UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 6-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 6 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

«Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш, олий таълимдан кейинги таълим ва мазкур тизимга рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали олий таълимдан кейинги таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида 2020 йил учун қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш жараёнлари рақамлаштирилгани ва махсус веб-сайт орқали тажриба тариқасида самарали амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус веб-сайт негизида олий таълимдан кейинги таълим тизимида қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш, ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш, фаолият самарадорлиги мониторингини олиб боришни Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида (кейинги ўринларда — Ягона электрон тизим) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд ташкилотлар томонидан Ягона электрон тизим орқали қуйидагилар амалга оширилиши белгилансин:

а) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчи, изланувчи, илмий раҳбар ва консультантларга доир маълумотлар банкини шакллантириш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасидаги ишлар бажарилишини қайд этиш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги мониторингини олиб бориш, тегишли ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш;

б) 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантириш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш учун талабгорларни (кейинги ўринларда — талабгорлар) рўйхатга олиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотларни белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан таъминлаш;

2021 йил 1 мартга қадар Ягона электрон тизимда барча изланувчиларнинг рўйхатга олиниши, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари, вазирлик ва идоралар ҳамда улардаги Ягона электрон тизимда ишлашга масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг ушбу тизимга тўлиқ киритилишини таъминлаш;

вазирлик, идора, илмий ташкилот ва таълим муассасалари ходимлари учун Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини медиа маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда тизимли асосда ўтказиш;

олий таълимдан кейинги таълим тизимида бажариладиган барча жараёнларнинг доимий мониторингини, шунингдек Ягона электрон тизим орқали олиб бориш чораларини кўрсин.

5. Ягона электрон тизимдан фойдаланиш доирасида қуйидагилар масъул ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг Ягона электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш;

вазирликлар, идоралар, илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилишини доимий мониторингини юритиш;

олий таълимдан кейинги таълим тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда инновацион иш услубларини янада кенг жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу тизимдан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ягона электрон тизимни такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш;

Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Ягона электрон тизимни техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилишни таъминлаш;

б) Киберхавфсизлик маркази — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ягона электрон тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

в) вазирлик ва идоралар:

белгиланган тартибда ва муддатларда олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизим орқали электрон муҳитга тўлақонли ўтказиш бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

тизимидаги илмий ташкилот ва таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятига доир маълумотларни Ягона электрон тизимда электрон шаклга ўтказилишини ва сақланишини таъминлаш;

Ягона электрон тизим орқали олий таълимдан кейинги таълим тизимига доир ҳужжат алмашиш, маълумот ва ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий амал қилиш;

г) олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари (кейинги ўринларда — илмий ташкилот ва таълим муассасалари):

талабгорлар, стажёр-тадқиқотчилар, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантлар бўйича маълумотларнинг аниқлиги ва тўғрилигини таъминлаш;

олий таълимдан кейинги таълим учун қабул квотаси бўйича таклифларни шакллантириш, талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва қабул ишларини ташкил этиш, изланувчилар, илмий раҳбар ва илмий консультантларга доир маълумотларни электрон кўринишда сақлаш жараёнида Ягона электрон тизимидан фойдаланиш.

6. Қуйидагилар:

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Белгилансинки, Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг йиллик харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ягона электрон тизимни жорий этишнинг манзилли жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ унинг йиллик сметасида қўшимча ажратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг вазирлик ва идоралар билан биргаликда Илмий нашрлар бўйича миллий базанинг (кейинги ўринларда — Миллий база) электрон платформасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

11. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 2021 йил якунига қадар Миллий базага республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклидаги матнлари киритилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Миллий базага киритиладиган илмий нашрларда иқтибосликни ҳисоблаш усули бўйича асосланган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4387-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ стажёр-тадқиқотчилик институти (кейинги ўринларда — стажёр-тадқиқотчилик институти) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

14. Белгилансинки:

стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори асосида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади;

стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқишга талабгорларни танлаб олиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади;

стажёр-тадқиқотчилик институтида ўқиш бир йилгача давом этади;

стажёр-тадқиқотчилик институтини битирганлар мазкур босқичга қайта қабул қилинмайди.

15. Стажёр-тадқиқотчиларга стипендия ва уларга бириктирилган илмий раҳбарларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгилансин:

стажёр-тадқиқотчилик институтига қабул қилинганларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига мувофиқ стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

таълим муассасасида илмий раҳбарлар томонидан стажёр-тадқиқотчи билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади;

илмий ташкилотда илмий раҳбарлар стажёр-тадқиқотчилар ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун бир йилда 75 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Фан» соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон қарорига 1-ИЛОВА

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурага Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича буюртманомани шакллантириш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизмлари Муддатлар 1-босқич Илмий ташкилот ва таълим муассасалари 1. Ягона электрон базада кейинги йилдаги қабул миқдори бўйича таклифни ишлаб чиқиш учун зарур маълумотларни тўлиқ киритиш. 2. Сўралаётган қабул квотаси юқори турувчи ташкилотга белгиланган тартибда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш. 20 апрель 1 май 2-босқич Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 1. Тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасасидан келган таклифларни электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш. 2. Таклифларни кўриб чиқиш ва натижаларни электрон имзо билан тасдиқлаш ёки қайта ишлаш учун тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасасига қайтариш. 3. Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотасига асосланган таклифлар билан мурожаат қилиш. 2 май 15 май 1 июнгача 3-босқич Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар Тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни Ягона электрон тизим орқали Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига юбориш. 10 июнгача 4-босқич Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизим орқали юбориш. 1 август 5-босқич Инновацион ривожланиш вазирлиги, тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда Илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқдаш. 20 августгача

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон қарорига 2-ИЛОВА

Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура, докторантурада ўқиш учун талабгорларни рўйхатга олиш, ўқишга қабул қилиш ва изланувчиларнинг ўқишини ташкил этиш

