UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 10-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 10 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузуридаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси бир ой муддатда:

мазкур қарордан келиб чиқиб, марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланишини;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг ушбу қўмитага юкланган асосий вазифалар ва функцияларни юксак профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий ва амалий билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Қўмита пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техник сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминловчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Қўмита, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

6. Қўмитанинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, қисқартирилган номи — Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Комитет Республики Узбекистан по развитию шелководства и каракулеводства, қисқартирилган номи — Комитет по развитию шелководства и каракулеводства;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Committee of the Republic of Uzbekistan for the development of sericulture and karakul farming, қисқартирилган номи — Committee of sericulture and karakul farming.

7. Қўмитанинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоил ота кўчаси 1а-уй, 100170.

2-боб. Қўмитанинг тузилмаси

8. Қўмита тизимига:

Қўмитанинг марказий аппарати;

Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази киради.

3-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари

1-§. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техник сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш;

тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш;

ипак қуртининг ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш;

пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни, энг аввало, ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш.

10. Қўмита ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) пиллачилик ва қоракўлчиликни рвожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техник сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида давлат бошқаруви органларининг, хўжалик бирлашмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш, қоракўл зотли қўйларнинг сара генофондини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган селекция-наслчилик дастурларини амалиётга татбиқ этиш ишларини мувофиқлаштиради;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш орқали тармоқ корхона ва ташкилотларининг ривожланиши, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашади;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашади;

б) тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш соҳасида:

янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, яйловлар унумдорлигини ошириш ҳамда яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйишга илмий, амалий ва методик ёрдам кўрсатади;

тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлайди;

в) ипак қуртининг ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш соҳасида:

тармоққа кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашади;

қоракўлчиликда наслчилик ишларини яхшилаш ва наслчилик ишини илмий асосда такомиллаштиришда кўмаклашади;

г) пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш соҳасида:

пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратади;

ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хом ашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўради;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кўмир, полиэтилен, полипропилен, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур маҳсулотларни ўз вақтида, тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратиш орқали белгиланган тартибда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ҳамда пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғининг хўжалик юритувчи субъектларини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича чоралар кўради;

д) маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни, энг аввало, ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш соҳасида:

ипак ва қоракўлчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни, энг аввало, ташқи бозорларда сотишга кўмаклашади;

республика ҳудудлари бўйича пилла ва қоракўл етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилайди, пилла ва қоракўл тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла ва қоракўл етиштириш учун буюртмаларни жойлаштиради;

сифатли пилла ва қоракўл етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этади;

е) пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш соҳасида:

тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашади;

ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлайди, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этади;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш борасида ипак ва қоракўл маҳсулотлари нархини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади, тайёр ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширади ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархлар мониторингини юритади;

халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этишга яқиндан кўмаклашади;

пилла ва қоракўл етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, уларнинг сифатини янада яхшилаш ҳамда маҳсулдорлигини оширишга кўмаклашади.

Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ҳамда унга идоравий мансуб бўлган тузилмалар орқали амалга оширади.

2-§. Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари

11. Қуйидагилар Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш;

ипак қурти ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш;

пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни, энг аввало, ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

12. Қўмита марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Қўмита ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Қўмита фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди;

Қўмитанинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш ҳамда тармоқларда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганади ва жорий этади;

вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантиришга қаратилган стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳар томонлама ҳамкорликни ташкил қилади;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида фаолият юритаётган кластерларнинг электрон рўйхатини юритади ва эълон қилади;

пиллани қайта ишловчи корхоналарнинг ўзларига карашли озуқа базаси яратилишини, пилла хом ашёси етиштиришнинг инновацион технологиялари кенг жорий этилишини ҳамда экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ҳолига келтирилгунга кадар чуқур қайта ишлашни ўз ичига олган пиллачилик кластерлари ташкил қилинишини таъминлайди;

қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловларни Қўмитанинг доимий эгалигига олади ва уларнинг мустақил равишда, шу жумладан ноль ставкада қоракўлчилик кластерларига ижарага берилишини таъминлайди;

республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда, майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинишини таъминлайди;

қоракўлчилик кластерларига қоракўл зотли қўйларни боқишга мўлжалланган, шу жумладан ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилишини таъминлайди;

қоракўлчилик кластерлари билан яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мажбуриятларни юклаган ҳолда шартномалар имзолайди;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг қоракўлчилик кластерлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини ташкил этади ва таъминлайди;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида фаолият юритувчи субъектларни давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилади;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритиладиган ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларни уларнинг пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар киритади;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғига салбий таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади.

Қўмитанинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига ва қўмита раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-§. Қўмита ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари

13. Қуйидагилар Қўмита ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш ишларини ташкил этиш орқали:

янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, яйловлар унумдорлигини ошириш ҳамда яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш;

тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан худудларда Қўмитанинг ҳамкорлигини таъминлаш;

ипак қуртининг ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори маҳсулдор наслларини жорий қилиш:

худудлардаги тармоққа кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришга кўмаклашиш;

пилладан ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш:

ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хом ашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;

пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш:

ипак ва қоракўл маҳсулотини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни, энг аввало, ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш.

14. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

ҳудудий бошқарма ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайди;

ҳудудий бошқарма фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди;

ҳудудий бошқарманинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасидаги илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганади ва жорий этади;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантиришга қаратилган стратегик дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

ўз ваколатлари доирасида пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида фаолият юритувчи субъектларни қонуний ҳимоя қилишни таъминлайди;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида хўжалик юритувчи субъектларга тенг шарт-шароитларни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;

пиллани қайта ишловчи корхоналарнинг ўзларига карашли озуқа базаси яратилишини, пилла хом ашёси етиштиришнинг инновацион технологиялари кенг жорий этилишини ҳамда экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ҳолига келтирилгунга кадар чуқур қайта ишлаш ташкил этилишининг мониторингини юритади ва Қўмитага тегишли маълумотлар киритиб боради;

қоракўлчилик кластерларининг ташаббускорлари томонидан яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ишларини мониторинг қилади ва Қўмитага тегишли маълумотлар киритиб боради.

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига ва Қўмита раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

4-§. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

15. Қўмита ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Қўмита ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Қўмита ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистика маълумотларини давлат статистика органларидан бепул олиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш;

Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир ҳудудий бошқармадан бошқасига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда ўтказиш;

Қўмита ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарганликларини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

Қўмита ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;

Қўмита ваколатларига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Қўмита ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифода этиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларининг муаммолари бўйича жамоатчилик, консультатив, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялари ташкил этиш, махсус кенгашлар чақириш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш билан боғлиқ узоқ муддатли дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ушбу соҳада давлат сиёсатини юритиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва юридик шахсларнинг вакилларини ҳамда жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

яйловларни қоракўлчилик кластерларига мустақил равишда, шу жумладан ноль ставкада ижарага бериш;

судларга даъво аризалари ва аризалар киритиш, ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши билан боғлиқ ишларнинг кўриб чиқилишида суд жараёнларида иштирок этиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларига оид божхона тарифларини ўзгартириш, квоталарни жорий этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёхуд имтиёзларни бекор қилиш, имтиёзли кредитлар бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларини ривожлантириш соҳасида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

хорижий мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиб, уларга, истисно тариқасида, Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш.

Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Қўмитанинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда у билан келишилиши шарт.

17. Қўмита:

ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.

5-§. Қўмита марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

18. Қўмита марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органларидан, хўжалик бирлашмаларидан, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан масалаларни таҳлил қилиш ва ўрганиб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, Қўмита марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;

хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, Қўмитага юкланган вазифаларни бажариш мақсадида эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш ҳамда уларни бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлар ҳисобидан мукофотлаш;

зарурат бўлганда, белгиланган тартибда Қўмитада кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларидан ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши охирига етказилишини талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни камчиликларни бартараф этиш учун қайтариш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари иштирокида мажлислар ўтказиш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда тезкор ҳал қилишни талаб қиладиган ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича топшириқлар бериш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Қўмита ва унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича фаолиятини ўрганиш ва текшириш;

Қўмита марказий аппаратида пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш муаммолари бўйича жамоатчилик, маслаҳат, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт гуруҳларини ташкил этиш, йиғилишлар чақириш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш билан боғлиқ узоқ муддатли дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларида давлат сиёсатини юритиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва юридик шахслар вакиллари ҳамда жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;

судларга даъво аризалари ва аризалар топшириш, суд жараёнларида ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

яйловларни қоракўлчилик кластерларига мустақил равишда, шу жумладан ноль ставкада ижарага бериш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларини ривожлантириш соҳасида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.

Қўмита марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Қўмита марказий аппарати:

Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;

Қўмита фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича Қўмита марказий аппарати бўлинмаларининг иши ташкил қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ташкил қилиниши учун жавоб беради.

6-§. Қўмита ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

20. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бошқармаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзларининг ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Қўмита ваколатига тааллуқли бўлган муҳим муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий миқёсдаги идоралараро комиссиялар ва кенгашларни ташкил қилиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

судларга даъво аризалари ва аризалар топшириш, суд жараёнларида ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилишида иштирок этиш.

21. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари:

ўзларига юкланган асосий вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминланиши;

Қўмита ҳудудий бошқармаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш таъминланиши;

Қўмитага киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида (шаҳарларда) пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқлари бўйича аниқланган муаммолар ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантиришга оид дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.

