UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4765-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 49-позицияси «Масъуллар» устунидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ, «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ, «Агрегат заводи» АЖ, «Технолог» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 32-сон, 426-модда):

а) 1-илованинг 8-банди учинчи хатбошисидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, маҳсулотларни тайёрловчи корхоналар ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — Буюртмачи) таклифлари асосида шакллантирилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорида :

а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибига кирувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банддаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 802-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилоятида 2019 — 2022 йилларда амалга ошириладиган саноат лойиҳалари рўйхатининг 126 ва 127-позициялари «Масъул ташкилот» устунидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркаларида республикада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш бўйича буюртмачи сифатида иштирок этувчилар рўйхатининг 14-позицияси «Буюртмачиларнинг саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида қатнашишини таъминлашга масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари» устунидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов» сўзлари «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги ташкилотлар» сўзлари «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги ташкилотларга» сўзлари «Давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

г) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Белгилансинки, пахта териш машиналарини сотишдан тушган пул маблағлари солиқлар ва бюджет олдидаги бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилгандан сўнг ишлаб чиқарувчи давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлар томонидан «Асака» АТБ олдидаги кредитларни қайтаришга йўналтирилиши йўли билан ажратилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган муддатда пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар харидининг савдо молиялаштирилиши бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилиши таъминланади»;

д) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг» сўзлари «давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари «манфаатдор ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин»;

з) 1-илова номидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги ташкилотлар» сўзлари «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 2-илованинг 8-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари «ТҚХТЗ» АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Чирчиқ шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатининг 10-позицияси «Лойиҳани амалга ошириш учун масъул» устунидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» ХК» сўзлари «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2001 й., 12-13-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 7-позицияси.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) рус тили матнидаги 2-илованинг 38-позицияси ва 3-илованинг 10-позицияси.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида» 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 32-сон, 388-модда) 3-илованинг рус тили матнидаги АО «Ўзагротехсаноатхолдинг» бўлими.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 63-позицияси .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) 2-илованинг рус тили матнидаги 14-позицияси.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ–2658-сон қарори)» 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 593-модда) илованинг 9 , 10 , 13-бандлари , 14-бандининг « а » ва «б» кичик бандлари , 15-банди , 17-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари , 19-бандининг «б» кичик банди , 20-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбоши ва «б» кичик бандининг тўртинчи — тўққизинчи хатбошилари .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «8. Хўжалик бошқаруви органлари» бўлими 5-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 3 майдаги 319-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарори)» 2019 йил 9 апрелдаги 289-сон қарорига илованинг 2-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси таркибининг 15-позицияси.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 622-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида саноатни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи таркибининг 25-позицияси.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи учун захиpa кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизиминн янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар рўйхатининг 8-позицияси.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 137-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарори)» 2020 йил 22 майдаги 308-сон қарорига 1-иловадаги Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментининг тузилмаси «Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари» бўлимининг 28-позицияси.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия таркибининг 14-позицияси.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида :

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхати 4.4-бандининг 4.4.5-кичик банди;

Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхатининг 5.6.5-кичик банди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 30 октябрь,

666-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi mashinasozligi sohasini boshqarish tizimini yanada takomillashtirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4765-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi mashinasozligi sohasini boshqarish tizimini yanada takomillashtirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyundagi PQ-4765-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori S.X. Bekenov zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 666-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 21-apreldagi 116-son qarori bilan tasdiqlangan Internet tarmogʻida Oʻzbekiston Respublikasining Hukumat portaliga joylashtirish uchun taqdim etiladigan axborotlar roʻyxatining 49-pozitsiyasi “Masʼullar” ustunidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari “Toshkent qishloq xoʻjaligi texnikasi zavodi” AJ, “Chirchiq qishloq xoʻjaligi texnikasi zavodi” AJ, “Agregat zavodi” AJ, “Texnolog” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi texnikasi va texnologiyalarini sertifikatlash va sinash markazi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2013-yil 1-avgustdagi 214-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2013-y., 32-son, 426-modda):

a) 1-ilovaning 8-bandi uchinchi xatboshisidan “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovaning 8-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Qishloq xoʻjaligi va melioratsiya texnikasi hamda texnologiyalarini sinovdan oʻtkazish rejasi Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, mahsulotlarni tayyorlovchi korxonalar va qishloq xoʻjaligi texnikasini ishlab chiqaruvchi hamda import qiluvchi tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — Buyurtmachi) takliflari asosida shakllantiriladi”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-yanvardagi 45-son qarorida :

a) 6-bandning ikkinchi xatboshisidan “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ tarkibiga kiruvchi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 7-banddagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-sentabrdagi 802-son qarori bilan tasdiqlangan Toshkent viloyatida 2019 — 2022-yillarda amalga oshiriladigan sanoat loyihalari roʻyxatining 126 va 127-pozitsiyalari “Masʼul tashkilot” ustunidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan Muntazam oʻtkaziladigan sanoat yarmarkalarida respublikada ishlab chiqarilgan tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar, xom ashyo va materiallarni xarid qilish boʻyicha buyurtmachi sifatida ishtirok etuvchilar roʻyxatining 14-pozitsiyasi “Buyurtmachilarning sanoat yarmarkasi va kooperatsiya birjasida qatnashishini taʼminlashga masʼul vazirlik, idora va xoʻjalik birlashmalari” ustunidan “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari chiqarib tashlansin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida paxta hosili terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-yanvardagi 21-son qarorida :

a) 2-banddagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ boshqaruvi raisi N.S. Otajonov” soʻzlari “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ tizimidagi tashkilotlar” soʻzlari “Toshkent qishloq xoʻjaligi texnikasi zavodi” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ tizimidagi tashkilotlarga” soʻzlari “Davlat ishtirokidagi qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tashkilotlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

