UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 11-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 11 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҚОИДАЛАРИ

АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ

ЖУРНАЛИ

ЖУРНАЛИ

РЎЙХАТИ

ЖУРНАЛИ

ЖУРНАЛИ

ЖУРНАЛИ

ЖУРНАЛИ

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарорига ИЛОВА

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар энергетика ташкилотларининг электр станциялари ва кичик станцияларидаги технологик ускуналарни эксплуатация қилиш шароитлари инобатга олинган ҳолда уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган асосий талабларни белгилайди.

1-§. Ёнғин хавфсизлигининг ташкилий талаблари

2. Ушбу Қоидаларнинг талаблари энергетика ташкилотлари (кейинги ўринларда — ташкилотлар), шунингдек, уларнинг асосий ва ёрдамчи цехлари ва иншоотларининг технологик ускуналарини эксплуатация қилувчи, таъмирловчи (реконструкция қилувчи), созловчи ва синовчи, созлаш, қурилиш-монтаж ва бошқа ташкилотларнинг барча бошқарув ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари, техник ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар таркибига кирувчи муҳандис-техник ходимлари (кейинги ўринларда — МТХ), ишчи ва хизматчилари учун мажбурийдир.

3. Ташкилотлар раҳбарлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир.

4. Ташкилотларнинг раҳбарлари қуйидагиларга мажбур:

барча муҳандис-техник ходимлар, хизматчилар ва ишчилар томонидан ушбу Қоидаларнинг ўрганилиши ва бажарилишини ташкил қилади.

ёнғин-техник комиссияни (кейинги ўринларда — ЁТК) ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналарини (кейинги ўринларда — КЁЎД) ташкил этиш масаласини кўриб чиқади;

объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлим ва бўлинмалари ҳамда уларга тегишли ёнғин-қутқарув қисмларини, шунингдек, идоравий ёнғиндан сақлаш хизматини тегишли хизмат, маиший ва ёрдамчи бинолар, керакли ёнғин ўчириш техникаси билан таъминлайди;

ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфини пасайтириш ҳамда ёнғин рўй берганда инсонлар ва моддий бойликларнинг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган инновацион техник ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлайди;

тасдиқланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишига зарур бўлган маблағларни ажратган ҳолда ёнғин хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган йиллик ва истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини, шунингдек, бажарилишини таъминлайди;

ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ҳудудда, ишлаб чиқариш биноларида (цехлар, лабораториялар, устахоналар, омборлар ва бошқаларда), шунингдек, маъмурий ва ёрдамчи хоналарда ёнғинга қарши қатьи режим ўрнатади;

ташкилот ва пудратчи ташкилотлар ходимлари томонидан ускуналарни таъмирлашда, реконструкция қилишда ва қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиш хавфи бўлган ишларни бажариш ҳамда ташкил қилишда аниқ тартибларни белгилайди;

ҳар бир ишлаб чиқариш участкаси ва биноси бўйича ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсларни тайинлаш, жиҳозлар, ёнғинга қарши сув таъминоти, ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш ва ўчириш қурилмалари, шунингдек, бошқа ёнғин ўчириш воситалари ва ёнғин ўчириш техникасининг техник ҳолати, таъмирланиши ва уларнинг нормал эксплуатация қилиниши юзасидан доимий назоратни таъминлаш учун цехлар ўртасидаги хизмат кўрсатиш зоналари чегараларини белгилаш, ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва омборхона биноларига кириш эшикларига ёнғинга қарши ҳолат учун жавобгар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва телефон рақами, портлаб-ёниш хавфи бўйича тоифаси, Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари талабларига асосан зоналарнинг тоифалари кўрсатилган ёзувлар ўрнатилишини таъминлайди;

ташкилотнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, ёнғинни пайқаш, сигнализация ва ўчириш, сув билан таъминлаш тизимлари, хабар бериш, алоқа ва ёнғинга қарши ҳимоянинг бошқа тизимлари, техник воситаларнинг ишга яроқлилигини доимий текшириш тартибини ўрнатади. Ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф қилиш учун зарур бўлган чораларни кўради;

объект бўйича ёнғин хавфсизлиги хизматининг жанговар қобилиятини, у томондан шартнома мажбуриятлари бажарилишини, шунингдек, КЁЎДнинг жанговар қобилиятини даврий равишда текширади ва уларнинг ишларини яхшилашга қаратилган зарур чоралар кўради;

иш кунининг якунида МТХ таркибига кирувчи жавобгар шахслар томонидан ёрдамчи биноларнинг ёнғинга қарши ҳолати (уларни ёпишдан олдин) кўздан кечирилиши ва кўздан кечириш натижаларини тегишли тузилмавий бўлинманинг махсус журналига ёзилиши тартибини аниқлайди;

электр энергетикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ёнғинга қарши чора-тадбирларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзэнергоинспекция») ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ёзма кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди;

ёнғинга қарши тарғибот тадбирларини (цех, участка ва бўлимларнинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича жамоатчилик кўриклари, КЁЎД аъзоларининг мусобақалари ва танловлар) ўтказади;

тасарруфидаги объектларда ҳар бир содир бўлган ёнғин ҳақида юқори турувчи ташкилотга хабар беради, ёнғинлар сабаблари ва оқибатларини ўрганиш учун ташкилотнинг тажрибали мутахассисларидан иборат комиссия тайинлаш учун тегишли буйруқ ва фармойишлар қабул қилади ҳамда ёнғинга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

5. Цехлар, лабораториялар, бўлимлар, устахоналар ва бошқа ишлаб чиқариш участкалари ҳамда объектлари ёнғин хавфсизлиги ҳолати учун уларнинг раҳбарлари, раҳбарлари бўлмаган вақтда эса, уларнинг вазифасини бажарувчи шахслар жавобгар бўладилар.

6. Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, цех, подстанция, лаборатория, устахона, омбор ва бошқа тузилмалари бошлиқлари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар бошқа мансабдор шахслар қуйидагиларга мажбурдирлар:

уларга ишониб топширилган участкаларда ёнғинга қарши белгиланган режимга риоя этилишини ва ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари, яъни ҳудудларни, бино, иншоот, лаборатория ва хоналарни, автотранспорт гаражлари, ёқилғини сақлаш ва ташиш иншоотлари, чанг тайёрлаш, иссиқлик, энергетика қурилмалари, тақсимлаш тузилмалари ва омборхоналарнинг ушбу Қоидаларга 1-иловадаги талабларга мувофиқ сақланишини, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини оширувчи чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;

бириктирилган участкаларда ёнғинга қарши белгиланган тартибга риоя қилинишини, шунингдек, одамларни хавфсиз эвакуация қилиш, телефонлар, ёнғин ҳақида хабар берувчи қурилмалар ва ёнғин ўчириш воситалари олдига эркин бориш йўлларини таъминлаш;

технологик ускуналарнинг техник талабларга ва лойиҳавий ечимларга мос равишда соз ва нормал ишлашини таъминлаш. Аниқланган носозликлар ёнғинга ёки ўт олишга олиб келиши мумкин бўлса, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

бўйсунувидаги ходимларнинг ёнғин-техник тайёргарлигини ташкил этиш ва улардан ёнғинга қарши режимга риоя этишни ва белгиланган ёнғин хавфсизлиги, айниқса, ишлаб чиқариш технологияси бўйича мажбуриятларни бажаришни талаб қилиш;

ҳар бир иш жойи смена давомида кўздан кечирилиши керак ва у ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишлари мавжуд бўлганда, ишларнинг олиб борилишига йўл қўймаслик;

цех ходимлари ва пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилганда ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилиши бўйича назоратни таъминлаш. Иш якунлангандан сўнг иш жойлари ва хоналарнинг йиғиштирилиши, навбатчи ёритгичлар ва технологик жараёнларнинг кечаю-кундуз ишлашини таъминлайдиган электр қурилмаларидан ташқари электр тармоғининг узилиши устидан назорат ўрнатиш;

участкадаги мавжуд ёнғин ўчириш, алоқа, сигнализация воситаларини ва ёнғин ўчириш автоматикасининг турли қурилмаларини ишга яроқли ҳолатда ҳамда қўллашга доимий шай ҳолатда сақлаш учун тартиб ва жавобгарликни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўта муҳим, тоифаланган ва қўриқланадиган объектларда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, объектларни ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлимлари, ЁТК ва КЁЎД объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган барча талабларини ўз вақтида бажариш;

ёнғинга хавфлилиги хусусиятлари номаълум бўлган моддалар ва материаллар олинганда, уларнинг ёнғинга хавфлилигига тегишли муассаса ҳамда ташкилотлар орқали аниқлик киритилгунга қадар қўллашни тақиқлаш, бу ҳақда раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчиларга кўрсатмалар бериш;

ушбу Қоидалар бандларини объектдаги ҳар бир бузилиши бўйича унинг юзага келишига имконият яратиб берган барча ҳолатларни аниқлаш, бундай ҳолатларни бартараф этиш ва кейинчалик уларга йўл қўймаслик бўйича керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга мажбурдир.

7. Цех, подстанция, лаборатория, устахона ва омборларнинг ҳолатини назорат қилиш тезкор ходимнинг мажбуриятига киради. Тезкор ходим қуйидагиларга:

цех ходимлари ва пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишларини ўтказишда ва иш тугагандан кейин ёнғин хафвсизлиги талаблари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш, тозаликни назорат қилиш, иш тугагандан кейин электр тармоғини ўчиришни, авариявий ва навбатчи ёритиш, хоналарда ва узлуксиз технологик жараёнли ускуналарда ёнғинни аниқлаш ва ўчириш тизимларининг ишлашини назорат қилиш;

ходимларга хавф туғдирадиган ва ускунанинг иш режимини бузувчи ёнғин, авария ёки бошқа хавфли омиллар юзага келганда зудлик билан ёнғин бўлинмаларини чақириш чораларини кўриш, ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш, ёнғин зонасидаги электр ускуналарини токдан узиб қўйиш, уни ўчириш ва ходимларни эвакуация қилиш (зарурат бўлганда), шунингдек, ускунанинг нормал иш режимини тиклашга мажбурдир.

8. Ушбу Қоидалар асосида ҳар бир цех, лаборатория, устахона, омбор, маъмурий бинолар ва бошқа иншоотлар учун ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақида аниқ йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши ва улар кўринарли жойларга осиб қўйилиши шарт.

9. Йўриқномалар соҳадаги юқори турувчи энергетика хўжалик бошқаруви органларининг тегишли фармойишлари, объектнинг ёнғинга қарши ҳолатининг таҳлили асосида, шунингдек, биринчи раҳбар ўзгарганда, даврий равишда камида 3 йилда бир марта қайта кўриб чиқилиши шарт.

10. Ташкилотда давлат стандартлари билан белгиланган хавфсизлик белгилари қўлланилиши ҳамда ёнғинга қарши режим плакатлари ва алоҳида талаблар осиб қўйилиши шарт.

11. Ташкилотдаги ҳар бир ходим ёнғин хавфсизлигининг белгиланган қоидаларини, йўриқнома ва талабларини аниқ билиши ва уларга амал қилиши, ўзининг иш жойида, бошқа хоналарда ва ташкилот ҳудудида ёнғинга қарши тадбирларни бажариши, ёнғин содир бўлганда эса зудлик билан юқори турувчи раҳбарга ёки тезкор ходимга ёнғин содир бўлган жой ҳақида хабар бериши ҳамда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда мавжуд ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни ўчиришга киришиши шарт.

12. Иш участкасида, цехда ёки ташкилотнинг бошқа жойларида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганда, ёнғин ускунасидан бошқа мақсадда фойдаланилганда, ташкилотнинг ҳар бир ишчиси дарҳол қонунбузарни бу ҳақда огоҳлантириши ва ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсга ёки ташкилот раҳбарига хабар бериши керак.

13. Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор шахслар қилган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги тавсифига ва уларнинг оқибатига қараб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

14. Маъмурий ёки ишлаб чиқариш биноларини ижарага берганда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилиш бўйича жавобгарлик ушбу биноларни ижарага олганларга ва ташкилот раҳбарига юклатилади. Жавобгарлик чегараси ижара шартномасида белгиланган бўлиши шарт.

2-§. Ходимларни тайёрлашни ташкил этишнинг асосий талаблари

15. Ташкилотнинг иссиқлик электр станциялари (кейинги ўринларда — ИЭС), гидроэлектр станциялари (кейинги ўринларда — ГЭС) ва электр тармоқлари барча МТХ, ишчи ва хизматчилари ёнғин-техник соҳаси бўйича билим олиш ва уни чуқурлаштириш, мавжуд ёнғиндан ҳимоя воситаларидан фойдаланиш малакасини ошириш, ёнғин юзага келганда тўғри ва хавфсиз ҳаракат қилиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёргарликдан ўтишлари керак.

16. МТХ, ишчи ва хизматчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёрлаш қуйидаги (ҳар бир ташкилот томонидан ўзининг ихтисослиги бўйича ишлаб чиқиладиган) асосий низомлардан иборат:

ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғи;

таркибий бўлинмаларда иш жойида ўтказиладиган бирламчи, даврий, режадан ташқари ва мақсадли йўл-йўриқлар, уларнинг мавзусига албатта, ёнғин хавфсизлиги масалалари киритилади;

ходимларни махсус тайёрлаш;

энергетика тизимининг ёнғин хавфи юқори бўлган ишларида ишлайдиган ходимлар (мазут хўжалиги (кейинги ўринларда — МЗХ), газ, кўмир ва кабель хўжалиги, электр тармоқлари) учун ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар;

ёнғинга қарши машғулотлар ўтказиш;

ўқув марказларида билим (малака) ошириш, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя бўйича техник ўқувлар, семинарлар ва мақсадли йиғилишлар (конференциялар) ўтказиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва улар бўйича билим синовини ўтказиш.

17. Ҳар бир ташкилотда биринчи раҳбарнинг буйруғи билан қуйидагилар белгиланади:

тегишли таркибий бўлинмаларнинг ёнғин-техник минимуми дастури бўйича ўқиши керак бўлган МТХ, ишчи ва хизматчиларнинг рўйхати;

МТХ, ишчи ва хизматчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича шахсий гувоҳномалари ва тегишли журналларга ёзган ҳолда билим синови ўтказишнинг тартиби ва даврийлиги.

18. Ташкилотга ишга кираётган барча МТХ, ишчи ва хизматчилар, шунингдек, вақтинча ишга қабул қилинганлар, ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчилар ва талабалар ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғинидан ўтишлари шарт. Одатда кириш йўл-йўриғи янгидан ишга кираётганлар учун корхананинг кўргазмали қўлланмалар (плакатлар, схемалар, макетлар ва бошқалар), шунингдек, ташкилотда мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, ёнғин инвентари ва ёнғин алоқаси ва сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган махсус хонасида ўтказилади.

19. Кириш йўл-йўриғини мутахассис — ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандис-инспектор ўтказади. У йўқ бўлганда — ташкилот бўйича буйруқ билан белгиланган мутахассис ёки янги ишчини қабул қилаётган таркибий бўлинма бошлиғи ўтказади. Ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўриғи билан биргаликда ўтказилиши мумкин.

Кириш йўл-йўриғи ўтказилганлиги шакли ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган махсус журналда ёзиб қўйилади.

20. Ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғи шу мақсадда махсус жиҳозланган хонада ўтказилади ва ўз олдига янгидан қабул қилинаётган ходимни қуйидагилар билан таништиришни мақсад қилиб қўяди:

ташкилот ёки подстанция ҳудудида, цехларида ва бошқа объектларда бажариш керак бўлган ёнғин хавфсизлигининг умумий қоидалари;

у ишга кираётган жойдаги ишлаб чиқариш участкасида ёнғин хавфсизлиги хусусиятлари;

ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини қўллашнинг асосий қоидалари ва уларни қўллашда хавфсизлик чоралари;

ёнғин ҳақида мавжуд воситалар ва тизимлар билан эълон қилиш ва ёнғин хавфсизлиги хизматини чақириш тартиби;

электр қурилмаларида ёнғинни ўчириш хусусиятлари.

21. Ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғини ўтмаган шахсларни ишга қўйишга рухсат берилмайди.

22. Бирламчи, такрорий (даврий) ва режадан ташқари йўл-йўриқлар ўтказилганда (ишлаб чиқариш участкаси, устахона, лаборатория, омбор) жавобгар мансабдор шахслари томонидан уларнинг мавзусига ёнғин хавфсизлиги масалалари, албатта, киритилади.

Кўрсатилган йўл-йўриқлар ишчилар ва хизматчилар бир цехдан бошқасига ўтганда ўтказилиши шарт. Йўл-йўриқ тугагандан кейин билим ва кўникмаларни текшириш ўтказилади, материаллар етарли ўрганилмаганда такрорий йўл-йўриқ, билим синови билан ўтказилади. Ўтказилган йўл-йўриқлар ҳақида ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган шаклдаги журналга қайд этилади.

23. Ёнғин хавфи юқори бўлган ишларни бажарадиган ходимлар билан махсус ишлаб чиқилган дастур бўйича ёнғин-техник минимуми машғулотлари ўтказилади. Бунда ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги тавсифи, мавжуд ўт ўчириш воситаларининг хусусиятлари ҳамда юзага келган ёнғин ва куйишлар ҳисобга олинади. Ёнғин-техник минимумида юқори хавфли ёнғин юзага келганда ва кейинчалик кучайган шароитда ходимларни ишлашга тайёрлаш мақсад қилиб қўилади.

Ходимлар ёнғин-техник минимуми бўйича тайёргарликлар тугаганидан кейин тегишли ҳужжатлар (баённома, қайднома) билан расмийлаштириладиган синовларни топширадилар.

24. Ташкилотда бошқарув ходимлари ва МТХларнинг ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғинга қарши ҳимоя бўйича ишларда фаол қатнашишларини таъминлаш мақсадида доимий фаолият юритадиган ёнғин-техник комиссиясини (кейинги ўринларда — ЁТК) ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

25. ЁТК таркибига ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан фаолияти технологик жараёнларни, электр қурилмалари, сув таъминоти тизимлари, алоқа, ишлаб чиқариш автоматикаси ва ёнғинга қарши автоматик ҳимоя ҳамда шу кабилардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ бошқарув ходимлари ва МТХ вакиллари, шунингдек, идоравий ёки кўнгилли ёнғин ўчириш хизматлари раҳбарлари ҳамда фавқулодда вазият ва ишлаб чиқариш назорати, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлимлари ҳамда хизматларининг ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислари, касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик ташкилотларининг вакиллари киритилади.

Одатда, ЁТК раиси лавозимига ташкилотнинг бош муҳандиси, котиб лавозимига эса ташкилотнинг мехнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими ёки хизматининг ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассиси тайинланади.

Ёнғин-техник комиссиялари ўз ишларини Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги 89-сонли қарори билан тасдиқланган Ёнғин-техника комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб боришлари керак.

26. Ташкилотларда ёнғинга қарши режимни яхшилаш, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ҳолатини назорат қилиш ва юзага келган ўт олиш ва ёнғинларни ўчиришни ташкил қилишни такомиллаштириш буйича чора-тадбирларни ўтказиш учун КЁЎД ташкил қилинади. КЁЎДни ташкил қилиш ва унинг таркиби сонини аниқлаш, шунингдек, унинг аъзоларини суғурта қилиш ташкилот раҳбарига юкланади.

27. КЁЎД таркибига МТХ, ишчи ва хизматчилар кўнгилли равишда уларнинг ёзма аризаларига биноан ташкилот бўйича буйруқ асосида киритилади.

28. КЁЎД таркиби шундай ташкил этилиши керакки, унда ҳар бир цех ёки сменада унинг аъзоси бўлсин.

29. КЁЎД бошлиғи ва унинг ўринбосари мутахассислардан ёки цех маъмуриятидан белгиланади. КЁЎД бошлиғи ўқитишларни, машқ ўтказилишини, шунингдек, ёнғинни ўчириш воситаларининг назорати бўйича ишларни режалаштиради.

30. КЁЎД аъзолари ҳар бир объектда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини аниқ билиши ва уларга риоя қилиши керак, шунингдек, уларни бошқалардан талаб қилиши, ёнғин ўчирувчи стационар қурилмалар ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг ишлашга тайёрлигини назорат қилиши, ёнғин юзага келганда эса зудлик билан уни ўчиришга киришиши лозим.

31. Ташкилот раҳбари КЁЎД бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг, шунингдек, ёнғин-техник комиссияси тавсияларини камида 6 ойда бир марта эшитади ва объектда (цехда) ёнғинга қарши режимни яхшилаш бўйича тегишли чоралар кўради.

32. Ташкилот ходимларини ёнғинни бартараф этишда тез ва тўғри ҳаракатланишга ўргатиш учун ёнғинга қарши, шу жумладан, ёнғин бўлинмалари билан ҳамкорликдаги машғулотлар ўтказилиши шарт. Ёнғинга қарши машғулотларни аварияга қарши машғулотлар билан бирга ўтказишга рухсат берилади.

33. Ёнғинга қарши машғулотларни ўтказиш ходимларни ўқитишдаги асосий шакллардан биридир. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ҳаракатланувчи техника (ёнғин автомашиналари, мотопомпалар ва бошқалар) ёрдамида ҳақиқий ёнғин ўчоқларини ўчиришда амалий кўникмаларга эга бўлиш учун ташкилот ҳудудидаги ёнғин тренажеридан ёки энергетика тизими полигонидан фойдаланиш керак. Ёнғинга қарши машғулотларни объектда ва полигонда навбатма-навбат ўтказиш зарур.

3-§. Ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий ҳужжатлар

34. Ҳар бир ташкилотда ёнғин хавфсизлиги бўйича қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиши керак:

қувватидан қатъи назар, барча иссиқлик ва гидравлик электр станциялари ва 500 кВ кучланишли подстанциялар учун ёнғинни ўчириш тезкор режаси;

ёнғинни ўчириш тезкор варақалари;

ташкилотда ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисида умумий йўриқнома;

цехлар, кабель хўжаликлари, лабораториялар, устахоналар, омборлар ва бошқаларда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;

ёнғинни ўчириш қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома;

ёнғин сигнализацияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома;

ёнғинга қарши машғулотлар ўтказиш, ходимларни ўқитиш ва билим синовидан ўтказиш, ёнғиндан ҳимоя тизимларини техник назорат қилиш режалари ва графиклари.

35. Ташкилотда ишлаб чиқилаётган ёнғин хавфсизлиги бўйича ва бошқа ҳужжатлар амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (кейинги ўринларда — ЁХҚ), хавфсизлик техникаси қоидаларига (кейинги ўринларда — ХТҚ), техник эксплуатация қилиш қоидаларига (кейинги ўринларда — ТЭҚҚ) ва йўриқномаларга асосланиши ва тегишли таркибий бўлинмаларда бўлиши керак. Ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисида умумий йўриқноманинг битта нусхаси, ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси ва ёнғинни ўчириш тезкор тезкор варақалари ташкилотнинг бош (марказий) бошқарув шчитида бўлиши шарт.

36. ТЭҚҚ талабларига мувофиқ ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан ҳар бир бўлинма (цех) ва ишлаб чиқариш хизмати учун зарур йўриқномалар ҳамда ёнғинни ўчириш технологик схемалари рўйхати тасдиқланиши керак.

37. Умумий йўриқнома ташкилот раҳбари томонидан объектнинг ёнғин муҳофазаси органи (мавжуд бўлган тақдирда) билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Умумий йўриқномада қуйидагилар аниқланиши керак:

ҳудудни, шу жумладан, йўллар, сув манбалари, бино ва иншоотларга кириш йўлларини сақланишига талаблар;

бино, хона ва иншоотларнинг сақланишига ва ёнғинда одамлар хавфсизлигини таъминлаш талаблари;

ёнғинга қарши режим ва унинг бажарилиши бўйича ташкилотдаги барча ходимларнинг мажбуриятлари;

ташкилотда пудратчи ва чет ташкилотлар томонидан бир марталик ва вақтинчалик ишларни ташкил қилишни ҳамда уларнинг бажарилишига рухсат бериш;

сув манбаларини, ёнғинни ўчириш, ёнғин сигнализацияси ва алоқа воситаларининг сақланишини, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги хизматини чақириш тартибини ва бошқа ташкилий масалалар;

ёнғин хавфсизлиги ҳолати учун жавобгарлик.

38. Цехлар, кабель хўжаликлари, лабораториялар, устахоналар, омборлар ва бошқа бинолар ва хоналардаги ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақидаги йўриқномалар ушбу бўлинмалар раҳбарияти томонидан ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандис-инспектор билан биргаликда ишлаб чиқилади. Объектнинг ёнғин муҳофазаси органи (ташкилотда мавжуд бўлган тақдирда) билан келишилади ва бош муҳандис томонидан тасдиқланади.

Ушбу йўриқномаларда ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқ талаблар бўлиши шарт, айнан:

ёнғинга қарши режим;

ёнғин хавфсизлигига риоя этмаслик натижасида ўт олиш ёки ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари учун ёнғинга қарши махсус тадбирлар;

технологик қурилмалар, аппаратлар ва агрегатларни ишга туширишга тайёрлашда ва таъмирлашдан сўнг улардаги ёнғин хавфсизлиги чоралари;

цех, лаборатория, устахона, омбор ва бошқаларда ёнғин чиқиши хавфи бўлган моддалар ва материалларни сақлаш тартиби ва меъёрлари;

очиқ оловли аппаратларни қўллаш режимлари ва доимий равишда ёнғин чиқиши хавфли бўлган ишларни (электр пайвандлаш, газ билан кесиш ва бошқалар) бажариш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган участкаларни ташкил этиш;

бинолардан ёнувчи материалларни йиғиш, уларни сақлаш ва чиқариб ташлаш, маиший иситиш асбобларидан фойдаланиш, махсус кийимларни ва ҳоказоларни сақлаш тартиби;

ёнғинни ўчирувчи мавжуд воситаларни сақлаш ва уларни техник назорат қилиш бўйича мажбуриятларни тақсимлаш тартиби;

ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракати, КЁЎД аъзоларини ва ёнғин хавфсизлиги бошқармасини чақириш усули, шунингдек, бошқа чора-тадбирлар;

технологик ускуналарни тўхтатиш ва вентиляцияни ўчириш тартиби, ёнғинни ўчириш воситаларини қўллаш бўйича асосий кўрсатмалар, ходимларни ва моддий бойликларни, шунингдек, портлаш юзага келишига ёки ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўладиган материалларни эвакуация қилиш ҳамда хоналарни ёпишдан олдин уларни кўздан кечириш тартиби.

39. Ёнғинга қарши сув билан таъминлайдиган тизимлари, ёнғинни пайқаш ва ўчириш қурилмаларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқномалар — намунавий идоравий йўриқномалар, шунингдек, лойиҳавий ҳужжатлар ва ўрнатилган ускуналарнинг паспорт маълумотлари асосида ишлаб чиқилиши шарт.

Йўриқномалар қуйидагиларни:

ёнғиндан ҳимоя ва сув таъминоти қурилмаларига ташкилотнинг тегишли бўлинмалари томонидан техник хизмат кўрсатиш бўйича жавобгарлик зоналарини белгилаш;

меҳнат хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда технологик ускуналарни ва уларнинг таъмирланиши, автоматика ва бошқарув тизимларининг техник назорати;

техник ҳужжатларни юритиш бўйича талабларни;

ходимларни тайёрлаш талаблари, шунингдек, ёнғиндан ҳимоя қурилмалари ва сув таъминотига хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарликни тартибга солиши керак.

Ташкилот томонидан хорижий давлатларнинг техника ва технологиялари сотиб олинганда, уларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларига зид бўлмаган йўриқномалар ҳамда паспорт маълумотларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Йўриқномаларга маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда бошқа талаблар ҳам киритилиши мумкин. Йўриқномалар ташкилотнинг бош муҳандиси (техник директори) томонидан тасдиқланади ва ТЭҚҚда белгиланган муддатларда қайта кўриб чиқилади.

40. Ускуналарни, бино ва иншоотларни, бошқарув, ҳимоя, телемеханика, алоқа тизимларини ва автоматик бошқариш тизимларининг (кейинги ўринларда — АБТ) техник воситалари комплексини эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларга ёнғин хавфсизлигига доир аниқ талаблар ва ёнғин юзага келганда ходимларнинг вазифалари алоҳида бўлим сифатида киритилиши шарт.

41. Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) ёнғин қутқарув бўлинмалари ходимлари томонидан энергетика объекти маъмурияти билан ҳамкорликда ташкилотларда ёнғин ўчириш оператив режаси ва карточкаларини тузиш бўйича методик кўрсатмалар асосида ишлаб чиқилади ва объектнинг ёнғин муҳофазаси бошлиғи (агар ташкилотда мавжуд бўлса) ёки туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади.

Мазут хўжалиги ва суюқ ёқилғининг бошқа турлари сақланадиган омборларга ёнғинни ўчириш режаси алоҳида тузилади.

42. Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси матн ва жадвал қисмдан иборат бўлиши шарт.

Ёнғин ўчиришнинг тезкор режаси асосий ҳужжат ҳисобланади ва у қуйидагиларни:

ёнғин юзага келганда ташкилот ходимларининг ҳаракатини, ёнғин зонасида жойлашган электр қурилмаларини ўчириш тартибини;

ёнғинни ўчириш учун ёзма рухсат беришни;

ёнғинни ўчиришга келаётган бўлинмалар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш тартибини;

меҳнат хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиб, ёнғинни ўчириш учун куч ва воситаларни киритиш шароитларини;

ёнғин техникасини оқилона жойлаштиришни ва бошқаларни белгилайди.

43. Ёнғинни ўчиришнинг тезкор режаси қуйидаги ҳолларда:

энергетика объекти кенгайтирилганда ёки реконструкция қилинганда;

ёнғинни ўчиришда ёки ёнғинга қарши машғулотларда (ўқув машғулотларида) ходимларнинг ва ёнғин бўлинмаларининг ҳаракатларида камчилик аниқланганда;

ёнғин хавфсизлиги бўйича янги норматив ҳужжатлар қабул қилинганда қайта кўриб чиқиши ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши шарт.

44. Ёнғинни ўчириш тезкор режасини қайта тасдиқлаш — энергетика объектининг раҳбари ёки объект ёнғин муҳофазаси бошлиғи (агар мавжуд бўлса) ўзгарганда амалга оширилиши керак.

45. Ёнғинни ўчириш тезкор режасининг асосий меъёрлари ташкилот ишчиларига ёнғин-техник минимум бўйича машғулотларда ва даврий йўл-йўриқлар вақтида етказилиши шарт.

46. Ёнғин содир бўлганда, ташкилот ходимларининг оқилона ҳаракатини таъминлаш ва вақтни қисқартириш мақсадида кабель иншоотларининг ҳар бир бўлими (хонаси), генератор, трансформатор бўйича навбатчи ходимларнинг асосий ҳаракатларини белгиловчи ёнғин ўчириш тезкор варақалари ишлаб чиқилади.

47. Тезкор варақалар бош муҳандис томонидан тасдиқланади ва электр станция смена бошлиғида (цех, блок смена бошлиғи), подстанциянинг, электр тармоқ ташкилотларининг навбатчи диспетчерида сақланади. Зарур бўлган ҳолларда тезкор варақалар тегишли ҳудудий диспетчерлик хизмати билан келишилади.

48. Тезкор варақалар қуйидаги ҳолларда:

ишлаб чиқаришнинг принципиал схемаси ўзгарганда, таъмирлаш ўтказилганда, ташкилот кенгайтирилганда ёки реконструкция қилинганда;

ёнғин ўчирилгандан ёки ёнғинга қарши машғулотлар ўтказилгандан сўнг ходимлар ҳаракатининг натижаси бўйича аниқлаштирилади.

49. Бош муҳандис ёки тегишли цех раҳбари ўзгарганда ходимлар ҳаракатларини белгиловчи тезкор варақалар қайта тасдиқланиши керак.

2-боб. Ускуналарни таъмирлаш ва реконструкция қилиш

1-§. Технологик ускуналарни таъмирлашда ва реконструкция қилишда ёнғин хавфсизлиги

50. Технологик ускуналар таъмирловчи, монтаж қилувчи ва бошқа ташкилотларга таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки монтаж қилиш учун берилганда, ташкилот (цех) раҳбарияти ва тезкор ходимлар ушбу ишлар бажарилаётган участкалардаги ёнғинга қарши ҳолат учун умумий жавобгарликдан озод этилмайди. Бино пудратчи ташкилотга реконструкция қилиш учун тўлиқ берилган ҳолат бундан истисно.

51. Ташкилотда ўрнатилган ёнғинга қарши режим пудратчи, таъмирлаш, қурилиш-монтаж ва созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади ва қатъий бажарилиши шарт. Бунинг учун ушбу ташкилотларнинг мансабдор шахслари шахсан жавобгар бўлади.

52. Таъмирлаш ва қурилиш майдончаларида, шунингдек, монтаж ва созлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги учун тадбирлар ва назорат — ушбу ишларни олиб бораётган ташкилот билан биргаликда ташкилот (цех) раҳбари томонидан белгиланади. Майдончалар тўсилган ва уларда амалдаги қоидалар (тартиблар) бўйича зарур хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши шарт.

53. Таъмирлаш ишларида технологик ускуналарни, деталларни, генераторлар ва электр двигателлар чўлғамларини ювиш ва мойсизлантириш учун ёнғиндан хавфсиз ювиш воситаларини қўллаш шарт.

Истисно тариқасида, техник сабабларга кўра ёнғинга хавфсиз ювиш воситаларини ишлатиш мумкин бўлмаганда, ёнувчан суюқликларни (эритувчи суюқлик, бензин ва бошқалар) бир марта ишлатиш учун талаб қилинадиган, бироқ 1 литрдан кўп бўлмаган миқдорда қўллашга рухсат берилади. Бунда фақат синмайдиган материалдан тайёрланган ёпиқ идишни қўллаш керак.

54. Таъмирлаш ишлари даврида:

ёнғин ўчирувчи воситаларга ўтиш йўлкалари ва транспорт йўллари, эвакуация йўллари, шунингдек, пиёда бориш йўлларининг бўшлиги таъминланиши;

пайвандлаш ишлари ва бошқа оловга хавфли ишлар фақат доимий пайвандлаш постига олиб бориб бўлмайдиган ускуналарда бажарилиши;

тўкилган мой ва бошқа ёнувчан суюқликлар зудлик билан тозаланиши;

мой артилган материаллар ёпиқ темир қутиларга жойлаштирилиши, иш тугаганидан сўнг улар хонадан утилизация учун чиқариб ташланиши шарт.

55. Ёқилғи узатиш трактларида (галереялар конвеерларининг юритувчи ва тортувчи станцияларида, ёқилғини қайта тўкиш, янчиш қурилмаларида, бункерли галереяларда, нам кўмир бункерларида ва бошқаларда) таъмирлаш ишлари бошлангунга қадар тўкилган кўмир ва кўмир чанги йиғиштириб олиниши шарт.

56. Конвейер тасмаларида вулканизация ишлари конвейер бўйлаб 10 метрдан кам бўлмаган масофадаги ажратилган участкаларда ўтказилиши керак. Ушбу участкаларга яқин атрофда жойлашган ускуналарни ҳимоя қилиш учун кўчма ёнмайдиган қалқонлар ўрнатилади. Ишлар бошлангунга қадар қурилиш конструкциялари ва ускуналар тўкилган ёқилғи ва чангдан тўлиқ тозаланган бўлиши шарт.

57. Конвейер тасмаларини елимлаш учун эритувчи суюқлик ва елим бир маротаба ишларни ўтказиш учун керак бўлган миқдорда қўлланиши шарт.

Эритувчи суюқликларни сақлаш учун шиша идишлардан фойдаланиш тақиқланади.

58. Тегирмонларда майдалаш, янчиш ва пуфлаш вентиляторларида ҳамда уларнинг электр двигателларида таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал полга ҳамда ускуна ва унинг атрофига тўкилган мойлар ва кўмир чанги тўлиқ тозалаб олиниши шарт.

59. Ускуналарни таъмирлашда асосий ўтиш йўллари ва бинолар ичида транспорт ҳаракатланишини ҳамда ўтиш йўлларини тўсиб қўймаслик учун деталлар ва материаллар таъмирлаш майдончаларига жойлаштирилиши керак.

60. Қозонларда инвентарли ҳавозалар жойлаштирилиши шарт, ёғоч тўшамалар эса ёниш хусусиятини пасайтирувчи суюқлик билан ишлов берилган бўлиши шарт. Қозонни ёқишни бошлашдан олдин барча ҳавозалар йиғилиб, олиб ташланган бўлиши шарт.

61. Стационар ўрнатилган ёки кўчма центрифугаларда мойни регенерация қилишда, техник шартларда кўрсатилган чегараларда мойнинг керак бўлган ҳароратини сақлаб туриш ва уларнинг ишлаши ходимлар (навбатчи) томонидан доимий назорат қилиниши шарт. Тозалаш жараёнида тўкилган мойлар дарҳол тозалаб олиниши керак.

Қурилмани ишлатиш жараёнида мой оқиш ҳолатлари, ёнғин содир бўлиши ёки қурилманинг бузилишига хавф соладиган бошқа авария ва носозликлар юзага келган тақдирда қурилмани дарҳол тўхтатиш чоралари кўрилиши шарт. Кўчма центрифугада ишлар олиб борилганда, агар 20 метр радиусда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари доимий пости йўқ бўлса, қўшимча пост билан жиҳозланиши шарт.

62. Таъмирлаш майдончасида, трансформатор устахонасида, электр станциянинг бош корпусидаги махсус ёки монтаж майдончасида трансформаторлар ва реакторлардан мойни тўкиш (ёки уни тўлдириш) мой хўжалигининг мой қувур ўтказгичларининг марказий ажратгичига кўчма шлангларни улаш йўли билан ушбу мақсадлар учун назарда тутилган махсус баклардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши шарт.

63. Трансформаторни (реакторни) индукцион иситиш усули билан бак тубини қўшимча қиздирган ҳолда қуритишда қуйидагилар зарур:

бакни иситиш учун фақат асбестли мато ёки ёнмайдиган бошқа материални қўллаш;

трансформатор (реактор) баки остида ўрнатиш учун фақат ёпиқ турдаги иситиш печларини қўллаш ва уларни ёнмайдиган асосга ўрнатиш;

мой циркуляцияси учун фақат мойга чидамли шланглардан фойдаланиш;

мойнинг оқиб кетишининг олдини олиш учун циркуляцион шлангларнинг мустаҳкам бириктирилишини таъминлаш;

агар 20 м радиусда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг доимий пости бўлмаса, ишлаш жойини қўшимча пост билан жиҳозлаш ва унинг ишга яроқлилигини текшириш;

бутун иш даврида ёнғин содир бўлганда, кўриладиган тадбирлар тўғрисида яхши йўл-йўриқ берилган ходимлардан навбатчилик ташкил қилиш.

64. Бўяш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилганда қуйидаги талаблар бажарилиши шарт:

бўяш учун қурилмалар ва мосламалар ишга яроқли ҳолда бўлиши ва нормал босимда ва иш режимида ускунанинг талаб қилинаётган герметиклигини таъминлаши;

лак ва бўёқларни тўкиш кичик механизация воситалари ёрдамида амалга оширилиши шарт. Тўкилган бўяш материалларини зудлик билан йиғиштириш керак;

лок-бўёқ материаллари сиғимлари бир сменалик эҳтиёжни таъминлайдиган ҳажмда бўлиши шарт. Лок-бўёқ материалларидан бўшаган идишлар уларнинг бўшашига қараб смена тугагандан кейин чиқариб ташланиши шарт;

бинонинг бутун ҳажми бўйича кўзда тутилган бўяш ишлари асосий эвакуация чиқишидан энг узоқда жойлашган участкадан бошланиши шарт;

агар 20 м дан кам масофада очиқ оловни (учқун ҳосил бўлишни) қўллаш билан таъмирлаш ишлари бажарилаётган бўлса, бўяш ишларини бошлаш тақиқланади. Бўяш зарур бўлган тақдирда ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни тўхтатишни талаб қилиш керак;

ҳаво муҳитининг санитар меъёрига риоя қилиш учун бўяш зонасини вентиляция билан таъминлаш ёки сменадаги бўяш ишларининг ҳажмини камайтириш шарт.

65. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки улар носоз ҳолатда бўлганда, бўяш ишларини ўтказиш тақиқланади.

Технологик ускуналарни гидравлик ва пневматик синовдан ўтказиш вақтида, шунингдек, ушбу ускуналарнинг қувур ўтказгичларини синаш зонасида бўяш ишларини ўтказиш тақиқланади.

66. Ташкилотларнинг автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланиши керак бўлган бино, хона ва иншоотлари рўйхати:

майдони 100 м 2 ва ундан ортиқ бўлган электр двигателлар чўлғамларини қайта ўраш учун электр таъмирлаш устахоналари;

майдони 100 м 2 дан 500 м 2 гача бўлган электр таъмирлаш цехларининг изоляцион-шимдириш, мой қуйиш ва юқори кучланишли аппаратуралар ва трансформаторларни синаш хоналари.

2-§. Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги

67. Барча ходимлар электр ва газли пайвандлаш, кавшарлаш, битум эритиш, шунингдек, ёнғин чиқиши хавфи бўлган технологик жараёнларга кирувчи вулканизация ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажаришда, ташкилий ва техник тадбирларга риоя этишлари ва жараёнларни қатъий назорат қилишга мажбурдирлар.

Ташкилотларда ўтказилаётган пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишлар энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишдаги ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.

68. Очиқ оловни қўллаш, материал ва конструкцияларнинг алангаланиши ҳароратигача деталларни қиздириш билан боғлиқ пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни ўтказиш учун барча жойлар қуйидагиларга бўлинади:

ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш учун доимий жойлар, цехлар, устахоналар, очиқ майдончаларда ва бошқа шунга ўхшаш участкаларда ташкил қилинади;

ёнғинга хавфли ишларни бажариш учун вақтинчалик жойлар, агар деталларни ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажарадиган доимий жойларга олиб чиқиш имконияти бўлмаса, бевосита хоналарда ва ускуналарда ташкил қилинади.

69. Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажариш учун доимий жойлар Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ мос келиши шарт.

Доимий жойлардаги ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар махсус рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан бажарилиши мумкин.

70. Ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш учун доимий жойлардан ташқари, жумладан бинолар, цехлар, кабель иншоотларида, очиқ майдонлар ва бошқаларда ўрнатилган ускуналар ҳамда уларнинг атрофлари ва яқин жойларда барча ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар махсус рухсат берувчи ҳужжат (наряд) асосида бажарилиши шарт. Наряд пайвандлаш ўтказиладиган цех ёки участка бошлиғи томонидан расмийлаштирилиб, объектдаги ёнғин-қутқарув хизмати ва оловли ишлар олиб бориладиган жой ёки атрофида жойлашган цех ва участкалар бошлиқлари билан келишилган бўлиши керак.

71. Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни ўтказиш учун белгиланган тартибда ўқитилган, ёнғин хавфсизлиги бўйича идоравий йўриқномалардан ўтказилган, шунингдек, касбий тайёргарлиги талабларга мос, амалдаги қоидалар ва соҳадаги бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бўйича синовдан ўтган ходимларга рухсат берилади.

72. Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни бажариш вақтида ходимда наряд, пайвандловчи гувоҳномаси, шунингдек, ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни аниқ жойда бажаришга хуқуқ берувчи наряд — рухсатнома бўлиши шарт.

73. Пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни баландликда (ҳавозада, тахта супаларда, осма кажавада) бажаришда ёнувчан конструкциялар, ускуналар ва материалларга эриган металл зарраларининг тушиши ва учишини чеклаш учун чоралар кўрилган бўлиши шарт.

Зарур ҳолларда, айниқса, ёнувчан материаллар мавжуд ва одамлар ўтадиган жойларнинг ости тўсилган ва кузатувчилар қўйилган, шунингдек, тақиқловчи ва кўрсатувчи белгилар билан жиҳозланган бўлиши шарт.

74. Бино, иншоот ва ускуналарда ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар вақтинчалик бажарилаётган иш жойлари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт. Агар бевосита иш жойи яқинида ички ёнғин ўчириш крани бўлса, у ҳолда унга ёнғин ўчириш енги ва дастаги уланиб, ёнғин чиқиши хавфи бўлган иш ўтказилаётган жойга тортилган бўлиши шарт.

75. Портлаш хавфи бўлган хоналарда ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар фақат доимий пайвандлаш жойларида ёки ёнғинга хавфсиз хоналарда бажариш имконияти бўлмаган ҳолларда ўтказилиши шарт.

76. Ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларга киришиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

агар ушбу ишларни вақтинчалик бажаришга наряд расмийлаштирилмаган ва рухсат берилмаган бўлса;

агар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланмаган бўлса;

пайвандловчи ёки газ билан пайвандловчининг ўқувчисига, унга малакали ишчи бириктирилмаган бўлса, шунингдек, бошқа ишчиларга, агар улар (техник фойдаланиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги) қоидалари талабларига ўқитилмаган, билим синовидан ўтмаган ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлмаса;

агар пайвандлаш аппаратининг симлари очилиб қолган, талаб даражасида изоляция қилинмаган ёки уланиш жойлари изоляцияланмаган бўлса, шунингдек, электр кабелларини кесими рухсат этилган номинал пайвандлаш токи ўтишини таъминламайдиган бўлса;

агар пайвандлаш аппаратининг электр кабеллари қувур ўтказгичлар билан кесишган жойларда, айниқса, ёнувчан газ ва суюқлик қувурлари билан кесишган жойларда қўшимча изоляция ишлари бажарилмаган ёки кабеллар ҳаво орқали ўтказилмаган бўлса.

77. Авария ҳолатларида вақтинчалик пайвандлаш ёки бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар бевосита цех (участка) бошлиғи ёки унинг кўрсатмасига асосан мазкур цехнинг (участканинг) жавобгар МТХ кузатуви остида бажарилиши шарт.

Ёнғин содир бўлмаслиги учун барча ёнғинга қарши чора-тадбирларнинг бажарилиши ва кузатувчи жавобгар шахс томонидан назорат қилиниши шарт.

78. Иш сменаси тугагандан сўнг барча газ баллонлари, ёнувчи суюқликлар билан ишлайдиган кавшарлаш ва кесиш аппаратлари доимий сақлаш жойларига олиб чиқиб кетилиши, электр пайвандлаш агрегатлари эса электр тармоғидан ўчирилиши шарт. Танаффус вақтида (тушлик ва ҳоказо) газ баллонлари, электр пайвандлаш, кавшарлаш ва материалларни кесиш аппаратлари ўчирилиб, шланглари ёнувчан суюқликлар ва газлардан бўшатилиши керак.

79. Пайвандлаш ва газ билан кесиш учун фойланиладиган газ баллонлари ва бошқа аппаратураларни бевосита портлаш хавфи бўлган хоналар, сиғимларда ва кабель иншоотларига ўрнатиш тақиқланади.

80. Газ баллонларини тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсири остида узоқ вақт давомида сақлаш, шунингдек, бошқа иссиқлик тарқатувчи манбалардан қизиши тақиқланади.

81. Бино ва иншоотлар ичида музлаган қувур ўтказгичлар, сиғимлар ва бошқа тузилмаларни, шунингдек, ушбу бинолар ва иншоотлардан ташқарида ёнувчан конструкциялар ёки ёнғин чиқиши хавфи бўлган ускуналардан 3 метрдан яқин масофада очиқ оловдан фойдаланиб қиздириш тақиқланади.

82. Ёнувчан полимер иситгичли енгил металл конструкциялардан қурилган биноларда пайвандлаш, шунингдек, ёнғин чиқиши хавфи бўлган бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади.

83. Ёнувчан полимер иситгичли енгил металл конструкциядан тайёрланган панелларни ечиш ёки маҳкамлаш учун тўлғазма деталларни ва бошқа мосламаларни ўрнатиш мақсадида тешикларни очиш электр ва газ билан пайвандлаш орқали амалга оширилиши тақиқланади.

84. Ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажаришда масъул ва жавобгар шахслар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этмаганликлари учун қуйидаги таъсир қилиш чоралари кўрилиши мумкин:

хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича талонда ходим томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳақида белги қўйиш;

қўпол қоида бузилиш содир этилганда, ходимдан кўрсатилган талонни ва нарядни олиб қўйиш;

агар ходимнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ускуналар, материаллар ва хоналарнинг бузилишига олиб келса, қонун ҳужжатларида назарда тутилган интизомий, моддий ва маъмурий жавобгарликка тортиш;

агар ходимнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ускуналар, бинолар, иншоотларнинг бузилишига олиб келган ва одамларнинг соғлиғига ва хавфсизлигига зарар етказган бўлса (шунингдек, ташкилотга етказилган зарарни қоплаш учун), жиноий жавобгарликка тортиш.

85. Қоида бузилишлар ҳақидаги белги ҳамда пайвандчилардан техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича талонни ёки пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажаришга нарядни олиб қўйиш, ушбу ишларни зудлик билан бутунлай тўхтатилишини англатади. Ушбу ишларни қайта тиклашга кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, шунингдек, янги рухсатнома расмийлаштирилиб, наряд берилгандан кейин рухсат берилади;

Қоида бузилишлар ҳақида белги қўйишга, талон ёки нарядни олиб қўйишга қуйидаги шахсларга:

эксплуатация қилиш бўйича муҳандис ёки объектни ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандиси (инспектори)га;

объект ёки цех раҳбарияти, бош муҳандис ёки унинг ўринбосарларига;

цех ёки ташкилотнинг смена бошлиғига;

ФВВ Ўта муҳим, тоифаланган ва қўриқланадиган объектларда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари ва худудий ФВБ ходимларига;

объектлардаги Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати инспекторларига;

энергетика тизимининг ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандисига ҳуқуқ берилади.

86. Олиб қўйилган техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича талон наряд бош муҳандисга ёки тегишли цех бошлиғига, бузилиш сабаблари ҳақида назорат қилувчи шахс томонидан ёзилган ва имзоланган ҳолда чора кўриш учун берилади.

87. Ташкилот, цех, алоҳида устахона, лаборатория, омбор ва бошқа объектларнинг раҳбарлари пайвандлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар тегишли хоналарда бажарилаётганда, қайси ташкилот ходими бажаришидан қатъий назар, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишини таъминловчи ташкилий ва техник тадбирлар учун шахсан жавоб берадилар.

88. Ҳар бир ташкилотда ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни ўтказишга рухсат беришни ташкил этиш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг бажарилиши ташкилот ходимлари, пудратчи ташкилотлар, шунингдек, объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказлари, бўлим ва бўлинмалари ходимлари томонидан назорат қилиниши шарт.

3-боб. Энергетика объектларининг 0,4 кВ гача кучланиш остидаги ускуналарида ёнғинни ўчиришни ташкил қилиш тартиби

1-§. Умумий қоидалар

89. Ушбу бўлимда ташкилот ходимларининг, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ва ФВВ бўлинмаларининг электр станциялар ва подстанциялардаги 0,4 кВ гача кучланиш остидаги ускуналарда ва ишлаб чиқариш технологиясида (алоқа, ёритиш, автоматика ва ёнғин ўчириш) ёнғинни ўчириш жараёнида электр токидан ўчириш мумкин бўлмаганда, ҳаракатларини ташкил этиш бўйича асосий қоидалар белгиланган.

90. Энергетикада ишлаб чиқариш технологияси ва энергетика тизимининг иш режимлари учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ускуналарни бошқаришнинг йўқолишига йўл қўйиб бўлмаслиги, иккиламчи коммутация занжирларида ўзгарувчан ва ўзгармас ток кучланишини ўчириб бўлмаслиги сабабли 0,4 кВ гача бўлган кучланиш остидаги ускуналар элементларида содир бўлган ёнғинни ўчириш зарур бўлади.

91. Ёнғин содир бўлганда станция смена бошлиғи, подстанция навбатчи муҳандиси (кейинги ўринларда — энергетика объектининг смена бошлиғи) томонидан 0,4 кВ гача кучланиш остидаги энергетик ускуналарда ёнғинларни ўчириш учун ушбу Қоидаларга 4-иловада келтирилган шаклдаги ёзма рухсатнома берилади ва уни ёнғин ўчириш тезкор варақаси талабларини инобатга олиб, аввалдан расмийлаштириб, бошқарув шчитида сақлаш тавсия этилади.

92. Ускуна ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмалари билан ҳимояланмаган бўлса, у ҳолда ушбу ускунани мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ўчиришга рухсат берилади. Бунда ўчиришда иштирок этаётган шахслар томонидан зарур хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.

93. Электр станция ва подстанциянинг 0,4 кВ дан юқори кучланишли ускуналари ёнғинни ўчиришдан олдин токдан узиб қўйилиши шарт.

94. Ҳар бир ташкилотда бош муҳандис (техник раҳбар) буйруғига кўра ёнғин содир бўлганда технология шартлари бўйича токдан узиб қуйилиши мумкин бўлмаган муайян ускуналар рўйхати аниқланади.

95. Ёнғин пайтида токдан узиб қўйиш мумкин бўлмаган 0,4 кВ гача кучланиш остида бўлган энергетик ускуналар мавжуд хоналар (иншоотлар) учун ёнғинда ҳаракатнинг тезкор варақаси ишлаб чиқилади.

Бунда қуйидагилар кўрсатилади:

ускуналарнинг диспетчерлик рақами;

токдан узилмаган ускуналарнинг жойлашиши;

ёнғин зонасида жойлашган энергетика ускуналарини ўчириш бўйича зарур ҳаракатлар кетма-кетлиги;

ерга уловчи тузилмалар, ҳимоя ва ёнғин ўчириш воситаларининг жойлашган жойи;

ёнғин жойига олиб борувчи жанговар ҳисобларнинг ҳаракатланиши мумкин бўлган қатнов йўли.

2-§. Ёнғинни ўчириш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари

96. 0,4 кВ гача кучланиш остида бўлган ускуналарда ёнғинни ўчиришга 5 метрдан кам бўлмаган масофада ёнғин қўл стволларидан пуркаладиган сув оқими билан ўчиришга рухсат берилади. Ёнғинни узилиб-узилиб пуркаладиган сув оқимлари билан ўчиришга рухсат берилмайди.

97. Хоналарни (туннелни) ҳажмий тўлдириш билан ёнғинни ҳаво-механик кўпик орқали ўчиришда, кўпик генераторларини ва ёнғин автомобиллари насосларини ерга улаш зарур. Ёнғин автомобили ҳайдовчиси диэлектрик қўлқопларда ва қўнжли калишда (этикда) ишлаши шарт.

98. Ёнғинни ўт ўчиргич билан ўчиришда ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган хавфсиз масофага риоя қилиш зарур. Сертификати мавжуд бўлган ва ишлаб чиқарувчи заводнинг техник шартларига мос келувчи бошқа ўт ўчиргич турларидан фойдаланишга рухсат берилади. Кўпикли ўт ўчиргичлар билан ўчиришга рухсат берилмайди.

99. Электр қурилмаларини пуркаладиган сув оқими билан ўчиришда ФВВнинг объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари, идоравий ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби ва ташкилотнинг ходимлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбурдирлар:

ёнғинни ўчириш воситалари билан диэлектрик қўлқоплар ва қўнжли калишларда (этикларда), туташ ҳолатларда эса — нафас олиш органларининг шахсий ҳимоя воситаларида ишлашга;

ўчирилмаган электр қурилмаларидан хавфсиз масофада бўлишга;

ёнғин стволи ва ёнғин автомобили насосларини ерга улашга.

100. ФВВнинг объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари, идоравий ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркиби ва ходимларга қуйидагилар тақиқланади:

мустақил равишда электр ускуналарини ўчириш ва бошқа операцияларни ўтказиш;

5 метрдан кам масофа кўринадиган кучли тутаган хоналарда ёнғинни ўчиришни амалга ошириш.

101. Ёнғинни ўчиришга жалб қилинадиган ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун объектдаги зарур электр ҳимоя воситаларининг сони ёнғинни ўчириш режасини (тезкор варақалар) ишлаб чиқишда аниқланади.

102. Объектдаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби йилда камида бир марта йўл-йўриқдан ўтишлари ва кучланиш остидаги электр қурилмаларида ёнғинни бартараф қилиш бўйича ҳарактларни ўрганиш ва ўтказиш учун махсус полигонларда (тренажерларда) ёнғинга қарши машғулотларда иштирок этишлари шарт.

103. Ёнғин ўчирувчиларнинг жанговар вазияти аниқ электр қурилмаларигача хавфсиз масофани ҳисобга олган ҳолда ёнғин-тактик машғулотларни (ўқишларни) ўтказиш пайтида аниқланади ва белгиланади, сўнг ёнғинни ўчириш режасига (тезкор варақага) киритилади.

3-§. Ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракати

104. Объектда ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчоғини биринчи пайқаган ходим зудлик билан объектнинг смена бошлиғига ёки ташкилот раҳбариятига, алоқа мавжуд бўлса ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хабар бериши ва мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга киришиши шарт.

105. Объектнинг смена бошлиғи зудлик билан ёнғин ҳақида ёнғин хавфсизлиги хизматига, ташкилот раҳбариятига (махсус рўйхат бўйича) ва энергетика тизимининг диспетчерига хабар беришга мажбур.

106. ФВВнинг объектдаги ва ҳудудий ёнғин-қутқарув бўлинмалари келгунга қадар объектнинг смена бошлиғи (ташкилот раҳбари) ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиб, қуйидагиларни:

ёнғин жойидан барча бегона кишиларни чиқариб юборишни;

ёнғин содир бўлган жойни, тарқалиши мумкин бўлган йўлларни ва юзага келадиган янги ёнғин (туташ) ўчоқларини аниқлашни;

автоматик ёнғин ўчириш тизимининг уланишини, у ишламай қолган тақдирда қўл билан улашни текширишни;

ёнғинни ўчиришни таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишларини бажаришни;

ташкилотнинг ходимлари ва ёнғинни ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни;

ҳаракатнинг хавфсиз йўналиши, сув манбалари жойлашган жойи, ёнғин-қутқарув автомобилларини ерга улаш жойларини яхши биладиган шахслар томонидан ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ташкил этишга мажбур.

107. Ёнғин зонасида ускуналар ва уланмаларни электр таъминоти тизимидан ўчириш ва алмашлаб улашлар ёнғинни ўчириш тезкор режасига мувофиқ подстанциянинг смена бошлиғи, диспетчери ёки навбатчи ходими ва объект хизмати ходими томонидан амалга оширилади ва ўчиришлар тугагандан сўнг бу ҳақда юқори турувчи раҳбариятга тезкор хабар беради.

108. Ёнғин жойига ФВВнинг объектлардаги ёки ҳудудий ёнғин-қутқарув бўлинмасининг биринчи бўлинмаси келганидан кейин ушбу бўлинманинг навбатчи смена бошлиғи ёнғинни ўчириш раҳбари ҳисобланади. Объектнинг смена бошлиғи (ташкилот раҳбари) ёнғинни ўчириш бўйича раҳбарликни унга топширишда қабул қилинган чоралар ҳақида маълумот бериши ва ёнғинни ўчириш раҳбари (кейинги ўринларда — ЁЎР) кўрсатмаларига мувофиқ ходимларнинг кейинги ҳаракатларини ташкил қилиши шарт.

109. Ўт ўчириш воситаларини бериш ҳақидаги қарор ЁЎР томонидан керакли кўрсатмалар берилиб зарур хавфсизлик чоралари кўрилгандан кейин қабул қилинади.

110. ЁЎР кучланиш остида бўлган энергетик ускунадаги ёнғинни ўчиришга фақат объектнинг смена бошлиғидан ўчиришга ёзма рухсат олганидан, ташкилот ходимлари билан ёнғин бўлинмаларининг шахсий таркибига йўл-йуриқ берилгандан ва электр қурилмаларини кўз билан назорат қилиш шароитлари яратилгандан кейин киришиш мумкин.

4-боб. Ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғинни ўчириш воситалари

1-§. Ёнғинга қарши сув таъминоти

111. Ёнғинга қарши сув таъминоти объектда ёнғинни ўчиришнинг асосий тузилмаларидан бири бўлиб, ўз таркибига қуйидагиларни олади: сув манбалари (ҳовузлар, дарёлар, махсус сиғимлар ва бошқалар); насос станциялари, ҳудуд бўйича гидрантлар ўрнатилган (ташқи ёнғинга қарши сув қувури) қувур ўтказгичлар тармоғи, шунингдек, ёнғин кранлари мавжуд (ички ёнғинга қарши сув қувури) бино ва иншоотлардаги қувур ўтказгич тармоғи.

112. Объект ҳудудида ёки унинг яқинида (200 м гача масофада) сув ҳавзаси, дарё, очиқ сув олиб келувчи (олиб кетувчи) каналлар (ифлос оқова сувлардан ташқари), иссиқ сувни совутадиган минорасимон қурилмалар (градирни) ва шунга ўхшаш сув манбалари бўлганда, улардан сув олиш мақсадида кўчма ёнғин техникаси учун ўтиш йўллари бўлиши шарт. Ўтиш йўллари кўрсаткичлар билан белгиланган бўлиши шарт.

113. Ёнғинга қарши сув қувури тармоғининг тегишли участкалари таъмирлашга ўчирилганда, ишончли сув бериш схемасининг аниқ мосланувчанлигини, шунингдек, талаб қилинаётган босим ва ёнғин ўчириш учун ҳисобланган сув ҳажмини ўтказишни таъминлаши шарт.

114. Ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғида сув сарфининг ошиши ва тармоқдаги босимнинг камайиши билан боғлиқ, бош лойиҳаловчи ташкилот билан келишмасдан ва максимал сарфга табиий синовлар ўтказмасдан қўшимча уланишлар тақиқланади.

115. Ёнғинга қарши сув қувурининг алоҳида участкаларини, насос станциясининг ускуналарини ва ёнғинни ўчириш учун сув захиралари бор резервуарларни вақтинчалик ўчириш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини фақат ташкилотнинг бош муҳандиси рухсат бергандан кейин амалга ошириш шарт. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимини таъмирлаш, текшириш ва синаш учун вақтинчалик ўчирилганда, бу ҳақда зудлик билан объектдаги ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хабар бериш керак.

Ташкилотнинг бош муҳандиси зарур бўлганда бутун таъмирлаш вақти давомида ишончли сув таъминотини етказиш учун: вақтинчалик сув қувурлари линиясини ўтказиши, кўчма ёнғин техникаси билан КЁЎД аъзоларининг навбатчилигини ёки объектнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати ёнғин бўлинмаларининг навбатчилигини ҳамда бошқа қўшимча чораларни аниқлаши шарт.

116. Ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғининг ишга яроқлилигини назорат қилиш учун йилда камида бир марта босим ва сувнинг сарфи бўйича синовлар тегишли далолатномаларни расмийлаштириб ўтказилиши шарт. Ёнғинга қарши сув қувурининг ташқи тармоғидаги босим 1 МПА (10 кгс/см 2 ) дан ошмаслиги шарт.

Ташкилот раҳбарининг буйруғига биноан синовлар ўтказиш учун объектнинг ёнғин муҳофазаси хизмати (агар мавжуд бўлса) иштирокидаги комиссия тайинланади.

Сув қувурини синаш лойиҳага мувофиқ ҳар бир таъмирлашдан, реконструкциядан ёки сув қувури тармоғига янги истеъмолчилар улангандан кейин ўтказилиши шарт.

117. Ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғининг эксплуатациясида аниқланган носозликлар ва нормал режимдан четга чиқишлар зудлик билан авариявий-тиклаш ишларини ташкил этиш йўли билан бартараф қилиниши шарт.

118. Ташқи ёнғинга қарши сув қувурининг ёнғин гидрантлари йилда камида 2 марта (одатда баҳор ва кузда) ташкилот ва объектнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати билан биргаликда кўрикдан ўтказилиши шарт; уларнинг ишга яроқлилиги сувни тушириш йўли билан текширилади (фақат ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда). Текшириш натижалари ушбу Қоидаларга 6-иловада келтирилган шаклдаги журналга ёзиб қўйилади.

Кўрик учун қудуқларни очишга 15 0 С дан паст ҳароратда рухсат берилмайди. Ҳарорат 0 0 С дан минус 15 0 С гача бўлганда, гидрантни фақат сув туширмасдан ташқи кўрикдан ўтказишга рухсат берилади.

Ёнғин гидрантлари қудуғининг тешик қопқоқларини ва уларга ўтиш йўлларини беркитиш, турли ускуналар ва материаллар билан қалаштириб ташлаш тақиқланади.

Қиш вақтларида қопқоқларни доимий равишда қор ва музлардан тозалаб туриш зарур. Транспорт йўллари яқинида жойлашганда эса уларга ечиладиган енгил материалдан тайёрланган тегишли рангли ва ёзувли, бўялган, конусли қалпоқлар ўрнатилади.

119. Ёнғин ўчириш гидрантлари жойлашган жойлар ва ёнғинга қарши сув ҳавзаларига ўтиш йўллари фотолюминесцентли кўрсаткич белгилари билан таъминланиши шарт, хусусан:

гидрантлар учун — харфли индекс (ЁГ) ёзиш билан, шунингдек, бунда кўрсаткичдан неча метр масофада жойлашганлиги ва сув қувури диаметрини кўрсатиш керак;

сув манбалари учун — харфли индекс (ЁМ) ёзиш билан, бунда махсус сиғимлар учун сув захирасини, иссиқ сувни совутадиган минорасимон қурилмалар (градирни) ва очиқ сув манбалари учун эса пирсда жойлашадиган ёнғин автомобиллари сонини кўрсатиш керак.

Объект ҳудудида умумий кўча ёритиш чироқлари мавжуд бўлганда, кўрсаткичларни махсус ёритиш талаб қилинмайди.

120. Ёнғинга қарши сув билан таъминлаш насос станцияларининг хоналари тоза ҳолда сақланиши, ускуналар эса доимо ишга яроқли бўлиши шарт.

Ёнғин бошланганлиги ҳақидаги сигнал олингандан кейин ёнғин насосларини улаш вақти минимал бўлиши шарт ва қўл билан ишга туширишнинг энг катта инерция режимида 3 дақиқадан ошмаслиги шарт.

121. Ҳар бир ёнғин насосига 1 ойда камида 2 марта профилактик хизмат кўрсатилиши ва талаб қилинаётган босимни яратиш учун ёқилиши шарт. Бу ҳақида тезкор журналга ёзиб қўйилади.

Синовларни ўтказиш учун насоснинг босимли сув қувурига махсус улама (беркитувчи арматура ва манометр билан) ўрнатишга рухсат берилади, у насос станцияси хоналаридан ташқарига чиқарилади.

122. Ойида камида бир марта барча ёнғин насосларининг асосий ва захирадаги электр билан таъминлашга (жумладан, дизель агрегатларидан) ўтказиш ишончлилиги текширилиши шарт. Натижалар тезкор журналда қайд этилади.

123. Ёнғин насос станцияларининг хоналарида насосларни ишга тушириш тартиби ҳақидаги ва беркитувчи арматурани очиш йўриқномаси, шунингдек, принципиал ва технологик схемалар осилган бўлиши шарт.

Ҳар бир сурилма қопқоқ ва насосда тартиб рақами кўрсатилган бўлиши шарт. Қувур ўтказгич, сурилма қопқоқ ва насослар қизил рангга бўялиши шарт.

Насос станцияси марказий (блокли) бошқарув шчити билан телефон алоқасига эга бўлиши шарт.

124. Агар насос станцияси доимий навбатчи ходимларга эга бўлмаса, хона қулфланиши, калитларни сақлаш жойи эса эшикда кўрсатилиши шарт.

125. Насос ускуналарини жорий таъмирлаш ташкилотнинг бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича 3 йилда бир марта ўтказилиши шарт. Мукаммал таъмирлаш ва деталларни ёки бутун агрегатни алмаштириш зарурати туғилганда энг кисқа муддатларда бажарилиши шарт.

126. Ёнғинни ўчиришда сарфланган резервуарлардаги сув захираси иложи борича қисқа муддатда тўлдирилиши шарт, лекин бу муддат 1 суткадан ошмаслиги керак. Резервуарлардаги сув сатҳи ва насосларни улаш автоматикаси сигнализациясининг ҳолати уларни тўлдириш учун чоракда камида бир марта текширилиши шарт. Бу ҳақида тегишли цехнинг тезкор журналига ёзиб қўйилади.

127. Барча бино, иншоот ва хоналардаги ички ёнғин ўчириш кранлари 20 метр узунликдаги ёнғин ўчириш енглари ва дастаклари билан жиҳозланиши ҳамда эшиклари пломбаланадиган махсус шкафларда сақланиши шарт;

Ёнғинни ўчириш кранининг шкафи эшигида ҳарфли индекс (ЁК), тартиб рақами, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги хизмати ёки объектнинг ёнғин-қутқарув бўлинмасини чақирув телефон рақами кўрсатилган бўлиши шарт.

Девордаги токчаларда ёнғинни ўчириш кранлари ўрнатилаётганда, шкаф эшикларига бинолар деворидаги қопламага ўхшаш ёки бошқа материаллардан декоратив безатишга рухсат берилади, лекин барча ҳолатларда тушунтирувчи ёзувлар ёзилади.

128. Ёнғинни ўчириш кранини ўрнатиш усули маховикнинг қулай айланиши ва ёнғин ўчириш енгининг қулай уланишини таъминлаши шарт;

Ёнғинни ўчириш крани патрубкасида чиқиш тешиги ўқининг йўналиши ёнғин ўчириш енги уланган жойда унинг кескин букилишига йўл қўйилмаслиги шарт. Ўтказилган енг йўллари синишларга ва буралишларга эга бўлмаслиги шарт.

129. Ёнғинни ўчириш енглари қуруқ, яхши ўралган («рулон ўрама» ёки «гармошка» турдаги) ҳолда сақланиши шарт. Енгларни йилда бир марта қайтадан ўраш тавсия қилинади (букилган жойларни ўзгартириш учун).

130. Электр станцияда хизмат кўрсатиш цехларининг асосий майдончаларида ёнғинни ўчиришда яхлит ёки майда сочилган сув оқимини юзага келтириш учун комбинацияли стволлар қўлланилиши шарт.

131. Қаттиқ ёқилғини (антрацитдан ташқари) ташиш ёки майдалаш тузилмалари мавжуд бункер галереяларида ва бошқа ёқилғи узатиш хоналарида ёнғин кранлари сочилган сув оқимини юзага келтирадиган стволларга эга бўлиши шарт.

132. Ёнғинга қарши сув сақлаш сиғимлари, сув қувурлари тармоғи, гидрантлар, ёнғин ўчириш енглари, лафет дастаклари, насос ускуналари, стационар ва автоматик ёнғинни ўчириш тизимининг бошқарув узеллари, ёнғин ҳақида автоматик равишда ва қўл ёрдамида хабар бериш қурилмалари ҳамда бошқа ёнғин ўчириш воситалари устидан доимий техник назорат амалга оширилиши шарт. Уларга хизмат кўрсатиш объект ходимларининг вазифаларига киради.

Ёнғин содир бўлганда, фойдаланиш учун барча ёнғин ўчириш воситаларини доимий тайёр ва ишга яроқли ҳолда сақлаш ва назорат қилиш учун ташкилот бўйича буйруқ билан бригадалар (гуруҳлар) ташкил қилиниши ва жавобгар шахсларнинг тайинлаши, техник хизмат кўрсатиш зоналари цехлар орасида тақсимланиши шарт.

133. Ҳар бир ташкилотда бош муҳандис тасдиқлаган ташқи ва ички ёнғинга қарши сув қувури схемаси бўлиши шарт, уни бош (марказий) бошқарув шчитида сақлаш керак. Барча сув таъминотининг қўл билан ишлатиладиган сурилма қопқоқлари нормал режимда очиқ ва пломбаланган бўлиши шарт. Объектда сув таъминоти схемасидаги ускуналар режимининг барча тезкор ўзгаришлари станция смена бошлиғининг тезкор журналида ва схемасида белгиланиши шарт.

134. Ёнғинни резервуарларини эксплуатация қилишда қуйидагилар зарур:

ёнғин ўчириш учун ҳисобланган ишлатилмайдиган сув захирасини бошқа мақсадларда сарфлашга рухсат бермаслик;

сув захираларини ўз вақтида тўлдириш;

туйнук қопқоқларини ёпиқ ҳолда сақлаш;

қиялик ҳолатини (тўкувчи резервуарларни) кузатиш;

зудлик билан сувнинг оқиб кетиш сабабларини бартараф қилиш;

барча таъмирлаш ишларини энг қисқа муддатларда бажариш.

135. Ташкилотда ёнғинга қарши сув билан таъминлаш тизимининг барча қувур ўтказгичлари қизил рангга бўялиши шарт.

2-§. Ёнғинни пайқаш ва ўчириш ускуналари

136. Ёнғинни ўчиришнинг автоматик қурилмаларини (сувли ва кўпикли) ишга тушириш автоматик режимда ва техник жиҳатдан ишга яроқли ҳолатда эксплуатация қилиниши шарт.

Алоҳида участкаларда автоматик ёнғин сигнализациясининг функцияларини сақлаган ҳолда автоматик ёнғин ўчириш қурилмасини дистанцион режимга чиқаришга ташкилотнинг техник раҳбари рухсати билан ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилганидан кейин ва ускунани ишдан чиқаришга талабнома журналида расмийлаштирилиб, станция смена бошлиғининг (кейинги ўринларда — ССБ) ёки электр цехи смена бошлиғи (кейинги ўринларда — ЭСБ) тезкор журналига ёзиш билан қуйидаги вақтда рухсат берилади:

ёнғинни автоматик ўчириш қурилмасида ёки сигнализациясида техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш бўйича регламент ишлари ўтказилганда;

автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари билан ҳимояланган технологик ускуналарда ва ишлаб чиқариш хоналари ёки иншоотларида (масалан, кабель туннеллари, секциялари) ишлар ўтказилганда.

137. Ташкилотларнинг технологик иншоотлари ва хоналарини ёнғинни пайқаш ва ўчиришнинг стационар қурилмалари (кейинги ўринларда — ёнғиндан ҳимоя қурилмалари) билан жиҳозлашда ёнғинни автоматик ўчириш қурилмалари ва автоматик ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши керак бўлган бинолар ва хоналар — идоравий рўйхат ва меъёрлар билан аниқланади.

138. Ёнғиндан ҳимоя қурилмалари (насос, қувур ўтказгич, беркитувчи-очувчи арматура, сачраткич, кўпик генератори, ёнғиндан хабар қилувчилар ва бошқалар) таркибига кирувчи ускуналар ишга доимий тайёр бўлиши, носозликларга эга бўлмаслиги ва техник параметрлар бўйича паспорт кўрсаткичларига ва техник шартларга мос келиши шарт.

139. Ёнғиндан ҳимоя қурилмаларига ТЭҚҚга кўра ташкилот ходимлари томонидан доимий назорат ўрнатилган бўлиши шарт. Хизмат кўрсатиш зоналари ва ускуналарини ташкилот цехларига бириктириш ҳақида ёнғиндан ҳимоя қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишга тайёрлиги бўйича жавобгар ходимлар (бригада ёки гуруҳлар) ва шахслар сони аниқланган ҳужжат ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ёнғинни ўчириш қурилмаси — Ўзбекистон Республикасида амалдаги ёнғинни сув билан ўчириш автоматик қурилмаларини эксплуатация қилиш талабларига, ҳаволи-механик кўпикни қўллаш билан ёнғинни ўчириш қурилмаларини эксплуатация қилиш талабларига, ташкилотларда ёнғин сигнализациясининг автоматик қурилмаларини эксплуатация қилиш талабларига, шунингдек, ушбу Қоидалар талабларига биноан тузилган маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт.

Ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш ва ўчириш қурилмаларига, тутун тортиш тизимлари, одамларни ёнғин тўғрисида хабардор қилиш ҳамда эвакуацияни бошқариш тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни режали-олдини олиш, таъмирлаш бўйича регламент ишлари, тайёрловч заводининг техник ҳужжатлари ва таъмирлаш ишларини ўтказишнинг муддатларини ҳисобга олган ҳолда тузиладиган йиллик режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилиши керак. Техник хизмат кўрсатиш ва режали-олдини олиш, таъмирлаш ишлари махсус ўқитилган ходимлар ёки лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилот томонидан шартнома асосида ёки ташкилот томонидан олинган лицензияга асосан махсус ўқитилган ходимлар томонидан бажарилиши керак.

140. Ёнғиндан ҳимоя қурилмаларини эксплуатация қилиш учун зарур ҳужжатларни юритиш, сифатли таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш бўйича регламент ишларини амалга ошириш хизмат кўрсатувчи ходимлар, тегишли цех бошлиқлари ва ташкилот раҳбарияти жавобгарлиги остида олиб борилади.

141. Ёнғиндан ҳимоя қурилмалари тизимига кирувчи ускуналарни кўрикдан ўтказиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш жадваллари жорий йил учун тузилиши ва ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши шарт.

142. Сменани қабул қилаётган навбатчи ходим ёнғинни ўчириш автоматик қурилмаларини бошқариш аппаратурасини, бошқарув шчитида ўрнатилган ёнғин сигнализациясини қабул қилиш станцияси ишини, шунингдек, йўриқномада белгиланган ҳажмда кўздан кечириш ва текширишга мажбур ҳамда сменанинг тезкор журналида тегишли ёзувлар киритиши шарт.

Эксплуатация қилиш ва кўрик вақтида аниқланган ёнғин сигнализацияси ва ёнғинни ўчириш қурилмаларидаги носозликлар ва нормал схемадан четга чиқишлар ускунанинг носозликлари ва бузилишлари журналида (картотекасида) белгиланиши шарт.

143. Ёнғин автоматикаси қурилмаларини доимий ишга тайёр ҳолда сақлаб туриш учун техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш, бажарилган ишлар ҳақида ушбу Қоидаларга 7-иловада келтирилган шаклдаги махсус журналга ёзувлар киритилади.

144. Ёнғинни ўчириш қурилмаларининг бошқарув панелида, ёнғин сигнализациясини қабул қилиш станциясида, беркитувчи-ишга туширувчи тузилманинг бошқарув узеллари ва насос станциясида — маҳаллий йўриқнома ва принципиал схемага мос ёзувлар ҳамда тартиб рақамлари бўлиши шарт.

145. Беркитувчи-ишга туширувчи тузилмалар жойлашган хоналарда йил давомида 40С дан кам бўлмаган ҳавонинг минимал ҳарорати сақлаб турилиши шарт.

146. Ёнғинни ўчириш бўйича бир хонада жойлашган ўт ўчириш воситалари сепиш тузилмаларининг (сачраткичлар, кўпик генераторлари ва бошқалар) ишлаб чиқариш сарфи (сув, кўпик, газ, кукун) бўйича бир хил бўлиши ва техник шартларга мос келиши шарт.

147. Ишдан чиққан ёнғиндан хабар берувчи мосламалар ўрнига техник параметрлари ёмонроқ ва ёнғинни пайқовчи бошқа назорат қилинадиган аломатлари бўлган бошқа мосламалар билан алмаштириш, шунингдек, хабар берувчи мосламалар ўрнатилган жойидан ечилганда сигнал линиясининг шлейфларини шунтлаш тақиқланади.

148. Ёнғинга қарши сув билан таъминлайдиган қувур ўтказгичга ва ёнғин ўчириш қурилмаларига бу тизимга кирмайдиган сув ажратувчи тузилмаларни (жумладан, санитар-гигиеник) улаш тақиқланади.

149. Хоналардаги, айниқса, атмосфера ёғингарчиликларига дучор бўлган қувур ўтказгичлар, бошқарув узеллари ва ёнғиндан ҳимоя насос қурилмалари қизил рангга бўялиши шарт.