4-боб. Қўмита раҳбарларининг функционал мажбуриятлари

22. Қуйидагилар Қўмита раисининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Қўмита, шунингдек, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Қўмита фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

Қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Қўмита ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, « Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Қўмита ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

Қўмита тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш;

фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

« Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишга доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Қўмита ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Қўмита ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Қўмита номидан иштирок этиш;

Қўмитанинг ҳайъати мажлисларида раислик қилиш;

зарурат бўлганда, Қўмитанинг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш;

Қўмита марказий аппаратининг, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари низомлари ва идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Қўмита марказий аппарати ходимлари, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Қўмита, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахслари учун кўрсатмалар бериш ва уларнинг ижро этилишини назорат қилиш, шунингдек таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек ҳудудий бошқармалари фаолиятига тегишли низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғида кадрларни тайёрлаш, ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чораларини кўриш;

пиллачилик ва қоракўлчилик тармоғидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва мукофотлашга тавсиялар бериш;

бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Қўмита тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш чораларини кўриш.

23. Қуйидагилар Қўмита раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Қўмитанинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Қўмита фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, шунингдек, « Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмитанинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қўмита раисининг топшириғига биноан иштирок этиш;

Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритиш;

Қўмита ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича Қўмита раисига таклифлар киритиш;

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

5-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги

24. Қўмита раиси:

Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Қўмитанинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажариш учун шахсан жавоб беради.

25. Қўмита раисининг ўринбосарлари:

Қўмитага юкланган асосий вазифалар ва функцияларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда бажарилиши;

Қўмитанинг жавобгарлик соҳалари бўйича ўзи назорат қиладиган масалалар юзасидан;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажариш учун шахсан жавоб берадилар.

6-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш

1-§. Қўмита раҳбарияти

26. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.

27. Қўмитага раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

28. Қўмита раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра — вазирга, унинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосари — тегишли равишда вазир ўринбосарларига, Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари — вазирликлар марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари эса — вазирликлар ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.

29. Раис бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари раиснинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса — раиснинг буйруғига мувофиқ бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.

30. Қўмита марказий аппарати бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари ва ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

31. Қорақалпоғистон Республикаси пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қўмита билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ҳудудий бошқармаларнинг ходимлари Қўмита раиси билан келишилган ҳолда, тегишли ҳудудий бошқарманинг бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

32. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

33. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолиятлари йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликда:

топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятининг амалиётини текширади ва ўрганади, натижаларни умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларнинг ўрганилишини ташкил қилади;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

34. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Қўмита раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Қўмита марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

Қўмитанинг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.

35. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Қўмита раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита қўмита раиси томонидан қабул қилинади.

3-§. Қўмитанинг давлат бошқарувининг бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

36. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

37. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида давлат бошқарувининг бошқа органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

4-§. Қўмита ҳайъати ва бошқа органлар

38. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи бошлиқлардан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Қўмитаси раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

39. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

ушбу Низомда белгиланган Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;

ҳар чоракда ва тизимли тарзда Қўмита фаолияти натижадорлигини кўриб чиқиш;

Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлисларини ўтказиш, шу жумладан сайёр йиғилишларни ташкил этиш орқали Қўмита фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

Ҳайъат Қўмита ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

40. Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

41. Ҳайъат мажлисида унинг таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этса, Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

42. Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруғи (Қўмитанинг қарорлари) билан амалга оширилади.

43. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Қўмита раиси мустақил равишда қарор қабул қилади.

44. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

45. Қўмитада раиснинг биринчи ўринбосари (Кенгаш раиси), Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи айрим таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва бизнес-уюшмалар вакилларидан иборат таркибдаги Жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.

46. Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони, шунингдек, унинг Низоми Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг мажлисида қабул қилинган қарорга асосан Кенгаш раисига унинг шахсий таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

47. Қуйидагилар Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда рўёбга чиқаришнинг механизмларини танқидий кўриб чиқиш;

қонунчилик базасини такомиллаштиришда иштирок этиш, шу жумладан Қўмитанинг кўриб чиқиши учун ишлаб чиқилаётган ва киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш орқали иштирок этиш.

7-боб. Қўмита фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

48. Қўмита раиси, раиснинг биринчи ўринбосари ва раис ўринбосари, Қўмита ҳудудий бошқармалари бошлиқлари фаолиятининг самарадорлиги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан баҳоланади.

Қўмита марказий аппарати бўлимлари (шуъбалари)нинг бошлиқлари, шунингдек, марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан амалга оширилади.

49. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазога тортиш чоралари кўрилади.

8-боб. Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш ва уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш

50. Қўмита марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш, ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, Қўмита ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш, ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

51. Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.

52. Қўмита марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,4 бараварга оширилган ҳолда, ҳудудий бўлинмалар ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

53. Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан узоқ муддат хизмати учун қуйидаги миқдорда ҳар ойда устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида):

Иш стажи бўйича гуруҳ Иш стаж учун устама миқдори 2 йилдан 5 йилгача 10 фоиз 5 йилдан 10 йилгача 20 фоиз 10 йилдан 15 йилгача 30 фоиз 15 йилдан 20 йилгача 40 фоиз 20 йилдан 25 йилгача 50 фоиз 25 йилдан юқори 60 фоиз

Узоқ муддат хизмати учун тўланадиган устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

54. Лавозим маошларига устамалар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа рағбатлантириш тўловлари, шунингдек, Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий мукофотлаш Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

9-боб. Қўмитанинг ҳисобот бериши

55. Қўмита раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси олдида Қўмита фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

Вазирлар Маҳкамасининг соҳага масъул раҳбари Қўмита раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.

56. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари олдида марказий аппарат фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.

Ўзларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, марказий аппарат фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича марказий аппаратнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.

10-боб. Якунловчи қоида

57. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузуридаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузуридаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкда очилган тегишли ҳисобварақда жамланади.

3. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) Жамғарма маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби

4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан ипак момиғи) ва хом ипакни (ТИФ ТН коди — 5002 ва 5003) олиб чиқишда ундириладиган йиғимлардан тўлиқ ҳажмдаги тушумлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Жамғарманинг маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

Уюшма бошқарув ходимларининг қўшимча штат бирликларини сақлаш;

Уюшма кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида стажировка ва малака оширишларини ташкил қилиш;

Уюшманинг жорий харажатларини молиялаштириш (мебель, компьютер ва бошқа ташкилий техника ва жиҳозлар, автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бошқаларни харид қилиш);

Уюшма таркибидаги ташкилотлар томонидан пилла хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш учун уларга молиявий ёрдам бериш;

Уюшма ходимларини моддий рағбатлантириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, узоқ муддат хизматлари учун ходимларга ойлик маош устамаларини тўлаш;

нархларни индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда, овқатланиш ва йўлкира харажатлари, шунингдек, мавсумий тусдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни қоплаш учун ходимларга қўшимча тўловларни амалга ошириш;

Уюшма ходимлари иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга жалб этилганлиги учун тўловлар ҳамда бошқа пулли компенсациялар тўлаш;

Уюшмага давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, халқаро ташкилотлар ва экспертларни консультант сифатида жалб этиш, шунингдек, тузилган эксперт ва ишчи гуруҳларни мукофотлаш;

Уюшмага малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ва бошқа тўловларни тўлаш;

ипакчилик соҳасига оид лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, илмий ходимлар ва бошқалар), шунингдек, халқаро экспертларни жалб қилиш;

делегациялар, меҳмонлар, шу жумладан хорижий делегациялар, меҳмонларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ вакиллик харажатлари (тушликлар, кечки овқатларни ташкил этиш, гуллар, эсдалик буюмлари ва бошқаларни харид қилиш) ҳамда меҳмонхона харажатлари;

халқаро йиғилишлар, кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар;

конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;

босма нашр маҳсулотларини, электрон дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ипакчилик соҳасига оид бланкалар тайёрлаш.

6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин.

3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш

7. Уюшма раиси раҳбарлик қиладиган Жамғарманинг бошқарув кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) Жамғармани бошқарув органи ҳисобланади.

8. Жамғарма кенгашининг таркиби Уюшма, Ипакчилик илмий тадқиқот институти, ҳудудий «Агропилла» МЧЖ директорлари ва пиллачилик соҳасидаги бошқа ташкилотлар вакилларидан шакллантирилади ҳамда Уюшма таъсисчилари йиғилишида тасдиқланади.

9. Жамғарма кенгаши ва аъзолари жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.

10. Жамғарма кенгаши:

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тадбирларнинг устувор йўналишларини белгилайди;

зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади.

11. Жамғарма кенгашининг мажлиси заруратга кўра чақирилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

12. Жамғарма маблағларидан фойдаланишда келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) (кейинги ўринларда — ипак чиқиндилари) ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ҳамда ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқувчи ташкилотларнинг пиллачилик соҳасидаги фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини мониторинг қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ипак чиқиндилари ва хом ипак — ТИФ ТН бўйича 5002, 5003 кодлари билан таснифланувчи маҳсулотлар;

экспорт қилувчи ташкилот — ипак чиқиндилари ва хом ипакни экспорт қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқувчи ташкилот.

2-боб. Мониторингни амалга ошириш тартиби

5. Ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг экспорт ҳажми Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан Уюшма томонидан экспорт қилувчи ташкилотларнинг экспорт контрактлари мониторинги юритилади.

6. Экспорт қилувчи ташкилотлар экспорт контрактлари мониторингини юритиш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

экспорт контрактининг асл нусхаси;

экспорт контрактига нарх калькуляцияси;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали (ТИФ ТН бўйича 5002, 5003 кодлари) ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг ҳар бир килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдорида Уюшманинг Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси. Бунда йиғим Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада ундирилади.

7. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Уюшма томонидан икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.

8. Экспорт контрактлари мониторингини юритишда бозор конъюнктурасини ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш жараёнида контрактда кўрсатилган нархларнинг нисбатан пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганда, Уюшма ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг ўртача нархлари тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотга тавсиявий хулоса беради.

9. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлган ҳолларда, Уюшма ушбу экспорт қилувчи ташкилотлар ва контрактлар бўйича уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома беради.

