📅 2020-yil 8-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 8-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 8 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 сентября 2020 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 September 2020 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар — мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси, махсус касса ва бошқа барча турдаги кассалар;»;
учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«инкассация хизмати — хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш хизмати;»;
еттинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Банк томонидан мижозларга касса хизматларини кўрсатиш учун банк (филиал) биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилган барча турдаги кассаларни қурилиши, зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги бўйича Бош банк мутахассислари томонидан берилган ижобий хулоса асос бўлиб ҳисобланади.».
3. 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мижозларга касса хизматларини кўрсатиш мақсадида банк (филиал) биносидан ташқарида мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси ва махсус кассалар ҳам ташкил этилиши мумкин.».
4. 58-банддаги «ишлаб чиқариш бирлашмаси (бундан буён матнда ДИЧБ деб юритилади)» деган сўзлар «унитар корхонаси (бундан буён матнда ДУК деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 126-бандда :
иккинчи — ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. 133-банддаги «ДИЧБ» қисқартмаси ҳамда «ДИЧБнинг» деган сўз тегишли равишда «ДУК» қисқартмаси ҳамда «ДУКнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«136. «Давлат белгиси» ДУК Зарбхонасида (бундан буён матнда Зарбхона деб юритилади) тангалар солинган ҳар бир қопчанинг оғзини тикишда матодан тайёрланган ёрлиқлар бириктирилади. Ушбу ёрлиқда Зарбхона номи, қопчадаги тангаларнинг номинал қиймати, умумий суммаси, тангалар қопчага солинган сана ҳамда назоратчининг коди қайд этилади. Қопчаларга солинган тангаларнинг номинал қийматидан келиб чиққан ҳолда, уларга қуйидаги ранглардаги:
50 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — яшил;
100 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — қизил;
200 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — сариқ;
500 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — оч кўк ёрлиқлар бириктирилади.».
8. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«146. Банк (филиал) томонидан кредит таъминоти учун қабул қилинган қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар, суғурта полислари, гаров шартномалари ва ҳ.к.ларни сақлаш жойи (пул омбори, кредит бўлими, бухгалтерия бўлими ва бошқа жойлар) банклар томонидан мустақил белгиланади. Кредит таъминоти ҳужжатлари банк (филиал) пул омборидан бошқа жойда сақланганида, уларни сақлаш тартибини Бош банк белгилайди.
Банкда ўз мижозларидан кредит таъминоти учун қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари, суғурта полислари, гаров шартномаларини қабул қилиб олиниши ҳамда уларни пул омборига сақлаш учун топширилиши — ҳужжатларни пакетларга жойлаб, елимланган ҳамда банкнинг муҳри билан муҳрланган (ёки сурғучланган) ҳолда тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан расмийлаштирилган мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган кирим касса ордери асосида амалга оширилади.».
9. 155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«155. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар, уларнинг фаолияти устидан масофадан туриб кунлик назорат ўрнатилган ҳолда, банк (филиал) томонидан республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилиши мумкин.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қурилиши ва жиҳозланиши бўйича Бош банк мутахассислари томонидан ёзма равишда ижобий хулоса берилганидан сўнг, мазкур кассалар ўз фаолиятини бошлашлари мумкин. Бош банк ушбу хулосанинг бир нусхасини илова қилган ҳолда 10 кун ичида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма равишда хабар беради.».
10. Қуйидаги мазмундаги 155 1 -банд билан тўлдирилсин:
«155 1 . Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг фаолияти тугатилаётганида ҳам Бош банк томонидан банк бошқаруви қарорининг бир нусхасини илова қилган ҳолда 10 кун ичида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма равишда хабар берилади.».
11. 156-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
12. 157 — 159-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«157. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар учун штатлар жадвали, ҳар бир касса томонидан хизмат кўрсатиладиган мижозлар сонини ва касса операцияларининг ҳажмини ҳамда мазкур кассаларда нақд пул ва бошқа қимматликлар билан ишлаш (санаш, саралаш, ўраб-боғлаш ва касса операцияларини бажариш), уларнинг бут сақланишини таъминлаш инобатга олинган ҳолда Бош банк томонидан белгиланади.
158. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалардаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг даҳлсизлигини ҳамда касса ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар Бош банк томонидан кўрилиши шарт.
159. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар нормал фаолият кўрсатишлари учун жумладан, нақд пул ва бошқа қимматликларни санаш, саралаш, ўраб-боғлаш, сақлаш ҳамда касса операцияларини бажариш учун зарурий техника ва жиҳозлар билан шунингдек, хавфдан ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Банк ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган шартнома асосида банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар «ташвиш» хабарлари юбориладиган техник қўриқлаш пунктига уланган бўлиши лозим. Шунингдек, банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари банк иш куни тугаганидан сўнг техник қўриқлаш пунктига уланиши керак.».
