📅 2020-yil 6-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 6-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 6 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли ва ижодкор талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли ва ижодкор талабаларнинг ўз касбий ва бадиий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги ютуқлари кенг ёритилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига 1-ИЛОВА
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси (кейинги ўринларда — давлат стипендияси) республика давлат олий таълим муассасаларининг дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича), санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишларининг охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади.
2. Давлат стипендияси давлат олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда — Бадиий академия) томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади.
3. Давлат стипендияси квотаси қуйидаги таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича биттадан алоҳида-алоҳида тақсимланади:
дастгоҳли рангтасвир;
рангтасвир (турлари бўйича);
графика ва миниатюра;
ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);
амалий санъат (турлари бўйича);
дизайн (турлари бўйича);
санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича).
Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар ўқув йили бошида таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда Бадиий академия тавсиясига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
4. Давлат стипендиясини тайинлаш ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Баҳолаш мезонлари
5. Давлат стипендиясини тайинлаш қуйидаги талаблар бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ баҳолаш мезонларига асосланади:
а) дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:
олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлиги;
соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги;
ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги;
ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси.
б) санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:
олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда якка муаллифликда мақолалар чоп этганлиги;
соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги;
ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги;
ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси.
3-боб. Давлат стипендиясига талабгорлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиш
6. Давлат стипендиясига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаларининг илмий кенгашига қуйидагиларни тақдим қилади:
а) дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:
вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлигини тасдиқловчи маълумотномалар, диплом нусхалари, шахсий кўргазма ҳақидаги фотосуратлар;
соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштирокини тасдиқловчи маълумотномалар, сертификатлар нусхалари ва эришган натижаларини кўрсатувчи дипломлар нусхалари, тадбирлар фотолари;
турли фестиваллар, симпозиумлар, анжуманлар ва бошқа тадбирларда иштирокини тасдиқловчи дипломлар, сертификатлар нусхалари, маълумотномалар, тадбирлар фотолари;
рейтинг дафтарчасидан ёки талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизимидан юклаб олинган кўчирма;
деканат, кафедранинг тавсияномаси;
ижодий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;
соҳа бўйича камида икки нафар етук мутахассиснинг фикрномаси;
ўқиш даврида эришган бошқа ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади;
б) санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:
республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда чоп этилган мақолалар нусхалари;
халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва эришган натижаларини тасдиқловчи диплом, сертификатлар нусхалари, илмий мақолалари нусхалари;
турли фестиваллар, симпозиумлар, анжуманлар ва бошқа тадбирларда иштирокини тасдиқловчи дипломлар, сертификатлар нусхалари, маълумотномалар, тадбирлар фотолари;
рейтинг дафтарчасидан ёки талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизимидан юклаб олинган кўчирма;
деканат, кафедранинг тавсияномаси;
илмий ишлар рўйхати;
соҳа бўйича камида икки нафар етук мутахассиснинг фикрномаси;
оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, соҳага доир кўрсатувлардаги иштирокини тасдиқловчи маълумотномалар, кўрсатувлар нусхалари, илмий ва оммабоп журналлар, газеталарда чоп этилган илмий-оммабоп, публицистик мақолалари нусхалари;
ўқиш даврида эришган бошқа ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Барча ҳужжатлар йиғмажилдга жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада талабгор таҳсил оладиган олий таълим муассасасининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.
7. Давлат стипендиясини тайинлаш учун номзодлар кўрсатиш талабгорларнинг ўқув ва ижодий (илмий) фаолияти мазкур Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари орқали баҳоланган ҳолда давлат олий таълим муассасалари илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.
8. Илмий кенгашлар қарори, номзодлар ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотлар бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Илмий кенгашларнинг қарорлари тизимида давлат олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг Бадиий академияга давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисида тавсияномаларни жўнатиши учун асос бўлади.
Бадиий академияга давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисида тавсияномалар ҳар йили 1 июлгача етказилади.
