📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АРХИТЕКТУРАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
РЎЙХАТИ
Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилишини назарда тутувчи «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — идентификация тизими) 2020-2021 йилларда, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
жисмоний ва юридик шахсларни электрон рақамли имзо, мобил телефон рақамлари, масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID ва бошқалар) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш;
давлат органлари, банклар, молия ҳамда бошқа субъектлар томонидан электрон хизматлар кўрсатиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни масофавий идентификациялаш (аутентификациялаш) имкониятларини яратиш.
2. Қуйидагилар:
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими архитектураси 1-иловага мувофиқ;
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;
Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали идентификация тизимига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
идентификация тизими жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялашнинг расмий маълумотлар манбаи ҳисобланади ва у орқали олинган маълумотлар давлат органлари, банклар, молия ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи шахсларни масофавий идентификация (аутентификация) қилишнинг асоси ҳисобланади;
идентификация тизимини модернизация қилиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва сервер қурилмаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
идентификация тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда тузиладиган шартномага мувофиқ пуллик асосида кўрсатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази:
а) икки ой муддатда:
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахслар — абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — ЖШШИР) тақдим этиш бўйича электрон веб-сервис ишга туширилишини;
идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали мобил алоқа операторларига ўзлари киритган ЖШШИРни текшириш (тўғрилигини тасдиқлаш) имконияти яратилишини;
б) 2021 йил 1 сентябрга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ идентификация тизимига биометрик паспорт маълумотлар базаси маълумотларидан, шу жумладан, жисмоний шахсларнинг суратларидан фойдаланиш имконияти яратилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил алоқа операторлари билан биргаликда ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрган ҳолда 2021 йил 1 июлдан:
а) мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларга ЖШШИР жорий этилиши ва юритилишини;
б) мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари ва электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграциялашган платформаси ўртасида реал вақт режимида жисмоний шахслар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъминласин:
абонентнинг ЖШШИР бўйича — абонентнинг телефон рақами;
абонентнинг телефон рақами бўйича — абонентнинг ЖШШИР.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида тажриба-синов тарзида Ўзбекистон Республикасида ID-карта кўринишидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат беришда жисмоний шахсларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида:
шахсни электрон тасдиқлаш имкониятини берувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг электрон рақамли имзо калитлари ва сертификатлари автоматик равишда шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2021 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов натижалари бўйича ушбу тартибларни республиканинг барча ҳудудларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асосланган таклифлар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ахборот тизимини:
2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ID-карта тизими билан интеграция қилиш бўйича ташкилий-техник чоралар амалга оширилишини;
идентификация тизимида шахсга доир ҳақиқий маълумотлар асосида рўйхатдан ўтган (авторизация қилинган) фойдаланувчиларга электрон рақамли имзо калитлари ва сертификатларини масофавий бериш мақсадида Идентификация тизими билан интеграция қилиш бўйича ташкилий-техник чоралар амалга оширилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан молиявий хизматлар кўрсатилишида идентификация тизими имкониятларидан фойдаланишга оид идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.
