UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 28-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 28 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4165-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 октябрдаги 663-сон қарорига ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

а) эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг:

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

б) бошқа юридик шахсларнинг:

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, радиациявий манбалардан фойдаланиш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиацивий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;

радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш;

радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни олиб кириш ва олиб чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган) томонидан лицензияланади.

4. Лицензия фақат юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини амалга ошириш учун унинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

5. Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

6. Эксплуатация қилувчи ташкилотга белгиланган фаолият турларини лицензиялашда «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида белгиланган асосий шартлардан ташқари қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:

а) ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш соҳасида:

лицензия талабгорининг ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиш;

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш тўғрисида ҳамда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинганлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун тегишли майдончадан фойдаланишга доир рухсатномани мавжудлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этишнинг техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари бўйича давлат экспертизасининг тегишли ижобий хулосалари олинганлиги;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбарида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжудлиги;

лицензия талабгорининг ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш шартномасининг буюртмачиси функцияларини бажариши жараёнида эксплуатация қилувчи ташкилотнинг раҳбар ҳодимларининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини ва ушбу ҳодимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга эканлиги;

лойиҳа, конструкция ва технологик ҳужжатларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимлари йўлга қўйилганлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш мажмуасида рухсатсиз киришдан ҳимоя қилишни таъминлаш тизимларининг мавжудлиги ҳамда мазкур тизимларнинг нормал функцияси йўлга қўйилганлиги;

лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини хавфсиз тугатиш шароитларини таъминлаш қобилиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгори томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти қурилиш майдончасини тадқиқ этиш натижаларини мониторинг қилиш тизимини ва ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуришда зарур хавфсизликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга туширишда мониторинг натижаларини татбиқ этишни ҳисобга олиш тизими жорий этилганлигини ва бунинг учун зарур бўлган материал-техник воситаларнинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш шартномаси бўйича буюртмачи ўз функцияларини бажариши учун зарур моддий-техник базага эга эканлиги;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

б) ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши соҳасида:

лицензия талабгорининг ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларидан фойдаланиш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда, ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган лицензия талабгори (юридик шахс) тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинганлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктига мулк ҳуқуқи ва (ёки) бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбарида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва шу билан бир қаторда атом электр станциясининг биринчи раҳбарида атом электр станциясида раҳбарлик лавозимида камида 7 йил, шу жумладан камида 2 йил атом электр станциясининг бош муҳандиси ёки унинг ўринбосари лавозимида иш стажига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг бош муҳандисида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва шу билан бир қаторда атом электр станцияси бош муҳандисида атом электр станциясида раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил, шу жумладан камида 2 йил атом электр станциясининг бош муҳандиси лавозимида ёки унинг ўринбосари, атом электр станциясида асосий технологик бўлинма раҳбари (раҳбар ўринбосари) лавозимида иш стажига, шунингдек, раҳбар ҳодимларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг мавжудлиги;

лицензия талабгори ишчи ходимларининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларида радиациявий ва ядровий хавфсизлик таъминланганлигини асословчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидага норма ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимлари йўлга қўйилганлиги;

ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқ сақлаш шароитининг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилган аварияга оид ички режанинг ва мазкур режа лицензия талабгори томонидан бажаришига шайлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш тизимининг мавжудлиги;

лицензия талабгори томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатларида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатациядан чиқариш бўйича белгиланган муддатдан беш йил олдин мазкур объектларни хавфсиз эксплуатациядан чиқариш бўйича концепциянинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг (санитар паспортнинг) мавжудлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти майдончасини тадқиқ этиш натижаларини мониторинг қилиш тизимини ва ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуришда зарур хавфсизликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ускуналарни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга туширишда мониторинг натижаларини татбиқ этишни ҳисобга олиш тизими жорий этилганлиги ва бунинг учун зарур бўлган материал-техник воситаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти майдончасининг зарур параметрларини мониторинг қилиш тизимининг ва мониторинг натижаларини мазкур объектлардан фойдаланишда ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонун ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

технологик жараёнларни бошқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

иш жойларида, биноларда, ишлаб чиқариш майдонларида, санитария-муҳофаза зоналарида, шуниндек, радиоактив чиқиндиларни чиқаришда ва ташлашда ҳамда сақлаш жойларида радиациявий вазиятни назорат қилиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктларида хизмат кўрсатувчи ҳодимларда тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг мавжуд эмаслиги, шу билан бирга, тегишли ходимлар психиатрия ва норкология экспертизасидан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

технологик жараёнларни бошқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ҳодимларни сменадан олдин назорат қилишни амалга оширувчи тиббий хизматнинг мавжудлиги;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пункти ходимларини йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг қўйилмаслигини таъминловчи лицензия талабгори томонидан тасдиқланган тартибнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф — муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассисларини аттестация қилиш тизимининг йўлга қўйилганлиги;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозаларининг назорати ва ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги.

7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида бошқа юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини лицензиялашда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади (атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаси бундан мустасно):

лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиши;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида камида 3 йил иш стажига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

лицензия талабгори ишчи ходимларининг белгиланган малака талабларига мувофиқлигини ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимларининг йўлга қўйилганлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизликя, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонун ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ходимлар томонидан ишларни бехатар олиб бориш юзасидан лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги;

лицензияланадиган фаолият тури бўйича раҳбар, ходимлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг мавжудлиги.

Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш, радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш фаолиятини лицензиялашга қўшимча равишда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:

ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндилар билан ишлаш жараёнларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқлиги;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг (санитар паспортнинг) мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳасида лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ фойдаланишга топширилган жисмоний химоя қилиш тизимининг мавжудлиги;

иш жойларида, биноларда, ишлаб чиқариш майдонларида, санитария-муҳофаза зоналарида, шуниндек, радиоактив чиқиндиларни чиқаришда ва ташлашда ҳамда сақлаш жойларида радиациявий вазиятнинг ишлаб чиқариш назоратининг мавжудлиги;

ходимларда тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг мавжуд эмаслиги, шу билан бирга, тегишли ходимлар психиатрия ва норкология экспертизасидан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ходимларни сменадан олдин назорат қилишни амалга оширувчи тиббий хизматининг мавжудлиги;

ходимларни йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг қўйилмаслигини таъминловчи лицензия талабгори томонидан тасдиқланган тартибнинг мавжудлиги;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланадиган радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлашга топшириш имкониятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида хосил бўлган тақдирда);

атом энергиясидан фойдаланиладиган объектда ядровий ва радиациявий авария содир бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф — муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги;

ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозаларининг назорати ва хисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ходимларнинг шахсий химоя воситалар билан таъминланганлиги;

ходимларнинг иш жойларидаги радиация ҳолати ва улар олган нурланишнинг индивидуал дозалари тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиш тизимининг мавжудлиги.

8. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида қуйидаги талаб ва шартлар қўйилади:

лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этилиши;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини сақлаб туриш мақсадида кадрларни назарий ва махсус билим олишлари учун тегишли аудиториялар ва синфхоналарида ўқув-моддий базага эга тактик-ўқув бўлинмасининг мавжудлиги;

замонавий ўқув техник воситалар, аналитик ва ўқув-тренажор тизими, шунингдек, ўқув стендлари билан жиҳозланган ўқув хоналари, ядро қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни ўқитиш ва уларнинг билиминини текшириш учун интерактив ва автоматлаштирилган функцияга эга тизимнинг, мультимедия ахборот тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини сақлаб туриш бўйича «Хавфсизлик маданияти» ўқув курсининг йўлга қўйилганлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув-методик дастурларининг мавжудлиги;

ўқитиш дастурларини (амалий машғулот, технологок мураккаб вазиятлар таҳлили ва бошқалар) амалга ошириш учун атом энергиясидан фойдаланиш объектларида тажрибага эга психологик-педагогик тайёргарликдан ўтган педагогик таркибнинг мавжудлиги.