13. 160-бандда :
биринчи хатбошидаги «Банкнинг чакана амалиётлар кассалари» деган сўзлар «Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Банкнинг чакана амалиётлар кассаларига» деган сўзлар «Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 161 — 165-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«161. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар томонидан барча турдаги касса хизматлари ёки уни ташкил этган банк томонидан белгиланган айрим турдаги касса хизматлари кўрсатилиши мумкин.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси ва махсус кассалар орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматлари (кирим ва чиқим касса операциялари) мазкур Йўриқнома талаблари асосида кўрсатилиши мумкин.
Банк (филиал) чакана амалиёт кассаси томонидан бошқа касса хизматлари билан бирга валюта айирбошлаш операциялари ҳам амалга ошириладиган ҳолларда, 10111 — «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» ҳамда 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварақларидаги нақд пуллар ва бошқа қимматликлар алоҳида сақланиши шунингдек, тегишли касса операцияларини бажаришда фақат мос ҳисобварақдан фойдаланилиши лозим.
162. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларда банк иш куни охирида қолиши мумкин бўлган нақд пуллар қолдиғига Бош банк томонидан лимит ўрнатилиши мумкин. Лимит ўрнатилмаган кассаларда амалиёт куни якунида нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини қолишига рухсат берилмайди (узлуксиз, 24 соат мобайнида ишлайдиган кассалар бундан мустасно).
163. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар банк (филиал) жойлашган туманда, шаҳарда ёки туманларга бўлинган шаҳарда ташкил этилган бўлса, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари, кунлик касса ҳужжатлари мазкур кассани ташкил этган банкка (филиалга) топширилиши лозим.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар ҳудуддаги бошқа туманда, шаҳарда ёки республиканинг бошқа ҳудудида очилган ҳолларда, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари, кунлик касса ҳужжатлари ушбу касса жойлашган тумандаги (шаҳардаги) мазкур банк (филиал) билан шартнома тузган тижорат банкининг филиалига топширилади.
Бунда, сумкадаги (қопдаги) нақд пуллар қайта саналиб, чиққан суммани ушбу кассани ташкил этган банкнинг (филиалнинг) тегишли ҳисобварағига нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали ўтказиб бериш учун топширилган бўлса, инкассация сумкасини (қопини) банк филиалининг кечки касса ходимлари қабул қилиб олади.
Инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пул ва бошқа қимматликлар банк филиали кассасига сақлаш учун топширилаётган бўлса, уларни қабул қилиб олиш мазкур Йўриқноманинг 8-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
164. Банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг кунлик касса ҳужжатлари, мазкур касса ходимлари томонидан бир ойда камида бир марта ушбу кассани ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши керак.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалардан банк филиалига олиб келинган кунлик касса ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги банк филиалининг масъул ходимлари томонидан текширилиши лозим.
165. Банк иш куни мобайнида банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган (банк филиали жойлашган туманда, шаҳарда ёки туманларга бўлинган шаҳарда жойлашган) кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш, мазкур касса кассирининг банк (филиал) раҳбари номига ёзма буюртманомаси асосида амалга оширилади.
Банк (филиал) раҳбари ушбу буюртманомани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун бухгалтерия бўлимининг масъул ходимларига кўрсатма беради.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш бўйича чиқим касса ордери бухгалтерия бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ҳамда кассирнинг буюртманомаси билан бирга ижро учун касса мудирига тақдим этилади.
Касса мудири чиқим касса ордерини тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширганидан сўнг, чиқим касса ордерида қайд этилган суммани инкассация сумкасига (қопига) солади. Шундан сўнг, инкассация сумкасига (қопига) тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, сумкани (қопни) оғзини ёпиб, пломбалайди ҳамда банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассага жўнатади.
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар бошқа туманда, шаҳарда ёки республиканинг бошқа ҳудудида ташкил этилган бўлса, ушбу кассалар зарур нақд пулларни ва қимматликларни тегишли шартнома асосида у жойлашган тумандаги (шаҳардаги) тижорат банки филиалидан олиши мумкин.».
15. 168-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«168. Дам олиш ёки байрам кунлари банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш банк (филиал)нинг кечки кассаси томонидан амалга оширилади.».