150. Ёнғиндан ҳимоя қурилмаларини тегишли цех бошлиғи тасдиқлаган жадвалга кўра, лекин 3 йилда камида бир марта махсус ишлаб чиқилган дастур бўйича улар технологик ускунани ёки бутун ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб қўймаслик шарти билан ишга тушириб кўриш (синаш) шарт.

Иш натижалари далолатнома ёки баённома билан расмийлаштирилади.

151. Ёнғиндан ҳимоя қурилмаларининг товуш ва ёруғлик сигналлари ташкилотнинг бош, марказий ёки блокли бошқарув шчитида ўрнатилган авариявий сигналлар ва бошқа технологик сигнализация турларидан фарқ қилиши шарт.

152. Ёнғиндан ҳимоя қурилмалари ускуналарининг электр таъминоти — ўзгарувчан токнинг икки мустақил манбаидан ёки унинг битта манбаидан, лекин автоматик аккумулятор батареяларидан захира таъминотига ўтиш учун алмашлаб улагичи (агар бу қурилманинг махсус тузилмалари томонидан кўзда тутилмаган бўлса) бўлган манбадан амалга оширилиши шарт.

153. Ишчи электр таъминлашдан захирадаги таъминлашга автоматик ўтиш ҳаракати доимий равишда тегишли цехнинг смена бошлиғи томонидан текширилиб, тезкор журналга ёзилиши шарт.

154. Ташкилотда бузилган сачраткич ва ёнғиндан хабар берувчиларни алмаштириш учун уларнинг 10 фоизли захираси бўлиши шарт.

155. Ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмасининг таъсир зонасида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган даврда у масофадан (дистанцион) бошқарувга ўтказилиши шарт. Ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш қурилмасидан ташқари, бу ҳақда объектдаги ёнғин-қутқарув бўлинмасига хабар берилади ва тегишли цехнинг тезкор журналига ёзиб қўйилади.

156. Бош ёки марказий бошқарув шчитидан ёнғин ҳақида хабар бериш тизими ходимларни эвакуация қилишга имкон берадиган вақт давомида ишлаб туриши шарт.

Ёнғин ҳақида хабар бериш учун объектдаги умумий қидирув баланд гапирувчи алоқадан, шунингдек, шартли товуш тузилмаларининг (сиреналар, баланд товушлагичлар (ревун) ва бошқалар) сигналларидан фойдаланиш шарт.

3-§. Ёнғинни ўчириш воситалари

157. Ишлаб чиқариш, маъмурий ва ёрдамчи бинолар, омборлар, хона ва иншоотлар ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (қўл ва кўчма): ўт ўчиргичлар, қумли қутилар (зарур бўлганда), асбестли ёки наматли чойшаблар ва бошқалар билан таъминланган бўлиши шарт.

158. Ишлаб чиқариш хоналари, лабораториялар, устахоналар, омборлар, бошқа иншоот ва қурилмаларда мавжуд бирламчи ёнғин ўчириш воситалари — сақлаш учун цех, устахона, лаборатория, омбор бошлиқлари ҳамда ташкилотнинг тузилмавий бўлинмаларининг тегишли мансабдор шахсларига топширилади.

159. Цех, устахона, лаборатория, омбор ва бошқа иншоотлардаги мавжуд ўт ўчиргич ва бошқа ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг доимо ҳаракатга тайёрлиги ва яхши эстетик кўринишда сақлаб турилиши учун доимий назоратни ташкилотнинг белгиланган жавобгар шахслари, объектнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати ишчилари, КЁЎД аъзолари (ёнғин хавфсизлик хизмати бўлмаса) амалга ошириши шарт.

160. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг жойлашган жойларини кўрсатиш учун давлат стандартлари талабларига жавоб берадиган махсус белгилар хоналарнинг ичида ва ташқарисида кўринарли жойларда ўрнатилиши керак.

Тўлиқ оғирлиги 15 кг дан кам бўлган ўт ўчиргичлар шундай ўрнатилиши керакки, бунда унинг юқори қисми полдан 1,5 м дан кўп бўлмаган баландликда жойлашиши шарт; тўлиқ оғирлиги 15 кг ва ундан ортиқ бўлган ўт ўчиргичлар полдан 1,0 м дан кўп бўлмаган баландликда ўрнатилиши шарт. Улар полга тасодифий таъсирдан тушиб кетишидан сақлаш мақсадида албатта, маҳкамланиб ўрнатилиши зарур. Ўт ўчиргичлар хоналарда одамлар ҳаракатланганда халақит бермаслиги шарт.

161. Ишлаб чиқариш ва бошқа хоналарда, шунингдек, ташкилот ҳудудида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ўрнатиш учун одатда махсус ёнғин шчитлари (постлари) ўрнатилиши шарт.

Ўт ўчиргичларни якка ҳолда жойлаштиришга уларнинг конструктив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, катта бўлмаган хоналарда рухсат берилади.

162. Ёнғин шчитларида (постларида) фақат ушбу хоналарда, иншоотларда ёки қурилмада қўлланилиши мумкин бўлган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари жойлаштирилиши шарт. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғин шчитлари амалдаги давлат стандартлари бўйича тегишли рангларга бўялган бўлиши шарт.

163. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва анжомлари (чангаклар, ломлар, болталар, челаклар ва бошқалар) тўплами билан жиҳозланган ёнғин ўчириш қалқонларини фақат ёғоч-тахта омборлари, қурилиш базалари, хўжалик омборлари, турар жойлари ёғочдан қурилган вақтинчалик уйларда ва шунга ўхшаш жойларда қўллаш керак.

164. Ўт ўчиргичларга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллаш тартиби ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг техник шартларига, шунингдек, энергетика соҳасининг объектларида ёнғин ўчириш воситаларини сақлаш ва қўллаш бўйича йўриқномалар талабларига мос келиши шарт.

165. Карбонат кислотали, кимёвий, ҳаво-кўпикли, кукунли ва бошқа ўт ўчиргичларнинг беркитувчи арматураси (кранлари, ричагли клапанлари, бўғиш қопқоқлари) пломбаланган бўлиши шарт.

166. Фойдаланилган ёки носоз ҳолатга келиб қолган ёнғин ўчиргичлар, шунингдек, пломбаси бузилган ёнғин ўчиргичлар зудлик билан текшириш учун ёки қайта зарядлаш учун олиб қўйилиши шарт.

167. Ташқарида жойлашган ёки совуқ хоналардаги барча турдаги кўпикли ўт ўчиргичлар совуқ тушиши билан иссиқ хоналарга олиб кирилиши, улар ўрнатилган жойларга эса янги жой кўрсатилган белги ўрнатилиши шарт.

Карбонат кислотали ва кукунли ўт ўчиргичларни ташқарида ёки иситилмайдиган хоналарда ўрнатишга ҳарорат минус 20 0 С дан кам бўлмаганда рухсат берилади.

168. Ҳар қандай турдаги ўт ўчиргичларни бевосита иситгичлар, иссиқ қувур ўтказгичлар ва ускуналар олдида, уларни рухсат этилган ҳароратдан ортиқ қизиб кетишига йўл қўймаслик учун ўрнатиш тақиқланади.

169. Асбестли мато, намат, кигизни фақат алоҳида ускуналарни оловдан сақлаш ёки авария ҳолатларида ёнғин ўчоқларидан ва учқундан изоляция қилиш учун уларни қўллаш зарур бўлган жойларда жойлаштириш шарт.

170. Ёнғин техникасини хўжалик, ишлаб чиқариш, ёнғинни ўчириш ёки объектнинг КЁЎД, ишчи ва хизматчиларни ўқитиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа заруратлар учун ишлатиш тақиқланади.

Ёнғин билан боғлиқ бўлмаган аварияларда ёки табиий офатларда ёнғин техникасини Давлат ёнғин назорати органлари билан махсус келишилган режа бўйича қўллашга рухсат берилади.

171. КЁЎД ҳисобидаги кўчма ёнғин техникаси (мотопомпалар ва ёнғин машинлари) махсус иситиладиган хоналарда бўлиши ва ишга тайёр ҳолда сақланиши шарт.

Ойда камида бир марта двигателни ишга тушириш билан агрегатнинг ҳолати текширувдан ўтказилиши шарт, бу ҳақида марказий бошқарув шчитидаги махсус журналга ёзув киритилади.

4-§. Энергетика ташкилотлари учун ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг меъёрлари

172. Ушбу Қоидаларга 8-иловада келтирилган меъёрлар электр станциялар, иссиқлик ва электр тармоқлари учун бирламчи ёнғин ўчириш воситаларига бўлган талабни аниқлаш учун хизмат қилади.

Эксплуатация қилиш объектларидаги мавжуд барча хоналарни меъёрлар билан қамраб олиш имконияти бўлмаганлиги сабабли ушбу меъёрларга фақат асосийлари, уларнинг, айниқса, ўзига хослари киритилган.

173. Электр станцияларда, иссиқлик ва электр тармоқларида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини қулай ва кўринарли жойларда жойлаштириш учун ёнғин шчитлари ўрнатилади.

Катта майдонли хоналарда (қозонхона, машина залларида ва шунга ўхшаш) ёнғин шчитлари ўрнига ёнғин постлари ўрнатилиши мумкин, у ерда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари (ўт ўчиргичлар, ёнғин енглари ва бошқалар) билан жамланади.

174. Кабелли хоналарда (қаватларда, ертўлаларда, туннелларда) бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини жойлаштириш тавсия қилинмайди. Зарурият бўлганда уларни хоналарнинг кириш жойларида ўрнатиш керак.

175. Сиғими 0,5 м3 бўлган қумли ва белкураклар (ҳокандозлар) бор қутилар фақат турбогенераторлар мой тизимининг нолли белгиси, трансформаторлар ва очиқда ўрнатилган мойли реакторлар, мазутли насослар, мазутни тўкиш эстакадалари, мой аппаратларида ва шунга ўхшаш жойлар яқинида ўрнатилади.

176. Ўт ўчиргичларнинг техник тавсифлари ва уларни сақлаш бўйича асосий талаблар энергетика соҳасидаги объектларда ёнғин ўчириш воситаларини сақлаш ва қўллаш бўйича талабларда келтирилган.

177. Хизмат кўрсатувчи ходимлари мавжуд бўлмаган подстанциялар трансформатор ва бакли мойли ўчиргичлар атрофидаги қумли қутилардан ташқари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланмайди.

Тезкор-чиқиш бригадаси (кейинги ўринларда — ТЧБ) автомобилларида ҳар бирининг оғирлиги 5 кг дан кам бўлмаган камида тўртта карбонат кислотали ва кукунли ўт ўчиргичлар бўлиши шарт.

178. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари аккумулятор ва электролиз хоналарида, шунингдек, газ тақсимлаш пунктларида ўрнатилмайди, чунки бу хоналарга ходимларнинг кириши чекланган.

Таъмирлаш ўтказилаётган жойлар кўчма ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланади, бу ҳақида нарядда тегишли ёзув бўлиши шарт.

Портлаш, ёнғин хавфи бўйича «Д» тоифадаги хоналар, агар уларнинг майдони 100 м 2 дан ортмаса, ўт ўчиргичлар билан таъминланмаслиги мумкин.

179. Бир ёки бир неча ўт ўчиргичлар билан ҳимоя қилинадиган хоналарнинг чегаравий (максимал) майдони учун ушбу Қоидаларга 8-иловада келтирилган жадвалда кўрсатилган «++» ёки «+» белгили бир турдаги ўт ўчиргичларнинг зарур сонини кўзда тутиш керак. Агар тавсия қилинаётган ўт ўчиргич ўрнига (жадвалда «++» белгили) бошқа ўт ўчиргичдан (жадвалдаги «+» белгили) фойдаланиш кўзда тутилса, уларни танлашни берилган хона учун келтирилган турлардан амалга ошириш керак.

Ўт ўчиргич турини танлашни ва зарур сонини ҳисоблашни ўт ўчириш хоссасига, шунингдек, ёнувчан моддалар ва материалларнинг ёнғин синфига боғлиқ ҳолда амалга ошириш керак:

А синфи — қаттиқ моддалар ёнғинлари, буларнинг ёниши туташ билан кузатилади (ёғоч, пахта, латта, қоғоз ва шунга ўхшаш);

В синфи — суюқ ёқилғи ёки эрувчан қаттиқ моддалар ёнғинлари;

С синфи — газ ёнғинлари;

Д синфи — металлар ва уларнинг қотишмалари ёнғинлари;

Е синфи — электр қурилмалари ёниши билан боғлиқ ёнғинлар.

180. Технологик ускунанинг ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши ушбу ускуналарни техник шартларга (паспортига) мувофиқ комплектланади.

181. Чет эл ускуналарини ўт ўчиргичлар билан комплектлаш уларни етказиб бериш шартномасига мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоида

182. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 1-ИЛОВА

Энергетика ташкилотларида ёнғин хавфсизлигининг

1-боб. Ҳудуд, бинолар, иншоотлар ва хоналарни сақлаш

1-§. Ҳудудни сақлаш

1. Энергетика ташкилотлари (кейинги ўринларда — ташкилотлар) ҳудуди доимий тоза сақланиши ва мунтазам равишда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиб турилиши керак. Металл қириндиси, мойланган артиш материаллари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари махсус ажратилган ҳамда тўсилган жойларда (участкаларда) сақланиши керак. Фойдаланишга яроқсиз ишлаб чиқариш чиқиндилари, ахлатлар, тўкилган барглар, қуриган ўтларни доимий равишда йиғиштириб олиниши ва ташкилот ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши керак.

Ташкилот худудининг ташқи тарафидаги қуриган ўтлар деворнинг ёнидан 3 метр кенгликда тозаланган бўлиши керак.

Автомобиль йўлларини ва бинолар атрофидаги йўлларни, ёнғинга қарши оралиқларни автотранспорт воситалари, материаллар ва ускуналар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

Ташкилот ҳудуди ва биноларнинг жойлаштирилиши, бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар ва ёнғинга бардошлилик даражаси амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва қоидалар талабларига мос ҳолда бўлиши ҳамда уларнинг ёнғин чиқишига хавфсиз ҳолати таъминланиши керак.

2. Ташкилотнинг барча ҳудуди капитал тўсилган бўлиши ва жиҳозланган ўтказувчи назорат пунктларига, шунингдек, амалдаги меъёрларга мувофиқ ташқи ёритишга эга бўлиши шарт.

3. Ташкилотнинг барча сув манбалари қулай келиш йўллари билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёнғин ўчириш гидрантлари, сув ҳавзалари ва сув билан таъминловчи бошқа манбаларга (кўллар, сув совитиш миноралари, каналлар ва бошқаларга) эга бўлиши, кириш йўллари махсус майдончалар билан жиҳозланган, доимо очиқ бўлиши, қиш вақтида эса қор ва музлардан тозаланиб турилиши шарт. Табиий ва сунъий сув ҳавзалари ёнғин-қутқарув автомобилларини ўрнатиш учун ўлчами 12x12 метр бўлган ёнғин пирс-майдончалар билан жиҳозланади. Сув манбалари «ёнғинга қарши сув ҳавзаси», «ёнғин ўчириш гидранти» деб ёзилган кўрсаткичларга эга бўлиши керак.

4. Ташкилот ҳудудида автотранспорт, бошқа механизмлар ва ускуналарнинг ўтиш йўлларининг торайиш жойларида, аркалар остида ва ёнғин ўчириш тезкор режаси бўйича ёнғин-қутқарув автомобиллари жойлаштириладиган жойларда тегишли йўл белгилари ва тушунтирувчи ёзувлар ўрнатилган бўлиши шарт.

5. Йўлларнинг алоҳида ўтиш жойлари ва участкасини таъмирлашга ёки бошқа сабабларга кўра ёпиш объектдаги ёнғин-қуткарув бўлинмаси раҳбари билан келишилгандан кейин ва таъмирланаётган участкадан вақтинча айланиб ўтиш ёки кесиб чиқиш жойлари қурилганидан кейин ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда бутун таъмирлаш даври мобайнида зарур жойларда йўл белгилари ва ҳаракатланиш маршрути кўрсаткичлари ўрнатилган бўлиши шарт.

Йўлнинг таъмирлаш жойлари ва айланиб ўтиш йўллари қўшимча ёритишга эга бўлиши шарт.

Ташкилот ҳудудида очиқ ариқлар, чуқурликлар ва ўраларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Технологик сабабларга кўра (таъмирлаш ёки бошқа сабаблар) очиқ қопқоқли туйнуклар, қудуқлар, ўралар, мўрилар, хандақлар баландлиги 1 метрдан кам бўлмаган тўсиққа эга бўлиши ва тунги пайт ёритилиши керак.

6. Ташкилот ҳудудида Давлат ёнғин назорати органлари ёки объектдаги ёнғин-қутқарув бўлинмаси раҳбари билан келишмасдан вақтинчалик (ёнувчан, темир ва ҳоказо) бино ва иншоотлар қуриш тақиқланади.

Ишлаб турган ташкилотда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганда ёки иншоотлар реконструкцияси ишлари бажарилаётганда унинг ҳудудида инвентар бинолар, бошқа вақтинчалик иншоотлар ва маиший вагончаларни жойлаштиришга одатда рухсат берилмайди.

Истисно тариқасида кўрсатилган бинолар ва вагончаларни ташкилот ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ёки бошқа маиший биноларни таклиф қилиш имконияти бўлмаса, уларни ташкилот ҳудудида жойлаштиришга объектдаги ёнғин-қутқарув бўлинмасининг раҳбари билан келишган ҳолда вақтинчалик (муддати белгиланиб) рухсат берилади. Бундай ҳолларда вақтинчалик инвентар бинолар ва маиший вагончаларни ишлаб чиқариш, маъмурий ва омбор биноларидан 30 метрдан кам бўлмаган масофада қуришга рухсат берилади.

Маиший вагончаларни ҳар бирида 10 тадан ортиқ бўлмаган гуруҳ кўринишида жойлаштириш керак.

Барча ишлар тугагандан кейин ташкилот ҳудудида жойлашган вагончалар зудлик билан олиб кетилиши шарт.

7. Маиший вагончаларни биноларнинг ичида жойлаштириш тақиқланади.

8. Электр станция ва подстанцияси ҳудудида ўтларни доимий равишда ўриш ва чиқариб ташлаш керак.

Қуриган ўтларни ташкилот ҳудудида ва унинг атрофидаги майдончада (100 м дан кам масофада) сақлаш тақиқланади.

9. Ташкилот ҳудудида ахлат ва чиқиндиларни ёқиш махсус тузилмаларда (ўчоқларда) ўтказилиши мумкин.

Ташкилот ҳудудида, омборхона биноларида ва автомобилларнинг тўхтаб туриш жойларида чекиш, автомобилларнинг агрегатларини қиздириш учун очиқ оловдан фойдаланиш, гулханлар ёқиш, чиқиндилар ҳамда ахлатларни ёқиш тақиқланади, бу ҳақида кўринадиган жойларга ўрнатилган белгилар осиб қўйилиши керак.

10. Объектдаги темир йўлларнинг ўтиш йўллари ёнғин автомобилларининг ҳаракатланиши учун бўш, очиқ бўлиши шарт ва рельс каллаклари сатҳида яхлит тўшамага эга бўлиши керак.

Ташкилот ҳудудидаги ўтиш йўлларида темир йўл вагонларининг локомотивсиз туриши тақиқланади.

2-§. Бино ва иншоотларни сақлаш

11. Ташкилот бинолари ва иншоотлари ТЭҚҚ талабларига мос равишда эксплуатация қилиниши шарт.

12. Барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва хизмат биноларида ушбу Қоидалар талабларига мос равишда ходимларнинг нормал ва хавфсиз ишлаш шароитлари таъминланиши, белгиланган ёнғинга қарши режимга риоя қилиниши шарт.

Ишлаб чиқариш, маъмурий, маиший, хўжалик хоналари, омборхоналар ҳамда электр жиҳозлари мавжуд бўлган хоналар, электр тақсимловчи қурилмалар, шамоллатиш бўлмалари, иссиқлик пунктлари хоналари ҳамда ходимларни эвакуация қилиш йўллари орқали транзит электр тармоқларини, шунингдек, ЕАС (енгил алангаланувчи суюқликлар), ЁС (ёнувчи суюқликлар) ва ЁГ (ёнувчи газлар), шунингдек, ёнувчи чангларни ташиш учун узатувчи қувурларни ётқизишга йўл қўйилмайди.

Бинони кўтариб турувчи металл конструкцияларнинг ёнғинга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида қопланган (сувоқ, махсус бўёқ ва локлар) қопламалар ўз хусусиятини йўқотганда, уларни зудлик билан қайта тиклаш чоралари кўрилиши керак.

Ёниш ва портлаб-ёниш жиҳатидан хавфли моддалар ва материаллар билан ишлаганда, маркалаш (маркировка) талаблари ва қадоқлардаги ёки ҳужжатларда кўрсатилган огоҳлантириш ёзувларига риоя қилиниши шарт.

Ишлаб чиқариш жараёнларида технологик регламентда кўрсатилмаган, шунингдек, ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли бўлган хусусияти ўрганилмаган кўрсаткичли материаллар ва моддаларни қўллашга рухсат этилмайди.

Бир-бири билан ўзаро таъсирда бўлганда алангаланиб кетиши, портлаши ёки ёниши ва ёнганда заҳарли газларнинг (улар аралашмасининг) пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган моддалар ва материалларни биргаликда қўллаш, сақлаш ва транспортларда ташишга, агар бу ҳолатлар технологик регламентда кўзда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.

Портлаш жиҳатидан хавфли бўлган газ ва буғ концентрацияларини ҳосил қилиши мумкин бўлган модда ҳамда материаллар қўлланиладиган, ишлаб чиқариладиган ёки сақланадиган ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналарда ҳаво муҳити ҳолатини назорат қилиш учун автоматик газ анализаторлари ўрнатилиши керак.

13. Аввалдан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан хоналарни қайта қуриш, ҚМҚ талабларидан четга чиққан ҳолларда эса — объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари билан келишмасдан амалга ошириш тақиқланади.

Кўрсатилган хоналарда эвакуация чиқиш жойлари сонини камайтириш ва амалдаги ҚМҚ талабларини бузган ҳолда қурилиш конструкцияларининг оловга чидамлилигини камайтириш тақиқланади.

Ёнғин жиҳатидан хавфли бўлган ва техник хоналарнинг (электр тақсимлаш хоналари, ёнувчи материаллар сақлаш омборхоналари, ёнувчи материалларни қайта ишлаш устахоналари, архивлар, ҳаво алмаштириш камералари ва бошқаларнинг) эшикларининг ёнғинга бардошлилик даражаси 0,6 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Деворлар ва қаватлараро ораёпмалардаги (тўсиқлардаги) технологик туйнукларни оловнинг тарқалишини тўсадиган мосламалар билан ҳимоя қилиш лозим. Ёнғинга қарши тўсиқлардаги эшиклар, дарвозалар, қопқоқли туйнуклар ва клапанлар ўз-ўзидан ёпиш ҳамда зичлагич мосламаларига эга бўлиши керак. Очиқ ҳолатда фойдаланилиши мумкин бўлган эшиклар, дарвозалар, қопқоқли туйнуклар ва клапанлар ёнғин содир бўлганда уларнинг автоматик равишда ёпилишини таъминлайдиган мосламалар билан жиҳозланган ва доимо ишга яроқли ҳолатда бўлиши зарур. Портлаб-ёниш жиҳатидан хавфли бўлган хоналарнинг бошқа хоналар билан алоқа қилиш учун белгиланган ёнғинга қарши эшик ёки дарвозалар билан ёпиб бўлмайдиган туйнуклари автоматик равишда ёнғин ўчирадиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Портлаб-ёниш хавфи бўлган ишлаб чиқариш хоналарининг поллари ёнмайдиган ва учқунга хавфсиз материаллардан тайёрланган бўлиши керак.

Ташкилот объектларида лойиҳа ишчи чизмаларига асосан объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилган бўлиши керак. Паспортда, қурилиш хусусиятидаги саволлар ва хавфсизликни таъминлаш тадбирлари билан бир қаторда лойиҳа билан назарда тутилган ёнғинга қарши ҳимоя бўйича комплекс чоралар кўрилади.

Ёнғин хавфсизлиги паспорти ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва лойиҳалаш ташкилоти билан келишилган бўлиши керак. Паспортга ўзгартиришлар киритишга белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган, амалдаги меъёр талабларига жавоб берувчи лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлгандагина рухсат этилади. Ёнғин хавфсизлиги паспорти Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган бўлиши керак.

14. Эвакуация чиқиш йўлларида ишчи ва авария ёритиш чироқлари соз ҳолатда бўлиши, шунингдек, амалдаги давлат стандартларига мос равишда ходимларнинг чиқиб кетиши учун кўрсаткичлар ўрнатилган бўлиши шарт.

15. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маъмурий биноларида қуйидагилар тақиқланади:

эвакуация чиқиш йўллари, асосий зинапоялар, бино балконлари ва айвонлари эшиклари, ўзаро боғланган секцияларга ўтиш йўлларини мебель, ускуналар, материаллар ҳамда бошқа предметлар билан тўсиб қўйиш. Эвакуация йўллари деворлари ва шифтини ёнувчан материаллар билан қоплаш;

хоналар ва кийимларни енгил аланга олувчи ва ёнувчан суюқликлар (бензин, керосин ва бошқалар) билан тозалаш ёки ювиш;

электр тармоғига уланган аппарат ва қурилмаларни назоратсиз, иш тугагандан сўнг ишлаб турган электр иситиш асбоблари ва кондиционерларни эса, агар ишлаб чиқариш технологияси бўйича талаб қилинмаса, тармоққа уланган ҳолда қолдириш;

музлаб қолган сув қувурларини кавшарлаш лампаси ёки очиқ олов ёрдамида қиздириш;

бино чордоқларидан, техник қаватлар, ҳаво алмаштириш камералари ва бошқа техник хоналардан ишлаб чиқариш участкалари, устахоналар ва омборхоналар сифатида фойдаланиш ёки моддий бойликлар, мебель ва бошқа ёнувчан материалларни сақлаш;

хоналарда ва ускуналарда нарядлар, технологик йўриқномалар ва фармойишларда кўзда тутилмаган ишларни олиб бориш;

ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилиш учун лифтдан фойдаланиш;

лифт олди майдончаларида омборхона, киоска, дўкон ва бошқаларни жойлаштириш;

ёнғин содир бўлганда хавфсиз худудга кирувчи балкон ва айвонларни ойна билан ёпиш;

ёнғинга чидамлилиги I, II, III даражада бўлган ишлаб чиқариш бинолари ичида ёнувчи материаллардан қурилган антресоллар, пардеворлар, маиший хоналар, омборхоналар ва идоралар ташкил этиш.

16. Чордоқ хоналари доимо қулфланган бўлиши, калит эса сутканинг хоҳлаган вақтида олиш мумкин бўлган аниқ жойда сақланиши шарт. Эшикларда калитнинг туриш жойи ва уни сақлайдиган шахснинг телефони ҳақидаги ёзув бўлиши шарт.

Биноларнинг ёғоч конструкцияларини оловдан ҳимоялаш учун кимёвий суюқлик билан ишлов бериш ишлари ҳар йил икки маротаба назоратдан ўтказилиши ва керак бўлганда қайтадан ишлов берилиши керак.

Ташқи ёнғинга қарши нарвонлар, қуруқ қувурлар, шунингдек, бинолар томларидаги тўсиқлар хавфсизлик мақсадларида ишга яроқли ҳолатда сақланиши керак.

17. Асосий зинапояларнинг биринчи, пастки, цокол ёки ертўла қаватлари катаглари остига сув узатиш ва марказий сув иситиш тармоқлари узелларидан ташқари ёрдамчи ва хўжалик хоналари ҳамда ёнувчан материаллар сақлаш омборхоналарини жойлаштириш тақиқланади. Бу ерларда босим остида бўлган газли баллонлар, пластмассалар, полимер ва бошқа ёнғин хавфи юқори бўлган материалларни сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

18. Чекишга фақат махсус ажратилган, чекилган сигареталарнинг қолдиқлари учун махсус қутилар ва сув солинган сиғимлар билан жиҳозланган жойларда рухсат берилади. Бу жойларда давлат стандартлари бўйича «Чекиш учун жой» деган ёзувлар осиб қўйилган бўлиши шарт.

19. Маиший (ечиниш, душ, санитар-гигиена ва бошқалар) хоналарда махсус кийим учун шкафлар металлдан тайёрланган бўлиши шарт. Ёнғинга бардошлилик даражаси оширилган ёғоч шкафларни қўллашга рухсат этилади.

20. Шкафларда мой теккан махсус кийимларни сақлаш тақиқланади. Ишчиларни махсус кийим билан таъминлаш, мойланган кийимларни даврий равишда ювиш, тозасига ҳамда янгисига алмаштириш тартиби бош муҳандис томонидан тасдиқланган махсус йўриқнома билан ўрнатилади.

21. Цехдаги омборлар учун меъёрий белгиланган бир вақтнинг ўзида сақлашга рухсат этилган енгил алангаланадиган суюқлик (кейинги ўринларда — ЕАС), ёнувчан суюқлик (кейинги ўринларда — ЁС), бўёқ, лок, эритувчиларнинг миқдори белгиланиши шарт. Кўрсатилган материалларни сақлаш меъёрининг жадвали омбор эшикларининг ёки махсус шкафларнинг ички тарафига осиб қўйилган бўлиши шарт.

22. Иш жойларида мойлаш материаллари захирасини синмайдиган идишда ва қаттиқ ёпиладиган қопқоқли сиғимларда сақлашга рухсат берилади. Мойлаш материаллари захирасининг миқдори тегишли цех, участка, лабораториялар ва бошқаларнинг ёнғин хавфсизлиги тадбирлари ҳақидаги маҳаллий йўриқномасида белгиланади.

Смена тугагандан сўнг ёнувчи чиқиндилар ва артиш материалларини иш жойларидан йиғиштириш керак. Ишлатилмаган ЕАС ва ЁС, шунингдек, бўёқ, лок ва эритувчилар махсус металл шкафларда (қутиларда) сақланиши керак.

23. Ишлатилган мой артилган материалларнинг сиғими 0,5 м 3 дан кўп бўлмаган «латта учун» ёзувли, ёпиладиган махсус металл қутига тахлаш керак ва мунтазам равишда утилизиация қилиш учун йўқотилиши керак.

24. Тўсиқлар (ғовлар) билан коммуникация ва кабеллар кесишганда барча ўтиш жойлари бутун қалинлиги бўйича ёнмайдиган материаллар билан, керак бўлган ҳолларда эса махсус салник зичламалари билан зичланиши керак.

25. Зина майдончаси, коридор, тамбур, вестибюл ва холлар (келтирувчи, притвор зичламалари ва бошқалар) эшикларини маҳкам ёпишни таъминлайдиган тузилмалар ҳар доим соз ҳолатда бўлиши шарт. Уларни таъмирлаш энг қисқа муддатда ўтказилиши шарт.

Бино холлари, вестибюл, йўлаклар, тамбурлар ва зинапоя катакларидаги лойиҳа асосида ўрнатилган эшикларни олдириб ташлаш тақиқланади. Ушбу эшикларни лойиҳа ташкилоти билан келишмасдан демонтаж қилишга рухсат берилмайди.

26. Вентиляция ва тутунга қарши (тутунни чиқариш) ҳимоя тизимлари уларни ўрнатиш ва лойиҳа талабларига жавоб берадиган техник соз ҳолатда сақланиши шарт.

Вентиляция ҳаво ўтиш йўлларининг кесимини ўзгартириш ва уларни демонтаж қилишга (лойиҳавий ечимларсиз), шунингдек, вентиляция тизими ёки тутунга қарши ҳимоя панжараларини герметизация қилишга рухсат берилмайди.

27. Деразаларда панжара бўлганда, панжара хона ичидан асбоблар ёрдамисиз осон олиниши керак.

Бино хоналари ойналарига ёпиқ турдаги металл панжараларни ўрнатиш (айрим холатларда белгиланган тартибда тасдиқланган меъёр ва қоидалар талабларига асосан ўрнатилганларидан ташқари) тақиқланади.

28. Симлар ва кабелларни (пўлат қувурларда ўтказилганларидан ташқари) бевосита ёнувчан ёки қийин ёнувчан полимер иситгичли металл панеллар бўйича ўтказиш, шунингдек, кўрсатилган конструкциялардан 1 метрдан яқин масофада электр ускуна шчитларини ва бошқа аппаратларни ўрнатиш тақиқланади.

Кўрсатилган панеллар орқали турли коммуникацияларнинг ўтиш (кесишиш) жойларида ёнмайдиган материалдан бўлган зичламали металл гильзалар қўлланилиши шарт.

Ушбу металл конструкциялар қайноқ иссиқлик элтувчи қувур ўтказгичлар билан кесишганда 100 мм дан кам бўлмаган радиусда ёнмайдиган иситгич материалидан ўралган иссиқлик изоляцияси кўзда тутилиши шарт.

3-§. ЭҲМ мавжуд бўлган хоналар ва лабораториялар

29. Лаборатория хоналари, ускуналар, моддаларни сақлаш тартиби ва ишларнинг бажарилиши — электр станциялар ва иссиқлик тармоқларида иссиқлик механик ускуналардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари талабларига мос келиши шарт.

30. Лаборатория хоналарида барча моддалар, материаллар, асбоблар ассортимент ёки турлари бўйича қатъий суръатда сақланиши шарт. Кимёвий таъсири портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган моддаларнинг бирга сақланиши тақиқланади.

31. Лаборатория мебеллари, синов стендлари ва бошқа ускуналар шундай ўрнатилиши керакки, улар ходимларни эвакуация қилишга халақит бермаслиги шарт. Ўтиш йўлларининг минимал кенглиги 1 м бўлиши шарт.

32. Кимёвий лаборатория поллари технологик талаблар ва ишлатилаётган кимёвий моддаларга боғлиқ ҳолда метлах плиткаларидан, ленолеум ва бошқа материаллардан бўлиши шарт.

33. Зарарли ва ёнувчан буғ ва газлар ажралиб чиқадиган лаборатория хоналарида барча ишлар фақат ҳаво тортувчи шкафлар ва вентиляция ишлаётганда ўтказилиши шарт. Бунда хонадаги ҳавода буғ, газ ва чангларнинг ҳақиқий концентрацияси рухсат этилган чегаравий максимал концентрация миқдоридан ошмаслиги керак.

Ҳаво тортувчи шкафларни бевосита чиқиш эшиклари олдида ўрнатиш тақиқланади.

34. Қиздиришни қўллаш билан ёки портловчи ёнғин чиқиши хавфи бўлган моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва ҳаво тортувчи шкафлар ёнмайдиган материал билан бутунлай қопланиши шарт. Кислота ва ишқорлар билан ишлаш учун мўлжалланган иш столи эса коррозияга қарши материал билан қопланиши ҳамда суюқ моддаларнинг тўкилишига йўл қўймайдиган тўсиқчаларга эга бўлиши шарт.

35. Лаборатория ходимлари иш жойларида ёқилган горелкаларни, иситиш асбобларини, уланган синов стендлари ва ускуналарни ташлаб чиқиб кетишлари ҳамда қаровсиз қолдиришлари тақиқланади.

Зарур бўлган ҳолларда иш жойи ва ускуналарга қараб туришни бошқа ходимга топшириш керак.

36. Ҳар бир ходим смена тугагандан сўнг ўзининг иш жойини текшириши ва тартибга солиши, асбоблар ва аппаратларни ўчириши, асбоб-анжомлар ва ҳужжатларни олиб қўйиши шарт.

37. ЭҲМ мавжуд бўлган хоналарни ишлатилган блоклар, материаллар билан тўлдириб қўйиш, уларда турли хил материаллар ва ускуналарнинг элементларини сақлаш учун шкафлар ўрнатиш тақиқланади.

38. ЭҲМ узелларининг (блокларининг) мураккаб таъмири махсус хоналарда (устахоналарда) бажарилиши шарт. ЭҲМ блокларининг кичик таъмирини ўтказишда ёки техник хизмат кўрсатишда миқдори 0,5 л дан кўп бўлмаган ЕАСни синмайдиган ва яхши беркитиладиган идишларда қўллашга рухсат берилади.

39. ЭҲМни назорат қилиш ва синаш учун фойдаланиладиган уланган радиоэлектрон ва электр аппаратларини қаровсиз қолдириш тақиқланади.

40. Ташкилотларда ЭҲМ учун, иссиқлик ва гидравлик электр станцияларида технологик жараёнларни марказий назорат қилиш ва бошқариш тизимлари учун мўлжалланган залларнинг, шунингдек, кучланиши 500 кВ бўлган подстанцияларнинг ертўлалари автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

41. Доимий ходимлари бўлмаган ташкилотларда технологик жараёнларни марказий назорат қилиш ва бошқариш тизимлари ЭҲМ учун иссиқлик ва гидравлик электр станциялари заллари, шунингдек, кучланиши 500 кВ ва ундан юқори бўлган подстанциялар автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

4-§. Автотранспорт гаражлари

42. Ташкилотнинг алоҳида автотранспорт воситалари биноларда (гаражларда), пешайвон остида ёки махсус майдончаларда жойлаштирилиши, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича ташкилотлар учун меъёрларда кўзда тутилган талабларга мос келиши шарт.

43. Гаражлар учун ёнғинда автомобиллар, тракторлар ва бошқа транспорт воситаларини эвакуация қилиш режаси ишлаб чиқилган, уларнинг турар жойлари эса 10 та механизмга битта буксирли тузилма минимал ҳисобидан буксирли тросслар (штангалар) билан таъминланган бўлиши шарт.

Автомобиллар сони 25 тадан ортиқ бўлган автотранспорт хўжаликларида ёнғин пайтида автомобилларни эвакуация қилишнинг навбати ва тартиби, автомобилларнинг турар жойлари кўрсатилган махсус режа ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган бўлиши шарт. Ушбу режада ҳайдовчиларнинг тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида навбатчилиги кўзда тутилган, шунингдек, ўт олдириш калитларининг сақлаш тартиби аниқланган бўлиши шарт.

Ёнғин пайтида автотранспорт воситаларини эвакуация қилиш бўйича ходимларнинг ҳаракати чорак давомида камида бир марта ўтказиладиган ёнғинга қарши машғулотларда ишлаб чиқилиши керак.

44. Автотранспорт техникалари ва тракторларни сақлаш учун мўлжалланган хоналарда қуйидагилар тақиқланади:

двигателларни очиқ олов билан қиздириш;

кабиналарда ва механизмлар олдида мой теккан артиш латталари (эски-туски) ва махсус кийимларни қолдириш;

автомобиль ва тракторларнинг ёқилғи баклари оғзини очиқ ҳолда қолдириш;

автомобиль ва тракторларда стационар ўрнатилган ёқилғи баклари ва баллонларидан ташқари локлар, ЕАС, ЁС бўш идишларини, шунингдек, ёқилғиси бор сиғимларни (бензин, дизель ёқилғиси, газ ва бошқалар) сақлаш;

автомобилга ёқилғи қуйиш учун мўлжалланмаган жойларда автомобиль ва тракторларга ёқилғи қуйиш ёки ундан ёқилғини олиш;

мураккаб таъмирлаш ишларини, жумладан, пайвандлашни қўллаб бажариш, шунингдек, аккумуляторларни зарядлаш ишлари — вентиляция тузилмалари билан жиҳозланган алоҳида махсус хоналарда (боксларда) бажарилиши керак;

автомобиль ва тракторларни меъёрдан ортиқ жойда жойлаштириш, уларни жойлаштириш тартибини бузиш, шунингдек, транспорт воситалари ва биноларнинг қурилиш элементлари орасидаги жойлаштириш масофасини камайтириш;

чиқиш дарвозаларини ва ўтиш йўлларини ускуналар билан тўсиб қўйиш, шунингдек, автотранспорт техникаси ҳамда бошқа машиналарни (ҳатто вақтинчалик) тўхтатиш.

45. Автотранспорт техникаси доимий турар жойга жойлаштирилгандан кейин электр таъминоти (махсус ўчиргичлар ёки машинанинг аккумулятор батареяларининг манфий қисмаларини олиб қўйиш билан) узилади.

Машина ҳайдовчилари кўрик натижаларини ва электр ускуналарининг ўчирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги кўринишдаги махсус журналда қайд этишга мажбурдирлар:

Тўхташ жойидаги транспорт воситаларини даврий ёки кундалик кўрикдан ўтказиш

Транспорт воситасининг маркаси ёки тури Давлат рақам белгиси Турар жойга жойлаштир иш санаси Кўрик ва электр ускуна си ни ўчириш натижалари Ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми Ҳайдовчи нинг имзоси 1 2 3 4 5 6

46. Транспорт воситаларининг доимий турар жойларида тунги вақтларда бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

47. Агар машина баклари ёқилғи билан тўлдирилган ёки ёқилғи баллонларида ёнувчан газ (газли автомобилларда) бўлса, уни махсус устахоналарда ва хоналарда таъмирлаш тақиқланади.

2-боб. Ёқилғини сақлаш ва ташиш учун иншоотлар

1-§. Суюқ ёқилғи, мойлар ва бошқа нефть маҳсулотларининг омборлари

48. Агар омбор ташкилот ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, мазут, дизель ёки суюқ ёқилғининг (нефть маҳсулотининг) бошқа турли резервуарлари сақланадиган омборлар ҳудуди баландлиги 2 м дан кам бўлмаган ёнмайдиган тўсиқлар билан тўсилган бўлиши шарт.

Омбор ҳудудида бошқа ишлаб чиқариш ёки ёрдамчи хизматларни жойлаштиришга рухсат берилмайди.

49. Нефть маҳсулотли резервуарлар сақланадиган омборларнинг ўтиш йўллари ёритилган бўлиши, умумий фойдаланиш йўллари билан бирлашиши, соз ҳолатда бўлиши, ўз вақтида таъмирланиши, қиш вақтларида эса қор ва музлардан тозаланиши шарт.

50. Нефть маҳсулотлари сақланадиган омборларнинг ҳудуди доимий равишда ёнувчан чиқиндилардан тозаланиши зарур.

Вақти-вақти билан, жумладан, қияликлар ва резервуарлар атрофидаги тўсиқлар ичидаги ўтларни ўриш ва омбор ташқарисига чиқариб ташлаш зарур.

51. Нефть маҳсулотлари сақланадиган омборлар ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

вақтинчалик инвентар бинолар ва маиший вагончаларни ўрнатиш, шунингдек, нефть маҳсулотларини сақлаш ёки қайта ишлаш технологиясига тегишли бўлмаган турли материаллар ва ускуналарни сақлаш;

гулхан ёқиш;

қувурларни кўздан кечириш ва қиздириш учун очиқ оловни қўллаш;

махсус жиҳозланган жойлардан ташқарида чекиш.

52. Мазут, дизель ёқилғиси, нефть маҳсулотлари ҳамда бошқа ЕАС ва ЁС тўкилган жойларни, резервуарларнинг тўсиқ деворлари ички қисмини зудлик билан тозалаш ва қум тўкиш зарур.

53. Электр пайвандлаш, газ билан кесиш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш ушбу Асосий талабларнинг 2-боби 2-§ келтирилган пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мос равишда бажарилиши ҳамда белгиланган тартибда наряд ва рухсатномалар билан расмийлаштирилиши шарт.

54. Ишлаб чиқариш биноларида, шунингдек, нефть маҳсулотлари омборлари ҳудудида ва унинг ишлаб чиқариш хоналарида амалдаги давлат стандартлари бўйича хавфсизлик белгилари (огоҳлантирувчи, тақиқловчи, кўрсатувчи ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши шарт.

55. Тунеллар, қувур ўтказгичнинг сурилма қопқоқ камералари ва каналларини тоза сақлаш, тўкилган нефть маҳсулотларидан, сув ва бошқа моддалардан мунтазам равишда тозалаш зарур. Кўрсатилган хоналарда ёнувчан материалларни сақлаш тақиқланади.

56. Ёқилғини сақлаш ва ташиш бўйича омбор бинолари ва иншоотлар, ускуналарга технологик талаблар ТЭҚҚга мос келиши шарт.

57. Нефть маҳсулоти омборларининг бинолари, ҳудудлари ва тўкиш эстакадаларидаги яшиндан ҳимоя қилиш тузилмалари, электр ёритиш, шунингдек, периметр бўйича қўриқлаш учун ёритиш чироқлари соз ҳолатда сақланиши шарт.

58. Темир йўллар, эстакадалар, қувур ўтказгичлар, цистернани қиздириш тузилмаси, металл учли эгилувчан шланглар ва бошқа ускуналар ерга уланган бўлиши шарт. Ерга уланишнинг ишончлилиги устидан амалдаги электр ускуналарининг тузилиш қоидалари (кейинги ўринларда — ЭУТҚ) ва ТЭҚҚга мувофиқ назорат ўрнатилади.

59. Электр ускуналари, кўчма электр асбоб-ускуналари ва ишлаб чиқариш хоналарида ёки очиқ қурилмаларда ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ўчириш қурилмаси портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган зоналар тоифасидан келиб чиққан ҳолда ЭУТҚ ва ТЭҚҚ талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

60. Амалдаги меъёрларга ва Қоидаларга мувофиқ электр қурилмалари, технологик ва ёнғин автоматикаси тизимлари, шунингдек, кабель хўжалиги устидан доимий техник назорат ва профилактик хизмат кўрсатиш ўрнатилган бўлиши шарт. Доимий кўрикларда ва даврий синовларда аниқланган электр двигателлари, ёритиш аппаратураси, ҳимоя аппаратлари, айниқса, ёнғинни ўчириш тизимларидаги бузилишлар зудлик билан жадвал бўйича бартараф қилиниши зарур.

61. Нефть маҳсулотларининг ёпиқ омборларида ва технологик хоналарида вақтинчалик электр ўтказгичларни транзит монтаж қилиш ва ўтказиш тақиқланади.

62. Канализация қудуқлари, траплар, лотоклар ва каналлар даврий равишда жадвал бўйича нефть маҳсулотларининг буғлари ва заҳарли газларнинг портлаш хавфи концентрациясининг пайдо бўлишини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш учун текширилиши шарт.

63. Ёнғиндан ҳимоя ва ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари ҳамда уларнинг эксплуатация қилиниши устидан техник назорат ушбу Асосий талабларнинг 4-боби 1-§ келтирилган ёнғинга қарши сув таъминоти ва ёнғин ўчириш воситалари талабларига мувофиқ ўтказилиши шарт.

64. ЕАС ва ЁС ёпиқ омборлари, шунингдек, ташкилотларнинг майдони 500 м 2 ва ундан ортиқ бўлган мойларни регенерация қилиш қурилмалари бўлган хоналари автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари билан жиҳозланиши керак.

65. ЕАС ва ЁС ёпиқ омборлари, шунингдек, ташкилотларнинг майдони 100 м 2 дан 500 м 2 гача ва ундан ортиқ бўлган мойларни регенерация қилиш қурилмалари бўлган хоналари автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланиши керак.

2-§. Тўкадиган эстакадалар

66. Суюқ ёқилғи (нефть маҳсулотлари) тўкиладиган эстакадаларда лотоклар доимо ёнмайдиган олиб қўйиладиган плиталар билан ёпилган, темир йўл цистерналари ўрнатиладиган ва тўкиладиган жойларда эса — очиладиган қопқоқлар билан ёпилган бўлиши шарт.

Гидравлик тамбаларни доимий равишда кўздан кечириш ва тозалаб туриш керак.

67. Эстакадаларнинг бетон майдончаларини, уларнинг бортли тўсиқларини (нефть маҳсулотлари оқиб кетишидан) даврий равишда кўздан кечириш, тешиклар ва ёриқларни бартараф этиш учун таъмирлаш керак.

68. Тўкиш операцияларини бошлашдан аввал барча тўкиш тузилмалари ва сурилма қопқоқларнинг тўғри очилишини, эгилувчан шланг ёки қувурларнинг бирикиш зичлигини текшириш шарт.

Тўкиш операцияларидан кейин тўкилган нефть маҳсулотлари тозалаб олиниши керак.

69. Суюқ нефть маҳсулотларини тўкиш вақтида сачрашининг олдини олиш учун кўчма лотоклар ёки ғилофлар қўлланилиши шарт.

70. Эстакадаларда бирлаштирувчи қувур ўтказгичлар йиғилганда ёки бўлакланганда, шунингдек, темир йўл цистерналарининг тўкиш тузилмалари очилганда учқун пайдо бўлишига имкон бермайдиган асбоблар, фланецли ва муфтали бирикмалар қўлланилиши шарт.

71. Темир йўл цистерналари қувур ўтказгичларининг тўкиш тузилмалари билан бириктирилгунга қадар ерга уланиши шарт. Ерга уланишни фақат тўкиш операциялари тугагандан сўнг ва қувур ўтказгич ҳамда шланглардан ажратилгандан кейин олиш мумкин.

Темир йўллар, эстакадалар, қувурлар, телескопик трубалар ва шланг пойнаклари ерга уланган бўлиши лозим. Ерга уланувчи тузилмаларнинг қаршилигини бир йилда камида бир марта ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича текшириш лозим.

72. Хизмат кўрсатувчи ходимлар тўкиш ишларининг бориши ва ускуналар ҳолатини доимий равишда кузатиб туришга мажбурлар. Содир бўлган мазутнинг оқиб кетиши дарҳол бартараф қилиниши шарт, уларни тезда бартараф қилиш мумкин бўлмаса, тўкиш операциялари ускунанинг носозликлари бутунлай бартараф қилингунча тўхтатилиши шарт.

73. Эстакадалардан маҳсулотларни тўкиш учун мўлжалланган қувур ўтказгичлар авариявий сурилма қопқоқ билан жиҳозланган бўлиши шарт, у эстакададан 30 м дан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.

74. Тўкиш эстакадаларининг темир йўллари бўйича паровоз ва тепловозларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Темир йўл цистерналари тўкиш ёки қуйиш учун узатиш ҳамда уларни чиқариш зарбсиз ва силтовсиз бир текисда амалга оширилиши шарт.

Тўкиш эстакадаларининг ҳудудида тормоз бериш ҳамда темир йўл цистерналарини темир бошмоқлар билан тўхтатиб туриш тақиқланади. Ушбу мақсадларда ёғоч остликларни ёки учқунланмайдиган металлдан бўлган бошмоқларни қўллаш лозим. Темир йўл цистерналарини жойидан силжитиш ва тўкиш жойларига думалатиб элтиш учун пишанг (ричаг) сифатида пўлат ломлардан ёки бошқа пўлатдан бўлган предметлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Темир йўл цистерналарини фақат чиғир ёки ёғоч пишанг (ричаглар) ёрдамида думалатиш мумкин.

75. Қотиб (музлаб) қолган нефть маҳсулотлари фақат буғ билан ёки махсус иссиқ хоналарда иситилиши шарт. Очиқ оловни қўллаш тақиқланади.

Темир йўл цистерналаридаги мазутни очиқ буғли тузилма билан иситишда уни фақат шланг мазутга бутунлай ботганда ишга тушириш керак.

Цистерна ва бошқа сиғимларда (лотокларда) қиздиришда нефть маҳсулотлари чақнаш ҳароратидан 15 °C га кам бўлиши, лекин +90°C дан ортиқ бўлмаслиги шарт.

76. Чақнаш ҳарорати 120 °C дан кам (мазутдан ташқари) бўлган ёқилғи (нефть маҳсулотлари) ва бошқа ёнувчан суюқликларни тўкиш тузилмалари ёпиқ ҳолатда ишланган бўлиши шарт (учликли эгилувчан шланг ёки фланецли бирикма). Шлангнинг узунлиги шундай бўлиши керакки, у темир йўл цистернасининг тубигача етиши керак.

Шланг учлари (фланецлари) урилганда чақнаш юзага келишига йўл қўймайдиган материалдан тайёрланиши шарт.

Енгил алангаланувчи нефть маҳсулотларининг пастки қисмидан тўкилиши фақат герметикли тўкиш тузилмалари орқали амалга оширилади.

Ушбу ёқилғини очиқ тўкиб олиш лотоклари орқали тўкиш тақиқланади.

77. Электр станцияга чақнаш ҳарорати 45 °C дан кам бўлган суюқ ёқилғи келиб тушган ҳолларда, уни тўкиш тақиқланади ва маҳсулот эса бошқа манзилга юборилиши шарт.

78. Момақалдироқ бўлаётган вақтда темир йўл тўкиш эстакадаларида мазут, дизель ёқилғиси ёки бошқа нефть маҳсулотларини тўкиш тақиқланади.

79. Тўкиш операциялари вақтида қуйидагилар тақиқланади:

электр газ билан пайвандлаш ёки бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни 30 метрдан яқинда олиб бориш;

ёритиш учун аккумуляторли портлаш хавфи бўлмаган ҳолда ишланганидан ташқари очиқ кўринишда ишланган кўчма электр лампаларни қўллаш;

нефть маҳсулотларини тўкиш операцияларида алоқаси бўлмаган шахсларнинг иштироки.

80. Нефть маҳсулотларини тўкиш эстакадалари зиналари ва траплари тоза ҳолда сақланиши ва ўз вақтида таъмирланиши шарт.

81. Махсус иссиқ хоналарда мазутни тўкиш мазутли иссиқ хоналар учун махсус ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ ўтказилиши шарт.

3-§. Нефть маҳсулотларини тайёрлаш ва насос воситасида бир жойдан иккинчи жойга қуйиш хоналари

82. Нефть маҳсулотларини (мазут насосли, мой насосли, мойни регенерация қилиш ва шунга ўхшаш) тайёрлаш ва насос воситасида бир жойдан иккинчи жойга қуйиш хоналари доимо тоза сақланиши шарт.

Поллар ва ускуналарни тозалаш учун енгил алангаланувчи суюқликларни қўллаш тақиқланади.

83. Қурилмаларни ишга туширишдан олдин ускуналарнинг ишга яроқлилигини, арматуралар ва қувур ўтказгичларнинг герметиклиги, автоматик ҳимоя ва блокировка тизимларининг ёқилганлиги, ТЭҚҚда белгиланган бошқа техник тадбирларнинг бажарилиши, шунингдек, ёнғинни ўчириш воситаларининг ишга тайёрлиги текширилади.

Қувур ўтказгичлар, беркитувчи арматуралар, насослар ва ёнувчан суюқликни бир жойдан бошқа жойга етказиб бериш хоналарининг бошқа ускуналари — цех бошлиғи тасдиқлаган жадвалга мувофиқ ишончли ва ишга яроқли ҳолда сақлаш учун профилактик хизмат кўрсатилиши шарт.

84. Ускуна орқали нефть маҳсулотларининг қандайдир миқдори ўтказилганда нормал иш режими бузилиши аниқланса, захирадаги ускуна ишга туширилиши, ишдан чиққани эса аварияли тўхтатилиши шарт.

Нефть маҳсулотларининг сурилма қопқоқлар, филтрлар, фланецли бирикмалар ёки ускуналарнинг зичламаларидан оқиши зудлик билан бартараф этилиши шарт.

85. Нефть маҳсулотларини тайёрлаш ва насос воситасида қуйиш хоналарида қуйидагилар тақиқланади:

турли материаллар ва ускуналарни сақлаш;

мойланган (мазут теккан) артиш материалларини ускуналар олдида ва тагликларда қолдириш;

ускуналар ва қувур ўтказгичнинг қизиган юзаларида махсус кийимларни ва шунга ўхшаш нарсаларни қуритиш;

бирор-бир ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган мақсадлар учун вақтинчалик хоналарни ташкил қилиш (тўсиш);

насос хоналарида доимий пайвандлаш постларини жиҳозлаш;

ҳаттоки эвакуация қилиш ва хоналардан чиқиш йўлларини турли ускуналар ва материаллар билан вақтинчалик тўсиб қўйиш.

86. Стационар ўрнатилган автоматик газоанализаторлар, шунингдек, ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги хавфли буғлар концентрацияси мавжудлиги ҳақида товуш ва ёруғлик берувчи тузилмаларнинг техник ҳолати доимий равишда текширилиши шарт.

Текшириш натижалари тезкор журналга киритилиши шарт.

87. Ходимлар даврий равишда кабеллар ва қувур ўтказгичлар девор ва тўсиқлардан ўтиш жойларида ёнмайдиган материаллар билан зичланишини синчковлик билан назорат қилишга мажбурдирлар.

88. Стационар ўрнатилган мойни тозаловчи қурилмалар (сепараторлар) ишга яроқли дренаж тизимига эга бўлиши, ифлосланган мойни қабул қилувчи бак эса шикастланишдан сақлайдиган ҳимоя қобиқли ўлчаш шишасига эга бўлиши шарт. Филтрпресс остига мойларни йиғиш учун ва уни махсус сиғимга қуйиш учун тагликлар ўрнатилиши шарт.

89. Мойни тозалашда босим, ҳарорат, вакуум, мой иситгичга узлуксиз мой етказиш устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиши шарт.

Мой тозалайдиган қурилманинг электр иситиш тузилмаси ва бошқа электр ускуналари ЭУТҚ талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

90. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг постлари нефть маҳсулотларини насос воситасида қуйиш ва регенерация қилиш хоналарида ёнғин содир бўлганда тезлик билан ҳамда тўсиқларсиз фойдаланиш учун мумкин қадар рационал жойлаштирилиши шарт.

91. Мой тозалаш қурилмасининг ускунаси ёнмайдиган асосда ўрнатилиши шарт.

4-§. Нефть маҳсулотлари ва таралар учун резервуар парки ва омбор иншоотлари

92. Ер устидаги резервуарлар тузилмалари ва тўсиқ деворлари ички қисмининг баландлиги меъёрий талабларга мувофиқ бўлиши шарт.

Механизациялашган ёнғин ўчириш воситалари учун тўсиқ деворлари ички қисми орқали кенглиги 4 м кам бўлмаган иккита ўтиш йўлини жойлаштиришга рухсат берилади. Улар тўсиқ деворлари ички қисмининг бутунлиги ва баландлигининг бузилишига йўл қўймаслиги ҳамда резервуарлар парки майдонида ўтиш йўлларига халақит бермаслиги керак.

93. Баҳор вақтида, шунингдек, жуда кўп атмосфера ёғингарчилигидан кейин резервуарларнинг тўкма қияликлари ва уларнинг тўсиқ деворлари ички қисми устидан доимий назорат ўрнатилиши шарт. Кўрик натижалари тезкор журналга киритилади. Ўпирилишлар ва бошқа бузилишлар қисқа муддатларда бартараф қилиниши керак.

94. Ер устидаги резервуарлар атрофидаги тўсиқ деворлари ички қисми орқали ўтадиган қувур ўтказгичларни ўтказишда ёки алмаштиришда, ишлар тугагандан сўнг зудлик билан ковланган траншеялар кўмилиши ва тўсиқ деворлари ички қисми қайта тикланиши шарт. Иш пайтида узоқ давомли танаффусда (смена тугагач, байрам, дам олиш кунлари) резервуарлар учун меъёрланган баландликда вақтинчалик тўсиқ деворлари ички қисмини бажариш керак.

95. Нефть маҳсулотларининг сатҳини ўлчаш ва намуна олиш учун одатда ўлчов тузилмаларининг стационар тизимлари қўлланилиши шарт.

Айрим ҳолларда фақат сутканинг ёруғ вақтида ушбу ишлар люк орқали қўлда бажарилишига рухсат берилади. Намуна олиш учун мўлжалланган люклар — ички томонидан учқун ҳосил қилмайдиган металли ҳимоя ғилофларига эга бўлиши шарт.

96. Енгил алангаланувчи суюқликлар резервуарлардан тўкиб олиш ёки тўлдириш пайтида сифатини текширишга намуна олиш тақиқланади.

97. Резервуарларни кўздан кечиришда, шунингдек, ўлчаш ва намуна олишда хизмат кўрсатувчи ходимнинг оёқ кийими учқун ҳосил қилмайдиган бўлиши керак, кийимлари эса статик электр зарядланишни жамламайдиган матодан бўлиши шарт. Ёритиш учун фақат портлаш хавфи бўлмаган аккумулятор фонарларини қўллаш зарур.

98. Ташкилотнинг бош муҳандиси металл резервуарларнинг, айниқса, юқори олтингугуртли мазут сақланадиган резервуарларнинг коррозия ҳолатини назорат қилиш, шунингдек, бу резервуарларни чўкиндилардан тозалаш, иссиқлик изоляцияси (агар мавжуд бўлса), арматуралар ва конструкцияларнинг бошқа элементларини таъмирлаш тартибини ўрнатиши шарт.

99. Резервуарлар, цистерналар, сиғимлар ва шунга ўхшашларни таъмирлаш фақат улар ёнувчи суюқликлардан бутунлай бўшатилгандан сўнг, улардан қувур ўтказгич узилгандан, барча люклар очилгандан, яхшилаб тозалангандан (буғлаш ва ювилгандан), ҳавода портлаш хавфи бўлган концентрациялар йўқлигига таҳлил учун намуналар текширишга олингандан сўнг ўтказилиши шарт. Барча тайёргарлик ишлари ҳақида цехнинг тезкор журналига ёзиб қўйилади.

100. Резервуарларда чўкинди ҳосил бўлганда, бирлаштирувчи қувур ўтказгичларда, салникли зичлагичларда, бошқарув сурилма қопқоқларида, ёнғинни ўчириш тизимларида (агар мавжуд бўлса), ўлчаш тузилмаларида носозликлар мавжуд бўлганда ва уларнинг хавфсиз эксплуатациясини таъминлашга таъсир этувчи бошқа конструктив камчиликлар аниқланганда уларни тўлдириш тақиқланади.

101. Ер устидаги металл резервуарларнинг (уларнинг сиғимига боғлиқ ҳолда амалдаги қурилиш меъёрлари бўйича жиҳозланадигани) ёнғин ўчириш стационар қурилмалари ишга яроқли ҳолатда бўлиши ва автоматик режимда ишлаши шарт.

Ёнғин ўчирувчи қувур ўтказгичлар ва резервуарларга сув қуйиш қувурлари (улар мавжуд бўлса) қизил рангга бўялган бўлиши шарт.

102. Энергетик мойларни сақлаш учун ёпиқ хоналарда жойлаштирилган резервуарлар суюқлик сатҳини ўлчаш ва суюқликнинг тўкилишига имкон бермайдиган тузилмаларга эга бўлиши шарт. Ушбу хоналардаги дренаж тузилмалари доимо ишга яроқли ҳолда сақланиши шарт.

103. Очиқ майдончадаги тараларда ва махсус хоналарда нефть маҳсулотларини сақлаш нефть ва нефть маҳсулотлари омборларини қуриш меъёрларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.

104. Ёнувчан суюқликларни тарада очиқ ҳолда сақлаганда резервуарлар тўсиқ деворлари ички қисмининг ўралгани каби атрофига суюқлик оқиб кетмайдиган қилиб ўралиши шарт.

105. Нефть маҳсулотларини ёпиқ омборларда сақлаганда уларнинг носоз ёки очиқ тараларда бўлиши тақиқланади. Артиш материаллари сақланадиган қутилар омбордан ташқарида туриши шарт.

106. Бочкаларнинг тиқинларини бураб олиш ва қопқоқларини очиш учун учқун ҳосил қилмайдиган металдан ясалган асбоблар қўлланилиши шарт.

107. Қуёш нурларидан қизишни камайтириш учун резервуарлар ва нефть қувур ўтказгичлари ёрқин рангли бўёқлар билан бўялган ёки нурни қайтарувчи хусусиятли (алюминий листи, цинкланган темир ва шунга ўхшаш) металл билан (иссиқлик изоляциясидан фойдаланилганда) қопланган бўлиши шарт.

108. Резервуар паркидаги тўсиқ деворлари ички қисмларидан сувни чиқариш тузилмалари ишга яроқли ҳолатда сақланиши шарт.

109. Резервуар атрофидаги тўсиқ деворлари ички қисмида асосий сурилма қопқоқли тузилмалардан ташқари очиб-ёпиладиган арматурани ўрнатиш тақиқланади.

5-§. Қуйиш тузилмалари

110. Нефть маҳсулотларини автоцистерналарга ёки бошқа сиғимларга қуйиш махсус ўрнатилган қаттиқ қопламали майдончаларда ўтказилиши шарт.

Майдонча махсус йиғма сиғимга гидроқулф орқали чиқиб кетиш учун ташкил этилган (тўкилган суюқликлар чиқиб кетиши учун) оқиш жойига эга бўлиши ва у даврий равишда тозаланиши шарт.

111. Тўкилган нефть маҳсулотлари дарҳол йиғиштириб олиниши шарт. Нефть маҳсулотлари билан ифлосланган майдончада автоцистерналарга (нефть маҳсулотларини) қуйиш тақиқланади.

112. Қуйиш майдончаларида керакли хавфсизлик белгилари бўлиши ва автоцистерналарга нефть маҳсулотларини қуйишда ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий талаблар осилган бўлиши шарт.

113. Қуйиш тузилмаси автоцистернанинг юқори қисмидаги оғзи орқали қуйиш учун шланглар ва қувурлар билан жиҳозланган бўлиши шарт. Кўрсатилган қувурлар ва шланг учлари цистернага урилганда учқун ҳосил бўлишининг олдини оладиган металлдан тайёрланиши ва ерга уланган бўлиши шарт.

Нефть маҳсулотларини қуйишда сачрамаслиги учун шланглар узунлиги уларни цистерна тубигача тушириш имконини бериши шарт.

114. Нефть маҳсулотлари автоцистернага двигатель ишламаётганда қуйилиши шарт. Ишлаётган двигателда қуйишга фақат паст ҳароратда, двигателни ишга тушириш қийин бўладиган пайтда рухсат берилади.

115. Нефть маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган автоцистерналар қуйиш тузилмасининг ерга улаш стационар контурига бирлаштириш учун ерга улагичлар билан жиҳозланиши шарт.

Нефть маҳсулотларини ташийдиган барча автоцистерналар иккита ўт ўчиргич, кигиз ва белкурак билан таъминланган бўлиши шарт.

Автоцистерна шовқин сўндирувчилари учқун сўндиргич билан жиҳозланган ва олдинга чиқарилган (двигатель ёки радиатор остида) бўлиши шарт.

116. Носоз автомобилларнинг қуйиш майдончасига кириши, шунингдек, уларни майдонча ҳудудида таъмирлаш тақиқланади.

117. Ҳайдовчи цистерна тошиб кетишининг олдини олиш учун тўлдириш жараёнини назорат қилишга мажбур. Цистерна оғзининг қопқоғини эҳтиёткорлик билан зарбга йўл қўймасдан ёпиш керак.

118. Автоқуйиш эстакадасида автоцистернани шатакка олиш учун трос ёки штанга бўлиши шарт.

6-§. Газ хўжалиги

119. Электр станцияларнинг газни ростловчи пунктлари (кейинги ўринларда — ГРП), газни ростлаш қурилмалари (кейинги ўринларда — ГРҚ), газ истеъмол қилувчи ускуналари ва газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва улардан фойдаланиш ишлари Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.

120. Газ хўжалигининг ГРП (ГРҚ) хоналарида ускуналарни эксплуатация қилиш бўйича чизмалар (схемалар) ва маҳаллий йўриқнома осилган бўлиши шарт. Йўриқномада ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқ талаблар келтирилган бўлиши шарт.

Хоналарнинг ичида ва ташқарисида кўринарли жойларда амалдаги давлат стандартлари бўйича хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши шарт.

121. Бошқариш тузилмалари ва назорат-ўлчаш асбоблари мавжуд хоналар ГРП (ГРҚ)дан газли зич девор билан ажратилган бўлиши шарт ва ушбу деворда икки томони очиқ тешиклар ва тирқишлар бўлишига рухсат берилмайди. Коммуникацияларнинг девор орқали ўтишига фақат махсус тузилмалар (салниклар) қўлланилганда рухсат берилади.

122. Газли хавфли ишлар фақат ХТҚга мувофиқ наряд бўйича ўтказилиши шарт. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақида йўриқ ўтказилиши шарт, шундан кейингина бригада аъзоларини ишга қўйишга рухсат берилади.

123. Ёнғин чиқиш хавфи бўлган ишларни (пайвандлаш, кесиш ва шунга ўхшаш) бошлашдан олдин ташкилий ва техник тадбирлар бажарилиши шарт. Бунда асосий эътиборни газ қолдиқларининг тўпланиши ва уларнинг иш жойига киришини бартараф қилишга, ҳавода портлаш хавфи бўлган концентрациялар (айниқса, туриб қолган зоналарда) мавжуд эмаслигини аниқлаш учун таҳлил ўтказишга қаратиш керак.

124. Амалдаги ГРП (ГРҚ) хоналарида технологик ускуналарни таъмирлаш, демонтаж ва монтаж қилишга тайёрлашнинг бажарилишига куннинг ёруғ пайтида рухсат этилади.

Авариявий ҳолларда ушбу ишларни тунги вақтда бажаришга қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилганда рухсат берилади: ёритишни кучайтириш, қўшимча назорат ўрнатиш, шунингдек, хоналардаги газланганликни узлуксиз назорат қилиш билан.

125. Ускуналар ва газ қувур ўтказгичларини монтаж қилиш ёки таъмирлаш ишларини ўтказиш хоналарда вентиляция ишламаётганда тақиқланади.

ГРП (ГРҚ)нинг вентиляция тизимлари ишдан чиққан ҳолларда хонада портлаш хавфи бўлган газлар концентрацияси ҳосил бўлишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши шарт.

126. Таъмирлаш ишларини олиб бориш учун газ аппаратлари ёки газ қувур ўтказгичларидаги босим улар ўчирилгандан кейин фақат пуфлаш қувурлари ёки босим ростлагичи орқали камайтирилиши шарт.

Ушбу мақсадларда ёпиш арматурасидан (ёпиб-очадиган мосламадан) фланецли бирикмаларни ажратиш тақиқланади.

127. Газ қувур ўтказгичларида ўрнатилган тиқинлар аварияда ва таъмирлаш ишларида ҳосил бўлиши мумкин бўлган максимал газ босимига мўлжалланган бўлиши шарт. Тиқинлар фланецлардан ташқарига чиқиб турувчи думчаларга эга бўлиши шарт.

128. Газ қувур ўтказгичлари ва арматураларини қиздириш буғ ёки иссиқ сув билан ўтказилиши шарт.

Ушбу мақсадлар учун очиқ оловли иссиқлик манбаларини қўллаш тақиқланади.

129. ГРП (ГРҚ) электр ускуналарини таъмирлаш ва куйган электр лампаларини алмаштириш ишлари кучланиш олинганда ўтказилиши шарт. Табиий ёруғлик етарли бўлмаганда портлаш хавфи бўлмаган ҳолда тайёрланган кўчма ёритгичларни қўллашга ёки ёритгичларни ташқарида ўрнатишга рухсат берилади.

130. Газнинг босими кескин ўзгарганда унинг сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши шарт, шунингдек, қозон қурилмалари ёқилғининг захира турига ўтказилиши керак.

131. Газ қувур ўтказгичидан газ чиқиши содир бўлганда аварияли участкани (зонани) зудлик билан тўсиш, тегишли огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларни осиш керак, шунингдек, шикастланган газ қувур ўтказгичи ёки ускунани дарҳол ўчириш чоралари кўрилиши лозим.

132. Газнинг сизиб чиқиш жойини қидириш учун очиқ оловни қўллаш тақиқланади.

133. Ер қазиш машиналаридан фойдаланилганда бузилган газ қувур ўтказгичи устидаги қалинлиги 200 — 300 мм дан кам бўлмаган қисми қўлда белкурак ёрдамида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда олинади.

134. Очиқ ҳолда ўтказилаётган газ қувур ўтказгичлари амалдаги давлат стандартлари бўйича ажралиб турадиган рангга эга бўлиши шарт.

135. Амалдаги газ қувур ўтказгичларини осма (таянч) мосламалар сифатида ва қурилиш ёғоч тўшамалари учун ишлатиш тақиқланади.

136. Электр кабели мажбуран кесишган ҳолда, ушбу кабель қўшимча изоляция билан ёки ҳавода осилган амалдаги газ қувур ўтказгичи билан пайвандланиши шарт.

137. ГРП (ГРҚ) хоналарида ва газланган муҳитда ишлар бажарилганда учқун ҳосил қилмайдиган материалдан тайёрланган асбобларни қўллаш шарт. Қора металли асбобдан фойдаланилганда уларнинг ишчи қисмлари қуюқ суркаш мойи билан қопланганда рухсат берилади.

Ходимлар учқун ҳосил қилишни бартараф қилувчи оёқ кийими кийишлари ва кийимлари статик электр зарядларни жамламайдиган материалдан тайёрланган бўлиши шарт.

7-§. Қаттиқ ёқилғи омборлари

138. Қаттиқ ёқилғи омборларида портлаш ёниш хавфсизлиги бўйича номаълум ёки ўрганилмаган тавсифли ёқилғини бўшатиш, уларни сақлаш ва ёқиш тақиқланади.

Қаттиқ ёқилғини сақлаш учун майдончалар ўсадиган чиқиндилардан ва бошқа материаллардан тозаланган, текисланган ва зич шиббаланган бўлиши шарт.

Таркибида органик моддалар ва колчеданлар мавжуд бўлган тупроқда қаттиқ ёқилғини жойлаштириш тақиқланади.

139. Қаттиқ ёқилғининг бошқатдан тахланаётган штабеллари остидан оқиб ўтувчи сув каналлари, дренаж тузилмалари, алоҳида қувурлар ва кабеллар, шунингдек, иссиқлик, кабель ва бошқа тунелларни ўтказиш тавсия қилинмайди. Керак бўлган ҳолларда туннел иншоотлари ўтувчан бўлиши, уларнинг усти қалинлиги 1 м дан кам бўлмаган зич тупроқли қатлам билан ёпилган бўлиши шарт.

140. Омборда ўз-ўзидан ёниб кетган ёқилғини ўчириш ва штабелдан олингандан кейин уни совутиш учун махсус майдонча кўзда тутилган бўлиши шарт.

141. Узоқ муддат сақлаш учун омборга келаётган барча ёқилғи имкони борича қисқа муддатларда вагондан туширилиб, штабелга тахланиши шарт.

Туширилган ёқилғини 2 кундан ортиқ бетартиб равишда ва уйиб сақлаш тақиқланади.

142. Қаттиқ ёқилғи штабелларининг габарит ўлчамлари фақат улар учун ажратилган майдончанинг ўлчамларига, шунингдек, юкни тушириш ва юклаш механизмининг имкониятларига боғлиқ ҳолда аниқланади.

143. Қаттиқ ёқилғи штабелларини сақлашга жойлаштириш тегишли идоралар ишлаб чиққан амалдаги ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бажарилиши керак.

144. Штабеллар билан тартибланган ишларни бажариш учун, шунингдек, механизмлар ва ёнғин машиналарининг ўтиши учун штабел этагидан тўсувчи панжарагача ва кран ости йўлининг пойдеворигача бўлган масофа 3 м дан кам бўлмаслиги, релс каллагининг ташқи қиррасигача ёки автомобиль йўлининг четигача — 2 м дан кам бўлмаслиги шарт.

Йўлларга қаттиқ ёқилғи тўкиш ва уларни ускуналар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

Қиш пайтида кўрсатилган йўллар доимий равишда қордан тозаланиши шарт.

145. Омборда сақланаётган ўз-ўзидан ёнган ёқилғи устидан ёнғин ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида тизимли назорат ўрнатилиши шарт. Штабел ҳолати устидан эксплуатация қилиш назоратининг асосий усули унинг ташқи (кўз билан) кўриги ҳисобланади. Бунда кўрик цех бошлиғи томонидан тайинланган шахс ёки белгиланган жадвал бўйича смена навбатчиси томонидан ўтказилади.

146. Ўз-ўзидан ёниш ўчоғи ўлчамларини аниқлаш ва штабелдаги ёқилғи ҳароратини назорат қилиш учун махсус термоаниқлагич ва термоқаламчали асбоб қўлланилиши шарт.

147. Ўз-ўзидан ёнган ёқилғи штабелларини кўздан кечириш вақтида асосий эътиборни уларнинг пастки чекка қия қисмига қаратиш керак, чунки бу жойда йирик бўлаклар тўпланиб қолиши, орасига кислороднинг кириши ёқилғининг ўзини ўзи қизишига ва ёнишига олиб келади.

148. Штабелдаги ҳарорат ўзгариши ва ўз-ўзидан ёниш жойлари пайдо бўлишининг ташқи белгилари қуйидагилардан иборат:

ўзи ёниши жойига яқин жойларда тун давомида штабел юзасида намли доғлар пайдо бўлиб, қуёш чиқиши билан йўқолиши, қиш вақтларида эса қорли қатламда эриган жойлар ва қорнинг бўялган жойи пайдо бўлиши;

ёмғирдан ёки кўп шабнамдан сўнг штабелда қуруқ доғларнинг тез-тез ҳосил бўлиши;

ёқилғи маҳсулотларининг парчаланишдаги специфик ҳидлари ва буғлар пайдо бўлиши;

штабел юзасида тузли доғларнинг пайдо бўлиши ва ёғингарчиликдан сўнг йўқолиши.

149. Ёқилғининг ўзидан ўзи ёниши белгилари аниқланганда қисқа муддатларда штабел юзасида ёниш ўчоғи жойидан ўлчами 2-3 марта катта участкада қўшимча зичлашлар ўтказилиши шарт.

Агар ўтказилган тадбирлар етарли бўлмаса, ўз-ўзидан ёнган ёқилғи жойи штабелдан махсус майдончага ўчириш учун ўтказилиши керак ва у қозонхоналарга ёқилғи етказиб бериладиган трактга юборилади.

Баъзи ўта фаол кўмирларни (канско-ачинск, экибастуз, назаров ва баъзи бошқа) сақлашда кўмирнинг юза қисми ёниб кетиши мумкин. Агар юзага келган ёниш жойини бартараф қилиш бўйича тадбирлар қўлланилмаса, ёнғин бир неча соат мобайнида штабелнинг бутун юзасини қамраб олиши мумкин.

150. Штабелда ёқилғининг ўз-ўзидан ёниш жойига бевосита сув қуйиш тақиқланади.

151. Штабелдан ёқилғининг ўз-ўзидан ёниш жойини қаттиқ шамолда (5 м/с дан ортиқ) олиш тақиқланади.

Штабелда ҳосил бўлган чуқурлик, албатта, нам ёқилғи билан кўмилиши ва штабел юзаси билан тенг сатҳда зичланиши шарт.

152. Ёниш юзаси жойида ёнаётган ёқилғини янгиси билан аралаштириш орқали ёниш бартараф қилиниши шарт. Бунда штабел юзаси, албатта, кейинчалик зичланиши керак.

Ёқилғининг кўрсатилган ёниш жойларини — пуркалган сув билан бир вақтнинг ўзида янги ёқилғи билан аралаштириб ўчиришга ва кейинчалик зичлашга рухсат берилади.

Ёмғирли об-ҳавода штабелдаги ёқилғини аралаштириш йўли ва кейинчалик зичлаш билан ёниш жойининг юзасини ўчириш мумкин.

153. Штабелларда кўмирнинг бартараф қилинган ёниш жойлари ҳар сменада назорат қилиниши ва цехнинг тезкор журналида ёзилиши шарт. Ушбу штабелларда янги ўз-ўзидан ёниш ўчоқлари пайдо бўлмаса, ёқилғини сақлаш ва сарф қилиниши оддий тартибда амалга оширилади.

154. Ёқилғини узатишда ёнғин ўчоғи мавжуд бўлса, қуйидагилар тақиқланади:

ёқилғи вагонлардан бевосита штабелларга ёки ёқилғини узатувчи иншоотларга (трактга) туширилганда штабелдан ёқилғини узатиш трактларига ўтказиш.

