongʻin kelib chiqish ehtimolini istisno qiluvchi termoregulatorlari mavjud boʻlmaganda yoki ishlamay qolganda foydalanish;
z) elektr uzatish tarmoqlari va elektr jihozlarini ortiqcha yuklanishdan va qisqa tutashuvlardan himoya qilish uchun avtomatik saqlagichlar va kalibrlangan eruvchan himoya oʻrnatmasi oʻrniga qoʻlbola tayyorlangan (sim oʻramalari, “qoʻlbola saqlagich” va boshqalarni) vositalarni qoʻllash;
i) omborxonalar ichidan, shuningdek, yongʻin hamda yongʻin-portlash xavfi boʻlgan hududlardan elektr sim va kabellarni tranzit holda hamda havo quvurlari va quvurlar tarmogʻi orqali olib oʻtish;
k) yonuvchi materiallar saqlash omborxonalari va bostirmalari, yonuvchan tomlar ustidan ochiq elektr uzatish liniyalari va tashqi elektr simlarini yotqizish;
l) arxivlar, muzeylar, galereyalar, kutubxonalar va omborlar binolarida elektr isitish moslamalaridan foydalanish;
m) elektr tarmogʻining yuklamasini ruxsat etilgan meʼyoridan oshirish;
n) qurilish-montaj, taʼmirlash va avariyaviy-tiklash ishlari amalga oshirilayotgan joylarni elektr taʼminoti bilan taʼminlash hamda vaqtincha illyuminatsiya yoritish uchun oʻtkazilgan elektr oʻtkazgichlardan tashqari vaqtinchalik elektr oʻtkazgichlardan foydalanish va ularni oʻrnatish;
o) radio va telefon simlaridan elektr tarmoqlari simlari sifatida foydalanish;
p) taqsimlovchi elektr shchitlari va ishga tushirish boshqaruv jihozlarini ochiq holatida ishlatish;
r) turli xil materiallardan (mis va aluminiydan) tayyorlangan elektr simlari (kabellari) oʻtkazgichlarni bir-biriga toʻgʻridan-toʻgʻri ulash;
s) bir-birini zaxiralovchi elektr zanjirlarini, ishchi va avariya yoritish zanjirlarini, boshqaruv va taʼminlovchi elektr kabellarini bir lotokda yoki qurilish konstruksiyasining bir yopiq kanalida, bogʻlamida, metall yengda, quvurda oʻtkazish taqiqlanadi.
114. Koʻchma elektr yoritkichlar egiluvchan elektr simlardan foydalangan holda ishlanishi, shisha qalpoqlar bilan jihozlangan hamda saqlovchi himoya setkasi va osib qoʻyish uchun ilgak bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
115. Sofitlarni oʻrnatish vaqtida faqat yonmaydigan materiallar ishlatilishi, ularning korpuslari ushlab turuvchi trosslardan himoyalangan (izolyatsiya qilingan) boʻlishi kerak.
Projektor va sofitlarni yonuvchi konstruksiya va materiallardan 0,5 m dan kam boʻlmagan masofada oʻrnatish lozim.
116. Binolarda (inshootlarda) yashin qaytargich, statik elektrdan himoyalash moslamalarini soz holatda saqlash kerak.
117. Momaqaldiroq paytida quyidagilarga ruxsat etilmaydi:
a) yashin qaytargich vositalarini taʼmirlash;
b) gaz quvurlari va havo chiqarish moslamalari orqali ishlab chiqarish mahsulotlarini atmosferaga chiqarish;
v) yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar va yonuvchi gazli quvurlar va qurilmalarni shamollatishni amalga oshirish;
g) yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarning quyish-toʻkish ishlarini amalga oshirish.
118. Temir yoʻllarda quyish-toʻkish ishlari davomida rezervuarlarni, quvurlarni, estakadalarni va sisternalarni yerga ulanmasdan foydalanish taqiqlanadi.
11-bob. Isitishda yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
119. Binolarda (inshootlarda) faqat sanoatda (zavodda) ishlab chiqarilgan issiqlik hosil qiluvchi qurilmalardan (shu jumladan, issiqlik toʻplamaydigan pechlardan) va isitish moslamalaridan (turli buyumlardan yasalgan pechlar bundan mustasno) foydalanishga ruxsat etiladi.
120. Isitish mavsumi boshlanishidan oldin pechlar, qozonlar, issiqlik hosil qiluvchi uskunalar hamda boshqa isitish anjomlari va tizimlari tekshirilgan va taʼmirlangan boʻlishi kerak. Nosoz isitish pechlari, qozonxona jihozlari, issiqlik hosil qiluvchi qurilmalar va boshqa isitish anjomlaridan foydalanish taqiqlanadi.
121. Suyuq yoqilgʻida ishlaydigan qozonxona jihozlarining issiqlik hosil qiladigan uskunalari va isitish moslamalarining har bir forsunkasida qumli taglik boʻlishi kerak va yonilgʻi tarmogʻida kamida ikkita ventil boʻlishi zarur (birinchisi — oʻchoqda, ikkinchisi — yonilgʻili idishda).
122. Qozonxona va boshqa issiqlik chiqaruvchi qurilmalardan foydalanishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) maxsus oʻquv kursida oʻqitilmagan va tegishli malakani beruvchi guvohnomaga ega boʻlmagan shaxslar ishlashiga yoʻl qoʻyilishi (turar joy binolarida oʻrnatilganlar bundan mustasno);
b) qozonxonalarda va issiqlik chiqaruvchi qurilmalar oʻrnatilgan xonalarda suyuq yoqilgʻi mahsulotlarini saqlash;
v) isitish uskunalaridan foydalanish uchun texnik shartlarda koʻrsatilmagan neft mahsulotlari chiqindilaridan va boshqa yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklardan yoqilgʻi sifatida foydalanish;
g) yoqilgʻi uzatish tizimidan suyuq yoqilgʻi tomganda (gaz sizib chiqqanda) issiqlik oʻtkazuvchi qurilmalardan foydalanish;
d) qoʻlbola yasalgan gaz gorelkalaridan foydalanish;
e) oʻchib qolgan forsunka yoki gaz gorelkalariga yoqilgʻini uzatish;
j) uskunalarning yonish kameralarini shamollatmasdan yoqish, shuningdek, mashʼala yordamida va boshqa shunga oʻxshash asboblardan foydalanmasdan yoqish;
z) yoqilgʻi taʼminotini nazorat qilish va boshqarish asboblari bilan jihozlanmaganda, ular nosoz yoki oʻchirilgan holatda boʻlganda ishlatish;
i) kiyimlarni yoki boshqa yonuvchi materiallarni qozonlar ustida va moʻrilarda saqlash. Issiqlik nurlanishining yoʻnalishi boʻyicha yonuvchan materiallargacha boʻlgan masofa kamida 1,25 m boʻlishi kerak;
k) koʻrish tuynugi orqali ishlatiluvchi aralashmani yoqish;
l) sarflash materiallari baklarini purkagichlar, shuningdek, qozonxona jihozlari devoriga 2 m yaqinlikda oʻrnatish;
m) ochiq yoqilgʻi baklari bilan ishlash;
n) satx oʻlchash moslamalari bilan jihozlanmagan sarflash materiallari baklari bilan ishlash;
o) qurilma va sarflash baklari yaqinida yonuvchan materiallardan toʻsiqlar oʻrnatish;
p) shamollatish kanallari va boshqa kanallardan dudburon sifatida foydalanish.
2-§. Pech yordamida isitishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
123. Odamlar ommaviy boʻladigan obyektlarda, shuningdek, sutka davomida bolalar boʻladigan muassasalarning yotoqxonalarida isitish pechlarini oʻrnatish taqiqlanadi.
124. Suyuq va qattiq yoqilgʻida ishlaydigan dudburon va pechlarni, isitish mavsumi boshlanishidan oldin hamda isitish mavsumi davomida qurumdan tozalash lozim, ushbu ishlar kamida:
a) isitish pechlari uch oyda bir marta;
b) doimiy (uzluksiz) ishlatiladigan pech va oʻchoqlar ikki oyda bir marta;
v) oshxona plitalari va boshqa uzluksiz (uzoq muddat) yoqiladigan pechlar oyiga bir marta oʻtkaziladi.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy gazdan foydalanish qoidalarining talablariga muvofiq isteʼmolchilarning ichki gaz tarmoqlarini, gazdan foydalaniladigan asbob-uskunalarni texnik tekshirish va ularga profilaktik xizmat koʻrsatish ishlari amalga oshiriladi.
125. Isitish pechlaridan foydalanishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) yoqilgan pechlarni nazoratsiz qoldirish hamda ularni nazorat qilishni yosh bolalarga topshirish;
b) pechlar atrofida va ularning eshiklari (tuynuklari) oldidagi tunuka qoplamasida yoqilgʻi va boshqa yonuvchi moddalar va materiallarni joylashtirish;
v) pech va tandirlarni yoqish uchun yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklardan (benzin, kerosin, dizel yonilgʻisi va boshqalar) foydalanish;
g) ushbu turdagi yoqilgʻilarga moʻljallanmagan pechlarni koʻmir, koks va gaz yoqilgʻilari bilan yoqish;
d) xonalarda majlis yoki boshqa ommaviy tadbirlar oʻtkazilishi davrida pechlarni yoqish;
e) ventilyatsiya (shamollatish) va gaz kanallaridan dudburon sifatida foydalanish;
j) pechlarni haddan ziyod qizdirib yuborish;
z) pechlar va boshqa isitish moslamalarini yonuvchan konstruksiyalardan yongʻinga qarshi boʻlinmasiz (ajratmasiz), yonmaydigan materialdan tayyorlangan oʻlchami 0,5×0,7 m dan kam boʻlmagan oʻchoqning oldiga qoʻyiladigan panellarsiz (yogʻochdan tayyorlangan va boshqa yonuvchan materiallardan tayyorlagan pollarda), shuningdek, boʻlinma (ajratma) va oʻchoq oldi panellarida kuyishlar va shikastlanishlar (yoriqlar) boʻlganda ishlatish;
i) pechlarni yoqish uchun uzunligi oʻchoq kattaligidan kattaroq oʻtindan foydalanish;
k) pechlarni eshigi ochilgan holda yoqish.
126. Binolarda va inshootlarda (yashash uylaridan tashqari) pechlarni yoqish, ish vaqti tugashidan ikki soat oldin, shifoxona va boshqa odamlar kunu tun boʻladigan obyektlarda esa uyquga ketishdan ikki soat oldin toʻxtatilishi lozim.
Bolalar kunduz kuni boʻladigan xonalardagi pechlarni yoqish ishlari kamida bolalar kelishidan bir soat oldin tugatilishi lozim. Yoqilgʻi sifatida gazdan foydalaniladigan obyektlarda pechlarni yoqish har toʻrt soatda bir marotaba bir soatdan kam boʻlmagan tanaffus bilan amalga oshirilishi lozim.
127. Oʻtxonadan sidirib olinadigan kul va kulga aylanmagan qoldiqlar (shlaklar) ustiga suv quyib, ularni maxsus ajratilgan xavfsiz joylarga olib chiqib tashlash kerak.
128. Standartlar va texnik shartlarning yongʻin xavfsizligi talablariga javob bermaydigan metall pechlarni oʻrnatish mumkin emas.
Turar joy binolari va tashkilotlarda, maxsus korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan metalldan yasalgan vaqtinchalik va boshqa pechlarni oʻrnatishda ushbu mahsulotning ishlab chiqaruvchi korxonasining koʻrsatmalari (yoʻriqnomasi) hamda isitish tizimlariga qoʻyiladigan loyihalash talablari bajarilishi lozim.
129. Pechlardan moddiy boyliklargacha, savdo rastalari, peshtaxta, shkaflar va boshqa anjomlargacha boʻlgan masofa 0,7 m dan, oʻtxona ogʻzidan esa 1,25 m dan kam boʻlmasligi lozim.
130. Chordoqlardagi barcha dudburonlar va tutun kanallari oʻtgan barcha devorlarning yuzalari yoriqlarsiz, soz holatda va oqlangan boʻlishi lozim.
131. Qattiq yoqilgʻida ishlaydigan qozonxonalarning dudburonlari uchqun soʻndirgich bilan jihozlanishi kerak.
132. 3 soatdan koʻp yoqiladigan, shu jumladan, gaz bilan isitiladigan pechlar (oshxona, kir yuvish xonalari va boshqalar) 51 sm kenglikdagi va 3 soatdan kam yoqiladiganlar esa 38 sm kenglikdagi yongʻinga qarshi devorlar bilan ajratilishi kerak.
3-§. Infraqizil nurli gorelkalar bilan isitishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
133. Polga oʻrnatiladigan infraqizil nurli gorelkaga ega koʻchma qurilmalar barqaror asosga ega boʻlishi kerak. Gorelkaning nurlanish yuzasidan gaz ballonlariga, yonuvchan materiallardan yasalgan tuzilmalarga, elektr jihozlarigacha boʻlgan masofa gorelkadan foydalanish hujjatlariga mos kelishi kerak, lekin 1 m dan kam boʻlmasligi lozim.
134. Infraqizil nurli gorelkalarni ishlatishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) gorelka oʻchgan holatlarda gaz taʼminotini toʻxtatadigan avtomatik qulf bilan jihozlanmagan qurilmalardan foydalanish;
b) tabiiy shamollatish yoki havo almashinuvining mos keladigan darajasi boʻlgan sunʼiy shamollatish mavjud boʻlmagan xonalarda, shuningdek, yertoʻlada yoki sokol qavatlarda foydalanish;
v) gorelkani shikastlangan keramika va koʻzga koʻrinadigan olov “tillari” bilan ishlatish;
g) xonada gaz hidi boʻlganda ishlatish;
d) zaxira ballonlarini ishlayotgan gorelka yaqinida saqlash;
e) gaz ballonlari yonida ochiq olovdan foydalanish.
135. Ochiq joylarda ishlash vaqtida (ish joylarini isitish, nam joylarni quritish uchun) shamolga chidamli gorelkalardan foydalanish kerak.
12-bob. Shamollatish va sovitish tizimlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
136. Havo oʻtkazgichlaridagi olovni toʻxtatuvchi qurilmalar (zaslonka, shiber, klapan va boshqalar), avtomatik yongʻin oʻchirish yoki yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini shamollatish tizimi bilan blokirovka qilish moslamalari, yongʻin vaqtida shamollatish tizimini avtomatik ravishda oʻchirish moslamalari doimo soz boʻlishi va belgilangan vaqtda tekshirib turilishi kerak.
137. Shamollatish va sovitish tizimlaridan foydalanishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) shamollatish tizimi kameralarining eshiklarini ochiq holda qoldirish;
b) havo tortish kanallarini, tuynuk va panjaralarni berkitish;
v) havo oʻtkazgichlarga gaz isitish asboblarini ulash;
g) havo oʻtkazgichlarda yigʻilib qolgan yogʻ qatlamlari, chang va boshqa yonuvchi moddalarning qoldiqlarini yoqish;
d) olovni toʻxtatuvchi qurilmalarni oʻchirish va olib tashlash;
e) havo quvurlari va ularning ulanishlari yaxlitligini buzish.
138. Shamollatish kameralari, siklon, filtrlar, havo oʻtkazgichlar obyekt rahbari tomonidan belgilangan muddatlarda yonuvchi chang hamda ishlab chiqarish chiqindilaridan tozalanishi kerak.
Portlash va yongʻin xavfi boʻlgan xonalarning shamollatish tizimlarini xavfsiz usul bilan tozalash tartibi obyekt rahbari tomonidan ishlab chiqilgan boʻlishi kerak.
139. Yonish va portlash xavfi mavjud xonalardagi texnologik uskunalarni gidrofiltri, quruq filtri, chang ushlagich va boshqa shamollatish (aspiratsiya) qurilmalari nosoz yoki oʻchirilgan boʻlsa ishlatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
140. Yonuvchi chang, tola va boshqa chiqindilarni chiqarib tashlovchi ventilyatorga begona jismlar tushishining oldini olish maqsadida ularning oldiga tosh ushlagich, temir parchalarini ushlab qolish uchun esa magnitli ushlagichlar oʻrnatilishi lozim.
141. Mahalliy havo soʻrish tizimlari va pnevmatransport quvurlarida ularni vaqti bilan koʻzdan kechirish, tozalash va yongʻin sodir boʻlganda uni oʻchirish uchun maxsus tuynuklar boʻlishi lozim.
Nazorat qilish tuynuklari bir-biridan 15 m uzoq boʻlmagan masofada joylashishi kerak, bundan tashqari trostniklar, burilishlar, devor va toʻsiqlar oraligʻidan oʻtuvchi joylarga ham oʻrnatilishi kerak.
142. Changdan tozalovchi mashina va agregatlardagi havo tozalash filtrlari alohida xonalarda oʻrnatilishi lozim.
143. Retsirkulyatsiyada, uskunadan chiqariladigan changlangan havo filtrlar orqali ikki bosqichli tozalashdan oʻtkazilishi lozim.
13-bob. Boshqa turdagi muhandislik asbob-uskunalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
144. Nosoz gaz asboblaridan foydalanish, gaz asboblari va gaz quvurlarining joʻmraklarini ochiq holda qoldirish, gaz asboblaridan 50 sm yaqinlikda mebellar va boshqa yonuvchi jihozlar va buyumlarni qoʻyish yoki oʻrnatish mumkin emas.
145. Yongʻin va yongʻin-portlash xavfi boʻlgan suyuqliklarni kanalizatsiya tizimiga toʻkishga (shu jumladan, avariya holatlarida ham) ruxsat etilmaydi. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar ishlatiladigan obyektlarning kanalizatsiya quvurlariga oʻrnatilgan gidrozatvorlar doimo soz holatda boʻlishi lozim.
146. Axlatlar hamda kiyim oʻtishiga moʻljallangan quvurlarning (yoʻllarning) klapanlari zich yopilishi lozim.
IV boʻlim. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻinga qarshi texnik himoya vositalariga qoʻyiladigan talablar
14-bob. Yongʻin haqida xabar berish va yongʻinni oʻchirish texnik vositalarini saqlash
147. Obyektda buyruq (farmoyish) asosida yongʻinga qarshi avtomatika, tutunga qarshi himoya tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantiruvchi qurilmalarni ishlatishga javobgar shaxslar tayinlanishi kerak.
148. Yongʻin signalizatsiyasi va yongʻin oʻchirish qurilmalari, tutundan himoyalash, odamlarga yongʻin haqida xabar berish va evakuatsiyani boshqarish tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish hamda rejali-ogohlantiruv taʼmirlash boʻyicha reglament ishlari, moslama va qurilmalarni ishlab chiqargan korxonaning texnik hujjatlari va taʼmirlash ishlarining oʻtkazish muddatlarini hisobga olgan holda tuzilgan yillik ish rejasi asosida amalga oshiriladi. Texnik xizmat koʻrsatish va rejali-ogohlantiruv taʼmirlash ishlari, korxonada qonunchilik hujjatlariga muvofiq maxsus va davriy tayyorgarlikdan oʻtgan xodimlar yoki shartnoma boʻyicha maxsus litsenziyaga ega boʻlgan tashkilot tomonidan amalga oshiriladi.
Uskuna va moslamalarni oʻchirib qoʻyish yoʻli bilan (alohida liniya, tashvishgoh) taʼmirlash yoki texnik xizmat koʻrsatish ishlari amalga oshiriladigan davrda obyekt rahbari bino, inshoot, xona, texnologik uskunalarning yongʻindan himoya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirishi kerak.
149. Yongʻin avtomatika moslamalariga, tutunga qarshi himoyalash tizimlariga, odamlarni yongʻindan ogohlantirishga obyekt mutaxassislari tomonidan texnik xizmat koʻrsatishni amalga oshirishning imkoni boʻlmagan taqdirda, qurilmalarni ishga tushirgandan keyin 30 kun ichida ushbu faoliyat turi boʻyicha litsenziyaga ega boʻlgan ixtisoslashtirilgan tashkilotlar bilan uni amalga oshirish boʻyicha shartnoma tuzish kerak.
Yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish shartnomasi bekor qilinganda, korxona rahbari 24 soat ichida shartnomalar boʻyicha tuman (shahar) Favqulodda vaziyatlar boʻlimini yoki obyektga xizmat koʻrsatadigan favqulodda vaziyatlar boʻlinmalarini xabar qilishi shart.
150. Yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantirish qurilmalariga javobgar shaxs quyidagilarni:
a) yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantirish moslamalarini ishchi holatda va ishga yaroqli tarzda saqlanishini;
b) oʻz vaqtida va sifatli xizmat koʻrsatilishi va taʼmirlanilishini nazorat qilishni;
v) xizmat koʻrsatish (agar mavjud boʻlsa) va korxonaning tezkor xodimlarini tayyorlash, shuningdek, yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimi qurilmalari bilan himoyalangan binolarda ishlaydigan ishchilar uchun koʻrsatmalar berilishini;
g) yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantirish qurilmalaridan foydalanish hujjatlarini ishlab chiqish va ularning yuritilishini tizimli ravishda nazorat qilishni;
d) davlat yongʻin nazorati organlarini yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantirish qurilmalari ishga tushishining barcha holatlari va ishlamay qolishi toʻgʻrisida xabardor qilinishini;
e) yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantirish qurilmalarining ishlashi paytida aniqlangan kamchiliklarni tezda bartaraf etish choralari koʻrilishini;
j) shikoyatlarni tayyorlash va xizmat koʻrsatish tashkilotlariga (zarur hollarda) oʻz vaqtida taqdim etilishini;
z) yongʻin avtomatika moslamalari, tutunga qarshi himoyalash tizimlari, odamlarni yongʻindan ogohlantirish qurilmalari texnik hujjatlarining toʻliq toʻplami mavjudligi va saqlanishini taʼminlashi kerak.
151. Dispetcherlik punkti (yongʻin oʻchirish posti) xonasida koʻrinadigan joyga quyidagi hujjatlar joylashtirilishi kerak:
a) yongʻin toʻgʻrisida signallarni qabul qilganda va yongʻin avtomatika moslamalari (tizimlari) nosozligida tezkor (navbatchi) xodimlarning harakatlari tartibi toʻgʻrisida;
b) yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlarining umumiy sxemasi;
v) oʻchirish vositasini uzatish yoʻnalishlari va uni ishga tushirish usuli koʻrsatilgan avtomatik yongʻin oʻchirish moslamalarining prinsipial sxemasi;
g) yongʻin avtomatikasi bilan himoyalangan binolar roʻyxati;
d) yongʻindan himoya qilishning texnik vositalaridan foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar;
e) avariya va maxsus xizmatlarning, korxona rahbarlari va masʼul shaxslarning manzili va telefon raqamlarining roʻyxati.
Ushbu hujjatlar, qabul-nazorat moslamalaridan signallar qabul qilingan hollarda navbatchilarning harakatlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomadan tashqari yongʻin posti xonasida maxsus papkada saqlanishi mumkin.
Dispetcherlik punkti (yongʻin oʻchirish posti) telefon aloqasi va ishchi holatdagi fonarlar (kamida 3 dona) bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
152. Yongʻin oʻchirish posti, nasos stansiyalari va yongʻinni oʻchirish stansiyalari xonalaridagida telefon va (yoki) radio aloqa vositalari ishchi holatda boʻlishi kerak. Telefonlarni tarmoqdan uzib qoʻyish taqiqlanadi.
153. Yongʻinga qarshi texnik himoya vositalarini boʻyash, shuningdek, ularning joylashganligini koʻrsatadigan belgi (simvollar) amaldagi texnik normativ-huquqiy hujjatlar talablariga javob berishi kerak.
154. Turar joylar va yotoqxonalar xonalarining ijarachilari, hamda egalari xonalardagi yongʻindan ogohlantiruvchi vositalarni ishga yaroqli holda saqlashlari shart.
155. Turar joy egalari yongʻinni oʻchirish moslamasini ishlab chiqaruvchining (pasporti) talablariga muvofiq saqlashi hamda yiliga ikki marotaba yongʻin oʻchirish qurilmalarining shlanglari mexanik shikastlanishini vizual va suv yuborish orqali tekshirishi shart.
156. Yongʻin hakidagi xabarni qabul qilish-nazorat moslamalari yongʻin haqida signallarni qabul qilishga va yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga xabar berishga macʼul boʻlgan shaxslarning (navbatchilarning) kunu tun doimiy boʻladigan xonalariga oʻrnatilishi kerak.
157. Yongʻindan xabar beruvchi vositalar (keyingi oʻrinlarda — yongʻin xabarlagichlari) har doim toza turishi kerak. Himoyalangan xonalardagi taʼmirlash ishlari davomida yongʻindan xabar beruvchi vositalarni suvoq, boʻyoq va ohakdan himoya qilish kerak. Taʼmirlashni tugatgandan soʻng himoya vositalari yechilishi kerak.
158. Nosoz yongʻin xabarlagichlar oʻrniga boshqa turdagi yoki ish prinsipi boshqacha boʻlgan yongʻin xabarlagichlarini oʻrnatish, shuningdek, ular boʻlmaganda shleyf blokini tutashtirish taqiqlanadi.
159. Korxonada yongʻindan xabar beruvchi vositalarning zaxirasi oʻrnatilganlar sonining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda boʻlishi kerak.
160. Yongʻin signalizatsiyasi tizimining yongʻin xabarlagichlari va yongʻinni avtomatik oʻchirish qurilmalarining qoʻzgʻatuvchilari himoyalanadigan xonaga oʻrnatilishda uning barcha nuqtalaridagi yongʻinni oʻz vaqtida aniqlash imkonini taʼminlashi lozim.
15-bob. Yongʻin signalizatsiyasi hamda yongʻindan xabar berish va evakuatsiyani boshqarish tizimlariga qoʻyiladigan talablar
161. Yongʻin avtomatikasi qurilmalari doimo soz va ishchi holatda, loyiha hujjatlariga muvofiq saqlanishi kerak.
Qoidalar va normalarda koʻrsatilgan holatlardan tashqari qurilmalarni avtomatik ishga tushirish rejimidan qoʻlda ishga tushiradigan rejimga oʻtkazish taqiqlanadi.
162. Yongʻin haqida xabar berish tizimi evakuatsiya qilish rejasiga muvofiq bir vaqtning oʻzida butun bino (inshoot) boʻyicha yoki tanlov asosida uning alohida qismlariga (qavat, boʻlimlar va boshqalar) signal yuborilishini taʼminlay olishi kerak.
163. Davolash, maktabgacha taʼlim tashkilotlarida hamda maktab- internatlarning yotoqxonalarida faqat xodimlarga yongʻin haqida xabar beriladi.
164. Yongʻin haqida xabar berish tizimidan foydalanish tartibi, ularning yoʻriqnomalarida va yongʻin vaqtida binoni tark etish rejalarida keltirilishi hamda ularda tizimni ishga tushirish huquqiga ega boʻlgan shaxslar belgilab qoʻyilgan boʻlishi lozim.
165. Yongʻin haqida xabar berish moslamalari bilan jihozlanishi talab etilmagan obyektning rahbari yongʻin haqida xabarni odamlarga yetkazish tartibini ishlab chiqishi va masʼul shaxsni tayinlashi lozim.
166. Xabar berish (radiokarnay) moslamalarida ovozni pasaytirish va baland qilish moslamalari boʻlmasligi hamda tarmoqqa toʻgʻridan toʻgʻri uzib quyish imkoniyatisiz ulangan boʻlishi lozim.
167. Evakuatsiya qilishni boshqarish va uzatiladigan xabar matnining ishonchliligi taʼminlangan holda ichki radioeshittirish tarmogʻi va korxonadagi mavjud boshqa tarmoqlardan foydalanish mumkin.
168. Nosoz yongʻin xabarlagichlarni shleyflarda qoldirish taqiqlanadi. Taʼmirlash paytida nosoz qoʻldan ishlaydigan yongʻin xabarlagich oʻrnatilgan joyga yaqin joyda joylashgan soz holatdagi qoʻldan ishlaydigan yongʻin xabarlagichi haqidagi belgi qoʻyiladi.
169. Yongʻin xabarlagichlariga va qoʻl yordamida ishga tushiriladigan yongʻin xabarlagichlariga erkin oʻtish imkoni taʼminlangan boʻlishi kerak.
170. Obyektlarda oʻrnatilgan avtonom yongʻin xabarlagichlarini demontaj qilish taqiqlanadi (binolar ichida taʼmirlash ishlari yoki avtonom yongʻin xabarlagichlari nosoz boʻlgan holda ularning oʻrniga keyinchalik oʻrnatish sharti bilan almashtirish holatlari bundan mustasno).
171. Avtonom yongʻin xabarlagichlariga xizmat koʻrsatish tartibi, shuningdek, quvvat manbai almashinish chastotasi ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlaridagi koʻrsatmalarga muvofiq boʻlishi kerak. Quvvat manbai zaryadsizlangan boʻlsa, uni darhol almashtirish kerak.
172. Avtonom yongʻin xabarlagichlarining ishga yaroqliligini tekshirish ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi, ammo 3 oyda bir martadan kam boʻlmagan tarzda. Avtonom yongʻin xabarlagichi ishlamay qolganda, uni almashtirish kerak.
16-bob. Avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalariga qoʻyiladigan talablar
1-§. Suvli va koʻpikli avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalariga qoʻyiladigan talablar
173. Qurilmalardan foydalinishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) ochilgan, nosoz purkagichlar oʻrniga tiqin va berkituvchilarni oʻrnatish;
b) boshqa uskunalarni ilish yoki mahkamlash uchun quvurlardan va purkagichlardan foydalanish;
v) ishlab chiqarish uskunalari va sanitariya jihozlarini qurilma quvurlariga ulash;
g) qurilmani avtomatik rejimdan qoʻl rejimiga oʻtkazish;
d) quvurlarga berkitish armaturalari va flanetsli ulanishlarni oʻrnatish;
e) quvur tarmoqlari mahkamlagichlarini boʻshatish va bukilishlarini oʻzgartirish.
174. Yongʻin oʻchirish qurilmalari sigʻimlari va ballonlardagi yongʻin oʻchirish vositasining ogʻirligi yoki bosimi hisobdagi koʻrsatkichlardan 10 foiz va undan koʻpga kamaygan boʻlsa, ularni toʻldirish yoki almashtirish talab etiladi.
175. Qurilmalarning sprinklerli (drencherli) suv purkagichlariga mexanik shikast yetkazish xavfi bor joylar issiqlik va suvni sepish maydoniga taʼsir koʻrsatmaydigan hamda uni oʻzgartirmaydigan ishonchli toʻsiq bilan himoyalanishi kerak.
Ochilib ketgan yoki nosoz purkagichlarning oʻrnini tiqin (probka) yoki zaglushkalar bilan berkitish taqiqlanadi.
176. Yongʻin oʻchirish stansiyasi yongʻin vaqtida qurilmani boshqarish yoʻriqnomasi va tizimning bir-biriga ulanish chizmasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
Har bir boshqarish nuqtasi oldida himoyadagi xonalar, ulardagi suv purkagichlarning soni va rusumi yozilgan koʻrsatkich bilan taʼminlanishi kerak. Joʻmrak va zadvijkalarga ulanish chizmasiga muvofiq tartib raqamlari qoʻyilishi lozim.
177. Boshqaruv bloki xonasi doimiy ravishda yopiq boʻlishi kerak. Xonalarning kalitlari xizmat koʻrsatuvchi xodim (agar mavjud boʻlsa) va tezkor xodimlarda saqlanishi kerak.
178. Suv, past va oʻrta karrali koʻpik bilan yongʻin oʻchirish moslamalari bilan himoyalangan xonalarda izolyatsiyalanmagan ochiq elektr tokini oʻtkazuvchi qismlari boʻlgan uskunalarning avtomatik ravishda oʻchirish moslamalari ishga yaroqli boʻlishi va har hafta nazorat qilinishi kerak.
179. Koʻpik hosil qiluvchi modda va uning eritmasini saqlash ishlab chiqaruvchining koʻpik hosil qiluvchi moddaning muzlashini istisno etadigan harorat va namlik sharoitlariga rioya etish boʻyicha tavsiyalariga muvofiq amalga oshiriladi. Koʻpik hosil qiluvchi moddaning sifati ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan muddatda nazorat qilinishi kerak.
2-§. Gaz va aerozolli yongʻin oʻchirish qurilmalarga qoʻyiladigan talablar
180. Yongʻin signalizatsiyasi, sprinkler va drencher tizimlarining qabul-nazorat qurilmasiga xizmat koʻrsatuvchi navbatchi shaxslariga navbatchilik paytida uxlash hamda ushbu qurirlmalarni qarovsiz qoldirish taqiqlanadi.
181. Himoyalangan xonalarda ishlaydigan shaxslar uchun qurilmalar ishga tushgani toʻgʻrisida xabarni (signalni) olganlaridan soʻng ularning harakatlari va evakuatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma koʻrinadigan joylarga oʻrnatilishi kerak.
182. Yongʻinni oʻchirish stansiyasining xonalarida stansiyalar tarmoqlarining sxemalari va qurilmalarning prinsipial sxemalari oʻrnatilishi kerak.
183. Yongʻin oʻchirish qurilmalarining har bir tarqatish uskunasida himoyalanadigan xonaning nomlari va joylashishini koʻrsatuvchi yoʻnalish raqami koʻrsatilgan yorliq boʻlishi kerak. Gazli yongʻin oʻchiruvchi batareyalarning old tomonida boʻlim raqamlarini koʻrsatadigan yorliqlar boʻlishi kerak.
184. Himoyalangan xonaga tutashgan xonalarning havo kanallaridagi germetiklangan klapanlarning ishga yaroqliligini tekshirish oyiga kamida bir marta amalga oshiriladi. Tekshirish natijalari jurnalga qayd etiladi.
17-bob. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti
185. Har bir obyektdagi yongʻin oʻchirish nasos stansiyasida va yongʻin oʻchirish stansiyasining xonasida yongʻinga qarshi suv rezervuarlari (suv olish mumkin boʻlgan joylar), gidrantlar, klapanlar, suv quvurlari tarmogʻi qismlaridagi quvurlar diametrlari koʻrsatilgan yongʻinga qarshi suv taʼminoti umumiy sxemasi boʻlishi kerak. Yongʻin oʻchirish nasos stansiyasi xonasida yongʻinga qarshi suv taʼminotining umumiy chizmasi hamda nasoslarning bir-biriga ulanish chizmasi osib qoʻyilishi lozim.
186. Yongʻinga qarshi suv taʼminotini tashkil etishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) suv taʼminoti tarmogʻining qismlarini yongʻin oʻchirish gidrantlari va ularga oʻrnatilgan kranlardan oʻchirish, shuningdek, yongʻinni oʻchirish uchun zarur boʻlgan tarmoqdagi bosimni pasaytirish (nasos stansiyalarining ishlamay qolishi, taʼmirlash ishlari yoki avariya yuz bergan taqdirda, tegishli yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari bu haqda darhol ogohlantirilishi kerak);
b) loyihalash hujjatlarini ishlab chiqmasdan va kerakli oqimni taʼminlash uchun tashqi sinovlarni oʻtkazmasdan, suv sarfini koʻpaytirish va tarmoqdagi bosimning pasayishi bilan bogʻliq boʻlgan yongʻinga qarshi suv taʼminoti tarmogʻiga qoʻshimcha ulanishlarni amalga oshirish;
v) yongʻinni oʻchirish gidrantlari va kranlarini demontaj qilish;
g) yongʻinni oʻchirish gidrantlari lyukining qopqogʻini asfalt, beton va boshqa qoplamalar bilan qoplash.
187. Obektdagi tashqi va ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimining holatini tekshirish kamida 6 oyda bir marta (tashqi tizim uchun — bahor-yoz va kuzning boshlanishida, suv chiqarish yoʻli bilan tekshirish), shuningdek, har bir mukammal taʼmirdan soʻng rekonstruksiya qilingan yoki yangi isteʼmolchilar dalolatnoma tuzilgan holda komissiya orqali suv taʼminotiga ulanganda oʻtkazilishi kerak.
188. Tashqi va ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimining holatini nazorat qilish masʼul shaxslar tomonidan quyidagilar amalga oshirilishi lozim:
a) yongʻinni oʻchirish joʻmraklarining toʻplamni tashqi koʻrikdan oʻtkazish hamda suvning chiqishini (yongʻinni oʻchirish sprinkler purkagich moslamasining taʼminot quvurlariga ulangan kranlardan tashqari) tekshirish;
b) ixtiyoriy shakldagi dalolatnomani tuzgan holda berkitish armaturalarini koʻzdan kechirish, yongʻinni oʻchirish yenglari oʻramalarini quritish (zarur hollarda) va qayta oʻrash;
v) yongʻinni oʻchirish gidrantlari (lyuk, quduq, yongʻinga qarshi gidrant) korpusi mavjudligi, ishga yaroqliligi va holatini, oʻrnatilgan yongʻin xavfsizligi belgilarining mavjudligini tekshirish;
g) yongʻinga qarshi nasoslar zarur bosimni ushlab turishi va asosiydan zaxira nasosga (agar mavjud boʻlsa) oʻtishning ishonchliligini har oyda kamida bir marta dalolatnoma tuzish orqali tekshirish;
d) yongʻinga qarshi rezervuarlarni, sigʻimlarni zarur suv sathini, suv olish vositalari mavjudligi va ularning sozligi, qiyaliklar, yongʻin-qutqaruv mashinalari, shamollatish moslamalari va boshqa jihozlarni oʻrnatish uchun kirish yoʻllari va maydonlar mavjudligini tekshirish, suv havzasini (rezervuarni) atrof muhitning salbiy haroratida ishlatilishini taʼminlash choralarini koʻrish.
189. Yongʻinni oʻchirish moslamasi oʻrnatilgan suv taʼminoti tizimi zarur bosimni va yongʻinni oʻchirish uchun suvning yetarli miqdorini taʼminlashi kerak.
190. Klapanlar va nasoslar korxonaning yongʻinga qarshi suv taʼminotining umumiy sxemasiga mos keladigan raqamlarga ega boʻlishi kerak. Texnik qayta jihozlash, rekonstruksiya qilish va boshqa ishlar bilan bogʻliq suv taʼminoti tizimidagi oʻzgarishlar tegishli texnik hujjatlar va sxemalarda aks ettirilishi kerak.
191. Yongʻinni oʻchirish nasos stansiyasining kirish eshiklari yopiq holatda saqlanishi kerak. Eshiklarda kalitlarning joylashuvi haqida maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim.
192. Yongʻinga qarshi rezervuarlar (yer osti va yarim yer osti) ikki qopqoqli lyuk bilan jihozlangan boʻlishi kerak, ularning orasidagi boʻshliq qishki mavsumda issiqlikni izolyatsiyalovchi materiallar bilan toʻldirilishi kerak (qipiq, mayda boʻlaklar, siqilgan somon va boshqalar).
193. Suv minoralari yilning barcha fasllarida yongʻin-qutqaruv texnikalariga suv olish uchun moslashtirilgan boʻlishi kerak. Suv minorasidan suvni avtotsisternalar va yongʻin-qutqaruv texnikalariga olish uchun suv olish moslamasi qishda isitilishi kerak.
194. Yongʻinni oʻchirish gidrantlari, suv xavzalari raqamlangan boʻlishi kerak, amaldagi normativ hujjatlarga muvofiq koʻrsatkich belgilariga ega boʻlishi kerak. Yongʻinni oʻchirish gidrantlari va suv xavzalari joylashgan joylarini tungi vaqtda aniqlash uchun moʻljallangan yorugʻlik yoki lyuminessent koʻrsatgichlar koʻrinadigan joylarga 2,0 — 2,5 m balandlikda joylashtirilishi kerak.
195. Yongʻinni oʻchirish gidrantlari qish sharoitida ishlashga tayyorlanishi kerak (gidrant va quduqdan cuv chiqarilan, quduqlarning qopqoqlari doimo qor va muzdan tozalangan va isitilgan boʻlishi kerak).
196. Yongʻinni oʻchirish kolonkasi yongʻinni oʻchirish gidrantlariga toʻsqinliklarsiz oʻrnatilishi kerak. Gidrant qudugʻi quruq, chiqindilardan tozalangan boʻlishi va uning qopqogʻi oson ochilishi kerak. Yongʻinni oʻchirish gidrant quduqlarining qopqogʻida (qopqoqning tepasida) transport vositalarini toʻxtatish taqiqlanadi.
197. Obyektning hududida va uning tashqarisida joylashgan yongʻinni oʻchirishga moʻljallangan suv manbalariga yongʻinni oʻchirish texnikalarini oʻrnatish va ulardan yilning barcha fasllarida suv olish uchun kirish yoʻllari va qattiq qoplamali maydon tashkil etilishi kerak. Yongʻinni oʻchirish gidrantlari, suv xavzalari, rezervuarlari, suv minoralari va boshqa yongʻinga qarshi suv taʼminoti manbalariga hamda quruq quvurlarga kirish va oʻtish yoʻlaklari doimo boʻsh boʻlishi kerak.
198. Yongʻinni oʻchirish yoki oʻquv mashgʻulotlari uchun ishlatilgan suv zaxirasi zudlik bilan qayta toʻldirilishi kerak.
199. Yongʻinga qarshi rezervuarlardan suv oqishi aniqlanganda ularni zudlik bilan taʼmirlash va suv bilan toʻldirish choralarini koʻrish kerak.
200. Gradirnyalarga borish yoʻllari qattiq qoplamaga ega boʻlishi va uning hovuzidagi suvdan yongʻin oʻchirish maqsadida ishlatish imkoniyati yaratilgan boʻlishi kerak.
201. Ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimidagi yongʻinni oʻchirish joʻmraklari yongʻinga qarshi shkaflar ichiga oʻrnatilgan, yongʻinni oʻchirish yenglari va dastaklari bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Ichki yongʻinni oʻchirish joʻmraklaridagi yongʻinni oʻchirish yenglari quruq, juft oʻramaga oʻralgan, joʻmrakka va dastakka ulangan boʻlishi lozim.
202. Yongʻinni oʻchirish joʻmraklaridan doimo foydalanish sharoiti mavjud boʻlishi kerak.
18-bob. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari
203. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalariga barcha turdagi koʻchma va transportirovka qilinadigan oʻt oʻchirgichlar, toʻkma materiallari (qum, perlit va boshqalar) boʻlgan qutilar, shuningdek, yongʻinga chidamli matolar (asbest matosi, kigiz, namat va boshqalar), bochkalar va suv bilan toʻldirilgan idishlar, qoʻlda foydalaniladigan mexanizatsiyalashmagan va mexanizatsiyalashgan yongʻinga qarshi vositalar (ilgaklar, lomlar, belkuraklar, boltalar, elektr simlarini kesish moslamalari, elektr dvigatel tomonidan boshqariladigan asboblar, ichki yonish dvigateli va boshqalar) kiradi.
204. Obyekt hududi, xonalar, bino va inshootlar ushbu Qoidalarga 6-ilovaga muvofiq yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan taʼminlanishi kerak.
205. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari ularning pasportlaridagi maʼlumotlarga muvofiq saqlanishi lozim.
Tegishli sertifikati yoki sifat hujjatlari boʻlmagan yongʻinni oʻchirish vositalaridan foydalanish taqiqlanadi.
206. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalaridan belgilangan maqsadlardan tashqari boshqa maqsadlarda foydalanish qatʼiyan taqiqlanadi.
207. Xonalarda, bino va inshootlarda joylashgan yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining saqlanishi va ulardan foydalanishga tayyorligi uchun javobgarlik ushbu obyekt rahbari zimmasiga yuklanadi.
208. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari ularni ishlatish ehtimoli yuqori boʻlgan va koʻrinadigan joylarga oʻrnatilishi hamda ularga olib boruvchi yoʻllar doimo boʻsh va toʻsib qoʻyilmagan boʻlishi lozim.
209. Obyektning hududidagi (binoning tashqarisidagi) yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari yogʻingarchilik taʼsiridan himoya qiluvchi maxsus yongʻinga qarshi qalqonlari va stendlariga jamlangan boʻlishi kerak.
210. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini yoʻlaklarga, oʻtish joylariga joylashtirish odamlarni xavfsiz evakuatsiya qilishga toʻsqinlik qilmasligi kerak. Koʻchma oʻt oʻchirgichlar eshikdan uning toʻliq ochilishi uchun yetarli boʻlgan masofada va poldan 1,5 m balandlikda (oʻt oʻchirgichning pastki qismigacha) joylashgan boʻlishi kerak.
211. Uglekislotali, kimyoviy, havo-koʻpikli, kukunli va boshqa oʻt oʻchirgichlarning berkitish armaturalari (kranlari va richag klapanlari) muhrlangan boʻlishi kerak.
212. Ishlatilgan hamda muhrlari buzilgan oʻt oʻchirgichlar tekshirish yoki zaryadlash uchun darhol qaytarilishi kerak.
213. Oʻt oʻchirgichlar, ularni saqlash uchun belgilangan harorat diapazoniga muvofiq boʻlmagan joylarda oʻrnatilmasligi kerak.
214. Sovuq davrda ochiq havoda yoki isitilmaydigan xonalarda joylashgan va manfiy haroratda ishlash uchun moʻljallanmagan oʻt oʻchirgichlar isitiladigan xonada saqlanishi lozim. Bunday hollarda yongʻinga qarshi qalqonlar va stendlarga eng yaqin isitiladigan xonalarda saqlanayotgan oʻt oʻchirgichlari toʻgʻrisida maʼlumot joylashtirilishi kerak.
215. Barcha turdagi yongʻinga qarshi vositalarni zaryadlash, tekshirish va qayta zaryadlash amaldagi standartga, ishlab chiqaruvchining pasportiga yoki foydalanish koʻrsatmalariga muvofiq amalga oshirilishi kerak. OʼzDSt 3414: 2019ga muvofiq oʻtkazilgan davriy tekshiruv davomida belgilangan parametrlarga mos kelmaydigan ogʻishlar aniqlanganda ularni bartaraf etish va oʻt oʻchirgichni zaryadlash kerak.
216. Asbest mato, kigizni (namatni) qopqoqli metall qutilarda saqlash, vaqti-vaqti bilan (uch oyda bir marta) quritish va changdan tozalash tavsiya etiladi.
217. Qum qutilari 3, 1 va 0,5 m 3 sigʻimga ega boʻlishi va belkurak bilan jihozlanishi kerak.
Yongʻinga qarshi qalqon tarkibiga kiritilgan qum uchun idishlar kamida 0,1 m 3 sigʻimga ega boʻlishi kerak. Qutining tuzilishi qumni olish qulayligini taʼminlashi va yogʻingarchilik tushishini istisno qilishi kerak. Qumni qutiga solishdan oldin qumaloq boʻlishining oldini olish maqsadida quritib, elakdan oʻtkazish kerak.
218. Suvli bochkalar kamida 200 L sigʻimga, qopqoqqa ega boʻlishi, qizil rangga boʻyalgan va oq boʻyoq bilan “Yongʻinni oʻchirish uchun” soʻzlari yozilgan boʻlishi kerak. Har bir bochka qizil rangga boʻyalgan va “Yongʻin chelagi” soʻzlari yozilgan ikkita chelak bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
V boʻlim. Yuqori darajada yongʻin xavfi mavjud ishlarni amalga oshirishni tashkil etish
19-bob. Olovli ishlarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
219. Quyidagilar payvandlash va boshqa olovli ishlarni (keyingi oʻrinlarda — olovli ishlar) bajarish joylari boʻlishi mumkin:
a) doimiy — ushbu maqsadlar uchun maxsus jihozlangan sexlarda, ustaxonalarda yoki ochiq maydonchalarda tashkil etiladigan;
b) vaqtinchalik — bunday ishlarni amalga oshirishga moʻljallanmagan va maxsus jihozlanmagan tashkilot va turar joy binolari va inshootlarida (shu jumladan, qurilayotgan va foydalanilayotgan), shuningdek, ularning hududida (ochiq maydonchalarida) qurilmalarni taʼmirlash va qurilish tuzilmalarini oʻrnatish maqsadida bajariladigan.
220. Vaqtinchalik joylarda (qurilish maydonchalari va xususiy uylardan tashqari) olovli ishlarni bajarish uchun tashkilot rahbari yoki yongʻin xavfsizligi uchun javobgar shaxs tomonidan ushbu Qoidalarga 11-ilovaga muvofiq shaklda olovli ishni oʻtkazish uchun naryad-ruxsatnomasi rasmiylashtiriladi.
221. Qurilish maydonchalarida va yongʻin xavfi boʻlmagan joylarda faqat texnika xavfsizligi qoidalarini va ushbu Qoidalarning talablarini yaxshi biladigan yuqori malakali mutaxassislarga olovli ishlarni naryad-ruxsatnomasini rasmiylashtirmasdan bajarishga ruxsat beriladi. Yozma ruxsat olmasdan olovli ishlarni mustaqil bajarishga ruxsat berilgan mutaxassislar roʻyxati obyekt rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
222. Doimiy olovli ishlar amalga oshiriladigan joylar tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan belgilanadi.
223. Olovli ishlar bajariladigan joyni yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan (oʻt oʻchirgich yoki qum bilan toʻldirilgan quti, belkurak va suv toʻldirilgan chelak) taʼminlash lozim. Agar payvandlash ishlari amalga oshirilayotgan joy yaqinida ichki yongʻinni oʻchirish joʻmraklari mavjud boʻlsa, unda ushbu ichki yongʻinni oʻchirish joʻmraklariga yongʻinni oʻchirish yeng va dastaklari ulangan (foydalanishga tayyor) holatda boʻlishi zarur.
224. Binolar, inshootlar yoki boshqa joylarda olovli ishlar olib borilishida, ushbu joylarning yonida yoki ostida boʻlgan yonadigan konstruksiyalar metall toʻsiqlar bilan yoki suv toʻkilgan holda yonishdan ishonchli himoyalangan boʻlishi kerak, shuningdek, uchqunlarning tarqalishiga va ularning yonuvchan qismlari tushishi kerak boʻlmagan joy va qavatga tushishiga qarshi choralar koʻrilishi kerak.