Босқич Масъуллар Амалга ошириш механизми Муддатлар 1-босқич Илмий ташкилот ва таълим муассасалари 1. Оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон бериш. 2. Ягона электрон тизим орқали ҳужжатларни қабул қилиб олувчи масъулларни белгилаш. 1 сентябрь 15 сентябрь 2-босқич Ўқиш учун талабгорлари Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтиш учун тегишли маълумотларни киритиш ва ҳужжатларнинг электрон нусхасини юклаш. 10 октябрга қадар 3-босқич Илмий ташкилот ва таълим муассасалари 1. Ягона электрон тизимга ўқиш учун талабгорлар томонидан киритилган тегишли маълумотлар ва юкланган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилинганини тасдиқлаш. 2. Ўқиш учун талабгорларнинг имтиҳон ва суҳбатни ўтказиш графигини тўлдириш ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаш. 15 октябрга қадар 25 октябрь 4-босқич Илмий ташкилот ватаълим муассасалари Ўқиш учун талабгорларнинг имтиҳон ва суҳбат натижаларини Ягона электрон тизимга киритиш. 1 — 25 ноябрь 5-босқич Илмий ташкилот ва таълим муассасалари 1. Коллегиал органнинг ўқишга қабул қилинганлар тўғрисида қарор асосида Ягона электрон тизимдаги ҳар бир талабгор бўйича маълумотларни тўлдириш. 2. Ўқишга қабул қилганлар бўйича Коллегиал орган қарори ва ташкилот раҳбарининг буйруқ нусхасини Ягона электрон тизимга юклаш. 3. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва/ёки докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ёки консультантлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона электрон тизимга юклаш. 2 декабрь 5 декабрь 15 декабрь 6-босқич Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар ҳамда уларнинг илмий раҳбарлари/ консультантлари Ягона электрон тизимда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш. 31 январь 7-босқич Илмий ташкилот ва таълим муассасалари Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режасини Ягона электрон тизимда ЭРИ билан тасдиқлаш. 1 февраль

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорининг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида :

а) номидаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-бандда :

иккинчи хатбошидаги «олий ўқув юртидан кейинги таълимга» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълимга» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банддаги «Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-илованинг матнида :

номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълимга» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълимга» сўзлари билан алмаштирилсин;

1 , 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) олий таълимдан кейинги таълим тизимига мажбурий талабларни, шунингдек умумий қабул қилинган халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (кейинги ўринларда PhD деб аталади) ва фан доктори (Doctor of Science (кейинги ўринларда DSc деб аталади) илмий даражалари изланувчиларининг диссертация иши мазмунига ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

2. Давлат талаблари олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилот ва таълим муассасалари учун мажбурийдир.

3. Ушбу Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олий таълимдан кейинги таълим — докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;

олий таълимдан кейинги таълим институти — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

стажёр-тадқиқотчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

докторант — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

мустақил изланувчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;

олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — Ягона электрон тизим) — олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими»;

2-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбошидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«Стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади»;

5-бандда :

биринчи хатбошидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Стажёр-тадқиқотчилик институтига ўқиш бир йилгача давом этади»;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Олий таълимдан кейинги таълим институтини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун илмий ташкилот ва таълим муассасалар доимий фаолият кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи-коллегиал органга (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда) (кейинги ўринларда Коллегиал орган деб аталади) эга бўлиши лозим»;

7-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ва докторантурага қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасалари ташкил этадиган қабул комиссиялар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади»;

учинчи хатбошидаги «Мустақил» сўзи «Стажёр-тадқиқотчилик ва мустақил» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда :

биринчи хатбошидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир»;

3-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд қўшилсин:

«10 1 . Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (1997 йилгача олинган мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим»;

11-банд чиқариб ташлансин;

12-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинадиган талабгорларнинг таянч мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим институтидаги ихтисослик тегишли бўлган фан тармоғига мувофиқ бўлиши керак»;

иккинчи хатбошида «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банддаги «Докторант» сўзи «Стажёр-тадқиқотчи, докторант» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин.

15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «фалсафа» сўзи «стажёр-тадқиқотчи ва фалсафа» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 2-илованинг матнида :

номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олий таълимдан кейинги таълим — докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;

олий таълимдан кейинги таълим институти — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

стажёр-тадқиқотчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

докторант — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

мустақил изланувчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;

изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс.

олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — Ягона электрон тизим) — олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими».

3-бандда :

биринчи хатбошидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«Стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади»;

4-банддаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим институти етакчи ОТМ ва ИТМ» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим институти илмий ташкилот ва таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақли»;

6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим»;

иккинчи хатбошидаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим»сўзи билан алмаштирилсин;

7-бандда :

биринчи хатбошидаги «маслаҳатчиларга» сўзи «консультантларга» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «маслаҳатчини» сўзи «консультантни» сўзи билан алмаштирилсин;

8-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Фан доктори бир вақтнинг ўзида учтадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ташкилот ёки таълим муассасаларининг коллегиал органи хулосаси асосида бештадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин»;

иккинчи хатбошидаги «маслаҳатчи» сўзи «консультант» сўзи билан алмаштирилсин;

2-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда :

биринчи хатбошидаги «ОТМ ва ИТМ» сўзлари «Илмий ташкилот ва таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар. Қабул қилинган қарор ўн кун муддатда тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасаларига юборилади.

Олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун ОАК, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.

Ўзларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари очилган илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳам мустақил изланувчилик тартибида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаши мумкин.

11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги олий таълимдан кейинги таълим институтларини аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади»;

12-банддаги «ОТМ ва ИТМ» сўзлари «илмий ташкилот ва таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тизимида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб аттестациядан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар тегишли илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнгача Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб ҳар йили 1 августга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига Ягона электрон тизим орқали юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда ҳар йили 20 августга қадар илмий ташкилот ва таълим муассасалари кесимида аккредетациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқлайди.

Қабул квотаси миқдорини илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари кесимида тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда тегишли вазирлик ёки идора тизимидаги илмий ташкилот ва таълим муассасалари учун қабул квотаси миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.

Илмий ташкилот ва таълим муассасалари вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси илмий ташкилот ва таълим муассасалари тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади»;

15-бандда :

биринчи хатбошидаги «ОТМ ва ИТМлар» сўзлари «Илмий ташкилот ва таълим муассасалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади»;

қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд қўшилсин:

«15 1 . Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим»;

17-банддаги «ОТМ ва ИТМларда» сўзлари «илмий ташкилот ва таълим муассасаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар»;

20-банднинг биринчи хатбошисидаги «ОТМ ёки ИТМларда» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд чиқариб ташлансин;

22-бандда :

иккинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМнинг» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Докторантурада» сўзи «Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«Барча соҳалар шу жумладан, физика-математика ва техника фанлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилишда тегишли фан йўналишларида миллий сертификатга эга бўлган талабгор мутахассислик фани бўйича имтиҳондан озод этилади ва унга мутахассислик фани учун белгиланган максимал балл берилади»;

24-бандда :

биринчи хатбошидаги «Таянч» сўзи «Стажёр-тадқиқотчилик, таянч» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисида «талабгорларнинг» сўзидан кейин «стажёр-тадқиқотчиликка,» сўзлари қўшилсин;

«а» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «таянч» сўзидан олдин «стажёр-тадқиқотчилик ва» сўзлари қўшилсин;

«б» кичик бандда :

тўртинчи хатбошида «ОАК рўйхатига мувофиқ» сўзлари «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин;

25-банднинг биринчи хатбошисидаги «Докторантурада» сўзи «Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади. Бунда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади»;

