📅 2020-yil 9-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020-yil 9-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2020 йил 9 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
МЕЗОНЛАРИ *
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинглар) ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган методикалар асосида юритилиши белгилаб қўйилсин.
Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.
3. Рейтингларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;
бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар:
рейтингларни жорий этиш учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;
рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган статистик ва идоравий маълумотлар реестрларини ўзида акс эттирган идоралараро ҳужжатлар икки ҳафта муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда ижро этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштириш ишларида Қурилиш вазирлигига, мутасадди вазирликлар ва идораларга амалий ёрдам кўрсатсин.
6. Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;
лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;
лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига рейтинглар ҳисобини юритиш учун тақдим этиладиган тегишли статистика ва идоравий маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул этиб белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
рейтинг юритиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Қурилиш вазирлиги марказий аппаратида бошқарув ходимлари сони 4 та штат бирлигидан иборат бўлим ва ушбу бўлимга бириктириладиган 1 та хизмат автотранспорт воситаси ажратиш;
бўлимни сақлаш ва 1 та хизмат автотранспорт воситасини ажратиш билан боғлиқ харажатлар Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилиши бўйича асосланган таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорига ИЛОВА
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни амалга оширишдан иборат бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг рейтинг маълумотларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинглар) ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилган ҳолда юритилади.
3. Рейтинглар лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг инновацион фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ходимларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари сифатини соҳалар бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардаги даражага олиб чиқишга замин яратади.
4. Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;
лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;
лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.
5. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинглари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Молиявий мезонлар, юридик шахснинг рўйхатдан ўтган манзили ҳақидаги маълумотлар ҳамда иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) йиллик, қолган мезонлар эса ойлик маълумотлар асосида шакллантирилади.
6. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Рейтингларни ҳисоблашга оид маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби
7. Лойиҳа-қидирув ва қурилиши-пудрат ташкилотлари рейтингларини шакллантириш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллантирилади.
8. Рейтингларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва ижроси тўғрисидаги маълумотлар;
бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар белгиланган тартибда идоравий электрон маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали тақдим этиб борилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар махфийлигини таъминлайди.
10. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхати уларнинг идентификация хос рақамлари (СТИР, КТУТ, ИФУТ, ХХТУТ, МХОБТ ва бошқа зарур хос рақамлар) билан биргаликда ҳар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилади;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан юборилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини бир кун муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистика ва идоравий маълумотлар базалари негизида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистика ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлайди;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади;
қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
11. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистика ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлайди;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади;
лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
12. Мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган барча жараёнлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
3-боб. Рейтинглар натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби
13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган статистика ва идоравий маълумотлар асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган методикаларга мувофиқ белгиланган тартибда рейтинглар ҳисоблари юритилади.
14. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингларини аниқлаш мезонлари ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
15. Рейтинглар баллари қуйидагилардан шакллантирилади:
тегишли рейтинглар кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари аниқланади;
ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;
ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ифодалайди.
16. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Ишончлилик тоифаси Рейтинг баҳоси Ишончлилик даражаси Умумий балллар (фоизда) A ААА Биринчи юқори даража >/= 85% АА Иккинчи юқори даража >/= 75% А Учинчи юқори даража >/= 65% B ВВВ Биринчи ўрта даража >/= 55% ВВ Иккинчи ўрта даража >/= 40% В Учинчи ўрта даража >/= 35% C ССС Биринчи қониқарли даража >/= 30% СС Иккинчи қониқарли даража >/= 25% С Учинчи қониқарли даража >/= 20% D DDD Биринчи қуйи даража >/= 7% DD Иккинчи қуйи даража >/= 5% D Учинчи қуйи даража < 5 %
17. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижаларига кўра қурилиш-пудрат ташкилотининг рейтинг баҳоси «А» ва «В» даражасидаги ишончлилик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, объект фойдаланишга топширилгандан сўнг буюртмачи томонидан кафолат муддати инобатга олинмасдан объект қийматининг 5 фоизи миқдоридаги маблағ қурилиш-пудрат ташкилотига тўлиқ тўлаб берилади.