g) 8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Belgilansinki, paxta terish mashinalarini sotishdan tushgan pul mablagʻlari soliqlar va budjet oldidagi boshqa majburiy toʻlovlar amalga oshirilgandan soʻng ishlab chiqaruvchi davlat ishtirokidagi qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tashkilotlar tomonidan “Asaka” ATB oldidagi kreditlarni qaytarishga yoʻnaltirilishi yoʻli bilan ajratilgan kundan boshlab 1 yildan oshmagan muddatda paxta terish mashinalarini ishlab chiqarish uchun butlovchi buyumlar, xom ashyo va materiallar xaridining savdo moliyalashtirilishi boʻyicha qarzdorlik toʻliq qaytarilishi taʼminlanadi”;

d) 9-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJning” soʻzlari “davlat ishtirokidagi qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 12-bandning birinchi xatboshisidagi “va “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari “manfaatdor tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzoqov zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamentiga yuklansin”;

z) 1-ilova nomidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ tizimidagi tashkilotlar” soʻzlari “Toshkent qishloq xoʻjaligi texnikasi zavodi” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 2-ilovaning 8-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ” soʻzlari “TQXTZ” AJ va boshqa ishlab chiqaruvchi tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 13-martdagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Chirchiq shahrida sanoat, xizmat koʻrsatish va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash sohalarini rivojlantirish boʻyicha investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxatining 10-pozitsiyasi “Loyihani amalga oshirish uchun masʼul” ustunidagi “Oʻzagrotexsanoatxolding” XK” soʻzlari “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 666-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 23-martdagi 84-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2001-y., 12-13-son, 118-modda) bilan tasdiqlangan Boshqaruv apparatlari tuzilmasida investitsiya loyihalarini kompleks boshqarish boʻlinmasi faoliyat koʻrsatishi lozim boʻlgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda boshqa tashkilotlar, shuningdek yirik korxonalar roʻyxatining 7-pozitsiyasi.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aksiyadorlik jamiyatlariga xorijiy investorlarni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2015-yil 21-dekabrdagi PQ-2454-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2016-yil 10-fevraldagi 33-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-y., 6-son, 56-modda) rus tili matnidagi 2-ilovaning 38-pozitsiyasi va 3-ilovaning 10-pozitsiyasi.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aksiyadorlik jamiyatlariga xorijiy investorlarni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2015-yil 21-dekabrdagi PQ-2454-son qarorining bajarilishi haqida” 2016-yil 5-avgustdagi 252-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 32-son, 388-modda) 3-ilovaning rus tili matnidagi AO “Oʻzagrotexsanoatxolding” boʻlimi.

4. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2016-y., 41-son, 474-modda) bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatining 63-pozitsiyasi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Investitsiya loyihalari oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi uchun loyihalar tashabbuskorlari boʻlgan tashkilotlarning masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 15-maydagi 285-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 20-son, 365-modda) 2-ilovaning rus tili matnidagi 14-pozitsiyasi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2016-yil 17-noyabrdagi PF-4857-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 16-noyabrdagi PQ–2658-son qarori)” 2017-yil 28-iyundagi 442-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 26-son, 593-modda) ilovaning 9 , 10 , 13-bandlari , 14-bandining “ a ” va “b” kichik bandlari , 15-bandi , 17-bandining “b” va “v” kichik bandlari , 19-bandining “b” kichik bandi , 20-bandining “a” kichik bandi ikkinchi xatboshi va “b” kichik bandining toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilari .

7. Vazirlar Mahkamasining “Huquqiy axborotni tarqatish va undan foydalanishni taʼminlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar* matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatining “8. Xoʻjalik boshqaruvi organlari” boʻlimi 5-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Rahbarlari Toshkent shahri va Toshkent viloyatida xodimlarni doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatiga qoʻshimcha kiritish haqida” 2018-yil 3-maydagi 319-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi mashinasozligi tarmogʻini boshqarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-sentabrdagi PQ-3929-son qarori)” 2019-yil 9-apreldagi 289-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 12-apreldagi 300-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi tarkibining 15-pozitsiyasi.

11. Vazirlar Mahkamasining “2019-2022-yillarda Andijon viloyatining sanoat salohiyatini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 24-apreldagi 622-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika hududlarida sanoatni rivojlantirish boʻyicha ishchi guruhi tarkibining 25-pozitsiyasi.

12. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmui uchun zaxipa kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tiziminn yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-martdagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan “Agrobiznes va boshqaruv” yoʻnalishi boʻyicha agrosanoat majmui uchun rahbar va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslariga nomzodlarni tavsiya etadigan vazirlik va idoralar roʻyxatining 8-pozitsiyasi.

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari tuzilmasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 11-martdagi 137-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PQ-4710-son qarori)” 2020-yil 22-maydagi 308-son qaroriga 1-ilovadagi Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamentining tuzilmasi “Biriktirilgan vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalari” boʻlimining 28-pozitsiyasi.

14. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-iyundagi 397-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta-toʻqimachilik klasterlari faoliyatini baholash boʻyicha idoralararo komissiya tarkibining 14-pozitsiyasi.

15. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 26-apreldagi 180-f-son farmoyishida :

Islom Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida alohida muhim yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish zali toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 2-roʻyxati 4.4-bandining 4.4.5-kichik bandi;

Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida rasmiy delegatsiyalarga xizmat koʻrsatish zali toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 2-roʻyxatining 5.6.5-kichik bandi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 30-oktabr,

666-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.10.2020-y., 09/20/666/1433-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.08.2023-y., 09/23/330/0559-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son; 30.08.2025-y., 09/25/549/0791-son)

lex.uz