UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 30-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 30 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 октября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 October 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация ресурсларининг ишончли ишлашини, шунингдек, улардан марказлаштирилган тарзда ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) телекоммуникациялар тармоқларининг давлат томонидан бошқарилишини, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг шакллантирилиши ва самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

а) кундалик шароитларда — телекоммуникациялар соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш; телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва уларнинг техник ҳолати ва фавқулодда ҳолат ва вазиятлардаги ишларга тайёргарлигини назорат қилиш;

б) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда — идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан устувор даражада фойдаланиш ва уларни марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно), давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида уларнинг барқарор ишлашини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

в) телекоммуникациялар тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш, шунингдек, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.

2. Вазирликнинг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича ишчи орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар тармоқлари ва ресурсларининг самарали фаолият юритиши ва улардан оқилона фойдаланиш, зарур ҳолларда давлат ва жамият учун, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш миллий маркази вазифасини бажариш;

операторлар телекоммуникация тармоқларининг ҳолати ва сифатини Вазирлик томонидан белгиланган хизматлар сифати стандартларига мувофиқлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш;

рақамлаш сиғимини, сигнализация пунктларининг кодларини ажратиш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, шунингдек, маълумот хизматлари учун қисқа махсус рақамларни ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш ишларини ташкил этиш;

мобил қурилмани халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш;

кўчиб ўтган рақамларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган базаси шакллантирилиши ва ишлашини таъминлаш;

операторларнинг телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизматлар кўрсатиш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вазирлик икки ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат бошқаруви органлари, телекоммуникация операторлари ва провайдерларига телекоммуникация хизматларини етказиб берувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ хатловдан ўтказсин ва қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

фавқулодда вазиятларда ва алоҳида давр (ҳарбий сафарбарлик) мобайнида махсус истеъмолчилар ўртасида тармоқлараро келишувлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш учун сафарбарлик режаларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафик ўтказишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириб ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг « Телекоммуникациялар тўғрисида », « Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилди ҳамда кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари бошқариш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

маъмурий бошқариш тизими — телекоммуникациялар тармоқларини ва кўрсатиладиган хизматларни режалаштириш, техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш, тезкор ва маъмурий бошқариш бўйича ахборот технологиялари комплекси асосида Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш бўйича функцияларни бажарувчи тизим;

телекоммуникация ресурслари — телекоммуникация тармоқлари, кабелли, ҳаво, радиорелели, йўлдош ва бошқа алоқа тизимлари базасида ташкил қилинган, каналлар, трактлар, узатиш линиялари, охирловчи ускуна, телефон, телеграф алоқа, маълумотлар узатиш тармоқлари ва бошқа телекоммуникациялар тармоқлари станциялари, узеллари ва бошқа объектлари;

марказлашган мониторинг тизими — телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашини бошқариш функцияларининг бажарилишини таъминловчи, ягона аппарат-дастурий комплексни ҳосил қилувчи телекоммуникациялар техник воситалари;

махсус истеъмолчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази телекоммуникациялар ресурслари устувор тартибда тақдим этиладиган алоҳида тоифадаги телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчилари ҳисобланади;

телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш — Вазирлик томонидан телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, махсус истеъмолчилар манфаатлари учун телекоммуникация тармоқларининг ишлашини таъминлаш ҳамда алоқаларни тиклаш мақсадида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини маъмурий бошқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;

телекоммуникация хизматлари провайдери (кейинги ўринларда — провайдер) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.

3. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими кундалик шароитлар ва фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда телекоммуникация вазифаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга мўлжалланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимларини, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, телекоммуникация операторлари (кейинги ўринларда — операторлар) ва провайдерларининг тармоқларини ўз ичига олади (телекоммуникация хизматларининг махсус истеъмолчилари тармоқлари бундан мустасно).

4. Кундалик шароитларда Вазирлик томонидан операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларининг фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда ишлашга тайёрлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация тармоқлари фойдаланувчилари учун ишончли алоқа ва кафолатланган хизматларни кўрсатиш мақсадида операторлар ҳамда провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларининг ўзаро ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали амалга оширилади.

5. Фавқулодда вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, тошқинлар, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) пайтида Вазирлик телекоммуникация ресурсларидан устувор равишда фойдаланиш ва марказлаштирилган тезкор маъмурий бошқариш, шунингдек, улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш ҳуқуқига эга.

6. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими Вазирликнинг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) марказлашган мониторинг тизими, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, шунингдек, операторлар ва провайдерларининг бошқариш тизимларини ўз ичига олади, махсус истеъмолчилар телекоммуникация тармоқлари ва воситалари бундан мустасно.

7. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими кундалик шароитларда операторлар ва провайдерларнинг бир-бири билан зарур ўзаро ҳамкорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистондаги телекоммуникация тармоқларининг марказлашган бошқарувини таъминлаши лозим.

Кундалик шароитларда марказлашган мониторинг тизимига уланган телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари (эгалари) бошқариш тизимининг тармоқ элементлари мониторингини пулли асосда амалга оширади.

8. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими (кейинги ўринларда — ЎзТТБТ) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришни таъминлаши шарт.

2-боб. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш тартиби

9. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини маъмурий бошқариш тизими операторлар ҳамда провайдерларга алоқа тармоқлари ва хизматларини ўзларига тегишли тармоқларда мустақил бошқариш учун берилган имкониятлар доирасида ҳамда зарур ҳолларда, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ишлашга тайёргарлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритади.

10. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича операторлар ва провайдерлар фаолияти қуйидагилар орқали мувофиқлаштирилади:

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида содир бўлган йирик авария ҳолатларида авариявий-тиклаш ишлари амалга оширилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқариш режаларини тасдиқлаш;

кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқаришни таъминлаш, шунингдек, операторлар ва провайдерларнинг тармоқлараро уланишларга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш;

операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини яратиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни келишиш;

тармоқлар ва телекоммуникация воситаларини ягона таснифлаш ҳамда кодлаш асосида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурслари бўйича марказлаштирилган маълумотлар базаларини шакллантириш таркиби ва тартибини белгилаш, уларни яратиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш;

шартнома асосида Марказ ва телекоммуникация операторлари ҳамда провайдерлари ўртасида уларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари тармоқларининг ишлашини текшириш;

телекоммуникация тармоқларини фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқаришни таъминлашга тайёрлигини баҳолаш учун телекоммуникация тармоқлари ҳолатини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиш;

телекоммуникация тармоқларининг ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган (шу жумладан, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаси ва 7-сон умумий канал сигнализация пунктларининг кодларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисида) марказлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш;

кундалик шароитлар ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар даврида махсус истеъмолчиларнинг алоқа каналларига бўлган эҳтиёжларини марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш;

телекоммуникация тармоқларида ортиқча юкланиш ва авария ҳолатларда тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида махсус истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш режаларини келишиш;

давлатлараро келишувларга мувофиқ телекоммуникация тармоқларининг миллий бошқарув марказлари ва хорижий давлатларнинг операторлари ва провайдерлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

фавқулодда ҳолат ва вазиятларда, шунингдек, бошқа даврларда бориш қийин бўлган чекка аҳоли яшаш пунктларида сунъий йўлдош орқали телекоммуникация тармоқлари ва хизматларини ташкил этиш.

11. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари қуйидаги функцияларни бажарадилар:

ўз телекоммуникация тармоқларини мустақил равишда бошқариш;

Марказга Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқлари ресурсларининг марказлаштирилган маълумотлар базаларини юритиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш;

Марказга белгиланган тартибда ўзларининг телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

телекоммуникация тармоқлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлашда Марказнинг марказлаштирилган маълумотлар базаларидан маълумотларни олиш;

ўз тармоқларида қисқа махсус рақамлар, сигнализация пунктларининг кодларини ажратиш, шунингдек, рақам сиғимини қайта бириктиришни Марказ билан келишиш;

ўз телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни Марказнинг марказлашган мониторинг тизими билан ўзаро алоқасини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирликка келишиш учун тақдим этиш;

махсус истеъмолчилар фойдаланадиган телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва Марказ билан келишиш;

махсус истеъмолчилар билан (телекоммуникация тармоқларини бошқариш билан боғлиқ қисмида) сафарбарлик режалари ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларини мувофиқлаштириш ва Марказ томонидан ташкил этиладиган тегишли ўқув машғулотларда қатнашиш;

келишилган сафарбарлик режалари ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун тармоқлараро, шу жумладан, хорижий телекоммуникация операторлари билан шартномалар тузиш;

ўз телекоммуникация тармоқларида авариявий-тиклаш ишларини олиб бориш ва ишларнинг бориши тўғрисида маълумотни Марказга тақдим этиш.

3-боб. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш тартиби

12. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоида

24. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) қарорлари ва буйруқларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

3. Марказ:

телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича Вазирликнинг ишчи органи;

рақамлаш, сигнализация пунктлари кодларини ажратиш, улардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича масъул орган;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимининг оператори;

мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимининг оператори;

кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базасининг оператори ҳисобланади.

4. Марказ Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш, телекоммуникация ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ривожлантиришни таъминлаш, телекоммуникация операторлари, идоравий тармоқлар эгалари (кейинги ўринларда — операторлар) ва провайдерларнинг тармоқларини мувофиқлаштирилган бошқариш тизимини яратиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мудофаа ва давлат хавфсизлиги органлари манфаатларига мувофиқ тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш, телекоммуникация хизматларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

5. Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Вазирликнинг таркибий бўлинмалари, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Марказ Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий маркази функцияларини бажаради.

2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан, оператор ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини самарали ишлашини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;

марказлашган мониторинг тизими ва операторлар, провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда телекоммуникация тармоқлари ҳолатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тизимли мониторинг қилиш;

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини мувофиқлаштирилган бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш;

телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқарувини, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари манфаатлари йўлида устувор фойдаланишни таъминлаш;

кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий марказлари билан телекоммуникация тармоқларини бошқариш ва телекоммуникация ресурсларидан ўзаро фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

кундалик шароитларда махсус истеъмолчиларни алоқа хизматлари билан максимал даражада қондириш учун телекоммуникация тармоғи ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

маълумот йиғиш ва телекоммуникация ресурслари маълумотлар базасини, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаларини юритиш;

халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимининг ишлашини таъминлаш;

мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари рўйхатга олиш тизимининг узлуксиз ишлашини ва такомиллаштиришини таъминлаш;

кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базаси шаклланиши, ишлашини ва кузатиб боришни таъминлаш, шу жумладан, ундаги ахборот ва маълумотларни узатиш, йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базасига кириш учун рухсат беришни таъминлаш;

телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизмат кўрсатиш;

фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режасини тайёрлашда иштирок этиш;

мобил алоқа даражасида жисмоний шахсларнинг шубҳали ҳаракатларини аниқлаш ва фирибгарликка қарши ҳимояни таъминлаш.

7. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) кундалик шароитларда:

давлат бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари йўлида алоқаларни ташкил этишни бошқаради;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органларининг умумий фойдаланишдаги тармоқлар асосида қурилган тармоқлари, шунингдек, телекоммуникация тармоқларини ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоқлари ва телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг бошқарув тизимлари бўйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлилини амалга оширади;

марказлашган мониторинг тизими орқали телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация тармоғидаги авариялар, шикастланишлар тўғрисида маълумот тўплайди;

операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоғидаги авариялар ва шикастланишлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлайди ва назоратдаги объектларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш базасига киритади;

маълум давр мобайнида телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация тармоқларининг сифати, телекоммуникация транспорт тармоғининг сифат кўрсаткичлари ўзгариши динамикаси тўғрисида маълумот тайёрлайди ва Вазирликка тақдим этади;

фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ҳамда провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларини тайёрлашда қатнашади;

фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларига мувофиқ ўқув машғулотларини ўтказади;

авария ҳолатларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари йўлида фойдаланиладиган алоқаларни тиклаш бўйича телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

махсус истеъмолчиларга ижарага берилган алоқа каналларининг шикастланишини ҳисобга олади, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда операторлар ва провайдерларни телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш тўғрисида хабардор қилади;