4-боб. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларини рейтингларга киритиш ва ундан чиқаришнинг асослари
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлиги, асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишларидан (хизматлар) иборатлиги юридик шахсларни қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингига киритиш учун асосий мезон ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга эканлиги юридик шахсларни лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингига киритиш учун асосий мезон ҳисобланади.
19. Қуйидаги ҳолларда қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:
қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
қурилиш-пудрат ташкилотининг асосий фаолият тури бошқа фаолият турига ўзгарганда;
қурилиш-пудрат ташкилоти тугатилганда.
20. Қуйидаги ҳолларда лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:
лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан лойиҳа-қидирув ташкилоти лицензияси бекор қилинганда.
лойиҳа-қидирув ташкилоти тугатилганда.
5-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини шакллантириш
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини шакллантириш
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш
Т/р Мезонлар Кўрсаткичлар 1. Корпоратив бошқарув тизими Жами ишчилари сони 2. Мутахассисларнинг умумий иш тажрибаси 3. Малака оширган ходимлар сони (республика ҳудудида) 4. Малака оширган ходимлар сони (ривожланган хорижий мамлакатларда) 5. Малакага эгалик тўғрисидаги махсус сертификатларга эга ходимлар сони 6. Халқаро ISO 9001 стандартларига асосланган сифатни бошқариш тизими мавжудлиги 1. Молиявий барқарорлиги, самарадорлиги ва соҳадаги фаоллиги Ташкилотнинг рентабеллиги 2. Солиқдан қарздорлик ҳолатлари 3. Ходимларнинг ўртача иш ҳақи миқдори 1. Фаолият натижадорлиги Мураккаблик тоифасига тегишли ишлаб чиқилган лойиҳалар сони 2. Тендер савдолари ва танловларда эришган натижалари 3. Хорижий буюртмалар асосида ишлаб чиқилган лойиҳалар сони 4. Бошқа мураккаблик тоифасига тегишли ишлаб чиқилган лойиҳалар сони 5. Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш натижалари 6. Объектларнинг эскиз лойиҳаларини шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиш натижалари 7. Амалга оширилган муаллифлик назоратинатижалари 8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг тақдимномалари 1. Ишлаб чиқариш самарадорлиги Жами бажарилган ишлар қиймати 3. Лицензияланган датурий таъминотлар 4. «БИМ» технологияларига асосланган лицензияланган дастурий таъминотлар 5. Замонавий компьютер ва ноутбуклар сони 7. Бошқа турдаги техникалар, асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари 8. Бажарилган иш ҳажмининг ҳар бир ходимга тўғри келадиган миқдори
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини аниқлаш
Т/р Гуруҳ мезони Мезонлар Кўрсаткичлар 1. Кадрлар сиёсати Салоҳият Ташкилот раҳбарининг мутахассислик бўйича олий маълумотга эгалиги 2. Муҳандис-техник ходимлар сони (мутахассисликлар коди бўйича) 3. Сифат назорати ходимлари сони (мутахассисликлар коди бўйича) 4. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари сони (мутахассисликлар коди бўйича) 5. Бахтсиз ҳодисалар 6. Малака Ишчиларнинг бевосита соҳа бўйича 5 йил иш стажига эга бўлганлари сони 7. Молиявий кўрсаткичлар Самарадорлик Реализация қилишдан тушган соф тушум (ҚҚС билан) 8. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлаган ходимлар сони (сўров юборилгандан кейин охирги 12 ой учун) 9. Тўлов лаёқати Ходимларнинг ўртача иш ҳақи (сўров юборилгандан кейин охирги 12 ой учун) 10. Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (йиллик) 11. Активлар ўсиш ҳолати 12. Давлат рўйхатидан ўтган санаси (ҳар бир йили учун 1 балл 10 йил 10 балл) 13. Солиқ қарзи (сўровнома юборилган санадаги баҳолаш санасига, қарзи минус 5 жарима балл) 14. Солиқ хавфи даражаси (сўровнома юборилган санадаги баҳолаш санасига) 15. Рентабеллик Охирги 3 йилда рентабеллик даражаси (сўров юборилгандан кейин охирги 3 йиллик) 16. Рақобатбардошлиги Мустақил назорат Халқаро ISO 9001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_9001) 17. Халқаро ISO 45001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_45001) 18. Халқаро ISO 14001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_14001) 19. Миллий ISO 9001 ISO 45001 ISO 14001 сертификатига эгалиги 20. Иш тажрибаси Қурилиш соҳасидаги тажрибаси Пудрат шартномасига мувофиқ ўз вақтида топширилган объектлар сони (ўз вақтида топширилмаган ҳар бир объект учун минус 1 жарима балл) 21. Қонунийлик Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан берилган ва бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар ижросини таъминламаслик ҳолатлари (ҳар бир ҳолат учун минус 1 жарима балл) 22. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 99-моддаси бўйича жаримага тортилганлик ҳолати (ҳар бир ҳолат учун минус 1 жарима балл) 23. Мувофиқлик сертификатига эга бўлган металл прокати харид қилганлиги (ҳар бир объект учун) 24. 25. Моддий-техник база Ўзига тегишли машина ва механизмлар Юк автомашинаси 26. Автокран (балонда юрадиган) 27. Автокран (темир занжирда юрадиган) 28. Минорали кран 29. Юк кўтарадиган машина 30. Бир ковушли экскаватор 31. Гусеницали кран, экскаватор-кран 32. Трактордаги бульдозер 33. Оғир юк ташийдиган прицеп (трейлер) 34. Автомобилда юрадиган кран 35. Юк ва юкпассажирли кўтаргич 36. Автогидрокўтаргич 37. Инвентарь ва кўчма бетон қоришмасини аралаштирадиган қурилма 38. Бир ковушли юк ортгич 39. Кичик қурилиш механизмлари (перфоратор, дрель, электр болға, торкрет пушка, циркуляр арра, трамбовка ва шу каби бошқа қурилиш-сайқаллаш машиналари), асбоб-қуролларни тақсимлаш кўчма пункти, гидротўқмоқ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 ноябрь,
699-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
MEZONLARI
MEZONLARI *
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari faoliyati samaradorligini hamda natijadorligini oshirish, ular oʻrtasida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish, qurilish-montaj ishlari sifatini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi (keyingi oʻrinlarda — reytinglar) hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan metodikalar asosida yuritilishi belgilab qoʻyilsin.
Reytingning asosiy yoʻnalishlari, mezonlari va har bir mezon boʻyicha belgilanadigan ballar hamda baholash metodikalari va reytingni shakllantirishning oylik muddatiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi bilan kelishgan holda kiritiladi.
3. Reytinglarni hisoblash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga:
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan ish tajribasi, xodimlar, shu jumladan, malakali mutaxassislar soni, asosiy vositalar hajmi, olingan daromadlar, toʻlangan soliqlar va ish haqi fondi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan qurilishi tugallangan obyektlar hajmi, shaharsozlik qonunchiligini buzish holatlarini bartaraf etish toʻgʻrisidagi bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarning mavjudligi va ularning ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
boshqa mutasaddi vazirliklar va idoralar tomonidan zarur idoraviy maʼlumotlar oʻrnatilgan tartibda taqdim etilishi belgilab qoʻyilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, mutasaddi vazirliklar va idoralar:
reytinglarni joriy etish uchun “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiyalashtirilgan dasturiy taʼminotlar bir oy muddatda ishlab chiqilishi va ishga tushirilishini;
reytinglar hisobini yuritish uchun zarur boʻlgan statistik va idoraviy maʼlumotlar reyestrlarini oʻzida aks ettirgan idoralararo hujjatlar ikki hafta muddatda ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini hamda ijro etilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi reytinglar hisobini yuritish uchun zarur boʻlgan dasturiy taʼminotlarni ishlab chiqish hamda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiyalashtirish ishlarida Qurilish vazirligiga, mutasaddi vazirliklar va idoralarga amaliy yordam koʻrsatsin.