10. Экспорт қилувчи ташкилот томонидан Уюшмага мониторинг учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаси экспорт қилувчи ташкилотга қайтарилади, ҳужжатлар нусхалари эса — Уюшмада сақлаш учун қолдирилади.

3-боб. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини назорат қилиш тартиби

11. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак экспортининг олиб чиқилиши Уюшма томонидан экспорт қилувчи ташкилот тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотнома асосида амалга оширилади.

12. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотномалар асосида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш (экспорт) мониторинги ва ҳисобини юритади.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган ипак чиқиндилари ва хом ипак тўғрисидаги экспорт қилувчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этиб боради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Экспорт қилувчи ташкилотлар экспорт контрактларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилиши, Уюшмага мониторинг учун мазкур Низомга мувофиқ тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ипак чиқиндилари ва хом ипак экспорт нархларининг тўғри шакллантирилиши, божхона чегараси орқали олиб чиқилаётган ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ТИФ ТН кодларига тўғри келиши бўйича жавобгардир.

15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини мониторинг қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Экспорт қилувчи ташкилотлар Экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун экспорт контрактлари, нарх калькуляцияси ва Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини Уюшмага тақдим этади. Эҳтиёжга қараб 2-босқич «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари мониторингини ўтказади. 2 иш куни ичида Давлат божхона қўмитасига бу ҳақда маълумотнома беради. 3 иш куни ичида 3-босқич Давлат божхона қўмитаси Ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишини (экспорт) назорат қилади. Доимий равишда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган (экспорт қилинган) ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак тўғрисидаги экспорт қилувчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этади. Ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар 4-босқич «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ипакчиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишининг (экспорт) ҳисобини юритади. Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

_____-сана ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__йил «___»____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси ‎Давлат божхона қўмитаси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________нинг (ташкилот номи) ______________________________________________________________ кодлари бўйича (ТИФ ТН кодлари) __________________________________________________________________ миқдорида (ҳажми ва суммаси) (ҳар бир ТИФ ТН коди бўйича алоҳида кўрсатилади) ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакни экспорт қилиш бўйича 20___ йил «___» __________ даги _____-сон контракт «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил ___ ____________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш устидан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мониторингдан ўтказилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси _________________________ ‎ ‎ ____________ _________________________ (Ф.И.О) М.Ў (имзо) (лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ * «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг расмий бланкасида расмийлаштирилади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 10 ноябрь,

705-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2020 й., 09/20/705/1495-сон; 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida pillachilik va qorakoʻlchilikni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi PF-6059-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi PQ-4817-son qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida pillachilik va qorakoʻlchilikni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi PF-6059-son Farmoni 5-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi tashkil etilganligi va uning asosiy vazifalari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi huzuridagi Pillachilikni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin;

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipakning olib chiqilishini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin va 2021-yil 1-fevraldan boshlab amalga kiritilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi bir oy muddatda:

mazkur qarordan kelib chiqib, markaziy apparatning tarkibiy boʻlinmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boshqarmalari toʻgʻrisidagi nizomlar tasdiqlanishini;

markaziy apparat va hududiy boshqarmalarning ushbu qoʻmitaga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni yuksak professional darajada bajara oladigan, zarur nazariy va amaliy bilimlarga ega boʻlgan yuqori malakali mutaxassislar bilan toʻldirilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi B.Q. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-noyabrdagi 705-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari, huquqlari va javobgarligini belgilaydi.

2. Qoʻmita pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshiruvchi, shuningdek, ushbu tarmoqlarni yagona ilmiy-texnik siyosatni yuritgan holda, muvofiqlashtirilgan tarzda rivojlantirishni taʼminlovchi davlat boshqaruvi organi hisoblanadi.

Qoʻmita Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga boʻysunadi.

3. Qoʻmita oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.

4. Qoʻmitaning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

5. Qoʻmita, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

6. Qoʻmitaning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi, qisqartirilgan nomi — Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Komitet Respubliki Uzbekistan po razvitiyu shelkovodstva i karakulevodstva, qisqartirilgan nomi — Komitet po razvitiyu shelkovodstva i karakulevodstva;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — Committee of the Republic of Uzbekistan for the development of sericulture and karakul farming, qisqartirilgan nomi — Committee of sericulture and karakul farming.

7. Qoʻmitaning joylashgan joyi (pochta manzili): Toshkent shahri, Mirzo Ulugʻbek tumani, Ismoil ota koʻchasi 1a-uy, 100170.

2-bob. Qoʻmitaning tuzilmasi

8. Qoʻmita tizimiga:

Qoʻmitaning markaziy apparati;

Qoʻmitaning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududiy boshqarmalari;

Ipakchilik ilmiy-tadqiqot instituti;

Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti;

Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklar urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi kiradi.

3-bob. Qoʻmitaning asosiy vazifalari va funksiyalari

1-§. Qoʻmitaning asosiy vazifalari va funksiyalari

9. Quyidagilar Qoʻmitaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasida yagona davlat siyosati amalga oshirilishini, shuningdek, ushbu tarmoqlarni yagona ilmiy-texnik siyosatni yuritgan holda, muvofiqlashtirilgan tarzda rivojlantirishni taʼminlash;

tut plantatsiyalari va yaylovlarning qatʼiy hisobini yuritish va fondini oʻrganish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish uchun ozuqa bazasini yaxshilash;

ipak qurtining va qorakoʻl zotli qoʻylarning yuqori darajada mahsuldor nasllarini joriy qilish;

pilla va qorakoʻl terisidan tayyor mahsulot ishlab chiqarish maqsadida xom ashyo tayyorlash va uni qayta ishlash uchun qulay sharoitlar yaratish;

marketing tadqiqotlarini oʻtkazish hamda ipak va qorakoʻldan tayyorlangan mahsulotlarni, eng avvalo, tashqi bozorlarda sotishga koʻmaklashish;

pillachilik va qorakoʻlchilik bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga oʻz faoliyatini kengaytirish, klasterlar tashkil etish va mahsulotni eksport qilishda har tomonlama yordam berish.

10. Qoʻmita oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) pillachilik va qorakoʻlchilikni rvojlantirish sohasida yagona davlat siyosati amalga oshirilishini, shuningdek, ushbu tarmoqlarni yagona ilmiy-texnik siyosatni yuritgan holda, muvofiqlashtirilgan tarzda rivojlantirishni taʼminlash sohasida:

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida davlat boshqaruvi organlarining, xoʻjalik birlashmalarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining faoliyatini muvofiqlashtiradi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻini rivojlantirish, qorakoʻl zotli qoʻylarning sara genofondini saqlab qolish va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

ilmiy-tadqiqot muassasalari tomonidan ishlab chiqilgan seleksiya-naslchilik dasturlarini amaliyotga tatbiq etish ishlarini muvofiqlashtiradi;

normativ-huquqiy bazani takomillashtirish, xalqaro moliyaviy institutlar va donor mamlakatlarning mablagʻlarini jalb qilish orqali tarmoq korxona va tashkilotlarining rivojlanishi, kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishga koʻmaklashadi;

qoʻshilgan qiymat zanjirini yaratish maqsadida ipakni qayta ishlash tashkilotlari, chorvachilik xoʻjaliklari va gilamchilik hunarmandlari oʻrtasida kooperatsiyani yoʻlga qoʻyishda koʻmaklashadi;

b) tut plantatsiyalari va yaylovlarning qatʼiy hisobini yuritish va fondini oʻrganish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish uchun ozuqa bazasini yaxshilash sohasida:

yangi tutzorlarni barpo etish, tut qatorlarini kengaytirish va mavjud tutzorlarni modernizatsiya qilish orqali pillachilikning ozuqa bazasini mustahkamlash, yaylovlar unumdorligini oshirish hamda yaylov oʻsimliklari urugʻchiligini yoʻlga qoʻyishga ilmiy, amaliy va metodik yordam koʻrsatadi;

tut qatorlari va tutzorlarni kengaytirish maqsadida sugʻoriladigan yer maydonlari ajratish boʻyicha tegishli davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan oʻzaro samarali hamkorlikni taʼminlaydi;

v) ipak qurtining va qorakoʻl zotli qoʻylarning yuqori darajada mahsuldor nasllarini joriy qilish sohasida:

tarmoqqa kiruvchi tashkilotlarga ipak qurtining yuqori mahsuldor zotlarini yaratish, parvarish qilish va sifatli urugʻ ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyishda koʻmaklashadi;

qorakoʻlchilikda naslchilik ishlarini yaxshilash va naslchilik ishini ilmiy asosda takomillashtirishda koʻmaklashadi;

g) pilla va qorakoʻl terisidan tayyor mahsulot ishlab chiqarish maqsadida xom ashyo tayyorlash va uni qayta ishlash uchun qulay sharoitlar yaratish sohasida:

pilla va qorakoʻl terisidan tayyor mahsulot ishlab chiqarish maqsadida xom ashyo tayyorlash va uni qayta ishlash uchun qulay sharoitlar yaratadi;

hududlarda ipak, ipak chiqindilari, jun va paxta aralashmali gilamlar toʻqishni tashkil etish uchun hunarmandlar va tashkilotlarni kerakli miqdorda xom ashyo hamda gilam toʻqish dastgohlari va moslamalari bilan taʼminlash choralarini koʻradi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻi tashkilotlarining ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun koʻmir, polietilen, polipropilen, mineral oʻgʻitlar, yoqilgʻi-moylash materiallari va boshqa zarur mahsulotlarni oʻz vaqtida, tartibga solinadigan narxlar boʻyicha ajratish orqali belgilangan tartibda moddiy-texnika resurslarini yetkazib berish hamda pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻining xoʻjalik yurituvchi subyektlarini elektr energiyasi va tabiiy gaz bilan uzluksiz taʼminlash boʻyicha choralar koʻradi;