операторлар ва провайдерларнинг ташкил этилаётган ҳамда ишлаб чиқилаётган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, уларнинг бир-бири билан ва ЎзТТБТ билан ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, телекоммуникация тармоқларида бардошлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларида иштирок этиш;

янги алоқа каналларини ташкил қилишда, профилактика ишларини олиб боришда махсус истеъмолчилар ва умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида содир бўладиган йирик авария ҳолатлари ва шикастланишлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органларининг умумий фойдаланишдаги тармоқлар асосида қурилган тармоқлари ишлашида қоидабузарлик натижасида содир бўладиган хавф ҳолатларида авария-тиклаш ишларини бориши бўйича Вазирлик ва махсус истеъмолчиларни хабардор этади;

операторлар ва провайдерлар маълумотлари асосида телекоммуникация тармоғига уланган операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация воситалари (жиҳозлар, охирги (терминал) ускуналар, тизимлар, алоқа линиялари)ни ҳисобга олади ва маълумотлар базасини шакллантиради (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно);

шартнома асосида телекоммуникация тармоқларини тезкор-техник бошқаришни, тармоқларнинг ҳолатини тизимли мониторингини, тақдим этилаётган хизматлар сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлашини баҳолайди;

рақамлаш тизимлари ва режаларни тасдиқлайди, рақамлаш сиғимини, сигнализация пунктларининг кодларини, маълумот-ахборот хизматлари учун қисқа махсус рақамларни (якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар бундан мустасно) ажратади, шунингдек, улардан фойдаланишнинг ҳисоботини юритади ва назорат қилади;

рақамлаш сиғимини ва қисқа махсус рақамларни ажратганлик учун бир марталик тўлов тарифларини ишлаб чиқади ва Вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этади;

халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизими орқали Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш ва олиш бўйича ишларни ташкил этади;

мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатдан ўтказишни амалга оширади;

абонент рақами кўчиб ўтишини таъминлаш учун мобил алоқа операторлари томонидан тақдим этилган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишни автоматлаштиради ва мувофиқлаштиради;

телекоммуникация тармоқларда ортиқча юкланиш ва авария ҳолатларда тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида, махсус истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш схемалари ва режаларини келишади;

умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида режалаштирилган ва режадан ташқари таъмирлаш-тиклаш ишларининг бажарилишини мувофиқлаштиради;

телекоммуникация тармоқларини ишлаш самарадорлигини ошириш ва телекоммуникация тармоқларини эксплуатация характеристикаларини яхшилаш бўйича тавсиялар ва телекоммуникация тармоқларини бошқариш усулларини ишлаб чиқади;

телекоммуникация тармоқлар ва воситаларни таснифлаш ва кодлаш ягона тизимидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурслари, телекоммуникация тармоқларини рақамлаш режаси ҳамда 7-сон умумий канал сигнализация пунктлари (7-сон УКС) кодлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган марказлаштирилган маълумотлар банкини яратади ва юритади;

манфаатдор телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий марказларининг рақамлаш режасидаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади;

тармоқларда профилактика ишларини олиб бориш, қайта қуриш ёки янги алоқа каналларни ташкил этиш натижасида айрим участкалар ва йўналишларда юзага келадиган ортиқча юкланишлар мумкинлиги ҳақида манфаатдор оператор ва провайдерларни огоҳлантиради;

телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг талаб қилинадиган режими ва махфийлигини таъминлаш бўйича чоралар кўради;

Марказга берилган ваколатлар доирасида давлатлараро шартномаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг миллий телекоммуникация бошқарув марказлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

фавқулодда ҳолат ва вазиятлар юзага келиши ва оқибатларини бартараф этиш даври учун Вазирлик, Марказ, операторлар тармоқларини бошқариш марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шартлари ва тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

б) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда:

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, уларни қайта қуриш ва тиклаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;

телекоммуникация тармоқлари ҳолатини мониторингини юритади;

фавқулодда ҳолат ва вазиятлар телекоммуникация тармоқларининг ишлашига таъсирни баҳолайди ва келувчи маълумотларни таҳлил қилади;

телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка, манфаатдор операторлар ва провайдерларга, тегишли давлат органларига ва махсус истеъмолчиларга етказади;

телекоммуникация тармоқларида тиклаш ишларини мувофиқлаштиради, шунингдек, олдиндан келишилган режалар асосида энг муҳим йўналишларда алоқанинг узилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларда алоқаларни тиклаш ва авариявий вазиятларни бартараф этиш учун куч ва воситаларни бошқаради;

тармоқларни бошқариш, алоқа каналларини қайта қуриш ва тиклаш бўйича хорижий давлатларнинг операторлари ва миллий бошқарув марказлари билан ўзаро тезкор ҳамкорликни амалга оширади.

3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

телекоммуникация операторлари ва провайдерларидан Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан, телекоммуникация ресурсларининг мавжудлиги ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сўраш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари учун алоқаларни ташкил этиш жараёнларини бошқариш;

операторлар ва провайдерларга умумий фойдаланишдаги тармоқларда авария ишларини ўтказиш, режали ва режадан ташқари ўтказиладиган таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мудофаа ва хавфсизлик органлари манфаатлари йўлида ишлатилаётган алоқаларни тиклаш бўйича кўрсатмалар бериш;

операторлар ва провайдерларга телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш тизимини такомиллаштириш, телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан истеъмолчилар манфаатлари учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;

белгиланган тартибда Вазирликка Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;

тармоқларни қайта қуриш ва алоқа каналларини тиклаш бўйича оператор ва провайдерларнинг бошқариш тизимлари ва хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини миллий бошқариш марказлари билан тезкор оператив ҳамкорликда бўлиш;

ўз фаолияти доирасида Вазирлик билан келишган ҳолда қўшма корхоналар ташкил этиш.

9. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича Марказнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча телекоммуникация операторлар, провайдерлар ва идоравий телекоммуникация тармоқлари эгалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

10. Марказ зиммасига юкланган вазифалар ва қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган қарорларнинг тўғри бажарилиши учун жавобгардир.

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш

11. Марказнинг тузилмаси Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Марказ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бошқариш соҳасида ташкилий тузилманинг таркибий қисмидир ва юридик шахс бўлиб, мустақил балансга, банк ҳисоб рақами, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.