16. 170-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«170. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларга мадад пулларини ва бошқа қимматликларни етказиб бериш, шунингдек кун охирида кассадаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқларини, кунлик касса ҳужжатларини банк (филиал)га ёки сақлаш учун у жойлашган тумандаги (шаҳардаги) тижорат банки филиалига етказиш ишлари инкассация хизматлари ёки банк ходимларининг хавфсизлигини ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида ҳам амалга оширилиши мумкин.»;
иккинчи хатбошидаги «чакана амалиёт» деган сўзлар «банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 171-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«171. Банк (филиал) ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартномага асосан, ушбу субъект биносида белгиланган тартибда банк кассалари ташкил этилиши мумкин.
Бунда, ушбу кассалар орқали кўрсатиладиган касса хизматлари турлари мазкур шартномада белгилаб олинади.».
18. 186-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«186. Банк иш куни охирида айланма кассада қоладиган банкнот ва тангаларнинг умумий суммалари, 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги нақд пуллар қолдиғи билан таққосланиши лозим.».
19. 212-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 215-банднинг биринчи хатбошисидаги , 21-иловадаги ва 25-илованинг 8-бандидаги «ДИЧБ» қисқартмаси «ДУК» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
20. 219-бандда :
тўртинчи — олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
21. Қуйидаги мазмундаги 220 1 -банд билан тўлдирилсин:
«220 1 . Банк (филиал) касса тармоғида белгиланган шакл ва тартибларга риоя этган ҳолда барча касса китоблари (бундан 161-шаклдаги китоб мустасно), касса журналлари, бланклар ва варақаларни тўлдириш, расмийлаштириш ҳамда тасдиқлаш ишлари электрон шаклда ҳам йўлга қўйилиши мумкин.
Бунда, банк амалиёт куни дастурига уланмаган, касса тармоғидаги нақд пуллар ва қимматликлар ҳаракати қайд этиб бориладиган махсус дастур ёрдамида ҳар бир моддий жавобгар шахсни идентификация қилиш ҳамда ундан фақат ўзининг ваколати доирасида фойдаланиш учун имконият яратиб берилиши шарт.
Банк (филиал) касса тармоғида ҳужжат айланишини автоматлаштирилиши ушбу Йўриқномада белгиланган қоидаларни бузилишига имкон яратиб бермаслиги шарт.
Касса тармоғидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, текшириш ва имзолаш ваколатига эга бўлган ҳар бир моддий жавобгар шахс — ўзининг бажарган ишини (ўзига бириктирилган электрон калит ёки бошқа махсус ҳимояланган восита, қурилма орқали) тасдиқлаб қўйиш имкониятига эга бўлиши керак.».
22. 226-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Моддий жавобгар шахсларни биометрик белгиларига қараб идентификация қилиниши пул омбори эшигини қулфланиши ёки очилишига бевосита, узвий тарзда таъсир кўрсатса, яъни ушбу эшикни фақат калитлар ёрдамида очиб-ёпиш имконияти мавжуд бўлмаса, бундай тарзда жиҳозланган эшик қулфланганидан сўнг, уни сурғучли муҳр билан муҳрланиши талаб этилмайди.
Банк (филиал) пул омборининг эшигини моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш орқали очиб-ёпиш ушбу бандда белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берса, банк филиалидаги нақд пул ва қимматликлар бут сақланишини таъминлаш ҳамда пул омбори эшигини очиб-ёпиш вазифалари банк бошқаруви раисининг буйруғи билан банк филиали бошқарувчиси ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.
Банк бошқарув раиси ўзгарган тақдирда, аввалги буйруқ янги тайинланган банк бошқарув раиси томонидан қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши шарт.».
23. 268-банддаги «ДИЧБнинг» ва «ДИЧБга» деган сўзлар ҳамда «ДИЧБ» деган қисқартма тегишли равишда «ДУКнинг» ва «ДУКга» деган сўзлар ҳамда «ДУК» деган қисқартма билан алмаштирилсин.
24. 299-банддаги «банк кассаларига» деган сўзлар «белгиланган манзилларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 306-банддан иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
26. 326-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«326. Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари ва тижорат банклари (филиаллари) ҳамда тижорат банклари ўртасида нақд пулларни ва бошқа қимматликларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ёки унинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида амалга оширилади.
Инкассация хизматлари томонидан тижорат банклари (филиаллари) ўртасида нақд хорижий валюталарни ва бошқа қимматликларни ташиш инкассация хизматларининг тегишли таркибий бўлинмалари фармойишига асосан амалга оширилади.».
