UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонининг 11-бандига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси, «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали» таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги;

б) Марказ:

аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланиши;

таркибидаги «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритиши ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши, ушбу маблағларнинг етишмаган қисми эса Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ушбу миллий базада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр этилишини, уларнинг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио- ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, босма ва электрон даврий ижтимоий-ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш;

расмий нашрлар — «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўплами»нинг, даврий нашрлар — «Инсон ва қонун» газетаси, «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журналининг ҳамда бошқа нашрлар — юридик адабиётлар, жумладан юридик дарсликлар, шарҳлар ва турли қўлланмаларни белгиланган тартибда чоп этилишини таъминлаш;

фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ва бошқарув ҳужжатлари намуналарини тайёрлаш, шунингдек ижтимоий-ҳуқуқий ахборотларни кенг ёритишга қаратилган медиа материалларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 70 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Марказнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, Марказнинг айрим мутахассислари (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси билан боғлиқ илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар, шунингдек, режиссёр, креатив муҳаррир, мухбир, дизайнер, тасвирчи, видеомонтажчи, АКТ мутахассиси ва б.) Марказ томонидан кўрсатилган хизматлардан келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан меҳнат бозоридаги ҳақиқий конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ:

а) Марказга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилиши;

б) Марказ ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорида белгиланган давлат хизматчилари лавозим маошларига устама ҳақи ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилиши, шунингдек аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолиниши;

в) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланиши инобатга олинсин:

Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари ва ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари Марказ уставида белгиланади, бунда Марказ ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг (шу жумладан рағбатлантириш коэффициенти, алоҳида меҳнат шароитлари учун ва бошқа тўловлар) амалдаги миқдорларидан кам бўлмаган миқдорда қўлланилади;

Марказ фуқароларга ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида, шунингдек жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда турли инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини татбиқ этиш юзасидан ушбу соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорликда иш олиб боради;

«Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти бош муҳаррирлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

6. Вазирлик бир ой муддатда:

Марказ уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Марказ штатлар жадвали ва харажатлар сметаси тасдиқланишини;

«Инсон ва қонун» газетаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятлари низомларининг ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Марказ фаолият турлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган маблағлар келиб тушишининг алоҳида ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисобварақлар очилишини;

Марказнинг соҳа фаолияти бўйича чуқур билимларга ва амалий иш тажрибасига эга малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.

7. Вазирлик:

а) 2022 йил 1 мартга қадар:

Марказ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини босқичма-босқич модернизация қилиш чораларини кўрсин;

фойдаланувчилар учун қулай матн, аудио ва видео ахборот тарқатиш имкониятларига эга бўлган «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятининг ахборот порталини ишга туширсин;

б) Марказни барча қулайликларга эга бўлган мос бинога жойлаштирилишини ва зарур медиа материалларни яратиш ва тарқатиш учун энг янги ахборот технологиялари ва рақамли ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказнинг буюртманомасига кўра уни белгиланган тартибда зарур бўлган алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек кенг қамровли Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.

9. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

юридик таълимни, шунингдек юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.

Белгилаб қўйилсинки, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгардирлар.

10. Вазирлик Дастурда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилиб борсин ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мониторинг натижалари бўйича ахборот киритиб борсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 4-бандида :

а) олтинчи хатбошига «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» директорига» сўзлари қўшилсин;

б) еттинчи хатбошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига» сўзлари «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлик бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказининг

Директор Директорнинг биринчи ўринбосари — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш бошқармаси бошлиғи Директор ўринбосари «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти 6 Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими 15 Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими 5 «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти 5 Юрисконсульт 1 Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими 5 Медиа материалларни тайёрлаш бўлими 4 Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими 6 Молия-иқтисод бўлими 2 Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими 4 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими 3 Дастурий ва техник таъминот бўлими 2 Маркетинг, реклама ва обуна бўлими 2 Таржимон 5 Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хўжалик ишлари мудири 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарорига 2-ИЛОВА