12. Марказга Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

13. Марказ директори:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Марказга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

кадрларни танлаш ва жойлаштиришни амалга оширади, шу жумладан белгиланган тартибда ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;

Марказнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар киритади, Марказнинг штатлар жадвалини Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;

Марказнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

меҳнат ва хўжалик шартномаларини тузади ва бекор қилади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари, шунингдек, белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказ номидан иш юритади;

Марказ маблағларини бошқаради;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

5-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш

14. Марказ фаолиятини молиялаштириш Марказ томонидан тақдим этилаётган хизматлар, шу жумладан, рақамлаш ресурслари ажратилганлиги учун олинган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоида

15. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 30 октябрь,

680-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/680/1445-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimining samaradorligini oshirish, telekommunikatsiya resurslarining ishonchli ishlashini, shuningdek, ulardan markazlashtirilgan tarzda va samarali foydalanishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) telekommunikatsiyalar tarmoqlarining davlat tomonidan boshqarilishini, shuningdek, telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimining shakllantirilishi va samarali faoliyat yuritishini taʼminlash boʻyicha vakolatli organ etib belgilansin va unga quyidagi vazifalar yuklansin:

a) kundalik sharoitlarda — telekommunikatsiyalar sohasida yagona texnik siyosatni olib borish; telekommunikatsiya resurslari va tarmoqlarini rivojlantirish masalalari boʻyicha davlat boshqaruvi organlari, telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimiga kiruvchi operatorlar va provayderlar faoliyatining muvofiqlashtirilishini taʼminlash va ularning texnik holati va favqulodda holat va vaziyatlardagi ishlarga tayyorgarligini nazorat qilish;

b) favqulodda holat va vaziyatlarda — idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan ustuvor darajada foydalanish va ularni markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish (maxsus isteʼmolchilarning tarmoqlari va vositalari bundan mustasno), davlat xavfsizligini taʼminlash manfaatlari yoʻlida ularning barqaror ishlashini hamda ulardan samarali foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshirish;

v) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashtirilgan boshqarish rejimiga oʻtkazish, shuningdek, favqulodda holat va vaziyatlarda ulardan foydalanishni toʻxtatib turish yoki cheklash toʻgʻrisida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaror qabul qilish.

2. Vazirlikning “Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” davlat unitar korxonasi telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini boshqarish boʻyicha ishchi organ etib belgilansin va unga quyidagi vazifalar yuklansin:

telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimiga kiruvchi operatorlar tarmoqlari va resurslarining samarali faoliyat yuritishi va ulardan oqilona foydalanish, zarur hollarda davlat va jamiyat uchun, favqulodda holat va vaziyatlarda ulardan markazlashgan holda foydalanishni taʼminlash ishlarini muvofiqlashtirish;

xorijiy mamlakatlarning telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish markazlari bilan oʻzaro hamkorlikda Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish milliy markazi vazifasini bajarish;

operatorlar telekommunikatsiya tarmoqlarining holati va sifatini Vazirlik tomonidan belgilangan xizmatlar sifati standartlariga muvofiqligi ustidan tizimli monitoring olib borish;

raqamlash sigʻimini, signalizatsiya punktlarining kodlarini ajratish uchun arizalarni qabul qilish, koʻrib chiqish, shuningdek, maʼlumot xizmatlari uchun qisqa maxsus raqamlarni ajratish;

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarida xalqaro ovozli trafikni oʻtkazishda qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligi holatlarini aniqlash va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish jarayonlarini avtomatlashtirish ishlarini tashkil etish;

mobil qurilmani xalqaro oʻziga xos identifikatsiya kodlari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish;

koʻchib oʻtgan raqamlarni yigʻish, saqlash, qayta ishlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning markazlashtirilgan bazasi shakllantirilishi va ishlashini taʼminlash;

operatorlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan hamda tezkor maʼmuriy boshqarish, tarmoqlar holatining tizimli monitoringini yuritish va taqdim etilayotgan xizmatlarning sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligini baholash va telekommunikatsiya operatorlari tarmoqlarining ishlashi boʻyicha xizmatlar koʻrsatish.

3. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini boshqarish tizimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Vazirlik ikki oy muddatda:

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda davlat boshqaruvi organlari, telekommunikatsiya operatorlari va provayderlariga telekommunikatsiya xizmatlarini yetkazib beruvchilar faoliyatini muvofiqlashtirishni taʼminlash sohasidagi normativ-huquqiy bazani toʻliq xatlovdan oʻtkazsin va qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin;

favqulodda vaziyatlarda va alohida davr (harbiy safarbarlik) mobaynida maxsus isteʼmolchilar oʻrtasida tarmoqlararo kelishuvlar bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solish uchun safarbarlik rejalarini va favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalarini ishlab chiqsin;

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarida xalqaro ovozli trafik oʻtkazishda qonun hujjatlari talablari buzilishini aniqlash va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish jarayonlarini avtomatlashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi mobil aloqa tarmoqlarida abonent raqamini koʻchirib oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 680-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini boshqarish tizimi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “ Telekommunikatsiyalar toʻgʻrisida ”, “ Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq ishlab chiqildi hamda kundalik sharoitlarda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari boshqarish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

maʼmuriy boshqarish tizimi — telekommunikatsiyalar tarmoqlarini va koʻrsatiladigan xizmatlarni rejalashtirish, texnik xizmat koʻrsatish, ekspluatatsiya qilish, tezkor va maʼmuriy boshqarish boʻyicha axborot texnologiyalari kompleksi asosida Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish boʻyicha funksiyalarni bajaruvchi tizim;

telekommunikatsiya resurslari — telekommunikatsiya tarmoqlari, kabelli, havo, radioreleli, yoʻldosh va boshqa aloqa tizimlari bazasida tashkil qilingan, kanallar, traktlar, uzatish liniyalari, oxirlovchi uskuna, telefon, telegraf aloqa, maʼlumotlar uzatish tarmoqlari va boshqa telekommunikatsiyalar tarmoqlari stansiyalari, uzellari va boshqa obyektlari;

markazlashgan monitoring tizimi — telekommunikatsiyalar tarmoqlarining ishlashini boshqarish funksiyalarining bajarilishini taʼminlovchi, yagona apparat-dasturiy kompleksni hosil qiluvchi telekommunikatsiyalar texnik vositalari;

maxsus isteʼmolchilar — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi telekommunikatsiyalar resurslari ustuvor tartibda taqdim etiladigan alohida toifadagi telekommunikatsiyalar xizmatlarining isteʼmolchilari hisoblanadi;

telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish — Vazirlik tomonidan telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini favqulodda holat hamda vaziyatlarda davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, maxsus isteʼmolchilar manfaatlari uchun telekommunikatsiya tarmoqlarining ishlashini taʼminlash hamda aloqalarni tiklash maqsadida telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini maʼmuriy boshqarish boʻyicha chora-tadbirlar majmui;

telekommunikatsiya xizmatlari provayderi (keyingi oʻrinlarda — provayder) — foydalanuvchilarga operatorlar tarmogʻi orqali tijorat asosida telekommunikatsiya xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxs.

3. Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini boshqarish tizimi kundalik sharoitlar va favqulodda holat hamda vaziyatlarda telekommunikatsiya vazifalarini oʻz vaqtida va samarali hal etishga moʻljallangan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimlarini, shuningdek, idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, telekommunikatsiya operatorlari (keyingi oʻrinlarda — operatorlar) va provayderlarining tarmoqlarini oʻz ichiga oladi (telekommunikatsiya xizmatlarining maxsus isteʼmolchilari tarmoqlari bundan mustasno).

4. Kundalik sharoitlarda Vazirlik tomonidan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarining favqulodda holat hamda vaziyatlarda ishlashga tayyorligini taʼminlash faoliyatini muvofiqlashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududida telekommunikatsiya tarmoqlari foydalanuvchilari uchun ishonchli aloqa va kafolatlangan xizmatlarni koʻrsatish maqsadida operatorlar hamda provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarining oʻzaro hamkorligini hisobga olgan holda, normativ-huquqiy bazani takomillashtirish orqali amalga oshiriladi.

5. Favqulodda vaziyatlar (harbiy harakatlar, zilzilalar, toshqinlar, yongʻinlar, epidemiyalar va boshqalar) paytida Vazirlik telekommunikatsiya resurslaridan ustuvor ravishda foydalanish va markazlashtirilgan tezkor maʼmuriy boshqarish, shuningdek, ulardan foydalanishni toʻxtatib turish yoki cheklash huquqiga ega.

6. Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi Vazirlikning “Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) markazlashgan monitoring tizimi, umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlari, shuningdek, operatorlar va provayderlarining boshqarish tizimlarini oʻz ichiga oladi, maxsus isteʼmolchilar telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalari bundan mustasno.

7. Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi kundalik sharoitlarda operatorlar va provayderlarning bir-biri bilan zarur oʻzaro hamkorligini taʼminlashni hisobga olgan holda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekistondagi telekommunikatsiya tarmoqlarining markazlashgan boshqaruvini taʼminlashi lozim.

Kundalik sharoitlarda markazlashgan monitoring tizimiga ulangan telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlari va provayderlari (egalari) boshqarish tizimining tarmoq elementlari monitoringini pulli asosda amalga oshiradi.

8. Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi (keyingi oʻrinlarda — OʻzTTBT) favqulodda holat va vaziyatlarda Markaz tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarishni taʼminlashi shart.

2-bob. Kundalik sharoitlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tartibi

9. Kundalik sharoitlarda telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini maʼmuriy boshqarish tizimi operatorlar hamda provayderlarga aloqa tarmoqlari va xizmatlarini oʻzlariga tegishli tarmoqlarda mustaqil boshqarish uchun berilgan imkoniyatlar doirasida hamda zarur hollarda, favqulodda holat va vaziyatlarda ishlashga tayyorgarligini taʼminlashni hisobga olgan holda faoliyat yuritadi.

10. Kundalik sharoitlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish boʻyicha operatorlar va provayderlar faoliyati quyidagilar orqali muvofiqlashtiriladi:

umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlarida sodir boʻlgan yirik avariya holatlarida avariyaviy-tiklash ishlari amalga oshirilishini nazorat qilish;

Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini favqulodda holat va vaziyatlarda boshqarish rejalarini tasdiqlash;

kundalik sharoitlarda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarishni taʼminlash, shuningdek, operatorlar va provayderlarning tarmoqlararo ulanishlarga qoʻyiladigan talablarni tartibga soluvchi hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlashni tashkil etish;

operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlarini yaratish va modernizatsiya qilish boʻyicha loyihalarni kelishish;

tarmoqlar va telekommunikatsiya vositalarini yagona tasniflash hamda kodlash asosida Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlari resurslari boʻyicha markazlashtirilgan maʼlumotlar bazalarini shakllantirish tarkibi va tartibini belgilash, ularni yaratish hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish;

shartnoma asosida Markaz va telekommunikatsiya operatorlari hamda provayderlari oʻrtasida ularning telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish, tarmoqlar holatining tizimli monitoringini yuritish, koʻrsatilayotgan xizmatlarning sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligi hamda telekommunikatsiya operatorlari va provayderlari tarmoqlarining ishlashini tekshirish;

telekommunikatsiya tarmoqlarini favqulodda holat va vaziyatlarda boshqarishni taʼminlashga tayyorligini baholash uchun telekommunikatsiya tarmoqlari holatini doimiy ravishda monitoring va tahlil qilish;

telekommunikatsiya tarmoqlarining resurslari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan (shu jumladan, Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarining raqamlash rejasi va 7-son umumiy kanal signalizatsiya punktlarining kodlaridan foydalanish holati toʻgʻrisida) markazlashtirilgan maʼlumotlar bazalarini yaratish va yuritish;

kundalik sharoitlar hamda favqulodda holat va vaziyatlar davrida maxsus isteʼmolchilarning aloqa kanallariga boʻlgan ehtiyojlarini markazlashtirilgan holda hisobga olish;

telekommunikatsiya tarmoqlarida ortiqcha yuklanish va avariya holatlarda tarmoqlarning ishonchliligini taʼminlash maqsadida maxsus isteʼmolchilar tomonidan foydalaniladigan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini qayta qurish rejalarini kelishish;

davlatlararo kelishuvlarga muvofiq telekommunikatsiya tarmoqlarining milliy boshqaruv markazlari va xorijiy davlatlarning operatorlari va provayderlari bilan oʻzaro hamkorlikni taʼminlash;

favqulodda holat va vaziyatlarda, shuningdek, boshqa davrlarda borish qiyin boʻlgan chekka aholi yashash punktlarida sunʼiy yoʻldosh orqali telekommunikatsiya tarmoqlari va xizmatlarini tashkil etish.