3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилган ва лицензияловчи органга тақдим этиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

уч нусхада қоғоз шаклида атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг (ишнинг) хавфсизлигини асослаш юзасидан ҳужжатлар тўплами;

бир нусхада илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги лицензияланадиган ҳар бир фаолият (иш) тури бўйича унинг хавфсизлигини асослаш юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўпламининг таркиби лицензияловчи орган томонидан белгиланади.

10. Лицензия талабгори эксплуатация қилувчи ташкилот бўлган тақдирда, мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар тақдим қилинади:

лицензия талабгорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ўз кучи билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда, ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш ва ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш, шунингдек, ядровий материал ва радиоактив моддалар муомаласини амалга оширишга масъул этиб тайинлангани тўғрисидаги тегишли қарор нусхаси;

лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи ва ёки бошқа қонуний асосларда ядровий материаллар, ядровий қурилмалар, радиациявий манба, сақлаш пунктлари, радиактив модда ва радиактив чиқиндилар мавжуд эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг нусхалари;

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида ядровий қурилмала ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш тўғрисидаги ва ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш (алоҳида ҳолларда — ушбу объектларни муддатдан олдин фойдаланишдан чиқариш) тўғрисидаги қарорлар бўйича маълумот;

лицензия талабгорида радиациявий таъсир туфайли етказилган зарар ўрнини қоплаш учун ўз молиявий маблағларидан ва (ёки) суғурта полисидан (шартномасидан) иборат бўлган молиявий таъминотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланаётган радиоактив чиқиндиларни (лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган) кўмиб ташлаш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

атом электр станцияси ва бошқа объектлар учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар билан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ёнғинга қарши ҳимоясининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳисобот;

лицензия талабгорида ядровий қурилма, радиациавий манбалар ёки сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқаришни молиялаштириш манбалари, шу билан бирга, ядровий қурилма, радиациавий манбалар, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини асослаш ва тасдиқлаш мақсадида илмий-изланиш ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун зарур молявий манбанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Лицензияловчи орган лицензиялаш жараёнида бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот аламашиш орқали, шу жумладан электрон шаклда мустақил олади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.

11. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди (лицензиялаш ёки лицензия шартларини ўзгартириш тўғрисидаги аризага илова қилинган ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлардан умумий тартибда фойдаланиш чекланган ва илгари лицензияловчи органга тақдим этилмаган ҳолатлар бундан мустасно).

12. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

13. Лицензия талабгори ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

14. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.

15. Лицензиялаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни лицензия талабгорининг аризасини олган кундан бошлаб, ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкиллаштириш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) қабул қилади.

Лицензияловчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида лицензия бериш ёки беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун бошқа экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.

16. Лицензия олиш учун тақдим ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар баҳоланади:

лойиҳавий, конструкторлик ва технологик ечимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига, шунингдек, фаолиятни амалга оширишда радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш шароитларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги;

фаолият турини (ишни) амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирларнинг тўлиқлиги;

ядровий қурилмаларни жисман муҳофаза қилиш, нурланиш манбаи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этиш шароитлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга мувофиқлиги, авария юз берган ҳолларда, атом энергиясидан фойдаланиш объекти ишчилари ва аҳолини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар режалари ва тадбирларни бажаришга шайлиги, шунингдек, сифатни таъминлаш тизими ва зарур муҳандислик-техник таъминот тизими;

лицензия талабгорининг амалга ошириладиган фаолият (ишлар) турининг хавфсизлиги, атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва бажарилаётган ишларнинг хавфсизлигини таъминлашга лаёқатлилиги, шунингдек, тақдим этилаётган хизматлар ва бажарилаётган ишлар сифатининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга жавоб бериши;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ядровий ва радиациявий авария юз берган тақдирда, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун кучлар ва воситаларининг мавжудлиги ва шайлиги;

лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини тугатиш ва атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан хавфсиз чиқариш бўйича шароитларни таъминлашга лаёқатлилиги, шунингдек, тегишли лойиҳа ҳужжатларининг мавжудлиги.

17. Лицензияловчи орган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида унда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибига мувофиқ экспертизадан ўтказишни, шунингдек, жойига чиққан ҳолда лицензия талабгори томонидан амалга оширилиши режалаштираётган лицензия фаолият тури учун шароитларни баҳолашни (текширишни) ташкил этади.

Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза объектининг мураккаблигига қараб хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида назарда тутилган техник топшириқда белгиланади.

Мазкур техник топшириқ лицензияловчи органнинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Техник топшириқда, шунингдек, лицензия талабгорининг баҳолаш (текшириш) дастурида (ўтказилган тақдирда) мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган масалалар аниқлаштирилади.

Лицензия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари лицензия талабгори мурожатномасида кўрсатилган муддатларга қадар тўхтатилиб турилиши ёки лицензия талабгори томонидан лицензия олиш тўғрисида ариза қайтариб олган тақдирда тугатилиши мумкин.

18. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи органнинг Ҳайъати томонидан лицензия талабгори тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини баҳолаш (текшириш) натижалари, шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси асосида қабул қилинади.

19. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланган кундан бошлаб ўн кун мобайнида қабул қилинади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси лицензияловчи орган томонидан атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланганлиги ва хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасига мувофиқ, лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш мумкин бўлган тақдирда якунланган ҳисобланади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланганлиги санаси лицензияловчи орган томонидан ёзма равишда хавфсизликни асослаш экспертизаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана хисобланади.

20. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида тегишли қарор қабул қилингандан сўнг бир кун давомида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобрақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

21. Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензия эгаси ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

шартномани имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонлар реквизитлари;

лицензия бериладиган фаолият турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия эгасига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

томонларнинг лицензия шартномаси талаблари ва шартларини бузганлик учун жавобгарлиги;

лицензия эгасининг лицензия талабларини бажариши бўйича лицензияловчи орган томонидан назоратни амалга ошириш тартиби.

Лицензия шартномаси икки нусхада — лицензия эгаси ва лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.

22. Лицензия талаблари ва шартларига атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва амалга ошириладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун риоя этилиши зарур бўлган қоидалар киритилади.

Лицензия талаблари ва шартлари:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан ўтказилган экспертиза (хавфсизликни асослаш экспертизаси) натижаларидан;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) объектда амалга ошириладиган лицензияланадиган фаолият тури ёки мазкур объектга нисбатан ўтказилган экспертиза (хавфсизликни асослаш экспертизаси) натижасида аниқланган хавфсизлик дефицитини компенсация қилиш бўйича лицензия талабгори (лицензия эгаси) томонидан таклиф қилинган ташкилий-техник чоралардан;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти элементларининг жорий техник холатидан келиб чиқиб шакллантирилади.

23. Лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ва олдин маълум бўлмаган ҳолатлар аниқланганда ёки атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида янги норма ва қоидалар амалга киритилганда, лицензияловчи орган лицензия эгасидан атом энрегиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турини амалга ошириш хавфсизлигини асословчи қўшимча ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилишга ва лицензия талаблари ва шартларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

Лицензия талаблари ва шартларига кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра бундай ўзгартиришлар лицензия эгасининг аризасига биноан ҳам киритилиши мумкин.

24. Лицензия эгаси лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш учун лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим қилади:

ўзгартиришлар акс эттирилган лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида ариза;

ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилаётганлиги сабабли ядровий қурилма, сақлаш пункти ва (ёки) лиценияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланишини асословчи ҳужжатлар тўплами.

Ҳужжатлар тўплами мазкур Низомнинг 8-банди талаблари инобатга олинган ҳолда топширилади.

25. Лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларида келтирилган тартибга мувофиқ кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш ёки унга ўзгартириш киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 17 , 18 , 22 ва 27-бандларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

26. Лицензия талаблари ва шартларини ўзгартириш, лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб йигирма кун давомида расмийлаштирилади.

Лицензия эгаси атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) тури хавфсизлигига тааллуқли бўлган янги маълумотлар ёки лицензия олиш босқичида тақдим қилинган маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида янги маълумотлар олинган ёхуд мавжуд маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб ўн беш иш куни давомида лицензияловчи органни хабардор қилишга мажбур.

27. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар масъул шахс томонидан расмийлаштирилади ва лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

28. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

Агар лицензия талабгори лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб, лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.

29. Лицензия бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

а) лицензия талабгорининг ҳужжатларни тегишли равишда расмийлаштирмай тақдим этилганда;

б) лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

в) хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасида атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланмаганлиги ва (ёки) лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим қилинган ва атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, атом энрегиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар мавжуд бўлганда;

г) ўтказилган текширувлар натижалари қуйидагиларни кўрсатганда:

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг, унинг элементлари ва тизимларининг ҳақиқий ҳолати атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ эмаслигини;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва амалга оширилаётган ишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган талабларга риоя этган ҳолда амалга ошириш учун имконият йўқлигини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланганлигини.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

30. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак (ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланади).

31. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) қайта кўриб чиқилади.

Бунда лицензияловчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва тегишли қарор бўйича баённомани тасдиқлайди.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда, илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш

32. Лицензиат қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш иш куни давомида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

33. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

34. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади.

6-боб. Лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилиш

36. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.

37. Лицензияловчи орган лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:

лицензиатнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, унинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

лицениатнинг ядровий қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз мажбуриятларини бажараётганлигини кафолатлаш мақсадида лицензиат томонидан жалб қилинган пудратчи ташкилотларни назорат қилиши самарадорлигини ўрганиш (танишиш);

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этишни юклайдиган қарор чиқариш, бундай камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

38. Лицензия шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, лицензияни бекор қилиш

39. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидагилар асосида тўхтатиб туради:

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида амалга оширилган давлат назорати доирасида ўтказилган текшириш жараёнида лицензия эгаси лицензия талаблари ва шартларини қўпол тарзда бузганлиги аниқланганда;

лицензия эгаси томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш бошланганидан кейин ўн йил ўтгач, уларнинг хавфсизлигини даврий баҳолаш натижалари тақдим қилинмаганда ёки ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолаш натижалари лицензияланадиган фаолият (иш) турининг, ядровий қурилма, сақлаш пунктининг ва (ёки) амалга оширилаётган ишларнинг хавфсизлиги таъминланмаганлиги ва ҳужжатлар билан асосланмаганлиги аниқланганда;

лицензия эгаси лицензияловчи органнинг аниқлаган лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганда;

ташкилотни ядровий қурилма ёки сақлаш пунктини эксплуатация қилишга ва ўз кучи билан ёки бошқа ташкилотлар иштирокида ядровий қурилмани ёки сақлаш пунктини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, эксплуатация қилиш ва эксплуатациядан чиқариш, шунингдек, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада бўлиш бўйича фаолиятни амалга оширишга яроқли деб тан олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатилганда.

40. Лицензия талаблари ва шартларини қўпол бузишга қуйидагилар киради:

нохуш ҳодисага, ядровий ёки радиациявий аварияга, инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга бевосита хавф солишга олиб келадиган ўрнатилган технологик регламентлар, технологик жараёнлар, йўриқномалар ва дастурларни бузиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг сифати, келиб чиқиши ва ресурс хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс этган назорат, синов натижаларини ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш;

хавфсизликни асослашда белгиланган ядровий қурилмани, радиациявий манбани, сақлаш пунктини хавфсиз эксплуатация қилишнинг чекловлари ва шартларини бузиш;

лицензия эгасининг атом энрегиясидан фойдаланиш объектининг хавфсизлиги ҳолатининг ўзгарганлиги тўғрисида нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларни тақдим этиши, бундай маълумотларни тақдим этмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этмаслиги, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектини хавфсиз эксплуатация қилишнинг чекловлари ва шартлари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки оқибатидан қатъий назар бундай бузилишлар тўғрисида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни ўз вақтида хабардор қилмаслик;

тасдиқланган лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритмасдан ва киритилган ўзгаришлар натижаларини лицензияловчи орган хавфсизлигини баҳоламасдан атом энергиясидан фойдаланиш объектини реконструкция, модернизация қилиш ва (ёки) бузилишлар оқибатидан қатъий назар атом энрегиясидан фойдаланиш объектини реконстркуция, модернизация қилишда тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ускуналарини ва тизимларини даврий эксплуатация назоратининг белгиланган муддатларини ва ҳажмини асоссиз ўзгартириш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектини эксплуатация қилиш жараёнида ресурсини ўтаб бўлган ускуналарни ўз вақтида алмаштирмаслик;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ишчиларини танлаш, тайёрлаш, мустақил ишга қабул қилиш ва ходимларнинг малакасини таъминлаш бўйича белгиланган тартибини бузиш;

лицензияловчи органга лицензия эгасининг ҳар қандай қайта ташкил этилиши, жойлашган жойи ёки номи ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этмаслик.

41. Агар лицензия эгаси лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган ҳолатларни бартараф этса, лицензияловчи орган ёки лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади

42. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилиниши керак.

43. Лицензия эгасини текшириш натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликларни лицензия эгаси бартараф эта олмаслиги лицензияни бекор қилишга асос бўлади.

44. Лицензияни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

лицензия эгасининг лицензияланадиган фаолият турини тугатиш тўғрисидаги аризаси, бундай фаолиятнинг хавфсиз тўхтатилишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия эгасининг фаолияти тугатилганлиги (қайта ташкил этиш бундан мустасно), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.

45. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лицензияни амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги аризага илова қилинган лицензия эгасининг фаолияти хавфсиз тўхтатилишини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш натижалари, шунингдек, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи давлат органидан олинган тегишли юридик шахс тугатилганлиги (юридик шахснинг фаолияти тугатилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар асосида қабул қилинади.

46. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги асосли қарори лицензия эгасига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш санасидан кечиктирмай ёзма равишда етказилади.

47. Агар эксплуатация қилувчи ташкилотнинг атом энрегиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси олиб қўйилса, у объектни бошқа эксплуатация қилувчи ташкилотга топширгунига қадар ёки янги лицензия олмагунича ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлиги учун жавобгарликни давом эттиради.

48. Агар лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилса, лицензия эгаси ушбу лицензияда назарда тутилган фаолият турини амалга оширишни тўхтатиб туришга мажбурдир.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, лицензия эгасининг аризасига биноан лицензияловчи орган томонидан қоидабузилишлар бартараф этилганлиги тўғрисида далил олинганидан сўнг лицензиянинг амал қилиши тикланиши мумкин.

Лицензияловчи орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин лицензиянинг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади, бу тўғрисида лицензияловчи орган лицензия эгасини ва лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги хабар берилган органларни уч иш куни давомида хабардор қилади.

49. Агар лицензия бекор қилинса, лицензия эгаси лицензияни лицензияловчи органга қайтариши шарт.

50. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилиниши керак.

51. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

8-боб. Лицензиялар реестри

52. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияланган фаолият номи;

лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилинишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.

53. Лицензиялар реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.

9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби

54. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

54. Лицензия берганлик учун давлат божи республика бюджетига ўтказилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

56. Лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари мазкур Низомда белгиланган тегишли вазифаларни сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

57. Лицензия даъвогари ва лицензия эгаси мазкур Низомда белгиланган талабларни бузганлиги ва (ёки) бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 28 октябрь,

663-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 09/20/663/1425-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2019 — 2029-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida atom energetikasini rivojlantirish Konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-fevraldagi PQ-4165-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi raisi B.V. Gulyamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-oktabrdagi 663-son qaroriga ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibini belgilaydi.

2. “Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 20-moddasiga muvofiq atom energiyasidan foydalanish sohasida quyidagi faoliyat turlari litsenziyalanadi:

a) ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarning:

yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish hamda ulardan foydalanish;

radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish;

b) boshqa yuridik shaxslarning:

yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini loyihalashtirish hamda qurish, radiatsiyaviy manbalardan foydalanish;

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari, radiatsiviy manbalar uchun uskunalarni konstruksiyalash hamda tayyorlash;

atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish;

radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ulardan foydalanish, ularni transportda tashish va saqlash;

radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish;

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari uchun yadroviy materiallar, uskunalar hamda texnologiyalarni olib kirish va olib chiqish;

atom energiyasidan foydalanish sohasida xizmatlar koʻrsatish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish.

3. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — litsenziyalovchi organ) tomonidan litsenziyalanadi.

4. Litsenziya faqat yuridik shaxslarga belgilangan faoliyat turlarini amalga oshirish uchun uning amal qilish muddati cheklanmagan holda beriladi.

5. Amalga oshirilishi uchun litsenziya olingan faoliyat turi faqat litsenziyani olgan yuridik shaxs tomonidan amalga oshirilishi mumkin. Litsenziyalarni yoki ularga doir huquqlarni boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi.

2-bob. Litsenziya talablari va shartlari

6. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga belgilangan faoliyat turlarini litsenziyalashda “Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 20-moddasida belgilangan asosiy shartlardan tashqari quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi:

a) yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish sohasida:

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etish;

yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish toʻgʻrisida hamda yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydoncha tanlash toʻgʻrisida tegishli qarorlar qabul qilinganligi;

yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun tegishli maydonchadan foydalanishga doir ruxsatnomani mavjudligi;

yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini barpo etishning texnik-iqtisodiy asoslash hujjatlari boʻyicha davlat ekspertizasining tegishli ijobiy xulosalari olinganligi;

litsenziya talabgorining birinchi rahbarida atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnoma mavjudligi;

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini barpo etish shartnomasining buyurtmachisi funksiyalarini bajarishi jarayonida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning rahbar hodimlarining litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligini va ushbu hodimlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomaga ega ekanligi;

loyiha, konstruksiya va texnologik hujjatlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda, loyiha hujjatlarini hamda konstruktorlik-texnologik hujjatlarni ishlab chiqishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalariga rioya etilishini taʼminlash tizimlari yoʻlga qoʻyilganligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini barpo etish majmuasida ruxsatsiz kirishdan himoya qilishni taʼminlash tizimlarining mavjudligi hamda mazkur tizimlarning normal funksiyasi yoʻlga qoʻyilganligi;

litsenziya talabgorining litsenziyalanadigan faoliyat turini xavfsiz tugatish sharoitlarini taʼminlash qobiliyatini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

litsenziya talabgori tomonidan yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti qurilish maydonchasini tadqiq etish natijalarini monitoring qilish tizimini va ushbu obyektlarni loyihalashtirish, qurishda zarur xavfsizlikni taʼminlash talablaridan kelib chiqqan holda, uskunalarni loyihalash, ishlab chiqarish, oʻrnatish va ishga tushirishda monitoring natijalarini tatbiq etishni hisobga olish tizimi joriy etilganligini va buning uchun zarur boʻlgan material-texnik vositalarning mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini barpo etish shartnomasi boʻyicha buyurtmachi oʻz funksiyalarini bajarishi uchun zarur moddiy-texnik bazaga ega ekanligi;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonun hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

b) yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish, shuningdek, radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlar amalga oshirilishi sohasida:

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlaridan foydalanish, shuningdek, radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlar amalga oshirilishi sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti uchun masʼul etib tayinlangan hamda oʻz kuchlari bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda, yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga qodir boʻlgan litsenziya talabgori (yuridik shaxs) toʻgʻrisidagi qarorning qabul qilinganligi;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktiga mulk huquqi va (yoki) boshqa ashyoviy huquqlar asosida egalik qilish huquqini tasdiqlovchi hujjat;

litsenziya talabgorining birinchi rahbarida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnoma va shu bilan bir qatorda atom elektr stansiyasining birinchi rahbarida atom elektr stansiyasida rahbarlik lavozimida kamida 7 yil, shu jumladan kamida 2 yil atom elektr stansiyasining bosh muhandisi yoki uning oʻrinbosari lavozimida ish stajiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

litsenziya talabgorining bosh muhandisida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnoma va shu bilan bir qatorda atom elektr stansiyasi bosh muhandisida atom elektr stansiyasida rahbarlik lavozimlarida kamida 5 yil, shu jumladan kamida 2 yil atom elektr stansiyasining bosh muhandisi lavozimida yoki uning oʻrinbosari, atom elektr stansiyasida asosiy texnologik boʻlinma rahbari (rahbar oʻrinbosari) lavozimida ish stajiga, shuningdek, rahbar hodimlarda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomaning mavjudligi;

litsenziya talabgori ishchi xodimlarining litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarida radiatsiyaviy va yadroviy xavfsizlik taʼminlanganligini asoslovchi hujjatlarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektining atom energiyasidan foydalanish sohasidaga norma va qoidalarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda, loyiha hujjatlarini hamda konstruktorlik-texnologik hujjatlarni ishlab chiqishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalariga rioya etilishini taʼminlash tizimlari yoʻlga qoʻyilganligi;

yadroviy materiallar, ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi va (yoki) radioaktiv chiqindilarni atom energiyasidan foydalanish sohasidagi belgilangan norma va qoidalarga muvofiq saqlash sharoitining mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilish tizimining mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq ishlab chiqilgan avariyaga oid ichki rejaning va mazkur reja litsenziya talabgori tomonidan bajarishiga shayligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti, shuningdek, radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq jisman himoya qilinishini taʼminlash tizimining mavjudligi;

litsenziya talabgori tomonidan taqdim etiladigan loyiha hujjatlarida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiyadan chiqarish boʻyicha belgilangan muddatdan besh yil oldin mazkur obyektlarni xavfsiz ekspluatatsiyadan chiqarish boʻyicha konsepsiyaning mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan ishlash huquqini beruvchi ruxsatnomaning (sanitar pasportning) mavjudligi;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti maydonchasini tadqiq etish natijalarini monitoring qilish tizimini va ushbu obyektlarni loyihalashtirish, qurishda zarur xavfsizlikni taʼminlash talablaridan kelib chiqqan holda, uskunalarni loyihalashtirish, ishlab chiqarish, oʻrnatish va ishga tushirishda monitoring natijalarini tatbiq etishni hisobga olish tizimi joriy etilganligi va buning uchun zarur boʻlgan material-texnik vositalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti maydonchasining zarur parametrlarini monitoring qilish tizimining va monitoring natijalarini mazkur obyektlardan foydalanishda hisobga olish tizimining mavjudligi;

yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonun hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

texnologik jarayonlarni boshqaruvchi va ularga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar tomonidan yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga zarur boʻlgan hujjatlarning mavjudligi;

radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi;

ish joylarida, binolarda, ishlab chiqarish maydonlarida, sanitariya-muhofaza zonalarida, shunindek, radioaktiv chiqindilarni chiqarishda va tashlashda hamda saqlash joylarida radiatsiyaviy vaziyatni nazorat qilish tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlarida xizmat koʻrsatuvchi hodimlarda tibbiy jihatdan qarshi koʻrsatmalarning mavjud emasligi, shu bilan birga, tegishli xodimlar psixiatriya va norkologiya ekspertizasidan ijobiy oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

texnologik jarayonlarni boshqaruvchi va ularga xizmat koʻrsatuvchi hodimlarni smenadan oldin nazorat qilishni amalga oshiruvchi tibbiy xizmatning mavjudligi;

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punkti xodimlarini yillik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning qoʻyilmasligini taʼminlovchi litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan tartibning mavjudligi;

litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof — muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktining rahbarlari, xodimlari va mutaxassislarini attestatsiya qilish tizimining yoʻlga qoʻyilganligi;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonun hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktining xodimlarining olgan individual nurlanish dozalarining nazorati va hisobga olish tizimining mavjudligi.