155. Ёниш ўчоқлари аниқланган ёқилғи вагонлардан тушириб олиниши ва махсус майдончага келтирилиб, пуркалган сув билан ўчирилиши шарт. Совутилган ёқилғини янгиси билан бирга ёқиш учун узатишга рухсат берилади.

156. Ёқилғининг вақт ўтиши билан ўз-ўзидан ёниши оқибатида, шунингдек, узоқ муддатли ёғингарчилик натижасида штабелларда юзага келадиган силжишлар, ўпирилиш жойлари ва бошқа нуқсонлар қисқа муддатларда бартараф қилиниши ва ёниш жойларининг ҳосил бўлишини бартараф қилиш учун қўшимча зичланиши шарт.

157. Ёқилғи омборлари — ёнғинга қарши сув таъминотининг мустақил тармоғи ва насос станцияси билан жиҳозланганда улар ушбу ташкилотнинг ёнғинни ўчириш тизимига ўхшаш тартибда эксплуатация қилиниши керак.

158. Янги етказиб берилган ёқилғини эски штабелга тахлашдан олдин, агар унинг асосида ёқилғининг ўз-ўзидан ёниш жойлари қолган бўлса, синчковлик билан ёқилғи қолдиқларидан тозаланиши шарт.

8-§. Қаттиқ ёқилғини узатиш тизими

159. Қаттиқ ёқилғини узатиш тизимини эксплуатация қилиш, созлаш ва таъмирлашни таъминловчи ходимлар электр станцияга келиб тушаётган ёқилғининг тавсифини ҳамда унинг портлаш ва ёнғин чиқиши хавфини билишга мажбурдирлар.

160. Ҳар қандай ишларни бажарганда тезликда чанг манбаларининг юзага келишини бартараф қилиш ёки минимумга келтириш шарт, чунки кўмирнинг ҳаводаги муаллақ чанги (заррачаларнинг ўлчами 0,2 мм дан кам бўлган) антрацит ва ярим антрацитдан, сланец ва торфдан ташқари портлаш хавфи бўлган аралашмани ҳосил қилади.

161. Ишлаб чиқариш хоналари ва конвейерларнинг галереяларида ҳаводаги ёқилғи чангининг концентрацияси санитар меъёрларда белгиланган (10 мг/м 3 гача) чегаравий қийматлардан ортиқ бўлмаслиги шарт. Жадвал бўйича ёқилғининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда хоналарнинг чангланиши доимий назорат қилиниши шарт.

162. Чангланиш манбалари мавжуд бўлган ёқилғини қайта ортиш узеллари ва бошқа технологик ускуналар мустаҳкам зичлагичларга эга бўлиши шарт.

Зичлагичлар ҳолати ва чангсизлантириш воситалари устидан даврий назорат ўрнатилган бўлиши шарт. Аниқланган носозликлар энг қисқа муддатларда бартараф қилиниши шарт.

163. Ёқилғини узатиш трактида санитария меъёрларини ва портлаш хавфсизлиги талабларини таъминлаш учун ёқилғини қайта ортиш узелида аспирацион қурилмалар ёки сувни майин пурковчи, механик-ҳаво кўпикли ёки сув-буғ аралашмали чангни бостириш қурилмалари нормал ишлаши шарт.

164. Ёқилғини узатишда ёқилғи узатиш трактида жойлашган барча чангсизлантириш воситалари, шунингдек, ёқилғидан металл, пайраха ва бошқа бегона қўшимчаларни ушлаб қолувчи тузилмалар ишлаши шарт.

Чангсизлантириш ёки чангни бостириш қурилмаларининг ишга тушириш ва тўхтатиш тузилмалари ёқилғи узатиш конвейерларининг ишга тушириш ва тўхтатиш қурилмалари билан блокировка қилинган бўлиши шарт.

165. Ёқилғи узатиш трактида доимий равишда назорат ўтказилиши ва чанг йиғилишини камайтириш бўйича шароитларни таъминлаш учун жорий таъмирлаш ўз вақтида бажарилиши шарт. Конвейер галереяларининг деворлари силлиқ плиткалар билан қопланиши ёки очиқ рангли сувга чидамли бўёқлар билан бўялиши шарт.

Чанг ўтириши мумкин бўлган бўртиб чиққан жойларнинг сони минимумга келтирилиши шарт. Бўртиб чикқан жойларни горизонтал ҳолатга нисбатан 60 0 дан кам бўлмаган бурчак остида қиялик билан тўғрилашга рухсат берилади.

166. Ёқилғи узатиш тракти хоналарида тозаликка риоя қилиниши, чанг тўпланадиган барча жойлар доимий равишда тозаланиши шарт.

Қаттиқ ёқилғининг турига қараб, унинг оксидланишга мойиллиги ва хоналарнинг чангланганлигига боғлиқ ҳолда тасдиқланган жадвал бўйича хоналар йиғиштирилиши шарт. Чанг сув билан ювилиши ёки механизациялаш усули билан йиғиштирилиши шарт. Зарур бўлган ҳолларда айрим жойларни қўл билан йиғиштиришга чангни фақат сув билан пуркаб намлантирилгандан кейин рухсат берилади.

167. Ёқилғи чангининг тўзиб кетишини бартараф қилиш учун доимий равишда ойна солинадиган жойлар ва эшик ўрнилари таъмирланишини шарт.

168. Ёқилғи узатиш трактида ўрнатилган иситиш асбоблари тозалаш учун осон бўлган силлиқ юзага эга бўлиши шарт.

Ёқилғини узатишда электр билан иситиш асбобларини қўллаш тақиқланади.

169. Ёқилғи узатиш тракти бўйича ўрнатилган электр ускуналари чангдан ҳимоя қилиниб бажарилган бўлиши ва чангни сув билан йиғиштириб олиш талабларига жавоб бериши шарт.

170. Ёқилғи узатиш тракти бўйича ўтадиган кабель трассаларида кабеллар орасида чанг йиғилишини камайтириш учун очиқ оралиқлар бўлиши шарт.

Кабель трассалари тўсиқлар, деворлар ва тешик ўтиш жойлари орқали ўтганда ёнғинга қарши талаблар бўйича зичланган бўлиши шарт.

171. Хоналарда, конвейер галереяларида ва нам ёқилғи бункерларида чангдан ҳимоя қилиб ишланган ёритгичлар қўлланилиши шарт. Ёритгичларни тозалаш ва лампаларни алмаштириш кучланиш олинганда ва фақат электромонтёр томонидан ўтказилиши шарт.

Нам кўмир бункерларида очиқ лампаларни қўллаш тақиқланади.

Ёқилғини узатиш трактида ёпиқ ҳолда ишланган люминесцент ёритгичларни қўллашга рухсат берилади.

172. Ёқилғини ёниш (туташ) ўчоғлари мавжуд конвейерга ва бункерга ташлаш тақиқланади.

173. Конвейер тасмалари ёқилғи билан юкланганда унинг ҳаракатланишида ёқилғи сочилиб тушмаслиги шарт. Сочилиб тушган ёқилғи иш сменаси мобайнида йиғиштириб олиниши керак.

Конвейер ленталарининг қуйи қисмлари остида ёқилғининг тўпланиши тақиқланади.

174. Аварияли ҳоллардан ташқари ёқилғи билан юкланган конвейерларни тўхтатиш тақиқланади. Конвейер тасмалари аварияли тўхтаганда, улар энг қисқа муддатларда ёқилғидан бўшатилиши шарт.

175. Бункерлардаги ёқилғининг босилиб зичлашиб кетиши ва ўз-ўзидан ёнишининг олдини олиш учун бункерлар даврий равишда жадвал бўйича минимал рухсат этилган сатҳгача бўшатилиши шарт.

176. Электр станция узоқ вақт газ ёки мазутни ёқишга ўтишидан ва тегишли ускуналарни капитал таъмирлашдан олдин нам ёқилғининг бункерлари тўлиқ бўшатилиши шарт.

177. Дренчерли сув пардалари камида йил чорагида бир марта тасдиқланган жадвал бўйича сувни тушириш билан текширилиши шарт. Дренчерли пардаларни кўздан кечириш ва ишга тушириш натижалари ёқилғи транспорт цехининг тезкор журналига ёзиб қўйилиши шарт. Дренчерли пардаларнинг маҳаллий қўлда бошқариш тугмаси соз ҳолатда бўлиши ва ёнғинда осон ўтиш жойларида (зинапояларда, тамбурларда ва ҳоказоларда) жойлаштирилиши шарт.

178. Мойлаш материаллари суткалик истеъмол қилинадиган миқдорда ёпиқ тараларда ва ёпиқ мой идишларда, иш жойларининг олдидаги махсус металл қутиларда сақланиши шарт.

179. Ёқилғи узатиш трактининг ишлаб чиқариш хоналарида чекиш тақиқланади.

180. Ёқилғи узатиш трактининг ишлаб чиқариш хоналарида, айниқса, конвейер галерияларида демонтаж қилинган ускуналарни ва ёнувчан материалларни сақлаш тақиқланади.

181. Пайвандлаш ва бошқа ёнғинга хавфли ишларни бажариш ушбу Асосий талабларнинг 2-боби 2-§ кўрсатилган пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги бўйича баён қилинган талабларга мос равишда ва фақат хонадан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган ускуналар ва конструкцияларда бажарилиши шарт.

182. Конвейерда вулканизация ишларини олиб боришдан аввал тасма атрофида 10 м дан кам бўлмаган участкани чангдан тозалаш зарур (керак бўлганда сув билан тозалаш амалга оширилади), уни ёнмайдиган кўчма шчитлар билан тўсиш ва ёнғинни ўчиришнинг кўчма воситалари билан таъминлаш керак.

183. Ёқилғи узатиш ускуналарини эксплуатация қилишда ТЭҚҚ, шунингдек, ёқилғи узатиш ва чанг кўринишидаги ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш қурилмаларининг портлаши хавфсизлиги қоидалари талаблари бажарилиши шарт.

184. Ёқилғи узатиш тракти галереяларида конвейерлар орқали ўтиш кўприкчалари соз ҳолда сақланиши шарт.

185. Нам ёқилғи бункерида ёниш ёки туташ ўчоғи аниқланганда қуйидаги ташкилий ва техник чоралар кўрилиши шарт:

электр станция ёки цех смена бошлиғини зудлик билан хабардор қилиш;

ёниш (туташ) ўчоғини сув билан пуркаб ўчиришни ташкил қилиш;

агар мумкин бўлса, бункерни энг юқори белгисигача янги ёқилғи билан тўлдириш;

бункердаги ёқилғини тезликда ишлатиб юборишни бошлаш.

Барча ҳаракатлар бўйича цехнинг тезкор журналига тегишли ёзувлар киритилиши шарт, агар ускуна шикастланса ёки тўхтаса, ушбу Асосий талабларнинг 3-банди ўн иккинчи хатбошисидаги талабларга мувофиқ равишда текшириш ўтказилиши шарт.

3-боб. Чанг тайёрловчи ва иссиқлик куч қурилмалари

1-§. Чанг кўриниши ҳолатидаги қаттиқ ёқилғини тайёрлаш ва ёқиш учун қурилмалар

186. Чанг тайёрловчи қурилмалар, уларга тааллуқли тегирмонлар, сепараторлар, циклонлар ва бошқалар (кейинги ўринларда — чанг тайёрлаш қурилмалари) ёқилғини чанг кўриниши ҳолатида тайёрлаш ва ёқиш қурилмаларига узатишда портлаш хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

187. Ҳар бир чанг тайёрлаш қурилмаси учун маҳаллий эксплуатация қилиш йўриқномаси тузилган бўлиб, унга, албатта, портлаш ва ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган бўлим киритилиши шарт.

Асосий ва ёрдамчи ускуналарга маҳаллий эксплуатация қилиш йўриқномасини бош муҳандис тасдиқлайди.

188. Чанг тайёрлаш қурилмаларини янгидан монтаж қилингандан ёки мукаммал таъмирлашдан кейин ишга тушириш фақат қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин ва ушбу қурилмаларни ишга тушириш ва эксплуатация қилиш тажрибасига эга бўлган масъул шахс раҳбарлигида амалга оширилиши шарт.

Эксплуатация қилишни бошлашдан аввал узеллар бўйича ишлатиб кўриш, асосий ва ёрдамчи ускунани синаш учун ишга тушириб кўриш ёки уларни салт юриш тартибида комплекс ишлатиб кўриш шарт.

189. Ускунани синаш учун ишга туширишдан ёки комплекс равишда ишлатиб кўришдан аввал бошқариш, ҳимоя, блокировка ва алоқа воситалари ҳаракатга келтирилиши, шунингдек, сақлагич тузилмалари текширилиши ва ёнғинни ўчириш воситалари ишга тайёрланиши шарт.

190. Қурилмани ишга туширишгача қувур ўтказгичнинг барча иссиқлик юзалари ва ускунанинг элементлари ёнмайдиган иссиқлик изоляцион материаллар билан изоляцияланиши тугалланган бўлиши шарт.

Изоляция юзасининг ҳарорати ТЭҚҚда белгиланган қийматлардан юқори бўлмаслиги шарт.

Қайноқ қувур ўтказгичлар иссиқлик изоляцияси, кабель линиялари ҳамда нефть маҳсулотлари ва ёнувчан газ қувур ўтказгичларидан 3 м дан кам масофада жойлашганда, албатта, қўшимча металли ёки бошқа ёнмайдиган қопламага эга бўлиши шарт.

191. Чанг тайёрлаш қурилмаларини монтаж қилингандан сўнг мукаммал таъмирлашдан ёки узоқ вақт тўхташдан (3 суткадан ортиқ) кейин ускунани кўрикдан ўтказмасдан ва тозаламасдан, барча туйнукларнинг қопқоқлари ёпиқлигини текширмасдан, шунингдек, технологик ҳимоя, блокировка ва ёнғин ўчириш тузилмалари носоз бўлганда ишга тушириш тақиқланади.

192. Чанг тайёрлаш қурилмаларини ишга туширишда, жумладан, таъмирлашдан кейин ҳам, фақат барча таъмирлаш, изоляциялаш ва созлаш ишлари бутунлай тугатилганидан кейин, айниқса, портлаш ва ёнғин хавфсизлигига тааллуқли аниқланган камчиликлар бартараф қилинганидан, шунингдек, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларида қўлланилган қурилиш ҳавозалари ва бошқа мосламалар олиб ташлангандан кейин амалга оширилиши шарт.

193. Чанг тайёрловчи қурилманинг барча иш режимларида қуритиш агентининг ҳарорати, қаттиқ ёқилғи тавсифи ва технологик схемани ҳисобга олган ҳолда эксплуатация қилиш бўйича маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилган бўлиши шарт.

194. Чанг тайёрлаш қурилмалари ишлаётганда сақлагич тузилмаларининг бутунлиги даврий равишда, маҳаллий йўриқномаларда белгиланган жадвал бўйича навбатчи ходим томонидан ҳар чоракда камида бир марта ташқи кўрикдан ўтказилиши шарт.

Чанг тайёрлаш қурилмаси тизимида барча сақлагич клапанлари юз берган портлашдан (пақиллаш) кейин текширилиши шарт.

Барча аниқланган носозликлар (зичликнинг бузилиши) ҳақида смена бўйича катта ходимга айтилиши ва тезкор журналга ёзиб қўйилиши шарт.

195. Бинолар ичидаги чанг тайёрлаш қурилмаларининг сақлагич тузилмалари учун асбест ёки металдан (юмшоқ тунука, алюминий) диафрагмалар қўлланилиши шарт, улар техник талабларга мос равишда ҳисобланади, тайёрланади ва ўрнатилади.

Бинолар ташқарисида фақат металл диафрагмалар ўрнатилади.

196. Чанг тизимининг сақлагич тузилмаларининг оғиз қисми қаршисида 10 м дан кам масофада янги кабель трассаларини ўтказиш тақиқланади.

Кўрсатилган масофада ўтказиладиган амалдаги кабель трассалари металл қопламалар (қутилар) билан камида 5 м дан кам бўлмаган узунликда ҳимоя қилинган бўлиши шарт ёки сақлагич клапанлари олдида қайтарувчи шчитлар ўрнатилиши шарт.

Сақлагич тузилмаларининг олдида қайтарувчи шчитлар (ёки кетказувчилар) барча ҳолларда чанг-газ аралашмаси чиқиши мумкин бўлганда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ускуналарнинг нормал ишлашини таъминлаш учун ўрнатилиши шарт.

197. Хоналар ва ускуналар доимий равишда тозаланиши шарт, чунки ўтириб қолган чангнинг кўтарилиши катта хавф келтиради. Майдалаб сепилган сув билан чангни намлашга рухсат берилади. Тозалаш тартибининг жадвали маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ аниқланади.

198. Чанг тайёрлаш қурилмасининг нормал ишлаши учун қуйидагилар зарур:

хоналар ва ускуналарга тутаётган, ёки ёнаётган ёқилғи, ёки бошқа ўт чиқиш манбалари киришига йўл қўймаслик;

ускуналардаги чангли жойларни зудлик билан бартараф этиш;

хоналарда, қурилиш конструкцияларида ва ускуналарда ёқилғи чангининг чўкиндиси ва унинг туташ (ёниш) ўчоқлари ҳосил бўлишига йўл қўймаслик;

тегирмоннинг қисқа қувурларида, сепараторларида, циклонларида, чанг қувурларида, чанг бункерларида, сақлагич клапанларининг қисқа қувурларида, тегирмон вентиляторлари ва чанг шнекларида чанг чўкиши мумкин бўлган жойларни минимумга келтириш учун техник тадбирларни амалга ошириш;

хоналарнинг чангланганлигини рухсат этилган санитар меъёрлардан (10 мг/м 3 ) кам миқдоргача камайтириш;

чанг тайёрлаш қурилмалари ва ускуналарида кислород концентрациясининг ҳажмини (16 % дан кам) тизимга инерт ёки тутун гази бериш йўли билан камайтириш бўйича техник тадбирларни амалга ошириш;

чанг тизимлари ишга туширилганда ва тўхтатилганда, шунингдек, ёқилғи берилиши узилиб қолганда, чанг тайёрлаш қурилмалари устидан доимий назорат олиб бориш ва ишлашининг технологик режимларига риоя қилиш (чунки бунда чанг ҳаво аралашмасининг ҳарорати рухсат этилганидан ошиб кетишга олиб келиши мумкин);

тегирмонларни ишга тушириш ва тўхтатишда портлаш хавфини камайтириш учун инерт газдан фойдаланиш тавсия қилинади;

199. Қаттиқ ёқилғи чангли бункерларда (антрацит ва ярим антрацитлардан ташқари) туташ ва ёниш ўчоқларини ўчиришни таъминлаш учун бункерларнинг юқори қисмига электр станциянинг марказлаштирилган қурилмасидан 1 м 3 га 0,6 кг ҳисобидан (ҳажмнинг 22% идан кам бўлмаган) карбонат кислота ёки инерт газ бериш учун қувур ўтказгич келтирилиши шарт.

Асосий хизмат кўрсатиш белгисидаги махсус қутиларда (шкафларда) ўрнатилган карбонат кислота (инерт газ) беришнинг беркитувчи қўл арматураси ва босим манометрлари ишга яроқли ҳолда бўлиши шарт. Қутининг юза тарафида тегишли ёзув бўлиши шарт.

200. Чангли бункерларда, тегирмонларда ва бошқа чанг тайёрлаш ускуналарида ёнғинни ўчириш учун буғни қўллашга фақат алоҳида ҳолатларда қуйидаги шартларда рухсат берилади: бунда ўз-ўзидан ёниш ва портлаш манбаи бўлиши мумкин бўлган чангнинг чўкиши ва ёпишишига ҳамда қозоннинг чанг берувчи механизмларининг ишдан чиқишига йўл қўйилмаслиги шарт. Буғ бериш тузилмалари буғ беришнинг 35% идан кам бўлмаган ҳажмини таъминлаши шарт.

Сурилма қопқоқ бошқаруви тегишли ёзувларга эга бўлиши ва асосий хизмат кўрсатиш белгисида жойлашиши шарт.

201. Чанг ҳароратининг ошиши бўйича ёки бошқа мезонлар бўйича бункерларда ёнғинни аниқлаш тизими ишга яроқли ҳолатда сақланиши шарт ва берилган ёқилғи тури учун қурилманинг рухсат этилган чегаравий қийматидан ошиб кетса, «Бункерда ёнғин» сигнали бошқарув шчитига берилиши шарт.

«Бункерда ёнғин» сигнали пайдо бўлганда қуйидаги чоралар кўрилиши керак:

зудлик билан ушбу вазият ҳақида смена бўйича катта ходимга хабар бериш;

ишлаётган қозонда ёқилғи чанги билан аварияли бункерни энг юқори белгисигача тўлдириш, шунингдек, бункерга карбонат кислота (ёки бошқа инерт газ) бериш. Қозон ишламаётганда чангли бункерга фақат карбонат кислота (инерт газ) бериш;

бункердаги ҳарорат ошиши давом этса, ёнғин ўчиришнинг тезкор режасига мувофиқ ҳаракат қилиш.

Барча ҳаракатлар ҳақида цехнинг тезкор журналига тегишли ёзувлар киритилиши шарт ҳамда ушбу Асосий талабларнинг 3-банди ўн иккинчи хатбошисидаги талаблар бажарилиши керак.

202. Қозонни узоқ муддатга тўхтатишдан олдин бункердаги чанг ишлатиб бўлиниши шарт. Бункерларни қисқа вақтга (консервация учун) карбонат кислота билан (инерт газ) тўлдириш тавсия этилади.

Бункерларни карбонат кислота (инерт газ) билан тўлдириш чанг тайёрловчи қозон тизими қисқа муддатга (суткадан ортиқ) тўхтаб турганда ҳам ўтказилиши шарт. Карбонат кислота (инерт газ) берилганлиги ҳақида цехнинг тезкор журналига ёзиб қўйилади.

203. Ишлаётган чанг тайёрлаш қурилмаларининг туйнуклари қопқоғини ва тешикларини очиш тақиқланади.

204. Тўхтатилган чанг тайёрлаш қурилмасининг туйнуклари қопқоғи ва тешикларини очишда чанг кўтарилиши ва портлаш хавфи ҳолатининг ҳосил бўлиши, шунингдек, ёқилғининг мумкин бўлган туташ ўчоғи ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида бу жараёнлар эҳтиёткорлик билан бажарилиши шарт.

205. Хоналарда, шунингдек, чанг тайёрлаш қурилмалари ускуналарининг ўзида пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар ушбу Асосий талабларнинг 2-боби 2-§ кўрсатилган пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлари ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.

Хоналарда пайвандлаш ишларини фақат ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш учун доимий жойларга олиб чиқилиши мумкин бўлмаган қурилиш конструкциялари ва ускуналарининг деталларида бажаришга рухсат берилади.

206. Чанг тайёрлаш қурилмалари хоналарида ёки ускуналарида ёниш ўчоқлари ва ёнғин юзага келганда, ушбу ҳодиса ҳақида смена бўйича катта ходимга хабар берилиши ва ўчириш чоралари кўрилиши шарт.

207. Чанг тайёрлаш ускуналарининг ичида ёки ташқарисида ёнғинни ўчириш учун сувли ва кўпикли ўчириш воситаларини (зич оқим билан) қўллаш тақиқланади, чунки бу чангнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.

Ёнғин кранлари сочма сув оқимини ҳосил қилувчи ёнғин стволлари билан бутланган бўлиши шарт.

2-§. Қозон қурилмалари

208. Қозон курилмаларининг тузилиши портлаш хавфсизлиги бўйича техник талабларга жавоб бериши шарт.

209. Монтаждан, таъмирлашдан ва узоқ вақт тўхташдан (3 суткадан ортиқ) кейин қозонни ишга туширишдан олдин барча ёрдамчи механизмлар, ҳимоя, бошқарув, ўлчаш, блокировка қилиш, алоқа воситалари ва ҳавони иситишда ёнғинни ўчириш тизимлари, шунингдек, қозон олдидаги асосий хизмат кўрсатиш белгисида ёнғин кранлари текширилган (синалган) ва ишга тайёрланган бўлиши шарт.

Ускуналарни ишга тушириш ва қозонни ёқиш қозонни ишга тушириш ва уни эксплуатация қилиш тажрибасига эга мансабдор шахс раҳбарлигида ўтказилиши шарт.

210. Қозонни ёқиш бўйича операцияларни бошлаш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

номинал режимни таъминлашга имкон бермайдиган, шунингдек, ёнғин содир қилиши мумкин бўлган технологик ускуналарнинг носозликлари бўлса;

қозон ишининг асосий параметрларини аниқловчи назорат-ўлчаш асбоблари (жумладан, қайд этувчилар) ишламаса;

бошқарув занжирида, шунингдек, қозоннинг тўхтатишга таъсир қилувчи технологик ҳимоя ва блокировкаларида носозликлар бўлса;

изоляциялаш ишлари тугалланмаган ва қурилиш ҳавозалари олиб ташланмаган бўлса;

ёнғинга қарши сув билан таъминлаш тармоғида номинал режим таъминланмаган ва ёнғин ўчириш воситалари тайёрланмаган бўлса.

211. Ўт ёқишдан олдин (аланга сўнгандан ва қозон ишлашдан тўхтагандан кейин) ўчоқ ва газ йўллари рециркуляцион йўллари билан биргаликда ТЭҚҚ ва маҳаллий эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ вентиляция қилиниши шарт.

212. Вентиляция қилинганда беркитувчи ва ростловчи аппаратлар шундай ўрнатилиши керакки, бунда ўчоқда, газ йўлларида, ҳаво ўтказгич ва ёндиргичларда вентиляция қилинмай қолган (йиғилиб қолган) зоналар ҳосил бўлиши, шунингдек, портлаш хавфи бўлган аралашмаларнинг қозон тизимига тушиши бартараф қилиниши таъминлаши керак.

213. Қозонни газ билан ёқишга тайёрлашда қозонга келадиган газ қувур ўтказгичи махсус қувур ўтказгичлар орқали пуфланиши шарт.

Газ қувури ўтказгич участкаларини газ билан пуфлаш вақти маҳаллий эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома билан аниқланади, бунда газ таркибидаги кислород 1% дан ошмаслиги шарт.

Пуфлаш қувур ўтказгич орқали чиқариладиган газни ёқиш тақиқланади.

Ишга тушириш операцияларида ва газ қувур ўтказгичини пуфлашда пуфлаш қувур ўтказгичлар орқали газ чиқариш зонасида пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни ўтказиш тақиқланади.

214. Қозонларга табиий газнинг конденсати тушишининг олдини олиш учун ташкилий ва техник тадбирлар ўтказилиши шарт. Газ қувур ўтказгичларидан конденсатни йиғиш ва чиқариб ташлаш тузилмалари портлаш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши шарт.

215. Ходим қозон қурилмаларининг ўрнатилган ёқиш режимларига риоя қилишни қаттиқ назоратга олишга мажбур, бу хавфсиз ишлашни таъминлайди.

Қозоннинг газ йўлидаги (ҳаво иситгичда) чўкиндилари ёниши ҳақида сигнал тушганда қуйидагиларни бажариш керак:

смена бўйича катта ходимга газ йўлида ёки ҳаво иситгичда содир бўлган ёниш ҳақида хабар бериш;

қозон ишлашини тўхтатиш;

ҳаво иситгичнинг ёнғин ўчиришнинг стационар қурилмасига сув берувчи сурилма қопқоқни очиш ёки қозоннинг газ йўлига (шишали ҳаво иситгич бўлган тақдирда) тўйинган буғ бериш.

Ҳаво иситгичда ҳарорат янада ортса, ёнғин ўчиришнинг тезкор режасига мувофиқ ҳаракат қилиш керак.

216. Қозонхона бўлимида ёнғин содир бўлганда, агар олов ёки ёнувчи маҳсулотлар хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаётига хавф туғдирса, шунингдек, ускуналар, бошқарув ва қозонни ҳимоя қилиш занжирларига бевосита хавф туғилса, қозон зудлик билан тўхталиши шарт.

Қозон, шунингдек, ТЭҚҚ талабларида кўзда тутилган авария ҳолатларида тўхталиши шарт.

217. Қозонхона цехи хоналарида ёнғин содир бўлганда зудлик билан ёнғин хавфсизлиги хизмати чақирилиши ва бевосита олов ёки юқори ҳарорат таъсир қилаётган зонада жойлашган газ ва мазут қувур ўтказгичининг участкалари ўчирилиши шарт.

Газ ва мазут қувур ўтказгичларини имкон қадар ёнувчан материаллардан бўшатиш бўйича чоралар кўрилиши керак.

218. Қозонхона бўлимининг ичкарисида кириш сурилма қопқоқларида, мазут ва газ қувур ўтказгичларининг босимли ва тескари линияларида «Ёнғинда беркитилсин!» ёзувли тахтача осилган бўлиши шарт.

Кўрсатилган сурилма қопқоқларга ўтиш йўлларини ускуналарнинг деталлари ва материаллар билан тўсиб қўйиш тақиқланади. Хизмат кўрсатувчи ходим кириш сурилма қопқоқлари ўрнатилган жойларни яхши билиши шарт.

Мазут ва газ қувур ўтказгичларида фақат урилиш ва ишқаланишда учқунни юзага келтирмайдиган материалдан тайёрланган ҳалқали зичламалар билан пўлат арматура қўлланилиши шарт.

219. Тўкилиб кетган ёки арматура салниклари зичламаси, форсунка ёки қувур ўтказгич носозлигидан оққан мазутга сочилувчан материал (қум ёки шунга ўхшаш) сепилиши ва зудлик билан олиб ташланиши шарт. Мазут тўкилиб кетган жойларни эҳтиёткорлик билан артиб ташлаш керак.

220. Мазут қувур ўтказгичларида фақат ёнмайдиган иссиқлик изоляцияси қўлланилиши ва эксплуатация қилиниши шарт.

221. Мой ва мазут қайноқ қувур ўтказгичнинг иссиқлик изоляциясига, шунингдек, қайноқ юзаларга тушишига йўл қўймаслик шарт. Аварияли ҳолатларда қайноқ қувур ўтказгичнинг иссиқлик изоляциясига мой ёки мазут тушганда зудлик билан иссиқлик изоляциясидан ёнувчан суюқликларни бартараф этиш чоралари кўрилиши шарт.

Бундай ҳолатларда иссиқлик изоляциясининг участкаларини қайноқ сув ёки буғ билан тозалаш керак, ушбу тадбир ёрдам бермаса (изоляция чуқур шимиб олган бўлса), иссиқлик изоляциясининг ўша қисми бутунлай алмаштирилиши шарт.

Қувур ўтказгичлар ва арматураларнинг иссиқлик изоляцияси соз ҳолатда бўлиши шарт. Атрофдаги ҳаво ҳарорати 25 о С бўлганда унинг юзасидаги ҳарорат 45 о С дан кам бўлмаслиги шарт.

Очиқ ҳавода ва мойли баклар, мой ва мазут қувур ўтказгичлар ҳамда кабель линиялари олдида жойлашган қувур ўтказгичларнинг иссиқлик изоляцияси металл қопламага эга бўлиши керак.

222. Даврий равишда, лекин ярим йилда камида бир марта, қувур ўтказгичлар, ускуналар ва бункерларнинг иссиқлик изоляцияси ҳолатини кўрикдан ўтказиш шарт. Аниқланган носозликлар ускуналарнинг нуқсонлари ва носозликлари журналида қайд этилиши шарт.

Юқори ҳароратли иссиқлик элтувчи қувур ўтказгичнинг иссиқлик изоляцияси тўкилган ва қатлам бўлиб кўчган жойларини алоҳида кузатиш зарур, чунки бу жойларга ёнувчи суюқликнинг тегиши ва уни иссиқлик изоляцияси шимиши ўз-ўзидан ёниб кетишга олиб келади.

223. Қозонхона қурилмаларининг ишлаб турган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган ускуналарида пайвандлаш ва бошқа ёнғинга хавфли ишларни олиб бориш тақиқланади.

224. Қозонхона қурилмалари ускуналарида барча ёнғинга хавфли ишлар ушбу Асосий талабларнинг 2-бобида қайд этилган ускуналарни таъмирлаш ва реконструкция қилиш талабларини ҳисобга олиб, фақат нарядларни расмийлаштирган ҳолда ўтказилиши шарт.

225. Қозонхона бўлими хоналарида ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишлар бажарилган ҳолларда ёнувчан конструкция ва ускуналар 5 м радиусда ўтирган чанглардан тозаланиши ва мустаҳкам ҳимояланган (металл экран, ёнмайдиган материаллар ёки сув сепилган) бўлиши шарт, шунингдек, учқуннинг учишига қарши ва уларни бошқа ёнувчан конструкцияларга, пастда жойлашган майдончалар ва қаватларга тушишига қарши чоралар қўлланилиши шарт.

Пастки майдончалар ва қаватларга учқун тушиши эҳтимоли бўлса, ушбу жойларда кузатувчилар қўйилган бўлиши шарт.

226. Бинолардаги мазут қувур ўтказгичларининг ишончлилигини ошириш мақсадида улар 200 0 С гача ҳароратда фланецли бирикмаларнинг минимал сони босимига мос равишда Р y =1,6МПа (16кгс/см 2 ); 4МПа (40кгс/см 2 ); 6,4МПа (64кгс/см 2 ) ва 8,0МПпа (80кгс/см 2 ) оширилган синф даражали чоксиз кучайтирилган пўлат қувурлардан тайёрланиши шарт. Фланецли бирикмалар қўлланилганда «шип-паз» туридаги ёки шунга ўхшаш фланецлардан фойдаланиш шарт, Д y =150 мм бўлган фланецли бирикмалар ва арматуралар юзалари ҳосил бўлиши мумкин бўлган фонтан ҳосил бўлишидан сақлаш учун қопламалар билан биркитилиши керак.

Мазут қувур ўтказгичлари махсус талаблар бўйича эксплуатация қилиниши ва синалиши шарт.

227. Электр станция бош корпусининг хизмат кўрсатиш нол белгисидан пастда мазут ва газ қувур ўтказгичларини ётқизиш ва уларни эксплуатация қилиш тақиқланади.

228. Қозонхона бўлимларидаги барча қувур ўтказгичлар маълум бўёқли ва узатилаётган моддаларнинг хоссаларига боғлиқликни ифодалайдиган амалдаги давлат стандартларига мос равишда рангли ҳалқаларга эга бўлиши шарт, хоналарда ва ускуналарда эса хавфсизлик белгилари бўлиши шарт.

Барча газ қувур ўтказгичлари сариқ рангга, мазут қувур ўтказгичлари эса жигаррангга бўялган бўлиши шарт.

229. Аввалдан стендда текширилган мазут форсункаларининг захира комплекти тегишли қозоннинг бевосита олдидаги махсус стеллажларда сақланиши шарт.

Алмаштирилган форсункалар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжуд, махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда тозаланиши лозим. Тўкилган мазутни зудлик билан тозалаб ташлаш зарур.

4-боб. Энергетик қурилмалар

1-§. Генерация қилувчи энергетик қурилмалар

230. Электр станцияларда янгидан монтаж қилинган ёки таъмирланган энергетик қурилмаларни ишга туширишда ишга тушириш тўлиқ ҳажмда ёки махсус йўриқнома ва ТЭҚҚ талабларига мос равишда ўтказилиши шарт.

231. Энергетик қурилмаларни ишга туширишга фақат асосий ва ёрдамчи ускуналарда барча ишлар: иш жойларидан механизация воситалари, мосламалар, демонтаж қилинган ускуналар, чиқиндилар ва материаллар йиғиштирилганда; буғ қувур ўтказгичлари изоляцияси қайта тиклангандан, ёнғин ва электр хавфсизлиги, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги бўйича тадбирлар бажарилганидан кейин киришилади.

232. Ходимлар энергетик қурилмаларни ишга туширишдан олдин қуйидагиларни бажариши шарт:

ҳужжатлар бўйича тайёргарликни текшириш (нарядларнинг ёпилиши, ЭСБ, ССБнинг тезкор журналларида тегишли ёзувлар борлиги ва шунга ўхшаш);

ускуналарни кўздан кечириш (ишчи ва захирадаги), шунингдек, зарур бўлган ҳолларда уни вақтинчалик салт юришда нормал ишлашга тайёрлигини аниқлаш учун ёқиб кўриш;

233. Агар уларнинг тайёрлиги текширилмаган бўлса, шунингдек, ТЭҚҚ ва технологик йўриқномаларда кўзда тутилган параметр ва назорат қилинаётган кўрсаткичларнинг рухсат этилганидан четга чиққан бўлса энергетик агрегатларни ишга тушириш тақиқланади.

234. Машина залида тўкиб юборилган ёқилғи-мойлаш материалларини зудлик билан йиғиштириб олиш, полни эса қуригунга қадар артиш зарур.

235. Энергетик қурилмаларни эксплуатация қилишда мой билан таъминлаш, ростлаш, газ билан таъминлаш тизимларининг, шунингдек, газ турбинали қурилмаларнинг суюқ ёқилғи қувур ўтказгичларида фланецли ва штуцерли бирикмаларнинг зичлиги бузилишига рухсат берилмайди.

236. Агрегатларни эксплуатация қилишда иссиқлик юзаларига, ертўла хоналарига ва кабель йўлларига мойнинг тўкилиши тақиқланади. Шунинг учун босимли мой қувур ўтказгичларда мойнинг фонтан бўлиб отилишига қарши чоралар кўрилган бўлиши шарт, жумладан: чўянли арматура ўрнига беркитувчи пўлат арматурани қўллаш, фасон турдаги фланецларни (шипли ва пазли) ўрнатиш; фланецли бирикмалар ва беркитувчи арматураларни ғилофлаш; буғ қувурларининг қизиган юзаси ёнидан ўтадиган мой қувур ўтказгичларни металл қутига беркитиш. Кўрсатилган қутилар турбиналарни ишлаб чиқарувчи завод талабларига мос равишда тайёрланиши ва мойни диаметри 75 мм дан кам бўлмаган қувур орқали аварияли сиғимга оқизиш учун қияликка эга бўлиши шарт. Кўрсатилган қутининг тўкиш тузилмасини текшириш монтаждан, шунингдек, мукаммал таъмирдан кейин сув билан тўлдириб ўтказилади ва тегишли далолатномалар тузилади.

237. Турбиналарнинг фланецли бирикмаларини (масалан, мой насосларининг корпус деталлари, мой совуткичлар ва бошқаларни) алмаштириш учун шароит бўлмаганда, ясси фланецли бирикмаларини сақлаб қолишга рухсат берилади, бунда, албатта, босимли мой қувур ўтказгичларида металл ғилофлар ўрнатилиши ёки мойнинг фонтан бўлишининг олдини олиш учун қайтарувчи шчитлар ўрнатилиши шарт.

Турбиналарнинг босимли мой қувур ўтказгичларида ясси фланецли бирикмалар ва беркитувчи арматураларни фасонли фленецлар билан алмаштириш белгиланган муддатларда мукаммал таъмирлашда бажарилиши шарт.

238. Энергетик қурилмаларнинг мой қувур ўтказгичлари ўтказилган ва пайвандланган бирикмаларининг монтаж сифати бўйича Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) томонидан тасдиқланган Қоидаларнинг талабларига жавоб бериши шарт.

Мой қувур ўтказгичининг пайвандланган бирикмалари монтаждан ва таъмир-пайвандлаш ишларидан кейин синчковлик билан текширилиши шарт (ултратовушли дефектоскопия ёки бошқа усуллар билан). Заводда пайвандланган бирикмалар учун турбиналарни ишлаб чиқарувчи заводнинг ҳужжатлари бўлиши шарт.

Мой тизимларида барча ишлар тугагандан сўнг тегишли участкалар синчковлик билан тозаланиши, ювилиши ва ишчи босимдан 1,5 марта кўп босим билан ёки ушбу агрегатни ишлаб чиқарувчи завод кўрсатмаларига мувофиқ босим билан прессланиши шарт.

Синовлар далолатнома билан расмийлаштирилади.

239. Агрегатларнинг мой тизимларида мой қувур ўтказгичларининг фланецли бирикмалари зичламаларининг (қистирмалари) материаллари мойга ва ҳароратга чидамли (100 0 С гача) бўлиши шарт. Ишлаш мобайнида 100 0 С дан ортиқ қизийдиган тугунларда зичлама элементлари 200 0 С гача қизишга бардош бериши шарт.

Фланецли бирикмаларнинг қистирмаларини электротехник картондан (прессшпан) ёки агрегатни ишлаб чиқарувчи завод билан келишув бўйича бошқа материаллардан тайёрлаш тавсия этилади.

Қистирмаларнинг қалинлиги қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги шарт:

0,4 мм — босимли ростлаш мой қувур ўтказгичлари учун;

0,7 мм — босимли мойлаш мой қувур ўтказгичлари учун;

1 — 1,5 мм — тўкиб олинадиган мой қувур ўтказгичлари учун.

240. Зичланадиган юзалар параллел бўлиши шарт. 0,3 мм дан кўп бўлмаган параллелликдан четга чиқишга рухсат берилади.

Зичланадиган параллел юзаларни болтлар билан тортиб текислаш тақиқланади.

241. Энергетик қурилмаларнинг мой қувур ўтказгичларида фланецли бирикмалар учун юмшоқ ва мойга чидамсиз материалдан тайёрланган резинали, полиэтилен ва бошқа қистирмаларни қўллаш тақиқланади.

242. Мой тизимлари ишлаш мобайнида мой қувур ўтказгичларида ва ускуналарда ишларни бажариш тақиқланади, монометрларни алмаштиришдан ҳамда махсус дастур бўйича созлаш ишлари ва мой билан тўлдиришдан ташқари, ушбу дастур электр станциянинг бош муҳандиси томонидан ҳар бир аниқ ҳолат учун тасдиқланади.

Кўрсатилган ишлар бошланишидан олдин энергетик қурилмаларга хизмат кўрсатиш зонасининг асосий белгиланган жойларида ёнғин ўчириш воситалари фойдаланишга тайёр туриши шарт. Зарур бўлган ҳолларда созлаш ишлари ва улашлар олиб бориш даврида КЁЎД постлари қўйилиши мумкин.

243. Мой бакларини мой билан тўлдириш марказлаштирилган мой қувур ўтказгичлари бўйича амалга оширилиши шарт.

Энергетик қурилмаларнинг мой бакларига кўчма бочкаларда мой етказиб бериб, уни мой тизимига қуйиш тақиқланади.

244. Мой қувур ўтказгичига 10 м яқинликда жойлашган барча қайноқ юзаларнинг ёнмайдиган иссиқлик изоляциясининг бутунлиги доимий назорат қилиниши шарт. Иссиқлик изоляциясининг юзаси турбина мойи билан шимилиши ва шикастланишдан асраш учун металл лист ёки бошқа ёнмайдиган материал билан қопланган бўлиши шарт.

245. Қайноқ юзаларнинг иссиқлик изоляциясига мой тушган ҳолларда улар тозаланиши шарт (қайноқ сув ёки буғ билан), агар бу чоралар ёрдам бермаса (изоляция чуқур шимган бўлса), иссиқлик изоляциясининг ушбу қисми бутунлай алмаштирилиши шарт.

246. Буғ қувур ўтказгичининг иссиқлик изоляцияси камида ярим йилда бир марта кўрикдан ўтказилиши шарт. Иссиқлик изоляциясининг аниқланган қавариқ ёки кўчган жойлари ускуналарнинг нуқсон ва носозликлари журналида кейинги таъмирлаш учун қайд этилиши шарт, чунки бу жойларга мойларнинг тушиши ва иссиқлик изоляциясининг мойни шимиши кейинчалик ўз-ўзидан ёниб кетишга олиб келади.

247. Энергетик ускуналарда зичламалар ва салниклардан сизиб чиққан мойларни йиғиш учун эски-туски мато ва латталарни қўйиб фойдаланиш тақиқланади, шунингдек, вақтинчалик лоток ва тунука тагликлардан (аварияни бартараф қилиш ҳолатларидан ташқари) фойдаланиш ҳам тақиқланади.

Мойнинг оқишини зудлик билан бартараф қилиш имконияти бўлмаганда ва мойнинг оқиши сезиларли кам бўлганда цех бўйича фармойиш билан оқиш жойлари устидан кучли назорат ўрнатилиши шарт, лоток ва тунука тагликлардан мойни бўшатиш ёки мойнинг оқиб тўпланган жойлари эса даврий равишда қуруқ бўлгунча артилиши шарт.

Агар мой оқиши бирмунча кўпроқ бўлса, ускунани аварияли тўхтатиш учун чоралар кўриш ва уни таъмирлашга чиқариш керак.

248. Мой теккан латта ва эски-туски матолар сиғими 0,5 м 3 дан кўп бўлмаган махсус ёпиладиган «Эски-туски матолар учун» ёзуви бор металл қутиларда сақланиши шарт, қутилар асосий белгиланган хизмат кўрсатиш жойларида ўрнатилади. Мой теккан эски-туски матолар (латталар) даврий равишда цехдан йўқ қилиш ёки ювиш учун чиқариб ташланиши шарт.

249. Агар мой тизимини ишга туширишда ёки эксплуатация қилишда мой тизими зичлигининг бузилишига бевосита хавф туғдирадиган мой қувур ўтказгичининг кучли вибрацияси ҳосил бўлса ёки гидравлик зарбалар пайдо бўлса, энергетик қурилма аварияли тўхтатилиши шарт.

Вибрация ва гидравлик зарбаларни келтириб чиқарадиган сабаблар аниқланганидан ва бартараф қилинганидан кейин мой тизими нормал босимдан 1,5 марта кўп ёки агрегатни ишлаб чиқарувчи завод кўрсатмасига мувофиқ прессланиши шарт.

250. Энергетик қурилмаларнинг мой бакидан мойни аварияли тўкиб оладиган беркитувчи тузилмасида (сурилма қопқоғида) «Мойни аварияли тўкиш жойи» ёзуви бўлиши шарт, қўл юритмаси эса қизил рангга бўялган бўлиши шарт.

251. Мойни аварияли тўкиб оладиган беркитувчи тузилманинг пломбаланган қўл юритмаси ёнғин пайтида хавфсиз белгиланган асосий хизмат кўрсатиш жойларида ўрнатилиши шарт, бунда машина залида жойлашган бир турдаги ускуналарда юритмалар бир хилда ўрнатилади.

252. Турбогенераторнинг мой баки сувли стационар совутиш тизими билан жиҳозланганда сув беришни беркитувчи тузилманинг пломбаланган қўл юритмаси ёнғин чиққанда хавфсиз жойда ушбу агрегатнинг мой баки зонасида ўрнатилиши шарт. Юритма қизил рангга бўялган бўлиши ва «Ёнғинда очилсин!» ёзувига, шунингдек, «Мой баки №___» ёзувли тахтачасига эга бўлиши шарт.

253. Мой билан таъминлаш тизимида оловга чидамли суюқликлар қўлланилганда аварияли тўкиш тузилмаси ва турбогенераторларнинг мой бакини совутиш тизими кўзда тутилмайди.

Мой бакларининг ичида сигнализациянинг очиқ электр релеси ва бошқа электр уланишларини ўрнатиш тақиқланади.

254. Водородли совутиш постларида мойли тизимнинг кўриш туйнукли қопқоқлари ҳамда энергетик қурилмаларнинг мой ҳароратини ўлчовчи термопаралари олдидаги электр ёритиш арматуралари ЭУТҚ бўйича портлашга хавфли зоналарга мос ҳолда ҳимояланиб ишланган бўлиши шарт.

255. Мой билан таъминлаш схемасига тегишли бўлган барча қувур ўтказгичлар, арматура ва бошқа ускуналар жигаррангга бўялиши шарт.

256. Водород билан совутиладиган газ-мой тизимли агрегатлар хавфсиз эксплуатация қилиниши ва назорат-ўлчов асбоблари кўрсатгичининг тўғрилигини текшириш мақсадида доимий равишда кимёвий назорат учун намуналар олиниши керак.

Водород билан совутиладиган энергетик қурилмаларнинг газ-мой тизимлари аппаратлари ва қувур ўтказгичларидан кимёвий таҳлил учун намуналарни штуцерлардан ёки махсус вентиллардан олиш кўзда тутилган бўлиши шарт.

257. Водород билан совутиладиган агрегатларнинг газ-мой тизимини эксплуатация қилишда ҳаво муҳитининг ҳажмий таркибида водород 4% дан 75 % гача бўлганда портлаш хавфи бўлган аралашмалар ҳосил бўлишини бартараф этиш учун қуйидагилар зарур:

агрегатдаги водороднинг тозалигини назорат қилиш ва зарур бўлган ҳолларда газ муҳитини ростлаш;

таъмирлашда водород бериладиган қувур ўтказгичда ёки газли постдаги беркитувчи арматурада кўринарли узилишни бажариш йўли билан генератор (синхрон компенсатор) корпусига водороднинг киришини бартараф этиш;

генераторнинг (синхрон компенсаторнинг) корпусига водород тўлдириш ёки сиқиб чиқариш бўйича операциялар кетма-кетлигига қаттиқ риоя қилиш;

мой тизимининг кузатиш ва агрегатдан водородни чиқариш тузилмаларини ишга яроқли ҳолатда сақлаб туриш;

водородли берк тизимларнинг герметиклигини доимо назорат қилиш;

назорат-ўлчов асбоблари ишларини, кимёвий таҳлил ўтказиш устидан, шунингдек, жадвал бўйича эксплуатация қилувчи ходимлар бажараётган газ-мой тизимини пуфлаб тозалаш ишларини кузатиш;

экранлаштирилган ток ўтказгичларда водороднинг йиғилиш имкониятларини текшириш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

258. Турбогенератор ёки ресиверлар (синхрон компесатор) корпусидан водородни ҳаво билан ёки ҳавони бевосита водород билан сиқиб чиқариш тақиқланади.

Водородни сиқиб чиқариш ёки агрегатни ёки ресиверларни водород билан тўлдириш бўйича операциялар ўтказишда инерт газ (карбонат кислотали газ ёки азот) қўлланилиши шарт. Ходимлар ушбу операцияларни қуйидаги тартибда ўтказишга мажбур:

Водородни сиқиб чиқариш Водород билан тўлдириш 1. Водородни инерт газ билан сиқиб чиқариш: 1. Ҳавони инерт газ билан сиқиб чиқариш: унинг таркиби 95% гача бўлган карбонат кислотали газ (СО 2 ) билан ; унинг таркиби 85% гача бўлган карбонат кислотали газ (СО 2 ) билан; азот (N) билан 97% гача. азот ( N ) билан 97% гача. 2. Инерт газни ҳаво билан сиқиб чиқаришда пуфланаётган газнинг таркибида О 2 нинг таркиби 20% гача. 2. Инерт газни водород билан сиқиб чиқаришда таркибида Н 2 99% гача . 3. - --- 3. Водороднинг босимини ва унинг тозалигини номинал қийматларгача ошириш

259. Водороднинг тозалиги (водород таркибида кислороднинг мавжудлиги), унинг босим тебранишини, шунингдек, генератор (синхрон компенсатор) корпусидан унинг суткалик миқдорининг учиб кетишини — ТЭҚҚда белгиланган ва водород билан совутилувчи газ-мой тизимларини эксплуатация қилиш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларда белгиланган чегараларда сақлаб турилиши шарт.

260. Генератор (синхрон компенсатор) корпусида водород бўлган тақдирда, шунингдек, вакуумли насос ва эжекторнинг ишлашида барча иш режимларида узлуксиз циркулация натижасида мойнинг зичламадан сизиб чиқиши ёки сўрилиши оқибатида ҳаво билан водороднинг портлаш хавфи бўлган концентрацияси ҳосил бўлиши мумкин ва шу боис унинг алангаланиш имконияти бартараф қилиниши шарт.

261. Машина корпусидан водородни аварияли сиқиб чиқариш қуйидаги ҳолларда ўтказилиши шарт:

зичламага узлуксиз мой бериш тўхтатилганда;

зичламаларнинг бутунлиги бузилганда, турбогенератор корпусидан водороднинг сизиб чиқиши 5% ва сутка давомида 5% дан ортиқ бўлганда;

зичламалар зонасида ёнғин юзага келиб, унинг бутунлигига таҳдид солса, агар ўчириш бўйича кўрилган чоралар самарасиз бўлса.

262. Энергетик қурилмаларни зудлик билан аварияли тўхтатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши шарт:

агрегат, мой қувур ўтказгичларида тўсатдан рўй берган тебранишлар ёки гидравлик зарбалар пайдо бўлиб, агрегат ёки мой тизимининг ишдан чиқишига олиб келса, шунингдек, водород билан совутиладиган зичлама тизимининг ишдан чиқишига олиб келса ва кейинчалик ёнғин юзага келганда;

газ турбинали қурилманинг ёқилғи қувур ўтказгичларида оқишлар, шунингдек, ёниш камерасида ёки газ қувур ўтказгичларида портлаш (пақиллаш) аниқланганда;

подшипникларда ва якунловчи зичламаларда тутун ёки учқунлар пайдо бўлса;

агрегат корпусидан кучли мой оқиб, мойнинг тарқалиб кетиши ва алангаланиш хавфи юзага келса;

агрегатда мойнинг ёки мойланиб қолган изоляциянинг алангаланиши содир бўлса;

ёрдамчи ускуналарнинг ўрнатилган зонасида ёнғин юзага келганда, агар олов ёки юқори ҳарорат агрегат ускуналарини бузилишига таҳдид солса ва ёнғинни зудлик билан ўчириш бўйича кўрилган чоралар самарасиз бўлса;

машиналар залидаги ёнғин, агар ёнғин омиллари (тутун, юқори ҳарорат, ёниш маҳсулотлари ва бошқалар) хизмат кўрсатувчи ходимларга хавф солса ва агрегатни нормал эксплуатация қилиш мумкин бўлмай қолса;

ТЭҚҚ талаблари билан аниқланган бошқа ҳолларда.

263. Водород билан совутиладиган машиналар аварияли тўхтатилган барча ҳолларда қуйидагиларни бажариш зарур:

юкламани олиш ва агрегатни тўхтатишни бошлаш;

машина зали ташқарисидаги томдаги қувур орқали водородни чиқариш учун беркитувчи арматурани очиш;

бутун агрегат тўхташини ва водород босимининг камайишини кутмай машина корпусига марказлаштирилган тизимдан инерт газни бериш;

кўринишли ажратиш ҳосил бўлиши учун водород узатиладиган қувур ўтказгични газ постидан тўсиш ва узиб қўйиш;

ёнғин ўчириш воситаларини ишлатишга тайёрлаб қўйиш.

Ходимларнинг аниқ ҳаракатлари маҳаллий йўриқнома ва ёнғинни ўчириш тезкор варақасига киритилиши шарт.

264. Электр станция ёки подстанциянинг марказлаштирилган газли қурилмаларидан водород ёки инерт газларнинг генератор (синхрон компенсатор) корпусига узатадиган қурилма ва қувур ўтказгичлар тизимининг ишга яроқлилиги даврий равишда назорат қилиниши шарт. Аниқланган носозликлар энг қисқа муддатларда бартараф қилиниши шарт.

Водород ёки инерт газ узатишнинг марказлаштирилган тизимининг газ зичлиги ушбу тизимнинг рухсат этилган умумий ҳажмидан суткада 1% дан кўп бўлмаган газнинг учиб кетишини таъминловчи техник ҳолатда сақлаб турилиши шарт.

265. Генераторнинг (синхрон компенсаторнинг) газ постларида уларнинг корпусини водород ёки инерт газ билан тўлдириш учун газли баллонларни ўрнатишга рухсат берилмайди. Бундан марказлаштирилган тизимда аварияли ҳолат ёки улар таъмирланаётган, яъни вақтинча бўлган ҳоллар мустасно.

266. Водород билан тўлдирилган агрегатлар, аппаратлар, газ қувур ўтказгич ва ресиверлар корпусларида бевосита ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни (пайвандлаш, шлифовка қилиш, кавшарлаш ва бошқалар) ўтказиш тақиқланади.

267. Генератор (синхрон компенсатор), электролиз қурилмалари, ресиверлар корпусларида ва водород билан сувутиладиган газ-мой тизимининг ускуналарида «Очиқ оловни қўллаш тақиқланади!», «Чекиш тақиқланади!» хавфсизлик белгилари мавжуд бўлиши, мой тизимининг кўринарли жойларида эса агар оловга чидамли мойлар қўлланилмаса, «Эҳтиёт бўлинг! Енгил алангаланадиган моддалар» огоҳлантирувчи белгиси бўлиши шарт.

Газ турбинали қурилмаларнинг корпусларида «Эҳтиёт бўлинг! Портлаш хавфи мавжуд» хавфсизлик белгиси бўлиши шарт.

268. Ҳаво билан совутиладиган турбогенераторлар (синхрон компенсторлар) ва гидрогенераторларнинг корпуси ичида чулғам ёниши аниқланса, қуйидаги чоралар кўрилиши шарт:

турбина аварияли тўхтатилиши, генератор (синхрон компенсатор) эса тармоқдан ўчирилиши ва қўзғатиш олиниши;

машина ичига ўрнатилган ёнғинни ўчириш қурилмасига сув қуйиш;

генератор (синхрон компенсатор)нинг совутиш тизимига ҳаво берувчи шиберлар ёпилиши ва вални бурувчи тузилма ишга туширилиши шарт.

Агрегат конструкциясининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг ҳаракати ички йўриқнома ва ёнғин ўчиришнинг тезкор варақасида аниқлаштирилган бўлиши шарт.

269. Турбогенератор ва синхрон компенсаторларнинг махсус қутиларида ўрнатиладиган (ёнғин енглари, бирлаштирувчи каллаклар, вентиллар ва манометрлар) сув қуйиш тузилмаларини, шунингдек, гидрогенераторларнинг беркитувчи клапанларининг техник ҳолатини доимий равишда текшириш шарт. Кўрсатилган вентил ва клапанлар пломбаланган бўлиши шарт.

270. Ҳаво билан совутиладиган турбогенератор (синхрон компенсатор) ва гидрогенраторнинг ёнган чўлғамини ходимлар генераторни тармоқдан узганларидан кейин махсус кўриш ва технологик туйнукли қопқоқчалар орқали кўчма ёнғин ўчириш воситалари билан (ёнғин ўчиргичлар, ёнғин стволлари ва бошқалар) қўлда ўчириш мумкин.

Ходимларнинг ҳаракати ёнғинга қарши машғулотларда ишлаб чиқилиши шарт.

271. Энергетик қурилмаларнинг ёки ёрдамчи ускуналардаги қопламаларнинг металл конструкцияси қизишига хавф соладиган ёнғин пайдо бўлганда хавфсизлик чораларини кўриб, зудлик билан уларни совутиш чораларини кўриш ва томнинг темир конструкциясини ҳамда том олдидаги ёнлама металли конструкцияларини совутиш учун махсус лафетли стволлари ўрнатилиши шарт.

Кўрсатиб ўтилган чоралар ёнғинни ўчириш тезкор режасида кўзда тутилган бўлиши шарт.

272. Сувдан водородни олиш бўйича электролиз қурилмалари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган водородни сувдан электролиз усули билан олишда хавфсизлик қоидалари талабларига мос келиши шарт.

273. Газ турбинали қурилмаларда қуйидагилар тақиқланади:

агрегатни эксплуатация қилиш вақтида генератор, суюқ ёқилғи узатиш узеллари, мой суркаш ва ростлаш мой баклари атрофларида оловли ишларни ўтказиш;

ишлаётган агрегатнинг кўриш тирқишидан, ёқиш пайтидан ташқари, камерада босим ҳосил бўлмаганда, ёниш камерасини кўздан кечириш;

битта форсунка ёнмай қолган бўлса-да ишга туширишни давом эттириш ва ишлаш тезлигини ошириб бориш;

агрегатнинг ҳарорат ҳолатини то унинг бутунлай совумагунча назорат қилишни тўхтатиш.

274. ГТ-100-3 агрегатининг 2- ва 3-сонли ички подшипниклари блокида ёки ГТ-150 агрегатининг 6-сонли ўрта подшипники блокида ёнғин содир бўлганда, газ турбинали қурилмани аварияли тўхтатиш ҳамда ёнғин зонасига инерт газ юбориш (карбонат кислота, азот), коллекторда унинг босимини назорат қилиш зарур.

2-§. Дизель ва кўчма электр станциялар

275. Электр станциянинг хизмат кўрсатувчи барча ходимлари мустақил ишга тайинланишларидан олдин ишлаб чиқаришда ўқишлари, жумладан, ушбу Асосий талаблардаги ёнғин хавфсизлиги бўйича билими текширилиши шарт.

276. Ходимлар доимий равишда ускуналарни кўздан кечириши ва айланиб чиқиши, ишлаш режимининг тўғрилигини, агрегатнинг қизишини, хоналарнинг тозалигини, шунингдек, ёнғин ўчириш воситаларининг қўллашга тайёрлигини текширишлари шарт.

277. Алоҳида турувчи дизель электр станциялари (кейинги ўринларда — ДЭС) бутун периметр бўйича атрофи тўсиққа эга бўлиши, шунингдек, ёнғин-қутқарув техникаси ҳаракатланиши учун автомобиль йўлларига эга бўлиши шарт.

Кўчма ДЭСларни ўрнатишда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган бинолар ҳамда иншооатларгача ёнғинга қарши оралиқ масофага риоя қилиниши шарт.

278. Электр станция доимий телефон ёки бошқа алоқа турлари билан таъминланган бўлиши шарт.

279. Дизель ва кўчма электр станциялар учун суюқ ёқилғини қабул қилиш ва сақлаш ушбу Асосий талабларнинг 2-боби 1-§ келтирилган. Суюқ ёқилғи, мойлар ва бошқа нефть маҳсулотлари омборлари талабларига мос равишда амалга оширилиши шарт.

280. Резервуарлардан сарфлаш бакларига ёқилғи узатиш қўл насослари ёки электр юритмали насослар билан амалга оширилиши шарт.

Ёқилғини сарфлаш сиғимларини челаклар ёки кўчма идишлар ёрдамида тўлдириш тақиқланади.

281. Ходимлар ёқилғи сарфлаш баклари тўлишини назорат қилишга мажбурдир. Сарфлаш бакларини тўлдирувчи қувур диаметридан каттароқ диаметрли тошиб чиқувчи қувур бўлиши шарт. Тошиб чиқувчи қувур аварияли қабул қилувчи резервуар билан ишончли боғланган бўлиши шарт.

Тошиб чиқувчи қувурда беркитувчи сурилма қопқоқлар (вентиллар) ўрнатиш тақиқланади.

282. Сарфлаш бакларидан ёқилғини аварияли тўкишда қўл билан беркитиладиган сурилма қопқоқлар хавфсиз, ходимларнинг ҳаракати учун қулай жойларда (чиқиш жойларида, қўшни хоналарда ёки йўлка ва бошқаларда) жойлаштирилиши шарт. Улар қизил рангга бўялган бўлиши ва «Ёқилғини аварияли тўкиш жойи» ёзувига эга бўлиши шарт.

283. Дизель ва кўчма электр станцияларнинг кабель иншоотларида ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирлар ушбу Асосий талабларнинг 5-боби талабларига мос келиши шарт.

284. Таъмирлашда бир неча двигателларнинг тутун чиқариб юборадиган қувурларини ягона ғилофли умумий кўп қувурли қувурга бирлаштириш тақиқланади.

Коллектордан то шовқин сўндиргичгача тутун чиқариш қувур ўтказгичларнинг тирсак ва эгилишлар сони минимал бўлиши шарт.

285. Тутун чиқариш қувур ўтказгичларининг иссиқлик изоляциясининг созлиги машиналар зали чегарасида доимий равишда назорат қилиниши шарт.

Сув билан совутиладиган тутун чиқариш қувур ўтказгичларида иссиқлик изоляцияси билан қоплаш талаб қилинмайди.

286. Электр станция биноларининг ёнувчан қурилиш конструкциялари тутун чиқариш қувур ўтказгичлари билан туташган жойларида ёнғинга қарши қуйидаги зарур тадбирлар бажарилиши шарт:

иссиқлик изоляцияси борлигидан қатъи назар, тутун чиқариш қувури ўтаётган чордоқ хоналарида ва деворлар яқинида ўтказилган тутун чиқариш қувур деворларидан 0,5 м дан кам бўлмаган масофада ёнмайдиган оралиқ ўрнатилиши шарт. Қувурдан 1 м гача масофада жойлашган ёғоч конструкциялар оловдан ҳимоя қиладиган таркиб билан ишланган бўлиши шарт;

тутун чиқариш қувури томда қувурнинг чиқиш атрофи камида 0,5 м дан кам бўлмаган кенгликда ажратилган ҳолда ёнмайдиган материаллардан ишланган бўлиши шарт;

тутун чиқариш қувури томдан камида 2 м баландликда бўлиши шарт;

тутун чиқариш қувури горизонтал ҳолатда бўлганда, унинг охири бетон ёки ғиштли шовқин сўндиргичга чиқарилиши шарт. Шовқин сўндиргич даврий равишда чўкиндилардан тозаланиб турилиши шарт.

287. ДЭС эксплуатация қилинаётганда агрегат блоки олдидаги коллектор ва тутун чиқариш қувурининг маҳкамлиги ва зичлигини доимий равишда назорат қилиниши шарт.

Коллектордан учқун чиққанда, носозлик бартараф этилмагунча агрегатдан фойдаланиш тақиқланади.

288. Агрегатлар эксплуатация қилинаётганда қуйидагилар тақиқланади:

двигателни ишга туширишни енгиллаштириш учун цилиндр ва клапанларга енгил алангаланадиган суюқликлар қуйиш;

агрегатнинг ишлаш пайтида, шунингдек, двигател ва тутун чиқариш қувури совумасдан ёқилғи бакини тўлдириш;

электр станция хоналарида сарфлаш бакларини ёқилғи билан челаклар ёки бошқа кўчма сиғимлар ёрдамида тўлдириш;

хоналарда қувур ўтказгичлар, арматура ва ускуналарни очиқ оловни (кавшарлаш лампалари, машъал ва бошқалар) қўллаш билан қиздириш;

ускуналарнинг қизиган қисмларида махсус кийимларни қуритиш;

ишлаб чиқариш хоналарига ўтиш ва бинодан чиқиш йўлларини тўсиб қўйиш. Ускуналар ва бошқа материалларни электр станциянинг махсус хоналарида сақлаш зарур.

289. Агрегат қуйидаги ҳолларда:

цилиндр ва подшипникларда ошиб борувчи тақиллаш ҳамда шовқинлар пайдо бўлганда;

подшипниклардан ёки картердан тутун, шунингдек, куйган мой ҳиди келганда;

совутиш тизимини сув билан таъминлаш тўхтаганда ёки совутиш тизимининг тутун чиқариш қувурида буғ пайдо бўлганда;

айланиш частотасининг ростлагичи ишдан чиққанда ва помпаж пайдо бўлганда;

шовқин сўндиргичда пақиллаш пайдо бўлганда;

ишқаланувчи қисм ва механизмларда мой йўқлигида ёки сифатсиз мойланганда;

агрегат олдида ёқилғи қувур ўтказгичларида узилиш ҳосил бўлганда;

хоналарда агрегат ёки ходимларга хавф солувчи ёнғин содир бўлганда, зудлик билан тўхтатилиши шарт.

290. Асосий диққат-эътиборни таъминлаш тизимининг бирлаштириш зичлигига ва агрегатни мойлашга қаратиш шарт. Зарур ҳолларда уларнинг зичламалари бузилишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши шарт.

291. Электр станция хоналари тоза ҳолда сақланиши шарт. Тўкилиб кетган ёқилғи-мойлаш материаллари зудлик билан йиғиштириб олиниши зарур. Фойдаланилган артиш материалларини сиғими 0,5 м 3 дан кўп бўлмаган ёпиладиган металл қутиларда сақлаш зарур ва иш сменасининг охирида утилизация учун чиқариб ташланиши шарт.

Хоналарда нефть маҳсулотларининг бўш идишларини сақлаш тақиқланади.

292. Ёқилғиси бўлган сиғимлар беркитувчи арматура ва герметик қопқоқлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.

5-боб. Тақсимловчи тузилмалар

1-§. Электр станция ва подстанцияларнинг тақсимловчи тузилмалари

293. Ёпиқ тақсимловчи қурилма (кейинги ўринларда — ЁТҚ) хоналари тоза ҳолда сақланиши шарт.

Хоналар йилда камида икки марта, керак бўлган ҳолларда эса ундан кўпроқ чангдан тозаланиши шарт.

ЁТҚнинг электротехник ускуналарини амалдаги техника хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ тасдиқланган жадвал бўйича, албатта, ташкилий ва техник тадбирларни бажарган ҳолда тозалаш керак.

294. ЁТҚ хоналарида ва йўлакларида тақсимловчи қурилмага (кейинги ўринларда — ТҚ) тегишли бўлмаган омбор ва бошқа ёрдамчи иншоотларни жойлаштириш, шунингдек, электротехник ускуналар, материаллар, захира қисмлари, ёнувчан суюқлиги бўлган сиғимлар ҳамда турли газ баллонларни сақлаш тақиқланади.

295. Электротехник ускуналарни ифлос нарсалар ва чўкиндилардан тозалаш учун ёнғин чиқиши хавфи бўлмаган ювиш воситалари ва қўшимчалардан фойдаланиш шарт.

Техник сабабларга кўра махсус ювиш воситаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида, битта фойдаланишда 1 л дан ошмаган миқдорда ёнувчи суюқликларни (эритувчи, бензин ва бошқалар) қўллашга рухсат этилади.

296. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланишда фақат синмайдиган ва учқун чиқармайдиган материалдан тайёрланган ёпиқ идиш қўлланилиши шарт.

297. ЁТҚда пайвандлаш ва бошқа ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни фақат ёнғинга қарши зарур тадбирлар бажарилгандан сўнг олиб чиқиш имкони бўлмаган ускуналарда ўтказишга рухсат берилади.

298. ЁТҚ кабель каналлари ва очиқ тақсимловчи қурилмаларнинг (кейинги ўринларда — ОТҚ) ер юзасидаги кабель лотоклари доимий равишда ёнмайдиган плиталар билан ёпилган бўлиши шарт. ЁТҚ ячейкаларига ва бошқа иншоотларга кабелнинг кириш жойлари оловга чидамлилиги 0,75 соатдан кам бўлмаган ёнмайдиган зичламаларга эга бўлиши шарт.

299. ОТҚнинг кабель ариқлари кабелларнинг кириш жойларида ва кабель каналларида, кабель ярим қаватларида, шунингдек, ОТҚнинг тармоқланиш жойларида оловга чидамли зичламаларга эга бўлиши шарт.

Бундан ташқари, ёнмайдиган зичламалар кабель каналларида бир хонадан иккинчисига ўтиш жойларида ва ҳар 50 м оралиқда бажарилиши шарт.

Кабель лотоклари ва каналларининг зичланган жойлари плиталарга қизил чизиқлар чизиш билан белгиланган бўлиши шарт. Зарур бўлган ҳолларда тушунтирувчи ёзувлар ёзилади.

300. Кабель лотокларида ва каналларида қум ёки бошқа ёнмайдиган материаллардан тайёрланган узунлиги 0,3 м дан кам бўлмаган белбоғларни қўллашга рухсат берилади.

301. ОТҚ ҳудудини доимо ўтлардан тозалаш ва уларни чиқариб ташлаш зарур. Қуриган ўтларни объект ҳудуди ва панжара олдидаги майдончаларда ёқиш тақиқланади.

302. ОТҚ ҳудудидаги алоҳида майдонларда маданий буталар ёки паст бўйли баргли дарахтлар, жумладан, мевали дарахтларни, агар улар ҳудуднинг умумий кўринишига халақит бермаса, дарахтлар ва ток ўтказувчи қисмлар орасидаги масофа эса ЭУТҚ талабларига мос равишда электр билан қопланиши имкониятини бартараф қилган ҳолда экишга рухсат берилади. Экинларни агротехник парвариш қилиш ташкил этилган бўлиши шарт.

303. Доимий ходимларга эга бўлган подстанциялар, шунингдек, электр станцияларда ЁТҚ хоналарининг кириш жойида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари жойлаштирилиши шарт. ЁТҚ секцияларга бўлинган бўлса, ёнғин ўчириш постларини тамбурларда ёки зинапоя майдончаларида жойлаштириш шарт.

ТҚда ёнғин ўчириш бўлинмалари учун ёнғинни ўчиришнинг ҳимоя воситаларини сақлаш жойлари ва уларнинг зарур миқдорлари аниқланган бўлиши шарт. Ушбу воситалардан бошқа мақсадларда қўллашга рухсат берилмайди. Ҳимоя воситаларини сақлаш жойлари ёнғин ўчиришнинг тезкор режасида қайд этилган бўлиши шарт.

304. ОТҚ ҳудудида бирламчи воситалар ходимлар учун қулай махсус постлардаги жойларда (электр тақсимлаш қутилари хоналарида, камера тамбурлари ва бошқаларда) жойлаштирилиши шарт.

ОТҚ ҳудудининг барча йўлкаларида ёнғинни ўчириш воситаларининг жойлашган жойларини кўрсатувчи тушунтирувчи белгилар ва ёзувлар бўлиши шарт.

305. ОТҚда ёнғин-қутқарув автомобилларини (ёнғин ўчириш тезкор режасига мувофиқ) жойлаштириш жойлари белгиланган ва ерга улаш тизими билан жиҳозланган бўлиши шарт.

306. Компрессор хоналари тоза ҳолда сақланиши шарт. Тозалаш учун фойдаланиладиган матолар сиғими 0,5 м 3 дан кўп бўлмаган махсус ёпиқ металл қутиларда сақланиши лозим.

Мойлаш мойларининг суткалик захирасини бевосита хоналарда синмайдиган ёпиқ идишларда (металл, пластик ва бошқаларда) сақлашга рухсат берилади.

307. Подстанция ҳудудининг йўллари ва сув манбаларига борадиган йўллар ишга яроқли ҳолда сақланиши шарт. Қиш пайтларида эса доимо қор ва музлардан тозаланиши шарт.

2-§. Кабель хўжалиги

308. Ташкилотнинг кабель хўжалигига барча кабель иншоотлари (туннеллар, ярим қаватлар, шахталар, каналлар, галареялар, эстакадалар), шунингдек, махсус кабель конструкцияси бўйича махсус металл қутиларда ёпиқ ёки очиқ жойлаштирилган кабель линиялари киради.

Ташкилот раҳбари буйруғига кўра кабель линияларининг ишончли эксплуатация қилинишини таъминлаш учун кабель хўжалиги электр цехига бириктириб қўйилиши, зарур бўлган қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишлари ва ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиш учун кабель хўжалигининг участкаси яратилиши шарт.

309. Барча кабель иншоотлари станциянинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича доимий равишда кўрикдан ўтказилиши шарт.

Станцияда бутун кабель хўжалигини мунтазам кўрикдан ўтказишнинг тасдиқланган жадвали ҳамда кабель иншоотларини белгиланган муддатда кўриб — айланиб чиқадиган ходимларнинг (станция раҳбарияти, цехларнинг МТХ, ТЭҚ, ХТ ва ЁХҚ бўйича муҳандис-инспекторлари, станциянинг тезкор ходимлари) рўйхати бўлиши шарт. Кабель хўжалигини барча айланиб чиқиш — кўриш натижалари ЭСБнинг тезкор журналида, аниқланган нуқсон ва камчиликлар эса станциянинг марказий бошқарув шчитида (кейинги ўринларда — МБШ) ускуналарнинг нуқсонлари ва носозликлари журналига ёзилиши шарт.

Тўсиқлар, қопламалар, бошқа қурилиш конструкциялари орқали ўтадиган кабель линиялари зичламаларининг бузилган жойлари аниқланганда, дарҳол уларни тиклаш чоралари кўрилиши шарт.

310. Кабель иншоотлари тоза ҳолда сақланиши шарт.

Ҳар қандай омбор, устахоналарни жойлаштириш, шунингдек, материал ва ускуналарни, жумладан, ишлатилмаган кабель маҳсулотларини сақлаш тақиқланади.

311. Кабель иншоотларига сув ва буғ, қаттиқ ёқилғининг чанги, мой, мазут ёки бошқа ёнувчи суюқликлар (шунингдек, уларнинг сувли эмулсиялари) тушганлиги аниқланганда, дарҳол уларни бартараф қилиш чоралари кўрилиши шарт.

Кабель иншоотларидан сув, мой, мазут, бошқа ёнувчи суюқлик ва ёнувчи чангларни йўқотиш учун аварияли ишлар ташкил қилиниши шарт.

312. Барча кабель хоналари ходимлар томонидан доимо хизмат кўрсатилмайдиган хоналар тоифасига киради, улар ёпиқ бўлиши шарт.

Кабель иншоотларида хизмат кўрсатиш ёки уларда ишларни олиб бориш учун электр станция смена бошлиғи (подстанция навбатчиси ёки цех бошлиғи) билан келишмасдан шахсларни киритиш тақиқланади.

Таъмирлаш, қурилиш-монтаж ва созлаш ташкилотларининг ходимларини киритишга ишлаб чиқариш ишларига наряд мавжуд бўлган ҳолларда ва кабель иншоотларининг схемасини яхши биладиган ташкилот ишчиларидан кузатувчи шахс бўлганда рухсат берилади.

Кабель иншоотларини назорат қилувчи ташкилот вакиллари томонидан кўрикдан ўтказиш фақат электр цехининг мансабдор шахси билан биргаликда ва, албатта, цех бошлиғи хабардор бўлганда ўтказилиши шарт ҳамда унинг натижалари ЭСБнинг тезкор журналида ёзиб қўйилади.

Ишни бажариш ёки кабель иншоотларини текшириш учун қўйилган шахслар шахсий электр фонарларга эга бўлишлари шарт ва 5 кишидан кўп бўлмаган гуруҳда (бригадада) битта фонар бўлиши керак.

313. Кабель иншоотларида камида ҳар 50 метр оралиқда яқин атрофда жойлашган чиқиш жойи бўйича кўрсаткич белгилари ўрнатилиши шарт.

Секцияли тўсиқлар эшикларида яқиндаги чиқиш жойигача ҳаракатланиш кўрсаткичи (схемаси) чизилган бўлиши шарт. Кабель иншоотларидан чиқиш қопқоқларида зинапоялар туннел бўйича (қават бўйича) ҳаракатланишга халақит бермайдиган қилиб ўрнатилган бўлиши шарт.

314. Кабель иншоотларининг ёнғинни ўчириш автоматик қурилмалари ушбу Асосий талабларнинг 4-боби талаблари асосида эксплуатация қилиниши шарт.

Кабель иншоотларида ходимлар бор пайтда (кўрикдан ўтказганда, таъмирлаш ишларида ва бошқалар) аниқ йўналиш бўйича қурилмаларни ишга туширишни масофадан туриб бошқаришга ўтказилиши, ходимлар чиқиб кетгандан сўнг яна автоматик режимга ўтказилиши шарт. Ёнғинни ўчириш қурилмасининг бу даврда ишлаш режимидаги ўзгаришлар тезкор журналга ёзиб қўйилади.

Кабель иншоотларининг ёнғинни ўчириш автоматик стационар қурилмаларини таъмирлаш энг қисқа муддатларда ўтказилиши ва унинг натижалари ЭСБнинг тезкор журналда қайд этилиши лозим.

315. Кабель иншоотларига йиғилиб қолган сувни кетказадиган ва автоматик равишда чиқариб ташлайдиган дренаж насослари ҳамда кабель иншоотининг гидроизоляцияси соз ва ишга яроқли ҳолда бўлиши шарт.

Дренаж тузилмаларининг ишлаши чорак давомида камида бир марта текширилиши ва цех смена бошлиғининг тезкор журналида ёзиб қўйилиши шарт. Қайд этилган камчиликлар ускуналарнинг нуқсон ва носозликлари журналида (картотекасида) ёзилиши шарт.