9. Белгилансинки, идентификация тизими доирасида муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, уларга ишлов бериш ва фойдаланиш «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими орқали юборилган электрон шаклдаги маълумот ва (ёки) хабарнома, шунингдек, бошқа электрон ҳужжатлар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга;
электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими орқали электрон шаклда юборилган электрон ҳужжат, маълумот ва (ёки) хабарнома ушбу тизимнинг тегишли фойдаланувчисига келиб тушган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда) билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочи «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — идентификация тизими) модернизация қилиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 1. Лойиҳа паспорти, концепцияси ва техник топшириғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2020 йил декабрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2 . Лойиҳанинг техник топшириғини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш. 2021 йил январь Идентификация тизимини модернизация қилиш ҳамда шахсларни идентификация қилишнинг базавий усулларини жорий этиш. 1. Идентификация тизимини модернизация қилиш бўйича техник ишларни амалга ошириш. 2021 йил февраль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2. Шахсларни идентификация (аутентификация) қилиш бўйича базавий усулларни жорий этилишини назарда тутувчи тизимости модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2021 йил март Шахсларни мобил телефон ра қамлари орқали идентификациялаш имкониятини яратиш. 1. Идентификация тизимининг шахсларни мобил телефон рақамлари орқали идентификациялаш тизимости модулини ишлаб чиқиш. 2021 йил май Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа операторлари 2. Идентификация тизимини электрон ҳукумат ҳамда мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2021 йил июнь Шахсларни биометрия маълумотлари орқали идентификациялаш имкониятини яратиш. 1. Идентификация тизимининг жисмоний шахсларнинг биометрия маълумотлари асосида идентификациялаш тизимости модулини ишлаб чиқиш. 2021 йил август Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази 2. Идентификация тизимини электрон ҳукумат ҳамда Давлат персоналлаштириш марказининг ахборот тизимлари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2021 йил сентябрь Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи «Электрон ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш имкониятини яратиш. 1. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш. 2020 йил 1 0 ноябрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Идентификация тизими негизида «Электрон ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимости модулини ишлаб чиқиш. 2020 йил 10 дека брь 3. «Электрон ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими билан давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш. 2021 йил 1 февраль Мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахс бўлган абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида ЖШШИР тақдим этиш бўйича электрон веб-сервисни ишга тушириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. 1. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахслар-абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини тақдим этиш бўйича электрон веб-сервис (кейинги ўринларда — веб-сервис)ни ишга тушириш. 2. Идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали мобил алоқа операторларига ўзлари киритган ЖШШИРни текшириш (тўғрилигини тасдиқлаш) имкониятини яратиш. 202 1 йил 1 янва рь Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларига ЖШШИР жорий этиш ва доимий юритиш. Мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларига ЖШШИР жорий этилиши ва юритилишини таъминлаш. 2020 йил 1 декабрдан бошлаб мунтазам равишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа операторлари Масофадан туриб электрон давлат хизматларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида идентификация тизимида жисмоний шахснинг ҳисобга олиш ёзувини (аккаунт) яратиш, қайта тиклаш ва тасдиқлаш имкониятларини яратиш. Давлат хизматлари марказлари ҳамда почта бўлимлари орқали идентификация тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида жисмоний шахснинг ҳисобга олиш ёзувини (аккаунт) яратиш, қайта тиклаш ва тасдиқлаш механизмини жорий этиш . 2021 йил 1 февраль Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорига 3-ИЛОВА
Идоралараро электрон ҳамкорлик орқали «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимига тақдим этиладиган маълумотлар
Т/р Тақдим этиладиган маълумотлар Маълумотларни тақдим этадиган давлат органи Маълумотларни тақдим этиш шарти Идоралараро электрон ҳамкорликни ишга тушириш муддати 1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик маълумотлари (давлат тили ва мавжуд бўлса бошқа тилларда Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами, биометрик паспортга боғланган рақамли расми, туғилган жойи, жинси, миллати, фуқаролиги, фуқаролик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (ўлим ҳолати тўғрисидаги ёзувнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги), ҳужжат тақдим этилган жой, ҳужжат амал қилишининг бошланиш ва тугаш санаси). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан: Паспорт серияси ва рақами, туғилган санаси; ЖШШИР; ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами. Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш. 2020 йил 10 ноябрь Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари (давлат тили ва мавжуд бўлса бошқа тилларда Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, яшаш гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган жойи, жинси, миллати, фуқаролиги, фуқаролик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (ўлим ҳолати тўғрисидаги ёзувнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги), ҳужжат тақдим этилган жой, ҳужжатнинг амал қилиш бошланиш ва тугаш санаси, яшаш гувоҳномасига боғланган рақамли расми). Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган хорижий фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари (Ф.И.О., туғилган санаси, ЖШШИР, чет эл гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган жойи, жинси, миллати, фуқаролиги, ҳужжатнинг амал қилиш бошланиш ва тугаш санаси). Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан: Яшаш гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган санаси; ЖШШИР; ЖШШИР, яшаш гувоҳномаси серияси ва рақами. Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш. Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан: Чет эл гувоҳномаси серияси ва рақами, туғилган санаси; ЖШШИР; ЖШШИР, чет эл гувоҳномаси серияси ва рақами. 2020 йил 10 ноябрь 2021 йил 1 январь 2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий ва вақтинчалик турар жой манзили тўғрисидаги маълумот. Ички ишлар вазирлиги Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан: Паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси ва рақами; ЖШШИР. Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш. 2020 йил 10 ноябрь 3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРлари тўғрисидаги маълумотлар. Давлат солиқ қўмитаси ЖШШИР ёки паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси ва рақами бўйича ягона сўровга асосан. 2020 йил 10 ноябрь 4. Шахснинг жорий иш жойи, шунингдек лавозими тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., ЖШШИР, иш жойи, иш берувчининг СТИРи, лавозими, ишга қабул, бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари ва бошқалар). Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ЖШШИР бўйича ягона сўровга асосан. Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш. 2020 йил 10 ноябрь 5. Мобил алоқа операторининг жисмоний шахс бўлган абоненти ҳақида маълумот (шахсий маълумотлар, ЖШШИР, абонентнинг мобил телефон рақами ва бошқалар). Мобил алоқа операторлари Қуйидаги комбинацияларга эга бўлган ягона сўровларга асосан: 1. А бонент нинг ЖШШИР ; 2. Абонентнинг телефон рақами . Идентификация тизими фойдаланувчилари маълумотларини доимий янгилаб бориш. 2020 йил 10 ноябрь
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда фойдаланувчилар деб аталади) «Электрон ҳукумат» тизими доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали интерактив давлат хизматларини ҳамда банк, молия ва бошқа субъектларнинг хизматларини кўрсатиш идентификациялашнинг ягона тизими ёрдамида амалга оширилади».
2. 3-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«банк, молия ва бошқа субъектларнинг хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларнинг ҳақиқий идентификацияланишини таъминлаш;»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 4-банднинг бешинчи хатбошиси «давлат хизматлари кўрсатишда» сўзларидан кейин «банк молия ва бошқа субъектларнинг хизматлари» сўзлари қўшилсин.
4. 5-бандда : қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«банк, молия ва бошқа субъектлар ахборот тизимларини идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашувига кўмаклашиш»;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. 9-банд «воситалари» сўзидан кейин «мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари» сўзлари қўшилсин.
6. 14-банд «давлат хизматларини кўрсатиш» сўзларидан кейин «, банк молия ва бошқа субъектларнинг хизматлари» сўзлари қўшилсин.
7. 16 ва 17-бандларда «Давлат хизматларидан» сўзларидан кейин «ва бошқа хизматлардан» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади».
9. Қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд қўшилсин:
«19 1 . Идентификациялашнинг ягона тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органларга бепул асосда, қолган хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатилган тартибда тўлов-шартнома асосида кўрсатилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 октябрь,
679-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ARXITEKTURASI
ChORA-TADBIRLAR REJASI
ROʻYXATI
Aholiga taqdim etilayotgan elektron davlat xizmatlarini koʻrsatishda shaxsni tasdiqlash tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Doimiy propiska qilish hamda turgan joyi boʻyicha hisobga olish tartibini isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-apreldagi PF-5984-son Farmonida va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-apreldagi PQ-4699-son qarorida belgilangan topshiriqlar ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazining quyidagi qoʻshimcha imkoniyatlar yaratilishini nazarda tutuvchi “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimini (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya tizimi) 2020-2021-yillarda, shu jumladan, davlat-xususiy sheriklik asosida bosqichma-bosqich modernizatsiya qilish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin:
jismoniy va yuridik shaxslarni elektron raqamli imzo, mobil telefon raqamlari, masofadan turib biometrik identifikatsiyalash (Face-ID va boshqalar) uchun sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllash hamda boshqa maʼlumotlar asosida roʻyxatga olish hamda boshqa maʼlumotlar asosida roʻyxatga olish, identifikatsiyalash, autentifikatsiyalash va avtorizatsiyalash imkoniyatlarini yaratish;
davlat organlari, banklar, moliya hamda boshqa subyektlar tomonidan elektron xizmatlar koʻrsatish jarayonida jismoniy va yuridik shaxslarni masofaviy identifikatsiyalash (autentifikatsiyalash) imkoniyatlarini yaratish.