11. Kundalik sharoitlarda telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlari va provayderlari quyidagi funksiyalarni bajaradilar:

oʻz telekommunikatsiya tarmoqlarini mustaqil ravishda boshqarish;

Markazga Oʻzbekistonda telekommunikatsiya tarmoqlari resurslarining markazlashtirilgan maʼlumotlar bazalarini yuritish uchun zarur maʼlumotlarni taqdim etish;

Markazga belgilangan tartibda oʻzlarining telekommunikatsiya tarmoqlarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish;

telekommunikatsiya tarmoqlari bilan hamkorlikdagi faoliyatini taʼminlashda Markazning markazlashtirilgan maʼlumotlar bazalaridan maʼlumotlarni olish;

oʻz tarmoqlarida qisqa maxsus raqamlar, signalizatsiya punktlarining kodlarini ajratish, shuningdek, raqam sigʻimini qayta biriktirishni Markaz bilan kelishish;

oʻz telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlarini qurish va modernizatsiya qilish boʻyicha loyihalarni Markazning markazlashgan monitoring tizimi bilan oʻzaro aloqasini taʼminlash zarurligini hisobga olgan holda ishlab chiqish va Vazirlikka kelishish uchun taqdim etish;

maxsus isteʼmolchilar foydalanadigan telekommunikatsiya tarmoqlarini qayta qurish boʻyicha rejalarni ishlab chiqish va Markaz bilan kelishish;

maxsus isteʼmolchilar bilan (telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish bilan bogʻliq qismida) safarbarlik rejalari hamda favqulodda holat va vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalarini muvofiqlashtirish va Markaz tomonidan tashkil etiladigan tegishli oʻquv mashgʻulotlarda qatnashish;

kelishilgan safarbarlik rejalari hamda favqulodda holat va vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalariga muvofiq favqulodda holat va vaziyatlarda oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish uchun tarmoqlararo, shu jumladan, xorijiy telekommunikatsiya operatorlari bilan shartnomalar tuzish;

oʻz telekommunikatsiya tarmoqlarida avariyaviy-tiklash ishlarini olib borish va ishlarning borishi toʻgʻrisida maʼlumotni Markazga taqdim etish.

3-bob. Favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tartibi

12. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

24. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 680-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz)ning asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari, majburiyatlari va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Markaz oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga, Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) qarorlari va buyruqlariga hamda ushbu Nizomga amal qiladi.

3. Markaz:

telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini boshqarish boʻyicha Vazirlikning ishchi organi;

raqamlash, signalizatsiya punktlari kodlarini ajratish, ulardan oqilona foydalanishni hisobga olish va nazorat qilish boʻyicha masʼul organ;

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarida xalqaro ovozli trafikni oʻtkazish tartibi buzilishiga qarshi harakat qilish tizimining operatori;

mobil qurilmalarni xalqaro oʻziga xos identifikatsiya kodlari boʻyicha roʻyxatga olish tizimining operatori;

koʻchib oʻtgan raqamlarning markazlashtirilgan bazasining operatori hisoblanadi.

4. Markaz Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish, ularning samarali ishlashini taʼminlash, telekommunikatsiya resurslaridan oqilona foydalanish va rivojlantirishni taʼminlash, telekommunikatsiya operatorlari, idoraviy tarmoqlar egalari (keyingi oʻrinlarda — operatorlar) va provayderlarning tarmoqlarini muvofiqlashtirilgan boshqarish tizimini yaratish, davlat hokimiyati va boshqaruvi, mudofaa va davlat xavfsizligi organlari manfaatlariga muvofiq tarmoqlardan ustuvor foydalanishni taʼminlash, telekommunikatsiya xizmatlariga boʻlgan ehtiyojni toʻliq qondirish boʻyicha ishlarni muvofiqlashtiradi.

5. Markaz oʻz faoliyatini amalga oshirishda Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalari, telekommunikatsiya operatorlari va provayderlari, mudofaa va xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish va boshqa davlat organlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

Xorijiy davlatlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish markazlari bilan oʻzaro hamkorlikda Markaz Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish milliy markazi funksiyalarini bajaradi.

2-bob. Markazning asosiy vazifalari va funksiyalari

6. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari, shu jumladan, operator va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini samarali ishlashini taʼminlash va muvofiqlashtirish;

markazlashgan monitoring tizimi va operatorlar, provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlari orqali koʻrsatilayotgan xizmatlar sifati hamda telekommunikatsiya tarmoqlari holatining belgilangan talablarga muvofiqligini tizimli monitoring qilish;

Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini muvofiqlashtirilgan boshqarishning zamonaviy tizimini yaratish;

telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlarini modernizatsiya qilish va rivojlantirish boʻyicha loyihalarni ishlab chiqishda ishtirok etish;

Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqaruvini, shuningdek, telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslaridan davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik va huquq-tartibot organlari manfaatlari yoʻlida ustuvor foydalanishni taʼminlash;

kundalik sharoitlarda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda xorijiy davlatlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish milliy markazlari bilan telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish va telekommunikatsiya resurslaridan oʻzaro foydalanish boʻyicha hamkorlik qilish;

kundalik sharoitlarda maxsus isteʼmolchilarni aloqa xizmatlari bilan maksimal darajada qondirish uchun telekommunikatsiya tarmogʻi resurslaridan oqilona foydalanish va rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash;

maʼlumot yigʻish va telekommunikatsiya resurslari maʼlumotlar bazasini, Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarining raqamlash rejalarini yuritish;

xalqaro ovozli trafikni oʻtkazish tartibi buzilishiga qarshi harakat qilish tizimining ishlashini taʼminlash;

mobil qurilmalarni xalqaro oʻziga xos identifikatsiya kodlari roʻyxatga olish tizimining uzluksiz ishlashini va takomillashtirishini taʼminlash;

koʻchib oʻtgan raqamlarning markazlashtirilgan bazasi shakllanishi, ishlashini va kuzatib borishni taʼminlash, shu jumladan, undagi axborot va maʼlumotlarni uzatish, yigʻish, saqlash, qayta ishlash, shuningdek, koʻchib oʻtgan raqamlarning markazlashtirilgan bazasiga kirish uchun ruxsat berishni taʼminlash;

telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining tarmoqlarini markazlashgan hamda tezkor maʼmuriy boshqarish, tarmoqlar holatining tizimli monitoringini yuritish va taqdim etilayotgan xizmatlarning sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligini baholash hamda telekommunikatsiya operatorlari va provayderlari tarmoqlarining ishlashi boʻyicha xizmat koʻrsatish;

favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejasini tayyorlashda ishtirok etish;

mobil aloqa darajasida jismoniy shaxslarning shubhali harakatlarini aniqlash va firibgarlikka qarshi himoyani taʼminlash.