9. Бадиий академия давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади. Кўриб чиқиш муддати — ҳар йили 10 — 25 июль.
10. Бадиий академия давлат стипендиясига талабгорлар орасидан муносибини танлаб олиш мақсадида Бадиий академия раисининг буйруғи билан 9 — 15 нафар аъзодан иборат Эксперт гуруҳи тузилади.
Эксперт гуруҳи таркиби Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассомлари, халқ усталари, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, соҳа бўйича етук мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда Бадиий академия ходимларидан шакллантирилади.
Номзодларни саралаш жараёнларида тўлақонли шаффофликни таъминлаш ҳамда келгусида коррупция омиллари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида дастлабки саралашда олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари таркибига кирган, шунингдек, номзод билан қариндошлик, устоз-шогирдлик алоқалари бўлган мутахассисларнинг Эксперт гуруҳи таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
11. Эксперт гуруҳининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
а) Эксперт гуруҳининг ҳуқуқлари:
заруратга кўра тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб этади;
вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларидан номзодлар тўғрисида зарур ахборотларни олади;
ўз ваколатлари доирасида мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритади;
б) Эксперт гуруҳи аъзоси:
Эксперт гуруҳи ишида қатнашиш ҳамда номзодларнинг ҳужжатларини ҳар томонлама адолатли, шаффоф ва холисона кўриб чиқишга;
Эксперт гуруҳи томонидан қарорлар қабул қилинишида овоз беришда қатнашишга;
кўриб чиқиш учун киритилаётган номзодлар ҳужжатлари бўйича ушбу Низом талаблари бўйича тегишли хулосаларни ўз вақтида тақдим этишга;
ушбу Низом талабларига риоя қилишга мажбурдир.
12. Эксперт гуруҳи талабгорларнинг ҳар бири бўйича тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Эксперт гуруҳи йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ўтказилган ҳисобланади. Мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонларига кўра ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл тўплаган талабгор давлат стипендиясига тавсия этилади.
Эксперт гуруҳининг қарори Бадиий академия раисининг буйруғи билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Эксперт гуруҳи йиғилишида тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кузатувчи сифатида таклиф этилиши мумкин.
13. Бадиий академия раисининг буйруғи давлат олий таълим муассасаларининг талабаларига давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.
Давлат стипендияси 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили муддатига белгиланган миқдорга мувофиқ тайинланади. Стипендияларни янги муддатга қайтадан тайинлаш ҳам айнан шу тартибда амалга оширилади. Бунда такроран иштирок этаётган номзоднинг олдин тақдим этган ҳужжатлари инобатга олинмайди.
14. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабаларга Бадиий академия раисининг буйруғи билан тасдиқланган «Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси берилади.
Гувоҳнома шакли Ўзбекистон Бадиий академияси раиси томонидан тасдиқланади.
Гувоҳнома талабаларга Бадиий академия томонидан тантанали равишда топширилади.
15. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар бакалавриат босқичини тамомлаганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.
16. Давлат стипендияси соҳиблари ўқишни тамомлаганларидан сўнг бир йил мобайнида магистратурада ўқишни давом эттириш учун хорижга юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибига киритилишида устунликка эга бўлиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
17. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизоми ва олий таълим муассасалари ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун ўқув йили мобайнида давлат стипендиясидан маҳрум қилиш тизимида давлат олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тақдимномаларига биноан Бадиий академия Эксперт гуруҳининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.
18. Давлат стипендияси учун танлов ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассомлари, халқ усталари, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, соҳа бўйича етук мутахассислар ва профессор-ўқитувчилардан камида 7 кишидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркиби Бадиий академия раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Норозилик (апелляция) аризалари танлов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Апелляция комиссияси аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси номзодларнинг барча ҳужжатларини мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.
Номзодларнинг норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдиради;
қўйилган балларни ўзгартиради.
Номзодларнинг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Апелляция комиссияси таркибига Эксперт гуруҳи аъзоларининг киритилиши тақиқланади.
