UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 21-oktabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 21 октябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 октября 2020 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 October 2020 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

ўзгартириш ва қўшимчалар

«Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 311-мҳ-сон «Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2646, 2014 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 648-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 21 октябрдаги 233-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

«Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган

1. Буйруқ номи ва 1-бандидаги «Давлат нотариал идораларида» деган сўзлар «Нотариал идораларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда:

а) номидаги «Давлат нотариал идораларида» деган сўзлар «Нотариал идораларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини белгилайди.»;

в) 1 — 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Жисмоний ва юридик шахслар (бундан буён матнда мурожаат қилувчилар деб юритилади) нотариал идораларга бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Е-notarius.uz» ахборот портали (бундан буён матнда ахборот-коммуникация технологиялари деб юритилади) орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда мурожаат қилишга ҳақли.

2. Мурожаат қилувчиларнинг мурожаатлари нотариус ёки унинг ходимлари томонидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатига (бундан буён матнда электрон рўйхат деб юритилади) қайд қилинади.

3. Электрон рўйхат ҳар бир нотариус томонидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали алоҳида юритилади.

4. Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш кунлари ва вақти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан белгиланади.

Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш кунлари ва вақтини белгилашда муайян давлат нотариал идораси ёки нотариус томонидан ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида ҳам нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши назарда тутилади, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга бўйсунувчи туман (шаҳар) доирасида фақат битта нотариус фаолият юритадиган ҳоллар бундан мустасно.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш кунлари ва вақти уларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади. Бунда мазкур маълумотлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан бир иш куни давомида «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши шарт.»;

г) 2-бобнинг номидаги «Дафтарни юритиш» деган сўзлар «Электрон рўйхатни юритиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 5 , 6-бандлар ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;

е) 7-банддаги «Нотариус ёрдамчиси келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга» деган сўзлар «Нотариус ёки унинг ходими келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича электрон рўйхатга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 8-банд «ушбу йилда юритиладиган» деган сўзлардан кейин «электрон» деган сўз билан тўлдирилсин;

з) 9-банд «унинг мурожаати» деган сўзлардан кейин «электрон» деган сўз билан тўлдирилсин;

и) 13-банд «қабул қилинади ва бу ҳақда» деган сўзлардан кейин «электрон» деган сўз билан тўлдирилсин;

к) қуйидаги мазмундаги 2 1 -боб билан тўлдирилсин:

«2 1 -боб. Ахборот-коммуникация технологиялари орқали мурожаат қилиш

13 1 . Мурожаат қилувчилар ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатлар лойиҳаларининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

13 2 . Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари электрон рўйхатга автоматик тарзда қайд қилинади.

13 3 . Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ушбу бандга мувофиқ йўлланган мурожаат бўйича нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар лойиҳалари нотариал идора томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак.

13 4 . Қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича ахборот-коммуникация технологиялари орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:

нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;

солиқ ёки коммунал хизматлардан қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса. Ушбу бандда назарда тутилган мурожаатни кўриб чиқишни рад этишга асос мавжуд бўлганда, нотариус мурожаат қилувчига унинг мурожаати келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан мазкур Низомнинг 2 1 -иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборади.»;

л) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Нотариус электрон рўйхатнинг ўз вақтида ва тўғри юритилишини таъминлаши лозим.»;

м) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

н) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин.

3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.

«Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

«Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎‎ХАБАРНОМА‎ ‎ Ҳурматли _______________________________________________________________‎‎ ‎‎ (мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О .) ‎‎Сизнинг мурожаатингиз Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатида____-тартиб рақами билан қайд қилинди. ‎ Сизга 20‎___ йил «___» _______ куни соат __:__ да нотариус ______________________ қабулида бўлишингиз лозимлиги маълум қилинади.‎‎‎ ‎‎‎ (нотариуснинг Ф.И.О.)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________‎‎‎ ‎ ‎ ‎‎(нотариал идоранинг номи)‎ ‎ ‎‎‎Нотариус ______________‎ ______________‎ ‎ ‎ (имзо)‎ (Ф.И.О.)‎ 20___ йил «______» ________________‎ ‎ ‎ М.Ў.»‎ ‎ ‎ ‎

«Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА

«Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА

‎ ‎‎ХАБАРНОМА‎ ‎ Ҳурматли _______________________________________________________________‎‎ ‎ ‎(мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.) ‎ ‎Сизнинг мурожаатингиз Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатида____-тартиб рақами билан қайд қилинди.‎ ‎Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13 4 -бандига асосан _______________________________________ни бартараф этиб, ушбу камчиликлар ‎ (аниқланган камчиликлар) ‎бартараф этилганидан сўнг такроран мурожаат қилишингиз мумкинлиги маълум қилинади. ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________‎‎‎ ‎ ‎ ‎‎(нотариал идоранинг номи)‎ ‎ ‎‎‎Нотариус ______________‎ ______________‎ ‎ ‎ (имзо)‎ (Ф.И.О.)‎ 20___ йил «______» ________________‎ ‎ ‎ М.Ў.»‎ ‎ ‎ ‎

Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. САДИКОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 21 октябрь,

Тошкент ш.,

2020 йил 12 октябрь,

233-мҳ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.10.2020 й., 10/20/2646-1/1401-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

oʻzgartirish va qoʻshimchalar

“Davlat notarial idoralarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2014-yil 30-dekabrdagi 311-mh-son “Davlat notarial idoralarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2646, 2014-yil 30-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 52 (I)-son, 648-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va bu haqda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuv kiritsin.

3. Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” — “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin.

4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

5. Mazkur buyruq ijrosini nazorat qilish vazir oʻrinbosari A. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 21-oktabrdagi 233-mh-son buyrugʻiga ILOVA

“Davlat notarial idoralarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan

1. Buyruq nomi va 1-bandidagi “Davlat notarial idoralarida” degan soʻzlar “Notarial idoralarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Nizomda:

a) nomidagi “Davlat notarial idoralarida” degan soʻzlar “Notarial idoralarda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ–3666-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq notarial idoralarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibini belgilaydi.”;

v) 1 — 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Jismoniy va yuridik shaxslar (bundan buyon matnda murojaat qiluvchilar deb yuritiladi) notarial idoralarga bevosita kelib yoki telefon orqali, yozma yoxud elektron shaklda, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “E-notarius.uz” axborot portali (bundan buyon matnda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari deb yuritiladi) orqali oʻzlari uchun qulay va aniq vaqtda murojaat qilishga haqli.

2. Murojaat qiluvchilarning murojaatlari notarius yoki uning xodimlari tomonidan “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali Murojaatlarni navbatma-navbat qayd etish elektron roʻyxatiga (bundan buyon matnda elektron roʻyxat deb yuritiladi) qayd qilinadi.

3. Elektron roʻyxat har bir notarius tomonidan “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali alohida yuritiladi.

4. Davlat notarial idoralari notariuslarining ish kunlari va vaqti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari tomonidan belgilanadi.

Davlat notarial idoralari notariuslarining ish kunlari va vaqtini belgilashda muayyan davlat notarial idorasi yoki notarius tomonidan haftaning shanba va yakshanba kunlarida ham notarial harakatlar amalga oshirilishi nazarda tutiladi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarga boʻysunuvchi tuman (shahar) doirasida faqat bitta notarius faoliyat yuritadigan hollar bundan mustasno.

Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarning ish kunlari va vaqti ularning oʻzlari tomonidan mustaqil belgilanadi. Bunda mazkur maʼlumotlar xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar tomonidan bir ish kuni davomida “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritilishi shart.”;

g) 2-bobning nomidagi “Daftarni yuritish” degan soʻzlar “Elektron roʻyxatni yuritish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

d) 5 , 6-bandlar va 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

e) 7-banddagi “Notarius yordamchisi kelib tushgan har bir murojaatni navbat boʻyicha daftarga” degan soʻzlar “Notarius yoki uning xodimi kelib tushgan har bir murojaatni navbat boʻyicha elektron roʻyxatga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 8-band “ushbu yilda yuritiladigan” degan soʻzlardan keyin “elektron” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

z) 9-band “uning murojaati” degan soʻzlardan keyin “elektron” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

i) 13-band “qabul qilinadi va bu haqda” degan soʻzlardan keyin “elektron” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

k) quyidagi mazmundagi 2 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“2 1 -bob. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali murojaat qilish

13 1 . Murojaat qiluvchilar axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali notarius qabuliga navbatga yozilishni, shuningdek notarial harakat rasmiylashtirilishi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni joʻnatgan holda tegishli hujjatlar loyihalarining oldindan tayyorlab qoʻyilishini soʻrab murojaat qilishlari mumkin.

13 2 . Murojaat qiluvchilarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali notarius qabuliga yozilish boʻyicha yoʻllangan murojaatlari elektron roʻyxatga avtomatik tarzda qayd qilinadi.

13 3 . Murojaat qiluvchilarning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali notarial harakat rasmiylashtirilishi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni oldindan joʻnatgan holda tegishli hujjatlarning tayyorlab qoʻyilishi boʻyicha yoʻllangan murojaatlari ularning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.

Ushbu bandga muvofiq yoʻllangan murojaat boʻyicha notarial harakat rasmiylashtirilishi uchun zarur boʻlgan hujjatlar loyihalari notarial idora tomonidan belgilangan vaqtda oldindan tayyorlab qoʻyilishi kerak.

13 4 . Quyidagi hollarda notarial harakat rasmiylashtirilishi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni oldindan joʻnatgan holda tegishli hujjatlarning tayyorlab qoʻyilishi boʻyicha axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali yoʻllangan murojaatlarni koʻrib chiqish rad etiladi:

notarial harakat rasmiylashtirilishi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq taqdim etilmagan boʻlsa;

tegishli notarial harakat boʻyicha mol-mulkka nisbatan taqiq (xatlov) mavjud boʻlsa;

soliq yoki kommunal xizmatlardan qarzdorlik holati tekshirilishi lozim boʻlgan hollarda qarzdorlik aniqlangan boʻlsa. Ushbu bandda nazarda tutilgan murojaatni koʻrib chiqishni rad etishga asos mavjud boʻlganda, notarius murojaat qiluvchiga uning murojaati kelib tushgan kunning ertasidan kechiktirmay tegishli kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan mazkur Nizomning 2 1 -ilovasiga muvofiq shaklda xabarnoma yuboradi.”;

l) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Notarius elektron roʻyxatning oʻz vaqtida va toʻgʻri yuritilishini taʼminlashi lozim.”;

m) 2-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

n) mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2-ilovasiga muvofiq tahrirdagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin.

3. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan kelishilgan.

“Davlat notarial idoralarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

“Notarial idoralarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎‎XABARNOMA‎ ‎ Hurmatli _______________________________________________________________‎‎ ‎‎ (murojaat qiluvchi jismoniy shaxsning yoki yuridik shaxs vakilining F.I.O .) ‎‎Sizning murojaatingiz Notarial idoralarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq, Murojaatlarni navbatma-navbat qayd etish elektron roʻyxatida____-tartib raqami bilan qayd qilindi. ‎ Sizga 20‎___ yil “___” _______ kuni soat __:__ da notarius ______________________ qabulida boʻlishingiz lozimligi maʼlum qilinadi.‎‎‎ ‎‎‎ (notariusning F.I.O.)‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________‎‎‎ ‎ ‎ ‎‎(notarial idoraning nomi)‎ ‎ ‎‎‎Notarius ______________‎ ______________‎ ‎ ‎ (imzo)‎ (F.I.O.)‎ 20___ yil “______” ________________‎ ‎ ‎ M.Oʻ.”‎ ‎ ‎ ‎

“Davlat notarial idoralarida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA

“Notarial idoralarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA

‎ ‎‎XABARNOMA‎ ‎ Hurmatli _______________________________________________________________‎‎ ‎ ‎(murojaat qiluvchi jismoniy shaxsning yoki yuridik shaxs vakilining F.I.O.) ‎ ‎Sizning murojaatingiz Notarial idoralarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq, Murojaatlarni navbatma-navbat qayd etish elektron roʻyxatida____-tartib raqami bilan qayd qilindi.‎ ‎Notarial idoralarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini navbatma-navbat qayd etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13 4 -bandiga asosan _______________________________________ni bartaraf etib, ushbu kamchiliklar ‎ (aniqlangan kamchiliklar) ‎bartaraf etilganidan soʻng takroran murojaat qilishingiz mumkinligi maʼlum qilinadi. ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________‎‎‎ ‎ ‎ ‎‎(notarial idoraning nomi)‎ ‎ ‎‎‎Notarius ______________‎ ______________‎ ‎ ‎ (imzo)‎ (F.I.O.)‎ 20___ yil “______” ________________‎ ‎ ‎ M.Oʻ.”‎ ‎ ‎ ‎

Adliya vaziri R. DAVLETOV

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. SADIKOV

Toshkent sh.,

2020-yil 21-oktabr,

Toshkent sh.,

2020-yil 12-oktabr,

233-mh-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.10.2020-y., 10/20/2646-1/1401-son)

lex.uz