📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ академик ҳуқуқий тадқиқотлар даражасини ошириш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг кейинги истиқболларини белгилашда ҳуқуқий илмий ишланмаларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш;
мамлакатнинг барқарор ривожланиши мақсадидан келиб чиқиб қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар учун ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
давлат ва ҳуқуқ соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш;
замонавий электрон-ахборот ва ўқув-педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳолининг, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш;
илмий фаолиятни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда, шартномалар асосида амалга ошириш, энг долзарб ҳуқуқий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича илмий йўналишдаги фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;
юридик ихтисосликлар бўйича диссертациялар ҳимоясини ташкил қилувчи илмий кенгашлар тузиш йўли билан замонавий талабларга мувофиқ илмий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда бевосита иштирок этиш;
Институт ходимларининг давлат ва жамият ислоҳоти турли жиҳатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва дастурий характердаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича давлат органлари ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгашлари, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиши;
доимий асосда чоп этиладиган «Давлат ва ҳуқуқ» журналини таъсис этиш, жамоавий ва индивидуал монографияларни, ўқув-методик адабиётларни, қонунчиликка илмий-методик шарҳларни, жумладан уларнинг электрон шаклини нашр этишга доир фаолиятни амалга ошириш;
жамият учун долзарб илмий-ҳуқуқий муаммоларни муҳокама қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий тадбирлар (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар)ни ўтказиш ва уларда иштирок этиш;
республикада олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, шунингдек, давлат ва ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш бўйича Мувофиқлаштирувчи илмий кенгаш тузиш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Институт:
давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда Институт номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисобварағига эга бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади;
Институтга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси уставида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади ҳамда у Фанлар академиясининг тегишли вице-президенти билан келишилган ҳолда Институт директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, жумладан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда умумий масалалар бўйича директор ўринбосарига эга бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки:
Институтни жорий таъминлаш учун назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотлари учун татбиқ этилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади;
Институт ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини («Давлат ва ҳуқуқ» журнали) ташкил қилиши мумкин.
6. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Институтни жорий таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
бир ой муддатда Институт уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат буюртмасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш учун давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда асосланган таклиф киритсин;
Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 20 декабрга қадар Институтнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Институт Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
9. Институтга битта шахсий бириктирилган енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Институт мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда зарур телефон ва ҳукумат алоқаси ҳамда Интернет хизматлари билан таъминлаган ҳолда видеоконференция, интернет-форум ва телекўприк ташкил этишда зарур техник ёрдам кўрсатсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Институт мурожаатларига кўра хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва халқаро илмий алмашувчи кенгайтиришга кўмаклашсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда олий таълим муассасаларининг Институт жаҳон ахборот тармоғи фаолиятига мос йўналишларида таҳсил олаётган магистратура талабалари ҳамда докторантларни Институтда илмий фаолият олиб боришларига шароит яратсин.
13. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 675-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 октябрь,
675-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tizimida Davlat va huquq institutining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasiga muvofiq akademik huquqiy tadqiqotlar darajasini oshirish, mamlakatda ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy islohotlarning keyingi istiqbollarini belgilashda huquqiy ilmiy ishlanmalarni samarali amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida yuridik taʼlim va fanni tubdan takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 29-apreldagi PF-5987-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Adliya vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tizimida Davlat va huquq instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:
jamiyat va davlat qurilishi, sud-huquq va ijtimoiy-iqtisodiy sohalarda amalga oshirilayotgan huquqiy islohotlarga maslahat va ekspert yordamini tashkil qilish;
mamlakatning barqaror rivojlanishi maqsadidan kelib chiqib qonun chiqaruvchi, ijro etuvchi va sud hokimiyati, huquqni muhofaza qiluvchi va boshqa organlar uchun ijtimoiy munosabatlarni huquqiy tartibga solishni takomillashtirish boʻyicha takliflarni oʻz ichiga olgan tahliliy hujjatlarni tayyorlash;
davlat va huquq sohasida fanlararo fundamental ilmiy tadqiqotlarni bajarish;