7. Markaz oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) kundalik sharoitlarda:

davlat boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlari manfaatlari yoʻlida aloqalarni tashkil etishni boshqaradi;

davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlarining umumiy foydalanishdagi tarmoqlar asosida qurilgan tarmoqlari, shuningdek, telekommunikatsiya tarmoqlarini ishonchli ishlashini taʼminlash maqsadida umumiy foydalanishdagi tarmoqlari va telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining boshqaruv tizimlari boʻyicha maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va tahlilini amalga oshiradi;

markazlashgan monitoring tizimi orqali telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining telekommunikatsiya tarmogʻidagi avariyalar, shikastlanishlar toʻgʻrisida maʼlumot toʻplaydi;

operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmogʻidagi avariyalar va shikastlanishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qayta ishlaydi va nazoratdagi obyektlarning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobga olish bazasiga kiritadi;

maʼlum davr mobaynida telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining telekommunikatsiya tarmoqlarining sifati, telekommunikatsiya transport tarmogʻining sifat koʻrsatkichlari oʻzgarishi dinamikasi toʻgʻrisida maʼlumot tayyorlaydi va Vazirlikka taqdim etadi;

favqulodda holat va vaziyatlarda operatorlar hamda provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejalarini tayyorlashda qatnashadi;

favqulodda holat va vaziyatlarda operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejalariga muvofiq oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazadi;

avariya holatlarida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa va xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlari manfaatlari yoʻlida foydalaniladigan aloqalarni tiklash boʻyicha telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining harakatlarini muvofiqlashtiradi;

maxsus isteʼmolchilarga ijaraga berilgan aloqa kanallarining shikastlanishini hisobga oladi, koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini yaxshilash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi hamda operatorlar va provayderlarni telekommunikatsiya tarmoqlarini qayta qurish toʻgʻrisida xabardor qiladi;

operatorlar va provayderlarning tashkil etilayotgan hamda ishlab chiqilayotgan avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimlari, ularning bir-biri bilan va OʻzTTBT bilan oʻzaro hamkorligini, shuningdek, telekommunikatsiya tarmoqlarida bardoshligini taʼminlash boʻyicha loyihalarida ishtirok etish;

yangi aloqa kanallarini tashkil qilishda, profilaktika ishlarini olib borishda maxsus isteʼmolchilar va umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlari va provayderlarining oʻzaro hamkorligini muvofiqlashtiradi;

umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlarida sodir boʻladigan yirik avariya holatlari va shikastlanishlar, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlarining umumiy foydalanishdagi tarmoqlar asosida qurilgan tarmoqlari ishlashida qoidabuzarlik natijasida sodir boʻladigan xavf holatlarida avariya-tiklash ishlarini borishi boʻyicha Vazirlik va maxsus isteʼmolchilarni xabardor etadi;

operatorlar va provayderlar maʼlumotlari asosida telekommunikatsiya tarmogʻiga ulangan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya vositalari (jihozlar, oxirgi (terminal) uskunalar, tizimlar, aloqa liniyalari)ni hisobga oladi va maʼlumotlar bazasini shakllantiradi (maxsus isteʼmolchilarning tarmoqlari va vositalari bundan mustasno);

shartnoma asosida telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor-texnik boshqarishni, tarmoqlarning holatini tizimli monitoringini, taqdim etilayotgan xizmatlar sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligini va telekommunikatsiya operatorlari tarmoqlarining ishlashini baholaydi;

raqamlash tizimlari va rejalarni tasdiqlaydi, raqamlash sigʻimini, signalizatsiya punktlarining kodlarini, maʼlumot-axborot xizmatlari uchun qisqa maxsus raqamlarni (yakka tartibdagi tadbirkorlar va jismoniy shaxslar bundan mustasno) ajratadi, shuningdek, ulardan foydalanishning hisobotini yuritadi va nazorat qiladi;

raqamlash sigʻimini va qisqa maxsus raqamlarni ajratganlik uchun bir martalik toʻlov tariflarini ishlab chiqadi va Vazirlikka tasdiqlash uchun taqdim etadi;

xalqaro ovozli trafikni oʻtkazish tartibi buzilishiga qarshi harakat qilish tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarida xalqaro ovozli trafikni oʻtkazishda qonun talablari buzilganligi holatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aniqlash va olish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;

mobil qurilmalarni xalqaro oʻziga xos identifikatsiya kodlari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni amalga oshiradi;

abonent raqami koʻchib oʻtishini taʼminlash uchun mobil aloqa operatorlari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash, saqlash va uzatishni avtomatlashtiradi va muvofiqlashtiradi;

telekommunikatsiya tarmoqlarda ortiqcha yuklanish va avariya holatlarda tarmoqlarning ishonchliligini taʼminlash maqsadida, maxsus isteʼmolchilar tomonidan foydalanilayotgan telekommunikatsiya tarmoqlarini qayta qurish sxemalari va rejalarini kelishadi;

umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlarida rejalashtirilgan va rejadan tashqari taʼmirlash-tiklash ishlarining bajarilishini muvofiqlashtiradi;

telekommunikatsiya tarmoqlarini ishlash samaradorligini oshirish va telekommunikatsiya tarmoqlarini ekspluatatsiya xarakteristikalarini yaxshilash boʻyicha tavsiyalar va telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish usullarini ishlab chiqadi;