27-бандда :

биринчи хатбошидаги «Таянч» сўзи «Стажёр-тадқиқотчилик, таянч» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМ» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «жорий йилнинг 15 декабригача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва ОАКга тақдим этилади» сўзлари «15 декабригача Ягона электрон тизимга киритилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Стажёр-тадқиқотчи ва докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади ва Ягона электрон тизимга юкланади»;

30-банднинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«стажёр-тадқиқотчиликда — таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

таянч докторантурада — таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;

докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади»;

31-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда таълим муассасаси учун — «Таълим» соҳаси бўйича ва илмий ташкилот учун — «Фан» соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади»;

32-бандда «тақдирда» сўзидан кейин «стажёр-тадқиқотчилик,» сўзлари қўшилсин;

33-банддаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилганларга, шунингдек уларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига муассаса раҳбарининг буйруғи билан ўқиш муддатининг қолган даври (муддати) учун кўзда тутилган тегишинча стипендиянинг ҳамда докторант билан олиб борилган иш учун тўловнинг жами миқдори ҳажмида тегишли диплом тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан 20 кун муддатда бир марталик бериладиган мукофот тўланади.

35. Таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.

ОҲТМда илмий раҳбарлар ва консультантларга иш ҳақи тўлови тизимида ОҲТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Фан» соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»;

36-банддаги «Таянч» сўзи «Стажёр-тадқиқотчилик, таянч» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълимни» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълимни» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бобнинг номидаги «олий ўқув юртидан кейинги таълимни» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълимни» сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини қабул қилиш йил давомида амалга оширилади»;

41-банднинг биринчи хатбошисидаги «ОТМ ёки ИТМга» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

42-банддаги «ОТМ ёки ИТМнинг» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

43-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва илмий ташкилот ёки таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади»;

44-банддаги «ОТМ ёки ИТМ» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

45-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мустақил изланувчиликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тегишли илмий ташкилот ва таълим муассаса томонидан буйруқ қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритилади»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

46-бандда :

биринчи хатбошидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

«Мустақил изланувчининг якка тартибдаги режаси тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан Ягона электрон тизимга юкланади»;

47-банддаги «тайёрлаган» сўзи «расмийлаштирган» сўзи билан алмаштирилсин;

48-бандда :

биринчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМда» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ОТМда» сўзи «Таълим муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

49-банддаги «ОТМ ёки ИТМда» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонун ҳужжатлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир»;

51-банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълимни» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълимни» сўзлари билан алмаштирилсин;

52-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича ҳар йили камида 1 марта мониторинг олиб борадилар;

Жойларга чиққан ҳолда мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари таркибидан шакллантирилади»;

53-бандда :

«а» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида «ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий» сўзлари «тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМда» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий» сўзлари «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий» сўзлари «тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМда» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «ОАК талабларига» сўзлари «белгиланган талабларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМда» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

54-бандда :

«а» кичик бандда :

иккинчи хатбошидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «ОАК рўйхатида кўрсатилган» сўзлари «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда)»;

еттинчи хатбошидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги»;

бешинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМ» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

55-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Шахсий» сўзи «Якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «ОТМ ёки ИТМнинг» сўзлари «илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Шахсий иш» сўзи «Якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

57-банднинг биринчи хатбошисидаги «шахсий» сўзи «якка тартибдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-бобнинг номидаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

58-банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомда :

а) 13-банддаги «олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14 ва 21-бандлардаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» сўзлари «Олий таълимдан кейинги таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Низом иловасидаги «олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси» сўзлари «таълим муассасаси ва илмий ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 74-сон қарори билан тасдиқланган Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида низомнинг 9-бандидаги «олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг» сўзлари «олий таълимдан кейинги таълимнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 6 ноябрь,

696-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SXEMASI

Ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash jarayonlarining shaffofligini taʼminlash va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

“Ilm-fan va ilmiy faoliyat toʻgʻrisida”gi hamda “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Ilm, maʼrifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2020-yil 2-martdagi PF-5953-son Farmoni ijrosini taʼminlash, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim va mazkur tizimga raqamli texnologiyalarni keng joriy etish orqali oliy taʼlimdan keyingi taʼlim jarayonlarining shaffofligini taʼminlash va samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimida 2020-yil uchun qabul kvotalari boʻyicha buyurtmalarni shakllantirish, hujjatlarni topshirish va roʻyxatga olish jarayonlari raqamlashtirilgani va maxsus veb-sayt orqali tajriba tariqasida samarali amalga oshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining maxsus veb-sayt negizida oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimida qabul kvotalari boʻyicha buyurtmalarni shakllantirish, hujjatlarni topshirish va roʻyxatga olish, faoliyat samaradorligi monitoringini olib borishni Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimida (keyingi oʻrinlarda — Yagona elektron tizim) amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

3. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlari mavjud tashkilotlar tomonidan Yagona elektron tizim orqali quyidagilar amalga oshirilishi belgilansin:

a) 2021-yil 1-yanvardan boshlab:

stajyor-tadqiqotchi, izlanuvchi, ilmiy rahbar va konsultantlarga doir maʼlumotlar bankini shakllantirish, stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilarning yakka tartibdagi rejasidagi ishlar bajarilishini qayd etish;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorligi monitoringini olib borish, tegishli hisobotlar va tahliliy maʼlumotlarni shakllantirish;

b) 2021-yil 1-martdan boshlab:

stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura, doktoranturada oʻqish uchun qabul kvotalari boʻyicha buyurtmanoma shakllantirish;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarida oʻqish uchun talabgorlarni (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) roʻyxatga olish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi:

Davlat soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan hamkorlikda Yagona elektron tizimdan foydalanuvchi tashkilotlarni belgilangan tartibda elektron raqamli imzo bilan taʼminlash;

2021-yil 1-martga qadar Yagona elektron tizimda barcha izlanuvchilarning roʻyxatga olinishi, oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari, vazirlik va idoralar hamda ulardagi Yagona elektron tizimda ishlashga masʼul xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning ushbu tizimga toʻliq kiritilishini taʼminlash;

vazirlik, idora, ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari xodimlari uchun Yagona elektron tizim orqali ishlash tartibini tushuntirish boʻyicha tanishtiruv seminarlarini media mahsulotlardan foydalangan holda tizimli asosda oʻtkazish;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimida bajariladigan barcha jarayonlarning doimiy monitoringini, shuningdek Yagona elektron tizim orqali olib borish choralarini koʻrsin.