d) marketing tadqiqotlarini oʻtkazish hamda ipak va qorakoʻldan tayyorlangan mahsulotlarni, eng avvalo, tashqi bozorlarda sotishga koʻmaklashish sohasida:

ipak va qorakoʻlchilik mahsulotlarini sotish bozorlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlari olib borish hamda ipak va qorakoʻldan tayyorlangan mahsulotlarni, eng avvalo, tashqi bozorlarda sotishga koʻmaklashadi;

respublika hududlari boʻyicha pilla va qorakoʻl yetishtirishning prognoz hajmlarini belgilaydi, pilla va qorakoʻl tayyorlash va qayta ishlash tashkilotlari boʻyicha pilla va qorakoʻl yetishtirish uchun buyurtmalarni joylashtiradi;

sifatli pilla va qorakoʻl yetishtirish va tayyorlash, uni dastlabki qayta ishlash, xom ipak va ipak kalava ishlab chiqarish boʻyicha yangi quvvatlarni tashkil etish va mavjudlarini modernizatsiya qilishni tashkil etadi;

e) pillachilik va qorakoʻlchilik bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga oʻz faoliyatini kengaytirish, klasterlar tashkil etish va mahsulotni eksport qilishda har tomonlama yordam berish sohasida:

tarmoqqa xorijiy investitsiyalarni keng jalb etish va resurslarni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etishga koʻmaklashadi;

ipakdan tayyor mahsulot ishlab chiqarish hajmlarini koʻpaytirish va uning sifatini yanada yaxshilash, eng xaridorgir turlari va dizaynini oʻzlashtirish, tarmoq mahsulotlarini xalqaro talablarga muvofiq sertifikatlashtirish va standartlashtirishni taʼminlaydi, sifat menejmentining zamonaviy usullarini keng joriy etishga doir ishlarni samarali tashkil etadi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻini rivojlantirish borasida ipak va qorakoʻl mahsulotlari narxini shakllantirishning maqbul mexanizmini yaratish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqadi, tayyor ipak va qorakoʻldan tayyorlangan mahsulotlar eksporti hajmini oshiradi hamda ichki va tashqi bozordagi narxlar monitoringini yuritadi;

xalqaro sifat standartlarini joriy qilish va qoʻlda toʻqilgan gilamchilik mahsulotlarini eksport qilish ishlarini tashkil etishga yaqindan koʻmaklashadi;

pilla va qorakoʻl yetishtirish va tayyorlash hajmlarini bosqichma-bosqich koʻpaytirish, ularning sifatini yanada yaxshilash hamda mahsuldorligini oshirishga koʻmaklashadi.

Qoʻmita qonun hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

Qoʻmita oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bevosita, shuningdek, hududiy boshqarmalar hamda unga idoraviy mansub boʻlgan tuzilmalar orqali amalga oshiradi.

2-§. Qoʻmita markaziy apparatining asosiy vazifalari va funksiyalari

11. Quyidagilar Qoʻmita markaziy apparatining asosiy vazifalari hisoblanadi:

hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Qoʻmitaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlash;

tut plantatsiyalari va yaylovlarning qatʼiy hisobini yuritish va fondini oʻrganish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish uchun ozuqa bazasini yaxshilash choralari ishlab chiqilishi va amalga oshirilishini nazorat qilish;

ipak qurti va qorakoʻl zotli qoʻylarning yuqori darajada mahsuldor nasllarini joriy qilish;

pilla va qorakoʻl terisidan tayyor mahsulot ishlab chiqarish maqsadida xom ashyo tayyorlash va uni qayta ishlash uchun qulay sharoitlar yaratish;

marketing tadqiqotlarini oʻtkazish hamda ipak va qorakoʻldan tayyorlangan mahsulotlarni, eng avvalo, tashqi bozorlarda sotishga koʻmaklashish;

pillachilik va qorakoʻlchilik bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga oʻz faoliyatini kengaytirish, klasterlar tashkil etish va mahsulotni eksport qilishda har tomonlama yordam berish;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jismoniy va yuridik shaxslarning pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻidagi faoliyati muvofiqlashtirilishini taʼminlash;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish ishlarini tashkil etish;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish.

12. Qoʻmita markaziy apparati oʻziga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:

Qoʻmita va uning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahlil jihatdan taʼminlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Hukumat qarorlarining hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan bajarilishi yuzasidan tizimli nazoratni taʼminlaydi;

Qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan hujjatlar loyihalarining sifatli va oʻz vaqtida ishlab chiqilishini hamda ularning iqtisodiy, moliyaviy va huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va unga idoraviy mansub boʻlgan tashkilotlar faoliyatiga rahbarlik qiladi, muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;

Qoʻmita faoliyatini huquqiy jihatdan taʼminlaydi;

Qoʻmitaning vakolatiga kiruvchi tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, ishlab chiqarish-xoʻjalik hamda boshqa masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish boʻyicha davlat organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlarining faoliyatini muvofiqlashtiradi;

pillachilik va qorakoʻlchilikni yanada rivojlantirish hamda tarmoqlarda tadbirkorlik uchun qulay shart-sharoitlar yaratish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

qonun hujjatlari va huquqni qoʻllash amaliyotini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritadi;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasidagi ilgʻor xalqaro tajribani tizimli oʻrganadi va joriy etadi;

vazirliklar va idoralarni jalb etgan holda, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirishga qaratilgan strategik dasturlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni ishlab chiqadi;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasida xorijiy mamlakatlarning tegishli organlari va xalqaro tashkilotlar bilan har tomonlama hamkorlikni tashkil qiladi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida faoliyat yuritayotgan klasterlarning elektron roʻyxatini yuritadi va eʼlon qiladi;

pillani qayta ishlovchi korxonalarning oʻzlariga karashli ozuqa bazasi yaratilishini, pilla xom ashyosi yetishtirishning innovatsion texnologiyalari keng joriy etilishini hamda eksportga yoʻnaltirilgan yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulot holiga keltirilgunga kadar chuqur qayta ishlashni oʻz ichiga olgan pillachilik klasterlari tashkil qilinishini taʼminlaydi;

qorakoʻl zotli qoʻylarni koʻpaytirishga moʻljallangan barcha yaylovlarni Qoʻmitaning doimiy egaligiga oladi va ularning mustaqil ravishda, shu jumladan nol stavkada qorakoʻlchilik klasterlariga ijaraga berilishini taʼminlaydi;

respublikaning yaylovlarga ega barcha hududlarida ozuqa bazasini yaratgan holda, mayda shoxli nasldor mollarni koʻpaytirish, shuningdek, mol soʻyish, teri va junni qayta ishlash, goʻsht-sut mahsulotlari, yarim tayyor va tayyor mahsulotlar ishlab chiqarish korxonalarini tashkil qilish boʻyicha qorakoʻlchilik klasterlari tashkil qilinishini taʼminlaydi;

qorakoʻlchilik klasterlariga qorakoʻl zotli qoʻylarni boqishga moʻljallangan, shu jumladan oʻrmon bilan qoplanmagan oʻrmon fondi yerlaridan yaylovlar ijaraga berilishini taʼminlaydi;

qorakoʻlchilik klasterlari bilan yaylovlardan samarali foydalanish, ularning holati yomonlashib ketishiga yoʻl qoʻymaslik, ilmiy va innovatsion yondashuvlarni qoʻllagan holda mayda shoxli nasldor mollarni koʻpaytirish, klaster ishtirokchilari oʻrtasida kooperatsiya aloqalarini yoʻlga qoʻyish orqali xom ashyoni chuqur qayta ishlashni va mahsulot ishlab chiqarishni tashkil etish boʻyicha majburiyatlarni yuklagan holda shartnomalar imzolaydi;

Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti hamda Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklar urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazining qorakoʻlchilik klasterlari bilan yaqindan hamkorlik qilishini tashkil etadi va taʼminlaydi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida faoliyat yurituvchi subyektlarni davlat organlarining noqonuniy qarorlaridan, ularning mansabdor shaxslarining harakatlaridan (harakatsizligidan) oʻz vakolatlari doirasida himoya qiladi;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan kiritiladigan va qabul qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, boshqa hujjatlarni ularning pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻiga taʼsiri yuzasidan ekspertizadan oʻtkazadi;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish hamda ularni qabul qilish maqsadga muvofiq emasligi boʻyicha takliflar kiritadi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻiga salbiy taʼsir koʻrsatadigan qonun hujjatlari va davlat organlari qarorlarini bekor qilish boʻyicha takliflar kiritadi.

Qoʻmitaning markaziy apparati qonun hujjatlariga va qoʻmita rahbariyatining topshiriqlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-§. Qoʻmita hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari va funksiyalari

13. Quyidagilar Qoʻmita hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish;

tut plantatsiyalari va yaylovlarning qatʼiy hisobini yuritish va fondini oʻrganish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish uchun ozuqa bazasini yaxshilash ishlarini tashkil etish orqali:

yangi tutzorlarni barpo etish, tut qatorlarini kengaytirish va mavjud tutzorlarni modernizatsiya qilish orqali pillachilikning ozuqa bazasini mustahkamlash, yaylovlar unumdorligini oshirish hamda yaylov oʻsimliklari urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish;

tut qatorlari va tutzorlarni kengaytirish maqsadida sugʻoriladigan yer maydonlari ajratish boʻyicha tegishli davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan xududlarda Qoʻmitaning hamkorligini taʼminlash;

ipak qurtining va qorakoʻl zotli qoʻylarning yuqori mahsuldor nasllarini joriy qilish:

xududlardagi tarmoqqa kiruvchi tashkilotlarga ipak qurtining yuqori mahsuldor zotlarini yaratish, parvarish qilish va sifatli urugʻ ishlab chiqarishga koʻmaklashish;

pilladan va qorakoʻl terisidan tayyor mahsulot ishlab chiqarish maqsadida xom ashyo tayyorlash va uni qayta ishlash uchun qulay sharoitlar yaratish:

hududlarda ipak, ipak chiqindilari, jun va paxta aralashmali gilamlar toʻqishni tashkil etish uchun hunarmandlar va tashkilotlarni kerakli miqdorda xom ashyo hamda gilam toʻqish dastgohlari va moslamalari bilan taʼminlash choralarini koʻrish;

pillachilik va qorakoʻlchilik bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga oʻz faoliyatini kengaytirish, klasterlar tashkil etish va mahsulotni eksport qilishda har tomonlama yordam berish:

ipak va qorakoʻl mahsulotini sotish bozorlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlari olib borish hamda ipak va qorakoʻldan tayyorlangan mahsulotlarni, eng avvalo, tashqi bozorlarda sotishga koʻmaklashish.

14. Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari oʻzlariga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:

hududiy boshqarma va uning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahlil jihatdan taʼminlaydi;

hududiy boshqarma faoliyatini huquqiy jihatdan taʼminlaydi;

hududiy boshqarmaning vakolatiga kiruvchi tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, ishlab chiqarish-xoʻjalik hamda boshqa masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi;

qonun hujjatlari va huquqni qoʻllash amaliyotini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritadi;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasidagi ilgʻor xalqaro tajribani tizimli oʻrganadi va joriy etadi;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirishga qaratilgan strategik dasturlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni ishlab chiqish boʻyicha takliflar kiritadi;

oʻz vakolatlari doirasida pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida faoliyat yurituvchi subyektlarni qonuniy himoya qilishni taʼminlaydi;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida xoʻjalik yurituvchi subyektlarga teng shart-sharoitlarni taʼminlash boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlarning mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan bajarilishini oʻz vakolatlari doirasida nazorat qiladi;

pillani qayta ishlovchi korxonalarning oʻzlariga karashli ozuqa bazasi yaratilishini, pilla xom ashyosi yetishtirishning innovatsion texnologiyalari keng joriy etilishini hamda eksportga yoʻnaltirilgan yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulot holiga keltirilgunga kadar chuqur qayta ishlash tashkil etilishining monitoringini yuritadi va Qoʻmitaga tegishli maʼlumotlar kiritib boradi;

qorakoʻlchilik klasterlarining tashabbuskorlari tomonidan yaylovlardan samarali foydalanish, ularning holati yomonlashib ketishiga yoʻl qoʻymaslik, ilmiy va innovatsion yondashuvlarni qoʻllagan holda mayda shoxli nasldor mollarni koʻpaytirish, klaster ishtirokchilari oʻrtasida kooperatsiya aloqalarini yoʻlga qoʻyish orqali xom ashyoni chuqur qayta ishlashni va mahsulot ishlab chiqarishni tashkil etish ishlarini monitoring qiladi va Qoʻmitaga tegishli maʼlumotlar kiritib boradi.

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari qonun hujjatlariga va Qoʻmita rahbariyatining topshiriqlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

4-§. Qoʻmitaning huquqlari va javobgarligi

15. Qoʻmita oʻziga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan Qoʻmita vakolatiga tegishli masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

Qoʻmita vakolatiga tegishli masalalar boʻyicha zarur statistika maʼlumotlarini davlat statistika organlaridan bepul olish;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Qoʻmitaga yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda kiritish;

vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur hollarda, boshqa vazirliklar va idoralar bilan birgalikda qoʻshma qarorlar va boshqa hujjatlar chiqarish;

Qoʻmitaning vakolatiga kiradigan masalalarda davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining faoliyatini muvofiqlashtirish;

Qoʻmita va uning hududiy boshqarmalarining davlat mulkini oʻzining tashkiliy tuzilmasi doirasida bir hududiy boshqarmadan boshqasiga bepul foydalanish huquqi asosida belgilangan tartibda oʻtkazish;

Qoʻmita xodimlarini ularning tegishli sohadagi faoliyatining asosiy koʻrsatkichlari boʻyicha parametrlarni bajarganliklarini hisobga olgan holda moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdori va shartlarini belgilash;

Qoʻmita vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga, davlat boshqaruvi organlariga, xoʻjalik birlashmalariga, mahalliy davlat hokimiyati organlariga kiritish;

Qoʻmita vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;

Qoʻmita vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda xalqaro darajada ifoda etish;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmoqlarining muammolari boʻyicha jamoatchilik, konsultativ, ilmiy-texnik va boshqa kengashlar, idoralararo ekspert komissiyalari tashkil etish, maxsus kengashlar chaqirish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish bilan bogʻliq uzoq muddatli dasturlar, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish, ushbu sohada davlat siyosatini yuritish va boshqa masalalarni hal etish uchun ilmiy-tadqiqot, loyihalash, konstruktorlik tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari va yuridik shaxslarning vakillarini hamda jismoniy shaxslarni qonun hujjatlarida belgilangan tartibda jalb etish;

yaylovlarni qorakoʻlchilik klasterlariga mustaqil ravishda, shu jumladan nol stavkada ijaraga berish;

sudlarga daʼvo arizalari va arizalar kiritish, oʻzining vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar buzilishi bilan bogʻliq ishlarning koʻrib chiqilishida sud jarayonlarida ishtirok etish;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmoqlariga oid bojxona tariflarini oʻzgartirish, kvotalarni joriy etish yoki bekor qilish, shuningdek, soliqlar va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha imtiyozlar berish yoxud imtiyozlarni bekor qilish, imtiyozli kreditlar berish va davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning boshqa turlarini qoʻllash toʻgʻrisida tegishli davlat organlariga takliflar kiritish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va unga idoraviy mansub boʻlgan tashkilotlar tomonidan qabul qilingan qarorlar va buyruqlarni bekor qilish, toʻxtatib turish (toʻliq yoki qisman) yoxud ularni qonunchilikka muvofiqlashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmoqlarini rivojlantirish sohasida xorijiy va xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni amalga oshirish;

xorijiy mutaxassislarni xodimlar va maslahatchilar sifatida jalb qilib, ularga, istisno tariqasida, Qoʻmitaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan ish haqi va boshqa toʻlovlar miqdorlarini belgilash.

Qoʻmita qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

16. Qoʻmitaning faoliyat sohasiga kiruvchi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari majburiy tartibda u bilan kelishilishi shart.

17. Qoʻmita:

oʻziga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni samarali bajarish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasidagi davlat siyosatining samarali amalga oshirilishi;

oʻz faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlanishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining, shuningdek, Qoʻmita tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasidagi dasturlar, chora-tadbirlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar samarali amalga oshirilishi uchun javob beradi.

5-§. Qoʻmita markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi

18. Qoʻmita markaziy apparati oʻziga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

davlat boshqaruvi organlaridan, xoʻjalik birlashmalaridan, Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlardan masalalarni tahlil qilish va oʻrganib chiqish uchun zarur boʻlgan materiallar va maʼlumotlarni, Qoʻmita markaziy apparatida koʻrib chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini soʻrash va olish;

xorijiy malakali mutaxassislarni xodimlar va maslahatchilar sifatida jalb qilish, Qoʻmitaga yuklangan vazifalarni bajarish maqsadida ekspert komissiyalari va ishchi guruhlarni tashkil qilish hamda ularni budjetdan tashqari va boshqa mablagʻlar hisobidan mukofotlash;

zarurat boʻlganda, belgilangan tartibda Qoʻmitada koʻrib chiqiladigan masalalarni oʻrganib chiqish, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari va vakillarini jalb qilish, ushbu maqsadlar uchun ekspert komissiyalari va ishchi guruhlar tashkil qilish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalaridan va idoraviy mansub tashkilotlaridan ular tomonidan kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalari ishlab chiqilishi oxiriga yetkazilishini talab qilish, zarurat boʻlganda ularni kamchiliklarni bartaraf etish uchun qaytarish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlari ishtirokida majlislar oʻtkazish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlariga belgilangan tartibda tezkor hal qilishni talab qiladigan va Qoʻmitaga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha topshiriqlar berish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, shuningdek, Qoʻmita va uning rahbariyati hujjatlari va topshiriqlari bajarilishi boʻyicha faoliyatini oʻrganish va tekshirish;

Qoʻmita markaziy apparatida pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish muammolari boʻyicha jamoatchilik, maslahat, ilmiy-texnik va boshqa kengashlar, idoralararo ekspert guruhlarini tashkil etish, yigʻilishlar chaqirish, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish bilan bogʻliq uzoq muddatli dasturlar, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish, pillachilik va qorakoʻlchilik tarmoqlarida davlat siyosatini yuritish va boshqa masalalarni hal etish uchun ilmiy-tadqiqot, loyihalash, konstruktorlik tashkilotlari, oliy taʼlim muassasalari va yuridik shaxslar vakillari hamda jismoniy shaxslarni qonun hujjatlarida belgilangan tartibda jalb etish;

sudlarga daʼvo arizalari va arizalar topshirish, sud jarayonlarida oʻzining vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarning buzilishi bilan bogʻliq ishlar koʻrib chiqilishida ishtirok etish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan qabul qilingan qarorlar va buyruqlarni bekor qilish, toʻxtatib turish (toʻliq yoki qisman) yoxud ularni qonunchilikka muvofiqlashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;

yaylovlarni qorakoʻlchilik klasterlariga mustaqil ravishda, shu jumladan nol stavkada ijaraga berish;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmoqlarini rivojlantirish sohasida xorijiy va xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni amalga oshirish.

Qoʻmita markaziy apparati qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

19. Qoʻmita markaziy apparati:

Qoʻmitaga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishi, shuningdek, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasida davlat siyosati samarali amalga oshirilishi;

Qoʻmita faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan prognoz koʻrsatkichlarga erishilishini soʻzsiz taʼminlash boʻyicha Qoʻmita markaziy apparati boʻlinmalarining ishi tashkil qilinishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining, shuningdek, Qoʻmita tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari tomonidan pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasidagi dasturlar, chora-tadbirlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar samarali amalga oshirilishi tashkil qilinishi uchun javob beradi.