225. Olovli ishlar tugagandan soʻng ishni bajaruvchi ushbu ishlar amalga oshirilgan joyni, shuningdek, olovli ishlar taʼsiri etishi kerak boʻlmagan joylar va qavatlarni sinchkovlik bilan tekshirishi, yonuvchan konstruksiyalarga suv quyishi va yongʻinga olib kelishi mumkin boʻlgan boshqa holatlarni bartaraf qilishi shart.
226. Obyekt rahbari yoki binodagi yongʻin xavfsizligi uchun masʼul boʻlgan boshqa mansabdor shaxs vaqtincha olovli ishlar oʻtkaziladigan joy ish tugaganidan keyin 3 — 5 soat ichida tekshirilishini taʼminlashi kerak.
227. Yongʻin va portlash xavfi mavjud joylarda payvandlash, gazli kesish, benzinli kesish va chilangarlik ishlari faqat portlovchi va yongʻin xavfi mavjud mahsulotlar, uskunalar va binolar yaxshilab tozalangach, portlovchi chang va moddalar, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda ularning bugʻlari toʻliq tozalagandan soʻng amalga oshirilishi kerak. Xona doimiy ravishda shamollatilishi va gaz analizatorlari yordamida ekspress-tahlillarni oʻtkazish orqali havo muhitining holati nazorat qilinishi kerak.
228. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar saqlagan idishlarni (sisternalar, baklar va boshqalarni) payvandlashdan oldin tozalash, kaustik sodali issiq suv bilan yuvish, bugʻlash, quritish va havo muhitini laboratoriya tahlilidan yoki koʻchma gaz analizatorlari yordamida tekshirish (ekspress usul) hamda shamollatish kerak. Payvandlash ishlari ushbu idishlarning tuynuklari, lyuklari va tiqinlari ochiq holatda, shuningdek, koʻchma shamollatish orqali amalga oshirilishi kerak.
229. Vaqtinchalik olovli ishlar oʻtkaziladigan joylar va payvandlash moslamalari, gaz ballonlari va yonadigan suyuqlik bilan toʻldirilgan konteynerlar oʻrnatilgan joylar kamida 5 m radiusda yonuvchi materiallardan tozalangan boʻlishi kerak.
230. Olovli ishlarni bajarayotganda quyidagilar taqiqlanadi:
a) nosoz boʻlgan apparatlarda ishga kirishish;
b) yangi boʻyalgan konstruksiyalar va buyumlarni toʻliq qurimagunga qadar payvandlash, kesish yoki kavsharlash;
v) olovli ishlarni bajarishda yogʻ-moy, benzin, kerosin boshqa yonuvchi suyuqliklar izlari qolgan kiyim va qoʻlqoplardan foydalanish;
g) payvandlash joylarida kiyim, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni hamda boshqa yonuvchi materiallarni saqlash;
d) oʻquvchilarga, shuningdek, malaka sertifikatiga ega boʻlmagan xodimlarga mustaqil ravishda ishlashga ruxsat berish;
e) siqilgan, suyultirilgan va erigan gazlar ballonlariga elektr simlari tegib turishiga imkon berish;
j) yonuvchan va zaharli moddalar bilan toʻldirilgan, shuningdek, bosim ostida yoki elektr kuchlanishida boʻlgan qurilmalar va apparatlarda ish olib borish;
z) tomga gidroizolyatsiya va bugʻ izolyatsiyasini, yonuvchan va qiyin yonuvchan isitish panellarni oʻrnatish, pol qoplamalarini yopishtirish va yonuvchan loklar, yelimlar, mastikalar va boshqa yonuvchan materiallardan foydalangan holda binolarni pardozlash ishlari bilan bir vaqtda olovli ishlarni bajarish;
i) yonuvchan va qiyin yonadigan issiqlik saqlovchi materiallari bilan qoplangan yengil metall konstruksiyalardan yasalgan binolarda (xonalarda) olovli ishlarni bajarish;
k) xonada bolalar boʻlganda olovli ishlarni bajarish.
20-bob. Elektr payvandlash ishlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
231. Binolarda elektr payvandlash ishlari faqat havo almashish imkoniga ega boʻlgan xonalarda amalga oshirilishi lozim.
232. Yongʻin xavfi ehtimoli bor xonalarda payvandlash ishlarini bajarish joyi yonmaydigan toʻsiq bilan himoyalangan boʻlishi va toʻsiqning balandligi kamida 2,5 m, toʻsiq va pol orasidagi masofa esa — koʻpi bilan 5 sm ga teng boʻlishi kerak.
233. Payvandlash ishlari bajariladigan xonalardagi pollar yonmaydigan materiallardan yasalgan boʻlishi zarur.
234. Rezervuarlar, qozonxonalar va metall qurilmalarining boshqa yopiq boʻshliqlarida, payvandlash qurilmasi yassi singan paytda payvandlashni oʻchiradigan maxsus moslama bilan jihozlangan boʻlsa, bunda oʻchirilish paytidagi vaqtning kechikishi esa 0,5 sec dan oshmasa yassi payvandlashga ruxsat etiladi.
235. Qoʻlda payvandlash qurilmasi rubilnik yoki kontaktor (payvandlash toki manbaini taqsimlovchi sex tarmogʻiga ulanish uchun), saqlagich (birlamchi zanjirda) va payvandlash tokining miqdorini koʻrsatuvchi asboblar (tok regulatoridagi ampermetr yoki shkala) bilan taʼminlangan boʻlishi zarur.
236. Elektr payvandlash kabellari (elektr simlari) kislorod oʻtuvchi quvurlardan kamida 0,5 m masofada, atsetilen va boshqa yonuvchi gazlar quvurlaridan esa kamida 1 m masofada oʻtgan boʻlishi lozim. Baʼzi hollarda, kabel himoya metall quvurga oʻralgan taqdirda, belgilangan masofalarni ikki baravar kamaytirishga ruxsat beriladi.
237. Elektr payvandlash ishlarini bajarayotganda manbaga payvandlanadigan ish qismidan qaytib keladigan sim faqat izolyatsiya qilingan sim bilan amalga oshiriladi va izolyatsiya sifati jihatidan elektrod ushlagichga ulangan toʻgʻridan-toʻgʻri simga mos kelishi kerak.
238. Qaytish simi sifatida ichki temir yoʻllar, nollash yoki yerga ulash qurilmalari hamda binolarning metall konstruksiyalari, kommunikatsiyalar va texnologik uskunalardan foydalanish taqiqlanadi. Payvandlash jarayoni ikkita simdan foydalangan holda amalga oshirilishi lozim.
239. Oʻziga oʻzi payvandlanadigan har qanday profilning temir shinalari, payvandlash plitalari, stellajlar va konstruksiyalar, payvandlash oqimi manbai bilan payvandlanadigan ish qismini bogʻlaydigan qaytish simi boʻlib xizmat qilishi mumkin, agar ularning kesishmasi isitish sharoitida payvandlash tokining xavfsiz oqimini taʼminlasa.
Qaytish simi sifatida ishlatiladigan alohida elementlar orasidagi aloqa juda ehtiyotkorlik bilan amalga oshirilishi kerak (murvat, qisqichlar yoki tutqichlardan foydalangan holda).
240. Agregat va ishga tushirish moslamalarini tozalash har kuni ish tugaganidan keyin amalga oshirilishi lozim. Payvandlash uskunalarini taʼmirlash ishlari rejali-ogohlantiruv taʼmirlashni amalga oshirish rejasiga muvofiq bajarilishi kerak.
241. Payvandlash quvvat manbaini sexning taqsimlash tarmogʻiga ulash uchun istalgan markalardagi simlaridan foydalanishga ruxsat etilmaydi. Istisno tariqasida quvvat simlari sifatida mustahkamlangan izolyatsiya va mexanik shikastlanishdan himoya qilingan simlardan foydalanish mumkin.
242. Elektrodga elektr tokini yetkazib berish uchun oʻrta darajadagi sharoitlarga moʻljallangan himoya shlangidagi izolyatsiyalangan bukiluvchan simlardan foydalanish kerak. Egiluvchanligi kam boʻlgan simlardan foydalanganda ularni elektrod ushlagichga egiluvchan shlang simidan yoki uzunligi kamida 3 m boʻlgan simdan yasalgan uzatma orqali ulash lozim.
243. Elektr simlari va payvandlash moslamalari yonishining oldini olish maqsadida simlarni ularning kesimini oqim qiymati va ish kuchlanishining qiymati boʻyicha izolyatsiyalash zarur, shuningdek, nominal tok ruxsat etilgan chegaralari elektr saqlagichlarning eruvchan oʻrnatmalari toʻgʻri tanlanishi kerak.
244. Izolyatsiyasiz yoki izolyatsiyasi shikastlangan simlardan, qoʻlbola elektr saqlagichlar va talab etiladigan miqdordagi payvandlash toki oʻtishini taʼminlab bermaydigan simlardan foydalanish taqiqlanadi.
245. Payvandlash simlarini presslash, payvandlash, kavsharlash bilan yoki maxsus qisqichlar yordamida bir-biriga ulash lozim. Elektr simlari elektrod ushlagichga, payvandlanadigan buyumga va payvandlash apparatiga shaybalarni qoʻyib boltlar bilan mahkamlangan misdan yasalgan kabel uchliklari yordamida ulanishi lozim.
246. Payvandlash apparatlari, taqsimlovchi shchitlar va boshqa uskunalarga hamda payvandlash ishlari olib borilayotgan joyga ulangan simlar ishonchli izolyatsiyalangan, kerakli joylarda yuqori harorat taʼsiridan, mexanik shikastlanishlardan va kimyoviy taʼsirlardan himoyalangan boʻlishi kerak.
247. Yongʻin xavfi mavjud boʻlgan bino va inshootlarda elektr payvandlash ishlari olib borilayotganda payvandlanayotgan buyumdan tok manbaigacha oʻtkazilgan qaytish simi izolyatsiyalangan boʻlishi hamda uning izolyatsiyasining sifati elektrod ushlagichga ulangan toʻgʻri sim izolyatsiyasining sifatidan past boʻlishi lozim.
248. Qoʻlda payvandlash uchun moʻljallangan elektrod ushlagichlar payvandlashda vaqtinchalik uzilishlar yuzaga kelganda yoki ustiga temirli buyumlar tushib ketganda uning qobigʻi payvandlanayotgan detal bilan qisqa tutashib ketishiga yoʻl qoʻymaydigan konstruksiyaga ega boʻlishi lozim. Elektrod ushlagichning dastasi yonmaydigan dielektrik yoki issiqlik oʻtkazmaydigan materialdan yasalgan boʻlishi zarur.
249. Payvandlash uchun qoʻllaniladigan elektrodlar payvandlash tokining nominal (belgilangan) miqdoriga muvofiq boʻlishi lozim.
Payvandlash jarayonida elektrodlar almashtirilganda ularning qoldiqlari payvandlash ishlari bajariladigan joyda oʻrnatiladigan maxsus metall qutiga tashlanishi kerak.
250. Elektr payvandlash uskunasi har doim yerga ulangan boʻlishi kerak. Asosiy elektr payvandlash uskunalarini yerga ulashdan tashqari payvandlash moslamalarida toʻgʻridan-toʻgʻri payvandlash transformatorining mahsulotga boradigan ikkilamchi oʻramasi (qaytish simi) ulangan terminalini bevosita yerga qoʻyish kerak.
251. Ochiq havoda oʻrnatiladigan payvandlash generatorlari va transformatorlari hamda ularning barcha yordamchi asbob-uskunalari yopiq yoki himoyalangan shaklda ishlangan, zaxni oʻtkazmaydigan izolyatsiyaga ega boʻlishi hamda yonmaydigan materiallardan qurilgan bostirma ostida oʻrnatilishi lozim.
252. Payvandlash agregati alohida qismlarining (transformatorlar, podshipniklar, choʻtkalar, ikkilamchi zanjir kontaktlari va shu kabilar) qizish harorati 75 °C dan yuqori boʻlmasligi lozim.
21-bob. Gaz bilan payvandlash va gazli kesish ishlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
253. Gaz payvandlash ishlarini olib borish uchun koʻchma atsetilen generatorlarini ochiq maydonlarda oʻrnatish lozim. Ularni faqat havo almashish imkoniga ega joylarda vaqtinchalik ishlatish mumkin.
254. Atsetilen generatorlarini payvandlash ishlari olib boriladigan joydan, ochiq alanga va qizib ketgan buyumlardan, kompressor va ventilyatorlar havo tortadigan joylardan kamida 10 m boʻlgan masofada toʻsib qoʻyilgan holda joylashtirish lozim.
Atsetilen generatori oʻrnatilganda “Begonalarga kirish taqiqlanadi”, “Yongʻin xavfi mavjud”, “Chekilmasin”, “Olov bilan yaqinlashmang” kabi eslatmalar ilinadi.
255. Payvandlash uskunalari yordami gaz tarmoqlarini taʼmirlashga faqat Gaz xoʻjaligida xavfsizlik qoidalariga muvofiq binolar va tashqi qurilmalar hududida joylashgan ishlatiladigan tabiiy gaz quvurlari uchun ruxsat etiladi.
256. Avariya yuz bergan joyda gazlanishni nazorat qilish gaz analizatorlari yordamida amalga oshirilishi kerak. Gaz quvurlaridan gaz chiqishi joylari sovun emulsiyasi yordamida aniqlanadi. Ushbu maqsadlar uchun ochiq olov manbalaridan foydalanish, shuningdek, bir vaqtning oʻzida gaz tamoqlarining deformatsiyalangan joyida payvandlash, izolyatsiyalash va transheyani tozalash taqiqlanadi.
257. Ishlar tugagandan soʻng koʻchma generatordagi kalsiy karbidi oxirigacha ishlatilishi lozim. Generatorlardan chiqarib tashlanadigan ohakli loy buning uchun moslashtirilgan idishga toʻkilishi va maxsus bunkerga yoki loyli chuqurga tashlanishi talab etiladi.
258. Ochiq loyli chuqurlar panjaralar bilan toʻsib qoʻyilishi, yopiqlari esa — yonmaydigan tom bostirmasiga ega boʻlishi hamda oqimli shamollatish va loyni chiqarib tashlash uchun tegishli tuynuklar bilan jihozlanishi zarur.
259. Ohakli loy saqlanadigan joylardan kamida 10 m radiusdagi masofada ochiq alanga manbalaridan foydalanish taqiqlanadi va bu haqida tegishli ogohlantiruvchi belgilar ilib qoʻyilishi lozim.
260. Gaz ballonlarni saqlash va tashish faqat ularning boʻyinlariga xavfsizlik qolpoqlari oʻrnatilgan holda amalga oshiriladi. Ballonlarni tashishda silkinishlar va zarbalarga ruxsat etilmaydi.
Ballonlar payvandlash joyiga maxsus aravalarda va zambillarda yetkazib beriladi. Ballonlarni yelkalarda va qoʻllarda tashish taqiqlanadi.
261. Gaz solingan ballonlarni saqlash, tashish va ulardan foydalanishda ular quyosh nurlari va boshqa issiqlik manbalari taʼsiridan himoyalangan boʻlishi lozim.
262. Xonalarda oʻrnatiladigan gaz ballonlari isitish radiatorlari va boshqa isitish asbob-uskunalardan kamida 1 m masofada, ochiq olovli issiqlik manbalaridan esa — kamida 5 m masofada boʻlishi lozim.
263. Aylanma rampa (guruhli) qurilmalardan gorelkalargacha boʻlgan masofa (gorizontal boʻyicha) 10 m va yonuvchan gazlar va kislorodli ballonlardan kamida 5 m dan kam boʻlgan masofada saqlanish kerak.
264. Bir xonada kislorod va gaz bilan toʻldirilgan ballonlarni hamda kalsiy karbidini, boʻyoqlar, moylar va yogʻlarni saqlash taqiqlanadi.
265. Payvandlash ustaxonasida 10 tadan kam payvandlash postlari boʻlganda har bir post uchun bittadan kislorod yoki gaz toʻldirilgan zaxira ballonlar saqlanishi mumkin. Zaxira ballonlar maxsus poʻlat shitlar bilan toʻsib qoʻyilishi yoki payvandlash ustaxonasiga qoʻshimcha qurilgan maxsus yordamchi joylarda saqlanishi lozim. Payvandlash ustaxonasida 10 tadan ortiq payvandlash postlari boʻlganda markazlashtirilgan gaz taʼminoti boʻlishi zarur.
266. Kislorod va yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan hamda ulardan boʻshagan ballonlarga bir xil xavfsizlik choralari koʻrilishi kerak.
267. Kalsiy karbidi solingan barabanlarni saqlash va ochish joylarida chekish, ochiq alangadan foydalanish va zarbada uchqun hosil qilishi mumkin boʻlgan asboblardan foydalanish taqiqlanadi.
268. Kalsiy karbidi solingan barabanlarni jezli zubilo va bolgʻa yordamida ochish lozim. Kavsharlangan barabanlar maxsus pichoq bilan ochiladi. Baraban qopqogʻidagi kesib ochiladigan joyga dastlab solidolning qalin qatlami surtiladi.
269. Ochilgan kalsiy karbidli barabanlarning suv oʻtkazmaydigan va barabanni zich qoplab oladigan, chetlari bukilgan qopqoqlar bilan himoyasi taʼminlanishi hamda qopqoq bortining balandligi kamida 50 mm ga teng boʻlishi lozim.
270. Gaz payvandlash va gaz bilan kesish ishlarini bajarishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) muzlab qolgan atsetilen generatorlari, quvurlar, ventillar, reduktorlar va payvandlash qurilmalarining boshqa detallarini ochiq alanga yoki qizdirilgan buyumlar yordamida isitish hamda urganda uchqun hosil boʻlishi mumkin boʻlgan asboblardan foydalanish;
b) kislorod ballonlarini, reduktorlar va boshqa uskunalarning turli moy va moylanib ketgan kiyimlar va artish materiallariga tegib ketishiga yoʻl qoʻyish;
v) kislorod va yonuvchi gaz bilan toʻldirilgan ballonlar, atsetilen generatorlari va ohak-loy chuqurlaridan 10 m dan kam boʻlgan masofada ochiq alangadan foydalanish;
g) bir suv zatvoridan ikki payvandchi tomonidan foydalanish, granulyatsiyasi belgilangandan yirikroq boʻlgan kalsiy karbidini ortish yoki uni apparatning voronkasiga temirli xipchin yoki sim bilan itarib solish, karbid kukunidan foydalanish;
d) kalsiy karbidini hoʻl ortish korzinalariga solish yoki gaz toʻplagichda suv mavjud boʻlganda generatorlar “suv-karbid ustidan” rejimida ishlashda korzina hajmining yarimidan ortigʻini karbid bilan toʻldirish;
e) yonuvchi gazlar uchun moʻljallangan shlangni kislorod oqimi bilan tozalash, kislorod uchun moʻljallangan shlangni yonuvchi gaz oqimi bilan tozalash hamda ushbu shlanglarni almashtirib ishlatish, uzunligi 30 m dan koʻp boʻlmagan shlanglardan foydalanish. Gaz payvandlash ishlarini bajarishda uzunligi 40 m gacha boʻlgan shlanglardan foydalanish mumkin. Uzunligi 40 m dan ortiq boʻlgan shlanglardan foydalanishga alohida holatlarda ishlarni boshqarish va xavfsizlik boʻyicha muhandisning ruxsati bilan amalga oshirishga ruxsat beriladi;
j) gaz yetkazib beruvchi shlanglarni burab tashlash, buklash yoki siqib qoʻyish;
z) gaz toʻplagichda atsetilen mavjud boʻlganda generatorni koʻchirish;
i) generatordagi gaz bosimini ataylab yoki bir harakatda solinadigan kalsiy karbidining miqdorini oshirish yoʻli bilan atsetilen generatorining ishini jadallashtirish.
271. Kalsiy karbidi solingan barabanlarni ochish uchun misdan yasalgan asboblardan foydalanish hamda atsetilen apparaturasi bilan payvandlash va atsetilen bilan tutashib ketish ehtimoli boʻlgan boshqa joylarda misdan kavsharlash uchun foydalanish taqiqlanadi.
22-bob. Yonuvchi suyuqliklardan foydalanib kavsharlash ishlarini, qatron va mastika, bitum eritish (qaynatish) ishlarini amalga oshirishga quyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Yonuvchi suyuqliklardan foydalanib metall kesish ishlarini amalga oshirishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
272. Benzin va kerosin yordamida kesish ishlari uchun ish joyi elektr payvandlash ishlarida boʻlgani kabi tashkil etiladi. Bunda yengil alangalanadigan va yonuvchi suyuqlikni toʻkib yuborish mumkin emasligiga va ular toʻgʻri saqlanishiga, kesish va yonuvchi suyuqlik solingan kichik bakdan foydalanilishiga alohida eʼtibor qaratilishi lozim.
273. Yonuvchi suyuqliklar yordamida kesish ishlari bajarilayotgan joyda faqat bir smena ehtiyojlariga yetadigan miqdordagi yoqilgʻi saqlanishi mumkin. Yonilgʻi olovli ishlar olib borilayotgan joydan kamida 10 m masofada soz holatdagi, sinmaydigan, zich yopiladigan maxsus idishda saqlanishi zarur.
274. Benzin va kerosin yordamida kesish ishlari uchun tarkibida begona aralashmalar va suv mavjud boʻlmagan yonuvchi suyuqlikdan foydalanish lozim. Yonilgʻi bilan bak hajmining 3/4 qismidan ortiq toʻldirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
275. Yonilgʻi solinadigan bak soz va germetik zich yopiladigan boʻlishi lozim. Bakda manometr hamda bakdagi bosim 5 atmosferadan ortiq koʻtarilib ketishiga yoʻl qoʻymaydigan saqlovchi klapan boʻlishi lozim. Suv yordamida 10 atmosfera bosimida sinalmagan, yonuvchi suyuqliklar sirqib chiqayotgan yoki nasosi nosoz boʻlgan baklardan foydalanish taqiqlanadi.
276. Ish joyida quyilgan yonuvchi suyuqlikni oʻt oldirib, rezakning toʻgʻirlovchi qismini qizdirish taqiqlanadi.
277. Yonilgʻi solingan bak kislorod solingan ballonlardan va ochiq alanga manbalaridan kamida 5 m masofada, kesuvchining ish joyidan esa — kamida 3 m masofada oʻrnatilgan boʻlishi lozim. Bunda bakni ish jarayonida olov va uchqun tegmaydigan holatda joylashtirish lozim.
278. Benzin va kerosin yordamida kesish ishlarini olib borishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) yonuvchi suyuqlik solingan bakdagi havo bosimi rezakdagi kislorodning ishchi bosimidan yuqori boʻlgan holatda kesish ishlarini bajarish;
b) rezakning bugʻlatkichini toʻq qizil ranggacha qizdirib yuborish hamda ish bajarish vaqtida rezakni tik holatda, golovkasi bilan tepa tomon ilib qoʻyish;
v) rezakka kislorod va yonuvchi suyuqlikni uzatuvchi shlanglarni siqib qoʻyish, burab yuborish yoki buklab qoʻyish;
g) rezakka benzin yoki kerosin uzatish uchun kislorod shlangidan foydalanish.
2-§. Yonuvchi suyuqliklardan foydalanib kavsharlash ishlarini amalga oshirishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
279. Kavsharlash ishlarini olib borishda ish joyi yonuvchi materiallardan tozalangan, ish joyidan 5 m dan kam masofada joylashgan yonuvchi konstruksiyalar alangalanishdan temirli toʻsiqlar bilan ishonchli himoyalangan yoki ustiga suv sepilgan boʻlishi lozim.
280. Kavsharlash lampalarini soz holatda saqlash, bir oyda bir marta mustahkamligini va germetikligini tekshirish hamda tekshiruv sanasi va natijalarini maxsus yuritilgan jurnalga kiritish lozim. Bundan tashqari, kamida bir yilda bir marta gidravlik bosim ostida sinash kerak.
281. Har bir lampa zavodda oʻtkazilgan gidravlik sinov natijalari va ruxsat etilgan ishchi bosim aks ettirilgan pasportga ega boʻlishi lozim. Lampalar belgilangan bosimga sozlangan prujinali saqlagich klapanlar bilan jihozlanishi lozim.
282. Kavsharlash lampalariga yonuvchi suyuqlik quyish va uni oʻt oldirish maxsus ajratilgan joylarda amalga oshirilishi zarur. Yonuvchi suyuqlikni quyish jarayonida uning toʻkilishi va ochiq alangadan foydalanish taqiqlanadi.
283. Kavsharlash lampasidan olov otilib chiqishining oldini olish uchun unga quyiladigan yonuvchi suyuqlik begona aralashmalar va suvdan tozalangan boʻlishi lozim.
284. Kavsharlash lampasi portlab ketishining oldini olish uchun quyidagilar taqiqlanadi:
a) kerosinda ishlaydigan lampalar uchun yonilgʻi sifatida benzin yoki benzin bilan kerosin aralashmasidan foydalanish;
b) lampa rezervuaridagi bosimni pasportida nazarda tutilgan bosimdan havo bilan koʻpaytirish;
v) lampaga uning hajmining 3/4 qismidan ortiq miqdorda kerosin quyish;
g) nasos yordamida dam urilayotgan lampaning suyuqligi bilan gorelkani qizdirish;
d) yonib turgan yoki hali sovishga ulgurmagan lampaning havo vintini va yonilgʻi quyish qopqogʻini burab chiqarish;
e) ochiq alangaga yaqin joyda (yonib turgan gugurt, sigareta va hokazolar) lampani qismlarga ajratish, taʼmirlash hamda uning ichidan suyuqlikni toʻkish yoki ichiga quyish.
285. Konstruksiyasi yoki pardozlari yonuvchi materiallardan ishlangan binolarda muzlab qolgan vodoprovod, kanalizatsiya va bugʻ quvurlarini qizdirish uchun kavsharlash lampalaridan foydalanish taqiqlanadi.
3-§. Bitumlar va qatronlarni eritish (qaynatish) ishlarini amalga oshirishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
286. Bitum va qatronlarni eritish qozonlarini yangi qurilayotgan imoratlar, binolar va yonuvchi qurilish materiallaridan kamida 50 m masofada joylashgan maxsus ajratilgan joylarda oʻrnatish kerak.
Qozonlarni binolarning chordoq xonalariga hamda qoplamalarning ustiga (yonmaydigan qoplamalar bundan mustasno) oʻrnatish taqiqlanadi.
287. Yogʻingarchiliklaridan himoyalash va qozonda alangalangan massani oʻchirish uchun har bir qozon zich yopiladigan yonmaydigan qopqoq bilan taʼminlanishi, bitum qaynab ketganda oʻt yoqish kamerasiga toʻkilishidan himoyalovchi moslama bilan jihozlanishi lozim.
288. Qozonni oʻrnatganda uning oʻt yoqish kamerasi ustidagi cheti qarama-qarshi tomondagi chetidan 5-6 sm ga balandroq boʻlishi zarur. Qozonning oʻt yoqish kamerasi yonmaydigan materialdan yasalgan qopqoq bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
289. Ishlar yakunlangandan keyin qozonlarning oʻt yoqish kameralaridagi olov oʻchirilishi va ustiga suv sepilishi kerak.
290. Yuzaga kelishi mumkin boʻlgan yongʻinni oʻchirish maqsadida bitum eritish joyi hajmi 0,5 m 3 ga teng boʻlgan quruq qumli qutilar, 2 ta belkurak va oʻt oʻchirgichlar (koʻpiklik yoki kukunli) bilan taʼminlanishi zarur.
291. Gaz ballonlaridagi gaz yordamida ishlatilganda koʻchma qozonlarni shamollatiladigan metall shkaflarda ikkitadan koʻp boʻlmagan miqdorda, qozondan kamida 20 m masofada joylashtirish kerak.
Metall shkaflar doimo qulflangan holatda turishi zarur.
292. Bitumni eritish yoki isitish vaqtida qozonlarni qarovsiz qoldirish taqiqlanadi.
293. Bitum va qatronlarni erituvchi suyuklik (rastvoritel) bilan eritish taqiqlanadi.
294. Qizdirilgan bitumni erituvchi suyuklik bilan aralashtirishda bitumni suyuqlika qoʻshish lozim. Aralashtirish faqat yogʻochli qorgʻich bilan amalga oshirilishi kerak.
295. Qizdirilgan bitumni erituvchi suyuklik bilan aralashtirishda 50 m radiusda ochiq alangadan foydalanish taqiqlanadi.
23-bob. Boʻyash ishlariga quyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
296. Boʻyash sexi va uchastkalari portlashdan himoyalangan majburiy shamollatish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
297. Ish jarayonida zararli bugʻ va gazlar chiqadigan (boʻyash kameralari, vannalar, qoʻlda boʻyash postlari, quritish kameralari, sirtlarni boʻyash uchun tozalash va tayyorlash postlari hamda agregatlar va hokazo) ish joylari mahalliy havo tortish qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi zarur.
298. Boʻyoq tayyorlash boʻlimining tashqi devori yonmaydigan toʻsuvchi konstruksiyalardan ishlangan, toʻgʻridan-toʻgʻri tashqariga chiqish joyi bilan taʼminlangan bir qavatli binoda maxsus ajratilgan xonada joylashgan boʻlishi lozim.
299. Boʻyash sexlaridagi elektr uskunalari va yoritqichlar portlashdan himoyalangan shaklda bajarilgan boʻlishi lozim.
Elektr yoqish qurilmalari boʻyash va quritish kameralarining tashqarisida oʻrnatilishi zarur.
300. Boʻyoqlar, loklar, gruntlar, shpatlyovkalar, qotiruvchilar, suyultiruvchi va erituvchilar saqlanadigan joylarda har bir idishda ularning aniq nomi yozilgan yorligʻi boʻlishi kerak.
301. Lok-boʻyoq materiallari, kukunli polimer boʻyoqlar, suyultiruvchilar, erituvchilar, qotiruvchilar, yuvish, yogʻsizlantirish va yaltiratish tarkiblarini tayyorlash uchun yarim tayyor mahsulotlarni alohida binolarda yoki majburiy shamollatish tizimi va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan jihozlangan yer osti omborlarda saqlash lozim.
302. Lok-boʻyoq materiallarini saqlash omborlari stellajlar (yopiq metall shkaflar) bilan jihozlangan boʻlishi zarur.
303. Bir-biriga taʼsir koʻrsatuvchi moddalar alohida saqlanishi lozim. Boʻsh idishlarni saqlash uchun boʻyash xonasining tashqarisidan kamida 25 m masofada boʻlgan maxsus ajratilgan maydon boʻlishi kerak.
304. Lok-boʻyoq materiallari uchun suyultiruvchi va erituvchilar sifatida benzol, metanol va pirobenzoldan foydalanish taqiqlanadi. Mumkin boʻlgan barcha holatlarda lok-boʻyoq materiallarida toluol va ksilolni ishlatishni cheklab qoʻyish (15 foizdan ortmagan holda) lozim.
305. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar yordamida bajariladigan ishlarni amalga oshirish uchun uchqun chiqarmaydigan materiallardan (aluminiy, mis, plastmassa, bronza) yasalgan asboblarni ishlatish lozim. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar yordamida ishlar bajarilgandan soʻng ushbu asboblar ochiq maydonda yoki shamollatish tizimiga ega boʻlgan xonalarda yuvilishi lozim.
306. Har bir elektr boʻyash kamerasi uglekislotali avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmasi bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
307. Quritish kameralari tashqi devorlarining harorati 45 o C dan yuqori boʻlmasligini taʼminlaydigan ishonchli issiqlik izolyatsiyasi bilan jihozlangan boʻlishi zarur.
308. Lok-boʻyoq materiallaridan boʻshagan idishlarni yumshoq skrebokalar va choʻtkalar (misdan yoki aluminiydan yasalgan) yordamida tozalash lozim.
309. Polga toʻkilgan boʻyoqlar va erituvchilarni quruq qum yoki qirindi yordamida zudlik bilan yigʻish va boʻyash xonasidan chiqarib tashlash kerak.
310. Ishlatib boʻlingan artish materiallarini qopqoqli temir qutilarga solish hamda ish vaqti tugaganidan soʻng binoning tashqarisidagi maxsus ajratilgan joylarga olib chiqish lozim.
311. Boʻyash ishlarini bajarishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) boʻyoq tayyorlash va boʻyash xonalarida ochiq olovdan foydalanish va uchqun chiqarish bilan bogʻliq boʻlgan (payvandlash ishlari, charxlovchi dastgohlarda ish bajarish) ishlarni amalga oshirish;
b) kameralarni tozalash uchun qora metallardan yasalgan va ishqalanishda uchqun chiqaradigan abraziv asboblardan foydalanish;
v) boʻyash uchastkalarida hamda boʻyoqlar va erituvchilar saqlanadigan joylarda olov yoqish, kavsharlaydigan lampalar va elektr kavsharlash asboblaridan foydalanish;
g) portlashning oldini olish maqsadida bochkalar, bidonlar, sigʻimlar va ichida lok-boʻyoq materiallari mavjud boʻlgan (yoki avval solingan) idishlarning ichini gugurt yoki boshqa alanga manbalari bilan yoritish;
d) yengil alangalanuvchi suyuqliklarni ochiq idishlarda saqlash;
e) ishchi xonalarda boʻyoqlar va erituvchilardan boʻshagan idishlarni saqlash;
j) ishchi xonalarda ifloslangan va moylanib ketgan artish materiallarini ish tuganadan soʻng yigʻishtirilmagan holda qoldirish.
24-bob. Neft quvurlari va rezervuarlarini taʼmirlash ishlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
312. Yopiq sigʻimlardagi olovli ishlar faqat naryad-ruxsatnoma asosida oʻtkazilishi kerak.
313. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar saqlanadigan sigʻimlar va apparatlarda olovli ishlarni oʻtkazishdan avval ular tozalanishi, yuvilishi, bugʻlanishi, inert gazlar va siqilgan havo yordamida tozalanishi kerak. Ularda olovli ishlarni oʻtkazishda lyuklar va qopqoqlar ochiq holatda boʻlishi hamda doimiy shamollatilishi kerak. Ishlarni boshlashdan avval sigʻimlar 40°C dan oshmaydigan haroratgacha sovitilishi kerak.
314. Rezervuarda olovli ishlarni bajarish bilan bogʻliq taʼmirlash ishlarini oʻtkazishdan oldin uning tayyorligi haqida dalolatnoma rasmiylashtirilishi kerak.
315. Sigʻimlar va apparatlarga ulangan barcha kommunikatsiyalar himoya armaturasi bilan yopilgan va ajratilgan boʻlishi kerak.
Apparatni koʻrikdan oʻtkazish, tozalash yoki taʼmirlash uchun uni ochishdan oldin apparatning ichidagi bosimni atmosfera bosimigacha tushirish yoki vakuumni soʻndirish, apparat ichidan ishlab chiqarish mahsulotlarini chiqarib tashlash va uni barcha kommunikatsiyalardan tiqinlar bilan ajratish kerak. Bu haqda smena boshliqlarining jurnaliga yoki kommunikatsiyalardagi tiqinlarni olish va oʻrnatish boʻyicha maxsus jurnalga yozib qoʻyiladi.
316. Sigʻimlar va apparatlarda olovli ishlarni bajarishdan oldin ular yerga ishonchli ulanishi kerak.
317. Payvandlash apparati elektr yoyi uzilgan vaqtda boʻsh yurishini (xolostoy xod) avtomatik ravishda oʻchirish qurilmasi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
318. Olovli ishlarni boshlashdan avval va har bir tanaffusdan keyin taʼmirlash ishlari oʻtkazilayotgan sigʻimlar, apparatlar, quvurlar va texnologik qurilmalardagi hamda ishlab chiqarish binosi va hududidagi havo tarkibida uglevodorod gazlari, shuningdek, sharoitdan kelib chiqib oltingugurt birikmali gazlar va boshqa shu kabi yondosh gazlar mavjudligi hamda ularning miqdori tekshirilishi kerak. Tekshirishni oʻtkazish davriyligi naryad-ruxsatnomaga asosan belgilanadi. Agar hududda yoki texnologik qurilmada yonuvchi gazlar hamda bugʻlarning miqdori ruxsat etilgan chegaraviy konsentratsiyadan oshib ketgan holatlarda taʼmirlash ishlarini zudlik bilan toʻxtatish kerak.
319. Ish bajaruvchilarning sigʻimlarga tushishi va chiqishi uchun uchqun chiqarmaydigan materialdan tayyorlangan narvonlardan foydalanish kerak.
320. Quvurlar, rezeruvarlar va boshqa texnologik qurilmalarda taʼmirlash va olovli ishlarni oʻtkazish uchun gazlardan tozalashda neft mahsulotlari bugʻlarining xavfsiz konsentratsiyasi taʼminlangan boʻlishi kerak.
321. Qurilmalarda nosozliklar aniqlanganda ishchilarni sodir boʻlishi mumkin boʻlgan portlash va yongʻinlardan himoya qilish boʻyicha birinchi navbatdagi choralar koʻrilishi, shuningdek, neft mahsulotlari tarqalishini cheklash choralari koʻrilishi kerak.
322. Payvandlash uskunalari oʻrnatilgan olovli ishlarni oʻtkazish joylari va maydonchalarda quyidagi yongʻin xavfsizligi choralari koʻrilgan boʻlishi shart:
a) ushbu ishlarni oʻtkazish joylariga yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlar bugʻlarining tarqalishi butunlay bartaraf etilgan boʻlishi kerak;
b) obyektlardagi payvandlash va kesish ishlari oʻtkaziladigan joylarning konstruksiyalari yonadigan materiallardan ishlangan boʻlsa, ular yonmaydigan yaxlit toʻsiqlar bilan toʻsib qoʻyilishi kerak. Bunda toʻsiqning balandligi 1,8 m dan kam boʻlmasligi, toʻsiq va yer oraligʻi 0,05 m dan oshmasligi kerak. Qizigan choʻgʻlarning tarqalishini cheklash uchun yuqoridagi oraliqlar oʻlchami 0,001 x 0,001 m dan kam boʻlmagan yonmaydigan sim toʻrlar bilan toʻsilgan boʻlishi kerak.
323. Quyidagi masofalardan yaqin boʻlmagan holatlarda obyekt hududida ochiq olovdan foydalanib taʼmirlash ishlarini bajarishga ruxsat beriladi:
a) toʻkish-quyish estakadalaridan quyish va toʻkish jarayonlarini bajarishda — 100 m, ushbu jarayonlar bajarilmayotgan vaqtda — 50 m;
b) gaz kompressorli apparatlar, gazgolderlar, rezervuarlar parklari va yengil alangalanuvchi suyuqliklar boʻlgan alohida rezervuarlardan — 40 m;
v) kanalizatsiya quduqlari va oqib tushish joylaridan, surilma qopqoqlar uzellari va yonuvchi mahsulot sizib chiqishi mumkin boʻlgan joylardan — 20 m. Kanalizatsiya quduqlari va oqib tushish joylari koʻrsatilgan masofadan yaqinda joylashganda quduqlarning qopqoqlarini qalinligi 5 sm boʻlgan tuproq qatlami bilan koʻmib tashlash kerak.
VI boʻlim. Obyektlar uchun yongʻin xavfsizligi qoidalari
25-bob. Odamlar kunu tun boʻladigan obyektlarga va turar joylarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
324. Shaharsozlik normalari va qoidalarida nazarda tutilgan talablardan tashqari yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylarning turar joylarida, yotoqxonalarning yashash xonalarida, joylashtirish vositalari nomerlarida yongʻin, portlash va yongʻin-portlash xavfi boʻlgan modda va materiallar ishlatiladigan va saqlanadigan turli ishlab chiqarish va omborxonalarni tashkil etish taqiqlanadi, shu jumladan, ulardan foydalanish maqsadlari oʻzgarganda ham (ijaraga berilishida ham).
325. Yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylarning turar joylarida 10 L gacha boʻlgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni yopiq idishda saqlashga (foydalanishga) ruxsat beriladi. 3 L dan ortiq boʻlgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar yonmaydigan va sinmaydigan idishlarda saqlanish lozim.
326. Yonuvchi gaz bilan toʻldirilgan ballonlarni, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylarning turar joylarining evakuatsiya yoʻllarida, sokol qavatlarida, yertoʻla va chordoqlarida saqlashga ruxsat berilmaydi.
327. Oshxonadagi va boshqa maishiy gaz uskunalarini gaz bilan taʼminlaydigan gaz ballonli qurilmalar (alohida ballonlar) gaz taʼminoti tashkilotlarining loyihalariga (chizmalariga) muvofiq oʻrnatilishi hamda ulardan Bosim ostida ishlaydigan idishlarning tuzilishi va xavfsiz ishlatish qoidalari talablariga asosan foydalanish lozim.
328. Dala hovli uylaridan uzoq vaqt foydalanilmaganda, ularning elektr taʼminoti oʻchirilishi va gaz ballonlarining joʻmraklari (klapanlari) mustahkam yopilishi kerak.
329. Tashrif buyuruvchilar uchun vaqtinchalik yashashga moʻljallangan joylashtirish vositalarida, yongʻin xavfsizligi qoidalari aks ettirilgan eslatmalar (yoʻriqnomalar) ushbu Qoidalarga 12-ilovaga muvofiq bir nechta tillarda ishlab chiqilishi lozim.
330. Joylashtirish vositalarida tashrif buyuruvchilar yongʻin xavfsizligi qoidalari bilan (imzo qoʻydirish orqali) tanishtirilishi kerak.
Tashrif buyuruvchilarni yongʻin xavfsizligi qoidalari bilan videoroliklar orqali tanishtirish yoʻlga qoʻyilgan taqdirda, imzo qoʻydirish talab etilmaydi.
331. Joylashtirish vositalari nomerlarida (“elektron qulf” tizimi bilan jihozlangan nomerlar bundan mustasno) isitish moslamalaridan (suv qaynatish va elektr isitish moslamasi, elektr choynaklar, dazmol va boshqalardan) foydalanish taqiqlanadi.
Ushbu ishlar uchun maʼmuriyat tomonidan alohida xona ajratilishi lozim.
332. Joylashtirish vositalarining yashashga moʻljallangan qavatlarida omborxona, ofis va boshqalarni joylashtirishga ruxsat etilmaydi.
333. Tungi vaqtda odamlar boʻladigan ijtimoiy obyektlarda (maktab-internat, bolalar uylari, nogironligi boʻlgan shaxslar va qariyalar uylari, shifoxonalar, sanatoriy, yozgi dam olish oromgohlari va boshqalar) xodimlarning kunu tunlik navbatchiligi tashkil etilishi lozim. Navbatchilikda turgan xodimda doimo barcha evakuatsiya eshiklari qulflarining kalitlar toʻplami boʻlishi, kalitlarning ikkinchi toʻplami navbatchililar xonasida saqlanishi lozim.
Toʻplamlardagi har bir kalitda qaysi eshikdagi qulfga taalluqliligi yuzasidan yozuvlari boʻlishi kerak.
Tungi vaqtdagi navbatchi (qorovul) shahar telefon tarmogʻiga ulangan telefon apparati mavjud boʻlgan xonada boʻlishi kerak, ularga uxlash va obyekt hududini tark etishga ruxsat etilmaydi.
Bino qavatlarining yoʻlaklarida, xollarda va boshqa evakuatsiya yoʻllarida jihozlarni joylashtirish taqiqlanadi.
334. Har bir yakka tartibdagi va koʻp kvartirali uylarning turar joylarida oʻt oʻchirgich boʻlishi tavsiya etiladi.
Koʻp kvartirali uylarga oʻrnatilgan yongʻin avtomatikasi tizimlarini (avtomatik yongʻin signalizatsiyasi, yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilish, tutunga qarshi shamollatish tizimlari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va boshqa avtomatik yongʻinga qarshi himoya texnik uskunalarini) ishchi holatda saqlab turish uchun koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari shtatida yongʻin xavfsizligi boʻyicha kamida bir nafar mutaxassis boʻlishi lozim.
26-bob. Sogʻlomlashtirish muassasalari va dam olish uylariga (bazalariga) qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
335. Sogʻlomlashtirish muassasasi va dam olish uyi (bazasi), shuningdek, bolalarning yozgi dam olish oromgohi rahbari mavsum boshlanishidan oldin mahalliy Davlat yongʻin nazorati organlari vakilining ishtirokida muassasaning yongʻinga qarshi holatini oʻrganib chiqishi hamda aniqlangan yongʻin xavfsizligi talablarining buzilishi holatlarini bartaraf etish choralarini koʻrishi shart.
336. Sogʻlomlashtirish muassasasi, dam olish uyi (bazasi) va bolalarning yozgi dam olish oromgohi rahbari obyekt hududidagi barcha binolar, odamlar yashash joylari (yashash uylari, palatkalar va boshqalar), xoʻjalik binolari (ovqat tayyorlash, koʻchma elektr stansiyalar va boshqalar) maʼmuriy va maishiy xizmatlar, savdo shoxobchalari, tashqi yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlari, gulxanlar yoqish joylari, avtoturargohlar va boshqa binolar koʻrsatilgan yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy-texnik tadbirlar rejasini va obyektlarning umumiy chizmasi ishlab chiqilishini taʼminlashga majbur.
Ishlab chiqilgan chizmalar obyekt hududiga kirish darvozasi oldiga (agar bir nechta kirish darvozasi mavjud boʻlsa har biriga) koʻrinarli joyga oʻrnatilishi shart.
337. Yongʻin sodir boʻlganda bolalarni va mol-mulkni qutqarish rejalari oromgohlar va sogʻlomlashtirish muassasalarining barcha xizmat koʻrsatuvchi ishchi-xizmatchilari bilan bolalarni qabul qilishdan oldin va har bir smenadan soʻng amaliy tarzda oʻrganilishi kerak.
338. Sogʻlomlashtirish muassasalari, dam olish uylari (bazalari) va bolalarning yozgi dam olish oromgohlarining hududiga yongʻin oʻchirish avtomobillari kirib-chiqishi uchun 2 tadan kam boʻlmagan darvozalar boʻlishi kerak.
339. Sogʻlomlashtirish muassasalari va bolalarning yozgi dam olish oromgohlari hududidagi yoʻllar va yoʻlaklar yongʻinga qarshi maqsadda aylanma shaklda boʻlishi kerak.
340. Qishloq joylardagi eng yaqin yongʻin-qutqaruv boʻlinmasigacha 3000 m dan ortiq masofada joylashgan dam olish uylari (bazalari) va boshqa sogʻlomlashtirish muassasalari yongʻin oʻchirish motopompasi yoki yongʻin oʻchirishga moslashtirilgan (qayta jihozlangan) texnika va anjomlar bilan taʼminlanishi kerak.
341. Sogʻlomlashtirish muassasalari, dam olish uylari (bazalari) va bolalar yozgi dam olish oromgohlari hududida yongʻin oʻchirish motopompasi hamda boshqa yongʻin oʻchirish jihozlari va texnikalarini saqlash uchun 20 — 30 m 2 maydonga ega boʻlgan alohida bino qurilgan boʻlishi lozim.
342. Sogʻlomlashtirish muassasalari va bolalar yozgi dam olish oromgohlari hududida balandligi 10 m gacha boʻlgan binolar tashqi yongʻinga qarshi tirkagich narvonlar bilan taʼminlanishi kerak.
Tirkagich narvonlar maxsus ajratilgan joylarda saqlanishi lozim.
343. Sogʻlomlashtirish muassasalari va bolalar yozgi dam olish oromgohlari hududidagi balandligi 10 m dan yuqori boʻlgan binolarga temirdan ishlangan tashqi yongʻinga qarshi narvonlar oʻrnatilishi lozim. Ushbu narvonlar yer ustidan 1,5 — 1,8 m balandlikdan boshlanishi kerak.
344. Qiyin yonuvchi va yonuvchi bostirmali yotoqxonalarnig ostki qismida omborxonalar va boshqa moddiy boyliklarni saqlash uchun yordamchi xonalar tashkil etish taqiqlanadi.
345. Bolalarni joylashtirish uchun moʻljallangan palatkalarga har yili olovdan himoya qilish tarkibi bilan ishlov berilishi lozim.
346. Guruhlar joylashtirilgan pavilyonlar xonalari oʻrtasida olovga bardoshlik chegarasi 0,75 soatdan (45 min dan) kam boʻlmagan yonmaydigan devorlar va olovga bardoshlik chegarasi 0,6 soatdan (36 min dan) kam boʻlmagan eshiklar oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
Yotoqxonalar, oshxona va ommaviy madaniy tadbirlarni oʻtkazish xonalari olovga bardoshli devorlar bilan ajratilishi lozim.
347. Bolalar yozgi dam olish oromgohlarining koʻp qavatli binolarida kichik yoshdagi bolalarni birinchi qavatlarda joylashtirish lozim.
348. Xonalardagi stol, stul va karavotlar chiqish yoʻlaklarini toʻsib qoʻymasligini hisobga olgan holda joylashtirilishi kerak.
349. Bolalar uchun gulxanlarni yoqish faqat maxsus tayyorlangan va binolardan 100 m uzoqlikda joylashgan maydonlarda ruxsat etiladi. Shamolli ob-havo sharoitida gulxan yoqish taqiqlanadi.
350. Bayram tugagandan soʻng gulxanni suv bilan oʻchirish va shundan soʻng tuproq bilan koʻmib tashlash kerak.
351. Elektr yoritish tarmoqlari boʻlmagan bostirma, ombor, chordoq, yertoʻla va boshqa joylarga kirganda qoʻl elektr fonaridan foydalanish lozim, bunday vaziyatlarda gugurt, sham va boshqa ochiq olov manbalaridan foydalanish qatʼiyan taqiqlanadi.
352. Sogʻlomlashtirish muassasalari, dam olish uylari (bazalari) va bolalarning yozgi dam olish oromgohlarida mavjud olovga bardoshliligi IV va V-darajali boʻlgan yotoqxona, oshxonalar va klublar binolari yashindan himoya qiluvchi moslamalar bilan jihozlanishi kerak.
353. Barcha yotoqxonalar, zallar, foye, vestibyul, yoʻlaklar, zinapoyalar, oshxonalar markazlashtirilgan holda yongʻin haqida xabar berish moslamasi bilan taʼminlanishi lozim. Agar yongʻin haqida xabar berish maqsadida radioeshittirish tarmogʻidan foydalaniladigan boʻlsa, kunu tun ishlaydigan reproduktorlar (radio karnaylar) oʻrnatilishi kerak.