5. Yagona elektron tizimdan foydalanish doirasida quyidagilar masʼul tashkilotlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi:

vazirliklar, idoralar, ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalarining Yagona elektron tizimdan samarali foydalanishlarini taʼminlash, shuningdek undan foydalanish boʻyicha uslubiy jihatdan rahbarlik qilish;

vazirliklar, idoralar, ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari tomonidan ushbu qarorning 4-bandida koʻrsatilgan tadbirlarning amalga oshirilishini doimiy monitoringini yuritish;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda innovatsion ish uslublarini yanada keng joriy etish boʻyicha takliflar tayyorlash;

vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa davlat organlari va tashkilotlarning ushbu tizimdan foydalanish jarayonida kelib tushgan takliflarini hisobga olgan holda Yagona elektron tizimni takomillashtirib borish va modernizatsiya qilish;

Yagona elektron tizimning sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlash;

Yagona elektron tizimni texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarni doimiy ravishda oʻtkazib borilishni taʼminlash;

b) Kiberxavfsizlik markazi — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Yagona elektron tizimning axborot xavfsizligini taʼminlash;

v) vazirlik va idoralar:

belgilangan tartibda va muddatlarda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlari faoliyatiga doir maʼlumotlarni Yagona elektron tizim orqali elektron muhitga toʻlaqonli oʻtkazish boʻyicha tezkor tashkiliy va texnik chora-tadbirlarni amalga oshirish;

tizimidagi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalarida oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlari faoliyatiga doir maʼlumotlarni Yagona elektron tizimda elektron shaklga oʻtkazilishini va saqlanishini taʼminlash;

Yagona elektron tizim orqali oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimiga doir hujjat almashish, maʼlumot va hisobotlarni koʻrib chiqish hamda tasdiqlash uchun belgilangan tartib va muddatlarga qatʼiy amal qilish;

g) oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi ilmiy tashkilotlar va taʼlim muassasalari (keyingi oʻrinlarda — ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari):

talabgorlar, stajyor-tadqiqotchilar, izlanuvchilar, ilmiy rahbar va ilmiy konsultantlar boʻyicha maʼlumotlarning aniqligi va toʻgʻriligini taʼminlash;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim uchun qabul kvotasi boʻyicha takliflarni shakllantirish, talabgorlardan hujjatlarni qabul qilish va qabul ishlarini tashkil etish, izlanuvchilar, ilmiy rahbar va ilmiy konsultantlarga doir maʼlumotlarni elektron koʻrinishda saqlash jarayonida Yagona elektron tizimidan foydalanish.

6. Quyidagilar:

Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura, doktoranturaga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga oʻqitish uchun qabul kvotasi boʻyicha buyurtmanomani shakllantirish sxemasi 1-ilovaga muvofiq;

Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura, doktoranturada oʻqish uchun talabgorlarni roʻyxatga olish, oʻqishga qabul qilish va izlanuvchilarning oʻqishini tashkil etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

7. Belgilansinki, Yagona elektron tizimning uzluksiz faoliyat koʻrsatishi, unga texnik xizmat koʻrsatish va qoʻllab-quvvatlash, shuningdek uning funksional imkoniyatlarini yanada takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligining yillik xarajatlar smetasi doirasida moliyalashtiriladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Yagona elektron tizimni joriy etishning manzilli jadvalini ishlab chiqib, tasdiqlasinlar.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Yagona elektron tizimning uzluksiz faoliyat koʻrsatishi, unga texnik xizmat koʻrsatish va qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, uning funksional imkoniyatlarini yanada takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligining asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq uning yillik smetasida qoʻshimcha ajratilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi, Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasining vazirlik va idoralar bilan birgalikda Ilmiy nashrlar boʻyicha milliy bazaning (keyingi oʻrinlarda — Milliy baza) elektron platformasini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

11. Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan hamkorlikda 2021-yil yakuniga qadar Milliy bazaga respublikada nashr qilingan ilmiy jurnallardagi maqolalarning elektron shaklidagi matnlari kiritilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2021-yil 1-iyunga qadar Milliy bazaga kiritiladigan ilmiy nashrlarda iqtiboslikni hisoblash usuli boʻyicha asoslangan takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Matematika taʼlimi va fanlarini yanada rivojlantirishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining V.I. Romanovskiy nomidagi Matematika instituti faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-iyuldagi PQ-4387-son qarorining 8-bandiga muvofiq stajyor-tadqiqotchilik instituti (keyingi oʻrinlarda — stajyor-tadqiqotchilik instituti) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

14. Belgilansinki:

stajyor-tadqiqotchilik instituti oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutiga tayyorgarlik bosqichi hisoblanadi;

stajyor-tadqiqotchilik institutiga oʻqishga qabul qilish Vazirlar Mahkamasining “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori asosida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalarida tashkil etilgan qabul komissiyasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tanlov asosida amalga oshiriladi;

stajyor-tadqiqotchilik institutiga oʻqishga talabgorlarni tanlab olish suhbat natijalariga koʻra amalga oshiriladi;

stajyor-tadqiqotchilik institutida oʻqish bir yilgacha davom etadi;

stajyor-tadqiqotchilik institutini bitirganlar mazkur bosqichga qayta qabul qilinmaydi.

15. Stajyor-tadqiqotchilarga stipendiya va ularga biriktirilgan ilmiy rahbarlarning mehnatiga haq toʻlash quyidagi tartibda amalga oshirilishi belgilansin:

stajyor-tadqiqotchilik institutiga qabul qilinganlarga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy xodimlar mehnatini yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 18-avgustdagi 233-son qaroriga muvofiq stajyor-tadqiqotchi lavozim maoshining bazaviy miqdoriga tenglashtirilgan miqdorda stipendiya toʻlanadi;

taʼlim muassasasida ilmiy rahbarlar tomonidan stajyor-tadqiqotchi bilan olib borilgan ish umumiy oʻquv yuklamasiga kiritiladi va qonunchilikda belgilangan tartibda har bir stajyor-tadqiqotchi uchun bir yilda 75 soat hajmida har oyda toʻlanadi;

ilmiy tashkilotda ilmiy rahbarlar stajyor-tadqiqotchilar har oyda oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlashning qonunchilikda belgilangan tartibida har bir stajyor-tadqiqotchi uchun bir yilda 75 soat hisobida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan “Fan” sohasiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

19. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Yu. Abdurahmonov zimmasiga yuklatilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-noyabrdagi 696-son qaroriga 1-ILOVA

Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura, doktoranturaga Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjet mablagʻlari hisobiga oʻqitish uchun qabul kvotasi boʻyicha buyurtmanomani shakllantirish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmlari Muddatlar 1-bosqich Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari 1. Yagona elektron bazada keyingi yildagi qabul miqdori boʻyicha taklifni ishlab chiqish uchun zarur maʼlumotlarni toʻliq kiritish. 2. Soʻralayotgan qabul kvotasi yuqori turuvchi tashkilotga belgilangan tartibda Yagona elektron tizim orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda elektron shaklda kelishish uchun yuborish. 20-aprel 1-may 2-bosqich Tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar 1. Tegishli ilmiy tashkilot va taʼlim muassasasidan kelgan takliflarni elektron shaklda Yagona elektron tizim orqali qabul qilish. 2. Takliflarni koʻrib chiqish va natijalarni elektron imzo bilan tasdiqlash yoki qayta ishlash uchun tegishli ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasiga qaytarish. 3. Innovatsion rivojlanish vazirligiga ilmiy darajali kadrlarga boʻlgan ehtiyojlar, amaldagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorligi, taʼlim olayotgan stajyor-tadqiqotchilar, doktorantlar va mustaqil izlanuvchilar kontingenti, ilmiy rahbarlar va ilmiy konsultantlarning samarali ishlari, shuningdek, bitta ilmiy rahbar va bitta ilmiy konsultantga biriktiriladigan izlanuvchilar va stajyor tadqiqotchilar sonidan kelib chiqib, attestatsiyadan oʻtgan yoʻnalishlar boʻyicha stajyor-tadqiqotchilikka, tayanch doktoranturaga, doktoranturaga qabul kvotasiga asoslangan takliflar bilan murojaat qilish. 2-may 15-may 1-iyungacha 3-bosqich Tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar Tegishli ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari tomonidan qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflarni Yagona elektron tizim orqali Moliya vazirligi va Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan kelishish uchun Innovatsion rivojlanish vazirligiga yuborish. 10-iyungacha 4-bosqich Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflarni budjet parametrlari asosida koʻrib chiqib Innovatsion rivojlanish vazirligiga Yagona elektron tizim orqali yuborish. 1-avgust 5-bosqich Innovatsion rivojlanish vazirligi, tasarrufida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan qatʼiy ravishda kelishgan holda Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari kesimida akkreditatsiyadan oʻtgan ixtisosliklar boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorlik koʻrsatkichlariga asosan qabul kvotasini tasdiqdash. 20-avgustgacha

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-noyabrdagi 696-son qaroriga 2-ILOVA

Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura, doktoranturada oʻqish uchun talabgorlarni roʻyxatga olish, oʻqishga qabul qilish va izlanuvchilarning oʻqishini tashkil etish

Bosqich Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Muddatlar 1-bosqich Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari 1. Ommaviy axborot vositalarida qabul kvotalariga muvofiq oʻqish uchun talabgorlarning hujjatlarini qabul qilish toʻgʻrisida eʼlon berish. 2. Yagona elektron tizim orqali hujjatlarni qabul qilib oluvchi masʼullarni belgilash. 1-sentabr 15-sentabr 2-bosqich Oʻqish uchun talabgorlari Yagona elektron tizimda roʻyxatdan oʻtish uchun tegishli maʼlumotlarni kiritish va hujjatlarning elektron nusxasini yuklash. 10-oktabrga qadar 3-bosqich Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari 1. Yagona elektron tizimga oʻqish uchun talabgorlar tomonidan kiritilgan tegishli maʼlumotlar va yuklangan hujjatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqish va qabul qilinganini tasdiqlash. 2. Oʻqish uchun talabgorlarning imtihon va suhbatni oʻtkazish grafigini toʻldirish va elektron raqamli imzo (ERI) bilan tasdiqlash. 15-oktabrga qadar 25-oktabr 4-bosqich Ilmiy tashkilot vataʼlim muassasalari Oʻqish uchun talabgorlarning imtihon va suhbat natijalarini Yagona elektron tizimga kiritish. 1 — 25-noyabr 5-bosqich Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari 1. Kollegial organning oʻqishga qabul qilinganlar toʻgʻrisida qaror asosida Yagona elektron tizimdagi har bir talabgor boʻyicha maʼlumotlarni toʻldirish. 2. Oʻqishga qabul qilganlar boʻyicha Kollegial organ qarori va tashkilot rahbarining buyruq nusxasini Yagona elektron tizimga yuklash. 3. Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura va/yoki doktoranturada oʻqishga qabul qilinganlar, ularning tasdiqlangan mavzulari, ilmiy rahbarlari yoki konsultantlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Yagona elektron tizimga yuklash. 2-dekabr 5-dekabr 15-dekabr 6-bosqich Stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilar hamda ularning ilmiy rahbarlari/ konsultantlari Yagona elektron tizimda dissertatsiya ishini tayyorlashning yakka tartibdagi rejasini ishlab chiqish va tasdiqlashga kiritish. 31-yanvar 7-bosqich Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari Stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilarning yakka tartibdagi rejasini Yagona elektron tizimda ERI bilan tasdiqlash. 1-fevral

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-noyabrdagi 696-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim va oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 28-dekabrdagi 365-son qarorining nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-maydagi 304-son qarorida :

a) nomidagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimga” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-banddagi “Taʼlim va ilm-fan masalalari axborot-tahlil departamenti” soʻzlari “IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 1-ilovaning matnida :

nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimga” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1 , 2 va 3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablari (keyingi oʻrinlarda Davlat talablari deb ataladi) oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimiga majburiy talablarni, shuningdek umumiy qabul qilingan xalqaro standartlarni hisobga olgan holda falsafa doktori (Doctor of Philosophy (keyingi oʻrinlarda PhD deb ataladi) va fan doktori (Doctor of Science (keyingi oʻrinlarda DSc deb ataladi) ilmiy darajalari izlanuvchilarining dissertatsiya ishi mazmuniga va sifatiga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.

2. Davlat talablari oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari uchun majburiydir.

3. Ushbu Davlat talablarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim — doktorlik dissertatsiyasini tayyorlash va himoya qilish maqsadida mutaxassislikni chuqur oʻrganishni va ilmiy izlanishlar olib borishni nazarda tutadigan tayanch doktorantura, doktorantura va mustaqil izlanuvchanlik asosida ilmiy darajaga ega ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlashni taʼminlaydigan taʼlim turi;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim instituti — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalarida tayanch doktorantura, doktorantura yoki mustaqil izlanuvchilik shakllaridagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshirish tizimi;

stajyor-tadqiqotchilik — ishlab chiqarishdan ajralgan holda tegishli ixtisoslik boʻyicha ilmiy va ilmiy-ijodiy izlanishlarni olib borish va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun izlanuvchini tayyorlash shakli;

tayanch doktorantura — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) ilmiy darajasiga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

doktorantura — fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajasiga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

mustaqil izlanuvchilik — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajalariga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralmagan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

stajyor-tadqiqotchi — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga stajyor-tadqiqotchilikka belgilangan tartibda qabul qilingan shaxs;

doktorant — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga tayanch doktorantura yoki doktoranturaga belgilangan tartibda qabul qilingan shaxs;

mustaqil izlanuvchi — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalarida mustaqil izlanuvchilikka belgilangan tartibda qabul qilingan shaxs;

izlanuvchi — falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun doktorlik dissertatsiyasini tayyorlayotgan shaxs;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — Yagona elektron tizim) — oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga qabul qilish, stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilarning yakka tartibdagi rejalari bajarilishi boʻyicha hisobotlarni shakllantirish boʻyicha hujjatlarning elektron almashinuvini tashkil etishga moʻljallangan axborot tizimi”;