316. Хоналар ичида ва кабель иншоотларида бронланган кабелларни ёнувчан джут қопламасини ечмасдан ўтказиш тақиқланади.

317. Кабелнинг ташқи пластик қобиғи (шланг) шикастланиши пайқалганда, уларни таъмирлаш ёки шикастланган қисмини алмаштириш учун тезкор чоралар кўрилиши шарт.

318. Кабель иншоотларининг секцияли тўсиқ эшиклари ўзи ёпиладиган бўлиши, энг яқин чиқиш тарафига очилиши ва зич ёпилиши шарт.

Кабель иншоотларини эксплуатация қилишда кўрсатилган эшиклар ёпиқ ҳолатда бўлиши ва мустаҳкамланиши шарт.

Кабель хоналарини вентиляция қилиш шартларига кўра эшикларни очиқ ҳолатда ушлашга рухсат берилади. Бунда улар иншоотнинг тегишли бўлимида ёнғин сигнализацияси импулсидан автоматик равишда беркитилиши шарт.

Эшикларнинг ўзи ёпилиши тузилмалари техник соз ҳолатда сақланиши шарт.

319. Кабель иншоотларида қурилиш ва монтаж ишлари ишлаб чиқаришга берилган лойиҳавий ҳужжатлар асосида, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда — ҚТЛ) ва ишларни бажариш лойиҳаси (кейинги ўринларда — ИБЛ) ҳажмида олиб борилиши шарт. Кўрсатилган лойиҳа ҳужжатлари ва ишларни ташкил этиш кабель линияларини ўтказгунга қадар кабель иншоотларида ёнғинни ўчириш стационар қурилмаларини олдиндан монтаж қилишни ва ишга туширишни кўзда тутиши шарт.

320. Кабель иншоотларининг ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмаларини сув билан таъминлаш чизмаси (схемаси) уни доимий эксплуатация қилишга топширишгача, яъни кабелларни ётқизиш даврида керакли сувнинг босимини таъминлаши шарт, шунингдек, беркитувчи арматурани қўл ёрдамида бошқариш технологик ускуналарининг комплекс синалишигача таъминланиши шарт.

321. Қурилиш, монтаж ташкилотлари бошқармаси ва ташкилот дирекцияси буйруғи бўйича аниқ қурилаётган бино, иншоот ва хоналарнинг ёнғинга қарши ҳолати, шунингдек, монтаж қилинган ёнғинни ўчириш қурилмаларини эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар тайинланиши шарт.

322. Хоналарнинг қурилиш қисми ва кабель иншоотларида ускуналар ва конструкцияларни монтаж қилиш учун қабул қилиш комиссияси томонидан тегишли далолатнома тузиш асосида, пойдеворлар, таянчлар, қурилиш ва электр-монтаж конструкциялари ҳамда ўрнатиш элементларига бажарилган ҳужжатларни текшириш; тозалик, пардозлаш, гидроизоляциянинг зарур даражада бажарилганлиги; хоналарда нормал ҳарорат-намлик режимларини ва ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмаларининг жиҳозланганлигини (агар улар амалдаги норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса) таъминлаш билан ўтказилиши шарт.

323. Кабель хўжалигини доимий эксплуатация қилишга топширишдан олдин барча ишга тушириш ва созлаш ишлари ҳамда ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмаларини автоматик иш режимига ўтказиш учун синовлар тугатилган бўлиши шарт ҳамда Ўзбекистон Республикасида қўлланилаётган ёнғинни сув ёрдамида ўчириш автоматик қурилмаларини эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқнома ва энергетика ташкилотларида ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш қурилмаларини эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқнома талабларига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади.

324. Ташкилотларнинг кабель хоналари ва иншоотларини эксплуатацияга қабул қилиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

қурилиш ва монтаж ишлари тугатилмаган бўлса;

кабель линияларини ўтказиш меъёрларига мос келмаганда ёки уларни бажаришда лойиҳадан четга чиқилганда, шунингдек, белгиланган тартибда норматив-техник ҳужжатлардан ушбу четга чиқишлар келишилмаган бўлса;

барча кабель линиялари тўлиқ зичланмаган бўлса;

дренаж тузилмалари ва ёнғин ўчириш тизимлари (меъёр бўйича улар мавжуд бўлса) ишга яроқли бўлмаса;

эшикларга ўзи ёпувчи ёнғинга қарши белбоғлар ва тўсиқлар ўрнатилмаган ҳамда лойиҳада кўзда тутилган бошқа ёнғинга қарши тадбирлар бажарилмаган ҳолларда.

325. Буюртмачи томонидан бажариш учун берилган қурилаётган ташкилот кабель хўжалигининг лойиҳавий ҳужжатлари, шунингдек, ҚТЛ ва ИБЛ амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига (кейинги ўринларда — ҚМҚ), ЭУТҚ, ташкилотларнинг ёнғинга қарши ҳимоясини лойиҳалаш бўйича йўриқнома талабларига ва ушбу Асосий талабларга мувофиқ бўлиши шарт.

326. Ёнғинга қарши лойиҳа ҳужжатлари қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олиши шарт:

«НГ» турдаги ёнишни тарқатмайдиган изоляцияли кабелларни қўллаш;

объектни ташқи ва ички ёнғинга қарши сув билан таъминлаш ва кабель иншоотларида ёнғинни ўчирувчи стационар қурилмаларни олдиндан ишга туширишни таъминлаш учун қурилиш ҳамда монтаж ишларини ташкил қилиш;

ишга тушириш мажмуасини ҳисобга олган ҳолда кабель иншоотларида умумқурилиш, монтаж ва пардозлаш ишларининг навбати билан бажарилиши;

кабелларни (ёнғинни ўчириш стационар қурилмасини ишга туширгандан сўнг) ўтказишнинг ҳажмлари ва навбати;

конструкциялар ва кабель маҳсулотларини конструкция бўйлаб монтаж қилиш ва кабель ўтказиш зонасида вертикал ва горизонтал жойлаштирганда ишларни механизациялаш, жумладан: ўтказиш йўлларини ва қурилишда девор тешикларини бажариш учун жойларини аниқлаш, шунингдек, монтаж зонаси учун йиғиш майдончасини, электр конструкциялар, осма чиғирни маҳкамлаш, кран-балкалар, телферлар ва монтаж ишларини бажаришда бошқа механизмлар учун ўрнатиладиган тўлғазма деталь турлари ва ўрнатиш жойларини аниқлаш;

кабель линияларининг қурилиш конструкциялари, тўсиқлари ва қопламалари орқали ўтиш жойларини оловга чидамли материаллар билан зичлаш тартибига риоя қилиниши, шунингдек, монтаж ишлари олиб борилаётганда ҳамда кабел линияларини эксплуатация қилишга топширишдан олдин кабель қутиларида оловга чидамли белбоғлар ўрнатилиши;

пардозлаш ишлари ва кабель иншоотларини эксплуатация қилиш учун ишга туширишда зарур бўлган бошқа тадбирлар тугалланиши.

327. Кабель линияларини қурилиш тешиклари орқали, деворлар, тўсиқлар ва қопламалар орасидан ўтказиш учун қуйидагилар кўзда тутилиши зарур:

якка ҳолдаги кабелларни ўтказиш учун тўлғазма қувурларнинг, албатта, ёнмайдиган материал билан зичланиши;

назорат қилувчи кабеллар боғлами учун максимал ўлчамларнинг баландлиги ва кенглиги бўйича 100 мм дан кўп бўлмаган ва якка ҳолдаги кабеллар учун асбоцемент қувурлар ёки оловга чидамлиги 0,75 соат габарит ўлчамлари билан узунлиги бўйича 200 ммдан кам бўлмаган ва кесими: 100х100 мм — бир секцияли; 100х200 — икки секцияли; 100х300 мм — уч секцияли; 100х400 мм — тўрт секцияли модулли кабель ўтказгичлар қўлланилиши.

328. Объектларнинг асосий кабель линиялари оқимлари учун қуйидагиларни кўзда тутиш зарур:

кабель иншоотларида (кабель қаватлари, туннеллари, каналлари, галареяларида) ва электротехник хоналарда — кабель конструкциялари ҳамда енгиллаштирилган тешикли ва панжарали металли лотоклар бўлиши зарур;

яхлит тагли ва қутили металли лотокларни қўллаш тақиқланади;

технологик хоналарда ва эстакадаларда — очиқ ҳолда кабелларни ўтказиш, механик шикастланишлар бўлиши мумкин бўлган жойларда эса одатда каналларда, шахталарда — енгиллаштирилган тешикли ва панжарали лотоклар қўлланилади;

ЕАС ва ЁС биргаликда ўтадиган эстакадаларда, шунингдек, лойиҳа бўйича асосланган асосий бўлмаган оқимларда ҳамда уларнинг мумкин бўлган механик шикастланиш жойларида металл қутиларни қўллашга рухсат берилади;

ОТҚ ҳудудида ва подстанцияларда — темир-бетонли лоток, канал ва туннеллар қўлланилишига рухсат этилади.

329. Лойиҳа бўйича юқори кучланишли кабелларини кабель каналлари, лотоклари ва қутиларида бир қатор қилиб ўтказиш, назорат кабелларини эса қатлам бўйича ёки устма-уст (ЭУТҚ талабларига мувофиқ) максимал ўлчами диаметрда ҳисоблаганда 100 мм дан кўп бўлмаса ёки махсус кабель конструкцияларининг 100x100 мм ўлчамли алоҳида ячейкаларида ўтказишни кўзда тутиш керак.

330. Кўрсатиб ўтилган кабель конструкциялари, лотоклар ва қутиларнинг фақат заводда ишлаб чиқарилганини қўллаш шарт.

331. Махсус кабель иншоотларидан ташқарида (туннел, кабель қаватлари ва бошқалар) кабель трассалари бўйича монтаж ишларини бажаришда, уларни эксплуатация қилишда ва таъмирлашда, агар кабель трасслари хизмат кўрсатиш белгисидан 2,5 метр баландликда жойлашган бўлса, шунингдек, тармоқдаги кабеллар сони (10 та юқори кучланишли кабеллар ва ундан ортиқ, 50 та назорат кабеллари ва ундан ортиқ) ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатиш майдончасини кўзда тутиш зарур.

332. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларида кабель трассалари ўтказиш дастурини бажариш даврида уларни ёнмайдиган материаллар (суперингичка базалт тола, махсус қавариқ материаллар, оловга чидамли зичлама пакетлар ва бошқалар) билан эксплуатацияга топширгунча кабель ўтиш жойларини кўп маротаба зичлашни кўзда тутиш зарур.

333. Қурилиш конструкциялари, ёнғинга қарши тўсиқлар тузилмаси, кабель ва бошқа хоналарнинг ёнғинга қарши тўсиқлари иншоотларда, очиқ трассаларда, лотоклар ва қутилар орқали кабелларни ўтказишда оловга чидамлилик амалдаги технологик йўриқномаларга мувофиқ ўтказилиши шарт.

Кабель линиялари қаватлараро ораёпмалар, деворлар, тўсиқ ва қопламалар орқали ўтганда ёнмайдиган оловга чидамлилик минимал чегараси 0,75 соатни таъминлаш мақсадида ушбу Асосий талабларга иловада келтирилган материаллар билан ихтиёрий равишда зичланиши шарт.

Монтаж ишлари олиб борилганда кабелларнинг ўтиш жойлари — қаватлараро ораёпма, девор ва тўсиқлар ёнғинга бардошлилик даражасига мос равишда зичланиши шарт.

334. Монтаж ишлари олиб борилаётганда асосий кабель хоналарида (туннелларда, кабель ярим қаватларида, ўтиш шахталарида ва галереяларда) кабель линияларини кўп маротаба зичлашни бир неча марта қўллаш мумкин бўлган (яъни, инвентар зичлаш маҳсулотлари) материаллардан, шунингдек, кабелларни ўтказишни давом эттириш учун енгил йиғиладиган материалдан қуйидаги монтаж ишларини даврида бажариш мумкин:

кабель линиялари ўтказилаётганда 1 суткадан ортиқ танаффус бўлса;

кабелларни синаш пайтига келиб ва кўрсатилган хоналарни тезкор хизмат кўрсатиш учун эксплуатацияга топшириб, ўз эҳтиёжи учун кучланиш берилганда ва наряд-рухсат киритиш билан;

технологик ускуналарни комплекс ишлатиб кўриш билан.

335. Кабель хўжалигини эксплуатацияга топширишдан олдин толали материаллардан бўлган кабель ўтишларининг ён юзаларини ва пакетларини қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган оловдан ҳимояланган материаллар билан қоплаш тавсия қилинади.

336. Ишлаб чиқариш хоналарида ККБ, КП ва бошқа турдаги металл қутилар қўлланилганда алоҳида кабель чиқишлари ҳимоя маҳсулотларидан (қисқа қувурлар, штуцерлар, қувурлар, салниклар ва бошқалар) фойдаланиб ва қувурларнинг кесиш жойларидаги нотекис жойлари ва ўткир четлари мажбурий текислаш йўли билан бажарилиши шарт.

337. Кабель боғламалари диаметри бўйича ўлчамини 100 мм дан ортиқ бажариш тақиқланади.

Кабель боғламалари тўсиқ, девор ва қопламалар орасидан ўтганда кабеллар зичлаш учун улар одатда бир қатлам қилиб ётқизилганидан сўнг бир-биридан 20 мм дан кам бўлмаган қалинликда оловга чидамли зичлама материаллар билан алоҳида қилиб ажратилиши керак.

338. Девор, тўсиқ ва қопламалар қалинлиги ушбу Асосий талабларнинг иловасида кўрсатилган кабелни зичлашнинг ўлчамидан катта бўлганда, бу ишлар кабелнинг зичлаш меъёрий қалинлиги билан икки тарафдан (ҳар бири ён тарафдан) бажарилиши керак.

Тўсиқларнинг (қопламаларнинг) қалинлиги кўрсатилган кабель ўтиш жойлари зичламаларининг қийматидан кам бўлса, зичламанинг умумий қалинлиги кўрсатилган қийматларга мос келиши шарт. Бунда тўсиқларнинг иккала томондан бўртиб чиқишига рухсат берилади.

339. Қурилиш конструкцияларидаги кабель ўтиш йўллари, қутилар ва қувурлар атрофидаги тешикларнинг (ўтиш жойларининг) оловга чидамлилик чегараси 0,75 соатни таъминлаши мақсадида қурилиш конструкцияси бутун қалинлиги бўйича ёнмайдиган қурилиш материали билан ёпилиши шарт.

340. Кабелларни алмаштиришда ёки янгисини ўтказишда кабель трассаларида оловга чидамли зичламаларни тиклашни бевосита янги кабелни ўтказгандан кейин ҳамда бажарилаётган ишларга наряд ёпилишидан олдин амалга ошириш шарт.

341. Кабелларнинг металли кабель қутилари ўтиш жойларидан, шунингдек, ККБ, КП ва бошқа қутилардан чиқишлари штуцерлар, металл енглар ва қувурлардан фойдаланиб бажарилиши шарт.

342. ККБ, КП ва бошқа турдаги металл қутиларда кабель линиялари тўсиқлар билан ажратилган бўлиши ва қуйидаги жойларда оловга чидамлилиги 0,75 с дан кам бўлмаган материал билан зичланиши шарт:

бошқа кабель иншоотларига кириш жойларида;

кабель қутиларининг горизонтал участкаларида ҳар 30 м оралиғида, шунингдек, асосий кабель оқимидан бошқа қутиларга шоҳобчаланиш жойларида;

кабель қутиларининг вертикал участкаларида ҳар 20 м оралиғида; бундан ташқари, тўсиқлардан ўтишда, бундай оловга чидамли зичлаш қўшимча равишда ҳар бир тўсиқнинг белгисида бажарилиши шарт.

Металл қутиларда ўтказилган кабель линияларининг зичланган жойлари қутининг ташқи тарафи деворларида қизил чизиқлар билан белгиланган бўлиши шарт. Зарур бўлган ҳолларда тушунтирувчи ёзувлар ёзилади.

343. Кабель линияларини эксплуатация қилишда уларнинг ускуналар ёки иссиқлик манбалари ёнидан ўтган жойида белгиланган меъёрдан ортиқ қизишига рухсат берилмайди.

344. Ташкилотда кабель иншоотларининг янги ва кенгайтирилаётган қисмлари барча ишлар бажарилиб, қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилганидан сўнг эксплуатация қилишга қабул қилиниши шарт. Сув таъминоти тизими ва кабель иншоотларининг ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмаларининг тайёрлиги уни доимий эксплуатацияга (яъни кабель ўтказиш даврида) топширишдан олдин зарур бўлган сув босимини, шунингдек, ушбу давр ичида беркитувчи арматуранинг ишлаши учун қўл билан бошқаришни таъминлаши зарур.

345. Ташкилотда кабель иншоотлари қурилиш конструкциялари орқали кабелларни ўтказиш жойлари атрофи зичланмаган, ёнғинга қарши тўсиқлар ва ўзи ёпиладиган эшиклар ўрнатилмаган, дренаж тизимлари ишчи ҳолатга келтирилмаган, шунингдек, амалдаги меъёр ва қоидаларда кўзда тутилган ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмалари билан жиҳозланмаган ва бошқа ёнғинга қарши тадбирлар бажарилмаган бўлса, ушбу иншоотни эксплуатация қилишга қабул қилиш тақиқланади.

346. ККБ турдаги кабель қутилари тез очиладиган қопқоқлар билан, беркитувчи тузилмалар эса калитларсиз ва бошқа мосламаларсиз очилиши шарт. Кабель қутилари қопқоқлари ва люкларида винтли ва болтли беркитувчи тузилмалардан фойдаланишга рухсат этилади.

347. Кабель трассалари ва қутилари (айниқса, қозонхоналарда ва ёқилғи узатиш трактлари) ўтириб қолган кўмир чангларидан тасдиқланган жадвал бўйича тозаланиши шарт, лекин ёқилғи чанги ўз-ўзидан ёниши хусусияти инобатга олинган ҳолда йилнинг ҳар чорагида бир марта тозаланиши лозим.

348. Реконструкция қилиш ёки таъмирлашда ёнувчан полиэтилен изоляцияли кабелларни қўллаш тақиқланади.

Янги кабелларни ўтказишда улар амалдаги тасдиқланган рўйхат бўйича оловга чидамлилиги ёки олов тарқалмаслиги бўйича тавсифларга мос келиши шарт.

349. Кабелларнинг металли қобиғи ва улар ўтказиладиган металл юзалар ёнмайдиган коррозияга қарши қопламалар билан ҳимояланган бўлиши шарт.

350. Мой билан тўлдирилган кабелларнинг қўшимча таъминлаш тузилмаси хоналарида ёнувчан ва ушбу қурилмага тегишли бўлмаган бошқа материалларни сақлаш тақиқланади.

351. ТҚларда ва бошқа хоналарда кабель каналлари ва икки қаватли поллар олинадиган ва ёнмайдиган плиталар билан ёпилиши шарт. Технологик жараённинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (кейинги ўринларда — ТЖ АБТ) хоналари, бошқарув шчитлари ва бошқа паркет полли ёғоч қопқоқлар остки қисмидан асбест ва оловга чидамлиликнинг 0,75 соатни таъминлаб берадиган тунука ёки бошқа оловдан ҳимоя қиладиган материаллар билан қопланиши шарт. Олинадиган ёнмайдиган плиталар ва яхлит қопқоқлар уларни қўл билан тез кўтаришга мўлжалланган мосламаларга эга бўлиши шарт.

352. Реконструкция ва таъмирлашда кабель иншоотлари орқали бирон-бир транзит коммуникациялар ва шина ўтказгичларни ўтказиш тақиқланади.

353. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари билан жиҳозланиши шарт бўлган ташкилотларнинг бинолари, хоналари ва иншоотларининг рўйхати:

қувватидан қатъи назар иссиқлик электр станциялар, қуввати 100 МВт ва ундан юқори бўлган гидроэлектр станциялар, 500 кВ ва ундан юқори кучланишли подстанциялар, шунингдек, кучланиши 110 кВ, трансформатори 63 МВа ва ундан юқори ичкари киришга эга ёпиқ подстанцияларнинг кабель иншоотлари (кабель туннеллари, ёпиқ галереялар, қаватлар, ўтиш кабель шахталари);

мой билан тўлдирилган кабелли подстанция ва электр станцияларнинг кабель иншоотлари (кабель тунеллари, ёпиқ галареялар, қаватлар, кабель ўтиш шахталари), мой билан тўлдирилган кабелларнинг металли қувур ўтказгичларида ўтказилган кабель иншоотларидан ташқари.

354. Автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланиши шарт бўлган ташкилотларнинг бинолари, хоналари ва иншоотлари рўйхати:

кабель иншоотлари (кабель тоннеллари, ёпиқ галереялар, қаватлар ва кабель ўтиш шахталари);

иссиқлик электр станцияларининг саноат майдончаларида жойлашган сув тозалаш иншоотлари;

қуввати 20 дан 100 МВт гача бўлган гидроэлектр станциялар;

кучланиши 220 дан 500 кВ гача подстанциялар;

туман қозонхоналари;

электр станциялар майдончаларидаги ишга тушириш ва тиғиз қозонхоналари;

электр станция ва подстанцияларнинг мой билан тўлдирилган кабелларининг металли қувурўтказгичларида ўтказилган кабель иншоотлари (кабель туннеллари, ёпиқ галереялар, қаватлар, кабель ўтиш шахталари);

алоҳида гидротехник иншоотларнинг (бетон ва ерли тўғонлар, балиқ ўтиш йўли кўтаргичлари, сув қабул қилгичлар ва ГЭСдан узоқдаги бинолар) кабеллар сони 20 тадан ортиқ бўлган кабель туннеллари.

3-§. Куч трансформаторлари ва мойли реакторлар

355. Трансформатор ва мойли реакторларни ишончли эксплуатация қилиш ва уларнинг ёнғин хавфсизлиги қуйидагилар орқали таъминланиши шарт:

ТЭҚҚ га мувофиқ номинал ва рухсат этилган иш режимларига риоя қилиш;

мойнинг сифат меъёрларига ва, айниқса, унинг изоляция хоссалари ҳамда ҳарорат режимларига риоя қилиш;

совутиш, ростлаш ва ускунани ҳимоя қилиш тузилмаларини соз ҳолатда сақлаш;

асосий ва ёрдамчи ускуналарни, автоматика ва ҳимоя тузилмаларини таъмирлашни сифатли бажариш.

356. Трансформаторлар ва реакторлар остидаги мой қабул қилувчи тузилмалар, мойни чиқариш (ёки махсус дренажлар) авария пайтида мойнинг оқиб кетиши, кабель каналлари ва бошқа иншоотларга тушишининг олдини олиш учун соз ҳолатда сақланиши шарт.

357. Мой қабул қилгичнинг бортли тўсиқлари чегарасида тўкилган шағал ўлчамлари 30 дан 70 мм гача бўлган тоза ва ювилган шағал билан қопланиб, тоза ҳолда сақланиши ва йилда камида бир марта ювилиши шарт.

Шағал кучли кирланганда (қум, чанг ва бошқалар тушганда) ёки шағалга мой тўкилганда унинг ювилиши, одатда, баҳор ва кузда амалга оширилиши шарт.

Тўкилган шағалда нефть маҳсулотларидан қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган қаттиқ чўкиндилар ҳосил бўлганда ёки ўсимликлар пайдо бўлганда ва шағални ювиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шағал тўлиқ ёки қисман алмаштирилиши шарт.

358. Тўкилган шағални ювиш билан биргаликда трансформаторда ёки мойли реакторда ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмалари (агар у мавжуд бўлса) мой чиқариб юбориш тизимини ишлатиш ва авариявий мой сақлаш сиғимини тўлдириш йўли билан текширилиши шарт.

359. Мой қабул қилувчи тузилманинг бортли тўсиқларини ўрнатиш тўкилган шағалнинг бутун периметри бўйича баландлиги ердан 150 мм дан кам бўлмаган баландликда узилишсиз бажарилиши шарт.

Трансформатор ва мойли реакторларни чиқариб олиш жойларида бортли тўсиқларни ўрнатиш мой оқиб кетишининг олдини олиши ва таъмирлашдан кейин унинг бутунлиги тикланган ҳолда тиклаш енгил йиғиштириладиган материалдан бажарилиши шарт.

360. Кабель каналларининг деворларидан трансформатор ва мойли реакторларнинг мой қабул қилгичларидан бортли тўсиқлар сифатида фойдаланиш (мослаштириш) тақиқланади.

361. Бошқарув, ҳимоя ва автоматика шкафларига кирувчи кабель линиялари, шунингдек, трансформаторлардаги шоҳобчаланиш (бирикиш) қутилари сувга чидамли ёнмайдиган материаллар ёрдамида астойдил зичланиши шарт.

362. ОТҚдаги трансформатордан, мойли реакторлардан ва узгичлардан мой қабул қилиш учун авариявий мой сиғими йилда камида 2 марта, шунингдек, ёмғир кўп ёғганда, қор эриганда ва ёнғин ўчирилганда текширилиши шарт.

Мойнинг стационар сатҳ ўлчагичлари ишга яроқли ҳолатда сақланиши шарт.

363. Трансформатор ва мойли реакторларда жиҳозланган ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмалари техник соз ҳолатда сақланиши ва лойиҳа талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

Ушбу қурилмаларнинг қуву рўтказгич тизими ва беркитувчи арматураси қизил рангга бўялиши шарт.

364. Ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмасининг ишлашини ва трансформатор ёки мойли реакторда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинни ўчирувчи таркибни (сув, кўпик) пуркагичлар орқали пуркаш тўлиқлигини текшириш уларнинг мумкин бўлган технологик тўхтатилишида (8 соат ва ундан кўп муддатга), шунингдек, юқори кучланишли ускуналарида таъмирлаш амалга оширилганидан кейин ўтказилиши шарт.

Синов натижалари тезкор журналга, аниқланган камчиликлар эса ускунанинг нуқсон ва носозликлари журналига (картотекасига) ёзиб қўйилади.

365. Трансформаторнинг чиқинди газлар ва мойларни чиқарадиган қувурининг оғзи (30 м дан яқин) ўрнатилган ускуналар ва иншоотлар яқинида, шунингдек, ходимларнинг ўтиш йўлларига қаратилган бўлмаслиги шарт. Керак бўлган тақдирда ҳимоя қалқонлари ўрнатилади.

366. Чиқариб ташловчи қувурнинг материали ва мембрана тузилмаси техник талабларга мос келиши шарт. Уларни ишлаб чиқарувчи завод кўзда тутмаган материалдан тайёрлаш тақиқланади.

Трансформаторни кўздан кечиришда мембрананинг бутунлигини назорат қилиш имконияти таъминланган бўлиши шарт.

367. Трансформатор, мойли реактор ва узгичлар ости ва атрофидаги шағал ётқизилган жойда ёки мой қабул қилгичда янги мой томчилари пайқалганда уларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш ва ишлаётган мой билан тўлдирилган ускуналарнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда янги мой тушишининг олдини олиш (фланецларни тортиш, ёриқларни кавшарлаш ва бошқалар) чоралари кўрилиши шарт.

368. Трансформаторда (мойли реакторда) ёнғин юзага келганда, у барча кучланишли тармоқлардан ва ерга улаш тизимидан узиб қўйилиши шарт. Шундан сўнг ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмасини (агар мавжуд бўлса) ишга туширишга рухсат этилади. Ходимлар ёнғин-қутқарув бўлинмаларини чақириши ва кейинчалик ёнғин ўчириш тезкор режаси бўйича ҳаракат қилишлари шарт.

369. Трансформатор ёки мойли реакторда ёнғин содир бўлган вақтда корпусдан мойни тўкиш тақиқланади, чунки бу оловнинг тарқалишига ва ёнғинни ўчириш қийинлашишига олиб келади.

370. Ёнғин-қутқарув техникаси ўрнатиладиган жойлар уларни ерга улаш тизими билан жиҳозланган ва кўрсаткич белгилари билан таъминланган бўлиши шарт.

Ёнғин-қутқарув техникасини ерга улаш жойлари энергетика объекти мутахассислари, объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими (мавжуд бўлмаган тақдирда) ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан биргаликда аниқланади ва ерга улаш белгилари қўйилади. Бу белгилар объектнинг ёнғин ўчириш тезкор режасида бўлиши шарт.

371. Агар лойиҳада кўзда тутилган ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмасининг ишга тайёрлиги тўлиқ таъминланмаган бўлса, электр станциялар ва подстанцияларда трансформатор ва мойли реакторларни ишга тушириш тақиқланади.

372. Ташкилотларнинг автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари билан жиҳозланиши зарур бўлган бинолари, хоналари ва иншоотлари рўйхати:

500 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳамда қувватидан қатъи назар трансформаторлар ва реакторлар, шунингдек, 220 — 330 кВ кучланишли бирламчи қуввати 200 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар;

электр станция ва подстанцияларнинг ЁТҚларида ва ичкари киришга эга ёпиқ подстанцияларнинг камераларида ўрнатилган 63 МВА ва ундан юқори қувватли ҳамда 110 кВ ва ундан юқори кучланишли трансформаторлар;

гидроэлектр станция бинолари ёнида ўрнатилган 110 кВ ва ундан юқори кучланишли, бирламчи қуввати 63 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар.

373. Ташкилотларнинг ёнғинни автоматик сигнализация қурилмаси билан жиҳозланиши зарур бўлган бинолари, хоналари ва иншоотлари рўйхати:

майдони 100 м 2 ва ундан катта бўлган ёпиқ трансформатор устахоналари;

электр станциялардаги куч трансформаторларининг сув билан мойни совутадиган хоналари.

4-§. Аккумулятор қурилмалари

374. Аккумулятор батареялари хоналарининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Олов билан кирманг», «Чекиш тақиқланади» ёзувлари бўлиши, шунингдек, зарур тақиқловчи ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари бўлиши шарт.

375. Аккумулятор батареяларининг асосий ва ёрдамчи хоналарида иситиш тузилмалари, ёритгичлар, вентиляциянинг электр двигателлари ва электр симларини алмаштирганда ёки таъмирлашда ЭУТҚга мувофиқ портлаш хавфи бўлган зоналарда уларни монтаж қилиш, ўрнатиш ҳамда эксплуатация қилиш талаблари ҳисобга олиниши шарт.

376. Аккумулятор батереялари хоналарида ҳаво тортувчи ва чиқарувчи вентияциянинг ҳолати доимий равишда текшириб турилиши шарт. Вентиляция зарядловчи тузилма билан блокировка қилинади ва номинал иш режимини таъминлайди.

377. Стационар аккумуляторларни ўрнатиш учун поллар ва стеллажлар ЭУТҚ талаблари ва техник шартларга мувофиқ бўлиши шарт.

378. Аккумулятор батереяларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ЭУТҚга ва ишлаб чиқарувчи заводнинг техник ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

379. Аккумулятор батареяларини реконструкция қилишда хоналар ушбу хоналардан ташқарида жойлашган калорифер тузилмаси билан иситилиши мумкин. Бунда вентиляция каналлари орқали учқун киришига қарши тузилмадан фойдаланилади.

Аккумулятор хоналарида буғ ёки сув билан иситиш қувур ўтказгичлари пайвандлаш билан бириктирилиши шарт.

Фланецли бирикмалар ва вентилларни ўрнатиш тақиқланади.

380. Кислотали ва ишқорли аккумуляторларни таъмирлаш ва сақлаш бошқа хоналарда амалга оширилиши шарт.

381. Аккумулятор хоналарида ҳаво-газли муҳитни вентиляция орқали тортиш хонанинг юқори ва пастки қисмларига тортиш мосламаларини ўрнатиш орқали бажарилиши шарт.

Агар шифт бўртиб чиқувчи конструкцияга ёки қияликка эга бўлса, ҳаво ҳар бир бўлинмадан ёки шифтнинг энг юқори қисмидан тортиб олиниши кўзда тутилган бўлиши шарт.

382. Аккумулятор батареялари хоналарини табиий ёритишда дераза ойналари хира ёки емирувчи муҳитга чидамли оқ елимли бўёқ билан қопланган бўлиши шарт.

Аккумулятор батареялари хоналарига кириш тамбур орқали амалга оширилиши керак. Маиший хоналардан кириш учун фойдаланишга рухсат этилмайди. Тамбурнинг ўлчами 1,5 м 2 дан кам бўлмаслиги керак. Тамбурнинг эшиклари ташқарига очиладиган бўлиши ва ичкаридан калитсиз очилишини таъминловчи ўзи ёпиладиган қулфлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

383. Аккумулятор хоналарида кавшарлаш лампасидан фойдаланиб ишлаш батареяларни зарядлаш тўхтатилиб, хона шамоллатилганидан ва ҳаво муҳити таҳлил қилингандан сўнг ўтказилиши шарт.

384. Герметик стационар қўрғошинли аккумуляторларни эксплуатация қилиш жараёнида аккумуляторларнинг олдида, 1 метрдан кам масофада ёнғин чиқиши хавфи бўлган ишларни бажариш тақиқланади.

385. Аккумулятор батареялари хоналарида чекиш, бир сменада заруриятдан ортиқ кислота ва ишқорларни сақлаш, махсус кийимни, бегона нарсаларни ва ёнувчан материалларни қолдириш тақиқланади.

6-боб. Омбор хўжалиги

1-§. Ускуналар ва материаллар омборлари

386. Ташкилот ҳудудидаги омбор биноларига бемалол кириш таъминланган бўлиши шарт.

Очиқ омборлардаги материаллар ва ускуналарни сақлаш штабеллари орасида 5 метрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши оралиқлар ва ёнғин-қутқарув автомобиллари ўтиши учун йўллар кўзда тутилиши шарт.

387. Омбор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

бинолар, материаллар ва ускуналарнинг штабеллари орасидаги ўтиш йўлларини ва ёнғинга қарши оралиқларни юклар билан тўсиб қўйиш, шунингдек, уларни қисқа вақтга бўлса ҳам бинолар олдида жойлаштириш;

ўралган қоғозлар, идишлар ва бошқа чиқиндиларни ёқиш;

омборнинг юкни тушириш майдончасида юкларни ва юклаш механизмларини сақлаш.

388. Омбор атрофидаги ҳудуддан доимий равишда барча ёнувчан чиқиндилар, ўраш қоғозлари ва ахлатлар чиқариб ташланиши шарт.

389. Омборларда моддий бойликларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниши шарт, жумладан, енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар бошқа материаллардан алоҳида сақланиши; локлар, бўёқлар ва эритувчилар, газ баллонлари ва заҳарли моддалар алоҳида сақланиши лозим.

Турли материаллар ва ускуналар бир турдаги ёнувчанлик хусусиятлари (ёнувчан, қийин ёнувчан) ва уларга оловни ўчириш воситаларини (сув, кўпик ва бошқалар) қўллаш хусусиятлари бўйича тахланиши ва сақлаш учун гуруҳларга ажратилиши шарт.

Дарвозанинг (эшикнинг) ташқи томонида ушбу параграфнинг 390-бандига мувофиқ хавфсизлик чораларининг маълумотлар карточкаси маҳкамлаб қўйилиши шарт.

390. Хавфсизлик чораларининг маълумотлар карточкаси.

Хавфсизлик чораларининг маълумотлар карточкаси ёнғин юзага келганда одамларнинг ҳаёти учун хавф туғдирувчи портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган моддий-товар бойликлар сақланаётган омбор эшигининг (дарвозанинг) ташқи тарафига осиб қўйилади.

А коди. Ёнғинни ўчириш чоралари ҳақида

1-рақам. Сувни қўлламанг! Қуруқ ўт ўчириш воситаларини (кукунли) қўлланг.

2-рақам. Сув оқимини қўлланг.

3-рақам. Пуркалган сувни қўлланг.

4-рақам. Кўпик ёки хладон асосли таркибни қўлланг.

5-рақам. Моддаларнинг оқова сувларга ва сув ҳавзаларига тушишининг олдини олинг.

П-ҳарфи. Фақат ёнғинда нафас олиш аппарати ва ҳимоя қилувчи қўлқоплар зарур.

Э-ҳарфи. Одамларни эвакуация қилиш зарур.

Хавфсизлик чоралари коди сақланаётган маҳсулотлар, материаллар ва моддаларнинг ёнғин хавфсизлигини характерловчи техник ҳужжатлари ўрганилгандан кейин маҳаллий ёнғиндан қўриқлаш хизмати билан келишувга кўра маъмурият томонидан тўлдирилади.

Б коди. Хавфлилик белгиси

Хавфлилик белгиси маҳсулотлар, моддалар ва материаллар тавсифидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Улар ёнғинга, портлаш, заҳарланиш, радиактив нурланиш ва бошқа омилларга нисбатан хавфли.

Хавфлилик белгиси сариқ рангли ҳошияли ва символик қора рангни ифодаловчи тенг ёнли учбурчакдан иборат бўлиши шарт.

Эҳтиёт бўлинг! Енгил алангаланувчи моддалар.

Эҳтиёт бўлинг! Портлаш хавфи мавжуд.

Эҳтиёт бўлинг! Ўювчи моддалар.

Эҳтиёт бўлинг! Заҳарли моддалар.

Эҳтиёт бўлинг! Электр кучланиш.

Эҳтиёт бўлинг! Радиоактивлик.

Бошқа белгилар ҳам қўлланилади.

В коди

Маълумотлар карточкасида ёнувчан материаллар тонна ва газли баллонлар дона ҳисобида, уларнинг ёнувчанлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда сақлаш учун мумкин бўлган максимал миқдори кўрсатилади.

391. Ертўла ёки цокол қаватларда жойлашган омбор хоналарининг камида иккита чиқиш жойига ёки битта чиқиш жойи ва деразага эга бўлиши лозим, бунда одамларни биринчи қаватга эвакуация қилиш, шунингдек, ёнғин ўчириш воситаларини олиб кириш учун имконият бўлиши шарт.

392. Омборхоналардаги стеллажлар, одатда, металдан ясалган бўлиши шарт. Омбор хоналари ичидаги барча ёғоч конструкцияларга, жумладан, ёғоч стеллажларга оловдан ҳимоялаш таркиби билан ишлов берилган бўлиши шарт.

393. Алоҳида биноларда идора хоналарини жойлаштириш имконияти бўлмаганда, уларни омборларда жойлаштиришга рухсат берилади. Идора хоналари оловга чидамлилиги 0,75 с дан кам бўлмаган ёнмайдиган материаллардан иборат, ҳамма томони берк тўсиқлар ва қопламалар билан тўсилган ҳамда ташқарига алоҳида чиқиш жойига эга бўлиши керак.

394. Омборлар ва идора хоналари, одатда, марказлаштирилган ҳолда иситилиши шарт. Хоналарни иситиш учун электр иситиш асбобларининг стационар қурилмаси (РБЭ-1 ва шунга ўхшаш) қўлланилиши мумкин.

395. Ёритгичлардан сақланаётган ёнувчи материаллар ва маҳсулотларгача бўлган масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги шарт. Ёритгичларга махсус шиша плафонлар (қалпоқлар) кийгизилган бўлиши шарт.

396. Туширилган материаллар ва ускуналар дарҳол доимий сақлаш жойларига олиб қўйилиши шарт.

397. Омборханалардаги стеллажларда сақланмайдиган товарлар штабелларга тахланиши шарт. Омбор эшик ўринларининг қаршисида, одатда, эшик кенглигига тенг, лекин 1 м дан кам бўлмаган кенгликда ўтиш жойини қолдириш зарур.

398. Стеллажлар, штабеллар орасидаги ўтиш кенглиги, шунингдек, стеллажлар, штабеллар ва девор орасидаги масофа 0,8 м дан кам бўлмаслиги шарт.

399. Омборхоналарда қуйидагилар тақиқланади:

чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш;

турли материал ва ускуналарни иситиш асбобларидан 1 м дан кам масофада сақлаш;

транзит ўтувчи коммуникацияларни ўтказиш (кабеллар, газ қувур ўтказгичлар, буғ ва сувни қувурлари ва бошқалар);

стеллажлар, штабеллар орасидаги ўтиш жойларида, шунингдек, стеллажлар, штабеллар ва омбор деворлари орасида, ҳаттоки вақтинча турли материалларни сақлаш.

400. Омборхоналарда катта миқдорда моддий-товар бойликлар сақланганда, одатда, амалдаги омборхона майдони 1500 м 2 гача ёнғинга қарши деворларни ўрнатиш билан чегараланиши шарт. Ушбу деворларда турли ўтиш жойларининг бўлиши тақиқланади.

401. Омбор ёпилишидан олдин жавобгар шахс барча хоналарни айланиб чиқиши, электрни ўчириши ва омборни қулфлаши шарт. Омборни қўриқлаш учун топширишда хоналарни кўрикдан ўтказиш қўриқлаш ходими билан биргаликда ўтказилиши шарт.

Кўрик натижалари қуйидаги махсус журналга ёзиб қўйилади:

Хоналарни беркитишдан олдин улардаги ёнғинга қарши ҳолатни даврий ёки кундалик кўрикдан ўтказиш

Хоналарнинг номланиши Кўрик санаси ва вақти Кўрик натижалари Кўрик ўтказаётган шахс ФИО, лавозими Кўрик ўтказаётган шахс имзоси Изоҳ 1 2 3 4 5 6

402. Кучланишни узиш (автомат, рубилник ва бошқалар) учун ўчирувчи тузилма омбор хоналаридан ташқаридаги ёнмайдиган деворда, ёнувчан ва қийин ёнадиган омбор хоналари учун алоҳида турувчи таянчда жойлаштирилиши шарт.

403. Ҳудудда ва омборхоналарда кўринарли жойларда тақиқловчи ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт.

404. Ташкилотларда ёнғинни автоматик ўчириш қурилмалари билан жиҳозлаш зарур бўлган бино, хона ва иншоотларнинг рўйхати:

майдони 1000 м 2 ва ундан кўп бўлган ёғочни қайта ишлаш ва тара цехлари хоналари;

майдони 1000 м 2 ва ундан кўп бўлган ёнувчан материаллар ва ускуналарни ўраш ҳамда очиш хоналари;

майдони 1000 м 2 ва ундан кўп бўлган ёғоч маҳсулотларни сақлайдиган омборнинг ичидаги хоналар;

майдони 500 м 2 ва ундан кўп бўлган гуммалаш ва вулканизация қилиш хоналари.

405. Ташкилотларда ёнғинни автоматик сигнализация қурилмалари билан жиҳозлаш зарур бўлган бино, хона ва иншоотларнинг рўйхати:

майдони 100 дан 1000 м 2 гача бўлган ёғочни қайта ишлаш ва тара участкалари хоналари;

майдони 100 дан 1000 м 2 гача бўлган ёнувчан материаллар ва ускуналарни ўраш ҳамда очиш хоналари;

майдони 100 дан 1000 м 2 гача бўлган ёғоч материалларни сақлайдиган омборнинг цех ичидаги хоналари;

майдони 100 дан 500 м 2 гача бўлган гуммалаш ва вулканизация қилиш хоналари.

2-§. Локлар, бўёқлар ва кимёвий реактивлар омборлари

406. Локлар, бўёқлар олифлар, турли эритувчилар (бир хил турдаги маҳсулот сақланганда) зич ёпиладиган қопқоқли металл бочкаларда, банкаларда ва бошқа сиғимларда омборнинг алоҳида хоналарида ёки бўлинмаларида (боксларида) сақланиши шарт.

407. Ўз-ўзидан алангаланиш хусусиятига эга металл кукунлар (алюминий кукуни, магний кукуни ва бошқалар) зич беркиладиган қопқоқли металл банкаларда қуруқ хоналарда сақланиши шарт.

408. Нитролоклар, нитробўёқлар ва эритувчиларни ертўла хоналарида сақлаш тақиқланади.

409. Лок ва бўёқларни сақлаш ва бериш портлаш хавфи бўлмаган вентиляция ва электр ёритиш билан жиҳозланган алоҳида хоналарда амалга оширилиши шарт.

Локлар, бўёқлар ва эритувчиларни қуйиш (қадоқлаш) учун махсус қўл насослари, ўлчагичлар ва кичик механизациялашган бошқа воситалардан фойдаланиш шарт.

410. Тўкиб юборилган олиф, бўёқ ва лок зудлик билан олиб ташланиши, тўкилган жойлари эса тозаланиши шарт. Артиш материалларини омбордан олиб ташлаш зарур.

Омборхоналарда, жумладан, бўёқ тайёрловчи хоналарда полни қоплаш учун ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади.

411. Нитролок ва нитробўёқли бочкаларни очиш учун ишқаланиш ва зарбда учқун ҳосил қилмайдиган асбоблар қўлланилиши шарт.

412. Лок-бўёқ материалларидан бўшаган идишлар, ушбу мақсадларга мослаштирилган ва вентиляцияга эга бўлган омборнинг алоҳида хоналарида (боксларида) ёки ажратиш билан чегараланган майдончаларда сақланиши шарт.

413. Портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд материаллар ва моддалар (локлар, бўёқлар, эритувчилар, кимёвий моддалар ва бошқалар) сақланаётган омбор ёки хоналар (бокс) дарвозалари (эшиклари)нинг ташқи тарафига ушбу Асосий талабларнинг 390-бандида кўрсатилган тегишли хавфсизлик чоралари белгилари осиб қўйилган бўлиши шарт.

414. Ҳаво, сув, ёнувчан моддалар билан алоқада ўз-ўзидан ёнишга мойил ёки портлаш хавфи мавжуд аралашма ҳосил қилиш хусусияти бор кимёвий реактивлар бундай алоқага имкон бермайдиган идишларда ва махсус хоналарда сақланиши шарт.

415. Ёнғин пайтида эриш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар сақланаётган хоналарда эритманинг эркин оқишини чеклаш учун чора-тадбирлар (тўсиқлар, баланд остоналар, чуқурчалар ва бошқалар) кўзда тутилган бўлиши шарт.

Кислоталар сақланаётган омборларда (бўлинмаларда) нейтрализация қилиш учун тайёр бўр, оҳак, содалар эритмалари мавжуд бўлиши шарт.

416. Омборхоналарда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари кириш жойларида ўрнатилган бўлиши шарт.

Ёнғинни ўчириш воситаларига ўтиш жойлари ва остонасини тўсиб қўйиш (ҳатто вақтинча) тақиқланади.

417. Кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар (кейинги ўринларда — КТҚЗМ) амалдаги улар учун махсус қоидалар ва Электр станциялар ва иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик механик ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг талабларига мувофиқ сақланиши шарт.

418. Нитрат ва сулфат кислоталарини сақлашда уларнинг ёғоч, пичан ва бошқа келиб чиқиши органик моддалар билан бирга сақланиши бартараф қилиниши шарт.

419. Ҳаво берувчи — тортувчи вентиляция носоз ҳолатда бўлганда лок-бўёқ материаллари сақланадиган омборхоналарни эксплуатация қилиш тақиқланади.

420. Ташкилотларнинг ёнғин ўчиришнинг автоматик қурилмалари билан жиҳозланиши зарур бўлган бинолари, хоналари ва иншоотлари рўйхати:

цехлар хоналари: майдони 500 м 2 ва ундан кўп бўлган ЕАС ва ЁС қўлланадиган бўяш, деталь ва буюмларни шимдириш ҳамда локлаш, бўёқ тайёрлаш хоналари. Майдонига боғлиқ бўлмаган, тўсиқлар билан ажратилмаган ана шундай участкалар;

майдони 500 м 2 ва ундан кўп бўлган юқори кучланиш аппаратураларини ва трансформаторларни изоляцион-шимдириш ва локлаш ҳамда мой қуйиш ва синаш электр таъмирлаш цехлари хоналари;

майдони 500 м 2 ва ундан кўп бўлган деталлар, узеллар ва тайёр маҳсулотларни ёнувчан моддаларни қўллаб консервация ва расконсервация қилиш хоналари;

майдони 500 м 2 ва ундан кўп бўлган ёнувчан суюқликларни насослар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга узатиш хоналари.

421. Ташкилотларнинг ёнғинни автоматик сигнализация қурилмалари билан жиҳозланиши зарур бўлган бинолари, хоналари ва иншоотлари рўйхати:

майдони 100 м 2 ва ундан кўп бўлган электр станция ва подстанцияларнинг мой билан тўлдирилган кабеллари учун қўшимча мой билан таъминловчи тузилмалар хоналари;

иссиқлик электр станциялари, шунингдек, туман қозонхоналарининг доимий ходимлар ишламайдиган мазут насослари, дизель ёқилғиси насослари хоналари ва мой аппарати хоналари;

майдони 100 дан 500 м 2 гача бўлган бўяш, деталь ва буюмларни шимдириш ва локлаш, ЕАС ва ЁС қўлланиладиган бўёқ, лок ва елим тайёрлаш цехларининг хоналари ҳамда лок-бўёқ материалларини насос орқали бир жойдан иккинчи жойга узатиш цехлари;

майдони 100 дан 500 м 2 гача бўлган деталларни, узелларни ва тайёр маҳсулотларни ёнувчан моддаларни қўллаб консервация ва расконсервация қилиш хоналари;

майдони 100 дан 500 м 2 гача бўлган ёнувчан суюқликларни насослар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга узатиш хоналари.

3-§. Газ баллонли омборлар

422. Баллонларни сақлаш учун мўлжалланган ёпиқ омборлар ёнмайдиган қурилиш конструкцияларидан қурилган бир қаватли бинолардан иборат бўлиши шарт.

Очиқ майдонларда баллонлар атмосфера ёғингарчиликлари ва қуёш нурлари таъсиридан ҳимоялаш учун пешайвон остида сақланиши шарт. Очиқ майдончалар тўсилган бўлиши керак.

423. Баллон омборхоналарида бошқа материал ва ускуналарни сақлашга, шунингдек, газ баллонларини умумий омборларда биргаликда жойлаштиришга рухсат берилмайди.

424. Баллонли омборларнинг полларини қоплаш учун ёнадиган материалларни қўллаш тақиқланади.

Омборхоналарнинг поллари текис, юзаси сирпанмайдиган, ёнувчи газ баллонлари учун омборхоналар полларининг юзаси бирон-бир предмет унга урилганда учқун чиқармайдиган материалдан бўлиши лозим.

425. Заҳарли газли (хлорли ва бошқалар) баллонлар махсус ёпиқ хоналарда сақланиши шарт. Уларни ўрнатиш тегишли талаблар ва Электр станциялари ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механик ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг талаблари билан тартибга солинади.

426. Ёнувчан газли баллонлар сақланадиган омборларнинг электр ёритиш тизими портлашдан ҳимояланган бўлиши шарт.

Электр таъминоти тизимини ўчириб-ёқиш мосламалари (автоматлар, ўчиргичлар ва бошқалар), ёритиш арматуралари ва сақлагичлар ташқарига чиқарилган бўлиши шарт.

427. Омборхоналарнинг табиий ёки сунъий вентиляция тизими доимий равишда ишга тайёр ҳолда сақланиши шарт.

Ёнувчан газ баллонларини ёпиқ омборларда носоз вентиляция тизими билан сақлаш тақиқланади.

428. Тўлдирилган баллонлар вентилларини эҳтиёт қилувчи қалпоқлар билан ёпилган ҳолда вертикал ҳолатда сақланиши шарт. Бунинг учун очиқ ва ёпиқ омборлар баллонларни тушиб кетишдан сақлаш учун панжара ёки тўсиқлар билан жиҳозланади.

Тўлдирилган ва бўш баллонлар алоҳида-алоҳида сақланиши шарт.

429. Очиқ майдончаларда баллонларни сақлашда горизонтал қаторлар билан орасига арқондан, ёғоч тўсинли ёки резинали қистирмалар қўйган ҳолда штабелларга тахлашга рухсат берилади. Баллонларга иккитадан арқонли ёки резинали ҳалқаларни кийдиришга рухсат берилади. Баллонларни вертикал ва горизонтал сақлаш контейнерли (пакетли) бўлиши мумкин.

Баллонларни горизонтал сақлашда штабелда қаторларнинг сони бештадан кўп бўлмаслиги (баландлиги бўйича) шарт, барча баллонларнинг вентиллари эса бир тарафга қаратилган бўлиши шарт.

430. Хоналарни иситиш фақат марказлаштирилган (буғли ёки сувли) бўлиши шарт. Иситиладиган хоналарда сақланадиган газли баллонлар иситиш радиаторларидан 1 м дан кам бўлмаган масофада, бошқа иссиқлик тарқатувчи интенсив манбадан ва очиқ оловли ўчоқдан (таъмирлаш ишлари пайтида) — 5 м дан кам бўлмаган масофада бўлиши шарт.

431. Бир хонада портлаш хавфи мавжуд аралашма ҳосил қилиши мумкин бўлган кислородли, ёнувчан газли ва газли баллонларни сақлаш тақиқланади.

432. Кислородли баллонларни сақлаш ва ташишда уларга мойнинг тушиши ва кислородли баллонлар арматураси мойланган материалларга тегиши бартараф қилиниши шарт.

433. Сиқилган газли баллонларни сақлашда ва ташишда сақлагич қалпоқлари баллон вентилининг зарбидан ҳимоя қилиш учун бураб ёпилган бўлиши шарт.

434. Кислород ва ёнувчан газлар учун бўш ва тўлиқ баллонлар билан ишлаганда ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя қилиниши шарт.

435. Баллонли омборларнинг атрофидаги 50 м радиусда битум қайнатиш, гулханлар ёқиш ва ёнувчан материалларни сақлаш тақиқланади.

436. Портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд баллонлар мавжуд омборлар ташкилотнинг чақмоқдан ҳимоя зонасида жойлаштирилиши шарт. Агар ушбу шартларни бажариш имконияти бўлмаса, алоҳида чақмоқдан ҳимоя қилиш чораси кўрилиши зарур.

7-боб. Якунловчи қоида

437. Мазкур Асосий талаблар бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.

Энергетика ташкилотларида ёнғин хавфсизлигининг Асосий талабларига ИЛОВА

Қурилиш конструкциялари орасидан ўтаётган кабелларни зичлаш учун оловга чидамли асосий материаллар

Материал Минимал оловга чидамлилик 0,75 с да кабель трассаларини зичлашнинг минимал қалинлиги, мм ҳисобида Маҳсулот тури, уларнинг ўлчамлари, мм ҳисобида Зичлаш материалининг асосий вазифаси Изоҳ 1 2 3 4 5 Базалтли суперюпқа тола 250 Шишагазламадан пакетлар 250Х150Х30, тола Кабель ўтказиш даврида кабель трассаларини кўп маротаба зичлаш, доимий зичлаш Ён юзаларни қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган оловга чидамли материаллар билан қоплаш тавсия қилинади Муллиткремли тола (ТУ 34 — 62-БО-УРСП-86) 250 Худди шундай Худди шундай Худди шундай Пеноасбест ЛПА-21 (ТУ 11 — 74 — 81) 250 Плита 250Х200Х40 300Х200Х40 Худди шундай Худди шундай Вермикулит (ТУ 21 — 25 — 73 — 87) 250 Шишагазламадан пакетлар 250Х150Х30 трубкалар 250Х20 Худди шундай Худди шундай Оловга чидамли таркиб ОЧТ (КАМЮМ усули бўйича) ёки ФК-75 маркали пено-пласт (ТУ 09.049 — 86) 200 --- Кабель трассаларини доимий зичлаш --- Цемент-қумли қоришмалар (цемент маркаси 200 дан юқори бўлмаган) 1:10 нисбатда ва қоришма маркаси 10 дан кўп бўлмаган 200 --- Кабель трасса-ларини доимий зичлаш --- Цемент-лойли-қумли қоришмалар (цемент маркаси 200 дан юқори бўлмаган) 1:1,5:11 нисбатда ва қоришмамаркаси 10 дан кўп бўлмаган 200 --- Худди шундай --- Лой-қумли қоришмалар 1:3 нисбатда 200 --- Худди шундай Ён юзаларни қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган оловга чидамли материаллар билан қўшимча қоплаш тавсия қилинади Гипсоперлит қоришмалар 1:12 нисбатда 200 --- Худди шундай --- Полистоп ва полипласт 200 --- Худди шундай Суриш учун экспорт бўйича ускуна билан бирга келтирилади

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 2-ИЛОВА

Ёнғин хавфсизлиги бўйича кириш йўл-йўриғини ҳисобга олиш

Й ўл-й ў риқ бериш санаси Й ўл-йўриқ берилаёт ган шахснинг ФИО Йўл-йўриқ берилаётган шахснинг лавозими Йўл-йўриқ берилаётган шахс юборилаётган ишлаб чиқариш бўлинмаси Йўл-йўриқ берган шахснинг ФИО, лавозими Имзолар Й ўл-й ў риқ берувчи Й ўл-й ў риқ берилаётган 1 2 3 4 5 6 7

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 3-ИЛОВА

Бирламчи, такрорий ва навбатдан ташқари ёнғинга қарши йўл-йўриқларни ҳисобга олиш

Т/р Й ўл-й ў риқ ўтказиш санаси Й ўл-й ў риқ берилаётган шахснинг ФИО Й ўл-й ў риқ мавзуси Й ўл-й ў риқ берила ётган шахснинг лавозими ёки касби Й ўл-й ў риқ бер ган шахснинг ФИО , лавозими Й ўл-й ў риқ берила ётган шахс нинг имзоси 1 2 3 4 5 6 7

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 4-ИЛОВА

0,4 кВ гача кучланиш остида бўлган энергетика ускуналаридаги ёнғинни ўчиришга рухсатнома шакли ____________________________________________________________________________ (энергетика ташкилотининг номланиши) Ёнғинни ўчириш бўйича ишлар ўтказиладиган жой _______________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ (энергетик ускуналар санаб ўтилади) Тезкор варақа бўйича бажарилган зарур ҳаракатлар _______________________________ ‎‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ Ёнғин жойига келиш маршрути ________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Хавфсизлик чоралари ҳақида йўл-йўриқ берилди _________________________________ Ёнғинни ўчириш бўйича ишларни бажаришда хавфсизлик шартлари бажарилди ‎____________________________________________________________________________ Ёнғинни ўчиришга рухсат берди _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ФИО, лавозими, имзо) ____________________________________________________________________________ (рухсат берилган сана ва вақт) Ёнғинни ўчиришга рухсат олдим _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ФИО, лавозими, рухсат олган сана ва вақт) ____________________________________________________________________________ Изоҳ. Рухсат икки нусхада расмийлаштирилади, биринчиси ёнғинни ўчириш раҳбарига берилди, иккинчиси энергетика ташкилотида қолади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 5-ИЛОВА

Кучланиш остида бўлган ускуналарни ўчириш учун қўлланиладиган ўт ўчиргичларнинг турлари

Кучланиши, кВ Электр қурилма гача бўлган хавфсиз масофа Ўт ўчиргичлар тури 10 гача 1 метрдан кам эмас Карбонат кислотали 1 гача 1 метрдан кам эмас Кукунли 0,4 гача 1 метрдан кам эмас Хладонли

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 6-ИЛОВА

Энергетика корхоналарини ёнғинда сув билан таъминлаш тизимининг ҳолатини даврий ёки кундалик текшириш

Сана Текширилаётган ускуналар ва сув манбаининг номланиши Аниқланган камчиликлар Текширишда қатнашаётган шахсларнинг ФИО , лавозими ва имзоси Камчиликларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган чоралар ва муддатлар Камчиликларни бартараф қилишга жавобгар шахсларнинг ФИО , лавозими ва имзоси 1 2 3 4 5 6

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 7-ИЛОВА

Ёнғин автоматикаси қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ҳисобга олиш

Қурилма тури __________________ _______________ __________________________ Қурилма монтаж қилинган сана _____ _______________________________________ Ҳимоя қилинаётган объект __________ _______________________________________ Сана Техник хизмат кўрсатиш тури Қурилма нинг техник ҳолати. Камчиликлар Техник хизмат кўрсатган ва таъмирлашни ўтказган шахснинг ФИО , лавозими Қурилмани эксплуатация қилиш бўйича жавобгар шахснинг имзоси 1 2 3 4 5

Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 8-ИЛОВА

Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг меъёрлари

Энергетика ташкилотининг хоналари, иншоотлари ва қурилмаларининг номланиши Ҳимоя қилинаётган майдон ёки қурилманинг бирлиги Ўт ўчиргичлар Қўшимча ёнғин ўчириш воситалари Т/р Кўпикли ва сувли, сиғими, л Кукунли, сиғими, л Хла-донли, сиғими,л Карбонат кислотали, сиғими, л Қурама (аралаш) кўпик, кукун, сиғими, л Қумли қути, 0,5 м 3 сиғимли Асбестли мато ёки намат 2x2 м 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 10 100 2 5 10 100 2(3) 2 5(8) 25 80 100 Ёқилғи узатиш бинолари ва иншоотлари 1. Вагонни тўкадиган хоналар Хона 2++ - - 2++ - - - - 2+ - - - - - 2. Транспортер тузилмаларининг юритмалари хоналари Юритма узеллари 2++ - - 1++ - - - - 2+ - - - - - 3. Кўмир, торф, сланец тўкиш узеллари, ёпиқ транспорт галереялари Иккита транспортерни тўкиш узели 2++ - - 2+ - - - - - - - - - - 4. Янчиш хоналари Ишлаб чиқариш хоналари 2++ - - 2+ - - - - 2+ - - - - - 5. Транспортерли ва бункер усти галереялари 100 м 2++ - - 2+ - - - - - - - - - - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 6. Мазут насос станциялари 200 м 2 2++ 1+ 4+ 2++ - 1+ - 2+ 2+ - - - 1++ - 7. Бошқарув шчити х она - - 2+ 2+ - - - 2+ 2++ 1++ - - - - 8. Тўкиш эстакадалари Бир йўлнинг узунлиги 50 м 2++ - - - - - - - - - - - 1++ 1+ Қозонхона бўлинмалари 9. Қозоннинг маҳаллий иссиқлик шчитлари Шчит - - 2+ - - - - 2+ 2++ 1+ - - - 10. Бункер-деаэраторли бўлим 800 м 2 (ёки алоҳида хона) 2++ - - 2+ - - - - - - - - - - 11. Чанг тайёрлаш тегирмонлари Иккита тегирмон 4++ - - 1+ - - - - 1+ - - - - - 12. Қозон агрегатли хоналар Иккита қозон қурилмалари (хизмат кўрсатишнинг асосий белгиси) 4++ - - 2++ 2+ 1+ - 2+ 1++ 1+ 1+ 1+ 2++ - Машина бўлими 13. 100 МВт гача қувватли турбо- белги + 8 2++ 1++ - 2+ 2+ 1+ - 2+ 1+ 1++ 1+ 1+ 1++ - генераторлар белги 0 м 4++ 1+ - 2+ 2+ 1++ - - 1+ 1+ - 1+ 2++ - 14. 100 — 300 МВт қувватли белги 8 — 12 2++ 2++ - 2++ 2+ 2+ - 2+ 2+ 1+ 1++ 1+ 1++ - турбогенераторлар белги 0 м 4++ 2++ - 2++ 2+ 2++ - 2+ 2+ 1++ 1+ 1+ 2++ - 15. 500 МВт ва юқори қувватли белги 12 — 15 м 2++ 2++ - 2++ 2+ 2++ - - 4+ 1+ 1++ 1+ 1++ - турбогенераторлар белги0 м 4++ 2++ - 2++ 2+ 2++ - - 4+ 2+ 1++ 1+ 2++ - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 16. 100 МВт гача қувватли гидро-генераторлар Хизмат кўрсатишнинг асосий белгиси - 2+ - 1++ 1+ 1+ - - 1++ 2+ 1++ 1+ - - 17. 100 дан 500 МВтгача қувватли гидрогенераторлар Худди шундай 4 агрегатга - 2+ - 1++ 2+ 1++ - - 1++ 2+ 1++ 1+ - - 18. 500 МВт ва юқори қувватли гидро-генераторлар Худди шундай 4 агрегатга - 2+ - 2++ 2++ 1++ - - 2++ 1++ 1++ 2+ - - 19. Монтаж қилиш майдончаси хона 4++ 2++ - 2+ 2+ 2++ - - - - - 2+ 2++ - 20. Гидрогенераторларга хизмат кўрсатувчи техник қават Тўртта агрегат 4++ 1++ - 2+ 2+ 1++ - - 4++ 2+ 1++ 2+ - - 21. Гидро ва турбогенераторларнинг маҳаллий бошқариш шчитлари Шчит - - 2+ 2+ 2+ - - 2+ 2++ 1++ 1+ - - - Тақсимловчи тузилмалар 22. Бош бошқариш шчитлари Бошқарув шчити хонаси - - 2+ 2+ 2+ - - 4+ 4++ 1++ 1+ - - - 23. Блокли бошқарув шчитлари Худди шундай - - 2+ 4+ 2+ - - 4+ 4++ 2++ 2+ - - - 24. Релели шчитлар панеллари Хона - - 2+ 2+ 2+ - - 2+ 4++ 1++ - - - - 25. Кабелли қаватлар (ертўлалар) Хона - - 2+ - - - 2+ 2++ - - - - - - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 26. Мойли узгичлари бор РУСН КТТ бошқарув йўлаклари (коридор) Хона - - 2+ 2+ 2+ - - 2+ 2++ 1+ - - - - 27. Технологик жараёнларни бошқарув тизими АБТ хоналари Хона - - - 2+ - - 2+ 4+ 2++ 1++ 1+ - - - Синхрон компенсаторлар 28. Ҳаво ва водород билан совутиладиган Агрегат 2++ 1+ - 2++ 2+ 1+ - 2+ 1+ 1++ 1+ 1+ 1++ - Трансформаторлар ва мойли реакторлар 29. Мойнинг миқдори 10 т гача Трансформатор 2++ - - 2+ 2+ - - - - - - 1+ 1++ - 30. Мойнинг миқдори 10 т дан ортиқ Трансформатор ёки бир фазали трансформаторлар гуруҳи 2++ - - 2++ 2+ - - - - - - 1+ 1++ - Ёрдамчи хоналар ва иншоотлар 31. Мойни регенерациялаш ва тозалаш хоналари 800 м 2 2++ 1+ 2+ 2++ 1+ - - - - - - 1+ 1++ - 32. Трансформатор устахоналари (трансформаторларни таъмирлаш ва қуритиш) 800 м 2 4++ 1+ 2+ 2++ 1+ 1++ - - 2+ - - 1+ 1++ - 33. Лабораториялар 50 м 2 дан катта хона 2+ - 2+ 2++ 1+ - - 1+ 1+ 1+ - - - - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 34. Алоқа пунктлари 400 м 2 - - 2+ 2+ 1+ - 2+ 2+ 2++ 1+ - - - - 35. Таъмирлаш устахоналари (цехлар) 800 м 2 2+ - 2+ 2++ 1+ - - 2+ 1+ - - - - - 36. Кимёвий цехлар 800 м 2 2+ 1+ 2+ 2++ 1+ - - 2+ 1++ 1+ - - - - Минорали, кўприкли, чорпояли, пештоқли ва бошқа кранлар 37. Минорали, кўприкли, чорпояли, пештоқли ва бошқалар Кабина - - 1+ 1++ 1+ - - 1+ 1++ - - - - - Маъмурий-хизмат бинолари 38. Маъмурий — хизмат бинолари 50 мли йўлак 2++ - - 2+ 1+ - - - 2+ - - - - - Омборлар (моддий) 39. Омборлар (моддий) 400 м 2 2++ 1+ - 2+ 2+ - 2+ 2+ 1+ - - - - Гаражлар 40. Ёпиқ турадиган жойи 200 м 2 1++ 1+ 2+ 2+ 1+ - - 2+ 1++ 1+ - - 1++ - 41. Очиқ турадиган жойи 10 та авто-машина 2+ - - 2+ 1+ - - - - - - - 1++ -

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 11 ноябрь,

711-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2020 й., 09/20/711/1501-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

QOIDALARI

ASOSIY TALABLARI

JURNALI

JURNALI

ROʻYXATI

JURNALI

JURNALI

JURNALI

JURNALI

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya etilishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamentiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qaroriga ILOVA

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoidalar energetika tashkilotlarining elektr stansiyalari va kichik stansiyalaridagi texnologik uskunalarni ekspluatatsiya qilish sharoitlari inobatga olingan holda ularda yongʻin xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan asosiy talablarni belgilaydi.

1-§. Yongʻin xavfsizligining tashkiliy talablari

2. Ushbu Qoidalarning talablari energetika tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar), shuningdek, ularning asosiy va yordamchi sexlari va inshootlarining texnologik uskunalarini ekspluatatsiya qiluvchi, taʼmirlovchi (rekonstruksiya qiluvchi), sozlovchi va sinovchi, sozlash, qurilish-montaj va boshqa tashkilotlarning barcha boshqaruv xodimlari, ishlab chiqarish xodimlari, texnik xodimlar va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar tarkibiga kiruvchi muhandis-texnik xodimlari (keyingi oʻrinlarda — MTX), ishchi va xizmatchilari uchun majburiydir.

3. Tashkilotlar rahbarlari yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun masʼuldir.

4. Tashkilotlarning rahbarlari quyidagilarga majbur:

barcha muhandis-texnik xodimlar, xizmatchilar va ishchilar tomonidan ushbu Qoidalarning oʻrganilishi va bajarilishini tashkil qiladi.

yongʻin-texnik komissiyani (keyingi oʻrinlarda — YOTK) va koʻngilli yongʻin oʻchirish drujinalarini (keyingi oʻrinlarda — KYOOʻD) tashkil etish masalasini koʻrib chiqadi;

obyektlarning yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boʻlim va boʻlinmalari hamda ularga tegishli yongʻin-qutqaruv qismlarini, shuningdek, idoraviy yongʻindan saqlash xizmatini tegishli xizmat, maishiy va yordamchi binolar, kerakli yongʻin oʻchirish texnikasi bilan taʼminlaydi;

ishlab chiqarishning yongʻin xavfini pasaytirish hamda yongʻin roʻy berganda insonlar va moddiy boyliklarning xavfsizligini taʼminlashga yoʻnaltirilgan innovatsion texnik yechimlarni ishlab chiqish va joriy etishni taʼminlaydi;

tasdiqlangan chora-tadbirlarning amalga oshirilishiga zarur boʻlgan mablagʻlarni ajratgan holda yongʻin xavfsizligini kuchaytirishga qaratilgan yillik va istiqbolli dasturlarning ishlab chiqilishini, shuningdek, bajarilishini taʼminlaydi;

ushbu Qoidalarga 1-ilovaga muvofiq hududda, ishlab chiqarish binolarida (sexlar, laboratoriyalar, ustaxonalar, omborlar va boshqalarda), shuningdek, maʼmuriy va yordamchi xonalarda yongʻinga qarshi qati rejim oʻrnatadi;

tashkilot va pudratchi tashkilotlar xodimlari tomonidan uskunalarni taʼmirlashda, rekonstruksiya qilishda va qurilish-montaj ishlarini olib borishda payvandlash va boshqa yongʻin chiqish xavfi boʻlgan ishlarni bajarish hamda tashkil qilishda aniq tartiblarni belgilaydi;

har bir ishlab chiqarish uchastkasi va binosi boʻyicha yongʻin xavfsizligi uchun javobgar shaxslarni tayinlash, jihozlar, yongʻinga qarshi suv taʼminoti, yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish va oʻchirish qurilmalari, shuningdek, boshqa yongʻin oʻchirish vositalari va yongʻin oʻchirish texnikasining texnik holati, taʼmirlanishi va ularning normal ekspluatatsiya qilinishi yuzasidan doimiy nazoratni taʼminlash uchun sexlar oʻrtasidagi xizmat koʻrsatish zonalari chegaralarini belgilash, ishlab chiqarish, yordamchi va omborxona binolariga kirish eshiklariga yongʻinga qarshi holat uchun javobgar shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va telefon raqami, portlab-yonish xavfi boʻyicha toifasi, Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalari talablariga asosan zonalarning toifalari koʻrsatilgan yozuvlar oʻrnatilishini taʼminlaydi;

tashkilotning yongʻin xavfsizligi holatini, yongʻinni payqash, signalizatsiya va oʻchirish, suv bilan taʼminlash tizimlari, xabar berish, aloqa va yongʻinga qarshi himoyaning boshqa tizimlari, texnik vositalarning ishga yaroqliligini doimiy tekshirish tartibini oʻrnatadi. Yongʻinga olib kelishi mumkin boʻlgan kamchiliklarni bartaraf qilish uchun zarur boʻlgan choralarni koʻradi;

obyekt boʻyicha yongʻin xavfsizligi xizmatining jangovar qobiliyatini, u tomondan shartnoma majburiyatlari bajarilishini, shuningdek, KYOOʻDning jangovar qobiliyatini davriy ravishda tekshiradi va ularning ishlarini yaxshilashga qaratilgan zarur choralar koʻradi;

ish kunining yakunida MTX tarkibiga kiruvchi javobgar shaxslar tomonidan yordamchi binolarning yongʻinga qarshi holati (ularni yopishdan oldin) koʻzdan kechirilishi va koʻzdan kechirish natijalarini tegishli tuzilmaviy boʻlinmaning maxsus jurnaliga yozilishi tartibini aniqlaydi;

elektr energetikasi sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan yongʻinga qarshi chora-tadbirlarni, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzenergoinspeksiya”) va yongʻin xavfsizligi xizmati organlarining yongʻin xavfsizligi masalalari boʻyicha yozma koʻrsatmalari bajarilishini taʼminlaydi;

yongʻinga qarshi targʻibot tadbirlarini (sex, uchastka va boʻlimlarning yongʻinga qarshi holati boʻyicha jamoatchilik koʻriklari, KYOOʻD aʼzolarining musobaqalari va tanlovlar) oʻtkazadi;

tasarrufidagi obyektlarda har bir sodir boʻlgan yongʻin haqida yuqori turuvchi tashkilotga xabar beradi, yongʻinlar sabablari va oqibatlarini oʻrganish uchun tashkilotning tajribali mutaxassislaridan iborat komissiya tayinlash uchun tegishli buyruq va farmoyishlar qabul qiladi hamda yongʻinga qarshi chora-tadbirlarni ishlab chiqadi.

5. Sexlar, laboratoriyalar, boʻlimlar, ustaxonalar va boshqa ishlab chiqarish uchastkalari hamda obyektlari yongʻin xavfsizligi holati uchun ularning rahbarlari, rahbarlari boʻlmagan vaqtda esa, ularning vazifasini bajaruvchi shaxslar javobgar boʻladilar.

6. Tashkilotning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, sex, podstansiya, laboratoriya, ustaxona, ombor va boshqa tuzilmalari boshliqlari, shuningdek, yongʻin xavfsizligi uchun javobgar boshqa mansabdor shaxslar quyidagilarga majburdirlar:

ularga ishonib topshirilgan uchastkalarda yongʻinga qarshi belgilangan rejimga rioya etilishini va yongʻin xavfsizligining asosiy talablari, yaʼni hududlarni, bino, inshoot, laboratoriya va xonalarni, avtotransport garajlari, yoqilgʻini saqlash va tashish inshootlari, chang tayyorlash, issiqlik, energetika qurilmalari, taqsimlash tuzilmalari va omborxonalarning ushbu Qoidalarga 1-ilovadagi talablarga muvofiq saqlanishini, shuningdek, yongʻin xavfsizligini oshiruvchi chora-tadbirlarning belgilangan muddatlarda bajarilishini taʼminlash;

biriktirilgan uchastkalarda yongʻinga qarshi belgilangan tartibga rioya qilinishini, shuningdek, odamlarni xavfsiz evakuatsiya qilish, telefonlar, yongʻin haqida xabar beruvchi qurilmalar va yongʻin oʻchirish vositalari oldiga erkin borish yoʻllarini taʼminlash;

texnologik uskunalarning texnik talablarga va loyihaviy yechimlarga mos ravishda soz va normal ishlashini taʼminlash. Aniqlangan nosozliklar yongʻinga yoki oʻt olishga olib kelishi mumkin boʻlsa, zudlik bilan ularni bartaraf etish choralarini koʻrish;

boʻysunuvidagi xodimlarning yongʻin-texnik tayyorgarligini tashkil etish va ulardan yongʻinga qarshi rejimga rioya etishni va belgilangan yongʻin xavfsizligi, ayniqsa, ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha majburiyatlarni bajarishni talab qilish;

har bir ish joyi smena davomida koʻzdan kechirilishi kerak va u yongʻin xavfsizligi qoidalarining buzilishlari mavjud boʻlganda, ishlarning olib borilishiga yoʻl qoʻymaslik;

sex xodimlari va pudratchi tashkilotlar tomonidan taʼmirlash ishlari olib borilganda yongʻin xavfsizligi talablari bajarilishi boʻyicha nazoratni taʼminlash. Ish yakunlangandan soʻng ish joylari va xonalarning yigʻishtirilishi, navbatchi yoritgichlar va texnologik jarayonlarning kechayu-kunduz ishlashini taʼminlaydigan elektr qurilmalaridan tashqari elektr tarmogʻining uzilishi ustidan nazorat oʻrnatish;

uchastkadagi mavjud yongʻin oʻchirish, aloqa, signalizatsiya vositalarini va yongʻin oʻchirish avtomatikasining turli qurilmalarini ishga yaroqli holatda hamda qoʻllashga doimiy shay holatda saqlash uchun tartib va javobgarlikni belgilash;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Oʻta muhim, toifalangan va qoʻriqlanadigan obyektlarda yongʻin xavfsizligi boshqarmasi, obyektlarni yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boʻlimlari, YOTK va KYOOʻD obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlashga yoʻnaltirilgan barcha talablarini oʻz vaqtida bajarish;

yongʻinga xavfliligi xususiyatlari nomaʼlum boʻlgan moddalar va materiallar olinganda, ularning yongʻinga xavfliligiga tegishli muassasa hamda tashkilotlar orqali aniqlik kiritilgunga qadar qoʻllashni taqiqlash, bu haqda rahbarlar, mutaxassislar, xizmatchilar va ishchilarga koʻrsatmalar berish;

ushbu Qoidalar bandlarini obyektdagi har bir buzilishi boʻyicha uning yuzaga kelishiga imkoniyat yaratib bergan barcha holatlarni aniqlash, bunday holatlarni bartaraf etish va keyinchalik ularga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha kerakli chora-tadbirlarni ishlab chiqishga majburdir.

7. Sex, podstansiya, laboratoriya, ustaxona va omborlarning holatini nazorat qilish tezkor xodimning majburiyatiga kiradi. Tezkor xodim quyidagilarga:

sex xodimlari va pudratchi tashkilotlar tomonidan taʼmirlash ishlarini oʻtkazishda va ish tugagandan keyin yongʻin xafvsizligi talablari bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash, tozalikni nazorat qilish, ish tugagandan keyin elektr tarmogʻini oʻchirishni, avariyaviy va navbatchi yoritish, xonalarda va uzluksiz texnologik jarayonli uskunalarda yongʻinni aniqlash va oʻchirish tizimlarining ishlashini nazorat qilish;

xodimlarga xavf tugʻdiradigan va uskunaning ish rejimini buzuvchi yongʻin, avariya yoki boshqa xavfli omillar yuzaga kelganda zudlik bilan yongʻin boʻlinmalarini chaqirish choralarini koʻrish, tashkilot rahbariyatini xabardor qilish, yongʻin zonasidagi elektr uskunalarini tokdan uzib qoʻyish, uni oʻchirish va xodimlarni evakuatsiya qilish (zarurat boʻlganda), shuningdek, uskunaning normal ish rejimini tiklashga majburdir.

8. Ushbu Qoidalar asosida har bir sex, laboratoriya, ustaxona, ombor, maʼmuriy binolar va boshqa inshootlar uchun yongʻin xavfsizligi choralari haqida aniq yoʻriqnomalar ishlab chiqilgan boʻlishi va ular koʻrinarli joylarga osib qoʻyilishi shart.