2. Quyidagilar:
“Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi arxitekturasi 1-ilovaga muvofiq;
“Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimini modernizatsiya qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 2-ilovaga muvofiq;
Idoralararo elektron hamkorlik orqali identifikatsiya tizimiga taqdim etiladigan maʼlumotlar roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
identifikatsiya tizimi jismoniy va yuridik shaxslarni identifikatsiyalashning rasmiy maʼlumotlar manbai hisoblanadi va u orqali olingan maʼlumotlar davlat organlari, banklar, moliya va boshqa xizmatlardan foydalanuvchi shaxslarni masofaviy identifikatsiya (autentifikatsiya) qilishning asosi hisoblanadi;
identifikatsiya tizimini modernizatsiya qilish, joriy etish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar, shuningdek, loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish va server qurilmalarini xarid qilish xarajatlarini moliyalashtirish elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirishga ajratiladigan mablagʻlar doirasida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi;
identifikatsiya tizimi orqali shaxslarni identifikatsiyalash (autentifikatsiyalash) xizmatlari davlat tashkilotlari, shu jumladan, mahalliy davlat hokimiyati organlariga bepul, boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga belgilangan tartibda tuziladigan shartnomaga muvofiq pullik asosida koʻrsatiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi:
a) ikki oy muddatda:
“Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq mobil aloqa operatorlariga real vaqt rejimida jismoniy shaxslar — abonentlarning pasport maʼlumotlari asosida jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiya raqamini (keyingi oʻrinlarda — JShShIR) taqdim etish boʻyicha elektron veb-servis ishga tushirilishini;
idoralararo elektron hamkorlikni tashkil etish orqali mobil aloqa operatorlariga oʻzlari kiritgan JShShIRni tekshirish (toʻgʻriligini tasdiqlash) imkoniyati yaratilishini;
b) 2021-yil 1-sentabrga qadar qonun hujjatlariga muvofiq identifikatsiya tizimiga biometrik pasport maʼlumotlar bazasi maʼlumotlaridan, shu jumladan, jismoniy shaxslarning suratlaridan foydalanish imkoniyati yaratilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi mobil aloqa operatorlari bilan birgalikda axborot xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrgan holda 2021-yil 1-iyuldan:
a) mobil aloqa operatorlarining axborot tizimlarida jismoniy shaxs boʻlgan yangi va amaldagi abonentlarga JShShIR joriy etilishi va yuritilishini;
b) mobil aloqa operatorlarining axborot tizimlari va elektron hukumatning idoralararo integratsiyalashgan platformasi oʻrtasida real vaqt rejimida jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlarni taqdim etish boʻyicha idoralararo elektron hamkorlik yoʻlga qoʻyilishini taʼminlasin:
abonentning JShShIR boʻyicha — abonentning telefon raqami;
abonentning telefon raqami boʻyicha — abonentning JShShIR.
6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2021-yil 1-yanvardan 1-noyabrga qadar Toshkent shahrida tajriba-sinov tarzida Oʻzbekiston Respublikasida ID-karta koʻrinishidagi shaxsni tasdiqlovchi hujjat berishda jismoniy shaxslarga elektron davlat xizmatlaridan foydalanishda qulayliklar yaratish maqsadida:
shaxsni elektron tasdiqlash imkoniyatini beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining elektron raqamli imzo kalitlari va sertifikatlari avtomatik ravishda shakllantiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2021-yil 1-dekabrga qadar tajriba-sinov natijalari boʻyicha ushbu tartiblarni respublikaning barcha hududlarida joriy etishning maqsadga muvofiqligi yuzasidan asoslangan takliflar tayyorlanishi va Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi Yangi texnologiyalar ilmiy-axborot markazi axborot tizimini:
2021-yil 1-yanvarga qadar Oʻzbekiston Respublikasida ID-karta tizimi bilan integratsiya qilish boʻyicha tashkiliy-texnik choralar amalga oshirilishini;
identifikatsiya tizimida shaxsga doir haqiqiy maʼlumotlar asosida roʻyxatdan oʻtgan (avtorizatsiya qilingan) foydalanuvchilarga elektron raqamli imzo kalitlari va sertifikatlarini masofaviy berish maqsadida Identifikatsiya tizimi bilan integratsiya qilish boʻyicha tashkiliy-texnik choralar amalga oshirilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha moliyaviy choralar ishlab chiquvchi guruhning (FATF) talablaridan kelib chiqqan holda tijorat banklari tomonidan moliyaviy xizmatlar koʻrsatilishida identifikatsiya tizimi imkoniyatlaridan foydalanishga oid idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tavsiya etilsin.