2-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Stajyor-tadqiqotchilik instituti oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutiga tayyorgarlik bosqichi hisoblanadi”;

5-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Stajyor-tadqiqotchilik institutiga oʻqish bir yilgacha davom etadi”;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutini tashkil etish va faoliyat koʻrsatishi uchun ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalar doimiy faoliyat koʻrsatadigan muvofiqlashtiruvchi-kollegial organga (ilmiy kengash, kengash, ilmiy-texnikaviy kengash, ilmiy-muvofiqlashtiruvchi kengash va boshqa shakllarda) (keyingi oʻrinlarda Kollegial organ deb ataladi) ega boʻlishi lozim”;

7-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktoranturaga va doktoranturaga qabul qilish ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalari tashkil etadigan qabul komissiyalar tomonidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tanlov asosida amalga oshiriladi”;

uchinchi xatboshidagi “Mustaqil” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchilik va mustaqil” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida investitsiya vizasiga ega boʻlgan xorijiy investorlar hamda ularning oila aʼzolari Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga oʻqishga kirishga va taʼlim olishga haqlidir”;

3-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 10 1 -band qoʻshilsin:

“10 1 . Stajyor-tadqiqotchilikka kiruvchi shaxslar magistr darajasi yoki klinik ordinatura (tibbiyot fanlari uchun), yoki oliy maʼlumot (1997-yilgacha olingan mutaxassislik dasturlari boʻyicha) toʻgʻrisidagi diplomga ega boʻlishi lozim”;

11-band chiqarib tashlansin;

12-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutiga qabul qilinadigan talabgorlarning tayanch mutaxassisligi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutidagi ixtisoslik tegishli boʻlgan fan tarmogʻiga muvofiq boʻlishi kerak”;

ikkinchi xatboshida “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-banddagi “Doktorant” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchi, doktorant” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-banddagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15-bandning ikkinchi xatboshisidagi “falsafa” soʻzi “stajyor-tadqiqotchi va falsafa” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 2-ilovaning matnida :

nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim — doktorlik dissertatsiyasini tayyorlash va himoya qilish maqsadida mutaxassislikni chuqur oʻrganishni va ilmiy izlanishlar olib borishni nazarda tutadigan tayanch doktorantura, doktorantura va mustaqil izlanuvchanlik asosida ilmiy darajaga ega ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlashni taʼminlaydigan taʼlim turi;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlim instituti — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalarida tayanch doktorantura, doktorantura yoki mustaqil izlanuvchilik shakllaridagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshirish tizimi;

stajyor-tadqiqotchilik — ishlab chiqarishdan ajralgan holda tegishli ixtisoslik boʻyicha ilmiy va ilmiy-ijodiy izlanishlarni olib borish va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun izlanuvchini tayyorlash shakli;

tayanch doktorantura — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) ilmiy darajasiga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

doktorantura — fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajasiga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralgan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

mustaqil izlanuvchilik — falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science (DSc) ilmiy darajalariga daʼvogar izlanuvchilar uchun ishlab chiqarishdan ajralmagan holda tashkil etiladigan oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar ixtisosligi boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim shakli;

stajyor-tadqiqotchi — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga stajyor-tadqiqotchilikka belgilangan tartibda qabul qilingan shaxs;

doktorant — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga tayanch doktorantura yoki doktoranturaga belgilangan tartibda qabul qilingan shaxs;

mustaqil izlanuvchi — ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga mustaqil izlanuvchilikka belgilangan tartibda qabul qilingan shaxs;

izlanuvchi — falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun doktorlik dissertatsiyasini tayyorlayotgan shaxs.

oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — Yagona elektron tizim) — oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga qabul qilish, stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilarning yakka tartibdagi rejalari bajarilishi boʻyicha hisobotlarni shakllantirish boʻyicha hujjatlarning elektron almashinuvini tashkil etishga moʻljallangan axborot tizimi”.

3-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Stajyor-tadqiqotchilik instituti oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutiga tayyorgarlik bosqichi hisoblanadi”;

4-banddagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim instituti yetakchi OTM va ITM” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim instituti ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasida investitsiya vizasiga ega boʻlgan xorijiy investorlar hamda ularning oila aʼzolari Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga oʻqishga kirishga va taʼlim olishga haqli”;

6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutiga qabul qilinayotgan magistr yoxud klinik ordinaturaga (tibbiyot fanlari uchun) yoki mutaxassislik dasturlari boʻyicha (1997-yilgacha) olingan oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomga ega boʻlish, fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki unga tenglashtirilgan xorijiy mamlakatlarda ilmiy darajaga ega boʻlganlar mutaxassisligi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim ixtisosligi tegishli boʻlgan fan sohasiga muvofiq boʻlishi shart. Fan sohalari mos kelmaganda yoki oliy taʼlimdan keyingi taʼlimda fanning turdosh sohalari boʻyicha olish rejalashtirilganda talabgorlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi (keyingi oʻrinlarda OAK deb ataladi) belgilagan fanlar boʻyicha qoʻshimcha imtihonlar topshirishi lozim”;

ikkinchi xatboshidagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim”soʻzi bilan almashtirilsin;

7-bandda :

birinchi xatboshidagi “maslahatchilarga” soʻzi “konsultantlarga” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “maslahatchini” soʻzi “konsultantni” soʻzi bilan almashtirilsin;

8-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Fan doktori bir vaqtning oʻzida uchtadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilarga ilmiy rahbar va konsultant boʻlishi mumkin. Soʻnggi uch yilda izlanuvchilari oʻz vaqtida himoya qilgan ilmiy rahbar va ilmiy konsultantlarga ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalarining kollegial organi xulosasi asosida beshtadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilar biriktirilishi mumkin”;

ikkinchi xatboshidagi “maslahatchi” soʻzi “konsultant” soʻzi bilan almashtirilsin;

2-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandda :

birinchi xatboshidagi “OTM va ITM” soʻzlari “Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10 va 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik, idora va tashkilotlar murojaat tushgan va barcha zarur hujjatlar taqdim etilgan sanadan boshlab bir oy muddatda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutini ochish yoki ochishni rad etish toʻgʻrisida kollegial organ qarorini qabul qiladilar. Qabul qilingan qaror oʻn kun muddatda tegishli ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalariga yuboriladi.

Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutini ochish toʻgʻrisidagi qarorning nusxasi axborot uchun OAK, Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasiga yuboriladi.

Oʻzlarida oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlari ochilgan ilmiy tashkilotlar va taʼlim muassasalari ham mustaqil izlanuvchilik tartibida oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlashi mumkin.

11. Ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalaridagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi”;

12-banddagi “OTM va ITM” soʻzlari “ilmiy tashkilot va taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tizimida ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar har yili 1-iyungacha boʻlgan muddatda Yagona elektron tizim orqali elektron shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga ilmiy darajali kadrlarga boʻlgan ehtiyojlar, amaldagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorligi, taʼlim olayotgan stajyor-tadqiqotchilar, doktorantlar va mustaqil izlanuvchilar kontingenti, ilmiy rahbarlar va ilmiy konsultantlarning samarali ishlari, shuningdek, mazkur Nizomda belgilangan bitta ilmiy rahbar va bitta ilmiy konsultantga biriktiriladigan izlanuvchilar va stajyor tadqiqotchilar sonidan kelib chiqib, keyingi yildan boshlab attestatsiyadan oʻtgan yoʻnalishlar boʻyicha stajyor-tadqiqotchilikka, tayanch doktoranturaga, doktoranturaga qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflar bilan murojaat qiladilar”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar tegishli ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari tomonidan qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflarni har yili 10-iyungacha Yagona elektron tizim orqali Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan kelishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga yuborilishini taʼminlaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflarni budjet parametrlari asosida koʻrib chiqib har yili 1-avgustga qadar Innovatsion rivojlanish vazirligiga Yagona elektron tizim orqali yuboriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar bilan qatʼiy ravishda kelishgan holda har yili 20-avgustga qadar ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari kesimida akkredetatsiyadan oʻtgan ixtisosliklar boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorlik koʻrsatkichlariga asosan qabul kvotasini tasdiqlaydi.

Qabul kvotasi miqdorini ilmiy tashkilotlar va taʼlim muassasalari kesimida taqsimlashda Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar oʻrtasida kelishmovchilik yuzaga kelgan taqdirda tegishli vazirlik yoki idora tizimidagi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari uchun qabul kvotasi miqdorini belgilash Vazirlar Mahkamasining IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamentining koʻrsatmasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari vazirlik va idora tomonidan budjet mablagʻlari hisobidan ajratilgan kvotalardan tashqari ehtiyoj boʻlgan yoʻnalishlariga izlanuvchining toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan qoʻshimcha qabul kvotasini shakllantirishi mumkin. Toʻlov-kontrakt summasi ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari tegishli boʻysunuvidagi vazirlik, idora va tashkilot tomonidan belgilanadi”;

15-bandda :

birinchi xatboshidagi “OTM va ITMlar” soʻzlari “Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hujjatlar ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari qabul komissiyasi tomonidan 15-sentabrdan 15-oktabrgacha boʻlgan davrda Yagona elektron tizim orqali qabul qilinadi”;

quyidagi mazmundagi 15 1 -band qoʻshilsin:

“15 1 . Stajyor-tadqiqotchilikka kiruvchi shaxslar magistr darajasi yoki klinik ordinatura (tibbiyot fanlari uchun), yoki oliy maʼlumot (mutaxassislik dasturlari boʻyicha 1997-yilgacha) toʻgʻrisidagi diplomga ega boʻlishi lozim”;

17-banddagi “OTM va ITMlarda” soʻzlari “ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Stajyor-tadqiqotchilik va tayanch doktoranturada oʻqishga talabgorlar ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar”;

20-bandning birinchi xatboshisidagi “OTM yoki ITMlarda” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-band chiqarib tashlansin;

22-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “OTM yoki ITMning” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Doktoranturada” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchilik va doktoranturada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Barcha sohalar shu jumladan, fizika-matematika va texnika fanlari boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga qabul qilishda tegishli fan yoʻnalishlarida milliy sertifikatga ega boʻlgan talabgor mutaxassislik fani boʻyicha imtihondan ozod etiladi va unga mutaxassislik fani uchun belgilangan maksimal ball beriladi”;

24-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tayanch” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshisida “talabgorlarning” soʻzidan keyin “stajyor-tadqiqotchilikka,” soʻzlari qoʻshilsin;

“a” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “tayanch” soʻzidan oldin “stajyor-tadqiqotchilik va” soʻzlari qoʻshilsin;

“b” kichik bandda :

toʻrtinchi xatboshida “OAK roʻyxatiga muvofiq” soʻzlari “tegishli” soʻzi bilan almashtirilsin;

25-bandning birinchi xatboshisidagi “Doktoranturada” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchilik va doktoranturada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura va doktoranturaga oʻqishga qabul qilish ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasi rahbari buyrugʻi bilan har yili 5-dekabrgacha amalga oshiriladi. Bunda stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura va doktoranturada taʼlim olish keyingi yilning 1-yanvaridan boshlanadi”;

27-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tayanch” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “OTM yoki ITM” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “joriy yilning 15-dekabrigacha Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va OAKga taqdim etiladi” soʻzlari “15-dekabrigacha Yagona elektron tizimga kiritiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Stajyor-tadqiqotchi va doktorant ilmiy rahbar va konsultant (konsultant tayinlangan holatlarda) bilan birgalikda yakka tartibdagi rejasini ishlab chiqadi. Yakka tartibdagi reja stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktoranturaga yoki doktoranturaga oʻqishga qabul qilingandan keyin bir oyda Kollegial organ qarori bilan tasdiqlanadi va Yagona elektron tizimga yuklanadi”;

30-bandning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“stajyor-tadqiqotchilikda — tahsil oluvchi shaxslarga stajyor-tadqiqotchi lavozim maoshining bazaviy miqdoriga tenglashtirilgan miqdorda stipendiya toʻlanadi;

tayanch doktoranturada — tahsil oluvchi shaxslarga ilmiy darajaga yoki ilmiy unvonga ega boʻlmagan (2 yilgacha ilmiy faoliyat tajribasiga ega boʻlgan) kichik ilmiy xodim lavozim maoshining bazaviy miqdoriga tenglashtirilgan miqdorda stipendiya toʻlanadi;

doktoranturada tahsil oluvchi shaxslarga fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan yetakchi ilmiy xodim lavozim maoshining bazaviy miqdoriga tenglashtirilgan miqdorda stipendiya toʻlanadi”;

31-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura va doktoranturaga oʻqishga qabul qilish boʻyicha tasdiqlangan kvotalarini hisobga olgan holda tayyorlangan xarajatlar smetasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlar parametrlarida belgilangan tartibda taʼlim muassasasi uchun — “Taʼlim” sohasi boʻyicha va ilmiy tashkilot uchun — “Fan” sohasi boʻyicha zarur mablagʻlar ajratishni nazarda tutadi”;

32-bandda “taqdirda” soʻzidan keyin “stajyor-tadqiqotchilik,” soʻzlari qoʻshilsin;

33-banddagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

34 va 35-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan doktorlik dissertatsiyasini oʻqish muddati tamom boʻlishidan oldin himoya qilganlarga, shuningdek ularning ilmiy rahbarlari va konsultantlariga muassasa rahbarining buyrugʻi bilan oʻqish muddatining qolgan davri (muddati) uchun koʻzda tutilgan tegishincha stipendiyaning hamda doktorant bilan olib borilgan ish uchun toʻlovning jami miqdori hajmida tegishli diplom taqdim etilgan kundan boshlab koʻpi bilan 20 kun muddatda bir martalik beriladigan mukofot toʻlanadi.