354. Sogʻlomlashtirish muassasalari, dam olish uylari (bazalari) va bolalar yozgi dam olish oromgohlarida yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari bilan telefon aloqasi oʻrnatiligan boʻlishi lozim. Istisno tariqasida yongʻin-qutqaruv boʻlinmasi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri telefon aloqa vositasi mavjud boʻlgan dispetcherlik xizmati bilan kunu tun ratsiya orqali aloqa oʻrnatishga ruxsat etiladi.
Sogʻlomlashtirish muassasalari va bolalar yozgi dam olish oromgohlari hududida yongʻin yoki boshqa favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda xavfni bildiruvchi signal beruvchi moslamalar oʻrnatilgan boʻlish kerak.
355. Oʻrmon massivlarida yoki bevosita ularning yaqinida joylashgan sogʻlomlashtirish muassasalari va dam olish uylari (bazalari), shuningdek, bolalarning yozgi dam olish oromgohlari hududida yongʻin tarqalishining oldini olish choralari koʻrilishi lozim (oʻrmon massivlari tomonidan perimetri boʻylab kengligi 3 m dan kam boʻlmagan madanlashtirilgan himoya yoʻli boʻlishi kerak).
356. Sogʻlomlashtirish muassasalari, dam olish uylari (bazalari) va bolalar yozgi dam olish oromgohlari hududlarida mushakbozlik qilish va pirotexnika buyumlaridan foydalanish belilangan tartibda amalga oshirilishi lozim.
357. Sogʻlomlashtirish muassasalari, dam olish uylari (bazalari) va bolalar yozgi dam olish oromgohlari hududida shaxsiy avtomobillarni vaqtinchalik saqlash joylarini tashkil etish taqiqlanadi. Ushbu obyektlarga tegishli boʻlgan xoʻjalik ishlarida foydalaniladigan avtotransport vositalari maishiy-xizmat hududlaridagi garajlarda saqlanishi kerak.
27-bob. Koʻrgazmalar, bozorlar, yarmarkalar, umumiy ovqatlanish va savdo obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
358. Koʻrgazmalar, bozorlar, yarmarkalar, umumiy ovqatlanish va savdo obyektlarida (keyingi oʻrinlarda — savdo obyektlari) quyidagilar taqiqlanadi:
a) mijozlar savdo zallarida boʻlganda olovli ishlarni olib borish;
b) agar savdo obyektlari yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarni (shu jumladan, gaz toʻldirilgan ballonlar, lok-boʻyoq materiallari, suyultiruvchilar, aerozol idishdagi tovarlar), porox, kapsyulalar, oʻq-dori, pirotexnik va boshqa portlovchi buyumlarning savdosi bilan shugʻullanishga moslashtirilmagan boʻlsa, savdo qilish;
v) yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar, yonuvchi gazlar hamda pirotexnik buyumlar bilan savdo qilish boʻlimlari va seksiyalarni binoning evakuatsiya yoʻllaridagi barcha eshiklar, zina kataklari va boshqa evakuatsiya chiqish joylaridan 4 m dan kam boʻlgan masofada joylashtirish;
g) savdo zallarida yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni oʻrnatish;
d) zina kataklari oldidagi maydonchalarda, tambur, xoll, vestibyul, yoʻlaklar va boshqa evakuatsiya yoʻllarida savdo-sotiq bilan shugʻullanish, savdo va oʻyin apparatlarini joylashtirish (oʻrnatish).
359. Savdo zallarida va evakuatsiya yoʻllarida yonuvchi moddalar, chiqindilar, qadoqlar (mahsulotlar oʻraladigan yoki solinadigan qop, yashik, karton va hokazo) va konteynerlarni vaqtincha saqlash taqiqlanadi.
360. Yonuvchi yoki yonmaydigan tovar mahsulotlarini yonadigan qadoqlarda, deraza (tuynuk) yoki tutun tortish tizimi mavjud boʻlmagan xonalarda saqlash taqiqlanadi.
361. Yarim tayyor mahsulotlarni idishsiz (qadoqsiz) koʻtarib-tushirish uchun moʻljallangan shaxtali yuklash koʻtargichlar tuynuklari faqat ularni yuklash davrida ochiladigan zaslonkalar bilan taʼminlanishi lozim.
362. Savdo maydonlarida odamlarning ommaviy boʻlishi bilan bogʻliq savdo-sotiq, aksiyalar va boshqa shu kabi tadbirlarni oʻtkazishni tashkil etuvchi masʼullar yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrishi, shu jumladan, savdo maydonlariga tashrif buyuruvchilarni loyihada nazarda tutilgan sonidan oshib ketishini cheklashga, shuningdek, ularning bajarilishi uchun javobgar shaxslarni tayinlashga majbur.
363. Ish jarayonida (vaqtida) evakuatsiya yoʻllarida va oʻtish joylarida yuk va tovarlarni ortish (tushirish) taqiqlanadi.
364. Ish jarayonida (vaqtida) yuklarni qabul qilish va olib chiqish ishlari savdo obyektlarining (binolarning) orqa tomonidan xaridorlarning savdo obyektlarida (binolarida) harakatlanishiga va chiqishiga xalaqit bermagan holda amalga oshirilishi lozim.
365. Har birining hajmi 1 L dan oshadigan shisha idishlarga qadoqlangan maishiy kimyo vositalari, lok, boʻyoqlar va boshqa yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar, shuningdek, “Yongʻin xavfi mavjud”, “Ochiq olov yaqinida sepilmasin” ogohlantiruvchi yozuvlari boʻlmagan yongʻin chiqish xavfi mavjud boʻlgan tovar va mahsulotlarni sotish taqiqlanadi.
366. Yongʻin chiqish xavfi mavjud boʻlgan mahsulotlarni qadoqlash ishlari faqat ushbu maqsad uchun moʻljallangan maxsus xonalarda amalga oshirilishi lozim.
367. Savdo obyektlarining binolarida (pavilyonlarida) muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan va ishlab chiqaruvchining foydalanish qoidalariga rioya qilgan holda moyli elektrradiatorlar va elektrokalorifer isitish uskunalaridan foydalanishga ruxsat etiladi.
368. Elektr isitgichlardan doimiy ravishda yonmaydigan tagliklarga oʻrnatilgan holda foydalanish lozim. Isitish qurilmasining issiqlik tarqatish (qizish) yuzasi yonuvchan materiallar hamda bino (inshootlar) konstruksiyalaridan kamida 0,5 m uzoqlikda boʻlishi lozim.
369. Kerosin va boshqa yonuvchi suyuqliklarni idishlarga quyish yoʻli bilan savdo qilish hamda ularni saqlash faqat devorlari, shu jumladan, pol qismi yonmaydigan materiallardan ishlangan xonalarda amalga oshirilishiga ruxsat beriladi. Avariya holatida yonuvchi suyuqliklar tarqalishining oldini olish maqsadida ushbu xonalarning pol sathi qoʻshni xonalarning pol sathidan past boʻlishi lozim. Ushbu binolarda isitish pechlaridan foydalanish taqiqlanadi.
370. Kerosin va boshqa yonuvchi suyuqliklar solingan sigʻimlar (rezervuar, bochka) oʻrnatilgan (saqlanayotgan) omborlar bilan savdo zallari oraligʻi yongʻinga qarshi devorlar bilan ajratilishi lozim. Sigʻimlarning hajmi 5 m 3 dan yuqori boʻlishi mumkin emas.
371. Rezervuardan tarqatish sigʻimlariga yonuvchi suyuqliklarni uzatib beruvchi quvurlar statsionar qotirilgan boʻlishi va ularni tarqatish sigʻimlariga ulangan joylari joʻmraklar bilan jihozlangan boʻlishi lozim. Tarqatish sigʻimlarining hajmi 100 L gacha boʻlishi kerak. Quvurlar va tarqatish sigʻimlari kamida ikkita joydan yerga ulangan boʻlishi lozim. Yerga ulanishning ishonchliligi elektr qarshilikni oʻlchash yoʻli bilan kamida 1 yilda bir marta tekshirilishi kerak.
372. Kerosinni tarqatish peshtaxtasi (rastasi) yonmaydigan va zarbadan uchqun chiqishini istisno etadigan materialdan qoplangan boʻlishi lozim.
373. Kerosin savdosi amalga oshirilayotgan binolarda (inshootlarda) qadoqlash materiallarini (payraxa, somon, qogʻoz va boshqalarni) saqlash taqiqlanadi.
374. Kerosin va boshqa yonuvchi suyuqliklardan boʻshatilgan (boʻshagan) idishlar faqat maxsus ajratilgan maydonlarda saqlanish lozim.
2-§. Yarmarkalar, bozorlar va koʻrgazmalarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
375. Ochiq maydonlarda yoki binolarda (inshootlarda) belgilangan tartibda tashkil etilgan kiyim bozorlarida tashkilot rahbari quyidagi yongʻin xavfsizligi talablari bajarilishini taʼminlaydi:
a) evakuatsiya yoʻllariga olib boruvchi yoʻlaklar va oʻtish joylaridagi savdo rastalarning oʻtish qatorlarining kengligi 2 m dan kam boʻlmasligini;
b) savdo qatorlarining har 30 m dan soʻng kengligi kamida 1,4 m boʻlgan koʻndalang yoʻlaklar boʻlishini.
376. Yarmarkalar va bozorlarda yongʻin sodir boʻlganda odamlarni va moddiy boyliklarni evakuatsiya qilish, binolarni va hududni tark etish rejalari (sxemasi) hamda xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning majburiyatlari ishlab chiqilishi lozim.
Yongʻin sodir boʻlganda fuqarolarga xabar berish va ularni evakuatsiya qilish boʻyicha tovushli xabar berish moslamalarini yoqish va ishlatish tartibi hamda xabar berish matni yarmarka va bozorlar rahbariyati tomonidan ishlab chiqiladi.
377. Yarmarka va bozorlar hududiga yongʻin-qutqaruv avtomobillari kirib-chiqishi uchun kengligi 5 m dan kam boʻlmagan darvoza boʻlishi kerak. Agar ushbu obyektlar hududi bir gektardan oshiq boʻlsa, hudud relyefiga qarab bir nechta kirish joylari tashkil etilishi mumkin, lekin ularning soni kamida ikkita boʻlishi lozim. Yarmarka va bozorlarning ish vaqtida ularning hududlariga kirish darvozalari va ularga borish yoʻllari doimo ochiq boʻlishi lozim.
378. Yarmarka va bozorlarda savdo rastalari, binolar, inshootlar, omborlar, yongʻinga qarshi suv manbalarining joylashuvi, ularga yongʻin-qutqaruv avtomobillarini olib boruvchi yoʻllar, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari oʻrnatilgan joylar, shuningdek, xaridorlarning yurish va oʻtish yoʻlaklari koʻrsatilgan sxemalar ishlab chiqilgan boʻlishi kerak.
379. Yarmarka va bozorlarning maxsus ajratilgan hududlarida har bir gʻuruhda 10 tadan avtomobillar va ularning tirkamalari hamda 20 tadan savdo palatkalarini oʻrnatishga ruxsat beriladi. Bunda ularning umumiy maydoni 160 m 2 dan oshmasligi kerak.
380. Transport vositalari koʻrgazmalari oʻtkaziladigan binolarda (inshootlarda) va ochiq maydonlarda quyidagilarga yoʻl qoʻyilmaydi:
a) transport vositalarini joylashtirish tartibini buzish;
b) transport vositalari orasidagi masofani, shuningdek, ulardan binolargacha (inshootlargacha) belgilangan masofani qisqartirish;
v) chiqish darvozalarini toʻsib quyish;
g) binolarda transport vositalariga yonilgʻi va moylarni quyish hamda ularni toʻkib olish;
d) transport vositalarini yonilgʻi baklarining qopqoqlarini (ogʻzini) ochiq holda saqlash;
e) binoda (inshootda) boʻlgan transport vositalarining akkumulyatorlarini ularning oʻzida (yechib olmasdan) zaryadlash;
yo) transport vositalariga texnik xizmat koʻrsatish.
3-§. Oʻq-dorilar va pirotexnika buyumlarini sotish va saqlashga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
381. Oʻq-dorilar (porox, kapsyulalar, patronlar), pirotexnika va boshqa portlovchi buyumlar savdosi maxsus doʻkonlarda amalga oshirilishi lozim.
Ushbu buyumlar savdosi uchun ixtisoslashtirilmagan binolarda (inshootlarda) maxsus savdo doʻkonlarini joylashtirish taqiqlanadi.
382. Bitta savdo maydonida qurol-yarogʻ va ularga tegishli patronlarni boshqa tovarlar bilan birlashgan holda sotish taqiqlanadi. Sport, ov va baliq ovlash aksessuarlari va qurol uchun ehtiyot qismlar bundan mustasno.
383. Oʻq-dori va pirotexnika buyumlari boshqa binolardan (inshootlardan) yongʻinga qarshi devorlar bilan ajratilgan xonalarga oʻrnatilgan metall shkaflarda saqlanishi lozim.
Ushbu metall shkaflarni yertoʻlalarda joylashtirish taqiqlanadi.
384. Oʻq-dori va pirotexnika buyumlarini, porox hamda kapsyulalarni yoki patronlarni bitta shkafda (seyfda) birga saqlash taqiqlanadi. Savdo doʻkonlaridagi (shu jumladan, doʻkonlarning omborxonasidagi) pirotexnika buyumlarning umumiy vazni 50 kg dan oshmasligi lozim.
385. Savdo doʻkonida (shu jumladan, doʻkon omborxonasida) 50 kg tutunli yoki 50 kg tutunsiz poroxni saqlash mumkin.
386. Poroxni faqat ishlab chiqaruvchi tomonidan qadoqlangan idishlarda sotish mumkin.
387. Savdo obyektlarida kuyidagilar taqiqlanadi:
a) pirotexnika buyumlarini ulardan foydalanish yoʻriqnomasisiz sotish;
b) pirotexnika buyumlarini ishlab chiqaruvchi tomonidan qadoqlangan idishlardan boshqalarida sotish;
v) pirotexnika buyumlarini xaridorlar uchun oson olish mumkin boʻlgan joylarda saqlash;
g) pirotexnika buyumlarini yongʻin xavfsizligi talablariga javob bermaydigan bino va inshootlarda saqlash.
388. Pirotexnika buyumlaridan foydalanish yoʻriqnomalarida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya qilish yuzasidan koʻrsatmalar boʻlishi lozim. Isteʼmolchi uchun maʼlumotlarning mazmuni pirotexnika buyumlarining xavflilik darajasiga mos kelishi kerak.
389. Pirotexnika buyumlarining xavflilik darajasi akkreditatsiyalangan laboratoriya tomonidan oʻtkazilgan sinovlar natijalari bilan tasdiqlanishi lozim. Sinov natijalarini tasdiqlovchi hujjatlar (muvofiqlik sertifikati, sinov bayonnomasi yoki ularning nusxalari) sotuvchilarda saqlanishi kerak.
28-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
390. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining binolarida, shuningdek, ommaviy tadbirlar (tomosha) oʻtkaziladigan xonalarda kamida ikkita evakuatsiya eshiklari boʻlishi kerak.
391. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida quyidagilar taqiqlanadi:
a) binoni yengil alangalanuvchi materiallar bilan qoplash (somon, payraxa, qamish, poligal, leksan va shu kabilar);
b) yogʻochli binolarning mansarda (chordoq) xonalarida bolalarni joylashtirish;
v) yogʻochdan qurilgan binolarda kir yuvish xonalari va oshxonalarni joylashtirish;
g) yotoqxonalar va guruhlar xonalarining ostki qismida gaz asboblarini oʻrnatish;
d) yogʻochdan va boshqa yonuvchi materiallardan qurilgan binolarda 50 va undan ortiq bolalarni joylashtirish;
e) bolalar joylashgan binolarning xonalarida pechlarni yoqish, sham, kerosin lampalar, ochiq olovdan foydalanish imkonini beruvchi qurilmalar va elektr isitish asboblaridan foydalanish.
392. Kichik yoshdagi (yasli) guruhlardagi bolalarni binolarning pastki qavatlarida joylashtirish lozim.
393. Guruhlar xonalariga toʻshalgan gilamlar, gilam poyandozlar va boshqa qoplamalar polga mustahkam qotirilgan boʻlishi kerak.
394. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining xodimlari, bolalarga yongʻin xavfsizligi qoidalarini va yongʻin sodir boʻlganda harakat qilish tartibini maxsus dasturlarga muvofiq oʻrgatishlari shart.
29-bob. Maʼmuriy binolar, ilmiy va taʼlim obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
395. Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻlgan modda va materiallarni qoʻllash bilan bogʻliq tajriba (sinov) qurilmalarida ishlarni bajarishga faqat obyekt rahbarining buyrugʻi bilan tayinlangan komissiya tomonidan ushbu qurilma foydalanishga qabul qilinganidan soʻng ruxsat beriladi.
396. Tajriba ishlari rahbari (masʼul ijrochi) tadqiqotlar olib borishda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha zarur choralarni koʻrishi kerak.
397. Laboratoriya va boshqa xonalarda bir smena ehtiyojidan ortiq boʻlmagan miqdorda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni saqlash mumkin. Suyuqliklarni xonaga olib kelish yopiq, xavfsiz idishda amalga oshirilishi lozim.
398. Havo tortish shkafida bajarilayotgan ishlarga daxldor (taalluqli) boʻlmagan materiallar va uskunalar mavjud boʻlsa, shuningdek, shamollatish tizimi oʻchirilganda va uning nosozligida ushbu shkafda ishlash taqiqlanadi.
Stoldan suyuqliklar oqib ketmasligini taʼminlovchi qirralar (bortiklar) soz holda boʻlishi kerak.
399. Ishlatib boʻlingan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar ish vaqti tugagandan soʻng maxsus berkitiladigan idishga yigʻilishi hamda utilizatsiya qilish uchun laboratoriya xonasidan olib chiqilishi lozim.
Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni kanalizatsiyaga toʻkish taqiqlanadi.
400. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar solib ishlatilgan idishlar tajriba tugaganidan soʻng yongʻin xavfi boʻlmagan eritmalar bilan yuvilishi kerak.
401. Maktab binolari oʻquv mavsumi boshlanishidan oldin maxsus tayinlangan komissiya tomonidan qabul qilinishi va ushbu komissiya tarkibiga davlat yongʻin nazorati organining mansabdor shaxsi kiritilishi kerak.
402. Oʻquv va xizmat xonalarida faqat oʻqitish jarayoniga taalluqli boʻlgan mebel, uskuna, andaza, asboblar, buyumlar, qoʻllanmalar va boshqa koʻrgazmali oʻquv qurollarini saqlash kerak.
403. Sinf va oʻquv xonalaridagi partalarning (stollarning) soni, loyihalash meʼyorlarida belgilangan sonidan oshmasligi kerak.
404. Oʻquvchi va talabalar bilan ilmiy tadqiqotlar oʻtkazishda, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklardan turmushda foydalanishda yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya qilish yuzasidan mashgʻulotlar (suhbatlar) oʻtkazilishi lozim.
405. Mashgʻulotlar tugagandan soʻng oʻquv xonalari, ustaxona va laboratoriyalardan barcha yongʻin hamda yongʻin-portlash xavfi boʻlgan modda va materiallarni maxsus jihozlangan omborxonalarga olib chiqib joylashtirish kerak.
Yongʻin hamda yongʻin-portlash xavfi boʻlgan modda va materiallarni maxsus jihozlangan omborxonalarda saqlash, ushbu modda va materiallarning fizik-kimyoviy, portlash va yonish xususiyatlariga muvofiq ularning birxilligi (oʻxshashligi) nuqtai nazaridan kelib chiqqan xolda amalga oshiriladi.
406. Arxiv saqlovxonalari metall shkaflar bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Yonish xususiyatini pasaytiruvchi birikma bilan ishlov berilgan yogʻoch shkaflardan foydalanishga ruxsat etiladi. Ishlov berilgan sana va uning amal qilish muddatini koʻrsatgan holda ushbu ishni bajargan tashkilotning tegishli dalolatnomasi ramiylashtirilishi kerak. Arxiv hujjatlarini saqlovxonaning polida saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
407. Hujjatlarni saqlash uchun stellaj, shkaflar va boshqa jihozlarni binoning tashqi devorlariga yaqin masofada hamda isitish asboblari, elektr yoritkichlar va boshqa elektr isitish moslamalaridan 0,5 m dan yaqin masofada joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
30-bob. Madaniy-maʼrifiy, tomosha va sport obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
408. Chet el tashkilotlari bilan gastrol, tomoshalar va koʻrgazmalarni tashkil etish yuzasidan tuziladigan shartnomalarda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha talablar belgilanishi shart.
409. Muzeylar va rasmlar galereyalari uchun koʻrgazma eksponatlari va boshqa qimmatbaho buyumlarni evakuatsiya qilish rejalari, sirk va hayvonot bogʻlari uchun hayvonlarni evakuatsiya qilish rejalari ishlab chiqilgan boʻlishi shart.
410. Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishdan oldin barcha madaniy-maʼrifiy, tomosha va sport obyektlarining yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi belgilangan tartibda tashkil etiladigan ommaviy tadbirlarni oʻtkazishni nazorat qiluvchi komissiyasining ishchi guruhlari tomonidan tekshirib chiqilishi shart.
411. Tomosha zallari va tribunalardagi oʻrindiqlar qatorlari boʻyicha bir-biriga ulangan va polga mahkam oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
Lojalardagi oʻrindiqlar soni 12 tadan koʻp boʻlmasa hamda alohida chiqish eshiklari boʻlsa, ulardagi kreslolarni (stullarni) mahkamlash shart emas.
Raqs kechalari oʻtkazishga moʻljallangan tomosha zallarida oʻrindiqlar soni 200 tadan ortiq boʻlmasa, oʻrindiqlarni har bir qatorda biri biriga oʻzaro mahkamlanishi sharti bilan polga mahkamlamaslikka ruxsat etiladi.
412. Sahnadagi yogʻoch qurilmalar (dekoratsiyalarni mahkamlash va koʻtarish-tushirish uchun sahna tepasidagi panjaralar (kolosnik), osma koʻpriklar, ishchi galereyalar va shu kabilar), binoning chordoqlari, yonuvchi dekoratsiyalar, sahna va koʻrgazma bezaklari hamda tomosha va ekspozitsiya zallari, foye, bufet devorlariga qoplanadigan matolarga (drapirovkaga) yonish xususiyatini pasaytiruvchi birikma bilan ishlov berilishi lozim. Obyektda ushbu ishlar qaysi tashkilot tomonidan, qachon bajarilganligi (sanasi) va amal qilish muddati koʻrsatilgan dalolatnoma boʻlishi shart.
413. Teatr va tomosha muassasalarining sahna qismida bir vaqtning oʻzida 2 tadan ortiq boʻlmagan spektaklga moʻljallangan dekoratsiya, sahna jihozlari turishiga ruxsat beriladi. Dekoratsiyalarni, butaforiya, yogʻochli dastgohlar va boshqa mol-mulkni tryumlarda, kolosnikda, ishchi maydonlarda (galereya), zinapoyalar maydonchalari va ularning ostki qismida hamda tomoshabinlar zalining ostki qismida joylashgan yertoʻlada saqlash taqiqlanadi.
414. Sahna asari sahnaning atrofida qoʻyilganda 1 m kenglikdagi yoʻlak qoldirilishi shart. Qorongʻilashtirilgan sahna tomoshalarini qoʻyish vaqtida yoʻlaklarning yoritilishi pol qismidagi elektr chiroqlari orqali amalga oshirilishi lozim.
Spektakl tugagandan soʻng barcha dekoratsiya va butaforiyalar qisimlarga boʻlinib, sahnadan olinishi va maxsus omborxonalarda saqlanishi kerak. Dekoratsiya va butaforiyalarni saqlash omborlarida kengligi 1,5 m dan kam boʻlmagan yoʻlaklar qoldirilishi kerak.
415. Sahnada chekish, ochiq olovdan foydalanish (mashʼala, sham, qandil va shu kabilar), yoyli projektorlardan, mushaklar (feyerverk) va boshqa turdagi olovli effektlardan foydalanishga ruxsat etilmaydi.
416. Sahna yuzasiga yongʻinga qarshi pardaning tushish joyini koʻrsatuvchi qizil rangli chiziq chizilgan boʻlishi kerak. Sahna jihozlari va dekoratsiyalar ushbu chiziqdan chiqib ketmasligi lozim.
417. Spektakllar (repetitsiyalar) tugagandan soʻng yongʻinga qarshi parda tushirib qoʻyilishi kerak. Yongʻinga qarshi parda sahna yuzasiga qumli zatvor (elastik yostiqcha) yordamida zich yopilishi kerak. Koʻtarib-tushiruvchi mexanizmning tushirish tezligi 0,2 m/c dan kam boʻlmagan xolda ishlashga toʻgʻrilangan boʻlishi kerak.
418. Qishki mavsumda tutun tortish tizimining klapanlari issiq holda tutilishi kerak va har 10 kunda bir marta tekshirilib turilishi shart. Tekshiruv natijalari maxsus jurnalda qayd etilishi lozim.
419. Pirotexnika mahsulotlaridan foydalanish va ularni saqlash maxsus qoidalar talablariga muvofiq amalga oshirilishi kerak. Ularni qoʻlbola usulda tayyorlash hamda tomosha muassasalarida, xonalarda va stadion tribunalarida, madaniyat va istirohat bogʻlarida va odamlar ommaviy boʻladigan boshqa obyektlarda saqlash taqiqlanadi.
420. Ochiq maydonda maxsus olovli effektlarni oʻtkazish zarurati tugʻilganda sahnalashtiruvchi javobgar shaxs (bosh rejissor, badiy rahbar) tomonidan yongʻinning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar ishlab chiqilishi va amalga oshirilishi lozim.
421. Tomoshabinlar zallarining shifti va devorlarini akustik qoplamalar bilan jihozlash uchun olovdan himoya qiluvchi tarkib bilan ishlov berilmagan (shimdirilmagan) yonuvchi materiallardan foydalanish taqiqlanadi.
422. Devorlar va sahna qismining zina kataklaridagi oʻtish joylari oʻzi yopiladigan moslamalar oʻrnatilgan yongʻinga chidamli eshiklar bilan himoyalangan boʻlishi shart.
423. Aktyorlarning spektakllarda foydalaniladigan kiyim-kechaklarni saqlash xonalaridagi kiyim osish moslamalari oraligʻida erkin harakatlanish uchun oraliq masofalar saqlanishi lozim.
Kiyim-kechaklarni saqlash xonalaridagi markaziy oʻtish yoʻlagi 1,2 m dan kam boʻlmasligi lozim. Kiyim qabul qiladigan shaxslar, kiyimlarning choʻntaklarini tekshirib, ulardagi gugurt, yondirgichlar va shu kabilarni olib quyishlari kerak.
424. Yelim eritish va qaynatish ishlari, shu maqsadda ajratilgan maxsus joylarda, yonmaydigan asosga oʻrnatilgan elektr yelim qaynatgichlarda amalga oshirilishi lozim.
425. Yoritish qurilmalarini sirk gumbazi ostiga joylashtirishda ularni yonuvchan materiallardan tayyorlangan konstruksiyalarga tegishi imkoniyatini istisno qilish kerak.
426. Hayvon va parrandalarni saqlash xonalarida (otxona, parrandaxona va boshqalar), kundalik taʼminotdan ortiqcha yem-xashak saqlash taqiqlanadi.
427. Hayvonlarga ovqat tayyorlash xonalari sirk xonalaridan yonmaydigan materiallardan tayyorlangan konstruksiyalar bilan ajratilgan boʻlishi kerak.
2-§. Ommaviy tadbirlarni oʻtkazishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
428. Ommaviy tadbir boshlanishidan oldin obyekt rahbari tadbirni oʻtkazish uchun yongʻin xavfsizligi boʻyicha masʼul shaxslarni tayinlashi va quyidagilarni:
a) yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilinganligi boʻyicha tayyorligini aniqlash uchun tadbirdan oldin xonalarni koʻzdan kechirilishini (evakuatsiya chiqish yoʻllari va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari yetarli ekanligini, aloqa va yongʻin avtomatikasi vositalarining sozligini);
b) sahna va tomosha zallarida masʼul xodimlar navbatchiligini taʼminlashi zarur.
429. Bitta evakuatsiya chiqish eshigi mavjud boʻlgan xonalarda 50 nafardan koʻp boʻlmagan odamlar ishtirokida tadbirlar oʻtkazishga ruxsat etiladi.
Olovga bardoshliligi IV va V-darajali boʻlgan binolarda odamlar ommaviy boʻladigan (50 va undan ortiq odamlar yigʻiladigan) tadbirlar faqat 1-qavat xonalarida oʻtkazilishiga ruxsat etiladi.
430. Yangi yil bayramlari va odamlar ommaviy boʻladigan boshqa tadbirlarni oʻtkazish va tashkil etishda:
a) faqat shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga javob beradigan, evakuatsiya chiqish joylari ikkitadan kam boʻlmagan, shifti yonuvchi boʻlgan binolarning 2 qavatidan yuqorida joylashmagan va derazalariga panjaralar oʻrnatilmagan xonalardan foydalanish mumkin;
b) archa mustahkam taglikka oʻrnatilishi va xonadan chiqish yoʻlaklarni toʻsib qoʻymasligi lozim;
v) archa shoxlari shift va devorlardan 1 m dan kam boʻlmagan uzoqlikda joylashgan boʻlishi lozim;
g) xonada elektr yorugʻligi boʻlmasa, odamlar ommaviy boʻladigan tadbirlar kunning yorugʻ vaqtida oʻtkazilishi kerak;
d) tadbirlarda tegishli muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan elektr girlyandalar va illyuminatsiyalardan foydalanish mumkin;
e) illyuminatsiyalarda nosozliklar aniqlanganda (elektr simlarning qizishi, chiroqlarning oʻchib yonishi, uchqunlar chiqishi va shu kabilar), ular zudlik bilan elektr kuchlanishdan uzilishi lozim.
431. Odamlar ommaviy boʻladigan tadbirlarni oʻtkazishda xonalarda quyidagilar taqiqlanadi:
a) yoyli projektorlar, shamlar va paqildoqlarni ishlatish, mushakbozlik qilish hamda yongʻinga olib kelishi mumkin boʻlgan boshqa yongʻin xavfi mavjud yoritish effektlarni uyushtirish;
b) archani selluloidli oʻyinchoqlar hamda olovdan himoya qilish tarkibi bilan ishlov berilmagan (shimdirilmagan) doka va paxta bilan bezatish;
v) bolalarga tez yonuvchi materiallardan tikilgan kiyimlar kiygizish;
g) tomoshalar boshlanishidan oldin yoki tomosha vaqtida boʻyoqlash, olovli va boshqa yongʻin va portlash xavfi mavjud ishlarni amalga oshirish;
d) xonalarni qorongʻilantirish uchun derazalarga soyabonlar oʻrnatish;
e) qatorlar oraligʻidagi oʻtish joylarini toraytirish, u yerlarga qoʻshimcha stul, kreslolar va shu kabilarni oʻrnatish;
j) spektakl va tomoshalar davomida xonaning elektr yorugʻligini toʻliq (batamom) oʻchirish;
z) xonalarni belgilangan meʼyordan ortiq odamlar bilan toʻldirishga yoʻl qoʻyish.
Tadbirlar oʻtkazilayotgan vaqtda sahna va tomosha zallarida masʼul xodimlarning navbatchiligi tashkil etilishi kerak.
432. Odamlar ommaviy boʻladigan binolardagi xodimlar, elektr energiyasi oʻchib qolganda foydalanishlari uchun elektr fonarlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Elektr fonarlar soni rahbar tomonidan obyektning xususiyatlaridan, binodagi odamlar sonidan, navbatchi xodimlarning mavjudligidan kelib chiqib belgilanadi. Bunda elektr fonarlarning soni navbatchi xodimlarning sonidan kam boʻlmasligi lozim.
433. Odamlar ommaviy boʻladigan obyektlarning 1-qavatida joylashgan xonalar deraza va eshiklariga temir panjaralar oʻrnatish taqiqlanadi.
31-bob. Davolash muassasalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
434. Shifoxona rahbari har kuni bemorlarga javob berish va yangilarini qabul qilish ishlari tugatilgandan soʻng shifoxonaning xar bir binosida mavjud bemorlarning va tibbiyot xodimlarining soni toʻgʻrisida tuman (shahar) yongʻin-qutqaruv boʻlinmasiga xabar berishi shart.
435. Qishloq joylarda joylashgan davolash muassasalarining har bir binosi bittadan narvon bilan taʼminlanishi lozim.
436. Harakati cheklangan bemorlar doimo boʻladigan shifoxonalar va boshqa davolash muassasalarining binolari, har beshta bemorga (nogironligi boʻlgan shaxsga) bir dona hisobida sanitar zambillari bilan taʼminlangan boʻlishi shart. Shifoxonalarda ogʻir bemorlar va bolalar uchun moʻljallangan xonalarni binoning pastki qavatlarida joylashtirish kerak.
437. Bemorlar xonalaridagi karavotlar oʻrtasidagi oraliq masofa 0,8 m dan kam boʻlmasligi, markaziy (asosiy) yoʻlakning kengligi esa 1,2 m dan kam boʻlmasligi shart. Stullar, tumbochka va boshqa mebellar evakuatsiya yoʻllarini va eshiklarini toʻsib qoʻymasligi kerak.
438. Bemorlar xonalariga (palata) kislorod berish, qoida tariqasida, markazlashgan holda alohida oʻrnatilgan ballonlar qurilmasi (ballonlar soni 10 tadan ortiq boʻlmagan) orqali yoki markaziy kislorod tayanch maskanidan (ballonlar soni 10 tadan ortiq boʻlsa) amalga oshirilishi kerak.
Markazlashgan holda kislorod bilan taʼminlash yoʻlga qoʻyilmagan boʻlsa, kislorod yostiqchalardan foydalanish tartibi muassasa rahbarining buyrugʻi bilan belgilanadi.
Bir dona kislorod ballonini muassasa binosining olovga bardoshli tashqi devori oldida yonmaydigan shkaf ichida oʻrnatishga ruxsat etiladi.
439. Davolash muassasalarida quyidagilar taqiqlanadi:
a) bemorlar xonalari joylashgan korpuslarda davolash jarayoni bilan bogʻliq boʻlmagan (loyihalash meʼyorlarida belgilanganlaridan tashqari) boshqa xonalarni joylashtirish;
b) yoʻlaklarda, xoll va boshqa evakuatsiya yoʻllarida karavotlar oʻrnatish;
v) bemorlar va tibbiyot xodimlari boʻladigan xonalarning derazalariga metall panjaralar oʻrnatish;
g) yogʻochli devorlar va shiftlarga gulqogʻoz yopishtirish va ularni yonuvchi nitro yoki moyli boʻyoqlar bilan boʻyash;
d) xonalarni pardozlash uchun yonganda zaharli moddalar chiqaradigan materiallardan foydalanish;
e) kislorod ballonlarini davolash muassasalarining binolari ichiga oʻrnatish va ulardan foydalanish;
j) bemorlar xonalariga kislorod yuborish uchun rezina va plastmassa quvurlardan (shlangdan) foydalanish;
z) nosoz davolash elektr jihozlaridan foydalanish;
i) isitish pechlarining oʻt yoqish eshiklarini bemorlar xonasiga oʻrnatish;
k) davolash muassasalarining yertoʻla va sokol qavatlarida ustaxona va omborxonalarni joylashtirish.
440. Suv qaynatgich, suv isitgich va titanlar oʻrnatish, tibbiyot asboblarini sterilizatsiya qilish hamda parafin va ozokeritlarni eritish (isitish, qizdirish) ishlari faqat shu maqsad uchun alohida ajratilgan xonalarda amalga oshirilishiga ruxsat beriladi. Tibbiyot asboblarini qaynatish uchun yopiq spiralli sterilizatorlardan foydalanish kerak. Ushbu maqsadda kerogaz, kerosin lampalari va primuslardan foydalanish taqiqlanadi.
441. Laboratoriyalar, boʻlimlar, shifokorlar xonalarida dori vositalari va reaktivlarni (spirt, efir va shu kabi boshqa yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni) yopiladigan maxsus metall shkaflarda umumiy miqdori 3 kg dan koʻp boʻlmagan hamda oʻzaro biri-biri bilan saqlash mumkinligini inobatga olgan holda saqlashga ruxsat etiladi.
442. Pech yordamida isitiladigan yogʻochli binolarga 25 nafardan ortiq bemorlar va bolalarni joylashtirish taqiqlanadi.
443. Hajmi 300 kg dan ortiq boʻlgan rentgen plyonkalarini saqlash xonalari alohida turgan binolarda joylashtirilishi kerak, hajmi 300 kg dan kam boʻlgan holda 1-turdagi yongʻinga qarshi devor va orayopmalari bilan toʻsib ajratilgan saqlovxonalarda saqlashga ruxsat etiladi. Rentgen plyonkalarini saqlash arxiv saqlovxonalaridan qoʻshni binolargacha boʻlgan masofa 15 m dan kam boʻlmasligi kerak.
444. Arxiv saqlovxonasining bitta boʻlimida (seksiyasida) 500 kg dan ortiq boʻlmagan rentgen plyonkasini saqlashga ruxsat etiladi. Har bir boʻlim (seksiya) oʻzining tortuvchi shamollatish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi zarur. Seksiya eshiklari faqat tashqariga ochilishi kerak. Arxiv saqlovxonalaridagi derazalar maydonining pol maydoniga nisbati 1:8 dan kam boʻlmasligi kerak.
445. Arxiv saqlovxonalarini isitish tizimi markazlashtirilgan boʻlishi kerak. Ularni isitish uchun bugʻli isitish tizimi, temir pechlar va vaqtinchalik temir quvurli pechlardan foydalanish taqiqlanadi.
446. Arxiv saqlovxonalarida elektr qutilar, oʻchirish moslamalari, elektr qoʻngʻiroqlar va shtepsel ulagichlar (elektr asbob, rozetka) oʻrnatish taqiqlanadi. Ishdan tashqari vaqtda arxiv saqlovxonalaridagi elektr tarmogʻi elektr manbaidan oʻchirilgan boʻlishi shart.
447. Rentgen plyonkalarini 4 kg gacha boʻlgan miqdorda arxiv saqlovxonasidan tashqarida joylashgan temir shkaflarda (qutilarda) va ushbu shkaflarni isitish asboblaridan 1 m uzoqlikda joylashtirilgan holda saqlashga ruxsat etiladi. Bunday shkaflar oʻrnatilgan xonalarda chekish va barcha turdagi isitish asboblaridan foydalanish taqiqlanadi.
448. Rentgen plyonkalarini saqlash arxiv saqlovxonalari metall (asbest ustidan temir tunika bilan oʻralgan yogʻoch) stellajlar yoki chuqurligi va uzunligi 50 sm dan ortiq boʻlmagan boʻlimlarga boʻlingan shkaflar bilan jihozlanadi. Shkaflardan devor, deraza, shift va polgacha boʻlgan masofa 0,5 m dan kam boʻlmasligi kerak.
449. Fizioterapiya boʻlimlari va xonalarida polni qoplash hamda davolash xonalari uchun pardalar tayyorlashda statik elektrni hosil qiladigan va toʻplaydigan sintetik materiallardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
450. Tibbiy choʻmilish basseynlarida suvni zararsizlantirish maqsadida ishlatiladigan xlor zaxirasini saqlash uchun xlorning isteʼmol ombori bilan taʼminlash kerak. Yertoʻlaga yoki binoga tutashgan yer sathi darajasidan past boʻlgan boshqa xonaga xlorlash qurilmasini va xlorni saqlash omborishi joylashtirish taqiqlanadi.
Xlorlash qurilmasi va xlorni saqlash omborlari joylashtirilgan xonalarda yonuvchi materiallarni saqlashga ruxsat etilmaydi.
32-bob. Televideniye va radioeshittirish obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Televizion studiyalarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
451. Koʻrsatuv va unga tayyorgarlik koʻrish (repetitsiya) vaqtida yongʻinga qarshi rejimga rioya qilinishini nazorat qilish uchun studiya va apparat xonalari boʻyicha javobgar shaxslar tayinlanishi kerak.
452. Televizion studiyalarni akustik qoplamalari bilan qoplash uchun ovoz yutuvchi yonmaydigan yoki qiyin yonuvchi material va konstruksiyalardan foydalanish kerak. Akustika konstruksiyalarini mustahkamlash va oʻrnatish uchun asoslar yonmaydigan yoki qiyin yonuvchi materialdan ishlangan boʻlishi kerak.
453. Pavilyonlarda chekish, ochiq olovdan (mashʼala, sham, kandelyabr va boshqalardan) foydalanish, yoyli projektorlar ishlatish hamda oʻq otish, feyrverk va olovli effektlar tashkil etish qatʼiyan taqiqlanadi. Suratga olish jarayonida olovli effektlardan foydalanishga zarurat tugʻilsa, yaʼni oʻq otish va portlash holatlarini imitatsiya qilish yongʻin xavfsizligiga toʻliq kafolat beruvchi maxsus uskunalar yordamida hamda yongʻindan saqlash xizmati vakillarining kuzatuvida amalga oshirilishi kerak.
Aktyorlarning sigareta chekishi lozim boʻlgan sahnalari apparat studiya kompleksining navbatchi muhandisi bilan kelishilgan holda olib borilishi lozim.
454. Televizion studiyalarda ishlatiladigan barcha yonuvchi dekoratsiyalar va pardozlash materiallariga olovdan himoya qiluvchi tarkib bilan ishlov berilishi (shimdirilishi) kerak.
Obyekt rahbarida esa ushbu ishlarni kim tomonidan, qachon bajarilganligi (sanasi) va amal qilish muddati koʻrsatilgan dalolatnoma boʻlishi shart.
455. Pavilyonlarda dekoratsiyalarni saqlash joylariga aniq belgilar qoʻyilgan boʻlishi kerak. Boshqa dekoratsiyalar maxsus omborxonalarda (seyf va boshqalarda) saqlanishi kerak. Koʻrsatuvlar tugagach studiyadan ortiqcha boʻlgan dekoratsiyalar olib tashlanishi zarur.
456. Elektr shchitlar atrofida har xil buyumlarni joylashtirish taqiqlanadi.
457. Osma va qiya hamda pastki yorugʻlik agregatlarining yoritkichlari metall yoki shisha toʻrli himoya qalpoqlari bilan himoyalangan boʻlishi shart.
458. Elektr taqsimlovchi shchitlarga, aloqa vositalariga, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalariga va uskunalariga borish va oʻtish yoʻlaklari hamda chiqish joylarini toʻsib qoʻyish qatʼiyan man etiladi.
459. Dekoratsiyalarni qurish va oʻrnatishda erkin harakatlanadigan yoʻlak toʻsib qoʻyilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Alohida dekoratsiyalar orasidagi yoki dekoratsiya va devor orasidagi erkin harakatlanadigan yoʻlakning kengligi 1,5 m dan kam boʻlmasligi kerak.
460. Pavilyonlarda dekoratsiyalarni oʻrnatish devorlar va elektr taqsimlash moslamalaridan 1,5 m dan kam boʻlmagan masofa qoldirib oʻrnatiladi. Darvozalar qarshisida va ulardan har tomonga 3 m dan kam boʻlmagan yoʻlak qoldirilishi shart.
461. Yoritish uskunalari shift, balkon va boshqalarning ostida joylashtirilganda uskunaning ustki qismidan shiftgacha hamda dekoratsiya, balkon va boshqalarning eng yaqin yon taraflarigacha boʻlgan masofa yoyli yoritkichlar uchun 0,8 m va choʻgʻlanma lampali yoritkichlar uchun 0,5 m dan kam boʻlmasligi kerak.
462. Elektr yoritish uskunalarini oʻrnatish uchun osma havoza, taxtasupa va boshqa moslamalar mustahkam materiallardan ishlangan boʻlishi va uskunalarning tushib ketish ehtimolini oldini olishga qaratilgan moslamalar bilan taʼminlangan boʻlish kerak.
463. Odamlar oʻtadigan va ogʻir yuklarni olib oʻtish yoʻlaklarining pol qismidan oʻtkazilgan (yotqizilgan) elektr sim va kabellar olovdan himoya qilish tarkibi bilan ishlov berilgan yogʻochli oʻtish koʻpriklari bilan himoyalanishi kerak.
464. Koʻchma yoritkichlar korpuslarining himoya darajasi har kuni ish boshlanishidan oldin tekshirilishi va himoya darajasi susaygan yoritkichlar zudlik bilan almashtirilishi zarur.
465. Lampalar va yoritqichlardan chiqayotgan issiqlikni pasaytirish uchun tabiiy shamollatish tashkil etilishi zarur. Lampalar boshqa buyumlarga tegib ketishidan va zarbadan himoyalanishi lozim. Shishasi qorayib qolgan va shishib chiqqan lampalar zudlik bilan almashtirilishi kerak.
466. Telestudiyalarda quyidagi umumiy majburiy talablarni bajarish zarur:
a) sahnalashtirishga aloqasi boʻlmagan shaxslarning ishtirok etishlariga yoʻl qoʻymaslik;
b) ochiq turdagi tok taqsimlash shchitlari va saqlagichlarni oʻrnatmaslik;
v) projektorlarning nurlarini filtr qilish sifatida sellofan va boshqa yonuvchi materiallardan foydalanmaslik, yonmaydigan materiallardan ishlangan rangli filtrlar metall qisqichlari yordamida mustahkam qotirilgan boʻlishi kerak;
g) vaqtincha oʻtkazilgan elektr simlardan foydalanmaslik;
d) ish vaqti tugagandan soʻng elektr yoritqichlar va elektr tarmoqlarini kuchlanish ostida qoldirmaslik;
e) maʼmuriyatni xabardor qilmasdan taʼmirlash ishlarini olib borish.
Ushbu talablar bajarilishini koʻrsatuvlar davomida, yozish yoki repetitsiyalar vaqtida nazorat qilish telestudiya rejissoriga, u yoʻqligida esa tegishli boʻlinmaning navbatchi smena boshligʻiga yuklatiladi.
467. Televizion koʻrsatuvlarning sahnalarini jihozlash uchun har xil turdagi elektr asbob-uskunalardan (motorlar, ventilyatorlar, elektr sirenalari, pasaytiruvchi transformatorlari mavjud elektr qoʻngʻiroqlar va boshqalardan) elektr xavfsizligi uchun masʼul xodim tomonidan koʻrikdan oʻtkazilgandan soʻng foydalanishga ruxsat etiladi.
2-§. Televizion apparat xonalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
468. Telemarkazlarning apparat studiya kompleksi yoʻlaklarida va koʻp ishlaydigan kabel kommunikatsiyalarida kabellar qopqogʻi ochiladigan maxsus ariqchalarda joylashtiriladi. Olinadigan pollardagi ariqchalar, qopqoqlar va metall ustunlarning barcha temir qismlari yerga ulangan boʻlishi kerak. Kam ishlatiladigan kabellar uchun quvurlar toʻplami ishlatilishi mumkin, bunda toʻplamni tekshirish tuynukchalari boʻlishi va elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari talablariga toʻliq rioya etilishi kerak.
Kabel kanallari va olinadigan pollarga quyidagi talablar qoʻyiladi:
kabel kanallarning hamda olinadigan polning osti chuqurligi 15 sm dan kam boʻlmasligi kerak (va toza saqlanishi shart);
kabel kanallari yonmaydigan materiallardan, ularning qopqoqlari va olinadigan pollar yonmaydigan va qiyin yonuvchi materiallardan ishlanishi kerak.
469. Televizion apparat xonalarida ishlash vaqtida korpuslari yerga ulanmagan jihozlardan foydalanish taqiqlanadi.
3-§. Yorugʻlikni tartibga solish stansiyalari, avtotransformator xonalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
470. Ishga tushiruvchi moslamalarda “ishga tushirish” va “ish” holatini koʻrsatuvchi belgilar qoʻyilgan boʻlishi kerak. Kontaktli oʻchirgichlar, magnitli qoʻshgichlar, rubilniklar va boshqalar hamda guruhli shchitlarda oʻrnatilgan saqlagichlarda qaysi yoritish asboblariga qarashli ekanligi haqida belgi qoʻyilishi kerak. Barcha boshqaruv kalitlari, tugmalari va dastaklarida (rukoyatkalarida), ular bajaradigan vazifalarni koʻrsatuvchi (“oʻchirish”, “yoqish” va boshqa) yozuvlar boʻlishi kerak.
471. Pultlar va boshqa asboblarning korpuslari ishonchli tarzda yerga ulangan boʻlishi kerak.
4-§. Telekinoproyeksion apparatxonalar va kino koʻrish zallariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
472. Kinoapparat xonalarida apparatlardan foydalanish hujjatlarini, texnika xavfsizligi va yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnomalarni oynali ramkada devorga osib qoʻyish mumkin.
473. Yorugʻlik manbai sifatida ionli lampa ishlatiladigan har bir kinoproyektorning fonari ustiga alohida havo soʻrish moslamasi oʻrnatilishi lozim. Ushbu havo soʻrish moslamasini binoning umumiy shamollatish tizimiga ulash taqiqlanadi.
474. Barcha kinoproyeksion xonalarning tomosha tuynuklari, pardalari avtomatik ravishda tushuvchi yoki qoʻlda boshqariladigan oynali zaslonkalar bilan taʼminlanishi kerak.
475. Yertoʻlalarda tomosha zallarini joylashtirish taqiqlanadi.
476. Choʻgʻlanish lampali kinoproyektorlar bilan jihozlangan kino qurilmalarida tasmani aylantirib oʻrash moslamasi, apparatura va jihozlardan iborat 1 ta kinoapparat joylashtirilishi mumkin.
5-§. Videoyozish blokiga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
477. Videoyozish apparatlari xonasida har bir videomagnitafonga 10 tadan koʻp boʻlmagan videotasmali kassetalar saqlanishi mumkin. Videotasmalar shkaf yoki yonmaydigan stellajlarda, ishlab chiqaruvchining gʻiloflarida saqlanishi lozim (plastmassali kassetalarda).