27. 327-бандда :
иккинчи хатбошидаги «инкассация бошқармасига (бўлимига)» деган сўзлар «инкассация хизматига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инкассация хизматлари томонидан нақд хорижий валюта ва бошқа қимматликларни ташиш учун фармойишлар уч нусхада тайёрланиб, биринчи нусхаси қимматликларни жўнатувчи банкда, иккинчи нусхаси қимматликларни қабул қилиб олувчи банкда, учинчи нусхаси мазкур фармойишни тайёрлаган инкассация хизматининг тегишли йиғмажилдида назорат учун сақланади.»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
28. 328-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«328. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш талаб этилганида, жўнатувчи банк ташиш ишлари ҳудуд ичида ёки ҳудудлараро амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, Марказий банкка ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига ёхуд инкассация хизматига ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.».
29. 330-банддаги , 338-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 349-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ва 351-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказий банк» деган сўзлар «Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
30. 331-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«331. Жўнатувчи банкнинг моддий жавобгар шахслари Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойиши ҳамда банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири томонидан имзоланган чиқим касса ордери асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасига, пул омборининг олдидаги хонада топширадилар. Чиқим касса ордерида нақд пул ва бошқа қимматликларни белгиланган жойга етказилиши тўғрисидаги Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишининг рақами ва санаси кўрсатилиши ҳамда чиқим касса ордерининг орқа тарафига инкассаторлар бригадаси аъзоларининг фамилиялари, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ҳамда хизмат гувоҳномаларининг тартиб рақамлари қайд этилиши лозим.
Жўнатувчи банк Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойишида кўрсатилган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини инкассация ходимларига ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда топширишлари керак.».
31. 332-банддаги «Марказий банкнинг» деган сўзлар «Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. 337-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«иккинчи нусхаси чиқим касса ордери, инкассация хизматининг ишончномаси ва Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг тегишли фармойиши билан бирга жўнатувчи банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади;».
33. 33 — 35-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Марказий банк раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 сентябрь,
16/9-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/21-son qarori (roʻyxat raqami 3028, 2018-yil 29-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2018-y., 26-son, 530-modda) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 8-sentabrdagi 16/9-son qaroriga ILOVA
Tijorat banklarida kassa ishini tashkil etish, naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilishga doir yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar — mini bank kassasi, bank xizmatlari ofisi kassasi, maxsus kassa va boshqa barcha turdagi kassalar;”;
uchinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi — yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“inkassatsiya xizmati — xoʻjalik yurituvchi subyektlar, shuningdek banklar, banklarning filiallari va alohida boʻlinmalariga tegishli boʻlgan naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatsiya qilish, tashish hamda kuzatib borish xizmati;”;
yettinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Bank tomonidan mijozlarga kassa xizmatlarini koʻrsatish uchun bank (filial) binosida va binodan tashqarida tashkil etilgan barcha turdagi kassalarni qurilishi, zaruriy asbob-uskunalar bilan jihozlanishi, kassa uzelining tayyorligi va dasturiy-texnik vositalar bilan jihozlanganligi boʻyicha Bosh bank mutaxassislari tomonidan berilgan ijobiy xulosa asos boʻlib hisoblanadi.”.
3. 14-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mijozlarga kassa xizmatlarini koʻrsatish maqsadida bank (filial) binosidan tashqarida mini bank kassasi, bank xizmatlari ofisi kassasi va maxsus kassalar ham tashkil etilishi mumkin.”.
4. 58-banddagi “ishlab chiqarish birlashmasi (bundan buyon matnda DIChB deb yuritiladi)” degan soʻzlar “unitar korxonasi (bundan buyon matnda DUK deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 126-bandda :
ikkinchi — oʻninchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oʻn birinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
6. 133-banddagi “DIChB” qisqartmasi hamda “DIChBning” degan soʻz tegishli ravishda “DUK” qisqartmasi hamda “DUKning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
7. 136-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“136. “Davlat belgisi” DUK Zarbxonasida (bundan buyon matnda Zarbxona deb yuritiladi) tangalar solingan har bir qopchaning ogʻzini tikishda matodan tayyorlangan yorliqlar biriktiriladi. Ushbu yorliqda Zarbxona nomi, qopchadagi tangalarning nominal qiymati, umumiy summasi, tangalar qopchaga solingan sana hamda nazoratchining kodi qayd etiladi. Qopchalarga solingan tangalarning nominal qiymatidan kelib chiqqan holda, ularga quyidagi ranglardagi:
50 soʻmlik tangalar solingan qopchalarga — yashil;
100 soʻmlik tangalar solingan qopchalarga — qizil;
200 soʻmlik tangalar solingan qopchalarga — sariq;
500 soʻmlik tangalar solingan qopchalarga — och koʻk yorliqlar biriktiriladi.”.