9. Belgilansinki, identifikatsiya tizimi doirasida muayyan jismoniy shaxsga taalluqli boʻlgan yoki uni identifikatsiya qilish imkonini beradigan shaxsga doir maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, ularga ishlov berish va foydalanish “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
elektron hukumat xizmatlari haqida axborot berish va xabardor qilish tizimi orqali yuborilgan elektron shakldagi maʼlumot va (yoki) xabarnoma, shuningdek, boshqa elektron hujjatlar qogʻoz hujjatga tenglashtiriladi va u bilan bir xil yuridik kuchga ega;
elektron hukumat xizmatlari haqida axborot berish va xabardor qilish tizimi orqali elektron shaklda yuborilgan elektron hujjat, maʼlumot va (yoki) xabarnoma ushbu tizimning tegishli foydalanuvchisiga kelib tushgan vaqtdan boshlab qabul qilingan hisoblanadi.
11. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 17-dekabrdagi 365-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2015-y., 50-son, 628-modda) bilan tasdiqlangan “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 679-son qaroriga 1-ILOVA
“Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 679-son qaroriga 2-ILOVA
“Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimini modernizatsiya qilish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochi “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimini (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya tizimi) modernizatsiya qilish boʻyicha loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 1. Loyiha pasporti, konsepsiyasi va texnik topshirigʻini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2020-yil dekabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK, manfaatdor vazirlik va idoralar 2 . Loyihaning texnik topshirigʻini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish. 2021-yil yanvar Identifikatsiya tizimini modernizatsiya qilish hamda shaxslarni identifikatsiya qilishning bazaviy usullarini joriy etish. 1. Identifikatsiya tizimini modernizatsiya qilish boʻyicha texnik ishlarni amalga oshirish. 2021-yil fevral Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 2. Shaxslarni identifikatsiya (autentifikatsiya) qilish boʻyicha bazaviy usullarni joriy etilishini nazarda tutuvchi tizimosti modulini ishlab chiqish va joriy etish. 2021-yil mart Shaxslarni mobil telefon ra qamlari orqali identifikatsiyalash imkoniyatini yaratish. 1. Identifikatsiya tizimining shaxslarni mobil telefon raqamlari orqali identifikatsiyalash tizimosti modulini ishlab chiqish. 2021-yil may Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, mobil aloqa operatorlari 2. Identifikatsiya tizimini elektron hukumat hamda mobil aloqa operatorlarining axborot tizimlari oʻrtasida elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2021-yil iyun Shaxslarni biometriya maʼlumotlari orqali identifikatsiyalash imkoniyatini yaratish. 1. Identifikatsiya tizimining jismoniy shaxslarning biometriya maʼlumotlari asosida identifikatsiyalash tizimosti modulini ishlab chiqish. 2021-yil avgust Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi 2. Identifikatsiya tizimini elektron hukumat hamda Davlat personallashtirish markazining axborot tizimlari oʻrtasida elektron hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2021-yil sentyabr Aholi va tadbirkorlik subyektlariga axborot xizmatlarini, jumladan xabardor qilish xarakteridagi maʼlumotlarni taqdim etuvchi “Elektron hukumat” xizmatlari haqida axborot berish va xabardor qilish imkoniyatini yaratish. 1. Aholi va tadbirkorlik subyektlariga axborot xizmatlarini, jumladan xabardor qilish xarakteridagi maʼlumotlarni taqdim etuvchi davlat organlari va tashkilotlarning roʻyxatini shakllantirish. 2020 yil 1 0 noyabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Identifikatsiya tizimi negizida “Elektron hukumat” xizmatlari haqida axborot berish va xabardor qilish tizimosti modulini ishlab chiqish. 2020 yil 10 deka br 3. “Elektron hukumat” xizmatlari haqida axborot berish va xabardor qilish tizimi bilan davlat organlari va tashkilotlarning axborot tizimlarini integratsiya qilish. 