2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 1. Болалар ва ёшларга ҳуқуқий таълим-тарбия беришнинг концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ижрочиларнинг қўшма қарори 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 2. Болалар ва ёшлар юридик энциклопедиясини тайёрлаш ва тарқатиш Идоравий ҳужжат 2021 йил март Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 3. Оила давраси учун мўлжалланган юридик энциклопедия тайёрлаш ва тарқатиш Идоравий ҳужжат 2021 йил сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 4. Болаларга кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш бўйича кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш Кўргазмали қўлланмалар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 5. Болалар ва ёшлар онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини, одоб-ахлоқ нормалари ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга доир тушунчаларни чуқур сингдириб боришга қаратилган қисқа метражли медиа маҳсулотларини тайёрлаш ва етказиш Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил сентябрь «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Абдухаликов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 6. Таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар учун давлат рамзларини эъзозлаш, ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, қадриятларни ҳурмат қилиш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари 2020 йил ноябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 7. «bolahuquqlari. uz» ҳуқуқий ахборот порталидан болалар ва ёшларнинг кенг фойдаланишини, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларидаги ўқув жараёнларида ушбу порталдан кенг ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 8. Болалар ва ёшларга уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда бурчларини, ўзгаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилишни тушунтиришга, шунингдек, уларга «нима яхши-ю, нима ёмон» тушунчаларини ўргатишга доир кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш Кўргазмали қўлланмалар 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги ўрни, аҳамияти ва моҳиятини ўрганиш мақсадида: барча таълим турлари бўйича Конституцияни ўрганишга оид услубий кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларга қўйиладиган талабларни замон талаблари асосида тубдан қайта кўриб чиқиш, бунда ўқитиш тизимига инновацион усулларни кенг қўллаш; Конституцияни ўрганиш бўйича қўлланмалар ва бошқа махсус адабиётларни кўргазмали тарзда қайта нашр этиш, уларни электрон шаклда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тарқатиш чорасини кўриш; Конституцияни ўрганиш бўйича тарбиячи ва методистлар, профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чорасини кўриш. Комплекс чора-тадбирлар режаси 2021 йил январь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 10. Умумтаълим муассасаларида «Конституция бурчаги»ни ташкил этиш ва уни Конституция ва қонунлар акс этган замонавий тарғибот воситалари билан жиҳозлаш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил декабрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 11. Болаларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга қаратилган интерактив мобил ўйин-илова ишлаб чиқиш Мобил ўйин-илова 2021 йил май Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) 12. Умумтаълим муассасаларининг юқори синфлари учун «Ҳар кунлик ҳуқуқ» номли қўлланмалар тайёрлаш Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) 13. Болаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида мобил сўз ўйинлари, шунингдек, «Ҳуқуқий кроссвордлар», кичик шакллардан ҳуқуқий аҳамиятга эга расмлар йиғиш («пазл» ва бошқалар) ва ҳуқуқий тест ўйинларини яратиш Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) 14. Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида ҳар йили ҳуқуқ фанидан қуйидаги танловларни ташкил қилиш: умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида « Ҳуқуқ — бу тўғриликдир » расмлар танлови; умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида « Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим » республика кўрик-танлови; ўрта махсус профессионал таълим тизимида « Сиз қонунни биласизми? » кўрик-танлови; олий таълим муассасаларида « Ҳуқуқ билимдонлари » кўрик-танлови. Кўрик-танловлар 2021 йил май Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 2. Кенг аҳоли қатламининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 15. Тадбиркорлик субъектларига тезкор равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар беришни назарда тутувчи «Advice for business» махсус интерактив ҳуқуқий порталини тест режимида ишга тушириш Ташкилий-техник тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) 16. Жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида « Гендер-мадад » электрон ҳуқуқий маслаҳатчи лойиҳасини ишга тушириш (сайт, мобил илова тарзида) Ҳуқуқий маслаҳат сайти 2021 йил август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов) 17. Фуқароларни, шу жумладан, мансабдор шахсларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмларни суратга олиш ва анимацион видеороликларни тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш Қисқа метражли фильмлар, видеороликлар 2021 йил май «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев) 18. Аҳолига ҳуқуқ ва мажбуриятларини оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлаш ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш Ижтимоий видеороликлар, кўргазмали материаллар Ҳар ойда камида бир марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев) , ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов) 19. Ҳуқуқ ва мажбуриятларни ифодаловчи турли белгилар тасвирини ишлаб чиқиш ва уларни аҳоли гавжум жойларда (бозорлар, савдо марказлари ва ҳоказо) ўрнатиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 20. Жамоат жойларида юриш, ўзини тутиш ва атрофидагилар билан муомала қилиш маданиятини шакллантириш бўйича йўловчи транспорт воситаларида, автобекатларда, темир йўл бекатларида ва бошқа жамоат жойларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида огоҳлантирувчи ва тушунтирувчи баннерларни ўрнатиш Ижрочиларнинг қўшма қарори 2021 йил январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 21. Аҳоли ўртасида электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш қоидалари ҳамда уларни тежаш, маиший чиқиндилар ҳамда бошқа кундалик муаммоли масалалар юзасидан фуқаролар ўртасида кенг қамровли тарғибот ишларини (инфографика, плакат ва баннерлар ўрнатиш ва бошқалар) ташкил қилиш Учрашувлар, тушунтириш тадбирлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Фуқаролар ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ўрни ва аҳамияти бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, бунда Конституциянинг ҳар бир моддасининг моҳияти ва аҳамиятини кўргазмали тарзда (инфографика ва бошқалар) ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали аҳолига етказиш чорасини кўриш Тарғибот дастури, кўргазмали материаллар ва бошқа ташкилий чоралар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 23. Меҳнат мигрантларига ҳуқуқларини тушунтириш бўйича «Мигрантга ҳуқуқий ёрдам» лойиҳаси (рисола, буклет, флаер, маъруза ва учрашувлар)ни ташкил қилиш Тарғибот тадбирлари 2021 йил январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) 24. Хорижга ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш ҳамда бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар бериш мақсадида аэропортлар ва вокзалларда ҳуқуқий ахборот бурчакларини ташкил қилиш ва тарғибот тадбирларини ўтказиш Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) 25. Йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, кўчаларда турли флешмоб тадбирларини ташкил қилиш Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 26. Ногиронлар, ёлғиз пенсионерлар, ёлғиз оналар, ўқитувчилар, тадбиркорлар, кам таъминланганлар, ишсизлар ва бошқа қатлам аҳоли вакиллари учун ҳуқуқлари, уларга берилган имтиёзлар ва қўшимча кафолатларни назарда тутувчи қўлланма ва ахборот тушунтириш материалларини тайёрлаш Қўлланмалар, тушунтириш материаллари 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) 27. Кўзи ожизлар учун уларга қонун ҳужжатларида берилган турли имтиёзлар, енгилликлар ва ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган брайл шаклидаги қўлланма ва унинг аудио шаклини тайёрлаш Қўлланма 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон ногиронлар жамияти (К. Абдуллаев) 28. Ҳарбий қисм ва муассасаларда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тушунтириш Учрашувлар, семинарлар 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Жўраев) 29. Тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш Учрашувлар, семинарлар 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) 30. Маҳаллаларда энг долзарб ва муаммоли масалаларни чуқур таҳлил қилиш ва натижасига кўра аниқ манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига тегишли қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини тушунарли тилда етказиш бўйича зарур чоралар кўриш Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 31. Аҳоли ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида қуйидаги кўрик танловларини ташкил қилиш: Кўрик-танловлари 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Халқ таълими вазирлиги ( Ш. Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) ўқувчи ва талабалар «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида умуммиллий иншолар танлови ; Иншолар танлови Қўшма қарорга мувофиқ ёшлар ўртасида «Коррупцияга йўқ дейлик» ва «Ёшлар коррупцияга қарши» шиорлари остида флешмоблар ; Флешмоблар кенг аҳоли қатлами орасида «Биз коррупцияга қаршимиз» мегатанлови («Энг яхши блогпост», «Энг яхши журналистик материал», «Энг яхши юмористик асар» ҳамда «Энг яхши видеоролик» номинациялари бўйича). Мегатанлов 32. Аҳолини қизиқтирадиган энг долзарб масалаларни аниқлаш ҳамда улар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини йўлга қўйиш. Манзилли ҳуқуқий тарғибот дастури асосида аҳолига қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини етказиш. Манзилли ҳуқуқий тарғибот дастури 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров) , Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 33. Фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш , Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қабул қилинган маъмурий регламентлар талабларини таъсирчан усулларда (кўргазмали) аҳолига аниқ ва батафсил тушунтириш Тарғибот-тушунтириш тадбирлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 34. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ аҳолига бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, унинг халқаро талаблар билан уйғунлашишини таъминлаш Комплекс чора-тадбирлар 2021 йил апрель Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 35. Олий таълим муассасалари талабалари ва бошқа кўнгиллиларни жалб қилиш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги муҳим масалалар («Хавфсизлик камарини тақмасдан машина ҳайдама», «Ифлос қилма», «Навбатга тур», «Пиёдалар ўтиш жойидан ўт», «Машинани белгиланган жойга қўй», «Қонунбузилишни фош қил», «Чекни талаб қил», «Мен қонунни ҳурмат қиламан», «Ҳуқуқингни талаб қил», «Тўхта, бу ноқонуний» ва бошқалар) бўйича флешмоб тадбирларини ташкил қилиш, видеороликлар тайёрлаш Комплекс тарғибот тадбирлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Халқ таълими вазирлиги ( Ш. Шерматов) , Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 36. Аҳолига, шу жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга (ногиронлиги мавжуд шахслар, кам таъминланганлар, ишсизлар, қарамоғида вояга етмаган болалари бор бева аёллар ва бошқалар), айниқса қишлоқ жойларда ва бориш қийин бўлган олис туманларда ҳуқуқий масалалар бўйича сайёр маслаҳат ва тушунтиришлар бериш амалиётини кенг йўлга қўйиш Комплекс чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 37. Узоқ йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, суд ва давлат идораларида меҳнат қилганларнинг базасини яратиш, улар имкониятларидан жамоатчилик билан учрашувларда фойдаланиш Ташкилий чора-тадбирлар Ҳар ойда камида бир марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 38. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг тушунтиришга қаратилган ахборот маълумотларини тайёрлаш ва кенг тарқатиш, шу жумладан мавзуга оид босма материалларни чоп этиш Плакатлар, флаерлар, рисола ва буклетлар 2020 йил ноябрь-декабрь Адлия вазирлиги ( Р. Давлетов ) 39. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият натижаларини телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ орқали шу жумладан мавзуга бағишланган дастурларни, интервьюларни, муҳокамаларни, пресс-конференцияларни ва бошқа тадбирларни кенг ёритиб бориш Телекўрсатувлар, радиоэшиттириш лар, брифинглар Алоҳида медиа-режа асосида МТРК (А. Хаджаев) , ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 40. Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни тарғиб қилиш йўналишларида аҳолини, шу жумладан мансабдор шахсларнинг коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган турли ижтимоий-ҳуқуқий кўрсатувлар ток-шоулар ва давра суҳбатларини тайёрлаш ва эфирга узатиш Сюжетли телекўрсатувлар, ток-шоулар ва давра суҳбатлари Алоҳида медиа-режа асосида МТРК (А. Хаджаев) , ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 41. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мутахассислар ва кенг жамоатчиликка eтказиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар ва тушунтиришларни тайёрлаш ва тарқатиш орқали етказиш механизмини такомиллаштириш Идоравий ҳужжат 2021 йил январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 3. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 42. Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларда ходимлар учун ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ҳуқуқий соҳадаги муҳим масалаларни ўқитиш бўйича «республика-вилоят-туман» принципида махсус семинарлар ташкил қилиш. Ўқув семинарлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , вазирлик ва идоралар 43. Барча маҳаллий ҳокимликларда ҳар ҳафтада «Қонунчиликдаги янгиликлар» машғулотларини тизимли ташкил қилиш, унда адлия органлари томонидан ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини ҳокимлик ва мутасадди ташкилот раҳбарларига кўргазмали тарзда тушунтириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижросини ташкил қилиш ҳолати бўйича тушунтириш ва йўналишлар бериш Ўқув машғулотлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 44. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари билимини ҳуқуқий саводхонликнинг минимал даражаси бўйича ошириш чораларини кўриш. Ташкилий чора тадбирлар 2020 йил ноябрь-декабрь Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , вазирлик ва идоралар 45. Давлат органлари ва ташкилотларида Конституцияни ўрганиш тадбирларини ташкил қилиш, бунда ҳар бир ходим томонидан Конституциянинг ҳар ярим йилда камида бир маротаба ўқиб ўрганилишини ташкил қилиш. Натижаси бўйича ходимларнинг Конституцияни билиш даражасини адлия органлари томонидан синовдан ўтказиш ва баҳолаш. Ўқув машғулотлари ва тадбирлари 2020 йил ноябрь Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 46. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳар ҳафталик ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соатларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиб борилишини ташкил этиш. Ўқув машғулотлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Вазирлик ва идоралар II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш 47. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ва қўшимча ҳуқуқий ахборотга кириш тизимларини («Advice. uz» (e-maslahat. uz) ҳуқуқий ахборот портали, «Advice for business» махсус интерактив ҳуқуқий портали, юридик луғат, қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш учун онлайн форум ва бошқаларни) ўз ичига олган ва фойдаланувчилар учун қулай шаклда бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет порталини модернизация қилиш, жумладан, бунда «ақлли» излаш функцияларини назарда тутиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 48. Медиа ресурслар, шу жумладан аҳоли гавжум жойларда ўрнатилган дисплей (Display advertising) ва LED экранларда у ёки бу ҳуқуқий масаланинг ечими тўғрисида долзарб ва тўлиқ маълумотларни жойлаштириш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 49. Ҳуқуқий ахборот тарқатиш усулларини янада кенг жорий этиш мақсадида аҳоли учун ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ хизматлар ва маълумотларни олиш имконини берувчи, шу жумладан ҳуқуқий маълумот ресурсларини ўзида жамлаган ягона мобил илова яратиш Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил апрель Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 50. Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилаётган « Ҳуқуқий ахборот » телеграм канали аудиториясини янада кенгайтирган ҳолда, унда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг қисқача мазмунини таҳлилий тарзда ёритиб бериш, шунингдек, аҳолига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий материалларни (хабарлар, шарҳлар, инфографикалар, видео, аудиоматериаллар ва бошқаларни) бериб бориш Тарғибот материаллари 2020 йил ноябрдан Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 51. Фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳисларини шакллантиришга хизмат қиладиган, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган « Street Law » ҳуқуқий таълим дастурини кенг жорий қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни самарали ташкил қилиш Комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 52. Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган саволлар асосида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ва телеграмдаги расмий каналларига аноним тарзда амалий мисолларни (« case study ») жойлаштириш ва бунда фуқароларга муаммо мазмун-моҳиятини тушунтириш, ечимларни излаш ва улардан энг мақбулини танлаш имкониятини берган ҳолда реал материалга асосланган ёки унга яқин ҳаётий ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий ва бошқа низоли вазиятларни баён этиш Идоравий ҳужжат 2021 йил февраль Вазирлик ва идоралар 53. Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида «ҳуқуқий онлайн маслаҳатчи» хизматини жорий қилиш ва у орқали соҳа фаолиятига доир қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масаладаги саволларига жавоб берилишини таъминлаб бориш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Вазирлик ва идоралар 54. Аҳолига ҳуқуқий ахборот тарқатиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари бош интерфейсида мажбурий равишда Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали электрон манзилига (портал эмблемасини кўрсатган ҳолда) доимий тарзда ҳавола жойлаштириш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Вазирлик ва идоралар 55. Аҳоли ва ижрочиларга мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ҳуқуқий ахборотни тақдим этиб боришда, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда веб-технологиялардан фойдаланишни янада кенгайтириш чорасини кўриш, бунда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ижтимоий саҳифаларда (Facebook, Twitter, Youtube, Mytube. uz ва ҳ. к. ) фаолиятини фаоллаштириш чорасини кўриш Комплекс чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Вазирлик ва идоралар 56. « Here-and-now » тамойили асосида фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat. uz интерактив ҳуқуқий порталини (сайтини) такомиллаштириш Интерактив ахборот-ҳуқуқий портали 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Мадад» ННТ (Т. Турсунов) 57. «Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш» танловини ўтказиш Ташкилий чоралар 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш 58. Журналистлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш бўйича бепул ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилиш Ўқув курслари, семинарлар 2021 йил Январь — март Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ( А. Ходжаев), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) , МТРК (А. Хаджаев) 59. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун ўз соҳасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича доимий равишда матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш Матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ( А. Ходжаев), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) , МТРК (А. Хаджаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 60. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда ҳуқуқий мавзудаги бошқа лойиҳаларни тайёрлаш Медиа-режа 2020 йил ноябрь МТРК (А. Хаджаев) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 61. Давлат ва жамият ҳамда фуқаролар ҳаётидаги муҳим қонунлар, шунингдек янги қабул қилинган бошқа қонун ҳужжатлари моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш ва эфирга узатиш Медиа-режа 2020 йил ноябрь МТРК (А. Хаджаев) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш 62. Масофавий таълим орқали қисқа муддатли курсларда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва бошланғич таълим ўқитувчиларининг ҳуқуқ асослари ва бола ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 63. Олий ва ўрта махсус юридик таълим муассасалари ахборот кутубхона фондларини илғор хорижий мамлакатларда чоп этилган замонавий ва ихтисослашган юридик адабиётлар ва уларнинг электрон нусхалари билан бойитиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) ,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 64. Юридик таълим муассасаларида илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янги ўқув режаларни ишлаб чиқиш,талабалар томонидан ҳуқуқшунослар учун зарур бўлган замонавий билим ва кўникмаларни чуқур эгаллашларини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган фанлар ҳажмини кўпайтиришни таъминлаш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 65. Юридик таълим муассасаларида ўқув жараёнига судлар, ички ишлар органлари, прокуратура, божхона ва солиқ идоралари, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлайдиган юристларни, шу қаторда халқаро (хорижий) юристларни жалб қилиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), вазирлик ва идоралар 66. Етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланган ҳолда Юристлар малакасини ошириш маркази ўқув жараёнига масофавий таълимни татбиқ этиш Ташкилий чора-тадбирлар 2020 йил ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 67. Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш, меҳнат бозорида талаб қилинадиган кадрлар тайёрлаш учун юридик коллежларда замонавий педагогик ва ахборот технологиялари кўламини кенгайтириш Комплекс чора-тадбирлар 2021 йил июнь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш 68. Жамиятда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга қаратилган диссертациялар, илмий тадқиқотлар ва изланишлар кўламини кенгайтириш Илмий-тадқиқот ишлари ва ишланмалари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов) 69. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш муаммоларига бағишлаб конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш Конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари 2020 йил ноябрдан Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 70. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш аҳволи, унинг даражаси, кўламлари, динамикаси ва тенденциялари юзасидан ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа изланишларни амалга ошириш Ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа изланишлар Ҳар ярим йилда камида бир марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 71. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш даражаси бўйича ўтказилган социологик сўров натижаларини оммавий ахборот воситалари, электрон ва босма нашрларда ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтида доимий ёритиб бориш Таҳлилий материаллар 2021 йил март Режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , «Ижтимоий фикр» маркази ( Н. Раҳимова ), МТРК (А. Хаджаев)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 30 октябрь,

678-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/678/1442-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qoshidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi faoliyatini tashkil etish, shuningdek aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishga doir ishlar samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoni ijrosi yuzasidan, shuningdek aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishga doir ishlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmonining 11-bandiga muvofiq:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) “Adolat” huquqiy axborot markazi” davlat muassasasi, “Inson va qonun” gazetasi tahririyati” davlat unitar korxonasi hamda “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnali” tahririyatini birlashtirish yoʻli bilan ularning negizida Vazirlik qoshida davlat muassasasi shaklidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilganligi;

b) Markaz:

aholi va ijrochilarga jamiyatda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan huquqiy axborotlarni hamda targʻibot materiallarini tayyorlash va tezkor tarqatish, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar matnlarini rasmiy eʼlon qilish sohasida respublikaning yetakchi davlat muassasasi hisoblanishi;

tarkibidagi “Inson va qonun” gazetasi tahririyati hamda “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnali tahririyati amaldagi xizmat koʻrsatish sohalarini saqlab qolgan holda faoliyat yuritishi va oʻz mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi, ushbu mablagʻlarning yetishmagan qismi esa Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Markazning asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasini shakllantirish va yuritish, undan jismoniy va yuridik shaxslarning belgilangan tartibda foydalanishini taʼminlash, shuningdek ushbu milliy bazada normativ-huquqiy hujjatlarning rasmiy nashr etilishini, ularning turkumlashtirilgan hisobini va nazorat nusxalarini elektron shaklda yuritilishini taʼminlash;

normativ-huquqiy hujjatlar matnlarining hamda zarur boʻlgan taqdirda, tegishli axborot-tahliliy materiallarning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan roʻyxat boʻyicha barcha davlat organlariga va tashkilotlarga elektron shaklda yuborilishini taʼminlash;

aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish boʻyicha manzilli va predmetli huquqiy targʻibot tadbirlarini amalga oshirish, shuningdek davlat organlari va tashkilotlar bilan birgalikda normativ-huquqiy hujjatlarning norma va qoidalarini aholiga tushuntirish boʻyicha namunaviy hujjatlar toʻplamini tayyorlash;

normativ-huquqiy hujjatlarning mohiyatini hamda mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarning ahamiyatini keng yoritish boʻyicha axborot-tahliliy media materiallarni, shu jumladan, audio- va videoroliklar, ijtimoiy reklamalar, voqea joyidan reportajlarni tayyorlash va tarqatish, shuningdek, bosma va elektron davriy ijtimoiy-huquqiy nashrlarni tayyorlash va chop etish;

rasmiy nashrlar — “Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik toʻplami”, “Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalar toʻplami”ning, davriy nashrlar — “Inson va qonun” gazetasi, “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnalining hamda boshqa nashrlar — yuridik adabiyotlar, jumladan yuridik darsliklar, sharhlar va turli qoʻllanmalarni belgilangan tartibda chop etilishini taʼminlash;

faoliyat turi boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) ishlab chiqarish, sotish hamda xizmatlar koʻrsatish;

davlat organlari va tashkilotlarning buyurtmasiga koʻra shartnoma asosida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari hamda boshqa huquqiy va boshqaruv hujjatlari namunalarini tayyorlash, shuningdek ijtimoiy-huquqiy axborotlarni keng yoritishga qaratilgan media materiallarni tayyorlash boʻyicha konsalting xizmatlarini koʻrsatish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qoshidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazining boshqaruv xodimlari umumiy cheklangan soni 70 nafardan iborat boʻlgan tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga xodimlarning belgilangan umumiy cheklangan soni doirasida Markazning tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

Belgilansinki, Markazning ayrim mutaxassislari (Oʻzbekiston Respublikasi Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi bilan bogʻliq ilmiy-texnik loyihalarni amalga oshirish uchun mutaxassislar, shuningdek, rejissyor, kreativ muharrir, muxbir, dizayner, tasvirchi, videomontajchi, AKT mutaxassisi va b.) Markaz tomonidan koʻrsatilgan xizmatlardan kelib tushadigan mablagʻlar hisobidan mehnat bozoridagi haqiqiy konyunkturani hisobga olgan holda fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb qilinadi.

4. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga huquqiy axborotni yetkazish va yuridik yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 6-sentabrdagi 741-son qarorining 10-bandiga muvofiq:

a) Markazga Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qilishi;

b) Markaz xodimlariga Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 3-iyuldagi 339-son qarorida belgilangan davlat xizmatchilari lavozim maoshlariga ustama haqi va yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga koʻra xodimlarining lavozim maoshini aniqlashda tarif koeffitsiyentlari bir yarim baravar miqdorda qoʻllanilishi, shuningdek avvalgi ish joyida uzoq yillik xizmati uchun berilgan ustama va qoʻshimcha toʻlovlar, maxsus va darajali unvonlar saqlab qolinishi;

v) Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari quyidagilar hisoblanishi inobatga olinsin:

Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish budjetdan tashqari jamgʻarmasi, shuningdek adliya organlari va muassasalarining boshqa budjetdan tashqari mablagʻlari;

xalqaro institutlar va tashkilotlar, yuridik va jismoniy shaxslarning grantlari va homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

Markaz xodimlarining mehnatiga haq toʻlash miqdorlari, moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoya qilish shartlari Markaz ustavida belgilanadi, bunda Markaz xodimlariga Vazirlik markaziy apparati xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirishning (shu jumladan ragʻbatlantirish koeffitsiyenti, alohida mehnat sharoitlari uchun va boshqa toʻlovlar) amaldagi miqdorlaridan kam boʻlmagan miqdorda qoʻllaniladi;

Markaz fuqarolarga huquqiy axborotni tarqatish sohasida, shuningdek jamiyatda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishda turli innovatsion usullarni, xorijiy davlatlarning bu boradagi ijobiy tajribalarini tatbiq etish yuzasidan ushbu sohadagi nodavlat notijorat tashkilotlari bilan muntazam hamkorlikda ish olib boradi;

“Inson va qonun” gazetasi tahririyati hamda “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnali tahririyati bosh muharrirlari Markaz direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

6. Vazirlik bir oy muddatda:

Markaz ustavining ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini;

Markaz shtatlar jadvali va xarajatlar smetasi tasdiqlanishini;

“Inson va qonun” gazetasi hamda “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnali tahririyatlari nizomlarining ishlab chiqilishi va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;

Markaz faoliyat turlari boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) ishlab chiqarish va sotishdan tushadigan mablagʻlar kelib tushishining alohida hisobini yuritish uchun shaxsiy hisobvaraqlar ochilishini;

Markazning soha faoliyati boʻyicha chuqur bilimlarga va amaliy ish tajribasiga ega malakali kadrlar bilan toʻldirilishini taʼminlasin.

7. Vazirlik:

a) 2022-yil 1-martga qadar:

Markaz bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasini bosqichma-bosqich modernizatsiya qilish choralarini koʻrsin;

foydalanuvchilar uchun qulay matn, audio va video axborot tarqatish imkoniyatlariga ega boʻlgan “Inson va qonun” gazetasi tahririyati hamda “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnali tahririyatining axborot portalini ishga tushirsin;

b) Markazni barcha qulayliklarga ega boʻlgan mos binoga joylashtirilishini va zarur media materiallarni yaratish va tarqatish uchun eng yangi axborot texnologiyalari va raqamli uskunalar bilan jihozlash choralarini koʻrsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Markazning buyurtmanomasiga koʻra uni belgilangan tartibda zarur boʻlgan aloqa turlari va vositalari bilan taʼminlasin, shuningdek keng qamrovli Internet jahon axborot tarmogʻidan foydalanish imkoniyatini yaratib bersin.

9. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2020-2021-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish;

jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish;

aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish;

yuridik taʼlimni, shuningdek yuridik kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish;

huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish.

Belgilab qoʻyilsinki, davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari Dasturda belgilangan tadbirlarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishi uchun shaxsan javobgardirlar.

10. Vazirlik Dasturda belgilangan tadbirlarning amalga oshirilishi holatini doimiy monitoring qilib borsin va har chorakda Vazirlar Mahkamasiga monitoring natijalari boʻyicha axborot kiritib borsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 29-martdagi 93-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 3-son, 22-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi adliya organlari va muassasalari xodimlarining martaba darajalari toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandida :

a) oltinchi xatboshiga “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi” direktoriga” soʻzlari qoʻshilsin;

b) yettinchi xatboshidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi direktoriga” soʻzlari “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi direktorining oʻrinbosarlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlik boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 678-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qoshidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazining

Direktor Direktorning birinchi oʻrinbosari — Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasini yuritish boshqarmasi boshligʻi Direktor oʻrinbosari “Inson va qonun” gazetasi tahririyati 6 Tashkiliy-nazorat va kadrlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Normativ-huquqiy hujjatlarni kiritish va nazorat holatiga keltirish boʻlimi 15 Huquqiy targʻibot ishlarini amalga oshirish boʻlimi 5 “Huquq va burch” ijtimoiy-huquqiy jurnali tahririyati 5 Yuriskonsult 1 Yuridik ishlov berilgan va nazorat holatiga keltirilgan hujjatlarni tekshirish boʻlimi 5 Media materiallarni tayyorlash boʻlimi 4 Veb-resurslar bilan ishlash boʻlimi 6 Moliya-iqtisod boʻlimi 2 Rasmiy nashrlarni va yuridik adabiyotlarni tayyorlash va tahrir qilish boʻlimi 4 Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va huquqiy hujjatlar namunalarini tayyorlash boʻlimi 3 Dasturiy va texnik taʼminot boʻlimi 2 Marketing, reklama va obuna boʻlimi 2 Tarjimon 5 Mehnatni muhofaza qilish va xoʻjalik ishlari mudiri 1