9. Yoʻriqnomalar sohadagi yuqori turuvchi energetika xoʻjalik boshqaruvi organlarining tegishli farmoyishlari, obyektning yongʻinga qarshi holatining tahlili asosida, shuningdek, birinchi rahbar oʻzgarganda, davriy ravishda kamida 3 yilda bir marta qayta koʻrib chiqilishi shart.

10. Tashkilotda davlat standartlari bilan belgilangan xavfsizlik belgilari qoʻllanilishi hamda yongʻinga qarshi rejim plakatlari va alohida talablar osib qoʻyilishi shart.

11. Tashkilotdagi har bir xodim yongʻin xavfsizligining belgilangan qoidalarini, yoʻriqnoma va talablarini aniq bilishi va ularga amal qilishi, oʻzining ish joyida, boshqa xonalarda va tashkilot hududida yongʻinga qarshi tadbirlarni bajarishi, yongʻin sodir boʻlganda esa zudlik bilan yuqori turuvchi rahbarga yoki tezkor xodimga yongʻin sodir boʻlgan joy haqida xabar berishi hamda xavfsizlik choralarini koʻrgan holda mavjud yongʻin oʻchirish vositalari yordamida yongʻinni oʻchirishga kirishishi shart.

12. Ish uchastkasida, sexda yoki tashkilotning boshqa joylarida yongʻin xavfsizligi talablari buzilganda, yongʻin uskunasidan boshqa maqsadda foydalanilganda, tashkilotning har bir ishchisi darhol qonunbuzarni bu haqda ogohlantirishi va yongʻin xavfsizligi uchun javobgar shaxsga yoki tashkilot rahbariga xabar berishi kerak.

13. Ushbu Qoidalarning buzilishida aybdor shaxslar qilgan harakati yoki harakatsizligi tavsifiga va ularning oqibatiga qarab, Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligiga muvofiq intizomiy, maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlikka tortiladilar.

14. Maʼmuriy yoki ishlab chiqarish binolarini ijaraga berganda yongʻin xavfsizligi qoidalari va meʼyorlari talablariga rioya qilish boʻyicha javobgarlik ushbu binolarni ijaraga olganlarga va tashkilot rahbariga yuklatiladi. Javobgarlik chegarasi ijara shartnomasida belgilangan boʻlishi shart.

2-§. Xodimlarni tayyorlashni tashkil etishning asosiy talablari

15. Tashkilotning issiqlik elektr stansiyalari (keyingi oʻrinlarda — IES), gidroelektr stansiyalari (keyingi oʻrinlarda — GES) va elektr tarmoqlari barcha MTX, ishchi va xizmatchilari yongʻin-texnik sohasi boʻyicha bilim olish va uni chuqurlashtirish, mavjud yongʻindan himoya vositalaridan foydalanish malakasini oshirish, yongʻin yuzaga kelganda toʻgʻri va xavfsiz harakat qilish va jabrlanganlarga birinchi yordam koʻrsatish maqsadida yongʻin xavfsizligi boʻyicha tayyorgarlikdan oʻtishlari kerak.

16. MTX, ishchi va xizmatchilarni yongʻin xavfsizligi boʻyicha tayyorlash quyidagi (har bir tashkilot tomonidan oʻzining ixtisosligi boʻyicha ishlab chiqiladigan) asosiy nizomlardan iborat:

yongʻin xavfsizligi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻi;

tarkibiy boʻlinmalarda ish joyida oʻtkaziladigan birlamchi, davriy, rejadan tashqari va maqsadli yoʻl-yoʻriqlar, ularning mavzusiga albatta, yongʻin xavfsizligi masalalari kiritiladi;

xodimlarni maxsus tayyorlash;

energetika tizimining yongʻin xavfi yuqori boʻlgan ishlarida ishlaydigan xodimlar (mazut xoʻjaligi (keyingi oʻrinlarda — MZX), gaz, koʻmir va kabel xoʻjaligi, elektr tarmoqlari) uchun yongʻin-texnik minimum boʻyicha mashgʻulotlar;

yongʻinga qarshi mashgʻulotlar oʻtkazish;

oʻquv markazlarida bilim (malaka) oshirish, shuningdek, yongʻinga qarshi himoya boʻyicha texnik oʻquvlar, seminarlar va maqsadli yigʻilishlar (konferensiyalar) oʻtkazish;

yongʻin xavfsizligi qoidalarini oʻrganish va ular boʻyicha bilim sinovini oʻtkazish.

17. Har bir tashkilotda birinchi rahbarning buyrugʻi bilan quyidagilar belgilanadi:

tegishli tarkibiy boʻlinmalarning yongʻin-texnik minimumi dasturi boʻyicha oʻqishi kerak boʻlgan MTX, ishchi va xizmatchilarning roʻyxati;

MTX, ishchi va xizmatchilarning yongʻin xavfsizligi boʻyicha shaxsiy guvohnomalari va tegishli jurnallarga yozgan holda bilim sinovi oʻtkazishning tartibi va davriyligi.

18. Tashkilotga ishga kirayotgan barcha MTX, ishchi va xizmatchilar, shuningdek, vaqtincha ishga qabul qilinganlar, ishlab chiqarish amaliyotini oʻtayotgan oʻquvchilar va talabalar yongʻin xavfsizligi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻinidan oʻtishlari shart. Odatda kirish yoʻl-yoʻrigʻi yangidan ishga kirayotganlar uchun korxananing koʻrgazmali qoʻllanmalar (plakatlar, sxemalar, maketlar va boshqalar), shuningdek, tashkilotda mavjud yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari, yongʻin inventari va yongʻin aloqasi va signalizatsiyasi vositalari bilan jihozlangan maxsus xonasida oʻtkaziladi.

19. Kirish yoʻl-yoʻrigʻini mutaxassis — yongʻin xavfsizligi boʻyicha muhandis-inspektor oʻtkazadi. U yoʻq boʻlganda — tashkilot boʻyicha buyruq bilan belgilangan mutaxassis yoki yangi ishchini qabul qilayotgan tarkibiy boʻlinma boshligʻi oʻtkazadi. Yongʻin xavfsizligi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha kirish yoʻrigʻi bilan birgalikda oʻtkazilishi mumkin.

Kirish yoʻl-yoʻrigʻi oʻtkazilganligi shakli ushbu Qoidalarga 2-ilovada keltirilgan maxsus jurnalda yozib qoʻyiladi.

20. Yongʻin xavfsizligi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻi shu maqsadda maxsus jihozlangan xonada oʻtkaziladi va oʻz oldiga yangidan qabul qilinayotgan xodimni quyidagilar bilan tanishtirishni maqsad qilib qoʻyadi:

tashkilot yoki podstansiya hududida, sexlarida va boshqa obyektlarda bajarish kerak boʻlgan yongʻin xavfsizligining umumiy qoidalari;

u ishga kirayotgan joydagi ishlab chiqarish uchastkasida yongʻin xavfsizligi xususiyatlari;

yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarini qoʻllashning asosiy qoidalari va ularni qoʻllashda xavfsizlik choralari;

yongʻin haqida mavjud vositalar va tizimlar bilan eʼlon qilish va yongʻin xavfsizligi xizmatini chaqirish tartibi;

elektr qurilmalarida yongʻinni oʻchirish xususiyatlari.

21. Yongʻin xavfsizligi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻini oʻtmagan shaxslarni ishga qoʻyishga ruxsat berilmaydi.

22. Birlamchi, takroriy (davriy) va rejadan tashqari yoʻl-yoʻriqlar oʻtkazilganda (ishlab chiqarish uchastkasi, ustaxona, laboratoriya, ombor) javobgar mansabdor shaxslari tomonidan ularning mavzusiga yongʻin xavfsizligi masalalari, albatta, kiritiladi.

Koʻrsatilgan yoʻl-yoʻriqlar ishchilar va xizmatchilar bir sexdan boshqasiga oʻtganda oʻtkazilishi shart. Yoʻl-yoʻriq tugagandan keyin bilim va koʻnikmalarni tekshirish oʻtkaziladi, materiallar yetarli oʻrganilmaganda takroriy yoʻl-yoʻriq, bilim sinovi bilan oʻtkaziladi. Oʻtkazilgan yoʻl-yoʻriqlar haqida ushbu Qoidalarga 3-ilovada keltirilgan shakldagi jurnalga qayd etiladi.

23. Yongʻin xavfi yuqori boʻlgan ishlarni bajaradigan xodimlar bilan maxsus ishlab chiqilgan dastur boʻyicha yongʻin-texnik minimumi mashgʻulotlari oʻtkaziladi. Bunda ishlab chiqarishning yongʻin xavfsizligi tavsifi, mavjud oʻt oʻchirish vositalarining xususiyatlari hamda yuzaga kelgan yongʻin va kuyishlar hisobga olinadi. Yongʻin-texnik minimumida yuqori xavfli yongʻin yuzaga kelganda va keyinchalik kuchaygan sharoitda xodimlarni ishlashga tayyorlash maqsad qilib qoʻiladi.

Xodimlar yongʻin-texnik minimumi boʻyicha tayyorgarliklar tugaganidan keyin tegishli hujjatlar (bayonnoma, qaydnoma) bilan rasmiylashtiriladigan sinovlarni topshiradilar.

24. Tashkilotda boshqaruv xodimlari va MTXlarning yongʻinlarning oldini olish va yongʻinga qarshi himoya boʻyicha ishlarda faol qatnashishlarini taʼminlash maqsadida doimiy faoliyat yuritadigan yongʻin-texnik komissiyasini (keyingi oʻrinlarda — YOTK) tashkil etish maqsadga muvofiqdir.

25. YOTK tarkibiga tashkilot rahbarining buyrugʻiga asosan faoliyati texnologik jarayonlarni, elektr qurilmalari, suv taʼminoti tizimlari, aloqa, ishlab chiqarish avtomatikasi va yongʻinga qarshi avtomatik himoya hamda shu kabilardan foydalanish va ularga xizmat koʻrsatishni tashkil etish hamda oʻtkazish bilan bogʻliq boshqaruv xodimlari va MTX vakillari, shuningdek, idoraviy yoki koʻngilli yongʻin oʻchirish xizmatlari rahbarlari hamda favqulodda vaziyat va ishlab chiqarish nazorati, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi boʻlimlari hamda xizmatlarining yongʻin xavfsizligi boʻyicha mutaxassislari, kasaba uyushmalari va boshqa vakillik tashkilotlarining vakillari kiritiladi.

Odatda, YOTK raisi lavozimiga tashkilotning bosh muhandisi, kotib lavozimiga esa tashkilotning mexnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi boʻlimi yoki xizmatining yongʻin xavfsizligi boʻyicha mutaxassisi tayinlanadi.

Yongʻin-texnik komissiyalari oʻz ishlarini Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 28-martdagi 89-sonli qarori bilan tasdiqlangan Yongʻin-texnika komissiyalarini tashkil etish va ularning faoliyati tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq olib borishlari kerak.

26. Tashkilotlarda yongʻinga qarshi rejimni yaxshilash, yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari holatini nazorat qilish va yuzaga kelgan oʻt olish va yongʻinlarni oʻchirishni tashkil qilishni takomillashtirish buyicha chora-tadbirlarni oʻtkazish uchun KYOOʻD tashkil qilinadi. KYOOʻDni tashkil qilish va uning tarkibi sonini aniqlash, shuningdek, uning aʼzolarini sugʻurta qilish tashkilot rahbariga yuklanadi.

27. KYOOʻD tarkibiga MTX, ishchi va xizmatchilar koʻngilli ravishda ularning yozma arizalariga binoan tashkilot boʻyicha buyruq asosida kiritiladi.

28. KYOOʻD tarkibi shunday tashkil etilishi kerakki, unda har bir sex yoki smenada uning aʼzosi boʻlsin.

29. KYOOʻD boshligʻi va uning oʻrinbosari mutaxassislardan yoki sex maʼmuriyatidan belgilanadi. KYOOʻD boshligʻi oʻqitishlarni, mashq oʻtkazilishini, shuningdek, yongʻinni oʻchirish vositalarining nazorati boʻyicha ishlarni rejalashtiradi.

30. KYOOʻD aʼzolari har bir obyektda yongʻin xavfsizligi qoidalarini aniq bilishi va ularga rioya qilishi kerak, shuningdek, ularni boshqalardan talab qilishi, yongʻin oʻchiruvchi statsionar qurilmalar va yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining ishlashga tayyorligini nazorat qilishi, yongʻin yuzaga kelganda esa zudlik bilan uni oʻchirishga kirishishi lozim.

31. Tashkilot rahbari KYOOʻD boshligʻi yoki uning oʻrinbosarining, shuningdek, yongʻin-texnik komissiyasi tavsiyalarini kamida 6 oyda bir marta eshitadi va obyektda (sexda) yongʻinga qarshi rejimni yaxshilash boʻyicha tegishli choralar koʻradi.

32. Tashkilot xodimlarini yongʻinni bartaraf etishda tez va toʻgʻri harakatlanishga oʻrgatish uchun yongʻinga qarshi, shu jumladan, yongʻin boʻlinmalari bilan hamkorlikdagi mashgʻulotlar oʻtkazilishi shart. Yongʻinga qarshi mashgʻulotlarni avariyaga qarshi mashgʻulotlar bilan birga oʻtkazishga ruxsat beriladi.

33. Yongʻinga qarshi mashgʻulotlarni oʻtkazish xodimlarni oʻqitishdagi asosiy shakllardan biridir. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va harakatlanuvchi texnika (yongʻin avtomashinalari, motopompalar va boshqalar) yordamida haqiqiy yongʻin oʻchoqlarini oʻchirishda amaliy koʻnikmalarga ega boʻlish uchun tashkilot hududidagi yongʻin trenajeridan yoki energetika tizimi poligonidan foydalanish kerak. Yongʻinga qarshi mashgʻulotlarni obyektda va poligonda navbatma-navbat oʻtkazish zarur.

3-§. Yongʻin xavfsizligi boʻyicha asosiy hujjatlar

34. Har bir tashkilotda yongʻin xavfsizligi boʻyicha quyidagi hujjatlar ishlab chiqilgan boʻlishi kerak:

quvvatidan qatʼi nazar, barcha issiqlik va gidravlik elektr stansiyalari va 500 kV kuchlanishli podstansiyalar uchun yongʻinni oʻchirish tezkor rejasi;

yongʻinni oʻchirish tezkor varaqalari;

tashkilotda yongʻin xavfsizligi choralari toʻgʻrisida umumiy yoʻriqnoma;

sexlar, kabel xoʻjaliklari, laboratoriyalar, ustaxonalar, omborlar va boshqalarda yongʻin xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma;

yongʻinni oʻchirish qurilmalariga xizmat koʻrsatish boʻyicha yoʻriqnoma;

yongʻin signalizatsiyasi qurilmalariga xizmat koʻrsatish boʻyicha yoʻriqnoma;

yongʻinga qarshi mashgʻulotlar oʻtkazish, xodimlarni oʻqitish va bilim sinovidan oʻtkazish, yongʻindan himoya tizimlarini texnik nazorat qilish rejalari va grafiklari.

35. Tashkilotda ishlab chiqilayotgan yongʻin xavfsizligi boʻyicha va boshqa hujjatlar amaldagi yongʻin xavfsizligi qoidalariga (keyingi oʻrinlarda — YOXQ), xavfsizlik texnikasi qoidalariga (keyingi oʻrinlarda — XTQ), texnik ekspluatatsiya qilish qoidalariga (keyingi oʻrinlarda — TEQQ) va yoʻriqnomalarga asoslanishi va tegishli tarkibiy boʻlinmalarda boʻlishi kerak. Yongʻin xavfsizligi choralari toʻgʻrisida umumiy yoʻriqnomaning bitta nusxasi, yongʻinni oʻchirishning tezkor rejasi va yongʻinni oʻchirish tezkor tezkor varaqalari tashkilotning bosh (markaziy) boshqaruv shchitida boʻlishi shart.

36. TEQQ talablariga muvofiq tashkilotning bosh muhandisi tomonidan har bir boʻlinma (sex) va ishlab chiqarish xizmati uchun zarur yoʻriqnomalar hamda yongʻinni oʻchirish texnologik sxemalari roʻyxati tasdiqlanishi kerak.

37. Umumiy yoʻriqnoma tashkilot rahbari tomonidan obyektning yongʻin muhofazasi organi (mavjud boʻlgan taqdirda) bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi. Umumiy yoʻriqnomada quyidagilar aniqlanishi kerak:

hududni, shu jumladan, yoʻllar, suv manbalari, bino va inshootlarga kirish yoʻllarini saqlanishiga talablar;

bino, xona va inshootlarning saqlanishiga va yongʻinda odamlar xavfsizligini taʼminlash talablari;

yongʻinga qarshi rejim va uning bajarilishi boʻyicha tashkilotdagi barcha xodimlarning majburiyatlari;

tashkilotda pudratchi va chet tashkilotlar tomonidan bir martalik va vaqtinchalik ishlarni tashkil qilishni hamda ularning bajarilishiga ruxsat berish;

suv manbalarini, yongʻinni oʻchirish, yongʻin signalizatsiyasi va aloqa vositalarining saqlanishini, shuningdek, yongʻin xavfsizligi xizmatini chaqirish tartibini va boshqa tashkiliy masalalar;

yongʻin xavfsizligi holati uchun javobgarlik.

38. Sexlar, kabel xoʻjaliklari, laboratoriyalar, ustaxonalar, omborlar va boshqa binolar va xonalardagi yongʻin xavfsizligi choralari haqidagi yoʻriqnomalar ushbu boʻlinmalar rahbariyati tomonidan yongʻin xavfsizligi boʻyicha muhandis-inspektor bilan birgalikda ishlab chiqiladi. Obyektning yongʻin muhofazasi organi (tashkilotda mavjud boʻlgan taqdirda) bilan kelishiladi va bosh muhandis tomonidan tasdiqlanadi.

Ushbu yoʻriqnomalarda yongʻin xavfsizligi boʻyicha aniq talablar boʻlishi shart, aynan:

yongʻinga qarshi rejim;

yongʻin xavfsizligiga rioya etmaslik natijasida oʻt olish yoki yongʻin kelib chiqishi mumkin boʻlgan ishlab chiqarishning texnologik jarayonlari uchun yongʻinga qarshi maxsus tadbirlar;

texnologik qurilmalar, apparatlar va agregatlarni ishga tushirishga tayyorlashda va taʼmirlashdan soʻng ulardagi yongʻin xavfsizligi choralari;

sex, laboratoriya, ustaxona, ombor va boshqalarda yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan moddalar va materiallarni saqlash tartibi va meʼyorlari;

ochiq olovli apparatlarni qoʻllash rejimlari va doimiy ravishda yongʻin chiqishi xavfli boʻlgan ishlarni (elektr payvandlash, gaz bilan kesish va boshqalar) bajarish uchun maxsus uskunalar bilan jihozlangan uchastkalarni tashkil etish;

binolardan yonuvchi materiallarni yigʻish, ularni saqlash va chiqarib tashlash, maishiy isitish asboblaridan foydalanish, maxsus kiyimlarni va hokazolarni saqlash tartibi;

yongʻinni oʻchiruvchi mavjud vositalarni saqlash va ularni texnik nazorat qilish boʻyicha majburiyatlarni taqsimlash tartibi;

yongʻin sodir boʻlganda xodimlarning harakati, KYOOʻD aʼzolarini va yongʻin xavfsizligi boshqarmasini chaqirish usuli, shuningdek, boshqa chora-tadbirlar;

texnologik uskunalarni toʻxtatish va ventilyatsiyani oʻchirish tartibi, yongʻinni oʻchirish vositalarini qoʻllash boʻyicha asosiy koʻrsatmalar, xodimlarni va moddiy boyliklarni, shuningdek, portlash yuzaga kelishiga yoki yongʻinning tez tarqalishiga sabab boʻladigan materiallarni evakuatsiya qilish hamda xonalarni yopishdan oldin ularni koʻzdan kechirish tartibi.

39. Yongʻinga qarshi suv bilan taʼminlaydigan tizimlari, yongʻinni payqash va oʻchirish qurilmalarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnomalar — namunaviy idoraviy yoʻriqnomalar, shuningdek, loyihaviy hujjatlar va oʻrnatilgan uskunalarning pasport maʼlumotlari asosida ishlab chiqilishi shart.

Yoʻriqnomalar quyidagilarni:

yongʻindan himoya va suv taʼminoti qurilmalariga tashkilotning tegishli boʻlinmalari tomonidan texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha javobgarlik zonalarini belgilash;

mehnat xavfsizligi talablarini inobatga olgan holda texnologik uskunalarni va ularning taʼmirlanishi, avtomatika va boshqaruv tizimlarining texnik nazorati;

texnik hujjatlarni yuritish boʻyicha talablarni;

xodimlarni tayyorlash talablari, shuningdek, yongʻindan himoya qurilmalari va suv taʼminotiga xizmat koʻrsatish yuzasidan javobgarlikni tartibga solishi kerak.

Tashkilot tomonidan xorijiy davlatlarning texnika va texnologiyalari sotib olinganda, ularning yongʻin xavfsizligini taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan yongʻin xavfsizligi talablariga zid boʻlmagan yoʻriqnomalar hamda pasport maʼlumotlariga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

Yoʻriqnomalarga mahalliy sharoitlardan kelib chiqqan holda boshqa talablar ham kiritilishi mumkin. Yoʻriqnomalar tashkilotning bosh muhandisi (texnik direktori) tomonidan tasdiqlanadi va TEQQda belgilangan muddatlarda qayta koʻrib chiqiladi.

40. Uskunalarni, bino va inshootlarni, boshqaruv, himoya, telemexanika, aloqa tizimlarini va avtomatik boshqarish tizimlarining (keyingi oʻrinlarda — ABT) texnik vositalari kompleksini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnomalarga yongʻin xavfsizligiga doir aniq talablar va yongʻin yuzaga kelganda xodimlarning vazifalari alohida boʻlim sifatida kiritilishi shart.

41. Yongʻinni oʻchirishning tezkor rejasi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV) yongʻin qutqaruv boʻlinmalari xodimlari tomonidan energetika obyekti maʼmuriyati bilan hamkorlikda tashkilotlarda yongʻin oʻchirish operativ rejasi va kartochkalarini tuzish boʻyicha metodik koʻrsatmalar asosida ishlab chiqiladi va obyektning yongʻin muhofazasi boshligʻi (agar tashkilotda mavjud boʻlsa) yoki tuman favqulodda vaziyatlar boʻlimi boshligʻi va tashkilotning birinchi rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

Mazut xoʻjaligi va suyuq yoqilgʻining boshqa turlari saqlanadigan omborlarga yongʻinni oʻchirish rejasi alohida tuziladi.

42. Yongʻinni oʻchirishning tezkor rejasi matn va jadval qismdan iborat boʻlishi shart.

Yongʻin oʻchirishning tezkor rejasi asosiy hujjat hisoblanadi va u quyidagilarni:

yongʻin yuzaga kelganda tashkilot xodimlarining harakatini, yongʻin zonasida joylashgan elektr qurilmalarini oʻchirish tartibini;

yongʻinni oʻchirish uchun yozma ruxsat berishni;

yongʻinni oʻchirishga kelayotgan boʻlinmalar bilan hamkorlikda harakat qilish tartibini;

mehnat xavfsizligi talablarini hisobga olib, yongʻinni oʻchirish uchun kuch va vositalarni kiritish sharoitlarini;

yongʻin texnikasini oqilona joylashtirishni va boshqalarni belgilaydi.

43. Yongʻinni oʻchirishning tezkor rejasi quyidagi hollarda:

energetika obyekti kengaytirilganda yoki rekonstruksiya qilinganda;

yongʻinni oʻchirishda yoki yongʻinga qarshi mashgʻulotlarda (oʻquv mashgʻulotlarida) xodimlarning va yongʻin boʻlinmalarining harakatlarida kamchilik aniqlanganda;

yongʻin xavfsizligi boʻyicha yangi normativ hujjatlar qabul qilinganda qayta koʻrib chiqishi va unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi shart.

44. Yongʻinni oʻchirish tezkor rejasini qayta tasdiqlash — energetika obyektining rahbari yoki obyekt yongʻin muhofazasi boshligʻi (agar mavjud boʻlsa) oʻzgarganda amalga oshirilishi kerak.

45. Yongʻinni oʻchirish tezkor rejasining asosiy meʼyorlari tashkilot ishchilariga yongʻin-texnik minimum boʻyicha mashgʻulotlarda va davriy yoʻl-yoʻriqlar vaqtida yetkazilishi shart.

46. Yongʻin sodir boʻlganda, tashkilot xodimlarining oqilona harakatini taʼminlash va vaqtni qisqartirish maqsadida kabel inshootlarining har bir boʻlimi (xonasi), generator, transformator boʻyicha navbatchi xodimlarning asosiy harakatlarini belgilovchi yongʻin oʻchirish tezkor varaqalari ishlab chiqiladi.

47. Tezkor varaqalar bosh muhandis tomonidan tasdiqlanadi va elektr stansiya smena boshligʻida (sex, blok smena boshligʻi), podstansiyaning, elektr tarmoq tashkilotlarining navbatchi dispetcherida saqlanadi. Zarur boʻlgan hollarda tezkor varaqalar tegishli hududiy dispetcherlik xizmati bilan kelishiladi.

48. Tezkor varaqalar quyidagi hollarda:

ishlab chiqarishning prinsipial sxemasi oʻzgarganda, taʼmirlash oʻtkazilganda, tashkilot kengaytirilganda yoki rekonstruksiya qilinganda;

yongʻin oʻchirilgandan yoki yongʻinga qarshi mashgʻulotlar oʻtkazilgandan soʻng xodimlar harakatining natijasi boʻyicha aniqlashtiriladi.

49. Bosh muhandis yoki tegishli sex rahbari oʻzgarganda xodimlar harakatlarini belgilovchi tezkor varaqalar qayta tasdiqlanishi kerak.

2-bob. Uskunalarni taʼmirlash va rekonstruksiya qilish

1-§. Texnologik uskunalarni taʼmirlashda va rekonstruksiya qilishda yongʻin xavfsizligi

50. Texnologik uskunalar taʼmirlovchi, montaj qiluvchi va boshqa tashkilotlarga taʼmirlash, rekonstruksiya qilish yoki montaj qilish uchun berilganda, tashkilot (sex) rahbariyati va tezkor xodimlar ushbu ishlar bajarilayotgan uchastkalardagi yongʻinga qarshi holat uchun umumiy javobgarlikdan ozod etilmaydi. Bino pudratchi tashkilotga rekonstruksiya qilish uchun toʻliq berilgan holat bundan istisno.

51. Tashkilotda oʻrnatilgan yongʻinga qarshi rejim pudratchi, taʼmirlash, qurilish-montaj va sozlash tashkilotlari uchun majburiy hisoblanadi va qatʼiy bajarilishi shart. Buning uchun ushbu tashkilotlarning mansabdor shaxslari shaxsan javobgar boʻladi.

52. Taʼmirlash va qurilish maydonchalarida, shuningdek, montaj va sozlash ishlarida yongʻin xavfsizligi uchun tadbirlar va nazorat — ushbu ishlarni olib borayotgan tashkilot bilan birgalikda tashkilot (sex) rahbari tomonidan belgilanadi. Maydonchalar toʻsilgan va ularda amaldagi qoidalar (tartiblar) boʻyicha zarur xavfsizlik belgilari oʻrnatilgan boʻlishi shart.

53. Taʼmirlash ishlarida texnologik uskunalarni, detallarni, generatorlar va elektr dvigatellar choʻlgʻamlarini yuvish va moysizlantirish uchun yongʻindan xavfsiz yuvish vositalarini qoʻllash shart.

Istisno tariqasida, texnik sabablarga koʻra yongʻinga xavfsiz yuvish vositalarini ishlatish mumkin boʻlmaganda, yonuvchan suyuqliklarni (erituvchi suyuqlik, benzin va boshqalar) bir marta ishlatish uchun talab qilinadigan, biroq 1 litrdan koʻp boʻlmagan miqdorda qoʻllashga ruxsat beriladi. Bunda faqat sinmaydigan materialdan tayyorlangan yopiq idishni qoʻllash kerak.

54. Taʼmirlash ishlari davrida:

yongʻin oʻchiruvchi vositalarga oʻtish yoʻlkalari va transport yoʻllari, evakuatsiya yoʻllari, shuningdek, piyoda borish yoʻllarining boʻshligi taʼminlanishi;

payvandlash ishlari va boshqa olovga xavfli ishlar faqat doimiy payvandlash postiga olib borib boʻlmaydigan uskunalarda bajarilishi;

toʻkilgan moy va boshqa yonuvchan suyuqliklar zudlik bilan tozalanishi;

moy artilgan materiallar yopiq temir qutilarga joylashtirilishi, ish tugaganidan soʻng ular xonadan utilizatsiya uchun chiqarib tashlanishi shart.

55. Yoqilgʻi uzatish traktlarida (galereyalar konveyerlarining yurituvchi va tortuvchi stansiyalarida, yoqilgʻini qayta toʻkish, yanchish qurilmalarida, bunkerli galereyalarda, nam koʻmir bunkerlarida va boshqalarda) taʼmirlash ishlari boshlangunga qadar toʻkilgan koʻmir va koʻmir changi yigʻishtirib olinishi shart.

56. Konveyer tasmalarida vulkanizatsiya ishlari konveyer boʻylab 10 metrdan kam boʻlmagan masofadagi ajratilgan uchastkalarda oʻtkazilishi kerak. Ushbu uchastkalarga yaqin atrofda joylashgan uskunalarni himoya qilish uchun koʻchma yonmaydigan qalqonlar oʻrnatiladi. Ishlar boshlangunga qadar qurilish konstruksiyalari va uskunalar toʻkilgan yoqilgʻi va changdan toʻliq tozalangan boʻlishi shart.

57. Konveyer tasmalarini yelimlash uchun erituvchi suyuqlik va yelim bir marotaba ishlarni oʻtkazish uchun kerak boʻlgan miqdorda qoʻllanishi shart.

Erituvchi suyuqliklarni saqlash uchun shisha idishlardan foydalanish taqiqlanadi.

58. Tegirmonlarda maydalash, yanchish va puflash ventilyatorlarida hamda ularning elektr dvigatellarida taʼmirlash ishlarini boshlashdan avval polga hamda uskuna va uning atrofiga toʻkilgan moylar va koʻmir changi toʻliq tozalab olinishi shart.

59. Uskunalarni taʼmirlashda asosiy oʻtish yoʻllari va binolar ichida transport harakatlanishini hamda oʻtish yoʻllarini toʻsib qoʻymaslik uchun detallar va materiallar taʼmirlash maydonchalariga joylashtirilishi kerak.

60. Qozonlarda inventarli havozalar joylashtirilishi shart, yogʻoch toʻshamalar esa yonish xususiyatini pasaytiruvchi suyuqlik bilan ishlov berilgan boʻlishi shart. Qozonni yoqishni boshlashdan oldin barcha havozalar yigʻilib, olib tashlangan boʻlishi shart.

61. Statsionar oʻrnatilgan yoki koʻchma sentrifugalarda moyni regeneratsiya qilishda, texnik shartlarda koʻrsatilgan chegaralarda moyning kerak boʻlgan haroratini saqlab turish va ularning ishlashi xodimlar (navbatchi) tomonidan doimiy nazorat qilinishi shart. Tozalash jarayonida toʻkilgan moylar darhol tozalab olinishi kerak.

Qurilmani ishlatish jarayonida moy oqish holatlari, yongʻin sodir boʻlishi yoki qurilmaning buzilishiga xavf soladigan boshqa avariya va nosozliklar yuzaga kelgan taqdirda qurilmani darhol toʻxtatish choralari koʻrilishi shart. Koʻchma sentrifugada ishlar olib borilganda, agar 20 metr radiusda birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari doimiy posti yoʻq boʻlsa, qoʻshimcha post bilan jihozlanishi shart.

62. Taʼmirlash maydonchasida, transformator ustaxonasida, elektr stansiyaning bosh korpusidagi maxsus yoki montaj maydonchasida transformatorlar va reaktorlardan moyni toʻkish (yoki uni toʻldirish) moy xoʻjaligining moy quvur oʻtkazgichlarining markaziy ajratgichiga koʻchma shlanglarni ulash yoʻli bilan ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan maxsus baklardan foydalangan holda amalga oshirilishi shart.

63. Transformatorni (reaktorni) induksion isitish usuli bilan bak tubini qoʻshimcha qizdirgan holda quritishda quyidagilar zarur:

bakni isitish uchun faqat asbestli mato yoki yonmaydigan boshqa materialni qoʻllash;

transformator (reaktor) baki ostida oʻrnatish uchun faqat yopiq turdagi isitish pechlarini qoʻllash va ularni yonmaydigan asosga oʻrnatish;

moy sirkulyatsiyasi uchun faqat moyga chidamli shlanglardan foydalanish;

moyning oqib ketishining oldini olish uchun sirkulyatsion shlanglarning mustahkam biriktirilishini taʼminlash;

agar 20 m radiusda birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarining doimiy posti boʻlmasa, ishlash joyini qoʻshimcha post bilan jihozlash va uning ishga yaroqliligini tekshirish;

butun ish davrida yongʻin sodir boʻlganda, koʻriladigan tadbirlar toʻgʻrisida yaxshi yoʻl-yoʻriq berilgan xodimlardan navbatchilik tashkil qilish.

64. Boʻyash bilan bogʻliq taʼmirlash ishlari amalga oshirilganda quyidagi talablar bajarilishi shart:

boʻyash uchun qurilmalar va moslamalar ishga yaroqli holda boʻlishi va normal bosimda va ish rejimida uskunaning talab qilinayotgan germetikligini taʼminlashi;

lak va boʻyoqlarni toʻkish kichik mexanizatsiya vositalari yordamida amalga oshirilishi shart. Toʻkilgan boʻyash materiallarini zudlik bilan yigʻishtirish kerak;

lok-boʻyoq materiallari sigʻimlari bir smenalik ehtiyojni taʼminlaydigan hajmda boʻlishi shart. Lok-boʻyoq materiallaridan boʻshagan idishlar ularning boʻshashiga qarab smena tugagandan keyin chiqarib tashlanishi shart;

binoning butun hajmi boʻyicha koʻzda tutilgan boʻyash ishlari asosiy evakuatsiya chiqishidan eng uzoqda joylashgan uchastkadan boshlanishi shart;

agar 20 m dan kam masofada ochiq olovni (uchqun hosil boʻlishni) qoʻllash bilan taʼmirlash ishlari bajarilayotgan boʻlsa, boʻyash ishlarini boshlash taqiqlanadi. Boʻyash zarur boʻlgan taqdirda yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni toʻxtatishni talab qilish kerak;

havo muhitining sanitar meʼyoriga rioya qilish uchun boʻyash zonasini ventilyatsiya bilan taʼminlash yoki smenadagi boʻyash ishlarining hajmini kamaytirish shart.

65. Birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari mavjud boʻlmagan taqdirda yoki ular nosoz holatda boʻlganda, boʻyash ishlarini oʻtkazish taqiqlanadi.

Texnologik uskunalarni gidravlik va pnevmatik sinovdan oʻtkazish vaqtida, shuningdek, ushbu uskunalarning quvur oʻtkazgichlarini sinash zonasida boʻyash ishlarini oʻtkazish taqiqlanadi.

66. Tashkilotlarning avtomatik yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari bilan jihozlanishi kerak boʻlgan bino, xona va inshootlari roʻyxati:

maydoni 100 m 2 va undan ortiq boʻlgan elektr dvigatellar choʻlgʻamlarini qayta oʻrash uchun elektr taʼmirlash ustaxonalari;

maydoni 100 m 2 dan 500 m 2 gacha boʻlgan elektr taʼmirlash sexlarining izolyatsion-shimdirish, moy quyish va yuqori kuchlanishli apparaturalar va transformatorlarni sinash xonalari.

2-§. Payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni bajarishda yongʻin xavfsizligi

67. Barcha xodimlar elektr va gazli payvandlash, kavsharlash, bitum eritish, shuningdek, yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan texnologik jarayonlarga kiruvchi vulkanizatsiya va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni bajarishda, tashkiliy va texnik tadbirlarga rioya etishlari va jarayonlarni qatʼiy nazorat qilishga majburdirlar.

Tashkilotlarda oʻtkazilayotgan payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlar energetika obyektlarida olovli ishlarni oʻtkazishdagi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq bajarilishi shart.

68. Ochiq olovni qoʻllash, material va konstruksiyalarning alangalanishi haroratigacha detallarni qizdirish bilan bogʻliq payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni oʻtkazish uchun barcha joylar quyidagilarga boʻlinadi:

yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarish uchun doimiy joylar, sexlar, ustaxonalar, ochiq maydonchalarda va boshqa shunga oʻxshash uchastkalarda tashkil qilinadi;

yongʻinga xavfli ishlarni bajarish uchun vaqtinchalik joylar, agar detallarni yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajaradigan doimiy joylarga olib chiqish imkoniyati boʻlmasa, bevosita xonalarda va uskunalarda tashkil qilinadi.

69. Payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni bajarish uchun doimiy joylar Energetika obyektlarida olovli ishlarni oʻtkazishda yongʻin xavfsizligi talablariga toʻliq mos kelishi shart.

Doimiy joylardagi yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar maxsus ruxsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirmasdan bajarilishi mumkin.

70. Yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarish uchun doimiy joylardan tashqari, jumladan binolar, sexlar, kabel inshootlarida, ochiq maydonlar va boshqalarda oʻrnatilgan uskunalar hamda ularning atroflari va yaqin joylarda barcha yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar maxsus ruxsat beruvchi hujjat (naryad) asosida bajarilishi shart. Naryad payvandlash oʻtkaziladigan sex yoki uchastka boshligʻi tomonidan rasmiylashtirilib, obyektdagi yongʻin-qutqaruv xizmati va olovli ishlar olib boriladigan joy yoki atrofida joylashgan sex va uchastkalar boshliqlari bilan kelishilgan boʻlishi kerak.

71. Payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni oʻtkazish uchun belgilangan tartibda oʻqitilgan, yongʻin xavfsizligi boʻyicha idoraviy yoʻriqnomalardan oʻtkazilgan, shuningdek, kasbiy tayyorgarligi talablarga mos, amaldagi qoidalar va sohadagi boshqa normativ hujjatlar talablari boʻyicha sinovdan oʻtgan xodimlarga ruxsat beriladi.

72. Payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni bajarish vaqtida xodimda naryad, payvandlovchi guvohnomasi, shuningdek, yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni aniq joyda bajarishga xuquq beruvchi naryad — ruxsatnoma boʻlishi shart.

73. Payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni balandlikda (havozada, taxta supalarda, osma kajavada) bajarishda yonuvchan konstruksiyalar, uskunalar va materiallarga erigan metall zarralarining tushishi va uchishini cheklash uchun choralar koʻrilgan boʻlishi shart.

Zarur hollarda, ayniqsa, yonuvchan materiallar mavjud va odamlar oʻtadigan joylarning osti toʻsilgan va kuzatuvchilar qoʻyilgan, shuningdek, taqiqlovchi va koʻrsatuvchi belgilar bilan jihozlangan boʻlishi shart.

74. Bino, inshoot va uskunalarda yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar vaqtinchalik bajarilayotgan ish joylari birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi shart. Agar bevosita ish joyi yaqinida ichki yongʻin oʻchirish krani boʻlsa, u holda unga yongʻin oʻchirish yengi va dastagi ulanib, yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ish oʻtkazilayotgan joyga tortilgan boʻlishi shart.

75. Portlash xavfi boʻlgan xonalarda yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar faqat doimiy payvandlash joylarida yoki yongʻinga xavfsiz xonalarda bajarish imkoniyati boʻlmagan hollarda oʻtkazilishi shart.

76. Yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarga kirishish quyidagi hollarda taqiqlanadi:

agar ushbu ishlarni vaqtinchalik bajarishga naryad rasmiylashtirilmagan va ruxsat berilmagan boʻlsa;

agar birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari bilan taʼminlanmagan boʻlsa;

payvandlovchi yoki gaz bilan payvandlovchining oʻquvchisiga, unga malakali ishchi biriktirilmagan boʻlsa, shuningdek, boshqa ishchilarga, agar ular (texnik foydalanish, texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi) qoidalari talablariga oʻqitilmagan, bilim sinovidan oʻtmagan va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarish huquqiga ega boʻlmasa;

agar payvandlash apparatining simlari ochilib qolgan, talab darajasida izolyatsiya qilinmagan yoki ulanish joylari izolyatsiyalanmagan boʻlsa, shuningdek, elektr kabellarini kesimi ruxsat etilgan nominal payvandlash toki oʻtishini taʼminlamaydigan boʻlsa;

agar payvandlash apparatining elektr kabellari quvur oʻtkazgichlar bilan kesishgan joylarda, ayniqsa, yonuvchan gaz va suyuqlik quvurlari bilan kesishgan joylarda qoʻshimcha izolyatsiya ishlari bajarilmagan yoki kabellar havo orqali oʻtkazilmagan boʻlsa.

77. Avariya holatlarida vaqtinchalik payvandlash yoki boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar bevosita sex (uchastka) boshligʻi yoki uning koʻrsatmasiga asosan mazkur sexning (uchastkaning) javobgar MTX kuzatuvi ostida bajarilishi shart.

Yongʻin sodir boʻlmasligi uchun barcha yongʻinga qarshi chora-tadbirlarning bajarilishi va kuzatuvchi javobgar shaxs tomonidan nazorat qilinishi shart.

78. Ish smenasi tugagandan soʻng barcha gaz ballonlari, yonuvchi suyuqliklar bilan ishlaydigan kavsharlash va kesish apparatlari doimiy saqlash joylariga olib chiqib ketilishi, elektr payvandlash agregatlari esa elektr tarmogʻidan oʻchirilishi shart. Tanaffus vaqtida (tushlik va hokazo) gaz ballonlari, elektr payvandlash, kavsharlash va materiallarni kesish apparatlari oʻchirilib, shlanglari yonuvchan suyuqliklar va gazlardan boʻshatilishi kerak.

79. Payvandlash va gaz bilan kesish uchun foylaniladigan gaz ballonlari va boshqa apparaturalarni bevosita portlash xavfi boʻlgan xonalar, sigʻimlarda va kabel inshootlariga oʻrnatish taqiqlanadi.

80. Gaz ballonlarini toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nurlari taʼsiri ostida uzoq vaqt davomida saqlash, shuningdek, boshqa issiqlik tarqatuvchi manbalardan qizishi taqiqlanadi.

81. Bino va inshootlar ichida muzlagan quvur oʻtkazgichlar, sigʻimlar va boshqa tuzilmalarni, shuningdek, ushbu binolar va inshootlardan tashqarida yonuvchan konstruksiyalar yoki yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan uskunalardan 3 metrdan yaqin masofada ochiq olovdan foydalanib qizdirish taqiqlanadi.

82. Yonuvchan polimer isitgichli yengil metall konstruksiyalardan qurilgan binolarda payvandlash, shuningdek, yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan boshqa ishlarni oʻtkazish taqiqlanadi.

83. Yonuvchan polimer isitgichli yengil metall konstruksiyadan tayyorlangan panellarni yechish yoki mahkamlash uchun toʻlgʻazma detallarni va boshqa moslamalarni oʻrnatish maqsadida teshiklarni ochish elektr va gaz bilan payvandlash orqali amalga oshirilishi taqiqlanadi.

84. Yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarishda masʼul va javobgar shaxslar tomonidan yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga rioya etmaganliklari uchun quyidagi taʼsir qilish choralari koʻrilishi mumkin:

xavfsizlik texnikasi va yongʻin xavfsizligi boʻyicha talonda xodim tomonidan yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar haqida belgi qoʻyish;

qoʻpol qoida buzilish sodir etilganda, xodimdan koʻrsatilgan talonni va naryadni olib qoʻyish;

agar xodimning harakati yoki harakatsizligi uskunalar, materiallar va xonalarning buzilishiga olib kelsa, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan intizomiy, moddiy va maʼmuriy javobgarlikka tortish;

agar xodimning harakati yoki harakatsizligi uskunalar, binolar, inshootlarning buzilishiga olib kelgan va odamlarning sogʻligʻiga va xavfsizligiga zarar yetkazgan boʻlsa (shuningdek, tashkilotga yetkazilgan zararni qoplash uchun), jinoiy javobgarlikka tortish.

85. Qoida buzilishlar haqidagi belgi hamda payvandchilardan texnika va yongʻin xavfsizligi boʻyicha talonni yoki payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarishga naryadni olib qoʻyish, ushbu ishlarni zudlik bilan butunlay toʻxtatilishini anglatadi. Ushbu ishlarni qayta tiklashga koʻrsatilgan kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgandan soʻng, shuningdek, yangi ruxsatnoma rasmiylashtirilib, naryad berilgandan keyin ruxsat beriladi;

Qoida buzilishlar haqida belgi qoʻyishga, talon yoki naryadni olib qoʻyishga quyidagi shaxslarga:

ekspluatatsiya qilish boʻyicha muhandis yoki obyektni yongʻin xavfsizligi boʻyicha muhandisi (inspektori)ga;

obyekt yoki sex rahbariyati, bosh muhandis yoki uning oʻrinbosarlariga;

sex yoki tashkilotning smena boshligʻiga;

FVV Oʻta muhim, toifalangan va qoʻriqlanadigan obyektlarda yongʻin xavfsizligi boshqarmasi, obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish markazlari va xududiy FVB xodimlariga;

obyektlardagi Yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari hamda idoraviy yongʻindan saqlash xizmati inspektorlariga;

energetika tizimining yongʻin xavfsizligi boʻyicha muhandisiga huquq beriladi.

86. Olib qoʻyilgan texnika va yongʻin xavfsizligi boʻyicha talon naryad bosh muhandisga yoki tegishli sex boshligʻiga, buzilish sabablari haqida nazorat qiluvchi shaxs tomonidan yozilgan va imzolangan holda chora koʻrish uchun beriladi.

87. Tashkilot, sex, alohida ustaxona, laboratoriya, ombor va boshqa obyektlarning rahbarlari payvandlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar tegishli xonalarda bajarilayotganda, qaysi tashkilot xodimi bajarishidan qatʼiy nazar, yongʻin xavfsizligi talablariga rioya qilishini taʼminlovchi tashkiliy va texnik tadbirlar uchun shaxsan javob beradilar.

88. Har bir tashkilotda yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni oʻtkazishga ruxsat berishni tashkil etish boʻyicha aniq tadbirlar ishlab chiqilishi va ularning bajarilishi tashkilot xodimlari, pudratchi tashkilotlar, shuningdek, obyektlarning yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish markazlari, boʻlim va boʻlinmalari xodimlari tomonidan nazorat qilinishi shart.

3-bob. Energetika obyektlarining 0,4 kV gacha kuchlanish ostidagi uskunalarida yongʻinni oʻchirishni tashkil qilish tartibi

1-§. Umumiy qoidalar

89. Ushbu boʻlimda tashkilot xodimlarining, idoraviy yongʻindan saqlash xizmati va FVV boʻlinmalarining elektr stansiyalar va podstansiyalardagi 0,4 kV gacha kuchlanish ostidagi uskunalarda va ishlab chiqarish texnologiyasida (aloqa, yoritish, avtomatika va yongʻin oʻchirish) yongʻinni oʻchirish jarayonida elektr tokidan oʻchirish mumkin boʻlmaganda, harakatlarini tashkil etish boʻyicha asosiy qoidalar belgilangan.

90. Energetikada ishlab chiqarish texnologiyasi va energetika tizimining ish rejimlari uchun ogʻir oqibatlarga olib kelishi mumkin boʻlgan uskunalarni boshqarishning yoʻqolishiga yoʻl qoʻyib boʻlmasligi, ikkilamchi kommutatsiya zanjirlarida oʻzgaruvchan va oʻzgarmas tok kuchlanishini oʻchirib boʻlmasligi sababli 0,4 kV gacha boʻlgan kuchlanish ostidagi uskunalar elementlarida sodir boʻlgan yongʻinni oʻchirish zarur boʻladi.

91. Yongʻin sodir boʻlganda stansiya smena boshligʻi, podstansiya navbatchi muhandisi (keyingi oʻrinlarda — energetika obyektining smena boshligʻi) tomonidan 0,4 kV gacha kuchlanish ostidagi energetik uskunalarda yongʻinlarni oʻchirish uchun ushbu Qoidalarga 4-ilovada keltirilgan shakldagi yozma ruxsatnoma beriladi va uni yongʻin oʻchirish tezkor varaqasi talablarini inobatga olib, avvaldan rasmiylashtirib, boshqaruv shchitida saqlash tavsiya etiladi.

92. Uskuna yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmalari bilan himoyalanmagan boʻlsa, u holda ushbu uskunani mavjud yongʻin oʻchirish vositalari bilan oʻchirishga ruxsat beriladi. Bunda oʻchirishda ishtirok etayotgan shaxslar tomonidan zarur xavfsizlik choralari koʻrilishi lozim.

93. Elektr stansiya va podstansiyaning 0,4 kV dan yuqori kuchlanishli uskunalari yongʻinni oʻchirishdan oldin tokdan uzib qoʻyilishi shart.

94. Har bir tashkilotda bosh muhandis (texnik rahbar) buyrugʻiga koʻra yongʻin sodir boʻlganda texnologiya shartlari boʻyicha tokdan uzib quyilishi mumkin boʻlmagan muayyan uskunalar roʻyxati aniqlanadi.

95. Yongʻin paytida tokdan uzib qoʻyish mumkin boʻlmagan 0,4 kV gacha kuchlanish ostida boʻlgan energetik uskunalar mavjud xonalar (inshootlar) uchun yongʻinda harakatning tezkor varaqasi ishlab chiqiladi.

Bunda quyidagilar koʻrsatiladi:

uskunalarning dispetcherlik raqami;

tokdan uzilmagan uskunalarning joylashishi;

yongʻin zonasida joylashgan energetika uskunalarini oʻchirish boʻyicha zarur harakatlar ketma-ketligi;

yerga ulovchi tuzilmalar, himoya va yongʻin oʻchirish vositalarining joylashgan joyi;

yongʻin joyiga olib boruvchi jangovar hisoblarning harakatlanishi mumkin boʻlgan qatnov yoʻli.

2-§. Yongʻinni oʻchirish ishlarini bajarishda xavfsizlik talablari

96. 0,4 kV gacha kuchlanish ostida boʻlgan uskunalarda yongʻinni oʻchirishga 5 metrdan kam boʻlmagan masofada yongʻin qoʻl stvollaridan purkaladigan suv oqimi bilan oʻchirishga ruxsat beriladi. Yongʻinni uzilib-uzilib purkaladigan suv oqimlari bilan oʻchirishga ruxsat berilmaydi.

97. Xonalarni (tunnelni) hajmiy toʻldirish bilan yongʻinni havo-mexanik koʻpik orqali oʻchirishda, koʻpik generatorlarini va yongʻin avtomobillari nasoslarini yerga ulash zarur. Yongʻin avtomobili haydovchisi dielektrik qoʻlqoplarda va qoʻnjli kalishda (etikda) ishlashi shart.

98. Yongʻinni oʻt oʻchirgich bilan oʻchirishda ushbu Qoidalarga 5-ilovada keltirilgan xavfsiz masofaga rioya qilish zarur. Sertifikati mavjud boʻlgan va ishlab chiqaruvchi zavodning texnik shartlariga mos keluvchi boshqa oʻt oʻchirgich turlaridan foydalanishga ruxsat beriladi. Koʻpikli oʻt oʻchirgichlar bilan oʻchirishga ruxsat berilmaydi.

99. Elektr qurilmalarini purkaladigan suv oqimi bilan oʻchirishda FVVning obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari, idoraviy yongʻin xavfsizligi xizmatining shaxsiy tarkibi va tashkilotning xodimlari quyidagi talablarni bajarishga majburdirlar:

yongʻinni oʻchirish vositalari bilan dielektrik qoʻlqoplar va qoʻnjli kalishlarda (etiklarda), tutash holatlarda esa — nafas olish organlarining shaxsiy himoya vositalarida ishlashga;

oʻchirilmagan elektr qurilmalaridan xavfsiz masofada boʻlishga;

yongʻin stvoli va yongʻin avtomobili nasoslarini yerga ulashga.

100. FVVning obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari, idoraviy yongʻin xavfsizligi xizmati shaxsiy tarkibi va xodimlarga quyidagilar taqiqlanadi:

mustaqil ravishda elektr uskunalarini oʻchirish va boshqa operatsiyalarni oʻtkazish;

5 metrdan kam masofa koʻrinadigan kuchli tutagan xonalarda yongʻinni oʻchirishni amalga oshirish.

101. Yongʻinni oʻchirishga jalb qilinadigan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari uchun obyektdagi zarur elektr himoya vositalarining soni yongʻinni oʻchirish rejasini (tezkor varaqalar) ishlab chiqishda aniqlanadi.

102. Obyektdagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari shaxsiy tarkibi yilda kamida bir marta yoʻl-yoʻriqdan oʻtishlari va kuchlanish ostidagi elektr qurilmalarida yongʻinni bartaraf qilish boʻyicha haraktlarni oʻrganish va oʻtkazish uchun maxsus poligonlarda (trenajerlarda) yongʻinga qarshi mashgʻulotlarda ishtirok etishlari shart.

103. Yongʻin oʻchiruvchilarning jangovar vaziyati aniq elektr qurilmalarigacha xavfsiz masofani hisobga olgan holda yongʻin-taktik mashgʻulotlarni (oʻqishlarni) oʻtkazish paytida aniqlanadi va belgilanadi, soʻng yongʻinni oʻchirish rejasiga (tezkor varaqaga) kiritiladi.

3-§. Yongʻin sodir boʻlganda xodimlarning harakati

104. Obyektda yongʻin sodir boʻlganda yongʻin oʻchogʻini birinchi payqagan xodim zudlik bilan obyektning smena boshligʻiga yoki tashkilot rahbariyatiga, aloqa mavjud boʻlsa yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga xabar berishi va mavjud yongʻin oʻchirish vositalari bilan yongʻinni oʻchirishga kirishishi shart.

105. Obyektning smena boshligʻi zudlik bilan yongʻin haqida yongʻin xavfsizligi xizmatiga, tashkilot rahbariyatiga (maxsus roʻyxat boʻyicha) va energetika tizimining dispetcheriga xabar berishga majbur.

106. FVVning obyektdagi va hududiy yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari kelgunga qadar obyektning smena boshligʻi (tashkilot rahbari) yongʻinni oʻchirishga rahbarlik qilib, quyidagilarni:

yongʻin joyidan barcha begona kishilarni chiqarib yuborishni;

yongʻin sodir boʻlgan joyni, tarqalishi mumkin boʻlgan yoʻllarni va yuzaga keladigan yangi yongʻin (tutash) oʻchoqlarini aniqlashni;

avtomatik yongʻin oʻchirish tizimining ulanishini, u ishlamay qolgan taqdirda qoʻl bilan ulashni tekshirishni;

yongʻinni oʻchirishni taʼminlash maqsadida tayyorgarlik ishlarini bajarishni;

tashkilotning xodimlari va yongʻinni oʻchirish vositalari bilan yongʻinni oʻchirishni;

harakatning xavfsiz yoʻnalishi, suv manbalari joylashgan joyi, yongʻin-qutqaruv avtomobillarini yerga ulash joylarini yaxshi biladigan shaxslar tomonidan FVV yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini kutib olishni tashkil etishga majbur.

107. Yongʻin zonasida uskunalar va ulanmalarni elektr taʼminoti tizimidan oʻchirish va almashlab ulashlar yongʻinni oʻchirish tezkor rejasiga muvofiq podstansiyaning smena boshligʻi, dispetcheri yoki navbatchi xodimi va obyekt xizmati xodimi tomonidan amalga oshiriladi va oʻchirishlar tugagandan soʻng bu haqda yuqori turuvchi rahbariyatga tezkor xabar beradi.

108. Yongʻin joyiga FVVning obyektlardagi yoki hududiy yongʻin-qutqaruv boʻlinmasining birinchi boʻlinmasi kelganidan keyin ushbu boʻlinmaning navbatchi smena boshligʻi yongʻinni oʻchirish rahbari hisoblanadi. Obyektning smena boshligʻi (tashkilot rahbari) yongʻinni oʻchirish boʻyicha rahbarlikni unga topshirishda qabul qilingan choralar haqida maʼlumot berishi va yongʻinni oʻchirish rahbari (keyingi oʻrinlarda — YOOʻR) koʻrsatmalariga muvofiq xodimlarning keyingi harakatlarini tashkil qilishi shart.

109. Oʻt oʻchirish vositalarini berish haqidagi qaror YOOʻR tomonidan kerakli koʻrsatmalar berilib zarur xavfsizlik choralari koʻrilgandan keyin qabul qilinadi.

110. YOOʻR kuchlanish ostida boʻlgan energetik uskunadagi yongʻinni oʻchirishga faqat obyektning smena boshligʻidan oʻchirishga yozma ruxsat olganidan, tashkilot xodimlari bilan yongʻin boʻlinmalarining shaxsiy tarkibiga yoʻl-yuriq berilgandan va elektr qurilmalarini koʻz bilan nazorat qilish sharoitlari yaratilgandan keyin kirishish mumkin.

4-bob. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti va yongʻinni oʻchirish vositalari

1-§. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti

111. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti obyektda yongʻinni oʻchirishning asosiy tuzilmalaridan biri boʻlib, oʻz tarkibiga quyidagilarni oladi: suv manbalari (hovuzlar, daryolar, maxsus sigʻimlar va boshqalar); nasos stansiyalari, hudud boʻyicha gidrantlar oʻrnatilgan (tashqi yongʻinga qarshi suv quvuri) quvur oʻtkazgichlar tarmogʻi, shuningdek, yongʻin kranlari mavjud (ichki yongʻinga qarshi suv quvuri) bino va inshootlardagi quvur oʻtkazgich tarmogʻi.

112. Obyekt hududida yoki uning yaqinida (200 m gacha masofada) suv havzasi, daryo, ochiq suv olib keluvchi (olib ketuvchi) kanallar (iflos oqova suvlardan tashqari), issiq suvni sovutadigan minorasimon qurilmalar (gradirni) va shunga oʻxshash suv manbalari boʻlganda, ulardan suv olish maqsadida koʻchma yongʻin texnikasi uchun oʻtish yoʻllari boʻlishi shart. Oʻtish yoʻllari koʻrsatkichlar bilan belgilangan boʻlishi shart.

113. Yongʻinga qarshi suv quvuri tarmogʻining tegishli uchastkalari taʼmirlashga oʻchirilganda, ishonchli suv berish sxemasining aniq moslanuvchanligini, shuningdek, talab qilinayotgan bosim va yongʻin oʻchirish uchun hisoblangan suv hajmini oʻtkazishni taʼminlashi shart.

114. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti tarmogʻida suv sarfining oshishi va tarmoqdagi bosimning kamayishi bilan bogʻliq, bosh loyihalovchi tashkilot bilan kelishmasdan va maksimal sarfga tabiiy sinovlar oʻtkazmasdan qoʻshimcha ulanishlar taqiqlanadi.

115. Yongʻinga qarshi suv quvurining alohida uchastkalarini, nasos stansiyasining uskunalarini va yongʻinni oʻchirish uchun suv zaxiralari bor rezervuarlarni vaqtinchalik oʻchirish bilan bogʻliq taʼmirlash ishlarini faqat tashkilotning bosh muhandisi ruxsat bergandan keyin amalga oshirish shart. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimini taʼmirlash, tekshirish va sinash uchun vaqtinchalik oʻchirilganda, bu haqda zudlik bilan obyektdagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga xabar berish kerak.

Tashkilotning bosh muhandisi zarur boʻlganda butun taʼmirlash vaqti davomida ishonchli suv taʼminotini yetkazish uchun: vaqtinchalik suv quvurlari liniyasini oʻtkazishi, koʻchma yongʻin texnikasi bilan KYOOʻD aʼzolarining navbatchiligini yoki obyektning yongʻin xavfsizligi xizmati yongʻin boʻlinmalarining navbatchiligini hamda boshqa qoʻshimcha choralarni aniqlashi shart.

116. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti tarmogʻining ishga yaroqliligini nazorat qilish uchun yilda kamida bir marta bosim va suvning sarfi boʻyicha sinovlar tegishli dalolatnomalarni rasmiylashtirib oʻtkazilishi shart. Yongʻinga qarshi suv quvurining tashqi tarmogʻidagi bosim 1 MPA (10 kgs/sm 2 ) dan oshmasligi shart.

Tashkilot rahbarining buyrugʻiga binoan sinovlar oʻtkazish uchun obyektning yongʻin muhofazasi xizmati (agar mavjud boʻlsa) ishtirokidagi komissiya tayinlanadi.

Suv quvurini sinash loyihaga muvofiq har bir taʼmirlashdan, rekonstruksiyadan yoki suv quvuri tarmogʻiga yangi isteʼmolchilar ulangandan keyin oʻtkazilishi shart.

117. Yongʻinga qarshi suv taʼminoti tarmogʻining ekspluatatsiyasida aniqlangan nosozliklar va normal rejimdan chetga chiqishlar zudlik bilan avariyaviy-tiklash ishlarini tashkil etish yoʻli bilan bartaraf qilinishi shart.

118. Tashqi yongʻinga qarshi suv quvurining yongʻin gidrantlari yilda kamida 2-marta (odatda bahor va kuzda) tashkilot va obyektning yongʻin xavfsizligi xizmati bilan birgalikda koʻrikdan oʻtkazilishi shart; ularning ishga yaroqliligi suvni tushirish yoʻli bilan tekshiriladi (faqat havo harorati musbat boʻlganda). Tekshirish natijalari ushbu Qoidalarga 6-ilovada keltirilgan shakldagi jurnalga yozib qoʻyiladi.

Koʻrik uchun quduqlarni ochishga 15 0 S dan past haroratda ruxsat berilmaydi. Harorat 0 0 S dan minus 15 0 S gacha boʻlganda, gidrantni faqat suv tushirmasdan tashqi koʻrikdan oʻtkazishga ruxsat beriladi.

Yongʻin gidrantlari qudugʻining teshik qopqoqlarini va ularga oʻtish yoʻllarini berkitish, turli uskunalar va materiallar bilan qalashtirib tashlash taqiqlanadi.

Qish vaqtlarida qopqoqlarni doimiy ravishda qor va muzlardan tozalab turish zarur. Transport yoʻllari yaqinida joylashganda esa ularga yechiladigan yengil materialdan tayyorlangan tegishli rangli va yozuvli, boʻyalgan, konusli qalpoqlar oʻrnatiladi.

119. Yongʻin oʻchirish gidrantlari joylashgan joylar va yongʻinga qarshi suv havzalariga oʻtish yoʻllari fotolyuminessentli koʻrsatkich belgilari bilan taʼminlanishi shart, xususan:

gidrantlar uchun — xarfli indeks (YOG) yozish bilan, shuningdek, bunda koʻrsatkichdan necha metr masofada joylashganligi va suv quvuri diametrini koʻrsatish kerak;

suv manbalari uchun — xarfli indeks (YOM) yozish bilan, bunda maxsus sigʻimlar uchun suv zaxirasini, issiq suvni sovutadigan minorasimon qurilmalar (gradirni) va ochiq suv manbalari uchun esa pirsda joylashadigan yongʻin avtomobillari sonini koʻrsatish kerak.

Obyekt hududida umumiy koʻcha yoritish chiroqlari mavjud boʻlganda, koʻrsatkichlarni maxsus yoritish talab qilinmaydi.

120. Yongʻinga qarshi suv bilan taʼminlash nasos stansiyalarining xonalari toza holda saqlanishi, uskunalar esa doimo ishga yaroqli boʻlishi shart.

Yongʻin boshlanganligi haqidagi signal olingandan keyin yongʻin nasoslarini ulash vaqti minimal boʻlishi shart va qoʻl bilan ishga tushirishning eng katta inersiya rejimida 3 daqiqadan oshmasligi shart.

121. Har bir yongʻin nasosiga 1 oyda kamida 2-marta profilaktik xizmat koʻrsatilishi va talab qilinayotgan bosimni yaratish uchun yoqilishi shart. Bu haqida tezkor jurnalga yozib qoʻyiladi.

Sinovlarni oʻtkazish uchun nasosning bosimli suv quvuriga maxsus ulama (berkituvchi armatura va manometr bilan) oʻrnatishga ruxsat beriladi, u nasos stansiyasi xonalaridan tashqariga chiqariladi.

122. Oyida kamida bir marta barcha yongʻin nasoslarining asosiy va zaxiradagi elektr bilan taʼminlashga (jumladan, dizel agregatlaridan) oʻtkazish ishonchliligi tekshirilishi shart. Natijalar tezkor jurnalda qayd etiladi.

123. Yongʻin nasos stansiyalarining xonalarida nasoslarni ishga tushirish tartibi haqidagi va berkituvchi armaturani ochish yoʻriqnomasi, shuningdek, prinsipial va texnologik sxemalar osilgan boʻlishi shart.

Har bir surilma qopqoq va nasosda tartib raqami koʻrsatilgan boʻlishi shart. Quvur oʻtkazgich, surilma qopqoq va nasoslar qizil rangga boʻyalishi shart.

Nasos stansiyasi markaziy (blokli) boshqaruv shchiti bilan telefon aloqasiga ega boʻlishi shart.

124. Agar nasos stansiyasi doimiy navbatchi xodimlarga ega boʻlmasa, xona qulflanishi, kalitlarni saqlash joyi esa eshikda koʻrsatilishi shart.

125. Nasos uskunalarini joriy taʼmirlash tashkilotning bosh muhandisi tasdiqlagan jadval boʻyicha 3 yilda bir marta oʻtkazilishi shart. Mukammal taʼmirlash va detallarni yoki butun agregatni almashtirish zarurati tugʻilganda eng kisqa muddatlarda bajarilishi shart.

126. Yongʻinni oʻchirishda sarflangan rezervuarlardagi suv zaxirasi iloji boricha qisqa muddatda toʻldirilishi shart, lekin bu muddat 1 sutkadan oshmasligi kerak. Rezervuarlardagi suv sathi va nasoslarni ulash avtomatikasi signalizatsiyasining holati ularni toʻldirish uchun chorakda kamida bir marta tekshirilishi shart. Bu haqida tegishli sexning tezkor jurnaliga yozib qoʻyiladi.

127. Barcha bino, inshoot va xonalardagi ichki yongʻin oʻchirish kranlari 20 metr uzunlikdagi yongʻin oʻchirish yenglari va dastaklari bilan jihozlanishi hamda eshiklari plombalanadigan maxsus shkaflarda saqlanishi shart;

Yongʻinni oʻchirish kranining shkafi eshigida harfli indeks (YOK), tartib raqami, shuningdek, yongʻin xavfsizligi xizmati yoki obyektning yongʻin-qutqaruv boʻlinmasini chaqiruv telefon raqami koʻrsatilgan boʻlishi shart.

Devordagi tokchalarda yongʻinni oʻchirish kranlari oʻrnatilayotganda, shkaf eshiklariga binolar devoridagi qoplamaga oʻxshash yoki boshqa materiallardan dekorativ bezatishga ruxsat beriladi, lekin barcha holatlarda tushuntiruvchi yozuvlar yoziladi.

128. Yongʻinni oʻchirish kranini oʻrnatish usuli maxovikning qulay aylanishi va yongʻin oʻchirish yengining qulay ulanishini taʼminlashi shart;

Yongʻinni oʻchirish krani patrubkasida chiqish teshigi oʻqining yoʻnalishi yongʻin oʻchirish yengi ulangan joyda uning keskin bukilishiga yoʻl qoʻyilmasligi shart. Oʻtkazilgan yeng yoʻllari sinishlarga va buralishlarga ega boʻlmasligi shart.

129. Yongʻinni oʻchirish yenglari quruq, yaxshi oʻralgan (“rulon oʻrama” yoki “garmoshka” turdagi) holda saqlanishi shart. Yenglarni yilda bir marta qaytadan oʻrash tavsiya qilinadi (bukilgan joylarni oʻzgartirish uchun).

130. Elektr stansiyada xizmat koʻrsatish sexlarining asosiy maydonchalarida yongʻinni oʻchirishda yaxlit yoki mayda sochilgan suv oqimini yuzaga keltirish uchun kombinatsiyali stvollar qoʻllanilishi shart.

131. Qattiq yoqilgʻini (antratsitdan tashqari) tashish yoki maydalash tuzilmalari mavjud bunker galereyalarida va boshqa yoqilgʻi uzatish xonalarida yongʻin kranlari sochilgan suv oqimini yuzaga keltiradigan stvollarga ega boʻlishi shart.

132. Yongʻinga qarshi suv saqlash sigʻimlari, suv quvurlari tarmogʻi, gidrantlar, yongʻin oʻchirish yenglari, lafet dastaklari, nasos uskunalari, statsionar va avtomatik yongʻinni oʻchirish tizimining boshqaruv uzellari, yongʻin haqida avtomatik ravishda va qoʻl yordamida xabar berish qurilmalari hamda boshqa yongʻin oʻchirish vositalari ustidan doimiy texnik nazorat amalga oshirilishi shart. Ularga xizmat koʻrsatish obyekt xodimlarining vazifalariga kiradi.

Yongʻin sodir boʻlganda, foydalanish uchun barcha yongʻin oʻchirish vositalarini doimiy tayyor va ishga yaroqli holda saqlash va nazorat qilish uchun tashkilot boʻyicha buyruq bilan brigadalar (guruhlar) tashkil qilinishi va javobgar shaxslarning tayinlashi, texnik xizmat koʻrsatish zonalari sexlar orasida taqsimlanishi shart.

133. Har bir tashkilotda bosh muhandis tasdiqlagan tashqi va ichki yongʻinga qarshi suv quvuri sxemasi boʻlishi shart, uni bosh (markaziy) boshqaruv shchitida saqlash kerak. Barcha suv taʼminotining qoʻl bilan ishlatiladigan surilma qopqoqlari normal rejimda ochiq va plombalangan boʻlishi shart. Obyektda suv taʼminoti sxemasidagi uskunalar rejimining barcha tezkor oʻzgarishlari stansiya smena boshligʻining tezkor jurnalida va sxemasida belgilanishi shart.

134. Yongʻinni rezervuarlarini ekspluatatsiya qilishda quyidagilar zarur:

yongʻin oʻchirish uchun hisoblangan ishlatilmaydigan suv zaxirasini boshqa maqsadlarda sarflashga ruxsat bermaslik;

suv zaxiralarini oʻz vaqtida toʻldirish;

tuynuk qopqoqlarini yopiq holda saqlash;

qiyalik holatini (toʻkuvchi rezervuarlarni) kuzatish;

zudlik bilan suvning oqib ketish sabablarini bartaraf qilish;

barcha taʼmirlash ishlarini eng qisqa muddatlarda bajarish.

135. Tashkilotda yongʻinga qarshi suv bilan taʼminlash tizimining barcha quvur oʻtkazgichlari qizil rangga boʻyalishi shart.

2-§. Yongʻinni payqash va oʻchirish uskunalari

136. Yongʻinni oʻchirishning avtomatik qurilmalarini (suvli va koʻpikli) ishga tushirish avtomatik rejimda va texnik jihatdan ishga yaroqli holatda ekspluatatsiya qilinishi shart.

Alohida uchastkalarda avtomatik yongʻin signalizatsiyasining funksiyalarini saqlagan holda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmasini distansion rejimga chiqarishga tashkilotning texnik rahbari ruxsati bilan yongʻin xavfsizligi xizmatiga xabar berilganidan keyin va uskunani ishdan chiqarishga talabnoma jurnalida rasmiylashtirilib, stansiya smena boshligʻining (keyingi oʻrinlarda — SSB) yoki elektr sexi smena boshligʻi (keyingi oʻrinlarda — ESB) tezkor jurnaliga yozish bilan quyidagi vaqtda ruxsat beriladi:

yongʻinni avtomatik oʻchirish qurilmasida yoki signalizatsiyasida texnik xizmat koʻrsatish yoki taʼmirlash boʻyicha reglament ishlari oʻtkazilganda;

avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari bilan himoyalangan texnologik uskunalarda va ishlab chiqarish xonalari yoki inshootlarida (masalan, kabel tunnellari, seksiyalari) ishlar oʻtkazilganda.

137. Tashkilotlarning texnologik inshootlari va xonalarini yongʻinni payqash va oʻchirishning statsionar qurilmalari (keyingi oʻrinlarda — yongʻindan himoya qurilmalari) bilan jihozlashda yongʻinni avtomatik oʻchirish qurilmalari va avtomatik yongʻin signalizatsiyasi bilan jihozlanishi kerak boʻlgan binolar va xonalar — idoraviy roʻyxat va meʼyorlar bilan aniqlanadi.

138. Yongʻindan himoya qurilmalari (nasos, quvur oʻtkazgich, berkituvchi-ochuvchi armatura, sachratkich, koʻpik generatori, yongʻindan xabar qiluvchilar va boshqalar) tarkibiga kiruvchi uskunalar ishga doimiy tayyor boʻlishi, nosozliklarga ega boʻlmasligi va texnik parametrlar boʻyicha pasport koʻrsatkichlariga va texnik shartlarga mos kelishi shart.

139. Yongʻindan himoya qurilmalariga TEQQga koʻra tashkilot xodimlari tomonidan doimiy nazorat oʻrnatilgan boʻlishi shart. Xizmat koʻrsatish zonalari va uskunalarini tashkilot sexlariga biriktirish haqida yongʻindan himoya qurilmalariga texnik xizmat koʻrsatish va ularning ishga tayyorligi boʻyicha javobgar xodimlar (brigada yoki guruhlar) va shaxslar soni aniqlangan hujjat tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

Yongʻinni oʻchirish qurilmasi — Oʻzbekiston Respublikasida amaldagi yongʻinni suv bilan oʻchirish avtomatik qurilmalarini ekspluatatsiya qilish talablariga, havoli-mexanik koʻpikni qoʻllash bilan yongʻinni oʻchirish qurilmalarini ekspluatatsiya qilish talablariga, tashkilotlarda yongʻin signalizatsiyasining avtomatik qurilmalarini ekspluatatsiya qilish talablariga, shuningdek, ushbu Qoidalar talablariga binoan tuzilgan mahalliy yoʻriqnomalarga muvofiq ekspluatatsiya qilinishi shart.

Yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish va oʻchirish qurilmalariga, tutun tortish tizimlari, odamlarni yongʻin toʻgʻrisida xabardor qilish hamda evakuatsiyani boshqarish tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish va ularni rejali-oldini olish, taʼmirlash boʻyicha reglament ishlari, tayyorlovch zavodining texnik hujjatlari va taʼmirlash ishlarini oʻtkazishning muddatlarini hisobga olgan holda tuziladigan yillik reja-jadvalga muvofiq amalga oshirilishi kerak. Texnik xizmat koʻrsatish va rejali-oldini olish, taʼmirlash ishlari maxsus oʻqitilgan xodimlar yoki litsenziyaga ega boʻlgan ixtisoslashgan tashkilot tomonidan shartnoma asosida yoki tashkilot tomonidan olingan litsenziyaga asosan maxsus oʻqitilgan xodimlar tomonidan bajarilishi kerak.

140. Yongʻindan himoya qurilmalarini ekspluatatsiya qilish uchun zarur hujjatlarni yuritish, sifatli taʼmirlash hamda texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha reglament ishlarini amalga oshirish xizmat koʻrsatuvchi xodimlar, tegishli sex boshliqlari va tashkilot rahbariyati javobgarligi ostida olib boriladi.

141. Yongʻindan himoya qurilmalari tizimiga kiruvchi uskunalarni koʻrikdan oʻtkazish, joriy va mukammal taʼmirlash jadvallari joriy yil uchun tuzilishi va tashkilotning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlanishi shart.

142. Smenani qabul qilayotgan navbatchi xodim yongʻinni oʻchirish avtomatik qurilmalarini boshqarish apparaturasini, boshqaruv shchitida oʻrnatilgan yongʻin signalizatsiyasini qabul qilish stansiyasi ishini, shuningdek, yoʻriqnomada belgilangan hajmda koʻzdan kechirish va tekshirishga majbur hamda smenaning tezkor jurnalida tegishli yozuvlar kiritishi shart.

Ekspluatatsiya qilish va koʻrik vaqtida aniqlangan yongʻin signalizatsiyasi va yongʻinni oʻchirish qurilmalaridagi nosozliklar va normal sxemadan chetga chiqishlar uskunaning nosozliklari va buzilishlari jurnalida (kartotekasida) belgilanishi shart.

143. Yongʻin avtomatikasi qurilmalarini doimiy ishga tayyor holda saqlab turish uchun texnik xizmat koʻrsatish va zarur taʼmirlash, bajarilgan ishlar haqida ushbu Qoidalarga 7-ilovada keltirilgan shakldagi maxsus jurnalga yozuvlar kiritiladi.

144. Yongʻinni oʻchirish qurilmalarining boshqaruv panelida, yongʻin signalizatsiyasini qabul qilish stansiyasida, berkituvchi-ishga tushiruvchi tuzilmaning boshqaruv uzellari va nasos stansiyasida — mahalliy yoʻriqnoma va prinsipial sxemaga mos yozuvlar hamda tartib raqamlari boʻlishi shart.

145. Berkituvchi-ishga tushiruvchi tuzilmalar joylashgan xonalarda yil davomida 40S dan kam boʻlmagan havoning minimal harorati saqlab turilishi shart.

146. Yongʻinni oʻchirish boʻyicha bir xonada joylashgan oʻt oʻchirish vositalari sepish tuzilmalarining (sachratkichlar, koʻpik generatorlari va boshqalar) ishlab chiqarish sarfi (suv, koʻpik, gaz, kukun) boʻyicha bir xil boʻlishi va texnik shartlarga mos kelishi shart.

147. Ishdan chiqqan yongʻindan xabar beruvchi moslamalar oʻrniga texnik parametrlari yomonroq va yongʻinni payqovchi boshqa nazorat qilinadigan alomatlari boʻlgan boshqa moslamalar bilan almashtirish, shuningdek, xabar beruvchi moslamalar oʻrnatilgan joyidan yechilganda signal liniyasining shleyflarini shuntlash taqiqlanadi.

148. Yongʻinga qarshi suv bilan taʼminlaydigan quvur oʻtkazgichga va yongʻin oʻchirish qurilmalariga bu tizimga kirmaydigan suv ajratuvchi tuzilmalarni (jumladan, sanitar-gigiyenik) ulash taqiqlanadi.

149. Xonalardagi, ayniqsa, atmosfera yogʻingarchiliklariga duchor boʻlgan quvur oʻtkazgichlar, boshqaruv uzellari va yongʻindan himoya nasos qurilmalari qizil rangga boʻyalishi shart.

150. Yongʻindan himoya qurilmalarini tegishli sex boshligʻi tasdiqlagan jadvalga koʻra, lekin 3 yilda kamida bir marta maxsus ishlab chiqilgan dastur boʻyicha ular texnologik uskunani yoki butun ishlab chiqarish jarayonini toʻxtatib qoʻymaslik sharti bilan ishga tushirib koʻrish (sinash) shart.

Ish natijalari dalolatnoma yoki bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

151. Yongʻindan himoya qurilmalarining tovush va yorugʻlik signallari tashkilotning bosh, markaziy yoki blokli boshqaruv shchitida oʻrnatilgan avariyaviy signallar va boshqa texnologik signalizatsiya turlaridan farq qilishi shart.

152. Yongʻindan himoya qurilmalari uskunalarining elektr taʼminoti — oʻzgaruvchan tokning ikki mustaqil manbaidan yoki uning bitta manbaidan, lekin avtomatik akkumulyator batareyalaridan zaxira taʼminotiga oʻtish uchun almashlab ulagichi (agar bu qurilmaning maxsus tuzilmalari tomonidan koʻzda tutilmagan boʻlsa) boʻlgan manbadan amalga oshirilishi shart.