8. 146-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“146. Bank (filial) tomonidan kredit taʼminoti uchun qabul qilingan qimmatli qogʻozlar, kafolat va kafilliklar, sugʻurta polislari, garov shartnomalari va h.k.larni saqlash joyi (pul ombori, kredit boʻlimi, buxgalteriya boʻlimi va boshqa joylar) banklar tomonidan mustaqil belgilanadi. Kredit taʼminoti hujjatlari bank (filial) pul omboridan boshqa joyda saqlanganida, ularni saqlash tartibini Bosh bank belgilaydi.
Bankda oʻz mijozlaridan kredit taʼminoti uchun qimmatli qogʻozlar, kafolat va kafilliklar hamda garov sifatida saqlanayotgan mulklar va mulkiy huquqlar (talablar) hujjatlari, sugʻurta polislari, garov shartnomalarini qabul qilib olinishi hamda ularni pul omboriga saqlash uchun topshirilishi — hujjatlarni paketlarga joylab, yelimlangan hamda bankning muhri bilan muhrlangan (yoki surgʻuchlangan) holda tegishli koʻzda tutilmagan holatlar hisobvaragʻi boʻyicha buxgalteriya boʻlimi xodimi tomonidan rasmiylashtirilgan mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasida keltirilgan kirim kassa orderi asosida amalga oshiriladi.”.
9. 155-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“155. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar, ularning faoliyati ustidan masofadan turib kunlik nazorat oʻrnatilgan holda, bank (filial) tomonidan respublikaning barcha hududlarida tashkil etilishi mumkin.
Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarning qurilishi va jihozlanishi boʻyicha Bosh bank mutaxassislari tomonidan yozma ravishda ijobiy xulosa berilganidan soʻng, mazkur kassalar oʻz faoliyatini boshlashlari mumkin. Bosh bank ushbu xulosaning bir nusxasini ilova qilgan holda 10 kun ichida Markaziy bankning tegishli hududiy Bosh boshqarmasiga yozma ravishda xabar beradi.”.
10. Quyidagi mazmundagi 155 1 -band bilan toʻldirilsin:
“155 1 . Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarning faoliyati tugatilayotganida ham Bosh bank tomonidan bank boshqaruvi qarorining bir nusxasini ilova qilgan holda 10 kun ichida Markaziy bankning tegishli hududiy Bosh boshqarmasiga yozma ravishda xabar beriladi.”.
11. 156-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
12. 157 — 159-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“157. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar uchun shtatlar jadvali, har bir kassa tomonidan xizmat koʻrsatiladigan mijozlar sonini va kassa operatsiyalarining hajmini hamda mazkur kassalarda naqd pul va boshqa qimmatliklar bilan ishlash (sanash, saralash, oʻrab-bogʻlash va kassa operatsiyalarini bajarish), ularning but saqlanishini taʼminlash inobatga olingan holda Bosh bank tomonidan belgilanadi.
158. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalardagi naqd pul va boshqa qimmatliklarning dahlsizligini hamda kassa xodimlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha barcha zaruriy choralar Bosh bank tomonidan koʻrilishi shart.
159. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar normal faoliyat koʻrsatishlari uchun jumladan, naqd pul va boshqa qimmatliklarni sanash, saralash, oʻrab-bogʻlash, saqlash hamda kassa operatsiyalarini bajarish uchun zaruriy texnika va jihozlar bilan shuningdek, xavfdan va yongʻindan ogohlantiruvchi signalizatsiya vositalari bilan jihozlangan boʻlishi shart.
Bank va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar “tashvish” xabarlari yuboriladigan texnik qoʻriqlash punktiga ulangan boʻlishi lozim. Shuningdek, bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarning qoʻriqlash va yongʻindan ogohlantiruvchi signalizatsiya vositalari bank ish kuni tugaganidan soʻng texnik qoʻriqlash punktiga ulanishi kerak.”.
13. 160-bandda :
birinchi xatboshidagi “Bankning chakana amaliyotlar kassalari” degan soʻzlar “Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Bankning chakana amaliyotlar kassalariga” degan soʻzlar “Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 161 — 165-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“161. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar tomonidan barcha turdagi kassa xizmatlari yoki uni tashkil etgan bank tomonidan belgilangan ayrim turdagi kassa xizmatlari koʻrsatilishi mumkin.
Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan mini bank kassasi, bank xizmatlari ofisi kassasi va maxsus kassalar orqali xoʻjalik yurituvchi subyektlarga kassa xizmatlari (kirim va chiqim kassa operatsiyalari) mazkur Yoʻriqnoma talablari asosida koʻrsatilishi mumkin.
Bank (filial) chakana amaliyot kassasi tomonidan boshqa kassa xizmatlari bilan birga valyuta ayirboshlash operatsiyalari ham amalga oshiriladigan hollarda, 10111 — “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar” hamda 10103 — “Pul almashtirish shoxobchalaridagi naqd pullar” hisobvaraqlaridagi naqd pullar va boshqa qimmatliklar alohida saqlanishi shuningdek, tegishli kassa operatsiyalarini bajarishda faqat mos hisobvaraqdan foydalanilishi lozim.
162. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarda bank ish kuni oxirida qolishi mumkin boʻlgan naqd pullar qoldigʻiga Bosh bank tomonidan limit oʻrnatilishi mumkin. Limit oʻrnatilmagan kassalarda amaliyot kuni yakunida naqd pul va boshqa qimmatliklar qoldigʻini qolishiga ruxsat berilmaydi (uzluksiz, 24 soat mobaynida ishlaydigan kassalar bundan mustasno).
163. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar bank (filial) joylashgan tumanda, shaharda yoki tumanlarga boʻlingan shaharda tashkil etilgan boʻlsa, bank ish kuni oxirida ushbu kassalardagi limitdan ortiqcha naqd pullar va boshqa qimmatliklar qoldiqlari, kunlik kassa hujjatlari mazkur kassani tashkil etgan bankka (filialga) topshirilishi lozim.
Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar hududdagi boshqa tumanda, shaharda yoki respublikaning boshqa hududida ochilgan hollarda, bank ish kuni oxirida ushbu kassalardagi limitdan ortiqcha naqd pullar va boshqa qimmatliklar qoldiqlari, kunlik kassa hujjatlari ushbu kassa joylashgan tumandagi (shahardagi) mazkur bank (filial) bilan shartnoma tuzgan tijorat bankining filialiga topshiriladi.
Bunda, sumkadagi (qopdagi) naqd pullar qayta sanalib, chiqqan summani ushbu kassani tashkil etgan bankning (filialning) tegishli hisobvaragʻiga naqd pulsiz hisob-kitob orqali oʻtkazib berish uchun topshirilgan boʻlsa, inkassatsiya sumkasini (qopini) bank filialining kechki kassa xodimlari qabul qilib oladi.
Inkassatsiya sumkasidagi (qopidagi) naqd pul va boshqa qimmatliklar bank filiali kassasiga saqlash uchun topshirilayotgan boʻlsa, ularni qabul qilib olish mazkur Yoʻriqnomaning 8-bobida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
164. Bank binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarning kunlik kassa hujjatlari, mazkur kassa xodimlari tomonidan bir oyda kamida bir marta ushbu kassani tashkil etgan bankka (filialga) yetkazilishi kerak.
Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalardan bank filialiga olib kelingan kunlik kassa hujjatlarining toʻliqligi va toʻgʻri rasmiylashtirilganligi bank filialining masʼul xodimlari tomonidan tekshirilishi lozim.
165. Bank ish kuni mobaynida bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan (bank filiali joylashgan tumanda, shaharda yoki tumanlarga boʻlingan shaharda joylashgan) kassalarni madad pullari bilan taʼminlash, mazkur kassa kassirining bank (filial) rahbari nomiga yozma buyurtmanomasi asosida amalga oshiriladi.
Bank (filial) rahbari ushbu buyurtmanomani koʻrib chiqib, tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish uchun buxgalteriya boʻlimining masʼul xodimlariga koʻrsatma beradi.
Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarni madad pullari bilan taʼminlash boʻyicha chiqim kassa orderi buxgalteriya boʻlimi xodimi tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi hamda kassirning buyurtmanomasi bilan birga ijro uchun kassa mudiriga taqdim etiladi.
Kassa mudiri chiqim kassa orderini toʻliq va toʻgʻri rasmiylashtirilganligini tekshirganidan soʻng, chiqim kassa orderida qayd etilgan summani inkassatsiya sumkasiga (qopiga) soladi. Shundan soʻng, inkassatsiya sumkasiga (qopiga) tegishli hujjatlarni rasmiylashtirib, sumkani (qopni) ogʻzini yopib, plombalaydi hamda bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassaga joʻnatadi.
Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalar boshqa tumanda, shaharda yoki respublikaning boshqa hududida tashkil etilgan boʻlsa, ushbu kassalar zarur naqd pullarni va qimmatliklarni tegishli shartnoma asosida u joylashgan tumandagi (shahardagi) tijorat banki filialidan olishi mumkin.”.