6-§. Qoʻmita hududiy boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi

20. Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari oʻzlariga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalarining hududiy boshqarmalaridan, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan oʻzlarining vakolatlariga kiradigan masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

Qoʻmita vakolatiga taalluqli boʻlgan muhim muammolarni hal qilish yuzasidan takliflarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish boʻyicha hududiy miqyosdagi idoralararo komissiyalar va kengashlarni tashkil qilish;

oʻz vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha mahalliy davlat hokimiyati organlariga takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritish;

sudlarga daʼvo arizalari va arizalar topshirish, sud jarayonlarida oʻzining vakolatlariga kiradigan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarning buzilishi bilan bogʻliq ishlar koʻrib chiqilishida ishtirok etish.

21. Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari:

oʻzlariga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlanishi;

Qoʻmita hududiy boshqarmalarining faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishish taʼminlanishi;

Qoʻmitaga kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflarning, shuningdek, Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar tumanlarida (shaharlarda) pillachilik va qorakoʻlchilik tarmoqlari boʻyicha aniqlangan muammolar har tomonlama va chuqur tahlil qilinishi hamda umumlashtirish asosida takliflar tayyorlanishi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda viloyatlarda pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirishga oid dasturlar, chora-tadbirlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar samarali amalga oshirilishi uchun javob beradi.

4-bob. Qoʻmita rahbarlarining funksional majburiyatlari

22. Quyidagilar Qoʻmita raisining asosiy funksional majburiyatlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Qoʻmita faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonun hujjatlari bilan Qoʻmitaga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Qoʻmitaning faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va kompleks tadbirlar bajarilishini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

Qoʻmita, shuningdek, uning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlar ishlab chiqilishini tashkil etish va amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi kotibiyatlari, shuningdek, tegishli vazirliklar va idoralar bilan Qoʻmita faoliyati sohasiga kiradigan masalalar boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati majlislarida masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining topshiriqlarini oʻz vaqtida va sifatli bajarish;

oʻz oʻrinbosarlarining vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Qoʻmitaning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning Qoʻmita faoliyatining alohida qismlariga rahbarlik qilishi uchun shaxsiy masʼuliyati darajalarini belgilash;

Qoʻmita faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, Qoʻmita va oʻz oʻrinbosarlarining har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi maqsadida Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, shuningdek, “ Davlat organlari va tashkilotlarida ijro intizomini yanada mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 5-oktabrdagi PQ-3962-son qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish hamda monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Qoʻmita faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Qoʻmita xodimlarini tizimli ravishda qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil qilish;

Qoʻmita tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Qoʻmitaning kadrlar zaxirasini shakllantirish;

faoliyat sohasidagi masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishini, ularning “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 8-avgustdagi PF-5505-son Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 26-avgustdagi PF-5519-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-martdagi 242-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini tashkil etish, shuningdek, ularning Vazirlar Mahkamasi apparatida ishlab chiqilishi, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilinishi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;

“ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihalariga doir faoliyatining namunaviy reglamentiga muvofiq Qoʻmitaning qonun loyihalarini tayyorlash faoliyatini tashkil etish;

Qoʻmitaga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni puxta iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy ekspertizadan va boshqa ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda ularni kelishish (viza qoʻyish);

Qoʻmita rahbarlari va xodimlarining xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

oʻz oʻrinbosarlari va Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va uning idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, Qoʻmita hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, yakunlari boʻyicha zarur choralar koʻrish;

Qoʻmita xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortishga doir masalalarni koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish;

Qoʻmita xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-martdagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining odob-axloq namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Qoʻmita xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;

“Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Qoʻmita tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

Qoʻmita va uning hududiy boshqarmalari hamda idoraviy mansub tashkilotlari ishini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlash;

aholi va tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlik qilishda, shu jumladan “yagona darcha” prinsipini joriy etish orqali davlat xizmatlari sifati va samaradorligini hamda ulardan erkin foydalanishni oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan joylarga borib qabul qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Qoʻmita xodimlari va rahbarlarining faol ishtirok etishini tashkil etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida, shuningdek, davlat organlari, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakatlar vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Qoʻmita nomidan ishtirok etish;

Qoʻmitaning hayʼati majlislarida raislik qilish;

zarurat boʻlganda, Qoʻmitaning, shuningdek, hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlarning tuzilmalariga oʻzgartirishlar kiritish;

Qoʻmita markaziy apparatining, shuningdek, hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar tuzilmasini, shtatlar jadvalini va xarajatlar smetasini tasdiqlash;

Qoʻmita markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomlarni, shuningdek, Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari nizomlari va idoraviy mansub tashkilotlar ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;

Qoʻmita markaziy apparati xodimlari, Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari rahbarlari bilan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomalarini tuzish va bekor qilish;

Qoʻmita, Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining mansabdor shaxslari uchun bajarilishi majburiy boʻlgan buyruqlar chiqarish va koʻrsatmalar berish, shuningdek, ularning bajarilishini belgilangan tartibda nazorat qilish;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining mansabdor shaxslari uchun koʻrsatmalar berish va ularning ijro etilishini nazorat qilish, shuningdek tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomlarni, shuningdek hududiy boshqarmalari faoliyatiga tegishli nizomlar, qoidalar, yoʻriqnomalar va boshqa hujjatlarni tasdiqlash;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻida kadrlarni tayyorlash, ushbu sohada faoliyat yuritayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish choralarini koʻrish;

pillachilik va qorakoʻlchilik tarmogʻidagi xodimlarni va mutaxassislarni ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda takliflar kiritishni taʼminlash va mukofotlashga tavsiyalar berish;

budjet mablagʻlari, budjetdan tashqari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish va Qoʻmita tizimining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash hamda rivojlantirish choralarini koʻrish.

23. Quyidagilar Qoʻmita raisi oʻrinbosarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish;

Qoʻmita raisi vaqtincha boʻlmaganda, tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;

Qoʻmitaning oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va bevosita boshqarish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

Qoʻmita faoliyatining oʻzi mutasaddilik qiladigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Qoʻmitaning faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va kompleks tadbirlarning bajarilishini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarning soʻzsiz bajarilishini taʼminlash choralarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam ravishda eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining choraklik rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi maqsadida Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, shuningdek, “ Davlat organlari va tashkilotlarida ijro intizomini yanada mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 5-oktabrdagi PQ-3962-son qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining hujjatlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish hamda monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Qoʻmitaning oʻzi nazorat qiladigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Qoʻmita hayʼati qarorlari, Qoʻmita raisining buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarda xodimlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Qoʻmita raisiga takliflar kiritish;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda tayyorlangan hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish va ular keyinchalik Qoʻmita raisi tomonidan koʻrib chiqilishi, imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun viza qoʻyish, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda Qoʻmita raisining topshirigʻiga binoan ishtirok etish;

Qoʻmitaga taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni puxta iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son va “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son qarorlari talablariga toʻliq muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish;

oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha Qoʻmita raisiga takliflar kiritish;

Qoʻmita xodimlarining Odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;

huquqni qoʻllash amaliyotini va qonun hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

davlat xizmatlari koʻrsatish samaradorligi, sifati va qulayligini oshirish boʻyicha Qoʻmita raisiga takliflar kiritish;

“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan joylarga borib qabul qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslar vakillarining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;

davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonun hujjatlari talablariga rioya qilish.

5-bob. Qoʻmita rahbarlarining javobgarligi

24. Qoʻmita raisi:

Qoʻmitaga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

Qoʻmitaning javobgarlik sohalari boʻyicha;

oʻzining funksional majburiyatlarini sifatli bajarish uchun shaxsan javob beradi.

25. Qoʻmita raisining oʻrinbosarlari:

Qoʻmitaga yuklangan asosiy vazifalar va funksiyalarning oʻzi mutasaddilik qiladigan tarkibiy boʻlinmalarda bajarilishi;

Qoʻmitaning javobgarlik sohalari boʻyicha oʻzi nazorat qiladigan masalalar yuzasidan;

oʻzining funksional majburiyatlarini sifatli bajarish uchun shaxsan javob beradilar.

6-bob. Qoʻmita faoliyatini tashkil etish

1-§. Qoʻmita rahbariyati

26. Qoʻmitaga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan rais rahbarlik qiladi.

27. Qoʻmitaga raisining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

28. Qoʻmita raisi maqomi, mehnatga haq toʻlash, moddiy ragʻbatlantirish va tibbiy xizmat koʻrsatish shartlariga koʻra — vazirga, uning birinchi oʻrinbosari — vazirning birinchi oʻrinbosariga, oʻrinbosari — tegishli ravishda vazir oʻrinbosarlariga, Qoʻmitaning markaziy apparati xodimlari — vazirliklar markaziy apparati, hududiy boʻlinmalari xodimlari esa — vazirliklar hududiy boʻlinmalari xodimlariga tenglashtiriladi.

29. Rais boʻlmagan vaqtda, uning vakolatlari raisning birinchi oʻrinbosari tomonidan, u boʻlmagan vaqtda esa — raisning buyrugʻiga muvofiq boshqa oʻrinbosar tomonidan amalga oshiriladi.

30. Qoʻmita markaziy apparati boʻlimlari (shuʼbalari) boshliqlari va xodimlari, hududiy boshqarmalar boshliqlari va boshliq oʻrinbosarlari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlarning rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari Qoʻmita raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi Qoʻmita bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

Hududiy boshqarmalarning xodimlari Qoʻmita raisi bilan kelishilgan holda, tegishli hududiy boshqarmaning boshligʻi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

2-§. Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi

32. Qoʻmita markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.

33. Qoʻmita markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻz faoliyatlari yoʻnalishlari boʻyicha oʻzaro hamkorlikda:

topshiriqlarni hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlariga tarkibiy boʻlinmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatining amaliyotini tekshiradi va oʻrganadi, natijalarni umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistika maʼlumotlari va boshqa maʼlumotlarning oʻrganilishini tashkil qiladi;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirish choralarini koʻradi;

Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlaridan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari ishtirokini tashkil etadi, pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish sohasidagi qonun hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.

34. Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlari Qoʻmita markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan hamkorlik qiladi, shu jumladan:

Qoʻmita rahbariyati topshiriqlari ijrosi haqida axborot beradi;

faoliyatning belgilangan sohasida qonun hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida Qoʻmita markaziy apparatiga axborot taqdim etadi;

ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida aniqlangan ishdagi kamchiliklarni va qoidabuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida axborot beradi;

Qoʻmitaning markaziy apparatiga oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan tartibda va muddatlarda taqdim etadi.

35. Qoʻmita markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari hamda uning hududiy boshqarmalari va idoraviy mansub tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar Qoʻmita raisining topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosarlari tomonidan koʻrib chiqiladi. Agar koʻrsatib oʻtilgan koʻrib chiqishdan keyin kelishmovchiliklar tartibga solinmasa, ular boʻyicha qaror bevosita qoʻmita raisi tomonidan qabul qilinadi.

3-§. Qoʻmitaning davlat boshqaruvining boshqa organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi

36. Qoʻmita oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda davlat boshqaruvining boshqa organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

37. Qoʻmitaning hududiy boshqarmalari oʻz vakolatlari doirasida davlat boshqaruvining boshqa organlari, xoʻjalik birlashmalarining hududiy organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

4-§. Qoʻmita hayʼati va boshqa organlar

38. Qoʻmitada rais (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari (lavozimi boʻyicha), markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalarining faoliyatning asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi boshliqlardan iborat tarkibda hayʼat tuziladi.

Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi Qoʻmitasi raisining taqdimnomasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

39. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:

ushbu Nizomda belgilangan Qoʻmita faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini tayyorlash va amalga oshirish;

qonun hujjatlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlarida belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Qoʻmita tizimi xodimlari va rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalar va hududiy boshqarmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining hisobotlarini tizimli asosda eshitishni tashkil etish;

har chorakda va tizimli tarzda Qoʻmita faoliyati natijadorligini koʻrib chiqish;

Hayʼatning kengaytirilgan majlislarini oʻtkazish, shu jumladan sayyor yigʻilishlarni tashkil etish orqali Qoʻmita faoliyatining dolzarb masalalari muhokama qilinishini taʼminlash, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining qarorlari va topshiriqlarida belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Qoʻmita rahbarlari va xodimlarining shaxsiy javobgarligini oshirish va ijro intizomini mustahkamlash.

Hayʼat Qoʻmita vakolatlariga kiruvchi boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishga haqlidir.

40. Hayʼat majlisiga Qoʻmita vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari rahbarlari, boshqa tashkilotlar rahbarlari taklif qilinishi mumkin.

41. Hayʼat majlisida uning tarkibining yarmidan ortigʻi ishtirok etsa, Hayʼat majlisi qonuniy oʻtkazilgan deb hisoblanadi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar boʻyicha qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.

42. Hayʼat qarorlari Qoʻmita raisining buyrugʻi (Qoʻmitaning qarorlari) bilan amalga oshiriladi.

43. Qoʻmita raisi va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Qoʻmita raisi mustaqil ravishda qaror qabul qiladi.

44. Hayʼatning faoliyat yuritish tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan uning reglamenti bilan belgilanadi.

45. Qoʻmitada raisning birinchi oʻrinbosari (Kengash raisi), Qoʻmita faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi ayrim tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va mutaxassislari, shuningdek, tadbirkorlik subyektlari va biznes-uyushmalar vakillaridan iborat tarkibdagi Jamoatchilik maslahat kengashi tashkil qilinadi.

46. Jamoatchilik maslahat kengashining shaxsiy tarkibi, aʼzolari soni, shuningdek, uning Nizomi Qoʻmita raisining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Jamoatchilik maslahat kengashining majlisida qabul qilingan qarorga asosan Kengash raisiga uning shaxsiy tarkibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi beriladi.

47. Quyidagilar Jamoatchilik maslahat kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:

respublikada pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirishga toʻsqinlik qilayotgan muammoli masalalarni muhokama qilish;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirishning huquqiy mexanizmlarini yanada mustahkamlashga qaratilgan normativ-huquqiy hujjatlarni amalda roʻyobga chiqarishning mexanizmlarini tanqidiy koʻrib chiqish;

qonunchilik bazasini takomillashtirishda ishtirok etish, shu jumladan Qoʻmitaning koʻrib chiqishi uchun ishlab chiqilayotgan va kiritilayotgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini muhokama qilish orqali ishtirok etish.

7-bob. Qoʻmita faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari

48. Qoʻmita raisi, raisning birinchi oʻrinbosari va rais oʻrinbosari, Qoʻmita hududiy boshqarmalari boshliqlari faoliyatining samaradorligi Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan tasdiqlanadigan faoliyat samaradorligini baholash mezonlariga asosan baholanadi.

Qoʻmita markaziy apparati boʻlimlari (shuʼbalari)ning boshliqlari, shuningdek, markaziy apparat va hududiy boshqarmalar xodimlarining, idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari va xodimlarining faoliyati Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadigan faoliyat samaradorligini baholash mezonlariga asosan amalga oshiriladi.

49. Qoʻmita faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlariga koʻra Qoʻmita rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy jazoga tortish choralari koʻriladi.

8-bob. Qoʻmita markaziy apparati va uning hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish va ularning xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish

50. Qoʻmita markaziy apparati faoliyatini moliyalashtirish, xodimlariga ish haqi toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan, Qoʻmita hududiy boshqarmalari faoliyatini moliyalashtirish, xodimlariga ish haqi toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

51. Qoʻmita markaziy apparati va uning hududiy boshqarmalari xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha toʻlovlar, ustamalar va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan ragʻbatlantiruvchi toʻlovlardan iborat boʻladi.

52. Qoʻmita markaziy apparati xodimlarining lavozim maoshlarini Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga asosan belgilashda tarif koeffitsiyenti 1,4 baravarga oshirilgan holda, hududiy boʻlinmalar xodimlarining lavozim maoshlarini Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga asosan belgilashda tarif koeffitsiyenti 1,2 baravarga oshirilgan holda qoʻllaniladi.

Ushbu bandni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti va mahalliy budjetlar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

53. Qoʻmita markaziy apparati va uning hududiy boshqarmalari xodimlariga Qoʻmita huzuridagi budjetdan tashqari jamgʻarma mablagʻlari hisobidan uzoq muddat xizmati uchun quyidagi miqdorda har oyda ustama toʻlanadi (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga nisbatan foiz hisobida):

Ish staji boʻyicha guruh Ish staj uchun ustama miqdori 2 yildan 5 yilgacha 10 foiz 5 yildan 10 yilgacha 20 foiz 10 yildan 15 yilgacha 30 foiz 15 yildan 20 yilgacha 40 foiz 20 yildan 25 yilgacha 50 foiz 25 yildan yuqori 60 foiz

Uzoq muddat xizmati uchun toʻlanadigan ustama olish huquqini beruvchi ish staji Qoʻmita tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq hisoblab chiqiladi.

54. Lavozim maoshlariga ustamalar (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) va boshqa ragʻbatlantirish toʻlovlari, shuningdek, Qoʻmitaning markaziy apparati va hududiy boshqarmalari xodimlarini moddiy mukofotlash Qoʻmita raisi tomonidan tasdiqlanadigan nizomga muvofiq toʻlanadi.

9-bob. Qoʻmitaning hisobot berishi

55. Qoʻmita rahbarlari Vazirlar Mahkamasi oldida Qoʻmita faoliyati toʻgʻrisida muntazam ravishda hisobot berib boradi.

Vazirlar Mahkamasining sohaga masʼul rahbari Qoʻmita rahbarlarining ularga yuklangan vazifalarni samarali bajarishi boʻyicha faoliyatining doimiy monitoringini olib boradi, Qoʻmita faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.

Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Qoʻmitaning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod qilishgacha javobgarlikka tortiladi.

56. Qoʻmita markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari Qoʻmita raisi va uning oʻrinbosarlari oldida markaziy apparat faoliyati toʻgʻrisida muntazam ravishda hisobot berib boradi.

Oʻzlarga yuklangan vazifalarni samarali bajarishi boʻyicha faoliyatining doimiy monitoringini olib boradi, markaziy apparat faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.

Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha markaziy apparatning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari, mansabdor shaxslari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod qilishgacha javobgarlikka tortiladi.

10-bob. Yakunlovchi qoida

57. Qoʻmitani qayta tashkil etish va tugatish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-noyabrdagi 705-son qaroriga 2-ILOVA

“Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi huzuridagi Pillachilikni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi huzuridagi Pillachilikni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari xizmat koʻrsatuvchi bankda ochilgan tegishli hisobvaraqda jamlanadi.