Эксперт гуруҳи аъзоси апелляция жараёнида қатнашиш ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Давлат стипендиясига ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаларининг илмий кенгашига тақдим этиш. ҳар йили 1 июнга қадар 2-босқич Олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари Давлат стипендиясига талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш. ҳар йили 15 июнга қадар 3-босқич Олий таълим муассасалари 1. Илмий кенгашлар қарори, номзодлар ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиш. 2. Илмий кенгашларнинг қарорларига асосан талабгорларнинг ҳужжатларини бўйсинуви бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этиш. ҳар йили 25 июнга қадар 4-босқич Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Бадиий академияга талабгорларнинг йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисидаги тавсияномаларни жўнатиш. ҳар йили 1 июлга қадар 5-босқич Бадиий академия 1. Талабгорларнинг йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни кўриб чиқиш. ҳар йили 10 — 25 июль 2. Талабгорларга давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқни қабул қилиш ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга етказиш. ҳар йили 10 августга қадар 3. « Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби » гувоҳномасини тантанали равишда топшириш. ҳар йили 20 августга қадар
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш бўйича баҳолаш
Т/р Баҳолаш объекти Балл 1. Дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича) йўналишлари бўйича баҳолаш мезонлари жами 100 балл а) олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсидаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлиги: 25 балл гача халқаро миқёсидаги шахсий кўргазмаси учун 12 балл гача республика миқёсидаги шахсий кўргазмаси учун 8 балл гача Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсидаги шахсий кўргазмаси учун 5 балл гача б) соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги : 35 балл гача халқаро даражадаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда совринли ўринни олганлиги учун 15 балл гача халқаро даражадаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун 10 балл гача республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда совринли ўринни олганлиги учун 7 балл гача республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун 3 балл гача в) ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги: 25 балл гача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 95 — 100 фоиз гача бўлганда 12 балл гача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 90 — 95 фоиз гача бўлганда 8 балл гача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 86 — 90 фоиз гача бўлганда 5 балл гача г) Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси: 15 балл гача хорижий оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 10 балл гача республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 5 балл гача 2 . Санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишлари бўйича баҳолаш мезонлари жами 100 балл а) олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда якка муаллифликдаги мақолалар чоп этганлиги: 25 балл гача халқаро миқёсдаги илмий журналлардаги мақолалари учун 15 балл гача республика миқёсидаги илмий журналлардаги мақолалари учун 10 балл гача б) соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги : 35 балл гача халқаро даражадаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда маъруза билан иштирок этганлиги учун 10 балл гача халқаро даражадаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун 9 балл гача республика даражасидаги кўргазмаларда кураторлик қилганлиги учун 7 балл гача республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеналле, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда маъруза билан иштирок этганлиги учун 6 балл гача республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун 3 балл гача в) ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги: 25 балл гача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 95 — 100 фоиз гача бўлганда 12 балл гача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 90 — 95 фоиз гача бўлганда 8 балл гача охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 86 — 90 фоиз гача бўлганда 5 балл гача г) Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси: 15 балл гача хорижий оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 10 балл гача республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун 5 балл гача
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (3-илова) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 21-модда):
а) Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (1-илова) 10-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини олувчи талабаларга стипендиялар тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди»;
б) Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларининг ( 2-илова ) «Стипендия номи ва қўшимча тўловлар» устуни 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиялари».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 ноябрь,
691-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, oliy taʼlim muassasalarida tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishida taʼlim olayotgan iqtidorli va ijodkor talabalarni moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash hamda munosib taqdirlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi har yili mazkur qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq iqtidorli yoshlarni taqdirlash va moddiy ragʻbatlantirish uchun zarur mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratish choralarini koʻrsin.
3. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi ommaviy axborot vositalarida oliy taʼlim muassasalarida tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishida taʼlim olayotgan iqtidorli va ijodkor talabalarning oʻz kasbiy va badiiy salohiyatini roʻyobga chiqarishdagi yutuqlari keng yoritilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-noyabrdagi 691-son qaroriga 1-ILOVA
Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasi (keyingi oʻrinlarda — davlat stipendiyasi) respublika davlat oliy taʼlim muassasalarining dastgohli rangtasvir, rangtasvir (turlari boʻyicha), grafika va miniatura, haykaltaroshlik (turlari boʻyicha), amaliy sanʼat (turlari boʻyicha), dizayn (turlari boʻyicha), sanʼatshunoslik va muzeyshunoslik (turlari boʻyicha) yoʻnalishlarining oxirgi ikki kursida taʼlim olayotgan bakalavriat bosqichi talabalariga tayinlanadi.
2. Davlat stipendiyasi davlat oliy taʼlim muassasalari talabalariga Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Badiiy akademiya) tomonidan oʻtkaziladigan tanlov natijalariga asosan tayinlanadi.
3. Davlat stipendiyasi kvotasi quyidagi taʼlim yoʻnalishlarining har biri boʻyicha bittadan alohida-alohida taqsimlanadi:
dastgohli rangtasvir;
rangtasvir (turlari boʻyicha);
grafika va miniatura;
haykaltaroshlik (turlari boʻyicha);
amaliy sanʼat (turlari boʻyicha);
dizayn (turlari boʻyicha);
sanʼatshunoslik va muzeyshunoslik (turlari boʻyicha).
Ushbu roʻyxatga Vazirlar Mahkamasi tomonidan har oʻquv yili boshida taʼlim yoʻnalishlaridagi ustuvorliklarni oʻzgartirish maqsadga muvofiqligidan kelib chiqqan holda Badiiy akademiya tavsiyasiga binoan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
4. Davlat stipendiyasini tayinlash ushbu Nizomga ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Baholash mezonlari
5. Davlat stipendiyasini tayinlash quyidagi talablar boʻyicha ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq baholash mezonlariga asoslanadi:
a) dastgohli rangtasvir, rangtasvir (turlari boʻyicha), grafika va miniatura, haykaltaroshlik (turlari boʻyicha), amaliy sanʼat (turlari boʻyicha), dizayn (turlari boʻyicha) yoʻnalishlari boʻyicha:
oliy taʼlim muassasasidagi tahsil davrida viloyat, respublika va xalqaro miqyosdagi shaxsiy koʻrgazmasini tashkil etganligi;
soha boʻyicha xalqaro va respublika darajasidagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishganligi;
oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirganligi;
oʻzbek milliy sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi.
b) sanʼatshunoslik va muzeyshunoslik (turlari boʻyicha) yoʻnalishlari boʻyicha:
oliy taʼlim muassasasidagi tahsil davrida respublika va xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallarda yakka mualliflikda maqolalar chop etganligi;
soha boʻyicha xalqaro va respublika darajasidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishganligi;
oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirganligi;
oʻzbek milliy sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi.