153. Ishchi elektr taʼminlashdan zaxiradagi taʼminlashga avtomatik oʻtish harakati doimiy ravishda tegishli sexning smena boshligʻi tomonidan tekshirilib, tezkor jurnalga yozilishi shart.

154. Tashkilotda buzilgan sachratkich va yongʻindan xabar beruvchilarni almashtirish uchun ularning 10 foizli zaxirasi boʻlishi shart.

155. Yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmasining taʼsir zonasida texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash ishlari olib borilayotgan davrda u masofadan (distansion) boshqaruvga oʻtkazilishi shart. Yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish qurilmasidan tashqari, bu haqda obyektdagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmasiga xabar beriladi va tegishli sexning tezkor jurnaliga yozib qoʻyiladi.

156. Bosh yoki markaziy boshqaruv shchitidan yongʻin haqida xabar berish tizimi xodimlarni evakuatsiya qilishga imkon beradigan vaqt davomida ishlab turishi shart.

Yongʻin haqida xabar berish uchun obyektdagi umumiy qidiruv baland gapiruvchi aloqadan, shuningdek, shartli tovush tuzilmalarining (sirenalar, baland tovushlagichlar (revun) va boshqalar) signallaridan foydalanish shart.

3-§. Yongʻinni oʻchirish vositalari

157. Ishlab chiqarish, maʼmuriy va yordamchi binolar, omborlar, xona va inshootlar yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari (qoʻl va koʻchma): oʻt oʻchirgichlar, qumli qutilar (zarur boʻlganda), asbestli yoki namatli choyshablar va boshqalar bilan taʼminlangan boʻlishi shart.

158. Ishlab chiqarish xonalari, laboratoriyalar, ustaxonalar, omborlar, boshqa inshoot va qurilmalarda mavjud birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari — saqlash uchun sex, ustaxona, laboratoriya, ombor boshliqlari hamda tashkilotning tuzilmaviy boʻlinmalarining tegishli mansabdor shaxslariga topshiriladi.

159. Sex, ustaxona, laboratoriya, ombor va boshqa inshootlardagi mavjud oʻt oʻchirgich va boshqa yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining doimo harakatga tayyorligi va yaxshi estetik koʻrinishda saqlab turilishi uchun doimiy nazoratni tashkilotning belgilangan javobgar shaxslari, obyektning yongʻin xavfsizligi xizmati ishchilari, KYOOʻD aʼzolari (yongʻin xavfsizlik xizmati boʻlmasa) amalga oshirishi shart.

160. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining joylashgan joylarini koʻrsatish uchun davlat standartlari talablariga javob beradigan maxsus belgilar xonalarning ichida va tashqarisida koʻrinarli joylarda oʻrnatilishi kerak.

Toʻliq ogʻirligi 15 kg dan kam boʻlgan oʻt oʻchirgichlar shunday oʻrnatilishi kerakki, bunda uning yuqori qismi poldan 1,5 m dan koʻp boʻlmagan balandlikda joylashishi shart; toʻliq ogʻirligi 15 kg va undan ortiq boʻlgan oʻt oʻchirgichlar poldan 1,0 m dan koʻp boʻlmagan balandlikda oʻrnatilishi shart. Ular polga tasodifiy taʼsirdan tushib ketishidan saqlash maqsadida albatta, mahkamlanib oʻrnatilishi zarur. Oʻt oʻchirgichlar xonalarda odamlar harakatlanganda xalaqit bermasligi shart.

161. Ishlab chiqarish va boshqa xonalarda, shuningdek, tashkilot hududida birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarini oʻrnatish uchun odatda maxsus yongʻin shchitlari (postlari) oʻrnatilishi shart.

Oʻt oʻchirgichlarni yakka holda joylashtirishga ularning konstruktiv xususiyatlarini hisobga olgan holda, katta boʻlmagan xonalarda ruxsat beriladi.

162. Yongʻin shchitlarida (postlarida) faqat ushbu xonalarda, inshootlarda yoki qurilmada qoʻllanilishi mumkin boʻlgan yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari joylashtirilishi shart. Yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari va yongʻin shchitlari amaldagi davlat standartlari boʻyicha tegishli ranglarga boʻyalgan boʻlishi shart.

163. Birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari va anjomlari (changaklar, lomlar, boltalar, chelaklar va boshqalar) toʻplami bilan jihozlangan yongʻin oʻchirish qalqonlarini faqat yogʻoch-taxta omborlari, qurilish bazalari, xoʻjalik omborlari, turar joylari yogʻochdan qurilgan vaqtinchalik uylarda va shunga oʻxshash joylarda qoʻllash kerak.

164. Oʻt oʻchirgichlarga xizmat koʻrsatish va ularni qoʻllash tartibi ishlab chiqaruvchi tashkilotning texnik shartlariga, shuningdek, energetika sohasining obyektlarida yongʻin oʻchirish vositalarini saqlash va qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalar talablariga mos kelishi shart.

165. Karbonat kislotali, kimyoviy, havo-koʻpikli, kukunli va boshqa oʻt oʻchirgichlarning berkituvchi armaturasi (kranlari, richagli klapanlari, boʻgʻish qopqoqlari) plombalangan boʻlishi shart.

166. Foydalanilgan yoki nosoz holatga kelib qolgan yongʻin oʻchirgichlar, shuningdek, plombasi buzilgan yongʻin oʻchirgichlar zudlik bilan tekshirish uchun yoki qayta zaryadlash uchun olib qoʻyilishi shart.

167. Tashqarida joylashgan yoki sovuq xonalardagi barcha turdagi koʻpikli oʻt oʻchirgichlar sovuq tushishi bilan issiq xonalarga olib kirilishi, ular oʻrnatilgan joylarga esa yangi joy koʻrsatilgan belgi oʻrnatilishi shart.

Karbonat kislotali va kukunli oʻt oʻchirgichlarni tashqarida yoki isitilmaydigan xonalarda oʻrnatishga harorat minus 20 0 S dan kam boʻlmaganda ruxsat beriladi.

168. Har qanday turdagi oʻt oʻchirgichlarni bevosita isitgichlar, issiq quvur oʻtkazgichlar va uskunalar oldida, ularni ruxsat etilgan haroratdan ortiq qizib ketishiga yoʻl qoʻymaslik uchun oʻrnatish taqiqlanadi.

169. Asbestli mato, namat, kigizni faqat alohida uskunalarni olovdan saqlash yoki avariya holatlarida yongʻin oʻchoqlaridan va uchqundan izolyatsiya qilish uchun ularni qoʻllash zarur boʻlgan joylarda joylashtirish shart.

170. Yongʻin texnikasini xoʻjalik, ishlab chiqarish, yongʻinni oʻchirish yoki obyektning KYOOʻD, ishchi va xizmatchilarni oʻqitish bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa zaruratlar uchun ishlatish taqiqlanadi.

Yongʻin bilan bogʻliq boʻlmagan avariyalarda yoki tabiiy ofatlarda yongʻin texnikasini Davlat yongʻin nazorati organlari bilan maxsus kelishilgan reja boʻyicha qoʻllashga ruxsat beriladi.

171. KYOOʻD hisobidagi koʻchma yongʻin texnikasi (motopompalar va yongʻin mashinlari) maxsus isitiladigan xonalarda boʻlishi va ishga tayyor holda saqlanishi shart.

Oyda kamida bir marta dvigatelni ishga tushirish bilan agregatning holati tekshiruvdan oʻtkazilishi shart, bu haqida markaziy boshqaruv shchitidagi maxsus jurnalga yozuv kiritiladi.

4-§. Energetika tashkilotlari uchun yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalarining meʼyorlari

172. Ushbu Qoidalarga 8-ilovada keltirilgan meʼyorlar elektr stansiyalar, issiqlik va elektr tarmoqlari uchun birlamchi yongʻin oʻchirish vositalariga boʻlgan talabni aniqlash uchun xizmat qiladi.

Ekspluatatsiya qilish obyektlaridagi mavjud barcha xonalarni meʼyorlar bilan qamrab olish imkoniyati boʻlmaganligi sababli ushbu meʼyorlarga faqat asosiylari, ularning, ayniqsa, oʻziga xoslari kiritilgan.

173. Elektr stansiyalarda, issiqlik va elektr tarmoqlarida birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarini qulay va koʻrinarli joylarda joylashtirish uchun yongʻin shchitlari oʻrnatiladi.

Katta maydonli xonalarda (qozonxona, mashina zallarida va shunga oʻxshash) yongʻin shchitlari oʻrniga yongʻin postlari oʻrnatilishi mumkin, u yerda birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari (oʻt oʻchirgichlar, yongʻin yenglari va boshqalar) bilan jamlanadi.

174. Kabelli xonalarda (qavatlarda, yertoʻlalarda, tunnellarda) birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarini joylashtirish tavsiya qilinmaydi. Zaruriyat boʻlganda ularni xonalarning kirish joylarida oʻrnatish kerak.

175. Sigʻimi 0,5 m3 boʻlgan qumli va belkuraklar (hokandozlar) bor qutilar faqat turbogeneratorlar moy tizimining nolli belgisi, transformatorlar va ochiqda oʻrnatilgan moyli reaktorlar, mazutli nasoslar, mazutni toʻkish estakadalari, moy apparatlarida va shunga oʻxshash joylar yaqinida oʻrnatiladi.

176. Oʻt oʻchirgichlarning texnik tavsiflari va ularni saqlash boʻyicha asosiy talablar energetika sohasidagi obyektlarda yongʻin oʻchirish vositalarini saqlash va qoʻllash boʻyicha talablarda keltirilgan.

177. Xizmat koʻrsatuvchi xodimlari mavjud boʻlmagan podstansiyalar transformator va bakli moyli oʻchirgichlar atrofidagi qumli qutilardan tashqari birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari bilan taʼminlanmaydi.

Tezkor-chiqish brigadasi (keyingi oʻrinlarda — TCHB) avtomobillarida har birining ogʻirligi 5 kg dan kam boʻlmagan kamida toʻrtta karbonat kislotali va kukunli oʻt oʻchirgichlar boʻlishi shart.

178. Birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari akkumulyator va elektroliz xonalarida, shuningdek, gaz taqsimlash punktlarida oʻrnatilmaydi, chunki bu xonalarga xodimlarning kirishi cheklangan.

Taʼmirlash oʻtkazilayotgan joylar koʻchma yongʻin oʻchirish vositalari bilan taʼminlanadi, bu haqida naryadda tegishli yozuv boʻlishi shart.

Portlash, yongʻin xavfi boʻyicha “D” toifadagi xonalar, agar ularning maydoni 100 m 2 dan ortmasa, oʻt oʻchirgichlar bilan taʼminlanmasligi mumkin.

179. Bir yoki bir necha oʻt oʻchirgichlar bilan himoya qilinadigan xonalarning chegaraviy (maksimal) maydoni uchun ushbu Qoidalarga 8-ilovada keltirilgan jadvalda koʻrsatilgan “++” yoki “+” belgili bir turdagi oʻt oʻchirgichlarning zarur sonini koʻzda tutish kerak. Agar tavsiya qilinayotgan oʻt oʻchirgich oʻrniga (jadvalda “++” belgili) boshqa oʻt oʻchirgichdan (jadvaldagi “+” belgili) foydalanish koʻzda tutilsa, ularni tanlashni berilgan xona uchun keltirilgan turlardan amalga oshirish kerak.

Oʻt oʻchirgich turini tanlashni va zarur sonini hisoblashni oʻt oʻchirish xossasiga, shuningdek, yonuvchan moddalar va materiallarning yongʻin sinfiga bogʻliq holda amalga oshirish kerak:

A sinfi — qattiq moddalar yongʻinlari, bularning yonishi tutash bilan kuzatiladi (yogʻoch, paxta, latta, qogʻoz va shunga oʻxshash);

V sinfi — suyuq yoqilgʻi yoki eruvchan qattiq moddalar yongʻinlari;

S sinfi — gaz yongʻinlari;

D sinfi — metallar va ularning qotishmalari yongʻinlari;

E sinfi — elektr qurilmalari yonishi bilan bogʻliq yongʻinlar.

180. Texnologik uskunaning oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlanishi ushbu uskunalarni texnik shartlarga (pasportiga) muvofiq komplektlanadi.

181. Chet el uskunalarini oʻt oʻchirgichlar bilan komplektlash ularni yetkazib berish shartnomasiga muvofiq amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

182. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradi.

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 1-ILOVA

Energetika tashkilotlarida yongʻin xavfsizligining

1-bob. Hudud, binolar, inshootlar va xonalarni saqlash

1-§. Hududni saqlash

1. Energetika tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) hududi doimiy toza saqlanishi va muntazam ravishda ishlab chiqarish chiqindilaridan tozalanib turilishi kerak. Metall qirindisi, moylangan artish materiallari va ishlab chiqarish chiqindilari maxsus ajratilgan hamda toʻsilgan joylarda (uchastkalarda) saqlanishi kerak. Foydalanishga yaroqsiz ishlab chiqarish chiqindilari, axlatlar, toʻkilgan barglar, qurigan oʻtlarni doimiy ravishda yigʻishtirib olinishi va tashkilot hududidan tashqariga olib chiqib ketilishi kerak.

Tashkilot xududining tashqi tarafidagi qurigan oʻtlar devorning yonidan 3 metr kenglikda tozalangan boʻlishi kerak.

Avtomobil yoʻllarini va binolar atrofidagi yoʻllarni, yongʻinga qarshi oraliqlarni avtotransport vositalari, materiallar va uskunalar bilan toʻsib qoʻyish taqiqlanadi.

Tashkilot hududi va binolarning joylashtirilishi, binolar orasidagi yongʻinga qarshi oraliqlar va yongʻinga bardoshlilik darajasi amaldagi meʼyoriy hujjatlar va qoidalar talablariga mos holda boʻlishi hamda ularning yongʻin chiqishiga xavfsiz holati taʼminlanishi kerak.

2. Tashkilotning barcha hududi kapital toʻsilgan boʻlishi va jihozlangan oʻtkazuvchi nazorat punktlariga, shuningdek, amaldagi meʼyorlarga muvofiq tashqi yoritishga ega boʻlishi shart.

3. Tashkilotning barcha suv manbalari qulay kelish yoʻllari bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Yongʻin oʻchirish gidrantlari, suv havzalari va suv bilan taʼminlovchi boshqa manbalarga (koʻllar, suv sovitish minoralari, kanallar va boshqalarga) ega boʻlishi, kirish yoʻllari maxsus maydonchalar bilan jihozlangan, doimo ochiq boʻlishi, qish vaqtida esa qor va muzlardan tozalanib turilishi shart. Tabiiy va sunʼiy suv havzalari yongʻin-qutqaruv avtomobillarini oʻrnatish uchun oʻlchami 12x12 metr boʻlgan yongʻin pirs-maydonchalar bilan jihozlanadi. Suv manbalari “yongʻinga qarshi suv havzasi”, “yongʻin oʻchirish gidranti” deb yozilgan koʻrsatkichlarga ega boʻlishi kerak.

4. Tashkilot hududida avtotransport, boshqa mexanizmlar va uskunalarning oʻtish yoʻllarining torayish joylarida, arkalar ostida va yongʻin oʻchirish tezkor rejasi boʻyicha yongʻin-qutqaruv avtomobillari joylashtiriladigan joylarda tegishli yoʻl belgilari va tushuntiruvchi yozuvlar oʻrnatilgan boʻlishi shart.

5. Yoʻllarning alohida oʻtish joylari va uchastkasini taʼmirlashga yoki boshqa sabablarga koʻra yopish obyektdagi yongʻin-qutkaruv boʻlinmasi rahbari bilan kelishilgandan keyin va taʼmirlanayotgan uchastkadan vaqtincha aylanib oʻtish yoki kesib chiqish joylari qurilganidan keyin oʻtkazilishi mumkin. Bunday hollarda butun taʼmirlash davri mobaynida zarur joylarda yoʻl belgilari va harakatlanish marshruti koʻrsatkichlari oʻrnatilgan boʻlishi shart.

Yoʻlning taʼmirlash joylari va aylanib oʻtish yoʻllari qoʻshimcha yoritishga ega boʻlishi shart.

Tashkilot hududida ochiq ariqlar, chuqurliklar va oʻralarning boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Texnologik sabablarga koʻra (taʼmirlash yoki boshqa sabablar) ochiq qopqoqli tuynuklar, quduqlar, oʻralar, moʻrilar, xandaqlar balandligi 1 metrdan kam boʻlmagan toʻsiqqa ega boʻlishi va tungi payt yoritilishi kerak.

6. Tashkilot hududida Davlat yongʻin nazorati organlari yoki obyektdagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmasi rahbari bilan kelishmasdan vaqtinchalik (yonuvchan, temir va hokazo) bino va inshootlar qurish taqiqlanadi.

Ishlab turgan tashkilotda qurilish-montaj ishlari olib borilganda yoki inshootlar rekonstruksiyasi ishlari bajarilayotganda uning hududida inventar binolar, boshqa vaqtinchalik inshootlar va maishiy vagonchalarni joylashtirishga odatda ruxsat berilmaydi.

Istisno tariqasida koʻrsatilgan binolar va vagonchalarni tashkilot hududidan tashqarida joylashtirish yoki boshqa maishiy binolarni taklif qilish imkoniyati boʻlmasa, ularni tashkilot hududida joylashtirishga obyektdagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmasining rahbari bilan kelishgan holda vaqtinchalik (muddati belgilanib) ruxsat beriladi. Bunday hollarda vaqtinchalik inventar binolar va maishiy vagonchalarni ishlab chiqarish, maʼmuriy va ombor binolaridan 30 metrdan kam boʻlmagan masofada qurishga ruxsat beriladi.

Maishiy vagonchalarni har birida 10 tadan ortiq boʻlmagan guruh koʻrinishida joylashtirish kerak.

Barcha ishlar tugagandan keyin tashkilot hududida joylashgan vagonchalar zudlik bilan olib ketilishi shart.

7. Maishiy vagonchalarni binolarning ichida joylashtirish taqiqlanadi.

8. Elektr stansiya va podstansiyasi hududida oʻtlarni doimiy ravishda oʻrish va chiqarib tashlash kerak.

Qurigan oʻtlarni tashkilot hududida va uning atrofidagi maydonchada (100 m dan kam masofada) saqlash taqiqlanadi.

9. Tashkilot hududida axlat va chiqindilarni yoqish maxsus tuzilmalarda (oʻchoqlarda) oʻtkazilishi mumkin.

Tashkilot hududida, omborxona binolarida va avtomobillarning toʻxtab turish joylarida chekish, avtomobillarning agregatlarini qizdirish uchun ochiq olovdan foydalanish, gulxanlar yoqish, chiqindilar hamda axlatlarni yoqish taqiqlanadi, bu haqida koʻrinadigan joylarga oʻrnatilgan belgilar osib qoʻyilishi kerak.

10. Obyektdagi temir yoʻllarning oʻtish yoʻllari yongʻin avtomobillarining harakatlanishi uchun boʻsh, ochiq boʻlishi shart va rels kallaklari sathida yaxlit toʻshamaga ega boʻlishi kerak.

Tashkilot hududidagi oʻtish yoʻllarida temir yoʻl vagonlarining lokomotivsiz turishi taqiqlanadi.

2-§. Bino va inshootlarni saqlash

11. Tashkilot binolari va inshootlari TEQQ talablariga mos ravishda ekspluatatsiya qilinishi shart.

12. Barcha ishlab chiqarish, yordamchi va xizmat binolarida ushbu Qoidalar talablariga mos ravishda xodimlarning normal va xavfsiz ishlash sharoitlari taʼminlanishi, belgilangan yongʻinga qarshi rejimga rioya qilinishi shart.

Ishlab chiqarish, maʼmuriy, maishiy, xoʻjalik xonalari, omborxonalar hamda elektr jihozlari mavjud boʻlgan xonalar, elektr taqsimlovchi qurilmalar, shamollatish boʻlmalari, issiqlik punktlari xonalari hamda xodimlarni evakuatsiya qilish yoʻllari orqali tranzit elektr tarmoqlarini, shuningdek, YEAS (yengil alangalanuvchi suyuqliklar), YOS (yonuvchi suyuqliklar) va YOG (yonuvchi gazlar), shuningdek, yonuvchi changlarni tashish uchun uzatuvchi quvurlarni yotqizishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Binoni koʻtarib turuvchi metall konstruksiyalarning yongʻinga bardoshlilik darajasini oshirish maqsadida qoplangan (suvoq, maxsus boʻyoq va loklar) qoplamalar oʻz xususiyatini yoʻqotganda, ularni zudlik bilan qayta tiklash choralari koʻrilishi kerak.

Yonish va portlab-yonish jihatidan xavfli moddalar va materiallar bilan ishlaganda, markalash (markirovka) talablari va qadoqlardagi yoki hujjatlarda koʻrsatilgan ogohlantirish yozuvlariga rioya qilinishi shart.

Ishlab chiqarish jarayonlarida texnologik reglamentda koʻrsatilmagan, shuningdek, yongʻin-portlash jihatidan xavfli boʻlgan xususiyati oʻrganilmagan koʻrsatkichli materiallar va moddalarni qoʻllashga ruxsat etilmaydi.

Bir-biri bilan oʻzaro taʼsirda boʻlganda alangalanib ketishi, portlashi yoki yonishi va yonganda zaharli gazlarning (ular aralashmasining) paydo boʻlishiga olib kelishi mumkin boʻlgan moddalar va materiallarni birgalikda qoʻllash, saqlash va transportlarda tashishga, agar bu holatlar texnologik reglamentda koʻzda tutilmagan boʻlsa, yoʻl qoʻyilmaydi.

Portlash jihatidan xavfli boʻlgan gaz va bugʻ konsentratsiyalarini hosil qilishi mumkin boʻlgan modda hamda materiallar qoʻllaniladigan, ishlab chiqariladigan yoki saqlanadigan ishlab chiqarish xonalari va omborxonalarda havo muhiti holatini nazorat qilish uchun avtomatik gaz analizatorlari oʻrnatilishi kerak.

13. Avvaldan loyiha hujjatlari ishlab chiqilmasdan xonalarni qayta qurish, QMQ talablaridan chetga chiqqan hollarda esa — obyektlardagi yongʻin-qutqaruv boʻlinmalari bilan kelishmasdan amalga oshirish taqiqlanadi.

Koʻrsatilgan xonalarda evakuatsiya chiqish joylari sonini kamaytirish va amaldagi QMQ talablarini buzgan holda qurilish konstruksiyalarining olovga chidamliligini kamaytirish taqiqlanadi.

Yongʻin jihatidan xavfli boʻlgan va texnik xonalarning (elektr taqsimlash xonalari, yonuvchi materiallar saqlash omborxonalari, yonuvchi materiallarni qayta ishlash ustaxonalari, arxivlar, havo almashtirish kameralari va boshqalarning) eshiklarining yongʻinga bardoshlilik darajasi 0,6 soatdan kam boʻlmasligi kerak.

Devorlar va qavatlararo orayopmalardagi (toʻsiqlardagi) texnologik tuynuklarni olovning tarqalishini toʻsadigan moslamalar bilan himoya qilish lozim. Yongʻinga qarshi toʻsiqlardagi eshiklar, darvozalar, qopqoqli tuynuklar va klapanlar oʻz-oʻzidan yopish hamda zichlagich moslamalariga ega boʻlishi kerak. Ochiq holatda foydalanilishi mumkin boʻlgan eshiklar, darvozalar, qopqoqli tuynuklar va klapanlar yongʻin sodir boʻlganda ularning avtomatik ravishda yopilishini taʼminlaydigan moslamalar bilan jihozlangan va doimo ishga yaroqli holatda boʻlishi zarur. Portlab-yonish jihatidan xavfli boʻlgan xonalarning boshqa xonalar bilan aloqa qilish uchun belgilangan yongʻinga qarshi eshik yoki darvozalar bilan yopib boʻlmaydigan tuynuklari avtomatik ravishda yongʻin oʻchiradigan qurilmalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

Portlab-yonish xavfi boʻlgan ishlab chiqarish xonalarining pollari yonmaydigan va uchqunga xavfsiz materiallardan tayyorlangan boʻlishi kerak.

Tashkilot obyektlarida loyiha ishchi chizmalariga asosan obyektning yongʻin xavfsizligi pasporti ishlab chiqilgan boʻlishi kerak. Pasportda, qurilish xususiyatidagi savollar va xavfsizlikni taʼminlash tadbirlari bilan bir qatorda loyiha bilan nazarda tutilgan yongʻinga qarshi himoya boʻyicha kompleks choralar koʻriladi.

Yongʻin xavfsizligi pasporti tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangan va loyihalash tashkiloti bilan kelishilgan boʻlishi kerak. Pasportga oʻzgartirishlar kiritishga belgilangan tartibda kelishilgan va tasdiqlangan, amaldagi meʼyor talablariga javob beruvchi loyiha hujjatlari mavjud boʻlgandagina ruxsat etiladi. Yongʻin xavfsizligi pasporti Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan boʻlishi kerak.

14. Evakuatsiya chiqish yoʻllarida ishchi va avariya yoritish chiroqlari soz holatda boʻlishi, shuningdek, amaldagi davlat standartlariga mos ravishda xodimlarning chiqib ketishi uchun koʻrsatkichlar oʻrnatilgan boʻlishi shart.

15. Tashkilotning ishlab chiqarish, yordamchi va maʼmuriy binolarida quyidagilar taqiqlanadi:

evakuatsiya chiqish yoʻllari, asosiy zinapoyalar, bino balkonlari va ayvonlari eshiklari, oʻzaro bogʻlangan seksiyalarga oʻtish yoʻllarini mebel, uskunalar, materiallar hamda boshqa predmetlar bilan toʻsib qoʻyish. Evakuatsiya yoʻllari devorlari va shiftini yonuvchan materiallar bilan qoplash;

xonalar va kiyimlarni yengil alanga oluvchi va yonuvchan suyuqliklar (benzin, kerosin va boshqalar) bilan tozalash yoki yuvish;

elektr tarmogʻiga ulangan apparat va qurilmalarni nazoratsiz, ish tugagandan soʻng ishlab turgan elektr isitish asboblari va konditsionerlarni esa, agar ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha talab qilinmasa, tarmoqqa ulangan holda qoldirish;

muzlab qolgan suv quvurlarini kavsharlash lampasi yoki ochiq olov yordamida qizdirish;

bino chordoqlaridan, texnik qavatlar, havo almashtirish kameralari va boshqa texnik xonalardan ishlab chiqarish uchastkalari, ustaxonalar va omborxonalar sifatida foydalanish yoki moddiy boyliklar, mebel va boshqa yonuvchan materiallarni saqlash;

xonalarda va uskunalarda naryadlar, texnologik yoʻriqnomalar va farmoyishlarda koʻzda tutilmagan ishlarni olib borish;

yongʻin sodir boʻlganda odamlarni evakuatsiya qilish uchun liftdan foydalanish;

lift oldi maydonchalarida omborxona, kioska, doʻkon va boshqalarni joylashtirish;

yongʻin sodir boʻlganda xavfsiz xududga kiruvchi balkon va ayvonlarni oyna bilan yopish;

yongʻinga chidamliligi I, II, III darajada boʻlgan ishlab chiqarish binolari ichida yonuvchi materiallardan qurilgan antresollar, pardevorlar, maishiy xonalar, omborxonalar va idoralar tashkil etish.

16. Chordoq xonalari doimo qulflangan boʻlishi, kalit esa sutkaning xohlagan vaqtida olish mumkin boʻlgan aniq joyda saqlanishi shart. Eshiklarda kalitning turish joyi va uni saqlaydigan shaxsning telefoni haqidagi yozuv boʻlishi shart.

Binolarning yogʻoch konstruksiyalarini olovdan himoyalash uchun kimyoviy suyuqlik bilan ishlov berish ishlari har yil ikki marotaba nazoratdan oʻtkazilishi va kerak boʻlganda qaytadan ishlov berilishi kerak.

Tashqi yongʻinga qarshi narvonlar, quruq quvurlar, shuningdek, binolar tomlaridagi toʻsiqlar xavfsizlik maqsadlarida ishga yaroqli holatda saqlanishi kerak.

17. Asosiy zinapoyalarning birinchi, pastki, sokol yoki yertoʻla qavatlari kataglari ostiga suv uzatish va markaziy suv isitish tarmoqlari uzellaridan tashqari yordamchi va xoʻjalik xonalari hamda yonuvchan materiallar saqlash omborxonalarini joylashtirish taqiqlanadi. Bu yerlarda bosim ostida boʻlgan gazli ballonlar, plastmassalar, polimer va boshqa yongʻin xavfi yuqori boʻlgan materiallarni saqlash va ulardan foydalanishga ruxsat berilmaydi.

18. Chekishga faqat maxsus ajratilgan, chekilgan sigaretalarning qoldiqlari uchun maxsus qutilar va suv solingan sigʻimlar bilan jihozlangan joylarda ruxsat beriladi. Bu joylarda davlat standartlari boʻyicha “Chekish uchun joy” degan yozuvlar osib qoʻyilgan boʻlishi shart.

19. Maishiy (yechinish, dush, sanitar-gigiyena va boshqalar) xonalarda maxsus kiyim uchun shkaflar metalldan tayyorlangan boʻlishi shart. Yongʻinga bardoshlilik darajasi oshirilgan yogʻoch shkaflarni qoʻllashga ruxsat etiladi.

20. Shkaflarda moy tekkan maxsus kiyimlarni saqlash taqiqlanadi. Ishchilarni maxsus kiyim bilan taʼminlash, moylangan kiyimlarni davriy ravishda yuvish, tozasiga hamda yangisiga almashtirish tartibi bosh muhandis tomonidan tasdiqlangan maxsus yoʻriqnoma bilan oʻrnatiladi.

21. Sexdagi omborlar uchun meʼyoriy belgilangan bir vaqtning oʻzida saqlashga ruxsat etilgan yengil alangalanadigan suyuqlik (keyingi oʻrinlarda — YEAS), yonuvchan suyuqlik (keyingi oʻrinlarda — YOS), boʻyoq, lok, erituvchilarning miqdori belgilanishi shart. Koʻrsatilgan materiallarni saqlash meʼyorining jadvali ombor eshiklarining yoki maxsus shkaflarning ichki tarafiga osib qoʻyilgan boʻlishi shart.

22. Ish joylarida moylash materiallari zaxirasini sinmaydigan idishda va qattiq yopiladigan qopqoqli sigʻimlarda saqlashga ruxsat beriladi. Moylash materiallari zaxirasining miqdori tegishli sex, uchastka, laboratoriyalar va boshqalarning yongʻin xavfsizligi tadbirlari haqidagi mahalliy yoʻriqnomasida belgilanadi.

Smena tugagandan soʻng yonuvchi chiqindilar va artish materiallarini ish joylaridan yigʻishtirish kerak. Ishlatilmagan YEAS va YOS, shuningdek, boʻyoq, lok va erituvchilar maxsus metall shkaflarda (qutilarda) saqlanishi kerak.

23. Ishlatilgan moy artilgan materiallarning sigʻimi 0,5 m 3 dan koʻp boʻlmagan “latta uchun” yozuvli, yopiladigan maxsus metall qutiga taxlash kerak va muntazam ravishda utiliziatsiya qilish uchun yoʻqotilishi kerak.

24. Toʻsiqlar (gʻovlar) bilan kommunikatsiya va kabellar kesishganda barcha oʻtish joylari butun qalinligi boʻyicha yonmaydigan materiallar bilan, kerak boʻlgan hollarda esa maxsus salnik zichlamalari bilan zichlanishi kerak.

25. Zina maydonchasi, koridor, tambur, vestibyul va xollar (keltiruvchi, pritvor zichlamalari va boshqalar) eshiklarini mahkam yopishni taʼminlaydigan tuzilmalar har doim soz holatda boʻlishi shart. Ularni taʼmirlash eng qisqa muddatda oʻtkazilishi shart.

Bino xollari, vestibyul, yoʻlaklar, tamburlar va zinapoya kataklaridagi loyiha asosida oʻrnatilgan eshiklarni oldirib tashlash taqiqlanadi. Ushbu eshiklarni loyiha tashkiloti bilan kelishmasdan demontaj qilishga ruxsat berilmaydi.

26. Ventilyatsiya va tutunga qarshi (tutunni chiqarish) himoya tizimlari ularni oʻrnatish va loyiha talablariga javob beradigan texnik soz holatda saqlanishi shart.

Ventilyatsiya havo oʻtish yoʻllarining kesimini oʻzgartirish va ularni demontaj qilishga (loyihaviy yechimlarsiz), shuningdek, ventilyatsiya tizimi yoki tutunga qarshi himoya panjaralarini germetizatsiya qilishga ruxsat berilmaydi.

27. Derazalarda panjara boʻlganda, panjara xona ichidan asboblar yordamisiz oson olinishi kerak.

Bino xonalari oynalariga yopiq turdagi metall panjaralarni oʻrnatish (ayrim xolatlarda belgilangan tartibda tasdiqlangan meʼyor va qoidalar talablariga asosan oʻrnatilganlaridan tashqari) taqiqlanadi.

28. Simlar va kabellarni (poʻlat quvurlarda oʻtkazilganlaridan tashqari) bevosita yonuvchan yoki qiyin yonuvchan polimer isitgichli metall panellar boʻyicha oʻtkazish, shuningdek, koʻrsatilgan konstruksiyalardan 1 metrdan yaqin masofada elektr uskuna shchitlarini va boshqa apparatlarni oʻrnatish taqiqlanadi.

Koʻrsatilgan panellar orqali turli kommunikatsiyalarning oʻtish (kesishish) joylarida yonmaydigan materialdan boʻlgan zichlamali metall gilzalar qoʻllanilishi shart.

Ushbu metall konstruksiyalar qaynoq issiqlik eltuvchi quvur oʻtkazgichlar bilan kesishganda 100 mm dan kam boʻlmagan radiusda yonmaydigan isitgich materialidan oʻralgan issiqlik izolyatsiyasi koʻzda tutilishi shart.

3-§. EHM mavjud boʻlgan xonalar va laboratoriyalar

29. Laboratoriya xonalari, uskunalar, moddalarni saqlash tartibi va ishlarning bajarilishi — elektr stansiyalar va issiqlik tarmoqlarida issiqlik mexanik uskunalardan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalari va elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda texnika xavfsizligi qoidalari talablariga mos kelishi shart.

30. Laboratoriya xonalarida barcha moddalar, materiallar, asboblar assortiment yoki turlari boʻyicha qatʼiy surʼatda saqlanishi shart. Kimyoviy taʼsiri portlash yoki yongʻinga olib kelishi mumkin boʻlgan moddalarning birga saqlanishi taqiqlanadi.

31. Laboratoriya mebellari, sinov stendlari va boshqa uskunalar shunday oʻrnatilishi kerakki, ular xodimlarni evakuatsiya qilishga xalaqit bermasligi shart. Oʻtish yoʻllarining minimal kengligi 1 m boʻlishi shart.

32. Kimyoviy laboratoriya pollari texnologik talablar va ishlatilayotgan kimyoviy moddalarga bogʻliq holda metlax plitkalaridan, lenoleum va boshqa materiallardan boʻlishi shart.

33. Zararli va yonuvchan bugʻ va gazlar ajralib chiqadigan laboratoriya xonalarida barcha ishlar faqat havo tortuvchi shkaflar va ventilyatsiya ishlayotganda oʻtkazilishi shart. Bunda xonadagi havoda bugʻ, gaz va changlarning haqiqiy konsentratsiyasi ruxsat etilgan chegaraviy maksimal konsentratsiya miqdoridan oshmasligi kerak.

Havo tortuvchi shkaflarni bevosita chiqish eshiklari oldida oʻrnatish taqiqlanadi.

34. Qizdirishni qoʻllash bilan yoki portlovchi yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan moddalar bilan ishlashga moʻljallangan ish stollari va havo tortuvchi shkaflar yonmaydigan material bilan butunlay qoplanishi shart. Kislota va ishqorlar bilan ishlash uchun moʻljallangan ish stoli esa korroziyaga qarshi material bilan qoplanishi hamda suyuq moddalarning toʻkilishiga yoʻl qoʻymaydigan toʻsiqchalarga ega boʻlishi shart.

35. Laboratoriya xodimlari ish joylarida yoqilgan gorelkalarni, isitish asboblarini, ulangan sinov stendlari va uskunalarni tashlab chiqib ketishlari hamda qarovsiz qoldirishlari taqiqlanadi.

Zarur boʻlgan hollarda ish joyi va uskunalarga qarab turishni boshqa xodimga topshirish kerak.

36. Har bir xodim smena tugagandan soʻng oʻzining ish joyini tekshirishi va tartibga solishi, asboblar va apparatlarni oʻchirishi, asbob-anjomlar va hujjatlarni olib qoʻyishi shart.

37. EHM mavjud boʻlgan xonalarni ishlatilgan bloklar, materiallar bilan toʻldirib qoʻyish, ularda turli xil materiallar va uskunalarning elementlarini saqlash uchun shkaflar oʻrnatish taqiqlanadi.

38. EHM uzellarining (bloklarining) murakkab taʼmiri maxsus xonalarda (ustaxonalarda) bajarilishi shart. EHM bloklarining kichik taʼmirini oʻtkazishda yoki texnik xizmat koʻrsatishda miqdori 0,5 l dan koʻp boʻlmagan YEASni sinmaydigan va yaxshi berkitiladigan idishlarda qoʻllashga ruxsat beriladi.

39. EHMni nazorat qilish va sinash uchun foydalaniladigan ulangan radioelektron va elektr apparatlarini qarovsiz qoldirish taqiqlanadi.

40. Tashkilotlarda EHM uchun, issiqlik va gidravlik elektr stansiyalarida texnologik jarayonlarni markaziy nazorat qilish va boshqarish tizimlari uchun moʻljallangan zallarning, shuningdek, kuchlanishi 500 kV boʻlgan podstansiyalarning yertoʻlalari avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

41. Doimiy xodimlari boʻlmagan tashkilotlarda texnologik jarayonlarni markaziy nazorat qilish va boshqarish tizimlari EHM uchun issiqlik va gidravlik elektr stansiyalari zallari, shuningdek, kuchlanishi 500 kV va undan yuqori boʻlgan podstansiyalar avtomatik yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

4-§. Avtotransport garajlari

42. Tashkilotning alohida avtotransport vositalari binolarda (garajlarda), peshayvon ostida yoki maxsus maydonchalarda joylashtirilishi, avtotransport vositalariga xizmat koʻrsatish boʻyicha tashkilotlar uchun meʼyorlarda koʻzda tutilgan talablarga mos kelishi shart.

43. Garajlar uchun yongʻinda avtomobillar, traktorlar va boshqa transport vositalarini evakuatsiya qilish rejasi ishlab chiqilgan, ularning turar joylari esa 10 ta mexanizmga bitta buksirli tuzilma minimal hisobidan buksirli trosslar (shtangalar) bilan taʼminlangan boʻlishi shart.

Avtomobillar soni 25 tadan ortiq boʻlgan avtotransport xoʻjaliklarida yongʻin paytida avtomobillarni evakuatsiya qilishning navbati va tartibi, avtomobillarning turar joylari koʻrsatilgan maxsus reja ishlab chiqilgan hamda tasdiqlangan boʻlishi shart. Ushbu rejada haydovchilarning tungi vaqtlarda, dam olish va bayram kunlarida navbatchiligi koʻzda tutilgan, shuningdek, oʻt oldirish kalitlarining saqlash tartibi aniqlangan boʻlishi shart.

Yongʻin paytida avtotransport vositalarini evakuatsiya qilish boʻyicha xodimlarning harakati chorak davomida kamida bir marta oʻtkaziladigan yongʻinga qarshi mashgʻulotlarda ishlab chiqilishi kerak.

44. Avtotransport texnikalari va traktorlarni saqlash uchun moʻljallangan xonalarda quyidagilar taqiqlanadi:

dvigatellarni ochiq olov bilan qizdirish;

kabinalarda va mexanizmlar oldida moy tekkan artish lattalari (eski-tuski) va maxsus kiyimlarni qoldirish;

avtomobil va traktorlarning yoqilgʻi baklari ogʻzini ochiq holda qoldirish;

avtomobil va traktorlarda statsionar oʻrnatilgan yoqilgʻi baklari va ballonlaridan tashqari loklar, YEAS, YOS boʻsh idishlarini, shuningdek, yoqilgʻisi bor sigʻimlarni (benzin, dizel yoqilgʻisi, gaz va boshqalar) saqlash;

avtomobilga yoqilgʻi quyish uchun moʻljallanmagan joylarda avtomobil va traktorlarga yoqilgʻi quyish yoki undan yoqilgʻini olish;

murakkab taʼmirlash ishlarini, jumladan, payvandlashni qoʻllab bajarish, shuningdek, akkumulyatorlarni zaryadlash ishlari — ventilyatsiya tuzilmalari bilan jihozlangan alohida maxsus xonalarda (bokslarda) bajarilishi kerak;

avtomobil va traktorlarni meʼyordan ortiq joyda joylashtirish, ularni joylashtirish tartibini buzish, shuningdek, transport vositalari va binolarning qurilish elementlari orasidagi joylashtirish masofasini kamaytirish;

chiqish darvozalarini va oʻtish yoʻllarini uskunalar bilan toʻsib qoʻyish, shuningdek, avtotransport texnikasi hamda boshqa mashinalarni (hatto vaqtinchalik) toʻxtatish.

45. Avtotransport texnikasi doimiy turar joyga joylashtirilgandan keyin elektr taʼminoti (maxsus oʻchirgichlar yoki mashinaning akkumulyator batareyalarining manfiy qismalarini olib qoʻyish bilan) uziladi.

Mashina haydovchilari koʻrik natijalarini va elektr uskunalarining oʻchirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni quyidagi koʻrinishdagi maxsus jurnalda qayd etishga majburdirlar:

Toʻxtash joyidagi transport vositalarini davriy yoki kundalik koʻrikdan oʻtkazish

Transport vositasining markasi yoki turi Davlat raqam belgisi Turar joyga joylashtir ish sanasi Koʻrik va elektr uskuna si ni oʻchirish natijalari Haydovchining familiyasi, ismi, otasining ismi Haydovchi ning imzosi 1 2 3 4 5 6

46. Transport vositalarining doimiy turar joylarida tungi vaqtlarda begona shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.

47. Agar mashina baklari yoqilgʻi bilan toʻldirilgan yoki yoqilgʻi ballonlarida yonuvchan gaz (gazli avtomobillarda) boʻlsa, uni maxsus ustaxonalarda va xonalarda taʼmirlash taqiqlanadi.

2-bob. Yoqilgʻini saqlash va tashish uchun inshootlar

1-§. Suyuq yoqilgʻi, moylar va boshqa neft mahsulotlarining omborlari

48. Agar ombor tashkilot hududidan tashqarida joylashgan boʻlsa, mazut, dizel yoki suyuq yoqilgʻining (neft mahsulotining) boshqa turli rezervuarlari saqlanadigan omborlar hududi balandligi 2 m dan kam boʻlmagan yonmaydigan toʻsiqlar bilan toʻsilgan boʻlishi shart.

Ombor hududida boshqa ishlab chiqarish yoki yordamchi xizmatlarni joylashtirishga ruxsat berilmaydi.

49. Neft mahsulotli rezervuarlar saqlanadigan omborlarning oʻtish yoʻllari yoritilgan boʻlishi, umumiy foydalanish yoʻllari bilan birlashishi, soz holatda boʻlishi, oʻz vaqtida taʼmirlanishi, qish vaqtlarida esa qor va muzlardan tozalanishi shart.

50. Neft mahsulotlari saqlanadigan omborlarning hududi doimiy ravishda yonuvchan chiqindilardan tozalanishi zarur.

Vaqti-vaqti bilan, jumladan, qiyaliklar va rezervuarlar atrofidagi toʻsiqlar ichidagi oʻtlarni oʻrish va ombor tashqarisiga chiqarib tashlash zarur.

51. Neft mahsulotlari saqlanadigan omborlar hududida quyidagilar taqiqlanadi:

vaqtinchalik inventar binolar va maishiy vagonchalarni oʻrnatish, shuningdek, neft mahsulotlarini saqlash yoki qayta ishlash texnologiyasiga tegishli boʻlmagan turli materiallar va uskunalarni saqlash;

gulxan yoqish;

quvurlarni koʻzdan kechirish va qizdirish uchun ochiq olovni qoʻllash;

maxsus jihozlangan joylardan tashqarida chekish.

52. Mazut, dizel yoqilgʻisi, neft mahsulotlari hamda boshqa YEAS va YOS toʻkilgan joylarni, rezervuarlarning toʻsiq devorlari ichki qismini zudlik bilan tozalash va qum toʻkish zarur.

53. Elektr payvandlash, gaz bilan kesish va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarish ushbu Asosiy talablarning 2-bobi 2-§ keltirilgan payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar yongʻin xavfsizligi talablariga mos ravishda bajarilishi hamda belgilangan tartibda naryad va ruxsatnomalar bilan rasmiylashtirilishi shart.

54. Ishlab chiqarish binolarida, shuningdek, neft mahsulotlari omborlari hududida va uning ishlab chiqarish xonalarida amaldagi davlat standartlari boʻyicha xavfsizlik belgilari (ogohlantiruvchi, taqiqlovchi, koʻrsatuvchi va boshqalar) oʻrnatilgan boʻlishi shart.

55. Tunellar, quvur oʻtkazgichning surilma qopqoq kameralari va kanallarini toza saqlash, toʻkilgan neft mahsulotlaridan, suv va boshqa moddalardan muntazam ravishda tozalash zarur. Koʻrsatilgan xonalarda yonuvchan materiallarni saqlash taqiqlanadi.

56. Yoqilgʻini saqlash va tashish boʻyicha ombor binolari va inshootlar, uskunalarga texnologik talablar TEQQga mos kelishi shart.

57. Neft mahsuloti omborlarining binolari, hududlari va toʻkish estakadalaridagi yashindan himoya qilish tuzilmalari, elektr yoritish, shuningdek, perimetr boʻyicha qoʻriqlash uchun yoritish chiroqlari soz holatda saqlanishi shart.

58. Temir yoʻllar, estakadalar, quvur oʻtkazgichlar, sisternani qizdirish tuzilmasi, metall uchli egiluvchan shlanglar va boshqa uskunalar yerga ulangan boʻlishi shart. Yerga ulanishning ishonchliligi ustidan amaldagi elektr uskunalarining tuzilish qoidalari (keyingi oʻrinlarda — EUTQ) va TEQQga muvofiq nazorat oʻrnatiladi.

59. Elektr uskunalari, koʻchma elektr asbob-uskunalari va ishlab chiqarish xonalarida yoki ochiq qurilmalarda yongʻin signalizatsiyasi va yongʻin oʻchirish qurilmasi portlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan zonalar toifasidan kelib chiqqan holda EUTQ va TEQQ talablariga muvofiq boʻlishi shart.

60. Amaldagi meʼyorlarga va Qoidalarga muvofiq elektr qurilmalari, texnologik va yongʻin avtomatikasi tizimlari, shuningdek, kabel xoʻjaligi ustidan doimiy texnik nazorat va profilaktik xizmat koʻrsatish oʻrnatilgan boʻlishi shart. Doimiy koʻriklarda va davriy sinovlarda aniqlangan elektr dvigatellari, yoritish apparaturasi, himoya apparatlari, ayniqsa, yongʻinni oʻchirish tizimlaridagi buzilishlar zudlik bilan jadval boʻyicha bartaraf qilinishi zarur.

61. Neft mahsulotlarining yopiq omborlarida va texnologik xonalarida vaqtinchalik elektr oʻtkazgichlarni tranzit montaj qilish va oʻtkazish taqiqlanadi.

62. Kanalizatsiya quduqlari, traplar, lotoklar va kanallar davriy ravishda jadval boʻyicha neft mahsulotlarining bugʻlari va zaharli gazlarning portlash xavfi konsentratsiyasining paydo boʻlishini aniqlash hamda bartaraf qilish uchun tekshirilishi shart.

63. Yongʻindan himoya va yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimlari hamda ularning ekspluatatsiya qilinishi ustidan texnik nazorat ushbu Asosiy talablarning 4-bobi 1-§ keltirilgan yongʻinga qarshi suv taʼminoti va yongʻin oʻchirish vositalari talablariga muvofiq oʻtkazilishi shart.

64. YEAS va YOS yopiq omborlari, shuningdek, tashkilotlarning maydoni 500 m 2 va undan ortiq boʻlgan moylarni regeneratsiya qilish qurilmalari boʻlgan xonalari avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanishi kerak.

65. YEAS va YOS yopiq omborlari, shuningdek, tashkilotlarning maydoni 100 m 2 dan 500 m 2 gacha va undan ortiq boʻlgan moylarni regeneratsiya qilish qurilmalari boʻlgan xonalari avtomatik yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari bilan jihozlanishi kerak.

2-§. Toʻkadigan estakadalar

66. Suyuq yoqilgʻi (neft mahsulotlari) toʻkiladigan estakadalarda lotoklar doimo yonmaydigan olib qoʻyiladigan plitalar bilan yopilgan, temir yoʻl sisternalari oʻrnatiladigan va toʻkiladigan joylarda esa — ochiladigan qopqoqlar bilan yopilgan boʻlishi shart.

Gidravlik tambalarni doimiy ravishda koʻzdan kechirish va tozalab turish kerak.

67. Estakadalarning beton maydonchalarini, ularning bortli toʻsiqlarini (neft mahsulotlari oqib ketishidan) davriy ravishda koʻzdan kechirish, teshiklar va yoriqlarni bartaraf etish uchun taʼmirlash kerak.

68. Toʻkish operatsiyalarini boshlashdan avval barcha toʻkish tuzilmalari va surilma qopqoqlarning toʻgʻri ochilishini, egiluvchan shlang yoki quvurlarning birikish zichligini tekshirish shart.

Toʻkish operatsiyalaridan keyin toʻkilgan neft mahsulotlari tozalab olinishi kerak.

69. Suyuq neft mahsulotlarini toʻkish vaqtida sachrashining oldini olish uchun koʻchma lotoklar yoki gʻiloflar qoʻllanilishi shart.

70. Estakadalarda birlashtiruvchi quvur oʻtkazgichlar yigʻilganda yoki boʻlaklanganda, shuningdek, temir yoʻl sisternalarining toʻkish tuzilmalari ochilganda uchqun paydo boʻlishiga imkon bermaydigan asboblar, flanetsli va muftali birikmalar qoʻllanilishi shart.

71. Temir yoʻl sisternalari quvur oʻtkazgichlarining toʻkish tuzilmalari bilan biriktirilgunga qadar yerga ulanishi shart. Yerga ulanishni faqat toʻkish operatsiyalari tugagandan soʻng va quvur oʻtkazgich hamda shlanglardan ajratilgandan keyin olish mumkin.

Temir yoʻllar, estakadalar, quvurlar, teleskopik trubalar va shlang poynaklari yerga ulangan boʻlishi lozim. Yerga ulanuvchi tuzilmalarning qarshiligini bir yilda kamida bir marta tashkilotning rahbari tomonidan tasdiqlangan jadval boʻyicha tekshirish lozim.

72. Xizmat koʻrsatuvchi xodimlar toʻkish ishlarining borishi va uskunalar holatini doimiy ravishda kuzatib turishga majburlar. Sodir boʻlgan mazutning oqib ketishi darhol bartaraf qilinishi shart, ularni tezda bartaraf qilish mumkin boʻlmasa, toʻkish operatsiyalari uskunaning nosozliklari butunlay bartaraf qilinguncha toʻxtatilishi shart.

73. Estakadalardan mahsulotlarni toʻkish uchun moʻljallangan quvur oʻtkazgichlar avariyaviy surilma qopqoq bilan jihozlangan boʻlishi shart, u estakadadan 30 m dan kam boʻlmagan masofada oʻrnatiladi.

74. Toʻkish estakadalarining temir yoʻllari boʻyicha parovoz va teplovozlarning harakatlanishi taqiqlanadi. Temir yoʻl sisternalari toʻkish yoki quyish uchun uzatish hamda ularni chiqarish zarbsiz va siltovsiz bir tekisda amalga oshirilishi shart.

Toʻkish estakadalarining hududida tormoz berish hamda temir yoʻl sisternalarini temir boshmoqlar bilan toʻxtatib turish taqiqlanadi. Ushbu maqsadlarda yogʻoch ostliklarni yoki uchqunlanmaydigan metalldan boʻlgan boshmoqlarni qoʻllash lozim. Temir yoʻl sisternalarini joyidan siljitish va toʻkish joylariga dumalatib eltish uchun pishang (richag) sifatida poʻlat lomlardan yoki boshqa poʻlatdan boʻlgan predmetlardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi. Temir yoʻl sisternalarini faqat chigʻir yoki yogʻoch pishang (richaglar) yordamida dumalatish mumkin.

75. Qotib (muzlab) qolgan neft mahsulotlari faqat bugʻ bilan yoki maxsus issiq xonalarda isitilishi shart. Ochiq olovni qoʻllash taqiqlanadi.

Temir yoʻl sisternalaridagi mazutni ochiq bugʻli tuzilma bilan isitishda uni faqat shlang mazutga butunlay botganda ishga tushirish kerak.

Sisterna va boshqa sigʻimlarda (lotoklarda) qizdirishda neft mahsulotlari chaqnash haroratidan 15 °C ga kam boʻlishi, lekin +90°C dan ortiq boʻlmasligi shart.

76. Chaqnash harorati 120 °C dan kam (mazutdan tashqari) boʻlgan yoqilgʻi (neft mahsulotlari) va boshqa yonuvchan suyuqliklarni toʻkish tuzilmalari yopiq holatda ishlangan boʻlishi shart (uchlikli egiluvchan shlang yoki flanetsli birikma). Shlangning uzunligi shunday boʻlishi kerakki, u temir yoʻl sisternasining tubigacha yetishi kerak.

Shlang uchlari (flanetslari) urilganda chaqnash yuzaga kelishiga yoʻl qoʻymaydigan materialdan tayyorlanishi shart.

Yengil alangalanuvchi neft mahsulotlarining pastki qismidan toʻkilishi faqat germetikli toʻkish tuzilmalari orqali amalga oshiriladi.

Ushbu yoqilgʻini ochiq toʻkib olish lotoklari orqali toʻkish taqiqlanadi.

77. Elektr stansiyaga chaqnash harorati 45 °C dan kam boʻlgan suyuq yoqilgʻi kelib tushgan hollarda, uni toʻkish taqiqlanadi va mahsulot esa boshqa manzilga yuborilishi shart.

78. Momaqaldiroq boʻlayotgan vaqtda temir yoʻl toʻkish estakadalarida mazut, dizel yoqilgʻisi yoki boshqa neft mahsulotlarini toʻkish taqiqlanadi.

79. Toʻkish operatsiyalari vaqtida quyidagilar taqiqlanadi:

elektr gaz bilan payvandlash yoki boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni 30 metrdan yaqinda olib borish;

yoritish uchun akkumulyatorli portlash xavfi boʻlmagan holda ishlanganidan tashqari ochiq koʻrinishda ishlangan koʻchma elektr lampalarni qoʻllash;

neft mahsulotlarini toʻkish operatsiyalarida aloqasi boʻlmagan shaxslarning ishtiroki.

80. Neft mahsulotlarini toʻkish estakadalari zinalari va traplari toza holda saqlanishi va oʻz vaqtida taʼmirlanishi shart.

81. Maxsus issiq xonalarda mazutni toʻkish mazutli issiq xonalar uchun maxsus yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga muvofiq oʻtkazilishi shart.

3-§. Neft mahsulotlarini tayyorlash va nasos vositasida bir joydan ikkinchi joyga quyish xonalari

82. Neft mahsulotlarini (mazut nasosli, moy nasosli, moyni regeneratsiya qilish va shunga oʻxshash) tayyorlash va nasos vositasida bir joydan ikkinchi joyga quyish xonalari doimo toza saqlanishi shart.

Pollar va uskunalarni tozalash uchun yengil alangalanuvchi suyuqliklarni qoʻllash taqiqlanadi.

83. Qurilmalarni ishga tushirishdan oldin uskunalarning ishga yaroqliligini, armaturalar va quvur oʻtkazgichlarning germetikligi, avtomatik himoya va blokirovka tizimlarining yoqilganligi, TEQQda belgilangan boshqa texnik tadbirlarning bajarilishi, shuningdek, yongʻinni oʻchirish vositalarining ishga tayyorligi tekshiriladi.

Quvur oʻtkazgichlar, berkituvchi armaturalar, nasoslar va yonuvchan suyuqlikni bir joydan boshqa joyga yetkazib berish xonalarining boshqa uskunalari — sex boshligʻi tasdiqlagan jadvalga muvofiq ishonchli va ishga yaroqli holda saqlash uchun profilaktik xizmat koʻrsatilishi shart.

84. Uskuna orqali neft mahsulotlarining qandaydir miqdori oʻtkazilganda normal ish rejimi buzilishi aniqlansa, zaxiradagi uskuna ishga tushirilishi, ishdan chiqqani esa avariyali toʻxtatilishi shart.

Neft mahsulotlarining surilma qopqoqlar, filtrlar, flanetsli birikmalar yoki uskunalarning zichlamalaridan oqishi zudlik bilan bartaraf etilishi shart.

85. Neft mahsulotlarini tayyorlash va nasos vositasida quyish xonalarida quyidagilar taqiqlanadi:

turli materiallar va uskunalarni saqlash;

moylangan (mazut tekkan) artish materiallarini uskunalar oldida va tagliklarda qoldirish;

uskunalar va quvur oʻtkazgichning qizigan yuzalarida maxsus kiyimlarni va shunga oʻxshash narsalarni quritish;

biror-bir ishlab chiqarishga taalluqli boʻlmagan maqsadlar uchun vaqtinchalik xonalarni tashkil qilish (toʻsish);

nasos xonalarida doimiy payvandlash postlarini jihozlash;

hattoki evakuatsiya qilish va xonalardan chiqish yoʻllarini turli uskunalar va materiallar bilan vaqtinchalik toʻsib qoʻyish.

86. Statsionar oʻrnatilgan avtomatik gazoanalizatorlar, shuningdek, ishlab chiqarish xonalarida havodagi xavfli bugʻlar konsentratsiyasi mavjudligi haqida tovush va yorugʻlik beruvchi tuzilmalarning texnik holati doimiy ravishda tekshirilishi shart.

Tekshirish natijalari tezkor jurnalga kiritilishi shart.

87. Xodimlar davriy ravishda kabellar va quvur oʻtkazgichlar devor va toʻsiqlardan oʻtish joylarida yonmaydigan materiallar bilan zichlanishini sinchkovlik bilan nazorat qilishga majburdirlar.

88. Statsionar oʻrnatilgan moyni tozalovchi qurilmalar (separatorlar) ishga yaroqli drenaj tizimiga ega boʻlishi, ifloslangan moyni qabul qiluvchi bak esa shikastlanishdan saqlaydigan himoya qobiqli oʻlchash shishasiga ega boʻlishi shart. Filtrpress ostiga moylarni yigʻish uchun va uni maxsus sigʻimga quyish uchun tagliklar oʻrnatilishi shart.

89. Moyni tozalashda bosim, harorat, vakuum, moy isitgichga uzluksiz moy yetkazish ustidan doimiy nazorat oʻrnatilgan boʻlishi shart.

Moy tozalaydigan qurilmaning elektr isitish tuzilmasi va boshqa elektr uskunalari EUTQ talablariga muvofiq boʻlishi shart.

90. Birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarining postlari neft mahsulotlarini nasos vositasida quyish va regeneratsiya qilish xonalarida yongʻin sodir boʻlganda tezlik bilan hamda toʻsiqlarsiz foydalanish uchun mumkin qadar ratsional joylashtirilishi shart.

91. Moy tozalash qurilmasining uskunasi yonmaydigan asosda oʻrnatilishi shart.

4-§. Neft mahsulotlari va taralar uchun rezervuar parki va ombor inshootlari

92. Yer ustidagi rezervuarlar tuzilmalari va toʻsiq devorlari ichki qismining balandligi meʼyoriy talablarga muvofiq boʻlishi shart.

Mexanizatsiyalashgan yongʻin oʻchirish vositalari uchun toʻsiq devorlari ichki qismi orqali kengligi 4 m kam boʻlmagan ikkita oʻtish yoʻlini joylashtirishga ruxsat beriladi. Ular toʻsiq devorlari ichki qismining butunligi va balandligining buzilishiga yoʻl qoʻymasligi hamda rezervuarlar parki maydonida oʻtish yoʻllariga xalaqit bermasligi kerak.

93. Bahor vaqtida, shuningdek, juda koʻp atmosfera yogʻingarchiligidan keyin rezervuarlarning toʻkma qiyaliklari va ularning toʻsiq devorlari ichki qismi ustidan doimiy nazorat oʻrnatilishi shart. Koʻrik natijalari tezkor jurnalga kiritiladi. Oʻpirilishlar va boshqa buzilishlar qisqa muddatlarda bartaraf qilinishi kerak.

94. Yer ustidagi rezervuarlar atrofidagi toʻsiq devorlari ichki qismi orqali oʻtadigan quvur oʻtkazgichlarni oʻtkazishda yoki almashtirishda, ishlar tugagandan soʻng zudlik bilan kovlangan transheyalar koʻmilishi va toʻsiq devorlari ichki qismi qayta tiklanishi shart. Ish paytida uzoq davomli tanaffusda (smena tugagach, bayram, dam olish kunlari) rezervuarlar uchun meʼyorlangan balandlikda vaqtinchalik toʻsiq devorlari ichki qismini bajarish kerak.

95. Neft mahsulotlarining sathini oʻlchash va namuna olish uchun odatda oʻlchov tuzilmalarining statsionar tizimlari qoʻllanilishi shart.

Ayrim hollarda faqat sutkaning yorugʻ vaqtida ushbu ishlar lyuk orqali qoʻlda bajarilishiga ruxsat beriladi. Namuna olish uchun moʻljallangan lyuklar — ichki tomonidan uchqun hosil qilmaydigan metalli himoya gʻiloflariga ega boʻlishi shart.

96. Yengil alangalanuvchi suyuqliklar rezervuarlardan toʻkib olish yoki toʻldirish paytida sifatini tekshirishga namuna olish taqiqlanadi.

97. Rezervuarlarni koʻzdan kechirishda, shuningdek, oʻlchash va namuna olishda xizmat koʻrsatuvchi xodimning oyoq kiyimi uchqun hosil qilmaydigan boʻlishi kerak, kiyimlari esa statik elektr zaryadlanishni jamlamaydigan matodan boʻlishi shart. Yoritish uchun faqat portlash xavfi boʻlmagan akkumulyator fonarlarini qoʻllash zarur.

98. Tashkilotning bosh muhandisi metall rezervuarlarning, ayniqsa, yuqori oltingugurtli mazut saqlanadigan rezervuarlarning korroziya holatini nazorat qilish, shuningdek, bu rezervuarlarni choʻkindilardan tozalash, issiqlik izolyatsiyasi (agar mavjud boʻlsa), armaturalar va konstruksiyalarning boshqa elementlarini taʼmirlash tartibini oʻrnatishi shart.

99. Rezervuarlar, sisternalar, sigʻimlar va shunga oʻxshashlarni taʼmirlash faqat ular yonuvchi suyuqliklardan butunlay boʻshatilgandan soʻng, ulardan quvur oʻtkazgich uzilgandan, barcha lyuklar ochilgandan, yaxshilab tozalangandan (bugʻlash va yuvilgandan), havoda portlash xavfi boʻlgan konsentratsiyalar yoʻqligiga tahlil uchun namunalar tekshirishga olingandan soʻng oʻtkazilishi shart. Barcha tayyorgarlik ishlari haqida sexning tezkor jurnaliga yozib qoʻyiladi.

100. Rezervuarlarda choʻkindi hosil boʻlganda, birlashtiruvchi quvur oʻtkazgichlarda, salnikli zichlagichlarda, boshqaruv surilma qopqoqlarida, yongʻinni oʻchirish tizimlarida (agar mavjud boʻlsa), oʻlchash tuzilmalarida nosozliklar mavjud boʻlganda va ularning xavfsiz ekspluatatsiyasini taʼminlashga taʼsir etuvchi boshqa konstruktiv kamchiliklar aniqlanganda ularni toʻldirish taqiqlanadi.

101. Yer ustidagi metall rezervuarlarning (ularning sigʻimiga bogʻliq holda amaldagi qurilish meʼyorlari boʻyicha jihozlanadigani) yongʻin oʻchirish statsionar qurilmalari ishga yaroqli holatda boʻlishi va avtomatik rejimda ishlashi shart.

Yongʻin oʻchiruvchi quvur oʻtkazgichlar va rezervuarlarga suv quyish quvurlari (ular mavjud boʻlsa) qizil rangga boʻyalgan boʻlishi shart.

102. Energetik moylarni saqlash uchun yopiq xonalarda joylashtirilgan rezervuarlar suyuqlik sathini oʻlchash va suyuqlikning toʻkilishiga imkon bermaydigan tuzilmalarga ega boʻlishi shart. Ushbu xonalardagi drenaj tuzilmalari doimo ishga yaroqli holda saqlanishi shart.

103. Ochiq maydonchadagi taralarda va maxsus xonalarda neft mahsulotlarini saqlash neft va neft mahsulotlari omborlarini qurish meʼyorlariga muvofiq amalga oshirilishi shart.

104. Yonuvchan suyuqliklarni tarada ochiq holda saqlaganda rezervuarlar toʻsiq devorlari ichki qismining oʻralgani kabi atrofiga suyuqlik oqib ketmaydigan qilib oʻralishi shart.

105. Neft mahsulotlarini yopiq omborlarda saqlaganda ularning nosoz yoki ochiq taralarda boʻlishi taqiqlanadi. Artish materiallari saqlanadigan qutilar ombordan tashqarida turishi shart.

106. Bochkalarning tiqinlarini burab olish va qopqoqlarini ochish uchun uchqun hosil qilmaydigan metaldan yasalgan asboblar qoʻllanilishi shart.

107. Quyosh nurlaridan qizishni kamaytirish uchun rezervuarlar va neft quvur oʻtkazgichlari yorqin rangli boʻyoqlar bilan boʻyalgan yoki nurni qaytaruvchi xususiyatli (alyuminiy listi, sinklangan temir va shunga oʻxshash) metall bilan (issiqlik izolyatsiyasidan foydalanilganda) qoplangan boʻlishi shart.

108. Rezervuar parkidagi toʻsiq devorlari ichki qismlaridan suvni chiqarish tuzilmalari ishga yaroqli holatda saqlanishi shart.

109. Rezervuar atrofidagi toʻsiq devorlari ichki qismida asosiy surilma qopqoqli tuzilmalardan tashqari ochib-yopiladigan armaturani oʻrnatish taqiqlanadi.

5-§. Quyish tuzilmalari

110. Neft mahsulotlarini avtotsisternalarga yoki boshqa sigʻimlarga quyish maxsus oʻrnatilgan qattiq qoplamali maydonchalarda oʻtkazilishi shart.

Maydoncha maxsus yigʻma sigʻimga gidroqulf orqali chiqib ketish uchun tashkil etilgan (toʻkilgan suyuqliklar chiqib ketishi uchun) oqish joyiga ega boʻlishi va u davriy ravishda tozalanishi shart.

111. Toʻkilgan neft mahsulotlari darhol yigʻishtirib olinishi shart. Neft mahsulotlari bilan ifloslangan maydonchada avtotsisternalarga (neft mahsulotlarini) quyish taqiqlanadi.

112. Quyish maydonchalarida kerakli xavfsizlik belgilari boʻlishi va avtotsisternalarga neft mahsulotlarini quyishda yongʻin xavfsizligi boʻyicha asosiy talablar osilgan boʻlishi shart.

113. Quyish tuzilmasi avtotsisternaning yuqori qismidagi ogʻzi orqali quyish uchun shlanglar va quvurlar bilan jihozlangan boʻlishi shart. Koʻrsatilgan quvurlar va shlang uchlari sisternaga urilganda uchqun hosil boʻlishining oldini oladigan metalldan tayyorlanishi va yerga ulangan boʻlishi shart.

Neft mahsulotlarini quyishda sachramasligi uchun shlanglar uzunligi ularni sisterna tubigacha tushirish imkonini berishi shart.

114. Neft mahsulotlari avtotsisternaga dvigatel ishlamayotganda quyilishi shart. Ishlayotgan dvigatelda quyishga faqat past haroratda, dvigatelni ishga tushirish qiyin boʻladigan paytda ruxsat beriladi.

115. Neft mahsulotlarini tashish uchun moʻljallangan avtotsisternalar quyish tuzilmasining yerga ulash statsionar konturiga birlashtirish uchun yerga ulagichlar bilan jihozlanishi shart.

Neft mahsulotlarini tashiydigan barcha avtotsisternalar ikkita oʻt oʻchirgich, kigiz va belkurak bilan taʼminlangan boʻlishi shart.

Avtotsisterna shovqin soʻndiruvchilari uchqun soʻndirgich bilan jihozlangan va oldinga chiqarilgan (dvigatel yoki radiator ostida) boʻlishi shart.

116. Nosoz avtomobillarning quyish maydonchasiga kirishi, shuningdek, ularni maydoncha hududida taʼmirlash taqiqlanadi.

117. Haydovchi sisterna toshib ketishining oldini olish uchun toʻldirish jarayonini nazorat qilishga majbur. Sisterna ogʻzining qopqogʻini ehtiyotkorlik bilan zarbga yoʻl qoʻymasdan yopish kerak.

118. Avtoquyish estakadasida avtotsisternani shatakka olish uchun tros yoki shtanga boʻlishi shart.

6-§. Gaz xoʻjaligi

119. Elektr stansiyalarning gazni rostlovchi punktlari (keyingi oʻrinlarda — GRP), gazni rostlash qurilmalari (keyingi oʻrinlarda — GRQ), gaz isteʼmol qiluvchi uskunalari va gaz quvurlarini montaj qilish, taʼmirlash, ishga tushirish-sozlash va ulardan foydalanish ishlari Gaz xoʻjaligida xavfsizlik qoidalari talablariga muvofiq amalga oshirilishi shart.

120. Gaz xoʻjaligining GRP (GRQ) xonalarida uskunalarni ekspluatatsiya qilish boʻyicha chizmalar (sxemalar) va mahalliy yoʻriqnoma osilgan boʻlishi shart. Yoʻriqnomada yongʻin xavfsizligi boʻyicha aniq talablar keltirilgan boʻlishi shart.

Xonalarning ichida va tashqarisida koʻrinarli joylarda amaldagi davlat standartlari boʻyicha xavfsizlik belgilari oʻrnatilgan boʻlishi shart.

121. Boshqarish tuzilmalari va nazorat-oʻlchash asboblari mavjud xonalar GRP (GRQ)dan gazli zich devor bilan ajratilgan boʻlishi shart va ushbu devorda ikki tomoni ochiq teshiklar va tirqishlar boʻlishiga ruxsat berilmaydi. Kommunikatsiyalarning devor orqali oʻtishiga faqat maxsus tuzilmalar (salniklar) qoʻllanilganda ruxsat beriladi.

122. Gazli xavfli ishlar faqat XTQga muvofiq naryad boʻyicha oʻtkazilishi shart. Xodimlar bilan yongʻin xavfsizligi choralari haqida yoʻriq oʻtkazilishi shart, shundan keyingina brigada aʼzolarini ishga qoʻyishga ruxsat beriladi.

123. Yongʻin chiqish xavfi boʻlgan ishlarni (payvandlash, kesish va shunga oʻxshash) boshlashdan oldin tashkiliy va texnik tadbirlar bajarilishi shart. Bunda asosiy eʼtiborni gaz qoldiqlarining toʻplanishi va ularning ish joyiga kirishini bartaraf qilishga, havoda portlash xavfi boʻlgan konsentratsiyalar (ayniqsa, turib qolgan zonalarda) mavjud emasligini aniqlash uchun tahlil oʻtkazishga qaratish kerak.

124. Amaldagi GRP (GRQ) xonalarida texnologik uskunalarni taʼmirlash, demontaj va montaj qilishga tayyorlashning bajarilishiga kunning yorugʻ paytida ruxsat etiladi.

Avariyaviy hollarda ushbu ishlarni tungi vaqtda bajarishga qoʻshimcha xavfsizlik choralari koʻrilganda ruxsat beriladi: yoritishni kuchaytirish, qoʻshimcha nazorat oʻrnatish, shuningdek, xonalardagi gazlanganlikni uzluksiz nazorat qilish bilan.

125. Uskunalar va gaz quvur oʻtkazgichlarini montaj qilish yoki taʼmirlash ishlarini oʻtkazish xonalarda ventilyatsiya ishlamayotganda taqiqlanadi.

GRP (GRQ)ning ventilyatsiya tizimlari ishdan chiqqan hollarda xonada portlash xavfi boʻlgan gazlar konsentratsiyasi hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik choralari koʻrilishi shart.

126. Taʼmirlash ishlarini olib borish uchun gaz apparatlari yoki gaz quvur oʻtkazgichlaridagi bosim ular oʻchirilgandan keyin faqat puflash quvurlari yoki bosim rostlagichi orqali kamaytirilishi shart.

Ushbu maqsadlarda yopish armaturasidan (yopib-ochadigan moslamadan) flanetsli birikmalarni ajratish taqiqlanadi.

127. Gaz quvur oʻtkazgichlarida oʻrnatilgan tiqinlar avariyada va taʼmirlash ishlarida hosil boʻlishi mumkin boʻlgan maksimal gaz bosimiga moʻljallangan boʻlishi shart. Tiqinlar flanetslardan tashqariga chiqib turuvchi dumchalarga ega boʻlishi shart.

128. Gaz quvur oʻtkazgichlari va armaturalarini qizdirish bugʻ yoki issiq suv bilan oʻtkazilishi shart.

Ushbu maqsadlar uchun ochiq olovli issiqlik manbalarini qoʻllash taqiqlanadi.

129. GRP (GRQ) elektr uskunalarini taʼmirlash va kuygan elektr lampalarini almashtirish ishlari kuchlanish olinganda oʻtkazilishi shart. Tabiiy yorugʻlik yetarli boʻlmaganda portlash xavfi boʻlmagan holda tayyorlangan koʻchma yoritgichlarni qoʻllashga yoki yoritgichlarni tashqarida oʻrnatishga ruxsat beriladi.

130. Gazning bosimi keskin oʻzgarganda uning sababini aniqlash va bartaraf etish boʻyicha choralar koʻrilishi shart, shuningdek, qozon qurilmalari yoqilgʻining zaxira turiga oʻtkazilishi kerak.

131. Gaz quvur oʻtkazgichidan gaz chiqishi sodir boʻlganda avariyali uchastkani (zonani) zudlik bilan toʻsish, tegishli ogohlantiruvchi va taqiqlovchi belgilarni osish kerak, shuningdek, shikastlangan gaz quvur oʻtkazgichi yoki uskunani darhol oʻchirish choralari koʻrilishi lozim.

132. Gazning sizib chiqish joyini qidirish uchun ochiq olovni qoʻllash taqiqlanadi.

133. Yer qazish mashinalaridan foydalanilganda buzilgan gaz quvur oʻtkazgichi ustidagi qalinligi 200 — 300 mm dan kam boʻlmagan qismi qoʻlda belkurak yordamida xavfsizlik choralari koʻrilgan holda olinadi.

134. Ochiq holda oʻtkazilayotgan gaz quvur oʻtkazgichlari amaldagi davlat standartlari boʻyicha ajralib turadigan rangga ega boʻlishi shart.

135. Amaldagi gaz quvur oʻtkazgichlarini osma (tayanch) moslamalar sifatida va qurilish yogʻoch toʻshamalari uchun ishlatish taqiqlanadi.

136. Elektr kabeli majburan kesishgan holda, ushbu kabel qoʻshimcha izolyatsiya bilan yoki havoda osilgan amaldagi gaz quvur oʻtkazgichi bilan payvandlanishi shart.

137. GRP (GRQ) xonalarida va gazlangan muhitda ishlar bajarilganda uchqun hosil qilmaydigan materialdan tayyorlangan asboblarni qoʻllash shart. Qora metalli asbobdan foydalanilganda ularning ishchi qismlari quyuq surkash moyi bilan qoplanganda ruxsat beriladi.

Xodimlar uchqun hosil qilishni bartaraf qiluvchi oyoq kiyimi kiyishlari va kiyimlari statik elektr zaryadlarni jamlamaydigan materialdan tayyorlangan boʻlishi shart.

7-§. Qattiq yoqilgʻi omborlari

138. Qattiq yoqilgʻi omborlarida portlash yonish xavfsizligi boʻyicha nomaʼlum yoki oʻrganilmagan tavsifli yoqilgʻini boʻshatish, ularni saqlash va yoqish taqiqlanadi.

Qattiq yoqilgʻini saqlash uchun maydonchalar oʻsadigan chiqindilardan va boshqa materiallardan tozalangan, tekislangan va zich shibbalangan boʻlishi shart.

Tarkibida organik moddalar va kolchedanlar mavjud boʻlgan tuproqda qattiq yoqilgʻini joylashtirish taqiqlanadi.

139. Qattiq yoqilgʻining boshqatdan taxlanayotgan shtabellari ostidan oqib oʻtuvchi suv kanallari, drenaj tuzilmalari, alohida quvurlar va kabellar, shuningdek, issiqlik, kabel va boshqa tunellarni oʻtkazish tavsiya qilinmaydi. Kerak boʻlgan hollarda tunnel inshootlari oʻtuvchan boʻlishi, ularning usti qalinligi 1 m dan kam boʻlmagan zich tuproqli qatlam bilan yopilgan boʻlishi shart.

140. Omborda oʻz-oʻzidan yonib ketgan yoqilgʻini oʻchirish va shtabeldan olingandan keyin uni sovutish uchun maxsus maydoncha koʻzda tutilgan boʻlishi shart.

141. Uzoq muddat saqlash uchun omborga kelayotgan barcha yoqilgʻi imkoni boricha qisqa muddatlarda vagondan tushirilib, shtabelga taxlanishi shart.

Tushirilgan yoqilgʻini 2 kundan ortiq betartib ravishda va uyib saqlash taqiqlanadi.

142. Qattiq yoqilgʻi shtabellarining gabarit oʻlchamlari faqat ular uchun ajratilgan maydonchaning oʻlchamlariga, shuningdek, yukni tushirish va yuklash mexanizmining imkoniyatlariga bogʻliq holda aniqlanadi.

143. Qattiq yoqilgʻi shtabellarini saqlashga joylashtirish tegishli idoralar ishlab chiqqan amaldagi hujjatlarning talablariga muvofiq bajarilishi kerak.

144. Shtabellar bilan tartiblangan ishlarni bajarish uchun, shuningdek, mexanizmlar va yongʻin mashinalarining oʻtishi uchun shtabel etagidan toʻsuvchi panjaragacha va kran osti yoʻlining poydevorigacha boʻlgan masofa 3 m dan kam boʻlmasligi, rels kallagining tashqi qirrasigacha yoki avtomobil yoʻlining chetigacha — 2 m dan kam boʻlmasligi shart.

Yoʻllarga qattiq yoqilgʻi toʻkish va ularni uskunalar bilan toʻsib qoʻyish taqiqlanadi.

Qish paytida koʻrsatilgan yoʻllar doimiy ravishda qordan tozalanishi shart.

145. Omborda saqlanayotgan oʻz-oʻzidan yongan yoqilgʻi ustidan yongʻin oʻchoqlarini oʻz vaqtida aniqlash maqsadida tizimli nazorat oʻrnatilishi shart. Shtabel holati ustidan ekspluatatsiya qilish nazoratining asosiy usuli uning tashqi (koʻz bilan) koʻrigi hisoblanadi. Bunda koʻrik sex boshligʻi tomonidan tayinlangan shaxs yoki belgilangan jadval boʻyicha smena navbatchisi tomonidan oʻtkaziladi.