zamonaviy elektron-axborot va oʻquv-pedagogik texnologiyalardan foydalangan holda aholining, shuningdek, davlat boshqaruvi organlari xodimlarining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini oshirish, inson huquqlari madaniyatini shakllantirishga koʻmaklashish;
ilmiy faoliyatni davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari bilan hamkorlikda, shartnomalar asosida amalga oshirish, eng dolzarb huquqiy tadqiqotlarni amalga oshirish boʻyicha ilmiy yoʻnalishdagi fuqarolik jamiyati institutlari, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik qilish toʻgʻrisida shartnomalar tuzish;
yuridik ixtisosliklar boʻyicha dissertatsiyalar himoyasini tashkil qiluvchi ilmiy kengashlar tuzish yoʻli bilan zamonaviy talablarga muvofiq ilmiy kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini oshirishda bevosita ishtirok etish;
Institut xodimlarining davlat va jamiyat islohoti turli jihatlariga taalluqli normativ-huquqiy va dasturiy xarakterdagi hujjatlar loyihalarini tayyorlash boʻyicha davlat organlari huzuridagi ilmiy-maslahat kengashlari, komissiyalar va ishchi guruhlar ishida ishtirok etishi;
doimiy asosda chop etiladigan “Davlat va huquq” jurnalini taʼsis etish, jamoaviy va individual monografiyalarni, oʻquv-metodik adabiyotlarni, qonunchilikka ilmiy-metodik sharhlarni, jumladan ularning elektron shaklini nashr etishga doir faoliyatni amalga oshirish;
jamiyat uchun dolzarb ilmiy-huquqiy muammolarni muhokama qilish va tavsiyalar ishlab chiqishga qaratilgan xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy tadbirlar (konferensiyalar, simpoziumlar, seminarlar)ni oʻtkazish va ularda ishtirok etish;
respublikada oliy taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlarning davlat va huquq sohasidagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini muvofiqlashtirish va metodik taʼminlash, shuningdek, davlat va huquq muammolarini oʻrganish boʻyicha Muvofiqlashtiruvchi ilmiy kengash tuzish.
3. Belgilab qoʻyilsinki, Institut:
davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi va Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasvirlangan hamda Institut nomi davlat tilida yozilgan muhrga va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy hisobvaragʻiga ega boʻladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi tizimidagi ilmiy tashkilot sifatida davlat buyurtmalari va dasturlarini amalga oshirishda hamda fundamental va amaliy tadqiqotlarni olib borishda ishtirok etadi;
Institutga Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ustavida belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi hamda u Fanlar akademiyasining tegishli vitse-prezidenti bilan kelishilgan holda Institut direktori tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan ikki nafar oʻrinbosarga, jumladan ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari hamda umumiy masalalar boʻyicha direktor oʻrinbosariga ega boʻladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Davlat va huquq institutining tuzilmasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidentiga, zarurat boʻlganda, Institutning tasdiqlangan tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
5. Belgilansinki:
Institutni joriy taʼminlash uchun nazarda tutilgan xarajatlarni moliyalashtirish 2020-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida, 2021-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;
Institut xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlari uchun tatbiq etilgan mehnatga haq toʻlash tizimi joriy etiladi;
Institut noshirlik faoliyati bilan shugʻullanishi va oʻzining matbaa organini (“Davlat va huquq” jurnali) tashkil qilishi mumkin.
6. Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
Institutni joriy taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi:
bir oy muddatda Institut ustavini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;
ikki oy muddatda Innovatsion rivojlanish vazirligiga davlat buyurtmasini bajarish boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihalari tanlovini eʼlon qilish uchun davlat va huquq sohasidagi mavjud muammolarning ilmiy yechimini taʼminlashga qaratilgan ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish boʻyicha belgilangan tartibda asoslangan taklif kiritsin;
Adliya vazirligi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda 2020-yil 20-dekabrga qadar Institutning 2021 — 2025-yillarga moʻljallangan ilmiy-tadqiqot ishlari dasturini ishlab chiqsin hamda Fan va texnologiyalar boʻyicha respublika kengashida tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Institut Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek koʻchasi, 81-uy manzilida tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
9. Institutga bitta shaxsiy biriktirilgan yengil avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Institut murojaatiga muvofiq belgilangan tartibda zarur telefon va hukumat aloqasi hamda Internet xizmatlari bilan taʼminlagan holda videokonferensiya, internet-forum va telekoʻprik tashkil etishda zarur texnik yordam koʻrsatsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Institut murojaatlariga koʻra xorijiy va xalqaro ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va xalqaro ilmiy almashuvchi kengaytirishga koʻmaklashsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Fanlar akademiyasi bilan birgalikda oliy taʼlim muassasalarining Institut jahon axborot tarmogʻi faoliyatiga mos yoʻnalishlarida tahsil olayotgan magistratura talabalari hamda doktorantlarni Institutda ilmiy faoliyat olib borishlariga sharoit yaratsin.
13. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
14. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Fanlar akademiyasining prezidenti B.S. Yuldashev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 675-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Davlat va huquq institutining
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 30-oktabr,
675-son