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 678-son qaroriga 2-ILOVA

2020-2021-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 1. Oilada va taʼlim muassasalarida huquqiy madaniyatni yuksaltirish 1. Bolalar va yoshlarga huquqiy taʼlim-tarbiya berishning konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash Ijrochilarning qoʻshma qarori 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 2. Bolalar va yoshlar yuridik ensiklopediyasini tayyorlash va tarqatish Idoraviy hujjat 2021-yil mart Adliya vazirligi (R. Davletov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 3. Oila davrasi uchun moʻljallangan yuridik ensiklopediya tayyorlash va tarqatish Idoraviy hujjat 2021-yil sentabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 4. Bolalarga kundalik turmushda xavfsizlik qoidalarini oʻrgatish boʻyicha koʻrgazmali qoʻllanmalar tayyorlash Koʻrgazmali qoʻllanmalar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 5. Bolalar va yoshlar ongiga huquq va burch, halollik va poklik tushunchalarini, odob-axloq normalari va huquqiy madaniyatni shakllantirishga doir tushunchalarni chuqur singdirib borishga qaratilgan qisqa metrajli media mahsulotlarini tayyorlash va yetkazish Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil sentabr “Oʻzbekkino” Milliy agentligi (F. Abduxalikov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 6. Taʼlim muassasalarida oʻquvchi va talabalar uchun davlat ramzlarini eʼzozlash, huquq va burchlarini tushuntirish, qadriyatlarni hurmat qilish mavzularida ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlarini tizimli va uzluksiz tashkil qilish Ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlari 2020-yil noyabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 7. “bolahuquqlari. uz” huquqiy axborot portalidan bolalar va yoshlarning keng foydalanishini, jumladan, maktabgacha taʼlim muassasalari va umumtaʼlim maktablaridagi oʻquv jarayonlarida ushbu portaldan keng va samarali foydalanishni tashkil qilish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 8. Bolalar va yoshlarga ularning huquqlari va erkinliklari hamda burchlarini, oʻzgalarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini hurmat qilishni tushuntirishga, shuningdek, ularga “nima yaxshi-yu, nima yomon” tushunchalarini oʻrgatishga doir koʻrgazmali qoʻllanmalar tayyorlash Koʻrgazmali qoʻllanmalar 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 9. Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining jamiyatdagi oʻrni, ahamiyati va mohiyatini oʻrganish maqsadida: barcha taʼlim turlari boʻyicha Konstitutsiyani oʻrganishga oid uslubiy koʻrsatmalar va boshqa didaktik vositalarga qoʻyiladigan talablarni zamon talablari asosida tubdan qayta koʻrib chiqish, bunda oʻqitish tizimiga innovatsion usullarni keng qoʻllash; Konstitutsiyani oʻrganish boʻyicha qoʻllanmalar va boshqa maxsus adabiyotlarni koʻrgazmali tarzda qayta nashr etish, ularni elektron shaklda ijtimoiy tarmoqlar orqali ham tarqatish chorasini koʻrish; Konstitutsiyani oʻrganish boʻyicha tarbiyachi va metodistlar, professor-oʻqituvchilarni tayyorlash va ularning malakasini oshirish chorasini koʻrish. Kompleks chora-tadbirlar rejasi 2021-yil yanvar Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 10. Umumtaʼlim muassasalarida “Konstitutsiya burchagi”ni tashkil etish va uni Konstitutsiya va qonunlar aks etgan zamonaviy targʻibot vositalari bilan jihozlash Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil dekabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 11. Bolalarning huquqiy ongini shakllantirishga qaratilgan interaktiv mobil oʻyin-ilova ishlab chiqish Mobil oʻyin-ilova 2021-yil may Adliya vazirligi (R. Davletov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) 12. Umumtaʼlim muassasalarining yuqori sinflari uchun “Har kunlik huquq” nomli qoʻllanmalar tayyorlash Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil avgust Adliya vazirligi (R. Davletov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) 13. Bolalarning huquqiy bilimlarini oshirish borasida mobil soʻz oʻyinlari, shuningdek, “Huquqiy krossvordlar”, kichik shakllardan huquqiy ahamiyatga ega rasmlar yigʻish (“pazl” va boshqalar) va huquqiy test oʻyinlarini yaratish Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil avgust Adliya vazirligi (R. Davletov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) 14. Taʼlim muassasalari oʻquvchilari va talabalari orasida har yili huquq fanidan quyidagi tanlovlarni tashkil qilish: umumtaʼlim maktablari boshlangʻich sinf oʻquvchilari oʻrtasida “ Huquq — bu toʻgʻrilikdir ” rasmlar tanlovi; umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “ Mening huquq va majburiyatlarim ” respublika koʻrik-tanlovi; oʻrta maxsus professional taʼlim tizimida “ Siz qonunni bilasizmi? ” koʻrik-tanlovi; oliy taʼlim muassasalarida “ Huquq bilimdonlari ” koʻrik-tanlovi. Koʻrik-tanlovlar 2021-yil may Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 2. Keng aholi qatlamining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 15. Tadbirkorlik subyektlariga tezkor ravishda bepul huquqiy maslahat va maʼlumotlar berishni nazarda tutuvchi “Advice for business” maxsus interaktiv huquqiy portalini test rejimida ishga tushirish Tashkiliy-texnik tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Savdo-sanoat palatasi (A. Ikramov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) 16. Jamiyatda ayollar va erkaklarning teng huquqliligini taʼminlash, ayollarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlikning oldini olish maqsadida “ Gender-madad ” elektron huquqiy maslahatchi loyihasini ishga tushirish (sayt, mobil ilova tarzida) Huquqiy maslahat sayti 2021-yil avgust Adliya vazirligi (R. Davletov), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (R. Mamatov) 17. Fuqarolarni, shu jumladan, mansabdor shaxslarni qonunga boʻysunish va hurmat ruhida tarbiyalashga qaratilgan qisqa metrajli filmlarni suratga olish va animatsion videoroliklarni tayyorlash hamda ularni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish Qisqa metrajli filmlar, videoroliklar 2021-yil may “Oʻzbekkino” Milliy agentligi (F. Abduxalikov), Adliya vazirligi (R. Davletov), MTRK (A. Xadjayev) 18. Aholiga huquq va majburiyatlarini oddiy va xalqchil tilda tushuntirish boʻyicha videoroliklar, infografikalar va boshqa koʻrgazmali materiallar tayyorlash hamda ularni televideniye va ijtimoiy tarmoqlarda tarqatish Ijtimoiy videoroliklar, koʻrgazmali materiallar Har oyda kamida bir marta Adliya vazirligi (R. Davletov), MTRK (A. Xadjayev) , EOAVMA (F. Abduxalikov) 19. Huquq va majburiyatlarni ifodalovchi turli belgilar tasvirini ishlab chiqish va ularni aholi gavjum joylarda (bozorlar, savdo markazlari va hokazo) oʻrnatish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 20. Jamoat joylarida yurish, oʻzini tutish va atrofidagilar bilan muomala qilish madaniyatini shakllantirish boʻyicha yoʻlovchi transport vositalarida, avtobekatlarda, temir yoʻl bekatlarida va boshqa jamoat joylarida qonun buzilishi holatlariga yoʻl qoʻymaslik maqsadida ogohlantiruvchi va tushuntiruvchi bannerlarni oʻrnatish Ijrochilarning qoʻshma qarori 2021-yil yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov), Transport vazirligi (I. Maxkamov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 21. Aholi oʻrtasida elektr energiyasi, tabiiy gaz va suvdan oqilona foydalanish qoidalari hamda ularni tejash, maishiy chiqindilar hamda boshqa kundalik muammoli masalalar yuzasidan fuqarolar oʻrtasida keng qamrovli targʻibot ishlarini (infografika, plakat va bannerlar oʻrnatish va boshqalar) tashkil qilish Uchrashuvlar, tushuntirish tadbirlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Fuqarolar oʻrtasida Konstitutsiyaning mazmun-mohiyati, uning oʻrni va ahamiyati boʻyicha targʻibot ishlarini olib borish, bunda Konstitutsiyaning har bir moddasining mohiyati va ahamiyatini koʻrgazmali tarzda (infografika va boshqalar) ijtimoiy tarmoqlar va televideniye orqali aholiga yetkazish chorasini koʻrish Targʻibot dasturi, koʻrgazmali materiallar va boshqa tashkiliy choralar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 23. Mehnat migrantlariga huquqlarini tushuntirish boʻyicha “Migrantga huquqiy yordam” loyihasi (risola, buklet, flayer, maʼruza va uchrashuvlar)ni tashkil qilish Targʻibot tadbirlari 2021-yil yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov) , Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Xusanov) 24. Xorijga ishlash uchun ketayotgan mehnat migrantlariga turli ijtimoiy-huquqiy masalalar, xususan, migratsiya, ishga joylashish hamda boshqa davlatlarning qonun hujjatlari boʻyicha huquqiy axborotlar berish maqsadida aeroportlar va vokzallarda huquqiy axborot burchaklarini tashkil qilish va targʻibot tadbirlarini oʻtkazish Huquqiy targʻibot tadbirlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Xusanov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), Transport vazirligi (I. Maxkamov) 25. Yoʻl harakati barcha ishtirokchilarining huquqiy madaniyatini oshirishga qaratilgan kompleks huquqiy targʻibot tadbirlarini amalga oshirish, koʻchalarda turli fleshmob tadbirlarini tashkil qilish Huquqiy targʻibot tadbirlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 26. Nogironlar, yolgʻiz pensionerlar, yolgʻiz onalar, oʻqituvchilar, tadbirkorlar, kam taʼminlanganlar, ishsizlar va boshqa qatlam aholi vakillari uchun huquqlari, ularga berilgan imtiyozlar va qoʻshimcha kafolatlarni nazarda tutuvchi qoʻllanma va axborot