146. Oʻz-oʻzidan yonish oʻchogʻi oʻlchamlarini aniqlash va shtabeldagi yoqilgʻi haroratini nazorat qilish uchun maxsus termoaniqlagich va termoqalamchali asbob qoʻllanilishi shart.

147. Oʻz-oʻzidan yongan yoqilgʻi shtabellarini koʻzdan kechirish vaqtida asosiy eʼtiborni ularning pastki chekka qiya qismiga qaratish kerak, chunki bu joyda yirik boʻlaklar toʻplanib qolishi, orasiga kislorodning kirishi yoqilgʻining oʻzini oʻzi qizishiga va yonishiga olib keladi.

148. Shtabeldagi harorat oʻzgarishi va oʻz-oʻzidan yonish joylari paydo boʻlishining tashqi belgilari quyidagilardan iborat:

oʻzi yonishi joyiga yaqin joylarda tun davomida shtabel yuzasida namli dogʻlar paydo boʻlib, quyosh chiqishi bilan yoʻqolishi, qish vaqtlarida esa qorli qatlamda erigan joylar va qorning boʻyalgan joyi paydo boʻlishi;

yomgʻirdan yoki koʻp shabnamdan soʻng shtabelda quruq dogʻlarning tez-tez hosil boʻlishi;

yoqilgʻi mahsulotlarining parchalanishdagi spetsifik hidlari va bugʻlar paydo boʻlishi;

shtabel yuzasida tuzli dogʻlarning paydo boʻlishi va yogʻingarchilikdan soʻng yoʻqolishi.

149. Yoqilgʻining oʻzidan oʻzi yonishi belgilari aniqlanganda qisqa muddatlarda shtabel yuzasida yonish oʻchogʻi joyidan oʻlchami 2-3-marta katta uchastkada qoʻshimcha zichlashlar oʻtkazilishi shart.

Agar oʻtkazilgan tadbirlar yetarli boʻlmasa, oʻz-oʻzidan yongan yoqilgʻi joyi shtabeldan maxsus maydonchaga oʻchirish uchun oʻtkazilishi kerak va u qozonxonalarga yoqilgʻi yetkazib beriladigan traktga yuboriladi.

Baʼzi oʻta faol koʻmirlarni (kansko-achinsk, ekibastuz, nazarov va baʼzi boshqa) saqlashda koʻmirning yuza qismi yonib ketishi mumkin. Agar yuzaga kelgan yonish joyini bartaraf qilish boʻyicha tadbirlar qoʻllanilmasa, yongʻin bir necha soat mobaynida shtabelning butun yuzasini qamrab olishi mumkin.

150. Shtabelda yoqilgʻining oʻz-oʻzidan yonish joyiga bevosita suv quyish taqiqlanadi.

151. Shtabeldan yoqilgʻining oʻz-oʻzidan yonish joyini qattiq shamolda (5 m/s dan ortiq) olish taqiqlanadi.

Shtabelda hosil boʻlgan chuqurlik, albatta, nam yoqilgʻi bilan koʻmilishi va shtabel yuzasi bilan teng sathda zichlanishi shart.

152. Yonish yuzasi joyida yonayotgan yoqilgʻini yangisi bilan aralashtirish orqali yonish bartaraf qilinishi shart. Bunda shtabel yuzasi, albatta, keyinchalik zichlanishi kerak.

Yoqilgʻining koʻrsatilgan yonish joylarini — purkalgan suv bilan bir vaqtning oʻzida yangi yoqilgʻi bilan aralashtirib oʻchirishga va keyinchalik zichlashga ruxsat beriladi.

Yomgʻirli ob-havoda shtabeldagi yoqilgʻini aralashtirish yoʻli va keyinchalik zichlash bilan yonish joyining yuzasini oʻchirish mumkin.

153. Shtabellarda koʻmirning bartaraf qilingan yonish joylari har smenada nazorat qilinishi va sexning tezkor jurnalida yozilishi shart. Ushbu shtabellarda yangi oʻz-oʻzidan yonish oʻchoqlari paydo boʻlmasa, yoqilgʻini saqlash va sarf qilinishi oddiy tartibda amalga oshiriladi.

154. Yoqilgʻini uzatishda yongʻin oʻchogʻi mavjud boʻlsa, quyidagilar taqiqlanadi:

yoqilgʻi vagonlardan bevosita shtabellarga yoki yoqilgʻini uzatuvchi inshootlarga (traktga) tushirilganda shtabeldan yoqilgʻini uzatish traktlariga oʻtkazish.

155. Yonish oʻchoqlari aniqlangan yoqilgʻi vagonlardan tushirib olinishi va maxsus maydonchaga keltirilib, purkalgan suv bilan oʻchirilishi shart. Sovutilgan yoqilgʻini yangisi bilan birga yoqish uchun uzatishga ruxsat beriladi.

156. Yoqilgʻining vaqt oʻtishi bilan oʻz-oʻzidan yonishi oqibatida, shuningdek, uzoq muddatli yogʻingarchilik natijasida shtabellarda yuzaga keladigan siljishlar, oʻpirilish joylari va boshqa nuqsonlar qisqa muddatlarda bartaraf qilinishi va yonish joylarining hosil boʻlishini bartaraf qilish uchun qoʻshimcha zichlanishi shart.

157. Yoqilgʻi omborlari — yongʻinga qarshi suv taʼminotining mustaqil tarmogʻi va nasos stansiyasi bilan jihozlanganda ular ushbu tashkilotning yongʻinni oʻchirish tizimiga oʻxshash tartibda ekspluatatsiya qilinishi kerak.

158. Yangi yetkazib berilgan yoqilgʻini eski shtabelga taxlashdan oldin, agar uning asosida yoqilgʻining oʻz-oʻzidan yonish joylari qolgan boʻlsa, sinchkovlik bilan yoqilgʻi qoldiqlaridan tozalanishi shart.

8-§. Qattiq yoqilgʻini uzatish tizimi

159. Qattiq yoqilgʻini uzatish tizimini ekspluatatsiya qilish, sozlash va taʼmirlashni taʼminlovchi xodimlar elektr stansiyaga kelib tushayotgan yoqilgʻining tavsifini hamda uning portlash va yongʻin chiqishi xavfini bilishga majburdirlar.

160. Har qanday ishlarni bajarganda tezlikda chang manbalarining yuzaga kelishini bartaraf qilish yoki minimumga keltirish shart, chunki koʻmirning havodagi muallaq changi (zarrachalarning oʻlchami 0,2 mm dan kam boʻlgan) antratsit va yarim antratsitdan, slanets va torfdan tashqari portlash xavfi boʻlgan aralashmani hosil qiladi.

161. Ishlab chiqarish xonalari va konveyerlarning galereyalarida havodagi yoqilgʻi changining konsentratsiyasi sanitar meʼyorlarda belgilangan (10 mg/m 3 gacha) chegaraviy qiymatlardan ortiq boʻlmasligi shart. Jadval boʻyicha yoqilgʻining xususiyatlariga bogʻliq holda xonalarning changlanishi doimiy nazorat qilinishi shart.

162. Changlanish manbalari mavjud boʻlgan yoqilgʻini qayta ortish uzellari va boshqa texnologik uskunalar mustahkam zichlagichlarga ega boʻlishi shart.

Zichlagichlar holati va changsizlantirish vositalari ustidan davriy nazorat oʻrnatilgan boʻlishi shart. Aniqlangan nosozliklar eng qisqa muddatlarda bartaraf qilinishi shart.

163. Yoqilgʻini uzatish traktida sanitariya meʼyorlarini va portlash xavfsizligi talablarini taʼminlash uchun yoqilgʻini qayta ortish uzelida aspiratsion qurilmalar yoki suvni mayin purkovchi, mexanik-havo koʻpikli yoki suv-bugʻ aralashmali changni bostirish qurilmalari normal ishlashi shart.

164. Yoqilgʻini uzatishda yoqilgʻi uzatish traktida joylashgan barcha changsizlantirish vositalari, shuningdek, yoqilgʻidan metall, payraxa va boshqa begona qoʻshimchalarni ushlab qoluvchi tuzilmalar ishlashi shart.

Changsizlantirish yoki changni bostirish qurilmalarining ishga tushirish va toʻxtatish tuzilmalari yoqilgʻi uzatish konveyerlarining ishga tushirish va toʻxtatish qurilmalari bilan blokirovka qilingan boʻlishi shart.

165. Yoqilgʻi uzatish traktida doimiy ravishda nazorat oʻtkazilishi va chang yigʻilishini kamaytirish boʻyicha sharoitlarni taʼminlash uchun joriy taʼmirlash oʻz vaqtida bajarilishi shart. Konveyer galereyalarining devorlari silliq plitkalar bilan qoplanishi yoki ochiq rangli suvga chidamli boʻyoqlar bilan boʻyalishi shart.

Chang oʻtirishi mumkin boʻlgan boʻrtib chiqqan joylarning soni minimumga keltirilishi shart. Boʻrtib chikqan joylarni gorizontal holatga nisbatan 60 0 dan kam boʻlmagan burchak ostida qiyalik bilan toʻgʻrilashga ruxsat beriladi.

166. Yoqilgʻi uzatish trakti xonalarida tozalikka rioya qilinishi, chang toʻplanadigan barcha joylar doimiy ravishda tozalanishi shart.

Qattiq yoqilgʻining turiga qarab, uning oksidlanishga moyilligi va xonalarning changlanganligiga bogʻliq holda tasdiqlangan jadval boʻyicha xonalar yigʻishtirilishi shart. Chang suv bilan yuvilishi yoki mexanizatsiyalash usuli bilan yigʻishtirilishi shart. Zarur boʻlgan hollarda ayrim joylarni qoʻl bilan yigʻishtirishga changni faqat suv bilan purkab namlantirilgandan keyin ruxsat beriladi.

167. Yoqilgʻi changining toʻzib ketishini bartaraf qilish uchun doimiy ravishda oyna solinadigan joylar va eshik oʻrnilari taʼmirlanishini shart.

168. Yoqilgʻi uzatish traktida oʻrnatilgan isitish asboblari tozalash uchun oson boʻlgan silliq yuzaga ega boʻlishi shart.

Yoqilgʻini uzatishda elektr bilan isitish asboblarini qoʻllash taqiqlanadi.

169. Yoqilgʻi uzatish trakti boʻyicha oʻrnatilgan elektr uskunalari changdan himoya qilinib bajarilgan boʻlishi va changni suv bilan yigʻishtirib olish talablariga javob berishi shart.

170. Yoqilgʻi uzatish trakti boʻyicha oʻtadigan kabel trassalarida kabellar orasida chang yigʻilishini kamaytirish uchun ochiq oraliqlar boʻlishi shart.

Kabel trassalari toʻsiqlar, devorlar va teshik oʻtish joylari orqali oʻtganda yongʻinga qarshi talablar boʻyicha zichlangan boʻlishi shart.

171. Xonalarda, konveyer galereyalarida va nam yoqilgʻi bunkerlarida changdan himoya qilib ishlangan yoritgichlar qoʻllanilishi shart. Yoritgichlarni tozalash va lampalarni almashtirish kuchlanish olinganda va faqat elektromontyor tomonidan oʻtkazilishi shart.

Nam koʻmir bunkerlarida ochiq lampalarni qoʻllash taqiqlanadi.

Yoqilgʻini uzatish traktida yopiq holda ishlangan lyuminessent yoritgichlarni qoʻllashga ruxsat beriladi.

172. Yoqilgʻini yonish (tutash) oʻchogʻlari mavjud konveyerga va bunkerga tashlash taqiqlanadi.

173. Konveyer tasmalari yoqilgʻi bilan yuklanganda uning harakatlanishida yoqilgʻi sochilib tushmasligi shart. Sochilib tushgan yoqilgʻi ish smenasi mobaynida yigʻishtirib olinishi kerak.

Konveyer lentalarining quyi qismlari ostida yoqilgʻining toʻplanishi taqiqlanadi.

174. Avariyali hollardan tashqari yoqilgʻi bilan yuklangan konveyerlarni toʻxtatish taqiqlanadi. Konveyer tasmalari avariyali toʻxtaganda, ular eng qisqa muddatlarda yoqilgʻidan boʻshatilishi shart.

175. Bunkerlardagi yoqilgʻining bosilib zichlashib ketishi va oʻz-oʻzidan yonishining oldini olish uchun bunkerlar davriy ravishda jadval boʻyicha minimal ruxsat etilgan sathgacha boʻshatilishi shart.

176. Elektr stansiya uzoq vaqt gaz yoki mazutni yoqishga oʻtishidan va tegishli uskunalarni kapital taʼmirlashdan oldin nam yoqilgʻining bunkerlari toʻliq boʻshatilishi shart.

177. Drencherli suv pardalari kamida yil choragida bir marta tasdiqlangan jadval boʻyicha suvni tushirish bilan tekshirilishi shart. Drencherli pardalarni koʻzdan kechirish va ishga tushirish natijalari yoqilgʻi transport sexining tezkor jurnaliga yozib qoʻyilishi shart. Drencherli pardalarning mahalliy qoʻlda boshqarish tugmasi soz holatda boʻlishi va yongʻinda oson oʻtish joylarida (zinapoyalarda, tamburlarda va hokazolarda) joylashtirilishi shart.

178. Moylash materiallari sutkalik isteʼmol qilinadigan miqdorda yopiq taralarda va yopiq moy idishlarda, ish joylarining oldidagi maxsus metall qutilarda saqlanishi shart.

179. Yoqilgʻi uzatish traktining ishlab chiqarish xonalarida chekish taqiqlanadi.

180. Yoqilgʻi uzatish traktining ishlab chiqarish xonalarida, ayniqsa, konveyer galeriyalarida demontaj qilingan uskunalarni va yonuvchan materiallarni saqlash taqiqlanadi.

181. Payvandlash va boshqa yongʻinga xavfli ishlarni bajarish ushbu Asosiy talablarning 2-bobi 2-§ koʻrsatilgan payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni oʻtkazishda yongʻin xavfsizligi boʻyicha bayon qilingan talablarga mos ravishda va faqat xonadan olib chiqilishi mumkin boʻlmagan uskunalar va konstruksiyalarda bajarilishi shart.

182. Konveyerda vulkanizatsiya ishlarini olib borishdan avval tasma atrofida 10 m dan kam boʻlmagan uchastkani changdan tozalash zarur (kerak boʻlganda suv bilan tozalash amalga oshiriladi), uni yonmaydigan koʻchma shchitlar bilan toʻsish va yongʻinni oʻchirishning koʻchma vositalari bilan taʼminlash kerak.

183. Yoqilgʻi uzatish uskunalarini ekspluatatsiya qilishda TEQQ, shuningdek, yoqilgʻi uzatish va chang koʻrinishidagi yoqilgʻini tayyorlash va yoqish qurilmalarining portlashi xavfsizligi qoidalari talablari bajarilishi shart.

184. Yoqilgʻi uzatish trakti galereyalarida konveyerlar orqali oʻtish koʻprikchalari soz holda saqlanishi shart.

185. Nam yoqilgʻi bunkerida yonish yoki tutash oʻchogʻi aniqlanganda quyidagi tashkiliy va texnik choralar koʻrilishi shart:

elektr stansiya yoki sex smena boshligʻini zudlik bilan xabardor qilish;

yonish (tutash) oʻchogʻini suv bilan purkab oʻchirishni tashkil qilish;

agar mumkin boʻlsa, bunkerni eng yuqori belgisigacha yangi yoqilgʻi bilan toʻldirish;

bunkerdagi yoqilgʻini tezlikda ishlatib yuborishni boshlash.

Barcha harakatlar boʻyicha sexning tezkor jurnaliga tegishli yozuvlar kiritilishi shart, agar uskuna shikastlansa yoki toʻxtasa, ushbu Asosiy talablarning 3-bandi oʻn ikkinchi xatboshisidagi talablarga muvofiq ravishda tekshirish oʻtkazilishi shart.

3-bob. Chang tayyorlovchi va issiqlik kuch qurilmalari

1-§. Chang koʻrinishi holatidagi qattiq yoqilgʻini tayyorlash va yoqish uchun qurilmalar

186. Chang tayyorlovchi qurilmalar, ularga taalluqli tegirmonlar, separatorlar, siklonlar va boshqalar (keyingi oʻrinlarda — chang tayyorlash qurilmalari) yoqilgʻini chang koʻrinishi holatida tayyorlash va yoqish qurilmalariga uzatishda portlash xavfsizligi qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi shart.

187. Har bir chang tayyorlash qurilmasi uchun mahalliy ekspluatatsiya qilish yoʻriqnomasi tuzilgan boʻlib, unga, albatta, portlash va yongʻin xavfsizligi talablari mavjud boʻlgan boʻlim kiritilishi shart.

Asosiy va yordamchi uskunalarga mahalliy ekspluatatsiya qilish yoʻriqnomasini bosh muhandis tasdiqlaydi.

188. Chang tayyorlash qurilmalarini yangidan montaj qilingandan yoki mukammal taʼmirlashdan keyin ishga tushirish faqat qabul qilish dalolatnomasi imzolangandan keyin va ushbu qurilmalarni ishga tushirish va ekspluatatsiya qilish tajribasiga ega boʻlgan masʼul shaxs rahbarligida amalga oshirilishi shart.

Ekspluatatsiya qilishni boshlashdan avval uzellar boʻyicha ishlatib koʻrish, asosiy va yordamchi uskunani sinash uchun ishga tushirib koʻrish yoki ularni salt yurish tartibida kompleks ishlatib koʻrish shart.

189. Uskunani sinash uchun ishga tushirishdan yoki kompleks ravishda ishlatib koʻrishdan avval boshqarish, himoya, blokirovka va aloqa vositalari harakatga keltirilishi, shuningdek, saqlagich tuzilmalari tekshirilishi va yongʻinni oʻchirish vositalari ishga tayyorlanishi shart.

190. Qurilmani ishga tushirishgacha quvur oʻtkazgichning barcha issiqlik yuzalari va uskunaning elementlari yonmaydigan issiqlik izolyatsion materiallar bilan izolyatsiyalanishi tugallangan boʻlishi shart.

Izolyatsiya yuzasining harorati TEQQda belgilangan qiymatlardan yuqori boʻlmasligi shart.

Qaynoq quvur oʻtkazgichlar issiqlik izolyatsiyasi, kabel liniyalari hamda neft mahsulotlari va yonuvchan gaz quvur oʻtkazgichlaridan 3 m dan kam masofada joylashganda, albatta, qoʻshimcha metalli yoki boshqa yonmaydigan qoplamaga ega boʻlishi shart.

191. Chang tayyorlash qurilmalarini montaj qilingandan soʻng mukammal taʼmirlashdan yoki uzoq vaqt toʻxtashdan (3 sutkadan ortiq) keyin uskunani koʻrikdan oʻtkazmasdan va tozalamasdan, barcha tuynuklarning qopqoqlari yopiqligini tekshirmasdan, shuningdek, texnologik himoya, blokirovka va yongʻin oʻchirish tuzilmalari nosoz boʻlganda ishga tushirish taqiqlanadi.

192. Chang tayyorlash qurilmalarini ishga tushirishda, jumladan, taʼmirlashdan keyin ham, faqat barcha taʼmirlash, izolyatsiyalash va sozlash ishlari butunlay tugatilganidan keyin, ayniqsa, portlash va yongʻin xavfsizligiga taalluqli aniqlangan kamchiliklar bartaraf qilinganidan, shuningdek, qurilish-montaj va taʼmirlash ishlarida qoʻllanilgan qurilish havozalari va boshqa moslamalar olib tashlangandan keyin amalga oshirilishi shart.

193. Chang tayyorlovchi qurilmaning barcha ish rejimlarida quritish agentining harorati, qattiq yoqilgʻi tavsifi va texnologik sxemani hisobga olgan holda ekspluatatsiya qilish boʻyicha mahalliy yoʻriqnomalarda koʻrsatilgan boʻlishi shart.

194. Chang tayyorlash qurilmalari ishlayotganda saqlagich tuzilmalarining butunligi davriy ravishda, mahalliy yoʻriqnomalarda belgilangan jadval boʻyicha navbatchi xodim tomonidan har chorakda kamida bir marta tashqi koʻrikdan oʻtkazilishi shart.

Chang tayyorlash qurilmasi tizimida barcha saqlagich klapanlari yuz bergan portlashdan (paqillash) keyin tekshirilishi shart.

Barcha aniqlangan nosozliklar (zichlikning buzilishi) haqida smena boʻyicha katta xodimga aytilishi va tezkor jurnalga yozib qoʻyilishi shart.

195. Binolar ichidagi chang tayyorlash qurilmalarining saqlagich tuzilmalari uchun asbest yoki metaldan (yumshoq tunuka, alyuminiy) diafragmalar qoʻllanilishi shart, ular texnik talablarga mos ravishda hisoblanadi, tayyorlanadi va oʻrnatiladi.

Binolar tashqarisida faqat metall diafragmalar oʻrnatiladi.

196. Chang tizimining saqlagich tuzilmalarining ogʻiz qismi qarshisida 10 m dan kam masofada yangi kabel trassalarini oʻtkazish taqiqlanadi.

Koʻrsatilgan masofada oʻtkaziladigan amaldagi kabel trassalari metall qoplamalar (qutilar) bilan kamida 5 m dan kam boʻlmagan uzunlikda himoya qilingan boʻlishi shart yoki saqlagich klapanlari oldida qaytaruvchi shchitlar oʻrnatilishi shart.

Saqlagich tuzilmalarining oldida qaytaruvchi shchitlar (yoki ketkazuvchilar) barcha hollarda chang-gaz aralashmasi chiqishi mumkin boʻlganda xodimlarning xavfsizligini taʼminlash va uskunalarning normal ishlashini taʼminlash uchun oʻrnatilishi shart.

197. Xonalar va uskunalar doimiy ravishda tozalanishi shart, chunki oʻtirib qolgan changning koʻtarilishi katta xavf keltiradi. Maydalab sepilgan suv bilan changni namlashga ruxsat beriladi. Tozalash tartibining jadvali mahalliy yoʻriqnomalarga muvofiq aniqlanadi.

198. Chang tayyorlash qurilmasining normal ishlashi uchun quyidagilar zarur:

xonalar va uskunalarga tutayotgan, yoki yonayotgan yoqilgʻi, yoki boshqa oʻt chiqish manbalari kirishiga yoʻl qoʻymaslik;

uskunalardagi changli joylarni zudlik bilan bartaraf etish;

xonalarda, qurilish konstruksiyalarida va uskunalarda yoqilgʻi changining choʻkindisi va uning tutash (yonish) oʻchoqlari hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik;

tegirmonning qisqa quvurlarida, separatorlarida, siklonlarida, chang quvurlarida, chang bunkerlarida, saqlagich klapanlarining qisqa quvurlarida, tegirmon ventilyatorlari va chang shneklarida chang choʻkishi mumkin boʻlgan joylarni minimumga keltirish uchun texnik tadbirlarni amalga oshirish;

xonalarning changlanganligini ruxsat etilgan sanitar meʼyorlardan (10 mg/m 3 ) kam miqdorgacha kamaytirish;

chang tayyorlash qurilmalari va uskunalarida kislorod konsentratsiyasining hajmini (16 % dan kam) tizimga inert yoki tutun gazi berish yoʻli bilan kamaytirish boʻyicha texnik tadbirlarni amalga oshirish;

chang tizimlari ishga tushirilganda va toʻxtatilganda, shuningdek, yoqilgʻi berilishi uzilib qolganda, chang tayyorlash qurilmalari ustidan doimiy nazorat olib borish va ishlashining texnologik rejimlariga rioya qilish (chunki bunda chang havo aralashmasining harorati ruxsat etilganidan oshib ketishga olib kelishi mumkin);

tegirmonlarni ishga tushirish va toʻxtatishda portlash xavfini kamaytirish uchun inert gazdan foydalanish tavsiya qilinadi;

199. Qattiq yoqilgʻi changli bunkerlarda (antratsit va yarim antratsitlardan tashqari) tutash va yonish oʻchoqlarini oʻchirishni taʼminlash uchun bunkerlarning yuqori qismiga elektr stansiyaning markazlashtirilgan qurilmasidan 1 m 3 ga 0,6 kg hisobidan (hajmning 22% idan kam boʻlmagan) karbonat kislota yoki inert gaz berish uchun quvur oʻtkazgich keltirilishi shart.

Asosiy xizmat koʻrsatish belgisidagi maxsus qutilarda (shkaflarda) oʻrnatilgan karbonat kislota (inert gaz) berishning berkituvchi qoʻl armaturasi va bosim manometrlari ishga yaroqli holda boʻlishi shart. Qutining yuza tarafida tegishli yozuv boʻlishi shart.

200. Changli bunkerlarda, tegirmonlarda va boshqa chang tayyorlash uskunalarida yongʻinni oʻchirish uchun bugʻni qoʻllashga faqat alohida holatlarda quyidagi shartlarda ruxsat beriladi: bunda oʻz-oʻzidan yonish va portlash manbai boʻlishi mumkin boʻlgan changning choʻkishi va yopishishiga hamda qozonning chang beruvchi mexanizmlarining ishdan chiqishiga yoʻl qoʻyilmasligi shart. Bugʻ berish tuzilmalari bugʻ berishning 35% idan kam boʻlmagan hajmini taʼminlashi shart.

Surilma qopqoq boshqaruvi tegishli yozuvlarga ega boʻlishi va asosiy xizmat koʻrsatish belgisida joylashishi shart.

201. Chang haroratining oshishi boʻyicha yoki boshqa mezonlar boʻyicha bunkerlarda yongʻinni aniqlash tizimi ishga yaroqli holatda saqlanishi shart va berilgan yoqilgʻi turi uchun qurilmaning ruxsat etilgan chegaraviy qiymatidan oshib ketsa, “Bunkerda yongʻin” signali boshqaruv shchitiga berilishi shart.

“Bunkerda yongʻin” signali paydo boʻlganda quyidagi choralar koʻrilishi kerak:

zudlik bilan ushbu vaziyat haqida smena boʻyicha katta xodimga xabar berish;

ishlayotgan qozonda yoqilgʻi changi bilan avariyali bunkerni eng yuqori belgisigacha toʻldirish, shuningdek, bunkerga karbonat kislota (yoki boshqa inert gaz) berish. Qozon ishlamayotganda changli bunkerga faqat karbonat kislota (inert gaz) berish;

bunkerdagi harorat oshishi davom etsa, yongʻin oʻchirishning tezkor rejasiga muvofiq harakat qilish.

Barcha harakatlar haqida sexning tezkor jurnaliga tegishli yozuvlar kiritilishi shart hamda ushbu Asosiy talablarning 3-bandi oʻn ikkinchi xatboshisidagi talablar bajarilishi kerak.

202. Qozonni uzoq muddatga toʻxtatishdan oldin bunkerdagi chang ishlatib boʻlinishi shart. Bunkerlarni qisqa vaqtga (konservatsiya uchun) karbonat kislota bilan (inert gaz) toʻldirish tavsiya etiladi.

Bunkerlarni karbonat kislota (inert gaz) bilan toʻldirish chang tayyorlovchi qozon tizimi qisqa muddatga (sutkadan ortiq) toʻxtab turganda ham oʻtkazilishi shart. Karbonat kislota (inert gaz) berilganligi haqida sexning tezkor jurnaliga yozib qoʻyiladi.

203. Ishlayotgan chang tayyorlash qurilmalarining tuynuklari qopqogʻini va teshiklarini ochish taqiqlanadi.

204. Toʻxtatilgan chang tayyorlash qurilmasining tuynuklari qopqogʻi va teshiklarini ochishda chang koʻtarilishi va portlash xavfi holatining hosil boʻlishi, shuningdek, yoqilgʻining mumkin boʻlgan tutash oʻchogʻi hosil boʻlishining oldini olish maqsadida bu jarayonlar ehtiyotkorlik bilan bajarilishi shart.

205. Xonalarda, shuningdek, chang tayyorlash qurilmalari uskunalarining oʻzida payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar ushbu Asosiy talablarning 2-bobi 2-§ koʻrsatilgan payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlari yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq bajarilishi shart.

Xonalarda payvandlash ishlarini faqat yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarish uchun doimiy joylarga olib chiqilishi mumkin boʻlmagan qurilish konstruksiyalari va uskunalarining detallarida bajarishga ruxsat beriladi.

206. Chang tayyorlash qurilmalari xonalarida yoki uskunalarida yonish oʻchoqlari va yongʻin yuzaga kelganda, ushbu hodisa haqida smena boʻyicha katta xodimga xabar berilishi va oʻchirish choralari koʻrilishi shart.

207. Chang tayyorlash uskunalarining ichida yoki tashqarisida yongʻinni oʻchirish uchun suvli va koʻpikli oʻchirish vositalarini (zich oqim bilan) qoʻllash taqiqlanadi, chunki bu changning yanada koʻpayishiga olib kelishi mumkin.

Yongʻin kranlari sochma suv oqimini hosil qiluvchi yongʻin stvollari bilan butlangan boʻlishi shart.

2-§. Qozon qurilmalari

208. Qozon kurilmalarining tuzilishi portlash xavfsizligi boʻyicha texnik talablarga javob berishi shart.

209. Montajdan, taʼmirlashdan va uzoq vaqt toʻxtashdan (3 sutkadan ortiq) keyin qozonni ishga tushirishdan oldin barcha yordamchi mexanizmlar, himoya, boshqaruv, oʻlchash, blokirovka qilish, aloqa vositalari va havoni isitishda yongʻinni oʻchirish tizimlari, shuningdek, qozon oldidagi asosiy xizmat koʻrsatish belgisida yongʻin kranlari tekshirilgan (sinalgan) va ishga tayyorlangan boʻlishi shart.

Uskunalarni ishga tushirish va qozonni yoqish qozonni ishga tushirish va uni ekspluatatsiya qilish tajribasiga ega mansabdor shaxs rahbarligida oʻtkazilishi shart.

210. Qozonni yoqish boʻyicha operatsiyalarni boshlash quyidagi hollarda taqiqlanadi:

nominal rejimni taʼminlashga imkon bermaydigan, shuningdek, yongʻin sodir qilishi mumkin boʻlgan texnologik uskunalarning nosozliklari boʻlsa;

qozon ishining asosiy parametrlarini aniqlovchi nazorat-oʻlchash asboblari (jumladan, qayd etuvchilar) ishlamasa;

boshqaruv zanjirida, shuningdek, qozonning toʻxtatishga taʼsir qiluvchi texnologik himoya va blokirovkalarida nosozliklar boʻlsa;

izolyatsiyalash ishlari tugallanmagan va qurilish havozalari olib tashlanmagan boʻlsa;

yongʻinga qarshi suv bilan taʼminlash tarmogʻida nominal rejim taʼminlanmagan va yongʻin oʻchirish vositalari tayyorlanmagan boʻlsa.

211. Oʻt yoqishdan oldin (alanga soʻngandan va qozon ishlashdan toʻxtagandan keyin) oʻchoq va gaz yoʻllari retsirkulyatsion yoʻllari bilan birgalikda TEQQ va mahalliy ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma talablariga muvofiq ventilyatsiya qilinishi shart.

212. Ventilyatsiya qilinganda berkituvchi va rostlovchi apparatlar shunday oʻrnatilishi kerakki, bunda oʻchoqda, gaz yoʻllarida, havo oʻtkazgich va yondirgichlarda ventilyatsiya qilinmay qolgan (yigʻilib qolgan) zonalar hosil boʻlishi, shuningdek, portlash xavfi boʻlgan aralashmalarning qozon tizimiga tushishi bartaraf qilinishi taʼminlashi kerak.

213. Qozonni gaz bilan yoqishga tayyorlashda qozonga keladigan gaz quvur oʻtkazgichi maxsus quvur oʻtkazgichlar orqali puflanishi shart.

Gaz quvuri oʻtkazgich uchastkalarini gaz bilan puflash vaqti mahalliy ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma bilan aniqlanadi, bunda gaz tarkibidagi kislorod 1% dan oshmasligi shart.

Puflash quvur oʻtkazgich orqali chiqariladigan gazni yoqish taqiqlanadi.

Ishga tushirish operatsiyalarida va gaz quvur oʻtkazgichini puflashda puflash quvur oʻtkazgichlar orqali gaz chiqarish zonasida payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni oʻtkazish taqiqlanadi.

214. Qozonlarga tabiiy gazning kondensati tushishining oldini olish uchun tashkiliy va texnik tadbirlar oʻtkazilishi shart. Gaz quvur oʻtkazgichlaridan kondensatni yigʻish va chiqarib tashlash tuzilmalari portlash va yongʻin xavfsizligi talablariga javob berishi shart.

215. Xodim qozon qurilmalarining oʻrnatilgan yoqish rejimlariga rioya qilishni qattiq nazoratga olishga majbur, bu xavfsiz ishlashni taʼminlaydi.

Qozonning gaz yoʻlidagi (havo isitgichda) choʻkindilari yonishi haqida signal tushganda quyidagilarni bajarish kerak:

smena boʻyicha katta xodimga gaz yoʻlida yoki havo isitgichda sodir boʻlgan yonish haqida xabar berish;

qozon ishlashini toʻxtatish;

havo isitgichning yongʻin oʻchirishning statsionar qurilmasiga suv beruvchi surilma qopqoqni ochish yoki qozonning gaz yoʻliga (shishali havo isitgich boʻlgan taqdirda) toʻyingan bugʻ berish.

Havo isitgichda harorat yanada ortsa, yongʻin oʻchirishning tezkor rejasiga muvofiq harakat qilish kerak.

216. Qozonxona boʻlimida yongʻin sodir boʻlganda, agar olov yoki yonuvchi mahsulotlar xizmat koʻrsatuvchi xodimlar hayotiga xavf tugʻdirsa, shuningdek, uskunalar, boshqaruv va qozonni himoya qilish zanjirlariga bevosita xavf tugʻilsa, qozon zudlik bilan toʻxtalishi shart.

Qozon, shuningdek, TEQQ talablarida koʻzda tutilgan avariya holatlarida toʻxtalishi shart.

217. Qozonxona sexi xonalarida yongʻin sodir boʻlganda zudlik bilan yongʻin xavfsizligi xizmati chaqirilishi va bevosita olov yoki yuqori harorat taʼsir qilayotgan zonada joylashgan gaz va mazut quvur oʻtkazgichining uchastkalari oʻchirilishi shart.

Gaz va mazut quvur oʻtkazgichlarini imkon qadar yonuvchan materiallardan boʻshatish boʻyicha choralar koʻrilishi kerak.

218. Qozonxona boʻlimining ichkarisida kirish surilma qopqoqlarida, mazut va gaz quvur oʻtkazgichlarining bosimli va teskari liniyalarida “Yongʻinda berkitilsin!” yozuvli taxtacha osilgan boʻlishi shart.

Koʻrsatilgan surilma qopqoqlarga oʻtish yoʻllarini uskunalarning detallari va materiallar bilan toʻsib qoʻyish taqiqlanadi. Xizmat koʻrsatuvchi xodim kirish surilma qopqoqlari oʻrnatilgan joylarni yaxshi bilishi shart.

Mazut va gaz quvur oʻtkazgichlarida faqat urilish va ishqalanishda uchqunni yuzaga keltirmaydigan materialdan tayyorlangan halqali zichlamalar bilan poʻlat armatura qoʻllanilishi shart.

219. Toʻkilib ketgan yoki armatura salniklari zichlamasi, forsunka yoki quvur oʻtkazgich nosozligidan oqqan mazutga sochiluvchan material (qum yoki shunga oʻxshash) sepilishi va zudlik bilan olib tashlanishi shart. Mazut toʻkilib ketgan joylarni ehtiyotkorlik bilan artib tashlash kerak.

220. Mazut quvur oʻtkazgichlarida faqat yonmaydigan issiqlik izolyatsiyasi qoʻllanilishi va ekspluatatsiya qilinishi shart.

221. Moy va mazut qaynoq quvur oʻtkazgichning issiqlik izolyatsiyasiga, shuningdek, qaynoq yuzalarga tushishiga yoʻl qoʻymaslik shart. Avariyali holatlarda qaynoq quvur oʻtkazgichning issiqlik izolyatsiyasiga moy yoki mazut tushganda zudlik bilan issiqlik izolyatsiyasidan yonuvchan suyuqliklarni bartaraf etish choralari koʻrilishi shart.

Bunday holatlarda issiqlik izolyatsiyasining uchastkalarini qaynoq suv yoki bugʻ bilan tozalash kerak, ushbu tadbir yordam bermasa (izolyatsiya chuqur shimib olgan boʻlsa), issiqlik izolyatsiyasining oʻsha qismi butunlay almashtirilishi shart.

Quvur oʻtkazgichlar va armaturalarning issiqlik izolyatsiyasi soz holatda boʻlishi shart. Atrofdagi havo harorati 25 o S boʻlganda uning yuzasidagi harorat 45 o S dan kam boʻlmasligi shart.

Ochiq havoda va moyli baklar, moy va mazut quvur oʻtkazgichlar hamda kabel liniyalari oldida joylashgan quvur oʻtkazgichlarning issiqlik izolyatsiyasi metall qoplamaga ega boʻlishi kerak.

222. Davriy ravishda, lekin yarim yilda kamida bir marta, quvur oʻtkazgichlar, uskunalar va bunkerlarning issiqlik izolyatsiyasi holatini koʻrikdan oʻtkazish shart. Aniqlangan nosozliklar uskunalarning nuqsonlari va nosozliklari jurnalida qayd etilishi shart.

Yuqori haroratli issiqlik eltuvchi quvur oʻtkazgichning issiqlik izolyatsiyasi toʻkilgan va qatlam boʻlib koʻchgan joylarini alohida kuzatish zarur, chunki bu joylarga yonuvchi suyuqlikning tegishi va uni issiqlik izolyatsiyasi shimishi oʻz-oʻzidan yonib ketishga olib keladi.

223. Qozonxona qurilmalarining ishlab turgan portlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan uskunalarida payvandlash va boshqa yongʻinga xavfli ishlarni olib borish taqiqlanadi.

224. Qozonxona qurilmalari uskunalarida barcha yongʻinga xavfli ishlar ushbu Asosiy talablarning 2-bobida qayd etilgan uskunalarni taʼmirlash va rekonstruksiya qilish talablarini hisobga olib, faqat naryadlarni rasmiylashtirgan holda oʻtkazilishi shart.

225. Qozonxona boʻlimi xonalarida yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlar bajarilgan hollarda yonuvchan konstruksiya va uskunalar 5 m radiusda oʻtirgan changlardan tozalanishi va mustahkam himoyalangan (metall ekran, yonmaydigan materiallar yoki suv sepilgan) boʻlishi shart, shuningdek, uchqunning uchishiga qarshi va ularni boshqa yonuvchan konstruksiyalarga, pastda joylashgan maydonchalar va qavatlarga tushishiga qarshi choralar qoʻllanilishi shart.

Pastki maydonchalar va qavatlarga uchqun tushishi ehtimoli boʻlsa, ushbu joylarda kuzatuvchilar qoʻyilgan boʻlishi shart.

226. Binolardagi mazut quvur oʻtkazgichlarining ishonchliligini oshirish maqsadida ular 200 0 S gacha haroratda flanetsli birikmalarning minimal soni bosimiga mos ravishda R y =1,6MPa (16kgs/sm 2 ); 4MPa (40kgs/sm 2 ); 6,4MPa (64kgs/sm 2 ) va 8,0MPpa (80kgs/sm 2 ) oshirilgan sinf darajali choksiz kuchaytirilgan poʻlat quvurlardan tayyorlanishi shart. Flanetsli birikmalar qoʻllanilganda “ship-paz” turidagi yoki shunga oʻxshash flanetslardan foydalanish shart, D y =150 mm boʻlgan flanetsli birikmalar va armaturalar yuzalari hosil boʻlishi mumkin boʻlgan fontan hosil boʻlishidan saqlash uchun qoplamalar bilan birkitilishi kerak.

Mazut quvur oʻtkazgichlari maxsus talablar boʻyicha ekspluatatsiya qilinishi va sinalishi shart.

227. Elektr stansiya bosh korpusining xizmat koʻrsatish nol belgisidan pastda mazut va gaz quvur oʻtkazgichlarini yotqizish va ularni ekspluatatsiya qilish taqiqlanadi.

228. Qozonxona boʻlimlaridagi barcha quvur oʻtkazgichlar maʼlum boʻyoqli va uzatilayotgan moddalarning xossalariga bogʻliqlikni ifodalaydigan amaldagi davlat standartlariga mos ravishda rangli halqalarga ega boʻlishi shart, xonalarda va uskunalarda esa xavfsizlik belgilari boʻlishi shart.

Barcha gaz quvur oʻtkazgichlari sariq rangga, mazut quvur oʻtkazgichlari esa jigarrangga boʻyalgan boʻlishi shart.

229. Avvaldan stendda tekshirilgan mazut forsunkalarining zaxira komplekti tegishli qozonning bevosita oldidagi maxsus stellajlarda saqlanishi shart.

Almashtirilgan forsunkalar birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari mavjud, maxsus ajratilgan va jihozlangan joylarda tozalanishi lozim. Toʻkilgan mazutni zudlik bilan tozalab tashlash zarur.

4-bob. Energetik qurilmalar

1-§. Generatsiya qiluvchi energetik qurilmalar

230. Elektr stansiyalarda yangidan montaj qilingan yoki taʼmirlangan energetik qurilmalarni ishga tushirishda ishga tushirish toʻliq hajmda yoki maxsus yoʻriqnoma va TEQQ talablariga mos ravishda oʻtkazilishi shart.

231. Energetik qurilmalarni ishga tushirishga faqat asosiy va yordamchi uskunalarda barcha ishlar: ish joylaridan mexanizatsiya vositalari, moslamalar, demontaj qilingan uskunalar, chiqindilar va materiallar yigʻishtirilganda; bugʻ quvur oʻtkazgichlari izolyatsiyasi qayta tiklangandan, yongʻin va elektr xavfsizligi, shuningdek, mehnat xavfsizligi boʻyicha tadbirlar bajarilganidan keyin kirishiladi.

232. Xodimlar energetik qurilmalarni ishga tushirishdan oldin quyidagilarni bajarishi shart:

hujjatlar boʻyicha tayyorgarlikni tekshirish (naryadlarning yopilishi, ESB, SSBning tezkor jurnallarida tegishli yozuvlar borligi va shunga oʻxshash);

uskunalarni koʻzdan kechirish (ishchi va zaxiradagi), shuningdek, zarur boʻlgan hollarda uni vaqtinchalik salt yurishda normal ishlashga tayyorligini aniqlash uchun yoqib koʻrish;

233. Agar ularning tayyorligi tekshirilmagan boʻlsa, shuningdek, TEQQ va texnologik yoʻriqnomalarda koʻzda tutilgan parametr va nazorat qilinayotgan koʻrsatkichlarning ruxsat etilganidan chetga chiqqan boʻlsa energetik agregatlarni ishga tushirish taqiqlanadi.

234. Mashina zalida toʻkib yuborilgan yoqilgʻi-moylash materiallarini zudlik bilan yigʻishtirib olish, polni esa qurigunga qadar artish zarur.

235. Energetik qurilmalarni ekspluatatsiya qilishda moy bilan taʼminlash, rostlash, gaz bilan taʼminlash tizimlarining, shuningdek, gaz turbinali qurilmalarning suyuq yoqilgʻi quvur oʻtkazgichlarida flanetsli va shtutserli birikmalarning zichligi buzilishiga ruxsat berilmaydi.

236. Agregatlarni ekspluatatsiya qilishda issiqlik yuzalariga, yertoʻla xonalariga va kabel yoʻllariga moyning toʻkilishi taqiqlanadi. Shuning uchun bosimli moy quvur oʻtkazgichlarda moyning fontan boʻlib otilishiga qarshi choralar koʻrilgan boʻlishi shart, jumladan: choʻyanli armatura oʻrniga berkituvchi poʻlat armaturani qoʻllash, fason turdagi flanetslarni (shipli va pazli) oʻrnatish; flanetsli birikmalar va berkituvchi armaturalarni gʻiloflash; bugʻ quvurlarining qizigan yuzasi yonidan oʻtadigan moy quvur oʻtkazgichlarni metall qutiga berkitish. Koʻrsatilgan qutilar turbinalarni ishlab chiqaruvchi zavod talablariga mos ravishda tayyorlanishi va moyni diametri 75 mm dan kam boʻlmagan quvur orqali avariyali sigʻimga oqizish uchun qiyalikka ega boʻlishi shart. Koʻrsatilgan qutining toʻkish tuzilmasini tekshirish montajdan, shuningdek, mukammal taʼmirdan keyin suv bilan toʻldirib oʻtkaziladi va tegishli dalolatnomalar tuziladi.

237. Turbinalarning flanetsli birikmalarini (masalan, moy nasoslarining korpus detallari, moy sovutkichlar va boshqalarni) almashtirish uchun sharoit boʻlmaganda, yassi flanetsli birikmalarini saqlab qolishga ruxsat beriladi, bunda, albatta, bosimli moy quvur oʻtkazgichlarida metall gʻiloflar oʻrnatilishi yoki moyning fontan boʻlishining oldini olish uchun qaytaruvchi shchitlar oʻrnatilishi shart.

Turbinalarning bosimli moy quvur oʻtkazgichlarida yassi flanetsli birikmalar va berkituvchi armaturalarni fasonli flenetslar bilan almashtirish belgilangan muddatlarda mukammal taʼmirlashda bajarilishi shart.

238. Energetik qurilmalarning moy quvur oʻtkazgichlari oʻtkazilgan va payvandlangan birikmalarining montaj sifati boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi) tomonidan tasdiqlangan Qoidalarning talablariga javob berishi shart.

Moy quvur oʻtkazgichining payvandlangan birikmalari montajdan va taʼmir-payvandlash ishlaridan keyin sinchkovlik bilan tekshirilishi shart (ultratovushli defektoskopiya yoki boshqa usullar bilan). Zavodda payvandlangan birikmalar uchun turbinalarni ishlab chiqaruvchi zavodning hujjatlari boʻlishi shart.

Moy tizimlarida barcha ishlar tugagandan soʻng tegishli uchastkalar sinchkovlik bilan tozalanishi, yuvilishi va ishchi bosimdan 1,5-marta koʻp bosim bilan yoki ushbu agregatni ishlab chiqaruvchi zavod koʻrsatmalariga muvofiq bosim bilan presslanishi shart.

Sinovlar dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.

239. Agregatlarning moy tizimlarida moy quvur oʻtkazgichlarining flanetsli birikmalari zichlamalarining (qistirmalari) materiallari moyga va haroratga chidamli (100 0 S gacha) boʻlishi shart. Ishlash mobaynida 100 0 S dan ortiq qiziydigan tugunlarda zichlama elementlari 200 0 S gacha qizishga bardosh berishi shart.

Flanetsli birikmalarning qistirmalarini elektrotexnik kartondan (pressshpan) yoki agregatni ishlab chiqaruvchi zavod bilan kelishuv boʻyicha boshqa materiallardan tayyorlash tavsiya etiladi.

Qistirmalarning qalinligi quyidagilardan ortiq boʻlmasligi shart:

0,4 mm — bosimli rostlash moy quvur oʻtkazgichlari uchun;

0,7 mm — bosimli moylash moy quvur oʻtkazgichlari uchun;

1 — 1,5 mm — toʻkib olinadigan moy quvur oʻtkazgichlari uchun.

240. Zichlanadigan yuzalar parallel boʻlishi shart. 0,3 mm dan koʻp boʻlmagan parallellikdan chetga chiqishga ruxsat beriladi.

Zichlanadigan parallel yuzalarni boltlar bilan tortib tekislash taqiqlanadi.

241. Energetik qurilmalarning moy quvur oʻtkazgichlarida flanetsli birikmalar uchun yumshoq va moyga chidamsiz materialdan tayyorlangan rezinali, polietilen va boshqa qistirmalarni qoʻllash taqiqlanadi.

242. Moy tizimlari ishlash mobaynida moy quvur oʻtkazgichlarida va uskunalarda ishlarni bajarish taqiqlanadi, monometrlarni almashtirishdan hamda maxsus dastur boʻyicha sozlash ishlari va moy bilan toʻldirishdan tashqari, ushbu dastur elektr stansiyaning bosh muhandisi tomonidan har bir aniq holat uchun tasdiqlanadi.

Koʻrsatilgan ishlar boshlanishidan oldin energetik qurilmalarga xizmat koʻrsatish zonasining asosiy belgilangan joylarida yongʻin oʻchirish vositalari foydalanishga tayyor turishi shart. Zarur boʻlgan hollarda sozlash ishlari va ulashlar olib borish davrida KYOOʻD postlari qoʻyilishi mumkin.

243. Moy baklarini moy bilan toʻldirish markazlashtirilgan moy quvur oʻtkazgichlari boʻyicha amalga oshirilishi shart.

Energetik qurilmalarning moy baklariga koʻchma bochkalarda moy yetkazib berib, uni moy tizimiga quyish taqiqlanadi.

244. Moy quvur oʻtkazgichiga 10 m yaqinlikda joylashgan barcha qaynoq yuzalarning yonmaydigan issiqlik izolyatsiyasining butunligi doimiy nazorat qilinishi shart. Issiqlik izolyatsiyasining yuzasi turbina moyi bilan shimilishi va shikastlanishdan asrash uchun metall list yoki boshqa yonmaydigan material bilan qoplangan boʻlishi shart.

245. Qaynoq yuzalarning issiqlik izolyatsiyasiga moy tushgan hollarda ular tozalanishi shart (qaynoq suv yoki bugʻ bilan), agar bu choralar yordam bermasa (izolyatsiya chuqur shimgan boʻlsa), issiqlik izolyatsiyasining ushbu qismi butunlay almashtirilishi shart.

246. Bugʻ quvur oʻtkazgichining issiqlik izolyatsiyasi kamida yarim yilda bir marta koʻrikdan oʻtkazilishi shart. Issiqlik izolyatsiyasining aniqlangan qavariq yoki koʻchgan joylari uskunalarning nuqson va nosozliklari jurnalida keyingi taʼmirlash uchun qayd etilishi shart, chunki bu joylarga moylarning tushishi va issiqlik izolyatsiyasining moyni shimishi keyinchalik oʻz-oʻzidan yonib ketishga olib keladi.

247. Energetik uskunalarda zichlamalar va salniklardan sizib chiqqan moylarni yigʻish uchun eski-tuski mato va lattalarni qoʻyib foydalanish taqiqlanadi, shuningdek, vaqtinchalik lotok va tunuka tagliklardan (avariyani bartaraf qilish holatlaridan tashqari) foydalanish ham taqiqlanadi.

Moyning oqishini zudlik bilan bartaraf qilish imkoniyati boʻlmaganda va moyning oqishi sezilarli kam boʻlganda sex boʻyicha farmoyish bilan oqish joylari ustidan kuchli nazorat oʻrnatilishi shart, lotok va tunuka tagliklardan moyni boʻshatish yoki moyning oqib toʻplangan joylari esa davriy ravishda quruq boʻlguncha artilishi shart.

Agar moy oqishi birmuncha koʻproq boʻlsa, uskunani avariyali toʻxtatish uchun choralar koʻrish va uni taʼmirlashga chiqarish kerak.

248. Moy tekkan latta va eski-tuski matolar sigʻimi 0,5 m 3 dan koʻp boʻlmagan maxsus yopiladigan “Eski-tuski matolar uchun” yozuvi bor metall qutilarda saqlanishi shart, qutilar asosiy belgilangan xizmat koʻrsatish joylarida oʻrnatiladi. Moy tekkan eski-tuski matolar (lattalar) davriy ravishda sexdan yoʻq qilish yoki yuvish uchun chiqarib tashlanishi shart.

249. Agar moy tizimini ishga tushirishda yoki ekspluatatsiya qilishda moy tizimi zichligining buzilishiga bevosita xavf tugʻdiradigan moy quvur oʻtkazgichining kuchli vibratsiyasi hosil boʻlsa yoki gidravlik zarbalar paydo boʻlsa, energetik qurilma avariyali toʻxtatilishi shart.

Vibratsiya va gidravlik zarbalarni keltirib chiqaradigan sabablar aniqlanganidan va bartaraf qilinganidan keyin moy tizimi normal bosimdan 1,5-marta koʻp yoki agregatni ishlab chiqaruvchi zavod koʻrsatmasiga muvofiq presslanishi shart.

250. Energetik qurilmalarning moy bakidan moyni avariyali toʻkib oladigan berkituvchi tuzilmasida (surilma qopqogʻida) “Moyni avariyali toʻkish joyi” yozuvi boʻlishi shart, qoʻl yuritmasi esa qizil rangga boʻyalgan boʻlishi shart.

251. Moyni avariyali toʻkib oladigan berkituvchi tuzilmaning plombalangan qoʻl yuritmasi yongʻin paytida xavfsiz belgilangan asosiy xizmat koʻrsatish joylarida oʻrnatilishi shart, bunda mashina zalida joylashgan bir turdagi uskunalarda yuritmalar bir xilda oʻrnatiladi.

252. Turbogeneratorning moy baki suvli statsionar sovutish tizimi bilan jihozlanganda suv berishni berkituvchi tuzilmaning plombalangan qoʻl yuritmasi yongʻin chiqqanda xavfsiz joyda ushbu agregatning moy baki zonasida oʻrnatilishi shart. Yuritma qizil rangga boʻyalgan boʻlishi va “Yongʻinda ochilsin!” yozuviga, shuningdek, “Moy baki №___” yozuvli taxtachasiga ega boʻlishi shart.

253. Moy bilan taʼminlash tizimida olovga chidamli suyuqliklar qoʻllanilganda avariyali toʻkish tuzilmasi va turbogeneratorlarning moy bakini sovutish tizimi koʻzda tutilmaydi.

Moy baklarining ichida signalizatsiyaning ochiq elektr relesi va boshqa elektr ulanishlarini oʻrnatish taqiqlanadi.

254. Vodorodli sovutish postlarida moyli tizimning koʻrish tuynukli qopqoqlari hamda energetik qurilmalarning moy haroratini oʻlchovchi termoparalari oldidagi elektr yoritish armaturalari EUTQ boʻyicha portlashga xavfli zonalarga mos holda himoyalanib ishlangan boʻlishi shart.

255. Moy bilan taʼminlash sxemasiga tegishli boʻlgan barcha quvur oʻtkazgichlar, armatura va boshqa uskunalar jigarrangga boʻyalishi shart.

256. Vodorod bilan sovutiladigan gaz-moy tizimli agregatlar xavfsiz ekspluatatsiya qilinishi va nazorat-oʻlchov asboblari koʻrsatgichining toʻgʻriligini tekshirish maqsadida doimiy ravishda kimyoviy nazorat uchun namunalar olinishi kerak.

Vodorod bilan sovutiladigan energetik qurilmalarning gaz-moy tizimlari apparatlari va quvur oʻtkazgichlaridan kimyoviy tahlil uchun namunalarni shtutserlardan yoki maxsus ventillardan olish koʻzda tutilgan boʻlishi shart.

257. Vodorod bilan sovutiladigan agregatlarning gaz-moy tizimini ekspluatatsiya qilishda havo muhitining hajmiy tarkibida vodorod 4% dan 75 % gacha boʻlganda portlash xavfi boʻlgan aralashmalar hosil boʻlishini bartaraf etish uchun quyidagilar zarur:

agregatdagi vodorodning tozaligini nazorat qilish va zarur boʻlgan hollarda gaz muhitini rostlash;

taʼmirlashda vodorod beriladigan quvur oʻtkazgichda yoki gazli postdagi berkituvchi armaturada koʻrinarli uzilishni bajarish yoʻli bilan generator (sinxron kompensator) korpusiga vodorodning kirishini bartaraf etish;

generatorning (sinxron kompensatorning) korpusiga vodorod toʻldirish yoki siqib chiqarish boʻyicha operatsiyalar ketma-ketligiga qattiq rioya qilish;

moy tizimining kuzatish va agregatdan vodorodni chiqarish tuzilmalarini ishga yaroqli holatda saqlab turish;

vodorodli berk tizimlarning germetikligini doimo nazorat qilish;

nazorat-oʻlchov asboblari ishlarini, kimyoviy tahlil oʻtkazish ustidan, shuningdek, jadval boʻyicha ekspluatatsiya qiluvchi xodimlar bajarayotgan gaz-moy tizimini puflab tozalash ishlarini kuzatish;

ekranlashtirilgan tok oʻtkazgichlarda vodorodning yigʻilish imkoniyatlarini tekshirish va ularni bartaraf etish boʻyicha choralar koʻrish.

258. Turbogenerator yoki resiverlar (sinxron kompesator) korpusidan vodorodni havo bilan yoki havoni bevosita vodorod bilan siqib chiqarish taqiqlanadi.

Vodorodni siqib chiqarish yoki agregatni yoki resiverlarni vodorod bilan toʻldirish boʻyicha operatsiyalar oʻtkazishda inert gaz (karbonat kislotali gaz yoki azot) qoʻllanilishi shart. Xodimlar ushbu operatsiyalarni quyidagi tartibda oʻtkazishga majbur:

Vodorodni siqib chiqarish Vodorod bilan toʻldirish 1. Vodorodni inert gaz bilan siqib chiqarish: 1. Havoni inert gaz bilan siqib chiqarish: uning tarkibi 95% gacha boʻlgan karbonat kislotali gaz (SO 2 ) bilan ; uning tarkibi 85% gacha boʻlgan karbonat kislotali gaz (SO 2 ) bilan; azot (N) bilan 97% gacha. azot ( N ) bilan 97% gacha. 2. Inert gazni havo bilan siqib chiqarishda puflanayotgan gazning tarkibida O 2 ning tarkibi 20% gacha. 2. Inert gazni vodorod bilan siqib chiqarishda tarkibida N 2 99% gacha . 3. - --- 3. Vodorodning bosimini va uning tozaligini nominal qiymatlargacha oshirish

259. Vodorodning tozaligi (vodorod tarkibida kislorodning mavjudligi), uning bosim tebranishini, shuningdek, generator (sinxron kompensator) korpusidan uning sutkalik miqdorining uchib ketishini — TEQQda belgilangan va vodorod bilan sovutiluvchi gaz-moy tizimlarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha amaldagi normativ hujjatlarda belgilangan chegaralarda saqlab turilishi shart.

260. Generator (sinxron kompensator) korpusida vodorod boʻlgan taqdirda, shuningdek, vakuumli nasos va ejektorning ishlashida barcha ish rejimlarida uzluksiz sirkulatsiya natijasida moyning zichlamadan sizib chiqishi yoki soʻrilishi oqibatida havo bilan vodorodning portlash xavfi boʻlgan konsentratsiyasi hosil boʻlishi mumkin va shu bois uning alangalanish imkoniyati bartaraf qilinishi shart.

261. Mashina korpusidan vodorodni avariyali siqib chiqarish quyidagi hollarda oʻtkazilishi shart:

zichlamaga uzluksiz moy berish toʻxtatilganda;

zichlamalarning butunligi buzilganda, turbogenerator korpusidan vodorodning sizib chiqishi 5% va sutka davomida 5% dan ortiq boʻlganda;

zichlamalar zonasida yongʻin yuzaga kelib, uning butunligiga tahdid solsa, agar oʻchirish boʻyicha koʻrilgan choralar samarasiz boʻlsa.

262. Energetik qurilmalarni zudlik bilan avariyali toʻxtatish quyidagi hollarda amalga oshirilishi shart:

agregat, moy quvur oʻtkazgichlarida toʻsatdan roʻy bergan tebranishlar yoki gidravlik zarbalar paydo boʻlib, agregat yoki moy tizimining ishdan chiqishiga olib kelsa, shuningdek, vodorod bilan sovutiladigan zichlama tizimining ishdan chiqishiga olib kelsa va keyinchalik yongʻin yuzaga kelganda;

gaz turbinali qurilmaning yoqilgʻi quvur oʻtkazgichlarida oqishlar, shuningdek, yonish kamerasida yoki gaz quvur oʻtkazgichlarida portlash (paqillash) aniqlanganda;

podshipniklarda va yakunlovchi zichlamalarda tutun yoki uchqunlar paydo boʻlsa;

agregat korpusidan kuchli moy oqib, moyning tarqalib ketishi va alangalanish xavfi yuzaga kelsa;

agregatda moyning yoki moylanib qolgan izolyatsiyaning alangalanishi sodir boʻlsa;

yordamchi uskunalarning oʻrnatilgan zonasida yongʻin yuzaga kelganda, agar olov yoki yuqori harorat agregat uskunalarini buzilishiga tahdid solsa va yongʻinni zudlik bilan oʻchirish boʻyicha koʻrilgan choralar samarasiz boʻlsa;

mashinalar zalidagi yongʻin, agar yongʻin omillari (tutun, yuqori harorat, yonish mahsulotlari va boshqalar) xizmat koʻrsatuvchi xodimlarga xavf solsa va agregatni normal ekspluatatsiya qilish mumkin boʻlmay qolsa;

TEQQ talablari bilan aniqlangan boshqa hollarda.

263. Vodorod bilan sovutiladigan mashinalar avariyali toʻxtatilgan barcha hollarda quyidagilarni bajarish zarur:

yuklamani olish va agregatni toʻxtatishni boshlash;

mashina zali tashqarisidagi tomdagi quvur orqali vodorodni chiqarish uchun berkituvchi armaturani ochish;

butun agregat toʻxtashini va vodorod bosimining kamayishini kutmay mashina korpusiga markazlashtirilgan tizimdan inert gazni berish;

koʻrinishli ajratish hosil boʻlishi uchun vodorod uzatiladigan quvur oʻtkazgichni gaz postidan toʻsish va uzib qoʻyish;

yongʻin oʻchirish vositalarini ishlatishga tayyorlab qoʻyish.

Xodimlarning aniq harakatlari mahalliy yoʻriqnoma va yongʻinni oʻchirish tezkor varaqasiga kiritilishi shart.

264. Elektr stansiya yoki podstansiyaning markazlashtirilgan gazli qurilmalaridan vodorod yoki inert gazlarning generator (sinxron kompensator) korpusiga uzatadigan qurilma va quvur oʻtkazgichlar tizimining ishga yaroqliligi davriy ravishda nazorat qilinishi shart. Aniqlangan nosozliklar eng qisqa muddatlarda bartaraf qilinishi shart.

Vodorod yoki inert gaz uzatishning markazlashtirilgan tizimining gaz zichligi ushbu tizimning ruxsat etilgan umumiy hajmidan sutkada 1% dan koʻp boʻlmagan gazning uchib ketishini taʼminlovchi texnik holatda saqlab turilishi shart.

265. Generatorning (sinxron kompensatorning) gaz postlarida ularning korpusini vodorod yoki inert gaz bilan toʻldirish uchun gazli ballonlarni oʻrnatishga ruxsat berilmaydi. Bundan markazlashtirilgan tizimda avariyali holat yoki ular taʼmirlanayotgan, yaʼni vaqtincha boʻlgan hollar mustasno.

266. Vodorod bilan toʻldirilgan agregatlar, apparatlar, gaz quvur oʻtkazgich va resiverlar korpuslarida bevosita yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni (payvandlash, shlifovka qilish, kavsharlash va boshqalar) oʻtkazish taqiqlanadi.

267. Generator (sinxron kompensator), elektroliz qurilmalari, resiverlar korpuslarida va vodorod bilan suvutiladigan gaz-moy tizimining uskunalarida “Ochiq olovni qoʻllash taqiqlanadi!”, “Chekish taqiqlanadi!” xavfsizlik belgilari mavjud boʻlishi, moy tizimining koʻrinarli joylarida esa agar olovga chidamli moylar qoʻllanilmasa, “Ehtiyot boʻling! Yengil alangalanadigan moddalar” ogohlantiruvchi belgisi boʻlishi shart.

Gaz turbinali qurilmalarning korpuslarida “Ehtiyot boʻling! Portlash xavfi mavjud” xavfsizlik belgisi boʻlishi shart.

268. Havo bilan sovutiladigan turbogeneratorlar (sinxron kompenstorlar) va gidrogeneratorlarning korpusi ichida chulgʻam yonishi aniqlansa, quyidagi choralar koʻrilishi shart:

turbina avariyali toʻxtatilishi, generator (sinxron kompensator) esa tarmoqdan oʻchirilishi va qoʻzgʻatish olinishi;

mashina ichiga oʻrnatilgan yongʻinni oʻchirish qurilmasiga suv quyish;

generator (sinxron kompensator)ning sovutish tizimiga havo beruvchi shiberlar yopilishi va valni buruvchi tuzilma ishga tushirilishi shart.

Agregat konstruksiyasining xususiyatlaridan kelib chiqqan holda xodimlarning harakati ichki yoʻriqnoma va yongʻin oʻchirishning tezkor varaqasida aniqlashtirilgan boʻlishi shart.

269. Turbogenerator va sinxron kompensatorlarning maxsus qutilarida oʻrnatiladigan (yongʻin yenglari, birlashtiruvchi kallaklar, ventillar va manometrlar) suv quyish tuzilmalarini, shuningdek, gidrogeneratorlarning berkituvchi klapanlarining texnik holatini doimiy ravishda tekshirish shart. Koʻrsatilgan ventil va klapanlar plombalangan boʻlishi shart.

270. Havo bilan sovutiladigan turbogenerator (sinxron kompensator) va gidrogenratorning yongan choʻlgʻamini xodimlar generatorni tarmoqdan uzganlaridan keyin maxsus koʻrish va texnologik tuynukli qopqoqchalar orqali koʻchma yongʻin oʻchirish vositalari bilan (yongʻin oʻchirgichlar, yongʻin stvollari va boshqalar) qoʻlda oʻchirish mumkin.

Xodimlarning harakati yongʻinga qarshi mashgʻulotlarda ishlab chiqilishi shart.

271. Energetik qurilmalarning yoki yordamchi uskunalardagi qoplamalarning metall konstruksiyasi qizishiga xavf soladigan yongʻin paydo boʻlganda xavfsizlik choralarini koʻrib, zudlik bilan ularni sovutish choralarini koʻrish va tomning temir konstruksiyasini hamda tom oldidagi yonlama metalli konstruksiyalarini sovutish uchun maxsus lafetli stvollari oʻrnatilishi shart.

Koʻrsatib oʻtilgan choralar yongʻinni oʻchirish tezkor rejasida koʻzda tutilgan boʻlishi shart.

272. Suvdan vodorodni olish boʻyicha elektroliz qurilmalari Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan vodorodni suvdan elektroliz usuli bilan olishda xavfsizlik qoidalari talablariga mos kelishi shart.

273. Gaz turbinali qurilmalarda quyidagilar taqiqlanadi:

agregatni ekspluatatsiya qilish vaqtida generator, suyuq yoqilgʻi uzatish uzellari, moy surkash va rostlash moy baklari atroflarida olovli ishlarni oʻtkazish;

ishlayotgan agregatning koʻrish tirqishidan, yoqish paytidan tashqari, kamerada bosim hosil boʻlmaganda, yonish kamerasini koʻzdan kechirish;

bitta forsunka yonmay qolgan boʻlsa-da ishga tushirishni davom ettirish va ishlash tezligini oshirib borish;

agregatning harorat holatini to uning butunlay sovumaguncha nazorat qilishni toʻxtatish.

274. GT-100-3 agregatining 2- va 3-sonli ichki podshipniklari blokida yoki GT-150 agregatining 6-sonli oʻrta podshipniki blokida yongʻin sodir boʻlganda, gaz turbinali qurilmani avariyali toʻxtatish hamda yongʻin zonasiga inert gaz yuborish (karbonat kislota, azot), kollektorda uning bosimini nazorat qilish zarur.

2-§. Dizel va koʻchma elektr stansiyalar

275. Elektr stansiyaning xizmat koʻrsatuvchi barcha xodimlari mustaqil ishga tayinlanishlaridan oldin ishlab chiqarishda oʻqishlari, jumladan, ushbu Asosiy talablardagi yongʻin xavfsizligi boʻyicha bilimi tekshirilishi shart.

276. Xodimlar doimiy ravishda uskunalarni koʻzdan kechirishi va aylanib chiqishi, ishlash rejimining toʻgʻriligini, agregatning qizishini, xonalarning tozaligini, shuningdek, yongʻin oʻchirish vositalarining qoʻllashga tayyorligini tekshirishlari shart.

277. Alohida turuvchi dizel elektr stansiyalari (keyingi oʻrinlarda — DES) butun perimetr boʻyicha atrofi toʻsiqqa ega boʻlishi, shuningdek, yongʻin-qutqaruv texnikasi harakatlanishi uchun avtomobil yoʻllariga ega boʻlishi shart.

Koʻchma DESlarni oʻrnatishda amaldagi qurilish meʼyorlari va qoidalarida koʻzda tutilgan binolar hamda inshooatlargacha yongʻinga qarshi oraliq masofaga rioya qilinishi shart.

278. Elektr stansiya doimiy telefon yoki boshqa aloqa turlari bilan taʼminlangan boʻlishi shart.

279. Dizel va koʻchma elektr stansiyalar uchun suyuq yoqilgʻini qabul qilish va saqlash ushbu Asosiy talablarning 2-bobi 1-§ keltirilgan. Suyuq yoqilgʻi, moylar va boshqa neft mahsulotlari omborlari talablariga mos ravishda amalga oshirilishi shart.

280. Rezervuarlardan sarflash baklariga yoqilgʻi uzatish qoʻl nasoslari yoki elektr yuritmali nasoslar bilan amalga oshirilishi shart.

Yoqilgʻini sarflash sigʻimlarini chelaklar yoki koʻchma idishlar yordamida toʻldirish taqiqlanadi.

281. Xodimlar yoqilgʻi sarflash baklari toʻlishini nazorat qilishga majburdir. Sarflash baklarini toʻldiruvchi quvur diametridan kattaroq diametrli toshib chiquvchi quvur boʻlishi shart. Toshib chiquvchi quvur avariyali qabul qiluvchi rezervuar bilan ishonchli bogʻlangan boʻlishi shart.

Toshib chiquvchi quvurda berkituvchi surilma qopqoqlar (ventillar) oʻrnatish taqiqlanadi.

282. Sarflash baklaridan yoqilgʻini avariyali toʻkishda qoʻl bilan berkitiladigan surilma qopqoqlar xavfsiz, xodimlarning harakati uchun qulay joylarda (chiqish joylarida, qoʻshni xonalarda yoki yoʻlka va boshqalarda) joylashtirilishi shart. Ular qizil rangga boʻyalgan boʻlishi va “Yoqilgʻini avariyali toʻkish joyi” yozuviga ega boʻlishi shart.

283. Dizel va koʻchma elektr stansiyalarning kabel inshootlarida yongʻin xavfsizligi boʻyicha tadbirlar ushbu Asosiy talablarning 5-bobi talablariga mos kelishi shart.

284. Taʼmirlashda bir necha dvigatellarning tutun chiqarib yuboradigan quvurlarini yagona gʻilofli umumiy koʻp quvurli quvurga birlashtirish taqiqlanadi.

Kollektordan to shovqin soʻndirgichgacha tutun chiqarish quvur oʻtkazgichlarning tirsak va egilishlar soni minimal boʻlishi shart.

285. Tutun chiqarish quvur oʻtkazgichlarining issiqlik izolyatsiyasining sozligi mashinalar zali chegarasida doimiy ravishda nazorat qilinishi shart.

Suv bilan sovutiladigan tutun chiqarish quvur oʻtkazgichlarida issiqlik izolyatsiyasi bilan qoplash talab qilinmaydi.

286. Elektr stansiya binolarining yonuvchan qurilish konstruksiyalari tutun chiqarish quvur oʻtkazgichlari bilan tutashgan joylarida yongʻinga qarshi quyidagi zarur tadbirlar bajarilishi shart:

issiqlik izolyatsiyasi borligidan qatʼi nazar, tutun chiqarish quvuri oʻtayotgan chordoq xonalarida va devorlar yaqinida oʻtkazilgan tutun chiqarish quvur devorlaridan 0,5 m dan kam boʻlmagan masofada yonmaydigan oraliq oʻrnatilishi shart. Quvurdan 1 m gacha masofada joylashgan yogʻoch konstruksiyalar olovdan himoya qiladigan tarkib bilan ishlangan boʻlishi shart;

tutun chiqarish quvuri tomda quvurning chiqish atrofi kamida 0,5 m dan kam boʻlmagan kenglikda ajratilgan holda yonmaydigan materiallardan ishlangan boʻlishi shart;

tutun chiqarish quvuri tomdan kamida 2 m balandlikda boʻlishi shart;

tutun chiqarish quvuri gorizontal holatda boʻlganda, uning oxiri beton yoki gʻishtli shovqin soʻndirgichga chiqarilishi shart. Shovqin soʻndirgich davriy ravishda choʻkindilardan tozalanib turilishi shart.

287. DES ekspluatatsiya qilinayotganda agregat bloki oldidagi kollektor va tutun chiqarish quvurining mahkamligi va zichligini doimiy ravishda nazorat qilinishi shart.

Kollektordan uchqun chiqqanda, nosozlik bartaraf etilmaguncha agregatdan foydalanish taqiqlanadi.

288. Agregatlar ekspluatatsiya qilinayotganda quyidagilar taqiqlanadi:

dvigatelni ishga tushirishni yengillashtirish uchun silindr va klapanlarga yengil alangalanadigan suyuqliklar quyish;

agregatning ishlash paytida, shuningdek, dvigatel va tutun chiqarish quvuri sovumasdan yoqilgʻi bakini toʻldirish;

elektr stansiya xonalarida sarflash baklarini yoqilgʻi bilan chelaklar yoki boshqa koʻchma sigʻimlar yordamida toʻldirish;

xonalarda quvur oʻtkazgichlar, armatura va uskunalarni ochiq olovni (kavsharlash lampalari, mashʼal va boshqalar) qoʻllash bilan qizdirish;

uskunalarning qizigan qismlarida maxsus kiyimlarni quritish;

ishlab chiqarish xonalariga oʻtish va binodan chiqish yoʻllarini toʻsib qoʻyish. Uskunalar va boshqa materiallarni elektr stansiyaning maxsus xonalarida saqlash zarur.

289. Agregat quyidagi hollarda:

silindr va podshipniklarda oshib boruvchi taqillash hamda shovqinlar paydo boʻlganda;

podshipniklardan yoki karterdan tutun, shuningdek, kuygan moy hidi kelganda;

sovutish tizimini suv bilan taʼminlash toʻxtaganda yoki sovutish tizimining tutun chiqarish quvurida bugʻ paydo boʻlganda;

aylanish chastotasining rostlagichi ishdan chiqqanda va pompaj paydo boʻlganda;

shovqin soʻndirgichda paqillash paydo boʻlganda;

ishqalanuvchi qism va mexanizmlarda moy yoʻqligida yoki sifatsiz moylanganda;

agregat oldida yoqilgʻi quvur oʻtkazgichlarida uzilish hosil boʻlganda;

xonalarda agregat yoki xodimlarga xavf soluvchi yongʻin sodir boʻlganda, zudlik bilan toʻxtatilishi shart.

290. Asosiy diqqat-eʼtiborni taʼminlash tizimining birlashtirish zichligiga va agregatni moylashga qaratish shart. Zarur hollarda ularning zichlamalari buzilishining oldini olishga qaratilgan choralar koʻrilishi shart.

291. Elektr stansiya xonalari toza holda saqlanishi shart. Toʻkilib ketgan yoqilgʻi-moylash materiallari zudlik bilan yigʻishtirib olinishi zarur. Foydalanilgan artish materiallarini sigʻimi 0,5 m 3 dan koʻp boʻlmagan yopiladigan metall qutilarda saqlash zarur va ish smenasining oxirida utilizatsiya uchun chiqarib tashlanishi shart.

Xonalarda neft mahsulotlarining boʻsh idishlarini saqlash taqiqlanadi.

292. Yoqilgʻisi boʻlgan sigʻimlar berkituvchi armatura va germetik qopqoqlar bilan jihozlangan boʻlishi shart.

5-bob. Taqsimlovchi tuzilmalar

1-§. Elektr stansiya va podstansiyalarning taqsimlovchi tuzilmalari

293. Yopiq taqsimlovchi qurilma (keyingi oʻrinlarda — YOTQ) xonalari toza holda saqlanishi shart.

Xonalar yilda kamida ikki marta, kerak boʻlgan hollarda esa undan koʻproq changdan tozalanishi shart.

YOTQning elektrotexnik uskunalarini amaldagi texnika xavfsizligi qoidalariga muvofiq tasdiqlangan jadval boʻyicha, albatta, tashkiliy va texnik tadbirlarni bajargan holda tozalash kerak.

294. YOTQ xonalarida va yoʻlaklarida taqsimlovchi qurilmaga (keyingi oʻrinlarda — TQ) tegishli boʻlmagan ombor va boshqa yordamchi inshootlarni joylashtirish, shuningdek, elektrotexnik uskunalar, materiallar, zaxira qismlari, yonuvchan suyuqligi boʻlgan sigʻimlar hamda turli gaz ballonlarni saqlash taqiqlanadi.

295. Elektrotexnik uskunalarni iflos narsalar va choʻkindilardan tozalash uchun yongʻin chiqishi xavfi boʻlmagan yuvish vositalari va qoʻshimchalardan foydalanish shart.

Texnik sabablarga koʻra maxsus yuvish vositalarni qoʻllash mumkin boʻlmagan holatlarda, istisno tariqasida, bitta foydalanishda 1 l dan oshmagan miqdorda yonuvchi suyuqliklarni (erituvchi, benzin va boshqalar) qoʻllashga ruxsat etiladi.

296. Yonuvchi suyuqliklardan foydalanishda faqat sinmaydigan va uchqun chiqarmaydigan materialdan tayyorlangan yopiq idish qoʻllanilishi shart.

297. YOTQda payvandlash va boshqa yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni faqat yongʻinga qarshi zarur tadbirlar bajarilgandan soʻng olib chiqish imkoni boʻlmagan uskunalarda oʻtkazishga ruxsat beriladi.

298. YOTQ kabel kanallari va ochiq taqsimlovchi qurilmalarning (keyingi oʻrinlarda — OTQ) yer yuzasidagi kabel lotoklari doimiy ravishda yonmaydigan plitalar bilan yopilgan boʻlishi shart. YOTQ yacheykalariga va boshqa inshootlarga kabelning kirish joylari olovga chidamliligi 0,75 soatdan kam boʻlmagan yonmaydigan zichlamalarga ega boʻlishi shart.

299. OTQning kabel ariqlari kabellarning kirish joylarida va kabel kanallarida, kabel yarim qavatlarida, shuningdek, OTQning tarmoqlanish joylarida olovga chidamli zichlamalarga ega boʻlishi shart.

Bundan tashqari, yonmaydigan zichlamalar kabel kanallarida bir xonadan ikkinchisiga oʻtish joylarida va har 50 m oraliqda bajarilishi shart.

Kabel lotoklari va kanallarining zichlangan joylari plitalarga qizil chiziqlar chizish bilan belgilangan boʻlishi shart. Zarur boʻlgan hollarda tushuntiruvchi yozuvlar yoziladi.

300. Kabel lotoklarida va kanallarida qum yoki boshqa yonmaydigan materiallardan tayyorlangan uzunligi 0,3 m dan kam boʻlmagan belbogʻlarni qoʻllashga ruxsat beriladi.

301. OTQ hududini doimo oʻtlardan tozalash va ularni chiqarib tashlash zarur. Qurigan oʻtlarni obyekt hududi va panjara oldidagi maydonchalarda yoqish taqiqlanadi.

302. OTQ hududidagi alohida maydonlarda madaniy butalar yoki past boʻyli bargli daraxtlar, jumladan, mevali daraxtlarni, agar ular hududning umumiy koʻrinishiga xalaqit bermasa, daraxtlar va tok oʻtkazuvchi qismlar orasidagi masofa esa EUTQ talablariga mos ravishda elektr bilan qoplanishi imkoniyatini bartaraf qilgan holda ekishga ruxsat beriladi. Ekinlarni agrotexnik parvarish qilish tashkil etilgan boʻlishi shart.