15. 168-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“168. Dam olish yoki bayram kunlari bank binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarni madad pullari bilan taʼminlash bank (filial)ning kechki kassasi tomonidan amalga oshiriladi.”.
16. 170-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“170. Bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan kassalarga madad pullarini va boshqa qimmatliklarni yetkazib berish, shuningdek kun oxirida kassadagi limitdan ortiqcha naqd pullar va boshqa qimmatliklar qoldiqlarini, kunlik kassa hujjatlarini bank (filial)ga yoki saqlash uchun u joylashgan tumandagi (shahardagi) tijorat banki filialiga yetkazish ishlari inkassatsiya xizmatlari yoki bank xodimlarining xavfsizligini hamda naqd pul va boshqa qimmatliklar butligini taʼminlagan holda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining qoʻriqlash xizmati kuzatuvi ostida ham amalga oshirilishi mumkin.”;
ikkinchi xatboshidagi “chakana amaliyot” degan soʻzlar “bank (filial) binosidan tashqarida tashkil etilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 171-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“171. Bank (filial) va xoʻjalik yurituvchi subyekt oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan, ushbu subyekt binosida belgilangan tartibda bank kassalari tashkil etilishi mumkin.
Bunda, ushbu kassalar orqali koʻrsatiladigan kassa xizmatlari turlari mazkur shartnomada belgilab olinadi.”.
18. 186-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“186. Bank ish kuni oxirida aylanma kassada qoladigan banknot va tangalarning umumiy summalari, 10101 — “Aylanma kassadagi naqd pullar” hisobvaragʻidagi naqd pullar qoldigʻi bilan taqqoslanishi lozim.”.
19. 212-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 215-bandning birinchi xatboshisidagi , 21-ilovadagi va 25-ilovaning 8-bandidagi “DIChB” qisqartmasi “DUK” qisqartmasi bilan almashtirilsin.
20. 219-bandda :
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
21. Quyidagi mazmundagi 220 1 -band bilan toʻldirilsin:
“220 1 . Bank (filial) kassa tarmogʻida belgilangan shakl va tartiblarga rioya etgan holda barcha kassa kitoblari (bundan 161-shakldagi kitob mustasno), kassa jurnallari, blanklar va varaqalarni toʻldirish, rasmiylashtirish hamda tasdiqlash ishlari elektron shaklda ham yoʻlga qoʻyilishi mumkin.
Bunda, bank amaliyot kuni dasturiga ulanmagan, kassa tarmogʻidagi naqd pullar va qimmatliklar harakati qayd etib boriladigan maxsus dastur yordamida har bir moddiy javobgar shaxsni identifikatsiya qilish hamda undan faqat oʻzining vakolati doirasida foydalanish uchun imkoniyat yaratib berilishi shart.
Bank (filial) kassa tarmogʻida hujjat aylanishini avtomatlashtirilishi ushbu Yoʻriqnomada belgilangan qoidalarni buzilishiga imkon yaratib bermasligi shart.
Kassa tarmogʻidagi hujjatlarni rasmiylashtirish, tekshirish va imzolash vakolatiga ega boʻlgan har bir moddiy javobgar shaxs — oʻzining bajargan ishini (oʻziga biriktirilgan elektron kalit yoki boshqa maxsus himoyalangan vosita, qurilma orqali) tasdiqlab qoʻyish imkoniyatiga ega boʻlishi kerak.”.
22. 226-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Moddiy javobgar shaxslarni biometrik belgilariga qarab identifikatsiya qilinishi pul ombori eshigini qulflanishi yoki ochilishiga bevosita, uzviy tarzda taʼsir koʻrsatsa, yaʼni ushbu eshikni faqat kalitlar yordamida ochib-yopish imkoniyati mavjud boʻlmasa, bunday tarzda jihozlangan eshik qulflanganidan soʻng, uni surgʻuchli muhr bilan muhrlanishi talab etilmaydi.
Bank (filial) pul omborining eshigini moddiy javobgar shaxslarning biometrik belgilarini identifikatsiya qilish orqali ochib-yopish ushbu bandda belgilangan talablarga toʻliq javob bersa, bank filialidagi naqd pul va qimmatliklar but saqlanishini taʼminlash hamda pul ombori eshigini ochib-yopish vazifalari bank boshqaruvi raisining buyrugʻi bilan bank filiali boshqaruvchisi oʻrinbosari zimmasiga yuklatilishi mumkin.