3. “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) Jamgʻarma mablagʻlarining tasarruf etuvchisi hisoblanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi

4. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari (shu jumladan ipak momigʻi) va xom ipakni (TIF TN kodi — 5002 va 5003) olib chiqishda undiriladigan yigʻimlardan toʻliq hajmdagi tushumlar;

qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Jamgʻarmaning mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

Uyushma boshqaruv xodimlarining qoʻshimcha shtat birliklarini saqlash;

Uyushma kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shu jumladan xorijiy taʼlim muassasalarida stajirovka va malaka oshirishlarini tashkil qilish;

Uyushmaning joriy xarajatlarini moliyalashtirish (mebel, kompyuter va boshqa tashkiliy texnika va jihozlar, avtotransport vositalari va ularning ehtiyot qismlari va boshqalarni xarid qilish);

Uyushma tarkibidagi tashkilotlar tomonidan pilla xomashyosini chuqur qayta ishlash boʻyicha yangi loyihalarni amalga oshirish uchun ularga moliyaviy yordam berish;

Uyushma xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish, ularga moddiy yordam koʻrsatish, uzoq muddat xizmatlari uchun xodimlarga oylik maosh ustamalarini toʻlash;

narxlarni indeksatsiya qilishni hisobga olgan holda, ovqatlanish va yoʻlkira xarajatlari, shuningdek, mavsumiy tusdagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilishni qoplash uchun xodimlarga qoʻshimcha toʻlovlarni amalga oshirish;

Uyushma xodimlari ish vaqtidan tashqari ishlar, dam olish kunlari va bayram kunlarida ishga jalb etilganligi uchun toʻlovlar hamda boshqa pulli kompensatsiyalar toʻlash;

Uyushmaga davlat organlari va boshqa tashkilotlar, ilmiy va taʼlim muassasalarining yuqori malakali mutaxassislarini, xalqaro tashkilotlar va ekspertlarni konsultant sifatida jalb etish, shuningdek, tuzilgan ekspert va ishchi guruhlarni mukofotlash;

Uyushmaga malakali xorijiy mutaxassislarni ishga qabul qilish va ularga ish haqi miqdori va boshqa toʻlovlarni toʻlash;

ipakchilik sohasiga oid loyihalar va tadbirlarni amalga oshirish uchun ekspertlarni (auditorlar, ilmiy xodimlar va boshqalar), shuningdek, xalqaro ekspertlarni jalb qilish;

delegatsiyalar, mehmonlar, shu jumladan xorijiy delegatsiyalar, mehmonlarni qabul qilish va ularga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq vakillik xarajatlari (tushliklar, kechki ovqatlarni tashkil etish, gullar, esdalik buyumlari va boshqalarni xarid qilish) hamda mehmonxona xarajatlari;

xalqaro yigʻilishlar, koʻrgazmalar, loyihalar va dasturlarda ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlar;

konferensiyalar, davra suhbatlari hamda seminarlar tashkil etish va oʻtkazish;

bosma nashr mahsulotlarini, elektron dasturlar ishlab chiqish, shuningdek, ipakchilik sohasiga oid blankalar tayyorlash.

6. Mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan sarf-xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi markaziy apparati xodimlariga nisbatan ham tatbiq etilishi mumkin.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini boshqarish

7. Uyushma raisi rahbarlik qiladigan Jamgʻarmaning boshqaruv kengashi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma kengashi) Jamgʻarmani boshqaruv organi hisoblanadi.

8. Jamgʻarma kengashining tarkibi Uyushma, Ipakchilik ilmiy tadqiqot instituti, hududiy “Agropilla” MCHJ direktorlari va pillachilik sohasidagi boshqa tashkilotlar vakillaridan shakllantiriladi hamda Uyushma taʼsischilari yigʻilishida tasdiqlanadi.

9. Jamgʻarma kengashi va aʼzolari jamoatchilik asosida faoliyat koʻrsatadi.

10. Jamgʻarma kengashi:

Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlaydi;

jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan tadbirlarning ustuvor yoʻnalishlarini belgilaydi;

zarur hollarda, tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

11. Jamgʻarma kengashining majlisi zaruratga koʻra chaqiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

12. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishda kelib chiqadigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

13. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-noyabrdagi 705-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipakning olib chiqilishini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari (shu jumladan, ipak momigʻi) (keyingi oʻrinlarda — ipak chiqindilari) va xom ipakning olib chiqilishini monitoring qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning amal qilishi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi, “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) hamda ipak chiqindilari va xom ipakni olib chiquvchi tashkilotlarning pillachilik sohasidagi faoliyatiga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipak olib chiqilishini monitoring qilish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ipak chiqindilari va xom ipak — TIF TN boʻyicha 5002, 5003 kodlari bilan tasniflanuvchi mahsulotlar;

eksport qiluvchi tashkilot — ipak chiqindilari va xom ipakni eksport qilish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasidan olib chiquvchi tashkilot.

2-bob. Monitoringni amalga oshirish tartibi

5. Ipak chiqindilari va xom ipakning eksport hajmi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan belgilangan hajmlarga muvofiqligi yuzasidan Uyushma tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarning eksport kontraktlari monitoringi yuritiladi.

6. Eksport qiluvchi tashkilotlar eksport kontraktlari monitoringini yuritish uchun Uyushmaga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

eksport kontraktining asl nusxasi;

eksport kontraktiga narx kalkulyatsiyasi;

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali (TIF TN boʻyicha 5002, 5003 kodlari) ipak chiqindilari va xom ipakni olib chiqish uchun eksport qilinadigan mahsulot qiymatining har bir kilogrammi uchun 0,05 AQSH dollari miqdorida Uyushmaning Pillachilikni rivojlantirish jamgʻarmasiga yigʻim toʻlanganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxasi. Bunda yigʻim Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining toʻlov kunidagi kursi boʻyicha milliy valyutada undiriladi.

7. Eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan taqdim qilingan eksport kontraktlari Uyushma tomonidan ikki ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan belgilangan hajmlarga muvofiqligi boʻyicha monitoringdan oʻtkaziladi.

8. Eksport kontraktlari monitoringini yuritishda bozor konyunkturasini va ishlab chiqarish xarajatlarini tahlil qilish jarayonida kontraktda koʻrsatilgan narxlarning nisbatan pastligi yuzasidan asosli shubha paydo boʻlganda, Uyushma ipak chiqindilari va xom ipakning oʻrtacha narxlari toʻgʻrisida eksport qiluvchi tashkilotga tavsiyaviy xulosa beradi.

9. Eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan taqdim qilingan eksport kontraktlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari bilan belgilangan hajmlarga muvofiq boʻlgan hollarda, Uyushma ushbu eksport qiluvchi tashkilotlar va kontraktlar boʻyicha uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasiga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda maʼlumotnoma beradi.

10. Eksport qiluvchi tashkilot tomonidan Uyushmaga monitoring uchun taqdim qilingan hujjatlarning asl nusxasi eksport qiluvchi tashkilotga qaytariladi, hujjatlar nusxalari esa — Uyushmada saqlash uchun qoldiriladi.

3-bob. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipak olib chiqilishini nazorat qilish tartibi

11. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipak eksportining olib chiqilishi Uyushma tomonidan eksport qiluvchi tashkilot toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasiga taqdim qilingan maʼlumotnoma asosida amalga oshiriladi.

12. Uyushma Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasiga taqdim qilingan maʼlumotnomalar asosida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipakni olib chiqish (eksport) monitoringi va hisobini yuritadi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi har oy yakuni bilan, keyingi oyning 5-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasidan eksport qilingan ipak chiqindilari va xom ipak toʻgʻrisidagi eksport qiluvchi tashkilotlar kesimidagi maʼlumotlarni Uyushmaga taqdim etib boradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Eksport qiluvchi tashkilotlar eksport kontraktlarining qonun hujjatlariga muvofiq toʻgʻri tuzilishi, Uyushmaga monitoring uchun mazkur Nizomga muvofiq taqdim qilingan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi, ipak chiqindilari va xom ipak eksport narxlarining toʻgʻri shakllantirilishi, bojxona chegarasi orqali olib chiqilayotgan ipak chiqindilari va xom ipakning mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan TIF TN kodlariga toʻgʻri kelishi boʻyicha javobgardir.

15. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipakning olib chiqilishini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipak olib chiqilishini monitoring qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Eksport qiluvchi tashkilotlar Eksport kontraktlari monitoringini amalga oshirish uchun eksport kontraktlari, narx kalkulyatsiyasi va Pillachilikni rivojlantirish jamgʻarmasiga yigʻim toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasini Uyushmaga taqdim etadi. Ehtiyojga qarab 2-bosqich “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi Eksport qiluvchi tashkilotlar tomonidan taqdim qilingan eksport kontraktlari monitoringini oʻtkazadi. 2 ish kuni ichida Davlat bojxona qoʻmitasiga bu haqda maʼlumotnoma beradi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich Davlat bojxona qoʻmitasi Ipak chiqindilari (shu jumladan, ipak momigʻi) va xom ipakning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali olib chiqilishini (eksport) nazorat qiladi. Doimiy ravishda Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali olib chiqilgan (eksport qilingan) ipak chiqindilari (shu jumladan, ipak momigʻi) va xom ipak toʻgʻrisidagi eksport qiluvchi tashkilotlar kesimidagi maʼlumotlarni Uyushmaga taqdim etadi. Har oy yakuni bilan, keyingi oyning 5-sanasiga qadar 4-bosqich “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi Ipakchiqindilari (shu jumladan, ipak momigʻi) va xom ipakning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali olib chiqilishining (eksport) hisobini yuritadi. Doimiy ravishda

Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipakning olib chiqilishini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

_____-sana ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__yil “___”____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi ‎Davlat bojxona qoʻmitasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ning (tashkilot nomi) ______________________________________________________________ kodlari boʻyicha (TIF TN kodlari) __________________________________________________________________ miqdorida (hajmi va summasi) (har bir TIF TN kodi boʻyicha alohida koʻrsatiladi) ipak chiqindilari (shu jumladan, ipak momigʻi) va xom ipakni eksport qilish boʻyicha 20___ yil “___” __________ dagi _____-son kontrakt “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi tomonidan Vazirlar Mahkamasining 20___ yil ___ ____________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali ipak chiqindilari va xom ipakni olib chiqish ustidan monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq monitoringdan oʻtkazildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi _________________________ ‎ ‎ ____________ _________________________ (F.I.O) M.Oʻ (imzo) (lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ * “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasining rasmiy blankasida rasmiylashtiriladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 10-noyabr,

705-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.11.2020-y., 09/20/705/1495-son; 30.04.2021-y., 09/21/258/0400-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.08.2022-y., 09/22/471/0767-son)

lex.uz