303. Doimiy xodimlarga ega boʻlgan podstansiyalar, shuningdek, elektr stansiyalarda YOTQ xonalarining kirish joyida birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari joylashtirilishi shart. YOTQ seksiyalarga boʻlingan boʻlsa, yongʻin oʻchirish postlarini tamburlarda yoki zinapoya maydonchalarida joylashtirish shart.

TQda yongʻin oʻchirish boʻlinmalari uchun yongʻinni oʻchirishning himoya vositalarini saqlash joylari va ularning zarur miqdorlari aniqlangan boʻlishi shart. Ushbu vositalardan boshqa maqsadlarda qoʻllashga ruxsat berilmaydi. Himoya vositalarini saqlash joylari yongʻin oʻchirishning tezkor rejasida qayd etilgan boʻlishi shart.

304. OTQ hududida birlamchi vositalar xodimlar uchun qulay maxsus postlardagi joylarda (elektr taqsimlash qutilari xonalarida, kamera tamburlari va boshqalarda) joylashtirilishi shart.

OTQ hududining barcha yoʻlkalarida yongʻinni oʻchirish vositalarining joylashgan joylarini koʻrsatuvchi tushuntiruvchi belgilar va yozuvlar boʻlishi shart.

305. OTQda yongʻin-qutqaruv avtomobillarini (yongʻin oʻchirish tezkor rejasiga muvofiq) joylashtirish joylari belgilangan va yerga ulash tizimi bilan jihozlangan boʻlishi shart.

306. Kompressor xonalari toza holda saqlanishi shart. Tozalash uchun foydalaniladigan matolar sigʻimi 0,5 m 3 dan koʻp boʻlmagan maxsus yopiq metall qutilarda saqlanishi lozim.

Moylash moylarining sutkalik zaxirasini bevosita xonalarda sinmaydigan yopiq idishlarda (metall, plastik va boshqalarda) saqlashga ruxsat beriladi.

307. Podstansiya hududining yoʻllari va suv manbalariga boradigan yoʻllar ishga yaroqli holda saqlanishi shart. Qish paytlarida esa doimo qor va muzlardan tozalanishi shart.

2-§. Kabel xoʻjaligi

308. Tashkilotning kabel xoʻjaligiga barcha kabel inshootlari (tunnellar, yarim qavatlar, shaxtalar, kanallar, galareyalar, estakadalar), shuningdek, maxsus kabel konstruksiyasi boʻyicha maxsus metall qutilarda yopiq yoki ochiq joylashtirilgan kabel liniyalari kiradi.

Tashkilot rahbari buyrugʻiga koʻra kabel liniyalarining ishonchli ekspluatatsiya qilinishini taʼminlash uchun kabel xoʻjaligi elektr sexiga biriktirib qoʻyilishi, zarur boʻlgan qurilish-montaj, taʼmirlash ishlari va yongʻinga qarshi tadbirlarni oʻtkazish uchun kabel xoʻjaligining uchastkasi yaratilishi shart.

309. Barcha kabel inshootlari stansiyaning bosh muhandisi tomonidan tasdiqlangan jadval boʻyicha doimiy ravishda koʻrikdan oʻtkazilishi shart.

Stansiyada butun kabel xoʻjaligini muntazam koʻrikdan oʻtkazishning tasdiqlangan jadvali hamda kabel inshootlarini belgilangan muddatda koʻrib — aylanib chiqadigan xodimlarning (stansiya rahbariyati, sexlarning MTX, TEQ, XT va YOXQ boʻyicha muhandis-inspektorlari, stansiyaning tezkor xodimlari) roʻyxati boʻlishi shart. Kabel xoʻjaligini barcha aylanib chiqish — koʻrish natijalari ESBning tezkor jurnalida, aniqlangan nuqson va kamchiliklar esa stansiyaning markaziy boshqaruv shchitida (keyingi oʻrinlarda — MBSH) uskunalarning nuqsonlari va nosozliklari jurnaliga yozilishi shart.

Toʻsiqlar, qoplamalar, boshqa qurilish konstruksiyalari orqali oʻtadigan kabel liniyalari zichlamalarining buzilgan joylari aniqlanganda, darhol ularni tiklash choralari koʻrilishi shart.

310. Kabel inshootlari toza holda saqlanishi shart.

Har qanday ombor, ustaxonalarni joylashtirish, shuningdek, material va uskunalarni, jumladan, ishlatilmagan kabel mahsulotlarini saqlash taqiqlanadi.

311. Kabel inshootlariga suv va bugʻ, qattiq yoqilgʻining changi, moy, mazut yoki boshqa yonuvchi suyuqliklar (shuningdek, ularning suvli emulsiyalari) tushganligi aniqlanganda, darhol ularni bartaraf qilish choralari koʻrilishi shart.

Kabel inshootlaridan suv, moy, mazut, boshqa yonuvchi suyuqlik va yonuvchi changlarni yoʻqotish uchun avariyali ishlar tashkil qilinishi shart.

312. Barcha kabel xonalari xodimlar tomonidan doimo xizmat koʻrsatilmaydigan xonalar toifasiga kiradi, ular yopiq boʻlishi shart.

Kabel inshootlarida xizmat koʻrsatish yoki ularda ishlarni olib borish uchun elektr stansiya smena boshligʻi (podstansiya navbatchisi yoki sex boshligʻi) bilan kelishmasdan shaxslarni kiritish taqiqlanadi.

Taʼmirlash, qurilish-montaj va sozlash tashkilotlarining xodimlarini kiritishga ishlab chiqarish ishlariga naryad mavjud boʻlgan hollarda va kabel inshootlarining sxemasini yaxshi biladigan tashkilot ishchilaridan kuzatuvchi shaxs boʻlganda ruxsat beriladi.

Kabel inshootlarini nazorat qiluvchi tashkilot vakillari tomonidan koʻrikdan oʻtkazish faqat elektr sexining mansabdor shaxsi bilan birgalikda va, albatta, sex boshligʻi xabardor boʻlganda oʻtkazilishi shart hamda uning natijalari ESBning tezkor jurnalida yozib qoʻyiladi.

Ishni bajarish yoki kabel inshootlarini tekshirish uchun qoʻyilgan shaxslar shaxsiy elektr fonarlarga ega boʻlishlari shart va 5 kishidan koʻp boʻlmagan guruhda (brigadada) bitta fonar boʻlishi kerak.

313. Kabel inshootlarida kamida har 50 metr oraliqda yaqin atrofda joylashgan chiqish joyi boʻyicha koʻrsatkich belgilari oʻrnatilishi shart.

Seksiyali toʻsiqlar eshiklarida yaqindagi chiqish joyigacha harakatlanish koʻrsatkichi (sxemasi) chizilgan boʻlishi shart. Kabel inshootlaridan chiqish qopqoqlarida zinapoyalar tunnel boʻyicha (qavat boʻyicha) harakatlanishga xalaqit bermaydigan qilib oʻrnatilgan boʻlishi shart.

314. Kabel inshootlarining yongʻinni oʻchirish avtomatik qurilmalari ushbu Asosiy talablarning 4-bobi talablari asosida ekspluatatsiya qilinishi shart.

Kabel inshootlarida xodimlar bor paytda (koʻrikdan oʻtkazganda, taʼmirlash ishlarida va boshqalar) aniq yoʻnalish boʻyicha qurilmalarni ishga tushirishni masofadan turib boshqarishga oʻtkazilishi, xodimlar chiqib ketgandan soʻng yana avtomatik rejimga oʻtkazilishi shart. Yongʻinni oʻchirish qurilmasining bu davrda ishlash rejimidagi oʻzgarishlar tezkor jurnalga yozib qoʻyiladi.

Kabel inshootlarining yongʻinni oʻchirish avtomatik statsionar qurilmalarini taʼmirlash eng qisqa muddatlarda oʻtkazilishi va uning natijalari ESBning tezkor jurnalda qayd etilishi lozim.

315. Kabel inshootlariga yigʻilib qolgan suvni ketkazadigan va avtomatik ravishda chiqarib tashlaydigan drenaj nasoslari hamda kabel inshootining gidroizolyatsiyasi soz va ishga yaroqli holda boʻlishi shart.

Drenaj tuzilmalarining ishlashi chorak davomida kamida bir marta tekshirilishi va sex smena boshligʻining tezkor jurnalida yozib qoʻyilishi shart. Qayd etilgan kamchiliklar uskunalarning nuqson va nosozliklari jurnalida (kartotekasida) yozilishi shart.

316. Xonalar ichida va kabel inshootlarida bronlangan kabellarni yonuvchan djut qoplamasini yechmasdan oʻtkazish taqiqlanadi.

317. Kabelning tashqi plastik qobigʻi (shlang) shikastlanishi payqalganda, ularni taʼmirlash yoki shikastlangan qismini almashtirish uchun tezkor choralar koʻrilishi shart.

318. Kabel inshootlarining seksiyali toʻsiq eshiklari oʻzi yopiladigan boʻlishi, eng yaqin chiqish tarafiga ochilishi va zich yopilishi shart.

Kabel inshootlarini ekspluatatsiya qilishda koʻrsatilgan eshiklar yopiq holatda boʻlishi va mustahkamlanishi shart.

Kabel xonalarini ventilyatsiya qilish shartlariga koʻra eshiklarni ochiq holatda ushlashga ruxsat beriladi. Bunda ular inshootning tegishli boʻlimida yongʻin signalizatsiyasi impulsidan avtomatik ravishda berkitilishi shart.

Eshiklarning oʻzi yopilishi tuzilmalari texnik soz holatda saqlanishi shart.

319. Kabel inshootlarida qurilish va montaj ishlari ishlab chiqarishga berilgan loyihaviy hujjatlar asosida, qurilishni tashkil etish loyihasi (keyingi oʻrinlarda — QTL) va ishlarni bajarish loyihasi (keyingi oʻrinlarda — IBL) hajmida olib borilishi shart. Koʻrsatilgan loyiha hujjatlari va ishlarni tashkil etish kabel liniyalarini oʻtkazgunga qadar kabel inshootlarida yongʻinni oʻchirish statsionar qurilmalarini oldindan montaj qilishni va ishga tushirishni koʻzda tutishi shart.

320. Kabel inshootlarining yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmalarini suv bilan taʼminlash chizmasi (sxemasi) uni doimiy ekspluatatsiya qilishga topshirishgacha, yaʼni kabellarni yotqizish davrida kerakli suvning bosimini taʼminlashi shart, shuningdek, berkituvchi armaturani qoʻl yordamida boshqarish texnologik uskunalarining kompleks sinalishigacha taʼminlanishi shart.

321. Qurilish, montaj tashkilotlari boshqarmasi va tashkilot direksiyasi buyrugʻi boʻyicha aniq qurilayotgan bino, inshoot va xonalarning yongʻinga qarshi holati, shuningdek, montaj qilingan yongʻinni oʻchirish qurilmalarini ekspluatatsiya qilish uchun javobgar shaxslar tayinlanishi shart.

322. Xonalarning qurilish qismi va kabel inshootlarida uskunalar va konstruksiyalarni montaj qilish uchun qabul qilish komissiyasi tomonidan tegishli dalolatnoma tuzish asosida, poydevorlar, tayanchlar, qurilish va elektr-montaj konstruksiyalari hamda oʻrnatish elementlariga bajarilgan hujjatlarni tekshirish; tozalik, pardozlash, gidroizolyatsiyaning zarur darajada bajarilganligi; xonalarda normal harorat-namlik rejimlarini va yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmalarining jihozlanganligini (agar ular amaldagi normativ hujjatlarda koʻzda tutilgan boʻlsa) taʼminlash bilan oʻtkazilishi shart.

323. Kabel xoʻjaligini doimiy ekspluatatsiya qilishga topshirishdan oldin barcha ishga tushirish va sozlash ishlari hamda yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish statsionar qurilmalarini avtomatik ish rejimiga oʻtkazish uchun sinovlar tugatilgan boʻlishi shart hamda Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllanilayotgan yongʻinni suv yordamida oʻchirish avtomatik qurilmalarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha namunaviy yoʻriqnoma va energetika tashkilotlarida yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish qurilmalarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha namunaviy yoʻriqnoma talablariga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

324. Tashkilotlarning kabel xonalari va inshootlarini ekspluatatsiyaga qabul qilish quyidagi hollarda taqiqlanadi:

qurilish va montaj ishlari tugatilmagan boʻlsa;

kabel liniyalarini oʻtkazish meʼyorlariga mos kelmaganda yoki ularni bajarishda loyihadan chetga chiqilganda, shuningdek, belgilangan tartibda normativ-texnik hujjatlardan ushbu chetga chiqishlar kelishilmagan boʻlsa;

barcha kabel liniyalari toʻliq zichlanmagan boʻlsa;

drenaj tuzilmalari va yongʻin oʻchirish tizimlari (meʼyor boʻyicha ular mavjud boʻlsa) ishga yaroqli boʻlmasa;

eshiklarga oʻzi yopuvchi yongʻinga qarshi belbogʻlar va toʻsiqlar oʻrnatilmagan hamda loyihada koʻzda tutilgan boshqa yongʻinga qarshi tadbirlar bajarilmagan hollarda.

325. Buyurtmachi tomonidan bajarish uchun berilgan qurilayotgan tashkilot kabel xoʻjaligining loyihaviy hujjatlari, shuningdek, QTL va IBL amaldagi qurilish meʼyorlari va qoidalariga (keyingi oʻrinlarda — QMQ), EUTQ, tashkilotlarning yongʻinga qarshi himoyasini loyihalash boʻyicha yoʻriqnoma talablariga va ushbu Asosiy talablarga muvofiq boʻlishi shart.

326. Yongʻinga qarshi loyiha hujjatlari quyidagi asosiy talablarni oʻz ichiga olishi shart:

“NG” turdagi yonishni tarqatmaydigan izolyatsiyali kabellarni qoʻllash;

obyektni tashqi va ichki yongʻinga qarshi suv bilan taʼminlash va kabel inshootlarida yongʻinni oʻchiruvchi statsionar qurilmalarni oldindan ishga tushirishni taʼminlash uchun qurilish hamda montaj ishlarini tashkil qilish;

ishga tushirish majmuasini hisobga olgan holda kabel inshootlarida umumqurilish, montaj va pardozlash ishlarining navbati bilan bajarilishi;

kabellarni (yongʻinni oʻchirish statsionar qurilmasini ishga tushirgandan soʻng) oʻtkazishning hajmlari va navbati;

konstruksiyalar va kabel mahsulotlarini konstruksiya boʻylab montaj qilish va kabel oʻtkazish zonasida vertikal va gorizontal joylashtirganda ishlarni mexanizatsiyalash, jumladan: oʻtkazish yoʻllarini va qurilishda devor teshiklarini bajarish uchun joylarini aniqlash, shuningdek, montaj zonasi uchun yigʻish maydonchasini, elektr konstruksiyalar, osma chigʻirni mahkamlash, kran-balkalar, telferlar va montaj ishlarini bajarishda boshqa mexanizmlar uchun oʻrnatiladigan toʻlgʻazma detal turlari va oʻrnatish joylarini aniqlash;

kabel liniyalarining qurilish konstruksiyalari, toʻsiqlari va qoplamalari orqali oʻtish joylarini olovga chidamli materiallar bilan zichlash tartibiga rioya qilinishi, shuningdek, montaj ishlari olib borilayotganda hamda kabel liniyalarini ekspluatatsiya qilishga topshirishdan oldin kabel qutilarida olovga chidamli belbogʻlar oʻrnatilishi;

pardozlash ishlari va kabel inshootlarini ekspluatatsiya qilish uchun ishga tushirishda zarur boʻlgan boshqa tadbirlar tugallanishi.

327. Kabel liniyalarini qurilish teshiklari orqali, devorlar, toʻsiqlar va qoplamalar orasidan oʻtkazish uchun quyidagilar koʻzda tutilishi zarur:

yakka holdagi kabellarni oʻtkazish uchun toʻlgʻazma quvurlarning, albatta, yonmaydigan material bilan zichlanishi;

nazorat qiluvchi kabellar bogʻlami uchun maksimal oʻlchamlarning balandligi va kengligi boʻyicha 100 mm dan koʻp boʻlmagan va yakka holdagi kabellar uchun asbotsement quvurlar yoki olovga chidamligi 0,75 soat gabarit oʻlchamlari bilan uzunligi boʻyicha 200 mmdan kam boʻlmagan va kesimi: 100x100 mm — bir seksiyali; 100x200 — ikki seksiyali; 100x300 mm — uch seksiyali; 100x400 mm — toʻrt seksiyali modulli kabel oʻtkazgichlar qoʻllanilishi.

328. Obyektlarning asosiy kabel liniyalari oqimlari uchun quyidagilarni koʻzda tutish zarur:

kabel inshootlarida (kabel qavatlari, tunnellari, kanallari, galareyalarida) va elektrotexnik xonalarda — kabel konstruksiyalari hamda yengillashtirilgan teshikli va panjarali metalli lotoklar boʻlishi zarur;

yaxlit tagli va qutili metalli lotoklarni qoʻllash taqiqlanadi;

texnologik xonalarda va estakadalarda — ochiq holda kabellarni oʻtkazish, mexanik shikastlanishlar boʻlishi mumkin boʻlgan joylarda esa odatda kanallarda, shaxtalarda — yengillashtirilgan teshikli va panjarali lotoklar qoʻllaniladi;

YEAS va YOS birgalikda oʻtadigan estakadalarda, shuningdek, loyiha boʻyicha asoslangan asosiy boʻlmagan oqimlarda hamda ularning mumkin boʻlgan mexanik shikastlanish joylarida metall qutilarni qoʻllashga ruxsat beriladi;

OTQ hududida va podstansiyalarda — temir-betonli lotok, kanal va tunnellar qoʻllanilishiga ruxsat etiladi.

329. Loyiha boʻyicha yuqori kuchlanishli kabellarini kabel kanallari, lotoklari va qutilarida bir qator qilib oʻtkazish, nazorat kabellarini esa qatlam boʻyicha yoki ustma-ust (EUTQ talablariga muvofiq) maksimal oʻlchami diametrda hisoblaganda 100 mm dan koʻp boʻlmasa yoki maxsus kabel konstruksiyalarining 100x100 mm oʻlchamli alohida yacheykalarida oʻtkazishni koʻzda tutish kerak.

330. Koʻrsatib oʻtilgan kabel konstruksiyalari, lotoklar va qutilarning faqat zavodda ishlab chiqarilganini qoʻllash shart.

331. Maxsus kabel inshootlaridan tashqarida (tunnel, kabel qavatlari va boshqalar) kabel trassalari boʻyicha montaj ishlarini bajarishda, ularni ekspluatatsiya qilishda va taʼmirlashda, agar kabel trasslari xizmat koʻrsatish belgisidan 2,5 metr balandlikda joylashgan boʻlsa, shuningdek, tarmoqdagi kabellar soni (10 ta yuqori kuchlanishli kabellar va undan ortiq, 50 ta nazorat kabellari va undan ortiq) hisobga olingan holda xizmat koʻrsatish maydonchasini koʻzda tutish zarur.

332. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun loyiha-smeta hujjatlarida kabel trassalari oʻtkazish dasturini bajarish davrida ularni yonmaydigan materiallar (superingichka bazalt tola, maxsus qavariq materiallar, olovga chidamli zichlama paketlar va boshqalar) bilan ekspluatatsiyaga topshirguncha kabel oʻtish joylarini koʻp marotaba zichlashni koʻzda tutish zarur.

333. Qurilish konstruksiyalari, yongʻinga qarshi toʻsiqlar tuzilmasi, kabel va boshqa xonalarning yongʻinga qarshi toʻsiqlari inshootlarda, ochiq trassalarda, lotoklar va qutilar orqali kabellarni oʻtkazishda olovga chidamlilik amaldagi texnologik yoʻriqnomalarga muvofiq oʻtkazilishi shart.

Kabel liniyalari qavatlararo orayopmalar, devorlar, toʻsiq va qoplamalar orqali oʻtganda yonmaydigan olovga chidamlilik minimal chegarasi 0,75 soatni taʼminlash maqsadida ushbu Asosiy talablarga ilovada keltirilgan materiallar bilan ixtiyoriy ravishda zichlanishi shart.

Montaj ishlari olib borilganda kabellarning oʻtish joylari — qavatlararo orayopma, devor va toʻsiqlar yongʻinga bardoshlilik darajasiga mos ravishda zichlanishi shart.

334. Montaj ishlari olib borilayotganda asosiy kabel xonalarida (tunnellarda, kabel yarim qavatlarida, oʻtish shaxtalarida va galereyalarda) kabel liniyalarini koʻp marotaba zichlashni bir necha marta qoʻllash mumkin boʻlgan (yaʼni, inventar zichlash mahsulotlari) materiallardan, shuningdek, kabellarni oʻtkazishni davom ettirish uchun yengil yigʻiladigan materialdan quyidagi montaj ishlarini davrida bajarish mumkin:

kabel liniyalari oʻtkazilayotganda 1 sutkadan ortiq tanaffus boʻlsa;

kabellarni sinash paytiga kelib va koʻrsatilgan xonalarni tezkor xizmat koʻrsatish uchun ekspluatatsiyaga topshirib, oʻz ehtiyoji uchun kuchlanish berilganda va naryad-ruxsat kiritish bilan;

texnologik uskunalarni kompleks ishlatib koʻrish bilan.

335. Kabel xoʻjaligini ekspluatatsiyaga topshirishdan oldin tolali materiallardan boʻlgan kabel oʻtishlarining yon yuzalarini va paketlarini qalinligi 5 mm dan kam boʻlmagan olovdan himoyalangan materiallar bilan qoplash tavsiya qilinadi.

336. Ishlab chiqarish xonalarida KKB, KP va boshqa turdagi metall qutilar qoʻllanilganda alohida kabel chiqishlari himoya mahsulotlaridan (qisqa quvurlar, shtutserlar, quvurlar, salniklar va boshqalar) foydalanib va quvurlarning kesish joylaridagi notekis joylari va oʻtkir chetlari majburiy tekislash yoʻli bilan bajarilishi shart.

337. Kabel bogʻlamalari diametri boʻyicha oʻlchamini 100 mm dan ortiq bajarish taqiqlanadi.

Kabel bogʻlamalari toʻsiq, devor va qoplamalar orasidan oʻtganda kabellar zichlash uchun ular odatda bir qatlam qilib yotqizilganidan soʻng bir-biridan 20 mm dan kam boʻlmagan qalinlikda olovga chidamli zichlama materiallar bilan alohida qilib ajratilishi kerak.

338. Devor, toʻsiq va qoplamalar qalinligi ushbu Asosiy talablarning ilovasida koʻrsatilgan kabelni zichlashning oʻlchamidan katta boʻlganda, bu ishlar kabelning zichlash meʼyoriy qalinligi bilan ikki tarafdan (har biri yon tarafdan) bajarilishi kerak.

Toʻsiqlarning (qoplamalarning) qalinligi koʻrsatilgan kabel oʻtish joylari zichlamalarining qiymatidan kam boʻlsa, zichlamaning umumiy qalinligi koʻrsatilgan qiymatlarga mos kelishi shart. Bunda toʻsiqlarning ikkala tomondan boʻrtib chiqishiga ruxsat beriladi.

339. Qurilish konstruksiyalaridagi kabel oʻtish yoʻllari, qutilar va quvurlar atrofidagi teshiklarning (oʻtish joylarining) olovga chidamlilik chegarasi 0,75 soatni taʼminlashi maqsadida qurilish konstruksiyasi butun qalinligi boʻyicha yonmaydigan qurilish materiali bilan yopilishi shart.

340. Kabellarni almashtirishda yoki yangisini oʻtkazishda kabel trassalarida olovga chidamli zichlamalarni tiklashni bevosita yangi kabelni oʻtkazgandan keyin hamda bajarilayotgan ishlarga naryad yopilishidan oldin amalga oshirish shart.

341. Kabellarning metalli kabel qutilari oʻtish joylaridan, shuningdek, KKB, KP va boshqa qutilardan chiqishlari shtutserlar, metall yenglar va quvurlardan foydalanib bajarilishi shart.

342. KKB, KP va boshqa turdagi metall qutilarda kabel liniyalari toʻsiqlar bilan ajratilgan boʻlishi va quyidagi joylarda olovga chidamliligi 0,75 s dan kam boʻlmagan material bilan zichlanishi shart:

boshqa kabel inshootlariga kirish joylarida;

kabel qutilarining gorizontal uchastkalarida har 30 m oraligʻida, shuningdek, asosiy kabel oqimidan boshqa qutilarga shohobchalanish joylarida;

kabel qutilarining vertikal uchastkalarida har 20 m oraligʻida; bundan tashqari, toʻsiqlardan oʻtishda, bunday olovga chidamli zichlash qoʻshimcha ravishda har bir toʻsiqning belgisida bajarilishi shart.

Metall qutilarda oʻtkazilgan kabel liniyalarining zichlangan joylari qutining tashqi tarafi devorlarida qizil chiziqlar bilan belgilangan boʻlishi shart. Zarur boʻlgan hollarda tushuntiruvchi yozuvlar yoziladi.

343. Kabel liniyalarini ekspluatatsiya qilishda ularning uskunalar yoki issiqlik manbalari yonidan oʻtgan joyida belgilangan meʼyordan ortiq qizishiga ruxsat berilmaydi.

344. Tashkilotda kabel inshootlarining yangi va kengaytirilayotgan qismlari barcha ishlar bajarilib, qabul qilish dalolatnomasi rasmiylashtirilganidan soʻng ekspluatatsiya qilishga qabul qilinishi shart. Suv taʼminoti tizimi va kabel inshootlarining yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmalarining tayyorligi uni doimiy ekspluatatsiyaga (yaʼni kabel oʻtkazish davrida) topshirishdan oldin zarur boʻlgan suv bosimini, shuningdek, ushbu davr ichida berkituvchi armaturaning ishlashi uchun qoʻl bilan boshqarishni taʼminlashi zarur.

345. Tashkilotda kabel inshootlari qurilish konstruksiyalari orqali kabellarni oʻtkazish joylari atrofi zichlanmagan, yongʻinga qarshi toʻsiqlar va oʻzi yopiladigan eshiklar oʻrnatilmagan, drenaj tizimlari ishchi holatga keltirilmagan, shuningdek, amaldagi meʼyor va qoidalarda koʻzda tutilgan yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanmagan va boshqa yongʻinga qarshi tadbirlar bajarilmagan boʻlsa, ushbu inshootni ekspluatatsiya qilishga qabul qilish taqiqlanadi.

346. KKB turdagi kabel qutilari tez ochiladigan qopqoqlar bilan, berkituvchi tuzilmalar esa kalitlarsiz va boshqa moslamalarsiz ochilishi shart. Kabel qutilari qopqoqlari va lyuklarida vintli va boltli berkituvchi tuzilmalardan foydalanishga ruxsat etiladi.

347. Kabel trassalari va qutilari (ayniqsa, qozonxonalarda va yoqilgʻi uzatish traktlari) oʻtirib qolgan koʻmir changlaridan tasdiqlangan jadval boʻyicha tozalanishi shart, lekin yoqilgʻi changi oʻz-oʻzidan yonishi xususiyati inobatga olingan holda yilning har choragida bir marta tozalanishi lozim.

348. Rekonstruksiya qilish yoki taʼmirlashda yonuvchan polietilen izolyatsiyali kabellarni qoʻllash taqiqlanadi.

Yangi kabellarni oʻtkazishda ular amaldagi tasdiqlangan roʻyxat boʻyicha olovga chidamliligi yoki olov tarqalmasligi boʻyicha tavsiflarga mos kelishi shart.

349. Kabellarning metalli qobigʻi va ular oʻtkaziladigan metall yuzalar yonmaydigan korroziyaga qarshi qoplamalar bilan himoyalangan boʻlishi shart.

350. Moy bilan toʻldirilgan kabellarning qoʻshimcha taʼminlash tuzilmasi xonalarida yonuvchan va ushbu qurilmaga tegishli boʻlmagan boshqa materiallarni saqlash taqiqlanadi.

351. TQlarda va boshqa xonalarda kabel kanallari va ikki qavatli pollar olinadigan va yonmaydigan plitalar bilan yopilishi shart. Texnologik jarayonning avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimlari (keyingi oʻrinlarda — TJ ABT) xonalari, boshqaruv shchitlari va boshqa parket polli yogʻoch qopqoqlar ostki qismidan asbest va olovga chidamlilikning 0,75 soatni taʼminlab beradigan tunuka yoki boshqa olovdan himoya qiladigan materiallar bilan qoplanishi shart. Olinadigan yonmaydigan plitalar va yaxlit qopqoqlar ularni qoʻl bilan tez koʻtarishga moʻljallangan moslamalarga ega boʻlishi shart.

352. Rekonstruksiya va taʼmirlashda kabel inshootlari orqali biron-bir tranzit kommunikatsiyalar va shina oʻtkazgichlarni oʻtkazish taqiqlanadi.

353. Avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanishi shart boʻlgan tashkilotlarning binolari, xonalari va inshootlarining roʻyxati:

quvvatidan qatʼi nazar issiqlik elektr stansiyalar, quvvati 100 MVt va undan yuqori boʻlgan gidroelektr stansiyalar, 500 kV va undan yuqori kuchlanishli podstansiyalar, shuningdek, kuchlanishi 110 kV, transformatori 63 MVa va undan yuqori ichkari kirishga ega yopiq podstansiyalarning kabel inshootlari (kabel tunnellari, yopiq galereyalar, qavatlar, oʻtish kabel shaxtalari);

moy bilan toʻldirilgan kabelli podstansiya va elektr stansiyalarning kabel inshootlari (kabel tunellari, yopiq galareyalar, qavatlar, kabel oʻtish shaxtalari), moy bilan toʻldirilgan kabellarning metalli quvur oʻtkazgichlarida oʻtkazilgan kabel inshootlaridan tashqari.

354. Avtomatik yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari bilan jihozlanishi shart boʻlgan tashkilotlarning binolari, xonalari va inshootlari roʻyxati:

kabel inshootlari (kabel tonnellari, yopiq galereyalar, qavatlar va kabel oʻtish shaxtalari);

issiqlik elektr stansiyalarining sanoat maydonchalarida joylashgan suv tozalash inshootlari;

quvvati 20 dan 100 MVt gacha boʻlgan gidroelektr stansiyalar;

kuchlanishi 220 dan 500 kV gacha podstansiyalar;

tuman qozonxonalari;

elektr stansiyalar maydonchalaridagi ishga tushirish va tigʻiz qozonxonalari;

elektr stansiya va podstansiyalarning moy bilan toʻldirilgan kabellarining metalli quvuroʻtkazgichlarida oʻtkazilgan kabel inshootlari (kabel tunnellari, yopiq galereyalar, qavatlar, kabel oʻtish shaxtalari);

alohida gidrotexnik inshootlarning (beton va yerli toʻgʻonlar, baliq oʻtish yoʻli koʻtargichlari, suv qabul qilgichlar va GESdan uzoqdagi binolar) kabellar soni 20 tadan ortiq boʻlgan kabel tunnellari.

3-§. Kuch transformatorlari va moyli reaktorlar

355. Transformator va moyli reaktorlarni ishonchli ekspluatatsiya qilish va ularning yongʻin xavfsizligi quyidagilar orqali taʼminlanishi shart:

TEQQ ga muvofiq nominal va ruxsat etilgan ish rejimlariga rioya qilish;

moyning sifat meʼyorlariga va, ayniqsa, uning izolyatsiya xossalari hamda harorat rejimlariga rioya qilish;

sovutish, rostlash va uskunani himoya qilish tuzilmalarini soz holatda saqlash;

asosiy va yordamchi uskunalarni, avtomatika va himoya tuzilmalarini taʼmirlashni sifatli bajarish.

356. Transformatorlar va reaktorlar ostidagi moy qabul qiluvchi tuzilmalar, moyni chiqarish (yoki maxsus drenajlar) avariya paytida moyning oqib ketishi, kabel kanallari va boshqa inshootlarga tushishining oldini olish uchun soz holatda saqlanishi shart.

357. Moy qabul qilgichning bortli toʻsiqlari chegarasida toʻkilgan shagʻal oʻlchamlari 30 dan 70 mm gacha boʻlgan toza va yuvilgan shagʻal bilan qoplanib, toza holda saqlanishi va yilda kamida bir marta yuvilishi shart.

Shagʻal kuchli kirlanganda (qum, chang va boshqalar tushganda) yoki shagʻalga moy toʻkilganda uning yuvilishi, odatda, bahor va kuzda amalga oshirilishi shart.

Toʻkilgan shagʻalda neft mahsulotlaridan qalinligi 3 mm dan kam boʻlmagan qattiq choʻkindilar hosil boʻlganda yoki oʻsimliklar paydo boʻlganda va shagʻalni yuvish mumkin boʻlmagan hollarda, shagʻal toʻliq yoki qisman almashtirilishi shart.

358. Toʻkilgan shagʻalni yuvish bilan birgalikda transformatorda yoki moyli reaktorda yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish statsionar qurilmalari (agar u mavjud boʻlsa) moy chiqarib yuborish tizimini ishlatish va avariyaviy moy saqlash sigʻimini toʻldirish yoʻli bilan tekshirilishi shart.

359. Moy qabul qiluvchi tuzilmaning bortli toʻsiqlarini oʻrnatish toʻkilgan shagʻalning butun perimetri boʻyicha balandligi yerdan 150 mm dan kam boʻlmagan balandlikda uzilishsiz bajarilishi shart.

Transformator va moyli reaktorlarni chiqarib olish joylarida bortli toʻsiqlarni oʻrnatish moy oqib ketishining oldini olishi va taʼmirlashdan keyin uning butunligi tiklangan holda tiklash yengil yigʻishtiriladigan materialdan bajarilishi shart.

360. Kabel kanallarining devorlaridan transformator va moyli reaktorlarning moy qabul qilgichlaridan bortli toʻsiqlar sifatida foydalanish (moslashtirish) taqiqlanadi.

361. Boshqaruv, himoya va avtomatika shkaflariga kiruvchi kabel liniyalari, shuningdek, transformatorlardagi shohobchalanish (birikish) qutilari suvga chidamli yonmaydigan materiallar yordamida astoydil zichlanishi shart.

362. OTQdagi transformatordan, moyli reaktorlardan va uzgichlardan moy qabul qilish uchun avariyaviy moy sigʻimi yilda kamida 2-marta, shuningdek, yomgʻir koʻp yogʻganda, qor eriganda va yongʻin oʻchirilganda tekshirilishi shart.

Moyning statsionar sath oʻlchagichlari ishga yaroqli holatda saqlanishi shart.

363. Transformator va moyli reaktorlarda jihozlangan yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish statsionar qurilmalari texnik soz holatda saqlanishi va loyiha talablariga muvofiq boʻlishi shart.

Ushbu qurilmalarning quvu roʻtkazgich tizimi va berkituvchi armaturasi qizil rangga boʻyalishi shart.

364. Yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish statsionar qurilmasining ishlashini va transformator yoki moyli reaktorda sodir boʻlishi mumkin boʻlgan yongʻinni oʻchiruvchi tarkibni (suv, koʻpik) purkagichlar orqali purkash toʻliqligini tekshirish ularning mumkin boʻlgan texnologik toʻxtatilishida (8 soat va undan koʻp muddatga), shuningdek, yuqori kuchlanishli uskunalarida taʼmirlash amalga oshirilganidan keyin oʻtkazilishi shart.

Sinov natijalari tezkor jurnalga, aniqlangan kamchiliklar esa uskunaning nuqson va nosozliklari jurnaliga (kartotekasiga) yozib qoʻyiladi.

365. Transformatorning chiqindi gazlar va moylarni chiqaradigan quvurining ogʻzi (30 m dan yaqin) oʻrnatilgan uskunalar va inshootlar yaqinida, shuningdek, xodimlarning oʻtish yoʻllariga qaratilgan boʻlmasligi shart. Kerak boʻlgan taqdirda himoya qalqonlari oʻrnatiladi.

366. Chiqarib tashlovchi quvurning materiali va membrana tuzilmasi texnik talablarga mos kelishi shart. Ularni ishlab chiqaruvchi zavod koʻzda tutmagan materialdan tayyorlash taqiqlanadi.

Transformatorni koʻzdan kechirishda membrananing butunligini nazorat qilish imkoniyati taʼminlangan boʻlishi shart.

367. Transformator, moyli reaktor va uzgichlar osti va atrofidagi shagʻal yotqizilgan joyda yoki moy qabul qilgichda yangi moy tomchilari payqalganda ularning paydo boʻlishi sabablarini aniqlash hamda bartaraf qilish va ishlayotgan moy bilan toʻldirilgan uskunalarning xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda yangi moy tushishining oldini olish (flanetslarni tortish, yoriqlarni kavsharlash va boshqalar) choralari koʻrilishi shart.

368. Transformatorda (moyli reaktorda) yongʻin yuzaga kelganda, u barcha kuchlanishli tarmoqlardan va yerga ulash tizimidan uzib qoʻyilishi shart. Shundan soʻng yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish statsionar qurilmasini (agar mavjud boʻlsa) ishga tushirishga ruxsat etiladi. Xodimlar yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarini chaqirishi va keyinchalik yongʻin oʻchirish tezkor rejasi boʻyicha harakat qilishlari shart.

369. Transformator yoki moyli reaktorda yongʻin sodir boʻlgan vaqtda korpusdan moyni toʻkish taqiqlanadi, chunki bu olovning tarqalishiga va yongʻinni oʻchirish qiyinlashishiga olib keladi.

370. Yongʻin-qutqaruv texnikasi oʻrnatiladigan joylar ularni yerga ulash tizimi bilan jihozlangan va koʻrsatkich belgilari bilan taʼminlangan boʻlishi shart.

Yongʻin-qutqaruv texnikasini yerga ulash joylari energetika obyekti mutaxassislari, obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boʻlimi (mavjud boʻlmagan taqdirda) hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi xodimlari bilan birgalikda aniqlanadi va yerga ulash belgilari qoʻyiladi. Bu belgilar obyektning yongʻin oʻchirish tezkor rejasida boʻlishi shart.

371. Agar loyihada koʻzda tutilgan yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmasining ishga tayyorligi toʻliq taʼminlanmagan boʻlsa, elektr stansiyalar va podstansiyalarda transformator va moyli reaktorlarni ishga tushirish taqiqlanadi.

372. Tashkilotlarning avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanishi zarur boʻlgan binolari, xonalari va inshootlari roʻyxati:

500 kV va undan yuqori kuchlanishli hamda quvvatidan qatʼi nazar transformatorlar va reaktorlar, shuningdek, 220 — 330 kV kuchlanishli birlamchi quvvati 200 MVA va undan yuqori boʻlgan transformatorlar;

elektr stansiya va podstansiyalarning YOTQlarida va ichkari kirishga ega yopiq podstansiyalarning kameralarida oʻrnatilgan 63 MVA va undan yuqori quvvatli hamda 110 kV va undan yuqori kuchlanishli transformatorlar;

gidroelektr stansiya binolari yonida oʻrnatilgan 110 kV va undan yuqori kuchlanishli, birlamchi quvvati 63 MVA va undan yuqori boʻlgan transformatorlar.

373. Tashkilotlarning yongʻinni avtomatik signalizatsiya qurilmasi bilan jihozlanishi zarur boʻlgan binolari, xonalari va inshootlari roʻyxati:

maydoni 100 m 2 va undan katta boʻlgan yopiq transformator ustaxonalari;

elektr stansiyalardagi kuch transformatorlarining suv bilan moyni sovutadigan xonalari.

4-§. Akkumulyator qurilmalari

374. Akkumulyator batareyalari xonalarining eshiklarida “Akkumulyator xonasi”, “Yongʻindan xavfli”, “Olov bilan kirmang”, “Chekish taqiqlanadi” yozuvlari boʻlishi, shuningdek, zarur taqiqlovchi va ogohlantiruvchi xavfsizlik belgilari boʻlishi shart.

375. Akkumulyator batareyalarining asosiy va yordamchi xonalarida isitish tuzilmalari, yoritgichlar, ventilyatsiyaning elektr dvigatellari va elektr simlarini almashtirganda yoki taʼmirlashda EUTQga muvofiq portlash xavfi boʻlgan zonalarda ularni montaj qilish, oʻrnatish hamda ekspluatatsiya qilish talablari hisobga olinishi shart.

376. Akkumulyator batereyalari xonalarida havo tortuvchi va chiqaruvchi ventiyatsiyaning holati doimiy ravishda tekshirib turilishi shart. Ventilyatsiya zaryadlovchi tuzilma bilan blokirovka qilinadi va nominal ish rejimini taʼminlaydi.

377. Statsionar akkumulyatorlarni oʻrnatish uchun pollar va stellajlar EUTQ talablari va texnik shartlarga muvofiq boʻlishi shart.

378. Akkumulyator batereyalarini oʻrnatish, ekspluatatsiya qilish va taʼmirlash EUTQga va ishlab chiqaruvchi zavodning texnik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

379. Akkumulyator batareyalarini rekonstruksiya qilishda xonalar ushbu xonalardan tashqarida joylashgan kalorifer tuzilmasi bilan isitilishi mumkin. Bunda ventilyatsiya kanallari orqali uchqun kirishiga qarshi tuzilmadan foydalaniladi.

Akkumulyator xonalarida bugʻ yoki suv bilan isitish quvur oʻtkazgichlari payvandlash bilan biriktirilishi shart.

Flanetsli birikmalar va ventillarni oʻrnatish taqiqlanadi.

380. Kislotali va ishqorli akkumulyatorlarni taʼmirlash va saqlash boshqa xonalarda amalga oshirilishi shart.

381. Akkumulyator xonalarida havo-gazli muhitni ventilyatsiya orqali tortish xonaning yuqori va pastki qismlariga tortish moslamalarini oʻrnatish orqali bajarilishi shart.

Agar shift boʻrtib chiquvchi konstruksiyaga yoki qiyalikka ega boʻlsa, havo har bir boʻlinmadan yoki shiftning eng yuqori qismidan tortib olinishi koʻzda tutilgan boʻlishi shart.

382. Akkumulyator batareyalari xonalarini tabiiy yoritishda deraza oynalari xira yoki yemiruvchi muhitga chidamli oq yelimli boʻyoq bilan qoplangan boʻlishi shart.

Akkumulyator batareyalari xonalariga kirish tambur orqali amalga oshirilishi kerak. Maishiy xonalardan kirish uchun foydalanishga ruxsat etilmaydi. Tamburning oʻlchami 1,5 m 2 dan kam boʻlmasligi kerak. Tamburning eshiklari tashqariga ochiladigan boʻlishi va ichkaridan kalitsiz ochilishini taʼminlovchi oʻzi yopiladigan qulflar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

383. Akkumulyator xonalarida kavsharlash lampasidan foydalanib ishlash batareyalarni zaryadlash toʻxtatilib, xona shamollatilganidan va havo muhiti tahlil qilingandan soʻng oʻtkazilishi shart.

384. Germetik statsionar qoʻrgʻoshinli akkumulyatorlarni ekspluatatsiya qilish jarayonida akkumulyatorlarning oldida, 1 metrdan kam masofada yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan ishlarni bajarish taqiqlanadi.

385. Akkumulyator batareyalari xonalarida chekish, bir smenada zaruriyatdan ortiq kislota va ishqorlarni saqlash, maxsus kiyimni, begona narsalarni va yonuvchan materiallarni qoldirish taqiqlanadi.

6-bob. Ombor xoʻjaligi

1-§. Uskunalar va materiallar omborlari

386. Tashkilot hududidagi ombor binolariga bemalol kirish taʼminlangan boʻlishi shart.

Ochiq omborlardagi materiallar va uskunalarni saqlash shtabellari orasida 5 metrdan kam boʻlmagan yongʻinga qarshi oraliqlar va yongʻin-qutqaruv avtomobillari oʻtishi uchun yoʻllar koʻzda tutilishi shart.

387. Ombor hududida quyidagilar taqiqlanadi:

binolar, materiallar va uskunalarning shtabellari orasidagi oʻtish yoʻllarini va yongʻinga qarshi oraliqlarni yuklar bilan toʻsib qoʻyish, shuningdek, ularni qisqa vaqtga boʻlsa ham binolar oldida joylashtirish;

oʻralgan qogʻozlar, idishlar va boshqa chiqindilarni yoqish;

omborning yukni tushirish maydonchasida yuklarni va yuklash mexanizmlarini saqlash.

388. Ombor atrofidagi hududdan doimiy ravishda barcha yonuvchan chiqindilar, oʻrash qogʻozlari va axlatlar chiqarib tashlanishi shart.

389. Omborlarda moddiy boyliklarni saqlash qoidalariga rioya qilinishi shart, jumladan, yengil alangalanuvchi va yonuvchan suyuqliklar boshqa materiallardan alohida saqlanishi; loklar, boʻyoqlar va erituvchilar, gaz ballonlari va zaharli moddalar alohida saqlanishi lozim.

Turli materiallar va uskunalar bir turdagi yonuvchanlik xususiyatlari (yonuvchan, qiyin yonuvchan) va ularga olovni oʻchirish vositalarini (suv, koʻpik va boshqalar) qoʻllash xususiyatlari boʻyicha taxlanishi va saqlash uchun guruhlarga ajratilishi shart.

Darvozaning (eshikning) tashqi tomonida ushbu paragrafning 390-bandiga muvofiq xavfsizlik choralarining maʼlumotlar kartochkasi mahkamlab qoʻyilishi shart.

390. Xavfsizlik choralarining maʼlumotlar kartochkasi.

Xavfsizlik choralarining maʼlumotlar kartochkasi yongʻin yuzaga kelganda odamlarning hayoti uchun xavf tugʻdiruvchi portlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan moddiy-tovar boyliklar saqlanayotgan ombor eshigining (darvozaning) tashqi tarafiga osib qoʻyiladi.

A kodi. Yongʻinni oʻchirish choralari haqida

1-raqam. Suvni qoʻllamang! Quruq oʻt oʻchirish vositalarini (kukunli) qoʻllang.

2-raqam. Suv oqimini qoʻllang.

3-raqam. Purkalgan suvni qoʻllang.

4-raqam. Koʻpik yoki xladon asosli tarkibni qoʻllang.

5-raqam. Moddalarning oqova suvlarga va suv havzalariga tushishining oldini oling.

P-harfi. Faqat yongʻinda nafas olish apparati va himoya qiluvchi qoʻlqoplar zarur.

E-harfi. Odamlarni evakuatsiya qilish zarur.

Xavfsizlik choralari kodi saqlanayotgan mahsulotlar, materiallar va moddalarning yongʻin xavfsizligini xarakterlovchi texnik hujjatlari oʻrganilgandan keyin mahalliy yongʻindan qoʻriqlash xizmati bilan kelishuvga koʻra maʼmuriyat tomonidan toʻldiriladi.

B kodi. Xavflilik belgisi

Xavflilik belgisi mahsulotlar, moddalar va materiallar tavsifidan kelib chiqqan holda oʻrnatiladi. Ular yongʻinga, portlash, zaharlanish, radiaktiv nurlanish va boshqa omillarga nisbatan xavfli.

Xavflilik belgisi sariq rangli hoshiyali va simvolik qora rangni ifodalovchi teng yonli uchburchakdan iborat boʻlishi shart.

Ehtiyot boʻling! Yengil alangalanuvchi moddalar.

Ehtiyot boʻling! Portlash xavfi mavjud.

Ehtiyot boʻling! Oʻyuvchi moddalar.

Ehtiyot boʻling! Zaharli moddalar.

Ehtiyot boʻling! Elektr kuchlanish.

Ehtiyot boʻling! Radioaktivlik.

Boshqa belgilar ham qoʻllaniladi.

V kodi

Maʼlumotlar kartochkasida yonuvchan materiallar tonna va gazli ballonlar dona hisobida, ularning yonuvchanligiga bogʻliq boʻlmagan holda saqlash uchun mumkin boʻlgan maksimal miqdori koʻrsatiladi.

391. Yertoʻla yoki sokol qavatlarda joylashgan ombor xonalarining kamida ikkita chiqish joyiga yoki bitta chiqish joyi va derazaga ega boʻlishi lozim, bunda odamlarni birinchi qavatga evakuatsiya qilish, shuningdek, yongʻin oʻchirish vositalarini olib kirish uchun imkoniyat boʻlishi shart.

392. Omborxonalardagi stellajlar, odatda, metaldan yasalgan boʻlishi shart. Ombor xonalari ichidagi barcha yogʻoch konstruksiyalarga, jumladan, yogʻoch stellajlarga olovdan himoyalash tarkibi bilan ishlov berilgan boʻlishi shart.

393. Alohida binolarda idora xonalarini joylashtirish imkoniyati boʻlmaganda, ularni omborlarda joylashtirishga ruxsat beriladi. Idora xonalari olovga chidamliligi 0,75 s dan kam boʻlmagan yonmaydigan materiallardan iborat, hamma tomoni berk toʻsiqlar va qoplamalar bilan toʻsilgan hamda tashqariga alohida chiqish joyiga ega boʻlishi kerak.

394. Omborlar va idora xonalari, odatda, markazlashtirilgan holda isitilishi shart. Xonalarni isitish uchun elektr isitish asboblarining statsionar qurilmasi (RBE-1 va shunga oʻxshash) qoʻllanilishi mumkin.

395. Yoritgichlardan saqlanayotgan yonuvchi materiallar va mahsulotlargacha boʻlgan masofa 0,5 m dan kam boʻlmasligi shart. Yoritgichlarga maxsus shisha plafonlar (qalpoqlar) kiygizilgan boʻlishi shart.

396. Tushirilgan materiallar va uskunalar darhol doimiy saqlash joylariga olib qoʻyilishi shart.

397. Omborxanalardagi stellajlarda saqlanmaydigan tovarlar shtabellarga taxlanishi shart. Ombor eshik oʻrinlarining qarshisida, odatda, eshik kengligiga teng, lekin 1 m dan kam boʻlmagan kenglikda oʻtish joyini qoldirish zarur.

398. Stellajlar, shtabellar orasidagi oʻtish kengligi, shuningdek, stellajlar, shtabellar va devor orasidagi masofa 0,8 m dan kam boʻlmasligi shart.

399. Omborxonalarda quyidagilar taqiqlanadi:

chekish va ochiq olovdan foydalanish;

turli material va uskunalarni isitish asboblaridan 1 m dan kam masofada saqlash;

tranzit oʻtuvchi kommunikatsiyalarni oʻtkazish (kabellar, gaz quvur oʻtkazgichlar, bugʻ va suvni quvurlari va boshqalar);

stellajlar, shtabellar orasidagi oʻtish joylarida, shuningdek, stellajlar, shtabellar va ombor devorlari orasida, hattoki vaqtincha turli materiallarni saqlash.

400. Omborxonalarda katta miqdorda moddiy-tovar boyliklar saqlanganda, odatda, amaldagi omborxona maydoni 1500 m 2 gacha yongʻinga qarshi devorlarni oʻrnatish bilan chegaralanishi shart. Ushbu devorlarda turli oʻtish joylarining boʻlishi taqiqlanadi.

401. Ombor yopilishidan oldin javobgar shaxs barcha xonalarni aylanib chiqishi, elektrni oʻchirishi va omborni qulflashi shart. Omborni qoʻriqlash uchun topshirishda xonalarni koʻrikdan oʻtkazish qoʻriqlash xodimi bilan birgalikda oʻtkazilishi shart.

Koʻrik natijalari quyidagi maxsus jurnalga yozib qoʻyiladi:

Xonalarni berkitishdan oldin ulardagi yongʻinga qarshi holatni davriy yoki kundalik koʻrikdan oʻtkazish

Xonalarning nomlanishi Koʻrik sanasi va vaqti Koʻrik natijalari Koʻrik oʻtkazayotgan shaxs FIO, lavozimi Koʻrik oʻtkazayotgan shaxs imzosi Izoh 1 2 3 4 5 6

402. Kuchlanishni uzish (avtomat, rubilnik va boshqalar) uchun oʻchiruvchi tuzilma ombor xonalaridan tashqaridagi yonmaydigan devorda, yonuvchan va qiyin yonadigan ombor xonalari uchun alohida turuvchi tayanchda joylashtirilishi shart.

403. Hududda va omborxonalarda koʻrinarli joylarda taqiqlovchi va ogohlantiruvchi belgilar oʻrnatilishi shart.

404. Tashkilotlarda yongʻinni avtomatik oʻchirish qurilmalari bilan jihozlash zarur boʻlgan bino, xona va inshootlarning roʻyxati:

maydoni 1000 m 2 va undan koʻp boʻlgan yogʻochni qayta ishlash va tara sexlari xonalari;

maydoni 1000 m 2 va undan koʻp boʻlgan yonuvchan materiallar va uskunalarni oʻrash hamda ochish xonalari;

maydoni 1000 m 2 va undan koʻp boʻlgan yogʻoch mahsulotlarni saqlaydigan omborning ichidagi xonalar;

maydoni 500 m 2 va undan koʻp boʻlgan gummalash va vulkanizatsiya qilish xonalari.

405. Tashkilotlarda yongʻinni avtomatik signalizatsiya qurilmalari bilan jihozlash zarur boʻlgan bino, xona va inshootlarning roʻyxati:

maydoni 100 dan 1000 m 2 gacha boʻlgan yogʻochni qayta ishlash va tara uchastkalari xonalari;

maydoni 100 dan 1000 m 2 gacha boʻlgan yonuvchan materiallar va uskunalarni oʻrash hamda ochish xonalari;

maydoni 100 dan 1000 m 2 gacha boʻlgan yogʻoch materiallarni saqlaydigan omborning sex ichidagi xonalari;

maydoni 100 dan 500 m 2 gacha boʻlgan gummalash va vulkanizatsiya qilish xonalari.

2-§. Loklar, boʻyoqlar va kimyoviy reaktivlar omborlari

406. Loklar, boʻyoqlar oliflar, turli erituvchilar (bir xil turdagi mahsulot saqlanganda) zich yopiladigan qopqoqli metall bochkalarda, bankalarda va boshqa sigʻimlarda omborning alohida xonalarida yoki boʻlinmalarida (bokslarida) saqlanishi shart.

407. Oʻz-oʻzidan alangalanish xususiyatiga ega metall kukunlar (alyuminiy kukuni, magniy kukuni va boshqalar) zich berkiladigan qopqoqli metall bankalarda quruq xonalarda saqlanishi shart.

408. Nitroloklar, nitroboʻyoqlar va erituvchilarni yertoʻla xonalarida saqlash taqiqlanadi.

409. Lok va boʻyoqlarni saqlash va berish portlash xavfi boʻlmagan ventilyatsiya va elektr yoritish bilan jihozlangan alohida xonalarda amalga oshirilishi shart.

Loklar, boʻyoqlar va erituvchilarni quyish (qadoqlash) uchun maxsus qoʻl nasoslari, oʻlchagichlar va kichik mexanizatsiyalashgan boshqa vositalardan foydalanish shart.

410. Toʻkib yuborilgan olif, boʻyoq va lok zudlik bilan olib tashlanishi, toʻkilgan joylari esa tozalanishi shart. Artish materiallarini ombordan olib tashlash zarur.

Omborxonalarda, jumladan, boʻyoq tayyorlovchi xonalarda polni qoplash uchun yonuvchan materiallardan foydalanish taqiqlanadi.

411. Nitrolok va nitroboʻyoqli bochkalarni ochish uchun ishqalanish va zarbda uchqun hosil qilmaydigan asboblar qoʻllanilishi shart.

412. Lok-boʻyoq materiallaridan boʻshagan idishlar, ushbu maqsadlarga moslashtirilgan va ventilyatsiyaga ega boʻlgan omborning alohida xonalarida (bokslarida) yoki ajratish bilan chegaralangan maydonchalarda saqlanishi shart.

413. Portlash va yongʻin xavfi mavjud materiallar va moddalar (loklar, boʻyoqlar, erituvchilar, kimyoviy moddalar va boshqalar) saqlanayotgan ombor yoki xonalar (boks) darvozalari (eshiklari)ning tashqi tarafiga ushbu Asosiy talablarning 390-bandida koʻrsatilgan tegishli xavfsizlik choralari belgilari osib qoʻyilgan boʻlishi shart.

414. Havo, suv, yonuvchan moddalar bilan aloqada oʻz-oʻzidan yonishga moyil yoki portlash xavfi mavjud aralashma hosil qilish xususiyati bor kimyoviy reaktivlar bunday aloqaga imkon bermaydigan idishlarda va maxsus xonalarda saqlanishi shart.

415. Yongʻin paytida erish xususiyatiga ega boʻlgan kimyoviy moddalar saqlanayotgan xonalarda eritmaning erkin oqishini cheklash uchun chora-tadbirlar (toʻsiqlar, baland ostonalar, chuqurchalar va boshqalar) koʻzda tutilgan boʻlishi shart.

Kislotalar saqlanayotgan omborlarda (boʻlinmalarda) neytralizatsiya qilish uchun tayyor boʻr, ohak, sodalar eritmalari mavjud boʻlishi shart.

416. Omborxonalarda birlamchi yongʻin oʻchirish vositalari kirish joylarida oʻrnatilgan boʻlishi shart.

Yongʻinni oʻchirish vositalariga oʻtish joylari va ostonasini toʻsib qoʻyish (hatto vaqtincha) taqiqlanadi.

417. Kuchli taʼsir qiluvchi zaharli moddalar (keyingi oʻrinlarda — KTQZM) amaldagi ular uchun maxsus qoidalar va Elektr stansiyalar va issiqlik tarmoqlaridagi issiqlik mexanik uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarining talablariga muvofiq saqlanishi shart.

418. Nitrat va sulfat kislotalarini saqlashda ularning yogʻoch, pichan va boshqa kelib chiqishi organik moddalar bilan birga saqlanishi bartaraf qilinishi shart.

419. Havo beruvchi — tortuvchi ventilyatsiya nosoz holatda boʻlganda lok-boʻyoq materiallari saqlanadigan omborxonalarni ekspluatatsiya qilish taqiqlanadi.

420. Tashkilotlarning yongʻin oʻchirishning avtomatik qurilmalari bilan jihozlanishi zarur boʻlgan binolari, xonalari va inshootlari roʻyxati:

sexlar xonalari: maydoni 500 m 2 va undan koʻp boʻlgan YEAS va YOS qoʻllanadigan boʻyash, detal va buyumlarni shimdirish hamda loklash, boʻyoq tayyorlash xonalari. Maydoniga bogʻliq boʻlmagan, toʻsiqlar bilan ajratilmagan ana shunday uchastkalar;

maydoni 500 m 2 va undan koʻp boʻlgan yuqori kuchlanish apparaturalarini va transformatorlarni izolyatsion-shimdirish va loklash hamda moy quyish va sinash elektr taʼmirlash sexlari xonalari;

maydoni 500 m 2 va undan koʻp boʻlgan detallar, uzellar va tayyor mahsulotlarni yonuvchan moddalarni qoʻllab konservatsiya va raskonservatsiya qilish xonalari;

maydoni 500 m 2 va undan koʻp boʻlgan yonuvchan suyuqliklarni nasoslar yordamida bir joydan ikkinchi joyga uzatish xonalari.

421. Tashkilotlarning yongʻinni avtomatik signalizatsiya qurilmalari bilan jihozlanishi zarur boʻlgan binolari, xonalari va inshootlari roʻyxati:

maydoni 100 m 2 va undan koʻp boʻlgan elektr stansiya va podstansiyalarning moy bilan toʻldirilgan kabellari uchun qoʻshimcha moy bilan taʼminlovchi tuzilmalar xonalari;

issiqlik elektr stansiyalari, shuningdek, tuman qozonxonalarining doimiy xodimlar ishlamaydigan mazut nasoslari, dizel yoqilgʻisi nasoslari xonalari va moy apparati xonalari;

maydoni 100 dan 500 m 2 gacha boʻlgan boʻyash, detal va buyumlarni shimdirish va loklash, YEAS va YOS qoʻllaniladigan boʻyoq, lok va yelim tayyorlash sexlarining xonalari hamda lok-boʻyoq materiallarini nasos orqali bir joydan ikkinchi joyga uzatish sexlari;

maydoni 100 dan 500 m 2 gacha boʻlgan detallarni, uzellarni va tayyor mahsulotlarni yonuvchan moddalarni qoʻllab konservatsiya va raskonservatsiya qilish xonalari;

maydoni 100 dan 500 m 2 gacha boʻlgan yonuvchan suyuqliklarni nasoslar yordamida bir joydan ikkinchi joyga uzatish xonalari.

3-§. Gaz ballonli omborlar

422. Ballonlarni saqlash uchun moʻljallangan yopiq omborlar yonmaydigan qurilish konstruksiyalaridan qurilgan bir qavatli binolardan iborat boʻlishi shart.

Ochiq maydonlarda ballonlar atmosfera yogʻingarchiliklari va quyosh nurlari taʼsiridan himoyalash uchun peshayvon ostida saqlanishi shart. Ochiq maydonchalar toʻsilgan boʻlishi kerak.

423. Ballon omborxonalarida boshqa material va uskunalarni saqlashga, shuningdek, gaz ballonlarini umumiy omborlarda birgalikda joylashtirishga ruxsat berilmaydi.

424. Ballonli omborlarning pollarini qoplash uchun yonadigan materiallarni qoʻllash taqiqlanadi.

Omborxonalarning pollari tekis, yuzasi sirpanmaydigan, yonuvchi gaz ballonlari uchun omborxonalar pollarining yuzasi biron-bir predmet unga urilganda uchqun chiqarmaydigan materialdan boʻlishi lozim.

425. Zaharli gazli (xlorli va boshqalar) ballonlar maxsus yopiq xonalarda saqlanishi shart. Ularni oʻrnatish tegishli talablar va Elektr stansiyalari va issiqlik tarmoqlarining issiqlik mexanik uskunalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarining talablari bilan tartibga solinadi.

426. Yonuvchan gazli ballonlar saqlanadigan omborlarning elektr yoritish tizimi portlashdan himoyalangan boʻlishi shart.

Elektr taʼminoti tizimini oʻchirib-yoqish moslamalari (avtomatlar, oʻchirgichlar va boshqalar), yoritish armaturalari va saqlagichlar tashqariga chiqarilgan boʻlishi shart.

427. Omborxonalarning tabiiy yoki sunʼiy ventilyatsiya tizimi doimiy ravishda ishga tayyor holda saqlanishi shart.

Yonuvchan gaz ballonlarini yopiq omborlarda nosoz ventilyatsiya tizimi bilan saqlash taqiqlanadi.

428. Toʻldirilgan ballonlar ventillarini ehtiyot qiluvchi qalpoqlar bilan yopilgan holda vertikal holatda saqlanishi shart. Buning uchun ochiq va yopiq omborlar ballonlarni tushib ketishdan saqlash uchun panjara yoki toʻsiqlar bilan jihozlanadi.

Toʻldirilgan va boʻsh ballonlar alohida-alohida saqlanishi shart.

429. Ochiq maydonchalarda ballonlarni saqlashda gorizontal qatorlar bilan orasiga arqondan, yogʻoch toʻsinli yoki rezinali qistirmalar qoʻygan holda shtabellarga taxlashga ruxsat beriladi. Ballonlarga ikkitadan arqonli yoki rezinali halqalarni kiydirishga ruxsat beriladi. Ballonlarni vertikal va gorizontal saqlash konteynerli (paketli) boʻlishi mumkin.

Ballonlarni gorizontal saqlashda shtabelda qatorlarning soni beshtadan koʻp boʻlmasligi (balandligi boʻyicha) shart, barcha ballonlarning ventillari esa bir tarafga qaratilgan boʻlishi shart.

430. Xonalarni isitish faqat markazlashtirilgan (bugʻli yoki suvli) boʻlishi shart. Isitiladigan xonalarda saqlanadigan gazli ballonlar isitish radiatorlaridan 1 m dan kam boʻlmagan masofada, boshqa issiqlik tarqatuvchi intensiv manbadan va ochiq olovli oʻchoqdan (taʼmirlash ishlari paytida) — 5 m dan kam boʻlmagan masofada boʻlishi shart.

431. Bir xonada portlash xavfi mavjud aralashma hosil qilishi mumkin boʻlgan kislorodli, yonuvchan gazli va gazli ballonlarni saqlash taqiqlanadi.

432. Kislorodli ballonlarni saqlash va tashishda ularga moyning tushishi va kislorodli ballonlar armaturasi moylangan materiallarga tegishi bartaraf qilinishi shart.

433. Siqilgan gazli ballonlarni saqlashda va tashishda saqlagich qalpoqlari ballon ventilining zarbidan himoya qilish uchun burab yopilgan boʻlishi shart.

434. Kislorod va yonuvchan gazlar uchun boʻsh va toʻliq ballonlar bilan ishlaganda yongʻin xavfsizligi talablariga toʻliq rioya qilinishi shart.

435. Ballonli omborlarning atrofidagi 50 m radiusda bitum qaynatish, gulxanlar yoqish va yonuvchan materiallarni saqlash taqiqlanadi.

436. Portlash va yongʻin xavfi mavjud ballonlar mavjud omborlar tashkilotning chaqmoqdan himoya zonasida joylashtirilishi shart. Agar ushbu shartlarni bajarish imkoniyati boʻlmasa, alohida chaqmoqdan himoya qilish chorasi koʻrilishi zarur.

7-bob. Yakunlovchi qoida

437. Mazkur Asosiy talablar buzilishida aybdor shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradi.

Energetika tashkilotlarida yongʻin xavfsizligining Asosiy talablariga ILOVA

Qurilish konstruksiyalari orasidan oʻtayotgan kabellarni zichlash uchun olovga chidamli asosiy materiallar

Material Minimal olovga chidamlilik 0,75 s da kabel trassalarini zichlashning minimal qalinligi, mm hisobida Mahsulot turi, ularning oʻlchamlari, mm hisobida Zichlash materialining asosiy vazifasi Izoh 1 2 3 4 5 Bazaltli superyupqa tola 250 Shishagazlamadan paketlar 250X150X30, tola Kabel oʻtkazish davrida kabel trassalarini koʻp marotaba zichlash, doimiy zichlash Yon yuzalarni qalinligi 5 mm dan kam boʻlmagan olovga chidamli materiallar bilan qoplash tavsiya qilinadi Mullitkremli tola (TU 34 — 62-BO-URSP-86) 250 Xuddi shunday Xuddi shunday Xuddi shunday Penoasbest LPA-21 (TU 11 — 74 — 81) 250 Plita 250X200X40 300X200X40 Xuddi shunday Xuddi shunday Vermikulit (TU 21 — 25 — 73 — 87) 250 Shishagazlamadan paketlar 250X150X30 trubkalar 250X20 Xuddi shunday Xuddi shunday Olovga chidamli tarkib OCHT (KAMYUM usuli boʻyicha) yoki FK-75 markali peno-plast (TU 09.049 — 86) 200 --- Kabel trassalarini doimiy zichlash --- Sement-qumli qorishmalar (sement markasi 200 dan yuqori boʻlmagan) 1:10 nisbatda va qorishma markasi 10 dan koʻp boʻlmagan 200 --- Kabel trassa-larini doimiy zichlash --- Sement-loyli-qumli qorishmalar (sement markasi 200 dan yuqori boʻlmagan) 1:1,5:11 nisbatda va qorishmamarkasi 10 dan koʻp boʻlmagan 200 --- Xuddi shunday --- Loy-qumli qorishmalar 1:3 nisbatda 200 --- Xuddi shunday Yon yuzalarni qalinligi 5 mm dan kam boʻlmagan olovga chidamli materiallar bilan qoʻshimcha qoplash tavsiya qilinadi Gipsoperlit qorishmalar 1:12 nisbatda 200 --- Xuddi shunday --- Polistop va poliplast 200 --- Xuddi shunday Surish uchun eksport boʻyicha uskuna bilan birga keltiriladi

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 2-ILOVA

Yongʻin xavfsizligi boʻyicha kirish yoʻl-yoʻrigʻini hisobga olish

Y oʻl-y oʻ riq berish sanasi Y oʻl-yoʻriq berilayot gan shaxsning FIO Yoʻl-yoʻriq berilayotgan shaxsning lavozimi Yoʻl-yoʻriq berilayotgan shaxs yuborilayotgan ishlab chiqarish boʻlinmasi Yoʻl-yoʻriq bergan shaxsning FIO, lavozimi Imzolar Y oʻl-y oʻ riq beruvchi Y oʻl-y oʻ riq berilayotgan 1 2 3 4 5 6 7

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 3-ILOVA

Birlamchi, takroriy va navbatdan tashqari yongʻinga qarshi yoʻl-yoʻriqlarni hisobga olish

T/r Y oʻl-y oʻ riq oʻtkazish sanasi Y oʻl-y oʻ riq berilayotgan shaxsning FIO Y oʻl-y oʻ riq mavzusi Y oʻl-y oʻ riq berila yotgan shaxsning lavozimi yoki kasbi Y oʻl-y oʻ riq ber gan shaxsning FIO , lavozimi Y oʻl-y oʻ riq berila yotgan shaxs ning imzosi 1 2 3 4 5 6 7

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 4-ILOVA

0,4 kV gacha kuchlanish ostida boʻlgan energetika uskunalaridagi yongʻinni oʻchirishga ruxsatnoma shakli ____________________________________________________________________________ (energetika tashkilotining nomlanishi) Yongʻinni oʻchirish boʻyicha ishlar oʻtkaziladigan joy _______________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ (energetik uskunalar sanab oʻtiladi) Tezkor varaqa boʻyicha bajarilgan zarur harakatlar _______________________________ ‎‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________ Yongʻin joyiga kelish marshruti ________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Xavfsizlik choralari haqida yoʻl-yoʻriq berildi _________________________________ Yongʻinni oʻchirish boʻyicha ishlarni bajarishda xavfsizlik shartlari bajarildi ‎____________________________________________________________________________ Yongʻinni oʻchirishga ruxsat berdi _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (FIO, lavozimi, imzo) ____________________________________________________________________________ (ruxsat berilgan sana va vaqt) Yongʻinni oʻchirishga ruxsat oldim _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ FIO, lavozimi, ruxsat olgan sana va vaqt) ____________________________________________________________________________ Izoh. Ruxsat ikki nusxada rasmiylashtiriladi, birinchisi yongʻinni oʻchirish rahbariga berildi, ikkinchisi energetika tashkilotida qoladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 5-ILOVA

Kuchlanish ostida boʻlgan uskunalarni oʻchirish uchun qoʻllaniladigan oʻt oʻchirgichlarning turlari

Kuchlanishi, kV Elektr qurilma gacha boʻlgan xavfsiz masofa Oʻt oʻchirgichlar turi 10 gacha 1 metrdan kam emas Karbonat kislotali 1 gacha 1 metrdan kam emas Kukunli 0,4 gacha 1 metrdan kam emas Xladonli

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 6-ILOVA

Energetika korxonalarini yongʻinda suv bilan taʼminlash tizimining holatini davriy yoki kundalik tekshirish

Sana Tekshirilayotgan uskunalar va suv manbaining nomlanishi Aniqlangan kamchiliklar Tekshirishda qatnashayotgan shaxslarning FIO , lavozimi va imzosi Kamchiliklarni bartaraf qilish boʻyicha qabul qilingan choralar va muddatlar Kamchiliklarni bartaraf qilishga javobgar shaxslarning FIO , lavozimi va imzosi 1 2 3 4 5 6

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 7-ILOVA

Yongʻin avtomatikasi qurilmalariga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashni hisobga olish

Qurilma turi __________________ _______________ __________________________ Qurilma montaj qilingan sana _____ _______________________________________ Himoya qilinayotgan obyekt __________ _______________________________________ Sana Texnik xizmat koʻrsatish turi Qurilma ning texnik holati. Kamchiliklar Texnik xizmat koʻrsatgan va taʼmirlashni oʻtkazgan shaxsning FIO , lavozimi Qurilmani ekspluatatsiya qilish boʻyicha javobgar shaxsning imzosi 1 2 3 4 5

Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalariga 8-ILOVA

Birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarining meʼyorlari

Energetika tashkilotining xonalari, inshootlari va qurilmalarining nomlanishi Himoya qilinayotgan maydon yoki qurilmaning birligi Oʻt oʻchirgichlar Qoʻshimcha yongʻin oʻchirish vositalari T/r Koʻpikli va suvli, sigʻimi, l Kukunli, sigʻimi, l Xla-donli, sigʻimi,l Karbonat kislotali, sigʻimi, l Qurama (aralash) koʻpik, kukun, sigʻimi, l Qumli quti, 0,5 m 3 sigʻimli Asbestli mato yoki namat 2x2 m 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 10 100 2 5 10 100 2(3) 2 5(8) 25 80 100 Yoqilgʻi uzatish binolari va inshootlari 1. Vagonni toʻkadigan xonalar Xona 2++ - - 2++ - - - - 2+ - - - - - 2. Transporter tuzilmalarining yuritmalari xonalari Yuritma uzellari 2++ - - 1++ - - - - 2+ - - - - - 3. Koʻmir, torf, slanets toʻkish uzellari, yopiq transport galereyalari Ikkita transporterni toʻkish uzeli 2++ - - 2+ - - - - - - - - - - 4. Yanchish xonalari Ishlab chiqarish xonalari 2++ - - 2+ - - - - 2+ - - - - - 5. Transporterli va bunker usti galereyalari 100 m 2++ - - 2+ - - - - - - - - - - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 6. Mazut nasos stansiyalari 200 m 2 2++ 1+ 4+ 2++ - 1+ - 2+ 2+ - - - 1++ - 7. Boshqaruv shchiti x ona - - 2+ 2+ - - - 2+ 2++ 1++ - - - - 8. Toʻkish estakadalari Bir yoʻlning uzunligi 50 m 2++ - - - - - - - - - - - 1++ 1+ Qozonxona boʻlinmalari 9. Qozonning mahalliy issiqlik shchitlari Shchit - - 2+ - - - - 2+ 2++ 1+ - - - 10. Bunker-deaeratorli boʻlim 800 m 2 (yoki alohida xona) 2++ - - 2+ - - - - - - - - - - 11. Chang tayyorlash tegirmonlari Ikkita tegirmon 4++ - - 1+ - - - - 1+ - - - - - 12. Qozon agregatli xonalar Ikkita qozon qurilmalari (xizmat koʻrsatishning asosiy belgisi) 4++ - - 2++ 2+ 1+ - 2+ 1++ 1+ 1+ 1+ 2++ - Mashina boʻlimi 13. 100 MVt gacha quvvatli turbo- belgi + 8 2++ 1++ - 2+ 2+ 1+ - 2+ 1+ 1++ 1+ 1+ 1++ - generatorlar belgi 0 m 4++ 1+ - 2+ 2+ 1++ - - 1+ 1+ - 1+ 2++ - 14. 100 — 300 MVt quvvatli belgi 8 — 12 2++ 2++ - 2++ 2+ 2+ - 2+ 2+ 1+ 1++ 1+ 1++ - turbogeneratorlar belgi 0 m 4++ 2++ - 2++ 2+ 2++ - 2+ 2+ 1++ 1+ 1+ 2++ - 15. 500 MVt va yuqori quvvatli belgi 12 — 15 m 2++ 2++ - 2++ 2+ 2++ - - 4+ 1+ 1++ 1+ 1++ - turbogeneratorlar belgi0 m 4++ 2++ - 2++ 2+ 2++ - - 4+ 2+ 1++ 1+ 2++ - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 16. 100 MVt gacha quvvatli gidro-generatorlar Xizmat koʻrsatishning asosiy belgisi - 2+ - 1++ 1+ 1+ - - 1++ 2+ 1++ 1+ - - 17. 100 dan 500 MVtgacha quvvatli gidrogeneratorlar Xuddi shunday 4 agregatga - 2+ - 1++ 2+ 1++ - - 1++ 2+ 1++ 1+ - - 18. 500 MVt va yuqori quvvatli gidro-generatorlar Xuddi shunday 4 agregatga - 2+ - 2++ 2++ 1++ - - 2++ 1++ 1++ 2+ - - 19. Montaj qilish maydonchasi xona 4++ 2++ - 2+ 2+ 2++ - - - - - 2+ 2++ - 20. Gidrogeneratorlarga xizmat koʻrsatuvchi texnik qavat Toʻrtta agregat 4++ 1++ - 2+ 2+ 1++ - - 4++ 2+ 1++ 2+ - - 21. Gidro va turbogeneratorlarning mahalliy boshqarish shchitlari Shchit - - 2+ 2+ 2+ - - 2+ 2++ 1++ 1+ - - - Taqsimlovchi tuzilmalar 22. Bosh boshqarish shchitlari Boshqaruv shchiti xonasi - - 2+ 2+ 2+ - - 4+ 4++ 1++ 1+ - - - 23. Blokli boshqaruv shchitlari Xuddi shunday - - 2+ 4+ 2+ - - 4+ 4++ 2++ 2+ - - - 24. Releli shchitlar panellari Xona - - 2+ 2+ 2+ - - 2+ 4++ 1++ - - - - 25. Kabelli qavatlar (yertoʻlalar) Xona - - 2+ - - - 2+ 2++ - - - - - - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 26. Moyli uzgichlari bor RUSN KTT boshqaruv yoʻlaklari (koridor) Xona - - 2+ 2+ 2+ - - 2+ 2++ 1+ - - - - 27. Texnologik jarayonlarni boshqaruv tizimi ABT xonalari Xona - - - 2+ - - 2+ 4+ 2++ 1++ 1+ - - - Sinxron kompensatorlar 28. Havo va vodorod bilan sovutiladigan Agregat 2++ 1+ - 2++ 2+ 1+ - 2+ 1+ 1++ 1+ 1+ 1++ - Transformatorlar va moyli reaktorlar 29. Moyning miqdori 10 t gacha Transformator 2++ - - 2+ 2+ - - - - - - 1+ 1++ - 30. Moyning miqdori 10 t dan ortiq Transformator yoki bir fazali transformatorlar guruhi 2++ - - 2++ 2+ - - - - - - 1+ 1++ - Yordamchi xonalar va inshootlar 31. Moyni regeneratsiyalash va tozalash xonalari 800 m 2 2++ 1+ 2+ 2++ 1+ - - - - - - 1+ 1++ - 32. Transformator ustaxonalari (transformatorlarni taʼmirlash va quritish) 800 m 2 4++ 1+ 2+ 2++ 1+ 1++ - - 2+ - - 1+ 1++ - 33. Laboratoriyalar 50 m 2 dan katta xona 2+ - 2+ 2++ 1+ - - 1+ 1+ 1+ - - - - 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 34. Aloqa punktlari 400 m 2 - - 2+ 2+ 1+ - 2+ 2+ 2++ 1+ - - - - 35. Taʼmirlash ustaxonalari (sexlar) 800 m 2 2+ - 2+ 2++ 1+ - - 2+ 1+ - - - - - 36. Kimyoviy sexlar 800 m 2 2+ 1+ 2+ 2++ 1+ - - 2+ 1++ 1+ - - - - Minorali, koʻprikli, chorpoyali, peshtoqli va boshqa kranlar 37. Minorali, koʻprikli, chorpoyali, peshtoqli va boshqalar Kabina - - 1+ 1++ 1+ - - 1+ 1++ - - - - - Maʼmuriy-xizmat binolari 38. Maʼmuriy — xizmat binolari 50 mli yoʻlak 2++ - - 2+ 1+ - - - 2+ - - - - - Omborlar (moddiy) 39. Omborlar (moddiy) 400 m 2 2++ 1+ - 2+ 2+ - 2+ 2+ 1+ - - - - Garajlar 40. Yopiq turadigan joyi 200 m 2 1++ 1+ 2+ 2+ 1+ - - 2+ 1++ 1+ - - 1++ - 41. Ochiq turadigan joyi 10 ta avto-mashina 2+ - - 2+ 1+ - - - - - - - 1++ -

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 11-noyabr,

711-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.11.2020-y., 09/20/711/1501-son)

lex.uz