telekommunikatsiya tarmoqlar va vositalarni tasniflash va kodlash yagona tizimidan foydalangan holda Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlari resurslari, telekommunikatsiya tarmoqlarini raqamlash rejasi hamda 7-son umumiy kanal signalizatsiya punktlari (7-son UKS) kodlardan foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan markazlashtirilgan maʼlumotlar bankini yaratadi va yuritadi;

manfaatdor telekommunikatsiya operatorlari va provayderlari, xorijiy davlatlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish milliy markazlarining raqamlash rejasidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida xabardor qiladi;

tarmoqlarda profilaktika ishlarini olib borish, qayta qurish yoki yangi aloqa kanallarni tashkil etish natijasida ayrim uchastkalar va yoʻnalishlarda yuzaga keladigan ortiqcha yuklanishlar mumkinligi haqida manfaatdor operator va provayderlarni ogohlantiradi;

telekommunikatsiya tarmoqlarining holati toʻgʻrisida maʼlumotlarni taqdim etishning talab qilinadigan rejimi va maxfiyligini taʼminlash boʻyicha choralar koʻradi;

Markazga berilgan vakolatlar doirasida davlatlararo shartnomalarga muvofiq xorijiy davlatlarning milliy telekommunikatsiya boshqaruv markazlari bilan oʻzaro hamkorligini taʼminlaydi;

favqulodda holat va vaziyatlar yuzaga kelishi va oqibatlarini bartaraf etish davri uchun Vazirlik, Markaz, operatorlar tarmoqlarini boshqarish markazlari, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlik shartlari va tartibga soluvchi hujjatlarni ishlab chiqishda qatnashadi;

b) favqulodda holat va vaziyatlarda:

Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan hamda tezkor maʼmuriy boshqarish, ularni qayta qurish va tiklash yuzasidan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

telekommunikatsiya tarmoqlari holatini monitoringini yuritadi;

favqulodda holat va vaziyatlar telekommunikatsiya tarmoqlarining ishlashiga taʼsirni baholaydi va keluvchi maʼlumotlarni tahlil qiladi;

telekommunikatsiya tarmoqlarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Vazirlikka, manfaatdor operatorlar va provayderlarga, tegishli davlat organlariga va maxsus isteʼmolchilarga yetkazadi;

telekommunikatsiya tarmoqlarida tiklash ishlarini muvofiqlashtiradi, shuningdek, oldindan kelishilgan rejalar asosida eng muhim yoʻnalishlarda aloqaning uzilishi bilan bogʻliq boʻlgan holatlarda aloqalarni tiklash va avariyaviy vaziyatlarni bartaraf etish uchun kuch va vositalarni boshqaradi;

tarmoqlarni boshqarish, aloqa kanallarini qayta qurish va tiklash boʻyicha xorijiy davlatlarning operatorlari va milliy boshqaruv markazlari bilan oʻzaro tezkor hamkorlikni amalga oshiradi.

3-bob. Markazning huquqlari va majburiyatlari

8. Markaz oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

telekommunikatsiya operatorlari va provayderlaridan Markaz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha, shu jumladan, telekommunikatsiya resurslarining mavjudligi va holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni soʻrash;

davlat hokimiyati va boshqaruvi, mudofaa va xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlardan himoya qilish organlari manfaatlari uchun aloqalarni tashkil etish jarayonlarini boshqarish;

operatorlar va provayderlarga umumiy foydalanishdagi tarmoqlarda avariya ishlarini oʻtkazish, rejali va rejadan tashqari oʻtkaziladigan taʼmirlash-tiklash ishlari oʻtkazilganda davlat hokimiyati va boshqaruvi, mudofaa va xavfsizlik organlari manfaatlari yoʻlida ishlatilayotgan aloqalarni tiklash boʻyicha koʻrsatmalar berish;

operatorlar va provayderlarga telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish tizimini takomillashtirish, telekommunikatsiya tarmoqlari resurslaridan isteʼmolchilar manfaatlari uchun foydalanish samaradorligini oshirish boʻyicha tavsiyalar berish;

belgilangan tartibda Vazirlikka Markaz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha takliflar kiritish;

tarmoqlarni qayta qurish va aloqa kanallarini tiklash boʻyicha operator va provayderlarning boshqarish tizimlari va xorijiy davlatlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini milliy boshqarish markazlari bilan tezkor operativ hamkorlikda boʻlish;

oʻz faoliyati doirasida Vazirlik bilan kelishgan holda qoʻshma korxonalar tashkil etish.

9. Telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish boʻyicha Markazning oʻz vakolati doirasida qabul qilgan qarorlari barcha telekommunikatsiya operatorlar, provayderlar va idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari egalari tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

10. Markaz zimmasiga yuklangan vazifalar va qonunchilikka muvofiq qabul qilingan qarorlarning toʻgʻri bajarilishi uchun javobgardir.

4-bob. Markaz faoliyatini tashkil etish

11. Markazning tuzilmasi Vazirlik tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlanadi.

Markaz axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini boshqarish sohasida tashkiliy tuzilmaning tarkibiy qismidir va yuridik shaxs boʻlib, mustaqil balansga, bank hisob raqami, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga ega.

12. Markazga Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.

13. Markaz direktori:

Markaz faoliyatiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi;

Markazga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

kadrlarni tanlash va joylashtirishni amalga oshiradi, shu jumladan belgilangan tartibda oʻz oʻrinbosarlari va tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi;

oʻz oʻrinbosarlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi, ularning javobgarlik darajasini belgilaydi;

Markazning tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflar kiritadi, Markazning shtatlar jadvalini Vazirlik bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi;

Markazning barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar, farmoyishlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;

mehnat va xoʻjalik shartnomalarini tuzadi va bekor qiladi;

davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, tashkilotlar, muassasalar, korxonalar, jamoat birlashmalari, shuningdek, belgilangan tartibda xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikda Markaz nomidan ish yuritadi;

Markaz mablagʻlarini boshqaradi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

5-bob. Markaz faoliyatini moliyalashtirish

14. Markaz faoliyatini moliyalashtirish Markaz tomonidan taqdim etilayotgan xizmatlar, shu jumladan, raqamlash resurslari ajratilganligi uchun olingan mablagʻlar hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

15. Markazni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 30-oktabr,

680-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.10.2020-y., 09/20/680/1445-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 29.11.2024-y., 09/24/789/0982-son)

lex.uz