2021 yil 1-fevral Mobil aloqa operatorlariga real vaqt rejimida jismoniy shaxs boʻlgan abonentlarning pasport maʼlumotlari asosida JShShIR taqdim etish boʻyicha elektron veb-servisni ishga tushirish va uzluksiz ishlashini taʼminlash. 1. “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga muvofiq mobil aloqa operatorlariga real vaqt rejimida jismoniy shaxslar-abonentlarning pasport maʼlumotlari asosida jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiya raqamini taqdim etish boʻyicha elektron veb-servis (keyingi oʻrinlarda — veb-servis)ni ishga tushirish. 2. Idoralararo elektron hamkorlikni tashkil etish orqali mobil aloqa operatorlariga oʻzlari kiritgan JShShIRni tekshirish (toʻgʻriligini tasdiqlash) imkoniyatini yaratish. 202 1 yil 1 yanva r Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish m�rkazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Mobil aloqa operatorlarining axborot tizimlarida jismoniy shaxs boʻlgan yangi va amaldagi abonentlariga JShShIR joriy etish va doimiy yuritish. Mobil aloqa operatorlarining axborot tizimlarida jismoniy shaxs boʻlgan yangi va amaldagi abonentlariga JShShIR joriy etilishi va yuritilishini taʼminlash. 2020-yil 1-dekabrdan boshlab muntazam ravishda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, mobil aloqa operatorlari Masofadan turib elektron davlat xizmatlaridan keng foydalanishni yoʻlga qoʻyish maqsadida identifikatsiya tizimida jismoniy shaxsning hisobga olish yozuvini (akkaunt) yaratish, qayta tiklash va tasdiqlash imkoniyatlarini yaratish. Davlat xizmatlari markazlari hamda pochta boʻlimlari orqali identifikatsiya tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimida jismoniy shaxsning hisobga olish yozuvini (akkaunt) yaratish, qayta tiklash va tasdiqlash mexanizmini joriy etish . 2021-yil 1-fevral Axborot texnologiyalari vazirligi, Adliya vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 679-son qaroriga 3-ILOVA
Idoralararo elektron hamkorlik orqali “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimiga taqdim etiladigan maʼlumotlar
T/r Taqdim etiladigan maʼlumotlar Maʼlumotlarni taqdim etadigan davlat organi Maʼlumotlarni taqdim etish sharti Idoralararo elektron hamkorlikni ishga tushirish muddati 1. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining biometrik maʼlumotlari (davlat tili va mavjud boʻlsa boshqa tillarda F.I.O., tugʻilgan sanasi, JShShIR, pasport seriyasi va raqami, biometrik pasportga bogʻlangan raqamli rasmi, tugʻilgan joyi, jinsi, millati, fuqaroligi, fuqarolik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oʻlim holati toʻgʻrisidagi yozuvning mavjud yoki mavjud emasligi), hujjat taqdim etilgan joy, hujjat amal qilishining boshlanish va tugash sanasi). Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi Quyidagi kombinatsiyalarga ega boʻlgan yagona soʻrovlarga asosan: Pasport seriyasi va raqami, tugʻilgan sanasi; JShShIR; JShShIR, pasport seriyasi va raqami. Identifikatsiya tizimi foydalanuvchilari maʼlumotlarini doimiy yangilab borish. 2020-yil 10-noyabr Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning shaxsga doir maʼlumotlari (davlat tili va mavjud boʻlsa boshqa tillarda F.I.O., tugʻilgan sanasi, JShShIR, yashash guvohnomasi seriyasi va raqami, tugʻilgan joyi, jinsi, millati, fuqaroligi, fuqarolik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oʻlim holati toʻgʻrisidagi yozuvning mavjud yoki mavjud emasligi), hujjat taqdim etilgan joy, hujjatning amal qilish boshlanish va tugash sanasi, yashash guvohnomasiga bogʻlangan raqamli rasmi). Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlmagan xorijiy fuqarolarning shaxsga doir maʼlumotlari (F.I.O., tugʻilgan sanasi, JShShIR, chet el guvohnomasi seriyasi va raqami, tugʻilgan joyi, jinsi, millati, fuqaroligi, hujjatning amal qilish boshlanish va tugash sanasi). Quyidagi kombinatsiyalarga ega boʻlgan yagona soʻrovlarga asosan: Yashash guvohnomasi seriyasi va raqami, tugʻilgan sanasi; JShShIR; JShShIR, yashash guvohnomasi seriyasi va raqami. Identifikatsiya tizimi foydalanuvchilari maʼlumotlarini doimiy yangilab borish. Quyidagi kombinatsiyalarga ega boʻlgan yagona soʻrovlarga asosan: Chet el guvohnomasi seriyasi va raqami, tugʻilgan sanasi; JShShIR; JShShIR, chet el guvohnomasi seriyasi va raqami. 2020-yil 10-noyabr 2021-yil 1-yanvar 2. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning doimiy va vaqtinchalik turar joy manzili toʻgʻrisidagi maʼlumot. Ichki ishlar vazirligi Quyidagi kombinatsiyalarga ega boʻlgan yagona soʻrovlarga asosan: Pasport (yashash guvohnomasi) seriyasi va raqami; JShShIR. Identifikatsiya tizimi foydalanuvchilari maʼlumotlarini doimiy yangilab borish. 2020-yil 10-noyabr 3. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning STIRlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Davlat soliq qoʻmitasi JShShIR yoki pasport (yashash guvohnomasi) seriyasi va raqami boʻyicha yagona soʻrovga asosan. 2020-yil 10-noyabr 4. Shaxsning joriy ish joyi, shuningdek lavozimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O., JShShIR, ish joyi, ish beruvchining STIRi, lavozimi, ishga qabul, boshqa lavozimga oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq rekvizitlari va boshqalar). Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi JShShIR boʻyicha yagona soʻrovga asosan. Identifikatsiya tizimi foydalanuvchilari maʼlumotlarini doimiy yangilab borish. 2020-yil 10-noyabr 5. Mobil aloqa operatorining jismoniy shaxs boʻlgan abonenti haqida maʼlumot (shaxsiy maʼlumotlar, JShShIR, abonentning mobil telefon raqami va boshqalar). Mobil aloqa operatorlari Quyidagi kombinatsiyalarga ega boʻlgan yagona soʻrovlarga asosan: 1. A bonent ning JShShIR ; 2. Abonentning telefon raqami . Identifikatsiya tizimi foydalanuvchilari maʼlumotlarini doimiy yangilab borish. 2020-yil 10-noyabr
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 679-son qaroriga 4-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 17-dekabrdagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Jismoniy va yuridik shaxslarning (keyingi oʻrinlarda foydalanuvchilar deb ataladi) “Elektron hukumat” tizimi doirasida idoralararo elektron hamkorlik orqali interaktiv davlat xizmatlarini hamda bank, moliya va boshqa subyektlarning xizmatlarini koʻrsatish identifikatsiyalashning yagona tizimi yordamida amalga oshiriladi”.
2. 3-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:
“bank, moliya va boshqa subyektlarning xizmatlarini koʻrsatishda foydalanuvchilarning haqiqiy identifikatsiyalanishini taʼminlash;”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
3. 4-bandning beshinchi xatboshisi “davlat xizmatlari koʻrsatishda” soʻzlaridan keyin “bank moliya va boshqa subyektlarning xizmatlari” soʻzlari qoʻshilsin.
4. 5-bandda : quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:
“bank, moliya va boshqa subyektlar axborot tizimlarini identifikatsiyalashning yagona tizimi bilan integratsiyalashuviga koʻmaklashish”;
oltinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
5. 9-band “vositalari” soʻzidan keyin “mobil telefon raqamlari, shaxslarning biometrik maʼlumotlari” soʻzlari qoʻshilsin.
6. 14-band “davlat xizmatlarini koʻrsatish” soʻzlaridan keyin “, bank moliya va boshqa subyektlarning xizmatlari” soʻzlari qoʻshilsin.
7. 16 va 17-bandlarda “Davlat xizmatlaridan” soʻzlaridan keyin “va boshqa xizmatlardan” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
8. 18-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“18. Muayyan jismoniy shaxsga taalluqli boʻlgan yoki uni identifikatsiya qilish imkonini beradigan shaxsga doir maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq amalga oshiriladi”.
9. Quyidagi mazmundagi 19 1 -band qoʻshilsin:
“19 1 . Identifikatsiyalashning yagona tizimi orqali shaxslarni identifikatsiyalash (autentifikatsiyalash) xizmatlari davlat xizmatlari koʻrsatuvchi vakolatli organlarga bepul asosda, qolgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarga oʻrnatilgan tartibda toʻlov-shartnoma asosida koʻrsatiladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 30-oktabr,
679-son