6. Quyidagilar reytinglarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari toʻgʻrisidagi yagona elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirgan holda ular reytingini yuritish;
loyiha va qurilish ishlarida markazlashtirilgan mablagʻlardan samarali foydalanish boʻyicha takomillashgan tizimni joriy etish;
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan shaharsozlik normalari va qoidalariga toʻliq rioya etilishiga erishish;
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari oʻrtasida halol raqobat muhitini shakllantirish orqali pudrat hamda loyiha ishlari bozorini rivojlantirish;
loyiha va qurilish sohasida mahoratli ishchi va xizmatchilarni (kadrlarni) tayyorlash, ular malakasini muntazam ravishda oshirib borish orqali loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari salohiyati oshirilishiga erishish;
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari soha boʻyicha dunyodagi nufuzli tashkilotlar reytingida yuqori pogʻonalardan joy olishini taʼminlash.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga reytinglar hisobini yuritish uchun taqdim etiladigan tegishli statistika va idoraviy maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, mutasaddi vazirliklar va idoralarning birinchi rahbarlari masʼul etib belgilansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:
reyting yuritish ishlarini samarali tashkil etish maqsadida Qurilish vazirligi markaziy apparatida boshqaruv xodimlari soni 4 ta shtat birligidan iborat boʻlim va ushbu boʻlimga biriktiriladigan 1 ta xizmat avtotransport vositasi ajratish;
boʻlimni saqlash va 1 ta xizmat avtotransport vositasini ajratish bilan bogʻliq xarajatlar Qurilish vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi markazlashtirilgan manbalar hisobiga moliyalashtiriladigan obyektlarda qurilish-montaj ishlarini amalga oshiruvchi qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan alohida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochilishi boʻyicha asoslangan takliflarni bir oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-noyabrdagi 699-son qaroriga ILOVA
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan va asosiy faoliyat turi qurilish-montaj ishlari va xizmatlarni amalga oshirishdan iborat boʻlgan hamda Oʻzbekiston Respublikasida shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslarning reyting maʼlumotlarini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
2. Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi (keyingi oʻrinlarda — reytinglar) hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan xolislik, oshkoralik va adolat tamoyillariga amal qilgan holda yuritiladi.
3. Reytinglar loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari oʻrtasida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish, ularning innovatsion faoliyati darajasi va sifatini oshirishni ragʻbatlantirish, xodimlarning salohiyatidan samarali foydalanish, iqtisodiyotning real sektori tarmoqlari uchun qurilish-montaj va loyiha ishlari sifatini sohalar boʻyicha dunyodagi yetakchi mamlakatlardagi darajaga olib chiqishga zamin yaratadi.
4. Quyidagilar reytinglarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari toʻgʻrisidagi yagona elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirgan holda ular reytingini yuritish;
loyiha va qurilish ishlarida markazlashtirilgan mablagʻlardan samarali foydalanish boʻyicha takomillashgan tizimni joriy etish;
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan shaharsozlik normalari va qoidalariga toʻliq rioya etilishiga erishish;
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari oʻrtasida halol raqobat muhitini shakllantirish orqali pudrat hamda loyiha ishlari bozorini rivojlantirish;
loyiha va qurilish sohasida mahoratli ishchi va xizmatchilarni (kadrlarni) tayyorlash, ular malakasini muntazam ravishda oshirib borish orqali loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari salohiyati oshirilishiga erishish;
loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari soha boʻyicha dunyodagi nufuzli tashkilotlar reytingida yuqori pogʻonalardan joy olishini taʼminlash.
5. Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytinglari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi.
Moliyaviy mezonlar, yuridik shaxsning roʻyxatdan oʻtgan manzili haqidagi maʼlumotlar hamda iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi (IFUT) yillik, qolgan mezonlar esa oylik maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.
6. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2-bob. Reytinglarni hisoblashga oid maʼlumotlar bazalarini shakllantirish va yuritish tartibi
7. Loyiha-qidiruv va qurilishi-pudrat tashkilotlari reytinglarini shakllantirish sxemalari ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarga muvofiq shakllantiriladi.