7. Atom energiyasidan foydalanish sohasida boshqa yuridik shaxslarga belgilangan faoliyat turlarini litsenziyalashda quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi (atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasi bundan mustasno):

litsenziya talabgorining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, normalar va qoidalarga, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etishi;

litsenziya talabgorining birinchi rahbari atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnoma va atom energiyasidan foydalanish obyektlarida kamida 3 yil ish stajiga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi;

litsenziya talabgori ishchi xodimlarining belgilangan malaka talablariga muvofiqligini va atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomalarga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda, loyiha hujjatlarini hamda konstruktorlik-texnologik hujjatlarini ishlab chiqishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalariga rioya etilishini taʼminlash tizimlarining yoʻlga qoʻyilganligi;

radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlikya, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonun hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

xodimlar tomonidan ishlarni bexatar olib borish yuzasidan litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonun hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

litsenziya talabgorida litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik bazaning mavjudligi;

litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha rahbar, xodimlar va mutaxassislarni tayyorlash va qayta tayyorlash tizimining mavjudligi.

Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ulardan foydalanish, ularni transportda tashish va saqlash, radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash faoliyatini litsenziyalashga qoʻshimcha ravishda quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi:

yadroviy materiallar, ishlatib boʻlingan yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv chiqindilar bilan ishlash jarayonlarining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiqligi;

radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi;

radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan ishlash huquqini beruvchi ruxsatnomaning (sanitar pasportning) mavjudligi;

radiatsiyaviy va yadroviy xavfsizlik sohasida litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv chiqindilarni atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq foydalanishga topshirilgan jismoniy ximoya qilish tizimining mavjudligi;

ish joylarida, binolarda, ishlab chiqarish maydonlarida, sanitariya-muhofaza zonalarida, shunindek, radioaktiv chiqindilarni chiqarishda va tashlashda hamda saqlash joylarida radiatsiyaviy vaziyatning ishlab chiqarish nazoratining mavjudligi;

xodimlarda tibbiy jihatdan qarshi koʻrsatmalarning mavjud emasligi, shu bilan birga, tegishli xodimlar psixiatriya va norkologiya ekspertizasidan ijobiy oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

xodimlarni smenadan oldin nazorat qilishni amalga oshiruvchi tibbiy xizmatining mavjudligi;

xodimlarni yillik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tizimining mavjudligi;

surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning qoʻyilmasligini taʼminlovchi litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan tartibning mavjudligi;

hosil boʻlgan yoki vaqtincha saqlanadigan radioaktiv chiqindilarni koʻmib tashlashga topshirish imkoniyatini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi (litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish jarayonida xosil boʻlgan taqdirda);

atom energiyasidan foydalaniladigan obyektda yadroviy va radiatsiyaviy avariya sodir boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan harakatlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan kuch va vositalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof — muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi;

xodimlarining olgan individual nurlanish dozalarining nazorati va xisobga olish tizimining mavjudligi;

xodimlarning shaxsiy ximoya vositalar bilan taʼminlanganligi;

xodimlarning ish joylaridagi radiatsiya holati va ular olgan nurlanishning individual dozalari toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilish tizimining mavjudligi.

8. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasida quyidagi talab va shartlar qoʻyiladi:

litsenziya talabgorining atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishda qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etilishi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini saqlab turish maqsadida kadrlarni nazariy va maxsus bilim olishlari uchun tegishli auditoriyalar va sinfxonalarida oʻquv-moddiy bazaga ega taktik-oʻquv boʻlinmasining mavjudligi;

zamonaviy oʻquv texnik vositalar, analitik va oʻquv-trenajor tizimi, shuningdek, oʻquv stendlari bilan jihozlangan oʻquv xonalari, yadro qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilish uchun zarur boʻlgan kadrlarni oʻqitish va ularning biliminini tekshirish uchun interaktiv va avtomatlashtirilgan funksiyaga ega tizimning, multimediya axborot tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini saqlab turish boʻyicha “Xavfsizlik madaniyati” oʻquv kursining yoʻlga qoʻyilganligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish oʻquv-metodik dasturlarining mavjudligi;

oʻqitish dasturlarini (amaliy mashgʻulot, texnologok murakkab vaziyatlar tahlili va boshqalar) amalga oshirish uchun atom energiyasidan foydalanish obyektlarida tajribaga ega psixologik-pedagogik tayyorgarlikdan oʻtgan pedagogik tarkibning mavjudligi.

3-bob. Litsenziya olish uchun zarur hujjatlar

9. Litsenziya talabgori litsenziya olish uchun mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq rasmiylashtirilgan va litsenziyalovchi organga taqdim etiladigan arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

uch nusxada qogʻoz shaklida atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning (ishning) xavfsizligini asoslash yuzasidan hujjatlar toʻplami;

bir nusxada ilova qilingan hujjatlarning roʻyxati.

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi litsenziyalanadigan har bir faoliyat (ish) turi boʻyicha uning xavfsizligini asoslash yuzasidan taqdim etiladigan hujjatlar toʻplamining tarkibi litsenziyalovchi organ tomonidan belgilanadi.

10. Litsenziya talabgori ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot boʻlgan taqdirda, mazkur Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari quyidagilar taqdim qilinadi:

litsenziya talabgorining Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda oʻz kuchi bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda, yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilish va yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish, loyihalashtirish, barpo etish, ulardan foydalanish va foydalanishdan chiqarish, shuningdek, yadroviy material va radioaktiv moddalar muomalasini amalga oshirishga masʼul etib tayinlangani toʻgʻrisidagi tegishli qaror nusxasi;

litsenziya talabgorida mulk huquqi va yoki boshqa qonuniy asoslarda yadroviy materiallar, yadroviy qurilmalar, radiatsiyaviy manba, saqlash punktlari, radiaktiv modda va radiaktiv chiqindilar mavjud ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning nusxalari;

litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish jarayonida yadroviy qurilmala va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish toʻgʻrisidagi va yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydoncha tanlash (alohida hollarda — ushbu obyektlarni muddatdan oldin foydalanishdan chiqarish) toʻgʻrisidagi qarorlar boʻyicha maʼlumot;

litsenziya talabgorida radiatsiyaviy taʼsir tufayli yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash uchun oʻz moliyaviy mablagʻlaridan va (yoki) sugʻurta polisidan (shartnomasidan) iborat boʻlgan moliyaviy taʼminotga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar;

hosil boʻlgan yoki vaqtincha saqlanayotgan radioaktiv chiqindilarni (litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish natijasida hosil boʻladigan) koʻmib tashlash imkoniyati mavjudligini tasdiqlovchi hujjat;

atom elektr stansiyasi va boshqa obyektlar uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar bilan belgilangan atom energiyasidan foydalanish obyektining yongʻinga qarshi himoyasining mavjudligi toʻgʻrisidagi hisobot;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma, radiatsiaviy manbalar yoki saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarishni moliyalashtirish manbalari, shu bilan birga, yadroviy qurilma, radiatsiaviy manbalar, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni saqlash punktlarining xavfsizligini asoslash va tasdiqlash maqsadida ilmiy-izlanish va tajriba-konstruktorlik ishlarini amalga oshirish uchun zarur molyaviy manbaning mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar.

Litsenziyalovchi organ litsenziyalash jarayonida boshqa vakolatli organlarda mavjud boʻlgan zarur hujjatlar va axborotni belgilangan tartibda oʻzaro axborot alamashish orqali, shu jumladan elektron shaklda mustaqil oladi. Ushbu bandda nazarda tutilgan hujjatlar va maʼlumotlar bundan mustasno.

11. Litsenziya talabgoridan ushbu Nizomda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi (litsenziyalash yoki litsenziya shartlarini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilingan hujjatlarga havola qilingan hujjatlar, agar bunday hujjatlardan umumiy tartibda foydalanish cheklangan va ilgari litsenziyalovchi organga taqdim etilmagan holatlar bundan mustasno).

12. Hujjatlar litsenziyalovchi organga litsenziya talabgori tomonidan bevosita yoki ularning olinganligi toʻgʻrisidagi bildirishnoma bilan birga pochta aloqa vositasi orqali taqdim etiladi.

Hujjatlar litsenziyalovchi organning masʼul shaxsi tomonidan roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi, roʻyxatning nusxasi hujjatlar qabul qilib olingan sana toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan holda ariza beruvchiga yuboriladi (topshiriladi).

13. Litsenziya talabgori ishonchli boʻlmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etgani uchun amaldagi qonun hujjatlariga muvofiq javob beradi.