478. Apparatlar xonasida kiyim-kechak va zaxira uskunalarni saqlash taqiqlanadi.
479. Videoyozish apparatlari xonasidagi havoning harorati va namligini bir maromda saqlash tizimi yongʻin sodir boʻlgan paytda avtomatik ravishda oʻchirish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
480. Magnit videotasmalar (videoteka) alohida ajratilgan, yonmaydigan shkaf va stellajlar bilan taʼminlangan xonalarda saqlanishi kerak.
481. Har chorakda bir marta videomagnitafonlarning barcha bloklari, shuningdek, kabel kanallari va pol oraligʻidagi boʻshliqlar havo puflash yoʻli bilan changdan tozalanishi lozim.
482. Videomagnitafonlarning vakuum nasoslari filtrlari alohida portlashdan himoyalangan qilib bajarilgan havo tortish va havo berish moslamalari oʻrnatilgan xonalarda benzin bilan yuviladi.
483. Videoyozish sexi (boʻlimi) boshligʻi yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklardan foydalanish bilan bogʻliq profilaktik ishlarni boshlashdan oldin sex ishchilariga yoʻl-yoʻriq berishi va ishga shaxsan oʻzi rahbarlik qilishi lozim.
484. Videoyozish apparatlari xonalariga avtomatik yongʻin signalizatsiyasi oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
485. Videoyozish bloklarida kabellarni oʻtkazish (yotqizish), ushbu Qoidalarning 463-bandida televizion studiyalari uchun belgilangan talablar asosida poldagi ariqchalarda (kanallarda) bajariladi.
6-§. Televideniye va radioning harakatlanuvchi texnik vositalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
486. Radio va televideniyening harakatlanuvchi texnik vositalari (avtozvukoperedvijka, harakatlanuvchi elektrostansiyalar va boshqalar) kamida ikkita uglekislotali oʻt oʻchirgichlar bilan taʼminlanadi, shulardan bittasi haydovchi kabinasida, ikkinchisi uskunalar turgan salon qismida oʻrnatiladi.
487. Telekoʻrsatuv, videoyozish va radioeshittirishlarni olib borish uchun harakatlanuvchi texnik vositalar obyekt yoniga oʻrnatilganda quyidagilarni:
a) harakatlanuvchi texnik vositalarni (avtobuslarni) joylashtirishda, ularning yongʻin sodir boʻlganda xavfli hududdan (zonadan) ortiqcha manyovrlarsiz chiqib ketish sharoitlarini;
b) avtobusni oʻt oldirish tizimi oʻchirilgan holda ishonchli qoʻl tormoziga qoʻyish va gʻildiraklar tagiga tirgaklar (bashmaklar) oʻrnatilishini;
v) kuchlanish elektr tarmogʻi avtobusning elektr taqsimlash shchitiga ishonchli ulanishini hamda ulanish joylarining (kontakt) qizimasligi va uchqun chiqarmasliginin taʼminlanish lozim.
488. Harakatlanuvchi texnik vositalarni elektr tarmogʻiga ulash ishlari, elektr taqsimlash qurilmalari joylashgan korxonaning elektr tarmogʻiga xizmat koʻrsatuvchi xodimi (elektrigi) tomonidan amalga oshirilishi lozim.
Kuchlanish elektr tarmogʻiga harakatlanuvchi texnik vositalar ulanganidan soʻng ularga yonilgʻi va moy mahsulotlarini quyish taqiqlanadi.
489. Avtobus yoʻlga chiqishidan oldin uning texnik holati obyektning avtotransport vositalarining texnik holatiga javobgar shaxs tomonidan koʻrikdan oʻtkazilishi va bu haqida yoʻl varaqasiga belgi qoʻyilishi lozim.
490. Avtobusning yonilgʻi va gaz tizimi ulanish joylaridan benzin, moy, antifriz oqishi (tomishi) kuzatilganda, elektr simlarning va uskunalarning himoya qobiqlari shikastlanganda, elektr simlarda va ulash moslamalarida uchqun chiqish holatlari mavjudligida uning yoʻlga chiqishi qatʼiyan taqiqlanadi.
491. Harakat va ishlash vaqtida yongʻin sodir boʻlishining oldini olish maqsadida quyidagilar taqiqlanadi:
a) dvigatel va uning karterida moy va yonilgʻi bilan aralashgan kirlarning yigʻilishi;
b) moy va yonilgʻi tekkan mato va boshqa artish uchun ishlatiladigan vositalarni avtobus haydovchisi kabinasida va salonida qoldirish;
v) dvigatelni oʻt oldirish uchun karbyuratorga yonilgʻi quyish;
g) avtobus salonida va dvigatelni yonilgʻi bilan taʼminlash tizimi yaqinida sigareta chekish;
d) yengil alangalanuvchi suyuqliklar va boshqa yonuvchi materiallarni avtobus salonida tashish;
e) uskunalarning nosozligini tuzatish va aniqlashda ochiq olovdan foydalanish.
33-bob. Hammomlarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
492. Bugʻ xonasida toshli pech yonmaydigan materiallar asosida oʻrnatilishi kerak.
493. Hammomlarda quyidagilar taqiqlanadi:
a) toshli pechning elektr tarmogʻiga ulangan elektr isitgichini nazoratsiz qoldirish;
b) qoʻlbola yasalgan issiqlik elektr isitgichlarini oʻrnatish;
v) oʻchiq yoki nosoz termoregulatorli toshli pechdan foydalanish;
d) ochiq olovdan foydalanish.
494. Bugʻ xonasi avtomatik tarzda himoyalovchi va 8 soatlik uzluksiz ishlagandan soʻng toʻliq sovitilgunga qadar oʻchiruvchi hamda bugʻ xonasidagi harorat 110 o C ga yetganda avtomatik tarzda oʻchiradigan himoya vositasiga ega elektrda ishlaydigan toshli pech bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Toshli pechning quvvati bugʻ xonasining hajmiga mos kelishi kerak (ishlab chiqaruvchining yoʻriqnomasiga muvofiq).
Qattiq yoqilgʻida ishlaydigan bugʻli pechlarni ishlatishda isitish pechlariga qoʻyilgan yongʻin xavfsizligi talablarini bajarish kerak. Bunday holatda oʻt qalash joyi bugʻ xonasidan tashqarida joylashgan boʻlishi kerak.
495. Bugʻ xonasini bezashda bargli daraxtlar yogʻochidan foydalanish kerak.
496. Toshli pech oʻrnatilgan joydagi bugʻ xonasining devorlari poldan kamida 1,4 m balandlikda yonmaydigan materiallar (gʻisht, tosh, sopol plitkalar va boshqa shu kabi materiallar) bilan ishlangan boʻlishi kerak. Bunda toshli pechning oʻt qalash eshigi tepasidan yonmaydigan materiallar bilan qoplangan joyning yuqorisigacha boʻlgan masofa kamida 250 mm boʻlishi kerak. Oʻt qalash eshigidan qarama-qarshi devorgacha boʻlgan masofa 0,7 m dan kam boʻlmasligi kerak.
497. Toshli pechning yuqori qismidagi shift ostiga yonmaydigan issiqlikni tutuvchi qalqon oʻrnatilishi kerak. Qalqonning oʻlchami kamida 1,2 x 1,2 m boʻlishi kerak. Qalqon va shift orasidagi masofa kamida 0,05 m boʻlishi kerak.
498. Bugʻ xonaning eshigi xonadan tashqariga chiqish tomonga ochilishi lozim.
499. Bugʻ xonadagi eshik va polning orasida 0,03 m dan kam boʻlmagan boʻshliq boʻlishini taʼminlash kerak.
34-bob. Ibodatxonalarning bino va inshootlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
500. Shamdonlar, lampalar va ochiq olovli boshqa qurilmalar yonmaydigan asoslarga oʻrnatilishi kerak. Ular qulab tushishining oldini olish uchun polga ishonchli qotirilishi kerak.
501. Yonuvchi suyuqliklar (lampad, lampalar va boshqalar uchun) metall shkaflarda saqlanishi lozim. Xonada 5 L gacha yonuvchi suyuqliklarni saqlashga ruxsat etiladi.
502. Lampad va lampalarga yonuvchi suyuqliklarni quyish yonmaydigan materialdan tayyorlangan idish ustida sinmaydigan yopiq idish orqali amalga oshirilishi kerak.
Lampad va lampalarga yonuvchi suyuqliklarni toʻldirish faqat ochiq alanga boʻlmaganda, elektr isitish moslamalari yoqiq boʻlganda esa — ulardan kamida 1 m masofada amalga oshirilishi kerak.
503. Namozxonadagi lampad va lampalarni toʻldirish uchun yonuvchi suyuqliklar zaxirasi sinmaydigan va zich yopiladigan idishda saqlanishi kerak va uning miqdori kunlik talabdan koʻp boʻlmasligi kerak.
504. Ibodatxona inshootlarida tashrif buyuruvchilar tomonidan marosim oʻtkazilayotganda har qanday yongʻin xavfi mavjud boʻlgan ishlarni amalga oshirish taqiqlanadi.
35-bob. Qishloq xoʻjaligi obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Qayta ishlash obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
505. Elevatorlarda quyidagilar taqiqlanadi:
a) bitta silosda (bunkerda) turli mahsulotlarni birgalikda saqlash;
b) ishlab chiqarish xonalarida joylashgan bunker va siloslarda aspiratsion chiqindilar va sanoat changlarini yigʻish va saqlash.
506. Sholi, tariq va grechixa poʻchoqlari don zavodining ikki kun ishlashi uchun sigʻimga ega bunker tipidagi omborlarda saqlanishi kerak. Poʻchoqlarni ochiq joylarda va ayvonlar ostida saqlash taqiqlanadi.
507. Shrot va kunjaralarning harorati 35°C dan yuqori boʻlganda, ulardagi namlikning massa ulushi va erituvchining qoldiq miqdori texnologik yoʻriqnomalarda belgilangandan ortiq boʻlganda ularni omborxonalarga joylashtirish taqiqlanadi. Saqlanayotgan shrot va kunjaralarning harorati har kuni oʻlchab turilishi kerak.
Oʻz-oʻzidan yonish holatlarining oldini olish uchun shrot, kunjara va boshqa unli xom ashyolarni vaqti-vaqti bilan egallab turgan sigʻimlardan boʻshlariga koʻchirib turish kerak. Ushbu ishlarni bunker va siloslarda uzluksiz saqlashning ruxsat etilgan muddatlari asosida ishlab chiqilgan jadvallarga muvofiq amalga oshirish lozim.
508. Suyuq yonilgʻida ishlaydigan boʻr va tuzlarni quritish qurilmalarida yonilgʻi baki quritish va ishlab chiqarish xonalarining tashqi tomoniga oʻrnatilishi kerak.
509. Oʻt qalash joyi mavjud boʻlgan quritish qurilmalari joylashgan xonalarda begona materiallar, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni hamda qattiq yoqilgʻilarni (bir marta toʻldirish uchun zarur boʻlgan miqdordan ortiq boʻlmagan) saqlash taqiqlanadi.
510. Quritish qurilmalarida yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarning sizib chiqishi aniqlanganda qurilma darhol toʻxtatilishi kerak. Quritish qurilmasi ishlashi vaqtida aniqlangan nosozliklarni bartaraf etish taqiqlanadi.
511. Un ishlab chiqarish sanoati korxonalarining soyabon va soʻruvchi quvurlarining ichki yuzasidagi yonuvchan chiqindilarni tegishli dalolatnomalar tuzgan holda muntazam (yarim yilda kamida bir marta) tozalab turish kerak.
512. Suyuq yonilgʻida ishlaydigan non pishirish pechlari va qovurish barabanlarida yonilgʻini uzatish va oʻt oldirish tizimlari blokirovkalanadigan boʻlishi kerak. Quvurlar, salnik va joʻmraklarning ulangan joylaridan yonilgʻining sizib chiqishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
513. Makaron va un ishlab chiqarish korxonalarida quyidagilar taqiqlanadi:
a) pishirish kamerasida ushoq va non mahsulotlari toʻplanib qolishi (toʻplangan ushoqlar metall idishlarga yigʻib olinishi va muntazam ravishda tozalab turilishi kerak);
b) unni boshqa yonuvchi materiallar bilan birga saqlash (un chiqindilari va boʻsh qoplar alohida xonalarda saqlanishi kerak).
514. Qandolat mahsulotlari joylangan qutilar taxlanishida ularning balandligi 3,5 m dan oshmasligi kerak.
515. Don quritish qurilmalarining yonilgʻi tizimi ulagichlari va armaturalari zavodda ishlab chiqarilgan boʻlishi hamda yonilgʻining oqib chiqishiga yoʻl qoʻymasligi kerak. Yer ustidagi yonilgʻi saqlash sigʻimi yerga ulangan boʻlishi kerak.
516. Don quritish qurilmalarining xonalari bir smena davomida kamida ikki marta tozalanib turilishi lozim, ularda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda boshqa yonuvchi materiallarni saqlash taqiqlanadi. Yigʻilgan chiqindi va changlarni xonalardan tashqarida maxsus tashkil etilan joylarga chiqarib tashlash kerak.
517. Quritish qurilmasi ishlashi paytida chiqarish mexanizmlarining sozligini doimiy ravishda kuzatib borish va ularning tiqilib qolishiga yoʻl qoʻymaslik kerak. Donni uzluksiz chiqarib turadigan quritgichlarda quritish agentini quritish kamerasiga yetkazib berishni toʻxtatmasdan uning chiqarilishini kechiktirish taqiqlanadi.
518. Quritgich kunu tun ishlaganda har 10 kunda kamida bir marta uning shaxtalari ichidagi dondan boʻshatib tozalanishi, havo taqsimlash qurilmalari, chiqaruvchi mexanizmlari, quritgich va oʻt qalash joyining boshqa uskunalari koʻzdan kechirilishi kerak. Koʻzdan kechirishda aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilishi kerak.
519. Don quritish qurilmalarini yonish jarayonini, quritish agentining haroratini, donni qizdirish va sathini oʻlchash datchiklarini nazorat qiluvchi avtomatika tizimisiz ishlatish hamda ishlab turgan oʻt qalash joyini nazoratsiz qoldirish taqiqlanadi.
Mashʼala oʻchib qolganda qayta yoqishdan oldin oʻt qalash joyi 5 min davomida shamollatilishi kerak. Pechda yoqilgʻi yoki gaz bugʻlari toʻplanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
520. Don quritish qurilmalarining texnologik ehtiyojlari uchun yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarning saqlash sigʻimlaridan foydalanishda quyidagilarga eʼtibor qaratish zarur:
a) obyektning binolari (inshootlari) konstruksiyalari (orqali) yonilgʻi quvurlarining tranzit oʻtkazilishiga yoʻl qoʻymaslik;
b) faqat germetik boʻlgan sigʻimlardan foydalanish, agar sizib chiqish aniqlansa, sigʻim boʻshatilishi va taʼmirlanishi kerak;
v) sigʻimlarni yonilgʻi bilan toʻldirishda maxsus nasoslar yoki yonilgʻi quyish moslamalaridan foydalanish. Bunda ochiq idishlardan foydalanish taqiqlanadi;
d) yonilgʻining toʻkilib ketishiga yoʻl qoʻymaslik;
e) yonilgʻi uzatish quvurlari uchun kamida ikkitadan yopuvchi joʻmraklar boʻlishi (sigʻim va quritish xonalarida).
521. Suyuq va gazsimon yonilgʻilarda ishlovchi quritish agregatlarini oʻt oldirish faqat elektr oʻt oldirish tizimi orqali bajarilishi kerak. Bunda mashʼalalardan foydalanish taqiqlanadi.
522. Aspiratsion va pnevmotransport tizimlarning siklonlarini don quritish xonalari va qozonxonalarning moʻrikonlariga qaratilgan holda bino devoriga joylashtirish man etiladi.
523. Soatiga 12 t dan ortiq ishlab chiqarish quvvatiga ega don quritish majmualari quritish zonasidagi yongʻin oʻchoqlarini avtomatik aniqlovchi, yongʻin toʻgʻrisida xabar beruvchi ovozli va nurli signalizatsiyalar, issiqlik oqimidagi uchqunlarni ushlovchi uchqun ushlagichlar hamda quritish zonasidagi alangani oʻchirish uchun suv uzatuvchi kompleks himoya tizimli qurilmalar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
524. Qattiq yoqilgʻida ishlaydigan issiqlik generatorlari bilan jihozlangan don quritish majmualarini oʻrnatish va ishlatishda quyidagi talablar bajarilishi kerak:
a) qattiq yoqilgʻida ishlaydigan issiqlik generatorlarining oʻt qalash joylari ularning zich yopilishiga toʻsqinlik qiluvchi deformatsiyaga uchramagan boʻlishi kerak;
b) issiqlik generatorlarining dudburonlari uchqun soʻndirgichlar bilan jihozlangan boʻlishi kerak;
v) oʻlchamlari issiqlik generatorining oʻt qalash joyidan katta boʻlgan qattiq yoqilgʻidan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi;
g) dudburonlarni qurumdan tozalashni issiqlik generatorini ishga tushirishdan oldin, mavsumiy konservatsiyadan soʻng va foydalanish davrida bir oyda kamida bir marta amalga oshirilishi kerak;
d) issiqlik generatoriga tutash hududni yonuvchi chiqindilardan va issiqlik generatorlarining uchqun ushlovchi moslamalarini har smenada kamida bir marta tozalash lozim. Elektrdvigatellar, yoritkichlar va kabellar haftasiga kamida bir marta yonuvchi changlardan tozalanishi kerak;
e) kul, shlak va koʻmirni maxsus belgilangan joylarga chiqarib tashlash kerak. Bunday toʻplash joylarini binolardan (inshootlardan) 15 m dan va don quritish konstruksiyalaridan 30 m dan kam boʻlgan masofada joylashtirish mumkin emas;
j) don quritgichning ishlash jarayonida operator issiqlik generatorining ishlashini doimiy kuzatib borishi kerak;
z) issiqlik generatorida yoqilgʻini yoqish uchun yengil alangalanuvchi suyuqliklardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi;
i) issiqlik generatori uchun yoqilgʻi mahsulotlari texnik hujjatlarda koʻrsatilgan fizik-kimyoviy xususiyatlarga mos kelishi kerak.
525. Don yonishi aniqlanganda, zudlik bilan agregatni toʻxtatish, donni sovitish uchun tushirish va yongan izlari boʻlgan joylarni olib tashlash kerak.
526. Qattiq yoqilgʻini taxlashda quyidagilar bajarilishi lozim:
a) taxlash uchun faqat qatʼiy belgilangan maydonlardan foydalanish. Quritgich yaqinida qattiq yoqilgʻi zaxirasini saqlashda uning miqdori bir martada yuklanadigan hajmdan oshmasligi kerak;
b) yongʻin oʻchirish texnikasi oʻtishi uchun talab etiladigan yongʻinga qarshi oraliqlariga rioya qilish;
v) qattiq yoqilgʻini oʻt qalash joyidan 3 m dan yaqin saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
527. Quyidagi holatlarda qattiq yoqilgʻida ishlaydigan issiqlik generatorlaridan foydalanish taqiqlanadi:
a) issiqlikni almashtirib beruvchi qurilmasisiz;
b) tegishli hujjatlarsiz qayta jihozlanganda;
v) issiqlikni almashtirib beruvchi qurilmaning devorlarida shikastlanish (teshiklar) mavjud boʻlganda.
528. Yongʻin alomatlari aniqlanganda oʻt qalash joyiga yoqilgʻi berishni toʻxtatish va quritish kamerasiga qurituvchi agentni yetkazib beruvchi ventilyatorni elektr manbadan oʻchirish, zudlik bilan yongʻin-qutqaruv boʻlinmasiga yongʻin haqida xabar berish va yongʻinni bartaraf etish choralarini koʻrish lozim.
529. Moyli oʻsimliklarning yertoʻla va yarim yertoʻla omborlari, moyli oʻsimliklarni tashish uchun moʻljallangan galereyalar va tunnellar mexanik shamollatish va yoritish tizimlari bilan jihozlanishi kerak. Chuqurligi 0,5 m dan ortiq boʻlgan moyli oʻsimliklarni tashish uchun oʻrnatilgan qurilmalar joylashgan chuqurchalar mexanik shamollatish tizimi bilan jihozlangan, qopqoqlar bilan yopilgan yoki oʻralgan boʻlishi kerak.
530. Moyli oʻsimliklarni saqlash yertoʻla va yarim yertoʻla omborlarida, ularni tashish galereyalarida, tunnellar va chuqurchalarda havo muhitini nazorat qilish tasdiqlangan jadval asosida amalga oshirilishi kerak. Jadval obyekt rahbari tomonidan belgilanadi.
531. Shrot omborining silos qutilari lyuk-qopqoqlari va panjaralari zarba va ishqalanish vaqtida uchqun hosil qilmaydigan materiallardan tayyorlanishi kerak.
532. Oʻz-oʻzidan qizish va alangalanishni, shuningdek, elevatorning silos qutilar va bunker omborlarida tiqilib qolishining oldini olish uchun moyli oʻsimliklarni taxlashdan oldin ularni tozalash va quritish zarur. Omborlarga joylashtirishda urugʻning namligi meʼyor talablariga muvofiq boʻlishi lozim. Urugʻlarning harorati 40°C dan oshmasligi kerak, agar tashqi havo harorati 35°C dan ortiq boʻlsa, uning harorati 5°C dan oshmasligi kerak.
533. Deflegmatorlar va sirtqi kondensatorlarining tizimlarida hamda yogʻni absorbsiyalashda havo-bugʻ aralashmasidan erituvchilarni rekuperatsiya qilish jarayonlari havo va eritmalarning bugʻlari aralashmasi alangalanishiga olib keluvchi yondirish manbalarini istisno qiladigan sharoitlarda bajarilishi kerak.
534. Quritish qurilmalaridan foydalanishda quritish jarayoni rejimi va nazorat hamda signalizatsiya jihozlarining sozligini doimiy ravishda nazorat qilish kerak.
Purkash mexanizmining dvigatelini avariyaviy toʻxtashida quritish kamerasining avtomatik yongʻin oʻchirish tizimi bugʻning hisoblangan miqdori bilan taʼminlanishi kerak.
535. Quritish qurilmalarini (kameralar, siklonlar va boshqalarni) va yongʻinga qarshi texnik himoya vositalarining (ogohlantirish, texnologik va shoshilinch) sozligi kundalik nazorat qilinishi lozim. Xabar berishdan tashqari avtomatika qizdirish harorati keskin oshganda yoki yongʻinlarda quritish agenti yoki yoqilgʻini pechga yetkazib berish butunlay toʻxtatilishini taʼminlashi kerak.
536. Quritgichlarda pech ustiga panjaralar oʻrnatilishiga ruxsat berilmaydi. Pech tomonida panjaralar pechning shiftiga qadar toʻsilgan boʻlishi kerak.
537. Har ish smenasidan soʻng quritgichning oʻt qalash joyi, kul toʻplanish kamerasi, uchqun soʻndirgich sikloni va aralashtirish kamerasi kuldan tozalanishi lozim.
538. Quritish kameralariga yangi donlarni solishdan oldin ular kamera va lotoklarga tushgan somon va turli chiqindilardan tozalanishi kerak.
Quritish xonalarida boshoqli don ekinlari zaxirasini saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
539. Boshoqli don ekinlari yuklangandan soʻng panjara ostiga tushgan va unda osilib qolgan poyalarni olib tashlash hamda pechni, devorlarni va polni tozalash kerak. Boshoqli don ekinlarini quritish binosining devorlariga taqagan holda saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
540. Zigʻir, kanop va boshqa ekinlarga ishlov berish xonalari mashina boʻlinmasidan ajratilgan holda boʻlishi kerak.
Mashina boʻlinmasiga oʻrnatilgan ichki yonish dvigatelining tutun chiqarish quvurlari uchqun soʻndirgichlar bilan jihozlanishi kerak. Yonuvchi konstruksiyalardan oʻtgan tutun chiqarish quvurlarining chiqish joyiga yongʻinga qarshi ajratma (razdelka) oʻrnatilishi lozim.
541. Ekinlar xom ashyosini gʻaramlarda, bostirmalar ostida, yopiq omborlarda, tola va kanoplarni esa — faqat yopiq omborlarda saqlash kerak.
542. Ekinlarga birlamchi ishlov berish vaqtida quyidagilar taqiqlanadi:
a) zigʻirni xoʻjaliklar hududida xirmonlarda va taʼmirlash sexlari, garaj va boshqa joylarda saqlash;
b) avtomobillar va traktorlar ishlab chiqarish binolariga, tayyor mahsulot omborlari va bostirmalar ostiga kirishi. Belgilangan binolar, gʻaramlar va bostirmalargacha avtomobillar 5 m dan va traktorlar 10 m dan kam boʻlmagan masofada toʻxtashi;
v) ezish-titish sexida isitish pechlarini oʻrnatish.
543. Zigʻirni qayta ishlash punkti hududiga kiruvchi avtomobillar, traktorlar va boshqa oʻziyurar transport vositalari soz holdagi uchqun soʻndirgich bilan jihozlanishi kerak.
544. Dagʻal yem-xashak va tolali oʻsimliklar joylashgan gʻaram, shtabel va bostirmalarga transport vositalari faqat tutun chiqarish quvurining qarama-qarshi tomoni bilan haydab kelinishi lozim. Bunda tutun chiqarish quvuri uchqun soʻndirgich bilan jihozlangan boʻlishi va gʻarmalardan 3 m dan kam boʻlmagan masofada toʻxtatilishi lozim.
545. Boshoqli don ekinlarini tabiiy quritish maxsus belgilangan maydonlarda amalga oshirilishi kerak.
Boshoqli don ekinlarini sunʼiy quritish faqat maxsus quritgichlarda, riglarda (ovinlarda) bajarilishi kerak.
546. Boshoqli don ekinlarini quritish uchun riglarda (ovinlarda) joylashtirilgan pech konstruksiyalaridan uchqunlar xona ichiga tushishini oldi olingan boʻlishi kerak.
Quritgich va riglarda (ovinlarda) zigʻirni yoyish uchun pechning ustiga panjara oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi. Pechdan yonuvchi konstruksiyalargacha boʻlgan masofa kamida 1 m boʻlishi kerak. Pech tomonidagi panjaralar pechning shiftiga qadar yonmaydigan materiallardan ishlangan toʻsiqlarga ega boʻlishi kerak.
547. Quritgich va riglarda (ovinlarda) quyidagi talablarga rioya qilish kerak:
a) boshoqli don mahsulotini quritishda issiqlik harorati 80°C dan, boshoqlarni quritganda esa 50 °C dan koʻp boʻlmasligi kerak;
b) ventilyator oʻt qalash boshlanishidan bir soatdan keyin yoqilishi kerak.
548. Ezish-titish agregatlari joylashgan xonalar havo tortuvchi shamollatish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi va titish agregatlari esa zontlar bilan jihozlanishi kerak.
549. Ishlab chiqarish xonalarida joylashgan boshoqli don ekinlari bir smena ehtiyojidan ortiqcha boʻlmagan miqdordan oshmasligi kerak. Shtabellardagi boshoqli don ekinlarini mashinalarga 3 m ga yaqin taxlanishi taqiqlanadi.
550. Xonalardan tayyor mahsulotlar omborxonaga smenada kamida 2-marta olib chiqilishi kerak.
551. Har ish kuni tugagandan soʻng ezish-titish sexi xonalari chang, tola va boshqa chiqindilardan tozalanishi kerak. Dastgohlar, devorlar va sexning ichki yuzalari supurilgan va tozalangan boʻlishi kerak.
552. Tamaki ekinlarini quritishda ishlatiladigan tokchalar va javonlar yonmaydigan materiallardan tayyorlanini lozimi. Issiqlik quvurlari ustidagi olovli quritgichlarga tamaki tushishidan himoyalaydigan metall soyabonlar oʻrnatilishi kerak.
553. Moy va yoqilgʻini sizib chiqayotgan qurilmalarga kimyoviy moddalarni qoʻshish uchun tayyorlash va boshqa yuklash-tushirish ishlarini amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
554. Soatiga 50 t dan ortiq ishlab chiqarish quvvatiga ega noriyalar tasmalarning toʻxtash joylarida teskari ishlashdan himoya qiladigan avtomatik toʻxtash uskunalari bilan jihozlanadi. Noriyalarni va boshqa alohida detallarni yogʻochdan yoki boshqa yonuvchi materiallardan yasash taqiqlanadi.
555. Tozalanmagan don uchun shneklar yirik aralashmalarni ushlab qolish uchun moʻljallangan panjaralar va mahsulot bosimi ostida ochiladigan saqlovchi klapanlar bilan jihozlanishi kerak. Panjaralarni tozalash davriyligi tashkilot rahbari tomonidan belgilanadi.
556. Barcha tasmali uzatmalarning tasmalarini tarangligi bir xil boʻlishi kerak. Toʻliq boʻlmagan kamarlar toʻplami bilan ishlash yoki shkifli ariqchalari profiliga toʻgʻri kelmaydigan profilli kamarlardan foydalanish taqiqlanadi.
2-§. Parrandachilik va chorvachilik obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
557. Ichki (biriktirilgan) vakuum-nasos, issiqlik ishlab chiqarish, olov yordamida ozuqa pishirish va isitish, shuningdek, chorvachilik va parrandachilik xoʻjaliklarida yirik ozuqa zaxirasini saqlash uchun xonalar yongʻinga qarshi toʻsiqlar bilan ajratilgan boʻlishi hamda toʻgʻridan-toʻgʻri tashqariga chiqish joylari bilan taʼminlanishi kerak.
558. Chorvachilik va parrandachilik uchun moʻljallangan binolarda transport vositalari, traktorlar va qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun sexlar, omborlar va avtoturgohlarni tashkil etish, shuningdek, xoʻjalikka texnik xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlmagan ishlarni bajarish taqiqlanadi.
Chorvachilik va parrandachilik binolariga uchqun soʻndirgich bilan jihozlanmagan traktorlar, avtomobillar va qishloq xoʻjaligi mashinalari kirishi taqiqlanadi.
559. Chorvachilik uchun moʻljallangan binolarning darvozalari va eshiklari faqat tashqariga ochilishi hamda toʻsib qoʻyilmagan boʻlishi kerak. Darvoza va eshiklar oldidagi barcha joylar har doim qordan tozalangan boʻlishi kerak. Kirish joylariga ostona, zina va boshqalar oʻrnatilishiga ruxsat etilmaydi.
560. Chorva mollari va parrandalarni saqlash uchun binolarning darvozalari va eshiklari faqat oson ochiladigan zulfinlar yoki ilgaklar bilan yopilishi mumkin. Ushbu maqsadlar uchun qulflardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
561. Chorvachilik fermalarida (majmualarida) 20 yoki undan ortiq bosh qoramollar boʻlganda guruhli bogʻlash usulidan foydalanish kerak. Bogʻlash konstruksiyasi yongʻin sodir boʻlganda hayvonlar binolarni tezda tark etishini taʼminlashi kerak.
562. Jun olish qurilmasining benzinli dvigatelini binolardan 15 m masofada kuruq oʻt va qoldiqlardan tozalangan joyga oʻrnatish kerak. Yoqilgʻi va moylash materiallarini saqlash yopiq metall idishda jun olish joyidan va binolardan 20 m masofada amalga oshiriladi.
563. Jun olish joyida bir smenada toʻplanadigan miqdordan ortiq yunglar yigʻilishi hamda yoʻlaklar va chiqish joylari toʻsib qoʻyilishi taqiqlanadi.
564. Obyekt rahbari chorvachilik va parrandachilik binolarida (agar ularda chorva mollari va parrandalar mavjud boʻlsa) tungi navbatchilikni tashkil etadi.
565. Elektr bruderlarni oʻrnatish va ishlatishda quyidagi talablarga rioya qilish kerak:
a) isitish elementlaridan toʻshama va yonuvchi buyumlargacha boʻlgan masofa vertikal boʻyicha kamida 80 sm va gorizontal boʻyicha kamida 25 sm boʻlishi kerak;
b) isitish elementlari zavodda ishlab chiqarilgan boʻlishi va choʻgʻlanma zarralarni chiqarishi istisno etilgan boʻlishi kerak. Ochiq isitish elementlaridan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi;
v) bruderlarni elektr energiyasi bilan taʼminlash taqsimlagichdan mustaqil liniyalarda amalga oshiriladi. Har bir bruder alohida oʻchirgichlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak;
g) elektr taqsimlash qutisi elektr tizimidan toʻliq oʻchirish maqsadida oʻchirgichlar, shuningdek, qisqa tutashuv, ortiqcha yuklanish va hokazolardan himoya qurilmalari bilan taʼminlanishi kerak;
e) bruder ostidagi harorat rejimi avtomatik ravishda saqlanishi kerak.
566. Mobil ultrabinafsha uskunalari va ularning elektr jihozlari yonuvchi materiallardan kamida 1 m masofada oʻrnatilishi lozim.
Elektr va ultrabinafsha uskunalarning eletr taʼminoti simlari pol sathidan kamida 2,5 m balandlikda va yonuvchi konstruksiyalardan 10 sm masofada oʻtkazilishi kerak.
3-§. Oʻrim-yigʻim va saqlash obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
567. Yigʻim-terim boshlanishidan oldin unda ishtirok etadigan barcha shaxslar yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqdan oʻtishi kerak. Igʻim-terimga jalb etilgan qishloq xoʻjalik texnikalari yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari (barcha turdagi kombayn va traktorlar ikkitadan oʻt oʻchirgich, belkurak va supurgi) bilan taʼminlangan hamda soz holatdagi uchkun soʻndirgich bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
568. Temir yoʻl va avtomobil yoʻllarining muhofaza zonalariga boshoqli ekinlarni ekishga yoʻl qoʻyilmaydi. Ushbu zonalardan oʻrib olingan oʻtlar don massivlaridan 30 m dan yaqin boʻlmagan masofada joylashtirilishi mumkin.
569. Boshoqli ekinlar yetilishidan oldin gʻalla maydonlarining oʻrmonlar, dasht zonalari, avtomobil va temir yoʻllari bilan tutashgan joylari kamida 4 m kenglikda oʻrib olinishi va shudgorlanishi kerak.
570. Gʻalla oʻrim-yigʻimi gʻalla maydonlarini kombaynning bir kunlik oʻrish meʼyori hisobida maydonlarga boʻlinishidan boshlanishi kerak. Ushbu maydonlar orasida 8 m dan kam boʻlmagan kenglikda yoʻlaklar ochilishi hamda oʻrilgan gʻalla darhol olib tashlanishi lozim. Oʻrib olingan yoʻlaklar oʻrtasida kengligi kamida 4 m boʻlgan shudgor qilinadi.
571. Vaqtinchalik dala shiyponlari gʻallazorlar, pichan yoki somon gʻaramlaridan va boshqalardan 100 m dan yaqin boʻlmasligi kerak. Vaqtinchalik dala shiyponlari uchun ajratilgan joylar xas-xashak va quruq oʻtlardan tozalanib, kamida 4 m kenglikda shudgorlanishi kerak.
572. Maydoni 25 gektardan ortiq boʻlgan gʻalla maydonlarini oʻrishda sodir boʻlishi mumkin boʻlgan yongʻin maydonini shudgorlash uchun omochli traktor doimo tayyor boʻlishi kerak.
573. Dalalarda gulxan, xas-xashak va ekin qoldiqlarini yoqish taqiqlanadi.
574. Don xirmonlari bino va inshootlardan 50 m dan, gʻalla maydonlaridan esa 100 m dan yaqin boʻlmagan masofada joylashgan boʻlishi kerak.
575. Boshoqli ekinlarni yigʻib-terib olish va yem-xashak tayyorlash davrida quyidagilar taqiqlanadi:
a) traktorlar va avtomobillardan kapotsiz yoki kapoti ochiq holatda foydalanish;
b) traktorlar va avtomobillar dvigatellarining radiatorlaridagi changni kavsharlash lampasi yordamida yoki boshqa usullarda yoqish;
v) yongʻinni oʻchirish uskunalari bilan jihozlangan va tunda yoritilgan maxsus maydonlardan tashqari maydonlarda transport vositalariga yonilgʻi quyish.
576. Ichki yonuv dvigatellariga ega boʻlgan transport vositasining haydovchisi dvigatel, kollektor, tutun chiqarish quvuri, uchqun soʻndirgich yuzasini chang va qurumdan smena davomi kamida 2-3-marta tozalab turishi kerak.
577. Traktorlar, elektr mashinalar va boshqa oʻziyurar transport vositalarining akkumulyatorlari kelmalari, starterlari va generatorlari ularga oʻtkazuvchi moslamalar tegib qolishidan (kontaktdan) himoyalangan boʻlishi kerak.
578. Dvigatel radiatorlarini chiqindi gazlar yordamida changdan tozalash don maydonlaridan tashqarida amalga oshirilishi kerak. Dvigatel radiatorlarida changni yoqish uchun ochiq olovdan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
579. Oʻrim kombaynlarining biterli vali, somon yigʻuvchi transportyorlar va boshqa aylanuvchi qismlari oʻralib qolgan somonlardan oʻz vaqtida tozalanishi zarur.
580. Oʻrim mashinalari va agregatlariga texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash va toʻxtash joylarini tashkil etish gʻalla maydonlaridan 30 m dan yaqin boʻlmagan joyda ruxsat etiladi.
581. Xoʻjalik-ishlab chiqarish majmuasi hududida dagʻal yem omborlari skirda, uyum, gʻaramdan (keyingi oʻrinlarda — gʻaram) 15 m dan yaqin boʻlmagan masofada joylashtirilishi hamda kamida 4 m kenglikda shudgorlangan maydon bilan ajratilishi kerak. Alohida gʻaramlar orasida (ularning asosidan) 5 m dan kam boʻlmagan himoya oraliqlari takshil etilishi kerak. Bitta gʻaram asosining maydoni 300 m 2 dan, presslangan pichan yoki somon shtabellarida esa — 500 m 2 dan oshmasligi kerak.
Somon va pichanlardan 50 m dan yaqin masofada ochiq olov bilan ishlashga ruxsat berilmaydi.
582. Alohida shtabel, bostirma yoki gʻaramlar orasidagi masofa 20 m dan kam boʻlmasligi kerak. Shtabellar, bostirmalar va gʻaramlar juft qilib joylashtirilishi kerak, bunda shtabellar, bostirmalar va gʻaramlarning bir juftlari orasidagi masofa 6 m dan, qoʻshni juftlar bilan esa 30 m dan kam boʻlmasligi kerak. Yongʻinga qarshi oraliq masofasi bloklar orasida (20 ta shtabel yoki gʻaram) kamida 100 m boʻlishi kerak. Ikki juft skirda orasidagi oraliq kamida 4 m kenglikda shudgorlanishi kerak.
583. Dagʻal yem-xashak omborxonalari, shtabel va gʻaramlaridan elektr uzatish liniyasigacha boʻlgan masofa kamida 15 m, yoʻllargacha — kamida 20 m, binolarga (inshootlarga) — kamida 50 m boʻlishi kerak. Yemni yuklash va tushirish vaqtida atomobil dvigateli oʻchirilgan boʻlishi kerak. Tutun chiqarish quvurlari oldida yotgan yem oldirilgandan keyin avtomobillar dvigateli ishga tushirilishi mumkin.
584. Dagʻal yem-xashaklarni quyidagi holatlarda xoʻjaliklarning ferma chordoqlarida saqlash taqiqlanadi:
a) xoʻjalikning tomi yonuvchi materiallardan tayyorlangan boʻlsa;
b) chordoq xonalari va unga tutash xonalarning yogʻoch qurilish qismlariga yonish xususiyatini pasaytiruvchi yongʻinga qarshi kimyoviy suyuqlik bilan ishlov berilmagan boʻlsa;
v) chordoqdagi elektr simi mexanik shikastlanishdan himoyalanmagan holatda yotqizilgan boʻlsa;
g) dudburonlar atrofiga 1 m masofada toʻsiq oʻrnatilgan boʻlmasa.
585. Gʻalla maydonlarida (pichan va somon gʻaramlarida) chekish, ochiq olovdan foydalanish, shuningdek, pichan va somon toʻplangan joylarda va ulardan 30 m dan kam boʻlgan masofada quruq oʻsimliklar, ildiz, xas va ekin qoldiqlarini yoqish taqiqlanadi. Dala shiyponlarida chekishga faqat maxsus belgilangan joylarda texnika (mashinalar) va yonuvchi materiallardan kamida 4 m masofada ruxsat etiladi.
586. Traktor, kombayn va boshqa mavsumga jalb etilgan texnika vositalarini saqlash va ularga dala sharoitida yonilgʻi quyish ishlari faqat maxsus ajratilgan maydonlarda yonilgʻi tashish texnikalari orqali ularning dvigatellari oʻchirilgan holda bajarilishi lozim. Bunda ushbu maydonlar boshoqli don ekinlari dalalaridan 100 m va bino-inshootlardan 50 m uzoqlikda joylashtirilishi hamda quruq oʻtlar va yonuvchi chiqindilardan tozalanib, atrofi 4 m kenglikda shudgorlangan boʻlishi kerak. Tungi vaqtda yonilgʻi quyish joyi yoritilishi kerak.
587. Oʻt unini tayyorlash uchun agregatlar bostirma yoki xonalarda oʻrnatiladi. Yonuvchi materiallardan tayyorlangan bostirmalarga yonish xususiyatini pasaytiruvchi yongʻinga qarshi kimyoviy suyuqlik bilan ishlov berilishi lozim.
588. Oʻt unini tayyorlash joyidan bino, inshoot va yonilgʻi-moylash materiallari boʻlgan sigʻimlargacha masofa kamida 50 m, dagʻal yem omborlari uchun esa kamida 150 m boʻlishi kerak.
589. Yonilgʻi baki agregat xonasi tashqarisida oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Yonilgʻi quvurlarida kamida 2 joʻmrak boʻlishi kerak (birinchisi — agregatdan oldin, ikkinchisi — yonilgʻi baki oldida).
590. Sigʻimi 1500 t dan ortiq boʻlgan don elevatorlarida va don uchun metall siloslarda oʻt va ozuqa unini saqlash taqiqlanadi.
Agar oʻt yoki ozuqa unining saqlangan qismida oʻz-oʻzidan qizish belgilari mavjud boʻlsa, uni shamollatish, transport mexanizmlaridan oʻtkazish va omborlarni shamollatish orqali sovitish kerak.
591. Vitaminli oʻt uni qurilmada alangalanishi aniqlangan taqdirda, ishlab chiqaruvchining talablariga rioya etilishi, shuningdek, yongʻingacha ishlab chiqarilgan mahsulotning kamida 150 kg miqdori va yongʻin oʻchirilgandan keyin ishlab chiqarilgan mahsulotning kamida 200 kg miqdori bostirmalar tagidagi alohida maydonlarga joylashtirilib, kamida 48 soat davomida kuzatib turilishi kerak.
592. Tayyorlangan va qoplarga qadoqlangan vitaminli oʻt uni kamida 48 soat davomida bostirma ostida saqlanishi kerak.
593. Vitaminli oʻt unini shamollatish tizimi soz va ishchi holatdagi omborlarda saqlash lozim.
594. Vitaminli oʻt unini oʻz-oʻzidan alangalanishining oldini olish maqsadida maxsus jurnalda sana, vaqt va oʻlchov joyi roʻyxati bilan namlik va harorat oʻlchovlarining kunlik nazoratini amalga oshirish lozim. Saqlash harorati atrof muhit haroratidan 5 °C dan ortiq boʻlmasligi va namlikning massa ulushi — 11 — 13 foizdan oshmasligi kerak. Namlikni aniqlash uchun namlik oʻlchagichlar yordamida ekspress usullardan foydalanish mumkin. Vitaminli oʻt unining namligi 14 foiz yoki undan koʻp boʻlsa, qoʻshimcha quritish choralari koʻrilishi lozim.
Vitaminli oʻt unini saqlashga moʻljallanmagan boshqa omborxonalarda saqlashga (chorva va parrandalarni saqlash binolari, don omborlari va boshqalar) ruxsat etilmaydi.
Vitaminli oʻt uni omborlarida boshqa modda va materiallarni saqlash taqiqlanadi.
595. Unni saqlash alohida ombor yoki boʻlinmada amalga oshirilib, yongʻinga qarshi devorlari yoki shiftlari hamda shamollatish moslamasi bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
Namlikning omborga tushishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Unning qopsiz saqlanishi taʼqiqlanadi.
596. Un qoplari ikki qator qilib, balandligi 2 m dan oshmagan shtabellarda saqlanadi. Qatorlar orasidagi yoʻlaklar kamida 1 m va devorlar boʻylab 0,8 m kenglikda boʻlishi kerak.
597. Oʻz-oʻzidan yonishning oldini olish maqsadida tashkilot rahbari saqlangayotan vitaminli oʻt uni haroratini nazorat qilinishini tashkil etadi.
598. Donni saqlash uchun moʻljallangan xonalarda quyidagilar taqiqlanadi:
a) texnika va uskunalarni hamda boshqa har qanday yongʻin xavfi mavjud boʻlgan materiallarni saqlash;
b) odamlar doimiy yoki qisqa muddat boʻladigan xoʻjalik xonalari va ishchi oʻrinlarini joylashtirish;
v) isitish jihozlarini dekoratsiya panjaralar bilan berkitish.
4-§. Paxta xom ashyosini yigʻish, tashish, quritish, saqlash va birlamchi qayta ishlashga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
599. Paxta yigʻim-terimi mavsumi boshlanishidan oldin unda ishtirok etuvchi barcha shaxslar yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqdan oʻtishi kerak. Paxta terish mashinalari, traktorlar va paxta tashish avtomobillari yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari (paxta terish mashinalari — ikkitadan oʻt oʻchirgich, belkurak va 2x2 m kigiz, traktor va avtomobillar — bittadan oʻt oʻchirgich va belkurak) va soz holatdagi uchqun soʻndirgich bilan taʼminlangan boʻlishi, shuningdek, elektr taʼminoti va yonilgʻi-moylash tizimlari soz holatda boʻlishi kerak.
Gidravlik tizimdan moy, yonilgʻi sizib chiqsa, shuningdek, uchqun soʻndirgich boʻlmasa, qishloq xoʻjalik mashinalarida paxta terish va tashishga ruxsat berilmaydi.
600. Paxta terimi davomida quyidagilar taqiqlanadi:
a) paxta dalasida ochiq olovdan foydalanish va chekish;
b) bunkeri paxta xom ashyosi bilan toʻldirilgan paxta terish mashinasini dalada qoldirish va unga paxta maydonida yonilgʻi quyish;
v) nosoz elektr uskunalar bilan paxta terish mashinasidan foydalanish;
g) paxtani quritish maydonchalarida paxta terish mashinalarini saqlash.
601. Paxta xom ashyosini texnikada tashish davrida uning usti brezent yoki qiyin yonadigan mato bilan yopilishi kerak. Avtomobil kuzovining polida yoki tirkama korpusida tirqishlar boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
602. Traktorlar, avtomobillar, paxta terish mashinalarini toʻxtatib turish, ularni taʼmirlash, moylash va yonilgʻi quyish, paxta xom ashyosini tabiiy quritish maydonlaridan kamida 50 m masofada amalga oshiriladi.
603. Paxta xom ashyosini tabiiy quritish maydonlari turar joy va jamoat binolaridan hamda taʼmirlash sexlaridan kamida 150 m, yuqori va past kuchlanishli elektr liniyalar tayanchlaridan ularning 1,5 ta balandligiga teng masofada joylashtiriladi.
604. Paxta xom ashyosini tabiiy quritish maydonlari yongʻinni oʻchirish maqsadida 50 m 3 dan kam boʻlmagan miqdorda suv zaxirasi bilan taʼminlanadi.
605. Avtomobil yoʻllarida paxtani quritish taqiqlanadi.
606. Paxta xom ashyosini birlamchi qayta ishlash uskunalaridagi chang chiqishiga toʻsqinlik qiluvchi qurilmalar (zichlangan joyi, mahalliy soʻrish) soz holatda boʻlishi kerak.
607. Qurilish konstruksiyalari va uskunalarning ustiga tushgan paxta changi hamda toʻplanib qolgan paxta xom ashyosi zarur hollarda, lekin ish smenasida kamida bir marta tozalanishi kerak.
608. Tosh, metall va boshqa begona buyumlarni ushlab qoluvchi qurilmalar soz holatda saqlanadi.
609. Agregatlar avriyaviy toʻxtatilganda ulardagi nosozliklar bartaraf etilgandan soʻng qayta ishga tushiriladi.
610. Kardanli vallar va tasmalarning aylanuvchi qismlari paxta tushishining oldini olish maqsadida soz holatdagi himoya qopqoqlari bilan yopilishi kerak.
611. Paxta terish mashinalarining harakatlanuvchi va aylanuvchi qismlari paxta changi va tolalardan tozalanishi lozim.
612. Elevatorlar statsionar maydoncha va narvonlar bilan taʼminlanadi. Maydoncha kamida 0,9 m balandlikda panjara toʻsiqlari bilan oʻraladi va pastki qismi 0,1 m balandlikdagi yaxlit qoplama bilan himoyalanadi.
613. Transportyorlar paxta xom ashyosini pastki tasmadan olib tashlash uchun moʻljallangan maxsus qurilmalar bilan jihozlanadi.
614. Lentali transportyorlar joylarini oʻzgartirish elektr taʼminoti oʻchirilgan holatda amalga oshiriladi.
615. Kichik mexanizmlar oʻt oʻchirgichlar bilan taʼminlanishi kerak.
616. Kabellar transport vositalarining gʻildiraklari bosib oʻtishidan himoyalangan boʻlishi kerak.
617. Koʻchma kichik mexanizmlar uchun qoʻllanadigan egiluvchan kabellar raqamlanadi va qobigʻining tok qarshiligi yiliga kamida bir marta sinovdan oʻtkaziladi. Sinovdan oʻtmagan kabellarni ishlatish taqiqlanadi.