3-bob. Davlat stipendiyasiga talabgorlar haqidagi maʼlumotlarni koʻrib chiqish
6. Davlat stipendiyasiga talabgorlar dastlabki koʻrib chiqish uchun oliy taʼlim muassasalarining ilmiy kengashiga quyidagilarni taqdim qiladi:
a) dastgohli rangtasvir, rangtasvir (turlari boʻyicha), grafika va miniatura, haykaltaroshlik (turlari boʻyicha), amaliy sanʼat (turlari boʻyicha), dizayn (turlari boʻyicha) yoʻnalishlari boʻyicha:
viloyat, respublika va xalqaro miqyosdagi shaxsiy koʻrgazmasini tashkil etganligini tasdiqlovchi maʼlumotnomalar, diplom nusxalari, shaxsiy koʻrgazma haqidagi fotosuratlar;
soha boʻyicha xalqaro va respublika darajasidagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtirokini tasdiqlovchi maʼlumotnomalar, sertifikatlar nusxalari va erishgan natijalarini koʻrsatuvchi diplomlar nusxalari, tadbirlar fotolari;
turli festivallar, simpoziumlar, anjumanlar va boshqa tadbirlarda ishtirokini tasdiqlovchi diplomlar, sertifikatlar nusxalari, maʼlumotnomalar, tadbirlar fotolari;
reyting daftarchasidan yoki talabalar bilimini nazorat qilish va reyting tizimidan yuklab olingan koʻchirma;
dekanat, kafedraning tavsiyanomasi;
ijodiy ishlar roʻyxati va ularning bosma nusxalari;
soha boʻyicha kamida ikki nafar yetuk mutaxassisning fikrnomasi;
oʻqish davrida erishgan boshqa yutuqlarni tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi;
b) sanʼatshunoslik va muzeyshunoslik (turlari boʻyicha) yoʻnalishlari boʻyicha:
respublika va xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallarda chop etilgan maqolalar nusxalari;
xalqaro va respublika darajasidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va erishgan natijalarini tasdiqlovchi diplom, sertifikatlar nusxalari, ilmiy maqolalari nusxalari;
turli festivallar, simpoziumlar, anjumanlar va boshqa tadbirlarda ishtirokini tasdiqlovchi diplomlar, sertifikatlar nusxalari, maʼlumotnomalar, tadbirlar fotolari;
reyting daftarchasidan yoki talabalar bilimini nazorat qilish va reyting tizimidan yuklab olingan koʻchirma;
dekanat, kafedraning tavsiyanomasi;
ilmiy ishlar roʻyxati;
soha boʻyicha kamida ikki nafar yetuk mutaxassisning fikrnomasi;
ommaviy axborot vositalaridagi chiqishlari, sohaga doir koʻrsatuvlardagi ishtirokini tasdiqlovchi maʼlumotnomalar, koʻrsatuvlar nusxalari, ilmiy va ommabop jurnallar, gazetalarda chop etilgan ilmiy-ommabop, publitsistik maqolalari nusxalari;
oʻqish davrida erishgan boshqa yutuqlarni tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi.
Barcha hujjatlar yigʻmajildga joylangan holda taqdim etiladi. Muqovada talabgor tahsil oladigan oliy taʼlim muassasasining nomi, talabgorning familiyasi, ismi va otasining ismi, fakulteti, kursi, guruhi koʻrsatiladi.
7. Davlat stipendiyasini tayinlash uchun nomzodlar koʻrsatish talabgorlarning oʻquv va ijodiy (ilmiy) faoliyati mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlari orqali baholangan holda davlat oliy taʼlim muassasalari ilmiy kengashlari tomonidan amalga oshiriladi.
8. Ilmiy kengashlar qarori, nomzodlar hamda ularning erishgan yutuqlari haqidagi maʼlumotlar bir hafta muddatda oliy taʼlim muassasalarining veb-saytlarida hamda ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida eʼlon qilinadi.
Ilmiy kengashlarning qarorlari tizimida davlat oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralarning Badiiy akademiyaga davlat stipendiyasini tayinlash toʻgʻrisida tavsiyanomalarni joʻnatishi uchun asos boʻladi.
Badiiy akademiyaga davlat stipendiyasini tayinlash toʻgʻrisida tavsiyanomalar har yili 1-iyulgacha yetkaziladi.
9. Badiiy akademiya davlat stipendiyasini tayinlash haqidagi tavsiyanomalarni yiliga bir marta koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish muddati — har yili 10 — 25-iyul.
10. Badiiy akademiya davlat stipendiyasiga talabgorlar orasidan munosibini tanlab olish maqsadida Badiiy akademiya raisining buyrugʻi bilan 9 — 15 nafar aʼzodan iborat Ekspert guruhi tuziladi.
Ekspert guruhi tarkibi Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari, Oʻzbekiston xalq rassomlari, xalq ustalari, Badiiy ijodkorlar uyushmasining aʼzolari, soha boʻyicha yetuk mutaxassislar va professor-oʻqituvchilar hamda Badiiy akademiya xodimlaridan shakllantiriladi.
Nomzodlarni saralash jarayonlarida toʻlaqonli shaffoflikni taʼminlash hamda kelgusida korrupsiya omillari kelib chiqishining oldini olish maqsadida dastlabki saralashda oliy taʼlim muassasalarining ilmiy kengashlari tarkibiga kirgan, shuningdek, nomzod bilan qarindoshlik, ustoz-shogirdlik aloqalari boʻlgan mutaxassislarning Ekspert guruhi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
11. Ekspert guruhining huquq va majburiyatlari quyidagilardan iborat:
a) Ekspert guruhining huquqlari:
zaruratga koʻra tegishli vazirliklar va idoralar hamda oliy taʼlim muassasalarining mutaxassislarini jalb etadi;
vazirliklar va idoralar hamda oliy taʼlim muassasalaridan nomzodlar toʻgʻrisida zarur axborotlarni oladi;
oʻz vakolatlari doirasida mazkur Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida takliflar kiritadi;
b) Ekspert guruhi aʼzosi:
Ekspert guruhi ishida qatnashish hamda nomzodlarning hujjatlarini har tomonlama adolatli, shaffof va xolisona koʻrib chiqishga;
Ekspert guruhi tomonidan qarorlar qabul qilinishida ovoz berishda qatnashishga;
koʻrib chiqish uchun kiritilayotgan nomzodlar hujjatlari boʻyicha ushbu Nizom talablari boʻyicha tegishli xulosalarni oʻz vaqtida taqdim etishga;
ushbu Nizom talablariga rioya qilishga majburdir.
12. Ekspert guruhi talabgorlarning har biri boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi.
Ekspert guruhi yigʻilishi uning aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda oʻtkazilgan hisoblanadi. Mazkur Nizomga ilovada keltirilgan baholash mezonlariga koʻra har bir yoʻnalish boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan talabgor davlat stipendiyasiga tavsiya etiladi.
Ekspert guruhining qarori Badiiy akademiya raisining buyrugʻi bilan tasdiqlangandan soʻng kuchga kiradi.
Ekspert guruhi yigʻilishida tegishli vazirliklar va idoralarning vakillari kuzatuvchi sifatida taklif etilishi mumkin.
13. Badiiy akademiya raisining buyrugʻi davlat oliy taʼlim muassasalarining talabalariga davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqidagi buyruqlarni rasmiylashtirish uchun asos boʻladi.
Davlat stipendiyasi 1-sentabrdan boshlab bir oʻquv yili muddatiga belgilangan miqdorga muvofiq tayinlanadi. Stipendiyalarni yangi muddatga qaytadan tayinlash ham aynan shu tartibda amalga oshiriladi. Bunda takroran ishtirok etayotgan nomzodning oldin taqdim etgan hujjatlari inobatga olinmaydi.
14. Davlat stipendiyasiga sazovor boʻlgan talabalarga Badiiy akademiya raisining buyrugʻi bilan tasdiqlangan “Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasining sohibi” guvohnomasi beriladi.
Guvohnoma shakli Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Guvohnoma talabalarga Badiiy akademiya tomonidan tantanali ravishda topshiriladi.
15. Davlat stipendiyasiga sazovor boʻlgan talabalar bakalavriat bosqichini tamomlaganidan soʻng bir yil mobaynida tegishli mutaxassislik boʻyicha magistraturaga kirish imtihonlarisiz, grant asosida qabul kvotasidan tashqari qabul qilinadi.
16. Davlat stipendiyasi sohiblari oʻqishni tamomlaganlaridan soʻng bir yil mobaynida magistraturada oʻqishni davom ettirish uchun xorijga yuborilayotgan yoshlar guruhlari tarkibiga kiritilishida ustunlikka ega boʻlish huquqini saqlab qoladilar.