35. Taʼlim muassasasida ilmiy rahbarlar va konsultantlar tomonidan doktorant bilan olib borilgan ish umumiy oʻquv yuklamasiga kiritiladi va qonunchilikda belgilangan tartibda har bir stajyor-tadqiqotchi uchun 75 soat va doktorant uchun bir yilda 100 soat hajmida har oyda toʻlanadi.

OHTMda ilmiy rahbarlar va konsultantlarga ish haqi toʻlovi tizimida OHTM mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.

Ilmiy tashkilotda ilmiy rahbarlar va konsultantlarning doktorantlar bilan mehnatiga haq toʻlash har oyda oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlashning qonunchilikda belgilangan tartibida har bir stajyor-tadqiqotchi uchun 75 soat va doktorant uchun bir yilda 100 soat hisobida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan “Fan” sohasiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

Xorijiy fuqarolar yoki fuqaroligi boʻlmagan, shuningdek, toʻlov-kontrakt asosida qabul qilingan doktorantlarning ilmiy rahbarlari va konsultantlarning mehnatiga haq toʻlash oʻqitish uchun kelib tushadigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi”;

36-banddagi “Tayanch” soʻzi “Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimni” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bobning nomidagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimni” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

38-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40. Ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari talabgorlarning mustaqil izlanuvchilikka hujjatlarini qabul qilish yil davomida amalga oshiriladi”;

41-bandning birinchi xatboshisidagi “OTM yoki ITMga” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasiga Yagona elektron tizim orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

42-banddagi “OTM yoki ITMning” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

43-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mustaqil izlanuvchilikka talabgorlarni tanlab olish har chorakning uchinchi oyigacha boʻlgan muddatda ixtisoslik boʻyicha suhbat natijalari va ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasidagi qabul komissiyasining tegishli xulosasi boʻyicha amalga oshiriladi”;

44-banddagi “OTM yoki ITM” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

45-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mustaqil izlanuvchilikka qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruq tegishli ilmiy tashkilot va taʼlim muassasa tomonidan buyruq qabul qilinganidan soʻng 5 kun davomida Yagona elektron tizimga kiritiladi”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

46-bandda :

birinchi xatboshidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi xatboshi qoʻshilsin:

“Mustaqil izlanuvchining yakka tartibdagi rejasi tegishli ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasi tomonidan Yagona elektron tizimga yuklanadi”;

47-banddagi “tayyorlagan” soʻzi “rasmiylashtirgan” soʻzi bilan almashtirilsin;

48-bandda :

birinchi xatboshidagi “OTM yoki ITMda” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “OTMda” soʻzi “Taʼlim muassasasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

49-banddagi “OTM yoki ITMda” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Xorijiy fuqarolarni va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga qabul qilish va oʻqitish qonun hujjatlari va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq oliy taʼlimdan keyingi taʼlimga qabul kvotalaridan tashqari toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasida investitsiya vizasiga ega boʻlgan xorijiy investorlar hamda ularning oila aʼzolari Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga oʻqishga kirishga va taʼlim olishga haqlidir”;

51-banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimni” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

52-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, tizimda oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi ilmiy tashkilotlar va taʼlim muassasalariga ega vazirliklar, idoralar va tashkilotlar bilan birgalikda izlanuvchilar faoliyatining samaradorligi boʻyicha har yili kamida 1-marta monitoring olib boradilar;

Joylarga chiqqan holda monitoringni olib borish uchun ishchi guruh tuziladi, uning tarkibi tizimida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan tegishli vazirlik, idora va tashkilotlar xodimlari tarkibidan shakllantiriladi”;

53-bandda :

“a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshida “OAK roʻyxatida koʻrsatilgan tarmoq ilmiy” soʻzlari “tegishli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “OTM yoki ITMda” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “OAK roʻyxatida koʻrsatilgan tarmoq ilmiy” soʻzlari “tegishli” soʻzi bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshisidagi “OAK roʻyxatida koʻrsatilgan tarmoq ilmiy” soʻzlari “tegishli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “OTM yoki ITMda” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “OAK talablariga” soʻzlari “belgilangan talablarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “OTM yoki ITMda” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

54-bandda :

“a” kichik bandda :

ikkinchi xatboshidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “OAK roʻyxatida koʻrsatilgan” soʻzlari “tegishli” soʻzi bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tegishli jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha hisobot davrida chop etilgan kamida toʻrtta ilmiy maqola eʼlon qilinganligi (jumladan bittasi xorijda)”;

yettinchi xatboshidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tegishli jurnallarda dissertatsiya mavzusi boʻyicha hisobot davrida chop etilgan kamida uchta ilmiy maqola eʼlon qilinganligi”;

beshinchi xatboshidagi “OTM yoki ITM” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

55-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Shaxsiy” soʻzi “Yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “OTM yoki ITMning” soʻzlari “ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Shaxsiy ish” soʻzi “Yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

57-bandning birinchi xatboshisidagi “shaxsiy” soʻzi “yakka tartibdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bobning nomidagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

58-banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5. Vazirlar Mahkamasining “Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 19-iyuldagi 606-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni maqsadli tayyorlash tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 13-banddagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 14 va 21-bandlardagi “Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Nizom ilovasidagi “oliy taʼlim yoki ilmiy-tadqiqot muassasasi” soʻzlari “taʼlim muassasasi va ilmiy tashkilot” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-fevraldagi 74-son qarori bilan tasdiqlangan Binar (ikkitalik) dissertatsiya himoyasi tizimi asosida fan doktori (DSc) va falsafa doktori (PhD) ilmiy darajalarini berish tartibi toʻgʻrisida nizomning 9-bandidagi “oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlimning” soʻzlari “oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 6-noyabr,

696-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.11.2020-y., 09/20/696/1481-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son, 01.01.2023-y., 07/23/471/0001-son; 06.08.2025-y., 09/25/498/0698-son)

lex.uz