618. Statsionar elektr taqsimlash uskunalarining elektr taʼminoti yer ostida joylashtirilgan kabellar orqali amalga oshiriladi.
619. Elektr uskunalariga javobgar boʻlgan shaxslar quyidagilarga majbur:
a) elektr uskunalarini, apparatlarni va elektr tarmoqlarini oʻz vaqtida profilaktik koʻrikdan oʻtkazish va joriy taʼmirlash ishlarini tashkil qilish;
b) apparatlar zoʻriqishdan hamda boshqa normal ish rejimidan, qisqa tutashuvlardan muntazam ravishda himoya qilinishini nazorat qilish;
v) yongʻindan saqlovchi maxsus uskun a va vositalarning sozligini nazorat qilish.
620. Elektr tarmoqlari va apparatlarining uchqun chiqarishiga, qisqa tutashuvga, haddan ortiq qizib ketishiga olib kelishi mumkin boʻlgan barcha nosozliklar mutaxassis tomonidan zudlik bilan bartaraf etilishi kerak.
621. Pnevmotransport mashina va qurilmalarning yerga ulanish tizimi soz holatda saqlanishi lozim. Paxta xom ashyosini ventilyator yordamida mexanizatsiyalashgan holda yoyishga ruxsat berilmaydi.
622. Bitta gʻaramosti maydoni 25x14 m yoki 22x11 m boʻlganda — gʻaramlar soni oltitadan, gʻaramosti maydoni 65x14 m boʻlganda gʻaramlar soni ikkitadan koʻp boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunda gʻaram balandligi 8 m dan oshmasligi lozim.
623. Guruhlardagi paxta gʻaramlari orasidagi masofa 15 m dan, guruhlar oʻrtasida masofa esa 30 m dan kam boʻlmasligi kerak.
624. Paxta gʻaramlarini titish davrida paxta tashuvchi mashinalar, mexanizmlar va avtopoyezdlar guruhlar orasidagi 30 m li masofani saqlagan holatda joylashtirilishi kerak.
625. Paxta tozalash va qabul qilish korxonalari hududlarida oʻtkazilgan elektr kabellar ustidan avtotransport va kichik mexanizmlarning oʻtishiga ruxsat etilmaydi.
626. Avtotransport vositalari va kichik mexanizmlar hamda agregatlarda yuzaga kelgan nosozliklarni bartaraf qilish, ular paxta gʻaramidan kamida 5 m uzoqlikdagi masofaga oʻtkazilib, oʻchirilgan holda amalga oshirilishi lozim.
627. Frezalar qoziqlarining uchlari uchqun chiqarmaydigan materialdan tayyorlanishi lozim.
628. Freza qoziqlarining yopiq ombor shifti va poliga hamda boshqa metall (beton) konstruksiyalariga tegmasligi uchun strelaning yuqoriga va pastga harakati chegaralanib qoʻyilishi lozim.
629. Quritish qurilmasidan foydalanishda quyidagilar taʼminlanishi lozim:
a) issiqlik generatorlarining soz boʻlishi;
b) issiqlik ishlab chiqaruvchi qurilmalarda oʻlchash vositalari va xavfsizlikning avtomatlashtirilgan tizimi ishlashi;
v) quritish kamerasi eshigi va taʼminlagichining mahkamligi;
g) baraban va shnek boʻlimlarini paxta xom ashyosidan davriy ravishda tozalanishi.
630. Paxta xom ashyosini quritish uchun ishlatiladigan issiqlik ishlab chiqaruvchi qurilmalar yonmaydigan konstruksiyalardan tayyorlangan alohida xonalarga oʻrnatiladi.
631. Quritish qurilmasining ishlashi doimiy nazorat qilinadi. Paxta xom ashyosi harorati chiqishda 70 o C dan oshishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
632. Quritish barabanidan sargʻaygan paxta chiqsa, darhol paxta va issiq havo berish hamda mexanizmlarning ishlashini toʻxtatish kerak. Agar quritish barabanidan kelayotgan paxta yonsa, quritgich darhol toʻxtatilib, choʻgʻlangan paxta oʻchirilishi va tozalanishi kerak.
633. Quritish boshlanishi faqat paxtaning qizib ketishi yoki yonishi sabablarini sinchiklab tekshirish va bartaraf etish orqali qayta tiklanishi mumkin.
634. Paxta xom ashyosi tozalagichlarning joyini oʻzgartirishda panjaralar orasidagi tirqishlar oʻzgarmasligi va teshikli toʻrlar yuzasi begona jism va oʻtlar bilan tiqilib qolmasligi uchun panjaraning holati kuzatib borilishi lozim.
Panjaralarni tozalash va tola tozalagichlarning soʻrish kamerasidagi tiqilgan jismlarni bartaraf etish faqat yogʻoch tayoqchalar yordamida bajariladi.
635. Paxta tolasini saqlash faqat toylarda amalga oshiriladi. Barcha ochilib ketgan toylar har smena oxirida qayta ishlanadi.
636. Paxta toylarini shtabellarda ochiq maydonlarda saqlashda shtabelning oʻlchamlari uzunligi 22 m, kengligi 11 m va balandligi 8 m dan oshmasligi kerak.
Shtabellar oʻlchami kamaytirilsa, ular orasidagi masofa eng baland shtabelning ikkita balandligidan kam boʻlmasligi kerak.
637. Ochiq maydonlardagi saqlanadigan paxta tolalari taxlangan barcha shtabellarning usti brezent bilan yopilgan boʻlishi lozim.
638. Bostirma ostida saqlanadigan paxta tolalari eni 2 m dan kam boʻlmagan koʻndalang yoʻlaklar qoldirib taxlanadi.
Bunda yoʻlaklar soni:
maydoni 300 dan 600 m 2 gacha boʻlsa — bitta;
maydoni 1200 kvadrat m 2 gacha boʻlsa — uchta;
maydoni 1800 m 2 gacha boʻlsa — toʻrtta boʻlib, ular teng masofada boʻlishi kerak.
Paxta tolasi balandligi boʻyicha esa tomning panjarasi yoki ferma shiftigacha kamida 1 m ochiq joy qoldirib taxlanadi.
639. Paxta toylarini yopiq omborlarda saqlaganda ular maxsus tagliklar ustiga taxlanadi. Bunda uzunligi kamida 2 m li bitta yoʻlak va har bir eshik toʻgʻrisida ushbu kenglikda koʻndalang yoʻlaklar qoldiriladi. Omborning perimetri boʻylab devor bilan orasida kamida 1 m boʻlgan yoʻlak qoldirilishi lozim.
Omborlar ichida har qanday toʻsiqlarni oʻrnatish taqiqlanadi.
640. Yopiq omborlar va bostirma ostidagi pollar, shuningdek, ochiq maydonlardagi shtabellarning ostidagi asoslar yonmaydigan materiallardan ishlangan boʻlishi kerak.
641. Avtomobillar va traktorlar paxta tolasi boʻlgan yopiq omborlar, bostirmalar va shtabellarga faqat tutun chiqarish quvurining qarama-qarshi tomoni bilan haydab kelinadi. Bunda tutun chiqarish quvuri uchqun soʻndirgich bilan jihozlangan boʻlishi shart.
Barcha hollarda avtomobillar, motovozlar, avtodrezina, avtokran va mototsikllar paxta tolalari boʻlgan bostirma va shtabellarga 3 m dan yaqinroq kirishiga ruxsat etilmaydi.
642. 2400 t dan koʻp paxta xom ashyosini saqlashga moʻljallangan paxta tozalash korxonalari va paxta tayyorlash maskanlarida yuqori bosimli yongʻinga qarshi suv manbasi tashkil etilishi lozim.
643. 2400 t gacha paxta xom ashyosini saqlashga moʻljallangan paxta tozalash korxonalari va paxta tayyorlash maskanlarida yongʻinni oʻchirish uchun yongʻinga qarshi suv havzalaridan foydalanishga ruxsat beriladi.
644. Suv havzalariga yoki tabiiy suv manbalariga borish uchun eni 3,75 m dan kam boʻlmagan qattiq qoplamali yoʻl va 12x12 m oʻlchamli maydon tashkil etiladi.
36-bob. Avtomobillarga yonilgʻi quyish shoxobchalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
645. Avtomobillarga yonilgʻi quyish shoxobchalarida (keyingi oʻrinlarda — AYQSH) quyidagi hujjatlar boʻlishi kerak:
a) obyekt rahbari tomonidan tasdiqlangan AYQSHda yuzaga kelgan avariyani bartaraf etish rejasi (keyingi oʻrinlarda — ABER) ;
b) obyekt rahbari tomonidan tasdiqlangan AYQSH hududidan odamlar va transport vositalarini evakuatsiya qilish rejasi;
v) AYQSH ishchi-xizmatchilarining lavozim yoʻriqnomalari, AYQSHda yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun javobgarlarni tayinlash toʻgʻrisidagi buyruqdan koʻchirma;
g) ushbu Qoidalarga 1-ilovaga muvofiq yongʻin xavfsizligi choralari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomalar;
d) yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqni qayd qilish jurnali.
646. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar hamda yonuvchi gazlarni saqlash rezervuarlarining toʻldirish darajasi rezervuarga oʻrnatilgan penogenerator va boshqa uskunalar joylashgan joydan kelib chiqqan xolda texnik pasportda koʻrsatilgan sathigacha boʻlishi, lekin 85 foizdan oshmasligi kerak.
647. Texnologik uskunalar statik elektr tokidan himoyalangan boʻlishi kerak.
648. AYQSHning lyuklari, eshiklari va texnologik quduqlarining lyuk qopqoqlari uchqunga xavfsiz boʻlishi kerak (rangli metallardan tayyorlangan yoki uchqun hosil qilmaydigan prokladkalar bilan taʼminlangan).
649. Siqilgan, suyultirilgan yoki erigan yonuvchi gazlar boʻlgan ballonlar metall shkaflarga joylashtirilishi kerak. Shkaflar shamollatib turiladigan boʻlishi kerak.
650. Shlamdan tozalash ishlari yakunlangandan soʻng shlamlarni darhol yonilgʻi quyish shoxobchalari hududidan chiqarib tashlash kerak.
651. Yonilgʻini quyish jarayonida yonilgʻi bugʻlarining retsirkulyatsiyasini amalga oshirish uchun rezervuarning deaeratsiya quvurini berkitish taqiqlanadi.
652. AYQSH hududida (bino, inshoot va texnologik tizimlarda) taʼmirlash ishlarini amalga oshirishda obyekt rahbari tegishli yongʻin xavfsizligi choralarini taʼminlashi lozim.
653. Uchqun hosil boʻlishining oldini olish maqsadida neft mahsulotlarini tashuvchi sisternalar, koʻchma yonilgʻi quyish shoxobchalarining qopqoq va probkalarini burash maxsus kalitlar yordamida bajarilishi kerak. Ularni bolgʻalar, keskichlar va boshqa vositalar yordamida ochishga yoʻl qoʻyilmaydi.
654. Rezervuarlarni yonilgʻi bilan toʻldirish faqat yopiq usulda amalga oshirilishi kerak.
655. Yonilgʻi bugʻlarining atrof muhitga chiqarilishi rezervuarlarning deaeratsiya quvurlaridan tashqari yoki yonilgʻisi boʻlgan avtotsisternaning havo klapanlari orqali amalga oshirilishi kerak.
656. Har bir avtotsisterna neft mahsulotlarini toʻkish jarayoni boshlanishidan oldin alohida yerga ulanishi kerak. Yerga ulash moslamasini uzishga faqat toʻkish jarayoni yakunlangandan soʻng ruxsat etiladi.
657. Bir vaqtning oʻzida avtotsisternadan yonilgʻi saqlash rezervuarini toʻldirish va AYQSHning boshqa rezervuaridan transport vositalariga yonilgʻini quyish faqat ostki klapan bilan jihozlangan avtotsisternalar uchun alohida oʻtish joyi mavjud boʻlgan yonilgʻi quyish shoxobchalariga ruxsat beriladi.
658. Boshqa yonilgʻi quyish shoxobchalarida yonilgʻi saqlash rezervuarlarini toʻldirishda shoxobcha xodimlari tarkibiga kirmaydigan (avtotsisterna haydovchisi bundan mustasno) odamlarning hududda boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
659. Yonilgʻini avtotsisternadan rezervuarga toʻkish jarayoni avtomobillarga yongilgʻi quyish shoxobchasi ishchilari va avtotsisterna haydovchisi tomonidan nazorat qilinishi kerak. Shu bilan birga, AYQSH hududida 2 va undan ortiq avtotsisternalarning boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
660. AYQSHlarning pastki klapan bilan jihozlanmagan rezervuarlariga avtotsisternalardan yonilgʻini toʻldirishda quyidagilar bajarilishi lozim:
a) avtotsisterna uchun moʻljallangan yonilgʻi quyish maydonchasida har biri kamida 100 L hajmli 2 ta transportirovka qilinadigan havo-koʻpikli oʻt oʻchirgichlarni oʻrnatish va shay holga keltirish;
b) avtotsisterna uchun moʻljallangan yonilgʻi quyish maydonchasidagi neft mahsulotlari bilan ifloslangan atmosfera yogʻinlarini chiqarish uchun ariqlarni berkitish va toʻkilgan yoqilgʻini avariyaviy rezervuarga yuboruvchi quvurni ochish;
v) avtotsisternani unga moʻljallangan maydonchaga oʻrnatish va yerga ulash.
Yerga ulash oʻtkazgichini avtotsisternaning ifloslangan va boʻyalgan metall korpuslariga ulashga yoʻl qoʻyilmaydi. Har bir avtotsisterna undagi neft mahsuloti toʻliq toʻkib olinguncha alohida yerga ulangan boʻlishi lozim.
661. Transport vositalariga yonilgʻi quyishda quyidagi talablarga rioya qilinishi kerak:
a) mototexnika vositalari yonilgʻi quyish kolonkalariga dvigatellari oʻchirilgan holda oʻrnatiladi, dvigatelni ishga tushirish va toʻxtatish yonilgʻi quyish kolonkalaridan kamida 15 m masofada amalga oshiriladi, avtomobillar esa — oʻzining harakati bilan;
b) yerga toʻkilgan neft mahsulotlari ustiga qum sepib qoʻyiladi yoki maxsus shimdiruvchi vosita (adsorbent) bilan tozalanadi. Shimdirilgan qum, adsorbent va moylangan matolar ogʻzi mahkam yopiladigan metall idishga yigʻilib, ish kuni yakunlangandan soʻg yonilgʻi quyish shoxobchasi hududidan olib chiqib ketiladi;
v) yonilgʻi quyilayotgan transport vositasi bilan undan keyingi transport vositasi orasidagi masofa kamida 3 m, navbatda turgan keyingi avtomobillar oʻrtasida esa kamida 1 m oraliq masofa boʻlishi kerak. Shu bilan birga, har bir transport vositasi shoxobcha hududidan chiqib ketish va harakatlanish imkoniyatiga ega boʻlishi kerak;
g) yonilgʻini avtomobil bakika quyish jarayonida haydovchilar bevosita ishtirok etishi kerak. Och rangli neft mahsulotlarini shisha idishlar va polietilen idishlarga antistatik moslamalarsiz quyish taqiqlanadi.
662. AYQSHda quyidagilar taqiqlanadi:
a) dvigateli ishlab turgan transport vositalariga yonilgʻi quyish;
b) texnik va foydalanish hujjatlarda nazarda tutilgan hollardan tashqari transport vositalarining yer osti rezervuarlari ustidan harakatlanishi;
v) momaqaldiroq va atmosferada zaryadlanish yuzaga kelishi xavfi mavjud boʻlgan vaqtlarda rezervuarlarga yonilgʻi toʻldirish va avtomobillarga yonilgʻi quyish;
g) yonilgʻi va moylar bilan ifloslangan hamda statik razryad hosil qiluvchi kiyim-boshlarda ishlash;
d) ichida yoʻlovchilari boʻlgan transport vositalariga yonilgʻi quyish (yengil avtomobillar bundan mustasno);
e) 1 — 9-sinflarga mansub xavfli yuklar (portlovchi moddalar, siqilgan va suyultirilgan yonuvchi gazlar, yengil alangalanuvchi suyuqliklar va materiallar, zaharli va radioaktiv moddalar va boshqalar) ortilgan transport vositalariga yonilgʻi quyish (ushbu transport vositalari uchun moʻljallangan maxsus shoxobchalar bundan mustasno);
j) shoxobchada benzinni toʻkib olish, saqlash yoki quyish-toʻkish jarayonlarida uchqun soʻndirgich bilan jihozlanmagan traktorlarning hududga kirishi;
z) quyish-toʻkish jarayonlari olib borilayotgan joydan 20 m radiusda, shuningdek, bevosita shoxobchaning uskuna va binolariga (inshootlariga) taalluqli boʻlmagan taʼmirlash va yongʻin xavfi mavjud ishlarni amalga oshirish.
663. Harakatlanuvchi yonilgʻi quyish shoxobchalarining texnologik qurilmalari statsionar yonilgʻi quyish shoxobchalari uchun belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq jihozlangan maxsus maydonchalarga oʻrnatilishi kerak.
664. Harakatlanuvchi yonilgʻi quyish shoxobchalarini boshqa maqsadlarda hamda boshqa texnikalardan harakatlanuvchi yonilgʻi quyish shoxobchasi sifatida foydalanish taqiqlanadi.
665. AYQSH yongʻin chiqqan transport vositasini favqulodda evakuatsiya qilish uchun uzunligi 3 m dan kam boʻlmagan qattiq shatakka olish moslamasi bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
666. AYQSHlar loyihaga koʻra ostki klapan bilan jihozlanmagan avtotsisternadan foydalanishda har birining sigʻimi 100 L dan kam boʻlmagan, kamida 2 dona transportirovka qilinadigan havo-koʻpikli oʻt oʻchirgichlar bilan taʼminlanishi lozim.
667. AYQSH quyidagi yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan jihozlanishi kerak:
a) faqat yengil avtomobillarga moʻljallangan, 1 tadan 4 tagacha yonilgʻi tarqatish ustunlariga ega boʻlgan yonilgʻi quyish shoxobchasi — 1 dona havo-koʻpikli oʻt oʻchirgich (sigʻimi 10 L yoki oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 9 kg) va bitta kukunli oʻt oʻchirgich (sigʻimi 5 L yoki oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 4 kg), 5 tadan 8 tagacha yonilgʻi tarqatish ustunlari boʻlgan yonilgʻi quyish shoxobchasi — 2 ta havo-koʻpikli oʻt oʻchirgich (sigʻimi 10 L yoki oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 9 kg) va 2 ta kukunli oʻt oʻchirgich (sigʻimi 5 L yoki har biridagi oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 4 kg).
Oʻt oʻchirgichlarni yonilgʻi toʻldirish kolonkasining yoniga joylashtirish lozim.
Toʻldirish joylari orasidagi masofa 6 m dan oshmasa, 2 ta shunday toʻldirish joylari uchun 1 ta umumiy oʻt oʻchirgichlar jamlanmasi oʻrnatilishiga ruxsat beriladi;
b) yuk mashinalari, avtobuslar, yirik qurilish va qishloq xoʻjaligi texnikalariga moʻljallangan yonilgʻi quyish shoxobchalari — 2 ta transportirovka qilinadigan kukunli oʻt oʻchirgichlar (har biri kamida 50 L sigʻimga ega) va yengil avtomobillarga moʻljallangan yonilgʻi quyish shoxobchalari uchun belgilangan miqdorda havo-koʻpikli koʻchma oʻt oʻchirgichlar bilan taʼminlanishi kerak;
v) avtotsisternalar oʻrnatilgan maydon — 2 dona transportirovka qilinadigan kukunli oʻt oʻchirgichlar (har biri kamida 50 L sigʻimga ega) bilan taʼminlanishi lozim.
668. AYQSHda yongʻin chiqishi xavfi paydo boʻlsa, texnologik tizimlarning elektr taʼminoti oʻchirilib (avariyaga va yongʻinga qarshi himoya tizimlarining elektr taʼminotidan tashqari), obyekt ishi toʻxtatilishi, shoxobcha hududidagi transport vositalari va tashrif buyuruvchilar tashqariga chiqarilib, sodir boʻlgan holatni bartaraf etish choralari koʻrilishi lozim.
Shoxobchada yongʻin sodir boʻlsa, darhol yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini chaqirish, obyektning yongʻindan himoya qilish tizimlarini ishga tushirish va mavjud oʻt oʻchirish vositalari bilan yongʻinni oʻchirishni tashkil etish kerak.
669. Yonilgʻi toʻldirish joyi yoki avtotsisterna maydonida benzin sizib chiqishi (toʻkilishi) yuzaga kelsa, u yerda transport vositalari dvigateli oʻt oldirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Benzinning avariyaviy sizib chiqishi (toʻkilishi) sodir boʻlib, yerga yoyilgan yonilgʻida alangalanish kuzatilmayotgan boʻlsa, yonilgʻi toʻkilgan maydon oʻt oʻchirgichning havo-koʻpigi bilan toʻliq qoplanishi kerak.
Avtotsisterna maydonida yuqoridagi kabi toʻkilish yuzaga kelganda, hosil qilingan koʻpik qatlami rezervuardagi yonilgʻi toʻliq toʻkilib boʻlguniga qadar saqlab turilishi kerak.
2-§. Gaz ballonli transport vositalariga yonilgʻi quyish shoxobchalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
670. Suyultirilgan gaz tashuvchi avtotsisternalardan gazni toʻkib olish ulardan biri masʼul qilib tayinlangan ikki nafar ishchilar nazorati ostida amalga oshirilishi lozim. Toʻkib olish kunduzgi vaqtda amalga oshirilishi kerak. Gazni qorongʻi vaqtda toʻkib olishga ish joyi yetarli darajada yorugʻlik bilan taʼminlangan holatdagina ruxsat etiladi.
671. Koʻp tarmoqli avtomobillarga yonilgʻi quyish shoxobchasi (keyingi oʻrinlarda — KTAYOQSH), avtomobillarga suyultirilgan gaz quyish shoxobchasi (keyingi oʻrinlarda — AGQSH), avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchasi (keyingi oʻrinlarda — AGTKSH)da qoʻlda olib yuriluvchi (koʻchma) gaz analizatorlar yordamida gaz-havo muhiti oʻlchab turilishi kerak. Buning uchun namuna olish nuqtalari belgilangan sxemaga ega boʻlishi hamda oʻlchovlar grafigi ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi lozim.
Oʻlchov oʻtkazish sxemasida KTAYOQSH va AGQSHning texnologik qurilmalari va rezervuarlaridan 50 m radiusda joylashgan barcha texnik quduqlar, shaxtalar, qoʻshma kommunikatsiyalar quduqlari hamda AGTKSHning egallab turgan hududi qamrab olinishi lozim. Oʻlchashlar natijalari tegishli dalolatnomada qayd etilishi kerak.
672. Avtotsisternalarni boʻshatishda uning dvigateli oʻchiq holatda boʻlishi kerak (avtomobil dvigateli yordamida suyultirilgan gazlarni toʻkuvchi nasoslar bilan jihozlangan va tutun chiqarish quvuri soz holatdagi uchqun soʻndirgichga ega boʻlgan hollar bundan mustasno).
673. AGQSH hududida gaz sizib chiqishi aniqlansa, hududda begona shaxslar boʻlmasligini taʼminlash, shoxobchadagi va undan 50 m radiusda joylashgan barcha avtomobillarning dvigatellari oʻt oldirilmasligini nazorat qilish hamda yuzaga kelgan holatni bartaraf etish choralari koʻrilishi kerak.
674. Gaz ballonli transport vositalariga AGQSH va AGTKSHlarda quyidagilar taqiqlanadi:
a) maishiy gaz ballonlarini toʻldirish;
b) texnik koʻrikdan oʻtkazish muddati tugagan ballonlarni toʻldirish;
v) ASGQSH, AGTKSH hududida uning faoliyatiga bogʻliq boʻlmagan ishlarni bajarish;
g) avtotsisternadan suyultirilgan gazni toʻkib olish vaqtida gaz ballonli avtomobillarning ballonlarini toʻldirish. Bunday vaqtlarda obyekt hududiga kirishni taqiqlovchi belgi oʻrnatilishi kerak;
d) suyultirilgan gaz quvurlaridan yerlantiruvchi tok oʻtkazgich sifatida foydalanish;
e) zichlash materialari yaroqsiz holga kelgan yoki germetik-mahkamligini yoʻqotgan suyultirilgan gaz quyuvchi nasos va kompressorlaridan foydalanish. Bunda nasosning zichlash materiallari va germetik-mahkamlagichlar yogʻ va benzinga chidamli boʻlishi lozim;
j) gaz ballonli transport vositalarning dvitageli ishlab turgan holatda, shuningdek, gaz ballonlari avtomobilning bagaj qismida joylashgan boʻlsa, avtomobil kapoti va bagaj qapqogʻi yopiq turgan vaqtda yonilgʻi quyish;
z) bosim ostida turgan gaz quvurlari va apparatlarning gayka yoki ulanmalarini qotirish hamda ularni metall jismlar bilan urish.
675. Gaz toʻldirish shlangini ventilga ulash va ajratib olish, gazni boshqarish klapanlari va toʻldirish tugaganligining nazorati ASGQSH yoki AGTKSH operatori tomonidan amalga oshirilishi lozim. Suyultirilgan uglevodorod gaz bilan ballonlarni toʻldirish uning geometrik hajmining 85 foizidan oshmasligi kerak. Yonilgʻini quyib boʻlgandan soʻng operator tashqi koʻrik orqali toʻldirish ventili yopilganiga ishonch hosil qilishi kerak. Dvigatel ishida oʻzgarish yuzaga kelsa darhol toʻxtatilishi va avtotransport vositasi gaz quyish kolonkasidan xavfsiz masofaga (kamida 30 m) olib chiqilishi kerak.
37-bob. Laboratoriyalarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
676. Neft mahsulotlarining namunalari toza, quruq shisha idishlarga quyilishi kerak. Shishalar 90 foizdan ortiq boʻlmagan hajmda toʻldirilishi va probka yoki vint qopqoqlar bilan yopilishi lozim. Namunalarni ochiq idishlarda saqlash taqiqlanadi.
677. Namunalarni tashish uchun maxsus qutilar ishlatilishi kerak.
678. Laboratoriyalarning ish joyida har bir turdan 1 kg dan koʻp boʻlmagan, lekin umumiy ogʻirligi 4 kg dan koʻp boʻlmagan yonuvchi moddalarni saqlashga ruxsat etiladi.
679. Laboratoriya xonasidagi neft mahsulotlari va boshqa yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar namunalari yongʻindan ogohlantiruvchi “Yongʻin xavfi mavjud: yengil alangalanuvchi moddalar” belgisi boʻlgan maxsus metall shkaflarda (qutilarda) germetik yopilgan idishlarda saqlanishi lozim. Shkaflar (qutilar) xonadan chiqishdan qarama-qarshi tomonga oʻrnatilishi kerak.
680. Portlab-yonish xavfi mavjud modda va materiallar bilan ishlash uchun moʻljallangan ish stoli va shkaflar zarba paytida uchqun paydo boʻlishini istisno qiluvchi yonmaydigan materiallar bilan toʻliq qoplangan boʻlishi kerak. Kislota, ishqorlar, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar bilan ishlashda suyuqlikning stol yoki shkafdan tashqariga toʻkilishining oldini olish maqsadida yonmaydigan materialdan tayyorlangan qirralar bilan qoʻshimcha jihozlanishi lozim.
681. Havo tortuvchi shkaflardagi elektr qurilmalar portlashdan himoyalangan holda bajarilishi kerak. Oʻchirib-yoqish moslamasi va shtepsel rozetkalari havo tortuvchi shkafdan tashqarida oʻrnatilishi lozim.
682. Portlovchi gaz yoki bugʻlar ajralib chiqishi bilan bogʻliq ishlar faqat havo tortuvchi shkaflar ichida bajarilishi kerak. Nosoz havo tortuvchi shkaflardan foydalanish taqiqlanadi.
683. Ochiq olov yoki elektr isitish moslamalari ishlatiladigan stol va havo tortuvchi shkaflarda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni saqlash, ularni toʻkish va jihozlarga yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
684. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar solingan idishlarni ochiq olov va ochiq holatdagi elektr isitish moslamalarida qizdirishga, shuningdek, suv bilan taʼsirlashadigan kimyoviy moddalar va birikmalar solingan idishlarni isitish uchun suvli hammomdan foydalanish taqiqlanadi.
685. Sovitish va shamollatish tizimlari nosoz boʻlgan laboratoriya jihozlaridan foydalanish mumkin emas.
686. Suv mavjudligi belgilari boʻlgan va isitish talab qilinadigan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar oldindan suvsizlantirilishi kerak.
687. Toʻkilgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar darhol yigʻishtirib olinishi va ular toʻkilgan joy suv bilan yuvilishi lozim.
688. Ishlatilgan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni umumiy kanalizatsiyaga toʻkish taqiqlanadi.
689. Yonilgʻi-moylash laboratoriyalaridagi laboratoriya idishlarini yuvish maxsus xonalarda amalga oshirilishi kerak. Ushbu xonalar havo tortuvchi shamollatish tizimi va ishlab chiqarish kanalizatsiyasi bilan jihozlangan boʻlishi lozim.
690. Laboratoriya xonalarida yonuvchi gaz bilan toʻldirilgan ballonlarni saqlash taqiqlanadi.
691. Avtotransformatorlar va kavsharlash lampalari maxsus yonmaydigan tagliklarga ega boʻlishi kerak.
692. Kimyoviy moddalar bilan ishlashda quyidagilar taqiqlanadi:
a) ochiq olovdan foydalanish;
b) toʻkilgan suyuqliklarni shimdirish uchun yonuvchan materiallardan (qipiq, torf, matodan) foydalanish;
v) toʻkilgan kukunsimon moddalarni uchqun hosil qiluvchi materialdan tayyorlangan buyumlar bilan yigʻib olish;
g) kimyoviy moddalarni uchqun hosil qiluvchi materiallardan tayyorlangan asboblar bilan parchalash.
38-bob. Sanoat obyektlariga (ishlab chiqarish obyektlariga) qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Metallurgiya korxonalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
693. Suv bilan taʼsirlanish natijasida oʻzidan yonuvchi gazlarni ajratuvchi silikokalsiy, ferrosilitsiy va boshqa yonuvchi qattiq materiallar gaz sizib chiqishi uchun tuynuklari boʻlgan qopqoqli quruq va toza temir barabanlarga qadoqlanishi kerak. Ushbu tuynuklar namlik tushishidan himoyalangan boʻlishi lozim.
694. Metallurgiya korxonalarida quyidagilar taqiqlanadi:
a) granulalarni maydalash, yuklash-tushirish joylarida, transport galereyalarida metall changlarning 5 mm dan ortiq qalinlikda toʻplanib qolishi;
b) yonuvchi kukun va pudra koʻrinishidagi ishlab chiqarish qoldiqlarini chiqindi toʻplash joylariga tashlash;
v) ish joylarida buyumlarni presslash jarayonida kerosin-stearin aralashmasini toʻkish va ularni toʻplash;
g) ish joyida yogʻsizlantirish uchun ishlatiladigan yengil alangalanuvchi suyuqliklarni bir smenaga yetadigan miqdordan ortiq, magniy qotishmalarni qayta ishlash uchastkalarida yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni saqlash;
d) titanning qipigʻi, qirindisi hamda boshqa chiqindilari va qotishmalarini ish joylarida hamda ochiq havoda saqlash. Titanning chiqindi qotishmalari doimiy shamollatish tizimiga ega boʻlgan maxsus ajratilgan quruq xonalarda “Titan chiqindisi” yozuvi tushirilgan germetik idishlarda saqlanishi kerak. Bunday xonalarda kimyoviy moddalar, yonuvchi suyuqliklar va boshqa yonuvchi materiallarni saqlash;
e) magniyli qotishma chiqindilarini boshqa metallarning chiqindilari bilan aralashtirish.
695. Yongʻinni oʻchirish vositalari va moddalarining yaroqliligi bir oyda kamida bir marta, eritish pechlarining avariyaviy bunkerlari esa har haftada bir marta tekshirib turilishi kerak.
696. Karbonizatsiyalash jarayonlari vaqtida karbonlash sigʻimi oldida biror-bir buyumda hosil boʻlgan alangani suv va koʻpikli oʻt oʻchirgichlar yordamida oʻchirish taqiqlanadi. Yongʻinni oʻchirish uchun quruq qum yoki uglekislotali oʻt oʻchigichlardan foydalanish kerak.
697. Ishqorli vannalarda issiqlik bilan ishlov berish jarayonida quyidagi talablarga rioya qilish kerak:
a) izotermik soʻndirish vaqtida eritmaning ogʻirligi issiq qismlar choʻktirilganda harorat 10 °C dan oshmasligini taʼminlashi lozim;
b) ishqorli sigʻimni oʻrab turuvchi qoplamadagi ortish darchasi qulflanadigan eshikka ega boʻlishi kerak.
698. Tuzli vannalarda issiqlik bilan ishlov berish jarayonlarida quyidagi talablarga rioya qilinishi kerak:
a) vannadagi eritma yuzasida hosil boʻladigan qoplama va shlaklar vaqti-vaqti bilan quruq maxsus teshikli choʻmich yordamida olib tashlanishi kerak;
b) qotib qolgan tuzlarni qizdirganda tuzlarning qattiqlashgan boʻlaklari sochilib (sachrab) ketmasligi uchun ularni urib ezgʻilash taqiqlanadi;
v) vanna pechlarida taʼmirlash ishlari tugallanganda ular yaxshilab quritilgandan soʻng ish boshlashga ruxsat beriladi;
g) eritilgan tuz va metallarning yonishini oʻchirish uchun ish joyida qum toʻldirilgan quti boʻlishi kerak.
699. Elektr pechlariga mahsulotni ortish, tushirish, ularni tekshirish, taʼmirlash va tozalash faqat elektr taʼminoti butunlay oʻchirilgandan keyin amalga oshirilishi lozim.
700. Ish joylarini magniy qirindisi va changidan tozalash, ish joyining havosida chang va aerozollar paydo boʻlishini istisno qiladigan tarzda, bir smenada kamida uch marta bajarilishi kerak. Ishlatilgan tozalovchi materiallar qopqogʻi mahkam yopiladigan metall qutiga yigʻilishi va har smenada bir marta chiqarib tashlanishi kerak.
701. Magniy qotishmasining qirindi va chiqindilari (magniy-litiy qotishmasidan tashqari) uskunalardan kamida 6 m uzoqlikda oʻrnatilgan “Magniy chiqindisi” yozuvli maxsus yopiq idishda yigʻilishi lozim.
702. Magniy va uning qotishmalaridagi yongʻinni oʻchirishda kukun tarkibli birikmadan foydalanish kerak. Kichik yongʻin oʻchoqlarini bartaraf etish uchun quruq qum, kukunsimon grafit va magniy oksididan foydalanishga ruxsat beriladi. Ushbu moddalarni pechda eritilayotgan magniyni oʻchirishda foydalanishga yoʻl quyilmaydi. Mazkur barcha yongʻin oʻchiruvchi moddalar yonayotgan magniy oʻchogʻiga belkurak yoki statsionar qurilmalar yordamida yetkazilishi kerak.
703. Olovga bardoshli mahsulotlarni ishlab chiqarish binolarida portlash va yongʻin xavfsizligi boʻyicha maxsus choralarni koʻrmasdan yonuchi (portlovchi) gazlardan yoqilgʻi va tiklovchi muhit sifatida foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
704. Eritish kamerasi devorlarini yengil alangalanuvchi kondensatdan tozalash ishlari mexanik usulda amalga oshirilishi kerak. Ushbu kondensat toʻliq chiqarib tashlanmagunga qadar vakuum kamerasini taʼmirlash ishlarini bajarish va koʻrikdan oʻtkazish uchun texnik xizmat koʻrsatuvchi xodimlarni kirishiga ruxsat berilmaydi.
705. Aluminiy kukuni ishlab chiqariladigan va saqlanadigan joylarda uning oksidlanishi, oʻz-oʻzidan alangalanishi va portlashining oldini olish maqsadida namlik va zaxni bartaraf etish choralari koʻrilishi kerak.
706. Maydalangan portlovchi moddalar pnevmatik va boshqa quvur tarmoqlari orqali uzatilishi inert gaz muhitida amalga oshirilishi kerak.
Oʻz-oʻzidan alangalanuvchi materiallar saqlanadigan bunkerlar (omborxonalar) ushbu materiallarning haroratini nazorat qiluvchi, yongʻinga qarshi vositalar ishga tushirilishi bilan oʻzaro bogʻliq holda ishlovchi moslamalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
Bunkerlar, konveyer galereyasi va boshqa xonalarning uskuna va pol qismidagi yonuvchi changlarni tozalash ishlari — har smenada, devorlar, shiftlar va qurilish konstruksiyalarini tozalash esa — haftada kamida bir marta amalga oshirilishi lozim.
707. Ishqoriy metalllar bilan ishlashda quyidagi talablarga amal qilish kerak:
a) ishqoriy metallar (litiy va natriy) va kalsiyni quruq oʻtkir pichoq bilan filtrli qogʻoz ustida kesish kerak. Ishqoriy metall chiqindilari qalin devorli idishlarda toʻplanishi va suvsizlantirilgan kerosin yoki moy bilan toʻliq toʻldirilgan boʻlishi kerak. Ishqoriy metallar solib ishlatilgan idish va moslamalarni etanol bilan tozalab, suv bilan yuvish kerak;
b) ishqorli metallarni suvsizlantirilgan kerosin yoki moyda, havo kirmaydigan qilib mahkam yopilgan, qalin devorli idishlarda saqlash lozim. Ishqoriy metallar solingan idishlar devorlari va ostki qismi asbest bilan qoplangan mustahkam qopqoqli metall qutilarga joylashtirilishi kerak;
v) ishqorli metallarni qutidan olish va ularni idishlarga solishda quruq pinset yoki halqali qisqichlardan foydalanish zarur. Kerosin ustki qismidagi metall boʻlakchalar filtrli qogʻozlar yordamida yoʻq qilinishi kerak;
g) ishqoriy metallar bilan ishlaganda moy, havo yoki qum vannalaridan foydalanish kerak.
708. Ishqoriy metallar bilan ishlaganda quyidagilar taqiqlanadi:
a) erituvchilar boʻlmaganda ularning suv yoki galogen tarkibli birikmalar taʼsiriga uchrashi;
b) nisbiy namlik 75 foizdan oshadigan xonalarda ishqoriy metallar bilan ishlash.
2-§. Yengil sanoat korxonalariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
709. Yengil sanoat korxonalarida quyidagilarni:
a) moslama ichiga metall, qattiq jismlar (boltlar, gaykalar, sim boʻlaklari, toshlar, shlak va boshqalar) tushib qolishiga yoʻl qoʻymaslikni;
b) uskunalarda yuzaga kelgan ortiqcha yuklanishni tezkorlik bilan bartaraf etishni;
v) uskunalardagi ochiq joylar, aylanali uzatmalar yuzasiga tolalar tushib qolishining oldi olinishni;
g) chang havoni reglament asosida soʻrib olinishini va germetiklikni taʼminlash zarur.
3-§. Matbaa korxonalari va nashriyotlarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
710. Matbaa sanoati obyektlarida yozuv terish dastgohlari oʻrnatilgan boʻlim xonalaridagi stollar va shkaflar zanglamaydigan yoki ruxlangan poʻlatdan ishlangan tunika yoxud issiqlikka chidamli plastmassa bilan qoplanishi kerak.
711. Dastgoh va jihozlarni tozalashda yongʻin xavfi mavjud boʻlmagan suyuqliklar va eritmalardan foydalanish zarur.
712. Ishlab chiqarishga qattiq holatda keltirilgan yelim, mahalliy havo tortuvchi shamollatish tizimiga ega boʻlgan maxsus rezervuarlarda eritilishi kerak.
713. Matbaa sanoati obyektlarida quyidagilar taqiqlanadi:
a) quyish dastgohining metall uzatgichiga namlangan materiallarni osib quyish;
b) quyish qozoniga boʻyoqlar va yonuvchi moddalar bilan ifloslangan yozish materiallarini solish;
v) yozuv terish dastgohlari ustida yoki ularning yonida yonuvchi tozalovchi moddalar va moylangan idishlarni saqlash;
g) yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar singib qolgan maxsus kiyimlarda quyish apparatiga yaqinlashish va dastgohlarda ishlash;
d) gartoeritish boʻlinmalarining pollarini yonuvchan materiallar bilan qoplash;
e) press yoʻlagi yoki isituvchi moslamada matritsa materialini kauchukning benzindagi eritmasi bilan qoplash yoki ochiq usul bilan grafitlash, shuningdek, uni isitish qurilmalarida quritish;
j) bevosita stereotiplar va galvanostereotiplar sexining oʻzida kartonni namlash va taglikni ochiq usulda quritish.
4-§. Yogʻochni qayta ishlash va sellyuloza-qogʻozlarni ishlab chiqarish sanoati obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
714. Trasporterlarning yonuvchi estakadalarini uchastkalarga (koʻpi bilan 50 m masofada), kamida 10 m uzunlikdagi yongʻindan himoya qilish zonalariga boʻlish kerak.
Yongʻinga qarshi zonalari tashkil etilgan joylardagi estakadalar, soz holatdagi yongʻin oʻchirish joʻmraklari boʻlgan quruq quvurlardan iborat boʻlishi va ularning diametri belgilangan oʻlchamlarga mos kelishi kerak.
Quruq quvurlar soz holatdagi suvni ishga tushiruvchi moslamalar (nasoslar, elektr zadvijkalar)ga ega boʻlishi kerak.
715. Quritish xonalari, shuningdek, yogʻochni saqlash joylari muntazam ravishda qirindi va boshqa chiqindilardan tozalanishi kerak. Materiallarni yuklash uchun belgilangan maksimal ruxsat etilgan meʼyorlardan va quritish qurilmasining ruxsat etilgan harorat rejimidan oshib ketishiga yoʻl qoʻymaslik lozim. Tayyor mahsulot va yarim tayyor mahsulotlar yoʻlkalarni toʻsib qoʻymasligi va yogʻoch shtabellarda saqlanishi kerak.
716. Yogʻochni qayta ishlash sanoatida oʻtin yoki chiqindilarni saqlash uyumlarda amalga oshirilishi kerak. Uyumlarning maksimal saqlash oʻlchamlari uzunligi 120 m dan, kengligi 50 m dan oshmasligi va balandligi 14 m gacha boʻlishi kerak.
717. Yogʻochni qayta ishlash va yogʻochsozlik sanoatida yogʻochga kirib qolgan metall boʻlaklar yoʻqligiga ishonch hosil qilmasdan turib, kesuvchi asbobni ishga tushirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
718. Yelimli yogʻoch konstruksiyalarni ishlab chiqarishdagi texnologik uskunalar va moslamalar har smenaning oxirida qatronlar va yelimlardan tozalanishi kerak, bino pollari esa har haftada bir marta tozalanishi kerak.
719. Vaqti-vaqti bilan (oʻchib-yonib) ishlaydigan quritish kameralari, kaloriferlarga yogʻoch materiallar har bir yuklanishidan oldin kaloriferlar va vertikal koʻtargichli chuqurlar yogʻoch chiqindilari hamda changlardan tozalanishi kerak.
720. Gaz quritish qurilmalarining dudburonlaridagi uchqun ushlagichlar holati har smenada kamida bir marta tekshirilishi shart. Dudburonlarda yoriqlar mavjud hamda uchqun ushlagichlar nosoz boʻlsa quritish qurilmalarini ishlatish taqiqlanadi.
Dudburon tizimining gaz chiqarish devorlari va dudburon quvurini kondensatsiyalashda ajralib chiqqan moy mahsulotlardan oyiga kamida ikki marta tozalash kerak.
721. Quritish kameralarining oʻt qalash joylari bir oyda kamida ikki marta tozalanishi kerak.
722. Moy mahsulotlari toʻldirilgan uskunalarni ishlatishda moy sizib chiqishi va toʻkilishini, shuningdek, yogʻoch qurilmalari va buyumlariga singdirilishini istisno qiluvchi choralar koʻrilishi kerak.
723. Yelimni isitish bugʻ yoki soz holatdagi yopiq turdagi elektr isitish qurilmalari yordamida amalga oshirish kerak.
724. Ignabargli daraxt turidan qilingan shponlarni quritishda gaz-havo aralashmasining retsirkulyatsiya qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
725. Ohakni kuydirish va regeneratsiya qilishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) pechni tayyorgarlikdan oʻtmagan xodimlar tomonidan ishlatish (yoqish);
b) pechga yetkazib beriladigan havo va chiqadigan gazlar hajmi oʻrtasidagi belgilangan nisbat buzilganda, pech dudburonining tortish kuchi boʻlmaganda foydalanish hamda uni nazoratsiz qoldirish.
726. Kesish, pardozlash, saralash va qadoqlash sexlari va uchastkalarida quyidagi talablar bajarilishi kerak:
a) parchalarni, tolalarni hamda changlarni mexanik ravishda tozalash uchun qurilmalar yoʻqligida hamda ular nosoz boʻlganda foydalanishni taqiqlash;
b) sellyuloza, qogʻoz va karton boʻlaklarini yetkazib berish vositalarining uzatuvchi kanal va chuqurlarida toʻplangan qogʻoz va kichik karton boʻlaklarini smena davomida kamida bir marta tozalash;
v) kalandrirovaniye (ishlov berish) uchun qurilmalarning statik elektr tokini yerga ulash moslamasi har kuni ish boshlanishidan oldin tekshirish.
727. Gorizontal holatdagi vagonli retort va koʻmir pechlarini ishlatishda quyidagilar taqiqlanadi:
a) quritish moslamasi eshiklarini tutun tortgich ishlab turgan holatida va tutun tortgich shiberini ochiq turgan holatda ochish;
b) havo yubormasdan retort oʻchogʻiga oʻt qalash;
v) bugʻlar va gazlar oʻtishiga imkon beradigan va takozlar bilan toʻliq jamlanmagan eshiklari zich yopilmagan retortdan foydalanish;
g) retort sexidan tashqarida yonayotgan koʻmirni tashish;
d) portlash xavfi mavjud boʻlgan gaz aralashmasi hosil boʻlishining oldini olish uchun oʻchirish qutisini toʻliq toʻldirmaslik;
e) retortlarni ortish va tushirish gaz magistralining zadvijkalari ochiq holda amalga oshiriladi.
728. Retort sexining koʻmir saqlash maydoni, harakatlanuvchi dastgohlar (lebedkalar) oʻrnatilgan ombor, chuqurlar (kotlovanlar) har smenada kamida bir marta koʻmir qoldiqlaridan tozalanishi kerak.
729. Bosim ostida ishlaydiagan pechning kondensatsiya tizimi germetik boʻlishi kerak. Kondensatsiyalanmagan gazlar tarkibidagi kislorod mavjudligini har smenada kamida bir marta tekshirish shart.
730. Polimerizatsiyalangan va modifikatsiyalangan konifolni, kanifol efirini, modifikatsiyalangan kanifol qatroni va yelimlarini ishlab chiqarishda quyidagi talablarga amal qilish kerak:
a) maleinali angdrid bilan kanifolni modifikatsiya qilish jarayonida yongʻinning oldini olish uchun qisman omilenlangan kanifoldan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaslik;
b) reaktor yuklangandan keyin uning qopqogʻi tozalanishi va germetik yopilishi kerak;
v) reaktor devorlari va tubidagi mahsulot qoldiqlari oʻz-oʻzidan alangalanishining oldini olish maqsadida lyuk qopqogʻi 180 °C dan yuqori haroratda ochilishiga ruxsat berilmaydi.
5-§. Gugurt ishlab chiqarish obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
731. Gugurt ishlab chiqarishda:
a) ishlab chiqarish xonalari devorlariga, pollarga, shuningdek, asbob-uskunalar va mexanizmlarga yonuvchi massalar hamda parafinlar tushganda zudlik bilan tozalanishi va suv bilan yuvilishi kerak;
b) gugurt ishlab chiqarish avtomati (keyingi oʻrinlrada — avtomat) sexining polini tozalash va yuvish har smenada kamida 2 marta amalga oshirilishi, kanalizatsiya qudugʻining choʻkindi chuqurchasi har bir yuvishdan soʻng tozalanishi lozim;
v) avtomat oldida joylashtirilgan yondiruvchi massaning zaxirasi bir marta quyish miqdoridan oshmasligi kerak;
g) botirish idishiga tushgan gugurt choʻplarini tozalash jarayoni rangli metalldan tayyorlangan toʻrli belkuraklar yordamida amalga oshirilishi zarur;
d) avtomatlarni dam olish kunlariga, profilaktik taʼmirlash ishlarini amalga oshirish hamda avariyalarni bartaraf etish maqsadida toʻxtatish gugurtlar yoʻqligida amalga oshirilishi kerak;
e) avtomatlarni qisqa muddatga toʻxtatishda botiruvchi plita botiruvchi idish ichiga tushirib qoʻyilishi lozim;
j) yondiruvchi massani tayyor mahsulotni saqlash, surtish boʻlimi va quritish qurilmalari yonidan, fosforli massani esa — avtomat sexi va gugurtlarni qadoqlash xonasidan olib oʻtish taqiqilanadi;
z) yanchish boʻlimining pollari doimo nam holatda saqlanishi, kimyo sexidagi materiallar zaxirasi kundalik ishlab chiqarish talablaridan oshmasligi kerak. Sexda ish tugagach 100 kg dan ortiq bertolet tuzi va yopilgan bir banka fosforni qoldirishga ruxsat beriladi;
i) fosforli yonuvchi aralashmani tayyorlash va saqlash uchun idishlarning sigʻimi 50 kg dan koʻp boʻlmasligi, ular rangli metalldan tayyorlangan boʻlishi, shuningdek, koʻtarish uchun tutqichlarga ega boʻlishi kerak;
k) sochilib ketgan bertolet tuzi darhol suv solingan maxsus idishlarga yigʻib olinadi;
l) bertolet tuzi va oltingugurtni quruq holda tegirmonda maydalashga yoʻl qoʻyilmaydi;
m) fosfor va yondiruvchi massalarning gugurt tayoqlari, gugurt va turli hil chiqindilar bilan yopilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;
n) gugurt massalari uchun kimyoviy moddalarning ogʻirligini oʻlchash maxsus shkaflarda, shamollatish tizimi boʻlgan joyda amalga oshirilishi kerak.