4-bob. Arizani koʻrib chiqish va litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish

14. Litsenziya talabgorining arizasi koʻrib chiqilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Litsenziya talabgorining litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilgani uchun yigʻim summasi litsenziyalovchi organning gʻaznachilik hisobraqamiga oʻtkaziladi. Litsenziya talabgori berilgan arizadan voz kechgan taqdirda, toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

15. Litsenziyalash mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

Litsenziyalovchi organ litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni litsenziya talabgorining arizasini olgan kundan boshlab, oʻttiz kundan ortiq boʻlmagan muddatda (xavfsizlikni asoslash ekspertizasini tashkillashtirish va oʻtkazish muddatlari bundan mustasno) qabul qiladi.

Litsenziyalovchi organ tegishli xulosalar tayyorlash maqsadida litsenziya berish yoki berishni rad etish, litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish uchun boshqa ekspertlarni ham jalb etishga haqli.

16. Litsenziya olish uchun taqdim hujjatlarni koʻrib chiqish jarayonida quyidagilar baholanadi:

loyihaviy, konstruktorlik va texnologik yechimlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar talablariga, shuningdek, faoliyatni amalga oshirishda radioaktiv chiqindilar bilan xavfsiz muomala qilish sharoitlarining belgilangan talablarga muvofiqligi;

faoliyat turini (ishni) amalga oshirishda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha texnik va tashkiliy chora-tadbirlarning toʻliqligi;

yadroviy qurilmalarni jisman muhofaza qilish, nurlanish manbai, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni saqlash punktlarining, yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni saqlash, hisobga olish va nazorat qilishni tashkil etish sharoitlari xavfsizligini taʼminlash boʻyicha talablarga muvofiqligi, avariya yuz bergan hollarda, atom energiyasidan foydalanish obyekti ishchilari va aholini himoya qilish boʻyicha tadbirlar rejalari va tadbirlarni bajarishga shayligi, shuningdek, sifatni taʼminlash tizimi va zarur muhandislik-texnik taʼminot tizimi;

litsenziya talabgorining amalga oshiriladigan faoliyat (ishlar) turining xavfsizligi, atom energiyasidan foydalanish obyektining va bajarilayotgan ishlarning xavfsizligini taʼminlashga layoqatliligi, shuningdek, taqdim etilayotgan xizmatlar va bajarilayotgan ishlar sifatining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga javob berishi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida yadroviy va radiatsiyaviy avariya yuz bergan taqdirda, favqulodda holatlarni bartaraf etish uchun kuchlar va vositalarining mavjudligi va shayligi;

litsenziya talabgorining litsenziyalanadigan faoliyat turini tugatish va atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan xavfsiz chiqarish boʻyicha sharoitlarni taʼminlashga layoqatliligi, shuningdek, tegishli loyiha hujjatlarining mavjudligi.

17. Litsenziyalovchi organ hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqish jarayonida unda keltirilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibiga muvofiq ekspertizadan oʻtkazishni, shuningdek, joyiga chiqqan holda litsenziya talabgori tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirayotgan litsenziya faoliyat turi uchun sharoitlarni baholashni (tekshirishni) tashkil etadi.

Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish muddati ekspertiza obyektining murakkabligiga qarab xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish tartibida nazarda tutilgan texnik topshiriqda belgilanadi.

Mazkur texnik topshiriq litsenziyalovchi organning Radiatsiya va yadro xavfsizligi departamenti boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

Texnik topshiriqda, shuningdek, litsenziya talabgorining baholash (tekshirish) dasturida (oʻtkazilgan taqdirda) mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan masalalar aniqlashtiriladi.

Litsenziya olish uchun taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlari litsenziya talabgori murojatnomasida koʻrsatilgan muddatlarga qadar toʻxtatilib turilishi yoki litsenziya talabgori tomonidan litsenziya olish toʻgʻrisida ariza qaytarib olgan taqdirda tugatilishi mumkin.

18. Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror litsenziyalovchi organning Hayʼati tomonidan litsenziya talabgori taqdim qilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻliqligi va ishonchliligini baholash (tekshirish) natijalari, shuningdek, xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasi asosida qabul qilinadi.

19. Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror xavfsizlikni asoslash ekspertizasi yakunlangan kundan boshlab oʻn kun mobaynida qabul qilinadi.

Xavfsizlikni asoslash ekspertizasi litsenziyalovchi organ tomonidan atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligi taʼminlanganligi va xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasiga muvofiq, litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish mumkin boʻlgan taqdirda yakunlangan hisoblanadi.

Xavfsizlikni asoslash ekspertizasi yakunlanganligi sanasi litsenziyalovchi organ tomonidan yozma ravishda xavfsizlikni asoslash ekspertizasi qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sana xisoblanadi.

20. Litsenziyalovchi organ litsenziya talabgorini qabul qilingan qaror haqida tegishli qaror qabul qilingandan soʻng bir kun davomida xabardor qiladi.

Litsenziya berishga qaror qilinganligi toʻgʻrisidagi bildirishnoma litsenziya talabgoriga bank hisobraqami rekvizitlari, davlat bojini toʻlash muddati koʻrsatilgan holda yozma shaklda yuboriladi (topshiriladi).

21. Litsenziya shartnomasi litsenziyalovchi organ va litsenziya egasi oʻrtasida tuziladi va quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

shartnomani imzolagan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi;

tomonlar rekvizitlari;

litsenziya beriladigan faoliyat turining nomi;

litsenziyaning amal qilish muddati;

litsenziya egasiga qoʻyiladigan litsenziya talablari va shartlari;

tomonlarning litsenziya shartnomasi talablari va shartlarini buzganlik uchun javobgarligi;

litsenziya egasining litsenziya talablarini bajarishi boʻyicha litsenziyalovchi organ tomonidan nazoratni amalga oshirish tartibi.

Litsenziya shartnomasi ikki nusxada — litsenziya egasi va litsenziyalovchi organ uchun bittadan nusxada tuziladi.

22. Litsenziya talablari va shartlariga atom energiyasidan foydalanish obyektining va amalga oshiriladigan ishlarning xavfsizligini taʼminlash uchun rioya etilishi zarur boʻlgan qoidalar kiritiladi.

Litsenziya talablari va shartlari:

atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan oʻtkazilgan ekspertiza (xavfsizlikni asoslash ekspertizasi) natijalaridan;

atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) obyektda amalga oshiriladigan litsenziyalanadigan faoliyat turi yoki mazkur obyektga nisbatan oʻtkazilgan ekspertiza (xavfsizlikni asoslash ekspertizasi) natijasida aniqlangan xavfsizlik defitsitini kompensatsiya qilish boʻyicha litsenziya talabgori (litsenziya egasi) tomonidan taklif qilingan tashkiliy-texnik choralardan;

atom energiyasidan foydalanish obyekti elementlarining joriy texnik xolatidan kelib chiqib shakllantiriladi.

23. Litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirishning xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq boʻlgan va oldin maʼlum boʻlmagan holatlar aniqlanganda yoki atom energiyasidan foydalanish sohasida yangi norma va qoidalar amalga kiritilganda, litsenziyalovchi organ litsenziya egasidan atom enregiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turini amalga oshirish xavfsizligini asoslovchi qoʻshimcha hujjatlar taqdim etishni talab qilishga va litsenziya talablari va shartlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish haqida qaror qabul qilishga haqli.

Litsenziya talablari va shartlariga koʻrsatib oʻtilgan sabablarga koʻra bunday oʻzgartirishlar litsenziya egasining arizasiga binoan ham kiritilishi mumkin.

24. Litsenziya egasi litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish uchun litsenziyalovchi organga quyidagilarni taqdim qiladi:

oʻzgartirishlar aks ettirilgan litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida ariza;

oʻzgartirishlar kiritilishi rejalashtirilayotganligi sababli yadroviy qurilma, saqlash punkti va (yoki) litseniyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligi taʼminlanishini asoslovchi hujjatlar toʻplami.

Hujjatlar toʻplami mazkur Nizomning 8-bandi talablari inobatga olingan holda topshiriladi.

25. Litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish uchun taqdim qilingan hujjatlar mazkur Nizomning 16 va 17-bandlarida keltirilgan tartibga muvofiq koʻrib chiqiladi.

Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish yoki unga oʻzgartirish kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror mazkur Nizomning 17 , 18 , 22 va 27-bandlarida belgilangan tartibda qabul qilinadi.

26. Litsenziya talablari va shartlarini oʻzgartirish, litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab yigirma kun davomida rasmiylashtiriladi.

Litsenziya egasi atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turi xavfsizligiga taalluqli boʻlgan yangi maʼlumotlar yoki litsenziya olish bosqichida taqdim qilingan maʼlumotlarning oʻzgarganligi toʻgʻrisida yangi maʼlumotlar olingan yoxud mavjud maʼlumotlar oʻzgargan kundan boshlab oʻn besh ish kuni davomida litsenziyalovchi organni xabardor qilishga majbur.

27. Litsenziya blankalari qatʼiy hisobda turadigan hujjatlar hisoblanadi, hisobga olish seriyasiga, tartib raqamiga va himoyalanganlik darajasiga ega boʻladi. Litsenziya blankalari litsenziyalovchi organ buyurtmasi boʻyicha mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda tayyorlanadi. Litsenziyalovchi organ rahbari litsenziyalar blankalarining hisobga olinishi, saqlanishi va ulardan maqsadli foydalanilishi uchun shaxsan javob beradi.

Litsenziyalar masʼul shaxs tomonidan rasmiylashtiriladi va litsenziyalovchi organ rahbari (uning oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi.

28. Litsenziya litsenziya talabgori tomonidan davlat boji toʻlanganini tasdiqlovchi hujjat taqdim etilib, litsenziya bitimini imzolagandan keyin uch kun muddatda beriladi.

Agar litsenziya talabgori litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingani haqidagi bildirishnoma yuborilgan (topshirilgan) vaqtdan boshlab, litsenziyalovchi organga litsenziya berilganligi uchun davlat boji toʻlanganini tasdiqlovchi hujjatni uch oy mobaynida taqdim etmasa yoxud litsenziya bitimini imzolamasa, litsenziyalovchi organ litsenziya berish toʻgʻrisidagi qarorni bekor qilishga haqlidir.

29. Litsenziya berish quyidagi asoslar boʻyicha rad etilishi mumkin:

a) litsenziya talabgorining hujjatlarni tegishli ravishda rasmiylashtirmay taqdim etilganda;

b) litsenziya talabgori taqdim etgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi;

v) xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasida atom energiyasidan foydalanish obyektining va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligi taʼminlanmaganligi va (yoki) litsenziya talabgori tomonidan litsenziya olish uchun taqdim qilingan va atom energiyasidan foydalanish obyektining va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligini asoslovchi hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlari, atom enregiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalariga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosalar mavjud boʻlganda;

g) oʻtkazilgan tekshiruvlar natijalari quyidagilarni koʻrsatganda:

atom energiyasidan foydalanish obyektining, uning elementlari va tizimlarining haqiqiy holati atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar talablariga muvofiq emasligini;

litsenziya talabgorida litsenziyalanadigan faoliyat turini atom energiyasidan foydalanish obyekti va amalga oshirilayotgan ishlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha belgilangan talablarga rioya etgan holda amalga oshirish uchun imkoniyat yoʻqligini tasdiqlovchi holatlar aniqlanganligini.

Litsenziya talabgori litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining xatti-harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga egadir.

30. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma litsenziya talabgoriga rad etishning aniq sabablari va litsenziya talabgori koʻrsatib oʻtilgan sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqishga taqdim etishi uchun yetarli boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yozma shaklda yuboriladi (topshiriladi). Litsenziya berishni rad etish haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi kerak (oʻn kundan kam boʻlmagan muddat belgilanadi).

31. Litsenziya talabgori tomonidan litsenziya berish rad etilishiga asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan taqdirda, hujjatlar litsenziya talabgorining arizasi barcha zarur hujjatlar bilan birgalikda olingan kundan boshlab oʻn kundan ortiq boʻlmagan muddatda (xavfsizlikni asoslash ekspertizasini tashkil etish va oʻtkazish muddatlari bundan mustasno) qayta koʻrib chiqiladi.

Bunda litsenziyalovchi organ hujjatlar qayta taqdim etilgandan keyin besh ish kuni mobaynida ular boʻyicha ekspert xulosasi tayyorlaydi, litsenziya talabgoriga litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va tegishli qaror boʻyicha bayonnomani tasdiqlaydi.

Litsenziya talabgorining arizasi takroran koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.

Litsenziya talabgorining arizasini qayta koʻrib chiqishda, ilgari litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Litsenziya berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan ariza yangidan berilgan ariza hisoblanadi.

5-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish, dublikat berish

32. Litsenziat qayta tashkil etilib, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, litsenziat yoki uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin oʻn besh ish kuni davomida litsenziyalovchi organga koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ilova qilingan litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza berishi shart.

33. Litsenziat litsenziya qayta rasmiylashtirilgunga qadar unda koʻrsatilgan faoliyatni ilgari berilgan litsenziya asosida amalga oshiradi.

34. Litsenziyalovchi organ litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. Litsenziyalovchi organ tegishli hujjatlar ilova qilingan litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza olingan kundan boshlab besh kun mobaynida litsenziyani qayta rasmiylashtiradi.

Litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziya talabgorining litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilganligi uchun toʻlanadigan summaning yarmi miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi litsenziyalovchi organning gʻaznachilik hisob raqamiga oʻtkaziladi.

35. Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan litsenziya oʻrniga litsenziatning arizasiga koʻra dublikat berilishi mumkin.

Litsenziya dublikatini berishda bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi litsenziyalovchi organning gʻaznachilik hisobraqamiga oʻtkaziladi.

6-bob. Litsenziya shartlariga rioya etilishini nazorat qilish

36. Litsenziatning litsenziya talablari va shartlariga rioya etishi litsenziyalovchi organ tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat qilinadi.

37. Litsenziyalovchi organ litsenziya shartlariga rioya etilishini nazorat qilishda oʻz vakolatlari doirasida:

litsenziatning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashmasdan, uning litsenziya talablari va shartlariga rioya etishini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tekshirish;

litsenziya shartlariga rioya etilishini tekshirish chogʻida paydo boʻladigan masalalar yuzasidan litsenziatdan zarur axborotni soʻrash va olish;

litseniatning yadroviy qurilmalar xavfsizligini taʼminlash yuzasidan oʻz majburiyatlarini bajarayotganligini kafolatlash maqsadida litsenziat tomonidan jalb qilingan pudratchi tashkilotlarni nazorat qilishi samaradorligini oʻrganish (tanishish);

tekshirishlar natijalari asosida litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlarining aniq buzilishlarini koʻrsatgan holda dalolatnomalar (maʼlumotnomalar) tuzish;

litsenziat zimmasiga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishni yuklaydigan qaror chiqarish, bunday kamchiliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilash;

litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoki uni bekor qilish toʻgʻrisida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qaror qabul qilish va sudga murojaat qilish huquqiga ega.

38. Litsenziya shartlariga rioya etilishini tekshirish chogʻida litsenziyalovchi organning tekshiruvchi xodimlari tomonidan ikki nusxada dalolatnoma tuziladi va uning bir nusxasi litsenziatga beriladi, ikkinchi nusxasi litsenziyalovchi organda qoladi.