Bank boshqaruv raisi oʻzgargan taqdirda, avvalgi buyruq yangi tayinlangan bank boshqaruv raisi tomonidan qayta koʻrib chiqilib, yangilanishi shart.”.
23. 268-banddagi “DIChBning” va “DIChBga” degan soʻzlar hamda “DIChB” degan qisqartma tegishli ravishda “DUKning” va “DUKga” degan soʻzlar hamda “DUK” degan qisqartma bilan almashtirilsin.
24. 299-banddagi “bank kassalariga” degan soʻzlar “belgilangan manzillarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
25. 306-banddan ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.
26. 326-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“326. Markaziy bankning Hisob-kitob kassa markazlari va tijorat banklari (filiallari) hamda tijorat banklari oʻrtasida naqd pullarni va boshqa qimmatliklarni tashish Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining yoki uning tegishli hududiy Bosh boshqarmalarining farmoyishlari asosida amalga oshiriladi.
Inkassatsiya xizmatlari tomonidan tijorat banklari (filiallari) oʻrtasida naqd xorijiy valyutalarni va boshqa qimmatliklarni tashish inkassatsiya xizmatlarining tegishli tarkibiy boʻlinmalari farmoyishiga asosan amalga oshiriladi.”.
27. 327-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “inkassatsiya boshqarmasiga (boʻlimiga)” degan soʻzlar “inkassatsiya xizmatiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Inkassatsiya xizmatlari tomonidan naqd xorijiy valyuta va boshqa qimmatliklarni tashish uchun farmoyishlar uch nusxada tayyorlanib, birinchi nusxasi qimmatliklarni joʻnatuvchi bankda, ikkinchi nusxasi qimmatliklarni qabul qilib oluvchi bankda, uchinchi nusxasi mazkur farmoyishni tayyorlagan inkassatsiya xizmatining tegishli yigʻmajildida nazorat uchun saqlanadi.”;
uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
28. 328-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“328. Naqd pul va boshqa qimmatliklarni tashish talab etilganida, joʻnatuvchi bank tashish ishlari hudud ichida yoki hududlararo amalga oshirilishini inobatga olgan holda, Markaziy bankka yoki Markaziy bankning hududiy Bosh boshqarmasiga yoxud inkassatsiya xizmatiga yozma ravishda murojaat qilishi lozim.”.
29. 330-banddagi , 338-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 349-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi va 351-bandning birinchi xatboshisidagi “Markaziy bank” degan soʻzlar “Markaziy bank, inkassatsiya xizmatiga ega boʻlgan tijorat banki yoki inkassatsiya xizmati” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
30. 331-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“331. Joʻnatuvchi bankning moddiy javobgar shaxslari Markaziy bank, inkassatsiya xizmatiga ega boʻlgan tijorat banki yoki inkassatsiya xizmatining farmoyishi hamda bank rahbari, bosh buxgalteri va kassa mudiri tomonidan imzolangan chiqim kassa orderi asosida naqd pul va boshqa qimmatliklarni inkassatorlar brigadasiga, pul omborining oldidagi xonada topshiradilar. Chiqim kassa orderida naqd pul va boshqa qimmatliklarni belgilangan joyga yetkazilishi toʻgʻrisidagi Markaziy bank, inkassatsiya xizmatiga ega boʻlgan tijorat banki yoki inkassatsiya xizmati farmoyishining raqami va sanasi koʻrsatilishi hamda chiqim kassa orderining orqa tarafiga inkassatorlar brigadasi aʼzolarining familiyalari, ismi va otasining ismining bosh harflari hamda xizmat guvohnomalarining tartib raqamlari qayd etilishi lozim.
Joʻnatuvchi bank Markaziy bank, inkassatsiya xizmatiga ega boʻlgan tijorat banki yoki inkassatsiya xizmatining farmoyishida koʻrsatilgan naqd pul va boshqa qimmatliklar summasini inkassatsiya xodimlariga oʻz vaqtida va toʻliq miqdorda topshirishlari kerak.”.
31. 332-banddagi “Markaziy bankning” degan soʻzlar “Markaziy bank, inkassatsiya xizmatiga ega boʻlgan tijorat banki yoki inkassatsiya xizmatining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
32. 337-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ikkinchi nusxasi chiqim kassa orderi, inkassatsiya xizmatining ishonchnomasi va Markaziy bank, inkassatsiya xizmatiga ega boʻlgan tijorat banki yoki inkassatsiya xizmatining tegishli farmoyishi bilan birga joʻnatuvchi bankning kunlik kassa hujjatlariga tikiladi;”.
33. 33 — 35-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
Markaziy bank raisi M.B. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2020-yil 8-sentabr,
16/9-son