732. Yondiruvchi massani tayyor mahsulotlarni saqlash joylari orqali, choʻplarni quritish boʻlimi, gugurt yotqizish joylari, fosfor massasini qoʻllash uchun avtomatlardan 2 m dan yaqin, fosfor massasini esa — qurilmalardan 2 m dan yaqin masofada tashishga yoʻl qoʻyilmaydi.
733. Yondiruvchi va fosfor massasi har bir almashganda idishlarni boʻshatish va ish tugashi bilan ifloslangan asbob-uskunalar yuvilishi kerak.
734. Gugurt massasini tayyorlash va avtomat sexlarining hamda quti-oʻrash dastgohi ishchilarining ish kiyimlari qiyin alangalanadigan materialdan tayyorlangan boʻlishi yoki yonish xususiyatini pasaytiruvchi birikma bilan shimdirilgan boʻlishi kerak. Shimdirilish har yuvilishidan keyin amalga oshiriladi.
735. Qutilarni qadoqlash mashinalari oldida tayyor gugurtlar zaxirasi har bir mashina uchun 20 qutidan oshmasligi kerak. Oraliq saqlash joylarida tayyor mahsulot miqdori bitta gugurt avtomati ishlab chiqarish hajmidan ortiq boʻlmasligi kerak.
736. Sochilgan gugurtlarni joylashtirish xonalarida va kassetalarga joylashtirilgan har bir mashina uchun gugurt zaxirasi 10 ta kichik yoki 5 ta katta kassetadan oshmasligi kerak.
737. Qutini toʻldirish mashinalari yaqinidagi gugurt zaxirasi 3 ta kichik kassetadan oshmasligi kerak.
738. Gugurt solingan kassetalar stellajlarda saqlanishi lozim. Ular rangli metalldan tayyorlangan qistirmalar bilan ajratilgan holatda 2 qatordan koʻp boʻlmagan tarzda joylashtiriladi.
739. Sexning bir joyida gugurt solingan 10 tadan ortiq kichik yoki 5 tadan ortiq katta kassetalarni saqlash taqiqlanadi.
740. Gugurt chiqindisi massalarini yigʻish, tashish va yoʻq qilish ishlari tashkilot rahbari tomondan tasdiqlangan yoʻriqnomaga asosan amalga oshiriladi.
741. Gugurt chiqindisi massalari va yogʻoch idishlar obyekt hududidan tashqarida toʻsilgan va qattiq qoplamli maydonlarda utilizatsiya qilinadi.
742. Gugurt chiqindisi massalari utilizatsiya qilish joyiga suv bilan aralashgan holatda olib boriladi.
39-bob. Saqlash obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy maqsaddagi omborlar va bazalarga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
743. Yonuvchi moddalar agregat holatidan qatʼi nazar oksidlovchi moddalardan alohida saqlanishi kerak.
744. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar, qattiq va gazsimon yonuvchi materiallar, havoda oʻz-oʻzidan alangalanadigan, suv va bir-biri bilan taʼsirlashadigan moddalar hamda organik va noorganik peroksidlar alohida omborlarda, seksiyalar va boʻlinmalarda saqlanishi kerak.
745. Qurum, grafit, maydalangan va kukunsimon polimerlar alohida quruq xonalarda yoki atmosfera yogʻinlari va yer osti suvlaridan himoyalangan xonalarning boʻlimlarida saqlanishi lozim.
746. Omborlar rampalarida, platformalarda va panduslarda yuklarni, idishlarni va yuklash mexanizmlarini saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
747. Tovar-moddiy boyliklarni (yonuvchi qadoqlarda yonuvchi va yonmaydigan mahsulotlarni) ochiq maydonda saqlashda bitta seksiya (shtabel) maydoni 300 m 2 dan oshmasligi kerak. Seksiyalar (shtabellar) orasidagi yongʻinga qarshi oraliqlar 6 m dan kam boʻlmasligi kerak.
748. Aerozol paketlarini oksidlovchi yonadigan suyuqliklar, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar bilan bitta xonada saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
Aerozol paketlarini faqat yopiq idishlarda va yopiladigan konteynerlarda, konteynerlarga quyosh nuri taʼsir etmaydigan alohida hollarda bostirma ostida yoki ochiq maydonlarda saqlashga ruxsat beriladi.
749. Aerozol paketlarini yordamchi xonalarda saqlashda xonalarning maydoni 20 m 2 dan oshmasligi kerak.
750. Maydoni 1000 m 2 va undan ortiq seksiyalar hamda seksiyalarga ajratilmagan omborlarda shtabellarning kengligi va uzunligi 25 m dan oshmasligi kerak.
751. Tovarlarni va yuklarni suriladigan tokchali stellajlarda saqlashda oʻtish yoʻllarining oʻlchami:
stellajlar bir tomonlama joylashganda — suriladigan tokcha kengligining yarmiga;
stellajlar ikki tomonlama joylashganda — suriladigan tokcha kengligida kengaytirilishi kerak.
752. Zaxarli metallar, shuningdek, kimyoviy faol metallar boshqa modda va materiallardan alohida saqlanishi kerak.
753. Bitta binoda quruq va tayyor boʻyoqlarni saqlashda ular alohida joylarga joylashtirilishi kerak.
754. Ichki yonish dvigatelli transport vositalari va boshqa mexanizmlarni yonuvchi mahsulotlar yoki yonuvchi qadoqlar saqlanayotgan omborlarda ishlatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
755. Kimyoviy moddalar saqlanadigan stellajlar yonmaydigan materiallardan tayyorlanishi va isitish asboblaridan kamida 1 m masofada joylashtirilishi kerak.
756. Kichik idishlardagi kimyoviy moddalar ochiq stellajlarda yoki shkaflarda, katta idishlarda esa shtabellarda saqlanishi kerak.
757. Metalli kaliy va natriyni oʻchirishda kukunli oʻt oʻchirgich, quruq qum va quruq magneziyadan foydalanish kerak. Yongʻinni oʻchirishda suv va uglekislotali oʻt oʻchirgichlardan foydalanish taqiqlanadi.
758. Pirofor metallar omborning alohida boʻlinmalarida germetik idishlarda passivlangan holatda saqlanishi kerak.
759. Oldindan faoallashtirilishi toʻxtatilgan metallar (aluminiy, ruh, sirkoniy, titan) kukunlari namlik va havo oʻtkazmaydigan germetik idishlarda saqlanishi kerak. Bu boʻlinmalarda boshqa moddalar saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
760. Yongʻinda erishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar saqlanadigan xonalar eritmaning erkin oqimini cheklovchi qurilmalar (qirralar, ostonalar, panduslar va boshqalar) bilan taʼminlanishi kerak.
761. Kislotalar saqlanadigan joyda toʻkilgan kislotani zararsizlantirish uchun eritmalar boʻlishi kerak.
Kislotalar saqlanadigan joy oldindan belgilangan boʻlishi shart.
762. Belgilangan talablarga javob bermaydigan idishlarga solingan kimyoviy moddalarni omborlarga qabul qilish, ularni saqlash va tarqatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
763. Oʻz-oʻzidan alangalanuvchi materiallarni stellajlarga yoki polga faqat bir qatorda balandligi boʻylab joylashtirishga ruxsat etiladi.
764. Iidishlarga joylanmagan holatdagi kimyoviy moddalar (kaliy, superfosfat) alohida omborlarda toʻkilgan uyum holatida alohida-alohida, uzoq yotib bosilib ketadiganlar uchun balandligi 2 m dan, uzoq yotib bosilib ketmaydiganlar uchun esa 3 m dan oshmagan holda saqlanishi kerak.
765. Ammiakli selitra alohida chordoqsiz bir qavatli olovga bardoshliligi I va II darajali boʻlgan binolardagi yonmaydigan pollarda saqlanishi kerak.
766. Kuchli taʼsir etuvchi oksidlovchi moddalar (magniy va kalsiy xlorat, vodorod peroksid va boshqalar) olovga bardoshliligi I, II va III darajali boʻlgan binolarning alohida boʻlinmalarida saqlanishi lozim.
767. Ammiakli selitrani saqlashda quyidagi talablarga rioya qilinishi kerak:
a) ammiakli selitra saqlashga moʻljallangan binolar (boʻlmalar) quruq va toza boʻlishi hamda ularda ilgari saqlangan moddalarning qoldiqlari boʻlmasligi kerak;
b) ammiakli selitra omborxonalariga (devorlari va darvozalariga) “Ammiakli selitra” yozuvi oʻrnatilgan boʻlishi kerak;
v) tik turuvchi poddonlardan foydalanishda ammiakli selitra shtabellarining balandligi 4,4 m gacha boʻlishiga ruxsat beriladi. Yassi poddonlarni ikki qavatda oʻrnatish mumkin. Poddonsiz qoplarni saqlashda ular 8-10 qatorda 1,5-1,8 m balandlikda taxlanadi.
768. Modda va materiallarni tranzit elektr kabellari oʻtgan, yogʻ-moy toʻldirilgan apparaturalar mavjud hamda gaz kommunikatsiyalari joylashgan xonalarda saqlash taqiqlanadi.
769. Omborxonalarda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar aralashmalarini tayyorlash, nitro boʻyoqlar, lok va emallarni eritish ishlarini amalga oshirish taqiqlanadi.
770. Boʻyoqlar saqlanadigan omborlarning tabiiy shamollatish qopqoqlari doimo ochiq turishi kerak.
771. Kauchuk va avtoshinalarni omborga joylashtirishda quyidagi talablarga amal qilish zarur:
a) kauchuk va avtoshinalar bir qavatli omborxonalarda saqlanishi zarur, ularni yertoʻla va sokol qavatlarida saqlash mumkin emas;
b) avtoshinalarni taxlashda tagliksiz “quduq” shaklida terishga yoʻl qoʻyilmaydi, ular polga tagliksiz terilganda avtoshinalar “qovurgʻasiga” (ularni tezkor evakuatsiya qilish uchun qulay holatda) terilishi kerak.
v) avtoshinalarni uyum qilib saqlash mumkin emas;
g) hajmi 25 m 2 dan katta boʻlgan shinalar saqlash omborlari binoning tashqi devorlari yonida boʻlishi kerak;
d) kauchuk va shinalar saqlanadigan stellajlar yonmaydigan materiallardan tayyorlangan boʻlishi kerak;
e) yonuvchi va boshqa materiallarni kauchuk va rezina saklanadigan boʻlimda saqlash mumkin emas.
772. Kimyoviy moddalar saqlanadigan ochiq maydonlar va bostirmalar yogʻingarchilik va quyosh nurlaridan himoyalangan boʻlishi kerak.
773. Kislotalar quyilgan shisha idishlar 2 yoki 4 qatorli guruhlarda saqlanishi kerak. Shisha idishlarning guruhdagi umumiy miqdori 100 donadan oshmasligi lozim. Guruhlar oraligʻida 1 m dan kam boʻlmagan oʻtish yoʻllarini qoldirilishi zarur.
774. Ishqorlar va konsentratsiyalangan kislotalar yupqa devorli shisha idishlarda saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
775. Kislotalar saqlanadigan omborlarda quyidagilar man etiladi:
a) kislotali shisha idishlarni qizigan yuzalarga yaqin joyda joylashtirish;
b) kislotalarni boshqa modda va materiallar bilan birgalikda saqlash.
776. Omborxonalarda navbatchi avariyaviy yoritkichlardan, gaz plitalaridan, elektr isitish asboblaridan foydalanish hamda rozetkalar oʻrnatish taqiqlanadi.
777. Ish kuni tugaganidan soʻng omborxonaning barcha elektr taʼminoti oʻchirilishi kerak.
778. Omborxonaning elektr yoritkichlarini yoqish-oʻchirish moslamalari xonaning tashqarisida yonmaydigan materiallardan tayyorlangan asosga oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
2-§. Qattiq yoqilgʻi omborlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
779. Koʻmir, oʻtin yoki yogʻochni qayta ishlash sanoatidan hosil boʻlgan ikkilamchi yoqilgʻi va boshqa turdagi qattiq yoqilgʻi saqlanadigan omborxonalar turli xil chiqindilar va oʻsimliklardan tozalangan hamda ularning pol qismi tekislangan va zichlanib mustahkamlangan boʻlishi kerak.
780. Qattiq yoqilgʻi materiallarini organik moddalar boʻlgan yerga taxlash mumkin emas.
781. Obyekt hududi doimiy ravishda shoh-shabbalar, quruq oʻtlar va boshqa yonuvchi chiqindilardan tozalanishi kerak.
782. Omborxonalarda oʻz-oʻzidan yonib ketadigan yoqilgʻini oʻchirish va uni shtabeldan ajratilgandan soʻng sovitish uchun maxsus maydonchalar boʻlishi kerak.
783. Portlab-yonish xavfi xususiyati oʻrganilmagan yoki nomaʼlum boʻlgan yoqilgʻini yoqib yuborish va qattiq yoqilgʻi omborlarida saqlash man etiladi.
784. Omborxonaga uzoq muddatga saqlash uchun olib kelingan yoqilgʻi vagonlardan tushirish ketma-ketligi boʻyicha taxlanishi kerak.
785. Har bir yoqilgʻi turi uchun alohida maydonchalar ajratilishi kerak.
786. Har xil turdagi koʻmirlar alohida shtabellarda saqlanishi kerak.
787. Barcha turdagi qattiq yoqilgʻilarni ularni saqlashga moʻljallanmagan binolarda saqlash taqiqlanadi.
788. Yongʻin-qutqaruv texnikalari omborxona hududida harakatlanishini taʼminlash uchun quyidagi kenglikdan kam boʻlmagan oʻtish joylari nazarda tutilishi kerak:
a) shtabellarning (uyumlar) tagliklaridan ajratuvchi devorgacha va kranosti yoʻlining fundamentigacha — 3 m;
b) avtoyoʻlning yoki relsning tashqi chegarasidan — 2 m.
Oʻtish joylarini qattiq yoqilgʻi bilan va boshqa jihozlar bilan toʻsish taqiqlanadi.
789. Qattiq yoqilgʻining oʻz-oʻzidan qizib ketishi alomatlari tizimli kuzatib borilishi lozim. Shtabellardagi oʻz-oʻzidan yonib ketish alomatlarini belgilangan grafik asosida vizual koʻrikdan oʻtkazish kerak.
790. Koʻmirlar uchun yoqilgʻi haroratini shtabel ichida uskunalar yordamida oʻlchash faqat shtabel orasidagi oʻz-oʻzidan qizish tugamagan holatda va oʻz-oʻzidan qizib ketish oʻchogʻining hajmini aniqlash uchun oʻtkaziladi.
791. Koʻmir shtabellari zichlashtirilgan boʻlishi, ularning harorati shtabellar yonboshiga temir nazorat quvurlari va termometrlarni oʻrnatish yoʻli bilan doimiy kuzatib borilishi zarur, shuningdek, shtabellar orasiga yogʻoch chiqindilar, qogʻoz, somon tushib qolmasligini nazorat qilish kerak.
Yoqilgʻi omborlaridagi shtabellar holatining barcha kuzatuv maʼlumotlari (harorati va boshqalar) saqlanayotgan yoqilgʻi toʻgʻrisidagi jurnalga qayd etilishi lozim. Ushbu jurnalga shtabellarning oʻz-oʻzidan qizib ketishi, yuvilishi va boshqa holatlar aniqlanganda koʻrilgan choralar ham kiritilishi zarur.
792. Koʻmirni ochiq holatda saqlash maydonlaridan suvning omborxona hududi tashqarisiga chiqib ketishini taʼminlash zarur.
793. Shtabellardagi yongan koʻmirni oʻchirish va sovitish uchun suvdan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi. Yonib turgan koʻmirni shtabeldan ajratib zaxira maydonchasiga yoyilgandan soʻng uni suv bilan oʻchirish mumkin. Oʻz-oʻzidan yonib ketgan koʻmirni shtabellarga qaytarib qoʻshishga ruxsat etilmaydi. Shtabelda hosil boʻlgan chuqurni namlangan koʻmir bilan toʻldirib, shtabelning sathi bilan tenglashtirib zichlashtirish zarur.
794. Bartaraf etilgan yonish oʻchoqlari har bir smenada nazoratga olinishi zarur.
795. Koʻmir shtabellarining holati ustidan nazorat bir hafta davomida oʻtkazilishi shart. Bu shtabellar holatida yangi oʻz-oʻzidan yonib ketish oʻchoqlari boʻlmaganda ularni saqlash va ishlatish oddiy tartibda amalga oshiriladi.
796. Vagonlardan yonish oʻchoqlari boʻlgan yoqilgʻini bevosita yoqilgʻi shtabeliga yoki yoqilgʻini uzatuvchi uskunaga oʻtkazish, shtabeldan yoqilgʻi uzatish traktiga oʻtkazish man etiladi.
3-§. Kalsiy karbidi omborlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
797. Kalsiy karbidi zaxiralari quruq, shamollatib turiladigan omborxonalarda poldan 0,5 m dan kam boʻlmagan balandlikda saqlanishi kerak. Omborxonaning oynalari oq rangga boʻyalgan boʻlishi kerak.
798. Kalsiy karbidini saqlash uchun omborlarni yertoʻlalarda, suv quvurlari mavjud boʻlgan va isitiladigan xonalarda, suv toʻplanishi ehtimoli mavjud joylarda hamda ochiq maydonlarda tashkil etish taqiqlanadi.
799. Kalsiy karbidini saqlash va tashish “Karbid” yozuvli germetik yopiladigan metall idishda (barabanda) amalga oshirish zarur.
800. Atsetilenli uskunalar boʻlgan xonalarda kalsiy karbidi uchun oraliq saqlash ombori boʻlmagan holda bir vaqtning oʻzida 200 kg dan ortiq boʻlmagan kalsiy karbidini saqlashga ruxsat etiladi, ushbu miqdorda bir barabandan ortiq boʻlmagan modda ochiq holda boʻlishi mumkin.
Kalsiy karbidi barabanlari omborlarda gorizontal yoki vertikal holatda saqlanishi mumkin.
Mexanizatsiyalashgan omborlarda kalsiy karbidi barabanlari vertikal holatda 2 qatordan koʻp boʻlmagan, gorizontal saqlanishda esa 3 qatordan koʻp boʻlmagan holatda saqlanadi. Baraban qatorlari orasiga qalinligi 40 — 50 mm boʻlgan yogʻoch taxta joylashtirilishi kerak.
Kalsiy karbidi barabanlari taxlangan shtabellar oʻrtasidagi oʻtish joylarining oraligʻi 1,5 m dan kam boʻlmasligi kerak.
801. Kalsiy karbidi ombori binosi va boshqa binolar (inshootlar) orasidagi yongʻinga qarshi oraliq masofasi 20 m dan kam boʻlmasligi kerak.
802. Kalsiy karbidini boshqa materiallar va mahsulotlar bilan birga saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
803. Kalsiy karbidi omborlarida quyidagilarga:
a) karbid changining toʻplanishiga;
b) idishlar va boshqa materiallar saqlanishiga;
v) barabanlarni ochishga;
g) kalsiy karbidini maydalash hamda uni ochiq barabanlarda saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
804. Kalsiy karbidi omborlaridan 10 m dan yaqin boʻlgan masofada olovli ishlarni olib borish taqiqlanadi.
805. Kalsiy karbidi omborlaridagi yongʻinlarni oʻchirishda suvdan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi. Yongʻin oʻchirish ishlari quruq qum yoki uglekislotali oʻt oʻchirgichlar yordamida amalga oshirilishi lozim.
4-§. Yonuvchi tolali materiallar omborlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
806. Texnik xom ashyo mahsulotlarini (paxta, kanop, raps, xmel va boshqalarni) saqlash uyumlarda, shtabellarda, gʻaramlarda, bostirma ostida, yopiq omborlarda amalga oshiriladi, tolalar va kanop loslari (paklya) faqat yopiq omborlarda saqlanadi.
807. Yonuvchi tolali materiallarni ochiq maydonlarda shtabellarda va bostirma ostida saqlashda quyidagilarga rioya etish zarur:
a) shtabelning ogʻirligi 300 t dan oshmasligi kerak;
b) shtabellarning oʻlchami 22 x 11 m dan va balandligi 8 m dan oshmasligi kerak;
v) bitta boʻlmada shtabellar yoki bostirmalar soni 6 ta dan oshmasligi kerak, bunda shtabellar orasidagi masofa 15 m dan kam boʻlmasligi, bostirmalar orasidagi barcha yoʻnalishlarda 20 m dan kam boʻlmasligi kerak;
g) bitta guruhda 4 tagacha boʻlma boʻlishi mumkin (24 ta shtabel yoki bostirma), boʻlmalar orasidagi oraliq barcha yoʻnalishlarda 30 m dan kam boʻlmasligi kerak;
d) bitta sektorda 4 tagacha guruh boʻlishi mumkin (96 ta shtabel yoki bostirma), guruhlar orasidagi oraliq barcha yoʻnalishlarda 50 m dan kam boʻlmasligi kerak;
e) sektorlar oraligʻidagi masofa 100 m dan kam boʻlmasligi lozim.
808. Yonuvchi tolali materiallarni saqlash uchun moʻljallangan ochiq maydonlar, bostirmalar va omborlar uchastkalari toʻsilgan boʻlishi lozim, ulardan toʻsiqlargacha boʻlgan masofa 5 m dan kam boʻlmasligi kerak. Toʻsiq atrofidagi maydon oʻsimliklardan tozalangan boʻlishi kerak.
809. Yengil yonuvchi tolali materiallar faqat toylarda saqlanishiga ruxsat etiladi. Ochiq (bogʻlanmagan) toylar alohida uchastkalarda yoki maxsus ajratilgan maydonlarda yongʻinga qarshi oraliq masofalarga rioya qilgan holda saqlanadi.
810. Uchqun soʻndirgichlarsiz bostirma va shtabellarga temir yoʻl va avtomobil transportini 5 m dan yaqin, traktorlarni esa 10 m dan yaqin masofada harakatlanishi taqiqlanadi. Bu yerlarda cheklovchi toʻsiqlar (bruslar) oʻrnatilishi lozim. Yopiq omborxonalar, bostirma va shtabellarga avtotransport vositalarining kirishi gaz chiqish quvurining teskari tomonidan amalga oshirilishi kerak, bunda gaz chiqish quvuri normativ talablarga javob beradigan va soz boʻlgan uchqun soʻndirgich bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
5-§. Yonuvchi gazlar omborlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
811. Yonuvchi gazlarni saqlashda quyidagilarni taʼminlash zarur:
a) gaz ballonlari saqlanadigan xonalarning oynalarini oq rangli boʻyoq bilan boʻyash yoki quyosh nurini qaytaruvchi yonmaydigan moslamalar bilan jihozlash;
b) ballonlarni ochiq maydonlarda saqlashda ularni quyosh nuri va yogʻingarchilikdan himoyalaydigan qurilmalarni yonmaydigan materiallardan tayyorlash;
v) yonuvchi gazlar toʻldirilgan ballonlarni kislorod, siqilgan havo, xlor, ftor va boshqa oksidlovchi hamda zaharli gazlar ballonlaridan alohida saqlash;
g) guruhli ballonli uskunalarni binoning tashqi (darcha, oyna, eshik joyi boʻlmagan) devorlarida oʻrnatish mumkin. Ballonlar joylashtiriladigan shkaflar yonmaydigan materiallardan tayyorlanishi va portlash xavfi boʻlgan modda yigʻilishiga yoʻl qoʻymaydigan tabiiy shamollatishga ega boʻlishi;
d) kislorodli ballonlarni saqlashda va tashishda, ularga moylar (yogʻlar) tushishi va moylangan materiallar bilan ballonning armaturasiga tegish taqiqlanadi. Kislorodli ballonlarni tashishda ularning klapanlaridan ushlashga ruxsat etilmaydi;
e) portlash xavfi konsentratsiyasi hosil boʻlishini nazorat qilish uchun xonalarda gaz analizatorlar oʻrnatish. Gaz analizatorlar boʻlmaganda tashkilot rahbari gaz-havo muhitining namunasini olish va nazorat oʻrnatish tartibini belgilashi kerak;
j) ballonlardan gaz sizib chiqishi aniqlanganda ular omborxonadan xavfsiz joylarga olib chiqilishi kerak;
z) yonuvchi gazlar toʻldirilgan ballonlar joylashgan omborlarga metall mix va taqalar qoqilgan oyoq kiyimida kirish taqiqlanadi;
i) boshmoqlarga ega boʻlgan, yonuvchi gazlar toʻldirilgan ballonlar, vertikal holatda maxsus boʻlmalarda yoki qulashiga yoʻl qoʻymaydigan boshqa uskunalarda saqlanishi kerak. Boshmoqlarga ega boʻlmagan ballonlar, gorizontal holatda ramkalarda yoki stellajlarda saqlanadi. Bunday holatda shtabelning balandligi 1,5 m dan oshmasligi lozim, klapanlari esa himoyalovchi qalpoqlar bilan yopilgan va bir tarafga qaratilgan boʻlishi kerak;
k) yonuvchi gazlar omborxonalarida boshqa modda va materiallarni hamda jihozlarni saqlash man etiladi;
l) yonuvchi gazlar omborxonalari tabiiy shamollatiladi.
812. Suyultirilgan gazlar va yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni yonuvchi moddalar bilan birga tashish man etiladi.
813. Yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni olib yurish uchun avtoyuklagichlardan foydalanish taqiqlanadi.
814. Yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni yuklash-tushirish ishlarida, tashishda va saqlashda, ularning tushib ketishi va shikastlanishining oldini olish choralari koʻrilishi kerak. Avtomashinadan ballonlar faqat klapanlarini yuqoriga qaratib olib tushilishi lozim.
815. Yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni ballonlar bir-biriga urilishi va qulashiga yoʻl qoʻymaydigan maxsus kuzovli avtomashinalarda tashish lozim.
816. Yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni yuklash-tushirish ishlari avtomashinaning dvigateli oʻchiq holatda amalga oshirilishi kerak.
817. Yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni saqlash xonasining poli uchqun hosil qilmaydigan materiallardan ishlangan boʻlishi lozim.
818. Yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlar omborxonasining 10 m masofadagi atrofida yonuvchi materiallarni saqlash va olovli ishlarni amalga oshirish taqiqlanadi.
819. Ballonlarni saqlash uchun moʻljallanmagan omborlarda yonuvchi gazlar bilan toʻldirilgan ballonlarni saqlash man etiladi.
820. Xizmat koʻrsatish xodimlari omborda saqlanayotgan gazning yongʻin xavfini, ballonlarni evakuatsiya qilish tartibini va alangalangan yonuvchi gazlarni oʻchirish tartibini bilishi shart.
6-§. Dorixonalar va ularning omborlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
821. Dorixonalarda portlab-yonish xavfi mavjud boʻlgan moddalar alohida xonalarda yoki maxsus jihozlangan saqlash joylarida (yonmaydigan shkaflarda) saqlanishi kerak.
822. Dorixonalarda yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar boshqa tovarlardan alohida saqlanishi kerak. Boshqa vazifali binolarda joylashgan dorixonalarda qadoqlanmagan holatda saqlanadigan yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar miqdori 100 kg dan oshmasligi lozim. 100 kg dan ortiq qadoqlanmagan holatdagi yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni boshqa guruhlardagi portlash-yonish xavfi mavjud moddalarini saqlash xonalaridan alohida turgan binoda saqlash kerak.
40-bob. Qurilish obyektlariga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
1-§. Umumiy qoidalar
823. Qurilish obyektlarida (hudud, bino, inshoot, qurilish ishlari olib borilayotgan imorat va qurilma, qayta taʼmirlash, funksional vazifasini qayta ixtisoslashtirish, texnik jihatdan qayta jihozlash, qayta tiklash, modernizatsiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash) ishlab chiqarish, ombor va yordamchi bino va inshootlarni joylashtirish qurilish bosh rejasiga mos boʻlishi shart.
824. Obyekt faoliyatini toʻxtatmasdan rekonstruksiya qilish, qayta tiklash, kengaytirish, texnik qayta jihozlash va mukammal taʼmirlash ishlarini amalga oshirish, shuningdek, obyektlarni navbat bilan foydalanishga tushirishda obyekt maʼmuriyati qurilish-montaj tashkilotlari bilan birgalikda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqishi hamda ularning ijrosini taʼminlash uchun buyurtmachi va pudratchi tashkilotlardan masʼullarni buyruq bilan tayinlashi lozim (umumiy obyekt uchun va alohida boʻlimlari uchun).
825. Yonuvchi qurilish materiallarini yongʻinga qarshi oraliqlarda saqlash taqiqlanadi.
826. Yonuvchi qurilish materiallari va buyumlarini, shuningdek, yonuvchi qadoqlardagi asbob-uskunalar va yuklarni ochiq maydonlarda saqlashda ular maydoni 100 m 2 dan va balandligi 2,5 m dan koʻp boʻlmagan shtabellar yoki guruhlarda joylashtirilishi kerak.
827. Maydoni 2 va undan ortiq gektarga teng qurilish hududida kamida ikkita qarama-qarshi tashkil etilgan kirish joylari boʻlishi shart. Yoʻllar yilning barcha fasllarida yongʻin-qutqaruv avtomobillari oʻtishi uchun qattiq qoplamaga ega boʻlishi lozim. Kirish joyining eni 4 m dan kam boʻlmasligi kerak.
Yoʻllarning boshi berk qismlarida yongʻin-qutqaruv avtomobillarining aylanib olishi uchun halqasimon oʻtish joyi yoki oʻlchami 12x12 m dan kam boʻlmagan maydoncha tashkil etilishi kerak. Qurilish maydoniga kirish joyida qurilayotgan va yordamchi bino va inshootlar, kirish yoʻllari, suv manbalari, yongʻin oʻchirish va aloqa vositalarining joylashuvi, ularga olib boruvchi yoʻl va yoʻlkalar koʻrsatilgan yongʻinga qarshi rejalari oʻrnatilishi shart.
828. Qurilish boshlanishidan oldin, qurilish maydonchasidagi qurilishi rejalashtirilgan binoga nisbatan yongʻinga qarshi oraliqlarda joylashgan barcha bino va inshootlar buzib tashlanishi lozim, bunda ularning eni qurilish meʼyor va qoidalarining talablari bilan aniqlanadi.
829. Qurilish texnikasi va mexanizmlarini, agar bu qurilish ishlab chiqarish texnologiyasi bilan asoslangan boʻlsa, yongʻinga qarshi oraliqlarga rioya qilmasdan binolar (inshootlar) yaqinida joylashtirishga ruxsat etiladi.
Shtabellar (guruhlar) hamda ulardan qurilayotgan va vaqtinchalik binolargacha (inshootlar) yongʻinga qarshi oraliqlar 18 m dan kam boʻlmasligi kerak.
830. Olovga bardoshlilik darajasi IV dan past boʻlmagan va qavatlar soni 10 qavatdan yuqori boʻlmagan binolarda (inshootlarda) vaqtinchalik ustaxona va ombor tashkil etishga ushbu Qoidalarning talablari bajarilgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi. Maʼmuriy-maishiy xonalarni evakuatsiya chiqish joylarining soni normalarga muvofiq boʻlgan taqdirda 4-qavatgacha joylashtirishga ruxsat etiladi.
831. Obyekt hududida maishiy tirkamalar, blok konteynerlar va boshqa vaqtinchalik inshootlar, obyekt rahbari tomonidan tasdiqlangan joylashish tartibi (qurilishni tashkil etish loyihalari bosh rejasi) asosida joylashtirilishi kerak. Maishiy tirkamalar va blok-konteynerlarning guruhdagi soni 10 tadan ortiq boʻlmasligi (maydoni 800 m 2 ), yongʻinga qarshi oraliqlar 15 m dan kam boʻlmasligi kerak.
Vaqtinchalik qurilmalar, qurilayotgan va boshqa mavjud binolardan kamida 18 m masofada yoki yongʻinga qarshi devorlar yoniga joylashtiriladi. Har bir vaqtinchalik bino va maishiy-tirkamalar uning vazifasi, inventar raqami va ularni ishlatishga va yongʻin xavfsizligi holatiga masʼul shaxslar nomi yozilgan yorliqlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
832. Qurilish maydonchalari hududida ish vaqti tugagandan soʻng sutkalik navbatchilikni amalga oshiruvchi shaxslardan tashqari ishchi- xizmatchilar va boshqa shaxslarning boʻlishi (yashashi) taqiqlanadi.
833. Qurilayotgan binoga mebel va boshqa yonuvchi uskunalarni (tasdiqlangan ish jadvaliga muvofiq oʻrnatiladigan uskunalar bundan mustasno) ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti va yongʻin avtomatikasi tizimi ishga tushirilgandan soʻng olib kirishga ruxsat etiladi.
2-§. Qurilish-montaj ishlarini olib borishga qoʻyiladigan yongʻin xavfsizligi talablari
834. Balandligi 3 va undan yuqori boʻlgan qavatli binolarni qurishda zinalarni montaj qilish zina kataklarini tashkil etish bilan bir vaqtda amalga oshirilishi kerak.
Zina kataklarida ikki oyoqli taxta narvonni ishlatish qavatlar soni 2 dan yuqori boʻlmagan binolarda ruxsat etiladi. Qurilish davrida yonmaydigan pogʻonani himoya qilish uchun yonuvchi materiallar bilan yopishga yoʻl qoʻyiladi.
Qurilayotgan binolarning yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari oʻrnatilgandan soʻng, tomlariga loyihada nazarda tutilgan tashqi yongʻin narvonini va toʻsiqlarini darhol oʻrnatish kerak.
835. Balandligi 3 va undan yuqori qavatli binolarni qurishda odatda inventar metall havozalardan foydalanish lozim.
Qurilish havozalari perimetri boʻylab har 40 m ga bir donadan narvon yoki ikki oyoqli narvon bilan, lekin butun bino boʻylab 2 tadan kam boʻlmagan narvon (ikki oyoqli narvon) bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
836. Baland qavatli inshootlardan (dudburonlar, sovitish minoralari, toʻgʻon, silos xonalari va boshqalar) odamlarni evakuatsiya qilish uchun butun qurilish davriga, yonmaydigan materiallardan tayyorlangan kamida 2 ta narvon tashkil qilish zarur.
837. Yonuvchi va yonmaydigan materialdan tayyorlangan opalubkalarni bir vaqtda 3 qavatdan koʻp boʻlmagan joyga oʻrnatishga ruxsat etiladi. Beton konstruksiyasining mustaxkamligi taʼminlanganidan soʻng yogʻoch opalubka va havozalar binodan olib chiqilishi lozim.
838. Binoning metall konstruksiyalarini olovga bardoshlilik darajasini oshirish ishlari bino qurilishi bilan bir vaqtda amalga oshirilishi kerak.
839. Binolar ichida yonuvchi materiallar mavjud boʻlgan taqdirda, devor va shiftlardagi ochiq joylar (teshiklar) orqali yongʻin tarqalishining oldini olish uchun choralar koʻrish kerak (talab etilgan olovga bardoshlilik darajasini inobatga olgan holda ichki va tashqi devorlar va tomyopmalarning ulangan joylaridagi tirqishlarini yopish, muhandislik kommunikatsiyalari oʻtgan joylarni zichlash).
Bino va inshootlarni vaqtinchalik isitish uchun boʻshliqlarni toʻldirishda yonmaydigan va qiyin yonuvchan materiallardan foydalanish lozim.
840. Tomga yonuvchi izolyatsilovchi materiallarni yotqizish va unda suv oʻtkazmaydigan toʻshamni tashkil etish, himoya shagʻal qatlamini yoyish, yonuvchi izolyatsiyalovchi materiallardan foydalangan holda oʻrab turuvchi konstruksiyalarni oʻrnatish ishlarini amalga oshirish 500 m 2 dan koʻp boʻlmagan maydonlarga ajratgan holda amalga oshirish kerak.
Ish joylarida izolyatsiyalovchi va oʻramli tom yopish materiallarining miqdori ish smenasi ehtiyojidan ortiq boʻlmasligi kerak.
Yonuvchi izolyatsiyalovchi materiallar qurilayotgan binodan tashqarida alohida inshootda yoki qurilayotgan va vaqtinchalik binolardan, inshootlar hamda omborxonalardan kamida 18 m uzoqlikda boʻlgan maxsus maydonda saqlanishi kerak.
841. Binoning foydalanilayotgan qismi qurilayotgan qismidan 1-turdagi yongʻinga qarshi toʻsiq va 3-turdagi orayopmalar bilan ajratilishi kerak. Bunda binoning har bir qismi normativ hujjatlarga muvofiq alohida qutqaruv chiqish yoʻllari bilan taʼminlanishi lozim.
842. Qurilish-montaj tashkilotining rahbarlari (ish rahbari) quyidagilarga:
obyektda muhandislik-texnik xodimlar, ishchi-xizmatchilar tomonidan ushbu Qoidalar talablarining hamda qurilishni tashkil etish loyihasi va qurilishni amalga oshirish loyihasidagi yongʻinga qarshi tadbirlarning bajarilishini nazorat qilishni taʼminlashga;
qurilish maydonlarida ishlayotganlar tomonidan yongʻin xavfsizligi talablari, shuningdek, qurilishda ishlatilayotgan moddalar, materiallar, konstruksiyalar va qurilmalar oʻrganilishini tashkil etishga;
qurilish maydonchasida qurilish bosh rejasi, qurilishni tashkil etish loyihasi, shuningdek, ushbu Qoidalar va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda nazarda tutilgan yongʻinga qarshi suv taʼminoti, kirish joylari, ogohlantirish va aloqa tizimlari, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari boʻlmagan (nosoz) hollarda qurilishni tashkil etish loyihasiga muvofiq asosiy qurilish-montaj ishlarini olib borishga yoʻl qoʻymaslikka majbur.
843. Yonish va portlab-yonish xavfi mavjud modda va materiallardan, issiqlikni saqlovchi yonuvchi materiallardan, shu jumladan, tarkibida issiqlikni saqlovchi yonuvchi materiallar boʻlgan konstruksiyalardan foydalanish bilan bogʻliq ishlar qurilish maydonchasida, yongʻin xavfsizligi uchun masʼul shaxs tomonidan imzolangan naryad-ruxsatnoma boʻyicha, “Olov xavfi bor — yonish va portlab-yonish xavfi mavjud modda va materiallar ishlatilmoqda” yozuvli ogohlantiruvchi belgi oʻrnatilgan holda amalga oshirilishi shart.
844. Quritish qurilmalarini hamda issiqlik chiqaradigan moslamalarni qurilish va vaqtinchalik binolardan (inshootlardan) va xonalardan chiqish joylariga (tamburlariga) joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
845. Qurilish maydonlarining isitish xonalarida olovli ishlarni bajarishga, shuningdek, elektr kaloriferlaridan va infraqizil nurlanishli gazli gorelkalardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
VII-boʻlim. Yakunlovchi qoida
41-bob. Yongʻin xavfsizligi qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik
846. Ushbu Qoidalar talablarini buzganligi va (yoki) bajarmaganligi uchun yuridik va jismoniy shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 1-ILOVA
Yongʻin xavfsizligi yoʻriqnomalariga qoʻyiladigan
1. Obektlarda (fuqarolar mulki boʻlgan yakka tartibdagi turar joylardan tashqari) quyidagilar ishlab chiqilishi kerak:
a) yongʻin xavfsizligi boʻyicha umumiy yoʻriqnoma;
b) tarkibiy boʻlinmalarda yongʻin xavfsizligi choaralari boʻyicha yoʻriqnomalar;
v) texnologik uskunalardan foydalanish va avariya rejimida ishlatish boʻyicha yoʻriqnomalar;
g) yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlarini hamda yongʻinga qarshi avtomatik qurilmalarni ishlatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha yoʻriqnomalar;
d) elektr qurilmalaridagi yongʻinlarni oʻchirish boʻyicha yoʻriqnomalar;
e) odamlarni xavfsiz evakuatsiya qilishni taʼminlash boʻyicha xodimlarning harakatlarini belgilaydigan yoʻriqnomalar;
j) olovli ishlarni oʻtkazishda xavfsizlik choralari boʻyicha yoʻriqnomalar;
z) “yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashish” ish tartibida ishlaydigan liftlardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomalar;
i) yongʻin sodir boʻlganda xodimlarning harakatlari tartibi va boshqalar.
Obyektda faqat yongʻin xavfsizligi boʻyicha umumiy yoʻriqnomani ishlab chiqishga ruxsat beriladi. Bunda qolgan yiriqnomalarning asosiy talablari, uning boʻlimlari sifatida kiritilishi kerak.
2. Yongʻin xavfsizligi yoʻriqnomalari binolar (inshootlar), ularning yongʻin xavfi boʻyicha xususiyatlarini, texnologik jarayonlar, texnologik va ishlab chiqarish uskunalarini hisobga olgan holda Yongʻin xavfsizligi qoidalari hamda yongʻin xavfsizligi talablarini belgilovchi boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar asosida ishlab chiqilishi kerak.
3. Yongʻin xavfsizligi yoʻriqnomalari ushbu sohada yangi talablar (normativ-huquqiy hujjatlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar) kuchga kirganda, obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlashga talablar oʻzgarganda hamda yuqori boshqaruv organlarining tegishli topshiriqlari asosida davriy ravishda qayta koʻrib chiqilishi kerak.
4. Obyektlarda Yongʻin xavfsizligi qoidalari asosida ishlab chiqarish xususiyatlari va mahalliy sharoitlarni hisobga olgan holda oʻz yoʻriqnomalari ishlab chiqilishi mumkin. Bunda ushbu yoʻriqnomalar Yongʻin xavfsizligi qoidalariga zid boʻlmasligi hamda uning talablarini pasaytirmasligi kerak.
Yongʻin xavfsizligi boʻyicha umumiy yoʻriqnomalar obyekt rahbari tomonidan tasdiqlanadi va quyidagi talablarni aks ettirishi kerak:
a) hududni, shu jumladan, yoʻllar, binolarga (inshootlarga) kirish joylarini saqlash tartibi;
b) yongʻin sodir boʻlganda odamlarning xavfsizligini taʼminlash uchun binolarni (inshootlarni) saqlash tartibi;
v) yongʻin rejimiga va uning bajarilishi boʻyicha korxonadagi barcha ishchilarning majburiyatlari;
g) obyektda ishlarni bajarishda pudratchilar (subpudratchilar) tomonidan yongʻin xavfsizligini taʼminlash choralari;
d) yongʻinga qarshi suv manbalari, yongʻinga qarshi vositalar, yongʻin signalizatsiyasi va aloqa vositalarini saqlash;
e) chekish uchun joylar, ularni jihozlash va saqlash tartibi;
j) yongʻindan saqlash xizmatini chaqirish tartibi;
z) binolarga (xonalarga) kirish va ularning kalitlarni saqlash tartibi.
Tarkibiy boʻlinmalarda yongʻin xavfsizligi choaralari boʻyicha yoʻriqnomalar quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak.
a) ishlab chiqarish jarayonlari uchun ularga rioya qilmagan taqdirda yongʻinga olib kelishi mumkin boʻlgan maxsus yongʻinga qarshi choralari;
b) texnologik uskunlar, sigʻimli inshootlar va agregatlarda ularni foydanish uchun ishga tushirishga tayyorlashda hamda taʼmirlashdan soʻng yongʻin xavfsizligi choralari;
v) omborxonada, ustaxonada, laboratoriyada, sexda yongʻin xavfi mavjud moddalar va materiallarni saqlash tartibi va meʼyorlari;
g) ochiq olovli qurilmalardan foydalanish tartibini hamda olovli ishlarni bajarish uchun maxsus jihozlangan joylarni tashkil qilish;
d) yonuvchan materiallarni yigʻish, saqlash va xonadan olib chiqish tartibi, maishiy xonalarni saqlash hamda maxsus kiyim-boshlarni saqlash tartibi;
e) mavjud yongʻinga qarshi vositalarni saqlash va ulardan foydalanish tartibi hamda ular ustidan texnik nazoratni amalga oshirish boʻyicha javobgarlik taqsimoti;
j) yongʻin sodir boʻlganda xodimlarning harakatlarini, yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini (avariya-qutqaruv xizmatini) chaqirish va koʻngilli yongʻin oʻchirish drujinalari aʼzolarini yigʻish usullari;
z) yongʻin sodir boʻlganda texnologik uskunalarni toʻxtatish, ventilyatsiya tizimlarini oʻchirish, xodimlarni hamda moddiy boyliklarni evakuatsiya qilish tartibi;
i) xonalarni berkitishdan oldin koʻzdan kechirish tartibi.
Texnologik uskunalardan foydalanish va avariya rejimida ishlatish boʻyicha yoʻriqnomalar quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
a) yongʻin xavfsizligi talablari (ishlab chiqarish sharoitlariga mos holda);
b) havo uzatish tizimlarini, yongʻinga qarshi klapanlarni, shamollatish tizimlarini, filtrlar va boshqa qurilmalarni tozalash muddatlari;
v) yongʻin sodir boʻlganda ishchi-xizmatchilarning harakatlanish tartibi.
Yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlarini hamda yongʻinga qarshi avtomatik qurilmalarni ishlatish va ularga xizmat koʻrsatish boʻyicha yoʻriqnomalar quyidagilarni belgilashi lozim:
a) obyektning tegishli boʻlinmalari oʻrtasida yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari va yongʻinga qarshi suv taʼminoti uchun javobgarlik hudud chegaralari;
b) suv taʼminoti tizimlari va yongʻin avtomatika uskunalarini oʻrnatish hamda ularni taʼmirlash ustidan nazorat tartibi;
v) texnik hujjatlarni yuritish talablari.
Ushbu yoʻriqnomalar namunaviy yoʻriqnomalar, shuningdek, oʻrnatilgan qurilmalarning loyiha hujjatlari va pasport maʼlumotlari asosida ishlab chiqilib, obyektning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlanadi hamda Yongʻin-texnik komissiyasi tomonidan belgilangan muddatlarda qayta koʻrib chiqiladi.
Elektr qurilmalaridagi yongʻinlarni oʻchirish boʻyicha yoʻriqnomalar quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
a) texnologik jarayondagi moddalar va materiallar, jihozlarning yongʻin xavfi;
b) elektr inshootlaridagi yongʻinlarni oʻchirish uchun yongʻin xavfsizligi talablari, shu jumladan, binolar (inshootlar), xonalarning yongʻin xavfini hisobga olgan holda.
Ushbu turdagi yoʻriqnoma energetika obyektlari uchun ishlab chiqiladi (boshqa obyektlar uchun talablarni boshqa yoʻriqnomalarning tegishli boʻlimlariga kiritishga ruxsat beriladi).
Odamlarni xavfsiz evakuatsiya qilishni taʼminlash boʻyicha xodimlarning harakatlarini belgilaydigan yoʻriqnomalar quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
a) odamlarni xavfsiz zonaga imkon qadar tezroq evakuatsiya qilish imkoniyatini taʼminlaydigan eng xavfsiz evakuatsiya yoʻllari va chiqishlarining roʻyxati;
b) birinchi va keyingi navbatdagi evakuatsiya qilish tartibi;
v) qoʻshimcha yonish oʻchoqlari, sarosima va boshqa holatlar yuzaga kelishini istisno qiladigan choralar.
Odamlar koʻp va (yoki) kun davomida ishlaydigan binolar uchun yoʻriqnomalar odamlarni xavfsiz va tezkorlik bilan evakuatsiya qilishni taʼminlash boʻyicha xodimlarning harakatlarini aks ettirishi kerak. Tunda odamlar qoladigan obyektlar (maktabgacha taʼlim tashkilotlari, internatlar, kasalxonalar va boshqalar) uchun yoʻriqnomalarda harakatlarning ikkita varianti koʻzda tutilishi kerak: kunduzi va tungi.
Olovli ishlarni xavfsiz olib borish boʻyicha yoʻriqnomalar vaqtincha va doimiy joylarda olovli ishlarni bajarishda yongʻin xavfsizligi boʻyicha maxsus talablarni belgilaydi.
“Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini tashish” ish rejimiga ega liftlarni ishlatish boʻyicha yoʻriqnomalar tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangan, yongʻin-qutqaruv xizmati bilan kelishilgan va tashkilot tomonidan belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqilgan, belgilangan loyixa hujjatlari va pasport maʼlumotlari asosida ishlab chiqiladi.
Yoʻriqnoma bevosita lift kabinasining boshqaruv tizimi yonida oʻrnatiladi.
Yongʻin sodir boʻlganda xodimlarning harakatlari tartibi Yongʻin xavfsiziligi qoidalarning 4-bobini va texnologik ishlab chiqarish jarayonlarining xususiyatlarini hisobga olgan holda ishlab chiqiladi. Yongʻin sodir boʻlgan taqdirda xodimlarning harakatlanishi tartibi obyektning yongʻin xavfsizligi choralari boʻyicha umumiy yoʻriqnomasiga yoki tarkibiy boʻlinmalarda yongʻin xavfsizligi choralari boʻyicha koʻrsatmalarga kiritilishiga ruxsat beriladi.
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 2-ILOVA
Yongʻin xavfsizligi boʻyicha xodimlarning bilimini tekshirish va tayyorgarlik ishlari
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Xodimlarning yongʻin xavfsizligi boʻyicha bilimlarini oʻrganish va sinovdan oʻtkazish mehnat xavfsizligi boʻyicha oʻquv tizimining bir qismi hisoblanadi.
2. Ishchilar, xizmatchilar, rahbar xodimlar va yongʻin xavfsizligi boʻyicha mutaxassislarni oʻrgatish yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq berish va yongʻin-texnik minimumi boʻyicha dasturni oʻzlashtirish orqali amalga oshiriladi.
2-bob. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq berish
3. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq mohiyati va vaqti boʻyicha quyidagilarga boʻlinadi: kirish, birlamchi, takroriy, rejadan tashqari va maqsadli.
4. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq (keyingi oʻrinlarda — yoʻl-yoʻriq) yongʻin xavfsizligi boʻyicha maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan shaxslar (mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis, yongʻin xavfsizligi boʻyicha muhandis, tashkilot rahbarining buyrugʻiga muvofiq ushbu vazifalarni bajaradigan boshqa shaxslar), ular yoʻqligida — tashkilot rahbari tomonidan beriladi.
5. Kirish yoʻl-yoʻrigʻining maqsadi xodimni tashkilotdagi ish sharoitlari, uning yongʻinga qarshi rejimi va yongʻin xavfsizligini taʼminlashning asosiy jihatlari bilan tanishtirishdan iborat.
6. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi:
maʼlumoti, mutaxassisligi, ish stajidan qatʼi nazar tashkilotda doimiy yoki vaqtincha ishlash uchun qabul qilingan shaxslar bilan;
tashkilotda yoki uning hududida ishlarni amalga oshirishga (xizmat koʻrsatishga) jalb qilingan boshqa tashkilotlar xodimlari bilan;
vaqtincha xizmat safariga yuborilgan yoki tashkilotda ishlab chiqarish boʻyicha oʻquv mashgʻulotiga (amaliyotiga) birinchi marta kelgan ishchilar bilan;
oʻquv laboratoriyalarida, ustaxonalarda, ishlab chiqarish maydonlari va poligonlarida laboratoriya va amaliy mashgʻulotlar boshlanishidan oldin oliy va oʻrta maxsus professional taʼlim tashkilotlari talabalari bilan oʻtkazilishi kerak.
7. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi maxsus ajratilgan xonada oʻtkazilishi kerak. Ushbu xona zarur koʻrgazmali qurollar, yongʻin xavfsizligi qoidalari, yongʻindan himoya qilish texnik vositalarining namunalari, obyektda mavjud boʻlgan yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va aloqa vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi lozim.
8. Kirish yoʻl-yoʻrigʻi quyidagi masalalarni oʻrganishni oʻz ichiga olishi kerak:
obyektning yongʻin va portlash xavfi boʻyicha oʻziga xos xususiyatlari haqida umumiy maʼlumot;
ushbu tashkilotda (shu kabi toifadagi tashkilolarda) sodir boʻlgan yongʻinlarning sabablarini inobatga olgan holda yongʻinlarning oldini olish chora-tadbirlari;
tashkilotning yongʻinga qarshi rejimiga qoʻyiladigan talablar;
xodimlarning yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha majburiyatlari;
yongʻin xavfsizligi belgilari;
yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari xususiyatlari, yongʻindan himoya qilishning texnik vositalari va ulardan foydalanish tartibi;
yongʻin sodir boʻlganda harakat qilish tartibi (yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini chaqirish, odamlarni va tovar-moddiy boyliklarni evakuatsiya qilish, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻindan himoya qilishning texnik vositalaridan foydalanish, yongʻindan jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatish usullari).
9. Oʻtkazilgan kirish yoʻl-yoʻrigʻi yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqlarni roʻyxatga olish jurnaliga qayd etiladi.
10. Birlamchi yoʻl-yoʻriqning maqsadi boʻlinmaning yongʻin xavfsizligini taʼminlashda ish joyida ishlarni bajarishda rioya qilinishi lozim boʻlgan qoidalar bilan tanishtirishdan iborat.
11. Birlamchi yoʻl-yoʻriq quyidagi shaxslar bilan oʻtkazilishi lozim:
yongʻinga qarshi kirish yoʻriqnomasidan oʻtgan va ish joyiga kelgan;
bir boʻlinmadan boshqasiga oʻtkazilganda, agar yongʻin xavfi va (yoki) yangi ish joyi uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining talablari avvalgisidan farq qilsa.
12. Birlamchi yoʻl-yoʻriq bevosita ish joyida beriladi.
13. Birlamchi yoʻl-yoʻriq tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangan dastur boʻyicha yoki yongʻin xavfsizligi yoʻriqnomalariga asosan yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va aloqa vositalarini majburiy namoyish etgan holda amalga oshiriladi.
14. Birlamchi yoʻl-yoʻriq quyidagi masalalarni oʻrganishni oʻz ichiga olishi shart:
modda va materiallarning portlash-yonish xavfliligi;
yongʻin va portlashning oldini olish choralari, ularning kelib chiqishi manbalari;
yoʻl-yoʻriq berilayotgan xodim tomonidan ish bajariladigan ishlab chiqarish maydonchalari va xonalarning yongʻin xavfi xususiyatlari;
mavjud yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari, aloqa vositalari, yongʻinni oʻchirishda texnika xavfsizligi;
ish joyidagi yongʻinga qarshi rejim (hududni saqlash, oʻtish joylari va yoʻllari, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalariga borish yoʻllari, chekish rejimi va boshqa talablar).
15. Takroriy yoʻl-yoʻriqning maqsadi xodimning bilimlarini mustahkamlash va uzoq muddatga barqaror shakllanishi uchun tashkilotdagi yongʻin xavfsizligini taʼminlash talablarini takrorlashdan iborat.
16. Malaka, maʼlumot, ish staji, bajarilgan ishning xususiyatidan qatʼi nazar barcha xodimlar olti oyda kamida bir marta birlamchi yoʻl-oʻyriq dasturiga binoan takroriy yoʻl-yoʻriqdan oʻtadilar.
17. Rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqning maqsadi xodimlarning yongʻin xavfsizligi sohasidagi bilimlarni yangilash hamda ularga yangi maʼlumotlarni yetkazishdan iborat.
18. Rejadan tashqari yoʻl-yoʻriq quyidagi holatlarda oʻtkaziladi:
yongʻin xavfsizligi boʻyicha yangi yoki oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar kuchga kirganda (bunda yoʻl-yoʻriq va keyingi bilimlarni tekshirish faqat mazkur normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiq va ish faoliyati yangi (oʻzgartirilgan) talablar bilan bogʻliq boʻlgan xodimlar uchun taalluqli);
texnologik jarayon oʻzgarganda (shu jumladan, yangi ishga oʻtishda), qurilmalar, jihozlar va asboblar almashtirilganda yoki modernizatsiya qilinganda hamda yongʻin xavfsizligiga taʼsir etuvchi boshqa omillarning paydo boʻlgandada (bunda yoʻl-yoʻriq va keyingi bilimlarni tekshirish faqat mazkur oʻzgartirishlarga muvofiq tegishli texnologik jarayonni amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan xodimlar bilan oʻtkaziladi);
xodimlar tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar talablari buzilishi oqibatida yongʻinlarga va (yoki) portlashlarga olib kelishi mumkin boʻlganda yoki ular sodir boʻlganda (bunda huquqbuzarlikka yoʻl qoʻygan xodimlar bilan yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq oʻtkaziladi va bu boradagi bilimlari tekshiriladi);
davlat yongʻin nazorati organlari (obyektning mansabdor shaxslari) tomonidan oʻtkazilgan tekshiruvlar davomida yongʻin xavfsizligi talablari buzilishi hamda ular yetarli darajada oʻzlashirilmaganligi aniqlanganda. Bunda mansabdor shaxslar tomonidan taqdim etilgan asosli takliflar va yoʻl-yoʻriqdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatiga muvofiq rejadan tashqari yoʻl-yoʻriq oʻtkaziladi va bu boradagi bilimlari tekshiriladi;
obyektda sodir boʻlgan yongʻinlardan yoki shunga oʻxshash obyektlardagi yongʻinlar (portlashlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tushgandan soʻng — barcha xodimlar bilan.
19. Rejadan tashqari yoʻl-yoʻriq oʻtkazilganligini roʻyxatga olishda uning sabablari koʻrsatiladi.
20. Yongʻinga qarshi maqsadli yoʻl-yoʻriq tegishli xodimlar bilan quyidagi zarur hollarda oʻtkazladi:
lavozim (kasb) uchun bevosita majburiyatlar bilan bogʻliq boʻlmagan bir martalik ishlarni bajarishda;
avariyalar, tabiiy ofatlar va halokatlar oqibatlarini bartaraf etishda;
naryad-ruxsatnoma beriladigan ishlarni amalga oshirishda.
21. Maqsadli yoʻl-yoʻriq ishlar bajariladigan joyga kelishdan oldin beriladi.
22. Yongʻinga qarshi birlamchi, takroriy, rejadan tashqari va maqsadli yoʻl-yoʻriq berish ish faoliyatini olib borayotgan tarkibiy tuzilmalarda obyekt rahbarining buyrugʻi bilan tayinlangan, yongʻin xavfsizligi uchun javobgar shaxs tomonidan oʻtkaziladi.
23. Naryad-ruxsatnoma boʻyicha olovli ishlarni olib borayotgan shaxslarga maqsadli yoʻl-yoʻriq berilganligi toʻgʻrisida naryad-ruxsatnomaga tegishli belgi qoʻyiladi.
24. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqlarni yakka tartibda yoki bir guruh shaxslarga berishga ruxsat etiladi (umumiy ish joyida bir xil turdagi uskunalarda ishlayotgan shaxslarga — ish joyida birlamchi, takroriy va maqsadli yoʻl-yoʻriq berish, shuningdek, ishlarning (xizmatlarning) bitta turini bir xil lavozimda bajarayotgan shaxslarga — rejadan tashqari va maqsadli yoʻl-yoʻriq berish).
25. Yoʻl-yoʻriqlarni berish (kirish va maqsadlidan tashqari) ish joyida nazariy bilim va amaliy koʻnikmalarni (yongʻin sodir boʻlgan taqdirda) tekshirish orqali yakunlanadi. Bilimlarni tekshirish yoʻl-yoʻriqni oʻtkazgan shaxs tomonidan amalga oshiriladi. Ushbu shaxs tekshirishning xolisligi uchun javobgardir. Nazariy bilimlarni sinab koʻrish uchun testlardan, shu jumladan, dasturiy taʼminot orqali foydalanishga ruxsat beriladi.
26. Navbatdan tashqari bilimlarni tekshirishga davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan amalga oshirilayotgan nazorat ishlari davomida ruxsat beriladi. Yongʻin xavfsizligi talablari boʻyicha bilimlarni navbatdan tashqari tekshirish xajmi va tartibi uni oʻtkazishga tashabbuskor tomonidan, yoʻl-yoʻriqlarda berilgan materiallar xajmini hamda obyekt faoliyatining oʻziga xos xususiyatlarini (texnologik jarayoni) inobatga olgan holda belgilanadi.
27. Xodimlarning yongʻin xavfsizligi talablari yuzasidan bilimlari oʻz vaqtida tekshirilishini nazorat qilish tashkilot rahbari tomonidan amalga oshiriladi.
28. Bilim saviyasi (amaliy koʻnikmalari) qoniqarsiz boʻlgan shaxslar ishga qoʻyilmaydi hamda qayta yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazilib, bilim saviyasi takroran tekshiriladi.
29. Yongʻinga qarshi birlamchi, takroriy, rejadan tashqari va maqsadli yoʻl-yoʻriqlar oʻtkazilganligi toʻrisida yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriklarni qayd etish jurnaliga belgilar qoʻyiladi. Bunda tegishli yoʻl-yoʻriq dasturining nomi yoki yongʻin xavfsizligi boʻyicha raqami koʻrsatilishi shart. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqlar ularni oʻtkazgan hamda yoʻl-yoʻriqdan oʻtgan shaxslarning imzolari bilan tasdiqlanadi.
30. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriklarni qayd etish jurnali raqamlangan, tikilgan va muhrlanib, korxona rahbarining yoki yoʻriqnomani oʻtkazishga masʼul shaxsning imzosi bilan tasdiqlangan boʻlishi kerak.
Jurnallar oxirgi belgi qoʻyilgan kundan boshlab 3 yil davomida saqlanadi.
31. Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqlarni (kirish, boshlangʻich, takroriy) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlar bilan birlashtirishga ruxsat etiladi, agar yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqga tegishli masalalar mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriq dasturida toʻliq hajmda nazarda tutilgan boʻlsa.
3-bob. Yongʻin-texnik minimumi dasturlarining namunalari
1-§. Tashkilotda yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun masʼul boʻlgan xodimlar, yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriq oʻtkazish vazifasi yuklatilgan xodimlar, shuningdek, yongʻin-texnik komissiyasiyalar aʼzolari uchun yongʻin-texnik minimumi dasturi
1-mavzu: Kirish (1 soat).
Respublikadagi yongʻinlar, ularlarning sabablari va oqibatlari toʻgʻrisida statistika maʼlumotlari. Yongʻinlarning oldini olish boʻyicha vazifalar.
Yongʻin xavfsizligi sohasidagi qonunchilik va normativ-huquqiy hujjatlar. Yongʻin xavfsizligi qoidalari. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha mansabdor shaxslarning huquqlari, majburiyatlari, yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik uchun javobgarlik.
2-mavzu: Modda va materiallarning yonishi, yongʻin va portlash xavfining xususiyatlari, binolarning yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar (2 soat).
Yonish haqida umumiy maʼlumot. Modda va materiallarning yongʻin va portlash xavfi koʻrsatgichlari. Modda va materiallarni birgalikda saqlashda yongʻin xavfsizligi talablari. Qurilish materiallarining yongʻin-texnik xususiyatlari, yongʻinga chidamlilik, ularning yongʻin xavfliligi sinfi, binolarning olovga bardoshlilik darajasi tushunchasi. Qurilish konstruksiyalarining yongʻinga chidamlilik darajasini oshirish va yongʻin xavfini kamaytirish usullari. Yongʻinga qarshi oraliq masofa tushunchasi.
Yongʻin hamda yongʻin-portlash xavfi boʻlgan binolarni, inshootlarni va tashqi qurilmalarni toifalashning umumiy prinsiplari, “Elektr uskunalarnining tuzilishi qoidalari”ga muvofiq zonalar sinfi.
3-mavzu: Tashkilotning yongʻin xavfliligi (4 soat).
Yongʻinlar, ularga olib kelishi mumkin boʻlgan xavfli omillarning tasnifi: atamalar va tushunchalar, yongʻinlar sinflari, yongʻinning rivojlanish dinamikasi asoslari. Yongʻin xavfini tahlil qilish: asosiy atamalar va terminlar, binolar, inshootlar, texnologik jarayonlardagi yongʻin xavfini tahlil qilish usullari. Yondirish manbalarining tasniflari, ularning energetik xususiyatlari. Yongʻin tarqalishining asosiy yoʻllari. Obyektlarning yongʻin xavfi xususiyatlari (omillari, aniqlashni qiynlashtiruvchi, yongʻinni qurshab olish va oʻchirish, shuningdek, ancha miqdorda zarar, odamlarning oʻlimiga va tan jarohati olishiga olib kelishi mumkin boʻlgan xususiyatlari).
Isitish, shamollatish tizimlari va elektr qurilmalarining yongʻin xavfi. Isitish, shamollatish tizimlari va elektr qurilmalaridan foydalanishda yongʻin xavfsizligi talablari. Yashinning yongʻin xavfsizligi. Binolar va inshootlarni yashindan himoya qilish tizimlarining sinflari. Yashindan himoya qilish qurilmasini oʻrnatish qoidalari. Statik elektr toki: paydo boʻlish sabablari, yongʻin xavfliligi, statik elektr tokidan himoya vositalari (qurilma, ish prinsipi, oʻrnatish va foydalanish qoidalari).
4-mavzu: Yongʻin xavfi mavjud ishlarni olib borish hamda modda va materiallarni saqlashda yongʻin xafsizligi choralari (3 soat).
Olovli ishlarning turlari va ularning yongʻin xavfliligi. Olovli ishlarni bajarish uchun doimiy va vaqtinchalik joylarga qoʻyiladigan talablar. Olovli ishlarni tashkil etish, ularni bajaruvchi shaxslarga ruxsat berish va ularning bajaralishi ustidan nazorat qilish tartibi. Portlash va yongʻin xavfi zonalari mavjud bino va xonalarda olovli ishlarni bajarishda yongʻin xavfi xususiyatlari.
Keng tarqalgan yengil alangalanuvchi suyuqliklar, yonuvchi suyuqliklar, yonuvchi gazlar, qattiq yengil alangalanuvchan materiallarni saqlashda, tashishda va ish joylarida foydalanishda yongʻin xavfsizligi choralari, boʻyoqlarni ishlab chiqarish va boshqa yongʻinga xavfli ishlarni olib borishda yongʻin xavflilik xususiyatlari.
5-mavzu: Yongʻinda xavfsiz evakuatsiya qilishni taʼminlash (2 soat).
Evakuatsiya yoʻllari va chiqishlar: terminlar, evakuatsiya qilish uchun yoʻllar va chiqishlarni belgilash tartibi. Evakuatsiya yoʻllari va chiqishlar uchun yongʻin xavfsizligi talablari. Darslar olib borilayotgan obyektlarda yongʻin vaqtida evakuatsiya rejasi.
Yongʻin sodir boʻlganda odamlarni evakuatsiya qilishda xabar berish va boshqarish tizimi: maqsadi, tasnifi, qoʻllanilishi, umumiy tuzilishi va ishlash prinsipi, foydalanish qoidalari, ishchi holatini nazorat qilish. Odamlarni binolardan evakuatsiya qilish boʻyicha oʻquv mashgʻulotlarini tashkil etish va oʻtkazish.
6-mavzu: Yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar (2 soat).
Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari. Tuzilishi, taktik va texnik xususiyatlari, foydalanish qoidalari.
Tashqi va ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti, vazifalari, umumiy tuzilishi. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti inshootlari va muhandislik-texnik vositalar nazoratini amalga oshirish, saqlab turish qoidalari, yongʻin sodir boʻlganda ulardan foydalanish tartibi.
Yongʻin signalizatsiyasi tizimlari va yongʻin oʻchirish qurilmalari, vazifalari, tasnifi, qoʻllanilishi, umumiy tuzilishi va ishlash prinsipi, foydalanish qoidalari, ishchi holatini nazorat qilish.
Yongʻin sodir boʻlganda tutunga qarshi himoya: vazifalari, tasnifi, qoʻllanilishi, umumiy tuzilishi va ishlash prinsipi, foydalanish qoidalari, ishchi holatini nazorat qilish.
7-mavzu: Tashkilotda yongʻin xavfsizligini taʼminlashning tashkiliy asoslari (5 soat).
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha masʼul shaxslarni tayinlash. Yongʻin-texnik komissiyasiyalar (keyingi oʻrinlarda — Komissiya): asosiy vazifalari va funksiyalari, Komissiyani tashkil etish tartibi va ishini tashkil etish, Komissiya aʼzolari ishini maʼnaviy ragʻbatlantirish, ularining huquqlari, faoliyatini rasmiylashtirish, yongʻinga qarshi chora-tadbirlarni ishlab chiqish.
Koʻngilli yongʻindan saqlash boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — KYOSB): asosiy vazifalari, boʻlinmalarni tashkil etish tartibi va ishini tashkil etish, huquqlari va majburiyatlari, KYOSB uchun belgilangan imtiyozlar va maʼnaviy ragʻbatlantirish, ishchilarni KYOSB aʼzoligidan chiqarish. KYOSBning ish tartibi.
Yongʻin xavfsizligi boʻyicha ishchilarni tayyorlash va bilimlarini tekshirish (yongʻinga qarshi yoʻriqnoma, yongʻin-texnik minimum). Obyektda yongʻinga qarshi rejim. Yongʻinga qarshi yoʻriqnoma. Yongʻinga qarshi targʻibot. Yongʻin xavfsizligi va hayot faoliyati xavfsizligini taʼminlash uchun axborot stendlari.
Obyektlarda sodir boʻlgan yongʻinlarni hisobga olish: yongʻinlarni davlat (idoraviy) statistik hisobga olish. Davlat (idoraviy) statistika maʼlumotlari notoʻgʻri berilganligi uchun javobgarlik.
Amaliy mashgʻulot: yongʻin xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan hujjatlarni ishlab chiqish (obyektda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha buyruq, umumiy obyektning yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma (alohida boʻlimlar bilan boshqa yoʻriqnomalarni kiritgan holda); odamlarni evakuatsiya qilish rejasi).
8-mavzu: Yongʻin sodir boʻlganda harakatlanish tartibi (2 soat).
Yongʻinning rivojlanish dinamikasi va uning xavfli omillarining tarqalishidan kelib chiqib amalga oshiriladigan harakatlar.
Texnologik uskunalarni, kommunikatsiyalarni, elektr qurilmalarini va shamollatish tizimlarini oʻchirish (zarur hollarda sodir boʻlgan vaziyatdan kelib chiqib).
Yongʻin toʻgʻrisida yongʻin-qutqaruv boʻlinmasiga, shuningdek, obyekt rahbariga xabar berish (obyektda mavjud boʻlgan aloqa vositalari va signalizatsiya, ularning joylashish joylari, uskunalar, hududlarda mavjud boʻlgan tovushli xabar berish qurilmalari, yongʻin sodir boʻlganda ulardan foydalanish qoidalari, aloqa vositalari orqali sodir boʻlgan yongʻin toʻgʻrisida xabarni yetkazish tartibi).
Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari yetib kelgunga qadar yongʻin oʻchirishni tashkil etish (KYOSBning jangavor boʻlinma tabeli boʻyicha vazifalari, yongʻinni oʻchirish tartibi, texnika xavfsizligi).
Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini kutib olishni tashkil etish.
Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari yongʻin joyiga yetib kelganidan soʻng yongʻin oʻchirishni tashkil etish.
Boshqa harakatlar (moddiy boyliklarni qoʻriqlash, yongʻinni oʻchirishga jalb etilmagan odamlar kirishini cheklash va hakazo).
Amaliy mashgʻulot: yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga yongʻin toʻgʻrisida xabarni berish tartibini oʻrganish; oʻt oʻchirgichlardan foydalanish tartibini koʻrsatish va qoʻllash usullarini oʻrganish, ichki yongʻinga qarshi joʻmraklardan foydalanish, ishchi-xizmatchilarni evakuatsiya qilish harakatlarini mashq qilish.
Yongʻin-texnik minimumi boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish (1 soat).
2-§. Olovli ishlarni bajaruvchilarni tayyorlash va (yoki) ishlarni bajarishga masʼul boʻlgan ishchilar uchun yongʻin-texnik minimumi dasturi
1-mavzu: Olovli ishlarni bajarishda yongʻin xavfsizligi talablarini tartibga soluvchi normativ hujjatlar.
Yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy chora tadbirlar. Olovli ishlarni bajarishda yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha mansabdor shaxslar va ishchilarning majburiyati va javobgarligi (2 soat).
Olovli ishlarni bajarishda yongʻin xavfsizligini taʼminlashning tartibga soluvchi asosiy normativ huquqiy hujjatlar.
Olovli ishlarni bajarishni tashkil etish tartibi. Olovli ishlarni bajarish bosqichlari. Olovli ishlarni bajarishga tayyorlash va oʻtkazish uchun javobgar shaxslarning majburiyatlari. Olovli ishlar bajarilishini rasmiylashtirish bosqichlari.
Olovli ishlarni bajaruvchilarga qoʻyiladigan talablar.
Olovli ishlarni bajarishda masʼul shaxslar va ijrochilarning yongʻin xavfsizligi va texnika xavfsizligi talablarini buzganlik uchun javobgarlik.
2-mavzu: Olovli ishlarning yongʻin xavfliligi. Yongʻin kelib chiqishining asosiy sabablari. Olovli ishlarni bajarish jarayonida foydalaniladigan modda va materiallarning yongʻin xavfliligi (2 soat).
Yongʻin xavfini keltirib chiqaruvchi omillar. Modda va materiallarning yongʻin va portlash xavfliligining asosiy koʻrsatgichlari, yonuchan muhiti.
Olovli ishlarni bajarishda foydaliniladigan apparatlar tuzilishi va ularning yongʻin xavfliligi. Olovli ishlarni bajarishda yondirish manbai, ularning tasnifi va energetik xususiyatlari. Yongʻin tarqalishining asosiy yoʻllari va uning xavflari omillari.
Yongʻin keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan omillar, ularning ahamiyati.
Olovli ishlarni bajarish natijasida respublikada va chet davlatlarda sodir boʻlgan yongʻinlar statistikasi va tahlili. Gaz payvandlash, elektr payvandlash, kavsharlash lampalaridan foydalanish, temirni kesish, bitum va qatronlarni eritish hamda uchqun chiqarish bilan bogʻliq boshqa ishlarni olib borishda (ishlarni olib borish qoidalarini buzish, uskunalarning nosozligi, ish yakunlangandan soʻng ishlar olib borilgan joylarni nazoratsiz qoldirish va boshqalar) yongʻin chiqish sabablari.
3-mavzu: Olovli ishlarni bajarishga tayyorgarlik koʻrishda yongʻin xavfsizligini taʼminlash choralari (1 soat).
Olovli ishlarni doimiy va vaqtinchalik olib borish joylari, ularning tavsifi. Olovli ishlarni doimiy va vaqtinchalik olib borish joylarini tashkil etish va ularga tayyorgarlik koʻrishda qoʻyiladigan talablar.
Obyektlardagi yongʻinga qarshi rejim va yongʻinning oldini olish tizimi. Yonuvchan muhitni, yondirish manbai yuzaga kelmasligi (hosil boʻlishini cheklash) va yongʻin tarqalishini cheklash choralari. Olovli ishlarni bajarish joylarini yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari bilan taʼminlash miqdorlarini aniqlash hamda ulardan foydalanish tartibi.
Ijrochilar va masʼul shaxslarning qoida talablaridan chetga chiqishi, ishlash uchun naryad-ruxsatnomada nazarda tutilgan xavfsizlik choralariga rioya qilmaslik va olovli ishlar turlariga boʻlgan maxsus talablar buzilganligi aniqlanganda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar.
4-mavzu. Elektr payvandlash ishlarini bajarishda yongʻin xavfsizligi choralari (1 soat).
Elektr payvandlash ishlarini bajarishda xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari. Elektr tokining yongʻin xavfi koʻrinishlari. Shaxsiy himoya vositalarini qoʻllash.
Elektr payvandlash apparatlari, ularning umumiy talablari. Texnik xizmat koʻrsatish, rejali-ogohlantiruv taʼmirlash ishlari. Payvandlash apparatlarini, kabellarni ulash. Payvandlashda ishlatiladigan elektrodlar, ushlagichlarga qoʻyiladigan talablar.
Elektr payvandlash ishlarini bajarishda xavfsizlik choralari.
5-mavzu. Gaz payvandlash va gazli kesish ishlarini bajarishda yongʻin xavfsizligi choralari (1 soat).
Gaz payvandlash va gazli kesish ishlarini bajarishda xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari. Shaxsiy himoya vositalarini qoʻllash.
Siqilgan va suyultirilgan gazlar uchun moʻljallangan ballonlar bilan ishlash xususiyatlari. Kalsiy karbidlarini tashish, saqlash va ishlatish qoidalari.
Uskunaga qoʻyiladigan talablar. Atsetilen generatorlari, ularga qoʻyiladigan umumiy talablar. Texnik xizmat koʻrsatish, rejali-ogohlantiruv taʼmirlash ishlari.
Gaz uzatish shlanglarini sinovdan oʻtkazish va tekshirish tartiblari. Atsetilen apparatlari va gaz ballonlarini joylashtirish joyi, ularni ochiq olovdan va boshqa issiqlik manbalaridan himoya qilish.
Gaz payvandlash va gazli kesish ishlarini bajarishda xavfsizlik choralari.
Metil atsetilen-allen fraksiyasidan (MAF) foydalangan holda gaz payvandlash, gazli kesish va gaz alangali ishlarni bajarish xususiyatlari.
6-mavzu. Kavsharlash, bitum va qatronlarni eritish bilan bogʻliq ishlarni bajarishda yongʻin xavfsizligi choralari (1 soat).
Kavsharlash, bitum va qatronlarni eritish bilan bogʻliq ishlarni bajarishda xavfli va zararli ishlab chiqarish omillari. Shaxsiy himoya vositalarini qoʻllash.
Ish joylariga qoʻyiladigan talablar. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini joylashtirish.
Uskunaga qoʻyiladigan talablar. Bitumni eritish qurilmalari va qozonlarni joylashtirish. Kavsharlash lampalarini yoqilgʻi bilan toʻldirish. Texnik xizmat koʻrsatish, rejali-ogohlantiruv taʼmirlash ishlari.
7-mavzu. Olovli ishlarning yakuni boʻyicha yongʻin xavfsizligi choralari. Mansabdor shaxslar va ishchilarning vazifalari (1 soat).
Olovli ishlarni bajarishda mansabdor shaxslar va ishchilarning vazifalari (jihozlarni qabul qilish, naryad-ruxsatnomani yopish, olovli ishlar bajarilgandan soʻng vaqtinchalik va doimiy joylarning nazoratini tashkil etish). Olovli ishlar yakuni boʻyicha hisobot hujjatlarini saqlanishi.
8-mavzu. Olovli ishlarni bajarishning oʻziga xos jihatlari (2 soat).
Yongʻin va portlash xavfi boʻlgan xonalarda, qurilmalarda, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar boʻlgan sigʻimlarda, bosim ostidagi va tashqi texnologik qurilmalarda olovli ishlarni bajarishga tayyorgarlik koʻrish, naryad-ruxsatnomani rasmiylashtirish va yozma topshiriq berish jihatlari. Ishlarni bajaruvchi brigada tarkibi.
Yongʻin va portlash xavfi boʻlgan xonalarda, yengil alangalanuvchi suyuqliklar va yonuvchi suyuqliklar boʻlgan sigʻimlarda, bosim ostidagi qurilmalarda olovli ishlarni bajarish jihatlari.
Yongʻin xavfliligi boʻyicha turli sinflardagi obyektlarda olovli ishlarni tashkil etish va bajarishning oʻziga xos tomonlari.
9-mavzu. Yongʻin (alanga) aniqlangandagi harakatlar. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻinga qarshi texnik himoya vositalaridan foydalanish. Jarohat olganda birinchi yordam koʻrsatish (2 soat).
Hududda yoki binoda (inshootda) yongʻin (tutun)ni aniqlagan shaxslarning harakatlanish tartibi. Yongʻin (favqulodda vaziyat) toʻgʻrisida yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari, avariya xizmatlari va obyekt rahbarlariga xabar berish.
Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va boshqa avariya xizmatlari kelguniga qadar ishchilarning harakatlari. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va boshqa avariya xizmatlarining uchrashuvini tashkil etish.
Oʻt oʻchirgichlar va oʻt oʻchirish vositalarining tasnifi. Oʻt oʻchirgichlardan foydalanish tartibi, ularga texnik xizmat koʻrsatish, qayta zaryadlash muddatlari, xavfsizlik talablari.
Yongʻinlarni oʻchirishda (favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishda) yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻinga qarshi texnik himoya vositalaridan foydalanish usullari. Obyektning xususiyatlari va texnologik jarayondan kelib chiqqan holda uskunalar, kommunikatsiyalar, elektr qurilmalari va boshqa muhandislik tizimlarini manbadan oʻchirish. Odamga zarar keltiruvchi omillar taʼsirini kamaytirish yoʻllari (elektr toki, yonishning issiqlik, zaharli mahsulotlari taʼsiri).
Jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatish (qon ketishini vaqtinchalik toʻxtatish, yurak va oʻpka faoliyatini tiklash (sunʼiy nafas oldirish, bilvosita yurak massaji), steril bogʻlamni qoʻyish, qoʻl-oyoqlar singandagi harakatlar, dorilar qutisining (aptechkaning) toʻliq jamlanganligi va undan foydalanish tartibi).
10-mavzu. Amaliy mashgʻulot (1 soat).
Yongʻin (alanga) aniqlaganda harakat qilish tartibini oʻrganish. Jabrlanuvchilarga tez tibbiy yordam kelgunga qdar birinchi yordam koʻrsatish.
Yongʻin-texnik minimumi boʻyicha bilimlarni sinovdan oʻtkazish (1 soat).
3-§. Gʻalla ekinlari hosilini oʻrib-yigʻib olish, dagʻal yem-xashaklarni tayyorlash va saqlashga jalb etilgan ishchilar uchun yongʻin-texnik minimumi dasturi
1-mavzu. Kirish (0,5 soat).
Respublikada sodir boʻlgan yongʻinlar, ularlarning sabablari va oqibatlari toʻgʻrisida statistika maʼlumotlari. Gʻalla ekinlari hosilini oʻrib-yigʻib olish, dagʻal yem-xashaklarni (pichan, somonni) tayyorlash, taxlash va saqlash bilan bogʻliq qishloq xoʻjaligi obyektlarida sodir boʻlgan yongʻinlar toʻgʻrisida misollar. Yongʻinning oldini olish vazifalari.
Ishchilarning yongʻin xavfsizligini taʼminlash borasidagi huquq va majburiyatlari, yongʻin xavfsizligi qonunchiligini buzganlik uchun javobgarligi. Davlat yongʻin nazorati organlari xodimlarining huquqlari, yongʻin xavfsizligi qonunchiligini buzganlik uchun taʼsir choralari turlari.
2-mavzu. Qishloq xoʻjaligi obyektlarida va turar joylarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashning umumiy talablari (2 soat).
Hududni, yongʻinga qarshi oraliqlar, yoʻllar, yongʻinga qarshi suv taʼminoti manbalarini saqlash. Elektr uskunalari, isitish tizimlari va qurilmalaridan foydalanishda yongʻinlarning oldini olishga qaratilgan asosiy chora-tadbirlar. Chekish va ochiq olovdan foydalanish tartibi. Bino va inshootlarda yongʻin xavfsizligining umumiy talablari. Yonuvchi suyuqliklar va yonuvchi gazlardan foydalanishdagi yongʻin xavfsizligi qoidalari. Turar joylarda yongʻin xavfsizligi boʻyicha asosiy chora-tadbirlar. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻinlarni oʻchirish uchun jamoatchilikni jalb qilish (tashkilotlarning YOTK va KYOSB). KYOSK haqida umumiy maʼlumot va ularning qishloq joylari uchun ahamiyati.
3-mavzu. Ish joyida yongʻin xavfsizligi choralari (2 soat).
Foydalanilayotgan qishloq xoʻjalik texnikalari, agregatlari, qurilmalari, shuningdek, ishlatilayotgan modda va materiallarning yongʻin xavfi xususiyatlari.
Ish joyidagi yongʻinga qarshi rejim.
Gʻalla ekinlari hosilini oʻrib-yigʻib olish, dagʻal yem-xashaklarni (pichan, somonni) tayyorlash, taxlash va saqlashda yongʻin xavfsizligi choralari. Ish joyida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan yongʻin yoki avariyaviy holatlarning ehtimoliy sabablari. Yongʻin yoki avariya holatlarida yongʻinlarning oldini olish maqsadida ishchilar ishga kirishganda va uning yakunidagi harakatlari.
4-mavzu. Yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari haqida umumiy maʼlumotlar. Yongʻin vaqtidagi harakatlar (2,5 soat).
Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari, ularning maqsadi, foydalanish qoidalari, yozgi va qishki sharoitlarda saqlash tartibi.
Aloqa, signalizatsiya, yongʻin haqida xabar berish vositalari. Ularning joylashgan joyi, yongʻin sodir boʻlganda ulardan foydalanish qoidalari.
Texnologik uskunalarni, kommunikatsiyalarni, elektr qurilmalarini va shamollatish tizimlarini oʻchirish (zarur hollarda sodir boʻlgan vaziyatdan kelib chiqib). Yongʻin haqida telefon orqali xabar berish tartibi. Odamlarni (moddiy boyliklarni) evakuatsiya qilishni tashkil etish.
Ish joyida yoki obyekt hududida, aholi punktida tutun, alanga yoki yongʻin aniqlanganda ishchilarning harakatlari. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari va KYOSKlarini chaqirish hamda ularni kutib olish tartibi. Yongʻin va alangalarni oʻchirish, texnika xavfsizligi.
Amaliy mashgʻulot: avariya-qutqaruv xizmatiga yongʻin haqida xabar berish mashqlarini bajarish, shuningdek, oʻt oʻchirgichdan amalda foydalanishni namoyish etish.
Yongʻin-texnik minimumi boʻyicha bilimlarni sinovdan oʻtkazish (1 soat).
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 3-ILOVA
Yongʻin xavfsizligi va hayot faoliyati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha axborot stendlarini rasmiylashtirishga va mazmuniga qoʻyiladigan
Yongʻin xavfsizligi va hayot faoliyati xavfsizligini taʼminlash boʻyicha axborot stendi — yongʻin xavfsizligi va hayot faoliyati xavfsizligi asoslari mavzuyidagi profilaktik tusdagi matnli yoki grafikli axborot materiallarini joylashtirish uchun moʻljallangan statsionar qurilma (keyingi oʻrinlarda — stend).
Xodimlar soni 15 nafardan ortiq yoki bir vaqtning oʻzida obyektda boʻladigan odamlarning soni 10 nafardan ortiq boʻlgan obyektlarda stendlar rasmiylashtirilishi shart.
Stend, undagi maʼlumotlardan keng tanishish imkonini beradigan joylarga joylashtiriladi (masalan, binoning birinchi qavati, tashkilot yoki korxonaning foyesi, obyekt binosiga kirish qismida va hakazo). Stendga borish yoʻli obyektning ish vaqti mobaynida ochiq boʻlishi va hech qanday tashqi toʻsiqlar bilan cheklanmasligi kerak.
Axborot stendlarini kamida 490 x 770 mm oʻlchamda, bir xil uslubda tayyorlash, profilaktika materiallarini joylashtirish uchun qutilar soni A4 formatida kamida 4 ta boʻlishi tavsiya etiladi.
Stendlarga joylashtirish uchun axborot materiallarining roʻyxati:
asosiy yongʻin xavfsizligi talablari va yongʻin sodir boʻlgandagi harakatlar;
uy-roʻzgʻorda yongʻin xavfsizligi choralari;
jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatish tartibi;
obyektning yongʻin xavfsizligi holati, sodir boʻlgan yongʻinlar (favqulodda vaziyatlar), ularning sabablari va ularni bartaraf etish boʻyicha koʻrilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
profilaktik varaqalar, broshyuralar va boshqalar.;
yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining “101” chaqiruv raqami va boshqalar.;
biriktirilgan davlat yongʻin nazorati inspektori haqida maʼlumot (F.I.O., ish telefoni).
Yongʻin xavfsizligi masalalari bilan bogʻliq boʻlmagan maʼlumotlarni stendlarga joylashtirish taqiqlanadi.
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 4-ILOVA
Obyektning yongʻin xavfsizligi pasporti
1. Yongʻin xavfsizligi pasporti (keyingi oʻrinlarda — pasport) — obyektning (binoning) mavjud yongʻin xavfsizligi darajasini tavsiflovchi va yongʻin xavfini kamaytirish boʻyicha tavsiyalarni oʻz ichiga olgan, belgilangan tartibda ishlab chiqilgan va tasdiqlangan hujjat.
2. Yongʻin xavfsizligi pasporti quyidagi obyektlar uchun ishlab chiqilishi lozim:
a) yongʻin va portlash xavfi mavjud ishlab chiqarishlar:
500 m 2 dan ortiq ishlab chiqarish maydoniga ega yogʻochni qayta ishlash va sellyuloza-qogʻoz sanoati korxonalari;
kuniga 50 mln m 3 ortiq gazni haydash (oʻtkazish) korxonalari;
kuniga 20 ming t dan ortiq neftni haydash (oʻtkazish) korxonalari;
kuniga 15 ming t dan ortiq neftni qayta ishlash korxonalari;
kuniga 100 t dan ortiq ishlab chiqarish quvvatiga ega kimyoviy tola ishlab chiqarish korxonalari;
kuniga 20 t dan ortiq ishlab chiqarish quvvatiga ega asosi yonuvchan boʻlgan lok-boʻyoq mahsulotlari korxonalari;
umumiy sigʻimi 20 000 m 3 dan ortiq boʻlgan neft, neft mahsulotlari omborlari;
belgilangan quvvati 100 MV dan ortiq boʻlgan elektr stansiyalar va issiqlik elektr markazlari;
sigʻimi 15 ming t dan ortiq boʻlgan don mahsulotlarini saqlash va ularni qayta ishlash elevatorlari;
quvvati kuniga 1 000 t dan ortiq shakar ishlab chiqarish korxonalari;
portlash va yongʻin xavfliligi boʻyicha A, B va V toifaga kiruvchi maydoni 10 000 m 2 dan ortiq boʻlgan ishlab chiqarish va (yoki) omborxona binolari;
b) belgilangan vazifasi yoki loyihasiga muvofiq bir vaqtning oʻzida 800 dan ortiq kishi boʻlishi mumkin boʻlgan izolyatsiya qilingan xonaga ega binolar va (yoki) inshootlar:
shifoxonalar, gospitallar, davolash stansionarlari, tugʻruqxonalar, reabilitatsiya markazlari;
mehmonxonalar, sanatoriylar, profilaktoriylar, dam olish uylari;
konsert zallari, teatrlar, amfiteatrlar, kinoteatrlar, madaniyat uylari, sport (koʻngilochar) saroylari, markazlar;
davlat boshqaruv organlari, taʼlim, ilmiy va loyihalash tashkilotlarini joylashtirish uchun foydalaniladigan binolar va (yoki) inshootlar, kutubxonalar;
bozorlar, savdo markazlari va doʻkonlar, koʻngilochar va dam olish maskanlari;
aeroportlar va temir yoʻl vokzallari;
teleradio markazlari;
koʻp funksiyali bino va inshootlar.
3. Yongʻin xavfsizligi pasporti xoʻjalik va tezkor boshqaruvida obektlarga ega boʻlgan yuridik shaxslar uchun ishlab chiqiladi. Obyektlarni shartnoma asosida obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun javobgarlikni zimmasiga olish bilan boshqa yuridik shaxsga (ijara, begʻaraz foydalanish va hakazo) foydalanishga berilganda, pasport ushbu obyektdan foydalanayotgan yuridik shaxs uchun ishlab chiqiladi.
4. Pasport obyekt rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Pasport kamida uch nusxada ishlab chiqiladi va bir nusxasi davlat yongʻin nazorati organiga taqdim etiladi.
Obyektning funksional vazifasi, texnologik jarayoni, xajmiy-rejalashtirish va loyihalash yechimlarini oʻzgartirishda pasport yangilanishi shart.
6. Pasport obyektning xususiyatlarini oʻz ichiga olishi va sarlavha sahifasi, pasportning qisqacha tavsifi, mazmuni, foydalanilgan manbalar roʻyxati va quyidagi boʻlimlarni oʻz ichiga olishi kerak:
a) obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlashning tashkiliy-funksional sxemasi;
b) obyektning yongʻin xavfi xususiyatlari;
v) yongʻindan himoyalanish xususiyatlari;
g) portlashga qarshi himoya xususiyatlari;
d) yongʻin sodir boʻlganda odamlar xavfsizligini taʼminlash;
e) muhandislik tizimlarining yongʻin xavfsizligi xususiyatlari;
j) yongʻinga qarshi himoya vositalari va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining xususiyatlari;
z) yongʻin xavfsizligi darajasini baholash;
i) obyektning yongʻin xavfini kamaytirish choralari.
Har bir boʻlim (roʻyxatdan oxirgi ikkitasi bundan mustasno) obyektdagi yongʻin xavfsizligini taʼminlash yoʻnalishidagi holatni tavsiflovchi oraliq xulosalar bilan tugaydi.
Pasportga texnologik jarayonni tasvirlovchi chizmalar, shuningdek, quyidagi rejalar ilova qilinadi:
a) yongʻin oʻtish joylari koʻrsatilgan holda obyektning binolar, inshootlar, ochiq qurilmalarini joylashtirish;
b) obyektning yongʻinga qarshi suv taʼminoti;
v) binolar va tashqi qurilmalarga yongʻinga qarshi himoya uskunalarini joylashtirish.
Funksional vazifasi yoki loyihasiga muvofiq bir vaqtning oʻzida 800 dan ortiq kishilar boʻlishi mumkin boʻlgan izolyatsiya qilingan xonaga ega binolar va (yoki) inshootlar uchun koʻrsatilgan xonaning joylashish tartibi belgilanadi.
7. Pasportning qisqacha tavsifi quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak: barcha ishlab chiquvchilar imzosi bilan ular tomonidan ishlab chiqilgan boʻlimlarni koʻrsatgan holda tuzuvchi tashkilot haqida qisqacha maʼlumot, ishlab chiqqan tashkilot toʻgʻrisida qisqacha maʼlumot, pasportni ishlab chiqish uchun asoslar, pasport ishlab chiqilgan binolar va hudud chegaralarining toʻliq roʻyxati, ilgari ishlab chiqilgan pasportga kiritilgan oʻzgarishlar va qoʻshimchalar haqida maʼlumotlar (mavjud boʻlsa).
8. “Obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlashning tashkiliy-funksional sxemasi” boʻlimiga obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun xodimlarning oʻzaro hamkorligi, boʻysunishi va javobgarligi, obyektda tashkiliy-texnik chora-tadbirlarni amalga oshirish, koʻrilayotgan chora-tadbirlarning izchilligi va sifati haqidagi maʼlumotlar kiritilishi lozim.
9. “Obyektning yongʻinga xavfli xususiyatlari” boʻlimida jadval shaklidagi quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
a) texnologik jarayonlarda ishlatiladigan barcha modda va materiallarning yongʻinga xavfli koʻrsatkichlari, ularning oʻziga xos xususiyatlari (mavjud boʻlsa), yongʻin-portlash xavfi mavjud modda va materiallarni saqlash (foydalanish) sharoitlari, ehtimoliy yondirish manbalarining tahlili natijalari, yongʻinning (portlashning) sodir boʻlish, rivojlanish ssenariylari va yetkazilishi mumkin boʻlgan zararlar;
b) portlash va yongʻin xavfi mavjud barcha xonalarning toifalari, Elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari boʻyicha zonalar sinfi, portlovchi aralashmalarning tasnifi (toifasi, guruhi);
v) barcha binolarning portlash va yongʻin xavfililigi toifalari;
g) barcha tashqi qurilmalarning portlash va yongʻin xavfliligi toifalari, ularning atrofidagi Elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari boʻyicha zonalar sinfi, portlovchi aralashmalarning toifalari va guruhlari, portlovchi zonalarning oʻlchamlari;
d) ishlatiladigan modda va materiallarning birga saqlanishi mos kelishi.
10. “Yongʻinga qarshi himoyaning xususiyati” boʻlimida jadval shaklidagi quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
a) bino va inshootlarning yongʻin xavfliligi va olovga bardoshliligi, ularning maydoni va qavtliligi;
b) bino va inshootlarda foydalaniladigan asosiy qurilish konstruksiyalarning olovga bardoshlik chegaralari va yongʻinga xavflilik sinflari;
v) yongʻin-texnik xususiyatlarini koʻrsatgan holda yongʻinga qarshi toʻsiqlar va ulardagi teshiklar toʻldirilishi.
11. “Portlashga qarshi himoyaning xususiyatlari” boʻlimida portlashlarning oldini olish uchun qoʻllaniladigan yechimlar, portlash mumkin boʻlgan xonalarning binolarda joylashishi, portlashga qarshi himoya elementlari, inshootlarning yengil tashlab yuboruvchi konstruksiyalari va xususiyatlariga oid maʼlumotlar boʻlishi kerak.
12. “Yongʻin sodir boʻlganda odamlar xavfsizligini taʼminlash” boʻlimida jadval shaklidagi quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
a) binolarda, qavatlarda, xonalardagi odamlar soni;
b) xonalar, qavatlar va binolar evakuatsiya va chiqish yoʻllari bilan taʼminlanganligi, ularning parametrlari baholanishi;
v) yongʻinda evakuatsiyani boshqarish va foydalanilayotgan xabar berish tizim qurilmalarining mavjudligi va xususiyatlari;
g) binoning tutunga qarshi himoya elementi qurilmalarining mavjudligi va xususiyatlari.
13. “Muhandislik tizimlarining yongʻin xavfsizligi xususiyatlari” boʻlimida elektr uskunalar, isitish va shamollatish tizimlarining xususiyatlari, portlash xavfi boʻlgan bino va xonalarda yashinga qarshi himoya vositalarining xususiyatlari, ularning yongʻin xavfsizligiga taʼsir qiluvchi hamda holatini baholash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar jadval shaklida boʻlishi kerak.
14. “Yongʻinga qarshi texnik himoya vositalari va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari xususiyatlari” boʻlimida jadval shaklidagi quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
a) avtomatik yongʻin oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarining mavjudligi va xususiyatlari;
b) ichki va tashqi yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlarining mavjudligi va xususiyatlari;
v) obyektning yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari bilan taʼminlanganligi.
15. “Yongʻin xavfsizligi darajasini baholash” boʻlimi oldingi boʻlimlar orasidagi xulosalar asosida tuziladi (zarur hollarda yongʻin xavfini baholash) va obyektning yongʻin xavfsizligi holati haqida batafsil xulosani oʻz ichiga olishi kerak.
16. “Obyektning yongʻin xavfini kamaytirish choralari” boʻlimiga amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga muvofiqlashtirish uchun obyektda amalga oshirilishi lozim boʻlgan asoslangan chora-tadbirlar jadval shaklida kiritilishi lozim.
17. Pasport boʻlimlarining roʻyxati va ularning mazmuni obyektning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda oʻzgartirilishi mumkin. Pasportni ishlab chiqishda yongʻin xavfini baholash tavsiya etiladi.
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 5-ILOVA
Evakuatsiya qilish rejalariga qoʻyiladigan
1. Evakuatsiya qilish rejasi (keyingi oʻrinlarda — reja) obyekt rahbari tomonidan tasdiqlanishi hamda grafik va matnli qismlardan iborat boʻlishi kerak.