17. Talabalarni kundalik darslarni oʻzlashtirmaganlik, oʻquv intizomi va oliy taʼlim muassasalari ichki tartib-qoidalarini buzganlik uchun oʻquv yili mobaynida davlat stipendiyasidan mahrum qilish tizimida davlat oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralarning taqdimnomalariga binoan Badiiy akademiya Ekspert guruhining qarori bilan amalga oshirilishi mumkin.
18. Davlat stipendiyasi uchun tanlov oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda norozilik (apellyatsiya) arizalarini koʻrib chiqish uchun Badiiy akademiyaning haqiqiy aʼzolari, Oʻzbekiston xalq rassomlari, xalq ustalari, Badiiy ijodkorlar uyushmasining aʼzolari, soha boʻyicha yetuk mutaxassislar va professor-oʻqituvchilardan kamida 7 kishidan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibi Badiiy akademiya raisining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Norozilik (apellyatsiya) arizalari tanlov natijalari eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 24 soat ichida qabul qilinadi va apellyatsiya komissiyasi tomonidan murojaat qilganlarning sonidan kelib chiqqan holda bir kundan uch kungacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya komissiyasi aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
Norozilik (apellyatsiya) arizalarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi nomzodlarning barcha hujjatlarini mazkur Nizomga ilovada keltirilgan baholash mezonlari asosida har tomonlama oʻrganadi.
Nomzodlarning norozilik (apellyatsiya) arizalarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldiradi;
qoʻyilgan ballarni oʻzgartiradi.
Nomzodlarning apellyatsiya shikoyatini koʻrishda uning ilgari olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Ekspert guruhi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.
Ekspert guruhi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashish va oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
20. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Davlat stipendiyasiga hujjatlarni dastlabki koʻrib chiqish uchun oliy taʼlim muassasalarining ilmiy kengashiga taqdim etish. har yili 1-iyunga qadar 2-bosqich Oliy taʼlim muassasalarining ilmiy kengashlari Davlat stipendiyasiga talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish. har yili 15-iyunga qadar 3-bosqich Oliy taʼlim muassasalari 1. Ilmiy kengashlar qarori, nomzodlar hamda ularning erishgan yutuqlari haqidagi maʼlumotlarni oliy taʼlim muassasalarining veb-saytlarida eʼlon qilish. 2. Ilmiy kengashlarning qarorlariga asosan talabgorlarning hujjatlarini boʻysinuvi boʻyicha tegishli vazirliklar va idoralarga taqdim etish. har yili 25-iyunga qadar 4-bosqich Tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar Badiiy akademiyaga talabgorlarning yigʻma jildlari hamda davlat stipendiyasini tayinlash toʻgʻrisidagi tavsiyanomalarni joʻnatish. har yili 1-iyulga qadar 5-bosqich Badiiy akademiya 1. Talabgorlarning yigʻma jildlari hamda davlat stipendiyasini tayinlash haqidagi tavsiyanomalarni koʻrib chiqish. har yili 10 — 25-iyul 2. Talabgorlarga davlat stipendiyasini tayinlash va toʻlash haqidagi buyruqni qabul qilish hamda tizimida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralarga yetkazish. har yili 10-avgustga qadar 3. “ Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasining sohibi ” guvohnomasini tantanali ravishda topshirish. har yili 20-avgustga qadar
Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash boʻyicha baholash
T/r Baholash obyekti Ball 1. Dastgohli rangtasvir, rangtasvir (turlari boʻyicha), grafika va miniatura, haykaltaroshlik (turlari boʻyicha), amaliy sanʼat (turlari boʻyicha), dizayn (turlari boʻyicha) yoʻnalishlari boʻyicha baholash mezonlari jami 100 ball a) oliy taʼlim muassasasidagi tahsil davrida viloyat, respublika va xalqaro miqyosidagi shaxsiy koʻrgazmasini tashkil etganligi: 25 ball gacha xalqaro miqyosidagi shaxsiy koʻrgazmasi uchun 12 ball gacha respublika miqyosidagi shaxsiy koʻrgazmasi uchun 8 ball gacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar miqyosidagi shaxsiy koʻrgazmasi uchun 5 ball gacha b) soha boʻyicha xalqaro va respublika darajasidagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishganligi : 35 ball gacha xalqaro darajadagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda sovrinli oʻrinni olganligi