7-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, litsenziyani bekor qilish

39. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini quyidagilar asosida toʻxtatib turadi:

atom energiyasidan foydalanish sohasida amalga oshirilgan davlat nazorati doirasida oʻtkazilgan tekshirish jarayonida litsenziya egasi litsenziya talablari va shartlarini qoʻpol tarzda buzganligi aniqlanganda;

litsenziya egasi tomonidan yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish boshlanganidan keyin oʻn yil oʻtgach, ularning xavfsizligini davriy baholash natijalari taqdim qilinmaganda yoki oʻz vaqtida taqdim qilinmagan taqdirda;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktining xavfsizligini davriy baholash natijalari litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining, yadroviy qurilma, saqlash punktining va (yoki) amalga oshirilayotgan ishlarning xavfsizligi taʼminlanmaganligi va hujjatlar bilan asoslanmaganligi aniqlanganda;

litsenziya egasi litsenziyalovchi organning aniqlagan litsenziya talablari va shartlarini buzish holatlarini bartaraf etish toʻgʻrisidagi koʻrsatmalarini bajarmaganda;

tashkilotni yadroviy qurilma yoki saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga va oʻz kuchi bilan yoki boshqa tashkilotlar ishtirokida yadroviy qurilmani yoki saqlash punktini joylashtirish, loyihalashtirish, barpo etish, ekspluatatsiya qilish va ekspluatatsiyadan chiqarish, shuningdek, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomalada boʻlish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishga yaroqli deb tan olinganligi toʻgʻrisidagi hujjatning amal qilishi toʻxtatilganda.

40. Litsenziya talablari va shartlarini qoʻpol buzishga quyidagilar kiradi:

noxush hodisaga, yadroviy yoki radiatsiyaviy avariyaga, inson salomatligiga va atrof-muhitga bevosita xavf solishga olib keladigan oʻrnatilgan texnologik reglamentlar, texnologik jarayonlar, yoʻriqnomalar va dasturlarni buzish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ishlatiladigan asbob-uskunalarning sifati, kelib chiqishi va resurs xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida aks etgan nazorat, sinov natijalarini va boshqa hujjatlarni qalbakilashtirish;

xavfsizlikni asoslashda belgilangan yadroviy qurilmani, radiatsiyaviy manbani, saqlash punktini xavfsiz ekspluatatsiya qilishning cheklovlari va shartlarini buzish;

litsenziya egasining atom enregiyasidan foydalanish obyektining xavfsizligi holatining oʻzgarganligi toʻgʻrisida notoʻgʻri, toʻliq boʻlmagan yoki noaniq maʼlumotlarni taqdim etishi, bunday maʼlumotlarni taqdim etmasligi yoki oʻz vaqtida taqdim etmasligi, shuningdek, atom energiyasidan foydalanish obyektini xavfsiz ekspluatatsiya qilishning cheklovlari va shartlari buzilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yashirish yoki oqibatidan qatʼiy nazar bunday buzilishlar toʻgʻrisida xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarni oʻz vaqtida xabardor qilmaslik;

tasdiqlangan loyihaga tegishli oʻzgartirishlar kiritmasdan va kiritilgan oʻzgarishlar natijalarini litsenziyalovchi organ xavfsizligini baholamasdan atom energiyasidan foydalanish obyektini rekonstruksiya, modernizatsiya qilish va (yoki) buzilishlar oqibatidan qatʼiy nazar atom enregiyasidan foydalanish obyektini rekonstrkutsiya, modernizatsiya qilishda tasdiqlangan loyihadan chetga chiqish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlari uskunalarini va tizimlarini davriy ekspluatatsiya nazoratining belgilangan muddatlarini va hajmini asossiz oʻzgartirish;

atom energiyasidan foydalanish obyektini ekspluatatsiya qilish jarayonida resursini oʻtab boʻlgan uskunalarni oʻz vaqtida almashtirmaslik;

atom energiyasidan foydalanish obyektining ishchilarini tanlash, tayyorlash, mustaqil ishga qabul qilish va xodimlarning malakasini taʼminlash boʻyicha belgilangan tartibini buzish;

litsenziyalovchi organga litsenziya egasining har qanday qayta tashkil etilishi, joylashgan joyi yoki nomi oʻzgarganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz vaqtida taqdim etmaslik.

41. Agar litsenziya egasi litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib keladigan holatlarni bartaraf etsa, litsenziyalovchi organ yoki litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sud ushbu holatlar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziyaning amal qilishini tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi

42. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va amal qilishini tiklash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalarida, shuningdek, litsenziyalovchi organning rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilinishi kerak.

43. Litsenziya egasini tekshirish natijasida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan qoidabuzarliklarni litsenziya egasi bartaraf eta olmasligi litsenziyani bekor qilishga asos boʻladi.

44. Litsenziyani bekor qilish uchun quyidagilar asos boʻladi:

litsenziya egasining litsenziyalanadigan faoliyat turini tugatish toʻgʻrisidagi arizasi, bunday faoliyatning xavfsiz toʻxtatilishini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda;

Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlariga muvofiq litsenziya egasining faoliyati tugatilganligi (qayta tashkil etish bundan mustasno), agar qonun hujjatlarida boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa.

45. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilinadi.

Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror litsenziyani amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi arizaga ilova qilingan litsenziya egasining faoliyati xavfsiz toʻxtatilishini tasdiqlovchi hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirish natijalari, shuningdek, yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni amalga oshiruvchi davlat organidan olingan tegishli yuridik shaxs tugatilganligi (yuridik shaxsning faoliyati tugatilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida qabul qilinadi.

46. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi asosli qarori litsenziya egasiga litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoki litsenziyani bekor qilish sanasidan kechiktirmay yozma ravishda yetkaziladi.

47. Agar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning atom enregiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyasi olib qoʻyilsa, u obyektni boshqa ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga topshirguniga qadar yoki yangi litsenziya olmagunicha yadroviy qurilmaning va (yoki) saqlash punktining xavfsizligi uchun javobgarlikni davom ettiradi.

48. Agar litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilsa, litsenziya egasi ushbu litsenziyada nazarda tutilgan faoliyat turini amalga oshirishni toʻxtatib turishga majburdir.

Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlar oʻzgargan taqdirda, litsenziya egasining arizasiga binoan litsenziyalovchi organ tomonidan qoidabuzilishlar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida dalil olinganidan soʻng litsenziyaning amal qilishi tiklanishi mumkin.

Litsenziyalovchi organ tegishli qarorni qabul qilganidan keyin litsenziyaning amal qilishi qayta tiklangan deb hisoblanadi, bu toʻgʻrisida litsenziyalovchi organ litsenziya egasini va litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilganligi xabar berilgan organlarni uch ish kuni davomida xabardor qiladi.

49. Agar litsenziya bekor qilinsa, litsenziya egasi litsenziyani litsenziyalovchi organga qaytarishi shart.

50. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalarida, shuningdek, litsenziyalovchi organning rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilinishi kerak.

51. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori yuzasidan sudga shikoyat qilinishi mumkin. Litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilishi asossiz ekanligi sud tomonidan eʼtirof etilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziat oldida litsenziat koʻrgan zarar miqdorida javob beradi.

8-bob. Litsenziyalar reyestri

52. Litsenziyalovchi organ litsenziyalar reyestrini yuritadi.

Reyestrda quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, telefoni;

litsenziyalangan faoliyat nomi;

litsenziya berilgan sana va uning tartib raqami;

litsenziyani qayta rasmiylashtirish, uning amal qilinishini toʻxtatib turish va tiklashning asoslari va sanasi;

litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish asoslari va sanasi;

litsenziyani bekor qilish asoslari va sanasi;

dublikat berish asoslari va sanasi.

53. Litsenziyalar reyestrlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar litsenziyalovchi organning veb-saytiga joylashtiriladi va tanishish uchun ochiq boʻladi.

9-bob. Davlat boji toʻlash tartibi

54. Litsenziya berilganligi uchun qonun hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida davlat boji undiriladi.

54. Litsenziya berganlik uchun davlat boji respublika budjetiga oʻtkaziladi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

56. Litsenziyalovchi organning mansabdor shaxslari mazkur Nizomda belgilangan tegishli vazifalarni sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.

57. Litsenziya daʼvogari va litsenziya egasi mazkur Nizomda belgilangan talablarni buzganligi va (yoki) bajarilmaganligi uchun qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 28-oktabr,

663-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.10.2020-y., 09/20/663/1425-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.10.2021-y., 09/21/661/0999-son, 26.02.2022-y., 09/22/88/0165-son )

lex.uz