2. Rejaning grafikli qismini tuzishda quyidagilarni hisobga olish kerak:
a) qavat rejasida quyidagilar koʻrsatilishi kerak: zinapoyalar, liftlar va lift xollari, yashash xonalari, maishiy-xoʻjalik xonalar, balkonlar, tashqi zinapoyalar, shuningdek, zinapoya, lift zallari eshiklari va evakuatsiya yoʻllarida joylashgan eshiklar. Xonalarning nomlari toʻgʻridan-toʻgʻri qavat rejalarida koʻrsatilishi yoki ular raqamlanishi va xonalarga izohlar berilishi kerak. Rejada eshiklar ochiq holda koʻrsatilishi kerak. Agar foydalanish vaqtida alohida chiqish joylari qulflangan boʻlsa, evakuatsiya rejasida eshik yopiq holda va kalitlar saqlangan joyda “Tashqi eshik kalitlari qutisi” yozuvi koʻrsatilgan boʻlishi kerak. Agar binoda tashqi yongʻinga qarshi zinapoya mavjud boʻlsa, rejada “Yongʻinga qarshi zinapoyaga chiqish yoʻli” yozuvi boʻlishi kerak;
b) qavatlardagi odamlarni evakuatsiya qilishning asosiy yoʻllari rejada toʻgʻri chiziq bilan, zaxira yoʻllari esa punktir chiziq bilan koʻrsatiladi. Chiziqlar asosiylaridan ikki barobar qalin va yashil rangda boʻlishi kerak. Qavatlardagi asosiy evakuatsiya yoʻllari zinapoyalar yoʻnalishi boʻyicha koʻrsatilgan boʻlishi kerak. Agar yongʻin xavfidan himoyalanish nuqtai nazaridan ikkita zinapoya teng boʻlsa, u holda asosiy evakuatsiya yoʻli eng yaqin zinapoyaga koʻrsatiladi. Evakuatsiya yoʻllarini koʻrsatuvchi chiziqlar har bir xonadan xavfsiz joyga yoki toʻgʻridan-toʻgʻri tashqariga chiqishga yoʻnaltirilgan boʻlishi kerak;
v) rejaning grafik qismidagi belgilarni idrok qilishni yaxshilash maqsadida tashqi kontur (yongʻinga qarshi joʻmraklardan tashqari) qizil rangda, evakuatsiya yoʻllari esa yashil rangda chizilishiga ruxsat etiladi; yongʻinga karshi joʻmrak koʻk rangda belgilanadi;
g) rejalarni chizishda joylashgan joyi toʻgʻrisida tasavvurga ega boʻlish sharoitlarini yaxshilash maqsadida “siz shu yerdasiz” maʼnosidagi belgini rejaning izohida koʻrsatish kerak;
d) qavat rejalarida shartli belgilar yordamida: qoʻl yordamida ishga tushiriladigan yongʻin xabarlargichlari; telefon; yongʻinga qarshi joʻmraklar, oʻt oʻchirgichlar; tutun soʻrish tizimi qurilmalarini qoʻl bilan ishga tushirish tugmalari joylashgan joylari koʻrsatiladi. Shartli belgilarga qavat rejasining pastki qismida izoh berilishi kerak;
e) rejaning grafik qismida yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining, rahbar va obyekt boʻyicha masʼul navbatchining telefon raqamlari koʻrsatilishi kerak;
j) rejaning grafik qismining namunaviy shakli quyida keltirilgan 1-rasmda koʻrsatilgan.
3. Reja navbatchi xodimlar xonasida va har bir qavatning zinapoyalaridan chiqish eshiklari oldiga (binodan evakuatsiya chiqish yoʻllari) shishali (plyonka) qoplama ostida koʻzga koʻrinarli joyga joylashtiriladi.
Bolalarni evakuatsiya qilish rejasida uning grafik qismidan tashqari quyidagilar ham koʻrsatiladi:
a) xizmat xodimlaridan shaxsan kim odamlarni (bolalarni) evakuatsiya qiladi va evakuatsiya tugagandan soʻng ularning roʻyxat boʻyicha tekshiradi;
b) evakuatsiya qilinayotgan odamlarni binodan yoki sogʻlomlashtirish muassasasi, bolalarning yozgi dam olish oromgohlari hududidan xavfsiz joyga harakatlanish yoʻllari;
v) mol-mulkni evakuatsiya qilish joyi va uni qoʻriqlash uchun javobgar shaxs;
d) yongʻin-qutqaruv boʻlinmasiga kim xabar berishi va aloqa vositasining turi (telefon, ratsiya, xabarchi va boshqa yoʻl bilan);
e) evakuatsiya rejasiga kiritilgan shaxslar vaqtincha yoʻqligida ularning vazifasini bajaruvchi shaxslar zaxirasi;
j) yongʻinni oʻchirishni kim tashkil etadi.
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 6-ILOVA
Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining kerakli miqdorini aniqlash
1. Yongʻinni oʻchirish birlamchi vositalarining turlari va miqdori yonuvchi moddalarning fizik-kimyoviy va yongʻin xavfli mavjud xossalari, ularning oʻt oʻchirish vositalariga boʻlgan aloqasini, shuningdek, ishlab chiqarish binolari, ochiq joylar va qurilmalarning maydonini hisobga olgan holda aniqlanadi.
2. Texnologik uskunalarni oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlash, ushbu uskuna uchun texnik shartlar (pasportlar) talablariga yoki tegishli yongʻin xavfsizligi qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Chet elda ishlab chiqarilgan uskunalarni oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlash, ularni yetkazib berish boʻyicha shartnoma talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Muayyan xonaga yoki obyektga oʻt oʻchirgichlarning kerakli turini aniqlash va miqdorini hisoblash ularning oʻchirish quvvatiga, maksimal maydoniga, shuningdek, yonuvchi modda va materiallarning yongʻin sinfiga koʻra amalga oshirilishi kerak:
A sinf — asosan kelib chiqishi organik boʻlgan, yonishi choʻgʻlanish bilan kuzatiladigan qattiq moddalarning (yogʻoch, mato, qogʻoz) yongʻinlari;
B sinf — yonuvchi suyuqliklar yoki eriydigan qattiq moddalarning yongʻinlari;
C sinf — gazlar yongʻinlari;
D sinf — metallar va ularning qorishmalarining yongʻinlari;
E sinf — elektr uskunalari yonishi bilan bogʻliq yongʻinlar.
Oʻt oʻchirgich turini (koʻchma yoki transportirovka qilinadigan) tanlash sodir boʻlishi mumkin boʻlgan yongʻin oʻchoqlarining hajmiga bogʻliq. Agar ular katta boʻlsa, transportirovka qilinadigan oʻt oʻchirgichlardan foydalanish kerak.
5. Foydalanishning tegishli harorat chegarasiga ega boʻlgan oʻt oʻchirgichni tanlashda bino va inshootlarning iqlim sharoitlarini hisobga olish zarur.
6. Agar aralash yongʻin oʻchoqlari boʻlsa, unda oʻt oʻchirgichni tanlashda afzallik uning qoʻllash doirasi nuqtai nazaridan universal yongʻin oʻchirgichga beriladi.
7. Turli toifadagi xonalarning toʻliq maydoni uchun (bitta yoki bir guruh oʻt oʻchirgichlar bilan himoyalanadigan maksimal maydon) 1 va 2-jadvallarda “++” yoki “+” belgisidan oldin koʻrsatilgan turdagi oʻt oʻchirgichlar sonining birini tanlash kerak.
8. Jamoat binolari va inshootlarning har bir qavatida kamida ikkitadan kam boʻlmagan koʻchma oʻt oʻchirgichlar boʻlishi kerak.
9. Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha D toifadagi xonalarning maydoni 100 m 2 dan oshmasa, ushbu xonalar oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlanmasligi mumkin.
10. Agar yongʻin xavfi boʻyicha bir xil toifadagi bir nechta kichik xonalar mavjud boʻlsa, zarur oʻt oʻchirgichlar soni ushbu xonalarning umumiy maydonini hisobga olgan holda 14-band va 1 va 2-jadvallarga muvofiq belgilanadi.
11. Korxonadan qayta zaryadlash uchun yuborilgan oʻt oʻchirgichlar, tegishli miqdordagi zaryadlangan oʻt oʻchirgichlar bilan almashtirilishi kerak.
12. Kompyuter xonalari, telefon stansiyalari, muzeylar, arxivlar va boshqalarni himoya qilishda yongʻinni oʻchirish vositalarining himoyalangan uskunalar, mahsulotlar, materiallar va boshqalar bilan oʻzaro taʼsirining oʻziga xos xususiyatlari hisobga olinishi lozim. Ushbu xonalar oʻt oʻchirish moddalarining maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyasini hisobga olgan holda xladonli va uglekislotali oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlanishi lozim.
13. Statsionar avtomatik oʻt oʻchirish qurilmalari bilan jihozlangan xonalar oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlanishi belgilangan sonidan kelib chiqib 50 foiz miqdorida taʼminlanishi kerak.
14. Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan yongʻin oʻchogʻidan oʻt oʻchirgich joylashgan joyigacha boʻlgan masofa: jamoat binolari va inshootlari uchun 20 m dan; portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha A, B va V toifadagi xonalar uchun — 30 m dan, G toifadagi xonalar uchun — 40 m dan, D toifadagi xonalar uchun — 70 m dan oshmasligi kerak.
15. Obyektda yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini sotib olish, taʼmirlash, saqlash va ishlatishga shayligi uchun javobgar shaxs tayinlanishi kerak.
16. Obyektga oʻrnatilgan har bir oʻt oʻchirgich ustiga oq rangli boʻyoq bilan tartib raqami yozib qoʻyilishi kerak. Unga belgilangan shaklda pasport yuritiladi.
17. Oʻt oʻchirgichlar har doim soz holatda saqlanishi, muntazam koʻzdan kechirilishi, tekshirilishi va oʻz vaqtida qayta zaryadlanishi kerak.
18. Qish mavsumida (1 °C dan past haroratda), suv asosidagi zaryadli oʻt oʻchirgichlar isitiladigan xonalarda saqlanishi kerak.
19. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini yoʻlaklarda va oʻtish joylarida joylashtirish odamlarni xavfsiz evakuatsiya qilishga xalaqit bermasligi kerak. Ular 1,5 m dan ortiq boʻlmagan balandlikda xonalardan chiqadigan joylarga yaqin joylarda joylashtirilishi kerak.
20. Asbest, namatni (kigizni) qopqoqli metall idishlarda saqlash, vaqti-vaqti bilan (uch oyda kamida 1-marta) quritish va changdan tozalash tavsiya etiladi.
21. Ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti va avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanmagan ishlab chiqarish xonalarida va omborxonalarda yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini, mexanizatsiyalashmagan yongʻinni oʻchirish vositalari va uskunalarini joylashtirish uchun, shuningdek, tashqi yongʻinga qarshi suv taʼminoti mavjud boʻlmagan obyektlar hududi yoki ularning binolari (inshootlari) tashqi texnologik qurilmalari tashqi yongʻinga qarshi suv manbalaridan 100 m dan uzoq masofada joylashgan taqdirda yongʻinga qarshi qalqon bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Yongʻinga qarshi qalqonlarning turi va ularning talab qilinadigan soni, binolar (inshootlar) va tashqi texnologik qurilmalarning portlash va yongʻin xavfi boʻyicha toifasiga, bitta yongʻinga qarshi qalqonning maksimal himoyalash maydoniga va yongʻin sinfiga koʻra 3-jadvalga muvofiq belgilanadi.
22. Yongʻinga qarshi qalqonlar 4-jadvalga muvofiq yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari, mexanizatsiyalanmagan yongʻin vositalari va inventarlar bilan jamlanadi.
23. Yongʻinga qarshi qalqon yoniga oʻrnatilgan suv sigʻimlarining hajmi kamida 0,2 m 3 boʻlishi va chelaklar bilan taʼminlanishi kerak. Qum uchun qutilar 3, 1 yoki 0,5 m 3 hajmga ega boʻlishi va belkurak bilan taʼminlanishi kerak. Qum oson olinishi va yogʻingarchilikdan himoyalangan boʻlishi kerak.
24. Qum bilan toʻldirilgan qutilar, odatda, yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyukliklar toʻkilishi mumkin boʻlgan xonalarda yoki ochiq maydonlarda yongʻinga qarshi qalqonlar bilan birga oʻrnatilishi kerak.
Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha A, B va V toifadagi xonalar va ochiq texnologik qurilmalar uchun qutilardagi qum zaxirasi himoyalanadigan har bir 500 m 2 maydonga 0,5 m 3 , G va D toifadagi xonalar va ochiq texnologik qurilmalar uchun esa himoyalanadigan har bir 1000 m 2 maydonga 0,5 m 3 dan kam boʻlmasligi kerak.
25. Asbest, dagʻal junli mato yoki namat oʻlchami kamida 1x1 m boʻlishi hamda ushbu mato oʻlchamining 50 foizidan katta boʻlmagan maydondagi va havosiz yonishi mumkin boʻlmagan modda va materiallar yongʻin oʻchogʻini oʻchirish uchun moʻljallangan boʻlishi kerak. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni qoʻllash va saqlash joylarida ushbu matolar oʻlchamlari 2x1, 5 m yoki 2x2 m dan oshirilishi mumkin.
Asbest mato, dagʻal jun matolar yoki namat (kigiz, yonmaydigan materialdan tayyorlangan choyshab) suv oʻtkazmaydigan yopiladigan va yongʻin sodir boʻlganda tezda qoʻllash imkonini beradigan gʻiloflarda (qadoqlarda) saqlanishi lozim. Ushbu vositalar kamida 3 oyda bir marta quritilishi va changdan tozalanishi kerak.
26. Yongʻinga qarshi qalqon toʻplamidagi mexanizatsiyalanmagan yongʻinga qarshi qoʻl asboblariga quyidagi operatsiyalarni oʻz ichiga olgan davriy xizmat koʻrsatiladi:
chang, kir va korroziya izlarini tozalash;
GOST-12.4.026-2015 standartiga muvofiq boʻyoqlarni tiklash;
foydalanishdan keyin qoldiq deformatsiyalarni bartaraf etish uchun lom va bagorlarni toʻgʻrilash;
GOST 12.3.023-80 talablariga mos holda kerakli asboblarning charxlash burchaklarini tiklash.
27. Yongʻinga qarshi qalqonlar ularga oʻrnatilgan yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini tezkorlik bilan olishda qulaylikni va ularni joylashtirish talablariga rioya etilishini taʼminlashi lozim.
28. Yongʻinga qarshi qalqon va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining rangi va boʻyash sxemasi GOST 12.4.026-2015 standartiga muvofiq amalga oshiriladi.
29. Yongʻinga qarshi qalqon eshiklarining tashqi tomonida qum uchun quti, suv uchun bochkalar va stendlarda ularning tartib raqamlari va eng yaqin yongʻin-qutkaruv qismining telefon raqami koʻrsatilgan boʻlishi kerak. Yongʻinga qarshi qalqonlarning tartib raqami “YOQQ” harfli indeksdan soʻng koʻrsatiladi.
6-Ilovaga 1-JADVAL
Xonalarni koʻchma oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlash meʼyorlari
Xona toifasi Himoyalanadigan chegara maydoni m 2 Yongʻin sinfi Sigʻimi 10 L boʻlgan koʻpikli va suvli oʻt oʻchirgichlar Kukunli oʻt oʻchirgichlar, oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi (kg) Uglekislotali oʻt oʻchirgichlar, oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi (L) Xladonli oʻt oʻchirgichlar, oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi (L) Oʻt oʻchirish aerozoli generatori 2 4 8(9) 2 5 2 A, B, V1-V4 (yonuvchan gazlar va suyuqliklar) 200 A 2++ - 2+ 1++ - - - - B 4++ - 2+ 1++ - - 4+ - C - - 2+ 1++ - - 4+ - D - - 2+ 1++ - - - - E - - 2+ 1++ - 2++ - - B1-B4 (yonuvchan gazlar va suyuqliklardan tashqari) 400 A 2++ 4+ 2++ 1+ - - 2+ 2+ D - - 2+ 1++ - - - - E - - 2++ 1+ 2+ 4+ 2++ 2+ G 800 B 2+ . 2++ 1 + - - - 2+ C - 4+ 2++ 1+ - - - 2+ G, D 1 800 A 2++ 4+ 2++ 1+ - - - 2+ D - - 2+ 1++ - - - - E - 2+ 2++ 1 + 4+ 2++ 2+ 2+ Jamoat binolari 800 A 4++ 8+ 4++ 2+ - 4+ - 2+ E - - 4++ 2+ 4+ 2++ 4+ 2+
6-Ilovaga 2-JADVAL
Xonalarni transportirovka qilinadigan oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlash meʼyorlari
Xona toifasi Himoyalanadigan maydoni m 2 Yongʻin sinfi Havo-koʻpikli oʻt oʻchirgichlar, sigʻimi 100 L Koʻpik-kukunli oʻt oʻchirgichlar, sigʻimi 100 L Kukunli oʻt oʻchirgichlar, oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 80 dan 90kg gacha Uglekistlotali oʻt oʻchirgichlar, oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi kg 25 80 A, B, B1-B4 (yonuvchi gazlar va suyuqliklar) 500 A 1++ 1++ 1++ - 3+ B 2+ 1++ 1++ - 3+ C - 1+ 1++ - 3+ D - - 1++ - - E - - + 2+ 1++ B1-B4 (yonuvchi gazlar va suyuqliklardan tashqari), G 800 A 1++ 1++ 1++ 4+ 2+ B 2+ 1++ 1++ - 3+ C - 1+ 1++ - 3+ D - - 1++ - - E - - 1+ 1++ 1+
6-Ilovaga 3-JADVAL
Binolar (inshootlar) va hududlarni yongʻinga qarshi qalqonlar bilan jihozlash meʼyorlari
T/r Xonalarning yoki tashqi texnologik qurilmalarning portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha toifasi hamda xonalarning funksional vazifasi boʻyicha nomlanishi Bir dona yongʻinga qarshi qalqon bilan himoyalanadigan maydon, m 2 Yongʻin sinfi Qalqon turi 1. A, B, B1-B4 (yonuvchi gazlar va suyuqliklar) 200 A YOQQ-A B YOQQ-B E YOQQ-E 2. B1-B4 (qattiq yonuvchi modda va materiallar) 400 A YOQQ-A E YOQQ-E 3. G, D 1800 A YOQQ-A B YOQQ-B E YOQQ-E 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini qayta ishlash korxonalarining xonalari va ochiq maydonlari 100 - YOQQ-QX 5. Turli payvandlash va boshqa olovli ishlarni olib borishga moʻljallangan xonalar - A YOQQ-T
6-Ilovaga 4-JADVAL
Yongʻinga qarshi qalqonlarni mexanizatsiyalashmagan asbob va inventarlar bilan jihozlash meʼyorlari
T/r Mexanizatsiyalashmagan asbob va inventarlar, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining nomlari Yongʻin sinfi va yongʻinga qarshi qalqonning turiga qarab jihozlash meʼyorlari A-sinfi YOQQ-A V-sinfi YOQQ-B E-sinfi YOQQ-E YOQQ-QX YOQQ-T 1. Oʻt oʻchirgichlar: koʻpikli va suvli, oʻt oʻchirish moddasining sigʻimi, L/ogʻirligi, kg, 10/9 2+ 2+ 2+ 2+ kukunli oʻt oʻchirish moddasining sigʻimi, L /ogʻirligi, kg, 10/9 1++ 1++ 1++ 1++ 1++ oʻt oʻchirish moddasining sigʻimi, L/ ogʻirligi, kg,5/4 2+ 2+ 2+ 2+ 2+ uglikislotali oʻt oʻchirish moddasining sigʻimi, L / ogʻirligi, kg, 5/3 2+ 1 2. Lom 1 1 1 1 3. Bagor 1 1 4. Yogʻoch dastakli ilgak 1 5. Konnussimon chelak 2 1 2 1 6. Elektr simlarini kesish uchun toʻplam: qaychi, dielektrik poyafzal va dielektrik rezinali gilamcha 1 7. Asbestli toʻshama, jun tolali mato (namat, yonmaydigan mato) 1 1 1 1 8. Tigʻli belkurak 1 1 1 1 9. Yapoloq belkurak 1 1 1 1 10. Ayri, panshaxa 1 11. Qurilmalarni tashish uchun arava 1 12. Suv saqlash uchun sigʻim xajmi: 0,2 m 3 1 1 0,02 m 3 1 13. Qum solingan quti 1 1 14. Qoʻl nasosi 1 15. Diammetri 51 sm, uzunlikdagi 18-20 m yongʻinni oʻchirish yengi 1 16. Himoya ekrani 1,4 x 2 m 6 17. Ekranlarni osib qoʻyish uchun tirgaklar 6
6-Ilovaga 5-JADVAL
Yongʻinni oʻchirish birlamchi vositalarining meʼyorlari
T/r Xonalar nomlari Hisoblash meʼyori Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining nomlari Koʻchma oʻt oʻchirgichlar Yongʻinga qarshi mato Uglekislotali oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 5 kgdan kam boʻlmagan Kukunli oʻt oʻchirish moddasining ogʻirligi 8 kgdan kam boʻlmagan yoki 2 ta 4 kg Suvli, havo-koʻpikli hajmi 10 Ldan kam boʻlmagan yoki 2 ta 5 L 1. Madaniy-maʼrifiy, tomosha, davolash, ilmiy, taʼlim va sogʻlomlashtirish muassasalari, oromgohlar, turar joylar va boshqa binolar a) yoʻlak tizimidagi maishiy-xizmat xonalar yoʻlakning 20 pagonometr - 1 1 b) yoʻlak tizimisiz (vestibyul bilan),lekin har bir xonaga kamida bitta 200 m 2 - 1 1 v) arxivlar, kutubxonalar 100 m 2 1 1 g) nusxa olish, koʻpaytirish uskunalarining xonalari, fonoteka, videotekalar 200 m 2 2 2 2. Laboratoriyalar, lekin har bir xonaga kamida bitta 50 m 2 1 1 3. Oshxona, omborlar, ustaxonalar har bir xonaga 1 1 1 4. Mehmonxona, yotoqxona, dala hovli va yoʻlak tizimli turar joylar yoʻlakning har 20 pagonometr 2 1 1 - 5. a) muassasa kompleksining studiya-apparat tezkor-texnologik xonalari 50 m 2 1 1 b) yordamchi xonalar har bir xonaga 1 1 1 6. Qozonxonalar har 100 m 2 1 1 1 7. Garaj xonasi, lekin kamida har bir xonaga har 100 m 2 - 1 1 1 8. Omborlar 100 m 2 - 1 1 9. Oshxona, klub, konferensiya zali va boshqalar, lekin har bir qavatga kamida ikkitidan har 100 m 2 - 1 1 10. Shaxsiy turar joylar, dala hovli va boshqa inshootlar 1 1 11. Lift dvigateli xonasi har bir xonaga 2 1 1
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 7-ILOVA
Portlab yonish va yongʻin xavfi mavjud xonalar, binolar va tashqi qurilmalarning toifalarini aniqlash
Portlab-yonish va yongʻin xavfi mavjud xonalar, binolar va tashqi qurilmalarning toifalari amaldagi SHNQ 2.01.19. “Xona, bino va tashqi qurilmalarning portlab yonish va yongʻin xavfi boʻyicha toifalarini aniqlash” va “Elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari” (keyingi oʻrinlarda — EUTQ) normativ hujjatlariga koʻra belgilanadi.
Portlab yonish va yongʻin xavfi boʻyicha xona toifasining shakli va EUTQ boʻyicha zona sinflari 2-rasmda koʻrsatilgan.
Portlash va yongʻin xavfi uchun xona toifasi indeksining shakli va EUOQ uchun zona sinfi
Aylana diametri: 200, 250, 300 mm.
Yozuvlar eshiklar va darvozalarining rangiga qarama-qarshi boʻlgan rangda bajariladi.
Koʻrsatkich eshik va eshiklarning panellariga yer yoki pol qismidan 2/3 balandlikda oʻrnatiladi.
2-rasm. Xonalarning portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻyicha toifasi hamda EUTQga koʻra yongʻin sinfi zonasining koʻrsatkichi
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 8-ILOVA
Yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlari toʻgʻrisida maʼlumot kartasi shakli
Yongʻin xavfsizligi choralarining maʼlumot kartasi — binolarda saqlanayotgan yoki foydalanilayotgan portlovchi moddalar, materiallar va mahsulotlar (yengil alangalanuvchi va yonuvchan suyuqlik, chang, gazlar, aerozol qadoqdagi mahsulotlar va hokazolarning yongʻin xavfliligini tavsiflovchi statsionar yoki vaqtinchalik koʻrsatkich).
Maʼlumotlar kartasi xona toifasi indikatori ostidagi eshiklarning (darvoza) tashqi tomoniga joylashtirilgan va xonadagi portlash va yongʻin xavfi mavjud materiallarning ruxsat etilgan maksimal miqdori GOST 19433 ga muvofiq yongʻinni oʻchirish boʻyicha chora-tadbirlar kodi va saqlangan materialning xavf belgisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi. Kartaning shakli, umumiy oʻlchamlari va dizayni 3-rasmda koʻrsatilgan.
3-rasm. Maʼlumotlar kartasining shakli
Yongʻinni oʻchirishdagi choralar kodlari
Raqamli va harf kodlari Yongʻinni oʻchirish boʻyicha choralar 1. Suvdan foydalanmang! Yongʻinni oʻchiruvchi quruq vositalardan foydalaning 2. Suv dastaklarini qoʻllang 3. Purkalgan suvni qoʻllang 4. Tarkibi xladon moddali yoki koʻpik qoʻllang 5. Oqova suvlarga moddalar tushishining oldini olish 6. Koʻpik ishlatmang 7. Umumiy foydalanishdagi kunkunlarni ishlatmang D Nafas olish apparatlari va himoya qoʻlqoplari zarur P Nafas olish apparatlari va qoʻlqoplar faqat yongʻin holatida zarur K Toʻliq himoya majmuasi zarur E Evakuatsiya zarur
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 9-ILOVA
Avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari hamda avtomatik yongʻin signalizatsiyasi bilan himoya qilinadigan binolar, inshootlar, xonalar va uskunalarning
Ushbu roʻyxat binolar, inshootlar, xonalar va uskunalarni (keyingi oʻrinlarda — obyekt) avtomatik yongʻin signalizatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — AYOS) va avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari (keyingi oʻrinlarda — AYOOʻQ) bilan barcha bosqichlarda himoyalash, oʻrnatish, ishlatish, taʼmirlash va hokazolarning tartibga soluvchi asosiy talablarni belgilaydi. Ushbu roʻyxatning talablari idoraviy mansubligi va mulkchilik shaklidan qatʼi nazar barcha tashkilot va idoralar uchun majburiydir.
Ushbu roʻyxatga kiritilmagan obyektlar, qurilish, yongʻin xavfsizligi boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq (QMQ, SHNQ, RH, YOXQ va boshqalar) hamda idoraviy normalar va roʻyxatlar talablariga muvofiq AYOS va AYOOʻQ bilan jihozlanadi.
Himoya obyekti AYOOʻQ AYOS Meʼyor koʻrsatkichi I. Binolar 1. Yonuvchan izolyatsiyali yengil metall konstruksiyalardan ishlangan turar joy, umumiy yotoqxonalar va jamoat binolari: bir qavatli; ikki va undan yuqori qavatli. Maydoni 500 m 2 va undan katta Maydonidan qatʼi nazar 500 m 2 gacha 2. Yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklarni sotishga ixtisoslashtirilgan savdo korxonalari binolari (sigʻimi 20 L dan oshmaydigan idishlarda qadoqlangan tovarlar bundan mustasno). Maydonidan qatʼi nazar 3. Ikki va undan yuqori qavatli mehmonxona binolari. Yongʻinga qarshi boʻlma maydoni 800 m 2 va undan katta boʻlganda Yongʻinga qarshi boʻlma maydoni 800 m 2 gacha boʻlganda 4. Yongʻin xavfi boʻyicha “V” toifadagi omborlar: balandligi ikki va undan yuqori qavatli; 5,5 m yoki undan ortiq balandlikdagi javonlarda saqlanadigan. Maydonidan qatʼi nazar 5. Transport vositalarini saqlash uchun yopiq turdagi binolar: yer ostida, qavatlar sonidan qatʼi nazar; yer ustida, ikki yoki undan ortiq qavatli; mexanizatsiyalashgan. Maydonidan qatʼi nazar 6. Avtotransport vositalarini saqlash, texnik xizmat koʻrsatish, diagnostika va sozlash binolari: yongʻinga bardoshlilik boʻyicha I va II-darajali; yongʻinga bardoshlilik boʻyicha III-darajali; yongʻinga bardoshlilik boʻyicha IV-darajali. Xonalarning umumiy maydoni: 7000 m 2 va undan katta 3600 m 2 va undan katta 2000 m 2 va undan katta 7000 m 2 gacha 3600 m 2 gacha 2000 m 2 gacha II. Xonalar Jamoat binolaridagi (inshootlaridagi) xonalar 1. Sirklardagi bezak buyumlari, butaforiyalar va rekvizitlar xonalari, duradgorlik ustaxonalari, yem-xashak, inventar va xoʻjalik, reklama mahsulotlarini saqlash va ishlab chiqarish xonalari, saxnaga xizmat koʻrsatuvchi va taʼmirlashga moʻljallangan xonalar, hayvonlar uchun omborxonalar, tomoshabinlar zali gumbazi ostidagi chordoq xonalari. Maydonidan qatʼi nazar 2. Jamoat binolaridagi ishlab chiqarish va omborxonlarga moʻljallangan xonalar. Ishlab chiqarish, saqlash (saqlab turish) xonalariga qoʻyiladigan talablarga muvofiq Ishlab chiqarish xonalari 3. Portlab-yonish xavfi boʻyicha “A” va “B” toifadagi xonalarda (8-bandda koʻrsatilganlardan va donni qayta ishlash va saqlash bino va inshootlarda joylashgan xonalardan tashqari). 300 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 4. Ishqoriy metallar mavjud xonalarni qavatlarga joylashtirishda: sokol qavatlarida; yer usti qavatlarida. 300 m 2 va undan katta 500 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 500 m 2 gacha 5. Yongʻin xavfi boʻyicha “V1” toifadagi xonalarni qavatlarga joylashtirishda (donni qayta ishlash va saqlash bino va inshootlarda joylashgan xonalardan tashqari); sokol va yertoʻla qavatlarida; yer usti qavatlarida (8 —15 bandlarda koʻrsatilganlardan tashqari). Maydonidan qatʼi nazar 300 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 6. Yongʻin xavfi boʻyicha “V2-V3” toifadagi xonalarni joylashtirishda (7 — 15 bandlarda koʻrsatilganlardan va donni qayta ishlash va saqlash bino va inshootlarda joylashgan xonalardan tashqari): sokol qavati va yertoʻladan toʻgʻridan-toʻgʻri tashqariga chiqish yoʻllari mavjud boʻlmaganda; sokol qavati va yertoʻladan toʻgʻridan-toʻgʻri tashqariga chiqish yoʻllari mavjud boʻlganda; yer usti qavatlarida. 300 m 2 va undan katta 700 m 2 va undan katta 1000 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 700 m 2 gacha 1000 m 2 gacha 7. Yogʻ-moy yertoʻlalari. Maydonidan qatʼi nazar 8. Aluminiy kukuni asosida suspenziyalar, rezina yelimlarini tayyorlash xonalari; yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar asosida lok, boʻyoq, yelim, mastika va singdiruvchi aralashmalarni tayyorlash xonalari; boʻyoqlash, sintetik kauchukning polimerizatsiyalash, gaz turbinali dvigatellar oʻrnatilgan kompressor xonalari, neftni olovli qizdirgichlar xonalari. Suyuq yoqilgʻida ishlovchi dvigatelli generatorlar xonalari. Maydonidan qatʼi nazar 9. Yuqori voltli sinov xonalari, shuningdek, yonuvchi materiallar bilan himoyalangan xonalar. Maydonidan qatʼi nazar Aloqa tarmoqlari xonalari 10. Uzatish moslamalari quvvati 150 kVt va undan yuqori boʻlgan uzatish radiostansiyalari, qabul qilish moslamalari soni 20 dan ortiq boʻlgan qabul qilish radiostansiyalari, uzatish moslamasi quvvati 1 kVt dan ortiq boʻlgan statsionar kosmik aloqa stansiyalari, uzatish moslamalari quvvati 25 — 50 kVt boʻlgan retranslyatsiya televizion stansiyalari, tarmoq uzellari, shaharlararo va shahar telefon stansiyalari, telegraf stansiyalari, chekka hududlardagi kuchaytirish punktlari va tumanlar aloqa tarmoqlarining shamollashtish, transformatorlar va ajratuvchi qurilmalar xonalari. Maydonidan qatʼi nazar 11.Chekka hududlardagi kuchaytirish punktlarining texnik sexlari, oraliq radio-reley stansiyalari, qabul qilish va uzatish radiomarkazlarining tungi va kechki smenalarsiz xizmat koʻrsatiladigan hamda xizmat koʻrsatilmaydigan xonalari. Maydonidan qatʼi nazar 12. Harakatdagi radioaloqa uyali tizimining tayanch stansiyalaridagi xizmat koʻrsatilmaydigan apparat xonalari hamda harakatdagi radioaloqa uyali tizimining radio-reley stansiyalaridagi apparat xonalari. 24 m 2 va undan katta 24 m 2 gacha 13. Asosiy kassalar, oʻtkazmalarni nazorat qilish byurosi xonalari va pochta aloqa boʻlimlarining hisoblash markazlari, shahar va tuman pochta aloqa boʻlimlarining xonalari: binoning umumiy hajmi 40 ming m 3 va undan katta; binoning umumiy hajmi 40 ming m 3 gacha. 24 m 2 va undan katta 24 m 2 gacha 14. Kvaz-elektron va elektron turdagi kommutatsiya uskunalari kompyuter bilan birgalikda oʻrnatiladigan avtomatik telefon almashuv stansiyalari, boshqaruv kompleksi sifatida ishlatiladigan, kirish-chiqish qurilmalari, elektron kommutatsiya stansiyalari xonalari, uzellar, elektraloqa hujjatlari markazlari, hajmiga koʻra: raqamlar, kanallar yoki ulanish joylari 10 ming va undan ortiq; raqamlar, kanallar yoki ulanish joylari 10 mingtagacha. Maydonidan qatʼi nazar Maydonidan qatʼi nazar 15. Stansiyalarning sigʻimi boʻyicha avtomatik shaharlararo telefon stansiyalarining kompyuterlari asosida boshqariladigan qurilmalar uchun ajratilgan xonalar: shaharlararo kanallar 10 ming va undan ortiq; shaharlararo kanallari 10 mingtagacha. 24 m 2 va undan katta 24 m 2 gacha Maydonidan qatʼi nazar 16. Pochta joʻnatmalarini saqlash, saralash va joʻnatishga tayyorlash xonalari. 500 m 2 va undan katta 500 m 2 gacha Transportlar vositalarini saqlash xonalari 17. Transport vositalarini boshqa maqsadlar uchun moʻljallangan binolarda saqlash xonalarida (yakka tartibdagi turarjoy binolari bundan mustasno) joylashuviga koʻra: yertoʻlalarda va yer osti qavatlarida (shu jumladan, koʻprik ostida); sokol va yer ustidagi qavatlarda. Maydonidan qatʼi nazar 3 va undan ortiq avtomobillar 3 tagacha avtomobillar Joylashtirish va saqlash xonalari 18. Portlab-yonish xavfi boʻyicha “A” va “B” toifadagi xonalarda (donni qayta ishlash va saqlash bino va inshootlarida joylashgan xonalardan tashqari). 300 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 19. Kauchuk, rezina va rezinatexnik buyumlar; selluloid va selluloid buyumlari; gugurt, ishqorli metallar va pirotexnika buyumlari; moʻyna, jun, moʻyna va undan tayyorlangan buyumlar; yonadigan asosda kino-foto-audio tasmalar; qimmatbaho metallar va toshlar. Maydonidan qatʼi nazar 20. Yongʻin xavfi boʻyicha “V1” toifadagi xonalarni qavatlarga joylashtirishda (19-bandda koʻrsatilganlardan va donni qayta ishlash va saqlash bino va inshootlarda joylashgan xonalardan tashqari): sokol va yertoʻla qavatlarida; yer usti qavatlarida. Maydonidan qatʼi nazar 300 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 21. Yongʻin xavfi boʻyicha “V2-V3” toifadagi xonalarni qavatlarda joylashtirishda (19-bandda koʻrsatilganlardan va donni qayta ishlash va saqlash bino va inshootlarda joylashgan xonalardan tashqari): sokol va yertoʻla qavatlarida; yer usti qavatlarida. 300 m 2 va undan katta 1000 m 2 va undan katta 300 m 2 gacha 1000 m 2 gacha III. Inshootlar 1. Jamoat va sanoat binolarining kabel inshootlari *. 100 m 3 va undan katta 100 m 3 gacha 2. Sanoat binolari oraligʻida yotqizilgan kabel tunnellari va toʻliq yopiq galereyalar (shu jumladan kombinatsiyalangan). 50 m 3 va undan katta 3. Shahar kabel kollektorlari va tunellari (shu jumladan, boshqa kommunikatsiyalar bilan kombinatsiyalangan). Xajmi va maydonidan qatʼi nazar 4. Metall quvurlar orqali moyli kabellar yotqizilgan kabel inshootlari. Xajmi va maydonidan qatʼi nazar 5. Yogʻoch materiallarini tashish uchun yopiq galereyalar, tunellar. Uzunligidan qatʼi nazar 6. Osma shiftlar yuqorisidagi boʻshliqlarda “G1-G4” alangalanish guruhiga mansub materiallardan tayyorlangan izolyatsiyali havo kanallari va quvurlarni yotqizishda, shuningdek, alanga tarqatmaydigan kabellar (simlar), shu jumladan, ular birgalikda yotqizilganida ** : havo kanallari, quvurlar yoki kabellar (simlar), shu jumladan, ular birgalikda yotqizilganida, kabellarning (simlarning) yonuvchi massasi hajmi bilan; yonadigan massaning umumiy hajmi boʻlgan yonmaydigan turdagi kabellar uchun. 1 metr kabel liniyasi uchun 7 va undan ortiq L boʻlganda Uzunligidan qatʼi nazar 1 metr kabel liniyasi uchun 1,5 dan 7 L gacha boʻlganda 7. Temir yoʻl va avtomobil yoʻllari tunnellari. Uzunligi 2500 m va undan ortiq Uzunligi 300 m va undan ortiq IV. Uskunalar 1. Yengil alangalanuvchi va yonuvchan suyuqliklar qoʻllanadigan boʻyash kameralari. Maydoni va turidan qatʼi nazar 2. Quritish kameralari. Maydoni va turidan qatʼi nazar 3. Yonuvchi chiqindilarni yigʻish joylari (siklon, bunkerlar). Maydoni va turidan qatʼi nazar 4. Avtomobillar va tirkamalarga oʻrnatilgan dizel va benzinli elektr qurilmali koʻchma elektr stansiyalarining sinov stansiyalari. Maydonidan qatʼi nazar 5. Yonuvchi materiallarni va yonuvchi qadoqdagi yonmaydigan materiallarni saqlash uchun balandligi 5,5 m dan oshiq boʻlgan stellajlar. Maydonidan qatʼi nazar 6. Moy qizdirish uchun sigʻimlar. 3 m 3 va undan ortiq
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 10-ILOVA
Modda va materiallarni saqlash
Guruh kodi Guruhdagi moddalarning xususiyatlari Birgalikda saqlashga ruxsat etilmaydigan guruhlar kodi 1. Xususiyatlari boʻyicha portlashi mumkin boʻlgan, portlash orqali yongʻin keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan portlovchi moddalar 2.1, 2.2, 2.3, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2. Siqilgan, suyultirilgan va bosim ostida eritilgan gazlar: 2.1 yonmaydigan zaharli boʻlmagan gazlar 1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2.2 zaharli gazlar 1, 2.1, 2.3, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2.3 yengil alangalanuvchi gazlar 1, 2.1, 2.2, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 2.4 yengil alangalanuvchi zaharli gazlar 1, 2.1, 2.3, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 3. Yengil alangalanuvchi suyuqliklar, suyuqlik aralashmalari, tarkibida qattiq moddalarga ega eritma yoki suspenziyalar, yopiq sigʻim ichida chaqnash harorati 61 °S va undan past boʻlgan yengil alangalanuvchi bugʻlarni ajratuvchi suyuqliklar: 3.1 yopiq sigʻimda chaqnash harorati 18 °S va undan past boʻlgan yengil alangalanuvchi suyuqliklar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 3.2 yopiq sigʻimda chaqnash harorati 18 °S dan 23 °S gacha boʻlgan yengil alangalanuvchi suyuqliklar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 3.3 yopiq sigʻimda chaqnash harorati 23 °S dan 61 °S gacha boʻlgan yengil alangalanuvchi suyuqliklar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 4. Yengil alangalanuvchi modda va materiallar (portlovchilardan tashqari) saqlash va tashish vaqtida isitilish natijasida tashqi alangalanish manbalaridan yengil yonadigan, ishqalanish vaqtida namlikni singdiradigan, ixtiyoriy kimyoviy oʻzgarishlarga qodir: 4.1 tashqi yonish manbalaridan oson yonib ketadigan va faol yonib turadigan yengil alangalanuvchi qattiq moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 4.2 normal saqlash va tashish sharoitida oʻz-oʻzidan qizib ketishi va yonishi mumkin boʻlgan oʻz-oʻzidan alangalanuvchi moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 4.3 suv bilan taʼsirlashganda yengil alangalanuvchi gazlar chiqaradigan moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 5. Kislorodni ajratib chiqaradigan, yonishni ushlb turadigan va tegishli sharoitlarda boshqa moddalar bilan aralashib, oʻz-oʻzidan yonib ketishga va portlashga olib kelishi mumkin boʻlgan oksidlovchi moddalar va organik peroksidlar: 5.1 oʻzi yonuvchan boʻlmagan, ammo boshqa moddalarning yengil alangalanishiga imkon beradigan va yonish paytida kislorod chiqaradigan oksidlovchi moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 5.2 yonuvchan boʻlgan organik peroksid va gidroperoksid oksidlovchi moddalar sifatida harakat qilishi mumkin, boshqa moddalar bilan xavfli taʼsir oʻtkazadi 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 6. Organizmga tushishi yoki teriga va terining shilliq qatlamiga tegishi natijasida oʻlim, zaharlanish yoki kasallanishga olib keluvchi zaharli moddalar: 6.1 zaharli moddalar (yuqori xavfli va oʻta xavfli) 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 7, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 7. Radioaktiv moddalar (izotoplar) 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 8.1, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 8. Terini, koʻz va nafas yoʻllarining shilliq pardalari shikastlanishiga, organik materiallar va kimyoviy moddalar bilan oʻzaro taʼsirlashganda yongʻinlar chiqishi mumkin boʻlgan metallarning korroziyasi va transport vositalarining shikastlanishiga olib keladigan oʻtkir va korrozion moddalar: 8.1 kislotalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.2, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 8.2 ishqorlar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.3, 9.1, 9.2, 9.3 8.3 turli oʻtkir va korrozion moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 9.1, 9.2, 9.3 9. Saqlanishida xavfi past boʻlgan moddalar: 9.1 61°S dan yuqori haroratda chaqnaydigan qattiq va suyuq yonuvchi moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3 9.2 namlikda zaharli va korroziyaga olib keladigan moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3 9.3 yongʻinda yoki boshqa moddalar bilan reaksiyaga kirishganda zaxarli yoki qoʻzgʻatadigan kuchsiz zaharli moddalar 1, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.1, 3.2, 3.3, 4.1, 4.2, 4.3, 5.1, 5.2, 6.1, 7, 8.1, 8.2, 8.3
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 11-ILOVA
TASDIQLAYMAN * tashkilot, korxona, sex _________________________________ (rahbar yoki yongʻin xavfsizligiga javobgar masʼul shaxsning lavozimi, F.I.O.) __________________________________ (imzo) 20____ y. “_____”_______________ Olovli ishlarni olib borish uchun naryad-ruxsatnoma 1. __________________________________________________________________________________________ (sana, ish boshqaruvchining lavozimi, _____________________________________________________________________________ (kimga) berilgan. ishni olib borishga masʼul, F.I.O.,) 2. ________________________________________________________________________________________ (ishning xususiyati va maqsadi koʻrsatiladi) __________________________________________________________________________ ishni bajarish uchun. 3. Ish bajarish joyi __________________________________________________________________________ (boʻlinma, maydon, qurilma, ___________________________________________________________________________________________ apparat, ishlab chiqarish joyi, xona) 4. Ijrochilarning tarkibi T/r Ijrochilarning F.I.O. Malaka (toifasi) Yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqni oldim Imzo Sana 1. 2. 3. 5. Rejalashtirilgan ish vaqti: Boshlanish vaqti __ ___ sana ______ Yakunlanish vaqti __ ___ sana ______ 6. Ish joylarining (joyining) yongʻin xavfsizligini taʼminlash choralari ____________________________________________________________________________________________ (ish joyini tayyorlash vaqtida amalga oshiriladigan ____________________________________________________________________________________________ yongʻin xavfsizligining tashkiliy va texnik choralari koʻrsatiladi) ____________________________________________________________________________________________ 7. Kelishilgan: obyektdagi xizmatlar bilan, ____________________________________________________________________________________________ (sana, olovli ishlar olib boriladigan xizmatlarning nomi, ____________________________________________________________________________________________ masʼulning F.I.O, imzo) ____________________________________________________________________________________________ (sex, maydon, masʼulning F.I.O, imzosi) 8. Ish joyi tayyorlandi: tayyorgarlik uchun javobgar ___________________________________________________ (lavozimi, F.I.O., imzo) ___________________________________________________ ___________________________________________________ (sana, vaqti) 9. Naryad-ruxsatnoma ____________________________________________________________________________________ (sana, vaqti, naryadni bergan shaxsning imzosi, ____________________________________________________________________________ gacha uzaytirilgan. F.I.O., lavozimi) 10. Naryad-ruxsatnomani uzaytirish (7-bandga muvofiq) ____________________________________________________________________________________________ (sana, xizmatiing nomi, masʼulning lavozimi, __________________________________________________________________________________kelishilgan. F.I.O., imzo) 11. Ijrochilar jamoasi tarkibidagi oʻzgarishlar Ijrochilar jamoasiga kiritildi Ijrochilar jamoasidan chiqarildi Ish rahbari (imzo) F.I.O. Ish shartlari bilan tanishtirildi, yoʻl-yoʻriq berildi (imzo) Malaka (toifasi) Bajariladigan vazifa Vaqti, sanasi F.I.O. Vaqti, sanasi Bajari ladigan vazifa 12. Ish toʻliq bajarildi, ish joylari tartibga keltirildi, asboblar va materiallar olib tashlandi, odamlar chiqarildi, naryad-ruxsatnoma yopildi ___________________________________________________________________________________________ (ish rahbari, imzo, sana, vaqti) ___________________________________________________________________________________________ (smena boshligʻi (smena boʻyicha rahbar) ish bajariladigan joy boʻyicha, ___________________________________________________________________________________________ F.I.O., imzo, sana, vaqti)
Yongʻin xavfsizligi qoidalariga 12-ILOVA
Yashovchilar uchun namunaviy eslatmaning reja matni Agar siz joylashtirish vositasiga birinchi bor kelgan boʻlsangiz, chiqish va zinapoyalarning joylashgan joyini yaxshi eslab qolishga harakat qiling. Sizning xonangizda yongʻin yuzaga kelganda: hodisa haqida zudlik bilan yongʻin-qutqaruv xizmatiga, ushbu telefon raqami _______________________________________________ (yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining telefon raqamini koʻrsating) orqali maʼmuriyat yoki xizmat koʻrsatuvchi shaxslarga xabar bering; agar yongʻinni oʻz kuchingiz va imkoniyatingiz yordamida oʻchira olmasangiz, xonani tark eting va eshikni qulflamasdan yoping; xavfli hududni tark eting va maʼmuriyat yoki yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining koʻrsatmasi boʻyicha harakat qiling. Xonangizdan tashqarida yongʻin sodir boʻlgan taqdirda: voqea toʻgʻrisida darhol yongʻin-qutqaruv xizmatiga __________________________ telefon orqali xabar bering; xonani tark etishdan oldin, deraza va eshiklarni yoping va binodan chiqib keting; agar koridorlar va zinapoyalarni quyuq tutun qoplagan boʻlsa va Siz xonani tark eta olmasangiz, xonangizda qolib, derazalarni toʻliq ochib qoʻying. Yopiq holatdagi va tirqishlari toʻliq berkitilgan eshik Sizni uzoq vaqt davomida xavfli haroratdan himoya qilishi mumkin. Tutun bilan zaharlanishning oldini olish uchun tirqishlarni va shamollatish tuyniklarni suvga namlangan sochiq va choyshab bilan yoping. Telefoningiz orqali maʼmuriyatni manzilingiz toʻgʻrisida xabardor qilishga harakat qiling. Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari voqea joyiga kelganda derazaga boring va ular Sizga yordam berishi uchun ishora qiling. Evakuatsiya paytida liftdan foydalanish tavsiya etilmaydi. Siz balkonda yoki peshayvonda yongʻindan himoyalanishingiz mumkin, shu bilan birga Siz balkon eshigini yopishingiz kerak. Yashovchilar uchun yongʻin xavfsizligi qoidalari haqida ESLATMA Hurmatli mehmonlar! Sizdan yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya qilishingizni soʻraymiz! xonada elektr isitish moslamalaridan foydalanishda (kofe qaynatkich, dazmol, elektr choynak) yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya qiling; xonani tark etganda televizor, radio, konditsioner, yoritish chiroqlarini oʻchirishni unutmang. Eslatib oʻtamiz, yoritish chiroqlarini yonuvchan materialdan yasalgan buyumlar bilan qoplash xavfli. Umid qilamizki, Siz yotoqda yotgan vaqtingizda chekmaysiz va oʻchirilmagan sigaretani qoldirmaysiz. Bu xavfli. Liftda oʻchirilmagan sigareta bilan boʻlishga ruxsat etilmaydi. Iltimos, sigaretani chiqindi qutilariga tashlamang, buning uchun kuldondan foydalaning. Xonaga yongʻin xavfi mavjud modda va materiallarni olib kirish va u yerda saqlash mumkin emas. Maʼmuriyat
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 20-oktabr,
649-son