tushuntirish materiallarini tayyorlash Qoʻllanmalar, tushuntirish materiallari 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Xusanov) 27. Koʻzi ojizlar uchun ularga qonun hujjatlarida berilgan turli imtiyozlar, yengilliklar va huquqlari haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan brayl shaklidagi qoʻllanma va uning audio shaklini tayyorlash Qoʻllanma 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Oʻzbekiston nogironlar jamiyati (K. Abdullayev) 28. Harbiy qism va muassasalarda tegishli mutaxassislarni jalb qilgan holda harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolarining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish, ularga qonun hujjatlarida nazarda tutilgan imtiyozlarni tushuntirish Uchrashuvlar, seminarlar 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , Mudofaa vazirligi (B. Kurbanov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Azizov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Milliy gvardiya (R. Joʻrayev) 29. Tibbiyot muassasalari xodimlari hamda umumtaʼlim maktablari oʻqituvchilariga ularning mehnatga doir huquqlarini tushuntirishga qaratilgan huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil qilish Uchrashuvlar, seminarlar 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Shadmanov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) 30. Mahallalarda eng dolzarb va muammoli masalalarni chuqur tahlil qilish va natijasiga koʻra aniq manzilli huquqiy targʻibotni amalga oshirish, aholiga tegishli qonun hujjatlari mazmun va mohiyatini tushunarli tilda yetkazish boʻyicha zarur choralar koʻrish Uchrashuvlar, davra suhbatlari, seminarlar va boshqa tadbirlar 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 31. Aholi oʻrtasida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarga qarshi murosasizlik tuygʻusini shakllantirish maqsadida quyidagi koʻrik tanlovlarini tashkil qilish: Koʻrik-tanlovlari 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Xalq taʼlimi vazirligi ( Sh. Shermatov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) oʻquvchi va talabalar “Korrupsiya — taraqqiyot kushandasi” mavzusida umummilliy insholar tanlovi ; Insholar tanlovi Qoʻshma qarorga muvofiq yoshlar oʻrtasida “Korrupsiyaga yoʻq deylik” va “Yoshlar korrupsiyaga qarshi” shiorlari ostida fleshmoblar ; Fleshmoblar keng aholi qatlami orasida “Biz korrupsiyaga qarshimiz” megatanlovi (“Eng yaxshi blogpost”, “Eng yaxshi jurnalistik material”, “Eng yaxshi yumoristik asar” hamda “Eng yaxshi videorolik” nominatsiyalari boʻyicha). Megatanlov 32. Aholini qiziqtiradigan eng dolzarb masalalarni aniqlash hamda ular boʻyicha huquqiy tushuntirish va huquqiy maslahat berish tizimini yoʻlga qoʻyish. Manzilli huquqiy targʻibot dasturi asosida aholiga qonun hujjatlarining mazmun va mohiyatini yetkazish. Manzilli huquqiy targʻibot dasturi 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Advokatlar palatasi (A. Ernazarov) , Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (R. Mamatov), manfaatdor vazirlik va idoralar 33. Fuqarolarning elektron davlat xizmatlaridan foydalanish madaniyatini oshirish , Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan foydalanishning boshlangʻich koʻnikmalari boʻyicha maslahatlar berish, shu jumladan, davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha qabul qilingan maʼmuriy reglamentlar talablarini taʼsirchan usullarda (koʻrgazmali) aholiga aniq va batafsil tushuntirish Targʻibot-tushuntirish tadbirlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 34. Fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlariga muvofiq aholiga birlamchi bepul yuridik yordam koʻrsatish tizimi huquqiy bazasini yanada takomillashtirish, uning xalqaro talablar bilan uygʻunlashishini taʼminlash Kompleks chora-tadbirlar 2021-yil aprel Adliya vazirligi (R. Davletov), Advokatlar palatasi (A. Ernazarov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 35. Oliy taʼlim muassasalari talabalari va boshqa koʻngillilarni jalb qilish orqali fuqarolarning kundalik hayotidagi muhim masalalar (“Xavfsizlik kamarini taqmasdan mashina haydama”, “Iflos qilma”, “Navbatga tur”, “Piyodalar oʻtish joyidan oʻt”, “Mashinani belgilangan joyga qoʻy”, “Qonunbuzilishni fosh qil”, “Chekni talab qil”, “Men qonunni hurmat qilaman”, “Huquqingni talab qil”, “Toʻxta, bu noqonuniy” va boshqalar) boʻyicha fleshmob tadbirlarini tashkil qilish, videoroliklar tayyorlash Kompleks targʻibot tadbirlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Xalq taʼlimi vazirligi ( Sh. Shermatov) , Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), manfaatdor vazirlik va idoralar 36. Aholiga, shu jumladan, ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamga (nogironligi mavjud shaxslar, kam taʼminlanganlar, ishsizlar, qaramogʻida voyaga yetmagan bolalari bor beva ayollar va boshqalar), ayniqsa qishloq joylarda va borish qiyin boʻlgan olis tumanlarda huquqiy masalalar boʻyicha sayyor maslahat va tushuntirishlar berish amaliyotini keng yoʻlga qoʻyish Kompleks chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Advokatlar palatasi (A. Ernazarov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 37. Uzoq yillar huquqni muhofaza qilish organlari, sud va davlat idoralarida mehnat qilganlarning bazasini yaratish, ular imkoniyatlaridan jamoatchilik bilan uchrashuvlarda foydalanish Tashkiliy chora-tadbirlar Har oyda kamida bir marta Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 38. Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari mazmun-mohiyatini va ahamiyatini keng tushuntirishga qaratilgan axborot maʼlumotlarini tayyorlash va keng tarqatish, shu jumladan mavzuga oid bosma materiallarni chop etish Plakatlar, flayerlar, risola va bukletlar 2020-yil noyabr-dekabr Adliya vazirligi ( R. Davletov ) 39. Korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi faoliyat natijalarini televideniye, radio, bosma va elektron OAV orqali shu jumladan mavzuga bagʻishlangan dasturlarni, intervyularni, muhokamalarni, press-konferensiyalarni va boshqa tadbirlarni keng yoritib borish Telekoʻrsatuvlar, radioeshittirish lar, brifinglar Alohida media-reja asosida MTRK (A. Xadjayev) , EOAVMA (F. Abduxalikov), Adliya vazirligi (R. Davletov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 40. Korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatda boʻlishni targʻib qilish yoʻnalishlarida aholini, shu jumladan mansabdor shaxslarning korrupsiyaga qarshi murosasiz kurashish boʻyicha huquqiy savodxonligini oshirishga qaratilgan turli ijtimoiy-huquqiy koʻrsatuvlar tok-shoular va davra suhbatlarini tayyorlash va efirga uzatish Syujetli telekoʻrsatuvlar, tok-shoular va davra suhbatlari Alohida media-reja asosida MTRK (A. Xadjayev) , EOAVMA (F. Abduxalikov), Adliya vazirligi (R. Davletov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 41. Normativ-huquqiy hujjatlarni mutaxassislar va keng jamoatchilikka etkazish, shu jumladan, normativ-huquqiy hujjatlarga sharhlar va tushuntirishlarni tayyorlash va tarqatish orqali yetkazish mexanizmini takomillashtirish Idoraviy hujjat 2021-yil yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov) 3. Davlat organlari va tashkilotlar xodimlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 42. Barcha darajadagi davlat organlari va tashkilotlarda xodimlar uchun oʻz sohasiga oid qonun hujjatlarining mazmun-mohiyatini tushuntirish hamda huquqiy sohadagi muhim masalalarni oʻqitish boʻyicha “respublika-viloyat-tuman” prinsipida maxsus seminarlar tashkil qilish. Oʻquv seminarlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , vazirlik va idoralar 43. Barcha mahalliy hokimliklarda har haftada “Qonunchilikdagi yangiliklar” mashgʻulotlarini tizimli tashkil qilish, unda adliya organlari tomonidan hafta davomida qabul qilingan qonun hujjatlarining mohiyatini hokimlik va mutasaddi tashkilot rahbarlariga koʻrgazmali tarzda tushuntirish, yangi qabul qilingan qonun hujjatlarida belgilangan vazifa va topshiriqlarning ijrosini tashkil qilish holati boʻyicha tushuntirish va yoʻnalishlar berish Oʻquv mashgʻulotlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 44. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlari bilimini huquqiy savodxonlikning minimal darajasi boʻyicha oshirish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora tadbirlar 2020-yil noyabr-dekabr Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , vazirlik va idoralar 45. Davlat organlari va tashkilotlarida Konstitutsiyani oʻrganish tadbirlarini tashkil qilish, bunda har bir xodim tomonidan Konstitutsiyaning har yarim yilda kamida bir marotaba oʻqib oʻrganilishini tashkil qilish. Natijasi boʻyicha xodimlarning Konstitutsiyani bilish darajasini adliya organlari tomonidan sinovdan oʻtkazish va baholash. Oʻquv mashgʻulotlari va tadbirlari 2020-yil noyabr Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 46. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, shu jumladan mahalliy davlat hokimiyati organlarida har haftalik huquqiy taʼlim boʻyicha oʻquv soatlarini joriy etish va muntazam ravishda oʻtkazib borilishini tashkil etish. Oʻquv mashgʻulotlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Vazirlik va idoralar II. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish 47. Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi va qoʻshimcha huquqiy axborotga kirish tizimlarini (“Advice. uz” (e-maslahat. uz) huquqiy axborot portali, “Advice for business” maxsus interaktiv huquqiy portali, yuridik lugʻat, qonun hujjatlarini muhokama qilish uchun onlayn forum va boshqalarni) oʻz ichiga olgan va foydalanuvchilar uchun qulay shaklda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy huquqiy internet portalini modernizatsiya qilish, jumladan, bunda “aqlli” izlash funksiyalarini nazarda tutish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 48. Media resurslar, shu jumladan aholi gavjum joylarda oʻrnatilgan displey (Display advertising) va LED ekranlarda u yoki bu huquqiy masalaning yechimi toʻgʻrisida dolzarb va toʻliq maʼlumotlarni joylashtirish orqali aholining huquqiy ongi va madaniyatini yuksaltirish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 49. Huquqiy axborot tarqatish usullarini yanada keng joriy etish maqsadida aholi uchun huquq sohasi bilan bogʻliq xizmatlar va maʼlumotlarni olish imkonini beruvchi, shu jumladan huquqiy maʼlumot resurslarini oʻzida jamlagan yagona mobil ilova yaratish Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil aprel Adliya vazirligi (R. Davletov) 50. Internet jahon axborot tarmogʻida oʻzbek, rus va ingliz tillarida yuritilayotgan “ Huquqiy axborot ” telegram kanali auditoriyasini yanada kengaytirgan holda, unda yangi qabul qilinayotgan qonun hujjatlarining qisqacha mazmunini tahliliy tarzda yoritib berish, shuningdek, aholiga huquq va majburiyatlarini tushuntirishga qaratilgan huquqiy materiallarni (xabarlar, sharhlar, infografikalar, video, audiomateriallar va boshqalarni) berib borish Targʻibot materiallari 2020-yil noyabrdan Adliya vazirligi (R. Davletov) 51. Faol fuqarolik pozitsiyasi va huquqbuzarlikka nisbatan murosasiz munosabatda boʻlish hislarini shakllantirishga xizmat qiladigan, oʻz huquqlarini himoya qilishning amaliy mexanizmlarini oʻrgatishga qaratilgan “ Street Law ” huquqiy taʼlim dasturini keng joriy qilish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlarni samarali tashkil qilish Kompleks huquqiy targʻibot tadbirlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 52. Davlat organlari va tashkilotlariga kelib tushgan savollar asosida ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarga va telegramdagi rasmiy kanallariga anonim tarzda amaliy misollarni (“ case study ”) joylashtirish va bunda fuqarolarga muammo mazmun-mohiyatini tushuntirish, yechimlarni izlash va ulardan eng maqbulini tanlash imkoniyatini bergan holda real materialga asoslangan yoki unga yaqin hayotiy huquqiy, moliyaviy, ijtimoiy va boshqa nizoli vaziyatlarni bayon etish Idoraviy hujjat 2021-yil fevral Vazirlik va idoralar 53. Davlat organlari va tashkilotlarining rasmiy veb-saytlarida “huquqiy onlayn maslahatchi” xizmatini joriy qilish va u orqali soha faoliyatiga doir qonun hujjatlarini targʻib qilish, shuningdek, fuqarolarning huquqiy masaladagi savollariga javob berilishini taʼminlab borish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Vazirlik va idoralar 54. Aholiga huquqiy axborot tarqatish samaradorligini yanada oshirish maqsadida davlat organlari va tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari bosh interfeysida majburiy ravishda Oʻzbekiston Respublikasining milliy huquqiy internet portali elektron manziliga (portal emblemasini koʻrsatgan holda) doimiy tarzda havola joylashtirish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Vazirlik va idoralar 55. Aholi va ijrochilarga muntazam, toʻliq va tezkor ravishda huquqiy axborotni taqdim etib borishda, shu jumladan, fuqarolarning huquqiy madaniyatini yuksaltirishda veb-texnologiyalardan foydalanishni yanada kengaytirish chorasini koʻrish, bunda Internet jahon axborot tarmogʻidagi ijtimoiy sahifalarda (Facebook, Twitter, Youtube, Mytube. uz va h. k. ) faoliyatini faollashtirish chorasini koʻrish Kompleks chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Vazirlik va idoralar 56. “ Here-and-now ” tamoyili asosida fuqarolarga barcha dolzarb va zarur huquqiy maʼlumotlarni taqdim qiluvchi yangilangan e-maslahat. uz interaktiv huquqiy portalini (saytini) takomillashtirish Interaktiv axborot-huquqiy portali 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov), “Madad” NNT (T. Tursunov) 57. “Huquqiy targʻibotni amalga oshirishda innovatsion texnologiyalarni qoʻllash” tanlovini oʻtkazish Tashkiliy choralar 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) III. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish 58. Jurnalistlar, ommaviy axborot vositalari vakillari hamda blogerlarning huquqiy bilimlarini yanada oshirish boʻyicha bepul oʻquv kurslari va seminarlar tashkil qilish Oʻquv kurslari, seminarlar 2021-yil Yanvar — mart Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi ( A. Xodjayev), Milliy axborot agentligi (A. Koʻchimov) , MTRK (A. Xadjayev) 59. Ommaviy axborot vositalari vakillari va jurnalistlar uchun oʻz sohasiga oid qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning maqsadi, mazmun-mohiyati va ahamiyatini tushuntirish boʻyicha doimiy ravishda matbuot anjumanlari, brifinglar, mediaturlar tashkil etish Matbuot anjumanlari, brifinglar, mediaturlar Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi ( A. Xodjayev), Milliy axborot agentligi (A. Koʻchimov) , MTRK (A. Xadjayev), manfaatdor vazirlik va idoralar 60. Fuqarolarning huquqiy madaniyati va maʼrifatini oshirishga xizmat qiladigan, huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan telekoʻrsatuvlar va radioeshittirishlar hamda huquqiy mavzudagi boshqa loyihalarni tayyorlash Media-reja 2020-yil noyabr MTRK (A. Xadjayev) , Adliya vazirligi (R. Davletov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 61. Davlat va jamiyat hamda fuqarolar hayotidagi muhim qonunlar, shuningdek yangi qabul qilingan boshqa qonun hujjatlari mohiyati va ahamiyatini aholiga tushuntirish boʻyicha tahliliy tok-shou, bahs-munozara yoʻnalishidagi koʻrsatuv va eshittirishlarni tayyorlash va efirga uzatish Media-reja 2020-yil noyabr MTRK (A. Xadjayev) , Adliya vazirligi (R. Davletov) , manfaatdor vazirlik va idoralar IV. Yuridik taʼlimni, shuningdek, yuridik kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish 62. Masofaviy taʼlim orqali qisqa muddatli kurslarda maktabgacha taʼlim muassasalari tarbiyachilari va boshlangʻich taʼlim oʻqituvchilarining huquq asoslari va bola huquqlari boʻyicha malakasini oshirish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 63. Oliy va oʻrta maxsus yuridik taʼlim muassasalari axborot kutubxona fondlarini ilgʻor xorijiy mamlakatlarda chop etilgan zamonaviy va ixtisoslashgan yuridik adabiyotlar va ularning elektron nusxalari bilan boyitish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) ,Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 64. Yuridik taʼlim muassasalarida ilgʻor xalqaro tajribani oʻrgangan holda yangi oʻquv rejalarni ishlab chiqish,talabalar tomonidan huquqshunoslar uchun zarur boʻlgan zamonaviy bilim va koʻnikmalarni chuqur egallashlarini taʼminlash maqsadida ixtisoslashtirilgan fanlar hajmini koʻpaytirishni taʼminlash Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 65. Yuridik taʼlim muassasalarida oʻquv jarayoniga sudlar, ichki ishlar organlari, prokuratura, bojxona va soliq idoralari, shuningdek, iqtisodiyotning turli sohalarida ishlaydigan yuristlarni, shu qatorda xalqaro (xorijiy) yuristlarni jalb qilish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), vazirlik va idoralar 66. Yetakchi xorijiy mamlakatlarning tajribasidan keng va unumli foydalangan holda Yuristlar malakasini oshirish markazi oʻquv jarayoniga masofaviy taʼlimni tatbiq etish Tashkiliy chora-tadbirlar 2020-yil noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 67. Oʻqitishning innovatsion usullarini joriy etish, mehnat bozorida talab qilinadigan kadrlar tayyorlash uchun yuridik kollejlarda zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalari koʻlamini kengaytirish Kompleks chora-tadbirlar 2021-yil iyun Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) V. Huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish 68. Jamiyatda huquqiy axborotni tarqatish, huquqiy ong va madaniyatni yuksaltirishga qaratilgan dissertatsiyalar, ilmiy tadqiqotlar va izlanishlar koʻlamini kengaytirish Ilmiy-tadqiqot ishlari va ishlanmalari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy attestatsiya komissiyasi (A. Yusupov) 69. Huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish muammolariga bagʻishlab konferensiyalar, seminarlar, davra suhbatlari tashkil etish Konferensiyalar, seminarlar, davra suhbatlari 2020-yil noyabrdan Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 70. Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish ahvoli, uning darajasi, koʻlamlari, dinamikasi va tendensiyalari yuzasidan ijtimoiy, maxsus, ilmiy va boshqa izlanishlarni amalga oshirish Ijtimoiy, maxsus, ilmiy va boshqa izlanishlar Har yarim yilda kamida bir marta Adliya vazirligi (R. Davletov) , “Ijtimoiy fikr” markazi (N. Rahimova) , manfaatdor vazirlik va idoralar 71. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish darajasi boʻyicha oʻtkazilgan sotsiologik soʻrov natijalarini ommaviy axborot vositalari, elektron va bosma nashrlarda hamda vazirlik va idoralarning veb-saytida doimiy yoritib borish Tahliliy materiallar 2021-yil mart Reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov) , “Ijtimoiy fikr” markazi ( N. Rahimova ), MTRK (A. Xadjayev)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 30-oktabr,

678-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.10.2020-y., 09/20/678/1442-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 24.12.2024-y., 09/24/847/1056-son)

lex.uz