8. Reytinglarni hisoblash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga:
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan ish tajribasi, xodimlar, shu jumladan, malakali mutaxassislar soni, asosiy vositalar hajmi, olingan daromadlar, toʻlangan soliqlar va ish haqi fondi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan qurilishi tugallangan obyektlar hajmi, shaharsozlik qonunchiligini buzish holatlarini bartaraf etish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarning mavjudligi va ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
boshqa mutasaddi vazirliklar va idoralar tomonidan zarur idoraviy maʼlumotlar belgilangan tartibda idoraviy elektron maʼlumotlar bazalarini integratsiya qilish orqali taqdim etib boriladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi vazirliklar va idoralar tomonidan belgilangan tartibda taqdim etilgan loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar maxfiyligini taʼminlaydi.
10. Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash tartibi quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan qurilish-pudrat tashkilotlarining elektron roʻyxati ularning identifikatsiya xos raqamlari (STIR, KTUT, IFUT, XXTUT, MXOBT va boshqa zarur xos raqamlar) bilan birgalikda har chorak yakunidan soʻng keyingi oyning oʻninchi kuniga qadar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga yuboriladi;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan yuborilgan qurilish-pudrat tashkilotlarining elektron roʻyxatini bir kun muddatda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida tashkil etilgan reyting dasturiga joylashtiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, mutasaddi vazirliklar va idoralar statistika va idoraviy maʼlumotlar bazalari negizida “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiya qilingan dasturiy taʼminot vositasida reytingni hisoblash uchun talab etiladigan tegishli statistika va idoraviy maʼlumotlar besh kun muddatda belgilangan tartibda integratsiya qilinishini taʼminlaydi;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiya qilingan dasturiy taʼminot vositasida reytingning avtomatik hisoblanishi taʼminlanadi;
qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
11. Loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingini hisoblash tartibi quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasida shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslarning elektron roʻyxatini “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida tashkil etilgan reyting dasturiga joylashtiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi, mutasaddi vazirliklar va idoralar statistik va idoraviy maʼlumotlar bazalari negizida “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiyalashtirilgan dasturiy taʼminot vositasida reytingni hisoblash uchun talab etiladigan tegishli statistika va idoraviy maʼlumotlar besh kun muddatda belgilangan tartibda integratsiya qilinishini taʼminlaydi;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiya qilingan dasturiy taʼminot vositasida reytingning avtomatik hisoblanishi taʼminlanadi;
loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
12. Mazkur Nizomning 10 va 11-bandlarida belgilangan barcha jarayonlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan muvofiqlashtirib boriladi.
3-bob. Reytinglar natijalarini hisoblash va eʼlon qilish tartibi
13. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi va boshqa mutasaddi vazirliklar va idoralar tomonidan taqdim etilgan statistika va idoraviy maʼlumotlar asosida Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan metodikalarga muvofiq belgilangan tartibda reytinglar hisoblari yuritiladi.
14. Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytinglarini aniqlash mezonlari ushbu Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq amalga oshiriladi.
15. Reytinglar ballari quyidagilardan shakllantiriladi:
tegishli reytinglar koʻrsatkichlari boʻyicha eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari aniqlanadi;
har bir mezon boʻyicha koʻrsatkich ballar yigʻindisidan iborat boʻladi;
har bir mezon boʻyicha hisoblangan ballar yigʻindisi loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini ifodalaydi.
16. Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi natijalari quyidagi toifalarga boʻlinadi:
Ishonchlilik toifasi Reyting bahosi Ishonchlilik darajasi Umumiy balllar (foizda) A AAA Birinchi yuqori daraja >/= 85% AA Ikkinchi yuqori daraja >/= 75% A Uchinchi yuqori daraja >/= 65% B VVV Birinchi oʻrta daraja >/= 55% VV Ikkinchi oʻrta daraja >/= 40% V Uchinchi oʻrta daraja >/= 35% C SSS Birinchi qoniqarli daraja >/= 30% SS Ikkinchi qoniqarli daraja >/= 25% S Uchinchi qoniqarli daraja >/= 20% D DDD Birinchi quyi daraja >/= 7% DD Ikkinchi quyi daraja >/= 5% D Uchinchi quyi daraja < 5 %
17. Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingi natijalariga koʻra qurilish-pudrat tashkilotining reyting bahosi “A” va “V” darajasidagi ishonchlilik toifasiga mansub boʻlgan taqdirda, obyekt foydalanishga topshirilgandan soʻng buyurtmachi tomonidan kafolat muddati inobatga olinmasdan obyekt qiymatining 5 foizi miqdoridagi mablagʻ qurilish-pudrat tashkilotiga toʻliq toʻlab beriladi.
4-bob. Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlarini reytinglarga kiritish va undan chiqarishning asoslari
18. Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtganligi, asosiy faoliyat turi qurilish-montaj ishlaridan (xizmatlar) iboratligi yuridik shaxslarni qurilish-pudrat tashkilotlari reytingiga kiritish uchun asosiy mezon hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasida shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish uchun tegishli litsenziyaga ega ekanligi yuridik shaxslarni loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingiga kiritish uchun asosiy mezon hisoblanadi.
19. Quyidagi hollarda qurilish-pudrat tashkilotlari reytingdan chiqariladi:
qurilish-pudrat tashkilotlari tomonidan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga reytingdan ixtiyoriy chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;
qurilish-pudrat tashkilotining asosiy faoliyat turi boshqa faoliyat turiga oʻzgarganda;
qurilish-pudrat tashkiloti tugatilganda.
20. Quyidagi hollarda loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingdan chiqariladi:
loyiha-qidiruv tashkilotlari tomonidan Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga reytingdan ixtiyoriy chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;
amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolatli organ tomonidan loyiha-qidiruv tashkiloti litsenziyasi bekor qilinganda.
loyiha-qidiruv tashkiloti tugatilganda.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingini shakllantirish
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini shakllantirish
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Loyiha-qidiruv tashkilotlari reytingini hisoblash
T/r Mezonlar Koʻrsatkichlar 1. Korporativ boshqaruv tizimi Jami ishchilari soni 2. Mutaxassislarning umumiy ish tajribasi 3. Malaka oshirgan xodimlar soni (respublika hududida) 4. Malaka oshirgan xodimlar soni (rivojlangan xorijiy mamlakatlarda) 5. Malakaga egalik toʻgʻrisidagi maxsus sertifikatlarga ega xodimlar soni 6. Xalqaro ISO 9001 standartlariga asoslangan sifatni boshqarish tizimi mavjudligi 1. Moliyaviy barqarorligi, samaradorligi va sohadagi faolligi Tashkilotning rentabelligi 2. Soliqdan qarzdorlik holatlari 3. Xodimlarning oʻrtacha ish haqi miqdori 1. Faoliyat natijadorligi Murakkablik toifasiga tegishli ishlab chiqilgan loyihalar soni 2. Tender savdolari va tanlovlarda erishgan natijalari 3. Xorijiy buyurtmalar asosida ishlab chiqilgan loyihalar soni 4. Boshqa murakkablik toifasiga tegishli ishlab chiqilgan loyihalar soni 5. Loyihalarni ekspertizadan oʻtkazish natijalari 6. Obyektlarning eskiz loyihalarini shaharsozlik kengashida koʻrib chiqilish natijalari 7. Amalga oshirilgan mualliflik nazoratinatijalari 8. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining taqdimnomalari 1. Ishlab chiqarish samaradorligi Jami bajarilgan ishlar qiymati 3. Litsenziyalangan daturiy taʼminotlar 4. “BIM” texnologiyalariga asoslangan litsenziyalangan dasturiy taʼminotlar 5. Zamonaviy kompyuter va noutbuklar soni 7. Boshqa turdagi texnikalar, asbob-uskunalar, laboratoriya jihozlari 8. Bajarilgan ish hajmining har bir xodimga toʻgʻri keladigan miqdori
Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini aniqlash
T/r Guruh mezoni Mezonlar Koʻrsatkichlar 1. Kadrlar siyosati Salohiyat Tashkilot rahbarining mutaxassislik boʻyicha oliy maʼlumotga egaligi 2. Muhandis-texnik xodimlar soni (mutaxassisliklar kodi boʻyicha) 3. Sifat nazorati xodimlari soni (mutaxassisliklar kodi boʻyicha) 4. Mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimlari soni (mutaxassisliklar kodi boʻyicha) 5. Baxtsiz hodisalar 6. Malaka Ishchilarning bevosita soha boʻyicha 5 yil ish stajiga ega boʻlganlari soni 7. Moliyaviy koʻrsatkichlar Samaradorlik Realizatsiya qilishdan tushgan sof tushum (QQS bilan) 8. Jismoniy shaxslarning daromad soligʻini toʻlagan xodimlar soni (soʻrov yuborilgandan keyin oxirgi 12 oy uchun) 9. Toʻlov layoqati Xodimlarning oʻrtacha ish haqi (soʻrov yuborilgandan keyin oxirgi 12 oy uchun) 10. Foyda soligʻi toʻlangunga qadar foyda (yillik) 11. Aktivlar oʻsish holati 12. Davlat roʻyxatidan oʻtgan sanasi (har bir yili uchun 1 ball 10 yil 10 ball) 13. Soliq qarzi (soʻrovnoma yuborilgan sanadagi baholash sanasiga, qarzi minus 5 jarima ball) 14. Soliq xavfi darajasi (soʻrovnoma yuborilgan sanadagi baholash sanasiga) 15. Rentabellik Oxirgi 3 yilda rentabellik darajasi (soʻrov yuborilgandan keyin oxirgi 3 yillik) 16. Raqobatbardoshligi Mustaqil nazorat Xalqaro ISO 9001 sertifikatiga egaligi (certificate_ISO_9001) 17. Xalqaro ISO 45001 sertifikatiga egaligi (certificate_ISO_45001) 18. Xalqaro ISO 14001 sertifikatiga egaligi (certificate_ISO_14001) 19. Milliy ISO 9001 ISO 45001 ISO 14001 sertifikatiga egaligi 20. Ish tajribasi Qurilish sohasidagi tajribasi Pudrat shartnomasiga muvofiq oʻz vaqtida topshirilgan obyektlar soni (oʻz vaqtida topshirilmagan har bir obyekt uchun minus 1 jarima ball) 21. Qonuniylik Qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyasi tomonidan berilgan va bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatmalar ijrosini taʼminlamaslik holatlari (har bir holat uchun minus 1 jarima ball) 22. Maʼmuriy javobgarlik kodeksining 99-moddasi boʻyicha jarimaga tortilganlik holati (har bir holat uchun minus 1 jarima ball) 23. Muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan metall prokati xarid qilganligi (har bir obyekt uchun) 24. 25. Moddiy-texnik baza Oʻziga tegishli mashina va mexanizmlar Yuk avtomashinasi 26. Avtokran (balonda yuradigan) 27. Avtokran (temir zanjirda yuradigan) 28. Minorali kran 29. Yuk koʻtaradigan mashina 30. Bir kovushli ekskavator 31. Gusenitsali kran, ekskavator-kran 32. Traktordagi buldozer 33. Ogʻir yuk tashiydigan pritsep (treyler) 34. Avtomobilda yuradigan kran 35. Yuk va yukpassajirli koʻtargich 36. Avtogidrokoʻtargich 37. Inventar va koʻchma beton qorishmasini aralashtiradigan qurilma 38. Bir kovushli yuk ortgich 39. Kichik qurilish mexanizmlari (perforator, drel, elektr bolgʻa, torkret pushka, sirkulyar arra, trambovka va shu kabi boshqa qurilish-sayqallash mashinalari), asbob-qurollarni taqsimlash koʻchma punkti, gidrotoʻqmoq
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2020-yil 9-noyabr,
699-son