uchun 15 ball gacha xalqaro darajadagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etganligi uchun 10 ball gacha respublika darajasidagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda sovrinli oʻrinni olganligi uchun 7 ball gacha respublika darajasidagi koʻrgazma, biyennale, festival, simpozium, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etganligi uchun 3 ball gacha v) oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirganligi: 25 ball gacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 95 — 100 foiz gacha boʻlganda 12 ball gacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 90 — 95 foiz gacha boʻlganda 8 ball gacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 86 — 90 foiz gacha boʻlganda 5 ball gacha g) Oʻzbek milliy sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi: 15 ball gacha xorijiy ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 10 ball gacha respublika ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 5 ball gacha 2 . Sanʼatshunoslik va muzeyshunoslik (turlari boʻyicha) yoʻnalishlari boʻyicha baholash mezonlari jami 100 ball a) oliy taʼlim muassasasidagi tahsil davrida respublika va xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallarda yakka mualliflikdagi maqolalar chop etganligi: 25 ball gacha xalqaro miqyosdagi ilmiy jurnallardagi maqolalari uchun 15 ball gacha respublika miqyosidagi ilmiy jurnallardagi maqolalari uchun 10 ball gacha b) soha boʻyicha xalqaro va respublika darajasidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlardagi ishtiroki va natijalarga erishganligi : 35 ball gacha xalqaro darajadagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda maʼruza bilan ishtirok etganligi uchun 10 ball gacha xalqaro darajadagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etganligi uchun 9 ball gacha respublika darajasidagi koʻrgazmalarda kuratorlik qilganligi uchun 7 ball gacha respublika darajasidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyenalle, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda maʼruza bilan ishtirok etganligi uchun 6 ball gacha respublika darajasidagi ilmiy konferensiya, seminar, festival, simpozium, biyennale, tanlov va boshqa nufuzli tadbirlarda ishtirok etganligi uchun 3 ball gacha v) oʻquv jarayonida mutaxassislik fanlarini aʼlo baholarga oʻzlashtirganligi: 25 ball gacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 95 — 100 foiz gacha boʻlganda 12 ball gacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 90 — 95 foiz gacha boʻlganda 8 ball gacha oxirgi oʻquv yilidagi jami aʼlo baholar 86 — 90 foiz gacha boʻlganda 5 ball gacha g) Oʻzbek milliy sanʼatini targʻib qilishga qoʻshgan hissasi: 15 ball gacha xorijiy ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 10 ball gacha respublika ommaviy axborot vositalaridagi chiqishi uchun 5 ball gacha
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-noyabrdagi 691-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 13-oktabrdagi 226-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 10-son, 55-modda) bilan tasdiqlangan Davlat stipendiyalari va ularni tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (3-ilova) 1-bandiga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Ushbu Nizom Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini tayinlash tartibiga nisbatan tatbiq etilmaydi”;
2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari talabalariga toʻlanadigan stipendiyalar miqdorlarini belgilash hamda stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-yanvardagi 59-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 1-son, 21-modda):
a) Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (1-ilova) 10-bandiga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Ushbu Nizom Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyasini oluvchi talabalarga stipendiyalar tayinlash tartibiga nisbatan tatbiq etilmaydi”;
b) Oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun stipendiyalarning belgilangan miqdorlarining ( 2-ilova ) “Stipendiya nomi va qoʻshimcha toʻlovlar” ustuni 2-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Beruniy, Ibn Sino, Navoiy, Ulugʻbek, Imom al-Buxoriy, Islom Karimov va Kamoliddin Behzod nomidagi davlat stipendiyalari”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 6-noyabr,
691-son