UzbekAI

← Qonunlar

📅 2020-yil 12-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2020 йил 12 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 ноября 2020 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 November 2020 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини (кейинги ўринларда — Давлатобод тумани) ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 442-IV-сон ва Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-136–IV-сон «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар:

Давлатобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Давлатобод туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ Давлатобод туманида ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов:

а) бир ой муддатда:

Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган ҳолда Наманган шаҳар бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини зарур бино-иншоот ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин;

б) Наманган вилояти ҳокимлиги Давлатобод туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

в) Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Давлатобод тумани ташкил этилиши муносабати билан янги ташкил этилаётган давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларини етарли тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ва юритишда Давлатобод туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Давлатобод тумани ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгариши муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлатобод туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг юридик (почта) манзилини улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, икки ой муддатда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Давлатобод туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда Давлатобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мазкур туманда тижорат банкларининг филиалларини ташкил этиш тавсия этилсин.

11. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда Давлатобод туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда, адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;

Давлатобод туманида давлат хизматлари маркази ташкил этилишини;

б) Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлатобод туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 25 декабрга қадар Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида янги ташкил этилаётган Давлатобод туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ташкил этилаётган Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда 2-иловага мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлинмаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.

14. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Ш. Абдураззоков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлатобод тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлатобод туманидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони *

Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони 1. Мактабгача таълим ташкилоти 4 2. Халқ таълими бўлими 4 3. Тиббиёт бирлашмаси 14 4. Давлат солиқ инспекцияси 10 5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати 3 6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими 3 7. Молия бўлими 6 8. Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими 3 9. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 6 10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 3 11. Қурилиш бўлими 2 12. Маданият бўлими 2 13. Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 2 14. Кадастр агентлиги бўлими 1 15. Статистика бўлими 2 16. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 3 17. Ғазначилик бўлинмаси 3 18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими 4 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси 2 21. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими 6 22. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими 2 Жами: 87

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 12 ноябрь,

718-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 09/20/718/1508-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY TUZILMASI

Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Davlatobod tumanini tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Davlatobod tumanini (keyingi oʻrinlarda — Davlatobod tumani) tashkil etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining 2020-yil 8-sentabrdagi 442-IV-son va Senatining 2020-yil 11-sentabrdagi SQ-136–IV-son “Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Davlatobod tumanini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qarorlari qabul qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida Davlatobod tumani hokimligi tashkil etilsin.

3. Quyidagilar:

Davlatobod tumani hokimligi boshqaruv apparatining namunaviy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Davlatobod tumanidagi davlat organlari va tashkilotlarining boʻlinmalari va boshqaruv xodimlarining soni 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilansinki, mazkur qarorga 2-ilovaga muvofiq Davlatobod tumanida tashkil etilayotgan davlat organlari va tashkilotlarining boshqaruv xodimlari vazirlik va idoralarning umumiy shtat birliklari doirasida kiritiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov:

a) bir oy muddatda:

Davlatobod tumanini tashkil etish bilan bogʻliq zarur kompleks tashkiliy-texnik tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va ularning belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda Davlatobod tumani hokimligi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlari boʻlinmalarini saqlash xarajatlarini oʻz ichiga olgan holda Namangan shahar budjetining va tumanni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning prognoz parametrlarini belgilasin;

Namangan viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda Davlatobod tumani hokimligi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlari boʻlinmalarini zarur bino-inshoot hamda moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlasin;

b) Namangan viloyati hokimligi Davlatobod tumanini tashkil etish davrida iqtisodiyot tarmoqlarining aniq, barqaror va bir maromda ishlashini, shuningdek, yuzaga keladigan ijtimoiy masalalar oʻz vaqtida hal etilishini taʼminlasin;

v) Namangan viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda Davlatobod tumani tashkil etilishi munosabati bilan yangi tashkil etilayotgan davlat organlari va tashkilotlari hududiy boʻlinmalarini yetarli tajribaga ega boʻlgan malakali kadrlar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi statistika koʻrsatkichlarini shakllantirish va yuritishda Davlatobod tumanining maʼmuriy hududlarini inobatga olsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bir oy muddatda Davlatobod tumani tashkil etilishi natijasida uning maʼmuriy-hududiy chegaralari oʻzgarishi munosabati bilan yer hisobotlariga belgilangan tartibda tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Davlatobod tumaniga oʻtkazilgan maʼmuriy hududda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarining yuridik (pochta) manzilini ulardan ariza yoki maʼlumot talab etmagan holda, ikki oy muddatda toʻgʻridan-toʻgʻri elektron tizim orqali bepul oʻzgartirsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarga ikki oy muddatda Davlatobod tumanida sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarining tuzilmalarini tashkil etish masalasini koʻrib chiqish tavsiya etilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga tijorat banklari bilan birgalikda Davlatobod tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida mazkur tumanda tijorat banklarining filiallarini tashkil etish tavsiya etilsin.

11. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

Moliya vazirligi bilan birgalikda Davlatobod tumanida qoʻshimcha shtat birliklarini ajratgan holda, adliya boʻlimi va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarini tashkil etish boʻyicha tegishli tadbirlar amalga oshirilishini;

Davlatobod tumanida davlat xizmatlari markazi tashkil etilishini;

b) Namangan viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda Davlatobod tumanida davlat xizmatlari markazi binosining davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida yoki mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qurilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda 2020-yil 25-dekabrga qadar Namangan viloyatining Namangan shahri tarkibida yangi tashkil etilayotgan Davlatobod tumanining maʼmuriy-hududiy chegarasini hisobga olgan holda, Namangan shahrining 2040-yilgacha boʻlgan bosh rejasi ishlab chiqilishini taʼminlasin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi qonun hujjatlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgunga qadar mazkur qarorga 1-ilovaga muvofiq tashkil etilayotgan Davlatobod tumani hokimligi hamda 2-ilovaga muvofiq davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalarining tuman boʻlinmalarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish choralarini koʻrsin.

14. Namangan viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Namangan viloyati hokimi vazifasini vaqtincha bajaruvchi Sh.Sh. Abdurazzokov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-noyabrdagi 718-son qaroriga 1-ILOVA

Davlatobod tumani hokimligi boshqaruv apparatining

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-noyabrdagi 718-son qaroriga 2-ILOVA

Davlatobod tumanidagi davlat organlari va tashkilotlarining boʻlinmalari boshqaruv xodimlarining soni *

T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni 1. Maktabgacha taʼlim tashkiloti 4 2. Xalq taʼlimi boʻlimi 4 3. Tibbiyot birlashmasi 14 4. Davlat soliq inspeksiyasi 10 5. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati 3 6. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish boʻlimi 3 7. Moliya boʻlimi 6 8. Investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi 3 9. Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi 6 10. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 3 11. Qurilish boʻlimi 2 12. Madaniyat boʻlimi 2 13. Jismoniy tarbiya va sport boʻlimi 2 14. Kadastr agentligi boʻlimi 1 15. Statistika boʻlimi 2 16. Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 3 17. Gʻaznachilik boʻlinmasi 3 18. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi 4 19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonasi 2 21. Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 6 22. Yoshlar ishlari agentligi tuman boʻlimi 2 Jami: 87

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2020-yil 12-noyabr,

718-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 12.11.2020-y., 09/20/718/1508-son, 31.12.2020-y., 07/20/4938/1680-son; 12.03.2021-y., 09/21/132/0202-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.04.2022-y., 09/22/195/0319-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz